📅 2025-yil 24-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 24-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 24 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
КОМПЛЕКС ВАЗИФАЛАР
ЖУРНАЛИ
ЖУРНАЛИ
МЕЪЁРЛАРИ
ТУЗИЛМАСИ
НИЗОМ
ЖУРНАЛИ
ЖУРНАЛИ
ЖУРНАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖУРНАЛИ
НИЗОМ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда фаолият турларининг хавфлилик даражаларини белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бўлинма ва бўлим (цех) — ташкилотдаги бўлинма, бўлимлар, цехлар, омборлар, бюролар, хизматлар ва бошқа мустақил бўлинмалар;
жамоавий ҳимоя воситалари — тузилиши ёки вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган, ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек, ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган техник воситалар ва бошқа воситалар;
иш берувчи — қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси тузган юридик ёки жисмоний шахс;
иш жойи — ходимнинг меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра меҳнат фаолиятини амалга оширадиган иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс), шунингдек, ходим меҳнат қилиши керак бўлган жой;
ишлаб чиқариш фаолияти — маҳсулот ишлаб чиқариш, хомашёни қайта ишлаш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш вақтидаги ҳаракатлар йиғиндиси;
меҳнат шароитлари — меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси;
меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлиги, ҳаёти, соғлиғи ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техника, меҳнат хавфсизлиги, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ва воситалари тизими;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари;
меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси — ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёхуд ушбу хизмат функцияларини амалга оширувчи шахс;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари — шартнома асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар;
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси — ходимлар учун хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири истисно қилинадиган меҳнат шароитлари ҳолати ҳамда уларнинг инсон саломатлиги ва функционал ҳолатига таъсирининг профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар тизими;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (кейинги ўринларда — Хизмат) — Хизмат раҳбари (бошлиғи) раҳбарлик қиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар штатидан ташкил топган ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмаси ёхуд ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш ва ушбу талаблар бажарилишини назорат қилиш мақсадида мажбурий тартибда тузиладиган ёки жорий этиладиган лавозим;
меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли маъмурий - жамоатчилик назорати (кейинги ўринларда — маъмурий-жамоатчилик назорати) — иш берувчи ва касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан иш жойларида, ишлаб чиқариш майдонларида, устахоналарда меҳнат шароитлари ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳолати устидан назорат шакли;
ташкилот — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилотлар;
шахсий ҳимоя воситалари (кейинги ўринларда — ШҲВ) — ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек, ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар.
3. Иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиши, соҳага оид қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиши ҳамда Хизматни ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт.
4. Меҳнатни муҳофаза қилиш давлат томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан бошқарилади.
5. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
ходимлар ҳимояси учун мўлжалланган хавфсиз техника, технология ва воситаларнинг ишлаб чиқарилиши ва жорий этилишини рағбатлантириш;
фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибадан фойдаланиш;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш;
халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
6. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, техник инспекторлари ходимларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни ва уларнинг соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганини ҳамда касб касалликларини текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
7. Касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иш берувчилар томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, жамоа шартномалари ва келишувлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини иш ўринларида амалга ошириш ҳуқуқига эга.
8. Таркибий бўлинмаларнинг раҳбар ва мансабдор шахслари меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўзларига юкланган вазифалар бажарилишига жавобгар бўладилар.
2-боб. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича вазифалар
9. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича комплекс вазифалар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
10. Ходимларни касб бўйича танлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
касбий танлов ўтказиш тадбирларини ташкил қилиш ҳамда зарур бўлган касб ва мутахассисликларни аниқлаш;
ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитларини баҳолаш;
янги ишга кираётган, шунингдек, бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ҳамда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиш.
11. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
кириш йўл-йўриғи ва иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш;
иш жойидаги стажировка ва билимларни текшириш;
хавфлилиги юқори бўлган объектларга хизмат кўрсатиладиган ишга кираётган ходимларни ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш;
ходимларни бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш;
ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
12. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги тарғибот ишлари амалга оширилади:
бўлинма ва бўлимларни (цех) меҳнатни муҳофаза қилиш бурчаги ёки ахборот стендлари билан жиҳозлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўргазмалар, танловлар, семинарлар, конференциялар ташкил қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибани ўрганиш, тарғибот қилиш ва жорий этиш;
доимий равишда ташкилотда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш.
13. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг хавфсизлигини таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик стандартлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш (даврий ва режали таъмирлаш);
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва талабларга мувофиқ иш жойларини ташкил қилиш;
ишлаб чиқаришнинг хавфли (ўта хавфли) ва (ёки) зарарли (ўта зарарли) омиллари манбаларини аниқлаш ва бартараф этиш;
хавфли блоклар ва ҳудудларни муҳрлаш ҳамда изоляция қилиш учун асбоб-ускуналарни такомиллаштириш.
14. Технологик жараёнлар хавфсизлиги қуйидагилар орқали таъминланади:
технологик жараёнларнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талабларига мувофиқлигини таъминлаш, технологик жараёнларнинг ишлаш тартибига амал қилиш;
портловчи ва ёнғин хавфи мавжуд моддаларни меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишни таъминлаш;
рухсат этилган чегара миқдори (концентрациялар) белгиланмаган ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилмаган зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) моддаларни ишлаб чиқаришда қўллашни тақиқлаш;
зарарли (ўта зарарли), токсик, ионлаштирувчи ва хавфли (ўта хавфли) моддалар қўлланадиган технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш.
15. Ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг хавфсизлиги қуйидагилар орқали таъминланади:
бино ва иншоотларнинг қурилиш меъёрлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда хавфсизлик стандартлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
бино ва иншоотларда мавжуд хавфларни аниқлаш ва бартараф этиш;
бино ва иншоотларни жорий ва капитал таъмирлаш.
16. Меҳнатнинг санитария-гигиена шароитларини меъёрлаштириш қуйидагилардан иборат:
иш жойларида санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ҳароратни таъминлаш;
технологик меъёрларга мос келадиган вентиляция қурилмалари, кондиционерлар ва иситиш тизимларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш;
сунъий ёриткичларни соз ва тоза ҳолатда сақлаш;
бинолар ва хоналар ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудларини тозалаш;
иш жойлари, шунингдек, ишлаб чиқариш хоналарининг эстетика ва дизайн қоидаларига мувофиқ бўлишини таъминлаш.
17. Ходимларни ШҲВ билан таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
ШҲВга эҳтиёжни аниқлаш ва талабномаларни ўз вақтида тузиш;
ШҲВни қабул қилиш, сақлаш ва беришни ташкил қилиш;
ШҲВни таъмирлаш, кимёвий тозалаш ва ювишни ташкил қилиш;
ШҲВни синашни ва улардан тўғри фойдаланилишини таъминлаш.
18. Иш берувчи томонидан ходимларнинг қулай меҳнат қилиши ва дам олиши қуйидагилар орқали таъминланади:
меҳнат қилиш ва дам олиш тартибини оқилона ташкил қилиш ҳамда унга риоя қилиш;
тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ҳамда уларнинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш.
19. Ходимларга даволаш-профилактика хизматларини кўрсатиш қуйидагилардан иборат:
дастлабки (ишга қабул қилиш чоғида) ва ёки даврий (иш жараёнида) тиббий кўрикларни ўтказиш, зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишлаб чиқариш омиллари таъсирига учрайдиган ходимларнинг соғлиғи ҳолатини кузатиш, касб касаллиги белгилари бўлган шахсларни текшириш ва даволаш;
даволаш-профилактика муолажаларини ташкил этиш;
белгиланган нормаларга кўра ходимларни сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати ва газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун) ва гигиена воситалари билан таъминлаш;
ходимларни биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўргатиш;
хавфлилиги юқори бўлган бўлинма ва бўлимларни (цех) дори сақланадиган қутича ва шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари билан таъминлаш.
20. Ходимлар учун санитар-маиший шароитларни яхшилаш қуйидагилар орқали таъминланади:
ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрлари ва хусусиятларига мувофиқ санитар-маиший хоналар ва қурилмалар билан таъминлаш;
санитар-маиший хоналар ва қурилмаларни гигиеник талабларга мос ҳолда сақлаш;
цехларда ва ишлаб чиқариш хоналарида ходимлар овқатланиши учун махсус жойлар билан таъминлаш;
барча бўлинма ва бўлимларни (цех) ва хоналарни кулер қурилмалари ва (ёки) сатуратор ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминлаш;
ходимлар учун бўлинма ва бўлимларда (цех) дам олиш хона (жой)лари билан таъминлаш.
3-боб. Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш
1-§. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш
21. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ўзларининг барча бўғинларида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишни ушбу Низом талаблари асосида мувофиқлаштиради.
22. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари барча бўғинларида меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиниши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими режали тарзда амалга оширади.
23. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ушбу Низомда белгиланган вазифаларидан келиб чиқиб, ўз ходимлари ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифаларни уларнинг функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқ кўрсатган ҳолда тақсимлаб бериши шарт.
2-§. Иш берувчи ва масъул шахсларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда вазифалари
24. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ходимлардан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишларни бехатар амалга оширишга доир нормаларга, қоидаларга ҳамда йўриқномаларга риоя этилишини талаб қилиш;
алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатини текшириш учун ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
ходимларнинг ишлаб чиқаришда олган жароҳатлари оғир-енгиллиги, уларда жароҳатланишга олиб келиши мумкин бўлган касалликлар бор-йўқлиги, шунингдек, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида бўлган-бўлмагани тўғрисида маълумотлар олиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишининг давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга ёки бевосита судга шикоят қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этганлик учун ходимларни мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш чораларини кўриш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганликда айбдор бўлган ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш.
25. Қуйидагилар иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари ҳисобланади:
ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини яратиш ва унинг ишлашини таъминлаш;
бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналардан фойдаланишда, технологик жараёнларни амалга оширишда, шунингдек, хомашё ва материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
иш жойларидаги меҳнат шароитларининг ҳолатини, айниқса, зарарли (ўта зарарли) ишлаб чиқариш омиллари ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишлаб чиқариш омилларини назорат қилиш;
ходимларни меҳнат шароитлари, шу жумладан, касб касалликлари ва бошқа касалликлар хавфи мавжудлиги, муайян иш жойларидаги ҳамда ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, шунингдек, шу муносабат билан уларга бериладиган имтиёзлар ва компенсациялар, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
белгиланган нормаларга кўра ходимларни сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ ходимларга санитария-маиший ва тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтишини таъминлаш;
ходимларни ўқитишни, қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича билимларини текширишни таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл-йўриқдан ўтмаган ва билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўймаслик;
зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) бошқа меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган, имтиёзли шароитларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи бериладиган, ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини қонунчиликда белгиланган тартибда улардаги меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш;
дастлабки (ишга қабул қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш;
мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириш;
ходим томонидан меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажариш учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда, уни ишдан четлаштириш;
тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра тўрт ойгача муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож бўлган ходимни ўтказиш рад этилганда ёхуд иш берувчида иш мавжуд эмаслиги муносабати билан бундай ходимга тегишли ишни таклиф этиш мумкин бўлмаганда ишдан четлаштириш;
ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда ишдан четлаштириш;
тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган самарали ишлаш тизимини йўлга қўйиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларга, шунингдек, касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига меҳнатни муҳофаза қилишни назорат қилиш, текшириш ва мониторинг қилиш, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликларини текшириш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни тақдим этиш;
авария ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар юз берганда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, шу жумладан, жабрланганларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариши ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг тақдимномаларини ўз вақтида кўриб чиқиш;
ходимларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини, шунингдек, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни таъминлаш;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш, шунингдек, уларнинг ҳисобини юритиш.
26. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ташкилотда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талаблари асосида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича ишларга раҳбарлик қилади ва бунинг учун жавобгар ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни , меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни, шунингдек, давлат, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи қарорлари, давлат назорат органларининг кўрсатмалари бажарилишини таъминлайди;
ишлаб чиқариш жараёнларининг ва алоҳида ишларнинг, ташкилотнинг омбор, транспорт ва бошқа ёрдамчи хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг тўғри ва хавфсиз ташкил қилинишини таъминлайди;
қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бино ва иншоотлардан фойдаланишни, уларнинг меъёрда ишлашини ҳамда санитар-маиший хона ва қурилмалардан белгиланган мақсадларда фойдаланишни ташкил қилади;
янги ва қайта қурилган объектларни қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ фақат махсус давлат комиссияси томонидан қабул қилингандан кейин фойдаланишга киритишни таъминлайди;
хавфсизлик техникаси қоидалари, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат интизоми меъёрларига риоя қилиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тадбирларни ҳамда давлат ва идоравий назорат органлари ва касаба уюшмаси ташкилотларининг кўрсатмаларини (таклифларини) ўз вақтида бажариш учун раҳбарлар, мутахассислар ва ходимларнинг жавобгарлигини белгилайди;
ШҲВни олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантиришни ташкил этади ва назорат қилади;
меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари бепул берилишини таъминлайди ва назорат қилади;
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳолатининг маъмурий-жамоатчилик назоратини ўтказиш ишларини ташкил этади;
меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари асосида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди, уларнинг бажарилиши ва белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни ташкил этади, тадбирларни молиялаштиришни ва ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағларнинг тўғри сарфланишини таъминлайди. Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш режасининг бажарилишини ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқади;
ходимларни касбий-техник тайёргарликдан ўтказишга ҳамда уларга ишнинг хавфсиз услублари ва усулларини ўргатиш бўйича умумий раҳбарлик қилади;
ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик чораларини кўради;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг ўз вақтида ва тўғри текширилишини, қайд қилинишини, ҳисобга олинишини ҳамда белгиланган тартибда хабар берилишини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
меҳнатни муҳофаза қилиш хоналарини ташкил қилади ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик ҳужжатлари, ўқув-кўргазмали қуроллар, ўқитиш воситалари билан жиҳозлаш чораларини кўради.
27. Иш берувчи «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига қуйидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди:
а) ҳар йили 20 январга қадар:
меҳнат шароити тўғрисидаги маълумотлар;
зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёз ва компенсациялар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар ва касб билан боғлиқ касаллик биринчи маротаба аниқланган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар;
б) доимий равишда:
иш ўринларида меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан ўтказилган аттестация натижалари;
Хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакаси оширилган ва қайта тайёргарликдан ўтган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар;
доимий фаолият юритувчи имтиҳон комиссиялари ходимлари ўқитилиб, уларнинг билимлари текширилгани тўғрисидаги маълумотлар.
28. Бош муҳандис меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ташкилотда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва таъминлаш бўйича барча ташкилий ва техник ишларни бошқаради;
энг янги фан-техника ютуқлари ва бошқа ташкилотларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган янги, хавфсиз технологик жараёнларни амалиётга жорий этишни ташкил этади. Ишлаб чиқариш объектларини меъёрларга мувофиқ мосламалар ва қурилмалар билан жиҳозлаш чораларини кўради;
янги технологик жараёнлар ва регламентлар, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади. Технологик ускуналар ва объектларнинг режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳолатининг маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичини ўтказиш бўйича ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан доимий фаолият юритувчи комиссияга раҳбарлик қилади;
ҳар чоракда камида бир марта бўлинма ва бўлимларда (цех) меҳнат шароитларининг ҳолатини, асбоб-ускуналарнинг, сақлагич мосламаларнинг созлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар таклифлари, давлат назорати органлари кўрсатмаларининг бажарилишини текширади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўради;
бўлинма ва бўлимларнинг (цех) барча раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талаблари ҳамда ишлаб чиқариш санитарияси меъёрлари талабларига риоя этилиши, давлат назорати органларининг ва Хизматнинг кўрсатмалари, шунингдек, касаба уюшмаларининг таклифлари бажарилишини назорат қилади;
муҳандис-техник ходимлар йиғилишларида меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда меҳнат шароитларини яхшилаш режасининг бажарилишини ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;
ташкилот раҳбарининг буйруғига биноан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича доимий фаолият юритувчи имтиҳон комиссиясига раҳбарлик қилади;
ходимларни касбий-техник тайёргарликдан ўтказади, уларни ўқитиш қоидаларига мувофиқ хавфсиз иш услублари ва усулларига ўз вақтида ҳамда сифатли ўргатади, ходимларни ўқитиш жараёнининг ташкил этилишини назорат қилади;
содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш режалари бўйича ходимларни ўқитиш, шунингдек, инструкторлик вахталари билан ишлашнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўқитишни назорат қилади;
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси масалалари бўйича муҳандис-техник ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
йўл-йўриқлар дастурларини, ходимларнинг билимини текшириш учун саволномаларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишга раҳбарлик қилади ҳамда уларни тасдиқлайди;
муҳандис-техник ходимларни меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва йўриқномалар билан таъминлаш чораларини кўради;
меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари асосида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади, тасдиқлаш учун ташкилот раҳбарига киритади ва унинг бажарилишини назорат қилади;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида ва тўғри текшириш ҳамда ҳисобга олишни таъминлайди;
гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни текширишда, уларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади, зарур ҳолларда текширув материалларини тегишли органларга юборади;
бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги далолатномаларни (Н-1 шаклда) кўриб чиқади ва ҳужжатларнинг нусхасини тегишли идораларга юбориш учун Хизматга топширади;
бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларнинг назоратини амалга оширади ва самарадорлигини таҳлил қилади;
ишлаб чиқариш ва санитар-маиший объектларни капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш лойиҳа ҳужжатларининг меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари талабларига мослигини кўриб чиқиш ва келишишни ташкил этади, ходимларни белгиланган меъёр асосида ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналар билан таъминлаш чораларини кўради;
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш жараёнида меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бажарилишини назорат қилади, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари талабларини ҳисобга олган ҳолда янги ва реконструкция қилинган объектларни фойдаланишга қабул қилишда раҳбарлик қилади;
давлат назорати органларининг, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, техник инспекторлари ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалари, ташкилот раҳбарининг буйруқлари ва тасдиқланган чора-тадбирлари ижросини ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили таклифлари инобатга олинишини таъминлайди.
Ташкилотда бош муҳандис лавозими мавжуд бўлмаганда, ушбу вазифалар ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан ўринбосарлардан ёки муҳандислардан бири томонидан амалга оширилади.
29. Юридик хизмат бошлиғи (юридик хизмат ходими) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик ва етказилган моддий зарар учун жавобгарликка тортиш юзасидан тақдим этилган материаллар бўйича ҳуқуқий хулосалар беради;
хавфсизлик қоидаларини бузиш натижасида ташкилотга етказилган зарарлар учун регресс қийматларини аниқлайди;
ходимларга меҳнат қонунчилиги бўйича маълумотлар ва маслаҳатлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ташкилий-ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар беради;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларидан жабрланганларга етказилган моддий зарарни компенсация қилиш бўйича ташкилотга киритилган даъволарни кўриб чиқади;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда ходимларга етказилган моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги шикоят ва аризаларни кўриб чиқади ҳамда моддий зарар тўланиши учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланишини ташкил этади;
соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш чораларини кўради;
иш вақти ва дам олиш вақтининг давомийлиги бўйича меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, аёллар ва вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш, корхона ходимларини бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил этилганини назорат қилади;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишини аниқласа, ташкилот раҳбариятига қонунни бузган ходимларга нисбатан чора кўриш бўйича таклифлар беради;
ташкилотнинг ички ҳужжатларида ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишга қаратилган тартиблар белгиланишини таъминлайди;
давлат назорати органларининг, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, техник инспекторлари ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалари, ташкилот раҳбарининг буйруқлари ва тасдиқланган чора-тадбирлари ижросини ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили таклифлари инобатга олинишини таъминлайди.
30. Бош механик меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
бош механик ташкилотдаги асбоб-ускуналар ва иншоотларнинг профилактик кўрикларини, режали-огоҳлантирувчи таъмирлашни тўғри ташкил этиш ва ўз вақтида ўтказишни таъминлайди;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган синовларнинг тўғри ва хавфсиз, ўз вақтида ўтказилишини, юк кўтариш механизмлари, юк ушлаш ва бошланғич мосламалар, босим остида ишлайдиган аппаратлар ва идишлар, электр пайвандлаш аппаратлари, ацетилен, кислород ва компрессор қурилмалари, абразив доираларни синаш қурилмалари техник кўрик ва текширишдан ўтказилишини таъминлайди;
барча ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва саноат иншоотларининг техник ҳолати, улардан фойдаланилиши ва ўз вақтида таъмирланишини назорат қилади;
машиналар, қурилмалар, асбоб-ускуналар ва иншоотларнинг хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига мувофиқлигини таъминлайди. Техник ҳужжатларнинг юритилишини назорат қилади;
жиҳозлар, механизмлар ва асбоб-ускуналарнинг аниқланган конструктив камчиликларини бартараф этиш ҳамда маънавий эскирган машиналар, механизмлар ва қурилмаларни ўз вақтида алмаштириш чораларини кўради. Янги техника намуналарини синашда иштирок этади;
вентиляция қурилмалари ва тизимларининг самарали ишлашини ва ўз вақтида таъмирланишини таъминлайди;
бош механик хизмати ходимларини, шунингдек, юк кўтариш кранларида, босим остида ишлайдиган идишларда ва бошқа мураккаб механизмларда хавфсиз ишлаш услублари ва усуллари бўйича ишловчиларни ўқитишни ва уларнинг билимларини текширишни ташкил этади. Ходимларга иш жойидаги йўл-йўриқни ўтказишда бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатади;
бош механик хизмати ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишни ташкил этади, бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади;
мураккаб механизмлар ва агрегатларга хизмат кўрсатиш бўйича ходимларнинг белгиланган тартибга риоя этишини таъминлайди;
асбоб ва ускуналарнинг тегишли детал ва узеллари ўз вақтида дефектоскопия қилинишини таъминлайди;
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳолатининг маъмурий-жамоатчилик назорати учинчи босқичини ўтказишда, шунингдек, ташкилот объектларида ўтказилаётган комплекс ва мақсадли текширувларда иштирок этади;
ерусти ускуналари билан содир бўлган ва бахтсиз ҳодисаларга олиб келмаган аварияларни ўз вақтида текширади ва ҳисобга олади;
бўлинма ва бўлимларда (цех) ускуналардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш, монтаж қилиш ва созлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди;
давлат назорати органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, техник инспекторлари ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалари ижросини ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили таклифлари инобатга олинишини таъминлайди.
Ташкилотда бош механик лавозими мавжуд бўлмаганда, ушбу вазифалар ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан механиклардан бири томонидан амалга оширилади.
31. Бош энергетик (ташкилотнинг электр хўжалигига жавобгар шахс) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
электр ва иссиқлик энергетикаси ускуна ва қурилмаларининг тузилиши, хавфсизлиги ва техник фойдаланиши тўғрисида амалдаги қоидалар асосида ишончли ва хавфсиз ишлашини ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан ишларни ташкил этишни таъминлайди;
электр ва иссиқлик энергетикаси қурилмалари, аппаратуралари ва тармоқларини режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш, профилактик кўрик ва синовни ташкил этиш ва ўтказишни таъминлайди. Ушбу қурилмаларнинг ҳолати ва улардан фойдаланилишини техник назорат қилади ҳамда тегишли техник ҳужжатларнинг тўғри юритилишини назорат қилади;
электр ва технологик ускуналарнинг ерга уланишини, қоида ва йўриқномалар талаблари асосида ўз вақтида текширилишини таъминлайди, статик электр зарядини чиқариб ташлаш бўйича зарур чораларни кўради;
буғ ва сув иситиш қозонларининг ички кўрикларини, гидравлик синовларининг ўз вақтида ўтказилишини, уларни техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлашни таъминлайди;
электр ва иссиқлик энергетикаси асбоб-ускуналари ва қурилмаларининг конструктив камчиликларини бартараф этиш, маънавий эскирган қурилмаларини ўз вақтида алмаштириш чораларини кўради;
электр қурилмалари ва сув иситиш қозонларига хизмат кўрсатадиган ходимларни ўқитиш ва билимларини текширишни ташкил қилади;
электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлиши керак бўлган касб ва лавозимлар рўйхатини Хизмат билан келишилган ҳолда тузади ҳамда уларни ўқитиш, билимларини текшириш ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи беришни ташкил қилади;
асбоб-ускуналарни хавфсиз ишлатиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномаларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилишини ташкил этади, иш жойларини улар билан таъминлайди ҳамда ишлаб чиқариш бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларига мазкур йўриқномаларни тузишда амалий ёрдам кўрсатади;
ҳимоя воситаларининг қоида ва меъёрларига мувофиқ равишда ўз вақтида синовдан ўтказилишини (текширилишини) таъминлайди;
бўлинма ва бўлимларда (цех) жиҳозлардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш, ўрнатиш ва созлаш жараёнида электр-техник ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талаблари асосида ишлашини таъминлайди;
энергетика ва электр-техника ускуналаридан фойдаланиш, уларни ўрнатиш ва таъмирлаш жараёнида ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда ишлаб чиқариш санитарияси меъёрларига риоя этилишини таъминлайди;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилувчи маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичини ўтказишда, шунингдек, ташкилот объектларида ўтказилаётган комплекс ва мақсадли текширувларда ҳамда электр хавфсизлигини кўрикдан ўтказишда иштирок этади;
электр ва иссиқлик энергетикаси ускунасидаги авария ва бошқа бузилишларни ўз вақтида текширади ва ҳисобга олади;
ташкилот объектларида электр хавфсизлигига оид техник ҳужжатлар, огоҳлантирувчи белгилар, кўргазмали плакатлар ёки видеороликлар, ёзувлар ва йўриқномалар билан таъминлаш чораларини кўради;
давлат назорати органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, техник инспекторлари ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалари ижросини ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили таклифлари инобатга олинишини таъминлайди.
Ташкилотда бош энергетик лавозими мавжуд бўлмаганда, ушбу вазифалар ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан электр хўжалигига жавобгар бўлган раҳбар (муҳандис) томонидан амалга оширилади.
32. Бош технолог меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
технологик ва конструкторлик ҳужжатларининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқлигини назорат қилади;
Хизмат билан келишган ҳолда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, хавфсизлик техникаси талабларига асосан технологик жараёнлар билан боғлиқ бўлган ички стандартларни ишлаб чиқади ҳамда иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда амалий ёрдам кўрсатади;
технологик ишлаб турган ускуна ва жиҳозларни модернизация қилиш ва лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, технологик жараёнларига ўзгартиришлар киритиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда хавфсизлик техникаси қоидалари асосида технологик жиҳозларни оқилона жойлаштиришни таъминлайди;
соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш мақсадида технологик жараёнлар оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) меҳнат шароитлари омилларининг (шовқин, тебраниш, газланиш, чангланиш ва бошқалар) ходимларга зарарли таъсирларини камайтириш чораларини кўради;
ходимларнинг ШҲВни олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш бўйича ташкилотнинг ички меъёрларини ишлаб чиқади, Хизмат, касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбарига тасдиқлаш учун киритади;
меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимига асосланиб, ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни текшириш жадвалини тузади ва текширади;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилувчи маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичини ўтказишда, шунингдек, ташкилот объектларида ўтказилаётган комплекс ва мақсадли текширувларда иштирок этади;
жиҳозлар, механизмлар ва асбоб-ускуналарнинг аниқланган конструктив камчиликларини бартараф этиш ҳамда маънавий эскирган машиналар, механизмлар ва қурилмаларни ўз вақтида алмаштириш чораларини кўради. Янги техника намуналарини синашда иштирок этади;
ходимлар иш жойида йўл-йўриқни ўтказиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатади;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, техник инспекторлар ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалари бажарилишини таъминлайди.
Ташкилотда бош технолог лавозими мавжуд бўлмаганда, ушбу вазифалар ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан технолог томонидан амалга оширилади.
33. Кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда билимларини текшириш бўйича ишларни ташкил қилади;
ички меҳнат тартиби қоидалари ва жамоа шартномаси талабларига ходимлар томонидан риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
ташкилотда ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш чораларини кўради;
меҳнат шароитлари зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишларда, тунги сменалардаги ишларда банд бўлган ходимларнинг иш вақти қонунчиликка асосан тўғри ташкил этилишини назорат қилади;
ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан кўрик дастлабки (ишга қабул қилишда) ёки даврий (иш жараёнида) хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, ўтиши билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил қилади ва уларнинг тиббий кўрикдан ўтказилаётгани юзасидан назоратни амалга оширади;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда ходимларга етказилган моддий зарар тўланиши учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланишида иштирок этади;
иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўз вақтида ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади;
ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар учун қўшимча таътиллар ва имтиёзлар қонунчиликда белгиланган тартибда берилишини ташкил қилади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлган ходимлар учун ҳужжатларни тайёрлайди;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака оширган ва қайта тайёргарликдан ўтган, ўқитилган ва билимлари текширилган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилишини таъминлайди;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, техник инспекторлар ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалари бажарилишини таъминлайди.
Ташкилотда кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари мавжуд бўлмаганда, ушбу вазифалар ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан кадрлар хизмати вазифаси юклатилган ходим томонидан бажарилади.
34. Бош бухгалтер (бухгалтер) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини назорат қилади;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни (жамоа шартномасида назарда тутилган тадбирлар, шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика, овқатланиш, сут ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа харажатларни) ўз вақтида молиялаштиради;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинишини, шу жумладан, ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар тўғри ва ўз вақтида берилишини назорат қилади;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда ходимларга етказилган моддий зарар тўланиши учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланишида иштирок этади ва тўловларни амалга оширади;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, техник инспекторлар ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалари бажарилишини таъминлайди.
Ташкилотда бош бухгалтер (бухгалтер) мавжуд бўлмаганда, ушбу вазифалар ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан бухгалтерия хизмати вазифаси юклатилган ходим томонидан бажарилади.
35. Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрлари талабларига мувофиқ равишда ишлаб чиқаришни ва ишларни ташкил этади, технологик жараёнларнинг тўғри амалга оширилишини таъминлайди;
хавфсизлик қоидаларига мувофиқ заҳарли, ўювчи, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган моддаларни сақлаш, ташиш, ишлатиш ва зарарсизлантиришни ташкил этади;
ускуналар, механизмлар, мосламалар, тўсувчи ва сақловчи қурилмаларнинг, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг соз ҳолатда ва хавфсиз ишлашини таъминлайди;
бўлинма ва бўлимда (цех) меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг ҳамда меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишга доир профилактика ишларини ўтказиш;
бўлинма ва бўлимда (цех) меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид ҳужжатлар, огоҳлантирувчи белгилар, кўргазмали плакатлар ёки видеороликлар, ёзувлар ва йўриқномалар билан таъминлаш чораларини кўради;
маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичини ўтказишга раҳбарлик қилади ва жадвалини тасдиқлайди;
бўлинма ва бўлимда (цех) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилувчи маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичини ўтказади, шунингдек, биринчи босқичи тўғри ўтказилишини назорат қилади;
муҳандис-техник ходимларни ва ишларнинг бевосита бажарувчиларини меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талаблари асосида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва таъминлаш ишларига жалб қилади;
меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларнинг белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), ШҲВга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва ўз вақтида берилишини таъминлаш, шунингдек, ходимларнинг ШҲВни олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш ишларини ташкил қилади;
ҳар ҳафтада бўлинма ва бўлимда (цех) меҳнат шароитларининг ҳолатини ва асбоб-ускуналар, механизмлар, мосламалар ва асбоблардан, шамоллатиш қурилмаларидан, иситиш ва ёритиш тизимларидан, тўсувчи ва сақловчи қурилмалардан, автоматик назорат ва огоҳлантирувчи қурилмаларидан тўғри фойдаланилаётганини текширади;
ҳар ойда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, бригадирлар ва муҳандис-техник ходимларнинг иштирокида усталарнинг тезкор йиғилишини ўтказади, ушбу йиғилишларда текширишлар натижалари, усталарнинг объектлардаги ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотларини эшитади, алоҳида хавфсизлик қоидалари бузилиши ҳолатларини таҳлил қилади, шунингдек, хавфсизлик қоидаларининг қўпол ва такроран бузилиши ҳолатларини тегишли ходимлар (смена, вахта ишчилари) иштирокида кўриб чиқади;
ҳар ойда ташкилот раҳбариятига бўлинма ва бўлимда (цех) меҳнат шароити тўғрисида ахборот беради;
ўқув дастурларига мувофиқ ходимлар ва усталар ишларнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўз вақтида ва сифатли ўқитилишини ташкил этади ва амалга оширади;
усталар (муҳандис-техник ходимлар ва бригадирлар) томонидан ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўз вақтида ва сифатли йўл-йўриқдан ўтказилишини назорат қилади;
ҳар бир бўлинма ва бўлим (цех) учун хавфсиз ишлаш бўйича зарур йўриқномалар рўйхатини тайёрлайди, керакли йўриқномаларни ишлаб чиқади ва қайта кўриб чиқади;
ходимларнинг иш жойидаги йўл-йўриқ дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлангандан сўнг уларни йўл-йўриқ ўтказиш учун масъул бўлган шахсларга тақдим этади, шунингдек, ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш учун саволномалар ишлаб чиқади;
меҳнат шароитларини соғломлаштириш, ҳаво муҳити, ёритиш, иссиқлик ва ичимлик суви режимининг норматив ҳолатини таъминлаш, шовқин ва тебраниш даражасини пасайтириш бўйича чоралар кўради;
меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ташкилот раҳбариятига тегишли режаларга киритиш учун тақдим этади ҳамда режалаштирилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;
содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида ташкилот раҳбариятига, Хизмат ва касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларига зудлик билан хабар қилади;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ва Хизмат билан биргаликда бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради;
содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида ҳодиса юз берган пайтдан бошлаб икки кундан кечиктирмай, бўлинма ва бўлимнинг (цех) барча усталарини (муҳандис-техник ходимлар ва бригадирлар) хабардор қилади;
белгиланган муддатларда далолатномада (Н-1 шаклда) кўрсатилган тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди ва уларнинг бажарилгани тўғрисида Хизматга хабар қилади;
бўлинма ва бўлим (цех) усталарини ташкилотнинг бошқа цехида, участкасида ёки бошқа бўлинма ва филиалларида юз берган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабардор қилади, шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича объектлар ва иш жойларида ўрганишларни ташкил қилади;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, техник инспекторлар ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалари бажарилишини таъминлайди.
36. Уста меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ишларни тўғри ва хавфсиз ташкил этилишини, асбоб-ускуналар, механизмлардан фойдаланишни ва иш жойларини зарур ҳолатда сақлашни таъминлайди;
иш жойида деталлар, эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар тўғри сақланишини, пиёдалар ҳамда транспорт воситалари ўтиш жойларининг тўсилишлари ва ифлосланмаслигини таъминлайди;
бўлинма ва бўлимда (цех) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилувчи маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи босқичи ўтказилишини ташкил этади;
иш жойларда, ускуна, механизмлар, мосламалар, асбобларнинг соз ҳолатдалигини доимий назорат қилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради;
мураккаб ва хавфли ишларга олдиндан ишлаб чиқилган ишларни ташкил қилиш режаси, лойиҳаси ёки наряд-ижозатга асосан бевосита раҳбарлик қилади;
ходимлар томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, ишларни хавфсиз амалга ошириш қоидаларга, йўриқномаларга, технологик режимларга ва регламентларга риоя этилишини таъминлайди. Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган тақдирда, ишларни тўхтатиш чораларини кўради;
ускуналар, механизмлар, мосламалар ва асбобларнинг соз ҳолатдалиги ва улардан тўғри фойдаланишни, шунингдек, шамоллатиш қурилмалари ва тизимларининг узлуксиз ишлашини, иш жойлари нормал ёритилишини, тўсувчи ва сақловчи қурилмалар мавжудлиги ва созлигини назорат қилади;
ҳар куни иш бошланишидан олдин барча иш жойларда ускуналар, механизмлар, мосламалар ва асбобларнинг соз ҳолатдалигини текширади. Бунда текширувни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил билан биргаликда, у бўлмаган тақдирда, мустақил равишда ўтказади;
ҳар ҳафтада меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда меҳнат шароитларининг ҳолати тўғрисида раҳбариятга ахборот киритиб боради;
ишларни хавфсиз амалга ошириш бўйича белгиланган муддатларда ходимларга йўл-йўриқ беради ҳамда бу ҳақида йўл-йўриқларни қайд этиш журналига тегишли ёзувларни киритади;
юқори хавфли ишларни бажариш учун наряд-ижозат берилаётганда йўл-йўриқдан ўтказади, йўл-йўриқни рўйхатга олиш журналига ва наряд-ижозатга тегишли ёзувни қайд қилади;
янги ходимлар стажировкадан ўтишини назорат қилади, ходимларга йўриқнома талабларини, хавфсиз иш услублари ва усулларини тушунтиради ва амалда кўрсатиб беради;
бўлинма ва бўлимда (цех) тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;
жабрланувчига шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатилишини ва унинг тиббиёт муассасасига юборилишини ташкил этади, юз берган бахтсиз ҳодиса тўғрисида бевосита раҳбариятни дарҳол хабардор қилади, иш жойидаги вазиятни ва асбоб-ускуналарнинг ҳолатини ҳодиса содир бўлган пайтда қандай бўлса, шундай сақлаш чорасини кўради (агарда атрофдаги ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солмаса ва авариялар келтириб чиқармаса);
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, техник инспекторлар ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалари бажарилишини таъминлайди.
37. Бригадир меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
бригада аъзолари томонидан муҳофаза қилиш соҳасида ишларни бажариш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларда назарда тутилган меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларига, технологик жараён ва ташкилий-техник чора-тадбир ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;
иш бошланишидан аввал иш ўринларининг ҳолатини текширади, аниқланган камчиликлар бригада аъзолари томонидан бартараф этилишини ташкил этади ва бу ҳақида иш юритувчини, устани хабардор қилади;
мавжуд дастгоҳлар, қурилмалар ҳамда асбоб-ускуналарнинг соз ҳолатдалигини доимий назорат қилади;
бригада аъзолари томонидан меҳнат интизомига ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва йўриқномалар талабларига риоя этилишини ҳамда ШҲВдан тўғри фойдаланишни доимий назорат қилади;
жабрланганларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатишни ташкил этади ва бахтсиз ҳодиса ҳақида уста, иш юритувчи ёки ташкилот раҳбариятига дарҳол хабар беради;
бригаданинг иш ўринлари ва санитар-маиший хонаси тоза ҳолда сақланишини таъминлайди;
доимий равишда янги ходимларни стажировка ўташи учун малакали ходимларга бириктириш бўйича таклифлар киритади. Ходимларга қоида ва йўриқномалар талабларини тушунтиради, ишни тўғри бажариш услублари ва усулларини ўргатади;
бригадада меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилувчи маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи босқичини ўтказади;
давлат назорати органларининг, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, техник инспекторлари ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалари, ташкилот раҳбари ва бош муҳандиснинг буйруқлари бажарилишини ва тасдиқланган чора-тадбирлар амалга оширилишини ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили таклифлари инобатга олинишини таъминлайди.
38. Ходим меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мос бўлган иш жойига эга бўлиш;
иш берувчидан, бевосита раҳбаридан меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан, касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли мавжудлиги, шу муносабат билан ўзига берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва компенсациялар, шунингдек, ШҲВ ва жамоавий ҳимоя воситалари ҳақида ахборот олиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ иш берувчининг маблағлари ҳисобидан шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиш;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан мажбурий ижтимоий суғурта қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилиши оқибатида ўз ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келган тақдирда, бундай хавф бартараф этилгунига қадар ишларни бажаришни рад этиш;
тазйиқ ва зўравонликка учраган тақдирда иш берувчига, давлат назорати органларига ҳамда судга шикоят қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан ўз иш жойидаги меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни текширувдан ўтказишни сўраш;
иш берувчининг маблағлари ҳисобидан меҳнатнинг хавфсиз услублари ва усуллари бўйича ўқиш;
қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва компенсациялар олиш;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда майиб бўлгани, касб касаллиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилгани муносабати билан ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни иш берувчи томонидан қопланиши;
ўз иш жойида меҳнат қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилаётганда ва ўзи билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ёки унинг касб касаллиги текширилаётганда шахсан ўзи ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши;
тиббий тавсияларга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиш вақтида ўз иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинган ҳолда мазкур тиббий кўрикдан навбатдан ташқари ўтиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар бузилиши оқибатида иш жойи тугатилган тақдирда, иш берувчининг маблағлари ҳисобидан қайта тайёргарликдан ўтиш.
39. Ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари:
меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар талабларига риоя қилиш;
иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, хавфсизлик техникаси қоидалари, меъёрлари, йўриқномалари ва кўрсатмалари талабларига мувофиқ сақланишини ташкил қилиш;
меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар талабларига риоя қилиш;
шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни билиш ва улардан тўғри фойдаланиш;
шахсий гигиена талабларига риоя қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ва малака оширишдан ўтиш;
бахтсиз ҳодисалар юз берганда, жабрланганларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиш ва амалий кўникмаларга эга бўлиш;
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи ҳар қандай вазият тўғрисида, шунингдек, иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчини ёки ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиш;
тазйиқ ва зўравонликка ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишига йўл қўймаслик;
Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмаларини, ташкилот раҳбарининг буйруқларини бажариш ва тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили таклифларини инобатга олиш.
3-§. Маъмурий-жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва ўтказиш усули
40. Ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назорати ташкил этилиши керак.
Хавфлилик даражаси биринчи тоифага мансуб бўлган ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назоратини ташкил этиш ташкилотнинг касаба уюшмалар ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, ташкилот раҳбари томонидан мустақил ҳал этилади.
Ташкилотнинг хавфлилик даражаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
Маъмурий-жамоатчилик назорати ташкилот раҳбарлари, муҳандис-техник ходимларининг мансаб (лавозим) йўриқномаларидаги вазифаларига мувофиқ маъмурий назоратни, шунингдек, жамоатчилик назоратини амалга оширишни истисно этмайди.
41. Ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига, ташкилот тузилмасига ва унинг тасарруфидаги бўлинма ва бўлимлар (цех) кўламига қараб, маъмурий-жамоатчилик назорати қуйидаги тартибда амалга оширилади:
биринчи босқич — бўлинма ва бўлимларнинг (цех) участкасида, сменада, бригадада;
иккинчи босқич — бўлинма, бўлим, ишлаб чиқариш ёки ташкилот участкасида;
учинчи босқич — ташкилотда умумий.
42. Маъмурий-жамоатчилик назоратини ўтказиш учун ишлаб чиқариш бўлинмалари иш берувчи ва касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан белгиланади.
43. Маъмурий-жамоатчилик назоратини ташкил қилишга иш берувчи ва касаба уюшмаси раиси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи раҳбарлик қилади.
44. Маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи босқичи тегишли участка бошлиғи (уста, участка бошлиғи, смена бошлиғи, бригадир) томонидан ҳар куни иш кунининг (сменанинг) бошида, зарурат бўлганда (юқори хавф бўлган ишларда) иш куни (смена) давомида амалга оширилади ва қуйидагилар текширилиши керак:
олдинги текширувда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳолати;
иш жойларини ташкил этишнинг тўғрилиги ва ҳолати (зарур асбоблар, мосламалар ва бошқалар жойлашган жойи ва мавжудлиги);
ўтиш жойлари ва автомобиль йўллари ҳолати;
технологик ускуналар, юк кўтариш ва транспорт воситаларининг хавфсизлик ҳолати;
электр қурилмалари ва асбоб-ускуналари билан ишлашда электр хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши ҳамда электр хавфсизлиги бўйича огоҳлантирувчи белгилар мавжудлиги;
ярим тайёр маҳсулот ва тайёр маҳсулотларни омборда сақлаш қоидаларига риоя қилиш ҳолати;
етказиб бериш ва шамоллатиш тизимлари, маҳаллий чиқиндилар, чанг ва газни ушлаб қолиш мосламаларининг яроқлилиги;
зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли), портловчи ва ёнғин хавфи мавжуд моддалар ва материаллар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳолати;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича огоҳлантирувчи белгилар, кўргазмали плакатлар ёки видеороликлар, ёзувлар ва йўриқномалар мавжудлиги;
ходимлар томонидан тазйиқ ва зўравонликка йўл қўйилмаётгани, ходимларнинг мажбурий тиббий кўрикдан, кириш ва иш жойидаги йўл-йўриқдан ўтгани;
ШҲВнинг мавжудлиги, ходимларнинг улардан тўғри фойдаланиш ҳолати;
ходимларда хавфсизлик техникаси бўйича гувоҳномалар (махсус касблар учун), хавфли ишларда ишлаш учун наряд-ижозат мавжудлиги.
Ташкилотлар ўз фаолиятларидан келиб чиқиб, қўшимча талабларни белгилаши мумкин.
45. Назоратнинг биринчи босқичи натижаларига кўра қуйидагиларни амалга ошириш керак:
текширув давомида аниқланган қоидабузарлик ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ва белгиланган муддатларда бажарилиши учун жавобгар шахсларни белгилаш;
аниқланган қоидабузарлик ва камчиликларни бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарининг бевосита назорати остида дарҳол бартараф этиш;
аниқланган қоидабузарлик ва камчиликларни бўлинма ва бўлим (цех) ўз кучи билан бартараф эта олмаган тақдирда, унда бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари тегишли чоралар кўриш учун текширув якунида бу ҳақида юқори турувчи раҳбарга ёзма равишда хабар бериш;
меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ҳамда ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказиш хавфи мавжуд бўлса, камчилик бартараф этилгунга қадар ишни тўхтатиш;
участка бошлиғи (уста, участка бошлиғи, смена бошлиғи, бригадир) ўз гуруҳларини смена йиғилишларида назоратнинг биринчи босқичида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиш;
ҳар куни смена тугагандан сўнг участка бошлиғи (уста, участка бошлиғи, смена бошлиғи, бригадир) ишлаб чиқариш жойидаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати тўғрисида бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарига ҳисобот бериш.
46. Аниқланган камчиликлар ўн иш куни ичида бартараф этилмаган тақдирда, аниқланган камчиликлар маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичига ўтказилади.
Текширув натижалари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи босқичини қайд қилиш журналида ёки махсус ишлаб чиқилган электрон дастурда қайд этилади (қайд қилиш журнали участка бошлиғида сақланади).
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурда маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи босқичини ўтказган масъул ходимларнинг шахсий кабинети бўлиши шарт.
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурга кириш ва тасдиқлаш ягона идентификация тизими (OneID) орқали амалга оширилиши керак.
47. Маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичи бўлинма ва бўлим (цех) бошлиғи ҳамда касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг (касаба уюшма аъзоси бўлган катта вакил) вакили бошчилигида ҳар ўн беш кунда ўтказилади.
48. Иккинчи босқич назоратини ўтказиш учун текширишга тегишли муҳандис-техник ходимлар, Хизмат ва тиббий хизмат ходими таклиф этилиши мумкин.
Текшириш жадвали бўлинма ва бўлим (цех) бошлиғи томонидан тузилиб, Хизмат ҳамда касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг (касаба уюшма аъзоси бўлган катта вакил) вакили билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис томонидан тасдиқланади ва барча участка (уста, участка бошлиғи, смена бошлиғи) бошлиқларига берилади.
49. Маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичида қуйидагилар текширилиши керак:
маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи босқичида аниқланган камчиликларни бартараф этилгани ҳолати;
давлат назорати органларининг, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, техник инспекторлари ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалари, ташкилот раҳбари ва бош муҳандиснинг буйруқлари бажарилиши ва чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили таклифлари инобатга олингани;
транспорт воситалари ва ишлаб чиқариш ускуналарининг яроқлилиги, технологик жараёнларнинг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
электр қурилмалари ва асбоб-ускуналари билан ишлашда электр хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши ҳамда электр хавфсизлиги бўйича огоҳлантирувчи белгилар мавжудлиги;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича огоҳлантирувчи белгилар, кўргазмали плакатлар ёки видеороликлар, ёзувлар ва йўриқномаларнинг тегишли жойларда жойлаштирилгани;
ишлаб чиқариш ускуналари, шамоллатиш тизимлари ва қурилмаларини, ёритилганлик, технологик жараёнлар йўриқномаларига ва профилактика кўриклари, режали-огоҳлантирувчи таъмирлашга риоя қилиш ҳолати;
ўтиш жойлари ва автомобиль йўлларининг ҳолати;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хавфсизлик бурчакларининг мавжудлиги ва ҳолати;
ёнғинга қарши воситалар, қурилмалар, ҳимоя-огоҳлантирувчи тизимларининг мавжудлиги ва ҳолати;
зарарли, портловчи ва ёнғин хавфи мавжуд моддалар ва материаллар билан ишлашда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши;
ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича ўқитилгани ва билимлари текширилгани ҳамда унинг сифати;
бўлинма ва бўлимда (цех) тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ҳамда унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши;
ШҲВнинг мавжудлиги ва талабларга мувофиқлиги ҳамда ходимларнинг улардан тўғри фойдаланиши;
иш жойларида ходимлар санитария қоидаларига асосан ичимлик суви билан таъминлангани;
иш жараёнида ходимларга сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқатлари берилиши;
санитария-техник воситалар ва қурилмаларнинг ҳолати;
белгиланган тартибда дам олиш жойлари ташкил этилгани, дам олиш ва меҳнат интизомига риоя қилиниши.
Ташкилотлар ўз фаолиятидан келиб чиқиб, бунга қўшимча равишда талаблар белгилашга ҳақли.
50. Маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичини текшириш натижаларига кўра қуйидагиларни амалга ошириш керак:
бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг (касаба уюшма аъзоси бўлган катта вакил) вакили билан келишилган ҳолда, текширув давомида аниқланган қоидабузарлик ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларни амалга ошириш муддатларини ва жавобгар шахсларни белгилаш;
агарда белгиланган чора-тадбирлар бўлинма ва бўлим (цех) томонидан амалга оширилмаган тақдирда, бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари тегишли чораларни кўриш учун бу ҳақида юқори турувчи раҳбарга хабар бериш;
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бермайдиган ҳамда ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказиш хавфи мавжуд бўлса, бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари томонидан камчилик бартараф этилгунга қадар ишни тўхташ;
бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
белгиланган чора-тадбирларни бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг (касаба уюшма аъзоси бўлган катта вакил) вакили тўғри амалга оширилишини Хизмат томонидан текшириб бориш;
ҳар ойда бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг (касаба уюшма аъзоси бўлган катта вакил) вакили ўз жамоаларига бўлинма ва бўлимда (цех) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ҳамда маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи ва учинчи босқичларида комиссия томонидан белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида маълумот бериш;
бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари ҳар ойда бир марта ташкилот раҳбариятига ҳамда касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларига бўлинма ва бўлимда (цех) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати тўғрисида ҳисобот бериш.
51. Аниқланган камчиликлар бир ой ичида бартараф этилмаган тақдирда, ушбу камчиликлар маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичига ўтказилади.
Текширув натижалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичини қайд қилиш журналида ёки махсус ишлаб чиқилган электрон дастурда қайд этилади (қайд қилиш журнали бўлинма ва бўлим (цех) бошлиғида сақланади).
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурда маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичини ўтказган масъул ходимларнинг шахсий кабинети бўлиши шарт.
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурга кириш ва тасдиқлаш ягона идентификация тизими (OneID) орқали амалга оширилиши керак.
52. Меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳолатининг маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичини ўтказиш бўйича ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан доимий фаолият юритувчи Комиссия ташкил этилади.
Комиссия таркибига бош муҳандис, Хизмат бошлиғи, касаба уюшмаси раиси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакили, бош механик, бош энергетик, бош технолог ва кадрлар хизмати (мутахассиси) бошлиғи, фуқаро муҳофазаси ёки ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандис киради. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги хизмати бошлиғи киритилади.
Маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичида бўлинма ва бўлимнинг (цех) раҳбари иштирок этиши керак.
Бир мартада назорат қилиш имконсиз бўлган йирик ташкилотда (объектлар) алоҳида бўлинма ва бўлим (цех) бўйича йиллик жадвал асосида маъмурий-жамоатчилик назорати ўтказилади. Ушбу жадвал йил давомида ҳар бир бўлинма ва бўлим (цех) камида тўрт марта, хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва ноқулай меҳнат шароитлари мавжуд бўлган бўлинма ва бўлимларда (цех) эса камида ўн икки марта маъмурий-жамоатчилик назорати ўтказиладиган шаклда тузилиши керак.
Маъмурий-жамоатчилик назорати жадвали Хизмат томонидан тузилади, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишади, тасдиқлаш учун ташкилот раҳбарига киритади, тасдиқланган жадвални ташкилотнинг барча бўлинма ва бўлимлари (цех) ҳамда касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига юборади.
Маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичи комиссияси ташкилотнинг айрим объектларида текшириш ўтказиш учун ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган раҳбарларнинг ўринбосарлари назорати остида бир нечта гуруҳларга бўлиниши мумкин.
53. Маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичида қуйидагилар текширилади:
маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи ва иккинчи босқичларида аниқланган камчиликларни бартараф этилганлиги ҳолати;
маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичи ўтказилиши натижасида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиши;
давлат назорати органларининг, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, техник инспекторлари ва Хизмат ходимларининг бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалари, юқори турувчи ташкилотларнинг буйруқ ва фармойишлари ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан берилган тақдимномаларнинг бажарилиши;
комплекс режаларда, жамоа шартномаларида, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимларда ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши;
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда хавфсизлик техникаси стандартларининг жорий этилиши;
меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ цехларнинг бинолари, иншоотлари, хоналари ва уларга туташ ҳудудларнинг техник ҳолати, сақланиши, йўлнинг қатнов қисмлари ва пиёдалар ўтиш жойлари, туннеллар ҳолати;
кириш ва чиқиш вентиляцияси, чанг ва газни ушлаш қурилмаларининг ишлаш самарадорлиги;
ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалларининг бажарилиши, коммуникациялар ва энергетика асбоб-ускуналарини улаш схемаларининг мавжудлиги;
ходимларнинг махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа ШҲВ билан таъминлангани, уларнинг тўғри берилгани, сақлаш, ювиш, тозалаш ва таъмирлашнинг ташкил этилгани;
ходимларнинг санитария-техник воситалар ва жиҳозлар билан таъминлангани;
ходимларга тиббий-профилактика хизматлари ташкил этилгани;
бўлинма ва бўлимда (цех) тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш чоралари кўрилгани;
меҳнатни муҳофаза қилиш хоналарининг ҳолати;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва электр хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги бўйича огоҳлантирувчи белгилар, кўргазмали плакатлар ёки видеороликлар, ёзувлар ва йўриқномалар мавжудлиги;
ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилгани ва уларнинг билимлари текширилгани, мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилгани;
бўлинма ва бўлим (цех) ходимларининг фавқулодда вазиятларда ишлашга тайёргарлиги;
белгиланган тартибда дам олиш жойлари ташкил этилгани, дам олиш ва меҳнат интизомига риоя қилиниши.
54. Маъмурий-жамоатчилик назоратининг учинчи босқичини текшириш натижалари бир ҳафта муддатда ташкилот раҳбари бошчилигида касаба уюшмаси раиси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакили, текширув ўтказган бўлинма ва бўлимларнинг (цех) раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинади.
55. Йиғилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишига йўл қўйган бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларининг ахбороти эшитилади ҳамда йиғилиш якунлари бўйича баённома ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар дастури расмийлаштирилади.
4-боб. Ташкилотларда Хизмат фаолиятини ташкил этиш тартиби
1-§. Умумий талаблар
56. Иш берувчи ташкилотда Хизмат ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Хизматни ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этмаслик меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳисобланади.
57. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари сони меъёрлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланади.
Хизмат меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати, меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси шаклида тузилиши ёхуд битта меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис ёки муҳандис штатидан иборат бўлиши мумкин.
Хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартириш ёки ташкилотнинг бошқа таркибий бўлинмаларига қайта тақсимлаш мумкин эмас.
Хизмат бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
58. Ташкилотларда идоравий (тузилмавий, аъзолик, назорат остидаги) бўлинмалар сони, фаолият хусусиятлари, иш берувчининг фаолияти турлари хавфлилиги даражалари таснифи ва ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда Хизмат (бошқармалар, бўлимлар, шуъбалар) ташкил этилади, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади ёхуд Хизмат функцияларини бажариш махсус тайёргарликка эга ходимга юкланади.
Бунда ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш ёки Хизмат функциялари махсус тайёргарликка эга бўлган ходимга юклаш махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда, ушбу органлар ходимларининг тасдиқланган сони, улар тузилмасига кирадиган ташкилотлар фаолиятининг хусусиятлари, иш берувчининг фаолияти турлари хавфлилиги даражалари таснифи ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
59. Ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тузилмаси ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланади.
60. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ва қонунчиликка мувофиқ ходимларни ёллаб, ўз фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликларида (қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш мавжуд бўлмаган шартларда) иш берувчининг қарорига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилади ёки Хизматнинг функцияларини бажариш махсус тайёргарликка эга бўлган ходимга юкланади.
