📅 2025-yil 17-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 17-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 17 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 декабря 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 December 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 17 декабрдаги 312-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 77-банддаги «Адлия вазирлиги» ва «Наркотикларни назорат қилиш миллий марказини» деган сўзлар тегишли равишда «Ички ишлар вазирлиги» ва «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 80-банднинг учинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигини» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 89-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 120-банддан «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 1-иловада :
1) 2 007 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси»;
2) 3 022 0 0 қатордаги «Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси» деган сўзлар «Миграция жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3 036 0 0 қатордаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича» деган сўзлар «Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3 041 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»;
5) 3 066 0 0 қатордаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар «Президенти Администрацияси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 3 078 0 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 078 1 0 Республика маблағлари;
3 078 2 0 Ҳудудий маблағлар;
3 078 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги ҳамда вилоятларнинг вилоят даражасидаги маблағлари;»;
7) 3 082 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 083 0 0 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги махсус жамғарма;
3 083 1 0 Республика маблағлари;
3 084 0 0 Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси;
3 084 1 0 Республика маблағлари;
3 085 0 0 Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 085 1 0 Республика маблағлари;
3 086 0 0 Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси;
3 086 1 0 Республика маблағлари».
6. 2-иловада :
1) 3 422 114 ва 3 422 135 қаторлардаги «Адлия вазирлиги» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3 422 204 қатордаги «Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3 422 449 ва 3 422 450 қаторлардаги «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи» деган сўзлар «яшаш ва турган жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3 430 136 қатордаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 3 430 172 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3 430 172 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 186¹-моддасига асосан этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жарима»;
6) 3 450 515 қатордаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 4-иловада :
1) 7 018 110 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 018 111 Жисмоний шахсларга бериладиган ссудалар»;
2) 7 018 532 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 018 533 Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган маблағлар»;
3) 7 031 120 қатордаги «Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизматини» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 7 031 120 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 031 121 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг криминоген вазияти оғир ҳудудларда, туристик инфратузилма объектларида ҳамда оммавий дам олиш жойларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан сақланадиган қўриқлаш-патрул хизмати нарядларини сақлаш харажатлари»;
5) 7 039 910 қатордаги «Адлия вазирлиги» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7 039 920 қатордаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий марказини» деган сўзлар «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 7 041 910 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги сақлаш харажатлари»;
8) 7 041 912 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 041 913 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги»;
9) 7 042 117 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 042 118 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигини сақлаш харажатлари»;
10) 7 042 201 ва 7 042 204 қаторлардаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 7 042 205 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги, вилоятлар ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш бошқармаларини сақлаш харажатлари»;
12) 7 046 901 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси»;
13) 7 047 301, 7 047 302 ва 7 047 904 қаторлардан «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14) 7 049 100 ва 7 049 200 қаторлардаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 7 049 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 049 600 Кадастр соҳасидаги бошқа муассасалар харажатлари;
7 049 610 Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий марказини сақлаш харажатлари»;
16) 7 049 970 қатордаги «марказини» деган сўз «агентлигини» деган сўз билан алмаштирилсин;
17) 7 056 100 ва 7 056 200 қаторлардаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 7 056 901 қатордаги «унитар корхоналарини» деган сўзлар «муассасаларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
19) 7 069 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 069 500 Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасини сақлаш харажатлари»;
20) 7 092 903 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси»;
21) 7 098 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 098 200 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигини сақлаш харажатлари»;
22) 7 098 300 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари»;
23) 7 098 600, 7 098 601 ва 7 098 602 қаторлар чиқариб ташлансин;
24) 7 098 906 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигини сақлаш харажатлари»;
25) 7 106 330 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси»;
26) 7 109 604 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 109 605 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги махсус жамғарма харажатлари».
8. 5-иловада :
1) 42 34 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 34 940 Ахборот тизими ва ресурсларини техник қўллаб-қувватлаш ва модернизациялаш»;
2) 42 34 990 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 35 000 Сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш бўйича энергия самарадорликка оид бошқа турдаги харажатлар»;
3) 42 52 130 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 52 140 Энергия самарадорлик бўйича товар-моддий захиралар»;
4) 42 92 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 92 300 Киберхавфсизлик хизматлари»;
5) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«42 99 960 Ахборот тизими ва ресурсларини ишлаб чиқиш ва сотиб олиш;
42 99 970 Энергия самарадорлик бўйича хизматлар сотиб олиш харажатлари»;
6) 43 54 960 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«43 54 970 Энергия самарадорлиги бўйича бошқа техника».
