UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 24-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 24 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-255-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларида :

I-банднинг биринчи хатбошисидаги «педагогик ходимлар,» сўзлари «педагогик ходимлар (жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг тарбиячилари бундан мустасно),» сўзлари билан алмаштирилсин;

II-банднинг биринчи хатбошисидаги «болалар муассасаларидан ташқари» сўзлари «болалар муассасалари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлардан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг 2-бандидаги «педагог ходимлар,» сўзлари «педагог ходимлар (жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг тарбиячилари бундан мустасно),» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида :

а) 1-илованинг 6-банди ўн олтинчи хатбошиси «ҳудудда аҳолини жамоавий» сўзларидан кейин «ва адаптив» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-илованинг 6-банди ўн тўртинчи хатбошиси «ҳудудда аҳолини жамоавий» сўзларидан кейин «ва адаптив» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 3-илованинг 6-банди ўн тўртинчи хатбошиси «ҳудудда аҳолини жамоавий» сўзларидан кейин «ва адаптив» сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишловчи мутахассис (тиббиёт ходимлари бундан мустасно), ишлаб чиқариш, ўқув ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарорида :

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида «Ахборот технологиялар маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.

Белгилансинки:

а) Марказ:

хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади;

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш, сервер, компьютер қурилмалари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, Агентлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, сунъий интеллект билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш, «Call-марказ» ҳамда медиа-марказ фаолиятини ташкил этиш, автоматик тарзда амалга оширилаётган электрон тўловларни кузатиб бориш ва бошқа соҳаларда Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган лойиҳаларга мувофиқ тўғридан-тўғри шартнома асосида молиялаштирилади;

б) Марказ томонидан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар қиймати мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ тартиб асосида аниқланади ҳамда аниқланган қиймат доирасида шартнома(лар) тузилади»;

в) 1-иловада :

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Жамғарма:

ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ амалга ошириладиган харажатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси Кузатув кенгашига (кейинги ўринларда — Кузатув кенгаши);

умумий фаолияти бўйича эса Агентликка ҳисобдордир»;

қуйидаги мазмундаги 10 1 — 10 5 -бандлар билан тўлдирилсин:

«10 1 . Кузатув кенгаши:

ҳар йили Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, Жамғарма даромадлари ва харажатлари баланси прогноз кўрсаткичларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Жамғарма фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида эшитиб боради ва тасдиқлайди;

умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритади;

Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотларни жалб қилади, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайрияларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади;

Жамғармага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида эксперт-таҳлил гуруҳ (лар)ини ташкил қилади;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

10 2 . Кузатув кенгаши мажлислари заруратга кўра, лекин бир йилда камида бир маротаба ўтказилади.

10 3 . Кузатув кенгаши мажлисини кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради.

10 4 . Кузатув кенгаши мажлиси унда кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Кузатув кенгашининг қарори кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлганда, Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

10 5 . Кузатув кенгаши қарорлари Кузатув кенгаши мажлисининг баённомалари билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланади»;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Агентлик:

Жамғарма томонидан аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда молиялаштириш тартиби ва қоидаларини белгилайди;

Жамғарма фаолияти, шу жумладан, маблағларнинг белгиланган йўналишлар бўйича мақсадли йўналтирилиши, ижтимоий соҳага доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

Агентликнинг умумий бошқарув ходимлари сони доирасида Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) штатлар сони ва тузилмасига ўзгартириш киритади;

Жамғарма Ижрочи директори ва унинг ўринбосарини лавозимга тайинлайди ҳамда лавозимдан озод этади»;

13-бандда :

иккинчи , учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Агентликка» сўзи «Кузатув кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Агентликка» сўзи «Кузатув кенгаши ва Агентликка» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«штатлар жадвали ва харажатлар сметасини зарур ҳолларда тасдиқланган сметаларга киритиладиган тегишли ўзгартиришларни тасдиқлайди;»

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

«Мурувват» интернат уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) ва ижтимоий хизматларни ташкил этиш харажатларини молиялаштириш;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари моддий-техника базасини ривожлантириш (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) ва фаолиятини такомиллаштириш харажатларини молиялаштириш;

аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш;

протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ёки Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларининг имтиёзли ҳамда бепул стационар, шу жумладан, чет давлатлардаги тиббиёт муассасаларида даволанишини таъминлаш харажатларини қоплаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ва маънавий ривожланиши учун шароитлар яратиш ҳамда уларни маданий тадбирлар ва спортга жалб этиш харажатларини молиялаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаган иш берувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда субсидия ажратиш;

ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар ва қулай муҳит яратишга қаратилган дастур ва чора-тадбирларни молиялаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционал имкониятларини баҳолаш хизматини ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда автотранспорт ва бошқа зарур жиҳоз ва ускуналар харид қилиш бўйича лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш;

ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексаларга хизмат кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

меҳрибонлик уйлари ва болалар уйлари моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) ва ижтимоий хизматларни ташкил этиш харажатларини молиялаштириш;

вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хизматларини молиялаштириш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек, истисно тариқасида, камбағал оилаларнинг васийлик ва ҳомийлик тайинланган болаларига ёрдам кўрсатиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли болаларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирлар харажатларини қоплаш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг соғлигини сақлаш, саломатлигини тиклаш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, таълим бериш, касб-ҳунарга йўналтириш ва ишга жойлаштириш тадбирларини ташкил этиш;

жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликнинг энг кичик ёшига етмаган болаларга психологик ёрдам кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш ва тарбиялаш тадбирларини ташкил этиш;

қаровсиз ва бошпанасиз қолган, зўравонлик қурбони бўлган, жиноят қурбонлари ва гувоҳлари бўлган, жиноят содир этган ва жиноий жавобгарлик ёшига етган ҳамда фуқаролик процессида иштирок этаётган болаларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш;

вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ва республика таълим муассасаларининг лойиҳа ҳамда дастурларини молиялаштириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 ёшгача бўлган фарзандларига давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари хизматлари учун ҳақ тўлаш харажатларини қоплаш;

эҳтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматлар кўрсатиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда ижара тўловларини қоплаш;

оилавий шароити оғир бўлган уйсиз фуқароларни вақтинча бошпана (ижтимоий уйлар) билан таъминлаш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўқиш, касбга тайёрлаш, малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини қисман ёки тўлиқ қоплаш;

зўравонликдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя ва реабилитация қилиш билан боғлиқ лойиҳа ва тадбирларни молиялаштириш;