61. Хизмат функцияларини амалга ошириш учун ушбу Низомнинг 61-бандида белгиланган ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари жалб қилиниши мумкин.
62. Ишлаб чиқаришни амалга оширувчи элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда Хизматдан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ташкилотларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил қилиш ва фаолиятини амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
63. Хизмат ўз фаолиятини ташкилотнинг бошқа бўлинмалари, касаба уюшмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, юқори турувчи ташкилотнинг Хизмати (агар у мавжуд бўлса) билан келишилган ҳолда, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган чораклик ва йиллик режалар асосида амалга оширади.
64. Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
2-§. Хизматнинг вазифалари ва функциялари
65. Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси талаблари бажарилишини таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, жамоа шартнома ва битимлар, ташкилотнинг бошқа локал норматив ҳужжатларига ходимлар риоя этишини назорат қилиш;
ишлаб чиқаришда жароҳат олишнинг, касбга касаллигига чалинишнинг ва ишлаб чиқариш омиллари билан изоҳланадиган касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини, шунингдек, меҳнат шароитларини яхшилаш ишларини ташкил этиш;
ташкилот раҳбари ва ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича хабардор қилиш ва маслаҳат бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажриба ва илмий ишланмаларни жорий этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тарғиб қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ташкилот ходимларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга ошириш.
66. Хизмат ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ходимлар томонидан меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда хавфсизлик техникаси талаблари бажарилишини таъминлаш соҳасида:
тегишли бўлинмалар вакиллари, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иштирокида бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, мосламалар, ходимларнинг жамоавий ва шахсий ҳимоя воситалари техник ҳолатини, санитария-техника қурилмаларининг ҳолатини, шамоллатиш тизимлари ишлашининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини текширади;
ташкилотларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга доир ишлар шакллари ва усулларини такомиллаштиришни таъминлайди;
ташкилотнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
меҳнат хавфсизлиги стандартлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларига оид лойиҳаларни кўриб чиқиш, келишиш ва ишлаб чиқишда иштирок этади;
ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишда иштирок этади;
2) меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик ҳужжатлари ва ташкилотнинг бошқа ҳужжатларига ходимлар томонидан риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги белгиланган муддатларда мажбурий суғурта қилинишини назорат қилади;
қурилиши битказилган ёки реконструкция қилинган ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектларни фойдаланишга топшириш учун қабул қилиш бўйича комиссияларнинг ишида, шунингдек, таъмирдан чиққан қурилмалар, агрегатлар, дастгоҳлар ва бошқа ускуналарни қабул қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилганини текшириш бўйича комиссиялар ишларида иштирок этади;
иш ўринларининг меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўз вақтида ўтказилишини назорат қилади ва аттестация комиссияси таркибида иштирок этади;
иш жойлари меҳнат шартлари бўйича аттестациядан ўз вақтида ўтказилишини назорат қилади;
ходимлар томонидан ШҲВ тўғри қўлланишини текширади;
асбоб-ускуналар, машиналар ва механизмлар тегишли хизматлар томонидан ўз вақтида лозим даражада текширилишини ва техник кўрикдан ўтказилишини назорат қилади;
ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўз вақтида ўқитилиши, билимлари текширилишини ва барча турдаги йўл-йўриқлардан ўтказилишини назорат қилади;
ташкилотнинг таркибий бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига доир тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
ходимларнинг ШҲВни олиши, сақлаши, ювиши, тозалаши, таъмирлаши, дезинфекция қилиши ва зарарсизлантиришини ташкил этишни назорат қилади;
жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимидаги тадбирлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича келишувлар, бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқарган сабаблар бартараф этилишини, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органлар кўрсатмалари, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга доир бошқа тадбирлар амалга оширилишини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат қилади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларга мувофиқ ҳужжатларнинг (Н-1 шаклидаги далолатнома, бахтсиз ҳодисаларни текширишга доир ҳужжатлар, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш материаллари ва бошқа ҳужжатларни) сақланишини таъминлайди;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички аудит ўтказади;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари текширилишини ва ҳисобга олинишини назорат қилади;
ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ўз вақтида қопланишини назорат қилади;
ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш бўйича назорат функцияларини амалга оширади;
3) меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигининг олдини олиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича профилактика тадбирларини ўтказиш ва такомиллаштириш соҳасида:
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалиниш ҳолатларини таҳлил қилади ва сабабларини аниқлайди;
иш жойларида меҳнат шароитлари ҳолати, касб касаллигига чалиниш сабаблари ва муддатлари, шунингдек, зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида ходимларни иш берувчи номидан хабардор қилади;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида энг кўп учрайдиган қонунчилик бузилиши ҳолатларини аниқлайди ва келиб чиқиш сабабларини ўрганади;
бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари ҳамда ташкилотнинг бошқа хизматлари билан биргаликда меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишининг олдини олиш, меҳнат шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари ҳамда ходимларига хавфсизлик техникаси, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, шунингдек, эргономика, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари тўғрисида тушунтиришлар беради;
бўлинма ва бўлим (цех) ҳамда тегишли хизматлар раҳбарлари билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак бўлган касблар ва иш турларининг рўйхатини тузади;
ташкилотда ички аудит ўтказиш тартибини ишлаб чиқади;
таркибий бўлинмаларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилишнинг комплекс режаларини ва санитария-соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади, шунингдек, иш берувчи ва касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасида меҳнатни муҳофаза қилишга доир битимларни тайёрлашда иштирок этади;
меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати мониторингини юритади ва у бўйича белгиланган шакллар ва тегишли муддатларда ҳисобот тузади;
ташкилотда ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишда иштирок этади;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллигига чалиниши натижасида ходимларнинг саломатлигига етказилган зарар ўрнини қоплаш учун ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
ташкилотдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда иштирок этади;
4) ташкилот раҳбари ва ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича хабардор қилиш ҳамда уларга маслаҳат бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажриба ва илмий ишланмаларни жорий этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тарғиб қилиш соҳасида:
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида раҳбариятни хабардор қилади;
хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилишнинг мукаммалроқ усуллари, қурилмалари ва воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва ташкилот раҳбариятига тақдим этади;
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси стандартлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илмий-амалий ишланмаларни жорий этишга доир ишларда иштирок этади;
ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси стандартлари тизимини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда ташкилот бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларига услубий ёрдам кўрсатади;
5) меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ташкилот ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш, уларнинг билимларини текшириш ҳамда малакасини ошириш тадбирларини амалга ошириш соҳасида:
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ташкилот ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш, уларнинг билимларини текшириш ҳамда малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш учун юбориладиган ходимлар рўйхатини шакллантиради;
ишга янги кираётган барча ходимлар, бошқа ташкилотлардан хизмат сафарига юборилган ходимлар, пудрат (субпудрат) ишларини амалга оширувчи ходимлар (малакаси, иш стажи ва иш тажрибасидан қатъи назар) ҳамда амалиёт ўтаётган талабалар ва ўқувчиларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш йўл-йўриғидан ўтказади;
аттестация ўтказувчи комиссия аъзоларининг ҳамда раҳбар ва мутахассисларнинг билимларини текшириш бўйича доимий фаолият юритувчи имтиҳон комиссияси ишида иштирок этади;
меҳнатни муҳофаза қилиш ишларига раҳбарлик қилади, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари тарғиб қилинишини ва кенг ёритилишини ташкил этади;
тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади;
ташкилотнинг бўлинма ва бўлимларининг (цех) меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва электр хавфсизлиги ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид техник ҳужжатлар, огоҳлантирувчи белгилар, кўргазмали плакатлар ёки видеороликлар, ёзувлар ва йўриқномалар билан таъминланганини назорат қилади;
ташкилот ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга киритилаётган янги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида хабардор қилади.
67. Хизматга ушбу Низомда назарда тутилмаган функцияларни юклаш тақиқланади.
3-§. Хизмат ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
68. Хизмат ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ташкилотнинг ишлаб чиқариш, хизмат ва маиший биноларини монеликсиз бориб кўриш, ўз ваколати доирасида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси масалаларига доир ҳужжатларни ўрганиш;
ташкилотнинг барча бўлинма ва бўлимларида (цех) меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни текшириш ҳамда бўлинмалар раҳбарларига, ташкилотнинг бошқа мансабдор шахсларига текширувларда аниқланган меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларидан бундай турдаги ишни бажаришга рухсати бўлмаган, мажбурий тиббий кўрикдан дастлабки (ишга қабул қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) кўриклардан ўтмаган, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ берилмаган, тақдим этилган ШҲВдан фойдаланмайдиган, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузадиган ходимларни ишдан четлатишни талаб қилиш;
ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилган ҳолларда машиналар, асбоб-ускуналар ва мосламалардан фойдаланишни тақиқлаш (тўхтатиб туриш), цехларда, участкаларда, иш жойларида ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиш, иш берувчини бу ҳақида огоҳлантириш. Бунда машиналардан, асбоб-ускуналардан қайта фойдаланишга ва ишлаб чиқаришни қайта бошлашга фақат ташкилотнинг раҳбари ёки бош муҳандиси Хизматнинг хулосаси асосида рухсат бериши мумкин;
ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда, бошқа бўлинма ва бўлимларнинг (цех) тегишли мутахассисларини ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текширишга жалб қилиш;
ташкилотнинг бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларидан меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир зарур маълумот, ахборот ва материалларни сўраш ва олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган, хавфсиз меҳнат услублари ва усулларини қўллашга доир йўриқномаларга риоя қилмаган ходимлардан иш берувчи номидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш бўйича фаол ишлаган айрим ходимларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, хавфсиз меҳнат услублари ва усулларига доир йўриқномалар бузилишида айбдор бўлган шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилот раҳбариятига тақдимнома киритиш;
тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича иш берувчига тақдимнома киритиш;
ташкилотнинг бўлинма ва бўлимларидан (цех) маълумотлар, ҳисоботлар ва ўз фаолиятини амалга ошириш ҳамда назорат функцияларини бажариш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар тақдим этилишини талаб қилиш;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ўз вақтида мажбурий суғурта қилиши тўғрисида огоҳлантириш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш, ўзгартириш ва унинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш жараёнларида иштирок этиш ҳамда таклифларни тайёрлаш;
меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилиш.
Хизмат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
69. Хизмат ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни зарур тарзда ва самарали бажариши;
ташкилотда ва унинг тузилмасига кирадиган бўлинма ва бўлимларда (цех) меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилгани тўғрисида раҳбариятга дарҳол хабар бериши;
ташкилотда Хизмат фаолиятига доир ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига тақдим этиши;
меҳнат шароити ҳолати, ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун имтиёз ва компенсациялар суммаси, бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар ва касб билан боғлиқ касаллик биринчи маротаба аниқланган шахслар сони, иш ўринларида меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан ўтказилган аттестация натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилишини ва янгилаб борилишини таъминлаши;
белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт.
4-§. Ташкилот раҳбари ва Хизмат бошлиғининг мажбуриятлари
70. Қуйидагилар ташкилот раҳбари (иш берувчининг) мажбуриятлари ҳисобланади:
Хизмат ходимлари ўз ваколатлари ва функцияларини бажариши учун зарур шароитлар яратиш;
Хизмат ходимларининг иш жойларини алоҳида хонада ташкил этиш, иш хусусиятларини ҳисобга олиб, замонавий техникалар, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини тезкор назорат қилувчи зарур асбоблар, техник алоқа воситалари билан таъминлаш ва ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун жиҳозлаш;
Хизмат ходимлари функцияларини амалга ошириш учун (ўқитиш, йўл-йўриқ бериш, семинарлар, маърузалар, кўргазмалар ўтказиш) меҳнатни муҳофаза қилишга оид зарур норматив-ҳуқуқий адабиётлар ва маълумотномалар билан жиҳозланган меҳнатни муҳофаза қилиш хонасини ташкил этиш;
Хизмат ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари юзасидан мунтазам малака оширишни ва билимларини текширишни ташкил этиш;
қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ ходимлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши, ўқиш даврида уларнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга зарур маблағларни ажратиш.
71. Қуйидагилар Хизмат бошлиғининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Хизматга раҳбарлик қилиш, хизматнинг ишини режалаштириш ва ташкил этиш;
Хизмат ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича таркибий бўлинмалар ишларини мувофиқлаштириш;
Хизмат ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тақдим этилган ҳужжатлар, хатлар, таклифлар, мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Хизматга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ёки ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида иш берувчига таклифлар киритиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларга меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича маълумот, ахборот, материаллар тақдим этилишини таъминлаш.
Хизмат бошлиғи ушбу бандда назарда тутилган мажбуриятларни самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
5-§. Хизмат бошлиғи ва ходимларига қўйиладиган талаблар
72. Хизмат бошлиғи ва ходимлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давомийлиги 36 академик соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқиган бўлиши керак.
73. Хизмат бошлиғи лавозимига олий муҳандислик-техник маълумотга, ихтисослиги бўйича камида уч йиллик иш стажига ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификатига эга бўлган шахслар тайинланади.
Республика даражасидаги ташкилотнинг Хизмат бошлиғи ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Ҳудудий даражадаги Хизмат бошлиғи ва ходимларни лавозимга тайинлаш ва меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий Давлат меҳнат инспекциялари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
74. Хизмат ходими ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимига иш стажидан қатъи назар, олий муҳандислик-техник маълумотга эга шахслар тайинланади.
75. Ташкилотда Хизмат ходимларидан бир нафари меҳнат гигиенаси мутахассислиги бўйича олий тиббий маълумотга эга бўлиши керак.
76. Хизмат бошлиғи лавозимига қабул қилишда номзод билан суҳбат ўтказилади.
Номзод билан суҳбат ташкилотнинг бевосита раҳбари томонидан имзоланган тақдимномаси мавжуд бўлган тақдирда, ўн иш куни мобайнида ўтказилади.
77. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида суҳбат Давлат меҳнат инспекцияси раҳбарияти томонидан, ҳудудларда ҳудудий Давлат меҳнат инспекцияси раҳбарияти томонидан ўтказилади.
78. Суҳбат якунлари бўйича масъул орган уч иш куни мобайнида номзод суҳбатдан ўтгани ёки ўта олмагани ҳақида ташкилотни хабардор қилади.
79. Хизмат бошлиқлари ва мутахассислари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари лавозимга тайинлангандан сўнг уч ой ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрланиши ёки малакаси оширилиши керак.
Хизмат бошлиқлари ва мутахассислари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларининг уч йилда камида бир марта қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малакаси оширилиши керак.
80. Ташкилотларнинг Хизмат ходими сифатидаги иш стажи бошқа органларга ёки ташкилотларга ишга ўтганида, профессионаллик тоифаси учун устамалар ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун қўшимча ҳақлар тўлашда иш стажига ёзилади.
Давлат органларининг Хизмат бошлиғи ва ходимлари давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
6-§. Якунловчи қоидалар
81. Иш берувчилар ва ташкилотнинг ушбу Низомда белгиланган вазифалар учун масъул бўлган ходимлари ўз вазифалари ва функцияларини бажармаганлиги ёки зарур тарзда бажармагани учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
82. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий органлари томонидан назорат қилинади.
83. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий органлари ўз ваколати доирасида иш берувчи ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари бузилишини бартараф этишга қаратилган чораларни кўради.
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича
ХОДИМЛАРГА МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ГИГИЕНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ВАЗИФАЛАР Ходимларни касб бўйича танлаш Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот масалаларини таъминлаш Ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлигини таъминлаш Технологик жараёнларнинг хавфсизлигини таъминлаш Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш Меҳнатнинг санитар-гигиеник шароитларини нормаллаштириш Ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш (ШҲВ) Ходимлар учун меҳнат ва дам олишнинг энг қулай тартибини таъминлаш Ходимларга даволаш — соғломлаштириш хизмати кўрсатилишини таъминлаш Ходимлар учун санитар-маиший хоналарни етарли даражада таъминланиш Тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи босқичини қайд қилиш
__________________________________________________________ (ташкилот номи) Маъмурий — жамоатчилик назоратининг биринчи босқичини қайд қилиш ЖУРНАЛИ ____________________________________________________ (бўлинма номи) Бошланди: 20___ йил ____ ___________ Тугади: 20___ йил.____ ____________ Назоратни ўтказиш санаси Уста ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилнинг Ф.И.О. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аниқланган номувофиқликлар Камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар Ижроси учун жавобгар шахслар Бажариш муддати Бажарилгани бўйича белги (сана, бажаришга жавобгар шахс ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил имзоси) 1 2 3 4 5 6 7
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Маъмурий-жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичини қайд қилиш
__________________________________________________________ (ташкилот номи) Маъмурий — жамоатчилик назоратининг иккинчи босқичини қайд қилиш ЖУРНАЛИ ____________________________________________________ (бўлинма номи) Бошланди: 20___ йил. ____ ____________ Тугади: 20___ йил. ____ ____________ Назоратни ўтказиш санаси Назорат ўтказган комиссия таркиби (Ф.И.О., лавозими) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аниқланган номувофиқликлар Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар Ижроси учун жавобгар шахслар Бажариш муддати Бажарилгани бўйича белги (сана, бажаришга жавобгар шахс ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил имзоси) 1 2 3 4 5 6 7
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари сони
Т/р Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати номлари Белгиланган штат бирлиги 1. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати 9 ва ундан ортиқ киши * 2. Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси 7-8 3. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими 4 ёки 5 4. Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси 3 5. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис /муҳандис 1
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати
Т/р Ташкилот ходимларининг рўйхатдаги ўртача сони Касбий таваккалчилик даражалари бўйича * 1-тоифадан 4-тоифагача 4-тоифадан 10-тоифагача 10-тоифадан 15-тоифагача 15-тоифадан 20-тоифагача (шу жумладан, 20-тоифажа) 1. Ходимлар сони 50 кишидан кам Ташкилот раҳбарларидан бирига юкланади Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади 2. Ходимлар сони 50 кишидан 100 кишигача Ташкилот раҳбарларидан бирига юкланади Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси ташкил этилади 3. Ходимлар сони 100 кишидан 500 кишигача Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси ташкил этилади Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ташкил этилади Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаларидан иборат Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ташкил этилади 4. Ходимлар сони 500 киши ва ундан ортиқ Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси ташкил этилади Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ташкил этилади Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаларидан иборат Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ташкил этилади Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимлари ва шуъбаларидан иборат Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига 2-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ташкилотларда ишларни хавфсиз ташкил этишга масъул, техник назорат қилувчи ва текширувчи шахслар, шунингдек, бевосита ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини белгилайди.
2 . Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бўлинма ва бўлим (цех) — ташкилотдаги бўлинма, бўлимлар, цехлар, омборлар, бюролар, хизматлар ва бошқа мустақил бўлинмалар (кейинги ўринларда — бўлинма ва бўлим (цех));
иш жойидаги йўл-йўриқ — иш жойида иш юритишнинг хавфсиз услублари ва усуллари, дастгоҳ, асбоб-ускуна, механизм ҳамда уларнинг тавсифлари, конструктив хусусиятлари, хавф туғдирувчи шароитлар ва иш жойларини тайёрлаш тартиби билан таништириш жараёни;
кириш йўл-йўриғи — меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсати, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасининг асосий талаблари, ёнғин ва электр хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси талаблари, меҳнат қонунчилигининг асосий қоидалари, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, ишни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари, зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишлаб чиқариш омиллари, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби билан таништириш жараёни;
меҳнат хавфсизлиги — ходимлар учун зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишлаб чиқариш омилларининг таъсири истисно қилинадиган меҳнат шароитларининг ҳолати;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ — меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, ходимнинг функционал (лавозим) вазифаларини ёки иш берувчи томонидан топширилган бошқа ишларни бажаришнинг хавфсиз услуб ва усуллари ҳамда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишга оид тартиб билан таништириш жараёни;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш — меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги билим ва кўникмаларни, касбий маҳоратни тизимли равишда янгилаб бориш ва чуқурлаштиришни таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш — барча ташкилотларда, иш берувчиларда, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларда, таълим ташкилотларида, шунингдек, меҳнат фаолияти жараёнида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талаблари тўғрисидаги билимларни янада мустаҳкамлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш — меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишлаш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билимлар ва кўникмаларни эгаллаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари (кейинги ўринларда — профессионал иштирокчилар) — меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида шартнома асосида хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар;
стажировка — меҳнат жараёнида касбий кўникма, хавфсиз ишлаш услублари ва усулларини шакллантириш ва амалда мустаҳкамлаш мақсадида ходимнинг тўғридан-тўғри иш жойида касбий тайёргарлиги;
ташкилот — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда иш берувчи бўлган жисмоний шахслар.
3. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш, малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш ташкилот раҳбарининг зиммасига юкланади.
Ходимлар ва усталарга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ бериш, ўқишларни ташкил этиш ва билимларини текширишни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда ўтказишга умумий раҳбарлик ва жавобгарлик бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари зиммасига юкланади.
4. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни текшириш қуйидагиларга бўлинади:
ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи имтиҳон комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва аъзоларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш;
ташкилотнинг бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш;
ташкилотнинг мутахассис ва ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш;
касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш;
зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишларда банд бўлган ҳамда буғ ва иссиқ сув қозонлари, юк кўтариш кранлари, босимли идишлар, электр қурилмалари, махсус машина ва механизмларга техник хизмат кўрсатадиган ходимларни ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш.
5. Ташкилот раҳбари қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ ходимларнинг ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиши, уларнинг билимларини текшириши, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтишларини таъминлаши шарт.
Ҳар бир иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларнинг ўқишини ташкил қилиш, билимларини текшириш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтишлари учун зарур бўлган маблағларни ажратиши шарт.
6. Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари томонидан ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича барча турдаги йўл-йўриқдан ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, ўқитилиши ва билимларининг текширилишини назорат қилиш ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати зиммасига юкланади.
Ушбу Низом билан қоғоз ёки электрон шаклда тўлдирилган ва тасдиқланган ҳужжатлар ташкилот томонидан беш йил давомида сақланади ва ушбу мажбурият ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.
2-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар кириш ва иш жойидаги йўл-йўриқларга бўлинади.
Бунда иш жойидаги йўл-йўриқ, ўз навбатида, дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари турларга бўлинади.
8. Ишга янги кираётган барча ходимлар, бошқа ташкилотлардан хизмат сафарига юборилган ходимлар, пудрат (субпудрат) ишларини амалга оширувчилар (малакаси, иш стажи ва иш тажрибасидан қатъи назар) ҳамда амалиёт ўтаётган талабалар ва ўқувчилар кириш йўл-йўриғидан ўтишлари шарт.
Кириш йўл-йўриғидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёки ушбу мажбуриятлар юкланган бошқа ходим, шунингдек, ташкилот томонидан жалб қилинган профессионал иштирокчилар томонидан ўтказилади.
Кириш йўл-йўриғининг айрим бўлимларини ўтказиш учун тегишли мутахассислар жалб қилиниши мумкин (тиббиёт ходими, ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассис, электр хўжалигига жавобгар шахс ва бошқа мутахассислар).
Кириш йўл-йўриғидан замонавий техник қурилмаларни қўллаган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида, ишлаб чиқариш шароитлари ва ўқитиш материалининг аниқ моҳиятига жавоб берувчи кўргазмали қуроллар ва адабиётлардан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.
Кириш йўл-йўриғи алоҳида ходимлар ёки ходимлар гуруҳи учун ўтказилиши мумкин. Бунда гуруҳ таркибида ходимлар сони 12 нафардан ошмаслиги лозим.
Кириш йўл-йўриғи ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий дастурга асосан ишлаб чиқилади ва ўрнатилган тартибда ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) томонидан (қоғоз ёки электрон шаклда) тасдиқланади.
Кириш йўл-йўриғидан ўтказиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ рўйхатга олиш журналида ёки махсус электрон дастурда қайд этилади.
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурга ягона идентификация тизими (OneID) орқали кирилади ва тасдиқланади.
Кириш йўл-йўриғидан ўтмаган шахслар билан меҳнат шартномасини тузишга, стажировка ўташга, шунингдек, бошқа ташкилот ходимларини ишга қўйишга йўл қўйилмайди.
9. Ходимлар кириш йўл-йўриғидан ташқари иш жойидаги йўл-йўриқдан ўтказилиши шарт.
Иш жойидаги йўл-йўриқнинг мақсади — ҳар бир ходимни ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўқитишдан иборат. Йўл-йўриқ бериш жараёнида ходим ишлаб чиқариш ускунаси, асбоблар, мосламалар, уларнинг тавсифлари ва конструкциясининг хусусиятлари, юзага келиши мумкин бўлган хавфлар, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда иш жойини тайёрлаш тартиблари билан таништирилиши керак.
Иш жойидаги йўл-йўриқдан ўтказиш ходим бўйсунувига юборилган бевосита иш раҳбарига (уста, смена муҳандиси, бўлинма раҳбари) юкланади. Зарур ҳолларда иш жойидаги йўл-йўриқ тегишли мутахассислар (механиклар, энергетиклар, технологлар ва бошқалар) иштирокида ўтказилиши мумкин.
Электр-техник бўлмаган ходимларни электр хавфсизлиги бўйича ўқитиш ва 1-малака гуруҳини бериш электр хўжалигига жавобгар шахс томонидан амалга оширилади.
10. Иш жойидаги йўл-йўриқ ушбу Низомга 3-иловада келтирилган намунавий дастур, шунингдек, муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар асосида бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади.
Дастур ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки жалб этилган профессионал иштирокчилар ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) томонидан (қоғоз ёки электрон шаклда) тасдиқланади.
11. Барча турдаги (дастлабки, даврий, навбатдан ташқари) иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган иш жойидаги йўл-йўриқларни қайд қилиш журнали ёки махсус ишлаб чиқилган электрон дастурда қайд қилиб борилади.
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурга ягона идентификация тизими (OneID) орқали кирилади ва тасдиқланади.
Журнал саҳифалари тикиб боғланган ва рақамланган бўлиши керак. Журналнинг охирида рақамланган саҳифалар сони сўз билан ёзилиши, бўлинма раҳбарининг имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши шарт.
Иш жойидаги йўл-йўриқларнинг ўтказилиши хронологик тартибда ёзилади.
Журнал муқоваси ичида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар ўтказиш учун масъул шахслар рўйхати ва бўлинмадаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги йўриқномалар рўйхати илова қилинади.
Барча турдаги (дастлабки, даврий, навбатдан ташқари) иш жойидаги йўл-йўриқлар ташкилот ёки бўлинманинг (хизматлар, бўлимлар, цехлар) фаолиятидан аниқ мисоллар келтирган ҳолда, суҳбат тарзида чуқур таҳлил қилиш асосида гуруҳларга бўлиб ёки якка ҳолда (бир хил касблар ва алоҳида иш турлари учун) ўтказилиши керак.
12. Ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ (ускуналардан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш, синаш, созлаш ва таъмирлаш, асбобларни ишлатиш, хомашё ва материалларни сақлаш ва бошқа) бўлган ишларга алоқадор бўлмаган ходимлар иш жойидаги йўл-йўриқ ўтказилишидан озод этилиши мумкин.
Иш жойидаги йўл-йўриқ ўтказилишидан озод этилган ходимларнинг касб ва лавозим рўйхатини меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати шакллантиради ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) томонидан (қоғоз ёки электрон шаклда) тасдиқланади.
13. Юқори хавфли участкаларда ёки касбий танлов талаб этиладиган бошқача турдаги ишлар бажарилиши лозим бўлган участкаларда ходимларни мустақил ишга қўйишдан аввал (бошқа ишга ўтишда) стажировка билан бевосита биргаликда иш жойидаги дастлабки йўл-йўриқ ўтказилиши шарт.
Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари янги ишга қабул қилинган ходимни стажировкадан ўтказиш вазифасини ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ташкилотнинг тажрибали ва малакали ходимига юклайди.
Касби бўйича стажировканинг дастлабки биринчи ойи давомида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича билимлар текширилади. Ходимнинг стажировка муддати камида учта иш сменасидан иборат бўлиши керак.
14. Даврий йўл-йўриқ ўтказилишининг асосий мақсади — маълум муддатдан сўнг ходимлар томонидан асосий ва бошқа доимий ишларнинг хавфсиз бажарилиши юзасидан билимларни оширишдан иборат.
Ходимлар ушбу касбдаги малака ва иш стажидан қатъи назар, камида ҳар олти ойда бир марта, меҳнат шароитлари зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишларда банд бўлган ходимлар камида ҳар уч ойда бир марта меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича даврий йўл-йўриқдан ўтишлари шарт.
Белгиланган муддатларда қандайдир сабабларга кўра (меҳнат таътили, касаллик, хизмат сафари ва бошқалар) йўл-йўриқдан ўтмаган ходимлар ишга қайтган куни даврий йўл-йўриқдан ўтади.
15. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича навбатдан ташқари йўл-йўриқ қуйидаги ҳолларда ўтказилиши керак:
ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзгаришлар, бир турдаги дастгоҳ бошқаси билан алмаштирилиши сабабли меҳнат шароитларида ўзгариш бўлса;
агарда ташкилот бўлинмасида авария ёки бахтсиз ҳодиса содир бўлса;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича киритилган янги қоида ва йўриқномалар сабабли ходимларга қўшимча талабларни етказиш зарурати туғилганда;
кўрилган таъсир чораларидан қатъи назар, қоидалар ва йўриқномалар талаблари, ишлаб чиқариш интизоми бузилгани аниқланган ҳолларда;
меҳнат шароитлари зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишларда банд бўлган ходимларнинг ишдаги танаффуслари 30 календарь кундан, бошқа ишлар учун эса 60 календарь кундан ортиқ бўлганда;
мутахассислиги бўйича вазифасига боғлиқ бўлмаган бир марталик ишлар бажарилишидан ҳамда табиий офат ва фалокатларни бартараф қилиш ишларидан олдин;
юқори хавфли ишларга наряд-ижозатни расмийлаштиришда;
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномаларини етарли даражада билмаслиги аниқланганда ташкилот раҳбарининг буйруғи, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ҳамда давлат назорати органларининг ёзма кўрсатмаси билан.
Навбатдан ташқари йўл-йўриқдан ўтказиш жараёнида иш жойидаги йўл-йўриқ дастурининг фақатгина ушбу йўл-йўриқни ўтказишга сабаб бўлган қисми кўриб чиқилиши керак.
16. Иш жойидаги йўл-йўриқлар оғзаки сўров ёки замонавий техник ўқув воситаларидан фойдаланган ҳолда билимларни, шунингдек, хавфсиз ишлаш усуллари бўйича эгаллаган кўникмаларни текшириш билан якунланади.
Билимларни йўл-йўриқ ўтказган ходим текширади.
Ходимлар навбатдан ташқари йўл-йўриқлардан худди дастлабки ва даврий йўл-йўриқлар каби бевосита раҳбарлари томонидан ўтказилиши керак.
Навбатдан ташқари йўл-йўриқ ўтказилгани тўғрисидаги маълумот дастлабки ва даврий йўл-йўриқлар каби иш жойидаги йўл-йўриқларни қайд қилиш журналига сабаблари кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.
17. Йўл-йўриқдан сўнг оғзаки сўровда қониқарсиз билимга эга бўлган шахслар мустақил ишлашга рухсат этилмайди ва улар қайтадан иш жойидаги йўл-йўриқдан ўтишлари шарт.
18. Ҳар қандай ҳолларда мустақил ишлашга ташкилотнинг бош муҳандиси (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) ёки бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари рухсат беради.
3 - боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни текшириш
1 - §. Ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи имтиҳон комиссиясини ташкил этиш тартиби
19. Ташкилотларда доимий фаолият юритувчи имтиҳон комиссияси (кейинги ўринларда — ДФЮИК) ташкил этилади.
Фаолияти турларининг хавфлилик даражаси биринчи тоифага мансуб бўлган ташкилотларда ДФЮИКни ташкил этиш ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, ташкилот раҳбари томонидан мустақил ҳал этилади.
Ташкилотнинг хавфлилик даражаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
20. ДФЮИК раиси ва аъзолари рўйхати ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан тузилиб, ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ташкилотнинг ДФЮИК ишига ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) раҳбарлик қилади.
Ўқитилиши ва билимлари текширилиши лозим бўлган ходимлар сони кўп ташкилотларда бир нечта имтиҳон комиссияси бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда бош муҳандис ёки фаолият йўналиши бўйича ташкилот раҳбари ўринбосарлари ДФЮИК раислари сифатида тайинланади.
21. ДФЮИК таркибидаги раҳбар ва мутахассислар лавозимга тайинлангандан сўнг бир ой ичида ушбу Низом талабларига асосан 36 академик соатдан кам бўлмаган курсларда ўқитилиши ва уларнинг билимлари текширилиши керак.
ДФЮИК аъзоларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — Малака ошириш маркази) ёки профессионал иштирокчилар томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари ва ўқув-мавзувий режалар асосида амалга оширилади (кейинги ўринларда — таълим дастурлари).
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича таълим дастурлари Малака ошириш маркази томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишилган ҳолда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Таълим дастурлари заруратга кўра камида уч йилда бир марта янгилаб борилади.
Малака ошириш маркази ҳамда профессионал иштирокчилар тингловчиларни ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш сифати учун жавобгардир.
22. Таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни амалга оширадиган раҳбар ва мутахассисларга қўйиладиган касбий малака талабларига мувофиқ бўлиши;
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларини ўз ичига олган бўлиши;
шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларининг турлари ва асосий хусусиятларини, ҳимоя воситаларига ҳамда улардан фойдаланишга ва сақлашга қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг созлиги ва ҳолатини баҳолашнинг мезонлари тўғрисида маълумотлар бўлиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузгани учун жавобгарликка тортиш тартиби тўғрисида маълумотлар бўлиши;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги таҳлилини ўз ичига олган маълумотлар бўлиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бўлиши;
ходимларнинг дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикларини ўтказиш талаблари бўлиши;
ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида маълумотлар бўлиши;
олий таълим давлат стандартларига нисбатан изчил, кетма-кетликда бўлиши;
замонавий таълим технологияси ва ўқув воситаларига мўлжалланган бўлиши;
таълим дастури мазмуни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга ошириладиган касбий фаолиятга мувофиқ бўлиши.
23. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ташкилотларнинг ўқитиш талабини ҳисобга олган ҳолда анъанавий ёки масофавий тарзда, шунингдек, ҳудудларда ўқитилиши мумкин.
24. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш курсларида ўқиган, таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган ташкилотларнинг ДФЮИК аъзолари:
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси стандартлари тизими;
меҳнат шартномалари, иш ва дам олиш вақтлари режими, аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг, шунингдек, алоҳида тоифадаги ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, имтиёз ва компенсациялар;
меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати устидан давлат ва жамоат назоратини ўрнатиш талаблари;
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом;
ишлаб чиқариш жараёнларининг хавфсиз олиб борилишига риоя қилинишини таъминловчи технологик регламентлар ва ишлаб чиқариш йўриқномалари;
шахсий ҳимоя воситаларини белгилаш ва улардан фойдаланиш, уларни бериш тартиби ва меъёрлари, улардан фойдаланиш муддатлари;
ишлаб чиқариш санитарияси ва шахсий гигиена бўйича қўйиладиган асосий талаблар;
электр токидан жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича қўйиладиган асосий талаблар;
ёнғин хавфсизлиги, ёнғин, портлаш ва ҳалокатларнинг олдини олиш усуллари ва воситалари;
жабрланувчиларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари ҳақида билимларга эга бўлишлари шарт.
25. ДФЮИК таркибига қуйидагилар киритилиши мумкин:
ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош муҳандис, бош энергетик, бош механик, бош технолог, ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига сайланган шахс ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати бошлиқлари.
26. ДФЮИК таркибига давомийлиги 36 академик соатдан кам бўлмаган ўқитиш курсларида ўқиган ва билимлари текширилган мутахассисларни киритишга рухсат берилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассис малака сертификатига эга бўлган ходимларнинг ДФЮИК таркибига киритиш учун ўқитиш курсларида ўқиши талаб этилмайди.
27. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш курсларида ўқиган ДФЮИК аъзолари ўқитиш курсларида ўқигандан кейин билимлари текширилиши керак.
28. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш ва билимларини текшириш бўйича гуруҳ таркибининг сони, қоида тариқасида, 10 нафардан кам бўлмаслиги ва 20 нафардан ошмаслиги керак.
29. ДФЮИК аъзоларининг билимларини текшириш махсус замонавий ахборот технологиялари ва кузатув камералари билан жиҳозланган алоҳида хоналарда, компьютерда топшириладиган тест синовларидан ёки оғзаки (ёзма), шунингдек, амалий имтиҳондан иборат бўлади.
30. Тест саволлари Малака ошириш маркази томонидан тузилади, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тест саволлари ва жавоб вариантлари вазирликнинг расмий веб-сайтида мунтазам тарзда жойлаштириб борилади.
Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.
31. Тест синови таълим дастурининг барча бўлимларини қамраб олган камида 30 та савол бўйича ўтказилади ва умумий имтиҳон вақти давомийлиги 60 дақиқани ташкил этади.
70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгорларнинг билимлари текширувдан ўтган ҳисобланади.
32. Билимларни текшириш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;
мобил алоқа ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
имтиҳон хонасидан ташқарига чиқиш (билимлари текширувдан ўтказилаётган хонадан ташқарига чиққан шахслар қайта ичкарига киритилмайди).
Ушбу талабларни бузган талабгорлар билимлари текширувдан ўтказилаётган хонадан чиқариб юборилади ва имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади.
Бегона шахсларга билимларни текширувдан ўтказиш жараёнида иштирок этишга рухсат берилмайди.
Малака ошириш маркази ва профессионал иштирокчилар томонидан билимларни текшириш жараёнларини ахборот технологиялари орқали онлайн шаклда кузатиш имконияти яратилиши керак.
33. Билимларни текшириш жараёнининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон узлуксиз равишда овозли видеотасвирга туширилади, видеотасвир ва талабгорнинг тест жавоблари ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомалари Малака ошириш маркази ёки профессионал иштирокчиларда камида бир йил мобайнида сақланади.
Билимларни текшириш жараёнини узлуксиз равишда овозли видеотасвирга тушириш учун Малака ошириш маркази ёки профессионал иштирокчилар имтиҳонларни ташкил этишда алоҳида тест хоналарини ажратади ҳамда уларни замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видеокамера, интернет алоқаси ва бошқалар) билан таъминлаб, талабгорлар учун тегишли шарт-шароитлар яратади.
34. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш ва билимларни текшириш ишдан ажралган ҳолда ёки қисман ажралган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
35. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш якунида билимларни текшириш бўйича уч кишидан кам бўлмаган таркибда имтиҳондан ўтказиш комиссияси тузилади.
Малака ошириш маркази томонидан билимларни текшириш бўйича имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари доимий асосда киритилиши керак.
Профессионал иштирокчилар томонидан билимларни текшириш бўйича имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий Давлат меҳнат инспекцияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари доимий асосда киритилиши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш ва билимларни текшириш якуни бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклда Давлат намунасидаги сертификат берилади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати уч йил.
ДФЮИК аъзолари уч йилда бир марта ўқитилиб, билимлари текширилиши керак.
36. ДФЮИК аъзолари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитилиб, билимлари текширилгандан кейин баённома расмийлаштирилади ва бир ҳафта муддатда Малака ошириш маркази ёки профессионал иштирокчилар томонидан ўқитилиб, билимлари текширилганлар бўйича тўлиқ маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текширишда қониқарсиз баҳоланган шахснинг бир ой ичида билимлари қайта текширилиши керак.
37. Ташкилотнинг ДФЮИК таркиби буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруққа комиссия таркиби, ДФЮИК томонидан билимлари текширилиши лозим бўлган бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларининг рўйхати билимларни текшириш графиги, билимларни текшириш учун саволлар рўйхати илова қилиниши керак.
38. ДФЮИКнинг асосий вазифаси ташкилотнинг бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларини ўқитиш ҳамда билимини текширишдан иборат.
39 . Якка тартибдаги тадбиркорларга ДФЮИК фаолиятини ташкил этиш мажбурий ҳисобланмайди.
2 - §. Ташкилотнинг бўлинма ва бўлими (цехи) раҳбарларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва уларнинг билимлари текширилишини ташкил этиш
40. Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ДФЮИК томонидан ўқитилиши ва билимлари текширилиши керак.
41. Ташкилотнинг ўқитилиши ва билимлари текширилиши керак бўлган бўлинма ва бўлими (цехи) раҳбарлари рўйхати меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан тузилиб, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда ДФЮИК раиси томонидан тасдиқланади.
42. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 36 академик соатлик ўқитиш дастури бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимларига нисбатан қўйиладиган малака талабларига асосан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан ишлаб чиқилади, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда ДФЮИК раиси томонидан тасдиқланади.
Ўқитиш дастурлари заруратга кўра камида уч йилда бир марта янгилаб борилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш дастури асосида ишлаб чиқилган саволлар рўйхатига асосан бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларининг билимларини текшириш учун меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан имтиҳон билетлари тузилади ва ДФЮИК раиси томонидан тасдиқланади.
43. Ўқитиш дастурлари мазмунига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни амалга оширадиган раҳбар ва мутахассисларга қўйиладиган профессионал касбий малака талабларига мувофиқ бўлиши;
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларини ўз ичига олган бўлиши;
шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларининг турлари ва асосий хусусиятларини, ҳимоя воситаларига ҳамда улардан фойдаланишга ва сақлашга қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг созлиги ва ҳолатини баҳолашнинг мезонлари тўғрисида маълумотлар бўлиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш тартиби тўғрисида маълумотлар бўлиши;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги таҳлилини ўз ичига олган маълумотлар бўлиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бўлиши;
ходимларнинг дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикларини ўтказиш талаблари бўлиши;
хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрлари талаблари;
ускуналар, механизмлар, мосламалар, тўсувчи ва сақловчи қурилмаларнинг, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг соз ҳолатини ва хавфсиз ишлашини таъминлашга оид талаблар;
маъмурий-жамоатчилик назоратини ўтказиш тартиби;
йўриқномалар, ички меҳнат тартиби қоидалари ва жамоа шартномаси талаблари;
замонавий таълим технологияси ва ўқув воситаларига мўлжалланган бўлиши;
ўқитиш дастурининг мазмуни меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича амалга ошириладиган касбий фаолиятга мувофиқ бўлиши.
44. Ташкилот ҳудудида бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш учун ташкилот томонидан малакали мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Ўқитиш ва билимларни текшириш анъанавий ёки масофавий шаклда амалга оширилиши мумкин.
Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларини ўқитиш ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни рўйхатга олиш журналида (қоғоз ёки электрон шаклда) ёки махсус электрон дастурда қайд этилади.
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурга ягона идентификация тизими (OneID) орқали кирилади ва тасдиқланади.
45. Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш бирламчи, даврий, навбатдан ташқари турларга бўлинади.
Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларининг билимларини текшириш тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади. Жадвал ДФЮИКнинг барча аъзолари ҳамда билими текширилаётган бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларига имтиҳон бошланишидан камида 15 кун аввал юборилиши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлар ДФЮИКнинг камида уч нафар аъзоси иштирок этган тақдирда текширилади.
46. Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари лавозимга тайинлангандан сўнг бир ой ичида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари бирламчи текширилиши шарт.
47. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича даврий ўқитиш ҳамда билимларни текшириш камида уч йилда бир маротаба ўтказилиши, хавфлилиги юқори бўлган ишлаб чиқариш ёки касбий танлов талаб этиладиган ишларда банд бўлган бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари эса ҳар йили ўқитилиши ва билимлари текширилиши шарт.
48. Ушбу Низомга 8-иловада келтирилган шаклдаги жадвалга асосан бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларининг билимлари даврий текширувдан ушбу Низомнинг 47-бандида назарда тутилган шартлар асосида ўтказилади.
Жадваллар меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан тузилиб, касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, ДФЮИК раиси томонидан (қоғоз ёки электрон шаклда) тасдиқланади.
49. Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари қуйидаги ҳолларда навбатдан ташқари ўқитилиши ҳамда билимлари текширилиши шарт:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги ёки қайта кўриб чиқилган меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга киритилганда;
янги ускуналарни ишга тушириш ёки янги технологик жараёнларни татбиқ этишда;
ходимни бошқа иш ўрнига ўтказиш ёки уни бошқа лавозимга тайинлаш вақтида, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб этиладиган ҳолларда;
бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилганда — гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, авария ҳолати, ёнғин, портлаш ёки заҳарланиш юзага келганда;
ташкилотнинг раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва давлат назорати ва текшируви органлари талабларига асосан;
меҳнат фаолиятида бир йилдан кўпроқ танаффус бўлганда.
50. Билимлари текширилаётган бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларига бериладиган баҳодан (яхши, қониқарли ёки қониқарсиз) ташқари бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарларига ишга қўйилиши юзасидан хулоса берилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш натижалари ушбу Низомга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ билимларни текшириш журналида (қоғоз ёки электрон шаклда) ёки махсус ишлаб чиқилган электрон дастурда қайд этилиши шарт.
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурга ягона идентификация тизими (OneID) орқали кирилади ва тасдиқланади.
Билимларни текшириш журналининг қоғоз шакли уч йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади.
51. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари қониқарсиз баҳоланган шахс бир ой ичида билимларини қайта текшириш шарти билан ташкилотда эгаллаб турган вазифасида иш ҳақи сақланмаган ҳолда қолдирилиши мумкин.
Билимлари қайта текширилиши натижасига кўра билими қониқарсиз деб баҳоланиши ходимни ишдан четлаштиришга асос бўлади. Билимларни қайта текширишга сабабсиз келмаслик ходимга интизомий жазо чорасини қўллашга асос ҳисобланади.
3 - §. Бўлинма ва бўлим (цех)нинг доимий фаолият юритувчи имтиҳон комиссияси ишини ташкил этиш
52. Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари ташкилотнинг ДФЮИКда билимлари текширувдан муваффақиятли ўтказилгандан сўнг бўлинма ва бўлим (цех) мутахассис ва ходимларини ўқитиш ва уларнинг билимини текшириш учун бўлинма ва бўлим (цех)да тузиладиган имтиҳон комиссияси ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
53. Бўлинма ва бўлимнинг (цех) мутахассис ва ходимлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари томонидан ўқитилиши ва билимлари текширилиши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган ва билимлари текширилмаган мутахассис ва ходимларни ишга қўйиш тақиқланади.
54. Бўлинма ва бўлим (цех)нинг ўқитилиши ва билимлари текширилиши керак бўлган мутахассис ва ходимлари рўйхати бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари томонидан тузилиб, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда ташкилотнинг ДФЮИК раиси томонидан тасдиқланади.
55. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 18 академик соатлик ўқитиш дастури бўлинма ва бўлим (цех) мутахассис ва ходимларининг эгаллаб турган касб ва лавозимларига нисбатан қўйиладиган малака талабларига асосан бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда ташкилотнинг ДФЮИК раиси томонидан тасдиқланади.
Ўқитиш дастурлари заруратга кўра камида уч йилда бир марта янгилаб борилади.
56. Ўқитиш дастурлари мазмунига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни амалга оширадиган мутахассис ва ходимларга қўйиладиган касбий малака талабларига мувофиқ бўлиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларини ўз ичига олган бўлиши;
шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларининг турлари ва асосий хусусиятларини, ҳимоя воситаларига ҳамда улардан фойдаланишга ва сақлашга қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг созлиги ва ҳолатини баҳолашнинг мезонлари тўғрисида маълумотлар бўлиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузгани учун жавобгарликка тортиш тартиби тўғрисида маълумотлар бўлиши;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида маълумотлар бўлиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бўлиши;
ходимларни дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтказиш талаблари бўлиши;
хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрлари талаблари;
асбоб-ускуналар, механизмлар, мосламалар, тўсувчи ва сақловчи қурилмаларнинг, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг соз ҳолати ва хавфсиз ишлашини таъминлашга оид талаблар;
маъмурий-жамоатчилик назоратининг биринчи ва иккинчи босқичини ўтказиш тартиби;
бўлинма ва бўлимнинг (цех) фаолиятига оид йўриқномалар талаблари;
ички меҳнат тартиби қоидалари ва жамоа шартномаси талаблари;
ўқитиш дастурининг мазмуни меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича амалга ошириладиган касбий фаолиятга мувофиқ бўлиши.
57. Бўлинма ва бўлимларнинг (цех) мутахассис ва ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш учун ташкилотнинг малакали мутахассисларини жалб этиши мумкин.
Ўқитиш ва билимларни текшириш анъанавий ёки масофавий тарзда амалга оширилиши мумкин.
Бўлинма ва бўлим (цех)ларнинг мутахассис ва ходимларини ўқитиш ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни рўйхатга олиш журналида (қоғоз ёки электрон) ёки махсус ишлаб чиқилган электрон дастурда қайд этилиши шарт.
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурга ягона идентификация тизими (OneID) орқали кирилади ва тасдиқланади.
58. Бўлинма ва бўлим (цех)ларнинг мутахассис ва ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ҳамда уларнинг билимларини текшириш бирламчи, даврий, навбатдан ташқари турларга бўлинади.
Бўлинма ва бўлимларнинг (цех) мутахассис ва ходимларини билимлари тасдиқланган жадвал асосида текширилади. Жадвал имтиҳон комиссиясининг барча аъзолари ҳамда билими текширилаётган мутахассис ва ходимларга имтиҳон бошланишидан камида 15 кун аввал юборилиши керак.
Бўлинма ва бўлим (цех)нинг имтиҳон комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлган тақдирда, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича билимларни текшириш мумкин эмас.
59. Бўлинма ва бўлим (цех) мутахассис ва ходимлари лавозимга тайинлангандан сўнг бир ой ичида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари бирламчи текширилиши шарт.
60. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича даврий ўқитиш ҳамда билимларини текшириш камида уч йилда бир маротаба, хавфлилиги юқори бўлган ишлаб чиқариш ёки касбий танлов талаб этиладиган ишларда банд бўлган бўлинма ва бўлим (цех) мутахассис ва ходимлари эса ҳар йили ўқитилиши ва билимлари текширилиши шарт.
61. Ушбу Низомга 8-иловада келтирилган шаклдаги графикка асосан мутахассис ва ходимларнинг билимлари даврий текширувдан ушбу Низомнинг 60-бандида назарда тутилган шартлар асосида ўтказилади.
Жадваллар бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари томонидан тузилиб, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, ташкилотнинг ДФЮИК раиси томонидан (қоғоз ёки электрон шаклда) тасдиқланади.
62. Бўлинма ва бўлим (цех) мутахассис ва ходимлари қуйидаги ҳолларда навбатдан ташқари ўқитилиши ҳамда билимлари текширилиши шарт:
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича янги ёки қайта кўриб чиқилган меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга киритилганда;
янги ускуналарни ишга тушириш ёки янги технологик жараёнларни татбиқ этишда;
ходимни бошқа иш ўрнига ўтказиш ёки уни бошқа лавозимга тайинлаш вақтида, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб этиладиган ҳолларда;
бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилганда — гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, авария ҳолати, ёнғин, портлаш ёки заҳарланиш юзага келганда;
ташкилотнинг раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва давлат назорати ва текшируви органлари талабларига асосан;
меҳнат фаолиятида бир йилдан кўпроқ танаффус бўлганда.
63. Билимлари текширилаётган бўлинма ва бўлим (цех) мутахассис ва ходимларига бериладиган баҳодан (яхши, қониқарли ёки қониқарсиз) ташқари мустақил ишга қўйилиши юзасидан хулоса берилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш натижалари ушбу Низомга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ билимларни текшириш журналида (қоғоз ёки электрон шаклда) ёки махсус ишлаб чиқилган электрон дастурда қайд этилиши шарт.
Махсус ишлаб чиқилган электрон дастурга ягона идентификация тизими (OneID) орқали кирилади ва тасдиқланади.
Билимларни текшириш журналининг қоғоз шакли уч йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади.
64. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари қониқарсиз баҳоланган ходим бир ой ичида билимларини қайта текшириш шарти билан, ташкилотда эгаллаб турган лавозимида иш ҳақи сақланмаган ҳолда қолдирилиши мумкин.
Билимлари қайта текширилиши натижасига кўра билими қониқарсиз деб баҳоланиши ходимни ишдан четлаштиришга асос бўлади. Билимларни қайта текширишга сабабсиз келмаслик ходимга интизомий жазо чорасини қўллашга асос ҳисобланади.
4-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш
65. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш қуйидагилар учун мажбурийдир:
ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари ва мутахассислари;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг бевосита мазкур хизматлар билан шуғулланувчи ходимлари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан фойдаланиладиган техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган синов лабораториялари раҳбарлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари (бош) экспертлари, касаба уюшмаларининг инспекцияси техник инспекторлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифалар юкланган масъул ходимлар;
касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили;
олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш» ва «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» бакалавриат таълим йўналиши бўйича махсус фанлардан ва бошқа йўналишларга меҳнатни муҳофаза қилиш курсларида дарс берадиган ўқитувчилари.
66. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган малака оширишдан қуйидагилар ўтказилади:
ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарлари, мутахассислари ва меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг бевосита мазкур хизматлар билан шуғулланувчи ходимлари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан фойдаланиладиган техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган синов лабораториялари раҳбарлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари (бош) экспертлари, касаба уюшмаларининг инспекцияси техник инспекторлари;
олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш» ва «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» бакалавриат таълим йўналиши бўйича махсус фанлардан ва бошқа йўналишларга меҳнатни муҳофаза қилиш курсларида дарс берадиган ўқитувчилари.
Давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш курсларида ўқиган шахсларга малака ошириш курсларидан ўтгандан кейин бир йилгача меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари топшириш ҳуқуқи берилади.
67. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давомийлиги 36 академик соатдан кам бўлмаган малака ошириш курслари қуйидагилар учун ўтказилади:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифалар юкланган масъул ходимлар;
касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили.
68. Ушбу Низомнинг 66 , 67-бандларида кўрсатилганлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларида ўқишлари шарт.
69. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича касбий билимлари етарли бўлмаган ходимлар аниқланганда, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати органлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарлари ҳамда муҳандислари ушбу ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака оширишини навбатдаги муддати ўтмасдан, малака ошириш курсларида мажбурий ўқишлари юзасидан қарор қабул қилишга ҳақли.
2-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш
70. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлашнинг мақсади билим олиш, ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси амалиётида билим ва кўникмаларни шакллантириш, ишлаб чиқариш ва хавфсиз технологик жараёнларни ташкил этишдан иборат.
71. Ташкилот раҳбарининг буйруғи билан меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаси юкланган, техник йўналишдаги олий маълумотга эга бўлмаган раҳбарлари (ёки уларнинг ўринбосарлари) 288 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги ўқув курсларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёргарликдан ўтадилар.
Бунда бир ҳафталик ўқув юкламаси барча турдаги, шу жумладан, аудиторияда ва аудиториядан ташқари (мустақил) ўқув ишлари билан биргаликда 54 академик соатдан ортиқ миқдорда белгиланади. Аудитория ишлари бир ҳафтада 36 академик соатдан ошмаслиги керак.
72. Меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси вазифаси юклангандан кейин олти ой ичида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қайта тайёргарликдан ўтилиши шарт.
3-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш
73. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш Малака ошириш маркази ёки профессионал иштирокчилар томонидан амалга оширилади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари ҳамда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш» ва «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» бакалавриат таълим йўналиши бўйича махсус фанлардан ва бошқа йўналишларга меҳнатни муҳофаза қилиш курсларида дарс берадиган ўқитувчиларнинг малакаси Малака ошириш маркази томонидан оширилади.
74. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификатини олувчи номзодлар тегишли профессионал иштирокчиларнинг ходими бўлса, уларнинг ушбу ташкилотларда малака оширишларига йўл қўйилмайди.
75. Малака ошириш маркази ва профессионал иштирокчилар ташкилотлар ходимларини ўқитиш бўйича талабини ҳисобга олган ҳолда, ўзларининг ҳудудларида ҳам меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиши мумкин.
Малака ошириш маркази ва профессионал иштирокчилар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш курсларининг ўқув жараёнларини олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган иш берувчиларнинг ҳудудида ҳам ташкил этиши мумкин.
76. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда амалга оширилади.
77. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари якунида олинган билимларни текшириш бўйича уч кишидан кам бўлмаган таркибда имтиҳондан ўтказиш комиссияси тузилади.
Малака ошириш маркази томонидан малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари доимий асосда киритилиши керак.
Профессионал иштирокчилар томонидан малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий Давлат меҳнат инспекцияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари доимий асосда киритилиши керак.
78. Курс якуни бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда:
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганларга ушбу Низомга 10-иловада келтирилган шаклда Давлат намунасидаги сертификат;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлашдан ўтганларга ушбу Низомга 11-иловада келтирилган шаклда Давлат намунасидаги сертификат берилади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати уч йил.
79. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича гуруҳ таркибининг сони, қоида тариқасида 10 нафардан кам бўлмаслиги ва 20 нафардан ошмаслиги керак.
80. Малака имтиҳонлари махсус замонавий ахборот технологиялари ва кузатув камералари билан жиҳозланган алоҳида хоналарда компьютерда топшириладиган тест синовларидан ёки оғзаки (ёзма), шунингдек, амалий имтиҳондан иборат бўлади.
