📅 2025-yil 16-dekabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 16-dekabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 16 декабрь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 декабря 2025 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 December 2025 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
НИЗОМ
РЕЕСТРИ
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк бошқаруви қарор қилади:
1. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 311-сон ва Марказий банк бошқарувининг 2025 йил 16 декабрдаги 34/7-сон қарорига ИЛОВА
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва ушбу молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувидан ўтказишга қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (бундан буён матнда МҲХС деб юритилади) мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш мақсадида Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар — мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ фаолият тури, активлари ҳамда йиллик тушуми, дивиденд шаклидаги даромадлари миқдори ёки ходимларининг сони туфайли юқори ижтимоий ва иқтисодий таъсирга, шунингдек, кенг доирадаги манфаатдор томонларга эга бўлиш каби мезонларга жавоб берадиган тижорат ташкилотлари;
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестри (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) — махсус ваколатли давлат органи ва Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан шакллантириладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ва Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириладиган Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар рўйхати.
2-боб. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари
3. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари (бундан буён матнда мезонлар деб юритилади) 1-иловага мувофиқ белгиланади.
4. Мезонларга жавоб берадиган ташкилотлар ҳар йили 1 июлга қадар махсус ваколатли давлат органи томонидан, Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки назорати остидаги ташкилотлар эса Марказий банк томонидан Реестрга киритилади.
3-боб. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар
5. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар Реестрга киритилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ҳамда навбатдаги (иккинчи) йил якунига кўра молиявий ҳисоботларни МҲХСга мувофиқ тузиш ва уларни аудиторлик хулосалари билан бирга эълон қилишни амалга оширади, қонунчилик ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно.
Бунда янги ташкил этилган ёки фаолият турини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилган ташкилотлар мезонларга жавоб берса, улар Реестрга киритилади ҳамда Реестрга киритилган санадан бошлаб МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиши мумкин.
6. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар томонидан молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш муддатлари Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3567, 2024 йил 4 ноябрь) асосан белгиланади. Бунда мазкур Низом талаблари татбиқ этилмайдиган Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар томонидан молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай тақдим этилади.
7. Ўз назорати остидаги ташкилотлар, шунингдек, шуъба хўжалик жамиятларига эга бўлган Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар гуруҳ бўйича консолидациялашган молиявий ҳисоботни ҳамда ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботини тузади.
8. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар томонидан «МҲХСнинг барқарорлик тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш стандартлари» ( IFRS Sustainability Disclosure Standards ) 2027 йил 1 январдан бошлаб қўлланилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида эртароқ муддатлар назарда тутилган юридик шахслар мустасно.
9. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ўзининг молиявий ҳисоботини (ушбу Низомнинг 7-бандидаги ташкилотлар консолидациялашган молиявий ҳисоботини ҳам) ҳамда «МҲХСнинг барқарорлик тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш стандартлари» асосида тузилган ҳисоботини аудиторлик хулосаси билан бирга ўз веб-сайтида ва Корпоратив ахборот ягона порталида акциядорларнинг ёки ташкилотнинг бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин, аммо ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай эълон қилади.
Махсус ваколатли давлат органи Реестр маълумотлари асосида Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг МҲХСга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботлари ўз вақтида эълон қилинишини мониторинг қилиб боради.
4-боб. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказишга қўйиладиган талаблар
10. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг МҲХСга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботи (бундан буён матнда молиявий ҳисобот деб юритилади) аудиторлик ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда аудиторлик фаолияти стандартларида белгиланган тартибда аудиторлик текширувидан ўтказилади.
Бунда молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувидан ўтказишга қўйиладиган талаблар Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар Реестрга киритилган йилдан кейинги йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботларга нисбатан қўлланилади.
11. Молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текшируви Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган ҳамда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари учун Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилади.
Тижорат банклари, шу жумладан микромолия банкларининг аудиторлик текшируви Банк ва банклар гуруҳида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3432, 2023 йил 8 май) белгиланган талабларга мос келувчи аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
12. Аудиторлик хулосаси Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан эълон қилинадиган аудитнинг халқаро стандартларига ( International Standards on Auditing ) мувофиқ тайёрланади ва унга тегишли молиявий ҳисобот илова қилинади.
13. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар аудиторлик ташкилотини мустақил танлайди, бунда давлат буюртмачиси томонидан аудиторлик ташкилотини танлаш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби
14. Мезонларга жавоб берадиган ташкилотлар бўйича ушбу Низомнинг 19-бандида келтирилган маълумотлар (бундан буён матнда маълумотлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан, Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки назорати остидаги ташкилотлар бўйича Марказий банк томонидан, давлат иштирокидаги корхоналар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳар йили 1 июнга қадар махсус ваколатли давлат органига тақдим этиб борилади.
