📅 2025-yil 25-dekabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 25-dekabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 25 декабрь · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 декабря 2025 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 December 2025 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 5 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тизимли муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифлар ва ташаббусларни амалга ошириш ҳамда очиқ мулоқотда белгиланган устувор вазифаларни бажариш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мазкур Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ҳар йили ўтказиладиган очиқ мулоқоти доирасида берилган топшириқларга мувофиқ солиққа оид чора-тадбирлар, шу жумладан сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкциялар суммаларини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини, илк марта айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтган солиқ тўловчиларга солиқ имтиёзларини бериш, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш тартибини қўллаш чегарасини ошириш, солиқ тўловчиларни солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлик ташкилотларининг хулосаси асосида соддалаштирилган тартибда ихтиёрий равишда тугатиш белгиланди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилотининг битимларига мувофиқлаштириш ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш зарурати юзага келмоқда.
Бундан ташқари ушбу Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз занжирини яратиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек мазкур Қонун мебелсозлик ва заргарлик соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга экспорт қилишни кенгайтиришга, аҳолининг даромадларини оширишга ҳамда минтақаларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ҳам йўналтирилган.
Ушбу Қонун 2026 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини ишлаб чиқишда назарда тутилган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 17 3 -моддадаги «175-моддасининг иккинчи ва бешинчи қисмларида» деган сўзлар «175-моддасининг иккинчи, учинчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 175-модда :
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик (бундан микрофирма ва кичик корхоналар мустасно), —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи — олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар бир календарь ойда бир нечта солиқ турлари бўйича содир этилган тақдирда, ўз вақтида тақдим этилмаган барча солиқ ҳисоботлари бўйича фақат битта жарима қўлланилади»;
3) 245-модданинг :
биринчи қисмидаги «175-моддасининг тўртинчи қисмида» деган сўзлар «175-моддасининг бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «175-моддасининг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар «175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 245 1 -модданинг биринчи қисмидаги «175-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар «175-моддасининг тўртинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 264-модданинг биринчи қисмидаги «175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар «175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 271-модда :
11-бандидаги «175-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларида» деган сўзлар «175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 14-банд билан тўлдирилсин:
«14) агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги уч ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши беш иш кунидан ошмаган бўлса».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, № 4, 337-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 827-модда, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 4, 522-модда, № 6, 729-модда, № 8, 970-модда, № 10, 1153-модда) 48 5 -моддаси қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш бўйича маълумотларни алмашиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда амалга оширилади».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда) 217-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини ўттиз кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 6, 729, 731-моддалар, № 8, 971, № 10, 1153) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 46-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Солиқ тўловчининг ваколатли давлат органларига юридик ва жисмоний шахслардан ундирилган жарималар тақсимоти тарзида маблағларни олишга доир фаолияти ваколатли давлат органига ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш сифатида эътироф этилади»;
2) 47-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт»;
3) 60-модда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« асосий фаолият тури — юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолият тури»;
иккинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча учинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4) 75-модда :
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда ва (ёки) реализация қилинганда акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан, фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари, ушбу модданинг еттинчи қисми қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади»;
олтинчи — ўн иккинчи қисмлари тегишинча еттинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — ўн еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича берилган солиқ имтиёзлари жорий солиқ даврида солиқ тўловчилар томонидан ўтган календарь йил якунлари бўйича қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда қўлланилади:
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромад юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва (ёки) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича фойдаланилган солиқ имтиёзининг суммасидан ошганда;
ҳар бир ходимга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи ҳисобланганда ва ходимларнинг йиллик ўртача сони камида уч нафарни ташкил этганда.
Ушбу модданинг ўн тўртинчи қисмида назарда тутилган шартларни аниқлашда:
солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари;
солиқ даври якунлари бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддати етиб келмаган тақдирда, охирги ўн икки ойда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма инобатга олинади.
Ушбу модданинг ўн тўртинчи қисмида назарда тутилган шартлар қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга;
маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига;
нотижорат ташкилотларга ва бюджет ташкилотларига;
ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимларининг умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахсларга;
2026 йил 1 январга қадар махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган юридик шахсларга.
Солиқ даври давомида янги ташкил этилган солиқ тўловчиларга, шу жумладан янги тақдим этилган солиқ имтиёзларига нисбатан ушбу модданинг ўн тўртинчи қисми қоидалари кейинги солиқ даври якунлари бўйича қўлланилади, бундан қайта ташкил этилган юридик шахслар мустасно»;
5) 81-модданинг :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«81-модда. Солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш»;
бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи — саккизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботлари солиқ органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳамда солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан шахсий кабинетдаги интерактив хизматга киритилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан электрон шаклда шакллантирилади.
Солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисобот маълумотлари солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисоб ҳужжатларидан фарқ қилганда, солиқ тўловчи (солиқ агенти) мазкур ҳисоботга беш кун ичида, бироқ тегишли ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тузатиш киритади ва уни тақдим этади.
Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботига ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган муддатда тузатишлар киритилмаганлиги солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисоботга рози эканлигини билдиради ва солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланади.
Солиқ органлари томонидан шакллантириладиган ҳисоботни тузиш, унга тузатиш киритиш ва уни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
6) 100-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда ушбу тартиб сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича ҳисобланган молиявий санкциялар суммасини тўлашга нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
7) 120-модда :
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Солиқ органлари томонидан солиқ қарзи солиқ тўловчининг дебиторлари ҳисобидан ундирилиши мумкин. Солиқ қарзи бўйича ундирув солиқ тўловчининг дебиторлик қарзига ушбу Кодекснинг 121 1 -моддасида назарда тутилган тартибда қаратилади»;
ўн тўртинчи қисми ўн бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
8) қуйидаги мазмундаги 121 1 -модда билан тўлдирилсин:
«121 1 -модда. Солиқ қарзини ундиришни солиқ тўловчининг дебиторлик қарзига қаратиш
Солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. Мурожаатга ўзаро тасдиқланган ёки бир томонлама имзоланган ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси илова қилиниши лозим.
Солиқ тўловчи солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган бир томонлама имзоланган солиштирма далолатноманинг ва кредиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхасини уч иш кунидан кечиктирмай дебиторнинг шахсий кабинетига солиштирма далолатномани имзолаш учун ёки имзолашни рад этиш учун билдириш хати билан бирга юборади.
Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт. Солиқ тўловчининг дебитори томонидан солиқ органининг билдириш хатига рад жавоби тақдим этилмаган ёки у жавобсиз қолдирилган тақдирда, дебиторлик қарзи тан олинган ва солиқ тўловчининг солиқ қарзини дебитор ҳисобидан ундиришга розилик берилган деб ҳисобланади.
Агар солиқ тўловчининг дебитори томонидан тан олинган қарз суммаси солиштирма далолатномада кўрсатилган суммадан фарқ қилса, дебитор билдириш хати олинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида солиқ органига ўзи тан олган суммани кўрсатган ҳолда солиштирма далолатномани тақдим этиши шарт.
Солиқ тўловчининг дебитори томонидан имзоланган ёки электрон ҳужжат шаклида тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси кредиторнинг имзоси мавжудлигидан ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, унинг кредитори солиқ қарзини ундиришни унга қаратиши учун асос бўлади. Ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган мажбурият солиқ тўловчининг дебитори томонидан бажарилмаган тақдирда, ундирув солиқ тўловчи тақдим этган солиштирма далолатнома асосида амалга оширилади.
Солиқ органи уч иш кунидан кечиктирмай дебиторларнинг банк ҳисобварақларига солиқ тўловчининг солиқ қарзи суммасидан ва дебиторлик қарзи суммасидан ошмайдиган миқдорда ундириш тўғрисида инкассо топшириқномаси тақдим этади.
Солиқ органи томонидан ўзида мавжуд бўлган ёки бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида ёхуд солиқ текширувлари натижасида солиқ тўловчининг дебиторлик қарзи мавжудлиги мустақил равишда аниқланган ҳолларда, солиқ қарзини ундириш ушбу моддада белгиланган тартибда солиқ тўловчининг дебиторлик қарзига қаратилиши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг дебиторлик қарзи аниқланган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда солиқ тўловчининг ўзига ва дебиторига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш хати юборилади.
Солиқ тўловчи ва унинг дебитори солиқ органининг билдириш хатини ушбу билдириш хати олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай тасдиқлаши ёки асосланган ҳолда рад этиши лозим. Билдириш хати жавобсиз қолдирилган тақдирда, дебиторлик (кредиторлик) қарзи тан олинган деб ҳисобланади.
Солиқ органининг ушбу моддага мувофиқ тақдим этилган инкассо топшириқномасининг ижросини банклар томонидан таъминлаш ёки солиқ органи томонидан ундириш, ижросиз чақириб олиш ушбу Кодекснинг 121-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Дебиторлик қарзи солиқ тўловчига тўлаб берилганлиги ҳақида асословчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда ёки суд қарори асосида инкассо топшириқномаси солиқ органи томонидан уч иш кунидан кечиктирмай ижросиз қайтариб олинади.
Солиқ тўловчи билан унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак:
солиқ тўловчи ва унинг дебиторининг номи, уларнинг идентификация рақами;
солиқ тўловчи ва унинг дебитори солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органининг номи;
солиқ тўловчи ва унинг дебиторининг банкдаги ҳисобварақлари реквизитлари;
дебиторнинг солиқ тўловчи олдидаги қарз суммаси;
солиқ тўловчи ва унинг дебиторининг электрон ҳужжат шаклида тасдиқланган имзолари;
солиқ тўловчи ва унинг дебитори ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси тузилган сана.
Солиқ тўловчи билан унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси электрон ҳужжат шаклида тузилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини электрон ҳужжат шаклида тақдим этиш, тасдиқлаш (қисман тасдиқлаш) ёки рад этиш имкониятини яратади.
Қуйидаги ҳолларда солиқ қарзини ундириш солиқ тўловчининг дебиторлик қарзига қаратилмайди, агар:
дебиторлик қарз суммаси асосланган ҳолда рад этилган бўлса;
даъво муддати ўтган бўлса;
дебитордан ундирилиши лозим бўлган қарз суммаси бўйича суд ҳужжати мажбурий ижро органининг иш юритувида бўлса ёки уни ижрога тақдим этиш муддати ўтган бўлса ёхуд ушбу суд ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари белгиланган тартибда тўхтатиб турилган, тугатилган ёки кечиктирилган (бўлиб-бўлиб ижро этилган) бўлса;
у Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўловчиси бўлмаса;
у жисмоний шахс бўлса;
дебитор тугатилиш жараёнида бўлса ёки унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса;
дебиторнинг фаолияти тугатилган ёки юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқарилган бўлса.
Солиқ органи томонидан ундирувнинг дебиторлик қарзига қаратилиши солиқ тўловчини солиқ қарзи тўлангунига қадар солиқларни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди»;
9) 133-модда :
ўн учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«импорт операциялари тўғрисидаги ахборотни, товарлар, шунингдек миллий ва хорижий электрон савдо майдончаларида (электрон савдо платформаларида) хорижий давлатларга реализация қилинган товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганидан кейин экспорт операциялари бўйича ахборотни ҳамда товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида»;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик харита маълумотларини ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этиши шарт»;
ўн тўртинчи — ўн тўққизинчи қисмлари тегишинча ўн бешинчи — йигирманчи қисмлар деб ҳисоблансин;
10) 137-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4) трансферт нархнинг шаклланишини текшириш»;
11) 138-модданинг :
учинчи қисм қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда солиқ аудити ўтказилган ёки ўтказилаётган солиқ даври учун текширувдан олдинги таҳлил ўтказилмайди»;
ўнинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда айнан битта солиқ (ҳисобот) даври учун айнан бир хил солиқлар бўйича қайта камерал солиқ текширувини ўтказиш мумкин эмас, бундан камерал солиқ текширувини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар мустасно»;
12) 139-модданинг еттинчи қисми «солиқ текшируви далолатномасини топширилган» деган сўзлардан кейин «ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон ҳужжат тарзида юборилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
13) 157-модданинг :
биринчи қисмидаги «Солиқ аудити» деган сўзлар «Солиқ аудити, сайёр солиқ текшируви ёки қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилган тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган, солиқ текшируви ва (ёки) солиқ назоратининг бошқа тадбирлари натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, агар ушбу Кодекснинг 159 1 -моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 165 ва 166-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади»;
14) 158-модданинг :
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари қайси солиқ аудити ва сайёр солиқ текшируви давомида аниқланган бўлса, ўша солиқ аудити далолатномаси ва (ёки) сайёр солиқ текшируви материаллари, агар ушбу Кодекснинг 159 1 -моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ текширувини ўтказган солиқ органи ёки солиқ текшируви бошқа ҳудудий солиқ органи ёхуд бошқа ваколатли орган томонидан ўтказилган ҳолларда, шу солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан ушбу солиқ текшируви далолатномаси тузилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач, лекин ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак. Уларга доир қарор солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш кундан кечиктирмай қабул қилиниши лозим»;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ органи текширув материаллари кўриб чиқиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида солиқ тўловчини уларни кўриб чиқиш бошлангунига қадар камида икки иш куни олдин хабардор қилади. Солиқ тўловчининг илтимосномаси ёки солиқ органининг ташаббуси (солиқ тўловчининг розилиги) билан, тарафларда видеоконференцалоқани амалга оширишнинг техник имконияти мавжуд бўлганда текширув материаллари видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилиши ва унинг аудио-визуал тартибда ёзиб олинган шакли солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали етказиб берилиши мумкин. Текширув материаллари ушбу режимда кўриб чиқиладиган сана ва электрон манзил ҳақида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кўриб чиқиш бошлангунига қадар камида икки иш куни олдин хабар юборилади»;
тўртинчи қисмидаги «камида беш кун муддатга» деган сўзлар «беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 159-модда биринчи қисмининг :
биринчи хатбошиси «солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)» деган сўзлардан кейин «агар ушбу Кодекснинг 159 1 -моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
1-бандидаги «солиқ аудити материаллари бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
16) қуйидаги мазмундаги 159 1 -модда билан тўлдирилсин:
« 159 1 -модда. Айрим ҳолларда сайёр солиқ текширувини ташкил этиш, текширув материалларини кўриб чиқиш ҳамда натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналардаги ёки маҳаллалардаги солиқ тўловчиларда ушбу Кодекс 221-моддасининг биринчи қисмида, 223-моддаси учинчи қисмининг ўн учинчи ва ўн бешинчи хатбошиларида, 429-моддасининг ўн еттинчи қисмида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ёки ҳолатлар содир этилгани аниқланган тақдирда, биринчи марта расмий огоҳлантирилади ва ушбу ҳужжат электрон тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Мазкур солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ёки ҳолатлар расмий огоҳлантиришдан кейин уч кун муддатда бартараф этилмаган ва (ёки) улар қайта содир этилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу солиқ тўловчида сайёр солиқ текширувлари ўтказилади.
Ушбу Кодекс 223-моддаси учинчи қисмининг ўн учинчи ва ўн бешинчи хатбошиларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича сайёр солиқ текшируви материаллари солиқ текширувини ўтказган солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ушбу солиқ текшируви далолатномаси тузилган кундан эътиборан бир кун ўтгач, лекин уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак. Уларга доир қарор солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин бир кундан кечиктирмай қабул қилиниши лозим.
Ушбу Кодекс 165-моддасининг иккинчи қисмида ва олтинчи — ўн саккизинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар мазкур Кодекс 221-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳамда 429-моддасининг ўн еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ўтказилган сайёр солиқ текшируви далолатномасига нисбатан қўлланилмайди. Мазкур ҳуқуқбузарликлар ёки ҳолатлар бўйича ўтказилган сайёр солиқ текшируви тўғрисида тузилган далолатнома асосида қарор солиқ текширувини ўтказган солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ушбу солиқ текшируви далолатномаси тузилган кундан эътиборан бир кун ўтгач, лекин уч кундан кечиктирмай қабул қилиниши лозим.
Сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича ушбу моддада назарда тутилган тартибда қабул қилинган қарор ўзига нисбатан ушбу қарор қабул қилинган шахсга (шахснинг вакилига) берилган ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон ҳужжат тарзида юборилган кундан эътиборан уч кун ўтгач кучга киради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни ёки ҳолатларни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектини расмий огоҳлантириш шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
17) 160-модданинг биринчи қисми «тартибда қабул қилинган қарор» деган сўзлардан кейин «агар ушбу Кодекснинг 159 1 -моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
18) 180-модда :
еттинчи қисмидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи қисмидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисмидаги «Давлат солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Фоизсиз қарз (маблағлар) бериш бўйича ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилган битимлар, агар бундай битимларда иштирок этувчи барча тарафлар ва фойда олувчилар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари ҳисобланса ҳамда ушбу қарз шартномалари бўйича мажбуриятлар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажарилса, назорат қилинадиган битимлар деб эътироф этилмайди»;
19) 219-модда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг биринчи қисми қоидалари 2026 йил 1 январдан бошлаб илк марта айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтган солиқ тўловчиларга нисбатан улар қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш мажбурияти юзага келган муддатдан эътиборан бир йил ичида рўйхатдан ўтган ҳолларда татбиқ этилмайди»;
иккинчи , учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
20) 221-модданинг :
номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 221-модда. Назорат-касса техникасининг, ҳисоб-китоб терминалларининг, электрон тўлов тизимларининг ва тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида генерация қилинган махсус QR-кодларнинг қўлланилиш тартибини бузиш
Назорат-касса техникасининг, ҳисоб-китоб терминалларининг, электрон тўлов тизимларининг ва (ёки) тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида генерация қилинган махсус QR-кодларнинг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари, электрон тўлов тизимлари ва (ёки) тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида генерация қилинган махсус QR-кодлар орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик, —
беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан ёки тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларидан рўйхатдан ўтган бошқа солиқ тўловчиларга тегишли бўлган махсус QR-коддан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, —
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
21) 243-модда биринчи қисмининг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18) қимматбаҳо металлардан ишланган банк ва ўлчовли қуймаларини, қимматбаҳо металлардан ишланган қуйма (инвестиция) тангаларни (нумизматика мақсадлари учун фойдаланиладиган тангалардан, шунингдек қимматбаҳо металлардан ишланган чет эл тангаларидан ташқари), қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулаларини, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни»;
22) 248-модда :
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Кодекс 46-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда солиқ базаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, ундирилган жарималар тақсимоти тарзида олинган, солиқни ўз ичига олган ҳолда ҳақ суммасидан аниқланади»;
ўн бешинчи қисми ўн олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
23) 261-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган божхона юк декларацияси, миллий ва хорижий электрон савдо майдончаларида (электрон савдо платформаларида) хорижий давлатларга реализация қилинган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар»;
24) 263-модда биринчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5) халқаро ташишда ҳаво кемаларига бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан аэронавигация хизматларини»;
25) 264-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхатига киритилган товарларни реализация қилиш айланмасига нисбатан ноль даражали ставкада солиқ солинади»;
26) 266-модда биринчи қисмининг 4-бандидаги «255 ва 256-моддаларида» деган сўзлар «255, 256 ва 266 1 -моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27) 266 1 -модда қуйидаги мазмундаги учинчи — тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ҳисобварақ-фактуралар солиқ хавфининг юқори даражасига киритилган тақдирда, мазкур ҳисобварақ-фактуралар асосида товарларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ суммасини ҳисобга олиш мақсадида солиқ солиқ агенти томонидан тўланиши мумкин. Бунда солиқ тўловчи бўлган ва солиқ тўловчидан товарларни (хизматларни) олувчи юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс солиқ агенти деб эътироф этилади.
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчида солиқ бўйича салбий фарқ ёки ортиқча тўлов суммаси ҳосил бўлган тақдирда, бундай сумма солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олиниши ёхуд ушбу Кодексда белгиланган тартибда қопланиши (қайтарилиши) мумкин.
Товарларни етказиб берувчилар (хизматлар кўрсатувчилар) томонидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг юқори хавф даражасига кириши улар томонидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу бўлимда белгиланган тартибда ҳисобга олиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда солиқ суммалари солиқ агентида тегишли солиқ суммаси бюджетга тўланган солиқ даврида ҳисобга олинади, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳисобот тақдим этишнинг охирги муддати етиб келмаган солиқ даврига тааллуқли ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўлов амалга оширилган тақдирда, солиқ агентида мазкур ҳисобварақ-фактуралар санаси бўйича тегишли солиқ даврида ҳисобга олинади.
Ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини аниқлаш, реестрини юритиш, бундай ҳисобварақ-фактуралар асосида солиқ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Агар харидор томонидан паст хавф даражасига киритилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олинган солиқ суммалари қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида юзага келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ушбу ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олишни бекор қилишга ёки унга тузатиш киритишга ҳақли, бундан харидор томонидан дастлаб юқори хавф даражасига киритилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ушбу моддада белгиланган тартибда солиқ тўланганлиги сабабли ҳисобга олинган солиқ суммалари мустасно»;
28) 267-модда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Юқори хавф даражасига киритилган ҳисобварақ-фактуралар асосида товарларни (хизматларни) харид қилган харидорлар томонидан мазкур ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинмайди, бундан ушбу Кодекснинг 266 1 -моддасида назарда тутилган тартибда солиқ суммаси тўланган ҳоллар мустасно»;
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
29) 274-модданинг :
тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 8 ва 9-бандлар билан тўлдирилсин:
«8) қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчиларга (бундан пахта ва ғалла мустасно);
9) ўз фаолиятини кичик тадбиркорлик субъектидан ўрта ёки йирик тоифага, ўрта тадбиркорлик субъектидан йирик тоифага йириклаштирган тадбиркорлик субъектларига — тегишли тоифага ўтган санадан эътиборан бир йил давомида. Бунда мазкур тартиб тадбиркорлик субъектларининг фаолияти давомида бир маротаба қўлланилади. Ушбу банд қоидалари тегишли тоифага ўтганидан кейин қайта ташкил этилган субъектнинг ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворисларига) нисбатан татбиқ этилмайди»;
бешинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида, ушбу модда тўртинчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган солиқ тўловчиларга бир кун ичида тўлиқ ҳажмда, ушбу модда тўртинчи қисмининг 8-бандида кўрсатилган солиқ тўловчиларга эса автоматик тарзда уч кун ичида қопланади»;
30) 289 1 -модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р Тамаки маҳсулотлари турлари Солиқ ставкалари 1. Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек 2026 йил 1 январдан : 340 000 сўм/1 000 дона 2026 йил 1 июлдан : 365 000 сўм/1 000 дона 2. Сигара 2026 йил 1 январдан : 20 000 сўм/1 дона 2026 йил 1 февралдан : 21 500 сўм/1 дона 3. Чилим учун тамаки* 2026 йил 1 январдан : 600 000 сўм/кг 2026 йил 1 февралдан : 642 000 сўм/кг 4. Чекиладиган, ўрама тамаки 2026 йил 1 январдан : 600 000 сўм/кг 2026 йил 1 февралдан : 642 000 сўм/кг 5. Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамаки 382 000 сўм/кг 6. Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки мавжуд бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар 2026 йил 1 январдан : 450 000 сўм/кг 2026 йил 1 февралдан : 481 500 сўм/кг 7. Никотинли тамакисиз снюс 154 000 сўм/кг 8. Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картрижларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)** 2026 йил 1 январдан : 2 000 сўм/мл 2026 йил 1 февралдан : 2 140 сўм/мл
31) 289 2 -модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р Алкоголь маҳсулотлари турлари Солиқ ставкалари (1 литр учун) импорт қилинганда ишлаб чиқариладиган 1. Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти, шунингдек дон дистилляти 15 000 сўм 2. Этил спиртининг бошланғич фракцияси (бундан техник спиртни олиш учун сарфланган этил спиртининг бошланғич фракцияси мустасно) 5 000 сўм 3. Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари (акциз тўланадиган товар таркибидаги сувсиз этил спиртининг 1 литри учун, бундан 4 ва 5-бандлар мустасно) 2026 йил 1 январдан : 76 000 сўм 2026 йил 1 февралдан : 60 000 сўм 2026 йил 1 январдан : 44 000 сўм 2026 йил 1 февралдан : 48 000 сўм 2026 йил 1 июлдан : 48 000 сўм 4. Вино: табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда) 2026 йил 1 январдан : 14 000 сўм 2026 йил 1 февралдан : 12 000 сўм 2026 йил 1 январдан : 5 000 сўм 2026 йил 1 февралдан : 7 000 сўм 2026 йил 1 июлдан : 10 000 сўм бошқа винолар, шу жумладан вермут 2026 йил 1 январдан : 20 000 сўм 2026 йил 1 февралдан : 15 000 сўм 2026 йил 1 январдан : 6 000 сўм 2026 йил 1 февралдан : 9 000 сўм 2026 йил 1 июлдан : 12 000 сўм 5. Пиво 2026 йил 1 январдан : 6 000 сўм 2026 йил 1 февралдан : 5 000 сўм 2026 йил 1 январдан : 2 000 сўм 2026 йил 1 февралдан : 3 000 сўм 2026 йил 1 июлдан : 4 000 сўм » ;
32) 289 3 -модданинг :
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р Товарлар номи Солиқ ставкалари 2026 йил 1 январдан 2026 йил 1 апрелдан 1. Нефть маҳсулотлари: АИ-80 ва ундан юқори бензин 375 000 сўм/тонна 402 000 сўм/тонна АИ-91 ва ундан юқори бензин 335 000 сўм/тонна 360 000 сўм/тонна авиакеросин (синтетикдан ташқари) 300 000 сўм/тонна 321 000 сўм/тонна дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) 360 000 сўм/тонна 385 000 сўм/тонна ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) 325 000 сўм/тонна 348 000 сўм/тонна дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи 510 000 сўм/тонна 546 000 сўм/тонна 2. Полиэтилен гранулалар 10% 3. Табиий газ 12% 4. Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган: АИ-80 ва ундан юқори бензин 1 литр учун 525 сўм/ 1 тонна учун 700 000 сўм 1 литр учун 562 сўм/ 1 тонна учун 750 000 сўм АИ-91 ва ундан юқори бензин 1 литр учун 470 сўм/ 1 тонна учун 621 000 сўм 1 литр учун 505 сўм/ 1 тонна учун 665 000 сўм дизель ёқилғиси 1 литр учун 525 сўм/ 1 тонна учун 635 000 сўм 1 литр учун 562 сўм/ 1 тонна учун 680 000 сўм суюлтирилган газ 1 литр учун 525 сўм/ 1 тонна учун 1 000 000 сўм 1 литр учун 562 сўм/ 1 тонна учун 1 070 000 сўм сиқилган газ 1 куб метр учун 750 сўм 1 куб метр учун 805 сўм 5. Истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар (бундан умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тайёрланиб истеъмолчиларга реализация қилинган ичимликлар мустасно)*: таркибида шакар мавжуд бўлган ичимликлар (100 мл маҳсулот таркибидаги шакар миқдорига қараб) 1 литр учун 500 сўм 5 граммгача: 1 литр учун 500 сўм 5 граммдан 10 граммгача: 1 литр учун 515 сўм 10 грамм ва ундан юқори: 1 литр учун 535 сўм таркибида бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар мавжуд бўлган ичимликлар 1 литр учун 500 сўм 6. Энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар 1 литр учун 2 000 сўм 1 литр учун 2 150 сўм 7. Юпқа тўғралган ёки юпқа шаклга келтирилган, қовурилган ёки қуритилган, истеъмол қадоғига қадоқланган, таркибида картошка ёки унинг таъмини берувчи қўшимчалар бўлган маҳсулотлар (чипслар) ** 1 кг маҳсулот учун 15 000 сўм
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модда биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган товарлар таркибидаги шакар миқдори бўйича маълумот истеъмол қадоғида кўрсатилмаган тақдирда, уларга нисбатан энг юқори солиқ ставкаси қўлланилади»;
33) 298-модданинг иккинчи қисмидаги «йигирма олтинчи ва йигирма еттинчи» деган сўзлар «йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
34) 305-модданинг ўн иккинчи қисмидаги «еттинчи» деган сўз «олтинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
35) 306-модда :
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидагилар ҳам амортизация қилинадиган актив деб эътироф этилади:
ижарага берувчининг (қарз берувчининг) розилиги билан ижарага ва (ёки) бепул фойдаланишга берилган амортизация қилинадиган активга ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амалга оширилган ажратиб бўлмайдиган яхшилаш шаклидаги капитал қўйилмалар;
солиқ тўловчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилма (электр, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация, йўл) тармоқларини қуриш харажатлари. Бунда мазкур харажатлар ижтимоий инфратузилма тармоқлари тегишли таъминотчи ташкилотга беғараз топширилган ҳамда Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг тегишли хулосаси солиқ органига тақдим этилган тақдирда асослантирилган деб ҳисобланади»;
ўнинчи қисмидаги «ушбу модданинг ўнинчи қисмида» деган сўзлар «ушбу модданинг тўққизинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма саккизинчи қисмидаги «ушбу модданинг ўн еттинчи қисмида» деган сўзлар «ушбу модданинг ўн олтинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўттиз бешинчи қисмидаги «Ушбу модда ўттиз бешинчи қисмининг» деган сўзлар «Ушбу модда ўттиз тўртинчи қисмининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўттиз еттинчи қисмидаги «Ушбу модданинг саккизинчи қисмига» деган сўзлар «Ушбу модданинг еттинчи қисмига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги қирқинчи — қирқ тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Агар солиқ тўловчи ушбу Кодекс 75-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли бўлса, у ҳолда солиқ тўловчи солиқ базасини амортизация қилинадиган асосий воситаларнинг амортизация қилинмаган (қолдиқ) қийматини тезлаштирилган амортизация қилиш орқали солиқ базасига тенг миқдоргача камайтириш ҳуқуқига эга.
Тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқи солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлмаган, солиқ тўловчининг таъсисчилари томонидан унинг устав фондига (устав капиталига) киритилган ёхуд оператив ижарага берилган асосий воситаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Солиқ базаси ҳар бир солиқ даврида солиқ бўйича шаклланган солиқ базаси миқдори доирасида, лекин кўпи билан уч йил муддатга камайтирилиши мумкин. Тезлаштирилган амортизация қилиш муддати якунланганидан кейин амортизация қилинадиган асосий воситалар ушбу моддага мувофиқ амортизация нормалари доирасида амортизация қилинади.
Тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқи берилган даврда ушбу ҳуқуқ қўлланилган амортизация қилинадиган асосий воситалар реализация қилинган, бепул берилган ва бошқача тарзда (бундан табиий офат, ёнғин, авария ва шунга ўхшаш бошқа ҳоллар мустасно) чиқиб кетган тақдирда, тезлаштирилган амортизация суммаси бундай активнинг чиқиб кетиши юз берган ҳисобот (солиқ) даврида солиқ базасига тиклаш орқали бекор қилинади.
Ушбу моддага мувофиқ норма доирасида ҳисобланган амортизация ажратмалари ва тезлаштирилган амортизация суммаси ҳамда ушбу Кодекснинг 308-моддасига асосан ҳисобланган инвестиция чегирмаларининг жами қиймати амортизацияланадиган қийматдан ошмаслиги лозим»;
36) 311-модда тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Амортизация ажратмаларининг ҳар йилги суммаси ҳар ойда тенг улушларда, солиқ тўловчининг хоҳишига кўра белгиланадиган амортизация нормасини қўллаш йўли билан»;
37) 337-модда :
биринчи қисмининг 8-банди чиқариб ташлансин;
бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўн учинчи қисмлари тегишинча бешинчи — ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар (бундан ушбу модданинг ўн учинчи қисмида назарда тутилган солиқ тўловчилар мустасно) ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга — жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса, ҳақли»;
саккизинчи қисмидаги «саккизинчи қисмининг иккинчи хатбошисида» деган сўзлар «ўн учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг еттинчи ва ўн учинчи қисмларида назарда тутилган солиқ имтиёзи ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ҳолларда ва (ёки) берилган солиқ имтиёзини қўллаш учун икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўртасида солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларини ажратиш (бўлиш) фактлари аниқланган тақдирда, татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«2026 йил 1 январдан бошлаб илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар — солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида солиқ тўлашдан (бундан дивиденд ва фоизли даромадлар мустасно) озод қилинади. Мазкур тартиб қайта ташкил этилган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
38) 340-модданинг :
иккинчи қисмидаги «ўн» деган сўз «йигирма» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи қисмидаги «ўн» деган сўз «йигирма» деган сўз билан алмаштирилсин;
39) 354-модда :
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси юридик шахси томонидан норезидентга дивидендлар тўлаш пайтида ушлаб қолинадиган норезидент даромадидан олинадиган солиқ суммаси ушбу юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг бошқа юридик шахсларидан олинган дивидендларидан илгари тўланган солиқ суммасига қуйидаги шартлар бажарилганда камайтирилади:
норезидент дивидендлар тўловчи Ўзбекистон Республикаси юридик шахсининг устав фондида (устав капиталида) камида йигирма беш фоизлик иштирок улушига эга бўлса;
мазкур улушга эгалик қилиш дивидендларнинг тўланиш санасидан олдинги камида 365 календарь кун давомида узлуксиз амалга оширилган бўлса;
олинган дивидендлардан тўланган солиқ суммаси илгари норезидентнинг дивидендлар тарзидаги даромадидан олинадиган солиқни аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса;
солиқ агенти Ўзбекистон Республикаси юридик шахси Ўзбекистон Республикасининг бошқа юридик шахсларидан олинган дивидендлардан солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олган бўлса»;
учинчи — ўн иккинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
саккизинчи қисмидаги «ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида» деган сўзлар «ушбу модданинг ўн учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
40) 365-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳамда ушбу Кодекснинг ХХ бўлимига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқ солинадиган даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди»;
41) 369-модда :
биринчи қисмининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9) ўқувчилар ва талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари»;
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
учинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин;
42) 373-модданинг 12-бандидаги «369-моддаси учинчи қисмининг» деган сўзлар «369-моддаси иккинчи қисмининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
43) 376-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «369-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар «369-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
44) 383-модда чиқариб ташлансин;
45) 385-модданинг :
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифалари солиқни ушбу Кодекснинг 397-моддасида белгиланган тартибда жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлашга ҳақли»;
учинчи қисмининг 1-банди чиқариб ташлансин;
бешинчи қисмидаги «солиқни қатъий белгиланган миқдорда» деган сўзлар «айланмадан олинадиган солиқни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади»;
46) 392-модда чиқариб ташласин;
47) 403-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «369-моддаси учинчи қисмининг» деган сўзлар «369-моддаси иккинчи қисмининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
48) 412-модда биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи , бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тошкент шаҳрида — уч миллион беш юз ўттиз минг сўм;
Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — икки миллион уч юз эллик минг сўм;
бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион уч юз тўқсон минг сўм»;
49) 415-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «0,65» рақами «0,7» рақами билан алмаштирилсин;
50) 422-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р Солиқ солиш объектлари Солиқ ставкалари, фоизларда 1. Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар 0,36 2. Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони: 200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган 0,48 500 кв.м дан ортиқ бўлган 0,64 3. Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари 0,48 4. Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари 1,5 » ;
51) 424-модданинг иккинчи қисмидаги «Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган» деган сўзлар «Туман (шаҳар) ҳокими, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари билан тузилган ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказадиган органларда рўйхатдан ўтказилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
52) 429-модда :
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Республика ҳудудлари 1 гектар учун базавий солиқ ставкаси (млн сўмда) Тошкент шаҳри: 1 зона 2 зона 3 зона 4 зона 5 зона 319,0 254,2 196,6 130,6 65,9 Қорақалпоғистон Республикаси 41,2 Андижон вилояти 51,8 Бухоро вилояти 42,4 Жиззах вилояти 42,4 Қашқадарё вилояти 42,4 Навоий вилояти 42,4 Наманган вилояти 51,8 Самарқанд вилояти 51,8 Сурхондарё вилояти 37,7 Сирдарё вилояти 31,8 Тошкент вилояти 43,5 Фарғона вилояти 43,5 Хоразм вилояти 42,4 »;
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган ставкага нисбатан 0,5 дан 1,2 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашга ҳақли.
