📅 2025-yil 25-dekabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 25-dekabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 25 декабрь · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 декабря 2025 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 December 2025 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 5 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш орқали бюджет маблағларини тақсимлашда шаффофликни таъминлаш, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга бюджет жараёнларини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси юзасидан ҳисобдорликни ва назоратни кучайтириш, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш зарурати юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни, навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этишга ҳамда уни кўриб чиқишга, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ташқи аудитдан ўтказишга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини кўриб чиқиш ва қабул қилишга, уларнинг ижросига доир ҳисоботларни кўриб чиқишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларни ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланмоқда.
Шунингдек бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг вақтинчалик харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда рўйхатдан ўтказишга, харажатлар сметасига йилига кўпи билан тўрт марта ўзгартиришлар киритишга доир тартиб бекор қилинмоқда.
Шу билан бирга рўйхатдан ўтказиш учун жамланма харажатлар сметаларини, жамланма штат жадвалларини ҳамда жамланма молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат молиявий назоратини ўрнатиш, шунингдек ушбу тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларига ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириб борилиши белгиланмоқда.
Ушбу Қонун бюджет жараёнларини такомиллаштиришга, бюджет интизомига риоя этилишига доир масъулиятни оширилишига, шунингдек ҳисобдорликни ва назоратни кучайтириш орқали ажратиладиган маблағларнинг мақсадли сарфланиши бўйича шаффоф тизимни яратишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164,165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233-модда) 175 6 -моддасининг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«175 6 -модда. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш
Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 3, 370-модда, № 4, 519, 520, 522-моддалар, № 6, 730-модда, № 8, 968-модда, № 10, 1152-модда) 357-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда; 2020 йил, № 3, 198-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 8, 787-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 13-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 12, 1285-модда; 2025 йил, № 4, 516-модда, № 7, 831-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 29 1 -модда билан тўлдирилсин:
«29 1 -модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини кўриб чиқиш
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар Қонунчилик палатасига киритиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракцияларда ҳамда Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракциялар ва Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади ҳамда таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
2) 31-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда зарур материалларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, ушбу тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар фракцияларда ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш давомида фракциялар ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ярим йиллик ҳисобот дастлабки тарзда муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари, масъул қўмитанинг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда ҳисобот Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар масъул қўмитанинг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда унинг қарори билан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб боради.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар раҳбарларининг ҳисоботлари Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарида ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб борилиши мумкин.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бирга Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиш ҳолати ҳақидаги ахборот Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарига ҳар чорак якунлари бўйича маълумот учун киритиб борилади»;
3) 33 5 -модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунчилик палатасининг депутатлари навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиш жараёнларида иштирок этиши мумкин».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 803, 804-моддалар, № 10, 973-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда, № 10, 1080-модда, № 12, 1285, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 201-модда, № 10, 1155-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модда :
ўн бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин:
ўн олтинчи — қирқ тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи — қирқ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« давлат ташқи қарзи — давлат томонидан хориждан маблағлар жалб этилиши натижасида юзага келган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари йиғиндиси»;
йигирма биринчи — қирқ саккизинчи хатбошилари тегишинча йигирма иккинчи — қирқ тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўттизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« умумий фискал баланс — Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини ҳамда давлат дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ажратиладиган депозит, бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳамда уларнинг қайтарилиши ўртасидаги фарқни ўз ичига олган жамланма баланс»;
ўттиз олтинчи хатбошисидаги «умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «солиқлар, йиғимлар ва давлат божлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қирқинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қирқ иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги қирқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети — бюджет тизими бюджетларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг барча тушумлари ва харажатлари ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига доир харажатлар бўйича тузиладиган бюджет»;
қирқ бешинчи — қирқ тўққизинчи хатбошилари тегишинча қирқ олтинчи — эллигинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қирқ олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ғазначилик бўлинмалари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик хизмати бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўйича ғазначилик хизмати бўлинмалари»;
қирқ тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари»;
2) 17-модданинг :
учинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларнинг оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ҳамда янгилаб борилишини англатади»;
3) 18-модданинг иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 21-модданинг олтинчи қисмидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «солиқларни, йиғимларни ва давлат божини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 25-модда :
биринчи қисми :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим этиш шаклларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этиш шаклларини белгилайди»;
саккизинчи — ўн бешинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўтган молия йили учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, шунингдек жорий молия йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни ташқи аудитдан ўтказиш ҳамда баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади;
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади»;
ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бюджети даромадлари прогнозини чораклар ва ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
6) 26-модданинг биринчи қисми :
тўртинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот ҳамда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши бўйича ташқи аудитни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси тўғрисида тақдим этилган чораклик ҳисоботни Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан ҳамда бошқа электрон манбалардан олинган статистик, молиявий ва бошқа маълумотлар асосида таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш усули орқали амалга ошириладиган ўрганишлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тезкор хулоса тақдим этади»;
тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўнинчи хатбошиси «маҳаллий бюджетларининг ижроси» деган сўзлардан кейин «ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 27-модда биринчи қисмининг :
иккинчи хатбошиси «шаҳарлар бюджетларини» деган сўзлардан кейин «ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳар чораклик ва йиллик ҳисоботларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ҳамда шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига мувофиқ кўриб чиқади ва тасдиқлайди»;
еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маҳаллий бюджетларга бириктирилган солиқлар ҳамда йиғимларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорлар доирасида белгилайди»;
8) 28-модда :
биринчи қисми:
тўртинчи хатбошиси «туманлар ва шаҳарлар бюджетлари» деган сўзлардан кейин «ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги» деган сўзлар «ижроси ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги чораклик ва йиллик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этади»;
еттинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли молия йили учун белгиланган тартибда тасдиқланган Давлат бюджети даромадлари прогнозининг ўз ҳудудига тегишли қисмининг чораклар ва туманлар (шаҳарлар) кесимидаги тақсимотини тасдиқлайди»;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
9) 29-модда :
номидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бюджети даромадлари прогнозининг чораклар ва ҳудудлар кесимидаги тақсимот лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади»;
еттинчи хатбошисидаги «тузиш ва тайёрлаш» деган сўзлар «шакллантириш ва тузиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг таклифлари асосида ўзининг иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағларга 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади»;
ўн бешинчи хатбошисидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «солиқларни, йиғимларни ва давлат божларини, шунингдек солиқ бўлмаган тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг йиллик ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
ўттиз иккинчи хатбошисидаги «шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 30-модда:
номидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошиси «туманлар ва шаҳарлар бюджетлари» деган сўзлардан кейин «ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошисидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «солиқларнинг, йиғимларнинг, давлат божларининг ва солиқ бўлмаган тўловларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда:
Давлат бюджети даромадлари прогнозининг чораклар ва туманлар (шаҳарлар) кесимидаги тақсимот лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади;
бюджет ссудаларини беради»;
учинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 31-модда:
биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ўзининг жорий харажатларини, шу жумладан давлат ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни бир ривожлантириш дастуридан иқтисод қилинган маблағлар доирасида бошқа ривожлантириш дастурига қайта тақсимлашга ҳақли.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқ ўзларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва улардан самарали фойдаланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказиладиган мажлисларда иштирок этади ҳамда ушбу масалалар бўйича ҳисобот беради.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ташаббусига кўра, уларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларини оширишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилганда, зарур ҳолларда мазкур лойиҳа ташаббускорлари томонидан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади»;
иккинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
12) 32-модда:
биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 33-модда биринчи қисмининг :
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар, давлат божлари, солиқ бўлмаган тўловлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 36-модданинг биринчи қисмидаги «мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар, давлат божлари, солиқ бўлмаган тўловлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 45-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан молия йили якунлари бўйича таҳлилий мақсадлар учун ҳамда бюджет тизими бюджетларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг барча тушумлари ва харажатларини (улар ўртасидаги трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига харажатларни ҳисобга олиб бориш учун тузилади»;
16) 46-модданинг биринчи қисми:
тўртинчи хатбошиси «жамғармалари» деган сўздан кейин «маблағлари» деган сўз билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар»;
17) 47-модда тўртинчи қисмининг :
биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «1 июлгача» деган сўзлар «1 майгача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 50-модданинг:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«солиқлар, йиғимлар ва давлат божи, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар»;
олтинчи хатбошисидаги «кредитлар маблағларини қайтариш ҳисобига тўловлар, шунингдек улар бўйича фоизли тушумлар» деган сўзлар «кредитлар маблағлари бўйича фоизли тушумлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 51-модда:
1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қайтариб берилган даромад солиғи суммаси чегирилган ҳолда)»;
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3) қўшилган қиймат солиғи (қонунчиликда белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш билан боғлиқ бўлган тўловлар чегирилган ҳолда)»;
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадлар жумласига қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари, компенсация тўловлари, жарима санкциялари ва белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини жойлаштиришдан ва фойдаланишга беришдан олинган даромадлар, мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтказилган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари, резидент бўлган юридик шахсларга берилган бюджет ссудалари ва чет давлатларга берилган кредитлар бўйича фоиз тўловлари, акцияларнинг давлат улуши (пайи) бўйича дивидендлар (даромадлар), бундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) мустасно, маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича фойда келтирадиган маҳсулотдаги давлат улуши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаси ва бошқа даромадлар киради»;
20) 52-модда:
биринчи қисми:
1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қайтариб берилган даромад солиғи суммаси чегирилган ҳолда)»;
9-бандидаги «давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
21) 61-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати, болалар тиббиёт муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда ижтимоий касалликларга (сил, буйрак етишмовчилиги, онкологик, руҳий, наркологик, эндокрин, мохов (лепра), юқумли, жинсий йўл билан юқтириладиган, ОИТС) ихтисослашган тиббиёт муассасаларида — умумий харажатларнинг 10 фоизи миқдорида, республика ва вилоят даражасидаги бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида — умумий харажатларнинг 5 фоизи миқдорида бюджетдан ажратиладиган маблағлар»;
22) 65-модданинг:
биринчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 66-модданинг биринчи қисмидаги «Иқтисодиёт» деган сўз «Инвестициялар, саноат ва савдо» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 67-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Инвестициялар, саноат ва савдо» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 68-модданинг иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
26) 70-модда:
биринчи қисми:
1-банди қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кам таъминланган оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам»;
3-бандининг еттинчи хатбошисидаги «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси орқали» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8-бандининг:
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча учинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошисидаги «хизмат кўрсатиш» деган сўзлар «фоиз тўловлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
27) 71-модда:
биринчи қисми:
1-бандининг:
иккинчи хатбошисидаги «муассасаларини» деган сўз «муассасалари ва ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиалини, кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини, ихтисослаштирилган касалхоналар ва диспансерларни, туғруқхоналар ва акушерлик мажмуаларини, тиббий ташхис қўйиш марказларини ҳамда ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаларини, қон қуйиш хизмати ва суд-тиббиёт экспертизаси муассасаларини, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти филиалини, ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари тасарруфидаги бошқа даволаш-профилактика муассасаларини ҳамда ёрдамчи ташкилотларни сақлаб туриш, шунингдек қонунчиликда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«туман тиббиёт бирлашмаларини, туман марказий поликлиникаларини ва ётоқ жойсиз диспансерларни, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларини, оилавий поликлиникаларни ҳамда қишлоқ врачлик пунктларини, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларини сақлаб туриш харажатлари»;
бешинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбошисидаги «кам таъминланган оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ҳудудий органларини сақлаб туриш харажатлари»;
қуйидаги мазмундаги 8, 9 ва 10-бандлар билан тўлдирилсин:
«8) адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш харажатлари;
9) кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик тармоқларини ва қозонхона ускуналарини мукаммал таъмирлаш харажатлари;
10) давлат қарзи бўйича фоиз харажатлари ва давлат кафолатини бажариш билан боғлиқ бошқа харажатлар»;
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
28) 72-модда:
1-бандининг:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар (шаҳарлар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларини, шунингдек улар тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларини, умумий ўрта таълим, қўшимча таълим муассасалари ва ташкилотларини сақлаб туриш ҳамда қонунчиликда туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизимидаги тадбирлар харажатлари»;
бешинчи хатбошисидаги «туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари тасарруфидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошисидаги «кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам, шунингдек» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2-бандининг:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар ва шаҳарлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини, лабораторияларни сақлаб туриш»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш»;
учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
29) 73-модданинг:
олтинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30) 84-модда биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31) 85-модданинг учинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
32) 89-модданинг иккинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
33) 90-модда:
биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«умумий фискал баланс прогнозларини»;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили 15 апрелга қадар ўрта муддатли давр учун камида иккита сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси ишлаб чиқилади»;
иккинчи , учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
учинчи қисмининг:
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилари тегишинча иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар, шунингдек идоралар томонидан — ҳар йили 15 майга қадар амалдаги солиқ-бюджет сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ўрта муддатли давр учун Давлат бюджетига солиқ ва божхона тушумларининг прогнозлари бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади»;
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
34) 90 1 -модданинг
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
35) 90 2 -модда:
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
36) 91-модда:
биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича бюджет сўровларини кўриб чиқади»;
37) 92-модда:
биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ҳамда жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади»;
иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнозлари — жорий йилнинг 15 августига қадар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар ҳамда идоралар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг прогнози бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — жорий йилнинг 20 августигача тақдим этади»;
тўртинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ёзма билдиришларини олганидан кейин уч иш куни ичида мазкур ёзма билдиришларда кўрсатилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган бюджет сўровларини тақдим этиши шарт»;
38) 93-модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий йилнинг 25 июлидан кечиктирмай;
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жорий йилнинг 1 августидан кечиктирмай тақдим этилади»;
39) 94-модда:
биринчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «давлат солиқ инспекциялари» деган сўзлар «солиқ инспекциялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «давлат солиқ бошқармалари» деган сўзлар «солиқ бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
40) 95-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
41) 97-модда:
биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, ўрта муддатли давр учун фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади»;
42) 99-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари иштирокида муҳокама қилинади»;
иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
43) 100-модда:
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
44) 102-модданинг:
учинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
45) 103-модданинг:
учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг келгуси молия йил учун йиллик жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 20 декабрига қадар тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг келгуси молия йил учун харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан жорий йилнинг 25 декабрига қадар тасдиқланади»;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини, бюджет маблағларини тақсимловчининг келгуси молия йил учун жамланма харажатлар сметаларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 20 декабридан кечиктирмай амалга оширилади»;
46) 104-модда чиқариб ташлансин;
47) 105-модданинг иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
48) 106-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюджет ташкилотининг штат жадвали 1 декабрь ҳолатига кўра ҳар бир бюджет ташкилоти бўйича мазкур ташкилот учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тузилади»;
бешинчи қисмидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюджет ташкилотларининг келгуси молия йили учун штат жадвалларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 20 декабридан кечиктирмай амалга оширилади»;
49) 107-модда:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташкилотларнинг ушбу Кодексда белгиланган тартибда келгуси молия йил учун тасдиқланган харажатлар сметалари ва штат жадваллари улар иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга киритилади»;
иккинчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «1 апрелигача» деган сўзлар «25 декабригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларида» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ҳокимликларининг молия бўлимларида» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
50) 108-модданинг:
иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини келгуси йил учун тасдиқлаш жорий йилнинг 20 декабридан кечиктирмай амалга оширилади.
Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича келгуси йил учун тасдиқланган харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан жорий йилнинг 25 декабридан кечиктирмай амалга оширилади»;
51) 109-модда:
бешинчи қисмининг биринчи жумласидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
52) 110-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
53) 111-модданинг:
номидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ягона ғазна ҳисобварағи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи бўлиб, унга бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва бошқа тушумлари киритилади ҳамда ундан мазкур бюджетларнинг харажатлари тўланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳамда бошқа банкларда ўзга банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга»;
учинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
54) 112-модда:
бешинчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмининг ўн олтинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисми чиқариб ташлансин;
55) 113-модданинг иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
56) 114-модданинг:
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
57) 115-модданинг матнидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
58) 116-модданинг:
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
59) 118-модда:
иккинчи қисми «ажратмаларнинг нормативлари» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунида ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисмидаги «Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари» деган сўзлар «Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар қонунчиликда Давлат бюджетига ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса (бундан ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно), бу турдаги даромадлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бюджет тизими бюджетларига ортиқча ёки нотўғри тўланган тушум суммаларини қайтариш уларни қайтариш вақтида амалда бўлган ажратмаларнинг нормативларига мувофиқ тегишли бюджет тизими бюджетларидан, бекор қилинган даромад турлари бўйича эса Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан амалга оширилади»;
олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
еттинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
60) 119-модда:
биринчи қисми:
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан камайтирилиши натижасида мақбуллаштирилган маблағлардан;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қўшимча аниқланган даромадлардан республика бюджетига ундирилган маблағлардан»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси, тегишли бюджет даромадларини ундиришга ваколатли органлар ўртасида расмийлаштириладиган солиштирма далолатномаларга асосан Давлат бюджети даражалари кесимида алоҳида аниқланади.
Ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар тегишли молия йилида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида шаклланган қўшимча манбалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан биргаликда тасдиқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борилади»;
иккинчи — олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
бешинчи қисмидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ва солиқ бўлмаган тўловлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «учинчи қисмида» деган сўзлар «бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
61) 120-модда:
тўртинчи қисми 1-бандининг:
иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бюджет тизими бюджетларининг ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағларнинг ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағлар иш ҳақи ва нафақалар миқдорини, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади»;
62) 122-модда ўнинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «солиқларни, йиғимларни, давлат божларини ва солиқ бўлмаган тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
63) 125-модда:
биринчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш турган маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун жалб қилиниши мумкин.
Ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш турган маблағларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун жалб қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади»;
64) 126-модданинг:
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган тадбирларни» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмининг биринчи жумласидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
65) 127-модда:
биринчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмининг биринчи жумласидаги «Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
66) 128-модда:
биринчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин
иккинчи қисмининг биринчи жумласидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
67) 129-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси «(бундан «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
68) 130-модда:
биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўтган молия йилида амалда бўлган солиқлар, йиғимлар ва давлат божлари, шунингдек солиқ бўлмаган тўловларни тақсимлаш нормативлари сақлаб қолинади»;
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари йил бошлангунига қадар қабул қилинмаса, бошланаётган молия йилида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ўтган молия йилининг охирги чорагидаги ажратилган маблағлар доирасида харажат қилинади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
69) 131-модданинг еттинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
70) 134-модда:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 134-модда. Бюджетлараро трансфертлар »;
иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг» деган сўзлар «солиқларнинг, йиғимларнинг, давлат божларининг ва солиқ бўлмаган тўловларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Бюджетлараро трансфертларни молиялаштириш тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ушбу маблағлар ўтказиб берилган бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадларини шакллантириш манбаси ҳисобланмайди.
Бюджетлараро трансфертлар тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари таркибига киритилмайди, уларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ҳамда улар Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
Бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олиш тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатларида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилган ҳолда амалга оширилади»;
учинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
олтинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
71) 136-модданинг:
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
72) 138-модданинг учинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
73) 140-модданинг:
иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«даромадлар тушумлари ва харажатларни амалга ошириш ўртасида кутилаётган вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун — тегишли молия йили якунигача бўлган муддатга фоизсиз асосда ҳамда бир молия йилидан ортиқ муддатга йиллик икки фоизли миқдорда берилади»;
бешинчи қисмидаги «Молия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ бошқармалари» деган сўзлар «ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда солиқ бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи қисмидаги «молия органи ва бюджет ссудасини олувчи молия органи» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органи ва бюджет ссудасини олувчи иқтисодиёт ва молия органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма учинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
74) 142-модда:
биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олган ҳолда баланслаштирилган бўлиши лозим»;
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «бюджетлар маблағлари» деган сўзлардан кейин «ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг мол-мулки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
75) 143-модда:
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши ҳисобидан тушган маблағлар бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши, электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни реализация қилишдан ушбу бюджетларга тушган маблағлар ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан харажатлар тегишли бюджетларга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади»;
учинчи — олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бюджети даромадлари ва харажатларига тасдиқланган бюджетлар доирасида унинг ижроси жараёнида қонунчилик ҳужжатлари асосида ўзгартиришлар киритиш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳисобга олиб борилади»;
76) 145-модда:
биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқ биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар таркибида назарда тутилган қайта тақсимланадиган маблағлар биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларни, шунингдек Давлат мақсадли жамғармаларига, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига бериладиган бюджетлараро трансфертларни кўпайтириш орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта тақсимланади. Бунда қайта тақсимланган маблағлар ҳисобидан маблағларни йўналтириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади»;
учинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда;
10 фоиздан кам миқдорда тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан амалга оширилади»;
77) 147-модданинг иккинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
78) 148-модданинг иккинчи қисмидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
79) 149-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
80) 150-модда:
биринчи қисми:
биринчи хатбошисининг иккинчи жумласидаги «бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан харажатлар сметасига йилига кўпи билан тўрт марта киритилади ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «ҳокимликларининг молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
учинчи , тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюджет ташкилотининг штат жадвалига киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича тегишли иқтисодиёт ва молия органида рўйхатдан ўтказилиши лозим, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно»;
81) 152-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Давлат томонидан жалб қилинган маблағлар тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланмайди.
Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича асосий қарз тўловларини молиялаштириш тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси номидан давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобидан амалга оширилади ҳамда тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг харажатларида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади.
