📅 2025-yil 24-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 24-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 24 декабрь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 декабря 2025 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 December 2025 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг
буйруғи
НИЗОМ
Таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 24 декабрдаги 1-сон буйруғига ИЛОВА
Таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият юритувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Комплекс ва махсус давлат аккредитацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аризани кўриб чиқиш учун йиғим — таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисидаги аризани (бундан буён матнда ариза деб юритилади) кўриб чиқиш ҳамда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ундириладиган тўлов;
базавий йиғим миқдори — таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос сифатида белгиланган бошланғич тўлов миқдори;
коэффициентлар — таълим ташкилотидаги талабалар ва дастурлар сонидан ҳамда аризаларни қабул қилиш муддатидан келиб чиқиб, аккредитация жараёнидаги харажатлар миқдорини аниқлашда базавий йиғим миқдорига нисбатан қўлланиладиган нисбий кўрсаткичлар;
комплекс давлат аккредитацияси — ўрта махсус, касбий, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижаларига асосланган жараён;
махсус давлат аккредитацияси — ўрта махсус, касбий, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин амалга ошириладиган жараён.
2-боб. Комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари
3. Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:
KA O = Y KO * K T * K D + Y K
Бунда:
KA O — олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори;
Y KO — олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича базавий йиғим миқдори;
K T — талабалар сони коэффициенти;
K D — дастурлар сони коэффициенти;
Y K — олий таълим ташкилотининг асосий биноси (бинолар мажмуи, кампус) жойлашган ҳудуддан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ташқаридаги ҳар бир ўқув биноси (бинолари мажмуи, кампус) учун йиғим миқдори.
4. Ўрта махсус, касбий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:
KA B = Y KB * K D + Y K
Бунда:
KA B — ўрта махсус, касбий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори;
Y KB — ўрта махсус, касбий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича базавий йиғим миқдори;
K D — дастурлар сони коэффициенти;
Y K — ўрта махсус, касбий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотининг асосий биноси (бинолар мажмуи, кампус) жойлашган ҳудуддан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ташқаридаги ҳар бир ўқув биноси (бинолари мажмуи, кампус) учун йиғим миқдори.
5. Таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:
MA = Y MB + Y K
Бунда:
MA — таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори;
Y MB — махсус давлат аккредитацияси бўйича базавий йиғим миқдори;
Y K — таълим ташкилотининг асосий биноси (бинолар мажмуи, кампус) жойлашган ҳудуддан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ташқаридаги ҳар бир ўқув биноси (бинолари мажмуи, кампус) учун йиғим миқдори.
6. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
7. Комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун қуйидаги миқдорларда базавий йиғим ундирилади:
ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари, махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун (ҳар бир таълим дастури учун) — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн саккиз баравари;
олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз йигирма баравари, махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун (ҳар бир таълим дастури учун) — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари;
олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз ўттиз саккиз баравари, махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун (ҳар бир таълим дастури учун) — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон олти баравари;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари, махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун (ҳар бир таълим дастури учун) — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн етти баравари.
8. Давлат аккредитациясидан ўтказиш учун амалга оширилган барча йиғимлар, аккредитация натижасидан қатъи назар, таълим ташкилотига қайтарилмайди.
3-боб. Йиғимлар миқдорига таъсир этувчи омиллар
9. Таълим ташкилотини комплекс ёки махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда, таълим ташкилотининг асосий биноси (бинолар мажмуи, кампус) жойлашган ҳудуддан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ташқаридаги ҳар бир ўқув биноси (бинолари мажмуи, кампус) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
10. Олий таълим ташкилотини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун базавий йиғим миқдори таълим ташкилотидаги талабаларнинг умумий сонига мутаносиб равишда талабалар сони коэффициентига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Бунда коэффициентнинг бошланғич қиймати бир бирлик этиб белгиланади ҳамда сиртқи ва масофавий таълим шаклларидаги ҳар бир талаба учун коэффициентга 0,000016 бирлик ва бошқа шаклларидаги ҳар бир талаба учун коэффициентга 0,00004 бирлик қўшиб борилади.
11. Таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда базавий йиғим миқдори таълим дастурларининг умумий сонига мутаносиб равишда дастурлар сони коэффициентига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Бунда коэффициентнинг бошланғич қиймати бир бирлик этиб белгиланади ҳамда ҳар бир таълим дастури учун коэффициентга 0,01 бирлик қўшиб борилади.
Таълим дастурларининг умумий сонини аниқлашда ўрта махсус таълим йўналишлари, касбий таълимнинг касб ва мутахассисликлари, бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликлари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг сони инобатга олинади.
12. Махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган аризаларни қабул қилиш муддатларидан ташқари бошқа муддатларда ариза тақдим этилганда, Агентлик ва таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун белгиланган базавий йиғим миқдорига 1,5 оширувчи коэффициент қўлланилади.
4-боб. Якуний қоида
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 декабрь,
2025 йил 9 декабрь
2025 йил 3 декабрь
2025 йил 28 ноябрь
2025 йил 26 ноябрь
2025 йил 25 ноябрь
1-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining
buyrugʻi
NIZOM
Taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun yigʻimlar miqdorlari va ularni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun yigʻimlar miqdorlari va ularni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2025-yil 24-dekabrdagi 1-son buyrugʻiga ILOVA
Taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun yigʻimlar miqdorlari va ularni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha faoliyat yurituvchi davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarini (bundan buyon matnda taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish hamda kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun yigʻimlar miqdorlari va ularni hisoblash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim — taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizani (bundan buyon matnda ariza deb yuritiladi) koʻrib chiqish hamda ariza va unga ilova qilingan hujjatlarning toʻliqligi va toʻgʻriligini tekshirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun undiriladigan toʻlov;
bazaviy yigʻim miqdori — taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish jarayonida hisob-kitoblarni amalga oshirish uchun asos sifatida belgilangan boshlangʻich toʻlov miqdori;
koeffitsiyentlar — taʼlim tashkilotidagi talabalar va dasturlar sonidan hamda arizalarni qabul qilish muddatidan kelib chiqib, akkreditatsiya jarayonidagi xarajatlar miqdorini aniqlashda bazaviy yigʻim miqdoriga nisbatan qoʻllaniladigan nisbiy koʻrsatkichlar;
kompleks davlat akkreditatsiyasi — oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlimni va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlashni va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarini tashqi baholash natijalariga asoslangan jarayon;
maxsus davlat akkreditatsiyasi — oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlimni va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarida taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayoni boshlanishidan oldin amalga oshiriladigan jarayon.
