📅 2025-yil 22-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 22-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 22 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 декабря 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 December 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
БУЙРУҒИ
Ички аудит миллий стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сон «2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги 52-сон буйруғи (рўйхат рақами 3394, 2022 йил 24 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3394/0957-сон) билан тасдиқланган Ички аудит миллий стандартларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 315-сон буйруғига ИЛОВА
Ички аудит миллий стандартларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддимадаги «вазирлик ва идораларнинг» деган сўзлар «давлат органлари ва ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш — давлат органлари ва ташкилотларида молиявий операциялар бажарилгунига қадар ҳамда бажарилиши жараёнида молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш ва олдини олиш жараёни;»;
иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ички аудит объекти — ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;
ички аудит фаолияти — давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет тизими бюджетлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш, ички назорат ва хавфларни бошқариш тизимлари самарадорлигини ўрганишга қаратилган мустақил фаолият;»;
ўн биринчи хатбошидаги «вазирлик ва идора» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «вазирлик ва идораларда» деган сўзлар «давлат органлари ва ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «вазирлик ва идорани» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «вазирлик ва идораларнинг» деган сўзлар «давлат органлари ва ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банддаги «вазирлик ва идоранинг» ҳамда «вазирлик ва идора» деган сўзлар тегишли равишда «давлат органи ва ташкилотининг» ҳамда «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 11-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 56-банддаги «Вазирлик ва идора» деган сўзлар «Давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 12-бандда :
иккинчи хатбошидаги «вазирлик ва идоранинг» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «вазирлик ёки идора» деган сўзлар «давлат органи ёки ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «вазирлик ва идора» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 13-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари , 19 , 28 , 30 , 46 , 55 ва 58-бандлардаги «вазирлик ва идора» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 14-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ички аудит объекти молиявий фаолияти, ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёнига тааллуқли бўлган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда ишончлилигини баҳолаш;»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ички аудит объектида бюджет интизомига амал қилинишини, молиявий бошқарув, ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёнларининг самарадорлигини ўрганиш;»;
олтинчи хатбошидаги «молиявий фаолиятини такомиллаштириш» деган сўзлар «молиявий фаолияти ва ички назорат тизимини такомиллаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ташқи баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур Стандарт ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 377-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
9. 25 ва 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Ички аудит хизмати томонидан бир календар йил давомида ўтказиладиган ички аудит тадбирларини аниқлаш мақсадида ички аудит йиллик режаси лойиҳаси Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3704, 2025 йил 12 ноябрь) мувофиқ «Давлат аудити» дастурий комплексида шакллантирилади, келишилади ва тасдиқланади.
26. Ички аудит йиллик режаси хавф таҳлили асосида ҳамда ички аудит хизматида мавжуд вақт ва инсон ресурсларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасига келишиш учун юборилади.».
10. 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.».
11. 32-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, хабарнома ички аудит объектига ички аудит тадбири бошланишидан беш иш куни (режадан ташқари ўтказиладиган ички аудит тадбири бошланишидан бир иш куни) аввал юборилади.».
12. 36-бандда :
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишни амалга ошириш;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат органлари ва ташкилотларининг тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш.».
13. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) ушбу Стандарт ва Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига (рўйхат рақами 3406, 2022 йил 27 декабрь) мувофиқ ички аудит объектида ички аудит тадбирларини ўтказиш учун билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим.
Бунда ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмасидаги мутахассислар жалб этилиши мумкин.».
14. 41 ва 51-бандлардаги «вазирлик ёки идора» деган сўзлар «давлат органи ёки ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 57-банддаги «вазирлик ва идораларнинг» ҳамда «вазирлик ва идора» деган сўзлар тегишли равишда «давлат органлари ва ташкилотларининг» ҳамда «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 59-бандда :
еттинчи хатбошидаги «вазирлик ёки идора» деган сўзлар «давлат органи ёки ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «вазирлик» деган сўз «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «вазирлик ва идора» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Ҳисоб палатаси раиснинг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 декабрь,
2025 йил 17 декабрь
315-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining
BUYRUGʻI
Ichki audit milliy standartlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16-iyuldagi 446-son “2025 — 2027-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini yanada takomillashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 3-oktabrdagi 52-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3394, 2022-yil 24-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.10.2022-y., 10/22/3394/0957-son) bilan tasdiqlangan Ichki audit milliy standartlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 22-dekabrdagi 315-son buyrugʻiga ILOVA
