📅 2025-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ДАСТУРИ
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Тасвирий санъат соҳасида фаолият юритаётган иқтидорли ёшларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, халқимизнинг бой маънавий дунёси ва миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга йўналтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Бадиий академияси ва Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Фестивалнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
тасвирий санъат соҳасидаги ижодкорларни, энг аввало, ёш истеъдодларни халқимизнинг бой маънавий дунёси, озод ва обод Ватан келажаги олдидаги масъулият, миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга рағбатлантирувчи муҳит яратиш;
соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган тажрибали ижодкорлар, истеъдодли рассомларни аниқлаш, уларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириб бориш;
замонавий ўзбек тасвирий санъатига кириб келаётган ёш истеъдод эгалари, турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ижодкорларнинг жаҳон санъат майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилишларини қўллаб-қувватлаш;
ўзбек тасвирий санъатининг турли йўналишларини янада ривожлантириш, халқимизнинг ушбу нафис санъатга бўлган эстетик эҳтиёжини қондириш, кенг йўналишда фаолият олиб бораётган ижодкорларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, бадиий салоҳиятини ошириш;
халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий санъатимизнинг ўзига хос жиҳатларини халқаро ҳамжамиятга намойиш қилиш, янги тенденциялар, замонавий санъатда янги номлар ва турли йўналишлар интеграциясини амалга ошириш.
4. Ташкилий қўмита (А. Нуридинов):
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Фестивални ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштирсин;
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини шакллантирсин ҳамда тасдиқласин;
Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом ва эсдалик совға намуналарини ҳамда пул мукофотлари миқдорини тасдиқласин;
Фестивални замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий чораларни кўрсин;
Фестивални ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этсин;
«Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда Фестиваль доирасида миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмалари, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда уларнинг савдосини ташкил этсин;
Фестиваль якунида тадбирларнинг маънавий, маданий ва иқтисодий мезонлар асосида баҳоланишини ташкил этсин;
зарур ҳолларда, Фестивални юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилсин.
Ташкилий қўмита Фестивални юқори савияда ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
5. Белгилансинки:
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Бадиий академиясига ажратилган республика бюджети маблағлари, Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тенг улушларда қопланади;
Фестивални ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг асослилиги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва «Дунё» ахборот агентлигига Фестивални ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 843-сон қарорига 1-ИЛОВА
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
1. А.В. Нуридинов — Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ташкилий қўмита раиси 2. Ш.К. Абдураҳмонов — Андижон вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита ҳамраиси 3. Б.М. Ахмедов — маданият вазирининг биринчи ўринбосари 4. Э.И. Баситханова — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари 5. Д.А. Назармухамедов — ички ишлар вазири ўринбосари 6. Б.М. Усманов — ташқи ишлар вазири ўринбосари 7. И.А. Абдугафаров — транспорт вазири ўринбосари 8. А.Р. Сормонкулов — Миллий гвардия қўмондони ўринбосари 9. А.У. Аққулов — Туризм қўмитаси раиси 10. А.А. Джурабаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 11. Р.Т. Мирзаахмедов — «Ҳунарманд» уюшмаси раиси 12. И.М. Валиходжаев — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси 13. С.С. Саидов — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси 14. Д.Х. Сатторов — Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари 15. Р.Х. Исманов — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 843-сон қарорига 2-ИЛОВА
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Фестиваль 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба, қоида тариқасида, май ойида ўтказилади.
3. Фестиваль Ўзбекистон Бадиий академияси ва Андижон вилояти ҳокимлиги (кейинги ўринларда — ташкилотчилар) томонидан иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
4. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) томонидан мувофиқлаштирилади.
2-боб. Фестивалнинг асосий вазифалари
5. Фестивалнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
тасвирий санъат соҳасидаги ижодкорларни, энг аввало, ёш истеъдодларни халқимизнинг бой маънавий дунёси, озод ва обод Ватан келажаги олдидаги масъулият, миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга йўналтириш ҳамда бу йўлдаги ҳаракатларни рағбатлантирувчи муҳит яратиш;
соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган тажрибали ижодкорлар, истеъдодли рассомларни аниқлаш, уларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириб бориш;
бугунги кунда замонавий ўзбек тасвирий санъатига кириб келаётган кўплаб ёш истеъдод эгалари, турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ижодкорларнинг жаҳон санъат майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилишларини қўллаб-қувватлаш;
ўзбек тасвирий санъатининг турли йўналишларини янада ривожлантириш, халқимизнинг ушбу нафис санъатларга бўлган эстетик эҳтиёжини қондириш, кенг йўналишда фаолият олиб бораётган ижодкорларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, бадиий салоҳиятини ошириш;
халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий санъатимизнинг ўзига хос жиҳатларини намойиш қилиш, янги тенденциялар, замонавий санъатда янги номлар ва турли йўналишлар интеграциясини амалга ошириш;
ўзбек тасвирий санъати анъаналари ва ютуқларини намойиш этиш орқали Бобур шаҳрини миллий қадриятларимизни мужассам этадиган маънавий масканга, ёшлар учун илҳом ва ибрат, парвоз майдонига, юртимизнинг яна бир туризм ва маданият марказига айлантириш, туризм салоҳиятини янада юксалтириш;
ўзаро тажриба алмашиш ва бадиий кўргазмалар, маҳорат дарслари ташкил этиш, ижодий мулоқотлар ўтказиш.
3-боб. Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари
6. Ташкилотчилар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 10 январига қадар Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.
