UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 25-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 25 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ҚОИДАЛАРИ

ҚОИДАЛАРИ

КЎРСАТМАЛАР

Кон қазиб олиш корхоналарининг йўл транспортидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини ва Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига мувофиқ, кон қазиб олиш корхоналарининг йўл транспортидан фойдаланишда, кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги талаблари бажарилиши, ишчиларнинг соғлиги ва ҳаётига зарар ва хавфни олдини олишга қаратилган хавфсизлик талабларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

очиқ конларда хизмат кўрсатадиган автотранспорт компанияси ходимларининг асосий вазифалари;

саноат транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибига қўйиладиган талаблар ва унга техник хизмат кўрсатишнинг асосий қоидалари;

карьерлардаги автомобиль йўлларига қўйиладиган талаблар;

ҳаракатланувчи таркибни ишлатиш пайтида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнгин хавфсизлиги талабларини назарда тутувчи Кон қазиб олиш корхоналарининг йўл транспортидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари 1-иловага мувофиқ;

технологик жиҳатдан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёни билан боғлиқ қолдиқлар сақланадиган жой ва барча турдаги бошқа гидротехник мосламалар махсус ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича қурилиши;

кон-бойитиш фаолияти чиқиндилари ташкил этиш майдончалари, санитария-ҳимоя ва муҳофаза зоналари;

кон қолдиқларини сақловчи гидротехник иншоатлардан хавфсиз фойдаланиш талабларини назарда тутувчи Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 декабрдаги 829-сон қарорига 1-ИЛОВА

Кон қазиб олиш корхоналарининг йўл транспортидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги

1-боб. Асосий қоидалар

1-§. Атамалар ва таърифлар

1. Мазкур қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:

автотранспорт корхонаси — автомобиль транспортида ташишни, шунингдек автомобилларни сақлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширувчи ташкилот;

автобаза — автотранспорт корхонасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида алоҳида жойлашган кичик бўлими;

автомобиль — двигатель ёрдамида ўзиюрувчи ғилдиракли (релссиз) транспорт воситаси;

технологик йўл транспорт воситаси — кон қазиб олувчи корхоналар технологик йўлларида қўлланилувчи одам, юк ташиш учун мўлжалланган (релссиз) ўзиюрувчи машиналар (автомобиль, трактор).

2. Мазкур қоидалар кон қазиб олиш корхоналарининг технологик йўл транспортидан фойдаланишда ишларнинг бехатар олиб борилишини ва технологик йўл транспортидан фойдаланишнинг бутун давридаги жараёнларга қўйиладиган талабларни белгилайди.

2-§. Хавфсизликнинг умумий талаблари

3. Элликта ва ундан ортиқ технологик йўл транспорт воситалари мавжуд бўлган ташкилотларда (кейинги ўринларда — автотранспорт корхонаси деб юритилади) йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

4. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати автотранспорт корхонасининг мустақил таркибий бўлинмаси бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.

5. Технологик йўл транспорт воситаларини очиқ конларда ишлатиш пайтида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари қуйидагиларни тартибга солади:

а) очиқ конларда хизмат кўрсатадиган автотранспорт корхонаси ходимларининг асосий вазифалари;

б) автотранспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибига қўйиладиган талаблар ва унга техник хизмат кўрсатишнинг асосий қоидалари (техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, сақлаш);

в) технологик юк ташиш пайтида ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланишнинг техник жиҳатларига оид кўрсатмалар;

г) карьерлардаги автомобиль йўлларига қўйиладиган талаблар;

д) ҳаракатланувчи таркибни ишлатиш пайтида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талаблари.

6. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини ва бажарилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш берувчига (меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари мутахассисларига) ва касаба уюшма ходимларига юклатилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва шартларига риоя қилиниши бўйича назорат тезкор ва идоравий назорат қилиш схемалари билан белгиланади.

7. Автотранспорт корхонаси маъмурияти ёки унинг юқори турувчи ташкилоти ёхуд улар ваколат берган бошқарув органи корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек, жамоа шартномасида назарда тутилган мажбуриятларга жавоб беришини таъминлайди.

8. Ҳар бир иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур маблағларни. қонунчиликда, жамоа шартномасида, шунингдек, жамоа келишувларида ёки бошқа ички идоравий ҳужжатларда белгиланадиган миқдорда ажратади.

9. Автотранспорт корхонаси ходимлари бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шароитларда суғурталанадилар.

10. Автотранспорт корхонасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда меҳнат муҳофазасига оид норматив ҳужжатлар талабларига асосан ишлаб чиқилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

3-§. Ходимларга йўл-йўриқлар бериш, уларни ўқитиш ва билимларини текшириш

11. Ишларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқаришда ташкил этиш ва олиб бориш билан боғлиқ бўлган автотранспорт корхоналарининг ҳар бир ходимига белгиланган тартибда хавфсизлик бўйича йўл-йўриқдан ва билимлар синовидан ўтказилганидан кейингина мустақил ишлашга рухсат берилиши мумкин.

12. Автотранспорт корхонаси маъмурияти ходимларни тасдиқланган дастурга мувофиқ хавфсиз техника ва иш усулларига ўргатишни ва ўқитишни ўз вақтида ва сифатли таъминлашга мажбурдир.

13. Ходимларни ўқитиш ва йўл-йўриқдан ўтказиш хавфсизлик ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича умумий ва саноат қоидалари ва кўрсатмалари асосида, аниқ иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

14. Йўриқномалар қуйидаги турларга бўлинади:

а) ишга қабул қилишда кириш йўриқномаси;

б) иш жойидаги дастлабки йўриқнома;

в) иш жойидаги такрорий йўриқнома;

д) қўшимча (навбатдан ташқари) йўриқнома.

15. Кириш йўриқномаси автотранспорт корхонасига кирадиган барча ходимлар, муҳандислар, техник ходимлар, хизматчилар, амалиёт ўтадиган тингловчилар ва ўқувчилар учун тасдиқланган йўриқномага мувофиқ хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис томонидан амалга оширилади.

16. Йўриқномалар кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган хавфсизлик техникаси хонасида ўтказилиши керак.

17. Кириш йўриқномасини ўтказишда ходимларга куйидаги қоидалар тушунтирилиши керак:

а) автотранспорт корхонасининг ички тартиб қоидалари;

б) ҳудудда, ишлаб чиқариш ва маиший биноларда ўзини тутиш қоидалари;

в) огоҳлантирувчи ёзувлар, плакатлар ва сигналлар маъноси;

г) тегишли участканинг меҳнат шароитлари, хусусиятлари ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чоралари;

д) автотранспорт корхонасида шахсий гигиена ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар;

е) махсус кийим, пойабзал ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш меъёрлари ва улардан фойдаланиш қоидалари;

ж) бахтсиз ҳодисада жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралари ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисани расмийлаштириш тартиби;

з) ёнғин хавфсизлиги талаблари.

18. Кириш йўриқномаси ўтказилганлиги тўғрисида рўйхатга олиш журналида ёзув қайд қилиниши керак.

19. Автотранспорт корхонасига янги ишга қабул қилинган ходимлар, амалиёт ўтайдиган тингловчилар ва ишлаб чиқариш таълими ўқувчилари, вақтинча ва хизмат сафарига юборилган ходимлар билан йўриқнома иш бошланишидан олдин камида 5 кун мобайнида иш жойида ўтказилади.

20. Буни тегишли участка раҳбари касбига биноан иш жойида ўтказади. Йўриқнома иш жараёнлари хавфсиз тўғри бажарилишини намойиш этиш билан биргаликда ўтказилиши керак.

21. Ишларни хавфсиз усуллари бўйича иш жойида дастлабки йўриқнома дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) муайян участкада технологик жараён билан умумий танишиш;

б) жиҳозлар, қурилмалар, тўсувчи ва ҳимоя этувчи воситалар билан танишиш, шунингдек, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

в) ишга тайёрланиш тартиби (ускуналар, ишга тушириш жиҳозлар, ерга улагич қурилмалар, мосламалар ва асбобларнинг яроқлилигини текшириш);

г) иш жойини тутиш тартибига қўйиладиган талаблар;

д) ходим якка ва бошқа ходимлар билан биргаликда ишни бажаришда асосий хавфсизлик қоидалари.

22. Агар иш жойидаги йўриқномадан сўнг, текшириш натижасида ходим хавфсизлик техникаси талабларини ўзлаштирмаганлиги аниқланса, участка раҳбари тушунтиришни такрорлаши ва хавфсиз иш услубларини намойиш этиши шарт.

23. Материални ўзлаштирмагунча ходим мустақил ишлашга қўйилмаслиги керак. Ходим синов муддати давомида амалий машғулотлар ўтиш учун малакали ходимга бириктирилиши керак.

24. Ўқувчилар ва амалиёт ўтадиган тингловчиларга ишлаш учун рухсат автотранспорт корхонаси раҳбарининг буйруғи билан тайинланган тажрибали ходимлар раҳбарлигида иш жойида йўриқнома ўтганидан сўнг берилади. Иш жойида ўтказиладиган йўриқнома амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.

25. Ходимларга уларнинг малакаси, иш стажи ва тажрибасидан қатъий назар, йўриқнома дастурига биноан камида ярим йилда бир марта иш жойида такрорий йўриқнома ўтказилади.

26. Хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни бажарадиган ходимлар учун (аккумулятор таъмирловчилар, бўёқчилар, электр ва газ билан пайвандловчилар, электриклар, ўт ёқувчилар, босим остидаги ускуналарда ишлайдиганлар, этил қўшилган бензин ва бензол билан ишлайдиганлар, юк ташувчилар, дастгоҳчилар ва бошқалар) такрорий йўриқнома ҳар чоракда ўтказилади.

Ходимлар томонидан қоидалар ва хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар, технологик ва ишлаб чиқариш интизоми бузилган тақдирда, шунингдек, технологик жараён, иш тури ва ҳаракатланувчи таркиб ўзгарган ҳолда ишлаб чиқариш участкасининг раҳбари томонидан ишнинг хавфсиз техникаси ва усуллари бўйича иш жойида режадан ташқари йўриқнома ўтказилади.

27. Такрорий ва режадан ташқари йўриқнома ўтказилиши махсус журналда йўриқномаларнинг рақамлари кўрсатилган ёзувлар билан расмийлаштирилиши лозим. Журнал ишлаб чиқариш участкаси раҳбарида сақланиши керак.

28. Автотранспорт корхонасига ишга янги келган барча ходимлар хавфсизлик бўйича йўриқномадан ўтишдан ташқари, дастурларда белгиланган ҳажмда ва муддатларда корхонада тасдиқланган дастур бўйича хавфсиз ишлаш усуллари ва техникаси бўйича машғулотлар ўтишлари ва автотранспорт корхонаси раҳбари томонидан тайинланган махсус комиссияга имтиҳон топширишлари керак.

29. Комиссия томонидан билимлари қониқарсиз деб топилган шахсларга мустақил ишлашга рухсат берилмайди ва улар имтиҳонни икки ҳафталик муддатдан кечиктирмай қайта топширишади.

30. Хавфсизлик техникаси бўйича ўқишдан ўтган ходимлар билимлари йилига бир марта даврий синов (имтиҳон)да текширилади.

31. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган юқори хавфли ишларга фақат махсус ўқув тайёргарликдан ўтиб, имтиҳон топширган ва ушбу ускунада ишлаш ҳуқуқи берувчи гувоҳнома олган шахсларга рухсат берилади.

32. Муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билим даражасини ошириш учун ўқув машғулотлар тасдиқланган дастур бўйича махсус ташкил этилган семинарларда, лавозим бўйича иш бошлаган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай билимларни синовдан ўтказиш билан ўтказилади. Билимларни синаш камида уч йилда бир марта ўтказилади.

33. Электр трансмиссияли автомашинани бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун электр хавфсизлиги бўйича «II»-гуруҳдан паст бўлмаган малакавий гуруҳга эга ходимларга рухсат берилади.

34. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи шахслар ўқишдан ташқари 6 — 12 иш куни давом этадиган зарурий стажировкадан ўтишлари керак, шундан сўнг уларга мустақил ишлашга рухсат берилиши мумкин.

4-§. Кадрларни касбий саралаш

35. Ҳайдовчи сифатида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахс қабул қилинади.

36. Ишга қабул қилинадиган ҳайдовчилар тиббий кўрикдан, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимлари юзасидан синовдан, дастлабки йўриқномадан, иш жойида йўриқномадан, стажировкадан ҳамда карьернинг технологик йўлларида автомобилни бошқариш бўйича текширувдан ўтказилади.

5-§. Автотранспорт корхоналари бўлинмалари ходимларини ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат бериш шартлари

37. Ҳайдовчиларга карьерда ишлашга автотранспорт воситалари қурилмаларининг хусусиятларини олдиндан ўрганиб чиққандан ва карьер йўлларида стажировка пайтида автотранспорт воситасини бошқаришда амалий кўникмаларни ўзлаштиргандан сўнг рухсат берилади.

38. Янги ҳайдовчиларни амалий ҳайдаш техникасига ўргатиш тегишли бўлинма (колонна, цех) раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан автотранспорт корхонаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда ташкил этилиши керак.

39. Автотранспорт корхонаси ва карьер раҳбарияти ҳайдовчиларни хавфсиз ишлаш усуллари, шу жумладан қийин (йўлнинг қиялиги ва узоқ қиялиги, тепага кўтарилиши, ёмғир, қор, яхмалак, ёндан эсувчи кучли шамол таъсири), йўлнинг кўриниши қийин бўлган (туман, чанг, қоронғулик) шароитларда автомобиль ҳайдашни ўргатишлари керак, мажбурий тўхтаб қолган ҳолда хавфсизлик чоралари, қуёш ёки бошқа ёруғлик манбаи таъсирида кўрмай қолиши, уларни ҳаракат маршрутлари, трассаларни профили ва хавф эҳтимоли бўлган участкалар, булар натижасида имтиҳонларни топшириш шартлари билан таништириши лозим.

40. Тайёрланган ҳайдовчиларга карьерда ишлаш ҳуқуқига белгиланган шаклдаги гувоҳномалар берилади.

41. Ҳайдовчилар учун стажировка муддати (ҳайдовчининг тажрибаси ва автотранспорт турига қараб) камида 10 — 15 сменани ташкил қилиши керак.

42. Стажировка карьерда камида икки йиллик иш стажига эга ҳайдовчи-инструктор раҳбарлигида ўтказилади.

2-боб. Карьерларда автомобиль транспорти ишини ташкил этиш

1-§. Ишни ташкил этиш тартиби

43. Кон устаси ва йўл участкаси устаси сменанинг бошида ва охирида экскаваторларга, қайта юклаш жойларига ва автомобиль ағдармаларига кириш жойларининг ҳолатини текширади. Смена тугаши билан улар сменани қабул қилган кон устаси ва йўл устасига ишга тайёрлигини маълум қилади.

44. Карьер бошлиғи, бош муҳандис (карьер бошлиғининг ўринбосари) ёки карьернинг кон устаси автотранспорт базасининг диспетчерига маршрутлар ва иш турлари бўйича юк транспортлар сони бўйича буюртма беради.

45. Автобаза диспетчери махсус журнални юритади, унга буюртма тўғрисидаги маълумотларни, уни юборган шахснинг фамилияси, лавозими киритилади.

46. Қабул қилинган буюртма бўйича автобазанинг диспетчери механик билан биргаликда карьерда ишларни ташкил этувчи кон устаси ихтиёрига юк транспортларни юборади.

47. Ҳайдовчининг йўл варақасида автобазасининг диспетчери карьерда юклаш ишларини бажарувчи экскаватор рақамини, юк туширилиши ёки қайта юклашга мўлжалланган жойи ва гаражга қайтиш вақтини кўрсатади.

48. Тасдиқланган паспортга мувофиқ қайта юклаш пунктида ёки автомобиль ағдармасида иш пайтида хавфсизлик чораларига риоя этилиши кон устаси томонидан назорат қилинади.

49. Юк транспорти юкини фақат белги билан кўрсатилган жойда тушириши керак. Иш сменаси давомида юк ортиш ва тушириш жойларининг ўзгариши кон устаси томонидан йўл варақасида ёзиб кўрсатилади (автоматлаштирилган бошқарув тизими билан жиҳозланган иш жараёни бундан мустасно).

50. Карьерда ишлашда юк транспорти ҳайдовчиси кон устаси кўрсатмаларига қатъий риоя қилиши шарт.

51. Ҳайдовчи кон устасига хабар бермасдан иш жойидан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмас. Карьерда юклаш ишларини бажараётган бир экскаватордан бошқасига ўзбошимчалик билан ўтиш ёки ҳаракатланиш маршрутини ўзгартириш тақиқланади.

Карьерлар ва конларда ҳаракатланаётган юк автомобиллари ҳамда оғир вазнли транспорт воситаларини автомобиль йўлларида ҳаракатланишида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидалари ҳамда Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларида белгиланган талабларига қатъий амал қилиш керак.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўққа тушадиган оғирлик нормаларидан юқори бўлган оғир вазнли транспорт воситаларининг карьер ҳудудидан ташқаридаги қаттиқ қопламали автомобиль йўллари (асфальтбетон, темирбетон ва қора қопламали йўллар), кўприклар ва йўл ўтказгичларда ҳаракатланишини чеклаш бўйича транспорт воситасини техник эксплуатация қилиш журналига тегишли ёзув киритиш ва уларни объектларга етказиш ишларини тегишли рухсатномалар асосида олиб бориш керак.

Автотранспорт карьер ва конлардан кузовни ва автотранспорт воситаларининг ғилдиракларини ювмасдан умумий фойдаланиладиган йўлларга чиқишига йўл қўйилмайди.

2-§. Техник талаблар

52. Автотранспортнинг ҳаракатланувчи таркибининг техник ҳолатини назорат қилиш йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади ва автобазанинг мансабдор шахслари томонидан таъминланади.

53. Йўлларнинг тупроқ кўтармаси ва йўл чети қаттиқ тупроқ (жинслар)дан барпо этилган бўлиши керак.

54. Ушбу мақсадлар учун кўмир, майсазор ва ўсимлик қолдиқларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

55. Траншеяларга вақтинчалик кириш жойлари шундай жойлаштирилиши керакки, улар бўйлаб транспорт ҳаракатланаётганда камида 1,5 м кенгликдаги эркин ўтиш қолиши керак.

56. Йўлларнинг узоқ чўзиладиган қия (0,06 дан ортиқ) участкалари бўлган ҳолда, ҳар 600 метр нишаб масофадан сўнг қиялиги 0,02 гача ва узунликка камида 50 метр бўлган йўл участкалари ўрнатилиши лозим.

57. Бундай участкаларни яратиш зарурати ишлатиладиган юк транспортларнинг эксплуатацион хусусиятларига ва уларни ишлаб чиқарувчи завод тавсияларига қараб лойиҳа билан белгиланади.

58. Ўта тор бўлган автомобиль ағдармаларининг ҳудуди ва йўллари шароитида бурилишларнинг режадаги радиуси қийматини автотранспорт воситаларининг конструкциясига асосан олдинги ташқи ғилдирак бўйлаб бурилишининг камида икки радиуси миқдорида — битта машина учун ҳисоблашда ва камида учта бурилиш радиуси — ярим тиркамали шатакка олувчи транспорт воситаси учун ҳисоблашда қабул қилишга рухсат берилади.

59. Карьер контуридаги йўлнинг қатнов қисми (поғоналардаги ковжой йўлларидан ташқари) амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлиши керак.

60. Тоғ жинсларидан уюладиган ҳимоя уюмининг баландлиги ҳисоблаш йўли билан олиниши керак, шу билан бирга унинг ички қирраси қулаш призмасидан ташқарида бўлиши керак.

61. Қиш мавсумида автомобиль йўллари мунтазам равишда қор ва муздан тозаланиб, қум, шлак ва майда шағал билан қопланиши керак. Йўлларни музлашдан сақлайдиган кимёвий моддалар билан ишлов беришга рухсат этилади.

62. Транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун кон ишлари режалари ва лойиҳаларида кўзда тутилмаган йўллар, пандуслар ва бошқалар уюштириш, шунингдек улардан фойдаланиш тақиқланади.

63. Карьер маъмуриятининг рухсати билан (далолатнома-рухсат бўйича) ва махсус журналда ёзма равишда белгиланган ҳолда ҳамда хавфсизлик бўйича йўриқнома берилгандан кейин карьерга бир марталик кириш учун бошқа корхоналар ва ташкилотларга тегишли бўлган автомобиллар, тракторлар, шатакка олувчи, юклаш машиналари ва бошқа турдаги транспорт воситаларининг ҳайдовчисига рухсат берилади.

64. Карьер йўлларида автомобиллар, автопоездлар ва трактор поездларининг ҳаракатланиш тезлиги ва тартиби маҳаллий шароитларни, ишлаб чиқарувчи завод тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, автотранспорт корхонаси (автобаза) билан келишилган ҳолда карьер маъмурияти томонидан белгиланиши керак ва транспорт воситаларининг ҳаракати йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган белгилар билан тартибга солиниши керак. Бу ҳолда белгиларнинг катталиги мутаносиб равишда каттароғига (баландроқ) ўзгартирилиши мумкин.

65. Карьерда ҳаракатланишни тартибга солувчи белгилар карьер эгаси бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан, йўл ҳаракати қоидалари асосида ўрнатилиши керак.

66. Карьернинг автомобиль йўлларида технологик автотранспорт воситаларининг ҳаракати қувиб ўтишга йўл қўймасдан амалга оширилиши керак.

67. Автомобиль техник жиҳатдан соз бўлиши керак, орқа кўзгулар, самарали ёруғлик ва овозли сигнализация воситалари, ёритиш ва хизматга яроқли тормоз тизимлари, шунингдек, тиббий тўплам (аптечка), ўт ўчиргич, орқага силжишга қарши қўйиладиган таянчларга эга бўлиши керак.

68. Юк транспортларнинг техник ҳолати, йўл ҳаракати Қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни автотранспорт корхонасининг мансабдор шахслари, карьерда пудратчи ташкилотнинг автотранспорт воситаларини шартнома асосида ишлатишда ушбу ташкилотнинг муҳандис-техник ходимлари томонидан таъминланиши керак.

69. Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарувчи заводларнинг тавсияларига мувофиқ ташкил этилиши керак.

70. Юк транспортлари карьерда ишлайдиган автотранспорт корхонасида назорат ва техник пунктлар яратилиши, маршрутга чиқиш ва автохўжаликка қайтишдан олдин транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур асбоблар, мосламалар ва ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.

71. Оғир юк ташийдиган автосамосвалларнинг (юк кўтариш қобилияти 10 тоннадан ортиқ) ҳар бир смена тугаши билан автобазага қайтиб бормасдан, карьерда махсус ажратилган майдончаларида ҳайдовчиларни алмаштиришга рухсат этилади. Бундай ҳолда оғир юк ташувчи автосамосвалларнинг техник созлиги текширилиши керак:

а) техник хизмат кўрсатилгандан ёки таъмирлангандан кейин маршрутга чиқишдан олдин — автотранспорт хўжалигининг мансабдор шахси томонидан;

б) сменани тугатган ҳайдовчи ва иш бошлаётган ҳайдовчи томонидан биргаликда амалга оширилади, бу ҳолда йўл варақаларида уларнинг алмашиш вақти, спидометр кўрсаткичлари ва юк транспортларнинг ҳолати кўрсатилган ёзув уларнинг имзоси билан тасдиқланади.

72. Оғир юк ташийдиган юк транспортлар ҳар бир смена тугаганда автопаркига қайтарилмасдан уларнинг ҳайдовчиларини алмаштириш ва техник ҳолатини текшириш тартиби автотранспорт корхонаси раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқнома билан белгиланиши керак.

73. Карьерда фойдаланиладиган юк транспортларнинг ишлашига йўл қўйилмайдиган носозликлар рўйхати автотранспорт корхонасининг бош муҳандиси томонидан транспорт воситаларининг конструктив хусусиятларини ва уларнинг эксплуатация қилиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

74. Рўйхатда йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир этувчи тизимлар, агрегатлар, бўғинлар ва деталларнинг, шу жумладан, руль бошқаруви механизмлари, тормоз тизимлари, ғилдираклар, шиналар, ташқи ёритиш мосламалари, ёруғлик ва овозли сигнализация жиҳозлари, ойна тозалагичлари ва бошқа қурилмалари ишга яроқлилигини текшириш кўзда тутилган бўлиши керак.

Оғир юк транспортларни ишга чиқарувчи мансабдор шахслар ва ҳайдовчилари ушбу рўйхат билан таништирилиши ҳамда бу ҳақида имзо қўйган бўлишлари шарт.

75. Оғир юк ташийдиган юк транспортларни ишлатишда ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддатларда уларнинг бўғинлари, деталлари ва агрегатлари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган капитал таъмирлаш ишлари ўтказилганда дефектоскопия қилиниши керак.

Бундай бўғинлар, деталлар ва агрегатларнинг рўйхати ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланади.

76. Юк кўтариш қобилияти 15 тоннадан ортиқ бўлган носоз юк транспортларни шатакка олиш махсус жиҳозланган шатакка олувчи транспорт томонидан амалга оширилиши керак.

77. Йўл ҳаракати Қоидаларига мувофиқ, ишдан чиққан юк транспортларни шатакка олишни ташкил қилиш пайтида огоҳлантирувчи белгилар билан иккала томонидан тўсиб қўйилган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида қолдиришга рухсат этилади.

78. Шиналарни ўрнатиш ишлари автотранспорт корхонасининг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган махсус йўриқномаларга мувофиқ, алоҳида хоналарда ёки зарур механизмлар ва тўсиқлар билан жиҳозланган жойларда амалга оширилиши керак. Шиналар ўрнатиш ишлари бўйича иш бажарувчилар ўқитилиши ва йўриқномалар олган бўлиши керак.

79. Ёпишган ва музлаган кон массасидан юкхонасини тозалаш махсус жиҳозланган жойда механик, гидравлик ёки бошқа воситалар ёрдамида амалга оширилиши керак. Бундай ҳолда қўлда тозалашдан фойдаланишга хавфсизлик чораларини назарда тутадиган ва автотранспорт корхонасининг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқномаларга мувофиқ рухсат берилади.

80. Автотранспорт воситаларига (автопоездларга) юкни экскаваторлар билан юклашда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

а) юк ортишни кутаётган автомобиль (автопоезд) экскаватор (юкловчи)нинг чўмичи ҳаракат қилиши доирасидан ташқарида бўлиши ва фақат экскаватор ҳайдовчисининг рухсат берган сигналидан кейин юклашга туриши керак;

б) юк ортишда турган автомобиль (автопоезд) тормозланган бўлиши керак;

в) автомобиль (автопоезд) юкхонасига (кузовига) юклаш фақат ён томондан ёки орқадан амалга оширилиши керак;

д) экскаватор (юкловчи)ни чўмичини автомобиль ёки трактор кабинаси устидан олиб ўтиш тақиқланади;

е) юкланган автомобиль (автопоезд) экскаватор ҳайдовчисининг рухсат бериш сигналидан кейин ҳаракатни бошлаши керак.

81. Юклаш пайтида ҳайдовчининг хавфсизлигини таъминлаш учун карьер юк транспортларнинг кабинаси махсус ҳимоя пешайвон билан қопланиши керак. Ҳимоя пешайвони бўлмаган тақдирда, автомобиль ҳайдовчиси юклашни бошлашдан олдин кабинадан чиқиб туриши ва экскаватор ҳайдовчиси юк ортишни тугатганлиги тўғрисида сигнал бергунига қадар экскаватор чўмичининг ҳаракати доирасидан ташқарида бўлиши керак.

82. Автомобиль карьерда ишлашида қуйидагилар тақиқланади:

а) кўтарилган юкхонаси билан транспорт воситасининг ҳаракати;

б) электр узатиш линиялари остида таъмирлаш ва юк тушириш;

в) юк ортиш жойига 30 м дан ортиқ масофага орқага қараб ҳаракатланиш (траншеялар очиш ҳоллардан ташқари);

г) махсус ҳимоя воситаларисиз ерга ётқизилган кабеллар устидан ҳаракатланиш;

д) ўз-ўзидан ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун чоралар кўрмасдан пастга ва тепага қаратилган қияликларда автомобилни қолдириш;

е) қияликдан пастга ҳаракатланишидан фойдаланиб автомобиль двигателини ишга тушириш;

ж) тик қияликларда ва нишабларда узатмалар қутисида узатмани алмаштириш ҳамда қияликларда пастга қараган йўналишда юқори узатмада ҳаракатланиш.

83. Барча ҳолатларда автомобиль орқага ҳаракатланаётганда узлуксиз овозли сигнал берилиши керак ва автомобиль 10 тонна ва ундан ортиқ юк кўтариш қобилиятига эга бўлган ҳолда орқага қараб ҳаракатланишида овозли сигнал автоматик равишда ёқилиши керак.

84. Ишлаб чиқарувчи заводнинг техник ҳужжатларига мувофиқ ишлаётган кон, транспорт ва йўл қурилиш машиналари соз ҳолатида бўлиши ва ишчи сигнализация мосламалари, хизмат кўрсатиш майдончалари, ёнғинга қарши ускуналар, ёритиш воситалари, таъмирловчи соз асбоблар ва ҳимоя воситалари тўплами, ходимлар ва ускуналар учун назорат-ўлчов асбоблари ва авариядан ҳимоя қилиш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

85. Машиналар, йўл транспорти ускуналари ва тракторларнинг яроқлилиги ҳар сменада ҳайдовчи томонидан, ҳар ҳафтада механик томонидан ва ҳар ойда катта механик, автотранспорт корхонаси бошлигининг ўринбосарлари ёки бошқа тайинланган шахс томонидан сменани топшириш — қабул қилиш китобига (журналига) қайд этилган ҳолда текширилиши керак.

Автомобиль транспортининг яроқлилиги ҳайдовчиси томонидан ва автобаза (бўлинмаси) механиги томонидан текширилиши керак.

86. Носоз машина ва механизмларда, шу жумладан, уларнинг носоз тормоз механизмлари, кўтарувчи органларнинг ҳаддан ташқари кўтарилишини чекловчи мосламалари, ҳаракатланувчи қисмларнинг тўсиқлари (муфталар, тишли узатмалар, шкивлар ва бошқалар) билан ишлаш тақиқланади.

87. Кон машиналари ва ускуналарини тракторлар ва бульдозерлар билан шатакка олишда фақат қаттиқ улагич мосламаларидан фойдаланган ҳолда ва хавфсизликни таъминлаш чораларини бажарганда рухсат этилади. Бошқа улагич мосламаларни қўллаган ҳолда технологик транспорт воситаларини ташиш ёки уларни карьердан ташқарида бошқа иш жойига ўтказиш карьер бош муҳандиси томонидан тасдиқланган ишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши керак.

88. Машиналар ва механизмлар ҳаракатланишида уларни қўлда мойлаш тақиқланади.

89. Трактор тортадиган ғилдиракли скреперлар (қирғич — йўл тозаловчи мослама) юкланган ҳолда юриш йўллари қиялиги бўйича 15 градусдан ва юксиз йўналишда 25 градусдан ошмаган ҳолда, бульдозер ишлашида эса юзанинг максимал қиялик бурчаги ҳамда унинг кўндаланг йўналишда бўлган қиялиги ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган қийматлардан ошмаган ҳолда қўллаш рухсат этилади.

90. Ўзиюрар скеперлар ва бульдозерларга карьер поғоналарининг қулаш призмаси чегарасида ҳаракатланиши тақиқланади. Юк тушириш пайтида скрепер нишабда орқага қараб ҳаракат қилмаслиги керак.

3-боб. Автотранспорт корхоналари инфратузилмаси

1-§. Ҳудуд, бинолар ва иншоотлар

91. Ҳаракатланувчи таркибнинг нормал ишлашини таъминлаш учун автотранспорт корхонаси (бўлинмаси) қуйидагиларга эга бўлиши керак:

а) ҳаракатланувчи таркибни сақлаш учун гаражлар, тўхташ жойлари ёки ободонлаштирилган махсус майдончалар;

б) ҳаракатланувчи таркибга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун бинолар, иншоотлар ва ускуналар;

в) ёқилғи, мойлаш материаллари ва бошқа ишлатиладиган материалларни сақлаш учун иншоотлар;

г) маъмурий ва маиший бинолар;

д) ёнғиндан ҳимоя қилиш воситалари.

92. Бинолар, таъмирлаш устахоналари, участкалари, бошқа ишлаб чиқариш ва ёрдамчи майдончалари, техник хизмат кўрсатиш зоналарининг жойлаштилиши ва ўлчамлари, уларни ёритиш, иситиш, электр таъминоти, вентиляция, сув таъминоти ва канализация, шунингдек қўриқ постларининг сони ва тузилиши, ҳаракатланувчи таркибга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун бошқа иншоотлар корхонанинг ишлаб чиқариш дастурига мос бўлиши керак.

93. Автотранспорт корхонаси (автобаза) ҳудуди ободонлаштирилган, кўкаламзорлаштирилган, ташқи тўсиқларга эга, ёритилиши, кириш ва ўтиш йўлларида қаттиқ қоплама, ҳаракатланадиган воситаларни хавфсиз сақлаш учун майдончаси бўлиши керак.

94. Автотранспорт корхонаси (автобаза) ҳудудига автомобиллар ўтиши учун мўлжалланган дарвозаларда «Автомобилдан эҳтиёт бўлинг» деган огоҳлантирувчи белгилар ва автобаза ҳудудида автомобилларнинг ҳаракатланиш схемаси, тунда ёритиладиган рухсат этилган ва тақиқланган йўналишлар, бурилишлар, чиқиш ва тўхташ жойлари кўрсатилган бўлиши керак.

95. Автотранспорт корхонаси (автобаза) бинолари, иншоотлари, жиҳозлари ва ҳудудлари тегишли тартибда сақланиши ва қўриқланиши зарур.

96. Автотранспорт корхонаси (автобаза) ҳудудида бинолар ва иншоотларнинг жойлашуви, шунингдек биноларнинг ички тузилиши қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни;

б) автомобилларни қулай сақлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни;

в) ҳудудда ва биноларда хавфсиз ҳаракатланишни.

97. Автотранспорт корхонаси (автобаза) ҳудудида автомобиллар ҳаракатланиш тезлиги қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак: очиқ йўлларда 10 км / соат; бино ичида 5 км / соат.

98. Автотранспорт корхонаси (автобаза) ҳудудида ва алоҳида хоналарда, уларнинг вазифаларига мувофиқ, кўзга ташланадиган жойда қуйидагилар жойлаштирилиши керак:

а) ёнғинга қарши чоралар бўйича йўриқномалар;

б) ёнғин содир бўлганда одамларни ва транспорт воситаларини эвакуация қилиш режаси;

в) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул шахсларнинг тўлиқ исми-шарифи кўрсатилган ёрлиқлар;

г) ички меҳнат тартиби қоидалари;

д) хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси бўйича йўриқномалар;

е) кўтариш ва ташиш, иситиш, шамоллатиш, ёритиш мосламалари, қувват ва ишлаб чиқариш ускуналарини ишлатиш бўйича йўриқномалар.

99. Ҳудудда ва биноларда чекиш учун махсус жойлар ажратилиши керак, бошқа жойларда чекиш қатъиян ман этилади.

100. Автотранспорт корхонаси (автобаза) вазифалари ҳаракатланадиган транспорт воситалари тўғри ишлашини, корхонадаги умумий тартибни, ускуналар, бинолар ва мол-мулкнинг сақланишини таъминлашдан иборат бўлган масъул шахсларнинг кеча-кундуз навбатчилиги ташкил этилган бўлиши керак.

2-§. Иситиш ва вентиляция

101. Автотранспорт корхонасининг бинолари ва иншоотлари марказий иситиш ва киритувчи-чиқарувчи вентиляция тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Иситиш тизимлари учун иссиқлик узатувчиси сифатида плюс тўқсон градусдан плюс бир юз эллик градус целсийгача ҳароратли сув ва буғ ишлатишга рухсат берилади.

102. Автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бинолари ва иш жойлари учун ҳисобланган ҳаво ҳарорати норматив-ҳужжатларда белгиланган маълумотларга мувофиқ олинади.

103. Автотранспорт воситалари тўхташи, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун биноларни ҳаво билан иситиш мажбурий шамоллатиш тизими билан бирлаштирилиши керак. Иш вақтидан ташқари вақтда шамоллатиш — ҳаво таъминоти тизимлари қайта айлантириш схемаси бўйича ишлайди.

104. Иссиқлик тизимининг ҳажми 300 м 3 дан кам бўлган хоналарда қуйидагилар бўлиши керак:

а) бир ва икки сменали иш учун — шамоллатиш ҳавосини иситиш орқали хонадаги ҳароратни юқоридаги жадвалда кўрсатилган қийматгача кўтариш учун ҳамда навбатчи ва ҳаво орқали иситишга мўлжалланган маҳаллий йўналтирувчи қурилмалар билан аралаш иситиш тизими;

б) автотранспорт воситалари тўхташ жойларида, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш пунктларида зарарли газларни эритиш учун мўлжалланган умумий алмашувли шамоллатиш ташкил этилади; автомобилларни сақлаш хоналарига киритиладиган ҳаво жамланган оқим бўлиб юқоридан пастга йўналтирилади ва автомобилларга хизмат кўрсатиш хоналарида у иш жойига ёйилган бўлиши керак.

105. Умумий алмашувли шамоллатишни ҳисоблашда киритиб бериладиган ҳаво қишга ҳисобланадиган ҳароратда маҳаллий ютиш усули билан тортиб чиқарилган ҳаво миқдорини қоплаш учун етарли бўлиши керак.

106. Автомобиль двигателлари синовдан ўтказиладиган хоналарда, шунингдек, двигателлар ишлашини тартибга солишга мўлжалланган автомобилларга хизмат кўрсатиш хоналарида чиқинди газни тортиб олувчи маҳаллий тизими ташкил этилиши керак.

107. Ёғни қайта тиклаш ва аккумулятор батареяларини зарядлаш учун мўлжалланган хоналарнинг ҳар бири учун портлашга хавфсиз этиб бажарилган ёки эжекторлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган ҳавони ташқарига чиқарувчи алоҳида вентиляция тизимлари бўлиши керак.

108. Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш станциялари биноларидаги кўздан кечириш чуқурчаларига совуқ даврда ташқаридан киритилган ҳаво хонадаги ҳароратга қадар иситиладиган, лекин + 25° С дан юқори ва + 16° С дан паст бўлмаган ҳаво етказилиши керак. Ёзда кўздан кечириш чуқурчаларига етказиб бериладиган ҳаво ҳарорати меъёрлаштирилмайди.

109. Биноларнинг иш жойлари ҳавосидаги углерод. оксидининг максимал рухсат этилган концентрацияси 20 мг/м 3 , ва акролеин — 0,2 мг/м 3 дан ошмаслиги керак.

110. Иш жойлари ҳавоси кислород миқдори бўйича белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлмаса, ходимларнинг хавфсизлиги ишларни тўхтатиш ёки ходимларни ҳавонинг меъёрий таркиби билан таъминлаш, зарарли аралашмаларнинг таркиби бўйича эса — ходимларни тозаланган ҳаво билан таъминлаш, аралашмаларни меъёрий даражаларгача аралаштириш ва чўктириш, ифлосланган атмосферада иш вақтини чегаралаш ёки ишларни қисқартириш йўли билан таъминланиши керак.

111. Ҳавонинг таркибида чанг ва зарарли моддаларнинг таҳлил қилиш санитария назорати органлари билан келишилган муддатларда мунтазам равишда ўтказилиши керак.

112. Янги ўрнатилган шамоллатиш мосламаларини ишга туширишдан олдин уларни синаш ва созлаш ишлари бажарилиши ҳамда бунинг натижасида далолатнома тузилиши керак.

113. Иситиш мосламаларини ишлатишда қуйидагилар тақиқланади:

а) иситиш қурилмаларини ҳар қандай нарса ёки материаллар билан тартибсиз ёпиш;

б) иситиш қурилмалари ва қувурларида турли материаллар, латта ва бошқа нарсаларни қуритиш;

в) ёқилғи захираларини бунга мослаштирилмаган биноларда ёки майдонларда сақлаш;

г) фойдаланилаётган биноларда вақтинча печларни ўрнатиш — таъмирлаш ва қуритиш пайтида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин назорати рухсати билан йўл қўйилади.

114. Иситиш мавсуми бошланишидан олдин барча иситиш қурилмалари (печлар) текширилиши ва таъмирланиши керак. Носоз печларни ишлатиш мумкин эмас.

115. Иситиш қурилмаларини (печларни) ёқишга ажратилган шахсларга муҳандис-техник ходимлар томонидан ёнғиндан ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар берилиши керак.

3-§. Иш жойларининг ёритилганлиги

116. Бинолар ва иш жойлари ишнинг хавфсиз бажарилиши, одамларнинг у ерда бўлиши ва ҳаракатланиши учун етарли ҳамда санитария меъёрлари талабларига жавоб берадиган табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминланган бўлиши керак.

117. Автомобилларни сақлаш хонаси, шунингдек, омборлар ва техник хоналар табиий ёруғликсиз бўлиши мумкин. Газогенератор, вулканизация, аккумуляторлар билан ишлаш хоналари, қозонхоналар, электр кучланишни бошқарув панеллари фавқулодда ёритиш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

118. Автотранспорт корхонасининг ҳудудидаги автомобиль йўлларининг аккор чироқлари билан ёритилиши камида 0,5 люкс, ишчи дарвозалари ва автомобилларни очиқ сақлаш жойларига ўтиш йўлларининг ёритилиши камида 5 люкс бўлиши ҳамда иш жойларини сунъий равишда ёритиш меъёрлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

119. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда ишлатиладиган портатив ёритиш мосламалари 36 В дан юқори бўлмаган кучланишга мўлжалланган бўлиши керак. Кўздан кечириш чуқурчаларида ишлаганда кучланиш 12 В дан ошмаслиги керак.

120. Умумий ва индивидуал ёритиш учун қўлланиладиган ёритгичлар ходимнинг кўзларини порлашдан ҳимоя қиладиган акс эттирувчи ёритгичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Бинонинг тепа қисмидаги табиий ёритишга мўлжалланган фонарлар кучайтирилган шиша билан ёпилиши керак.

121. Вақти-вақти билан дераза ойналари ва ёритгичлар чироқларининг ифлосланишидан тозалаш, шунингдек бино ичидаги девор сиртларини оқартириш ишлари амалга оширилиши керак.

122. Электр хўжалигининг ҳолати устидан доимий назорат ўрнатилиши зарур. Ташқи кузатув орқали ҳамда қурилмалар ёрдамида вақти-вақти билан электр тармоғининг ишлашга яроқлилигини текшириб туриш керак.

123. Электр тармоғи изоляциясининг қаршилиги юқори хавфли бўлмаган хоналарда — йилига бир марта, ўта хавфли бўлган хоналарда йилига камида 2 марта ўлчанади. Изоляция, ҳимоя ерга улаш ва нўлланганлиги синовлари баённомалари тақдим этилиши керак. Ҳимоя ерга улаш шиналари ва симлари текшириш ва синовдан ўтиш учун қулай бўлиши керак.

124. Кўчма портатив лампалар механик шикастланишдан ҳимояланган бўлиши керак.

125. Электр симларига ва ўчирғичларга бирор нарсани осиб қўйиш, электр лампаларини қоғоз ёки мато билан ўраш тақиқланади.

4-§. Ёнғин хавфсизлигининг махсус чоралари

126. Ёнувчан суюқ ва нитробўёқлар сақланадиган омборларда ёнғиндан автоматик хабарлаш воситалари ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши, шунингдек ёнгин хавфсизлигини техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши зарур.

Бундай жойларда очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади. Электр ёритгичи бўлмаган тақдирда фақат портлашга хавфсиз электр аккумуляторли кўл чироқлари ёки шахталарда фойдаланишга мўлжалланган турдаги чироқлардан фойдаланиш керак.

5-§. Сув таъминоти ва канализация

127. Автотранспорт корхоналари ичимлик-хўжалик суви ва саноат сув таъминоти тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Марказлаштирилган сув таъминоти манбаи бўлмаганида ва бир сменада ходимлар сони 25 кишидан кўп бўлмаган ҳолларда ички ичимлик-хўжалик суви таъминоти тизимининг қурилмаси мажбурий эмас. Бундай ҳолда, ичимлик суви билан таъминлаш маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Ичимлик суви ҳарорати 20° С дан юқори ва 8° С дан паст бўлмаслиги керак.

128. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сув сарфи ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик жиҳозларга қараб белгиланади. Битта машинани қўлда (механизациялашган) ювиш учун ишлатилган ювиш ускуналари ва автомобиль турига қараб қуйидаги ҳажмларда (л) сув сарфланади:

а) енгил автомобиль — 500 — 700 (1000 — 1500);

б) юк машинаси — 700 — 1000 (1500 — 2000);

в) автобус — 800 — 1200 (1500 — 2000).

129. Атроф муҳит ҳарорати 0° С дан паст бўлган жойда автомобилларни қўлда ювиш пайтида сувнинг ҳарорати 20° С дан паст бўлмаслиги керак.

130. Автотранспорт корхоналарида нажасли канализация, саноат канализацияси ва керак бўлган зарур ҳолларда ички дренажлар бўлиши керак.

131. Автотранспорт корхоналарида бир сменада ходимлар сони 25 кишидан кўп бўлмаган ҳолларда нажасли канализация қурилиши шарт эмас, бу ҳолда чиқиндилари олиб кетиладиган ташқи ҳожатхоналар билан таъминланиши керак.

132. Автомобилларни ювиш, сақлаш жойларида ёки хизмат кўрсатиш хоналарида полларни ювишда, ёнувчан суюқликлар ва қаттиқ моддаларни ўз ичига олган чиқинди сувлар канализация тармоғига чиқарилишидан олдин чиқинди сувларини тўплаш ҳавзаларида, бензин ва мой ушлагичларида канализация тармоғига тушириш шароити учун белгиланган даражага қадар тозаланиши керак.

133. Автомобилларни ювишдан чиққан сувларни чиқинди сувларини тўплаш ҳавзаларида тозалагандан сўнг, чиқинди сувлар таркибидаги қаттиқ моддалар миқдори камида 40 — 50 бараварга камайиши ва чиқинди сувларни қабул қилувчи ташкилот талабларига жавоб бериши керак.

134. Элликдан ортиқ транспорт воситаси бўлган автотранспорт корхоналарида, марказлаштирилган хизмат кўрсатиш базаларида ва ўндан ортиқ постга эга техник хизмат кўрсатиш станцияларида чиқинди сувларини тўплаш ҳавзаларини тозалаш механизациялаштирилган бўлиши керак.

135. Чиқинди сувларини тўплаш ҳавзаларининг чўкиндилари қўлда олиб ташланишиган ҳолда уларни тозалаш 7 кунда бир марта амалга оширилиши керак.

136. Чўкиндилар механизациялашган усулда олиб ташланган ҳолда чиқинди сувларини тўплаш ҳавзаларини ҳар куни тозалаш керак.

4-боб. Меҳнат ва дам олиш тартиби

1-§. Технологик автотранспорт воситаларининг ходимлари учун ишлаш тартиби

137. Ҳар бир ҳайдовчининг ишлаш тартиби маъмурият ва автотранспорт корхонасининг касаба уюшма ташкилоти билан келишилган ҳолда белгиланади ҳамда жадвалда ва маршрутда ҳисобга олинади.

138. Смена ичидаги тартибга солинадиган танаффуслар ишнинг оғирлиги ва жадаллиги, транспорт ишлари турлари ва об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. Биринчи танаффус ҳаракат бошлангандан 2-3 соат ўтгач ва ундан кейин камида ҳар 2 соатда 10 минут давомида ўрнатилади.

139. Иш вақтидаги танаффусларнинг частотаси, ташкил этилиши ва давомийлиги автокорхонага хизмат кўрсатадиган тиббиёт ходимлари билан келишилган ҳолда, йўл варақасида кўрсатилган ва автокорхонанинг хавфсизлиги хизмати томонидан назорат қилинади.

140. Смена ичидаги танаффуслар ҳайдовчи томонидан тиббий хизмат ходимлари тавсия этган махсус машқлар мажмуасини бажариш орқали асабий-психик ва жисмоний жиҳатдан чарчоғини чиқариш учун фойдаланилиши керак.

141. Назорат пунктларида ёки ҳаракат жадвали ва режасида назарда тутилган жойларда мавсумга қараб дам олиш, овқатланиш, иситиш ёки совутиш учун шароитлар, душ, ювиниш хоналари ва ҳожатхоналар ташкил этилиши керак.

142. Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш бошлангандан кейин 4 соатдан кечиктирмай, давомийлиги 40 — 60 дақиқа бўлиши белгиланади.

143. Агар сменанинг давомийлиги 8 соатдан ортиқ бўлса, иккинчи танаффус берилиши мумкин, бу ҳолда танаффусларнинг умумий давомийлиги 2 соатдан ошмаслиги керак.

144. Ҳайдовчилар ишини сменали ташкил этилиши ҳолатларида сменани алмаштиришга фақат дам олиш кунидан кейин йўл қўйилади.

2-§. Ходимларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиш

145. Тиббиёт ходимлари томонидан ҳайдовчиларнинг соғлиғини текшириш ҳар бир сменада улар маршрутга чиқишдан олдин ўтказилиши керак.

146. Ишга қабул қилишда ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Кейинчалик зарарли ишлаб чиқариш омилларини ҳисобга олган ҳолда даврий тиббий кўриклар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

3-§. Ходимларнинг меҳнатини ташкил этиш шароитларига санитария қоидалари ва гигиена меъёрлари талаблари

147. Автомобиль кабинасининг жиҳозлари (шамоллатиш, иситиш, иссиқлик изоляцияси, кондиционер) ҳайдовчининг иш жойида микроиқлимнинг мақбул ёки рухсат этилган параметрларини автомобилнинг илиқ двигатели билан узлуксиз ҳаракатланиши бошлангандан сўнг 30 минутдан кечиктирмай таъминлаши керак.

148. Кабинани ички юзаларининг ҳарорати кабинадаги ҳаво ҳароратидан уч градус целсийдан кўп фарқ қилмаслиги керак.

149. Ҳайдовчини қуёш радиацияси иссиқлигидан ҳамда ишлайдиган двигателдан ҳимоя қилиши даражаси кабинани деворлари ва двигателидан 35 Вб/м 2 (Вебер ўлчов бирлиги — Вб, манбада қолувчи магнит оқими) дан кўп бўлмаган, деразалардан эса 100 Вб/м 2 дан ошмайдиган қолдиқ қуёш нурланишини таъминлайдиган мосламалар (ҳимоя соябонлари, махсус ойналар, пардалар) билан кабиналар жиҳозланган бўлиши керак.

150. Шамоллатиш, иситиш ва совутиш тизимлари кабинанинг ойналари туманланишини (музлашини) олдини олиш керак.

151. Юк машиналарининг кабинасидаги товуш даражаси 70 дБ (децибел дБ — товуш кучланишининг ўлчов бирлиги) дан ошмаслиги керак.

152. Енгил автомобиллар ва автобуслар кабинасидаги овоз баландлиги 60 дБ дан ошмаслиги керак.

153. Ҳайдовчининг иш жойидаги умумий тебраниш даражаси тегишли норматив-ҳужжатларда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак.

154. Умумий ёритиш мосламалари билан кабинани ёритилиш даражаси асбоблар панелига нисбатан баҳоланган камида 10 люкс бўлиши керак.

155. Ҳар асбоб ўлчовининг ёритилиши камида 1,2 люкс бўлиши керак.

4-§. Ҳайдовчиларнинг иш жойлари хавфсизлиги

156. Ҳайдовчи кабинасининг олд ва ён ойналарида кўринишга халақит берадиган ёриқлар ва қорайиш бўлмаслиги керак. Ён ойналар қўл билан ёки ойнани кўтариш механизмлари билан силлиқ ҳаракатланиши керак.

157. Ишлаётган ойна тозалагичнинг чўткалари тиқилиб қолмасдан, олд ойнанинг нормал тозаланишини таъминлаб, эркин ҳаракатланиши керак, шунингдек, сув ёки олд ойнани тозалаш учун махсус суюқлик қуядиган мослама соз ҳолатда бўлиши керак.

158. Йўлни максимал кўринишини ва транспорт воситасини қулай бошқаришни, узатмаларни осон алмаштиришни ҳамда тормозлашни таъминлаш учун ўриндиқлар керакли ҳолатга ўрнатилади.

159. Ўриндиқларда ва ўриндиқнинг орқа томонида тешиклари, йиртилган жойлари, чиқиб турадиган пружиналар ва ўткир бурчаклари бўлмаслиги керак, ўриндиқ ва ўриндиқнинг орқа қисми бошқарилиб ҳайдовчи ўтирганда қулай жойлашишини таъминлаши керак.

160. Кабинанинг эшик қулфлари иш ҳолатида соз бўлиши, автомобиль ҳаракатланаётганида улар ўз-ўзидан очилишига имкон бўлмаслиги керак.

161. Кабинадаги иситиш мосламаси узлуксиз ишлаши керак, юк машинаси кабинасини (автобуснинг салонини, енгил автомобиль кузовини) иситиш учун чиқинди газлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

162. Кабинанинг поли яхши ҳолатда бўлиши ва унга резина гиламча тўшалган бўлиши керак.

163. Юк машинаси кабинасидаги автобус салонидаги ёки енгил автомобиль кузовидаги хавфли моддаларнинг концентрацияси санитария меъёридан ошмаслиги керак (углерод оксиди — 20 мг/м 3 ; акролеин — 0,2 мг/м 3 ).

164. Барча дастаклар, бошқариш узатмалари, назорат ва сигнализация ускуналари хизматга яроқли ва бузилмасдан ишлаши керак.

165. Ўриндиқларнинг жойлашуви, бошқарув асбоб-ускуналари ҳайдовчини иш пайтида, шунингдек, кабинага кириш ва чиқиш пайтида чекламаслиги керак.

166. Кўрсаткич панелининг ёритилиши ҳайдовчининг кўзини қамаштирмаслиги керак.

167. Салондаги рухсат этилган микроиқлим — бу совуқ мавсумда 15 дан 21° С гача, илиқ мавсумда 22 дан 30° С гача, ҳаво намлиги 50% ва ҳаво тезлиги 0,3 м/сек.

168. Ҳайдовчининг нафас олиш зонасида зарарли буғларнинг чегаравий концентрацияси:

углерод оксиди — 20 мг/м 3 , акролеин — 0,2 мг/м 3 ;

углеводородлар — 300 мг/м 3 (углерод ҳисобида).

169. Кабинадаги шовқин даражаси иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария меъёрлари талабларига мувофиқ белгиланади.

5-§. Ходимларни зарарли омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш чоралари

170. Ҳаводаги зарарли моддаларнинг таркибини аниқлаш учун асосий технологик жараёнлар, зарарли моддаларни аниқлаш манбалари ва технологик ускуналарнинг ишлашини ҳисобга олган ҳолда намуналар ишлаб чиқариш шароитига хос нафас олиш зонасида йиғиб олиниши керак.

Автотранспорт корхонасида чанг автомобилларни таъмирлаш ва ишлатиш пайтида ҳосил бўлади. Чанг келиб чиқиши органик ва ноорганик моддалардан бўлиши мумкин. Анорганик чанг — бу минераллар ва металларнинг чангидир.

Органик чанг ўсимлик, ҳайвон ва кимёвий келиб чиқадиган чангни ўз ичига олади. Кимёвий таркибига асосан чанг заҳарли ва заҳарсиз бўлиши мумкин.

171. Смена давомида ва технологик жараённинг алоҳида босқичларида бир нуқтада кетма-кет камида учта намунани олиш керак. Асосан фиброген таъсирига эга бўлган аэрозоллар учун битта намуна олиш мумкин.

172. Маълум бир нуқтада зарарли моддаларнинг таркиби намуна олишнинг қуйидаги умумий вақти билан тавсифланади:

а) токсик моддалар учун — 15 мин;

б) фиброген таъсир қилувчи моддалар учун — 30 мин.

173. Зарарли моддаларнинг концентрациясини аниқлаш натижалари нормал ҳолатга келтирилиши керак: ҳарорат + 20° С; атмосфера босими 101 кПа; нисбий намлик 50 фоиз. Ўлчов хатоси +10 фоиздан ошмаслиги керак.

174. Ҳавонинг газ таркибини аниқлаш учун УГ-2, УГ-3 русумли анализатор ва шу каби бошқа газ анализаторларидан фойдаланиш мумкин.

175. Ҳаводаги чанг миқдори асосан гравиметрик усул билан баҳоланади. Намуналар ЕА-30 русумли электр аспираторлари ёрдамида ажратиб олинади.

176. ИКП-1, ПРИЗ-1, КДМ-1, ИЗВ-1 турдаги ўлчов мосламалари ҳаводаги чанг концентрациясини ўлчаш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

177. Кон қазиш ускуналарини очиқ конларда ишлатишда, карьер йўлларни намлаш (суғориш)дан фойдаланиш керак.

178. Чанг унумли чиқадиган жойларда ходимлар тасдиқланган меъёрларга мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари — махсус кийимлар, респираторлар билан таъминланиши керак.

5-боб. Моддий қисм

1-§. Автотранспорт воситаларини комплектлаш

179. Амалдаги техник шартларга мувофиқ барча русмдаги ва турли вазифали автомобиллар, шатакка олувчи автомобиллар, юк машиналари, тиркамалар ва ярим тиркамалар тўлиқ комплектлаб қўйилган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишилмасдан ва ишлаб чиқарувчи заводнинг розилигисиз автомобилнинг (шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар) конструкцияси ҳар қандай ўзгаришларга йўл қўйилмайди.

180. Ёнувчан суюқликларни ташийдиган барча ихтисослашган ва бортли автомобиллар иккита ўт ўчириш мосламаси (кўчма кукунли ОП-5 ёки углеродлик, углекислоталик ОУ-2), намат кўрпаси ва қум солинган қутилар билан таъминланган бўлиши керак.

2-§. Автомобиль тизимлари ва таркибий қисмлари

181. Электр таъминоти, совутиш ва мойлаш тизимларида ёқилғи, мой, антифриз ва сувнинг оқиши, шунингдек таъминлаш ва газ тақсимлаш тизимининг пухта уланмаган жойларидан ишлаб чиқарилган газлар ўтиши (чиқиши) бўлмаслиги керак.

182. Глушитель трубаси двигателнинг чиқадиган трубасига маҳкам бириктирилган бўлиши керак. Кириш ва чиқариш қувурлари ҳамда глушителда ёриқлар ва тешиклар бўлмаслиги керак.

183. Двигателнинг шамоллатиш мосламаси двигатель бўлинмасига газлар тушишига йўл қўймасдан, тўғри ишлаши керак.

184. Тирсакли валда храпли механизмининг ўйиғлари ейилмаган бўлиши керак, ишга тушириш дастаги тегишли узунликда ва мустаҳкам шпилькали бўлиши керак. Ишга тушириш дастагининг дастаси силлиқ, ғудурсиз юзага эга бўлиши керак.