15. Тақдим этилган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан ҳар йили 1 июлга қадар Реестр шакллантирилади.
Реестрни шакллантиришда ушбу Низомга 1-илованинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган юридик шахсларни Реестрга киритиш масаласи ушбу масала кўриб чиқилаётган йилдан олдинги икки календар йил якуни бўйича солиқ органларига тақдим этилган молиявий ҳисоботлардаги кўрсаткичларга асосан аниқланади.
16. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига мезонларга жавоб берадиган ташкилотлар ёки мезонларга жавоб бермайдиган Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар бўйича маълумотларни электрон шаклда тақдим этиб боради.
17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Марказий банки ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан махсус ваколатли давлат органига мезонларга жавоб берадиган ташкилот бўйича маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан ушбу ташкилот Реестрга киритилади.
Жамоат аҳамиятига эга ташкилот Реестрга киритилганлиги ҳақида махсус ваколатли давлат органи томонидан Реестрга киритилган вақтдан бошлаб ўн кун ичида хабардор қилинади.
18. Жамоат аҳамиятига эга ташкилот мезонларга жавоб бермаслик факти аниқланган вақтдан бошлаб навбатдаги икки йил мобайнида Реестрда қолади.
Агар Жамоат аҳамиятига эга ташкилот кейинги икки йил давомида мезонларга жавоб бермаса, махсус ваколатли давлат органи томонидан Реестрдан чиқариб юборилади ҳамда Реестрдан чиқариб юборилган ташкилот бу ҳақида ўн кун ичида хабардор қилинади.
19. Реестрда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар электрон шаклда юритилади:
номи;
Реестрга киритилган йили;
белгиланган мезон тартиб рақами;
ташкилий-ҳуқуқий шакли;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
фаолият юритадиган ҳудуди;
активларининг баланс қиймати;
маҳсулот, товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик тушумлари;
ходимларини ўртача йиллик сони;
охирги икки йилдаги эълон қилинган молиявий ҳисоботлари ва аудиторлик хулосаларига ҳаволалар;
халқаро бухгалтер сертификатига эга ходимлари сони ва халқаро бухгалтер сертификати тури (агар мавжуд бўлса);
охирги аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотининг номи;
аудиторлик ташкилоти томонидан берилган аудиторлик хулосаси тури;
аудиторлик текшируви натижасида аниқланган асосий масалалар (агар мавжуд бўлса).
20. Реестр ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳар йили 1 июлга қадар махсус ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ҳамда Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
6-боб. Якуний қоидалар
21. Махсус ваколатли давлат органи Реестрнинг юритилишини ва унга зарур ўзгартиришлар ўз вақтида киритиб борилишини таъминлайди.
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари
1. Қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган ва оммавий савдоларга чиқариладиган (Publicly Traded Entity ) ташкилотлар.
2. Тижорат банклари, микромолия банклари, микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари.
3. Инвестиция фондлари.
4. Биржалар.
5. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши эллик фоиз ва ундан ортиқ бўлган ҳамда бир вақтнинг ўзида кетма-кет охирги икки календар йил давомида мазкур Мезонларнинг 6-банди «а» кичик бандига мувофиқ келадиган ҳамда маҳсулот, товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик соф тушуми ва дивиденд шаклидаги даромадлари биргаликда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир миллион баравари ва ундан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар.
6. Бир вақтнинг ўзида кетма-кет охирги икки календар йил давомида ҳисобот йили якунларига кўра:
а) активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир миллион баравари ва ундан ортиқ;
б) маҳсулот, товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик соф тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг бир миллион баравари ва ундан ортиқ;
д) ходимларининг ўртача йиллик сони беш юз нафардан кам бўлмаган ташкилотлар.