Иссиқхона хўжаликлари эгаллаган ерлар учун солиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан белгиланган ставкаларда тўланади. Бунда мазкур ер участкаларининг норматив қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади»;
бешинчи — ўн олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи — ўн саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «0,45» рақами «0,48» рақами билан алмаштирилсин;
ўнинчи қисмидаги «Ушбу модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари» деган сўзлар «Ушбу модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда ушбу модда тўққизинчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган объектларга нисбатан республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳари бўйича ўртача белгиланган солиқ ставкасига нисбатан 0,48 коэффициент қўлланилади»;
ўн саккизинчи қисмидаги «ушбу модданинг ўн бешинчи қисмида» деган сўзлар «ушбу модданинг ўн еттинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
53) 433-модданинг иккинчи қисмидаги «Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган» деган сўзлар «Туман (шаҳар) ҳокими, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари билан тузилган ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказадиган органларда рўйхатдан ўтказилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
54) 437-модда :
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун, шунингдек жисмоний шахсларга берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):
Республика ҳудудлари 1 кв. м учун базавий солиқ ставкаси (сўмда) Тошкент шаҳри: 1 зона 2 зона 3 зона 4 зона 5 зона 1 856 1 574 1 290 1 014 725 Қорақалпоғистон Республикаси 377 Андижон вилояти 463 Бухоро вилояти 377 Жиззах вилояти 377 Қашқадарё вилояти 377 Навоий вилояти 377 Наманган вилояти 463 Самарқанд вилояти 463 Сурхондарё вилояти 353 Сирдарё вилояти 297 Тошкент вилояти 392 Фарғона вилояти 392 Хоразм вилояти 377 »;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган ставкага нисбатан 0,5 дан 1,2 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар қўллашга ҳақли.
Иссиқхона хўжаликлари эгаллаган ерлар учун солиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан белгиланган ставкаларда тўланади. Бунда мазкур ер участкаларининг норматив қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади»;
тўртинчи — тўққизинчи қисмлари тегишинча олтинчи — ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
олтинчи қисмидаги «429-моддасининг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида» деган сўзлар «429-моддасининг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
55) 445-модданинг :
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ ўлчамда, қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари 1 куб метр учун солиқ ставкаси (сўмда) ер усти сув ресурслари манбалари ер ости сув ресурслари манбалари 1. Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2-бандда кўрсатилганлар мустасно), шу жумладан саноат корхоналари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар 749 910 2. Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари 118 144 3. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган жисмоний шахслар 107 107 4. Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми 16 050 16 050 5. Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми 40 660 40 660 »;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари:
солиқ ставкасига нисбатан 0,7 гача камайтирувчи ёки 1,5 гача оширувчи коэффициентларни белгилашга (бундан ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандлари, шунингдек рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар мустасно);
юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, лазерли текислаш лозим бўлган суғориладиган ерлари лазерли текисланмаган тақдирда, ушбу ерлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича солиқ ставкаларига нисбатан 1,2 гача оширувчи коэффициент қўллашга ҳақли»;
56) 452-модда :
биринчи қисмининг :
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 7. Кон-кимё хомашёси Минерал пигментлар 5,5 Йод 4,8 Минерал тузлар (тош туз (овқатга ишлатиладигани), калий тузи, сульфат тузи), карбонат хомашёси (оҳактошлар, доломитлар), минерал ўғитлар (глауконит, фосфоритлар ва бошқалар) ҳамда бошқа кон-кимё хомашёси 3,5, бироқ 6 591 сўм/куб.м дан кам бўлмаган » ;
9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 9. Норуда қурилиш материаллари Цемент хомашёси, бундан цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош мустасно 5 Цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош 7062 сўм/тонна* Арраланадиган харсангтош, харсангтош, оҳактош-чиғаноқ, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари), доломитлар, қурилишда ишлатиладиган майда тошлар, базальт, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланец жинслари, карбонат хомашёси, травертин 5, бироқ 6 591 сўм/куб.м дан кам бўлмаган Табиий безактошдан блоклар 5, бироқ 10 700 сўм/куб.м дан кам бўлмаган Мармар 5, бироқ 21 400 сўм/куб.м дан кам бўлмаган Гранитлар 5, бироқ 32 100 сўм/куб.м дан кам бўлмаган Гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч 5, бироқ 17 066 сўм/тоннадан кам бўлмаган Ғишт-черепица хомашёси, лёсслар ва лёссимон жинслар 5, бироқ 4 943 сўм/куб.м дан кам бўлмаган Қурилиш қуми, қумтошлар, қум-шағал аралашмаси** 5 350 сўм/куб.м дан кам бўлмаган Оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош, фарфор хомашёси, керамзит хомашёси, мергел, аргиллитлар, вулқон жинслари, пелитли туффитлар, минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт, диабаз, глиеж, андезибазальт, темир таркибли қўшимчалар, магнетит-гематитли жинслар ва бошқа норуда қурилиш материаллари ҳамда кенг тарқалган фойдали қазилмалар 5 » ;
57) 461-модданинг :
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:
1) солиқ даврида жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади);
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар»;
иккинчи қисми :
1-бандидаги «якка тартибдаги тадбиркорларга» деган сўзлар «якка тартибдаги тадбиркорларга ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:
«15) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига»;
58) 462-модда :
иккинчи қисмидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи , тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан алмаштирилсин:
«Ушбу Кодекс 461-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақли»;
олтинчи — йигирма биринчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўн тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
еттинчи қисмидаги «якка тартибдаги тадбиркорлар» деган сўзлар «якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар янги ташкил этилган юридик шахснинг жами даромад суммаси, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда ёки ўзини ўзи банд қилган шахсда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси бир миллиард сўм уч юз олтмиш бешга бўлинган ва солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилгандаги суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади»;
ўн учинчи қисмидаги «юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар» деган сўзлар «юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги йигирманчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзини ўзи банд қилган шахслар солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган ёки қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий тартибда ўтганидан эътиборан солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ушбу Кодексга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда тўлайди»;
59) 465-модда :
номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«465-модда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ базаси бўлиб, уларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган, ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган жами даромади ҳисобланади»;
иккинчи қисмидаги «якка тартибдаги тадбиркор» деган сўзлар «якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «якка тартибдаги тадбиркорнинг» деган сўзлар «якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича юридик шахслардан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича ушбу юридик шахслар солиқ агенти деб эътироф этилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлаши лозим бўлган солиқ юридик шахслар томонидан солиқ органларининг хабарномаси асосида тўлов манбаида ушлаб қолинади.
Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилганидан бошқа ҳолларда, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш ишлари ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларига нисбатан ушбу Кодекс 381-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади»;
60) 467-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р Солиқ тўловчилар Солиқ ставкалари, фоизларда 1. Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар, бундан 2 — 5-бандларда назарда тутилганлар мустасно 4 2. Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар 2.1. жойлашган жойига қараб: аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда 4 бошқа аҳоли пунктларида 2 бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда 1 2.2. жойлашган жойидан қатъи назар, тамаки маҳсулотларини реализация қилишдан товар айланмаси бўйича 4 3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотлари товар айланмасининг 4 ёки ялпи даромаднинг 25 4. Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон Чернобилчилари» ассоциацияси бўлган, умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар 0 5. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 » ;
61) 468-модданинг тўртинчи қисмидаги «14» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
62) 470-модда :
учинчи қисмининг биринчи хатбошиси «солиқ тўловчи» деган сўзлардан кейин «(солиқ агенти)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Кодекс 465-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича солиқ ҳисоботлари солиқ агентлари томонидан ҳар бир якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс кесимида тақдим этилади. Бунда ҳисобланган ва тўланган солиқ ҳисоби якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс солиқ тўловчи сифатида ҳисобда турган жойдаги солиқ органидаги солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида юритилади»;
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
бешинчи қисми «даври учун» деган сўзлардан кейин «солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
63) 471-модданинг учинчи қисмидаги «ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни» деган сўзлар «ер солиғини ва мол-мулк солиғини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
64) 473-модда :
биринчи қисмидаги «мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан» деган сўзлар «мол-мулк солиғидан ва ер солиғидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«2026 йил 1 апрелдан эътиборан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган солиқ тўловчиларга нисбатан фойда солиғи бўйича имтиёз ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган, киритилган инвестициялар ҳажмига қараб белгиланадиган муддатга амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқи тарзида қўлланилади»;
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисмидаги «Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар «Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
65) 474-модданинг иккинчи қисмидаги «473-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «473-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
66) 483-модда :
иккинчи қисми :
4-бандининг биринчи хатбошисидаги «392 ва 408-моддаларида» деган сўзлар «408-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-бандидаги «429-моддасининг тўққизинчи қисмида ва 437-моддасининг тўртинчи қисмида» деган сўзлар «429-моддасининг ўн иккинчи қисмида ва 437-моддасининг олтинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги саксон олтинчи — бир юз иккинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализация қилувчи қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари 2025 йил 1 майдан 2028 йил 1 январга қадар фойда солиғини ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди:
ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг умумий ҳажмида замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини реализация қилишдан олинган даромад улуши 50 фоиздан кам бўлмаган солиқ тўловчиларга. Бунда мазкур даромадлар улуши тегишли ваколатли давлат органининг фитосанитария сертификати ва божхона юк декларацияси асосида аниқланади.
2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда:
болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар, шунингдек Болалар контентини ривожлантириш маркази шундай контентларни реализация қилишдан олган даромадлари бўйича фойда солиғини тўлашдан озод қилинади ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди;
юридик шахсларга болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 сентябрга қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Ушбу Кодекс 289 3 -модда биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган полиэтилен гранулалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда аниқ техник параметрлар асосида шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кирилганда, 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар акциз солиғидан озод қилинади.
Илк марта айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтган тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи ёки мол-мулк солиғи суммасини 2026 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар олти ой давомида бухгалтерия ҳисобини юритиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,5 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади.
Ушбу модданинг тўқсонинчи қисмида белгиланган тартиб тадбиркорлик субъекти бухгалтерияни ташкил этиш учун бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномаси ёки бухгалтерия хизматлари кўрсатиш бўйича аутсорсинг шартномаси асосида қўлланилади, бундан тадбиркорлик субъектининг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш вазифасини ўз зиммасига олган ҳоллар мустасно.
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар 2028 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи базасини заргарлик буюмларини ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархи ҳамда уларнинг таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.
Ушбу Кодекс 246-моддасининг 6-бандига мувофиқ олиб кирилган, мебель саноатида фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуналар дистрибьюторлар томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга реализация қилинган тақдирда, 2030 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи базаси мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
2028 йил 1 январгача бўлган даврда:
автотранспорт воситаларини электр энергияси билан қувватлантириш станциялари, шунингдек бундай объектлар билан банд бўлган ер участкалари учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида тўланади;
солиқ тўловчилар автотранспорт воситаларини электр энергияси билан қувватлантириш бўйича хизматлар кўрсатишдан олган даромадлар ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этган тақдирда, улар шундай хизматлар кўрсатишдан олинган даромад бўйича фойда солиғини тўлашдан озод этилади;
автотранспорт воситаларини электр энергияси билан қувватлантириш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасидан чегириб ташланади.
Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасининг дивидендлар тарзидаги даромадлари 2030 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод қилинади.
Миллий фильм ва сериаллар ишлаб чиқариб, уларни реализация қилишдан олинган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар шундай миллий фильм ва сериалларни реализация қилишдан олган даромадлари бўйича 2026 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғини тўлашдан озод қилинади ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан гипс хомашёсини қазиб олганлик учун белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар 50 фоиз миқдорда қўлланилади.
Иссиқхона фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган иссиқхона хўжаликлари ижтимоий солиқни 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ходим учун бир ойда бир базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқ базасидан камайтирилади.
Ушбу модданинг тўқсон тўққизинчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзи қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
ипакчилик, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, фармацевтика, мебелчилик, кимё, парфюмерия, косметика, автомобиль, металлургия саноати корхоналарига;
ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини реализация қилишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича олган жами даромадининг 60 фоизидан кўп бўлган солиқ тўловчиларга.
2028 йил 1 январга қадар:
иссиқхона хўжаликлари томонидан кредит мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли тижорат банклари балансига ўтган иссиқхоналар ва улар билан боғлиқ гаров таъминотида бўлган кўчмас мулк объектларини тижорат банклари томонидан реализация қилиш бўйича айланмалар қўшилган қиймат солиғини тўлашдан;
тижорат банклари иссиқхона хўжаликларининг кредит мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли ўз балансига қабул қилган иссиқхоналар ва улар билан боғлиқ бўлган гаров таъминотидаги кўчмас мулк объектлари бўйича ер солиғини тўлашдан озод этилади.
2026 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини Ўзбекистон ҳудудида марказий ер станцияси орқали ташкил этиш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар доирасида:
қурилмаларни, дастурий маҳсулотларни, эҳтиёт қисмларини ва бутловчи қисмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан;
йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган йўлдош алоқа тармоқлари операторларининг хизматлар кўрсатиш бўйича айланмаси қўшилган қиймат солиғидан;
марказий ер станциялари, терминаллар ва йўлдош алоқа инфратузилмасининг бошқа актив қурилмалари жойлаштирилган телекоммуникация иншоотлари ва уларнинг ер майдонлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан;
йўлдош алоқа тармоқлари операторларининг яратилган йўлдош алоқа тизими орқали хизматлар кўрсатишдан олинган фойдаси фойда солиғидан озод этилади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519-модда, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда) 15-моддасининг тўртинчи қисмидаги «шунингдек хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини» деган сўзлар «хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини, шунингдек камида олти ой давомида ўзини ўзи банд қилган шахсларни якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 818-модда, № 9, 958, 968-моддалар, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 648-модда, № 11, 1233-модда) 36-моддасининг биринчи қисми чиқариб ташлансин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 146-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 6, 730-модда, № 8, 971-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
1) 11-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъекти ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва ушбу субъект ихтиёрий равишда тугатилганда солиқларга доир хулосалар бериш тартибини белгилайди»;
2) 33-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш, шунингдек йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчининг уни ихтиёрий равишда тугатиш чоғида солиққа оид қонунчиликка кўра даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврда солиқ мажбуриятлари бажарилиши бўйича хулоса бериш».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 4 августда қабул қилинган «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги ЎРҚ-787-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 8, 788-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 19-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мижознинг (ишонч билдирувчининг) солиқ даври учун солиқ мажбуриятларининг бажарилиши, шу жумладан ихтиёрий равишда тугатилаётган, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчининг уни ихтиёрий равишда тугатиш чоғида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка кўра даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврда солиқ мажбуриятлари бажарилиши бўйича хулоса бериш»;
2) 23-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчи ихтиёрий равишда тугатилганда, мазкур хулосани бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти берган солиқ маслаҳатига оид хулоса солиқ органлари томонидан тан олинади».
9-модда. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ имтиёзларини беришга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 январга қадар қабул қилинган қарорларида назарда тутилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар муддати уларнинг амал қилиш муддатига қадар амал қилади ва уни узайтиришга йўл қўйилмайди.
Солиқ тўловчилар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини пасайтириш тарзида тақдим этилган имтиёзлар айланмадан олинадиган солиқни 2026 йил 1 январдан эътиборан 1 фоиз миқдорда тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун татбиқ этилмайди.
Ушбу Қонун 4-моддаси 4-бандининг саккизинчи — йигирманчи хатбошилари қоидалари 2026 йил якунларига кўра, 2027 йилдан эътиборан қўлланилади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 37-бандининг қоидалари кучга киргунига қадар бўлган даврда пасайтирилган фойда солиғи ставкасини қўллаш бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган солиқ тўловчилар 2026 йил давомида мазкур имтиёздан фойдаланишга ҳақли.