185. Руль бошқарувининг техник ҳолати автомобиль барча тезликда ҳаракатланишида олдинги ғилдиракларни осон ва ишончли бошқарилишини таъминлаши керак.

Руль бошқарувида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

а) руль бошқаруви тизимида умумий люфт қуйидаги қийматлардан ортиқлиги: енгил автомобиллар ва уларнинг базасида ишлаб чиқилган микроавтобуслар учун — 10 грудус; автобуслар учун — 20 грудус; юк машиналари учун — 25 грудус.

б) руль устунининг эгилиши ва эзилган жойлари ёки руль валининг эркин айланишига халақит берадиган бошқа шикастланишлар;

в) рулни бошқарув устуни маҳкамлагичларининг бўшашиши ва бошқа шикастланган маҳкамлагич деталларнинг мавжудлиги;

г) рульни тутқичининг валга маҳкамланиши юмшагани;

д) руль бошқарувининг узунасига ва кўндаланг поғоналари ҳамда уларнинг қисмларининг носозликлари (эгилиш, ёриқлар, резьбалар, вилкалар ва учларининг шикастланиши, шплинтларнинг синиши ва бошқалар);

ж) руль бошқарувининг шарнирли бўғинларида ошиқча люфт.

186. Олд мостнинг техник ҳолати олд ғилдиракларни ўрнатиш ва руль бошқаруви қисмларини шасси қисмларига маҳкамлашнинг ишончлилигини таъминлаши керак.

187. Олд ўқда қуйидагилар бўлмаслиги керак:

а) балкада ёки мустақил осма қисмларида эгрилик, ёрилиш;

б) олдинги ғилдиракларнинг люфти талабдагидан ортиқ (ишлаб чиқарувчи заводнинг паспортига мувофиқ);

в) олдинги ғилдирак подшипникларининг тутилиши ва шикастланиши.

188. Тормозларнинг техник ҳолати автомобилнинг (автопоезднинг) ўз вақтида тўхташини ва барча ғилдиракларнинг тормозланиши бир вақтда бошланишини таъминлаши керак.

189. Автомобилни пневматик тормоз узатмаси билан бошқаришга фақат ҳаво цилиндрида камида 5 кг/см 2 босим мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади. Манометр пневматик узатмаси тизимда ҳаво мавжудлигини кўрсатиши керак.

190. Нолдан паст ҳароратларда ҳар куни пневматик тормоз тизимининг ҳаво цилиндридан конденсат чиқарилиши керак.

191. Тормоз тизимида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

а) механик узатмасида деталлари сиқилиши, ҳар қандай қисмидаги синиш ва ёриқлар;

б) гидравлик узатмаси тизимидан суюқлик чиқиши ёки унга ҳаво кириши;

в) пневматик узатмаси тизимидан ташқарига ҳаво ўтиши, бунинг натижасида ҳаво цилиндрида босимнинг пасайиши ишлаб чиқарувчи заводнинг техник талаблари билан белгиланганидан ҳам ортиқча бўлиши;

г) ҳатто бирорта ғилдирак тормозининг колодкаси тиқилиб қолиши;

д) тормоз тизими учун мўлжалланган суюқлигини минерал ёки бошқа мойларга, шунингдек суррогат суюқликларга алмаштириш.

192. Қўл тормозини созлаш ва текширишда тормоз дискида ёриқлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Агар ёриқ бўлса, дискни алмаштириш керак.

193. Қўл тормозининг дастаси (тутқичи) қулфлаш мосламаси томонидан мустаҳкам ушлаб турилиши керак.

194. Шиналарнинг техник ҳолати автомобиль (автомобиль поезди) ҳаракати хавфсизлигини кафолатлаши керак.

195. Шиналарни ўрнатиш тақиқланади:

а) ўлчами ва рухсат этилган юкламаси бўйича транспорт воситасининг русумига мос келмаса;

б) 2-таъмирлаш гуруҳи бўйича қайта тикланган енгил автомобиллар ва автобусларнинг олдинги ўқида;

в) протектор нақшларининг эскириши йўл ҳаракати Қоидаларида белгиланган рухсат этилган меъёрдан ошса;

г) шиналар тешилганда, каркас қатламлари ажралиши ёки бошқа механик шикастланиши билан;

д) шиналардаги белгиланган ҳаво босимига мос келмайдиган ҳаво босими билан;

ж) янги шиналарни таглик нақшида сезиларли даражада эскирган шиналар билан бирлаштириш.

196. Ғилдирак дисклари гупчакларда ишончли мустаҳкамланган бўлиши керак.

197. Ғилдирак дискларидаги туйнуклар ишлатилиши натижасида уларни гайка билан маҳкамлаш ишончлилиги бузилишига йўл қўйилмайди.

198. Қулфлаш ҳалқалари соз ҳолатда ва тўғри ўрнатилган бўлиши керак. Ғилдирак дискларининг ёрилган ва эгилган бўлишига йўл қўйилмайди.

199. Автомобиль электр жиҳозларининг техник ҳолати двигателни стартер ёрдамида ишга туширилишини, двигатель цилиндрларида аралашманинг узлуксиз ва ўз вақтида ёнишини, ёритиш, сигнализация ва электр назорати мосламаларининг муаммосиз ишлашини таъминлаши, шунингдек, симлар ва қисқичларда учқун пайдо бўлишига йўл қўймаслиги керак.

200. Электр жиҳозларининг барча симлари ишончли шикастланмаган изоляцияга эга бўлиши керак.

201. Аккумулятор батареяси ишончли тарзда мустаҳкамланган бўлиши керак. Аккумулятор батареяси моноблокидан электролитлар оқишига йўл қўйилмайди.

202. Ёритиш ва авария (огоҳлантириш) сигнал бериш тизимлари ҳар бир автомобилда яхши иш ҳолатида бўлиши керак (узоқни ёритувчи, яқинни ёритувчи, габарит ва туманга қарши чироқлар).

203. Қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланадиган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши ҳолатларини истисно қилиб созланган, сариқ ёки оқ рангли иккита туманга қарши (фақат заводда ишлаб чиқарилган) чироқларни ўрнатишга рухсат берилади.

204. Барча автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар тўхташ чироқлари, бурилишни кўрсаткич ва габарит чироқларига эга бўлиши керак.

205. Автомобиллар техник шартларга мувофиқ асбоблар ва мосламалар тўплами билан таъминланиши керак, хусусан:

а) керакли юк кўтариш қобилиятига эга кўтариш мосламаси (домкрат);

б) ишга туширгичиш дастаги;

в) камида 4 м узунликдаги шнури бўлган кўчма электр чироқ ёки электр чироқ;

г) шиналарни дамлаш ва двигателга ёнилғи етказувчи тизимини ҳаво билан тозалаш учун қўл насоси;

д) гайка ва ғилдирак калитлари.

206. Барча автомобиллар ғилдираклар остига қўйиш учун пона — тиргаклар, тормоз бошмоғлари — (камида 2 дона) билан таъминланиши керак.

207. Узоқ сафарга кетаётганда юк автомобиллари ва автобусларга қўшимча равишда металл мосламалар, белкурак, шатакка олиш учун эгилувчан (қаттиқ) улагич, сирпанишга қарши занжирлар ва биринчи тиббий ёрдам воситаси билан таъминланиши керак.

208. Автомобилда ёнғин чиқмаслиги учун двигателда ва унинг картерида ёқилғи ва мой аралашган ахлат тўпланишига йўл қўйиш тақиқланади:

а) артиш учун ишлатилган тозаловчи материалларни (латта ва ҳ.к) мой ва ёқилғи билан ифлосланган ҳолда кабиналарда ва двигатель атрофида қолдириш;

б) таъминот тизимидаги носоз қурилмаларни ишлатиш;

в) двигателнинг қувват тизими қурилмалари яқинида чекиш (хусусан, ёнилғи баклари яқинида);

г) механизмларни носозликларини аниқлаш ва бартараф этишда очиқ оловдан фойдаланиш;

д) двигателни очиқ олов билан қиздириш;

ж) одамларни ташиш учун мўлжалланган автобуслар ва юк машиналари ёнғинга қарши ускуналар билан таъминланиши зарур.

209. Автомобилларни биноларда жойлаштиришда улар орасидаги масофа, шунингдек автомобиллар ва бинолар элементлари орасидаги масофа тегишли норматив-ҳужжатларда кўрсатилган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак.

210. Автомобиллар жойлаштирилган биноларда ўтиш жойининг кенглиги автомобиль жойига кириш-чиқишида тескари йўналишда ҳам ҳаракатланишини инобатга олган ҳолда белгиланади ва автомобилдан масофа (метрда) камида қуйидагича бўлиши керак:

а) қўшни жойларда турган автомобилларга ёки қурилиш элементларигача — М1 тоифали автомобиллар учун 0,2 метр, Н2 ва Д,НЗ тоифадаги автомобиллар учун 0,3 метр ва Н2,03 ва Евро-5 тоифадаги автомобиллар учун 0,4 метр;

б) ўтиш йўлининг қарама-қарши чегарасигача М1 тоифали автомобиллар учун 0,7 метр, Н2 ва Д, НЗ тоифадаги автомобиллар учун 0,8 метр ва Н2,03 ва Евро-5 тоифадаги автомобиллар учун 1 метр.

211. Автомобилларни биноларнинг ўтиш жойларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

212. Автомобиллардан ўтиш йўлининг чегарасига қадар масофа камида 0,5 метр бўлиши керак.

213. Автомобиллар жойлаштирилган бинолар бошқа аккумулятор батареялари, ацетилен-газ генераторлари, вулканизация, темирчилар, пайвандлаш, термал, мис, дурадгорлик, ёғочга ишлов бериш, девор қоғози, бўяш ва қайта тиклаш ишлари учун хоналар, мой, тозалаш ва осон алангаланувчи материалларни сақлаш учун хоналар, қозонхоналар, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хоналари билан бевосита алоқа қилмаслиги керак.

214. Автомобиллар туришига мўлжалланган биноларнинг баландлиги (қопламалар, шип ёки полларнинг бўртиб турувчи элементларига ёки жиҳознинг энг паст нуқтасигача) хонада сақланадиган энг баланд машинанинг баландлиги билан белгиланиб, ортиқча 0,2 метр, лекин энг камида 2,2 метр бўлиши керак.

215. Бинода автомобилни тўхташ жойига қўйишда унинг двигатели ўчирилган бўлиши керак. Двигателни автомобилни бинодан чиқиб кетишдан бошқа мақсадда ишга тушириш тақиқланади.

216. Автомобиллар ўтиш жойлари ҳамма вақт очиқ бўлиши керак. Автомобиллар ўтиш жойларида тўхташга рухсат берилмайди.

217. Автомобиллар туришига мўлжалланган гаражларда, шунингдек, шийпонлар остидаги тўхташ жойларида ёки майдончаларда қуйидагилар тақиқланади:

а) очиқ оловдан фойдаланиш, чекиш ҳамда темирчилик пуфлагичлар, кавшарлайдиган мосламалар ва кўчма пайвандлаш аппаратлари билан ишлаш;

б) автомобилларда ёнилғи бакининг бўғизини очиқ қолдириш;

в) аккумулятор батареяларини бино ичида зарядлаш;

г) технологик ускуналардан ташқари ҳар қандай материал ва буюмларни сақлаш;

д) автомобилларнинг кузовларини, эҳтиёт қисмларини ёки агрегатларини, шунингдек қўл ва кийимларни бензин билан ювиш ёки артиш;

ж) ёқилғини (бензин, дизел ёқилғиси) сақлаш, автомобилларнинг бакларидаги ёқилғи бундан мустасно.

3-§. Автомобилларнинг вақтинча турар жойлари

218. Автомобилларни дала шароитида вақтинча жойлаштиришда (тўхташ жойида) қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:

а) анғиздан, қуриган ўтдан, синиб тушган дарахтлардан тозаланган, қурилишлар, ёғоч омборлар, сомон уюмлари, ўсаётган дон ва ўрмон экинларидан 100 метр дан яқин бўлмаган масофада, 1 метр кенгликдаги шудгор билан ажратилган майдончаларда автомобиллар турар жойи ташкил этилиши керак;

б) ҳар қатор (колонна)да автомобиллар сони 10 дан кўп бўлмаган ҳолда жойлаштирилган алоҳида майдончалар ташкил этилиши керак. Автомобиллар орасидаги масофа камида 1 метр, қаторлар орасидаги масофа камида 10 метр бўлиши керак;

в) автомобиллар учун ёқилғи ва мойлаш материаллари синиб тушган дарахтлардан, анғиздан ва қуриган ўтдан тозаланган, ўрмон кесиш, дон йиғиб янчиладиган, сомон уюмлари, пичан, дон экинлари, автомобиллар, тракторлар ва бошқалар турар жойларидан камида 100 метр масофада ҳамда турли хил ярим ёнувчи ва ёнувчан бино ва иншоотларидан, ер юзасидаги сув ҳавзаларидан камида 50 метр масофада бўлган майдончаларда жойлаштирилиши керак;

г) ёқилғи ва мойлаш материаллари юзаси қаттиқ бўлган ва сув ўтишидан ҳимояланган майдончаларга жойлаштирилиши керак.

219. Ёқилғи ва мойлаш материалларини сақлаш учун очиқ майдончалар пастроқ жойларда жойлашган бўлиши ва атрофида 1 метр кенгликда ер шудгорланиши керак.

220. Ёқилғи сақланадиган бочкалар ҳажмининг 95 фоиздан кўп бўлмаган миқдорида тўлдирилиши керак, улар тиқинлари билан юқорига қаратиб жойлаштирилган ва қуёш нурларидан ҳимояланган бўлиши керак.

221. Бўшаган идишлар ёқилғини сақлаш жойидан камида 20 метр масофада сақланиши керак.

222. Автомобилларнинг вақтинчалик тўхташ жойларида ва ёқилғи-мойлаш материаллари сақланадиган жойларда чекиш, олов ёқиш ҳамда очиқ оловдан фойдаланиш билан боғлиқ таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.

223. Ўт ўчиргич, қум солинган қутилар ва сув бочкалари ўрнатилиши керак.

6-боб. Таъмирлаш ишлари

1-§. Ишни ташкил этиш

224. Автотранспорт корхонасида (бўлинмасида) ҳаракатланувчи таркибга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни амалга ошириш бош муҳандис бошчилигидаги техник хизмат бўлимига топширилади.

225. Ҳаракатланувчи таркибга техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни амалга оширадиган техник хизмат (устахоналар, участкалар) ишлаб чиқариш бўлинмаларининг таркиби автотранспорт корхонасида қабул қилинган ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли (тартиби) билан белгиланади ва ишлаб чиқариш дастури бўйича ходимлар сони ҳамда ҳар бир бўлинма таркибидаги жамоалар сони талаб қилинадиган иш тартиби (сменалар сони) билан белгиланади.

2-§. Техник хизмат кўрсатиш

226. Ҳаракатланувчи таркибнинг техник соз ҳолатини таъминлаш учун техник хизмат ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

227. Техник хизмат кўрсатиш — бу ҳаракатланувчи таркибнинг маълум вақт мобайнида ишлаганидан ёки иш вақти ўтганидан кейин режалаштирилган тартибда мажбурий равишда олиб бориладиган профилактика чораси.

228. Ҳаракатланувчи таркибга бажариладиган ишларнинг даврийлиги, рўйхати ва меҳнат ҳажмдорлиги бўйича техник хизмат кўрсатиш қуйидаги турларга бўлинади:

а) кунлик техник хизмат кўрсатиш (КХ);

б) биринчи техник хизмат кўрсатиш (ТХ-1);

в) иккинчи техник хизмат кўрсатиш (ТХ-2);

г) мавсумий техник хизмат кўрсатиш (МХ).

3-§. Таъмирлаш ишлари

229. Таъмирлаш ишлари автомобиль транспортининг ҳаракатланувчи таркибини режали равишда қайта тиклаш ва унинг ишчи ҳолатини қувватлаш, эксплуатация пайтида юзага келган ёки техник хизмат кўрсатиш вақтида аниқланган носозликларни бартараф этишга қаратилган.

230. Таъмирлаш ишлари тегишли носозлик ёки шикастланганликлар юзага келиб таъмир талаб этилганида, шунингдек огоҳлантирув таъмирлаш ишлари сифатида — ҳаракатланувчи таркиб белгиланган бир масофа юрганидан кейин ёки муайян вақт мобайнида ишлаганидан кейин режага мувофиқ бажарилади. Техник хизмат кўрсатиш ва огоҳлантирув таъмирлаш ишлари профилактика (носозлик ҳолатини олдини олиш) ишлари ҳисобланади.

231. Ҳар бир автотранспорт корхонасида (автобазасида) ушбу турдаги хизматларнинг меъёрий даврийлиги ва ҳаракатланувчи таркибнинг ўртача кунлик юришини ҳисобга олган ҳолда ТХ-1, ТХ-2 ва ТХ-3 ни амалга ошириш бўйича ойлик режали жадваллар тузилиши керак.

232. Ҳаракатланувчи таркибга хизмат кўрсатиш муддатлари у ишга тушгандан бошлаб босиб ўтган масофа ҳисоблагичининг кўрсаткичлари бўйича ёки тақвим саналарига кўра умумий юриш масофаси асосида режали жадвалларда кўрсатилиши мумкин.

233. Иккинчи турдаги режали жадваллар ҳаракатланувчи таркибнинг ҳақиқий юрган масофаси асосида тўғрилаб ўзгартирилиши керак.

234. Меъёрларда белгиланган техник хизмат кўрсатиш даврийлигига риоя қилиш учун ТХ-1ни режалаштириш асосан ҳақиқий юрган масофани ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади ва техник хизмат кўрсатишга йўналтириш тўғрисида қарор кутилаётган хизмат кўрсатиш кунидан 2-3 кун (смена) олдин қабул қилинади.

235. Биринчи техник хизмат кўрсатишни режалаштириш доимий иш шароитида сменали юриш масофасининг бироз ўзгариши мумкинлиги ва тўхташ вақти тўлиқ кунлик бўлиши зарурлигини ҳисобга олган ҳолда йўл қўйилади.

236. Ҳаракатланувчи таркибга иккинчи техник хизмат кўрсатишни режалаштириш ҳақиқий юрган (ишлаган) ёки ишламай қолган тўлиқ кунлари мажбурий ҳисобга олинган ҳолда тақвимий вақтга мувофиқ амалга оширилади.

237. ТХ-2га йўналтириш тўғрисида қарор мўлжалланган хизмат кўрсатиш кунидан 4 — 6 кун олдин қабул қилинади. Шу вақт ичида чуқур диагностика ўтказилади, агар зарур бўлса, жорий таъмирлаш ишлари бажарилади ва ҳаракатланувчи таркибни ТХ-2 га жойлаштириш санаси аниқланади.

238. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишда автомобиль ишламаган (бўш) вақтини қисқартириш учун хизмат турларини бажариш жойида ва вақтида ишларни алоҳида гуруҳлари (мойлаш, маҳкамлаш ва ҳ.к)га ажратишга рухсат берилади. Шу билан бирга, техник хизмат кўрсатиш ишларининг ўрнатилган рўйхати ва давомийлигига риоя қилинади.

239. Автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш автотранспортнинг ҳаракатланувчи таркибини техник эксплуатация қилиш Қоидаларига мувофиқ тайинланган ишларни бажариш учун зарур бўлган қурилмалар (кўздан кечириш чуқурчалари, кўтаргич, йўл ўтказгич, айланма стенд ва бошқалар), шунингдек постларни жиҳозлаш жадвали (табели)га биноан кўтариш ва ташиш механизмлари, анжомлар, мосламалар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бу ишларни бажаришга мўлжалланган жойларда (постларда) амалга оширилиши зарур.

240. Ходимлар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича бажариладиган ишларнинг хусусиятларига мос келадиган хизматга яроқли асбоблар ва мосламалар тўплами билан таъминланиши керак.

241. Носоз асбоблар ва мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.

242. Носоз асбоблар ва мосламалар зудлик билан фойдаланишдан чиқарилиши керак. Асбоблар ва қурилмалар мунтазам равишда сараланади, ойига камида бир марта яроқсизлари ажратилиб фойдаланишдан чиқарилади.

243. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш постларига юборилаётган автомобиллар ювилиб, лой ва қордан тозаланган бўлиши керак.

244. Автомобилни техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш постига жойлаштирганда, унинг руль чамбарагида «Двигателни ёқманг — одамлар ишлаяпти!» ёзуви билан ёрлиқ осиб қўйилиши шарт.

245. Автомобил техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш постига мажбурий ҳаракат қилмасдан қўйилганда, автомобиль дастаки тормози билан тормозланиши ва энг пастки узатмага қўйилиши, контактни (ёнилғи билан таъминлашни) ўчириш, ғилдираклар остига камида 2 та тўхташ тиргаклари қўйилиши керак.

246. Тирсакли вал ва кардан валини айлантириш билан боғлиқ ишларни бажаришда қўшимча равишда ўт олдириш тизими ўчирилганлигини, ёқилғи таъминотини (дизел двигателлари учун) текшириш, дастаки тормоз дастасини қўйиш керак. Зарур ишларни бажаргандан сўнг, дастаки тормозини тортиш ва энг пастки узатмага қайта қўйиш керак.

247. Автомобилларини кўздан кечириш чуқурчаси, йўл ўтказгичи (эстакада) ёки кўтаргич мослама бўлмаган шароитда таъмирлашда, таъмирлаш ишларини олиб борадиган шахслар махсус каравотча билан таъминланган бўлиши керак. Ерда каравотча ёки тўшакларсиз ишлаш тақиқланади.

248. Ғилдиракларни ечиб олиш билан боғлиқ ишларни бажаришда кўтариб қўйилган транспорт воситаси (тиркама) остига чорпоя қўйиш, ечиб олинмаган ғилдираклар остига тўхташ тиргаклари қўйилиши керак.

249. Кўтариш механизмлари (домкрат, кўтаргич, таль ва бошқалар) нинг фақатгина бирида кўтарилган автомобилда (тиркамада) ҳар қандай ишни бажариш тақиқланади.

250. Кўтариб қўйилган автомобиль (тиркама) остига ғилдирак дискларини, ғиштларни ва бошқа нарсаларни қўйиш тақиқланади.

251. Барча конструкциялардаги ва турдаги автомобиллар (тиркамалар)да рессорларини ечиб олиш ва ўрнатиб қўйишда уларни юкдан озод қилиш учун олдиндан кўтариш механизми ёрдамида кузовни кўтариб чорпоялар қўйиш лозим. Чорпояларнинг конструкцияси кўтарилган автомобиль (тиркама) қулаб тушмаслигини кафолатлаши зарур.

252. Қувват тизимлари ва двигателнинг электр жиҳозларини созлаш ҳамда тормозларни синаш бундан мустасно, автомобилнинг двигатели ишлаб турган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тақиқланади.

253. Корпусини кўтарган ҳолда автосамосвалга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш фақат кузовни кучли металл тиргаклар (штангалар) билан кучайтириб уни ўз-ўзидан ёки тасодифан тушиш эҳтимолини бартараф этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Тиргаклар ўрнига турли хил тасодифий қувватловчи тагликлардан фойдаланиш тақиқланади. Кўтариш механизмини алмаштиришда иккинчи металл тиргак ўрнатиш шарт. Юкланган кузов кўтарилган ҳолда тиргак қўйиш билан бир пайтда шикастланган ёки нотўғри ўрнатилган тиргак билан ишлаш тақиқланади.

254. Кузов остига қўшимча тиргак қўйилмаган ҳолда кўтариш мосламасининг агрегатини ечиб олиш ва унинг қувурларини узиш тақиқланади.

255. Юқори корпусли автобусларни ва юк машиналарини таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишда ўрнатилган зинапоялари камида 15 см кенгликда бўлган икки ёққа очиладиган нарвон билан таъминлаш керак. Тираб қўйиладиган нарвонлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

256. Енгил автомобиль кузовининг пастки қисмига айланувчи стендда хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан олдин автомобилни ишончли мустаҳкамлаш, ёқилғи бакларидан ёқилғини ва совутиш тизимидаги сувни тўкиб олиш, двигателнинг мой қуйиладиган бўғизини маҳкам ёпиш ҳамда аккумулятор батареясини ечиб олиш керак.

257. Осон ёнувчан ва портлашга хавфли моддаларни ташиш учун мўлжалланган автомобиль-цистернани таъмирлашда у ишончли тарзда ерга уланиши керак.

258. Этилли бензин, осон ёнувчан ва заҳарли суюқликлар бўлган цистерна ёки резервуарнинг ички қисмини тозалаш ёки таъмирлашда ходимлар махсус кийимлар, газга қарши ниқоблар, арқонлар ҳамда қутқариш камарлари билан таъминланиши керак. Махсус кўрсатма берилган ёрдамчи цистернанинг ташқарисида туриши керак.

259. Цистерна ёки резервуарнинг ичида ишлайдиганларнинг камарига мустаҳкам арқон боғланган, арқоннинг эркин учини люк орқали ташқарига олиб чиқиб, маҳкам боғлаб қўйиш керак. Ташқаридаги ёрдамчи ишни кузатиши керак, арқонни ушлаб, цистерна ичидаги ишчини қўшимча ҳимоя қилиб туриши керак.

260. Ёқилғи қуйиш шохобчаларини, резервуарлар, насослар, коммуникациялар ва контейнерларни этилли бензин қуйилган цистерна ёки резервуарни фақат бензин қолдиқлари тўлиқ чиқарилгандан сўнг шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда зарарсизлантирилиб, портлаш эҳтимоли тўлиқ истисно қилинган ҳолда таъмирлаш мумкин.

261. Автомобилни демонтаж қилаётганда, ишнинг тўлиқ хавфсизлигини кафолатлайдиган мосламалар (ушлагичлар) билан жиҳозланган кўтариш ва ташиш механизмлари ёрдамида двигателни, узатмалар қутисини, орқа ўқни, олдинги ўқни, кузовни ва ромни ечиб олиш, ташиш ва жойига қўйиш керак.

262. Автомобилни шатак илгакларидан кўтариш (осиб қўйиш) тақиқланади.

263. Ташиш учун мўлжалланган аравачаларда уларга қўйилган бўлинмаларни тушиб қолиши ва ўз-ўзидан ҳаракатланишдан ҳимоя қиладиган ушлаш ва тақаш мосламалари бўлиши керак.

264. Двигателни, узатмалар қутисини, орқа ўқни, радиаторни ва автомобилнинг бошқа совутиш ҳамда мойлаш тизимларига тегишли қисмларини олишдан олдин, суюқлик сепилиб, тўкилишига йўл қўймасдан, ёғ ва сувни махсус идишларга тўкиб олиш керак.

265. Қурилмаларни таъмирлаш пайтида йиғиш ва демонтаж қилиш ишлари учун стендлар уларнинг мақсадларига мос келиши ва қулай бўлиши керак. Қурилмаларни маҳкамлаш учун мўлжалланган мосламалар улар силжиши ёки қулаб тушиши эҳтимолини истисно қилиши керак.

7-боб. Хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

266. Ушбу Қоидаларни бузганликда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 декабрдаги 829-сон қарорига 2-ИЛОВА

Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги

1-боб. Асосий қоидалар

1-§. Атамалар ва таърифлар

1. Мазкур Қоидалар кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг бехатар олиб борилишини ва уларнинг бутун давридаги жараёнларга қўйиладиган талабларни белгилайди.

Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:

айланма сув таъминоти тизими — қайта ишлатиладиган технологик сувларни корхонага етказиш учун жиҳоз ва ускуналар мажмуи;

бирламчи тўғон (дамба) — уни тўлдиришни бошланғич даврида сув оқизиб келган қолдиқлар сақланадиган сиғим пайдо бўлиши учун хизмат қиладиган таянч иншоот;

бўтана узатувчи — бўтанани ташиш учун қувур, канал ёки нов. Магистрал бўтана узатувчи (бойитиш фабрикаси (цехи) биносининг бўтана чиқиш нуқтасидан қолдиқлар сақланадиган жойгача ётқизилган) бўтана тақсимловчи (қолдиқлар сақланадиган жой чегарасигача ётқизилган) ва бўтана чиқариш (бўтана тақсимлашдан бўтанани чиқариш учун мослама) турларига ажратилади;

гидротранспорт тизими — қолдиқ (шлам) бўтаналарни гидротранспорт қилиш учун иншоотлар ва ускуналар мажмуи. Улар, босимсиз, босимли ўз-ўзидан оқадиган, босимли-мажбурий ва комбинацияланган (аралаш) тизимлар ажратилади;

гидротранспорт — материалларни сув оқими билан ҳаракатлантиришнинг технологик жараёни. Босимсиз (бўтана қия йўналтирувчи бўйлаб ҳаракатланади ва босими атмосферага тенг бўлган бўш юзага эга бўлади), босимли ўз-ўзидан оқадиган (бўтана тўлиқ тўлдирилган қувурлар бўйлаб ҳаракатланади), босимли-мажбурий (бўтана насослар ҳосил қиладиган босим ҳисобига қувурлар бўйлаб ҳаракатланади) ва комбинациялашган (аралаш) турларига ажратилади;

кон қолдиқлари (суюқ саноат чиқиндилари) — таркибида бойитиш технологияси ёрдамида ажратиб олиш имкони бўлмаган фойдали компонентлар мавжуд бўлган бўш жинслардан иборат минерал хомашёларни бойитиш қолдиқлари;

кон қолдиқлари омборхоналари синфи — кон қолдиқлари омборхоналарининг ҳажми, сиғими, фойдаланиш ҳолати ва муддати ҳамда бошқа хавфли кўрсаткичларига мувофиқ таснифланиши;

марза ҳосил қилиш дамбаси (иккиламчи дамба) — қирғоқ қатламини чегаралаш учун таянч призманинг ташқи контури бўйлаб тупроқ тўкиб ҳосил қилинадиган дамба;

муҳофаза ҳудуди — бу кон қолдиқлари омборхонаси атрофидаги ҳамда бўтана ўтказгичлар ва сув қувурлари бўйидаги минтақа бўлиб, унинг чегарасида ишлар бажариш, кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш ишларига алоқаси бўлмаган одамлар ва механизмларнинг бўлиши тақиқланади;

оқова сувларни тозалаш тизими — саноат оқова сувларида мавжуд зарарли моддаларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш учун жиҳоз ва ускуналар мажмуи;

саноат (шлам) чиқиндилари иншоотлари — саноат (шлам) чиқиндиларини ташиш, тўплаш, оқова сувларни тозалаш ва айланма сув таъминоти учун мўлжалланган тизимлар (иншоотлар, ускуналар, аппаратлар ва ҳ.) мажмуи;

соҳил — қолдиқлар қатламининг дамба юқори ён қисм юзасидан тиндирилган ҳовуздаги сув кесимигача бўлган юзаси;

сувни чиқариб юборувчи коллектор — сувни қудуқ орқали қон қолдиқлари омборхонаси чегарасидан ташқарига буриш учун мўлжалланган трубопровод;

сув тошқини ҳудуди — дамба (тўғон) бузилганда пайдо бўладиган оқим ҳаракати амалга ошириладиган чегарадаги ҳудуд;

тирговуч призма — ташқи чегараси мосламанинг қуйи ён қисм юзаси ҳисобланиб, ички чегараси эса унинг барқарорлигини ҳисобга олиб белгиланадиган тиргакка оид мослама вазифасини бажарувчи қирғоқ (қон қолдиқлари омборхонасининг тана қисми);

тўлдириш схемаси — қолдиқларни қолдиқ омборига жойлаштириш тартиби ва кетма-кетлигини назарда тутадиган ишларни умумий ташкил этиш схемаси;

қирғоқдаги сувни чиқариб юборувчи иншоот — тиндирилган ҳовуздан сувни оқизиш учун қон қолдиқлари омборхонасининг қирғоқ туташмасида тузиладиган мослама (канал типидаги);

қолдиқли бўтана (гидробўтана) — қолдиқларнинг сув билан турбуляцияланган аралашмаси;

қолдиқларни гидро жойлаштириш — омборхонага гидравлик транспорт билан етказиб берилаётган кон қолдиқларини жойлаштириш бўйича технологик операциялар мажмуи;

қолдиқлар сақланадиган жой — гидравлик транспорт орқали етказиладиган қолдиқларни омборларга жойлаш ва сувларни тиндириш учун табиий ёки сунъий яратилган сиғим;

қолдиқлар сақланадиган идиш — табиий қияликдан ва тўсувчи иншоотлардан ҳосил бўлган чегараланган сиғим;

қолдиқлар сақланадиган секция — кон қолдиқлари омборхонаси сиғимининг таянч иншоотлар билан ажратилган қисми;

қолдиқлар сақланадиган жой умумий ҳажми — тўсувчи дамба чўққисининг лойиҳа белгиси доирасидаги идишнинг ҳажми;

қолдиқлар сақланадиган жой фойдали ҳажми — уни қолдиқ ва сув билан тўлдириш лойиҳа белгиси чегарасигача идиш ҳажми;

қолдиқлар сақланадиган жой сиғими — лойиҳада қабул қилинган омборхонани тўлдириш технологияси бўйича унга жойлаштириш мумкин бўлган кон қолдиқлари миқдори;

қолдиқ омбори гидроҳимояси тизими — юзаки ариқларни қолдиқ омборининг сув тўплайдиган майдонидан буриш ва тўхтатиш учун мўлжалланган гидротехник иншоотлар (зовурлар, каналлар, ҳовузлар ва бошқа) мажмуи;

қолдиқ омборини консервациялаш — омборхонада сақланадиган қолдиқларнинг узоқ муддатли хавфсиз сақланишини таъминловчи кон-техник, муҳандислик-қурилиш, мелиорация ишлари мажмуи;

қолдиқ омборини рекультивация қилиш — бузилган ерларнинг унумдорлиги ва халқ-хўжалик аҳамиятини тиклаш учун, шунингдек жамият манфаатларига мувофиқ атроф-муҳит шароитларини яхшилашга йўналтирилган ишлар мажмуи. Ерларни қайта тиклаш, (атамалар ва тушунчалар) босқич ва йўналишларга ажратилади;

қудуқ — сувни оқизиб юбориш ёки йиғиш учун мўлжалланган шахта типидаги мослама;

хавфли ҳудуд — сув босиши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, сув йўлини тўсувчи иншоотнинг қуйи бефига туташган, сув босиш ҳудудидаги жой;

ҳимоя дамбаси — қолдиқ омбори таянчига оид мосламасининг ёрилиб кетишида ҳудуд ҳимояси учун хавфли ҳудуд чегараларида қурилган дамба;

шламлар — металлургия, кимё ва бошқа ишлаб чиқаришлар технологик жараёнларининг дисперс (10 микрондан кичик бўлган чангсимон)ли чиқиндилари;

Қолдиқлар, кон қолдиқлари, қолдиқ омбори атамалари фақат шу объектларга жорий этиладиган талаблардан ташқари шламлар, шлам хўжалиги, сувдан чиққан қолдиқлар (гидроотвал), шлам омбори, шлам тўплагич тушунчаларини ҳам ўз ичига олади.

2-§. Умумий талаблар

2. Кон қолдиқлари омборхоналари ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан технологик боғлиқ барча синфдаги бошқа гидротехник иншоотлар (кейинги ўринларда — ГТИ), ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган, қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда барча турдаги давлат экспертизаларидан ўтқазилган лойиҳаларга мувофиқ қурилиши ва фойдаланилиши керак.

3. Кон қолдиқлари омборхоналарини ташкил этиш майдонлари, санитария-ҳимоя ва муҳофаза ҳудудлари, саноат ва маиший хоналар, ўтиш йўллари, алоқа, сигнализация ва ёритиш тизимлари амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берилиш лозим.

4. Очиқ сув ҳавзаларига оқизиладиган сувларнинг тозалиги амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бериши керак

5. Кон қолдиқлари омборхоналари жойлашган ҳудуддаги ҳавонинг тозалиги амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бериши керак.

6. Янги қурилган кон қолдиқлари иншоотлари ёки жорий этилаётган янги технологиялар ва ускуналар учун илмий-тадқиқот, лойиҳа ёки ушбу ишлаб чиқаришни татбиқ этаётган бошқа ташкилотлар томонидан ишларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва ускуналардан фойдаланиладиган ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.

7. Хавфли ҳудуд доирасида кон қолдиқлари омборхонасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган объектлар қурилиши тақиқланади.

8. Кон қолдиқлари, шлам ва гидроотвал хўжаликларининг гидротехник иншоотларида амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва гидротехник иншоотдан фойдаланиш лойиҳасига мувофиқ мунтазам равишда хавфсизлик мониторинги ўтказилиши керак.

9. Ташкилотлар хавфсизлик мониторинги бўйича ишончли маълумотларни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳудудий органларига ва гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги мониторингини амалга оширувчи ихтисослаштирилган ташкилотга тақдим этиши шарт.

10. Қурилиши тугалланмаган ва белгиланган тартибда тайинланган қабул комиссияси томонидан қабул қилинмаган гидротехник иншоотларни фойдаланишга киритиш ман этилади.

11. Кон қолдиқлари иншоотларини ишлатиш фақатгина лойиҳада белгиланган, ишлатиш режимида 72 соат тўхтовсиз ишлов давомида комплекс синовдан ўтган сигнализация, блокировка, меъёрдан ортиқ ишлашдан ҳимоялашнинг амалдаги қурилмалари, назорат-ўлчов жиҳозлари, алоқа ва ёруғлик воситалари ва имзоланган қабул комиссияси далолатномаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.

12. Кон қолдиқлари хўжалигининг барча объектларига автотранспорт воситалари ва механизмлари йилнинг исталган вақтида ишончли кириб келиши учун йўллар таъминланиши керак. Йўлнинг қатнов қисмининг кенглиги ва конструкцияси лойиҳа билан белгиланади.

13. Кириш йўллари йўл белгилари билан белгиланиши ва йилга камида бир марта таъмирланиши керак.

14. Ҳаракатланиш ва кириш йўллари схемаси кон қолдиқлари участкасининг кўринадиган жойида осиб қўйилиши керак.

15. Одамларнинг қувурлар устида ҳаракатланишлари, темир йўлларидан, тўсиқ ва экстакадаларни кесиб ўтишлари тақиқланади.

Кон қолдиқлари хўжалиги ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш шу мақсад учун мўлжалланган пиёдалар йўлаклари, ўтиш жойлари, зина ва майдончаларда рухсат этилади. Лойиҳага кўра зина ва майдончалар билан жиҳозланмаган жойларда ишларни бажариш билан боғлиқ ҳаракатланиш қўшимча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда амалга оширилиши керак.

16. Оқизиб келиб ҳосил қилинадиган 1, 2 ва 3-синф кон қолдиқлари омборхоналарида кон қолдиқлари физик-механик хоссаларининг лойиҳа талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида фойдаланишнинг биринчи 5 йили тугагандан сўнг ва кейинчалик ҳар гал қолдиқлар уюми 10 метрга кўпайганда таянч призмасининг лойиҳавий кенглиги чегарасида муҳандислик-геология тадқиқотлари олиб борилиши керак.

Агар олинган кўрсаткичлар миқдори лойиҳада берилганларидан паст бўлса, омборхонадан фойдаланишни давом эттириш мумкинлиги тўғрисида лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотдан хулоса олиш зарур.

17. Оқизиб келиб ҳосил қилинадиган кон қолдиқлари омборхоналари дамбаларининг мустаҳкамлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари дамбалар ҳақиқий параметрларини энг юқори ҳисобий мустаҳкамлик кўрсаткичларига яқинлашиши бўйича кетма-кетлик тартибида ўтказилиши керак.

Дамбаларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш учун навбатдан ташқари тадқиқотларни ўтказиш зарурати дамбалар танасида ташқи динамик салбий ҳолатлар (силжиш, ёриқлар, дамба танаси ва асосга туташ тупроқларнинг кўчиши) пайдо бўлганда аниқланади. Қарор кон қолдиқлари омборхонасининг вакили, кон қолдиқлари омборхонаси лойиҳасини ишлаб чиққан институт, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва инспекция вакилларидан ташкил топган комиссия томонидан қабул қилинади.

18. Кон қолдиқлари омборхонасини фойдаланишга қабул қилишдан олдин ташкилот маъмурияти мазкур Қоидаларнинг 1 , 2 , 3-иловаларига мувофиқ содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш режаси (АБЭР) ва кон қолдиқларини ишлатиш бўйича маҳаллий йўриқнома, ходимлар учун лавозим ва технологик йўриқномаларни, хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминлаши керак.

Одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун техник ва моддий воситалар соз ҳолатда бўлиши ва АБЭРда кўрсатилган жойда ва миқдорда бўлиши керак.

Гидротранспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ мансабдор шахслар ва мутахассислар ўзларининг лавозим мажбуриятлари доирасида мазкур Қоидаларнинг талабларини билиши керак.

19. Технологик жараёнлар, коммуникациялар схемалари ўзгарган, ускуналар алмаштирилган тақдирда ушбу ўзгаришлар ишлаб чиқишга жорий этилгунга қадар амалдаги йўриқномаларга ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак. Барча ўзгартиришлар улар билан боғлиқ ишловчи ходимларга етказилиши керак.

20. Ҳар бир ходим мазкур Қоидаларнинг талабларига қатъий риоя қилиши, иншоотларнинг техник ҳолати ва ишида инсонлар, ускуналар ва атроф-муҳит учун хавф туғдирадиган нуқсонлар, ускуна ва ҳимоя қурилмаларининг носозликлари аниқланганда бу ҳақда бевосита бошлиғига ёки юқори раҳбариятга маълум қилиши ва ўзининг лавозим ёки технологик йўриқномасига мувофиқ камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриши шарт.

21. Кон қолдиқлари хўжалигининг электр жиҳозлари ва электр қурилмалари амалдаги Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ ишлатилиши керак.

22. Юк кўтариш машиналаридан, босим остида ишлайдиган идишлардан фойдаланиш, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган мутахассислар ва ишчилар махсус ўқитилиши ва тегишли қоидалар талабларига мувофиқ ишга қўйилиши керак.

23. Қурилиш-монтаж ва махсус қурилиш ишларини бажараётганда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиниши керак.

24. Ташкилот маъмурияти бирка тизимида ва топшириқ-рухсатнома бўйича хизмат кўрсатиладиган ва таъмирланадиган барча агрегатларнинг рўйхатини ишлаб чиқиши шарт.

25. Иншоотлар ва ускуналарнинг мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари ҳар йили тасдиқланадиган режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш (кейинги ўринларда — РОТ) ишлари бўйича амалга оширилади.

Авария-тиклаш ишлари авария содир бўлган вақтдан бошлаб қисқа муддатларда бажарилади, одамлар ҳаётига хавф туғдирадиган ёки экологик ҳалокатга ва катта моддий зарар кўрилишига олиб келадиган шикастланишлар эса зудлик билан бартараф этилади.

26. Кон қолдиқлари ва шлам хўжалиги тузилмаси ҳамда штатлари ташкилот раҳбари томонидан лойиҳага мувофиқ белгиланади.

27. Кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланадиган ишлаб чиқариш бўлинмаларининг фаолияти ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган низом ва ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқнома билан тартибга солинади.

28. 1-, 2- ва 3-синфдаги омборхоналарга эга кон қолдиқлари ёки шлам хўжалигининг техник раҳбари гидротехник маълумотга эга мутахассислардан тайинланиши керак. Кўрсатилган бўлинмаларнинг мутахассислари олий ёки ўрта техник маълумотга эга, кон қолдиқлари омборхоналаридан фойдаланиш ва уларда иш олиб бориш бўйича махсус курсларда ўқиган бўлишлари керак.

29. Бойитиш корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларининг, шунингдек кон қолдиқлари хўжаликлари муҳандис-техник ходимлари (усталардан ташқари)нинг қоидалар, нормалар ва йўриқномалар бўйича билимлари ҳар 3 йилда текширилиши керак.

30. Кон қолдиқлари хўжаликлари ишчилари меҳнат хавфсизлиги бўйича камида ҳар олти ойда такрорий йўл-йўриқдан ва йилига камида бир марта тегишли касблар бўйича билимлари текширилиши керак. Текшириш натижалари баённома билан расмийлаштирилиши ҳамда йўриқнома журналига ишчининг шахсий варақасига унинг имзоси билан қайд этилиши керак.

31. Содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш режаси ҳар йили кейинги йил бошланишидан камида 15 кун олдин мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Аварияларни бартараф этиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби, уларда ходимларнинг шахсий иштироки бўйича ўқитиш ишларини мутахассислар билан ташкилот ёки фабриканинг техник раҳбари, ишчилар билан эса тегишли бўлинма (цех, бўлим, участка) раҳбари ўтказади. Ўқитиш ишлари АБЭР амалга киритилишидан камида 10 кун олдин ўтказилади ва АБЭР далолатномаларига тегишли равишда қайд этилади. Фойдаланувчи ходим ва муҳандис-техник ходимларнинг АБЭР билан танишганлиги уларнинг имзоси билан тасдиқланади. АБЭР бўйича билимлар ҳар йили текширилади.

Кон қолдиқлари хўжаликларида ўзгаришлар содир бўлганда, уч кун ичида АБЭР га тегишли тузатишлар киритилиши, бу ҳақда уларни билиши шарт бўлган мансабдор шахсларга етказилиши ва уларнинг имзоси билан тасдиқланиши керак

32. АБЭР нинг ўзига тааллуқли қисмини ўрганиб чиқмаган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади.

33. Фойдаланувчи ходимлар ўртасида АБЭР бўйича ўқув машқлари кон қолдиқлари хўжалиги бўлинмасининг цех бошлиғи ёки фабрика бошлиғи (техник раҳбар) раҳбарлиги остида ҳар йили тасдиқланадиган графикда белгиланган муддатларда ўтказилади.

34. Кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқномалар фойдаланиш режимлари ёки иншоотлар таркиби ўзгарганда, лекин камида 5 йилда бир марта, қайта кўриб чиқилиши ва қайта тасдиқланиши лозим.

35. Ташкилот маъмурияти кон қолдиқлари хўжалигини лойиҳада ва йиллик иш режаларида кўзда тутилган барча қурилиш машиналари, механизмлар, транспорт воситалари, назорат асбоблари ва материаллар билан таъминлаши шарт.

3-§. Кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

36. Ҳар бир цехда (бўлимда, участкада) техник ҳужжатларни олиш ва сақлаш учун масъул мансабдор шахс тайинланиши, уларни сақлаш учун хона (шкаф) ажратилиши ҳамда сақланаётган ва берилган ҳужжатларни рўйхатга олиш журнали юритилиши керак.

37. Лойиҳа, ижро қурилиш ҳужжатлари ва иншоотларнинг аввалги йиллардаги назорат материалларини сақлаш жойи ва тартиби корхона бўйича махсус буйруқ билан белгиланади. Бунда, улар доимий сақланиш жойи ва уларнинг архив рақамлари кўрсатадиган ҳолда цехдаги ҳужжатларни рўйхатдан ўтқазиш журналида рўйхатдан ўтказилиши керак.

38. Ҳужжатларни сақлаш учун масъул шахс ўзгарганда цехдаги мавжуд барча ҳужжатлар хатловдан ўтқазилиши керак. Ҳужжатларни топшириш кон қолдиқлари хўжаликлари бошлиғи ёки ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган далолатнома билан расмийлаштирилади.

39. Ҳужжатларни топшириш кон қолдиқлари цехи бошлиғи ёки ташкилотнинг техник бошлиғи томонидан тасдиқланган далолатнома билан расмийлаштирилади.

4-§. Алоқа, сигнализация ва ёритиш тизимлари

40. Кон қолдиқлари хўжалиги технологик жараёнлар бошқаруви, назорати ва ишлар хавфсизлигини таъминлайдиган алоқанинг техник воситалари ва сигнализация билан жиҳозланган бўлиши лозим.

41. 1-, 2- ва 3-синфдаги кон қолдиқлари омборхоналарида операторлар (суюқ саноат чиқиндиларини оқизиб келтиришни тартибга солувчилар) ва иншоот назоратчилари телефон (мобиль) радиотелефон ёки радиоалоқа воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Кўчма радиостанцияларнинг ишлаш радиуси кон қолдиқлари омборхонасининг ҳар қандай нуқтасидан туриб цех ёки фабрика диспетчери билан ишончли алоқани таъминлаши керак.

42. Кон қолдиқлари хўжалигида алоқа ва сигнализация тизими ҳолати барча объект ва иншоотлардаги авариялар тўғрисида шошилинч хабар етказиш имкониятини таъминлаши керак.

43. Кон қолдиқлари хўжалигининг кечаю-кундуз хизмат кўрсатилиши талаб этиладиган барча объектлари стационар электр ёритиш тизимига эга бўлиши керак.

Ёритиш тармоқлари учун линиядаги кучланиш 220 В дан юқори бўлмаган ҳолларда изоляцияланган нейтралли электр тизими қўлланилиши керак. Арк ксенон найча шаклидаги лампаларидан фойдаланилганда 380 В кучланиш рухсат этилади; стационар ёритиш қурилмалари учун ерга уланган нейтралли 6/0,4 кВ трансформатордан фойдаланиш рухсат этилади.

Сутканинг қоронғи пайтида ишлайдиган ходимлар электр таъминоти узилган пайтларда фойдаланиш учун аккумуляторли ёритиш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

44. Ишчи ва маъмурий-маиший хоналарнинг ёритилиши Табиий ва сунъий ёритиш меъёрлари талабларига жавоб бериши керак. Қоронғу вақтда очиқ майдонларда ҳудуд, йўл, ўтиш жойлари ва иш ўринларининг ёруғлиги мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган Қурилиш майдонларини ёритиш нормаларига жавоб бериши керак.

5-§. Назоратни ташкил этиш

45. Иншоотлардан авариясиз, нормал фойдаланишни таъминлаш ҳамда улардан бутун фойдаланиш муддатидаги ҳолатларига тезкор баҳо бериш мақсадида, ҳаққоний (жойига чиқиб) кузатувлар олиб борилиши лозим.

46. Кон қолдиқлари омборлари иншоотларда натура кузатувлар ташкил этилиши ва улар қурилишидан бошлаб амалга оширилиши лозим.

47. 1-, 2- ва 3-синфдаги, шунингдек 15 метрдан юқори баландликдаги 4-синфга мансуб кон қолдиқлари омборхоналари бўйича натура кузатуви уларда ўрнатилган назорат-ўлчов асбоблари (кейинги ўринларда — НУА) ёрдамида инструментал назоратни ўз ичига олади.

48. 10 метрдан юқори баландликдаги 4-синф дамба ва тўғонларда фақат филтрацион режим устидан назорат мажбурийдир.

49. Натура кузатуви натижалари ва иншоотда содир бўлаётган жараёнлар таҳлили асосида инструментал назоратнинг дастлабки белгиланган таркиби ва даврийлиги лойиҳа ташкилоти билан келишилган ҳолда фойдаланувчи ташкилот томонидан ўзгартирилиши мумкин.

50. Объект фойдаланишга қабул қилинганда, қурилиш жараёнида пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан олиб бориладиган журналлар ва кузатув материаллари, НУАда ўрнатилган ижро ҳужжатлари билан биргаликда далолатнома бўйича фойдаланувчи ходимга топширилади.

51. Оқизиб келиб ҳосил қилинадиган 1-, 2- ва 3-синфдаги кон қолдиқлари омборхоналари ва қуйиб ҳосил қилинадиган 1- ва 2-синфдаги кон қолдиқлари омборхоналари натура кузатувларини ўтказиш учун натура кузатувлари гуруҳи (бюроси) ташкил этилиши керак, у аниқланган камчиликлар тўғрисида цехнинг (участканинг) раҳбариятини дарҳол хабардор қилиши ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмаган тақдирда ташкилот раҳбариятини хабардор қилиши шарт.

Гуруҳлар таркиби ва ходимлар сони кузатувлар таркиби, ҳажми ва даврийлигига қараб лойиҳада белгиланади.

52. Инструментал кузатувларни ташкилотнинг ихтисослашган (маркшейдерлик, гидрогеология, ва ҳ.) хизматлари томонидан ўтқазилиши рухсат этилади. Улар ўлчаб аниқланган миқдорларни лойиҳада белгиланган иншоотлардан хавфсиз фойдаланиш параметрлари ва мезонлари билан таққослашлари, маълумотларни кон қолдиқлари хўжалиги цехи (участкаси)га беришлари керак. Кузатув натижалари бўйича аниқланган лойиҳавий кўрсаткичлардан четга чиқишларни бартараф этиш тўғрисида ташкилотнинг техник раҳбари имзоланган фармойиш чиқарилади.

53. Оқизиб келиб ҳосил қилинадиган 4-синфдаги кон қолдиқлари омборхоналари ва қуйиб ҳосил қилинадиган 3- ва 4-синфдаги кон қолдиқлари омборхоналарида ГТИ устидан назорат махсус тайёргарликдан ўтган ва кон қолдиқлари омборхоналарида ишлаш учун рухсатнома олган мутахассис-назоратчи ёки уста зиммасига юклатилиши мумкин.

54. Лойиҳада кўзда тутилган кузатувлардан ташқари, барча кон қолдиқлари омборхоналари ва гидротехник иншоотлар камида бир йилда икки марта комиссия кўригидан ўтказилиши керак:

а) баҳорда, сел ва сув тошқинлари бошланишидан олдин, ГТИнинг сел ва сув тошқинлари даврида фойдаланиш учун тайёрлигини аниқлаш мақсадида;

б) кузда, ГТИ нинг ҳолати ва кузги-қишки даврда нормал фойдаланиш учун тайёрлигини текшириш мақсадида.

Комиссия ташкилот буйруғи билан тайинланиши, кўрик натижалари эса далолатнома билан расмийлаштирилиши керак.

55. Комиссия далолатномасига биноан, комиссия томонидан тавсия этилган тадбирларни амалга ошириш муддатлари ва жавобгарлигини белгилайдиган буйруқ чиқарилади.

56. Гидротехника иншоотларининг сув ости қисмларини текширишнинг таркиби, тартиби ва даврийлиги лойиҳада белгиланади ва маҳаллий йўриқномаларда кўрсатилади.

2-боб. Қолдиқ бўтанасининг қуюқлашиши

1-§. Умумий талаблар

57. Бўтана (бўтана)ни қуюқлаштириш узели (мураккаб механизмнинг бир қисми ёки бир қанча деталларни туташтириб турувчи техник қурилма)дан фойдаланиш ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқнома бўйича амалга оширилади.

58. Қуюқлаштириш узелининг кириш жойларига «Бегоналарнинг кириши тақиқланади», «Идишли иншоотлар ва қувур ўтказгичларнинг чеккасида юриш тақиқланади» деган плакатлар жойлаштирилиши керак.

59. Кон қолдиқларини тақсимлаш бўлма (камера)ларининг (кейинги ўринларда — КҚТБ) конструкцияларидан қатъи назар, қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:

а) бўтана қабул қилувчи ва бўтанани чиқарадиган дарчалар ва туйнукларда уларни кўтариш ва тушириш қулфлари ва механизмлари доим ишчи ҳолатда бўлиши керак;

б) бўтанани авария тушириш новига чиқариш учун мўлжалланган дарча ёпиқ бўлиши ва фақат авария қуйиш пайтида очилиши керак. Бўтанани авария новига доимий қуйиш билан КҚТБдан фойдаланишга агар бу лойиҳада кўрсатилмаган бўлса йўл қўйилмайди;

в) бўтана қабул қилувчи дарчаларда хас-чўпларни тутиб қолувчи панжаралар ўрнатилиши керак, панжаралар ҳолати устидан ҳар сменада назорат олиб борилиши ҳамда ўз вақтида тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши керак;

г) ишчи панжаралар тозалаш учун ечиб олингунга қадар иккинчи тирқишдаги захирадаги панжараларга, камерани таъмирлаш вақтида эса таъмирлаш қулфлари ўрнатилиши керак.

60. Гидроциклонларни таъминлаш линиялари тош ва бегона нарсаларни тутиб олиш ва чиқариб ташлаш учун мўлжалланган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Гидроциклонларнинг кириш қувурларига бўтананинг гидроциклонларга берилишини тўсиб қўйиш ва тартибга солиш имконини берувчи сурма клапанлар (задвижка) ўрнатилиши керак.

2-§. Қуюлтиргич ускуналари

61. Қуюлтиргич ишлаши вақтида қуйидагиларга амал қилиш керак:

а) қуюлтиргичда кўпик ҳосил бўлишини пасайтириш учун бўтанани КҚТБ дан етказиб берувчи бўтана ўтказгичга куйиш пайтида унинг ҳаво билан айланишига (аэрация қилишига) йўл қўймаслик;

б) бегона нарсаларнинг қуюлтиргичга тушишига йўл қўймаслик;

в) таъминот миқдори ва қуюлтирилган маҳсулотни чиқариб юбориш бўйича сезиларли тебранишларга йўл қўймаслик;

г) маҳсулот ўзининг оқувчанлигини йўқота бошлаганидаги зичликкача қуюқлашишига йўл қўймаслик;

д) сувнинг тўкилишида суспензияларнинг таркиби устидан доимий назорат олиб бориш, керак бўлганда қуюлтиргич ишлашини нормаллаштириш учун зудлик билан чора кўриш.

3-§. Флокулянтлар

62. Реагентларни транспорт воситаларидан тушириш, омборхонага етказиш, аппарат ва қориштиргичларга юклаш, хомаки ва ишчи аралашмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган ускуна ва механизмлар ишчи ҳолатда сақланиши керак. Қуюлтириш жараёнига узатиш пайтида ишчи аралашмаларни дозалаш ишлари имкон қадар автоматлаштирилган бўлиши керак.

63. Коагулянт ва флогулянтларнинг қуруқ кукунлари ҳамда уларнинг 0,2 фоиз дан ортиқ концентрациялари билан бажариладиган ишлар камида 2 кишидан ташкил топган звено томонидан амалга оширилиши керак. Ишчилар махсус кийимда бўлишлари, ишларни ҳимоя кўзойнаклари ва респираторлар ёрдамида бажаришлари лозим. Иш пайтида ҳаво юбориш ва тортиш вентиляция тизимлари қўшилган бўлиши керак.

64. Терига, пол ва ускуналарга тушган флоакулянт эритмалари махсус жиҳозланган қурилмалардаги сув билан ювилиши керак.

65. Металл идишлар, қувур ўтказгичлар ва флоакулянт эритмаси билан алоқада бўладиган қурилма қисмлари пайвандлаш ишларини олиб боришдан олдин сув билан яхшилаб ювилиши, пайвандлаш ишлари эса газли муҳитларда пайвандлаш ишларини олиб бориш бўйича амалдаги хавфсизлик қоидаларига мувофиқ бажарилиши керак.

3-боб. Кон қолдиқларининг гидротранспорт тизими

1-§. Умумий талаблар

66. Кон қолдиқларининг гидротранспорт тизимидан нормал фойдаланиш учун қуйидагиларни ўз ичига олган технологик назоратни амалга ошириш керак:

а) ташиладиган бўтана хусусиятларини аниқлаш;

б) тизимнинг ишлаш режими параметрларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

в) тизим ишлашида бузилишларни олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни (емирилиш, лойқа босиш, гидравлик зарбалар ва бошқалар пофилактикаси) ўз вақтида бажариш;

г) иншоот ва ускуналарнинг режавий-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари.

