UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 30-dekabr · Prezident farmonlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 30 декабрь · Президент фармонлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 декабря 2025 г. · Указы Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 December 2025 · Presidential decrees

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

РЎЙХАТИ

Аҳолининг алоҳида турдаги истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашга ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Республикада ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари ошишининг олдини олиш, тариф ва нотариф тартибга солиш воситаларини кенг қўллаш ҳисобига уларнинг инфляция даражасига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонига 1-иловада ва 2023 йил 23 мартдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонига иловада келтирилган товарларга божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2027 йил 1 январга қадар узайтирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда зарур ҳолларда озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички бозорда нарх барқарорлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхатига ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар киритиб борсин.

3. Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қуйидаги товарлар 2026 йил 1 январдан бошлаб божхона божидан озод қилинсин:

(а) 2028 йил 1 январга қадар:

(i) электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар;

(ii) пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти уруғи ва кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари;

(б) 2029 йил 1 январга қадар:

(i) республикада ишлаб чиқарилмайдиган наслдор она балиқ, балиқ увулдириғи, личинка ҳамда инкубация, лаборатория, интенсив усулда балиқ етиштириш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, тирик балиқ ташувчи транспорт воситалари, балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш ва балиқни қайта ишлаш ускуналари;

(ii) автобуслар ва электробусларга техник хизмат кўрсатиш, диагностика қилиш, ювиб-тозалаш ва таъмирлаш учун ишлатиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, автобус эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва материаллар;

(в) 2031 йил 1 январга қадар маиший, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ҳамда биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик жараёнида фойдаланиладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус техникалар, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар.

4. 2026 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган солиқ тўловчилар учун мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғи (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгилансин:

(а) чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган бўлса;

(б) ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган бўлса.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Белгилансинки, ушбу Фармон 2026 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев белгилансин.

10. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонида :

(а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Белгилансинки, 2022 йил 1 майдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар:

1-иловада келтирилган товарларни олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланади;

савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди, шунингдек, қўшимча божхона божи ундирилмайди»;

(б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари «2027 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;

(в) 1-илованинг номланишидаги «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари «2027 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармонининг 2-банди «а» кичик бандида :

(а) «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари «2031 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;

(б) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Бунда ушбу имтиёз қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган солиқ тўловчиларга татбиқ этилади:

чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган бўлса;

ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган бўлса».

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-287-сон Фармонининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Республиканинг 5-тоифадаги туманларида рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар:

а) фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;

б) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 50 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди».

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 мартдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида :

(а) 1-банддаги «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари «2027 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;

(б) илованинг номланишидаги «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари «2027 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги «Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-217-сон Фармонида :

(а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

(б) 2-банддаги «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари «2027 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги «Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-430-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошисидаги «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари «2028 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 декабрдаги «Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-444-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошисидаги «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари «2028 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «2026 йил 1 январдан бошлаб» сўзлари «2026 йил 1 июлдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги «Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида»ги ПФ-6011-сон Фармонига 1-илованинг 19-банди .

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-85-сон Фармонига 4-илованинг 2-банди .

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги «Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-229-сон Фармонига 3-илова 6-бандининг «а» кичик банди .

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2856-сон қарорининг 7-банди .

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4005-сон қарорининг 9-банди .

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарорининг 14 1 -банди .

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарорига 14-илованинг 5-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 30 декабрь,

ПФ- 269 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

Farmoni

ROʻYXATI

Aholining alohida turdagi isteʼmol mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojlarini kafolatli taʼminlashga hamda iqtisodiyotning ayrim tarmoqlarini yanada qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Respublikada ichki isteʼmol bozoridagi ijtimoiy ahamiyatga ega tovarlar narxlari oshishining oldini olish, tarif va notarif tartibga solish vositalarini keng qoʻllash hisobiga ularning inflyatsiya darajasiga salbiy taʼsirini yumshatish hamda iqtisodiyotning ayrim tarmoqlarini yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida qaror qilaman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 31-maydagi “Isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlashga va monopoliyaga qarshi choralarning taʼsirchanligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-145-son Farmoniga 1-ilovada va 2023-yil 23-martdagi “Isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-41-son Farmoniga ilovada keltirilgan tovarlarga bojxona bojining nol stavkasini qoʻllash muddati 2027-yil 1-yanvarga qadar uzaytirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasi (J. Qoʻchqorov, J. Xodjayev) tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda zarur hollarda oziq-ovqat xavfsizligi, aholining asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanganlik darajasi hamda ichki bozorda narx barqarorligidan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga bojxona bojining nol stavkasi qoʻllaniladigan tovarlar roʻyxatiga oʻzgartirish kiritish yuzasidan takliflar kiritib borsin.