2026 йил 1 январгача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амалдаги тартиб асосида қўлланилади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 63-бандининг ва 64-бандининг иккинчи хатбошиси қоидалари кучга киргунига қадар бўлган даврда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзларидан фойдаланишни бошлаган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар ҳамда махсус иқтисодий зона иштирокчилари мазкур имтиёзларнинг амал қилиши муддати тугагунига қадар улардан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
12-модда. Ушбу Қонун 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 4-моддаси 52-бандининг олтинчи хатбошиси ва 54-бандининг олтинчи хатбошиси 2025 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 55-бандининг еттинчи хатбошиси 2027 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 66-бандининг олтинчи , еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қоидалари 2025 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 66-бандининг тўққизинчи , ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари қоидалари 2025 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 66-бандининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари қоидалари 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 декабрь,
ЎРҚ- 1108 -сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Soliq va budjet siyosatining 2026-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 5-dekabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 18-dekabrda maʼqullangan
Tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash hamda tizimli muammolarni hal etishga qaratilgan takliflar va tashabbuslarni amalga oshirish hamda ochiq muloqotda belgilangan ustuvor vazifalarni bajarish muhim ahamiyat kasb etmoqda.
Mazkur Qonunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan har yili oʻtkaziladigan ochiq muloqoti doirasida berilgan topshiriqlarga muvofiq soliqqa oid chora-tadbirlar, shu jumladan sayyor soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha moliyaviy sanksiyalar summalarini boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini, ilk marta aylanmadan olinadigan soliqni toʻlashdan qoʻshilgan qiymat soligʻini va foyda soligʻini toʻlashga oʻtgan soliq toʻlovchilarga soliq imtiyozlarini berish, foyda soligʻi boʻyicha boʻnak toʻlovlarini toʻlash tartibini qoʻllash chegarasini oshirish, soliq toʻlovchilarni soliq maslahatchilari va auditorlik tashkilotlarining xulosasi asosida soddalashtirilgan tartibda ixtiyoriy ravishda tugatish belgilandi.
Shu bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligini Jahon savdo tashkilotining bitimlariga muvofiqlashtirish va Xorijiy investorlar kengashi majlisida ilgari surilgan tashabbuslarni amalga oshirish zarurati yuzaga kelmoqda.
Bundan tashqari ushbu Qonunga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida qoʻshilgan qiymat soligʻining uzluksiz zanjirini yaratish, aholining sogʻlom turmush tarzini qoʻllab-quvvatlash, suv resurslaridan oqilona foydalanishni taʼminlash nazarda tutilmoqda.
Shuningdek mazkur Qonun mebelsozlik va zargarlik sohalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini har tomonlama qoʻllab-quvvatlashga, yuqori qoʻshilgan qiymatga ega mahsulotlarni ishlab chiqarish va tashqi bozorlarga eksport qilishni kengaytirishga, aholining daromadlarini oshirishga hamda mintaqalarda barqaror iqtisodiy oʻsishni taʼminlashga ham yoʻnaltirilgan.
Ushbu Qonun 2026-yilga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetini ishlab chiqishda nazarda tutilgan soliq va budjet siyosatining asosiy yoʻnalishlarini amalga oshirishga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar, № 11, 1233-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 17 3 -moddadagi “175-moddasining ikkinchi va beshinchi qismlarida” degan soʻzlar “175-moddasining ikkinchi, uchinchi va oltinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 175-modda :
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliq hisobotini oʻz vaqtida taqdim etmaslik (bundan mikrofirma va kichik korxonalar mustasno), —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida, mansabdor shaxslarga esa — oʻn baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Mikrofirmalar va kichik korxonalar tomonidan soliq hisobotini oʻz vaqtida taqdim etmaslik, —
bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi — oltinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — yettinchi qismlar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Ushbu moddaning ikkinchi va uchinchi qismlarida koʻrsatilgan huquqbuzarliklar bir kalendar oyda bir nechta soliq turlari boʻyicha sodir etilgan taqdirda, oʻz vaqtida taqdim etilmagan barcha soliq hisobotlari boʻyicha faqat bitta jarima qoʻllaniladi”;
3) 245-moddaning :
birinchi qismidagi “175-moddasining toʻrtinchi qismida” degan soʻzlar “175-moddasining beshinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “175-moddasining birinchi, uchinchi va oltinchi qismlarida” degan soʻzlar “175-moddasining birinchi, ikkinchi, uchinchi, toʻrtinchi, oltinchi va yettinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 245 1 -moddaning birinchi qismidagi “175-moddasining uchinchi qismida” degan soʻzlar “175-moddasining toʻrtinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 264-moddaning birinchi qismidagi “175-moddasining birinchi, ikkinchi, uchinchi, beshinchi va oltinchi qismlarida” degan soʻzlar “175-moddasining birinchi, ikkinchi, uchinchi, toʻrtinchi, oltinchi va yettinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 271-modda :
11-bandidagi “175-moddasining birinchi, ikkinchi va beshinchi qismlarida” degan soʻzlar “175-moddasining birinchi, ikkinchi, uchinchi va oltinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 14-band bilan toʻldirilsin:
“14) agar soliq toʻlovchi (soliq agenti) tomonidan oxirgi uch oy ichida soliq hisobotlari oʻz vaqtida taqdim etilgan va keyingi hisobot davri uchun soliq hisobotini taqdim etish muddatining kechiktirilishi besh ish kunidan oshmagan boʻlsa”.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 29-avgustda qabul qilingan “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi 258-II-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 9-10, 169-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 8, 367-modda, № 12, 598-modda; 2008-yil, № 4, 184, 187-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda; 2010-yil, № 9, 337, 340-moddalar; 2012-yil, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 7, 389-modda, № 8, 469-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar; 2022-yil, № 4, 337-modda, № 6, 570-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 8, 827-modda, № 10, 1073-modda; 2025-yil, № 4, 522-modda, № 6, 729-modda, № 8, 970-modda, № 10, 1153-modda) 48 5 -moddasi quyidagi mazmundagi oʻninchi qism bilan toʻldirilsin:
“Undiruvni qarzdorning debitorlik qarziga qaratish boʻyicha maʼlumotlarni almashish Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida belgilangan tartibda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda amalga oshiriladi”.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 24-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-461-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 2-ilova, № 7, 433-modda, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261, 266-moddalar, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 10-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 463-modda, № 6, 577-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1008-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 3, 373-modda, № 6, 729-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1153-modda, № 11, 1237-modda) 217-moddasining birinchi qismi quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchi sifatida maxsus roʻyxatga olish hisobiga qoʻyilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini oʻttiz kundan ortiq boʻlgan muddatga toʻxtatib turish”.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 4, 519, 520, 521, 522-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 6, 729, 731-moddalar, № 8, 971, № 10, 1153) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 46-modda quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Soliq toʻlovchining vakolatli davlat organlariga yuridik va jismoniy shaxslardan undirilgan jarimalar taqsimoti tarzida mablagʻlarni olishga doir faoliyati vakolatli davlat organiga haq evaziga xizmatlar koʻrsatish sifatida eʼtirof etiladi”;
2) 47-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar, agar ushbu moddada boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, mazkur tovarlarni (xizmatlarni) sotib oluvchilarga hisobvaraq-fakturani taqdim etishi shart”;
3) 60-modda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ asosiy faoliyat turi — yuridik shaxsning hisobot davri yakunlari boʻyicha umumiy realizatsiya qilish hajmidagi sof tushum ulushi ustunlik qiladigan faoliyat turi”;
ikkinchi — oʻn birinchi xatboshilari tegishincha uchinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
4) 75-modda :
beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ayrim soliqlar boʻyicha soliq imtiyozlari, qoʻshilgan qiymat soligʻi, foyda soligʻi, aksiz soligʻi solinadigan mahsulotlar ishlab chiqarilganda va (yoki) realizatsiya qilinganda aksiz soligʻi, yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqdan, foydali qazilmalarni qazib olganlik uchun maxsus renta soligʻi va suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqdan tashqari, ushbu moddaning yettinchi qismi qoidalarini hisobga olgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlari bilan faqat belgilangan soliq stavkasini kamaytirish, lekin koʻpi bilan 50 foizga kamaytirish tarzida va koʻpi bilan uch yil muddatga berilishi mumkin”;
quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Foyda soligʻi boʻyicha soliq imtiyozlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlari bilan, faqat amortizatsiya qilinadigan asosiy vositalarni tezlashtirilgan amortizatsiya qilish huquqini berish tarzida, uch yildan ortiq boʻlmagan muddatga beriladi”;
oltinchi — oʻn ikkinchi qismlari tegishincha yettinchi — oʻn uchinchi qismlar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi — oʻn yettinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq va yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi boʻyicha berilgan soliq imtiyozlari joriy soliq davrida soliq toʻlovchilar tomonidan oʻtgan kalendar yil yakunlari boʻyicha quyidagi shartlar bir vaqtning oʻzida bajarilgan taqdirda qoʻllaniladi:
tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan jami daromad yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq va (yoki) yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi boʻyicha foydalanilgan soliq imtiyozining summasidan oshganda;
har bir xodimga har oyda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ikki baravaridan kam boʻlmagan oylik ish haqi hisoblanganda va xodimlarning yillik oʻrtacha soni kamida uch nafarni tashkil etganda.
Ushbu moddaning oʻn toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan shartlarni aniqlashda:
soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisobotlari;
soliq davri yakunlari boʻyicha soliq hisobotlarini taqdim etish muddati yetib kelmagan taqdirda, oxirgi oʻn ikki oyda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanma inobatga olinadi.
Ushbu moddaning oʻn toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan shartlar quyidagilarga nisbatan qoʻllanilmaydi:
toʻgʻridan-toʻgʻri xususiy chet el investitsiyalari ishtirokidagi yuridik shaxslarga;
mahsulot taqsimotiga oid bitim ishtirokchilariga;
notijorat tashkilotlarga va budjet tashkilotlariga;
yagona ishtirokchilari nogironligi boʻlgan shaxslarning jamoat birlashmalari boʻlgan va xodimlarining umumiy sonida nogironligi boʻlgan shaxslar kamida 50 foizni tashkil etadigan hamda nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatiga haq toʻlash fondi mehnatga haq toʻlash umumiy fondining kamida 50 foizini tashkil etadigan yuridik shaxslarga;
2026-yil 1-yanvarga qadar maxsus iqtisodiy zona ishtirokchisi maqomini olgan yuridik shaxslarga.
Soliq davri davomida yangi tashkil etilgan soliq toʻlovchilarga, shu jumladan yangi taqdim etilgan soliq imtiyozlariga nisbatan ushbu moddaning oʻn toʻrtinchi qismi qoidalari keyingi soliq davri yakunlari boʻyicha qoʻllaniladi, bundan qayta tashkil etilgan yuridik shaxslar mustasno”;
5) 81-moddaning :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“81-modda. Soliq hisobotini shakllantirish va tuzish”;
beshinchi qismi quyidagi mazmundagi beshinchi — sakkizinchi qismlar bilan almashtirilsin:
“Yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq, yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, ijtimoiy soliq, qoʻshilgan qiymat soligʻi va aylanmadan olinadigan soliq hisobotlari soliq organlarining axborot tizimida mavjud boʻlgan hamda soliq toʻlovchi (soliq agenti) tomonidan shaxsiy kabinetdagi interaktiv xizmatga kiritilgan maʼlumotlar asosida soliq organlari tomonidan elektron shaklda shakllantiriladi.
Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hisobot maʼlumotlari soliq toʻlovchining (soliq agentining) hisob hujjatlaridan farq qilganda, soliq toʻlovchi (soliq agenti) mazkur hisobotga besh kun ichida, biroq tegishli hisobotni taqdim etish muddatidan kechiktirmasdan tuzatish kiritadi va uni taqdim etadi.
Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotiga ushbu moddaning oltinchi qismida koʻrsatilgan muddatda tuzatishlar kiritilmaganligi soliq toʻlovchining (soliq agentining) soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hisobotga rozi ekanligini bildiradi va soliq organlari tomonidan shakllantirilgan holda taqdim etilgan deb hisoblanadi.
Soliq organlari tomonidan shakllantiriladigan hisobotni tuzish, unga tuzatish kiritish va uni taqdim etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”;
6) 100-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda ushbu tartib sayyor soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha hisoblangan moliyaviy sanksiyalar summasini toʻlashga nisbatan ham tatbiq etiladi”;
7) 120-modda :
quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Soliq organlari tomonidan soliq qarzi soliq toʻlovchining debitorlari hisobidan undirilishi mumkin. Soliq qarzi boʻyicha undiruv soliq toʻlovchining debitorlik qarziga ushbu Kodeksning 121 1 -moddasida nazarda tutilgan tartibda qaratiladi”;
oʻn toʻrtinchi qismi oʻn beshinchi qism deb hisoblansin;
8) quyidagi mazmundagi 121 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“121 1 -modda. Soliq qarzini undirishni soliq toʻlovchining debitorlik qarziga qaratish
Soliq qarzi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar soliq organiga soliq qarzini oʻz debitori hisobidan undirishni soʻrab murojaat qilishga haqli. Murojaatga oʻzaro tasdiqlangan yoki bir tomonlama imzolangan hisob-kitoblarning solishtirma dalolatnomasi ilova qilinishi lozim.
Soliq toʻlovchi soliq qarzini oʻz debitori hisobidan undirishni soʻrab murojaat qilgan taqdirda, soliq organi soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan bir tomonlama imzolangan solishtirma dalolatnomaning va kreditorlik qarzi mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlarning koʻchirma nusxasini uch ish kunidan kechiktirmay debitorning shaxsiy kabinetiga solishtirma dalolatnomani imzolash uchun yoki imzolashni rad etish uchun bildirish xati bilan birga yuboradi.
Soliq toʻlovchining debitori bildirish xati olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida oʻzaro hisob-kitoblarning solishtirma dalolatnomasini imzolashi (tasdiqlashi) yoki solishtirma dalolatnomada koʻrsatilgan qarz mavjud emasligini asoslagan holda rad javobini berishi shart. Soliq toʻlovchining debitori tomonidan soliq organining bildirish xatiga rad javobi taqdim etilmagan yoki u javobsiz qoldirilgan taqdirda, debitorlik qarzi tan olingan va soliq toʻlovchining soliq qarzini debitor hisobidan undirishga rozilik berilgan deb hisoblanadi.
Agar soliq toʻlovchining debitori tomonidan tan olingan qarz summasi solishtirma dalolatnomada koʻrsatilgan summadan farq qilsa, debitor bildirish xati olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida soliq organiga oʻzi tan olgan summani koʻrsatgan holda solishtirma dalolatnomani taqdim etishi shart.
Soliq toʻlovchining debitori tomonidan imzolangan yoki elektron hujjat shaklida tasdiqlangan oʻzaro hisob-kitoblarning solishtirma dalolatnomasi kreditorning imzosi mavjudligidan yoki mavjud emasligidan qatʼi nazar, uning kreditori soliq qarzini undirishni unga qaratishi uchun asos boʻladi. Ushbu moddaning uchinchi qismida belgilangan majburiyat soliq toʻlovchining debitori tomonidan bajarilmagan taqdirda, undiruv soliq toʻlovchi taqdim etgan solishtirma dalolatnoma asosida amalga oshiriladi.
Soliq organi uch ish kunidan kechiktirmay debitorlarning bank hisobvaraqlariga soliq toʻlovchining soliq qarzi summasidan va debitorlik qarzi summasidan oshmaydigan miqdorda undirish toʻgʻrisida inkasso topshiriqnomasi taqdim etadi.
Soliq organi tomonidan oʻzida mavjud boʻlgan yoki boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar asosida yoxud soliq tekshiruvlari natijasida soliq toʻlovchining debitorlik qarzi mavjudligi mustaqil ravishda aniqlangan hollarda, soliq qarzini undirish ushbu moddada belgilangan tartibda soliq toʻlovchining debitorlik qarziga qaratilishi mumkin. Bunda soliq toʻlovchining debitorlik qarzi aniqlangan kundan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay bu haqda soliq toʻlovchining oʻziga va debitoriga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali bildirish xati yuboriladi.
Soliq toʻlovchi va uning debitori soliq organining bildirish xatini ushbu bildirish xati olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kechiktirmay tasdiqlashi yoki asoslangan holda rad etishi lozim. Bildirish xati javobsiz qoldirilgan taqdirda, debitorlik (kreditorlik) qarzi tan olingan deb hisoblanadi.
Soliq organining ushbu moddaga muvofiq taqdim etilgan inkasso topshiriqnomasining ijrosini banklar tomonidan taʼminlash yoki soliq organi tomonidan undirish, ijrosiz chaqirib olish ushbu Kodeksning 121-moddasida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Debitorlik qarzi soliq toʻlovchiga toʻlab berilganligi haqida asoslovchi hujjatlar taqdim etilgan taqdirda yoki sud qarori asosida inkasso topshiriqnomasi soliq organi tomonidan uch ish kunidan kechiktirmay ijrosiz qaytarib olinadi.
Soliq toʻlovchi bilan uning debitori oʻrtasidagi oʻzaro hisob-kitoblarning solishtirma dalolatnomasida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlishi kerak:
soliq toʻlovchi va uning debitorining nomi, ularning identifikatsiya raqami;
soliq toʻlovchi va uning debitori soliq hisobida turgan joydagi soliq organining nomi;
soliq toʻlovchi va uning debitorining bankdagi hisobvaraqlari rekvizitlari;
debitorning soliq toʻlovchi oldidagi qarz summasi;
soliq toʻlovchi va uning debitorining elektron hujjat shaklida tasdiqlangan imzolari;
soliq toʻlovchi va uning debitori oʻrtasida oʻzaro hisob-kitoblarning solishtirma dalolatnomasi tuzilgan sana.