67. Бойитиш фабрикаларидан гидротранспорт тизимининг ўтказиш қобилиятидан юқори бўлган ва авария сиғимига доимий технологик тўкилишларга олиб келадиган бўтана массасини ташлашга йўл қўйилмайди.

2-§. Бўтана насос станциялари

68. Бўтана (пульпа) насос станциялари (кейинги ўринларда ПНС) хоналарининг ишлаш жойларида қуйидагилар бўлиши керак:

а) машинистнинг технологик йўриқномаси;

б) ПНС бўйича аварияларни бартараф этиш режасидан кўчирма ва ПНС билан технологик боғлиқ бўлган объектларда авария юз берганда ходимлар ҳаракатининг тартиби;

в) ўрнатилган механик, гидромеханик, электр, кўтариш-транспорт ускуналаридан фойдаланиш бўйича йўриқномалар;

г) ускуналарнинг ишлашини қайд ва назорат қилиш журналлари.

69. ПНС хоналарида станциянинг насос, энергетик ва бошқа ускуналар қувур ўтказгичлар ва уларнинг очиш-ёпиш жойларининг агрегатлар ва қулф-тартибга солиш арматураларининг стационар рақамлари кўрсатилган умумий схемаси осилиб қўйилиши керак.

70. Қаватлараро томёпмага эга машина залида томёпманинг алоҳида қисмларига тушадиган юкларнинг чегаравий миқдори кўрсатилган йўриқнома осиб қўйилиши керак.

71. Энг оғир юклар учун мўлжалланган майдонлар чегаралари бўёқлар ёки металл белгилар билан белгиланади ва пол билан бир текисда қурилган бўлиши керак.

72. Таъмирлаш майдонлари чегараларидаги деворларга асосий ускуна ва юкларни илиш (строповка) схемаси, ПНС таъмирлаш ишлари шартларида бажариладиган технологик хариталар, хавфсизлик техникаси ва ёнгин хавфсизлиги қоидалари осиб қўйилиши керак.

73. Тупроқ (грунт) ва сув насослари, электр двигателлари, машиналар ва бошқа ускуналарнинг барча ҳаракатланадиган қисмлари ҳимоя тўсиғи билан тўсилган бўлиши керак, ҳимоя тўсиғи ечилган ёки техник носоз ускунани ишга тушириш тақиқланади.

74. Автоматлаштирилган агрегатлар ва тизимлардан фойдаланиш лойиҳа талабларига мувофиқ тузилган маҳаллий йўриқномалар билан тартибга солиниши керак.

75. Насосларнинг авария ҳолатида ўчирилиши, кон қолдиқлари, дренаж зумпфлари ва новларнинг тўлганлиги ҳақида хабар бериш учун сигнализациянинг ишга яроқлилиги устидан кунлик назорат олиб борилиши керак, аниқланган носозликлар эса дарҳол бартараф этилиши керак.

76. Тупроқ (грунт) насосини, барча ускуналар тўлиқ соз ҳолатда бўлганда ва бўтана ўтказгич трассаларида таъмирлаш ишлари олиб борилмаётганлигидагина ишга туширишга рухсат этилади.

77. Гидромеханик ускуналарни монтаж ва тўлиқ таъмирлаш ишларидан кейин мустаҳкамлик ва герметиклик бўйича синовдан ўтказилиши керак. Агар синов тартиби лойиҳада белгиланмаган бўлса, синовлар Технологик ускуналар ва технологик қувур ўтказгичлар бўйича қоида талабларига мувофиқ ўтказилиши лозим.

78. Монтаж ёки таъмирлашдан кейин тупроқ (грунт) насослари ва бошқа ускуналарни ишга тушириш хавфли ҳудуддан одамлар ва бегона нарсаларни четга чиқарилгандан сўнг ишларнинг масъул раҳбари иштирокида амалга оширилиши керак.

79. ПНС дренаж тизими (новлар, зумпфлар, авария чиқариш йўллари ва бошқалар) текширув ва тозалаш учун қулай ва ишчи ҳолатда сақланиши керак. Унда бегона нарсаларнинг ва қаттиқ чўкмаларнинг йиғилишига йўл қўйилмайди.

3-§. Авария ва буфер сиғимлари

80. Авария ва буфер (бўтананинг ён атрофга ёйилиб кетишидан сақловчи идиш) сиғимлар ҳамда уларни тозалаш учун мўлжалланган ускуналарни техник соз ҳолатда сақланиши, уларнинг сув ва кон қолдиқлари билан тўлиш сатҳи лойиҳада кўрсатилгандан ошмаслиги керак.

81. Авария ва буфер сиғимларнинг энг юқори кўрсаткичгача тўлдиришига йўл қўйилмайди. Авария сиғимнинг бўш ҳажми лойиҳада кўрсатилган вақт мобайнида бойитиш фабрикасидан бўтанани қабул қилишни доимий таъминлаши керак.

82. Земснарядлар ва сузувчи бўтана ўтказгичларда тескари клапанлар ва зарбга қарши воситаларни ўзбошимчалик билан ўрнатишга йўл қўйилмайди.

83. Қиш мавсумида земснарядни ишга тайёрлашда қуйидагилар зарур:

а) барча узеллардаги мойлаш материалларини қишки мойларга алмаштириш;

б) машина залидаги ва земснаряд устидаги палуба қурмаларини иситиш, ёрдамчи насос ва қувур ўтказгичларнинг иситилишини таъминлаш, машина залида термометрларни ўрнатиш;

в) земснаряд ва сузувчи бўтана ўтказгич атрофида юкларни пасайтириб тушириш (майна) ишларини ташкил этиш ва уни сақлаш;

г) сузувчи бўтана ўтказгичлар понтонлари ҳолатини кузатиб бориш;

д) сузувчи бўтана ўтказгичларни бўшатиш учун мўлжалланган чиқариш йўлларини ишчи ҳолатда сақлаш.

84. Земснарядларнинг технологик ҳаракатланиши учун зарур энг кичик (юкларни тушириш) майдончалари қуйидагича бўлиши керак:

а) сув бўйича земснаряднинг унумдорлиги 1000 — 1200 м 3 /с бўлганда 600 — 800 м 2 ;

б) земснаряднинг унумдорлиги 1600 — 2400 м 3 /с бўлганда 1000 — 1200 м 2 ;

в) земснаряднинг унумдорлиги 2400 — 3600 м 3 /с бўлганда 1400 — 1600 м 2 ;

г) земснаряднинг унумдорлиги 4000 м 3 /с бўлганда 1800 — 2000 м 2 ;

д) земснаряднинг унумдорлиги 5000 м 3 /с бўлганда 2500 — 3000 м 2 ;

е) земснаряднинг унумдорлиги 10000 м 3 /с бўлганда 3500 — 4000 м 2 ;

85. Хавфсизлик техникаси ва земснарядларнинг лойиҳавий унумдорлигини таъминлаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда, юкларни пасайтириб тушириш майдонини 2-жадвалда кўрсатилган миқдордан кўпи билан 20 фоизга ва фақат об-ҳаво кескин ёмонлашган шароитда қисқа муддатларда камайтиришга рухсат этилади. Майдон ўлчамларини жадвалда кўрсатилган миқдорларга нисбатан оширилиши, самарасиз энергия сарфи ва тозаланаётган сиғим табиий иссиқлигидаги йўқотишларнинг ошиши туфайли мақсадга мувофиқ эмас.

4-§. Бўтана ўтказгичлар ва қувур ўтказгич арматураси

86. Бўтана ўтказгичларнинг трассаси хизмат кўрсатиш учун кулай бўлиши керак. Трассага бориш йўллари ва автойўллар йилнинг ҳар қандай даврида ўтказиш қобилиятига эга бўлиши (соз бўладиган ҳолатда сақланиши) керак.

87. Бўтана ўтказгичларни трасса бўйлаб бўшатиш учун мўлжалланган чиқариш жойлари ва уларнинг қулф арматуралари ишга яроқли ҳолатда бўлиши, бўтана ўтказгичларни бўшатишда бўтанани қабул қилиш учун мўлжалланган сиғим эса, ҳар доим унга бўшатилган бўтана ўтказгич участкалари ҳажмидан камида икки марта катта бўш ҳажмга эга бўлиши керак.

88. Сиғимларнинг жойлашиши ва конструкциялари, уларни бўшатиш усуллари ва воситалари лойиҳа билан белгиланади.

89. Қувур ва новларнинг кўринарли жойларида трассанинг лойиҳавий бўлинишига мувофиқ пикет «ПК» белгилари қўйилган бўлиши керак.

90. Дамба устидан ўтказиладиган диаметри 600 мм дан ортиқ бўлган тақсимловчи пульповодларда зина ва панжарали ўтиш кўприкчалари ўрнатилган бўлиши керак. Кўприкчалар ўртасидаги масофа бўтанани чиқариш жойлари ҳар хил жойлашган бўлса кўпи билан 500 м, бўтанани чиқариш жойлари фақат пульповоднинг ёнбошида жойлашган бўлса кўпи билан 1000 м бўлиши керак.

91. Бўтана ўтказгичлар ўтказилган тунелларнинг авария ёритиш тизими, аэрацион ва шамоллатиш қурилмалари доимо ишга яроқли ҳолатда бўлиши керак.

92. Бўтана ўтказгичлардан фойдаланишда:

а) пульповодлардаги босим мунтазам назорат қилиниши ва у номинал миқдордан ошган ҳолларда бунинг сабаби зудлик билан аниқланиши ва бартараф этилиши;

б) новларда бўтана оқимининг лойиҳавий даражадан ошишига йўл қўймаслик;

в) пульповод деворларининг емирилиш даражаси ва футеровка ҳолати вақти-вақти билан назорат қилиниши, қувурларни бураш, таъмирлаш ёки алмаштириш ишлари ўз вақтида бажарилиши;

г) пульповоддан бўтана сизиб чиқишини олдини олиш бўйича зудлик билан чоралар кўриш;

д) пульповод эстакадаларини мунтазам равишда қор ва музлардан тозалаш, эстакадалардаги пульповодларнинг музлашига йўл қўймаслик;

е) кузда ва баҳорда қор эришидан олдин пульповод трассасидаги сув ўтказиш қувурларини, кюветлар ёки тоғолди ариқчаларини тозалаш;

ж) трасса полотносини таъмирлаш ва асос деформацияси аниқланган жойларда пульповодларни текислаш, шунингдек пульповодларга бориладиган йўлларни таъмирлаш ишларини ўз вақтида олиб бориш;

з) пульповодларни лойқа босиши ва муз тиқинларининг юзага келишига йўл қўймаслик;

и) ҳар чоракда камида бир марта қувур ўтказгич арматураси, зарбга қарши воситалар ва тескари клапанлар текширилиши;

к) пульповодлар трассасидаги компенсаторлар ва қўзғалмас таянчлар ҳолати кузатиб борилиши, зарур ҳолларда уларни таъмирлаш ишлари бажарилиши керак.

93. Таъмирлаш ишлари учун тўхтатилганда ва қишки технологик танаффусларда бўтана ўтказгич бўшатилган бўлиши керак.

94. Деворларининг қалинлиги критик кўрсаткичга яқинлашган пульповод участкалари (босим ҳосил қиладиган пульповодда қувурларни профилактик бурашни ҳисобга олган ҳолда) алмаштирилиши керак. Деворларнинг критик қалинлиги лойиҳада белгиланади ва кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқнома билан тартибга солинади.

95. Қувур пўлати ва пайванд чокларига коррозион таъсир кўрсатмайдиган бўтана ташиладиган пульповод деворларининг критик қалинлиги қуйидаги формула билан аниқланади:

t = РД/(0,8R),

бу ерда t — қувур деворининг критик (чегаравий) қалинлиги, мм; Р — қувурдаги ишчи босим, МПа; Д — қувурнинг ташқи диаметри, мм; R — қувур материалининг ҳисобий қаршилиги, МПа.

96. Қулф арматура ва зарбга қарши қурилмалардан фойдаланиш лойиҳа ва кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши керак.

97. Қувур ўтказгич арматура ва зарбга қарши қурилмаларга эга пульповодлардан фойдаланишда:

а) носоз сурма ва тескари клапанлар зудлик билан таъмирланиши ёки алмаштирилиши;

б) охирги участкаларда сурма клапанларнинг тез ёпилишига йўл қўймаслик;

в) зарбга қарши қурилмаларни ўз вақтида текшириш ва таъмирлаш керак.

98. Гидротранспорт тизимини қиш мавсумига тайёрлаш тадбирлари ўз вақтида (кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқномада кўрсатилган муддатларда) бажарилиши керак.

99. Босим остидаги пульповодлар ва арматураларни таъмирлаш билан боғлиқ ишларни (пайвандлаш, пармалаш ва ҳ.) бажариш тақиқланади.

100. Бўтана ўтказгич ишга туширилгандан кейин унинг бутун трассаси ундан фойдаланиш учун масъул техник ходим томонидан кўздан кечирилиши керак. Кўздан кечириш натижалари иншоотларни визуал кўздан кечириш журналига қайд этилиши лозим.

4-боб. Кон қолдиқлари омборхоналари

1-§. Умумий талаблар

101. Йил бошланишидан олдин кон қолдиқлари омборхонасининг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уни тўлдириш режаси ва графиги, шунингдек, иншоот ва ускуналарни режавий-огоҳлантирувчи таъмирлаш графиги тузилиши ва тасдиқланиши керак.

102. Кон қолдиқлари омборхонасидан хавфсиз фойдаланиш учун, уларнинг туридан қатъий назар:

а) кон қолдиқлари ҳар йили тасдиқланадиган режа ва графика мувофиқ жойлаштирилиши, лойиҳада қабул қилинган тўлдириш схемалари, бўтанани чиқариш усуллари, кон қолдиқларини жойлаштириш технологияси ва кон қолдиқларини оқизиб келтириш интенсивлигига риоя қилиниши; кон қолдиқларини рухсатсиз ва бетартиб жойлаштиришга йўл қўймаслик;

б) омборхонада лойиҳада кўзда тутилган сув ҳажмини сақлаб туриш; сув ҳажмининг лойиҳада кўрсатилган минимал даражадан камайиши ва максимал даражадан ошишига йўл қўймаслик;

в) иншоотларнинг ҳолати устидан мунтазам назорат ўрнатиш ва лойиҳада белгиланган йўл қўйиладиган чегаравий ҳолати параметрлардан ва иншоотлардан хавфсиз фойдаланиш критерийларидан ошишига йўл қўймаслик;

г) таъмирлаш ишлари ҳамда кон қолдиқлари ва унинг иншоотларининг иш режимида юзага келган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ўз вақтида бажариш;

д) лойиҳада кўзда тутилган барча табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини бажариш керак.

103. Аварияларни бартараф этиш режасида кўзда тутилган материаллар, асбоблар, захираси бўлмаган, кон қолдиқ омборхоналаридан фойдаланиш тақиқланади.

104. Кон қолдиқлари омборхонаси фойдаланишга киритилаётганда унда тўпланган сув ҳажми бойитиш фабрикасидаги биринчи ишга тушириш мажмуининг айланма сув таъминоти учун етарли миқдордан ошмаслиги керак. Ортиқча сув ҳажмини тўплаш лойиҳада асосланган ҳоллардагина рухсат этилади.

105. Кон қолдиқлари омборхонаси жойлашган ҳудудда портлатиш ишларини ўтказиш имконияти ва шартлари лойиҳада белгиланади.

106. Портлаш ишлари қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилинган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

107. Тўсувчи тўғонлар ва дамбалар, каналлар, дренажлар, туннеллар ва тақсимловчи бўтана ўтказгичларда иншоотнинг пикетлар бўйича узунлигини, шунингдек уларнинг ер ёки сув остида жойлашган (яширинган) коммуникациялар (кабеллар, сув қувурлари ва ҳ.к.) билан кесишиш жойларини кўрсатувчи белгилар қўйилган бўлиши керак.

108. Агар кон қолдиқлари омборхонаси чиқарадиган чанглар лойиҳада белгиланган санитария ҳудуди чегарасидан ташқаридаги атмосфера ҳавосининг чангланиш даражасини йўл қўйиладиган чегаравий концентрациялардан ошишига олиб келса, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг келишувисиз ундан фойдаланиш тақиқланади.

109. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси органлари билан келишмасдан кон қолдиқлари омборхонасидан чиқадиган сувларни табиий сув ҳавзаларига (ариқларга) ташлаш тақиқланади.

110. Кон қолдиқлари омборхоналари (шлам омборхоналари, тиндиргичлар) атрофида уларга кириш йўлларида «Хавфли ҳудуд. Бегоналарнинг кириши тақиқланади!» деган плакатлар ўрнатилган бўлиши керак.

111. Кон қолдиқлари омборхоналари ҳудудида бегоналарнинг юриши, тиндиргич ҳовузларда чўмилиш, улардаги сувдан хўжалик-ичимлик суви сифатида ва ҳайвонларга бериш учун фойдаланиш тақиқланади.

112. Дамба устига ва бермаларга кириш йўллари унинг узунлиги бўйича камида ҳар 3 км да кўзда тутилиши, бунда дамба (тўғон) га камида иккита кириш йўли бўлиши керак.

113. Кон қолдиқлари омборхонасидан фойдаланиш жараёнида ва тўсувчи дамбаларни кўтаришда пастки бьефда ва дамбанинг пастки қиялигида, шунингдек омборхона ичининг лойиҳавий тўлиш сатҳи чегарасида тупроқ ва жинсларни қирқиб олиш, ўйиқ, карьер ва котлованлар ҳосил қилишга рухсат этилмайди. Бу участкаларда фақат лойиҳада асосланган ҳоллардагина тупроқ ва жинсларни қазиб олиш мумкин.

114. Тиндиргич ҳовузида, кузатиш учун қулай жойда, кон қолдиқлари омборхонасидаги сув сатҳини кузатиш учун деформацияланмайдиган материалдан тайёрланган, сантиметрларга ажратилган сув сатҳини ўлчаш рейкаси ўрнатилган бўлиши керак. Рейканинг нол белгиси таянч реперга тақалган бўлиши керак. Сув сатҳини узоқдан туриб назорат қилиш асбоби бўлишидан қатъий назар, рейка ўрнатилиши керак.

115. Қуйиб ҳосил қилинадиган кон қолдиқлари омборхонаси дамба чўққиси белгисининг ёки қуйиб ҳосил қилинадиган кон қолдиқлари омборхонаси марза дамбаси тепа қияликлари атрофидаги сув усти пляжлари белгисининг сув сатҳидан ошиши иншоотдан фойдаланиш муддати давомида лойиҳага мувофиқ, лекин 1 ва 2 синфдаги омборхоналар учун камида 1,5 м, 3 ва 4 синфдаги омборхоналар учун эса камида 1,0 м бўлиши керак.

116. Айрим ҳолатларда, ҳовузнинг ўлчамлари, ундаги сув ҳажми ва объектдан фойдаланишнинг ўзига хос шароитларидан келиб чиқиб, дамба чўққисининг ҳовуздаги сув сатҳидан баландлик кўрсаткичларининг камайиши лойиҳада асосланган ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Инспекция билан келишилган бўлиши керак.

117. Сув усти пляжининг узунлиги оқизиб келиб ҳосил қилинган кон қолдиқлари омборхонасидан фойдаланиш муддати мобайнида кон қолдиқлари уюмининг ҳар қайси яруси учун лойиҳада белгиланган миқдорга мувофиқ, лекин 1-синфдаги омборхоналар учун камида 50 м, 2-синфдагилар учун камида 40 м, 3-синфдагилар учун камида 30 м ва 4-синфдагилар учун камида 20 м бўлиши керак.

118. Бўтанани (дамбанинг ички томони) пляжга чиқараётганда, унинг дамба чўққисига ва пастки қияликларига қуйилишига йўл қўймаслик учун, бирламчи дамба чўққиси ва тепа қиялик атрофидаги марза дамбаларининг пляж устидан баландлиги камида бўтана чиқариладиган қурилма диаметрига тенг, лекин камида 0,50 м бўлиши керак.

119. Кон қолдиқлари омборхонасидаги мавжуд сузувчи воситалар доим соз ҳолатда бўлиши, унда юк кўтариш қобилияти кўрсатилган ёзув ва бортида қутқариш воситалари (қутқариш жилетлари ёки шарлар, кўпикли арқон ёки сув олиш учун чўмичлар) бўлиши керак.

120. Сузувчи воситалардан фойдаланишга махсус ўқитилган одамлар қўйилади.

121. Сувда ўтказиладиган ишлар топшириқ (наряд) — рухсатнома бўйича қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

122. Доимий навбатчи ходим туриши кўзда тутилган кон қолдиқлари омборхоналарида назоратчилар ва таъмирловчи ишчилар учун иситиладиган хизмат хоналари бўлиши керак. Бу хоналар электр тармоғи ва телефон (рация) алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

2-§. Кон қолдиқлари омборхонаси дамбалари ва тўғонлари

123. Бирламчи дамбалар ва марза дамбаларини кўтариш ишлари ишчи чизмаларга мувофиқ тасдиқланган ишларни бажариш лойиҳаси бўйича амалга оширилиши керак.

124. Бирламчи дамбалар ва марза дамбаларини кўтаришда қияликларнинг лойиҳавий нишаблигини оширишга ва лойиҳада кўзда тутилган берма кенглигини камайтиришга рухсат этилмайди.

125. Назорат ўлчовлари дамбани кўтарилишига қараб унинг узунлиги бўйлаб ҳар 50 м да ўтказилиши керак. Белгиланган лойиҳавий ўлчамлардан четга чиқишлар зудлик билан бартараф этилиши керак.

126. Дамбанинг турли ҳудудларида қазилма жинсларни тўкиш кетма-кетлиги ва тартиби кон қолдиқлари омборхоналарини тўлдириш графиги ва технологияси билан боғланиши керак.

127. Қазилма жинсларидан дамба қуришда қуйидагилар қатъий назорат остига олиниши керак:

а) дамба танасига тупроқ (грунт)ларни ётқизиш технологияси;

б) яруслар баландлиги ва қияликлар нишаблигининг лойиҳада белгиланган миқдорларига риоя қилиниши;

в) дамбани кўтариш ва кон қолдиқлари омборхонасидаги сув сатҳи кўтарилишининг лойиҳада белгиланган суръатлари.

128. Дамбани кўтараётганда унинг ҳар бир қатламида ижро ҳужжатлари тузилиши керак. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) дамба ва унинг элементларининг лойиҳавий ва ҳақиқий ўлчамлари ҳамда белгилари кўрсатилган маркшейдерлик (геодезик) съёмка ва характерли кўндаланг кесим профиллари;

б) дамба ва кон қолдиқлари таянч призмасини кўтаришда геотехника назорати натижалари;

в) ёпиқ ишлар далолатномаси.

129. Дамба танасида унинг ўқига параллел равишда босимли қувур ўтказгичларни ўтказиш тақиқланади.

130. Дамба чўққиси ва бермаларидан автотранспорт ҳамда махсус техникаларнинг мунтазам ҳаракати учун фойдаланиш, лойиҳада кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, таъқиқланади.

131. Дамбалар ва улардаги иншоотлар (йўллар, ёритиш ва алоқа линиялари ва ҳ.к.) улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлайдиган ишчи ҳолатда сақланиши керак.

132. Дамбанинг чўққиси ва пастки қиялигига бўтананинг оқиб тушишига рухсат этилмайди.

133. Дамба устидан ўтган тақсимловчи бўтана ўтказишлардан бўтананинг сизиб чиқиши зудлик билан бартараф этилиши керак.

134. Бўтана ўтказишларни юваётганда ва бўшатаётганда дамбанинг ташқи пастки қиялигига пульпа ва сув чиқариш тақиқланади.

135. Бермаларда ва дамба чўққисида лойиҳада берилган миқдорлардан ошадиган чўкиш ҳолатлари, бўйлама ва кўндаланг дарзлар пайдо бўлганда, қияликлар қисман кўчганда бу участкаларга пульпани ташлаш тўхтатилиши, деформацияларнинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланиши ва ўз вақтида дамба танасини тиклаш чоралари кўрилиши керак.

136. Дамбанинг чўққисидан сувнинг тошишига олиб келувчи маҳаллий чўкишлар дамба кўтарилган тупроқ (грунт) билан дарҳол тўлдирилиши керак. Бунда тупроқ (грунт) зичлиги лойиҳада берилган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

137. Тиндириш ҳовузи ҳудудидаги юқори қияликнинг маҳкамланган жойлари бузилиши, лойиҳага мувофиқ ёки лойиҳа ташкилоти билан келишилган ҳолда, сув ва совуққа чидамли тошлар билан қисқа муддатларда тикланиши керак.

138. Дамба танасининг яхлитлиги бузилганда, қияликларда кон қолдиқлари омборхонасидан сув ва кон қолдиқларининг оқиб чиқиши хавфини туғдирувчи ўпирилиш ёки деформациялар юз берганда, унга пульпа ташланиши дарҳол тўхтатилиши ва аварияларни бартараф этиш режасига мувофиқ тадбирлар бажарилиши шарт.

139. Пьезометрларда сув сатҳининг лойиҳа кўрсаткичларидан юқори кўтарилиши кузатилса, лойиҳа ташкилотидан кон қолдиқлари омборидан фойдаланишни давом эттириш мумкинлиги тўғрисида хулоса ва техник шартлар олиниши керак.

140. Сув тиқилиши юз берган ёпиқ найсимон дренаж участкаларининг техник ҳолати зудлик билан текширилиши керак. Агар техник ҳолати текширилган қувур ва дренажда бегона предметлар тиқилиб қолганлиги аниқланмаса, мавжуд дренаж реконструкция қилиниши ёки қўшимча дренаж қурилиши керак.

141. Агар лойиҳада берилган оқизиб келиб кон қолдиқлари омборхонасини ҳосил қилиш технологияси ва сув усти пляжи узунлигига риоя қилинган ҳолда дамбанинг пастки қиялигида фильтрация сувларининг чиқиши кузатилса, лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотга мурожаат қилиниши керак. Лойиҳа ташкилоти эса лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришларни киритиши шарт.

142. Пастки қияликда фильтрация сувлари билан биргаликда тупроқ зарралари оқиб кетиши (суффозия) аниқланганда ушбу участкада оқизиб келиб кон қолдиқлари омборхонасини ҳосил қилиш ишлари дарҳол тўхтатилиши ва суффозия сабабларини бартараф этиш ва қияликни тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилиши керак. Агар қабул қилинган чоралар кутилган натижани бермаса, лойиҳа ташкилотининг лойиҳа ечими олиниши лозим.

143. Оқизиб келиб ҳосил қилинадиган кон қолдиқлари омборхонасида, уларнинг синфидан қатъий назар, оқизиш участкасида мунтазам навбатчилик ташкил этилган бўлиши керак. Навбатчи ходим мунтазам равишда кон қолдиқларини оқизишни оператив бошқариш ва иншоотларнинг ҳолати назоратини амалга ошириши керак.

144. Кон қолдиқларини пляжга оқизиб келтириш бутун оқизиш фронти узунлиги бўйлаб участкаларга бўлиб амалга оширилиши керак. Бунда бўтананинг дамба ўқига нисбатан пляж бўйлаб нормал оқиши таъминланиши керак.

145. Бўтананинг юқори қиялик бўйлаб ёки дамбанинг ўқига параллел равишда чиқарилиши ва оқиши, лойиҳада кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, рухсат этилмайди. Кон қолдиқлари оқими қатламларининг қалинлиги ва йўл қўйиладиган интенсивлиги лойиҳада белгиланади.

146. Бўтанани чиқариш қурилмаларининг узунлиги марза дамбаларининг ювилиши хавфини юзага келишига, улар ўртасидаги масофа эса дамба яқинида тиқинлар ҳосил бўлишига йўл қўймаслиги керак.

147. Бўтана қолдиқларини чиқариб юбориш учун мўлжалланган қурилмалар узунлиги лойиҳада белгиланган сув усти пляжи узунлиги доирасида майда дисперсли кон қолдиқлари чўкмаларининг ҳосил бўлишига йўл қўймаслиги керак.

148. Авария сиғимларидан тортиб олинаётган кон қолдиқларини лойиҳа ташкилоти билан келишмасдан таянч призмага жойлаштириш рухсат этилмайди.

149. Кон қолдиқларини дамбаларга икки томонлама оқизиб келтиришда ва бир томонлама қисмларга бўлиб оқизишда тиндириш ҳовузчасининг чегараси лойиҳада белгиланган доирада сақланиши керак.

150. Дамбага катталиги лойиҳада кўрсатилган ўлчамлардан кичик бўлган кон қолдиқларини оқизиб келтириш тақиқланади.

Агар геотехник назорат томонидан, кон қолдиқларини оқизиб келтириш технологиясига риоя қилинган ҳолда таянч призмасига оқизиб келтирилаётган кон қолдиқлари хусусиятларининг лойиҳада кўрсатилганига нисбатан фарқ қилиши (майда фракцияларнинг кўплиги, зичликнинг камлиги, куйган тупроқнинг мавжудлиги ва ҳ.) аниқланса, бу ҳақда зудлик билан лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотга билдирилиши керак. Лойиҳа ташкилоти эса, оқизиб келтирилаётган кон қолдиқларининг ҳақиқий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, тезда кон қолдиқлари омборхонаси мустаҳкамлигининг қиёсий ҳисоб-китобларини амалга ошириши ва оқизиб келтириш ишларини давом эттириш мумкинлиги тўғрисида хулоса бериши ёки технологияга ўзгартириш киритиши керак.

151. Пляж ҳудудидаги кон қолдиқларини қазиш билан боғлиқ ҳар қандай ишларни фақат лойиҳада белгиланган доирада ва чуқурликда бажаришга рухсат этилади. Пляжда нишаблиги дамба томонга тескари бўлган чуқурлар ва участкаларнинг юзага келишига рухсат этилмайди.

152. Кон қолдиқларини дамбалар ва таянч призмаларига оқизиб келтириш ишлари ўртача кунлик ҳаво ҳарорати минус 5°С гача бўлган шароитларда амалга оширишга рухсат этилади.

153. Омборхона жойлашган ҳудуд иқлими, чиқинди доналарининг йириклиги, бўтананинг сарфи, консистенцияси ва ҳароратига қараб, кон қолдиқларини таянч призмага ҳаво ҳарорати минус 10°С гача бўлганда, лойиҳада омборхона мустаҳкамлиги ва фойдаланиш хавфсизлиги асослаган ҳолда, жойлаштириш рухсат этилади.

154. Кон қолдиқларини дамбалар ва таянч призмаларига оқизиб келтириш ишлари ўртача кунлик ҳаво ҳарорати минус 5°С гача бўлган шароитларда амалга оширишга рухсат этилади.

155. Кон қолдиқлари омборхонасида муз ва қорни ювиб тозалаш тақиқланади.

156. Қишда оқизиб келтирилган участкаларда кон қолдиқларини иссиқ пайтда жойлаштириш музлаган қатлам тўлиқ эригандан сўнг ёки қишки оқизиб келтириш бўйича лойиҳа кўрсатмаларига мувофиқ амалга ошириш рухсат этилади.

3-§. Дамба ва тўғонларни таъмирлаш

157. Дамба ва бошқа гидротехник иншоотларни мукаммал таъмирлаш ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда бажарилиши керак.

158. Таъмирлаш ишлари ташкилот буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан қабул қилинади, далолатнома билан расмийлаштирилади ва иншоот паспортида қайд этилади.

159. Кранларни янги тўкилган зичланмаган тупроқда (грунтда), шунингдек нишаблиги кран паспортида кўрсатилганидан юқори бўлган майдончаларда ўрнатишга рухсат этилмайди.

160. Тупроқ (грунт) автотранспортда ташилганда машиналарнинг тўғон ёки дамба устидан ҳаракатланишини ушбу мақсад учун махсус тайинланган шахс томонидан бошқарилиши керак.

161. Тўғон ва дамбаларнинг қияликларида ишлаганда одамларнинг сирпаниши ва тушиб кетишига қарши хавфсизлик чоралари (тиркама нарвонлар, хавфсизлик камарлари ва ҳ.) кўрилиши керак.

162. Дамба чўққисидан қияликка тош, ёғоч-ходалар ва бошқалар келтирилаётганда материаллар тушиши эҳтимоли бўлган ҳудудда одамларнинг бўлиши таъқиқланади.

163. Қиш мавсумида тўғонда ишларни бошлашдан олдин иш жойлари қор ва муздан тозаланиши керак.

4-§. Сув йиғиш ва сув чиқариш иншоотлари

164. Сув йиғиш ва сувни чиқариш иншоотларининг конструкцияси, ўлчамлари ва жойлашиши лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.

165. Сув йиғиш ва сувни чиқариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш учун қуйидагилар талаб этилади:

а) тиндириш ҳовузидаги сув сатҳи ҳар куни, сел ва сув тошқинлари пайтида эса ҳар сменада текширилиши;

б) сув йиғиш иншоотлари яқинида лойиҳада кўрсатилган сув чуқурлиги ва сув чиқиш қурилмаси олдида сув босими таъминланиши;

в) қудуқ ва камераларнинг сув қабул қиладиган дарчаларида сув қуйиладиган жой марзаларини ўз вақтида кўтариш, уларга бегона предметлар, пульпа ва кон қолдиқларининг тушишига йўл қўймаслик;

г) сув олинадиган ва сув ташланадиган нуқталарда сувнинг сифатини (тиниқлигини) мунтазам назорат қилиш;

д) маиший ва эрув сувларининг лойиҳада кўзда тутилган сарфини таъминлаш.

166. Қудуқ ва камераларнинг сув қабул қиладиган дарчалари ва сифон сув қабул қилувчи иншоотларнинг тортиш қурилмалари уларга бегона предметлар, муз парчаларининг тушишидан ҳимояланган бўлиши керак.

167. Сув йиғиш ва сувни чиқариш иншоотларидан фойдаланиш жараёнида шандорлар оралиғидаги бўшлиқни бетон билан тўлдириш ишларни хавфсизлигини таъминловчи майдончалар ёки бошқа қурилмалардан амалга оширилиши керак. Бетоннинг таркиби ва бетонлаш технологияси лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.

168. Сув йиғиш қудуғини қирғоқ билан боғлайдиган хизмат кўпригига чиқиш жойи ёпиладиган дарвозали ёки эшикчали тўсиқ билан жиҳозланади. Бегоналарнинг кўприкка чиқишига йўл қўйилмаслиги керак.

169. Қудуқлар қирғоқ билан хизмат кўприги орқали боғланмаган кон қолдиқлари омборхоналарида йилнинг ҳар қандай пайтида одамларнинг қудуққа боришини, шандор ва таъмирлаш материалларини етказиб бериш имкониятини таъминловчи лойиҳада кўзда тутилган воситалар бўлиши керак. Ушбу воситаларни сақлаш жойлари ҳамда уларни сақланиши ва улардан фойдаланиш учун масъул шахс маҳаллий йўриқномада белгиланади.

170. Бевосита сувни чиқариш қудуғи (нови) яқинида ҳар бир сув қабул қилиш туйнугини кон қолдиқлари омборхонасидаги сув сатҳидан камида 0,5 метр баландликда ёпиш учун етарли миқдорда шандор ёки царг захираси сақланиши керак.

171. Сув йиғиш ва сувни чиқариш қудуқларида яроқсиз шандор ёки царгни ўрнатиш ва уларни тайёрлашда ҳамда ўрнатишда ҳар қандай лойиҳадан четга чиқишлар таъқиқланади.

172. Сув қабул қилиш туйнукларини шандорлар билан бекитиш ва шандорлар ўртасидаги оралиқни бетонлаш ёпиқ ишлари махсус далолатнома билан расмийлаштирилади ва унга шандор ва бетоннинг ижро схемаси, паспортлари илова қилинади.

173. Сузувчи воситалардан туриб шандорни ишчи ҳолатга ўрнатаётганда ишчилар (камида икки киши) боғлама ҳимоя камари ва қутқарув нимчалари билан таъминланади.

174. Сув йиғиш ва сувни чиқариш қудуқларини уларнинг атрофидаги музлар таъсиридан ҳимоялаш учун, одатда, кенглиги камида 0,75 метр бўлган майналар қурилади.

175. Агар шандорнинг мононолитланмаган қисми баландлиги ва сув қуйиладиган қисмдаги босим лойиҳада белгиланган миқдорлардан юқори бўлса, қудуқлар ва новлардан фойдаланиш тақиқланади.

176. Фойдаланиш муддати тугагандан кейин қудуқлар, новлар ва дамба орқали ёки унинг асосидан ўтган сувни чиқариш коллекторлари лойиҳага мувофиқ тампонланади. Бажарилган ишлар тегишли ижро ҳужжатлари билан расмийлаштирилиши керак.

177. Жойнинг нишаблиги 10 градусдан ортиқ бўлганда сув ташланадиган новлар бўйлаб нарвонлар ўрнатилади. Новнинг кенглиги 2 метрдан ортиқ бўлганда зиналар унинг иккала томонидан ўрнатилиши керак.

178. Коллекторлар ва новлар устида кон қолдиқларини лойиҳада белгиланганидан ортиқ баландликда жойлаштириш фақат лойиҳа ташкилотининг розилиги билан рухсат этилади.

179. Сув йиғиш ва сувни чиқариш иншоотларини текшириш ва таъмирлаш ишлари топшириқ (наряд) — рухсатнома бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

180. Дамба ва ёки кўприк қирғоғи билан боғланмаган қудуқларни текшириш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни амалга оширувчи ходимлар рация алоқа воситаси билан таъминланади.

181. Қайиқдан туриб ўлчов ишлари таркиби камида икки нафар қутқарув нимчаларини кийиб олган кишидан иборат бўлган звено томонидан амалга оширилади.

Чуқурликли лот ёрдамида қўлда ўлчаганда қайиқнинг бортида туриб олиш ёки ўриндиғида турган ҳолда борт томон эгилиш тақиқланади. Лотлиннинг бўш учини қўлга ўраш тақиқланади. Оғирлиги 10 килограммдан ортиқ лотдан фойдаланишда уни тушириш ва кўтариш учун чиғир (лебедка)дан фойдаланиш лозим.

182. Сув чиқариш каналлари уларга бегона жисмлар ҳамда тупроқ тушиб қолишидан ҳимояланган бўлиши лозим. Каналларнинг тоғ ён бағрига туташ бермалари чўкмалардан мунтазам равишда тозалаб турилиши керак.

183. Босимсиз тунеллар вақти-вақти билан чиқиндилардан тозаланиб турилиши лозим. Қопламанинг зарарланган жойлари ўз вақтида тикланиши, қопламасиз тунеллардаги кўчиб тушган тошлар эса олиб ташланиши лозим.

184. Гидротехник туннелларнинг кўриги ҳар бир сел ва сув тошқиндан кейин, лекин йилда камида икки маротаба амалга оширилиши керак. Кўрикдан ўтказиш натижалари визуал кузатувлар журналида қайд этилади ёки махсус далолатнома билан расмийлаштирилади.

185. Баҳорги сел ва сув тошқинлари ёки ёмғирлар мавсуми бошланишидан камида бир ой олдин ташкилотда тошқин комиссияси тузилади ва тошқин сувларини хавфсиз қабул қилиш ёки ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Режа ҳудудий гидрометеорология хизматидан олинадиган тошқин прогнози маълумотларига асосан ишлаб чиқилади. Чора-тадбирлар прогноз қилинган тошқинларнинг бошланишидан камида 15 кун олдин амалга оширилади.

Комиссия иншоотларнинг тошқинни қабул қилиш ва ўтказишга тайёрлиги тўғрисида далолатнома тузади ва у ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланади.

186. Авария бригадаларининг барча мутахассислари ва ходимлари тошқин сувларини қабул қилиш ҳамда ўтказиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ишларни амалга ошириш бўйича йўл-йўриқ олишлари ҳамда ўқитилишлари лозим бўлиб, бу ҳақида чора-тадбирлар режасида қайд этилади.

187. Тошқинни сувларини ўтказиш вақтида кон қолдиқлари омборхонасидаги сув сатҳи ҳамда сувни чиқариш иншоотлари орқали сувнинг ўтиши, уларнинг ҳамда дамбанинг ҳолати устидан доимий (кечаю-кундуз) назорат ўрнатилади.

188. Каналлар, туннеллар, тез оқар сув йўлларида ички сув музлари (шугалар)дан ҳосил бўлган тиқинларни пастдан ўзига томон йўналишда тозалаш тақиқланади.

189. Сув йиғиш ва сувни чиқариш иншоотларини тозалаш ишлари, ушбу ишларни бажаришга масъул муҳандис-техник ходимнинг бевосита бошчилигида амалга оширилиши керак.

190. Тошқин сувлари ўтказиб юборилгандан сўнг барча гидротехник иншоотларлар кўздан кечирилиши керак. Аниқланган шикастланишлар бартараф этилади.

Авария сув чиқариш канали кон қолдиқлари омборхонасидан сув ўтказмайдиган сувтўсгич ёрдамида ажратилган, йиғиш сиғимлари эса лойиҳада кўрсатилган муддатга бўшатилган бўлиши керак.

191. Фойдаланишдан чиқарилган қудуқлар ва сув ташлаш коллекторлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бекитиб ташланиши керак.

5-§. Назорат ва кузатув

192. Кон қолдиқлари омборхоналари ҳолати назорати ва кузатуви лойиҳада берилган дастур ва даврийликка мувофиқ амалга оширилиши керак.

193. Кон қолдиқлари омборхоналарида натура кузатувлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

визуал кузатувлар;

иншоотлар деформацияси устидан геодезия (маркшейдерлик) назорати;

фильтрация режимлари устидан кузатув;

кон қолдиқларини оқизиб келтириш технологиясига риоя қилиниши устидан назорат;

дамба ва таянч призмага оқизиб келтириладиган кон қолдиқлари сифати устидан геотехник назорат;

омборхона идишининг тўлиши устидан назорат;

тиндирилган сувнинг сифати устидан назорат.

194. Визуал кузатувлар давомида қуйидагилар назорат қилиниши керак:

а) фойдаланувчи ташкилот ходимлари томонидан бажариладиган кон қолдиқлари асоси ва косасини тайёрлаш, тўғон ва дамбаларни кўтариш ишларининг лойиҳага мувофиқлиги;

б) қияликлар, бермалар ва дамба (тўғон) чўққиси ва улар қирғоқ билан туташган жойларнинг ҳолати: чўкмалар, дарзлар, силжишлар, ўпирилишлар, суффозия ва бошқа салбий ҳолатларнинг мавжудлиги;

в) дренаж қурилмаларининг ҳолати: тиқинлар, лойқа босиш, чўкмалар, тупроқнинг ўпирилиши ва сувнинг дренаж трассасидан четга чиқиши, ботқоқланиш, нов ва қудуқларнинг бузилиши (шикастланиши), дренаж ёки унинг чиқариш қурилмаларининг музлаши ва ҳоказоларнинг мавжудлиги;

г) сув йиғиш ва сувни чиқариш иншоотларининг ҳолати: иншоотларнинг деворларида дарз ва чуқурчалар, уларнинг бириккан жойларида сув сизиб чиқиши, металл конструкцияларда коррозия ҳолатларининг мавжудлиги, иншоотларнинг сел ва сув тошқинларига тайёрлиги;

д) НУАнинг текшириш имконияти бўлган қисмлари ҳолати: қопқоқларининг борлиги, каллакларнинг эгилганлиги, рақамланиши ва бошқалар;

е) қияликлар, бермалар ва канал қопламаларининг ҳолати: уларнинг остида сув ўйиб кетиши натижасида чуқурликлар ҳосил бўлганлиги, чокларнинг очилиши, кўмилиш ва лойқа босиш ҳоллари.

195. Визуал кузатувлар журналига иншоотларни кўрикдан ўтказиш ҳамда ўрганиш пайтида аниқланган барча камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Журналга фойдаланиш жараёнида иншоотларнинг техник ҳолатида жиддий бузилишлар содир бўлган барча участкалар белгиланган, бузилиш характери ва санаси кўрсатилган кон қолдиқлари омборхонаси режаси илова қилинади.

Кон қолдиқлари омборхонасининг техник ҳолати учун масъул муҳандис-техник ходим визуал кузатувлар журналини ҳар ҳафта текшириб бориши ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисида ёзувларни киритади.

196. Узунлиги уч километрдан ортиқ бўлган иншоотларни ҳар сменада текшириш юклатилган ходимлар транспорт воситаси билан таъминланган бўлиши керак.

197. Визуал кузатувлар натижасида хавфли характерга эга бўлмаган деформациялар (чўкиш, ботиш, дарзлар, дамба танаси ёки асосининг айрим участкаларининг бўртиб чиқиши) аниқланганда, ушбу деформация участкаларида инструментал кузатувлар ташкил этилади. Бундай кузатувлар деформацияланиш ҳолатининг сўниши ёки тўлиқ йўқ бўлгунга қадар ўтказилиши керак. Хавфли деформацияланиш ҳолати аниқланганда зудлик билан бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши шарт.

198. Геодезик (Маркшейдерлик) назорати қуйидагилардан иборат:

а) ўрнатилган назорат-ўлчов аппаратларининг режали ҳамда баландлик ҳолатини геодезик ўлчаш;

б) иншоотлар ва уларнинг асосларининг чўкиши ва силжишини, шунингдек, иншоотларнинг геометрик ўлчамларини даврий равишда ўлчаб туриш;

в) кон қолдиқлари омборхонасини даврий равишда топографик съёмка қилиб туриш.

199. Инструментал кузатувлар натижасида дамба (тўғон)нинг маълум участкаларида ва уларнинг асосларида вақт мобайнида ортиб бораётган ва ёки сўнмаётган деформацияланиш ҳолатлари аниқланганда, бунинг сабабларини аниқлаш ва иншоотларнинг авариясиз ишлашини таъминлайдиган тадбирлар ишлаб чиқиш учун зудлик билан лойиҳа ташкилоти вакили чақирилиши керак.

200. Дамбадаги назорат-ўлчов аппаратларининг таянч геодезия ўқига нисбатан режадаги ва баландлик ҳолатини геодезик ўлчаш ишлари, иншоотлардан фойдаланиш жараёнида аппаратлар шикастланган ёки бузилган ҳоллардан ташқари, камида 3 йилда бир марта ўтказилиши керак. Бундай аппаратларни режада ва баландлик бўйича боғлаш улар тиклангандан кейин дарҳол бажарилиши керак.

Сув сатҳини ўлчаш рейкасининг таянч реперга нисбатан «0» белгиси ҳар йили текширилиши керак.

Давлат геодезия тармоғидан олинган таянч реперлар камида 5 йилда бир марта текширилиши керак.

201. Лойиҳада кўзда тутилган иншоотларда фильтрация режими ва ғоваклардаги босим устидан ўтказиладиган кузатувларда қуйидагилар аниқланади:

а) тўсиқ иншоотларнинг танаси ва асосида ва уларнинг қирғоқ билан туташган жойларидаги фильтрация сувлари сатҳлари ҳолати;

б) иншоотларнинг асосида, қирғоқ ва ёрдамчи иншоотлар билан туташ жойлардаги пьезометрик босимлар;

в) дренаж линиялари, уларнинг чиқиш жойлари ва дренаж коллекторларидаги фильтрация сарфи миқдори;

г) фильтрланган сувларининг кимёвий таркиби ва тиниқлиги;

д) фильтрланган сувларининг қияликларга ва дамбанинг қирғоқ билан туташган жойларига чиқариш жойлари, суффозиянинг мавжудлиги;

ж) кон қолдиқлари омборхонасига туташ ҳудудлардаги сизот сувлар сатҳи ва кимёвий таркиби;

з) тўғонларнинг сувга чидамли элементлари, уларнинг тупроқли асослари ва кон қолдиқлари оқизиб келтириладиган дамбаларнинг танасида ғоваклар босимининг миқдори.

202. Кузатув тармоғидаги скважиналарда сув сатҳини ўлчаш ва намуна олиш ҳамда ер ости сувларининг ифлосланиши ва туташ ҳудудни сув босиши эҳтимолини баҳолаш учун уларни кимёвий-аналитик таҳлил қилиш ишлари лойиҳада кўзда тутилган муддатларда, лекин камида ярим йилда бир марта ўтказилиши керак. Кузатув ва таҳлил натижалари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий органларига уларнинг биринчи талаби билан берилиши керак.

203. Кон қолдиқларини оқизиб келтиришнинг лойиҳавий технологиясига риоя қилиниши устидан кузатувлар қуйидагилардан иборат:

а) дастлабки бўтана ва кон қолдиқлари тавсифларини назорат қилиш;

б) бўтанани чиқариш қурилмаларининг диаметри ва узунлиги ҳамда улар ўртасидаги масофанинг лойиҳага мувофиқлигини назорат қилиш;

в) бўтананинг кон қолдиқларини оқизиб келтириш картасига тўғри етказиб берилиши ва оқизиб келтирилаётган материалнинг карта юзасига тақсимланишини назорат қилиш;

г) лойиҳада қабул қилинган кон қолдиқларини оқизиб келтириш интенсивлиги, оқизиб келтирилаётган қатламлар қалинлиги ва пляжни дам олдириш вақтига риоя қилинишини назорат қилиш;

д) оқизиб келтирилган тупроқда сув ювиши натижасида чуқурчалар ёки майда фракциялар ўтириб қолиши мумкин бўлган тиқин ҳудудларнинг пайдо бўлишини бартараф этилишини назорат қилиш.

204. Гидротранспорт тизими пульпани лойиҳада кўзда тутилган баландликка ва масофага чиқаришни таъминлай олмаган ёки кўрсатилган технология бўйича таянч призмага оқизиб келтирилаётган кон қолдиқларининг гранулометрик таркиби лойиҳага мувофиқ бўлмаган ҳолларда дастлабки пульпа тавсифлари назорати амалга оширилади.

Пульпа тавсифларининг лойиҳада кўрсатилганига нисбатан фарқи катта (15 — 20 фоиздан ортиқ) бўлган ҳолларда улар лойиҳада кўрсатилган кўрсаткичларга келтирилиши ёки гидротранспорт тизими реконструкция қилиниши ва кон қолдиқларини жойлаштириш регламентига ўзгартиришлар киритилиши керак.

205. Пляжга етказиб берилаётган бўтана ва кон қолдиқлари тавсифларини назорат қилиш бўтана сарфини ўлчаш, лойиҳада берилган кон қолдиқларини оқизиб келтириш технологиясини ўрганиш ва текшириш пайтида бир вақтда ишлаётган барча бўтана чиқарувчи қурилмалардан бўтана намунасини олиш ва уни анализ қилиш орқали амалга оширилади.

206. Дамба ва уларнинг таянч призмаларига оқизиб келтирилган тупроқ сифатини назорат қилиш унинг физик-механик хусусиятларини аниқлашни ўз ичига олади. Иншоотнинг синфига мувофиқ аниқланиши керак бўлган кўрсаткичлар геотехник назорат паспортида кўрсатилади. Ушбу паспорт иншоотни қуришга доир ишчи ҳужжатлар ёки техник шартлар таркибига киритилиши керак.

207. Иншоотнинг синфидан қатъий назар қуйидагилар аниқланади:

а) тупроқнинг гранулометрик таркиби;

б) тупроқнинг зичлиги;

в) намлик.

208. Кон қолдиқлари қуйиб ҳосил қилинадиган омборхоналарда, агар дамба бутун баландлиги бўйича пастки бьеф томонга кўтарилаётган бўлса, кон қолдиқларини оқизиб келтириш устидан геотехник назорат, агар бу лойиҳада кўзда тутилмаган бўлса, талаб этилмайди, Бунда фақат сиғимнинг бир текис тўлиши, тиндириш ҳовузидаги сув сатҳи ва ҳажми назорат қилиниши керак.

209. Кон қолдиқларини оқизиб келтиришда назорат кузатувлари ва ўлчовларни бажариш учун омборхонада дамба ўқига нисбатан кўндаланг створлар маҳкамланган бўлиши керак. Створларнинг ҳолати ва уларни маҳкамлаш усули лойиҳа ҳужжатларида белгиланади.

210. Сиғимнинг тўлиши устидан кузатувлар қуйидагилардан иборат:

а) кон қолдиқлари омборхонаси ҳовузида сув сатҳининг ўзгаришини сув сатҳини ўлчаш рейкаси бўйича назорат қилиш;

б) омборхонада тўпланган кон қолдиқлари ва сувнинг ҳажмини аниқлаш.

211. Сиғимнинг тўлишини назорат қилиш учун камида 1 йилда бир марта сув усти ва сув ости кон қолдиқлари қатламлари геодезик съёмка қилиниши ва кон қолдиқлари омборхонасидаги кон қолдиқлари ва сувнинг ҳажми аниқланиши керак.

212. Кон қолдиқлари омборхонасининг тўлиши лойиҳада кўрсатилган графикдан ўзиб кетган ҳолларда ташкилот бу ҳақида лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотга хабар бериши ва, зарур ҳолларда, уни ўз вақтида реконструкция қилиш ёки янги омборхона қуриш чоралари кўрилиши керак.

213. Сувнинг тиниши сифатини назорат қилиш вақти-вақти билан омборхона ташқарисида сув йиғиш қудуғи ва сув ташланадиган коллектордан сув намунасини олиш ва уни анализ қилиш орқали амалга оширилади.

Намуна олинган нуқталарда сув тиниқлигининг ўзгаришига қараб қудуқлар ва сув ташлаш коллекторлари деворларининг яхлитлиги тўғрисида хулоса қилиш мумкин.

214. Натура кузатувлари натижалари мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида берилган шаклдаги махсус журналларга қайд этилади.

215. Оқизиб келтириб ҳосил қилинган пляжларда бўтана, кон қолдиқлари намуналарини, дренаж қудуқлардан сув намунасини олиш звенода камида икки киши бўлгандагина рухсат этилади.

216. Пьезометрлар ёпиладиган қопқоқлар ёрдамида ифлосланишдан ҳимояланган бўлиши керак. Пьезометрлар, юза, чуқурлик маркалари ва ишчи реперларнинг ер юзасига чиқиб турган қисмлари шикастланишдан ҳимояланган бўлиши керак. Ҳимоя каллаклари конструкцияси лойиҳада белгиланади.

217. Назорат-ўлчов аппаратларининг металл қисмлари коррозиядан ишончли ҳимояланган бўлиши керак. Ер юзасига чиқиб турадиган ҳимоя каллаклари ёки қудуқ қопқоқларига ювилмайдиган бўёқ билан НУА рақами кўрсатилган бўлиши керак.

5-боб. Айланма сув таъминоти тизими

1-§. Умумий талаблар

218. Аралаш турдаги насос станцияларида сув йиғиш камераларининг сувни қабул қилиш дарчалари затворлари авария вазиятларида дарчаларнинг шошилинч равишда ёпилишини таъминлаб бериши лозим.

219. Насос станцияларининг машина залларида ҳисобий босими 1 МПа (10 кгс/кв.см) дан юқори бўлган қувур ўтказгичларда пўлат сурма клапанлар (задвижкалар) ўрнатилиши керак.

220. Ҳар бир агрегатда манометр, вакуумметр (вакуумли насослар учун), электр двигателлари статорининг сим ўрами ва подшипниклар ҳароратини назорат қилиш учун двигатель конструкциясида кўзда тутилган жойларда термометр ёки термосигнализаторлар бўлиши керак. Агрегатлар (асосий ва ёрдамчи), сурма клапанлар ва затворлар бўялган, рақамланган, ускуна ва қувур ўтказгичларда ток, сув йўналиши ва штурваллар, дастаклар ва бошқа бошқарув мосламалари (сурма клапанлар, затворлар) нинг айланиш йўналиши стрелкалар билан кўрсатилган бўлиши керак.

221. Насос агрегатларини ишга тушириш ва тўхтатиш лойиҳа ва айланма сув таъминоти тизимидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқнома кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Агрегатлар ишлаб турганда ҳимоя қурилмаларини ечиб олиш, таъмирлаш ишларини бажариш ҳамда ҳаракатланаётган қисмларни қўлда тўхтатиш тақиқланади.

222. Ишлаб турган насосларни уларга хизмат кўрсатиш учун рухсатга эга бўлган шахсларнинг назоратисиз қолдириш тақиқланади.

223. Насос станциясидаги барча белгиланган иш режимларидан четга чиқишлар, техник носозликлар ва авариялар тўғрисида смена бошлиги, бўлим бошлиғи ёки фабрика диспетчерига хабар бериши керак.

224. Айланма сув таъминоти насос станцияларидан фойдаланганда мазкур Қоидаларнинг 68 — 73 , 77-78-бандларида назарда тутилган талабларга риоя қилиниши керак.

225. Айланма сув таъминоти насос станциялари ускуналарини таъмирлашда узатмаларнинг электр схемалари ўчирилган ва ишга тушириш қурилмаларда «Ишга туширилмасин, одамлар ишлаяпти» деган ёзувли плакатлар осилган бўлиши керак.

226. Автоматик насос станцияларига хизмат кўрсатиш махсус тайёргарликдан ўтган шахслар томонидан амалга оширилиб, улар ҳар куни камида бир марта (турли сменаларда) станция ускуналарининг ишлашини текшириши ва бу ҳақида журналда қайд этиши керак.

227. Сузувчи насос станциялари ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича сувга туширилиши керак.

228. Сузувчи насос станцияси ўрнатиладиган жойига ишончли маҳкамланиши ва кон қолдиқлари хўжалиги цехи (бўлими) билан икки томонлама симли ва ёки мобиль (радио) алоқага эга бўлиши керак.

229. Сузувчи насос станцияси билан қирғоқ ўртасида алоқа махсус кўприкча орқали амалга оширилиши керак. Кўприкча бўлмаган ҳолларда сузувчи мослама бўлиши керак.

230. Сузувчи насос станцияси понтонлари сув сизиши содир бўлганда хабар бериш учун товушли ва ёруғлик сигнализациясига эга бўлиши керак. Понтонда креномер (понтонни горизонтал ҳолатдан оғишини аниқловчи мослама) ўрнатилган бўлиши керак. Понтонларнинг понтонни горизонтал ҳолатдан оғишини аниқловчи мосламаси (крен) сузувчи насос станцияси паспортида кўрсатилган миқдордан ошмаслиги лозим. Белгиланган миқдордан ошган крен ва сув сизиши ҳолатлари зудлик билан бартараф этилиши шарт.

231. Хизмат кўрсатувчи ходимлар қутқарув нимчалари билан таъминланган, сузувчи насос станцияси бортида эса камида иккита қутқариш ҳалқаси бўлиши керак.

232. Қиш мавсумида сузувчи насос станциясидан фойдаланишда уни муз таъсиридан ҳимоялаш учун унинг корпуси атрофида, одатда, майна ташкил этилиши ва доим сақлаб турилиши керак. Майна усулидан фойдаланиш (сув оқими, ҳавони чиқариб юбориш ва ҳ.) ёки майна усулисиз ишлаш мумкинлиги кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқномада белгиланади.

233. Сузувчи насос станциялари понтонлари камида уч йилда бир марта кўрикдан ўтказилиши ва зарур ҳолларда, уларни таъмирлаш ёки бўяш ишлари бажарилиши керак.

