📅 2025-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
СХеМАСИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомда :
а) 1-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-боб. Умумий қоидалар»;
б) 1-бандда:
биринчи хатбошидаги «меъёрий ҳужжатлар деб аталади» сўзлари « — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом мақсадлари учун идоралар деганда тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилган вазирлик ва идоралар, шу жумладан вазирлик ва идоралар бўйсунувидаги тегишли соҳада давлат сиёсатини юритиш ваколати берилган қўмита, агентлик ва инспекциялар ёхуд махсус ваколатли бошқа давлат органлари тушунилади»;
в) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2 1 . Мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;
фитосанитария талаблари;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари;
экологик нормалар ва қоидалар;
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар.
Ушбу банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топилади.
Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда ҳисобга олинади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади»;
д) 3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Бир нечта вазирлик ва идора қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этиш, қоида тариқасида, ҳужжатни тасдиқлаганлар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган органга юкланади»;
ж) 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўйиладиган талаблар»;
з) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга:
коррупция кўринишлари ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган;
амалдаги тартиб-таомилларни асоссиз мураккаблаштирадиган;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган;
жисмоний ва юридик шахсларга янги имтиёз ва жавобгарлик чораларини ҳамда асосланмаган қўшимча харажат ва тўловларни белгилайдиган;
янги турдаги солиқ ва йиғимларни, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этадиган;
ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутадиган ҳуқуқий нормалар киритилиши тақиқланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари талабларига мувофиқ тайёрланиши ва қабул қилиниши керак»;
и) 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирликлар ва идоралар ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган масалалар пайдо бўлган тақдирда, агар ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш ўз ваколатларига кирса, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилишлари керак. Адлия вазирлиги вазирликлар ва идораларга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги, уни ишлаб чиқиш муддати ҳақида тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бундан кўп муддат белгиланмаган бўлса, икки ойдан ошмаслиги керак»;
к) 7-банддаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 8-бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилардаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «меъёрий» ва «Меъёрий» сўзлари тегишлича «норматив-ҳуқуқий» ва «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 10-банддаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
о) 11-бандда:
биринчи хатбошидаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «меъёрий» ва «маълумотнома илова қилинади.» сўзлари тегишлича «норматив-ҳуқуқий» ва «маълумотнома;» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжат ва маълумотлар илова қилинади»;
п) 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
р) 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-боб. Ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби»;
с) 13-бандда:
биринчи хатбошидаги «меъёрий ҳужжатни олинган кундан бошлаб 30 кун» сўзлари «норматив-ҳуқуқий ҳужжатни олинган кундан бошлаб 20 кун» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
т) 14-банддаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
у) 15-бандда:
биринчи хатбошидаги «меъёрий» ва «II бўлимида» сўзлари тегишлича «норматив-ҳуқуқий» ва «2-бобида» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайта ишлаш (таҳрирлаш) орқали давлат рўйхатидан ўтказади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида;
қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлаштириш зарурати туғилганда;
ҳавола қилувчи нормалар қўлланишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги таъминланмаганда.
Қайта ишланган (таҳрирланган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказишга ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбари томонидан ёзма ёки электрон тизим орқали розилик берилган тақдирда йўл қўйилади»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «норматив» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
ф) 16-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлса, мазкур Низомнинг 2-боби талабларига жавоб бермаса, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлса ёхуд манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин»;
иккинчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рад этилган вақтдан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан уларни бекор қилиш учун алоҳида ҳужжат қабул қилиш талаб этилмайди»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
х) 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Якуний қоидалар»;
ц) 18-бандда:
биринчи хатбошидаги «норматив» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирликлар ва идоралар ушбу ҳолатда ўн кун муддатда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ўзгартириш ва қўшимчаларни Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдир. Ушбу қоида бажарилмаган тақдирда, Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқаришга ҳақлидир, бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади ҳамда давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган оқибатлар учун вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар ҳисобланади»;
учинчи хатбошидаги «Меъёрий» сўзи «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «меъёрий» ва «Меъёрий» сўзлари тегишлича «норматив-ҳуқуқий» ва «Норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
ч) 20-бандда:
биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Давлат рўйхатидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан улар расмий эълон қилингандан сўнг икки иш куни мобайнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда, уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда тегишлилигига кўра давлат органлари ва ташкилотларига юборилади.
Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари тегишлилигига кўра тарқатилишини таъминлаши шарт.
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) улар расман эълон қилингандан кейин бир иш кунидан кечикмай ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиришга мажбурдир»;
тўртинчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин;
ш) 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «меъёрий» сўзи «норматив-ҳуқуқий» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун). Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг меҳнат дафтарчасидан кўчирма «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида :
биринчи хатбошидаги «ва олий маълумот тўғрисидаги дипломлар нусхаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қатнашувчининг олий маълумот тўғрисидаги дипломлар маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низомнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Ҳар бир номзоднинг ҳужжатлари билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри комиссияларининг хулосалари ва қарорлари юборилади. Қарорда номзоднинг исми, фамилияси ва отасининг исми, фаолияти ва ижро маҳоратининг кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар, мукофотга тақдим этиш асослари кўрсатилади.
Ҳар бир номзод бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
репертуарлар рўйхати, видео-аудио альбомлари;
номзоднинг шахсий варақаси, таржимаи ҳоли, ижодий жараёндаги 2 дона фотосурати, танловларда қатнашганлиги ҳақидаги диплом ёки сертификат нусхаси (агар бўлса);
доимий ўқиш ёки иш жойидан берилган ва мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган ижодий тавсифнома;
оммавий ахборот воситаларида номзод ҳақида берилган кўрсатув ва эшиттиришлар ёки мақолалар нусхаси (агар бўлса).
Номзоднинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси, диплом маълумотлари, фотосурати ва ўқиш жойидан маълумотнома «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида :
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома илова қилинади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мухбирнинг паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари, диплом маълумотлари ва фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида:
а) 2-иловада:
1 , 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Магистратура босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида бутун ўқиш даврида барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиётган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан тайинланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар (кейинги ўринларда — талабгорлар) учун белгиланган квота (йигирма иккита) Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган танлов йўналишлари бўйича (ҳар бир танлов йўналишига биттадан стипендия ҳисобидан) тақсимланади.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси танловининг олий таълим муассасаси босқичи ҳар йили май — июль ойларида ўтказилади;
танловларнинг олий таълим муассасаси босқичи мазкур Низомга қатъий риоя қилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган муддатда ва тартибда ўтказилади;
олий таълим муассасалари томонидан талабгорлар ҳар бир танлов йўналиши бўйича биттадан тавсия этилиши мумкин.
3. Талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси қуйидаги мезонлар асосида тайинланади:
умумтаълим тайёргарлигини илмий-тадқиқот (ижодий ишлар) ишлари билан уйғунлаштириш;
йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш;
камида иккита эълон қилинган иш (асар)нинг мавжудлиги;
тилларни — давлат тилини ва битта хорижий тилни билиш (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат тилларидан ташқари), магистратура мутахассислиги хорижий тил бўлган тақдирда эса, қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади;
Ўзбекистон тарихини билиш.
Тилларни, ахборот технологияларини, Ўзбекистон тарихини билиш бўйича талаб даражалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади»;
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «синов дафтарчасидан кўчирма» сўзлари «транскрипт нусхаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 — 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясини тайинлаш учун стипендиатлар номзодларини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Илмий кенгашлар қарорлари вазирликлар ва муассасаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясини тайинлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тавсиянома юбориши учун асос ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги стипендияни тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни бир йилда бир марта кўриб чиқади. Бунда ҳужжатларни қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) муддати — 1 — 15 август, кўриб чиқиш муддати — 10 — 25 сентябрь этиб белгиланади.
Олий таълим муассасаси кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар олий таълим муассасасининг масъул ходими томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «my.edu.uz» электрон тизимига ҳар йили 1 — 15 август кунлари киритилади.
Бунда талабгорларнинг ҳужжатлари аслига тўғри эканлиги ҳамда «my.edu.uz» электрон тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши бўйича масъулият олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) зиммасига юкланади.
Талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг « НEMIS » — Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими орқали шакллантирилади.
7. Давлат олий таълим муассасалари талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳайъати қарори билан тайинланади.
Стипендия тайинланишидан аввал талабгорларнинг белгиланган мезонларга мувофиқ билим ва илмий (ижодий) тайёргарлиги кўриб чиқилади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар орасидан муносибларини танлаб олиш вазифаси юкланадиган махсус танлов комиссиясини;
талабгорларнинг таълим ва илмий (ижодий) тайёргарлиги даражасини баҳолаш мақсадида ишларни кўриб чиқиш учун йўналишлар бўйича экспертлар гуруҳларини тузади;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи, хорижий тиллар бўйича имтиҳон комиссияларини ташкил этади, тест топшириқларини ишлаб чиқади;
танлов комиссияси ва эксперт гуруҳларининг иш тартибини белгилайди;
танлов комиссияси мажлисларини ўтказиш муддатларини белгилайди;
талабгорлар эксперт гуруҳлари томонидан кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан норози бўлганда, уларнинг шикоятларини кўриб чиқиш бўйича 5 нафардан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси фаолиятини ташкил этади»;
қуйидаги мазмундаги 7 1 — 7 5 -бандлар билан тўлдирилсин:
«7 1 . Талабгорларнинг ҳужжатлари (кўрсаткичлари) эксперт гуруҳлари томонидан кўриб чиқилиб, мазкур Низомга иловага мувофиқ баҳолаш мезони асосида баҳоланади ва ҳар бир танлов йўналиши бўйича қайднома расмийлаштирилади.
Эксперт гуруҳи томонидан ҳар бир талабгорга қўйилган балл эксперт гуруҳи фаолияти якунлангандан сўнг 24 соат ичида «my.edu.uz» электрон тизими орқали талабгорга маълум қилинади.
7 2 . Эксперт гуруҳи томонидан қўйилган баллардан (ўз кўрсаткичлари бўйича) норози бўлган талабгорларга баҳолаш натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 48 соат ичида «my.edu.uz» электрон тизими орқали апелляция аризаси бериш имконияти яратилади.
Апелляция аризалари апелляция комиссияси томонидан аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда, уч кун ичида кўриб чиқилади.
Апелляция комиссияси аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Апелляция аризаларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси талабгорларнинг барча ҳужжатларини мазкур Низомга иловага мувофиқ баҳолаш мезони асосида ҳар томонлама ўрганади.
Апелляция комиссияси апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
қўйилган балларни ўзгартириш тўғрисида.
7 3 . Талабгорлар ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи, хорижий тиллар бўйича Агентликда (ҳудудлар бўйича) махсус тест синовлари топширадилар. Бунда:
тест синовлари бўйича ўтиш баллининг қуйи чегараси тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ҳисобланади;
тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан паст балл тўплаган ҳамда тест синовларига қатнашмаган талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига тавсия этилмайди;
Агентлик бир кун муддатда якуний қайдномаларни тест синовлари натижалари билан бирга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади.
7 4 . Талабгорларнинг тест синовлари натижалари ва эксперт гуруҳларининг баҳолаш натижалари умумлаштирилиб, уларнинг якуний баллари эълон қилинади.
Якуний баллар натижаларига кўра ҳар бир танлов йўналиши бўйича энг юқори балл тўплаган 3 нафар талабгор эксперт гуруҳларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси танловининг суҳбат босқичига тавсия этилади.
7 5 . Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси танловининг суҳбат босқичига тавсия этилган талабгорларга танлов комиссияси аъзолари томонидан қуйидаги мавзулар доирасида саволлар берилади:
мамлакатда ўз соҳасига оид амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти;
илмий-тадқиқот ишининг мазмуни, долзарблиги ва аҳамияти;
ўз мутахассислигига оид билимлар ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришларни хорижий тилда баён эта олиш кўникмаларининг мавжудлиги»;
8-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9 — 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳайъатининг қарори давлат олий таълим муассасаларининг талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақида буйруқ тайёрлаши учун асос бўлади.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси талабаларга бир ўқув йили учун (талабалар сафидан четлатилганда шу ойга қадар) 1 сентябрдан бошлаб белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилинган ҳолда тайинланади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига сазовор бўлган талабаларга «Президент стипендиясининг соҳиби» гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳайъати мажлисида тантанали равишда топширилади»;
12 ва 15-бандлардаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари» сўзлари тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Кундалик дарсларни ўзлаштирмайдиган, ўқув интизомини ва илмий одоб-ахлоқни бузган талабалар ўқув йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясидан тасарруфида талаба ўқиётган олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳайъати қарори билан маҳрум қилиниши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:
«Магистратура босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига ҳужжат топширган магистратура мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабгорларнинг кўрсаткичларини баҳолаш мезони
Т/р Кўрсаткичлар Қўйиладиган балл Изоҳ 1. Илмий-тадқиқот ишлари (илмий мақола, тезис ва бошқалар) 40 баллгача Талабгор томонидан мустақил танланган асосий 4 та илмий-тадқиқот иши инобатга олинади ва ҳар бири 10 баллгача баҳоланади. Қолган илмий-тадқиқот ишлари 10 баллгача Асосий танланган 4 та илмий-тадқиқот ишидан бошқа барча ишлари инобатга олинади ва жами 10 баллгача баҳоланади. 2. Эришган ютуқлари (Давлат мукофоти, халқаро ва республика фан олимпиадаси ҳамда кўрик-танловлар ғолиблиги, патент, ихтиролар ва бошқалар) 20 баллгача Талабгорнинг таҳсил олаётган мутахассислигига мослигига устуворлик берилади. 3. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Ўзбекистон тарихи, ахборот технологиялари, хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижалари 30 баллгача Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллга мутаносиб равишда ҳисобланади.
б) 3-иловада:
1-банднинг биринчи хатбошиси «таълим йўналишлари» сўзларидан кейин «кундузги таълим шакли» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-бандда:
учинчи хатбошидаги «(кейинги ўринларда — номли давлат стипендиялари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади. Бунда ушбу номли давлат стипендияси сони ҳар бир педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаси учун алоҳида биттадан белгиланади»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Келгуси ўқув йили учун Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Ислом Каримов, Бобур, Паҳлавон Маҳмуд, Абдулла Авлоний, Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари (кейинги ўринларда — номли давлат стипендиялари) сони жорий ўқув йили охирида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Бунда Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиаллари бўйича номли давлат стипендиялари сони Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ ҳар йили тасдиқланадиган танлов йўналишлари ва талабалар сонидан келиб чиқиб тақсимланади»;
4-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларида иштирок этадиган номзодларга (кейинги ўринларда — талабгорлар) қуйидаги талаблар белгиланади:»;
«а» кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тилларни — давлат тилини ва битта хорижий тилни билиш (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат тилларидан ташқари), бакалавриатдаги таълим йўналиши хорижий тил бўлган тақдирда эса, қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади. Бунда талабгорлар ушбу тиллар бўйича ўз билимлари даражасини аниқлаш учун ўқиш жойидаги тил кафедраларида махсус суҳбатдан ўтадилар;»;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларининг олий таълим муассасаси босқичи ҳар йили май — июль ойларида ўтказилади.
Танловларнинг олий таълим муассасаси босқичи мазкур Низомга қатъий риоя қилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишларининг хусусиятларини инобатга олиб тасдиқланган муддатда ва тартибда ўтказилади»;
5-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «синов дафтарчасидан кўчирма» сўзлари «транскрипт нусхаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Олий таълим муассасаси кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар олий таълим муассасасининг масъул ходими томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «my.edu.uz» электрон тизимига ҳар йили 1 — 15 август кунлари киритилади.
Бунда талабгорларнинг ҳужжатлари аслига тўғри эканлиги ҳамда «my.edu.uz» электрон тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши бўйича масъулият олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) зиммасига юкланади.
Талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг « НEMIS » — Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими орқали шакллантирилади»;
8-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 8 1 — 8 4 -бандлар билан тўлдирилсин:
«8 1 . Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
талабгорларни саралаш вазифаси юкланадиган танлов комиссияси фаолиятини ташкил этади;
талабгорларнинг таълим ва илмий (ижодий) тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида ишларни кўриб чиқиш учун экспертлар гуруҳларини тузади;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи, хорижий тиллар бўйича имтиҳон комиссияларини ташкил этади, тест топшириқларини ишлаб чиқади;
танлов комиссияси ва эксперт гуруҳларининг иш тартибини белгилайди;
танлов комиссияси мажлисларини ўтказиш муддатларини белгилайди;
талабгорлар эксперт гуруҳлари томонидан кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан норози бўлганда, уларнинг шикоятларини кўриб чиқиш бўйича 5 нафардан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси фаолиятини ташкил этади.
8 2 . Талабгорларнинг ҳужжатлари (кўрсаткичлари) эксперт гуруҳлари томонидан кўриб чиқилиб, мазкур Низомга иловага мувофиқ баҳолаш мезони асосида баҳоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳар бир номли давлат стипендиялари бўйича қайднома расмийлаштирилади.
Эксперт гуруҳи томонидан ҳар бир талабгорга қўйилган балл эксперт гуруҳи фаолияти якунлангандан сўнг 24 соат муддатда «my.edu.uz» электрон тизими орқали талабгорга маълум қилинади.
8 3 . Эксперт гуруҳи томонидан қўйилган баллардан (ўз кўрсаткичлари бўйича) норози бўлган талабгорларга баҳолаш натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 48 соат давомида «my.edu.uz» электрон тизими орқали апелляция аризаси бериш имконияти яратилади.
Апелляция аризалари апелляция комиссияси томонидан аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда, уч кун ичида кўриб чиқилади.
Апелляция комиссияси аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Апелляция аризаларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси талабгорларнинг барча ҳужжатларини мазкур Низомга иловага мувофиқ баҳолаш мезони асосида баҳолаш мезони асосида ҳар томонлама ўрганади.
Апелляция комиссияси апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдиради;
қўйилган балларни ўзгартиради.
8 4 . Талабгорлар ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи, хорижий тиллар бўйича Агентликда (ҳудудлар бўйича) махсус тест синовлари топширадилар. Бунда:
тест синовлари бўйича ўтиш баллининг қуйи чегараси тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ҳисобланади;
тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан паст балл тўплаган ҳамда тест синовларига қатнашмаган талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига тавсия этилмайди;
Агентлик бир кун муддатда якуний қайдномаларни тест синовлари натижалари билан бирга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади»;
9 — 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Талабгорларнинг тест синовлари натижалари ва эксперт гуруҳларининг баҳолаш натижалари умумлаштирилиб, уларнинг якуний баллари эълон қилинади.
Якуний баллар натижаларига кўра ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича ажратилган квоталар сонига мувофиқ энг юқори балл тўплаган талабгорлар рўйхати эксперт гуруҳларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиясига тавсия этиш учун танлов комиссияларига тақдим этилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари совриндорлари эксперт гуруҳларининг баённомалари асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ташкил этилган танлов комиссиялари қарорига асосан аниқланади.
11. Танлов комиссияларининг қабул қилинган қарорларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари совриндори бўлган талабалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
12. Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи олий таълим муассасаси ректори (филиал директори, ижрочи директори)нинг талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларини расмийлаштириши учун асос ҳисобланади.
Стипендиялар 1 сентябрдан бошлаб бир ўқув йили учун (талабалар сафидан четлатилганда шу ойга қадар) белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.
Номли давлат стипендиялари совриндори бўлган талабаларга муайян таълим босқичида номли давлат стипендиялари танловларида қайта иштирок этишига рухсат этилмайди»;
13-бандда:
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
14-банддаги «кириш имтиҳонларисиз» сўзлари «танловларсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:
«Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига ҳужжат топширган бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабгорларнинг кўрсаткичларини баҳолаш мезони
Т/р Кўрсаткичлар Қўйиладиган балл Изоҳ 1. Илмий-тадқиқот ишлари (илмий мақола, тезис ва бошқалар) 30 баллгача Талабгор томонидан мустақил танланган асосий 2 та илмий-тадқиқот иши инобатга олинади ва ҳар бири 15 баллгача баҳоланади* Қолган илмий-тадқиқот ишлари 10 баллгача Асосий танланган 2 та илмий-тадқиқот ишидан бошқа барча ишлари инобатга олинади ва жами 10 баллгача баҳоланади 2. Эришган ютуқлари (Давлат мукофоти, халқаро ва республика фан олимпиадаси ҳамда кўрик танловлар ғолиблиги, патент, ихтиролар ва бошқалар) 20 баллгача Талабгорнинг таҳсил олаётган мутахассислигига мослигига устуворлик берилади 3. Тил билиш сертификати (бакалавриат таълим йўналиши хорижий тил бўлган тақдирда, бошқа хорижий тилни билиш сертификати талаб этилади) 10 баллгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган миллий ва халқаро сертификатлар инобатга олинади. «B1» даражасидан паст даражалар ҳамда амал қилиш муддати ўтган сертификатлар инобатга олинмайди 4. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Ўзбекистон тарихи, ахборот технологиялари, хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижалари 30 баллгача Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллга мутаносиб равишда ҳисобланади
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг изоҳ қисмида :
а) 2-банднинг «б» кичик бандида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«суд томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида олдинги ҳуқуқ эгасининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи тикланган тақдирда, ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганда»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулида қизил тоифага киритилган оилаларнинг аъзоларига давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 25 фоизини, «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулида сариқ тоифага киритилган оилаларнинг аъзоларига, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно)».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 21-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда ариза берувчи хоҳишига кўра:»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича — Иқтисодиёт ва молия вазирлигига;
тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахснинг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда, автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича — ички ишлар органларига аризалар композит тарзда юборилиши мумкин.
Ариза берувчи хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақидаги гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин»;
бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг 5-позицияси «Амалга ошириладиган ҳаракатлар» устуни «субъектининг ўзига» сўзларидан кейин «(муассисига)» сўзи билан тўлдирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низомда :
а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ариза;
қисқача биографик маълумотнома;
клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун) тўғрисидаги диплом нусхаси;
нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Талабгорларнинг меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун) олий таълим муассасаси бакалаври ва магистратураси диплом маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
б) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ариза;
қисқача биографик маълумотнома;
фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Талабгорларнинг меҳнат дафтарчасининг нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун) ва олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 51-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек, мулкдор — юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда, автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг белгиланган намунадаги аризаси;
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.
Қуйидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади:
мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, мулкдор — юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки номланиши ўзгарганлиги;
рўйхат ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг хизматлари учун белгиланган миқдордаги тўловларни тўлаганлиги.
Юридик шахснинг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли, жисмоний шахснинг, шунингдек, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда, автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар композит тарзда юборилиши мумкин.
Бунда қайта рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган тартибда аниқланади.
Мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек мулкдор — юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома эса автомототранспорт воситаси эгаси ҳақида янги маълумотларни кўрсатган ҳолда алмаштирилади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат органига тақдим этади.
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги танловда иштирок этиш ҳақида ариза;
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришнинг батафсил таснифи;
нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (сертификатлар, ўтказилган текширишлар бўйича маълумотлар ва шу кабилар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.
Бунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома ҳамда махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси (агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этилса) «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Номзодлар Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;
Институт директори номига ёзилган ариза;
сўровнома, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари, меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси маълумотлари ва фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
Ҳужжатларга номзоднинг фаолияти давомидаги муайян ютуқларини (мукофотлари, ихтиро патентлари ва бошқа эришган ютуқларини) акс эттирувчи ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши мумкин.
Институтга ўқишга тавсия этишда номзодларнинг ўзига ва уларнинг ҳужжатларига нисбатан қўйилган талабларга қатъий риоя этиш, ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги бўйича масъулият тавсия этаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юкланади»;
б) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Номзодлар Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиниши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
иш жойидан тавсиянома;
Институт директори номига ёзилган ариза;
сўровнома, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Номзоднинг диплом маълумотлари, фотосурати ва паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар барча давлат таълим ташкилотлари томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни қабул комиссиясига тақдим этадилар:
ректор номига бакалавриат таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ариза;
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
паспорт нусхаси (16 ёшга тўлмаган шахслар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этади) (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (мавжуд бўлса) (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун).
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган абитуриентнинг умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатлари маълумотлари, паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси ва туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, фотосурати ва меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Магистратурага кириш учун Қабул комиссиясига номзодлар қуйидаги ҳужжатларни ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар тақдим этадилар:
идоравий комиссия қароридан кўчирма;
мутахассислиги кўрсатилган ҳолда Академия томонидан белгиланган шаклдаги ариза;
номзоднинг иш жойидан тавсифнома;
ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;
086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
ҳарбий мажбурият тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.
Қабул комиссиясига паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) ва ҳарбий мажбурият тўғрисидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилади.
Номзоднинг олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари, фотосурати ва меҳнат дафтарчасидан нусхаси ҳамда паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
б) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Қайта тайёрлаш дастурлари доирасида ўқиш учун номзодлар Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
мутахассислиги кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклдаги ариза;
номзод фаолият юритаётган иш жойидан тавсифнома;
ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;
086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
ҳарбий мажбурият тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.
Қабул комиссиясига паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) ва ҳарбий мажбурият тўғрисидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилади.
Номзоднинг олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари, фотосурати ва меҳнат дафтарчасидан нусхаси ҳамда паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Танлаб олишда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилади:
номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан академик лицей директори номига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;
номзоднинг ўқиш жойидан баҳолар табелининг нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси.
Номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, тиббий дафтарчаси (063 шакл) ва номзоднинг ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) паспортлари (идентификацияловчи ID-картаси) нусхалари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қабул комиссияси томонидан мустақил равишда олинади».
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорида :
а) 1-илованинг 69-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Тўловдан озод қилинадиган камбағал оила фарзандлари рўйхати «Камбағал оилалар реестри» ахборот модули орқали ва тегишли ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади»;
б) 3-илованинг 49-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Тўловдан озод қилинадиган камбағал оила фарзандлари рўйхати «Камбағал оилалар реестри» ахборот модули орқали ва тегишли ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги ота-оналар кенгашининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади».
18. Вазирлар Маҳкамасининг ««Халқ чолғулари ижрочилари», Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» ва Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари»я республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги 237-сон қарорида :
а) 1-илованинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар танлов бошланишидан ўттиз кун олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома;
танловда иштирок этиш учун ижро дастури.
Ижрочиларнинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), маълумот тўғрисидаги ҳужжат тўғрисидаги маълумотлари, ўқиш ва иш жойидан маълумотлар, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
б) 2-илованинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар танлов бошланишидан ўттиз кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
танловда иштирок этиш учун ижро дастури (асар ва мусиқа номи, саҳна либоси муаллифи ва балетмейстернинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда).
Ижрочиларнинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), маълумот тўғрисидаги ҳужжат тўғрисидаги маълумотлари, ўқиш ва иш жойидан маълумотлар, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
в) 3-илованинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар танлов бошланишидан ўттиз кун олдин Ўзбек миллий мақом санъати марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
танловда иштирок этиш учун ижро дастури.
Ижрочиларнинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), маълумот тўғрисидаги ҳужжат тўғрисидаги маълумотлари, ўқиш ва иш жойидан маълумотлар, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Номзодлар бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
билдирги (мутахассислик йўналиши кўрсатилган ҳолда);
ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг номзодга берган тавсифномаси (Божхона қўмитасининг раиси ўринбосарининг Божхона қўмитасининг марказий аппарати ходимига берган тавсифномаси);
ходимнинг маълумотнома-сўровномаси;
хорижий тилларни билиш даражаси бўйича камида В2 даражадаги халқаро сертификат нусхаси;
Номзодларнинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари ва фотосурати, хорижий тилларни билиш даражаси бўйича камида В2 даражадаги миллий сертификати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
Бунда номзодлар томонидан хорижий тилларни билиш даражаси бўйича тақдим этиладиган сертификатлар Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган бу турдаги сертификатларга қўйилган талабларга мос бўлиши лозим».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомда :
а) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан;
касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тан олинади»;
б) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидаги миқдорда тўлов ундирилади:
касбий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича электрон ариза юборишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;
олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича электрон ариза юборишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулининг сариқ тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи — учинчи хатбошиларида белгиланган тўловнинг 50 фоиз миқдорида, «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулининг қизил тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган тўловнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда, давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилади.
Ундирилган тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига талабгорларнинг ўзлари келиб мурожаат қилганда, ундирилган тўловнинг:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
қолган қисми — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига;
б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда, ундирилган тўловнинг:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
қолган қисми — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
7. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинади:
хорижий давлатларда умумий ўрта, касбий таълим ва малака ошириш таълимини олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ёки қўшма таълим дастурлари асосида фаолияти йўлга қўйилган хорижий таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
рўйхати ҳар йили Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим ташкилотлари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари (бунда талабгор таълимнинг бутун даврида мазкур рейтингга кирувчи олий таълим ташкилотида таълим олган бўлиши лозим);
хорижий олий таълим ташкилотларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг маблағлари (йўлланмалари) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
1992 йил 1 январгача хорижий таълим ташкилотларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари;
Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Nigher Education) тўлақонли аъзолари — ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар»;
в) 9 ва 15-бандлардаги тегишли келишикдаги «Давлат инспекцияси» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 10-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шунингдек, зарур ҳолларда ваколатли орган томонидан талабгордан у ўқиш даврида хорижий давлатда бўлганини асословчи ҳужжатлар (миграция ёки божхона ёзувлари, вақтинчалик яшаш гувоҳномаси ва бошқалар) сўраб олиниши мумкин»;
д) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат инспекцияси» сўзлари «Агентлик» сўзи билан, «таълим муассасалари» сўзлари «таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 16-бандда:
«тақдим этилмаган» сўзларидан кейин «, камчиликлари мавжуд бўлган» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Давлат инспекцияси» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
ж) 22-банддаги «Давлат инспекциясига» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Хорижий давлатларда касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни (кейинги ўринларда — хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар деб аталади) тан олиш учун Агентликда хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиш бўйича эксперт гуруҳлари ташкил этилади.
Ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган пайтдан бошлаб Агентлик томонидан бир иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текширилади. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, экспертиза учун бир иш кунидан кечиктирмасдан, махсус ахборот тизими орқали тегишли таълим соҳаси бўйича эксперт гуруҳи аъзосига юборилади»;
и) 24 — 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Эксперт гуруҳлари Агентлик директорининг буйруғи билан тегишли таълим соҳалари бўйича 7 кишидан кам бўлмаган таркибда ташкил этилади. Эксперт гуруҳлари таркибига вазирликлар ва идоралар тизимидаги ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари киритилади.
Эксперт гуруҳларининг таркиби ва уларнинг иш тартиби Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ белгиланади.
25. Эксперт гуруҳлари аъзолари ўн иш куни ичида талабгорларнинг ҳужжатларини хорижий давлатда эгалланган таълим стандартларининг ёки таълим дастурларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган давлат таълим стандартлари ва таълим дастурларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатни тан олишга қўйилган талабга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Эксперт гуруҳлари аъзолари ўзлари берган хулосаларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатни кўриб чиқиш якуни бўйича берилган хулосалар эксперт гуруҳи аъзоси томонидан махсус ахборот тизими орқали QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда Агентликка тақдим этилади.
