UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Мебель ишлаб чиқарувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни рағбатлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарорига мувофиқ:

мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларининг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти томонидан тўлов ундирилмасдан экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш амалиёти жорий этилгани;

«Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамиятининг экспертизадан ўтказиш харажатлари Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

харажатларни қоплаб бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш тартиби;

маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш даврийлиги;

харажатларни қоплаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 декабрдаги 835-сон қарорига ИЛОВА

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳани янада ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш мақсадида Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан «Ўзбекэкпертиза» АЖнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган — «Ўзбекэкспертиза» АЖ;

тадбиркорлик субъекти — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари;

маҳаллий ишлаб чиқарилган товар — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари (ТИФ ТН бўйича товар коди 4403, 4404, 4406 — 4421, 9401310000 — 9401800009, 9402, 940310 — 9403890000).

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарорига мувофиқ ваколатли орган томонидан мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича тўлов ундирилмасдан экспертизадан ўтказилади, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосаси расмийлаштирилади.

Бунда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Савдога кўмаклашиш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Компания томонидан белгиланган тартибда қопланади.

4. Компания томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар сертификат ёки эксперт хулосасининг амал қилиш муддати давомида бир марта қоплаб берилади.

5. Қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан берилган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш учун тўловлар Компания томонидан қоплаб берилмайди:

Компания томонидан қоплаб берилган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар;

ваколатли орган томонидан ушбу Низомда назарда тутилмаган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар учун расмийлаштирилган сертификат ёки эксперт хулосаси билан боғлиқ харажатлар.

6. Компания томонидан ваколатли органнинг мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш учун тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши зарур.

7. Компания томонидан ваколатли органга битта сертификат ёки битта эксперт хулосаси учун Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган миқдорда компенсация ажратилади.

2-боб. Ваколатли органнинг харажатларини қоплаб бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби

8. Ваколатли органнинг мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлари ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қоплаб берилади.

9. Ваколатли орган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиб бериши учун Компанияга ҳар ҳафта якуни билан тадбиркорлик субъектларига берилган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосаси рўйхати, берилган санаси, сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш нархи, тадбиркорлик субъектининг номи, маҳсулот тури ва солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган реестрни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.

Бунда ваколатли орган томонидан реестр Компанияга электрон платформа ( subsidiya.epauzb.uz) орқали юборилади.

10. Тақдим этилган реестр бўйича маълумотларнинг ҳаққонийлигига ваколатли орган масъул ҳисобланади.

11. Ваколатли органдан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилгандан бошқа ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.

12. Ваколатли органнинг компенсация олиш бўйича мурожаати Компания томонидан мурожаат келиб тушган санадан бошлаб етти иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва харажатларни қоплаб бериш юзасидан қарор қабул қилинади.

3-боб. Ваколатли органнинг харажатларини қоплаб беришни рад этиш

13. Ваколатли орган томонидан Компанияга тақдим этилган реестрда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатларининг аниқланиши тадбиркорлик субъектига берилган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлади.

Ваколатли орган рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан, рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни Компанияга қайта кўриб чиқиш учун топшириш ҳуқуқига эга.

14. Ваколатли орган рад этиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта мурожаат қилишга ҳақли.

15. Ушбу Низом талабларидан бошқа асосларга кўра ваколатли органнинг харажатлари қоплаб берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.

4-боб. Ваколатли органнинг харажатларини қоплаб бериш учун тўловларни амалга ошириш тартиби

16. Ваколатли органнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлари Компания томонидан 100 фоиз миқдорда қопланади.

17. Компания ваколатли органнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш юзасидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида компенсация маблағларини ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ушбу Низом талабларининг бузилиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.