7. Фестивалда иштирок этишни истаган номзодлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар Фестивалда қатнашиш учун ташкилотчиларга қуйидагиларни топширади:
маълумотнома (резюме);
3 дона 6х9 ўлчамдаги рангли фотосурат;
тасвирий санъат соҳасида етарли тажрибага эга эканлиги, ўз давлатида ёки бошқа чет элда ўтказилган соҳага оид фестиваллар ва кўргазмаларда иштирок этганлиги тўғрисида гувоҳнома, диплом, сертификат нусхалари;
номзоднинг ўзи ижод қилган тасвирий санъат йўналишидаги ижодий асарларининг 10 донадан кам бўлмаган сифатли фотосуратлари ва уларни яратиш жараёнлари акс эттирилган видеодиск.
8. Ташкилий қўмита Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар Фестивалда иштирок этувчиларнинг рўйхатини аниқлаб, иштирокчиларга маълум қилади.
9. Фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва вақти Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.
4-боб. Фестиваль иштирокчиларига қўйиладиган талаблар ва уларни баҳолаш мезонлари
10. Фестивалда тасвирий санъат соҳасида ижод қилаётган ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.
11. Фестивалда иштирок этиш учун номзодлар рангтасвир, бадиий фото, ҳайкалтарошлик ва графика йўналишларида ижодкор сифатида тажрибага эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
12. Фестиваль қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
«Гран-при»;
«Энг яхши рангтасвирчи рассом»;
«Энг яхши ҳайкалтарош»;
«Энг яхши фоторассом»;
«Энг яхши график рассом».
13. Фестиваль натижалари ижодкорлар ва Фестивални янада тарғиб қилиш учун ташкилотчилар архивида қолади.
14. Фестиваль иштирокчиларининг маҳоратлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
бадиий ва эстетик маъно-мазмуни;
ижодкорнинг юксак маҳорати, ижодий йўналишининг пластик ва эстетик ечими;
ижодий ишларнинг креативлиги ва замонавийлиги;
ижодий ишларда тарихий анъана ва замонавий инновацион услубнинг уйғунлашуви;
ижодкор йўналишининг ўзига хос услуб ва мактабга эгалиги.
15. Фестиваль дастури қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
тасвирий санъат йўналиши бўйича ижодий асарлар кўргазмалари;
таниқли ва иқтидорли ижодкорлар иштирокида маҳорат дарслари, ижодий суҳбатлар, пленэрлар;
амалий санъат асарлари, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари;
миллий тасвирий санъат тарихига оид ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойишлари;
миллий ва тарихий либослар билан кўргазмали чиқишлар, бадиий дастурлар намойиши;
кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими.
5-боб. Фестиваль иштирокчиларини баҳолаш ва ҳакамлар ҳайъати фаолиятини ташкил этиш
16. Фестиваль иштирокчиларининг маҳоратини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан 5 — 7 нафар аъзодан иборат таркибда Ҳакамлар ҳайъати (кейинги ўринларда — Ҳакамлар ҳайъати) тасдиқланади.
Ҳакамлар ҳайъати таркибига тасвирий ва амалий санъат йўналишларида фаолият кўрсатаётган юқори малакали мутахассислар, таниқли маданият ва санъат арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳайъат раисини сайлайди.
17. Ҳакамлар ҳайъати томонидан Фестиваль иштирокчиларининг ижодий ишлари кўргазмасида уларнинг ижодий ишлари тегишли номинациялар бўйича баҳоланади.
18. Фестиваль иштирокчиларини баҳолашда Ҳакамлар ҳайъати мустақил ҳисобланади.
19. Танловнинг якуний натижалари Ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.
20. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорлари қатъий ва қайта кўриб чиқилмайди.
6-боб. Фестиваль ғолибларини мукофотлаш тартиби
21. Фестиваль ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автомобиль (Chevrolet Onix ёки шу классдаги бошқа автомобиль), диплом, Фестиваль рамзий ҳайкалчаси ва пул мукофотлари билан тақдирланади. Бунда пул мукофоти миқдорлари Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.
22. Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иқтидорли ижодкорларни тақдирлаш учун мустақил равишда махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.
Фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига Ташкилий қўмита томонидан «Рассомлар фестивалининг фаол иштирокчиси» сертификати берилади.
7-боб. Ташкилотчиларнинг ҳуқуқлари
23. Ташкилотчилар:
Фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;
Фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;
Фестивалга жаҳондаги етакчи соҳа мутахассислари ва санъат намояндаларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Фестивални ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш
24. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда Фестиваль иштирокчиларининг Бобур шаҳрига келиб-кетиши, ички транспорт, меҳмонхона ва овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Фестивалнинг харажатлар сметаси доирасида қопланади.
25. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Бадиий академиясига республика бюджетидан ажратилган маблағлар, Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
26. Фестиваль доирасида Ташкилий қўмита томонидан белгиланган тартибда миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмалари, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда уларнинг савдоси ташкил этилади.
27. Ташкилий қўмита Фестиваль якунида тадбирларнинг маънавий, маданий ва иқтисодий мезонлар асосида баҳоланишини ташкил этади.