234. Цех (бўлим)да материаллар, қувурларнинг диаметрлари, узунлиги, жойлашиш чуқурлиги, тармоқ иншоотлари, қулфлаш, тартибга солиш ва ҳимоя арматураларининг жойлашиши (пикетлари), трассанинг бурилиш бурчаклари, бошқа ер ости тармоқлари билан кесишиш жойлари кўрсатилган режа-топосхема ва барча қурилиш ишларининг ижро ҳужжатлари бўлиши керак.

2-§. Тармоқ арматураси

235. Қудуқларда ўрнатилган тармоқ арматураси (ёнгинга қарши гидрантлар, сурма клапанлар ва бошқалар) қишда мавсумида музлаб қолишидан сақлаш учун иситилиши керак.

236. Ер устида жойлашган сув ўтказгичларидан фойдаланиш жараёнида қуйидагилар устидан кузатув олиб борилиши керак:

а) сув ўтказгичларнинг чўкиши ва деформацияси ҳамда таянч қурилмаларнинг ҳолати;

б) қоплама (изоляция ёки антикоррозия бўёғи) нинг ҳолати, сув ўтказгичларнинг бутун узунлиги пикетажланганлиги;

в) уланган жойлар, чоклар, фланцли бирикмаларнинг герметиклиги;

г) компенсаторлар, қувур ўтказгич арматура, вакуумни бузиш (узиш) клапанлари ва ҳоказоларнинг ҳолати ва ишлаши.

237. Ер остида жойлашган сув ўтказгичларидаги бузилишларни аниқлаш учун қуйидагилар устидан кузатув олиб борилиши керак:

а) қувур ўтказгич трассаси ва унинг атрофида тупроқнинг чўкиши;

б) бевосита трасса яқинида одатда қуруқ бўладиган кузатув қудуқлари, кюветлар ва ариқчаларда сувнинг пайдо бўлиши;

в) қишда трассада ёки бевосита унинг яқинида музлар ҳосил бўлиши;

г) тармоқнинг туташ участкалардаги кузатув қудуқларида манометр билан ўлчанган босимнинг бир-биридан фарқ қилиши.

238. Тармоқлар ва улардаги иншоотларнинг ҳолатини кузатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқномада кўрсатилган муддатларда бажарилиши керак.

239. Устидан тупроқ ётқизилган металл, темир-бетон сув ўтказгичларнинг адашган токдан коррозияси устидан кузатишлар лойиҳада кўрсатилган муддатларда ва усуллар билан амалга оширилиши керак. Коррозия аниқланган участкаларда назорат текшируви маҳаллий йўриқномада белгиланган муддатларда ўтказилиши керак.

240. Аниқланган барча техник носозликлар ва уларни бартараф этиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида айланма сув таъминоти тизими иншоотларини кўрикдан ўтказиш журналига қайд этилади.

241. Мазкур Қоидаларнинг 236 , 237-бандларида кўзда тутилган ишларни бажариш учун масъул шахслар цех (бўлим) бошлиғи томонидан тайинланади.

242. Кўздан кечириладиган участка энг яқин телефонли жойдан 1 500 метрдан ортиқ масофада жойлашган бўлса, бригадир (звено бошлиғи) рация ва ёки мобиль (радио) алоқа воситаси билан таъминланган бўлиши керак.

243. Насос ускуналари ҳамда босим остида ишлайдиган сув ўтказгичлар мукаммал таъмирлангандан кейин фойдаланишга топширилгунга қадар «Канализация, ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қоидалари талабларига мувофиқ синовдан ўтказилиши лозим.

6-боб. Алоҳида шароитлардаги кон қолдиқлари омборхоналари учун қўшимча хавфсизлик талаблари

1-§. Фойдали қазилмалар қазиб олинаётган ва карстланган ҳудудларда жойлашган кон қолдиқлари омборхоналари

244. Фойдали қазилмалар қазиб олинаётган ҳудудда жойлашган кон қолдиқлари омборхонасидан фойдаланувчи цех (бўлим)да лойиҳа ташкилоти томонидан берилган қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

а) кон қолдиқлари хўжалиги ҳамда мавжуд ва режалаштирилаётган ер ости конларининг, уларнинг чуқурлиги кўрсатилган, кон қолдиқлари омборхонаси жойлашган ҳудудда ер ости ишларини олиб бораётган кон (шахта) раҳбарияти билан келишилган, қўшма режаси;

б) пластларнинг вертикал ва горизонтал кесимлари;

в) мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган сув ўтказувчи дарзлар, ўпирилишларнинг, сизот ҳамда сел ва сув тошқинлари босиши мумкин бўлган ҳудудларнинг чегаралари кўрсатилган харита;

г) кон қолдиқлари омборхонаси охирги сатҳигача тўлдирилганда ундаги иншоотлар таъсири ҳисобга олган ҳолда ернинг юза қисмида содир бўлиши мумкин бўлган деформациялар башорати ва ер ости жинслари қазиб олинган бўшлиққа фильтрация сувларининг кириш эҳтимоли башорати;

д) ер ости жинслари қазиб олинган бўшлиқ устидаги юзада чўкиш содир бўлганда иншоотларни ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар.

245. Фойдали қазилмалар қазиб олинаётган ҳудудда жойлашган кон қолдиқлари омборхонасида аварияларни бартараф этиш режалари кон қолдиқлари омборхонаси жойлашган ҳудудда ер ости ишларини олиб бораётган кон (шахта) раҳбарияти ва ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми (ҲКҚҚ) билан келишилиши керак.

246. Бўтанани жойлаштириш ва сув олиш миқдори ўзгармасдан, тиндириш ҳовузидаги сув сатҳи пасайганда конга келаётган сув оқимлари устидан назоратни кучайтириш бўйича қарор қабул қилишлари учун бу ҳақида кон раҳбарияти хабардор этилиши керак.

247. Кон қолдиқлари омборхонасидаги сув сатҳи кескин пасайганда унга бўтана ташлаш зудлик билан тўхтатилиши ҳамда унга сув ташлаш ва ҳовуздан сувни тартиб билан чиқарилиш чоралари кўрилиши керак.

248. Кон устидан ёки унинг яқинидан ўтказилган ер ости сув ўтказгичларида, дарзли ёки сув ўтказувчанлиги жуда юқори бўлган бошқа жинслар парчаланган ҳудудда, трассанинг боши ва охирида сув сарфи ўлчагичлари ўрнатилиши ҳамда чиқаётган ва кираётган сув ҳажмлари мунтазам назорат қилиниши керак.

249. Трассада сув йўқотилиши аниқланганда захира сув ўтказгичи ишга туширилиши ва зудлик билан шикастланган жой аниқланиши ва сувнинг чиқиши бартараф этилиши керак.

250. Карстланган ҳудудлардаги кон қолдиқлари омборхоналари учун қуйидагилар амалга оширилиши керак:

а) аниқланган карст воронкалари ва дарзлар сувни кам ўтказадиган тупроқ билан бекитилиши;

б) ҳовузда бўтанани тиндириш ва фабриканинг айланма сув таъминоти шароитлари талаб этадиган сув ҳажмини сақлаш, ортиқча сув тўпланишига йўл қўймаслик;

в) фильтрацияга сарфланадиган сув йўқотилишини камайтириш учун кон қолдиқларидан ташкил топган экранни қирғоққа оқизиш ва сув йўлининг энг ҳаракатчан участкасига йўналтириш; экраннинг сув устидаги юзаси шамол эрозиясидан ҳимояланган бўлиши керак;

г) фильтрация сувлари чиқадиган жойларда, юза сув оқимлари яқинида жойлашган сувда ҳамда сув йиғиш ва сув сатҳини пасайтириш скважиналаридаги сувларда суспензиялар миқдори мунтазам назорат қилиниши;

д) аварияларни бартараф этиш режасида устидаги бостирма чўкиши натижасида ёпиқ карст бўшлиқлари орқали сувнинг жуда кўп миқдорда оқиб кетиши ҳолатлари кўзда тутилиши.

2-§. Шлам тўплагичлар, шлам тиндиргичлар ва қум тўплагичлар

251. Шлам тўплагичлар, шлам тиндиргичлар ва қум тўплагичлардан фойдаланишда лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилган қуйидаги ҳолатларга риоя қилиниши лозим:

а) шламларни сувсизлантириш учун секциялар ёки майдончаларни тўлдириш кетма-кетлиги;

б) тўплагич секция (бўлма)ларидаги дренажларни қўшиш тартиби ва муддатлари;

в) шламларни сувсизлантириш ва ишлов бериш учун зарур вақт.

252. Тўплагичда қум ёки шламга уларни сувсизлантирмасдан (қуритмасдан) ва ишлов беришга тайёрланган кон қолдиқлари секцияси ёки бўлма (карта)сини муҳандислик-геология текширувисиз қуруқ материаллар билан ишлайдиган техника ёрдамида қазиш таъқиқланади.

253. Шлам тўплагичлар ва шлам тиндиргичларни тозалаш учун уларнинг маҳкамланиши ёки туб ва қияликлари қопламасини бузиши мумкин бўлган усуллар ва механизмлардан фойдаланиш тақиқланади.

3-§. Юзасини очиб қазиб олинган жинслар гидроотваллари

254. Марза (тўсиқли ҳимояловчи тўғон) дамбаларини оқизиб келтирилган тоғ жинсларидан кўтарилиши керак. Марза дамбаларини чуқурлар ва траншеялар ҳосил қилиб пляждан тупроқ (майда жинслар) қазиб олиш йўли билан кўтариш тавсия этилмайди.

255. Марза дамбалари ва гидроотвал таянч призмасини ювилишига йўл қўймаслик учун лойиҳада берилган миқдорларга нисбатан кам консистенцияли ва солиштирма сарфи юқори бўлган пульпани киритиш рухсат этилмайди.

256. Қувурларни юк кўтариш крани ёрдамида ўрнатаётганда тақсимловчи пульпа ўтказгичнинг тўғри чизиқли ҳолати ва оқизиб келтириб ҳосил қилинадиган қатлам қалинлиги «Т»-симон ишорат қозиғи билан аниқланади.

257. Қувур ўтказгичларни узайтириш жараёнида тақсимловчи пульпа ўтказгичнинг юк кўтариш крани занжирли ғилдирагидан ва юк кўтариш крани занжирли ғилдираги олдинги бошининг кон қолдиқлари оқизиб келтириладиган қувур ёнбошидан энг мақбул масофаси ишларни бажариш лойиҳасида белгиланади.

258. Бўтана ўтказгичларни узайтириш ва уларни демонтаж қилиш операцияларида қуйидаги хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиниши керак:

кон қолдиқларини оқизувчи ишчи стропалчи гувоҳномасига эга бўлиши керак;

узайтирилаётган ёки демонтаж қилинаётган қувурларни кўчириш учун махсус мослама ишлатилиши лозим;

кон қолдиқлари оқизиб келтириладиган картада ишларни бажариш лойиҳасида кўзда тутилган ёритиш воситалари бўлиши керак;

юк кўтариш крани ишлаётган ва қувур ўрнатилаётган (демонтаж қилинаётган) ҳудудга бегоналар, шунингдек земснаряд мажмуа бригадаси аъзолари киритилмаслиги керак. Ҳудудда фақат кон қолдиқларини оқизувчи ишчи бўлиши мумкин.

259. Кон қолдиқлари иншоот, ҳудуд ёки уюмга оқизиб келтирилганда тупроқ (майда жинслар) жойлаштириладиган жойлар хавф тўғрисида огоҳлантирувчи ва бегона шахсларнинг киришини тақиқловчи доимий белгилар билан тўсилган бўлиши керак.

260. Иншоотга майда жинслар оқизиб келтирилганда бульдозер билан марза кўтариш ишлари тупроқ зичлиги текширилгандан кейингина амалга оширилиши керак.

261. Оқизиб келтирилган майда жинслар қисми (карта)нинг бутун узунлигида, жойларни пасайишларсиз ва қувур атрофини ювмасдан горизонтал қатламда жойлаштирилиши керак. Қувур атрофида ювилиш содир бўлса, бу жойда майда лойқа ва гил парчалари тўпланиб қолиши мумкин.

262. Сув ташланадиган қудуқларнинг деворлари ва ички вертикал устун ўртасидаги оралиқ ядроли (марказий қисмли) иншоотларга кон қолдиқлари оқизиб келтирилганда вақти-вақти билан ювилиши керак.

263. Ишлаб турган қудуқларга фақат ҳимоя панжарали кўприкдан туриб хизмат кўрсатилиши керак.

264. Вақтинча ишламайдиган қудуқлар ёғоч қалқон билан ёрилган бўлишлари керак.

265. Ишдаги узоқ муддат давом этадиган танаффусдан олдин кон қолдиқлари оқизиладиган иншоотларнинг юзалари сув қолдиқлари тўпланишига йўл қўйилмайдиган ҳолга келтирилиши керак.

266. Иншоотларнинг ишларни бажариш лойиҳасида қабул қилинган профилга нисбатан кам ювилиши рухсат этилмайди. Меъёр бўйича қияликка қайта ювиб оқизиш сувдаги унумдорлиги 2500 куб. м/с гача бўлган земснарядлар учун кўпи билан ўртача 0,2 метрга ва унумдорлиги юқорироқ бўлган земснарядлар учун кўпи билан ўртача 0,4 метрга рухсат этилади. Қайта ювиб оқизилган майда жинсларнинг белгиланган йўл қўйилишлар доирасидаги ҳажми ва текислаш ишларини бажариш пайтида унинг қирқиб олиниши қурилишни ташкил этиш лойиҳасида ва иншоотлардан ювиб оқизишда ишларни бажариш лойиҳасида ҳисобга олиниши керак.

7-боб. Қоидаларни бузганлик учун ходимларнинг жавобгарлиги

267. Мазкур Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 1-ИЛОВА

Кон қолдиқлари хўжалигида аварияларни бартараф этиш режаси (кейинги ўринларда — АБЭР)ни тузиш бўйича

1-боб. Умумий қоидалар

1. Аварияларни бартараф этиш режаси авария оқибатида инсонларнинг ҳаёти, объектлар бутлиги, аҳоли пунктлари ёки экология учун реал хавф юзага келиши мумкин бўлган кон қолдиқлари хўжалиги таркибига кирадиган барча иншоотлар ва ускуналар учун ишлаб чиқилади. Режада ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда агрегатлар ва аппаратларнинг бузилиш эҳтимоли, шунингдек электр энергияси, ёритиш тизими, сув, буғ таъминотидаги узилишлар, ёнгинлар ва уларни ўчирилиши кўзда тутилган бўлиши керак.

2. АБЭР иншоотларнинг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили кон қолдиқлари хўжалиги цехи (участкаси) бошлиғи томонидан, цех (участка)ларга ажратилмаган ташкилотларда эса кон қолдиқлари омборхонасидан фойдаланувчи ташкилот ёки цехнинг техник раҳбари томонидан ишлаб чиқилади.

Режа аварияларни бартараф этишда иштирок этадиган бўлинмалар раҳбарлари билан келишилади ва кейинги йил бошланишидан камида 15 кун олдин ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланади.

3. АБЭРга йил давомида киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларининг 31-бандига асосан мувофиқлаштирилади ва тасдиқланади.

4. Аварияларни бартараф этиш режасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:

а) Гидротехник иншоотларда рўй бериши мумкин бўлган инсон ҳаёти учун хавфли бўлган авариялар ҳамда улар пайдо бўлиши мумкин бўлган жойлар;

б) авария таъсирида қолган одамларни қутқариш (эвакуация қилиш) бўйича тадбирлар;

в) авария рўй берганда мутахассис ва ходимларнинг ҳаракатлари;

г) аварияларни рўй беришининг бошланғич босқичларида бартараф этиш тадбирлари;

д) инсонларни қутқариш ва аварияларни бартараф этиш воситалари сақланадиган жойлар.

5. Аварияларни бартараф этиш режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) мазкур Кўрсатмаларнинг 1-иловасидаги 1-шакл бўйича тузилган оператив қисм;

б) аварияни бартараф этишда иштирок этадиган шахслар ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг ҳаракатлари тартиби;

в) мазкур Кўрсатманинг 2-иловасидаги 2-шакл бўйича тузилган, авария тўғрисида дарҳол хабардор қилиниши керак бўлган мансабдор шахслар ва ташкилотлар рўйхати.

Ушбу рўйхатнинг нусхалари ташкилотнинг диспетчерлар хонасида ва телефон станциясида сақланиши керак.

Кон қолдиқлари омборхонасида содир бўлган авария тўғрисида мансабдор шахслар ва муассасаларга хабар бериш тартиби АБЭР тасдиқлангандан сўнг уч кун ичида ташкилот буйруғи билан белгиланади. Буйруқни тайёрлаш учун масъул — аварияларни бартараф этиш ишлари раҳбари томонидан тайинланган мансабдор шахс.

Авария тўғрисида хабарни олган навбатчи-диспетчер дарҳол бошқа сўзлашувларни тўхтатиши, Гидротехник иншоотда содир бўлган авария тўғрисида зудлик билан хабар берилиши керак бўлган мансабдор шахслар, хизматлар ва ташкилотлар рўйхатининг 1 — 10-бандларидаги мансабдор шахсларга хабар бериши ва аварияларни бартараф этиш ишлари раҳбари билан узлуксиз телефон алоқасида бўлиб туриши керак. Гидротехник иншоотда содир бўлган авария тўғрисида зудлик билан хабар берилиши керак бўлган мансабдор шахслар, хизматлар ва ташкилотлар рўйхатининг 11, 12, ва 17-бандларидаги шахсларни хабардор этиш тўғрисида кўрсатмани ташкилотнинг техник раҳбари, 13 — 16-бандларида кўрсатилган шахсларни хабардор этиш тўғрисида эса ташкилот раҳбари беради.

6. Аварияларни бартараф этиш ишларининг масъул раҳбари ташкилот буйруғи билан тайинланади. Ташкилотнинг кўлами ва тузилишига қараб кон бошқармаси, кон, шахта, бойитиш фабрикаси, кон қолдиқлари хўжалигининг цех ёки бўлими техник раҳбари тайинланиши мумкин. У авария содир бўлган жойга етиб келгунга қадар ишларни бошқариш иншоот ҳолати учун масъул раҳбарга ёки смена бошлиғи (устаси)га юклатилади. Зарур ҳолларда, ташкилот раҳбари ишларга бошчилик қилишни ўз зиммасига олиши мумкин. Бу ҳақида мазкур Кўрсатмаларнинг 3-иловасидаги 3-шакл бўйича юритиладиган журналда қайд этилади.

7. АБЭРнинг оператив қисмига кон қолдиқлари хўжалиги (гидротехник иншоот)нинг вазиятлар режаси илова қилинган бўлиши керак. Унда одамларни эвакуация қилиш йўллари, йўллар, коммуникациялар, алоқа воситалари, ёнғинга қарши қурилмалар, авария омборхоналари, аварияни бартараф этиш бошқарув пункти кўрсатилган, барча иншоотлар экспликациялари бўлиши керак.

8. Авария содир бўлганда аварияларни бартараф этиш ишлари раҳбари оператив вазиятни баҳолайди ва, зарур ҳолларда, ташкилотнинг техник раҳбари орқали аварияни бартараф этиш учун зарур барча хизматлар ва техник воситаларни жалб қилади.

9. АБЭР барча иловалари билан биргаликда аварияларни бартараф этиш бўйича раҳбарда, иншоотнинг ҳолати учун масъул мансабдор шахсда, хавфсизлик техникаси бўлимида шунингдек ташкилотнинг техник раҳбарида бўлиши керак.

10. Қутқарув ишларини олиб боришда ва аварияларни бартараф этишда фақат аварияни бартараф этиш бўйича масъул раҳбарнинг кўрсатмалари бажарилиши шарт.

2-боб. Гидротехник иншоотда авария таъсирида қолган одамларни қутқариш бўйича асосий чора-тадбирлар

11. АБЭРнинг оператив қисмида қуйидагилар кўзда тутилган бўлиши керак:

а) гидротехника иншооти, унинг фаолиятига бевосита алоқадор иншоотлар ва объектларда ишлайдиган ходимлар, корхона маъмурияти зудлик билан хабардор этилиши;

б) авария участкаларини, уларда технологик жараёнларни, зарур ҳолларда, умуман корхонани тўлиқ тўхтатган ҳолда, зудлик билан локаллаштириш;

в) одамларни хавфли ҳудуддан эвакуация қилиш, шунингдек хавфли ҳудудни қўриқлаш учун постлар ташкил этиш;

г) авария таъсирида қолган одамларни қутқариш учун самарали ёрдам воситалари (транспорт, тиббий ёрдам, озиқ-овқат ва бошқалар) билан таъминлаш.

12. Гидротехник иншоотда авария таъсирида қолган одамларни қутқариш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда, унинг юзага келиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатларига қараб, вазиятнинг ўзгаришини ҳисобга олиш керак.

а) қисман ўпирилиш кўринишидаги дамбанинг бузилиши;

б) ҳовуз суви ва лойқа оқимларининг дамбадан маҳаллий ошиб ўтиши;

в) ҳовуз сувининг дамбани қисман ювиб ўтиши;

г) гидротехник иншоотнинг фронтал бузилиши ва лойиҳа оқимининг оқиб чиқиши.

13. Агар дамба қисман кўчки кўринишида қулаган бўлса, қуйидагиларни назарда тутиш керак:

гидротехник иншоотдан фойдаланишга таъсир қилувчи цехлар (объектлар) ни авария режимига ўтказиш чоралари;

авария ҳудудида бўлган ходимларни ўпирилиш кенгайиши мумкин бўлган чегаралардан хавфсиз масофага, лекин 100 м дан кам бўлмаган жойга эвакуация қилиш чоралари;

ўпирилиш содир бўлган участкани хавфли ҳудуд деб эълон қилиш.

14. Ҳовуз суви ва лойқа оқимларининг дамбадан маҳаллий ошиб ўтиши ҳоллари содир бўлганда қуйидагилар кўзда тутилиши керак:

сув босиши мумкин бўлган ҳудуддаги одамларни огоҳлантириш;

гидротехник иншоотга таъсир қилувчи барча цехлар (объектлар) ни тўлиқ тўхтатиш чоралари;

авария сув ташлаш иншоотлари, кон қолдиқлари омборхонасининг иккинчи бўлинмаси ва ҳ. ларни ишга тушириш чоралари;

авария содир бўлган ҳудудга ўтиш қобилияти юқори бўлган транспорт воситалари ва механизмлар (тягачлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва ҳ.)ни йиғиш ва етказиш чоралари;

авария таъсирида қолган одамлар сонини зудлик билан аниқлаш имконияти;

авария таъсирида қолган одамларни қидиришни ташкил этиш, уларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш.

15. Ҳовуз сувининг дамбани қисман ювиб ўтиши ҳоллари содир бўлганда қуйидагилар кўзда тутилиши керак:

гидротехник иншоотдан фойдаланишга таъсир қилувчи барча цехлар (объектлар) ни авария режимига ўтказиш чоралари;

тегишли авария иншоотлари (сув ташлаш иншоотлари, иккинчи бўлинма, авария насос станциялари ва ҳ.) ни ишга тушириш чоралари;

ўтиш қобилияти юқори бўлган транспорт воситалари (тягачлар, бульдозерлар, вездеходлар, экскаваторлар ва ҳ.)ни йиғиш ва етказиш чоралари;

авария содир бўлган участкадаги фойдаланувчи персоналларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш чоралари;

авария содир бўлган участкани хавфли ҳудуд деб эълон қилиш.

16. Гидротехник иншоотнинг фронтал бузилиши ва лойиҳа оқимининг оқиб чиқиши ҳоллари содир бўлганда қуйидагилар кўзда тутилиши керак:

сув босиши мумкин бўлган ҳудуддаги одамларни огоҳлантириш;

гидротехник иншоотдан фойдаланишга таъсир қилувчи барча цехлар (объектлар)ни тўлиқ тўхтатиш чоралари;

транспорт воситаларини ва зарурат тугилганда вертолётларни авария содир бўлган жойга сафарбар этиш ва этказиб бериш чоралари.

17. Гидротехник иншоотда содир бўлиши мумкин бўлган барча авария ҳолатларида аварияларни бартараф этиш ишлари раҳбари қўл остида авария-қутқарув бригадаларини тузиш кўзда тутилиши керак.

Кон қолдиқлари хўжалигида аварияларни бартараф этиш режасини тузиш бўйича кўрсатмаларга 1-ИЛОВА

1-шакл

ТАСДИҚЛАЙМАН ____________________________ (лавозими) ____________________________ (имзо, Ф. И. О.) «____» ______________________ (сана, ой, йил) __________________________________________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________ бўйича аварияларни (объект номи) бартараф этиш режасининг оператив қисми Т/р Авария жойи ва тури Одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш тадбирлари Тадбирларнинг бажарилиши учун масъул шахс ва ижрочилар Одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш воситалари жойи Одамларни эвакуация қилиш ва техника ҳаракати маршрутлари Аварияларни бартараф этиш ишларининг масъул раҳбари ________________________ __________________________ __________________ (лавозими) (имзо, Ф.И.О.) (сана) Келишилган: ______________________________ «____» ________________________ 20___ й.

Кон қолдиқлари хўжалигида аварияларни бартараф этиш режасини тузиш бўйича кўрсатмаларга 2-ИЛОВА

2-шакл Гидротехник иишоотда содир бўлган авария тўғрисида зудлик билан хабар берилиши керак бўлган мансабдор шахслар, хизматлар ва ташкилотлар рўйхат Т/р Муассаса ёки мансабдор шахс Ф.И.О. Телефон рақами Манзил хизмат уй хизмат уй 1. Гидротехник иншоот бошлиғи 2. Цехнинг техник раҳбари 3. Цех бошлиғи 4. Цех бош энергетиги 5. Цех бош механиги 6. Ташкилот (корхона) диспетчери 7. Ташкилот (корхона)нинг хавфсизлик техникаси бўлими 8. Ташкилот (корхона)нинг техник раҳбари 9. Ташкилот (корхона) раҳбари 10. Тиббиёт бўлими (пункт) 11. Инспекциянинг ҳудудий органлари 12. Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси 13. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг регионал органлари 14. Шаҳар (туман) маъмурияти 15. ФВВнинг шаҳар (туман) бўлими 16. ИИВнинг шаҳар (туман) бўлими 17. Юқори турувчи ташкилот 18. Лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот Ташкилотнинг техник раҳбари _____________________________ ___________ _____________________________ (номи) (имзо) (Ф.И.О.) «____» ________________20___ й.

Кон қолдиқлари хўжалигида аварияларни бартараф этиш режасини тузиш бўйича кўрсатмаларга 3-ИЛОВА

3-шакл

Аварияларни бартараф этиш бўйича тезкор журнали Цех (участка) _____________________________________________________________________________ Ташкилот ________________________________________________________________________________ Авария жойи _____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Авария характери _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Авария содир бўлган вақт __________________________________________________________________ (йил, ой, сана, соат, минут) Кўрсатма № Сана Соат, минут Аварияни бартараф этиш бўйича топшириқ мазмуни ва муддати Топшириқни бажариш учун масъул шахслар Бажарилганлиги тўғрисида қайд (сана, соат, минут) Аварияларни бартараф этиш ишларининг масъул раҳбари _______________________________________ (Ф.И.О.)

Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 2-ИЛОВА

Кон қолдиқлари хўжаликларида содир бўладиган авариялар таснифи

1. Аварияларга қуйидагилар киради:

а) одамлар талофатига, инсонлар соғлиги ёки атроф-муҳитга зарар етказилишига, инсонларнинг турмуш фаолиятининг бузилишига ёки хўжалик аҳамиятидаги бино ва иншоотлар (кўприклар, темир йўллар, электр ўтказиш линиялари ва ҳ.к.) нинг бузилишига олиб келувчи тўсиқ иншоотлари фронтининг тўлиқ ёки қисман бузилиши ва сув ва қисман кон қолдиқлари омборхонадан ташқарига оқиб чиқиши;

б) сиғимнинг тўлиб тошишига, сув ва бўтананинг дамба чўққисидан ошишига ёки ифлос тўплагичдан сувларни авария сув ташлаш иншооти орқали юза сув ҳавзалари, хўжалик-ичимлик ва балиқ хўжалиги сув оқимларига ёки рельефга чиқариш заруриятига олиб келувчи сув йиғиш ва сув ташлаш иншоотларининг бузилиши;

в) дарё сув сарфининг ўтишининг бекилиши ва тошқинларга олиб келувчи тўплагич атрофидаги дарё сувларини ҳайдаш туннеларининг бузилиши ёки уларнинг қопламаларининг ўпирилиб тушиши;

г) ҳудуд ёки табиий сув ҳавзаларининг заҳарли ёки инсон саломатлиги ва ҳайвонлар учун зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келувчи иншоот элементлари (экран, дренаж ва ҳ.) нинг ишдан ёки лойиҳавий фойдаланиш режимидан чиқиши;

д) одам талофатларига ёки мазкур илованинг авария тоифасининг 2-бандид а кўрсатилган оқибатларга олиб келувчи сузувчи насос станциялари ва земснарядларнинг сувда чўкиши.

2. Инцедентларга қуйидагилар киради:

а) оқибатлари инсонларга, хўжалик субъектларига (автомобил ва темир йўллари, юқори волтли электр узатиш линиялари ва бошқалар) ёки атроф-муҳитга хавф туғдириши мумкин бўлган пастки қияликлар ўпирилишлари ва дамбалар деформацияси;

б) айланма сув таъминоти насос станциялари ва пулпонасос станциялари машина залларини сув босиши, бўтана ўтказгичлар ва сув қувурларининг қулаши ёки узилиши уларнинг оқибатларига қараб авария ёки инцедент тоифасига киритилиши мумкин.

Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 3-ИЛОВА

Кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланиш бўйича маҳаллий йўриқномани тузишга доир кўрсатмалар

1. Маҳаллий йўриқнома кон қолдиқлари хўжалиги тизимидаги иншоотлар ва ускуналаридан фойдаланишда, уларга техник хизмат кўрсатишда, таъмирлаш ишлари ва уларни ўтказиш устидан назоратда ходимлар ҳаракатини кўрсатиб бериши керак. Йўриқномада иншоотлар ва уларнинг алоҳида қисмларининг асосий емирилиш белгилари, иншоотлар учун хавфли режимлар ва авария ҳолатининг пайдо бўлиш белгилари кўрсатилиши керак.

2. Маҳаллий йўриқномада кўрсатилган барча кўрсатмалар аниқ бўлиши, иншоотлар ва уларга ўрнатилган ускуналарнинг конструкциялари ва фойдаланиш хусусиятлари ҳисобга олиши ва мазкур Қоидалар талабларига жавоб бериши керак.

3. Маҳаллий йўриқнома умумий қисм, кон қолдиқлари хўжалиги таркибидаги ҳар бир тизимга доир фойдаланиш бўйича кўрсатмалар, хавфсизлик техникаси қоидалари ва иловаларни ўз ичига олиши керак.

4. Умумий қисмда қуйидаги масалалар акс эттирилади:

а) кон қолдиқлари хўжалигидан фойдаланувчи бўлинманинг ташкилот тузилмасидаги ўрни;

б) фойдаланувчи ходимлар тузилмаси, штати, бўйсуниши ва ҳар бир цех бўлинмаси (бўлим, участка) томонидан фойдаланиладиган иншоотлар рўйхати;

в) иншоотдан нормал фойдаланиш учун лойиҳада (фойдаланиш лойиҳасида) кўзда тутилган қурилиш машиналари, механизмлари ва транспорт воситалари рўйхати ва сони.

5. Бўтанани қуюқлаштириш, кон қолдиқларининг гидравлик транспорти ва айланма сув таъминоти тизимларига доир бўлимларида қуйидаги масалалар акс эттирилади:

а) тизим иншоотларининг қисқача техник тавсифи, уларнинг фойдаланиш функциялари ва ўзаро боғлиқлиги;

в) тизимнинг технологик режими, унинг ишлаши ва хизмат кўрсатиши регламенти, ишга тушириш ва тўхтатиш тартиби бўйича асосий маълумотлар, шунингдек гидравлик зарбларни бартараф этиш тадбирлари;

г) тизимнинг ишончли ва узлуксиз ишлашини кафолатлайдиган назорат остидаги параметрлар, ўлчов аппаратлари, усуллари ва даврийлиги, назорат учун масъул шахслар;

д) техник ускуналарнинг юзага келиши мумкин бўлган носозликлари ва мазкур Кўрсатмаларнинг 9-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни бартараф этиш усуллари;

е) тизимни қишки шароитда ишлашга тайёрлаш тадбирлари ва паст ҳароратларда улардан фойдаланишнинг ўзи хос жиҳатлари;

ж) миқдори, сақлаш жойи ва сақлаш учун жавобгар мансабдор шахсларни кўрсатган ҳолда, технологик ускуналар учун зарур эҳтиёт қисмлари рўйхати;

з) таъмирлаш ишлари регламенти.

6. «Кон қолдиқларини гидравлик жойлаштириш тизимидан фойдаланиш» бўлими қуйидагиларни акс этиши керак:

а) иншоотларнинг таркиби ва қисқа техник тавсифи ва улардан хавфсиз фойдаланишнинг лойиҳавий мезонлари;

б) барча иншоотлар ва уларнинг элементларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш тартиби;

в) ёзги ва қишки даврларда кон қолдиқлари омборхоналарига қолдиқларни жойлаштириш технологияси;

г) сув йиғиш ва сувни ташлаш иншоотларидан нормал шароитларда, эрув ва тошқин сувларини ўтказишда, қишки пайтда ва авария шароитларида фойдаланиш тартиби ва уларнинг ишлаш регламентида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қудуқлардаги сувнинг минимал чуқурлиги, очиқ сув қабул қилиш дарчаларининг сони, сув қуйиш қурилмаси олдидаги босим, шандорлар ўрнатиш ва шандорлар ўртасидаги бўшлиқни бетонлаш тартиби, текшириш тартиби ва даврийлиги, сув ташлаш коллекторини авария бекитиш усули;

д) гидротехник иншоотлар ҳолати ва ишлаши назорати ҳамда дамбалар ва уларнинг таянч призмаларини тупроқ тўкиб ёки оқизиб келиб кўтаришда геотехник назорат графиклари;

е) тизим иншоотларида таъмирлаш ишлари тартиби ва қоидалари.

7. «Хавфсизлик техникаси қоидалари» бўлимида иншоот ва ускуналарни таъмирлаш ва фойдаланишда ишларни бажариш хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясини хавфсиз юритишнинг ўзига хос масалалари, жуда оғир ва муҳим юкларни строповка схемалари, ёнгинга қарши тадбирлар ва иншоотларни яшиндан ҳимоя қилиш бўйича чоралар акс этади.

8. «Илова» бўлимида қуйидагилар бўлиши керак:

а) иншоотларнинг вазиятли схемалари;

б) кон қолдиқлари омборхонасида НУАни жойлаштириш режаси;

в) майдонлар ва ҳажмнинг лойиҳавий эгриликлари ва йиллар бўйича кон қолдиқлари омборхоналарининг тўлдириш графикаси;

г) иншоотлар, ўлчов қурилмалари сув ўтказиш туйнукларининг тебраниш тавсифлари (жадваллар, графиклар).

9. Ускунанинг ишлаш режимини белгилаш ва маҳаллий йўриқномани тузишда завод йўриқномаларининг талаблари ва тавсиялари, ишга тушириш ва созлаш комиссиясининг қарорлари ва муқобил ускуналардан фойдаланиш тажрибаси, шунингдек маҳаллий йўриқномага ҳаволаларни тақдим этадиган Қоидаларнинг бандлари талаблари ҳисобга олиниши керак.

Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 4-ИЛОВА

Қурилиш майдончаларини ёритиш нормалари

Т/р Кон қолдиқлари хўжалиги объекти Энг кам ёритилганлик, лк Ёритилганлик меъёрланаётган текислик Изоҳ 1. Хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланган йўллар, биноларга бориш йўллари 0,5 Қатнов қисми даражасида 2. Автотранспорт ва қурилиш машиналари турадиган жойлар, иш олиб борилаётган ҳудуддаги йўллар 2 Ёритиладиган юза даражасида Иш олиб бориладиган ҳудуд фабрика ёки цехнинг техник раҳбари томонидан белгиланади 3. Зиналар, ўтиш кўприкчалари 3 Худди ўша 4. Материаллар, ускуна ва деталларни ортиш ва тушириш 10 Текис (горизонтал) Ускуналар, деталларни қабул қилиш ва етказиш майдончаларида 5. Худди ўша 10 Тик (вертикал) Краннинг барча ҳолатларида машинист томондан кран илгагида 6. Кон қолдиқлари омборхонасида ишчиларнинг исиниш хонаси 10 Умумий 7. Экскаватор билан грунтни қазиш, траншеялардан ташқари 5 Текис (горизонтал) Забой туби даражасида 8. Худди ўша 10 Тик (вертикал) Забойнинг бутун баландлигида 9. Траншеялар қазиш 10 Текис (горизонтал) Траншея туби даражасида 10. Худди ўша 10 Тик ( вертикал ) Бутун баландлигида 11. Бульдозер, скреперлар билан грунтни қазиш, катоклар билан ишлаш 10 Текис (горизонтал) Ишланаётган майдон даражасида 12. Бўтана ўтказгичларни ўтказиш ва монтаж қилиш 10 Текис (горизонтал) Бўтана ўтказгични ўтказиш даражасида 13. Ер устидан ўтказилган бўтана ўтказгичлардан фойдаланиш даврида, босимли бўтана ўтказгичлар ўтказилган участкадаги дамбалар 0,5 Текис (горизонтал) Тунги вақтда таъмирлаш ва текшириш учун 14. Кон қолдиқларини оқизиб келтириш картаси ёки ҳудуди 2-3 Текис (горизонтал) Бўтана чиқариш қурилмалари ва оқизиб келтириш картаси тепаси даражасида 15. Сузувчи бўтана ўтказгич (ундан фойдаланиш даврида) 3 Текис (горизонтал) Хизмат кўрсатувчи персонал ўтиши даражасида 16. Тепа қиялик тиндириш ҳовузига туташган участкадаги дамбалар (тўғонлар) 0,05 Қиялик текислиги бўйича 17. Сув йиғиш, сув ўтказиш ва сув ташлаш иншоотлари улардан фойдаланиш даврида 2 Тик (вертикал) Қудуқнинг юқори чеккаси даражасида 18. Ишларни бажараётганда 30 Тик (вертикал) Тепа ишчи майдонча сатҳидан ишлар олиб борилаётган текисликкача 19. Земснаряд кўприкчаси 2 Текис (горизонтал) Кўприкча даражасида 20. Земснаряд фрезаси уни текшириш пайтида 30 Тик (вертикал) Фреза даражасида 21. Идиш ва қудуқлар ичида бажариладиган ишлар 30 Тик (вертикал) Ишларни бажариладиган барча даражада 22. Муз устида бажариладиган ишлар 20 Текис (горизонтал) Ишлар бажарилаётган ҳудудда

Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 5-ИЛОВА

Кузатув журналлари шакллари

Кузатув журналларининг барча шакллари 1 ва 1а-шаклларига мувофиқ сарлавҳа саҳифасига эга бўлиши керак.

Геодезия ўлчовлари учун дала журналлари ҳамда насос ускуналари ишини назорат қилиш ва қайд этиш журналлари учун умумий қабул қилинган шаклдан фойдаланилади.

1-шакл

(Журналнинг титул варағи) __________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) ЖУРНАЛ __________________________________________________________________ (журнал ва кузатув объекти номи) Бошланди __________________________ Тугатилди __________________________ Ушбу журналда _____________ та варақ рақамланган ва шнурланган.

1а-шакл (Титул варағининг орқа томони) Журналнинг юритилиши учун масъул шахслар Фамилияси, исми, отасининг исми Лавозими Лавозимга тайинланган сана Имзо

2-шакл (Иншоотни визуал кузатиш журнали) Кузатув санаси, об-ҳаво (t, ° C, қор, ёмғир ва ҳ.) Кузатув участкаси Кузатув натижалари, кузатувчининг фамилияси ва имзоси Камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш чоралари Бажариш муддати (масъул шахснинг лавозими, фамилияси) Бажарилганлиги тўғрисида белги

3-шакл (Кон қолдиқлари омборхонасида ва бошқа тўплагичларда сув сатҳини кузатиш журнали) Кузатувлар санаси ва вақти Тўплагичлардаги сув горизонтининг абсолют белгилари, метр кон қолдиқлари омборхонасида авария идишида тўплагич ҳовузда

4-шакл (Пьезометрлардаги сув сатҳларини кузатиш журнали) Створ рақами _______________ Пьезометр рақами ______________ Ўлчов санаси Ҳовуздаги сув сатҳи белгиси, метр Пьезометр оғзи белгиси, метр Оғиздан сув сатҳигача бўлган масофа, метр Пьезометрик сатҳ белгиси, метр Створ ҳудудидаги сув усти пляжининг ўлчов ўтказилган кундаги узунлиги, метр Изоҳ ҳақиқий лойиҳа бўйича

5-шакл (Пьезометрлардаги сув сатҳларининг жамлама қайдномаси) Ўлчов санаси Ҳовуздаги сув сатҳи белгиси, метр Кузатув створлари бўйича пьезометрларнинг рақамланиши 1-Створ, ПК (пикет) 2-Створ, ПК (пикет)

6-шакл (Фильтрация сувлари сарфи ўлчовлари журнали) Ўлчов санаси Ўлчов жойи Сув қуйилиши Ҳажмий усул Сувнинг ҳарорати, ° C Суспензиялар миқдори, мг/л Бажарувчининг фамилияси ва имзоси сув қуйилишдаги босим, см сарф, л/с идиш ҳажми, л тўлиш вақти, с сарф, л/с

7-шакл (Чўкишни назорат қилиш журнали) НЎА створи рақами, пикет Марканинг белгиси ва рақами Ўлчов цикллари рақамлари 1 2 3 ва ҳ. сана абсолют белги сана абсолют белги (6) (4) (6)-(4) сана абсолют белги (9)-(6) (9)-(4)

8-шакл (Горизонтал силжишлар назорати журнали) Створ рақами, пикет Марканинг белгиси ва рақами Ўлчов цикллари рақамлари 1 2 3 ва ҳ. ўлчов санаси X/Y координаталари ўлчов санаси X/Y координаталари силжиш, мм ўлчов санаси X/Y координаталари кетма-кет цикллар ўртасида (6) — (4) ўлчовлар бошидан, мм (6) — (4) кетма-кет цикллар ўртасида (10) — (6) ўлчовлар бошидан, мм (10) — (4)

9-шакл (Бўтанани чиқариш қурилмаси ишини ҳисобга олиш журнали) Бўтанани чиқариш қурилмаси рақами Бўтанани чиқариш қурилмаси ишининг бошланиш (Б) ва тугаш (Т) санаси ва вақти Б Т Б Т Б Т Б Т ва ҳ.

10-шакл (Дамбани оқизиб келтириш назорати журнали) Кўндаланг кесимлар рақамлари ва уларнинг пикетажи Йил чораклар I II III IV ҳовуздаги сув горизонти, метр марза дамбаси чўққисининг белгиси, метр марза дамбаси яқинидаги пляж белгиси, метр пляж узунлиги, метр

10-шаклдаги журнални юритиш бўйича кўрсатмалар

1. Ушбу журнал кон қолдиқлари (шлам) омборхонасидан фойдаланишнинг бутун муддати давомида дамбанинг оқизиб келтириш назорати учун мўлжалланган мажбурий йиғма ҳужжат ҳисобланади.

2. Журнал ҳар чоракнинг охирида маркшейдер съёмкалари маълумотлари бўйича тўлдирилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) дамбанинг бутун узунлигида пастки қиялик чеккасидан ҳовуздаги сув қирғоғигача охирги оқизиб келтирилган ярусни марзалаш режаси. Унда тақсимловчи бўтана ўтказгичлар ва бир жойга тўпланган чиқариш қурилмаларининг жойлашиши, уларнинг диаметрлари, турли жойлардан ўтказилган бўтана ўтказгичларнинг рақамлари, НЎА створлари ва бошқа маҳкамланган кўндаланг кесимлар кўрсатилади; дамбанинг бутун узунлиги пикетажланган бўлиши керак;

б) оқизилаётган ярус марзаси чўққисининг бўйлама кесими;

в) маҳкамланган кўндаланг кесимлар.

3. Бўйлама кесимда марза дамбаси чўққисининг белгилари ҳар бир пикетда белгилар ўртасида 200 мм ва ундан ортиқ фарқ бўлган жойларда келтирилиши керак.

Кўндаланг кесимларда ҳовуздаги сув горизонти ва пляж профили ўткир синган нуқтада, агар у юқори қияликка 25 метр дан яқин масофада жойлашган бўлса, ва шунингдек пляжнинг одамлар ўтиши мумкин бўлган ҳар 25 метрида сув усти пляжининг марза дамбаси юқори қиялиги яқинидаги белгилари.

4. Чораклик назорат жадвали цех (участка) бошлиғи ва съёмкани бажарган маркшейдер томонидан имзоланиши ва мазкур Қоидаларнинг 36 ва 39-бандларидаги кўрсатмаларга мувофиқ сақланиши керак.

11-шакл (Бўтана таснифини назорат қилиш журнали) Намунани танлаш санаси Намуна рақами Намунани олиш жойи Ўлчов жойида бўтана тавсифи тупроқ зарралари зичлиги, т/куб.м диаметрли зарраларнинг фоизли таркиби, мм Ўртача ўлчанган диаметр, мм чиқим, куб. м/с масса бўйича қуюқ/суюқ 2.0 дан кўпроқ 2.0-1.0 1.0-0.5 0.5-0.25 чиқим, куб. м/с масса бўйича қуюқ/суюқ 0.05-0.01 2.0 дан кўпроқ 0,005 дан кичик

12-шакл (Кон қолдиқлари омборхонасига оқизиб келтирилган кон қолдиқлари сифати назорати журнали) Намуна олинган сана Намунанинг рақами Таҳлил қилинган сана Пикет Намуна олинган жой Диаметрлар бўйича зарраларнинг фоизлардаги миқдори, мм Грунт зичлиги, т/куб.метр Намлик (бирлик улуши) Қуруқ грунтнинг зичлиги, т/куб.метр Грунт зарралари зичлиги, т/куб.метр Ғоваклик, % Марза дамбаси ўқидан намуна олинган нуқтагача бўлган масофа, метр Абсолют сатҳи метр

13-шакл (Гидрорежим тармоғи скважиналаридаги сизот сувлари сатҳларини кузатиш журнали) Ўлчов санаси Сув сатҳлари белгиси, метр тўплагичда Скважинада 1 2 3 4 5 6 ва ҳ.

14-шакл (Бўтана ўтказгичлар деворларининг қалинлигини ўлчаш журнали) Ўлчов санаси Бўтана ўтказгич рақами Пикет Бўтана ўтказгич кўндаланг кесимининг назорат нуқталаридаги деворлар қалинлиги, мм Назорат нуқталарининг жойлашиш схемаси

15-шакл

(Сувнинг умумий кимёвий таҳлилини ҳисобга олиш) Ташкилот ______________________________ Намуна олинган сана ___________________ Келтирилган сана ______________________________________________________________ Лабораториядан _______________________ лабораторияга __________________________ Таҳлил бошланган сана ______________ Таҳлил тугаган сана ______ ___________ СУВ ТАҲЛИЛИ РАҚАМИ _____ Ташкилот, объект, жойи ва ҳ. ___________ ________________________________________ Намуна № (қайднома бўйича) ____________________________________________________ Намуна олинган жой (кон, пост, скважина ва ҳ.) ____________________________________ _____________________________________________________________________________ Дебит, куб. м/с ________________________________________________________________ Намуна олинган чуқурлик _______________________________________________________ Сув горизонти ________________________________________________________________ Таркибида сув бўлган жинсларнинг қисқача тавсифи ва уларнинг геологик индекси _____ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Намунани олиш ва консервациялаш шароитлари ва методикаси _______________________ Газ пуфакчалари ҳосил бўлиши кузатилдими _______________________________________ Намуна олинаётганда сув ҳарорати _______________________________________________ Таҳлилга жўнатилган сув миқдори _______________________________________________ Намунани олган шахснинг фамилияси _____________________________________________ Изоҳ: _________________________________________________________________

Жадвал

Катионлар Литрдаги миқдори Бошқа ҳолатлар мг мг x экв фоиз, мг x экв pН мг/л Ca 2+ CО 2 , агрессивлигини ўрганиш Оксидланиши, мг/л Mq 2+ Худди шу — О 2_ бўйича _______ Оксидланиши Мg 2+ Худди шу — О 2_ бўйича _______ ________ Fe 2+ Кимёвий О 2 истеъмоли Худди шу — О 2_ бўйича _______ ________ NН + Юзадаги фаол моддалар К + +Na + Нефть маҳсулотлари Муаллақ моддалар Силикатлар: SiO( 2 ) Fe умумий Жами 100 Fe 3+ Сероводород T = 105 ° С ҳароратда қуруқ қолдиқ

Анионлар 1 литрдаги миқдори мг мг x экв фоиз, мг x экв қиздирилган қолдиқ мг/л SO 4 Намуна олинаётганда физик модданинг минераллашиши ___________ НCO 3 CO 3 Тиниқлиги ____________ Cl NO 2 Таъми ____________________ Ранги ____________________ NO 3 Ҳиди ___________________ Чўкма __________________ Ўзгаришлар _______________________ Жами 100 Сувдаги туз таркиби формуласи: ________________________________________________ Изоҳ: ________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ K + + Na + фарқ бўйича ҳисобланди, тажриба йўли билан аниқланди (кераклисининг таги чизилсин). Жами 1/2 НCO 3 мг/л Тахлилчи _______________________________ Сана ________________________________ Лаборатория раҳбари ____________________ ____ ___________________________________

16-шакл (Объект бўйича сувнинг кимёвий намуналари қайдномалари журнали) Намуна рақами Ташкилот, объект, намуна олинган жой, сув манбаи тури, сувли горизонт Намуна олинган сана pН * Ионлар миқдори, рақамлар: юқорида — мг/л; ўртада — мг x экв/л, пастда — фоиз., мг x экв НCO 3 SCO 4 Cl NO 2 NO 3 Ca 2+ Mg 2+ K + Na ++ NН 4 Fe 2+

16-шаклнинг охири Минераллашиш Компонентлар, мг/л Изоҳ Қуруқ қолдиқ, мг/л Fe 3+ SiO 2 суспензиялар агр CO 2 св. CO 2 оксидланиши, мг/л по O 2 Нефть маҳсулотлари ПАВ Н 2 S, мг/л

17-шакл (Сувдаги микрокомпонентлар миқдори қайдномалари журнали) № пробы Ташкилот, объект, намуна олинган жой, сув манбаи тури, сувли горизонт Намуна олинган сана Сувдаги микрокомпонентлариқдори, мг/л Fe - Cu 2+ Mn 2+ Pb 2+ Zn 2+ Cr 6+ Ni 2+ Ca 2+ Ti Р общ U Br J Al 3+ Va 6+ Сана _______________ Тахлилчи ________________ Лаборатория раҳбари __________________________

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 25 декабрь,

829 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 09/25/829/1226-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

QOIDALARI

QOIDALARI

KOʻRSATMALAR

Kon qazib olish korxonalarining yoʻl transportidan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalarini va Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuniga muvofiq, kon qazib olish korxonalarining yoʻl transportidan foydalanishda, kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi, sanoat xavfsizligi talablari bajarilishi, ishchilarning sogʻligi va hayotiga zarar va xavfni oldini olishga qaratilgan xavfsizlik talablarini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

ochiq konlarda xizmat koʻrsatadigan avtotransport kompaniyasi xodimlarining asosiy vazifalari;

sanoat transport vositalarining harakatlanuvchi tarkibiga qoʻyiladigan talablar va unga texnik xizmat koʻrsatishning asosiy qoidalari;

karyerlardagi avtomobil yoʻllariga qoʻyiladigan talablar;

harakatlanuvchi tarkibni ishlatish paytida mehnatni muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi, yoʻl harakati xavfsizligi va yongin xavfsizligi talablarini nazarda tutuvchi Kon qazib olish korxonalarining yoʻl transportidan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalari 1-ilovaga muvofiq;

texnologik jihatdan foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash jarayoni bilan bogʻliq qoldiqlar saqlanadigan joy va barcha turdagi boshqa gidrotexnik moslamalar maxsus tashkilotlar tomonidan ishlab chiqilgan loyihalar boʻyicha qurilishi;

kon-boyitish faoliyati chiqindilari tashkil etish maydonchalari, sanitariya-himoya va muhofaza zonalari;

kon qoldiqlarini saqlovchi gidrotexnik inshoatlardan xavfsiz foydalanish talablarini nazarda tutuvchi Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B.F. Islamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 25-dekabrdagi 829-son qaroriga 1-ILOVA

Kon qazib olish korxonalarining yoʻl transportidan foydalanishda ishlarning xavfsizligi

1-bob. Asosiy qoidalar

1-§. Atamalar va taʼriflar

1. Mazkur qoidalarda quyidagi asosiy atamalar va taʼriflardan foydalaniladi:

avtotransport korxonasi — avtomobil transportida tashishni, shuningdek avtomobillarni saqlash, ularga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash ishlarini amalga oshiruvchi tashkilot;

avtobaza — avtotransport korxonasining xizmat koʻrsatish hududida alohida joylashgan kichik boʻlimi;

avtomobil — dvigatel yordamida oʻziyuruvchi gʻildirakli (relssiz) transport vositasi;

texnologik yoʻl transport vositasi — kon qazib oluvchi korxonalar texnologik yoʻllarida qoʻllaniluvchi odam, yuk tashish uchun moʻljallangan (relssiz) oʻziyuruvchi mashinalar (avtomobil, traktor).

2. Mazkur qoidalar kon qazib olish korxonalarining texnologik yoʻl transportidan foydalanishda ishlarning bexatar olib borilishini va texnologik yoʻl transportidan foydalanishning butun davridagi jarayonlarga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.

2-§. Xavfsizlikning umumiy talablari

3. Ellikta va undan ortiq texnologik yoʻl transport vositalari mavjud boʻlgan tashkilotlarda (keyingi oʻrinlarda — avtotransport korxonasi deb yuritiladi) yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

4. Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati avtotransport korxonasining mustaqil tarkibiy boʻlinmasi boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.

5. Texnologik yoʻl transport vositalarini ochiq konlarda ishlatish paytida mehnatni muhofaza qilish qoidalari quyidagilarni tartibga soladi:

a) ochiq konlarda xizmat koʻrsatadigan avtotransport korxonasi xodimlarining asosiy vazifalari;

b) avtotransport vositalarining harakatlanuvchi tarkibiga qoʻyiladigan talablar va unga texnik xizmat koʻrsatishning asosiy qoidalari (texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash, saqlash);

v) texnologik yuk tashish paytida harakatlanuvchi tarkibdan foydalanishning texnik jihatlariga oid koʻrsatmalar;

g) karyerlardagi avtomobil yoʻllariga qoʻyiladigan talablar;

d) harakatlanuvchi tarkibni ishlatish paytida mehnatni muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi, yoʻl harakati xavfsizligi va yongʻin xavfsizligi talablari.

6. Ushbu Qoidalarga rioya etilishini va bajarilishini nazorat qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ish beruvchiga (mehnatni muhofaza qilish va yoʻl harakati xavfsizligi xizmatlari mutaxassislariga) va kasaba uyushma xodimlariga yuklatiladi. Mehnatni muhofaza qilish qoidalari va shartlariga rioya qilinishi boʻyicha nazorat tezkor va idoraviy nazorat qilish sxemalari bilan belgilanadi.

7. Avtotransport korxonasi maʼmuriyati yoki uning yuqori turuvchi tashkiloti yoxud ular vakolat bergan boshqaruv organi korxonaning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablariga, shuningdek, jamoa shartnomasida nazarda tutilgan majburiyatlarga javob berishini taʼminlaydi.

8. Har bir ish beruvchi mehnatni muhofaza qilish uchun zarur mablagʻlarni. qonunchilikda, jamoa shartnomasida, shuningdek, jamoa kelishuvlarida yoki boshqa ichki idoraviy hujjatlarda belgilanadigan miqdorda ajratadi.

9. Avtotransport korxonasi xodimlari baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklaridan majburiy sugʻurta qilish boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va sharoitlarda sugʻurtalanadilar.

10. Avtotransport korxonasida mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksi hamda mehnat muhofazasiga oid normativ hujjatlar talablariga asosan ishlab chiqilgan qoidalarga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

3-§. Xodimlarga yoʻl-yoʻriqlar berish, ularni oʻqitish va bilimlarini tekshirish

11. Ishlarni toʻgʻridan-toʻgʻri ishlab chiqarishda tashkil etish va olib borish bilan bogʻliq boʻlgan avtotransport korxonalarining har bir xodimiga belgilangan tartibda xavfsizlik boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan va bilimlar sinovidan oʻtkazilganidan keyingina mustaqil ishlashga ruxsat berilishi mumkin.

12. Avtotransport korxonasi maʼmuriyati xodimlarni tasdiqlangan dasturga muvofiq xavfsiz texnika va ish usullariga oʻrgatishni va oʻqitishni oʻz vaqtida va sifatli taʼminlashga majburdir.

13. Xodimlarni oʻqitish va yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish xavfsizlik va sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari boʻyicha umumiy va sanoat qoidalari va koʻrsatmalari asosida, aniq ish sharoitlarini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.

14. Yoʻriqnomalar quyidagi turlarga boʻlinadi:

a) ishga qabul qilishda kirish yoʻriqnomasi;

b) ish joyidagi dastlabki yoʻriqnoma;

v) ish joyidagi takroriy yoʻriqnoma;

d) qoʻshimcha (navbatdan tashqari) yoʻriqnoma.

15. Kirish yoʻriqnomasi avtotransport korxonasiga kiradigan barcha xodimlar, muhandislar, texnik xodimlar, xizmatchilar, amaliyot oʻtadigan tinglovchilar va oʻquvchilar uchun tasdiqlangan yoʻriqnomaga muvofiq xavfsizlik texnikasi boʻyicha muhandis tomonidan amalga oshiriladi.

16. Yoʻriqnomalar koʻrgazmali qurollar bilan jihozlangan xavfsizlik texnikasi xonasida oʻtkazilishi kerak.

17. Kirish yoʻriqnomasini oʻtkazishda xodimlarga kuyidagi qoidalar tushuntirilishi kerak:

a) avtotransport korxonasining ichki tartib qoidalari;

b) hududda, ishlab chiqarish va maishiy binolarda oʻzini tutish qoidalari;

v) ogohlantiruvchi yozuvlar, plakatlar va signallar maʼnosi;

g) tegishli uchastkaning mehnat sharoitlari, xususiyatlari va baxtsiz hodisalarning oldini olish choralari;

d) avtotransport korxonasida shaxsiy gigiyena va sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilish boʻyicha xodimlarga qoʻyiladigan talablar;

e) maxsus kiyim, poyabzal va himoya vositalari bilan taʼminlash meʼyorlari va ulardan foydalanish qoidalari;

j) baxtsiz hodisada jabrlanganlarga birinchi tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha choralari va ishlab chiqarish bilan bogʻliq boʻlgan baxtsiz hodisani rasmiylashtirish tartibi;

z) yongʻin xavfsizligi talablari.