Давлат қарзининг ҳисоби алоҳида юритилади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади»;
82) 154-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
83) 155-модданинг:
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
84) 156-модда:
биринчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эмиссия қилинган давлат ғазначилик облигацияларини жойлаштиришда»;
85) 157-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда ушбу берилган бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар тегишли ҳисоботларда алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади»;
86) 158-модданинг:
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
87) 159-модданинг биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
88) 161-модда:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона услубияти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ушбу Кодекс, бюджет ҳисобининг стандартларига, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Бюджет ҳисобининг стандартлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«иқтисодиёт ва молия органлари»;
89) 162-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳисобот» деган сўз «йиллик ва чораклик ҳисоботлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
90) 163-модда:
учинчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ҳокимликларининг молия бўлимларига» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи қисмидаги «молия органларига молиявий ҳисоботларни улар белгилаган муддатларда, лекин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органларига молиявий ҳисоботларни улар белгилаган муддатларда, лекин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли иқтисодиёт ва молия органларига молиявий ҳисоботларни улар белгилаган муддатларда, лекин юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органи томонидан белгиланган муддатлардан кечиктирмай тақдим этади»;
ўн биринчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
91) 164-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туманлар ва шаҳарлар солиқ инспекциялари тегишли туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимларига ҳисобот даври учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, шу жумладан ихтисослаштирилган бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига ҳисобот даври учун солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ва солиқ бўлмаган тўловларнинг ҳисобланиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот даври учун солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ва солиқ бўлмаган тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
Солиқлар, йиғимлар, давлат божи ва солиқ бўлмаган тўловларнинг ҳисобланиши ва тушуми тўғрисидаги ҳисоботларнинг шакллари ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар ҳамда муддатларда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадларининг тушумлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади»;
92) 165-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 165-модда. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот бюджет таснифига мувофиқ муайян давр учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот қуйидаги ҳисобот шаклларини ўз ичига олади:
Давлат бюджети ижросининг балансини;
Давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
Давлат бюджети харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномани;
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни;
Давлат қарзи тўғрисидаги ҳисоботни.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шакллар бўйича Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тузади.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
Давлат бюджети даромадларининг солиқ турлари ва ҳудудлар кесимидаги ижроси;
фойдаланилган солиқ имтиёзларининг турлари ва миқдори;
ҳудудлар кесимида солиқ қарзи ва ортиқча тўловлар;
Давлат бюджети харажатларининг соҳалар ва ҳудудлар кесимидаги ижроси;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳаракати;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратиладиган маблағлар ижроси;
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиши тўғрисидаги маълумот;
юқори бюджетдан қуйи бюджетларга, давлат мақсадли жамғармаларига ажратилган трансфертлар, шу жумладан бюджет ссудалари»;
93) қуйидаги мазмундаги 165 1 ва 165 2 -моддалар билан тўлдирилсин:
« 165 1 -модда. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот бюджет таснифига мувофиқ муайян давр учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
Давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
Давлат бюджети харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шакллар бўйича Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни тузади.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларга қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
Давлат бюджети даромадларининг солиқ турлари ва ҳудудлар кесимидаги ижроси;
фойдаланилган солиқ имтиёзларининг турлари ва уларнинг миқдори;
ҳудудлар кесимида солиқ қарзи ва ортиқча тўловлар;
Давлат бюджети харажатларининг соҳалар ва ҳудудлар кесимидаги ижроси;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратиладиган маблағлар ижроси;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиши тўғрисидаги маълумот;
юқори бюджетдан қуйи бюджетларга, давлат мақсадли жамғармаларига ажратилган трансфертлар, шу жумладан бюджет ссудалари.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар тақдим этади.
165 2 -модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот бюджет таснифига мувофиқ муайян давр учун тегишли бюджет даромадлари ва харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олади:
бюджет ижросининг балансини;
бюджет даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномани;
бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқларга, штатларга ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг номолиявий активлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот бюджет таснифига мувофиқ муайян давр учун тегишли бюджет даромадлари ва харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
бюджет даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни.
Туманлар ва шаҳарлар бўйича ғазначилик хизмати бўлинмалари тегишли туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимларига туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг касса ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
Туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳисобот даври учун туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича:
юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органларига — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралигача;
тегишли ҳокимликларга — туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни юқори турувчи Иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилганидан кейин бир иш куни ичида тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик хизмати бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига тақдим этади.
Ғазначилик бўлинмалари томонидан тегишли бюджетларнинг касса ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари:
а) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 февралигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига;
маҳаллий бюджет ижросининг бориши тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва тегишли ҳокимликларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилганидан кейин бир иш куни ичида тақдим этади;
б) ҳисобот даври учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилганидан кейин бир иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда тегишли ҳокимликларга тақдим этилади»;
94) 166-модда:
биринчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «ҳисобот» деган сўз «йиллик ҳисобот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «бюджетлари даромадларининг» деган сўзлар «бюджетларининг даромадлари ва харажатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошисидан «миллий ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошисидаги «жамғармаларини тақсимловчи органлар» деган сўзлар «жамғармалари» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни»;
иккинчи , учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
учинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар»;
учинчи хатбошисидаги «1 апрелига» деган сўзлар «10 февралига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартига қадар тақдим этади»;
95) 166 1 -модданинг:
бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда бюджет» деган сўзлар «Бюджет» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар ўз расмий веб-сайтларига ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради»;
саккизинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маълумотни ушбу модданинг биринчи — саккизинчи қисмларида кўрсатилган тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади»;
96) 24-боб қуйидаги мазмундаги 166 2 -модда билан тўлдирилсин:
«166 2 -модда. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан молия йили якунларига кўра шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача тақдим этади»;
97) 167-модданинг биринчи — бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 мартига қадар юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги йиллик ҳисоботни ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 мартига қадар юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга доир хулосани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга доир тегишли хулосаларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан биргаликда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан биргаликда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 15 майидан кечиктирмай тақдим этади»;
98) қуйидаги мазмундаги 167 1 -модда билан тўлдирилсин:
«167 1 -модда. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига баҳолаш учун ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 15-санасига қадар юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларга доир тезкор хулосани ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида тақдим этади»;
99) 168-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосалари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари иштирокида муҳокама қилинади»;
100) 169-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«169-модда. Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда зарур материалларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, ушбу тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ярим йиллик ҳисобот дастлабки тарзда муҳокама қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг фикрлари ва таклифлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда унинг қарори билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларнинг ўзларига ажратилган бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси томонидан тасдиқланганидан кейин уч иш куни ичида тегишли ҳисоботларга доир ахборот Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади»;
101) 171-модданинг биринчи қисмидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
102) 173-модда иккинчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмалари молия органлари ва» деган сўзлар «ғазначилик бўлинмалари, иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмалари, молия органлари ва» деган сўзлар «ғазначилик бўлинмалари, иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
103) 174-модда:
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг йиллик ҳисоботни, шунингдек Давлат бюджетининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни ташқи аудитдан ўтказишни ҳамда баҳолашни»;
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбошисидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
104) 175-модданинг:
номи ва биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«175-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назорати
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари ўз ваколатлари доирасида»;
иккинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
105) 177-модданинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдоларининг тўғри ўтказилиши;
ҳисобот йили якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга оширади»;
106) 187-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ижро этиш навбатларига риоя қилмаслик»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
107) 190-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«190-модда. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш
Иқтисодиёт ва молия органларига бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузишдир».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ-403-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда) 7-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда зарур материалларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда зарур материалларни Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, ушбу тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар фракцияларда ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш давомида фракциялар ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ярим йиллик ҳисобот дастлабки тарзда муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш вақтида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари, масъул қўмитанинг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда ҳисобот Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар масъул қўмитанинг мажлисида кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб боради.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар раҳбарларининг ҳисоботлари Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарида ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб борилиши мумкин.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бирга Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиш ҳолати ҳақидаги ахборот Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарига ҳар чорак якунлари бўйича маълумот учун киритиб борилади».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги ЎРҚ-546-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 384-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 803, 804-моддалар, № 12, 1198-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда, № 7, 539-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 9-модданинг учинчи қисмидаги «Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 24-модда:
тўққизинчи хатбошисидаги «Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат бюджетининг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботлар юзасидан тезкор хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади»;
3) 30-модда:
ўнинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат бюджетининг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботлар юзасидан тезкор хулоса тайёрлайди»;
ўн биринчи — йигирма учинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4) 35-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) қуйидаги мазмундаги 35 1 -модда билан тўлдирилсин:
«35 1 -модда. Тезкор хулоса
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ижросининг чораклик ҳисоботларини Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими ва бошқа электрон манбалардан олинган статистик, молиявий ҳамда бошқа маълумотларни ўрганиш асосида Ҳисоб палатаси тезкор хулоса тайёрлайди».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелда қабул қилинган «Давлат қарзи тўғрисида»ги ЎРҚ-836-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 4, 272-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 10, 1081-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) 36-моддасининг тўртинчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 25 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ-982-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 10, 1081-модда) 39-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритади»;
иккинчи — ўн иккинчи қисмлар тегишинча учинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ушбу Қонун 5-моддаси 5-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим этиш шаклларини ушбу Қонун кучга кирганидан кейин олти ой ичида белгиласин;
ушбу Қонун 5-моддаси 5-бандининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этиш шаклларини ушбу Қонун кучга кирганидан кейин олти ой ичида белгиласин;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 8-моддаси 2027 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 декабрь,
ЎРҚ- 1107 -сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Budjet jarayoni takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 5-dekabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 18-dekabrda maʼqullangan
Keyingi yillarda fuqarolarni budjet jarayoniga jalb qilish imkoniyatlarini kengaytirish orqali budjet mablagʻlarini taqsimlashda shaffoflikni taʼminlash, budjet mablagʻlarining maqsadli sarflanishi ustidan jamoatchilik nazoratini kuchaytirish borasida tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga budjet jarayonlarini takomillashtirish, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi yuzasidan hisobdorlikni va nazoratni kuchaytirish, jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan tadbirlarni moliyalashtirish boʻyicha maʼlumotlarning ochiqligini taʼminlash zarurati yuzaga kelmoqda.
Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni, navbatdagi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga taqdim etishga hamda uni koʻrib chiqishga, Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi tomonidan tashqi auditdan oʻtkazishga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar Kengashlari tomonidan budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini koʻrib chiqish va qabul qilishga, ularning ijrosiga doir hisobotlarni koʻrib chiqishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Bundan tashqari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalaridan ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib beruvchilar bilan tuzilgan shartnomalarni gʻaznachilik organlarida roʻyxatdan oʻtkazilganidan keyin kuchga kirishi belgilanmoqda.
Shuningdek budjet tashkilotlarining va budjet mablagʻlari oluvchilarning vaqtinchalik xarajatlar smetalarini tuzish, tasdiqlash hamda roʻyxatdan oʻtkazishga, xarajatlar smetasiga yiliga koʻpi bilan toʻrt marta oʻzgartirishlar kiritishga doir tartib bekor qilinmoqda.
Shu bilan birga roʻyxatdan oʻtkazish uchun jamlanma xarajatlar smetalarini, jamlanma shtat jadvallarini hamda jamlanma moliyaviy hisobotni taqdim etish tartibini buzganlik uchun maʼmuriy javobgarlik nazarda tutilmoqda.
Bundan tashqari jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan tadbirlarning bajarilishi ustidan davlat moliyaviy nazoratini oʻrnatish, shuningdek ushbu tadbirlarni moliyalashtirish boʻyicha maʼlumotlar tumanlar va shaharlar hokimliklarining rasmiy veb-saytlariga hamda “Ochiq budjet” axborot portaliga joylashtirib borilishi belgilanmoqda.
