📅 2025-yil 19-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 19-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 19 декабрь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 декабря 2025 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 December 2025 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўрта махсус таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўрта махсус таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 19 декабрдаги 7-сон буйруғига ИЛОВА
Ўрта махсус таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар
I бўлим. Ўрта махсус таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича ИНДИКАТОРЛАР
Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши 1. Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилмани (кафедрани, бўлимни) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади) ташкил этиш ҳамда уни моддий-техник база ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд * Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган Таркибий тузилма томонидан таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш, меҳнат бозори талаблари ва технологик ўзгаришларга мувофиқ таълим дастурини такомиллаштириш механизмлари мавжуд Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланиб борилади ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари мавжуд ** Таркибий тузилма томонидан таълим дастурининг таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш, меҳнат бозори талаблари ва технологик ўзгаришларга мувофиқлиги ва натижадорлиги баҳоланиб, таҳлилий маълумотлар тайёрлаб борилади ** Тайёрланган таҳлилий маълумотлар асосида таркибий тузилма томонидан чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади, амалга оширилади ҳамда ижроси назорат қилинади ** 2. Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги Истиқболли режа ишлаб чиқилган ва ўрта махсус таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) билан мос Истиқболли режада таълим дастури учун зарур бўлган моддий-техник база, инфратузилма, ахборот технологиялари, инсон ресурслари, молиявий манбалар ва қошида (ҳузурида) ўрта махсус таълим ташкилоти бўлган вазирлик, идора ёки олий таълим ташкилоти (бундан буён матнда юқори турувчи ташкилот деб юритилади) билан ҳамкорлик масалалари акс эттирилган ҳамда вазифаларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочилар аниқ кўрсатилган Истиқболли режада белгиланган вазифаларни амалга оширишга таъсир қилувчи хавф таҳлили мавжуд ҳамда ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича муқобил чоралар белгиланган Истиқболли режада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиш механизмлари ишлаб чиқилиб, мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган камчиликларни тузатиш чоралари кўриб борилади ** 3. Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки Таълим дастурини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича сифатни ички таъминлаш бўлинмаси ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган Таълим дастурини ички баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган ҳамда педагогик кенгаш муҳокамасидан ўтказилган ҳолда тасдиқланган Юқори турувчи ташкилот масъуллари, педагоглар, ўқувчилар, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида таълим дастурини такомиллаштириш ва сифатни ички таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантирилиб борилади ** Таълим дастурини такомиллаштириш ва сифатни ички таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси мониторинг ва таҳлил қилиниб, таълим дастури такомиллаштирилиб борилади ** Таълим дастурини такомиллаштириш ҳақидаги маълумотлар ўрта махсус таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади ** 4. Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари, шунингдек илмий-тадқиқот тенденцияларини ўрганиш учун мониторинг ўтказиш режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Мониторинг жараёнида педагоглар, юқори турувчи ташкилот масъуллари ва соҳа мутахассисларининг иштироки таъминланиб, меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар мунтазам йиғилади ва таҳлил қилинади ** Мониторинг натижалари асосида таълим дастурини такомиллаштириш учун зарур бўлган муаммо ва камчиликлар аниқланади ҳамда таълим дастуридаги фанларга (фанларнинг мавзу(лар)ига ва мазмунига) тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади ** Илмий-тадқиқот йўналишларидаги янгиликлар, меҳнат бозори талаблари ва таълим эҳтиёжлари асосида доимий янгиланувчи маълумотлар базаси яратиб борилади ** Меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ эълон қилиб борилади ** 5. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқувчилар ўртасида сўровномалар ўтказилгани ва унинг натижалари асосида таълим дастурининг такомиллаштирилгани Амалдаги таълим дастурини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича сўровнома, интервью ва фокус-гуруҳлар (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади), уларнинг мавзулари, саволлар (масалалар) рўйхати, сўровномани ўтказиш муддатлари ҳамда масъул ижрочилар белгилаб борилади ** Ўтказиладиган сўровномалар тўғрисида ўқувчилар мунтазам хабардор қилинади ҳамда тизимли равишда уларнинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилади ** Сўровнома жараёнлари очиқлик, тенглик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилади ** Ўтказилган сўровнома натижалари масъул ижрочилар томонидан таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг таълим дастурини такомиллаштиришга оид таклиф ва фикр-мулоҳазалари мунтазам йиғилади ** Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрланиб, педагогик кенгашга тақдим этиб борилади ** Тайёрланган таҳлилий ҳисобот асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади ва таълим дастурига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** Сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар ўрта махсус таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади ** 2-боб. Таълим дастурлари йўналиши 6. Таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, давлат таълим стандарти (бундан буён матнда ДТС деб юритилади) ва миллий малакалар рамкаси (бундан буён матнда ММР деб юритилади) талабларига мувофиқлиги Таълим дастурини ишлаб чиқиш бўйича юқори турувчи ташкилот масъуллари, педагоглар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан таълим дастурининг мақсадлари, компетенциялари ҳамда кутилган ўқув натижалари белгиланган Таълим дастури ДТС, ММР, касбий стандарт(лар) (ёки малака талаблари) ҳамда меҳнат бозори талабларига мослиги бўйича таҳлил қилинган Таҳлил натижалари асосида таълим дастурининг мақсадлари, компетенциялари ҳамда кутилган ўқув натижалари аниқлаштирилган ҳамда муаммо ва камчиликлар юзасидан хулосалар тайёрланган Таълим дастурининг мақсади ва натижалари ДТС ва ММР талабларига мувофиқлиги таъминланган 7. Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан таълим дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган Таълим дастури лойиҳаси юқори турувчи ташкилот масъуллари, педагоглар ва соҳа мутахассисларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида таълим дастурига ўзгартиришлар киритилган Таълим дастури ДТС, ММР ва касбий стандарт(лар)га (ёки малака талаблари) мувофиқ тасдиқланган * 8. Таълим дастурининг давомийлиги, фанларнинг узвийлиги ва узлуксизлигининг таъминлангани Таълим дастурининг давомийлиги (умумий соатлар, ўқиш муддати) ушбу дастурнинг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқ равишда белгиланган Ўқув режадаги фанларнинг кетма-кетлиги ва узлуксиз таълим тизимига (ўрта махсус ва олий таълим) мувофиқлиги таъминланган Фанлар учун ажратилган соатлар, фанлардаги назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ҳамда мустақил иш (бундан буён матнда фанларнинг таркибий қисмлари деб юритилади) кетма-кетлиги давомийлик, узлуксизлик ва кутилган ўқув натижаларига мос равишда ишлаб чиқилган Фанларнинг таркибий қисмлари ўртасида ўзаро интеграция таъминланган Таълим дастурини қайта кўриб чиқиш жараёнида фанларнинг таркибий қисмларининг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлиги доимий таҳлил қилинади ҳамда такомиллаштирилади ** 9. Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани Таълим дастурининг самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган ** Таълим дастури бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил жараёнлари амалга ошириб борилади ** Мониторинг жараёнида юқори турувчи ташкилот масъуллари, ўқувчилар, ота-оналар, битирувчилар ҳамда соҳа мутахассисларининг иштироки тизимли равишда йўлга қўйилади ** Мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, таълим дастурининг самарадорлиги ва кутилган ўқув натижаларига мослиги баҳолаб борилади ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантириб борилади ** Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилиниб, фанларнинг таркибий қисмларининг мазмуни ҳамда баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** 3-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши 10. Ишчи ўқув режа ва дастурларининг белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилгани Ишчи ўқув режа ва фан дастурлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган * Ишчи ўқув режа (ўқув режа) (бундан буён матнда ишчи ўқув режа деб юритилади) ва дастурларни ишлаб чиқишда ДТС талаблари ва юқори турувчи ташкилот масъуллари томонидан берилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олинган Ишчи ўқув режадаги ўқув (иш) юкламаларида фанларнинг таркибий қисми ўртасида мутаносиблик таъминланган Ишчи ўқув режа ва фан дастурлари меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжларига мувофиқлаштирилган 11. Ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани Ўқув жараёни юқори турувчи ташкилот билан ҳамкорликда меҳнат бозоридаги замонавий эҳтиёжлар ва соҳанинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилган Ишчи ўқув режа бўйича ўқув машғулотлари (дарс) жадвали ўқув жараёни графигига мувофиқ ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган ** Ишчи ўқув режа бўйича ўқув жараёнини ташкил этишда фанларнинг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлиги таъминланган ** Ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ўқув-услубий ресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) фойдаланиб борилади ** Ўрта махсус таълим ташкилоти томонидан таълим дастурининг кутилган ўқув натижаларига эришиш таъминлаб борилади ҳамда кутилган ўқув натижаларига эришиш даражаси таҳлил қилиб борилади ** 12. Ўқув жараёнининг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани Ўқув жараёнини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартиби ишлаб чиқилган Ўқув жараёнини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартибида белгиланган даврийликда (ойлик, семестр, йиллик) ўқув жараёнини баҳолаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади ** Ўқув жараёнини баҳолаш жараёнига юқори турувчи ташкилот масъуллари, ўқувчилар, битирувчилар, педагоглар ва соҳа мутахассислари мунтазам жалб этилади, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ҳужжатлаштирилган ҳолда таҳлил қилиб борилади ** Баҳолаш натижалари бўйича аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади, ижро мониторинги юритилади ҳамда ўқув жараёни баҳоланади, таҳлил қилинади ва белгиланган даврийликда (ойлик, семестр, йиллик) такомиллаштириб борилади ** 13. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани Таълим дастурида белгиланган ўқитиш усуллари, педагогик технологиялар, фанларнинг таркибий қисмлари мазмуни кутилган ўқув натижаларига эришишни таъминлашга йўналтирилган ҳолда илғор педагогик ва инновацион таълим технологиялар доимий равишда қўлланилади ** Ўқитиш усуллари, педагогик технологияларнинг қамрови, илғор педагогик технологияларни жорий этиш тенденциялари ва мураккаблик даражаси таълим дастурининг даражаси ва ўқувчиларнинг эҳтиёжларига мос равишда белгиланган ** Илғор ўқитиш усуллари ва педагогик технологияларни қўллашнинг самарадорлиги бўйича мониторинг ва таҳлил олиб борилади, мониторинг ва таҳлил натижасида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида педагогларнинг касбий салоҳияти ошириб борилади ** Мониторинг, таҳлил ва педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш натижалари асосида педагогик технологиялар доимий равишда янгиланади ҳамда такомиллаштирилади ** Илғор педагогик технологияларнинг қўлланилиши ва уларнинг самарадорлиги бўйича йиллик таҳлилий ҳисобот тайёрланади ва педагогик кенгаш томонидан кўриб чиқилади ** 14. Таълим дастури доирасида ўқувчилар билимининг шаффоф ва холис баҳоланиши, баҳолаш жараёнларининг ўқув натижаларига мувофиқлиги Таълим дастури доирасида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнлари бўйича тартиб, қоидалар, мезонлар ва усуллар (бундан буён матнда баҳолаш тартиби деб юритилади) ишлаб чиқилган Баҳолаш тартиби ўқув жараёни бошланишидан олдин ўқувчиларга маълум қилиб борилади ** Баҳолаш жараёнларига юқори турувчи ташкилот масъуллари ва педагоглар, шунингдек кузатувчи сифатида ота-оналар, битирувчилар ва (ёки) жамоатчилик вакиллари жалб этиб борилади ** Таълим дастури доирасида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнида холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик таъминланган ** Баҳолаш натижалари рақамли платформалар, якуний давлат аттестация комиссиясининг баҳолаш баённомаларида тизимли равишда акс эттирилади, юритилади ҳамда сақланади ** Баҳолаш жараёнининг таълим дастурига мослиги тизимли ва мунтазам мониторинг қилинади, таҳлил юритилади ҳамда мониторинг ва таҳлил натижалари ўқувчилар ва ота-оналарга тақдим этилади ** 15. Ўқувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги Ўқувчиларнинг баҳолаш натижалари юзасидан таклифлари, фикр-мулоҳазалари ва шикоятларини йиғиш, кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича тартиб ишлаб чиқилган ҳамда масъул ижрочилар белгиланган Ишлаб чиқилган тартибда шикоят бериш шакллари, муддатлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва қарор қабул қилиш механизми аниқ белгиланган Таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва шикоятлар ўқувчилар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали қабул қилинади ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёни очиқлик, ҳисобдорлик, шаффофлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилади ** Баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича ўқувчиларнинг шикоятлари ўрта махсус таълим ташкилотининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тизимли равишда таҳлил қилинади ** Таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар мунтазам тайёрланади ва баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади, шунингдек баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** 4-боб. Ўқувчилар фаолияти йўналиши 16. Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани Таълим дастури бўйича ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланган ва ҳужжатлаштирилган бўлиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қабул жараёни билан боғлиқ маълумотларнинг очиқлиги таъминланган ** Таълим дастури бўйича қабул талабларини белгилашда таълим ва меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда битирувчиларнинг қизиқишлари ҳақида таҳлил ва маълумотлар мавжуд Қабул ва апелляция комиссиялари таркиби тасдиқланган, қабул жараёнида шаффофликни таъминловчи воситалар қўлланилган ва махсус хоналар ташкил этилган (онлайн рўйхатдан ўтиш, очиқ танлов комиссиялари ва бошқалар) Қабул жараёнида адолат ва тенглик тамойиллари таъминланади, қабул қилинган абитуриентлар рўйхатлари очиқ ҳамда жамоатчиликка маълум қилиб борилади ** Қабул жараёнига оид ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш механизми мавжуд 17. Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и ўрта махсус таълим ташкилотининг инфратузилмаси, молиявий имкониятлари, аудитория, лаборатория хоналари ва ДТСларга мос равишда белгиланган Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и меҳнат бозори, ўрта махсус таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси), педагогларнинг сони ва таркиби, уларнинг ўқув (иш) юкламаси билан уйғунлаштирилган Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)ининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлиллар амалга оширилади, таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** 18. