📅 2025-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талабларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
механик, нурланиш, ёнгин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, портлашдан ҳимояланган ускуналарга қўйиладиган талаблар, шунингдек, мувофиқликни сертификатлаштириш орқали маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш ҳамда мувофиқликни декларациялаш шаклида маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш схемаларини назарда тутувчи Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — техник регламент) 1-иловага мувофиқ;
Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.
3. Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент амалга киритилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 27 февралдаги 102-сон қарори ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 839-сон қарорига 1-ИЛОВА
Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1-§. Техник регламентни қўллаш соҳаси ва мақсади
1. Ушбу Техник регламент телекоммуникациялар ускуналари хавфсизлигига доир қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.
2. Ушбу Техник регламент муомалага чиқарилган ва фойдаланишга топширилган куйидаги телекоммуникациялар ускуналарига нисбатан қўлланади:
ишлаб чиқарилган мамлакатидан қатъи назар, илгари фойдаланилмаган, янги;
модернизация қилинганидан сўнг фойдаланишда бўлган;
фойдаланилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган.
Техник регламент қўлланадиган техник жиҳатдан тартибга солиш объектлари ушбу Техник регламентга 1-иловада келтирилган.
3. Ушбу Техник регламент қуйидаги телекоммуникациялар ускуналарига нисбатан татбиқ этилмайди:
давлат мудофааси, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш манфаатларида фойдаланиладиган ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг махсус техник воситаларига;
Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали транзит ўтадиган, божхона назоратида ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун даври давомида фойдаланилмайдиган телекоммуникациялар ускуналарига.
4. Ушбу Техник регламент зарар етказиш хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда техник тартибга солиш объектларига қўйиладиган зарур талабларни белгилайди, уларнинг бажарилиши қуйидагиларни таъминлайди:
а) механик хавфсизликни;
б) нурланиш хавфсизлигини;
в) ёнгин хавфсизлигини;
г) электр хавфсизлигини;
д) экологик хавфсизликни;
е) портлаш хавфсизлигини.
5. Телекоммуникациялар ускуналарининг ушбу Техник регламентга мувофиқлиги унинг талаблари бевосита бажарилиши ҳамда ушбу Техник регламент талабларига риоя этилишини ихтиёрий равишда таъминловчи стандартлар рўйхатига киритилган стандартларнинг талаблари билан бажарилиши мумкин.
2-§. Атамалар ва таърифлар
6. Техник регламентда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифларидан фойдаланилади:
ишлаб чиқарувчи — истеъмолчига реализация қилиш учун телекоммуникациялар ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхона, ташкилот, муассаса ёки якка тартибдаги тадбиркор;
клемма (улагич, терминал) — қурилманинг бир қисми бўлиб, унинг ёрдамида ташқи ўтказгичларга ёки бошқа қурилмаларга уланади;
тамғалаш — маҳсулотни идентификациялаш ва у тўғрисидаги маълумотни истеъмолчига етказиш мақсадида маҳсулот ёки қадоққа тушириладиган матн, шартли белги ва/ёки график тасвир кўринишидаги маълумот;
телекоммуникациялар воситалари — телекоммуникациялар ускуналари, телекоммуникациялар иншоотлари, кабель линиялари ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи тизимлар;
телекоммуникациялар ускуналари — телекоммуникацияларни амалга ошириш учун мўлжалланган техник ускуналар ва уларга ўрнатилган дастурий таъминот;
техник восита — исталган электротехник, электрон ва радиоэлектрон буюм, шунингдек, электр ва (ёки) электрон таркибий қисмлардан иборат ҳар қандай буюм;
техник воситани идентификациялаш — тақдим этилган техник воситанинг тамғасида кўрсатилган белгилари ва параметрлари ҳамда унинг тавсифларига тўлиқ мувофиқлигини аниқлаш;
фойдаланувчи — хизмат кўрсатувчи ходим бўлмаган ҳар қандай шахс;
эксплуатация қилиш ҳужжати — алоҳида ёки бошқа ҳужжатлар билан биргаликда маҳсулотни эксплуатация қилиш қоидаларини белгилайдиган ва/ёки ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотнинг кафолатланган асосий параметрлари ва тавсифлари (хусусиятлари)нинг қиймат маълумотлари, кафолатлар ҳамда белгиланган хизмат муддати давомида уни эксплуатация қилиш тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи конструкторлик ҳужжати.
2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган талаблар
1-§. Механик хавфсизликка қўйиладиган талаблар
7. Механик хавфсизликни таъминлаш учун телекоммуникациялар ускуналари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
одамлар учун хавфли ўткир бурчаклари, қирралари ёки бурмалари бўлмаслиги;
таъминот манбаи ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилмаган таъминот манбаи билан алмаштирилиши мумкин эмас, агар телекоммуникациялар ускуналари фақат ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган таъминот манбаларидан қувват олиш учун лойиҳалаштирилган ва конструкцияланган бўлиши;
жароҳатланишга сабаб бўлиши мумкин бўлган телекоммуникациялар ускуналарининг хавфли ҳаракатланувчи қисмлари одамни эҳтимолий жароҳатлардан зарур ҳимоя қилишни таъминлайдиган тарзда жойлаштирилиши, тўсилиши ва ҳимояланиши керак.
8. Телекоммуникациялар ускуналари ускунага илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган эксплуатация қилиш шартларига риоя қилган ҳолда, бутун хизмат муддати давомида белгиланган механик хавфсизлик талабларига мос келиши керак.
2-§. Нурланиш хавфсизлиги бўйича талаблар
9. Инсон саломатлигига турли хилдаги номақбул нурланишлар салбий таъсирининг олдини олиш учун телекоммуникациялар ускуналари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
радиочастота, ионлаштирувчи ёки ультрабинафша нурланиш мавжуд бўлган ёки лазердан фойдаланиладиган ускуналар конструкцияси, шунингдек, ёнувчан суюқликлар, газлар ёки бошқа хавф манбалари бўлган ускуналар конструкцияси ходимларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиши, шунингдек, хавфсизликни таъминлайдиган материалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилиши керак;
эксплуатация қилиш жараёнида ускуна ҳосил қиладиган шовқин даражаси белгиланган йўл қўйиладиган максимал қийматлардан ошмаслиги, шовқин спектрида тонал компонентлар бўлмаслиги керак;
эксплуатация қилиш пайтида ускуна томонидан ҳосил қилинган электромагнит майдонлар фойдаланувчи учун хавфсиз бўлиши керак.
10. Телекоммуникациялар ускуналари ўзига илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган ушбу ускунани эксплуатация қилиш шартларига риоя қилган ҳолда, бутун хизмат муддати давомида белгиланган нурланишлар хавфсизлиги талабларига мос келиши керак.
3-§. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
11. Ёнгин содир бўлишининг олдини олиш ва ёнгин хавфсизлиги ҳамда мулкнинг сақланишини таъминлаш учун телекоммуникациялар ускуналари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
нормал эксплуатация қилиш шароитларида ва турли иш режимларида ёнгин хавфини тугдирмаслиги;
компонентларнинг нотўғри ишлаши, изоляциянинг тешилиши ва бошқа омиллар оқибатида нормал шароитларда ҳамда ўта юкланиш шароитларида ускунанинг ичида ёнгин содир бўлганда, аланга ёниш манбаидан ташқарига тарқалмаслиги керак;
ускунанинг нормал шароитларда ва носозлик шароитларида ҳароратнинг йўл қўйилган қийматлардан ошиб кетмаслиги;
агар ускунада батареялардан фойдаланилса, нормал иш шароитларида ва ускунада якка ҳолдаги носозликдан кейин ёнғин, портлаш ва кимёвий сизиб чиқиш хавфини, шу жумладан, батареяларнинг шикастланиш хавфини камайтиришни таъминлайдиган конструкцияга эга бўлиши керак;
агар ускунада ёнувчан суюқликлар бўлса, улар ускунанинг ишлаши учун зарур бўлган миқдордан ташқари, ёпиқ идишда сақланиши керак;
алангаланиш содир бўлгунга қадар ускунани ҳимоя қилиш мосламасининг ҳарорати ошиши оқибатида авария ҳолати юзага келган ҳолда, электр занжирининг бир қисмини электр энергияси манбаидан автоматик равишда узиш;
ўта юкланиш шароитларида ва ускунанинг нормал бўлмаган иш шароитларида ёнғин пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя тизимига эга бўлиши;
кабель ускуналарида ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ёнғин таъсирларига нисбатан зарур чидамлилик даражасини таъминлаш;
ускунада алангаланиш хавфини ва ёнғин тарқалишини камайтириш учун аланга тарқалишини чеклайдиган материаллар, бутловчи қисмлар, конструкциялар ва ёнгинга қарши қопламаларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилиши керак;
ускуна айрим қисмларининг ўта юқори ҳароратгача қизиб кетишидан ҳимояланган бўлиши керак.
12. Телекоммуникациялар ускуналари уларга илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган эксплуатация қилиш шартларига риоя қилган ҳолда, бутун хизмат муддати давомида ушбу Техник регламентда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак.
4-§. Электр хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
13. Электр хавфсизлигини таъминлаш учун телекоммуникациялар ускуналари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
конструкцияси илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган шароитларда электр токи уриши эҳтимолини истисно қилиши;
кучланиш остида бўлган қисмлардан электр токи уришидан ҳимоялаш таъминланиши;
нормал эксплуатация қилиш шароитларида ҳамда якка ҳолдаги шикастланишдан сўнг одамнинг тегиб кетиш эҳтимолини истисно қилиш учун ўта паст кучланиш занжирларида хавфсиз кучланиш таъминланиши;
тегиб кетиш мумкин бўлган қисмлардан ёки одам томонидан қопқоқ олиб ташлаганидан кейин очиқ бўлган қисмлардан электр токи билан шикастланиш хавфи бўлмаслиги;
асосий изоляция ва очиқ ўтказгич қисмларини электр ускунасининг ҳимояловчи ўтказгичига улаш элементи мавжуд бўлган фойдаланувчи учун очиқ телекоммуникациялар ускунасининг металл қисмлари ускунанинг ерлантириш ёки ускуна киришидаги ҳимояловчи ноллаштириш контактига доимий ва ишончли уланган бўлиши;
телекоммуникациялар ускунасининг конструкциясида илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган шартларга мувофиқ ускунанинг электр таъминоти тармоғига уланишига қадар одам тегиб кетиши мумкин бўлган ток ўтказувчи қисмларни ерлантириш кўзда тутилган бўлиши;
қўлланадиган изоляция (мослама, электр симлари ва бошқа ўтказгичларни изоляция қилиш учун фойдаланиладиган моддий муҳит) илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган шароитларда хавфсиз фойдаланиш учун яроқли бўлиши;
илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган шароитларда қўлда ишлатиладиган ускуналарнинг изоляцияси таъминот кучланиши қийматининг кескин ўзгаришларига чидамли бўлиши;
изоляция материали нормал эксплуатация қилиш шароитларида етарлича электр ва иссиқлик мустаҳкамлигини таъминлаши;
изоляция учун гигроскопик материаллар, шунингдек, озонни емирувчи моддаларни ўз ичига олган асбест, табиий резина, кўпикли полимер материаллардан фойдаланмаслиги;
ҳимояловчи ерлантиришнинг асосий клеммасидан фойдалана олиш мураккаб бўлмаслиги ва тегишли белги билан тамғаланиши керак. Телекоммуникациялар воситаларини ҳимояловчи ерлантириш телекоммуникациялар тармоқлари орқали амалга оширилмаслиги;
фойдаланиш мумкин бўлган қисмлар ёки уларга уланган қисмлар ва инсон ҳаёти учун хавфли қисмлар орасидаги изоляция ўтиш жараёнлари сабабли юзага келадиган юқори кучланишга бардошли бўлиши;
ўзгарувчан ток таъминот тармоғига уланган қисмларни тутиб турадиган изоляцияловчи материал қизишга чидамли бўлиши;
винтли уланишлар ускунанинг бутун ишлаш муддати давомида ишончли электр уланишни таъминлаши;
ечиб олинмайдиган шнурлар, клеммалар, асбоб ва кабель киришлари каби уланиш воситалари ўзгарувчан ток тармоғига ва ҳимояловчи ерлантиришга хавфсиз ва ишончли уланишни таъминлаши;
ускуна доимий равишда ўзгарувчан электр тармоғига уланган бўлса, ускунанинг барча етказувчи таъминот линияларини бир вақтда узиш учун узгичларга эга бўлиши керак. Шунингдек, ўчириш қурилмаси ёки қурилмалари хизмат кўрсатиш вақтида ускунани ўзгарувчан ток тармоғидан узиш имкониятини таъминлаши;
ҳимоя қурилмалари ва ўчиргичлар уларнинг номинал қийматларига мувофиқ ишлатилиши;
фойдаланиладиган вилкалар ва розеткалар нотўғри уланиш эҳтимолини истисно қилиши;
ускуналар нормал эксплуатация қилиш шароитларида ҳамда носозлик шароитларида ҳам электр токи уришидан ҳимоя қилиш таъминланадиган тарзда конструкцияланган ва тайёрланган бўлиши;
тегиниш токи, ҳимояловчи ерлантириш ўтказгичининг токи нормал эксплуатация қилиш жараёнида мавжуд бўлиши мумкин бўлган намлик, ҳарорат ва бошқа иқлим омиллари таъсирида инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги;
трансформаторлар, тармоқ фильтрлари, конденсаторлар ва бошқа маҳсулотлар каби фойдаланиладиган компонентлар, шунингдек, ташқи эгилувчан симлар, ташқи симлар учун қисқичлар ва бошқа маҳсулотлар каби бутловчилар эксплуатация қилиш пайтида электр хавфсизлиги даражасини пасайтирмаслиги;
антенна тирқичлари, ўлчаш занжирларини улаш тирқичлари, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларининг занжирлари кучланиш ва токнинг ортиқча юкланишидан ҳимояланган бўлиши.