паллиатив ёрдам кўрсатиш марказлари ва шелтерлар, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларининг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ва уларга хизмат кўрсатиш мақсадида кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, «Имкон» реабилитация марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлар ҳамда Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш, ўқув қўлланмалар ва дидактик материаллар билан таъминлаш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ва уларга хизмат кўрсатиш мақсадида кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, «Имкон» реабилитация марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлар лойиҳалари ва қўллаб-қувватлаш дастурларини молиялаштириш;

Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, имконияти чекланган шахслар учун махсус техникум, «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ва бошқалар) тарбияланувчилари, ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган (ташкил этиладиган) миллий ва халқаро кўрик-танлов, олимпиада, мусобақа, беллашув ва бошқа тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни (иштирокчиларнинг келиб кетиш, яшаш, транспорт, меҳмонхона, овқатланиш, эсдалик совғаларини бериш, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар) молиялаштириш;

туну кун фаолият кўрсатадиган Call-марказ хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

«ижтимоий карта»ларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва ҳаракатланиш имконияти чекланган шахслар, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун «ижтимоий такси» хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари ва маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичини (KPI) баҳолаш асосида рағбатлантириш тўловларини жорий этиш;

жойларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш харажатларини молиялаштириш;

ижтимоий ҳимоя соҳасини автоматлаштириш ва рақамлаштириш тадбирларини, шу жумладан, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, техник ускуна ва воситаларни сотиб олиш ҳамда тизимда ахборот коммуникация ва технологияларини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш;

СМС-хабар юбориш хизматлари бўйича барча харажатларни молиялаштириш;

халқаро маслаҳатчилар, консалтинг ва тадқиқот компанияларини ёллашни молиялаштириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш чора-тадбирлари;

ахборот-маълумот ва реклама, мақолалар, брошюралар, қўлланмалар ҳамда бошқа ахборот материалларини тайёрлаш ва нашр этиш, шу жумладан, видео ва аудио роликлар ҳамда фильмлар яратиш, илмий-амалий тадқиқотлар ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ташкил этиш учун ҳақ тўлаш;

аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш соҳасида тажриба-лойиҳаларни молиялаштириш;

Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини қўллаб-қувватлаш (рағбатлантириш, мукофотлаш, устамалар тўлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун пуллик компенсация) ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш харажатларни қоплаш;

конференциялар, семинарлар, олимпиадалар, танловлар, кўргазмалар, чет элда ўтказиладиган тадбирлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимлари ҳамда тизим ташкилотлари ўқувчи ва тарбияланувчиларининг республикада ва чет элда ташкил этиладиган тадбирларда қатнашиши билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш;

шартнома асосида жалб қилинадиган юқори малакали, шу жумладан, хорижий мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, яшаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;

нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан амалга ошириладиган ижтимоий мавзудаги лойиҳалар ҳамда давлат ижтимоий буюртмаларини молиялаштириш;

фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларини «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш, мукофотлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш;

Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш;

ижтимоий ҳимоя соҳасига ҳомийлик қилиш истаги бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш;

Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотлар ходимларини ҳамда жалб қилинган волонтёрлар учун махсус кийим-бош, сумка ва бошқа совғалар бериш ҳамда бошқа харажатларини қоплаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари билан белгиланган миқдорда Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш;

Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш, шу жумладан, асбоб-ускуналар, инвентарь, автотранспорт воситалари, диагностика воситалари, ихтисослаштирилган тиббий-реабилитация ускуналари ҳамда ўқув материаллари ва бошқаларни харид қилиш, шунингдек, ўқув қўлланмалар ва дидактик материаллар билан таъминлаш;

Агентликнинг ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш ва бошқа соҳалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун «Ахборот технологиялар маркази» давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш ва сақлаш харажатлари учун субсидия ажратиш;

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш, сақлаш, ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларини, шу жумладан, кичик ҳажмли болалар уйларини ташкил этиш тадбирларини (уй-жой харид қилиш, қуриш, жорий таъмирлаш, ижарага олиш. тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш, сақлаш ва бошқа харажатлар) молиялаштириш;

ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларини ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш;

ижтимоий ҳимоя соҳасидаги лойиҳаларни халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда молиялаштириш;

ҳомийлардан мақсадли жалб қилинган маблағларни келишувга кўра ҳомийлар томонидан белгиланган ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш.

Жамғарма Кузатув кенгашининг топшириғига асосан қўшимча тадбирларга ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларга маблағ ажратилиши мумкин»;

19-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Қуйидаги бюджет маблағлари ҳисобидан харажатлар Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари орқали алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали молиялаштирилиб, Жамғарма харажатлари билан қўшилган ҳолда ижтимоий соҳага йўналтирилаётган маблағлар ҳисоботларида акс эттирилади:»;

бешинчи хатбошидаги «вояга етказаётган» сўзлари «парваришлаётган» сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш;»;

22-банднинг учинчи хатбошисидаги «рухсати билан» сўзлари «буйруғига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ Жамғармадан харажатлар мазкур Низомнинг 22-банди учинчи хатбошисида белгиланган тартибда амалга оширилади»;

23-банд «бюджетдан ташқари жамғармаларига» сўзларидан олдин «алоҳида махсус ғазна ҳисобварақлари ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 25 1 -банд билан тўлдирилсин:

«25 1 . Жамғарма билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун ундирилган жарима ва пеня суммалари Жамғарманинг ривожлантириш жамғармасида жамланади ҳамда Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси томонидан мустақил равишда сарфланади»;

г) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Ахборот технологиялар маркази» давлат муассасаси томонидан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар қийматини аниқлаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) буюртмасига асосан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ва Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан «Ахборот технологиялар маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

лойиҳа — Агентлик буюртмасига асосан ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш, сервер, компьютер қурилмалари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, Агентлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, сунъий интеллект билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш, «Call-марказ» ҳамда медиа-марказ фаолиятини ташкил этиш, автоматик тарзда амалга оширилаётган электрон тўловларни кузатиб бориш ва бошқа соҳалардаги хизматларни амалга ошириш;

лойиҳаларга жалб қилинадиган мутахассислар — лойиҳа доирасида жалб қилинадиган дастурчилар, лойиҳачилар, «Call-марказ» хизмати ходимлари, Медиа-марказ ходимлари, Марказнинг ҳудудий мутахассислари ва бошқа ишларда иштирок этувчи ходимлар.

2-боб. Агентлик буюртмасига асосан Жамғарма ва Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказ томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича шартнома қийматини аниқлаш тартиби

3. Лойиҳалар бўйича шартноманинг умумий қиймати қуйидаги харажатлардан шаклланади:

лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар харажатлари;

марказ, бошқарув ва ёрдамчи ходимларни сақлаш харажатлари;

Марказнинг фойдаси.