9. 5а-иловада :
1) 42 34 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 34 940 Ахборот тизими ва ресурсларини техник қўллаб-қувватлаш ва модернизациялаш»;
2) 42 34 990 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 35 000 Сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш бўйича энергия самарадорликка оид бошқа турдаги харажатлар»;
3) 42 52 130 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 52 140 Энергия самарадорлиги бўйича товар-моддий захиралар»;
4) 42 92 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 92 300 Киберхавфсизлик хизматлари» харажат моддаси»;
5) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«42 99 960 Ахборот тизими ва ресурсларини ишлаб чиқиш ва сотиб олиш;
42 99 970 Энергия самарадорлик бўйича хизматлар сотиб олиш харажатлари»;
6) 43 54 960 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«43 54 970 Энергия самарадорлик бўйича бошқа техника»;
7) 48 21 410 қатор чиқариб ташлансин;
8) 48 21 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«48 21 410 Талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўловлар».
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 декабрь,
312 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksiga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 17-dekabrdagi 312-son buyrugʻiga ILOVA
Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 77-banddagi “Adliya vazirligi” va “Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazini” degan soʻzlar tegishli ravishda “Ichki ishlar vazirligi” va “Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 80-bandning uchinchi xatboshisidagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligini” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 89-banddagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 120-banddan “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Maktabgacha taʼlim agentligi va uning hududiy boʻlinmalarini saqlash xarajatlari,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
5. 1-ilovada :
1) 2 007 0 0 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Davlat ijtimoiy sugʻurta jamgʻarmasi”;
2) 3 022 0 0 qatordagi “Xorijda mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarni qoʻllab-quvvatlash hamda ularning huquq va manfaatlarini himoya qilish jamgʻarmasi” degan soʻzlar “Migratsiya jamgʻarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 3 036 0 0 qatordagi “Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi huzuridagi Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha” degan soʻzlar “Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 3 041 0 0 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasining budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi”;
5) 3 066 0 0 qatordagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” degan soʻzlar “Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 3 078 0 0 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“3 078 1 0 Respublika mablagʻlari;
3 078 2 0 Hududiy mablagʻlar;
3 078 2 1 Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika darajasidagi hamda viloyatlarning viloyat darajasidagi mablagʻlari;”;
7) 3 082 1 0 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“3 083 0 0 Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi maxsus jamgʻarma;
3 083 1 0 Respublika mablagʻlari;
3 084 0 0 Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi;
3 084 1 0 Respublika mablagʻlari;
3 085 0 0 Yengil sanoatni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi;
3 085 1 0 Respublika mablagʻlari;
3 086 0 0 Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Umummilliy ekologik muammolarni bartaraf etish davlat maqsadli jamgʻarmasi;
3 086 1 0 Respublika mablagʻlari”.