28. Ташкилий қўмита ва Ҳакамлар ҳайъати фаолиятида иштирок этиш жамоатчилик асосида амалга оширилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
29. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши Ташкилий қўмита томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Бадиий академия, Андижон вилояти ҳокимлиги (ташкилотчилар) Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 10 январига қадар 2-босқич Номзодлар Фестивалда қатнашиш учун ташкилотчига ҳужжатларни топширади . Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар 3-босқич Ташкилий қўмита Фестивалда иштирок этувчиларнинг рўйхатини аниқлаб, иштирокчиларга маълум қилади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар 4-босқич Ташкилий қўмита Фестивални ташкил этади ва ўтказади. Ташкилий қўмита томонидан белгиланган муддатларда 5-босқич Ташкилий қўмита Фестиваль ғолиб ва совриндорларини тақдирлайди. Ташкилий қўмита томонидан белгиланган муддатларда
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 843-сон қарорига 3-ИЛОВА
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Ижро учун масъуллар I. Ташкилий масалалар 1. Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш. 1. Ушбу чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда харажатлар сметасини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил январь Ташкилий қўмита 2. Фестиваль доирасида тегишли ишчи гуруҳларни тузиш ҳамда масъулларни белгилаш. Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль Ташкилий қўмита 2. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудни аниқлаш ва жойларни тайёрлаш. 1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, майдон, бино-иншоотлар, кўргазма заллари ва галереяларни) белгилаш тўғрисида Андижон вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш. Бунда Фестивалда иштирок этадиган ижодкорлар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ажратилишини назарда тутиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль Андижон вилояти ҳокимлиги 2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, Фестиваль доирасида Бобур шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш. 3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш. Фестиваль ташкил этиладиган йил март-апрель Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 3. Фестиваль иштирокчилари учун меҳмонхоналарни тайёрлаш ва уларни жойлаштириш. 1. Бобур шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил март Андижон вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси 2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имкониятини аниқлаш, иштирокчи ва меҳмонларни меҳмонхоналарга жойлаштириш чораларини кўриш. Фестиваль ташкил этиладиган ойдан бир ой аввал 4. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш. 1. Фестиваль дастурини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил март Бадиий академия, Андижон вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси 2. Фестиваль дастурини туроператорларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май 5. Фестиваль доирасида ташкил этиладиган кўрик-танлов ва Фестиваль иштирокчилари кўргазмаларини ташкил этиш. 1. Фестивалга иқтидорли ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни кенг жалб қилган ҳолда ҳудудлар кесимида Фестиваль ва кўрик-танлов иштирокчилари кўргазмасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил март Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Фестиваль ва кўрик-танлов иштирокчиларининг ижодий асарларини Бобур шаҳрига олиб келиш ва олиб кетиш логистикасини таъминлаш. Фестиваль ташкил этиладиган йил май 6. Фестивалга бағишланган эсдалик буюмларини тайёрлаш. Фестивални тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотларни (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш ҳамда тарғиботини ташкил этиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил март-апрель «Ҳунарманд» уюшмаси, Бадиий академия 7. Бобур шаҳрида умумий овқатланиш хизматларининг тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш. 1. Фестиваль давомида Бобур шаҳридаги мавжуд умумий овқатланиш корхоналарининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель Андижон вилояти ҳокимлиги 2. Заруратга кўра, янги кафе ва овқатланиш шахобчаларини ташкил қилиш чораларини кўриш, меҳмонларни замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматларининг кўрсатилишини таъминлаш. Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май 8. Йўловчи ташиш хизматини намунали кўрсатишни ташкил этиш. 1. Бобур шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи корхоналарни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил май Андижон вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги 2. Заруратга кўра, Андижон вилоятининг бошқа ҳудудларидан Бобур шаҳрига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни шартнома асосида жалб қилиш. Фестиваль кунлари 9. Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш. 1. Фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш, кузатиш бўйича махсус гуруҳлар ташкил қилиш. 2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида Фестиваль тўғрисидаги маълумотномаларни ўрнатиш. Фестиваль кунлари Андижон вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия 3. Фестиваль кунлари Андижон шаҳрига ҳаракатланувчи Фестиваль иштирокчилари учун йўловчи транспорт воситаларида белгиланган тартибда жойлар ажратилишини таъминлаш. Фестиваль кунлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ, 4. Фестивалга иштирокчилари учун туризм маршрутларини ишлаб чиқиш. Фестиваль кунлари Туризм қўмитаси 10. Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш. Фестиваль ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш чораларини кўриш. Фестиваль кунлари Андижон вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги II. Маданий-маърифий тадбирлар 11. Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида Фестивални мунтазам ёритиш. 1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВларда мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Фестиваль ташкил этиладиган йил март Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги 2. Ташкилотчилар томонидан тайёрланган Фестивални тарғиб этувчи роликларни марказий ва тегишли маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш этиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май 3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, Фестивалга хорижлик сайёҳларни кенг жалб этиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил давомида Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Бадиий академия, манфаатдор вазирлик ва идоралар 12. Фестивалда Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати намуналарининг кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш. 1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос тасвирий санъатини ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ижодкорлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш. Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Бадиий академия, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси 2. Республиканинг ҳар бир ҳудудидан 6 нафардан ижодкорлар иштирокини таъминлаш. Фестиваль кунлари 3. Фестиваль учун ажратилган ижодкорлар шаҳарчалари ҳудудида Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларига таниқли рассомлар иштирокида маҳорат дарсларини намойиш этиш. Фестиваль кунлари 4. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, LED панеллар, транспорт воситалари ва ерости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида). Фестиваль ташкил этиладиган йил март-май 13. Фестивал иштирокчилари ва меҳмонларини Андижон вилоятининг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш. 1. Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни Андижон вилоятининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил март Андижон вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Туризм қўмитаси 2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда меҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш. Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель 3. Халқимизнинг маданий ва тарихий ҳаёти, ижодкорлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш. Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини белгиланган тартибда (шартнома асосида) жалб этиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия 14. Фестиваль ўтказиладиган жойларда «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш. Ташкилий қўмита мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда фестивал ўтказиладиган ҳудудда «Wi-Fi» хизматини ташкил этиш. Фестиваль кунлари Бадиий академия, Андижон вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги III. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш 15. Фестивални молиялаштириш. 1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль Бадиий академия, Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни Фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш. Фестиваль ташкил этиладиган йил март 3. Фестиваль тадбирларини молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш. Фестиваль ташкил этиладиган йил давомида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 декабрь,
843 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
NIZOM
SXEMASI
DASTURI
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Tasviriy sanʼat sohasida faoliyat yuritayotgan iqtidorli yoshlarni qoʻshimcha qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirish, xalqimizning boy maʼnaviy dunyosi va milliy oʻzlikni anglash gʻoyalarini tarannum etuvchi yorqin asarlar yaratishga yoʻnaltirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi va Andijon viloyati hokimligining 2026-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini (keyingi oʻrinlarda — Festival) tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) tarkibi 1-ilovaga muvofiq;
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Festivalning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
tasviriy sanʼat sohasidagi ijodkorlarni, eng avvalo, yosh isteʼdodlarni xalqimizning boy maʼnaviy dunyosi, ozod va obod Vatan kelajagi oldidagi masʼuliyat, milliy oʻzlikni anglash gʻoyalarini tarannum etuvchi yorqin asarlar yaratishga ragʻbatlantiruvchi muhit yaratish;
soha rivojiga munosib hissa qoʻshayotgan tajribali ijodkorlar, isteʼdodli rassomlarni aniqlash, ularni maʼnaviy hamda moddiy ragʻbatlantirib borish;
zamonaviy oʻzbek tasviriy sanʼatiga kirib kelayotgan yosh isteʼdod egalari, turli yoʻnalishlarda faoliyat koʻrsatayotgan ijodkorlarning jahon sanʼat maydonida munosib oʻrin egallashga intilishlarini qoʻllab-quvvatlash;
oʻzbek tasviriy sanʼatining turli yoʻnalishlarini yanada rivojlantirish, xalqimizning ushbu nafis sanʼatga boʻlgan estetik ehtiyojini qondirish, keng yoʻnalishda faoliyat olib borayotgan ijodkorlarning ijodiy imkoniyatlaridan unumli foydalanish, ularga zarur shart-sharoitlar yaratish, badiiy salohiyatini oshirish;
xalqimizning boy madaniy merosini, tasviriy sanʼatimizning oʻziga xos jihatlarini xalqaro hamjamiyatga namoyish qilish, yangi tendensiyalar, zamonaviy sanʼatda yangi nomlar va turli yoʻnalishlar integratsiyasini amalga oshirish.
4. Tashkiliy qoʻmita (A. Nuridinov):
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Festivalni tashkil etish hamda oʻtkazish boʻyicha barcha tashkiliy va ijodiy ishlarni muvofiqlashtirsin;
Festivalga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar smetasini shakllantirsin hamda tasdiqlasin;
Festival sovrindorlariga topshiriladigan diplom va esdalik sovgʻa namunalarini hamda pul mukofotlari miqdorini tasdiqlasin;
Festivalni zamonaviy texnologiyalardan keng foydalangan holda yuqori badiiy saviyada oʻtkazishga qaratilgan tashkiliy-amaliy choralarni koʻrsin;
Festivalni oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha barcha masalalarni va yuzaga keladigan muammolarni tezkorlik bilan hal etsin;
“Hunarmand” uyushmasi bilan birgalikda Festival doirasida milliy sozlar va liboslar, hunarmandchilik buyumlari, tasviriy va amaliy sanʼat asarlari koʻrgazmalari, kitoblar, albomlar, fotosuratlar namoyishi hamda ularning savdosini tashkil etsin;
Festival yakunida tadbirlarning maʼnaviy, madaniy va iqtisodiy mezonlar asosida baholanishini tashkil etsin;
zarur hollarda, Festivalni yuqori saviyada tashkil etish bilan bogʻliq tezkor qarorlar qabul qilsin.
Tashkiliy qoʻmita Festivalni yuqori saviyada oʻtkazish uchun masʼul hisoblanadi.
5. Belgilansinki:
Festivalga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga ajratilgan respublika budjeti mablagʻlari, Andijon viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan teng ulushlarda qoplanadi;
Festivalni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarning asosliligi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.
6. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va “Dunyo” axborot agentligiga Festivalni oʻtkazish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlarni mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalarida va boshqa ijtimoiy tarmoqlarda muntazam yoritib borish tavsiya etilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi A.V. Nuridinov va Andijon viloyati hokimi Sh.K. Abdurahmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-dekabrdagi 843-son qaroriga 1-ILOVA
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita
1. A.V. Nuridinov — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. Sh.K. Abdurahmonov — Andijon viloyati hokimi, Tashkiliy qoʻmita hamraisi 3. B.M. Axmedov — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 4. E.I. Basitxanova — sogʻliqni saqlash vaziri oʻrinbosari 5. D.A. Nazarmuxamedov — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 6. B.M. Usmanov — tashqi ishlar vaziri oʻrinbosari 7. I.A. Abdugafarov — transport vaziri oʻrinbosari 8. A.R. Sormonkulov — Milliy gvardiya qoʻmondoni oʻrinbosari 9. A.U. Aqqulov — Turizm qoʻmitasi raisi 10. A.A. Djurabayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 11. R.T. Mirzaaxmedov — “Hunarmand” uyushmasi raisi 12. I.M. Valixodjayev — Oʻzbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasi raisi 13. S.S. Saidov — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi 14. D.X. Sattorov — Andijon viloyati hokimining turizm, sport, madaniyat, madaniy meros va ommaviy kommunikatsiyalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari 15. R.X. Ismanov — Oʻzbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasi Andijon viloyati boʻlimi boshligʻi, Tashkiliy qoʻmita kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-dekabrdagi 843-son qaroriga 2-ILOVA
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini (keyingi oʻrinlarda — Festival) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Festival 2026-yildan boshlab har ikki yilda bir marotaba, qoida tariqasida, may oyida oʻtkaziladi.
