UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 30-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya Vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 30 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия Вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 декабря 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 December 2025 · Ministry and agency documents · Adliya Vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирининг

Буйруғи

НИЗОМ

ШАКЛЛАРИ

ШАКЛЛАРИ

Медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 30-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

статистика маълумотлари — медиаторлар томонидан мустақил тақдим этиладиган маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 1-иловасига келтирилган ҳисобот шаклларига мувофиқ бериладиган маълумотлар;

ҳисобот даври — календарь йил ҳисобидаги чораклик давр.

2. Медиаторлар томонидан статистика маълумотлари аввалги ҳисобот даври маълумотлари асосида ўсиб бориш тартибида тақдим этилади ҳамда календарь йилнинг бошидан янгидан бошланади.

3. Фаолият юритаётган медиаторлар томонидан статистика маълумотлари ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.

Медиатор Медиаторлар реестридан (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) чиқарилаётганда, у Реестрдан чиқарилгунига қадар амалга оширган фаолиятига оид статистика маълумотларини тақдим этади.

2-боб. Статистика маълумотларини тақдим қилиш ва умумлаштириш

4. Медиаторлар томонидан шакллантирилган статистика маълумотлари уларни Реестрга киритган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ҳар чорак учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади. Бунда, статистика маълумотлари медиатор томонидан қўлда имзо қўйилади ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Бунда, медиатор томонидан статистика маълумотлари киритилаётган вақтда тегишли катакчада кўрсаткич йўқ бўлган ҳолда ноль қиймати билан тўлдирилади.

5. Статистика маълумотларини тақдим этиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки ишланмайдиган байрам куни ёхуд бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, у ҳолда статистика маълумотларини тақдим этиш муддати кейинги иш кунига қадар узайтирилади.

6. Статистика маълумотларининг ҳар бир катакчасидаги кўрсаткич ушбу Низомнинг 1-иловасидаги ҳисобот шаклларида келтирилган ўлчов бирликларига мувофиқ кўрсатилади.

Бунда, медиатор томонидан статистика маълумотлари киритилаётган вақтда тегишли катакчада кўрсаткич йўқ бўлган ҳолда ноль қиймати билан тўлдирилади.

7. Медиатор томонидан статистика маълумотлари ишончли маълумотлар асосида тўлиқ тўлдирилган ва уларни мантиқий текшириш натижасида аниқланган хато ва (ёки) камчиликлар тўлиқ бартараф этилган бўлиши лозим.

8. Ҳудудий адлия органлари статистика маълумотларида хато ва (ёки) камчиликларнинг мавжудлигини аниқлаган ҳолатларда шу куннинг ўзида медиаторни мазкур хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида хабардор қилади ҳамда медиатор томонидан тузатилган статистика маълумотлари ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган тартибда тақдим этилишини назоратга қилади.

9. Медиаторлар ҳудудий адлия органларига статистика маълумотларини тақдим қилгандан сўнг, мазкур маълумотларда хато ва (ёки) камчиликларни аниқлаган ҳолатларда бу ҳақда ҳудудий адлия органларини шу куннинг ўзида хабардор қилади.

10. Медиаторлар статистика маълумотларида аниқланган хато ва (ёки) камчиликлар тўғрисида хабардор қилинганидан сўнг, уларни бартараф этиши ҳамда тузатилган статистик маълумотларни бир иш куни ичида ҳудудий адлия органларига тақдим этиши лозим.

11. Ҳудудий адлия органлари томонидан статистика маълумотлари ушбу Низомнинг 2-иловасидаги ҳисобот шаклларига мувофиқ умумлаштирилади ва ҳар бир ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳудудий адлия органлари томонидан тақдим этилган статистика маълумотларини умумлаштиради ва вазирликнинг расмий веб-сайтига ҳар бир ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай жойлаштиради.