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар
Т/р Ташкилот номи Реестрга киритилган йили Белгиланган мезон тартиб рақами Ташкилий-ҳуқуқий шакли СТИР Фаолият юритадиган ҳудуди Охирги икки йилдаги эълон қилинган молиявий ҳисоботлари ва аудиторлик хулосаларига ҳаволалар 1. 2. 3. 4.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Давлат активларини бошқариш агентлиги д иректори А. ОРТИКОВ
Савдо-саноат палатаси р аиси Д. ВАХАБОВ
Солиқ қўмитаси р аиси Ф. ПУЛАТОВ
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги д иректори Л. ДМИТРИЙ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 декабрь,
Тошкент ш.,
2025 йил 16 декабрь,
2025 йил 10 декабрь
2025 йил 6 декабрь
2025 йил 3 декабрь
2025 йил 28 ноябрь
311-сон
34/7-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI BOSHQARUVINING
QARORI
NIZOM
REYESTRI
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari, ularning moliyaviy hisobotlari va auditiga qoʻyiladigan talablar hamda Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-sentabrdagi PQ-282-son “Moliyaviy hisob tizimini xalqaro talab va standartlarga muvofiq takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Markaziy bank boshqaruvi qaror qiladi:
1. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari, ularning moliyaviy hisobotlari va auditiga qoʻyiladigan talablar hamda Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Istiqbolli loyihalar milliy agentligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur qaror 2026-yil 1-yanvardan kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2025-yil 16-dekabrdagi 311-son va Markaziy bank boshqaruvining 2025-yil 16-dekabrdagi 34/7-son qaroriga ILOVA
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari, ularning moliyaviy hisobotlari va auditiga qoʻyiladigan talablar hamda Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari, ularning moliyaviy hisobotlari va ushbu moliyaviy hisobotlarni auditorlik tekshiruvidan oʻtkazishga qoʻyiladigan talablar hamda Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga (bundan buyon matnda MHXS deb yuritiladi) muvofiq buxgalteriya hisobini yuritish va moliyaviy hisobotni tuzish maqsadida Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlarga nisbatan tatbiq etiladi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar — mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq faoliyat turi, aktivlari hamda yillik tushumi, dividend shaklidagi daromadlari miqdori yoki xodimlarining soni tufayli yuqori ijtimoiy va iqtisodiy taʼsirga, shuningdek, keng doiradagi manfaatdor tomonlarga ega boʻlish kabi mezonlarga javob beradigan tijorat tashkilotlari;
maxsus vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi;
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar reyestri (bundan buyon matnda Reyestr deb yuritiladi) — maxsus vakolatli davlat organi va Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki tomonidan shakllantiriladigan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati portali yagona platformasi va Ochiq maʼlumotlar portaliga joylashtiriladigan Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar roʻyxati.
2-bob. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari
3. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari (bundan buyon matnda mezonlar deb yuritiladi) 1-ilovaga muvofiq belgilanadi.
4. Mezonlarga javob beradigan tashkilotlar har yili 1-iyulga qadar maxsus vakolatli davlat organi tomonidan, Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki nazorati ostidagi tashkilotlar esa Markaziy bank tomonidan Reyestrga kiritiladi.
3-bob. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlarning moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar
5. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar Reyestrga kiritilgan yildan keyingi yilning 1-yanvaridan boshlab MHXS asosida buxgalteriya hisobi yuritilishini tashkil etadi hamda navbatdagi (ikkinchi) yil yakuniga koʻra moliyaviy hisobotlarni MHXSga muvofiq tuzish va ularni auditorlik xulosalari bilan birga eʼlon qilishni amalga oshiradi, qonunchilik hujjatlarida MHXSga oʻtishning ertaroq muddatlari nazarda tutilgan yuridik shaxslar bundan mustasno.
Bunda yangi tashkil etilgan yoki faoliyat turini oʻzgartirish orqali qayta tashkil etilgan tashkilotlar mezonlarga javob bersa, ular Reyestrga kiritiladi hamda Reyestrga kiritilgan sanadan boshlab MHXS asosida buxgalteriya hisobi yuritilishini tashkil etishi mumkin.
6. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar tomonidan moliyaviy hisobotlarni tuzish va taqdim qilish muddatlari Moliyaviy hisobotlarni taqdim etish muddatlari hamda ularning tarkibi va mazmuni toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3567, 2024-yil 4-noyabr) asosan belgilanadi. Bunda mazkur Nizom talablari tatbiq etilmaydigan Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar tomonidan moliyaviy hisobotlar hisobot yilidan keyingi yilning 15-iyunidan kechiktirmay taqdim etiladi.
7. Oʻz nazorati ostidagi tashkilotlar, shuningdek, shuʼba xoʻjalik jamiyatlariga ega boʻlgan Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar guruh boʻyicha konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotni hamda oʻzining alohida moliyaviy hisobotini tuzadi.
8. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar tomonidan “MHXSning barqarorlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor etish standartlari” ( IFRS Sustainability Disclosure Standards ) 2027-yil 1-yanvardan boshlab qoʻllaniladi, bundan qonunchilik hujjatlarida ertaroq muddatlar nazarda tutilgan yuridik shaxslar mustasno.
9. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar oʻzining moliyaviy hisobotini (ushbu Nizomning 7-bandidagi tashkilotlar konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotini ham) hamda “MHXSning barqarorlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor etish standartlari” asosida tuzilgan hisobotini auditorlik xulosasi bilan birga oʻz veb-saytida va Korporativ axborot yagona portalida aksiyadorlarning yoki tashkilotning boshqa yuqori boshqaruv organining yillik umumiy yigʻilishi oʻtkaziladigan sanadan kamida ikki hafta oldin, ammo hisobot yilidan keyingi yilning 15-iyunidan kechiktirmay eʼlon qiladi.
Maxsus vakolatli davlat organi Reyestr maʼlumotlari asosida Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlarning MHXSga muvofiq tuzilgan moliyaviy hisobotlari oʻz vaqtida eʼlon qilinishini monitoring qilib boradi.
4-bob. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlarning moliyaviy hisobotlarini auditorlik tekshiruvidan oʻtkazishga qoʻyiladigan talablar
10. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlarning MHXSga muvofiq tuzilgan moliyaviy hisoboti (bundan buyon matnda moliyaviy hisobot deb yuritiladi) auditorlik tashkiloti tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda auditorlik faoliyati standartlarida belgilangan tartibda auditorlik tekshiruvidan oʻtkaziladi.
Bunda moliyaviy hisobotning auditorlik tekshiruvidan oʻtkazishga qoʻyiladigan talablar Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar Reyestrga kiritilgan yildan keyingi yillar uchun tuzilgan moliyaviy hisobotlarga nisbatan qoʻllaniladi.
11. Moliyaviy hisobotning auditorlik tekshiruvi Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritilgan hamda majburiy auditorlik tekshiruvini oʻtkazadigan auditorlik tashkilotlari uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan talablarga muvofiq boʻlgan auditorlik tashkilotlari tomonidan oʻtkaziladi.
Tijorat banklari, shu jumladan mikromoliya banklarining auditorlik tekshiruvi Bank va banklar guruhida auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazishning oʻziga xos xususiyatlari hamda banklarning auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazish huquqi uchun auditorning malaka sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (roʻyxat raqami 3432, 2023-yil 8-may) belgilangan talablarga mos keluvchi auditorlik tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi.
12. Auditorlik xulosasi Xalqaro buxgalterlar federatsiyasi tomonidan eʼlon qilinadigan auditning xalqaro standartlariga ( International Standards on Auditing ) muvofiq tayyorlanadi va unga tegishli moliyaviy hisobot ilova qilinadi.
13. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar auditorlik tashkilotini mustaqil tanlaydi, bunda davlat buyurtmachisi tomonidan auditorlik tashkilotini tanlash davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.
5-bob. Reyestrni shakllantirish va yuritish tartibi
14. Mezonlarga javob beradigan tashkilotlar boʻyicha ushbu Nizomning 19-bandida keltirilgan maʼlumotlar (bundan buyon matnda maʼlumotlar deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi tomonidan, Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki nazorati ostidagi tashkilotlar boʻyicha Markaziy bank tomonidan, davlat ishtirokidagi korxonalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan har yili 1-iyunga qadar maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etib boriladi.
15. Taqdim etilgan maʼlumotlar asosida maxsus vakolatli davlat organi tomonidan har yili 1-iyulga qadar Reyestr shakllantiriladi.
Reyestrni shakllantirishda ushbu Nizomga 1-ilovaning 6-bandida koʻrsatib oʻtilgan yuridik shaxslarni Reyestrga kiritish masalasi ushbu masala koʻrib chiqilayotgan yildan oldingi ikki kalendar yil yakuni boʻyicha soliq organlariga taqdim etilgan moliyaviy hisobotlardagi koʻrsatkichlarga asosan aniqlanadi.
16. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Markaziy banki va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning 10-sanasidan kechiktirmay maxsus vakolatli davlat organiga mezonlarga javob beradigan tashkilotlar yoki mezonlarga javob bermaydigan Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar boʻyicha maʼlumotlarni elektron shaklda taqdim etib boradi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Markaziy banki hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan maxsus vakolatli davlat organiga mezonlarga javob beradigan tashkilot boʻyicha maʼlumotlar kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida maxsus vakolatli davlat organi tomonidan ushbu tashkilot Reyestrga kiritiladi.
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilot Reyestrga kiritilganligi haqida maxsus vakolatli davlat organi tomonidan Reyestrga kiritilgan vaqtdan boshlab oʻn kun ichida xabardor qilinadi.