14. Телекоммуникациялар ускуналари электр токи уришидан ҳимояланган бўлиши керак.
15. Телекоммуникациялар ускуналари уларга илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган ушбу ускунани эксплуатация қилиш шартларига риоя қилган ҳолда, бутун хизмат муддати давомида ушбу Техник регламентда белгиланган электр хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак.
5-§. Экология хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
16. Телекоммуникациялар ускуналарини эксплуатация қилиш жараёнида атроф-муҳитга зарарли таъсирларнинг олдини олиш ёки чеклаш, товуш босими, тебранишлар, электр ва магнит майдонларни ва бошқа зарарли физик таъсирларни камайтириш чоралари кўрилиши керак.
17. Ускунани эксплуатация қилиш жараёнида заҳарли чиқиндилар ҳосил бўлганида, фойдаланувчилар уларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва утилизация қилишни таъминлаши керак. Фойдаланувчилар ҳудудида заҳарли чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлашга йўл қўйилмайди.
18. Заҳарли чиқиндиларни сақлаш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш тартиби ва усуллари ускунадан фойдаланувчи томонидан тегишли ваколатли органлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
19. Заҳарли чиқиндилар фойдаланувчи ёки фойдаланувчи шартнома асосида мазкур ишларни бажаришни топширадиган ташкилотлар томонидан утилизация қилинади.
20. Заҳарли чиқиндилар давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, Давлат кадастри ягона тизимига киритилган объектларда утилизация қилинади.
21. 3аҳарли чиқиндилар махсус муҳандислик иншоотларида — полигонларда ёпиқ усулда — инсинераторларда ёқиш, зарарсизлантириш, консервация қилиш орқали уларнинг хавфлилик синфини ҳисобга олган ҳолда санитария қоидаларига мувофиқ зарарсизлантирилади ва консервация қилинади.
22. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган ускуналарни эксплуатация қилишга йўл қўйилмайди.
6-§. Портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
23. Портлаш хавфи бор муҳитда фойдаланишга мўлжалланган телекоммуникациялар ускуналарини портлаш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ускуналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ички учқун ҳосил қилувчи элементларнинг ташқи портловчи муҳит билан алоқага киришиш имконияти истисно қилиниши;
портловчи муҳитнинг ўз-ўзидан ёниш ҳароратигача қизиб кетишининг олдини олиш таъминланиши;
ускуналарда портлаш хавфи бўлган муҳитнинг портлашига олиб келиши мумкин бўлган бир-бирига урилиши пайтида учқун ҳосил қилмайдиган материаллар қўлланиши;
кимёвий реакциялар ва механик таъсирларнинг хавфли иссиқлик намоён бўлиш эҳтимоли истисно қилиниши;
телекоммуникациялар ускунасининг ички қисмида пайдо бўлган портлашнинг ташқарига чиқишига тўсқинлик қилинишини таъминлаш.
24. Телекоммуникациялар ускуналари илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган шароитларда ҳамда авариявий иш режимларида, шунингдек, нотўғри эксплуатация қилинганда ҳам портлашдан ҳимояланган бўлиши лозим. Портлаш хавфи бўлган компонентлари мавжуд бўлганда, ускуналар бундай компонентларнинг портлаши оқибатларидан қўшимча ҳимояланган бўлиши керак.
25. Портлашдан ҳимояланган телекоммуникациялар ускуналари портлашдан ҳимояланганлик тамғаларига эга бўлиши керак.
26. Телекоммуникациялар ускуналари зарур даражада портлашдан ҳимояланган бўлиши лозим.
27. Телекоммуникациялар ускуналари портлаш хавфсизлигига оид техник регламент талабларига, шунингдек, ўзига илова қилинган техник ҳужжатларда белгиланган эксплуатация шартларига риоя қилинган тақдирда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига бутун хизмат муддати давомида мувофиқ бўлиши шарт.
3-боб. Қадоқлаш, тамғалаш ва эксплуатация қилиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар
1-§. Телекоммуникациялар ускуналарини қадоқлашга қўйиладиган талаблар
28. Телекоммуникациялар ускуналарининг қадоғи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ статик электр зарядларидан, шунингдек, автомобиль, темир йўл, денгиз транспортида, ҳаво кемаларининг герметикланган бўлимларида сақлаш ва ташишда ташқи механик ва иқлимий таъсир этувчи омиллардан ҳимоя қилиши керак.
29. Қадоқланган шаклдаги телекоммуникациялар ускуналари атрофдаги ҳаво ҳарорати — 50 °С дан + 55 °С гача ва ҳавонинг нисбий намлиги 100 фоиз қийматда + .25 °С ҳароратда брезент билан ёпилган автомобиль транспортида, ёпиқ темир йўл вагонларида, дарё транспортининг трюмларида, ҳаво кемалари ва вертолётларнинг герметикланган бўлимларида ушбу транспорт турларига нисбатан амал қиладиган қоидаларга мувофиқ ташишга чидамли бўлиши керак.
30. Қадоқланган шаклдаги телекоммуникациялар ускуналари иситиладиган омборхоналарда + 5 °С дан + 40 °С гача бўлган ҳароратда ва +20 °С ҳароратда 60 фоиз нисбий намликнинг ўртача йиллик қийматида 12 ой (ускуналарни юклаб жўнатган пайтдан бошлаб, шу жумладан, транспортда ташиш муддати) давомида сақлашга чидамли бўлиши керак, бунда намликнинг юқори қиймати + 25 °С ҳароратда 80 фоизга етиши мумкин.
31. Техник жиҳатдан тартибга солиш объектининг ўзи, унинг эҳтиёт қисмлари, материаллари, қадоқ воситалари ва эксплуатация ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади ва тартибга солинади.
2-§. Телекоммуникациялар ускуналарини тамғалаш
32. Телекоммуникациялар ускуналари бутун хизмат муддати давомида сақланадиган фойдаланувчи учун тушунарли, осон ўқиладиган ва фойдаланиш қулай бўлган тамға билан таъминланиши керак.
33. Телекоммуникациялар ускуналарига тушириладиган тамға давлат тилида бўлиши шарт ва истеъмолчи учун қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:
ускунанинг номи, типи, модели, модификацияси, савдо номи, серия рақами;
ишлаб чиқарувчининг номи, савдо маркаси ёки товар белгиси;
ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг номи;
мувофиқлик белгиси;
таъминот ишчи кучланиши ёки кучланишлар диапазони;
номинал частота кўрсатилмаган бўлса, ток турининг шартли белгиланиши;
қаттиқ зарралар ва намликнинг тушишидан ҳимоя қобиғи томонидан таъминланадиган ҳимоя даражаси;
кимёвий ток манбалари учун хавфсизлик белгилари ва утилизация қилиш усуллари;
номинал истеъмол қилинадиган ёки фойдали қувват ва (ёки) номинал ток тўғрисидаги ахборот;
ускуналар массаси.
34. Қадоқ тамғаси ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) унинг товар белгиси, телекоммуникациялар ускунасининг номи ва белгиланиши (типи, модели, модификацияси, савдо номи), ишлаб чиқарилган санаси, мувофиқлик белгиси тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши керак.
35. Агар ушбу Техник регламентнинг 34-бандида кўрсатилган маълумотларни телекоммуникациялар ускуналарига тушириш мумкин бўлмаса, улар эксплуатация қилиш ҳужжатлари ва қадоқларида кўрсатилади.
36. Ҳароратнинг чегаравий қийматларидан ошиб кетадиган телекоммуникациялар ускуналарининг иситиш қисмлари белгиланган тартибда тамғаланади.
37. Телекоммуникациялар ускуналарининг тамғаси электр токи уришидан ҳимоя қилиш синфлари тўғрисидаги ахборотни ҳам ўз ичига олиши керак.
38. Ускунани портлашдан ҳимоя қилиш тамғаси рельефли белгиларининг сақланиши ускунанинг бутун хизмат муддати давомида, у мўлжалланган шароитларда таъминланиши керак.
II гуруҳ ускуналарини портлашдан ҳимоя қилиш тамғаси қисмларга бўлинмаган ҳолда, ягона белги кўринишида жойлаштирилиши керак.
I гуруҳ ускуналарини портлашдан ҳимоя қилиш тамғаси икки қисмни ўз ичига олиши керак. Биринчи қисмда портлашдан ҳимоя қилиш даражаси кўрсатилади, ўнгда ёки биринчи қисмдан пастда жойлаштириладиган иккинчи қисмда — тамғанинг қолган қисми.
39. Портлашдан ҳимоя қилиш тамғаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) ишлаб чиқарувчининг номи ёки рўйхатдан ўтказилган савдо белгиси;
б) ускуна типининг белгиси;
в) ускунанинг портлашдан ҳимоя қилиш турлари бўйича стандартларга мувофиқлигини кўрсатадиган «Ex» белгиси;
г) портлашдан ҳимоя қилиш белгисининг тури;
д) ускуналар гуруҳини белгилаш;
е) II гуруҳ ускуналари учун — ҳарорат синфи ёки юзанинг максимал ҳароратини ёки иккаласини ҳам белгилаш. Агар ушбу маълумотларнинг иккаласи ҳам тамғада кўрсатилган бўлса, ҳарорат синфи қавслар ичида охирида кўрсатилиши керак. Ҳарорат синфи кабель киришларида тамғаланмайди;
ж) портлашдан ҳимоя қилиш тамғасидан кейин «X» белгиси қўйилиши керак.
40. Телекоммуникациялар ускуналарининг турли қисмларида портлашдан ҳимоя қилишнинг ҳар хил турларидан фойдаланилганда, ҳар бир тегишли қисм унда қабул қилинган портлашдан ҳимоя қилиш турининг белгисига эга бўлиши керак.
Агар ускуналарда портлашдан ҳимоя қилишнинг бир нечта турларидан фойдаланилса, биринчи навбатда портлашдан ҳимоя қилишнинг асосий турининг, кейин эса бошқа турларининг белгиси қўйилади.
41. Алмаштириладиган батарея одам фойдаланиши мумкин бўлган жойга жойлаштирилганда, яқин жойда огоҳлантириш ёзуви жойлаштирилиши ёки тегишли огоҳлантириш эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш йўриқномасида ёзилган бўлиши керак.
Алмаштириладиган батареяни ускунанинг бошқа жойига жойлаштирилганда, ёзув алмаштириладиган батареянинг ёнига жойлаштирилиши ёки тегишли огоҳлантириш эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада ёзилган бўлиши керак.
3-§. Телекоммуникациялар ускуналари учун эксплуатация ҳужжатлари
42. Телекоммуникациялар ускуналари учун эксплуатация ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
ушбу Техник регламентнинг 34-бандида кўрсатилган ахборот;
телекоммуникациялар ускуналарининг вазифаси тўғрисидаги ахборот;
тавсифлари ва параметрлари;
телекоммуникациялар ускуналарини монтаж қилиш, уни электр тармоғига ва бошқа техник воситаларга улаш, ишга тушириш, тартибга солиш ва эксплуатацияга киритиш қоидалари ва шартлари, агар ушбу қоидалар ва шартларнинг бажарилиши ушбу Техник регламент талабларига телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлигини таъминлаш учун зарур ҳисобланса;
телекоммуникациялар ускуналарининг турар жой, тижорат ва ишлаб чиқариш зоналарида ишлаши учун уларнинг вазифасини ҳисобга олган ҳолда улардан фойдаланишдаги чеклашлар тўғрисидаги талаблар;
самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартлари;
сақлаш, транспортда ташиш, сотиш ва утилизация қилиш қоидалари ва шартлари (агар зарур бўлса, уларга қўйиладиган талабларни белгилаш);
телекоммуникациялар ускуналарининг носозлиги аниқланганда, кўрилиши лозим бўлган чоралар тўғрисидаги ахборот;
телекоммуникациялар ускуналари эксплуатациясининг кафолат муддати;
ишлаб чиқарувчининг кафолат мажбуриятлари;
хизмат (яроқлилик) муддати ва истеъмолчининг ушбу муддат тугаганидан кейин зарур ҳаракатлари, шунингдек, ушбу кўрсатилган ҳаракатлар бажарилмаганда, мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб чиқарувчининг ва улар томонидан истеъмолчидан даъволарини қабул қилиш учун ваколат берилган ташкилотларнинг, шунингдек, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширувчининг жойлашган жойи (почта манзили);
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), у билан боғланиш учун маълумотлар;
телекоммуникациялар ускуналари ишлаб чиқарилган ойи ҳамда йили ва (ёки) ишлаб чиқариш йилини тушириш жойи ва уни аниқлаш усули тўғрисидаги ахборот.