Малака имтиҳонлари давлат тилида топширилади.
81. Тест саволлари Малака ошириш маркази томонидан тузилади, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тест саволлари ва жавоб вариантлари вазирликнинг расмий веб-сайтида мунтазам тарзда жойлаштириб борилади.
Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.
82. Тест синови таълим дастурининг барча бўлимларини қамраб олган камида 45 та савол бўйича ўтказилади ва умумий имтиҳон вақти давомийлиги 60 дақиқани ташкил этади.
70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгорлар малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
83. Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;
мобил алоқа ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
имтиҳон хонасидан ташқарига чиқиш (малака имтиҳони ўтказилаётган хонадан ташқарига чиққан шахслар қайта ичкарига киритилмайди).
Ушбу талабларни бузган талабгорлар малака имтиҳони ўтказилаётган хонадан чиқариб юборилади ва имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади.
Бегона шахсларга малака имтиҳонидан ўтказиш жараёнида иштирок этишга рухсат берилмайди.
Малака ошириш маркази ва профессионал иштирокчилар томонидан малака имтиҳони жараёнларини ахборот технологиялари орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти яратилиши керак.
84. Малака имтиҳонинг жараёни шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон узлуксиз равишда овозли видеотасвирга туширилади, видеотасвир ва талабгорнинг тест жавоблари ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомалари Малака ошириш маркази ёки профессионал иштирокчиларда камида бир йил мобайнида сақланади.
Малака имтиҳони жараёнини узлуксиз равишда овозли видеотасвирга тушириш учун Малака ошириш маркази ёки профессионал иштирокчилар имтиҳонларни ташкил этишда алоҳида тест хоналарини ажратади ҳамда уларни замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видеокамера, интернет алоқаси ва бошқалар) билан таъминлаб, талабгорлар учун тегишли шарт-шароитлар яратади.
85. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқув курси якуни бўйича баённома расмийлаштирилади ва бир ҳафта муддатда Малака ошириш маркази ёки профессионал иштирокчилар томонидан ўқув курсида ўқиганлар бўйича тўлиқ маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилади.
86. Малака ошириш маркази ва профессионал иштирокчилар малака ошириш курслари тингловчиларининг ўқитиш сифати учун жавобгардир.
4-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурларига қўйиладиган талаблар
87. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув дастурлари ва ўқув-мавзувий режалар асосида амалга оширилади (кейинги ўринларда — таълим дастурлари).
Таълим дастурлари Малака ошириш маркази томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Таълим дастурлари заруратга кўра камида уч йилда бир марта янгилаб борилади.
88. Таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни амалга оширадиган мутахассисларга қўйиладиган касбий малака талабларига мувофиқ бўлиши;
олий таълим давлат стандартларига нисбатан изчил кетма-кетликда бўлиши;
замонавий таълим технологияси ва ўқув воситаларига мўлжалланган бўлиши;
таълим дастури мазмуни меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича амалга ошириладиган касбий фаолиятга мувофиқ бўлиши керак.
89. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурлари назорат тадбирларини назарда тутиши шарт, жумладан:
тингловчиларни тест синовидан ўтказиш;
имтиҳон топшириш.
90. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув юкламаларини режалаштиришда уларнинг мустақил ишлашига алоҳида эътибор қаратилиши шарт.
91. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган тингловчилар таълим дастурларини ўзлаштириш натижаларига кўра қуйидаги билишлари керак:
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари;
ташкилотларда ишлаб чиқиладиган, меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолият юритишини таъминлайдиган локал ҳужжатлар рўйхати;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш бўйича профилактика ишларини ўтказиш, шахсий ҳимоя воситалари тўғри қўлланиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш усуллари ва услублари, ишлаб чиқариш ва касб касаллигига чалиниш, хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш ва иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича аниқланган номувофиқликларни тугатишга қаратилган чора-тадбирларни бажариш;
ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш ҳажмлари бўйича эҳтиёжларни аниқлаш;
шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларининг тоифалари, турлари ва асосий хусусиятларини, ҳимоя воситаларига ҳамда улардан фойдаланишга ва сақлашга қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг созлиги ва ҳолатини баҳолашнинг мезонлари;
касб касалликлари турлари ва касбий хавфларни бошқариш усуллари;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишни текшириш ва ҳисобга олишда, шунингдек, ишлаб чиқаришда жароҳатланганларнинг суғуртасини таъминлаш учун зарур ҳужжатлар рўйхати;
иш берувчининг меҳнат шароитлари, ишлаб чиқариш фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида вазифа ва мақсадларини шакллантириш асослари;
иш берувчи фаолиятининг хусусиятини инобатга олган ҳолда аҳолининг санитария-гигиена осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик талаблари;
зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга белгиланган компенсация турлари ва миқдори, уларни бериш шартлари ва тартиби;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузгани учун жавобгарлик (интизомий, маъмурий, фуқаровий-ҳуқуқий, жиноий) ва жавобгарликка тортиш тартиби;
технологик жараёнларнинг асослари, машиналар, қурилмалар ва ускуналарнинг вазифалари, иш берувчининг фаолияти хусусиятларини инобатга олган ҳолда хомашё ва материалларни қўллаш;
технологиялар, ускуналар, машиналар ва мосламаларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўйиладиган асосий талаблар, шунингдек, уларни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш, ишлаб чиқариш объектларини назорат қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар рўйхати;
ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) омиллари, уларнинг манбалари ва хусусиятлари;
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини режалаштириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг натижаларини ва бошқариш тизимининг самарадорлигини баҳолаш.
92. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш курсларида ўқиган, таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган шахслар қуйидаги билимларга эга бўлишлари шарт:
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича самарали иш тизимини ташкил этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш тизимининг барча жараёнларини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
жамоа келишуви, жамоа шартномаси ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш қисмини ишлаб чиқиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимлар ўртасида ваколатлар ва мажбуриятларни тақсимлаш;
ходимларга ишлаб чиқаришда жароҳатланганларга шифокордан олдинги ёрдам кўрсатиш услуб ва усулларини ўргатиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар, ходимларни хавфсиз меҳнатнинг услуб ва усулларига ўқитиш дастурларини, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва меҳнат шароитлари ҳамда меҳнат муҳофазасини яхшилаш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар ўтказиш ва ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини текширишни таъминлаш;
касбий хавфларни баҳолаш орқали ташкилотларда ташкил этилган меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ва ҳақиқий шароитларни таҳлил қилиш;
иш берувчига меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари масалалари бўйича ҳисобот (шу жумладан, статистика) ҳужжатларини тайёрлаш;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишни текшириш бўйича комиссия ишини ташкил қилиш, тақдим этилган материаллар асосида меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллиги ҳолатини ўрганиш;
иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналардан фойдаланишда жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилиги бўйича аттестация комиссияси ишини ташкил этиш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш;
ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказиш, даволаш-профилактика хизматини кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ходимларга санитария-маиший хизмат кўрсатиш талабларини ишлаб чиқиш;
ходимларнинг хавфсиз ишлаш даражасини яхшилаш, меҳнат шароитларининг яхшиланишидан манфаатдорлик даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни аниқлаш, шунингдек, ходимларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш режимини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ходимларни меҳнат шароитлари ва иш жойларидаги меҳнат муҳофазаси, соғлиғига етказиладиган жароҳатлар хавфлари, тақдим этиладиган компенсациялар ва кафолатлар бўйича атрофлича маълумотлар билан таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари масалалари бўйича ходимларнинг вакиллик органлари билан ишларни ташкил этиш.
93. Ушбу Низом билан қоғоз ҳамда электрон шаклда тўлдирилган ва тасдиқланган ҳужжатлар ташкилот томонидан ўн йил давомида сақланади ҳамда ушбу мажбурият ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.
5-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
94. Билимларини текшириш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш натижаларига кўра қабул қилинган қарорлардан норози бўлган талабгорлар имтиҳон натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органларига апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги лозим.
95. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари ҳамда уларнинг ҳудудий органлари томонидан Апелляция комиссияси ташкил қилинади. Апелляция комиссияси таркиби камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ва унинг ҳудудий органи раҳбарининг буйруғи билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Малака ошириш марказида билимлари текширилган, малака оширган ва қайта тайёрлашдан ўтган талабгорлар шикоятлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига берилади ҳамда вазирликнинг Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Профессионал иштирокчиларда билимлари текширилган, малака оширган ва қайта тайёрлашдан ўтган талабгорлар шикоятлари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудий органларига ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларига берилади ва ҳудудий органларнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Апелляция комиссияси ўн беш иш кунида берилган апелляцияни талабгор иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва талабгор томонидан имзоланади.
Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
имтиҳон натижаларини бекор қилиш ва билимлари текширилгани, малака оширгани ва қайта тайёрлашдан ўтгани тўғрисидаги сертификатни бериш ҳақида.
96. Имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
апелляция ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.
97. Имтиҳон натижаларини бекор қилиш, талабгор билимлари текширилгани, малака оширгани ва қайта тайёрлашдан ўтгани тўғрисидаги сертификатни бериш ҳақидаги қарор имтиҳонлар ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.
98. Талабгор билимлари текширилгани, малака оширгани ва қайта тайёрлашдан ўтгани тўғрисидаги сертификатни бериш ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг Малака ошириш маркази ёки профессионал иштирокчилар талабгорга белгиланган тартибда тегишли сертификатни беради.
99. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.
6-боб. Якунловчи қоида
100. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кириш йўл-йўриғининг намунавий дастури
1. Корхона ҳақида умумий маълумот.
2. Меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими (МХСТ) ҳақида умумий маълумотлар, иш вақти ва дам олиш вақти, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, давлат назорати, ички идоравий ва жамоат текшируви, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби, ички меҳнат тартиби қоидалари.
3. Хавфсизлик техникаси.
Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва улардан ҳимояланиш йўллари, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишнинг асосий сабаблари.
Ишлаб чиқариш жиҳозлари ва ишлаб чиқариш жараёнларига қўйилган МХСТ стандартлари талаблари, жиҳозларни ишлатишда асосий хавфсизлик қоидалари.
Ҳимоялаш, тўсиқ, хабар берувчи воситалар, хавфсизлик белгилари ва уларнинг ранглари.
Электр токининг инсон организмига таъсири, ток уриш турлари, ток уриши хавфини оширувчи шароитлар, электр токидан шикастланишнинг олдини олиш бўйича асосий чоралари.
Иш жойини хавфсизлик талаблари асосида ташкил этиш ва сақлаш.
Ички ва ташқи автотранспорт йўналиши билан боғлиқ ҳамда юк кўтариш механизмлари учун хавфсизлик қоидалари.
4. Ишлаб чиқариш санитарияси.
Ишлаб чиқариш муҳитининг асосий санитария-гигиена омиллари.
Меҳнат шароитларини яхшилаш чоралари (техник, ташкилий, санитар-гигиеник, даволаш-профилактика).
Шамоллатиш тизимининг тузилиши ва вазифаси.
Ишлаб чиқариш омилларининг зарарли таъсирини камайтириш бўйича даволаш-профилактика тадбирлари.
5. Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалари, меъёрлар ва улардан фойдаланиш қоидалари, ҳимоя воситаларига қўйиладиган МХСТ стандартларининг талаблари.
Махсус кийим, пойабзал, нафас йўли, кўз, бош, юз ва қўл учун ҳимоя воситалари, сақловчи мосламалари.
6. Санитария кийимлари, санитария пойабзали ва санитария жиҳозларига қўйиладиган талаблар, шахсий гигиена қоидалари.
7. Корхонада ёнғин хавфсизлигининг асосий талаблари.
8. Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талаблари.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома талабларини бузганлик учун ходимнинг жавобгарлиги.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш йўл-йўриғини қайд қилиш
Титул варағи ______________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш йўл-йўриғини қайд қилиш ЖУРНАЛИ Бошланди: 20___ йил «____» ____________ Тугади: 20___ йил «____» _____________
Биринчи ва кейинги саҳифалари Йўл-йўриқдан ўтказиш санаси Йўл-йўриқдан ўтувчининг фамилияси, исми, отасининг исми Касби, лавозими Йўл-йўриқдан ўтувчи йўналтирилаётган таркибий бўлинма номи Имзолар Йўл-йўриқдан ўтказувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми йўл-йўриқдан ўтувчи йўл-йўриқдан ўтказувчи
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Иш жойидаги йўл-йўриқнинг намунавий дастури
1. Ташкилотда ёки ишлаб чиқариш участкасидаги ускуна ва технологик жараён ҳақида умумий маълумот ҳамда асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари.
2. Иш жойини хавфсиз ташкил этиш ва сақлаш йўл-йўриқлари.
3. Дастгоҳнинг тузилиши (машинани, механизмни, асбобни), ускунанинг хавфли зонаси, сақловчи мосламалар, тўсиқлар, блокировка ва хабар берувчи тизимлар.
4. Ишга тайёрлаш тартиби (ускунани, ишга туширувчи асбобларни, асбоб ва мосламаларни, ерга улагичнинг блокировкаси ва бошқа ҳимоя воситаларининг ишга яроқлилигини текшириш).
5. Ишнинг хавфсиз услуб ва усуллари ҳамда хавфли вазият юзага келганда ҳаракат қилиш қоидалари.
6. Иш жойидаги шахсий ҳимоя воситалардан фойдаланиш йўл-йўриқлари.
7. Ходимларга электр хавфсизлигини таъминлашнинг асосий талаблари.
8. Ходимларнинг ташкилот, бўлинма ва бўлим (цех) ҳудуди бўйича хавфсиз ҳаракатланиш схемаси.
9. Юкларни ташиш, ортиш-тушириш ишлари, юк кўтарадиган транспорт воситасидан ва юк кўтариш механизмларидан фойдаланишда хавфсизлик талаблари.
10. Авария, портлаш, ёнғинларнинг олдини олиш чоралари, авария, портлаш, ёнғин пайтида ҳаракат қилиш қоидалари, ўт ўчириш, аварияга қарши ҳимоя ва хабар берувчи воситаларидан фойдаланиш усуллари ҳамда уларнинг жойлашиши схемаси.
11. Механик шикастланиш, термик куйиш, кислота ва ишқорлардан куйиш, заҳарланиш, кўзнинг шикастланиши, электр токидан шикастланишлар туфайли жабрланганларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари.
12. Ходимлар ва мансабдор шахсларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат интизомига риоя қилиш бўйича мажбуриятлари ва жавобгарлиги.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Иш жойидаги йўл-йўриқни қайд қилиш
Титул варағи ___________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) Иш жойидаги йўл-йўриқни қайд қилиш ЖУРНАЛИ ____________________________________________________ (бўлинманинг номи) Бошланди: 20___ йил «____» ____________ Тугади: 20___ йил «____» ____________
Биринчи саҳифа _____________________________________________________ ходимларининг рўйхати (бўлинманинг номи) Фамилияси, исми ва отасининг исми Касби, лавозими Йўл-йўриқ ёзилган саҳифанинг рақами Эслатма
Кейинги саҳифалар Фамилияси, исми, отасининг исми ________________________________________________ Касби (лавозими) _______________________________________________________________ Йўл-йўриқдан ўтказиш санаси Йўл-йўриқнинг тури, сабаби Йўл-йўриқдан ўтказиш мавзуси (йўл-йўриқни ўтказишдаги масалалар ёки йўриқноманинг рақами) Имзолар Йўл-йўриқдан ўтказувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми йўл-йўриқдан ўтувчи йўл-йўриқдан ўтказувчи
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
______________________________ бўйича (бўлинманинг номи) стажировкани ўтказиш вазифасини юклаш тўғрисида ВАРАҚАСИ 20___ йил «____» ___________ ___________ Ишларни хавфсиз бажаришнинг амалий кўникмаларини эгаллаш мақсадида ________________________________________________________________________ га қабул қилинган. (Ф.И.О.) лавозими Стажировка ўтказилишиним доимий назорат қилиб бориш мажбуриятини стажировкадан ўтказиш учун жавобгар шахс _____________________________________________________га юклансин. (Ф.И.О. лавозими (касби) кўрсатилсин) Стажировка муддати: 20___ йил «____» ________ дан 20___ йил «____» ____________ гача. Стажировка муддати тугаши билан билимлари бирламчи текширилсин. Бўлинма раҳбари: ____________________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо) Танишди: ____________________________ ____________ (стажировкадан ўтувчининг Ф.И.О.) (имзо) Янги қабул қилинган (ёки ўтказилган) ходимга СТАЖИРОВКА ВАРАҚАСИ Ф.И.О. ________________________________________________________________________________ Стажировка дастури Соатлар сони Ўтказиш санаси Стажировка ўтказувчининг Ф.И.О., лавозими Имзо Билимларни текшириш санаси, баённома № _________________________________________________ Комиссия хулосаси ______________________________________________________________________ Бўлинма раҳбари ________________________________________________________________________ Стажировка раҳбари _____________________________________________________________________
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Герби тасвири Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитилгани ва билимлари текширилгани ҳақида СЕРТИФИКАТ № 0000000 _______________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) 20___ йил «____» _________дан 20___ йил «___» _________гача _______________________________________________________________________________________ (ўқитиш ва билимларни текшириш таълим муассасасининг номи) _______________________________________________________________________________________ (ўқитиш ва билимларни текшириш дастурининг номи) дастур бўйича ______ соат ҳажмида ўқитиш ва билимларни текшириш курсида ўқиди: _______________________________________________________________________________________ (Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш ва билимларни текшириш бўйича дастурнинг номи) Муҳр ўрни: Имтиҳон комиссияси раиси __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Таълим муассасаси раҳбари __________ __________________ (имзо) (Ф.И.О.) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Шаҳар (туман) ____________ Сана_____________ Рўйхатга олиш рақами: _____ _____ QR-код ўрни
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни рўйхатга олиш
________________________________________________________________ (ташкилотнинг бўлим ёки бўлинмаси номи) Т/р Ўқишдан ўтган ходимнинг Ф.И.О. Касби (лавозими) Ўқиш ўтказилган сана Ўқишдан ўтган ходимнинг имзоси ____________________________ ____________ _____________________ (ўқишни ўтказган масъул ходимнинг лавозими) (имзоси) (Ф.И.О.)
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш
«Тасдиқлайман» ____________________ (лавозими) ____________________ (имзо ва имзонинг ёйилмаси) 20___ йил. «____» ____________ 20___ йил учун ________________________________________ (корхонанинг бўлинмаси) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш ЖАДВАЛИ Фамилияси, исми ва отасининг исми Касби (лавозими) Синов санаси Эслатма олдинги режа бўйича амалда __________ ___ _______________ ____________ _________________ (бўлинманинг устаси, бригадир, смена бошлиғи) (имзоси) (Ф.И.О.)
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш
Титул варағи ________________________________________________ (ташкилотнинг номи) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш ЖУРНАЛИ ___________________________________________ (бўлинманинг номи) Бошланди: 20___ йил «____» ____________ Тугади: 20___ йил «____» ____________ Биринчи ва кейинги саҳифалар Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш комиссиясининг 20 ___ йил «___» _____________ даги _____-сон БАЁННОМАСИ Комиссия таркиби (фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими): Раис ____________________________________________________________________________ Комиссия аъзолари: 1. _______________________________________________________________________________ 2. _______________________________________________________________________________ Билимларни текшириш тасдиқланган (ким томонидан, қачон) дастур асосида ўтказилди Текшириш натижалари Фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари Лавозими, касби, ушбу касбдаги иш стажи Олдинги текшириш санаси Баҳо, хулоса Текширишдан ўтаётган шахснинг имзоси Ижобий баҳо олганларга мустақил ишлаш учун ва тегишли (раҳбарлик) ишларни бажариш учун рухсат берилади. Имзолар: 1.__________________ 2. ___________________ 3. ___________________
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Герби тасвири Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида СЕРТИФИКАТ № 0000000 _______________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) 20__ йил «___» _________дан 20__ йил «___» _________гача _______________________________________________________________________________________ (малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасасининг номи) _______________________________________________________________________________________ (ходимлар малакасини ошириш дастурининг номи) дастур бўйича ______ соат ҳажмида малака ошириш курсида ўқиди: _______________________________________________________________________________________ (Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш бўйича дастурнинг номи) Муҳр ўрни: Имтиҳон комиссияси раиси __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Таълим муассасаси раҳбари __________ __________________ (имзо) (Ф.И.О.) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Шаҳар (туман) ____________ Сана _____________ Рўйхатга олиш рақами: _____ QR-код ўрни
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Герби тасвири Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қ айта тайёрлаш ҳақида СЕРТИФИКАТ № 0000000 ______________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) 20__ йил «___» _________дан 20__ йил «___» _________гача _______________________________________________________________________________________ (малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасасининг номи) _______________________________________________________________________________________ (мутахассисни қайта тайёрлаш дастурининг номи) бўйича ______ соат ҳажмида меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислиги курсида ўқиди: ____________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ мавзусидаги малака ишини «___» баҳога ҳимоя қилди ва имтиҳон комиссияси қарорига асосан унга __________________________________________________________ лавозимида ишлаш ҳуқуқи берилди. (касб, лавозим номи) Муҳр ўрни: Имтиҳон комиссияси раиси __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Таълим муассасаси раҳбари __________ __________________ (имзо) (Ф.И.О.) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Шаҳар (туман) ____________ Сана_____________ Рўйхатга олиш рақами: _____ QR-код ўрни
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига 3-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бўлинма ва бўлим (цех) — ташкилотдаги бўлинма, бўлимлар, цехлар, омборлар, бюролар, хизматлар ва бошқа мустақил бўлинмалар (кейинги ўринларда — бўлинма ва бўлим (цех));
иш тури — ишловчилар томонидан амалга ошириладиган ва ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қиладиган бир хил турдаги ўхшаш операцияларнинг тўплами ёки кетма-кетлиги;
иш жойи — ходим шартномада шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра меҳнат фаолиятини амалга оширадиган иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс), шунингдек, ходим меҳнат қилиши керак бўлган жой;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома (кейинги ўринларда — йўриқнома) — меҳнат жараёнида ишловчиларнинг хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиғи ҳамда иш қобилияти сақланишини таъминлайдиган талабларни бажариш тартиби тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган локал ҳужжат;
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси — ходимлар учун хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири истисно қилинадиган меҳнат шароитлари ҳолати ҳамда уларнинг инсон саломатлиги ва функционал ҳолатига таъсирининг профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар тизими;
ташкилот — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда иш берувчи бўлган жисмоний шахслар;
шахсий ҳимоя воситалари — ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек, ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар.
3. Йўриқномалар қуйидагилар учун ишлаб чиқилиши шарт:
муайян касблар учун (мисол учун, электр пайвандчилар, дастгоҳчилар, чилангарлар, электр монтёрлар, фаррошлар, лаборантлар, сут соғувчилар ва бошқалар);
муайян иш турлари учун (мисол учун, баландликдаги ишлар, монтаж ишлари, созлаш, таъмирлаш, синовлар ўтказиш ва бошқалар).
4. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида (портлаш ишларида, электр қурилмаларида, юк кўтарувчи машиналарда, қозон қурилмаларида, босим остидаги идишларда) ишловчи ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар давлат назорати органлари томонидан тасдиқланган махсус қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Йўриқномалар Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидаларни бекор қилмайди ва алмаштирмайди.
5. Йўриқномалар фақат хавфсизлик техникаси, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси билан боғлиқ бўлган ва ишловчиларнинг ўзлари томонидан бажариладиган талабларни ўз ичига олиши керак.
6. Йўриқномалар меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизими (кейинги ўринларда — МХСТ), меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва нормалар, ташкилотларда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарган ташкилотнинг эксплуатация ва таъмирлаш ҳужжатларида, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда ташкилотнинг технологик ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилиши керак.
Йўриқномаларда қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган қоидалар бўлмаслиги керак.
7. Йўриқномаларни ўрганишни ташкил этиш, иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.
8. Йўриқноманинг талаблари ходимлар учун мажбурийдир ҳамда талабларни бажармаслик ишлаб чиқариш интизомининг бузилиши деб ҳисобланади.
9. Ходимлар томонидан йўриқнома талабларининг бажарилишини доимий назорат қилиш ташкилот раҳбарлари ва унинг таркибий бўлинмалари (хизматлари) раҳбарлари, устахоналар (бўлимлар) раҳбарлари, усталар, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (бўлим, шуъба, муҳандис) ва бригадирлар зиммасига юкланади.
10. Йўриқномаларни ишлаб чиқишга услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан амалга оширилиши керак.
11. Йўриқномаларнинг мазмуни амалдаги қоида ва меъёрларга мувофиқлиги ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг тўлиқлиги учун жавобгарлик ишлаб чиқувчи бўлинма раҳбари зиммасига юкланади.
2-боб. Йўриқномаларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби
12. Ташкилот бўлинмаси, бош мутахассислар (бош технолог, бош механик, бош энергетик, бош металлург ва бошқалар), меҳнатни ташкил этиш ва меъёрлаш хизмати раҳбарлари иштирокида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки муҳандиси (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандиснинг вазифалари юкланган махсус тайёргарликка эга бўлган ходим) томонидан касблар ва айрим иш турлари бўйича йўриқномаларнинг рўйхати тузилади.
Рўйхат ташкилотда тасдиқланган штат жадвали асосида ишлаб чиқилади ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) томонидан (қоғоз ёки электрон шаклда) тасдиқланади ҳамда ташкилотнинг барча таркибий бўлинмаларига (хизматларига) юборилади.
13. Амалдаги рўйхатда кўрсатилмаган янги йўриқномалар ташкилот раҳбариятининг кўрсатмаси (буйруғи) асосида ишлаб чиқилади ва рўйхатга киритилади.
14. Йўриқномалар ташкилотнинг бўлим ва бошқа таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари томонидан давлат тилида ишлаб чиқилади.
Бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари барча ходимларини йўриқномалар билан таъминлаш учун жавобгардир.
15. Ташкилотда умумий фойдаланиладиган иш турлари бўйича йўриқномалар, масалан, «баландликда ишлаш» барча манфаатдор бўлим раҳбарлари томонидан биргаликда ишлаб чиқилади ва бутун ташкилотда амал қилади.
16. Ташкилотда йўриқномаларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш ташкилот раҳбари, бош муҳандис ёки ташкилот раҳбарининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари зиммасига юкланади.
17. Зарур ҳолларда ташкилот раҳбарияти бўлинмалардан бирида йўриқномаларни ишлаб чиқишда ташкилотнинг бошқа бўлинмалари мутахассисларини жалб қилиши мумкин.
18. Йўриқномаларни ўз вақтида ишлаб чиқиш, текшириш ва қайта кўриб чиқиш устидан доимий назоратни ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати амалга ошириши, ишлаб чиқувчиларга услубий ёрдам кўрсатиши, зарур йўриқномалар, МХСТлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича қоида ва меъёрлар, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиши керак.
19. Йўриқномаларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган тайёргарлик қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
технологик жараённи ўрганиш, унинг нормал оқими ва мақбул режимдан четга чиқиш пайтида юзага келиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини ва улардан ҳимоя қилиш чоралари ва воситаларини аниқлаш;
амалдаги ускуналар, қурилмалар ва асбобларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
йўриқномаларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин бўлган материалларни танлаш (ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек, тегишли техник адабиётлар, ўқув қўлланмалари ва бошқалар);
тегишли ишларни бажаришда ишлатилиши мумкин бўлган ҳимоя воситаларининг конструктив хусусиятлари ва самарадорлигини ўрганиш;
ташкилотларда содир бўлган меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва авариялар юзасидан юқори турувчи ташкилотнинг ахборот хатлари, кўрсатмалари ва фармойишларини ўрганиш;
ташкилотда ушбу касб (иш тури) учун меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, касб касалликлари ва авария ҳолатларини таҳлил қилиш;
йўриқномаларга киритилиши керак бўлган ишнинг хавфсиз усуллари, уларнинг кетма-кетлиги, шунингдек, техник ва ташкилий талабларни аниқлаш.
20. Йўриқномаларга киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари муайян иш жойига ва ходимнинг ҳақиқий меҳнат шароитларига нисбатан белгиланиши керак. Аниқлаштиришни талаб қилмайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари йўриқномаларга ўзгаришсиз киритилади.
21. Янги ишга туширилаётган корхоналарда вақтинча йўриқномалар ишлаб чиқилиши мумкин. Вақтинча йўриқномалар технологик жараёнларнинг (ишларнинг) хавфсиз ўтказилишини ва жиҳозлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаши керак.
Ишлаб чиқиладиган доимий йўриқномаларга қўйиладиган талаблар, вақтинча йўриқномаларни ишлаб чиқишга ҳам тааллуқлидир. Вақтинча йўриқномалар касблар бўйича ҳам, иш турлари бўйича ҳам ушбу ишлаб чиқаришлар фойдаланишга топширилгунига қадар тайёрланади.
22. Йўриқномалар лойиҳаси меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига, бош мутахассислар хизмати раҳбарларига (бош технолог, бош механик, бош энергетик, бош металлург ва бошқалар) кўриб чиқиш учун юборилади.
23. Йўриқномалар лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида олинган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилгандан сўнг йўриқноманинг якуний лойиҳаси ишлаб чиқилади.
24. Йўриқномаларнинг якуний лойиҳаси, йўриқномаларни ишлаб чиқишга масъул бўлган шахс ёки ишлаб чиқиш учун жавобгар бўлган бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари томонидан имзоланиши шарт.
25. Йўриқномаларнинг якуний лойиҳасини тасдиқлашдан аввал меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки мутахассиси (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиснинг вазифалари юкланган, махсус тайёргарликка эга бўлган ходим) ва тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари (бош технолог, бош механик, бош энергетик, бош металлург ва бошқалар) билан келишилган бўлиши керак.
26. Электрон ҳужжат айланиши йўлга қўйилган ташкилотларда барча келишиш ва тасдиқлаш босқичлари электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
27. Йўриқномаларнинг якуний лойиҳаси келишилгандан сўнг икки нусхада тасдиқлаш учун тақдим этилади, улардан бири биринчи нусха бўлиши керак:
биринчи нусхаси — йўриқномани ишлаб чиққан бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарида;
иккинчи нусхаси — ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматида сақланади.
28. Йўриқномалар, ташкилот раҳбари (иш берувчи) ёки бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) томонидан тасдиқланади.
29. Ташкилотлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ходимлари сони 20 нафаргача ҳамда касбий таваккалчилик даражаси 4-тоифагача бўлган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалар ва қоидалар асосида амалга оширилади.
30. Йўриқномалар тасдиқланган кундан бошлаб амалга киритилади.
Тегишли технологик жараённи жорий қилишдан аввал (ишлаб чиқариш ишининг бошланиши) ёки янги ускуналарни ишга туширишдан олдин ишловчилар тегишли тайёргарликдан ўтказилгандан сўнг йўриқнома амалга киритилиши керак бўлади.
3-боб. Йўриқномаларнинг тузилиши ва мазмуни
31. Ҳар бир йўриқнома қайси касб ёки иш тури учун мўлжаллангани тўғрисидаги номга ва рақамга эга бўлиши керак.
Йўриқномаларнинг номлари, масалан касб учун «Газ пайвандчи учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома», иш тури учун эса «Баландликда ишларни бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома» деб номланиши мумкин.
32. Йўриқномаларнинг матни ўз номига эга бўлган бўлимларга бўлиниши керак. Бўлимлар бандлардан иборат бўлади. Зарур бўлган ҳолларда бандлар кичик бандларга бўлиниши мумкин.
Бўлимлар рим рақамлари билан рақамланиши керак, барча бўлимларнинг кичик бандлари эса араб рақамлари билан кетма-кетликда рақамланиши лозим.
33. Йўриқномаларнинг ҳар бир бандида битта тугалланган меъёрий кўрсатма бўлиши керак.
34. Технологик жараённинг кетма-кетлигига мувофиқ бажариладиган иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда йўриқноманинг талаблари баён қилиниши лозим.
35. Йўриқномаларда қуйидаги бўлимлар бўлиши керак:
умумий хавфсизлик талаблари;
ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари;
иш вақтидаги хавфсизлик талаблари;
авария ҳолатларидаги хавфсизлик талаблари;
иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари.
36. «Умумий хавфсизлик талаблари» бўлимида қуйидагилар акс эттирилиши керак:
шахсларга касби бўйича мустақил ишлашга ёки тегишли иш турларини бажаришга рухсат бериш шартлари (ёши, жинси, соғлиғи, тайёргарлик даражаси ва бошқалар);
ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиш, чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш;
ходимга таъсир қилувчи хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг хусусиятлари;
иш вақтига қўйиладиган талаблар, дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар, смена чекловлари (агар керак бўлса);
давлат, тармоқ, республика стандартлари ёки улар учун техник шартларнинг белгиларини кўрсатган ҳолда, ушбу касб учун стандартларда талаб қилинадиган махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари;
ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш талаблари;
жиҳоз, мослама ва асбобларнинг носозликлари аниқлангани ва шикастланиш ҳолатлари тўғрисида маъмуриятни хабардор қилиш тартиби;
жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни билиш зарурати тўғрисидаги кўрсатмалар;
иш вақтида ходим билиши ва риоя этиши шарт бўлган шахсий гигиена қоидалари;
йўриқнома талабларини бузгани учун ходимнинг жавобгарлиги.
37. «Ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари» бўлимида қуйидагилар акс эттирилиши керак:
иш жойини, шахсий ҳимоя воситаларини тайёрлаш тартиби;
жиҳозлар, мосламалар ва асбоблар, тўсиқлар, сигнализация, блокировкалаш ва бошқа қурилмалар, ерга улаб ҳимоялаш, вентиляция, маҳаллий ёритиш ва бошқаларнинг хизматга яроқлилигини текшириш тартиби;
бошланғич материаллар (хомашё, ярим маҳсулот) мавжудлиги ва унинг ҳолатини текшириш тартиби;
узлуксиз ишлашда сменаларни қабул қилиш тартиби;
ишлаб чиқариш санитарияси талаблари.
38. «Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари» бўлимида қуйидагилар акс эттирилиши керак:
ишни хавфсиз бажариш усуллари, технологик жиҳоз, мослама ва асбоблардан фойдаланиш қоидалари;
бошланғич материаллар (хомашё, ярим маҳсулот), ёрдамчи материал ва тайёр маҳсулотлар билан хавфсиз ишлашга қўйиладиган талаблар;
транспорт воситалари, контейнерлар ва юк кўтариш механизмларини хавфсиз ишлатиш қоидалари;
иш жойини хавфсиз сақлаш бўйича кўрсатмалар;
нормал технологик режимдан четлашишнинг асосий турлари ва уларни бартараф этиш усуллари;
авария ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар;
носозликларни хавфсиз бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар;
ишловчиларнинг ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланишига қўйиладиган талаблар.
39. «Авария ҳолатларидаги хавфсизлик талаблари» бўлимида қуйидагилар акс эттирилиши керак:
авариялар ва бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган вазиятлар юз берганда бажариладиган ҳаракатлар;
шикастланиш, заҳарланиш ва тўсатдан касалланган пайтда жабрланганга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар.
40. «Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари» бўлимида қуйидагилар акс эттирилиши керак:
узлуксиз жараёнда ускуналар, мосламалар, машиналар, механизмлар ва аппаратураларни хавфсиз ўчириш, тўхтатиш, қисмларга ажратиш, тозалаш, мойлаш ҳамда смена бўйича топшириш тартиби;
иш жойини топшириш тартиби;
ишлаб чиқариш чиқиндиларини тозалаш тартиби;
шахсий гигиена ва ишлаб чиқариш санитариясига қўйиладиган талаблар;
иш давомида аниқланган барча камчиликлар тўғрисида маъмуриятни хабардор қилиш тартиби;
ҳимоя воситаларидан кейинги фойдаланиш бўйича кўрсатмалар (сақлаш, утилизация қилиш, тозалаш ёки қайта тиклаш).
4-боб. Йўриқномаларни расмийлаштириш тартиби
41. Йўриқномаларнинг матни қисқа, аниқ бўлиши ва унда турли хил талқинларга йўл қўйилмаслиги керак.
42. Йўриқномаларнинг ҳажми минимал бўлиши, аммо хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш учун етарли бўлиши керак.
Йўриқномаларга фақат ходим бажариши мумкин бўлган талаблар киритилиши лозим.
43. Йўриқномаларда ушбу ташкилотда ишлаб чиқилган йўриқномаларга ҳавола қилишдан ташқари бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилинмаслиги керак. Кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари йўриқномаларни ишлаб чиқувчилар томонидан ҳисобга олиниши керак. Зарур бўлган тақдирда, ушбу ҳужжатларнинг талаблари йўриқномаларда матн ёки изоҳли кўринишда киритилиши лозим.
44. Йўриқномаларда қўлланадиган атамалар турлича шарҳлаш ва талқин қилинишларга олиб келмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигида қабул қилинган МХСТдаги терминлар ва тушунчаларга мос бўлиши керак.
матни Лойиҳанинг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамалардан фойдаланилган ҳолда, умумий қабул қилинган грамматика, имло ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилади.
Ушбу ҳужжатларда белгиланмаган атамалардан фойдаланилганда, йўриқноманинг матнида уларнинг таърифи ёки тушунтиришлари берилиши керак.
45. Йўриқномаларда қуйидагиларнинг қўлланишига йўл қўйилмайди:
оғзаки нутқ шаклларидан фойдаланишга;
давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлганда, хорижий тилларнинг атамаларидан фойдаланишга;
эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялардан фойдаланишга.
46. Йўриқномаларнинг матнида тақиқ шаклидаги талабларни тақдим этишда, унинг нима сабабли келтирилаётгани тўғрисида тушунча берилган ҳолда ёзилиши керак.
47. Йўриқномаларда белгиланган барча талаблар ходимлар томонидан бир хил бажарилишини таъминлаш учун ушбу талабларнинг алоҳида маъносини таъкидлайдиган сўзлар ишлатилмаслиги лозим (масалан: «қатъий», «айниқса», «мажбурий», «албатта» ва бошқалар).
48. Йўриқномаларнинг алоҳида талаблари кўргазмали бўлиши учун ушбу талабларнинг маъносини тушунтирувчи фотосуратлар, схемалар ёки чизмалар билан тасвирланиши мумкин.
Йўриқномаларнинг алоҳида талаблари кўргазмали бўлиши учун видеотасвир шаклида ҳам бўлиши мумкин.
49. Йўриқномалар матнидаги сўзларда ҳарфли қисқартма (қисқартма сўз) ишлатилишига унинг биринчи марта тўлиқ маъносини берувчи ёйилмаси бўлган тақдирда, рухсат этилади.
50. Агар ишларнинг хавфсиз бажарилиши маълум бир меъёрларга боғлиқлиги бўлса, унда улар йўриқномада кўрсатилиши лозим (машина қисмлари ўртасидаги жуда тор тирқишнинг қиймати, масофа ва бошқалар).
51. Йўриқномаларнинг сарлавҳа саҳифаси (титул варағи), биринчи ва охирги саҳифалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
5-боб. Йўриқномаларни рўйхатдан ўтказиш, кўпайтириш ва ҳисобга олиш
52. Тасдиқланган йўриқномалар ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ журналда рўйхатга олинади.
53. Ҳар бир йўриқномани рўйхатга олишда унга белги (тартиб рақами) қўйилади.
Йўриқномаларни белгилашнинг (тартиб рақами) тузилиши:
ММ Х1-Х2-Х3, бунда:
ММ — меҳнат муҳофазаси;
Х1 — ишлаб чиқувчи бўлинманинг тартиб рақами (иш юритиш бўйича ёки жараён коди);
Х2 — йўриқномаларни рўйхатга олиш журналидаги тартиб рақами;
Х3 — йўриқноманинг тасдиқланган (қайта кўриб чиқилган) йили.
Мисол учун, йўриқномани белгилаш (тартиб рақами): «Токарлик дастгоҳида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома», ММ 06-01-24.
54. Ташкилотнинг бўлинмалари (хизматлари) раҳбарларига йўриқномалар меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ журналда рўйхатга олинган ҳолда берилади (якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно).
55. Рўйхатдан ўтказилган йўриқномалар керакли миқдордаги нусхаларда кўпайтирилади. Йўриқномаларни кўпайтириш ташкилот бўлинмаси раҳбари (йўриқномани ишлаб чиқувчи) томонидан ташкил этилади.
56. Йўриқномалар нусхаларнинг асл нусхаси билан бир хил бўлишини таъминланган ҳолда, ҳар қандай усулда кўпайтирилиши мумкин.
57. Ташкилотнинг манфаатдор бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарлари, ходимлар ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари йўриқномалар билан таъминланиши лозим.
Йўриқномаларнинг жойлашуви, улар билан танишишнинг соддалиги ва қулайлигини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари томонидан белгиланади.
58. Ташкилотнинг бўлинма ва бўлим (цех) раҳбарида ушбу бўлинма ва бўлимнинг (цех) барча касблари ва иш турлари бўйича йўриқномалар тўплами, шунингдек, ташкилотнинг раҳбари ёки бош муҳандиси (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) томонидан ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тасдиқланган амалдаги йўриқномалар рўйхати доимий равишда сақланиши лозим.
59. Ҳар бир участка раҳбарида (уста, бригадир ва бошқалар) ушбу участкадаги барча касблар ва иш турлари бўйича амалдаги йўриқномаларнинг тўплами ҳамда ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тасдиқланган амалдаги йўриқномалар рўйхати доимий равишда сақланиши лозим.
60. Касблар ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари ушбу Низомга 8-иловада келтирилган намуна бўйича ишлаб чиқилади.
6-боб. Йўриқномаларни текшириш ва қайта кўриб чиқиш
61. Йўриқномаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун улар вақти-вақти билан кўриб чиқилиши керак. Бундай ҳолда йўриқномаларни қайта кўриб чиқиш ва уларга ўзгартириш киритиш зарурати аниқланади.
62. Йўриқномалар йўриқномани ишлаб чиққан бўлинма ва бўлим (цех) раҳбари томонидан текширилади ва қайта кўриб чиқилади.
Йўриқномаларни ўз вақтида текшириш ва қайта кўриб чиқиш учун тегишли равишда ташкилот ва йўриқномани ишлаб чиққан бўлинма раҳбарлари жавобгардир.
63. Йўриқномалар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тармоқлараро ва тармоқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда, лекин камида 3 йилда бир марта ва юқори хавф билан боғлиқ касблар ёки иш турлари бўйича йўриқномалар эса камида 2 йилда бир марта текширилиши керак.
Агар ушбу муддат ичида ташкилотда ишловчиларнинг меҳнат шароитлари ўзгармаган бўлса, у ҳолда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, ташкилот бўйича буйруқ (фармойиш) билан йўриқноманинг амал қилиш муддати кейинги муддатга узайтирилади ва бу ҳақида йўриқноманинг биринчи саҳифасида ёзув киритилади («қайта кўриб чиқилган» муҳр, масъул шахснинг имзоси ва санаси қўйилади).
64. Йўриқномалар қуйидаги ҳолларда белгиланган муддат тугагунга қадар қайта кўриб чиқилиши керак:
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгартирилганда ёки илгари амалда бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тармоқлараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилганда;
юқори турувчи ташкилотлар, касаба уюшмалари кенгашлари ва давлат назорати органларининг кўрсатмаси бўйича;
йўриқномаларни қайта кўриб чиқиш (ўзгартириш) зарурлигини келтириб чиқарадиган авария ҳолати ёки ходимларнинг шикастланиши юзага келганда;
янги техника ва технологияни жорий қилишда, технологик жараён ёки меҳнат шароитларининг ўзгариши, шунингдек, янги турдаги асбоб-ускуналар, материаллар, ускуналар, қурилмалар ва асбоблардан фойдаланишда.
Охирги ҳолатда йўриқномалар ўзгартиришлар киритилишидан олдин қайта кўриб чиқилиши керак.
65. Қайта кўриб чиқилган йўриқномаларни имзолаш, келишиш ва тасдиқлашни расмийлаштириш тартиби ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоида
66. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
ТАСДИҚЛАЙМАН ______________________ (ташкилотнинг номи) Ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси ______________________________ (имзо) (Ф.И.О) 20___ йил «____» __________ ____________________________ нинг (ташкилотнинг номи) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар РЎЙХАТИ Т/р Йўриқнома номи Йўриқномани ишлаб чиқувчи бўлинманинг номи Изоҳ Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати бошлиғи ________ _________________ (имзо) (Ф.И.О)
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш
Т/р Ташкилот ходимларининг рўйхатдаги ўртача сони Касбий таваккалчилик даражалари бўйича * 1-тоифадан 4-тоифагача 4-тоифадан 10-тоифагача 10-тоифадан 15-тоифагача 15-тоифадан 20-тоифагача (шу жумладан, 20-тоифа) 1. Ходимлар сони 50 кишидан кам Ташкилот томонидан ишлаб чиқилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларига шартнома асосида тайёрланиши мумкин ** Ташкилот томонидан ишлаб чиқилади 3. Ходимлар сони 50 кишидан 100 кишигача Ташкилот томонидан ишлаб чиқилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларига шартнома асосида тайёрланиши мумкин *** Ташкилот томонидан ишлаб чиқилади 4. Ходимлар сони 100 киши ва ундан ортиқ Ташкилот томонидан ишлаб чиқилади
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқноманинг ТИТУЛ ВАРАҒИ ______________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) ______________________________________________________________________ (бўлинманинг номи) ______________________________________________________________________ (йўриқноманинг номи) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ______________________________________________________________________ (йўриқноманинг тартиб рақами) ______________________________________________________________________ (чиқарилган йили ва жойи)
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқноманинг БИРИНЧИ САҲИФАСИ ___________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) ___________________________________________________________ (бўлинманинг номи) КЕЛИШИЛГАН ТАСДИҚЛАЙМАН ___________________________ ______________________ (ташкилотнинг номи) (ташкилотнинг номи) Касаба уюшмаси қўмитаси мажлисида Ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси 20___ йил «____» __________ ______ ___ ______________ (имзо) ________ (Ф.И.О) ____ _______-сон баённома 20___ йил «____» __________ _______________________________________________ (йўриқноманинг номи) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ________________________________________ (йўриқноманинг тартиб рақами) МАТН I. Умумий хавфсизлик талаблари. II. Ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари. III. Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари. IV. Авария ҳолатларидаги хавфсизлик талаблари.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқноманинг ОХИРГИ САҲИФАСИ МАТН V. Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари. ______________________ (ишлаб чиқувчининг бўлинмаси, лавозими) __________ (имзо) _____________________ (Ф.И.О.) КЕЛИШИЛГАН: Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (муҳандиси) бошлиғи __________ (имзо) _____________________ (Ф.И.О.) Бош технолог * __________ (имзо) _____________________ (Ф.И.О.) Бош энергетик * __________ (имзо) _____________________ (Ф.И.О.)