26. Эксперт гуруҳи хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олишни рад этиш ҳақида хулоса берган тақдирда, Агентликнинг масъул ходими бир иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатни тан олишни рад этиш ҳақидаги хабарномани Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади»;
к) 27-бандда:
биринчи хатбошидаги «эксперт комиссияларининг» сўзлари «эксперт гуруҳи аъзосининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Давлат инспекциясидан» сўзлари «Агентликдан» сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «эксперт комиссиясига» сўзлари «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин;
л) 28 ва 47-бандлардаги тегишли келишикдаги «таълим муассасалари» сўзлари тегишли келишикдаги «таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Агентлик томонидан хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган таълим ташкилотининг ўша давлатда тан олинганлиги, хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат ушбу ҳужжатда кўрсатилган таълим ташкилоти томонидан берилганлиги текширилиши, зарур ҳолларда тегишли таълим ташкилоти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин»;
н) 32-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
о) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Эксперт гуруҳлари аъзоларига ҳамда эксперт гуруҳлари фаолиятига жалб этиладиган мутахассисларга Агентлик билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳар битта хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат экспертизаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида ҳақ тўланади»;
п) 34-банднинг иккинчи хатбошисидаги «таълим муассасаси» сўзлари «таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
р) 35-банддаги «Давлат инспекцияси» сўзлари «Агентлик» сўзи билан, «эксперт комиссиялари» сўзлари «эксперт гуруҳлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
с) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
а) хорижий давлатларда касбий маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ умумий ўрта ёки ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам бўлса;
б) хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда мазкур ҳужжатнинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);
в) маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;
г) олий таълим босқичларида:
бакалавриат бўйича Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида ўқиган ҳар бир ўқув йилига ўрта ҳисобда 60 дан кам кредит тўплаган бўлса, бунда ўқишнинг норматив муддати кундузги ва масофавий (Ўзбекистон Республикасида масофавий таълим шакли жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бундан мустасно) таълим шакли бўйича 3 йилдан, сиртқи таълим шакли бўйича эса тафовут Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан бир йилдан кўп бўлмаслиги лозим;
малака амалиёти учун ажратилган вақт Таълим соҳасига оид йўналишлар бўйича ўқув дастури учун ажратилган умумий ўқув юкламасининг 10 фоизидан, Соғлиқни сақлаш таълим соҳасига оид йўналишлар бўйича эса 6 фоизидан кам бўлса;
магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;
д) тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга тўғри келмаса.
Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Хорижий давлатлар таълим тизими асосида тўпланган кредитлар Европа таълим тизими бўйича тўпланиши лозим бўлган минимал кредит миқдорига (ҳар бир ўқув йили учун ўрта ҳисобда 60 кредитдан кам бўлмаган) қиёсланган ҳолда аниқланади»;
т) 38 ва 39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олиш учун ҳужжат топширган талабгорлар учун Агентлик томонидан тест синовлари ташкил этилади (хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳолатлар бундан мустасно).
Тест синовларининг ўтказилиш вақтлари ҳақидаги маълумот синовлар бошланишидан камида ўн кун олдин Агентликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Эксперт гуруҳи аъзосининг ижобий хулосасига эга бўлган талабгорлар Агентликнинг махсус ахборот дастури орқали тест синовида иштирок этиш муддати ва ҳудуди ҳамда тест синовини топшириш тилини (ўзбек, рус, инглиз) мустақил равишда танлайди.
39. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари бўйича эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган талабгорларга тест синовлари ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ариза берувчининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юборилади. Бунда хабарнома келиб тушган пайтдан бошлаб кўпи билан уч ой давомида тест синовларида иштирок этмаса, талабгорнинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича аризасини кўриб чиқиш рад этилади.
Бундай ҳолатда талабгор хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатни тан олиш бўйича тест синовида иштирок этиш учун сўровнома тўлдирган ҳолда белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин»;
у) қуйидаги мазмундаги 41 1 -банд билан тўлдирилсин:
«41 1 . Қуйидаги ҳолатлар талабгорни тест синовлари жараёнидан четлаштирилиб, унинг тест синови натижасини инобатга олмасликка ҳамда хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатини кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини рад этишга ва амалга оширилган тўлов қайтарилмаслигига асос бўлади:
тест синовлари ўтказиладиган бинога микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, мобил телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кирса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса»;
ф) 42-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Талабгорлар тест синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилганда, уларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари эксперт гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилмайди.
Тест синовларини қайта топшириш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади»;
х) 43-бандда:
иккинчи хатбошидаги «эксперт комиссиясининг» сўзлари «эксперт гуруҳининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Давлат инспекциясига» сўзлари «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Давлат инспекцияси бошлиғининг» сўзлари «Агентлик директорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «эксперт комиссиялари» сўзлари «эксперт гуруҳлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ч) 44-банднинг биринчи хатбошисидаги «Эксперт комиссиялари» ва «Давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари тегишлича «Эксперт гуруҳлари» ва «Агентлик директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
ш) 45-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Агентлик директорининг хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома бериш ҳақидаги буйруғига асосан тегишли гувоҳномалар тайёрланади ҳамда Агентлик масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда тасдиқланиб, уч иш куни ичида тегишлилигига кўра Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборилади»;
э) 46-банддаги «Давлат инспекцияси» сўзлари «Агентлик» сўзи билан, «таълим муассасасига» сўзлари «таълим ташкилотига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ю) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Ҳудудий бошқармалар ва Агентлик хорижий давлатлар томонидан тан олинган хорижий таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаб қўйиш чораларини кўрадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг умумий ўрта, ўрта, касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни олишда ҳудудий бошқармалар ва Агентликка кўмаклашади»;
я) 52-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат инспекцияси» сўзлари «Агентлик» сўзи билан, «эксперт комиссиялари» сўзлари «эксперт гуруҳлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
я 1 ) 53 ва 54-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар реестри Агентликнинг «Агентлик томонидан тақдим қилинадиган сертификатларнинг маълумотлар базасини яратиш тизими»да юритилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий давлатларда таълим олиш бўйича маълумотнома ёки гувоҳнома берилган жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда марказий маълумотлар базаларидаги маълумотлардан фойдаланиш бўйича «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига интеграция қилинишини таъминлайди.
54. Давлат хизматлари марказлари, Рақамли технологиялар вазирлиги, ҳудудий бошқармалар ва Агентлик талабгорлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши лозим»;
я 2 ) қуйидаги мазмундаги 55-банд билан тўлдирилсин:
«55. 1992 йил 1 январгача бўлган муддатда хорижий давлатда таълим олган фуқаролар таълим тўғрисидаги маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига киритиш учун Агентликка хорижий давлатда таълим олганлик ҳақида уларга берилган ҳужжат, унга илова ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги давлат тилига таржима қилинган нусхаларини илова қилган ҳолда, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Агентлик зарур ҳолларда, тақдим этилган ҳужжат ҳақида аниқлаштирувчи маълумотларни олиш учун хорижий давлатдаги ваколатли ташкилотга сўровнома юбориши мумкин.
Агентлик мурожаатни ўрганиб чиқиб, хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига киритиш чораларини кўради ҳамда бу ҳақида мурожаат этувчига ёзма равишда жавоб юборади»;
я 3 ) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддат I. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш 1-босқич Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс, Давлат хизматлари марказлари 1. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади. Заруратга кўра 2. Талабгорлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборади. Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда: а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссияларга тақдим этади; б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади; в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади. Бир иш кунида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ёки тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборади. Бир иш кунида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этилган комиссияларнинг тегишли хулосасига кўра: а) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга маълумотнома бериш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруқларини қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги маълумотномани тайёрлайди; б) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарномани тайёрлайди; в) тегишли маълумотнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади. Бир иш кунида 5-босқич Давлат хизматлари марказлари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган маълумотномаларни талабгорга юборади. Бир иш кунида II. Хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш 1-босқич Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс, давлат хизматлари марказлари 1. Хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади. Заруратга кўра 2. Ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол 2-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда: а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларига тақдим этади; б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади; в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади. Бир иш кунида 3-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари Хорижий давлатда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ўн иш кунида 4-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларининг тегишли хулосасига кўра: а) хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғини қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди; б) хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарнома тайёрлайди; в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади. Беш иш кунида 5-босқич Давлат хизматлари марказлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади. Бир иш кунида III. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш 1-босқич Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс, давлат хизматлари марказлари Заруратга кўра 1. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади. 2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ҳужжатлар топширилган заҳоти 2-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда: а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларига тақдим этади; б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади; в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади. Бир иш кунида 3-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича: а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва тан олиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади; б) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижасида талабгорни тест синовларига тавсия этади; в) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ўн иш кунида 4-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳининг хулосаси асосида: а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатлар бўйича — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида буйруқни қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди; Беш иш кунида б) эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда — талабгорларни тест синовларидан ўтказади; Тасдиқланган жадвал асосида в) эксперт гуруҳлари томонидан салбий хулоса берилган тақдирда — хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборади. Бир иш кунида 5-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Тест синовлари натижаларига кўра: а) етарли балл тўплай олмаган талабгорларга — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олишни рад этади ва бу ҳақида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга хабарнома юборади; Бир иш кунида б) тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида буйруқ қабул қилади ҳамда гувоҳномани Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади. Уч иш кунида 6-босқич Давлат хизматлари марказлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади. Бир иш кунида IV. Хорижий давлатларда малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш 1-босқич Талабгор, Давлат хизматлари марказлари 1. Хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади. Заруратга кўра 2. Ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол 2-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда: а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳларига тақдим этади; б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади; в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади. Бир иш кунида 3-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари Хорижий давлатда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ўн иш кунида 4-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳларининг тегишли хулосасига кўра: а) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғини қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди; б) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақида тегишли хабарнома тайёрлайди; в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади. Беш иш кунида 5-босқич Давлат хизматлари марказлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади. Уч иш кунида » ;
я 4 ) 3 , 4 , 5 ва 6-иловалардаги гувоҳномалар шаклларида:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари «Агентлик директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида :
а) 2-илованинг 6-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Суд томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида олдинги ҳуқуқ эгасининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи тикланган тақдирда, ушбу ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди»;
б) 3-илованинг 22-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Вояга етмаган шахс кўчмас мулк мулкдори бўлганда далолатномани унинг номидан ота-онаси, шунингдек, ота-онаси бўлмаган ҳолатларда васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа қонуний вакил (васий ёки ҳомий) томонидан тасдиқланади.
Бунда вояга етмаган шахснинг ота-онаси, васий ёки ҳомийси ҳақидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси воситасида аниқланади.
Вояга етмаган шахснинг васий ёки ҳомийси ҳақидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси воситасида аниқланмаган тақдирда, манфаатдор шахс вояга етмаган шахсга нисбатан васий ёки ҳомий эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига тақдим этади ва далолатномани тасдиқлайди».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди тўртинчи хатбошисидаги «экспертиза хулосаси» сўзлари «экспертиза хулосасининг рақами ва санаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) номи «Ёш олимларни етакчи хорижий» сўзларидан кейин «олий таълим ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-бандда:
иккинчи хатбоши «тавсия этиладиган» сўзларидан кейин «, илмий ва инновацион фаолият турлари билан шуғулланадиган шахсларга бериладиган шахсий идентификация рақамига эга бўлган» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлигининг коллегиал органи» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташаббусига кўра илм-фан соҳасида етакчи хорижий» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббусига кўра илм-фан соҳасида етакчи хорижий олий таълим ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
« буюртмачи — олий таълим ва илмий, шунингдек, инновацион соҳада фаолият юритадиган юридик шахс;
қабул қилувчи ташкилот — танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар стажировкага юбориладиган хорижий илмий муассаса ёки таълим ташкилоти;
махсус ахборот тизими — танловлар ва стажировкаларни ташкил этишнинг барча жараёнларида ахборотларнинг электрон шаклда алмашинувини таъминлайдиган комплекс — дастурий маҳсулот»;
в) қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Агентлик Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, қабул қилинган стратегиялари ҳамда устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Ташқи ишлар вазирлиги ва соҳа бўйича фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар орқали ҳамкорлик ўрнатиладиган қабул қилувчи ташкилотлар сонини кўпайтириш чораларини кўради»;
г) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Стажировка ўташга юбориш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) даврий равишда, календарь йилида камида бир маротаба 1 июлга қадар танлов эълон қилади.
Ҳужжатлар танлов эълон қилинган санадан бошлаб, камида бир ой давомида махсус ахборот тизими орқали қабул қилинади.
Ёш олимларни қабул қилувчи ташкилотларга стажировкаларга юбориш бўйича танловларни ташкил этиш, ўтказиш, саралаш ва молиялаштириш Агентлик ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан биргаликда амалга оширилади.
4. Стажировка якка тартибда ёки жамоавий шаклда бир ойдан олти ойгача бўлган муддатда ташкил этилиши мумкин.
Бир ойдан кам (15 календарь кундан кам бўлмаган) бўлган муддатга стажировка ўташга махсус эксперт гуруҳи хулосаси асосида маъқулланган тақдирда юборилади.
Стажировканинг шакли танловнинг эълон матнида кўрсатилади»;
д) қуйидаги мазмундаги 4 1 , 4 2 ва 4 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«4 1 . Жамоавий стажировка қабул қилувчи ташкилот билан эришилган дастлабки келишувга мувофиқ ўтказилади.
Дастлабки келишув Вазирлик, Агентлик ва Жамғарма томонидан қабул қилувчи ташкилот ўртасида стажировкани ташкил этишни назарда тутувчи икки ва кўп томонлама ҳужжатни имзолаш орқали амалга оширилади.
4 2 . Якка тартибдаги стажировка буюртмачи ва қабул қилувчи ташкилот ўртасида эришилган дастлабки келишув асосида танлов натижаларига кўра ўтказилади.
4 3 . Стажировканинг бошланиш вақти танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир календарь йилдан ошиб кетмаслиги лозим.
Белгиланган муддатда стажировка ўташ бошланмаган тақдирда, илмий стажировка бекор қилинган деб ҳисобланади.»;
е) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирлик» ва «Вазирликнинг расмий веб-сайтига» сўзлари тегишлича «Агентлик» ва «Агентликнинг расмий веб-сайти ва махсус ахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 10-банднинг бешинчи хатбошисидаги «боғланиш учун масъул ходимлар телефони ва электрон почта манзили» сўзлари «стажировка шакли ва йўналишлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Буюртмачилар стажировка ўташга тавсия этилган номзодлар тўғрисида Агентликка қуйидаги маълумот (ҳужжат)ларни тақдим этадилар:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги стажировка режаси;
буюртмачиларнинг коллегиал органи (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин) қароридан кўчирма;
якка тартибдаги стажировкалар бўйича эълон қилинган танловда иштирок этиш учун номзод томонидан қўшимча равишда қабул қилувчи ташкилотнинг розилик (таклифнома) хати ва дастлабки келишув бўйича ҳужжат нусхаси ҳамда стажировка даврида амалга ошириладиган ишлар дастури тақдим этилади;
илмий даражаси (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;
стажировканинг мақсадга мувофиқлиги, асосий вазифалари, кутилаётган натижалари ҳамда илмий фаолиятига таъсирини асословчи таҳлилий маълумотлар баён этилган асоснома;
хорижий тиллардан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар, муддати ўтган ҳужжатлар бундан мустасно), агар мавжуд бўлса.
