UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 30-dekabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 30 декабрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 декабря 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 December 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

РЎЙХАТИ

Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини замон талаблари асосида ислоҳ этиш ҳамда уларнинг қамров даражаси ва сифатини оширишни комплекс тарзда ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгилансин:

(а) янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, уларни замонавий анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

(б) соғлиқни сақлаш ва спорт тизими муассасаларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда инфратузилма билан таъминлаш, мавжуд биноларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш.

II. Амалга ошириладиган ишлар

2. Ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.

3. Жамғарманинг шаклланиш манбалари этиб қуйидагилар этиб белгилансин:

(а) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг (вақтинча бўш маблағларнинг депозитларга жойлаштирилган қисмини инобатга олган ҳолда) 2026 йил 1 январь ҳолатидаги қолдиқ маблағларининг 50 фоизи;

(б) 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ўтказиладиган 2 (икки) триллион сўм маблағлар;

(в) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

(а) умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

(б) таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;

(в) бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

5. Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 1 мартга қадар вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида 2025 йил якуни билан шаклланган қолдиқ маблағларнинг 50 фоиз қисмидан Жамғармага ўтказилган маблағлар ҳисобидан умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларида қўшимча қувват яратиш ишлари учун қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлашга оид тегишли қарор лойиҳасини қабул қилсин. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига қўшимча равишда киритилади.

III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) ва Спорт вазирлиги (А. Икрамов) Жамғарма маблағларидан умумтаълим мактаблари, спорт ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва самарали фойдаланишни таъминласин.

7. Иловада назарда тутилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари 2026 йил 10 январга қадар ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармалари (вақтинча бўш маблағларнинг депозитларга жойлаштирилган қисмини инобатга олган ҳолда) 2026 йил 1 январь ҳолатидаги қолдиқ маблағларининг 50 фоизи Жамғармага ўтказилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (М. Абдуллаев) Жамғарма маблағлари тўғри шакллантирилганлиги ҳамда улардан самарали ва тўғри фойдаланилганлигини назорат қилиб борсин.

9. Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси самарали ташкил этилишига ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилишига шахсан масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова, соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ҳамда спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПҚ-398-сон қарорига ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари

Т/р Давлат органлари ва ташкилотларининг номланиши 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги * 3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 5. Сув хўжалиги вазирлиги 6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 7. Транспорт вазирлиги 8. Энергетика вазирлиги 9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 10. Рақамли технологиялар вазирлиги 11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 13. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 14. Спорт вазирлиги 15. Маданият вазирлиги 16. Адлия вазирлиги 17. Ташқи ишлар вазирлиги 18. Солиқ қўмитаси 19. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 20. Давлат активларини бошқариш агентлиги 21. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 22. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 23. Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 24. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 25. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 26. Кинематография агентлиги 27. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси 28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги 29. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси 30. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асллик даражаси назорати инспекцияси 31. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси 32. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси 33. Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги «Автойўлинвест» агентлиги 34. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 35. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 36. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 37. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 38. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази 39. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 40. Туризм қўмитаси 41. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази 42. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 43. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги 44. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ** 45. Педагогик маҳорат ва халқаро илмий-амалий маркази * 46. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази 47. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ** 48. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги 49. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси 50. Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази 51. Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси 52. Атом энергияси агентлиги ** 53. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги 54. Божхона қўмитаси 55. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти. Президент Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 30 декабрь,

ПҚ- 398 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 07/25/398/1251-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

ROʻYXATI

Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport tizimini barqaror rivojlantirishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Aholi uchun munosib turmush sharoitlarini yaratish, taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport tizimini zamon talablari asosida isloh etish hamda ularning qamrov darajasi va sifatini oshirishni kompleks tarzda tashkil etish maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Ushbu qarorni qabul qilishdan koʻzlangan asosiy maqsadlar etib quyidagilar belgilansin:

(a) yangi maktablar qurish, mavjud taʼlim muassasalarini rekonstruksiya qilish, ularni zamonaviy anjomlar bilan jihozlash hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash;

(b) sogʻliqni saqlash va sport tizimi muassasalarini zarur bino va inshootlar hamda infratuzilma bilan taʼminlash, mavjud binolarni taʼmirlash va rekonstruksiya qilish ishlarini jadallashtirish.

II. Amalga oshiriladigan ishlar

2. Ijtimoiy soha obyektlarini qurish va taʼmirlashni moliyalashtirish maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Ijtimoiy soha muassasalarini qurish va taʼmirlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilsin.