3-боб. Якуний қоида

13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Медиаторлар томонидан тақдим этиладиган статистика ҳисоботи

20 __ йил _______________ ҳолатига Ҳисобот даври:____________________ 1-ҳисобот шакли Медиатор тўғрисидаги умумий маълумотлар Кўрсаткичнинг номи Сатр Маълумот Фамилияси, исми ва отасининг исми 1 Жинси 2 Ёши 3 Мутахассислиги (олий маълумотни тасдиқловчи диплом бўйича) 4 Медиация соҳасидаги ихтисослиги 5 Умумий иш стажи 6 Медиаторлик фаолиятидаги иш стажи 7 2-ҳисобот шакли Медиацияда кўриб чиқилган низоларга оид маълумотлар Кўрсаткичнинг номи Сатр Жами Шундан Ҳақ эвазига Бепул Медиация ишларининг умумий сони 1 Шундан (иш босқичи бўйича) Судга қадар амалга оширилган медиация 2 Суд жараёнида амалга оширилган медиация 3 Арбитраж ва ҳакамлик судларида ишни кўришда амалга оширилган медиация 4 Ижро этиш жараёнида амалга оширилган медиация 5 Шундан (иш тури бўйича) Иқтисодий ишларга оид низолар бўйича 6 Фуқаролик ишларига оид низолар бўйича 7 Оилавий низолар бўйича 8 Меҳнат низолари бўйича 9 Шундан (иш туркуми бўйича) Никоҳдан ажратиш бўйича низолар 10 Умумий мулкни бўлиш бўйича низолар 11 Алимент ундириш бўйича низолар 12 Уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш тўғрисидаги низолар 13 Боладан алоҳида яшайдиган отанинг (онанинг) ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича низолар 14 Қарз ундириш бўйича низолар 15 Кредит ундириш бўйича низолар 16 Ишга тиклаш бўйича низолар 17 Иш ҳақини ундириш бўйича низолар 18 Ушбу ҳисобот шаклининг 17-18-сатрларида назарда тутилмаган бошқа меҳнат низолари 19 Уй-жой билан боғлиқ низолар 20 Суғурта шартномаси бўйича юзага келадиган низолар 21 Ер низолари 22 Интеллектуал мулк бўйича низолар 23 Инвестициявий низолар 24 Битимлар бўйича низолар 25 Ушбу ҳисобот шаклининг 10 — 25-сатрларида назарда тутилмаган бошқа турдаги низолар 26 Шундан (медиация натижаси бўйича) Медиатив келишув тузилган 27 Медиатив келишув тузилмаган 28 Шундан (медиация тарафлари бўйича) Медиация жараёнида фақат Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахслар иштирок этган 29 Медиация жараёнида Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар иштирок этган 30 Медиация жараёнида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари иштирок этган 31 Медиация жараёнида Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари иштирок этган 32 Медиация жараёнида Ўзбекистон Республикасининг давлат органи (ташкилот, муассаса) иштирок этган 33 3-ҳисобот шакли Медиация жараёнларининг ўртача кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар Кўрсаткичнинг номи Сатр Маълумот Бир низони кўриб чиқишда медиацияга сарфланадиган ўртача вақт (ой, кун ва дақиқаларда кўрсатилади) 1 Медиацияда бир учрашув учун ўртача сарфланадиган вақт (соат ва дақиқада кўрсатилади) 2 Ўртача медиация харажати (медиатор ҳақи ва медиация жараёнида сарфланадиган барча харажатларнинг ўртача миқдори кўрсатилади) 3

Медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан умумлаштириладиган медиаторлар фаолиятига оид статистика ҳисоботи