43. Эксплуатация қилиш ҳужжатлари давлат тилида расмийлаштирилиши шарт ҳамда қўшимча сифатида бошқа тилларда ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
Эксплуатация қилиш ҳужжатлари қоғоз нусхада расмийлаштирилади. Уларга электрон ташувчиларда эксплуатация қилиш ҳужжатларининг тўплами илова қилиниши мумкин. Маиший бўлмаган мақсадлар учун телекоммуникациялар ускуналари тўпламига киритилган эксплуатация қилиш ҳужжатлари фақат электрон ташувчиларда берилиши мумкин.
4-боб. Телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш
1-§. Идентификация қилиш
44. Телекоммуникациялар ускуналари намунага (турга, партияси) ёки уларнинг тавсифига бир хиллиги ва мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек, телекоммуникациялар ускуналарининг тамғалашда кўрсатилган аҳамиятли белгиларга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида идентификация қилинади.
Телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлигини декларация қилиш шаклида тасдиқлашда ариза берувчи ёки унинг топшириғига асосан мувофиқликни баҳолаш органлари, мувофиқликни тасдиқлашнинг сертификатлаштириш шаклида сертификатлаштириш органи томонидан идентификация қилинади.
45. Идентификация қилиш визуал назорат усули билан уларнинг идентификация белгиларини қуйидаги ҳужжатларда келтирилган ахборот билан қиёсий таққослаш усули билан амалга оширилади:
телекоммуникациялар ускуналари учун техник ҳужжатлар;
телекоммуникациялар ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича стандартлар;
товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжатлар (юк божхона декларацияси, инвойс, контракт ва бошқалар).
46. Идентификация қилиш белгиларининг умумий таркибига қуйидагилар киради:
ускуна типи (тури, модели) тўғрисидаги ахборот;
тузилиш тавсифлари;
бутлиги;
ишлаб чиқарувчи томонидан берилган серия рақамлари;
партия ҳажми;
ишлаб чиқарилган сана;
ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи;
ишлаб чиқарувчи корхона жойлашган мамлакат.
47. Телекоммуникациялар ускуналарини юқорида санаб ўтилган белгилар бўйича идентификация қилишни, шунингдек, ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқлигини аниқлашни қуйидагилар амалга оширади:
уни муомалага киритувчи ишлаб чиқарувчи (сотувчи);
маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш учун сертификатлаштириш органи;
мувофиқликни баҳолаш бўйича орган ёки мувофиқлик декларациясини қабул қилувчи шахс билан тузилган шартнома шартларига кўра ўз аккредитация соҳаси доирасида мувофиқликни тасдиқлаш мақсадида телекоммуникациялар ускуналари намуналарини синовдан ўтказувчи синов лабораторияси;
мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни қабул қилувчи шахс (мувофиқликни декларация қилишда);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган маҳсулотнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини текширувчи давлат органи.
2-§. Мувофиқликни баҳолаш
48. Телекоммуникациялар ускуналарининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини аниқлашда намуналар олиш, синаш ва текшириш, мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш каби мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари амалга оширилади.
49. Телекоммуникациялар ускуналари муомалага чиқарилишдан ёки фойдаланишга топширилишидан олдин уларнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланади.
50. Мувофиқликни тасдиқлаш шакли ариза берувчи томонидан танланади.
51. Телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлиги, мувофиқликни сертификатлаштириш ёки мувофиқликни декларация қилиш шаклларида тасдиқланади.
3-§. Мувофиқликни тасдиқлаш
52. Телекоммуникациялар ускуналарнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги сертификатлаштириш йўли билан қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш орқали тасдиқланади:
1С схема — серияли ишлаб чиқариладиган телекоммуникациялар ускуналарини сертификатлаштиришда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
2С схема — ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
3С схема — телекоммуникациялар ускуналари тўпи учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан (импорт қилинган телекоммуникациялар ускуналари ариза берувчига қулай шаклда) тамғаланишини таъминлайди. Телекоммуникациялар ускуналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келгунга қадар мазкур схема орқали сертификатланиши мумкин. Бунда сертификатланаётган телекоммуникациялар ускуналарининг танлаб олинган намуналарига ва уларни сертификатлаштириш органига етказиб беришга ариза берувчи масъул ҳисобланади.
4С схема — ягона (битта) буюм учун ушбу Техник регламентда белгиланган синов ва ўлчашларни ўтказиш жараёнида ушбу буюмга путур етказилмаса, қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) ҳисобланади;
5С схема — тайёр телекоммуникациялар ускуналарини синов ва ўлчашларда ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини тўлиқ тасдиқлаш имкони мавжуд бўлмаган серияли ишлаб чиқариладиган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
6С схема — тайёр телекоммуникациялар ускуналарини синаш ва ўлчашларда ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини тўлиқ тасдиқлаш имкони мавжуд бўлмаганда ҳамда ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
7С схема — серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган телекоммуникациялар ускунаси учун маҳсулот модификацияларини чиқариш режалаштирилган ҳолларда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
8С схема — серияли ишлаб чиқариш учун мўлжалланган телекоммуникациялар ускунаси модификацияларини чиқариш режалаштирилган ва ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
9С схема — республика ҳудудидаги корхоналарни жиҳозлаш учун мўлжалланган ягона (битта) буюмларга қўлланади. Мазкур схема бўйича техник ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида сертификатланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) ҳисобланади.
4-§. Мувофиқликни декларациялаш
53. Телекоммуникациялар ускуналарнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги декларациялаш йўли билан қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш орқали тасдиқланади:
1D схема — серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун ариза берувчининг ўз далилларига асосланиб мувофиқликни эълон қилишда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
2D схема — телекоммуникациялар ускуналарининг тўпи ёки ягона телекоммуникациялар ускунаси учун ариза берувчининг ўз далиллари асосида мувофиқликни эълон қилишда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;
3D схема — серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларациялашда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
4D схема — телекоммуникациялар ускуналарининг тўпи ёки ягона телекоммуникациялар ускунаси учун, синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларациялашда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;
5D схема — серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган телекоммуникациялар ускуналари учун маҳсулот модификацияларини чиқариш режалаштирилганда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
6D схема — ишлаб чиқарувчи менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи томонидан сертификатланиб, жорий этилган менежмент тизимига эга бўлган серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади.
54. Сертификатлаштирилиши лозим бўлган техник воситалар бозорга муомалага чиқаришдан ёки уларни фойдаланишга топширишдан олдин телекоммуникациялар ускуналари Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш тартиб-таомили асосида сертификатлаштиришдан ўтган бўлиши керак.
55. Сертификатлаштириш шаклида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган техник воситаларнинг рўйхати ушбу Техник регламентга 2-иловада келтирилган.
56. Телекоммуникациялар ускуналарини сертификатлаштириш тартиби техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизимининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ белгиланади.
5-§. Намуналарни танлаб олиш ва синовлар ўтказиш
57. Намуналар телекоммуникациялар ускуналарининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида танлаб олинади.
58. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг муайян объектини хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказиш усуллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида белгиланади.
5-боб. Ўтиш даври
59. Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва ушбу Техник регламент билан назарда тутилган телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартлар ушбу Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар ушбу Техник регламентга зид бўлмаган қисмида қўлланади.
60. Ушбу Техник регламент кучга киргунга қадар телекоммуникациялар ускуналари учун белгиланган тартибда олинган мувофиқлик сертификатлари қуйидаги муддатларда амал қилишни давом этади:
серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун мувофиқлик сертификатлари — ушбу сертификатларда белгиланган муддат давомида;
телекоммуникациялар ускуналарининг алоҳида тўплари учун мувофиқлик сертификатлари — ушбу тўпни бозорда сотиш муддати давомида.
6-боб. Давлат назоратини ўтказиш тартиби
61. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Техник регламент талабларига риоя қилмаганлик учун жавобгарлик
62. Техник регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Телекоммуникациялар ускуналари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 1-ИЛОВА
Техник регламент талаблари тегишли бўлган техник тартибга солиш объектлари
1. Рақамли коммутация тизимлари.
2. Мобил алоқа тармоқларининг коммутация қуйи тизимлари.
3. Тармоқ қўшимча хизматларини кўрсатувчи ускуналар.
4. Кейинги авлод тармоқ ускуналари.
5. Симли ва симсиз уланадиган охирги терминал ускуналари.
6. Мобил алоқа тизимлари.
7. Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидениенинг ерусти ва сунъий йўлдош тизимлари.
8. Ерусти сунъий йўлдошли навигация ва позициялаш тизимлари.
9. Кабелли телевидение ва радиоэшиттириш тизимлари.
10. Радиобошқарув ва телеметрия қурилмалари.
11. Студия аудио ва видеоаппаратураси.
12. Тасвирни қайта акс эттириш қурилмалари.
13. Антенналар ва фидер қурилмалари.
14. Рақамли узатиш тизимлари ускуналари.
15. Симли ва симсиз уланадиган маълумотларни узатиш ускуналари.
16. Тармоқни бошқариш ва мониторинг қилиш тизими ускуналари.
17. Электр таъминоти ускуналари.
18. Микроиқлимни сақлаш ҳамда назорат қилиш қурилмалари ва тизимлари.
19. Алоқа кабеллари ва кабель ускуналари.
20. Қабул қилувчи ва узатувчи аппаратура.
21. Радиоалоқа ускуналари ва аппаратураси.
22. Радиотелефон ускуналари.
23. Ахборот технологиялари ускуналари.
24. Компьютерга улаш учун мўлжалланган электромеханик ва электрон қурилмалар ва ускуналар.
25. Радиоэлектрон ва телевизион аппаратура.
26. Симли алоқа ускуналари ва аппаратураси.
27. Радиорелели ва стационар сунъий йўлдош алоқа тизимлари.
28. Радиолокация ва радионавигация воситалари.
29. Фойдаланиладиган токнинг кимёвий манбаларидан ва уларнинг конструкциясидан қатъи назар, аккумуляторлар ва аккумулятор батареялари.
30. Дизель генераторлари.