2-bob. Kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun yigʻimlar miqdorlari
3. Oliy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha yigʻim miqdori quyidagi formulaga asosan hisoblanadi:
KA O = Y KO * K T * K D + Y K
Bunda:
KA O — oliy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha yigʻim miqdori;
Y KO — oliy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha bazaviy yigʻim miqdori;
K T — talabalar soni koeffitsiyenti;
K D — dasturlar soni koeffitsiyenti;
Y K — oliy taʼlim tashkilotining asosiy binosi (binolar majmui, kampus) joylashgan hududdan (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) tashqaridagi har bir oʻquv binosi (binolari majmui, kampus) uchun yigʻim miqdori.
4. Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha yigʻim miqdori quyidagi formulaga asosan hisoblanadi:
KA B = Y KB * K D + Y K
Bunda:
KA B — oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha yigʻim miqdori;
Y KB — oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha bazaviy yigʻim miqdori;
K D — dasturlar soni koeffitsiyenti;
Y K — oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotining asosiy binosi (binolar majmui, kampus) joylashgan hududdan (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) tashqaridagi har bir oʻquv binosi (binolari majmui, kampus) uchun yigʻim miqdori.
5. Taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha yigʻim miqdori quyidagi formulaga asosan hisoblanadi:
MA = Y MB + Y K
Bunda:
MA — taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha yigʻim miqdori;
Y MB — maxsus davlat akkreditatsiyasi boʻyicha bazaviy yigʻim miqdori;
Y K — taʼlim tashkilotining asosiy binosi (binolar majmui, kampus) joylashgan hududdan (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) tashqaridagi har bir oʻquv binosi (binolari majmui, kampus) uchun yigʻim miqdori.
6. Arizani koʻrib chiqish uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
7. Kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun quyidagi miqdorlarda bazaviy yigʻim undiriladi:
oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari, maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun (har bir taʼlim dasturi uchun) — bazaviy hisoblash miqdorining oʻn sakkiz baravari;
oliy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt yuz yigirma baravari, maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun (har bir taʼlim dasturi uchun) — bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari;
oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining ikki yuz oʻttiz sakkiz baravari, maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun (har bir taʼlim dasturi uchun) — bazaviy hisoblash miqdorining sakson olti baravari;
kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari, maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun (har bir taʼlim dasturi uchun) — bazaviy hisoblash miqdorining oʻn yetti baravari.
8. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun amalga oshirilgan barcha yigʻimlar, akkreditatsiya natijasidan qatʼi nazar, taʼlim tashkilotiga qaytarilmaydi.
3-bob. Yigʻimlar miqdoriga taʼsir etuvchi omillar
9. Taʼlim tashkilotini kompleks yoki maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda, taʼlim tashkilotining asosiy binosi (binolar majmui, kampus) joylashgan hududdan (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) tashqaridagi har bir oʻquv binosi (binolari majmui, kampus) uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn ikki baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
10. Oliy taʼlim tashkilotini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun bazaviy yigʻim miqdori taʼlim tashkilotidagi talabalarning umumiy soniga mutanosib ravishda talabalar soni koeffitsiyentiga koʻpaytirish orqali hisoblanadi.
Bunda koeffitsiyentning boshlangʻich qiymati bir birlik etib belgilanadi hamda sirtqi va masofaviy taʼlim shakllaridagi har bir talaba uchun koeffitsiyentga 0,000016 birlik va boshqa shakllaridagi har bir talaba uchun koeffitsiyentga 0,00004 birlik qoʻshib boriladi.
11. Taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda bazaviy yigʻim miqdori taʼlim dasturlarining umumiy soniga mutanosib ravishda dasturlar soni koeffitsiyentiga koʻpaytirish orqali hisoblanadi.
Bunda koeffitsiyentning boshlangʻich qiymati bir birlik etib belgilanadi hamda har bir taʼlim dasturi uchun koeffitsiyentga 0,01 birlik qoʻshib boriladi.
Taʼlim dasturlarining umumiy sonini aniqlashda oʻrta maxsus taʼlim yoʻnalishlari, kasbiy taʼlimning kasb va mutaxassisliklari, bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari, magistratura mutaxassisliklari, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim ixtisosliklari hamda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining soni inobatga olinadi.
12. Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qarorida belgilangan arizalarni qabul qilish muddatlaridan tashqari boshqa muddatlarda ariza taqdim etilganda, Agentlik va taʼlim tashkiloti oʻrtasida tuziladigan shartnoma shartlariga muvofiq maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun belgilangan bazaviy yigʻim miqdoriga 1,5 oshiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi.
4-bob. Yakuniy qoida
13. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladilar.
Direktor B. YULDASHEV
Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi H. TURAXUJAYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV
Toshkent sh.,
2025-yil 24-dekabr,
2025-yil 9-dekabr
2025-yil 3-dekabr
2025-yil 28-noyabr
2025-yil 26-noyabr
2025-yil 25-noyabr
1-son