📅 2025-yil 24-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 24-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 24 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОНЦЕПЦИЯСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
РEГЛАМEНТИ
ДАСТУРИ
РEГЛАМEНТИ
РEГЛАМEНТИ
РEГЛАМEНТИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларнинг ғоявий-маънавий мазмун-моҳиятини янада кучайтириш орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва ўзига хослигини асраб-авайлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги масъулиятини ошириш, шунингдек, республикамизда ўтказиладиган барча байрам тантаналари ва муҳим саналарнинг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини самарали амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 2-иловага мувофиқ;
Умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда «Янги Ўзбекистон боғи»даги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Умумхалқ байрамларини нишонлашнинг намунавий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Муҳим саналарни нишонлашнинг намунавий регламенти 5-иловага мувофиқ;
Касб байрамларини нишонлашнинг намунавий регламенти 6-иловага мувофиқ;
Халқаро кунларни нишонлашнинг намунавий регламенти 7-иловага мувофиқ;
Байрамларнинг тоифаларга ажратилган рўйхати ҳамда уларни кўтаринки руҳда ўтказишга масъул давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Концепция ҳамда Чора-тадбирлар дастурини амалга оширишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар билан боғлиқ бўлган бой маданий мерос ва тарихий аҳамиятга эга қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилиш, миллий ривожланишга ҳисса қўшадиган анъаналар давомийлигини таъминлаш;
мамлакатимизнинг ўзига хослигини шакллантирган асосий қадриятлар, ютуқлар ва муҳим анъаналарни янада оммалаштириш орқали миллий ўзига хослик ва ғурурланиш туйғусини кучайтириш;
умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларни нишонлаш орқали мамлакатимиздаги турли жамоалар ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш;
ёш авлод учун умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар билан боғлиқ машғулотларни кўпайтириш орқали уларга миллий тарих ва қадриятларни англаш ҳамда қадрлашга кўмаклашиш;
умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар билан боғлиқ тадбирларга жамоатчиликни фаол жалб қилиш, жамоавий иштирок, кўнгиллилик ва умумий масъулиятни рағбатлантириш;
мамлакатимизнинг ноёб маданий ва маънавий меросини халқаро майдонда намойиш этиш, миллий ўзига хослик ва қадриятларни тарғиб қилиш.
3. Маданият вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 апрелга қадар «Ўзбек маданияти» порталида (кейинги ўринларда — Портал) қуйидагилардан иборат «Ўзбекистон байрамлари» саҳифаcини яратсин:
умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларнинг календари ҳамда уларга оид батафсил маълумотлар;
ҳар бир байрамнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, уларнинг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, тароналари, турли безаклари ҳамда электрон фото кўргазмалари;
республикамизнинг турли ҳудудларида байрамларнинг бетакрор тарихини очиб беришни назарда тутувчи ҳужжатли фильмлар;
байрамларни юқори савияда ташкил этиш учун намунавий сценарийлар;
байрамлар арафасида ташкил қилинадиган тадбирлар манзиллари, эълонлар ва бошқа маълумотлар;
байрамлар этимологияси, уларнинг бугунги кунга қадар етиб келиш босқичлари, моҳияти ва бошқа ўзига хос жиҳатларини ёритишга қаратилган мақолалар;
байрамлар муносабати билан ташкил қилинган тадбирлардан фотосуратлар жамланмаси ва медиаматериаллар.
Мазкур қарорга 8-иловада кўрсатиб ўтилган байрамларни кўтаринки руҳда ўтказишга масъул давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларни Порталга жойлаштириш учун Маданият вазирлигига тақдим этиб борсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирлар учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича ҳар чорак якунида Маданият вазирлигига маълумотларнинг тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
байрамларни ўтказишга масъул этиб белгиланган давлат органлари ва ташкилотлари байрамларни мазкур қарорга 4 — 7-иловалардаги намунавий регламентлар асосида ўтказиш учун масъул ҳисобланади;
Чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирлар масъул давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Маданият вазирлиги:
Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда Чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилиб борсин ҳамда мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Байрамлар ҳар бир халқнинг бой маданий меросини акс эттиради. Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш халқимизнинг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари, тарихий қадриятларини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, уларни келажак авлодларга етказиш имконини беради.
Миллий ва фуқаровий ўзликни шакллантириш ва мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайдиган байрамларнинг ғоявий ва маънавий жиҳатларига урғу бериш орқали халқимизда ғурур ва Ватанга муҳаббат туйғуларини янада кучайтириш мумкин.
2. Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмун-моҳиятини кучайтириш ва кенг оммалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади.
2-боб. Байрамларни нишонлашнинг жорий ҳолати тавсифи ва мавжуд муаммолар
3. Бугунги кунда Ўзбекистонда 50 дан ортиқ умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар турли даражаларда нишонланиб келинмоқда. Аксарият байрамларни нишонлаш бўйича алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни заруратга кўра қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилган.
4. Байрамлар арафасида фуқароларнинг турли тадбирлар, сайиллар, маданий тадбирларда иштирок этиши кенг тарқалган.
Ҳар бир байрам қандай ғоявий-маънавий аҳамиятга эга эканлиги ҳақида аҳолининг хабардорлик даражасини оширишни қуйидагиларни такомиллаштириш орқали таъминлаш лозим:
Ўзбекистоннинг миллий ўзига хослигидан, тарихий ва миллий анъана ва қадриятлардан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир байрамнинг ғояси, мазмуни, рамзларини янада бойитиш;
байрамлар арафасида аҳолига кўтаринки руҳ бахш этиш мақсадида ҳар бир байрамнинг ўзига хос тароналари, уларга мос кинофильм, мультфильм ва бошқа медиамаҳсулотларни ишлаб чиқиш ва кенг оммалаштириш;
байрамларда барча аҳоли қатламини ҳамжиҳатлик ва бирдамликка ундовчи тадбирларни янада кучайтириш.
5. Байрамларни кенг нишонлаш ва оммалаштиришнинг ташкилий асослари бўйича аниқ механизмлар белгиланмаган, жумладан, соҳада қуйидаги муаммолар мавжуд:
умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларнинг аниқ тизимлаштирилган рўйхати ишлаб чиқилмаган;
байрамларни кенг нишонлаш ва оммалаштириш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг бу борадаги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлиги белгиланмаган.
3-боб. Концепциянинг мақсади ва асосий вазифалари
6. Концепциянинг асосий мақсади — Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш орқали маданий меросни асраб-авайлаш, миллий ўзликни шакллантириш, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни рағбатлантириш, аҳолининг барча қатламида, шу жумладан, ёш авлодда Ватанга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналарга содиқлик ҳамда уларга ҳурмат руҳини қарор топтириш, аҳолининг глобал муаммолардан хабардорлик даражасини ошириш, жамиятда хилма-хиллик ва маданиятлараро мулоқотни кучайтириш ҳисобланади.
7. Қуйидагилар Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар билан боғлиқ бўлган бой маданий мерос ва тарихий аҳамиятга эга қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилиш, миллий ривожланишга ҳисса қўшадиган анъаналар давомийлигини таъминлаш;
мамлакатимизнинг ўзига хослигини шакллантирган асосий қадриятлар, ютуқлар ва муҳим анъаналарни янада оммалаштириш орқали миллий ўзига хослик ва ғурурланиш туйғусини кучайтириш;
умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларни нишонлаш орқали мамлакатимиздаги турли жамоалар ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш;
ёш авлод учун умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар билан боғлиқ машғулотларни кўпайтириш орқали уларга миллий тарих ва қадриятларни англаш ҳамда қадрлашга кўмаклашиш;
умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар билан боғлиқ тадбирларга жамоатчиликни фаол жалб қилиш, жамоавий иштирок, кўнгиллилик ва умумий масъулиятни рағбатлантириш;
жамиятимизда жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, умумдавлат манфаатларини кенг тарғиб қилиш;
мамлакатимизнинг ноёб маданий ва маънавий меросини халқаро майдонда намойиш этиш, миллий ўзига хослик ва қадриятларни тарғиб қилиш.
4-боб. Концепциянинг асосий йўналишлари
1-§. Умумхалқ байрамларининг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш
8. Ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, фуқароларни жамият тараққиёти ва муштарак эзгу мақсадлар йўлида бирлаштирувчи умумхалқ байрамларининг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, турли безаклари ишлаб чиқилади.
9. Умумхалқ байрамларининг туб мазмун-моҳияти ва уларнинг халқимиз миллий анъана ва қадриятларини сақлаш ва тарғиб қилишдаги аҳамиятини очиб бериш мақсадида ҳар бир умумхалқ байрами учун алоҳида таъсирчан ғоявий мавзулар, тезислар шакллантирилади ва оммалаштирилади.
10. Аҳолининг турли қатламларида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва бағрикенглик туйғусини шакллантиришга қаратилган умумхалқ байрамларининг маънавий, тарихий ва ғоявий жиҳатларини акс эттирувчи оммавий-маданий тадбирлар, томошалар ва кўргазмалар ташкил этилади.
11. Ҳар бир умумхалқ байрамининг ғоявий-маънавий мазмуни, тарихий шаклланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини очиб берувчи қўлланмалар тайёрланади ва кенг тарқатилади.
12. Умумхалқ байрамларига оид қадриятлар, халқимизга хос номоддий маданий меросни асраб-авайлашга ундайдиган, уларни келгуси авлодга ўзининг бор жозибаси, тарихий қиммати ва аҳамияти билан соф ҳолда етказишга хизмат қиладиган кинофильм, мультфильм, ижтимоий видеоролик ва ҳужжатли фильмлар тасвирга олинади ва эфирга узатилади.
13. Умумхалқ байрамлари арафасида республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан, чекка ва олис ҳудудларда маданий ва миллий анъаналарни ифодалаш, байрамона муҳит яратиш, шу билан бирга ҳудудларга ташриф буюрувчиларни кенг жалб қилиш орқали маҳаллий туризмга ҳисса қўшишни назарда тутувчи умумхалқ байрамлари учун рамзий кўчалар ташкил қилинади.
14. Умумхалқ байрамлари арафасида туман (шаҳар) марказларидаги жамоат жойлари, марказий кўчалар, парк ва хиёбонлар, шунингдек, ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва овуллар тегишли байрам шукуҳини берувчи белгилар, шу жумладан, уларнинг рамзлари ва атрибутлари билан безатилади.
15. Умумхалқ байрамларининг маданий, тарихий ва ғоявий жиҳатларини акс эттирувчи ижодий ишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ғоявий мазмунни етказишнинг янги усул ва услубларини кашф этиш, ранг-баранг маданий хилма-хилликка бўлган қизиқишларни кучайтириш ва рағбатлантириш мақсадида «Энг яхши блог» , «Энг яхши репортаж» , «Энг яхши фотоальбом» , «Энг яхши ҳайкалтарошлик асари» , «Энг яхши қўшиқ» , «Энг яхши саҳна асари» , «Энг яхши кинофильм» , «Энг яхши ҳужжатли фильм» каби номинациялардан иборат танловлар ташкил қилинади.
16. Маданий ўзига хосликни ифодалайдиган ва умумхалқ байрамларини талқин қилиш ҳамда нишонлашнинг турли усулларини намойиш этиш имконини берадиган санъат ва маданият кўргазмалари, ҳунармандчилик ва рассомлик танловлари ташкил қилинади.
17. Аҳолига байрам шукуҳини етказиш, уларда миллий қадриятларга ҳурмат руҳини янада кучайтириш мақсадида давлат органларининг қабул бўлимларида байрам бурчаклари ташкил этилади.
18. Умумхалқ байрамлари муносабати билан байрам мазмунига мос спорт мусобақалари ва ижодий беллашувлар ўтказилади.
19. Умумхалқ байрамларини ҳар бир меҳнат жамоалари, маҳалла, овул, қишлоқ ва олис ҳудудларда кенг кўламда нишонлаш бўйича сценарийлар ишлаб чиқилади, бунда байрамларни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида байрам тантаналарига таниқли санъат ва маданият намояндалари кенг жалб этилади.
20. Маҳаллаларда аҳолига байрамона ва кўтаринки кайфият бахш этиш мақсадида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинади, маҳалланинг аҳоли гавжум ҳудудлари байрамона безатилади, аҳоли учун сайёр савдо марказлари ва ярмаркалари ташкил қилинади.
21. Маҳаллалар, санаторийлар, стационар даволаниш муассасалари ва бошқа дам олиш масканларида умумхалқ байрамлари муносабати билан концерт ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар, бадиий кечалар уюштирилади.
22. Умумхалқ байрамлари билан боғлиқ бўлган бой маданий мерос ва тарихий аҳамиятга эга бўлган қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилиш мақсадида умумхалқ байрамлари арафасида республика бўйлаб оилавий ва жамоавий саёҳатларни ташкил қилиш рағбатлантирилади.
23. Ёшларнинг тарихий, маънавий-маърифий ва бошқа фойдали ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўзбекча «Википедия» ни умумхалқ байрамлари ҳақида сифатли миллий контентлар билан бойитиш чоралари кўрилади.
24. Таълим олувчиларнинг умумхалқ байрамлари билан боғлиқ тарихий ва маданий обидаларга, музейларга ва бошқа диққатга сазовор жойларга экскурсия, саёҳатлари ташкил этилиб, умумхалқ байрамларининг мазмунини бевосита тадқиқ қилиш имконияти яратилади.
25. Умумхалқ байрамларининг мазмун-моҳиятини, мамлакатимизнинг ўзига хослигини шакллантиришдаги ўрнини тарғиб қилувчи махсус ижтимоий роликлар тайёрланади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилади.
26. Ижтимоий тармоқлар ва бошқа онлайн мулоқот воситаларида умумхалқ байрамлари билан боғлиқ миллий рамзлар, атрибутлар, безаклар ва белгилар оммалаштирилади.
27. Давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат вакиллари, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига умумхалқ байрамларининг бирдамлик, бағрикенглик ва бошқа эзгу ғоялар атрофида бирлаштиришига оид фикр-мулоҳазалари эълон қилиб борилади ва бу фаолият доимий равишда қўллаб-қувватланади.
28. Оммавий ахборот воситаларида умумхалқ байрамларининг мазмун-моҳиятига оид медиа тадбирлар (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, мақола ва муносабатлар) ташкил қилинади.
29. Аҳолининг умумхалқ байрамларига оид маълумотларни ўрганишга доир қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида радиовикторина ва бошқа совринли ўйинлар ўтказилади.
30. Оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, «Ўзбекистон тарихи» телеканалида «Мозийдан садо» , «Аслият» каби рукн ва номларда туркум чиқишлар қилинади.
31. «Ўзбек маданияти» порталида байрамларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни авлоддан-авлодга ўтиб келишидаги ижтимоий аҳамияти ва байрамларга оид бошқа маълумотларни доимий равишда бериб бориш, шунингдек, туризм салоҳиятини ошириш ҳамда юртимизга сайёҳлар ташрифини кўпайтириш мақсадида байрамларга оид маълумотлар, фото-видеомаҳсулотлардан иборат ягона база — «Ўзбекистон байрамлари» саҳифаcи яратилади.
32. Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон байрамлари» номи остида алоҳида саҳифалар, каналлар, гуруҳлар ташкил қилинади.
33. Умумхалқ байрамлари билан боғлиқ маданий урф-одатлар ва маросимларни сақлаб қолиш, уларнинг келажак авлодларга етказилишини акс эттирувчи ва аҳолига байрамона кайфият берувчи кўргазмали материаллар ташқи реклама баннерлари ва мониторларга жойлаштирилади.
34. Болаларда умумхалқ байрамлари ҳақида бошланғич тасаввурларни шакллантириш, уларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш учун «Бугун байрам» туркумида турли анимацион фильмлар тайёрланади.
35. Профессионал журналистлар ўртасида оилаларда тинчлик ва хотиржамликни ифодаловчи, байрам кайфиятини кенгроқ ёритиб беришга қаратилган «Энг яхши фотосурат» танлови ташкил этилади ва ғолиб иштирокчиларнинг фотоасарларини етакчи ОАВларда эълон қилиш ташкил этиб борилади.
36. Болалар ва ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда миллий ва маданий қадриятларнинг ўрни, уларда тарих, анъана, умумбашарий қадриятларга ҳурматни ошириш мақсадида байрам тантаналари доирасида «Тараннум» ёки «Ёшлик фасли» номида модалар намойиши ҳафталиги ташкил этилади.
37. Умумхалқ байрамлари ва муҳим саналар арафасида ижтимоий тармоқларда, жумладан, мессенжерлар орқали «Байрам муборак!» хештеги остида хабар юборишлар ташкил этилади.
38. Умумхалқ байрамлари доирасида «Энг иқтидорли ёш» акция-шоу дастурини ўтказиш орқали муваффақиятга эришган ёшларни халққа танитиш ва шу орқали бошқа ёшларни ўз мақсадлари йўлида руҳлантиришга оид интерактив тадбирлар ташкил қилинади.
39. Байрам шукуҳини барча аҳоли қатламига етказиш мақсадида «Хайрли ишда биргамиз!» шиори остида хайрия ва донорлик акциялари ўтказилади.
40. Байрамлар арафасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида «Биз ёшларни тадбиркорликка чорлаймиз» шиори остида ёшлар учун «Менинг стартап лойиҳам» дастури йўлга қўйилади, бунда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга амалий ёрдам кўрсатилади.
2-§. Муҳим саналарнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш
41. Буюк сиймолар, жамоат ва давлат арбоблари таваллуд топган кунлар, давлат рамзлари, давлат тили ва бошқа муҳим саналар билан боғлиқ таъсирчан ғоявий тезислар, шиорлар шакллантирилади, уларнинг жозибадор рамзлари, атрибутлари ва заруратга кўра мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари ишлаб чиқилади.
42. Давлат ва жамоат ташкилотлари, жумладан, таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмларда муҳим саналарга бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этилади.
43. Давлат ва жамоат арбоблари, санъат ва маданият вакиллари, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида муҳим саналарга оид фикр-мулоҳазалари эълон қилиб борилади.
44. Оммавий ахборот воситаларида муҳим саналарга оид медиа тадбирлар (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, мақола ва муносабатлар) ташкил қилинади.
45. Буюк сиймолар, жамоат ва давлат арбоблари таваллуд топган кунлар билан боғлиқ муҳим саналарнинг мазмун-моҳиятини кучайтириш ҳамда уларни оммалаштиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ёши ва дунёқарашига мос тарзда муҳим саналарнинг мазмун-моҳиятини очиб берадиган махсус тадбирлар, бадиий кечалар таниқли шахслар, олимлар, давлат ва жамоат арбобларини жалб қилган ҳолда ташкил қилинади;
туман (шаҳар) марказларида, жамоат жойларида, аҳоли гавжум ҳудудларда, жамоат транспортларида ва поезд вагонларидаги экранларга атоқли шахсларнинг таваллуд санаси билан боғлиқ ҳамда уларнинг ҳикматли сўзлари, ўгитлари акс этган тасвирий-тарғибот воситалари жойлаштирилади;
атоқли шахсларнинг адабий меросини кенг аҳоли қатламига етказиш ва оммалаштириш мақсадида уларнинг ватанпарварлик, эзгулик, олижаноблик ва бошқа эзгу ғоялардан иборат маънавий-ижодий мероси намуналари, жумладан, ҳикматли сўзлари, шеър ва ғазаллари турли кўринишларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарқатилади;
атоқли шахсларнинг маънавий-ижодий мероси намуналари асосида «Биз ким...» номи остида тадбирлар ўтказилади;
таълим олувчилар ўртасида атоқли шахсларнинг ҳаёти ва ижодига мос ғоявий-маънавий мавзуларни белгилаган ҳолда, туман (шаҳар) — вилоят — республика даражасида турли мусобақа, шу жумладан, спорт мусобақалари, ижодий беллашувлар, викториналар ва олимпиадалар ўтказилади;
атоқли шахсларнинг маънавий-ижодий мероси асосида ишланган санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилади;
атоқли шахсларнинг асарлари, уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги илмий ва оммабоп китоблар туркуми тайёрланади ва чоп қилиш чоралари кўрилади;
атоқли шахсларнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақидаги фильмлар оммалаштирилади, янги фильм ғоялари ишлаб чиқилади;
атоқли шахсларнинг диққатга сазовор асарларидаги саҳналар ёки қаҳрамонлар асосида драматик талқинлар ёки театрлаштирилган томошалар ташкил қилинади;
таълим олувчиларнинг, давлат хизматчиларининг атоқли шахслар билан боғлиқ тарихий ва маданий обидаларга, музейларга саёҳатлари уюштирилади.
46. Давлат рамзлари ва давлат тили билан боғлиқ муҳим саналарнинг мазмунини кучайтириш ҳамда уларни оммалаштиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
«Муқаддасдир Ватан байроғи» , «Гербим — фахрим» , «Оламни маҳлиё айлаган диёр!» , «Миллий ғурурим — Мадҳиям!» , «Ўзбек тили — миллий давлатчилигимиз тимсоли» шиорлари остида фуқароларда бирдамлик, ватанпарварлик, фахрланиш туйғуларини кучайтиришга қаратилган семинарлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар ташкил қилинади;
ҳар бир давлат рамзининг тарихий ва рамзий маълумотлари ҳамда асосларини ёритиб беришга қаратилган подкастлар ишлаб чиқилади;
таълим олувчилар ўртасида давлат рамзларига ҳурмат руҳини қарор топтиришга қаратилган шеър, ҳикоя ва бошқа ижодий ишлар бўйича танловлар ўтказилади;
туман (шаҳар)лардаги марказий кўчалар, маҳаллалардаги аҳоли гавжум ҳудудлар, жамоат жойлари, шу жумладан, бозорлар, савдо мажмуалари, хиёбонлар ва бошқа жойларда давлат рамзларининг тасвирлари турли кўринишларда жойлаштирилади;
давлат рамзлари ва давлат тили куни муносабати билан марафонлар ўтказилади;
туманлар (шаҳарлар)даги марказий хиёбонларда (Тошкент шаҳрида Халқлар дўстлиги майдонида) халқ сайиллари шаклида байрам тадбирлари ўтказилади;
давлат рамзлари ва давлат тили куни муносабати билан ташкил қилинадиган тадбирлар доирасида аҳолига, шу жумладан, ёшларга давлат рамзлари турли кўринишларда тарқатилади (транспорт воситалари учун стикерлар, болалар учун шарлар, ўйинчоқлар, ўқув қуроллари);
дарсликлар, қўлланмалар ва бошқа турли ўқув қуролларида давлат рамзларининг тасвирини тушириш янада кенгайтирилади;
хорижий давлатларга ўқишга, ишлашга ёки бошқа мақсадларда кетаётган фуқароларга давлат рамзларини олиб кетиш кенг тарғиб қилинади;
давлат рамзлари ва давлат тилига эҳтиром, уларни қадрлаш ва уларга нисбатан садоқатни намоён қилишни тарғиб қилувчи кўргазмали тарғибот воситалари, видеороликлар, тасвирий санъат намуналари тайёрланиб, марказий кўчалардаги экранлар ва панноларга жойлаштирилади;
давлат рамзлари ва давлат тили кунларида фаол ёшлар иштирокида мамлакатимиз аҳолиси ва хорижий меҳмонлар кўксига давлат рамзлари акс этган лента ва тасмалар тақиш акциялари ўтказилади;
таълим муассасаларида давлат рамзларининг бадиий талқинини кўрсатадиган кўргазмалар, маҳорат дарслари ташкил қилинади;
давлат рамзлари ва давлат тили билан боғлиқ қизиқарли викториналар, радиовикториналар ўтказилади;
давлат рамзлари ҳақидаги маълумотларни интерактив ва қизиқарли тарзда тақдим этувчи мобил илова ишлаб чиқилади ва оммалаштирилади;
давлат рамзлари ва давлат тилига нисбатан аҳолининг қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида «Улуғимсан, Ватаним!» мавзусида видеороликлар танлови, «Рангларда акс этган Ватан» мавзусида тасвирий санъат асарлари танлови ўтказилади;
ўзбек_тилим_фахрим калит сўзи остида ўзбек тилини улуғловчи жонли ижродаги қўшиқлар, шеърлар, ҳикматли сўзлар, мақоллар, қисқа ҳикоялар ижтимоий тармоқларда кенг оммалаштирилади;
таълим олувчилар ўртасида оммавий диктант ҳамда «Тил билимдонлари» интеллектуал ўйинлари ўтказилади.
47. Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Дўстлик» фестивали ўтказилади.
48. Юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига қаратилган турли маданий, маърифий тадбирлар, акция ва сайиллар ташкил қилинади.
3-§. Касб байрамларининг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш
49. Ҳар бир касбнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини очиб бериш, ёш авлоднинг касбга қизиқишини янада юксалтириш ҳамда энг яхши касбий анъаналарни тарғиб қилишга қаратилган касбларнинг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, белги ва нишонлари, ғоявий-маънавий мавзулари ва тезислари ишлаб чиқилади.
50. Касб байрамлари арафасида ходимларнинг иш жойлари, заруратга кўра айрим жамоат жойлари касбларнинг атрибутлари билан байрамона безатилади.
51. Ўз вазифаларини сидқидилдан бажарган ва бошқаларга ўрнак бўлган намунали ходимлар касб байрамлари муносабати билан турли кўринишларда рағбатлантирилади.
52. Жамоада соғлом ва дўстона муҳитни яратиш, ходимлар ўртасида ижобий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида касб байрамлари арафасида ходимларнинг жамоавий саёҳатлари ва бошқа тадбирлар ташкил қилинади.
53. Кенг жамоатчиликка касб ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида касбга оид мунозаралар, интервьюларни ўз ичига олган махсус подкастлар ташкил қилинади.
54. Ёшларда касбга бўлган қизиқишларни кучайтириш мақсадида таълим муассасаларида касб фидойиларини жалб қилган ҳолда очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий ва бадиий кечалар ташкил қилинади.
55. Касбга садоқат орқали Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш, жамият тараққиётига ҳисса қўшиш ҳақида видеороликлар тайёрланади.
56. Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида «Мен ким бўламан?» мавзусида ижодий ишлар танлови ташкил қилинади.
57. Олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида ёшларга касблар ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида меҳнат ярмаркалари ва тақдимотлар ташкил қилинади.
58. «Раҳбар ва ёшлар» мавзусида турли кўринишдаги учрашувлар, очиқ мулоқотлар ташкил қилинади.
59. Тегишли соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, касб фидойилари ва соҳа фахрийларини эъзозлашга қаратилган амалий тадбирлар ташкил қилинади.
60. Ёш ходимларда касбга муҳаббат, садоқат туйғуларини кучайтириш, соҳанинг фидойилари ва фахрийлари тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш мақсадида «Уч авлод учрашувлари» ташкил қилинади.
61. Ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли интеллектуал ва спорт мусобақалари ташкил қилинади.
62. Жамоат жойларида, аҳоли гавжум ҳудудларда, жамоат транспортларида касблар ҳақида маълумот берувчи кўргазмали материаллар жойлаштирилади.
63. Аҳолининг касбга оид билимларини ўрганишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида совринли викториналар ўтказилади.
64. Тегишли касбнинг ривожланиш тарихи, тизимда амалга оширилган ўзгаришлар, унинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамияти, ўзига хос жозибадорлиги, касбни улуғлаш ҳақида фото, видео ва ҳужжатли архив маълумотларини тўплаган ҳолда, ҳужжатли ва бадиий фильмлар ишлаб чиқилади.
65. Тегишли соҳа фаолияти ҳақида ёшларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда бу борада уларга маълумотлар тақдим этишга қаратилган «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари ўтказилади.
4-§. Халқаро кунларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш
66. Халқаро кунларнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини Ўзбекистон халқининг анъанавий қадриятларига хос ва мос тарзда очиб берувчи ғоявий ва маънавий мавзулари ва тезислари ишлаб чиқилади.
67. Халқаро кунларнинг мазмун-моҳиятини кучайтириш ҳамда уларни оммалаштиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
халқаро кунлар доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, маҳаллаларда семинарлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ташкил қилинади;
таълим олувчилар ўртасида танловлар, олимпиадалар ўтказилади;
халқаро кунлар билан боғлиқ мавзулар доирасида видеороликлар тайёрланади ва оммалаштирилади;
оммавий ахборот воситаларида халқаро кунларга мос телелойиҳалар ташкил қилинади.
68. Халқаро оила куни, Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни, Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ҳуқуқий ва бошқа акциялар ўтказилади, давлат органлари ва ташкилотларида «Оила кунлари» ташкил қилинади, болалар учун сайиллар, танлов ва фестиваллар ўтказилади, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий чоралар кўрилади.
69. Халқаро интеллектуал мулк ҳуқуқи куни доирасида «Контрафактсиз ой» ҳуқуқий акцияси, Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар билан очиқ мулоқот ва суҳбатлар ташкил қилинади.
70. Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни арафасида «Ёшлар ва экология» халқаро югуриш марафони, «Экология ва биз» акцияси, Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан сайёҳлар томонидан олинган энг яхши фотосуратлар танлови, миллий таомлар фестивали, миллий мусиқа, рақслар намойишлари ҳамда мамлакатимиз туризм салоҳиятини намойиш қилишга қаратилган турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ҳамда «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилади, Халқаро донорлар кунида «Меҳр улаш» номида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинади.
71. «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан ҳудудларда «Биз биргамиз» , «Ранглар жилоси» ижтимоий акцияси ташкил этилади ва акция доирасида ногиронлиги бўлган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ижодий ишлари кимошди савдосини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.
5-§. Умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларнинг ғоявий мазмунини таълим муассасалари ва инновацион технологиялар орқали кучайтириш ва оммалаштириш
72. Умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқув дастурлари миллий тарих ва қадриятларни англаш, Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган, байрамлар, саналар ва халқаро кунларга оид мавзулар билан бойитилади.
73. Таълим олувчилар ва профессор-ўқитувчилар учун таълим олувчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, байрамларнинг мазмунини кучайтиришга оид кенг қамровли ўқув ресурслари, шу жумладан, дарс режалари, рисола ва қўлланмалар, аудио ва визуал мультимедиа материаллари тайёрланади.
74. Таълим муассасаларининг кутубхоналари байрамларнинг ғоявий жиҳатларига урғу берувчи турли қўлланмалар, китоблар, журнал ва альбомлар билан бойитилади.
75. Ўзбекистонда фойдаланиладиган мобил телефонлар, планшет ва бошқа алоқа қурилмаларидаги календарларда байрам саналарига оид маълумот автоматик ўрнатилиши имконияти яратилади.
5-боб. Умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларнинг ғоявий мазмунини кучайтириш ва оммалаштиришнинг тарихий ва илмий асосларини тадқиқ этиш
76. Байрам кунларига оид оммабоп адабиётлар, шу жумладан, «Ўзбекистон байрамлари» китоби тайёрланади ва чоп этилади.
77. Байрамлар муносабати билан ташкил қилинаётган турли оммавий-маданий тадбирларнинг аҳоли кайфиятига таъсири ўрганиб борилади ва таҳлил қилинади.
78. Байрамларнинг аҳамиятини кучайтириш бўйича илмий ишлар, шу жумладан, магистрлик ва докторлик диссертацияларини тайёрлаш кўлами кенгайтирилади.
79. Байрамлар муносабати билан ташкил қилинаётган турли оммавий-маданий тадбирларнинг ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар билан ҳамкорликда социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ва ижтимоий сўровлар ўтказиб борилади.
80. Илмий жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда, байрамларнинг аҳамиятини кучайтиришга оид конференция ва давра суҳбатлари ташкил қилинади.
81. Байрамларни барча туман (шаҳар)лар, маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда юқори савияда нишонлаш, ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилади.
6-боб. Концепциянинг қабул қилинишидан кутилаётган натижалар
82. Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагилар кутилмоқда:
республика миқёсида ўтказиладиган ҳамда ҳудудларда нишонланадиган байрам тадбирлари ва тантаналарини юқори савияда ва кўтаринки руҳда ташкил этиш;
байрамларнинг тоифаларга ажратилган рўйхати ҳамда уларни кўтаринки руҳда ўтказишга масъул давлат органлари ва ташкилотларини белгилаш;
ҳар бир байрамнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, уларни алоҳида регламентлар асосида нишонлаш амалиётини жорий этиш;
ҳар бир байрамнинг ғояси, рамзлари ва атрибутларини янада бойитиш орқали уларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш;
миллий ва маданий урф-одатлар, маросимлар ва тарихий қадриятларни сақлаб қолиш, уларнинг келажак авлодларга етказилишини таъминлашга устувор аҳамият берувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлаш;
фуқароларда миллий қадриятлар, тарихий ва миллий рамзларни қадрлаш, ғурур-ифтихор ва бирдамлик туйғуларини тўлиқ шакллантириш;
турли қатламларга мансуб жамоаларни умумий эзгу мақсадлар йўлида янада жипслаштириб, Ватанга садоқат, бағрикенглик ва ўзаро бирдамлик туйғуларини янада ривожлантириш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини самарали амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш шакли Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Умумхалқ байрамларининг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш 1. Ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда фуқароларни жамият тараққиёти ва муштарак эзгу мақсадлар йўлида бирлаштирувчи умумхалқ байрамларининг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, ўйинчоқ ва турли безакларини ишлаб чиқиш. Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар 2026 йил январдан, доимий Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 2. Умумхалқ байрамларининг туб мазмун-моҳияти ва уларнинг халқимиз миллий анъана ва қадриятларини сақлаш ва тарғиб қилишдаги аҳамиятини очиб бериш мақсадида ҳар бир умумхалқ байрами учун алоҳида таъсирчан ғоявий мавзулар ва тезисларни шакллантириш ва оммалаштириш. Ғоявий мавзулар, тезислар 2026 йил январдан, умумхалқ байрамлари арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 3. Аҳолининг турли қатламларида ҳамжиҳатлик, ижтимоий бирдамлик ва бағрикенглик туйғусини шакллантиришга қаратилган умумхалқ байрамларининг ғоявий-маънавий, тарихий жиҳатларини акс эттирувчи оммавий-маданий тадбирлар, томошалар ва кўргазмалар ташкил этиш. Тарғибот тадбирлари Умумхалқ байрамлари арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар 4. Ҳар бир умумхалқ байрамининг ғоявий-маънавий мазмуни, тарихий шаклланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини очиб берувчи қўлланмалар тайёрлаш ва кенг тарқатиш. Қўлланмалар 2026 йил январдан, доимий Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 5. Умумхалқ байрамларига оид қадриятлар ва туйғулар билан шахсий даражада боғланишга тарғиб қиладиган, байрамларнинг ғоявий мазмуни ва аҳамиятини ўз ҳаётида кўриб чиқишга ундаб, фикр юритиш учун замин яратадиган кинофильм, мультфильм, ижтимоий видеоролик ва ҳужжатли фильмлар рўйхатини шакллантириш ва янги фильмлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. Кинофильм, мультфильм, ижтимоий видеоролик 2026 йил январдан, доимий Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 6. Умумхалқ байрамлари арафасида республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан, чекка ва олис ҳудудларда маданий ва миллий анъаналарни ифодалаш, байрамона муҳит яратиш, шу билан бирга ҳудудларга ташриф буюрувчиларни жалб қилиш орқали маҳаллий туризмга ҳисса қўшишни назарда тутувчи умумхалқ байрамлари учун рамзий кўчаларни ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар Умумхалқ байрамлари арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар 7. Умумхалқ байрамлари арафасида туман (шаҳар) марказларидаги жамоат жойлари, марказий кўчалар, парк ва хиёбонлар, шунингдек, ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва овуллар тегишли байрам шукуҳини берувчи белгилар, шу жумладан, уларнинг рамзлари ва атрибутлари билан безатиш. Ташкилий чора-тадбирлар Умумхалқ байрамлари арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар 8. Умумхалқ байрамларининг маданий, тарихий ва ғоявий жиҳатларини акс эттирувчи ижодий ишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ғоявий мазмунни етказишнинг янги усул ва услубларини кашф этиш, ранг-баранг маданий хилма-хилликка бўлган қизиқишларни кучайтириш ва рағбатлантириш мақсадида «Энг яхши блог», «Энг яхши репортаж», «Энг яхши фотоальбом», «Энг яхши ҳайкалтарошлик асари», «Энг яхши қўшиқ», «Энг яхши саҳна асари», «Энг яхши кинофильм», «Энг яхши ҳужжатли фильм» каби номинациялардан иборат танловни ташкил қилиш. Танлов Умумхалқ байрамлари арафасида Вазирлик ва идоралар, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бадиий академия 9. Маданий ўзига хосликни ифодалайдиган ва умумхалқ байрамларини талқин қилиш ҳамда нишонлашнинг турли усулларини намойиш этиш имконини берадиган санъат ва маданият кўргазмалари, рассомлик танловларини ташкил қилиш. Танловлар Умумхалқ байрамлари арафасида Бадиий академия, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар 10. Ёшларнинг тарихий, маънавий-маърифий ва бошқа фойдали ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўзбекча «Википедия»ни умумхалқ байрамлари ҳақида сифатли миллий контентлар билан бойитиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил январдан, доимий Масъул вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 11. Аҳолига байрам шукуҳини етказиш, уларда миллий қадриятларга ҳурмат руҳини янада кучайтириш мақсадида давлат органларининг қабул бўлимларида байрам бурчакларини ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар Умумхалқ байрамлари арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар 12. Умумхалқ байрамлари муносабати билан байрам мазмунига мос спорт мусобақалари ва ижодий беллашувлар ўтказиш. Спорт мусобақалари, ижодий беллашувлар 2026 йил январдан, доимий Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар 13. Умумхалқ байрамларини ҳар бир меҳнат жамоалари, маҳалла, овул, қишлоқ ва олис ҳудудларда кенг кўламда нишонлаш бўйича сценарийлар ишлаб чиқиш, бунда байрамларни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида байрам тантаналарига таниқли санъат ва маданият намояндаларини кенг жалб этиш. Ташкилий чора-тадбирлар Умумхалқ байрамлари арафасида Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар 14. Маҳаллаларда аҳолига байрамона ва кўтаринки кайфият бахш этиш мақсадида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил қилиш, маҳалланинг аҳоли гавжум ҳудудларини байрамона безатиш, аҳоли учун сайёр савдо марказлари ва ярмаркалари ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар Умумхалқ байрамлари арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар 15. Маҳаллалар, санаторийлар, стационар даволаниш муассасалари ва бошқа дам олиш масканларида умумхалқ байрамлари муносабати билан концерт ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар, бадиий кечалар уюштириш. Концерт ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар, бадиий кечалар Умумхалқ байрамлари арафасида Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар 16. Умумхалқ байрамлари билан боғлиқ бўлган бой маданий мерос ва тарихий аҳамиятга эга бўлган қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилиш мақсадида умумхалқ байрамлари арафасида республика бўйлаб оилавий ва жамоавий саёҳатларни ташкил қилишни рағбатлантириш. Ташкилий чора-тадбирлар Умумхалқ байрамлари арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар 17. Таълим олувчиларнинг умумхалқ байрамлари билан боғлиқ тарихий ва маданий обидаларга, музейларга ва бошқа диққатга сазовор жойларга саёҳатларни ташкил этиш, умумхалқ байрамларининг мазмунини бевосита тадқиқ қилиш имкониятини яратиш. Тасдиқланган режа асосида 2026 йил январдан, доимий Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 18. Умумхалқ байрамларининг мазмун-моҳиятини, уларнинг мамлакатимизнинг ўзига хослигини шакллантиришдаги ўрнини тарғиб қилувчи махсус ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш. Ижтимоий видеороликлар Умумхалқ байрамлари арафасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар 19. Ижтимоий тармоқлар ва бошқа онлайн мулоқот воситаларида умумхалқ байрамлари билан боғлиқ миллий рамзлар, атрибутлар, ўйинчоқлар ва белгиларни оммалаштириш. Ташкилий чора-тадбирлари Умумхалқ байрамлари арафасида Маданият вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, масъул вазирлик ва идоралар 20. Давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат вакиллари, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига умумхалқ байрамларининг бирдамлик, бағрикенглик ва бошқа эзгу ғоялар атрофида бирлаштиришига оид фикр-мулоҳазаларини эълон қилиб бориш ва бу фаолиятни доимий равишда қўллаб-қувватлаш. Комплекс чора-тадбирлар Умумхалқ байрамлари арафасида Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Журналистлар уюшмаси, масъул вазирлик ва идоралар 21. Оммавий ахборот воситаларида умумхалқ байрамларининг мазмун-моҳиятига оид медиа тадбирлар (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, мақола ва муносабатлар) ташкил қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил январдан, байрамлар арафасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 22. Аҳолининг умумхалқ байрамларига оид маълумотларни ўрганишга доир қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида радиовикторина ва бошқа совринли ўйинлар ўтказиш. Радиовикторина ва совринли ўйинлар 2026 йил январдан, байрамлар арафасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, масъул вазирлик ва идоралар 23. Умумхалқ байрамлари билан боғлиқ маданий урф-одатлар ва маросимларни сақлаб қолиш, уларнинг келажак авлодларга етказилишини акс эттирувчи ва аҳолига байрамона кайфият берувчи кўргазмали материалларни ташқи реклама баннерлари ва мониторга жойлаштириш. Ташкилий чора-тадбирлари 2026 йил январдан, байрамлар арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар 24. Болаларда умумхалқ байрамлари ҳақида бошланғич тасаввурларни шакллантириш, уларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш учун «Бугун байрам» туркумида турли анимацион фильмлар тайёрлаш. Анимацион фильмлар Умумхалқ байрамлари арафасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 25. Оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, «Ўзбекистон тарихи» телеканалида «Мозийдан садо, «Аслият» каби рукн ва номларда туркум чиқишлар қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил январдан, байрамлар арафасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 26. Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон байрамлари» номи остида алоҳида саҳифалар, каналлар, гуруҳлар ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлари 2026 йил февраль Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги 27. Болалар ва ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда миллий ва маданий қадриятларнинг ўрни, уларда тарих, анъана, умумбашарий қадриятларга ҳурматни ошириш, мақсадида байрам тантаналари доирасида «Тараннум» ёки «Ёшлик фасли» номида модалар намойиши ҳафталигини ташкил этиш. Модалар намойиши 2026 йил март Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар 28. «Ўзбек маданияти» порталида байрамларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни авлоддан-авлодга ўтиб келишидаги ижтимоий аҳамияти ва байрамларга оид бошқа маълумотларни доимий равишда бериб бориш, шунингдек, туризм салоҳиятини ошириш ҳамда юртимизга сайёҳлар ташрифини кўпайтириш мақсадида байрамларга оид маълумотлар, шу жумладан, сифатли фото-видеомаҳсулотлардан иборат ягона база — «Ўзбекистон байрамлари» саҳифасини яратиш. Электрон саҳифа 2026 йил март Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар 29. Профессионал фотосуратчилар ўртасида оилаларда тинчлик ва хотиржамликни ифодаловчи, байрам кайфиятини кенгроқ ёритиб беришга қаратилган «Энг яхши фотосурат» танловини ташкил этиш ва ғолиб иштирокчиларнинг фотоасарларини етакчи ОАВда эълон қилиб бориш. Танловлар 2026 йил май Бадиий академия, Журналистлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси II. Муҳим саналарнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш 30. Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Дўстлик» фестивалини ўтказиш. Фестиваль 2026 йилдан бошлаб доимий Маданият вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита 31. Давлат рамзлари ва давлат тили куни муносабати билан туман (шаҳар)лардаги марказий хиёбонларда (Тошкент шаҳрида Халқлар дўстлиги майдони ва Адиблар хиёбонида) халқ сайиллари шаклида байрам тадбирларини ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил январдан, муҳим саналар арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги 32. Ҳар бир давлат рамзининг тарихий ва рамзий маълумотлари ҳамда асосларини ёритиб беришга қаратилган подкастлар ишлаб чиқиш. Подкастлар 2026 йил январдан, муҳим саналар арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази 33. Туман (шаҳар)лардаги марказий кўчалар, маҳаллалардаги аҳоли гавжум ҳудудлар, жамоат жойлари, шу жумладан, бозорлар, савдо мажмуалари, хиёбонлар ва бошқа жойларда давлат рамзларининг тасвирларини турли кўринишларда жойлаштириш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил январдан, муҳим саналар арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази 34. «Муқаддасдир Ватан байроғи», «Гербим — фахрим», «Оламни маҳлиё айлаган диёр!», «Миллий ғурурим — Мадҳиям!», «Ўзбек тили — миллий давлатчилигимиз тимсоли» шиорлари остида фуқароларда бирдамлик, ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга қаратилган семинарлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар ташкил қилиш. Семинарлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар 2026 йил январдан, муҳим саналар арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, масъул вазирлик ва идоралар 35. Буюк сиймолар, жамоат ва давлат арбоблари таваллуд топган кунлар, давлат рамзлари, давлат тили ва бошқа муҳим саналар билан боғлиқ таъсирчан ғоявий тезислар, шиорларни шакллантириш, уларнинг жозибадор рамзлари, атрибутлари ва заруратга кўра мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналарини ишлаб чиқиш. Ташкилий ва амалий чора тадбирлар 2026 йил январь — май Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 36. Туман ва шаҳарлар марказларида, жамоат жойларида, аҳоли гавжум ҳудудларга, жамоат транспортларидаги ва поезд вагонларидаги экранларга атоқли шахсларнинг таваллуд санаси билан боғлиқ ҳамда уларнинг ҳикматлари, ўгитлари акс этган тасвирий-тарғибот воситаларини жойлаштириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил февралдан, муҳим саналар арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази 37. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча даражадаги ташкилотлар, шу жумладан, таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмларда муҳим саналарга бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, кечалар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш. Адабий-бадиий тадбирлар, кечалар, давра суҳбатлари, ижодий учрашув Муҳим саналар арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, масъул вазирлик ва идоралар 38. Давлат ва жамоат арбоблари, санъат ва маданият вакиллари, машҳур спортчилар, блогер ва жамоатчилик фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига муҳим саналарга оид фикр-мулоҳазаларини эълон қилиб бориш. Комплекс чора-тадбирлар Муҳим саналар арафасида Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 39. Атоқли шахсларнинг маънавий-ижодий меросини кенг аҳоли қатламига етказиш ва оммалаштириш мақсадида уларнинг ватанпарварлик, эзгулик, олижаноблик ва бошқа эзгу ғоялардан иборат ҳикматли сўзлари, шеър ва ғазалларини турли кўринишларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарқатиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил февралдан, муҳим саналар арафасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро А. Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 40. Таълим олувчилар ўртасида атоқли шахсларнинг ҳаёти ва ижодий меросига мос ғоявий-маънавий мавзуларни белгилаган ҳолда, туман (шаҳар)-вилоят-республика даражасида турли мусобақалар ўтказиш. Мусобақалар 2026 йил февралдан, саналар арафасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 41. Давлат рамзлари ва давлат тили куни муносабати билан ташкил қилинадиган тадбирлар доирасида аҳолига, шу жумладан, ёшларга давлат рамзлари туширилган белгиларни турли кўринишларда тарқатиш (транспорт воситалари учун стикерлар, болалар учун шарлар, ўйинчоқлар, ўқув қуроллари). Комплекс чора-тадбирлар Муҳим саналар арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги 42. Оммавий ахборот воситаларида муҳим саналарга оид медиа тадбирлар (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, мақола ва муносабатлар) ташкил қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил мартдан, муҳим саналар арафасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 43. Атоқли шахсларнинг маънавий-ижодий мероси асосида ишланган санъат асарлари кўргазмасини ташкил этиш. Кўргазмалар 2026 йил февралдан, муҳим саналар арафасида Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди 44. Атоқли шахсларнинг диққатга сазовор асарларидаги саҳналар ёки қаҳрамонлар асосида драматик талқинлар ёки театрлаштирилган томошалар ташкил қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил февралдан, муҳим саналар арафасида Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 45. Атоқли шахсларнинг асарлари, ҳаёти ва ижоди ҳақидаги илмий ва оммабоп китоблар туркумини тайёрлаш. Илмий-оммабоп китоблар 2026 йил апрель — июнь, муҳим саналар арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 46. Атоқли шахсларнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақидаги фильмларни оммалаштириш, янги фильм ғояларини ишлаб чиқиш. Комплекс чора-тадбирлар Муҳим саналар арафасида Кинематография агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси III. Касб байрамларининг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш 47. Ҳар бир касбнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини очиб берувчи ва ёш авлодни касбларга қизиқишини янада юксалтириш ҳамда энг яхши касбий анъаналарни тарғиб қилишга қаратилган касбларнинг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, белги ва нишонлари, ғоявий-маънавий мавзулари ва тезисларини ишлаб чиқиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йилдан бошлаб доимий Масъул вазирлик ва идоралар, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги 48. Кенг жамоатчиликка касб ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида касбга оид мунозаралар, интервьюлар ёки ҳикояларни ўз ичига олган махсус подкастлар ташкил қилиш. Подкастлар 2026 йил январдан, касб байрамлари арафасида Масъул вазирлик ва идоралар 49. Ёшларнинг касбларга бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида таълим муассасаларида касб фидойиларини жалб қилган ҳолда очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий ва бадиий кечалар ташкил қилиш. Очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий кечалар Касб байрамлари арафасида Масъул вазирлик ва идоралар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 50. Касбга садоқат орқали Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш, жамият тараққиётига ҳисса қўшиш ҳақида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш. Ижтимоий видеороликлар Касб байрамлари арафасида Масъул вазирлик ва идоралар 51. Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида «Мен ким бўламан?» мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил қилиш. Ижодий ишлар танлови Касб байрамлари арафасида Масъул вазирлик ва идоралар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 52. Олий таълим ва касбий таълим муассасаларида ёшларга касблар ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида меҳнат ярмаркаларини ва тақдимотларни ташкил қилиш. Комплекс чора-тадбирлар Касб байрамлари арафасида Масъул вазирлик ва идоралар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 53. «Раҳбар ва ёшлар» мавзусида турли кўринишдаги учрашувлар, очиқ мулоқотлар ташкил қилиш. Учрашувлар, очиқ мулоқотлар Касб байрамлари арафасида Масъул вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги 54. Жамоат жойларида, аҳоли гавжум ҳудудларда, жамоат транспортларида касблар ҳақида маълумот берувчи кўргазмали материалларни жойлаштириш. Комплекс чора-тадбирлар Касб байрамлари арафасида Масъул вазирлик ва идоралар 55. Тегишли соҳанинг (касбнинг) ривожланиш тарихи, тизимда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида тегишли фото, видео ва ҳужжатли архив маълумотларини тўплаган ҳолда ҳужжатли ва бадиий фильмлар ишлаб чиқиш. Ҳужжатли фильмлар 2026 йил март, касб байрамлари арафасида Масъул вазирлик ва идоралар IV. Халқаро кунларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш 56. Халқаро кунларнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини Ўзбекистон халқининг анъанавий қадриятларига хос ва мос тарзда очиб берувчи ғоявий-маънавий мавзулари ва тезисларини ишлаб чиқиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил январдан, халқаро кунлар арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 57. Халқаро кунлар доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, маҳаллаларда семинарлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ташкил қилиш. Семинарлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар 2026 йил январдан, халқаро кунлар арафасида Масъул вазирлик ва идоралар 58. Халқаро кунлар билан боғлиқ мавзулар доирасида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва оммалаштириш. Ижтимоий видеороликлар Халқаро кунлар арафасида Масъул вазирлик ва идоралар 59. Халқаро интеллектуал мулк ҳуқуқи куни доирасида «Контрафактсиз ой» ҳуқуқий акциясини ўтказиш. Ҳуқуқий акция Халқаро кунлар арафасида Адлия вазирлиги 60. Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар билан очиқ мулоқот ва суҳбатлар ташкил қилиш. Очиқ мулоқот ва суҳбатлар Халқаро кунлар арафасида Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 61. «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан ҳудудларда «Биз биргамиз» ижтимоий акциясини ташкил этиш ва акция доирасида ногиронлиги бўлган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ижодий ишлари кимошди савдосини ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш. Ижтимоий акция 2026 йил январдан, доимий Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар V. Умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларнинг ғоявий мазмунини таълим муассасалари ва инновацион технологиялар орқали кучайтириш ва оммалаштириш 62. Таълим муассасалари тарбиячилари ва профессор-ўқитувчилари учун таълим олувчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, байрамларнинг ғоявий мазмунини кучайтиришга оид кенг қамровли ўқув ресурслари, шу жумладан, дарс режалари, рисола ва қўлланмалар, аудио ва визуал мультимедиа материалларини яратиш. Ўқув ресурслари, дарс режалари, рисола ва қўлланмалар, аудио ва визуал мультимедиа материаллари 2026 йилдан бошлаб доимий Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 63. «Ўзбекистон байрамлари» календарини чоп этиш, унда ҳар бир ойдаги байрамлар ва саналарни «Умумхалқ байрамлари» «Касб байрамлари», «Халқаро байрамлар», «Муҳим саналар», «Тарихий шахсларнинг таваллуд кунлари» каби туркумларга асосан маълум ранглар билан ажратиб кўрсатиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Маданият вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 64. Таълим муассасаларининг кутубхоналарини байрамларнинг ғоявий жиҳатларига урғу берувчи турли қўлланмалар, китоблар, журнал ва альбомлар билан бойитиш. Қўлланма ва альбомлар Доимий Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги 65. Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиладиган мобиль телефонлар, планшет ва бошқа алоқа қурилмаларидаги календарларда байрам саналарига оид маълумот автоматик ўрнатилиши имкониятини яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги 66. Ижтимоий тармоқларда байрамларнинг келиб чиқиш тарихи, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни авлоддан-авлодга ўтиб келишидаги ижтимоий аҳамияти ва байрамларга оид бошқа маълумотларни доимий равишда бериб боришга мўлжалланган алоҳида саҳифалар, каналлар, гуруҳларни ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлари Доимий Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар 67. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини миллий тарих ва қадриятларни англаш, Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган мавзулар, умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларга оид ғоявий мавзулар билан бойитиш. Ўқув қўлланмаларни бойитиш 2026-2027 ўқув йилидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази VI. Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтиришнинг тарихий ва илмий асосларини тадқиқ этиш 68. Байрам кунларига оид оммабоп адабиётлар, шу жумладан, «Ўзбекистон байрамлари» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. Китоб 2026 йил январь — март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 69. Байрамлар ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш бўйича илмий ишлар, шу жумладан, магистрлик ва докторлик диссертацияларини тайёрлаш кўламини кенгайтириш. Илмий ишлар Доимий Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар 70. Байрамлар муносабати билан ташкил қилинаётган турли оммавий-маданий тадбирларнинг ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар билан ҳамкорликда социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш. Тадқиқотлар ва сўровномалар 2026 йил январдан, ҳар йили камида бир марта «Ижтимоий фикр» маркази, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар 71. Байрамларни туман (шаҳар)лар, маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда юқори савияда нишонлаш, ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш. Услубий қўлланма 2026 йил февраль Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 72. Илмий жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда, байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтиришга оид конференция ва давра суҳбатларини ташкил қилиш. Конференция ва давра суҳбатлари 2026 йил мартдан, ҳар чоракда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига 3-ИЛОВА
Умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда «Янги Ўзбекистон боғи»даги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нишонланадиган умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан «Янги Ўзбекистон боғи»даги Мустақиллик монументи (кейинги ўринларда — Монумент) пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимини (кейинги ўринларда — маросим) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳудудлардаги марказий майдонларга гул қўйиш маросими мазкур Низом асосида ташкил қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги маросимлар алоҳида тартиб асосида ўтказилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
маросим ташкилотчиси — Байрамларнинг тоифаларга ажратилган рўйхати ҳамда уларни кўтаринки руҳда ўтказишга масъул давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган масъул давлат органлари ва ташкилотлари;
маросим қатнашчилари — маросимнинг ташкилий, бадиий, расмий қисмларида иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва бошқа жисмоний шахслар;
маросим дастури — тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан келишув бўйича тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган ҳамда маросимни ўтказиш мақсади, объекти, санаси ва аниқ вақти, тадбир учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари белгиланган ҳужжат;
юқори мартабали шахс — маросим давомида монумент пойига гулчамбар қўйишга масъул мансабдор шахс.
2-боб. Маросимлар рўйхатини шакллантириш
3. Умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда «Янги Ўзбекистон боғи»даги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимлари намунавий рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ушбу Низомга иловага мувофиқ қуйидаги тартибда шакллантирилади:
а) маросим ташкилотчиси томонидан рўйхатга киритиш учун таклифлар қуйидагиларни илова қилган ҳолда, маросим ўтказиладиган йилдан аввалги йилнинг 10 ноябрига қадар тақдим қилинади:
маросимни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асословчи ҳужжатлар;
маросимни ўтказиш концепцияси ва дастури;
маросим иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;
маросимни молиялаштириш манбаи ва маросим ташкилотчиси томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси;
б) таклифлар умумлаштирилиб, маросимлар рўйхати маросим ўтказиладиган йилдан аввалги йилнинг 20 ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
4. Вазирлар Маҳкамаси томонидан маросимлар рўйхати маросим ўтказиладиган йилдан аввалги йилнинг 10 декабрига қадар тасдиқланади ҳамда маросим ташкилотчиларига ва маросимларни ўтказиш объектининг маъмуриятига юборилади.
3-боб. Маросимларни ташкил этиш ва ўтказиш
5. Маросим ташкилотчиси уни ўз вақтида, сифатли ва ҳар томонлама пухта ўтказишга ҳамда хавфсизликни таъминлаш учун тегишли органларни хабардор қилишга масъул ҳисобланади.
6. Маросим ташкилотчиси томонидан тадбирдан камида 10 иш куни олдин қуйидагиларни назарда тутувчи маросимни ўтказиш дастури ишлаб чиқилади ҳамда мазкур дастур маросимларни ўтказиш объектининг маъмуриятига юборилади:
маросимни ўтказиш тартиби, санаси ва вақти ҳамда масъуллар;
таклиф этилган меҳмонлар рўйхати;
маросимнинг ташкилий, бадиий, расмий қисмларида иштирок этувчи шахслар рўйхати.
7. Тасдиқланган маросимлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда киритилади ҳамда бу ҳақда маросимни ўтказиш объекти маъмуриятига хабар берилади.
8. Маросим куни Монумент пойига гулчамбар қўйиш расмий маросими қуйидаги тартибда ўтказилади:
гулчамбар Монументга олиб борадиган йўлак олдидаги майдончага юқори мартабали шахс номидан гул солинган сават қўйилади;
Монумент пойига олиб борадиган йўлакнинг икки тарафида фахрий қоровул ротаси аскарлари саф тортади;
юқори мартабали шахс Монумент олдига келади ҳамда гул солинган сават ёнидаги махсус ажратилган жойни эгаллайди;
ҳамроҳлик қилувчи шахслар юқори мартабали шахснинг орқа тарафида саф тортади ва маросим давомида ўз жойида туради;
фахрий қоровул командири «Қоровул!» деб буйруқ берган ҳолда, юқори мартабали шахсни қутлайди;
фахрий қоровул ротаси аскарлари ёки бошқа масъул шахслар гул солинган саватни кўтариб, тантанали қадамлар билан Монументга қараб йўл олади;
ҳарбий оркестр тантанали мусиқани ижро этади;
юқори мартабали шахс аскарлар ортидан монументга қараб йўл олади;
фахрий қоровул гул солинган саватни Монумент пойига қўяди ва четга ўтади;
юқори мартабали шахс гулчамбар олдига келади ва унга боғланган лентани тўғрилаб, енгил бош эгиб, ҳурмат бажо келтиради;
юқори мартабали шахс майдондан тадбир дастурига мувофиқ жўнаб кетади.
4-боб. Маросимларни молиялаштириш
9. Маросимларни ўтказиш харажатлари маросим ташкилотчиларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
10. Маросим ташкилотчилари томонидан тасдиқланган йиллик сметага маросимлар ўтказиладиган вақтдаги товар ва хизматлар қийматининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоида
11. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда «Янги Ўзбекистон боғи»даги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда «Янги Ўзбекистон боғи»даги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимлари
Т/р Умумхалқ байрами ёки давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросим номи Ўтказиш муддати Иштирок этувчи органлар Масъул ижрочилар 1. 2. 3. .....
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига 4-ИЛОВА
Умумхалқ байрамларини нишонлашнинг намунавий
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) умумхалқ байрамларига (кейинги ўринларда — байрам) тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишнинг намунавий тартибини белгилайди.
2. Байрам доирасида 100 ва ундан ортиқ шахсларнинг иштирокида ташкил этиладиган тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари асосида ўтказилади.
3. Байрамларни ташкил этиш ва ўтказиш Байрамларнинг тоифаларга ажратилган рўйхати ҳамда уларни кўтаринки руҳда ўтказишга масъул давлат органлари ва ташкилотлар рўйхатида келтирилган давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
4. Байрамлар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли ҳужжатлари ва топшириқлари асосида ўтказилади.
5. Байрамларни ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича қабул қилинадиган тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларда байрамларни ўтказишга масъул ташкилий қўмита тасдиқланади, жамоат хавфсизлиги, тиббий хизмат ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва барча ташкилий масалалар юзасидан масъулларнинг вазифа ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.
2-боб. Байрамларни ташкил этиш ва ўтказиш
6. Ташкилий қўмита томонидан байрамнинг ғояси, рамзлари ва атрибутлари, шу жумладан, безаклари ва ўзига хос тароналари, тадбирлар сценарийлари, турли ўйинлар, викториналар ва марафонларнинг намунавий тезислари ишлаб чиқилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари байрам санасидан камида 1 ой олдин мазкур Регламентга иловага мувофиқ Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш дастурини (кейинги ўринларда — дастур) тасдиқлайди ҳамда унинг ижросини мувофиқлаштириб боради.
Дастурда белгиланган тадбирлар, қоида тариқасида, байрамдан олдин ва байрамдан кейин камида 1 ой давом этиши лозим.
8. Дастурда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
байрам тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, туман (шаҳар)лар, маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда, меҳнат жамоаларида нишонлаш ҳамда уларни умумхалқ байрамларига мос байрамона безатиш;
аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий анжуманлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, бадиий кечалар, фестиваллар, акциялар, хайрия тадбирлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламига байрам кайфиятини улашиш, сайиллар, маданият ва спорт тадбирларини ўтказиш;
байрам тадбирларига атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, кекса ва ёш авлод вакиллари, таниқли спортчиларни жалб этиш.
Дастурда қуйидаги йўналишдаги чора-тадбирлар белгиланади:
туман (шаҳар)ларни байрамга тайёрлаш, тарғибот-ташвиқот материалларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар;
байрам тадбирларини оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш бўйича чора-тадбирлар;
байрам куни арафасида ўтказиладиган маънавий-маърифий ва бошқа кўнгилочар тадбирлар;
байрам куни арафасида давлат органлари ва ташкилотларида ташкил этиладиган тадбирлар;
байрам куни арафасида таълим ташкилотлари ва илмий жамоаларда ўтказиладиган тадбирлар;
байрам куни арафасида фуқаролик жамияти институтларида ўтказиладиган тадбирлар.
9. Байрам доирасида ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этилади ва тасдиқланади ҳамда Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари билан келишилган ҳолда ўтказилади.
10. Байрам доирасида расмий тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимлари, «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросими, мушакбозлик ташкил этилиши мумкин.
11. Дастурга мувофиқ байрам тадбирларини ташкил этишда тадбиркорлик субъектлари билан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ шартномалар тузилади.
12. Байрамни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан аҳоли ва кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида махсус видеоматериаллар ва тарғибот-ташвиқот материаллари тайёрланади ҳамда тадбирдан камида 15 кун олдин ижтимоий тармоқларда эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.
13. Байрамни ташкил этиш ва ўтказишда вазирлик ва идораларнинг вазифа ва мажбуриятлари қуйидагича белгиланади:
жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича — Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
тиббий хизмат ва аҳоли саломатлиги бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда бошқа ташкилий масалалар бўйича — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
3-боб. Байрамларни молиялаштириш
14. Байрамни ўтказиш бўйича харажатлар тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, давлат органлари ва ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
15. Календарь режаларига киритилган байрамни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сметаларга тадбирлар ўтказиладиган вақтдаги хизматлар қийматининг ўзгариши инобатга олинган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Мазкур Регламент талабларига риоя этилиши устидан назорат Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.
17. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Умумхалқ байрамларини нишонлашнинг намунавий регламентига ИЛОВА
Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
Т/р Тадбир номи Ижро муддати Масъул ташкилотлар 1. Туман ва шаҳарларни байрамга тайёрлаш, тарғибот-ташвиқот материалларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар 2. Байрам тадбирларини оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш бўйича чора-тадбирлар 3. Байрам куни арафасида ўтказиладиган байрам ва бошқа кўнгилочар тадбирлар 4. Байрам куни арафасида давлат органлари ва ташкилотларида ташкил этиладиган тадбирлар 5. Байрам куни арафасида таълим ташкилотлари ва илмий жамоаларда ўтказиладиган тадбирлар 6. Байрам куни арафасида фуқаролик жамияти институтларида ўтказиладиган тадбирлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига 5-ИЛОВА
Муҳим саналарни нишонлашнинг намунавий
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) мамлакатимизда муҳим саналарни (кейинги ўринларда — тадбир) нишонлаш, уларга тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишда қуйидагилар масъул ҳисобланади:
республика даражадаги тадбирлар учун — тегишлилиги бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — республика ташкилотлари);
маҳаллий даражадаги тадбирлар учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
туман (шаҳар) даражасидаги тадбирлар учун — туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.
3. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли ҳужжатлари ва топшириқлари асосида ўтказилади.
4. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича асосий ҳужжатларда жамоат хавфсизлиги, тиббий хизмат ва фавқулодда ҳолатлар олдини олиш ва барча ташкилий масалалар юзасидан масъулларнинг вазифа ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.
2-боб. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш
5. Ташкил этиладиган ва ўтказиладиган тадбир унинг қамровидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ республика календарь режаси ёки ҳудудий календарь режаларига киритилади.
6. Тадбирни ўтказиш истагини билдирган ташкилотлар — буюртмачи, тадбирнинг ташкилий, бадиий, расмий қисмларини шартнома асосида амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар — пудратчи ҳисобланади.
7. Пудратчи шартнома асосида буюртмачи талабидан келиб чиққан ҳолда тадбирни ташкил этади ва шартнома шартларига мувофиқ буюртмачига тақдим этади.
8. Тадбир юзасидан таклифлар тегишлилиги бўйича республика ташкилотлари — буюртмачи томонидан Маданият вазирлигига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — буюртмачи томонидан Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига тадбирдан камида 1 ой олдин қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этади:
тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асословчи ҳужжат;
тадбир концепцияси;
тадбир дастури лойиҳаси;
тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тасдиқланган харажатлар сметаси лойиҳаси;
молиялаштириш манбаи бўйича тўлиқ ва асослантирувчи маълумот.
9. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан аҳоли ва кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида махсус видео материаллар ва тарғибот-ташвиқот материаллари тайёрланади ҳамда тадбирдан камида 10 кун олдин республика ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари, бўлимлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.
10. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий-ижодий гуруҳ фаолияти ташкил этилади.
Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш жойи белгиланиб, тадбирни бир кун давомида ўтказиш чоралари кўрилади.
11. Тадбирда қуйидагилар ташкил этилиши мумкин:
расмий тантанали очилиш ҳамда тақдирлаш маросимлари;
бадиий қисми ва концерт дастури.
Маълум бир тарихий шахслар таваллуд кунига бағишланган тадбирларда мазкур шахсларга атаб ўрнатилган ҳайкаллар пойига гул қўйиш маросимлари ўтказилади.
Тадбир муносабати билан ушбу кунларга бағишланган илмий-амалий анжуман, семинар ва давра суҳбатлари, ижодий учрашув ва очиқ мулоқотлар, турли кўргазма ва танловлар ўтказилиши мумкин.
Ташкилотчилар ташаббусига кўра тадбирларга хорижий ва фахрий меҳмонлар таклиф этилади.
12. Тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда вазирлик ва идораларнинг вазифа ва мажбуриятлари қуйидагича белгиланади:
жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича — Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
тиббий хизмат ва аҳоли саломатлиги бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда бошқа ташкилий масалалар бўйича — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотчилар.
3-боб. Тадбирни молиялаштириш
13. Тадбирни ўтказиш бўйича харажатлар тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
14. Тадбирни ташкил этишда тадбиркорлик субъектлари билан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ шартномалар тузилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Мазкур Регламент талабларига риоя этилиши устидан назорат Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.
16. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига 6-ИЛОВА
Касб байрамларини нишонлашнинг намунавий
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг касб байрамларини (кейинги ўринларда — касб байрами) нишонлаш, уларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун тавсиявий хусусиятга эга.
2. Касб байрамини ташкил этиш ва ўтказишда қуйидагилар масъул ҳисобланади:
республика даражадаги касб байрами учун — республика ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — республика ташкилотлари);
маҳаллий даражадаги касб байрами учун — республика ижро этувчи ҳокимият органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);
туман (шаҳар) даражасидаги касб байрами учун — республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари.