19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ваколатли органнинг мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш

Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ваколатли орган («Ўзбекэкспертиза» АЖ) Сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб берилиши учун «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга қуйидагиларни ўз ичига олувчи реестрни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади: берилган маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосаси рўйхати; берилган санаси; сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш нархи; тадбиркорлик субъектининг номи; маҳсулот тури; солиқ тўловчининг идентификация рақами. Бунда ваколатли орган томонидан реестр компанияга электрон платформа (subsidiya.epauzb.uz) орқали юборилади. Ҳар ҳафта якуни билан 2-босқич Компания («Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ) Мурожаатни кўриб чиқади, ваколатли органнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш юзасидан қарор қабул қилади. Бунда ваколатли орган томонидан компанияга тақдим этилган реестрда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатларининг аниқланиши сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлади. Мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида 3-босқич Ваколатли орган («Ўзбекэкспертиза» АЖ) Рад этиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилишга ҳақли. Қарорни олган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич Компания («Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ) Ваколатли орган ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. Бунда сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар 100 фоиз миқдорда қопланади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 29 декабрь,

835-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 09/25/835/1242-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

QARORI

NIZOM

SXEMASI

Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Mebel ishlab chiqaruvchilar faoliyatini yanada qoʻllab-quvvatlash, raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarish va eksportni ragʻbatlantirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mebel va yogʻochsozlik sanoatining rivojlanishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 27-maydagi PQ-193-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mebel va yogʻochsozlik sanoatining rivojlanishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 27-maydagi PQ-193-son qaroriga muvofiq:

mebel va yogʻochsozlik mahsulotlarining mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganini aniqlash boʻyicha “Oʻzbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyati tomonidan toʻlov undirilmasdan ekspertizadan oʻtkazish, shu jumladan, mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish amaliyoti joriy etilgani;

“Oʻzbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyatining ekspertizadan oʻtkazish xarajatlari Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xarajatlarni qoplab berish uchun talab etiladigan hujjatlar, ularni koʻrib chiqish tartibi;

mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish davriyligi;

xarajatlarni qoplash uchun toʻlovlarni amalga oshirish tartibi.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 29-dekabrdagi 835-son qaroriga ILOVA

Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom mebel va yogʻochsozlik mahsulotlari ishlab chiqaruvchilar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, sohani yanada rivojlantirish hamda aholi bandligini taʼminlash orqali daromadlarini oshirish maqsadida Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) tomonidan “Oʻzbekekpertiza” AJning mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli organ — “Oʻzbekekspertiza” AJ;

tadbirkorlik subyekti — Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtgan va Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari;

mahalliy ishlab chiqarilgan tovar — Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilgan mebel va yogʻochsozlik mahsulotlari (TIF TN boʻyicha tovar kodi 4403, 4404, 4406 — 4421, 9401310000 — 9401800009, 9402, 940310 — 9403890000).

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mebel va yogʻochsozlik sanoatining rivojlanishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 27-maydagi PQ-193-son qaroriga muvofiq vakolatli organ tomonidan mebel va yogʻochsozlik mahsulotlari mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganini aniqlash boʻyicha toʻlov undirilmasdan ekspertizadan oʻtkaziladi, shuningdek, mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi.

Bunda mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasiga ajratiladigan mablagʻlar hisobidan Kompaniya tomonidan belgilangan tartibda qoplanadi.

4. Kompaniya tomonidan mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar sertifikat yoki ekspert xulosasining amal qilish muddati davomida bir marta qoplab beriladi.

5. Quyidagi hollarda vakolatli organ tomonidan berilgan mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish uchun toʻlovlar Kompaniya tomonidan qoplab berilmaydi:

Kompaniya tomonidan qoplab berilgan mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini qayta rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar;

vakolatli organ tomonidan ushbu Nizomda nazarda tutilmagan mahalliy ishlab chiqarilgan tovar uchun rasmiylashtirilgan sertifikat yoki ekspert xulosasi bilan bogʻliq xarajatlar.

6. Kompaniya tomonidan vakolatli organning mebel va yogʻochsozlik mahsulotlarini mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganini aniqlash boʻyicha mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish uchun tadbirkorlik subyekti Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan boʻlishi zarur.

7. Kompaniya tomonidan vakolatli organga bitta sertifikat yoki bitta ekspert xulosasi uchun Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan miqdorda kompensatsiya ajratiladi.