3. Festival Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi va Andijon viloyati hokimligi (keyingi oʻrinlarda — tashkilotchilar) tomonidan ilovaga muvofiq sxema asosida tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
4. Festivalni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq masalalar Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) tomonidan muvofiqlashtiriladi.
2-bob. Festivalning asosiy vazifalari
5. Festivalning asosiy vazifalari va funksiyalari quyidagilar hisoblanadi:
tasviriy sanʼat sohasidagi ijodkorlarni, eng avvalo, yosh isteʼdodlarni xalqimizning boy maʼnaviy dunyosi, ozod va obod Vatan kelajagi oldidagi masʼuliyat, milliy oʻzlikni anglash gʻoyalarini tarannum etuvchi yorqin asarlar yaratishga yoʻnaltirish hamda bu yoʻldagi harakatlarni ragʻbatlantiruvchi muhit yaratish;
soha rivojiga munosib hissa qoʻshgan tajribali ijodkorlar, isteʼdodli rassomlarni aniqlash, ularni maʼnaviy hamda moddiy ragʻbatlantirib borish;
bugungi kunda zamonaviy oʻzbek tasviriy sanʼatiga kirib kelayotgan koʻplab yosh isteʼdod egalari, turli yoʻnalishlarda faoliyat koʻrsatayotgan ijodkorlarning jahon sanʼat maydonida munosib oʻrin egallashga intilishlarini qoʻllab-quvvatlash;
oʻzbek tasviriy sanʼatining turli yoʻnalishlarini yanada rivojlantirish, xalqimizning ushbu nafis sanʼatlarga boʻlgan estetik ehtiyojini qondirish, keng yoʻnalishda faoliyat olib borayotgan ijodkorlarning ijodiy imkoniyatlaridan unumli foydalanish, ularga zarur shart-sharoitlar yaratish, badiiy salohiyatini oshirish;
xalqimizning boy madaniy merosini, tasviriy sanʼatimizning oʻziga xos jihatlarini namoyish qilish, yangi tendensiyalar, zamonaviy sanʼatda yangi nomlar va turli yoʻnalishlar integratsiyasini amalga oshirish;
oʻzbek tasviriy sanʼati anʼanalari va yutuqlarini namoyish etish orqali Bobur shahrini milliy qadriyatlarimizni mujassam etadigan maʼnaviy maskanga, yoshlar uchun ilhom va ibrat, parvoz maydoniga, yurtimizning yana bir turizm va madaniyat markaziga aylantirish, turizm salohiyatini yanada yuksaltirish;
oʻzaro tajriba almashish va badiiy koʻrgazmalar, mahorat darslari tashkil etish, ijodiy muloqotlar oʻtkazish.
3-bob. Festivalni oʻtkazish tartibi va shartlari
6. Tashkilotchilar Festival oʻtkaziladigan yilning 10-yanvariga qadar Festivalni tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida oʻz rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida eʼlon beradi.
7. Festivalda ishtirok etishni istagan nomzodlar Festival oʻtkaziladigan yilning 1-fevraliga qadar Festivalda qatnashish uchun tashkilotchilarga quyidagilarni topshiradi:
maʼlumotnoma (rezyume);
3 dona 6x9 oʻlchamdagi rangli fotosurat;
tasviriy sanʼat sohasida yetarli tajribaga ega ekanligi, oʻz davlatida yoki boshqa chet elda oʻtkazilgan sohaga oid festivallar va koʻrgazmalarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida guvohnoma, diplom, sertifikat nusxalari;
nomzodning oʻzi ijod qilgan tasviriy sanʼat yoʻnalishidagi ijodiy asarlarining 10 donadan kam boʻlmagan sifatli fotosuratlari va ularni yaratish jarayonlari aks ettirilgan videodisk.
8. Tashkiliy qoʻmita Festival oʻtkaziladigan yilning 1-apreliga qadar Festivalda ishtirok etuvchilarning roʻyxatini aniqlab, ishtirokchilarga maʼlum qiladi.
9. Festivalni oʻtkazishning aniq sanasi va vaqti Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilanadi.
4-bob. Festival ishtirokchilariga qoʻyiladigan talablar va ularni baholash mezonlari
10. Festivalda tasviriy sanʼat sohasida ijod qilayotgan ijodkorlar ishtirok etishlari mumkin.
11. Festivalda ishtirok etish uchun nomzodlar rangtasvir, badiiy foto, haykaltaroshlik va grafika yoʻnalishlarida ijodkor sifatida tajribaga ega boʻlishi maqsadga muvofiq.
12. Festival quyidagi nominatsiyalar boʻyicha oʻtkaziladi:
“Gran-pri”;
“Eng yaxshi rangtasvirchi rassom”;
“Eng yaxshi haykaltarosh”;
“Eng yaxshi fotorassom”;
“Eng yaxshi grafik rassom”.
13. Festival natijalari ijodkorlar va Festivalni yanada targʻib qilish uchun tashkilotchilar arxivida qoladi.
14. Festival ishtirokchilarining mahoratlari quyidagi mezonlar asosida baholanadi:
badiiy va estetik maʼno-mazmuni;
ijodkorning yuksak mahorati, ijodiy yoʻnalishining plastik va estetik yechimi;
ijodiy ishlarning kreativligi va zamonaviyligi;
ijodiy ishlarda tarixiy anʼana va zamonaviy innovatsion uslubning uygʻunlashuvi;
ijodkor yoʻnalishining oʻziga xos uslub va maktabga egaligi.