Номзодларнинг фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси, олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом маълумотлари ва фотосурати, хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий сертификати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
и) 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 15 ва 29-бандларнинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 32 , 47 ва 49-бандлардаги тегишли келишикдаги «Вазирлик» сўзи тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
к) 13-банддаги «чоп этилган шаклда Вазирликка тақдим этадилар ёки электрон шаклда Вазирликнинг электрон почта манзилига юборилади» сўзлари «махсус ахборот тизим орқали Агентликка тақдим этадилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 16-банд ва 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «инновацион ривожланиш вазирининг» сўзлари «Агентлик директорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 17-банддаги «вазир ўринбосари даражасидаги раҳбарга» сўзлари «Агентлик директорига» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 28-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «Вазирлик веб-сайтида» сўзлари «Агентлик веб-сайти ва махсус ахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Танлов шартларига мувофиқ номзодлар камида 3 кун олдин махсус ахборот тизими орқали танловнинг кейинги босқичига ўтганлиги, суҳбат ўтказилиш вақти ва манзили ҳақида хабардор қилинади»;
бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
о) 31-банддаги «Вазирликнинг расмий веб-сайтида» сўзлари «Агентликнинг расмий веб-сайти ва махсус ахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
п) 37-банддаги «Вазирлик» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
р) 46-банддаги «қоғоз ва электрон шаклда Вазирликка» сўзлари «махсус ахборот тизими орқали Агентликка» сўзлари билан алмаштирилсин;
с) 50-банддаги «ўртача иш ҳақи» сўзлари «стипендия ёки ўртача иш ҳақи» сўзлари билан алмаштирилсин;
т) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида танловларни ташкил этиш, ўтказиш, саралаш, молиялаштириш ва стажировка якуни бўйича ҳисобот тақдим этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инновацион ривожланиш агентлиги (Агентлик) Республикадаги ёш олимларни стажировкаларга юбориш бўйича Агентлик веб-сайти ва махсус ахборот тизимида танлов тўғрисида эълон жойлаштиради. Танлов бошланишидан камида бир ой олдин 2-босқич Юборувчи ташкилотлар 1. Номзодлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки саралаш танловини ўтказади. 2. Номзодлар тўғрисида маълумот ва ҳужжатларни йўлланма хати билан махсус ахборот тизими орқали Агентликка тақдим этади. Танловда белгиланган муддатда 3-босқич Агентлик Номзодларни саралаб олиш учун Агентлик ҳузурида Махсус эксперт гуруҳини тузади. Ҳар йили январь ойида 4-босқич Махсус эксперт гуруҳи Номзодларнинг саралаш танлов босқичларини ўтказиб, якуний хулосани Агентликка тақдим этади. Камида бир ой муддатда 5-босқич Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгаши Ғолиб номзодлар стажировкасини молиялаштириш мақсадида Жамғарма Кузатув кенгашининг тегишли қарорини қабул қилади. Агентлик йўлланма хати киритилгандан сўнг камида бир ой муддатда 6-босқич Агентлик Танлов ғолибларини Агентликнинг расмий веб-сайти ва махсус ахборот тизимида эълон қилади. 5-босқич якунлангандан сўнг камида ўн кун муддатда 7-босқич Юборувчи ташкилотлар Стажировка якуни бўйича молиявий ва илмий ҳисоботлар тақдим этади. Молиявий ҳисобот: стажировка ўтаб келган кундан ўн иш кунида; Илмий ҳисобот: коллегиал орган қарори чиққан кундан ўн иш кунида ».
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида :
а) бешинчи хатбошидаги «тасдиқловчи» сўзи «белгиловчи» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар уларни қабул қилган давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши, ҳужжатни қабул қилган орган ҳужжатни давлат архивига топширган тақдирда, давлат архивлари томонидан тасдиқланган бўлиши шарт (юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжатлар бундан мустасно)»;
в) олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Малака ошириш курсларида қатнашиш учун онлайн тарзда ёки бевосита малака ошириш ташкилотига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари;
Бунда ҳужжатлар онлайн тарзда малака ошириш ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ёки махсус электрон дастурлар орқали топширилади.
Тингловчиларнинг паспорти, идентификацияловчи ID-картаси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари, олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари, фотосурати, шартнома шартларига мувофиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
б) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Кадастр агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
малака ошириш курсида ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома.
Талабгорларнинг паспорти, идентификацияловчи ID-картаси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари, олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёхуд геодезия ва картография соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди».
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Университетга ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан тегишли ҳудудий органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ариза (билдирги);
чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;
таржимаи ҳол;
анкета;
хизматни ўташ жойидан (агар хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома;
ота-онасининг Университетга ўқишга киришига розилик хати;
хорижий тилларни билиш даражаси бўйича камида В2 даражадаги халқаро сертификат нусхаси (агар мавжуд бўлса).
«Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш» таълим йўналишига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар чет тилини билиш даражаси ҳақидаги халқаро тан олинган дастурлар — IELTS бўйича 5.5 балл ва ундан юқори, TOEFL бўйича 72 балл ва ундан юқори, TestDaF бўйича ТDN3 ва ундан юқори, DELF B2 ва ундан юқори сертификат ёки давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлганда, Университетга ўқишга кириш бўйича танловда иштирок этадилар.
Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ҳудудий органлар томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;
ўқиш ёки иш жойидан (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) маълумотнома;
чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат ва университетга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар нусхаси.
Университетга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади»;
б) 80-бандда:
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбошидаги «миллий ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Номзодларнинг олий маълумот тўғрисидаги диплом (иловаси билан) ёки дипломдан кўчирмаси (Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
в) 113-бандда:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Номзоднинг олий маълумот тўғрисидаги дипломининг асли (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унинг иловаси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарорида :
а) 4-бандда:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда:»;
в) 1-иловада:
4-бандда:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
30-бандда:
«а» кичик бандда:
учинчи хатбошидаги «20» рақами «18» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича йиғим Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича йиғим Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги махсус ҳисобварағига ўтказилади ҳамда қуйидаги тартибда тақсимланади:
60 фоизи — тегишлилиги бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳисобварағига».
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандида:
бешинчи — саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Офферентларнинг танловга таклифлар тақдим қилинганда, кафолат сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридаги маблағ танлов ташкилотчисининг махсус жамғармасига йўналтирилгани, танловда иштирок этиш учун таъминот суммаси тўлангани ва агар танловда кўрсатилган ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, тегишли лицензияси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :
а) 14-илова 5-позициясининг учинчи устуни «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни мустақил тарзда ўзи олади:
ветеринария мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумот»;
б) 18-иловада:
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида»;
8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий тартибда — 7 иш куни;
тезлаштирилган тартибда — 4 иш куни»;
в) 19-иловада:
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида»;
8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий тартибда — 10 иш куни;
тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни»;
г) 20-иловада:
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида»;
8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий тартибда — 14 иш куни.
тезлаштирилган тартибда — 10 иш куни»;
д) 21-иловада:
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида»;
8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий тартибда — 7 иш куни;
тезлаштирилган тартибда — 3 иш куни»;
е) 23-илова 5-позициясининг учинчи устуни «и» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«и) лицензияловчи орган диний фанларни ўқитувчи шахсларнинг диний маълумоти тўғрисидаги маълумотларни мустақил тарзда ўзи олади».
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 26-иловада :
а) 6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида»;
б) 8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий тартибда — 10 кун;
тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни».
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :
а) 11-илованинг 10-позицияси учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида хабарнома юборган шахслар томонидан пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилиши талаб этилмайди»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 19-илованинг 10-позицияси учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборган шахслар томонидан пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилиши талаб этилмайди»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 33-илованинг 11-позицияси учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Пиво маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчилар томонидан фақат пиво маҳсулотларини чакана савдо қилиш учун қўшимча равишда алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш учун хабарнома юборилиши талаб этилмайди»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорида :
а) 1-иловада:
39-бандда:
«а» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «экспертиза хулосаси» сўзлари «экспертиза хулосасининг рақами ва санаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «экспертиза хулосаси» сўзлари «экспертиза хулосасининг рақами ва санаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 12-илова 5-позициясининг учинчи устуни 1-бандида:
«а» кичик банддаги «экспертиза хулосаси» сўзлари «экспертиза хулосасининг рақами ва санаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «экспертиза хулосаси» сўзлари «экспертиза хулосасининг рақами ва санаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
32-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «экспертиза хулосаси» сўзлари «экспертиза хулосасининг рақами ва санаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 5-илова 5-позициясининг учинчи устуни 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «экспертиза хулосаси» сўзлари «экспертиза хулосасининг рақами ва санаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVO HN OMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasining amal qilish muddati I. Litsenziat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Litsenziatning nomi: 2. Pochta manzili: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. KTUT kodi: 5. STIR: 6. IFUT kodi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: II. Litsenziar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Litsenziarning nomi: 2. Pochta manzili: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. KTUT kodi: 5. STIR: 6. IFUT kodi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 8. Franshiza obyekti: Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: QR-kod » .
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 162-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ходим ва ҳарбий хизматчи хизмат вақтида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тан жароҳати олганда, унга тўланадиган бир марталик нафақа миқдори мазкур Низомнинг 189-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Бунда ходим ва ҳарбий хизматчи хизмат вақтида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тан жароҳати олганда, унга тўланадиган бир марталик нафақа миқдори тан жароҳатининг оғирлик даражасига қараб, ушбу бандда кўрсатилган тегишли бир марталик нафақа миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим».
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорида :
а) 1-илованинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат ташкилотининг номи ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Давлат ташкилоти хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин»;
б) 2-иловада:
4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Юридик шахслар бирлашмаларининг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Юридик шахслар бирлашмалари хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин»;
11-бандда:
«2 иш куни давомида» сўзларидан кейин «(тезлаштирилган тартибда 4 иш соати)» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Тезлаштирилган тартибда берилган сўровномаларни кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ушбу йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари маркази орқали бевосита ўзи мурожаат қилганда:
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) Тизим орқали мурожаат этганда:
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
1-илованинг «3-босқич» позицияси «Бажариш муддатлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2 иш куни (тезлаштирилган тартибда 4 иш соати) мобайнида»;
2-илова қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:
« Сўровномани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш: Ҳа Йўқ » ;
в) 3-иловада:
4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Адвокатлик тузилмасининг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Адвокатлик тузилмаси хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга Тизим орқали электрон равишда юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб:
1 иш куни (тезлаштирилган тартибда 1 иш соати) мобайнида муассисларнинг лицензиялари ва адвокат мақомига эга бўлмаган муассислар малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаларидан ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали сўраб олади. Бунда ушбу ташкилотлар маълумотнинг 1 иш куни (тезлаштирилган тартибда 2 иш соати) ичида тақдим этилиши учун масъул бўлади;
4 иш куни (тезлаштирилган тартибда 4 иш соати) давомида ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги жиҳатидан кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) ёки мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
Тезлаштирилган тартибда берилган сўровномаларни кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ушбу йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
1-иловада:
«3-босқич» позициясининг «Тадбирлар» ва «Бажариш муддатлари» устунлари «1 иш куни» сўзларидан кейин «(тезлаштирилган тартибда 1 иш соати)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«4-босқич» позициясининг «Бажариш муддатлари» устуни «4 иш куни» сўзларидан кейин «(тезлаштирилган тартибда 4 иш соати)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-илова қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:
« Сўровномани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш: Ҳа Йўқ » ;
г) 4-илованинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ширкатнинг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Ширкат хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин».
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарорида :
а) 2-илованинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Магистратурага ўқишга қабул қилиш учун номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
ташқи номзодлар учун — чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги халқаро сертификатларнинг электрон нусхаси (ички номзодлар учун мавжуд бўлганда);
ваколатли давлат органлари ходимлари учун — номзоднинг бевосита раҳбари томонидан имзоланган тавсиянома ва маълумотнома-объективка.
Номзодларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси, олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари ҳамда чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
б) 3-иловада:
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар Академияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
қисқача биографик маълумотнома;
тегишли халқаро сертификатнинг нусхаси;
нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Талабгорларнинг олий таълим муассасаси бакалавр ва магистратураси диплом маълумотлари, миллий сертификати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
18-бандда:
учинчи хатбошидаги «олий маълумот,» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгорларнинг олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарорида :
а) 1-иловада:
18-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда техникага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома (электрон онлайн-аукцион баённомаси) «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
30-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда техникага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома (электрон онлайн-аукцион баённомаси) «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
б) 6-иловада:
26-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тиббий маълумотномаси (083-шакл)».
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида :
а) қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:
«12 1 . Жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган санаси ўзгарган, шу жумладан, никоҳ қайд этилганлиги ёки никоҳдан ажралганлиги муносабати билан фамилияси ўзгарган тақдирда, гербли гувоҳномаларни расмийлаштириш билан бир вақтда жисмоний шахсга янги идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштириш бўйича ариза-анкеталар ФҲДЁ органи томонидан жисмоний шахснинг розилиги асосида композит шаклда ваколатли органларга юборилади.
Жисмоний шахснинг номидан янги идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштириш бўйича ариза-анкеталар ФҲДЁ органи томонидан тўлдирилади. Расмийлаштирилган ариза-анкеталар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида идентификацияловчи ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармонига асосан жисмоний шахсга идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштириб бериш вазифаларини бажарувчи ваколатли органларга келиб тушганда, ушбу жисмоний шахсдан қўшимча ариза-анкета талаб қилинмайди.
Мазкур бандда назарда тутилган асосларда янги идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштиришда тўловларни амалга ошириш, биографик ва биометрик маълумотларни ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштириб бериш вазифаларини бажарувчи ваколатли органларга ташриф буюрилганда тақдим этилади»;
б) 149-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Ариза берувчи хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақидаги гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин»;
иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :
а) 18-иловада:
4-позициянинг иккинчи устуни 1-бандида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маълумотномани олиш тартиби — умумий ёки тезлаштирилган тартиб»;
бешинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий тартибда — бепул;
тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган йиғимлар суммаси — давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига ўтказилади»;
6-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — умумий тартибда 5 иш кунидан, тезлаштирилган тартибда 3 иш кунидан;
иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — умумий тартибда 20 иш кунидан, тезлаштирилган тартибда 10 иш кунидан ошмаган муддатда»;
б) 26-иловада:
4-позициянинг иккинчи устуни 1-бандида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маълумотномани олиш тартиби — умумий ёки тезлаштирилган тартиб»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
5-позициянинг иккинчи устунида:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи»;
иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
6-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий тартибда — 2 иш куни;
тезлаштирилган тартибда — 1 иш куни».
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентига 2-илованинг III бўлими 4-позицияси «ишончнома» сўзидан кейин «маълумотлари» сўзи билан тўлдирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорида :
а) 3-бандда:
«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси «сил касаллигига қарши курашиш» сўзларидан кейин «(Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«в» кичик бандда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сил касаллиги бўйича ҳисобда туриш ёки турмаслиги бўйича маълумотнома»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада:
1-банднинг «в» кичик банди «сил касаллигига қарши курашиш» сўзларидан кейин «(Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-бандда:
биринчи хатбошидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) сил касаллиги бўйича ҳисобда туриш ёки турмаслиги бўйича маълумотнома».
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 290-сон қарори билан «Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 8-бандида:
«б» кичик бандда:
учинчи хатбошидаги «ЯИДХП орқали олинган сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кафил жисмоний шахснинг ЯИДХП орқали олинган сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумот «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. Мазкур маълумот «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланмаган ҳолларда илова қилинади»;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 377-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-иловада:
а) Ариза берувчи — жисмоний шахсга тегишли сўровнома матнининг «II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:» бўлимида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«*автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳнома маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
б) Ариза берувчи — юридик шахсга тегишли сўровнома матнининг «II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:» бўлимида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«*автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳнома маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 479-сон қарори билан тасдиқланган Рақамли криминалистика соҳасида сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«илмий даража ва унвони тўғрисида маълумотлар (мавжуд бўлса маълумотлар ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик олинади)».