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни рўйхатга олиш журнали шаклининг ТИТУЛ ВАРАҒИ ________________________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни рўйхатга олиш журнали Бошланди: 20___ йил « ____ »____________ БИРИНЧИ ВА КЕЙИНГИ САҲИФАЛАРИ Т/р Рўйхатга олиш санаси Йўриқноманинг номи Йўриқноманинг тасдиқланган санаси Йўриқномага берилган белги (тартиб рақами) Йўриқномани қайта кўриб чиқиш муддати Йўриқномани рўйхатга олувчининг фамилияси, исми ва отаси исми, лавозими Йўриқномани рўйхатга олувчининг имзоси
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни беришни ҳисобга олиш журнали шаклининг ТИТУЛ ВАРАҒИ ________________________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни беришни ҳисобга олиш журнали Бошланди 20___ йил «____»____________ БИРИНЧИ ВА КЕЙИНГИ САҲИФАЛАРИ Т/р Йўриқномани бериш санаси Йўриқноманинг белгиси (тартиб рақами) Йўриқноманинг номи Йўриқнома берилган бўлинма (хизмат) номи Берилган нусхалар сони Йўриқномани олувчининг фамилияси, исми ва отаси исми, лавозими Йўриқномани олувчининг имзоси
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
КЕЛИШИЛГАН ТАСДИҚЛАЙМАН ___________________________ ______________________ (ташкилотнинг номи) (ташкилотнинг номи) Касаба уюшмаси қўмитаси мажлисида Ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси 20___ йил «____» __________ ______ ______ ______________ (имзо) ____________ (Ф.И.О.) __ _______-сон баённома 20___ йил «____» __________ ____________________________ нинг (бўлинма ва бўлим (цех) номи) амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалари РЎЙХАТИ Т/р Йўриқноманинг белгиси (тартиб рақами) Йўриқноманинг номи Йўриқномани ишлаб чиқувчи бўлинманинг номи Изоҳ бўлинма ва бўлим (цех) бошлиғи ________ _________________ (имзо) (Ф.И.О)
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
КЕЛИШИЛГАН ТАСДИҚЛАЙМАН ___________________________ ______________________ (ташкилотнинг номи) (ташкилотнинг номи) Касаба уюшмаси қўмитаси мажлисида Ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси 20___ йил «____» __________ ______ _____ ______________ (имзо) __________ (Ф.И.О.) ___ _______-сон баённома 20___ йил «____» __________ _________________________ нинг (участка номи) амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалари РЎЙХАТИ Т/р Йўриқноманинг белгиси (тартиб рақами) Йўриқноманинг номи Изоҳ ___________________ ________ _________________ (бўлинманинг номи, лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) КЕЛИШИЛГАН: Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати бошлиғи ________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Касб учун йўриқнома ТИТУЛ ВАРАҒИ _____________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) _____________________________________________________________________ (бўлинманинг номи) Хизмат хоналари фарроши учун МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ММ № ___________
БИРИНЧИ САҲИФА _____________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) _____________________________________________________________________ (бўлинманинг номи) КЕЛИШИЛГАН ТАСДИҚЛАЙМАН ___________________________ ______________________ (ташкилотнинг номи) (ташкилотнинг номи) Касаба уюшмаси қўмитаси мажлисида Ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси 20___ йил «____» __________ ______ _____ ______________ (имзо) ___________ (Ф.И.О.) ___ _______-сон баённома 20___ йил «____» __________
Хизмат хоналари фарроши учун МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ММ № ___________ I. Умумий хавфсизлик талаблари 1. Хизмат хоналари фарроши сифатида мустақил ишлашга, соғлиғи бўйича ушбу касбда ишлашга яроқли бўлган, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан, ўқишдан ва билимлар текширувидан ўтказилган шахсларга рухсат берилади (жинси ва ёши бўйича чекловлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади). Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ камида олти ойда бир марта, меҳнатни муҳофаза қилиш ва электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига билимлар текширувидан камида бир йилда бир марта ўтадилар. 2. Хизмат хоналари фарроши (кейинги ўринларда — ходим) қуйидаги талабларни бажариши шарт: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома талабларини, раҳбар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис, ёнғинга қарши профилактика бўйича йўриқчининг кўрсатмаларини бажариши; хавфсизлик белгилари талабларини бажариши; ____________________________ (ташкилотнинг номи) ходимлари учун ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш, белгиланган жойларда чекиш, шахсий гигиена қоидаларига ва ўз иш жойида тозаликка риоя қилиш. Спиртли ичимликлар ичиш ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш тақиқланади; ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, дам олиш ва овқатланиш учун танаффусларни, дам олиш кунларини бериш тартибини ва иш вақтидан фойдаланишнинг бошқа масалаларини назарда тутувчи меҳнат ва дам олиш режими ҳамда иш жадвалига риоя қилиши; ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, ёнғин ҳақида огоҳлантириш сигналларини, ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартибини, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг жойлашишини билиши ва улардан фойдалана олиши; жароҳатланиш юз берганда жабрланганга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатишни билиши, дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига хабар бериши, зарур бўлганда тез тиббий ёрдамни чақириши керак. 3. Ходимга технологик жараёнда таъсир қилувчи асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари қуйидагилар ҳисобланади: иш жойи ҳавосидаги чанг миқдорининг юқорилиги; ҳаво ҳаракатининг юқорилиги; иш жойининг етарли даражада ёритилмагани; электр токи, у қисқа туташув ҳосил бўлганда инсон танасидан ўтиши мумкинлиги; асбоб-ускуналар, асбоблар ва мосламалар юзаларида ўткир қирралар, бурмалар ва дағалликларнинг қўлни кесиш хавфи; кимёвий куйиш, кўзнинг шиллиқ пардалари, оғиз бўшлиғи ёки нафас олиш органларида тирнаш хусусиятининг ҳосил бўлиш эҳтимоли; сирпанчиқ пол; жисмоний зўриқиш ва бошқалар. 4. Ходим белгиланган меъёрларга мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши ва иш вақтида улардан фойдаланиши шарт. 5. Ушбу йўриқнома талабларини бузган шахслар __________________________ (ташкилотнинг номи) ходимлари учун ички меҳнат тартиби қоидалари ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортиладилар. II. Ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари 6. Ходим қуйидаги талабларни бажариши шарт: махсус кийимни кийиш, унинг барча тугмаларини қадаш, пойабзал қаттиқ тагликка эга бўлиши керак, қўлларни ҳимоя қилиш воситаларини тайёрлаш (қўлқопларни); ускунанинг мавжудлиги ва хизматга яроқлилигини, тутқич маҳкамланишининг ишончлилиги, электр-механик жиҳозларни ва тозалаш учун ювиш воситаларининг мавжудлигини текшириш; полларни ювиш учун тозаловчи материал ва латталарда ўткир ёки кесувчи нарсалар бўлмаслигини текшириш. 7. Ишларни хавфсиз бажариш учун тозалаш жойларида етарли ёруғлик мавжудлигини, вентиллар, иссиқ ва совуқ сув кранлари ишчи ҳолатда эканлигини ташқи текширув орқали текшириши керак. 8. Тозаланадиган поллар ва бошқа сиртларнинг ҳолатини текшириш лозим. Тозаланадиган юзаларда (тўкилган ёғлар, шиша бўлаклари) хавфли ва зарарли моддалар бўлса, хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда, уларни олиб ташлаш керак. Шиша парчаларини чўтка билан хокандозга солиш керак. Полга тўкилган ёғни латта ёки ёғни шимадиган материал билан олиб ташлаш керак. 9. Ходим ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя қилиши керак. Полларни ювиш учун мўлжалланган челаклар маълум бир рангга бўялган бўлиши ёки «пол учун» ёзуви бўлиши керак. Ҳожатхоналарни тозалаш учун жиҳозлар бошқа хоналарнинг тозалаш ускуналаридан ажратилган ҳолда, махсус ажратилган жойда сақланиши керак. 10. Ходим ускунанинг қайд қилинган камчиликлари ва носозликлари тўғрисида раҳбариятга хабар бериши шарт ва улар бартараф этилмагунча ишни бошламаслиги керак. III. Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари 11. Ходим қуйидагиларга амал қилиши шарт: ишни бажаришда барча хавфсизлик талабларига риоя қилиши; иш вақтида ҳушёр бўлишга, ўзи чалғимаслиги ва бошқаларни чалғитмаслиги; электр ўтказгичларга, электр ускуналарга, айниқса, нам латта билан тегинмаслик; полларни, дераза ромларини, мебелни ювиш учун тез ёнувчи суюқликлардан фойдаланмаслик; тор йўлларда, эшик ўринларида супургилар, латталар, швабралар, чангюткичлар ва бошқаларни қолдирмаслик; латта ёки бошқа иш қуролларини қурилмалар ҳамда мумкин бўлмаган бошқа жойларда қолдирмаслик; бинонинг тушиш зиналари ва эшиклари олдини тозалаганда эҳтиёт бўлиши керак. 12. Ойналарни юваётганда тасодифий нарсаларга ёки дераза токчасига чиқмаслик, балки махсус нарвондан фойдаланиш керак. 13. Оғир юкларни кўтариш ва ташиш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида танланади. 14. Ахлат ва чиқиндиларни бевосита қўл билан йиғиштирмаслик, балки уларни йиғиштиришда чўтка ва хокандоздан фойдаланиш керак. 15. Қўл кесилишининг олдини олиш учун сават ёки ахлатдонга йиғилган ахлатни қўл билан зичлаштириш мумкин эмас. 16. Ювиш ва дезинфекциялаш воситалари билан ишлаётганда резина қўлқоплардан фойдаланиш керак. Хлорли сув билан полларни ювишда, бир челак иссиқ сувга 100 граммдан кўп бўлмаган хлорли оҳак солинади. 17. Унитазларни тозалаш ва дезинфекциялашни резина қўлқопда чўткани ишлатиш билан бажариш керак. 18. Бинодан ахлатни фақат махсус ажратилган жойга олиб чиқиш лозим. Ахлатни ташкилот ҳудудида ҳар томонга ташламаслик керак. 19. Поллар чўтка ёки супургида тозаланиши керак. Полларни супурганда чанг чиқишини камайтириш мақсадида уларга сув пуркаш ёки намланган супурги ёки чўтка билан йиғиштириш керак. 20. Полларни ювишдан олдин уларни супуриб ва жароҳатлаш хавфи бўлган нарсаларни: михлар, синган шиша ва бошқа ўткир санчиладиган ва кесадиган нарсаларни чўтка ва хокандоз билан олиб ташлаш керак. Полларни латтада швабрадан фойдаланган ҳолда ювиш керак. Ювилган полларни қуруқ қилиб артиб олиш керак. 21. Иссиқ сувни фақат соз челакка олиш керак, бунда челакни тўртдан уч қисмидан оширмаган ҳолда тўлдириш керак. 22. Ювиш ва дезинфекциялаш воситаларининг сачрашига, уларнинг эритмаси тери ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Эритма терига ёки кўзга тушган ҳолда дарҳол оқаётган сув оқими билан ювиб ташлаш зарур. Эритманинг оғиз бўшлиғига тушишига йўл қўймаслик керак, бу ўткир заҳарланишга олиб келиши мумкин. 23. Эшик, девор, панелларни ювиш ва артишдан олдин мих ва бошқа учли металлар йўқлигини текшириш керак. Деразаларни ювишда ром ва ойналарнинг мустаҳкам қотирилганини текшириш зарур. 24. Мебель ва столларни сурганда, уларнинг устидаги тушиб кетиши мумкин бўлган буюмларни олиб қўйиш зарур. 25. Столларни йиғиштирганда уларда ўткир нарсаларнинг (игна, кнопка ва бошқалар) йўқлигига ишонч ҳосил қилиш, ундай нарсалар бор бўлган тақдирда, уларни йиғиб олиш, кейин стол юзасини нам латта билан енгилгина артиш зарур. 26. Столдан столга ўтаётганда, осилиб турган телефон ва электр симларга тегиб кетмаслик учун уларга қараш керак. 27. Стол устида турадиган лампа, вентилятор ва бошқа электр асбобларни артишда уларни электр тармоғидан узиб қўйиш керак (вилкани штепселъ розеткасидан чиқариб олиш). Хонада жойлашган штепсель розеткаси, ўчириб-ёқиш мосламаларини фақатгина қуруқ латта билан артиш зарур. 28. Техник хоналарни техник хизмат кўрсатувчи ходимлар иштирокида йиғиштириш керак бўлади. IV. Авария ҳолатларидаги хавфсизлик талаблари 29. Авария ва бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин бўлган вазиятлар юзага келса, ходим қуйидагиларни бажариши шарт: дарҳол ишни тўхтатиши, хавфли зонадан ўзи чиқиб кетиши ва инсонларни олиб чиқиши; бахтсиз ҳодиса юз берганда, зарарланиш манбаидан жабрланганни қутқариш, жабрланганга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиши зарур бўлганда тез-тиббий ёрдамни чақириш, бевосита раҳбарига хабар бериш, имкониятга қараб раҳбарият келгунича ҳодиса юз берган жойни ўзгаришсиз сақлаш; хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда энг шошилинч носозликларни бартараф этиш. 30. Ёнғин ўчоғи аниқланган ҳолда қуйидагиларни бажариш лозим: дарҳол ёнғин хавфсизлиги хизматига ва бевосита раҳбарига хабар бериш; мавжуд бирламчи ўт ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни бартараф қилишга киришиш. V. Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари 31. Ходим қуйидагиларга амал қилиши шарт: тозалаш сифатини текшириб, ўз участкасини айланиб чиқиш; юз ва қўлларини илиқ сувда совун билан ювиш; хоналарни йиғиштириш вақтидаги аниқланган камчиликлар ҳақида бевосита раҳбарга хабар бериш. 32. Тозалаш ускуналари ва латталарини ювиш воситалари ва дезинфекциялаш воситалари ёрдамида ювиш, белгиланган концентрация ва ҳароратга риоя қилган ҳолда қуритиш ва белгиланган жойга олиб қўйиш лозим. 33. Ахлатни, ифлосланган латталарни йиғиб, белгиланган жойга чиқариб қўйиш керак. 34. Ювиш ва дезинфекциялаш воситаларини йиғиштириб қўйиш керак. Шахсий ҳимоя воситаларини ечиш ва махсус белгиланган жойга олиб қўйиш керак. ______________________ __________ _____________________ (ишлаб чиқувчининг бўлинмаси, лавозими) (имзо) (Ф.И.О) КЕЛИШИЛГАН: Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (муҳандиси) бошлиғи __________ _____________________ (имзо) (Ф.И.О) Бош технолог * __________ _____________________ (имзо) (Ф.И.О) Бош энергетик * __________ _____________________ (имзо) (Ф.И.О)
Иш тури учун йўриқнома ТИТУЛ ВАРАҒИ _____________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) _____________________________________________________________________ (бўлинманинг номи) Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникалар билан ишлашда МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ММ № ___________
БИРИНЧИ САҲИФА _____________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) _____________________________________________________________________ (бўлинманинг номи) КЕЛИШИЛГАН ТАСДИҚЛАЙМАН ___________________________ ______________________ (ташкилотнинг номи) (ташкилотнинг номи) Касаба уюшмаси қўмитаси мажлисида Ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси 20___ йил «____» __________ ______ _____ ______________ (имзо) ___________ (Ф.И.О.) ___ _______-сон баённома 20___ йил «____» __________
Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникалар билан ишлашда МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ММ №__________________ I. Умумий хавфсизлик талаблари 1. Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникаларда ишлашга соғлиғи бўйича ушбу турдаги ишларни бажаришга яроқли бўлган, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан, ўқишдан ва билимлари текширувдан ўтказилган шахсларга (кейинги ўринларда — ходим) рухсат берилади (жинси ва ёши бўйича чекловлар ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танланади). Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ камида олти ойда бир марта, меҳнатни муҳофаза қилиш ва электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига билимлар синови камида бир йилда бир марта ўтказилади. 2. Ходим қуйидаги талабларни бажариши шарт: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома талабларини, раҳбар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис, ёнғинга қарши профилактика бўйича йўриқчининг кўрсатмаларини бажариши; ____________________________ (ташкилотнинг номи) ходимлари учун ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш, белгиланган жойларда чекиш, шахсий гигиена қоидаларига ва ўз иш жойида тозаликка риоя қилиш; спиртли ичимликлар ичмаслик ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаслик; ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, ёнғин ҳақида огоҳлантириш сигналларини, ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартибини, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг жойлашишини билиши ва улардан фойдалана олиши; жароҳатланиш юз берганда жабрланганга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатишни билиши, дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига хабар бериши, зарур бўлганда тез-тиббий ёрдамни чақириши керак. 3. Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникалар билан ишловчилар қуйидаги ишлаб чиқариш муҳитининг ва меҳнат жараёнининг ноқулай омиллари таъсирига тушиб қолиши мумкин: кўриш анализатори ва диққат қилиш функциясининг зўрайиши; электрмагнит майдони; қўл мушаклари ва бармоқлари иштирокида бир хил ҳаракатлар; гипокинезия, мажбурий ишчи ҳолат, монотония; шахсий компьютерлар экранларининг тўғридан-тўғри ёрқинлик даражаси ошгани; кўриш соҳасида шахсий компьютерлар экранлари ёрқинлигининг нотекис тақсимланиши; руҳий-ҳиссий зўриқиш; электр токидан шикастланиш хавфи ва бошқалар. 4. Ходим аниқ белгиланган техник танаффусларга амал қилиши, шу вақтда иш қобилиятини тиклаш учун комплекс машқлар бажариши тавсия этилади. 5. Иш жойини кўздан кечириш пайтида аниқланган барча камчиликлар, шунингдек ускуналарнинг носозликлари тўғрисида раҳбарга уларни тўлиқ бартараф этиш ёки алмаштириш чораларини кўриш учун хабар бериш лозим. 6. Ушбу йўриқнома талабларини бузган шахслар ________________________ (ташкилотнинг номи) ходимлари учун ички меҳнат тартиби қоидалари ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортиладилар. II. Ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари 7. Ташкилий техникалар билан ишлашни бошлашдан олдин ходим қуйидагиларни бажариши зарур: гавданинг ноқулай ҳолатининг олдини олиш мақсадида иш жойидан ва кийим чўнтагидан бегона нарсаларни олиб ташлаб, иш жойини ишлашга тайёрлаш; иш столи ҳамда ташкилий техника жиҳозларининг ишончли ўрнатилгани ва жойлаштирилганини текшириш; ускунанинг тўғри жойлашишини текшириш; иш жойидаги ёритилганлик даражасини тўғрилаш, экранда ва клавиатурада акс этган шуълалар, шунингдек, қарама-қарши ёруғлик оқими йўқлигига ишонч ҳосил қилиш; нусха кўчириш ёки чоп этиш учун офис жиҳозларини ёқишдан олдин ва узоқ муддатли фойдаланиш вақтида иш жойини шамоллатиш. 8. Ташкилий техникаларни ёқишдан олдин қуйидагиларни бажариш лозим: шахсий компьютерни визуал текшириш; розеткаларни, электр шнури вилкаси ва электр таъминоти шнурларининг хизмат кўрсатишга яроқлилигини, симнинг очиқ қисмлари йўқлигини текшириш; ускунанинг электр тармоғига тўғри уланганини текшириш; узлуксиз қувват манбаларини текшириш, уларнинг ортиб бораётган магнит майдонларининг зарарли таъсирини бартараф этиш, уларнинг иш жойидан имкон қадар узоқроқ тутилиши; экран ўтказгич коннекторлари ва периферик жиҳозларнинг тизим блокига уланишининг ишончлилигини текшириш; мониторнинг сиртини антистатик мато билан артиш, электр улагичларга тегмасдан, шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникалар юзасини махсус мато билан артиш; ускуналар корпусидаги вентиляция тешикларига ҳавонинг эркин киришини таъминлаш; ўт ўчириш ускуналари ва тиббий ёрдам қутичасидан бемалол фойдаланишни таъминлаш. 9. Махсус ерга уланган контактлари бўлмаган узайтиргичлар, фильтрлар, учталиклар ва бошқалардан фойдаланиш тақиқланади. 10. Компьютерни ёқишда ходим ускунани ёқишнинг қуйидаги кетма-кетлигига амал қилиши керак: қувватлар манбаини ёқиш; периферик қурилмаларни (принтер, монитор, сканер ва бошқалар) ёқиш; тизим блокини (процессор) ёқиш. III. Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари 11. Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникалар билан ишлашда қуйидагиларни бажариш зарур: фақат топширилган ишни бажариш; кўздан экрангача бўлган масофани 60 — 70 см (лекин камида 50 см) ичида сақлаш. 12. Агар сиз бир муддат ишлашни тўхтатишингиз керак бўлса, барча фаол вазифаларни тўғри ёпиш; матнларни таҳрирлаш ва маълумотларни киритиш ўртасида алмашиниш (иш мазмунини ўзгартириш). 13. Оператор (фойдаланувчи) шахсий компьютер билан ишлашдаги танаффус вақтида видеотерминалга яқин жойда (2 м дан кам) бўлишга мажбур бўлгандагина қувватни ўчириш, акс ҳолда қувватни ўчиришга рухсат берилмайди; фойдаланиш йўриқномаси талабларига мувофиқ ускунадан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш. 14. Нусха кўчириш ва кўпайтириш техникаси билан ишлашда қувватлар симининг ёки электр симининг вилкаси қизиб кетганини текшириш керак. 15. Электр жиҳозларини ёқиш ва ўчиришда электр симининг вилкасини ушлаш керак бўлади. 16. Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникалар билан ишлашда қуйидагиларга йўл қўйилмайди: фаол вазифани бажараётганда қувватни ўчириш; қувват ёқилганда периферик қурилмаларнинг интерфейс кабеллар улагичларини алмаштириш; ташқи қурилмаларни шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникалар улагичларига, шу жумладан, узлуксиз қувват манбаига улаш (агар мавжуд бўлса); тизим блоки (процессор), монитор, клавиатуранинг ишчи юзаси, диск юритувчилар, принтерлар ва бошқа қурилмалар юзасига намлик тушишига; шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникаларни мустақил очиш ва таъмирлаш; қурилмаларнинг вентиляция тешикларини тўсиб қўйиш; иш жойини ивирситиш; тез-тез қувват ўчиргичларини ўзгартириш; ёқилган шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникаларни қаровсиз қолдириш. 17. Ишни бажараётган вақтда фавқулодда вазиятнинг олдини олиш учун электр хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш керак. 18. Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникаларда носозлик аниқланганда ҳамда тозалаш ва йиғиштиришда электр таъминотини, шунингдек, узлуксиз ток таъминоти манбаини (мавжуд бўлса) албатта узиш керак. 19. Ходимларнинг соғлиғи ва иш қобилиятини сақлаш учун иш вақтида танаффуслар белгиланиши керак. Компьютер техникасида танаффуссиз узлуксиз ишлаш давомийлиги 2 соатдан ошмаслиги керак. 20. Иш бошланганидан 2 соат ўтгандан кейин 15 дақиқали давомийликда танаффус, тушлик танаффусидан кейин эса ҳар иш соатидан кейин белгиланади. Тунги сменадаги ишда белгиланадиган танаффуснинг давомийлиги 20 дақиқагача бўлиши мумкин. 21. Белгиланган меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилмаслик ходимларда марказий асаб тизими, кўриш органи зўриқиши, умумий толиқишнинг авж олиши ва бошқаларга олиб келиши мумкин. 22. Кўзларда оғриқ пайдо бўлганда, кўриш ёмонлашганда, қўл бармоқларида оғриқ кучайган ҳолда ўзининг аҳволи ҳақида раҳбарига маълум қилиши ва шифокорга мурожаат қилиши зарур. 23. Белгиланган танаффуслар вақтида қуйидагиларни бажариш зарур: 23.1. Кўз учун машқлар комплекси: кўз мушакларини таранг қилиб, 1 — 4 ҳисобда кўзлар бекилади, кейин кўз мушакларини бўшаштириб кўзлар очилади, 1 — 6 ҳисобда олисга қаралади. 4-5 марта такрорланади. бурун кўпригига (қаншари) қаралади ва 1 — 4 ҳисобда узоқларга қараш ушлаб турилади. Кўзларни чарчатмаслик керак. Кейин кўзлар очилади, 1 — 6 ҳисобда олисга қаралади. 4-5 марта такрорланади. қарашни диагонал бўйлаб тез кўчирилади; ўнгга юқорига-чапга пастга, кейин 1 — 6 ҳисобда олисга; кейин чапга юқорига ва 1 — 6 ҳисобда олисга. 4-5 марта такрорланади. кўз мушакларини зўриқтирмасдан кўзни юмиш, 1 — 4 ҳисобда кўзни кенг очиб узоққа 1 — 6 ҳисобда қараш. 4-5 марта такрорланади. бошни бурмасдан (бошни тўғрига), юқорига-ўнгга-пастга-чапга кўз билан секин ва қарши томонга юқорига-чапга-пастга-ўнгга айлана ҳаракатлар қилинади. Кейин 1 — 6 ҳисобда олисга қаралади. 4-5 марта такрорланади. 1 — 4 ҳисобда 30 см масофа узоқликда қараш буюмда тўхтатилади, кейин 1 — 6 ҳисобда олисга қаралади. 4-5 марта такрорланади. Юқоридаги 6 машқдан турли хилда уч варианти бажарилади. 23.2. Умумий таъсир кўрсатувчи жисмоний машқ танаффуси: дастлабки ҳолат — оёқлар икки ёнга, 1-қўллар орқага, 2-3 марта қўллар ёнга ва юқорига, оёқ учида туриш, 4 марта елкаларни бўш қўйиб, олдинга озроқ эгилиб қўллар пастга. Паст темпда 4 — 6 марта такрорланади. дастлабки ҳолат — оёқлар икки ёнга, қўллар олдинга букилган, панжалар муштланган. 1 марта гавдани чапга буриб ўнг қўл билан олдинга зарб берилади. 2-дастлабки ҳолат 3-4 марта бошқа томонга. Нафасни тўхтатмасдан 6 — 8 марта такрорланади. дастлабки ҳолат — оёқлар ёнга, қўллар олдинга, 1 марта гавдани ўнгга буриб чап қўлни ўнгга силташ, ўнг қўл орқага. 2-дастлабки ҳолат 3-4 марта шунинг ўзи бошқа томонга. Машқлар йирик қадам ташлаб, жўшқин бажарилади. Жадал темпда 6 — 8 марта такрорланади. дастлабки ҳолат — оёқлар ёнга, қўллар белда, дастлабки ҳолатда тосни ўнгга буриб, елкаларни бўш қўйиб, 1 — 3 марта пружинасимон ҳаракат қилинади. 4-дастлабки ҳолат. Нафасни тўхтатмасдан, ўртача темпда ҳар тарафга 4 — 6 марта такрорланади. Юқоридаги 4 машқдан турли хилда иккита вариант бажарилади. 23.3. Мия қон айланишини яхшилаш учун жисмоний машқ танаффуси: дастлабки ҳолат — стулда ўтирган ҳолда 1-2 марта бош орқага ва оҳиста орқага эгилади. Елкалар кўтарилмасдан 3-4 марта бош олдинга эгилади. Паст темпда 4 — 6 марта такрорланади. дастлабки ҳолат — стулда ўтирган ҳолда, қўллар ёнга, кафтлар олдинга, бармоқлар ораси очиқ. 1-қўл билан елкаларни қучоқлаб маҳкам ва ўнгга эгилиш мумкин. 2-ўшанинг ўзи чапга. Жадал темпда 4 — 6 марта такрорланади. дастлабки ҳолат — стулда ўтирган ҳолда, қўллар белда, 1-2 марта ўнг қўл билан орқага айланма ҳолда гавда ва бошни ўнгга буриш. 3-4 ўшанинг ўзи чап қўл билан. Паст темпда 4 — 6 марта такрорланади. дастлабки ҳолат — стулда ўтирган ҳолда, қўллар белда, 1-бош ўнгга бурилади. 2-ўшанинг ўзи чапга. Паст темпда 6 — 8 марта такрорланади. Юқоридаги 4 машқдан турли хилда иккита вариант бажарилади. Машқларни танлаш ва бажариш ишловчиларнинг чарчоқ ҳиссига қараб алоҳида танланади. IV. Авария ҳолатларидаги хавфсизлик талаблари 24. Авария ва бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин бўлган вазиятлар юзага келса, ходим қўйидагиларни бажариши шарт: дарҳол ишни тўхтатиш, хавфли зонадан ўзи чиқиб кетиш ва инсонларни олиб чиқиш; бахтсиз ҳодиса юз берганда зарарланиш манбаидан жабрланганни қутқариш, жабрланганга шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш, зарур бўлганда тез-тиббий ёрдамни чақириш, бевосита раҳбарига хабар бериш, имкониятга қараб раҳбарият келгунича ҳодиса юз берган жойни ўзгаришсиз сақлаш; хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда энг шошилинч носозликларни бартараф этиш. 25. Ёнғин ўчоғи аниқланган ҳолда қуйидагиларни бажариш лозим: ёнғин хавфсизлиги хизматига ва бевосита раҳбарига хабар бериш; мавжуд бирламчи ўт ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни бартараф қилишга киришиш. V. Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари 26. Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникаларда ишни тугатгандан кейин қуйидагиларни бажариш лозим: барча фаол вазифаларни ёпиш; операцион тизим ишини (дастурни) тўғри тугатиш; тизим блокининг (процессорнинг) қувватини ўчириш; периферик қурилмаларнинг қувватини ўчириш; қувват манбаини ўчириш. 27. Нусха кўчириш ускуналари билан ишлашни тугатгандан сўнг қуйидагиларни бажариш зарур: алмаштириш тугмаси ёрдамида қурилмани қувват манбаидан узиш; электр шнури ва вилканинг хизматга яроқлилигини текшириш, вилкани розеткадан чиқариб олиш; намликни ютмаслиги учун пакетда сақлаш. 28. Иш тугагандан сўнг иш жойини тартибга солиш керак. 29. Керакли шахсий гигиена чораларини кўриш керак. 30. Шахсий компьютерлар, видеодисплей терминаллари ва ташкилий техникалар, дисплей, периферия қурилмалари ва нусха кўчириш ускуналари ишида аниқланган барча камчиликлар ҳақида бевосита раҳбарга хабар бериш керак. ______________________ __________ _____________________ (ишлаб чиқувчининг бўлинмаси, лавозими) (имзо) (Ф.И.О) КЕЛИШИЛГАН: Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (муҳандиси) бошлиғи __________ _____________________ (имзо) (Ф.И.О) Бош технолог * __________ _____________________ (имзо) (Ф.И.О) Бош энергетик * __________ _____________________ (имзо) (Ф.И.О)
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига 4-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилотларда (кейинги ўринларда — ташкилотлар) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — вакил) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Вакил ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, йўриқномаларга риоя этилишида жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан ташкилот ходимлари орасидан касаба уюшмаси ташкилотининг ваколат муддатига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари йиғилишида белгиланган муддатга, лекин камида бир йилга сайланади.
3. Вакиллар номзоди меҳнат жамоасининг аъзолари томонидан сайлов ўтказилишидан камида етти кун аввал бошланғич касаба уюшмалари ташкилотига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларига тақдим этилади. Бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими билан биргаликда номзодлар билан фаолиятида бажарадиган вазифалари доирасида суҳбат ўтказади ва номзодни сайловга қўйиш борасида ўз қарорини қабул қилади.
4. Номзодлар вакил бажарадиган вазифаларга билими, тажрибаси, саломатлиги ёки бошқа объектив сабабларга кўра тайёр бўлмаса, бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари номзодларни қайта кўриб чиқиш таклифи билан меҳнат жамоасига қайтариши мумкин.
5. Ўз лавозимига кўра ташкилотдаги меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги ҳолати учун жавобгар бўлган шахслар, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларидан бўлган шахслар вакил этиб сайланиши мумкин эмас.
6. Ташкилотда ишловчиларнинг сонидан, унинг бўлинмалари географик жиҳатдан турли ҳудудларда жойлашганидан, меҳнат шароитларининг хавфлилигидан келиб чиққан ҳолда бир неча вакил, шу жумладан, алоҳида бўлинмаларда сайланиши мумкин. Бундай ҳолларда вакиллардан бирига «Бош вакил» мақоми берилади ва у вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Вакилларнинг сайланишини таъминлаш учун жавобгарлик иш берувчи ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларига юкланади.
7. Вакил ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз амалга оширишга доир қоидалар, нормалар ва йўриқномаларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлайди.
8. Вакил ўз фаолияти тўғрисида жамоа шартномасида ёки жамоа келишувида белгиланган муддатларда, аммо бир йилда камида бир марта меҳнат жамоаси олдида, чорак якуни билан эса бошланғич касаба уюшмалари ташкилотига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларига ҳисобот беради.
2-боб. Вакил вазифалари ва ҳуқуқлари
9. Қуйидагилар вакилнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
мунтазам равишда мустақил ёки назорат қилувчи органлар билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ходимларга маслаҳат бериш;
тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
ходимларни хавфсизлик талаблари бузилганлиги аниқлангани ҳақида огоҳлантириш.
10. Вакил ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш;
ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида текшириш далолатномасини тузиш ва иш берувчига таклифлар киритиш;
меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, санитар кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланганини назорат қилиш;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текширишда иштирок этиш;
ташкилот раҳбаридан ва бошқа мансабдор шахслардан меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари тўғрисида, шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ барча бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликлари ҳақида ахборот олиш;
ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида мустақил эксперт сифатида иштирок этиш, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси мажлисларида иштирок этиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз амалга оширишга доир қоидалар ва нормалар лойиҳаларини, шунингдек, ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли тарафларнинг аралаш жавобгарлигида ташкилот раҳбарияти айби даражаси тўғрисида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларига таклифлар киритиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз амалга оширишга доир қоидалар, нормалар ва йўриқномалар талабларини бузган ёки ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан ўзига ҳам, бошқа ходимларнинг соғлиғи ва ҳаётига ҳам таҳдид соладиган ходимларни жавобгарликка тортиш талаби билан иш берувчига ёки таркибий бўлинма раҳбарига мурожаат қилиш;
ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича иш берувчига тақдимномалар киритиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни бузганликда, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни яширганликда айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талаблар билан тегишли органларга мурожаат қилиш;
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун ҳамда ходимларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишига бўлган ҳуқуқлари чекланган бошқа ҳолларда ходимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, суд харажатларини тўлашдан озод этилган ҳолда, судга даъво аризаси билан мурожаат этиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, жамоа шартномаларида ва келишувларида назарда тутилган мажбуриятлар бузилгани, шунингдек, меҳнат шароитларининг ўзгариши билан боғлиқ меҳнат низоларини кўриб чиқишда иштирок этиш.
11. Вакил ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги меҳнат жамоасининг, зарур ҳолларда эса касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари номидан давлат, суд ва жамоат ташкилотларида ваколатли вакили ҳисобланади.
12. Вакил ўз фаолиятини ушбу Низомга ва ташкилотнинг ички ҳужжатларига асосан ташкилотнинг мутасадди ходимлари ҳамда бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
3-боб. Иш берувчининг мажбуриятлари
13. Иш берувчи вакил фаолиятини йўлга қўйиш учун қуйидагиларга мажбур:
вакилнинг ҳуқуқларини таъминлаши, унинг фаолиятига кўмаклашиши;
бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иштирокида бир ой муддатда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган ваколатли шахсларни иш берувчи томонидан тасдиқланган ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишилган дастурлар бўйича иш берувчи маблағлари ҳисобидан ўқитишни ташкил этиши;
вакил вазифаларини бажариши учун зарур шарт-шароитларни яратиши, меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз амалга оширишга доир қоидалар, нормалар ва йўриқномалар ҳамда бошқа маълумотнома материаллари билан таъминлаши, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича вакил томонидан киритилган асосли таклифларини амалга ошириш чораларини кўриши;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз амалга оширишга доир қоидалар, нормалар ва йўриқномалар ишлаб чиқилаётгани ҳақида вакилни хабардор қилиши ва унинг розилигини олиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари тўғрисида, шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ барча бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликлари ҳақида ахборотни тақдим этиши;
вакилга ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариши учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар ҳафтада камида икки соат давомида ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан озод этади (бу вақтнинг аниқ давомийлиги ва кунлари жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи билан бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари келишувига биноан белгиланади).
14. Вакилнинг ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз амалга оширишга доир масалалар юзасидан киритган таклифларини иш берувчи 10 кун муддатда кўриб чиқиши ва қабул қилган қарорлари ҳақида унга ёзма равишда асосли жавоб бериши лозим.
4-боб. Вакил фаолиятининг кафолатлари
15. Ташкилот бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари сайланган вакилга сайлов ўтгандан кейин уч иш кунидан кечикмай гувоҳнома беради. Гувоҳнома шакли ташкилотнинг локал ҳужжатлари билан тасдиқланади. Вакил ушбу гувоҳномага асосан хизмат кўрсатадиган участканинг барча иш жойларига кириш ҳуқуқига эга бўлади.
16. Иш берувчи билан вакил ўртасидаги низо, агар низо вакилнинг вакиллик вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса, бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан кўриб чиқилади ёки манфаатдор тарафнинг мурожаатига кўра суд тартибида ҳал этилади.
17. Вакилга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллашга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг олдиндан розилигини олмасдан йўл қўйилмайди.
18. Вакил ўзининг вакиллик вазифаларини бажаргани учун иш берувчи томонидан рағбатлантирилиб борилади. Шунингдек, вакил ушбу вазифалар учун бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши мумкин.
19. Жамоа шартномасида ёки жамоа келишувида касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари таркибига сайланган ва асосий ишидан озод этилмаган ходимлар учун ушбу тоифадаги ходимлар учун белгиланган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар вакилга ҳам татбиқ этилиши мумкин.
20. Вакил ўзига юкланган вазифаларни қониқарсиз бажарган ҳолларда бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ташаббуси билан, уни сайлаган органнинг қарори билан муддатидан аввал вазифасидан озод этилиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоида
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси ва қарорга 3-илова .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорининг 12-банди ва қарорга 5-илова .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарори)» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорининг 37-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 15-банди «б» кичик банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 декабрь,
819-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
KOMPLEKS VAZIFALAR
JURNALI
JURNALI
MEʼYORLARI
TUZILMASI
NIZOM
JURNALI
JURNALI
JURNALI
JADVALI
JURNALI
NIZOM
NIZOM
ROʻYXATI
Mehnatni muhofaza qilish sohasiga oid ayrim nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik sohasida davlat siyosatini takomillashtirish va samaradorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 4-oktabrdagi PQ-347-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakil toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda:
oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
ilgʻor xorijiy tajribani oʻrgangan holda faoliyat turlarining xavflilik darajalarini belgilash yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qaroriga 1-ILOVA
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi va “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
boʻlinma va boʻlim (sex) — tashkilotdagi boʻlinma, boʻlimlar, sexlar, omborlar, byurolar, xizmatlar va boshqa mustaqil boʻlinmalar;
jamoaviy himoya vositalari — tuzilishi yoki vazifasi jihatidan ishlab chiqarish binosi va ishlab chiqarish jarayoni bilan bogʻliq boʻlgan, xodimlarga zararli ishlab chiqarish omili va (yoki) xavfli ishlab chiqarish omili taʼsirining oldini olish yoki uni kamaytirish, shuningdek, ifloslanishlardan himoya qilish uchun moʻljallangan texnik vositalar va boshqa vositalar;
ish beruvchi — qonunchilikda belgilangan tartibda jismoniy shaxs bilan mehnat shartnomasi tuzgan yuridik yoki jismoniy shaxs;
ish joyi — xodimning mehnat shartnomasida shart qilib koʻrsatilgan mehnat vazifasiga koʻra mehnat faoliyatini amalga oshiradigan ish beruvchi (tashkilot, uning alohida boʻlinmasi yoki jismoniy shaxs), shuningdek, xodim mehnat qilishi kerak boʻlgan joy;
ishlab chiqarish faoliyati — mahsulot ishlab chiqarish, xomashyoni qayta ishlash, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish vaqtidagi harakatlar yigʻindisi;
mehnat sharoitlari — mehnat faoliyatini amalga oshirish chogʻidagi ijtimoiy va ishlab chiqarish omillari yigʻindisi;
mehnatni muhofaza qilish — mehnat jarayonida insonning xavfsizligi, hayoti, sogʻligʻi va ish qobiliyati saqlanishini taʼminlashga doir huquqiy, ijtimoiy-iqtisodiy, tashkiliy, texnika, mehnat xavfsizligi, sanitariya-gigiyena, davolash-profilaktika, reabilitatsiya tadbirlari va vositalari tizimi;
mehnatni muhofaza qilish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda uning hududiy boʻlinmalari;
mehnatni muhofaza qilish mutaxassisi — tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati xodimi yoxud ushbu xizmat funksiyalarini amalga oshiruvchi shaxs;
mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilari — shartnoma asosida mehnatni muhofaza qilish sohasida xizmatlar koʻrsatuvchi yuridik shaxslar;
mehnat xavfsizligi va gigiyenasi — xodimlar uchun xavfli va zararli ishlab chiqarish omillarining taʼsiri istisno qilinadigan mehnat sharoitlari holati hamda ularning inson salomatligi va funksional holatiga taʼsirining profilaktikasiga qaratilgan chora-tadbirlar tizimi;
mehnatni muhofaza qilish xizmati (keyingi oʻrinlarda — Xizmat) — Xizmat rahbari (boshligʻi) rahbarlik qiladigan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislar shtatidan tashkil topgan tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmasi yoxud tashkilotda mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari talablariga rioya etilishini taʼminlash va ushbu talablar bajarilishini nazorat qilish maqsadida majburiy tartibda tuziladigan yoki joriy etiladigan lavozim;
mehnatni muhofaza qilish holatining uch bosqichli maʼmuriy - jamoatchilik nazorati (keyingi oʻrinlarda — maʼmuriy-jamoatchilik nazorati) — ish beruvchi va kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari tomonidan ish joylarida, ishlab chiqarish maydonlarida, ustaxonalarda mehnat sharoitlari hamda mehnat xavfsizligi va gigiyenasi holati ustidan nazorat shakli;
tashkilot — respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar barcha tashkilotlar;
shaxsiy himoya vositalari (keyingi oʻrinlarda — SHHV) — xodimga zararli ishlab chiqarish omili va (yoki) xavfli ishlab chiqarish omili taʼsirining oldini olish yoki uni kamaytirish, shuningdek, ifloslanishlardan himoyalanish uchun foydalaniladigan texnik vositalar va boshqa vositalar.
3. Ish beruvchi tashkilotda mehnatni muhofaza qilishni boshqarish tizimini joriy etishi, sohaga oid qonunchilik talablariga rioya etilishini nazorat qilishi hamda Xizmatni va yoʻl harakati xavfsizligi xizmatini tashkil etishi shart.
4. Mehnatni muhofaza qilish davlat tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, mehnatni muhofaza qilish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish sohasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq ayrim vakolatlarga ega boʻlgan boshqa davlat organlari tomonidan boshqariladi.
5. Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari quyidagilardan iborat:
xodimning hayoti va sogʻligʻi ustuvorligini taʼminlash;
mehnatni muhofaza qilish sohasidagi dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarining mehnatni muhofaza qilish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtirish;
mehnatni muhofaza qilishga oid talablarga rioya etilishi ustidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshirish;
xodimlar himoyasi uchun moʻljallangan xavfsiz texnika, texnologiya va vositalarning ishlab chiqarilishi va joriy etilishini ragʻbatlantirish;
fan, texnika yutuqlaridan hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ilgʻor milliy va xorijiy tajribadan foydalanish;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalardan jabrlangan yoki kasb kasalligiga chalingan xodimlarni ijtimoiy himoya qilish;
xalqaro hamkorlikni amalga oshirish.
6. Mehnatni muhofaza qilishga oid talablarga rioya etilishi ustidan davlat nazorati va tekshiruvi mehnatni muhofaza qilish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka muvofiq ayrim vakolatlarga ega boʻlgan boshqa davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
Kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari, texnik inspektorlari xodimlarning mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalarni va ularning sogʻligʻiga boshqacha tarzda shikast yetganini hamda kasb kasalliklarini tekshirishda belgilangan tartibda ishtirok etish huquqiga ega.
7. Kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari ish beruvchilar tomonidan xodimlarning ijtimoiy-iqtisodiy huquq va manfaatlariga taalluqli boʻlgan mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari, shuningdek, jamoa shartnomalari va kelishuvlari talablariga rioya etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini ish oʻrinlarida amalga oshirish huquqiga ega.
8. Tarkibiy boʻlinmalarning rahbar va mansabdor shaxslari mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishi hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻzlariga yuklangan vazifalar bajarilishiga javobgar boʻladilar.
2-bob. Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilishni taʼminlash boʻyicha vazifalar
9. Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilishni taʼminlash boʻyicha kompleks vazifalar ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
10. Xodimlarni kasb boʻyicha tanlash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
kasbiy tanlov oʻtkazish tadbirlarini tashkil qilish hamda zarur boʻlgan kasb va mutaxassisliklarni aniqlash;
xodimlarning haqiqiy mehnat sharoitlarini baholash;
yangi ishga kirayotgan, shuningdek, boshqa ishga oʻtkazilayotgan xodimlar uchun mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar berish, ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullarini hamda baxtsiz hodisalardan jabrlanganlarga yordam koʻrsatishga oʻqitishni tashkil etish.
11. Xodimlarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
kirish yoʻl-yoʻrigʻi va ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlarni oʻtkazish;
ish joyidagi stajirovka va bilimlarni tekshirish;
xavfliligi yuqori boʻlgan obyektlarga xizmat koʻrsatiladigan ishga kirayotgan xodimlarni oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish;
xodimlarni baxtsiz hodisalardan jabrlanganlarga birinchi yordam koʻrsatishga oʻqitish;
xodimlarni mehnatni muhofaza qilish sohasida qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish.
12. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha quyidagi targʻibot ishlari amalga oshiriladi:
boʻlinma va boʻlimlarni (sex) mehnatni muhofaza qilish burchagi yoki axborot stendlari bilan jihozlash;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha koʻrgazmalar, tanlovlar, seminarlar, konferensiyalar tashkil qilish;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ilgʻor tajribani oʻrganish, targʻibot qilish va joriy etish;
doimiy ravishda tashkilotda mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha xodimlarning hayoti va sogʻligʻini saqlashga qaratilgan targʻibot tadbirlarini oʻtkazish.
13. Ishlab chiqarish asbob-uskunalarining xavfsizligini taʼminlash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
asbob-uskunalarning xavfsizlik standartlari va texnik jihatdan tartibga solish talablariga muvofiqligini taʼminlash;
asbob-uskunalarga texnik xizmat koʻrsatishni taʼminlash (davriy va rejali taʼmirlash);
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoida va talablarga muvofiq ish joylarini tashkil qilish;
ishlab chiqarishning xavfli (oʻta xavfli) va (yoki) zararli (oʻta zararli) omillari manbalarini aniqlash va bartaraf etish;
xavfli bloklar va hududlarni muhrlash hamda izolyatsiya qilish uchun asbob-uskunalarni takomillashtirish.
14. Texnologik jarayonlar xavfsizligi quyidagilar orqali taʼminlanadi:
texnologik jarayonlarning mehnat xavfsizligi standartlari tizimi talablariga muvofiqligini taʼminlash, texnologik jarayonlarning ishlash tartibiga amal qilish;
portlovchi va yongʻin xavfi mavjud moddalarni mehnatni muhofaza qilish hamda yongʻin xavfsizligi meʼyorlari va qoidalari talablariga muvofiq saqlash, tashish va ulardan foydalanishni taʼminlash;
ruxsat etilgan chegara miqdori (konsentratsiyalar) belgilanmagan va belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilmagan zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) moddalarni ishlab chiqarishda qoʻllashni taqiqlash;
zararli (oʻta zararli), toksik, ionlashtiruvchi va xavfli (oʻta xavfli) moddalar qoʻllanadigan texnologik jarayonlarni mexanizatsiyalash va avtomatlashtirish.
15. Ishlab chiqarish bino va inshootlarining xavfsizligi quyidagilar orqali taʼminlanadi:
bino va inshootlarning qurilish meʼyorlari, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda xavfsizlik standartlari talablariga muvofiqligini taʼminlash;
bino va inshootlarda mavjud xavflarni aniqlash va bartaraf etish;
bino va inshootlarni joriy va kapital taʼmirlash.
16. Mehnatning sanitariya-gigiyena sharoitlarini meʼyorlashtirish quyidagilardan iborat:
ish joylarida sanitariya-gigiyena talablariga javob beradigan haroratni taʼminlash;
texnologik meʼyorlarga mos keladigan ventilyatsiya qurilmalari, konditsionerlar va isitish tizimlarini saqlash hamda ulardan foydalanish;
sunʼiy yoritkichlarni soz va toza holatda saqlash;
binolar va xonalar hamda ishlab chiqarish hududlarini tozalash;
ish joylari, shuningdek, ishlab chiqarish xonalarining estetika va dizayn qoidalariga muvofiq boʻlishini taʼminlash.
17. Xodimlarni SHHV bilan taʼminlash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
SHHVga ehtiyojni aniqlash va talabnomalarni oʻz vaqtida tuzish;
SHHVni qabul qilish, saqlash va berishni tashkil qilish;
SHHVni taʼmirlash, kimyoviy tozalash va yuvishni tashkil qilish;
SHHVni sinashni va ulardan toʻgʻri foydalanilishini taʼminlash.
18. Ish beruvchi tomonidan xodimlarning qulay mehnat qilishi va dam olishi quyidagilar orqali taʼminlanadi:
mehnat qilish va dam olish tartibini oqilona tashkil qilish hamda unga rioya qilish;
tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik hamda ularning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olish.
19. Xodimlarga davolash-profilaktika xizmatlarini koʻrsatish quyidagilardan iborat:
dastlabki (ishga qabul qilish chogʻida) va yoki davriy (ish jarayonida) tibbiy koʻriklarni oʻtkazish, zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlab chiqarish omillari taʼsiriga uchraydigan xodimlarning sogʻligʻi holatini kuzatish, kasb kasalligi belgilari boʻlgan shaxslarni tekshirish va davolash;
davolash-profilaktika muolajalarini tashkil etish;
belgilangan normalarga koʻra xodimlarni sut (shunga teng boʻlgan boshqa oziq-ovqat mahsulotlari), davolash-profilaktika oziq-ovqati va gazlangan tuzli suv (issiq sexlarda ishlovchilar uchun) va gigiyena vositalari bilan taʼminlash;
xodimlarni birinchi yordam koʻrsatish qoidalariga oʻrgatish;
xavfliligi yuqori boʻlgan boʻlinma va boʻlimlarni (sex) dori saqlanadigan quticha va shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatish vositalari bilan taʼminlash.
20. Xodimlar uchun sanitar-maishiy sharoitlarni yaxshilash quyidagilar orqali taʼminlanadi:
xodimlarning ishlab chiqarish meʼyorlari va xususiyatlariga muvofiq sanitar-maishiy xonalar va qurilmalar bilan taʼminlash;
sanitar-maishiy xonalar va qurilmalarni gigiyenik talablarga mos holda saqlash;
sexlarda va ishlab chiqarish xonalarida xodimlar ovqatlanishi uchun maxsus joylar bilan taʼminlash;
barcha boʻlinma va boʻlimlarni (sex) va xonalarni kuler qurilmalari va (yoki) saturator hamda toza ichimlik suvi bilan taʼminlash;
xodimlar uchun boʻlinma va boʻlimlarda (sex) dam olish xona (joy)lari bilan taʼminlash.
3-bob. Mehnatni muhofaza qilishni tashkil etish
1-§. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarida mehnatni muhofaza qilishni tashkil etish
21. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari oʻzlarining barcha boʻgʻinlarida mehnatni muhofaza qilishni tashkil etishni ushbu Nizom talablari asosida muvofiqlashtiradi.
22. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari barcha boʻgʻinlarida mehnatni muhofaza qilishga doir qonunchilik hujjatlari, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish masalalariga oid texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga amal qilinishi hamda mehnatni muhofaza qilishni boshqarish tizimi rejali tarzda amalga oshiradi.
23. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari ushbu Nizomda belgilangan vazifalaridan kelib chiqib, oʻz xodimlari oʻrtasida mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vazifalarni ularning funksiyalari, huquqlari va majburiyatlarini aniq koʻrsatgan holda taqsimlab berishi shart.
2-§. Ish beruvchi va masʼul shaxslarning mehnatni muhofaza qilish sohasidagi huquqlari, majburiyatlari hamda vazifalari
24. Ish beruvchi mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi huquqlarga ega:
xodimlardan mehnatni muhofaza qilish va ishlarni bexatar amalga oshirishga doir normalarga, qoidalarga hamda yoʻriqnomalarga rioya etilishini talab qilish;
alkogolli ichimlikdan, giyohvandlik yoki toksik modda taʼsiridan mastlik holatini tekshirish uchun xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;
xodimlarning ishlab chiqarishda olgan jarohatlari ogʻir-yengilligi, ularda jarohatlanishga olib kelishi mumkin boʻlgan kasalliklar bor-yoʻqligi, shuningdek, alkogolli ichimlikdan, giyohvandlik yoki toksik modda taʼsiridan mastlik holatida boʻlgan-boʻlmagani toʻgʻrisida maʼlumotlar olish;
mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishining davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshiruvchi organlarning qarorlari, ular mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga yoxud mansabdor shaxsga yoki bevosita sudga shikoyat qilish;
mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etganlik uchun xodimlarni mukofotlash va moddiy ragʻbatlantirish choralarini koʻrish;
mehnatni muhofaza qilish talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan xodimlarni intizomiy javobgarlikka tortish.
25. Quyidagilar ish beruvchining mehnatni muhofaza qilish sohasidagi majburiyatlari hisoblanadi:
har bir ish joyidagi mehnat sharoitlarining mehnatni muhofaza qilish talablariga muvofiqligini taʼminlash;
mehnatni muhofaza qilishni boshqarish tizimini yaratish va uning ishlashini taʼminlash;
binolar, inshootlar, asbob-uskunalardan foydalanishda, texnologik jarayonlarni amalga oshirishda, shuningdek, xomashyo va materiallarni ishlab chiqarishda qoʻllash, ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatishda xodimlarning xavfsizligini taʼminlash;
ish joylaridagi mehnat sharoitlarining holatini, ayniqsa, zararli (oʻta zararli) ishlab chiqarish omillari va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlab chiqarish omillarini nazorat qilish;
xodimlarni mehnat sharoitlari, shu jumladan, kasb kasalliklari va boshqa kasalliklar xavfi mavjudligi, muayyan ish joylaridagi hamda ishlab chiqarishdagi mehnatni muhofaza qilish holati, shuningdek, shu munosabat bilan ularga beriladigan imtiyozlar va kompensatsiyalar, shaxsiy va jamoaviy himoya vositalari toʻgʻrisida oʻz vaqtida xabardor qilish;
belgilangan normalarga koʻra xodimlarni sut (shunga teng boʻlgan boshqa oziq-ovqat mahsulotlari), davolash-profilaktika oziq-ovqati, gazlangan tuzli suv (issiq sexlarda ishlovchilar uchun), maxsus kiyim-bosh, maxsus poyabzal hamda boshqa shaxsiy himoya va gigiyena vositalari bilan taʼminlash;
qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga muvofiq xodimlarga sanitariya-maishiy va tibbiy xizmat koʻrsatilishini taʼminlash;
xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtishini taʼminlash;
xodimlarni oʻqitishni, qayta tayyorlashni, ularning malakasini oshirishni va mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha bilimlarini tekshirishni taʼminlash;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻquvdan, yoʻl-yoʻriqdan oʻtmagan va bilimlari tekshirilmagan xodimlarni ishga qoʻymaslik;
zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) boshqa mehnat sharoitlarida ishlayotgan xodimlarga imtiyozlar va kompensatsiyalar belgilanadigan, imtiyozli sharoitlarda pensiyaga chiqish huquqi beriladigan, nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlarini qonunchilikda belgilangan tartibda ulardagi mehnat sharoitlari boʻyicha attestatsiyadan oʻtkazish;
dastlabki (ishga qabul qilish chogʻida) yoki davriy (ish jarayonida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish;
majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirish;
xodim tomonidan mehnat shartnomasida shart qilib koʻrsatilgan ishni bajarish uchun tibbiy xulosaga muvofiq qarshi koʻrsatmalar aniqlanganda, uni ishdan chetlashtirish;
tibbiy xulosaga muvofiq sogʻligʻining holatiga koʻra toʻrt oygacha muddatga vaqtincha boshqa ishga oʻtkazishga muhtoj boʻlgan xodimni oʻtkazish rad etilganda yoxud ish beruvchida ish mavjud emasligi munosabati bilan bunday xodimga tegishli ishni taklif etish mumkin boʻlmaganda ishdan chetlashtirish;
xodim mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikka yoki mehnatni muhofaza qilish qoidalariga muvofiq foydalanilishi shart boʻlgan shaxsiy va (yoki) jamoaviy himoya vositalaridan foydalanmaganda ishdan chetlashtirish;
tazyiq va zoʻravonlikning oldini olishga qaratilgan samarali ishlash tizimini yoʻlga qoʻyish;
mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshiruvchi organlarga, shuningdek, kasaba uyushmalariga va xodimlarning boshqa vakillik organlariga mehnatni muhofaza qilishni nazorat qilish, tekshirish va monitoring qilish, mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar hamda kasb kasalliklarini tekshirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar va materiallarni taqdim etish;
avariya holatlarining oldini olish, bunday holatlar yuz berganda xodimlarning hayoti va sogʻligʻini saqlash, shu jumladan, jabrlanganlarga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatish choralarini koʻrish;
mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshiruvchi organlarning koʻrsatmalarini oʻz vaqtida bajarishi hamda kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining taqdimnomalarini oʻz vaqtida koʻrib chiqish;
xodimlarning mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklaridan majburiy davlat ijtimoiy sugʻurtasini, shuningdek, ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilishni taʼminlash;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklarini tekshirish, shuningdek, ularning hisobini yuritish.
26. Ish beruvchi mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
tashkilotda mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablari asosida sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratish boʻyicha ishlarga rahbarlik qiladi va buning uchun javobgar hisoblanadi;
Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi va “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni , mehnat xavfsizligi standartlari tizimi va xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya qilishni, shuningdek, davlat, kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi qarorlari, davlat nazorat organlarining koʻrsatmalari bajarilishini taʼminlaydi;
ishlab chiqarish jarayonlarining va alohida ishlarning, tashkilotning ombor, transport va boshqa yordamchi xoʻjaliklarida ishlab chiqarishning toʻgʻri va xavfsiz tashkil qilinishini taʼminlaydi;
qurilish meʼyorlari va qoidalariga muvofiq bino va inshootlardan foydalanishni, ularning meʼyorda ishlashini hamda sanitar-maishiy xona va qurilmalardan belgilangan maqsadlarda foydalanishni tashkil qiladi;
yangi va qayta qurilgan obyektlarni qurilish meʼyorlari va qoidalariga muvofiq faqat maxsus davlat komissiyasi tomonidan qabul qilingandan keyin foydalanishga kiritishni taʼminlaydi;
xavfsizlik texnikasi qoidalari, ishlab chiqarish sanitariyasi va mehnat intizomi meʼyorlariga rioya qilish uchun mehnatni muhofaza qilish boʻyicha belgilangan tadbirlarni hamda davlat va idoraviy nazorat organlari va kasaba uyushmasi tashkilotlarining koʻrsatmalarini (takliflarini) oʻz vaqtida bajarish uchun rahbarlar, mutaxassislar va xodimlarning javobgarligini belgilaydi;
SHHVni olish, saqlash, yuvish, tozalash, taʼmirlash, dezinfeksiya qilish va zararsizlantirishni tashkil etadi va nazorat qiladi;
mehnat sharoitlari noqulay ishlarda band boʻlgan xodimlarga belgilangan normalar boʻyicha sut (shunga teng boʻlgan boshqa oziq-ovqat mahsulotlari), davolash-profilaktika oziq-ovqati, gazlangan tuzli suv (issiq sexlarda ishlovchilar uchun), maxsus kiyim-bosh, maxsus poyabzal hamda boshqa shaxsiy himoya va gigiyena vositalari bepul berilishini taʼminlaydi va nazorat qiladi;
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi holatining maʼmuriy-jamoatchilik nazoratini oʻtkazish ishlarini tashkil etadi;
mehnatni muhofaza qilish talablari asosida sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlaydi, ularning bajarilishi va belgilangan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida oʻtkazilishi ustidan nazoratni tashkil etadi, tadbirlarni moliyalashtirishni va ushbu maqsadlar uchun ajratiladigan mablagʻlarning toʻgʻri sarflanishini taʼminlaydi. Mehnat sharoitlarini yaxshilash va sogʻlomlashtirish rejasining bajarilishini har chorakda kamida bir marta koʻrib chiqadi;
xodimlarni kasbiy-texnik tayyorgarlikdan oʻtkazishga hamda ularga ishning xavfsiz uslublari va usullarini oʻrgatish boʻyicha umumiy rahbarlik qiladi;
xodimlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻradi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklarining oʻz vaqtida va toʻgʻri tekshirilishini, qayd qilinishini, hisobga olinishini hamda belgilangan tartibda xabar berilishini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiradi;
mehnatni muhofaza qilish xonalarini tashkil qiladi va mehnatni muhofaza qilishga doir qonunchilik hujjatlari, oʻquv-koʻrgazmali qurollar, oʻqitish vositalari bilan jihozlash choralarini koʻradi.
27. Ish beruvchi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga quyidagi maʼlumotlar kiritilishini taʼminlaydi:
a) har yili 20-yanvarga qadar:
mehnat sharoiti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlab chiqarish omilining mavjudligi bilan tavsiflanadigan mehnat sharoitlarida ishlaganlik uchun imtiyoz va kompensatsiyalar summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
baxtsiz hodisalardan jabrlanganlar va kasb bilan bogʻliq kasallik birinchi marotaba aniqlangan shaxslar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
b) doimiy ravishda:
ish oʻrinlarida mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan oʻtkazilgan attestatsiya natijalari;
Xizmat xodimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malakasi oshirilgan va qayta tayyorgarlikdan oʻtgan xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
doimiy faoliyat yurituvchi imtihon komissiyalari xodimlari oʻqitilib, ularning bilimlari tekshirilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
28. Bosh muhandis mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
tashkilotda sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratish va taʼminlash boʻyicha barcha tashkiliy va texnik ishlarni boshqaradi;
eng yangi fan-texnika yutuqlari va boshqa tashkilotlarning ilgʻor tajribasini hisobga olgan holda ishlab chiqilgan yangi, xavfsiz texnologik jarayonlarni amaliyotga joriy etishni tashkil etadi. Ishlab chiqarish obyektlarini meʼyorlarga muvofiq moslamalar va qurilmalar bilan jihozlash choralarini koʻradi;
yangi texnologik jarayonlar va reglamentlar, obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilish, bino va inshootlarni kapital taʼmirlash loyihalarini koʻrib chiqishda ishtirok etadi. Texnologik uskunalar va obyektlarning rejali-ogohlantiruvchi taʼmirlash jadvallarini koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi;
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi holatining maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichini oʻtkazish boʻyicha tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan doimiy faoliyat yurituvchi komissiyaga rahbarlik qiladi;
har chorakda kamida bir marta boʻlinma va boʻlimlarda (sex) mehnat sharoitlarining holatini, asbob-uskunalarning, saqlagich moslamalarning sozligini, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakillar takliflari, davlat nazorati organlari koʻrsatmalarining bajarilishini tekshiradi, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan tezkor choralar koʻradi;
boʻlinma va boʻlimlarning (sex) barcha rahbarlari, muhandis-texnik xodimlari tomonidan mehnatni muhofaza qilish qoidalari, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablari hamda ishlab chiqarish sanitariyasi meʼyorlari talablariga rioya etilishi, davlat nazorati organlarining va Xizmatning koʻrsatmalari, shuningdek, kasaba uyushmalarining takliflari bajarilishini nazorat qiladi;
muhandis-texnik xodimlar yigʻilishlarida mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi hamda mehnat sharoitlarini yaxshilash rejasining bajarilishini har chorakda kamida bir marta koʻrib chiqadi va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻradi;
tashkilot rahbarining buyrugʻiga binoan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha doimiy faoliyat yurituvchi imtihon komissiyasiga rahbarlik qiladi;
xodimlarni kasbiy-texnik tayyorgarlikdan oʻtkazadi, ularni oʻqitish qoidalariga muvofiq xavfsiz ish uslublari va usullariga oʻz vaqtida hamda sifatli oʻrgatadi, xodimlarni oʻqitish jarayonining tashkil etilishini nazorat qiladi;
sodir boʻlishi mumkin boʻlgan avariyalarni bartaraf etish rejalari boʻyicha xodimlarni oʻqitish, shuningdek, instruktorlik vaxtalari bilan ishlashning xavfsiz uslublari va usullariga oʻqitishni nazorat qiladi;
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi masalalari boʻyicha muhandis-texnik xodimlarni oʻqitish va ularning malakasini oshirishni tashkil etadi;
yoʻl-yoʻriqlar dasturlarini, xodimlarning bilimini tekshirish uchun savolnomalarni koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish va qayta koʻrib chiqishga rahbarlik qiladi hamda ularni tasdiqlaydi;
muhandis-texnik xodimlarni mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar va yoʻriqnomalar bilan taʼminlash choralarini koʻradi;
mehnatni muhofaza qilish talablari asosida sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqishga rahbarlik qiladi, tasdiqlash uchun tashkilot rahbariga kiritadi va uning bajarilishini nazorat qiladi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalarni oʻz vaqtida va toʻgʻri tekshirish hamda hisobga olishni taʼminlaydi;
guruhli, oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir va oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisalarni tekshirishda, ularning oldini olish boʻyicha tadbirlarni ishlab chiqishda qatnashadi, zarur hollarda tekshiruv materiallarini tegishli organlarga yuboradi;
baxtsiz hodisalar toʻgʻrisidagi dalolatnomalarni (N-1 shaklda) koʻrib chiqadi va hujjatlarning nusxasini tegishli idoralarga yuborish uchun Xizmatga topshiradi;
baxtsiz hodisalarning oldini olish boʻyicha chora-tadbirlarning nazoratini amalga oshiradi va samaradorligini tahlil qiladi;
ishlab chiqarish va sanitar-maishiy obyektlarni kapital taʼmirlash, rekonstruksiya qilish loyiha hujjatlarining mehnatni muhofaza qilish qoida va meʼyorlari talablariga mosligini koʻrib chiqish va kelishishni tashkil etadi, xodimlarni belgilangan meʼyor asosida ishlab chiqarish va yordamchi xonalar bilan taʼminlash choralarini koʻradi;
obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilish jarayonida mehnatni muhofaza qilish talablari bajarilishini nazorat qiladi, mehnatni muhofaza qilish qoida va meʼyorlari talablarini hisobga olgan holda yangi va rekonstruksiya qilingan obyektlarni foydalanishga qabul qilishda rahbarlik qiladi;
davlat nazorati organlarining, kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari, texnik inspektorlari va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalari, tashkilot rahbarining buyruqlari va tasdiqlangan chora-tadbirlari ijrosini hamda kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili takliflari inobatga olinishini taʼminlaydi.
Tashkilotda bosh muhandis lavozimi mavjud boʻlmaganda, ushbu vazifalar tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan oʻrinbosarlardan yoki muhandislardan biri tomonidan amalga oshiriladi.