2-bob. Vakolatli organning xarajatlarini qoplab berish uchun talab etiladigan hujjatlar va ularni koʻrib chiqish tartibi

8. Vakolatli organning mebel va yogʻochsozlik mahsulotlarini mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganini aniqlash boʻyicha mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlari ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qoplab beriladi.

9. Vakolatli organ mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini kompensatsiya qilib berishi uchun Kompaniyaga har hafta yakuni bilan tadbirkorlik subyektlariga berilgan mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasi roʻyxati, berilgan sanasi, sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish narxi, tadbirkorlik subyektining nomi, mahsulot turi va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami koʻrsatilgan reyestrni taqdim etgan holda murojaat qiladi.

Bunda vakolatli organ tomonidan reyestr Kompaniyaga elektron platforma ( subsidiya.epauzb.uz) orqali yuboriladi.

10. Taqdim etilgan reyestr boʻyicha maʼlumotlarning haqqoniyligiga vakolatli organ masʼul hisoblanadi.

11. Vakolatli organdan ushbu Nizomning 9-bandida koʻrsatilgandan boshqa hujjatlarni talab etish taqiqlanadi.

12. Vakolatli organning kompensatsiya olish boʻyicha murojaati Kompaniya tomonidan murojaat kelib tushgan sanadan boshlab yetti ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi va xarajatlarni qoplab berish yuzasidan qaror qabul qilinadi.

3-bob. Vakolatli organning xarajatlarini qoplab berishni rad etish

13. Vakolatli organ tomonidan Kompaniyaga taqdim etilgan reyestrda ishonchsiz va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlarining aniqlanishi tadbirkorlik subyektiga berilgan mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun asos boʻladi.

Vakolatli organ rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etib, ushbu Nizomda nazarda tutilgan hujjatlarni, shu jumladan, rad etish sabablari bartaraf etilganini tasdiqlovchi hujjatlarni Kompaniyaga qayta koʻrib chiqish uchun topshirish huquqiga ega.

14. Vakolatli organ rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olgandan soʻng koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda qayta murojaat qilishga haqli.

15. Ushbu Nizom talablaridan boshqa asoslarga koʻra vakolatli organning xarajatlari qoplab berilishini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

4-bob. Vakolatli organning xarajatlarini qoplab berish uchun toʻlovlarni amalga oshirish tartibi

16. Vakolatli organning mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlari Kompaniya tomonidan 100 foiz miqdorda qoplanadi.

17. Kompaniya vakolatli organning mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish yuzasidan qaror qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida kompensatsiya mablagʻlarini vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Ushbu Nizom talablarining buzilishi bilan bogʻliq nizolar sud tartibida hal etiladi.

19. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Vakolatli organning mebel va yogʻochsozlik mahsulotlarini mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganini aniqlash boʻyicha mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish

Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vakolatli organ (“Oʻzbekekspertiza” AJ) Sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berilishi uchun “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJga quyidagilarni oʻz ichiga oluvchi reyestrni taqdim etgan holda murojaat qiladi: berilgan mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasi roʻyxati; berilgan sanasi; sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish narxi; tadbirkorlik subyektining nomi; mahsulot turi; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami. Bunda vakolatli organ tomonidan reyestr kompaniyaga elektron platforma (subsidiya.epauzb.uz) orqali yuboriladi. Har hafta yakuni bilan 2-bosqich Kompaniya (“Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ) Murojaatni koʻrib chiqadi, vakolatli organning mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish yuzasidan qaror qabul qiladi. Bunda vakolatli organ tomonidan kompaniyaga taqdim etilgan reyestrda ishonchsiz va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlarining aniqlanishi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun asos boʻladi. Murojaat qabul qilingan kundan boshlab yetti ish kuni mobaynida 3-bosqich Vakolatli organ (“Oʻzbekekspertiza” AJ) Rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olgandan soʻng koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishga haqli. Qarorni olgan kundan boshlab uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich Kompaniya (“Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ) Vakolatli organ hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. Bunda sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar 100 foiz miqdorda qoplanadi. Qaror qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 29-dekabr,

835-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.12.2025-y., 09/25/835/1242-son)

lex.uz