Ushbu Qonun budjet jarayonlarini takomillashtirishga, budjet intizomiga rioya etilishiga doir masʼuliyatni oshirilishiga, shuningdek hisobdorlikni va nazoratni kuchaytirish orqali ajratiladigan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi boʻyicha shaffof tizimni yaratishga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164,165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar, № 11, 1233-modda) 175 6 -moddasining nomi va dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“175 6 -modda. Budjet soʻrovini, roʻyxatdan oʻtkazish uchun xarajatlar smetalarini va jamlanma xarajatlar smetalarini, shtat jadvallarini va jamlanma shtat jadvallarini, shuningdek moliyaviy hisobotni va jamlanma moliyaviy hisobotni hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish tartibini buzish
Budjet soʻrovini, roʻyxatdan oʻtkazish uchun xarajatlar smetalarini va jamlanma xarajatlar smetalarini, shtat jadvallarini va jamlanma shtat jadvallarini, shuningdek moliyaviy hisobotni va jamlanma moliyaviy hisobotni hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish tartibini buzish”.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar, № 6, 530-modda, № 9, 960-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 3, 370-modda, № 4, 519, 520, 522-moddalar, № 6, 730-modda, № 8, 968-modda, № 10, 1152-modda) 357-moddasining birinchi qismi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalaridan ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib beruvchilar bilan tuzilgan shartnomalar, shuningdek ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar gʻaznachilik organlarida roʻyxatdan oʻtkazilganidan keyin kuchga kiradi”.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 29-avgustda qabul qilingan “Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi toʻgʻrisida”gi 670-I-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 9, 170-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 8, 367-modda; 2011-yil, № 12/2, 363-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 5-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda; 2020-yil, № 3, 198-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 8, 787-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda) 13-moddasining birinchi qismi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalaridan ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib beruvchilar bilan tuzilgan shartnomalar, shuningdek ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar gʻaznachilik organlarida roʻyxatdan oʻtkazilganidan keyin kuchga kiradi”.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2003-yil 29-avgustda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Reglamenti toʻgʻrisida”gi 522-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2003-yil, № 9-10, 136-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 163-modda, № 7, 326-modda; 2008-yil, № 12, 637-modda; 2009-yil, № 4, 136-modda; 2011-yil, № 4, 101-modda; 2013-yil, № 4, 95-modda; 2014-yil, № 4, 86-modda, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 3, 157-modda, № 5, 261, 265-moddalar, № 8, 468-modda, № 9, 588-modda, № 12, 884-modda; 2020-yil, № 8, 488-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda; 2022-yil, № 10, 983-modda; 2023-yil, № 12, 1003-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda, № 12, 1285-modda; 2025-yil, № 4, 516-modda, № 7, 831-modda) quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:
1) quyidagi mazmundagi 29 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“29 1 -modda. Navbatdagi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi loyihasini koʻrib chiqish
Navbatdagi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritiladigan loyihalar portfellari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan har yili 1-iyulga qadar Qonunchilik palatasiga kiritib boriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritiladigan loyihalar portfeli fraksiyalarda hamda Qonunchilik palatasi qoʻmitalarida muhokama qilinadi.
Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritiladigan loyihalar portfeli fraksiyalar va Qonunchilik palatasi qoʻmitalari tomonidan oʻn kun ichida koʻrib chiqiladi hamda taklif va tavsiyalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga yuboriladi”;
2) 31-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qonunchilik palatasi Davlat budjetining ijrosi ustidan nazoratni amalga oshiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni hamda zarur materiallarni hisobot yilidan keyingi yilning 15-mayidan kechiktirmay Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosasi bilan birga;
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi, yarim yillik va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni hamda zarur materiallarni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining tezkor xulosasi bilan birga, ushbu tezkor xulosa olingan kundan eʼtiboran ikki kun ichida Qonunchilik palatasiga taqdim etadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan taqdim etilgan Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot, Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi, yarim yillik, toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar fraksiyalarda va Qonunchilik palatasi qoʻmitalarida dastlabki tarzda muhokama qilinadi.
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqish davomida fraksiyalar va Qonunchilik palatasining qoʻmitalari Davlat budjeti daromad qismining ijrosi, ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilish holati toʻgʻrisida tegishli organlardan qoʻshimcha axborotni, shuningdek ularning maqsadli sarflanishi hamda ulardan samarali foydalanilishi haqidagi maʼlumotlarni talab qilib olishi mumkin. Bunda fraksiyalar joylarda budjet mablagʻlarining maqsadli sarflanishi va ulardan samarali foydalanilishi masalalarini Qonunchilik palatasining tegishli qoʻmitalari tomonidan oʻrganish tashabbusi bilan chiqishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yarim yillik hisobot dastlabki tarzda muhokama qilinganidan keyin Qonunchilik palatasining majlisida koʻrib chiqiladi. Uni koʻrib chiqish vaqtida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining hisoboti, fraksiyalarning fikrlari va takliflari, masʼul qoʻmitaning xulosasi eshitiladi, muhokama oʻtkaziladi hamda hisobot Qonunchilik palatasining qarori bilan tasdiqlanadi.
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar masʼul qoʻmitaning majlisida koʻrib chiqiladi hamda uning qarori bilan tasdiqlanadi.
Qonunchilik palatasi qoʻmitalari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Davlat budjeti daromadlari prognozining bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarini har chorak yakunlari boʻyicha eshitib boradi.
Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun belgilangan budjet mablagʻlaridan foydalanish bilan bogʻliq maqsadli indikatorlarning bajarilishi hamda Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan rivojlantirish dasturlarining ijrosi yuzasidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar rahbarlarining hisobotlari Qonunchilik palatasining tegishli qoʻmitalarida har chorak yakunlari boʻyicha eshitib borilishi mumkin.
Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturining ijro etilish holati haqidagi axborot Qonunchilik palatasining tegishli qoʻmitalariga har chorak yakunlari boʻyicha maʼlumot uchun kiritib boriladi”;
3) 33 5 -modda quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qonunchilik palatasining deputatlari navbatdagi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi loyihasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan koʻrib chiqilish jarayonlarida ishtirok etishi mumkin”.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2013-yil 26-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-360-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2013-yil, 12-songa 1-ilova; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 10, 605-modda, № 12, 772-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda, № 7, 431, 433-moddalar, № 12, 783-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 5, 265-modda, № 8, 470-modda, № 9, 588-modda, № 11, 791-modda, № 12, 884, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 203-modda, № 11, 652-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 7, 13-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 803, 804-moddalar, № 10, 973-modda, № 12, 1198-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda, № 6, 577-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 9, 958-modda, № 10, 1080-modda, № 12, 1285, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 201-modda, № 10, 1155-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 3-modda :
oʻn beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin:
oʻn oltinchi — qirq toʻqqizinchi xatboshilari tegishincha oʻn beshinchi — qirq sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi yigirma birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ davlat tashqi qarzi — davlat tomonidan xorijdan mablagʻlar jalb etilishi natijasida yuzaga kelgan Oʻzbekiston Respublikasining majburiyatlari yigʻindisi”;
yigirma birinchi — qirq sakkizinchi xatboshilari tegishincha yigirma ikkinchi — qirq toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻttizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ umumiy fiskal balans — Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjetini hamda davlat dasturlarini amalga oshirish uchun Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan ajratiladigan depozit, budjet ssudalari va kredit liniyalari hamda ularning qaytarilishi oʻrtasidagi farqni oʻz ichiga olgan jamlanma balans”;
oʻttiz oltinchi xatboshisidagi “umumdavlat soliqlari va boshqa majburiy toʻlovlar” degan soʻzlar “soliqlar, yigʻimlar va davlat bojlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
qirqinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
qirq ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi qirq beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti — budjet tizimi budjetlarining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining barcha tushumlari va xarajatlari hamda davlat tashqi qarzi hisobidan davlat dasturlariga doir xarajatlar boʻyicha tuziladigan budjet”;
qirq beshinchi — qirq toʻqqizinchi xatboshilari tegishincha qirq oltinchi — elliginchi xatboshilar deb hisoblansin;
qirq oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ gʻaznachilik boʻlinmalari — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gʻaznachilik xizmati boshqarmalari, tumanlar va shaharlar boʻyicha gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari”;
qirq toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ hududiy iqtisodiyot va moliya organlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari, tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari”;
2) 17-moddaning :
uchinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotning, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarning ommaviy axborot vositalarida chop etilishini, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining rasmiy veb-saytida joylashtirilishini hamda yangilab borilishini anglatadi”;
3) 18-moddaning ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 21-moddaning oltinchi qismidagi “soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni” degan soʻzlar “soliqlarni, yigʻimlarni va davlat bojini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 25-modda :
birinchi qismi :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni tashqi auditdan oʻtkazish va baholash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga taqdim etish shakllarini belgilaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga taqdim etish shakllarini belgilaydi”;
sakkizinchi — oʻn beshinchi xatboshilari tegishincha oʻninchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻtgan moliya yili uchun Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni, shuningdek joriy moliya yili uchun Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni tashqi auditdan oʻtkazish hamda baholash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga yuboradi;
Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosasi bilan, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining tezkor xulosasi bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga taqdim etadi”;
oʻn beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat budjeti daromadlari prognozini choraklar va hududlar kesimida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritadi”;
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalaridan foydalanish toʻgʻrisida takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritib boradi”;
ikkinchi qismi uchinchi qism deb hisoblansin;
6) 26-moddaning birinchi qismi :
toʻrtinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot hamda birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun belgilangan budjet mablagʻlaridan foydalanish bilan bogʻliq maqsadli indikatorlarning bajarilishi boʻyicha tashqi auditni va baholashni amalga oshiradi hamda ular yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga xulosa taqdim etadi”;
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalarining ijrosi toʻgʻrisida taqdim etilgan choraklik hisobotni Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimidan hamda boshqa elektron manbalardan olingan statistik, moliyaviy va boshqa maʼlumotlar asosida tahlil qilish hamda baholash usuli orqali amalga oshiriladigan oʻrganishlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga tezkor xulosa taqdim etadi”;
toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilari tegishincha oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻninchi xatboshisi “mahalliy budjetlarining ijrosi” degan soʻzlardan keyin “hamda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
7) 27-modda birinchi qismining :
ikkinchi xatboshisi “shaharlar budjetlarini” degan soʻzlardan keyin “va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari, tumanlar va shaharlar budjetlarining ijrosi hamda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi har choraklik va yillik hisobotlarni tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar hamda shaharlar hokimlarining taqdimnomasiga muvofiq koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi”;
yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mahalliy budjetlarga biriktirilgan soliqlar hamda yigʻimlarning stavkalarini qonunchilikda belgilangan tartibda va miqdorlar doirasida belgilaydi”;
8) 28-modda :
birinchi qismi:
toʻrtinchi xatboshisi “tumanlar va shaharlar budjetlari” degan soʻzlardan keyin “hamda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
oltinchi xatboshisidagi “tegishli davrdagi ijrosi toʻgʻrisidagi” degan soʻzlar “ijrosi hamda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik va yillik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi hamda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosasi bilan birga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga tasdiqlash uchun taqdim etadi”;
yettinchi — oʻninchi xatboshilari tegishincha sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tegishli moliya yili uchun belgilangan tartibda tasdiqlangan Davlat budjeti daromadlari prognozining oʻz hududiga tegishli qismining choraklar va tumanlar (shaharlar) kesimidagi taqsimotini tasdiqlaydi”;
toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha beshinchi va oltinchi qismlar deb hisoblansin;
9) 29-modda :
nomidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat budjeti daromadlari prognozining choraklar va hududlar kesimidagi taqsimot loyihasini ishlab chiqadi hamda qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritadi”;
yettinchi xatboshisidagi “tuzish va tayyorlash” degan soʻzlar “shakllantirish va tuzish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning takliflari asosida oʻzining ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun tasdiqlangan budjetdan ajratiladigan mablagʻlarga 10 va undan ortiq foiz miqdorda oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi takliflarni koʻrib chiqadi”;
oʻn beshinchi xatboshisidagi “soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni” degan soʻzlar “soliqlarni, yigʻimlarni va davlat bojlarini, shuningdek soliq boʻlmagan toʻlovlarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn sakkizinchi xatboshisi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining yillik hamda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
oʻttiz ikkinchi xatboshisidagi “shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) 30-modda:
nomidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshisi “tumanlar va shaharlar budjetlari” degan soʻzlardan keyin “va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni” degan soʻzlar “soliqlarning, yigʻimlarning, davlat bojlarining va soliq boʻlmagan toʻlovlarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari ushbu moddaning birinchi qismida koʻrsatilgan vakolatlar bilan bir qatorda:
Davlat budjeti daromadlari prognozining choraklar va tumanlar (shaharlar) kesimidagi taqsimot loyihasini ishlab chiqadi hamda tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga kiritadi;
budjet ssudalarini beradi”;
uchinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
11) 31-modda:
birinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar oʻzining joriy xarajatlarini, shu jumladan davlat rivojlantirish dasturlarini amalga oshirish uchun ajratilgan mablagʻlarni bir rivojlantirish dasturidan iqtisod qilingan mablagʻlar doirasida boshqa rivojlantirish dasturiga qayta taqsimlashga haqli.
Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning rahbarlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonunga muvofiq oʻzlariga Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratilgan mablagʻlarning oʻz vaqtida oʻzlashtirilishi va ulardan samarali foydalanishi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasida oʻtkaziladigan majlislarda ishtirok etadi hamda ushbu masalalar boʻyicha hisobot beradi.
Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning tashabbusiga koʻra, ularga Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlarini oshirishni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati hujjatlari loyihalari ishlab chiqilganda, zarur hollarda mazkur loyiha tashabbuskorlari tomonidan bir vaqtning oʻzida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonunga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqidagi qonun loyihasi belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi”;
ikkinchi qismi beshinchi qism deb hisoblansin;
12) 32-modda:
birinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
13) 33-modda birinchi qismining :
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshisidagi “majburiy toʻlovlar” degan soʻzlar “yigʻimlar, davlat bojlari, soliq boʻlmagan toʻlovlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14) 36-moddaning birinchi qismidagi “majburiy toʻlovlar” degan soʻzlar “yigʻimlar, davlat bojlari, soliq boʻlmagan toʻlovlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
15) 45-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan moliya yili yakunlari boʻyicha tahliliy maqsadlar uchun hamda budjet tizimi budjetlarining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining barcha tushumlari va xarajatlarini (ular oʻrtasidagi transfertlarni hisobga olmagan holda) hamda davlat tashqi qarzi hisobidan davlat dasturlariga xarajatlarni hisobga olib borish uchun tuziladi”;
16) 46-moddaning birinchi qismi:
toʻrtinchi xatboshisi “jamgʻarmalari” degan soʻzdan keyin “mablagʻlari” degan soʻz bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“davlat tashqi qarzi hisobidan davlat dasturlariga xarajatlar”;
17) 47-modda toʻrtinchi qismining :
birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshisidagi “1-iyulgacha” degan soʻzlar “1-maygacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
18) 50-moddaning:
ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“soliqlar, yigʻimlar va davlat boji, shuningdek soliq boʻlmagan toʻlovlar”;
oltinchi xatboshisidagi “kreditlar mablagʻlarini qaytarish hisobiga toʻlovlar, shuningdek ular boʻyicha foizli tushumlar” degan soʻzlar “kreditlar mablagʻlari boʻyicha foizli tushumlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
19) 51-modda:
1-bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi (qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan qaytarib berilgan daromad soligʻi summasi chegirilgan holda)”;
3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3) qoʻshilgan qiymat soligʻi (qonunchilikda belgilangan tartibda qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrnini qoplash bilan bogʻliq boʻlgan toʻlovlar chegirilgan holda)”;
4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4) boshqa daromadlar hisobidan shakllantiriladi. Boshqa daromadlar jumlasiga qonunchilikka muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan davlat bojlari, yigʻimlar, tovon pullari, kompensatsiya toʻlovlari, jarima sanksiyalari va belgilangan normativlar boʻyicha davlat aktivlarini joylashtirishdan va foydalanishga berishdan olingan daromadlar, meros, hadya huquqi boʻyicha davlat mulkiga oʻtkazilgan pul mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslardan, shuningdek chet davlatlardan tushgan qaytarilmaydigan pul tushumlari, rezident boʻlgan yuridik shaxslarga berilgan budjet ssudalari va chet davlatlarga berilgan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlari, aksiyalarning davlat ulushi (payi) boʻyicha dividendlar (daromadlar), bundan mahalliy davlat hokimiyati organlarining ulushi boʻyicha dividendlar (daromadlar) mustasno, mahsulot taqsimotiga oid bitimlar boʻyicha foyda keltiradigan mahsulotdagi davlat ulushi, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining foydasi va boshqa daromadlar kiradi”;
20) 52-modda:
birinchi qismi:
1-bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi (qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan qaytarib berilgan daromad soligʻi summasi chegirilgan holda)”;
9-bandidagi “davlat daromadiga oʻtkazilgan mol-mulkni realizatsiya qilishdan tushgan tushumlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha ikkinchi va uchinchi qismlar deb hisoblansin;
21) 61-modda birinchi qismining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari, tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari, shoshilinch va tez tibbiy yordam xizmati, bolalar tibbiyot muassasalari, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda ijtimoiy kasalliklarga (sil, buyrak yetishmovchiligi, onkologik, ruhiy, narkologik, endokrin, moxov (lepra), yuqumli, jinsiy yoʻl bilan yuqtiriladigan, OITS) ixtisoslashgan tibbiyot muassasalarida — umumiy xarajatlarning 10 foizi miqdorida, respublika va viloyat darajasidagi boshqa sogʻliqni saqlash muassasalarida — umumiy xarajatlarning 5 foizi miqdorida budjetdan ajratiladigan mablagʻlar”;
22) 65-moddaning:
birinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23) 66-moddaning birinchi qismidagi “Iqtisodiyot” degan soʻz “Investitsiyalar, sanoat va savdo” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
24) 67-modda ikkinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Investitsiyalar, sanoat va savdo” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
25) 68-moddaning ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
26) 70-modda:
birinchi qismi:
1-bandi quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“kam taʼminlangan oilalarga toʻlanadigan ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam”;
3-bandining yettinchi xatboshisidagi “Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish” jamgʻarmasi orqali” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
8-bandining:
uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — oʻninchi xatboshilari tegishincha uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “xizmat koʻrsatish” degan soʻzlar “foiz toʻlovlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;
27) 71-modda:
birinchi qismi:
1-bandining:
ikkinchi xatboshisidagi “muassasalarini” degan soʻz “muassasalari va tashkilotlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Respublika shoshilinch tibbiy yordam markazi filialini, koʻp tarmoqli va ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlarini, ixtisoslashtirilgan kasalxonalar va dispanserlarni, tugʻruqxonalar va akusherlik majmualarini, tibbiy tashxis qoʻyish markazlarini hamda hududiy sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boshqarmalarini, qon quyish xizmati va sud-tibbiyot ekspertizasi muassasalarini, Salomatlik va strategik rivojlanish instituti filialini, hududiy sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari tasarrufidagi boshqa davolash-profilaktika muassasalarini hamda yordamchi tashkilotlarni saqlab turish, shuningdek qonunchilikda Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari va Toshkent shahrining shahar budjetidan moliyalashtirilishi nazarda tutilgan xizmatlarga haq toʻlash xarajatlari”;
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tuman tibbiyot birlashmalarini, tuman markaziy poliklinikalarini va yotoq joysiz dispanserlarni, tumanlar (shaharlar) tibbiyot birlashmalari tasarrufidagi davolash-profilaktika muassasalarini, oilaviy poliklinikalarni hamda qishloq vrachlik punktlarini, tuman (shahar) sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boʻlimlarini saqlab turish xarajatlari”;
beshinchi — oʻninchi xatboshilari tegishincha oltinchi — oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn birinchi xatboshisidagi “kam taʼminlangan oilalarga toʻlanadigan ijtimoiy nafaqalar, moddiy yordam hamda” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
4-bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining hududiy organlarini saqlab turish xarajatlari”;
quyidagi mazmundagi 8, 9 va 10-bandlar bilan toʻldirilsin:
“8) advokatlar tomonidan koʻrsatiladigan yuridik yordam uchun haq toʻlash xarajatlari;
9) koʻp kvartirali uy-joy fondiga tutash hududlarni taʼmirlash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tizimiga kiruvchi issiqlik taʼminoti tashkilotlarining issiqlik tarmoqlarini va qozonxona uskunalarini mukammal taʼmirlash xarajatlari;
10) davlat qarzi boʻyicha foiz xarajatlari va davlat kafolatini bajarish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar”;
ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;
28) 72-modda:
1-bandining:
ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tumanlar (shaharlar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlarini, shuningdek ular tasarrufidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarini, umumiy oʻrta taʼlim, qoʻshimcha taʼlim muassasalari va tashkilotlarini saqlab turish hamda qonunchilikda tumanlar va shaharlar budjetlaridan moliyalashtirilishi nazarda tutilgan taʼlim tizimidagi tadbirlar xarajatlari”;
beshinchi xatboshisidagi “tumanlar (shaharlar) jismoniy tarbiya va sport boʻlimlari tasarrufidagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshisidagi “kam taʼminlangan oilalarga ijtimoiy nafaqalar, moddiy yordam, shuningdek” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
2-bandining:
ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tumanlar va shaharlar veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimlarini, laboratoriyalarni saqlab turish”;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini moliyalashtirish”;
uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi, beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
29) 73-moddaning:
oltinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va tegishli hududiy moliya organlariga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hamda tegishli hududiy iqtisodiyot va moliya organlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
30) 84-modda birinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
31) 85-moddaning uchinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
32) 89-moddaning ikkinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
33) 90-modda:
birinchi qismi:
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“umumiy fiskal balans prognozlarini”;
yettinchi va sakkizinchi xatboshilari tegishincha sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan har yili 15-aprelga qadar oʻrta muddatli davr uchun kamida ikkita ssenariydagi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlar prognozining dastlabki bahosi ishlab chiqiladi”;
ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;
uchinchi qismining:
ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
uchinchi — oltinchi xatboshilari tegishincha ikkinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi hamda boshqa vazirliklar, shuningdek idoralar tomonidan — har yili 15-mayga qadar amaldagi soliq-budjet siyosatidan kelib chiqqan holda oʻrta muddatli davr uchun Davlat budjetiga soliq va bojxona tushumlarining prognozlari boʻyicha hisob-kitoblar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi”;
toʻrtinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
34) 90 1 -moddaning
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
35) 90 2 -modda:
birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
36) 91-modda:
birinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar boʻyicha budjet soʻrovlarini koʻrib chiqadi”;
37) 92-modda:
birinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan moliyalashtiriladigan obyektlarni loyihalashtirish, qurish (rekonstruksiya qilish) hamda jihozlash uchun kapital qoʻyilmalar boʻyicha davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar tomonidan — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi”;
ikkinchi va uchinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan oʻrta muddatli davr uchun makroiqtisodiy koʻrsatkichlarning aniqlashtirilgan prognozlari — joriy yilning 15-avgustiga qadar ishlab chiqiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi va boshqa vazirliklar hamda idoralar Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari daromadlarining prognozi boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hamda davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlarga — joriy yilning 20-avgustigacha taqdim etadi”;
toʻrtinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
oltinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklari va davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining yozma bildirishlarini olganidan keyin uch ish kuni ichida mazkur yozma bildirishlarda koʻrsatilgan fikr-mulohazalarni hisobga olgan holda yangilangan budjet soʻrovlarini taqdim etishi shart”;
38) 93-modda birinchi qismining ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan belgilangan muddatlarda, biroq joriy yilning 25-iyulidan kechiktirmay;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari, davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga joriy yilning 1-avgustidan kechiktirmay taqdim etiladi”;
39) 94-modda:
birinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshisidagi “davlat soliq inspeksiyalari” degan soʻzlar “soliq inspeksiyalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshisidagi “davlat soliq boshqarmalari” degan soʻzlar “soliq boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
40) 95-modda birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
41) 97-modda:
birinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonun loyihasi, oʻrta muddatli davr uchun fiskal strategiya Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga yuborilishidan oldin majburiy ravishda jamoatchilik muhokamasiga qoʻyiladi, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ishlab chiqiladigan “Fuqarolar uchun budjet” axborot nashri jamoatchilik muhokamasi uchun parallel ravishda eʼlon qilinadi”;
42) 99-modda:
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining loyihalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosasi tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining majlislarida Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining masʼul vakillari ishtirokida muhokama qilinadi”;
ikkinchi — beshinchi qismlari tegishincha uchinchi — oltinchi qismlar deb hisoblansin;
43) 100-modda:
birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
44) 102-moddaning:
uchinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi qismidagi “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
45) 103-moddaning:
uchinchi va toʻrtinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalarining kelgusi moliya yil uchun yillik jamlanma xarajatlar smetasi Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda joriy yilning 20-dekabriga qadar tasdiqlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalarining kelgusi moliya yil uchun xarajatlar smetalari Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri tomonidan joriy yilning 25-dekabriga qadar tasdiqlanadi”;
oltinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning xarajatlar smetalarini, budjet mablagʻlarini taqsimlovchining kelgusi moliya yil uchun jamlanma xarajatlar smetalarini tasdiqlash joriy moliya yilining 20-dekabridan kechiktirmay amalga oshiriladi”;
46) 104-modda chiqarib tashlansin;
47) 105-moddaning ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
48) 106-moddaning:
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Budjet tashkilotining shtat jadvali 1-dekabr holatiga koʻra har bir budjet tashkiloti boʻyicha mazkur tashkilot uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlariga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan shakl boʻyicha tuziladi”;
beshinchi qismidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Budjet tashkilotlarining kelgusi moliya yili uchun shtat jadvallarini tasdiqlash joriy moliya yilining 20-dekabridan kechiktirmay amalga oshiriladi”;
49) 107-modda:
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tashkilotlarning ushbu Kodeksda belgilangan tartibda kelgusi moliya yil uchun tasdiqlangan xarajatlar smetalari va shtat jadvallari ular iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazilganidan keyin amalga kiritiladi”;
ikkinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “1-apreligacha” degan soʻzlar “25-dekabrigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligida, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalarida” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligida, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlarida” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismining birinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
50) 108-moddaning:
ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi va toʻrtinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat maqsadli jamgʻarmalarining mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetalarini kelgusi yil uchun tasdiqlash joriy yilning 20-dekabridan kechiktirmay amalga oshiriladi.