29. Yuridik xizmat boshligʻi (yuridik xizmat xodimi) mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
xodimlarni mehnatni muhofaza qilish qoidalarini buzganlik va yetkazilgan moddiy zarar uchun javobgarlikka tortish yuzasidan taqdim etilgan materiallar boʻyicha huquqiy xulosalar beradi;
xavfsizlik qoidalarini buzish natijasida tashkilotga yetkazilgan zararlar uchun regress qiymatlarini aniqlaydi;
xodimlarga mehnat qonunchiligi boʻyicha maʼlumotlar va maslahatlar hamda mehnatni muhofaza qilish sohasidagi tashkiliy-huquqiy masalalar boʻyicha tushuntirishlar beradi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisa va kasb kasalliklaridan jabrlanganlarga yetkazilgan moddiy zararni kompensatsiya qilish boʻyicha tashkilotga kiritilgan daʼvolarni koʻrib chiqadi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq holda xodimlarga yetkazilgan moddiy zararni qoplash toʻgʻrisidagi shikoyat va arizalarni koʻrib chiqadi hamda moddiy zarar toʻlanishi uchun zarur boʻlgan hujjatlar tayyorlanishini tashkil etadi;
sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini taʼminlash bilan bogʻliq masalalarni huquqiy tartibga solishni takomillashtirish choralarini koʻradi;
ish vaqti va dam olish vaqtining davomiyligi boʻyicha mehnat qonunchiligiga rioya etilishi, ayollar va voyaga yetmaganlar mehnatidan foydalanish, korxona xodimlarini boshqa ishga oʻtkazish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil etilganini nazorat qiladi;
mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishini aniqlasa, tashkilot rahbariyatiga qonunni buzgan xodimlarga nisbatan chora koʻrish boʻyicha takliflar beradi;
tashkilotning ichki hujjatlarida xodimlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olishga qaratilgan tartiblar belgilanishini taʼminlaydi;
davlat nazorati organlarining, kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari, texnik inspektorlari va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalari, tashkilot rahbarining buyruqlari va tasdiqlangan chora-tadbirlari ijrosini hamda kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili takliflari inobatga olinishini taʼminlaydi.
30. Bosh mexanik mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
bosh mexanik tashkilotdagi asbob-uskunalar va inshootlarning profilaktik koʻriklarini, rejali-ogohlantiruvchi taʼmirlashni toʻgʻri tashkil etish va oʻz vaqtida oʻtkazishni taʼminlaydi;
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan sinovlarning toʻgʻri va xavfsiz, oʻz vaqtida oʻtkazilishini, yuk koʻtarish mexanizmlari, yuk ushlash va boshlangʻich moslamalar, bosim ostida ishlaydigan apparatlar va idishlar, elektr payvandlash apparatlari, atsetilen, kislorod va kompressor qurilmalari, abraziv doiralarni sinash qurilmalari texnik koʻrik va tekshirishdan oʻtkazilishini taʼminlaydi;
barcha ishlab chiqarish asbob-uskunalari va sanoat inshootlarining texnik holati, ulardan foydalanilishi va oʻz vaqtida taʼmirlanishini nazorat qiladi;
mashinalar, qurilmalar, asbob-uskunalar va inshootlarning xavfsizlik texnikasi va ishlab chiqarish sanitariyasi qoidalariga muvofiqligini taʼminlaydi. Texnik hujjatlarning yuritilishini nazorat qiladi;
jihozlar, mexanizmlar va asbob-uskunalarning aniqlangan konstruktiv kamchiliklarini bartaraf etish hamda maʼnaviy eskirgan mashinalar, mexanizmlar va qurilmalarni oʻz vaqtida almashtirish choralarini koʻradi. Yangi texnika namunalarini sinashda ishtirok etadi;
ventilyatsiya qurilmalari va tizimlarining samarali ishlashini va oʻz vaqtida taʼmirlanishini taʼminlaydi;
bosh mexanik xizmati xodimlarini, shuningdek, yuk koʻtarish kranlarida, bosim ostida ishlaydigan idishlarda va boshqa murakkab mexanizmlarda xavfsiz ishlash uslublari va usullari boʻyicha ishlovchilarni oʻqitishni va ularning bilimlarini tekshirishni tashkil etadi. Xodimlarga ish joyidagi yoʻl-yoʻriqni oʻtkazishda boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlariga amaliy yordam koʻrsatadi;
bosh mexanik xizmati xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni oʻz vaqtida ishlab chiqish va qayta koʻrib chiqishni tashkil etadi, boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlariga mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqishda amaliy yordam koʻrsatadi;
murakkab mexanizmlar va agregatlarga xizmat koʻrsatish boʻyicha xodimlarning belgilangan tartibga rioya etishini taʼminlaydi;
asbob va uskunalarning tegishli detal va uzellari oʻz vaqtida defektoskopiya qilinishini taʼminlaydi;
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi holatining maʼmuriy-jamoatchilik nazorati uchinchi bosqichini oʻtkazishda, shuningdek, tashkilot obyektlarida oʻtkazilayotgan kompleks va maqsadli tekshiruvlarda ishtirok etadi;
yerusti uskunalari bilan sodir boʻlgan va baxtsiz hodisalarga olib kelmagan avariyalarni oʻz vaqtida tekshiradi va hisobga oladi;
boʻlinma va boʻlimlarda (sex) uskunalardan foydalanish, ularni taʼmirlash, montaj qilish va sozlashda xavfsizlik qoidalariga rioya qilinishini taʼminlaydi;
davlat nazorati organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari, texnik inspektorlari va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalari ijrosini hamda kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili takliflari inobatga olinishini taʼminlaydi.
Tashkilotda bosh mexanik lavozimi mavjud boʻlmaganda, ushbu vazifalar tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan mexaniklardan biri tomonidan amalga oshiriladi.
31. Bosh energetik (tashkilotning elektr xoʻjaligiga javobgar shaxs) mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
elektr va issiqlik energetikasi uskuna va qurilmalarining tuzilishi, xavfsizligi va texnik foydalanishi toʻgʻrisida amaldagi qoidalar asosida ishonchli va xavfsiz ishlashini hamda xavfsizlik texnikasi qoidalariga asosan ishlarni tashkil etishni taʼminlaydi;
elektr va issiqlik energetikasi qurilmalari, apparaturalari va tarmoqlarini rejali-ogohlantiruvchi taʼmirlash, profilaktik koʻrik va sinovni tashkil etish va oʻtkazishni taʼminlaydi. Ushbu qurilmalarning holati va ulardan foydalanilishini texnik nazorat qiladi hamda tegishli texnik hujjatlarning toʻgʻri yuritilishini nazorat qiladi;
elektr va texnologik uskunalarning yerga ulanishini, qoida va yoʻriqnomalar talablari asosida oʻz vaqtida tekshirilishini taʼminlaydi, statik elektr zaryadini chiqarib tashlash boʻyicha zarur choralarni koʻradi;
bugʻ va suv isitish qozonlarining ichki koʻriklarini, gidravlik sinovlarining oʻz vaqtida oʻtkazilishini, ularni texnik koʻrikdan oʻtkazish va taʼmirlashni taʼminlaydi;
elektr va issiqlik energetikasi asbob-uskunalari va qurilmalarining konstruktiv kamchiliklarini bartaraf etish, maʼnaviy eskirgan qurilmalarini oʻz vaqtida almashtirish choralarini koʻradi;
elektr qurilmalari va suv isitish qozonlariga xizmat koʻrsatadigan xodimlarni oʻqitish va bilimlarini tekshirishni tashkil qiladi;
elektr xavfsizligi boʻyicha tegishli guruhga ega boʻlishi kerak boʻlgan kasb va lavozimlar roʻyxatini Xizmat bilan kelishilgan holda tuzadi hamda ularni oʻqitish, bilimlarini tekshirish va elektr xavfsizligi boʻyicha malaka guruhi berishni tashkil qiladi;
asbob-uskunalarni xavfsiz ishlatish va taʼmirlash boʻyicha yoʻriqnomalarning oʻz vaqtida ishlab chiqilishini tashkil etadi, ish joylarini ular bilan taʼminlaydi hamda ishlab chiqarish boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlariga mazkur yoʻriqnomalarni tuzishda amaliy yordam koʻrsatadi;
himoya vositalarining qoida va meʼyorlariga muvofiq ravishda oʻz vaqtida sinovdan oʻtkazilishini (tekshirilishini) taʼminlaydi;
boʻlinma va boʻlimlarda (sex) jihozlardan foydalanish, ularni taʼmirlash, oʻrnatish va sozlash jarayonida elektr-texnik xodimlarning mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablari asosida ishlashini taʼminlaydi;
energetika va elektr-texnika uskunalaridan foydalanish, ularni oʻrnatish va taʼmirlash jarayonida xodimlar tomonidan xavfsizlik texnikasi qoidalari hamda ishlab chiqarish sanitariyasi meʼyorlariga rioya etilishini taʼminlaydi;
tashkilotda mehnatni muhofaza qilish holatini nazorat qiluvchi maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichini oʻtkazishda, shuningdek, tashkilot obyektlarida oʻtkazilayotgan kompleks va maqsadli tekshiruvlarda hamda elektr xavfsizligini koʻrikdan oʻtkazishda ishtirok etadi;
elektr va issiqlik energetikasi uskunasidagi avariya va boshqa buzilishlarni oʻz vaqtida tekshiradi va hisobga oladi;
tashkilot obyektlarida elektr xavfsizligiga oid texnik hujjatlar, ogohlantiruvchi belgilar, koʻrgazmali plakatlar yoki videoroliklar, yozuvlar va yoʻriqnomalar bilan taʼminlash choralarini koʻradi;
davlat nazorati organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari, texnik inspektorlari va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalari ijrosini hamda kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili takliflari inobatga olinishini taʼminlaydi.
Tashkilotda bosh energetik lavozimi mavjud boʻlmaganda, ushbu vazifalar tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan elektr xoʻjaligiga javobgar boʻlgan rahbar (muhandis) tomonidan amalga oshiriladi.
32. Bosh texnolog mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
texnologik va konstruktorlik hujjatlarining mehnat xavfsizligi va gigiyenasi hamda xavfsizlik texnikasi talablariga muvofiqligini nazorat qiladi;
Xizmat bilan kelishgan holda mehnat xavfsizligi va gigiyenasi, xavfsizlik texnikasi talablariga asosan texnologik jarayonlar bilan bogʻliq boʻlgan ichki standartlarni ishlab chiqadi hamda ish joylarida sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratishda amaliy yordam koʻrsatadi;
texnologik ishlab turgan uskuna va jihozlarni modernizatsiya qilish va loyihalashtirish, ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirish, texnologik jarayonlariga oʻzgartirishlar kiritish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi hamda xavfsizlik texnikasi qoidalari asosida texnologik jihozlarni oqilona joylashtirishni taʼminlaydi;
sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratish maqsadida texnologik jarayonlar oqibatida kelib chiqishi mumkin boʻlgan zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) mehnat sharoitlari omillarining (shovqin, tebranish, gazlanish, changlanish va boshqalar) xodimlarga zararli taʼsirlarini kamaytirish choralarini koʻradi;
xodimlarning SHHVni olish, saqlash, yuvish, tozalash, taʼmirlash, dezinfeksiya qilish va zararsizlantirish boʻyicha tashkilotning ichki meʼyorlarini ishlab chiqadi, Xizmat, kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari bilan kelishilgan holda tashkilot rahbariga tasdiqlash uchun kiritadi;
mehnat xavfsizligi standartlari tizimiga asoslanib, ishlab chiqarishda texnologik jarayonlarni tekshirish jadvalini tuzadi va tekshiradi;
tashkilotda mehnatni muhofaza qilish holatini nazorat qiluvchi maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichini oʻtkazishda, shuningdek, tashkilot obyektlarida oʻtkazilayotgan kompleks va maqsadli tekshiruvlarda ishtirok etadi;
jihozlar, mexanizmlar va asbob-uskunalarning aniqlangan konstruktiv kamchiliklarini bartaraf etish hamda maʼnaviy eskirgan mashinalar, mexanizmlar va qurilmalarni oʻz vaqtida almashtirish choralarini koʻradi. Yangi texnika namunalarini sinashda ishtirok etadi;
xodimlar ish joyida yoʻl-yoʻriqni oʻtkazish, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish va qayta koʻrib chiqishda boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlariga amaliy yordam koʻrsatadi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislar, texnik inspektorlar va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalari bajarilishini taʼminlaydi.
Tashkilotda bosh texnolog lavozimi mavjud boʻlmaganda, ushbu vazifalar tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan texnolog tomonidan amalga oshiriladi.
33. Kadrlar boʻyicha (xodimlar bilan ishlash boʻlimi) inspektorlari mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
xodimlarni oʻqitish va qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda bilimlarini tekshirish boʻyicha ishlarni tashkil qiladi;
ichki mehnat tartibi qoidalari va jamoa shartnomasi talablariga xodimlar tomonidan rioya qilinishi yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;
tashkilotda xodimlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olish choralarini koʻradi;
mehnat sharoitlari zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlarda, tungi smenalardagi ishlarda band boʻlgan xodimlarning ish vaqti qonunchilikka asosan toʻgʻri tashkil etilishini nazorat qiladi;
xodimning majburiy tibbiy koʻrikdan koʻrik dastlabki (ishga qabul qilishda) yoki davriy (ish jarayonida) xususiyatga ega boʻlishidan qatʼi nazar, oʻtishi bilan bogʻliq boʻlgan ishlarni tashkil qiladi va ularning tibbiy koʻrikdan oʻtkazilayotgani yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq holda xodimlarga yetkazilgan moddiy zarar toʻlanishi uchun zarur boʻlgan hujjatlar tayyorlanishida ishtirok etadi;
ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻz vaqtida oʻtkazishda amaliy yordam koʻrsatadi;
noqulay mehnat sharoitlarida band boʻlgan xodimlar uchun qoʻshimcha taʼtillar va imtiyozlar qonunchilikda belgilangan tartibda berilishini tashkil qiladi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq imtiyozli pensiya taʼminoti huquqiga ega boʻlgan xodimlar uchun hujjatlarni tayyorlaydi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirgan va qayta tayyorgarlikdan oʻtgan, oʻqitilgan va bilimlari tekshirilgan xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilishini taʼminlaydi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislar, texnik inspektorlar va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalari bajarilishini taʼminlaydi.
Tashkilotda kadrlar boʻyicha (xodimlar bilan ishlash boʻlimi) inspektorlari mavjud boʻlmaganda, ushbu vazifalar tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan kadrlar xizmati vazifasi yuklatilgan xodim tomonidan bajariladi.
34. Bosh buxgalter (buxgalter) mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ajratilgan mablagʻlarni maqsadli sarflanishini nazorat qiladi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tadbirlarni (jamoa shartnomasida nazarda tutilgan tadbirlar, shaxsiy himoya vositalari, davolash-profilaktika, ovqatlanish, sut va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha boshqa xarajatlarni) oʻz vaqtida moliyalashtiradi;
ish beruvchining fuqarolik javobgarligi majburiy sugʻurta qilinishini, shu jumladan, noqulay va oʻziga xos mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlarga imtiyozlar va kompensatsiyalar toʻgʻri va oʻz vaqtida berilishini nazorat qiladi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq holda xodimlarga yetkazilgan moddiy zarar toʻlanishi uchun zarur boʻlgan hujjatlar tayyorlanishida ishtirok etadi va toʻlovlarni amalga oshiradi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislar, texnik inspektorlar va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalari bajarilishini taʼminlaydi.
Tashkilotda bosh buxgalter (buxgalter) mavjud boʻlmaganda, ushbu vazifalar tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan buxgalteriya xizmati vazifasi yuklatilgan xodim tomonidan bajariladi.
35. Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
xavfsizlik qoidalari va ishlab chiqarish sanitariyasi meʼyorlari talablariga muvofiq ravishda ishlab chiqarishni va ishlarni tashkil etadi, texnologik jarayonlarning toʻgʻri amalga oshirilishini taʼminlaydi;
xavfsizlik qoidalariga muvofiq zaharli, oʻyuvchi, portlash va yongʻin xavfi boʻlgan moddalarni saqlash, tashish, ishlatish va zararsizlantirishni tashkil etadi;
uskunalar, mexanizmlar, moslamalar, toʻsuvchi va saqlovchi qurilmalarning, shuningdek, ishlab chiqarish va yordamchi xonalarning soz holatda va xavfsiz ishlashini taʼminlaydi;
boʻlinma va boʻlimda (sex) mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalarning hamda mehnat jarayonida tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olishga doir profilaktika ishlarini oʻtkazish;
boʻlinma va boʻlimda (sex) mehnat xavfsizligi va gigiyenasiga oid hujjatlar, ogohlantiruvchi belgilar, koʻrgazmali plakatlar yoki videoroliklar, yozuvlar va yoʻriqnomalar bilan taʼminlash choralarini koʻradi;
maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichini oʻtkazishga rahbarlik qiladi va jadvalini tasdiqlaydi;
boʻlinma va boʻlimda (sex) mehnatni muhofaza qilish holatini nazorat qiluvchi maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichini oʻtkazadi, shuningdek, birinchi bosqichi toʻgʻri oʻtkazilishini nazorat qiladi;
muhandis-texnik xodimlarni va ishlarning bevosita bajaruvchilarini mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablari asosida xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratish va taʼminlash ishlariga jalb qiladi;
mehnat sharoitlari noqulay ishlarda band boʻlgan xodimlarning belgilangan normalar boʻyicha sut (shunga teng boʻlgan boshqa oziq-ovqat mahsulotlari), davolash-profilaktika oziq-ovqati, gazlangan tuzli suv (issiq sexlarda ishlovchilar uchun), SHHVga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va oʻz vaqtida berilishini taʼminlash, shuningdek, xodimlarning SHHVni olish, saqlash, yuvish, tozalash, taʼmirlash, dezinfeksiya qilish va zararsizlantirish ishlarini tashkil qiladi;
har haftada boʻlinma va boʻlimda (sex) mehnat sharoitlarining holatini va asbob-uskunalar, mexanizmlar, moslamalar va asboblardan, shamollatish qurilmalaridan, isitish va yoritish tizimlaridan, toʻsuvchi va saqlovchi qurilmalardan, avtomatik nazorat va ogohlantiruvchi qurilmalaridan toʻgʻri foydalanilayotganini tekshiradi;
har oyda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakillar, brigadirlar va muhandis-texnik xodimlarning ishtirokida ustalarning tezkor yigʻilishini oʻtkazadi, ushbu yigʻilishlarda tekshirishlar natijalari, ustalarning obyektlardagi ishlar holati toʻgʻrisidagi axborotlarini eshitadi, alohida xavfsizlik qoidalari buzilishi holatlarini tahlil qiladi, shuningdek, xavfsizlik qoidalarining qoʻpol va takroran buzilishi holatlarini tegishli xodimlar (smena, vaxta ishchilari) ishtirokida koʻrib chiqadi;
har oyda tashkilot rahbariyatiga boʻlinma va boʻlimda (sex) mehnat sharoiti toʻgʻrisida axborot beradi;
oʻquv dasturlariga muvofiq xodimlar va ustalar ishlarning xavfsiz uslublari va usullariga oʻz vaqtida va sifatli oʻqitilishini tashkil etadi va amalga oshiradi;
ustalar (muhandis-texnik xodimlar va brigadirlar) tomonidan xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻz vaqtida va sifatli yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazilishini nazorat qiladi;
har bir boʻlinma va boʻlim (sex) uchun xavfsiz ishlash boʻyicha zarur yoʻriqnomalar roʻyxatini tayyorlaydi, kerakli yoʻriqnomalarni ishlab chiqadi va qayta koʻrib chiqadi;
xodimlarning ish joyidagi yoʻl-yoʻriq dasturlarini ishlab chiqadi va tasdiqlangandan soʻng ularni yoʻl-yoʻriq oʻtkazish uchun masʼul boʻlgan shaxslarga taqdim etadi, shuningdek, xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarini tekshirish uchun savolnomalar ishlab chiqadi;
mehnat sharoitlarini sogʻlomlashtirish, havo muhiti, yoritish, issiqlik va ichimlik suvi rejimining normativ holatini taʼminlash, shovqin va tebranish darajasini pasaytirish boʻyicha choralar koʻradi;
mehnat sharoitlarini yaxshilash va sogʻlomlashtirish boʻyicha aniq chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va tashkilot rahbariyatiga tegishli rejalarga kiritish uchun taqdim etadi hamda rejalashtirilgan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida amalga oshirilishini taʼminlaydi;
sodir boʻlgan baxtsiz hodisa toʻgʻrisida tashkilot rahbariyatiga, Xizmat va kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlariga zudlik bilan xabar qiladi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakil va Xizmat bilan birgalikda baxtsiz hodisa sabablarini aniqlash hamda bartaraf etish va ularning oldini olish boʻyicha choralar koʻradi;
sodir boʻlgan baxtsiz hodisa haqida hodisa yuz bergan paytdan boshlab ikki kundan kechiktirmay, boʻlinma va boʻlimning (sex) barcha ustalarini (muhandis-texnik xodimlar va brigadirlar) xabardor qiladi;
belgilangan muddatlarda dalolatnomada (N-1 shaklda) koʻrsatilgan tadbirlarning bajarilishini taʼminlaydi va ularning bajarilgani toʻgʻrisida Xizmatga xabar qiladi;
boʻlinma va boʻlim (sex) ustalarini tashkilotning boshqa sexida, uchastkasida yoki boshqa boʻlinma va filiallarida yuz bergan baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabardor qiladi, shunga oʻxshash baxtsiz hodisalarning oldini olish boʻyicha obyektlar va ish joylarida oʻrganishlarni tashkil qiladi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislar, texnik inspektorlar va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalari bajarilishini taʼminlaydi.
36. Usta mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
ishlarni toʻgʻri va xavfsiz tashkil etilishini, asbob-uskunalar, mexanizmlardan foydalanishni va ish joylarini zarur holatda saqlashni taʼminlaydi;
ish joyida detallar, ehtiyot qismlar va jihozlar toʻgʻri saqlanishini, piyodalar hamda transport vositalari oʻtish joylarining toʻsilishlari va ifloslanmasligini taʼminlaydi;
boʻlinma va boʻlimda (sex) mehnatni muhofaza qilish holatini nazorat qiluvchi maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi bosqichi oʻtkazilishini tashkil etadi;
ish joylarda, uskuna, mexanizmlar, moslamalar, asboblarning soz holatdaligini doimiy nazorat qiladi va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha choralar koʻradi;
murakkab va xavfli ishlarga oldindan ishlab chiqilgan ishlarni tashkil qilish rejasi, loyihasi yoki naryad-ijozatga asosan bevosita rahbarlik qiladi;
xodimlar tomonidan mehnat va ishlab chiqarish intizomiga, ishlarni xavfsiz amalga oshirish qoidalarga, yoʻriqnomalarga, texnologik rejimlarga va reglamentlarga rioya etilishini taʼminlaydi. Xodimlarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻilgan taqdirda, ishlarni toʻxtatish choralarini koʻradi;
uskunalar, mexanizmlar, moslamalar va asboblarning soz holatdaligi va ulardan toʻgʻri foydalanishni, shuningdek, shamollatish qurilmalari va tizimlarining uzluksiz ishlashini, ish joylari normal yoritilishini, toʻsuvchi va saqlovchi qurilmalar mavjudligi va sozligini nazorat qiladi;
har kuni ish boshlanishidan oldin barcha ish joylarda uskunalar, mexanizmlar, moslamalar va asboblarning soz holatdaligini tekshiradi. Bunda tekshiruvni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakil bilan birgalikda, u boʻlmagan taqdirda, mustaqil ravishda oʻtkazadi;
har haftada mehnat xavfsizligi va gigiyenasi hamda mehnat sharoitlarining holati toʻgʻrisida rahbariyatga axborot kiritib boradi;
ishlarni xavfsiz amalga oshirish boʻyicha belgilangan muddatlarda xodimlarga yoʻl-yoʻriq beradi hamda bu haqida yoʻl-yoʻriqlarni qayd etish jurnaliga tegishli yozuvlarni kiritadi;
yuqori xavfli ishlarni bajarish uchun naryad-ijozat berilayotganda yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazadi, yoʻl-yoʻriqni roʻyxatga olish jurnaliga va naryad-ijozatga tegishli yozuvni qayd qiladi;
yangi xodimlar stajirovkadan oʻtishini nazorat qiladi, xodimlarga yoʻriqnoma talablarini, xavfsiz ish uslublari va usullarini tushuntiradi va amalda koʻrsatib beradi;
boʻlinma va boʻlimda (sex) tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar amalga oshirilishini taʼminlaydi;
jabrlanuvchiga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatilishini va uning tibbiyot muassasasiga yuborilishini tashkil etadi, yuz bergan baxtsiz hodisa toʻgʻrisida bevosita rahbariyatni darhol xabardor qiladi, ish joyidagi vaziyatni va asbob-uskunalarning holatini hodisa sodir boʻlgan paytda qanday boʻlsa, shunday saqlash chorasini koʻradi (agarda atrofdagi xodimlarning hayoti va sogʻligʻiga xavf solmasa va avariyalar keltirib chiqarmasa);
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislar, texnik inspektorlar va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalari bajarilishini taʼminlaydi.
37. Brigadir mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
brigada aʼzolari tomonidan muhofaza qilish sohasida ishlarni bajarish, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoidalar va yoʻriqnomalarda nazarda tutilgan mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablariga, texnologik jarayon va tashkiliy-texnik chora-tadbir va xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya etilishini taʼminlaydi;
ish boshlanishidan avval ish oʻrinlarining holatini tekshiradi, aniqlangan kamchiliklar brigada aʼzolari tomonidan bartaraf etilishini tashkil etadi va bu haqida ish yurituvchini, ustani xabardor qiladi;
mavjud dastgohlar, qurilmalar hamda asbob-uskunalarning soz holatdaligini doimiy nazorat qiladi;
brigada aʼzolari tomonidan mehnat intizomiga va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoida va yoʻriqnomalar talablariga rioya etilishini hamda SHHVdan toʻgʻri foydalanishni doimiy nazorat qiladi;
jabrlanganlarga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatishni tashkil etadi va baxtsiz hodisa haqida usta, ish yurituvchi yoki tashkilot rahbariyatiga darhol xabar beradi;
brigadaning ish oʻrinlari va sanitar-maishiy xonasi toza holda saqlanishini taʼminlaydi;
doimiy ravishda yangi xodimlarni stajirovka oʻtashi uchun malakali xodimlarga biriktirish boʻyicha takliflar kiritadi. Xodimlarga qoida va yoʻriqnomalar talablarini tushuntiradi, ishni toʻgʻri bajarish uslublari va usullarini oʻrgatadi;
brigadada mehnatni muhofaza qilish holatini nazorat qiluvchi maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi bosqichini oʻtkazadi;
davlat nazorati organlarining, kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari, texnik inspektorlari va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalari, tashkilot rahbari va bosh muhandisning buyruqlari bajarilishini va tasdiqlangan chora-tadbirlar amalga oshirilishini hamda kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili takliflari inobatga olinishini taʼminlaydi.
38. Xodim mehnatni muhofaza qilish sohasida quyidagi huquqlarga ega:
mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarning talablariga mos boʻlgan ish joyiga ega boʻlish;
ish beruvchidan, bevosita rahbaridan mehnat sharoitlari toʻgʻrisida, shu jumladan, kasb kasalliklari va boshqa kasalliklarga chalinish ehtimoli mavjudligi, shu munosabat bilan oʻziga berilishi lozim boʻlgan imtiyozlar va kompensatsiyalar, shuningdek, SHHV va jamoaviy himoya vositalari haqida axborot olish;
mehnatni muhofaza qilishga oid belgilangan normalar va talablarga muvofiq ish beruvchining mablagʻlari hisobidan shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlanish;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklaridan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat tomonidan majburiy ijtimoiy sugʻurta qilish;
mehnatni muhofaza qilish talablari buzilishi oqibatida oʻz hayoti va sogʻligʻi uchun xavf yuzaga kelgan taqdirda, bunday xavf bartaraf etilguniga qadar ishlarni bajarishni rad etish;
tazyiq va zoʻravonlikka uchragan taqdirda ish beruvchiga, davlat nazorati organlariga hamda sudga shikoyat qilish;
mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshiruvchi organ tomonidan oʻz ish joyidagi mehnat sharoitlarini va mehnatni muhofaza qilishni tekshiruvdan oʻtkazishni soʻrash;
ish beruvchining mablagʻlari hisobidan mehnatning xavfsiz uslublari va usullari boʻyicha oʻqish;
qonunchilikda belgilangan imtiyozlar va kompensatsiyalar olish;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq holda mayib boʻlgani, kasb kasalligi yoki sogʻligʻiga boshqacha tarzda shikast yetkazilgani munosabati bilan xodimning hayotiga yoki sogʻligʻiga yetkazilgan zararning oʻrni ish beruvchi tomonidan qoplanishi;
oʻz ish joyida mehnat qilish uchun xavfsiz sharoitlar taʼminlanishi bilan bogʻliq masalalar koʻrib chiqilayotganda va oʻzi bilan sodir boʻlgan baxtsiz hodisa yoki uning kasb kasalligi tekshirilayotganda shaxsan oʻzi yoki oʻz vakillari orqali ishtirok etishi;
tibbiy tavsiyalarga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtish vaqtida oʻz ish joyi (lavozimi) va oʻrtacha ish haqi saqlanib qolingan holda mazkur tibbiy koʻrikdan navbatdan tashqari oʻtish;
mehnatni muhofaza qilishga oid talablar buzilishi oqibatida ish joyi tugatilgan taqdirda, ish beruvchining mablagʻlari hisobidan qayta tayyorgarlikdan oʻtish.
39. Xodimning mehnatni muhofaza qilish sohasidagi majburiyatlari:
mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar talablariga rioya qilish;
ish joyini mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi, xavfsizlik texnikasi qoidalari, meʼyorlari, yoʻriqnomalari va koʻrsatmalari talablariga muvofiq saqlanishini tashkil qilish;
mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, ichki mehnat tartibi qoidalari, ishlab chiqarish va mehnat intizomi, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar talablariga rioya qilish;
shaxsiy va jamoaviy himoya vositalaridan foydalanishni bilish va ulardan toʻgʻri foydalanish;
shaxsiy gigiyena talablariga rioya qilish;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar olish, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha oʻquvdan va malaka oshirishdan oʻtish;
baxtsiz hodisalar yuz berganda, jabrlanganlarga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatish qoidalarini bilish va amaliy koʻnikmalarga ega boʻlish;
odamlarning hayoti va sogʻligʻiga bevosita xavf tugʻdiruvchi har qanday vaziyat toʻgʻrisida, shuningdek, ish jarayonida yoki u bilan bogʻliq holda sodir boʻlgan har qanday baxtsiz hodisa haqida ish beruvchini yoki oʻzining bevosita rahbarini darhol xabardor qilish;
tazyiq va zoʻravonlikka va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik;
Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalarini, tashkilot rahbarining buyruqlarini bajarish va tasdiqlangan chora-tadbirlarni amalga oshirish hamda kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili takliflarini inobatga olish.
3-§. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratini tashkil etish va oʻtkazish usuli
40. Tashkilotlarda maʼmuriy-jamoatchilik nazorati tashkil etilishi kerak.
Xavflilik darajasi birinchi toifaga mansub boʻlgan tashkilotlarda maʼmuriy-jamoatchilik nazoratini tashkil etish tashkilotning kasaba uyushmalar yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda, tashkilot rahbari tomonidan mustaqil hal etiladi.
Tashkilotning xavflilik darajasi Vazirlar Mahkamasining “Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2009-yil 24-iyundagi 177-son qaroriga muvofiq belgilanadi.
Maʼmuriy-jamoatchilik nazorati tashkilot rahbarlari, muhandis-texnik xodimlarining mansab (lavozim) yoʻriqnomalaridagi vazifalariga muvofiq maʼmuriy nazoratni, shuningdek, jamoatchilik nazoratini amalga oshirishni istisno etmaydi.
41. Ishlab chiqarishning oʻziga xos xususiyatlariga, tashkilot tuzilmasiga va uning tasarrufidagi boʻlinma va boʻlimlar (sex) koʻlamiga qarab, maʼmuriy-jamoatchilik nazorati quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
birinchi bosqich — boʻlinma va boʻlimlarning (sex) uchastkasida, smenada, brigadada;
ikkinchi bosqich — boʻlinma, boʻlim, ishlab chiqarish yoki tashkilot uchastkasida;
uchinchi bosqich — tashkilotda umumiy.
42. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratini oʻtkazish uchun ishlab chiqarish boʻlinmalari ish beruvchi va kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi tomonidan belgilanadi.
43. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratini tashkil qilishga ish beruvchi va kasaba uyushmasi raisi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi rahbarlik qiladi.
44. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi bosqichi tegishli uchastka boshligʻi (usta, uchastka boshligʻi, smena boshligʻi, brigadir) tomonidan har kuni ish kunining (smenaning) boshida, zarurat boʻlganda (yuqori xavf boʻlgan ishlarda) ish kuni (smena) davomida amalga oshiriladi va quyidagilar tekshirilishi kerak:
oldingi tekshiruvda aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha amalga oshirilgan ishlarning holati;
ish joylarini tashkil etishning toʻgʻriligi va holati (zarur asboblar, moslamalar va boshqalar joylashgan joyi va mavjudligi);
oʻtish joylari va avtomobil yoʻllari holati;
texnologik uskunalar, yuk koʻtarish va transport vositalarining xavfsizlik holati;
elektr qurilmalari va asbob-uskunalari bilan ishlashda elektr xavfsizligi qoidalariga amal qilinishi hamda elektr xavfsizligi boʻyicha ogohlantiruvchi belgilar mavjudligi;
yarim tayyor mahsulot va tayyor mahsulotlarni omborda saqlash qoidalariga rioya qilish holati;
yetkazib berish va shamollatish tizimlari, mahalliy chiqindilar, chang va gazni ushlab qolish moslamalarining yaroqliligi;
zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli), portlovchi va yongʻin xavfi mavjud moddalar va materiallar bilan ishlashda xavfsizlik qoidalariga rioya qilish holati;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ogohlantiruvchi belgilar, koʻrgazmali plakatlar yoki videoroliklar, yozuvlar va yoʻriqnomalar mavjudligi;
xodimlar tomonidan tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻyilmayotgani, xodimlarning majburiy tibbiy koʻrikdan, kirish va ish joyidagi yoʻl-yoʻriqdan oʻtgani;
SHHVning mavjudligi, xodimlarning ulardan toʻgʻri foydalanish holati;
xodimlarda xavfsizlik texnikasi boʻyicha guvohnomalar (maxsus kasblar uchun), xavfli ishlarda ishlash uchun naryad-ijozat mavjudligi.
Tashkilotlar oʻz faoliyatlaridan kelib chiqib, qoʻshimcha talablarni belgilashi mumkin.
45. Nazoratning birinchi bosqichi natijalariga koʻra quyidagilarni amalga oshirish kerak:
tekshiruv davomida aniqlangan qoidabuzarlik va kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻrish va belgilangan muddatlarda bajarilishi uchun javobgar shaxslarni belgilash;
aniqlangan qoidabuzarlik va kamchiliklarni boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarining bevosita nazorati ostida darhol bartaraf etish;
aniqlangan qoidabuzarlik va kamchiliklarni boʻlinma va boʻlim (sex) oʻz kuchi bilan bartaraf eta olmagan taqdirda, unda boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari tegishli choralar koʻrish uchun tekshiruv yakunida bu haqida yuqori turuvchi rahbarga yozma ravishda xabar berish;
mehnat xavfsizligi talablariga javob bermaydigan hamda xodimlarning hayoti yoki sogʻligʻiga zarar yetkazish xavfi mavjud boʻlsa, kamchilik bartaraf etilgunga qadar ishni toʻxtatish;
uchastka boshligʻi (usta, uchastka boshligʻi, smena boshligʻi, brigadir) oʻz guruhlarini smena yigʻilishlarida nazoratning birinchi bosqichida aniqlangan qoidabuzarliklar va koʻrilgan choralar toʻgʻrisida xabardor qilish;
har kuni smena tugagandan soʻng uchastka boshligʻi (usta, uchastka boshligʻi, smena boshligʻi, brigadir) ishlab chiqarish joyidagi mehnatni muhofaza qilish holati toʻgʻrisida boʻlinma va boʻlim (sex) rahbariga hisobot berish.
46. Aniqlangan kamchiliklar oʻn ish kuni ichida bartaraf etilmagan taqdirda, aniqlangan kamchiliklar maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichiga oʻtkaziladi.
Tekshiruv natijalari ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi bosqichini qayd qilish jurnalida yoki maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturda qayd etiladi (qayd qilish jurnali uchastka boshligʻida saqlanadi).
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturda maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi bosqichini oʻtkazgan masʼul xodimlarning shaxsiy kabineti boʻlishi shart.
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturga kirish va tasdiqlash yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali amalga oshirilishi kerak.
47. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichi boʻlinma va boʻlim (sex) boshligʻi hamda kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlarining (kasaba uyushma aʼzosi boʻlgan katta vakil) vakili boshchiligida har oʻn besh kunda oʻtkaziladi.
48. Ikkinchi bosqich nazoratini oʻtkazish uchun tekshirishga tegishli muhandis-texnik xodimlar, Xizmat va tibbiy xizmat xodimi taklif etilishi mumkin.
Tekshirish jadvali boʻlinma va boʻlim (sex) boshligʻi tomonidan tuzilib, Xizmat hamda kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlarining (kasaba uyushma aʼzosi boʻlgan katta vakil) vakili bilan kelishilgan holda tashkilot rahbari yoki bosh muhandis tomonidan tasdiqlanadi va barcha uchastka (usta, uchastka boshligʻi, smena boshligʻi) boshliqlariga beriladi.
49. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichida quyidagilar tekshirilishi kerak:
maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi bosqichida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etilgani holati;
davlat nazorati organlarining, kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari, texnik inspektorlari va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalari, tashkilot rahbari va bosh muhandisning buyruqlari bajarilishi va chora-tadbirlar amalga oshirilishi, shuningdek, kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili takliflari inobatga olingani;
transport vositalari va ishlab chiqarish uskunalarining yaroqliligi, texnologik jarayonlarning mehnat xavfsizligi va gigiyenasi, mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi;
elektr qurilmalari va asbob-uskunalari bilan ishlashda elektr xavfsizligi qoidalariga amal qilinishi hamda elektr xavfsizligi boʻyicha ogohlantiruvchi belgilar mavjudligi;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ogohlantiruvchi belgilar, koʻrgazmali plakatlar yoki videoroliklar, yozuvlar va yoʻriqnomalarning tegishli joylarda joylashtirilgani;
ishlab chiqarish uskunalari, shamollatish tizimlari va qurilmalarini, yoritilganlik, texnologik jarayonlar yoʻriqnomalariga va profilaktika koʻriklari, rejali-ogohlantiruvchi taʼmirlashga rioya qilish holati;
oʻtish joylari va avtomobil yoʻllarining holati;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha xavfsizlik burchaklarining mavjudligi va holati;
yongʻinga qarshi vositalar, qurilmalar, himoya-ogohlantiruvchi tizimlarining mavjudligi va holati;
zararli, portlovchi va yongʻin xavfi mavjud moddalar va materiallar bilan ishlashda xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya qilinishi;
xodimlarni mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha oʻqitilgani va bilimlari tekshirilgani hamda uning sifati;
boʻlinma va boʻlimda (sex) tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik hamda uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar amalga oshirilishi;
SHHVning mavjudligi va talablarga muvofiqligi hamda xodimlarning ulardan toʻgʻri foydalanishi;
ish joylarida xodimlar sanitariya qoidalariga asosan ichimlik suvi bilan taʼminlangani;
ish jarayonida xodimlarga sut (shunga teng boʻlgan boshqa oziq-ovqat mahsulotlari), davolash-profilaktika oziq-ovqatlari berilishi;
sanitariya-texnik vositalar va qurilmalarning holati;
belgilangan tartibda dam olish joylari tashkil etilgani, dam olish va mehnat intizomiga rioya qilinishi.
Tashkilotlar oʻz faoliyatidan kelib chiqib, bunga qoʻshimcha ravishda talablar belgilashga haqli.
50. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichini tekshirish natijalariga koʻra quyidagilarni amalga oshirish kerak:
boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlarining (kasaba uyushma aʼzosi boʻlgan katta vakil) vakili bilan kelishilgan holda, tekshiruv davomida aniqlangan qoidabuzarlik va kamchiliklarni bartaraf etish chora-tadbirlarni amalga oshirish muddatlarini va javobgar shaxslarni belgilash;
agarda belgilangan chora-tadbirlar boʻlinma va boʻlim (sex) tomonidan amalga oshirilmagan taqdirda, boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari tegishli choralarni koʻrish uchun bu haqida yuqori turuvchi rahbarga xabar berish;
mehnat xavfsizligi va gigiyenasi hamda xavfsizlik texnikasi talablariga javob bermaydigan hamda xodimlarning hayoti yoki sogʻligʻiga zarar yetkazish xavfi mavjud boʻlsa, boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari tomonidan kamchilik bartaraf etilgunga qadar ishni toʻxtash;
boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlarni belgilash;
belgilangan chora-tadbirlarni boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlarining (kasaba uyushma aʼzosi boʻlgan katta vakil) vakili toʻgʻri amalga oshirilishini Xizmat tomonidan tekshirib borish;
har oyda boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlarining (kasaba uyushma aʼzosi boʻlgan katta vakil) vakili oʻz jamoalariga boʻlinma va boʻlimda (sex) mehnatni muhofaza qilish holati hamda maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi va uchinchi bosqichlarida komissiya tomonidan belgilangan chora-tadbirlarning amalga oshirilishi toʻgʻrisida maʼlumot berish;
boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari har oyda bir marta tashkilot rahbariyatiga hamda kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlariga boʻlinma va boʻlimda (sex) mehnatni muhofaza qilish holati toʻgʻrisida hisobot berish.
51. Aniqlangan kamchiliklar bir oy ichida bartaraf etilmagan taqdirda, ushbu kamchiliklar maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichiga oʻtkaziladi.
Tekshiruv natijalari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichini qayd qilish jurnalida yoki maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturda qayd etiladi (qayd qilish jurnali boʻlinma va boʻlim (sex) boshligʻida saqlanadi).
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturda maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichini oʻtkazgan masʼul xodimlarning shaxsiy kabineti boʻlishi shart.
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturga kirish va tasdiqlash yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali amalga oshirilishi kerak.
52. Mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi holatining maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichini oʻtkazish boʻyicha tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan doimiy faoliyat yurituvchi Komissiya tashkil etiladi.
Komissiya tarkibiga bosh muhandis, Xizmat boshligʻi, kasaba uyushmasi raisi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi vakili, bosh mexanik, bosh energetik, bosh texnolog va kadrlar xizmati (mutaxassisi) boshligʻi, fuqaro muhofazasi yoki yongʻin xavfsizligi boʻyicha muhandis kiradi. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarida sanoat xavfsizligi xizmati boshligʻi kiritiladi.
Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichida boʻlinma va boʻlimning (sex) rahbari ishtirok etishi kerak.
Bir martada nazorat qilish imkonsiz boʻlgan yirik tashkilotda (obyektlar) alohida boʻlinma va boʻlim (sex) boʻyicha yillik jadval asosida maʼmuriy-jamoatchilik nazorati oʻtkaziladi. Ushbu jadval yil davomida har bir boʻlinma va boʻlim (sex) kamida toʻrt marta, xavfli ishlab chiqarish obyektlarida va noqulay mehnat sharoitlari mavjud boʻlgan boʻlinma va boʻlimlarda (sex) esa kamida oʻn ikki marta maʼmuriy-jamoatchilik nazorati oʻtkaziladigan shaklda tuzilishi kerak.
Maʼmuriy-jamoatchilik nazorati jadvali Xizmat tomonidan tuziladi, kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishadi, tasdiqlash uchun tashkilot rahbariga kiritadi, tasdiqlangan jadvalni tashkilotning barcha boʻlinma va boʻlimlari (sex) hamda kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organiga yuboradi.
Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichi komissiyasi tashkilotning ayrim obyektlarida tekshirish oʻtkazish uchun ushbu bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan rahbarlarning oʻrinbosarlari nazorati ostida bir nechta guruhlarga boʻlinishi mumkin.
53. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichida quyidagilar tekshiriladi:
maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi va ikkinchi bosqichlarida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etilganligi holati;
maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichi oʻtkazilishi natijasida belgilangan chora-tadbirlar amalga oshirilishi;
davlat nazorati organlarining, kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari, texnik inspektorlari va Xizmat xodimlarining bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalari, yuqori turuvchi tashkilotlarning buyruq va farmoyishlari hamda kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlari tomonidan berilgan taqdimnomalarning bajarilishi;
kompleks rejalarda, jamoa shartnomalarida, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bitimlarda va boshqa hujjatlarda nazarda tutilgan tadbirlarning amalga oshirilishi;
mehnat xavfsizligi va gigiyenasi hamda xavfsizlik texnikasi standartlarining joriy etilishi;
mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq sexlarning binolari, inshootlari, xonalari va ularga tutash hududlarning texnik holati, saqlanishi, yoʻlning qatnov qismlari va piyodalar oʻtish joylari, tunnellar holati;
kirish va chiqish ventilyatsiyasi, chang va gazni ushlash qurilmalarining ishlash samaradorligi;
ishlab chiqarish asbob-uskunalarini rejali-ogohlantiruvchi taʼmirlash jadvallarining bajarilishi, kommunikatsiyalar va energetika asbob-uskunalarini ulash sxemalarining mavjudligi;
xodimlarning maxsus kiyim, maxsus poyabzal va boshqa SHHV bilan taʼminlangani, ularning toʻgʻri berilgani, saqlash, yuvish, tozalash va taʼmirlashning tashkil etilgani;
xodimlarning sanitariya-texnik vositalar va jihozlar bilan taʼminlangani;
xodimlarga tibbiy-profilaktika xizmatlari tashkil etilgani;
boʻlinma va boʻlimda (sex) tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olish choralari koʻrilgani;
mehnatni muhofaza qilish xonalarining holati;
mehnatni muhofaza qilish va elektr xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi, sanoat xavfsizligi boʻyicha ogohlantiruvchi belgilar, koʻrgazmali plakatlar yoki videoroliklar, yozuvlar va yoʻriqnomalar mavjudligi;
xodimlar mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitilgani va ularning bilimlari tekshirilgani, majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgani;
boʻlinma va boʻlim (sex) xodimlarining favqulodda vaziyatlarda ishlashga tayyorgarligi;
belgilangan tartibda dam olish joylari tashkil etilgani, dam olish va mehnat intizomiga rioya qilinishi.
54. Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining uchinchi bosqichini tekshirish natijalari bir hafta muddatda tashkilot rahbari boshchiligida kasaba uyushmasi raisi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi vakili, tekshiruv oʻtkazgan boʻlinma va boʻlimlarning (sex) rahbarlari ishtirokida muhokama qilinadi.
55. Yigʻilishda mehnat xavfsizligi va gigiyenasi, mehnatni muhofaza qilish qoidalari va meʼyorlari buzilishiga yoʻl qoʻygan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarining axboroti eshitiladi hamda yigʻilish yakunlari boʻyicha bayonnoma va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlar dasturi rasmiylashtiriladi.
4-bob. Tashkilotlarda Xizmat faoliyatini tashkil etish tartibi
1-§. Umumiy talablar
56. Ish beruvchi tashkilotda Xizmat va yoʻl harakati xavfsizligi xizmatini tashkil etishi shart.
Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Xizmatni va yoʻl harakati xavfsizligi xizmatini tashkil etmaslik mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi hisoblanadi.
57. Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish xizmatlari soni meʼyorlari ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq belgilanadi.
Xizmat mehnatni muhofaza qilish xizmati, mehnatni muhofaza qilish boshqarmasi, mehnatni muhofaza qilish boʻlimi, mehnatni muhofaza qilish shuʼbasi shaklida tuzilishi yoxud bitta mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis yoki muhandis shtatidan iborat boʻlishi mumkin.
Xizmatning mavjud shtat birliklarini qisqartirish yoki tashkilotning boshqa tarkibiy boʻlinmalariga qayta taqsimlash mumkin emas.
Xizmat bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.
58. Tashkilotlarda idoraviy (tuzilmaviy, aʼzolik, nazorat ostidagi) boʻlinmalar soni, faoliyat xususiyatlari, ish beruvchining faoliyati turlari xavfliligi darajalari tasnifi va xodimlar sonini hisobga olgan holda Xizmat (boshqarmalar, boʻlimlar, shuʼbalar) tashkil etiladi, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi yoxud Xizmat funksiyalarini bajarish maxsus tayyorgarlikka ega xodimga yuklanadi.
Bunda tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish yoki Xizmat funksiyalari maxsus tayyorgarlikka ega boʻlgan xodimga yuklash maxsus vakolatli davlat organi bilan kelishgan holda, ushbu organlar xodimlarining tasdiqlangan soni, ular tuzilmasiga kiradigan tashkilotlar faoliyatining xususiyatlari, ish beruvchining faoliyati turlari xavfliligi darajalari tasnifi hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
59. Tashkilotlarning mehnatni muhofaza qilish xizmati tuzilmasi ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq belgilanadi.
60. Yuridik shaxs tashkil etmagan holda va qonunchilikka muvofiq xodimlarni yollab, oʻz faoliyatini amalga oshirayotgan yakka tartibdagi tadbirkorlar, shuningdek, fermer xoʻjaliklarida (qishloq xoʻjaligi mahsulotini qayta ishlash boʻyicha ishlab chiqarish mavjud boʻlmagan shartlarda) ish beruvchining qaroriga muvofiq mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimlari joriy etiladi yoki Xizmatning funksiyalarini bajarish maxsus tayyorgarlikka ega boʻlgan xodimga yuklanadi.
61. Xizmat funksiyalarini amalga oshirish uchun ushbu Nizomning 61-bandida belgilangan hollarda mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilari jalb qilinishi mumkin.
62. Ishlab chiqarishni amalga oshiruvchi ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda Xizmatdan tashqari yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.
Tashkilotlarda yoʻl harakati xavfsizligi xizmatini tashkil qilish va faoliyatini amalga oshirish tartibi qonunchilik hujjatlarida belgilanadi.
63. Xizmat oʻz faoliyatini tashkilotning boshqa boʻlinmalari, kasaba uyushmalari, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakillar yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari, yuqori turuvchi tashkilotning Xizmati (agar u mavjud boʻlsa) bilan kelishilgan holda, tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadigan choraklik va yillik rejalar asosida amalga oshiradi.
64. Xizmat oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlariga, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
2-§. Xizmatning vazifalari va funksiyalari
65. Quyidagilar Xizmatning asosiy vazifalari hisoblanadi:
xodimlar tomonidan mehnatni muhofaza qilish hamda xavfsizlik texnikasi talablari bajarilishini taʼminlash;
mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, jamoa shartnoma va bitimlar, tashkilotning boshqa lokal normativ hujjatlariga xodimlar rioya etishini nazorat qilish;
ishlab chiqarishda jarohat olishning, kasbga kasalligiga chalinishning va ishlab chiqarish omillari bilan izohlanadigan kasalliklarning oldini olish boʻyicha profilaktika ishlarini, shuningdek, mehnat sharoitlarini yaxshilash ishlarini tashkil etish;
tashkilot rahbari va xodimlarini mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha xabardor qilish va maslahat berish, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ilgʻor tajriba va ilmiy ishlanmalarni joriy etish, mehnatni muhofaza qilish masalalarini targʻib qilish;
mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha tashkilot xodimlarini oʻqitish, tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tadbirlarini amalga oshirish.
66. Xizmat oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
1) xodimlar tomonidan mehnat xavfsizligi va gigiyenasi hamda xavfsizlik texnikasi talablari bajarilishini taʼminlash sohasida:
tegishli boʻlinmalar vakillari, kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakillari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari ishtirokida binolar, inshootlar, asbob-uskunalar, mashina va mexanizmlar, moslamalar, xodimlarning jamoaviy va shaxsiy himoya vositalari texnik holatini, sanitariya-texnika qurilmalarining holatini, shamollatish tizimlari ishlashining mehnatni muhofaza qilish talablariga muvofiqligini tekshiradi;
tashkilotlarda sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratishga doir ishlar shakllari va usullarini takomillashtirishni taʼminlaydi;
tashkilotning tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklarining oldini olish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqadi hamda ularning amalga oshirilishini nazorat qiladi;
mehnat xavfsizligi standartlari, mehnatni muhofaza qilish va xavfsizlik texnikasi qoidalari hamda meʼyorlari, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablariga oid loyihalarni koʻrib chiqish, kelishish va ishlab chiqishda ishtirok etadi;
xodimlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olishda ishtirok etadi;
2) mehnatni muhofaza qilishga doir qonunchilik hujjatlari va tashkilotning boshqa hujjatlariga xodimlar tomonidan rioya etilishini nazorat qilish sohasida:
ish beruvchining fuqarolik javobgarligi belgilangan muddatlarda majburiy sugʻurta qilinishini nazorat qiladi;
qurilishi bitkazilgan yoki rekonstruksiya qilingan ishlab chiqarishga moʻljallangan obyektlarni foydalanishga topshirish uchun qabul qilish boʻyicha komissiyalarning ishida, shuningdek, taʼmirdan chiqqan qurilmalar, agregatlar, dastgohlar va boshqa uskunalarni qabul qilish, mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilganini tekshirish boʻyicha komissiyalar ishlarida ishtirok etadi;
ish oʻrinlarining mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻz vaqtida oʻtkazilishini nazorat qiladi va attestatsiya komissiyasi tarkibida ishtirok etadi;
ish joylari mehnat shartlari boʻyicha attestatsiyadan oʻz vaqtida oʻtkazilishini nazorat qiladi;
xodimlar tomonidan SHHV toʻgʻri qoʻllanishini tekshiradi;
asbob-uskunalar, mashinalar va mexanizmlar tegishli xizmatlar tomonidan oʻz vaqtida lozim darajada tekshirilishini va texnik koʻrikdan oʻtkazilishini nazorat qiladi;
xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻz vaqtida oʻqitilishi, bilimlari tekshirilishini va barcha turdagi yoʻl-yoʻriqlardan oʻtkazilishini nazorat qiladi;
tashkilotning tarkibiy boʻlinmalarida mehnatni muhofaza qilish hamda xavfsizlik texnikasi talablariga doir tadbirlarni amalga oshirish uchun ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qiladi;
xodimlarning SHHVni olishi, saqlashi, yuvishi, tozalashi, taʼmirlashi, dezinfeksiya qilishi va zararsizlantirishini tashkil etishni nazorat qiladi;
jamoa shartnomasining mehnatni muhofaza qilish boʻlimidagi tadbirlari, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha kelishuvlar, baxtsiz hodisalarni keltirib chiqargan sabablar bartaraf etilishini, mehnatni muhofaza qilishga oid talablarga rioya etilishi yuzasidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshiruvchi organlar koʻrsatmalari, sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratishga doir boshqa tadbirlar amalga oshirilishini qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazorat qiladi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarga muvofiq hujjatlarning (N-1 shaklidagi dalolatnoma, baxtsiz hodisalarni tekshirishga doir hujjatlar, ish oʻrinlarini attestatsiyadan oʻtkazish materiallari va boshqa hujjatlarni) saqlanishini taʼminlaydi;
tashkilotda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ichki audit oʻtkazadi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklari tekshirilishini va hisobga olinishini nazorat qiladi;
xodimning hayoti va sogʻligʻiga yetkazilgan zarar oʻz vaqtida qoplanishini nazorat qiladi;
tashkilotlar va ularning tarkibiy boʻlinmalarida mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etish boʻyicha nazorat funksiyalarini amalga oshiradi;
3) mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalligining oldini olish, mehnat sharoitlarini yaxshilash, shuningdek, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha profilaktika tadbirlarini oʻtkazish va takomillashtirish sohasida:
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalligiga chalinish holatlarini tahlil qiladi va sabablarini aniqlaydi;
ish joylarida mehnat sharoitlari holati, kasb kasalligiga chalinish sabablari va muddatlari, shuningdek, zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlab chiqarish omillaridan himoya qilish boʻyicha koʻrilgan choralar toʻgʻrisida xodimlarni ish beruvchi nomidan xabardor qiladi;
mehnatni muhofaza qilish sohasida eng koʻp uchraydigan qonunchilik buzilishi holatlarini aniqlaydi va kelib chiqish sabablarini oʻrganadi;
boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari hamda tashkilotning boshqa xizmatlari bilan birgalikda mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalligiga chalinishining oldini olish, mehnat sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlarini ishlab chiqadi;
boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari hamda xodimlariga xavfsizlik texnikasi, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi, shuningdek, ergonomika, shaxsiy va jamoaviy himoya vositalari toʻgʻrisida tushuntirishlar beradi;
boʻlinma va boʻlim (sex) hamda tegishli xizmatlar rahbarlari bilan birgalikda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqilishi kerak boʻlgan kasblar va ish turlarining roʻyxatini tuzadi;
tashkilotda ichki audit oʻtkazish tartibini ishlab chiqadi;
tarkibiy boʻlinmalarning mehnat sharoitlarini yaxshilash, mehnatni muhofaza qilishning kompleks rejalarini va sanitariya-sogʻlomlashtirish tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirishni tashkil etadi, shuningdek, ish beruvchi va kasaba uyushmalari yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari oʻrtasida mehnatni muhofaza qilishga doir bitimlarni tayyorlashda ishtirok etadi;
mehnatni muhofaza qilish holati monitoringini yuritadi va u boʻyicha belgilangan shakllar va tegishli muddatlarda hisobot tuzadi;
tashkilotda xodimlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olishda ishtirok etadi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisa yoki kasb kasalligiga chalinishi natijasida xodimlarning salomatligiga yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash uchun hujjatlarni tayyorlashda ishtirok etadi;
tashkilotdagi baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklarini tekshirishda ishtirok etadi;
4) tashkilot rahbari va xodimlarini mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha xabardor qilish hamda ularga maslahat berish, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ilgʻor tajriba va ilmiy ishlanmalarni joriy etish, mehnatni muhofaza qilish masalalarini targʻib qilish sohasida:
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar haqida rahbariyatni xabardor qiladi;
xavfli ishlab chiqarish omillaridan himoya qilishning mukammalroq usullari, qurilmalari va vositalarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha takliflar tayyorlaydi va tashkilot rahbariyatiga taqdim etadi;
mehnat xavfsizligi va gigiyenasi standartlari hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ilmiy-amaliy ishlanmalarni joriy etishga doir ishlarda ishtirok etadi;
xodimlar uchun mehnatni muhofaza qilish yoʻriqnomalarini, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi standartlari tizimini ishlab chiqish va qayta koʻrib chiqishda tashkilot boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlariga uslubiy yordam koʻrsatadi;
5) mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha tashkilot xodimlarini oʻqitish va qayta tayyorlash, ularning bilimlarini tekshirish hamda malakasini oshirish tadbirlarini amalga oshirish sohasida:
mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha tashkilot xodimlarini oʻqitish va qayta tayyorlash, ularning bilimlarini tekshirish hamda malakasini oshirish dasturlarini ishlab chiqishda amaliy va uslubiy yordam koʻrsatadi;
mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirish uchun yuboriladigan xodimlar roʻyxatini shakllantiradi;
ishga yangi kirayotgan barcha xodimlar, boshqa tashkilotlardan xizmat safariga yuborilgan xodimlar, pudrat (subpudrat) ishlarini amalga oshiruvchi xodimlar (malakasi, ish staji va ish tajribasidan qatʼi nazar) hamda amaliyot oʻtayotgan talabalar va oʻquvchilarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻidan oʻtkazadi;
attestatsiya oʻtkazuvchi komissiya aʼzolarining hamda rahbar va mutaxassislarning bilimlarini tekshirish boʻyicha doimiy faoliyat yurituvchi imtihon komissiyasi ishida ishtirok etadi;
mehnatni muhofaza qilish ishlariga rahbarlik qiladi, mehnatni muhofaza qilish masalalari targʻib qilinishini va keng yoritilishini tashkil etadi;
tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olish boʻyicha tushuntirish ishlarini amalga oshiradi;
tashkilotning boʻlinma va boʻlimlarining (sex) mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va elektr xavfsizligi hamda mehnat xavfsizligi va gigiyenasiga oid texnik hujjatlar, ogohlantiruvchi belgilar, koʻrgazmali plakatlar yoki videoroliklar, yozuvlar va yoʻriqnomalar bilan taʼminlanganini nazorat qiladi;
tashkilot xodimlarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha amalga kiritilayotgan yangi qonunchilik hujjatlari va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida xabardor qiladi.