Ichki audit milliy standartlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddimadagi “vazirlik va idoralarning” degan soʻzlar “davlat organlari va tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 1-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish — davlat organlari va tashkilotlarida moliyaviy operatsiyalar bajarilguniga qadar hamda bajarilishi jarayonida moliyaviy xato va kamchiliklarni aniqlash va oldini olish jarayoni;”;
ikkinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ davlat organlari va tashkilotlari — ichki audit xizmati tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda boshqa budjet tashkilotlari;”;
oltinchi va yettinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ ichki audit obyekti — ichki audit tadbiri amalga oshirilishi nazarda tutilgan davlat organlari va tashkilotlarining tegishincha markaziy apparati va boshqaruv apparati tarkibiy boʻlinmalari, tizim tashkilotlari hamda tasarrufidagi budjet tashkilotlari;
ichki audit faoliyati — davlat organlari va tashkilotlarida budjet intizomini mustahkamlash, budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish, budjet tizimi budjetlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalardan foydalanish natijadorligini baholash, ichki nazorat va xavflarni boshqarish tizimlari samaradorligini oʻrganishga qaratilgan mustaqil faoliyat;”;
oʻn birinchi xatboshidagi “vazirlik va idora” degan soʻzlar “davlat organi va tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn ikkinchi xatboshidagi “vazirlik va idoralarda” degan soʻzlar “davlat organlari va tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn uchinchi xatboshidagi “vazirlik va idorani” degan soʻzlar “davlat organi va tashkilotini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “vazirlik va idoralarning” degan soʻzlar “davlat organlari va tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 9-banddagi “vazirlik va idoraning” hamda “vazirlik va idora” degan soʻzlar tegishli ravishda “davlat organi va tashkilotining” hamda “davlat organi va tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 11-bandning birinchi xatboshisi hamda 56-banddagi “Vazirlik va idora” degan soʻzlar “Davlat organi va tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 12-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “vazirlik va idoraning” degan soʻzlar “davlat organi va tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “vazirlik yoki idora” degan soʻzlar “davlat organi yoki tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “vazirlik va idora” degan soʻzlar “davlat organi va tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 13-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari , 19 , 28 , 30 , 46 , 55 va 58-bandlardagi “vazirlik va idora” degan soʻzlar “davlat organi va tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 14-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ichki audit obyekti moliyaviy faoliyati, ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish jarayoniga taalluqli boʻlgan maʼlumotlarning mavjudligi hamda ishonchliligini baholash;”;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ichki audit obyektida budjet intizomiga amal qilinishini, moliyaviy boshqaruv, ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish jarayonlarining samaradorligini oʻrganish;”;
oltinchi xatboshidagi “moliyaviy faoliyatini takomillashtirish” degan soʻzlar “moliyaviy faoliyati va ichki nazorat tizimini takomillashtirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Tashqi baholash Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan mazkur Standart va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 377-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.”.
9. 25 va 26-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Ichki audit xizmati tomonidan bir kalendar yil davomida oʻtkaziladigan ichki audit tadbirlarini aniqlash maqsadida ichki audit yillik rejasi loyihasi Davlat moliyaviy nazorat organlari va ichki audit xizmatlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining “Davlat auditi” dasturiy kompleksidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3704, 2025-yil 12-noyabr) muvofiq “Davlat auditi” dasturiy kompleksida shakllantiriladi, kelishiladi va tasdiqlanadi.
26. Ichki audit yillik rejasi xavf tahlili asosida hamda ichki audit xizmatida mavjud vaqt va inson resurslarini hisobga olgan holda shakllantiriladi va Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasiga kelishish uchun yuboriladi.”.
10. 29-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda ichki audit xizmati tomonidan ichki audit yillik rejasiga kiritilgan ichki audit obyektlarida ichki audit tadbirlari oʻtkazilishi majburiy hisoblanadi.”.
11. 32-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda, xabarnoma ichki audit obyektiga ichki audit tadbiri boshlanishidan besh ish kuni (rejadan tashqari oʻtkaziladigan ichki audit tadbiri boshlanishidan bir ish kuni) avval yuboriladi.”.
12. 36-bandda :
uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olishni amalga oshirish;”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“davlat organlari va tashkilotlarining tizimidagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish.”.
13. 37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“37. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi (ichki audit xizmati xodimi) ushbu Standart va Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga (roʻyxat raqami 3406, 2022-yil 27-dekabr) muvofiq ichki audit obyektida ichki audit tadbirlarini oʻtkazish uchun bilim va koʻnikmalarga ega boʻlishi lozim.
Bunda ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan maxsus kasbiy bilimlarni talab etadigan masalalarni koʻrib chiqish uchun davlat organlari va tashkilotlarining tuzilmasidagi mutaxassislar jalb etilishi mumkin.”.
14. 41 va 51-bandlardagi “vazirlik yoki idora” degan soʻzlar “davlat organi yoki tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. 57-banddagi “vazirlik va idoralarning” hamda “vazirlik va idora” degan soʻzlar tegishli ravishda “davlat organlari va tashkilotlarining” hamda “davlat organi va tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 59-bandda :
yettinchi xatboshidagi “vazirlik yoki idora” degan soʻzlar “davlat organi yoki tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “vazirlik” degan soʻz “davlat organi va tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “vazirlik va idora” degan soʻzlar “davlat organi va tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Vazir D. KUCHKAROV
Hisob palatasi raisning birinchi oʻrinbosari M. ABDULLAYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 22-dekabr,
2025-yil 17-dekabr
315-son