Davlat maqsadli jamgʻarmalarining mablagʻlari boʻyicha kelgusi yil uchun tasdiqlangan xarajatlar smetalarini roʻyxatdan oʻtkazish davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar tomonidan joriy yilning 25-dekabridan kechiktirmay amalga oshiriladi”;
51) 109-modda:
beshinchi qismining birinchi jumlasidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
52) 110-modda ikkinchi qismining ikkinchi jumlasidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
53) 111-moddaning:
nomidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yagona gʻazna hisobvaragʻi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan boshqariladigan maxsus bank hisobvaragʻi boʻlib, unga budjet tizimi budjetlarining daromadlari va boshqa tushumlari kiritiladi hamda undan mazkur budjetlarning xarajatlari toʻlanadi. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida hamda boshqa banklarda oʻzga bank hisobvaraqlari ochish huquqiga ega”;
uchinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
54) 112-modda:
beshinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi qismining oʻn oltinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi qismi chiqarib tashlansin;
55) 113-moddaning ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
56) 114-moddaning:
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
57) 115-moddaning matnidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
58) 116-moddaning:
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
59) 118-modda:
ikkinchi qismi “ajratmalarning normativlari” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonunida hamda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi qismidagi “Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari” degan soʻzlar “Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar qonunchilikda Davlat budjetiga oʻtkaziladigan daromadlarning taqsimlanishi nazarda tutilmagan boʻlsa (bundan ushbu Kodeksning 52-moddasida nazarda tutilgan hollar mustasno), bu turdagi daromadlar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻtkaziladi”;
quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Budjet tizimi budjetlariga ortiqcha yoki notoʻgʻri toʻlangan tushum summalarini qaytarish ularni qaytarish vaqtida amalda boʻlgan ajratmalarning normativlariga muvofiq tegishli budjet tizimi budjetlaridan, bekor qilingan daromad turlari boʻyicha esa Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan amalga oshiriladi”;
oltinchi va yettinchi qismlari tegishincha yettinchi va sakkizinchi qismlar deb hisoblansin;
yettinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
60) 119-modda:
birinchi qismi:
toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
beshinchi va oltinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi, beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjetiga, viloyatlarning viloyat budjetlariga, Toshkent shahrining shahar budjetiga, tumanlar va shaharlar budjetlariga davlat aktivlarini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlardan;
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan kamaytirilishi natijasida maqbullashtirilgan mablagʻlardan;
Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan qoʻshimcha aniqlangan daromadlardan respublika budjetiga undirilgan mablagʻlardan”;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari tegishincha yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Ushbu modda birinchi qismining beshinchi xatboshisida nazarda tutilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi, tegishli budjet daromadlarini undirishga vakolatli organlar oʻrtasida rasmiylashtiriladigan solishtirma dalolatnomalarga asosan Davlat budjeti darajalari kesimida alohida aniqlanadi.
Har oy yakunlari boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar tegishli moliya yilida Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetida shakllangan qoʻshimcha manbalar miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan birgalikda tasdiqlangan holda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritib boriladi”;
ikkinchi — oltinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — sakkizinchi qismlar deb hisoblansin;
beshinchi qismidagi “soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar” degan soʻzlar “soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari va soliq boʻlmagan toʻlovlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “uchinchi qismida” degan soʻzlar “beshinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
61) 120-modda:
toʻrtinchi qismi 1-bandining:
ikkinchi va uchinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari tegishincha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
beshinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Budjet tizimi budjetlarining ijrosi jarayonida budjetdan ajratilgan mablagʻlarning ortiqcha rejalashtirilganligi aniqlangan mablagʻlar, shtat birliklari toʻldirilmaganligi, shuningdek tarmoq, shtatlar va kontingentlar boʻyicha reja bajarilmaganligi natijasida boʻshab qoladigan mablagʻlar ish haqi va nafaqalar miqdorini, ayrim xizmat turlari boʻyicha tariflarni oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi”;
62) 122-modda oʻninchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni” degan soʻzlar “soliqlarni, yigʻimlarni, davlat bojlarini va soliq boʻlmagan toʻlovlarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
63) 125-modda:
birinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi yettinchi va sakkizinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Yagona gʻazna hisobvaragʻining vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining vaqtinchalik kassa uzilishini qoplash uchun jalb qilinishi mumkin.
Yagona gʻazna hisobvaragʻining vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining vaqtinchalik kassa uzilishini qoplash uchun jalb qilish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilanadi”;
64) 126-moddaning:
birinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan belgilanadigan tadbirlarni” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari asosida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish tadbirlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismining birinchi jumlasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalariga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
65) 127-modda:
birinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismining birinchi jumlasidagi “Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar moliya organlari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
66) 128-modda:
birinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin
ikkinchi qismining birinchi jumlasidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
67) 129-modda ikkinchi qismining ikkinchi xatboshisi “(bundan “Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasi” mustasno)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
68) 130-modda:
birinchi qismining:
ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻtgan moliya yilida amalda boʻlgan soliqlar, yigʻimlar va davlat bojlari, shuningdek soliq boʻlmagan toʻlovlarni taqsimlash normativlari saqlab qolinadi”;
uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Agar kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari yil boshlanguniga qadar qabul qilinmasa, boshlanayotgan moliya yilida Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining oʻtgan moliya yilining oxirgi choragidagi ajratilgan mablagʻlar doirasida xarajat qilinadi”;
ikkinchi qismi uchinchi qism deb hisoblansin;
69) 131-moddaning yettinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
70) 134-modda:
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 134-modda. Budjetlararo transfertlar ”;
ikkinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarning” degan soʻzlar “soliqlarning, yigʻimlarning, davlat bojlarining va soliq boʻlmagan toʻlovlarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Budjetlararo transfertlarni moliyalashtirish tegishli budjetlar va davlat maqsadli jamgʻarmalarining mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi, ushbu mablagʻlar oʻtkazib berilgan budjetlar va davlat maqsadli jamgʻarmalarining daromadlarini shakllantirish manbasi hisoblanmaydi.
Budjetlararo transfertlar tegishli budjetlar va davlat maqsadli jamgʻarmalarining xarajatlari tarkibiga kiritilmaydi, ularning hisobi alohida yuritiladi hamda ular Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettiriladi.
Budjetlararo transfertlarni hisobga olish tegishli budjetlar va davlat maqsadli jamgʻarmalarining daromadlari va xarajatlarida alohida balansdan tashqari hisobvaraqlarda aks ettirilgan holda amalga oshiriladi”;
uchinchi qismi oltinchi qism deb hisoblansin;
oltinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
71) 136-moddaning:
uchinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar moliya boshqarmalari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalari” degan soʻzlar “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
72) 138-moddaning uchinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
73) 140-moddaning:
ikkinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“daromadlar tushumlari va xarajatlarni amalga oshirish oʻrtasida kutilayotgan vaqtinchalik kassa uzilishlarini qoplash uchun — tegishli moliya yili yakunigacha boʻlgan muddatga foizsiz asosda hamda bir moliya yilidan ortiq muddatga yillik ikki foizli miqdorda beriladi”;
beshinchi qismidagi “Moliya vazirligiga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalariga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻninchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn ikkinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn uchinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn toʻrtinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn oltinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “hududiy moliya organlari va davlat soliq boshqarmalari” degan soʻzlar “hududiy iqtisodiyot va moliya organlari hamda soliq boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn sakkizinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn toʻqqizinchi qismidagi “moliya organi va budjet ssudasini oluvchi moliya organi” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organi va budjet ssudasini oluvchi iqtisodiyot va moliya organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yigirma uchinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
74) 142-modda:
birinchi qismining birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining daromadlari va xarajatlari yuqori turuvchi budjetdan ajratiladigan budjetlararo transfertlarni hisobga olgan holda balanslashtirilgan boʻlishi lozim”;
ikkinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi “budjetlar mablagʻlari” degan soʻzlardan keyin “hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetiga, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetidan moliyalashtiriladigan budjet tashkilotlarining mol-mulki” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
75) 143-modda:
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti daromadlari prognozining oshirib bajarilishi hisobidan tushgan mablagʻlar boʻyicha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻzgartirishlar kiritilmasdan amalga oshiriladi”;
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti, tumanlar va shaharlar budjetlari daromadlari prognozining oshirib bajarilishi, elektron savdo maydonchasida yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni realizatsiya qilishdan ushbu budjetlarga tushgan mablagʻlar hamda davlat aktivlarini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlar hisobidan xarajatlar tegishli budjetlarga oʻzgartirishlar kiritilmasdan amalga oshiriladi”;
uchinchi — oltinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — yettinchi qismlar deb hisoblansin;
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat budjeti daromadlari va xarajatlariga tasdiqlangan budjetlar doirasida uning ijrosi jarayonida qonunchilik hujjatlari asosida oʻzgartirishlar kiritish tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan amalga oshiriladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida hisobga olib boriladi”;
76) 145-modda:
birinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonunga muvofiq birinchi darajali budjet mablagʻlari taqsimlovchilarga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar tarkibida nazarda tutilgan qayta taqsimlanadigan mablagʻlar birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlarni, shuningdek Davlat maqsadli jamgʻarmalariga, Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasiga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga beriladigan budjetlararo transfertlarni koʻpaytirish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta taqsimlanadi. Bunda qayta taqsimlangan mablagʻlar hisobidan mablagʻlarni yoʻnaltirish Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonunga oʻzgartirishlar kiritilmasdan amalga oshiriladi”;
uchinchi qismining ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10 va undan ortiq foiz miqdorda birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda;
10 foizdan kam miqdorda tegishli birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi tomonidan amalga oshiriladi”;
77) 147-moddaning ikkinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
78) 148-moddaning ikkinchi qismidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
79) 149-moddaning toʻrtinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ruxsatiga koʻra hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
80) 150-modda:
birinchi qismi:
birinchi xatboshisining ikkinchi jumlasidagi “budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar tomonidan xarajatlar smetasiga yiliga koʻpi bilan toʻrt marta kiritiladi va” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshisidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;
uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;
ikkinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Budjet tashkilotining shtat jadvaliga kiritilgan oʻzgartirishlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilangan shakl boʻyicha tegishli iqtisodiyot va moliya organida roʻyxatdan oʻtkazilishi lozim, bundan ushbu moddaning ikkinchi qismida koʻrsatilgan hollar mustasno”;
81) 152-modda quyidagi mazmundagi yettinchi, sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Davlat tomonidan jalb qilingan mablagʻlar tegishli budjetlar va davlat maqsadli jamgʻarmalarining daromadlarini shakllantirish manbalari hisoblanmaydi.
Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha asosiy qarz toʻlovlarini moliyalashtirish tegishli budjetlar va davlat maqsadli jamgʻarmalarining mablagʻlari, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi nomidan davlat qimmatli qogʻozlarini chiqarish hisobidan amalga oshiriladi hamda tegishli budjetlar va davlat maqsadli jamgʻarmalarining xarajatlarida alohida balansdan tashqari hisobvaraqlarda aks ettiriladi.
Davlat qarzining hisobi alohida yuritiladi va Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjet ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettiriladi”;
82) 154-modda uchinchi qismining ikkinchi jumlasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
83) 155-moddaning:
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
84) 156-modda:
birinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan emissiya qilingan davlat gʻaznachilik obligatsiyalarini joylashtirishda”;
85) 157-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda ushbu berilgan budjet ssudalari, kredit liniyalari va kreditlar tegishli hisobotlarda alohida balansdan tashqari hisobvaraqlarda aks ettiriladi”;
86) 158-moddaning:
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
87) 159-moddaning birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
88) 161-modda:
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Budjet hisobi va budjet hisobotining yagona uslubiyati Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ushbu Kodeks, budjet hisobining standartlariga, shuningdek boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi. Budjet hisobining standartlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tasdiqlanadi”;
beshinchi qismining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“iqtisodiyot va moliya organlari”;
89) 162-moddaning toʻrtinchi xatboshisidagi “hisobot” degan soʻz “yillik va choraklik hisobotlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
90) 163-modda:
uchinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya boshqarmalariga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “hokimliklarining moliya boʻlimlariga” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi qismidagi “moliya organlariga moliyaviy hisobotlarni ular belgilagan muddatlarda, lekin Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organlariga moliyaviy hisobotlarni ular belgilagan muddatlarda, lekin Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tumanlar va shaharlar budjetlaridan moliyalashtiriladigan budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar ushbu moddaning uchinchi qismida koʻrsatilgan tegishli iqtisodiyot va moliya organlariga moliyaviy hisobotlarni ular belgilagan muddatlarda, lekin yuqori turuvchi iqtisodiyot va moliya organi tomonidan belgilangan muddatlardan kechiktirmay taqdim etadi”;
oʻn birinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
91) 164-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tumanlar va shaharlar soliq inspeksiyalari tegishli tumanlar hamda shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlariga hisobot davri uchun soliqlar va yigʻimlarning hisoblanishi toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari, shu jumladan ixtisoslashtirilgan boʻlinmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga hisobot davri uchun soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari va soliq boʻlmagan toʻlovlarning hisoblanishi toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobot davri uchun soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari va soliq boʻlmagan toʻlovlarning hisoblanishi hamda tushumi toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadi.
Soliqlar, yigʻimlar, davlat boji va soliq boʻlmagan toʻlovlarning hisoblanishi va tushumi toʻgʻrisidagi hisobotlarning shakllari hamda ularni taqdim etish muddatlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlarga Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilangan shakllar hamda muddatlarda Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari daromadlarining tushumlari toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi”;
92) 165-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 165-modda. Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot
Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot budjet tasnifiga muvofiq muayyan davr uchun Davlat budjeti daromadlari va xarajatlarining ijrosi natijalaridan iborat boʻladi.
Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot quyidagi hisobot shakllarini oʻz ichiga oladi:
Davlat budjeti ijrosining balansini;
Davlat budjeti daromadlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
Davlat budjeti xarajatlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet tashkilotlarining debitorlik va kreditorlik qarzlari toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani;
Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan budjet tashkilotlari boʻyicha tarmoq, shtatlar va kontingentga doir rejaning bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotni;
Davlat qarzi toʻgʻrisidagi hisobotni.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi ushbu moddaning ikkinchi qismida koʻrsatilgan shakllar boʻyicha Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni tuzadi.
Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotga quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:
Davlat budjeti daromadlarining soliq turlari va hududlar kesimidagi ijrosi;
foydalanilgan soliq imtiyozlarining turlari va miqdori;
hududlar kesimida soliq qarzi va ortiqcha toʻlovlar;
Davlat budjeti xarajatlarining sohalar va hududlar kesimidagi ijrosi;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot;
budjet tashkilotlarining chet el valyutasidagi pul mablagʻlari harakati;
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilariga ajratiladigan mablagʻlar ijrosi;
Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturining ijro etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
yuqori budjetdan quyi budjetlarga, davlat maqsadli jamgʻarmalariga ajratilgan transfertlar, shu jumladan budjet ssudalari”;
93) quyidagi mazmundagi 165 1 va 165 2 -moddalar bilan toʻldirilsin:
“ 165 1 -modda. Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobot
Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobot budjet tasnifiga muvofiq muayyan davr uchun Davlat budjeti daromadlari va xarajatlarining ijrosi natijalaridan iborat boʻladi.
Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobot quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
Davlat budjeti daromadlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
Davlat budjeti xarajatlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan mablagʻ oluvchi budjet tashkilotlarining chet el valyutasidagi pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobotni.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi ushbu moddaning ikkinchi qismida koʻrsatilgan shakllar boʻyicha Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni tuzadi.
Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarga quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:
Davlat budjeti daromadlarining soliq turlari va hududlar kesimidagi ijrosi;
foydalanilgan soliq imtiyozlarining turlari va ularning miqdori;
hududlar kesimida soliq qarzi va ortiqcha toʻlovlar;
Davlat budjeti xarajatlarining sohalar va hududlar kesimidagi ijrosi;
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilariga ajratiladigan mablagʻlar ijrosi;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot;
Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturining ijro etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
yuqori budjetdan quyi budjetlarga, davlat maqsadli jamgʻarmalariga ajratilgan transfertlar, shu jumladan budjet ssudalari.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat budjeti ijrosining borishi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga hisobot davridan keyingi ikkinchi oyning 10-sanasiga qadar taqdim etadi.
165 2 -modda. Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot
Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot budjet tasnifiga muvofiq muayyan davr uchun tegishli budjet daromadlari va xarajatlarining ijrosi natijalaridan iborat boʻladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisoboti quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
budjet ijrosining balansini;
budjet daromadlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet xarajatlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet tashkilotlarining debitorlik va kreditorlik qarzlari toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani;
budjetdan moliyalashtiriladigan budjet tashkilotlari boʻyicha tarmoqlarga, shtatlarga va kontingentga doir rejaning bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet tashkilotlarining nomoliyaviy aktivlari harakati toʻgʻrisidagi hisobotni.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobot budjet tasnifiga muvofiq muayyan davr uchun tegishli budjet daromadlari va xarajatlarining ijrosi natijalaridan iborat boʻladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobot quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
budjet daromadlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet xarajatlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni.
Tumanlar va shaharlar boʻyicha gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tegishli tumanlar hamda shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlariga tumanlar va shaharlar budjetlarining kassa ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni taqdim etadi.
Tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hisobot davri uchun tumanlar va shaharlar budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilangan shakllar boʻyicha:
yuqori turuvchi iqtisodiyot va moliya organlariga — hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraligacha;
tegishli hokimliklarga — tumanlar va shaharlar budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni yuqori turuvchi Iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etilganidan keyin bir ish kuni ichida taqdim etadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gʻaznachilik xizmati boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining kassa ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga taqdim etadi.
Gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan tegishli budjetlarning kassa ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilanadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari:
a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilangan shakllar boʻyicha, hisobot yilidan keyingi yilning 10-fevraligacha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga;
mahalliy budjet ijrosining borishi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga va tegishli hokimliklarga Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etilganidan keyin bir ish kuni ichida taqdim etadi;
b) hisobot davri uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilangan shakllar boʻyicha:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga — hisobot davridan keyingi oyning 25-sanasigacha;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobot Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etilganidan keyin bir ish kuni ichida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga hamda tegishli hokimliklarga taqdim etiladi”;
94) 166-modda:
birinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “hisobot” degan soʻz “yillik hisobot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “budjetlari daromadlarining” degan soʻzlar “budjetlarining daromadlari va xarajatlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
beshinchi — sakkizinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oltinchi xatboshisidan “milliy va” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshisidagi “jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar” degan soʻzlar “jamgʻarmalari” degan soʻz bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobot quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni;
davlat maqsadli jamgʻarmalarining chet el valyutasidagi pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobotni”;
ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;
uchinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotni hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar”;
uchinchi xatboshisidagi “1-apreliga” degan soʻzlar “10-fevraliga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga:
davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotni hisobot davridan keyingi ikkinchi oyning 10-sanasiga qadar;
davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni hisobot yilidan keyingi yilning 1-martiga qadar taqdim etadi”;
95) 166 1 -moddaning:
beshinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda budjet” degan soʻzlar “Budjet” degan soʻz bilan almashtirilsin;
oltinchi qismidagi “Davlat soliq qoʻmitasi hamda Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Soliq qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Tumanlar va shaharlar hokimliklari jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan tadbirlarni moliyalashtirish boʻyicha maʼlumotlarni har chorak yakunlari boʻyicha keyingi chorak birinchi oyining 25-sanasiga qadar oʻz rasmiy veb-saytlariga hamda “Ochiq budjet” axborot portaliga joylashtiradi”;
sakkizinchi qismi toʻqqizinchi qism deb hisoblansin;
toʻqqizinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Maʼlumotni ushbu moddaning birinchi — sakkizinchi qismlarida koʻrsatilgan tegishli tashkilotlarning rasmiy veb-saytlariga joylashtirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilanadi”;
96) 24-bob quyidagi mazmundagi 166 2 -modda bilan toʻldirilsin:
“166 2 -modda. Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot
Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan moliya yili yakunlariga koʻra shakllantiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetning ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni hisobot yilidan keyingi yilning 1-martigacha taqdim etadi”;
97) 167-moddaning birinchi — beshinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga tashqi audit oʻtkazish va baholash uchun hisobot yilidan keyingi yilning 5-martiga qadar yuboradi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilangan shakldagi yillik hisobotni tashqi audit oʻtkazish va baholash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga hisobot yilidan keyingi yilning 5-martiga qadar yuboradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi:
Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotga doir xulosani hisobot yilidan keyingi yilning 10-mayidan kechiktirmay Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga yuboradi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotga doir tegishli xulosalarni hisobot yilidan keyingi yilning 10-mayidan kechiktirmay Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosasi bilan birgalikda hisobot yilidan keyingi yilning 15-mayidan kechiktirmay taqdim etadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va tegishli hokimliklar Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosasi bilan birgalikda tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga 15-mayidan kechiktirmay taqdim etadi”;
98) quyidagi mazmundagi 167 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“167 1 -modda. Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni baholash
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga baholash uchun hisobot davridan keyingi ikkinchi oyning 15-sanasiga qadar yuboradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarga doir tezkor xulosani hisobot davridan keyingi ikkinchi oyning yakuniga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga yuboradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi, yarim yillik va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining tezkor xulosasi bilan birga, tezkor xulosa olingan kundan eʼtiboran ikki kun ichida taqdim etadi”;
99) 168-modda quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotning tashqi auditi natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosalari tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining majlislarida Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining masʼul vakillari ishtirokida muhokama qilinadi”;
100) 169-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“169-modda. Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni koʻrib chiqish hamda tasdiqlash
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi Davlat budjetining ijrosi ustidan nazoratni amalga oshiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni hamda zarur materiallarni hisobot yilidan keyingi yilning 15-mayidan kechiktirmay Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosasi bilan birga;
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi, yarim yillik va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni hamda zarur materiallarni Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining tezkor xulosasi bilan birga, ushbu tezkor xulosa olingan kundan eʼtiboran ikki kun ichida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga taqdim etadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan taqdim etilgan Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot, Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi, yarim yillik, toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasidagi siyosiy partiyalar fraksiyalarida va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining qoʻmitalarida dastlabki tarzda muhokama qilinadi.