3. Jamgʻarmaning shakllanish manbalari etib quyidagilar etib belgilansin:

(a) respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalarining (vaqtincha boʻsh mablagʻlarning depozitlarga joylashtirilgan qismini inobatga olgan holda) 2026-yil 1-yanvar holatidagi qoldiq mablagʻlarining 50 foizi;

(b) 2025-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasidan oʻtkaziladigan 2 (ikki) trillion soʻm mablagʻlar;

(v) qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Belgilansinki, Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi maqsadlarga yoʻnaltiriladi:

(a) umumtaʼlim maktablari, tibbiyot va sport muassasalarini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash ishlarini amalga oshirish;

(b) taʼlim, tibbiyot va sport muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, zamonaviy jihozlar, oʻquv va tibbiy anjomlar, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan taʼminlash;

(v) boshqa ijtimoiy yoʻnalishlardagi qurilish-taʼmirlash ishlarini amalga oshirish.

5. Vazirlar Mahkamasi 2026-yil 1-martga qadar vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalarida 2025-yil yakuni bilan shakllangan qoldiq mablagʻlarning 50 foiz qismidan Jamgʻarmaga oʻtkazilgan mablagʻlar hisobidan umumtaʼlim maktablari, tibbiyot va sport muassasalarida qoʻshimcha quvvat yaratish ishlari uchun qurilish, taʼmirlash va jihozlash ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatni tasdiqlashga oid tegishli qaror loyihasini qabul qilsin. Bunda Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar 2026 — 2028-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga qoʻshimcha ravishda kiritiladi.

III. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

6. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (E. Karimova), Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Xudayarov) va Sport vazirligi (A. Ikramov) Jamgʻarma mablagʻlaridan umumtaʼlim maktablari, sport va tibbiyot muassasalarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish, ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va samarali foydalanishni taʼminlasin.

7. Ilovada nazarda tutilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari 2026-yil 10-yanvarga qadar oʻzlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari (vaqtincha boʻsh mablagʻlarning depozitlarga joylashtirilgan qismini inobatga olgan holda) 2026-yil 1-yanvar holatidagi qoldiq mablagʻlarining 50 foizi Jamgʻarmaga oʻtkazilishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi (M. Abdullayev) Jamgʻarma mablagʻlari toʻgʻri shakllantirilganligi hamda ulardan samarali va toʻgʻri foydalanilganligini nazorat qilib borsin.

9. Mazkur qarorda belgilangan vazifalar ijrosi samarali tashkil etilishiga hamda belgilangan muddatlarda amalga oshirilishiga shaxsan masʼul etib Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov, maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E.G. Karimova, sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov hamda sport vaziri A.I. Ikramov belgilansin.

10. Ushbu qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-dekabrdagi PQ-398-son qaroriga ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari

T/r Davlat organlari va tashkilotlarining nomlanishi 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi * 3. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi 5. Suv xoʻjaligi vazirligi 6. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 7. Transport vazirligi 8. Energetika vazirligi 9. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 10. Raqamli texnologiyalar vazirligi 11. Sogʻliqni saqlash vazirligi 12. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 13. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 14. Sport vazirligi 15. Madaniyat vazirligi 16. Adliya vazirligi 17. Tashqi ishlar vazirligi 18. Soliq qoʻmitasi 19. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi 20. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 21. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 22. Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi 23. Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 24. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi 25. Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 26. Kinematografiya agentligi 27. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi 28. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Milliy antidoping agentligi 29. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi 30. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asllik darajasi nazorati inspeksiyasi 31. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi 32. Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 33. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tizimidagi “Avtoyoʻlinvest” agentligi 34. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 35. Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 36. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi 37. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 38. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi 39. Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi 40. Turizm qoʻmitasi 41. Atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida ixtisoslashtirilgan analitik nazorat markazi 42. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 43. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi 44. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi ** 45. Pedagogik mahorat va xalqaro ilmiy-amaliy markazi * 46. Oʻquvchilarni kasb-hunarga yoʻnaltirish va psixologik-pedagogik respublika tashxis markazi 47. Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamenti ** 48. Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi 49. Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi 50. Xususiylashtirish va davlat aktivlarini boshqarish muammolarini tadqiq etish markazi 51. Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi 52. Atom energiyasi agentligi ** 53. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Xorijiy investitsiyalarni jalb etish agentligi 54. Bojxona qoʻmitasi 55. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi huzuridagi Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti. Prezident Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 30-dekabr,

PQ- 398 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.12.2025-y., 07/25/398/1251-son)

lex.uz