________________________да медиаторлар фаолиятига оид статистика ҳисоботи (тегишли ҳудуд номи) _______________________________________________ 20___ йил _______________ ҳолатига Ҳисобот даври:____________________ 1-ҳисобот шакли Медиаторларга оид маълумотлар Кўрсаткичнинг номи Сатр Сон Медиаторлар сони 1 Жинси Эркаклар 2 Аёллар 3 Ёши 30 ёшгача бўлган 4 31 ёшдан 40 ёшгача бўлган 5 41 ёшдан 50 ёшгача бўлган 6 50 ёшдан ошган 7 Умумий иш стажи 1 йилгача 8 1 йилдан 3 йилгача 9 3 йилдан 5 йилгача 10 5 йилдан 10 йилгача 11 10 йил ва ундан ортиқ 12 Медиаторлик фаолиятидаги иш стажи 1 йилгача 13 1 йилдан 3 йилгача 14 3 йилдан 5 йилгача 15 5 йилдан ортиқ 16 Мутахассислиги (олий маълумотни тасдиқловчи диплом бўйича) Юриспруденция (ҳуқуқ) 17 Бизнес ва бошқарув 18 Педагогика ва (ёки) психология 19 Молия ва (ёки) иқтисодиёт 20 Санъат 21 Ижтимоий фанлар 22 Архитектура ва қурилиш 23 Муҳандислик иши 24 Филология 25 Ахборот технологиялари 26 17 — 26-сатрларда келтирилмаган бошқа соҳалар 27 2-ҳисобот шакли Медиацияда кўриб чиқилган низоларга оид маълумотлар Кўрсаткичнинг номи Сатр Жами Шундан Ҳақ эвазига Бепул Медиация ишларининг умумий сони (ҳисобот даврида) 1 Шундан (иш босқичи бўйича) Судга қадар амалга оширилган медиация 2 Суд жараёнида амалга оширилган медиация 3 Арбитраж ва ҳакамлик судларида ишни кўришда амалга оширилган медиация 4 Ижро этиш жараёнида амалга оширилган медиация 5 Шундан (иш тури бўйича) Иқтисодий ишларга оид низолар бўйича 6 Фуқаролик ишларига оид низолар бўйича 7 Оилавий низолар бўйича 8 Меҳнат низолари бўйича 9 Шундан (иш туркуми бўйича) Никоҳдан ажратиш бўйича низолар 10 Умумий мулкни бўлиш бўйича низолар 11 Алимент ундириш бўйича низолар 12 Уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш тўғрисидаги низолар 13 Боладан алоҳида яшайдиган отанинг (онанинг) ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича низолар 14 Қарз ундириш бўйича низолар 15 Кредит ундириш бўйича низолар 16 Ишга тиклаш бўйича низолар 17 Иш ҳақини ундириш бўйича низолар 18 Ушбу шаклнинг 17-18-сатрларида назарда тутилмаган бошқа меҳнат низолари 19 Уй-жой билан боғлиқ низолар 20 Суғурта шартномаси бўйича юзага келадиган низолар 21 Ер низолари 22 Интеллектуал мулк бўйича низолар 23 Инвестициявий низолар 24 Битимлар бўйича низолар 25 Ушбу шаклнинг 10 — 25-сатрларида назарда тутилмаган бошқа турдаги низолар 26 Шундан (медиация натижаси бўйича) Медиатив келишув тузилган 27 Медиатив келишув тузилмаган 28 Шундан (медиация тарафлари бўйича) Медиация жараёнида фақат Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахслар иштирок этган 29 Медиация жараёнида фақат Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар иштирок этган 30 Медиация жараёнида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари иштирок этган 31 Медиация жараёнида Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари иштирок этган 32 Медиация жараёнида Ўзбекистон Республикасининг давлат органи (ташкилот, муассаса) иштирок этган 33 3-ҳисобот шакли Медиация жараёнларининг ўртача кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар Кўрсаткичнинг номи Сатр Маълумот Бир низони кўриб чиқишда медиацияга сарфланадиган ўртача вақт (ой, кун ва дақиқаларда кўрсатилади) 1 Медиацияда бир учрашув учун ўртача сарфланадиган вақт (соат ва дақиқада кўрсатилади) 2 Ўртача медиация харажати (медиатор ҳақи ва медиация жараёнида сарфланадиган барча харажатларнинг ўртача миқдори кўрсатилади) 3

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 30 декабрь,

30-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3740/0006-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya Vazirining

Buyrugʻi

NIZOM

SHAKLLARI

SHAKLLARI

Mediatorlar tomonidan statistika maʼlumotlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Mediatsiya toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Mediatorlar tomonidan statistika maʼlumotlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 30-dekabrdagi 30-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Mediatorlar tomonidan statistika maʼlumotlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom mediatorlar tomonidan statistika maʼlumotlarini taqdim etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

statistika maʼlumotlari — mediatorlar tomonidan mustaqil taqdim etiladigan maʼlumotlar asosida ushbu Nizomning 1-ilovasiga keltirilgan hisobot shakllariga muvofiq beriladigan maʼlumotlar;

hisobot davri — kalendar yil hisobidagi choraklik davr.

2. Mediatorlar tomonidan statistika maʼlumotlari avvalgi hisobot davri maʼlumotlari asosida oʻsib borish tartibida taqdim etiladi hamda kalendar yilning boshidan yangidan boshlanadi.

3. Faoliyat yuritayotgan mediatorlar tomonidan statistika maʼlumotlari har bir hisobot davri uchun taqdim etiladi.

Mediator Mediatorlar reyestridan (bundan buyon matnda Reyestr deb yuritiladi) chiqarilayotganda, u Reyestrdan chiqarilguniga qadar amalga oshirgan faoliyatiga oid statistika maʼlumotlarini taqdim etadi.