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqish davomida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasidagi siyosiy partiyalar fraksiyalari va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining qoʻmitalari Davlat budjeti daromad qismining ijrosi, ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilish holati toʻgʻrisida tegishli organlardan qoʻshimcha axborotni, shuningdek ularning maqsadli sarflanishi hamda ulardan samarali foydalanilishi haqidagi maʼlumotlarni talab qilib olishi mumkin. Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasidagi siyosiy partiyalar fraksiyalari joylarda budjet mablagʻlarining maqsadli sarflanishi va ulardan samarali foydalanilishi masalalarini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining tegishli qoʻmitalari tomonidan oʻrganish tashabbusi bilan chiqishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yarim yillik hisobot dastlabki tarzda muhokama qilinganidan keyin Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining majlisida koʻrib chiqiladi. Uni koʻrib chiqish vaqtida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining hisoboti, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasidagi siyosiy partiyalar fraksiyalarining fikrlari va takliflari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi masʼul qoʻmitasining xulosasi eshitiladi, muhokama oʻtkaziladi hamda hisobot Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining qarori bilan tasdiqlanadi.
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi masʼul qoʻmitasining majlisida koʻrib chiqiladi hamda uning qarori bilan tasdiqlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining qoʻmitalari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Davlat budjeti daromadlari prognozining bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarini har chorak yakunlari boʻyicha eshitib boradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning va davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlarning oʻzlariga ajratilgan budjet mablagʻlaridan va budjetdan tashqari mablagʻlardan samarali foydalanilishi, shuningdek erishilgan natijalar toʻgʻrisidagi hisobotlarini eshitish huquqiga ega.
Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi yillik, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi, yarim yillik va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining masʼul qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanganidan keyin uch ish kuni ichida tegishli hisobotlarga doir axborot Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi”;
101) 171-moddaning birinchi qismidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
102) 173-modda ikkinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari moliya organlari va” degan soʻzlar “gʻaznachilik boʻlinmalari, iqtisodiyot va moliya organlari hamda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari, moliya organlari va” degan soʻzlar “gʻaznachilik boʻlinmalari, iqtisodiyot va moliya organlari hamda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
103) 174-modda:
quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining yillik hisobotni, shuningdek Davlat budjetining birinchi chorakdagi, yarim yillik va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni, shuningdek Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotlarni tashqi auditdan oʻtkazishni hamda baholashni”;
oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilari tegishincha oʻn birinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn birinchi xatboshisidagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
104) 175-moddaning:
nomi va birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“175-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari, tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladigan davlat moliyaviy nazorati
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari, tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari oʻz vakolatlari doirasida”;
ikkinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshisidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
105) 177-moddaning oʻn ikkinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“davlat xaridlari boʻyicha tender (tanlov) savdolarining toʻgʻri oʻtkazilishi;
hisobot yili yakunlari boʻyicha jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan tadbirlarning bajarilishi ustidan davlat moliyaviy nazoratini amalga oshiradi”;
106) 187-modda:
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“budjet tashkilotlarining moliyaviy majburiyatlari boʻyicha ijro etish navbatlariga rioya qilmaslik”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
107) 190-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“190-modda. Budjet soʻrovini, roʻyxatdan oʻtkazish uchun xarajatlar smetalarini va jamlanma xarajatlar smetalarini, shtat jadvallarini va jamlanma shtat jadvallarini, shuningdek moliyaviy hisobotni va jamlanma moliyaviy hisobotni hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish tartibini buzish
Iqtisodiyot va moliya organlariga budjet soʻrovini, roʻyxatdan oʻtkazish uchun xarajatlar smetalarini va jamlanma xarajatlar smetalarini, shtat jadvallarini va jamlanma shtat jadvallarini, shuningdek moliyaviy hisobotni va jamlanma moliyaviy hisobotni hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni belgilangan muddatlarda taqdim etmaslik budjet soʻrovini, roʻyxatdan oʻtkazish uchun xarajatlar smetalarini va jamlanma xarajatlar smetalarini, shtat jadvallarini va jamlanma shtat jadvallarini, shuningdek moliyaviy hisobotni va jamlanma moliyaviy hisobotni hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish tartibini buzishdir”.
6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 11-aprelda qabul qilingan “Parlament nazorati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-403-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, № 4, 123-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 3, 157-modda, № 5, 261, 265-moddalar, № 9, 588-modda, № 12, 884-modda; 2020-yil, № 8, 488-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda) 7-moddasining matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qonunchilik palatasi Davlat budjetining ijrosi ustidan nazoratni amalga oshiradi.
Vazirlar Mahkamasi:
Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni hamda zarur materiallarni hisobot yilidan keyingi yilning 15-mayidan kechiktirmay Hisob palatasining xulosasi bilan birga;
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi, yarim yillik va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni hamda zarur materiallarni Hisob palatasining tezkor xulosasi bilan birga, ushbu tezkor xulosa olingan kundan eʼtiboran ikki kun ichida Qonunchilik palatasiga taqdim etadi.
Vazirlar Mahkamasi tomonidan taqdim etilgan Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot, Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi, yarim yillik, toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar fraksiyalarda va Qonunchilik palatasi qoʻmitalarida dastlabki tarzda muhokama qilinadi.
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqish davomida fraksiyalar va Qonunchilik palatasining qoʻmitalari Davlat budjeti daromad qismining ijrosi, ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilish holati toʻgʻrisida tegishli organlardan qoʻshimcha axborotni, shuningdek ularning maqsadli sarflanishi hamda ulardan samarali foydalanilishi haqidagi maʼlumotlarni talab qilib olishi mumkin. Bunda fraksiyalar joylarda budjet mablagʻlarining maqsadli sarflanishi va ulardan samarali foydalanilishi masalalarini Qonunchilik palatasining tegishli qoʻmitalari tomonidan oʻrganish tashabbusi bilan chiqishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi yarim yillik hisobot dastlabki tarzda muhokama qilinganidan keyin Qonunchilik palatasining majlisida koʻrib chiqiladi. Uni koʻrib chiqish vaqtida Vazirlar Mahkamasining hisoboti, fraksiyalarning fikrlari va takliflari, masʼul qoʻmitaning xulosasi eshitiladi, muhokama oʻtkaziladi hamda hisobot Qonunchilik palatasining qarori bilan tasdiqlanadi.
Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining birinchi chorakdagi va toʻqqiz oylik ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar masʼul qoʻmitaning majlisida koʻrib chiqiladi va uning qarori bilan tasdiqlanadi.
Qonunchilik palatasi qoʻmitalari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Davlat budjeti daromadlari prognozining bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarini har chorak yakunlari boʻyicha eshitib boradi.
Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun belgilangan budjet mablagʻlaridan foydalanish bilan bogʻliq maqsadli indikatorlarning bajarilishi hamda Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan rivojlantirish dasturlarining ijrosi yuzasidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar rahbarlarining hisobotlari Qonunchilik palatasining tegishli qoʻmitalarida har chorak yakunlari boʻyicha eshitib borilishi mumkin.
Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturining ijro etilish holati haqidagi axborot Qonunchilik palatasining tegishli qoʻmitalariga har chorak yakunlari boʻyicha maʼlumot uchun kiritib boriladi”.
7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 1-iyulda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-546-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 7, 384-modda, № 9, 588-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 803, 804-moddalar, № 12, 1198-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda, № 7, 539-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 9-moddaning uchinchi qismidagi “Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 24-modda:
toʻqqizinchi xatboshisidagi “Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Davlat budjetining hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlar yuzasidan tezkor xulosani Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi”;
3) 30-modda:
oʻninchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Davlat budjetining hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlar yuzasidan tezkor xulosa tayyorlaydi”;
oʻn birinchi — yigirma uchinchi xatboshilari tegishincha oʻn ikkinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
4) 35-moddaning birinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) quyidagi mazmundagi 35 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“35 1 -modda. Tezkor xulosa
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan taqdim etilgan Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari ijrosining choraklik hisobotlarini Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimi va boshqa elektron manbalardan olingan statistik, moliyaviy hamda boshqa maʼlumotlarni oʻrganish asosida Hisob palatasi tezkor xulosa tayyorlaydi”.
8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 29-aprelda qabul qilingan “Davlat qarzi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-836-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2023-yil, № 4, 272-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 10, 1081-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) 36-moddasining toʻrtinchi qismiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 25-oktabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-982-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2024-yil, № 10, 1081-modda) 39-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Navbatdagi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi loyihasini Qonunchilik palatasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi”;
ikkinchi — oʻn ikkinchi qismlar tegishincha uchinchi — oʻn uchinchi qismlar deb hisoblansin.
10-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
11-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
ushbu Qonun 5-moddasi 5-bandining toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni tashqi auditdan oʻtkazish va baholash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga taqdim etish shakllarini ushbu Qonun kuchga kirganidan keyin olti oy ichida belgilasin;
ushbu Qonun 5-moddasi 5-bandining beshinchi xatboshisida nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotni, shuningdek Davlat budjetining va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga taqdim etish shakllarini ushbu Qonun kuchga kirganidan keyin olti oy ichida belgilasin;
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
12-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Ushbu Qonunning 8-moddasi 2027-yil 1-yanvardan eʼtiboran amalga kiritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 25-dekabr,
OʻRQ- 1107 -son