Телекоммуникациялар ускуналари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 2-ИЛОВА
Мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган телекоммуникациялар ускуналари
Т/р Маҳсулот номи ТИФ ТН коди 1. Факс машиналари 8443 32 300 0 2. Ўрнатилган босиб чиқариш мосламаси бўлган бошқа электрон ҳисоблаш машиналари 8470 21 000 0 3. Ҳисоблаш машиналари, касса аппаратлари, терминаллар 8470 30 000 0 8470 50 000 1 8470 50 000 9 4. Маълумотларни қайта ишлаш блоклари, 8471 41 ёки 8471 49 субпозицияларда тавсифлангандан фарқланадиган битта корпусда қуйидаги қурилмалардан бири ёки иккитаси бўлган ёки бўлмаган: хотира қурилмалари, киритиш қурилмалари, чиқариш қурилмалари 8471 50 000 0 5. Бошқалар (портатив RFID карталари учун қурилмалар «IP Intercom») 8471 70 700 0 8471 90 000 0 6. Тангаларни саралаш, санаш ёки қадоқлаш учун ускуналар, банкоматлар, матнни қайта ишлаш қурилмалари 8472 90 100 0 8472 90 300 0 8472 90 910 0 8472 90 920 0 7. Ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блокларига аудиосигналларни қайта ишлаш имконини берадиган аппаратура (овоз карталари); камида радиокарнайлар ва/ёки микрофон ва ҳисоблаш машинаси ва унинг блокларига аудиосигналлар (овоз картаси)ни қайта ишлаш имконини берадиган электрон модулдан ташкил топган, чакана савдо учун мўлжалланган ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блокларини модернизация қилиш учун тўпламлар 8473 30 200 2 8473 30 200 8 8473 40 170 0 8473 40 700 0 8473 50 200 0 8473 50 800 0 8. Симсиз телефон билан симли алоқа учун телефон аппаратлари 8517 11 000 0 9. Смартфонлар, мобил тармоқлар ёки бошқа симсиз тармоқлар учун бошқа телефон аппаратлари 8517 13 000 0 8517 14 000 0 10. Ахборотни узатиш ёки қабул қилиш учун ускуналар (SIP-дан фойдаланадиган ускуналар) 8517 18 000 0 11. База станциялари, радиокириш тармоғи ускуналари, радиоузатувчи қурилмалар, рақамли автоматик телефон станциялари 8517 61 000 1 8517 61 000 2 8517 61 000 8 12. Компьютер қурилмалари, абонент станциялари, синхрон рақамли иерархия (SDН) узатиш тизимлари учун ускуналар, плезиохрон рақамли иерархия (PDН) узатиш тизимлари учун ускуналар, кириш тармоқ ускуналари, IP тармоқлари орқали реал вақт режимида маълумотларни узатиш функциясини амалга оширадиган ускуналар, рақамли РВХ, асосий тармоқ (C№ UMTS), CDMA2000 IX ускуналари, xDSL маҳаллий линия ускуналари, WLA№ маҳаллий тармоқлари учун симсиз кенг полосали уланишга эга маълумотларни узатиш ускунаси, WDM ускуналари 8517 62 000 9 8517 62 000 2 8517 62 000 3 13. Видеотелефонлар, домофонлар, радиотелефон ёки радиотелеграф алоқалари учун қабул қилувчи ускуналар 8517 69 100 0 8517 69 200 0 8517 69 390 0 8517 69 900 0 14. Радиотелеграф ёки радиотелефон ускуналари учун антенналар, моторли транспортда ўрнатилган портатив қурилмалар ёки қурилмалар учун телескопик ва тескари антенналар ва бошқалар * 851771 110 0 8517 71 150 0 8517 71 190 0 15. Микрофонлар ва улар учун ўрнатма (подставка)лар 8518 10 300 0 8518 10 960 0 16. Корпусга ўрнатилган ёки ўрнатилмаган радиокарнайлар 8518 21 000 0 8518 22 000 0 8518 29 300 0 17. Симли телефон аппаратлари 8518 30 200 0 8518 30 950 0 18. Телефон ва ўлчагич кучайтиргичлари, телефон кучайтиргичлар, товушни кучайтирувчи электр тўпламлари ва бошқалар 8518 40 300 2 8518 40 300 8 8518 40 800 0 8518 50 000 0 19. Автожавоб бериш телефонлари 8519 81 100 0 20. Радиоэшиттириш учун овозни ёзиш қурилмалари 851981 110 0 21. Овозни ёзиш ёки овозни чиқариш аппаратуралари 8519 20 100 0 8519 20 910 0 8519 20 990 0 8519 30 000 0 8519 81 110 0 8519 81 150 0 851981 210 0 8519 81 250 0 8519 81 310 0 8519 81 350 0 8519 81 450 0 8519 81 500 0 851981 510 0 8519 81 550 1 8519 81 550 9 8519 81 650 1 8519 81 650 9 8519 81 750 1 8519 81 750 9 8519 81 810 1 8519 81 810 9 8519 81 850 1 8519 81 850 9 8519 81 950 0 8519 89 110 0 8519 89 150 0 8519 89 190 0 8519 89 900 0 22. Смарт-карталар (RFID тизимлари учун смарт-карталар), икки ёки ундан ортиқ электрон интеграл микросхемалар билан, таъсири яқинликка асосланган махсус белгилар қўлланадиган карталар ва биркалар 8523 52 100 0 8523 52 900 1 8523 52 900 9 23. Ясси дисплей панели модуллари, шу жумладан, сенсорли экранлар: драйверларсиз ёки бошқарув занжирларисиз 8524 11 002 1 24. 8518 40 300 2 телефон субпозицияси кучайтиргичлари учун 8524 12 002 1 8524 19 002 1 8524 91 002 1 8524 92 002 1 8524 99 002 1 25. Узатувчи ускуналар, қабул қилувчи ускуналар 8525 50 000 0 8525 60 000 0 26. Телевизион камералар, рақамли камералар ва видеокамералар 8525 89 110 0 8525 89 190 0 8525 81 190 0 8525 81 300 0 8525 82 910 1 8525 89 910 1 8525 89 910 9 8525 89 990 0 8525 81 990 0 27. Радиолокация/радионавигация, радиотехника ускуналари 8526 10 000 0 8526 91 200 0 8526 91 800 0 8526 92 000 0 28. Кенг оммага эшиттириш радиоприёмниклари, ташқи электр таъминотисиз ишлашга қодир бўлганлар, овоз ёзиш ёки овозни қайта тиклаш аппаратуралари билан бирлаштирилган бошқа аппаратлар ва бошқалар, кенг оммага эшиттириш радиоприёмниклари, ташқи электр таъминотисиз ишлашга қодир бўлмаганлар, моторли транспорт воситаларида қўлланадиганлар, 8701 — 8705 товар позицияларидаги моторли транспорт воситалари, уларнинг узеллари ва агрегатларининг саноат йиғуви учун, овоз ёзиш ёки овозни қайта тиклаш аппаратлари билан бирлаштирилган, овоз ёзиш ёки овозни қайта тиклаш аппаратлари билан бирлаштирилмаган, бироқ соатлар жойлаштирилган ва бошқалар 8527 12 100 0 8527 12 900 0 8527 13 100 0 8527 13 910 0 8527 13 990 0 8527 19 000 0 8527 21 200 0 8527 21 520 0 8527 21 590 0 8527 21 700 0 8527 21 920 0 8527 21 980 0 8527 29 000 0 8527 91 110 0 8527 91 190 0 8527 91 350 0 8527 91 910 0 8527 91 990 0 8527 92 100 0 8527 92 900 0 8527 99 000 0 29. Мониторлари электрон-нурли, катод трубкали ва бошқалар 8528 42 100 0 8528 42 300 0 8528 42 900 0 8528 49 100 0 8528 49 800 0 30. Мониторлар, 8471 товар позициясидаги компьютерларга тўғридан-тўғри уланган ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган 8528 52 100 0 8528 52 300 0 8528 52 900 0 8528 59 100 0 8528 59 900 0 31. Проекторлар, фақат ёки асосан 8471 товар позициясининг ҳисоблаш тизимларида фойдаланиладиган турдаги, компьютердан олинган рақамли маълумотларни кўрсатишга қодир бўлган текис дисплей панели (масалан, суюқ кристалли аппаратура) орқали бошқариладиган ва бошқалар 8528 62 8528 69 32. Видеодисплей ёки экранга киритиш учун мўлжалланмаган, видеотюнерлар, компьютерларга жойлаштириш учун электрон модуллар, интернетга кириш учун модемга эга ва интерактив маълумот алмашиш функциясига эга бўлган, телевизион сигналларни қабул қилиш функциясига эга микропроцессорли қурилмалар (алоқа функцияли телевизион қабул қилувчилар) 8528 71 110 0 8528 71 150 0 8528 71 190 0 8528 71 910 0 8528 71 990 0 33. Мониторлар ва проекторлар, қабул қилиш ускуналари телевизион ускуналарни ўз таркибига олмайдиган; телевизион алоқалар учун қабул қилувчи ускуналар, видеоёзув ёки видеони қайта ишлаб чиқариш ускуналари, суюқ кристалл LCD ёки плазмали экран, суюқ кристалли дисплей технологиясидан фойдаланган ҳолда тайёрланган экран билан, плазмали панелли технологиядан фойдаланган ҳолда тайёрланган экран билан, монохром тасвирли 8528 72 100 0 8528 72 200 1 8528 72 200 9 8528 72 300 1 8528 72 300 2 8528 72 300 3 8528 72 300 9 8528 72 400 0 8528 72 600 0 8528 72 800 0 8528 73 000 0 34. Антенналар ва барча турдаги антенналар, қисмлар, ушбу маҳсулотлар билан ишлатиладиган буюмлар ва бошқалар * 8529 10 110 0 8529 10 310 0 8529 10 390 0 8529 10 650 0 8529 10 690 0 8529 10 800 0 8529 10 950 0 35. Телерадиокомпания тизимининг ускуналари, ерусти рақамли телеэшиттиришни қабул қилиш учун ускуналар 8543 70 8543 70 800 1 8543 70 800 2 8543 70 800 3 8543 70 800 5 8543 70 800 6 8543 70 800 7 8543 70 800 7 8543 70 800 9 8543 90 000 0 36. Радиочастотали коаксиал кабеллар 8544 20 000 0 37. Оптик толали кабеллар 8544 70 000 0 38. 1000 В дан ошмайдиган кучланиш учун электр ўтказгичлар, телекоммуникацияларда қўлланади: 8544 42 100 0 8544 42 900 1 8544 49 8544 49 200 0 39. Оптик толалар, оптик толали тўпламлар ва кабеллар 9001 10 100 0 9001 10 900 1 9001 10 900 9 40. Телекоммуникациялар учун махсус мўлжалланган асбоблар ва аппаратура, бошқалар (масалан, кесишувчи тўсиқлар, кучайиш коэффициентлари, бузилиш коэффициентлари ўлчагичлари, псофометрлар) 9030 40 000 0
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 839-сон қарорига 2-ИЛОВА
Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 1. Телекоммуникациялар ускуналарига доир амалдаги стандартлар рўйхатини тузади ва хатловдан ўтказади. Уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган телекоммуникациялар ускуналарнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналарни олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатларини шакллантиради ва белгиланган тартибда тасдиқлайди. Бир ой муддатда 2-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Телекоммуникациялар ускуналарнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш чораларини кўради. Олти ой муддатда 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектларини кенг миқёсда хабардор қилишни таъминлайди. Жадвалга мувофиқ Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 4-босқич Тадбиркорлик субъектлари 1. Техник регламентни ўрганади, масъул ходимларни ўқитади ва Техник регламентни ўз фаолиятида жорий қилади. Келишилган муддатларда 2. Мувофиқликни баҳолаш тартиботидан ўтказиш учун тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди. Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб 5-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 6-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар чоракда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. Бош вазир А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 декабрь,
839 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TEXNIK REGLAMENT
ROʻYXATI
SXEMASI
Telekommunikatsiyalar uskunalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 28-fevraldagi PQ-91-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, qadoqlar va qadoqlarni yopish vositalari xavfsizligiga qoʻyiladigan talablarni takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
mexanik, nurlanish, yongin xavfsizligi, elektr xavfsizligi, portlashdan himoyalangan uskunalarga qoʻyiladigan talablar, shuningdek, muvofiqlikni sertifikatlashtirish orqali mahsulotlarning muvofiqligini tasdiqlash hamda muvofiqlikni deklaratsiyalash shaklida mahsulotlarning muvofiqligini tasdiqlash sxemalarini nazarda tutuvchi Telekommunikatsiyalar uskunalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament (keyingi oʻrinlarda — texnik reglament) 1-ilovaga muvofiq;
Telekommunikatsiyalar uskunalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish sxemasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Texnik reglament rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab olti oy oʻtgach amalga kiritilsin.
3. Telekommunikatsiyalar uskunalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament amalga kiritilgandan soʻng Vazirlar Mahkamasining “Telekommunikatsiya uskunalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2017-yil 27-fevraldagi 102-son qarori ushbu qaror rasman eʼlon qilingan kundan eʼtiboran olti oy oʻtgandan soʻng oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ushbu qarorning maqsadlari, mazmuni va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholi, vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar hamda tadbirkorlik subyektlarining keng xabardor qilinishini taʼminlasin.
5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-dekabrdagi 839-son qaroriga 1-ILOVA
Telekommunikatsiyalar uskunalarining xavfsizligi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1-§. Texnik reglamentni qoʻllash sohasi va maqsadi
1. Ushbu Texnik reglament telekommunikatsiyalar uskunalari xavfsizligiga doir qoʻllanilishi va bajarilishi majburiy boʻlgan yagona talablarni belgilaydi.
2. Ushbu Texnik reglament muomalaga chiqarilgan va foydalanishga topshirilgan kuyidagi telekommunikatsiyalar uskunalariga nisbatan qoʻllanadi:
ishlab chiqarilgan mamlakatidan qatʼi nazar, ilgari foydalanilmagan, yangi;
modernizatsiya qilinganidan soʻng foydalanishda boʻlgan;
foydalanilgan;
Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan.
Texnik reglament qoʻllanadigan texnik jihatdan tartibga solish obyektlari ushbu Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilgan.
3. Ushbu Texnik reglament quyidagi telekommunikatsiyalar uskunalariga nisbatan tatbiq etilmaydi:
davlat mudofaasi, xavfsizlik va huquq-tartibotni taʼminlash manfaatlarida foydalaniladigan hamda tezkor-qidiruv tadbirlari tizimining maxsus texnik vositalariga;
Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasi orqali tranzit oʻtadigan, bojxona nazoratida va Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlgan butun davri davomida foydalanilmaydigan telekommunikatsiyalar uskunalariga.
4. Ushbu Texnik reglament zarar yetkazish xavfi darajasini hisobga olgan holda texnik tartibga solish obyektlariga qoʻyiladigan zarur talablarni belgilaydi, ularning bajarilishi quyidagilarni taʼminlaydi:
a) mexanik xavfsizlikni;
b) nurlanish xavfsizligini;
v) yongin xavfsizligini;
g) elektr xavfsizligini;
d) ekologik xavfsizlikni;
e) portlash xavfsizligini.
5. Telekommunikatsiyalar uskunalarining ushbu Texnik reglamentga muvofiqligi uning talablari bevosita bajarilishi hamda ushbu Texnik reglament talablariga rioya etilishini ixtiyoriy ravishda taʼminlovchi standartlar roʻyxatiga kiritilgan standartlarning talablari bilan bajarilishi mumkin.