Soliq toʻlovchi bilan uning debitori oʻrtasidagi oʻzaro hisob-kitoblarning solishtirma dalolatnomasi elektron hujjat shaklida tuziladi. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi soliq toʻlovchilarga oʻzaro hisob-kitoblarning solishtirma dalolatnomasini elektron hujjat shaklida taqdim etish, tasdiqlash (qisman tasdiqlash) yoki rad etish imkoniyatini yaratadi.
Quyidagi hollarda soliq qarzini undirish soliq toʻlovchining debitorlik qarziga qaratilmaydi, agar:
debitorlik qarz summasi asoslangan holda rad etilgan boʻlsa;
daʼvo muddati oʻtgan boʻlsa;
debitordan undirilishi lozim boʻlgan qarz summasi boʻyicha sud hujjati majburiy ijro organining ish yurituvida boʻlsa yoki uni ijroga taqdim etish muddati oʻtgan boʻlsa yoxud ushbu sud hujjati boʻyicha ijro harakatlari belgilangan tartibda toʻxtatib turilgan, tugatilgan yoki kechiktirilgan (boʻlib-boʻlib ijro etilgan) boʻlsa;
u Oʻzbekiston Respublikasining soliq toʻlovchisi boʻlmasa;
u jismoniy shaxs boʻlsa;
debitor tugatilish jarayonida boʻlsa yoki unga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatilgan boʻlsa;
debitorning faoliyati tugatilgan yoki yuridik shaxslarning davlat reyestridan chiqarilgan boʻlsa.
Soliq organi tomonidan undiruvning debitorlik qarziga qaratilishi soliq toʻlovchini soliq qarzi toʻlanguniga qadar soliqlarni toʻlash majburiyatidan ozod qilmaydi”;
9) 133-modda :
oʻn uchinchi qismining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“import operatsiyalari toʻgʻrisidagi axborotni, tovarlar, shuningdek milliy va xorijiy elektron savdo maydonchalarida (elektron savdo platformalarida) xorijiy davlatlarga realizatsiya qilingan tovarlar bojxona chegarasini kesib oʻtganidan keyin eksport operatsiyalari boʻyicha axborotni hamda tovarlarni olib oʻtish, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasining bojxona chegarasi orqali elektron tijorat shaklida amalga oshirilgan tovarlarni olib oʻtish haqidagi axborotni real vaqt rejimida”;
quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi qishloq xoʻjaligi ekinlarini parvarishlash va mahsulot yetishtirish boʻyicha namunaviy texnologik xarita maʼlumotlarini axborot tizimi orqali elektron shaklda taqdim etishi shart”;
oʻn toʻrtinchi — oʻn toʻqqizinchi qismlari tegishincha oʻn beshinchi — yigirmanchi qismlar deb hisoblansin;
10) 137-moddaning uchinchi qismi quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:
“4) transfert narxning shakllanishini tekshirish”;
11) 138-moddaning :
uchinchi qism quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda soliq auditi oʻtkazilgan yoki oʻtkazilayotgan soliq davri uchun tekshiruvdan oldingi tahlil oʻtkazilmaydi”;
oʻninchi qismi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda aynan bitta soliq (hisobot) davri uchun aynan bir xil soliqlar boʻyicha qayta kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish mumkin emas, bundan kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish chogʻida soliq organiga maʼlum boʻlmagan yangi holatlar aniqlangan hollar mustasno”;
12) 139-moddaning yettinchi qismi “soliq tekshiruvi dalolatnomasini topshirilgan” degan soʻzlardan keyin “yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga elektron hujjat tarzida yuborilgan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
13) 157-moddaning :
birinchi qismidagi “Soliq auditi” degan soʻzlar “Soliq auditi, sayyor soliq tekshiruvi yoki qoʻzgʻatilgan jinoyat ishi doirasida oʻtkazilgan taftish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilmagan, soliq tekshiruvi va (yoki) soliq nazoratining boshqa tadbirlari natijasida aniqlangan soliqqa oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar, agar ushbu Kodeksning 159 1 -moddasida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, ushbu Kodeksning 165 va 166-moddalarida nazarda tutilgan tartibda koʻrib chiqiladi”;
14) 158-moddaning :
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishlari qaysi soliq auditi va sayyor soliq tekshiruvi davomida aniqlangan boʻlsa, oʻsha soliq auditi dalolatnomasi va (yoki) sayyor soliq tekshiruvi materiallari, agar ushbu Kodeksning 159 1 -moddasida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, soliq tekshiruvini oʻtkazgan soliq organi yoki soliq tekshiruvi boshqa hududiy soliq organi yoxud boshqa vakolatli organ tomonidan oʻtkazilgan hollarda, shu soliq toʻlovchi roʻyxatdan oʻtgan soliq organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) tomonidan ushbu soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuzilgan kundan eʼtiboran oʻn kun oʻtgach, lekin oʻn besh kundan kechiktirmay koʻrib chiqilishi kerak. Ularga doir qaror soliq tekshiruvi materiallari koʻrib chiqilganidan keyin besh kundan kechiktirmay qabul qilinishi lozim”;
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliq organi tekshiruv materiallari koʻrib chiqiladigan sana, vaqt va joy toʻgʻrisida soliq toʻlovchini ularni koʻrib chiqish boshlanguniga qadar kamida ikki ish kuni oldin xabardor qiladi. Soliq toʻlovchining iltimosnomasi yoki soliq organining tashabbusi (soliq toʻlovchining roziligi) bilan, taraflarda videokonferensaloqani amalga oshirishning texnik imkoniyati mavjud boʻlganda tekshiruv materiallari videokonferensaloqa rejimida koʻrib chiqilishi va uning audio-vizual tartibda yozib olingan shakli soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali yetkazib berilishi mumkin. Tekshiruv materiallari ushbu rejimda koʻrib chiqiladigan sana va elektron manzil haqida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga koʻrib chiqish boshlanguniga qadar kamida ikki ish kuni oldin xabar yuboriladi”;
toʻrtinchi qismidagi “kamida besh kun muddatga” degan soʻzlar “besh kundan ortiq boʻlmagan muddatga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
15) 159-modda birinchi qismining :
birinchi xatboshisi “soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari)” degan soʻzlardan keyin “agar ushbu Kodeksning 159 1 -moddasida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
1-bandidagi “soliq auditi materiallari boʻyicha” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
16) quyidagi mazmundagi 159 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“ 159 1 -modda. Ayrim hollarda sayyor soliq tekshiruvini tashkil etish, tekshiruv materiallarini koʻrib chiqish hamda natijalari boʻyicha qaror qabul qilishning oʻziga xos xususiyatlari
Soliq organlari xodimlari tomonidan ularga biriktirilgan korxonalardagi yoki mahallalardagi soliq toʻlovchilarda ushbu Kodeks 221-moddasining birinchi qismida, 223-moddasi uchinchi qismining oʻn uchinchi va oʻn beshinchi xatboshilarida, 429-moddasining oʻn yettinchi qismida belgilangan soliqqa oid huquqbuzarliklar yoki holatlar sodir etilgani aniqlangan taqdirda, birinchi marta rasmiy ogohlantiriladi va ushbu hujjat elektron tarzda soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi. Mazkur soliqqa oid huquqbuzarliklar yoki holatlar rasmiy ogohlantirishdan keyin uch kun muddatda bartaraf etilmagan va (yoki) ular qayta sodir etilganligi aniqlangan taqdirda, ushbu soliq toʻlovchida sayyor soliq tekshiruvlari oʻtkaziladi.
Ushbu Kodeks 223-moddasi uchinchi qismining oʻn uchinchi va oʻn beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan soliqqa oid huquqbuzarliklar boʻyicha sayyor soliq tekshiruvi materiallari soliq tekshiruvini oʻtkazgan soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan ushbu soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuzilgan kundan eʼtiboran bir kun oʻtgach, lekin uch kundan kechiktirmay koʻrib chiqilishi kerak. Ularga doir qaror soliq tekshiruvi materiallari koʻrib chiqilganidan keyin bir kundan kechiktirmay qabul qilinishi lozim.
Ushbu Kodeks 165-moddasining ikkinchi qismida va oltinchi — oʻn sakkizinchi qismlarida nazarda tutilgan qoidalar mazkur Kodeks 221-moddasining birinchi qismida nazarda tutilgan soliqqa oid huquqbuzarliklar hamda 429-moddasining oʻn yettinchi qismida nazarda tutilgan holatlar boʻyicha oʻtkazilgan sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasiga nisbatan qoʻllanilmaydi. Mazkur huquqbuzarliklar yoki holatlar boʻyicha oʻtkazilgan sayyor soliq tekshiruvi toʻgʻrisida tuzilgan dalolatnoma asosida qaror soliq tekshiruvini oʻtkazgan soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan ushbu soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuzilgan kundan eʼtiboran bir kun oʻtgach, lekin uch kundan kechiktirmay qabul qilinishi lozim.
Sayyor soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha ushbu moddada nazarda tutilgan tartibda qabul qilingan qaror oʻziga nisbatan ushbu qaror qabul qilingan shaxsga (shaxsning vakiliga) berilgan yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga elektron hujjat tarzida yuborilgan kundan eʼtiboran uch kun oʻtgach kuchga kiradi.
Ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan soliqqa oid huquqbuzarliklarni yoki holatlarni birinchi marta sodir etgan tadbirkorlik subyektini rasmiy ogohlantirish shakli Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi”;
17) 160-moddaning birinchi qismi “tartibda qabul qilingan qaror” degan soʻzlardan keyin “agar ushbu Kodeksning 159 1 -moddasida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
18) 180-modda :
yettinchi qismidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi qismidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi qismidagi “Davlat soliq qoʻmitasining” degan soʻzlar “Soliq qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻninchi qism bilan toʻldirilsin:
“Foizsiz qarz (mablagʻlar) berish boʻyicha oʻzaro bogʻliq shaxslar oʻrtasida tuzilgan bitimlar, agar bunday bitimlarda ishtirok etuvchi barcha taraflar va foyda oluvchilar Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentlari hisoblansa hamda ushbu qarz shartnomalari boʻyicha majburiyatlar faqat Oʻzbekiston Respublikasi hududida bajarilsa, nazorat qilinadigan bitimlar deb eʼtirof etilmaydi”;
19) 219-modda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Ushbu moddaning birinchi qismi qoidalari 2026-yil 1-yanvardan boshlab ilk marta aylanmadan olinadigan soliqni toʻlashdan qoʻshilgan qiymat soligʻini va foyda soligʻini toʻlashga oʻtgan soliq toʻlovchilarga nisbatan ular qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchi sifatida roʻyxatdan oʻtish majburiyati yuzaga kelgan muddatdan eʼtiboran bir yil ichida roʻyxatdan oʻtgan hollarda tatbiq etilmaydi”;
ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;
20) 221-moddaning :
nomi va birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 221-modda. Nazorat-kassa texnikasining, hisob-kitob terminallarining, elektron toʻlov tizimlarining va toʻlov tashkilotlarining raqamli platformalarida generatsiya qilingan maxsus QR-kodlarning qoʻllanilish tartibini buzish
Nazorat-kassa texnikasining, hisob-kitob terminallarining, elektron toʻlov tizimlarining va (yoki) toʻlov tashkilotlarining raqamli platformalarida generatsiya qilingan maxsus QR-kodlarning qoʻllanilishi majburiy boʻlgani holda, ularni qoʻllamasdan savdoni amalga oshirganlik va xizmatlar koʻrsatganlik, xuddi shuningdek sotib oluvchiga kvitansiyalar yozib berish, talonlarni, cheklarni yoki ularga tenglashtirilgan hujjatlarni berish majburiy boʻlgani holda bunday hujjatlarni bermasdan tovarlarni realizatsiya qilganlik va xizmatlar koʻrsatganlik, shuningdek hisob-kitob terminallari, elektron toʻlov tizimlari va (yoki) toʻlov tashkilotlarining raqamli platformalarida generatsiya qilingan maxsus QR-kodlar orqali toʻlovlarni qabul qilishni rad etganlik, —
besh million soʻm miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Boshqa shaxslar nomiga rasmiylashtirilgan hisob-kitob terminallaridan yoki toʻlov tashkilotlarining raqamli platformalaridan roʻyxatdan oʻtgan boshqa soliq toʻlovchilarga tegishli boʻlgan maxsus QR-koddan soliq toʻlovchi tomonidan foydalanilishi, —
yigirma million soʻm miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
21) 243-modda birinchi qismining 18-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18) qimmatbaho metallardan ishlangan bank va oʻlchovli quymalarini, qimmatbaho metallardan ishlangan quyma (investitsiya) tangalarni (numizmatika maqsadlari uchun foydalaniladigan tangalardan, shuningdek qimmatbaho metallardan ishlangan chet el tangalaridan tashqari), qimmatbaho metallarni ishlab chiqarish jarayonida hosil boʻladigan parchalarni va chiqindilarni, qimmatbaho metallarning oʻlchov plastinalari va granulalarini, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarni”;
22) 248-modda :
quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Ushbu Kodeks 46-moddasining uchinchi qismida nazarda tutilgan hollarda soliq bazasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan, undirilgan jarimalar taqsimoti tarzida olingan, soliqni oʻz ichiga olgan holda haq summasidan aniqlanadi”;
oʻn beshinchi qismi oʻn oltinchi qism deb hisoblansin;
23) 261-modda birinchi qismining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2) tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududidan olib chiqish uchun asos boʻlgan bojxona yuk deklaratsiyasi, milliy va xorijiy elektron savdo maydonchalarida (elektron savdo platformalarida) xorijiy davlatlarga realizatsiya qilingan tovarlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqish uchun asos boʻlgan hujjatlar”;
24) 263-modda birinchi qismining 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5) xalqaro tashishda havo kemalariga bevosita Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida va Oʻzbekiston Respublikasining havo hududida koʻrsatiladigan xizmatlarni, shu jumladan aeronavigatsiya xizmatlarini”;
25) 264-modda quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilari tomonidan yetishtirilgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari (bundan paxta va gʻalla mustasno) roʻyxatiga kiritilgan tovarlarni realizatsiya qilish aylanmasiga nisbatan nol darajali stavkada soliq solinadi”;
26) 266-modda birinchi qismining 4-bandidagi “255 va 256-moddalarida” degan soʻzlar “255, 256 va 266 1 -moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
27) 266 1 -modda quyidagi mazmundagi uchinchi — toʻqqizinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Hisobvaraq-fakturalar soliq xavfining yuqori darajasiga kiritilgan taqdirda, mazkur hisobvaraq-fakturalar asosida tovarlarni yetkazib berish (xizmatlar koʻrsatish) bilan bogʻliq operatsiyalar boʻyicha soliq summasini hisobga olish maqsadida soliq soliq agenti tomonidan toʻlanishi mumkin. Bunda soliq toʻlovchi boʻlgan va soliq toʻlovchidan tovarlarni (xizmatlarni) oluvchi yuridik shaxs, yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs soliq agenti deb eʼtirof etiladi.
Tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib beruvchida soliq boʻyicha salbiy farq yoki ortiqcha toʻlov summasi hosil boʻlgan taqdirda, bunday summa soliq boʻyicha kelgusi toʻlovlar hisobidan hisobga olinishi yoxud ushbu Kodeksda belgilangan tartibda qoplanishi (qaytarilishi) mumkin.
Tovarlarni yetkazib beruvchilar (xizmatlar koʻrsatuvchilar) tomonidan rasmiylashtirilgan hisobvaraq-fakturalarning yuqori xavf darajasiga kirishi ular tomonidan olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini ushbu boʻlimda belgilangan tartibda hisobga olish huquqidan mahrum etmaydi.
Ushbu moddaning uchinchi qismida nazarda tutilgan hollarda soliq summalari soliq agentida tegishli soliq summasi budjetga toʻlangan soliq davrida hisobga olinadi, bundan ushbu moddaning yettinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno.
Hisobot taqdim etishning oxirgi muddati yetib kelmagan soliq davriga taalluqli hisobvaraq-fakturalar boʻyicha toʻlov amalga oshirilgan taqdirda, soliq agentida mazkur hisobvaraq-fakturalar sanasi boʻyicha tegishli soliq davrida hisobga olinadi.
Hisobvaraq-fakturalarning xavf darajasini aniqlash, reyestrini yuritish, bunday hisobvaraq-fakturalar asosida soliq toʻlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.