18. Kirish yoʻriqnomasi oʻtkazilganligi toʻgʻrisida roʻyxatga olish jurnalida yozuv qayd qilinishi kerak.

19. Avtotransport korxonasiga yangi ishga qabul qilingan xodimlar, amaliyot oʻtaydigan tinglovchilar va ishlab chiqarish taʼlimi oʻquvchilari, vaqtincha va xizmat safariga yuborilgan xodimlar bilan yoʻriqnoma ish boshlanishidan oldin kamida 5 kun mobaynida ish joyida oʻtkaziladi.

20. Buni tegishli uchastka rahbari kasbiga binoan ish joyida oʻtkazadi. Yoʻriqnoma ish jarayonlari xavfsiz toʻgʻri bajarilishini namoyish etish bilan birgalikda oʻtkazilishi kerak.

21. Ishlarni xavfsiz usullari boʻyicha ish joyida dastlabki yoʻriqnoma dasturi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

a) muayyan uchastkada texnologik jarayon bilan umumiy tanishish;

b) jihozlar, qurilmalar, toʻsuvchi va himoya etuvchi vositalar bilan tanishish, shuningdek, shaxsiy himoya vositalaridan foydalanish;

v) ishga tayyorlanish tartibi (uskunalar, ishga tushirish jihozlar, yerga ulagich qurilmalar, moslamalar va asboblarning yaroqliligini tekshirish);

g) ish joyini tutish tartibiga qoʻyiladigan talablar;

d) xodim yakka va boshqa xodimlar bilan birgalikda ishni bajarishda asosiy xavfsizlik qoidalari.

22. Agar ish joyidagi yoʻriqnomadan soʻng, tekshirish natijasida xodim xavfsizlik texnikasi talablarini oʻzlashtirmaganligi aniqlansa, uchastka rahbari tushuntirishni takrorlashi va xavfsiz ish uslublarini namoyish etishi shart.

23. Materialni oʻzlashtirmaguncha xodim mustaqil ishlashga qoʻyilmasligi kerak. Xodim sinov muddati davomida amaliy mashgʻulotlar oʻtish uchun malakali xodimga biriktirilishi kerak.

24. Oʻquvchilar va amaliyot oʻtadigan tinglovchilarga ishlash uchun ruxsat avtotransport korxonasi rahbarining buyrugʻi bilan tayinlangan tajribali xodimlar rahbarligida ish joyida yoʻriqnoma oʻtganidan soʻng beriladi. Ish joyida oʻtkaziladigan yoʻriqnoma amaldagi qonunchilik talablariga muvofiq rasmiylashtiriladi.

25. Xodimlarga ularning malakasi, ish staji va tajribasidan qatʼiy nazar, yoʻriqnoma dasturiga binoan kamida yarim yilda bir marta ish joyida takroriy yoʻriqnoma oʻtkaziladi.

26. Xavflilik darajasi yuqori boʻlgan ishlarni bajaradigan xodimlar uchun (akkumulyator taʼmirlovchilar, boʻyoqchilar, elektr va gaz bilan payvandlovchilar, elektriklar, oʻt yoquvchilar, bosim ostidagi uskunalarda ishlaydiganlar, etil qoʻshilgan benzin va benzol bilan ishlaydiganlar, yuk tashuvchilar, dastgohchilar va boshqalar) takroriy yoʻriqnoma har chorakda oʻtkaziladi.

Xodimlar tomonidan qoidalar va xavfsizlik texnikasi boʻyicha yoʻriqnomalar, texnologik va ishlab chiqarish intizomi buzilgan taqdirda, shuningdek, texnologik jarayon, ish turi va harakatlanuvchi tarkib oʻzgargan holda ishlab chiqarish uchastkasining rahbari tomonidan ishning xavfsiz texnikasi va usullari boʻyicha ish joyida rejadan tashqari yoʻriqnoma oʻtkaziladi.

27. Takroriy va rejadan tashqari yoʻriqnoma oʻtkazilishi maxsus jurnalda yoʻriqnomalarning raqamlari koʻrsatilgan yozuvlar bilan rasmiylashtirilishi lozim. Jurnal ishlab chiqarish uchastkasi rahbarida saqlanishi kerak.

28. Avtotransport korxonasiga ishga yangi kelgan barcha xodimlar xavfsizlik boʻyicha yoʻriqnomadan oʻtishdan tashqari, dasturlarda belgilangan hajmda va muddatlarda korxonada tasdiqlangan dastur boʻyicha xavfsiz ishlash usullari va texnikasi boʻyicha mashgʻulotlar oʻtishlari va avtotransport korxonasi rahbari tomonidan tayinlangan maxsus komissiyaga imtihon topshirishlari kerak.

29. Komissiya tomonidan bilimlari qoniqarsiz deb topilgan shaxslarga mustaqil ishlashga ruxsat berilmaydi va ular imtihonni ikki haftalik muddatdan kechiktirmay qayta topshirishadi.

30. Xavfsizlik texnikasi boʻyicha oʻqishdan oʻtgan xodimlar bilimlari yiliga bir marta davriy sinov (imtihon)da tekshiriladi.

31. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoʻshimcha talablar qoʻyiladigan yuqori xavfli ishlarga faqat maxsus oʻquv tayyorgarlikdan oʻtib, imtihon topshirgan va ushbu uskunada ishlash huquqi beruvchi guvohnoma olgan shaxslarga ruxsat beriladi.

32. Muhandis-texnik xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilim darajasini oshirish uchun oʻquv mashgʻulotlar tasdiqlangan dastur boʻyicha maxsus tashkil etilgan seminarlarda, lavozim boʻyicha ish boshlagan kundan boshlab bir oydan kechiktirmay bilimlarni sinovdan oʻtkazish bilan oʻtkaziladi. Bilimlarni sinash kamida uch yilda bir marta oʻtkaziladi.

33. Elektr transmissiyali avtomashinani boshqarish va texnik xizmat koʻrsatish ishlarini bajarish uchun elektr xavfsizligi boʻyicha “II”-guruhdan past boʻlmagan malakaviy guruhga ega xodimlarga ruxsat beriladi.

34. Elektr qurilmalariga xizmat koʻrsatuvchi shaxslar oʻqishdan tashqari 6 — 12 ish kuni davom etadigan zaruriy stajirovkadan oʻtishlari kerak, shundan soʻng ularga mustaqil ishlashga ruxsat berilishi mumkin.

4-§. Kadrlarni kasbiy saralash

35. Haydovchi sifatida transport vositasini boshqarish huquqini beradigan tegishli toifadagi haydovchilik guvohnomasiga ega boʻlgan shaxs qabul qilinadi.

36. Ishga qabul qilinadigan haydovchilar tibbiy koʻrikdan, Yoʻl harakati qoidalari boʻyicha bilimlari yuzasidan sinovdan, dastlabki yoʻriqnomadan, ish joyida yoʻriqnomadan, stajirovkadan hamda karyerning texnologik yoʻllarida avtomobilni boshqarish boʻyicha tekshiruvdan oʻtkaziladi.

5-§. Avtotransport korxonalari boʻlinmalari xodimlarini ishlab chiqarish jarayonida ishtirok etishga ruxsat berish shartlari

37. Haydovchilarga karyerda ishlashga avtotransport vositalari qurilmalarining xususiyatlarini oldindan oʻrganib chiqqandan va karyer yoʻllarida stajirovka paytida avtotransport vositasini boshqarishda amaliy koʻnikmalarni oʻzlashtirgandan soʻng ruxsat beriladi.

38. Yangi haydovchilarni amaliy haydash texnikasiga oʻrgatish tegishli boʻlinma (kolonna, sex) rahbari yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs tomonidan avtotransport korxonasi rahbariyati bilan kelishilgan holda tashkil etilishi kerak.

39. Avtotransport korxonasi va karyer rahbariyati haydovchilarni xavfsiz ishlash usullari, shu jumladan qiyin (yoʻlning qiyaligi va uzoq qiyaligi, tepaga koʻtarilishi, yomgʻir, qor, yaxmalak, yondan esuvchi kuchli shamol taʼsiri), yoʻlning koʻrinishi qiyin boʻlgan (tuman, chang, qorongʻulik) sharoitlarda avtomobil haydashni oʻrgatishlari kerak, majburiy toʻxtab qolgan holda xavfsizlik choralari, quyosh yoki boshqa yorugʻlik manbai taʼsirida koʻrmay qolishi, ularni harakat marshrutlari, trassalarni profili va xavf ehtimoli boʻlgan uchastkalar, bular natijasida imtihonlarni topshirish shartlari bilan tanishtirishi lozim.

40. Tayyorlangan haydovchilarga karyerda ishlash huquqiga belgilangan shakldagi guvohnomalar beriladi.

41. Haydovchilar uchun stajirovka muddati (haydovchining tajribasi va avtotransport turiga qarab) kamida 10 — 15 smenani tashkil qilishi kerak.

42. Stajirovka karyerda kamida ikki yillik ish stajiga ega haydovchi-instruktor rahbarligida oʻtkaziladi.

2-bob. Karyerlarda avtomobil transporti ishini tashkil etish

1-§. Ishni tashkil etish tartibi

43. Kon ustasi va yoʻl uchastkasi ustasi smenaning boshida va oxirida ekskavatorlarga, qayta yuklash joylariga va avtomobil agʻdarmalariga kirish joylarining holatini tekshiradi. Smena tugashi bilan ular smenani qabul qilgan kon ustasi va yoʻl ustasiga ishga tayyorligini maʼlum qiladi.

44. Karyer boshligʻi, bosh muhandis (karyer boshligʻining oʻrinbosari) yoki karyerning kon ustasi avtotransport bazasining dispetcheriga marshrutlar va ish turlari boʻyicha yuk transportlar soni boʻyicha buyurtma beradi.

45. Avtobaza dispetcheri maxsus jurnalni yuritadi, unga buyurtma toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, uni yuborgan shaxsning familiyasi, lavozimi kiritiladi.

46. Qabul qilingan buyurtma boʻyicha avtobazaning dispetcheri mexanik bilan birgalikda karyerda ishlarni tashkil etuvchi kon ustasi ixtiyoriga yuk transportlarni yuboradi.

47. Haydovchining yoʻl varaqasida avtobazasining dispetcheri karyerda yuklash ishlarini bajaruvchi ekskavator raqamini, yuk tushirilishi yoki qayta yuklashga moʻljallangan joyi va garajga qaytish vaqtini koʻrsatadi.

48. Tasdiqlangan pasportga muvofiq qayta yuklash punktida yoki avtomobil agʻdarmasida ish paytida xavfsizlik choralariga rioya etilishi kon ustasi tomonidan nazorat qilinadi.

49. Yuk transporti yukini faqat belgi bilan koʻrsatilgan joyda tushirishi kerak. Ish smenasi davomida yuk ortish va tushirish joylarining oʻzgarishi kon ustasi tomonidan yoʻl varaqasida yozib koʻrsatiladi (avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimi bilan jihozlangan ish jarayoni bundan mustasno).

50. Karyerda ishlashda yuk transporti haydovchisi kon ustasi koʻrsatmalariga qatʼiy rioya qilishi shart.

51. Haydovchi kon ustasiga xabar bermasdan ish joyidan chiqib ketish huquqiga ega emas. Karyerda yuklash ishlarini bajarayotgan bir ekskavatordan boshqasiga oʻzboshimchalik bilan oʻtish yoki harakatlanish marshrutini oʻzgartirish taqiqlanadi.

Karyerlar va konlarda harakatlanayotgan yuk avtomobillari hamda ogʻir vaznli transport vositalarini avtomobil yoʻllarida harakatlanishida Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi avtomobil yoʻllari mintaqasida xavfsizlikni taʼminlash va tashkil etish qoidalari hamda Katta hajmli va ogʻir vaznli yuklarni avtomobil transportida tashishda harakat xavfsizligini taʼminlash qoidalarida belgilangan talablariga qatʼiy amal qilish kerak.

Normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan oʻqqa tushadigan ogʻirlik normalaridan yuqori boʻlgan ogʻir vaznli transport vositalarining karyer hududidan tashqaridagi qattiq qoplamali avtomobil yoʻllari (asfaltbeton, temirbeton va qora qoplamali yoʻllar), koʻpriklar va yoʻl oʻtkazgichlarda harakatlanishini cheklash boʻyicha transport vositasini texnik ekspluatatsiya qilish jurnaliga tegishli yozuv kiritish va ularni obyektlarga yetkazish ishlarini tegishli ruxsatnomalar asosida olib borish kerak.

Avtotransport karyer va konlardan kuzovni va avtotransport vositalarining gʻildiraklarini yuvmasdan umumiy foydalaniladigan yoʻllarga chiqishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

2-§. Texnik talablar

52. Avtotransportning harakatlanuvchi tarkibining texnik holatini nazorat qilish yoʻl harakati qoidalariga rioya qilingan holda amalga oshiriladi va avtobazaning mansabdor shaxslari tomonidan taʼminlanadi.

53. Yoʻllarning tuproq koʻtarmasi va yoʻl cheti qattiq tuproq (jinslar)dan barpo etilgan boʻlishi kerak.

54. Ushbu maqsadlar uchun koʻmir, maysazor va oʻsimlik qoldiqlaridan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.

55. Transheyalarga vaqtinchalik kirish joylari shunday joylashtirilishi kerakki, ular boʻylab transport harakatlanayotganda kamida 1,5 m kenglikdagi erkin oʻtish qolishi kerak.

56. Yoʻllarning uzoq choʻziladigan qiya (0,06 dan ortiq) uchastkalari boʻlgan holda, har 600 metr nishab masofadan soʻng qiyaligi 0,02 gacha va uzunlikka kamida 50 metr boʻlgan yoʻl uchastkalari oʻrnatilishi lozim.

57. Bunday uchastkalarni yaratish zarurati ishlatiladigan yuk transportlarning ekspluatatsion xususiyatlariga va ularni ishlab chiqaruvchi zavod tavsiyalariga qarab loyiha bilan belgilanadi.

58. Oʻta tor boʻlgan avtomobil agʻdarmalarining hududi va yoʻllari sharoitida burilishlarning rejadagi radiusi qiymatini avtotransport vositalarining konstruksiyasiga asosan oldingi tashqi gʻildirak boʻylab burilishining kamida ikki radiusi miqdorida — bitta mashina uchun hisoblashda va kamida uchta burilish radiusi — yarim tirkamali shatakka oluvchi transport vositasi uchun hisoblashda qabul qilishga ruxsat beriladi.

59. Karyer konturidagi yoʻlning qatnov qismi (pogʻonalardagi kovjoy yoʻllaridan tashqari) amaldagi qonunchilikka muvofiq boʻlishi kerak.

60. Togʻ jinslaridan uyuladigan himoya uyumining balandligi hisoblash yoʻli bilan olinishi kerak, shu bilan birga uning ichki qirrasi qulash prizmasidan tashqarida boʻlishi kerak.

61. Qish mavsumida avtomobil yoʻllari muntazam ravishda qor va muzdan tozalanib, qum, shlak va mayda shagʻal bilan qoplanishi kerak. Yoʻllarni muzlashdan saqlaydigan kimyoviy moddalar bilan ishlov berishga ruxsat etiladi.

62. Transport vositalarining harakatlanishi uchun kon ishlari rejalari va loyihalarida koʻzda tutilmagan yoʻllar, panduslar va boshqalar uyushtirish, shuningdek ulardan foydalanish taqiqlanadi.

63. Karyer maʼmuriyatining ruxsati bilan (dalolatnoma-ruxsat boʻyicha) va maxsus jurnalda yozma ravishda belgilangan holda hamda xavfsizlik boʻyicha yoʻriqnoma berilgandan keyin karyerga bir martalik kirish uchun boshqa korxonalar va tashkilotlarga tegishli boʻlgan avtomobillar, traktorlar, shatakka oluvchi, yuklash mashinalari va boshqa turdagi transport vositalarining haydovchisiga ruxsat beriladi.

64. Karyer yoʻllarida avtomobillar, avtopoyezdlar va traktor poyezdlarining harakatlanish tezligi va tartibi mahalliy sharoitlarni, ishlab chiqaruvchi zavod tavsiyalarini hisobga olgan holda, avtotransport korxonasi (avtobaza) bilan kelishilgan holda karyer maʼmuriyati tomonidan belgilanishi kerak va transport vositalarining harakati yoʻl harakati qoidalarida nazarda tutilgan belgilar bilan tartibga solinishi kerak. Bu holda belgilarning kattaligi mutanosib ravishda kattarogʻiga (balandroq) oʻzgartirilishi mumkin.

65. Karyerda harakatlanishni tartibga soluvchi belgilar karyer egasi boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan, yoʻl harakati qoidalari asosida oʻrnatilishi kerak.

66. Karyerning avtomobil yoʻllarida texnologik avtotransport vositalarining harakati quvib oʻtishga yoʻl qoʻymasdan amalga oshirilishi kerak.

67. Avtomobil texnik jihatdan soz boʻlishi kerak, orqa koʻzgular, samarali yorugʻlik va ovozli signalizatsiya vositalari, yoritish va xizmatga yaroqli tormoz tizimlari, shuningdek, tibbiy toʻplam (aptechka), oʻt oʻchirgich, orqaga siljishga qarshi qoʻyiladigan tayanchlarga ega boʻlishi kerak.

68. Yuk transportlarning texnik holati, yoʻl harakati Qoidalariga rioya etilishi ustidan nazoratni avtotransport korxonasining mansabdor shaxslari, karyerda pudratchi tashkilotning avtotransport vositalarini shartnoma asosida ishlatishda ushbu tashkilotning muhandis-texnik xodimlari tomonidan taʼminlanishi kerak.

69. Avtotransport vositalariga texnik xizmat koʻrsatish ishlab chiqaruvchi zavodlarning tavsiyalariga muvofiq tashkil etilishi kerak.

70. Yuk transportlari karyerda ishlaydigan avtotransport korxonasida nazorat va texnik punktlar yaratilishi, marshrutga chiqish va avtoxoʻjalikka qaytishdan oldin transport vositalarining texnik holatini tekshirish uchun zarur asboblar, moslamalar va uskunalar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

71. Ogʻir yuk tashiydigan avtosamosvallarning (yuk koʻtarish qobiliyati 10 tonnadan ortiq) har bir smena tugashi bilan avtobazaga qaytib bormasdan, karyerda maxsus ajratilgan maydonchalarida haydovchilarni almashtirishga ruxsat etiladi. Bunday holda ogʻir yuk tashuvchi avtosamosvallarning texnik sozligi tekshirilishi kerak:

a) texnik xizmat koʻrsatilgandan yoki taʼmirlangandan keyin marshrutga chiqishdan oldin — avtotransport xoʻjaligining mansabdor shaxsi tomonidan;

b) smenani tugatgan haydovchi va ish boshlayotgan haydovchi tomonidan birgalikda amalga oshiriladi, bu holda yoʻl varaqalarida ularning almashish vaqti, spidometr koʻrsatkichlari va yuk transportlarning holati koʻrsatilgan yozuv ularning imzosi bilan tasdiqlanadi.

72. Ogʻir yuk tashiydigan yuk transportlar har bir smena tugaganda avtoparkiga qaytarilmasdan ularning haydovchilarini almashtirish va texnik holatini tekshirish tartibi avtotransport korxonasi rahbari tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnoma bilan belgilanishi kerak.

73. Karyerda foydalaniladigan yuk transportlarning ishlashiga yoʻl qoʻyilmaydigan nosozliklar roʻyxati avtotransport korxonasining bosh muhandisi tomonidan transport vositalarining konstruktiv xususiyatlarini va ularning ekspluatatsiya qilish sharoitlarini hisobga olgan holda tasdiqlanadi.

74. Roʻyxatda yoʻl harakati xavfsizligiga taʼsir etuvchi tizimlar, agregatlar, boʻgʻinlar va detallarning, shu jumladan, rul boshqaruvi mexanizmlari, tormoz tizimlari, gʻildiraklar, shinalar, tashqi yoritish moslamalari, yorugʻlik va ovozli signalizatsiya jihozlari, oyna tozalagichlari va boshqa qurilmalari ishga yaroqliligini tekshirish koʻzda tutilgan boʻlishi kerak.

Ogʻir yuk transportlarni ishga chiqaruvchi mansabdor shaxslar va haydovchilari ushbu roʻyxat bilan tanishtirilishi hamda bu haqida imzo qoʻygan boʻlishlari shart.

75. Ogʻir yuk tashiydigan yuk transportlarni ishlatishda ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan muddatlarda ularning boʻgʻinlari, detallari va agregatlari hamda yoʻl harakati xavfsizligiga taʼsir koʻrsatadigan kapital taʼmirlash ishlari oʻtkazilganda defektoskopiya qilinishi kerak.

Bunday boʻgʻinlar, detallar va agregatlarning roʻyxati ishlab chiqaruvchi zavod tomonidan belgilanadi.

76. Yuk koʻtarish qobiliyati 15 tonnadan ortiq boʻlgan nosoz yuk transportlarni shatakka olish maxsus jihozlangan shatakka oluvchi transport tomonidan amalga oshirilishi kerak.

77. Yoʻl harakati Qoidalariga muvofiq, ishdan chiqqan yuk transportlarni shatakka olishni tashkil qilish paytida ogohlantiruvchi belgilar bilan ikkala tomonidan toʻsib qoʻyilgan holda yoʻlning qatnov qismida qoldirishga ruxsat etiladi.

78. Shinalarni oʻrnatish ishlari avtotransport korxonasining bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan maxsus yoʻriqnomalarga muvofiq, alohida xonalarda yoki zarur mexanizmlar va toʻsiqlar bilan jihozlangan joylarda amalga oshirilishi kerak. Shinalar oʻrnatish ishlari boʻyicha ish bajaruvchilar oʻqitilishi va yoʻriqnomalar olgan boʻlishi kerak.

79. Yopishgan va muzlagan kon massasidan yukxonasini tozalash maxsus jihozlangan joyda mexanik, gidravlik yoki boshqa vositalar yordamida amalga oshirilishi kerak. Bunday holda qoʻlda tozalashdan foydalanishga xavfsizlik choralarini nazarda tutadigan va avtotransport korxonasining bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarga muvofiq ruxsat beriladi.

80. Avtotransport vositalariga (avtopoyezdlarga) yukni ekskavatorlar bilan yuklashda quyidagi shartlar bajarilishi kerak:

a) yuk ortishni kutayotgan avtomobil (avtopoyezd) ekskavator (yuklovchi)ning choʻmichi harakat qilishi doirasidan tashqarida boʻlishi va faqat ekskavator haydovchisining ruxsat bergan signalidan keyin yuklashga turishi kerak;

b) yuk ortishda turgan avtomobil (avtopoyezd) tormozlangan boʻlishi kerak;

v) avtomobil (avtopoyezd) yukxonasiga (kuzoviga) yuklash faqat yon tomondan yoki orqadan amalga oshirilishi kerak;

d) ekskavator (yuklovchi)ni choʻmichini avtomobil yoki traktor kabinasi ustidan olib oʻtish taqiqlanadi;

e) yuklangan avtomobil (avtopoyezd) ekskavator haydovchisining ruxsat berish signalidan keyin harakatni boshlashi kerak.

81. Yuklash paytida haydovchining xavfsizligini taʼminlash uchun karyer yuk transportlarning kabinasi maxsus himoya peshayvon bilan qoplanishi kerak. Himoya peshayvoni boʻlmagan taqdirda, avtomobil haydovchisi yuklashni boshlashdan oldin kabinadan chiqib turishi va ekskavator haydovchisi yuk ortishni tugatganligi toʻgʻrisida signal berguniga qadar ekskavator choʻmichining harakati doirasidan tashqarida boʻlishi kerak.

82. Avtomobil karyerda ishlashida quyidagilar taqiqlanadi:

a) koʻtarilgan yukxonasi bilan transport vositasining harakati;

b) elektr uzatish liniyalari ostida taʼmirlash va yuk tushirish;

v) yuk ortish joyiga 30 m dan ortiq masofaga orqaga qarab harakatlanish (transheyalar ochish hollardan tashqari);

g) maxsus himoya vositalarisiz yerga yotqizilgan kabellar ustidan harakatlanish;

d) oʻz-oʻzidan harakatlanishiga yoʻl qoʻymaslik uchun choralar koʻrmasdan pastga va tepaga qaratilgan qiyaliklarda avtomobilni qoldirish;

e) qiyalikdan pastga harakatlanishidan foydalanib avtomobil dvigatelini ishga tushirish;

j) tik qiyaliklarda va nishablarda uzatmalar qutisida uzatmani almashtirish hamda qiyaliklarda pastga qaragan yoʻnalishda yuqori uzatmada harakatlanish.

83. Barcha holatlarda avtomobil orqaga harakatlanayotganda uzluksiz ovozli signal berilishi kerak va avtomobil 10 tonna va undan ortiq yuk koʻtarish qobiliyatiga ega boʻlgan holda orqaga qarab harakatlanishida ovozli signal avtomatik ravishda yoqilishi kerak.

84. Ishlab chiqaruvchi zavodning texnik hujjatlariga muvofiq ishlayotgan kon, transport va yoʻl qurilish mashinalari soz holatida boʻlishi va ishchi signalizatsiya moslamalari, xizmat koʻrsatish maydonchalari, yongʻinga qarshi uskunalar, yoritish vositalari, taʼmirlovchi soz asboblar va himoya vositalari toʻplami, xodimlar va uskunalar uchun nazorat-oʻlchov asboblari va avariyadan himoya qilish vositalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

85. Mashinalar, yoʻl transporti uskunalari va traktorlarning yaroqliligi har smenada haydovchi tomonidan, har haftada mexanik tomonidan va har oyda katta mexanik, avtotransport korxonasi boshligining oʻrinbosarlari yoki boshqa tayinlangan shaxs tomonidan smenani topshirish — qabul qilish kitobiga (jurnaliga) qayd etilgan holda tekshirilishi kerak.

Avtomobil transportining yaroqliligi haydovchisi tomonidan va avtobaza (boʻlinmasi) mexanigi tomonidan tekshirilishi kerak.

86. Nosoz mashina va mexanizmlarda, shu jumladan, ularning nosoz tormoz mexanizmlari, koʻtaruvchi organlarning haddan tashqari koʻtarilishini cheklovchi moslamalari, harakatlanuvchi qismlarning toʻsiqlari (muftalar, tishli uzatmalar, shkivlar va boshqalar) bilan ishlash taqiqlanadi.

87. Kon mashinalari va uskunalarini traktorlar va buldozerlar bilan shatakka olishda faqat qattiq ulagich moslamalaridan foydalangan holda va xavfsizlikni taʼminlash choralarini bajarganda ruxsat etiladi. Boshqa ulagich moslamalarni qoʻllagan holda texnologik transport vositalarini tashish yoki ularni karyerdan tashqarida boshqa ish joyiga oʻtkazish karyer bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan ishni tashkil etish loyihasiga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

88. Mashinalar va mexanizmlar harakatlanishida ularni qoʻlda moylash taqiqlanadi.

89. Traktor tortadigan gʻildirakli skreperlar (qirgʻich — yoʻl tozalovchi moslama) yuklangan holda yurish yoʻllari qiyaligi boʻyicha 15 gradusdan va yuksiz yoʻnalishda 25 gradusdan oshmagan holda, buldozer ishlashida esa yuzaning maksimal qiyalik burchagi hamda uning koʻndalang yoʻnalishda boʻlgan qiyaligi ishlab chiqaruvchi zavod tomonidan belgilangan qiymatlardan oshmagan holda qoʻllash ruxsat etiladi.

90. Oʻziyurar skeperlar va buldozerlarga karyer pogʻonalarining qulash prizmasi chegarasida harakatlanishi taqiqlanadi. Yuk tushirish paytida skreper nishabda orqaga qarab harakat qilmasligi kerak.

3-bob. Avtotransport korxonalari infratuzilmasi

1-§. Hudud, binolar va inshootlar

91. Harakatlanuvchi tarkibning normal ishlashini taʼminlash uchun avtotransport korxonasi (boʻlinmasi) quyidagilarga ega boʻlishi kerak:

a) harakatlanuvchi tarkibni saqlash uchun garajlar, toʻxtash joylari yoki obodonlashtirilgan maxsus maydonchalar;

b) harakatlanuvchi tarkibga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash uchun binolar, inshootlar va uskunalar;

v) yoqilgʻi, moylash materiallari va boshqa ishlatiladigan materiallarni saqlash uchun inshootlar;

g) maʼmuriy va maishiy binolar;

d) yongʻindan himoya qilish vositalari.

92. Binolar, taʼmirlash ustaxonalari, uchastkalari, boshqa ishlab chiqarish va yordamchi maydonchalari, texnik xizmat koʻrsatish zonalarining joylashtilishi va oʻlchamlari, ularni yoritish, isitish, elektr taʼminoti, ventilyatsiya, suv taʼminoti va kanalizatsiya, shuningdek qoʻriq postlarining soni va tuzilishi, harakatlanuvchi tarkibga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash uchun boshqa inshootlar korxonaning ishlab chiqarish dasturiga mos boʻlishi kerak.

93. Avtotransport korxonasi (avtobaza) hududi obodonlashtirilgan, koʻkalamzorlashtirilgan, tashqi toʻsiqlarga ega, yoritilishi, kirish va oʻtish yoʻllarida qattiq qoplama, harakatlanadigan vositalarni xavfsiz saqlash uchun maydonchasi boʻlishi kerak.

94. Avtotransport korxonasi (avtobaza) hududiga avtomobillar oʻtishi uchun moʻljallangan darvozalarda “Avtomobildan ehtiyot boʻling” degan ogohlantiruvchi belgilar va avtobaza hududida avtomobillarning harakatlanish sxemasi, tunda yoritiladigan ruxsat etilgan va taqiqlangan yoʻnalishlar, burilishlar, chiqish va toʻxtash joylari koʻrsatilgan boʻlishi kerak.

95. Avtotransport korxonasi (avtobaza) binolari, inshootlari, jihozlari va hududlari tegishli tartibda saqlanishi va qoʻriqlanishi zarur.

96. Avtotransport korxonasi (avtobaza) hududida binolar va inshootlarning joylashuvi, shuningdek binolarning ichki tuzilishi quyidagilarni taʼminlashi kerak:

a) ishlab chiqarish maydonlaridan samarali foydalanishni;

b) avtomobillarni qulay saqlash, ularga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashni;

v) hududda va binolarda xavfsiz harakatlanishni.

97. Avtotransport korxonasi (avtobaza) hududida avtomobillar harakatlanish tezligi quyidagi qiymatlardan oshmasligi kerak: ochiq yoʻllarda 10 km / soat; bino ichida 5 km / soat.

98. Avtotransport korxonasi (avtobaza) hududida va alohida xonalarda, ularning vazifalariga muvofiq, koʻzga tashlanadigan joyda quyidagilar joylashtirilishi kerak:

a) yongʻinga qarshi choralar boʻyicha yoʻriqnomalar;

b) yongʻin sodir boʻlganda odamlarni va transport vositalarini evakuatsiya qilish rejasi;

v) yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun masʼul shaxslarning toʻliq ismi-sharifi koʻrsatilgan yorliqlar;

g) ichki mehnat tartibi qoidalari;

d) xavfsizlik texnikasi va sanoat sanitariyasi boʻyicha yoʻriqnomalar;

e) koʻtarish va tashish, isitish, shamollatish, yoritish moslamalari, quvvat va ishlab chiqarish uskunalarini ishlatish boʻyicha yoʻriqnomalar.

99. Hududda va binolarda chekish uchun maxsus joylar ajratilishi kerak, boshqa joylarda chekish qatʼiyan man etiladi.

100. Avtotransport korxonasi (avtobaza) vazifalari harakatlanadigan transport vositalari toʻgʻri ishlashini, korxonadagi umumiy tartibni, uskunalar, binolar va mol-mulkning saqlanishini taʼminlashdan iborat boʻlgan masʼul shaxslarning kecha-kunduz navbatchiligi tashkil etilgan boʻlishi kerak.

2-§. Isitish va ventilyatsiya

101. Avtotransport korxonasining binolari va inshootlari markaziy isitish va kirituvchi-chiqaruvchi ventilyatsiya tizimlari bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Isitish tizimlari uchun issiqlik uzatuvchisi sifatida plyus toʻqson gradusdan plyus bir yuz ellik gradus selsiygacha haroratli suv va bugʻ ishlatishga ruxsat beriladi.

102. Avtotransport vositalarini saqlash joylari, ularga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash binolari va ish joylari uchun hisoblangan havo harorati normativ-hujjatlarda belgilangan maʼlumotlarga muvofiq olinadi.

103. Avtotransport vositalari toʻxtashi, ularga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash uchun binolarni havo bilan isitish majburiy shamollatish tizimi bilan birlashtirilishi kerak. Ish vaqtidan tashqari vaqtda shamollatish — havo taʼminoti tizimlari qayta aylantirish sxemasi boʻyicha ishlaydi.

104. Issiqlik tizimining hajmi 300 m 3 dan kam boʻlgan xonalarda quyidagilar boʻlishi kerak:

a) bir va ikki smenali ish uchun — shamollatish havosini isitish orqali xonadagi haroratni yuqoridagi jadvalda koʻrsatilgan qiymatgacha koʻtarish uchun hamda navbatchi va havo orqali isitishga moʻljallangan mahalliy yoʻnaltiruvchi qurilmalar bilan aralash isitish tizimi;

b) avtotransport vositalari toʻxtash joylarida, ularga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash punktlarida zararli gazlarni eritish uchun moʻljallangan umumiy almashuvli shamollatish tashkil etiladi; avtomobillarni saqlash xonalariga kiritiladigan havo jamlangan oqim boʻlib yuqoridan pastga yoʻnaltiriladi va avtomobillarga xizmat koʻrsatish xonalarida u ish joyiga yoyilgan boʻlishi kerak.

105. Umumiy almashuvli shamollatishni hisoblashda kiritib beriladigan havo qishga hisoblanadigan haroratda mahalliy yutish usuli bilan tortib chiqarilgan havo miqdorini qoplash uchun yetarli boʻlishi kerak.

106. Avtomobil dvigatellari sinovdan oʻtkaziladigan xonalarda, shuningdek, dvigatellar ishlashini tartibga solishga moʻljallangan avtomobillarga xizmat koʻrsatish xonalarida chiqindi gazni tortib oluvchi mahalliy tizimi tashkil etilishi kerak.

107. Yogʻni qayta tiklash va akkumulyator batareyalarini zaryadlash uchun moʻljallangan xonalarning har biri uchun portlashga xavfsiz etib bajarilgan yoki ejektorlardan foydalangan holda tayyorlangan havoni tashqariga chiqaruvchi alohida ventilyatsiya tizimlari boʻlishi kerak.

108. Avtotransport vositalariga xizmat koʻrsatish stansiyalari binolaridagi koʻzdan kechirish chuqurchalariga sovuq davrda tashqaridan kiritilgan havo xonadagi haroratga qadar isitiladigan, lekin + 25° S dan yuqori va + 16° S dan past boʻlmagan havo yetkazilishi kerak. Yozda koʻzdan kechirish chuqurchalariga yetkazib beriladigan havo harorati meʼyorlashtirilmaydi.

109. Binolarning ish joylari havosidagi uglerod. oksidining maksimal ruxsat etilgan konsentratsiyasi 20 mg/m 3 , va akrolein — 0,2 mg/m 3 dan oshmasligi kerak.

110. Ish joylari havosi kislorod miqdori boʻyicha belgilangan meʼyorlarga muvofiq boʻlmasa, xodimlarning xavfsizligi ishlarni toʻxtatish yoki xodimlarni havoning meʼyoriy tarkibi bilan taʼminlash, zararli aralashmalarning tarkibi boʻyicha esa — xodimlarni tozalangan havo bilan taʼminlash, aralashmalarni meʼyoriy darajalargacha aralashtirish va choʻktirish, ifloslangan atmosferada ish vaqtini chegaralash yoki ishlarni qisqartirish yoʻli bilan taʼminlanishi kerak.

111. Havoning tarkibida chang va zararli moddalarning tahlil qilish sanitariya nazorati organlari bilan kelishilgan muddatlarda muntazam ravishda oʻtkazilishi kerak.

112. Yangi oʻrnatilgan shamollatish moslamalarini ishga tushirishdan oldin ularni sinash va sozlash ishlari bajarilishi hamda buning natijasida dalolatnoma tuzilishi kerak.

113. Isitish moslamalarini ishlatishda quyidagilar taqiqlanadi:

a) isitish qurilmalarini har qanday narsa yoki materiallar bilan tartibsiz yopish;

b) isitish qurilmalari va quvurlarida turli materiallar, latta va boshqa narsalarni quritish;

v) yoqilgʻi zaxiralarini bunga moslashtirilmagan binolarda yoki maydonlarda saqlash;

g) foydalanilayotgan binolarda vaqtincha pechlarni oʻrnatish — taʼmirlash va quritish paytida Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin nazorati ruxsati bilan yoʻl qoʻyiladi.

114. Isitish mavsumi boshlanishidan oldin barcha isitish qurilmalari (pechlar) tekshirilishi va taʼmirlanishi kerak. Nosoz pechlarni ishlatish mumkin emas.

115. Isitish qurilmalarini (pechlarni) yoqishga ajratilgan shaxslarga muhandis-texnik xodimlar tomonidan yongʻindan himoya qilish boʻyicha koʻrsatmalar berilishi kerak.

3-§. Ish joylarining yoritilganligi

116. Binolar va ish joylari ishning xavfsiz bajarilishi, odamlarning u yerda boʻlishi va harakatlanishi uchun yetarli hamda sanitariya meʼyorlari talablariga javob beradigan tabiiy va sunʼiy yorugʻlik bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

117. Avtomobillarni saqlash xonasi, shuningdek, omborlar va texnik xonalar tabiiy yorugʻliksiz boʻlishi mumkin. Gazogenerator, vulkanizatsiya, akkumulyatorlar bilan ishlash xonalari, qozonxonalar, elektr kuchlanishni boshqaruv panellari favqulodda yoritish vositalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

118. Avtotransport korxonasining hududidagi avtomobil yoʻllarining akkor chiroqlari bilan yoritilishi kamida 0,5 lyuks, ishchi darvozalari va avtomobillarni ochiq saqlash joylariga oʻtish yoʻllarining yoritilishi kamida 5 lyuks boʻlishi hamda ish joylarini sunʼiy ravishda yoritish meʼyorlari talablariga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

119. Avtomobillarga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashda ishlatiladigan portativ yoritish moslamalari 36 V dan yuqori boʻlmagan kuchlanishga moʻljallangan boʻlishi kerak. Koʻzdan kechirish chuqurchalarida ishlaganda kuchlanish 12 V dan oshmasligi kerak.

120. Umumiy va individual yoritish uchun qoʻllaniladigan yoritgichlar xodimning koʻzlarini porlashdan himoya qiladigan aks ettiruvchi yoritgichlar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

Binoning tepa qismidagi tabiiy yoritishga moʻljallangan fonarlar kuchaytirilgan shisha bilan yopilishi kerak.

121. Vaqti-vaqti bilan deraza oynalari va yoritgichlar chiroqlarining ifloslanishidan tozalash, shuningdek bino ichidagi devor sirtlarini oqartirish ishlari amalga oshirilishi kerak.

122. Elektr xoʻjaligining holati ustidan doimiy nazorat oʻrnatilishi zarur. Tashqi kuzatuv orqali hamda qurilmalar yordamida vaqti-vaqti bilan elektr tarmogʻining ishlashga yaroqliligini tekshirib turish kerak.

123. Elektr tarmogʻi izolyatsiyasining qarshiligi yuqori xavfli boʻlmagan xonalarda — yiliga bir marta, oʻta xavfli boʻlgan xonalarda yiliga kamida 2-marta oʻlchanadi. Izolyatsiya, himoya yerga ulash va noʻllanganligi sinovlari bayonnomalari taqdim etilishi kerak. Himoya yerga ulash shinalari va simlari tekshirish va sinovdan oʻtish uchun qulay boʻlishi kerak.

124. Koʻchma portativ lampalar mexanik shikastlanishdan himoyalangan boʻlishi kerak.

125. Elektr simlariga va oʻchirgʻichlarga biror narsani osib qoʻyish, elektr lampalarini qogʻoz yoki mato bilan oʻrash taqiqlanadi.

4-§. Yongʻin xavfsizligining maxsus choralari

126. Yonuvchan suyuq va nitroboʻyoqlar saqlanadigan omborlarda yongʻindan avtomatik xabarlash vositalari va avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari bilan jihozlangan boʻlishi, shuningdek yongin xavfsizligini texnik jihatdan tartibga solishga doir normativ hujjatlar talablariga muvofiq boʻlishi zarur.

Bunday joylarda ochiq olovdan foydalanish taqiqlanadi. Elektr yoritgichi boʻlmagan taqdirda faqat portlashga xavfsiz elektr akkumulyatorli koʻl chiroqlari yoki shaxtalarda foydalanishga moʻljallangan turdagi chiroqlardan foydalanish kerak.

5-§. Suv taʼminoti va kanalizatsiya

127. Avtotransport korxonalari ichimlik-xoʻjalik suvi va sanoat suv taʼminoti tizimlari bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Markazlashtirilgan suv taʼminoti manbai boʻlmaganida va bir smenada xodimlar soni 25 kishidan koʻp boʻlmagan hollarda ichki ichimlik-xoʻjalik suvi taʼminoti tizimining qurilmasi majburiy emas. Bunday holda, ichimlik suvi bilan taʼminlash mahalliy sharoitlarni hisobga olgan holda amalga oshirilishi kerak. Ichimlik suvi harorati 20° S dan yuqori va 8° S dan past boʻlmasligi kerak.

128. Ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun suv sarfi ishlab chiqarish jarayonlari va texnologik jihozlarga qarab belgilanadi. Bitta mashinani qoʻlda (mexanizatsiyalashgan) yuvish uchun ishlatilgan yuvish uskunalari va avtomobil turiga qarab quyidagi hajmlarda (l) suv sarflanadi:

a) yengil avtomobil — 500 — 700 (1000 — 1500);

b) yuk mashinasi — 700 — 1000 (1500 — 2000);

v) avtobus — 800 — 1200 (1500 — 2000).

129. Atrof muhit harorati 0° S dan past boʻlgan joyda avtomobillarni qoʻlda yuvish paytida suvning harorati 20° S dan past boʻlmasligi kerak.

130. Avtotransport korxonalarida najasli kanalizatsiya, sanoat kanalizatsiyasi va kerak boʻlgan zarur hollarda ichki drenajlar boʻlishi kerak.

131. Avtotransport korxonalarida bir smenada xodimlar soni 25 kishidan koʻp boʻlmagan hollarda najasli kanalizatsiya qurilishi shart emas, bu holda chiqindilari olib ketiladigan tashqi hojatxonalar bilan taʼminlanishi kerak.

132. Avtomobillarni yuvish, saqlash joylarida yoki xizmat koʻrsatish xonalarida pollarni yuvishda, yonuvchan suyuqliklar va qattiq moddalarni oʻz ichiga olgan chiqindi suvlar kanalizatsiya tarmogʻiga chiqarilishidan oldin chiqindi suvlarini toʻplash havzalarida, benzin va moy ushlagichlarida kanalizatsiya tarmogʻiga tushirish sharoiti uchun belgilangan darajaga qadar tozalanishi kerak.

133. Avtomobillarni yuvishdan chiqqan suvlarni chiqindi suvlarini toʻplash havzalarida tozalagandan soʻng, chiqindi suvlar tarkibidagi qattiq moddalar miqdori kamida 40 — 50 baravarga kamayishi va chiqindi suvlarni qabul qiluvchi tashkilot talablariga javob berishi kerak.

134. Ellikdan ortiq transport vositasi boʻlgan avtotransport korxonalarida, markazlashtirilgan xizmat koʻrsatish bazalarida va oʻndan ortiq postga ega texnik xizmat koʻrsatish stansiyalarida chiqindi suvlarini toʻplash havzalarini tozalash mexanizatsiyalashtirilgan boʻlishi kerak.

135. Chiqindi suvlarini toʻplash havzalarining choʻkindilari qoʻlda olib tashlanishigan holda ularni tozalash 7 kunda bir marta amalga oshirilishi kerak.

136. Choʻkindilar mexanizatsiyalashgan usulda olib tashlangan holda chiqindi suvlarini toʻplash havzalarini har kuni tozalash kerak.

4-bob. Mehnat va dam olish tartibi

1-§. Texnologik avtotransport vositalarining xodimlari uchun ishlash tartibi

137. Har bir haydovchining ishlash tartibi maʼmuriyat va avtotransport korxonasining kasaba uyushma tashkiloti bilan kelishilgan holda belgilanadi hamda jadvalda va marshrutda hisobga olinadi.

138. Smena ichidagi tartibga solinadigan tanaffuslar ishning ogʻirligi va jadalligi, transport ishlari turlari va ob-havo sharoitlarini hisobga olgan holda oʻrnatiladi. Birinchi tanaffus harakat boshlangandan 2-3 soat oʻtgach va undan keyin kamida har 2 soatda 10 minut davomida oʻrnatiladi.

139. Ish vaqtidagi tanaffuslarning chastotasi, tashkil etilishi va davomiyligi avtokorxonaga xizmat koʻrsatadigan tibbiyot xodimlari bilan kelishilgan holda, yoʻl varaqasida koʻrsatilgan va avtokorxonaning xavfsizligi xizmati tomonidan nazorat qilinadi.

140. Smena ichidagi tanaffuslar haydovchi tomonidan tibbiy xizmat xodimlari tavsiya etgan maxsus mashqlar majmuasini bajarish orqali asabiy-psixik va jismoniy jihatdan charchogʻini chiqarish uchun foydalanilishi kerak.

141. Nazorat punktlarida yoki harakat jadvali va rejasida nazarda tutilgan joylarda mavsumga qarab dam olish, ovqatlanish, isitish yoki sovutish uchun sharoitlar, dush, yuvinish xonalari va hojatxonalar tashkil etilishi kerak.

142. Dam olish va ovqatlanish uchun tanaffus ish boshlangandan keyin 4 soatdan kechiktirmay, davomiyligi 40 — 60 daqiqa boʻlishi belgilanadi.

143. Agar smenaning davomiyligi 8 soatdan ortiq boʻlsa, ikkinchi tanaffus berilishi mumkin, bu holda tanaffuslarning umumiy davomiyligi 2 soatdan oshmasligi kerak.

144. Haydovchilar ishini smenali tashkil etilishi holatlarida smenani almashtirishga faqat dam olish kunidan keyin yoʻl qoʻyiladi.

2-§. Xodimlarning sogʻligʻi holatini nazorat qilish

145. Tibbiyot xodimlari tomonidan haydovchilarning sogʻligʻini tekshirish har bir smenada ular marshrutga chiqishdan oldin oʻtkazilishi kerak.

146. Ishga qabul qilishda haydovchilar tibbiy koʻrikdan oʻtishlari shart. Keyinchalik zararli ishlab chiqarish omillarini hisobga olgan holda davriy tibbiy koʻriklar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan talablarga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

3-§. Xodimlarning mehnatini tashkil etish sharoitlariga sanitariya qoidalari va gigiyena meʼyorlari talablari

147. Avtomobil kabinasining jihozlari (shamollatish, isitish, issiqlik izolyatsiyasi, konditsioner) haydovchining ish joyida mikroiqlimning maqbul yoki ruxsat etilgan parametrlarini avtomobilning iliq dvigateli bilan uzluksiz harakatlanishi boshlangandan soʻng 30 minutdan kechiktirmay taʼminlashi kerak.

148. Kabinani ichki yuzalarining harorati kabinadagi havo haroratidan uch gradus selsiydan koʻp farq qilmasligi kerak.

149. Haydovchini quyosh radiatsiyasi issiqligidan hamda ishlaydigan dvigateldan himoya qilishi darajasi kabinani devorlari va dvigatelidan 35 Vb/m 2 (Veber oʻlchov birligi — Vb, manbada qoluvchi magnit oqimi) dan koʻp boʻlmagan, derazalardan esa 100 Vb/m 2 dan oshmaydigan qoldiq quyosh nurlanishini taʼminlaydigan moslamalar (himoya soyabonlari, maxsus oynalar, pardalar) bilan kabinalar jihozlangan boʻlishi kerak.

150. Shamollatish, isitish va sovutish tizimlari kabinaning oynalari tumanlanishini (muzlashini) oldini olish kerak.

151. Yuk mashinalarining kabinasidagi tovush darajasi 70 dB (detsibel dB — tovush kuchlanishining oʻlchov birligi) dan oshmasligi kerak.

152. Yengil avtomobillar va avtobuslar kabinasidagi ovoz balandligi 60 dB dan oshmasligi kerak.

153. Haydovchining ish joyidagi umumiy tebranish darajasi tegishli normativ-hujjatlarda koʻrsatilgan qiymatlardan oshmasligi kerak.

154. Umumiy yoritish moslamalari bilan kabinani yoritilish darajasi asboblar paneliga nisbatan baholangan kamida 10 lyuks boʻlishi kerak.

155. Har asbob oʻlchovining yoritilishi kamida 1,2 lyuks boʻlishi kerak.

4-§. Haydovchilarning ish joylari xavfsizligi

156. Haydovchi kabinasining old va yon oynalarida koʻrinishga xalaqit beradigan yoriqlar va qorayish boʻlmasligi kerak. Yon oynalar qoʻl bilan yoki oynani koʻtarish mexanizmlari bilan silliq harakatlanishi kerak.

157. Ishlayotgan oyna tozalagichning choʻtkalari tiqilib qolmasdan, old oynaning normal tozalanishini taʼminlab, erkin harakatlanishi kerak, shuningdek, suv yoki old oynani tozalash uchun maxsus suyuqlik quyadigan moslama soz holatda boʻlishi kerak.

158. Yoʻlni maksimal koʻrinishini va transport vositasini qulay boshqarishni, uzatmalarni oson almashtirishni hamda tormozlashni taʼminlash uchun oʻrindiqlar kerakli holatga oʻrnatiladi.

159. Oʻrindiqlarda va oʻrindiqning orqa tomonida teshiklari, yirtilgan joylari, chiqib turadigan prujinalar va oʻtkir burchaklari boʻlmasligi kerak, oʻrindiq va oʻrindiqning orqa qismi boshqarilib haydovchi oʻtirganda qulay joylashishini taʼminlashi kerak.

160. Kabinaning eshik qulflari ish holatida soz boʻlishi, avtomobil harakatlanayotganida ular oʻz-oʻzidan ochilishiga imkon boʻlmasligi kerak.

161. Kabinadagi isitish moslamasi uzluksiz ishlashi kerak, yuk mashinasi kabinasini (avtobusning salonini, yengil avtomobil kuzovini) isitish uchun chiqindi gazlardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.

162. Kabinaning poli yaxshi holatda boʻlishi va unga rezina gilamcha toʻshalgan boʻlishi kerak.

163. Yuk mashinasi kabinasidagi avtobus salonidagi yoki yengil avtomobil kuzovidagi xavfli moddalarning konsentratsiyasi sanitariya meʼyoridan oshmasligi kerak (uglerod oksidi — 20 mg/m 3 ; akrolein — 0,2 mg/m 3 ).

164. Barcha dastaklar, boshqarish uzatmalari, nazorat va signalizatsiya uskunalari xizmatga yaroqli va buzilmasdan ishlashi kerak.

165. Oʻrindiqlarning joylashuvi, boshqaruv asbob-uskunalari haydovchini ish paytida, shuningdek, kabinaga kirish va chiqish paytida cheklamasligi kerak.

166. Koʻrsatkich panelining yoritilishi haydovchining koʻzini qamashtirmasligi kerak.

167. Salondagi ruxsat etilgan mikroiqlim — bu sovuq mavsumda 15 dan 21° S gacha, iliq mavsumda 22 dan 30° S gacha, havo namligi 50% va havo tezligi 0,3 m/sek.

168. Haydovchining nafas olish zonasida zararli bugʻlarning chegaraviy konsentratsiyasi:

uglerod oksidi — 20 mg/m 3 , akrolein — 0,2 mg/m 3 ;

uglevodorodlar — 300 mg/m 3 (uglerod hisobida).

169. Kabinadagi shovqin darajasi ish joylarida ruxsat etilgan shovqin darajasi boʻyicha sanitariya meʼyorlari talablariga muvofiq belgilanadi.

5-§. Xodimlarni zararli omillar taʼsiridan himoya qilish choralari

170. Havodagi zararli moddalarning tarkibini aniqlash uchun asosiy texnologik jarayonlar, zararli moddalarni aniqlash manbalari va texnologik uskunalarning ishlashini hisobga olgan holda namunalar ishlab chiqarish sharoitiga xos nafas olish zonasida yigʻib olinishi kerak.

Avtotransport korxonasida chang avtomobillarni taʼmirlash va ishlatish paytida hosil boʻladi. Chang kelib chiqishi organik va noorganik moddalardan boʻlishi mumkin. Anorganik chang — bu minerallar va metallarning changidir.

Organik chang oʻsimlik, hayvon va kimyoviy kelib chiqadigan changni oʻz ichiga oladi. Kimyoviy tarkibiga asosan chang zaharli va zaharsiz boʻlishi mumkin.

171. Smena davomida va texnologik jarayonning alohida bosqichlarida bir nuqtada ketma-ket kamida uchta namunani olish kerak. Asosan fibrogen taʼsiriga ega boʻlgan aerozollar uchun bitta namuna olish mumkin.

172. Maʼlum bir nuqtada zararli moddalarning tarkibi namuna olishning quyidagi umumiy vaqti bilan tavsiflanadi:

a) toksik moddalar uchun — 15 min;

b) fibrogen taʼsir qiluvchi moddalar uchun — 30 min.

173. Zararli moddalarning konsentratsiyasini aniqlash natijalari normal holatga keltirilishi kerak: harorat + 20° S; atmosfera bosimi 101 kPa; nisbiy namlik 50 foiz. Oʻlchov xatosi +10 foizdan oshmasligi kerak.

174. Havoning gaz tarkibini aniqlash uchun UG-2, UG-3 rusumli analizator va shu kabi boshqa gaz analizatorlaridan foydalanish mumkin.

175. Havodagi chang miqdori asosan gravimetrik usul bilan baholanadi. Namunalar YEA-30 rusumli elektr aspiratorlari yordamida ajratib olinadi.

176. IKP-1, PRIZ-1, KDM-1, IZV-1 turdagi oʻlchov moslamalari havodagi chang konsentratsiyasini oʻlchash uchun ham ishlatilishi mumkin.

177. Kon qazish uskunalarini ochiq konlarda ishlatishda, karyer yoʻllarni namlash (sugʻorish)dan foydalanish kerak.

178. Chang unumli chiqadigan joylarda xodimlar tasdiqlangan meʼyorlarga muvofiq shaxsiy himoya vositalari — maxsus kiyimlar, respiratorlar bilan taʼminlanishi kerak.

5-bob. Moddiy qism

1-§. Avtotransport vositalarini komplektlash

179. Amaldagi texnik shartlarga muvofiq barcha rusmdagi va turli vazifali avtomobillar, shatakka oluvchi avtomobillar, yuk mashinalari, tirkamalar va yarim tirkamalar toʻliq komplektlab qoʻyilgan boʻlishi kerak. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati bilan kelishilmasdan va ishlab chiqaruvchi zavodning roziligisiz avtomobilning (shatakka oluvchi avtomobillar, tirkamalar) konstruksiyasi har qanday oʻzgarishlarga yoʻl qoʻyilmaydi.

180. Yonuvchan suyuqliklarni tashiydigan barcha ixtisoslashgan va bortli avtomobillar ikkita oʻt oʻchirish moslamasi (koʻchma kukunli OP-5 yoki uglerodlik, uglekislotalik OU-2), namat koʻrpasi va qum solingan qutilar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

2-§. Avtomobil tizimlari va tarkibiy qismlari

181. Elektr taʼminoti, sovutish va moylash tizimlarida yoqilgʻi, moy, antifriz va suvning oqishi, shuningdek taʼminlash va gaz taqsimlash tizimining puxta ulanmagan joylaridan ishlab chiqarilgan gazlar oʻtishi (chiqishi) boʻlmasligi kerak.

182. Glushitel trubasi dvigatelning chiqadigan trubasiga mahkam biriktirilgan boʻlishi kerak. Kirish va chiqarish quvurlari hamda glushitelda yoriqlar va teshiklar boʻlmasligi kerak.

183. Dvigatelning shamollatish moslamasi dvigatel boʻlinmasiga gazlar tushishiga yoʻl qoʻymasdan, toʻgʻri ishlashi kerak.

184. Tirsakli valda xrapli mexanizmining oʻyigʻlari yeyilmagan boʻlishi kerak, ishga tushirish dastagi tegishli uzunlikda va mustahkam shpilkali boʻlishi kerak. Ishga tushirish dastagining dastasi silliq, gʻudursiz yuzaga ega boʻlishi kerak.

185. Rul boshqaruvining texnik holati avtomobil barcha tezlikda harakatlanishida oldingi gʻildiraklarni oson va ishonchli boshqarilishini taʼminlashi kerak.

Rul boshqaruvida quyidagilarga yoʻl qoʻyilmaydi:

a) rul boshqaruvi tizimida umumiy lyuft quyidagi qiymatlardan ortiqligi: yengil avtomobillar va ularning bazasida ishlab chiqilgan mikroavtobuslar uchun — 10 grudus; avtobuslar uchun — 20 grudus; yuk mashinalari uchun — 25 grudus.

b) rul ustunining egilishi va ezilgan joylari yoki rul valining erkin aylanishiga xalaqit beradigan boshqa shikastlanishlar;

v) rulni boshqaruv ustuni mahkamlagichlarining boʻshashishi va boshqa shikastlangan mahkamlagich detallarning mavjudligi;

g) rulni tutqichining valga mahkamlanishi yumshagani;

d) rul boshqaruvining uzunasiga va koʻndalang pogʻonalari hamda ularning qismlarining nosozliklari (egilish, yoriqlar, rezbalar, vilkalar va uchlarining shikastlanishi, shplintlarning sinishi va boshqalar);

j) rul boshqaruvining sharnirli boʻgʻinlarida oshiqcha lyuft.

186. Old mostning texnik holati old gʻildiraklarni oʻrnatish va rul boshqaruvi qismlarini shassi qismlariga mahkamlashning ishonchliligini taʼminlashi kerak.

187. Old oʻqda quyidagilar boʻlmasligi kerak:

a) balkada yoki mustaqil osma qismlarida egrilik, yorilish;

b) oldingi gʻildiraklarning lyufti talabdagidan ortiq (ishlab chiqaruvchi zavodning pasportiga muvofiq);

v) oldingi gʻildirak podshipniklarining tutilishi va shikastlanishi.

188. Tormozlarning texnik holati avtomobilning (avtopoyezdning) oʻz vaqtida toʻxtashini va barcha gʻildiraklarning tormozlanishi bir vaqtda boshlanishini taʼminlashi kerak.

189. Avtomobilni pnevmatik tormoz uzatmasi bilan boshqarishga faqat havo silindrida kamida 5 kg/sm 2 bosim mavjud boʻlgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi. Manometr pnevmatik uzatmasi tizimda havo mavjudligini koʻrsatishi kerak.