3. Belgilangan tartibda shakllantiriladigan roʻyxatlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan quyidagi tovarlar 2026-yil 1-yanvardan boshlab bojxona bojidan ozod qilinsin:

(a) 2028-yil 1-yanvarga qadar:

(i) elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalari, ularning komponentlari va servis infratuzilmasi uchun texnologik asbob-uskunalar;

(ii) pilla yigirish va ipak gazlama toʻqish dastgohlarining ehtiyot qismlari, tut daraxti urugʻi va koʻchatlari, ipak qurtining superelita, elita va sanoat urugʻlari;

(b) 2029-yil 1-yanvarga qadar:

(i) respublikada ishlab chiqarilmaydigan nasldor ona baliq, baliq uvuldirigʻi, lichinka hamda inkubatsiya, laboratoriya, intensiv usulda baliq yetishtirish uchun zarur boʻladigan asbob-uskuna va ularning ehtiyot qismlari, tirik baliq tashuvchi transport vositalari, baliqlar uchun omuxta yem ishlab chiqarish va baliqni qayta ishlash uskunalari;

(ii) avtobuslar va elektrobuslarga texnik xizmat koʻrsatish, diagnostika qilish, yuvib-tozalash va taʼmirlash uchun ishlatiladigan, respublikada ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar, avtobus ehtiyot qismlari, butlovchi buyumlar va materiallar;

(v) 2031-yil 1-yanvarga qadar maishiy, qurilish, tibbiyot chiqindilarini utilizatsiya qilish hamda biologik chiriydigan polimer materiallarni ishlab chiqarish korxonalarining texnologik jarayonida foydalaniladigan respublikada ishlab chiqarilmaydigan maxsus texnikalar, texnologik uskunalar, ehtiyot qismlar va butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallar.

4. 2026-yil 1-yanvardan 2031-yil 1-yanvarga qadar “Chiqindi poligonlarini boshqarish direksiyasi” davlat muassasasi va quyidagi barcha shartlarga bir vaqtning oʻzida javob beradigan soliq toʻlovchilar uchun mazkur faoliyat turi boʻyicha foyda soligʻi (bundan foizlar tarzidagi daromadlar mustasno) va ijtimoiy soliq stavkasi 1 foiz miqdorida belgilansin:

(a) chiqindilarni toʻplash, olib chiqish, saralash va qayta ishlash faoliyatidan olgan daromadlari hisobot (soliq) davri yakunlari boʻyicha jami daromadining kamida 90 foizini tashkil etgan boʻlsa;

(b) har oyda har bir xodimga ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ikki baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblangan boʻlsa.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlari 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Iqtisodiyot va moliya vazirligi ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu Farmondan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

8. Belgilansinki, ushbu Farmon 2026-yil 1-yanvardan boshlab kuchga kiradi.

9. Mazkur Farmonning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib Bosh vazir oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev belgilansin.

10. Farmon ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-dekabrdagi PF-269-son Farmoniga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 31-maydagi “Isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlashga va monopoliyaga qarshi choralarning taʼsirchanligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-145-son Farmonida :

(a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Belgilansinki, 2022-yil 1-maydan boshlab 2027-yil 1-yanvarga qadar:

1-ilovada keltirilgan tovarlarni olib kirishda bojxona bojlarining nol stavkalari belgilanadi;

savdo-iqtisodiy munosabatlarda eng koʻp qulaylik berish rejimi nazarda tutilmagan mamlakatlarda ishlab chiqarilgan tovarlarga nisbatan bojxona bojining ikki baravar stavkasi qoʻllanilmaydi, shuningdek, qoʻshimcha bojxona boji undirilmaydi”;