4. Ахборот тизимларни техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар лойиҳаларга жалб қилинадиган мутахассисларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳамда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда:

а) лойиҳа қийматини аниқлашда инобатга олинадиган мутахассисларнинг шартли штат бирликлари сони ҳар бир ахборот модули учун ўртача 1,85 штат бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб аниқланади;

б) меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидаги формула асосида ҳисоби-китоб қилинади:

МҲТФ = 1,85 * МС * 16 * МҲТЭКМ * ЛАООС;

МҲТФ — меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;

МС — модуллар сони;

МҲТЭКМ — Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (агар марказ ижтимоий солиқ тўловчи бўлса, унда ушбу миқдор ижтимоий солиқ миқдорига оширилиб ҳисобга олинади);

ЛАООС — лойиҳалар амалга ошириладиган ойлар сони.

Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоиз миқдорида белгиланади.

5. «Call-марказ» хизмати бўйича лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар жалб қилинадиган мутахассисларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳамда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда:

а) «Call-марказ» хизмати лойиҳаси қийматини аниқлашда инобатга олинадиган мутахассисларнинг (колл-марказ раҳбарлари, супервайзер ва бошқа ходимларни ҳисобга олган ҳолда) шартли штат бирликлари сони Агентликнинг қисқа рақамлари орқали аудио, визуал ва матнли ҳар ойлик 2 300 та мурожаат учун бир штат бирлиги ҳисобидан аниқланади;

аудио, визуал ва матнли ҳар ойлик мурожаатлар сони лойиҳа қийматини ҳисоблашдан олдинги 3 ойлик ўртача кўрсаткичлари олинади. Бунда лойиҳани амалга ошириш даврида аудио, визуал ва матнли мурожаатлар ошган тақдирда охирги 3 ойлик кўрсаткичлардан келиб чиқиб, лойиҳа қиймати қайта кўриб чиқилиши ва амалдаги шартномага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин;

б) меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади:

МҲТФ = ЎОҚС /2300 * 10,5 * МҲТЭКМ * ЛАООС;

МҲТФ — меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;

ЎОҚС — охирги уч ойдаги ўртача аудио, визуал ва матнли мурожаатлар сони;

МҲТЭКМ — Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (агар марказ ижтимоий солиқ тўловчи бўлса, унда ушбу миқдор ижтимоий солиқ миқдорига оширилиб ҳисобга олинади);

ЛАООС — лойиҳалар амалга ошириладиган ойлар сони.

Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоиз миқдорида белгиланади.

6. Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларидаги мавжуд компьютер ва оргтехника воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар жалб қилинадиган мутахассисларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳамда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда:

а) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари, шу жумладан, ижтимоий ходимлар томонидан фойдаланилаётган оргтехникаларга техник хизмат кўрсатиш лойиҳаси ходимлари сони ҳар бир ҳудудда компьютер, ноутбук, принтер, сканер, электрон доскаларнинг сони 450 тагача бўлган ҳудудда бир шартли штат бирлиги, 450 дан 600 тагача бўлган ҳудудларда 1,5 шартли штат бирлиги, 600 дан юқори бўлган ҳудуд учун 2 шартли штат бирлиги ҳисобидан аниқланади;

б) меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади:

МҲТФ = ШШБС * 11,5 * МҲТЭКМ * ЛАООС;

МҲТФ — меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;

ШШБС — шартли штат бирликлари сони ҳар бир ҳудуддаги компьютер, ноутбук, принтер, сканер, электрон доскаларнинг сонидан келиб чиқиб, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўзда тутилган шартлар асосида ҳисобланган йиғиндисига тенг;

МҲТЭКМ — Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (агар марказ ижтимоий солиқ тўловчи бўлса, унда ушбу миқдор ижтимоий солиқ миқдорига оширилиб ҳисобга олинади);

ЛАООС — лойиҳалар амалга ошириладиган ойлар сони;

Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоиз миқдорида белгиланади.

7. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланади.

8. Марказ, бошқарув ва ёрдамчи ходимларни сақлаш харажатлари мазкур тартибнинг 4 — 6-бандларида кўзда тутилган лойиҳалар қиймати билан бирга кўзда тутилади ҳамда чекланган маблағлар миқдори ушбу бандларга мувофиқ аниқланган лойиҳа қийматининг 40 фоизгача миқдорида белгиланади.

Бошқарув ва ёрдамчи ходимларнинг чекланган сони ва уларга меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Агентлик директорининг буйруғи асосида белгиланади.

Бунда:

бошқарув ходимларига Марказ директори, унинг ўринбосарлари, инсон ресурслари, ҳисобхона, таҳлилий режалаштириш, юридик хизмат, умумий (ижро ва девонхона) бўлинма ходимлари, шунингдек, автоматик тарзда амалга оширилаётган электрон тўловларни кузатиб бориш бўлими ходимлари киради;

ёрдамчи ходимлар сони Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 24 июлдаги 465-сон қарорига мувофиқ айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг намунавий нормалари доирасида белгиланади.

9. Марказ фойдаси лойиҳалар бўйича харажатларнинг 2 фоизи миқдорида белгиланади. Йил якуни билан Марказ умумий фойдаси Агентлик директори томонидан тақсимланади.

10. Агентлик буюртмасига асосан Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган янги лойиҳаларнинг қиймати лойиҳанинг техник талаби, амалга ошириш муддати, жалб қилинадиган мутахассислар тоифаси ва сонидан келиб чиқиб, Агентлик директорининг тегишли буйруғи асосида белгиланади.

11. Марказ томонидан лойиҳаларга жалб қилинадиган мутахассислар белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, Агентлик томонидан тасдиқланадиган лойиҳалар муддатлари доирасида муддатли меҳнат шартномаси асосида жалб қилинади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

12. Мазкур тартибнинг 4 — 6-бандларида шартли равишда инобатга олинадиган штат бирликлари ва иш ҳақи миқдорлари ҳамда бошқа харажатлар фоизлари фақатгина лойиҳа қийматини аниқлашда фойдаланилади.

Амалиётда:

зарур бўлган мутахассислар сони ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари лойиҳаларга ажратилган маблағлар доирасида марказ томонидан мустақил белгиланади;

хўжалик ва бошқа харажатлар ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, умумий сумма доирасида фойдаланилади;

зарур ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ёки Марказ лойиҳалари бўйича иш ҳажми ўзгарганда, лойиҳа қиймати чорак якуни билан қайта кўриб чиқилиши мумкин.

13. Марказни хўжалик юритувчи субъект сифатида назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади».