2-§. Atamalar va taʼriflar
6. Texnik reglamentda quyidagi atamalar va ularning taʼriflaridan foydalaniladi:
ishlab chiqaruvchi — isteʼmolchiga realizatsiya qilish uchun telekommunikatsiyalar uskunalarini ishlab chiqaruvchi korxona, tashkilot, muassasa yoki yakka tartibdagi tadbirkor;
klemma (ulagich, terminal) — qurilmaning bir qismi boʻlib, uning yordamida tashqi oʻtkazgichlarga yoki boshqa qurilmalarga ulanadi;
tamgʻalash — mahsulotni identifikatsiyalash va u toʻgʻrisidagi maʼlumotni isteʼmolchiga yetkazish maqsadida mahsulot yoki qadoqqa tushiriladigan matn, shartli belgi va/yoki grafik tasvir koʻrinishidagi maʼlumot;
telekommunikatsiyalar vositalari — telekommunikatsiyalar uskunalari, telekommunikatsiyalar inshootlari, kabel liniyalari hamda ularni boshqarish imkonini beruvchi tizimlar;
telekommunikatsiyalar uskunalari — telekommunikatsiyalarni amalga oshirish uchun moʻljallangan texnik uskunalar va ularga oʻrnatilgan dasturiy taʼminot;
texnik vosita — istalgan elektrotexnik, elektron va radioelektron buyum, shuningdek, elektr va (yoki) elektron tarkibiy qismlardan iborat har qanday buyum;
texnik vositani identifikatsiyalash — taqdim etilgan texnik vositaning tamgʻasida koʻrsatilgan belgilari va parametrlari hamda uning tavsiflariga toʻliq muvofiqligini aniqlash;
foydalanuvchi — xizmat koʻrsatuvchi xodim boʻlmagan har qanday shaxs;
ekspluatatsiya qilish hujjati — alohida yoki boshqa hujjatlar bilan birgalikda mahsulotni ekspluatatsiya qilish qoidalarini belgilaydigan va/yoki ishlab chiqaruvchi tomonidan mahsulotning kafolatlangan asosiy parametrlari va tavsiflari (xususiyatlari)ning qiymat maʼlumotlari, kafolatlar hamda belgilangan xizmat muddati davomida uni ekspluatatsiya qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiruvchi konstruktorlik hujjati.
2-bob. Xavfsizlikka qoʻyiladigan talablar
1-§. Mexanik xavfsizlikka qoʻyiladigan talablar
7. Mexanik xavfsizlikni taʼminlash uchun telekommunikatsiyalar uskunalari quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi kerak:
odamlar uchun xavfli oʻtkir burchaklari, qirralari yoki burmalari boʻlmasligi;
taʼminot manbai ishlab chiqaruvchi tomonidan koʻzda tutilmagan taʼminot manbai bilan almashtirilishi mumkin emas, agar telekommunikatsiyalar uskunalari faqat ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan taʼminot manbalaridan quvvat olish uchun loyihalashtirilgan va konstruksiyalangan boʻlishi;
jarohatlanishga sabab boʻlishi mumkin boʻlgan telekommunikatsiyalar uskunalarining xavfli harakatlanuvchi qismlari odamni ehtimoliy jarohatlardan zarur himoya qilishni taʼminlaydigan tarzda joylashtirilishi, toʻsilishi va himoyalanishi kerak.
8. Telekommunikatsiyalar uskunalari uskunaga ilova qilingan texnik hujjatlarda koʻrsatilgan ekspluatatsiya qilish shartlariga rioya qilgan holda, butun xizmat muddati davomida belgilangan mexanik xavfsizlik talablariga mos kelishi kerak.
2-§. Nurlanish xavfsizligi boʻyicha talablar
9. Inson salomatligiga turli xildagi nomaqbul nurlanishlar salbiy taʼsirining oldini olish uchun telekommunikatsiyalar uskunalari quyidagi talablarga javob berishi kerak:
radiochastota, ionlashtiruvchi yoki ultrabinafsha nurlanish mavjud boʻlgan yoki lazerdan foydalaniladigan uskunalar konstruksiyasi, shuningdek, yonuvchan suyuqliklar, gazlar yoki boshqa xavf manbalari boʻlgan uskunalar konstruksiyasi xodimlarni zararli taʼsirlardan himoya qilishi, shuningdek, xavfsizlikni taʼminlaydigan materiallarning shikastlanishidan himoya qilishi kerak;
ekspluatatsiya qilish jarayonida uskuna hosil qiladigan shovqin darajasi belgilangan yoʻl qoʻyiladigan maksimal qiymatlardan oshmasligi, shovqin spektrida tonal komponentlar boʻlmasligi kerak;
ekspluatatsiya qilish paytida uskuna tomonidan hosil qilingan elektromagnit maydonlar foydalanuvchi uchun xavfsiz boʻlishi kerak.
10. Telekommunikatsiyalar uskunalari oʻziga ilova qilingan texnik hujjatlarda koʻrsatilgan ushbu uskunani ekspluatatsiya qilish shartlariga rioya qilgan holda, butun xizmat muddati davomida belgilangan nurlanishlar xavfsizligi talablariga mos kelishi kerak.
3-§. Yongʻin xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar
11. Yongin sodir boʻlishining oldini olish va yongin xavfsizligi hamda mulkning saqlanishini taʼminlash uchun telekommunikatsiyalar uskunalari quyidagi talablarga javob berishi kerak:
normal ekspluatatsiya qilish sharoitlarida va turli ish rejimlarida yongin xavfini tugdirmasligi;
komponentlarning notoʻgʻri ishlashi, izolyatsiyaning teshilishi va boshqa omillar oqibatida normal sharoitlarda hamda oʻta yuklanish sharoitlarida uskunaning ichida yongin sodir boʻlganda, alanga yonish manbaidan tashqariga tarqalmasligi kerak;
uskunaning normal sharoitlarda va nosozlik sharoitlarida haroratning yoʻl qoʻyilgan qiymatlardan oshib ketmasligi;
agar uskunada batareyalardan foydalanilsa, normal ish sharoitlarida va uskunada yakka holdagi nosozlikdan keyin yongʻin, portlash va kimyoviy sizib chiqish xavfini, shu jumladan, batareyalarning shikastlanish xavfini kamaytirishni taʼminlaydigan konstruksiyaga ega boʻlishi kerak;
agar uskunada yonuvchan suyuqliklar boʻlsa, ular uskunaning ishlashi uchun zarur boʻlgan miqdordan tashqari, yopiq idishda saqlanishi kerak;
alangalanish sodir boʻlgunga qadar uskunani himoya qilish moslamasining harorati oshishi oqibatida avariya holati yuzaga kelgan holda, elektr zanjirining bir qismini elektr energiyasi manbaidan avtomatik ravishda uzish;
oʻta yuklanish sharoitlarida va uskunaning normal boʻlmagan ish sharoitlarida yongʻin paydo boʻlishining oldini olish maqsadida himoya tizimiga ega boʻlishi;
kabel uskunalarida yongʻin kelib chiqishining oldini olish maqsadida yongʻin taʼsirlariga nisbatan zarur chidamlilik darajasini taʼminlash;
uskunada alangalanish xavfini va yongʻin tarqalishini kamaytirish uchun alanga tarqalishini cheklaydigan materiallar, butlovchi qismlar, konstruksiyalar va yonginga qarshi qoplamalarni qoʻllagan holda ishlab chiqarilishi kerak;
uskuna ayrim qismlarining oʻta yuqori haroratgacha qizib ketishidan himoyalangan boʻlishi kerak.
12. Telekommunikatsiyalar uskunalari ularga ilova qilingan texnik hujjatlarda koʻrsatilgan ekspluatatsiya qilish shartlariga rioya qilgan holda, butun xizmat muddati davomida ushbu Texnik reglamentda belgilangan yongʻin xavfsizligi talablariga javob berishi kerak.
4-§. Elektr xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar
13. Elektr xavfsizligini taʼminlash uchun telekommunikatsiyalar uskunalari quyidagi talablarga javob berishi kerak:
konstruksiyasi ilova qilingan texnik hujjatlarda koʻrsatilgan sharoitlarda elektr toki urishi ehtimolini istisno qilishi;
kuchlanish ostida boʻlgan qismlardan elektr toki urishidan himoyalash taʼminlanishi;
normal ekspluatatsiya qilish sharoitlarida hamda yakka holdagi shikastlanishdan soʻng odamning tegib ketish ehtimolini istisno qilish uchun oʻta past kuchlanish zanjirlarida xavfsiz kuchlanish taʼminlanishi;
tegib ketish mumkin boʻlgan qismlardan yoki odam tomonidan qopqoq olib tashlaganidan keyin ochiq boʻlgan qismlardan elektr toki bilan shikastlanish xavfi boʻlmasligi;
asosiy izolyatsiya va ochiq oʻtkazgich qismlarini elektr uskunasining himoyalovchi oʻtkazgichiga ulash elementi mavjud boʻlgan foydalanuvchi uchun ochiq telekommunikatsiyalar uskunasining metall qismlari uskunaning yerlantirish yoki uskuna kirishidagi himoyalovchi nollashtirish kontaktiga doimiy va ishonchli ulangan boʻlishi;
telekommunikatsiyalar uskunasining konstruksiyasida ilova qilingan texnik hujjatlarda koʻrsatilgan shartlarga muvofiq uskunaning elektr taʼminoti tarmogʻiga ulanishiga qadar odam tegib ketishi mumkin boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlarni yerlantirish koʻzda tutilgan boʻlishi;
qoʻllanadigan izolyatsiya (moslama, elektr simlari va boshqa oʻtkazgichlarni izolyatsiya qilish uchun foydalaniladigan moddiy muhit) ilova qilingan texnik hujjatlarda koʻrsatilgan sharoitlarda xavfsiz foydalanish uchun yaroqli boʻlishi;
ilova qilingan texnik hujjatlarda koʻrsatilgan sharoitlarda qoʻlda ishlatiladigan uskunalarning izolyatsiyasi taʼminot kuchlanishi qiymatining keskin oʻzgarishlariga chidamli boʻlishi;
izolyatsiya materiali normal ekspluatatsiya qilish sharoitlarida yetarlicha elektr va issiqlik mustahkamligini taʼminlashi;
izolyatsiya uchun gigroskopik materiallar, shuningdek, ozonni yemiruvchi moddalarni oʻz ichiga olgan asbest, tabiiy rezina, koʻpikli polimer materiallardan foydalanmasligi;
himoyalovchi yerlantirishning asosiy klemmasidan foydalana olish murakkab boʻlmasligi va tegishli belgi bilan tamgʻalanishi kerak. Telekommunikatsiyalar vositalarini himoyalovchi yerlantirish telekommunikatsiyalar tarmoqlari orqali amalga oshirilmasligi;
foydalanish mumkin boʻlgan qismlar yoki ularga ulangan qismlar va inson hayoti uchun xavfli qismlar orasidagi izolyatsiya oʻtish jarayonlari sababli yuzaga keladigan yuqori kuchlanishga bardoshli boʻlishi;
oʻzgaruvchan tok taʼminot tarmogʻiga ulangan qismlarni tutib turadigan izolyatsiyalovchi material qizishga chidamli boʻlishi;
vintli ulanishlar uskunaning butun ishlash muddati davomida ishonchli elektr ulanishni taʼminlashi;
yechib olinmaydigan shnurlar, klemmalar, asbob va kabel kirishlari kabi ulanish vositalari oʻzgaruvchan tok tarmogʻiga va himoyalovchi yerlantirishga xavfsiz va ishonchli ulanishni taʼminlashi;
uskuna doimiy ravishda oʻzgaruvchan elektr tarmogʻiga ulangan boʻlsa, uskunaning barcha yetkazuvchi taʼminot liniyalarini bir vaqtda uzish uchun uzgichlarga ega boʻlishi kerak. Shuningdek, oʻchirish qurilmasi yoki qurilmalari xizmat koʻrsatish vaqtida uskunani oʻzgaruvchan tok tarmogʻidan uzish imkoniyatini taʼminlashi;
himoya qurilmalari va oʻchirgichlar ularning nominal qiymatlariga muvofiq ishlatilishi;
foydalaniladigan vilkalar va rozetkalar notoʻgʻri ulanish ehtimolini istisno qilishi;
uskunalar normal ekspluatatsiya qilish sharoitlarida hamda nosozlik sharoitlarida ham elektr toki urishidan himoya qilish taʼminlanadigan tarzda konstruksiyalangan va tayyorlangan boʻlishi;
teginish toki, himoyalovchi yerlantirish oʻtkazgichining toki normal ekspluatatsiya qilish jarayonida mavjud boʻlishi mumkin boʻlgan namlik, harorat va boshqa iqlim omillari taʼsirida inson hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirmasligi;
transformatorlar, tarmoq filtrlari, kondensatorlar va boshqa mahsulotlar kabi foydalaniladigan komponentlar, shuningdek, tashqi egiluvchan simlar, tashqi simlar uchun qisqichlar va boshqa mahsulotlar kabi butlovchilar ekspluatatsiya qilish paytida elektr xavfsizligi darajasini pasaytirmasligi;
antenna tirqichlari, oʻlchash zanjirlarini ulash tirqichlari, shuningdek, telekommunikatsiyalar tarmoqlarining zanjirlari kuchlanish va tokning ortiqcha yuklanishidan himoyalangan boʻlishi.
14. Telekommunikatsiyalar uskunalari elektr toki urishidan himoyalangan boʻlishi kerak.
15. Telekommunikatsiyalar uskunalari ularga ilova qilingan texnik hujjatlarda koʻrsatilgan ushbu uskunani ekspluatatsiya qilish shartlariga rioya qilgan holda, butun xizmat muddati davomida ushbu Texnik reglamentda belgilangan elektr xavfsizligi talablariga javob berishi kerak.