2-bob. Statistika maʼlumotlarini taqdim qilish va umumlashtirish

4. Mediatorlar tomonidan shakllantirilgan statistika maʼlumotlari ularni Reyestrga kiritgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalariga (bundan buyon matnda hududiy adliya organlari deb yuritiladi) ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq har chorak uchun hisobot davridan keyingi oyning 5-sanasiga qadar yozma yoki elektron shaklda taqdim etiladi. Bunda, statistika maʼlumotlari mediator tomonidan qoʻlda imzo qoʻyiladi yoki elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi.

Bunda, mediator tomonidan statistika maʼlumotlari kiritilayotgan vaqtda tegishli katakchada koʻrsatkich yoʻq boʻlgan holda nol qiymati bilan toʻldiriladi.

5. Statistika maʼlumotlarini taqdim etish muddatining soʻnggi kuni dam olish yoki ishlanmaydigan bayram kuni yoxud boshqa ishlanmaydigan kunga toʻgʻri kelsa, u holda statistika maʼlumotlarini taqdim etish muddati keyingi ish kuniga qadar uzaytiriladi.

6. Statistika maʼlumotlarining har bir katakchasidagi koʻrsatkich ushbu Nizomning 1-ilovasidagi hisobot shakllarida keltirilgan oʻlchov birliklariga muvofiq koʻrsatiladi.

Bunda, mediator tomonidan statistika maʼlumotlari kiritilayotgan vaqtda tegishli katakchada koʻrsatkich yoʻq boʻlgan holda nol qiymati bilan toʻldiriladi.

7. Mediator tomonidan statistika maʼlumotlari ishonchli maʼlumotlar asosida toʻliq toʻldirilgan va ularni mantiqiy tekshirish natijasida aniqlangan xato va (yoki) kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgan boʻlishi lozim.

8. Hududiy adliya organlari statistika maʼlumotlarida xato va (yoki) kamchiliklarning mavjudligini aniqlagan holatlarda shu kunning oʻzida mediatorni mazkur xato va kamchiliklarni bartaraf etish haqida xabardor qiladi hamda mediator tomonidan tuzatilgan statistika maʼlumotlari ushbu Nizomning 10-bandida belgilangan tartibda taqdim etilishini nazoratga qiladi.

9. Mediatorlar hududiy adliya organlariga statistika maʼlumotlarini taqdim qilgandan soʻng, mazkur maʼlumotlarda xato va (yoki) kamchiliklarni aniqlagan holatlarda bu haqda hududiy adliya organlarini shu kunning oʻzida xabardor qiladi.

10. Mediatorlar statistika maʼlumotlarida aniqlangan xato va (yoki) kamchiliklar toʻgʻrisida xabardor qilinganidan soʻng, ularni bartaraf etishi hamda tuzatilgan statistik maʼlumotlarni bir ish kuni ichida hududiy adliya organlariga taqdim etishi lozim.

11. Hududiy adliya organlari tomonidan statistika maʼlumotlari ushbu Nizomning 2-ilovasidagi hisobot shakllariga muvofiq umumlashtiriladi va har bir hisobot davridan keyingi oyning 10-sanasidan kechiktirmay Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etiladi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi hududiy adliya organlari tomonidan taqdim etilgan statistika maʼlumotlarini umumlashtiradi va vazirlikning rasmiy veb-saytiga har bir hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasidan kechiktirmay joylashtiradi.

3-bob. Yakuniy qoida

13. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Mediatorlar tomonidan statistika maʼlumotlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Mediatorlar tomonidan taqdim etiladigan statistika hisoboti