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 3 февралдаги 69-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш, шу жумладан, уларга бир йўла тўланадиган пул мукофотини ва давлат олий таълим муассасаларида ўқиганлик учун йиллик тўлов-контракт суммасининг тегишли қисмини тўлаш ҳамда кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин;».

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда ҳудуднинг жамоавий ва адаптив спорт турлари бўйича спорт мусобақаларидаги натижалари ва аҳолини жамоавий ва адаптив спорт турларига жалб қилиш мезонларига алоҳида эътибор қаратилади».

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида» 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Марказга 1 та имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган йўловчи автобусни ижара (аутсорсинг) асосида жалб қилиш учун Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин».

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 июлдаги 462-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва уларнинг аъзоларига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил 1 январга қадар кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар пуллари фуқаролар ихтиёрида қолдирилсин».

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада жадаллаштиришга оид чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 6 августдаги 499-сон қарорига 1-илова 1-позициясининг «Давлат хариди миқдори» устуни «АҚШ доллари» сўзларидан кейин «(қўшилган қиймат солиғисиз)» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 24 декабрь,

817 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

TARTIBI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 18-dekabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi faoliyatini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi PF-255-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 817-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 29-sentabrdagi 490-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus taʼlim-tarbiya muassasalaridagi alohida mehnat sharoitlari uchun qoʻshimcha haq belgilangan pedagog xodimlar lavozimlari roʻyxati, mazkur toʻlovlarning turlari va miqdorlarida :

I-bandning birinchi xatboshisidagi “pedagogik xodimlar,” soʻzlari “pedagogik xodimlar (jismoniy yoki ruhiy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarining tarbiyachilari bundan mustasno),” soʻzlari bilan almashtirilsin;

II-bandning birinchi xatboshisidagi “bolalar muassasalaridan tashqari” soʻzlari “bolalar muassasalari, jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlar, imkoniyati cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan maxsus texnikumlardan tashqari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻqituvchilar va oʻquvchilar turmushi moddiy sharoitlarini yaxshilashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1997-yil 20-avgustdagi 409-son qarorining 2-bandidagi “pedagog xodimlar,” soʻzlari “pedagog xodimlar (jismoniy yoki ruhiy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarining tarbiyachilari bundan mustasno),” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Viloyatlar, shaharlar va tumanlar hokimliklari boshqaruv apparatlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomlarni tasdiqlash haqida” 2016-yil 27-apreldagi 123-son qarorida :

a) 1-ilovaning 6-bandi oʻn oltinchi xatboshisi “hududda aholini jamoaviy” soʻzlaridan keyin “va adaptiv” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 2-ilovaning 6-bandi oʻn toʻrtinchi xatboshisi “hududda aholini jamoaviy” soʻzlaridan keyin “va adaptiv” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 3-ilovaning 6-bandi oʻn toʻrtinchi xatboshisi “hududda aholini jamoaviy” soʻzlaridan keyin “va adaptiv” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 391-son qarorining 3-bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, qoʻshma tipdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi oʻsishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonlar boʻlgan bolalarga moʻljallangan guruhlarda ishlovchi mutaxassis (tibbiyot xodimlari bundan mustasno), ishlab chiqarish, oʻquv yordamchi, texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning bazaviy tarif stavkalariga 50 foiz miqdorda ustamalar toʻlanadi”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2023-yil 28-dekabrdagi 687-son qarorida :

a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzurida “Axborot texnologiyalar markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etilsin.

Belgilansinki:

a) Markaz:

xoʻjalik yurituvchi subyekt hisoblanadi;

Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi, Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari va tashkilotlari grantlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi;

axborot tizimlarini ishlab chiqish va texnik qoʻllab-quvvatlash, server, kompyuter qurilmalari va telekommunikatsiya tarmoqlariga texnik xizmat koʻrsatish, Agentlik tizimida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish, sunʼiy intellekt bilan bogʻliq loyihalarni amalga oshirish, “Call-markaz” hamda media-markaz faoliyatini tashkil etish, avtomatik tarzda amalga oshirilayotgan elektron toʻlovlarni kuzatib borish va boshqa sohalarda Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan loyihalarga muvofiq toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida moliyalashtiriladi;

b) Markaz tomonidan Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hamda Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar qiymati mazkur qarorga 3-ilovaga muvofiq tartib asosida aniqlanadi hamda aniqlangan qiymat doirasida shartnoma(lar) tuziladi”;

v) 1-ilovada :

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Jamgʻarma:

ushbu Nizomning 18-bandiga muvofiq amalga oshiriladigan xarajatlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi Kuzatuv kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Kuzatuv kengashi);

umumiy faoliyati boʻyicha esa Agentlikka hisobdordir”;

quyidagi mazmundagi 10 1 — 10 5 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Kuzatuv kengashi:

har yili Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishning asosiy yoʻnalishlarini, Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari balansi prognoz koʻrsatkichlarini koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi;

Jamgʻarma faoliyati haqidagi hisobotlarini har yili, hisobot yilidan keyingi yilning birinchi choragida eshitib boradi va tasdiqlaydi;

umumiy tasdiqlangan parametrlar doirasida, zarurat boʻlganda, Jamgʻarma daromadlari va xarajatlarining prognoz parametrlariga oʻzgartirishlar kiritadi;

Jamgʻarmaga yuklangan vazifalarning bajarilishini muvofiqlashtiradi;

Jamgʻarma oldiga qoʻyilgan vazifalarni hal etish uchun manfaatdor vazirliklar, idoralar, boshqa tashkilotlarni jalb qiladi, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalarini jalb etishda Jamgʻarmaga koʻmaklashadi;

Jamgʻarmaga yuklangan vazifalarning ijrosini tashkil qilish, tegishli loyihalarni ishlab chiqish, amaliyotga tatbiq etish va zarur tavsiyalar tayyorlanishini taʼminlash maqsadida ekspert-tahlil guruh (lar)ini tashkil qiladi;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

10 2 . Kuzatuv kengashi majlislari zaruratga koʻra, lekin bir yilda kamida bir marotaba oʻtkaziladi.

10 3 . Kuzatuv kengashi majlisini kengash raisi, u boʻlmagan taqdirda esa kengash raisining oʻrinbosari boshqaradi.

10 4 . Kuzatuv kengashi majlisi unda kengash aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etganda, vakolatli (kvorumga ega) hisoblanadi.

Kuzatuv kengashining qarori kengash aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.

Ovozlar teng boʻlganda, Kuzatuv kengashi raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.