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 83-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори)» 2020 йил 20 январдаги 36-сон қарорига илованинг 7-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 декабрь,
840-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
SXeMASI
SXEMASI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasiga muvofiq, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari hamda adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-dekabrdagi 840-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son qarori bilan tasdiqlangan Vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni huquqiy ekspertizadan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 1-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1-bob. Umumiy qoidalar”;
b) 1-bandda:
birinchi xatboshidagi “meʼyoriy hujjatlar deb ataladi” soʻzlari “ — normativ-huquqiy hujjatlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu Nizom maqsadlari uchun idoralar deganda tegishli sohada davlat siyosatini amalga oshirish boʻyicha vakolatlar berilgan vazirlik va idoralar, shu jumladan vazirlik va idoralar boʻysunuvidagi tegishli sohada davlat siyosatini yuritish vakolati berilgan qoʻmita, agentlik va inspeksiyalar yoxud maxsus vakolatli boshqa davlat organlari tushuniladi”;
v) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 2 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2 1 . Mazkur Nizomga muvofiq quyidagi hujjatlar davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaydi:
shaharsozlik normalari va qoidalari;
fitosanitariya talablari;
sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari;
ekologik normalar va qoidalar;
veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari;
texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar.
Ushbu bandning yettinchi xatboshisida nazarda tutilgan hujjatlar Adliya vazirligi tomonidan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga tegishli deb topiladi.
Vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilingan shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari Adliya vazirligida majburiy tartibda huquqiy ekspertizadan oʻtkaziladi hamda ijobiy xulosa berilgan taqdirda hisobga olinadi.
Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish tartibi Adliya vazirligi tomonidan belgilanadi”;
d) 3-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Bir nechta vazirlik va idora qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga taqdim etish, qoida tariqasida, hujjatni tasdiqlaganlar orasida birinchi boʻlib koʻrsatilgan organga yuklanadi”;
j) 2-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2-bob. Normativ-huquqiy hujjatlarga qoʻyiladigan talablar”;
z) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Normativ-huquqiy hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga, qonunchilikka, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar maqsadlari va vazifalariga, shuningdek qonunchilik texnikasi qoidalariga muvofiq boʻlishi kerak.
Normativ-huquqiy hujjatlarga:
korrupsiya koʻrinishlari va boshqa huquqbuzarliklar sodir etilishi uchun sharoit yaratadigan;
amaldagi tartib-taomillarni asossiz murakkablashtiradigan;
fuqarolarning huquq va erkinliklarini cheklaydigan;
jismoniy va yuridik shaxslarga yangi imtiyoz va javobgarlik choralarini hamda asoslanmagan qoʻshimcha xarajat va toʻlovlarni belgilaydigan;
yangi turdagi soliq va yigʻimlarni, litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillarini joriy etadigan;
ortiqcha maʼmuriy va boshqa cheklashlarni nazarda tutadigan huquqiy normalar kiritilishi taqiqlanadi.
Normativ-huquqiy hujjatlar Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash, qabul qilish, huquqiy ekspertiza va davlat roʻyxatidan oʻtkazish qoidalari talablariga muvofiq tayyorlanishi va qabul qilinishi kerak”;
i) 6-bandda:
birinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirliklar va idoralar huquqiy tartibga solishni talab qiladigan masalalar paydo boʻlgan taqdirda, agar ushbu masalalarni huquqiy tartibga solish oʻz vakolatlariga kirsa, tegishli normativ-huquqiy hujjatlarni oʻz vaqtida qabul qilishlari kerak. Adliya vazirligi vazirliklar va idoralarga tegishli normativ-huquqiy hujjatni qabul qilish zarurligi, uni ishlab chiqish muddati haqida taqdimnoma kiritishga haqlidir.
Qonunlar, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlarini bajarish yuzasidan normativ-huquqiy hujjat qabul qilish muddati, agar bundan koʻp muddat belgilanmagan boʻlsa, ikki oydan oshmasligi kerak”;
k) 7-banddagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 8-bandda:
birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi va yettinchi xatboshilardagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “meʼyoriy” va “Meʼyoriy” soʻzlari tegishlicha “normativ-huquqiy” va “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 9-bandning birinchi xatboshisidagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
n) 10-banddagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
o) 11-bandda:
birinchi xatboshidagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “meʼyoriy” va “maʼlumotnoma ilova qilinadi.” soʻzlari tegishlicha “normativ-huquqiy” va “maʼlumotnoma;” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash, qabul qilish, huquqiy ekspertiza va davlat roʻyxatidan oʻtkazish qoidalarida nazarda tutilgan boshqa hujjat va maʼlumotlar ilova qilinadi”;
p) 12-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
r) 3-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3-bob. Huquqiy ekspertizadan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi”;
s) 13-bandda:
birinchi xatboshidagi “meʼyoriy hujjatni olingan kundan boshlab 30 kun” soʻzlari “normativ-huquqiy hujjatni olingan kundan boshlab 20 kun” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “15” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin;
t) 14-banddagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
u) 15-bandda:
birinchi xatboshidagi “meʼyoriy” va “II boʻlimida” soʻzlari tegishlicha “normativ-huquqiy” va “2-bobida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Adliya vazirligi normativ-huquqiy hujjatlarni quyidagi hollarda qayta ishlash (tahrirlash) orqali davlat roʻyxatidan oʻtkazadi:
Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, yuqoriroq yuridik kuchga ega boʻlgan boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiqlashtirish maqsadida;
qonunchilik texnikasi qoidalariga muvofiqlashtirish zarurati tugʻilganda;
havola qiluvchi normalar qoʻllanishining asosliligi va maqsadga muvofiqligi taʼminlanmaganda.
Qayta ishlangan (tahrirlangan) normativ-huquqiy hujjatni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga ushbu normativ-huquqiy hujjatni qabul qilgan vazirlik yoki idoraning birinchi rahbari tomonidan yozma yoki elektron tizim orqali rozilik berilgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi”;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
yettinchi va sakkizinchi xatboshilardagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “normativ” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
f) 16-bandda:
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Agar normativ-huquqiy hujjat Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchiligiga zid boʻlsa, mazkur Nizomning 2-bobi talablariga javob bermasa, jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish jarayonida jismoniy va yuridik shaxslarning asosli eʼtirozlariga sabab boʻlsa yoxud manfaatdor organlar bilan kelishish majburiy hisoblanganda bunday organlar bilan kelishilmagan boʻlsa, normativ-huquqiy hujjatni roʻyxatdan oʻtkazish rad etilishi mumkin”;
ikkinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Adliya vazirligi tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etilgan normativ-huquqiy hujjatlar rad etilgan vaqtdan eʼtiboran bekor qilingan hisoblanadi hamda vazirlik va idoralar tomonidan ularni bekor qilish uchun alohida hujjat qabul qilish talab etilmaydi”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
x) 4-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4-bob. Yakuniy qoidalar”;
s) 18-bandda:
birinchi xatboshidagi “normativ” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirliklar va idoralar ushbu holatda oʻn kun muddatda huquqiy ekspertizadan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlardagi oʻzgartirish va qoʻshimchalarni Adliya vazirligiga taqdim etishga majburdir. Ushbu qoida bajarilmagan taqdirda, Adliya vazirligi normativ-huquqiy hujjatni davlat reyestridan chiqarishga haqlidir, bu normativ-huquqiy hujjatni yuridik kuchga ega emas deb hisoblash uchun asos boʻladi hamda davlat reyestridan chiqarilishi natijasida yuzaga keladigan oqibatlar uchun vazirlik va idoralar rahbarlari javobgar hisoblanadi”;
uchinchi xatboshidagi “Meʼyoriy” soʻzi “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “meʼyoriy” va “Meʼyoriy” soʻzlari tegishlicha “normativ-huquqiy” va “Normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ch) 20-bandda:
birinchi — uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan normativ-huquqiy hujjatlar Adliya vazirligi tomonidan ular rasmiy eʼlon qilingandan soʻng ikki ish kuni mobaynida normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda, ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda tegishliligiga koʻra davlat organlari va tashkilotlariga yuboriladi.
Vazirliklar va idoralar oʻz vakolatlari doirasida oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlar matnlari tegishliligiga koʻra tarqatilishini taʼminlashi shart.
Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni (zarur boʻlgan taqdirda, axborot-tahliliy materiallari bilan birga) ular rasman eʼlon qilingandan keyin bir ish kunidan kechikmay oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida joylashtirishga majburdir”;
toʻrtinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sh) 21-bandning birinchi xatboshisidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ-huquqiy” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 25-iyuldagi 283-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish va nostrifikatsiyalash (ekvivalentligini qayd etish) tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning 6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Mehnat daftarchasidan koʻchirma (chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun). Bunda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining mehnat daftarchasidan koʻchirma “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 10-fevraldagi 20-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga pedagog xodimlarni tanlov asosida ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandida :
birinchi xatboshidagi “va oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomlar nusxasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qatnashuvchining oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomlar maʼlumotlari “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 9-avgustdagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yosh isteʼdodlar uchun “Nihol” mukofoti toʻgʻrisidagi nizomning 22-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Har bir nomzodning hujjatlari bilan birga Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri komissiyalarining xulosalari va qarorlari yuboriladi. Qarorda nomzodning ismi, familiyasi va otasining ismi, faoliyati va ijro mahoratining keng jamoatchilik tomonidan eʼtirof etilganligi haqidagi maʼlumotlar, mukofotga taqdim etish asoslari koʻrsatiladi.
Har bir nomzod boʻyicha quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
repertuarlar roʻyxati, video-audio albomlari;
nomzodning shaxsiy varaqasi, tarjimai holi, ijodiy jarayondagi 2 dona fotosurati, tanlovlarda qatnashganligi haqidagi diplom yoki sertifikat nusxasi (agar boʻlsa);
doimiy oʻqish yoki ish joyidan berilgan va mazkur tashkilot rahbari tomonidan imzolanib, muhr bilan tasdiqlangan ijodiy tavsifnoma;
ommaviy axborot vositalarida nomzod haqida berilgan koʻrsatuv va eshittirishlar yoki maqolalar nusxasi (agar boʻlsa).
Nomzodning pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi, diplom maʼlumotlari, fotosurati va oʻqish joyidan maʼlumotnoma “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
5. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 23-noyabrdagi 243-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi ommaviy axborot vositalari vakillarini davlat hokimiyati organlari huzurida akkreditatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandida :
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Buyurtmanomaga batafsil maʼlumotlar (muxbirning xizmat mavqeyi, elektron pochta manzili, telefon va faks raqami) mavjud boʻlgan maʼlumotnoma ilova qilinadi”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Muxbirning pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari, diplom maʼlumotlari va fotosurati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston iqtidorli yoshlarini taqdirlash va moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisida” 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son qarorida:
a) 2-ilovada:
1 , 2 va 3-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Magistratura bosqichi talabalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari boʻlgan, davlat oliy taʼlim muassasalarining kunduzgi taʼlim shaklida butun oʻqish davrida barcha fanlardan aʼlo baholarga oʻqiyotgan talabalarga Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlov natijalariga binoan tayinlanadi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasiga talabgorlar (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) uchun belgilangan kvota (yigirma ikkita) Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatoriga muvofiq har yili Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan tanlov yoʻnalishlari boʻyicha (har bir tanlov yoʻnalishiga bittadan stipendiya hisobidan) taqsimlanadi.
Bunda:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi tanlovining oliy taʼlim muassasasi bosqichi har yili may — iyul oylarida oʻtkaziladi;
tanlovlarning oliy taʼlim muassasasi bosqichi mazkur Nizomga qatʼiy rioya qilgan holda, oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori) tomonidan kadrlar tayyorlash yoʻnalishlarining xususiyatlarini inobatga olgan holda tasdiqlangan muddatda va tartibda oʻtkaziladi;
oliy taʼlim muassasalari tomonidan talabgorlar har bir tanlov yoʻnalishi boʻyicha bittadan tavsiya etilishi mumkin.
3. Talabalarga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi quyidagi mezonlar asosida tayinlanadi:
umumtaʼlim tayyorgarligini ilmiy-tadqiqot (ijodiy ishlar) ishlari bilan uygʻunlashtirish;
yoʻnalishlar boʻyicha konferensiya (tanlov)larda qatnashish;
kamida ikkita eʼlon qilingan ish (asar)ning mavjudligi;
tillarni — davlat tilini va bitta xorijiy tilni bilish (Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo mamlakatlar davlat tillaridan tashqari), magistratura mutaxassisligi xorijiy til boʻlgan taqdirda esa, qoʻshimcha ravishda yana bitta xorijiy tilni bilish talab qilinadi;
Oʻzbekiston tarixini bilish.
Tillarni, axborot texnologiyalarini, Oʻzbekiston tarixini bilish boʻyicha talab darajalari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan belgilanadi”;
4-bandning uchinchi xatboshisidagi “sinov daftarchasidan koʻchirma” soʻzlari “transkript nusxasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5 — 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Ilmiy kengashlar yashirin ovoz berish orqali, oddiy koʻpchilik ovoz bilan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat stipendiyasini tayinlash uchun stipendiatlar nomzodlarini koʻrsatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladilar.
Ilmiy kengashlar qarorlari vazirliklar va muassasalarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat stipendiyasini tayinlash haqida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga tavsiyanoma yuborishi uchun asos hisoblanadi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi stipendiyani tayinlash haqidagi tavsiyanomalarni bir yilda bir marta koʻrib chiqadi. Bunda hujjatlarni qabul qilish (roʻyxatdan oʻtkazish) muddati — 1 — 15-avgust, koʻrib chiqish muddati — 10 — 25-sentabr etib belgilanadi.
Oliy taʼlim muassasasi kengashi qaroriga asosan tanlovlarning navbatdagi bosqichiga tavsiya etilgan talabgorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va tegishli hujjatlar oliy taʼlim muassasasining masʼul xodimi tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “my.edu.uz” elektron tizimiga har yili 1 — 15-avgust kunlari kiritiladi.
Bunda talabgorlarning hujjatlari asliga toʻgʻri ekanligi hamda “my.edu.uz” elektron tizimiga oʻz vaqtida va toʻgʻri kiritilishi boʻyicha masʼuliyat oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori) zimmasiga yuklanadi.
Talabgorlarning oʻzlashtirish koʻrsatkichlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “ НEMIS ” — Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimi orqali shakllantiriladi.
7. Davlat oliy taʼlim muassasalari talabalariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hayʼati qarori bilan tayinlanadi.
Stipendiya tayinlanishidan avval talabgorlarning belgilangan mezonlarga muvofiq bilim va ilmiy (ijodiy) tayyorgarligi koʻrib chiqiladi.
Shu maqsadda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasiga talabgorlar orasidan munosiblarini tanlab olish vazifasi yuklanadigan maxsus tanlov komissiyasini;
talabgorlarning taʼlim va ilmiy (ijodiy) tayyorgarligi darajasini baholash maqsadida ishlarni koʻrib chiqish uchun yoʻnalishlar boʻyicha ekspertlar guruhlarini tuzadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan birgalikda axborot texnologiyalari, Oʻzbekiston tarixi, xorijiy tillar boʻyicha imtihon komissiyalarini tashkil etadi, test topshiriqlarini ishlab chiqadi;
tanlov komissiyasi va ekspert guruhlarining ish tartibini belgilaydi;
tanlov komissiyasi majlislarini oʻtkazish muddatlarini belgilaydi;
talabgorlar ekspert guruhlari tomonidan koʻrsatkichlarini baholash natijalaridan norozi boʻlganda, ularning shikoyatlarini koʻrib chiqish boʻyicha 5 nafardan kam boʻlmagan tarkibda apellyatsiya komissiyasi faoliyatini tashkil etadi”;
quyidagi mazmundagi 7 1 — 7 5 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“7 1 . Talabgorlarning hujjatlari (koʻrsatkichlari) ekspert guruhlari tomonidan koʻrib chiqilib, mazkur Nizomga ilovaga muvofiq baholash mezoni asosida baholanadi va har bir tanlov yoʻnalishi boʻyicha qaydnoma rasmiylashtiriladi.