6. 2-ilovada :
1) 3 422 114 va 3 422 135 qatorlardagi “Adliya vazirligi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 3 422 204 qatordagi “Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 3 422 449 va 3 422 450 qatorlardagi “doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi” degan soʻzlar “yashash va turgan joyi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 3 430 136 qatordagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 3 430 172 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3 430 172 Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 186¹-moddasiga asosan etil spirti, alkogolli va tamaki mahsulotlarini, shuningdek tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini qonunga xilof ravishda muomalaga kiritganlik uchun jarima”;
6) 3 450 515 qatordagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 4-ilovada :
1) 7 018 110 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 018 111 Jismoniy shaxslarga beriladigan ssudalar”;
2) 7 018 532 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 018 533 Davlat aktivlarini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlar hisobidan tumanlar va shaharlar budjetlariga beriladigan mablagʻlar”;
3) 7 031 120 qatordagi “Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmatini” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 7 031 120 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 031 121 Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentining kriminogen vaziyati ogʻir hududlarda, turistik infratuzilma obyektlarida hamda ommaviy dam olish joylarida mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan saqlanadigan qoʻriqlash-patrul xizmati naryadlarini saqlash xarajatlari”;
5) 7 039 910 qatordagi “Adliya vazirligi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 7 039 920 qatordagi “Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazini” degan soʻzlar “Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 7 041 910 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik rivojlanish va islohotlar agentligi saqlash xarajatlari”;
8) 7 041 912 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 041 913 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi”;
9) 7 042 117 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 042 118 Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligini saqlash xarajatlari”;
10) 7 042 201 va 7 042 204 qatorlardagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
11) 7 042 205 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi qoʻmitasi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi, viloyatlar oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish boshqarmalarini saqlash xarajatlari”;
12) 7 046 901 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi”;
13) 7 047 301, 7 047 302 va 7 047 904 qatorlardan “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
14) 7 049 100 va 7 049 200 qatorlardagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
15) 7 049 500 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“7 049 600 Kadastr sohasidagi boshqa muassasalar xarajatlari;
7 049 610 Koʻchmas mulkni ommaviy baholash milliy markazini saqlash xarajatlari”;
16) 7 049 970 qatordagi “markazini” degan soʻz “agentligini” degan soʻz bilan almashtirilsin;
17) 7 056 100 va 7 056 200 qatorlardagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
18) 7 056 901 qatordagi “unitar korxonalarini” degan soʻzlar “muassasalarini” degan soʻz bilan almashtirilsin;
19) 7 069 100 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 069 500 Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasini saqlash xarajatlari”;
20) 7 092 903 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi”;
21) 7 098 100 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 098 200 Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligini saqlash xarajatlari”;
22) 7 098 300 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligining hududiy boshqarmalarini saqlash xarajatlari”;
23) 7 098 600, 7 098 601 va 7 098 602 qatorlar chiqarib tashlansin;
24) 7 098 906 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligini saqlash xarajatlari”;
25) 7 106 330 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Davlat ijtimoiy sugʻurta jamgʻarmasi”;
26) 7 109 604 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 109 605 Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi maxsus jamgʻarma xarajatlari”.
8. 5-ilovada :
1) 42 34 930 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 34 940 Axborot tizimi va resurslarini texnik qoʻllab-quvvatlash va modernizatsiyalash”;
2) 42 34 990 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 35 000 Saqlab turish va joriy taʼmirlash boʻyicha energiya samaradorlikka oid boshqa turdagi xarajatlar”;
3) 42 52 130 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 52 140 Energiya samaradorlik boʻyicha tovar-moddiy zaxiralar”;
4) 42 92 200 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 92 300 Kiberxavfsizlik xizmatlari”;
5) 42 99 000 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“42 99 960 Axborot tizimi va resurslarini ishlab chiqish va sotib olish;
42 99 970 Energiya samaradorlik boʻyicha xizmatlar sotib olish xarajatlari”;
6) 43 54 960 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“43 54 970 Energiya samaradorligi boʻyicha boshqa texnika”.
9. 5a-ilovada :
1) 42 34 930 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 34 940 Axborot tizimi va resurslarini texnik qoʻllab-quvvatlash va modernizatsiyalash”;
2) 42 34 990 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 35 000 Saqlab turish va joriy taʼmirlash boʻyicha energiya samaradorlikka oid boshqa turdagi xarajatlar”;
3) 42 52 130 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 52 140 Energiya samaradorligi boʻyicha tovar-moddiy zaxiralar”;
4) 42 92 200 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 92 300 Kiberxavfsizlik xizmatlari” xarajat moddasi”;
5) 42 99 000 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“42 99 960 Axborot tizimi va resurslarini ishlab chiqish va sotib olish;
42 99 970 Energiya samaradorlik boʻyicha xizmatlar sotib olish xarajatlari”;
6) 43 54 960 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“43 54 970 Energiya samaradorlik boʻyicha boshqa texnika”;
7) 48 21 410 qator chiqarib tashlansin;
8) 48 21 400 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“48 21 410 Talabalarni moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasidan toʻlovlar”.
Vazir D. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2025-yil 17-dekabr,
312 -son