10 5 . Kuzatuv kengashi qarorlari Kuzatuv kengashi majlisining bayonnomalari bilan rasmiylashtiriladi. Kengash majlisining bayonnomasi Kuzatuv kengashi raisi tomonidan tasdiqlanadi”;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Agentlik:

Jamgʻarma tomonidan aholiga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish, nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻllab-quvvatlash hamda moliyalashtirish tartibi va qoidalarini belgilaydi;

Jamgʻarma faoliyati, shu jumladan, mablagʻlarning belgilangan yoʻnalishlar boʻyicha maqsadli yoʻnaltirilishi, ijtimoiy sohaga doir qarorlarning oʻz vaqtida qabul qilinishi yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;

Agentlikning umumiy boshqaruv xodimlari soni doirasida Jamgʻarmaning ijro etuvchi direksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) shtatlar soni va tuzilmasiga oʻzgartirish kiritadi;

Jamgʻarma Ijrochi direktori va uning oʻrinbosarini lavozimga tayinlaydi hamda lavozimdan ozod etadi”;

13-bandda :

ikkinchi , uchinchi va oltinchi xatboshilaridagi “Agentlikka” soʻzi “Kuzatuv kengashiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Agentlikka” soʻzi “Kuzatuv kengashi va Agentlikka” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini zarur hollarda tasdiqlangan smetalarga kiritiladigan tegishli oʻzgartirishlarni tasdiqlaydi;”

yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlar uchun foydalaniladi:

“Muruvvat” internat uylari, Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari, keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar, urush va mehnat faxriylari uchun sanatoriylarning moddiy-texnika bazasini rivojlantirish tadbirlari (qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash, tegishli uskuna va jihozlar sotib olish va boshqa) va ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish xarajatlarini moliyalashtirish;

Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi hamda uning hududiy markazlari moddiy-texnika bazasini rivojlantirish (qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash, tegishli uskuna va jihozlar sotib olish va boshqa) va faoliyatini takomillashtirish xarajatlarini moliyalashtirish;

aholini protez-ortopediya buyumlari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash;

protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari ishlab chiqarishni modernizatsiya qilish va texnologik yangilash dasturlari va loyihalarini moliyalashtirish;

nogironligi boʻlgan shaxslarning yoki Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar aʼzolarining imtiyozli hamda bepul statsionar, shu jumladan, chet davlatlardagi tibbiyot muassasalarida davolanishini taʼminlash xarajatlarini qoplash;

nogironligi boʻlgan shaxslarni oʻquv, didaktik va boshqa muqobil materiallar bilan taʼminlash;

nogironligi boʻlgan shaxslarning madaniy va maʼnaviy rivojlanishi uchun sharoitlar yaratish hamda ularni madaniy tadbirlar va sportga jalb etish xarajatlarini moliyalashtirish;

nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligini taʼminlagan ish beruvchilarga qonunchilikda belgilangan tartibda subsidiya ajratish;

nogironligi boʻlgan shaxslar uchun teng imkoniyatlar va qulay muhit yaratishga qaratilgan dastur va chora-tadbirlarni moliyalashtirish;

nogironligi boʻlgan shaxslarning funksional imkoniyatlarini baholash xizmatini tashkil etish, shu jumladan, ularning moddiy-texnika bazasini yaxshilash hamda avtotransport va boshqa zarur jihoz va uskunalar xarid qilish boʻyicha loyiha va dasturlarni moliyalashtirish;

yolgʻiz yashovchi va yolgʻiz keksalarga xizmat koʻrsatish va ularni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tadbirlarni moliyalashtirish;

mehribonlik uylari va bolalar uylari moddiy-texnika bazasini rivojlantirish tadbirlari (qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash, tegishli uskuna va jihozlar sotib olish va boshqa) va ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish xarajatlarini moliyalashtirish;

voyaga yetmagan bolalarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish xizmatlarini moliyalashtirish;

yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga, shuningdek, istisno tariqasida, kambagʻal oilalarning vasiylik va homiylik tayinlangan bolalariga yordam koʻrsatish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning iqtidorli bolalarini qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq tadbirlar xarajatlarini qoplash;

yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning sogʻligini saqlash, salomatligini tiklash, ularni mustaqil hayotga tayyorlash, taʼlim berish, kasb-hunarga yoʻnaltirish va ishga joylashtirish tadbirlarini tashkil etish;

jinoyat sodir etgan va jinoiy javobgarlikning eng kichik yoshiga yetmagan bolalarga psixologik yordam koʻrsatish, ularni kasbga oʻqitish va tarbiyalash tadbirlarini tashkil etish;

qarovsiz va boshpanasiz qolgan, zoʻravonlik qurboni boʻlgan, jinoyat qurbonlari va guvohlari boʻlgan, jinoyat sodir etgan va jinoiy javobgarlik yoshiga yetgan hamda fuqarolik protsessida ishtirok etayotgan bolalarning ijtimoiy va huquqiy himoyasini tashkil etish;

voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlari va respublika taʼlim muassasalarining loyiha hamda dasturlarini moliyalashtirish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning 3 yoshgacha boʻlgan farzandlariga davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari xizmatlari uchun haq toʻlash xarajatlarini qoplash;

ehtiyojmand aholi qatlamiga tibbiy, psixologik va boshqa xizmatlar koʻrsatish;

yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash hamda ijara toʻlovlarini qoplash;

oilaviy sharoiti ogʻir boʻlgan uysiz fuqarolarni vaqtincha boshpana (ijtimoiy uylar) bilan taʼminlash;

yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning oʻqish, kasbga tayyorlash, malakasini oshirish bilan bogʻliq xarajatlarini qisman yoki toʻliq qoplash;

zoʻravonlikdan jabr koʻrgan shaxslarni himoya va reabilitatsiya qilish bilan bogʻliq loyiha va tadbirlarni moliyalashtirish;

palliativ yordam koʻrsatish markazlari va shelterlar, muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish tadbirlari (qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash, tegishli uskuna va jihozlar sotib olish va boshqa) xarajatlarini moliyalashtirish;

alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan shaxslarning hayot tarzini yaxshilash va ularga xizmat koʻrsatish maqsadida koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, “Imkon” reabilitatsiya markaziga ega koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar, imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan maxsus texnikumlar hamda Agentlik tizimidagi boshqa tashkilotlarning moddiy-texnika bazasini rivojlantirish tadbirlari (qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash, tegishli uskuna va jihozlar sotib olish, oʻquv qoʻllanmalar va didaktik materiallar bilan taʼminlash va boshqa) xarajatlarini moliyalashtirish;

alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan shaxslarning hayot tarzini yaxshilash va ularga xizmat koʻrsatish maqsadida koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, “Imkon” reabilitatsiya markaziga ega koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar, imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan maxsus texnikumlar loyihalari va qoʻllab-quvvatlash dasturlarini moliyalashtirish;