5-§. Ekologiya xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar
16. Telekommunikatsiyalar uskunalarini ekspluatatsiya qilish jarayonida atrof-muhitga zararli taʼsirlarning oldini olish yoki cheklash, tovush bosimi, tebranishlar, elektr va magnit maydonlarni va boshqa zararli fizik taʼsirlarni kamaytirish choralari koʻrilishi kerak.
17. Uskunani ekspluatatsiya qilish jarayonida zaharli chiqindilar hosil boʻlganida, foydalanuvchilar ularni oʻz vaqtida zararsizlantirish va utilizatsiya qilishni taʼminlashi kerak. Foydalanuvchilar hududida zaharli chiqindilarni saqlash yoki koʻmib tashlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Zaharli chiqindilarni saqlash, zararsizlantirish va utilizatsiya qilish tartibi va usullari uskunadan foydalanuvchi tomonidan tegishli vakolatli organlar bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.
19. Zaharli chiqindilar foydalanuvchi yoki foydalanuvchi shartnoma asosida mazkur ishlarni bajarishni topshiradigan tashkilotlar tomonidan utilizatsiya qilinadi.
20. Zaharli chiqindilar davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi boʻlgan taqdirda, Davlat kadastri yagona tizimiga kiritilgan obyektlarda utilizatsiya qilinadi.
21. 3aharli chiqindilar maxsus muhandislik inshootlarida — poligonlarda yopiq usulda — insineratorlarda yoqish, zararsizlantirish, konservatsiya qilish orqali ularning xavflilik sinfini hisobga olgan holda sanitariya qoidalariga muvofiq zararsizlantiriladi va konservatsiya qilinadi.
22. Tabiatni muhofaza qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga javob bermaydigan uskunalarni ekspluatatsiya qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
6-§. Portlash xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar
23. Portlash xavfi bor muhitda foydalanishga moʻljallangan telekommunikatsiyalar uskunalarini portlash xavfsizligini taʼminlash maqsadida uskunalar quyidagi talablarga javob berishi kerak:
ichki uchqun hosil qiluvchi elementlarning tashqi portlovchi muhit bilan aloqaga kirishish imkoniyati istisno qilinishi;
portlovchi muhitning oʻz-oʻzidan yonish haroratigacha qizib ketishining oldini olish taʼminlanishi;
uskunalarda portlash xavfi boʻlgan muhitning portlashiga olib kelishi mumkin boʻlgan bir-biriga urilishi paytida uchqun hosil qilmaydigan materiallar qoʻllanishi;
kimyoviy reaksiyalar va mexanik taʼsirlarning xavfli issiqlik namoyon boʻlish ehtimoli istisno qilinishi;
telekommunikatsiyalar uskunasining ichki qismida paydo boʻlgan portlashning tashqariga chiqishiga toʻsqinlik qilinishini taʼminlash.
24. Telekommunikatsiyalar uskunalari ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan sharoitlarda hamda avariyaviy ish rejimlarida, shuningdek, notoʻgʻri ekspluatatsiya qilinganda ham portlashdan himoyalangan boʻlishi lozim. Portlash xavfi boʻlgan komponentlari mavjud boʻlganda, uskunalar bunday komponentlarning portlashi oqibatlaridan qoʻshimcha himoyalangan boʻlishi kerak.
25. Portlashdan himoyalangan telekommunikatsiyalar uskunalari portlashdan himoyalanganlik tamgʻalariga ega boʻlishi kerak.
26. Telekommunikatsiyalar uskunalari zarur darajada portlashdan himoyalangan boʻlishi lozim.
27. Telekommunikatsiyalar uskunalari portlash xavfsizligiga oid texnik reglament talablariga, shuningdek, oʻziga ilova qilingan texnik hujjatlarda belgilangan ekspluatatsiya shartlariga rioya qilingan taqdirda, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga butun xizmat muddati davomida muvofiq boʻlishi shart.
3-bob. Qadoqlash, tamgʻalash va ekspluatatsiya qilish hujjatlariga qoʻyiladigan talablar
1-§. Telekommunikatsiyalar uskunalarini qadoqlashga qoʻyiladigan talablar
28. Telekommunikatsiyalar uskunalarining qadogʻi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq statik elektr zaryadlaridan, shuningdek, avtomobil, temir yoʻl, dengiz transportida, havo kemalarining germetiklangan boʻlimlarida saqlash va tashishda tashqi mexanik va iqlimiy taʼsir etuvchi omillardan himoya qilishi kerak.
29. Qadoqlangan shakldagi telekommunikatsiyalar uskunalari atrofdagi havo harorati — 50 °S dan + 55 °S gacha va havoning nisbiy namligi 100 foiz qiymatda + .25 °S haroratda brezent bilan yopilgan avtomobil transportida, yopiq temir yoʻl vagonlarida, daryo transportining tryumlarida, havo kemalari va vertolyotlarning germetiklangan boʻlimlarida ushbu transport turlariga nisbatan amal qiladigan qoidalarga muvofiq tashishga chidamli boʻlishi kerak.
30. Qadoqlangan shakldagi telekommunikatsiyalar uskunalari isitiladigan omborxonalarda + 5 °S dan + 40 °S gacha boʻlgan haroratda va +20 °S haroratda 60 foiz nisbiy namlikning oʻrtacha yillik qiymatida 12 oy (uskunalarni yuklab joʻnatgan paytdan boshlab, shu jumladan, transportda tashish muddati) davomida saqlashga chidamli boʻlishi kerak, bunda namlikning yuqori qiymati + 25 °S haroratda 80 foizga yetishi mumkin.
31. Texnik jihatdan tartibga solish obyektining oʻzi, uning ehtiyot qismlari, materiallari, qadoq vositalari va ekspluatatsiya hujjatlariga qoʻyiladigan talablar tegishli texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar bilan belgilanadi va tartibga solinadi.
2-§. Telekommunikatsiyalar uskunalarini tamgʻalash
32. Telekommunikatsiyalar uskunalari butun xizmat muddati davomida saqlanadigan foydalanuvchi uchun tushunarli, oson oʻqiladigan va foydalanish qulay boʻlgan tamgʻa bilan taʼminlanishi kerak.
33. Telekommunikatsiyalar uskunalariga tushiriladigan tamgʻa davlat tilida boʻlishi shart va isteʼmolchi uchun quyidagi axborotni oʻz ichiga olishi kerak:
uskunaning nomi, tipi, modeli, modifikatsiyasi, savdo nomi, seriya raqami;
ishlab chiqaruvchining nomi, savdo markasi yoki tovar belgisi;
ishlab chiqaruvchi mamlakatning nomi;
muvofiqlik belgisi;
taʼminot ishchi kuchlanishi yoki kuchlanishlar diapazoni;
nominal chastota koʻrsatilmagan boʻlsa, tok turining shartli belgilanishi;
qattiq zarralar va namlikning tushishidan himoya qobigʻi tomonidan taʼminlanadigan himoya darajasi;
kimyoviy tok manbalari uchun xavfsizlik belgilari va utilizatsiya qilish usullari;
nominal isteʼmol qilinadigan yoki foydali quvvat va (yoki) nominal tok toʻgʻrisidagi axborot;
uskunalar massasi.
34. Qadoq tamgʻasi ishlab chiqaruvchining nomi va (yoki) uning tovar belgisi, telekommunikatsiyalar uskunasining nomi va belgilanishi (tipi, modeli, modifikatsiyasi, savdo nomi), ishlab chiqarilgan sanasi, muvofiqlik belgisi toʻgʻrisidagi axborotni oʻz ichiga olishi kerak.
35. Agar ushbu Texnik reglamentning 34-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlarni telekommunikatsiyalar uskunalariga tushirish mumkin boʻlmasa, ular ekspluatatsiya qilish hujjatlari va qadoqlarida koʻrsatiladi.
36. Haroratning chegaraviy qiymatlaridan oshib ketadigan telekommunikatsiyalar uskunalarining isitish qismlari belgilangan tartibda tamgʻalanadi.
37. Telekommunikatsiyalar uskunalarining tamgʻasi elektr toki urishidan himoya qilish sinflari toʻgʻrisidagi axborotni ham oʻz ichiga olishi kerak.
38. Uskunani portlashdan himoya qilish tamgʻasi relyefli belgilarining saqlanishi uskunaning butun xizmat muddati davomida, u moʻljallangan sharoitlarda taʼminlanishi kerak.
II guruh uskunalarini portlashdan himoya qilish tamgʻasi qismlarga boʻlinmagan holda, yagona belgi koʻrinishida joylashtirilishi kerak.
I guruh uskunalarini portlashdan himoya qilish tamgʻasi ikki qismni oʻz ichiga olishi kerak. Birinchi qismda portlashdan himoya qilish darajasi koʻrsatiladi, oʻngda yoki birinchi qismdan pastda joylashtiriladigan ikkinchi qismda — tamgʻaning qolgan qismi.
39. Portlashdan himoya qilish tamgʻasi quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
a) ishlab chiqaruvchining nomi yoki roʻyxatdan oʻtkazilgan savdo belgisi;
b) uskuna tipining belgisi;
v) uskunaning portlashdan himoya qilish turlari boʻyicha standartlarga muvofiqligini koʻrsatadigan “Ex” belgisi;
g) portlashdan himoya qilish belgisining turi;
d) uskunalar guruhini belgilash;
e) II guruh uskunalari uchun — harorat sinfi yoki yuzaning maksimal haroratini yoki ikkalasini ham belgilash. Agar ushbu maʼlumotlarning ikkalasi ham tamgʻada koʻrsatilgan boʻlsa, harorat sinfi qavslar ichida oxirida koʻrsatilishi kerak. Harorat sinfi kabel kirishlarida tamgʻalanmaydi;
j) portlashdan himoya qilish tamgʻasidan keyin “X” belgisi qoʻyilishi kerak.
40. Telekommunikatsiyalar uskunalarining turli qismlarida portlashdan himoya qilishning har xil turlaridan foydalanilganda, har bir tegishli qism unda qabul qilingan portlashdan himoya qilish turining belgisiga ega boʻlishi kerak.
Agar uskunalarda portlashdan himoya qilishning bir nechta turlaridan foydalanilsa, birinchi navbatda portlashdan himoya qilishning asosiy turining, keyin esa boshqa turlarining belgisi qoʻyiladi.
41. Almashtiriladigan batareya odam foydalanishi mumkin boʻlgan joyga joylashtirilganda, yaqin joyda ogohlantirish yozuvi joylashtirilishi yoki tegishli ogohlantirish ekspluatatsiya qilish va xizmat koʻrsatish yoʻriqnomasida yozilgan boʻlishi kerak.
Almashtiriladigan batareyani uskunaning boshqa joyiga joylashtirilganda, yozuv almashtiriladigan batareyaning yoniga joylashtirilishi yoki tegishli ogohlantirish ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnomada yozilgan boʻlishi kerak.
3-§. Telekommunikatsiyalar uskunalari uchun ekspluatatsiya hujjatlari
42. Telekommunikatsiyalar uskunalari uchun ekspluatatsiya hujjatlari quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
ushbu Texnik reglamentning 34-bandida koʻrsatilgan axborot;
telekommunikatsiyalar uskunalarining vazifasi toʻgʻrisidagi axborot;
tavsiflari va parametrlari;
telekommunikatsiyalar uskunalarini montaj qilish, uni elektr tarmogʻiga va boshqa texnik vositalarga ulash, ishga tushirish, tartibga solish va ekspluatatsiyaga kiritish qoidalari va shartlari, agar ushbu qoidalar va shartlarning bajarilishi ushbu Texnik reglament talablariga telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqligini taʼminlash uchun zarur hisoblansa;
telekommunikatsiyalar uskunalarining turar joy, tijorat va ishlab chiqarish zonalarida ishlashi uchun ularning vazifasini hisobga olgan holda ulardan foydalanishdagi cheklashlar toʻgʻrisidagi talablar;
samarali va xavfsiz foydalanish qoidalari va shartlari;
saqlash, transportda tashish, sotish va utilizatsiya qilish qoidalari va shartlari (agar zarur boʻlsa, ularga qoʻyiladigan talablarni belgilash);
telekommunikatsiyalar uskunalarining nosozligi aniqlanganda, koʻrilishi lozim boʻlgan choralar toʻgʻrisidagi axborot;
telekommunikatsiyalar uskunalari ekspluatatsiyasining kafolat muddati;
ishlab chiqaruvchining kafolat majburiyatlari;
xizmat (yaroqlilik) muddati va isteʼmolchining ushbu muddat tugaganidan keyin zarur harakatlari, shuningdek, ushbu koʻrsatilgan harakatlar bajarilmaganda, mumkin boʻlgan oqibatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ishlab chiqaruvchining va ular tomonidan isteʼmolchidan daʼvolarini qabul qilish uchun vakolat berilgan tashkilotlarning, shuningdek, taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatishni amalga oshiruvchining joylashgan joyi (pochta manzili);
ishlab chiqaruvchining nomi va joylashgan joyi (pochta manzili), u bilan bogʻlanish uchun maʼlumotlar;
telekommunikatsiyalar uskunalari ishlab chiqarilgan oyi hamda yili va (yoki) ishlab chiqarish yilini tushirish joyi va uni aniqlash usuli toʻgʻrisidagi axborot.