3. Касб байрами Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли ҳужжатлари ва топшириқлари асосида ўтказилади.
4. Касб байрамини ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича асосий ҳужжатларда жамоат хавфсизлиги, тиббий хизмат ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда барча ташкилий масалалар юзасидан масъулларнинг вазифа ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.
5. Агар касб байрамида қатнашиш чекланган бўлса, ташкилотлар иштирокчиларни рўйхатдан ўтказишни касб байрами ўтказиладиган санадан камида 3 кун олдин бошлашлари керак. Рўйхатдан ўтган иштирокчиларнинг умумий сони байрам ўтказиладиган объект сиғимидан кўп бўлмаслиги лозим.
2-боб. Касб байрамини ташкил этиш ва ўтказиш
6. Ташкил этиладиган ва ўтказиладиган касб байрами унинг қамровидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий-маданий ва концерт- томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ республика календарь режаси ёки ҳудудий календарь режаларига киритилади.
7. Касб байрамини ўтказиш истагини билдирган ташкилот, муассаса ва корхона — буюртмачи, тадбирнинг ташкилий, бадиий, расмий қисмларини шартнома асосида амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар — пудратчи ҳисобланади.
8. Пудратчи шартнома асосида буюртмачи талабидан келиб чиққан ҳолда, касб байрамини ташкил этади ва шартнома шартларига мувофиқ буюртмачига тақдим этади.
9. Касб байрами юзасидан таклифлар тегишлилиги бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари — буюртмачи томонидан Маданият вазирлигига, ҳудудий бошқармалари — буюртмачи томонидан Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига байрамдан камида 1 ой олдин қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
касб байрамини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асословчи ҳужжат;
касб байрами концепцияси;
касб байрами дастури лойиҳаси;
касб байрамини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тасдиқланган харажатлар сметаси лойиҳаси;
молиялаштириш манбаи бўйича тўлиқ ва асослантирувчи маълумот.
10. Касб байрамини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан аҳоли ва кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида махсус видеоматериаллар ва тарғибот-ташвиқот материаллари тайёрланади ҳамда тадбирдан камида 10 кун олдин республика ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари, бўлимлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.
11. Касб байрамини ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Маданият вазирлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан Ташкилий-ижодий гуруҳ фаолияти ташкил этилади, касб байрамини ташкил этиш ва ўтказиш жойи белгиланади.
Касб байрами бир кун давомида нишонланади.
12. Касб байрамида қуйидаги тадбирлар ташкил этилиши мумкин:
расмий тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимлари. Бунда республика даражасидаги касб байрамларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъуллари ёки ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан, ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан тақдирланади;
бадиий қисми ва концерт дастури.
Касб байрами муносабати билан ушбу соҳага бағишланган илмий-амалий анжуман, семинар ва давра суҳбатлари, ижодий учрашув ва очиқ мулоқотлар, кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари, турли кўргазма ва танловлар ўтказилиши ҳамда иштирокчилар учун байрам дастурхони (ортиқча дабдабабозликка йўл қўймаган ҳолда) ёзилиши мумкин.
Касб байрамини нишонлашда касбларнинг аҳамияти, жамиятдаги ўрнини очиб бериш, касб фидойиларини эъзозлаш, илғор касб эгаларини рағбатлантириш, ёш авлоднинг касб танлашга бўлган рағбатини ошириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ташкилотчилар ташаббусига кўра касб байрамларига хорижий ва фахрий меҳмонлар таклиф этилади.
13. Касб байрамини ташкил этиш ва ўтказишда вазирлик ва идораларнинг вазифа ва мажбуриятлари қуйидагича белгиланади:
жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича — Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
тиббий хизмат ва аҳоли саломатлиги бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда бошқа ташкилий масалалар бўйича — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотчилар.
Касб байрами ташкилотчиси камида 15 кун олдин тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Оммавий тадбирларга рухсат бериш комиссиясига маълум қилади.
14. Календарь режаларга киритилмаган ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда акс этмаган касб байрами бўйича тадбирлар ташкил этилмайди ва ўтказилмайди.
15. Касб байрамида мушакбозлик ташкил этилиши ва шу каби шоуларни ўтказишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Касб байрамини молиялаштириш
16. Касб байрамини ўтказиш бўйича харажатлар тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
17. Касб байрамини ташкил этишда тадбиркорлик субъектлари билан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ шартномалар тузилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Мазкур Регламент талабларига риоя этилиши устидан назорат Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.
19. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига 7-ИЛОВА
Халқаро кунларни нишонлашнинг намунавий
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) мамлакатимизда халқаро кунларни (кейинги ўринларда — тадбир) нишонлаш, тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли ҳужжатлари ва топшириқлари асосида нишонланади.
3. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича асосий ҳужжатларда жамоат хавфсизлиги, тиббий хизмат ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва барча ташкилий масалалар юзасидан масъулларнинг вазифа ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.
2-боб. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш
4. Ташкил этиладиган ва ўтказиладиган тадбир унинг қамровидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ республика календарь режаси ёки ҳудудий календарь режаларига киритилади.
5. Тадбирни нишонлаш истагини билдирган ташкилотлар — буюртмачи, тадбирнинг ташкилий, бадиий, расмий қисмларини шартнома асосида амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар — пудратчи ҳисобланади.
6. Пудратчи шартнома асосида буюртмачи талабидан келиб чиққан ҳолда тадбирни ташкил этади ва шартнома шартларига мувофиқ буюртмачига тақдим этади.
7. Тадбир юзасидан таклифлар республика ижро этувчи ҳокимият органлари — буюртмачи томонидан Маданият вазирлигига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — буюртмачи томонидан Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига тадбирдан камида 1 ой олдин қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асословчи ҳужжат;
тадбир концепцияси;
тадбир дастури лойиҳаси;
тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тасдиқланган харажатлар сметаси лойиҳаси;
молиялаштириш манбаи бўйича тўлиқ ва асослантирувчи маълумот.
8. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан аҳоли ва кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида махсус видео материаллар ва тарғибот-ташвиқот материаллари тайёрланади ҳамда 5 кун олдин республика ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари, бўлимлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.
9. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий-ижодий гуруҳ фаолияти ташкил этилади.
Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш жойи белгиланади.
10. Тадбирда қуйидагилар ташкил этилиши мумкин:
расмий тантанали очилиш ҳамда тақдирлаш маросимлари. Бунда республика даражасидаги тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъуллари ёки ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан, ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан тақдирланади;
бадиий қисми ва концерт дастури;
тадбир муносабати билан ушбу кунга бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашув ва очиқ мулоқотлар, турли кўргазмалар ҳамда иштирокчилар учун байрам дастурхони (ортиқча дабдабабозликка йўл қўймаган ҳолда).
Ташкилотчилар ташаббусига кўра тадбирга хорижий ва фахрий меҳмонлар таклиф этилади.
11. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишда вазирлик ва идораларнинг вазифа ва мажбуриятлари қуйидагича белгиланади:
жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича — Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
тиббий хизмат ва аҳоли саломатлиги бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда бошқа ташкилий масалалар бўйича — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотчилар.
3-боб. Тадбирни молиялаштириш
12. Тадбирни ўтказиш бўйича харажатлар тегишли ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
13. Тадбирни ташкил этишда тадбиркорлик субъектлари билан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ шартномалар тузилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Мазкур Регламент талабларига риоя этилиши устидан назорат Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.
15. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига 8-ИЛОВА
Байрамларнинг тоифаларга ажратилган рўйхати ҳамда уларни кўтаринки руҳда ўтказишга масъул давлат органлари ва ташкилотлари
Т /р Байрам ва муҳим саналар Нишонлан а диган сана Масъул вазирлик ва ташкилотлар I. Умумхалқ байрамлари 1. Янги йил 1 январь Маданият вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Хотин-қизлар куни 8 март Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Наврўз байрами 21 март Маданият вазирлиги, Республика Маънавиятва маърифат маркази , вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4. Хотира ва қадрлаш куни 9 май Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавиятва маърифат маркази , вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Мустақиллик куни 1 с ент я бр ь Маданият вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 6. Ўқитувчи ва мураббийлар куни 1 окт я бр ь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим , фан ва инновациялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни 8 декабрь Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 8. Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) « Рамазон ҳайити » нинг биринчи куни Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавиятва маърифат маркази , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 9. Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) « Қурбон ҳайити » нинг биринчи куни Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавиятва маърифат маркази , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари II. Муҳим саналар 1 0 . Ватан ҳимоячилари куни 14 январь Мудофаа вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. Алишер Навоий таваллуд топган кун 9 февраль Маданият вазирлиги, А лишер Н авоий номидаги тил ва адабиёт университети , Республика Маънавиятва маърифат маркази , Ёзувчилар уюшмаси 1 2 . Заҳириддин Бобур таваллуд топган кун 14 февраль Маданият вазирлиги, Республика Маънавиятва маърифат маркази , Бобур номидаги халқаро жамоат фонди , Ёзувчилар уюшмаси 1 3 . Ўзбекистон БМТга аъзо бўлган кун 2 март Ташқи ишлар вазирлиги 1 4 . Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун 9 апрель Маданият вазирлиги, Республика Маънавиятва маърифат маркази , Халқаро Амир Темурхайрия жамоат фонди , Ёзувчилар уюшмаси 1 5 . Ёшлар куни 30 июнь Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим , фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1 6 . Давлат Герби қабул қилинган кун 2 июль Республика Маънавиятва маърифат маркази 17. Халқлар дўстлиги куни 30 июль Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита , Республика Маънавият ва маърифат маркази 18. Қатағон қурбонларини ёд этиш куни 31 август Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимли клари, Республика Маънавият ва маърифат маркази , « Шаҳидлар хотираси » жамоат фонди 19 . Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш куни 2 с ент я бр ь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимли клари, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази , Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 20. Ўзбек тили байрами куни 21 окт я бр ь Маданият вазирлиги 21. Давлат байроғи қабул қилинган кун 18 ноябрь Республика Маънавият ва маърифат маркази 22. Давлат мадҳияси қабул қилинган кун 10 декабрь Республика Маънавия т ва маърифат маркази III. К асб байрамлари 2 3 . Прокуратура органлари ходимлари куни 8 январь Бош прокуратура 2 4 . Давлат божхона хиз м ати органлари ходимлари куни 26 январь Божхона қўмитаси 2 5 . Маҳалла тизими ходимлари куни 22 март Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси 2 6 . Геология соҳаси ходимлари куни а прель ойининг биринчи якшанбаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 27. Маданият ва санъат ходимлари куни 15 апрель Маданият вазирлиги 28. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни 18 апрель Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 29 . Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни м ай ойининг учинчи якшанбаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 3 0 . Савдо, матлубот кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари куни и юнь ойининг охирги якшанбаси И нвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 3 1 . Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни 27 июнь Журналистлар уюшмаси 3 2 . Темир йўл транспорти ходимлари куни а вгуст ойининг биринчи якшанбаси Транспорт вазирлиги 3 3 . Қурилиш соҳаси ходимлари куни а вгуст ойининг иккинчи якшанбаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 3 4 . Ҳаво флоти куни а вгуст ойининг учинчи якшанбаси Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги 3 5 . Тадбиркорлар куни 20 август Савдо-саноат палатаси 3 6 . Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати 3 7 . Ички ишлар органлари ходимлари куни 25 ок тя бр ь И чки ишлар вазирлиги 38 . Ўзбекистон касаба уюшмалари куни 11 ноябрь Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси 39 . Тиббиёт ходимлари куни Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 0 . Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги IV. Халқаро кунлар 4 1 . Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни 15 март Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 4 2 . Халқаро театр куни 27 март Маданият вазирлиги 4 3 . Халқаро интеллектуал мулк куни 26 апрель Адлия вазирлиги 4 4 . Жаҳон матбуоти эркинлиги куни 3 май Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Журналистлар уюшмаси 4 5 . Халқаро оила куни 15 май Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 4 6 . Халқаро музейлар куни 18 май Маданий мерос агентлиги 4 7 . Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1 июнь И жтимоий ҳимоя миллий агентлиги , Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 48. Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни 5 июнь Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 49 . Халқаро донорлар куни 12 июн ь Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 0 . Бутунжаҳон туризм куни 27 с ент я бр ь Туризм қўмитаси 5 1 . Халқаро қишлоқ аёллари куни 15 окт я бр ь Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 5 2 . Халқаро ногиронлар куни 3 декабрь И жтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 декабрь,
824-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KONSEPSIYASI
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
NIZOM
NAMUNAVIY ROʻYXATI
REGLAMENTI
DASTURI
REGLAMENTI
REGLAMENTI
REGLAMENTI
ROʻYXATI
Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida
Umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmun-mohiyatini yanada kuchaytirish orqali xalqimizning boy madaniy merosi va oʻziga xosligini asrab-avaylash, davlat organlari va tashkilotlarining bu boradagi masʼuliyatini oshirish, shuningdek, respublikamizda oʻtkaziladigan barcha bayram tantanalari va muhim sanalarning samarali tashkil etilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish konsepsiyasini samarali amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Chora-tadbirlar dasturi) 2-ilovaga muvofiq;
Umumxalq bayramlari hamda davlat miqyosidagi boshqa tantanali marosimlarda “Yangi Oʻzbekiston bogʻi”dagi Mustaqillik monumenti poyiga gulchambar qoʻyish rasmiy marosimini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Umumxalq bayramlarini nishonlashning namunaviy reglamenti 4-ilovaga muvofiq;
Muhim sanalarni nishonlashning namunaviy reglamenti 5-ilovaga muvofiq;
Kasb bayramlarini nishonlashning namunaviy reglamenti 6-ilovaga muvofiq;
Xalqaro kunlarni nishonlashning namunaviy reglamenti 7-ilovaga muvofiq;
Bayramlarning toifalarga ajratilgan roʻyxati hamda ularni koʻtarinki ruhda oʻtkazishga masʼul davlat organlari va tashkilotlari roʻyxati 8-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Quyidagilar Konsepsiya hamda Chora-tadbirlar dasturini amalga oshirishning asosiy vazifalari etib belgilansin:
umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlar bilan bogʻliq boʻlgan boy madaniy meros va tarixiy ahamiyatga ega qadriyatlarni saqlash va targʻib qilish, milliy rivojlanishga hissa qoʻshadigan anʼanalar davomiyligini taʼminlash;
mamlakatimizning oʻziga xosligini shakllantirgan asosiy qadriyatlar, yutuqlar va muhim anʼanalarni yanada ommalashtirish orqali milliy oʻziga xoslik va gʻururlanish tuygʻusini kuchaytirish;
umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarni nishonlash orqali mamlakatimizdagi turli jamoalar oʻrtasida birdamlik va hamjihatlikni mustahkamlash;
yosh avlod uchun umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlar bilan bogʻliq mashgʻulotlarni koʻpaytirish orqali ularga milliy tarix va qadriyatlarni anglash hamda qadrlashga koʻmaklashish;
umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlar bilan bogʻliq tadbirlarga jamoatchilikni faol jalb qilish, jamoaviy ishtirok, koʻngillilik va umumiy masʼuliyatni ragʻbatlantirish;
mamlakatimizning noyob madaniy va maʼnaviy merosini xalqaro maydonda namoyish etish, milliy oʻziga xoslik va qadriyatlarni targʻib qilish.
3. Madaniyat vazirligi Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1-aprelga qadar “Oʻzbek madaniyati” portalida (keyingi oʻrinlarda — Portal) quyidagilardan iborat “Oʻzbekiston bayramlari” sahifacini yaratsin:
umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarning kalendari hamda ularga oid batafsil maʼlumotlar;
har bir bayramning oʻziga xosligini inobatga olgan holda, ularning taʼsirchan va jozibador musiqiy atributlari, taronalari, turli bezaklari hamda elektron foto koʻrgazmalari;
respublikamizning turli hududlarida bayramlarning betakror tarixini ochib berishni nazarda tutuvchi hujjatli filmlar;
bayramlarni yuqori saviyada tashkil etish uchun namunaviy ssenariylar;
bayramlar arafasida tashkil qilinadigan tadbirlar manzillari, eʼlonlar va boshqa maʼlumotlar;
bayramlar etimologiyasi, ularning bugungi kunga qadar yetib kelish bosqichlari, mohiyati va boshqa oʻziga xos jihatlarini yoritishga qaratilgan maqolalar;
bayramlar munosabati bilan tashkil qilingan tadbirlardan fotosuratlar jamlanmasi va mediamateriallar.
Mazkur qarorga 8-ilovada koʻrsatib oʻtilgan bayramlarni koʻtarinki ruhda oʻtkazishga masʼul davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarni Portalga joylashtirish uchun Madaniyat vazirligiga taqdim etib borsin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Chora-tadbirlar dasturida belgilangan tadbirlar uchun masʼul davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari tegishli chora-tadbirlarning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishi hamda amalga oshirilgan ishlar boʻyicha har chorak yakunida Madaniyat vazirligiga maʼlumotlarning taqdim etilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi;
bayramlarni oʻtkazishga masʼul etib belgilangan davlat organlari va tashkilotlari bayramlarni mazkur qarorga 4 — 7-ilovalardagi namunaviy reglamentlar asosida oʻtkazish uchun masʼul hisoblanadi;
Chora-tadbirlar dasturida belgilangan tadbirlar masʼul davlat organlari va tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
5. Madaniyat vazirligi:
Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi bilan birgalikda Chora-tadbirlar dasturida belgilangan tadbirlarning amalga oshirilishi holatini doimiy monitoring qilib borsin hamda monitoring natijalari yuzasidan har chorak yakunidan keyingi oyning 15-sanasiga qadar Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 824-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Bayramlar har bir xalqning boy madaniy merosini aks ettiradi. Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirish xalqimizning oʻziga xos anʼanalari, urf-odatlari, tarixiy qadriyatlarini asrab-avaylash va targʻib qilish, ularni kelajak avlodlarga yetkazish imkonini beradi.
Milliy va fuqaroviy oʻzlikni shakllantirish va mustahkamlashda muhim oʻrin egallaydigan bayramlarning gʻoyaviy va maʼnaviy jihatlariga urgʻu berish orqali xalqimizda gʻurur va Vatanga muhabbat tuygʻularini yanada kuchaytirish mumkin.
2. Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmun-mohiyatini kuchaytirish va keng ommalashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amaliyotga tatbiq etishni nazarda tutadi.
2-bob. Bayramlarni nishonlashning joriy holati tavsifi va mavjud muammolar
3. Bugungi kunda Oʻzbekistonda 50 dan ortiq umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlar turli darajalarda nishonlanib kelinmoqda. Aksariyat bayramlarni nishonlash boʻyicha alohida normativ-huquqiy hujjatlarni zaruratga koʻra qabul qilish amaliyoti yoʻlga qoʻyilgan.
4. Bayramlar arafasida fuqarolarning turli tadbirlar, sayillar, madaniy tadbirlarda ishtirok etishi keng tarqalgan.
Har bir bayram qanday gʻoyaviy-maʼnaviy ahamiyatga ega ekanligi haqida aholining xabardorlik darajasini oshirishni quyidagilarni takomillashtirish orqali taʼminlash lozim:
Oʻzbekistonning milliy oʻziga xosligidan, tarixiy va milliy anʼana va qadriyatlardan kelib chiqqan holda, har bir bayramning gʻoyasi, mazmuni, ramzlarini yanada boyitish;
bayramlar arafasida aholiga koʻtarinki ruh baxsh etish maqsadida har bir bayramning oʻziga xos taronalari, ularga mos kinofilm, multfilm va boshqa mediamahsulotlarni ishlab chiqish va keng ommalashtirish;
bayramlarda barcha aholi qatlamini hamjihatlik va birdamlikka undovchi tadbirlarni yanada kuchaytirish.
5. Bayramlarni keng nishonlash va ommalashtirishning tashkiliy asoslari boʻyicha aniq mexanizmlar belgilanmagan, jumladan, sohada quyidagi muammolar mavjud:
umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarning aniq tizimlashtirilgan roʻyxati ishlab chiqilmagan;
bayramlarni keng nishonlash va ommalashtirish uchun masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari, ularning bu boradagi hamda nodavlat notijorat tashkilotlar bilan hamkorligi belgilanmagan.
3-bob. Konsepsiyaning maqsadi va asosiy vazifalari
6. Konsepsiyaning asosiy maqsadi — Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish orqali madaniy merosni asrab-avaylash, milliy oʻzlikni shakllantirish, birdamlik va hamjihatlikni ragʻbatlantirish, aholining barcha qatlamida, shu jumladan, yosh avlodda Vatanga muhabbat, milliy qadriyat va anʼanalarga sodiqlik hamda ularga hurmat ruhini qaror toptirish, aholining global muammolardan xabardorlik darajasini oshirish, jamiyatda xilma-xillik va madaniyatlararo muloqotni kuchaytirish hisoblanadi.
7. Quyidagilar Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirishning asosiy vazifalari hisoblanadi:
umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlar bilan bogʻliq boʻlgan boy madaniy meros va tarixiy ahamiyatga ega qadriyatlarni saqlash va targʻib qilish, milliy rivojlanishga hissa qoʻshadigan anʼanalar davomiyligini taʼminlash;
mamlakatimizning oʻziga xosligini shakllantirgan asosiy qadriyatlar, yutuqlar va muhim anʼanalarni yanada ommalashtirish orqali milliy oʻziga xoslik va gʻururlanish tuygʻusini kuchaytirish;
umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarni nishonlash orqali mamlakatimizdagi turli jamoalar oʻrtasida birdamlik va hamjihatlikni mustahkamlash;
yosh avlod uchun umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlar bilan bogʻliq mashgʻulotlarni koʻpaytirish orqali ularga milliy tarix va qadriyatlarni anglash hamda qadrlashga koʻmaklashish;
umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlar bilan bogʻliq tadbirlarga jamoatchilikni faol jalb qilish, jamoaviy ishtirok, koʻngillilik va umumiy masʼuliyatni ragʻbatlantirish;
jamiyatimizda jinsi, irqi, millati, tili, dini, eʼtiqodi, ijtimoiy kelib chiqishi, ijtimoiy mavqeyidan qatʼi nazar, umumdavlat manfaatlarini keng targʻib qilish;
mamlakatimizning noyob madaniy va maʼnaviy merosini xalqaro maydonda namoyish etish, milliy oʻziga xoslik va qadriyatlarni targʻib qilish.
4-bob. Konsepsiyaning asosiy yoʻnalishlari
1-§. Umumxalq bayramlarining gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish
8. Har bir umumxalq bayramining oʻziga xosligini inobatga olgan holda, fuqarolarni jamiyat taraqqiyoti va mushtarak ezgu maqsadlar yoʻlida birlashtiruvchi umumxalq bayramlarining taʼsirchan va jozibador musiqiy atributlari, oʻziga xos taronalari, turli bezaklari ishlab chiqiladi.
9. Umumxalq bayramlarining tub mazmun-mohiyati va ularning xalqimiz milliy anʼana va qadriyatlarini saqlash va targʻib qilishdagi ahamiyatini ochib berish maqsadida har bir umumxalq bayrami uchun alohida taʼsirchan gʻoyaviy mavzular, tezislar shakllantiriladi va ommalashtiriladi.