Agentlik tizimidagi taʼlim muassasalarining (koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalari, imkoniyati cheklangan shaxslar uchun maxsus texnikum, “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi va boshqalar) tarbiyalanuvchilari, oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkaziladigan (tashkil etiladigan) milliy va xalqaro koʻrik-tanlov, olimpiada, musobaqa, bellashuv va boshqa tadbirlarni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni (ishtirokchilarning kelib ketish, yashash, transport, mehmonxona, ovqatlanish, esdalik sovgʻalarini berish, tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar) moliyalashtirish;

tunu kun faoliyat koʻrsatadigan Call-markaz xizmatini tashkil etish va takomillashtirish;

“ijtimoiy karta”larni joriy etish boʻyicha tadbirlarni moliyalashtirish;

nogironligi boʻlgan shaxslar va harakatlanish imkoniyati cheklangan shaxslar, shuningdek, aholining boshqa ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlari uchun “ijtimoiy taksi” xizmatini tashkil etish va takomillashtirish;

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari xodimlari va mahallalardagi ijtimoiy xodimlarga faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichini (KPI) baholash asosida ragʻbatlantirish toʻlovlarini joriy etish;

joylarda ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish va ularni koʻrsatish xarajatlarini moliyalashtirish;

ijtimoiy himoya sohasini avtomatlashtirish va raqamlashtirish tadbirlarini, shu jumladan, dasturiy taʼminotni ishlab chiqish, texnik uskuna va vositalarni sotib olish hamda tizimda axborot kommunikatsiya va texnologiyalarini rivojlantirish bilan bogʻliq boshqa tadbirlarni moliyalashtirish;

SMS-xabar yuborish xizmatlari boʻyicha barcha xarajatlarni moliyalashtirish;

xalqaro maslahatchilar, konsalting va tadqiqot kompaniyalarini yollashni moliyalashtirish, ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish va joriy etish chora-tadbirlari;

axborot-maʼlumot va reklama, maqolalar, broshyuralar, qoʻllanmalar hamda boshqa axborot materiallarini tayyorlash va nashr etish, shu jumladan, video va audio roliklar hamda filmlar yaratish, ilmiy-amaliy tadqiqotlar va aholini ijtimoiy muhofaza qilish hamda ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish bilan bogʻliq boshqa tadbirlarni tashkil etish uchun haq toʻlash;

aholiga ijtimoiy yordam va xizmatlarni koʻrsatish sohasida tajriba-loyihalarni moliyalashtirish;

Agentlik, uning hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari xodimlarini qoʻllab-quvvatlash (ragʻbatlantirish, mukofotlash, ustamalar toʻlash, qayta tayyorlash va malaka oshirish davri uchun pullik kompensatsiya) va ijtimoiy himoya qilish;

Agentlik, uning hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va stajirovkadan oʻtkazish xarajatlarni qoplash;

konferensiyalar, seminarlar, olimpiadalar, tanlovlar, koʻrgazmalar, chet elda oʻtkaziladigan tadbirlar va boshqa tadbirlarni tashkil etish;

Agentlik, uning hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari xodimlari hamda tizim tashkilotlari oʻquvchi va tarbiyalanuvchilarining respublikada va chet elda tashkil etiladigan tadbirlarda qatnashishi bilan bogʻliq barcha xarajatlarni moliyalashtirish;

shartnoma asosida jalb qilinadigan yuqori malakali, shu jumladan, xorijiy mutaxassislarning xarajatlarini (mehnatga haq toʻlash, yashash, transport xarajatlari va boshqalar) moliyalashtirish;

nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari tomonidan amalga oshiriladigan ijtimoiy mavzudagi loyihalar hamda davlat ijtimoiy buyurtmalarini moliyalashtirish;

fuqarolar, davlat organlari va tashkilotlari xodimlari, nodavlat notijorat tashkilotlar vakillari hamda tadbirkorlik subyektlarini “Ijtimoiy himoya fidoyisi” idoraviy koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, mukofotlash va boshqa xarajatlarni moliyalashtirish;

Agentlik, uning hududiy boʻlinmalari va tizimdagi tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladigan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish;

ijtimoiy himoya sohasiga homiylik qilish istagi boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar bilan amalga oshiriladigan loyihalarni birgalikda moliyalashtirish;

Agentlik, uning hududiy boʻlinmalari va tizimdagi tashkilotlar xodimlarini hamda jalb qilingan volontyorlar uchun maxsus kiyim-bosh, sumka va boshqa sovgʻalar berish hamda boshqa xarajatlarini qoplash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli Farmon va qarorlari bilan belgilangan miqdorda Agentlik huzuridagi budjetdan tashqari Ijtimoiy himoya milliy agentligini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga yoʻnaltirish;

Agentlik, uning hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlarining moddiy-texnika bazasini takomillashtirish, shu jumladan, asbob-uskunalar, inventar, avtotransport vositalari, diagnostika vositalari, ixtisoslashtirilgan tibbiy-reabilitatsiya uskunalari hamda oʻquv materiallari va boshqalarni xarid qilish, shuningdek, oʻquv qoʻllanmalar va didaktik materiallar bilan taʼminlash;

Agentlikning axborot-kommunikatsiya tizimlarini rivojlantirish va boshqa sohalar boʻyicha loyihalarni amalga oshirish uchun “Axborot texnologiyalar markazi” davlat muassasasi faoliyatini moliyalashtirish va saqlash xarajatlari uchun subsidiya ajratish;

Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish markazini tashkil etish, saqlash, xodimlarini ragʻbatlantirish, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash tadbirlari (qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash, tegishli uskuna va jihozlar sotib olish va boshqa) xarajatlarini moliyalashtirish;

yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllarini, shu jumladan, kichik hajmli bolalar uylarini tashkil etish tadbirlarini (uy-joy xarid qilish, qurish, joriy taʼmirlash, ijaraga olish. tegishli uskuna va jihozlar sotib olish, nogironligi boʻlgan shaxslarga moslashtirish, saqlash va boshqa xarajatlar) moliyalashtirish;

hududiy ijtimoiy xizmatlar markazlarini tashkil etish bilan bogʻliq barcha xarajatlarni moliyalashtirish;

ijtimoiy himoya sohasidagi loyihalarni xalqaro moliya tashkilotlari bilan birgalikda moliyalashtirish;

homiylardan maqsadli jalb qilingan mablagʻlarni kelishuvga koʻra homiylar tomonidan belgilangan ijtimoiy loyihalarga yoʻnaltirish.