Agar xaridor tomonidan past xavf darajasiga kiritilgan hisobvaraq-fakturalar boʻyicha hisobga olingan soliq summalari qalbaki yoki koʻzboʻyamachilik uchun tuzilgan bitim natijasida yuzaga kelganligiga oid dalillar mavjud boʻlsa, soliq organlari ushbu hisobvaraq-fakturalar boʻyicha hisobga olishni bekor qilishga yoki unga tuzatish kiritishga haqli, bundan xaridor tomonidan dastlab yuqori xavf darajasiga kiritilgan hisobvaraq-fakturalar boʻyicha ushbu moddada belgilangan tartibda soliq toʻlanganligi sababli hisobga olingan soliq summalari mustasno”;
28) 267-modda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Yuqori xavf darajasiga kiritilgan hisobvaraq-fakturalar asosida tovarlarni (xizmatlarni) xarid qilgan xaridorlar tomonidan mazkur hisobvaraq-fakturada koʻrsatilgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi hisobga olinmaydi, bundan ushbu Kodeksning 266 1 -moddasida nazarda tutilgan tartibda soliq summasi toʻlangan hollar mustasno”;
ikkinchi va uchinchi qismlari tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;
29) 274-moddaning :
toʻrtinchi qismi quyidagi mazmundagi 8 va 9-bandlar bilan toʻldirilsin:
“8) qishloq xoʻjaligi tovarlarini ishlab chiqaruvchilarga (bundan paxta va gʻalla mustasno);
9) oʻz faoliyatini kichik tadbirkorlik subyektidan oʻrta yoki yirik toifaga, oʻrta tadbirkorlik subyektidan yirik toifaga yiriklashtirgan tadbirkorlik subyektlariga — tegishli toifaga oʻtgan sanadan eʼtiboran bir yil davomida. Bunda mazkur tartib tadbirkorlik subyektlarining faoliyati davomida bir marotaba qoʻllaniladi. Ushbu band qoidalari tegishli toifaga oʻtganidan keyin qayta tashkil etilgan subyektning huquqiy vorisiga (huquqiy vorislariga) nisbatan tatbiq etilmaydi”;
beshinchi qismining birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliqning oʻrnini tezlashtirilgan tartibda qoplashda soliq toʻlovchi tomonidan qaytarish uchun soliq hisobotida koʻrsatilgan soliq summasining oʻrni unga yetti kun ichida, ushbu modda toʻrtinchi qismining 7-bandida koʻrsatilgan soliq toʻlovchilarga bir kun ichida toʻliq hajmda, ushbu modda toʻrtinchi qismining 8-bandida koʻrsatilgan soliq toʻlovchilarga esa avtomatik tarzda uch kun ichida qoplanadi”;
30) 289 1 -moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tamaki mahsulotlariga nisbatan soliq stavkalari quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
T/r Tamaki mahsulotlari turlari Soliq stavkalari 1. Filtrli, filtrsiz sigaretalar, papiroslar, sigarillalar (sigaritlar), bidi, kretek 2026-yil 1-yanvardan : 340 000 soʻm/1 000 dona 2026-yil 1-iyuldan : 365 000 soʻm/1 000 dona 2. Sigara 2026-yil 1-yanvardan : 20 000 soʻm/1 dona 2026-yil 1-fevraldan : 21 500 soʻm/1 dona 3. Chilim uchun tamaki* 2026-yil 1-yanvardan : 600 000 soʻm/kg 2026-yil 1-fevraldan : 642 000 soʻm/kg 4. Chekiladigan, oʻrama tamaki 2026-yil 1-yanvardan : 600 000 soʻm/kg 2026-yil 1-fevraldan : 642 000 soʻm/kg 5. Chaynaladigan, hidlanadigan va shimiladigan tamaki 382 000 soʻm/kg 6. Qizdiriladigan tamaki tayoqchasi, qizdiriladigan tamakili kapsula va tarkibida tamaki mavjud boʻlgan oʻxshash tamoyil bilan foydalaniladigan boshqa mahsulotlar 2026-yil 1-yanvardan : 450 000 soʻm/kg 2026-yil 1-fevraldan : 481 500 soʻm/kg 7. Nikotinli tamakisiz snyus 154 000 soʻm/kg 8. Tarkibida nikotin mavjud boʻlgan suyuqlik (kartrijlarda, rezervuarlarda va elektron sigaretlarda foydalanish uchun boshqa konteynerlarda)** 2026-yil 1-yanvardan : 2 000 soʻm/ml 2026-yil 1-fevraldan : 2 140 soʻm/ml
31) 289 2 -moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Alkogol mahsulotlariga nisbatan soliq stavkalari quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
T/r Alkogol mahsulotlari turlari Soliq stavkalari (1 litr uchun) import qilinganda ishlab chiqariladigan 1. Oziq-ovqat xom ashyosidan rektifikatsiyalangan etil spirti, rektifikatsiyalangan va efiroaldegidli fraksiyadan texnik etil spirti, shuningdek don distillyati 15 000 soʻm 2. Etil spirtining boshlangʻich fraksiyasi (bundan texnik spirtni olish uchun sarflangan etil spirtining boshlangʻich fraksiyasi mustasno) 5 000 soʻm 3. Aroq, konyak va boshqa alkogol mahsulotlari (aksiz toʻlanadigan tovar tarkibidagi suvsiz etil spirtining 1 litri uchun, bundan 4 va 5-bandlar mustasno) 2026-yil 1-yanvardan : 76 000 soʻm 2026-yil 1-fevraldan : 60 000 soʻm 2026-yil 1-yanvardan : 44 000 soʻm 2026-yil 1-fevraldan : 48 000 soʻm 2026-yil 1-iyuldan : 48 000 soʻm 4. Vino: tabiiy ravishda achitilgan tabiiy vinolar (etil spirti qoʻshilmagan holda) 2026-yil 1-yanvardan : 14 000 soʻm 2026-yil 1-fevraldan : 12 000 soʻm 2026-yil 1-yanvardan : 5 000 soʻm 2026-yil 1-fevraldan : 7 000 soʻm 2026-yil 1-iyuldan : 10 000 soʻm boshqa vinolar, shu jumladan vermut 2026-yil 1-yanvardan : 20 000 soʻm 2026-yil 1-fevraldan : 15 000 soʻm 2026-yil 1-yanvardan : 6 000 soʻm 2026-yil 1-fevraldan : 9 000 soʻm 2026-yil 1-iyuldan : 12 000 soʻm 5. Pivo 2026-yil 1-yanvardan : 6 000 soʻm 2026-yil 1-fevraldan : 5 000 soʻm 2026-yil 1-yanvardan : 2 000 soʻm 2026-yil 1-fevraldan : 3 000 soʻm 2026-yil 1-iyuldan : 4 000 soʻm ” ;
32) 289 3 -moddaning :
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Neft mahsulotlari va boshqa aksiz toʻlanadigan tovarlarga nisbatan soliq stavkalari quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
T/r Tovarlar nomi Soliq stavkalari 2026-yil 1-yanvardan 2026-yil 1-apreldan 1. Neft mahsulotlari: AI-80 va undan yuqori benzin 375 000 soʻm/tonna 402 000 soʻm/tonna AI-91 va undan yuqori benzin 335 000 soʻm/tonna 360 000 soʻm/tonna aviakerosin (sintetikdan tashqari) 300 000 soʻm/tonna 321 000 soʻm/tonna dizel yoqilgʻisi (sintetikdan tashqari) 360 000 soʻm/tonna 385 000 soʻm/tonna EKO dizel yoqilgʻisi (sintetikdan tashqari) 325 000 soʻm/tonna 348 000 soʻm/tonna dizel yoki karbyurator (injektor) dvigatellari uchun motor moyi 510 000 soʻm/tonna 546 000 soʻm/tonna 2. Polietilen granulalar 10% 3. Tabiiy gaz 12% 4. Yakuniy isteʼmolchiga realizatsiya qilinadigan: AI-80 va undan yuqori benzin 1 litr uchun 525 soʻm/ 1 tonna uchun 700 000 soʻm 1 litr uchun 562 soʻm/ 1 tonna uchun 750 000 soʻm AI-91 va undan yuqori benzin 1 litr uchun 470 soʻm/ 1 tonna uchun 621 000 soʻm 1 litr uchun 505 soʻm/ 1 tonna uchun 665 000 soʻm dizel yoqilgʻisi 1 litr uchun 525 soʻm/ 1 tonna uchun 635 000 soʻm 1 litr uchun 562 soʻm/ 1 tonna uchun 680 000 soʻm suyultirilgan gaz 1 litr uchun 525 soʻm/ 1 tonna uchun 1 000 000 soʻm 1 litr uchun 562 soʻm/ 1 tonna uchun 1 070 000 soʻm siqilgan gaz 1 kub metr uchun 750 soʻm 1 kub metr uchun 805 soʻm 5. Isteʼmol qadogʻiga qadoqlangan ichimliklar (bundan umumiy ovqatlanish sohasidagi korxonalar hamda yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan tayyorlanib isteʼmolchilarga realizatsiya qilingan ichimliklar mustasno)*: tarkibida shakar mavjud boʻlgan ichimliklar (100 ml mahsulot tarkibidagi shakar miqdoriga qarab) 1 litr uchun 500 soʻm 5 grammgacha: 1 litr uchun 500 soʻm 5 grammdan 10 grammgacha: 1 litr uchun 515 soʻm 10 gramm va undan yuqori: 1 litr uchun 535 soʻm tarkibida boshqa shirinlashtiruvchi yoki xushboʻylashtiruvchi moddalar mavjud boʻlgan ichimliklar 1 litr uchun 500 soʻm 6. Energetik va tetiklashtiruvchi ichimliklar 1 litr uchun 2 000 soʻm 1 litr uchun 2 150 soʻm 7. Yupqa toʻgʻralgan yoki yupqa shaklga keltirilgan, qovurilgan yoki quritilgan, isteʼmol qadogʻiga qadoqlangan, tarkibida kartoshka yoki uning taʼmini beruvchi qoʻshimchalar boʻlgan mahsulotlar (chipslar) ** 1 kg mahsulot uchun 15 000 soʻm
toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu modda birinchi qismining 5-bandida nazarda tutilgan tovarlar tarkibidagi shakar miqdori boʻyicha maʼlumot isteʼmol qadogʻida koʻrsatilmagan taqdirda, ularga nisbatan eng yuqori soliq stavkasi qoʻllaniladi”;
33) 298-moddaning ikkinchi qismidagi “yigirma oltinchi va yigirma yettinchi” degan soʻzlar “yigirma beshinchi va yigirma oltinchi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
34) 305-moddaning oʻn ikkinchi qismidagi “yettinchi” degan soʻz “oltinchi” degan soʻz bilan almashtirilsin;
35) 306-modda :
toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Quyidagilar ham amortizatsiya qilinadigan aktiv deb eʼtirof etiladi:
ijaraga beruvchining (qarz beruvchining) roziligi bilan ijaraga va (yoki) bepul foydalanishga berilgan amortizatsiya qilinadigan aktivga ijaraga oluvchi (qarz oluvchi) tomonidan amalga oshirilgan ajratib boʻlmaydigan yaxshilash shaklidagi kapital qoʻyilmalar;
soliq toʻlovchilar tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan ijtimoiy infratuzilma (elektr, gaz, issiqlik taʼminoti, suv taʼminoti, kanalizatsiya, yoʻl) tarmoqlarini qurish xarajatlari. Bunda mazkur xarajatlar ijtimoiy infratuzilma tarmoqlari tegishli taʼminotchi tashkilotga begʻaraz topshirilgan hamda Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazining tegishli xulosasi soliq organiga taqdim etilgan taqdirda asoslantirilgan deb hisoblanadi”;
oʻninchi qismidagi “ushbu moddaning oʻninchi qismida” degan soʻzlar “ushbu moddaning toʻqqizinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yigirma sakkizinchi qismidagi “ushbu moddaning oʻn yettinchi qismida” degan soʻzlar “ushbu moddaning oʻn oltinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻttiz beshinchi qismidagi “Ushbu modda oʻttiz beshinchi qismining” degan soʻzlar “Ushbu modda oʻttiz toʻrtinchi qismining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻttiz yettinchi qismidagi “Ushbu moddaning sakkizinchi qismiga” degan soʻzlar “Ushbu moddaning yettinchi qismiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi qirqinchi — qirq toʻrtinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Agar soliq toʻlovchi ushbu Kodeks 75-moddasining oltinchi qismiga muvofiq tezlashtirilgan amortizatsiya qilish huquqidan foydalanishga haqli boʻlsa, u holda soliq toʻlovchi soliq bazasini amortizatsiya qilinadigan asosiy vositalarning amortizatsiya qilinmagan (qoldiq) qiymatini tezlashtirilgan amortizatsiya qilish orqali soliq bazasiga teng miqdorgacha kamaytirish huquqiga ega.
Tezlashtirilgan amortizatsiya qilish huquqi soliq solinadigan daromadlar olish bilan bogʻliq boʻlmagan, soliq toʻlovchining taʼsischilari tomonidan uning ustav fondiga (ustav kapitaliga) kiritilgan yoxud operativ ijaraga berilgan asosiy vositalarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Soliq bazasi har bir soliq davrida soliq boʻyicha shakllangan soliq bazasi miqdori doirasida, lekin koʻpi bilan uch yil muddatga kamaytirilishi mumkin. Tezlashtirilgan amortizatsiya qilish muddati yakunlanganidan keyin amortizatsiya qilinadigan asosiy vositalar ushbu moddaga muvofiq amortizatsiya normalari doirasida amortizatsiya qilinadi.
Tezlashtirilgan amortizatsiya qilish huquqi berilgan davrda ushbu huquq qoʻllanilgan amortizatsiya qilinadigan asosiy vositalar realizatsiya qilingan, bepul berilgan va boshqacha tarzda (bundan tabiiy ofat, yongʻin, avariya va shunga oʻxshash boshqa hollar mustasno) chiqib ketgan taqdirda, tezlashtirilgan amortizatsiya summasi bunday aktivning chiqib ketishi yuz bergan hisobot (soliq) davrida soliq bazasiga tiklash orqali bekor qilinadi.
Ushbu moddaga muvofiq norma doirasida hisoblangan amortizatsiya ajratmalari va tezlashtirilgan amortizatsiya summasi hamda ushbu Kodeksning 308-moddasiga asosan hisoblangan investitsiya chegirmalarining jami qiymati amortizatsiyalanadigan qiymatdan oshmasligi lozim”;
36) 311-modda toʻrtinchi qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Amortizatsiya ajratmalarining har yilgi summasi har oyda teng ulushlarda, soliq toʻlovchining xohishiga koʻra belgilanadigan amortizatsiya normasini qoʻllash yoʻli bilan”;
37) 337-modda :
birinchi qismining 8-bandi chiqarib tashlansin;
beshinchi qismi chiqarib tashlansin;
oltinchi — oʻn uchinchi qismlari tegishincha beshinchi — oʻn ikkinchi qismlar deb hisoblansin;
yettinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2022-yil 1-sentabrdan keyin jami daromadi joriy soliq davri mobaynida ilk marta oʻn milliard soʻmdan oshgan soliq toʻlovchilar (bundan ushbu moddaning oʻn uchinchi qismida nazarda tutilgan soliq toʻlovchilar mustasno) ushbu modda birinchi qismining 12-bandida belgilangan soliq stavkasini 50 foizga pasaytirishga — joriy soliq davri va keyingi soliq davri mobaynida, basharti pasaytirilgan soliq stavkasi qoʻllaniladigan soliq davrlarida jami daromadi yuz milliard soʻmdan oshmasa, haqli”;
sakkizinchi qismidagi “sakkizinchi qismining ikkinchi xatboshisida” degan soʻzlar “oʻn uchinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu moddaning yettinchi va oʻn uchinchi qismlarida nazarda tutilgan soliq imtiyozi yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqni va aksiz soligʻini toʻlovchilarga nisbatan, shuningdek soliq toʻlovchi tugatilgan hollarda va (yoki) berilgan soliq imtiyozini qoʻllash uchun ikki va undan ortiq tadbirkorlik subyekti oʻrtasida soliq toʻlovchining tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadlarini ajratish (boʻlish) faktlari aniqlangan taqdirda, tatbiq etilmaydi”;
quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“2026-yil 1-yanvardan boshlab ilk marotaba soliq toʻlashga oʻtgan aylanmadan olinadigan soliq toʻlovchilar — soliq toʻlashga oʻtgan yildan keyingi bir soliq davri mobaynida soliq toʻlashdan (bundan dividend va foizli daromadlar mustasno) ozod qilinadi. Mazkur tartib qayta tashkil etilgan soliq toʻlovchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi”;
38) 340-moddaning :
ikkinchi qismidagi “oʻn” degan soʻz “yigirma” degan soʻz bilan almashtirilsin;
sakkizinchi qismidagi “oʻn” degan soʻz “yigirma” degan soʻz bilan almashtirilsin;
39) 354-modda :
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxsi tomonidan norezidentga dividendlar toʻlash paytida ushlab qolinadigan norezident daromadidan olinadigan soliq summasi ushbu yuridik shaxs tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining boshqa yuridik shaxslaridan olingan dividendlaridan ilgari toʻlangan soliq summasiga quyidagi shartlar bajarilganda kamaytiriladi:
norezident dividendlar toʻlovchi Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxsining ustav fondida (ustav kapitalida) kamida yigirma besh foizlik ishtirok ulushiga ega boʻlsa;
mazkur ulushga egalik qilish dividendlarning toʻlanish sanasidan oldingi kamida 365 kalendar kun davomida uzluksiz amalga oshirilgan boʻlsa;
olingan dividendlardan toʻlangan soliq summasi ilgari norezidentning dividendlar tarzidagi daromadidan olinadigan soliqni aniqlashda hisobga olinmagan boʻlsa;
soliq agenti Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxsi Oʻzbekiston Respublikasining boshqa yuridik shaxslaridan olingan dividendlardan soliq toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjatlarni olgan boʻlsa”;
uchinchi — oʻn ikkinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — oʻn uchinchi qismlar deb hisoblansin;
sakkizinchi qismidagi “ushbu moddaning oʻn ikkinchi qismida” degan soʻzlar “ushbu moddaning oʻn uchinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
40) 365-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yakka tartibdagi tadbirkorlarning va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning tadbirkorlik faoliyatidan olingan hamda ushbu Kodeksning XX boʻlimiga muvofiq aylanmadan olinadigan soliq solinadigan daromadlari soliq solish obyekti hisoblanmaydi”;
41) 369-modda :
birinchi qismining 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9) oʻquvchilar va talabalarning Oʻzbekiston Respublikasi professional va oliy taʼlim tashkilotlari hududida pulli oʻquv kurslarini, sport toʻgaraklarini tashkil etishdan va boshqa taʼlim xizmatlarini koʻrsatishdan olingan daromadlari”;
ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;
uchinchi qismi ikkinchi qism deb hisoblansin;
42) 373-moddaning 12-bandidagi “369-moddasi uchinchi qismining” degan soʻzlar “369-moddasi ikkinchi qismining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
43) 376-modda birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “369-moddasining uchinchi qismida” degan soʻzlar “369-moddasining ikkinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
44) 383-modda chiqarib tashlansin;
45) 385-moddaning :
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliq toʻlovchilarning alohida toifalari soliqni ushbu Kodeksning 397-moddasida belgilangan tartibda jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiya asosida toʻlashni tanlashga haqli”;
uchinchi qismining 1-bandi chiqarib tashlansin;
beshinchi qismidagi “soliqni qatʼiy belgilangan miqdorda” degan soʻzlar “aylanmadan olinadigan soliqni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu modda birinchi qismining 1-bandiga muvofiq yakka tartibdagi tadbirkor bilan mehnat munosabatlarida boʻlgan jismoniy shaxslardan olinadigan soliq soliq agenti tomonidan hisoblab chiqariladi va toʻlov manbaida ushlab qolinadi”;
46) 392-modda chiqarib tashlasin;
47) 403-modda toʻrtinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “369-moddasi uchinchi qismining” degan soʻzlar “369-moddasi ikkinchi qismining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
48) 412-modda birinchi qismi 1-bandining toʻrtinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Toshkent shahrida — uch million besh yuz oʻttiz ming soʻm;
Nukus shahrida va viloyat markazlarida — ikki million uch yuz ellik ming soʻm;
boshqa shaharlarda va qishloq joylarda — bir million uch yuz toʻqson ming soʻm”;
49) 415-modda uchinchi qismining birinchi xatboshisidagi “0,65” raqami “0,7” raqami bilan almashtirilsin;
50) 422-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliq stavkalari quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
T/r Soliq solish obyektlari Soliq stavkalari, foizlarda 1. Uy-joylar va kvartiralar, dala hovli imoratlari (umumiy maydoni 200 kv.m gacha boʻlganlarini qoʻshib hisoblaganda), koʻp kvartirali uylarga uzviy bogʻliq boʻlgan avtomashina turar joylari, shuningdek boshqa imoratlar, binolar va inshootlar 0,36 2. Shaharlarda joylashgan uy-joylar va kvartiralar, umumiy maydoni: 200 kv.m dan ortiq va 500 kv.m gacha boʻlgan 0,48 500 kv.m dan ortiq boʻlgan 0,64 3. Boshqa aholi punktlarida joylashgan, umumiy maydoni 200 kv.m dan ortiq boʻlgan uy-joylar va kvartiralar, dala hovli imoratlari 0,48 4. Tadbirkorlik faoliyati uchun yoxud yuridik shaxsga yoki yakka tartibdagi tadbirkorga ijaraga berishda foydalaniladigan soliq solish obyektlari, shuningdek tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromadlar olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlari 1,5 ” ;
51) 424-moddaning ikkinchi qismidagi “Tuman (shahar) hokimi bilan tuzilgan” degan soʻzlar “Tuman (shahar) hokimi, shuningdek qonunchilikda belgilangan tartibda doimiy foydalanish huquqiga ega boʻlgan davlat organlari, muassasalari va tashkilotlari bilan tuzilgan hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazadigan organlarda roʻyxatdan oʻtkazilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
52) 429-modda :
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallanmagan yerlar uchun bazaviy soliq stavkalari respublika hududlari kesimida 1 gektar uchun mutlaq oʻlchamda quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
Respublika hududlari 1 gektar uchun bazaviy soliq stavkasi (mln soʻmda) Toshkent shahri: 1 zona 2 zona 3 zona 4 zona 5 zona 319,0 254,2 196,6 130,6 65,9 Qoraqalpogʻiston Respublikasi 41,2 Andijon viloyati 51,8 Buxoro viloyati 42,4 Jizzax viloyati 42,4 Qashqadaryo viloyati 42,4 Navoiy viloyati 42,4 Namangan viloyati 51,8 Samarqand viloyati 51,8 Surxondaryo viloyati 37,7 Sirdaryo viloyati 31,8 Toshkent viloyati 43,5 Fargʻona viloyati 43,5 Xorazm viloyati 42,4 ”;
quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar uchun belgilangan stavkaga nisbatan 0,5 dan 1,2 gacha boʻlgan kamaytiruvchi va oshiruvchi koeffitsiyentlarni qoʻllashga haqli.