43. Ekspluatatsiya qilish hujjatlari davlat tilida rasmiylashtirilishi shart hamda qoʻshimcha sifatida boshqa tillarda ham rasmiylashtirilishi mumkin.
Ekspluatatsiya qilish hujjatlari qogʻoz nusxada rasmiylashtiriladi. Ularga elektron tashuvchilarda ekspluatatsiya qilish hujjatlarining toʻplami ilova qilinishi mumkin. Maishiy boʻlmagan maqsadlar uchun telekommunikatsiyalar uskunalari toʻplamiga kiritilgan ekspluatatsiya qilish hujjatlari faqat elektron tashuvchilarda berilishi mumkin.
4-bob. Telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqligini baholash va tasdiqlash
1-§. Identifikatsiya qilish
44. Telekommunikatsiyalar uskunalari namunaga (turga, partiyasi) yoki ularning tavsifiga bir xilligi va muvofiqligini aniqlash, shuningdek, telekommunikatsiyalar uskunalarining tamgʻalashda koʻrsatilgan ahamiyatli belgilarga muvofiqligini baholash maqsadida identifikatsiya qilinadi.
Telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqligini deklaratsiya qilish shaklida tasdiqlashda ariza beruvchi yoki uning topshirigʻiga asosan muvofiqlikni baholash organlari, muvofiqlikni tasdiqlashning sertifikatlashtirish shaklida sertifikatlashtirish organi tomonidan identifikatsiya qilinadi.
45. Identifikatsiya qilish vizual nazorat usuli bilan ularning identifikatsiya belgilarini quyidagi hujjatlarda keltirilgan axborot bilan qiyosiy taqqoslash usuli bilan amalga oshiriladi:
telekommunikatsiyalar uskunalari uchun texnik hujjatlar;
telekommunikatsiyalar uskunalarini ishlab chiqarish boʻyicha standartlar;
tovarga qoʻshib joʻnatiladigan hujjatlar (yuk bojxona deklaratsiyasi, invoys, kontrakt va boshqalar).
46. Identifikatsiya qilish belgilarining umumiy tarkibiga quyidagilar kiradi:
uskuna tipi (turi, modeli) toʻgʻrisidagi axborot;
tuzilish tavsiflari;
butligi;
ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan seriya raqamlari;
partiya hajmi;
ishlab chiqarilgan sana;
ishlab chiqaruvchi korxonaning nomi;
ishlab chiqaruvchi korxona joylashgan mamlakat.
47. Telekommunikatsiyalar uskunalarini yuqorida sanab oʻtilgan belgilar boʻyicha identifikatsiya qilishni, shuningdek, ushbu Texnik reglament talablariga muvofiq xavfsizlik koʻrsatkichlariga muvofiqligini aniqlashni quyidagilar amalga oshiradi:
uni muomalaga kirituvchi ishlab chiqaruvchi (sotuvchi);
mahsulotning muvofiqligini baholash va tasdiqlash uchun sertifikatlashtirish organi;
muvofiqlikni baholash boʻyicha organ yoki muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qiluvchi shaxs bilan tuzilgan shartnoma shartlariga koʻra oʻz akkreditatsiya sohasi doirasida muvofiqlikni tasdiqlash maqsadida telekommunikatsiyalar uskunalari namunalarini sinovdan oʻtkazuvchi sinov laboratoriyasi;
muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyani qabul qiluvchi shaxs (muvofiqlikni deklaratsiya qilishda);
Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalada boʻlgan mahsulotning ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini tekshiruvchi davlat organi.
2-§. Muvofiqlikni baholash
48. Telekommunikatsiyalar uskunalarining ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini aniqlashda namunalar olish, sinash va tekshirish, muvofiqlikni baholash va tasdiqlash, davlat roʻyxatidan oʻtkazish kabi muvofiqlikni baholash tartib-taomillari amalga oshiriladi.
49. Telekommunikatsiyalar uskunalari muomalaga chiqarilishdan yoki foydalanishga topshirilishidan oldin ularning ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi tasdiqlanadi.
50. Muvofiqlikni tasdiqlash shakli ariza beruvchi tomonidan tanlanadi.
51. Telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqligi, muvofiqlikni sertifikatlashtirish yoki muvofiqlikni deklaratsiya qilish shakllarida tasdiqlanadi.
3-§. Muvofiqlikni tasdiqlash
52. Telekommunikatsiyalar uskunalarning ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi sertifikatlashtirish yoʻli bilan quyidagi sxemalarning birini qoʻllash orqali tasdiqlanadi:
1S sxema — seriyali ishlab chiqariladigan telekommunikatsiyalar uskunalarini sertifikatlashtirishda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;
2S sxema — ishlab chiqaruvchida menejment tizimlarining sertifikati mavjud boʻlgan seriyali ishlab chiqarilgan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;
3S sxema — telekommunikatsiyalar uskunalari toʻpi uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) yoki import qiluvchi (sotuvchi) hisoblanadi va sertifikatlangan telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqlik belgisi bilan (import qilingan telekommunikatsiyalar uskunalari ariza beruvchiga qulay shaklda) tamgʻalanishini taʼminlaydi. Telekommunikatsiyalar uskunalari Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelgunga qadar mazkur sxema orqali sertifikatlanishi mumkin. Bunda sertifikatlanayotgan telekommunikatsiyalar uskunalarining tanlab olingan namunalariga va ularni sertifikatlashtirish organiga yetkazib berishga ariza beruvchi masʼul hisoblanadi.
4S sxema — yagona (bitta) buyum uchun ushbu Texnik reglamentda belgilangan sinov va oʻlchashlarni oʻtkazish jarayonida ushbu buyumga putur yetkazilmasa, qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) yoki import qiluvchi (sotuvchi) hisoblanadi;
5S sxema — tayyor telekommunikatsiyalar uskunalarini sinov va oʻlchashlarda ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini toʻliq tasdiqlash imkoni mavjud boʻlmagan seriyali ishlab chiqariladigan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;
6S sxema — tayyor telekommunikatsiyalar uskunalarini sinash va oʻlchashlarda ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini toʻliq tasdiqlash imkoni mavjud boʻlmaganda hamda ishlab chiqaruvchida menejment tizimlarining sertifikati mavjud boʻlgan seriyali ishlab chiqarilgan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;
7S sxema — seriyali ishlab chiqarishga moʻljallangan telekommunikatsiyalar uskunasi uchun mahsulot modifikatsiyalarini chiqarish rejalashtirilgan hollarda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;
8S sxema — seriyali ishlab chiqarish uchun moʻljallangan telekommunikatsiyalar uskunasi modifikatsiyalarini chiqarish rejalashtirilgan va ishlab chiqaruvchida menejment tizimlarining sertifikati mavjud boʻlgan seriyali ishlab chiqarilgan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan telekommunikatsiyalar uskunalarining muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;
9S sxema — respublika hududidagi korxonalarni jihozlash uchun moʻljallangan yagona (bitta) buyumlarga qoʻllanadi. Mazkur sxema boʻyicha texnik hujjatlarni tahlil qilish asosida sertifikatlanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) yoki import qiluvchi (sotuvchi) hisoblanadi.
4-§. Muvofiqlikni deklaratsiyalash
53. Telekommunikatsiyalar uskunalarning ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi deklaratsiyalash yoʻli bilan quyidagi sxemalarning birini qoʻllash orqali tasdiqlanadi:
1D sxema — seriyali ishlab chiqarilgan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun ariza beruvchining oʻz dalillariga asoslanib muvofiqlikni eʼlon qilishda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi;
2D sxema — telekommunikatsiyalar uskunalarining toʻpi yoki yagona telekommunikatsiyalar uskunasi uchun ariza beruvchining oʻz dalillari asosida muvofiqlikni eʼlon qilishda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi;
3D sxema — seriyali ishlab chiqarilgan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun sinov laboratoriyasi ishtirokida olingan dalillar va ariza beruvchining oʻz dalillari (agar mavjud boʻlsa) asosida muvofiqlikni deklaratsiyalashda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi;
4D sxema — telekommunikatsiyalar uskunalarining toʻpi yoki yagona telekommunikatsiyalar uskunasi uchun, sinov laboratoriyasi ishtirokida olingan dalillar va ariza beruvchining oʻz dalillari (agar mavjud boʻlsa) asosida muvofiqlikni deklaratsiyalashda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi;
5D sxema — seriyali ishlab chiqarishga moʻljallangan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun mahsulot modifikatsiyalarini chiqarish rejalashtirilganda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi;
6D sxema — ishlab chiqaruvchi menejment tizimlarini sertifikatlashtirish organi tomonidan sertifikatlanib, joriy etilgan menejment tizimiga ega boʻlgan seriyali ishlab chiqarilgan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi.
54. Sertifikatlashtirilishi lozim boʻlgan texnik vositalar bozorga muomalaga chiqarishdan yoki ularni foydalanishga topshirishdan oldin telekommunikatsiyalar uskunalari Texnik reglament talablariga muvofiqligini tasdiqlash tartib-taomili asosida sertifikatlashtirishdan oʻtgan boʻlishi kerak.
55. Sertifikatlashtirish shaklida muvofiqligi tasdiqlanishi lozim boʻlgan texnik vositalarning roʻyxati ushbu Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan.
56. Telekommunikatsiyalar uskunalarini sertifikatlashtirish tartibi texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga hamda Oʻzbekiston Respublikasi milliy sertifikatlashtirish tizimining tegishli normativ-huquqiy hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq belgilanadi.
5-§. Namunalarni tanlab olish va sinovlar oʻtkazish
57. Namunalar telekommunikatsiyalar uskunalarining ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini aniqlash maqsadida tanlab olinadi.
58. Texnik jihatdan tartibga solishning muayyan obyektini xavfsizlik koʻrsatkichlari boʻyicha sinovlardan oʻtkazish usullari texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarida belgilanadi.
5-bob. Oʻtish davri
59. Texnik reglament kuchga kirgan paytdan boshlab texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalda boʻlgan va ushbu Texnik reglament bilan nazarda tutilgan telekommunikatsiyalar uskunalarining xavfsizligiga qoʻyiladigan talablarni belgilaydigan standartlar ushbu Texnik reglamentga muvofiqlashtirilgunga qadar ushbu Texnik reglamentga zid boʻlmagan qismida qoʻllanadi.
60. Ushbu Texnik reglament kuchga kirgunga qadar telekommunikatsiyalar uskunalari uchun belgilangan tartibda olingan muvofiqlik sertifikatlari quyidagi muddatlarda amal qilishni davom etadi:
seriyali ishlab chiqarilgan telekommunikatsiyalar uskunalari uchun muvofiqlik sertifikatlari — ushbu sertifikatlarda belgilangan muddat davomida;
telekommunikatsiyalar uskunalarining alohida toʻplari uchun muvofiqlik sertifikatlari — ushbu toʻpni bozorda sotish muddati davomida.
6-bob. Davlat nazoratini oʻtkazish tartibi
61. Texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda ularning hududiy organlari, shuningdek, boshqa maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
7-bob. Texnik reglament talablariga rioya qilmaganlik uchun javobgarlik
62. Texnik reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Telekommunikatsiyalar uskunalari xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 1-ILOVA
Texnik reglament talablari tegishli boʻlgan texnik tartibga solish obyektlari
1. Raqamli kommutatsiya tizimlari.
2. Mobil aloqa tarmoqlarining kommutatsiya quyi tizimlari.
3. Tarmoq qoʻshimcha xizmatlarini koʻrsatuvchi uskunalar.
4. Keyingi avlod tarmoq uskunalari.
5. Simli va simsiz ulanadigan oxirgi terminal uskunalari.
6. Mobil aloqa tizimlari.
7. Radioaloqa, radioeshittirish va televideniyening yerusti va sunʼiy yoʻldosh tizimlari.
8. Yerusti sunʼiy yoʻldoshli navigatsiya va pozitsiyalash tizimlari.
9. Kabelli televideniye va radioeshittirish tizimlari.
10. Radioboshqaruv va telemetriya qurilmalari.
11. Studiya audio va videoapparaturasi.
12. Tasvirni qayta aks ettirish qurilmalari.
13. Antennalar va fider qurilmalari.
14. Raqamli uzatish tizimlari uskunalari.
15. Simli va simsiz ulanadigan maʼlumotlarni uzatish uskunalari.
16. Tarmoqni boshqarish va monitoring qilish tizimi uskunalari.
17. Elektr taʼminoti uskunalari.
18. Mikroiqlimni saqlash hamda nazorat qilish qurilmalari va tizimlari.
19. Aloqa kabellari va kabel uskunalari.
20. Qabul qiluvchi va uzatuvchi apparatura.
21. Radioaloqa uskunalari va apparaturasi.
22. Radiotelefon uskunalari.
23. Axborot texnologiyalari uskunalari.
24. Kompyuterga ulash uchun moʻljallangan elektromexanik va elektron qurilmalar va uskunalar.
25. Radioelektron va televizion apparatura.
26. Simli aloqa uskunalari va apparaturasi.
27. Radioreleli va statsionar sunʼiy yoʻldosh aloqa tizimlari.
28. Radiolokatsiya va radionavigatsiya vositalari.
29. Foydalaniladigan tokning kimyoviy manbalaridan va ularning konstruksiyasidan qatʼi nazar, akkumulyatorlar va akkumulyator batareyalari.