18. Jamoat ahamiyatiga ega tashkilot mezonlarga javob bermaslik fakti aniqlangan vaqtdan boshlab navbatdagi ikki yil mobaynida Reyestrda qoladi.
Agar Jamoat ahamiyatiga ega tashkilot keyingi ikki yil davomida mezonlarga javob bermasa, maxsus vakolatli davlat organi tomonidan Reyestrdan chiqarib yuboriladi hamda Reyestrdan chiqarib yuborilgan tashkilot bu haqida oʻn kun ichida xabardor qilinadi.
19. Reyestrda Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar elektron shaklda yuritiladi:
nomi;
Reyestrga kiritilgan yili;
belgilangan mezon tartib raqami;
tashkiliy-huquqiy shakli;
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);
faoliyat yuritadigan hududi;
aktivlarining balans qiymati;
mahsulot, tovarlar va xizmatlarni realizatsiya qilishdan olingan yillik tushumlari;
xodimlarini oʻrtacha yillik soni;
oxirgi ikki yildagi eʼlon qilingan moliyaviy hisobotlari va auditorlik xulosalariga havolalar;
xalqaro buxgalter sertifikatiga ega xodimlari soni va xalqaro buxgalter sertifikati turi (agar mavjud boʻlsa);
oxirgi auditorlik tekshiruvini oʻtkazgan auditorlik tashkilotining nomi;
auditorlik tashkiloti tomonidan berilgan auditorlik xulosasi turi;
auditorlik tekshiruvi natijasida aniqlangan asosiy masalalar (agar mavjud boʻlsa).
20. Reyestr ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda har yili 1-iyulga qadar maxsus vakolatli davlat organi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati portali yagona platformasi hamda Ochiq maʼlumotlar portaliga joylashtiriladi.
6-bob. Yakuniy qoidalar
21. Maxsus vakolatli davlat organi Reyestrning yuritilishini va unga zarur oʻzgartirishlar oʻz vaqtida kiritib borilishini taʼminlaydi.
22. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari hamda Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari
1. Qimmatli qogʻozlari fond birjasining listingiga kiritilgan va ommaviy savdolarga chiqariladigan (Publicly Traded Entity ) tashkilotlar.
2. Tijorat banklari, mikromoliya banklari, mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari va kafolatlar berish tashkilotlari, toʻlov tizimi operatorlari, toʻlov tashkilotlari.
3. Investitsiya fondlari.
4. Birjalar.
5. Ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi ellik foiz va undan ortiq boʻlgan hamda bir vaqtning oʻzida ketma-ket oxirgi ikki kalendar yil davomida mazkur Mezonlarning 6-bandi “a” kichik bandiga muvofiq keladigan hamda mahsulot, tovarlar va xizmatlarni realizatsiya qilishdan olingan yillik sof tushumi va dividend shaklidagi daromadlari birgalikda bazaviy hisoblash miqdorining bir million baravari va undan ortiq boʻlgan davlat ishtirokidagi korxonalar.
6. Bir vaqtning oʻzida ketma-ket oxirgi ikki kalendar yil davomida hisobot yili yakunlariga koʻra:
a) aktivlarining balans qiymati bazaviy hisoblash miqdorining bir million baravari va undan ortiq;
b) mahsulot, tovarlar va xizmatlarni realizatsiya qilishdan olingan yillik sof tushumi bazaviy hisoblash miqdorining bir million baravari va undan ortiq;
d) xodimlarining oʻrtacha yillik soni besh yuz nafardan kam boʻlmagan tashkilotlar.
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar toifasiga kiritish mezonlari hamda Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar
T/r Tashkilot nomi Reyestrga kiritilgan yili Belgilangan mezon tartib raqami Tashkiliy-huquqiy shakli STIR Faoliyat yuritadigan hududi Oxirgi ikki yildagi eʼlon qilingan moliyaviy hisobotlari va auditorlik xulosalariga havolalar 1. 2. 3. 4.
Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV
Markaziy bank raisi T. ISHMETOV
Davlat aktivlarini boshqarish agentligi d irektori A. ORTIKOV
Savdo-sanoat palatasi r aisi D. VAXABOV
Soliq qoʻmitasi r aisi F. PULATOV
Istiqbolli loyihalar milliy agentligi d irektori L. DMITRIY
Toshkent sh.,
2025-yil 16-dekabr,
Toshkent sh.,
2025-yil 16-dekabr,
2025-yil 10-dekabr
2025-yil 6-dekabr
2025-yil 3-dekabr
2025-yil 28-noyabr
311-son
34/7-son