Ekspert guruhi tomonidan har bir talabgorga qoʻyilgan ball ekspert guruhi faoliyati yakunlangandan soʻng 24 soat ichida “my.edu.uz” elektron tizimi orqali talabgorga maʼlum qilinadi.
7 2 . Ekspert guruhi tomonidan qoʻyilgan ballardan (oʻz koʻrsatkichlari boʻyicha) norozi boʻlgan talabgorlarga baholash natijalari eʼlon qilingan vaqtdan boshlab 48 soat ichida “my.edu.uz” elektron tizimi orqali apellyatsiya arizasi berish imkoniyati yaratiladi.
Apellyatsiya arizalari apellyatsiya komissiyasi tomonidan arizalar sonidan kelib chiqqan holda, uch kun ichida koʻrib chiqiladi.
Apellyatsiya komissiyasi aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
Apellyatsiya arizalarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi talabgorlarning barcha hujjatlarini mazkur Nizomga ilovaga muvofiq baholash mezoni asosida har tomonlama oʻrganadi.
Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya arizasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida;
qoʻyilgan ballarni oʻzgartirish toʻgʻrisida.
7 3 . Talabgorlar axborot texnologiyalari, Oʻzbekiston tarixi, xorijiy tillar boʻyicha Agentlikda (hududlar boʻyicha) maxsus test sinovlari topshiradilar. Bunda:
test sinovlari boʻyicha oʻtish ballining quyi chegarasi toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 55 foizi hisoblanadi;
toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 55 foizidan past ball toʻplagan hamda test sinovlariga qatnashmagan talabgorlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasiga tavsiya etilmaydi;
Agentlik bir kun muddatda yakuniy qaydnomalarni test sinovlari natijalari bilan birga Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga taqdim etadi.
7 4 . Talabgorlarning test sinovlari natijalari va ekspert guruhlarining baholash natijalari umumlashtirilib, ularning yakuniy ballari eʼlon qilinadi.
Yakuniy ballar natijalariga koʻra har bir tanlov yoʻnalishi boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan 3 nafar talabgor ekspert guruhlarining bayonnomalariga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat stipendiyasi tanlovining suhbat bosqichiga tavsiya etiladi.
7 5 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat stipendiyasi tanlovining suhbat bosqichiga tavsiya etilgan talabgorlarga tanlov komissiyasi aʼzolari tomonidan quyidagi mavzular doirasida savollar beriladi:
mamlakatda oʻz sohasiga oid amalga oshirilayotgan islohotlarning mohiyati va ahamiyati;
ilmiy-tadqiqot ishining mazmuni, dolzarbligi va ahamiyati;
oʻz mutaxassisligiga oid bilimlar hamda mamlakat ijtimoiy-iqtisodiy hayotidagi oʻzgarishlarni xorijiy tilda bayon eta olish koʻnikmalarining mavjudligi”;
8-bandda:
birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyalarini” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9 — 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hayʼatining qarori davlat oliy taʼlim muassasalarining talabalarga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasini tayinlash va toʻlash haqida buyruq tayyorlashi uchun asos boʻladi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi talabalarga bir oʻquv yili uchun (talabalar safidan chetlatilganda shu oyga qadar) 1-sentabrdan boshlab belgilangan miqdorlarga qatʼiy rioya qilingan holda tayinlanadi.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasiga sazovor boʻlgan talabalarga “Prezident stipendiyasining sohibi” guvohnomasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hayʼati majlisida tantanali ravishda topshiriladi”;
12 va 15-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyalari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Kundalik darslarni oʻzlashtirmaydigan, oʻquv intizomini va ilmiy odob-axloqni buzgan talabalar oʻquv yili mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasidan tasarrufida talaba oʻqiyotgan oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralarning taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hayʼati qarori bilan mahrum qilinishi mumkin”;
quyidagi mazmundagi ilova bilan toʻldirilsin:
“Magistratura bosqichi talabalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyalari va ularni tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasiga hujjat topshirgan magistratura mutaxassisligi boʻyicha tahsil olayotgan talabgorlarning koʻrsatkichlarini baholash mezoni
T/r Koʻrsatkichlar Qoʻyiladigan ball Izoh 1. Ilmiy-tadqiqot ishlari (ilmiy maqola, tezis va boshqalar) 40 ballgacha Talabgor tomonidan mustaqil tanlangan asosiy 4 ta ilmiy-tadqiqot ishi inobatga olinadi va har biri 10 ballgacha baholanadi. Qolgan ilmiy-tadqiqot ishlari 10 ballgacha Asosiy tanlangan 4 ta ilmiy-tadqiqot ishidan boshqa barcha ishlari inobatga olinadi va jami 10 ballgacha baholanadi. 2. Erishgan yutuqlari (Davlat mukofoti, xalqaro va respublika fan olimpiadasi hamda koʻrik-tanlovlar gʻolibligi, patent, ixtirolar va boshqalar) 20 ballgacha Talabgorning tahsil olayotgan mutaxassisligiga mosligiga ustuvorlik beriladi. 3. Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan Oʻzbekiston tarixi, axborot texnologiyalari, xorijiy tillar boʻyicha oʻtkaziladigan test sinovlari natijalari 30 ballgacha Toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballga mutanosib ravishda hisoblanadi.
b) 3-ilovada:
1-bandning birinchi xatboshisi “taʼlim yoʻnalishlari” soʻzlaridan keyin “kunduzgi taʼlim shakli” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bandda:
uchinchi xatboshidagi “(keyingi oʻrinlarda — nomli davlat stipendiyalari)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Abdulla Avloniy nomli davlat stipendiyasi pedagogika yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalari, shu jumladan, qoʻshma taʼlim dasturlarining oxirgi ikki kursida oʻqiyotgan talabalarga tayinlanadi va toʻlanadi. Bunda ushbu nomli davlat stipendiyasi soni har bir pedagogika yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasasi uchun alohida bittadan belgilanadi”;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Kelgusi oʻquv yili uchun Beruniy, Ibn Sino, Navoiy, Ulugʻbek, Imom al-Buxoriy, Islom Karimov, Bobur, Pahlavon Mahmud, Abdulla Avloniy, Toʻlepbergen Qaipbergenov va Ibroyim Yusupov nomli davlat stipendiyalari (keyingi oʻrinlarda — nomli davlat stipendiyalari) soni joriy oʻquv yili oxirida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi taqdimnomasiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasidagi davlat, nodavlat va xorijiy oliy taʼlim muassasalari hamda ularning filiallari boʻyicha nomli davlat stipendiyalari soni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatoriga muvofiq har yili tasdiqlanadigan tanlov yoʻnalishlari va talabalar sonidan kelib chiqib taqsimlanadi”;
4-bandda:
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalari tanlovlarida ishtirok etadigan nomzodlarga (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) quyidagi talablar belgilanadi:”;
“a” kichik bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tillarni — davlat tilini va bitta xorijiy tilni bilish (Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo mamlakatlar davlat tillaridan tashqari), bakalavriatdagi taʼlim yoʻnalishi xorijiy til boʻlgan taqdirda esa, qoʻshimcha ravishda yana bitta xorijiy tilni bilish talab qilinadi. Bunda talabgorlar ushbu tillar boʻyicha oʻz bilimlari darajasini aniqlash uchun oʻqish joyidagi til kafedralarida maxsus suhbatdan oʻtadilar;”;
quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalari tanlovlarining oliy taʼlim muassasasi bosqichi har yili may — iyul oylarida oʻtkaziladi.
Tanlovlarning oliy taʼlim muassasasi bosqichi mazkur Nizomga qatʼiy rioya qilgan holda, oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori) tomonidan kadrlar tayyorlash yoʻnalishlarining xususiyatlarini inobatga olib tasdiqlangan muddatda va tartibda oʻtkaziladi”;
5-bandda:
ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalariga” soʻzlari chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshidagi “sinov daftarchasidan koʻchirma” soʻzlari “transkript nusxasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Oliy taʼlim muassasasi kengashi qaroriga asosan tanlovlarning navbatdagi bosqichiga tavsiya etilgan talabgorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va tegishli hujjatlar oliy taʼlim muassasasining masʼul xodimi tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “my.edu.uz” elektron tizimiga har yili 1 — 15-avgust kunlari kiritiladi.
Bunda talabgorlarning hujjatlari asliga toʻgʻri ekanligi hamda “my.edu.uz” elektron tizimiga oʻz vaqtida va toʻgʻri kiritilishi boʻyicha masʼuliyat oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori) zimmasiga yuklanadi.
Talabgorlarning oʻzlashtirish koʻrsatkichlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “ НEMIS ” — Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimi orqali shakllantiriladi”;
8-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 8 1 — 8 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“8 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
talabgorlarni saralash vazifasi yuklanadigan tanlov komissiyasi faoliyatini tashkil etadi;
talabgorlarning taʼlim va ilmiy (ijodiy) tayyorgarlik darajasini baholash maqsadida ishlarni koʻrib chiqish uchun ekspertlar guruhlarini tuzadi;
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan birgalikda axborot texnologiyalari, Oʻzbekiston tarixi, xorijiy tillar boʻyicha imtihon komissiyalarini tashkil etadi, test topshiriqlarini ishlab chiqadi;
tanlov komissiyasi va ekspert guruhlarining ish tartibini belgilaydi;
tanlov komissiyasi majlislarini oʻtkazish muddatlarini belgilaydi;
talabgorlar ekspert guruhlari tomonidan koʻrsatkichlarini baholash natijalaridan norozi boʻlganda, ularning shikoyatlarini koʻrib chiqish boʻyicha 5 nafardan kam boʻlmagan tarkibda apellyatsiya komissiyasi faoliyatini tashkil etadi.
8 2 . Talabgorlarning hujjatlari (koʻrsatkichlari) ekspert guruhlari tomonidan koʻrib chiqilib, mazkur Nizomga ilovaga muvofiq baholash mezoni asosida baholanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va har bir nomli davlat stipendiyalari boʻyicha qaydnoma rasmiylashtiriladi.
Ekspert guruhi tomonidan har bir talabgorga qoʻyilgan ball ekspert guruhi faoliyati yakunlangandan soʻng 24 soat muddatda “my.edu.uz” elektron tizimi orqali talabgorga maʼlum qilinadi.
8 3 . Ekspert guruhi tomonidan qoʻyilgan ballardan (oʻz koʻrsatkichlari boʻyicha) norozi boʻlgan talabgorlarga baholash natijalari eʼlon qilingan vaqtdan boshlab 48 soat davomida “my.edu.uz” elektron tizimi orqali apellyatsiya arizasi berish imkoniyati yaratiladi.
Apellyatsiya arizalari apellyatsiya komissiyasi tomonidan arizalar sonidan kelib chiqqan holda, uch kun ichida koʻrib chiqiladi.
Apellyatsiya komissiyasi aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
Apellyatsiya arizalarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi talabgorlarning barcha hujjatlarini mazkur Nizomga ilovaga muvofiq baholash mezoni asosida baholash mezoni asosida har tomonlama oʻrganadi.
Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya arizasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldiradi;
qoʻyilgan ballarni oʻzgartiradi.
8 4 . Talabgorlar axborot texnologiyalari, Oʻzbekiston tarixi, xorijiy tillar boʻyicha Agentlikda (hududlar boʻyicha) maxsus test sinovlari topshiradilar. Bunda:
test sinovlari boʻyicha oʻtish ballining quyi chegarasi toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 55 foizi hisoblanadi;
toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 55 foizidan past ball toʻplagan hamda test sinovlariga qatnashmagan talabgorlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalariga tavsiya etilmaydi;
Agentlik bir kun muddatda yakuniy qaydnomalarni test sinovlari natijalari bilan birga Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga taqdim etadi”;
9 — 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Talabgorlarning test sinovlari natijalari va ekspert guruhlarining baholash natijalari umumlashtirilib, ularning yakuniy ballari eʼlon qilinadi.
Yakuniy ballar natijalariga koʻra har bir oliy taʼlim muassasasi boʻyicha ajratilgan kvotalar soniga muvofiq eng yuqori ball toʻplagan talabgorlar roʻyxati ekspert guruhlarining bayonnomalariga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyasiga tavsiya etish uchun tanlov komissiyalariga taqdim etiladi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalari sovrindorlari ekspert guruhlarining bayonnomalari asosida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligida tashkil etilgan tanlov komissiyalari qaroriga asosan aniqlanadi.
11. Tanlov komissiyalarining qabul qilingan qarorlariga asosan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalari sovrindori boʻlgan talabalar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining buyrugʻi oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori, ijrochi direktori)ning talabalarga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini tayinlash va toʻlash haqidagi buyruqlarini rasmiylashtirishi uchun asos hisoblanadi.
Stipendiyalar 1-sentabrdan boshlab bir oʻquv yili uchun (talabalar safidan chetlatilganda shu oyga qadar) belgilangan miqdorga qatʼiy rioya qilgan holda tayinlanadi.
Nomli davlat stipendiyalari sovrindori boʻlgan talabalarga muayyan taʼlim bosqichida nomli davlat stipendiyalari tanlovlarida qayta ishtirok etishiga ruxsat etilmaydi”;
13-bandda:
quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Abdulla Avloniy nomli davlat stipendiyasining sohibi”;
oʻn birinchi — oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn ikkinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
14-banddagi “kirish imtihonlarisiz” soʻzlari “tanlovlarsiz” soʻzi bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ilova bilan toʻldirilsin:
“Bakalavriat bosqichi talabalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalari hamda ularni tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalariga hujjat topshirgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishida tahsil olayotgan talabgorlarning koʻrsatkichlarini baholash mezoni
T/r Koʻrsatkichlar Qoʻyiladigan ball Izoh 1. Ilmiy-tadqiqot ishlari (ilmiy maqola, tezis va boshqalar) 30 ballgacha Talabgor tomonidan mustaqil tanlangan asosiy 2 ta ilmiy-tadqiqot ishi inobatga olinadi va har biri 15 ballgacha baholanadi* Qolgan ilmiy-tadqiqot ishlari 10 ballgacha Asosiy tanlangan 2 ta ilmiy-tadqiqot ishidan boshqa barcha ishlari inobatga olinadi va jami 10 ballgacha baholanadi 2. Erishgan yutuqlari (Davlat mukofoti, xalqaro va respublika fan olimpiadasi hamda koʻrik tanlovlar gʻolibligi, patent, ixtirolar va boshqalar) 20 ballgacha Talabgorning tahsil olayotgan mutaxassisligiga mosligiga ustuvorlik beriladi 3. Til bilish sertifikati (bakalavriat taʼlim yoʻnalishi xorijiy til boʻlgan taqdirda, boshqa xorijiy tilni bilish sertifikati talab etiladi) 10 ballgacha Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining qoʻshma qarori bilan tasdiqlangan milliy va xalqaro sertifikatlar inobatga olinadi. “B1” darajasidan past darajalar hamda amal qilish muddati oʻtgan sertifikatlar inobatga olinmaydi 4. Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan Oʻzbekiston tarixi, axborot texnologiyalari, xorijiy tillar boʻyicha oʻtkaziladigan test sinovlari natijalari 30 ballgacha Toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballga mutanosib ravishda hisoblanadi
7. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibining izoh qismida :
a) 2-bandning “b” kichik bandida:
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“sud tomonidan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos boʻlgan huquqni belgilovchi hujjat haqiqiy emas deb topilishi natijasida oldingi huquq egasining koʻchmas mulkka boʻlgan huquqi tiklangan taqdirda, ushbu huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilganda”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot modulida qizil toifaga kiritilgan oilalarning aʼzolariga davlat xizmatlari narxi xizmatlar umumiy qiymatining 25 foizini, “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot modulida sariq toifaga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironlari hamda Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari uchun davlat xizmatlari narxi xizmatlar umumiy qiymatining 50 foizini tashkil qiladi (tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlar bundan mustasno)”.