Jamgʻarma Kuzatuv kengashining topshirigʻiga asosan qoʻshimcha tadbirlarga va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa xarajatlarga mablagʻ ajratilishi mumkin”;

19-bandda:

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Quyidagi budjet mablagʻlari hisobidan xarajatlar Agentlik hamda uning hududiy boʻlinmalari orqali alohida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari orqali moliyalashtirilib, Jamgʻarma xarajatlari bilan qoʻshilgan holda ijtimoiy sohaga yoʻnaltirilayotgan mablagʻlar hisobotlarida aks ettiriladi:”;

beshinchi xatboshidagi “voyaga yetkazayotgan” soʻzlari “parvarishlayotgan” soʻzi bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash;”;

22-bandning uchinchi xatboshisidagi “ruxsati bilan” soʻzlari “buyrugʻiga asosan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Kuzatuv kengashining qaroriga muvofiq Jamgʻarmadan xarajatlar mazkur Nizomning 22-bandi uchinchi xatboshisida belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

23-band “budjetdan tashqari jamgʻarmalariga” soʻzlaridan oldin “alohida maxsus gʻazna hisobvaraqlari yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 25 1 -band bilan toʻldirilsin:

“25 1 . Jamgʻarma bilan tuzilgan shartnomalar boʻyicha majburiyatlarini bajarmaganlik yoki lozim darajada bajarmaganlik uchun undirilgan jarima va penya summalari Jamgʻarmaning rivojlantirish jamgʻarmasida jamlanadi hamda Jamgʻarma Ijro etuvchi direksiyasi tomonidan mustaqil ravishda sarflanadi”;

g) quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-dekabrdagi 687-son qaroriga 3-ILOVA

“Axborot texnologiyalar markazi” davlat muassasasi tomonidan Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar qiymatini aniqlash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur tartib Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) buyurtmasiga asosan Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) va Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan “Axborot texnologiyalar markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan amalga oshiriladigan loyihalarning qiymatini aniqlash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Tartibda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

loyiha — Agentlik buyurtmasiga asosan axborot tizimlarini ishlab chiqish va texnik qoʻllab-quvvatlash, server, kompyuter qurilmalari va telekommunikatsiya tarmoqlariga texnik xizmat koʻrsatish, Agentlik tizimida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish, sunʼiy intellekt bilan bogʻliq loyihalarni amalga oshirish, “Call-markaz” hamda media-markaz faoliyatini tashkil etish, avtomatik tarzda amalga oshirilayotgan elektron toʻlovlarni kuzatib borish va boshqa sohalardagi xizmatlarni amalga oshirish;

loyihalarga jalb qilinadigan mutaxassislar — loyiha doirasida jalb qilinadigan dasturchilar, loyihachilar, “Call-markaz” xizmati xodimlari, Media-markaz xodimlari, Markazning hududiy mutaxassislari va boshqa ishlarda ishtirok etuvchi xodimlar.

2-bob. Agentlik buyurtmasiga asosan Jamgʻarma va Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Markaz tomonidan amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha shartnoma qiymatini aniqlash tartibi

3. Loyihalar boʻyicha shartnomaning umumiy qiymati quyidagi xarajatlardan shakllanadi:

loyihalarni amalga oshirish bilan bogʻliq toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar;

soliq va boshqa majburiy toʻlovlar xarajatlari;

markaz, boshqaruv va yordamchi xodimlarni saqlash xarajatlari;

Markazning foydasi.

4. Axborot tizimlarni texnik qoʻllab-quvvatlash va takomillashtirish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish bilan bogʻliq toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar loyihalarga jalb qilinadigan mutaxassislarga toʻlanadigan mehnatga haq toʻlash fondi hamda loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlardan kelib chiqib hisoblanadi.

Bunda:

a) loyiha qiymatini aniqlashda inobatga olinadigan mutaxassislarning shartli shtat birliklari soni har bir axborot moduli uchun oʻrtacha 1,85 shtat birligi hisobidan kelib chiqib aniqlanadi;

b) mehnatga haq toʻlash fondi quyidagi formula asosida hisobi-kitob qilinadi:

MHTF = 1,85 * MS * 16 * MHTEKM * LAOOS;

MHTF — mehnatga haq toʻlash fondi;

MS — modullar soni;

MHTEKM — Oʻzbekiston Respublikasida oʻrnatilgan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori (agar markaz ijtimoiy soliq toʻlovchi boʻlsa, unda ushbu miqdor ijtimoiy soliq miqdoriga oshirilib hisobga olinadi);

LAOOS — loyihalar amalga oshiriladigan oylar soni.

Loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar mehnatga haq toʻlash fondining 5 foiz miqdorida belgilanadi.

5. “Call-markaz” xizmati boʻyicha loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar jalb qilinadigan mutaxassislarga toʻlanadigan mehnatga haq toʻlash fondi hamda loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlardan kelib chiqib hisoblanadi.

Bunda:

a) “Call-markaz” xizmati loyihasi qiymatini aniqlashda inobatga olinadigan mutaxassislarning (koll-markaz rahbarlari, supervayzer va boshqa xodimlarni hisobga olgan holda) shartli shtat birliklari soni Agentlikning qisqa raqamlari orqali audio, vizual va matnli har oylik 2 300 ta murojaat uchun bir shtat birligi hisobidan aniqlanadi;

audio, vizual va matnli har oylik murojaatlar soni loyiha qiymatini hisoblashdan oldingi 3 oylik oʻrtacha koʻrsatkichlari olinadi. Bunda loyihani amalga oshirish davrida audio, vizual va matnli murojaatlar oshgan taqdirda oxirgi 3 oylik koʻrsatkichlardan kelib chiqib, loyiha qiymati qayta koʻrib chiqilishi va amaldagi shartnomaga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin;

b) mehnatga haq toʻlash fondi quyidagi formula asosida hisob-kitob qilinadi:

MHTF = OʻOQS /2300 * 10,5 * MHTEKM * LAOOS;

MHTF — mehnatga haq toʻlash fondi;

OʻOQS — oxirgi uch oydagi oʻrtacha audio, vizual va matnli murojaatlar soni;

MHTEKM — Oʻzbekiston Respublikasida oʻrnatilgan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori (agar markaz ijtimoiy soliq toʻlovchi boʻlsa, unda ushbu miqdor ijtimoiy soliq miqdoriga oshirilib hisobga olinadi);

LAOOS — loyihalar amalga oshiriladigan oylar soni.

Loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar mehnatga haq toʻlash fondining 5 foiz miqdorida belgilanadi.

6. Agentlikning hududiy boʻlinmalaridagi mavjud kompyuter va orgtexnika vositalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish bilan bogʻliq toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar jalb qilinadigan mutaxassislarga toʻlanadigan mehnatga haq toʻlash fondi hamda loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlardan kelib chiqib hisoblanadi.