67. Xizmatga ushbu Nizomda nazarda tutilmagan funksiyalarni yuklash taqiqlanadi.
3-§. Xizmat xodimlarining huquqlari va majburiyatlari
68. Xizmat xodimlari quyidagi huquqlarga ega:
tashkilotning ishlab chiqarish, xizmat va maishiy binolarini moneliksiz borib koʻrish, oʻz vakolati doirasida mehnatni muhofaza qilish hamda mehnat xavfsizligi va gigiyenasi masalalariga doir hujjatlarni oʻrganish;
tashkilotning barcha boʻlinma va boʻlimlarida (sex) mehnat sharoitlarini va mehnatni muhofaza qilishni tekshirish hamda boʻlinmalar rahbarlariga, tashkilotning boshqa mansabdor shaxslariga tekshiruvlarda aniqlangan mehnatni muhofaza qilish talablari buzilishini bartaraf etish toʻgʻrisida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish, ularning bajarilishini nazorat qilish;
boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlaridan bunday turdagi ishni bajarishga ruxsati boʻlmagan, majburiy tibbiy koʻrikdan dastlabki (ishga qabul qilish chogʻida) yoki davriy (ish jarayonida) koʻriklardan oʻtmagan, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriq berilmagan, taqdim etilgan SHHVdan foydalanmaydigan, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini buzadigan xodimlarni ishdan chetlatishni talab qilish;
xodimlarning hayoti va sogʻligʻiga xavf soladigan yoki avariyaga olib kelishi mumkin boʻlgan mehnatni muhofaza qilish talablari buzilgan hollarda mashinalar, asbob-uskunalar va moslamalardan foydalanishni taqiqlash (toʻxtatib turish), sexlarda, uchastkalarda, ish joylarida ishlab chiqarish jarayonini toʻxtatish, ish beruvchini bu haqida ogohlantirish. Bunda mashinalardan, asbob-uskunalardan qayta foydalanishga va ishlab chiqarishni qayta boshlashga faqat tashkilotning rahbari yoki bosh muhandisi Xizmatning xulosasi asosida ruxsat berishi mumkin;
tashkilot rahbariyati bilan kelishgan holda, boshqa boʻlinma va boʻlimlarning (sex) tegishli mutaxassislarini tashkilotda mehnatni muhofaza qilish holatini tekshirishga jalb qilish;
tashkilotning boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlaridan mehnatni muhofaza qilish masalalariga doir zarur maʼlumot, axborot va materiallarni soʻrash va olish, mehnatni muhofaza qilish qoidalarini buzgan, xavfsiz mehnat uslublari va usullarini qoʻllashga doir yoʻriqnomalarga rioya qilmagan xodimlardan ish beruvchi nomidan yozma tushuntirishlar talab qilish;
sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlari yaratish boʻyicha faol ishlagan ayrim xodimlarni ragʻbatlantirish boʻyicha takliflar hamda mehnatni muhofaza qilish qoidalari, xavfsiz mehnat uslublari va usullariga doir yoʻriqnomalar buzilishida aybdor boʻlgan shaxslarni belgilangan tartibda javobgarlikka tortish toʻgʻrisida tashkilot rahbariyatiga taqdimnoma kiritish;
tazyiq va zoʻravonlik holatlari boʻyicha ish beruvchiga taqdimnoma kiritish;
tashkilotning boʻlinma va boʻlimlaridan (sex) maʼlumotlar, hisobotlar va oʻz faoliyatini amalga oshirish hamda nazorat funksiyalarini bajarish uchun zarur boʻlgan boshqa axborotlar taqdim etilishini talab qilish;
ish beruvchining fuqarolik javobgarligini oʻz vaqtida majburiy sugʻurta qilishi toʻgʻrisida ogohlantirish va ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasini tuzish, oʻzgartirish va uning amal qilishini muddatidan oldin toʻxtatish jarayonlarida ishtirok etish hamda takliflarni tayyorlash;
mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari buzilishi yuzasidan mehnatni muhofaza qilish sohasida maxsus vakolatli davlat organiga murojaat qilish.
Xizmat qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
69. Xizmat xodimlarining majburiyatlari quyidagilardan iborat:
ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz zimmasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarni zarur tarzda va samarali bajarishi;
tashkilotda va uning tuzilmasiga kiradigan boʻlinma va boʻlimlarda (sex) mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilgani toʻgʻrisida rahbariyatga darhol xabar berishi;
tashkilotda Xizmat faoliyatiga doir hujjatlar va boshqa maʼlumotlarni mehnatni muhofaza qilish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etishi;
mehnat sharoiti holati, noqulay mehnat sharoitida ishlaganlik uchun imtiyoz va kompensatsiyalar summasi, baxtsiz hodisalardan jabrlanganlar va kasb bilan bogʻliq kasallik birinchi marotaba aniqlangan shaxslar soni, ish oʻrinlarida mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan oʻtkazilgan attestatsiya natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilishini va yangilab borilishini taʼminlashi;
belgilangan tartibda va muddatlarda malaka oshirishi va attestatsiyadan oʻtishi shart.
4-§. Tashkilot rahbari va Xizmat boshligʻining majburiyatlari
70. Quyidagilar tashkilot rahbari (ish beruvchining) majburiyatlari hisoblanadi:
Xizmat xodimlari oʻz vakolatlari va funksiyalarini bajarishi uchun zarur sharoitlar yaratish;
Xizmat xodimlarining ish joylarini alohida xonada tashkil etish, ish xususiyatlarini hisobga olib, zamonaviy texnikalar, xavfli va zararli ishlab chiqarish omillarini tezkor nazorat qiluvchi zarur asboblar, texnik aloqa vositalari bilan taʼminlash va tashrif buyuruvchilarni qabul qilish uchun jihozlash;
Xizmat xodimlari funksiyalarini amalga oshirish uchun (oʻqitish, yoʻl-yoʻriq berish, seminarlar, maʼruzalar, koʻrgazmalar oʻtkazish) mehnatni muhofaza qilishga oid zarur normativ-huquqiy adabiyotlar va maʼlumotnomalar bilan jihozlangan mehnatni muhofaza qilish xonasini tashkil etish;
Xizmat xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish talablari yuzasidan muntazam malaka oshirishni va bilimlarini tekshirishni tashkil etish;
qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizom talablariga muvofiq xodimlar qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtishini taʼminlashi, oʻqish davrida ularning oʻrtacha ish haqini saqlab qolish;
mehnatni muhofaza qilish sohasida xodimlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirishga zarur mablagʻlarni ajratish.
71. Quyidagilar Xizmat boshligʻining majburiyatlari hisoblanadi:
Xizmatga rahbarlik qilish, xizmatning ishini rejalashtirish va tashkil etish;
Xizmat xodimlarining lavozim yoʻriqnomalarini ishlab chiqish;
tashkilotda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tarkibiy boʻlinmalar ishlarini muvofiqlashtirish;
Xizmat vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan taqdim etilgan hujjatlar, xatlar, takliflar, murojaatlar oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash;
Xizmatga kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, oʻrnak koʻrsatgan xodimlarni ragʻbatlantirish yoki oʻz vazifalarini lozim darajada bajarmagan xodimlarga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllash toʻgʻrisida ish beruvchiga takliflar kiritish;
mehnatni muhofaza qilishga oid talablarga rioya etilishi yuzasidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshiruvchi organlarga mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha maʼlumot, axborot, materiallar taqdim etilishini taʼminlash.
Xizmat boshligʻi ushbu bandda nazarda tutilgan majburiyatlarni samarali bajarilishi uchun shaxsan javobgardir.
5-§. Xizmat boshligʻi va xodimlariga qoʻyiladigan talablar
72. Xizmat boshligʻi va xodimlari mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davomiyligi 36 akademik soatdan kam boʻlmagan malaka oshirish kurslarida oʻqigan boʻlishi kerak.
73. Xizmat boshligʻi lavozimiga oliy muhandislik-texnik maʼlumotga, ixtisosligi boʻyicha kamida uch yillik ish stajiga va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda beriladigan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxslar tayinlanadi.
Respublika darajasidagi tashkilotning Xizmat boshligʻi va xodimlarini lavozimga tayinlash va mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusiga koʻra bekor qilish Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining Davlat mehnat inspeksiyasi bilan kelishgan holda amalga oshiriladi.
Hududiy darajadagi Xizmat boshligʻi va xodimlarni lavozimga tayinlash va mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusiga koʻra bekor qilish Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy Davlat mehnat inspeksiyalari bilan kelishgan holda amalga oshiriladi.
74. Xizmat xodimi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimiga ish stajidan qatʼi nazar, oliy muhandislik-texnik maʼlumotga ega shaxslar tayinlanadi.
75. Tashkilotda Xizmat xodimlaridan bir nafari mehnat gigiyenasi mutaxassisligi boʻyicha oliy tibbiy maʼlumotga ega boʻlishi kerak.
76. Xizmat boshligʻi lavozimiga qabul qilishda nomzod bilan suhbat oʻtkaziladi.
Nomzod bilan suhbat tashkilotning bevosita rahbari tomonidan imzolangan taqdimnomasi mavjud boʻlgan taqdirda, oʻn ish kuni mobaynida oʻtkaziladi.
77. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligida suhbat Davlat mehnat inspeksiyasi rahbariyati tomonidan, hududlarda hududiy Davlat mehnat inspeksiyasi rahbariyati tomonidan oʻtkaziladi.
78. Suhbat yakunlari boʻyicha masʼul organ uch ish kuni mobaynida nomzod suhbatdan oʻtgani yoki oʻta olmagani haqida tashkilotni xabardor qiladi.
79. Xizmat boshliqlari va mutaxassislari hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari lavozimga tayinlangandan soʻng uch oy ichida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnatni muhofaza qilish sohasida qayta tayyorlanishi yoki malakasi oshirilishi kerak.
Xizmat boshliqlari va mutaxassislari hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislarining uch yilda kamida bir marta qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnatni muhofaza qilish sohasida malakasi oshirilishi kerak.
80. Tashkilotlarning Xizmat xodimi sifatidagi ish staji boshqa organlarga yoki tashkilotlarga ishga oʻtganida, professionallik toifasi uchun ustamalar va uzoq muddat uzluksiz xizmati uchun qoʻshimcha haqlar toʻlashda ish stajiga yoziladi.
Davlat organlarining Xizmat boshligʻi va xodimlari davlat fuqarolik xizmati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga asosan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
6-§. Yakunlovchi qoidalar
81. Ish beruvchilar va tashkilotning ushbu Nizomda belgilangan vazifalar uchun masʼul boʻlgan xodimlari oʻz vazifalari va funksiyalarini bajarmaganligi yoki zarur tarzda bajarmagani uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladi.
82. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishi mehnatni muhofaza qilish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi va uning hududiy organlari tomonidan nazorat qilinadi.
83. Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi va uning hududiy organlari oʻz vakolati doirasida ish beruvchi va boshqa mansabdor shaxslar tomonidan ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari buzilishini bartaraf etishga qaratilgan choralarni koʻradi.
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilishni taʼminlash boʻyicha
XODIMLARGA MEHNAT XAVFSIZLIGI VA GIGIYENASINI TAʼMINLASH BOʻYICHA KOMPLEKS VAZIFALAR Xodimlarni kasb boʻyicha tanlash Xodimlarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha targʻibot masalalarini taʼminlash Ishlab chiqarish uskunalarining xavfsizligini taʼminlash Texnologik jarayonlarning xavfsizligini taʼminlash Ishlab chiqarish binolari va inshootlarining xavfsizligini taʼminlash Mehnatning sanitar-gigiyenik sharoitlarini normallashtirish Xodimlarni shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlash (SHHV) Xodimlar uchun mehnat va dam olishning eng qulay tartibini taʼminlash Xodimlarga davolash — sogʻlomlashtirish xizmati koʻrsatilishini taʼminlash Xodimlar uchun sanitar-maishiy xonalarni yetarli darajada taʼminlanish Tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olish
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi bosqichini qayd qilish
__________________________________________________________ (tashkilot nomi) Maʼmuriy — jamoatchilik nazoratining birinchi bosqichini qayd qilish JURNALI ____________________________________________________ (boʻlinma nomi) Boshlandi: 20___ yil ____ ___________ Tugadi: 20___ yil.____ ____________ Nazoratni oʻtkazish sanasi Usta va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakilning F.I.O. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha aniqlangan nomuvofiqliklar Kamchilik va nomuvofiqliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar Ijrosi uchun javobgar shaxslar Bajarish muddati Bajarilgani boʻyicha belgi (sana, bajarishga javobgar shaxs va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakil imzosi) 1 2 3 4 5 6 7
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichini qayd qilish
__________________________________________________________ (tashkilot nomi) Maʼmuriy — jamoatchilik nazoratining ikkinchi bosqichini qayd qilish JURNALI ____________________________________________________ (boʻlinma nomi) Boshlandi: 20___ yil. ____ ____________ Tugadi: 20___ yil. ____ ____________ Nazoratni oʻtkazish sanasi Nazorat oʻtkazgan komissiya tarkibi (F.I.O., lavozimi) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha aniqlangan nomuvofiqliklar Nomuvofiqliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar Ijrosi uchun javobgar shaxslar Bajarish muddati Bajarilgani boʻyicha belgi (sana, bajarishga javobgar shaxs va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakil imzosi) 1 2 3 4 5 6 7
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish xizmatlari soni
T/r Mehnatni muhofaza qilish xizmati nomlari Belgilangan shtat birligi 1. Mehnatni muhofaza qilish xizmati 9 va undan ortiq kishi * 2. Mehnatni muhofaza qilish boshqarmasi 7-8 3. Mehnatni muhofaza qilish boʻlimi 4 yoki 5 4. Mehnatni muhofaza qilish shuʼbasi 3 5. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis /muhandis 1
Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Tashkilotlarning mehnatni muhofaza qilish xizmati
T/r Tashkilot xodimlarining roʻyxatdagi oʻrtacha soni Kasbiy tavakkalchilik darajalari boʻyicha * 1-toifadan 4-toifagacha 4-toifadan 10-toifagacha 10-toifadan 15-toifagacha 15-toifadan 20-toifagacha (shu jumladan, 20-toifaja) 1. Xodimlar soni 50 kishidan kam Tashkilot rahbarlaridan biriga yuklanadi Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi 2. Xodimlar soni 50 kishidan 100 kishigacha Tashkilot rahbarlaridan biriga yuklanadi Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi Mehnatni muhofaza qilish shuʼbasi tashkil etiladi 3. Xodimlar soni 100 kishidan 500 kishigacha Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi Mehnatni muhofaza qilish shuʼbasi tashkil etiladi Mehnatni muhofaza qilish boʻlimi tashkil etiladi Mehnatni muhofaza qilish shuʼbalaridan iborat Mehnatni muhofaza qilish boshqarmasi tashkil etiladi 4. Xodimlar soni 500 kishi va undan ortiq Mehnatni muhofaza qilish shuʼbasi tashkil etiladi Mehnatni muhofaza qilish boʻlimi tashkil etiladi Mehnatni muhofaza qilish shuʼbalaridan iborat Mehnatni muhofaza qilish boshqarmasi tashkil etiladi Mehnatni muhofaza qilish boʻlimlari va shuʼbalaridan iborat Mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qaroriga 2-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi va “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq tashkilotlarda ishlarni xavfsiz tashkil etishga masʼul, texnik nazorat qiluvchi va tekshiruvchi shaxslar, shuningdek, bevosita ishlarni tashkil etuvchi va amalga oshiruvchi xodimlarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish, malakasini oshirish va qayta tayyorlash tartibini belgilaydi.
2 . Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
boʻlinma va boʻlim (sex) — tashkilotdagi boʻlinma, boʻlimlar, sexlar, omborlar, byurolar, xizmatlar va boshqa mustaqil boʻlinmalar (keyingi oʻrinlarda — boʻlinma va boʻlim (sex));
ish joyidagi yoʻl-yoʻriq — ish joyida ish yuritishning xavfsiz uslublari va usullari, dastgoh, asbob-uskuna, mexanizm hamda ularning tavsiflari, konstruktiv xususiyatlari, xavf tugʻdiruvchi sharoitlar va ish joylarini tayyorlash tartibi bilan tanishtirish jarayoni;
kirish yoʻl-yoʻrigʻi — mehnatni muhofaza qilish siyosati, mehnat xavfsizligi va gigiyenasining asosiy talablari, yongʻin va elektr xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi talablari, mehnat qonunchiligining asosiy qoidalari, ishlab chiqarishning oʻziga xos xususiyatlari, ishni bajarishning xavfsiz uslublari va usullari, zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlab chiqarish omillari, favqulodda vaziyatlarda harakatlanish tartibi bilan tanishtirish jarayoni;
mehnat xavfsizligi — xodimlar uchun zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlab chiqarish omillarining taʼsiri istisno qilinadigan mehnat sharoitlarining holati;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriq — mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, xodimning funksional (lavozim) vazifalarini yoki ish beruvchi tomonidan topshirilgan boshqa ishlarni bajarishning xavfsiz uslub va usullari hamda baxtsiz hodisalardan jabrlanganlarga birinchi yordam koʻrsatishga oid tartib bilan tanishtirish jarayoni;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish — mehnatni muhofaza qilish sohasidagi bilim va koʻnikmalarni, kasbiy mahoratni tizimli ravishda yangilab borish va chuqurlashtirishni taʼminlash;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish — barcha tashkilotlarda, ish beruvchilarda, shu jumladan, yakka tartibdagi tadbirkorlarda, taʼlim tashkilotlarida, shuningdek, mehnat faoliyati jarayonida mehnatni muhofaza qilish hamda mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablari toʻgʻrisidagi bilimlarni yanada mustahkamlash;
mehnatni muhofaza qilish sohasida qayta tayyorlash — mehnatni muhofaza qilish sohasida ishlash uchun zarur va yetarli hajmda yangi kasbiy bilimlar va koʻnikmalarni egallash;
mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilari (keyingi oʻrinlarda — professional ishtirokchilar) — mehnatni muhofaza qilish sohasida shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatuvchi yuridik shaxslar;
stajirovka — mehnat jarayonida kasbiy koʻnikma, xavfsiz ishlash uslublari va usullarini shakllantirish va amalda mustahkamlash maqsadida xodimning toʻgʻridan-toʻgʻri ish joyida kasbiy tayyorgarligi;
tashkilot — respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda mulkchilik shaklidan qatʼi nazar barcha tashkilotlar, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda ish beruvchi boʻlgan jismoniy shaxslar.
3. Xodimlarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish, malakasini oshirish hamda qayta tayyorlash tashkilot rahbarining zimmasiga yuklanadi.
Xodimlar va ustalarga mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriq berish, oʻqishlarni tashkil etish va bilimlarini tekshirishni oʻz vaqtida tashkil etish hamda oʻtkazishga umumiy rahbarlik va javobgarlik boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
4. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va bilimlarni tekshirish quyidagilarga boʻlinadi:
tashkilotning doimiy faoliyat yurituvchi imtihon komissiyasi raisi, uning oʻrinbosari va aʼzolarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish;
tashkilotning boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish;
tashkilotning mutaxassis va xodimlarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish;
kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlari tomonidan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakilini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish;
zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlarda band boʻlgan hamda bugʻ va issiq suv qozonlari, yuk koʻtarish kranlari, bosimli idishlar, elektr qurilmalari, maxsus mashina va mexanizmlarga texnik xizmat koʻrsatadigan xodimlarni oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish.
5. Tashkilot rahbari qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizom talablariga muvofiq xodimlarning oʻrtacha ish haqi saqlangan holda, ularni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitishni tashkil qilishi, ularning bilimlarini tekshirishi, malakasini oshirish va qayta tayyorlashdan oʻtishlarini taʼminlashi shart.
Har bir ish beruvchi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha xodimlarning oʻqishini tashkil qilish, bilimlarini tekshirish, malakasini oshirish va qayta tayyorlashdan oʻtishlari uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni ajratishi shart.
6. Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari tomonidan xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha barcha turdagi yoʻl-yoʻriqdan oʻz vaqtida va sifatli oʻtkazilishi, oʻqitilishi va bilimlarining tekshirilishini nazorat qilish tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati zimmasiga yuklanadi.
Ushbu Nizom bilan qogʻoz yoki elektron shaklda toʻldirilgan va tasdiqlangan hujjatlar tashkilot tomonidan besh yil davomida saqlanadi va ushbu majburiyat tashkilot rahbari zimmasiga yuklanadi.
2-bob. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar berish
7. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar kirish va ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlarga boʻlinadi.
Bunda ish joyidagi yoʻl-yoʻriq, oʻz navbatida, dastlabki, davriy va navbatdan tashqari turlarga boʻlinadi.
8. Ishga yangi kirayotgan barcha xodimlar, boshqa tashkilotlardan xizmat safariga yuborilgan xodimlar, pudrat (subpudrat) ishlarini amalga oshiruvchilar (malakasi, ish staji va ish tajribasidan qatʼi nazar) hamda amaliyot oʻtayotgan talabalar va oʻquvchilar kirish yoʻl-yoʻrigʻidan oʻtishlari shart.
Kirish yoʻl-yoʻrigʻidan mehnatni muhofaza qilish xizmati xodimi yoki ushbu majburiyatlar yuklangan boshqa xodim, shuningdek, tashkilot tomonidan jalb qilingan professional ishtirokchilar tomonidan oʻtkaziladi.
Kirish yoʻl-yoʻrigʻining ayrim boʻlimlarini oʻtkazish uchun tegishli mutaxassislar jalb qilinishi mumkin (tibbiyot xodimi, yongʻin xavfsizligi boʻyicha mutaxassis, elektr xoʻjaligiga javobgar shaxs va boshqa mutaxassislar).
Kirish yoʻl-yoʻrigʻidan zamonaviy texnik qurilmalarni qoʻllagan holda mehnatni muhofaza qilish xonasida, ishlab chiqarish sharoitlari va oʻqitish materialining aniq mohiyatiga javob beruvchi koʻrgazmali qurollar va adabiyotlardan foydalanilgan holda oʻtkaziladi.
Kirish yoʻl-yoʻrigʻi alohida xodimlar yoki xodimlar guruhi uchun oʻtkazilishi mumkin. Bunda guruh tarkibida xodimlar soni 12 nafardan oshmasligi lozim.
Kirish yoʻl-yoʻrigʻi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan namunaviy dasturga asosan ishlab chiqiladi va oʻrnatilgan tartibda tashkilot rahbari yoki bosh muhandis (ishlab chiqarish boʻyicha rahbar oʻrinbosari) tomonidan (qogʻoz yoki elektron shaklda) tasdiqlanadi.
Kirish yoʻl-yoʻrigʻidan oʻtkazish ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq roʻyxatga olish jurnalida yoki maxsus elektron dasturda qayd etiladi.
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturga yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali kiriladi va tasdiqlanadi.
Kirish yoʻl-yoʻrigʻidan oʻtmagan shaxslar bilan mehnat shartnomasini tuzishga, stajirovka oʻtashga, shuningdek, boshqa tashkilot xodimlarini ishga qoʻyishga yoʻl qoʻyilmaydi.
9. Xodimlar kirish yoʻl-yoʻrigʻidan tashqari ish joyidagi yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazilishi shart.
Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqning maqsadi — har bir xodimni ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullariga oʻqitishdan iborat. Yoʻl-yoʻriq berish jarayonida xodim ishlab chiqarish uskunasi, asboblar, moslamalar, ularning tavsiflari va konstruksiyasining xususiyatlari, yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavflar, ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullari hamda ish joyini tayyorlash tartiblari bilan tanishtirilishi kerak.
Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish xodim boʻysunuviga yuborilgan bevosita ish rahbariga (usta, smena muhandisi, boʻlinma rahbari) yuklanadi. Zarur hollarda ish joyidagi yoʻl-yoʻriq tegishli mutaxassislar (mexaniklar, energetiklar, texnologlar va boshqalar) ishtirokida oʻtkazilishi mumkin.
Elektr-texnik boʻlmagan xodimlarni elektr xavfsizligi boʻyicha oʻqitish va 1-malaka guruhini berish elektr xoʻjaligiga javobgar shaxs tomonidan amalga oshiriladi.
10. Ish joyidagi yoʻl-yoʻriq ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan namunaviy dastur, shuningdek, muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar asosida boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari tomonidan ishlab chiqiladi.
Dastur tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati yoki jalb etilgan professional ishtirokchilar va kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar mehnatni muhofaza qilish xizmati va kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda tashkilot rahbari yoki bosh muhandis (ishlab chiqarish boʻyicha rahbar oʻrinbosari) tomonidan (qogʻoz yoki elektron shaklda) tasdiqlanadi.
11. Barcha turdagi (dastlabki, davriy, navbatdan tashqari) ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlarni oʻtkazish ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlarni qayd qilish jurnali yoki maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturda qayd qilib boriladi.
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturga yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali kiriladi va tasdiqlanadi.
Jurnal sahifalari tikib bogʻlangan va raqamlangan boʻlishi kerak. Jurnalning oxirida raqamlangan sahifalar soni soʻz bilan yozilishi, boʻlinma rahbarining imzosi va tashkilot muhri bilan tasdiqlanishi shart.
Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlarning oʻtkazilishi xronologik tartibda yoziladi.
Jurnal muqovasi ichida mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar oʻtkazish uchun masʼul shaxslar roʻyxati va boʻlinmadagi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha amaldagi yoʻriqnomalar roʻyxati ilova qilinadi.
Barcha turdagi (dastlabki, davriy, navbatdan tashqari) ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlar tashkilot yoki boʻlinmaning (xizmatlar, boʻlimlar, sexlar) faoliyatidan aniq misollar keltirgan holda, suhbat tarzida chuqur tahlil qilish asosida guruhlarga boʻlib yoki yakka holda (bir xil kasblar va alohida ish turlari uchun) oʻtkazilishi kerak.
12. Noqulay mehnat sharoitlari bilan bogʻliq (uskunalardan foydalanish, ularga xizmat koʻrsatish, sinash, sozlash va taʼmirlash, asboblarni ishlatish, xomashyo va materiallarni saqlash va boshqa) boʻlgan ishlarga aloqador boʻlmagan xodimlar ish joyidagi yoʻl-yoʻriq oʻtkazilishidan ozod etilishi mumkin.
Ish joyidagi yoʻl-yoʻriq oʻtkazilishidan ozod etilgan xodimlarning kasb va lavozim roʻyxatini mehnatni muhofaza qilish xizmati shakllantiradi va kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda, tashkilot rahbari yoki bosh muhandis (ishlab chiqarish boʻyicha rahbar oʻrinbosari) tomonidan (qogʻoz yoki elektron shaklda) tasdiqlanadi.
13. Yuqori xavfli uchastkalarda yoki kasbiy tanlov talab etiladigan boshqacha turdagi ishlar bajarilishi lozim boʻlgan uchastkalarda xodimlarni mustaqil ishga qoʻyishdan avval (boshqa ishga oʻtishda) stajirovka bilan bevosita birgalikda ish joyidagi dastlabki yoʻl-yoʻriq oʻtkazilishi shart.
Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari yangi ishga qabul qilingan xodimni stajirovkadan oʻtkazish vazifasini ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq tashkilotning tajribali va malakali xodimiga yuklaydi.
Kasbi boʻyicha stajirovkaning dastlabki birinchi oyi davomida mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha bilimlar tekshiriladi. Xodimning stajirovka muddati kamida uchta ish smenasidan iborat boʻlishi kerak.
14. Davriy yoʻl-yoʻriq oʻtkazilishining asosiy maqsadi — maʼlum muddatdan soʻng xodimlar tomonidan asosiy va boshqa doimiy ishlarning xavfsiz bajarilishi yuzasidan bilimlarni oshirishdan iborat.
Xodimlar ushbu kasbdagi malaka va ish stajidan qatʼi nazar, kamida har olti oyda bir marta, mehnat sharoitlari zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlarda band boʻlgan xodimlar kamida har uch oyda bir marta mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davriy yoʻl-yoʻriqdan oʻtishlari shart.
Belgilangan muddatlarda qandaydir sabablarga koʻra (mehnat taʼtili, kasallik, xizmat safari va boshqalar) yoʻl-yoʻriqdan oʻtmagan xodimlar ishga qaytgan kuni davriy yoʻl-yoʻriqdan oʻtadi.
15. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha navbatdan tashqari yoʻl-yoʻriq quyidagi hollarda oʻtkazilishi kerak:
ishlab chiqarish jarayonidagi oʻzgarishlar, bir turdagi dastgoh boshqasi bilan almashtirilishi sababli mehnat sharoitlarida oʻzgarish boʻlsa;
agarda tashkilot boʻlinmasida avariya yoki baxtsiz hodisa sodir boʻlsa;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha kiritilgan yangi qoida va yoʻriqnomalar sababli xodimlarga qoʻshimcha talablarni yetkazish zarurati tugʻilganda;
koʻrilgan taʼsir choralaridan qatʼi nazar, qoidalar va yoʻriqnomalar talablari, ishlab chiqarish intizomi buzilgani aniqlangan hollarda;
mehnat sharoitlari zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlarda band boʻlgan xodimlarning ishdagi tanaffuslari 30 kalendar kundan, boshqa ishlar uchun esa 60 kalendar kundan ortiq boʻlganda;
mutaxassisligi boʻyicha vazifasiga bogʻliq boʻlmagan bir martalik ishlar bajarilishidan hamda tabiiy ofat va falokatlarni bartaraf qilish ishlaridan oldin;
yuqori xavfli ishlarga naryad-ijozatni rasmiylashtirishda;
mehnatni muhofaza qilish qoidalari va yoʻriqnomalarini yetarli darajada bilmasligi aniqlanganda tashkilot rahbarining buyrugʻi, mehnatni muhofaza qilish xizmati hamda davlat nazorati organlarining yozma koʻrsatmasi bilan.
Navbatdan tashqari yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish jarayonida ish joyidagi yoʻl-yoʻriq dasturining faqatgina ushbu yoʻl-yoʻriqni oʻtkazishga sabab boʻlgan qismi koʻrib chiqilishi kerak.
16. Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlar ogʻzaki soʻrov yoki zamonaviy texnik oʻquv vositalaridan foydalangan holda bilimlarni, shuningdek, xavfsiz ishlash usullari boʻyicha egallagan koʻnikmalarni tekshirish bilan yakunlanadi.
Bilimlarni yoʻl-yoʻriq oʻtkazgan xodim tekshiradi.
Xodimlar navbatdan tashqari yoʻl-yoʻriqlardan xuddi dastlabki va davriy yoʻl-yoʻriqlar kabi bevosita rahbarlari tomonidan oʻtkazilishi kerak.
Navbatdan tashqari yoʻl-yoʻriq oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi maʼlumot dastlabki va davriy yoʻl-yoʻriqlar kabi ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlarni qayd qilish jurnaliga sabablari koʻrsatilgan holda rasmiylashtiriladi.
17. Yoʻl-yoʻriqdan soʻng ogʻzaki soʻrovda qoniqarsiz bilimga ega boʻlgan shaxslar mustaqil ishlashga ruxsat etilmaydi va ular qaytadan ish joyidagi yoʻl-yoʻriqdan oʻtishlari shart.
18. Har qanday hollarda mustaqil ishlashga tashkilotning bosh muhandisi (ishlab chiqarish boʻyicha rahbar oʻrinbosari) yoki boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari ruxsat beradi.
3 - bob. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va bilimlarni tekshirish
1 - §. Tashkilotning doimiy faoliyat yurituvchi imtihon komissiyasini tashkil etish tartibi
19. Tashkilotlarda doimiy faoliyat yurituvchi imtihon komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — DFYUIK) tashkil etiladi.
Faoliyati turlarining xavflilik darajasi birinchi toifaga mansub boʻlgan tashkilotlarda DFYUIKni tashkil etish tashkilotning kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda, tashkilot rahbari tomonidan mustaqil hal etiladi.
Tashkilotning xavflilik darajasi Vazirlar Mahkamasining “Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2009-yil 24-iyundagi 177-son qaroriga muvofiq belgilanadi.
20. DFYUIK raisi va aʼzolari roʻyxati tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati tomonidan tuzilib, tashkilotning kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
Tashkilotning DFYUIK ishiga tashkilot rahbari yoki bosh muhandis (ishlab chiqarish boʻyicha rahbar oʻrinbosari) rahbarlik qiladi.
Oʻqitilishi va bilimlari tekshirilishi lozim boʻlgan xodimlar soni koʻp tashkilotlarda bir nechta imtihon komissiyasi boʻlishi mumkin.
Bunday hollarda bosh muhandis yoki faoliyat yoʻnalishi boʻyicha tashkilot rahbari oʻrinbosarlari DFYUIK raislari sifatida tayinlanadi.
21. DFYUIK tarkibidagi rahbar va mutaxassislar lavozimga tayinlangandan soʻng bir oy ichida ushbu Nizom talablariga asosan 36 akademik soatdan kam boʻlmagan kurslarda oʻqitilishi va ularning bilimlari tekshirilishi kerak.
DFYUIK aʼzolarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va bilimlarini tekshirish Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi xodimlarining malakasini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda — Malaka oshirish markazi) yoki professional ishtirokchilar tomonidan tasdiqlangan oʻquv dasturlari va oʻquv-mavzuviy rejalar asosida amalga oshiriladi (keyingi oʻrinlarda — taʼlim dasturlari).
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha taʼlim dasturlari Malaka oshirish markazi tomonidan ishlab chiqiladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi bilan kelishilgan holda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
Taʼlim dasturlari zaruratga koʻra kamida uch yilda bir marta yangilab boriladi.
Malaka oshirish markazi hamda professional ishtirokchilar tinglovchilarni oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish sifati uchun javobgardir.
22. Taʼlim dasturlari mazmuniga qoʻyiladigan asosiy talablar quyidagilardan iborat boʻlishi kerak:
mehnatni muhofaza qilish sohasida ishlarni amalga oshiradigan rahbar va mutaxassislarga qoʻyiladigan kasbiy malaka talablariga muvofiq boʻlishi;
mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablarini oʻz ichiga olgan boʻlishi;
shaxsiy va jamoaviy himoya vositalarining turlari va asosiy xususiyatlarini, himoya vositalariga hamda ulardan foydalanishga va saqlashga qoʻyiladigan umumiy talablar, ularning sozligi va holatini baholashning mezonlari toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishi;
mehnatni muhofaza qilish talablarini buzgani uchun javobgarlikka tortish tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisa yoki kasb kasalligi tahlilini oʻz ichiga olgan maʼlumotlar boʻlishi;
mehnatni muhofaza qilish va mehnat sharoitlarini yaxshilashga qaratilgan chora-tadbirlar hamda sohaga oid normativ-huquqiy hujjatlar talablari boʻlishi;
xodimlarning dastlabki tarzda (ishga kirayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻriklarini oʻtkazish talablari boʻlishi;
tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ishlarni hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishi;
oliy taʼlim davlat standartlariga nisbatan izchil, ketma-ketlikda boʻlishi;
zamonaviy taʼlim texnologiyasi va oʻquv vositalariga moʻljallangan boʻlishi;
taʼlim dasturi mazmuni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha amalga oshiriladigan kasbiy faoliyatga muvofiq boʻlishi.
23. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tashkilotlarning oʻqitish talabini hisobga olgan holda anʼanaviy yoki masofaviy tarzda, shuningdek, hududlarda oʻqitilishi mumkin.
24. Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitish kurslarida oʻqigan, taʼlim dasturini muvaffaqiyatli oʻzlashtirgan tashkilotlarning DFYUIK aʼzolari:
Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi va “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar;
mehnat xavfsizligi va gigiyenasi standartlari tizimi;
mehnat shartnomalari, ish va dam olish vaqtlari rejimi, ayollar va 18 yoshga toʻlmagan shaxslarning, shuningdek, alohida toifadagi xodimlarning mehnatini muhofaza qilish, imtiyoz va kompensatsiyalar;
mehnatni muhofaza qilishning holati ustidan davlat va jamoat nazoratini oʻrnatish talablari;
mehnatni muhofaza qilishni boshqarish tizimi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizom;
ishlab chiqarish jarayonlarining xavfsiz olib borilishiga rioya qilinishini taʼminlovchi texnologik reglamentlar va ishlab chiqarish yoʻriqnomalari;
shaxsiy himoya vositalarini belgilash va ulardan foydalanish, ularni berish tartibi va meʼyorlari, ulardan foydalanish muddatlari;
ishlab chiqarish sanitariyasi va shaxsiy gigiyena boʻyicha qoʻyiladigan asosiy talablar;
elektr tokidan jarohatlanishlarning oldini olish boʻyicha qoʻyiladigan asosiy talablar;
yongʻin xavfsizligi, yongʻin, portlash va halokatlarning oldini olish usullari va vositalari;
jabrlanuvchilarga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatish usullari haqida bilimlarga ega boʻlishlari shart.
25. DFYUIK tarkibiga quyidagilar kiritilishi mumkin:
tashkilot rahbari, uning oʻrinbosarlari, bosh muhandis, bosh energetik, bosh mexanik, bosh texnolog, xodimlar bilan ishlash boʻlimi boshligʻi, kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi yoki xodimlarning boshqa vakillik organiga saylangan shaxs va mehnatni muhofaza qilish xizmati boshliqlari.
26. DFYUIK tarkibiga davomiyligi 36 akademik soatdan kam boʻlmagan oʻqitish kurslarida oʻqigan va bilimlari tekshirilgan mutaxassislarni kiritishga ruxsat beriladi.
Mehnatni muhofaza qilish sohasida mutaxassis malaka sertifikatiga ega boʻlgan xodimlarning DFYUIK tarkibiga kiritish uchun oʻqitish kurslarida oʻqishi talab etilmaydi.
27. Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitish kurslarida oʻqigan DFYUIK aʼzolari oʻqitish kurslarida oʻqigandan keyin bilimlari tekshirilishi kerak.
28. Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitish va bilimlarini tekshirish boʻyicha guruh tarkibining soni, qoida tariqasida, 10 nafardan kam boʻlmasligi va 20 nafardan oshmasligi kerak.
29. DFYUIK aʼzolarining bilimlarini tekshirish maxsus zamonaviy axborot texnologiyalari va kuzatuv kameralari bilan jihozlangan alohida xonalarda, kompyuterda topshiriladigan test sinovlaridan yoki ogʻzaki (yozma), shuningdek, amaliy imtihondan iborat boʻladi.
30. Test savollari Malaka oshirish markazi tomonidan tuziladi, Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan tasdiqlanadi hamda test savollari va javob variantlari vazirlikning rasmiy veb-saytida muntazam tarzda joylashtirib boriladi.
Test savollari qonunchilik hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olgan holda yangilab boriladi.
31. Test sinovi taʼlim dasturining barcha boʻlimlarini qamrab olgan kamida 30 ta savol boʻyicha oʻtkaziladi va umumiy imtihon vaqti davomiyligi 60 daqiqani tashkil etadi.
70 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgorlarning bilimlari tekshiruvdan oʻtgan hisoblanadi.
32. Bilimlarni tekshirish jarayonida talabgorlarga quyidagilar taqiqlanadi:
qonunchilik hujjatlari va yoʻriqnoma materiallari, axborotnomalar va maxsus adabiyotlardan foydalanish;
mobil aloqa va boshqa aloqa vositalaridan foydalanish;
boshqa talabgorlar bilan suhbatlashish;
imtihon xonasidan tashqariga chiqish (bilimlari tekshiruvdan oʻtkazilayotgan xonadan tashqariga chiqqan shaxslar qayta ichkariga kiritilmaydi).
Ushbu talablarni buzgan talabgorlar bilimlari tekshiruvdan oʻtkazilayotgan xonadan chiqarib yuboriladi va imtihondan oʻtmagan hisoblanadi.
Begona shaxslarga bilimlarni tekshiruvdan oʻtkazish jarayonida ishtirok etishga ruxsat berilmaydi.
Malaka oshirish markazi va professional ishtirokchilar tomonidan bilimlarni tekshirish jarayonlarini axborot texnologiyalari orqali onlayn shaklda kuzatish imkoniyati yaratilishi kerak.
33. Bilimlarni tekshirish jarayonining shaffofligi va xolisligini taʼminlash maqsadida imtihon uzluksiz ravishda ovozli videotasvirga tushiriladi, videotasvir va talabgorning test javoblari hamda imtihon komissiyasining bayonnomalari Malaka oshirish markazi yoki professional ishtirokchilarda kamida bir yil mobaynida saqlanadi.
Bilimlarni tekshirish jarayonini uzluksiz ravishda ovozli videotasvirga tushirish uchun Malaka oshirish markazi yoki professional ishtirokchilar imtihonlarni tashkil etishda alohida test xonalarini ajratadi hamda ularni zamonaviy texnik asbob-uskunalar (kompyuter, ovozli videokamera, internet aloqasi va boshqalar) bilan taʼminlab, talabgorlar uchun tegishli shart-sharoitlar yaratadi.
34. Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitish va bilimlarni tekshirish ishdan ajralgan holda yoki qisman ajralgan holda amalga oshirilishi mumkin.
35. Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitish yakunida bilimlarni tekshirish boʻyicha uch kishidan kam boʻlmagan tarkibda imtihondan oʻtkazish komissiyasi tuziladi.
Malaka oshirish markazi tomonidan bilimlarni tekshirish boʻyicha imtihon komissiyasi tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining Davlat mehnat inspeksiyasi va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari doimiy asosda kiritilishi kerak.
Professional ishtirokchilar tomonidan bilimlarni tekshirish boʻyicha imtihon komissiyasi tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy Davlat mehnat inspeksiyasi va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasining hududlardagi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari doimiy asosda kiritilishi kerak.
Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitish va bilimlarni tekshirish yakuni boʻyicha imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlarga ushbu Nizomga 6-ilovada keltirilgan shaklda Davlat namunasidagi sertifikat beriladi.
Sertifikatning amal qilish muddati uch yil.
DFYUIK aʼzolari uch yilda bir marta oʻqitilib, bilimlari tekshirilishi kerak.
36. DFYUIK aʼzolari mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitilib, bilimlari tekshirilgandan keyin bayonnoma rasmiylashtiriladi va bir hafta muddatda Malaka oshirish markazi yoki professional ishtirokchilar tomonidan oʻqitilib, bilimlari tekshirilganlar boʻyicha toʻliq maʼlumotlar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritiladi.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarini tekshirishda qoniqarsiz baholangan shaxsning bir oy ichida bilimlari qayta tekshirilishi kerak.
37. Tashkilotning DFYUIK tarkibi buyruq bilan rasmiylashtiriladi. Buyruqqa komissiya tarkibi, DFYUIK tomonidan bilimlari tekshirilishi lozim boʻlgan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarining roʻyxati bilimlarni tekshirish grafigi, bilimlarni tekshirish uchun savollar roʻyxati ilova qilinishi kerak.
38. DFYUIKning asosiy vazifasi tashkilotning boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarini oʻqitish hamda bilimini tekshirishdan iborat.
39 . Yakka tartibdagi tadbirkorlarga DFYUIK faoliyatini tashkil etish majburiy hisoblanmaydi.
2 - §. Tashkilotning boʻlinma va boʻlimi (sexi) rahbarlarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va ularning bilimlari tekshirilishini tashkil etish
40. Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari mehnatni muhofaza qilish boʻyicha DFYUIK tomonidan oʻqitilishi va bilimlari tekshirilishi kerak.
41. Tashkilotning oʻqitilishi va bilimlari tekshirilishi kerak boʻlgan boʻlinma va boʻlimi (sexi) rahbarlari roʻyxati mehnatni muhofaza qilish xizmati tomonidan tuzilib, kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda DFYUIK raisi tomonidan tasdiqlanadi.
42. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha 36 akademik soatlik oʻqitish dasturi boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarining egallab turgan lavozimlariga nisbatan qoʻyiladigan malaka talablariga asosan mehnatni muhofaza qilish xizmati tomonidan ishlab chiqiladi, kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda DFYUIK raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Oʻqitish dasturlari zaruratga koʻra kamida uch yilda bir marta yangilab boriladi.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish dasturi asosida ishlab chiqilgan savollar roʻyxatiga asosan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarining bilimlarini tekshirish uchun mehnatni muhofaza qilish xizmati tomonidan imtihon biletlari tuziladi va DFYUIK raisi tomonidan tasdiqlanadi.
43. Oʻqitish dasturlari mazmuniga qoʻyiladigan asosiy talablar quyidagilardan iborat boʻlishi kerak:
mehnatni muhofaza qilish sohasida ishlarni amalga oshiradigan rahbar va mutaxassislarga qoʻyiladigan professional kasbiy malaka talablariga muvofiq boʻlishi;
mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablarini oʻz ichiga olgan boʻlishi;
shaxsiy va jamoaviy himoya vositalarining turlari va asosiy xususiyatlarini, himoya vositalariga hamda ulardan foydalanishga va saqlashga qoʻyiladigan umumiy talablar, ularning sozligi va holatini baholashning mezonlari toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishi;
mehnatni muhofaza qilish talablarini buzganligi uchun javobgarlikka tortish tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisa yoki kasb kasalligi tahlilini oʻz ichiga olgan maʼlumotlar boʻlishi;
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi, mehnat sharoitlarini yaxshilashga qaratilgan chora-tadbirlar hamda mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni va normativ-huquqiy hujjatlar talablari boʻlishi;
xodimlarning dastlabki tarzda (ishga kirayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻriklarini oʻtkazish talablari boʻlishi;
xavfsizlik qoidalari va ishlab chiqarish sanitariyasi meʼyorlari talablari;
uskunalar, mexanizmlar, moslamalar, toʻsuvchi va saqlovchi qurilmalarning, shuningdek, ishlab chiqarish va yordamchi xonalarning soz holatini va xavfsiz ishlashini taʼminlashga oid talablar;
maʼmuriy-jamoatchilik nazoratini oʻtkazish tartibi;
yoʻriqnomalar, ichki mehnat tartibi qoidalari va jamoa shartnomasi talablari;
zamonaviy taʼlim texnologiyasi va oʻquv vositalariga moʻljallangan boʻlishi;
oʻqitish dasturining mazmuni mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha amalga oshiriladigan kasbiy faoliyatga muvofiq boʻlishi.
44. Tashkilot hududida boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish uchun tashkilot tomonidan malakali mutaxassislar jalb etilishi mumkin.
Oʻqitish va bilimlarni tekshirish anʼanaviy yoki masofaviy shaklda amalga oshirilishi mumkin.
Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarini oʻqitish ushbu Nizomga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitishni roʻyxatga olish jurnalida (qogʻoz yoki elektron shaklda) yoki maxsus elektron dasturda qayd etiladi.
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturga yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali kiriladi va tasdiqlanadi.
45. Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish hamda bilimlarini tekshirish birlamchi, davriy, navbatdan tashqari turlarga boʻlinadi.
Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarining bilimlarini tekshirish tasdiqlangan jadval asosida oʻtkaziladi. Jadval DFYUIKning barcha aʼzolari hamda bilimi tekshirilayotgan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlariga imtihon boshlanishidan kamida 15 kun avval yuborilishi kerak.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlar DFYUIKning kamida uch nafar aʼzosi ishtirok etgan taqdirda tekshiriladi.
46. Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari lavozimga tayinlangandan soʻng bir oy ichida mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlari birlamchi tekshirilishi shart.
47. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davriy oʻqitish hamda bilimlarni tekshirish kamida uch yilda bir marotaba oʻtkazilishi, xavfliligi yuqori boʻlgan ishlab chiqarish yoki kasbiy tanlov talab etiladigan ishlarda band boʻlgan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari esa har yili oʻqitilishi va bilimlari tekshirilishi shart.
48. Ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan shakldagi jadvalga asosan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlarining bilimlari davriy tekshiruvdan ushbu Nizomning 47-bandida nazarda tutilgan shartlar asosida oʻtkaziladi.
Jadvallar mehnatni muhofaza qilish xizmati tomonidan tuzilib, kasaba uyushma qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda, DFYUIK raisi tomonidan (qogʻoz yoki elektron shaklda) tasdiqlanadi.
49. Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari quyidagi hollarda navbatdan tashqari oʻqitilishi hamda bilimlari tekshirilishi shart:
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yangi yoki qayta koʻrib chiqilgan mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va normativ-huquqiy hujjatlar amalga kiritilganda;
yangi uskunalarni ishga tushirish yoki yangi texnologik jarayonlarni tatbiq etishda;
xodimni boshqa ish oʻrniga oʻtkazish yoki uni boshqa lavozimga tayinlash vaqtida, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoʻshimcha bilimlar talab etiladigan hollarda;
baxtsiz hodisalarga yoʻl qoʻyilganda — guruhli, oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir va oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisalar, shuningdek, avariya holati, yongʻin, portlash yoki zaharlanish yuzaga kelganda;
tashkilotning rahbari, mehnatni muhofaza qilish xizmati va davlat nazorati va tekshiruvi organlari talablariga asosan;
mehnat faoliyatida bir yildan koʻproq tanaffus boʻlganda.
50. Bilimlari tekshirilayotgan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlariga beriladigan bahodan (yaxshi, qoniqarli yoki qoniqarsiz) tashqari boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlariga ishga qoʻyilishi yuzasidan xulosa beriladi.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarni tekshirish natijalari ushbu Nizomga 9-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq bilimlarni tekshirish jurnalida (qogʻoz yoki elektron shaklda) yoki maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturda qayd etilishi shart.
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturga yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali kiriladi va tasdiqlanadi.
Bilimlarni tekshirish jurnalining qogʻoz shakli uch yildan kam boʻlmagan muddatda saqlanadi.
51. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlari qoniqarsiz baholangan shaxs bir oy ichida bilimlarini qayta tekshirish sharti bilan tashkilotda egallab turgan vazifasida ish haqi saqlanmagan holda qoldirilishi mumkin.
Bilimlari qayta tekshirilishi natijasiga koʻra bilimi qoniqarsiz deb baholanishi xodimni ishdan chetlashtirishga asos boʻladi. Bilimlarni qayta tekshirishga sababsiz kelmaslik xodimga intizomiy jazo chorasini qoʻllashga asos hisoblanadi.
3 - §. Boʻlinma va boʻlim (sex)ning doimiy faoliyat yurituvchi imtihon komissiyasi ishini tashkil etish
52. Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari tashkilotning DFYUIKda bilimlari tekshiruvdan muvaffaqiyatli oʻtkazilgandan soʻng boʻlinma va boʻlim (sex) mutaxassis va xodimlarini oʻqitish va ularning bilimini tekshirish uchun boʻlinma va boʻlim (sex)da tuziladigan imtihon komissiyasi ishlarida ishtirok etish huquqiga ega boʻladi.
53. Boʻlinma va boʻlimning (sex) mutaxassis va xodimlari mehnatni muhofaza qilish boʻyicha boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari tomonidan oʻqitilishi va bilimlari tekshirilishi kerak.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha belgilangan tartibda oʻquvdan oʻtmagan va bilimlari tekshirilmagan mutaxassis va xodimlarni ishga qoʻyish taqiqlanadi.
54. Boʻlinma va boʻlim (sex)ning oʻqitilishi va bilimlari tekshirilishi kerak boʻlgan mutaxassis va xodimlari roʻyxati boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari tomonidan tuzilib, mehnatni muhofaza qilish xizmati va kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda tashkilotning DFYUIK raisi tomonidan tasdiqlanadi.
55. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha 18 akademik soatlik oʻqitish dasturi boʻlinma va boʻlim (sex) mutaxassis va xodimlarining egallab turgan kasb va lavozimlariga nisbatan qoʻyiladigan malaka talablariga asosan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari tomonidan ishlab chiqiladi, mehnatni muhofaza qilish xizmati va kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda tashkilotning DFYUIK raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Oʻqitish dasturlari zaruratga koʻra kamida uch yilda bir marta yangilab boriladi.
56. Oʻqitish dasturlari mazmuniga qoʻyiladigan asosiy talablar quyidagilardan iborat boʻlishi kerak:
mehnatni muhofaza qilish sohasida ishlarni amalga oshiradigan mutaxassis va xodimlarga qoʻyiladigan kasbiy malaka talablariga muvofiq boʻlishi;
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablarini oʻz ichiga olgan boʻlishi;
shaxsiy va jamoaviy himoya vositalarining turlari va asosiy xususiyatlarini, himoya vositalariga hamda ulardan foydalanishga va saqlashga qoʻyiladigan umumiy talablar, ularning sozligi va holatini baholashning mezonlari toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishi;
mehnatni muhofaza qilish talablarini buzgani uchun javobgarlikka tortish tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishi;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishi;
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi, mehnat sharoitlarini yaxshilashga qaratilgan chora-tadbirlar hamda mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va normativ-huquqiy hujjatlar talablari boʻlishi;
xodimlarni dastlabki tarzda (ishga kirayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻriklardan oʻtkazish talablari boʻlishi;
xavfsizlik qoidalari va ishlab chiqarish sanitariyasi meʼyorlari talablari;
asbob-uskunalar, mexanizmlar, moslamalar, toʻsuvchi va saqlovchi qurilmalarning, shuningdek, ishlab chiqarish va yordamchi xonalarning soz holati va xavfsiz ishlashini taʼminlashga oid talablar;
maʼmuriy-jamoatchilik nazoratining birinchi va ikkinchi bosqichini oʻtkazish tartibi;
boʻlinma va boʻlimning (sex) faoliyatiga oid yoʻriqnomalar talablari;
ichki mehnat tartibi qoidalari va jamoa shartnomasi talablari;
oʻqitish dasturining mazmuni mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha amalga oshiriladigan kasbiy faoliyatga muvofiq boʻlishi.
57. Boʻlinma va boʻlimlarning (sex) mutaxassis va xodimlarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish uchun tashkilotning malakali mutaxassislarini jalb etishi mumkin.
Oʻqitish va bilimlarni tekshirish anʼanaviy yoki masofaviy tarzda amalga oshirilishi mumkin.
Boʻlinma va boʻlim (sex)larning mutaxassis va xodimlarini oʻqitish ushbu Nizomga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitishni roʻyxatga olish jurnalida (qogʻoz yoki elektron) yoki maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturda qayd etilishi shart.
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturga yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali kiriladi va tasdiqlanadi.
58. Boʻlinma va boʻlim (sex)larning mutaxassis va xodimlarini mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish hamda ularning bilimlarini tekshirish birlamchi, davriy, navbatdan tashqari turlarga boʻlinadi.