8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 21-bandda:
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda ariza beruvchi xohishiga koʻra:”;
quyidagi mazmundagi beshinchi — yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxsni auditorlik tashkiloti sifatida qayta roʻyxatdan oʻtkazishda, auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha — Iqtisodiyot va moliya vazirligiga;
tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxsning nomi yoki tashkiliy-huquqiy shakli, jismoniy shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda, avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha — ichki ishlar organlariga arizalar kompozit tarzda yuborilishi mumkin.
Ariza beruvchi xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqidagi guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin”;
beshinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — yigirma birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 2-ilovaning 5-pozitsiyasi “Amalga oshiriladigan harakatlar” ustuni “subyektining oʻziga” soʻzlaridan keyin “(muassisiga)” soʻzi bilan toʻldirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Stajyor-tadqiqotchilik va tayanch doktoranturada oʻqish uchun talabgorlar ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
ariza;
qisqacha biografik maʼlumotnoma;
klinik ordinaturani tugatganlik (tibbiyot fanlari uchun) toʻgʻrisidagi diplom nusxasi;
nashr etilgan ilmiy ishlar roʻyxati, shuningdek ularning nusxalari.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat stipendiyasi sohiblari tegishli hujjat nusxasini taqdim etadilar.
Talabgorlarning mehnat daftarchasining belgilangan tartibda tasdiqlangan nusxasi (ishlayotgan talabgorlar uchun) oliy taʼlim muassasasi bakalavri va magistraturasi diplom maʼlumotlari “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
b) 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Doktoranturada oʻqishga talabgorlar ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
ariza;
qisqacha biografik maʼlumotnoma;
fan nomzodi yoxud falsafa doktori (PhD) yoki xorijiy davlatlarda unga tenglashtirilgan ilmiy darajaga ega boʻlganligi toʻgʻrisidagi diplom nusxasi;
tadqiqot mavzusi boʻyicha ilmiy maʼruza va fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan doktorlik dissertatsiyasi rejasining mufassal loyihasi;
nashr etilgan ilmiy ishlar roʻyxati, shuningdek ularning nusxalari.
Talabgorlarning mehnat daftarchasining nusxasi (ishlayotgan talabgorlar uchun) va oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
10. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 51-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“51. Mulkdor — jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgarganda, shuningdek, mulkdor — yuridik shaxs qayta tashkil etilganda yoki nomlanishi oʻzgarganda, avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun mulkdor yoki uning vakili YHXX va uning hududiy boshqarmalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
avtomototransport vositasi egasi yoki uning vakilining belgilangan namunadagi arizasi;
avtomototransport vositasi egasi yoki uning vakilining shaxsini tasdiqlovchi hujjat.
Quyidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali aniqlanadi:
mulkdor — jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, shuningdek, mulkdor — yuridik shaxsning qayta tashkil etilishi yoki nomlanishi oʻzgarganligi;
roʻyxat harakatlarini amalga oshirish mobaynidagi YHXX va uning hududiy boshqarmalarining xizmatlari uchun belgilangan miqdordagi toʻlovlarni toʻlaganligi.
Yuridik shaxsning nomi yoki tashkiliy-huquqiy shakli, jismoniy shaxsning, shuningdek, jismoniy shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda, avtomototransport vositasi egasi yoki uning vakilining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha arizalar kompozit tarzda yuborilishi mumkin.
Bunda qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida belgilangan tartibda aniqlanadi.
Mulkdor — jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgarganda, shuningdek mulkdor — yuridik shaxs qayta tashkil etilganda yoki nomlanishi oʻzgarganda avtomototransport vositasining roʻyxatga olish kartasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi, ilgari berilgan avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnoma esa avtomototransport vositasi egasi haqida yangi maʼlumotlarni koʻrsatgan holda almashtiriladi”.
11. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-fevraldagi 135-son qarori bilan tasdiqlangan Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasi berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 25-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Tanlovda ishtirok etish uchun nodavlat notijorat tashkilotlari quyidagi hujjatlarni elektron shaklda maxsus axborot portali orqali tegishli davlat organiga taqdim etadi.
ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi tanlovda ishtirok etish haqida ariza;
davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishning batafsil tasnifi;
nodavlat notijorat tashkiloti ustavining nusxasi;
Nodavlat notijorat tashkilotining tashabbusi bilan boshqa hujjatlar (sertifikatlar, oʻtkazilgan tekshirishlar boʻyicha maʼlumotlar va shu kabilar) ham taqdim qilinishi mumkin.
Bunda nodavlat notijorat tashkilotlarining davlat roʻyxatidan oʻtganlik haqidagi guvohnoma nusxasi, qarzdorlik mavjud emasligi haqida soliq inspeksiyasi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotnoma hamda maxsus ruxsatnoma (litsenziya) nusxasi (agar davlat ijtimoiy buyurtmasi doirasidagi loyihalarni amalga oshirish uchun maxsus ruxsatnoma (litsenziya) talab etilsa) “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
12. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 4-maydagi 336-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar muammolarini oʻrganish va istiqbolli kadrlarni tayyorlash institutiga tinglovchilarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Nomzodlar Komissiyaga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, jamoat tashkilotlarining birinchi rahbarlari imzosi bilan tavsiyanoma;
Institut direktori nomiga yozilgan ariza;
soʻrovnoma, maʼlumotnoma-obyektivka (yaqin qarindoshlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan holda);
086-U shakl boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma;
Nomzodning oliy maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari, mehnat daftarchasining nusxasi va pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi maʼlumotlari va fotosurati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.
Hujjatlarga nomzodning faoliyati davomidagi muayyan yutuqlarini (mukofotlari, ixtiro patentlari va boshqa erishgan yutuqlarini) aks ettiruvchi hujjatlar nusxalari ilova qilinishi mumkin.
Institutga oʻqishga tavsiya etishda nomzodlarning oʻziga va ularning hujjatlariga nisbatan qoʻyilgan talablarga qatʼiy rioya etish, hujjatlarning haqqoniyligi va toʻgʻriligi boʻyicha masʼuliyat tavsiya etayotgan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda jamoat tashkilotlari rahbarlari zimmasiga yuklanadi”;
b) 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Nomzodlar Institutning malaka oshirish oʻquv kurslariga qabul qilinishi uchun quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
ish joyidan tavsiyanoma;
Institut direktori nomiga yozilgan ariza;
soʻrovnoma, maʼlumotnoma-obyektivka (yaqin qarindoshlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan holda);
086-U shakl boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma;
Nomzodning diplom maʼlumotlari, fotosurati va pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
13. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-maydagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Mazkur bandning “v” va “g” kichik bandlarida nazarda tutilgan hujjatlar barcha davlat taʼlim tashkilotlari tomonidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
14. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-iyuldagi 594-son qarori bilan tasdiqlangan Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetining bakalavriat va magistraturasiga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Abituriyentlar quyidagi hujjatlarni qabul komissiyasiga taqdim etadilar:
rektor nomiga bakalavriat taʼlim yoʻnalishi, oʻquv tili va shakli koʻrsatilgan ariza;
umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasi (akademik litsey, kasb-hunar kolleji)ni tugatganligi haqidagi hujjatning asl nusxasi (chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun);
086-U shakl boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma;
pasport nusxasi (16 yoshga toʻlmagan shaxslar tugʻilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasini taqdim etadi) (chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun);
3,5 x 4,5 sm hajmdagi 6 dona rangli fotosurat (chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun);
mehnat daftarchasidan belgilangan tartibda tasdiqlangan koʻchirma (mavjud boʻlsa) (chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun).
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan abituriyentning umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasi (akademik litsey, kasb-hunar kolleji)ni tugatganligi haqidagi hujjatlari maʼlumotlari, pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi va tugʻilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi, fotosurati va mehnat daftarchasidan belgilangan tartibda tasdiqlangan koʻchirma “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
15. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 30-iyuldagi 599-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasiga tinglovchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Magistraturaga kirish uchun Qabul komissiyasiga nomzodlar quyidagi hujjatlarni har yili 1-iyuldan 30-iyulga qadar taqdim etadilar:
idoraviy komissiya qaroridan koʻchirma;
mutaxassisligi koʻrsatilgan holda Akademiya tomonidan belgilangan shakldagi ariza;
nomzodning ish joyidan tavsifnoma;
xodimlarni hisobga olish boʻyicha shaxsiy varaqa;
086-U-shakldagi tibbiy maʼlumotnoma;
harbiy majburiyat toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi.
Qabul komissiyasiga pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) va harbiy majburiyat toʻgʻrisidagi hujjatlarning asl nusxalari koʻrsatiladi.
Nomzodning oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari, fotosurati va mehnat daftarchasidan nusxasi hamda pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
b) 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Qayta tayyorlash dasturlari doirasida oʻqish uchun nomzodlar Tanlov komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
mutaxassisligi koʻrsatilgan holda belgilangan shakldagi ariza;
nomzod faoliyat yuritayotgan ish joyidan tavsifnoma;
xodimlarni hisobga olish boʻyicha shaxsiy varaqa;
086-U-shakldagi tibbiy maʼlumotnoma;
harbiy majburiyat toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi.
Qabul komissiyasiga pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) va harbiy majburiyat toʻgʻrisidagi hujjatlarning asl nusxalari koʻrsatiladi.
Nomzodning oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari, fotosurati va mehnat daftarchasidan nusxasi hamda pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
16. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-noyabrdagi 971-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy musiqa akademik litseyiga oʻquvchilarni tanlab olish, oʻqishga qabul qilish va oʻqishdan chetlatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Tanlab olishda qatnashish uchun quyidagi hujjatlar taqdim etilishi talab etiladi:
nomzodning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan akademik litsey direktori nomiga mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza;
nomzodning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda toʻldirilgan soʻrovnoma;
086-U shakl boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma;
6 dona 3x4 sm oʻlchamli rangli fotosurat;
nomzodning oʻqish joyidan baholar tabelining nusxasi;
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining taqdimnomasi.
Nomzodning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi, tibbiy daftarchasi (063 shakl) va nomzodning ota-onasining (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) pasportlari (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxalari “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali qabul komissiyasi tomonidan mustaqil ravishda olinadi”.
17. Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarning faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qarorida :
a) 1-ilovaning 69-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“69. Toʻlovdan ozod qilinadigan kambagʻal oila farzandlari roʻyxati “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot moduli orqali va tegishli ixtisoslashtirilgan maktab-internatlardagi ota-onalar qoʻmitasining xulosasiga asosan aniqlanadi va shakllantiriladi”;
b) 3-ilovaning 49-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“49. Toʻlovdan ozod qilinadigan kambagʻal oila farzandlari roʻyxati “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot moduli orqali va tegishli ixtisoslashtirilgan maktab-internatlardagi ota-onalar kengashining xulosasiga asosan aniqlanadi va shakllantiriladi”.
18. Vazirlar Mahkamasining ““Xalq cholgʻulari ijrochilari”, Mukarrama Turgʻunboyeva nomidagi “Milliy raqs ijrochilari” va Yunus Rajabiy nomidagi “Yosh maqom ijrochilari”ya respublika koʻrik-tanlovlarini oʻtkazish toʻgʻrisida” 2019-yil 20-martdagi 237-son qarorida :
a) 1-ilovaning 11-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Tanlovda ishtirok etishni istagan ijrochilar tanlov boshlanishidan oʻttiz kun oldin Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga quyidagi hujjatlarni taqdim etishlari lozim:
tanlovda ishtirok etish uchun maʼlumotnoma (rezyume);
oʻqish yoki ish joyidan berilgan ijodiy tavsifnoma;
tanlovda ishtirok etish uchun ijro dasturi.
Ijrochilarning pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi), maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat toʻgʻrisidagi maʼlumotlari, oʻqish va ish joyidan maʼlumotlar, fotosurati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
b) 2-ilovaning 12-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Tanlovda ishtirok etishni istagan ijrochilar tanlov boshlanishidan oʻttiz kun oldin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari hamda Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etishlari lozim:
tanlovda ishtirok etish uchun maʼlumotnoma (rezyume);
oʻqish yoki ish joyidan berilgan ijodiy tavsifnoma va maʼlumotnoma;
tanlovda ishtirok etish uchun ijro dasturi (asar va musiqa nomi, sahna libosi muallifi va baletmeysterning familiyasi, ismi va otasining ismini koʻrsatgan holda).
Ijrochilarning pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi), maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat toʻgʻrisidagi maʼlumotlari, oʻqish va ish joyidan maʼlumotlar, fotosurati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
v) 3-ilovaning 11-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Tanlovda ishtirok etishni istagan ijrochilar tanlov boshlanishidan oʻttiz kun oldin Oʻzbek milliy maqom sanʼati markaziga quyidagi hujjatlarni taqdim etishlari lozim:
tanlovda ishtirok etish uchun maʼlumotnoma (rezyume);
oʻqish yoki ish joyidan berilgan ijodiy tavsifnoma va maʼlumotnoma;
tanlovda ishtirok etish uchun ijro dasturi.
Ijrochilarning pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi), maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat toʻgʻrisidagi maʼlumotlari, oʻqish va ish joyidan maʼlumotlar, fotosurati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
19. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Nomzodlar boʻyicha quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
bildirgi (mutaxassislik yoʻnalishi koʻrsatilgan holda);
hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻining nomzodga bergan tavsifnomasi (Bojxona qoʻmitasining raisi oʻrinbosarining Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati xodimiga bergan tavsifnomasi);
xodimning maʼlumotnoma-soʻrovnomasi;
xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha kamida V2 darajadagi xalqaro sertifikat nusxasi;
Nomzodlarning pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi), oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari va fotosurati, xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha kamida V2 darajadagi milliy sertifikati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.
Bunda nomzodlar tomonidan xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha taqdim etiladigan sertifikatlar Oʻzbekiston Respublikasida oliy taʼlim muassasalari magistratura mutaxassisliklariga hujjat topshirishda talab etiladigan bu turdagi sertifikatlarga qoʻyilgan talablarga mos boʻlishi lozim”.
20. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-iyuldagi 620-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomda :
a) 4-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tomonidan;
kasbiy taʼlim, oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan tan olinadi”;
b) 6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun quyidagi miqdorda toʻlov undiriladi:
kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha elektron ariza yuborishda — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari;
oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimi haqidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha elektron ariza yuborishda — bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari;
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan yoki “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot modulining sariq toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning ikkinchi — uchinchi xatboshilarida belgilangan toʻlovning 50 foiz miqdorida, “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot modulining qizil toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan toʻlovning 75 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi.
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda, davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun belgilangan toʻlovning 90 foizi undiriladi.