30. Dizel generatorlari.
Telekommunikatsiyalar uskunalari xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 2-ILOVA
Muvofiqligi tasdiqlanishi lozim boʻlgan telekommunikatsiyalar uskunalari
T/r Mahsulot nomi TIF TN kodi 1. Faks mashinalari 8443 32 300 0 2. Oʻrnatilgan bosib chiqarish moslamasi boʻlgan boshqa elektron hisoblash mashinalari 8470 21 000 0 3. Hisoblash mashinalari, kassa apparatlari, terminallar 8470 30 000 0 8470 50 000 1 8470 50 000 9 4. Maʼlumotlarni qayta ishlash bloklari, 8471 41 yoki 8471 49 subpozitsiyalarda tavsiflangandan farqlanadigan bitta korpusda quyidagi qurilmalardan biri yoki ikkitasi boʻlgan yoki boʻlmagan: xotira qurilmalari, kiritish qurilmalari, chiqarish qurilmalari 8471 50 000 0 5. Boshqalar (portativ RFID kartalari uchun qurilmalar “IP Intercom”) 8471 70 700 0 8471 90 000 0 6. Tangalarni saralash, sanash yoki qadoqlash uchun uskunalar, bankomatlar, matnni qayta ishlash qurilmalari 8472 90 100 0 8472 90 300 0 8472 90 910 0 8472 90 920 0 7. Hisoblash mashinalari va ularning bloklariga audiosignallarni qayta ishlash imkonini beradigan apparatura (ovoz kartalari); kamida radiokarnaylar va/yoki mikrofon va hisoblash mashinasi va uning bloklariga audiosignallar (ovoz kartasi)ni qayta ishlash imkonini beradigan elektron moduldan tashkil topgan, chakana savdo uchun moʻljallangan hisoblash mashinalari va ularning bloklarini modernizatsiya qilish uchun toʻplamlar 8473 30 200 2 8473 30 200 8 8473 40 170 0 8473 40 700 0 8473 50 200 0 8473 50 800 0 8. Simsiz telefon bilan simli aloqa uchun telefon apparatlari 8517 11 000 0 9. Smartfonlar, mobil tarmoqlar yoki boshqa simsiz tarmoqlar uchun boshqa telefon apparatlari 8517 13 000 0 8517 14 000 0 10. Axborotni uzatish yoki qabul qilish uchun uskunalar (SIP-dan foydalanadigan uskunalar) 8517 18 000 0 11. Baza stansiyalari, radiokirish tarmogʻi uskunalari, radiouzatuvchi qurilmalar, raqamli avtomatik telefon stansiyalari 8517 61 000 1 8517 61 000 2 8517 61 000 8 12. Kompyuter qurilmalari, abonent stansiyalari, sinxron raqamli iyerarxiya (SDN) uzatish tizimlari uchun uskunalar, plezioxron raqamli iyerarxiya (PDN) uzatish tizimlari uchun uskunalar, kirish tarmoq uskunalari, IP tarmoqlari orqali real vaqt rejimida maʼlumotlarni uzatish funksiyasini amalga oshiradigan uskunalar, raqamli RVX, asosiy tarmoq (C№ UMTS), CDMA2000 IX uskunalari, xDSL mahalliy liniya uskunalari, WLA№ mahalliy tarmoqlari uchun simsiz keng polosali ulanishga ega maʼlumotlarni uzatish uskunasi, WDM uskunalari 8517 62 000 9 8517 62 000 2 8517 62 000 3 13. Videotelefonlar, domofonlar, radiotelefon yoki radiotelegraf aloqalari uchun qabul qiluvchi uskunalar 8517 69 100 0 8517 69 200 0 8517 69 390 0 8517 69 900 0 14. Radiotelegraf yoki radiotelefon uskunalari uchun antennalar, motorli transportda oʻrnatilgan portativ qurilmalar yoki qurilmalar uchun teleskopik va teskari antennalar va boshqalar * 851771 110 0 8517 71 150 0 8517 71 190 0 15. Mikrofonlar va ular uchun oʻrnatma (podstavka)lar 8518 10 300 0 8518 10 960 0 16. Korpusga oʻrnatilgan yoki oʻrnatilmagan radiokarnaylar 8518 21 000 0 8518 22 000 0 8518 29 300 0 17. Simli telefon apparatlari 8518 30 200 0 8518 30 950 0 18. Telefon va oʻlchagich kuchaytirgichlari, telefon kuchaytirgichlar, tovushni kuchaytiruvchi elektr toʻplamlari va boshqalar 8518 40 300 2 8518 40 300 8 8518 40 800 0 8518 50 000 0 19. Avtojavob berish telefonlari 8519 81 100 0 20. Radioeshittirish uchun ovozni yozish qurilmalari 851981 110 0 21. Ovozni yozish yoki ovozni chiqarish apparaturalari 8519 20 100 0 8519 20 910 0 8519 20 990 0 8519 30 000 0 8519 81 110 0 8519 81 150 0 851981 210 0 8519 81 250 0 8519 81 310 0 8519 81 350 0 8519 81 450 0 8519 81 500 0 851981 510 0 8519 81 550 1 8519 81 550 9 8519 81 650 1 8519 81 650 9 8519 81 750 1 8519 81 750 9 8519 81 810 1 8519 81 810 9 8519 81 850 1 8519 81 850 9 8519 81 950 0 8519 89 110 0 8519 89 150 0 8519 89 190 0 8519 89 900 0 22. Smart-kartalar (RFID tizimlari uchun smart-kartalar), ikki yoki undan ortiq elektron integral mikrosxemalar bilan, taʼsiri yaqinlikka asoslangan maxsus belgilar qoʻllanadigan kartalar va birkalar 8523 52 100 0 8523 52 900 1 8523 52 900 9 23. Yassi displey paneli modullari, shu jumladan, sensorli ekranlar: drayverlarsiz yoki boshqaruv zanjirlarisiz 8524 11 002 1 24. 8518 40 300 2 telefon subpozitsiyasi kuchaytirgichlari uchun 8524 12 002 1 8524 19 002 1 8524 91 002 1 8524 92 002 1 8524 99 002 1 25. Uzatuvchi uskunalar, qabul qiluvchi uskunalar 8525 50 000 0 8525 60 000 0 26. Televizion kameralar, raqamli kameralar va videokameralar 8525 89 110 0 8525 89 190 0 8525 81 190 0 8525 81 300 0 8525 82 910 1 8525 89 910 1 8525 89 910 9 8525 89 990 0 8525 81 990 0 27. Radiolokatsiya/radionavigatsiya, radiotexnika uskunalari 8526 10 000 0 8526 91 200 0 8526 91 800 0 8526 92 000 0 28. Keng ommaga eshittirish radiopriyomniklari, tashqi elektr taʼminotisiz ishlashga qodir boʻlganlar, ovoz yozish yoki ovozni qayta tiklash apparaturalari bilan birlashtirilgan boshqa apparatlar va boshqalar, keng ommaga eshittirish radiopriyomniklari, tashqi elektr taʼminotisiz ishlashga qodir boʻlmaganlar, motorli transport vositalarida qoʻllanadiganlar, 8701 — 8705 tovar pozitsiyalaridagi motorli transport vositalari, ularning uzellari va agregatlarining sanoat yigʻuvi uchun, ovoz yozish yoki ovozni qayta tiklash apparatlari bilan birlashtirilgan, ovoz yozish yoki ovozni qayta tiklash apparatlari bilan birlashtirilmagan, biroq soatlar joylashtirilgan va boshqalar 8527 12 100 0 8527 12 900 0 8527 13 100 0 8527 13 910 0 8527 13 990 0 8527 19 000 0 8527 21 200 0 8527 21 520 0 8527 21 590 0 8527 21 700 0 8527 21 920 0 8527 21 980 0 8527 29 000 0 8527 91 110 0 8527 91 190 0 8527 91 350 0 8527 91 910 0 8527 91 990 0 8527 92 100 0 8527 92 900 0 8527 99 000 0 29. Monitorlari elektron-nurli, katod trubkali va boshqalar 8528 42 100 0 8528 42 300 0 8528 42 900 0 8528 49 100 0 8528 49 800 0 30. Monitorlar, 8471 tovar pozitsiyasidagi kompyuterlarga toʻgʻridan-toʻgʻri ulangan va ulardan foydalanish uchun moʻljallangan 8528 52 100 0 8528 52 300 0 8528 52 900 0 8528 59 100 0 8528 59 900 0 31. Proyektorlar, faqat yoki asosan 8471 tovar pozitsiyasining hisoblash tizimlarida foydalaniladigan turdagi, kompyuterdan olingan raqamli maʼlumotlarni koʻrsatishga qodir boʻlgan tekis displey paneli (masalan, suyuq kristalli apparatura) orqali boshqariladigan va boshqalar 8528 62 8528 69 32. Videodispley yoki ekranga kiritish uchun moʻljallanmagan, videotyunerlar, kompyuterlarga joylashtirish uchun elektron modullar, internetga kirish uchun modemga ega va interaktiv maʼlumot almashish funksiyasiga ega boʻlgan, televizion signallarni qabul qilish funksiyasiga ega mikroprotsessorli qurilmalar (aloqa funksiyali televizion qabul qiluvchilar) 8528 71 110 0 8528 71 150 0 8528 71 190 0 8528 71 910 0 8528 71 990 0 33. Monitorlar va proyektorlar, qabul qilish uskunalari televizion uskunalarni oʻz tarkibiga olmaydigan; televizion aloqalar uchun qabul qiluvchi uskunalar, videoyozuv yoki videoni qayta ishlab chiqarish uskunalari, suyuq kristall LCD yoki plazmali ekran, suyuq kristalli displey texnologiyasidan foydalangan holda tayyorlangan ekran bilan, plazmali panelli texnologiyadan foydalangan holda tayyorlangan ekran bilan, monoxrom tasvirli 8528 72 100 0 8528 72 200 1 8528 72 200 9 8528 72 300 1 8528 72 300 2 8528 72 300 3 8528 72 300 9 8528 72 400 0 8528 72 600 0 8528 72 800 0 8528 73 000 0 34. Antennalar va barcha turdagi antennalar, qismlar, ushbu mahsulotlar bilan ishlatiladigan buyumlar va boshqalar * 8529 10 110 0 8529 10 310 0 8529 10 390 0 8529 10 650 0 8529 10 690 0 8529 10 800 0 8529 10 950 0 35. Teleradiokompaniya tizimining uskunalari, yerusti raqamli teleeshittirishni qabul qilish uchun uskunalar 8543 70 8543 70 800 1 8543 70 800 2 8543 70 800 3 8543 70 800 5 8543 70 800 6 8543 70 800 7 8543 70 800 7 8543 70 800 9 8543 90 000 0 36. Radiochastotali koaksial kabellar 8544 20 000 0 37. Optik tolali kabellar 8544 70 000 0 38. 1000 V dan oshmaydigan kuchlanish uchun elektr oʻtkazgichlar, telekommunikatsiyalarda qoʻllanadi: 8544 42 100 0 8544 42 900 1 8544 49 8544 49 200 0 39. Optik tolalar, optik tolali toʻplamlar va kabellar 9001 10 100 0 9001 10 900 1 9001 10 900 9 40. Telekommunikatsiyalar uchun maxsus moʻljallangan asboblar va apparatura, boshqalar (masalan, kesishuvchi toʻsiqlar, kuchayish koeffitsiyentlari, buzilish koeffitsiyentlari oʻlchagichlari, psofometrlar) 9030 40 000 0
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-dekabrdagi 839-son qaroriga 2-ILOVA
Telekommunikatsiyalar uskunalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 1. Telekommunikatsiyalar uskunalariga doir amaldagi standartlar roʻyxatini tuzadi va xatlovdan oʻtkazadi. Uch oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan hamda texnik reglamentlarda belgilangan telekommunikatsiyalar uskunalarning muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan namunalarni olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlar roʻyxatlarini shakllantiradi va belgilangan tartibda tasdiqlaydi. Bir oy muddatda 2-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Telekommunikatsiyalar uskunalarning Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash uchun sertifikatlashtirish organlari va sinov laboratoriyalarini akkreditatsiyadan oʻtkazish koʻlamini kengaytirish choralarini koʻradi. Olti oy muddatda 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Texnik reglamentning maqsadlari, mazmuni va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholini, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, tadbirkorlik subyektlarini keng miqyosda xabardor qilishni taʼminlaydi. Jadvalga muvofiq Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 4-bosqich Tadbirkorlik subyektlari 1. Texnik reglamentni oʻrganadi, masʼul xodimlarni oʻqitadi va Texnik reglamentni oʻz faoliyatida joriy qiladi. Kelishilgan muddatlarda 2. Muvofiqlikni baholash tartibotidan oʻtkazish uchun tegishli mahsulot namunalarini Texnik reglament talablariga muvofiq tayyorlaydi. Texnik reglament kuchga kirgan kundan boshlab 5-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi. Belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi 6-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglamentni qoʻllash amaliyotini monitoring qiladi va maʼlumotlarni tizimli asosda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har chorakda
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi. Bosh vazir A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-dekabr,
839 -son