Bunda:

a) Agentlikning hududiy boʻlinmalari, shu jumladan, ijtimoiy xodimlar tomonidan foydalanilayotgan orgtexnikalarga texnik xizmat koʻrsatish loyihasi xodimlari soni har bir hududda kompyuter, noutbuk, printer, skaner, elektron doskalarning soni 450 tagacha boʻlgan hududda bir shartli shtat birligi, 450 dan 600 tagacha boʻlgan hududlarda 1,5 shartli shtat birligi, 600 dan yuqori boʻlgan hudud uchun 2 shartli shtat birligi hisobidan aniqlanadi;

b) mehnatga haq toʻlash fondi quyidagi formula asosida hisob-kitob qilinadi:

MHTF = SHSHBS * 11,5 * MHTEKM * LAOOS;

MHTF — mehnatga haq toʻlash fondi;

SHSHBS — shartli shtat birliklari soni har bir hududdagi kompyuter, noutbuk, printer, skaner, elektron doskalarning sonidan kelib chiqib, mazkur bandning “a” kichik bandida koʻzda tutilgan shartlar asosida hisoblangan yigʻindisiga teng;

MHTEKM — Oʻzbekiston Respublikasida oʻrnatilgan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori (agar markaz ijtimoiy soliq toʻlovchi boʻlsa, unda ushbu miqdor ijtimoiy soliq miqdoriga oshirilib hisobga olinadi);

LAOOS — loyihalar amalga oshiriladigan oylar soni;

Loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar mehnatga haq toʻlash fondining 5 foiz miqdorida belgilanadi.

7. Soliq va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha xarajatlar qonunchilikda belgilangan tartibda hisoblanadi.

8. Markaz, boshqaruv va yordamchi xodimlarni saqlash xarajatlari mazkur tartibning 4 — 6-bandlarida koʻzda tutilgan loyihalar qiymati bilan birga koʻzda tutiladi hamda cheklangan mablagʻlar miqdori ushbu bandlarga muvofiq aniqlangan loyiha qiymatining 40 foizgacha miqdorida belgilanadi.

Boshqaruv va yordamchi xodimlarning cheklangan soni va ularga mehnatga haq toʻlash shartlari Agentlik direktorining buyrugʻi asosida belgilanadi.

Bunda:

boshqaruv xodimlariga Markaz direktori, uning oʻrinbosarlari, inson resurslari, hisobxona, tahliliy rejalashtirish, yuridik xizmat, umumiy (ijro va devonxona) boʻlinma xodimlari, shuningdek, avtomatik tarzda amalga oshirilayotgan elektron toʻlovlarni kuzatib borish boʻlimi xodimlari kiradi;

yordamchi xodimlar soni Vazirlar Mahkamasining “Mehnat normalarini ishlab chiqish va joriy qilish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash haqida” 2025-yil 24-iyuldagi 465-son qaroriga muvofiq ayrim yordamchi xodimlar toifasiga mansub kasb va lavozimlar uchun xodimlar sonining namunaviy normalari doirasida belgilanadi.

9. Markaz foydasi loyihalar boʻyicha xarajatlarning 2 foizi miqdorida belgilanadi. Yil yakuni bilan Markaz umumiy foydasi Agentlik direktori tomonidan taqsimlanadi.

10. Agentlik buyurtmasiga asosan Markaz tomonidan ishlab chiqiladigan yangi loyihalarning qiymati loyihaning texnik talabi, amalga oshirish muddati, jalb qilinadigan mutaxassislar toifasi va sonidan kelib chiqib, Agentlik direktorining tegishli buyrugʻi asosida belgilanadi.

11. Markaz tomonidan loyihalarga jalb qilinadigan mutaxassislar belgilangan normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq, Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan loyihalar muddatlari doirasida muddatli mehnat shartnomasi asosida jalb qilinadi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

12. Mazkur tartibning 4 — 6-bandlarida shartli ravishda inobatga olinadigan shtat birliklari va ish haqi miqdorlari hamda boshqa xarajatlar foizlari faqatgina loyiha qiymatini aniqlashda foydalaniladi.

Amaliyotda:

zarur boʻlgan mutaxassislar soni va ular mehnatiga haq toʻlash shartlari loyihalarga ajratilgan mablagʻlar doirasida markaz tomonidan mustaqil belgilanadi;

xoʻjalik va boshqa xarajatlar haqiqiy talabdan kelib chiqib, umumiy summa doirasida foydalaniladi;

zarur hollarda, mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori yoki Markaz loyihalari boʻyicha ish hajmi oʻzgarganda, loyiha qiymati chorak yakuni bilan qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

13. Markazni xoʻjalik yurituvchi subyekt sifatida nazorat qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Agentlik va boshqa vakolatli organlar tomonidan amalga oshiriladi”.

6. Vazirlar Mahkamasining “Eng faol ijtimoiy xodim” koʻrik-tanlovini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 3-fevraldagi 69-son qarori 4-bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“koʻrik-tanlovning gʻolib va sovrindorlarini taqdirlash, shu jumladan, ularga bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotini va davlat oliy taʼlim muassasalarida oʻqiganlik uchun yillik toʻlov-kontrakt summasining tegishli qismini toʻlash hamda koʻrik-tanlovni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishini taʼminlasin;”.

7. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qarori bilan tasdiqlangan Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda hududning jamoaviy va adaptiv sport turlari boʻyicha sport musobaqalaridagi natijalari va aholini jamoaviy va adaptiv sport turlariga jalb qilish mezonlariga alohida eʼtibor qaratiladi”.

8. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrida “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi faoliyatini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisida” 2024-yil 19-avgustdagi 518-son qarori 10-bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Markazga 1 ta imkoniyati cheklangan shaxslarga moʻljallangan yoʻlovchi avtobusni ijara (autsorsing) asosida jalb qilish uchun Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin”.

9. Vazirlar Mahkamasining “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 23-iyuldagi 462-son qarori quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . “Ayollar daftari” yoki “Yoshlar daftari”ga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar va ularning aʼzolariga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil 1-yanvarga qadar koʻrsatilgan ijtimoiy yordamlar pullari fuqarolar ixtiyorida qoldirilsin”.

10. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish sohasida amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligini yanada jadallashtirishga oid chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 6-avgustdagi 499-son qaroriga 1-ilova 1-pozitsiyasining “Davlat xaridi miqdori” ustuni “AQSH dollari” soʻzlaridan keyin “(qoʻshilgan qiymat soligʻisiz)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 24-dekabr,

817 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.12.2025-y., 09/25/817/1208-son)

lex.uz