10. Aholining turli qatlamlarida hamjihatlik, birdamlik va bagʻrikenglik tuygʻusini shakllantirishga qaratilgan umumxalq bayramlarining maʼnaviy, tarixiy va gʻoyaviy jihatlarini aks ettiruvchi ommaviy-madaniy tadbirlar, tomoshalar va koʻrgazmalar tashkil etiladi.
11. Har bir umumxalq bayramining gʻoyaviy-maʼnaviy mazmuni, tarixiy shakllanishi va jamiyat taraqqiyotidagi ahamiyatini ochib beruvchi qoʻllanmalar tayyorlanadi va keng tarqatiladi.
12. Umumxalq bayramlariga oid qadriyatlar, xalqimizga xos nomoddiy madaniy merosni asrab-avaylashga undaydigan, ularni kelgusi avlodga oʻzining bor jozibasi, tarixiy qimmati va ahamiyati bilan sof holda yetkazishga xizmat qiladigan kinofilm, multfilm, ijtimoiy videorolik va hujjatli filmlar tasvirga olinadi va efirga uzatiladi.
13. Umumxalq bayramlari arafasida respublikaning barcha hududlarida, shu jumladan, chekka va olis hududlarda madaniy va milliy anʼanalarni ifodalash, bayramona muhit yaratish, shu bilan birga hududlarga tashrif buyuruvchilarni keng jalb qilish orqali mahalliy turizmga hissa qoʻshishni nazarda tutuvchi umumxalq bayramlari uchun ramziy koʻchalar tashkil qilinadi.
14. Umumxalq bayramlari arafasida tuman (shahar) markazlaridagi jamoat joylari, markaziy koʻchalar, park va xiyobonlar, shuningdek, har bir mahalla, qishloq va ovullar tegishli bayram shukuhini beruvchi belgilar, shu jumladan, ularning ramzlari va atributlari bilan bezatiladi.
15. Umumxalq bayramlarining madaniy, tarixiy va gʻoyaviy jihatlarini aks ettiruvchi ijodiy ishlarni qoʻllab-quvvatlash hamda gʻoyaviy mazmunni yetkazishning yangi usul va uslublarini kashf etish, rang-barang madaniy xilma-xillikka boʻlgan qiziqishlarni kuchaytirish va ragʻbatlantirish maqsadida “Eng yaxshi blog” , “Eng yaxshi reportaj” , “Eng yaxshi fotoalbom” , “Eng yaxshi haykaltaroshlik asari” , “Eng yaxshi qoʻshiq” , “Eng yaxshi sahna asari” , “Eng yaxshi kinofilm” , “Eng yaxshi hujjatli film” kabi nominatsiyalardan iborat tanlovlar tashkil qilinadi.
16. Madaniy oʻziga xoslikni ifodalaydigan va umumxalq bayramlarini talqin qilish hamda nishonlashning turli usullarini namoyish etish imkonini beradigan sanʼat va madaniyat koʻrgazmalari, hunarmandchilik va rassomlik tanlovlari tashkil qilinadi.
17. Aholiga bayram shukuhini yetkazish, ularda milliy qadriyatlarga hurmat ruhini yanada kuchaytirish maqsadida davlat organlarining qabul boʻlimlarida bayram burchaklari tashkil etiladi.
18. Umumxalq bayramlari munosabati bilan bayram mazmuniga mos sport musobaqalari va ijodiy bellashuvlar oʻtkaziladi.
19. Umumxalq bayramlarini har bir mehnat jamoalari, mahalla, ovul, qishloq va olis hududlarda keng koʻlamda nishonlash boʻyicha ssenariylar ishlab chiqiladi, bunda bayramlarni koʻtarinki ruhda oʻtkazish maqsadida bayram tantanalariga taniqli sanʼat va madaniyat namoyandalari keng jalb etiladi.
20. Mahallalarda aholiga bayramona va koʻtarinki kayfiyat baxsh etish maqsadida turli koʻngilochar tadbirlar tashkil qilinadi, mahallaning aholi gavjum hududlari bayramona bezatiladi, aholi uchun sayyor savdo markazlari va yarmarkalari tashkil qilinadi.
21. Mahallalar, sanatoriylar, statsionar davolanish muassasalari va boshqa dam olish maskanlarida umumxalq bayramlari munosabati bilan konsert va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlar, badiiy kechalar uyushtiriladi.
22. Umumxalq bayramlari bilan bogʻliq boʻlgan boy madaniy meros va tarixiy ahamiyatga ega boʻlgan qadriyatlarni saqlash va targʻib qilish maqsadida umumxalq bayramlari arafasida respublika boʻylab oilaviy va jamoaviy sayohatlarni tashkil qilish ragʻbatlantiriladi.
23. Yoshlarning tarixiy, maʼnaviy-maʼrifiy va boshqa foydali axborot resurslariga boʻlgan ehtiyojidan kelib chiqib, oʻzbekcha “Vikipediya” ni umumxalq bayramlari haqida sifatli milliy kontentlar bilan boyitish choralari koʻriladi.
24. Taʼlim oluvchilarning umumxalq bayramlari bilan bogʻliq tarixiy va madaniy obidalarga, muzeylarga va boshqa diqqatga sazovor joylarga ekskursiya, sayohatlari tashkil etilib, umumxalq bayramlarining mazmunini bevosita tadqiq qilish imkoniyati yaratiladi.
25. Umumxalq bayramlarining mazmun-mohiyatini, mamlakatimizning oʻziga xosligini shakllantirishdagi oʻrnini targʻib qiluvchi maxsus ijtimoiy roliklar tayyorlanadi hamda ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritiladi.
26. Ijtimoiy tarmoqlar va boshqa onlayn muloqot vositalarida umumxalq bayramlari bilan bogʻliq milliy ramzlar, atributlar, bezaklar va belgilar ommalashtiriladi.
27. Davlat va jamoat arboblari, madaniyat va sanʼat vakillari, mashhur sportchilar, bloger va faollarning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalariga umumxalq bayramlarining birdamlik, bagʻrikenglik va boshqa ezgu gʻoyalar atrofida birlashtirishiga oid fikr-mulohazalari eʼlon qilib boriladi va bu faoliyat doimiy ravishda qoʻllab-quvvatlanadi.
28. Ommaviy axborot vositalarida umumxalq bayramlarining mazmun-mohiyatiga oid media tadbirlar (maxsus koʻrsatuv, press-klub, tok-shou, intervyu, reportaj, videorolik, titr, radioeshittirish, maqola va munosabatlar) tashkil qilinadi.
29. Aholining umumxalq bayramlariga oid maʼlumotlarni oʻrganishga doir qiziqishlarini ragʻbatlantirish maqsadida radioviktorina va boshqa sovrinli oʻyinlar oʻtkaziladi.
30. Ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan, “Oʻzbekiston tarixi” telekanalida “Moziydan sado” , “Asliyat” kabi rukn va nomlarda turkum chiqishlar qilinadi.
31. “Oʻzbek madaniyati” portalida bayramlarning kelib chiqish tarixi, ularning milliy anʼanalarimiz va urf-odatlarimizni avloddan-avlodga oʻtib kelishidagi ijtimoiy ahamiyati va bayramlarga oid boshqa maʼlumotlarni doimiy ravishda berib borish, shuningdek, turizm salohiyatini oshirish hamda yurtimizga sayyohlar tashrifini koʻpaytirish maqsadida bayramlarga oid maʼlumotlar, foto-videomahsulotlardan iborat yagona baza — “Oʻzbekiston bayramlari” sahifaci yaratiladi.
32. Ijtimoiy tarmoqlarda “Oʻzbekiston bayramlari” nomi ostida alohida sahifalar, kanallar, guruhlar tashkil qilinadi.
33. Umumxalq bayramlari bilan bogʻliq madaniy urf-odatlar va marosimlarni saqlab qolish, ularning kelajak avlodlarga yetkazilishini aks ettiruvchi va aholiga bayramona kayfiyat beruvchi koʻrgazmali materiallar tashqi reklama bannerlari va monitorlarga joylashtiriladi.
34. Bolalarda umumxalq bayramlari haqida boshlangʻich tasavvurlarni shakllantirish, ularni milliy qadriyatlar ruhida tarbiyalash uchun “Bugun bayram” turkumida turli animatsion filmlar tayyorlanadi.
35. Professional jurnalistlar oʻrtasida oilalarda tinchlik va xotirjamlikni ifodalovchi, bayram kayfiyatini kengroq yoritib berishga qaratilgan “Eng yaxshi fotosurat” tanlovi tashkil etiladi va gʻolib ishtirokchilarning fotoasarlarini yetakchi OAVlarda eʼlon qilish tashkil etib boriladi.
36. Bolalar va yoshlarni komil inson qilib tarbiyalashda milliy va madaniy qadriyatlarning oʻrni, ularda tarix, anʼana, umumbashariy qadriyatlarga hurmatni oshirish maqsadida bayram tantanalari doirasida “Tarannum” yoki “Yoshlik fasli” nomida modalar namoyishi haftaligi tashkil etiladi.
37. Umumxalq bayramlari va muhim sanalar arafasida ijtimoiy tarmoqlarda, jumladan, messenjerlar orqali “Bayram muborak!” xeshtegi ostida xabar yuborishlar tashkil etiladi.
38. Umumxalq bayramlari doirasida “Eng iqtidorli yosh” aksiya-shou dasturini oʻtkazish orqali muvaffaqiyatga erishgan yoshlarni xalqqa tanitish va shu orqali boshqa yoshlarni oʻz maqsadlari yoʻlida ruhlantirishga oid interaktiv tadbirlar tashkil qilinadi.
39. Bayram shukuhini barcha aholi qatlamiga yetkazish maqsadida “Xayrli ishda birgamiz!” shiori ostida xayriya va donorlik aksiyalari oʻtkaziladi.
40. Bayramlar arafasida yoshlarni tadbirkorlik faoliyatiga keng jalb qilish maqsadida “Biz yoshlarni tadbirkorlikka chorlaymiz” shiori ostida yoshlar uchun “Mening startap loyiham” dasturi yoʻlga qoʻyiladi, bunda tadbirkorlik faoliyatini boshlash istagida boʻlgan yoshlarga amaliy yordam koʻrsatiladi.
2-§. Muhim sanalarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish
41. Buyuk siymolar, jamoat va davlat arboblari tavallud topgan kunlar, davlat ramzlari, davlat tili va boshqa muhim sanalar bilan bogʻliq taʼsirchan gʻoyaviy tezislar, shiorlar shakllantiriladi, ularning jozibador ramzlari, atributlari va zaruratga koʻra musiqiy atributlari, oʻziga xos taronalari ishlab chiqiladi.
42. Davlat va jamoat tashkilotlari, jumladan, taʼlim muassasalari, mahallalar, harbiy qismlarda muhim sanalarga bagʻishlangan adabiy-badiiy tadbirlar, davra suhbatlari, ijodiy uchrashuvlar tashkil etiladi.
43. Davlat va jamoat arboblari, sanʼat va madaniyat vakillari, mashhur sportchilar, bloger va faollarning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida muhim sanalarga oid fikr-mulohazalari eʼlon qilib boriladi.
44. Ommaviy axborot vositalarida muhim sanalarga oid media tadbirlar (maxsus koʻrsatuv, press-klub, tok-shou, intervyu, reportaj, videorolik, titr, radioeshittirish, maqola va munosabatlar) tashkil qilinadi.
45. Buyuk siymolar, jamoat va davlat arboblari tavallud topgan kunlar bilan bogʻliq muhim sanalarning mazmun-mohiyatini kuchaytirish hamda ularni ommalashtirishda quyidagilarga alohida eʼtibor qaratiladi:
taʼlim muassasalarida taʼlim oluvchilarning yoshi va dunyoqarashiga mos tarzda muhim sanalarning mazmun-mohiyatini ochib beradigan maxsus tadbirlar, badiiy kechalar taniqli shaxslar, olimlar, davlat va jamoat arboblarini jalb qilgan holda tashkil qilinadi;
tuman (shahar) markazlarida, jamoat joylarida, aholi gavjum hududlarda, jamoat transportlarida va poyezd vagonlaridagi ekranlarga atoqli shaxslarning tavallud sanasi bilan bogʻliq hamda ularning hikmatli soʻzlari, oʻgitlari aks etgan tasviriy-targʻibot vositalari joylashtiriladi;
atoqli shaxslarning adabiy merosini keng aholi qatlamiga yetkazish va ommalashtirish maqsadida ularning vatanparvarlik, ezgulik, olijanoblik va boshqa ezgu gʻoyalardan iborat maʼnaviy-ijodiy merosi namunalari, jumladan, hikmatli soʻzlari, sheʼr va gʻazallari turli koʻrinishlarda ijtimoiy tarmoqlar va ommaviy axborot vositalari orqali keng tarqatiladi;
atoqli shaxslarning maʼnaviy-ijodiy merosi namunalari asosida “Biz kim...” nomi ostida tadbirlar oʻtkaziladi;
taʼlim oluvchilar oʻrtasida atoqli shaxslarning hayoti va ijodiga mos gʻoyaviy-maʼnaviy mavzularni belgilagan holda, tuman (shahar) — viloyat — respublika darajasida turli musobaqa, shu jumladan, sport musobaqalari, ijodiy bellashuvlar, viktorinalar va olimpiadalar oʻtkaziladi;
atoqli shaxslarning maʼnaviy-ijodiy merosi asosida ishlangan sanʼat asarlari koʻrgazmasi tashkil etiladi;
atoqli shaxslarning asarlari, ularning hayoti va ijodi haqidagi ilmiy va ommabop kitoblar turkumi tayyorlanadi va chop qilish choralari koʻriladi;
atoqli shaxslarning hayoti va ijtimoiy-siyosiy faoliyati haqidagi filmlar ommalashtiriladi, yangi film gʻoyalari ishlab chiqiladi;
atoqli shaxslarning diqqatga sazovor asarlaridagi sahnalar yoki qahramonlar asosida dramatik talqinlar yoki teatrlashtirilgan tomoshalar tashkil qilinadi;
taʼlim oluvchilarning, davlat xizmatchilarining atoqli shaxslar bilan bogʻliq tarixiy va madaniy obidalarga, muzeylarga sayohatlari uyushtiriladi.
46. Davlat ramzlari va davlat tili bilan bogʻliq muhim sanalarning mazmunini kuchaytirish hamda ularni ommalashtirishda quyidagilarga alohida eʼtibor qaratiladi:
“Muqaddasdir Vatan bayrogʻi” , “Gerbim — faxrim” , “Olamni mahliyo aylagan diyor!” , “Milliy gʻururim — Madhiyam!” , “Oʻzbek tili — milliy davlatchiligimiz timsoli” shiorlari ostida fuqarolarda birdamlik, vatanparvarlik, faxrlanish tuygʻularini kuchaytirishga qaratilgan seminarlar, davra suhbatlari, badiiy kechalar tashkil qilinadi;
har bir davlat ramzining tarixiy va ramziy maʼlumotlari hamda asoslarini yoritib berishga qaratilgan podkastlar ishlab chiqiladi;
taʼlim oluvchilar oʻrtasida davlat ramzlariga hurmat ruhini qaror toptirishga qaratilgan sheʼr, hikoya va boshqa ijodiy ishlar boʻyicha tanlovlar oʻtkaziladi;
tuman (shahar)lardagi markaziy koʻchalar, mahallalardagi aholi gavjum hududlar, jamoat joylari, shu jumladan, bozorlar, savdo majmualari, xiyobonlar va boshqa joylarda davlat ramzlarining tasvirlari turli koʻrinishlarda joylashtiriladi;
davlat ramzlari va davlat tili kuni munosabati bilan marafonlar oʻtkaziladi;
tumanlar (shaharlar)dagi markaziy xiyobonlarda (Toshkent shahrida Xalqlar doʻstligi maydonida) xalq sayillari shaklida bayram tadbirlari oʻtkaziladi;
davlat ramzlari va davlat tili kuni munosabati bilan tashkil qilinadigan tadbirlar doirasida aholiga, shu jumladan, yoshlarga davlat ramzlari turli koʻrinishlarda tarqatiladi (transport vositalari uchun stikerlar, bolalar uchun sharlar, oʻyinchoqlar, oʻquv qurollari);
darsliklar, qoʻllanmalar va boshqa turli oʻquv qurollarida davlat ramzlarining tasvirini tushirish yanada kengaytiriladi;
xorijiy davlatlarga oʻqishga, ishlashga yoki boshqa maqsadlarda ketayotgan fuqarolarga davlat ramzlarini olib ketish keng targʻib qilinadi;
davlat ramzlari va davlat tiliga ehtirom, ularni qadrlash va ularga nisbatan sadoqatni namoyon qilishni targʻib qiluvchi koʻrgazmali targʻibot vositalari, videoroliklar, tasviriy sanʼat namunalari tayyorlanib, markaziy koʻchalardagi ekranlar va pannolarga joylashtiriladi;
davlat ramzlari va davlat tili kunlarida faol yoshlar ishtirokida mamlakatimiz aholisi va xorijiy mehmonlar koʻksiga davlat ramzlari aks etgan lenta va tasmalar taqish aksiyalari oʻtkaziladi;
taʼlim muassasalarida davlat ramzlarining badiiy talqinini koʻrsatadigan koʻrgazmalar, mahorat darslari tashkil qilinadi;
davlat ramzlari va davlat tili bilan bogʻliq qiziqarli viktorinalar, radioviktorinalar oʻtkaziladi;
davlat ramzlari haqidagi maʼlumotlarni interaktiv va qiziqarli tarzda taqdim etuvchi mobil ilova ishlab chiqiladi va ommalashtiriladi;
davlat ramzlari va davlat tiliga nisbatan aholining qiziqishlarini ragʻbatlantirish maqsadida “Ulugʻimsan, Vatanim!” mavzusida videoroliklar tanlovi, “Ranglarda aks etgan Vatan” mavzusida tasviriy sanʼat asarlari tanlovi oʻtkaziladi;
oʻzbek_tilim_faxrim kalit soʻzi ostida oʻzbek tilini ulugʻlovchi jonli ijrodagi qoʻshiqlar, sheʼrlar, hikmatli soʻzlar, maqollar, qisqa hikoyalar ijtimoiy tarmoqlarda keng ommalashtiriladi;
taʼlim oluvchilar oʻrtasida ommaviy diktant hamda “Til bilimdonlari” intellektual oʻyinlari oʻtkaziladi.
47. Xalqlar doʻstligi kuni munosabati bilan “Doʻstlik” festivali oʻtkaziladi.
48. Yurtimizda yashayotgan barcha millat va elatlarning vakillari oʻrtasida millatlararo doʻstlik va totuvlik muhitining mustahkamlanishiga qaratilgan turli madaniy, maʼrifiy tadbirlar, aksiya va sayillar tashkil qilinadi.
3-§. Kasb bayramlarining gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirish va ommalashtirish
49. Har bir kasbning jamiyatda tutgan oʻrni va ahamiyatini ochib berish, yosh avlodning kasbga qiziqishini yanada yuksaltirish hamda eng yaxshi kasbiy anʼanalarni targʻib qilishga qaratilgan kasblarning taʼsirchan va jozibador musiqiy atributlari, oʻziga xos taronalari, belgi va nishonlari, gʻoyaviy-maʼnaviy mavzulari va tezislari ishlab chiqiladi.
50. Kasb bayramlari arafasida xodimlarning ish joylari, zaruratga koʻra ayrim jamoat joylari kasblarning atributlari bilan bayramona bezatiladi.
51. Oʻz vazifalarini sidqidildan bajargan va boshqalarga oʻrnak boʻlgan namunali xodimlar kasb bayramlari munosabati bilan turli koʻrinishlarda ragʻbatlantiriladi.
52. Jamoada sogʻlom va doʻstona muhitni yaratish, xodimlar oʻrtasida ijobiy muloqotni yoʻlga qoʻyish maqsadida kasb bayramlari arafasida xodimlarning jamoaviy sayohatlari va boshqa tadbirlar tashkil qilinadi.
53. Keng jamoatchilikka kasb haqida batafsil maʼlumot berish maqsadida kasbga oid munozaralar, intervyularni oʻz ichiga olgan maxsus podkastlar tashkil qilinadi.
54. Yoshlarda kasbga boʻlgan qiziqishlarni kuchaytirish maqsadida taʼlim muassasalarida kasb fidoyilarini jalb qilgan holda ochiq darslar, mahorat darslari, seminarlar, davra suhbatlari, ijodiy va badiiy kechalar tashkil qilinadi.
55. Kasbga sadoqat orqali Vatanga sidqidildan xizmat qilish, jamiyat taraqqiyotiga hissa qoʻshish haqida videoroliklar tayyorlanadi.
56. Maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalarida “Men kim boʻlaman?” mavzusida ijodiy ishlar tanlovi tashkil qilinadi.
57. Oliy taʼlim va professional taʼlim muassasalarida yoshlarga kasblar haqida batafsil maʼlumot berish maqsadida mehnat yarmarkalari va taqdimotlar tashkil qilinadi.
58. “Rahbar va yoshlar” mavzusida turli koʻrinishdagi uchrashuvlar, ochiq muloqotlar tashkil qilinadi.
59. Tegishli sohada uzoq yillar samarali mehnat qilgan, kasb fidoyilari va soha faxriylarini eʼzozlashga qaratilgan amaliy tadbirlar tashkil qilinadi.
60. Yosh xodimlarda kasbga muhabbat, sadoqat tuygʻularini kuchaytirish, sohaning fidoyilari va faxriylari tajribalarini oʻrganish va amaliyotga joriy etish maqsadida “Uch avlod uchrashuvlari” tashkil qilinadi.
61. Xodimlar oʻrtasida sogʻlom raqobat muhitini yaratish va sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish maqsadida turli intellektual va sport musobaqalari tashkil qilinadi.
62. Jamoat joylarida, aholi gavjum hududlarda, jamoat transportlarida kasblar haqida maʼlumot beruvchi koʻrgazmali materiallar joylashtiriladi.
63. Aholining kasbga oid bilimlarini oʻrganishga boʻlgan qiziqishlarini ragʻbatlantirish maqsadida sovrinli viktorinalar oʻtkaziladi.
64. Tegishli kasbning rivojlanish tarixi, tizimda amalga oshirilgan oʻzgarishlar, uning jamiyatda tutgan oʻrni va ahamiyati, oʻziga xos jozibadorligi, kasbni ulugʻlash haqida foto, video va hujjatli arxiv maʼlumotlarini toʻplagan holda, hujjatli va badiiy filmlar ishlab chiqiladi.
65. Tegishli soha faoliyati haqida yoshlarning xabardorligini oshirish hamda bu borada ularga maʼlumotlar taqdim etishga qaratilgan “Ochiq eshiklar kuni” tadbirlari oʻtkaziladi.
4-§. Xalqaro kunlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirish va ommalashtirish
66. Xalqaro kunlarning jamiyatda tutgan oʻrni va ahamiyatini Oʻzbekiston xalqining anʼanaviy qadriyatlariga xos va mos tarzda ochib beruvchi gʻoyaviy va maʼnaviy mavzulari va tezislari ishlab chiqiladi.