(b) 4-bandning birinchi xatboshisidagi “2026-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari “2027-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(v) 1-ilovaning nomlanishidagi “2026-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari “2027-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 11-avgustdagi “Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni tashkil etish tizimini isloh qilish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-189-son Farmonining 2-bandi “a” kichik bandida :

(a) “2026-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari “2031-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(b) quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Bunda ushbu imtiyoz quyidagi barcha shartlarga bir vaqtning oʻzida javob beradigan soliq toʻlovchilarga tatbiq etiladi:

chiqindilarni toʻplash, olib chiqib ketish, saralash va qayta ishlash faoliyatidan olgan daromadlari hisobot (soliq) davri yakunlari boʻyicha jami daromadining kamida 90 foizini tashkil etgan boʻlsa;

har oyda har bir xodimga ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ikki baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblangan boʻlsa”.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi “Respublika hududlarini toifalarga ajratish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlashning tabaqalashtirilgan tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-287-son Farmonining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Respublikaning 5-toifadagi tumanlarida roʻyxatdan oʻtgan va shu hududlarda faoliyat yuritadigan tadbirkorlik subyektlari (yirik soliq toʻlovchilar, doimiy muassasa, budjet tashkiloti va davlat korxonasi, ustav jamgʻarmasi (kapitali)da davlat ulushi 50 foiz va undan koʻproq miqdorda boʻlgan yuridik shaxslar bundan mustasno) 2026-yil 1-yanvardan 2028-yil 1-yanvarga qadar:

a) foyda soligʻi, aylanmadan olinadigan soliq va ijtimoiy soliqni 1 foiz;

b) yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq va yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻini mazkur soliqlar boʻyicha hisoblangan summaning 50 foizi miqdoridagi soliq stavkalari boʻyicha toʻlaydi”.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 23-martdagi “Isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-41-son Farmonida :

(a) 1-banddagi “2026-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari “2027-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(b) ilovaning nomlanishidagi “2026-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari “2027-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-dekabrdagi “Isteʼmol bozorlarida asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari narxlarining barqarorligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-217-son Farmonida :

(a) 1-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

(b) 2-banddagi “2026-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari “2027-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 24-noyabrdagi “Iqtisodiyot tarmoqlarida birja mexanizmlaridan foydalanishni kengaytirish hamda birja savdolarini tartibga solish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi PQ-430-son qarori 2-bandining birinchi xatboshisidagi “2026-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari “2028-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 19-dekabrdagi “Elektromobillardan foydalanish infratuzilmasini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-444-son qarori 5-bandining birinchi xatboshisidagi “2026-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari “2028-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 5-sentabrdagi “Davlat tibbiy sugʻurtasi mexanizmlarini joriy etishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-311-son qarori 3-bandining birinchi xatboshisidagi “2026-yil 1-yanvardan boshlab” soʻzlari “2026-yil 1-iyuldan boshlab” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-dekabrdagi PF-269-son Farmoniga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim hujjatlari

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 19-iyundagi “Alohida soliq va bojxona imtiyozlarini bekor qilish toʻgʻrisida”gi PF-6011-son Farmoniga 1-ilovaning 19-bandi .

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 1-iyundagi “Pillachilik sohasida kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash hamda pilla yetishtirish uchun ozuqa bazasini yanada kengaytirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-85-son Farmoniga 4-ilovaning 2-bandi .

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 27-dekabrdagi “Tadbirkorlar uchun teng sharoitlar va adolatli raqobat muhitini taʼminlash boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-229-son Farmoniga 3-ilova 6-bandining “a” kichik bandi .

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-martdagi “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-2856-son qarorining 7-bandi .

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 6-noyabrdagi “Baliqchilik sohasini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-4005-son qarorining 9-bandi .

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 16-fevraldagi “Jamoat transporti tizimini isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-59-son qarorining 14 1 -bandi .

7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 10-oktabrdagi “Yoʻl xoʻjaligi sohasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-330-son qaroriga 14-ilovaning 5-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 30-dekabr,

PF- 269 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.12.2025-y., 06/25/269/1253-son)

lex.uz