Issiqxona xoʻjaliklari egallagan yerlar uchun soliq qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga nisbatan belgilangan stavkalarda toʻlanadi. Bunda mazkur yer uchastkalarining normativ qiymati qonunchilikda belgilangan tartibda aniqlanadi”;
beshinchi — oʻn oltinchi qismlari tegishincha yettinchi — oʻn sakkizinchi qismlar deb hisoblansin;
toʻqqizinchi qismining birinchi xatboshisidagi “0,45” raqami “0,48” raqami bilan almashtirilsin;
oʻninchi qismidagi “Ushbu moddaning oltinchi va yettinchi qismlari” degan soʻzlar “Ushbu moddaning sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi qismining birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda ushbu modda toʻqqizinchi qismining ikkinchi — beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan obyektlarga nisbatan respublikaning har bir tumani va shahari boʻyicha oʻrtacha belgilangan soliq stavkasiga nisbatan 0,48 koeffitsiyent qoʻllaniladi”;
oʻn sakkizinchi qismidagi “ushbu moddaning oʻn beshinchi qismida” degan soʻzlar “ushbu moddaning oʻn yettinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
53) 433-moddaning ikkinchi qismidagi “Tuman (shahar) hokimi bilan tuzilgan” degan soʻzlar “Tuman (shahar) hokimi, shuningdek qonunchilikda belgilangan tartibda doimiy foydalanish huquqiga ega boʻlgan davlat organlari, muassasalari va tashkilotlari bilan tuzilgan hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazadigan organlarda roʻyxatdan oʻtkazilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
54) 437-modda :
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Respublika hududlari kesimida bazaviy soliq stavkalari 1 kv. m uchun mutlaq oʻlchamda quyidagi miqdorlarda belgilanadi (bundan dehqon xoʻjaligini yuritish uchun, shuningdek jismoniy shaxslarga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari mustasno):
Respublika hududlari 1 kv. m uchun bazaviy soliq stavkasi (soʻmda) Toshkent shahri: 1 zona 2 zona 3 zona 4 zona 5 zona 1 856 1 574 1 290 1 014 725 Qoraqalpogʻiston Respublikasi 377 Andijon viloyati 463 Buxoro viloyati 377 Jizzax viloyati 377 Qashqadaryo viloyati 377 Navoiy viloyati 377 Namangan viloyati 463 Samarqand viloyati 463 Surxondaryo viloyati 353 Sirdaryo viloyati 297 Toshkent viloyati 392 Fargʻona viloyati 392 Xorazm viloyati 377 ”;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar uchun belgilangan stavkaga nisbatan 0,5 dan 1,2 gacha boʻlgan kamaytiruvchi va oshiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllashga haqli.
Issiqxona xoʻjaliklari egallagan yerlar uchun soliq qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga nisbatan belgilangan stavkalarda toʻlanadi. Bunda mazkur yer uchastkalarining normativ qiymati qonunchilikda belgilangan tartibda aniqlanadi”;
toʻrtinchi — toʻqqizinchi qismlari tegishincha oltinchi — oʻn birinchi qismlar deb hisoblansin;
oltinchi qismidagi “429-moddasining toʻqqizinchi va oʻninchi qismlarida” degan soʻzlar “429-moddasining oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
55) 445-moddaning :
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Belgilangan limit doirasida yer usti va yer osti manbalaridan olinadigan suv resurslari uchun soliq stavkalari bir kub metr uchun mutlaq oʻlchamda, quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
T/r Soliq toʻlovchilar va soliq solish obyektlari 1 kub metr uchun soliq stavkasi (soʻmda) yer usti suv resurslari manbalari yer osti suv resurslari manbalari 1. Iqtisodiyotning barcha tarmoqlaridagi korxonalar (bundan 2-bandda koʻrsatilganlar mustasno), shu jumladan sanoat korxonalari, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar 749 910 2. Elektr stansiyalari va kommunal xizmat koʻrsatish korxonalari 118 144 3. Qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliqlarni oʻstirish (yetishtirish) uchun foydalaniladigan suv hajmi, shu jumladan dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi yerlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar 107 107 4. Avtotransport vositalarini yuvish uchun ishlatilgan suv hajmi 16 050 16 050 5. Alkogolsiz ichimliklarni hamda pivo va vinodan tashqari alkogol mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan suv hajmi 40 660 40 660 ”;
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xalq deputatlari tuman va shahar Kengashlari:
soliq stavkasiga nisbatan 0,7 gacha kamaytiruvchi yoki 1,5 gacha oshiruvchi koeffitsiyentlarni belgilashga (bundan ushbu modda birinchi qismining 2 va 3-bandlari, shuningdek roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori bilan tasdiqlanadigan yirik soliq toʻlovchilar mustasno);
yuridik shaxslarning qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan, lazerli tekislash lozim boʻlgan sugʻoriladigan yerlari lazerli tekislanmagan taqdirda, ushbu yerlar uchun foydalaniladigan suv hajmi boʻyicha soliq stavkalariga nisbatan 1,2 gacha oshiruvchi koeffitsiyent qoʻllashga haqli”;
56) 452-modda :
birinchi qismining :
7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 7. Kon-kimyo xomashyosi Mineral pigmentlar 5,5 Yod 4,8 Mineral tuzlar (tosh tuz (ovqatga ishlatiladigani), kaliy tuzi, sulfat tuzi), karbonat xomashyosi (ohaktoshlar, dolomitlar), mineral oʻgʻitlar (glaukonit, fosforitlar va boshqalar) hamda boshqa kon-kimyo xomashyosi 3,5, biroq 6 591 soʻm/kub.m dan kam boʻlmagan ” ;
9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 9. Noruda qurilish materiallari Sement xomashyosi, bundan sement ishlab chiqarish uchun moʻljallangan ohaktosh mustasno 5 Sement ishlab chiqarish uchun moʻljallangan ohaktosh 7062 soʻm/tonna* Arralanadigan xarsangtosh, xarsangtosh, ohaktosh-chigʻanoq, ohaktosh (sement va ohak ishlab chiqarish uchun moʻljallangan ohaktoshdan tashqari), dolomitlar, qurilishda ishlatiladigan mayda toshlar, bazalt, granodioritlar, granosiyenitlar, siyenitlar, porfiritlar, diabaz-porfiritlar, gabbro, slanets jinslari, karbonat xomashyosi, travertin 5, biroq 6 591 soʻm/kub.m dan kam boʻlmagan Tabiiy bezaktoshdan bloklar 5, biroq 10 700 soʻm/kub.m dan kam boʻlmagan Marmar 5, biroq 21 400 soʻm/kub.m dan kam boʻlmagan Granitlar 5, biroq 32 100 soʻm/kub.m dan kam boʻlmagan Gips toshi, gips va angidrid, ganch 5, biroq 17 066 soʻm/tonnadan kam boʻlmagan Gʻisht-cherepitsa xomashyosi, lyosslar va lyossimon jinslar 5, biroq 4 943 soʻm/kub.m dan kam boʻlmagan Qurilish qumi, qumtoshlar, qum-shagʻal aralashmasi** 5 350 soʻm/kub.m dan kam boʻlmagan Ohak ishlab chiqarish uchun moʻljallangan ohaktosh, farfor xomashyosi, keramzit xomashyosi, mergel, argillitlar, vulqon jinslari, pelitli tuffitlar, mineral tola ishlab chiqarish uchun bazalt, diabaz, gliyej, andezibazalt, temir tarkibli qoʻshimchalar, magnetit-gematitli jinslar va boshqa noruda qurilish materiallari hamda keng tarqalgan foydali qazilmalar 5 ” ;
57) 461-moddaning :
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Aylanmadan olinadigan soliqni toʻlovchilar (bundan buyon ushbu boʻlimda soliq toʻlovchilar deb yuritiladi) deb quyidagilar eʼtirof etiladi:
1) soliq davrida jami daromadi bir milliard soʻmdan oshmagan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari (bundan buyon ushbu boʻlimda yuridik shaxslar deb yuritiladi);
2) soliq davrida tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadi bir milliard soʻmdan oshmagan yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar”;
ikkinchi qismi :
1-bandidagi “yakka tartibdagi tadbirkorlarga” degan soʻzlar “yakka tartibdagi tadbirkorlarga va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 15-band bilan toʻldirilsin:
“15) zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga”;
58) 462-modda :
ikkinchi qismidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi qismlari quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan almashtirilsin:
“Ushbu Kodeks 461-moddasi birinchi qismining 2-bandida koʻrsatilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar aylanmadan olinadigan soliqni toʻlash oʻrniga qoʻshilgan qiymat soligʻini va foyda soligʻini toʻlashga oʻtishga haqli”;
oltinchi — yigirma birinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — oʻn toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin;
yettinchi qismidagi “yakka tartibdagi tadbirkorlar” degan soʻzlar “yakka tartibdagi tadbirkorlar, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar yangi tashkil etilgan yuridik shaxsning jami daromad summasi, yangi roʻyxatdan oʻtgan yakka tartibdagi tadbirkorda yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxsda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromad summasi bir milliard soʻm uch yuz oltmish beshga boʻlingan va soliq toʻlovchi roʻyxatdan oʻtgan sanadan to kalendar yil tugaguniga qadar boʻlgan kunlar soniga koʻpaytirilgandagi summadan oshsa, u holda bunday shaxslar roʻyxatdan oʻtilgan yildan keyingi yildan eʼtiboran qoʻshilgan qiymat soligʻini va foyda soligʻini toʻlashga oʻtadi”;
oʻn uchinchi qismidagi “yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar” degan soʻzlar “yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi yigirmanchi qism bilan toʻldirilsin:
“Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soliq davrida tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan jami daromadi bir milliard soʻmdan oshgan yoki qoʻshilgan qiymat soligʻini va foyda soligʻini toʻlashga ixtiyoriy tartibda oʻtganidan eʼtiboran soliqlarni (bundan ijtimoiy soliq mustasno) ushbu Kodeksga muvofiq yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun belgilangan tartibda toʻlaydi”;
59) 465-modda :
nomi va birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“465-modda. Yakka tartibdagi tadbirkorlarning va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning soliq bazasini aniqlashning oʻziga xos xususiyatlari
Yakka tartibdagi tadbirkorlarning va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning soliq bazasi boʻlib, ularning tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan, ushbu Kodeksning 463-moddasiga muvofiq hisoblab chiqilgan jami daromadi hisoblanadi”;
ikkinchi qismidagi “yakka tartibdagi tadbirkor” degan soʻzlar “yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “yakka tartibdagi tadbirkorning” degan soʻzlar “yakka tartibdagi tadbirkorning yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxsning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — yettinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Yakka tartibdagi tadbirkorlarning va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning toʻlov tashkilotlarining raqamli platformalari orqali tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan bir milliard soʻmgacha boʻlgan daromadlari boʻyicha toʻlov tashkilotlari soliq agenti deb eʼtirof etiladi.
Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning soliq davrida tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha yuridik shaxslardan olgan bir milliard soʻmgacha boʻlgan daromadlari boʻyicha ushbu yuridik shaxslar soliq agenti deb eʼtirof etiladi. Bunda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar toʻlashi lozim boʻlgan soliq yuridik shaxslar tomonidan soliq organlarining xabarnomasi asosida toʻlov manbaida ushlab qolinadi.