190. Noldan past haroratlarda har kuni pnevmatik tormoz tizimining havo silindridan kondensat chiqarilishi kerak.

191. Tormoz tizimida quyidagilarga yoʻl qoʻyilmaydi:

a) mexanik uzatmasida detallari siqilishi, har qanday qismidagi sinish va yoriqlar;

b) gidravlik uzatmasi tizimidan suyuqlik chiqishi yoki unga havo kirishi;

v) pnevmatik uzatmasi tizimidan tashqariga havo oʻtishi, buning natijasida havo silindrida bosimning pasayishi ishlab chiqaruvchi zavodning texnik talablari bilan belgilanganidan ham ortiqcha boʻlishi;

g) hatto birorta gʻildirak tormozining kolodkasi tiqilib qolishi;

d) tormoz tizimi uchun moʻljallangan suyuqligini mineral yoki boshqa moylarga, shuningdek surrogat suyuqliklarga almashtirish.

192. Qoʻl tormozini sozlash va tekshirishda tormoz diskida yoriqlar yoʻqligiga ishonch hosil qilish zarur. Agar yoriq boʻlsa, diskni almashtirish kerak.

193. Qoʻl tormozining dastasi (tutqichi) qulflash moslamasi tomonidan mustahkam ushlab turilishi kerak.

194. Shinalarning texnik holati avtomobil (avtomobil poyezdi) harakati xavfsizligini kafolatlashi kerak.

195. Shinalarni oʻrnatish taqiqlanadi:

a) oʻlchami va ruxsat etilgan yuklamasi boʻyicha transport vositasining rusumiga mos kelmasa;

b) 2-taʼmirlash guruhi boʻyicha qayta tiklangan yengil avtomobillar va avtobuslarning oldingi oʻqida;

v) protektor naqshlarining eskirishi yoʻl harakati Qoidalarida belgilangan ruxsat etilgan meʼyordan oshsa;

g) shinalar teshilganda, karkas qatlamlari ajralishi yoki boshqa mexanik shikastlanishi bilan;

d) shinalardagi belgilangan havo bosimiga mos kelmaydigan havo bosimi bilan;

j) yangi shinalarni taglik naqshida sezilarli darajada eskirgan shinalar bilan birlashtirish.

196. Gʻildirak disklari gupchaklarda ishonchli mustahkamlangan boʻlishi kerak.

197. Gʻildirak disklaridagi tuynuklar ishlatilishi natijasida ularni gayka bilan mahkamlash ishonchliligi buzilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

198. Qulflash halqalari soz holatda va toʻgʻri oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Gʻildirak disklarining yorilgan va egilgan boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

199. Avtomobil elektr jihozlarining texnik holati dvigatelni starter yordamida ishga tushirilishini, dvigatel silindrlarida aralashmaning uzluksiz va oʻz vaqtida yonishini, yoritish, signalizatsiya va elektr nazorati moslamalarining muammosiz ishlashini taʼminlashi, shuningdek, simlar va qisqichlarda uchqun paydo boʻlishiga yoʻl qoʻymasligi kerak.

200. Elektr jihozlarining barcha simlari ishonchli shikastlanmagan izolyatsiyaga ega boʻlishi kerak.

201. Akkumulyator batareyasi ishonchli tarzda mustahkamlangan boʻlishi kerak. Akkumulyator batareyasi monoblokidan elektrolitlar oqishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

202. Yoritish va avariya (ogohlantirish) signal berish tizimlari har bir avtomobilda yaxshi ish holatida boʻlishi kerak (uzoqni yorituvchi, yaqinni yorituvchi, gabarit va tumanga qarshi chiroqlar).

203. Qarama-qarshi yoʻnalishlarda harakatlanadigan transport vositalari haydovchilarining koʻzini qamashtirishi holatlarini istisno qilib sozlangan, sariq yoki oq rangli ikkita tumanga qarshi (faqat zavodda ishlab chiqarilgan) chiroqlarni oʻrnatishga ruxsat beriladi.

204. Barcha avtomobillar, tirkamalar va yarim tirkamalar toʻxtash chiroqlari, burilishni koʻrsatkich va gabarit chiroqlariga ega boʻlishi kerak.

205. Avtomobillar texnik shartlarga muvofiq asboblar va moslamalar toʻplami bilan taʼminlanishi kerak, xususan:

a) kerakli yuk koʻtarish qobiliyatiga ega koʻtarish moslamasi (domkrat);

b) ishga tushirgichish dastagi;

v) kamida 4 m uzunlikdagi shnuri boʻlgan koʻchma elektr chiroq yoki elektr chiroq;

g) shinalarni damlash va dvigatelga yonilgʻi yetkazuvchi tizimini havo bilan tozalash uchun qoʻl nasosi;

d) gayka va gʻildirak kalitlari.

206. Barcha avtomobillar gʻildiraklar ostiga qoʻyish uchun pona — tirgaklar, tormoz boshmogʻlari — (kamida 2 dona) bilan taʼminlanishi kerak.

207. Uzoq safarga ketayotganda yuk avtomobillari va avtobuslarga qoʻshimcha ravishda metall moslamalar, belkurak, shatakka olish uchun egiluvchan (qattiq) ulagich, sirpanishga qarshi zanjirlar va birinchi tibbiy yordam vositasi bilan taʼminlanishi kerak.

208. Avtomobilda yongʻin chiqmasligi uchun dvigatelda va uning karterida yoqilgʻi va moy aralashgan axlat toʻplanishiga yoʻl qoʻyish taqiqlanadi:

a) artish uchun ishlatilgan tozalovchi materiallarni (latta va h.k) moy va yoqilgʻi bilan ifloslangan holda kabinalarda va dvigatel atrofida qoldirish;

b) taʼminot tizimidagi nosoz qurilmalarni ishlatish;

v) dvigatelning quvvat tizimi qurilmalari yaqinida chekish (xususan, yonilgʻi baklari yaqinida);

g) mexanizmlarni nosozliklarini aniqlash va bartaraf etishda ochiq olovdan foydalanish;

d) dvigatelni ochiq olov bilan qizdirish;

j) odamlarni tashish uchun moʻljallangan avtobuslar va yuk mashinalari yongʻinga qarshi uskunalar bilan taʼminlanishi zarur.

209. Avtomobillarni binolarda joylashtirishda ular orasidagi masofa, shuningdek avtomobillar va binolar elementlari orasidagi masofa tegishli normativ-hujjatlarda koʻrsatilgan meʼyorlarga muvofiq boʻlishi kerak.

210. Avtomobillar joylashtirilgan binolarda oʻtish joyining kengligi avtomobil joyiga kirish-chiqishida teskari yoʻnalishda ham harakatlanishini inobatga olgan holda belgilanadi va avtomobildan masofa (metrda) kamida quyidagicha boʻlishi kerak:

a) qoʻshni joylarda turgan avtomobillarga yoki qurilish elementlarigacha — M1 toifali avtomobillar uchun 0,2 metr, N2 va D,NZ toifadagi avtomobillar uchun 0,3 metr va N2,03 va Yevro-5 toifadagi avtomobillar uchun 0,4 metr;

b) oʻtish yoʻlining qarama-qarshi chegarasigacha M1 toifali avtomobillar uchun 0,7 metr, N2 va D, NZ toifadagi avtomobillar uchun 0,8 metr va N2,03 va Yevro-5 toifadagi avtomobillar uchun 1 metr.

211. Avtomobillarni binolarning oʻtish joylariga joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

212. Avtomobillardan oʻtish yoʻlining chegarasiga qadar masofa kamida 0,5 metr boʻlishi kerak.

213. Avtomobillar joylashtirilgan binolar boshqa akkumulyator batareyalari, atsetilen-gaz generatorlari, vulkanizatsiya, temirchilar, payvandlash, termal, mis, duradgorlik, yogʻochga ishlov berish, devor qogʻozi, boʻyash va qayta tiklash ishlari uchun xonalar, moy, tozalash va oson alangalanuvchi materiallarni saqlash uchun xonalar, qozonxonalar, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash xonalari bilan bevosita aloqa qilmasligi kerak.

214. Avtomobillar turishiga moʻljallangan binolarning balandligi (qoplamalar, ship yoki pollarning boʻrtib turuvchi elementlariga yoki jihozning eng past nuqtasigacha) xonada saqlanadigan eng baland mashinaning balandligi bilan belgilanib, ortiqcha 0,2 metr, lekin eng kamida 2,2 metr boʻlishi kerak.

215. Binoda avtomobilni toʻxtash joyiga qoʻyishda uning dvigateli oʻchirilgan boʻlishi kerak. Dvigatelni avtomobilni binodan chiqib ketishdan boshqa maqsadda ishga tushirish taqiqlanadi.

216. Avtomobillar oʻtish joylari hamma vaqt ochiq boʻlishi kerak. Avtomobillar oʻtish joylarida toʻxtashga ruxsat berilmaydi.

217. Avtomobillar turishiga moʻljallangan garajlarda, shuningdek, shiyponlar ostidagi toʻxtash joylarida yoki maydonchalarda quyidagilar taqiqlanadi:

a) ochiq olovdan foydalanish, chekish hamda temirchilik puflagichlar, kavsharlaydigan moslamalar va koʻchma payvandlash apparatlari bilan ishlash;

b) avtomobillarda yonilgʻi bakining boʻgʻizini ochiq qoldirish;

v) akkumulyator batareyalarini bino ichida zaryadlash;

g) texnologik uskunalardan tashqari har qanday material va buyumlarni saqlash;

d) avtomobillarning kuzovlarini, ehtiyot qismlarini yoki agregatlarini, shuningdek qoʻl va kiyimlarni benzin bilan yuvish yoki artish;

j) yoqilgʻini (benzin, dizel yoqilgʻisi) saqlash, avtomobillarning baklaridagi yoqilgʻi bundan mustasno.

3-§. Avtomobillarning vaqtincha turar joylari

218. Avtomobillarni dala sharoitida vaqtincha joylashtirishda (toʻxtash joyida) quyidagi qoidalarga rioya qilish kerak:

a) angʻizdan, qurigan oʻtdan, sinib tushgan daraxtlardan tozalangan, qurilishlar, yogʻoch omborlar, somon uyumlari, oʻsayotgan don va oʻrmon ekinlaridan 100 metr dan yaqin boʻlmagan masofada, 1 metr kenglikdagi shudgor bilan ajratilgan maydonchalarda avtomobillar turar joyi tashkil etilishi kerak;

b) har qator (kolonna)da avtomobillar soni 10 dan koʻp boʻlmagan holda joylashtirilgan alohida maydonchalar tashkil etilishi kerak. Avtomobillar orasidagi masofa kamida 1 metr, qatorlar orasidagi masofa kamida 10 metr boʻlishi kerak;

v) avtomobillar uchun yoqilgʻi va moylash materiallari sinib tushgan daraxtlardan, angʻizdan va qurigan oʻtdan tozalangan, oʻrmon kesish, don yigʻib yanchiladigan, somon uyumlari, pichan, don ekinlari, avtomobillar, traktorlar va boshqalar turar joylaridan kamida 100 metr masofada hamda turli xil yarim yonuvchi va yonuvchan bino va inshootlaridan, yer yuzasidagi suv havzalaridan kamida 50 metr masofada boʻlgan maydonchalarda joylashtirilishi kerak;

g) yoqilgʻi va moylash materiallari yuzasi qattiq boʻlgan va suv oʻtishidan himoyalangan maydonchalarga joylashtirilishi kerak.

219. Yoqilgʻi va moylash materiallarini saqlash uchun ochiq maydonchalar pastroq joylarda joylashgan boʻlishi va atrofida 1 metr kenglikda yer shudgorlanishi kerak.

220. Yoqilgʻi saqlanadigan bochkalar hajmining 95 foizdan koʻp boʻlmagan miqdorida toʻldirilishi kerak, ular tiqinlari bilan yuqoriga qaratib joylashtirilgan va quyosh nurlaridan himoyalangan boʻlishi kerak.

221. Boʻshagan idishlar yoqilgʻini saqlash joyidan kamida 20 metr masofada saqlanishi kerak.

222. Avtomobillarning vaqtinchalik toʻxtash joylarida va yoqilgʻi-moylash materiallari saqlanadigan joylarda chekish, olov yoqish hamda ochiq olovdan foydalanish bilan bogʻliq taʼmirlash ishlarini olib borish taqiqlanadi.

223. Oʻt oʻchirgich, qum solingan qutilar va suv bochkalari oʻrnatilishi kerak.

6-bob. Taʼmirlash ishlari

1-§. Ishni tashkil etish

224. Avtotransport korxonasida (boʻlinmasida) harakatlanuvchi tarkibga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashni amalga oshirish bosh muhandis boshchiligidagi texnik xizmat boʻlimiga topshiriladi.

225. Harakatlanuvchi tarkibga texnik xizmat koʻrsatishni va taʼmirlashni amalga oshiradigan texnik xizmat (ustaxonalar, uchastkalar) ishlab chiqarish boʻlinmalarining tarkibi avtotransport korxonasida qabul qilingan ishlab chiqarishni tashkil etish shakli (tartibi) bilan belgilanadi va ishlab chiqarish dasturi boʻyicha xodimlar soni hamda har bir boʻlinma tarkibidagi jamoalar soni talab qilinadigan ish tartibi (smenalar soni) bilan belgilanadi.

2-§. Texnik xizmat koʻrsatish

226. Harakatlanuvchi tarkibning texnik soz holatini taʼminlash uchun texnik xizmat va taʼmirlash ishlari amalga oshiriladi.

227. Texnik xizmat koʻrsatish — bu harakatlanuvchi tarkibning maʼlum vaqt mobaynida ishlaganidan yoki ish vaqti oʻtganidan keyin rejalashtirilgan tartibda majburiy ravishda olib boriladigan profilaktika chorasi.

228. Harakatlanuvchi tarkibga bajariladigan ishlarning davriyligi, roʻyxati va mehnat hajmdorligi boʻyicha texnik xizmat koʻrsatish quyidagi turlarga boʻlinadi:

a) kunlik texnik xizmat koʻrsatish (KX);

b) birinchi texnik xizmat koʻrsatish (TX-1);

v) ikkinchi texnik xizmat koʻrsatish (TX-2);

g) mavsumiy texnik xizmat koʻrsatish (MX).

3-§. Taʼmirlash ishlari

229. Taʼmirlash ishlari avtomobil transportining harakatlanuvchi tarkibini rejali ravishda qayta tiklash va uning ishchi holatini quvvatlash, ekspluatatsiya paytida yuzaga kelgan yoki texnik xizmat koʻrsatish vaqtida aniqlangan nosozliklarni bartaraf etishga qaratilgan.

230. Taʼmirlash ishlari tegishli nosozlik yoki shikastlanganliklar yuzaga kelib taʼmir talab etilganida, shuningdek ogohlantiruv taʼmirlash ishlari sifatida — harakatlanuvchi tarkib belgilangan bir masofa yurganidan keyin yoki muayyan vaqt mobaynida ishlaganidan keyin rejaga muvofiq bajariladi. Texnik xizmat koʻrsatish va ogohlantiruv taʼmirlash ishlari profilaktika (nosozlik holatini oldini olish) ishlari hisoblanadi.

231. Har bir avtotransport korxonasida (avtobazasida) ushbu turdagi xizmatlarning meʼyoriy davriyligi va harakatlanuvchi tarkibning oʻrtacha kunlik yurishini hisobga olgan holda TX-1, TX-2 va TX-3 ni amalga oshirish boʻyicha oylik rejali jadvallar tuzilishi kerak.

232. Harakatlanuvchi tarkibga xizmat koʻrsatish muddatlari u ishga tushgandan boshlab bosib oʻtgan masofa hisoblagichining koʻrsatkichlari boʻyicha yoki taqvim sanalariga koʻra umumiy yurish masofasi asosida rejali jadvallarda koʻrsatilishi mumkin.

233. Ikkinchi turdagi rejali jadvallar harakatlanuvchi tarkibning haqiqiy yurgan masofasi asosida toʻgʻrilab oʻzgartirilishi kerak.

234. Meʼyorlarda belgilangan texnik xizmat koʻrsatish davriyligiga rioya qilish uchun TX-1ni rejalashtirish asosan haqiqiy yurgan masofani hisobga olgan holda amalga oshiriladi va texnik xizmat koʻrsatishga yoʻnaltirish toʻgʻrisida qaror kutilayotgan xizmat koʻrsatish kunidan 2-3 kun (smena) oldin qabul qilinadi.

235. Birinchi texnik xizmat koʻrsatishni rejalashtirish doimiy ish sharoitida smenali yurish masofasining biroz oʻzgarishi mumkinligi va toʻxtash vaqti toʻliq kunlik boʻlishi zarurligini hisobga olgan holda yoʻl qoʻyiladi.

236. Harakatlanuvchi tarkibga ikkinchi texnik xizmat koʻrsatishni rejalashtirish haqiqiy yurgan (ishlagan) yoki ishlamay qolgan toʻliq kunlari majburiy hisobga olingan holda taqvimiy vaqtga muvofiq amalga oshiriladi.

237. TX-2ga yoʻnaltirish toʻgʻrisida qaror moʻljallangan xizmat koʻrsatish kunidan 4 — 6 kun oldin qabul qilinadi. Shu vaqt ichida chuqur diagnostika oʻtkaziladi, agar zarur boʻlsa, joriy taʼmirlash ishlari bajariladi va harakatlanuvchi tarkibni TX-2 ga joylashtirish sanasi aniqlanadi.

238. Taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatishda avtomobil ishlamagan (boʻsh) vaqtini qisqartirish uchun xizmat turlarini bajarish joyida va vaqtida ishlarni alohida guruhlari (moylash, mahkamlash va h.k)ga ajratishga ruxsat beriladi. Shu bilan birga, texnik xizmat koʻrsatish ishlarining oʻrnatilgan roʻyxati va davomiyligiga rioya qilinadi.

239. Avtomobilga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash avtotransportning harakatlanuvchi tarkibini texnik ekspluatatsiya qilish Qoidalariga muvofiq tayinlangan ishlarni bajarish uchun zarur boʻlgan qurilmalar (koʻzdan kechirish chuqurchalari, koʻtargich, yoʻl oʻtkazgich, aylanma stend va boshqalar), shuningdek postlarni jihozlash jadvali (tabeli)ga binoan koʻtarish va tashish mexanizmlari, anjomlar, moslamalar va asbob-uskunalar bilan jihozlangan bu ishlarni bajarishga moʻljallangan joylarda (postlarda) amalga oshirilishi zarur.

240. Xodimlar avtomobillarga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha bajariladigan ishlarning xususiyatlariga mos keladigan xizmatga yaroqli asboblar va moslamalar toʻplami bilan taʼminlanishi kerak.

241. Nosoz asboblar va moslamalardan foydalanish taqiqlanadi.

242. Nosoz asboblar va moslamalar zudlik bilan foydalanishdan chiqarilishi kerak. Asboblar va qurilmalar muntazam ravishda saralanadi, oyiga kamida bir marta yaroqsizlari ajratilib foydalanishdan chiqariladi.

243. Texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash postlariga yuborilayotgan avtomobillar yuvilib, loy va qordan tozalangan boʻlishi kerak.

244. Avtomobilni texnik xizmat koʻrsatish yoki taʼmirlash postiga joylashtirganda, uning rul chambaragida “Dvigatelni yoqmang — odamlar ishlayapti!” yozuvi bilan yorliq osib qoʻyilishi shart.

245. Avtomobil texnik xizmat koʻrsatish yoki taʼmirlash postiga majburiy harakat qilmasdan qoʻyilganda, avtomobil dastaki tormozi bilan tormozlanishi va eng pastki uzatmaga qoʻyilishi, kontaktni (yonilgʻi bilan taʼminlashni) oʻchirish, gʻildiraklar ostiga kamida 2 ta toʻxtash tirgaklari qoʻyilishi kerak.

246. Tirsakli val va kardan valini aylantirish bilan bogʻliq ishlarni bajarishda qoʻshimcha ravishda oʻt oldirish tizimi oʻchirilganligini, yoqilgʻi taʼminotini (dizel dvigatellari uchun) tekshirish, dastaki tormoz dastasini qoʻyish kerak. Zarur ishlarni bajargandan soʻng, dastaki tormozini tortish va eng pastki uzatmaga qayta qoʻyish kerak.

247. Avtomobillarini koʻzdan kechirish chuqurchasi, yoʻl oʻtkazgichi (estakada) yoki koʻtargich moslama boʻlmagan sharoitda taʼmirlashda, taʼmirlash ishlarini olib boradigan shaxslar maxsus karavotcha bilan taʼminlangan boʻlishi kerak. Yerda karavotcha yoki toʻshaklarsiz ishlash taqiqlanadi.

248. Gʻildiraklarni yechib olish bilan bogʻliq ishlarni bajarishda koʻtarib qoʻyilgan transport vositasi (tirkama) ostiga chorpoya qoʻyish, yechib olinmagan gʻildiraklar ostiga toʻxtash tirgaklari qoʻyilishi kerak.

249. Koʻtarish mexanizmlari (domkrat, koʻtargich, tal va boshqalar) ning faqatgina birida koʻtarilgan avtomobilda (tirkamada) har qanday ishni bajarish taqiqlanadi.

250. Koʻtarib qoʻyilgan avtomobil (tirkama) ostiga gʻildirak disklarini, gʻishtlarni va boshqa narsalarni qoʻyish taqiqlanadi.

251. Barcha konstruksiyalardagi va turdagi avtomobillar (tirkamalar)da ressorlarini yechib olish va oʻrnatib qoʻyishda ularni yukdan ozod qilish uchun oldindan koʻtarish mexanizmi yordamida kuzovni koʻtarib chorpoyalar qoʻyish lozim. Chorpoyalarning konstruksiyasi koʻtarilgan avtomobil (tirkama) qulab tushmasligini kafolatlashi zarur.

252. Quvvat tizimlari va dvigatelning elektr jihozlarini sozlash hamda tormozlarni sinash bundan mustasno, avtomobilning dvigateli ishlab turgan holda texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash taqiqlanadi.

253. Korpusini koʻtargan holda avtosamosvalga texnik xizmat koʻrsatish va uni taʼmirlash faqat kuzovni kuchli metall tirgaklar (shtangalar) bilan kuchaytirib uni oʻz-oʻzidan yoki tasodifan tushish ehtimolini bartaraf etgan holda amalga oshirilishi mumkin.

Tirgaklar oʻrniga turli xil tasodifiy quvvatlovchi tagliklardan foydalanish taqiqlanadi. Koʻtarish mexanizmini almashtirishda ikkinchi metall tirgak oʻrnatish shart. Yuklangan kuzov koʻtarilgan holda tirgak qoʻyish bilan bir paytda shikastlangan yoki notoʻgʻri oʻrnatilgan tirgak bilan ishlash taqiqlanadi.

254. Kuzov ostiga qoʻshimcha tirgak qoʻyilmagan holda koʻtarish moslamasining agregatini yechib olish va uning quvurlarini uzish taqiqlanadi.

255. Yuqori korpusli avtobuslarni va yuk mashinalarini taʼmirlash hamda ularga xizmat koʻrsatishda oʻrnatilgan zinapoyalari kamida 15 sm kenglikda boʻlgan ikki yoqqa ochiladigan narvon bilan taʼminlash kerak. Tirab qoʻyiladigan narvonlardan foydalanishga ruxsat etilmaydi.

256. Yengil avtomobil kuzovining pastki qismiga aylanuvchi stendda xizmat koʻrsatish va taʼmirlashdan oldin avtomobilni ishonchli mustahkamlash, yoqilgʻi baklaridan yoqilgʻini va sovutish tizimidagi suvni toʻkib olish, dvigatelning moy quyiladigan boʻgʻizini mahkam yopish hamda akkumulyator batareyasini yechib olish kerak.

257. Oson yonuvchan va portlashga xavfli moddalarni tashish uchun moʻljallangan avtomobil-sisternani taʼmirlashda u ishonchli tarzda yerga ulanishi kerak.

258. Etilli benzin, oson yonuvchan va zaharli suyuqliklar boʻlgan sisterna yoki rezervuarning ichki qismini tozalash yoki taʼmirlashda xodimlar maxsus kiyimlar, gazga qarshi niqoblar, arqonlar hamda qutqarish kamarlari bilan taʼminlanishi kerak. Maxsus koʻrsatma berilgan yordamchi sisternaning tashqarisida turishi kerak.

259. Sisterna yoki rezervuarning ichida ishlaydiganlarning kamariga mustahkam arqon bogʻlangan, arqonning erkin uchini lyuk orqali tashqariga olib chiqib, mahkam bogʻlab qoʻyish kerak. Tashqaridagi yordamchi ishni kuzatishi kerak, arqonni ushlab, sisterna ichidagi ishchini qoʻshimcha himoya qilib turishi kerak.

260. Yoqilgʻi quyish shoxobchalarini, rezervuarlar, nasoslar, kommunikatsiyalar va konteynerlarni etilli benzin quyilgan sisterna yoki rezervuarni faqat benzin qoldiqlari toʻliq chiqarilgandan soʻng shaxsiy xavfsizlik choralariga rioya qilingan holda zararsizlantirilib, portlash ehtimoli toʻliq istisno qilingan holda taʼmirlash mumkin.

261. Avtomobilni demontaj qilayotganda, ishning toʻliq xavfsizligini kafolatlaydigan moslamalar (ushlagichlar) bilan jihozlangan koʻtarish va tashish mexanizmlari yordamida dvigatelni, uzatmalar qutisini, orqa oʻqni, oldingi oʻqni, kuzovni va romni yechib olish, tashish va joyiga qoʻyish kerak.

262. Avtomobilni shatak ilgaklaridan koʻtarish (osib qoʻyish) taqiqlanadi.

263. Tashish uchun moʻljallangan aravachalarda ularga qoʻyilgan boʻlinmalarni tushib qolishi va oʻz-oʻzidan harakatlanishdan himoya qiladigan ushlash va taqash moslamalari boʻlishi kerak.

264. Dvigatelni, uzatmalar qutisini, orqa oʻqni, radiatorni va avtomobilning boshqa sovutish hamda moylash tizimlariga tegishli qismlarini olishdan oldin, suyuqlik sepilib, toʻkilishiga yoʻl qoʻymasdan, yogʻ va suvni maxsus idishlarga toʻkib olish kerak.

265. Qurilmalarni taʼmirlash paytida yigʻish va demontaj qilish ishlari uchun stendlar ularning maqsadlariga mos kelishi va qulay boʻlishi kerak. Qurilmalarni mahkamlash uchun moʻljallangan moslamalar ular siljishi yoki qulab tushishi ehtimolini istisno qilishi kerak.

7-bob. Xavfsizlik qoidalarini buzganlik uchun javobgarlik

266. Ushbu Qoidalarni buzganlikda aybdor boʻlgan mansabdor shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan tartibda intizomiy, maʼmuriy yoki jinoiy javobgarlikka tortiladilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 25-dekabrdagi 829-son qaroriga 2-ILOVA

Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi

1-bob. Asosiy qoidalar

1-§. Atamalar va taʼriflar

1. Mazkur Qoidalar kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning bexatar olib borilishini va ularning butun davridagi jarayonlarga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.

Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy atamalar va taʼriflardan foydalaniladi:

aylanma suv taʼminoti tizimi — qayta ishlatiladigan texnologik suvlarni korxonaga yetkazish uchun jihoz va uskunalar majmui;

birlamchi toʻgʻon (damba) — uni toʻldirishni boshlangʻich davrida suv oqizib kelgan qoldiqlar saqlanadigan sigʻim paydo boʻlishi uchun xizmat qiladigan tayanch inshoot;

boʻtana uzatuvchi — boʻtanani tashish uchun quvur, kanal yoki nov. Magistral boʻtana uzatuvchi (boyitish fabrikasi (sexi) binosining boʻtana chiqish nuqtasidan qoldiqlar saqlanadigan joygacha yotqizilgan) boʻtana taqsimlovchi (qoldiqlar saqlanadigan joy chegarasigacha yotqizilgan) va boʻtana chiqarish (boʻtana taqsimlashdan boʻtanani chiqarish uchun moslama) turlariga ajratiladi;

gidrotransport tizimi — qoldiq (shlam) boʻtanalarni gidrotransport qilish uchun inshootlar va uskunalar majmui. Ular, bosimsiz, bosimli oʻz-oʻzidan oqadigan, bosimli-majburiy va kombinatsiyalangan (aralash) tizimlar ajratiladi;

gidrotransport — materiallarni suv oqimi bilan harakatlantirishning texnologik jarayoni. Bosimsiz (boʻtana qiya yoʻnaltiruvchi boʻylab harakatlanadi va bosimi atmosferaga teng boʻlgan boʻsh yuzaga ega boʻladi), bosimli oʻz-oʻzidan oqadigan (boʻtana toʻliq toʻldirilgan quvurlar boʻylab harakatlanadi), bosimli-majburiy (boʻtana nasoslar hosil qiladigan bosim hisobiga quvurlar boʻylab harakatlanadi) va kombinatsiyalashgan (aralash) turlariga ajratiladi;

kon qoldiqlari (suyuq sanoat chiqindilari) — tarkibida boyitish texnologiyasi yordamida ajratib olish imkoni boʻlmagan foydali komponentlar mavjud boʻlgan boʻsh jinslardan iborat mineral xomashyolarni boyitish qoldiqlari;

kon qoldiqlari omborxonalari sinfi — kon qoldiqlari omborxonalarining hajmi, sigʻimi, foydalanish holati va muddati hamda boshqa xavfli koʻrsatkichlariga muvofiq tasniflanishi;

marza hosil qilish dambasi (ikkilamchi damba) — qirgʻoq qatlamini chegaralash uchun tayanch prizmaning tashqi konturi boʻylab tuproq toʻkib hosil qilinadigan damba;

muhofaza hududi — bu kon qoldiqlari omborxonasi atrofidagi hamda boʻtana oʻtkazgichlar va suv quvurlari boʻyidagi mintaqa boʻlib, uning chegarasida ishlar bajarish, kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish ishlariga aloqasi boʻlmagan odamlar va mexanizmlarning boʻlishi taqiqlanadi;

oqova suvlarni tozalash tizimi — sanoat oqova suvlarida mavjud zararli moddalarni zararsizlantirish va yoʻq qilish uchun jihoz va uskunalar majmui;

sanoat (shlam) chiqindilari inshootlari — sanoat (shlam) chiqindilarini tashish, toʻplash, oqova suvlarni tozalash va aylanma suv taʼminoti uchun moʻljallangan tizimlar (inshootlar, uskunalar, apparatlar va h.) majmui;

sohil — qoldiqlar qatlamining damba yuqori yon qism yuzasidan tindirilgan hovuzdagi suv kesimigacha boʻlgan yuzasi;

suvni chiqarib yuboruvchi kollektor — suvni quduq orqali qon qoldiqlari omborxonasi chegarasidan tashqariga burish uchun moʻljallangan truboprovod;

suv toshqini hududi — damba (toʻgʻon) buzilganda paydo boʻladigan oqim harakati amalga oshiriladigan chegaradagi hudud;

tirgovuch prizma — tashqi chegarasi moslamaning quyi yon qism yuzasi hisoblanib, ichki chegarasi esa uning barqarorligini hisobga olib belgilanadigan tirgakka oid moslama vazifasini bajaruvchi qirgʻoq (qon qoldiqlari omborxonasining tana qismi);

toʻldirish sxemasi — qoldiqlarni qoldiq omboriga joylashtirish tartibi va ketma-ketligini nazarda tutadigan ishlarni umumiy tashkil etish sxemasi;

qirgʻoqdagi suvni chiqarib yuboruvchi inshoot — tindirilgan hovuzdan suvni oqizish uchun qon qoldiqlari omborxonasining qirgʻoq tutashmasida tuziladigan moslama (kanal tipidagi);

qoldiqli boʻtana (gidroboʻtana) — qoldiqlarning suv bilan turbulyatsiyalangan aralashmasi;

qoldiqlarni gidro joylashtirish — omborxonaga gidravlik transport bilan yetkazib berilayotgan kon qoldiqlarini joylashtirish boʻyicha texnologik operatsiyalar majmui;

qoldiqlar saqlanadigan joy — gidravlik transport orqali yetkaziladigan qoldiqlarni omborlarga joylash va suvlarni tindirish uchun tabiiy yoki sunʼiy yaratilgan sigʻim;

qoldiqlar saqlanadigan idish — tabiiy qiyalikdan va toʻsuvchi inshootlardan hosil boʻlgan chegaralangan sigʻim;

qoldiqlar saqlanadigan seksiya — kon qoldiqlari omborxonasi sigʻimining tayanch inshootlar bilan ajratilgan qismi;

qoldiqlar saqlanadigan joy umumiy hajmi — toʻsuvchi damba choʻqqisining loyiha belgisi doirasidagi idishning hajmi;

qoldiqlar saqlanadigan joy foydali hajmi — uni qoldiq va suv bilan toʻldirish loyiha belgisi chegarasigacha idish hajmi;

qoldiqlar saqlanadigan joy sigʻimi — loyihada qabul qilingan omborxonani toʻldirish texnologiyasi boʻyicha unga joylashtirish mumkin boʻlgan kon qoldiqlari miqdori;

qoldiq ombori gidrohimoyasi tizimi — yuzaki ariqlarni qoldiq omborining suv toʻplaydigan maydonidan burish va toʻxtatish uchun moʻljallangan gidrotexnik inshootlar (zovurlar, kanallar, hovuzlar va boshqa) majmui;

qoldiq omborini konservatsiyalash — omborxonada saqlanadigan qoldiqlarning uzoq muddatli xavfsiz saqlanishini taʼminlovchi kon-texnik, muhandislik-qurilish, melioratsiya ishlari majmui;

qoldiq omborini rekultivatsiya qilish — buzilgan yerlarning unumdorligi va xalq-xoʻjalik ahamiyatini tiklash uchun, shuningdek jamiyat manfaatlariga muvofiq atrof-muhit sharoitlarini yaxshilashga yoʻnaltirilgan ishlar majmui. Yerlarni qayta tiklash, (atamalar va tushunchalar) bosqich va yoʻnalishlarga ajratiladi;

quduq — suvni oqizib yuborish yoki yigʻish uchun moʻljallangan shaxta tipidagi moslama;

xavfli hudud — suv bosishi halokatli oqibatlarga olib kelishi mumkin boʻlgan, suv yoʻlini toʻsuvchi inshootning quyi befiga tutashgan, suv bosish hududidagi joy;

himoya dambasi — qoldiq ombori tayanchiga oid moslamasining yorilib ketishida hudud himoyasi uchun xavfli hudud chegaralarida qurilgan damba;

shlamlar — metallurgiya, kimyo va boshqa ishlab chiqarishlar texnologik jarayonlarining dispers (10 mikrondan kichik boʻlgan changsimon)li chiqindilari;

Qoldiqlar, kon qoldiqlari, qoldiq ombori atamalari faqat shu obyektlarga joriy etiladigan talablardan tashqari shlamlar, shlam xoʻjaligi, suvdan chiqqan qoldiqlar (gidrootval), shlam ombori, shlam toʻplagich tushunchalarini ham oʻz ichiga oladi.

2-§. Umumiy talablar

2. Kon qoldiqlari omborxonalari hamda foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash jarayonlari bilan texnologik bogʻliq barcha sinfdagi boshqa gidrotexnik inshootlar (keyingi oʻrinlarda — GTI), ixtisoslashtirilgan tashkilotlar tomonidan ishlab chiqilgan, qonunchilik hujjatlarida oʻrnatilgan tartibda barcha turdagi davlat ekspertizalaridan oʻtqazilgan loyihalarga muvofiq qurilishi va foydalanilishi kerak.

3. Kon qoldiqlari omborxonalarini tashkil etish maydonlari, sanitariya-himoya va muhofaza hududlari, sanoat va maishiy xonalar, oʻtish yoʻllari, aloqa, signalizatsiya va yoritish tizimlari amaldagi qonun hujjatlari talablariga javob berilish lozim.

4. Ochiq suv havzalariga oqiziladigan suvlarning tozaligi amaldagi qonun hujjatlari talablariga javob berishi kerak

5. Kon qoldiqlari omborxonalari joylashgan hududdagi havoning tozaligi amaldagi qonun hujjatlari talablariga javob berishi kerak.

6. Yangi qurilgan kon qoldiqlari inshootlari yoki joriy etilayotgan yangi texnologiyalar va uskunalar uchun ilmiy-tadqiqot, loyiha yoki ushbu ishlab chiqarishni tatbiq etayotgan boshqa tashkilotlar tomonidan ishlarning xavfsizligini taʼminlaydigan yoʻriqnomalar ishlab chiqilishi va uskunalardan foydalaniladigan tashkilotning texnik rahbari tomonidan tasdiqlanishi kerak.

7. Xavfli hudud doirasida kon qoldiqlari omborxonasidan foydalanish bilan bogʻliq boʻlmagan obyektlar qurilishi taqiqlanadi.

8. Kon qoldiqlari, shlam va gidrootval xoʻjaliklarining gidrotexnik inshootlarida amaldagi meʼyoriy hujjatlar va gidrotexnik inshootdan foydalanish loyihasiga muvofiq muntazam ravishda xavfsizlik monitoringi oʻtkazilishi kerak.

9. Tashkilotlar xavfsizlik monitoringi boʻyicha ishonchli maʼlumotlarni Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) hududiy organlariga va gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi monitoringini amalga oshiruvchi ixtisoslashtirilgan tashkilotga taqdim etishi shart.

10. Qurilishi tugallanmagan va belgilangan tartibda tayinlangan qabul komissiyasi tomonidan qabul qilinmagan gidrotexnik inshootlarni foydalanishga kiritish man etiladi.

11. Kon qoldiqlari inshootlarini ishlatish faqatgina loyihada belgilangan, ishlatish rejimida 72 soat toʻxtovsiz ishlov davomida kompleks sinovdan oʻtgan signalizatsiya, blokirovka, meʼyordan ortiq ishlashdan himoyalashning amaldagi qurilmalari, nazorat-oʻlchov jihozlari, aloqa va yorugʻlik vositalari va imzolangan qabul komissiyasi dalolatnomasi mavjud boʻlganda ruxsat beriladi.

12. Kon qoldiqlari xoʻjaligining barcha obyektlariga avtotransport vositalari va mexanizmlari yilning istalgan vaqtida ishonchli kirib kelishi uchun yoʻllar taʼminlanishi kerak. Yoʻlning qatnov qismining kengligi va konstruksiyasi loyiha bilan belgilanadi.

13. Kirish yoʻllari yoʻl belgilari bilan belgilanishi va yilga kamida bir marta taʼmirlanishi kerak.

14. Harakatlanish va kirish yoʻllari sxemasi kon qoldiqlari uchastkasining koʻrinadigan joyida osib qoʻyilishi kerak.

15. Odamlarning quvurlar ustida harakatlanishlari, temir yoʻllaridan, toʻsiq va ekstakadalarni kesib oʻtishlari taqiqlanadi.

Kon qoldiqlari xoʻjaligi hududi boʻylab harakatlanish shu maqsad uchun moʻljallangan piyodalar yoʻlaklari, oʻtish joylari, zina va maydonchalarda ruxsat etiladi. Loyihaga koʻra zina va maydonchalar bilan jihozlanmagan joylarda ishlarni bajarish bilan bogʻliq harakatlanish qoʻshimcha xavfsizlik choralarini koʻrgan holda amalga oshirilishi kerak.

16. Oqizib kelib hosil qilinadigan 1, 2 va 3-sinf kon qoldiqlari omborxonalarida kon qoldiqlari fizik-mexanik xossalarining loyiha talablariga muvofiqligini tasdiqlash maqsadida foydalanishning birinchi 5 yili tugagandan soʻng va keyinchalik har gal qoldiqlar uyumi 10 metrga koʻpayganda tayanch prizmasining loyihaviy kengligi chegarasida muhandislik-geologiya tadqiqotlari olib borilishi kerak.

Agar olingan koʻrsatkichlar miqdori loyihada berilganlaridan past boʻlsa, omborxonadan foydalanishni davom ettirish mumkinligi toʻgʻrisida loyihani ishlab chiqqan tashkilotdan xulosa olish zarur.

17. Oqizib kelib hosil qilinadigan kon qoldiqlari omborxonalari dambalarining mustahkamligini aniqlash boʻyicha tadqiqot ishlari dambalar haqiqiy parametrlarini eng yuqori hisobiy mustahkamlik koʻrsatkichlariga yaqinlashishi boʻyicha ketma-ketlik tartibida oʻtkazilishi kerak.

Dambalarning mustahkamligini aniqlash uchun navbatdan tashqari tadqiqotlarni oʻtkazish zarurati dambalar tanasida tashqi dinamik salbiy holatlar (siljish, yoriqlar, damba tanasi va asosga tutash tuproqlarning koʻchishi) paydo boʻlganda aniqlanadi. Qaror kon qoldiqlari omborxonasining vakili, kon qoldiqlari omborxonasi loyihasini ishlab chiqqan institut, Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va inspeksiya vakillaridan tashkil topgan komissiya tomonidan qabul qilinadi.

18. Kon qoldiqlari omborxonasini foydalanishga qabul qilishdan oldin tashkilot maʼmuriyati mazkur Qoidalarning 1 , 2 , 3-ilovalariga muvofiq sodir boʻlishi mumkin boʻlgan avariyalarni bartaraf etish rejasi (ABER) va kon qoldiqlarini ishlatish boʻyicha mahalliy yoʻriqnoma, xodimlar uchun lavozim va texnologik yoʻriqnomalarni, xavfsizlik texnikasi boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqilishini va tasdiqlanishini taʼminlashi kerak.

Odamlarni qutqarish va avariyalarni bartaraf etish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish uchun texnik va moddiy vositalar soz holatda boʻlishi va ABERda koʻrsatilgan joyda va miqdorda boʻlishi kerak.

Gidrotransport vositalaridan foydalanish bilan bogʻliq mansabdor shaxslar va mutaxassislar oʻzlarining lavozim majburiyatlari doirasida mazkur Qoidalarning talablarini bilishi kerak.

19. Texnologik jarayonlar, kommunikatsiyalar sxemalari oʻzgargan, uskunalar almashtirilgan taqdirda ushbu oʻzgarishlar ishlab chiqishga joriy etilgunga qadar amaldagi yoʻriqnomalarga tashkilotning texnik rahbari tomonidan tasdiqlangan tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi kerak. Barcha oʻzgartirishlar ular bilan bogʻliq ishlovchi xodimlarga yetkazilishi kerak.

20. Har bir xodim mazkur Qoidalarning talablariga qatʼiy rioya qilishi, inshootlarning texnik holati va ishida insonlar, uskunalar va atrof-muhit uchun xavf tugʻdiradigan nuqsonlar, uskuna va himoya qurilmalarining nosozliklari aniqlanganda bu haqda bevosita boshligʻiga yoki yuqori rahbariyatga maʼlum qilishi va oʻzining lavozim yoki texnologik yoʻriqnomasiga muvofiq kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻrishi shart.

21. Kon qoldiqlari xoʻjaligining elektr jihozlari va elektr qurilmalari amaldagi Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga muvofiq ishlatilishi kerak.

22. Yuk koʻtarish mashinalaridan, bosim ostida ishlaydigan idishlardan foydalanish, elektr qurilmalarga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq boʻlgan mutaxassislar va ishchilar maxsus oʻqitilishi va tegishli qoidalar talablariga muvofiq ishga qoʻyilishi kerak.

23. Qurilish-montaj va maxsus qurilish ishlarini bajarayotganda qonunchilikda belgilangan talablarga rioya qilinishi kerak.

24. Tashkilot maʼmuriyati birka tizimida va topshiriq-ruxsatnoma boʻyicha xizmat koʻrsatiladigan va taʼmirlanadigan barcha agregatlarning roʻyxatini ishlab chiqishi shart.

25. Inshootlar va uskunalarning mukammal, oʻrta va joriy taʼmirlash ishlari har yili tasdiqlanadigan rejali-ogohlantiruvchi taʼmirlash (keyingi oʻrinlarda — ROT) ishlari boʻyicha amalga oshiriladi.

Avariya-tiklash ishlari avariya sodir boʻlgan vaqtdan boshlab qisqa muddatlarda bajariladi, odamlar hayotiga xavf tugʻdiradigan yoki ekologik halokatga va katta moddiy zarar koʻrilishiga olib keladigan shikastlanishlar esa zudlik bilan bartaraf etiladi.

26. Kon qoldiqlari va shlam xoʻjaligi tuzilmasi hamda shtatlari tashkilot rahbari tomonidan loyihaga muvofiq belgilanadi.

27. Kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanadigan ishlab chiqarish boʻlinmalarining faoliyati tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlangan nizom va tashkilotning texnik rahbari tomonidan tasdiqlangan kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnoma bilan tartibga solinadi.

28. 1-, 2- va 3-sinfdagi omborxonalarga ega kon qoldiqlari yoki shlam xoʻjaligining texnik rahbari gidrotexnik maʼlumotga ega mutaxassislardan tayinlanishi kerak. Koʻrsatilgan boʻlinmalarning mutaxassislari oliy yoki oʻrta texnik maʼlumotga ega, kon qoldiqlari omborxonalaridan foydalanish va ularda ish olib borish boʻyicha maxsus kurslarda oʻqigan boʻlishlari kerak.

29. Boyitish korxonalari rahbarlari va mutaxassislarining, shuningdek kon qoldiqlari xoʻjaliklari muhandis-texnik xodimlari (ustalardan tashqari)ning qoidalar, normalar va yoʻriqnomalar boʻyicha bilimlari har 3 yilda tekshirilishi kerak.

30. Kon qoldiqlari xoʻjaliklari ishchilari mehnat xavfsizligi boʻyicha kamida har olti oyda takroriy yoʻl-yoʻriqdan va yiliga kamida bir marta tegishli kasblar boʻyicha bilimlari tekshirilishi kerak. Tekshirish natijalari bayonnoma bilan rasmiylashtirilishi hamda yoʻriqnoma jurnaliga ishchining shaxsiy varaqasiga uning imzosi bilan qayd etilishi kerak.

31. Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan avariyalarni bartaraf etish rejasi har yili keyingi yil boshlanishidan kamida 15 kun oldin mazkur Qoidalarning 1-ilovasiga muvofiq ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi. Avariyalarni bartaraf etish ishlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi, ularda xodimlarning shaxsiy ishtiroki boʻyicha oʻqitish ishlarini mutaxassislar bilan tashkilot yoki fabrikaning texnik rahbari, ishchilar bilan esa tegishli boʻlinma (sex, boʻlim, uchastka) rahbari oʻtkazadi. Oʻqitish ishlari ABER amalga kiritilishidan kamida 10 kun oldin oʻtkaziladi va ABER dalolatnomalariga tegishli ravishda qayd etiladi. Foydalanuvchi xodim va muhandis-texnik xodimlarning ABER bilan tanishganligi ularning imzosi bilan tasdiqlanadi. ABER boʻyicha bilimlar har yili tekshiriladi.

Kon qoldiqlari xoʻjaliklarida oʻzgarishlar sodir boʻlganda, uch kun ichida ABER ga tegishli tuzatishlar kiritilishi, bu haqda ularni bilishi shart boʻlgan mansabdor shaxslarga yetkazilishi va ularning imzosi bilan tasdiqlanishi kerak

32. ABER ning oʻziga taalluqli qismini oʻrganib chiqmagan shaxslarni ishga qoʻyish taqiqlanadi.

33. Foydalanuvchi xodimlar oʻrtasida ABER boʻyicha oʻquv mashqlari kon qoldiqlari xoʻjaligi boʻlinmasining sex boshligʻi yoki fabrika boshligʻi (texnik rahbar) rahbarligi ostida har yili tasdiqlanadigan grafikda belgilangan muddatlarda oʻtkaziladi.

34. Kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnomalar foydalanish rejimlari yoki inshootlar tarkibi oʻzgarganda, lekin kamida 5 yilda bir marta, qayta koʻrib chiqilishi va qayta tasdiqlanishi lozim.

35. Tashkilot maʼmuriyati kon qoldiqlari xoʻjaligini loyihada va yillik ish rejalarida koʻzda tutilgan barcha qurilish mashinalari, mexanizmlar, transport vositalari, nazorat asboblari va materiallar bilan taʼminlashi shart.

3-§. Kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish uchun zarur boʻlgan hujjatlar

36. Har bir sexda (boʻlimda, uchastkada) texnik hujjatlarni olish va saqlash uchun masʼul mansabdor shaxs tayinlanishi, ularni saqlash uchun xona (shkaf) ajratilishi hamda saqlanayotgan va berilgan hujjatlarni roʻyxatga olish jurnali yuritilishi kerak.

37. Loyiha, ijro qurilish hujjatlari va inshootlarning avvalgi yillardagi nazorat materiallarini saqlash joyi va tartibi korxona boʻyicha maxsus buyruq bilan belgilanadi. Bunda, ular doimiy saqlanish joyi va ularning arxiv raqamlari koʻrsatadigan holda sexdagi hujjatlarni roʻyxatdan oʻtqazish jurnalida roʻyxatdan oʻtkazilishi kerak.

38. Hujjatlarni saqlash uchun masʼul shaxs oʻzgarganda sexdagi mavjud barcha hujjatlar xatlovdan oʻtqazilishi kerak. Hujjatlarni topshirish kon qoldiqlari xoʻjaliklari boshligʻi yoki tashkilotning texnik rahbari tomonidan tasdiqlangan dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.

39. Hujjatlarni topshirish kon qoldiqlari sexi boshligʻi yoki tashkilotning texnik boshligʻi tomonidan tasdiqlangan dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.

4-§. Aloqa, signalizatsiya va yoritish tizimlari

40. Kon qoldiqlari xoʻjaligi texnologik jarayonlar boshqaruvi, nazorati va ishlar xavfsizligini taʼminlaydigan aloqaning texnik vositalari va signalizatsiya bilan jihozlangan boʻlishi lozim.

41. 1-, 2- va 3-sinfdagi kon qoldiqlari omborxonalarida operatorlar (suyuq sanoat chiqindilarini oqizib keltirishni tartibga soluvchilar) va inshoot nazoratchilari telefon (mobil) radiotelefon yoki radioaloqa vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak. Koʻchma radiostansiyalarning ishlash radiusi kon qoldiqlari omborxonasining har qanday nuqtasidan turib sex yoki fabrika dispetcheri bilan ishonchli aloqani taʼminlashi kerak.

42. Kon qoldiqlari xoʻjaligida aloqa va signalizatsiya tizimi holati barcha obyekt va inshootlardagi avariyalar toʻgʻrisida shoshilinch xabar yetkazish imkoniyatini taʼminlashi kerak.

43. Kon qoldiqlari xoʻjaligining kechayu-kunduz xizmat koʻrsatilishi talab etiladigan barcha obyektlari statsionar elektr yoritish tizimiga ega boʻlishi kerak.

Yoritish tarmoqlari uchun liniyadagi kuchlanish 220 V dan yuqori boʻlmagan hollarda izolyatsiyalangan neytralli elektr tizimi qoʻllanilishi kerak. Ark ksenon naycha shaklidagi lampalaridan foydalanilganda 380 V kuchlanish ruxsat etiladi; statsionar yoritish qurilmalari uchun yerga ulangan neytralli 6/0,4 kV transformatordan foydalanish ruxsat etiladi.

Sutkaning qorongʻi paytida ishlaydigan xodimlar elektr taʼminoti uzilgan paytlarda foydalanish uchun akkumulyatorli yoritish vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

44. Ishchi va maʼmuriy-maishiy xonalarning yoritilishi Tabiiy va sunʼiy yoritish meʼyorlari talablariga javob berishi kerak. Qorongʻu vaqtda ochiq maydonlarda hudud, yoʻl, oʻtish joylari va ish oʻrinlarining yorugʻligi mazkur Qoidalarning 4-ilovasida keltirilgan Qurilish maydonlarini yoritish normalariga javob berishi kerak.

5-§. Nazoratni tashkil etish

45. Inshootlardan avariyasiz, normal foydalanishni taʼminlash hamda ulardan butun foydalanish muddatidagi holatlariga tezkor baho berish maqsadida, haqqoniy (joyiga chiqib) kuzatuvlar olib borilishi lozim.

46. Kon qoldiqlari omborlari inshootlarda natura kuzatuvlar tashkil etilishi va ular qurilishidan boshlab amalga oshirilishi lozim.

47. 1-, 2- va 3-sinfdagi, shuningdek 15 metrdan yuqori balandlikdagi 4-sinfga mansub kon qoldiqlari omborxonalari boʻyicha natura kuzatuvi ularda oʻrnatilgan nazorat-oʻlchov asboblari (keyingi oʻrinlarda — NUA) yordamida instrumental nazoratni oʻz ichiga oladi.

48. 10 metrdan yuqori balandlikdagi 4-sinf damba va toʻgʻonlarda faqat filtratsion rejim ustidan nazorat majburiydir.

49. Natura kuzatuvi natijalari va inshootda sodir boʻlayotgan jarayonlar tahlili asosida instrumental nazoratning dastlabki belgilangan tarkibi va davriyligi loyiha tashkiloti bilan kelishilgan holda foydalanuvchi tashkilot tomonidan oʻzgartirilishi mumkin.

50. Obyekt foydalanishga qabul qilinganda, qurilish jarayonida pudratchi qurilish tashkiloti tomonidan olib boriladigan jurnallar va kuzatuv materiallari, NUAda oʻrnatilgan ijro hujjatlari bilan birgalikda dalolatnoma boʻyicha foydalanuvchi xodimga topshiriladi.

51. Oqizib kelib hosil qilinadigan 1-, 2- va 3-sinfdagi kon qoldiqlari omborxonalari va quyib hosil qilinadigan 1- va 2-sinfdagi kon qoldiqlari omborxonalari natura kuzatuvlarini oʻtkazish uchun natura kuzatuvlari guruhi (byurosi) tashkil etilishi kerak, u aniqlangan kamchiliklar toʻgʻrisida sexning (uchastkaning) rahbariyatini darhol xabardor qilishi va ularni bartaraf etish choralari koʻrilmagan taqdirda tashkilot rahbariyatini xabardor qilishi shart.

Guruhlar tarkibi va xodimlar soni kuzatuvlar tarkibi, hajmi va davriyligiga qarab loyihada belgilanadi.

52. Instrumental kuzatuvlarni tashkilotning ixtisoslashgan (marksheyderlik, gidrogeologiya, va h.) xizmatlari tomonidan oʻtqazilishi ruxsat etiladi. Ular oʻlchab aniqlangan miqdorlarni loyihada belgilangan inshootlardan xavfsiz foydalanish parametrlari va mezonlari bilan taqqoslashlari, maʼlumotlarni kon qoldiqlari xoʻjaligi sexi (uchastkasi)ga berishlari kerak. Kuzatuv natijalari boʻyicha aniqlangan loyihaviy koʻrsatkichlardan chetga chiqishlarni bartaraf etish toʻgʻrisida tashkilotning texnik rahbari imzolangan farmoyish chiqariladi.

53. Oqizib kelib hosil qilinadigan 4-sinfdagi kon qoldiqlari omborxonalari va quyib hosil qilinadigan 3- va 4-sinfdagi kon qoldiqlari omborxonalarida GTI ustidan nazorat maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan va kon qoldiqlari omborxonalarida ishlash uchun ruxsatnoma olgan mutaxassis-nazoratchi yoki usta zimmasiga yuklatilishi mumkin.

54. Loyihada koʻzda tutilgan kuzatuvlardan tashqari, barcha kon qoldiqlari omborxonalari va gidrotexnik inshootlar kamida bir yilda ikki marta komissiya koʻrigidan oʻtkazilishi kerak:

a) bahorda, sel va suv toshqinlari boshlanishidan oldin, GTIning sel va suv toshqinlari davrida foydalanish uchun tayyorligini aniqlash maqsadida;

b) kuzda, GTI ning holati va kuzgi-qishki davrda normal foydalanish uchun tayyorligini tekshirish maqsadida.

Komissiya tashkilot buyrugʻi bilan tayinlanishi, koʻrik natijalari esa dalolatnoma bilan rasmiylashtirilishi kerak.

55. Komissiya dalolatnomasiga binoan, komissiya tomonidan tavsiya etilgan tadbirlarni amalga oshirish muddatlari va javobgarligini belgilaydigan buyruq chiqariladi.

56. Gidrotexnika inshootlarining suv osti qismlarini tekshirishning tarkibi, tartibi va davriyligi loyihada belgilanadi va mahalliy yoʻriqnomalarda koʻrsatiladi.

2-bob. Qoldiq boʻtanasining quyuqlashishi

1-§. Umumiy talablar

57. Boʻtana (boʻtana)ni quyuqlashtirish uzeli (murakkab mexanizmning bir qismi yoki bir qancha detallarni tutashtirib turuvchi texnik qurilma)dan foydalanish tashkilotning texnik rahbari tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnoma boʻyicha amalga oshiriladi.

58. Quyuqlashtirish uzelining kirish joylariga “Begonalarning kirishi taqiqlanadi”, “Idishli inshootlar va quvur oʻtkazgichlarning chekkasida yurish taqiqlanadi” degan plakatlar joylashtirilishi kerak.

59. Kon qoldiqlarini taqsimlash boʻlma (kamera)larining (keyingi oʻrinlarda — KQTB) konstruksiyalaridan qatʼi nazar, quyidagi talablarga rioya qilinishi kerak:

a) boʻtana qabul qiluvchi va boʻtanani chiqaradigan darchalar va tuynuklarda ularni koʻtarish va tushirish qulflari va mexanizmlari doim ishchi holatda boʻlishi kerak;

b) boʻtanani avariya tushirish noviga chiqarish uchun moʻljallangan darcha yopiq boʻlishi va faqat avariya quyish paytida ochilishi kerak. Boʻtanani avariya noviga doimiy quyish bilan KQTBdan foydalanishga agar bu loyihada koʻrsatilmagan boʻlsa yoʻl qoʻyilmaydi;

v) boʻtana qabul qiluvchi darchalarda xas-choʻplarni tutib qoluvchi panjaralar oʻrnatilishi kerak, panjaralar holati ustidan har smenada nazorat olib borilishi hamda oʻz vaqtida tozalash va taʼmirlash ishlari olib borilishi kerak;

g) ishchi panjaralar tozalash uchun yechib olingunga qadar ikkinchi tirqishdagi zaxiradagi panjaralarga, kamerani taʼmirlash vaqtida esa taʼmirlash qulflari oʻrnatilishi kerak.

60. Gidrotsiklonlarni taʼminlash liniyalari tosh va begona narsalarni tutib olish va chiqarib tashlash uchun moʻljallangan qurilmalar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

Gidrotsiklonlarning kirish quvurlariga boʻtananing gidrotsiklonlarga berilishini toʻsib qoʻyish va tartibga solish imkonini beruvchi surma klapanlar (zadvijka) oʻrnatilishi kerak.