15. Festival dasturi quyidagi yoʻnalishlarni oʻz ichiga oladi:
tasviriy sanʼat yoʻnalishi boʻyicha ijodiy asarlar koʻrgazmalari;
taniqli va iqtidorli ijodkorlar ishtirokida mahorat darslari, ijodiy suhbatlar, plenerlar;
amaliy sanʼat asarlari, hunarmandchilik buyumlari koʻrgazmalari;
milliy tasviriy sanʼat tarixiga oid hujjatli filmlar, kitoblar, albomlar, fotosuratlar namoyishlari;
milliy va tarixiy liboslar bilan koʻrgazmali chiqishlar, badiiy dasturlar namoyishi;
koʻrik-tanlov gʻoliblari va sovrindorlarini tantanali taqdirlash marosimi.
5-bob. Festival ishtirokchilarini baholash va hakamlar hayʼati faoliyatini tashkil etish
16. Festival ishtirokchilarining mahoratini baholash uchun Tashkiliy qoʻmita tomonidan 5 — 7 nafar aʼzodan iborat tarkibda Hakamlar hayʼati (keyingi oʻrinlarda — Hakamlar hayʼati) tasdiqlanadi.
Hakamlar hayʼati tarkibiga tasviriy va amaliy sanʼat yoʻnalishlarida faoliyat koʻrsatayotgan yuqori malakali mutaxassislar, taniqli madaniyat va sanʼat arboblari, olimlar, tadqiqotchilar, amaliyotchilar, shuningdek, tegishli sohalar namoyandalari taklif etiladi.
Hakamlar hayʼati aʼzolari hayʼat raisini saylaydi.
17. Hakamlar hayʼati tomonidan Festival ishtirokchilarining ijodiy ishlari koʻrgazmasida ularning ijodiy ishlari tegishli nominatsiyalar boʻyicha baholanadi.
18. Festival ishtirokchilarini baholashda Hakamlar hayʼati mustaqil hisoblanadi.
19. Tanlovning yakuniy natijalari Hakamlar hayʼatining qarori bilan rasmiylashtiriladi.
20. Hakamlar hayʼatining qarorlari qatʼiy va qayta koʻrib chiqilmaydi.
6-bob. Festival gʻoliblarini mukofotlash tartibi
21. Festival gʻoliblari Tashkiliy qoʻmita tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovgʻasi sifatida Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilgan yengil avtomobil (Chevrolet Onix yoki shu klassdagi boshqa avtomobil), diplom, Festival ramziy haykalchasi va pul mukofotlari bilan taqdirlanadi. Bunda pul mukofoti miqdorlari Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilanadi.
22. Tashkilotchilar, ijodiy uyushmalar, jamgʻarmalar va boshqa tashkilotlar Hakamlar hayʼati aʼzolari va muxlislar eʼtirofiga sazovor boʻlgan iqtidorli ijodkorlarni taqdirlash uchun mustaqil ravishda maxsus mukofotlar taʼsis etishlari mumkin.
Festivalning har bir ishtirokchisiga Tashkiliy qoʻmita tomonidan “Rassomlar festivalining faol ishtirokchisi” sertifikati beriladi.
7-bob. Tashkilotchilarning huquqlari
23. Tashkilotchilar:
Festivalni oʻtkazish va uning yakuni davomida tayyorlangan barcha turdagi audio, video, bosma va boshqa mahsulotlarni ishlab chiqarish va tarqatish;
Festivalda ishtirok etishni istagan jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Tashkiliy qoʻmitaga yuboriladigan materiallardan reklama maqsadida foydalanish;
Festivalga jahondagi yetakchi soha mutaxassislari va sanʼat namoyandalarini jalb etish huquqiga ega.
8-bob. Festivalni tashkil etish va oʻtkazishni moliyalashtirish
24. Hakamlar hayʼati aʼzolari hamda Festival ishtirokchilarining Bobur shahriga kelib-ketishi, ichki transport, mehmonxona va ovqatlanishi bilan bogʻliq xarajatlar Festivalning xarajatlar smetasi doirasida qoplanadi.
25. Festivalni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga respublika budjetidan ajratilgan mablagʻlar, Andijon viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan teng ulushlarda qoplanadi.
26. Festival doirasida Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilangan tartibda milliy sozlar va liboslar, hunarmandchilik buyumlari, tasviriy va amaliy sanʼat asarlari koʻrgazmalari, kitoblar, albomlar, fotosuratlar namoyishi hamda ularning savdosi tashkil etiladi.
27. Tashkiliy qoʻmita Festival yakunida tadbirlarning maʼnaviy, madaniy va iqtisodiy mezonlar asosida baholanishini tashkil etadi.
28. Tashkiliy qoʻmita va Hakamlar hayʼati faoliyatida ishtirok etish jamoatchilik asosida amalga oshiriladi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
29. Mazkur Nizom talablariga rioya etilishi Tashkiliy qoʻmita tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat qilinadi.
30. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Badiiy akademiya, Andijon viloyati hokimligi (tashkilotchilar) Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini (keyingi oʻrinlarda — Festival) tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida oʻz rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida eʼlon beradi. Festival oʻtkaziladigan yilning 10-yanvariga qadar 2-bosqich Nomzodlar Festivalda qatnashish uchun tashkilotchiga hujjatlarni topshiradi . Festival oʻtkaziladigan yilning 1-fevraliga qadar 3-bosqich Tashkiliy qoʻmita Festivalda ishtirok etuvchilarning roʻyxatini aniqlab, ishtirokchilarga maʼlum qiladi. Festival oʻtkaziladigan yilning 1-apreliga qadar 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Festivalni tashkil etadi va oʻtkazadi. Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilangan muddatlarda 5-bosqich Tashkiliy qoʻmita Festival gʻolib va sovrindorlarini taqdirlaydi. Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilangan muddatlarda
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-dekabrdagi 843-son qaroriga 3-ILOVA
Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Ijro uchun masʼullar I. Tashkiliy masalalar 1. Andijon viloyati Bobur shahrida rassomlar festivalini (keyingi oʻrinlarda — Festival) oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmitaning yigʻilishini oʻtkazish. 1. Ushbu chora-tadbirlar dasturi ijrosini taʼminlash boʻyicha tegishli vazirlik va idoralar, hokimliklar boʻyicha masʼul ijrochilarni belgilash, moliyalashtirish manbalarini aniqlash hamda xarajatlar smetasini muhokama qilish yuzasidan Tashkiliy qoʻmita yigʻilishlarini oʻtkazish. Festival tashkil etiladigan yil yanvar Tashkiliy qoʻmita 2. Festival doirasida tegishli ishchi guruhlarni tuzish hamda masʼullarni belgilash. Festival tashkil etiladigan yil fevral Tashkiliy qoʻmita 2. Festival oʻtkaziladigan hududni aniqlash va joylarni tayyorlash. 1. Festival oʻtkaziladigan joyni (shu jumladan, maydon, bino-inshootlar, koʻrgazma zallari va galereyalarni) belgilash toʻgʻrisida Andijon viloyati hokimining tegishli qarorini qabul qilish. Bunda Festivalda ishtirok etadigan ijodkorlar uchun alohida pavilyonlar tashkil etishni, shuningdek, koʻngilochar tadbirlar, ovqatlanish shoxobchalari, avtoturargohlar va eko-hojatxonalar uchun alohida joylar ajratilishini nazarda tutish. Festival tashkil etiladigan yil fevral Andijon viloyati hokimligi 2. Nufuzli landshaft dizaynerlarini jalb qilgan holda, Festival doirasida Bobur shahrida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini amalga oshirish. 3. Festival oʻtkaziladigan hududda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini soz holatga keltirish va ularning uzluksiz ishlashini taʼminlash, shu jumladan, tungi yoritish chiroqlari ustunlarini tartibga keltirish. Festival tashkil etiladigan yil mart-aprel Andijon viloyati hokimligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ 3. Festival ishtirokchilari uchun mehmonxonalarni tayyorlash va ularni joylashtirish. 1. Bobur shahri va unga chegaradosh tuman (shahar)larda mavjud mehmonxonalardagi oʻrinlar sonini xatlovdan oʻtkazish. Festival tashkil etiladigan yil mart Andijon viloyati hokimligi, Turizm qoʻmitasi 2. Mehmonxonalarda mehmonlarni qabul qilish imkoniyatini aniqlash, ishtirokchi va mehmonlarni mehmonxonalarga joylashtirish choralarini koʻrish. Festival tashkil etiladigan oydan bir oy avval 4. Festivalni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha targʻibot ishlarini tashkil etish. 1. Festival dasturini oʻzbek, rus va ingliz tillarida ishlab chiqish. Festival tashkil etiladigan yil mart Badiiy akademiya, Andijon viloyati hokimligi, Turizm qoʻmitasi 2. Festival dasturini turoperatorlarga taqdim etish hamda Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlarda keng targʻib qilish. Festival tashkil etiladigan yil aprel-may 5. Festival doirasida tashkil etiladigan koʻrik-tanlov va Festival ishtirokchilari koʻrgazmalarini tashkil etish. 1. Festivalga iqtidorli ijodkorlar va isteʼdodli yoshlarni keng jalb qilgan holda hududlar kesimida Festival va koʻrik-tanlov ishtirokchilari koʻrgazmasini tashkil etish hamda oʻtkazish chora-tadbirlari rejasini ishlab chiqish. Festival tashkil etiladigan yil mart Badiiy akademiya, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Festival va koʻrik-tanlov ishtirokchilarining ijodiy asarlarini Bobur shahriga olib kelish va olib ketish logistikasini taʼminlash. Festival tashkil etiladigan yil may 6. Festivalga bagʻishlangan esdalik buyumlarini tayyorlash. Festivalni targʻib etuvchi esdalik buyumlari va bosma mahsulotlarni (brendbuk, pamflet, buklet va boshqalar) tayyorlash hamda targʻibotini tashkil etish. Festival tashkil etiladigan yil mart-aprel “Hunarmand” uyushmasi, Badiiy akademiya 7. Bobur shahrida umumiy ovqatlanish xizmatlarining toʻlaqonli koʻrsatilishini taʼminlash. 1. Festival davomida Bobur shahridagi mavjud umumiy ovqatlanish korxonalarining mehmonlarni qamrab olish imkoniyatlarini oʻrganib chiqish. Festival tashkil etiladigan yil aprel Andijon viloyati hokimligi 2. Zaruratga koʻra, yangi kafe va ovqatlanish shaxobchalarini tashkil qilish choralarini koʻrish, mehmonlarni zamon talablari asosida milliy uslubdagi umumiy ovqatlanish xizmatlarining koʻrsatilishini taʼminlash. Festival tashkil etiladigan yil aprel-may 8. Yoʻlovchi tashish xizmatini namunali koʻrsatishni tashkil etish. 