20 __ yil _______________ holatiga Hisobot davri:____________________ 1-hisobot shakli Mediator toʻgʻrisidagi umumiy maʼlumotlar Koʻrsatkichning nomi Satr Maʼlumot Familiyasi, ismi va otasining ismi 1 Jinsi 2 Yoshi 3 Mutaxassisligi (oliy maʼlumotni tasdiqlovchi diplom boʻyicha) 4 Mediatsiya sohasidagi ixtisosligi 5 Umumiy ish staji 6 Mediatorlik faoliyatidagi ish staji 7 2-hisobot shakli Mediatsiyada koʻrib chiqilgan nizolarga oid maʼlumotlar Koʻrsatkichning nomi Satr Jami Shundan Haq evaziga Bepul Mediatsiya ishlarining umumiy soni 1 Shundan (ish bosqichi boʻyicha) Sudga qadar amalga oshirilgan mediatsiya 2 Sud jarayonida amalga oshirilgan mediatsiya 3 Arbitraj va hakamlik sudlarida ishni koʻrishda amalga oshirilgan mediatsiya 4 Ijro etish jarayonida amalga oshirilgan mediatsiya 5 Shundan (ish turi boʻyicha) Iqtisodiy ishlarga oid nizolar boʻyicha 6 Fuqarolik ishlariga oid nizolar boʻyicha 7 Oilaviy nizolar boʻyicha 8 Mehnat nizolari boʻyicha 9 Shundan (ish turkumi boʻyicha) Nikohdan ajratish boʻyicha nizolar 10 Umumiy mulkni boʻlish boʻyicha nizolar 11 Aliment undirish boʻyicha nizolar 12 Uyga kiritish, turar joydan foydalanish huquqini yoʻqotgan deb topish va koʻchirish toʻgʻrisidagi nizolar 13 Boladan alohida yashaydigan otaning (onaning) ota-onalik huquqlarini amalga oshirish boʻyicha nizolar 14 Qarz undirish boʻyicha nizolar 15 Kredit undirish boʻyicha nizolar 16 Ishga tiklash boʻyicha nizolar 17 Ish haqini undirish boʻyicha nizolar 18 Ushbu hisobot shaklining 17-18-satrlarida nazarda tutilmagan boshqa mehnat nizolari 19 Uy-joy bilan bogʻliq nizolar 20 Sugʻurta shartnomasi boʻyicha yuzaga keladigan nizolar 21 Yer nizolari 22 Intellektual mulk boʻyicha nizolar 23 Investitsiyaviy nizolar 24 Bitimlar boʻyicha nizolar 25 Ushbu hisobot shaklining 10 — 25-satrlarida nazarda tutilmagan boshqa turdagi nizolar 26 Shundan (mediatsiya natijasi boʻyicha) Mediativ kelishuv tuzilgan 27 Mediativ kelishuv tuzilmagan 28 Shundan (mediatsiya taraflari boʻyicha) Mediatsiya jarayonida faqat Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan jismoniy shaxslar ishtirok etgan 29 Mediatsiya jarayonida Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan jismoniy shaxslar ishtirok etgan 30 Mediatsiya jarayonida Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxslar yoki tadbirkorlik subyektlari ishtirok etgan 31 Mediatsiya jarayonida Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan yuridik shaxslar yoki tadbirkorlik subyektlari ishtirok etgan 32 Mediatsiya jarayonida Oʻzbekiston Respublikasining davlat organi (tashkilot, muassasa) ishtirok etgan 33 3-hisobot shakli Mediatsiya jarayonlarining oʻrtacha koʻrsatkichlari haqida maʼlumotlar Koʻrsatkichning nomi Satr Maʼlumot Bir nizoni koʻrib chiqishda mediatsiyaga sarflanadigan oʻrtacha vaqt (oy, kun va daqiqalarda koʻrsatiladi) 1 Mediatsiyada bir uchrashuv uchun oʻrtacha sarflanadigan vaqt (soat va daqiqada koʻrsatiladi) 2 Oʻrtacha mediatsiya xarajati (mediator haqi va mediatsiya jarayonida sarflanadigan barcha xarajatlarning oʻrtacha miqdori koʻrsatiladi) 3

Mediatorlar tomonidan statistika maʼlumotlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari tomonidan umumlashtiriladigan mediatorlar faoliyatiga oid statistika hisoboti