2-§. Quyultirgich uskunalari

61. Quyultirgich ishlashi vaqtida quyidagilarga amal qilish kerak:

a) quyultirgichda koʻpik hosil boʻlishini pasaytirish uchun boʻtanani KQTB dan yetkazib beruvchi boʻtana oʻtkazgichga kuyish paytida uning havo bilan aylanishiga (aeratsiya qilishiga) yoʻl qoʻymaslik;

b) begona narsalarning quyultirgichga tushishiga yoʻl qoʻymaslik;

v) taʼminot miqdori va quyultirilgan mahsulotni chiqarib yuborish boʻyicha sezilarli tebranishlarga yoʻl qoʻymaslik;

g) mahsulot oʻzining oquvchanligini yoʻqota boshlaganidagi zichlikkacha quyuqlashishiga yoʻl qoʻymaslik;

d) suvning toʻkilishida suspenziyalarning tarkibi ustidan doimiy nazorat olib borish, kerak boʻlganda quyultirgich ishlashini normallashtirish uchun zudlik bilan chora koʻrish.

3-§. Flokulyantlar

62. Reagentlarni transport vositalaridan tushirish, omborxonaga yetkazish, apparat va qorishtirgichlarga yuklash, xomaki va ishchi aralashmalarni tayyorlash uchun moʻljallangan uskuna va mexanizmlar ishchi holatda saqlanishi kerak. Quyultirish jarayoniga uzatish paytida ishchi aralashmalarni dozalash ishlari imkon qadar avtomatlashtirilgan boʻlishi kerak.

63. Koagulyant va flogulyantlarning quruq kukunlari hamda ularning 0,2 foiz dan ortiq konsentratsiyalari bilan bajariladigan ishlar kamida 2 kishidan tashkil topgan zveno tomonidan amalga oshirilishi kerak. Ishchilar maxsus kiyimda boʻlishlari, ishlarni himoya koʻzoynaklari va respiratorlar yordamida bajarishlari lozim. Ish paytida havo yuborish va tortish ventilyatsiya tizimlari qoʻshilgan boʻlishi kerak.

64. Teriga, pol va uskunalarga tushgan floakulyant eritmalari maxsus jihozlangan qurilmalardagi suv bilan yuvilishi kerak.

65. Metall idishlar, quvur oʻtkazgichlar va floakulyant eritmasi bilan aloqada boʻladigan qurilma qismlari payvandlash ishlarini olib borishdan oldin suv bilan yaxshilab yuvilishi, payvandlash ishlari esa gazli muhitlarda payvandlash ishlarini olib borish boʻyicha amaldagi xavfsizlik qoidalariga muvofiq bajarilishi kerak.

3-bob. Kon qoldiqlarining gidrotransport tizimi

1-§. Umumiy talablar

66. Kon qoldiqlarining gidrotransport tizimidan normal foydalanish uchun quyidagilarni oʻz ichiga olgan texnologik nazoratni amalga oshirish kerak:

a) tashiladigan boʻtana xususiyatlarini aniqlash;

b) tizimning ishlash rejimi parametrlarini aniqlash va tahlil qilish;

v) tizim ishlashida buzilishlarni oldini olish boʻyicha profilaktik tadbirlarni (yemirilish, loyqa bosish, gidravlik zarbalar va boshqalar pofilaktikasi) oʻz vaqtida bajarish;

g) inshoot va uskunalarning rejaviy-ogohlantiruvchi taʼmirlash ishlari.

67. Boyitish fabrikalaridan gidrotransport tizimining oʻtkazish qobiliyatidan yuqori boʻlgan va avariya sigʻimiga doimiy texnologik toʻkilishlarga olib keladigan boʻtana massasini tashlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

2-§. Boʻtana nasos stansiyalari

68. Boʻtana (pulpa) nasos stansiyalari (keyingi oʻrinlarda PNS) xonalarining ishlash joylarida quyidagilar boʻlishi kerak:

a) mashinistning texnologik yoʻriqnomasi;

b) PNS boʻyicha avariyalarni bartaraf etish rejasidan koʻchirma va PNS bilan texnologik bogʻliq boʻlgan obyektlarda avariya yuz berganda xodimlar harakatining tartibi;

v) oʻrnatilgan mexanik, gidromexanik, elektr, koʻtarish-transport uskunalaridan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomalar;

g) uskunalarning ishlashini qayd va nazorat qilish jurnallari.

69. PNS xonalarida stansiyaning nasos, energetik va boshqa uskunalar quvur oʻtkazgichlar va ularning ochish-yopish joylarining agregatlar va qulf-tartibga solish armaturalarining statsionar raqamlari koʻrsatilgan umumiy sxemasi osilib qoʻyilishi kerak.

70. Qavatlararo tomyopmaga ega mashina zalida tomyopmaning alohida qismlariga tushadigan yuklarning chegaraviy miqdori koʻrsatilgan yoʻriqnoma osib qoʻyilishi kerak.

71. Eng ogʻir yuklar uchun moʻljallangan maydonlar chegaralari boʻyoqlar yoki metall belgilar bilan belgilanadi va pol bilan bir tekisda qurilgan boʻlishi kerak.

72. Taʼmirlash maydonlari chegaralaridagi devorlarga asosiy uskuna va yuklarni ilish (stropovka) sxemasi, PNS taʼmirlash ishlari shartlarida bajariladigan texnologik xaritalar, xavfsizlik texnikasi va yongin xavfsizligi qoidalari osib qoʻyilishi kerak.

73. Tuproq (grunt) va suv nasoslari, elektr dvigatellari, mashinalar va boshqa uskunalarning barcha harakatlanadigan qismlari himoya toʻsigʻi bilan toʻsilgan boʻlishi kerak, himoya toʻsigʻi yechilgan yoki texnik nosoz uskunani ishga tushirish taqiqlanadi.

74. Avtomatlashtirilgan agregatlar va tizimlardan foydalanish loyiha talablariga muvofiq tuzilgan mahalliy yoʻriqnomalar bilan tartibga solinishi kerak.

75. Nasoslarning avariya holatida oʻchirilishi, kon qoldiqlari, drenaj zumpflari va novlarning toʻlganligi haqida xabar berish uchun signalizatsiyaning ishga yaroqliligi ustidan kunlik nazorat olib borilishi kerak, aniqlangan nosozliklar esa darhol bartaraf etilishi kerak.

76. Tuproq (grunt) nasosini, barcha uskunalar toʻliq soz holatda boʻlganda va boʻtana oʻtkazgich trassalarida taʼmirlash ishlari olib borilmayotganligidagina ishga tushirishga ruxsat etiladi.

77. Gidromexanik uskunalarni montaj va toʻliq taʼmirlash ishlaridan keyin mustahkamlik va germetiklik boʻyicha sinovdan oʻtkazilishi kerak. Agar sinov tartibi loyihada belgilanmagan boʻlsa, sinovlar Texnologik uskunalar va texnologik quvur oʻtkazgichlar boʻyicha qoida talablariga muvofiq oʻtkazilishi lozim.

78. Montaj yoki taʼmirlashdan keyin tuproq (grunt) nasoslari va boshqa uskunalarni ishga tushirish xavfli hududdan odamlar va begona narsalarni chetga chiqarilgandan soʻng ishlarning masʼul rahbari ishtirokida amalga oshirilishi kerak.

79. PNS drenaj tizimi (novlar, zumpflar, avariya chiqarish yoʻllari va boshqalar) tekshiruv va tozalash uchun qulay va ishchi holatda saqlanishi kerak. Unda begona narsalarning va qattiq choʻkmalarning yigʻilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-§. Avariya va bufer sigʻimlari

80. Avariya va bufer (boʻtananing yon atrofga yoyilib ketishidan saqlovchi idish) sigʻimlar hamda ularni tozalash uchun moʻljallangan uskunalarni texnik soz holatda saqlanishi, ularning suv va kon qoldiqlari bilan toʻlish sathi loyihada koʻrsatilgandan oshmasligi kerak.

81. Avariya va bufer sigʻimlarning eng yuqori koʻrsatkichgacha toʻldirishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Avariya sigʻimning boʻsh hajmi loyihada koʻrsatilgan vaqt mobaynida boyitish fabrikasidan boʻtanani qabul qilishni doimiy taʼminlashi kerak.

82. Zemsnaryadlar va suzuvchi boʻtana oʻtkazgichlarda teskari klapanlar va zarbga qarshi vositalarni oʻzboshimchalik bilan oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

83. Qish mavsumida zemsnaryadni ishga tayyorlashda quyidagilar zarur:

a) barcha uzellardagi moylash materiallarini qishki moylarga almashtirish;

b) mashina zalidagi va zemsnaryad ustidagi paluba qurmalarini isitish, yordamchi nasos va quvur oʻtkazgichlarning isitilishini taʼminlash, mashina zalida termometrlarni oʻrnatish;

v) zemsnaryad va suzuvchi boʻtana oʻtkazgich atrofida yuklarni pasaytirib tushirish (mayna) ishlarini tashkil etish va uni saqlash;

g) suzuvchi boʻtana oʻtkazgichlar pontonlari holatini kuzatib borish;

d) suzuvchi boʻtana oʻtkazgichlarni boʻshatish uchun moʻljallangan chiqarish yoʻllarini ishchi holatda saqlash.

84. Zemsnaryadlarning texnologik harakatlanishi uchun zarur eng kichik (yuklarni tushirish) maydonchalari quyidagicha boʻlishi kerak:

a) suv boʻyicha zemsnaryadning unumdorligi 1000 — 1200 m 3 /s boʻlganda 600 — 800 m 2 ;

b) zemsnaryadning unumdorligi 1600 — 2400 m 3 /s boʻlganda 1000 — 1200 m 2 ;

v) zemsnaryadning unumdorligi 2400 — 3600 m 3 /s boʻlganda 1400 — 1600 m 2 ;

g) zemsnaryadning unumdorligi 4000 m 3 /s boʻlganda 1800 — 2000 m 2 ;

d) zemsnaryadning unumdorligi 5000 m 3 /s boʻlganda 2500 — 3000 m 2 ;

e) zemsnaryadning unumdorligi 10000 m 3 /s boʻlganda 3500 — 4000 m 2 ;

85. Xavfsizlik texnikasi va zemsnaryadlarning loyihaviy unumdorligini taʼminlash sharoitlaridan kelib chiqqan holda, yuklarni pasaytirib tushirish maydonini 2-jadvalda koʻrsatilgan miqdordan koʻpi bilan 20 foizga va faqat ob-havo keskin yomonlashgan sharoitda qisqa muddatlarda kamaytirishga ruxsat etiladi. Maydon oʻlchamlarini jadvalda koʻrsatilgan miqdorlarga nisbatan oshirilishi, samarasiz energiya sarfi va tozalanayotgan sigʻim tabiiy issiqligidagi yoʻqotishlarning oshishi tufayli maqsadga muvofiq emas.

4-§. Boʻtana oʻtkazgichlar va quvur oʻtkazgich armaturasi

86. Boʻtana oʻtkazgichlarning trassasi xizmat koʻrsatish uchun kulay boʻlishi kerak. Trassaga borish yoʻllari va avtoyoʻllar yilning har qanday davrida oʻtkazish qobiliyatiga ega boʻlishi (soz boʻladigan holatda saqlanishi) kerak.

87. Boʻtana oʻtkazgichlarni trassa boʻylab boʻshatish uchun moʻljallangan chiqarish joylari va ularning qulf armaturalari ishga yaroqli holatda boʻlishi, boʻtana oʻtkazgichlarni boʻshatishda boʻtanani qabul qilish uchun moʻljallangan sigʻim esa, har doim unga boʻshatilgan boʻtana oʻtkazgich uchastkalari hajmidan kamida ikki marta katta boʻsh hajmga ega boʻlishi kerak.

88. Sigʻimlarning joylashishi va konstruksiyalari, ularni boʻshatish usullari va vositalari loyiha bilan belgilanadi.

89. Quvur va novlarning koʻrinarli joylarida trassaning loyihaviy boʻlinishiga muvofiq piket “PK” belgilari qoʻyilgan boʻlishi kerak.

90. Damba ustidan oʻtkaziladigan diametri 600 mm dan ortiq boʻlgan taqsimlovchi pulpovodlarda zina va panjarali oʻtish koʻprikchalari oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Koʻprikchalar oʻrtasidagi masofa boʻtanani chiqarish joylari har xil joylashgan boʻlsa koʻpi bilan 500 m, boʻtanani chiqarish joylari faqat pulpovodning yonboshida joylashgan boʻlsa koʻpi bilan 1000 m boʻlishi kerak.

91. Boʻtana oʻtkazgichlar oʻtkazilgan tunellarning avariya yoritish tizimi, aeratsion va shamollatish qurilmalari doimo ishga yaroqli holatda boʻlishi kerak.

92. Boʻtana oʻtkazgichlardan foydalanishda:

a) pulpovodlardagi bosim muntazam nazorat qilinishi va u nominal miqdordan oshgan hollarda buning sababi zudlik bilan aniqlanishi va bartaraf etilishi;

b) novlarda boʻtana oqimining loyihaviy darajadan oshishiga yoʻl qoʻymaslik;

v) pulpovod devorlarining yemirilish darajasi va futerovka holati vaqti-vaqti bilan nazorat qilinishi, quvurlarni burash, taʼmirlash yoki almashtirish ishlari oʻz vaqtida bajarilishi;

g) pulpovoddan boʻtana sizib chiqishini oldini olish boʻyicha zudlik bilan choralar koʻrish;

d) pulpovod estakadalarini muntazam ravishda qor va muzlardan tozalash, estakadalardagi pulpovodlarning muzlashiga yoʻl qoʻymaslik;

e) kuzda va bahorda qor erishidan oldin pulpovod trassasidagi suv oʻtkazish quvurlarini, kyuvetlar yoki togʻoldi ariqchalarini tozalash;

j) trassa polotnosini taʼmirlash va asos deformatsiyasi aniqlangan joylarda pulpovodlarni tekislash, shuningdek pulpovodlarga boriladigan yoʻllarni taʼmirlash ishlarini oʻz vaqtida olib borish;

z) pulpovodlarni loyqa bosishi va muz tiqinlarining yuzaga kelishiga yoʻl qoʻymaslik;

i) har chorakda kamida bir marta quvur oʻtkazgich armaturasi, zarbga qarshi vositalar va teskari klapanlar tekshirilishi;

k) pulpovodlar trassasidagi kompensatorlar va qoʻzgʻalmas tayanchlar holati kuzatib borilishi, zarur hollarda ularni taʼmirlash ishlari bajarilishi kerak.

93. Taʼmirlash ishlari uchun toʻxtatilganda va qishki texnologik tanaffuslarda boʻtana oʻtkazgich boʻshatilgan boʻlishi kerak.

94. Devorlarining qalinligi kritik koʻrsatkichga yaqinlashgan pulpovod uchastkalari (bosim hosil qiladigan pulpovodda quvurlarni profilaktik burashni hisobga olgan holda) almashtirilishi kerak. Devorlarning kritik qalinligi loyihada belgilanadi va kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnoma bilan tartibga solinadi.

95. Quvur poʻlati va payvand choklariga korrozion taʼsir koʻrsatmaydigan boʻtana tashiladigan pulpovod devorlarining kritik qalinligi quyidagi formula bilan aniqlanadi:

t = RD/(0,8R),

bu yerda t — quvur devorining kritik (chegaraviy) qalinligi, mm; R — quvurdagi ishchi bosim, MPa; D — quvurning tashqi diametri, mm; R — quvur materialining hisobiy qarshiligi, MPa.

96. Qulf armatura va zarbga qarshi qurilmalardan foydalanish loyiha va kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnomaga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

97. Quvur oʻtkazgich armatura va zarbga qarshi qurilmalarga ega pulpovodlardan foydalanishda:

a) nosoz surma va teskari klapanlar zudlik bilan taʼmirlanishi yoki almashtirilishi;

b) oxirgi uchastkalarda surma klapanlarning tez yopilishiga yoʻl qoʻymaslik;

v) zarbga qarshi qurilmalarni oʻz vaqtida tekshirish va taʼmirlash kerak.

98. Gidrotransport tizimini qish mavsumiga tayyorlash tadbirlari oʻz vaqtida (kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnomada koʻrsatilgan muddatlarda) bajarilishi kerak.

99. Bosim ostidagi pulpovodlar va armaturalarni taʼmirlash bilan bogʻliq ishlarni (payvandlash, parmalash va h.) bajarish taqiqlanadi.

100. Boʻtana oʻtkazgich ishga tushirilgandan keyin uning butun trassasi undan foydalanish uchun masʼul texnik xodim tomonidan koʻzdan kechirilishi kerak. Koʻzdan kechirish natijalari inshootlarni vizual koʻzdan kechirish jurnaliga qayd etilishi lozim.

4-bob. Kon qoldiqlari omborxonalari

1-§. Umumiy talablar

101. Yil boshlanishidan oldin kon qoldiqlari omborxonasining haqiqiy holatini hisobga olgan holda uni toʻldirish rejasi va grafigi, shuningdek, inshoot va uskunalarni rejaviy-ogohlantiruvchi taʼmirlash grafigi tuzilishi va tasdiqlanishi kerak.

102. Kon qoldiqlari omborxonasidan xavfsiz foydalanish uchun, ularning turidan qatʼiy nazar:

a) kon qoldiqlari har yili tasdiqlanadigan reja va grafika muvofiq joylashtirilishi, loyihada qabul qilingan toʻldirish sxemalari, boʻtanani chiqarish usullari, kon qoldiqlarini joylashtirish texnologiyasi va kon qoldiqlarini oqizib keltirish intensivligiga rioya qilinishi; kon qoldiqlarini ruxsatsiz va betartib joylashtirishga yoʻl qoʻymaslik;

b) omborxonada loyihada koʻzda tutilgan suv hajmini saqlab turish; suv hajmining loyihada koʻrsatilgan minimal darajadan kamayishi va maksimal darajadan oshishiga yoʻl qoʻymaslik;

v) inshootlarning holati ustidan muntazam nazorat oʻrnatish va loyihada belgilangan yoʻl qoʻyiladigan chegaraviy holati parametrlardan va inshootlardan xavfsiz foydalanish kriteriylaridan oshishiga yoʻl qoʻymaslik;

g) taʼmirlash ishlari hamda kon qoldiqlari va uning inshootlarining ish rejimida yuzaga kelgan nuqsonlarni bartaraf etish boʻyicha tadbirlarni oʻz vaqtida bajarish;

d) loyihada koʻzda tutilgan barcha tabiatni muhofaza qilish tadbirlarini bajarish kerak.

103. Avariyalarni bartaraf etish rejasida koʻzda tutilgan materiallar, asboblar, zaxirasi boʻlmagan, kon qoldiq omborxonalaridan foydalanish taqiqlanadi.

104. Kon qoldiqlari omborxonasi foydalanishga kiritilayotganda unda toʻplangan suv hajmi boyitish fabrikasidagi birinchi ishga tushirish majmuining aylanma suv taʼminoti uchun yetarli miqdordan oshmasligi kerak. Ortiqcha suv hajmini toʻplash loyihada asoslangan hollardagina ruxsat etiladi.

105. Kon qoldiqlari omborxonasi joylashgan hududda portlatish ishlarini oʻtkazish imkoniyati va shartlari loyihada belgilanadi.

106. Portlash ishlari qonunchilik hujjatlarida oʻrnatilingan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.

107. Toʻsuvchi toʻgʻonlar va dambalar, kanallar, drenajlar, tunnellar va taqsimlovchi boʻtana oʻtkazgichlarda inshootning piketlar boʻyicha uzunligini, shuningdek ularning yer yoki suv ostida joylashgan (yashiringan) kommunikatsiyalar (kabellar, suv quvurlari va h.k.) bilan kesishish joylarini koʻrsatuvchi belgilar qoʻyilgan boʻlishi kerak.

108. Agar kon qoldiqlari omborxonasi chiqaradigan changlar loyihada belgilangan sanitariya hududi chegarasidan tashqaridagi atmosfera havosining changlanish darajasini yoʻl qoʻyiladigan chegaraviy konsentratsiyalardan oshishiga olib kelsa, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi organlarining kelishuvisiz undan foydalanish taqiqlanadi.

109. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi organlari bilan kelishmasdan kon qoldiqlari omborxonasidan chiqadigan suvlarni tabiiy suv havzalariga (ariqlarga) tashlash taqiqlanadi.

110. Kon qoldiqlari omborxonalari (shlam omborxonalari, tindirgichlar) atrofida ularga kirish yoʻllarida “Xavfli hudud. Begonalarning kirishi taqiqlanadi!” degan plakatlar oʻrnatilgan boʻlishi kerak.

111. Kon qoldiqlari omborxonalari hududida begonalarning yurishi, tindirgich hovuzlarda choʻmilish, ulardagi suvdan xoʻjalik-ichimlik suvi sifatida va hayvonlarga berish uchun foydalanish taqiqlanadi.

112. Damba ustiga va bermalarga kirish yoʻllari uning uzunligi boʻyicha kamida har 3 km da koʻzda tutilishi, bunda damba (toʻgʻon) ga kamida ikkita kirish yoʻli boʻlishi kerak.

113. Kon qoldiqlari omborxonasidan foydalanish jarayonida va toʻsuvchi dambalarni koʻtarishda pastki byefda va dambaning pastki qiyaligida, shuningdek omborxona ichining loyihaviy toʻlish sathi chegarasida tuproq va jinslarni qirqib olish, oʻyiq, karyer va kotlovanlar hosil qilishga ruxsat etilmaydi. Bu uchastkalarda faqat loyihada asoslangan hollardagina tuproq va jinslarni qazib olish mumkin.

114. Tindirgich hovuzida, kuzatish uchun qulay joyda, kon qoldiqlari omborxonasidagi suv sathini kuzatish uchun deformatsiyalanmaydigan materialdan tayyorlangan, santimetrlarga ajratilgan suv sathini oʻlchash reykasi oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Reykaning nol belgisi tayanch reperga taqalgan boʻlishi kerak. Suv sathini uzoqdan turib nazorat qilish asbobi boʻlishidan qatʼiy nazar, reyka oʻrnatilishi kerak.

115. Quyib hosil qilinadigan kon qoldiqlari omborxonasi damba choʻqqisi belgisining yoki quyib hosil qilinadigan kon qoldiqlari omborxonasi marza dambasi tepa qiyaliklari atrofidagi suv usti plyajlari belgisining suv sathidan oshishi inshootdan foydalanish muddati davomida loyihaga muvofiq, lekin 1 va 2 sinfdagi omborxonalar uchun kamida 1,5 m, 3 va 4 sinfdagi omborxonalar uchun esa kamida 1,0 m boʻlishi kerak.

116. Ayrim holatlarda, hovuzning oʻlchamlari, undagi suv hajmi va obyektdan foydalanishning oʻziga xos sharoitlaridan kelib chiqib, damba choʻqqisining hovuzdagi suv sathidan balandlik koʻrsatkichlarining kamayishi loyihada asoslangan va Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi hamda Inspeksiya bilan kelishilgan boʻlishi kerak.

117. Suv usti plyajining uzunligi oqizib kelib hosil qilingan kon qoldiqlari omborxonasidan foydalanish muddati mobaynida kon qoldiqlari uyumining har qaysi yarusi uchun loyihada belgilangan miqdorga muvofiq, lekin 1-sinfdagi omborxonalar uchun kamida 50 m, 2-sinfdagilar uchun kamida 40 m, 3-sinfdagilar uchun kamida 30 m va 4-sinfdagilar uchun kamida 20 m boʻlishi kerak.

118. Boʻtanani (dambaning ichki tomoni) plyajga chiqarayotganda, uning damba choʻqqisiga va pastki qiyaliklariga quyilishiga yoʻl qoʻymaslik uchun, birlamchi damba choʻqqisi va tepa qiyalik atrofidagi marza dambalarining plyaj ustidan balandligi kamida boʻtana chiqariladigan qurilma diametriga teng, lekin kamida 0,50 m boʻlishi kerak.

119. Kon qoldiqlari omborxonasidagi mavjud suzuvchi vositalar doim soz holatda boʻlishi, unda yuk koʻtarish qobiliyati koʻrsatilgan yozuv va bortida qutqarish vositalari (qutqarish jiletlari yoki sharlar, koʻpikli arqon yoki suv olish uchun choʻmichlar) boʻlishi kerak.

120. Suzuvchi vositalardan foydalanishga maxsus oʻqitilgan odamlar qoʻyiladi.

121. Suvda oʻtkaziladigan ishlar topshiriq (naryad) — ruxsatnoma boʻyicha qonunchilikda oʻrnatilgan tartibda amalga oshiriladi.

122. Doimiy navbatchi xodim turishi koʻzda tutilgan kon qoldiqlari omborxonalarida nazoratchilar va taʼmirlovchi ishchilar uchun isitiladigan xizmat xonalari boʻlishi kerak. Bu xonalar elektr tarmogʻi va telefon (ratsiya) aloqa vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

2-§. Kon qoldiqlari omborxonasi dambalari va toʻgʻonlari

123. Birlamchi dambalar va marza dambalarini koʻtarish ishlari ishchi chizmalarga muvofiq tasdiqlangan ishlarni bajarish loyihasi boʻyicha amalga oshirilishi kerak.

124. Birlamchi dambalar va marza dambalarini koʻtarishda qiyaliklarning loyihaviy nishabligini oshirishga va loyihada koʻzda tutilgan berma kengligini kamaytirishga ruxsat etilmaydi.

125. Nazorat oʻlchovlari dambani koʻtarilishiga qarab uning uzunligi boʻylab har 50 m da oʻtkazilishi kerak. Belgilangan loyihaviy oʻlchamlardan chetga chiqishlar zudlik bilan bartaraf etilishi kerak.

126. Dambaning turli hududlarida qazilma jinslarni toʻkish ketma-ketligi va tartibi kon qoldiqlari omborxonalarini toʻldirish grafigi va texnologiyasi bilan bogʻlanishi kerak.

127. Qazilma jinslaridan damba qurishda quyidagilar qatʼiy nazorat ostiga olinishi kerak:

a) damba tanasiga tuproq (grunt)larni yotqizish texnologiyasi;

b) yaruslar balandligi va qiyaliklar nishabligining loyihada belgilangan miqdorlariga rioya qilinishi;

v) dambani koʻtarish va kon qoldiqlari omborxonasidagi suv sathi koʻtarilishining loyihada belgilangan surʼatlari.

128. Dambani koʻtarayotganda uning har bir qatlamida ijro hujjatlari tuzilishi kerak. Ular quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

a) damba va uning elementlarining loyihaviy va haqiqiy oʻlchamlari hamda belgilari koʻrsatilgan marksheyderlik (geodezik) sʼyomka va xarakterli koʻndalang kesim profillari;

b) damba va kon qoldiqlari tayanch prizmasini koʻtarishda geotexnika nazorati natijalari;

v) yopiq ishlar dalolatnomasi.

129. Damba tanasida uning oʻqiga parallel ravishda bosimli quvur oʻtkazgichlarni oʻtkazish taqiqlanadi.

130. Damba choʻqqisi va bermalaridan avtotransport hamda maxsus texnikalarning muntazam harakati uchun foydalanish, loyihada koʻzda tutilgan holatlardan tashqari, taʼqiqlanadi.

131. Dambalar va ulardagi inshootlar (yoʻllar, yoritish va aloqa liniyalari va h.k.) ulardan xavfsiz foydalanishni taʼminlaydigan ishchi holatda saqlanishi kerak.

132. Dambaning choʻqqisi va pastki qiyaligiga boʻtananing oqib tushishiga ruxsat etilmaydi.

133. Damba ustidan oʻtgan taqsimlovchi boʻtana oʻtkazishlardan boʻtananing sizib chiqishi zudlik bilan bartaraf etilishi kerak.

134. Boʻtana oʻtkazishlarni yuvayotganda va boʻshatayotganda dambaning tashqi pastki qiyaligiga pulpa va suv chiqarish taqiqlanadi.

135. Bermalarda va damba choʻqqisida loyihada berilgan miqdorlardan oshadigan choʻkish holatlari, boʻylama va koʻndalang darzlar paydo boʻlganda, qiyaliklar qisman koʻchganda bu uchastkalarga pulpani tashlash toʻxtatilishi, deformatsiyalarning paydo boʻlish sabablari aniqlanishi va oʻz vaqtida damba tanasini tiklash choralari koʻrilishi kerak.

136. Dambaning choʻqqisidan suvning toshishiga olib keluvchi mahalliy choʻkishlar damba koʻtarilgan tuproq (grunt) bilan darhol toʻldirilishi kerak. Bunda tuproq (grunt) zichligi loyihada berilgan miqdordan kam boʻlmasligi kerak.

137. Tindirish hovuzi hududidagi yuqori qiyalikning mahkamlangan joylari buzilishi, loyihaga muvofiq yoki loyiha tashkiloti bilan kelishilgan holda, suv va sovuqqa chidamli toshlar bilan qisqa muddatlarda tiklanishi kerak.

138. Damba tanasining yaxlitligi buzilganda, qiyaliklarda kon qoldiqlari omborxonasidan suv va kon qoldiqlarining oqib chiqishi xavfini tugʻdiruvchi oʻpirilish yoki deformatsiyalar yuz berganda, unga pulpa tashlanishi darhol toʻxtatilishi va avariyalarni bartaraf etish rejasiga muvofiq tadbirlar bajarilishi shart.

139. Pyezometrlarda suv sathining loyiha koʻrsatkichlaridan yuqori koʻtarilishi kuzatilsa, loyiha tashkilotidan kon qoldiqlari omboridan foydalanishni davom ettirish mumkinligi toʻgʻrisida xulosa va texnik shartlar olinishi kerak.

140. Suv tiqilishi yuz bergan yopiq naysimon drenaj uchastkalarining texnik holati zudlik bilan tekshirilishi kerak. Agar texnik holati tekshirilgan quvur va drenajda begona predmetlar tiqilib qolganligi aniqlanmasa, mavjud drenaj rekonstruksiya qilinishi yoki qoʻshimcha drenaj qurilishi kerak.

141. Agar loyihada berilgan oqizib kelib kon qoldiqlari omborxonasini hosil qilish texnologiyasi va suv usti plyaji uzunligiga rioya qilingan holda dambaning pastki qiyaligida filtratsiya suvlarining chiqishi kuzatilsa, loyihani ishlab chiqqan tashkilotga murojaat qilinishi kerak. Loyiha tashkiloti esa loyiha hujjatlariga tegishli oʻzgartirishlarni kiritishi shart.

142. Pastki qiyalikda filtratsiya suvlari bilan birgalikda tuproq zarralari oqib ketishi (suffoziya) aniqlanganda ushbu uchastkada oqizib kelib kon qoldiqlari omborxonasini hosil qilish ishlari darhol toʻxtatilishi va suffoziya sabablarini bartaraf etish va qiyalikni tiklash boʻyicha tezkor choralar koʻrilishi kerak. Agar qabul qilingan choralar kutilgan natijani bermasa, loyiha tashkilotining loyiha yechimi olinishi lozim.

143. Oqizib kelib hosil qilinadigan kon qoldiqlari omborxonasida, ularning sinfidan qatʼiy nazar, oqizish uchastkasida muntazam navbatchilik tashkil etilgan boʻlishi kerak. Navbatchi xodim muntazam ravishda kon qoldiqlarini oqizishni operativ boshqarish va inshootlarning holati nazoratini amalga oshirishi kerak.

144. Kon qoldiqlarini plyajga oqizib keltirish butun oqizish fronti uzunligi boʻylab uchastkalarga boʻlib amalga oshirilishi kerak. Bunda boʻtananing damba oʻqiga nisbatan plyaj boʻylab normal oqishi taʼminlanishi kerak.

145. Boʻtananing yuqori qiyalik boʻylab yoki dambaning oʻqiga parallel ravishda chiqarilishi va oqishi, loyihada koʻzda tutilgan hollardan tashqari, ruxsat etilmaydi. Kon qoldiqlari oqimi qatlamlarining qalinligi va yoʻl qoʻyiladigan intensivligi loyihada belgilanadi.

146. Boʻtanani chiqarish qurilmalarining uzunligi marza dambalarining yuvilishi xavfini yuzaga kelishiga, ular oʻrtasidagi masofa esa damba yaqinida tiqinlar hosil boʻlishiga yoʻl qoʻymasligi kerak.

147. Boʻtana qoldiqlarini chiqarib yuborish uchun moʻljallangan qurilmalar uzunligi loyihada belgilangan suv usti plyaji uzunligi doirasida mayda dispersli kon qoldiqlari choʻkmalarining hosil boʻlishiga yoʻl qoʻymasligi kerak.

148. Avariya sigʻimlaridan tortib olinayotgan kon qoldiqlarini loyiha tashkiloti bilan kelishmasdan tayanch prizmaga joylashtirish ruxsat etilmaydi.

149. Kon qoldiqlarini dambalarga ikki tomonlama oqizib keltirishda va bir tomonlama qismlarga boʻlib oqizishda tindirish hovuzchasining chegarasi loyihada belgilangan doirada saqlanishi kerak.

150. Dambaga kattaligi loyihada koʻrsatilgan oʻlchamlardan kichik boʻlgan kon qoldiqlarini oqizib keltirish taqiqlanadi.

Agar geotexnik nazorat tomonidan, kon qoldiqlarini oqizib keltirish texnologiyasiga rioya qilingan holda tayanch prizmasiga oqizib keltirilayotgan kon qoldiqlari xususiyatlarining loyihada koʻrsatilganiga nisbatan farq qilishi (mayda fraksiyalarning koʻpligi, zichlikning kamligi, kuygan tuproqning mavjudligi va h.) aniqlansa, bu haqda zudlik bilan loyihani ishlab chiqqan tashkilotga bildirilishi kerak. Loyiha tashkiloti esa, oqizib keltirilayotgan kon qoldiqlarining haqiqiy xususiyatlarini hisobga olgan holda, tezda kon qoldiqlari omborxonasi mustahkamligining qiyosiy hisob-kitoblarini amalga oshirishi va oqizib keltirish ishlarini davom ettirish mumkinligi toʻgʻrisida xulosa berishi yoki texnologiyaga oʻzgartirish kiritishi kerak.

151. Plyaj hududidagi kon qoldiqlarini qazish bilan bogʻliq har qanday ishlarni faqat loyihada belgilangan doirada va chuqurlikda bajarishga ruxsat etiladi. Plyajda nishabligi damba tomonga teskari boʻlgan chuqurlar va uchastkalarning yuzaga kelishiga ruxsat etilmaydi.

152. Kon qoldiqlarini dambalar va tayanch prizmalariga oqizib keltirish ishlari oʻrtacha kunlik havo harorati minus 5°S gacha boʻlgan sharoitlarda amalga oshirishga ruxsat etiladi.

153. Omborxona joylashgan hudud iqlimi, chiqindi donalarining yirikligi, boʻtananing sarfi, konsistensiyasi va haroratiga qarab, kon qoldiqlarini tayanch prizmaga havo harorati minus 10°S gacha boʻlganda, loyihada omborxona mustahkamligi va foydalanish xavfsizligi asoslagan holda, joylashtirish ruxsat etiladi.

154. Kon qoldiqlarini dambalar va tayanch prizmalariga oqizib keltirish ishlari oʻrtacha kunlik havo harorati minus 5°S gacha boʻlgan sharoitlarda amalga oshirishga ruxsat etiladi.

155. Kon qoldiqlari omborxonasida muz va qorni yuvib tozalash taqiqlanadi.

156. Qishda oqizib keltirilgan uchastkalarda kon qoldiqlarini issiq paytda joylashtirish muzlagan qatlam toʻliq erigandan soʻng yoki qishki oqizib keltirish boʻyicha loyiha koʻrsatmalariga muvofiq amalga oshirish ruxsat etiladi.

3-§. Damba va toʻgʻonlarni taʼmirlash

157. Damba va boshqa gidrotexnik inshootlarni mukammal taʼmirlash ishlari ixtisoslashtirilgan tashkilot tomonidan qonunchilik hujjatlarida oʻrnatilgan tartibda bajarilishi kerak.

158. Taʼmirlash ishlari tashkilot buyrugʻi bilan tayinlangan komissiya tomonidan qabul qilinadi, dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi va inshoot pasportida qayd etiladi.

159. Kranlarni yangi toʻkilgan zichlanmagan tuproqda (gruntda), shuningdek nishabligi kran pasportida koʻrsatilganidan yuqori boʻlgan maydonchalarda oʻrnatishga ruxsat etilmaydi.

160. Tuproq (grunt) avtotransportda tashilganda mashinalarning toʻgʻon yoki damba ustidan harakatlanishini ushbu maqsad uchun maxsus tayinlangan shaxs tomonidan boshqarilishi kerak.

161. Toʻgʻon va dambalarning qiyaliklarida ishlaganda odamlarning sirpanishi va tushib ketishiga qarshi xavfsizlik choralari (tirkama narvonlar, xavfsizlik kamarlari va h.) koʻrilishi kerak.

162. Damba choʻqqisidan qiyalikka tosh, yogʻoch-xodalar va boshqalar keltirilayotganda materiallar tushishi ehtimoli boʻlgan hududda odamlarning boʻlishi taʼqiqlanadi.

163. Qish mavsumida toʻgʻonda ishlarni boshlashdan oldin ish joylari qor va muzdan tozalanishi kerak.

4-§. Suv yigʻish va suv chiqarish inshootlari

164. Suv yigʻish va suvni chiqarish inshootlarining konstruksiyasi, oʻlchamlari va joylashishi loyiha hujjatlariga muvofiq boʻlishi kerak.

165. Suv yigʻish va suvni chiqarish inshootlaridan xavfsiz foydalanish uchun quyidagilar talab etiladi:

a) tindirish hovuzidagi suv sathi har kuni, sel va suv toshqinlari paytida esa har smenada tekshirilishi;

b) suv yigʻish inshootlari yaqinida loyihada koʻrsatilgan suv chuqurligi va suv chiqish qurilmasi oldida suv bosimi taʼminlanishi;

v) quduq va kameralarning suv qabul qiladigan darchalarida suv quyiladigan joy marzalarini oʻz vaqtida koʻtarish, ularga begona predmetlar, pulpa va kon qoldiqlarining tushishiga yoʻl qoʻymaslik;

g) suv olinadigan va suv tashlanadigan nuqtalarda suvning sifatini (tiniqligini) muntazam nazorat qilish;

d) maishiy va eruv suvlarining loyihada koʻzda tutilgan sarfini taʼminlash.

166. Quduq va kameralarning suv qabul qiladigan darchalari va sifon suv qabul qiluvchi inshootlarning tortish qurilmalari ularga begona predmetlar, muz parchalarining tushishidan himoyalangan boʻlishi kerak.

167. Suv yigʻish va suvni chiqarish inshootlaridan foydalanish jarayonida shandorlar oraligʻidagi boʻshliqni beton bilan toʻldirish ishlarni xavfsizligini taʼminlovchi maydonchalar yoki boshqa qurilmalardan amalga oshirilishi kerak. Betonning tarkibi va betonlash texnologiyasi loyiha hujjatlariga muvofiq boʻlishi kerak.

168. Suv yigʻish qudugʻini qirgʻoq bilan bogʻlaydigan xizmat koʻprigiga chiqish joyi yopiladigan darvozali yoki eshikchali toʻsiq bilan jihozlanadi. Begonalarning koʻprikka chiqishiga yoʻl qoʻyilmasligi kerak.

169. Quduqlar qirgʻoq bilan xizmat koʻprigi orqali bogʻlanmagan kon qoldiqlari omborxonalarida yilning har qanday paytida odamlarning quduqqa borishini, shandor va taʼmirlash materiallarini yetkazib berish imkoniyatini taʼminlovchi loyihada koʻzda tutilgan vositalar boʻlishi kerak. Ushbu vositalarni saqlash joylari hamda ularni saqlanishi va ulardan foydalanish uchun masʼul shaxs mahalliy yoʻriqnomada belgilanadi.

170. Bevosita suvni chiqarish qudugʻi (novi) yaqinida har bir suv qabul qilish tuynugini kon qoldiqlari omborxonasidagi suv sathidan kamida 0,5 metr balandlikda yopish uchun yetarli miqdorda shandor yoki sarg zaxirasi saqlanishi kerak.

171. Suv yigʻish va suvni chiqarish quduqlarida yaroqsiz shandor yoki sargni oʻrnatish va ularni tayyorlashda hamda oʻrnatishda har qanday loyihadan chetga chiqishlar taʼqiqlanadi.

172. Suv qabul qilish tuynuklarini shandorlar bilan bekitish va shandorlar oʻrtasidagi oraliqni betonlash yopiq ishlari maxsus dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi va unga shandor va betonning ijro sxemasi, pasportlari ilova qilinadi.

173. Suzuvchi vositalardan turib shandorni ishchi holatga oʻrnatayotganda ishchilar (kamida ikki kishi) bogʻlama himoya kamari va qutqaruv nimchalari bilan taʼminlanadi.

174. Suv yigʻish va suvni chiqarish quduqlarini ularning atrofidagi muzlar taʼsiridan himoyalash uchun, odatda, kengligi kamida 0,75 metr boʻlgan maynalar quriladi.

175. Agar shandorning mononolitlanmagan qismi balandligi va suv quyiladigan qismdagi bosim loyihada belgilangan miqdorlardan yuqori boʻlsa, quduqlar va novlardan foydalanish taqiqlanadi.

176. Foydalanish muddati tugagandan keyin quduqlar, novlar va damba orqali yoki uning asosidan oʻtgan suvni chiqarish kollektorlari loyihaga muvofiq tamponlanadi. Bajarilgan ishlar tegishli ijro hujjatlari bilan rasmiylashtirilishi kerak.

177. Joyning nishabligi 10 gradusdan ortiq boʻlganda suv tashlanadigan novlar boʻylab narvonlar oʻrnatiladi. Novning kengligi 2 metrdan ortiq boʻlganda zinalar uning ikkala tomonidan oʻrnatilishi kerak.

178. Kollektorlar va novlar ustida kon qoldiqlarini loyihada belgilanganidan ortiq balandlikda joylashtirish faqat loyiha tashkilotining roziligi bilan ruxsat etiladi.

179. Suv yigʻish va suvni chiqarish inshootlarini tekshirish va taʼmirlash ishlari topshiriq (naryad) — ruxsatnoma boʻyicha amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

180. Damba va yoki koʻprik qirgʻogʻi bilan bogʻlanmagan quduqlarni tekshirish, ularga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashni amalga oshiruvchi xodimlar ratsiya aloqa vositasi bilan taʼminlanadi.

181. Qayiqdan turib oʻlchov ishlari tarkibi kamida ikki nafar qutqaruv nimchalarini kiyib olgan kishidan iborat boʻlgan zveno tomonidan amalga oshiriladi.

Chuqurlikli lot yordamida qoʻlda oʻlchaganda qayiqning bortida turib olish yoki oʻrindigʻida turgan holda bort tomon egilish taqiqlanadi. Lotlinning boʻsh uchini qoʻlga oʻrash taqiqlanadi. Ogʻirligi 10 kilogrammdan ortiq lotdan foydalanishda uni tushirish va koʻtarish uchun chigʻir (lebedka)dan foydalanish lozim.

182. Suv chiqarish kanallari ularga begona jismlar hamda tuproq tushib qolishidan himoyalangan boʻlishi lozim. Kanallarning togʻ yon bagʻriga tutash bermalari choʻkmalardan muntazam ravishda tozalab turilishi kerak.

183. Bosimsiz tunellar vaqti-vaqti bilan chiqindilardan tozalanib turilishi lozim. Qoplamaning zararlangan joylari oʻz vaqtida tiklanishi, qoplamasiz tunellardagi koʻchib tushgan toshlar esa olib tashlanishi lozim.

184. Gidrotexnik tunnellarning koʻrigi har bir sel va suv toshqindan keyin, lekin yilda kamida ikki marotaba amalga oshirilishi kerak. Koʻrikdan oʻtkazish natijalari vizual kuzatuvlar jurnalida qayd etiladi yoki maxsus dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.

185. Bahorgi sel va suv toshqinlari yoki yomgʻirlar mavsumi boshlanishidan kamida bir oy oldin tashkilotda toshqin komissiyasi tuziladi va toshqin suvlarini xavfsiz qabul qilish yoki oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqiladi. Reja hududiy gidrometeorologiya xizmatidan olinadigan toshqin prognozi maʼlumotlariga asosan ishlab chiqiladi. Chora-tadbirlar prognoz qilingan toshqinlarning boshlanishidan kamida 15 kun oldin amalga oshiriladi.

Komissiya inshootlarning toshqinni qabul qilish va oʻtkazishga tayyorligi toʻgʻrisida dalolatnoma tuzadi va u tashkilotning texnik rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

186. Avariya brigadalarining barcha mutaxassislari va xodimlari toshqin suvlarini qabul qilish hamda oʻtkazish jarayonida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan ishlarni amalga oshirish boʻyicha yoʻl-yoʻriq olishlari hamda oʻqitilishlari lozim boʻlib, bu haqida chora-tadbirlar rejasida qayd etiladi.

187. Toshqinni suvlarini oʻtkazish vaqtida kon qoldiqlari omborxonasidagi suv sathi hamda suvni chiqarish inshootlari orqali suvning oʻtishi, ularning hamda dambaning holati ustidan doimiy (kechayu-kunduz) nazorat oʻrnatiladi.

188. Kanallar, tunnellar, tez oqar suv yoʻllarida ichki suv muzlari (shugalar)dan hosil boʻlgan tiqinlarni pastdan oʻziga tomon yoʻnalishda tozalash taqiqlanadi.

189. Suv yigʻish va suvni chiqarish inshootlarini tozalash ishlari, ushbu ishlarni bajarishga masʼul muhandis-texnik xodimning bevosita boshchiligida amalga oshirilishi kerak.

190. Toshqin suvlari oʻtkazib yuborilgandan soʻng barcha gidrotexnik inshootlarlar koʻzdan kechirilishi kerak. Aniqlangan shikastlanishlar bartaraf etiladi.

Avariya suv chiqarish kanali kon qoldiqlari omborxonasidan suv oʻtkazmaydigan suvtoʻsgich yordamida ajratilgan, yigʻish sigʻimlari esa loyihada koʻrsatilgan muddatga boʻshatilgan boʻlishi kerak.

191. Foydalanishdan chiqarilgan quduqlar va suv tashlash kollektorlari loyiha hujjatlariga muvofiq bekitib tashlanishi kerak.

5-§. Nazorat va kuzatuv

192. Kon qoldiqlari omborxonalari holati nazorati va kuzatuvi loyihada berilgan dastur va davriylikka muvofiq amalga oshirilishi kerak.

193. Kon qoldiqlari omborxonalarida natura kuzatuvlari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

vizual kuzatuvlar;

inshootlar deformatsiyasi ustidan geodeziya (marksheyderlik) nazorati;

filtratsiya rejimlari ustidan kuzatuv;

kon qoldiqlarini oqizib keltirish texnologiyasiga rioya qilinishi ustidan nazorat;

damba va tayanch prizmaga oqizib keltiriladigan kon qoldiqlari sifati ustidan geotexnik nazorat;

omborxona idishining toʻlishi ustidan nazorat;

tindirilgan suvning sifati ustidan nazorat.

194. Vizual kuzatuvlar davomida quyidagilar nazorat qilinishi kerak:

a) foydalanuvchi tashkilot xodimlari tomonidan bajariladigan kon qoldiqlari asosi va kosasini tayyorlash, toʻgʻon va dambalarni koʻtarish ishlarining loyihaga muvofiqligi;

b) qiyaliklar, bermalar va damba (toʻgʻon) choʻqqisi va ular qirgʻoq bilan tutashgan joylarning holati: choʻkmalar, darzlar, siljishlar, oʻpirilishlar, suffoziya va boshqa salbiy holatlarning mavjudligi;

v) drenaj qurilmalarining holati: tiqinlar, loyqa bosish, choʻkmalar, tuproqning oʻpirilishi va suvning drenaj trassasidan chetga chiqishi, botqoqlanish, nov va quduqlarning buzilishi (shikastlanishi), drenaj yoki uning chiqarish qurilmalarining muzlashi va hokazolarning mavjudligi;

g) suv yigʻish va suvni chiqarish inshootlarining holati: inshootlarning devorlarida darz va chuqurchalar, ularning birikkan joylarida suv sizib chiqishi, metall konstruksiyalarda korroziya holatlarining mavjudligi, inshootlarning sel va suv toshqinlariga tayyorligi;

d) NUAning tekshirish imkoniyati boʻlgan qismlari holati: qopqoqlarining borligi, kallaklarning egilganligi, raqamlanishi va boshqalar;

e) qiyaliklar, bermalar va kanal qoplamalarining holati: ularning ostida suv oʻyib ketishi natijasida chuqurliklar hosil boʻlganligi, choklarning ochilishi, koʻmilish va loyqa bosish hollari.

195. Vizual kuzatuvlar jurnaliga inshootlarni koʻrikdan oʻtkazish hamda oʻrganish paytida aniqlangan barcha kamchiliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. Jurnalga foydalanish jarayonida inshootlarning texnik holatida jiddiy buzilishlar sodir boʻlgan barcha uchastkalar belgilangan, buzilish xarakteri va sanasi koʻrsatilgan kon qoldiqlari omborxonasi rejasi ilova qilinadi.

Kon qoldiqlari omborxonasining texnik holati uchun masʼul muhandis-texnik xodim vizual kuzatuvlar jurnalini har hafta tekshirib borishi hamda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha belgilangan chora-tadbirlar bajarilishi toʻgʻrisida yozuvlarni kiritadi.

196. Uzunligi uch kilometrdan ortiq boʻlgan inshootlarni har smenada tekshirish yuklatilgan xodimlar transport vositasi bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

197. Vizual kuzatuvlar natijasida xavfli xarakterga ega boʻlmagan deformatsiyalar (choʻkish, botish, darzlar, damba tanasi yoki asosining ayrim uchastkalarining boʻrtib chiqishi) aniqlanganda, ushbu deformatsiya uchastkalarida instrumental kuzatuvlar tashkil etiladi. Bunday kuzatuvlar deformatsiyalanish holatining soʻnishi yoki toʻliq yoʻq boʻlgunga qadar oʻtkazilishi kerak. Xavfli deformatsiyalanish holati aniqlanganda zudlik bilan bartaraf etish boʻyicha choralar koʻrilishi shart.

198. Geodezik (Marksheyderlik) nazorati quyidagilardan iborat:

a) oʻrnatilgan nazorat-oʻlchov apparatlarining rejali hamda balandlik holatini geodezik oʻlchash;

b) inshootlar va ularning asoslarining choʻkishi va siljishini, shuningdek, inshootlarning geometrik oʻlchamlarini davriy ravishda oʻlchab turish;

v) kon qoldiqlari omborxonasini davriy ravishda topografik sʼyomka qilib turish.

199. Instrumental kuzatuvlar natijasida damba (toʻgʻon)ning maʼlum uchastkalarida va ularning asoslarida vaqt mobaynida ortib borayotgan va yoki soʻnmayotgan deformatsiyalanish holatlari aniqlanganda, buning sabablarini aniqlash va inshootlarning avariyasiz ishlashini taʼminlaydigan tadbirlar ishlab chiqish uchun zudlik bilan loyiha tashkiloti vakili chaqirilishi kerak.

200. Dambadagi nazorat-oʻlchov apparatlarining tayanch geodeziya oʻqiga nisbatan rejadagi va balandlik holatini geodezik oʻlchash ishlari, inshootlardan foydalanish jarayonida apparatlar shikastlangan yoki buzilgan hollardan tashqari, kamida 3 yilda bir marta oʻtkazilishi kerak. Bunday apparatlarni rejada va balandlik boʻyicha bogʻlash ular tiklangandan keyin darhol bajarilishi kerak.

Suv sathini oʻlchash reykasining tayanch reperga nisbatan “0” belgisi har yili tekshirilishi kerak.

Davlat geodeziya tarmogʻidan olingan tayanch reperlar kamida 5 yilda bir marta tekshirilishi kerak.

201. Loyihada koʻzda tutilgan inshootlarda filtratsiya rejimi va gʻovaklardagi bosim ustidan oʻtkaziladigan kuzatuvlarda quyidagilar aniqlanadi:

a) toʻsiq inshootlarning tanasi va asosida va ularning qirgʻoq bilan tutashgan joylaridagi filtratsiya suvlari sathlari holati;

b) inshootlarning asosida, qirgʻoq va yordamchi inshootlar bilan tutash joylardagi pyezometrik bosimlar;

v) drenaj liniyalari, ularning chiqish joylari va drenaj kollektorlaridagi filtratsiya sarfi miqdori;

g) filtrlangan suvlarining kimyoviy tarkibi va tiniqligi;

d) filtrlangan suvlarining qiyaliklarga va dambaning qirgʻoq bilan tutashgan joylariga chiqarish joylari, suffoziyaning mavjudligi;

j) kon qoldiqlari omborxonasiga tutash hududlardagi sizot suvlar sathi va kimyoviy tarkibi;

z) toʻgʻonlarning suvga chidamli elementlari, ularning tuproqli asoslari va kon qoldiqlari oqizib keltiriladigan dambalarning tanasida gʻovaklar bosimining miqdori.

202. Kuzatuv tarmogʻidagi skvajinalarda suv sathini oʻlchash va namuna olish hamda yer osti suvlarining ifloslanishi va tutash hududni suv bosishi ehtimolini baholash uchun ularni kimyoviy-analitik tahlil qilish ishlari loyihada koʻzda tutilgan muddatlarda, lekin kamida yarim yilda bir marta oʻtkazilishi kerak. Kuzatuv va tahlil natijalari Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining hududiy organlariga ularning birinchi talabi bilan berilishi kerak.

203. Kon qoldiqlarini oqizib keltirishning loyihaviy texnologiyasiga rioya qilinishi ustidan kuzatuvlar quyidagilardan iborat:

a) dastlabki boʻtana va kon qoldiqlari tavsiflarini nazorat qilish;

b) boʻtanani chiqarish qurilmalarining diametri va uzunligi hamda ular oʻrtasidagi masofaning loyihaga muvofiqligini nazorat qilish;

v) boʻtananing kon qoldiqlarini oqizib keltirish kartasiga toʻgʻri yetkazib berilishi va oqizib keltirilayotgan materialning karta yuzasiga taqsimlanishini nazorat qilish;

g) loyihada qabul qilingan kon qoldiqlarini oqizib keltirish intensivligi, oqizib keltirilayotgan qatlamlar qalinligi va plyajni dam oldirish vaqtiga rioya qilinishini nazorat qilish;

d) oqizib keltirilgan tuproqda suv yuvishi natijasida chuqurchalar yoki mayda fraksiyalar oʻtirib qolishi mumkin boʻlgan tiqin hududlarning paydo boʻlishini bartaraf etilishini nazorat qilish.

204. Gidrotransport tizimi pulpani loyihada koʻzda tutilgan balandlikka va masofaga chiqarishni taʼminlay olmagan yoki koʻrsatilgan texnologiya boʻyicha tayanch prizmaga oqizib keltirilayotgan kon qoldiqlarining granulometrik tarkibi loyihaga muvofiq boʻlmagan hollarda dastlabki pulpa tavsiflari nazorati amalga oshiriladi.

Pulpa tavsiflarining loyihada koʻrsatilganiga nisbatan farqi katta (15 — 20 foizdan ortiq) boʻlgan hollarda ular loyihada koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga keltirilishi yoki gidrotransport tizimi rekonstruksiya qilinishi va kon qoldiqlarini joylashtirish reglamentiga oʻzgartirishlar kiritilishi kerak.

205. Plyajga yetkazib berilayotgan boʻtana va kon qoldiqlari tavsiflarini nazorat qilish boʻtana sarfini oʻlchash, loyihada berilgan kon qoldiqlarini oqizib keltirish texnologiyasini oʻrganish va tekshirish paytida bir vaqtda ishlayotgan barcha boʻtana chiqaruvchi qurilmalardan boʻtana namunasini olish va uni analiz qilish orqali amalga oshiriladi.

206. Damba va ularning tayanch prizmalariga oqizib keltirilgan tuproq sifatini nazorat qilish uning fizik-mexanik xususiyatlarini aniqlashni oʻz ichiga oladi. Inshootning sinfiga muvofiq aniqlanishi kerak boʻlgan koʻrsatkichlar geotexnik nazorat pasportida koʻrsatiladi. Ushbu pasport inshootni qurishga doir ishchi hujjatlar yoki texnik shartlar tarkibiga kiritilishi kerak.

207. Inshootning sinfidan qatʼiy nazar quyidagilar aniqlanadi:

a) tuproqning granulometrik tarkibi;

b) tuproqning zichligi;

v) namlik.

208. Kon qoldiqlari quyib hosil qilinadigan omborxonalarda, agar damba butun balandligi boʻyicha pastki byef tomonga koʻtarilayotgan boʻlsa, kon qoldiqlarini oqizib keltirish ustidan geotexnik nazorat, agar bu loyihada koʻzda tutilmagan boʻlsa, talab etilmaydi, Bunda faqat sigʻimning bir tekis toʻlishi, tindirish hovuzidagi suv sathi va hajmi nazorat qilinishi kerak.

209. Kon qoldiqlarini oqizib keltirishda nazorat kuzatuvlari va oʻlchovlarni bajarish uchun omborxonada damba oʻqiga nisbatan koʻndalang stvorlar mahkamlangan boʻlishi kerak. Stvorlarning holati va ularni mahkamlash usuli loyiha hujjatlarida belgilanadi.

210. Sigʻimning toʻlishi ustidan kuzatuvlar quyidagilardan iborat:

a) kon qoldiqlari omborxonasi hovuzida suv sathining oʻzgarishini suv sathini oʻlchash reykasi boʻyicha nazorat qilish;

b) omborxonada toʻplangan kon qoldiqlari va suvning hajmini aniqlash.

211. Sigʻimning toʻlishini nazorat qilish uchun kamida 1 yilda bir marta suv usti va suv osti kon qoldiqlari qatlamlari geodezik sʼyomka qilinishi va kon qoldiqlari omborxonasidagi kon qoldiqlari va suvning hajmi aniqlanishi kerak.

212. Kon qoldiqlari omborxonasining toʻlishi loyihada koʻrsatilgan grafikdan oʻzib ketgan hollarda tashkilot bu haqida loyihani ishlab chiqqan tashkilotga xabar berishi va, zarur hollarda, uni oʻz vaqtida rekonstruksiya qilish yoki yangi omborxona qurish choralari koʻrilishi kerak.

213. Suvning tinishi sifatini nazorat qilish vaqti-vaqti bilan omborxona tashqarisida suv yigʻish qudugʻi va suv tashlanadigan kollektordan suv namunasini olish va uni analiz qilish orqali amalga oshiriladi.

Namuna olingan nuqtalarda suv tiniqligining oʻzgarishiga qarab quduqlar va suv tashlash kollektorlari devorlarining yaxlitligi toʻgʻrisida xulosa qilish mumkin.

214. Natura kuzatuvlari natijalari mazkur Qoidalarning 5-ilovasida berilgan shakldagi maxsus jurnallarga qayd etiladi.

215. Oqizib keltirib hosil qilingan plyajlarda boʻtana, kon qoldiqlari namunalarini, drenaj quduqlardan suv namunasini olish zvenoda kamida ikki kishi boʻlgandagina ruxsat etiladi.

216. Pyezometrlar yopiladigan qopqoqlar yordamida ifloslanishdan himoyalangan boʻlishi kerak. Pyezometrlar, yuza, chuqurlik markalari va ishchi reperlarning yer yuzasiga chiqib turgan qismlari shikastlanishdan himoyalangan boʻlishi kerak. Himoya kallaklari konstruksiyasi loyihada belgilanadi.