1. Bobur shahridagi barcha taksi xizmati koʻrsatuvchi korxonalarni xatlovdan oʻtkazish, ularning texnik tayyorgarlik holatini oʻrganib chiqish. Festival tashkil etiladigan yil may Andijon viloyati hokimligi, Transport vazirligi 2. Zaruratga koʻra, Andijon viloyatining boshqa hududlaridan Bobur shahriga taksi xizmati koʻrsatuvchi subyektlarni shartnoma asosida jalb qilish. Festival kunlari 9. Mahalliy temir yoʻl vokzallari va aeroportlarda mehmonlarni munosib kutib olish va kuzatish. 1. Festival ishtirokchilarini mahalliy temir yoʻl vokzallari va aeroportlarda kutib olish, kuzatish boʻyicha maxsus guruhlar tashkil qilish. 2. Mehmonlarni kutib olish joylarida Festival toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalarni oʻrnatish. Festival kunlari Andijon viloyati hokimligi, Badiiy akademiya 3. Festival kunlari Andijon shahriga harakatlanuvchi Festival ishtirokchilari uchun yoʻlovchi transport vositalarida belgilangan tartibda joylar ajratilishini taʼminlash. Festival kunlari “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Uzbekistan Airports” AJ, “Uzbekistan Airways” AJ, 4. Festivalga ishtirokchilari uchun turizm marshrutlarini ishlab chiqish. Festival kunlari Turizm qoʻmitasi 10. Xavfsizlikni taʼminlash, tez tibbiy yordam koʻrsatishni tashkil etish va favqulodda vaziyatlarning oldini olish choralarini koʻrish. Festival oʻtkazish davrida jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash, tez tibbiy yordam koʻrsatilishini tashkil etish va favqulodda vaziyatlarni oldini olish choralarini koʻrish. Festival kunlari Andijon viloyati hokimligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi II. Madaniy-maʼrifiy tadbirlar 11. Mahalliy hamda xorijiy ommaviy axborot vositalarida Festivalni muntazam yoritish. 1. Festival doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar, uning maqsadi va vazifalarini mahalliy va xorijiy OAVlarda muntazam yoritish boʻyicha media-reja ishlab chiqish va tasdiqlash. Festival tashkil etiladigan yil mart Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, “Dunyo” axborot agentligi 2. Tashkilotchilar tomonidan tayyorlangan Festivalni targʻib etuvchi roliklarni markaziy va tegishli mahalliy telekanallarda muntazam namoyish etish. Festival tashkil etiladigan yil aprel-may 3. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlardagi elchixonalari va konsullik idoralarini festivalni targʻib qiluvchi foto va videomateriallar bilan taʼminlash, Festivalga xorijlik sayyohlarni keng jalb etish. Festival tashkil etiladigan yil davomida Tashqi ishlar vazirligi, Turizm qoʻmitasi, Badiiy akademiya, manfaatdor vazirlik va idoralar 12. Festivalda Oʻzbekiston tasviriy va amaliy sanʼati namunalarining keng taqdimotini tashkil qilish uchun sharoitlar yaratish. 1. Har bir hududning oʻziga xos tasviriy sanʼatini va madaniy hayotini aks ettiruvchi ijodkorlar shaharchalari maketini tayyorlash. Festival tashkil etiladigan yil aprel Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Badiiy akademiya, “Hunarmand” uyushmasi, “Tasviriy oyina” ijodiy uyushmasi 2. Respublikaning har bir hududidan 6 nafardan ijodkorlar ishtirokini taʼminlash. Festival kunlari 3. Festival uchun ajratilgan ijodkorlar shaharchalari hududida Festival ishtirokchilari va mehmonlariga taniqli rassomlar ishtirokida mahorat darslarini namoyish etish. Festival kunlari 4. Respublikaning barcha tuman (shahar)larida festival reklamasini tashkil etish (billbord, LED panellar, transport vositalari va yerosti oʻtish joylarida, yirik savdo markazlarida). Festival tashkil etiladigan yil mart-may 13. Festival ishtirokchilari va mehmonlarini Andijon viloyatining tarixiy, madaniy va maʼrifiy hayoti bilan tanishtirish. 1. Festival ishtirokchilari va mehmonlarni Andijon viloyatining tarixiy obidalari va diqqatga sazovor joylari bilan yaqindan tanishtirish maqsadida ekskursiya marshrutini ishlab chiqish. Festival tashkil etiladigan yil mart Andijon viloyati hokimligi, Badiiy akademiya, Turizm qoʻmitasi 2. Ekskursiya marshrutiga kiritilgan joylarni belgilangan tarzda obodonlashtirish, taʼmirlash hamda mehmonlarni qabul qilish uchun shay holatga keltirish. Festival tashkil etiladigan yil aprel 3. Xalqimizning madaniy va tarixiy hayoti, ijodkorlar turmush tarzini oʻzida aks ettiruvchi teatrlashtirilgan ochilish va yopilish marosimlari, konsert dasturlari ssenariysini tayyorlash. Sahnalashtirish jarayonlariga tajribali rejissorlar, yozuvchi va shoirlar, teatr namoyandalari, sanʼat va madaniyat arboblarini belgilangan tartibda (shartnoma asosida) jalb etish. Festival tashkil etiladigan yil aprel Madaniyat vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Badiiy akademiya 14. Festival oʻtkaziladigan joylarda “Wi-Fi” hududlarini tashkil etish. Tashkiliy qoʻmita murojaatiga asosan oʻrnatilgan tartibda festival oʻtkaziladigan hududda “Wi-Fi” xizmatini tashkil etish. Festival kunlari Badiiy akademiya, Andijon viloyati hokimligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi III. Festival tadbirlarini moliyalashtirish 15. Festivalni moliyalashtirish. 1. Festival xarajatlari smetasini ishlab chiqish va tasdiqlash. Festival tashkil etiladigan yil fevral Badiiy akademiya, Andijon viloyati hokimligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tasdiqlangan smeta xarajatlari asosidagi mablagʻlarni Festival jarayonlari boshlanmasdan oldin toʻlab berish choralarini koʻrish. Festival tashkil etiladigan yil mart 3. Festival tadbirlarini moliyalashtirishga davlat-xususiy sheriklik shartlarida tashabbuskor tadbirkorlik subyektlarini keng jalb qilish. Festival tashkil etiladigan yil davomida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-dekabr,
843 -son