67. Xalqaro kunlarning mazmun-mohiyatini kuchaytirish hamda ularni ommalashtirishda quyidagilarga alohida eʼtibor qaratiladi:
xalqaro kunlar doirasida davlat organlari va tashkilotlari, taʼlim muassasalari, mahallalarda seminarlar, davra suhbatlari, ochiq muloqotlar tashkil qilinadi;
taʼlim oluvchilar oʻrtasida tanlovlar, olimpiadalar oʻtkaziladi;
xalqaro kunlar bilan bogʻliq mavzular doirasida videoroliklar tayyorlanadi va ommalashtiriladi;
ommaviy axborot vositalarida xalqaro kunlarga mos teleloyihalar tashkil qilinadi.
68. Xalqaro oila kuni, Bolalarni himoya qilish xalqaro kuni, Xalqaro nogironlar kuni munosabati bilan huquqiy va boshqa aksiyalar oʻtkaziladi, davlat organlari va tashkilotlarida “Oila kunlari” tashkil qilinadi, bolalar uchun sayillar, tanlov va festivallar oʻtkaziladi, nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha amaliy choralar koʻriladi.
69. Xalqaro intellektual mulk huquqi kuni doirasida “Kontrafaktsiz oy” huquqiy aksiyasi, Jahon matbuoti erkinligi kuni munosabati bilan ommaviy axborot vositalari xodimlari, jurnalistlar, blogerlar bilan ochiq muloqot va suhbatlar tashkil qilinadi.
70. Xalqaro atrof-muhitni muhofaza qilish kuni arafasida “Yoshlar va ekologiya” xalqaro yugurish marafoni, “Ekologiya va biz” aksiyasi, Butunjahon turizm kuni munosabati bilan sayyohlar tomonidan olingan eng yaxshi fotosuratlar tanlovi, milliy taomlar festivali, milliy musiqa, raqslar namoyishlari hamda mamlakatimiz turizm salohiyatini namoyish qilishga qaratilgan turli madaniy-koʻngilochar tadbirlar hamda “Turizm fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash marosimi oʻtkaziladi, Xalqaro donorlar kunida “Mehr ulash” nomida turli koʻngilochar tadbirlar tashkil qilinadi.
71. “Xalqaro nogironlar kuni” munosabati bilan hududlarda “Biz birgamiz” , “Ranglar jilosi” ijtimoiy aksiyasi tashkil etiladi va aksiya doirasida nogironligi boʻlgan shaxslarni yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida ularning ijodiy ishlari kimoshdi savdosini tashkil etish amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi.
5-§. Umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarning gʻoyaviy mazmunini taʼlim muassasalari va innovatsion texnologiyalar orqali kuchaytirish va ommalashtirish
72. Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, professional taʼlim muassasalarining oʻquv dasturlari milliy tarix va qadriyatlarni anglash, Vatanga daxldorlik hissini kuchaytirishga qaratilgan, bayramlar, sanalar va xalqaro kunlarga oid mavzular bilan boyitiladi.
73. Taʼlim oluvchilar va professor-oʻqituvchilar uchun taʼlim oluvchilarning yoshini hisobga olgan holda, bayramlarning mazmunini kuchaytirishga oid keng qamrovli oʻquv resurslari, shu jumladan, dars rejalari, risola va qoʻllanmalar, audio va vizual multimedia materiallari tayyorlanadi.
74. Taʼlim muassasalarining kutubxonalari bayramlarning gʻoyaviy jihatlariga urgʻu beruvchi turli qoʻllanmalar, kitoblar, jurnal va albomlar bilan boyitiladi.
75. Oʻzbekistonda foydalaniladigan mobil telefonlar, planshet va boshqa aloqa qurilmalaridagi kalendarlarda bayram sanalariga oid maʼlumot avtomatik oʻrnatilishi imkoniyati yaratiladi.
5-bob. Umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarning gʻoyaviy mazmunini kuchaytirish va ommalashtirishning tarixiy va ilmiy asoslarini tadqiq etish
76. Bayram kunlariga oid ommabop adabiyotlar, shu jumladan, “Oʻzbekiston bayramlari” kitobi tayyorlanadi va chop etiladi.
77. Bayramlar munosabati bilan tashkil qilinayotgan turli ommaviy-madaniy tadbirlarning aholi kayfiyatiga taʼsiri oʻrganib boriladi va tahlil qilinadi.
78. Bayramlarning ahamiyatini kuchaytirish boʻyicha ilmiy ishlar, shu jumladan, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalarini tayyorlash koʻlami kengaytiriladi.
79. Bayramlar munosabati bilan tashkil qilinayotgan turli ommaviy-madaniy tadbirlarning holati hamda bu sohadagi davlat siyosatini amalga oshirish samaradorligini oʻrganish uchun fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va boshqa tashkilotlar, ommaviy axborot vositalari, shuningdek, fuqarolar bilan hamkorlikda sotsiologik, maxsus, ilmiy tadqiqotlar hamda boshqa turdagi tadqiqotlar va ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazib boriladi.
80. Ilmiy jamoatchilikni keng jalb qilgan holda, bayramlarning ahamiyatini kuchaytirishga oid konferensiya va davra suhbatlari tashkil qilinadi.
81. Bayramlarni barcha tuman (shahar)lar, mahallalar, qishloq va ovullarda yuqori saviyada nishonlash, tashkiliy-amaliy, madaniy-maʼnaviy hamda targʻibot ishlari boʻyicha uslubiy qoʻllanma ishlab chiqiladi.
6-bob. Konsepsiyaning qabul qilinishidan kutilayotgan natijalar
82. Konsepsiyani amalga oshirish natijasida quyidagilar kutilmoqda:
respublika miqyosida oʻtkaziladigan hamda hududlarda nishonlanadigan bayram tadbirlari va tantanalarini yuqori saviyada va koʻtarinki ruhda tashkil etish;
bayramlarning toifalarga ajratilgan roʻyxati hamda ularni koʻtarinki ruhda oʻtkazishga masʼul davlat organlari va tashkilotlarini belgilash;
har bir bayramning oʻziga xosligini inobatga olgan holda, ularni alohida reglamentlar asosida nishonlash amaliyotini joriy etish;
har bir bayramning gʻoyasi, ramzlari va atributlarini yanada boyitish orqali ularning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirish;
milliy va madaniy urf-odatlar, marosimlar va tarixiy qadriyatlarni saqlab qolish, ularning kelajak avlodlarga yetkazilishini taʼminlashga ustuvor ahamiyat beruvchi tashabbuslarni qoʻllab-quvvatlash;
fuqarolarda milliy qadriyatlar, tarixiy va milliy ramzlarni qadrlash, gʻurur-iftixor va birdamlik tuygʻularini toʻliq shakllantirish;
turli qatlamlarga mansub jamoalarni umumiy ezgu maqsadlar yoʻlida yanada jipslashtirib, Vatanga sadoqat, bagʻrikenglik va oʻzaro birdamlik tuygʻularini yanada rivojlantirish.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 824-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekistonda bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish konsepsiyasini samarali amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish shakli Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Umumxalq bayramlarining gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini yanada kuchaytirish va ommalashtirish 1. Har bir umumxalq bayramining oʻziga xosligini inobatga olgan holda fuqarolarni jamiyat taraqqiyoti va mushtarak ezgu maqsadlar yoʻlida birlashtiruvchi umumxalq bayramlarining taʼsirchan va jozibador musiqiy atributlari, oʻziga xos taronalari, oʻyinchoq va turli bezaklarini ishlab chiqish. Tashkiliy va amaliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvardan, doimiy Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 2. Umumxalq bayramlarining tub mazmun-mohiyati va ularning xalqimiz milliy anʼana va qadriyatlarini saqlash va targʻib qilishdagi ahamiyatini ochib berish maqsadida har bir umumxalq bayrami uchun alohida taʼsirchan gʻoyaviy mavzular va tezislarni shakllantirish va ommalashtirish. Gʻoyaviy mavzular, tezislar 2026-yil yanvardan, umumxalq bayramlari arafasida Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 3. Aholining turli qatlamlarida hamjihatlik, ijtimoiy birdamlik va bagʻrikenglik tuygʻusini shakllantirishga qaratilgan umumxalq bayramlarining gʻoyaviy-maʼnaviy, tarixiy jihatlarini aks ettiruvchi ommaviy-madaniy tadbirlar, tomoshalar va koʻrgazmalar tashkil etish. Targʻibot tadbirlari Umumxalq bayramlari arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, masʼul vazirlik va idoralar 4. Har bir umumxalq bayramining gʻoyaviy-maʼnaviy mazmuni, tarixiy shakllanishi va jamiyat taraqqiyotidagi ahamiyatini ochib beruvchi qoʻllanmalar tayyorlash va keng tarqatish. Qoʻllanmalar 2026-yil yanvardan, doimiy Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 5. Umumxalq bayramlariga oid qadriyatlar va tuygʻular bilan shaxsiy darajada bogʻlanishga targʻib qiladigan, bayramlarning gʻoyaviy mazmuni va ahamiyatini oʻz hayotida koʻrib chiqishga undab, fikr yuritish uchun zamin yaratadigan kinofilm, multfilm, ijtimoiy videorolik va hujjatli filmlar roʻyxatini shakllantirish va yangi filmlar yuzasidan takliflar ishlab chiqish. Kinofilm, multfilm, ijtimoiy videorolik 2026-yil yanvardan, doimiy Kinematografiya agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 6. Umumxalq bayramlari arafasida respublikaning barcha hududlarida, shu jumladan, chekka va olis hududlarda madaniy va milliy anʼanalarni ifodalash, bayramona muhit yaratish, shu bilan birga hududlarga tashrif buyuruvchilarni jalb qilish orqali mahalliy turizmga hissa qoʻshishni nazarda tutuvchi umumxalq bayramlari uchun ramziy koʻchalarni tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar Umumxalq bayramlari arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar 7. Umumxalq bayramlari arafasida tuman (shahar) markazlaridagi jamoat joylari, markaziy koʻchalar, park va xiyobonlar, shuningdek, har bir mahalla, qishloq va ovullar tegishli bayram shukuhini beruvchi belgilar, shu jumladan, ularning ramzlari va atributlari bilan bezatish. Tashkiliy chora-tadbirlar Umumxalq bayramlari arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar 8. Umumxalq bayramlarining madaniy, tarixiy va gʻoyaviy jihatlarini aks ettiruvchi ijodiy ishlarni qoʻllab-quvvatlash hamda gʻoyaviy mazmunni yetkazishning yangi usul va uslublarini kashf etish, rang-barang madaniy xilma-xillikka boʻlgan qiziqishlarni kuchaytirish va ragʻbatlantirish maqsadida “Eng yaxshi blog”, “Eng yaxshi reportaj”, “Eng yaxshi fotoalbom”, “Eng yaxshi haykaltaroshlik asari”, “Eng yaxshi qoʻshiq”, “Eng yaxshi sahna asari”, “Eng yaxshi kinofilm”, “Eng yaxshi hujjatli film” kabi nominatsiyalardan iborat tanlovni tashkil qilish. Tanlov Umumxalq bayramlari arafasida Vazirlik va idoralar, Yozuvchilar uyushmasi, Jurnalistlar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Badiiy akademiya 9. Madaniy oʻziga xoslikni ifodalaydigan va umumxalq bayramlarini talqin qilish hamda nishonlashning turli usullarini namoyish etish imkonini beradigan sanʼat va madaniyat koʻrgazmalari, rassomlik tanlovlarini tashkil qilish. Tanlovlar Umumxalq bayramlari arafasida Badiiy akademiya, Madaniyat vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar 10. Yoshlarning tarixiy, maʼnaviy-maʼrifiy va boshqa foydali axborot resurslariga boʻlgan ehtiyojidan kelib chiqib, oʻzbekcha “Vikipediya”ni umumxalq bayramlari haqida sifatli milliy kontentlar bilan boyitish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvardan, doimiy Masʼul vazirlik va idoralar, Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 11. Aholiga bayram shukuhini yetkazish, ularda milliy qadriyatlarga hurmat ruhini yanada kuchaytirish maqsadida davlat organlarining qabul boʻlimlarida bayram burchaklarini tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar Umumxalq bayramlari arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, masʼul vazirlik va idoralar 12. Umumxalq bayramlari munosabati bilan bayram mazmuniga mos sport musobaqalari va ijodiy bellashuvlar oʻtkazish. Sport musobaqalari, ijodiy bellashuvlar 2026-yil yanvardan, doimiy Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Sport vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar 13. Umumxalq bayramlarini har bir mehnat jamoalari, mahalla, ovul, qishloq va olis hududlarda keng koʻlamda nishonlash boʻyicha ssenariylar ishlab chiqish, bunda bayramlarni koʻtarinki ruhda oʻtkazish maqsadida bayram tantanalariga taniqli sanʼat va madaniyat namoyandalarini keng jalb etish. Tashkiliy chora-tadbirlar Umumxalq bayramlari arafasida Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, masʼul vazirlik va idoralar 14. Mahallalarda aholiga bayramona va koʻtarinki kayfiyat baxsh etish maqsadida turli koʻngilochar tadbirlar tashkil qilish, mahallaning aholi gavjum hududlarini bayramona bezatish, aholi uchun sayyor savdo markazlari va yarmarkalari tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar Umumxalq bayramlari arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, masʼul vazirlik va idoralar 15. Mahallalar, sanatoriylar, statsionar davolanish muassasalari va boshqa dam olish maskanlarida umumxalq bayramlari munosabati bilan konsert va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlar, badiiy kechalar uyushtirish. Konsert va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlar, badiiy kechalar Umumxalq bayramlari arafasida Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, masʼul vazirlik va idoralar 16. Umumxalq bayramlari bilan bogʻliq boʻlgan boy madaniy meros va tarixiy ahamiyatga ega boʻlgan qadriyatlarni saqlash va targʻib qilish maqsadida umumxalq bayramlari arafasida respublika boʻylab oilaviy va jamoaviy sayohatlarni tashkil qilishni ragʻbatlantirish. Tashkiliy chora-tadbirlar Umumxalq bayramlari arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, masʼul vazirlik va idoralar 17. Taʼlim oluvchilarning umumxalq bayramlari bilan bogʻliq tarixiy va madaniy obidalarga, muzeylarga va boshqa diqqatga sazovor joylarga sayohatlarni tashkil etish, umumxalq bayramlarining mazmunini bevosita tadqiq qilish imkoniyatini yaratish. Tasdiqlangan reja asosida 2026-yil yanvardan, doimiy Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 18. Umumxalq bayramlarining mazmun-mohiyatini, ularning mamlakatimizning oʻziga xosligini shakllantirishdagi oʻrnini targʻib qiluvchi maxsus ijtimoiy videoroliklar tayyorlash hamda ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritish. Ijtimoiy videoroliklar Umumxalq bayramlari arafasida Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi, Kinematografiya agentligi, masʼul vazirlik va idoralar 19. Ijtimoiy tarmoqlar va boshqa onlayn muloqot vositalarida umumxalq bayramlari bilan bogʻliq milliy ramzlar, atributlar, oʻyinchoqlar va belgilarni ommalashtirish. Tashkiliy chora-tadbirlari Umumxalq bayramlari arafasida Madaniyat vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, masʼul vazirlik va idoralar 20. Davlat va jamoat arboblari, madaniyat va sanʼat vakillari, mashhur sportchilar, bloger va faollarning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalariga umumxalq bayramlarining birdamlik, bagʻrikenglik va boshqa ezgu gʻoyalar atrofida birlashtirishiga oid fikr-mulohazalarini eʼlon qilib borish va bu faoliyatni doimiy ravishda qoʻllab-quvvatlash. Kompleks chora-tadbirlar Umumxalq bayramlari arafasida Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Jurnalistlar uyushmasi, masʼul vazirlik va idoralar 21. Ommaviy axborot vositalarida umumxalq bayramlarining mazmun-mohiyatiga oid media tadbirlar (maxsus koʻrsatuv, press-klub, tok-shou, intervyu, reportaj, videorolik, titr, radioeshittirish, maqola va munosabatlar) tashkil qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil yanvardan, bayramlar arafasida Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 22. Aholining umumxalq bayramlariga oid maʼlumotlarni oʻrganishga doir qiziqishlarini ragʻbatlantirish maqsadida radioviktorina va boshqa sovrinli oʻyinlar oʻtkazish. Radioviktorina va sovrinli oʻyinlar 2026-yil yanvardan, bayramlar arafasida Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, masʼul vazirlik va idoralar 23. Umumxalq bayramlari bilan bogʻliq madaniy urf-odatlar va marosimlarni saqlab qolish, ularning kelajak avlodlarga yetkazilishini aks ettiruvchi va aholiga bayramona kayfiyat beruvchi koʻrgazmali materiallarni tashqi reklama bannerlari va monitorga joylashtirish. Tashkiliy chora-tadbirlari 2026-yil yanvardan, bayramlar arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, masʼul vazirlik va idoralar 24. Bolalarda umumxalq bayramlari haqida boshlangʻich tasavvurlarni shakllantirish, ularni milliy qadriyatlar ruhida tarbiyalash uchun “Bugun bayram” turkumida turli animatsion filmlar tayyorlash. Animatsion filmlar Umumxalq bayramlari arafasida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kinematografiya agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 25. Ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan, “Oʻzbekiston tarixi” telekanalida “Moziydan sado, “Asliyat” kabi rukn va nomlarda turkum chiqishlar qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil yanvardan, bayramlar arafasida Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 26. Ijtimoiy tarmoqlarda “Oʻzbekiston bayramlari” nomi ostida alohida sahifalar, kanallar, guruhlar tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlari 2026-yil fevral Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi 27. Bolalar va yoshlarni komil inson qilib tarbiyalashda milliy va madaniy qadriyatlarning oʻrni, ularda tarix, anʼana, umumbashariy qadriyatlarga hurmatni oshirish, maqsadida bayram tantanalari doirasida “Tarannum” yoki “Yoshlik fasli” nomida modalar namoyishi haftaligini tashkil etish. Modalar namoyishi 2026-yil mart Madaniyat vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar 28. “Oʻzbek madaniyati” portalida bayramlarning kelib chiqish tarixi, ularning milliy anʼanalarimiz va urf-odatlarimizni avloddan-avlodga oʻtib kelishidagi ijtimoiy ahamiyati va bayramlarga oid boshqa maʼlumotlarni doimiy ravishda berib borish, shuningdek, turizm salohiyatini oshirish hamda yurtimizga sayyohlar tashrifini koʻpaytirish maqsadida bayramlarga oid maʼlumotlar, shu jumladan, sifatli foto-videomahsulotlardan iborat yagona baza — “Oʻzbekiston bayramlari” sahifasini yaratish. Elektron sahifa 2026-yil mart Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar 29. Professional fotosuratchilar oʻrtasida oilalarda tinchlik va xotirjamlikni ifodalovchi, bayram kayfiyatini kengroq yoritib berishga qaratilgan “Eng yaxshi fotosurat” tanlovini tashkil etish va gʻolib ishtirokchilarning fotoasarlarini yetakchi OAVda eʼlon qilib borish. Tanlovlar 2026-yil may Badiiy akademiya, Jurnalistlar uyushmasi, Yozuvchilar uyushmasi, Madaniyat vazirligi, Kinematografiya agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi II. Muhim sanalarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirish va ommalashtirish 30. Xalqlar doʻstligi kuni munosabati bilan “Doʻstlik” festivalini oʻtkazish. Festival 2026-yildan boshlab doimiy Madaniyat vazirligi, Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari boʻyicha qoʻmita 31. Davlat ramzlari va davlat tili kuni munosabati bilan tuman (shahar)lardagi markaziy xiyobonlarda (Toshkent shahrida Xalqlar doʻstligi maydoni va Adiblar xiyobonida) xalq sayillari shaklida bayram tadbirlarini oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil yanvardan, muhim sanalar arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi 32. Har bir davlat ramzining tarixiy va ramziy maʼlumotlari hamda asoslarini yoritib berishga qaratilgan podkastlar ishlab chiqish. Podkastlar 2026-yil yanvardan, muhim sanalar arafasida Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 33. Tuman (shahar)lardagi markaziy koʻchalar, mahallalardagi aholi gavjum hududlar, jamoat joylari, shu jumladan, bozorlar, savdo majmualari, xiyobonlar va boshqa joylarda davlat ramzlarining tasvirlarini turli koʻrinishlarda joylashtirish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil yanvardan, muhim sanalar arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 34. “Muqaddasdir Vatan bayrogʻi”, “Gerbim — faxrim”, “Olamni mahliyo aylagan diyor!”, “Milliy gʻururim — Madhiyam!”, “Oʻzbek tili — milliy davlatchiligimiz timsoli” shiorlari ostida fuqarolarda birdamlik, vatanparvarlik tuygʻularini kuchaytirishga qaratilgan seminarlar, davra suhbatlari, badiiy kechalar tashkil qilish. Seminarlar, davra suhbatlari, badiiy kechalar 2026-yil yanvardan, muhim sanalar arafasida Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Yozuvchilar uyushmasi, masʼul vazirlik va idoralar 35. Buyuk siymolar, jamoat va davlat arboblari tavallud topgan kunlar, davlat ramzlari, davlat tili va boshqa muhim sanalar bilan bogʻliq taʼsirchan gʻoyaviy tezislar, shiorlarni shakllantirish, ularning jozibador ramzlari, atributlari va zaruratga koʻra musiqiy atributlari, oʻziga xos taronalarini ishlab chiqish. Tashkiliy va amaliy chora tadbirlar 2026-yil yanvar — may Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 36. Tuman va shaharlar markazlarida, jamoat joylarida, aholi gavjum hududlarga, jamoat transportlaridagi va poyezd vagonlaridagi ekranlarga atoqli shaxslarning tavallud sanasi bilan bogʻliq hamda ularning hikmatlari, oʻgitlari aks etgan tasviriy-targʻibot vositalarini joylashtirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil fevraldan, muhim sanalar arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Transport vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi, Xalqaro Amir Temur xayriya jamoat fondi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Islom Karimov nomidagi Ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 37. Tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, barcha darajadagi tashkilotlar, shu jumladan, taʼlim muassasalari, mahallalar, harbiy qismlarda muhim sanalarga bagʻishlangan adabiy-badiiy tadbirlar, kechalar, davra suhbatlari, ijodiy uchrashuvlar tashkil etish. Adabiy-badiiy tadbirlar, kechalar, davra suhbatlari, ijodiy uchrashuv Muhim sanalar arafasida Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yozuvchilar uyushmasi, masʼul vazirlik va idoralar 38. Davlat va jamoat arboblari, sanʼat va madaniyat vakillari, mashhur sportchilar, bloger va jamoatchilik faollarning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalariga muhim sanalarga oid fikr-mulohazalarini eʼlon qilib borish. Kompleks chora-tadbirlar Muhim sanalar arafasida Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 39. Atoqli shaxslarning maʼnaviy-ijodiy merosini keng aholi qatlamiga yetkazish va ommalashtirish maqsadida ularning vatanparvarlik, ezgulik, olijanoblik va boshqa ezgu gʻoyalardan iborat hikmatli soʻzlari, sheʼr va gʻazallarini turli koʻrinishlarda ijtimoiy tarmoqlar va ommaviy axborot vositalari orqali keng tarqatish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil fevraldan, muhim sanalar arafasida Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yozuvchilar uyushmasi, Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi, Xalqaro