Ushbu moddaning toʻrtinchi va beshinchi qismlarida nazarda tutilganidan boshqa hollarda, yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadlar boʻyicha soliqlarni toʻlash va hisobotlarni taqdim etish ishlari ushbu Kodeksda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Yakka tartibdagi tadbirkorlarning va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning mol-mulkini ijaraga berishdan olingan daromadlariga nisbatan ushbu Kodeks 381-moddasining birinchi qismida belgilangan stavkada jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi solinadi”;
60) 467-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliq stavkalari quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
T/r Soliq toʻlovchilar Soliq stavkalari, foizlarda 1. Iqtisodiyotning barcha tarmoqlaridagi soliq toʻlovchilar, bundan 2 — 5-bandlarda nazarda tutilganlar mustasno 4 2. Chakana savdo sohasidagi soliq toʻlovchilar 2.1. joylashgan joyiga qarab: aholisi soni yuz ming nafar va undan koʻp kishidan iborat shaharlarda 4 boshqa aholi punktlarida 2 borish qiyin boʻlgan va togʻli tumanlarda 1 2.2. joylashgan joyidan qatʼi nazar, tamaki mahsulotlarini realizatsiya qilishdan tovar aylanmasi boʻyicha 4 3. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sotib oluvchi, saralovchi, saqlovchi va qadoqlovchi tayyorlov tashkilotlari tovar aylanmasining 4 yoki yalpi daromadning 25 4. Yagona ishtirokchisi nogironligi boʻlgan shaxslarning jamoat birlashmalari, “Nuroniy” jamgʻarmasi va “Oʻzbekiston Chernobilchilari” assotsiatsiyasi boʻlgan, umumiy sonida nogironligi boʻlgan shaxslar, urush va 1941 — 1945-yillardagi mehnat fronti veteranlari 50 foizdan kam boʻlmagan va nogironligi boʻlgan shaxslar, urush va 1941 — 1945-yillardagi mehnat fronti veteranlarining mehnatiga haq toʻlash fondi umumiy mehnatga haq toʻlash fondining 50 foizidan kam boʻlmagan soliq toʻlovchilar 0 5. Yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar 1 ” ;
61) 468-moddaning toʻrtinchi qismidagi “14” raqami “5” raqami bilan almashtirilsin;
62) 470-modda :
uchinchi qismining birinchi xatboshisi “soliq toʻlovchi” degan soʻzlardan keyin “(soliq agenti)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Ushbu Kodeks 465-moddasining toʻrtinchi va beshinchi qismlarida nazarda tutilgan yakka tartibdagi tadbirkorlarning va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadlari boʻyicha soliq hisobotlari soliq agentlari tomonidan har bir yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs kesimida taqdim etiladi. Bunda hisoblangan va toʻlangan soliq hisobi yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs soliq toʻlovchi sifatida hisobda turgan joydagi soliq organidagi soliq toʻlovchining shaxsiy hisobvaragʻida yuritiladi”;
toʻrtinchi qismi beshinchi qism deb hisoblansin;
beshinchi qismi “davri uchun” degan soʻzlardan keyin “soliq toʻlovchi (soliq agenti) tomonidan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
63) 471-moddaning uchinchi qismidagi “yer soligʻi, mol-mulk soligʻi va suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni” degan soʻzlar “yer soligʻini va mol-mulk soligʻini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
64) 473-modda :
birinchi qismidagi “mol-mulk soligʻidan, yer soligʻidan va suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqdan” degan soʻzlar “mol-mulk soligʻidan va yer soligʻidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“2026-yil 1-apreldan eʼtiboran maxsus iqtisodiy zona ishtirokchisi maqomini olgan soliq toʻlovchilarga nisbatan foyda soligʻi boʻyicha imtiyoz ushbu moddaning ikkinchi qismida koʻrsatilgan, kiritilgan investitsiyalar hajmiga qarab belgilanadigan muddatga amortizatsiya qilinadigan asosiy vositalarni tezlashtirilgan amortizatsiya qilish huquqi tarzida qoʻllaniladi”;
uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;
toʻrtinchi qismidagi “Ushbu moddaning birinchi va ikkinchi qismlarida” degan soʻzlar “Ushbu moddaning birinchi, ikkinchi va uchinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
65) 474-moddaning ikkinchi qismidagi “473-moddasining ikkinchi qismida” degan soʻzlar “473-moddasining ikkinchi va uchinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
66) 483-modda :
ikkinchi qismi :
4-bandining birinchi xatboshisidagi “392 va 408-moddalarida” degan soʻzlar “408-moddasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6-bandidagi “429-moddasining toʻqqizinchi qismida va 437-moddasining toʻrtinchi qismida” degan soʻzlar “429-moddasining oʻn ikkinchi qismida va 437-moddasining oltinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi sakson oltinchi — bir yuz ikkinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Meva-sabzavot mahsulotlarini zamonaviy qadoqlarda realizatsiya qiluvchi quyidagi barcha shartlarga bir vaqtning oʻzida javob beradigan tadbirkorlik subyektlari 2025-yil 1-maydan 2028-yil 1-yanvarga qadar foyda soligʻini va ijtimoiy soliqni 1 foiz miqdordagi soliq stavkalari boʻyicha toʻlaydi:
har oyda har bir xodimga ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ikki baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblanganda;
hisobot (soliq) davri yakunlari boʻyicha jami daromadining umumiy hajmida zamonaviy qadoqlangan meva-sabzavot mahsulotlarini realizatsiya qilishdan olingan daromad ulushi 50 foizdan kam boʻlmagan soliq toʻlovchilarga. Bunda mazkur daromadlar ulushi tegishli vakolatli davlat organining fitosanitariya sertifikati va bojxona yuk deklaratsiyasi asosida aniqlanadi.
2025-yil 1-iyuldan 2030-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda:
bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratishdan olgan daromadi jami yillik daromadining kamida 80 foizini tashkil etgan yuridik shaxslar, shuningdek Bolalar kontentini rivojlantirish markazi shunday kontentlarni realizatsiya qilishdan olgan daromadlari boʻyicha foyda soligʻini toʻlashdan ozod qilinadi va ijtimoiy soliqni 1 foiz miqdordagi soliq stavkasi boʻyicha toʻlaydi;
yuridik shaxslarga bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarini foyda soligʻini hisoblashda chegirib tashlash huquqi beriladi.
Paxta-toʻqimachilik klasterlari, toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoati korxonalari 2025-yil 1-sentabrdan 2028-yil 1-sentabrga qadar boʻlgan davrda ijtimoiy soliqni 1 foiz miqdordagi soliq stavkasi boʻyicha toʻlaydi.
Ushbu Kodeks 289 3 -modda birinchi qismining 2-bandida nazarda tutilgan polietilen granulalari Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmaydigan va belgilangan tartibda aniq texnik parametrlar asosida shakllantiriladigan roʻyxat boʻyicha olib kirilganda, 2025-yil 1-sentabrdan 2028-yil 1-yanvarga qadar aksiz soligʻidan ozod qilinadi.
Ilk marta aylanmadan olinadigan soliqni toʻlashdan qoʻshilgan qiymat soligʻini va foyda soligʻini toʻlashga oʻtgan tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi yoki mol-mulk soligʻi summasini 2026-yil 1-yanvardan 2030-yil 1-yanvarga qadar olti oy davomida buxgalteriya hisobini yuritish bilan bogʻliq xarajatlar summasiga, biroq har oyda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 3,5 baravaridan oshmagan miqdorda kamaytirish huquqi beriladi.
Ushbu moddaning toʻqsoninchi qismida belgilangan tartib tadbirkorlik subyekti buxgalteriyani tashkil etish uchun buxgalter bilan tuzilgan mehnat shartnomasi yoki buxgalteriya xizmatlari koʻrsatish boʻyicha autsorsing shartnomasi asosida qoʻllaniladi, bundan tadbirkorlik subyektining rahbari buxgalteriya hisobini yuritish vazifasini oʻz zimmasiga olgan hollar mustasno.
Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar 2028-yil 1-yanvarga qadar qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasini zargarlik buyumlarini va yarim tayyor mahsulotlarni realizatsiya qilish narxi hamda ularning tarkibidagi qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar narxi oʻrtasidagi ijobiy farqdan kelib chiqqan holda aniqlaydi.
Ushbu Kodeks 246-moddasining 6-bandiga muvofiq olib kirilgan, mebel sanoatida foydalaniladigan texnologik asbob-uskunalar distribyutorlar tomonidan mahalliy ishlab chiqaruvchilarga realizatsiya qilingan taqdirda, 2030-yil 1-yanvarga qadar qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasi mazkur asbob-uskunalarni sotib olish narxi va realizatsiya qilish narxi oʻrtasidagi ijobiy farqdan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
2028-yil 1-yanvargacha boʻlgan davrda:
avtotransport vositalarini elektr energiyasi bilan quvvatlantirish stansiyalari, shuningdek bunday obyektlar bilan band boʻlgan yer uchastkalari uchun yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq va yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi ushbu soliqlardan hisoblangan summaning 1 foizi miqdorida toʻlanadi;
soliq toʻlovchilar avtotransport vositalarini elektr energiyasi bilan quvvatlantirish boʻyicha xizmatlar koʻrsatishdan olgan daromadlar hisobot (soliq) davri yakunlari boʻyicha jami daromadning kamida 50 foizini tashkil etgan taqdirda, ular shunday xizmatlar koʻrsatishdan olingan daromad boʻyicha foyda soligʻini toʻlashdan ozod etiladi;
avtotransport vositalarini elektr energiyasi bilan quvvatlantirish boʻyicha xizmatlar koʻrsatishdan olingan daromad aylanmadan olinadigan soliq boʻyicha soliq bazasidan chegirib tashlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi milliy investitsiya jamgʻarmasining dividendlar tarzidagi daromadlari 2030-yil 1-yanvarga qadar foyda soligʻidan ozod qilinadi.
Milliy film va seriallar ishlab chiqarib, ularni realizatsiya qilishdan olingan daromadi jami yillik daromadining kamida 80 foizini tashkil etgan yuridik shaxslar shunday milliy film va seriallarni realizatsiya qilishdan olgan daromadlari boʻyicha 2026-yil 1-yanvardan 2030-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda foyda soligʻini toʻlashdan ozod qilinadi va ijtimoiy soliqni 1 foiz miqdordagi soliq stavkasi boʻyicha toʻlaydi.
Oʻz ehtiyoji uchun gips xomashyosini qazib chiqaruvchi va undan tayyor qurilish materiallari ishlab chiqaruvchi korxonalarga nisbatan gips xomashyosini qazib olganlik uchun belgilangan yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq stavkasi 2026-yil 1-yanvardan 2028-yil 1-yanvarga qadar 50 foiz miqdorda qoʻllaniladi.
Issiqxona faoliyatidan olgan daromadlari joriy hisobot (soliq) davri yakunlari boʻyicha jami daromadining kamida 60 foizini tashkil etgan issiqxona xoʻjaliklari ijtimoiy soliqni 2026-yil 1-yanvardan 2029-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda 1 foiz miqdordagi soliq stavkasi boʻyicha toʻlaydi.
Ishchilarining oʻrtacha ish haqi miqdori har oyda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ikki baravaridan kam boʻlmagan mahalliy sanoat korxonalarining ishchilarni tashish va ovqatlantirish bilan bogʻliq xarajatlaridan har bir xodim uchun bir oyda bir bazaviy hisoblash miqdorigacha boʻlgan qismi 2026-yil 1-yanvardan 2028-yil 1-yanvarga qadar ijtimoiy soliq bazasidan kamaytiriladi.
Ushbu moddaning toʻqson toʻqqizinchi qismida belgilangan soliq imtiyozi quyidagilarga nisbatan tatbiq etiladi:
ipakchilik, oziq-ovqat, qurilish materiallari, elektrotexnika, farmatsevtika, mebelchilik, kimyo, parfyumeriya, kosmetika, avtomobil, metallurgiya sanoati korxonalariga;
oʻzi ishlab chiqargan mahsulotini realizatsiya qilishdan olgan daromadlari joriy hisobot (soliq) davri yakunlari boʻyicha olgan jami daromadining 60 foizidan koʻp boʻlgan soliq toʻlovchilarga.
2028-yil 1-yanvarga qadar:
issiqxona xoʻjaliklari tomonidan kredit majburiyatlari bajarilmaganligi sababli tijorat banklari balansiga oʻtgan issiqxonalar va ular bilan bogʻliq garov taʼminotida boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini tijorat banklari tomonidan realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalar qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlashdan;
tijorat banklari issiqxona xoʻjaliklarining kredit majburiyatlari bajarilmaganligi sababli oʻz balansiga qabul qilgan issiqxonalar va ular bilan bogʻliq boʻlgan garov taʼminotidagi koʻchmas mulk obyektlari boʻyicha yer soligʻini toʻlashdan ozod etiladi.
2026-yil 1-yanvardan 2031-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda oʻrta va past orbitali yoʻldosh aloqa tarmoqlarini Oʻzbekiston hududida markaziy yer stansiyasi orqali tashkil etish bilan bogʻliq boʻlgan loyihalar doirasida:
qurilmalarni, dasturiy mahsulotlarni, ehtiyot qismlarini va butlovchi qismlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish qoʻshilgan qiymat soligʻidan;
yoʻldosh aloqa tizimi orqali koʻrsatilgan yoʻldosh aloqa tarmoqlari operatorlarining xizmatlar koʻrsatish boʻyicha aylanmasi qoʻshilgan qiymat soligʻidan;
markaziy yer stansiyalari, terminallar va yoʻldosh aloqa infratuzilmasining boshqa aktiv qurilmalari joylashtirilgan telekommunikatsiya inshootlari va ularning yer maydonlari yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliqdan hamda yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻidan;
yoʻldosh aloqa tarmoqlari operatorlarining yaratilgan yoʻldosh aloqa tizimi orqali xizmatlar koʻrsatishdan olingan foydasi foyda soligʻidan ozod etiladi”.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519-modda, № 5, 648-modda, № 7, 828-modda, № 8, 968, 971-moddalar, № 10, 1153-modda, № 11, 1237-modda) 15-moddasining toʻrtinchi qismidagi “shuningdek xususiy uy-joy mulkdorlarining shirkatlarini” degan soʻzlar “xususiy uy-joy mulkdorlarining shirkatlarini, shuningdek kamida olti oy davomida oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarni yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs sifatida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 20-oktabrda qabul qilingan “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-642-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 10, 595-modda; 2021-yil, № 4, 287-modda, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570-modda, 10-songa ilova; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 8, 818-modda, № 9, 958, 968-moddalar, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 5, 648-modda, № 11, 1233-modda) 36-moddasining birinchi qismi chiqarib tashlansin.
7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 25-fevralda qabul qilingan “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-677-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 2, 146-modda; 2022-yil, № 3, 216, 217-moddalar, № 4, 340-modda; 2023-yil, № 1, 2-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 6, 730-modda, № 8, 971-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:
1) 11-modda quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tadbirkorlik subyekti ixtiyoriy ravishda tugatilgan taqdirda, soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini yuritish va ushbu subyekt ixtiyoriy ravishda tugatilganda soliqlarga doir xulosalar berish tartibini belgilaydi”;
2) 33-modda birinchi qismining beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“auditorlik tashkilotining shtatida soliq maslahatchisi mavjud boʻlganda yoxud shartnoma shartlari asosida uni jalb etgan holda, soliqqa oid qonunchilikni qoʻllash, soliqlar va yigʻimlar boʻyicha hisob-kitoblar, deklaratsiyalar tuzish yuzasidan maslahatlar berish, shuningdek yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchining uni ixtiyoriy ravishda tugatish chogʻida soliqqa oid qonunchilikka koʻra daʼvo qilish muddati oʻtmagan oxirgi soliq auditidan keyingi davrda soliq majburiyatlari bajarilishi boʻyicha xulosa berish”.
8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 4-avgustda qabul qilingan “Soliq maslahatiga oid faoliyat toʻgʻrisida”gi OʻRQ-787-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 8, 788-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 19-modda birinchi qismining sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mijozning (ishonch bildiruvchining) soliq davri uchun soliq majburiyatlarining bajarilishi, shu jumladan ixtiyoriy ravishda tugatilayotgan, tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchining uni ixtiyoriy ravishda tugatish chogʻida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka koʻra daʼvo qilish muddati oʻtmagan oxirgi soliq auditidan keyingi davrda soliq majburiyatlari bajarilishi boʻyicha xulosa berish”;
2) 23-moddaning yettinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchi ixtiyoriy ravishda tugatilganda, mazkur xulosani berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkiloti bergan soliq maslahatiga oid xulosa soliq organlari tomonidan tan olinadi”.
9-modda. Suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq boʻyicha soliq imtiyozlarini berishga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 1-yanvarga qadar qabul qilingan qarorlarida nazarda tutilgan suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq boʻyicha imtiyozlar muddati ularning amal qilish muddatiga qadar amal qiladi va uni uzaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Soliq toʻlovchilar uchun aylanmadan olinadigan soliq stavkasini pasaytirish tarzida taqdim etilgan imtiyozlar aylanmadan olinadigan soliqni 2026-yil 1-yanvardan eʼtiboran 1 foiz miqdorda toʻlovchi yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar uchun tatbiq etilmaydi.
Ushbu Qonun 4-moddasi 4-bandining sakkizinchi — yigirmanchi xatboshilari qoidalari 2026-yil yakunlariga koʻra, 2027-yildan eʼtiboran qoʻllaniladi.
Ushbu Qonun 4-moddasi 37-bandining qoidalari kuchga kirguniga qadar boʻlgan davrda pasaytirilgan foyda soligʻi stavkasini qoʻllash boʻyicha imtiyozdan foydalanish huquqiga ega boʻlgan soliq toʻlovchilar 2026-yil davomida mazkur imtiyozdan foydalanishga haqli.
2026-yil 1-yanvargacha qabul qilingan soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan foyda soligʻi boʻyicha imtiyozlar ularning amal qilish muddati tugaguniga qadar amaldagi tartib asosida qoʻllaniladi.
Ushbu Qonun 4-moddasi 63-bandining va 64-bandining ikkinchi xatboshisi qoidalari kuchga kirguniga qadar boʻlgan davrda suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq imtiyozlaridan foydalanishni boshlagan toʻgʻridan-toʻgʻri xususiy chet el investitsiyalari ishtirokidagi yuridik shaxslar hamda maxsus iqtisodiy zona ishtirokchilari mazkur imtiyozlarning amal qilishi muddati tugaguniga qadar ulardan foydalanish huquqini saqlab qoladi.
10-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
11-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
12-modda. Ushbu Qonun 2026-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.
Ushbu Qonun 4-moddasi 52-bandining oltinchi xatboshisi va 54-bandining oltinchi xatboshisi 2025-yil 1-yanvardan eʼtiboran yuzaga kelgan munosabatlarga nisbatan ham tatbiq etiladi.
Ushbu Qonun 4-moddasi 55-bandining yettinchi xatboshisi 2027-yil 1-yanvardan eʼtiboran amalga kiritiladi.
Ushbu Qonun 4-moddasi 66-bandining oltinchi , yettinchi va sakkizinchi xatboshilari qoidalari 2025-yil 1-maydan eʼtiboran yuzaga kelgan munosabatlarga nisbatan ham tatbiq etiladi.
Ushbu Qonun 4-moddasi 66-bandining toʻqqizinchi , oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilari qoidalari 2025-yil 1-iyuldan eʼtiboran yuzaga kelgan munosabatlarga nisbatan ham tatbiq etiladi.
Ushbu Qonun 4-moddasi 66-bandining oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilari qoidalari 2025-yil 1-sentabrdan eʼtiboran yuzaga kelgan munosabatlarga nisbatan ham tatbiq etiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 25-dekabr,
OʻRQ- 1108 -son