________________________da mediatorlar faoliyatiga oid statistika hisoboti (tegishli hudud nomi) _______________________________________________ 20___ yil _______________ holatiga Hisobot davri:____________________ 1-hisobot shakli Mediatorlarga oid maʼlumotlar Koʻrsatkichning nomi Satr Son Mediatorlar soni 1 Jinsi Erkaklar 2 Ayollar 3 Yoshi 30 yoshgacha boʻlgan 4 31 yoshdan 40 yoshgacha boʻlgan 5 41 yoshdan 50 yoshgacha boʻlgan 6 50 yoshdan oshgan 7 Umumiy ish staji 1 yilgacha 8 1 yildan 3 yilgacha 9 3 yildan 5 yilgacha 10 5 yildan 10 yilgacha 11 10 yil va undan ortiq 12 Mediatorlik faoliyatidagi ish staji 1 yilgacha 13 1 yildan 3 yilgacha 14 3 yildan 5 yilgacha 15 5 yildan ortiq 16 Mutaxassisligi (oliy maʼlumotni tasdiqlovchi diplom boʻyicha) Yurisprudensiya (huquq) 17 Biznes va boshqaruv 18 Pedagogika va (yoki) psixologiya 19 Moliya va (yoki) iqtisodiyot 20 Sanʼat 21 Ijtimoiy fanlar 22 Arxitektura va qurilish 23 Muhandislik ishi 24 Filologiya 25 Axborot texnologiyalari 26 17 — 26-satrlarda keltirilmagan boshqa sohalar 27 2-hisobot shakli Mediatsiyada koʻrib chiqilgan nizolarga oid maʼlumotlar Koʻrsatkichning nomi Satr Jami Shundan Haq evaziga Bepul Mediatsiya ishlarining umumiy soni (hisobot davrida) 1 Shundan (ish bosqichi boʻyicha) Sudga qadar amalga oshirilgan mediatsiya 2 Sud jarayonida amalga oshirilgan mediatsiya 3 Arbitraj va hakamlik sudlarida ishni koʻrishda amalga oshirilgan mediatsiya 4 Ijro etish jarayonida amalga oshirilgan mediatsiya 5 Shundan (ish turi boʻyicha) Iqtisodiy ishlarga oid nizolar boʻyicha 6 Fuqarolik ishlariga oid nizolar boʻyicha 7 Oilaviy nizolar boʻyicha 8 Mehnat nizolari boʻyicha 9 Shundan (ish turkumi boʻyicha) Nikohdan ajratish boʻyicha nizolar 10 Umumiy mulkni boʻlish boʻyicha nizolar 11 Aliment undirish boʻyicha nizolar 12 Uyga kiritish, turar joydan foydalanish huquqini yoʻqotgan deb topish va koʻchirish toʻgʻrisidagi nizolar 13 Boladan alohida yashaydigan otaning (onaning) ota-onalik huquqlarini amalga oshirish boʻyicha nizolar 14 Qarz undirish boʻyicha nizolar 15 Kredit undirish boʻyicha nizolar 16 Ishga tiklash boʻyicha nizolar 17 Ish haqini undirish boʻyicha nizolar 18 Ushbu shaklning 17-18-satrlarida nazarda tutilmagan boshqa mehnat nizolari 19 Uy-joy bilan bogʻliq nizolar 20 Sugʻurta shartnomasi boʻyicha yuzaga keladigan nizolar 21 Yer nizolari 22 Intellektual mulk boʻyicha nizolar 23 Investitsiyaviy nizolar 24 Bitimlar boʻyicha nizolar 25 Ushbu shaklning 10 — 25-satrlarida nazarda tutilmagan boshqa turdagi nizolar 26 Shundan (mediatsiya natijasi boʻyicha) Mediativ kelishuv tuzilgan 27 Mediativ kelishuv tuzilmagan 28 Shundan (mediatsiya taraflari boʻyicha) Mediatsiya jarayonida faqat Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan jismoniy shaxslar ishtirok etgan 29 Mediatsiya jarayonida faqat Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan jismoniy shaxslar ishtirok etgan 30 Mediatsiya jarayonida Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxslar yoki tadbirkorlik subyektlari ishtirok etgan 31 Mediatsiya jarayonida Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan yuridik shaxslar yoki tadbirkorlik subyektlari ishtirok etgan 32 Mediatsiya jarayonida Oʻzbekiston Respublikasining davlat organi (tashkilot, muassasa) ishtirok etgan 33 3-hisobot shakli Mediatsiya jarayonlarining oʻrtacha koʻrsatkichlari haqida maʼlumotlar Koʻrsatkichning nomi Satr Maʼlumot Bir nizoni koʻrib chiqishda mediatsiyaga sarflanadigan oʻrtacha vaqt (oy, kun va daqiqalarda koʻrsatiladi) 1 Mediatsiyada bir uchrashuv uchun oʻrtacha sarflanadigan vaqt (soat va daqiqada koʻrsatiladi) 2 Oʻrtacha mediatsiya xarajati (mediator haqi va mediatsiya jarayonida sarflanadigan barcha xarajatlarning oʻrtacha miqdori koʻrsatiladi) 3

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2025-yil 30-dekabr,

30-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.01.2026-y., 10/26/3740/0006-son)

lex.uz