A. Temur xayriya jamoat fondi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Islom Karimov nomidagi Ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasi 40. Taʼlim oluvchilar oʻrtasida atoqli shaxslarning hayoti va ijodiy merosiga mos gʻoyaviy-maʼnaviy mavzularni belgilagan holda, tuman (shahar)-viloyat-respublika darajasida turli musobaqalar oʻtkazish. Musobaqalar 2026-yil fevraldan, sanalar arafasida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yozuvchilar uyushmasi, Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi, Xalqaro Amir Temur xayriya jamoat fondi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Islom Karimov nomidagi Ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasi 41. Davlat ramzlari va davlat tili kuni munosabati bilan tashkil qilinadigan tadbirlar doirasida aholiga, shu jumladan, yoshlarga davlat ramzlari tushirilgan belgilarni turli koʻrinishlarda tarqatish (transport vositalari uchun stikerlar, bolalar uchun sharlar, oʻyinchoqlar, oʻquv qurollari). Kompleks chora-tadbirlar Muhim sanalar arafasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi 42. Ommaviy axborot vositalarida muhim sanalarga oid media tadbirlar (maxsus koʻrsatuv, press-klub, tok-shou, intervyu, reportaj, videorolik, titr, radioeshittirish, maqola va munosabatlar) tashkil qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil martdan, muhim sanalar arafasida Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 43. Atoqli shaxslarning maʼnaviy-ijodiy merosi asosida ishlangan sanʼat asarlari koʻrgazmasini tashkil etish. Koʻrgazmalar 2026-yil fevraldan, muhim sanalar arafasida Badiiy akademiya, Yozuvchilar uyushmasi, Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi 44. Atoqli shaxslarning diqqatga sazovor asarlaridagi sahnalar yoki qahramonlar asosida dramatik talqinlar yoki teatrlashtirilgan tomoshalar tashkil qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil fevraldan, muhim sanalar arafasida Madaniyat vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi, Xalqaro Amir Temur xayriya jamoat fondi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Islom Karimov nomidagi Ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasi 45. Atoqli shaxslarning asarlari, hayoti va ijodi haqidagi ilmiy va ommabop kitoblar turkumini tayyorlash. Ilmiy-ommabop kitoblar 2026-yil aprel — iyun, muhim sanalar arafasida Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yozuvchilar uyushmasi, Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi, Xalqaro Amir Temur xayriya jamoat fondi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Islom Karimov nomidagi Ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasi 46. Atoqli shaxslarning hayoti va ijtimoiy-siyosiy faoliyati haqidagi filmlarni ommalashtirish, yangi film gʻoyalarini ishlab chiqish. Kompleks chora-tadbirlar Muhim sanalar arafasida Kinematografiya agentligi, Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi, Xalqaro Amir Temur xayriya jamoat fondi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Islom Karimov nomidagi Ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasi III. Kasb bayramlarining gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirish va ommalashtirish 47. Har bir kasbning jamiyatda tutgan oʻrni va ahamiyatini ochib beruvchi va yosh avlodni kasblarga qiziqishini yanada yuksaltirish hamda eng yaxshi kasbiy anʼanalarni targʻib qilishga qaratilgan kasblarning taʼsirchan va jozibador musiqiy atributlari, oʻziga xos taronalari, belgi va nishonlari, gʻoyaviy-maʼnaviy mavzulari va tezislarini ishlab chiqish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yildan boshlab doimiy Masʼul vazirlik va idoralar, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi 48. Keng jamoatchilikka kasb haqida batafsil maʼlumot berish maqsadida kasbga oid munozaralar, intervyular yoki hikoyalarni oʻz ichiga olgan maxsus podkastlar tashkil qilish. Podkastlar 2026-yil yanvardan, kasb bayramlari arafasida Masʼul vazirlik va idoralar 49. Yoshlarning kasblarga boʻlgan qiziqishlarini kuchaytirish maqsadida taʼlim muassasalarida kasb fidoyilarini jalb qilgan holda ochiq darslar, mahorat darslari, seminarlar, davra suhbatlari, ijodiy va badiiy kechalar tashkil qilish. Ochiq darslar, mahorat darslari, seminarlar, davra suhbatlari, ijodiy kechalar Kasb bayramlari arafasida Masʼul vazirlik va idoralar, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 50. Kasbga sadoqat orqali Vatanga sidqidildan xizmat qilish, jamiyat taraqqiyotiga hissa qoʻshish haqida ijtimoiy videoroliklar tayyorlash. Ijtimoiy videoroliklar Kasb bayramlari arafasida Masʼul vazirlik va idoralar 51. Maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalarida “Men kim boʻlaman?” mavzusida ijodiy ishlar tanlovini tashkil qilish. Ijodiy ishlar tanlovi Kasb bayramlari arafasida Masʼul vazirlik va idoralar, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 52. Oliy taʼlim va kasbiy taʼlim muassasalarida yoshlarga kasblar haqida batafsil maʼlumot berish maqsadida mehnat yarmarkalarini va taqdimotlarni tashkil qilish. Kompleks chora-tadbirlar Kasb bayramlari arafasida Masʼul vazirlik va idoralar, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 53. “Rahbar va yoshlar” mavzusida turli koʻrinishdagi uchrashuvlar, ochiq muloqotlar tashkil qilish. Uchrashuvlar, ochiq muloqotlar Kasb bayramlari arafasida Masʼul vazirlik va idoralar, Yoshlar ishlari agentligi 54. Jamoat joylarida, aholi gavjum hududlarda, jamoat transportlarida kasblar haqida maʼlumot beruvchi koʻrgazmali materiallarni joylashtirish. Kompleks chora-tadbirlar Kasb bayramlari arafasida Masʼul vazirlik va idoralar 55. Tegishli sohaning (kasbning) rivojlanish tarixi, tizimda amalga oshirilgan oʻzgarishlar haqida tegishli foto, video va hujjatli arxiv maʼlumotlarini toʻplagan holda hujjatli va badiiy filmlar ishlab chiqish. Hujjatli filmlar 2026-yil mart, kasb bayramlari arafasida Masʼul vazirlik va idoralar IV. Xalqaro kunlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirish va ommalashtirish 56. Xalqaro kunlarning jamiyatda tutgan oʻrni va ahamiyatini Oʻzbekiston xalqining anʼanaviy qadriyatlariga xos va mos tarzda ochib beruvchi gʻoyaviy-maʼnaviy mavzulari va tezislarini ishlab chiqish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil yanvardan, xalqaro kunlar arafasida Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 57. Xalqaro kunlar doirasida davlat organlari va tashkilotlari, taʼlim muassasalari, mahallalarda seminarlar, davra suhbatlari, ochiq muloqotlar tashkil qilish. Seminarlar, davra suhbatlari, ochiq muloqotlar 2026-yil yanvardan, xalqaro kunlar arafasida Masʼul vazirlik va idoralar 58. Xalqaro kunlar bilan bogʻliq mavzular doirasida ijtimoiy videoroliklar tayyorlash va ommalashtirish. Ijtimoiy videoroliklar Xalqaro kunlar arafasida Masʼul vazirlik va idoralar 59. Xalqaro intellektual mulk huquqi kuni doirasida “Kontrafaktsiz oy” huquqiy aksiyasini oʻtkazish. Huquqiy aksiya Xalqaro kunlar arafasida Adliya vazirligi 60. Jahon matbuoti erkinligi kuni munosabati bilan ommaviy axborot vositalari xodimlari, jurnalistlar, blogerlar bilan ochiq muloqot va suhbatlar tashkil qilish. Ochiq muloqot va suhbatlar Xalqaro kunlar arafasida Jurnalistlar uyushmasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 61. “Xalqaro nogironlar kuni” munosabati bilan hududlarda “Biz birgamiz” ijtimoiy aksiyasini tashkil etish va aksiya doirasida nogironligi boʻlgan shaxslarni yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida ularning ijodiy ishlari kimoshdi savdosini tashkil etish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Ijtimoiy aksiya 2026-yil yanvardan, doimiy Adliya vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, masʼul vazirlik va idoralar V. Umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarning gʻoyaviy mazmunini taʼlim muassasalari va innovatsion texnologiyalar orqali kuchaytirish va ommalashtirish 62. Taʼlim muassasalari tarbiyachilari va professor-oʻqituvchilari uchun taʼlim oluvchilarning yoshini hisobga olgan holda, bayramlarning gʻoyaviy mazmunini kuchaytirishga oid keng qamrovli oʻquv resurslari, shu jumladan, dars rejalari, risola va qoʻllanmalar, audio va vizual multimedia materiallarini yaratish. Oʻquv resurslari, dars rejalari, risola va qoʻllanmalar, audio va vizual multimedia materiallari 2026-yildan boshlab doimiy Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 63. “Oʻzbekiston bayramlari” kalendarini chop etish, unda har bir oydagi bayramlar va sanalarni “Umumxalq bayramlari” “Kasb bayramlari”, “Xalqaro bayramlar”, “Muhim sanalar”, “Tarixiy shaxslarning tavallud kunlari” kabi turkumlarga asosan maʼlum ranglar bilan ajratib koʻrsatish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yildan boshlab har yili Madaniyat vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 64. Taʼlim muassasalarining kutubxonalarini bayramlarning gʻoyaviy jihatlariga urgʻu beruvchi turli qoʻllanmalar, kitoblar, jurnal va albomlar bilan boyitish. Qoʻllanma va albomlar Doimiy Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Madaniyat vazirligi 65. Oʻzbekiston hududida foydalaniladigan mobil telefonlar, planshet va boshqa aloqa qurilmalaridagi kalendarlarda bayram sanalariga oid maʼlumot avtomatik oʻrnatilishi imkoniyatini yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil davomida Raqamli texnologiyalar vazirligi 66. Ijtimoiy tarmoqlarda bayramlarning kelib chiqish tarixi, milliy anʼanalarimiz va urf-odatlarimizni avloddan-avlodga oʻtib kelishidagi ijtimoiy ahamiyati va bayramlarga oid boshqa maʼlumotlarni doimiy ravishda berib borishga moʻljallangan alohida sahifalar, kanallar, guruhlarni tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlari Doimiy Madaniyat vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar 67. Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim muassasalarining oʻquv dasturlarini milliy tarix va qadriyatlarni anglash, Vatanga daxldorlik hissini kuchaytirishga qaratilgan mavzular, umumxalq bayramlari, muhim sanalar, kasb bayramlari va xalqaro kunlarga oid gʻoyaviy mavzular bilan boyitish. Oʻquv qoʻllanmalarni boyitish 2026-2027 oʻquv yilidan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi VI. Bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirishning tarixiy va ilmiy asoslarini tadqiq etish 68. Bayram kunlariga oid ommabop adabiyotlar, shu jumladan, “Oʻzbekiston bayramlari” kitobini nashrga tayyorlash va chop etish. Kitob 2026-yil yanvar — mart Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 69. Bayramlar gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirish boʻyicha ilmiy ishlar, shu jumladan, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalarini tayyorlash koʻlamini kengaytirish. Ilmiy ishlar Doimiy Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar 70. Bayramlar munosabati bilan tashkil qilinayotgan turli ommaviy-madaniy tadbirlarning holati hamda bu sohadagi davlat siyosatini amalga oshirish samaradorligini oʻrganish uchun fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va boshqa tashkilotlar, ommaviy axborot vositalari, shuningdek, fuqarolar bilan hamkorlikda sotsiologik, maxsus, ilmiy tadqiqotlar hamda boshqa turdagi tadqiqotlar va soʻrovlar oʻtkazish. Tadqiqotlar va soʻrovnomalar 2026-yil yanvardan, har yili kamida bir marta “Ijtimoiy fikr” markazi, Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, masʼul vazirlik va idoralar 71. Bayramlarni tuman (shahar)lar, mahallalar, qishloq va ovullarda yuqori saviyada nishonlash, tashkiliy-amaliy, madaniy-maʼnaviy hamda targʻibot ishlari boʻyicha uslubiy qoʻllanma ishlab chiqish. Uslubiy qoʻllanma 2026-yil fevral Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 72. Ilmiy jamoatchilikni keng jalb qilgan holda, bayramlarning gʻoyaviy-maʼnaviy mazmunini kuchaytirishga oid konferensiya va davra suhbatlarini tashkil qilish. Konferensiya va davra suhbatlari 2026-yil martdan, har chorakda Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Madaniyat vazirligi, masʼul vazirlik va idoralar
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 824-son qaroriga 3-ILOVA
Umumxalq bayramlari hamda davlat miqyosidagi boshqa tantanali marosimlarda “Yangi Oʻzbekiston bogʻi”dagi Mustaqillik monumenti poyiga gulchambar qoʻyish rasmiy marosimini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida nishonlanadigan umumxalq bayramlari hamda davlat miqyosidagi boshqa tantanali marosimlarda davlat organlari va tashkilotlari tomonidan “Yangi Oʻzbekiston bogʻi”dagi Mustaqillik monumenti (keyingi oʻrinlarda — Monument) poyiga gulchambar qoʻyish rasmiy marosimini (keyingi oʻrinlarda — marosim) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan hududlardagi markaziy maydonlarga gul qoʻyish marosimi mazkur Nizom asosida tashkil qilinishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti ishtirokidagi marosimlar alohida tartib asosida oʻtkaziladi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
marosim tashkilotchisi — Bayramlarning toifalarga ajratilgan roʻyxati hamda ularni koʻtarinki ruhda oʻtkazishga masʼul davlat organlari va tashkilotlari roʻyxatiga kiritilgan masʼul davlat organlari va tashkilotlari;
marosim qatnashchilari — marosimning tashkiliy, badiiy, rasmiy qismlarida ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari, jamoatchilik vakillari va boshqa jismoniy shaxslar;
marosim dasturi — tadbirni oʻtkazish obyektining maʼmuriyati bilan kelishuv boʻyicha tadbir tashkilotchisi tomonidan tasdiqlangan hamda marosimni oʻtkazish maqsadi, obyekti, sanasi va aniq vaqti, tadbir uchun masʼul davlat organlari va tashkilotlari belgilangan hujjat;
yuqori martabali shaxs — marosim davomida monument poyiga gulchambar qoʻyishga masʼul mansabdor shaxs.
2-bob. Marosimlar roʻyxatini shakllantirish
3. Umumxalq bayramlari hamda davlat miqyosidagi boshqa tantanali marosimlarda “Yangi Oʻzbekiston bogʻi”dagi Mustaqillik monumenti poyiga gulchambar qoʻyish rasmiy marosimlari namunaviy roʻyxati Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi tomonidan ushbu Nizomga ilovaga muvofiq quyidagi tartibda shakllantiriladi:
a) marosim tashkilotchisi tomonidan roʻyxatga kiritish uchun takliflar quyidagilarni ilova qilgan holda, marosim oʻtkaziladigan yildan avvalgi yilning 10-noyabriga qadar taqdim qilinadi:
marosimni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha asoslovchi hujjatlar;
marosimni oʻtkazish konsepsiyasi va dasturi;
marosim ishtirokchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
marosimni moliyalashtirish manbai va marosim tashkilotchisi tomonidan tasdiqlangan xarajatlar smetasi;
b) takliflar umumlashtirilib, marosimlar roʻyxati marosim oʻtkaziladigan yildan avvalgi yilning 20-noyabriga qadar Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
4. Vazirlar Mahkamasi tomonidan marosimlar roʻyxati marosim oʻtkaziladigan yildan avvalgi yilning 10-dekabriga qadar tasdiqlanadi hamda marosim tashkilotchilariga va marosimlarni oʻtkazish obyektining maʼmuriyatiga yuboriladi.
3-bob. Marosimlarni tashkil etish va oʻtkazish
5. Marosim tashkilotchisi uni oʻz vaqtida, sifatli va har tomonlama puxta oʻtkazishga hamda xavfsizlikni taʼminlash uchun tegishli organlarni xabardor qilishga masʼul hisoblanadi.
6. Marosim tashkilotchisi tomonidan tadbirdan kamida 10 ish kuni oldin quyidagilarni nazarda tutuvchi marosimni oʻtkazish dasturi ishlab chiqiladi hamda mazkur dastur marosimlarni oʻtkazish obyektining maʼmuriyatiga yuboriladi:
marosimni oʻtkazish tartibi, sanasi va vaqti hamda masʼullar;
taklif etilgan mehmonlar roʻyxati;
marosimning tashkiliy, badiiy, rasmiy qismlarida ishtirok etuvchi shaxslar roʻyxati.
7. Tasdiqlangan marosimlar roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda kiritiladi hamda bu haqda marosimni oʻtkazish obyekti maʼmuriyatiga xabar beriladi.
8. Marosim kuni Monument poyiga gulchambar qoʻyish rasmiy marosimi quyidagi tartibda oʻtkaziladi:
gulchambar Monumentga olib boradigan yoʻlak oldidagi maydonchaga yuqori martabali shaxs nomidan gul solingan savat qoʻyiladi;
Monument poyiga olib boradigan yoʻlakning ikki tarafida faxriy qorovul rotasi askarlari saf tortadi;
yuqori martabali shaxs Monument oldiga keladi hamda gul solingan savat yonidagi maxsus ajratilgan joyni egallaydi;
hamrohlik qiluvchi shaxslar yuqori martabali shaxsning orqa tarafida saf tortadi va marosim davomida oʻz joyida turadi;
faxriy qorovul komandiri “Qorovul!” deb buyruq bergan holda, yuqori martabali shaxsni qutlaydi;
faxriy qorovul rotasi askarlari yoki boshqa masʼul shaxslar gul solingan savatni koʻtarib, tantanali qadamlar bilan Monumentga qarab yoʻl oladi;
harbiy orkestr tantanali musiqani ijro etadi;
yuqori martabali shaxs askarlar ortidan monumentga qarab yoʻl oladi;
faxriy qorovul gul solingan savatni Monument poyiga qoʻyadi va chetga oʻtadi;
yuqori martabali shaxs gulchambar oldiga keladi va unga bogʻlangan lentani toʻgʻrilab, yengil bosh egib, hurmat bajo keltiradi;
yuqori martabali shaxs maydondan tadbir dasturiga muvofiq joʻnab ketadi.
4-bob. Marosimlarni moliyalashtirish
9. Marosimlarni oʻtkazish xarajatlari marosim tashkilotchilarining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
10. Marosim tashkilotchilari tomonidan tasdiqlangan yillik smetaga marosimlar oʻtkaziladigan vaqtdagi tovar va xizmatlar qiymatining oʻzgarishini inobatga olgan holda, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
5-bob. Yakunlovchi qoida
11. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Umumxalq bayramlari hamda davlat miqyosidagi boshqa tantanali marosimlarda “Yangi Oʻzbekiston bogʻi”dagi Mustaqillik monumenti poyiga gulchambar qoʻyish rasmiy marosimini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Umumxalq bayramlari hamda davlat miqyosidagi boshqa tantanali marosimlarda “Yangi Oʻzbekiston bogʻi”dagi Mustaqillik monumenti poyiga gulchambar qoʻyish rasmiy marosimlari
T/r Umumxalq bayrami yoki davlat miqyosidagi boshqa tantanali marosim nomi Oʻtkazish muddati Ishtirok etuvchi organlar Masʼul ijrochilar 1. 2. 3. .....
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 824-son qaroriga 4-ILOVA
Umumxalq bayramlarini nishonlashning namunaviy
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) umumxalq bayramlariga (keyingi oʻrinlarda — bayram) tayyorgarlik koʻrish hamda ularni oʻtkazishning namunaviy tartibini belgilaydi.
2. Bayram doirasida 100 va undan ortiq shaxslarning ishtirokida tashkil etiladigan tadbirlar Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy tadbirlarni oʻtkazish qoidalari asosida oʻtkaziladi.
3. Bayramlarni tashkil etish va oʻtkazish Bayramlarning toifalarga ajratilgan roʻyxati hamda ularni koʻtarinki ruhda oʻtkazishga masʼul davlat organlari va tashkilotlar roʻyxatida keltirilgan davlat organlari va tashkilotlar hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi.
4. Bayramlar Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining hamda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining tegishli hujjatlari va topshiriqlari asosida oʻtkaziladi.
5. Bayramlarni tashkil etish va oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha qabul qilinadigan tegishli qaror, farmoyish va topshiriqlarda bayramlarni oʻtkazishga masʼul tashkiliy qoʻmita tasdiqlanadi, jamoat xavfsizligi, tibbiy xizmat va favqulodda holatlarning oldini olish va barcha tashkiliy masalalar yuzasidan masʼullarning vazifa va majburiyatlari aniq belgilanadi.
2-bob. Bayramlarni tashkil etish va oʻtkazish
6. Tashkiliy qoʻmita tomonidan bayramning gʻoyasi, ramzlari va atributlari, shu jumladan, bezaklari va oʻziga xos taronalari, tadbirlar ssenariylari, turli oʻyinlar, viktorinalar va marafonlarning namunaviy tezislari ishlab chiqiladi.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bayram sanasidan kamida 1 oy oldin mazkur Reglamentga ilovaga muvofiq Bayramga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish dasturini (keyingi oʻrinlarda — dastur) tasdiqlaydi hamda uning ijrosini muvofiqlashtirib boradi.
Dasturda belgilangan tadbirlar, qoida tariqasida, bayramdan oldin va bayramdan keyin kamida 1 oy davom etishi lozim.
8. Dasturda quyidagilar nazarda tutilishi lozim:
bayram tadbirlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar markazlari va Toshkent shahrida, shuningdek, tuman (shahar)lar, mahallalar, qishloq va ovullarda, mehnat jamoalarida nishonlash hamda ularni umumxalq bayramlariga mos bayramona bezatish;
aholining keng qatlamlari oʻrtasida maʼnaviy-maʼrifiy anjumanlar, ochiq muloqot va suhbatlar, badiiy kechalar, festivallar, aksiyalar, xayriya tadbirlari, ijtimoiy muhofazaga muhtoj aholi qatlamiga bayram kayfiyatini ulashish, sayillar, madaniyat va sport tadbirlarini oʻtkazish;
bayram tadbirlariga atoqli ilm-fan namoyandalari, madaniyat va sanʼat arboblari, keksa va yosh avlod vakillari, taniqli sportchilarni jalb etish.
Dasturda quyidagi yoʻnalishdagi chora-tadbirlar belgilanadi:
tuman (shahar)larni bayramga tayyorlash, targʻibot-tashviqot materiallarini ishlab chiqish boʻyicha chora-tadbirlar;
bayram tadbirlarini ommaviy axborot vositalarida, ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish boʻyicha chora-tadbirlar;
bayram kuni arafasida oʻtkaziladigan maʼnaviy-maʼrifiy va boshqa koʻngilochar tadbirlar;
bayram kuni arafasida davlat organlari va tashkilotlarida tashkil etiladigan tadbirlar;
bayram kuni arafasida taʼlim tashkilotlari va ilmiy jamoalarda oʻtkaziladigan tadbirlar;
bayram kuni arafasida fuqarolik jamiyati institutlarida oʻtkaziladigan tadbirlar.
9. Bayram doirasida oʻtkaziladigan ommaviy-madaniy va konsert-tomosha tadbirlari Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 98-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy-madaniy va konsert-tomosha tadbirlarining yillik kalendar rejalarini shakllantirish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq tashkil etiladi va tasdiqlanadi hamda Madaniyat vazirligi va uning hududiy tuzilmalari bilan kelishilgan holda oʻtkaziladi.
10. Bayram doirasida rasmiy tantanali ochilish va taqdirlash marosimlari, “Yangi Oʻzbekiston” bogʻidagi Mustaqillik monumenti poyiga gulchambar qoʻyish rasmiy marosimi, mushakbozlik tashkil etilishi mumkin.