217. Nazorat-oʻlchov apparatlarining metall qismlari korroziyadan ishonchli himoyalangan boʻlishi kerak. Yer yuzasiga chiqib turadigan himoya kallaklari yoki quduq qopqoqlariga yuvilmaydigan boʻyoq bilan NUA raqami koʻrsatilgan boʻlishi kerak.

5-bob. Aylanma suv taʼminoti tizimi

1-§. Umumiy talablar

218. Aralash turdagi nasos stansiyalarida suv yigʻish kameralarining suvni qabul qilish darchalari zatvorlari avariya vaziyatlarida darchalarning shoshilinch ravishda yopilishini taʼminlab berishi lozim.

219. Nasos stansiyalarining mashina zallarida hisobiy bosimi 1 MPa (10 kgs/kv.sm) dan yuqori boʻlgan quvur oʻtkazgichlarda poʻlat surma klapanlar (zadvijkalar) oʻrnatilishi kerak.

220. Har bir agregatda manometr, vakuummetr (vakuumli nasoslar uchun), elektr dvigatellari statorining sim oʻrami va podshipniklar haroratini nazorat qilish uchun dvigatel konstruksiyasida koʻzda tutilgan joylarda termometr yoki termosignalizatorlar boʻlishi kerak. Agregatlar (asosiy va yordamchi), surma klapanlar va zatvorlar boʻyalgan, raqamlangan, uskuna va quvur oʻtkazgichlarda tok, suv yoʻnalishi va shturvallar, dastaklar va boshqa boshqaruv moslamalari (surma klapanlar, zatvorlar) ning aylanish yoʻnalishi strelkalar bilan koʻrsatilgan boʻlishi kerak.

221. Nasos agregatlarini ishga tushirish va toʻxtatish loyiha va aylanma suv taʼminoti tizimidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnoma koʻrsatmalariga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

Agregatlar ishlab turganda himoya qurilmalarini yechib olish, taʼmirlash ishlarini bajarish hamda harakatlanayotgan qismlarni qoʻlda toʻxtatish taqiqlanadi.

222. Ishlab turgan nasoslarni ularga xizmat koʻrsatish uchun ruxsatga ega boʻlgan shaxslarning nazoratisiz qoldirish taqiqlanadi.

223. Nasos stansiyasidagi barcha belgilangan ish rejimlaridan chetga chiqishlar, texnik nosozliklar va avariyalar toʻgʻrisida smena boshligi, boʻlim boshligʻi yoki fabrika dispetcheriga xabar berishi kerak.

224. Aylanma suv taʼminoti nasos stansiyalaridan foydalanganda mazkur Qoidalarning 68 — 73 , 77-78-bandlarida nazarda tutilgan talablarga rioya qilinishi kerak.

225. Aylanma suv taʼminoti nasos stansiyalari uskunalarini taʼmirlashda uzatmalarning elektr sxemalari oʻchirilgan va ishga tushirish qurilmalarda “Ishga tushirilmasin, odamlar ishlayapti” degan yozuvli plakatlar osilgan boʻlishi kerak.

226. Avtomatik nasos stansiyalariga xizmat koʻrsatish maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan shaxslar tomonidan amalga oshirilib, ular har kuni kamida bir marta (turli smenalarda) stansiya uskunalarining ishlashini tekshirishi va bu haqida jurnalda qayd etishi kerak.

227. Suzuvchi nasos stansiyalari tashkilotning texnik rahbari tomonidan tasdiqlangan loyiha boʻyicha suvga tushirilishi kerak.

228. Suzuvchi nasos stansiyasi oʻrnatiladigan joyiga ishonchli mahkamlanishi va kon qoldiqlari xoʻjaligi sexi (boʻlimi) bilan ikki tomonlama simli va yoki mobil (radio) aloqaga ega boʻlishi kerak.

229. Suzuvchi nasos stansiyasi bilan qirgʻoq oʻrtasida aloqa maxsus koʻprikcha orqali amalga oshirilishi kerak. Koʻprikcha boʻlmagan hollarda suzuvchi moslama boʻlishi kerak.

230. Suzuvchi nasos stansiyasi pontonlari suv sizishi sodir boʻlganda xabar berish uchun tovushli va yorugʻlik signalizatsiyasiga ega boʻlishi kerak. Pontonda krenomer (pontonni gorizontal holatdan ogʻishini aniqlovchi moslama) oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Pontonlarning pontonni gorizontal holatdan ogʻishini aniqlovchi moslamasi (kren) suzuvchi nasos stansiyasi pasportida koʻrsatilgan miqdordan oshmasligi lozim. Belgilangan miqdordan oshgan kren va suv sizishi holatlari zudlik bilan bartaraf etilishi shart.

231. Xizmat koʻrsatuvchi xodimlar qutqaruv nimchalari bilan taʼminlangan, suzuvchi nasos stansiyasi bortida esa kamida ikkita qutqarish halqasi boʻlishi kerak.

232. Qish mavsumida suzuvchi nasos stansiyasidan foydalanishda uni muz taʼsiridan himoyalash uchun uning korpusi atrofida, odatda, mayna tashkil etilishi va doim saqlab turilishi kerak. Mayna usulidan foydalanish (suv oqimi, havoni chiqarib yuborish va h.) yoki mayna usulisiz ishlash mumkinligi kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnomada belgilanadi.

233. Suzuvchi nasos stansiyalari pontonlari kamida uch yilda bir marta koʻrikdan oʻtkazilishi va zarur hollarda, ularni taʼmirlash yoki boʻyash ishlari bajarilishi kerak.

234. Sex (boʻlim)da materiallar, quvurlarning diametrlari, uzunligi, joylashish chuqurligi, tarmoq inshootlari, qulflash, tartibga solish va himoya armaturalarining joylashishi (piketlari), trassaning burilish burchaklari, boshqa yer osti tarmoqlari bilan kesishish joylari koʻrsatilgan reja-toposxema va barcha qurilish ishlarining ijro hujjatlari boʻlishi kerak.

2-§. Tarmoq armaturasi

235. Quduqlarda oʻrnatilgan tarmoq armaturasi (yonginga qarshi gidrantlar, surma klapanlar va boshqalar) qishda mavsumida muzlab qolishidan saqlash uchun isitilishi kerak.

236. Yer ustida joylashgan suv oʻtkazgichlaridan foydalanish jarayonida quyidagilar ustidan kuzatuv olib borilishi kerak:

a) suv oʻtkazgichlarning choʻkishi va deformatsiyasi hamda tayanch qurilmalarning holati;

b) qoplama (izolyatsiya yoki antikorroziya boʻyogʻi) ning holati, suv oʻtkazgichlarning butun uzunligi piketajlanganligi;

v) ulangan joylar, choklar, flansli birikmalarning germetikligi;

g) kompensatorlar, quvur oʻtkazgich armatura, vakuumni buzish (uzish) klapanlari va hokazolarning holati va ishlashi.

237. Yer ostida joylashgan suv oʻtkazgichlaridagi buzilishlarni aniqlash uchun quyidagilar ustidan kuzatuv olib borilishi kerak:

a) quvur oʻtkazgich trassasi va uning atrofida tuproqning choʻkishi;

b) bevosita trassa yaqinida odatda quruq boʻladigan kuzatuv quduqlari, kyuvetlar va ariqchalarda suvning paydo boʻlishi;

v) qishda trassada yoki bevosita uning yaqinida muzlar hosil boʻlishi;

g) tarmoqning tutash uchastkalardagi kuzatuv quduqlarida manometr bilan oʻlchangan bosimning bir-biridan farq qilishi.

238. Tarmoqlar va ulardagi inshootlarning holatini kuzatish va ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlari kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnomada koʻrsatilgan muddatlarda bajarilishi kerak.

239. Ustidan tuproq yotqizilgan metall, temir-beton suv oʻtkazgichlarning adashgan tokdan korroziyasi ustidan kuzatishlar loyihada koʻrsatilgan muddatlarda va usullar bilan amalga oshirilishi kerak. Korroziya aniqlangan uchastkalarda nazorat tekshiruvi mahalliy yoʻriqnomada belgilangan muddatlarda oʻtkazilishi kerak.

240. Aniqlangan barcha texnik nosozliklar va ularni bartaraf etish boʻyicha qabul qilingan chora-tadbirlar toʻgʻrisida aylanma suv taʼminoti tizimi inshootlarini koʻrikdan oʻtkazish jurnaliga qayd etiladi.

241. Mazkur Qoidalarning 236 , 237-bandlarida koʻzda tutilgan ishlarni bajarish uchun masʼul shaxslar sex (boʻlim) boshligʻi tomonidan tayinlanadi.

242. Koʻzdan kechiriladigan uchastka eng yaqin telefonli joydan 1 500 metrdan ortiq masofada joylashgan boʻlsa, brigadir (zveno boshligʻi) ratsiya va yoki mobil (radio) aloqa vositasi bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

243. Nasos uskunalari hamda bosim ostida ishlaydigan suv oʻtkazgichlar mukammal taʼmirlangandan keyin foydalanishga topshirilgunga qadar “Kanalizatsiya, tashqi tarmoqlar va inshootlar” qoidalari talablariga muvofiq sinovdan oʻtkazilishi lozim.

6-bob. Alohida sharoitlardagi kon qoldiqlari omborxonalari uchun qoʻshimcha xavfsizlik talablari

1-§. Foydali qazilmalar qazib olinayotgan va karstlangan hududlarda joylashgan kon qoldiqlari omborxonalari

244. Foydali qazilmalar qazib olinayotgan hududda joylashgan kon qoldiqlari omborxonasidan foydalanuvchi sex (boʻlim)da loyiha tashkiloti tomonidan berilgan quyidagi hujjatlar boʻlishi kerak:

a) kon qoldiqlari xoʻjaligi hamda mavjud va rejalashtirilayotgan yer osti konlarining, ularning chuqurligi koʻrsatilgan, kon qoldiqlari omborxonasi joylashgan hududda yer osti ishlarini olib borayotgan kon (shaxta) rahbariyati bilan kelishilgan, qoʻshma rejasi;

b) plastlarning vertikal va gorizontal kesimlari;

v) mavjud va yuzaga kelishi mumkin boʻlgan suv oʻtkazuvchi darzlar, oʻpirilishlarning, sizot hamda sel va suv toshqinlari bosishi mumkin boʻlgan hududlarning chegaralari koʻrsatilgan xarita;

g) kon qoldiqlari omborxonasi oxirgi sathigacha toʻldirilganda undagi inshootlar taʼsiri hisobga olgan holda yerning yuza qismida sodir boʻlishi mumkin boʻlgan deformatsiyalar bashorati va yer osti jinslari qazib olingan boʻshliqqa filtratsiya suvlarining kirish ehtimoli bashorati;

d) yer osti jinslari qazib olingan boʻshliq ustidagi yuzada choʻkish sodir boʻlganda inshootlarni himoya qilish boʻyicha tadbirlar.

245. Foydali qazilmalar qazib olinayotgan hududda joylashgan kon qoldiqlari omborxonasida avariyalarni bartaraf etish rejalari kon qoldiqlari omborxonasi joylashgan hududda yer osti ishlarini olib borayotgan kon (shaxta) rahbariyati va harbiylashtirilgan kon-qutqaruv qismi (HKQQ) bilan kelishilishi kerak.

246. Boʻtanani joylashtirish va suv olish miqdori oʻzgarmasdan, tindirish hovuzidagi suv sathi pasayganda konga kelayotgan suv oqimlari ustidan nazoratni kuchaytirish boʻyicha qaror qabul qilishlari uchun bu haqida kon rahbariyati xabardor etilishi kerak.

247. Kon qoldiqlari omborxonasidagi suv sathi keskin pasayganda unga boʻtana tashlash zudlik bilan toʻxtatilishi hamda unga suv tashlash va hovuzdan suvni tartib bilan chiqarilish choralari koʻrilishi kerak.

248. Kon ustidan yoki uning yaqinidan oʻtkazilgan yer osti suv oʻtkazgichlarida, darzli yoki suv oʻtkazuvchanligi juda yuqori boʻlgan boshqa jinslar parchalangan hududda, trassaning boshi va oxirida suv sarfi oʻlchagichlari oʻrnatilishi hamda chiqayotgan va kirayotgan suv hajmlari muntazam nazorat qilinishi kerak.

249. Trassada suv yoʻqotilishi aniqlanganda zaxira suv oʻtkazgichi ishga tushirilishi va zudlik bilan shikastlangan joy aniqlanishi va suvning chiqishi bartaraf etilishi kerak.

250. Karstlangan hududlardagi kon qoldiqlari omborxonalari uchun quyidagilar amalga oshirilishi kerak:

a) aniqlangan karst voronkalari va darzlar suvni kam oʻtkazadigan tuproq bilan bekitilishi;

b) hovuzda boʻtanani tindirish va fabrikaning aylanma suv taʼminoti sharoitlari talab etadigan suv hajmini saqlash, ortiqcha suv toʻplanishiga yoʻl qoʻymaslik;

v) filtratsiyaga sarflanadigan suv yoʻqotilishini kamaytirish uchun kon qoldiqlaridan tashkil topgan ekranni qirgʻoqqa oqizish va suv yoʻlining eng harakatchan uchastkasiga yoʻnaltirish; ekranning suv ustidagi yuzasi shamol eroziyasidan himoyalangan boʻlishi kerak;

g) filtratsiya suvlari chiqadigan joylarda, yuza suv oqimlari yaqinida joylashgan suvda hamda suv yigʻish va suv sathini pasaytirish skvajinalaridagi suvlarda suspenziyalar miqdori muntazam nazorat qilinishi;

d) avariyalarni bartaraf etish rejasida ustidagi bostirma choʻkishi natijasida yopiq karst boʻshliqlari orqali suvning juda koʻp miqdorda oqib ketishi holatlari koʻzda tutilishi.

2-§. Shlam toʻplagichlar, shlam tindirgichlar va qum toʻplagichlar

251. Shlam toʻplagichlar, shlam tindirgichlar va qum toʻplagichlardan foydalanishda loyiha hujjatlarida koʻzda tutilgan quyidagi holatlarga rioya qilinishi lozim:

a) shlamlarni suvsizlantirish uchun seksiyalar yoki maydonchalarni toʻldirish ketma-ketligi;

b) toʻplagich seksiya (boʻlma)laridagi drenajlarni qoʻshish tartibi va muddatlari;

v) shlamlarni suvsizlantirish va ishlov berish uchun zarur vaqt.

252. Toʻplagichda qum yoki shlamga ularni suvsizlantirmasdan (quritmasdan) va ishlov berishga tayyorlangan kon qoldiqlari seksiyasi yoki boʻlma (karta)sini muhandislik-geologiya tekshiruvisiz quruq materiallar bilan ishlaydigan texnika yordamida qazish taʼqiqlanadi.

253. Shlam toʻplagichlar va shlam tindirgichlarni tozalash uchun ularning mahkamlanishi yoki tub va qiyaliklari qoplamasini buzishi mumkin boʻlgan usullar va mexanizmlardan foydalanish taqiqlanadi.

3-§. Yuzasini ochib qazib olingan jinslar gidrootvallari

254. Marza (toʻsiqli himoyalovchi toʻgʻon) dambalarini oqizib keltirilgan togʻ jinslaridan koʻtarilishi kerak. Marza dambalarini chuqurlar va transheyalar hosil qilib plyajdan tuproq (mayda jinslar) qazib olish yoʻli bilan koʻtarish tavsiya etilmaydi.

255. Marza dambalari va gidrootval tayanch prizmasini yuvilishiga yoʻl qoʻymaslik uchun loyihada berilgan miqdorlarga nisbatan kam konsistensiyali va solishtirma sarfi yuqori boʻlgan pulpani kiritish ruxsat etilmaydi.

256. Quvurlarni yuk koʻtarish krani yordamida oʻrnatayotganda taqsimlovchi pulpa oʻtkazgichning toʻgʻri chiziqli holati va oqizib keltirib hosil qilinadigan qatlam qalinligi “T”-simon ishorat qozigʻi bilan aniqlanadi.

257. Quvur oʻtkazgichlarni uzaytirish jarayonida taqsimlovchi pulpa oʻtkazgichning yuk koʻtarish krani zanjirli gʻildiragidan va yuk koʻtarish krani zanjirli gʻildiragi oldingi boshining kon qoldiqlari oqizib keltiriladigan quvur yonboshidan eng maqbul masofasi ishlarni bajarish loyihasida belgilanadi.

258. Boʻtana oʻtkazgichlarni uzaytirish va ularni demontaj qilish operatsiyalarida quyidagi xavfsizlik talablariga qatʼiy rioya qilinishi kerak:

kon qoldiqlarini oqizuvchi ishchi stropalchi guvohnomasiga ega boʻlishi kerak;

uzaytirilayotgan yoki demontaj qilinayotgan quvurlarni koʻchirish uchun maxsus moslama ishlatilishi lozim;

kon qoldiqlari oqizib keltiriladigan kartada ishlarni bajarish loyihasida koʻzda tutilgan yoritish vositalari boʻlishi kerak;

yuk koʻtarish krani ishlayotgan va quvur oʻrnatilayotgan (demontaj qilinayotgan) hududga begonalar, shuningdek zemsnaryad majmua brigadasi aʼzolari kiritilmasligi kerak. Hududda faqat kon qoldiqlarini oqizuvchi ishchi boʻlishi mumkin.

259. Kon qoldiqlari inshoot, hudud yoki uyumga oqizib keltirilganda tuproq (mayda jinslar) joylashtiriladigan joylar xavf toʻgʻrisida ogohlantiruvchi va begona shaxslarning kirishini taqiqlovchi doimiy belgilar bilan toʻsilgan boʻlishi kerak.

260. Inshootga mayda jinslar oqizib keltirilganda buldozer bilan marza koʻtarish ishlari tuproq zichligi tekshirilgandan keyingina amalga oshirilishi kerak.

261. Oqizib keltirilgan mayda jinslar qismi (karta)ning butun uzunligida, joylarni pasayishlarsiz va quvur atrofini yuvmasdan gorizontal qatlamda joylashtirilishi kerak. Quvur atrofida yuvilish sodir boʻlsa, bu joyda mayda loyqa va gil parchalari toʻplanib qolishi mumkin.

262. Suv tashlanadigan quduqlarning devorlari va ichki vertikal ustun oʻrtasidagi oraliq yadroli (markaziy qismli) inshootlarga kon qoldiqlari oqizib keltirilganda vaqti-vaqti bilan yuvilishi kerak.

263. Ishlab turgan quduqlarga faqat himoya panjarali koʻprikdan turib xizmat koʻrsatilishi kerak.

264. Vaqtincha ishlamaydigan quduqlar yogʻoch qalqon bilan yorilgan boʻlishlari kerak.

265. Ishdagi uzoq muddat davom etadigan tanaffusdan oldin kon qoldiqlari oqiziladigan inshootlarning yuzalari suv qoldiqlari toʻplanishiga yoʻl qoʻyilmaydigan holga keltirilishi kerak.

266. Inshootlarning ishlarni bajarish loyihasida qabul qilingan profilga nisbatan kam yuvilishi ruxsat etilmaydi. Meʼyor boʻyicha qiyalikka qayta yuvib oqizish suvdagi unumdorligi 2500 kub. m/s gacha boʻlgan zemsnaryadlar uchun koʻpi bilan oʻrtacha 0,2 metrga va unumdorligi yuqoriroq boʻlgan zemsnaryadlar uchun koʻpi bilan oʻrtacha 0,4 metrga ruxsat etiladi. Qayta yuvib oqizilgan mayda jinslarning belgilangan yoʻl qoʻyilishlar doirasidagi hajmi va tekislash ishlarini bajarish paytida uning qirqib olinishi qurilishni tashkil etish loyihasida va inshootlardan yuvib oqizishda ishlarni bajarish loyihasida hisobga olinishi kerak.

7-bob. Qoidalarni buzganlik uchun xodimlarning javobgarligi

267. Mazkur Qoidalarning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalariga 1-ILOVA

Kon qoldiqlari xoʻjaligida avariyalarni bartaraf etish rejasi (keyingi oʻrinlarda — ABER)ni tuzish boʻyicha

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Avariyalarni bartaraf etish rejasi avariya oqibatida insonlarning hayoti, obyektlar butligi, aholi punktlari yoki ekologiya uchun real xavf yuzaga kelishi mumkin boʻlgan kon qoldiqlari xoʻjaligi tarkibiga kiradigan barcha inshootlar va uskunalar uchun ishlab chiqiladi. Rejada ishlab chiqarish jarayonlari hamda agregatlar va apparatlarning buzilish ehtimoli, shuningdek elektr energiyasi, yoritish tizimi, suv, bugʻ taʼminotidagi uzilishlar, yonginlar va ularni oʻchirilishi koʻzda tutilgan boʻlishi kerak.

2. ABER inshootlarning haqiqiy holatini hisobga olgan holda har yili kon qoldiqlari xoʻjaligi sexi (uchastkasi) boshligʻi tomonidan, sex (uchastka)larga ajratilmagan tashkilotlarda esa kon qoldiqlari omborxonasidan foydalanuvchi tashkilot yoki sexning texnik rahbari tomonidan ishlab chiqiladi.

Reja avariyalarni bartaraf etishda ishtirok etadigan boʻlinmalar rahbarlari bilan kelishiladi va keyingi yil boshlanishidan kamida 15 kun oldin tashkilotning texnik rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

3. ABERga yil davomida kiritiladigan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalarining 31-bandiga asosan muvofiqlashtiriladi va tasdiqlanadi.

4. Avariyalarni bartaraf etish rejasida quyidagilar nazarda tutilishi kerak:

a) Gidrotexnik inshootlarda roʻy berishi mumkin boʻlgan inson hayoti uchun xavfli boʻlgan avariyalar hamda ular paydo boʻlishi mumkin boʻlgan joylar;

b) avariya taʼsirida qolgan odamlarni qutqarish (evakuatsiya qilish) boʻyicha tadbirlar;

v) avariya roʻy berganda mutaxassis va xodimlarning harakatlari;

g) avariyalarni roʻy berishining boshlangʻich bosqichlarida bartaraf etish tadbirlari;

d) insonlarni qutqarish va avariyalarni bartaraf etish vositalari saqlanadigan joylar.

5. Avariyalarni bartaraf etish rejasi quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

a) mazkur Koʻrsatmalarning 1-ilovasidagi 1-shakl boʻyicha tuzilgan operativ qism;

b) avariyani bartaraf etishda ishtirok etadigan shaxslar oʻrtasida vazifalarni taqsimlash va ularning harakatlari tartibi;

v) mazkur Koʻrsatmaning 2-ilovasidagi 2-shakl boʻyicha tuzilgan, avariya toʻgʻrisida darhol xabardor qilinishi kerak boʻlgan mansabdor shaxslar va tashkilotlar roʻyxati.

Ushbu roʻyxatning nusxalari tashkilotning dispetcherlar xonasida va telefon stansiyasida saqlanishi kerak.

Kon qoldiqlari omborxonasida sodir boʻlgan avariya toʻgʻrisida mansabdor shaxslar va muassasalarga xabar berish tartibi ABER tasdiqlangandan soʻng uch kun ichida tashkilot buyrugʻi bilan belgilanadi. Buyruqni tayyorlash uchun masʼul — avariyalarni bartaraf etish ishlari rahbari tomonidan tayinlangan mansabdor shaxs.

Avariya toʻgʻrisida xabarni olgan navbatchi-dispetcher darhol boshqa soʻzlashuvlarni toʻxtatishi, Gidrotexnik inshootda sodir boʻlgan avariya toʻgʻrisida zudlik bilan xabar berilishi kerak boʻlgan mansabdor shaxslar, xizmatlar va tashkilotlar roʻyxatining 1 — 10-bandlaridagi mansabdor shaxslarga xabar berishi va avariyalarni bartaraf etish ishlari rahbari bilan uzluksiz telefon aloqasida boʻlib turishi kerak. Gidrotexnik inshootda sodir boʻlgan avariya toʻgʻrisida zudlik bilan xabar berilishi kerak boʻlgan mansabdor shaxslar, xizmatlar va tashkilotlar roʻyxatining 11, 12, va 17-bandlaridagi shaxslarni xabardor etish toʻgʻrisida koʻrsatmani tashkilotning texnik rahbari, 13 — 16-bandlarida koʻrsatilgan shaxslarni xabardor etish toʻgʻrisida esa tashkilot rahbari beradi.

6. Avariyalarni bartaraf etish ishlarining masʼul rahbari tashkilot buyrugʻi bilan tayinlanadi. Tashkilotning koʻlami va tuzilishiga qarab kon boshqarmasi, kon, shaxta, boyitish fabrikasi, kon qoldiqlari xoʻjaligining sex yoki boʻlimi texnik rahbari tayinlanishi mumkin. U avariya sodir boʻlgan joyga yetib kelgunga qadar ishlarni boshqarish inshoot holati uchun masʼul rahbarga yoki smena boshligʻi (ustasi)ga yuklatiladi. Zarur hollarda, tashkilot rahbari ishlarga boshchilik qilishni oʻz zimmasiga olishi mumkin. Bu haqida mazkur Koʻrsatmalarning 3-ilovasidagi 3-shakl boʻyicha yuritiladigan jurnalda qayd etiladi.

7. ABERning operativ qismiga kon qoldiqlari xoʻjaligi (gidrotexnik inshoot)ning vaziyatlar rejasi ilova qilingan boʻlishi kerak. Unda odamlarni evakuatsiya qilish yoʻllari, yoʻllar, kommunikatsiyalar, aloqa vositalari, yongʻinga qarshi qurilmalar, avariya omborxonalari, avariyani bartaraf etish boshqaruv punkti koʻrsatilgan, barcha inshootlar eksplikatsiyalari boʻlishi kerak.

8. Avariya sodir boʻlganda avariyalarni bartaraf etish ishlari rahbari operativ vaziyatni baholaydi va, zarur hollarda, tashkilotning texnik rahbari orqali avariyani bartaraf etish uchun zarur barcha xizmatlar va texnik vositalarni jalb qiladi.

9. ABER barcha ilovalari bilan birgalikda avariyalarni bartaraf etish boʻyicha rahbarda, inshootning holati uchun masʼul mansabdor shaxsda, xavfsizlik texnikasi boʻlimida shuningdek tashkilotning texnik rahbarida boʻlishi kerak.

10. Qutqaruv ishlarini olib borishda va avariyalarni bartaraf etishda faqat avariyani bartaraf etish boʻyicha masʼul rahbarning koʻrsatmalari bajarilishi shart.

2-bob. Gidrotexnik inshootda avariya taʼsirida qolgan odamlarni qutqarish boʻyicha asosiy chora-tadbirlar

11. ABERning operativ qismida quyidagilar koʻzda tutilgan boʻlishi kerak:

a) gidrotexnika inshooti, uning faoliyatiga bevosita aloqador inshootlar va obyektlarda ishlaydigan xodimlar, korxona maʼmuriyati zudlik bilan xabardor etilishi;

b) avariya uchastkalarini, ularda texnologik jarayonlarni, zarur hollarda, umuman korxonani toʻliq toʻxtatgan holda, zudlik bilan lokallashtirish;

v) odamlarni xavfli hududdan evakuatsiya qilish, shuningdek xavfli hududni qoʻriqlash uchun postlar tashkil etish;

g) avariya taʼsirida qolgan odamlarni qutqarish uchun samarali yordam vositalari (transport, tibbiy yordam, oziq-ovqat va boshqalar) bilan taʼminlash.

12. Gidrotexnik inshootda avariya taʼsirida qolgan odamlarni qutqarish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqishda, uning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan quyidagi holatlariga qarab, vaziyatning oʻzgarishini hisobga olish kerak.

a) qisman oʻpirilish koʻrinishidagi dambaning buzilishi;

b) hovuz suvi va loyqa oqimlarining dambadan mahalliy oshib oʻtishi;

v) hovuz suvining dambani qisman yuvib oʻtishi;

g) gidrotexnik inshootning frontal buzilishi va loyiha oqimining oqib chiqishi.

13. Agar damba qisman koʻchki koʻrinishida qulagan boʻlsa, quyidagilarni nazarda tutish kerak:

gidrotexnik inshootdan foydalanishga taʼsir qiluvchi sexlar (obyektlar) ni avariya rejimiga oʻtkazish choralari;

avariya hududida boʻlgan xodimlarni oʻpirilish kengayishi mumkin boʻlgan chegaralardan xavfsiz masofaga, lekin 100 m dan kam boʻlmagan joyga evakuatsiya qilish choralari;

oʻpirilish sodir boʻlgan uchastkani xavfli hudud deb eʼlon qilish.

14. Hovuz suvi va loyqa oqimlarining dambadan mahalliy oshib oʻtishi hollari sodir boʻlganda quyidagilar koʻzda tutilishi kerak:

suv bosishi mumkin boʻlgan hududdagi odamlarni ogohlantirish;

gidrotexnik inshootga taʼsir qiluvchi barcha sexlar (obyektlar) ni toʻliq toʻxtatish choralari;

avariya suv tashlash inshootlari, kon qoldiqlari omborxonasining ikkinchi boʻlinmasi va h. larni ishga tushirish choralari;

avariya sodir boʻlgan hududga oʻtish qobiliyati yuqori boʻlgan transport vositalari va mexanizmlar (tyagachlar, buldozerlar, ekskavatorlar va h.)ni yigʻish va yetkazish choralari;

avariya taʼsirida qolgan odamlar sonini zudlik bilan aniqlash imkoniyati;

avariya taʼsirida qolgan odamlarni qidirishni tashkil etish, ularni xavfsiz hududga evakuatsiya qilish va jabrlanganlarga zarur yordam koʻrsatish.

15. Hovuz suvining dambani qisman yuvib oʻtishi hollari sodir boʻlganda quyidagilar koʻzda tutilishi kerak:

gidrotexnik inshootdan foydalanishga taʼsir qiluvchi barcha sexlar (obyektlar) ni avariya rejimiga oʻtkazish choralari;

tegishli avariya inshootlari (suv tashlash inshootlari, ikkinchi boʻlinma, avariya nasos stansiyalari va h.) ni ishga tushirish choralari;

oʻtish qobiliyati yuqori boʻlgan transport vositalari (tyagachlar, buldozerlar, vezdexodlar, ekskavatorlar va h.)ni yigʻish va yetkazish choralari;

avariya sodir boʻlgan uchastkadagi foydalanuvchi personallarni xavfsiz hududga evakuatsiya qilish choralari;

avariya sodir boʻlgan uchastkani xavfli hudud deb eʼlon qilish.

16. Gidrotexnik inshootning frontal buzilishi va loyiha oqimining oqib chiqishi hollari sodir boʻlganda quyidagilar koʻzda tutilishi kerak:

suv bosishi mumkin boʻlgan hududdagi odamlarni ogohlantirish;

gidrotexnik inshootdan foydalanishga taʼsir qiluvchi barcha sexlar (obyektlar)ni toʻliq toʻxtatish choralari;

transport vositalarini va zarurat tugilganda vertolyotlarni avariya sodir boʻlgan joyga safarbar etish va etkazib berish choralari.

17. Gidrotexnik inshootda sodir boʻlishi mumkin boʻlgan barcha avariya holatlarida avariyalarni bartaraf etish ishlari rahbari qoʻl ostida avariya-qutqaruv brigadalarini tuzish koʻzda tutilishi kerak.

Kon qoldiqlari xoʻjaligida avariyalarni bartaraf etish rejasini tuzish boʻyicha koʻrsatmalarga 1-ILOVA

1-shakl

TASDIQLAYMAN ____________________________ (lavozimi) ____________________________ (imzo, F. I. O.) “____” ______________________ (sana, oy, yil) __________________________________________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________ boʻyicha avariyalarni (obyekt nomi) bartaraf etish rejasining operativ qismi T/r Avariya joyi va turi Odamlarni qutqarish va avariyani bartaraf etish tadbirlari Tadbirlarning bajarilishi uchun masʼul shaxs va ijrochilar Odamlarni qutqarish va avariyani bartaraf etish vositalari joyi Odamlarni evakuatsiya qilish va texnika harakati marshrutlari Avariyalarni bartaraf etish ishlarining masʼul rahbari ________________________ __________________________ __________________ (lavozimi) (imzo, F.I.O.) (sana) Kelishilgan: ______________________________ “____” ________________________ 20___ y.

Kon qoldiqlari xoʻjaligida avariyalarni bartaraf etish rejasini tuzish boʻyicha koʻrsatmalarga 2-ILOVA

2-shakl Gidrotexnik iishootda sodir boʻlgan avariya toʻgʻrisida zudlik bilan xabar berilishi kerak boʻlgan mansabdor shaxslar, xizmatlar va tashkilotlar roʻyxat T/r Muassasa yoki mansabdor shaxs F.I.O. Telefon raqami Manzil xizmat uy xizmat uy 1. Gidrotexnik inshoot boshligʻi 2. Sexning texnik rahbari 3. Sex boshligʻi 4. Sex bosh energetigi 5. Sex bosh mexanigi 6. Tashkilot (korxona) dispetcheri 7. Tashkilot (korxona)ning xavfsizlik texnikasi boʻlimi 8. Tashkilot (korxona)ning texnik rahbari 9. Tashkilot (korxona) rahbari 10. Tibbiyot boʻlimi (punkt) 11. Inspeksiyaning hududiy organlari 12. Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi 13. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining regional organlari 14. Shahar (tuman) maʼmuriyati 15. FVVning shahar (tuman) boʻlimi 16. IIVning shahar (tuman) boʻlimi 17. Yuqori turuvchi tashkilot 18. Loyihani ishlab chiqqan tashkilot Tashkilotning texnik rahbari _____________________________ ___________ _____________________________ (nomi) (imzo) (F.I.O.) “____” ________________20___ y.

Kon qoldiqlari xoʻjaligida avariyalarni bartaraf etish rejasini tuzish boʻyicha koʻrsatmalarga 3-ILOVA

3-shakl

Avariyalarni bartaraf etish boʻyicha tezkor jurnali Sex (uchastka) _____________________________________________________________________________ Tashkilot ________________________________________________________________________________ Avariya joyi _____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Avariya xarakteri _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Avariya sodir boʻlgan vaqt __________________________________________________________________ (yil, oy, sana, soat, minut) Koʻrsatma № Sana Soat, minut Avariyani bartaraf etish boʻyicha topshiriq mazmuni va muddati Topshiriqni bajarish uchun masʼul shaxslar Bajarilganligi toʻgʻrisida qayd (sana, soat, minut) Avariyalarni bartaraf etish ishlarining masʼul rahbari _______________________________________ (F.I.O.)

Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalariga 2-ILOVA

Kon qoldiqlari xoʻjaliklarida sodir boʻladigan avariyalar tasnifi

1. Avariyalarga quyidagilar kiradi:

a) odamlar talofatiga, insonlar sogʻligi yoki atrof-muhitga zarar yetkazilishiga, insonlarning turmush faoliyatining buzilishiga yoki xoʻjalik ahamiyatidagi bino va inshootlar (koʻpriklar, temir yoʻllar, elektr oʻtkazish liniyalari va h.k.) ning buzilishiga olib keluvchi toʻsiq inshootlari frontining toʻliq yoki qisman buzilishi va suv va qisman kon qoldiqlari omborxonadan tashqariga oqib chiqishi;

b) sigʻimning toʻlib toshishiga, suv va boʻtananing damba choʻqqisidan oshishiga yoki iflos toʻplagichdan suvlarni avariya suv tashlash inshooti orqali yuza suv havzalari, xoʻjalik-ichimlik va baliq xoʻjaligi suv oqimlariga yoki relyefga chiqarish zaruriyatiga olib keluvchi suv yigʻish va suv tashlash inshootlarining buzilishi;

v) daryo suv sarfining oʻtishining bekilishi va toshqinlarga olib keluvchi toʻplagich atrofidagi daryo suvlarini haydash tunnelarining buzilishi yoki ularning qoplamalarining oʻpirilib tushishi;

g) hudud yoki tabiiy suv havzalarining zaharli yoki inson salomatligi va hayvonlar uchun zararli moddalar bilan ifloslanishiga olib keluvchi inshoot elementlari (ekran, drenaj va h.) ning ishdan yoki loyihaviy foydalanish rejimidan chiqishi;

d) odam talofatlariga yoki mazkur ilovaning avariya toifasining 2-bandid a koʻrsatilgan oqibatlarga olib keluvchi suzuvchi nasos stansiyalari va zemsnaryadlarning suvda choʻkishi.

2. Insedentlarga quyidagilar kiradi:

a) oqibatlari insonlarga, xoʻjalik subyektlariga (avtomobil va temir yoʻllari, yuqori voltli elektr uzatish liniyalari va boshqalar) yoki atrof-muhitga xavf tugʻdirishi mumkin boʻlgan pastki qiyaliklar oʻpirilishlari va dambalar deformatsiyasi;

b) aylanma suv taʼminoti nasos stansiyalari va pulponasos stansiyalari mashina zallarini suv bosishi, boʻtana oʻtkazgichlar va suv quvurlarining qulashi yoki uzilishi ularning oqibatlariga qarab avariya yoki insedent toifasiga kiritilishi mumkin.

Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalariga 3-ILOVA

Kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanish boʻyicha mahalliy yoʻriqnomani tuzishga doir koʻrsatmalar

1. Mahalliy yoʻriqnoma kon qoldiqlari xoʻjaligi tizimidagi inshootlar va uskunalaridan foydalanishda, ularga texnik xizmat koʻrsatishda, taʼmirlash ishlari va ularni oʻtkazish ustidan nazoratda xodimlar harakatini koʻrsatib berishi kerak. Yoʻriqnomada inshootlar va ularning alohida qismlarining asosiy yemirilish belgilari, inshootlar uchun xavfli rejimlar va avariya holatining paydo boʻlish belgilari koʻrsatilishi kerak.

2. Mahalliy yoʻriqnomada koʻrsatilgan barcha koʻrsatmalar aniq boʻlishi, inshootlar va ularga oʻrnatilgan uskunalarning konstruksiyalari va foydalanish xususiyatlari hisobga olishi va mazkur Qoidalar talablariga javob berishi kerak.

3. Mahalliy yoʻriqnoma umumiy qism, kon qoldiqlari xoʻjaligi tarkibidagi har bir tizimga doir foydalanish boʻyicha koʻrsatmalar, xavfsizlik texnikasi qoidalari va ilovalarni oʻz ichiga olishi kerak.

4. Umumiy qismda quyidagi masalalar aks ettiriladi:

a) kon qoldiqlari xoʻjaligidan foydalanuvchi boʻlinmaning tashkilot tuzilmasidagi oʻrni;

b) foydalanuvchi xodimlar tuzilmasi, shtati, boʻysunishi va har bir sex boʻlinmasi (boʻlim, uchastka) tomonidan foydalaniladigan inshootlar roʻyxati;

v) inshootdan normal foydalanish uchun loyihada (foydalanish loyihasida) koʻzda tutilgan qurilish mashinalari, mexanizmlari va transport vositalari roʻyxati va soni.

5. Boʻtanani quyuqlashtirish, kon qoldiqlarining gidravlik transporti va aylanma suv taʼminoti tizimlariga doir boʻlimlarida quyidagi masalalar aks ettiriladi:

a) tizim inshootlarining qisqacha texnik tavsifi, ularning foydalanish funksiyalari va oʻzaro bogʻliqligi;

v) tizimning texnologik rejimi, uning ishlashi va xizmat koʻrsatishi reglamenti, ishga tushirish va toʻxtatish tartibi boʻyicha asosiy maʼlumotlar, shuningdek gidravlik zarblarni bartaraf etish tadbirlari;

g) tizimning ishonchli va uzluksiz ishlashini kafolatlaydigan nazorat ostidagi parametrlar, oʻlchov apparatlari, usullari va davriyligi, nazorat uchun masʼul shaxslar;

d) texnik uskunalarning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan nosozliklari va mazkur Koʻrsatmalarning 9-bandi talablarini hisobga olgan holda ularni bartaraf etish usullari;

e) tizimni qishki sharoitda ishlashga tayyorlash tadbirlari va past haroratlarda ulardan foydalanishning oʻzi xos jihatlari;

j) miqdori, saqlash joyi va saqlash uchun javobgar mansabdor shaxslarni koʻrsatgan holda, texnologik uskunalar uchun zarur ehtiyot qismlari roʻyxati;

z) taʼmirlash ishlari reglamenti.

6. “Kon qoldiqlarini gidravlik joylashtirish tizimidan foydalanish” boʻlimi quyidagilarni aks etishi kerak:

a) inshootlarning tarkibi va qisqa texnik tavsifi va ulardan xavfsiz foydalanishning loyihaviy mezonlari;

b) barcha inshootlar va ularning elementlariga texnik xizmat koʻrsatish va ularni saqlash tartibi;

v) yozgi va qishki davrlarda kon qoldiqlari omborxonalariga qoldiqlarni joylashtirish texnologiyasi;

g) suv yigʻish va suvni tashlash inshootlaridan normal sharoitlarda, eruv va toshqin suvlarini oʻtkazishda, qishki paytda va avariya sharoitlarida foydalanish tartibi va ularning ishlash reglamentida quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi kerak: quduqlardagi suvning minimal chuqurligi, ochiq suv qabul qilish darchalarining soni, suv quyish qurilmasi oldidagi bosim, shandorlar oʻrnatish va shandorlar oʻrtasidagi boʻshliqni betonlash tartibi, tekshirish tartibi va davriyligi, suv tashlash kollektorini avariya bekitish usuli;

d) gidrotexnik inshootlar holati va ishlashi nazorati hamda dambalar va ularning tayanch prizmalarini tuproq toʻkib yoki oqizib kelib koʻtarishda geotexnik nazorat grafiklari;

e) tizim inshootlarida taʼmirlash ishlari tartibi va qoidalari.

7. “Xavfsizlik texnikasi qoidalari” boʻlimida inshoot va uskunalarni taʼmirlash va foydalanishda ishlarni bajarish xavfsizligi va ishlab chiqarish sanitariyasini xavfsiz yuritishning oʻziga xos masalalari, juda ogʻir va muhim yuklarni stropovka sxemalari, yonginga qarshi tadbirlar va inshootlarni yashindan himoya qilish boʻyicha choralar aks etadi.

8. “Ilova” boʻlimida quyidagilar boʻlishi kerak:

a) inshootlarning vaziyatli sxemalari;

b) kon qoldiqlari omborxonasida NUAni joylashtirish rejasi;

v) maydonlar va hajmning loyihaviy egriliklari va yillar boʻyicha kon qoldiqlari omborxonalarining toʻldirish grafikasi;

g) inshootlar, oʻlchov qurilmalari suv oʻtkazish tuynuklarining tebranish tavsiflari (jadvallar, grafiklar).

9. Uskunaning ishlash rejimini belgilash va mahalliy yoʻriqnomani tuzishda zavod yoʻriqnomalarining talablari va tavsiyalari, ishga tushirish va sozlash komissiyasining qarorlari va muqobil uskunalardan foydalanish tajribasi, shuningdek mahalliy yoʻriqnomaga havolalarni taqdim etadigan Qoidalarning bandlari talablari hisobga olinishi kerak.

Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalariga 4-ILOVA

Qurilish maydonchalarini yoritish normalari

T/r Kon qoldiqlari xoʻjaligi obyekti Eng kam yoritilganlik, lk Yoritilganlik meʼyorlanayotgan tekislik Izoh 1. Xoʻjalik ehtiyojlari uchun moʻljallangan yoʻllar, binolarga borish yoʻllari 0,5 Qatnov qismi darajasida 2. Avtotransport va qurilish mashinalari turadigan joylar, ish olib borilayotgan hududdagi yoʻllar 2 Yoritiladigan yuza darajasida Ish olib boriladigan hudud fabrika yoki sexning texnik rahbari tomonidan belgilanadi 3. Zinalar, oʻtish koʻprikchalari 3 Xuddi oʻsha 4. Materiallar, uskuna va detallarni ortish va tushirish 10 Tekis (gorizontal) Uskunalar, detallarni qabul qilish va yetkazish maydonchalarida 5. Xuddi oʻsha 10 Tik (vertikal) Kranning barcha holatlarida mashinist tomondan kran ilgagida 6. Kon qoldiqlari omborxonasida ishchilarning isinish xonasi 10 Umumiy 7. Ekskavator bilan gruntni qazish, transheyalardan tashqari 5 Tekis (gorizontal) Zaboy tubi darajasida 8. Xuddi oʻsha 10 Tik (vertikal) Zaboyning butun balandligida 9. Transheyalar qazish 10 Tekis (gorizontal) Transheya tubi darajasida 10. Xuddi oʻsha 10 Tik ( vertikal ) Butun balandligida 11. Buldozer, skreperlar bilan gruntni qazish, katoklar bilan ishlash 10 Tekis (gorizontal) Ishlanayotgan maydon darajasida 12. Boʻtana oʻtkazgichlarni oʻtkazish va montaj qilish 10 Tekis (gorizontal) Boʻtana oʻtkazgichni oʻtkazish darajasida 13. Yer ustidan oʻtkazilgan boʻtana oʻtkazgichlardan foydalanish davrida, bosimli boʻtana oʻtkazgichlar oʻtkazilgan uchastkadagi dambalar 0,5 Tekis (gorizontal) Tungi vaqtda taʼmirlash va tekshirish uchun 14. Kon qoldiqlarini oqizib keltirish kartasi yoki hududi 2-3 Tekis (gorizontal) Boʻtana chiqarish qurilmalari va oqizib keltirish kartasi tepasi darajasida 15. Suzuvchi boʻtana oʻtkazgich (undan foydalanish davrida) 3 Tekis (gorizontal) Xizmat koʻrsatuvchi personal oʻtishi darajasida 16. Tepa qiyalik tindirish hovuziga tutashgan uchastkadagi dambalar (toʻgʻonlar) 0,05 Qiyalik tekisligi boʻyicha 17. Suv yigʻish, suv oʻtkazish va suv tashlash inshootlari ulardan foydalanish davrida 2 Tik (vertikal) Quduqning yuqori chekkasi darajasida 18. Ishlarni bajarayotganda 30 Tik (vertikal) Tepa ishchi maydoncha sathidan ishlar olib borilayotgan tekislikkacha 19. Zemsnaryad koʻprikchasi 2 Tekis (gorizontal) Koʻprikcha darajasida 20. Zemsnaryad frezasi uni tekshirish paytida 30 Tik (vertikal) Freza darajasida 21. Idish va quduqlar ichida bajariladigan ishlar 30 Tik (vertikal) Ishlarni bajariladigan barcha darajada 22. Muz ustida bajariladigan ishlar 20 Tekis (gorizontal) Ishlar bajarilayotgan hududda

Kon qoldiqlaridan foydalanishda ishlarning xavfsizligi qoidalariga 5-ILOVA

Kuzatuv jurnallari shakllari

Kuzatuv jurnallarining barcha shakllari 1 va 1a-shakllariga muvofiq sarlavha sahifasiga ega boʻlishi kerak.

Geodeziya oʻlchovlari uchun dala jurnallari hamda nasos uskunalari ishini nazorat qilish va qayd etish jurnallari uchun umumiy qabul qilingan shakldan foydalaniladi.

1-shakl

(Jurnalning titul varagʻi) __________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) JURNAL __________________________________________________________________ (jurnal va kuzatuv obyekti nomi) Boshlandi __________________________ Tugatildi __________________________ Ushbu jurnalda _____________ ta varaq raqamlangan va shnurlangan.

1a-shakl (Titul varagʻining orqa tomoni) Jurnalning yuritilishi uchun masʼul shaxslar Familiyasi, ismi, otasining ismi Lavozimi Lavozimga tayinlangan sana Imzo

2-shakl (Inshootni vizual kuzatish jurnali) Kuzatuv sanasi, ob-havo (t, ° C, qor, yomgʻir va h.) Kuzatuv uchastkasi Kuzatuv natijalari, kuzatuvchining familiyasi va imzosi Kamchilik va nuqsonlarni bartaraf etish choralari Bajarish muddati (masʼul shaxsning lavozimi, familiyasi) Bajarilganligi toʻgʻrisida belgi

3-shakl (Kon qoldiqlari omborxonasida va boshqa toʻplagichlarda suv sathini kuzatish jurnali) Kuzatuvlar sanasi va vaqti Toʻplagichlardagi suv gorizontining absolyut belgilari, metr kon qoldiqlari omborxonasida avariya idishida toʻplagich hovuzda

4-shakl (Pyezometrlardagi suv sathlarini kuzatish jurnali) Stvor raqami _______________ Pyezometr raqami ______________ Oʻlchov sanasi Hovuzdagi suv sathi belgisi, metr Pyezometr ogʻzi belgisi, metr Ogʻizdan suv sathigacha boʻlgan masofa, metr Pyezometrik sath belgisi, metr Stvor hududidagi suv usti plyajining oʻlchov oʻtkazilgan kundagi uzunligi, metr Izoh haqiqiy loyiha boʻyicha

5-shakl (Pyezometrlardagi suv sathlarining jamlama qaydnomasi) Oʻlchov sanasi Hovuzdagi suv sathi belgisi, metr Kuzatuv stvorlari boʻyicha pyezometrlarning raqamlanishi 1-Stvor, PK (piket) 2-Stvor, PK (piket)

6-shakl (Filtratsiya suvlari sarfi oʻlchovlari jurnali) Oʻlchov sanasi Oʻlchov joyi Suv quyilishi Hajmiy usul Suvning harorati, ° C Suspenziyalar miqdori, mg/l Bajaruvchining familiyasi va imzosi suv quyilishdagi bosim, sm sarf, l/s idish hajmi, l toʻlish vaqti, s sarf, l/s

7-shakl (Choʻkishni nazorat qilish jurnali) NOʻA stvori raqami, piket Markaning belgisi va raqami Oʻlchov sikllari raqamlari 1 2 3 va h. sana absolyut belgi sana absolyut belgi (6) (4) (6)-(4) sana absolyut belgi (9)-(6) (9)-(4)

8-shakl (Gorizontal siljishlar nazorati jurnali) Stvor raqami, piket Markaning belgisi va raqami Oʻlchov sikllari raqamlari 1 2 3 va h. oʻlchov sanasi X/Y koordinatalari oʻlchov sanasi X/Y koordinatalari siljish, mm oʻlchov sanasi X/Y koordinatalari ketma-ket sikllar oʻrtasida (6) — (4) oʻlchovlar boshidan, mm (6) — (4) ketma-ket sikllar oʻrtasida (10) — (6) oʻlchovlar boshidan, mm (10) — (4)

9-shakl (Boʻtanani chiqarish qurilmasi ishini hisobga olish jurnali) Boʻtanani chiqarish qurilmasi raqami Boʻtanani chiqarish qurilmasi ishining boshlanish (B) va tugash (T) sanasi va vaqti B T B T B T B T va h.

10-shakl (Dambani oqizib keltirish nazorati jurnali) Koʻndalang kesimlar raqamlari va ularning piketaji Yil choraklar I II III IV hovuzdagi suv gorizonti, metr marza dambasi choʻqqisining belgisi, metr marza dambasi yaqinidagi plyaj belgisi, metr plyaj uzunligi, metr

10-shakldagi jurnalni yuritish boʻyicha koʻrsatmalar

1. Ushbu jurnal kon qoldiqlari (shlam) omborxonasidan foydalanishning butun muddati davomida dambaning oqizib keltirish nazorati uchun moʻljallangan majburiy yigʻma hujjat hisoblanadi.

2. Jurnal har chorakning oxirida marksheyder sʼyomkalari maʼlumotlari boʻyicha toʻldiriladi va quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

a) dambaning butun uzunligida pastki qiyalik chekkasidan hovuzdagi suv qirgʻogʻigacha oxirgi oqizib keltirilgan yarusni marzalash rejasi. Unda taqsimlovchi boʻtana oʻtkazgichlar va bir joyga toʻplangan chiqarish qurilmalarining joylashishi, ularning diametrlari, turli joylardan oʻtkazilgan boʻtana oʻtkazgichlarning raqamlari, NOʻA stvorlari va boshqa mahkamlangan koʻndalang kesimlar koʻrsatiladi; dambaning butun uzunligi piketajlangan boʻlishi kerak;

b) oqizilayotgan yarus marzasi choʻqqisining boʻylama kesimi;

v) mahkamlangan koʻndalang kesimlar.

3. Boʻylama kesimda marza dambasi choʻqqisining belgilari har bir piketda belgilar oʻrtasida 200 mm va undan ortiq farq boʻlgan joylarda keltirilishi kerak.

Koʻndalang kesimlarda hovuzdagi suv gorizonti va plyaj profili oʻtkir singan nuqtada, agar u yuqori qiyalikka 25 metr dan yaqin masofada joylashgan boʻlsa, va shuningdek plyajning odamlar oʻtishi mumkin boʻlgan har 25 metrida suv usti plyajining marza dambasi yuqori qiyaligi yaqinidagi belgilari.

4. Choraklik nazorat jadvali sex (uchastka) boshligʻi va sʼyomkani bajargan marksheyder tomonidan imzolanishi va mazkur Qoidalarning 36 va 39-bandlaridagi koʻrsatmalarga muvofiq saqlanishi kerak.

11-shakl (Boʻtana tasnifini nazorat qilish jurnali) Namunani tanlash sanasi Namuna raqami Namunani olish joyi Oʻlchov joyida boʻtana tavsifi tuproq zarralari zichligi, t/kub.m diametrli zarralarning foizli tarkibi, mm Oʻrtacha oʻlchangan diametr, mm chiqim, kub. m/s massa boʻyicha quyuq/suyuq 2.0 dan koʻproq 2.0-1.0 1.0-0.5 0.5-0.25 chiqim, kub. m/s massa boʻyicha quyuq/suyuq 0.05-0.01 2.0 dan koʻproq 0,005 dan kichik

12-shakl (Kon qoldiqlari omborxonasiga oqizib keltirilgan kon qoldiqlari sifati nazorati jurnali) Namuna olingan sana Namunaning raqami Tahlil qilingan sana Piket Namuna olingan joy Diametrlar boʻyicha zarralarning foizlardagi miqdori, mm Grunt zichligi, t/kub.metr Namlik (birlik ulushi) Quruq gruntning zichligi, t/kub.metr Grunt zarralari zichligi, t/kub.metr Gʻovaklik, % Marza dambasi oʻqidan namuna olingan nuqtagacha boʻlgan masofa, metr Absolyut sathi metr

13-shakl (Gidrorejim tarmogʻi skvajinalaridagi sizot suvlari sathlarini kuzatish jurnali) Oʻlchov sanasi Suv sathlari belgisi, metr toʻplagichda Skvajinada 1 2 3 4 5 6 va h.

14-shakl (Boʻtana oʻtkazgichlar devorlarining qalinligini oʻlchash jurnali) Oʻlchov sanasi Boʻtana oʻtkazgich raqami Piket Boʻtana oʻtkazgich koʻndalang kesimining nazorat nuqtalaridagi devorlar qalinligi, mm Nazorat nuqtalarining joylashish sxemasi

15-shakl

(Suvning umumiy kimyoviy tahlilini hisobga olish) Tashkilot ______________________________ Namuna olingan sana ___________________ Keltirilgan sana ______________________________________________________________ Laboratoriyadan _______________________ laboratoriyaga __________________________ Tahlil boshlangan sana ______________ Tahlil tugagan sana ______ ___________ SUV TAHLILI RAQAMI _____ Tashkilot, obyekt, joyi va h. ___________ ________________________________________ Namuna № (qaydnoma boʻyicha) ____________________________________________________ Namuna olingan joy (kon, post, skvajina va h.) ____________________________________ _____________________________________________________________________________ Debit, kub. m/s ________________________________________________________________ Namuna olingan chuqurlik _______________________________________________________ Suv gorizonti ________________________________________________________________ Tarkibida suv boʻlgan jinslarning qisqacha tavsifi va ularning geologik indeksi _____ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Namunani olish va konservatsiyalash sharoitlari va metodikasi _______________________ Gaz pufakchalari hosil boʻlishi kuzatildimi _______________________________________ Namuna olinayotganda suv harorati _______________________________________________ Tahlilga joʻnatilgan suv miqdori _______________________________________________ Namunani olgan shaxsning familiyasi _____________________________________________ Izoh: _________________________________________________________________

Jadval

Kationlar Litrdagi miqdori Boshqa holatlar mg mg x ekv foiz, mg x ekv pN mg/l Ca 2+ CO 2 , agressivligini oʻrganish Oksidlanishi, mg/l Mq 2+ Xuddi shu — O 2_ boʻyicha _______ Oksidlanishi Mg 2+ Xuddi shu — O 2_ boʻyicha _______ ________ Fe 2+ Kimyoviy O 2 isteʼmoli Xuddi shu — O 2_ boʻyicha _______ ________ NN + Yuzadagi faol moddalar K + +Na + Neft mahsulotlari Muallaq moddalar Silikatlar: SiO( 2 ) Fe umumiy Jami 100 Fe 3+ Serovodorod T = 105 ° S haroratda quruq qoldiq

Anionlar 1 litrdagi miqdori mg mg x ekv foiz, mg x ekv qizdirilgan qoldiq mg/l SO 4 Namuna olinayotganda fizik moddaning minerallashishi ___________ NCO 3 CO 3 Tiniqligi ____________ Cl NO 2 Taʼmi ____________________ Rangi ____________________ NO 3 Hidi ___________________ Choʻkma __________________ Oʻzgarishlar _______________________ Jami 100 Suvdagi tuz tarkibi formulasi: ________________________________________________ Izoh: ________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ K + + Na + farq boʻyicha hisoblandi, tajriba yoʻli bilan aniqlandi (keraklisining tagi chizilsin). Jami 1/2 NCO 3 mg/l Taxlilchi _______________________________ Sana ________________________________ Laboratoriya rahbari ____________________ ____ ___________________________________

16-shakl (Obyekt boʻyicha suvning kimyoviy namunalari qaydnomalari jurnali) Namuna raqami Tashkilot, obyekt, namuna olingan joy, suv manbai turi, suvli gorizont Namuna olingan sana pN * Ionlar miqdori, raqamlar: yuqorida — mg/l; oʻrtada — mg x ekv/l, pastda — foiz., mg x ekv NCO 3 SCO 4 Cl NO 2 NO 3 Ca 2+ Mg 2+ K + Na ++ NN 4 Fe 2+

16-shaklning oxiri Minerallashish Komponentlar, mg/l Izoh Quruq qoldiq, mg/l Fe 3+ SiO 2 suspenziyalar agr CO 2 sv. CO 2 oksidlanishi, mg/l po O 2 Neft mahsulotlari PAV N 2 S, mg/l

17-shakl (Suvdagi mikrokomponentlar miqdori qaydnomalari jurnali) № probi Tashkilot, obyekt, namuna olingan joy, suv manbai turi, suvli gorizont Namuna olingan sana Suvdagi mikrokomponentlariqdori, mg/l Fe - Cu 2+ Mn 2+ Pb 2+ Zn 2+ Cr 6+ Ni 2+ Ca 2+ Ti R obsh U Br J Al 3+ Va 6+ Sana _______________ Taxlilchi ________________ Laboratoriya rahbari __________________________

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 25-dekabr,

829 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.12.2025-y., 09/25/829/1226-son)

lex.uz