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш (бундан буён матнда ўқувчилар ҳаракати деб юритилади) тартибининг белгилангани Ўқувчилар ҳаракати ўрта махсус таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш бўйича масъул комиссия (ёки ишчи гуруҳ) ташкил этилган ** Ўқувчилар ҳаракати бўйича буйруқлар, комиссия баённомалари ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосли, адолатли ва шаффоф тарзда қабул қилинган ҳолда тўғри расмийлаштирилади ҳамда уларнинг ҳисоботи ва мониторинги мунтазам юритилади ** Ўқувчилар ҳаракати бўйича ўқувчиларнинг ҳуқуқлари таъминланади ҳамда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари жараёнлар тўғрисида хабардор қилинади, барча ўзгаришлар таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларида ( EMIS AL ) ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилади ** Ўқувчилар ҳаракати бўйича шикоят бериш учун очиқ ва қулай тизим яратилган ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган ** 19. Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги Таълим дастури бўйича ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан академик, психологик, ижтимоий ва касбий йўналиш бўйича маслаҳат бериш тизими режалаштирилган Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ (веб-сайт, буклетлар, стендлар ва бошқалар орқали) ёритилган Ўқувчилар ўқишга қабул қилинганидан сўнг уларни ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режалари, таълим-тарбия муҳити ва таълим дастури билан таништиришга қаратилган тадбирлар тизимли ташкил этилади ** Ўрта махсус таълим ташкилотида битирувчиларни олий таълим билан қамраб олишни кенгайтириш мақсадида доимий равишда методик ва ахборот кўмаги кўрсатилади ** Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар тизимли равишда йиғилади, таҳлил қилинади, хизматлардан қониқиш даражаси ўрганилади ҳамда маслаҳат бериш тизими самарадорлиги такомиллаштирилади ** 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 20. Таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги Бошқарув ходимларининг таълим соҳасида иш тажрибаси мавжуд Бошқарув ходимларининг малака ошириш курсларида иштироки ташкиллаштирилиб, тегишли сертификатларга эга бўлиши таъминлаб борилади ** Педагог кадрларнинг сони улар дарс бераётган фанларга мос равишда таъминланган Ўқув-ёрдамчи ходимлар сонини таълим дастурини самарали ташкил этиш учун мос даражада таъминлаш чоралари кўрилган Таълим дастури бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж (бўш иш ўринлари) тўғрисида тегишли олий таълим ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига чиқарилган мурожаатлар ёки ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар мавжуд ** 21. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани Амалдаги таълим дастуридаги фанлар педагоглар билан таъминланган ҳамда ушбу педагогларнинг дипломи (сертификати), малака тоифаси ва соҳавий тажрибаси таълим йўналишига мос келади ** Таълим дастурига мувофиқ педагог кадрларнинг сони ўқув (иш) юкламаси асосида шакллантирилган ** Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш механизми мавжуд ҳамда педагог кадрлар аттестациядан ўтказиб борилади ** Педагог кадрлар таъминоти ва сифат таркибини ошириш бўйича амалий тадбирлар (танлов, тренинг, стажировка ва бошқалар) амалга ошириб борилади ** Таълим дастури бўйича хорижий педагоглар мавжуд, шунингдек хорижий давлатлар олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ва стажировка ўтаган педагоглар мавжуд ** Таълим дастури бўйича илмий даражага эга, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар мавжуд ** 22. Янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги Янги таълим дастури бўйича педагог кадрларга бўлган эҳтиёж таҳлил қилинган ва педагог кадрлар билан таъминлаш режаси ишлаб чиқилган * Янги таълим дастури бўйича педагог к адрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юбориш чоралари кўрилган Педагог кадрлар билан таъминлаш режасида таълим ташкилотларининг илмий даража ёки амалий тажрибага эга бўлган педагог кадрларини дарс машғулотларига жалб қилиш назарда тутилган Янги таълим дастури бўйича педагогик кадрлар билан таъминлаш режасининг ижросини мониторинг ва таҳлил қилишни назарда тутувчи назорат механизми ишлаб чиқилган 23. Кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги Кадрларнинг малака ошириш курсларида иштирок этиши ҳамда олий таълим ташкилотларида стажировка ўташи бўйича графиклар ишлаб чиқилган Кадрларни ўрта махсус таълим ташкилотининг касбий ривожлантириш тизимига мувофиқ илмий-амалий конференция, вебинарлар, семинар-тренинглар ва форумларга юбориш (иштирокини таъминлаш, ташкил этиш) чоралари кўрилган Кадрлар малака ошириш курсларида, шунингдек стажировкада иштирок этиши графикларга мувофиқ амалга оширилади ** Ижобий натижаларга эришган кадрларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилган ҳамда ўрта махсус таълим ташкилоти томонидан белгиланган тартибда амалга ошириб борилади ** Моддий ва маънавий рағбатлантириш жараёнларида шаффофлик ҳамда адолат тамойилларига доимий амал қилинади ** Кадрларни касбий ривожлантиришга қаратилган чоралар кўриб борилади ҳамда ушбу чораларнинг самарадорлиги бўйича таҳлилий ҳисоботлар мунтазам юритилади ** 6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 24. Таълим ташкилотидаги ўқув ва лаборатория хоналарини таълим дастурига мослиги, ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) билан жиҳозлангани Ўқув ва лаборатория хоналаридаги моддий-техник база, реактив моддалар , хомашё материаллари , реагентлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар таълим дастури талабларига мос * Ўқув хоналари АКТ воситалари (компьютер, проектор, электрон доска, интернет ёки бошқалар) билан таъминланган Ўқув ва лаборатория хоналарида р ақамли таълим муҳити ва платформаларидан фойдаланиш имконияти яратилган Ўқув ва лаборатория хоналаридан фойдаланиш самарадорлиги ва жиҳозлар ҳолати бўйича мониторинг юритилади ** Ўқув жараёнига мос ўқув ва лаборатория хоналари фаолият кўрсатади ** 25. Таълим дастурини амалга ошириш учун етарли миқдорда моддий-техник база, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва реактив моддалар ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани Таълим дастурини амалга ошириш учун зарур моддий-техник база, реактив моддалар , хомашё материаллари , реагентлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар мавжуд ҳамда ишчи ҳолатда Жиҳоз ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш бўйича методик қўлланмалар, кўрсатмалар ва йўриқномалар (хавфсизлик йўриқномалари, инструкциялар) мавжуд Таълим дастури бўйича жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сони ўқувчилар контингентидан (гуруҳ ҳажмидан) келиб чиққан ҳолда таъминланган ** Таълим дастури ва ўқувчилар сонига мос равишда лаборатория машғулотлари учун реактив моддалар миқдори (ҳажми) шакллантирилган ҳамда захира қилинган ** Реактив моддалардан фойдаланиш ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш тартиби мавжуд ва улар юритиб (ҳужжатлаштириб) борилади ** 26. Фанлар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани Таълим дастуридаги фанлар бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари мавжуд Таълим дастуридаги фанлар бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари сони ўқувчилар контингентига мос равишда таъминланган Фанлар бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари доимий равишда ишлаб чиқилади ҳамда фойдаланиш учун очиқлиги таъминлаб борилади ** Ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар янгилаб борилади ҳамда уларни фаннинг мазмунига мослаштириш механизми жорий этиб борилади ** Таълим дастуридаги фанлар мазмунига мос замонавий (хорижий) адабиётлардан ва қўшимча материаллардан фойдаланиш имконияти яратилган Таълим дастури бўйича ўқув қўлланмалар доимий равишда янгиланиб, фанларнинг сўнгги талабларига мос ҳолда такомиллаштириб борилади ** 27. Ўқув ва лаборатория хоналарининг таълим дастурларига мослиги, хавфсизлик қоидалари ва ўқувчилар сонидан келиб чиқиб жиҳозлангани Ўқув ва лаборатория хоналари таълим дастурига мос ҳамда уларни жиҳозлашда ўқувчилар контингенти (гуруҳ ҳажми) инобатга олинган * Ўқув ва лаборатория хоналарида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда зарур ўриндиқлар ва иш жойлари мавжуд Ўқув ва лаборатория хоналарида хавфсизлик қоидалари, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари ва хавфсизлик журналлари мавжуд ҳамда эвакуация йўллари (схемалари) белгиланган 28. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани Ўрта махсус таълим ташкилотининг бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, эшиклар ва санитария хоналари (ҳожатхоналар) ногиронлиги бўлган шахслар (ўқувчилар) учун мослаштирилган Таълим дастури бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр ва бошқалар) яратилган Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд Таълим жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд ** Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борилади ** 29. Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги АРМда таълим дастурига мос дарслик, ўқув ва бадиий адабиётлар мавжуд * АРМ замонавий АКТ ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган ва улардан фойдаланиш бўйича ўқувчиларга доимий равишда тушунтиришлар берилади ** АРМ ўқув зали, электрон кутубхонадан фойдаланиш ва интернет тармоғига уланиш имкониятлари яратилган Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида таълим дастури бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, ўқитиш материаллари тўплами, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган АРМ ва электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш тартиби қулай ва очиқ, электрон маълумотлар базасига эркин кириш таъминланган ҳамда кутубхона хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича мониторинг юритиб борилади ** АРМ фаолияти натижалари педагогик кенгашда мунтазам муҳокама қилинади, шунингдек АРМ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда зарур ўқув-услубий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режалари шакллантирилади ва ҳисобот юритиб борилади ** Кутубхона фонди мунтазам янгиланиб борилади ** 30. Рақамли таълим муҳити яратилгани ( LMS, Wi-Fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари) Таълим дастури бўйича ўқувчилар ва педагоглар учун барқарор интернет уланиши, Wi-Fi зоналари ва рақамли қурилмалардан (компьютер синфи, ВР тизимлар, планшетлар ва бошқалар) фойдаланиш имконияти яратилган Таълим дастури бўйича электрон таълим ресурсларини бошқариш бўйича алоҳида масъул ходим(лар) (администратор) мавжуд Таълим дастури бўйича онлайн курслар, видео дарслар, онлайн тестлар ва бошқа рақамли контентлар мавжуд ҳамда улар амалда қўлланиб борилади ** Вебинар ва онлайн машғулотларни ўтказиш учун зарур техник ҳамда методик шароитлар яратилган, вебинарлар ва онлайн семинарлар мунтазам ташкил этилади ** LMS (learning management system) ва (ёки) таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари ( EMIS AL ) ҳамда рақамли платформалардан фойдаланиш бўйича педагоглар ва ўқувчилар учун ўқув-семинарлар (тренинглар, вебинарлар) ташкил этиб борилади ** LMS ва (ёки) таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари (EMIS AL ) орқали таълим жараёнини ташкил этиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш имконияти мавжуд * 31. Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус хона ёки бино ва иншоотларининг (спорт зали, стадион, мусиқа хонаси ва бошқаларнинг) мавжудлиги Ўқувчилар сонига мос равишда буфет (ошхона) мавжуд, буфет (ошхона) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ юритилган ҳамда буфетда (ошхонада) соғлом овқатланишга оид тавсиялар ва рационал меню йўлга қўйилган Таълим дастури доирасида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда дам олиш учун ўриндиқлар (айвонлар) ва соя жойлар мавжуд Таълим дастури доирасида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари мавжуд Спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари фаолият кўрсатади, уларнинг жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолда сақланади ва янгиланиб борилади ** Ўрта махсус таълим ташкилотида жиҳозланган фаоллар зали мавжуд ** Бинолар (иншоотлар) хавфсизлик талабларига жавоб беради ** Инфратузилмадан фойдаланиш ҳолати ва самарадорлиги баҳоланиб, биноларнинг (иншоотларнинг) техник ҳолати бўйича йиллик мониторинг ва ҳисобот юритиб борилади **
II бўлим. Ўрта махсус таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича ИНДИКАТОРЛАР
Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий бошқарув фаолияти йўналиши 1. Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани Ўрта махсус таълим ташкилотининг фаолиятини самарали ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўрта махсус таълим ташкилотини ривожлантириш режасига (стратегик режаси, миссияси, стратегияси) (бундан буён матнда ривожлантириш режаси деб юритилади) мувофиқ молиявий ресурсларни мақсадли бошқариш ва тақсимлаш тизими йўлга қўйилган Молиявий ресурслар ўқув жараёнини режалаштириш, ташкил этиш ҳамда моддий-техник база ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадларига мувофиқ равишда тақсимланган Молиявий бошқарув жараёни йўлга қўйилган ҳамда йиллик молиявий режа тасдиқланган ва ижроси амалга оширилган Йиллик молиявий режада таълим сифатини таъминлашга йўналтирилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланган Йиллик молиявий режанинг ижроси бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил амалга оширилган ҳамда молиявий ресурслардан фойдаланиш юзасидан қарорлар мониторинг ва таҳлил натижалари асосида қабул қилинган 2. Таълим ташкилотида Педагогик кенгаш фаолияти йўлга қўйилгани ва унинг самарадорлиги Педагогик кенгашнинг иш режаси ва низоми, шу жумладан ваколатлари, вазифалари ва иш юритиш тартиби тасдиқланган Педагогик кенгашнинг йиғилишлари мунтазам ўтказилган ҳамда йиғилиш қарорлари асосида чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган ва ижроси назорат қилинган Педагогик кенгаш қарорларини қабул қилишда қошида (ҳузурида) ўрта махсус таълим ташкилоти бўлган вазирлик, идора ёки олий таълим ташкилотининг (бундан буён матнда юқори турувчи ташкилот деб юритилади) масъуллари, педагоглар ва соҳа мутахассисларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган Педагогик кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар таълим сифатини ошириш, педагогларни қўллаб-қувватлаш, молиявий ресурслардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда ўрта махсус таълим ташкилотини ривожлантириш мақсадлари учун йўналтирилган Педагогик кенгаш фаолиятига оид маълумотлар очиқлик, ҳисобдорлик ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ жамоатчиликка тақдим этиб борилган 3. Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани Ривожлантириш режаси тасдиқланган ҳамда ўрта махсус таълим ташкилотини ривожлантиришнинг мақсадлари ва вазифалари, уларни амалга ошириш механизмлари, ижро муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланган * Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун ўрта махсус таълим ташкилотидаги барча таркибий бўлинмаларнинг (кафедраларнинг, бўлимларнинг) йиллик иш режалари тизимли равишда ишлаб чиқилган Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари ажратилган ҳамда уларнинг тақсимоти ривожлантириш режасидаги мақсадлар ва вазифалар билан уйғунлаштирилган Ривожлантириш режасининг мониторинги натижалари ҳамда юқори турувчи ташкилот масъуллари, педагоглар, ўқувчилар, битирувчилар, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида ривожлантириш режасини такомиллаштириш чоралари кўрилган Ривожлантириш режасининг ижроси ҳамда натижалари очиқ ва шаффоф тарзда жамоатчиликка эълон қилиб борилган 4. Таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани Ўрта махсус таълим ташкилотида ахборот тизими ( EMIS AL, LMS, электрон журнал, бошқарув платформаси ёки бошқалар) жорий этилган * Ахборот тизимида ўқувчилар ва педагогларга оид маълумотлар, шунингдек ўқув машғулотлари (дарс) жадвали, баҳолаш ва ўқувчилар давомати бўйича маълумотларни юритиш имконияти мавжуд Ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари тизимли равишда кўрилган ҳамда ахборот тизимида фойдаланувчиларнинг самарали ва қулай ишлай олиши таъминланган Ахборот тизимидаги маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги таъминланган ҳамда ахборот тизими ўз вақтида янгиланиб борилган ва мониторинг юритилган, шунингдек ушбу маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб борилган Тайёрланган ҳисоботлар педагогик кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни тузатиш чоралари кўрилган 2-боб. Таълим сифатини таъминлаш йўналиши 5. Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани Таълим сифатини ички таъминлаш жараёнида юқори турувчи ташкилотнинг масъуллари, педагоглар, ўқувчилар, соҳа мутахассислари, битирувчилар, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) иштироки таъминланган Манфаатдор томонлар иштирокида мунтазам тадбирлар (муҳокамалар, сўровномалар, интервьюлар, фокус-гуруҳлар ёки бошқалар) ўтказилган ҳамда уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизими мунтазам такомиллаштирилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизими такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўрта махсус таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилган 6. Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Ўрта махсус таълим ташкилотида таълим сифатини ички таъминлаш тизими (ички баҳолаш тартиби) ишлаб чиқилган ҳамда таълим сифатини ички таъминлаш бўлинмаси ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган * Таълим сифатини ички таъминлаш тизимини ички баҳолаш тартиби амалиётга жорий этилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизимининг самарадорлиги доимий равишда мониторинг қилинган ва даврий (ярим йиллик ва йиллик) таҳлиллар асосида баҳолаб борилган Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Аниқланган муаммо ва камчиликлар чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўз вақтида бартараф этиб борилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизими доимий равишда ички баҳолашдан ўтказилган, ички баҳолаш натижалари педагогик кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиб борилган 7. Ўқувчилар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнлари бўйича тартиб, қоидалар, мезонлар ва усуллар (бундан буён матнда баҳолаш тартиби деб юритилади) ишлаб чиқилган ҳамда таълим дастурларидаги кутилган ўқув натижалари ( learning outcomes ) ва фанларнинг мақсадларига мослиги таъминланган Баҳолаш тартиби ўқув жараёни бошланишидан олдин ўқувчиларга маълум қилиб борилган Баҳолаш жараёнида рақамли технологиялар самарали ва доимий қўлланилган ҳамда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнида холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик таъминланган Баҳолаш натижалари рақамли платформалар, ўқувчиларнинг амалиёт кундалиги, якуний давлат аттестация (бундан буён матнда ЙДА деб юритилади) комиссиясининг баҳолаш баённомаларида тизимли равишда акс эттирилган ҳамда сақланган Баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича ўқувчиларнинг шикоятлари ўрта махсус таълим ташкилотининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва тизимли равишда таҳлил қилинган Шикоятлар таҳлили натижалари бўйича ҳисоботлар мунтазам тайёрланган ва баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, шунингдек баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган 8. Битирувчилар бандлиги мониторинги юритилгани ва манфаатдор томонларнинг битирувчиларга оид фикр-мулоҳазалари мунтазам равишда таҳлил қилингани Битирувчилар билан ишлаш бўлинмаси ёки масъул ходим(лар) фаолият юритади ҳамда унинг йиллик иш режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминланган Меҳнат бозоридаги тенденциялар асосида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган Битирувчиларнинг тайёргарлиги, амалий кўникмалари ва иш жойидаги самарадорлиги юзасидан иш берувчилардан таклиф ва фикр-мулоҳазалар олинган Иш берувчиларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида ўқув жараёни тизимли равишда такомиллаштирилган ҳамда қабул параметрлари қайта кўриб чиқилган 3-боб. Ўқувчилар фаолияти йўналиши 9. Қабул параметрларининг таълим ташкилоти ресурслари ва имкониятларига мослиги Қабул параметрлари ўрта махсус таълим ташкилотининг инфратузилмаси, молиявий имкониятлари, ўқув ва лаборатория хоналари, давлат таълим стандартларига мос равишда белгиланган * Қабул параметрлари меҳнат бозори, ривожлантириш режаси, педагогларнинг сони ва таркиби, уларнинг ўқув (иш) юкламаси билан уйғунлаштирилган Қабул параметрларининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлиллар амалга оширилган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган 10. Ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани Ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул комиссияси фаолияти, қабул мезонлари ва баҳолаш усуллари белгиланган Ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари ва баҳолаш усуллари билан боғлиқ маълумотларнинг очиқлиги таъминланган Қабул жараёнида абитуриентлар учун тенг имкониятлар яратилган ва қабул жараёнининг барча босқичлари (ҳужжат топшириш, кириш имтиҳонларини ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш, танлов асосида ўқишга тавсия этилган ёки тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатини эълон қилиш ва бошқалар) очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган Қабул натижалари бўйича апелляция комиссиясига келиб тушган ариза ва шикоятлар расмийлаштирилган, кўриб чиқилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган Коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва қабул жараёнида холисликни таъминлашга қаратилган рақамлаштирилган тизим жорий этилган Қабул жараёни доимий равишда таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул жараёнини такомиллаштириш чоралари кўрилган 11. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш ва ўқишдан четлаштириш (бундан буён матнда ўқувчилар ҳаракати деб юритилади) жараёнларининг белгиланган тартибда амалга оширилгани Ўқувчилар ҳаракати ўрта махсус таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилган ҳамда ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш бўйича масъул комиссия ёки ишчи гуруҳ ташкил этилган Ўқувчилар ҳаракати бўйича буйруқлар, комиссия баённомалари ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосли, адолатли ва шаффоф тарзда қабул қилинган ҳолда тўғри расмийлаштирилган ҳамда уларнинг ҳисоботи ва мониторинги мунтазам юритилган Курсдан-курсга ўтказишнинг мезонлари аниқ белгиланган ҳамда курсдан-курсга ўтказиш ёки четлаштириш бўйича қарор қабул қилишда академик кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинган Ўқувчилар ҳаракати бўйича ўқувчиларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳамда ўқувчилар ҳаракати жараёнлари ҳақида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари хабардор қилинган, шунингдек ўқувчилар ҳаракати бўйича барча ўзгаришлар таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларида ( EMIS AL ) ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилган Ўқувчилар ҳаракати бўйича шикоят бериш учун очиқ ва қулай тизим яратилган ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнлари самарали ташкил этилган 12. Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари ташкил этилгани, уларнинг меҳнат бозоридаги ва таълимнинг кейинги босқичи бўйича мавжуд имкониятлар тўғрисидаги ишончли ахборотлар билан таъминлангани Ўрта махсус таълим ташкилотида ўқувчиларни касбга йўналтириш ва таълимни кейинги босқичда давом эттириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Ўқувчиларга меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, карьера кунлари, потенциал иш берувчилар ва касбга йўналтириш ҳамда таълимни кейинги босқичида давом эттириш бўйича маълумотлар берилган Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича иш берувчилар ва таълимни кейинги босқичида давом эттириш бўйича олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган Ўрта махсус таълим ташкилоти томонидан ўқувчилар иштирокида касбга йўналтириш ва таълимни кейинги босқичида давом эттириш бўйича тадбирларни (семинарлар, учрашувлар, маслаҳатлар, давра суҳбатлари ёки бошқалар) ўтказиб бориш йўлга қўйилган Меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар ўрта махсус таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларига мунтазам жойлаштирилган ва янгиланиб борилган 13. Ўқувчиларнинг республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловлар, мусобақаларда (бундан буён матнда танловлар деб юритилади) иштирок этгани ҳамда уларда совриндор бўлган ўқувчиларнинг рағбатлантирилгани Ўқувчиларнинг танловларда иштирок этишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси мавжуд Ўқувчиларнинг танловлардаги иштирокини мувофиқлаштириш учун бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган Ўқувчиларни танловларга тайёрлаш бўйича тўгараклар ёки махсус курслар ташкил этилган Ўқувчиларнинг танловлардаги иштироки бўйича мониторинг юритилган, шунингдек танловларда қатнашган ўқувчиларнинг рўйхати ва уларнинг натижалари қайд этиб борилган Танлов натижалари асосида педагоглар ва ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилган Ўқувчиларнинг танловлардаги натижалари тизимли равишда таҳлил қилинган ва танловларга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган 14. Битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга киргани Ўқувчиларни олий таълим билан қамровини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Ўқувчиларни олий таълимга тайёрлаш бўйича курслар ва тўгараклар ташкил этилган Ўқувчиларнинг олий таълим ташкилотларида ташкил этиладиган тадбирларда (семинарлар, учрашувлар, маслаҳатлар, давра суҳбатлари ёки бошқалар) иштироки бўйича шарт-шароитлар яратилган Битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига кириш кўрсаткичлари бўйича мониторинг ва таҳлил юритиб борилган ҳамда битирувчиларни олий таълим билан қамровини кенгайтириш бўйича чоралар кўрилган * 4-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши 15. Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани Ишчи ўқув режа ва фан дастурлари, шунингдек ўқув жараёни графиги давлат таълим стандартларининг талабларига мос * Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатлари (ишчи ўқув режалар, ишчи ўқув дастурлар, ўқув жараёни графиги ва ўқув машғулотлари (дарс) жадвали) педагогик кенгашда муҳокамадан ўтказилган ҳолда тасдиқланган Ўқув машғулотлари (дарс) жадвали ишчи ўқув режалар ва ўқув жараёни графигига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўқув жараёнини ташкил этиш учун ўқув-услубий ресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) самарали ва мақсадли равишда фойдаланилган 16. Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани ва юритилиши Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатларини (ишчи ўқув дастури, ўқитиш материаллари) ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича муҳокамалар ва семинар-тренинглар ташкил этилган Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда педагогик кенгаш муҳокамасидан ўтказилган ҳолда ҳужжатлаштирилган Ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар амалиётга татбиқ этилган ҳамда ушбу ҳужжатларнинг амалда қўлланилиши доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилинган Мониторинг ва таҳлил натижасида ўқув-меъёрий ҳужжатларни қўллашда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва ижро этилган ҳамда шу асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар такомиллаштириб борилган 17. Педагогларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани Педагогларнинг ўқув (иш) юкламалари ўрта махсус таълим ташкилотларида педагог ходимлар иш фаолиятининг (ўқув ва педагогик юкламасининг) вақт меъёрлари ва штатлар жадвалига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўқув (иш) юкламаларининг тақсимотида педагогларнинг мутахассислиги, дарс берадиган фанлари, иш турлари ва вақт меъёри (соат) ҳисобга олинган * Ўқув (иш) юкламаларнинг бажарилиш ҳолати доимий равишда мониторинг қилинган ва даврий (ойлик, ярим йиллик ва йиллик) таҳлиллар амалга оширилган ҳамда ҳисоботлар юритилган Мониторинг ва таҳлил жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда ижроси таъминланган Мониторинг ва таҳлил жараёнлари очиқ ва адолатли тарзда амалга оширилганлиги ва чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланганлиги бўйича маълумотлар педагогик кенгашга тақдим этилган ва муҳокама қилинган 18. Ўқув жараёнида илғор педагогик технологиялар қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани Фанлар ва лаборатория машғулотларни ўқитиш жараёнида кутилган ўқув натижаларига эришишга қаратилган илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усуллари доимий равишда қўлланилган Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларининг қамрови ва мураккаблиги таълим дастурининг даражаси ва ўқувчилар эҳтиёжларига мос равишда белгиланган Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларини қўллаш самарадорлиги мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб борилган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш чоралари кўрилган Мониторинг, таҳлил ва педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш натижалари асосида ўрта махсус таълим ташкилотида қўлланилаётган илғор педагогик технологиялар доимий равишда янгиланган ҳамда такомиллаштирилган Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларини қўллаш самарадорлиги бўйича йиллик таҳлилий ҳисобот тайёрланган ва педагогик кенгашда кўриб чиқилган 19. Таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани Раҳбар ва педагог кадрлар томонидан дарс таҳлилларини амалга ошириш бўйича режа-график ишлаб чиқилган Дарс таҳлилида илғор педагогик технологиялар, инновацион ўқитиш усуллари ва баҳолаш воситалари инобатга олинган ҳамда таҳлил жараёни турли усуллар (махсус шакл, чеклист, рубрика ёки бошқалар) асосида амалга оширилган Дарс таҳлили натижалари педагоглар билан индивидуал ёки гуруҳ шаклида муҳокама қилинган Дарс таҳлили натижалари таълим сифатини ички таъминлаш ҳисоботларига киритилган ва педагогик кенгашда кўриб чиқилган Педагогик кенгашда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши мониторинг қилинган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва ижроси назорат қилинган 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 20. Таълим ташкилотида педагог кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги (ихтисослиги) дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги ва сифат таркиби Фанлар бўйича асосий штатдаги педагоглар мавжуд ҳамда ушбу педагогларнинг дипломи (сертификати) ва малака тоифаси таълим йўналишига мос келади * Ўқув жараёнини самарали ташкил этиш учун олий маълумотли педагог кадрлар ва амалий кўникмага эга бўлган ходимлар мавжуд Педагог кадрлар ўзининг ихтисослиги бўйича қайта тайёрлаш ва (ёки) малака ошириш курсларини тамомлаган ҳамда дипломга (сертификатга) эга Ўрта махсус таълим ташкилотида педагог кадрлар аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинган ҳамда уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ташкил этилган Педагог кадрларнинг мутахассислиги билан дарс берадиган фанларнинг ўзаро мослиги юзасидан мониторинг юритилган Мониторинг натижалари асосида педагогларнинг дипломи (сертификати), малака тоифаси ва соҳавий тажрибасига мос фанлар бўйича дарс машғулотларини олиб бориши таъминланган 21. Таълим ташкилотига педагог кадрларнинг белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани Педагог кадрларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва ўрта махсус таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари асосида амалга оширилган ҳамда ушбу жараёнларга доир ҳужжатлар (танлов ҳужжатлари, суҳбат баённомалари, аризалар, буйруқлар ёки бошқалар) расмийлаштирилган Педагог кадрларни ишга қабул қилиш жараёнлари очиқлик ва адолат тамойиллари ҳамда танлов (имтиҳон, суҳбат) асосида амалга оширилган Педагог кадрлар бўйича электрон ёки қоғоз шаклдаги шахсий портфолиолар (папкалар) шакллантирилган Педагог кадрларнинг қўнимсизлиги бўйича доимий равишда мониторинг ва таҳлил олиб борилган, шу жумладан педагог кадрлар таркибидаги ўзгаришлар динамикаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари ўрганилган Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида чора-тадбирлар режаси ва йиллик ҳисобот ишлаб чиқилган ҳамда чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланган Педагог кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида олий таълим ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига чиқарилган мурожаатлар ёки ижтимоий тармоқларда қилинган эълонлар мавжуд Педагог кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида кадрлар захираси шакллантирилган 22. Раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ҳамда уларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани Раҳбар ва педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлиги натижалари асосида уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилган ҳамда ўрта махсус таълим ташкилоти томонидан амалга ошириб борилган Раҳбар ва педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнлари ўрта махсус таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда ўтказиб борилган Баҳолаш натижалари асосида раҳбар ва педагог кадрларнинг рейтинги (самарадорлик кўрсаткичлари) шакллантирилган ҳамда расмийлаштирилган Раҳбар ва педагог кадрларни баҳолаш ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантириш жараёнларида шаффофлик ҳамда адолат тамойилларига амал қилинган 23. Педагог кадрларни касбий ривожлантириш, тажрибасини оммалаштириш ва малака ошириши учун шароит яратилгани Педагог кадрларни касбий ривожлантириш бўйича эҳтиёжларни аниқлаш юзасидан мониторинг ўтказиб борилган Мониторинг натижалари асосида педагог кадрларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида иштирок этиши бўйича графиклар ишлаб чиқилган Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида иштирок этиш йўлга қўйилган ҳамда педагог кадрлар график асосида малака ошириш ва қайта тайёрлашга юборилган * Педагог кадрларни ўрта махсус таълим ташкилотининг касбий ривожлантириш тизимига мувофиқ илмий-амалий конференция, вебинарлар, семинар-тренинглар ва форумларга юбориш (иштирокини таъминлаш, ташкил этиш) чоралари кўрилган Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ҳамда касбий ривожлантириш тизими доирасида педагог кадрлар томонидан ўзлаштирилган компетенция ва илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида семинар-тренинглар, маҳорат ва очиқ дарслар ташкил этилган, шунингдек «устоз — шогирд» ва менторлик тизимлари жорий этилган 24. Ўқув жараёнларига олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг жалб қилингани Ўқув жараёнларига олий таълим ташкилотларидан профессор-ўқитувчилар жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ҳужжатлари (меморандумлар, шартномалар) мавжуд Олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнларига жалб қилиш билан боғлиқ жараёнлар ҳужжатлаштирилган (ишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ, меҳнат шартномаси ва бошқалар) ва сақланган Олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилган дарс машғулотлари мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб борилган Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида йиллик ҳисобот ишлаб чиқилган ҳамда ўқув жараёнларини такомиллаштиришда олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган 6-боб. Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши 25. Ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш учун тўгарак машғулотларининг йўлга қўйилгани ва уларнинг самарадорлиги Тўгараклар фаолиятини ташкил этиш бўйича йиллик режа-график мавжуд, тўгарак раҳбарлари белгиланган ҳамда тўгарак дастурлари ишлаб чиқилган Тўгарак машғулотлари йиллик режа-график асосида ўтказилган ҳамда қайднома журнали юритилган ёки электрон тизим орқали ҳисобга олинган Тўгаракларнинг ўрта махсус таълим ташкилотидаги ўқувчиларни қамраб олиш даражаси ҳамда қамраб олинган ўқувчиларнинг тўгараклардаги иштироки бўйича доимий мониторинг амалга оширилган Тўгараклар доирасида (мусобақалар, кўргазмалар, танловлар, лойиҳалар ёки бошқалар) ўқувчилар эришган натижалар эътироф этилган ҳамда ушбу ўқувчилар рағбатлантирилган Тўгараклар фаолияти юзасидан ўқувчилар, ота-оналар ва педагогларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган ҳамда тўгаракларнинг самарадорлиги таҳлил қилинган Таҳлил натижалари асосида тўгараклар сифатини ошириш, қамровини кенгайтириш ёки янги йўналишларни жорий этиш бўйича чоралар кўрилган 26. Ўқувчиларга етарли даражада таълим олиш ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ва карьера хизматларининг ташкил этилгани Ўқувчилар билан ишлаш бўйича психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш хизмати фаолияти мунтазам йўлга қўйилган Ўқувчилар билан психологик қўллаб-қувватлаш, шахсий ривожланиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича суҳбатлар (тренинглар) ўтказилган Таълим олишда қийналаётган ёки қўшимча ёрдамга муҳтож ўқувчилар билан индивидуал маслаҳатлашувлар ўтказилган Ўқувчилар учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган маслаҳат хизматлари ташкил этилган ва доимий равишда фаолият кўрсатган Меҳнат бозоридаги ўзгаришлар бўйича семинарлар, бўш иш ўринлари ярмаркалари ва иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилган ёки уларда ўқувчилар иштироки таъминланган Ўқувчиларга етарли даражада таълим олиш ва психологик қўллаб-қувватлаш юзасидан маслаҳат бериш хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда амалий чоралар кўрилган 27. Таълим хизматлари юзасидан ўқувчилар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Ўрта махсус таълим ташкилоти томонидан кўрсатиладиган таълим хизматлари бўйича сўровнома, суҳбат, электрон анкета, интервью ва фокус-гуруҳлар (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади), уларнинг мавзулари, саволлар (масалалар) рўйхати, сўровномани ўтказиш муддатлари ҳамда масъул ижрочилар белгиланган Таълим хизматларининг сифати юзасидан ўтказиладиган сўровномалар тўғрисида ўқувчилар мунтазам хабардор қилинган ҳамда тизимли равишда уларнинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилган Сўровнома жараёнлари очиқлик, тенглик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилган Ўтказилган сўровнома натижалари масъул ижрочилар томонидан таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг таълим хизматларини такомиллаштиришга оид таклиф ва фикр-мулоҳазалар мунтазам йиғилган Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрланган ҳамда педагогик кенгашга тақдим этиб борилган Сўровнома доирасида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар ҳамда тайёрланган таҳлилий ҳисоботлар асосида таълим хизматларини такомиллаштириш чоралари кўрилган Сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар ўрта махсус таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилган 28. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш (рағбатлантириш) механизмлари ишлаб чиқилган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларнинг рўйхатлари шакллантирилган ҳамда улар учун индивидуал таълим траекториялари ишлаб чиқилган Ижтимоий ёрдам, психологик қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар, моддий ва маънавий кўмак хизматлари мавжуд Имконияти чекланган ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитлари (мослаштирилган хона, махсус ўқув материаллари ва кўргазмали материаллар, Брайл алифбосидаги китоблар, махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар) яратилган Ўқувчиларнинг ўз иқтидорини кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратилган ҳамда иқтидорли ўқувчиларни саралаш, қўллаб-қувватлаш ва эътироф этишда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилинган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги мониторинг қилинган ҳамда ушбу механизмлар такомиллаштирилган 29. Ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилгани Ёшлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган ҳамда ушбу масалалар бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўқувчилар билан тарбиявий суҳбатлар, профилактик йиғилишлар, давра суҳбатлари ва психологик тренинглар ўтказилган Чора-тадбирлар режасининг самарадорлиги мониторинг қилинган, муаммоли ҳолатлар аниқланган ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қўшимча чоралар кўрилган Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, «Маҳалла еттилиги» аъзолари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан профилактик тадбирлар амалга оширилган Ҳуқуқбузарликка мойил ёки ижтимоий хавфли тоифадаги ўқувчилар билан индивидуал профилактик ишлар олиб борилган ва ҳужжатлаштирилган Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт мусобақалари ва маданий-маърифий тадбирлар орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ишлари йўлга қўйилган 30. Ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги Ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш бўйича ички ҳужжатлар тасдиқланган Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ижрочилар белгиланган, шунингдек уларнинг фаолияти юзасидан ҳисоботлар юритилган Ариза ва шикоятлар ўқувчилар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали (қутилар, онлайн форма, психолог, масъул шахс, ишонч телефони ёки бошқалар) қабул қилиб борилган Ариза ва шикоятлар рўйхати юритилган, уларни кўриб чиқиш муддатлари белгиланган ҳамда кўриб чиқиш жараёнлари ҳужжатлаштирилган Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнлари очиқлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилган Ариза ва шикоятларнинг таҳлили асосида ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва ижроси юритилган 7-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 31. Таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил қилиш учун ўқувчилар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, реагентлар ва дастурий таъминот билан таъминлангани Ўқувчилар контингенти ва таълим дастурларига мос бино ва иншоотлар, ўқув ва лаборатория хоналари мавжуд * Лаборатория машғулотлари учун зарур моддий-техник база, реактив моддалар, хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари, реагентлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ишчи ҳолатда ҳамда хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда сақланган Ўқув жараёнларига мос келадиган дастурий таъминот, симуляторлар, ўқув платформалари ва компьютер техникалари ишчи ҳолатда Моддий-техник базанинг ҳолати бўйича мунтазам мониторинг ўтказилган ҳамда мониторинг натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилган Ўқувчилар контингенти ва таълим дастурларига мос равишда мавжуд жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва лаборатория ресурсларини янгилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилган 32. Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) ( бундан буён матнда АРМ деб юритилади) ўқувчилар контингентига мос ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги АРМда ўқувчилар контингентига мос дарслик, ўқув ва бадиий адабиётлар мавжуд * АРМ замонавий АКТ ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган ва улардан фойдаланиш бўйича ўқувчиларга доимий равишда тушунтиришлар берилган АРМда ўқув зали, электрон кутубхонадан фойдаланиш ва интернет тармоғига уланиш имкониятлари яратилган Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида дарсликлар, ўқув адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа контентлари рақамли форматда жойлаштирилган АРМ ва электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш тартиби қулай ва очиқ, электрон маълумотлар базасига эркин кириш таъминланган АРМ хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича мониторинг ва фойдаланувчилар статистикаси юритилган ва таҳлил қилиб борилган АРМ фаолияти натижалари педагогик кенгашда мунтазам муҳокама қилинган, шунингдек АРМ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда зарур ўқув-услубий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган, ижроси таъминланган ва ҳисоботи юритиб борилган Кутубхона фонди мунтазам янгиланиб борилган 33. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани Ўрта махсус таълим ташкилотининг бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, эшиклар ва санитария хоналари (ҳожатхоналар) ногиронлиги бўлган шахслар (ўқувчилар) учун мослаштирилган Таълим дастурлари бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр ёки бошқалар) яратилган Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд Ўқув жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борилган 34. Барча ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмуни ва амалиёт жараёнларига мос Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозлар меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос равишда жойлаштирилган Ўқув ва лаборатория хоналарида эркин ҳаракатланиш таъминланган ҳамда фавқулодда ҳолатларда эвакуация чиқиш йўллари белгиланган Жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни жойлаштиришда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва жисмоний имкониятлари, машғулот турлари инобатга олинган Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмунига ва амалиёт жараёнларига мос 35. Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва рақамли таълим муҳити яратилгани Ўқув хоналари АКТ воситалари (компьютерлар, электрон доскалар, проекторлар ёки бошқалар) билан жиҳозланган Рақамли таълим муҳити яратиш учун зарур бўлган интернет тармоғи, Wi-Fi зоналари ва локал тармоқлар барқарор (ишчи ҳолатда) Педагоглар ва ўқувчиларнинг электрон платформалардан фойдаланиш имконияти яратилган АКТ воситаларидан фойдаланиш бўйича хавфсизлик техникаси ва тартиб-қоидалари ишлаб чиқилган АКТ воситаларининг ҳолати бўйича мониторинг ўтказилган, хизмат кўрсатиш, янгилаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган Рақамли таълим муҳитидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича таҳлиллар ўтказилган ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган 36. Таълим ташкилотида ўқувчилар контингентига мос буфет/ошхона, ўриндиқлар ва спорт майдонларининг мавжудлиги Ўрта махсус таълим ташкилотида ўқувчилар контингентига мос равишда буфет (ошхона) мавжуд ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ юритилган, шунингдек буфетда (ошхонада) соғлом овқатланишга оид тавсиялар ва рационал меню йўлга қўйилган Дам олиш учун ўриндиқлар (айвонлар) ва соя жойлар мавжуд Ўрта махсус таълим ташкилотида ўқувчилар контингентидан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари мавжуд Спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари фаолият кўрсатади, уларнинг жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолда сақланган ва янгиланиб борилган Ўрта махсус таълим ташкилотида жиҳозланган фаоллар зали мавжуд
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К . ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 декабрь,
2025 йил 17 ноябрь
7-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI DIREKTORINING
BUYRUGʻI
Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlarni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2025-yil 19-dekabrdagi 7-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar
I boʻlim. Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha INDIKATORLAR
T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi 1. Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi Taʼlim dasturini amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy tuzilmani (kafedrani, boʻlimni) (bundan buyon matnda tarkibiy tuzilma deb yuritiladi) tashkil etish hamda uni moddiy-texnik baza va moliyaviy resurslar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejalar mavjud * Tarkibiy tuzilmaning vakolatlari, vazifalari va funksiyalari taʼlim dasturini samarali amalga oshirishga yoʻnaltirilgan va taʼlim dasturi doirasida belgilangan maqsadlarga uygʻun tarzda aniq belgilangan Tarkibiy tuzilma tomonidan taʼlim bosqichlari uzluksizligini taʼminlash, mehnat bozori talablari va texnologik oʻzgarishlarga muvofiq taʼlim dasturini takomillashtirish mexanizmlari mavjud Taʼlim dasturini samarali amalga oshirish uchun tarkibiy tuzilma moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari bilan taʼminlanib boriladi hamda tarkibiy tuzilmaning ish rejalari mavjud ** Tarkibiy tuzilma tomonidan taʼlim dasturining taʼlim bosqichlari uzluksizligini taʼminlash, mehnat bozori talablari va texnologik oʻzgarishlarga muvofiqligi va natijadorligi baholanib, tahliliy maʼlumotlar tayyorlab boriladi ** Tayyorlangan tahliliy maʼlumotlar asosida tarkibiy tuzilma tomonidan chora-tadbirlar rejasi tizimli ravishda ishlab chiqiladi, amalga oshiriladi hamda ijrosi nazorat qilinadi ** 2. Taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 3 yillik istiqbolli rejaning (bundan buyon matnda istiqbolli reja deb yuritiladi) mavjudligi Istiqbolli reja ishlab chiqilgan va oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi) bilan mos Istiqbolli rejada taʼlim dasturi uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik baza, infratuzilma, axborot texnologiyalari, inson resurslari, moliyaviy manbalar va qoshida (huzurida) oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirlik, idora yoki oliy taʼlim tashkiloti (bundan buyon matnda yuqori turuvchi tashkilot deb yuritiladi) bilan hamkorlik masalalari aks ettirilgan hamda vazifalarni bajarish muddatlari va masʼul ijrochilar aniq koʻrsatilgan Istiqbolli rejada belgilangan vazifalarni amalga oshirishga taʼsir qiluvchi xavf tahlili mavjud hamda ushbu xavflarni bartaraf etish boʻyicha muqobil choralar belgilangan Istiqbolli rejada belgilangan vazifalarning bajarilishini monitoring va tahlil qilish mexanizmlari ishlab chiqilib, monitoring va tahlil natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarni tuzatish choralari koʻrib boriladi ** 3. Taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki Taʼlim dasturini monitoring qilish va baholash boʻyicha sifatni ichki taʼminlash boʻlinmasi tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan Taʼlim dasturini ichki baholash tartibi ishlab chiqilgan hamda pedagogik kengash muhokamasidan oʻtkazilgan holda tasdiqlangan Yuqori turuvchi tashkilot masʼullari, pedagoglar, oʻquvchilar, shuningdek ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning (bundan buyon matnda ota-onalar deb yuritiladi) taklif va fikr-mulohazalari asosida taʼlim dasturini takomillashtirish va sifatni ichki taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasi shakllantirilib boriladi ** Taʼlim dasturini takomillashtirish va sifatni ichki taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosi monitoring va tahlil qilinib, taʼlim dasturi takomillashtirilib boriladi ** Taʼlim dasturini takomillashtirish haqidagi maʼlumotlar oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarda ochiq eʼlon qilib boriladi ** 4. Mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari soʻnggi tendensiyalarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi Mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari, shuningdek ilmiy-tadqiqot tendensiyalarini oʻrganish uchun monitoring oʻtkazish rejasi ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Monitoring jarayonida pedagoglar, yuqori turuvchi tashkilot masʼullari va soha mutaxassislarining ishtiroki taʼminlanib, mehnat bozori va taʼlim sohasiga oid maʼlumotlar muntazam yigʻiladi va tahlil qilinadi ** Monitoring natijalari asosida taʼlim dasturini takomillashtirish uchun zarur boʻlgan muammo va kamchiliklar aniqlanadi hamda taʼlim dasturidagi fanlarga (fanlarning mavzu(lar)iga va mazmuniga) tegishli oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** Ilmiy-tadqiqot yoʻnalishlaridagi yangiliklar, mehnat bozori talablari va taʼlim ehtiyojlari asosida doimiy yangilanuvchi maʼlumotlar bazasi yaratib boriladi ** Mehnat bozori va taʼlim sohasiga oid maʼlumotlar jamoatchilik uchun ochiq eʼlon qilib boriladi ** 5. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquvchilar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilgani va uning natijalari asosida taʼlim dasturining takomillashtirilgani Amaldagi taʼlim dasturini baholash va takomillashtirish boʻyicha soʻrovnoma, intervyu va fokus-guruhlar (bundan buyon matnda soʻrovnoma deb yuritiladi), ularning mavzulari, savollar (masalalar) roʻyxati, soʻrovnomani oʻtkazish muddatlari hamda masʼul ijrochilar belgilab boriladi ** Oʻtkaziladigan soʻrovnomalar toʻgʻrisida oʻquvchilar muntazam xabardor qilinadi hamda tizimli ravishda ularning ishtirokini taʼminlash choralari koʻriladi ** Soʻrovnoma jarayonlari ochiqlik, tenglik va xolislik tamoyillari asosida tashkil etiladi ** Oʻtkazilgan soʻrovnoma natijalari masʼul ijrochilar tomonidan tahlil qilinib, oʻquvchilarning taʼlim dasturini takomillashtirishga oid taklif va fikr-mulohazalari muntazam yigʻiladi ** Soʻrovnoma natijalari boʻyicha tahliliy hisobot tayyorlanib, pedagogik kengashga taqdim etib boriladi ** Tayyorlangan tahliliy hisobot asosida taʼlim dasturini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi tizimli ravishda ishlab chiqiladi va taʼlim dasturiga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** Soʻrovnoma natijalari va ular asosida amalga oshirilgan oʻzgarishlar haqida maʼlumotlar oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarda ochiq eʼlon qilib boriladi ** 2-bob. Taʼlim dasturlari yoʻnalishi 6. Taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, davlat taʼlim standarti (bundan buyon matnda DTS deb yuritiladi) va milliy malakalar ramkasi (bundan buyon matnda MMR deb yuritiladi) talablariga muvofiqligi Taʼlim dasturini ishlab chiqish boʻyicha yuqori turuvchi tashkilot masʼullari, pedagoglar va soha mutaxassislaridаn iborat ishchi guruh (bundan buyon matnda ishchi guruh deb yuritiladi) tashkil etilgan Ishchi guruh tomonidan taʼlim dasturining maqsadlari, kompetensiyalari hamda kutilgan oʻquv natijalari belgilangan Taʼlim dasturi DTS, MMR, kasbiy standart(lar) (yoki malaka talablari) hamda mehnat bozori talablariga mosligi boʻyicha tahlil qilingan Tahlil natijalari asosida taʼlim dasturining maqsadlari, kompetensiyalari hamda kutilgan oʻquv natijalari aniqlashtirilgan hamda muammo va kamchiliklar yuzasidan xulosalar tayyorlangan Taʼlim dasturining maqsadi va natijalari DTS va MMR talablariga muvofiqligi taʼminlangan 7. Manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani va tasdiqlangani Ishchi guruh aʼzolari tomonidan taʼlim dasturi loyihasi ishlab chiqilgan Taʼlim dasturi loyihasi yuqori turuvchi tashkilot masʼullari, pedagoglar va soha mutaxassislarining taklif va fikr-mulohazalari asosida taʼlim dasturiga oʻzgartirishlar kiritilgan Taʼlim dasturi DTS, MMR va kasbiy standart(lar)ga (yoki malaka talablari) muvofiq tasdiqlangan * 8. Taʼlim dasturining davomiyligi, fanlarning uzviyligi va uzluksizligining taʼminlangani Taʼlim dasturining davomiyligi (umumiy soatlar, oʻqish muddati) ushbu dasturning maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga muvofiq ravishda belgilangan Oʻquv rejadagi fanlarning ketma-ketligi va uzluksiz taʼlim tizimiga (oʻrta maxsus va oliy taʼlim) muvofiqligi taʼminlangan Fanlar uchun ajratilgan soatlar, fanlardagi nazariy, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlari hamda mustaqil ish (bundan buyon matnda fanlarning tarkibiy qismlari deb yuritiladi) ketma-ketligi davomiylik, uzluksizlik va kutilgan oʻquv natijalariga mos ravishda ishlab chiqilgan Fanlarning tarkibiy qismlari oʻrtasida oʻzaro integratsiya taʼminlangan Taʼlim dasturini qayta koʻrib chiqish jarayonida fanlarning tarkibiy qismlarining oʻzaro uzviyligi va uzluksizligi doimiy tahlil qilinadi hamda takomillashtiriladi ** 9. Amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani Taʼlim dasturining samaradorligini baholash tartibi va mezonlari ishlab chiqilgan ** Taʼlim dasturi boʻyicha tizimli monitoring va tahlil jarayonlari amalga oshirib boriladi ** Monitoring jarayonida yuqori turuvchi tashkilot masʼullari, oʻquvchilar, ota-onalar, bitiruvchilar hamda soha mutaxassislarining ishtiroki tizimli ravishda yoʻlga qoʻyiladi ** Monitoring natijalari tahlil qilinib, taʼlim dasturining samaradorligi va kutilgan oʻquv natijalariga mosligi baholab boriladi hamda aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi shakllantirib boriladi ** Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosi tahlil qilinib, fanlarning tarkibiy qismlarining mazmuni hamda baholash tartibi va mezonlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 3-bob. Oʻquv jarayonini tashkil etish va oʻquv natijalarini baholash yoʻnalishi 10. Ishchi oʻquv reja va dasturlarining belgilangan talablarga muvofiq ishlab chiqilgani Ishchi oʻquv reja va fan dasturlari belgilangan tartibda ishlab chiqilgan va tasdiqlangan * Ishchi oʻquv reja (oʻquv reja) (bundan buyon matnda ishchi oʻquv reja deb yuritiladi) va dasturlarni ishlab chiqishda DTS talablari va yuqori turuvchi tashkilot masʼullari tomonidan berilgan taklif va fikr-mulohazalar inobatga olingan Ishchi oʻquv rejadagi oʻquv (ish) yuklamalarida fanlarning tarkibiy qismi oʻrtasida mutanosiblik taʼminlangan Ishchi oʻquv reja va fan dasturlari mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlariga muvofiqlashtirilgan 11. Oʻquv jarayonining taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgani Oʻquv jarayoni yuqori turuvchi tashkilot bilan hamkorlikda mehnat bozoridagi zamonaviy ehtiyojlar va sohaning xususiyatlaridan kelib chiqqan holda rejalashtirilgan Ishchi oʻquv reja boʻyicha oʻquv mashgʻulotlari (dars) jadvali oʻquv jarayoni grafigiga muvofiq ishlab chiqilgan va amaliyotga joriy qilingan ** Ishchi oʻquv reja boʻyicha oʻquv jarayonini tashkil etishda fanlarning oʻzaro uzviyligi va uzluksizligi taʼminlangan ** Oʻquv jarayonini tashkil etish uchun zarur boʻlgan oʻquv-uslubiy resurslar va axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan (bundan buyon matnda AKT deb yuritiladi) foydalanib boriladi ** Oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti tomonidan taʼlim dasturining kutilgan oʻquv natijalariga erishish taʼminlab boriladi hamda kutilgan oʻquv natijalariga erishish darajasi tahlil qilib boriladi ** 12. Oʻquv jarayonining doimiy baholab borilishi va takomillashtirishga qaratilgani Oʻquv jarayonini baholash, tahlil qilish va takomillashtirish tartibi ishlab chiqilgan Oʻquv jarayonini baholash, tahlil qilish va takomillashtirish tartibida belgilangan davriylikda (oylik, semestr, yillik) oʻquv jarayonini baholash va tahlil qilish amalga oshiriladi ** Oʻquv jarayonini baholash jarayoniga yuqori turuvchi tashkilot masʼullari, oʻquvchilar, bitiruvchilar, pedagoglar va soha mutaxassislari muntazam jalb etiladi, ularning taklif va fikr-mulohazalari hujjatlashtirilgan holda tahlil qilib boriladi ** Baholash natijalari boʻyicha aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi tizimli ravishda ishlab chiqiladi, ijro monitoringi yuritiladi hamda oʻquv jarayoni baholanadi, tahlil qilinadi va belgilangan davriylikda (oylik, semestr, yillik) takomillashtirib boriladi ** 13. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani Taʼlim dasturida belgilangan oʻqitish usullari, pedagogik texnologiyalar, fanlarning tarkibiy qismlari mazmuni kutilgan oʻquv natijalariga erishishni taʼminlashga yoʻnaltirilgan holda ilgʻor pedagogik va innovatsion taʼlim texnologiyalar doimiy ravishda qoʻllaniladi ** Oʻqitish usullari, pedagogik texnologiyalarning qamrovi, ilgʻor pedagogik texnologiyalarni joriy etish tendensiyalari va murakkablik darajasi taʼlim dasturining darajasi va oʻquvchilarning ehtiyojlariga mos ravishda belgilangan ** Ilgʻor oʻqitish usullari va pedagogik texnologiyalarni qoʻllashning samaradorligi boʻyicha monitoring va tahlil olib boriladi, monitoring va tahlil natijasida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida pedagoglarning kasbiy salohiyati oshirib boriladi ** Monitoring, tahlil va pedagoglarning kasbiy salohiyatini oshirish natijalari asosida pedagogik texnologiyalar doimiy ravishda yangilanadi hamda takomillashtiriladi ** Ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilishi va ularning samaradorligi boʻyicha yillik tahliliy hisobot tayyorlanadi va pedagogik kengash tomonidan koʻrib chiqiladi ** 14. Taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilar bilimining shaffof va xolis baholanishi, baholash jarayonlarining oʻquv natijalariga muvofiqligi Taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonlari boʻyicha tartib, qoidalar, mezonlar va usullar (bundan buyon matnda baholash tartibi deb yuritiladi) ishlab chiqilgan Baholash tartibi oʻquv jarayoni boshlanishidan oldin oʻquvchilarga maʼlum qilib boriladi ** Baholash jarayonlariga yuqori turuvchi tashkilot masʼullari va pedagoglar, shuningdek kuzatuvchi sifatida ota-onalar, bitiruvchilar va (yoki) jamoatchilik vakillari jalb etib boriladi ** Taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonida xolislik, shaffoflik va akademik halollik taʼminlangan ** Baholash natijalari raqamli platformalar, yakuniy davlat attestatsiya komissiyasining baholash bayonnomalarida tizimli ravishda aks ettiriladi, yuritiladi hamda saqlanadi ** Baholash jarayonining taʼlim dasturiga mosligi tizimli va muntazam monitoring qilinadi, tahlil yuritiladi hamda monitoring va tahlil natijalari oʻquvchilar va ota-onalarga taqdim etiladi ** 15. Oʻquvchilarning baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi Oʻquvchilarning baholash natijalari yuzasidan takliflari, fikr-mulohazalari va shikoyatlarini yigʻish, koʻrib chiqish va tahlil qilish boʻyicha tartib ishlab chiqilgan hamda masʼul ijrochilar belgilangan Ishlab chiqilgan tartibda shikoyat berish shakllari, muddatlari, ularni koʻrib chiqish tartibi va qaror qabul qilish mexanizmi aniq belgilangan Takliflar, fikr-mulohazalar va shikoyatlar oʻquvchilar uchun qulay sharoitlarda va ularning ehtiyojlariga mos shakllar orqali qabul qilinadi hamda ularni koʻrib chiqish jarayoni ochiqlik, hisobdorlik, shaffoflik va manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik tamoyillariga asosan amalga oshiriladi ** Baholash jarayoni va natijalari boʻyicha oʻquvchilarning shikoyatlari oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi va tizimli ravishda tahlil qilinadi ** Tahlil natijalari boʻyicha hisobotlar muntazam tayyorlanadi va baholash jarayonini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqiladi, shuningdek baholash tartibi va mezonlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 4-bob. Oʻquvchilar faoliyati yoʻnalishi 16. Taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim dasturi boʻyicha оʻqishga qabul qilish tartibi belgilangan va hujjatlashtirilgan boʻlib, abituriyentlar va ularning оta-onalariga qabul jarayoni bilan bogʻliq maʼlumotlarning ochiqligi taʼminlangan ** Taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablarini belgilashda taʼlim va mehnat bozori ehtiyojlari hamda bitiruvchilarning qiziqishlari haqida tahlil va maʼlumotlar mavjud Qabul va apellyatsiya komissiyalari tarkibi tasdiqlangan, qabul jarayonida shaffoflikni taʼminlovchi vositalar qoʻllanilgan va maxsus xonalar tashkil etilgan (onlayn roʻyxatdan oʻtish, ochiq tanlov komissiyalari va boshqalar) Qabul jarayonida adolat va tenglik tamoyillari taʼminlanadi, qabul qilingan abituriyentlar roʻyxatlari ochiq hamda jamoatchilikka maʼlum qilib boriladi ** Qabul jarayoniga oid ariza va shikoyatlarni koʻrib chiqish mexanizmi mavjud 17. Qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)i oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining infratuzilmasi, moliyaviy imkoniyatlari, auditoriya, laboratoriya xonalari va DTSlarga mos ravishda belgilangan Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)i mehnat bozori, oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi), pedagoglarning soni va tarkibi, ularning oʻquv (ish) yuklamasi bilan uygʻunlashtirilgan Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)ining bajarilish holati boʻyicha har yili tahlillar amalga oshiriladi, tahlil natijalari asosida qabul parametrlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 18. Oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish, oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishni qayta tiklash (bundan buyon matnda oʻquvchilar harakati deb yuritiladi) tartibining belgilangani Oʻquvchilar harakati oʻrta maxsus taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartibda amalga oshiriladi hamda oʻquvchilar harakatini amalga oshirish boʻyicha masʼul komissiya (yoki ishchi guruh) tashkil etilgan ** Oʻquvchilar harakati boʻyicha buyruqlar, komissiya bayonnomalari va boshqa tegishli hujjatlar asosli, adolatli va shaffof tarzda qabul qilingan holda toʻgʻri rasmiylashtiriladi hamda ularning hisoboti va monitoringi muntazam yuritiladi ** Oʻquvchilar harakati boʻyicha oʻquvchilarning huquqlari taʼminlanadi hamda oʻquvchilar va ularning ota-onalari jarayonlar toʻgʻrisida xabardor qilinadi, barcha oʻzgarishlar taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlarida ( EMIS AL ) oʻz vaqtida va toʻliq aks ettiriladi ** Oʻquvchilar harakati boʻyicha shikoyat berish uchun ochiq va qulay tizim yaratilgan va shikoyatlarni koʻrib chiqish tartibi belgilangan ** 19. Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish mexanizmlarining mavjudligi Taʼlim dasturi boʻyicha oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan akademik, psixologik, ijtimoiy va kasbiy yoʻnalish boʻyicha maslahat berish tizimi rejalashtirilgan Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va maslahat xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ochiq (veb-sayt, bukletlar, stendlar va boshqalar orqali) yoritilgan Oʻquvchilar oʻqishga qabul qilinganidan soʻng ularni ishlab chiqilgan chora-tadbirlar rejalari, taʼlim-tarbiya muhiti va taʼlim dasturi bilan tanishtirishga qaratilgan tadbirlar tizimli tashkil etiladi ** Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida bitiruvchilarni oliy taʼlim bilan qamrab olishni kengaytirish maqsadida doimiy ravishda metodik va axborot koʻmagi koʻrsatiladi ** Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va maslahat xizmatlaridan foydalanish boʻyicha maʼlumotlar tizimli ravishda yigʻiladi, tahlil qilinadi, xizmatlardan qoniqish darajasi oʻrganiladi hamda maslahat berish tizimi samaradorligi takomillashtiriladi ** 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 20. Taʼlim dasturi uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq pedagog kadrlar, shuningdek, boshqaruv va oʻquv-yordamchi xodimlar mavjudligi hamda ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga mosligi Boshqaruv xodimlarining taʼlim sohasida ish tajribasi mavjud Boshqaruv xodimlarining malaka oshirish kurslarida ishtiroki tashkillashtirilib, tegishli sertifikatlarga ega boʻlishi taʼminlab boriladi ** Pedagog kadrlarning soni ular dars berayotgan fanlarga mos ravishda taʼminlangan Oʻquv-yordamchi xodimlar sonini taʼlim dasturini samarali tashkil etish uchun mos darajada taʼminlash choralari koʻrilgan Taʼlim dasturi boʻyicha kadrlarga boʻlgan ehtiyoj (boʻsh ish oʻrinlari) toʻgʻrisida tegishli oliy taʼlim tashkilotlari va Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy boʻlinmalariga chiqarilgan murojaatlar yoki ijtimoiy tarmoqlarda berilgan eʼlonlar mavjud ** 21. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangani Amaldagi taʼlim dasturidagi fanlar pedagoglar bilan taʼminlangan hamda ushbu pedagoglarning diplomi (sertifikati), malaka toifasi va sohaviy tajribasi taʼlim yoʻnalishiga mos keladi ** Taʼlim dasturiga muvofiq pedagog kadrlarning soni oʻquv (ish) yuklamasi asosida shakllantirilgan ** Pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish mexanizmi mavjud hamda pedagog kadrlar attestatsiyadan oʻtkazib boriladi ** Pedagog kadrlar taʼminoti va sifat tarkibini oshirish boʻyicha amaliy tadbirlar (tanlov, trening, stajirovka va boshqalar) amalga oshirib boriladi ** Taʼlim dasturi boʻyicha xorijiy pedagoglar mavjud, shuningdek xorijiy davlatlar oliy taʼlim tashkilotlarida tahsil olgan va stajirovka oʻtagan pedagoglar mavjud ** Taʼlim dasturi boʻyicha ilmiy darajaga ega, chet tili va fanlarni bilish darajasi toʻgʻrisidagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega boʻlgan asosiy shtatdagi pedagoglar mavjud ** 22. Yangi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejaning mavjudligi Yangi taʼlim dasturi boʻyicha pedagog kadrlarga bоʻlgan ehtiyoj tahlil qilingan va pedagog kadrlar bilan taʼminlash rejasi ishlab chiqilgan * Yangi taʼlim dasturi boʻyicha pedagog k adrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga yuborish choralari koʻrilgan Pedagog kadrlar bilan taʼminlash rejasida taʼlim tashkilotlarining ilmiy daraja yoki amaliy tajribaga ega boʻlgan pedagog kadrlarini dars mashgʻulotlariga jalb qilish nazarda tutilgan Yangi taʼlim dasturi boʻyicha pedagogik kadrlar bilan taʼminlash rejasining ijrosini monitoring va tahlil qilishni nazarda tutuvchi nazorat mexanizmi ishlab chiqilgan 23. Kadrlarning kasbiy rivojlanishi va malaka oshirishiga sharoit yaratilgani, moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi Kadrlarning malaka oshirish kurslarida ishtirok etishi hamda oliy taʼlim tashkilotlarida stajirovka oʻtashi boʻyicha grafiklar ishlab chiqilgan Kadrlarni oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining kasbiy rivojlantirish tizimiga muvofiq ilmiy-amaliy konferensiya, vebinarlar, seminar-treninglar va forumlarga yuborish (ishtirokini taʼminlash, tashkil etish) choralari koʻrilgan Kadrlar malaka oshirish kurslarida, shuningdek stajirovkada ishtirok etishi grafiklarga muvofiq amalga oshiriladi ** Ijobiy natijalarga erishgan kadrlarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish mexanizmi ishlab chiqilgan hamda oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan tartibda amalga oshirib boriladi ** Moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish jarayonlarida shaffoflik hamda adolat tamoyillariga doimiy amal qilinadi ** Kadrlarni kasbiy rivojlantirishga qaratilgan choralar koʻrib boriladi hamda ushbu choralarning samaradorligi boʻyicha tahliliy hisobotlar muntazam yuritiladi ** 6-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 24. Taʼlim tashkilotidagi oʻquv va laboratoriya xonalarini taʼlim dasturiga mosligi, oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari (bundan buyon matnda AKT deb yuritiladi) bilan jihozlangani Oʻquv va laboratoriya xonalaridagi moddiy-texnik baza, reaktiv moddalar , xomashyo materiallari , reagentlar, jihozlar, asbob-uskunalar taʼlim dasturi talablariga mos * Oʻquv xonalari AKT vositalari (kompyuter, proyektor, elektron doska, internet yoki boshqalar) bilan taʼminlangan Oʻquv va laboratoriya xonalarida r aqamli taʼlim muhiti va platformalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgan Oʻquv va laboratoriya xonalaridan foydalanish samaradorligi va jihozlar holati boʻyicha monitoring yuritiladi ** Oʻquv jarayoniga mos oʻquv va laboratoriya xonalari faoliyat koʻrsatadi ** 25. Taʼlim dasturini amalga oshirish uchun yetarli miqdorda moddiy-texnik baza, jihozlar, asbob-uskunalar va reaktiv moddalar hamda metodik qoʻllanma (koʻrsatma)lar bilan taʼminlangani Taʼlim dasturini amalga oshirish uchun zarur moddiy-texnik baza, reaktiv moddalar , xomashyo materiallari , reagentlar, jihozlar, asbob-uskunalar mavjud hamda ishchi holatda Jihoz va asbob-uskunalardan foydalanish boʻyicha metodik qoʻllanmalar, koʻrsatmalar va yoʻriqnomalar (xavfsizlik yoʻriqnomalari, instruksiyalar) mavjud Taʼlim dasturi boʻyicha jihozlar va asbob-uskunalar soni oʻquvchilar kontingentidan (guruh hajmidan) kelib chiqqan holda taʼminlangan ** Taʼlim dasturi va oʻquvchilar soniga mos ravishda laboratoriya mashgʻulotlari uchun reaktiv moddalar miqdori (hajmi) shakllantirilgan hamda zaxira qilingan ** Reaktiv moddalardan foydalanish hamda ularni hisobdan chiqarish tartibi mavjud va ular yuritib (hujjatlashtirib) boriladi ** 26. Fanlar kesimida oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar, elektron taʼlim resurslari bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani Taʼlim dasturidagi fanlar boʻyicha darsliklar, oʻquv adabiyotlari, metodik qoʻllanmalar va elektron taʼlim resurslari mavjud Taʼlim dasturidagi fanlar boʻyicha darsliklar, oʻquv adabiyotlari, metodik qoʻllanmalar va elektron taʼlim resurslari soni oʻquvchilar kontingentiga mos ravishda taʼminlangan Fanlar boʻyicha darsliklar, oʻquv adabiyotlari, metodik qoʻllanmalar va elektron taʼlim resurslari doimiy ravishda ishlab chiqiladi hamda foydalanish uchun ochiqligi taʼminlab boriladi ** Oʻquv adabiyotlari va metodik qoʻllanmalar yangilab boriladi hamda ularni fanning mazmuniga moslashtirish mexanizmi joriy etib boriladi ** Taʼlim dasturidagi fanlar mazmuniga mos zamonaviy (xorijiy) adabiyotlardan va qoʻshimcha materiallardan foydalanish imkoniyati yaratilgan Taʼlim dasturi boʻyicha oʻquv qoʻllanmalar doimiy ravishda yangilanib, fanlarning soʻnggi talablariga mos holda takomillashtirib boriladi ** 27. Oʻquv va laboratoriya xonalarining taʼlim dasturlariga mosligi, xavfsizlik qoidalari va oʻquvchilar sonidan kelib chiqib jihozlangani Oʻquv va laboratoriya xonalari taʼlim dasturiga mos hamda ularni jihozlashda oʻquvchilar kontingenti (guruh hajmi) inobatga olingan * Oʻquv va laboratoriya xonalarida oʻquvchilar sonidan kelib chiqqan holda zarur oʻrindiqlar va ish joylari mavjud Oʻquv va laboratoriya xonalarida xavfsizlik qoidalari, texnika va yongʻin xavfsizligi boʻyicha koʻrsatmalar, birinchi tibbiy yordam koʻrsatish vositalari va xavfsizlik jurnallari mavjud hamda evakuatsiya yoʻllari (sxemalari) belgilangan 28. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining binolari va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, eshiklar va sanitariya xonalari (hojatxonalar) nogironligi boʻlgan shaxslar (oʻquvchilar) uchun moslashtirilgan Taʼlim dasturi boʻyicha maxsus oʻquv materiallari (Brayl alifbosidagi kitoblar, koʻrgazmali materiallar), maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar mavjud Inklyuziv taʼlim uchun AKT, elektron taʼlim resurslari va dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati (audio-video resurslar, Brayl alifbosi, subtitr va boshqalar) yaratilgan Inklyuziv taʼlim metodikasi boʻyicha tayyorlangan va zarur koʻnikmalarga ega pedagog(lar) va (yoki) psixolog mavjud Taʼlim jarayonida inklyuziv taʼlimni qoʻllab-quvvatlovchi pedagogik va psixologik yordam koʻrsatish tizimi mavjud ** Inklyuziv taʼlim sharoitlarining amalda qoʻllanishi va samaradorligi boʻyicha monitoring olib boriladi ** 29. Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) taʼlim dasturlariga mos oʻquv adabiyotlari, kompyuterlar bilan taʼminlangani, oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi ARMda taʼlim dasturiga mos darslik, oʻquv va badiiy adabiyotlar mavjud * ARM zamonaviy AKT va elektron qurilmalar bilan jihozlangan va ulardan foydalanish boʻyicha oʻquvchilarga doimiy ravishda tushuntirishlar beriladi ** ARM oʻquv zali, elektron kutubxonadan foydalanish va internet tarmogʻiga ulanish imkoniyatlari yaratilgan Elektron kutubxonaning axborot-kutubxona fondida taʼlim dasturi boʻyicha darsliklar, oʻquv adabiyotlari, oʻqitish materiallari toʻplami, elektron taʼlim resurslari va multimedia kontentlar raqamli formatda joylashtirilgan ARM va elektron taʼlim resurslaridan foydalanish tartibi qulay va ochiq, elektron maʼlumotlar bazasiga erkin kirish taʼminlangan hamda kutubxona xizmatlaridan foydalanish samaradorligi boʻyicha monitoring yuritib boriladi ** ARM faoliyati natijalari pedagogik kengashda muntazam muhokama qilinadi, shuningdek ARM faoliyatini takomillashtirish hamda zarur oʻquv-uslubiy va moliyaviy resurslar bilan taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejalari shakllantiriladi va hisobot yuritib boriladi ** Kutubxona fondi muntazam yangilanib boriladi ** 30. Raqamli taʼlim muhiti yaratilgani ( LMS, Wi-Fi zonalari, onlayn kurslar, vebinarlar va masofaviy taʼlim imkoniyatlari) Taʼlim dasturi boʻyicha oʻquvchilar va pedagoglar uchun barqaror internet ulanishi, Wi-Fi zonalari va raqamli qurilmalardan (kompyuter sinfi, VR tizimlar, planshetlar va boshqalar) foydalanish imkoniyati yaratilgan Taʼlim dasturi boʻyicha elektron taʼlim resurslarini boshqarish boʻyicha alohida masʼul xodim(lar) (administrator) mavjud Taʼlim dasturi boʻyicha onlayn kurslar, video darslar, onlayn testlar va boshqa raqamli kontentlar mavjud hamda ular amalda qoʻllanib boriladi ** Vebinar va onlayn mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun zarur texnik hamda metodik sharoitlar yaratilgan, vebinarlar va onlayn seminarlar muntazam tashkil etiladi ** LMS (learning management system) va (yoki) taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlari ( EMIS AL ) hamda raqamli platformalardan foydalanish boʻyicha pedagoglar va oʻquvchilar uchun oʻquv-seminarlar (treninglar, vebinarlar) tashkil etib boriladi ** LMS va (yoki) taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlari (EMIS AL ) orqali taʼlim jarayonini tashkil etish, baholash va monitoring qilish imkoniyati mavjud * 31. Taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, maxsus xona yoki bino va inshootlarining (sport zali, stadion, musiqa xonasi va boshqalarning) mavjudligi Oʻquvchilar soniga mos ravishda bufet (oshxona) mavjud, bufet (oshxona) sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq yuritilgan hamda bufetda (oshxonada) sogʻlom ovqatlanishga oid tavsiyalar va ratsional menyu yoʻlga qoʻyilgan Taʼlim dasturi doirasida oʻqishga qabul qilingan oʻquvchilar sonini hisobga olgan holda dam olish uchun oʻrindiqlar (ayvonlar) va soya joylar mavjud Taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilar sonidan kelib chiqib, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanish uchun sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari mavjud Sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari faoliyat koʻrsatadi, ularning jihozlari texnik jihatdan soz holda saqlanadi va yangilanib boriladi ** Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida jihozlangan faollar zali mavjud ** Binolar (inshootlar) xavfsizlik talablariga javob beradi ** Infratuzilmadan foydalanish holati va samaradorligi baholanib, binolarning (inshootlarning) texnik holati boʻyicha yillik monitoring va hisobot yuritib boriladi **
II boʻlim. Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha INDIKATORLAR
T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy boshqaruv faoliyati yoʻnalishi 1. Taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining faoliyatini samarali tashkil etish va taʼlim sifatini taʼminlash maqsadida oʻrta maxsus taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasiga (strategik rejasi, missiyasi, strategiyasi) (bundan buyon matnda rivojlantirish rejasi deb yuritiladi) muvofiq moliyaviy resurslarni maqsadli boshqarish va taqsimlash tizimi yoʻlga qoʻyilgan Moliyaviy resurslar oʻquv jarayonini rejalashtirish, tashkil etish hamda moddiy-texnik baza va infratuzilmani rivojlantirish maqsadlariga muvofiq ravishda taqsimlangan Moliyaviy boshqaruv jarayoni yoʻlga qoʻyilgan hamda yillik moliyaviy reja tasdiqlangan va ijrosi amalga oshirilgan Yillik moliyaviy rejada taʼlim sifatini taʼminlashga yoʻnaltirilgan mablagʻlar maqsadli va samarali sarflangan Yillik moliyaviy rejaning ijrosi boʻyicha muntazam monitoring va tahlil amalga oshirilgan hamda moliyaviy resurslardan foydalanish yuzasidan qarorlar monitoring va tahlil natijalari asosida qabul qilingan 2. Taʼlim tashkilotida Pedagogik kengash faoliyati yoʻlga qoʻyilgani va uning samaradorligi Pedagogik kengashning ish rejasi va nizomi, shu jumladan vakolatlari, vazifalari va ish yuritish tartibi tasdiqlangan Pedagogik kengashning yigʻilishlari muntazam oʻtkazilgan hamda yigʻilish qarorlari asosida chora-tadbirlar rejalari ishlab chiqilgan va ijrosi nazorat qilingan Pedagogik kengash qarorlarini qabul qilishda qoshida (huzurida) oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirlik, idora yoki oliy taʼlim tashkilotining (bundan buyon matnda yuqori turuvchi tashkilot deb yuritiladi) masʼullari, pedagoglar va soha mutaxassislarining taklif va fikr-mulohazalari inobatga olingan Pedagogik kengash tomonidan qabul qilingan qarorlar taʼlim sifatini oshirish, pedagoglarni qoʻllab-quvvatlash, moliyaviy resurslardan samarali va maqsadli foydalanish hamda oʻrta maxsus taʼlim tashkilotini rivojlantirish maqsadlari uchun yoʻnaltirilgan Pedagogik kengash faoliyatiga oid maʼlumotlar ochiqlik, hisobdorlik va shaffoflik tamoyillariga muvofiq jamoatchilikka taqdim etib borilgan 3. Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani Rivojlantirish rejasi tasdiqlangan hamda oʻrta maxsus taʼlim tashkilotini rivojlantirishning maqsadlari va vazifalari, ularni amalga oshirish mexanizmlari, ijro muddatlari va masʼul ijrochilar belgilangan * Rivojlantirish rejasini samarali amalga oshirish uchun oʻrta maxsus taʼlim tashkilotidagi barcha tarkibiy boʻlinmalarning (kafedralarning, boʻlimlarning) yillik ish rejalari tizimli ravishda ishlab chiqilgan Rivojlantirish rejasini samarali amalga oshirish uchun moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari ajratilgan hamda ularning taqsimoti rivojlantirish rejasidagi maqsadlar va vazifalar bilan uygʻunlashtirilgan Rivojlantirish rejasining monitoringi natijalari hamda yuqori turuvchi tashkilot masʼullari, pedagoglar, oʻquvchilar, bitiruvchilar, shuningdek ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning taklif va fikr-mulohazalari asosida rivojlantirish rejasini takomillashtirish choralari koʻrilgan Rivojlantirish rejasining ijrosi hamda natijalari ochiq va shaffof tarzda jamoatchilikka eʼlon qilib borilgan 4. Taʼlim jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha axborot tizimining (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida axborot tizimi ( EMIS AL, LMS, elektron jurnal, boshqaruv platformasi yoki boshqalar) joriy etilgan * Axborot tizimida oʻquvchilar va pedagoglarga oid maʼlumotlar, shuningdek oʻquv mashgʻulotlari (dars) jadvali, baholash va oʻquvchilar davomati boʻyicha maʼlumotlarni yuritish imkoniyati mavjud Oʻzaro maʼlumotlar almashinuvini yoʻlga qoʻyish maqsadida axborot tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi va Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimlari bilan integratsiya qilingan Axborot tizimini texnik qoʻllab-quvvatlash va axborot xavfsizligini taʼminlash choralari tizimli ravishda koʻrilgan hamda axborot tizimida foydalanuvchilarning samarali va qulay ishlay olishi taʼminlangan Axborot tizimidagi maʼlumotlarning aniqligi va ishonchliligi taʼminlangan hamda axborot tizimi oʻz vaqtida yangilanib borilgan va monitoring yuritilgan, shuningdek ushbu maʼlumotlar asosida yillik tahliliy hisobotlar tayyorlab borilgan Tayyorlangan hisobotlar pedagogik kengashning yigʻilishlarida muhokama qilingan hamda aniqlangan muammo va kamchiliklarni tuzatish choralari koʻrilgan 2-bob. Taʼlim sifatini taʼminlash yoʻnalishi 5. Manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim sifatini ichki taʼminlash jarayonida yuqori turuvchi tashkilotning masʼullari, pedagoglar, oʻquvchilar, soha mutaxassislari, bitiruvchilar, shuningdek ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (bundan buyon matnda manfaatdor tomonlar deb yuritiladi) ishtiroki taʼminlangan Manfaatdor tomonlar ishtirokida muntazam tadbirlar (muhokamalar, soʻrovnomalar, intervyular, fokus-guruhlar yoki boshqalar) oʻtkazilgan hamda ularning taklif va fikr-mulohazalari asosida taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalarini inobatga olgan holda ishlab chiqilgan chora-tadbirlar rejasi asosida taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi muntazam takomillashtirilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi takomillashtirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarda ochiq eʼlon qilib borilgan 6. Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani va tahlil natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi (ichki baholash tartibi) ishlab chiqilgan hamda taʼlim sifatini ichki taʼminlash boʻlinmasi tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan * Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini ichki baholash tartibi amaliyotga joriy etilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimining samaradorligi doimiy ravishda monitoring qilingan va davriy (yarim yillik va yillik) tahlillar asosida baholab borilgan Monitoring va tahlil natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish hamda taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Aniqlangan muammo va kamchiliklar chora-tadbirlar rejasiga muvofiq oʻz vaqtida bartaraf etib borilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi doimiy ravishda ichki baholashdan oʻtkazilgan, ichki baholash natijalari pedagogik kengashning yigʻilishlarida muhokama qilingan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligiga oʻz vaqtida va toʻliq taqdim etib borilgan 7. Oʻquvchilar bilimini baholashning belgilangan tartibda amalga oshirilgani va uning oʻquv natijalariga muvofiqligi Oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonlari boʻyicha tartib, qoidalar, mezonlar va usullar (bundan buyon matnda baholash tartibi deb yuritiladi) ishlab chiqilgan hamda taʼlim dasturlaridagi kutilgan oʻquv natijalari ( learning outcomes ) va fanlarning maqsadlariga mosligi taʼminlangan Baholash tartibi oʻquv jarayoni boshlanishidan oldin oʻquvchilarga maʼlum qilib borilgan Baholash jarayonida raqamli texnologiyalar samarali va doimiy qoʻllanilgan hamda oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonida xolislik, shaffoflik va akademik halollik taʼminlangan Baholash natijalari raqamli platformalar, оʻquvchilarning amaliyot kundaligi, yakuniy davlat attestatsiya (bundan buyon matnda YDA deb yuritiladi) komissiyasining baholash bayonnomalarida tizimli ravishda aks ettirilgan hamda saqlangan Baholash jarayoni va natijalari boʻyicha oʻquvchilarning shikoyatlari oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqilgan va tizimli ravishda tahlil qilingan Shikoyatlar tahlili natijalari boʻyicha hisobotlar muntazam tayyorlangan va baholash jarayonini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan, shuningdek baholash tartibi va mezonlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib borilgan 8. Bitiruvchilar bandligi monitoringi yuritilgani va manfaatdor tomonlarning bitiruvchilarga oid fikr-mulohazalari muntazam ravishda tahlil qilingani Bitiruvchilar bilan ishlash boʻlinmasi yoki masʼul xodim(lar) faoliyat yuritadi hamda uning yillik ish rejasida belgilangan vazifalarning ijrosi taʼminlangan Mehnat bozoridagi tendensiyalar asosida oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini rivojlantirish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan Bitiruvchilarning tayyorgarligi, amaliy koʻnikmalari va ish joyidagi samaradorligi yuzasidan ish beruvchilardan taklif va fikr-mulohazalar olingan Ish beruvchilarning taklif va fikr-mulohazalari asosida oʻquv jarayoni tizimli ravishda takomillashtirilgan hamda qabul parametrlari qayta koʻrib chiqilgan 3-bob. Oʻquvchilar faoliyati yoʻnalishi 9. Qabul parametrlarining taʼlim tashkiloti resurslari va imkoniyatlariga mosligi Qabul parametrlari oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining infratuzilmasi, moliyaviy imkoniyatlari, oʻquv va laboratoriya xonalari, davlat taʼlim standartlariga mos ravishda belgilangan * Qabul parametrlari mehnat bozori, rivojlantirish rejasi, pedagoglarning soni va tarkibi, ularning oʻquv (ish) yuklamasi bilan uygʻunlashtirilgan Qabul parametrlarining bajarilish holati boʻyicha har yili tahlillar amalga oshirilgan hamda tahlil natijalari asosida qabul parametrlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib borilgan 10. Oʻquvchilarni oʻqishga qabul qilish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani hamda shaffof va adolatli amalga oshirilgani Oʻqishga qabul qilish tartibi, qabul komissiyasi faoliyati, qabul mezonlari va baholash usullari belgilangan Oʻqishga qabul qilish tartibi, qabul mezonlari va baholash usullari bilan bogʻliq maʼlumotlarning ochiqligi taʼminlangan Qabul jarayonida abituriyentlar uchun teng imkoniyatlar yaratilgan va qabul jarayonining barcha bosqichlari (hujjat topshirish, kirish imtihonlarini oʻtkazish va natijalarini eʼlon qilish, tanlov asosida oʻqishga tavsiya etilgan yoki tavsiya etilmagan abituriyentlar roʻyxatini eʼlon qilish va boshqalar) ochiq va shaffof tarzda amalga oshirilgan Qabul natijalari boʻyicha apellyatsiya komissiyasiga kelib tushgan ariza va shikoyatlar rasmiylashtirilgan, koʻrib chiqilgan va ularning ijrosi nazoratga olingan Korrupsiyaning oldini olish, manfaatlar toʻqnashuvi xavfini kamaytirish va qabul jarayonida xolislikni taʼminlashga qaratilgan raqamlashtirilgan tizim joriy etilgan Qabul jarayoni doimiy ravishda tahlil qilingan hamda tahlil natijalari asosida qabul jarayonini takomillashtirish choralari koʻrilgan 11. Oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish va oʻqishdan chetlashtirish (bundan buyon matnda oʻquvchilar harakati deb yuritiladi) jarayonlarining belgilangan tartibda amalga oshirilgani Oʻquvchilar harakati oʻrta maxsus taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartibda amalga oshirilgan hamda oʻquvchilar harakatini amalga oshirish boʻyicha masʼul komissiya yoki ishchi guruh tashkil etilgan Oʻquvchilar harakati boʻyicha buyruqlar, komissiya bayonnomalari va boshqa tegishli hujjatlar asosli, adolatli va shaffof tarzda qabul qilingan holda toʻgʻri rasmiylashtirilgan hamda ularning hisoboti va monitoringi muntazam yuritilgan Kursdan-kursga oʻtkazishning mezonlari aniq belgilangan hamda kursdan-kursga oʻtkazish yoki chetlashtirish boʻyicha qaror qabul qilishda akademik koʻrsatkichlar ham hisobga olingan Oʻquvchilar harakati boʻyicha oʻquvchilarning huquqlari taʼminlangan hamda oʻquvchilar harakati jarayonlari haqida oʻquvchilar va ularning ota-onalari xabardor qilingan, shuningdek oʻquvchilar harakati boʻyicha barcha oʻzgarishlar taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlarida ( EMIS AL ) oʻz vaqtida va toʻliq aks ettirilgan Oʻquvchilar harakati boʻyicha shikoyat berish uchun ochiq va qulay tizim yaratilgan va shikoyatlarni koʻrib chiqish jarayonlari samarali tashkil etilgan 12. Oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish ishlari tashkil etilgani, ularning mehnat bozoridagi va taʼlimning keyingi bosqichi boʻyicha mavjud imkoniyatlar toʻgʻrisidagi ishonchli axborotlar bilan taʼminlangani Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish va taʼlimni keyingi bosqichda davom ettirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Oʻquvchilarga mehnat bozoridagi boʻsh ish oʻrinlari, karyera kunlari, potensial ish beruvchilar va kasbga yoʻnaltirish hamda taʼlimni keyingi bosqichida davom ettirish boʻyicha maʼlumotlar berilgan Oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish boʻyicha ish beruvchilar va taʼlimni keyingi bosqichida davom ettirish boʻyicha oliy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlik yoʻlga qoʻyilgan Oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti tomonidan oʻquvchilar ishtirokida kasbga yoʻnaltirish va taʼlimni keyingi bosqichida davom ettirish boʻyicha tadbirlarni (seminarlar, uchrashuvlar, maslahatlar, davra suhbatlari yoki boshqalar) oʻtkazib borish yoʻlga qoʻyilgan Mehnat bozori va taʼlim sohasiga oid maʼlumotlar oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlariga muntazam joylashtirilgan va yangilanib borilgan 13. Oʻquvchilarning respublika va xalqaro fan olimpiadalari, tanlovlar, musobaqalarda (bundan buyon matnda tanlovlar deb yuritiladi) ishtirok etgani hamda ularda sovrindor boʻlgan oʻquvchilarning ragʻbatlantirilgani Oʻquvchilarning tanlovlarda ishtirok etishini taʼminlash yuzasidan chora-tadbirlar rejasi mavjud Oʻquvchilarning tanlovlardagi ishtirokini muvofiqlashtirish uchun boʻlinma tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan Oʻquvchilarni tanlovlarga tayyorlash boʻyicha toʻgaraklar yoki maxsus kurslar tashkil etilgan Oʻquvchilarning tanlovlardagi ishtiroki boʻyicha monitoring yuritilgan, shuningdek tanlovlarda qatnashgan oʻquvchilarning roʻyxati va ularning natijalari qayd etib borilgan Tanlov natijalari asosida pedagoglar va oʻquvchilarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish choralari koʻrilgan Oʻquvchilarning tanlovlardagi natijalari tizimli ravishda tahlil qilingan va tanlovlarga tayyorlash jarayonlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqilgan 14. Bitiruvchilarning oliy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirgani Oʻquvchilarni oliy taʼlim bilan qamrovini kengaytirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Oʻquvchilarni oliy taʼlimga tayyorlash boʻyicha kurslar va toʻgaraklar tashkil etilgan Oʻquvchilarning oliy taʼlim tashkilotlarida tashkil etiladigan tadbirlarda (seminarlar, uchrashuvlar, maslahatlar, davra suhbatlari yoki boshqalar) ishtiroki boʻyicha shart-sharoitlar yaratilgan Bitiruvchilarning oliy taʼlim tashkilotlariga kirish koʻrsatkichlari boʻyicha monitoring va tahlil yuritib borilgan hamda bitiruvchilarni oliy taʼlim bilan qamrovini kengaytirish boʻyicha choralar koʻrilgan * 4-bob. Oʻquv jarayonini tashkil etish yoʻnalishi 15. Oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlarini ishlab chiqilgani va belgilangan tartibda tasdiqlangani Ishchi oʻquv reja va fan dasturlari, shuningdek oʻquv jarayoni grafigi davlat taʼlim standartlarining talablariga mos * Oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlari (ishchi oʻquv rejalar, ishchi oʻquv dasturlar, oʻquv jarayoni grafigi va oʻquv mashgʻulotlari (dars) jadvali) pedagogik kengashda muhokamadan oʻtkazilgan holda tasdiqlangan Oʻquv mashgʻulotlari (dars) jadvali ishchi oʻquv rejalar va oʻquv jarayoni grafigiga muvofiq ishlab chiqilgan Oʻquv jarayonini tashkil etish uchun oʻquv-uslubiy resurslar va axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan (bundan buyon matnda AKT deb yuritiladi) samarali va maqsadli ravishda foydalanilgan 16. Pedagoglarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani va yuritilishi Pedagoglarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlarini (ishchi oʻquv dasturi, oʻqitish materiallari) ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish boʻyicha muhokamalar va seminar-treninglar tashkil etilgan Pedagoglarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari taʼlim toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ishlab chiqilgan hamda pedagogik kengash muhokamasidan oʻtkazilgan holda hujjatlashtirilgan Ishlab chiqilgan oʻquv-meʼyoriy hujjatlar amaliyotga tatbiq etilgan hamda ushbu hujjatlarning amalda qoʻllanilishi doimiy ravishda monitoring va tahlil qilingan Monitoring va tahlil natijasida oʻquv-meʼyoriy hujjatlarni qoʻllashda aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar belgilangan va ijro etilgan hamda shu asosida oʻquv-meʼyoriy hujjatlar takomillashtirib borilgan 17. Pedagoglarga oʻquv yuklamalarining belgilangan normalarga muvofiq ajratilgani Pedagoglarning oʻquv (ish) yuklamalari oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarida pedagog xodimlar ish faoliyatining (oʻquv va pedagogik yuklamasining) vaqt meʼyorlari va shtatlar jadvaliga muvofiq ishlab chiqilgan Oʻquv (ish) yuklamalarining taqsimotida pedagoglarning mutaxassisligi, dars beradigan fanlari, ish turlari va vaqt meʼyori (soat) hisobga olingan * Oʻquv (ish) yuklamalarning bajarilish holati doimiy ravishda monitoring qilingan va davriy (oylik, yarim yillik va yillik) tahlillar amalga oshirilgan hamda hisobotlar yuritilgan Monitoring va tahlil jarayonida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan hamda ijrosi taʼminlangan Monitoring va tahlil jarayonlari ochiq va adolatli tarzda amalga oshirilganligi va chora-tadbirlar rejasining ijrosi taʼminlanganligi boʻyicha maʼlumotlar pedagogik kengashga taqdim etilgan va muhokama qilingan 18. Oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalar qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani Fanlar va laboratoriya mashgʻulotlarni oʻqitish jarayonida kutilgan oʻquv natijalariga erishishga qaratilgan ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullari doimiy ravishda qoʻllanilgan Ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullarining qamrovi va murakkabligi taʼlim dasturining darajasi va oʻquvchilar ehtiyojlariga mos ravishda belgilangan Ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullarini qoʻllash samaradorligi muntazam monitoring va tahlil qilib borilgan hamda aniqlangan muammo va kamchiliklar boʻyicha pedagoglarning kasbiy salohiyatini oshirish choralari koʻrilgan Monitoring, tahlil va pedagoglarning kasbiy salohiyatini oshirish natijalari asosida oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida qoʻllanilayotgan ilgʻor pedagogik texnologiyalar doimiy ravishda yangilangan hamda takomillashtirilgan Ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullarini qoʻllash samaradorligi boʻyicha yillik tahliliy hisobot tayyorlangan va pedagogik kengashda koʻrib chiqilgan 19. Taʼlim tashkilotida dars tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani Rahbar va pedagog kadrlar tomonidan dars tahlillarini amalga oshirish boʻyicha reja-grafik ishlab chiqilgan Dars tahlilida ilgʻor pedagogik texnologiyalar, innovatsion oʻqitish usullari va baholash vositalari inobatga olingan hamda tahlil jarayoni turli usullar (maxsus shakl, cheklist, rubrika yoki boshqalar) asosida amalga oshirilgan Dars tahlili natijalari pedagoglar bilan individual yoki guruh shaklida muhokama qilingan Dars tahlili natijalari taʼlim sifatini ichki taʼminlash hisobotlariga kiritilgan va pedagogik kengashda koʻrib chiqilgan Pedagogik kengashda qabul qilingan qarorlarning bajarilishi monitoring qilingan hamda aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar belgilangan va ijrosi nazorat qilingan 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 20. Taʼlim tashkilotida pedagog kadrlarning maʼlumoti, mutaxassisligi (ixtisosligi) dars oʻtadigan fan(lar)ga mosligi va sifat tarkibi Fanlar boʻyicha asosiy shtatdagi pedagoglar mavjud hamda ushbu pedagoglarning diplomi (sertifikati) va malaka toifasi taʼlim yoʻnalishiga mos keladi * Oʻquv jarayonini samarali tashkil etish uchun oliy maʼlumotli pedagog kadrlar va amaliy koʻnikmaga ega boʻlgan xodimlar mavjud Pedagog kadrlar oʻzining ixtisosligi boʻyicha qayta tayyorlash va (yoki) malaka oshirish kurslarini tamomlagan hamda diplomga (sertifikatga) ega Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida pedagog kadrlar attestatsiyadan oʻtish lozimligi toʻgʻrisida oldindan xabardor qilingan hamda ularning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash tashkil etilgan Pedagog kadrlarning mutaxassisligi bilan dars beradigan fanlarning oʻzaro mosligi yuzasidan monitoring yuritilgan Monitoring natijalari asosida pedagoglarning diplomi (sertifikati), malaka toifasi va sohaviy tajribasiga mos fanlar boʻyicha dars mashgʻulotlarini olib borishi taʼminlangan 21. Taʼlim tashkilotiga pedagog kadrlarning belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil qilingani hamda kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrilgani Pedagog kadrlarni ishga qabul qilish va mehnat shartnomasini bekor qilish jarayonlari mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik va oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining ichki hujjatlari asosida amalga oshirilgan hamda ushbu jarayonlarga doir hujjatlar (tanlov hujjatlari, suhbat bayonnomalari, arizalar, buyruqlar yoki boshqalar) rasmiylashtirilgan Pedagog kadrlarni ishga qabul qilish jarayonlari ochiqlik va adolat tamoyillari hamda tanlov (imtihon, suhbat) asosida amalga oshirilgan Pedagog kadrlar boʻyicha elektron yoki qogʻoz shakldagi shaxsiy portfoliolar (papkalar) shakllantirilgan Pedagog kadrlarning qoʻnimsizligi boʻyicha doimiy ravishda monitoring va tahlil olib borilgan, shu jumladan pedagog kadrlar tarkibidagi oʻzgarishlar dinamikasi va mehnat shartnomasini bekor qilish sabablari oʻrganilgan Monitoring va tahlil natijalari asosida chora-tadbirlar rejasi va yillik hisobot ishlab chiqilgan hamda chora-tadbirlar rejasining ijrosi taʼminlangan Pedagog kadrlarga boʻlgan ehtiyoj toʻgʻrisida oliy taʼlim tashkilotlari va Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy boʻlinmalariga chiqarilgan murojaatlar yoki ijtimoiy tarmoqlarda qilingan eʼlonlar mavjud Pedagog kadrlar qoʻnimsizligini oldini olish maqsadida kadrlar zaxirasi shakllantirilgan 22. Rahbar va pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash tizimining yoʻlga qoʻyilgani hamda ularning moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirilgani Rahbar va pedagog kadrlarning faoliyati samaradorligi natijalari asosida ularni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish mexanizmi ishlab chiqilgan hamda oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti tomonidan amalga oshirib borilgan Rahbar va pedagog kadrlarning faoliyati samaradorligini baholash jarayonlari oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan davriylikda oʻtkazib borilgan Baholash natijalari asosida rahbar va pedagog kadrlarning reytingi (samaradorlik koʻrsatkichlari) shakllantirilgan hamda rasmiylashtirilgan Rahbar va pedagog kadrlarni baholash hamda moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish jarayonlarida shaffoflik hamda adolat tamoyillariga amal qilingan 23. Pedagog kadrlarni kasbiy rivojlantirish, tajribasini ommalashtirish va malaka oshirishi uchun sharoit yaratilgani Pedagog kadrlarni kasbiy rivojlantirish boʻyicha ehtiyojlarni aniqlash yuzasidan monitoring oʻtkazib borilgan Monitoring natijalari asosida pedagog kadrlarning malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarida ishtirok etishi boʻyicha grafiklar ishlab chiqilgan Malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarida ishtirok etish yoʻlga qoʻyilgan hamda pedagog kadrlar grafik asosida malaka oshirish va qayta tayyorlashga yuborilgan * Pedagog kadrlarni oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining kasbiy rivojlantirish tizimiga muvofiq ilmiy-amaliy konferensiya, vebinarlar, seminar-treninglar va forumlarga yuborish (ishtirokini taʼminlash, tashkil etish) choralari koʻrilgan Malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslari hamda kasbiy rivojlantirish tizimi doirasida pedagog kadrlar tomonidan oʻzlashtirilgan kompetensiya va ilgʻor tajribalarni ommalashtirish maqsadida seminar-treninglar, mahorat va ochiq darslar tashkil etilgan, shuningdek “ustoz — shogird” va mentorlik tizimlari joriy etilgan 24. Oʻquv jarayonlariga oliy taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilarining jalb qilingani Oʻquv jarayonlariga oliy taʼlim tashkilotlaridan professor-oʻqituvchilar jalb qilish boʻyicha hamkorlik hujjatlari (memorandumlar, shartnomalar) mavjud Oliy taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilarini oʻquv jarayonlariga jalb qilish bilan bogʻliq jarayonlar hujjatlashtirilgan (ishga qabul qilinganligi toʻgʻrisida buyruq, mehnat shartnomasi va boshqalar) va saqlangan Oliy taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari tomonidan olib borilgan dars mashgʻulotlari muntazam monitoring va tahlil qilib borilgan Monitoring va tahlil natijalari asosida yillik hisobot ishlab chiqilgan hamda oʻquv jarayonlarini takomillashtirishda oliy taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilarining taklif va fikr-mulohazalari inobatga olingan 6-bob. Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi 25. Oʻquvchilarning boʻsh vaqtini samarali tashkil qilish uchun toʻgarak mashgʻulotlarining yoʻlga qoʻyilgani va ularning samaradorligi Toʻgaraklar faoliyatini tashkil etish boʻyicha yillik reja-grafik mavjud, toʻgarak rahbarlari belgilangan hamda toʻgarak dasturlari ishlab chiqilgan Toʻgarak mashgʻulotlari yillik reja-grafik asosida oʻtkazilgan hamda qaydnoma jurnali yuritilgan yoki elektron tizim orqali hisobga olingan Toʻgaraklarning oʻrta maxsus taʼlim tashkilotidagi oʻquvchilarni qamrab olish darajasi hamda qamrab olingan oʻquvchilarning toʻgaraklardagi ishtiroki boʻyicha doimiy monitoring amalga oshirilgan Toʻgaraklar doirasida (musobaqalar, koʻrgazmalar, tanlovlar, loyihalar yoki boshqalar) oʻquvchilar erishgan natijalar eʼtirof etilgan hamda ushbu oʻquvchilar ragʻbatlantirilgan Toʻgaraklar faoliyati yuzasidan oʻquvchilar, ota-onalar va pedagoglarning taklif va fikr-mulohazalari oʻrganilgan hamda toʻgaraklarning samaradorligi tahlil qilingan Tahlil natijalari asosida toʻgaraklar sifatini oshirish, qamrovini kengaytirish yoki yangi yoʻnalishlarni joriy etish boʻyicha choralar koʻrilgan 26. Oʻquvchilarga yetarli darajada taʼlim olish va psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish va karyera xizmatlarining tashkil etilgani Oʻquvchilar bilan ishlash boʻyicha psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish xizmati faoliyati muntazam yoʻlga qoʻyilgan Oʻquvchilar bilan psixologik qoʻllab-quvvatlash, shaxsiy rivojlanish va muammolarni bartaraf etish boʻyicha suhbatlar (treninglar) oʻtkazilgan Taʼlim olishda qiynalayotgan yoki qoʻshimcha yordamga muhtoj oʻquvchilar bilan individual maslahatlashuvlar oʻtkazilgan Oʻquvchilar uchun teng imkoniyatlar yaratishga qaratilgan maslahat xizmatlari tashkil etilgan va doimiy ravishda faoliyat koʻrsatgan Mehnat bozoridagi oʻzgarishlar boʻyicha seminarlar, boʻsh ish oʻrinlari yarmarkalari va ish beruvchilar bilan uchrashuvlar tashkil etilgan yoki ularda oʻquvchilar ishtiroki taʼminlangan Oʻquvchilarga yetarli darajada taʼlim olish va psixologik qoʻllab-quvvatlash yuzasidan maslahat berish xizmatlari samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar ishlab chiqilgan hamda amaliy choralar koʻrilgan 27. Taʼlim xizmatlari yuzasidan oʻquvchilar fikr-mulohazalarining monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti tomonidan koʻrsatiladigan taʼlim xizmatlari boʻyicha soʻrovnoma, suhbat, elektron anketa, intervyu va fokus-guruhlar (bundan buyon matnda soʻrovnoma deb yuritiladi), ularning mavzulari, savollar (masalalar) roʻyxati, soʻrovnomani oʻtkazish muddatlari hamda masʼul ijrochilar belgilangan Taʼlim xizmatlarining sifati yuzasidan oʻtkaziladigan soʻrovnomalar toʻgʻrisida oʻquvchilar muntazam xabardor qilingan hamda tizimli ravishda ularning ishtirokini taʼminlash choralari koʻrilgan Soʻrovnoma jarayonlari ochiqlik, tenglik va xolislik tamoyillari asosida tashkil etilgan Oʻtkazilgan soʻrovnoma natijalari masʼul ijrochilar tomonidan tahlil qilingan, oʻquvchilarning taʼlim xizmatlarini takomillashtirishga oid taklif va fikr-mulohazalar muntazam yigʻilgan Soʻrovnoma natijalari boʻyicha tahliliy hisobotlar tayyorlangan hamda pedagogik kengashga taqdim etib borilgan Soʻrovnoma doirasida bildirilgan taklif va fikr-mulohazalar hamda tayyorlangan tahliliy hisobotlar asosida taʼlim xizmatlarini takomillashtirish choralari koʻrilgan Soʻrovnoma natijalari va ular asosida amalga oshirilgan oʻzgarishlar haqida maʼlumotlar oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarda ochiq eʼlon qilib borilgan 28. Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarga shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining joriy etilgani Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarni aniqlash va qoʻllab-quvvatlash (ragʻbatlantirish) mexanizmlari ishlab chiqilgan Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarning roʻyxatlari shakllantirilgan hamda ular uchun individual taʼlim trayektoriyalari ishlab chiqilgan Ijtimoiy yordam, psixologik qoʻllab-quvvatlash, imtiyozlar, moddiy va maʼnaviy koʻmak xizmatlari mavjud Imkoniyati cheklangan oʻquvchilar uchun inklyuziv taʼlim sharoitlari (moslashtirilgan xona, maxsus oʻquv materiallari va koʻrgazmali materiallar, Brayl alifbosidagi kitoblar, maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar) yaratilgan Oʻquvchilarning oʻz iqtidorini koʻrsatishi uchun shart-sharoitlar yaratilgan hamda iqtidorli oʻquvchilarni saralash, qoʻllab-quvvatlash va eʼtirof etishda ochiqlik va shaffoflik tamoyillariga amal qilingan Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarni aniqlash va qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining samaradorligi monitoring qilingan hamda ushbu mexanizmlar takomillashtirilgan 29. Yoshlar bilan ishlash samaradorligi, huquqbuzarliklar va jinoyatlarning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarning amalga oshirilgani Yoshlar bilan ishlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikni oldini olish boʻyicha boʻlinma tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan hamda ushbu masalalar boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Chora-tadbirlar rejasiga muvofiq oʻquvchilar bilan tarbiyaviy suhbatlar, profilaktik yigʻilishlar, davra suhbatlari va psixologik treninglar oʻtkazilgan Chora-tadbirlar rejasining samaradorligi monitoring qilingan, muammoli holatlar aniqlangan hamda ularni bartaraf etish boʻyicha qoʻshimcha choralar koʻrilgan Huquqni muhofaza qiluvchi organlar, “Mahalla yettiligi” aʼzolari va boshqa hamkor tashkilotlar bilan profilaktik tadbirlar amalga oshirilgan Huquqbuzarlikka moyil yoki ijtimoiy xavfli toifadagi oʻquvchilar bilan individual profilaktik ishlar olib borilgan va hujjatlashtirilgan Yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, sport musobaqalari va madaniy-maʼrifiy tadbirlar orqali ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish ishlari yoʻlga qoʻyilgan 30. Oʻquvchilarning huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibining mavjudligi Oʻquvchilarning huquqlarini himoya qilish hamda ularning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ichki hujjatlar tasdiqlangan Ariza va shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha tarkibiy boʻlinma tashkil etilgan va (yoki) masʼul ijrochilar belgilangan, shuningdek ularning faoliyati yuzasidan hisobotlar yuritilgan Ariza va shikoyatlar oʻquvchilar uchun qulay sharoitlarda va ularning ehtiyojlariga mos shakllar orqali (qutilar, onlayn forma, psixolog, masʼul shaxs, ishonch telefoni yoki boshqalar) qabul qilib borilgan Ariza va shikoyatlar roʻyxati yuritilgan, ularni koʻrib chiqish muddatlari belgilangan hamda kоʻrib chiqish jarayonlari hujjatlashtirilgan Ariza va shikoyatlarni koʻrib chiqish jarayonlari ochiqlik, hisobdorlik va manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik tamoyillariga asosan amalga oshirilgan Ariza va shikoyatlarning tahlili asosida oʻquvchilarning huquqlarini himoya qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan va ijrosi yuritilgan 7-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 31. Taʼlim yoʻnalishi xususiyatidan kelib chiqib oʻquv jarayonini tashkil qilish uchun oʻquvchilar kontingentiga mos ravishda zarur bino va inshootlar, zamonaviy moddiy-texnik baza, reagentlar va dasturiy taʼminot bilan taʼminlangani Oʻquvchilar kontingenti va taʼlim dasturlariga mos bino va inshootlar, oʻquv va laboratoriya xonalari mavjud * Laboratoriya mashgʻulotlari uchun zarur moddiy-texnik baza, reaktiv moddalar, xomashyo va yonilgʻi-moylash materiallari, reagentlar, jihozlar, asbob-uskunalar ishchi holatda hamda xavfsizlik talablariga rioya qilgan holda saqlangan Oʻquv jarayonlariga mos keladigan dasturiy taʼminot, simulyatorlar, oʻquv platformalari va kompyuter texnikalari ishchi holatda Moddiy-texnik bazaning holati boʻyicha muntazam monitoring oʻtkazilgan hamda monitoring natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan choralar koʻrilgan Oʻquvchilar kontingenti va taʼlim dasturlariga mos ravishda mavjud jihozlar, asbob-uskunalar va laboratoriya resurslarini yangilash boʻyicha chora-tadbirlar amalga oshirilgan 32. Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) ( bundan buyon matnda ARM deb yuritiladi) oʻquvchilar kontingentiga mos oʻquv va badiiy adabiyotlar, axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda unda oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi ARMda oʻquvchilar kontingentiga mos darslik, oʻquv va badiiy adabiyotlar mavjud * ARM zamonaviy AKT va elektron qurilmalar bilan jihozlangan va ulardan foydalanish boʻyicha oʻquvchilarga doimiy ravishda tushuntirishlar berilgan ARMda oʻquv zali, elektron kutubxonadan foydalanish va internet tarmogʻiga ulanish imkoniyatlari yaratilgan Elektron kutubxonaning axborot-kutubxona fondida darsliklar, oʻquv adabiyotlar, oʻqitish materiallari toʻplami, elektron taʼlim resurslari va multimedia kontentlari raqamli formatda joylashtirilgan ARM va elektron taʼlim resurslaridan foydalanish tartibi qulay va ochiq, elektron maʼlumotlar bazasiga erkin kirish taʼminlangan ARM xizmatlaridan foydalanish samaradorligi boʻyicha monitoring va foydalanuvchilar statistikasi yuritilgan va tahlil qilib borilgan ARM faoliyati natijalari pedagogik kengashda muntazam muhokama qilingan, shuningdek ARM faoliyatini takomillashtirish hamda zarur oʻquv-uslubiy va moliyaviy resurslar bilan taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejalari ishlab chiqilgan, ijrosi taʼminlangan va hisoboti yuritib borilgan Kutubxona fondi muntazam yangilanib borilgan 33. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining binolari va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, eshiklar va sanitariya xonalari (hojatxonalar) nogironligi boʻlgan shaxslar (oʻquvchilar) uchun moslashtirilgan Taʼlim dasturlari boʻyicha maxsus oʻquv materiallari (Brayl alifbosidagi kitoblar, koʻrgazmali materiallar), maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar mavjud Inklyuziv taʼlim uchun AKT, elektron taʼlim resurslari va dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati (audio-video resurslar, Brayl alifbosi, subtitr yoki boshqalar) yaratilgan Inklyuziv taʼlim metodikasi boʻyicha tayyorlangan va zarur koʻnikmalarga ega pedagog(lar) va (yoki) psixolog mavjud Oʻquv jarayonida inklyuziv taʼlimni qoʻllab-quvvatlovchi pedagogik va psixologik yordam koʻrsatish tizimi mavjud Inklyuziv taʼlim sharoitlarining amalda qoʻllanishi va samaradorligi boʻyicha monitoring olib borilgan 34. Barcha oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlarning tegishli xavfsizlik qoidalari hamda oʻqitish ehtiyojlarini hisobga olgan holda joylashtirilgani Oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlar va asbob-uskunalarning joylashuvi oʻquv mashgʻulotlarining mazmuni va amaliyot jarayonlariga mos Oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlar mehnatni muhofaza qilish, texnika va yongʻin xavfsizligi qoidalari hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mos ravishda joylashtirilgan Oʻquv va laboratoriya xonalarida erkin harakatlanish taʼminlangan hamda favqulodda holatlarda evakuatsiya chiqish yoʻllari belgilangan Jihozlar va asbob-uskunalarni joylashtirishda oʻquvchilarning yosh xususiyatlari va jismoniy imkoniyatlari, mashgʻulot turlari inobatga olingan Oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlar va asbob-uskunalarning joylashuvi oʻquv mashgʻulotlarining mazmuniga va amaliyot jarayonlariga mos 35. Oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani va raqamli taʼlim muhiti yaratilgani Oʻquv xonalari AKT vositalari (kompyuterlar, elektron doskalar, proyektorlar yoki boshqalar) bilan jihozlangan Raqamli taʼlim muhiti yaratish uchun zarur boʻlgan internet tarmogʻi, Wi-Fi zonalari va lokal tarmoqlar barqaror (ishchi holatda) Pedagoglar va oʻquvchilarning elektron platformalardan foydalanish imkoniyati yaratilgan AKT vositalaridan foydalanish boʻyicha xavfsizlik texnikasi va tartib-qoidalari ishlab chiqilgan AKT vositalarining holati boʻyicha monitoring oʻtkazilgan, xizmat koʻrsatish, yangilash va taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan Raqamli taʼlim muhitidan foydalanish samaradorligi boʻyicha tahlillar oʻtkazilgan hamda oʻquv jarayonini takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan 36. Taʼlim tashkilotida oʻquvchilar kontingentiga mos bufet/oshxona, oʻrindiqlar va sport maydonlarining mavjudligi Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida oʻquvchilar kontingentiga mos ravishda bufet (oshxona) mavjud hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq yuritilgan, shuningdek bufetda (oshxonada) sogʻlom ovqatlanishga oid tavsiyalar va ratsional menyu yoʻlga qoʻyilgan Dam olish uchun oʻrindiqlar (ayvonlar) va soya joylar mavjud Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida oʻquvchilar kontingentidan kelib chiqib, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanish uchun sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari mavjud Sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari faoliyat koʻrsatadi, ularning jihozlari texnik jihatdan soz holda saqlangan va yangilanib borilgan Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotida jihozlangan faollar zali mavjud
Direktor B. YULDASHEV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K . SHARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 19-dekabr,
2025-yil 17-noyabr
7-son