11. Dasturga muvofiq bayram tadbirlarini tashkil etishda tadbirkorlik subyektlari bilan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq shartnomalar tuziladi.
12. Bayramni tashkil etish va oʻtkazish yuzasidan aholi va keng jamoatchilikni xabardor etish maqsadida maxsus videomateriallar va targʻibot-tashviqot materiallari tayyorlanadi hamda tadbirdan kamida 15 kun oldin ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi va ommaviy axborot vositalarida keng yoritiladi.
13. Bayramni tashkil etish va oʻtkazishda vazirlik va idoralarning vazifa va majburiyatlari quyidagicha belgilanadi:
jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha — Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiya hamda ularning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
tibbiy xizmat va aholi salomatligi boʻyicha — Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
favqulodda holatlarning oldini olish boʻyicha — Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish hamda boshqa tashkiliy masalalar boʻyicha — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari.
3-bob. Bayramlarni moliyalashtirish
14. Bayramni oʻtkazish boʻyicha xarajatlar tegishli mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari, davlat organlari va tashkilotlarining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
15. Kalendar rejalariga kiritilgan bayramni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq smetalarga tadbirlar oʻtkaziladigan vaqtdagi xizmatlar qiymatining oʻzgarishi inobatga olingan holda, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Mazkur Reglament talablariga rioya etilishi ustidan nazorat Madaniyat vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
17. Ushbu Reglament talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Umumxalq bayramlarini nishonlashning namunaviy reglamentiga ILOVA
Bayramga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish
T/r Tadbir nomi Ijro muddati Masʼul tashkilotlar 1. Tuman va shaharlarni bayramga tayyorlash, targʻibot-tashviqot materiallarini ishlab chiqish boʻyicha chora-tadbirlar 2. Bayram tadbirlarini ommaviy axborot vositalarida, ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish boʻyicha chora-tadbirlar 3. Bayram kuni arafasida oʻtkaziladigan bayram va boshqa koʻngilochar tadbirlar 4. Bayram kuni arafasida davlat organlari va tashkilotlarida tashkil etiladigan tadbirlar 5. Bayram kuni arafasida taʼlim tashkilotlari va ilmiy jamoalarda oʻtkaziladigan tadbirlar 6. Bayram kuni arafasida fuqarolik jamiyati institutlarida oʻtkaziladigan tadbirlar
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 824-son qaroriga 5-ILOVA
Muhim sanalarni nishonlashning namunaviy
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) mamlakatimizda muhim sanalarni (keyingi oʻrinlarda — tadbir) nishonlash, ularga tayyorgarlik koʻrish hamda oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazishda quyidagilar masʼul hisoblanadi:
respublika darajadagi tadbirlar uchun — tegishliligi boʻyicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari (keyingi oʻrinlarda — respublika tashkilotlari);
mahalliy darajadagi tadbirlar uchun — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari;
tuman (shahar) darajasidagi tadbirlar uchun — tumanlar (shaharlar) hokimliklari.
3. Tadbir Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining hamda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining tegishli hujjatlari va topshiriqlari asosida oʻtkaziladi.
4. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha asosiy hujjatlarda jamoat xavfsizligi, tibbiy xizmat va favqulodda holatlar oldini olish va barcha tashkiliy masalalar yuzasidan masʼullarning vazifa va majburiyatlari aniq belgilanadi.
2-bob. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazish
5. Tashkil etiladigan va oʻtkaziladigan tadbir uning qamrovidan kelib chiqqan holda, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 98-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy-madaniy va konsert-tomosha tadbirlarining yillik kalendar rejalarini shakllantirish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq respublika kalendar rejasi yoki hududiy kalendar rejalariga kiritiladi.
6. Tadbirni oʻtkazish istagini bildirgan tashkilotlar — buyurtmachi, tadbirning tashkiliy, badiiy, rasmiy qismlarini shartnoma asosida amalga oshiruvchi yuridik yoki jismoniy shaxslar — pudratchi hisoblanadi.
7. Pudratchi shartnoma asosida buyurtmachi talabidan kelib chiqqan holda tadbirni tashkil etadi va shartnoma shartlariga muvofiq buyurtmachiga taqdim etadi.
8. Tadbir yuzasidan takliflar tegishliligi boʻyicha respublika tashkilotlari — buyurtmachi tomonidan Madaniyat vazirligiga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari — buyurtmachi tomonidan Madaniyat vazirligining hududiy boʻlinmalariga tadbirdan kamida 1 oy oldin quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etadi:
tadbirni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha asoslovchi hujjat;
tadbir konsepsiyasi;
tadbir dasturi loyihasi;
tadbirni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tasdiqlangan xarajatlar smetasi loyihasi;
moliyalashtirish manbai boʻyicha toʻliq va asoslantiruvchi maʼlumot.
9. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazish yuzasidan aholi va keng jamoatchilikni xabardor etish maqsadida maxsus video materiallar va targʻibot-tashviqot materiallari tayyorlanadi hamda tadbirdan kamida 10 kun oldin respublika tashkilotlari va ularning hududiy boshqarmalari, boʻlimlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi va ommaviy axborot vositalarida keng yoritiladi.
10. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha Tashkiliy-ijodiy guruh faoliyati tashkil etiladi.
Tadbirni tashkil etish va oʻtkazish joyi belgilanib, tadbirni bir kun davomida oʻtkazish choralari koʻriladi.
11. Tadbirda quyidagilar tashkil etilishi mumkin:
rasmiy tantanali ochilish hamda taqdirlash marosimlari;
badiiy qismi va konsert dasturi.
Maʼlum bir tarixiy shaxslar tavallud kuniga bagʻishlangan tadbirlarda mazkur shaxslarga atab oʻrnatilgan haykallar poyiga gul qoʻyish marosimlari oʻtkaziladi.
Tadbir munosabati bilan ushbu kunlarga bagʻishlangan ilmiy-amaliy anjuman, seminar va davra suhbatlari, ijodiy uchrashuv va ochiq muloqotlar, turli koʻrgazma va tanlovlar oʻtkazilishi mumkin.
Tashkilotchilar tashabbusiga koʻra tadbirlarga xorijiy va faxriy mehmonlar taklif etiladi.
12. Tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishda vazirlik va idoralarning vazifa va majburiyatlari quyidagicha belgilanadi:
jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha — Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiya hamda ularning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
tibbiy xizmat va aholi salomatligi boʻyicha — Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
favqulodda holatlarning oldini olish boʻyicha — Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish hamda boshqa tashkiliy masalalar boʻyicha — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va tashkilotchilar.
3-bob. Tadbirni moliyalashtirish
13. Tadbirni oʻtkazish boʻyicha xarajatlar tegishli mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari, tashkilotlarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
14. Tadbirni tashkil etishda tadbirkorlik subyektlari bilan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq shartnomalar tuziladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Mazkur Reglament talablariga rioya etilishi ustidan nazorat Madaniyat vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
16. Ushbu Reglament talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 824-son qaroriga 6-ILOVA
Kasb bayramlarini nishonlashning namunaviy
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining kasb bayramlarini (keyingi oʻrinlarda — kasb bayrami) nishonlash, ularga tayyorgarlik koʻrish hamda ularni oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Ushbu Reglament talablari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tarkibiga kirmaydigan davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlari uchun tavsiyaviy xususiyatga ega.
2. Kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazishda quyidagilar masʼul hisoblanadi:
respublika darajadagi kasb bayrami uchun — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari (keyingi oʻrinlarda — respublika tashkilotlari);
mahalliy darajadagi kasb bayrami uchun — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlardagi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar);
tuman (shahar) darajasidagi kasb bayrami uchun — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining tuman (shahar) boʻlinmalari.
3. Kasb bayrami Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining, Vazirlar Mahkamasining hamda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining tegishli hujjatlari va topshiriqlari asosida oʻtkaziladi.
4. Kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha asosiy hujjatlarda jamoat xavfsizligi, tibbiy xizmat va favqulodda holatlarning oldini olish hamda barcha tashkiliy masalalar yuzasidan masʼullarning vazifa va majburiyatlari aniq belgilanadi.
5. Agar kasb bayramida qatnashish cheklangan boʻlsa, tashkilotlar ishtirokchilarni roʻyxatdan oʻtkazishni kasb bayrami oʻtkaziladigan sanadan kamida 3 kun oldin boshlashlari kerak. Roʻyxatdan oʻtgan ishtirokchilarning umumiy soni bayram oʻtkaziladigan obyekt sigʻimidan koʻp boʻlmasligi lozim.
2-bob. Kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazish
6. Tashkil etiladigan va oʻtkaziladigan kasb bayrami uning qamrovidan kelib chiqqan holda, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 98-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy-madaniy va konsert- tomosha tadbirlarining yillik kalendar rejalarini shakllantirish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq respublika kalendar rejasi yoki hududiy kalendar rejalariga kiritiladi.
7. Kasb bayramini oʻtkazish istagini bildirgan tashkilot, muassasa va korxona — buyurtmachi, tadbirning tashkiliy, badiiy, rasmiy qismlarini shartnoma asosida amalga oshiruvchi yuridik yoki jismoniy shaxslar — pudratchi hisoblanadi.
8. Pudratchi shartnoma asosida buyurtmachi talabidan kelib chiqqan holda, kasb bayramini tashkil etadi va shartnoma shartlariga muvofiq buyurtmachiga taqdim etadi.
9. Kasb bayrami yuzasidan takliflar tegishliligi boʻyicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari — buyurtmachi tomonidan Madaniyat vazirligiga, hududiy boshqarmalari — buyurtmachi tomonidan Madaniyat vazirligining hududiy boʻlinmalariga bayramdan kamida 1 oy oldin quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etiladi:
kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha asoslovchi hujjat;
kasb bayrami konsepsiyasi;
kasb bayrami dasturi loyihasi;
kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tasdiqlangan xarajatlar smetasi loyihasi;
moliyalashtirish manbai boʻyicha toʻliq va asoslantiruvchi maʼlumot.
10. Kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazish yuzasidan aholi va keng jamoatchilikni xabardor etish maqsadida maxsus videomateriallar va targʻibot-tashviqot materiallari tayyorlanadi hamda tadbirdan kamida 10 kun oldin respublika tashkilotlari va ularning hududiy boshqarmalari, boʻlimlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi va ommaviy axborot vositalarida keng yoritiladi.
11. Kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha Madaniyat vazirligi va tegishli tashkilotlar tomonidan Tashkiliy-ijodiy guruh faoliyati tashkil etiladi, kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazish joyi belgilanadi.
Kasb bayrami bir kun davomida nishonlanadi.
12. Kasb bayramida quyidagi tadbirlar tashkil etilishi mumkin:
rasmiy tantanali ochilish va taqdirlash marosimlari. Bunda respublika darajasidagi kasb bayramlarida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi masʼullari yoki tashkilotning birinchi rahbari tomonidan, hududlarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, tumanlar (shaharlar) hokimlari tomonidan taqdirlanadi;
badiiy qismi va konsert dasturi.
Kasb bayrami munosabati bilan ushbu sohaga bagʻishlangan ilmiy-amaliy anjuman, seminar va davra suhbatlari, ijodiy uchrashuv va ochiq muloqotlar, koʻngilochar tadbirlar, sport musobaqalari, turli koʻrgazma va tanlovlar oʻtkazilishi hamda ishtirokchilar uchun bayram dasturxoni (ortiqcha dabdababozlikka yoʻl qoʻymagan holda) yozilishi mumkin.
Kasb bayramini nishonlashda kasblarning ahamiyati, jamiyatdagi oʻrnini ochib berish, kasb fidoyilarini eʼzozlash, ilgʻor kasb egalarini ragʻbatlantirish, yosh avlodning kasb tanlashga boʻlgan ragʻbatini oshirish chora-tadbirlariga alohida eʼtibor qaratiladi.
Tashkilotchilar tashabbusiga koʻra kasb bayramlariga xorijiy va faxriy mehmonlar taklif etiladi.
13. Kasb bayramini tashkil etish va oʻtkazishda vazirlik va idoralarning vazifa va majburiyatlari quyidagicha belgilanadi:
jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha — Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiya hamda ularning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
tibbiy xizmat va aholi salomatligi boʻyicha — Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
favqulodda holatlarning oldini olish boʻyicha — Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish hamda boshqa tashkiliy masalalar boʻyicha — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va tashkilotchilar.
Kasb bayrami tashkilotchisi kamida 15 kun oldin tadbirni tashkil etish va oʻtkazish yuzasidan Ommaviy tadbirlarga ruxsat berish komissiyasiga maʼlum qiladi.
14. Kalendar rejalarga kiritilmagan hamda tegishli normativ-huquqiy hujjatlarda aks etmagan kasb bayrami boʻyicha tadbirlar tashkil etilmaydi va oʻtkazilmaydi.
15. Kasb bayramida mushakbozlik tashkil etilishi va shu kabi shoularni oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
3-bob. Kasb bayramini moliyalashtirish
16. Kasb bayramini oʻtkazish boʻyicha xarajatlar tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
17. Kasb bayramini tashkil etishda tadbirkorlik subyektlari bilan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq shartnomalar tuziladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Mazkur Reglament talablariga rioya etilishi ustidan nazorat Madaniyat vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
19. Ushbu Reglament talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 824-son qaroriga 7-ILOVA
Xalqaro kunlarni nishonlashning namunaviy
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) mamlakatimizda xalqaro kunlarni (keyingi oʻrinlarda — tadbir) nishonlash, tayyorgarlik koʻrish hamda oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Tadbir Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining hamda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining tegishli hujjatlari va topshiriqlari asosida nishonlanadi.
3. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha asosiy hujjatlarda jamoat xavfsizligi, tibbiy xizmat va favqulodda holatlarning oldini olish va barcha tashkiliy masalalar yuzasidan masʼullarning vazifa va majburiyatlari aniq belgilanadi.
2-bob. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazish
4. Tashkil etiladigan va oʻtkaziladigan tadbir uning qamrovidan kelib chiqqan holda, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 98-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy-madaniy va konsert-tomosha tadbirlarining yillik kalendar rejalarini shakllantirish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq respublika kalendar rejasi yoki hududiy kalendar rejalariga kiritiladi.
5. Tadbirni nishonlash istagini bildirgan tashkilotlar — buyurtmachi, tadbirning tashkiliy, badiiy, rasmiy qismlarini shartnoma asosida amalga oshiruvchi yuridik yoki jismoniy shaxslar — pudratchi hisoblanadi.
6. Pudratchi shartnoma asosida buyurtmachi talabidan kelib chiqqan holda tadbirni tashkil etadi va shartnoma shartlariga muvofiq buyurtmachiga taqdim etadi.
7. Tadbir yuzasidan takliflar respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari — buyurtmachi tomonidan Madaniyat vazirligiga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari — buyurtmachi tomonidan Madaniyat vazirligining hududiy boʻlinmalariga tadbirdan kamida 1 oy oldin quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etiladi:
tadbirni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha asoslovchi hujjat;
tadbir konsepsiyasi;
tadbir dasturi loyihasi;
tadbirni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tasdiqlangan xarajatlar smetasi loyihasi;
moliyalashtirish manbai boʻyicha toʻliq va asoslantiruvchi maʼlumot.
8. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazish yuzasidan aholi va keng jamoatchilikni xabardor etish maqsadida maxsus video materiallar va targʻibot-tashviqot materiallari tayyorlanadi hamda 5 kun oldin respublika tashkilotlari va ularning hududiy boshqarmalari, boʻlimlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi va ommaviy axborot vositalarida keng yoritiladi.
9. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha Tashkiliy-ijodiy guruh faoliyati tashkil etiladi.
Tadbirni tashkil etish va oʻtkazish joyi belgilanadi.
10. Tadbirda quyidagilar tashkil etilishi mumkin:
rasmiy tantanali ochilish hamda taqdirlash marosimlari. Bunda respublika darajasidagi tadbirlarda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi masʼullari yoki tashkilotning birinchi rahbari tomonidan, hududlarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, tumanlar (shaharlar) hokimlari tomonidan taqdirlanadi;
badiiy qismi va konsert dasturi;
tadbir munosabati bilan ushbu kunga bagʻishlangan davra suhbatlari, ijodiy uchrashuv va ochiq muloqotlar, turli koʻrgazmalar hamda ishtirokchilar uchun bayram dasturxoni (ortiqcha dabdababozlikka yoʻl qoʻymagan holda).
Tashkilotchilar tashabbusiga koʻra tadbirga xorijiy va faxriy mehmonlar taklif etiladi.
11. Tadbirni tashkil etish va oʻtkazishda vazirlik va idoralarning vazifa va majburiyatlari quyidagicha belgilanadi:
jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha — Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiya hamda ularning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
tibbiy xizmat va aholi salomatligi boʻyicha — Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
favqulodda holatlarning oldini olish boʻyicha — Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari;
obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish hamda boshqa tashkiliy masalalar boʻyicha — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va tashkilotchilar.
3-bob. Tadbirni moliyalashtirish
12. Tadbirni oʻtkazish boʻyicha xarajatlar tegishli tashkilotlarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
13. Tadbirni tashkil etishda tadbirkorlik subyektlari bilan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq shartnomalar tuziladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
14. Mazkur Reglament talablariga rioya etilishi ustidan nazorat Madaniyat vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
15. Ushbu Reglament talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 824-son qaroriga 8-ILOVA
Bayramlarning toifalarga ajratilgan roʻyxati hamda ularni koʻtarinki ruhda oʻtkazishga masʼul davlat organlari va tashkilotlari
T /r Bayram va muhim sanalar Nishonlan a digan sana Masʼul vazirlik va tashkilotlar I. Umumxalq bayramlari 1. Yangi yil 1 yanvar Madaniyat vazirligi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Xotin-qizlar kuni 8 mart Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Navroʻz bayrami 21 mart Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyatva maʼrifat markazi , vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 4. Xotira va qadrlash kuni 9 may Mudofaa vazirligi, Respublika Maʼnaviyatva maʼrifat markazi , vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Mustaqillik kuni 1 s yent ya br Madaniyat vazirligi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 6. Oʻqituvchi va murabbiylar kuni 1 okt ya br Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim , fan va innovatsiyalar vazirligi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8 dekabr Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 8. Roʻza hayit (Iyd al-Fitr) “ Ramazon hayiti ” ning birinchi kuni Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Respublika Maʼnaviyatva maʼrifat markazi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 9. Qurbon hayit (Iyd al-Adha) “ Qurbon hayiti ” ning birinchi kuni Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Respublika Maʼnaviyatva maʼrifat markazi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari II. Muhim sanalar 1 0 . Vatan himoyachilari kuni 14 yanvar Mudofaa vazirligi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 11. Alisher Navoiy tavallud topgan kun 9 fevral Madaniyat vazirligi, A lisher N avoiy nomidagi til va adabiyot universiteti , Respublika Maʼnaviyatva maʼrifat markazi , Yozuvchilar uyushmasi 1 2 . Zahiriddin Bobur tavallud topgan kun 14 fevral Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyatva maʼrifat markazi , Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi , Yozuvchilar uyushmasi 1 3 . Oʻzbekiston BMTga aʼzo boʻlgan kun 2-mart Tashqi ishlar vazirligi 1 4 . Sohibqiron Amir Temur tavallud topgan kun 9 aprel Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyatva maʼrifat markazi , Xalqaro Amir Temurxayriya jamoat fondi , Yozuvchilar uyushmasi 1 5 . Yoshlar kuni 30 iyun Yoshlar ishlari agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim , fan va innovatsiyalar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1 6 . Davlat Gerbi qabul qilingan kun 2 iyul Respublika Maʼnaviyatva maʼrifat markazi 17. Xalqlar doʻstligi kuni 30 iyul Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari boʻyicha qoʻmita , Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 18. Qatagʻon qurbonlarini yod etish kuni 31 avgust Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimli klari, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi , “ Shahidlar xotirasi ” jamoat fondi 19 . Oʻzbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Karimovni xotirlash kuni 2 s yent ya br Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimli klari, Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi , Islom Karimov nomidagi Ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasi 20. Oʻzbek tili bayrami kuni 21 okt ya br Madaniyat vazirligi 21. Davlat bayrogʻi qabul qilingan kun 18 noyabr Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 22. Davlat madhiyasi qabul qilingan kun 10 dekabr Respublika Maʼnaviya t va maʼrifat markazi III. K asb bayramlari 2 3 . Prokuratura organlari xodimlari kuni 8 yanvar Bosh prokuratura 2 4 . Davlat bojxona xiz m ati organlari xodimlari kuni 26 yanvar Bojxona qoʻmitasi 2 5 . Mahalla tizimi xodimlari kuni 22-mart Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi 2 6 . Geologiya sohasi xodimlari kuni a prel oyining birinchi yakshanbasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 27. Madaniyat va sanʼat xodimlari kuni 15 aprel Madaniyat vazirligi 28. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni 18-aprel Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 29 . Konchilik va metallurgiya sanoati xodimlari kuni m ay oyining uchinchi yakshanbasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 3 0 . Savdo, matlubot kooperatsiyasi va aholiga maishiy xizmat koʻrsatish xodimlari kuni i yun oyining oxirgi yakshanbasi I nvestitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 3 1 . Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni 27-iyun Jurnalistlar uyushmasi 3 2 . Temir yoʻl transporti xodimlari kuni a vgust oyining birinchi yakshanbasi Transport vazirligi 3 3 . Qurilish sohasi xodimlari kuni a vgust oyining ikkinchi yakshanbasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 3 4 . Havo floti kuni a vgust oyining uchinchi yakshanbasi Transport vazirligi, Mudofaa vazirligi 3 5 . Tadbirkorlar kuni 20-avgust Savdo-sanoat palatasi 3 6 . Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kuni 26-sentabr Davlat xavfsizlik xizmati 3 7 . Ichki ishlar organlari xodimlari kuni 25 ok tya br I chki ishlar vazirligi 38 . Oʻzbekiston kasaba uyushmalari kuni 11-noyabr Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi 39 . Tibbiyot xodimlari kuni Noyabr oyining ikkinchi yakshanbasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 4 0 . Qishloq xoʻjaligi xodimlari kuni Dekabr oyining ikkinchi yakshanbasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi IV. Xalqaro kunlar 4 1 . Butunjahon isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish kuni 15 mart Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi 4 2 . Xalqaro teatr kuni 27 mart Madaniyat vazirligi 4 3 . Xalqaro intellektual mulk kuni 26 aprel Adliya vazirligi 4 4 . Jahon matbuoti erkinligi kuni 3 may Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi, Jurnalistlar uyushmasi 4 5 . Xalqaro oila kuni 15 may Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 4 6 . Xalqaro muzeylar kuni 18 may Madaniy meros agentligi 4 7 . Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni 1 iyun I jtimoiy himoya milliy agentligi , Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 48. Xalqaro atrof-muhitni muhofaza qilish kuni 5 iyun Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 49 . Xalqaro donorlar kuni 12 iyun Sogʻliqni saqlash vazirligi 5 0 . Butunjahon turizm kuni 27 s yent ya br Turizm qoʻmitasi 5 1 . Xalqaro qishloq ayollari kuni 15 okt ya br Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 5 2 . Xalqaro nogironlar kuni 3 dekabr I jtimoiy himoya milliy agentligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 24-dekabr,
824-son