Boʻlinma va boʻlimlarning (sex) mutaxassis va xodimlarini bilimlari tasdiqlangan jadval asosida tekshiriladi. Jadval imtihon komissiyasining barcha aʼzolari hamda bilimi tekshirilayotgan mutaxassis va xodimlarga imtihon boshlanishidan kamida 15 kun avval yuborilishi kerak.
Boʻlinma va boʻlim (sex)ning imtihon komissiyasi tarkibi uch kishidan kam boʻlgan taqdirda, mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha bilimlarni tekshirish mumkin emas.
59. Boʻlinma va boʻlim (sex) mutaxassis va xodimlari lavozimga tayinlangandan soʻng bir oy ichida mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlari birlamchi tekshirilishi shart.
60. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davriy oʻqitish hamda bilimlarini tekshirish kamida uch yilda bir marotaba, xavfliligi yuqori boʻlgan ishlab chiqarish yoki kasbiy tanlov talab etiladigan ishlarda band boʻlgan boʻlinma va boʻlim (sex) mutaxassis va xodimlari esa har yili oʻqitilishi va bilimlari tekshirilishi shart.
61. Ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan shakldagi grafikka asosan mutaxassis va xodimlarning bilimlari davriy tekshiruvdan ushbu Nizomning 60-bandida nazarda tutilgan shartlar asosida oʻtkaziladi.
Jadvallar boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari tomonidan tuzilib, mehnatni muhofaza qilish xizmati va kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda, tashkilotning DFYUIK raisi tomonidan (qogʻoz yoki elektron shaklda) tasdiqlanadi.
62. Boʻlinma va boʻlim (sex) mutaxassis va xodimlari quyidagi hollarda navbatdan tashqari oʻqitilishi hamda bilimlari tekshirilishi shart:
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha yangi yoki qayta koʻrib chiqilgan mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va normativ-huquqiy hujjatlar amalga kiritilganda;
yangi uskunalarni ishga tushirish yoki yangi texnologik jarayonlarni tatbiq etishda;
xodimni boshqa ish oʻrniga oʻtkazish yoki uni boshqa lavozimga tayinlash vaqtida, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoʻshimcha bilimlar talab etiladigan hollarda;
baxtsiz hodisalarga yoʻl qoʻyilganda — guruhli, oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir va oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisalar, shuningdek, avariya holati, yongʻin, portlash yoki zaharlanish yuzaga kelganda;
tashkilotning rahbari, mehnatni muhofaza qilish xizmati va davlat nazorati va tekshiruvi organlari talablariga asosan;
mehnat faoliyatida bir yildan koʻproq tanaffus boʻlganda.
63. Bilimlari tekshirilayotgan boʻlinma va boʻlim (sex) mutaxassis va xodimlariga beriladigan bahodan (yaxshi, qoniqarli yoki qoniqarsiz) tashqari mustaqil ishga qoʻyilishi yuzasidan xulosa beriladi.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarni tekshirish natijalari ushbu Nizomga 9-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq bilimlarni tekshirish jurnalida (qogʻoz yoki elektron shaklda) yoki maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturda qayd etilishi shart.
Maxsus ishlab chiqilgan elektron dasturga yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali kiriladi va tasdiqlanadi.
Bilimlarni tekshirish jurnalining qogʻoz shakli uch yildan kam boʻlmagan muddatda saqlanadi.
64. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlari qoniqarsiz baholangan xodim bir oy ichida bilimlarini qayta tekshirish sharti bilan, tashkilotda egallab turgan lavozimida ish haqi saqlanmagan holda qoldirilishi mumkin.
Bilimlari qayta tekshirilishi natijasiga koʻra bilimi qoniqarsiz deb baholanishi xodimni ishdan chetlashtirishga asos boʻladi. Bilimlarni qayta tekshirishga sababsiz kelmaslik xodimga intizomiy jazo chorasini qoʻllashga asos hisoblanadi.
4-bob. Mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirish va qayta tayyorlash
1-§. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish
65. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish quyidagilar uchun majburiydir:
tashkilotlarning mehnatni muhofaza qilish xizmati rahbari va mutaxassislari;
mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozori professional ishtirokchilarining bevosita mazkur xizmatlar bilan shugʻullanuvchi xodimlari, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilari tomonidan foydalaniladigan texnik jihatdan malakaliligi maʼqullangan sinov laboratoriyalari rahbarlari;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davlat texnik inspektorlari va mehnat sharoitlari (bosh) ekspertlari, kasaba uyushmalarining inspeksiyasi texnik inspektorlari;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vazifalar yuklangan masʼul xodimlar;
kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili;
oliy va oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlarining “Mehnatni muhofaza qilish” va “Hayot faoliyati xavfsizligi” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha maxsus fanlardan va boshqa yoʻnalishlarga mehnatni muhofaza qilish kurslarida dars beradigan oʻqituvchilari.
66. Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan malaka oshirishdan quyidagilar oʻtkaziladi:
tashkilotlarning mehnatni muhofaza qilish xizmati rahbarlari, mutaxassislari va mehnatni muhofaza qilish muhandislari;
mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozori professional ishtirokchilarining bevosita mazkur xizmatlar bilan shugʻullanuvchi xodimlari, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilari tomonidan foydalaniladigan texnik jihatdan malakaliligi maʼqullangan sinov laboratoriyalari rahbarlari;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davlat texnik inspektorlari va mehnat sharoitlari (bosh) ekspertlari, kasaba uyushmalarining inspeksiyasi texnik inspektorlari;
oliy va oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlarining “Mehnatni muhofaza qilish” va “Hayot faoliyati xavfsizligi” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha maxsus fanlardan va boshqa yoʻnalishlarga mehnatni muhofaza qilish kurslarida dars beradigan oʻqituvchilari.
Davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish kurslarida oʻqigan shaxslarga malaka oshirish kurslaridan oʻtgandan keyin bir yilgacha mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassisning malaka sertifikatini olish uchun malaka imtihonlari topshirish huquqi beriladi.
67. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davomiyligi 36 akademik soatdan kam boʻlmagan malaka oshirish kurslari quyidagilar uchun oʻtkaziladi:
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vazifalar yuklangan masʼul xodimlar;
kasaba uyushmalari va xodimlarning boshqa vakillik organlarining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakili.
68. Ushbu Nizomning 66 , 67-bandlarida koʻrsatilganlar mehnatni muhofaza qilish boʻyicha uch yilda kamida bir marta malaka oshirish kurslarida oʻqishlari shart.
69. Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha kasbiy bilimlari yetarli boʻlmagan xodimlar aniqlanganda, mehnatni muhofaza qilish sohasida davlat nazorati organlari va mehnatni muhofaza qilish xizmati rahbarlari hamda muhandislari ushbu xodimning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirishini navbatdagi muddati oʻtmasdan, malaka oshirish kurslarida majburiy oʻqishlari yuzasidan qaror qabul qilishga haqli.
2-§. Mehnatni muhofaza qilish sohasida qayta tayyorlash
70. Mehnatni muhofaza qilish sohasi mutaxassislarini qayta tayyorlashning maqsadi bilim olish, tashkilotda mehnatni muhofaza qilish ishlarini tashkil etish, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish sohasi amaliyotida bilim va koʻnikmalarni shakllantirish, ishlab chiqarish va xavfsiz texnologik jarayonlarni tashkil etishdan iborat.
71. Tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan mehnatni muhofaza qilish vazifasi yuklangan, texnik yoʻnalishdagi oliy maʼlumotga ega boʻlmagan rahbarlari (yoki ularning oʻrinbosarlari) 288 akademik soatdan kam boʻlmagan hajmdagi oʻquv kurslarida mehnatni muhofaza qilish sohasida qayta tayyorgarlikdan oʻtadilar.
Bunda bir haftalik oʻquv yuklamasi barcha turdagi, shu jumladan, auditoriyada va auditoriyadan tashqari (mustaqil) oʻquv ishlari bilan birgalikda 54 akademik soatdan ortiq miqdorda belgilanadi. Auditoriya ishlari bir haftada 36 akademik soatdan oshmasligi kerak.
72. Mehnatni muhofaza qilish mutaxassisi vazifasi yuklangandan keyin olti oy ichida mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qayta tayyorgarlikdan oʻtilishi shart.
3-§. Mehnatni muhofaza qilish sohasida qayta tayyorlash va malaka oshirishni tashkil etish
73. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish va qayta tayyorlash Malaka oshirish markazi yoki professional ishtirokchilar tomonidan amalga oshiriladi.
Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlarining mehnatni muhofaza qilish xizmati xodimlari hamda oliy va oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlarining “Mehnatni muhofaza qilish” va “Hayot faoliyati xavfsizligi” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha maxsus fanlardan va boshqa yoʻnalishlarga mehnatni muhofaza qilish kurslarida dars beradigan oʻqituvchilarning malakasi Malaka oshirish markazi tomonidan oshiriladi.
74. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis malaka sertifikatini oluvchi nomzodlar tegishli professional ishtirokchilarning xodimi boʻlsa, ularning ushbu tashkilotlarda malaka oshirishlariga yoʻl qoʻyilmaydi.
75. Malaka oshirish markazi va professional ishtirokchilar tashkilotlar xodimlarini oʻqitish boʻyicha talabini hisobga olgan holda, oʻzlarining hududlarida ham mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish kurslarini tashkil etishi mumkin.
Malaka oshirish markazi va professional ishtirokchilar mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish kurslarining oʻquv jarayonlarini olib borish uchun zarur shart-sharoitlar mavjud boʻlgan ish beruvchilarning hududida ham tashkil etishi mumkin.
76. Mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirish va qayta tayyorlash ishdan ajralgan yoki ajralmagan holda amalga oshiriladi.
77. Mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslari yakunida olingan bilimlarni tekshirish boʻyicha uch kishidan kam boʻlmagan tarkibda imtihondan oʻtkazish komissiyasi tuziladi.
Malaka oshirish markazi tomonidan malaka oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha imtihon komissiyasi tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining Davlat mehnat inspeksiyasi va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari doimiy asosda kiritilishi kerak.
Professional ishtirokchilar tomonidan malaka oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha imtihon komissiyasi tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy Davlat mehnat inspeksiyasi va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasining hududlardagi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari doimiy asosda kiritilishi kerak.
78. Kurs yakuni boʻyicha imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirgan taqdirda:
mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirganlarga ushbu Nizomga 10-ilovada keltirilgan shaklda Davlat namunasidagi sertifikat;
mehnatni muhofaza qilish sohasida qayta tayyorlashdan oʻtganlarga ushbu Nizomga 11-ilovada keltirilgan shaklda Davlat namunasidagi sertifikat beriladi.
Sertifikatning amal qilish muddati uch yil.
79. Mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha guruh tarkibining soni, qoida tariqasida 10 nafardan kam boʻlmasligi va 20 nafardan oshmasligi kerak.
80. Malaka imtihonlari maxsus zamonaviy axborot texnologiyalari va kuzatuv kameralari bilan jihozlangan alohida xonalarda kompyuterda topshiriladigan test sinovlaridan yoki ogʻzaki (yozma), shuningdek, amaliy imtihondan iborat boʻladi.
Malaka imtihonlari davlat tilida topshiriladi.
81. Test savollari Malaka oshirish markazi tomonidan tuziladi, Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan tasdiqlanadi hamda test savollari va javob variantlari vazirlikning rasmiy veb-saytida muntazam tarzda joylashtirib boriladi.
Test savollari qonunchilik hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olgan holda yangilab boriladi.
82. Test sinovi taʼlim dasturining barcha boʻlimlarini qamrab olgan kamida 45 ta savol boʻyicha oʻtkaziladi va umumiy imtihon vaqti davomiyligi 60 daqiqani tashkil etadi.
70 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgorlar malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan hisoblanadi.
83. Malaka imtihonini oʻtkazish jarayonida talabgorlarga quyidagilar taqiqlanadi:
qonunchilik hujjatlari va yoʻriqnoma materiallari, axborotnomalar va maxsus adabiyotlardan foydalanish;
mobil aloqa va boshqa aloqa vositalaridan foydalanish;
boshqa talabgorlar bilan suhbatlashish;
imtihon xonasidan tashqariga chiqish (malaka imtihoni oʻtkazilayotgan xonadan tashqariga chiqqan shaxslar qayta ichkariga kiritilmaydi).
Ushbu talablarni buzgan talabgorlar malaka imtihoni oʻtkazilayotgan xonadan chiqarib yuboriladi va imtihondan oʻtmagan hisoblanadi.
Begona shaxslarga malaka imtihonidan oʻtkazish jarayonida ishtirok etishga ruxsat berilmaydi.
Malaka oshirish markazi va professional ishtirokchilar tomonidan malaka imtihoni jarayonlarini axborot texnologiyalari orqali onlayn tarzda kuzatish imkoniyati yaratilishi kerak.
84. Malaka imtihoning jarayoni shaffofligi va xolisligini taʼminlash maqsadida imtihon uzluksiz ravishda ovozli videotasvirga tushiriladi, videotasvir va talabgorning test javoblari hamda imtihon komissiyasining bayonnomalari Malaka oshirish markazi yoki professional ishtirokchilarda kamida bir yil mobaynida saqlanadi.
Malaka imtihoni jarayonini uzluksiz ravishda ovozli videotasvirga tushirish uchun Malaka oshirish markazi yoki professional ishtirokchilar imtihonlarni tashkil etishda alohida test xonalarini ajratadi hamda ularni zamonaviy texnik asbob-uskunalar (kompyuter, ovozli videokamera, internet aloqasi va boshqalar) bilan taʼminlab, talabgorlar uchun tegishli shart-sharoitlar yaratadi.
85. Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻquv kursi yakuni boʻyicha bayonnoma rasmiylashtiriladi va bir hafta muddatda Malaka oshirish markazi yoki professional ishtirokchilar tomonidan oʻquv kursida oʻqiganlar boʻyicha toʻliq maʼlumotlar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritiladi.
86. Malaka oshirish markazi va professional ishtirokchilar malaka oshirish kurslari tinglovchilarining oʻqitish sifati uchun javobgardir.
4-§. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislarning malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash boʻyicha oʻquv dasturlariga qoʻyiladigan talablar
87. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish va qayta tayyorlash mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻquv dasturlari va oʻquv-mavzuviy rejalar asosida amalga oshiriladi (keyingi oʻrinlarda — taʼlim dasturlari).
Taʼlim dasturlari Malaka oshirish markazi tomonidan ishlab chiqiladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi bilan kelishilgan holda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
Taʼlim dasturlari zaruratga koʻra kamida uch yilda bir marta yangilab boriladi.
88. Taʼlim dasturlari mazmuniga qoʻyiladigan asosiy talablar quyidagilardan iborat:
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha ishlarni amalga oshiradigan mutaxassislarga qoʻyiladigan kasbiy malaka talablariga muvofiq boʻlishi;
oliy taʼlim davlat standartlariga nisbatan izchil ketma-ketlikda boʻlishi;
zamonaviy taʼlim texnologiyasi va oʻquv vositalariga moʻljallangan boʻlishi;
taʼlim dasturi mazmuni mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha amalga oshiriladigan kasbiy faoliyatga muvofiq boʻlishi kerak.
89. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish va qayta tayyorlash taʼlim dasturlari nazorat tadbirlarini nazarda tutishi shart, jumladan:
tinglovchilarni test sinovidan oʻtkazish;
imtihon topshirish.
90. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish va qayta tayyorlash oʻquv yuklamalarini rejalashtirishda ularning mustaqil ishlashiga alohida eʼtibor qaratilishi shart.
91. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish va qayta tayyorlashdan oʻtgan tinglovchilar taʼlim dasturlarini oʻzlashtirish natijalariga koʻra quyidagi bilishlari kerak:
mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni va normativ-huquqiy hujjatlar talablari;
tashkilotlarda ishlab chiqiladigan, mehnatni muhofaza qilishni boshqarish tizimini tashkil etish hamda ularning faoliyat yuritishini taʼminlaydigan lokal hujjatlar roʻyxati;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalardan ogohlantirish boʻyicha profilaktika ishlarini oʻtkazish, shaxsiy himoya vositalari toʻgʻri qoʻllanishi, normativ-huquqiy hujjatlarning talablariga rioya etilishini nazorat qilish usullari va uslublari, ishlab chiqarish va kasb kasalligiga chalinish, xavfsiz mehnat sharoitlari yaratish va ish joylarini attestatsiyadan oʻtkazish natijalari boʻyicha aniqlangan nomuvofiqliklarni tugatishga qaratilgan chora-tadbirlarni bajarish;
xodimlarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitish va mehnatni muhofaza qilish chora-tadbirlarini moliyalashtirish hajmlari boʻyicha ehtiyojlarni aniqlash;
shaxsiy va jamoaviy himoya vositalarining toifalari, turlari va asosiy xususiyatlarini, himoya vositalariga hamda ulardan foydalanishga va saqlashga qoʻyiladigan umumiy talablar, ularning sozligi va holatini baholashning mezonlari;
kasb kasalliklari turlari va kasbiy xavflarni boshqarish usullari;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalligiga chalinishni tekshirish va hisobga olishda, shuningdek, ishlab chiqarishda jarohatlanganlarning sugʻurtasini taʼminlash uchun zarur hujjatlar roʻyxati;
ish beruvchining mehnat sharoitlari, ishlab chiqarish faoliyatining xususiyatlarini hisobga olgan holda, mehnatni muhofaza qilish sohasida vazifa va maqsadlarini shakllantirish asoslari;
ish beruvchi faoliyatining xususiyatini inobatga olgan holda aholining sanitariya-gigiyena osoyishtaligi toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari;
zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) mehnat sharoitlarida band boʻlgan xodimlarga belgilangan kompensatsiya turlari va miqdori, ularni berish shartlari va tartibi;
mehnatni muhofaza qilish talablarini buzgani uchun javobgarlik (intizomiy, maʼmuriy, fuqaroviy-huquqiy, jinoiy) va javobgarlikka tortish tartibi;
texnologik jarayonlarning asoslari, mashinalar, qurilmalar va uskunalarning vazifalari, ish beruvchining faoliyati xususiyatlarini inobatga olgan holda xomashyo va materiallarni qoʻllash;
texnologiyalar, uskunalar, mashinalar va moslamalarga mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoʻyiladigan asosiy talablar, shuningdek, ularni qabul qilish va foydalanishga topshirish, ishlab chiqarish obyektlarini nazorat qilish bilan bogʻliq hujjatlar roʻyxati;
ishlab chiqarish muhiti va mehnat jarayonining zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) omillari, ularning manbalari va xususiyatlari;
mehnatni muhofaza qilishni boshqarish tizimini rejalashtirish, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha koʻrsatkichlarni ishlab chiqish, mehnatni muhofaza qilish chora-tadbirlarining natijalarini va boshqarish tizimining samaradorligini baholash.
92. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malaka oshirish kurslarida oʻqigan, taʼlim dasturini muvaffaqiyatli oʻzlashtirgan shaxslar quyidagi bilimlarga ega boʻlishlari shart:
qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha samarali ish tizimini tashkil etish, mehnatni muhofaza qilish tizimining barcha jarayonlarini nazorat qilish va muvofiqlashtirishni taʼminlash hamda mehnatni muhofaza qilish tizimiga tuzatishlar kiritish boʻyicha takliflar tayyorlash;
jamoa kelishuvi, jamoa shartnomasi va xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasining mehnatni muhofaza qilish qismini ishlab chiqish;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha xodimlar oʻrtasida vakolatlar va majburiyatlarni taqsimlash;
xodimlarga ishlab chiqarishda jarohatlanganlarga shifokordan oldingi yordam koʻrsatish uslub va usullarini oʻrgatish;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar, xodimlarni xavfsiz mehnatning uslub va usullariga oʻqitish dasturlarini, xavfsiz mehnat sharoitlarini taʼminlash va mehnat sharoitlari hamda mehnat muhofazasini yaxshilash boʻyicha dasturlarni ishlab chiqish va joriy etish, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar oʻtkazish va xodimlarning mehnat muhofazasi boʻyicha bilimlarini tekshirishni taʼminlash;
kasbiy xavflarni baholash orqali tashkilotlarda tashkil etilgan mehnatni muhofaza qilish tizimi va haqiqiy sharoitlarni tahlil qilish;
ish beruvchiga mehnatni muhofaza qilish va mehnat sharoitlari masalalari boʻyicha hisobot (shu jumladan, statistika) hujjatlarini tayyorlash;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalligiga chalinishni tekshirish boʻyicha komissiya ishini tashkil qilish, taqdim etilgan materiallar asosida mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalligi holatini oʻrganish;
ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalardan foydalanishda jarohatlanish jihatidan xavfliligi boʻyicha attestatsiya komissiyasi ishini tashkil etish, ish oʻrinlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha hujjatlarni tayyorlash;
xodimlarni ishga qabul qilishda dastlabki, davriy va navbatdan tashqari tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, davolash-profilaktika xizmatini koʻrsatish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish, xodimlarga sanitariya-maishiy xizmat koʻrsatish talablarini ishlab chiqish;
xodimlarning xavfsiz ishlash darajasini yaxshilash, mehnat sharoitlarining yaxshilanishidan manfaatdorlik darajasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni aniqlash, shuningdek, xodimlarning mehnat qilish va dam olish rejimini taʼminlash boʻyicha takliflar tayyorlash;
xodimlarni mehnat sharoitlari va ish joylaridagi mehnat muhofazasi, sogʻligʻiga yetkaziladigan jarohatlar xavflari, taqdim etiladigan kompensatsiyalar va kafolatlar boʻyicha atroflicha maʼlumotlar bilan taʼminlash;
mehnatni muhofaza qilish va mehnat sharoitlari masalalari boʻyicha xodimlarning vakillik organlari bilan ishlarni tashkil etish.
93. Ushbu Nizom bilan qogʻoz hamda elektron shaklda toʻldirilgan va tasdiqlangan hujjatlar tashkilot tomonidan oʻn yil davomida saqlanadi hamda ushbu majburiyat tashkilot rahbari zimmasiga yuklanadi.
5-bob. Apellyatsiyalarni koʻrib chiqish
94. Bilimlarini tekshirish, malaka oshirish va qayta tayyorlash natijalariga koʻra qabul qilingan qarorlardan norozi boʻlgan talabgorlar imtihon natijalari eʼlon qilingan sanadan boshlab oʻttiz kalendar kun mobaynida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda uning hududiy organlariga apellyatsiya berish huquqiga ega. Apellyatsiya yozma shaklda taqdim etiladi. Apellyatsiyani koʻrib chiqish muddati oʻn besh ish kunidan oshmasligi lozim.
95. Apellyatsiyani koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislari hamda ularning hududiy organlari tomonidan Apellyatsiya komissiyasi tashkil qilinadi. Apellyatsiya komissiyasi tarkibi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri va uning hududiy organi rahbarining buyrugʻi bilan Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi bilan kelishgan holda tasdiqlanadi.
Malaka oshirish markazida bilimlari tekshirilgan, malaka oshirgan va qayta tayyorlashdan oʻtgan talabgorlar shikoyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga beriladi hamda vazirlikning Apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.
Professional ishtirokchilarda bilimlari tekshirilgan, malaka oshirgan va qayta tayyorlashdan oʻtgan talabgorlar shikoyatlari tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hududiy organlariga va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasining hududlardagi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislariga beriladi va hududiy organlarning apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi. Apellyatsiya komissiyasi oʻn besh ish kunida berilgan apellyatsiyani talabgor ishtirokida koʻrib chiqadi. Apellyatsiya komissiyasining ishi bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Bayonnoma apellyatsiya komissiyasining barcha aʼzolari va talabgor tomonidan imzolanadi.
Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiyani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
imtihon natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish;
imtihon natijalarini bekor qilish va bilimlari tekshirilgani, malaka oshirgani va qayta tayyorlashdan oʻtgani toʻgʻrisidagi sertifikatni berish haqida.
96. Imtihon natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror quyidagi hollarda qabul qilinadi:
apellyatsiya ushbu Nizom talablari buzilgan holda taqdim etilgan boʻlsa;
apellyatsiyada keltirilgan sabablar oʻz tasdigʻini topmasa.
97. Imtihon natijalarini bekor qilish, talabgor bilimlari tekshirilgani, malaka oshirgani va qayta tayyorlashdan oʻtgani toʻgʻrisidagi sertifikatni berish haqidagi qaror imtihonlar ushbu Nizom talablari buzilgan holda oʻtkazilgan taqdirda qabul qilinadi.
98. Talabgor bilimlari tekshirilgani, malaka oshirgani va qayta tayyorlashdan oʻtgani toʻgʻrisidagi sertifikatni berish haqidagi qaror qabul qilingandan soʻng Malaka oshirish markazi yoki professional ishtirokchilar talabgorga belgilangan tartibda tegishli sertifikatni beradi.
99. Qayta apellyatsiyaga yoʻl qoʻyilmaydi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
100. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Kirish yoʻl-yoʻrigʻining namunaviy dasturi
1. Korxona haqida umumiy maʼlumot.
2. Mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi standartlari tizimi (MXST) haqida umumiy maʼlumotlar, ish vaqti va dam olish vaqti, ayrim toifadagi xodimlar mehnatini huquqiy jihatdan tartibga solishning oʻziga xos xususiyatlari, davlat nazorati, ichki idoraviy va jamoat tekshiruvi, mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalarni tekshirish tartibi, ichki mehnat tartibi qoidalari.
3. Xavfsizlik texnikasi.
Xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari va ulardan himoyalanish yoʻllari, mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va kasb kasalligiga chalinishning asosiy sabablari.
Ishlab chiqarish jihozlari va ishlab chiqarish jarayonlariga qoʻyilgan MXST standartlari talablari, jihozlarni ishlatishda asosiy xavfsizlik qoidalari.
Himoyalash, toʻsiq, xabar beruvchi vositalar, xavfsizlik belgilari va ularning ranglari.
Elektr tokining inson organizmiga taʼsiri, tok urish turlari, tok urishi xavfini oshiruvchi sharoitlar, elektr tokidan shikastlanishning oldini olish boʻyicha asosiy choralari.
Ish joyini xavfsizlik talablari asosida tashkil etish va saqlash.
Ichki va tashqi avtotransport yoʻnalishi bilan bogʻliq hamda yuk koʻtarish mexanizmlari uchun xavfsizlik qoidalari.
4. Ishlab chiqarish sanitariyasi.
Ishlab chiqarish muhitining asosiy sanitariya-gigiyena omillari.
Mehnat sharoitlarini yaxshilash choralari (texnik, tashkiliy, sanitar-gigiyenik, davolash-profilaktika).
Shamollatish tizimining tuzilishi va vazifasi.
Ishlab chiqarish omillarining zararli taʼsirini kamaytirish boʻyicha davolash-profilaktika tadbirlari.
5. Xodimlarning shaxsiy himoya vositalari, meʼyorlar va ulardan foydalanish qoidalari, himoya vositalariga qoʻyiladigan MXST standartlarining talablari.
Maxsus kiyim, poyabzal, nafas yoʻli, koʻz, bosh, yuz va qoʻl uchun himoya vositalari, saqlovchi moslamalari.
6. Sanitariya kiyimlari, sanitariya poyabzali va sanitariya jihozlariga qoʻyiladigan talablar, shaxsiy gigiyena qoidalari.
7. Korxonada yongʻin xavfsizligining asosiy talablari.
8. Mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablari.
9. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma talablarini buzganlik uchun xodimning javobgarligi.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻini qayd qilish
Titul varagʻi ______________________________________________________________ (tashkilotning nomi) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻini qayd qilish JURNALI Boshlandi: 20___ yil “____” ____________ Tugadi: 20___ yil “____” _____________
Birinchi va keyingi sahifalari Yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish sanasi Yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchining familiyasi, ismi, otasining ismi Kasbi, lavozimi Yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi yoʻnaltirilayotgan tarkibiy boʻlinma nomi Imzolar Yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazuvchining familiyasi, ismi va otasining ismi yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazuvchi
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqning namunaviy dasturi
1. Tashkilotda yoki ishlab chiqarish uchastkasidagi uskuna va texnologik jarayon haqida umumiy maʼlumot hamda asosiy xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari.
2. Ish joyini xavfsiz tashkil etish va saqlash yoʻl-yoʻriqlari.
3. Dastgohning tuzilishi (mashinani, mexanizmni, asbobni), uskunaning xavfli zonasi, saqlovchi moslamalar, toʻsiqlar, blokirovka va xabar beruvchi tizimlar.
4. Ishga tayyorlash tartibi (uskunani, ishga tushiruvchi asboblarni, asbob va moslamalarni, yerga ulagichning blokirovkasi va boshqa himoya vositalarining ishga yaroqliligini tekshirish).
5. Ishning xavfsiz uslub va usullari hamda xavfli vaziyat yuzaga kelganda harakat qilish qoidalari.
6. Ish joyidagi shaxsiy himoya vositalardan foydalanish yoʻl-yoʻriqlari.
7. Xodimlarga elektr xavfsizligini taʼminlashning asosiy talablari.
8. Xodimlarning tashkilot, boʻlinma va boʻlim (sex) hududi boʻyicha xavfsiz harakatlanish sxemasi.
9. Yuklarni tashish, ortish-tushirish ishlari, yuk koʻtaradigan transport vositasidan va yuk koʻtarish mexanizmlaridan foydalanishda xavfsizlik talablari.
10. Avariya, portlash, yongʻinlarning oldini olish choralari, avariya, portlash, yongʻin paytida harakat qilish qoidalari, oʻt oʻchirish, avariyaga qarshi himoya va xabar beruvchi vositalaridan foydalanish usullari hamda ularning joylashishi sxemasi.
11. Mexanik shikastlanish, termik kuyish, kislota va ishqorlardan kuyish, zaharlanish, koʻzning shikastlanishi, elektr tokidan shikastlanishlar tufayli jabrlanganlarga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatish usullari.
12. Xodimlar va mansabdor shaxslarning mehnatni muhofaza qilish va mehnat intizomiga rioya qilish boʻyicha majburiyatlari va javobgarligi.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqni qayd qilish
Titul varagʻi ___________________________________________________________ (tashkilotning nomi) Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqni qayd qilish JURNALI ____________________________________________________ (boʻlinmaning nomi) Boshlandi: 20___ yil “____” ____________ Tugadi: 20___ yil “____” ____________
Birinchi sahifa _____________________________________________________ xodimlarining roʻyxati (boʻlinmaning nomi) Familiyasi, ismi va otasining ismi Kasbi, lavozimi Yoʻl-yoʻriq yozilgan sahifaning raqami Eslatma
Keyingi sahifalar Familiyasi, ismi, otasining ismi ________________________________________________ Kasbi (lavozimi) _______________________________________________________________ Yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish sanasi Yoʻl-yoʻriqning turi, sababi Yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish mavzusi (yoʻl-yoʻriqni oʻtkazishdagi masalalar yoki yoʻriqnomaning raqami) Imzolar Yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazuvchining familiyasi, ismi va otasining ismi yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazuvchi
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
______________________________ boʻyicha (boʻlinmaning nomi) stajirovkani oʻtkazish vazifasini yuklash toʻgʻrisida VARAQASI 20___ yil “____” ___________ ___________ Ishlarni xavfsiz bajarishning amaliy koʻnikmalarini egallash maqsadida ________________________________________________________________________ ga qabul qilingan. (F.I.O.) lavozimi Stajirovka oʻtkazilishinim doimiy nazorat qilib borish majburiyatini stajirovkadan oʻtkazish uchun javobgar shaxs _____________________________________________________ga yuklansin. (F.I.O. lavozimi (kasbi) koʻrsatilsin) Stajirovka muddati: 20___ yil “____” ________ dan 20___ yil “____” ____________ gacha. Stajirovka muddati tugashi bilan bilimlari birlamchi tekshirilsin. Boʻlinma rahbari: ____________________________ ____________ (F.I.O.) (imzo) Tanishdi: ____________________________ ____________ (stajirovkadan oʻtuvchining F.I.O.) (imzo) Yangi qabul qilingan (yoki oʻtkazilgan) xodimga STAJIROVKA VARAQASI F.I.O. ________________________________________________________________________________ Stajirovka dasturi Soatlar soni Oʻtkazish sanasi Stajirovka oʻtkazuvchining F.I.O., lavozimi Imzo Bilimlarni tekshirish sanasi, bayonnoma № _________________________________________________ Komissiya xulosasi ______________________________________________________________________ Boʻlinma rahbari ________________________________________________________________________ Stajirovka rahbari _____________________________________________________________________
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Gerbi tasviri Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitilgani va bilimlari tekshirilgani haqida SERTIFIKAT № 0000000 _______________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ yil “____” _________dan 20___ yil “___” _________gacha _______________________________________________________________________________________ (oʻqitish va bilimlarni tekshirish taʼlim muassasasining nomi) _______________________________________________________________________________________ (oʻqitish va bilimlarni tekshirish dasturining nomi) dastur boʻyicha ______ soat hajmida oʻqitish va bilimlarni tekshirish kursida oʻqidi: _______________________________________________________________________________________ (Mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻqitish va bilimlarni tekshirish boʻyicha dasturning nomi) Muhr oʻrni: Imtihon komissiyasi raisi __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Taʼlim muassasasi rahbari __________ __________________ (imzo) (F.I.O.) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh) davlat texnik inspektori __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Shahar (tuman) ____________ Sana_____________ Roʻyxatga olish raqami: _____ _____ QR-kod oʻrni
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Xodimlarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitishni roʻyxatga olish
________________________________________________________________ (tashkilotning boʻlim yoki boʻlinmasi nomi) T/r Oʻqishdan oʻtgan xodimning F.I.O. Kasbi (lavozimi) Oʻqish oʻtkazilgan sana Oʻqishdan oʻtgan xodimning imzosi ____________________________ ____________ _____________________ (oʻqishni oʻtkazgan masʼul xodimning lavozimi) (imzosi) (F.I.O.)
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarni tekshirish
“Tasdiqlayman” ____________________ (lavozimi) ____________________ (imzo va imzoning yoyilmasi) 20___ yil. “____” ____________ 20___ yil uchun ________________________________________ (korxonaning boʻlinmasi) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarni tekshirish JADVALI Familiyasi, ismi va otasining ismi Kasbi (lavozimi) Sinov sanasi Eslatma oldingi reja boʻyicha amalda __________ ___ _______________ ____________ _________________ (boʻlinmaning ustasi, brigadir, smena boshligʻi) (imzosi) (F.I.O.)
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarni tekshirish
Titul varagʻi ________________________________________________ (tashkilotning nomi) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarni tekshirish JURNALI ___________________________________________ (boʻlinmaning nomi) Boshlandi: 20___ yil “____” ____________ Tugadi: 20___ yil “____” ____________ Birinchi va keyingi sahifalar Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarni tekshirish komissiyasining 20 ___ yil “___” _____________ dagi _____-son BAYONNOMASI Komissiya tarkibi (familiyasi, ismi va otasining ismi, lavozimi): Rais ____________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolari: 1. _______________________________________________________________________________ 2. _______________________________________________________________________________ Bilimlarni tekshirish tasdiqlangan (kim tomonidan, qachon) dastur asosida oʻtkazildi Tekshirish natijalari Familiyasi, ismi va otasining ismining bosh harflari Lavozimi, kasbi, ushbu kasbdagi ish staji Oldingi tekshirish sanasi Baho, xulosa Tekshirishdan oʻtayotgan shaxsning imzosi Ijobiy baho olganlarga mustaqil ishlash uchun va tegishli (rahbarlik) ishlarni bajarish uchun ruxsat beriladi. Imzolar: 1.__________________ 2. ___________________ 3. ___________________
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Gerbi tasviri Mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirganlik haqida SERTIFIKAT № 0000000 _______________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20__ yil “___” _________dan 20__ yil “___” _________gacha _______________________________________________________________________________________ (malaka oshirish va qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi) _______________________________________________________________________________________ (xodimlar malakasini oshirish dasturining nomi) dastur boʻyicha ______ soat hajmida malaka oshirish kursida oʻqidi: _______________________________________________________________________________________ (Mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirish boʻyicha dasturning nomi) Muhr oʻrni: Imtihon komissiyasi raisi __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Taʼlim muassasasi rahbari __________ __________________ (imzo) (F.I.O.) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh) davlat texnik inspektori __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Shahar (tuman) ____________ Sana _____________ Roʻyxatga olish raqami: _____ QR-kod oʻrni
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Gerbi tasviri Mehnatni muhofaza qilish sohasida q ayta tayyorlash haqida SERTIFIKAT № 0000000 ______________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20__ yil “___” _________dan 20__ yil “___” _________gacha _______________________________________________________________________________________ (malaka oshirish va qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi) _______________________________________________________________________________________ (mutaxassisni qayta tayyorlash dasturining nomi) boʻyicha ______ soat hajmida mehnatni muhofaza qilish mutaxassisligi kursida oʻqidi: ____________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ mavzusidagi malaka ishini “___” bahoga himoya qildi va imtihon komissiyasi qaroriga asosan unga __________________________________________________________ lavozimida ishlash huquqi berildi. (kasb, lavozim nomi) Muhr oʻrni: Imtihon komissiyasi raisi __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Taʼlim muassasasi rahbari __________ __________________ (imzo) (F.I.O.) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh) davlat texnik inspektori __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Shahar (tuman) ____________ Sana_____________ Roʻyxatga olish raqami: _____ QR-kod oʻrni
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qaroriga 3-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi va “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
boʻlinma va boʻlim (sex) — tashkilotdagi boʻlinma, boʻlimlar, sexlar, omborlar, byurolar, xizmatlar va boshqa mustaqil boʻlinmalar (keyingi oʻrinlarda — boʻlinma va boʻlim (sex));
ish turi — ishlovchilar tomonidan amalga oshiriladigan va oʻziga xos xususiyatlari bilan farq qiladigan bir xil turdagi oʻxshash operatsiyalarning toʻplami yoki ketma-ketligi;
ish joyi — xodim shartnomada shart qilib koʻrsatilgan mehnat vazifasiga koʻra mehnat faoliyatini amalga oshiradigan ish beruvchi (tashkilot, uning alohida boʻlinmasi yoki jismoniy shaxs), shuningdek, xodim mehnat qilishi kerak boʻlgan joy;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma (keyingi oʻrinlarda — yoʻriqnoma) — mehnat jarayonida ishlovchilarning xavfsizligi, hayoti va sogʻligʻi hamda ish qobiliyati saqlanishini taʼminlaydigan talablarni bajarish tartibi toʻgʻrisidagi koʻrsatmani oʻz ichiga olgan lokal hujjat;
mehnat xavfsizligi va gigiyenasi — xodimlar uchun xavfli va zararli ishlab chiqarish omillarining taʼsiri istisno qilinadigan mehnat sharoitlari holati hamda ularning inson salomatligi va funksional holatiga taʼsirining profilaktikasiga qaratilgan chora-tadbirlar tizimi;
tashkilot — respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda mulkchilik shaklidan qatʼi nazar barcha tashkilotlar, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda ish beruvchi boʻlgan jismoniy shaxslar;
shaxsiy himoya vositalari — xodimga zararli ishlab chiqarish omili va (yoki) xavfli ishlab chiqarish omili taʼsirining oldini olish yoki uni kamaytirish, shuningdek, ifloslanishlardan himoyalanish uchun foydalaniladigan texnik vositalar va boshqa vositalar.
3. Yoʻriqnomalar quyidagilar uchun ishlab chiqilishi shart:
muayyan kasblar uchun (misol uchun, elektr payvandchilar, dastgohchilar, chilangarlar, elektr montyorlar, farroshlar, laborantlar, sut sogʻuvchilar va boshqalar);
muayyan ish turlari uchun (misol uchun, balandlikdagi ishlar, montaj ishlari, sozlash, taʼmirlash, sinovlar oʻtkazish va boshqalar).
4. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarida (portlash ishlarida, elektr qurilmalarida, yuk koʻtaruvchi mashinalarda, qozon qurilmalarida, bosim ostidagi idishlarda) ishlovchi xodimlar uchun mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar davlat nazorati organlari tomonidan tasdiqlangan maxsus qoidalar, normalar va yoʻriqnomalarni hisobga olgan holda ishlab chiqiladi.
Yoʻriqnomalar Oʻzbekiston Respublikasida qabul qilingan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoidalarni bekor qilmaydi va almashtirmaydi.
5. Yoʻriqnomalar faqat xavfsizlik texnikasi, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi bilan bogʻliq boʻlgan va ishlovchilarning oʻzlari tomonidan bajariladigan talablarni oʻz ichiga olishi kerak.
6. Yoʻriqnomalar mehnat xavfsizligi standartlar tizimi (keyingi oʻrinlarda — MXST), mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoida va normalar, tashkilotlarda ishlatiladigan asbob-uskunalarni ishlab chiqargan tashkilotning ekspluatatsiya va taʼmirlash hujjatlarida, shuningdek, ishlab chiqarishning oʻziga xos sharoitlarini hisobga olgan holda tashkilotning texnologik hujjatlari asosida ishlab chiqilishi kerak.
Yoʻriqnomalarda qonunchilik hujjatlariga zid boʻlgan qoidalar boʻlmasligi kerak.
7. Yoʻriqnomalarni oʻrganishni tashkil etish, ish joylarida ishlovchilarni yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot boʻlinmasining rahbari zimmasiga yuklanadi.
8. Yoʻriqnomaning talablari xodimlar uchun majburiydir hamda talablarni bajarmaslik ishlab chiqarish intizomining buzilishi deb hisoblanadi.
9. Xodimlar tomonidan yoʻriqnoma talablarining bajarilishini doimiy nazorat qilish tashkilot rahbarlari va uning tarkibiy boʻlinmalari (xizmatlari) rahbarlari, ustaxonalar (boʻlimlar) rahbarlari, ustalar, mehnatni muhofaza qilish xizmati (boʻlim, shuʼba, muhandis) va brigadirlar zimmasiga yuklanadi.
10. Yoʻriqnomalarni ishlab chiqishga uslubiy rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati tomonidan amalga oshirilishi kerak.
11. Yoʻriqnomalarning mazmuni amaldagi qoida va meʼyorlarga muvofiqligi hamda mehnatni muhofaza qilish talablarining toʻliqligi uchun javobgarlik ishlab chiquvchi boʻlinma rahbari zimmasiga yuklanadi.
2-bob. Yoʻriqnomalarni ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlash tartibi
12. Tashkilot boʻlinmasi, bosh mutaxassislar (bosh texnolog, bosh mexanik, bosh energetik, bosh metallurg va boshqalar), mehnatni tashkil etish va meʼyorlash xizmati rahbarlari ishtirokida mehnatni muhofaza qilish xizmati yoki muhandisi (mehnatni muhofaza qilish boʻyicha muhandisning vazifalari yuklangan maxsus tayyorgarlikka ega boʻlgan xodim) tomonidan kasblar va ayrim ish turlari boʻyicha yoʻriqnomalarning roʻyxati tuziladi.
Roʻyxat tashkilotda tasdiqlangan shtat jadvali asosida ishlab chiqiladi va kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda, ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq tashkilot rahbari yoki bosh muhandis (ishlab chiqarish boʻyicha rahbar oʻrinbosari) tomonidan (qogʻoz yoki elektron shaklda) tasdiqlanadi hamda tashkilotning barcha tarkibiy boʻlinmalariga (xizmatlariga) yuboriladi.
13. Amaldagi roʻyxatda koʻrsatilmagan yangi yoʻriqnomalar tashkilot rahbariyatining koʻrsatmasi (buyrugʻi) asosida ishlab chiqiladi va roʻyxatga kiritiladi.
14. Yoʻriqnomalar tashkilotning boʻlim va boshqa tarkibiy boʻlinmalarning rahbarlari tomonidan davlat tilida ishlab chiqiladi.
Boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari barcha xodimlarini yoʻriqnomalar bilan taʼminlash uchun javobgardir.
15. Tashkilotda umumiy foydalaniladigan ish turlari boʻyicha yoʻriqnomalar, masalan, “balandlikda ishlash” barcha manfaatdor boʻlim rahbarlari tomonidan birgalikda ishlab chiqiladi va butun tashkilotda amal qiladi.
16. Tashkilotda yoʻriqnomalarni ishlab chiqishga rahbarlik qilish tashkilot rahbari, bosh muhandis yoki tashkilot rahbarining ishlab chiqarish boʻyicha oʻrinbosari zimmasiga yuklanadi.
17. Zarur hollarda tashkilot rahbariyati boʻlinmalardan birida yoʻriqnomalarni ishlab chiqishda tashkilotning boshqa boʻlinmalari mutaxassislarini jalb qilishi mumkin.
18. Yoʻriqnomalarni oʻz vaqtida ishlab chiqish, tekshirish va qayta koʻrib chiqish ustidan doimiy nazoratni tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati amalga oshirishi, ishlab chiquvchilarga uslubiy yordam koʻrsatishi, zarur yoʻriqnomalar, MXSTlar, mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha qoida va meʼyorlar, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha boshqa normativ-huquqiy hujjatlar bilan taʼminlashda yordam koʻrsatishi kerak.
19. Yoʻriqnomalarni ishlab chiqish uchun zarur boʻlgan tayyorgarlik quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
texnologik jarayonni oʻrganish, uning normal oqimi va maqbul rejimdan chetga chiqish paytida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavfli va zararli ishlab chiqarish omillarini va ulardan himoya qilish choralari va vositalarini aniqlash;
amaldagi uskunalar, qurilmalar va asboblarning xavfsizlik talablariga muvofiqligini aniqlash;
yoʻriqnomalarni ishlab chiqishda foydalanish mumkin boʻlgan materiallarni tanlash (ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan hujjatlar, shuningdek, tegishli texnik adabiyotlar, oʻquv qoʻllanmalari va boshqalar);
tegishli ishlarni bajarishda ishlatilishi mumkin boʻlgan himoya vositalarining konstruktiv xususiyatlari va samaradorligini oʻrganish;
tashkilotlarda sodir boʻlgan mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar va avariyalar yuzasidan yuqori turuvchi tashkilotning axborot xatlari, koʻrsatmalari va farmoyishlarini oʻrganish;
tashkilotda ushbu kasb (ish turi) uchun mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar, kasb kasalliklari va avariya holatlarini tahlil qilish;
yoʻriqnomalarga kiritilishi kerak boʻlgan ishning xavfsiz usullari, ularning ketma-ketligi, shuningdek, texnik va tashkiliy talablarni aniqlash.
20. Yoʻriqnomalarga kiritilayotgan normativ-huquqiy hujjatlarning talablari muayyan ish joyiga va xodimning haqiqiy mehnat sharoitlariga nisbatan belgilanishi kerak. Aniqlashtirishni talab qilmaydigan normativ-huquqiy hujjatlarning qoidalari yoʻriqnomalarga oʻzgarishsiz kiritiladi.
21. Yangi ishga tushirilayotgan korxonalarda vaqtincha yoʻriqnomalar ishlab chiqilishi mumkin. Vaqtincha yoʻriqnomalar texnologik jarayonlarning (ishlarning) xavfsiz oʻtkazilishini va jihozlardan xavfsiz foydalanishni taʼminlashi kerak.
Ishlab chiqiladigan doimiy yoʻriqnomalarga qoʻyiladigan talablar, vaqtincha yoʻriqnomalarni ishlab chiqishga ham taalluqlidir. Vaqtincha yoʻriqnomalar kasblar boʻyicha ham, ish turlari boʻyicha ham ushbu ishlab chiqarishlar foydalanishga topshirilguniga qadar tayyorlanadi.
22. Yoʻriqnomalar loyihasi mehnatni muhofaza qilish xizmati, kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organiga, bosh mutaxassislar xizmati rahbarlariga (bosh texnolog, bosh mexanik, bosh energetik, bosh metallurg va boshqalar) koʻrib chiqish uchun yuboriladi.
23. Yoʻriqnomalar loyihasini koʻrib chiqish jarayonida olingan taklif va mulohazalar umumlashtirilgandan soʻng yoʻriqnomaning yakuniy loyihasi ishlab chiqiladi.
24. Yoʻriqnomalarning yakuniy loyihasi, yoʻriqnomalarni ishlab chiqishga masʼul boʻlgan shaxs yoki ishlab chiqish uchun javobgar boʻlgan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari tomonidan imzolanishi shart.
25. Yoʻriqnomalarning yakuniy loyihasini tasdiqlashdan avval mehnatni muhofaza qilish xizmati yoki mutaxassisi (mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassisning vazifalari yuklangan, maxsus tayyorgarlikka ega boʻlgan xodim) va tegishli tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari (bosh texnolog, bosh mexanik, bosh energetik, bosh metallurg va boshqalar) bilan kelishilgan boʻlishi kerak.
26. Elektron hujjat aylanishi yoʻlga qoʻyilgan tashkilotlarda barcha kelishish va tasdiqlash bosqichlari elektron shaklda amalga oshirilishi mumkin.
27. Yoʻriqnomalarning yakuniy loyihasi kelishilgandan soʻng ikki nusxada tasdiqlash uchun taqdim etiladi, ulardan biri birinchi nusxa boʻlishi kerak:
birinchi nusxasi — yoʻriqnomani ishlab chiqqan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarida;
ikkinchi nusxasi — tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmatida saqlanadi.
28. Yoʻriqnomalar, tashkilot rahbari (ish beruvchi) yoki bosh muhandis (ishlab chiqarish boʻyicha rahbar oʻrinbosari) tomonidan tasdiqlanadi.
29. Tashkilotlar tomonidan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq ishlab chiqiladi.
Xodimlari soni 20 nafargacha hamda kasbiy tavakkalchilik darajasi 4-toifagacha boʻlgan faoliyat turlari bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari tomonidan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqish talab etilmaydi. Bunda mehnatni muhofaza qilish ishlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan normalar va qoidalar asosida amalga oshiriladi.
30. Yoʻriqnomalar tasdiqlangan kundan boshlab amalga kiritiladi.
Tegishli texnologik jarayonni joriy qilishdan avval (ishlab chiqarish ishining boshlanishi) yoki yangi uskunalarni ishga tushirishdan oldin ishlovchilar tegishli tayyorgarlikdan oʻtkazilgandan soʻng yoʻriqnoma amalga kiritilishi kerak boʻladi.
3-bob. Yoʻriqnomalarning tuzilishi va mazmuni
31. Har bir yoʻriqnoma qaysi kasb yoki ish turi uchun moʻljallangani toʻgʻrisidagi nomga va raqamga ega boʻlishi kerak.
Yoʻriqnomalarning nomlari, masalan kasb uchun “Gaz payvandchi uchun mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma”, ish turi uchun esa “Balandlikda ishlarni bajarishda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma” deb nomlanishi mumkin.
32. Yoʻriqnomalarning matni oʻz nomiga ega boʻlgan boʻlimlarga boʻlinishi kerak. Boʻlimlar bandlardan iborat boʻladi. Zarur boʻlgan hollarda bandlar kichik bandlarga boʻlinishi mumkin.
Boʻlimlar rim raqamlari bilan raqamlanishi kerak, barcha boʻlimlarning kichik bandlari esa arab raqamlari bilan ketma-ketlikda raqamlanishi lozim.
33. Yoʻriqnomalarning har bir bandida bitta tugallangan meʼyoriy koʻrsatma boʻlishi kerak.
34. Texnologik jarayonning ketma-ketligiga muvofiq bajariladigan ish sharoitlarini hisobga olgan holda yoʻriqnomaning talablari bayon qilinishi lozim.
35. Yoʻriqnomalarda quyidagi boʻlimlar boʻlishi kerak:
umumiy xavfsizlik talablari;
ishni boshlashdan oldingi xavfsizlik talablari;
ish vaqtidagi xavfsizlik talablari;
avariya holatlaridagi xavfsizlik talablari;
ish tugagandan keyingi xavfsizlik talablari.
36. “Umumiy xavfsizlik talablari” boʻlimida quyidagilar aks ettirilishi kerak:
shaxslarga kasbi boʻyicha mustaqil ishlashga yoki tegishli ish turlarini bajarishga ruxsat berish shartlari (yoshi, jinsi, sogʻligʻi, tayyorgarlik darajasi va boshqalar);
ichki mehnat tartib-qoidalariga rioya qilish, chekish va spirtli ichimliklarni isteʼmol qilishni taqiqlash zarurligi toʻgʻrisida ogohlantirish;
xodimga taʼsir qiluvchi xavfli va zararli ishlab chiqarish omillarining xususiyatlari;
ish vaqtiga qoʻyiladigan talablar, dam olish va ovqatlanish uchun tanaffuslar, smena cheklovlari (agar kerak boʻlsa);
davlat, tarmoq, respublika standartlari yoki ular uchun texnik shartlarning belgilarini koʻrsatgan holda, ushbu kasb uchun standartlarda talab qilinadigan maxsus kiyim, maxsus poyabzal va boshqa shaxsiy himoya vositalari;
yongʻin va portlash xavfsizligini taʼminlash talablari;
jihoz, moslama va asboblarning nosozliklari aniqlangani va shikastlanish holatlari toʻgʻrisida maʼmuriyatni xabardor qilish tartibi;
jabrlanganlarga birinchi yordam koʻrsatishni bilish zarurati toʻgʻrisidagi koʻrsatmalar;
ish vaqtida xodim bilishi va rioya etishi shart boʻlgan shaxsiy gigiyena qoidalari;
yoʻriqnoma talablarini buzgani uchun xodimning javobgarligi.
37. “Ishni boshlashdan oldingi xavfsizlik talablari” boʻlimida quyidagilar aks ettirilishi kerak:
ish joyini, shaxsiy himoya vositalarini tayyorlash tartibi;
jihozlar, moslamalar va asboblar, toʻsiqlar, signalizatsiya, blokirovkalash va boshqa qurilmalar, yerga ulab himoyalash, ventilyatsiya, mahalliy yoritish va boshqalarning xizmatga yaroqliligini tekshirish tartibi;
boshlangʻich materiallar (xomashyo, yarim mahsulot) mavjudligi va uning holatini tekshirish tartibi;
uzluksiz ishlashda smenalarni qabul qilish tartibi;
ishlab chiqarish sanitariyasi talablari.
38. “Ish vaqtidagi xavfsizlik talablari” boʻlimida quyidagilar aks ettirilishi kerak:
ishni xavfsiz bajarish usullari, texnologik jihoz, moslama va asboblardan foydalanish qoidalari;
boshlangʻich materiallar (xomashyo, yarim mahsulot), yordamchi material va tayyor mahsulotlar bilan xavfsiz ishlashga qoʻyiladigan talablar;
transport vositalari, konteynerlar va yuk koʻtarish mexanizmlarini xavfsiz ishlatish qoidalari;
ish joyini xavfsiz saqlash boʻyicha koʻrsatmalar;
normal texnologik rejimdan chetlashishning asosiy turlari va ularni bartaraf etish usullari;
avariya holatlarining oldini olishga qaratilgan harakatlar;
nosozliklarni xavfsiz bartaraf etish va ularning oldini olish boʻyicha koʻrsatmalar;
ishlovchilarning himoya vositalaridan toʻgʻri foydalanishiga qoʻyiladigan talablar.
39. “Avariya holatlaridagi xavfsizlik talablari” boʻlimida quyidagilar aks ettirilishi kerak:
avariyalar va baxtsiz hodisalarga olib kelishi mumkin boʻlgan vaziyatlar yuz berganda bajariladigan harakatlar;
shikastlanish, zaharlanish va toʻsatdan kasallangan paytda jabrlanganga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatish boʻyicha harakatlar.
40. “Ish tugagandan keyingi xavfsizlik talablari” boʻlimida quyidagilar aks ettirilishi kerak:
uzluksiz jarayonda uskunalar, moslamalar, mashinalar, mexanizmlar va apparaturalarni xavfsiz oʻchirish, toʻxtatish, qismlarga ajratish, tozalash, moylash hamda smena boʻyicha topshirish tartibi;
ish joyini topshirish tartibi;
ishlab chiqarish chiqindilarini tozalash tartibi;
shaxsiy gigiyena va ishlab chiqarish sanitariyasiga qoʻyiladigan talablar;
ish davomida aniqlangan barcha kamchiliklar toʻgʻrisida maʼmuriyatni xabardor qilish tartibi;
himoya vositalaridan keyingi foydalanish boʻyicha koʻrsatmalar (saqlash, utilizatsiya qilish, tozalash yoki qayta tiklash).
4-bob. Yoʻriqnomalarni rasmiylashtirish tartibi
41. Yoʻriqnomalarning matni qisqa, aniq boʻlishi va unda turli xil talqinlarga yoʻl qoʻyilmasligi kerak.
42. Yoʻriqnomalarning hajmi minimal boʻlishi, ammo xavfsiz mehnat sharoitlarini taʼminlash uchun yetarli boʻlishi kerak.
Yoʻriqnomalarga faqat xodim bajarishi mumkin boʻlgan talablar kiritilishi lozim.
43. Yoʻriqnomalarda ushbu tashkilotda ishlab chiqilgan yoʻriqnomalarga havola qilishdan tashqari boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga havola qilinmasligi kerak. Koʻrsatilgan normativ-huquqiy hujjatlarning talablari yoʻriqnomalarni ishlab chiquvchilar tomonidan hisobga olinishi kerak. Zarur boʻlgan taqdirda, ushbu hujjatlarning talablari yoʻriqnomalarda matn yoki izohli koʻrinishda kiritilishi lozim.
44. Yoʻriqnomalarda qoʻllanadigan atamalar turlicha sharhlash va talqin qilinishlarga olib kelmasligi kerak.
Oʻzbekiston Respublikasining mehnat toʻgʻrisidagi qonunchiligida qabul qilingan MXSTdagi terminlar va tushunchalarga mos boʻlishi kerak.
matni Loyihaning jumlalari rasmiy til uslubidan va yuridik atamalardan foydalanilgan holda, umumiy qabul qilingan grammatika, imlo va punktuatsiya qoidalariga muvofiq tuziladi.
Ushbu hujjatlarda belgilanmagan atamalardan foydalanilganda, yoʻriqnomaning matnida ularning taʼrifi yoki tushuntirishlari berilishi kerak.
45. Yoʻriqnomalarda quyidagilarning qoʻllanishiga yoʻl qoʻyilmaydi:
ogʻzaki nutq shakllaridan foydalanishga;
davlat tilida teng maʼnoli soʻzlar va tushunchalar mavjud boʻlganda, xorijiy tillarning atamalaridan foydalanishga;
eskirgan hamda koʻp maʼnoni anglatadigan soʻzlar va iboralar, majoziy taqqoslashlar, sifatlashlar, kinoyalardan foydalanishga.
46. Yoʻriqnomalarning matnida taqiq shaklidagi talablarni taqdim etishda, uning nima sababli keltirilayotgani toʻgʻrisida tushuncha berilgan holda yozilishi kerak.
47. Yoʻriqnomalarda belgilangan barcha talablar xodimlar tomonidan bir xil bajarilishini taʼminlash uchun ushbu talablarning alohida maʼnosini taʼkidlaydigan soʻzlar ishlatilmasligi lozim (masalan: “qatʼiy”, “ayniqsa”, “majburiy”, “albatta” va boshqalar).
48. Yoʻriqnomalarning alohida talablari koʻrgazmali boʻlishi uchun ushbu talablarning maʼnosini tushuntiruvchi fotosuratlar, sxemalar yoki chizmalar bilan tasvirlanishi mumkin.
Yoʻriqnomalarning alohida talablari koʻrgazmali boʻlishi uchun videotasvir shaklida ham boʻlishi mumkin.
49. Yoʻriqnomalar matnidagi soʻzlarda harfli qisqartma (qisqartma soʻz) ishlatilishiga uning birinchi marta toʻliq maʼnosini beruvchi yoyilmasi boʻlgan taqdirda, ruxsat etiladi.
50. Agar ishlarning xavfsiz bajarilishi maʼlum bir meʼyorlarga bogʻliqligi boʻlsa, unda ular yoʻriqnomada koʻrsatilishi lozim (mashina qismlari oʻrtasidagi juda tor tirqishning qiymati, masofa va boshqalar).
51. Yoʻriqnomalarning sarlavha sahifasi (titul varagʻi), birinchi va oxirgi sahifalari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq rasmiylashtirilishi lozim.
5-bob. Yoʻriqnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish, koʻpaytirish va hisobga olish
52. Tasdiqlangan yoʻriqnomalar tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati tomonidan ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq jurnalda roʻyxatga olinadi.
53. Har bir yoʻriqnomani roʻyxatga olishda unga belgi (tartib raqami) qoʻyiladi.
Yoʻriqnomalarni belgilashning (tartib raqami) tuzilishi:
MM X1-X2-X3, bunda:
MM — mehnat muhofazasi;
X1 — ishlab chiquvchi boʻlinmaning tartib raqami (ish yuritish boʻyicha yoki jarayon kodi);
X2 — yoʻriqnomalarni roʻyxatga olish jurnalidagi tartib raqami;
X3 — yoʻriqnomaning tasdiqlangan (qayta koʻrib chiqilgan) yili.
Misol uchun, yoʻriqnomani belgilash (tartib raqami): “Tokarlik dastgohida ishlashda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma”, MM 06-01-24.
54. Tashkilotning boʻlinmalari (xizmatlari) rahbarlariga yoʻriqnomalar mehnatni muhofaza qilish xizmati tomonidan ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq jurnalda roʻyxatga olingan holda beriladi (yakka tartibdagi tadbirkorlar bundan mustasno).
55. Roʻyxatdan oʻtkazilgan yoʻriqnomalar kerakli miqdordagi nusxalarda koʻpaytiriladi. Yoʻriqnomalarni koʻpaytirish tashkilot boʻlinmasi rahbari (yoʻriqnomani ishlab chiquvchi) tomonidan tashkil etiladi.
56. Yoʻriqnomalar nusxalarning asl nusxasi bilan bir xil boʻlishini taʼminlangan holda, har qanday usulda koʻpaytirilishi mumkin.
57. Tashkilotning manfaatdor boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarlari, xodimlar va kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari yoʻriqnomalar bilan taʼminlanishi lozim.
Yoʻriqnomalarning joylashuvi, ular bilan tanishishning soddaligi va qulayligini taʼminlash zarurligini hisobga olgan holda boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari tomonidan belgilanadi.
58. Tashkilotning boʻlinma va boʻlim (sex) rahbarida ushbu boʻlinma va boʻlimning (sex) barcha kasblari va ish turlari boʻyicha yoʻriqnomalar toʻplami, shuningdek, tashkilotning rahbari yoki bosh muhandisi (ishlab chiqarish boʻyicha rahbar oʻrinbosari) tomonidan ushbu Nizomga 6-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq tasdiqlangan amaldagi yoʻriqnomalar roʻyxati doimiy ravishda saqlanishi lozim.
59. Har bir uchastka rahbarida (usta, brigadir va boshqalar) ushbu uchastkadagi barcha kasblar va ish turlari boʻyicha amaldagi yoʻriqnomalarning toʻplami hamda ushbu Nizomga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq tasdiqlangan amaldagi yoʻriqnomalar roʻyxati doimiy ravishda saqlanishi lozim.
60. Kasblar va ish turlari boʻyicha mehnatni muhofaza qilish yoʻriqnomalari ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan namuna boʻyicha ishlab chiqiladi.
6-bob. Yoʻriqnomalarni tekshirish va qayta koʻrib chiqish
61. Yoʻriqnomalarning mehnatni muhofaza qilish sohasidagi zamonaviy talablarga muvofiqligini taʼminlash uchun ular vaqti-vaqti bilan koʻrib chiqilishi kerak. Bunday holda yoʻriqnomalarni qayta koʻrib chiqish va ularga oʻzgartirish kiritish zarurati aniqlanadi.
62. Yoʻriqnomalar yoʻriqnomani ishlab chiqqan boʻlinma va boʻlim (sex) rahbari tomonidan tekshiriladi va qayta koʻrib chiqiladi.
Yoʻriqnomalarni oʻz vaqtida tekshirish va qayta koʻrib chiqish uchun tegishli ravishda tashkilot va yoʻriqnomani ishlab chiqqan boʻlinma rahbarlari javobgardir.
63. Yoʻriqnomalar mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tarmoqlararo va tarmoq normativ-huquqiy hujjatlarida nazarda tutilgan muddatlarda, lekin kamida 3 yilda bir marta va yuqori xavf bilan bogʻliq kasblar yoki ish turlari boʻyicha yoʻriqnomalar esa kamida 2 yilda bir marta tekshirilishi kerak.
Agar ushbu muddat ichida tashkilotda ishlovchilarning mehnat sharoitlari oʻzgarmagan boʻlsa, u holda kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda, tashkilot boʻyicha buyruq (farmoyish) bilan yoʻriqnomaning amal qilish muddati keyingi muddatga uzaytiriladi va bu haqida yoʻriqnomaning birinchi sahifasida yozuv kiritiladi (“qayta koʻrib chiqilgan” muhr, masʼul shaxsning imzosi va sanasi qoʻyiladi).
64. Yoʻriqnomalar quyidagi hollarda belgilangan muddat tugagunga qadar qayta koʻrib chiqilishi kerak:
mehnatni muhofaza qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlari oʻzgartirilganda yoki ilgari amalda boʻlgan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tarmoqlararo normativ-huquqiy hujjatlar qayta koʻrib chiqilganda;
yuqori turuvchi tashkilotlar, kasaba uyushmalari kengashlari va davlat nazorati organlarining koʻrsatmasi boʻyicha;
yoʻriqnomalarni qayta koʻrib chiqish (oʻzgartirish) zarurligini keltirib chiqaradigan avariya holati yoki xodimlarning shikastlanishi yuzaga kelganda;
yangi texnika va texnologiyani joriy qilishda, texnologik jarayon yoki mehnat sharoitlarining oʻzgarishi, shuningdek, yangi turdagi asbob-uskunalar, materiallar, uskunalar, qurilmalar va asboblardan foydalanishda.
Oxirgi holatda yoʻriqnomalar oʻzgartirishlar kiritilishidan oldin qayta koʻrib chiqilishi kerak.
65. Qayta koʻrib chiqilgan yoʻriqnomalarni imzolash, kelishish va tasdiqlashni rasmiylashtirish tartibi ushbu Nizomning 4-bobida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoida
66. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
TASDIQLAYMAN ______________________ (tashkilotning nomi) Tashkilot rahbari yoki bosh muhandisi ______________________________ (imzo) (F.I.O) 20___ yil “____” __________ ____________________________ ning (tashkilotning nomi) mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar ROʻYXATI T/r Yoʻriqnoma nomi Yoʻriqnomani ishlab chiquvchi boʻlinmaning nomi Izoh Mehnatni muhofaza qilish xizmati boshligʻi ________ _________________ (imzo) (F.I.O)
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish
T/r Tashkilot xodimlarining roʻyxatdagi oʻrtacha soni Kasbiy tavakkalchilik darajalari boʻyicha * 1-toifadan 4-toifagacha 4-toifadan 10-toifagacha 10-toifadan 15-toifagacha 15-toifadan 20-toifagacha (shu jumladan, 20-toifa) 1. Xodimlar soni 50 kishidan kam Tashkilot tomonidan ishlab chiqiladi yoki mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilariga shartnoma asosida tayyorlanishi mumkin ** Tashkilot tomonidan ishlab chiqiladi 3. Xodimlar soni 50 kishidan 100 kishigacha Tashkilot tomonidan ishlab chiqiladi yoki mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilariga shartnoma asosida tayyorlanishi mumkin *** Tashkilot tomonidan ishlab chiqiladi 4. Xodimlar soni 100 kishi va undan ortiq Tashkilot tomonidan ishlab chiqiladi
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomaning TITUL VARAGʻI ______________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) ______________________________________________________________________ (boʻlinmaning nomi) ______________________________________________________________________ (yoʻriqnomaning nomi) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma ______________________________________________________________________ (yoʻriqnomaning tartib raqami) ______________________________________________________________________ (chiqarilgan yili va joyi)
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomaning BIRINCHI SAHIFASI ___________________________________________________________ (tashkilotning nomi) ___________________________________________________________ (boʻlinmaning nomi) KELISHILGAN TASDIQLAYMAN ___________________________ ______________________ (tashkilotning nomi) (tashkilotning nomi) Kasaba uyushmasi qoʻmitasi majlisida Tashkilot rahbari yoki bosh muhandisi 20___ yil “____” __________ ______ ___ ______________ (imzo) ________ (F.I.O) ____ _______-son bayonnoma 20___ yil “____” __________ _______________________________________________ (yoʻriqnomaning nomi) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma ________________________________________ (yoʻriqnomaning tartib raqami) MATN I. Umumiy xavfsizlik talablari. II. Ishni boshlashdan oldingi xavfsizlik talablari. III. Ish vaqtidagi xavfsizlik talablari. IV. Avariya holatlaridagi xavfsizlik talablari.
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomaning OXIRGI SAHIFASI MATN V. Ish tugagandan keyingi xavfsizlik talablari. ______________________ (ishlab chiquvchining boʻlinmasi, lavozimi) __________ (imzo) _____________________ (F.I.O.) KELISHILGAN: Mehnatni muhofaza qilish xizmati (muhandisi) boshligʻi __________ (imzo) _____________________ (F.I.O.) Bosh texnolog * __________ (imzo) _____________________ (F.I.O.) Bosh energetik * __________ (imzo) _____________________ (F.I.O.)
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni roʻyxatga olish jurnali shaklining TITUL VARAGʻI ________________________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni roʻyxatga olish jurnali Boshlandi: 20___ yil “ ____ ”____________ BIRINCHI VA KEYINGI SAHIFALARI T/r Roʻyxatga olish sanasi Yoʻriqnomaning nomi Yoʻriqnomaning tasdiqlangan sanasi Yoʻriqnomaga berilgan belgi (tartib raqami) Yoʻriqnomani qayta koʻrib chiqish muddati Yoʻriqnomani roʻyxatga oluvchining familiyasi, ismi va otasi ismi, lavozimi Yoʻriqnomani roʻyxatga oluvchining imzosi
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni berishni hisobga olish jurnali shaklining TITUL VARAGʻI ________________________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni berishni hisobga olish jurnali Boshlandi 20___ yil “____”____________ BIRINCHI VA KEYINGI SAHIFALARI T/r Yoʻriqnomani berish sanasi Yoʻriqnomaning belgisi (tartib raqami) Yoʻriqnomaning nomi Yoʻriqnoma berilgan boʻlinma (xizmat) nomi Berilgan nusxalar soni Yoʻriqnomani oluvchining familiyasi, ismi va otasi ismi, lavozimi Yoʻriqnomani oluvchining imzosi
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
KELISHILGAN TASDIQLAYMAN ___________________________ ______________________ (tashkilotning nomi) (tashkilotning nomi) Kasaba uyushmasi qoʻmitasi majlisida Tashkilot rahbari yoki bosh muhandisi 20___ yil “____” __________ ______ ______ ______________ (imzo) ____________ (F.I.O.) __ _______-son bayonnoma 20___ yil “____” __________ ____________________________ ning (boʻlinma va boʻlim (sex) nomi) amaldagi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalari ROʻYXATI T/r Yoʻriqnomaning belgisi (tartib raqami) Yoʻriqnomaning nomi Yoʻriqnomani ishlab chiquvchi boʻlinmaning nomi Izoh boʻlinma va boʻlim (sex) boshligʻi ________ _________________ (imzo) (F.I.O)
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
KELISHILGAN TASDIQLAYMAN ___________________________ ______________________ (tashkilotning nomi) (tashkilotning nomi) Kasaba uyushmasi qoʻmitasi majlisida Tashkilot rahbari yoki bosh muhandisi 20___ yil “____” __________ ______ _____ ______________ (imzo) __________ (F.I.O.) ___ _______-son bayonnoma 20___ yil “____” __________ _________________________ ning (uchastka nomi) amaldagi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalari ROʻYXATI T/r Yoʻriqnomaning belgisi (tartib raqami) Yoʻriqnomaning nomi Izoh ___________________ ________ _________________ (boʻlinmaning nomi, lavozimi) (imzo) (F.I.O.) KELISHILGAN: Mehnatni muhofaza qilish xizmati boshligʻi ________ ______________________ (imzo) (F.I.O.)
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Kasb uchun yoʻriqnoma TITUL VARAGʻI _____________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) _____________________________________________________________________ (boʻlinmaning nomi) Xizmat xonalari farroshi uchun MEHNATNI MUHOFAZA QILISH BOʻYICHA YOʻRIQNOMA MM № ___________
BIRINCHI SAHIFA _____________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) _____________________________________________________________________ (boʻlinmaning nomi) KELISHILGAN TASDIQLAYMAN ___________________________ ______________________ (tashkilotning nomi) (tashkilotning nomi) Kasaba uyushmasi qoʻmitasi majlisida Tashkilot rahbari yoki bosh muhandisi 20___ yil “____” __________ ______ _____ ______________ (imzo) ___________ (F.I.O.) ___ _______-son bayonnoma 20___ yil “____” __________
Xizmat xonalari farroshi uchun MEHNATNI MUHOFAZA QILISH BOʻYICHA YOʻRIQNOMA MM № ___________ I. Umumiy xavfsizlik talablari 1. Xizmat xonalari farroshi sifatida mustaqil ishlashga, sogʻligʻi boʻyicha ushbu kasbda ishlashga yaroqli boʻlgan, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan, oʻqishdan va bilimlar tekshiruvidan oʻtkazilgan shaxslarga ruxsat beriladi (jinsi va yoshi boʻyicha cheklovlar qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi). Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriq kamida olti oyda bir marta, mehnatni muhofaza qilish va elektr xavfsizligi boʻyicha tegishli malaka guruhiga bilimlar tekshiruvidan kamida bir yilda bir marta oʻtadilar. 2. Xizmat xonalari farroshi (keyingi oʻrinlarda — xodim) quyidagi talablarni bajarishi shart: mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma talablarini, rahbar, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha muhandis, yongʻinga qarshi profilaktika boʻyicha yoʻriqchining koʻrsatmalarini bajarishi; xavfsizlik belgilari talablarini bajarishi; ____________________________ (tashkilotning nomi) xodimlari uchun ichki mehnat tartibi qoidalariga rioya qilish, belgilangan joylarda chekish, shaxsiy gigiyena qoidalariga va oʻz ish joyida tozalikka rioya qilish. Spirtli ichimliklar ichish va giyohvand moddalar isteʼmol qilish taqiqlanadi; ishning boshlanish va tugash vaqti, dam olish va ovqatlanish uchun tanaffuslarni, dam olish kunlarini berish tartibini va ish vaqtidan foydalanishning boshqa masalalarini nazarda tutuvchi mehnat va dam olish rejimi hamda ish jadvaliga rioya qilishi; yongʻin va portlash xavfsizligi talablariga rioya qilish, yongʻin haqida ogohlantirish signallarini, yongʻin sodir boʻlganda harakat qilish tartibini, birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarining joylashishini bilishi va ulardan foydalana olishi; jarohatlanish yuz berganda jabrlanganga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatishni bilishi, darhol oʻzining bevosita rahbariga xabar berishi, zarur boʻlganda tez tibbiy yordamni chaqirishi kerak. 3. Xodimga texnologik jarayonda taʼsir qiluvchi asosiy xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari quyidagilar hisoblanadi: ish joyi havosidagi chang miqdorining yuqoriligi; havo harakatining yuqoriligi; ish joyining yetarli darajada yoritilmagani; elektr toki, u qisqa tutashuv hosil boʻlganda inson tanasidan oʻtishi mumkinligi; asbob-uskunalar, asboblar va moslamalar yuzalarida oʻtkir qirralar, burmalar va dagʻalliklarning qoʻlni kesish xavfi; kimyoviy kuyish, koʻzning shilliq pardalari, ogʻiz boʻshligʻi yoki nafas olish organlarida tirnash xususiyatining hosil boʻlish ehtimoli; sirpanchiq pol; jismoniy zoʻriqish va boshqalar. 4. Xodim belgilangan meʼyorlarga muvofiq maxsus kiyim, maxsus poyabzal va boshqa shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlanishi va ish vaqtida ulardan foydalanishi shart. 5. Ushbu yoʻriqnoma talablarini buzgan shaxslar __________________________ (tashkilotning nomi) xodimlari uchun ichki mehnat tartibi qoidalari va amaldagi qonunchilik talablariga muvofiq intizomiy javobgarlikka tortiladilar. II. Ishni boshlashdan oldingi xavfsizlik talablari 6. Xodim quyidagi talablarni bajarishi shart: maxsus kiyimni kiyish, uning barcha tugmalarini qadash, poyabzal qattiq taglikka ega boʻlishi kerak, qoʻllarni himoya qilish vositalarini tayyorlash (qoʻlqoplarni); uskunaning mavjudligi va xizmatga yaroqliligini, tutqich mahkamlanishining ishonchliligi, elektr-mexanik jihozlarni va tozalash uchun yuvish vositalarining mavjudligini tekshirish; pollarni yuvish uchun tozalovchi material va lattalarda oʻtkir yoki kesuvchi narsalar boʻlmasligini tekshirish. 7. Ishlarni xavfsiz bajarish uchun tozalash joylarida yetarli yorugʻlik mavjudligini, ventillar, issiq va sovuq suv kranlari ishchi holatda ekanligini tashqi tekshiruv orqali tekshirishi kerak. 8. Tozalanadigan pollar va boshqa sirtlarning holatini tekshirish lozim. Tozalanadigan yuzalarda (toʻkilgan yogʻlar, shisha boʻlaklari) xavfli va zararli moddalar boʻlsa, xavfsizlik choralariga rioya qilgan holda, ularni olib tashlash kerak. Shisha parchalarini choʻtka bilan xokandozga solish kerak. Polga toʻkilgan yogʻni latta yoki yogʻni shimadigan material bilan olib tashlash kerak. 9. Xodim ishlab chiqarish sanitariyasi qoidalariga rioya qilishi kerak. Pollarni yuvish uchun moʻljallangan chelaklar maʼlum bir rangga boʻyalgan boʻlishi yoki “pol uchun” yozuvi boʻlishi kerak. Hojatxonalarni tozalash uchun jihozlar boshqa xonalarning tozalash uskunalaridan ajratilgan holda, maxsus ajratilgan joyda saqlanishi kerak. 10. Xodim uskunaning qayd qilingan kamchiliklari va nosozliklari toʻgʻrisida rahbariyatga xabar berishi shart va ular bartaraf etilmaguncha ishni boshlamasligi kerak. III. Ish vaqtidagi xavfsizlik talablari 11. Xodim quyidagilarga amal qilishi shart: ishni bajarishda barcha xavfsizlik talablariga rioya qilishi; ish vaqtida hushyor boʻlishga, oʻzi chalgʻimasligi va boshqalarni chalgʻitmasligi; elektr oʻtkazgichlarga, elektr uskunalarga, ayniqsa, nam latta bilan teginmaslik; pollarni, deraza romlarini, mebelni yuvish uchun tez yonuvchi suyuqliklardan foydalanmaslik; tor yoʻllarda, eshik oʻrinlarida supurgilar, lattalar, shvabralar, changyutkichlar va boshqalarni qoldirmaslik; latta yoki boshqa ish qurollarini qurilmalar hamda mumkin boʻlmagan boshqa joylarda qoldirmaslik; binoning tushish zinalari va eshiklari oldini tozalaganda ehtiyot boʻlishi kerak. 12. Oynalarni yuvayotganda tasodifiy narsalarga yoki deraza tokchasiga chiqmaslik, balki maxsus narvondan foydalanish kerak. 13. Ogʻir yuklarni koʻtarish va tashish amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar asosida tanlanadi. 14. Axlat va chiqindilarni bevosita qoʻl bilan yigʻishtirmaslik, balki ularni yigʻishtirishda choʻtka va xokandozdan foydalanish kerak. 15. Qoʻl kesilishining oldini olish uchun savat yoki axlatdonga yigʻilgan axlatni qoʻl bilan zichlashtirish mumkin emas. 16. Yuvish va dezinfeksiyalash vositalari bilan ishlayotganda rezina qoʻlqoplardan foydalanish kerak. Xlorli suv bilan pollarni yuvishda, bir chelak issiq suvga 100 grammdan koʻp boʻlmagan xlorli ohak solinadi. 17. Unitazlarni tozalash va dezinfeksiyalashni rezina qoʻlqopda choʻtkani ishlatish bilan bajarish kerak. 18. Binodan axlatni faqat maxsus ajratilgan joyga olib chiqish lozim. Axlatni tashkilot hududida har tomonga tashlamaslik kerak. 19. Pollar choʻtka yoki supurgida tozalanishi kerak. Pollarni supurganda chang chiqishini kamaytirish maqsadida ularga suv purkash yoki namlangan supurgi yoki choʻtka bilan yigʻishtirish kerak. 20. Pollarni yuvishdan oldin ularni supurib va jarohatlash xavfi boʻlgan narsalarni: mixlar, singan shisha va boshqa oʻtkir sanchiladigan va kesadigan narsalarni choʻtka va xokandoz bilan olib tashlash kerak. Pollarni lattada shvabradan foydalangan holda yuvish kerak. Yuvilgan pollarni quruq qilib artib olish kerak. 21. Issiq suvni faqat soz chelakka olish kerak, bunda chelakni toʻrtdan uch qismidan oshirmagan holda toʻldirish kerak. 22. Yuvish va dezinfeksiyalash vositalarining sachrashiga, ularning eritmasi teri va shilliq qavatlarga tushishiga yoʻl qoʻymaslik kerak. Eritma teriga yoki koʻzga tushgan holda darhol oqayotgan suv oqimi bilan yuvib tashlash zarur. Eritmaning ogʻiz boʻshligʻiga tushishiga yoʻl qoʻymaslik kerak, bu oʻtkir zaharlanishga olib kelishi mumkin. 23. Eshik, devor, panellarni yuvish va artishdan oldin mix va boshqa uchli metallar yoʻqligini tekshirish kerak. Derazalarni yuvishda rom va oynalarning mustahkam qotirilganini tekshirish zarur. 24. Mebel va stollarni surganda, ularning ustidagi tushib ketishi mumkin boʻlgan buyumlarni olib qoʻyish zarur. 25. Stollarni yigʻishtirganda ularda oʻtkir narsalarning (igna, knopka va boshqalar) yoʻqligiga ishonch hosil qilish, unday narsalar bor boʻlgan taqdirda, ularni yigʻib olish, keyin stol yuzasini nam latta bilan yengilgina artish zarur. 26. Stoldan stolga oʻtayotganda, osilib turgan telefon va elektr simlarga tegib ketmaslik uchun ularga qarash kerak. 27. Stol ustida turadigan lampa, ventilyator va boshqa elektr asboblarni artishda ularni elektr tarmogʻidan uzib qoʻyish kerak (vilkani shtepselʼ rozetkasidan chiqarib olish). Xonada joylashgan shtepsel rozetkasi, oʻchirib-yoqish moslamalarini faqatgina quruq latta bilan artish zarur. 28. Texnik xonalarni texnik xizmat koʻrsatuvchi xodimlar ishtirokida yigʻishtirish kerak boʻladi. IV. Avariya holatlaridagi xavfsizlik talablari 29. Avariya va baxtsiz hodisaga olib kelishi mumkin boʻlgan vaziyatlar yuzaga kelsa, xodim quyidagilarni bajarishi shart: darhol ishni toʻxtatishi, xavfli zonadan oʻzi chiqib ketishi va insonlarni olib chiqishi; baxtsiz hodisa yuz berganda, zararlanish manbaidan jabrlanganni qutqarish, jabrlanganga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatishi zarur boʻlganda tez-tibbiy yordamni chaqirish, bevosita rahbariga xabar berish, imkoniyatga qarab rahbariyat kelgunicha hodisa yuz bergan joyni oʻzgarishsiz saqlash; xavfsizlik talablariga rioya qilgan holda eng shoshilinch nosozliklarni bartaraf etish. 30. Yongʻin oʻchogʻi aniqlangan holda quyidagilarni bajarish lozim: darhol yongʻin xavfsizligi xizmatiga va bevosita rahbariga xabar berish; mavjud birlamchi oʻt oʻchirish vositalari yordamida yongʻinni bartaraf qilishga kirishish. V. Ish tugagandan keyingi xavfsizlik talablari 31. Xodim quyidagilarga amal qilishi shart: tozalash sifatini tekshirib, oʻz uchastkasini aylanib chiqish; yuz va qoʻllarini iliq suvda sovun bilan yuvish; xonalarni yigʻishtirish vaqtidagi aniqlangan kamchiliklar haqida bevosita rahbarga xabar berish. 32. Tozalash uskunalari va lattalarini yuvish vositalari va dezinfeksiyalash vositalari yordamida yuvish, belgilangan konsentratsiya va haroratga rioya qilgan holda quritish va belgilangan joyga olib qoʻyish lozim. 33. Axlatni, ifloslangan lattalarni yigʻib, belgilangan joyga chiqarib qoʻyish kerak. 34. Yuvish va dezinfeksiyalash vositalarini yigʻishtirib qoʻyish kerak. Shaxsiy himoya vositalarini yechish va maxsus belgilangan joyga olib qoʻyish kerak. ______________________ __________ _____________________ (ishlab chiquvchining boʻlinmasi, lavozimi) (imzo) (F.I.O) KELISHILGAN: Mehnatni muhofaza qilish xizmati (muhandisi) boshligʻi __________ _____________________ (imzo) (F.I.O) Bosh texnolog * __________ _____________________ (imzo) (F.I.O) Bosh energetik * __________ _____________________ (imzo) (F.I.O)
Ish turi uchun yoʻriqnoma TITUL VARAGʻI _____________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) _____________________________________________________________________ (boʻlinmaning nomi) Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalar bilan ishlashda MEHNATNI MUHOFAZA QILISH BOʻYICHA YOʻRIQNOMA MM № ___________
BIRINCHI SAHIFA _____________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) _____________________________________________________________________ (boʻlinmaning nomi) KELISHILGAN TASDIQLAYMAN ___________________________ ______________________ (tashkilotning nomi) (tashkilotning nomi) Kasaba uyushmasi qoʻmitasi majlisida Tashkilot rahbari yoki bosh muhandisi 20___ yil “____” __________ ______ _____ ______________ (imzo) ___________ (F.I.O.) ___ _______-son bayonnoma 20___ yil “____” __________
Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalar bilan ishlashda MEHNATNI MUHOFAZA QILISH BOʻYICHA YOʻRIQNOMA MM №__________________ I. Umumiy xavfsizlik talablari 1. Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalarda ishlashga sogʻligʻi boʻyicha ushbu turdagi ishlarni bajarishga yaroqli boʻlgan, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan, oʻqishdan va bilimlari tekshiruvdan oʻtkazilgan shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — xodim) ruxsat beriladi (jinsi va yoshi boʻyicha cheklovlar ishlab chiqarishning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda tanlanadi). Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriq kamida olti oyda bir marta, mehnatni muhofaza qilish va elektr xavfsizligi boʻyicha tegishli malaka guruhiga bilimlar sinovi kamida bir yilda bir marta oʻtkaziladi. 2. Xodim quyidagi talablarni bajarishi shart: mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma talablarini, rahbar, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha muhandis, yongʻinga qarshi profilaktika boʻyicha yoʻriqchining koʻrsatmalarini bajarishi; ____________________________ (tashkilotning nomi) xodimlari uchun ichki mehnat tartibi qoidalariga rioya qilish, belgilangan joylarda chekish, shaxsiy gigiyena qoidalariga va oʻz ish joyida tozalikka rioya qilish; spirtli ichimliklar ichmaslik va giyohvand moddalar isteʼmol qilmaslik; yongʻin va portlash xavfsizligi talablariga rioya qilish, yongʻin haqida ogohlantirish signallarini, yongʻin sodir boʻlganda harakat qilish tartibini, birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarining joylashishini bilishi va ulardan foydalana olishi; jarohatlanish yuz berganda jabrlanganga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatishni bilishi, darhol oʻzining bevosita rahbariga xabar berishi, zarur boʻlganda tez-tibbiy yordamni chaqirishi kerak. 3. Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalar bilan ishlovchilar quyidagi ishlab chiqarish muhitining va mehnat jarayonining noqulay omillari taʼsiriga tushib qolishi mumkin: koʻrish analizatori va diqqat qilish funksiyasining zoʻrayishi; elektrmagnit maydoni; qoʻl mushaklari va barmoqlari ishtirokida bir xil harakatlar; gipokineziya, majburiy ishchi holat, monotoniya; shaxsiy kompyuterlar ekranlarining toʻgʻridan-toʻgʻri yorqinlik darajasi oshgani; koʻrish sohasida shaxsiy kompyuterlar ekranlari yorqinligining notekis taqsimlanishi; ruhiy-hissiy zoʻriqish; elektr tokidan shikastlanish xavfi va boshqalar. 4. Xodim aniq belgilangan texnik tanaffuslarga amal qilishi, shu vaqtda ish qobiliyatini tiklash uchun kompleks mashqlar bajarishi tavsiya etiladi. 5. Ish joyini koʻzdan kechirish paytida aniqlangan barcha kamchiliklar, shuningdek uskunalarning nosozliklari toʻgʻrisida rahbarga ularni toʻliq bartaraf etish yoki almashtirish choralarini koʻrish uchun xabar berish lozim. 6. Ushbu yoʻriqnoma talablarini buzgan shaxslar ________________________ (tashkilotning nomi) xodimlari uchun ichki mehnat tartibi qoidalari va amaldagi qonunchilik talablariga muvofiq intizomiy javobgarlikka tortiladilar. II. Ishni boshlashdan oldingi xavfsizlik talablari 7. Tashkiliy texnikalar bilan ishlashni boshlashdan oldin xodim quyidagilarni bajarishi zarur: gavdaning noqulay holatining oldini olish maqsadida ish joyidan va kiyim choʻntagidan begona narsalarni olib tashlab, ish joyini ishlashga tayyorlash; ish stoli hamda tashkiliy texnika jihozlarining ishonchli oʻrnatilgani va joylashtirilganini tekshirish; uskunaning toʻgʻri joylashishini tekshirish; ish joyidagi yoritilganlik darajasini toʻgʻrilash, ekranda va klaviaturada aks etgan shuʼlalar, shuningdek, qarama-qarshi yorugʻlik oqimi yoʻqligiga ishonch hosil qilish; nusxa koʻchirish yoki chop etish uchun ofis jihozlarini yoqishdan oldin va uzoq muddatli foydalanish vaqtida ish joyini shamollatish. 8. Tashkiliy texnikalarni yoqishdan oldin quyidagilarni bajarish lozim: shaxsiy kompyuterni vizual tekshirish; rozetkalarni, elektr shnuri vilkasi va elektr taʼminoti shnurlarining xizmat koʻrsatishga yaroqliligini, simning ochiq qismlari yoʻqligini tekshirish; uskunaning elektr tarmogʻiga toʻgʻri ulanganini tekshirish; uzluksiz quvvat manbalarini tekshirish, ularning ortib borayotgan magnit maydonlarining zararli taʼsirini bartaraf etish, ularning ish joyidan imkon qadar uzoqroq tutilishi; ekran oʻtkazgich konnektorlari va periferik jihozlarning tizim blokiga ulanishining ishonchliligini tekshirish; monitorning sirtini antistatik mato bilan artish, elektr ulagichlarga tegmasdan, shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalar yuzasini maxsus mato bilan artish; uskunalar korpusidagi ventilyatsiya teshiklariga havoning erkin kirishini taʼminlash; oʻt oʻchirish uskunalari va tibbiy yordam qutichasidan bemalol foydalanishni taʼminlash. 9. Maxsus yerga ulangan kontaktlari boʻlmagan uzaytirgichlar, filtrlar, uchtaliklar va boshqalardan foydalanish taqiqlanadi. 10. Kompyuterni yoqishda xodim uskunani yoqishning quyidagi ketma-ketligiga amal qilishi kerak: quvvatlar manbaini yoqish; periferik qurilmalarni (printer, monitor, skaner va boshqalar) yoqish; tizim blokini (protsessor) yoqish. III. Ish vaqtidagi xavfsizlik talablari 11. Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalar bilan ishlashda quyidagilarni bajarish zarur: faqat topshirilgan ishni bajarish; koʻzdan ekrangacha boʻlgan masofani 60 — 70 sm (lekin kamida 50 sm) ichida saqlash. 12. Agar siz bir muddat ishlashni toʻxtatishingiz kerak boʻlsa, barcha faol vazifalarni toʻgʻri yopish; matnlarni tahrirlash va maʼlumotlarni kiritish oʻrtasida almashinish (ish mazmunini oʻzgartirish). 13. Operator (foydalanuvchi) shaxsiy kompyuter bilan ishlashdagi tanaffus vaqtida videoterminalga yaqin joyda (2 m dan kam) boʻlishga majbur boʻlgandagina quvvatni oʻchirish, aks holda quvvatni oʻchirishga ruxsat berilmaydi; foydalanish yoʻriqnomasi talablariga muvofiq uskunadan foydalanish qoidalariga rioya qilish. 14. Nusxa koʻchirish va koʻpaytirish texnikasi bilan ishlashda quvvatlar simining yoki elektr simining vilkasi qizib ketganini tekshirish kerak. 15. Elektr jihozlarini yoqish va oʻchirishda elektr simining vilkasini ushlash kerak boʻladi. 16. Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalar bilan ishlashda quyidagilarga yoʻl qoʻyilmaydi: faol vazifani bajarayotganda quvvatni oʻchirish; quvvat yoqilganda periferik qurilmalarning interfeys kabellar ulagichlarini almashtirish; tashqi qurilmalarni shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalar ulagichlariga, shu jumladan, uzluksiz quvvat manbaiga ulash (agar mavjud boʻlsa); tizim bloki (protsessor), monitor, klaviaturaning ishchi yuzasi, disk yurituvchilar, printerlar va boshqa qurilmalar yuzasiga namlik tushishiga; shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalarni mustaqil ochish va taʼmirlash; qurilmalarning ventilyatsiya teshiklarini toʻsib qoʻyish; ish joyini ivirsitish; tez-tez quvvat oʻchirgichlarini oʻzgartirish; yoqilgan shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalarni qarovsiz qoldirish. 17. Ishni bajarayotgan vaqtda favqulodda vaziyatning oldini olish uchun elektr xavfsizligi qoidalari talablariga rioya qilish kerak. 18. Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalarda nosozlik aniqlanganda hamda tozalash va yigʻishtirishda elektr taʼminotini, shuningdek, uzluksiz tok taʼminoti manbaini (mavjud boʻlsa) albatta uzish kerak. 19. Xodimlarning sogʻligʻi va ish qobiliyatini saqlash uchun ish vaqtida tanaffuslar belgilanishi kerak. Kompyuter texnikasida tanaffussiz uzluksiz ishlash davomiyligi 2 soatdan oshmasligi kerak. 20. Ish boshlanganidan 2 soat oʻtgandan keyin 15 daqiqali davomiylikda tanaffus, tushlik tanaffusidan keyin esa har ish soatidan keyin belgilanadi. Tungi smenadagi ishda belgilanadigan tanaffusning davomiyligi 20 daqiqagacha boʻlishi mumkin. 21. Belgilangan mehnat va dam olish tartibiga rioya qilmaslik xodimlarda markaziy asab tizimi, koʻrish organi zoʻriqishi, umumiy toliqishning avj olishi va boshqalarga olib kelishi mumkin. 22. Koʻzlarda ogʻriq paydo boʻlganda, koʻrish yomonlashganda, qoʻl barmoqlarida ogʻriq kuchaygan holda oʻzining ahvoli haqida rahbariga maʼlum qilishi va shifokorga murojaat qilishi zarur. 23. Belgilangan tanaffuslar vaqtida quyidagilarni bajarish zarur: 23.1. Koʻz uchun mashqlar kompleksi: koʻz mushaklarini tarang qilib, 1 — 4 hisobda koʻzlar bekiladi, keyin koʻz mushaklarini boʻshashtirib koʻzlar ochiladi, 1 — 6 hisobda olisga qaraladi. 4-5-marta takrorlanadi. burun koʻprigiga (qanshari) qaraladi va 1 — 4 hisobda uzoqlarga qarash ushlab turiladi. Koʻzlarni charchatmaslik kerak. Keyin koʻzlar ochiladi, 1 — 6 hisobda olisga qaraladi. 4-5-marta takrorlanadi. qarashni diagonal boʻylab tez koʻchiriladi; oʻngga yuqoriga-chapga pastga, keyin 1 — 6 hisobda olisga; keyin chapga yuqoriga va 1 — 6 hisobda olisga. 4-5-marta takrorlanadi. koʻz mushaklarini zoʻriqtirmasdan koʻzni yumish, 1 — 4 hisobda koʻzni keng ochib uzoqqa 1 — 6 hisobda qarash. 4-5-marta takrorlanadi. boshni burmasdan (boshni toʻgʻriga), yuqoriga-oʻngga-pastga-chapga koʻz bilan sekin va qarshi tomonga yuqoriga-chapga-pastga-oʻngga aylana harakatlar qilinadi. Keyin 1 — 6 hisobda olisga qaraladi. 4-5-marta takrorlanadi. 1 — 4 hisobda 30 sm masofa uzoqlikda qarash buyumda toʻxtatiladi, keyin 1 — 6 hisobda olisga qaraladi. 4-5-marta takrorlanadi. Yuqoridagi 6 mashqdan turli xilda uch varianti bajariladi. 23.2. Umumiy taʼsir koʻrsatuvchi jismoniy mashq tanaffusi: dastlabki holat — oyoqlar ikki yonga, 1-qoʻllar orqaga, 2-3-marta qoʻllar yonga va yuqoriga, oyoq uchida turish, 4-marta yelkalarni boʻsh qoʻyib, oldinga ozroq egilib qoʻllar pastga. Past tempda 4 — 6-marta takrorlanadi. dastlabki holat — oyoqlar ikki yonga, qoʻllar oldinga bukilgan, panjalar mushtlangan. 1-marta gavdani chapga burib oʻng qoʻl bilan oldinga zarb beriladi. 2-dastlabki holat 3-4-marta boshqa tomonga. Nafasni toʻxtatmasdan 6 — 8-marta takrorlanadi. dastlabki holat — oyoqlar yonga, qoʻllar oldinga, 1-marta gavdani oʻngga burib chap qoʻlni oʻngga siltash, oʻng qoʻl orqaga. 2-dastlabki holat 3-4-marta shuning oʻzi boshqa tomonga. Mashqlar yirik qadam tashlab, joʻshqin bajariladi. Jadal tempda 6 — 8-marta takrorlanadi. dastlabki holat — oyoqlar yonga, qoʻllar belda, dastlabki holatda tosni oʻngga burib, yelkalarni boʻsh qoʻyib, 1 — 3-marta prujinasimon harakat qilinadi. 4-dastlabki holat. Nafasni toʻxtatmasdan, oʻrtacha tempda har tarafga 4 — 6-marta takrorlanadi. Yuqoridagi 4 mashqdan turli xilda ikkita variant bajariladi. 23.3. Miya qon aylanishini yaxshilash uchun jismoniy mashq tanaffusi: dastlabki holat — stulda oʻtirgan holda 1-2-marta bosh orqaga va ohista orqaga egiladi. Yelkalar koʻtarilmasdan 3-4-marta bosh oldinga egiladi. Past tempda 4 — 6-marta takrorlanadi. dastlabki holat — stulda oʻtirgan holda, qoʻllar yonga, kaftlar oldinga, barmoqlar orasi ochiq. 1-qoʻl bilan yelkalarni quchoqlab mahkam va oʻngga egilish mumkin. 2-oʻshaning oʻzi chapga. Jadal tempda 4 — 6-marta takrorlanadi. dastlabki holat — stulda oʻtirgan holda, qoʻllar belda, 1-2-marta oʻng qoʻl bilan orqaga aylanma holda gavda va boshni oʻngga burish. 3-4 oʻshaning oʻzi chap qoʻl bilan. Past tempda 4 — 6-marta takrorlanadi. dastlabki holat — stulda oʻtirgan holda, qoʻllar belda, 1-bosh oʻngga buriladi. 2-oʻshaning oʻzi chapga. Past tempda 6 — 8-marta takrorlanadi. Yuqoridagi 4 mashqdan turli xilda ikkita variant bajariladi. Mashqlarni tanlash va bajarish ishlovchilarning charchoq hissiga qarab alohida tanlanadi. IV. Avariya holatlaridagi xavfsizlik talablari 24. Avariya va baxtsiz hodisaga olib kelishi mumkin boʻlgan vaziyatlar yuzaga kelsa, xodim qoʻyidagilarni bajarishi shart: darhol ishni toʻxtatish, xavfli zonadan oʻzi chiqib ketish va insonlarni olib chiqish; baxtsiz hodisa yuz berganda zararlanish manbaidan jabrlanganni qutqarish, jabrlanganga shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatish, zarur boʻlganda tez-tibbiy yordamni chaqirish, bevosita rahbariga xabar berish, imkoniyatga qarab rahbariyat kelgunicha hodisa yuz bergan joyni oʻzgarishsiz saqlash; xavfsizlik talablariga rioya qilgan holda eng shoshilinch nosozliklarni bartaraf etish. 25. Yongʻin oʻchogʻi aniqlangan holda quyidagilarni bajarish lozim: yongʻin xavfsizligi xizmatiga va bevosita rahbariga xabar berish; mavjud birlamchi oʻt oʻchirish vositalari yordamida yongʻinni bartaraf qilishga kirishish. V. Ish tugagandan keyingi xavfsizlik talablari 26. Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalarda ishni tugatgandan keyin quyidagilarni bajarish lozim: barcha faol vazifalarni yopish; operatsion tizim ishini (dasturni) toʻgʻri tugatish; tizim blokining (protsessorning) quvvatini oʻchirish; periferik qurilmalarning quvvatini oʻchirish; quvvat manbaini oʻchirish. 27. Nusxa koʻchirish uskunalari bilan ishlashni tugatgandan soʻng quyidagilarni bajarish zarur: almashtirish tugmasi yordamida qurilmani quvvat manbaidan uzish; elektr shnuri va vilkaning xizmatga yaroqliligini tekshirish, vilkani rozetkadan chiqarib olish; namlikni yutmasligi uchun paketda saqlash. 28. Ish tugagandan soʻng ish joyini tartibga solish kerak. 29. Kerakli shaxsiy gigiyena choralarini koʻrish kerak. 30. Shaxsiy kompyuterlar, videodispley terminallari va tashkiliy texnikalar, displey, periferiya qurilmalari va nusxa koʻchirish uskunalari ishida aniqlangan barcha kamchiliklar haqida bevosita rahbarga xabar berish kerak. ______________________ __________ _____________________ (ishlab chiquvchining boʻlinmasi, lavozimi) (imzo) (F.I.O) KELISHILGAN: Mehnatni muhofaza qilish xizmati (muhandisi) boshligʻi __________ _____________________ (imzo) (F.I.O) Bosh texnolog * __________ _____________________ (imzo) (F.I.O) Bosh energetik * __________ _____________________ (imzo) (F.I.O)
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qaroriga 4-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakil toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar barcha tashkilotlarda (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) mehnatni muhofaza qilish boʻyicha vakil (keyingi oʻrinlarda — vakil) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Vakil tashkilotda mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va normativ-huquqiy hujjatlar, yoʻriqnomalarga rioya etilishida jamoatchilik nazoratini amalga oshirish maqsadida boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotining yigʻilishida ochiq ovoz berish yoʻli bilan tashkilot xodimlari orasidan kasaba uyushmasi tashkilotining vakolat muddatiga yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari yigʻilishida belgilangan muddatga, lekin kamida bir yilga saylanadi.
3. Vakillar nomzodi mehnat jamoasining aʼzolari tomonidan saylov oʻtkazilishidan kamida yetti kun avval boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotiga yoki xodimlarning boshqa vakillik organlariga taqdim etiladi. Boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari mehnatni muhofaza qilish xizmati xodimi bilan birgalikda nomzodlar bilan faoliyatida bajaradigan vazifalari doirasida suhbat oʻtkazadi va nomzodni saylovga qoʻyish borasida oʻz qarorini qabul qiladi.
4. Nomzodlar vakil bajaradigan vazifalarga bilimi, tajribasi, salomatligi yoki boshqa obyektiv sabablarga koʻra tayyor boʻlmasa, boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari nomzodlarni qayta koʻrib chiqish taklifi bilan mehnat jamoasiga qaytarishi mumkin.
5. Oʻz lavozimiga koʻra tashkilotdagi mehnat sharoitlari va xavfsizligi holati uchun javobgar boʻlgan shaxslar, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish xizmati xodimlaridan boʻlgan shaxslar vakil etib saylanishi mumkin emas.
6. Tashkilotda ishlovchilarning sonidan, uning boʻlinmalari geografik jihatdan turli hududlarda joylashganidan, mehnat sharoitlarining xavfliligidan kelib chiqqan holda bir necha vakil, shu jumladan, alohida boʻlinmalarda saylanishi mumkin. Bunday hollarda vakillardan biriga “Bosh vakil” maqomi beriladi va u vakillarning faoliyatini muvofiqlashtirib boradi.
Vakillarning saylanishini taʼminlash uchun javobgarlik ish beruvchi va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlariga yuklanadi.
7. Vakil tashkilotda mehnatni muhofaza qilishga hamda ishlarni xavfsiz amalga oshirishga doir qoidalar, normalar va yoʻriqnomalarga rioya etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini taʼminlaydi.
8. Vakil oʻz faoliyati toʻgʻrisida jamoa shartnomasida yoki jamoa kelishuvida belgilangan muddatlarda, ammo bir yilda kamida bir marta mehnat jamoasi oldida, chorak yakuni bilan esa boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotiga yoki xodimlarning boshqa vakillik organlariga hisobot beradi.
2-bob. Vakil vazifalari va huquqlari
9. Quyidagilar vakilning asosiy vazifalari hisoblanadi:
ish beruvchi tomonidan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qonunchilik hujjatlari va boshqa normativ hujjatlarga rioya etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
muntazam ravishda mustaqil yoki nazorat qiluvchi organlar bilan birgalikda mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xodimlarning qonuniy huquq va manfaatlariga rioya etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha xodimlarga maslahat berish;
tazyiq va zoʻravonlikka yoʻl qoʻymaslik va uning har qanday shaklda namoyon boʻlishining oldini olish boʻyicha jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
xodimlarni xavfsizlik talablari buzilganligi aniqlangani haqida ogohlantirish.
10. Vakil oʻz faoliyatini amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:
mehnatni muhofaza qilish holatini oʻrganish, ish beruvchilarning jamoa shartnomalari va kelishuvlarida nazarda tutilgan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha majburiyatlari bajarilishini nazorat qilish;
xodimning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻilgan hollarda ishlarni toʻxtatib turish, shuningdek, mehnatni muhofaza qilishga oid talablarning buzilishlarini bartaraf etish toʻgʻrisida tekshirish dalolatnomasini tuzish va ish beruvchiga takliflar kiritish;
mehnat sharoiti noqulay ishlarda band boʻlgan xodimlar belgilangan normalar boʻyicha sut (shunga teng boshqa oziq-ovqat mahsulotlari), davolash-profilaktika oziq-ovqati, gazlangan shoʻr suv (issiq sexlarda ishlovchilar uchun), maxsus kiyim-bosh, sanitar kiyim-bosh, maxsus poyabzal va boshqa shaxsiy himoya va gigiyena vositalari bilan bepul taʼminlanganini nazorat qilish;
mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalarni va kasb kasalliklarini tekshirishda ishtirok etish;
tashkilot rahbaridan va boshqa mansabdor shaxslardan mehnatni muhofaza qilish va mehnat sharoitlari toʻgʻrisida, shuningdek, mehnat faoliyati bilan bogʻliq barcha baxtsiz hodisalar hamda kasb kasalliklari haqida axborot olish;
ishlab chiqarish obyektlarini va ishlab chiqarish vositalarini sinash hamda foydalanishga qabul qilish boʻyicha komissiyalar ishida mustaqil ekspert sifatida ishtirok etish, tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi majlislarida ishtirok etish;
mehnatni muhofaza qilishga hamda ishlarni xavfsiz amalga oshirishga doir qoidalar va normalar loyihalarini, shuningdek, tashkilotda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqishda ishtirok etish;
xodimning oʻz mehnat vazifalarini bajarishi bilan bogʻliq holda mayib boʻlishi, kasb kasalligiga chalinishi yoki sogʻligʻining boshqacha tarzda shikastlanishi tufayli taraflarning aralash javobgarligida tashkilot rahbariyati aybi darajasi toʻgʻrisida boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotiga yoki xodimlarning boshqa vakillik organlariga takliflar kiritish;
mehnatni muhofaza qilishga hamda ishlarni xavfsiz amalga oshirishga doir qoidalar, normalar va yoʻriqnomalar talablarini buzgan yoki oʻz harakati yoki harakatsizligi bilan oʻziga ham, boshqa xodimlarning sogʻligʻi va hayotiga ham tahdid soladigan xodimlarni javobgarlikka tortish talabi bilan ish beruvchiga yoki tarkibiy boʻlinma rahbariga murojaat qilish;
xodimlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik holatlari boʻyicha ish beruvchiga taqdimnomalar kiritish;
mehnatni muhofaza qilishga oid talablarni buzganlikda, mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalarni yashirganlikda aybdor boʻlgan shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi talablar bilan tegishli organlarga murojaat qilish;
mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq holda mayib boʻlishi yoki sogʻligʻining boshqacha tarzda shikastlanishi tufayli yetkazilgan zararning oʻrni qoplanishi uchun hamda xodimlarning sogʻligʻi va mehnati muhofaza qilinishiga boʻlgan huquqlari cheklangan boshqa hollarda xodimning huquqlarini himoya qilib, sud xarajatlarini toʻlashdan ozod etilgan holda, sudga daʼvo arizasi bilan murojaat etish;
mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, jamoa shartnomalarida va kelishuvlarida nazarda tutilgan majburiyatlar buzilgani, shuningdek, mehnat sharoitlarining oʻzgarishi bilan bogʻliq mehnat nizolarini koʻrib chiqishda ishtirok etish.
11. Vakil tashkilotda mehnatni muhofaza qilish sohasidagi mehnat jamoasining, zarur hollarda esa kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari nomidan davlat, sud va jamoat tashkilotlarida vakolatli vakili hisoblanadi.
12. Vakil oʻz faoliyatini ushbu Nizomga va tashkilotning ichki hujjatlariga asosan tashkilotning mutasaddi xodimlari hamda boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari bilan hamkorlikda amalga oshiradi.
3-bob. Ish beruvchining majburiyatlari
13. Ish beruvchi vakil faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun quyidagilarga majbur:
vakilning huquqlarini taʼminlashi, uning faoliyatiga koʻmaklashishi;
boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari ishtirokida bir oy muddatda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha saylangan vakolatli shaxslarni ish beruvchi tomonidan tasdiqlangan va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari bilan kelishilgan dasturlar boʻyicha ish beruvchi mablagʻlari hisobidan oʻqitishni tashkil etishi;
vakil vazifalarini bajarishi uchun zarur shart-sharoitlarni yaratishi, mehnatni muhofaza qilishga hamda ishlarni xavfsiz amalga oshirishga doir qoidalar, normalar va yoʻriqnomalar hamda boshqa maʼlumotnoma materiallari bilan taʼminlashi, mehnat sharoitlarini yaxshilash boʻyicha vakil tomonidan kiritilgan asosli takliflarini amalga oshirish choralarini koʻrishi;
tashkilotda mehnatni muhofaza qilishga hamda ishlarni xavfsiz amalga oshirishga doir qoidalar, normalar va yoʻriqnomalar ishlab chiqilayotgani haqida vakilni xabardor qilishi va uning roziligini olishi;
mehnatni muhofaza qilish va mehnat sharoitlari toʻgʻrisida, shuningdek, mehnat faoliyati bilan bogʻliq barcha baxtsiz hodisalar hamda kasb kasalliklari haqida axborotni taqdim etishi;
vakilga oʻz zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarishi uchun oʻrtacha oylik ish haqi saqlangan holda har haftada kamida ikki soat davomida oʻz mehnat vazifalarini bajarishdan ozod etadi (bu vaqtning aniq davomiyligi va kunlari jamoa shartnomasida, agar u tuzilmagan boʻlsa, ish beruvchi bilan boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari kelishuviga binoan belgilanadi).
14. Vakilning tashkilotda mehnatni muhofaza qilishga hamda ishlarni xavfsiz amalga oshirishga doir masalalar yuzasidan kiritgan takliflarini ish beruvchi 10 kun muddatda koʻrib chiqishi va qabul qilgan qarorlari haqida unga yozma ravishda asosli javob berishi lozim.
4-bob. Vakil faoliyatining kafolatlari
15. Tashkilot boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari saylangan vakilga saylov oʻtgandan keyin uch ish kunidan kechikmay guvohnoma beradi. Guvohnoma shakli tashkilotning lokal hujjatlari bilan tasdiqlanadi. Vakil ushbu guvohnomaga asosan xizmat koʻrsatadigan uchastkaning barcha ish joylariga kirish huquqiga ega boʻladi.
16. Ish beruvchi bilan vakil oʻrtasidagi nizo, agar nizo vakilning vakillik vazifalarini bajarishi bilan bogʻliq boʻlsa, boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari tomonidan koʻrib chiqiladi yoki manfaatdor tarafning murojaatiga koʻra sud tartibida hal etiladi.
17. Vakilga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllashga, u bilan tuzilgan mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusi bilan bekor qilishga, boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlarining oldindan roziligini olmasdan yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Vakil oʻzining vakillik vazifalarini bajargani uchun ish beruvchi tomonidan ragʻbatlantirilib boriladi. Shuningdek, vakil ushbu vazifalar uchun boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan ragʻbatlantirilishi mumkin.
19. Jamoa shartnomasida yoki jamoa kelishuvida kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari tarkibiga saylangan va asosiy ishidan ozod etilmagan xodimlar uchun ushbu toifadagi xodimlar uchun belgilangan qoʻshimcha kafolatlar va imtiyozlar vakilga ham tatbiq etilishi mumkin.
20. Vakil oʻziga yuklangan vazifalarni qoniqarsiz bajargan hollarda boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organlari tashabbusi bilan, uni saylagan organning qarori bilan muddatidan avval vazifasidan ozod etilishi mumkin.
5-bob. Yakunlovchi qoida
21. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2017-yil 27-apreldagi 246-son qarori 1-bandining uchinchi xatboshisi va qarorga 3-ilova .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-dekabrdagi 1066-son qarorining 12-bandi va qarorga 5-ilova .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat boshqaruvi va nazorati tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PF-5594-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PQ-4058-son qarori)” 2019-yil 6-martdagi 195-son qarorining 37-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻal va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitish tizimini takomillashtirish hamda mehnat organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 183-son qaroriga 6-ilovaning 15-bandi “b” kichik bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 24-dekabr,
819-son