Undirilgan toʻlov quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlariga talabgorlarning oʻzlari kelib murojaat qilganda, undirilgan toʻlovning:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga;
11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan qismi — Bilim va malakalarni baholash agentligining rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga;
b) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda, undirilgan toʻlovning:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga;
qolgan qismi — Bilim va malakalarni baholash agentligining rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
7. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar quyidagi hollarda toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadi:
xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta, kasbiy taʼlim va malaka oshirish taʼlimini olgan talabgorlarning xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida alohida boʻlinmalari (filiallari) yoki qoʻshma taʼlim dasturlari asosida faoliyati yoʻlga qoʻyilgan xorijiy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari;
roʻyxati har yili Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi va Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining qoʻshma qarori bilan tasdiqlanadigan xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlarning (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingida oliy taʼlim tashkilotlari orasida birinchi 1 000 oʻrinni egallagan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari (bunda talabgor taʼlimning butun davrida mazkur reytingga kiruvchi oliy taʼlim tashkilotida taʼlim olgan boʻlishi lozim);
xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida mutaxassislarni maqsadli tayyorlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, idoralari hamda davlat ulushi 50 foiz va undan yuqori boʻlgan korxonalarning mablagʻlari (yoʻllanmalari) hisobidan taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari;
1992-yil 1-yanvargacha xorijiy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirgan talabgorlarning hujjatlari;
Oliy taʼlimda sifatni kafolatlash Yevropa assotsiatsiyasining (European Association for Quality Assurance in Nigher Education) toʻlaqonli aʼzolari — vakolatli tashkilotlar tomonidan akkreditatsiya qilingan taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari;
Amerika Qoʻshma Shtatlari, Avstraliya Ittifoqi, Isroil Davlati, Kanada, Singapur Respublikasi, Janubiy Koreya, Xitoy, Yaponiya, Buyuk Britaniya, Germaniya, Fransiya, Italiya davlatlarining ushbu davlatlar vakolatli tashkilotlari tomonidan akkreditatsiya qilingan taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari;
Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlarida nazarda tutilgan hollarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar”;
v) 9 va 15-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Davlat inspeksiyasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) 10-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shuningdek, zarur hollarda vakolatli organ tomonidan talabgordan u oʻqish davrida xorijiy davlatda boʻlganini asoslovchi hujjatlar (migratsiya yoki bojxona yozuvlari, vaqtinchalik yashash guvohnomasi va boshqalar) soʻrab olinishi mumkin”;
d) 12-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan, “taʼlim muassasalari” soʻzlari “taʼlim tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 16-bandda:
“taqdim etilmagan” soʻzlaridan keyin “, kamchiliklari mavjud boʻlgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
j) 22-banddagi “Davlat inspeksiyasiga” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim, oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni (keyingi oʻrinlarda — xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar deb ataladi) tan olish uchun Agentlikda xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun taqdim etiladigan hujjatlarni oʻrganish boʻyicha ekspert guruhlari tashkil etiladi.
Hujjatlar Davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali kelib tushgan paytdan boshlab Agentlik tomonidan bir ish kuni mobaynida soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning toʻliqligi tekshiriladi. Hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, ekspertiza uchun bir ish kunidan kechiktirmasdan, maxsus axborot tizimi orqali tegishli taʼlim sohasi boʻyicha ekspert guruhi aʼzosiga yuboriladi”;
i) 24 — 26-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Ekspert guruhlari Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tegishli taʼlim sohalari boʻyicha 7 kishidan kam boʻlmagan tarkibda tashkil etiladi. Ekspert guruhlari tarkibiga vazirliklar va idoralar tizimidagi tashkilotlar hamda muassasalarning yetakchi olimlari va mutaxassislari kiritiladi.
Ekspert guruhlarining tarkibi va ularning ish tartibi Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan reglamentga muvofiq belgilanadi.
25. Ekspert guruhlari aʼzolari oʻn ish kuni ichida talabgorlarning hujjatlarini xorijiy davlatda egallangan taʼlim standartlarining yoki taʼlim dasturlarining Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan davlat taʼlim standartlari va taʼlim dasturlariga muvofiqligi nuqtai nazaridan koʻrib chiqib, taqdim etilgan hujjatni tan olishga qoʻyilgan talabga muvofiq yoki muvofiq emasligi haqida ekspert xulosasini tayyorlaydi.
Ekspert guruhlari aʼzolari oʻzlari bergan xulosalarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.
Hujjatni koʻrib chiqish yakuni boʻyicha berilgan xulosalar ekspert guruhi aʼzosi tomonidan maxsus axborot tizimi orqali QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda Agentlikka taqdim etiladi.
26. Ekspert guruhi xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni tan olishni rad etish haqida xulosa bergan taqdirda, Agentlikning masʼul xodimi bir ish kuni ichida taqdim etilgan hujjatni tan olishni rad etish haqidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi”;
k) 27-bandda:
birinchi xatboshidagi “ekspert komissiyalarining” soʻzlari “ekspert guruhi aʼzosining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Davlat inspeksiyasidan” soʻzlari “Agentlikdan” soʻzi bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “ekspert komissiyasiga” soʻzlari “Agentlikka” soʻzi bilan almashtirilsin;
l) 28 va 47-bandlardagi tegishli kelishikdagi “taʼlim muassasalari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “taʼlim tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Agentlik tomonidan xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatda koʻrsatilgan taʼlim tashkilotining oʻsha davlatda tan olinganligi, xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat ushbu hujjatda koʻrsatilgan taʼlim tashkiloti tomonidan berilganligi tekshirilishi, zarur hollarda tegishli taʼlim tashkiloti, mahalliy va xorijiy tashkilotlardan aniqlashtiruvchi hujjatlar soʻrab olinishi mumkin”;
n) 32-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
o) 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Ekspert guruhlari aʼzolariga hamda ekspert guruhlari faoliyatiga jalb etiladigan mutaxassislarga Agentlik bilan tuziladigan fuqarolik-huquqiy shartnomalar asosida har bitta xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat ekspertizasi uchun bazaviy hisoblash miqdorining beshdan bir qismi miqdorida haq toʻlanadi”;
p) 34-bandning ikkinchi xatboshisidagi “taʼlim muassasasi” soʻzlari “taʼlim tashkiloti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
r) 35-banddagi “Davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan, “ekspert komissiyalari” soʻzlari “ekspert guruhlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
s) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish quyidagi hollarda rad etiladi:
a) xorijiy davlatlarda kasbiy maʼlumot toʻgʻrisida hujjat beradigan taʼlimning umumiy meʼyoriy davri (toʻliq umumiy oʻrta yoki oʻrta maʼlumot olingandan keyin) Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim standartlarida nazarda tutilgan davrdan ikki yildan kam boʻlsa;
b) xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat berilgan davlatda mazkur hujjatning egasiga Oʻzbekiston Respublikasidagiga qaraganda taʼlim olish va (yoki) kasbiy faoliyat bilan shugʻullanish uchun kam huquqlar berilgan boʻlsa (hujjat egasi taʼlimning keyingi bosqichida oʻqishni davom ettirish, kasbiy faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga ega boʻlmasa);
v) maʼlumot Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida nazarda tutilmagan taʼlim shaklida olingan boʻlsa;
g) oliy taʼlim bosqichlarida:
bakalavriat boʻyicha Yevropa taʼlim tizimi asosida oʻqish davomida oʻqigan har bir oʻquv yiliga oʻrta hisobda 60 dan kam kredit toʻplagan boʻlsa, bunda oʻqishning normativ muddati kunduzgi va masofaviy (Oʻzbekiston Respublikasida masofaviy taʼlim shakli joriy etish mumkin boʻlmagan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari bundan mustasno) taʼlim shakli boʻyicha 3 yildan, sirtqi taʼlim shakli boʻyicha esa tafovut Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim standartlarida nazarda tutilgan davrdan bir yildan koʻp boʻlmasligi lozim;
malaka amaliyoti uchun ajratilgan vaqt Taʼlim sohasiga oid yoʻnalishlar boʻyicha oʻquv dasturi uchun ajratilgan umumiy oʻquv yuklamasining 10 foizidan, Sogʻliqni saqlash taʼlim sohasiga oid yoʻnalishlar boʻyicha esa 6 foizidan kam boʻlsa;
magistratura boʻyicha oʻqish muddati bir yildan kam boʻlsa;
d) toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadigan xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan talablarga toʻgʻri kelmasa.
Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
Xorijiy davlatlar taʼlim tizimi asosida toʻplangan kreditlar Yevropa taʼlim tizimi boʻyicha toʻplanishi lozim boʻlgan minimal kredit miqdoriga (har bir oʻquv yili uchun oʻrta hisobda 60 kreditdan kam boʻlmagan) qiyoslangan holda aniqlanadi”;
t) 38 va 39-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Ekspert guruhlari tomonidan ijobiy xulosa berilgan xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olish uchun hujjat topshirgan talabgorlar uchun Agentlik tomonidan test sinovlari tashkil etiladi (xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadigan holatlar bundan mustasno).
Test sinovlarining oʻtkazilish vaqtlari haqidagi maʼlumot sinovlar boshlanishidan kamida oʻn kun oldin Agentlikning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
Ekspert guruhi aʼzosining ijobiy xulosasiga ega boʻlgan talabgorlar Agentlikning maxsus axborot dasturi orqali test sinovida ishtirok etish muddati va hududi hamda test sinovini topshirish tilini (oʻzbek, rus, ingliz) mustaqil ravishda tanlaydi.
39. Xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari boʻyicha ekspert guruhlari tomonidan ijobiy xulosa berilgan talabgorlarga test sinovlari oʻtkazilishi haqidagi xabarnoma ariza beruvchining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi. Bunda xabarnoma kelib tushgan paytdan boshlab koʻpi bilan uch oy davomida test sinovlarida ishtirok etmasa, talabgorning xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish boʻyicha arizasini koʻrib chiqish rad etiladi.
Bunday holatda talabgor xorijiy davlatda taʼlim olganlik haqidagi hujjatni tan olish boʻyicha test sinovida ishtirok etish uchun soʻrovnoma toʻldirgan holda belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishi mumkin”;
u) quyidagi mazmundagi 41 1 -band bilan toʻldirilsin:
“41 1 . Quyidagi holatlar talabgorni test sinovlari jarayonidan chetlashtirilib, uning test sinovi natijasini inobatga olmaslikka hamda xorijiy davlatda taʼlim olganlik haqidagi hujjatini koʻrib chiqish toʻgʻrisidagi arizasini rad etishga va amalga oshirilgan toʻlov qaytarilmasligiga asos boʻladi:
test sinovlari oʻtkaziladigan binoga mikrokalkulyator, lugʻat, jadval, kitob, mobil telefon, kompyuter, telekommunikatsiya qurilmalari va boshqa vositalar, shpargalkalar olib kirsa yoki ulardan test sinovlari davomida foydalansa;
test sinovlari jarayonida bir-biri bilan gaplashsa”;
f) 42-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Talabgorlar test sinovlarini qayta topshirish uchun murojaat qilganda, ularning xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari ekspert guruhi tomonidan qayta koʻrib chiqilmaydi.
Test sinovlarini qayta topshirish uchun talabgorlardan bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravari miqdorida toʻlov undiriladi”;
x) 43-bandda:
ikkinchi xatboshidagi “ekspert komissiyasining” soʻzlari “ekspert guruhining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Davlat inspeksiyasiga” soʻzlari “Agentlikka” soʻzi bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Davlat inspeksiyasi boshligʻining” soʻzlari “Agentlik direktorining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “ekspert komissiyalari” soʻzlari “ekspert guruhlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ch) 44-bandning birinchi xatboshisidagi “Ekspert komissiyalari” va “Davlat inspeksiyasi boshligʻi” soʻzlari tegishlicha “Ekspert guruhlari” va “Agentlik direktori” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sh) 45-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Agentlik direktorining xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqidagi guvohnoma berish haqidagi buyrugʻiga asosan tegishli guvohnomalar tayyorlanadi hamda Agentlik masʼul xodimi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qoʻyilgan holda tasdiqlanib, uch ish kuni ichida tegishliligiga koʻra Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorlarga yuboriladi”;
e) 46-banddagi “Davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan, “taʼlim muassasasiga” soʻzlari “taʼlim tashkilotiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yu) 48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Hududiy boshqarmalar va Agentlik xorijiy davlatlar tomonidan tan olingan xorijiy taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tayyorlab qoʻyish choralarini koʻradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi xorijiy davlatlarning umumiy oʻrta, oʻrta, kasbiy taʼlim, oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimi tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olishda hududiy boshqarmalar va Agentlikka koʻmaklashadi”;
ya) 52-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan, “ekspert komissiyalari” soʻzlari “ekspert guruhlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ya 1 ) 53 va 54-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“53. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqidagi guvohnomalar reyestri Agentlikning “Agentlik tomonidan taqdim qilinadigan sertifikatlarning maʼlumotlar bazasini yaratish tizimi”da yuritiladi.
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Agentlik Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan hamkorlikda xorijiy davlatlarda taʼlim olish boʻyicha maʼlumotnoma yoki guvohnoma berilgan jismoniy shaxslar haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlarini koʻrsatishda va idoralararo elektron hamkorlik qilishda markaziy maʼlumotlar bazalaridagi maʼlumotlardan foydalanish boʻyicha “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali tegishli vazirlik va idoralarning axborot dasturlariga integratsiya qilinishini taʼminlaydi.
54. Davlat xizmatlari markazlari, Raqamli texnologiyalar vazirligi, hududiy boshqarmalar va Agentlik talabgorlar haqidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi lozim”;
ya 2 ) quyidagi mazmundagi 55-band bilan toʻldirilsin:
“55. 1992-yil 1-yanvargacha boʻlgan muddatda xorijiy davlatda taʼlim olgan fuqarolar taʼlim toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli vazirlik va idoralarning axborot dasturlariga kiritish uchun Agentlikka xorijiy davlatda taʼlim olganlik haqida ularga berilgan hujjat, unga ilova hamda ularning Oʻzbekiston Respublikasidagi davlat tiliga tarjima qilingan nusxalarini ilova qilgan holda, ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.
Agentlik zarur hollarda, taqdim etilgan hujjat haqida aniqlashtiruvchi maʼlumotlarni olish uchun xorijiy davlatdagi vakolatli tashkilotga soʻrovnoma yuborishi mumkin.
Agentlik murojaatni oʻrganib chiqib, xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik haqidagi maʼlumotlarni tegishli vazirlik va idoralarning axborot dasturlariga kiritish choralarini koʻradi hamda bu haqida murojaat etuvchiga yozma ravishda javob yuboradi”;
ya 3 ) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomga 1-ILOVA
Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddat I. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish 1-bosqich Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini tan olish haqida murojaat etgan shaxs, Davlat xizmatlari markazlari 1. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun bevosita Davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi hamda hujjatlarni topshiradi. Zaruratga koʻra 2. Talabgorlar tomonidan topshirilgan hujjatlarni qabul qilib oladi hamda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga yuboradi. Hujjatlar topshirilgandan soʻng darhol 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari Hujjatlarni ularning toʻliqligini tekshirgan holda: a) taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlsa — ularni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalarida tashkil etiladigan komissiyalarga taqdim etadi; b) taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga javob bermasa — ularni kamchiliklarini koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga qaytarib yuboradi; v) qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda — taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga joʻnatadi. Bir ish kunida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalarida tashkil etiladigan komissiyalar Xorijiy davlatda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish natijasida xorijiy davlatda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish yoki tan olishni rad etish haqida xulosa tayyorlaydi hamda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalarida tashkil etilgan komissiyalarning tegishli xulosasiga koʻra: a) xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olishga tavsiya etilgan talabgorlarga maʼlumotnoma berish haqida Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshliqlarining buyruqlarini qabul qiladi hamda tegishli namunadagi maʼlumotnomani tayyorlaydi; b) xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat belgilangan talablarga javob bermasligi haqidagi tegishli xabarnomani tayyorlaydi; v) tegishli maʼlumotnoma (xabarnoma)ni Davlat xizmatlari markazlariga joʻnatadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan maʼlumotnomalarni talabgorga yuboradi. Bir ish kunida II. Xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish 1-bosqich Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini tan olish haqida murojaat etgan shaxs, davlat xizmatlari markazlari 1. Xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun bevosita Davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga murojaat qiladi hamda hujjatlarni topshiradi. Zaruratga koʻra 2. Hujjatlarni qabul qilib oladi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Hujjatlar topshirilgandan soʻng darhol 2-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Hujjatlarni ularning toʻliqligini tekshirgan holda: a) taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlsa — ularni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlariga taqdim etadi; b) taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga javob bermasa — ularni kamchiliklarini koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga qaytarib yuboradi; v) qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda — taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga joʻnatadi. Bir ish kunida 3-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlari Xorijiy davlatda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish natijasida ushbu hujjatlarni tan olish yoxud tan olishni rad etish haqida xulosa tayyorlaydi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Oʻn ish kunida 4-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlarining tegishli xulosasiga koʻra: a) xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olishga tavsiya etilgan talabgorlarga guvohnoma berish haqida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi direktorining buyrugʻini qabul qiladi hamda tegishli namunadagi guvohnomani tayyorlaydi; b) xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat belgilangan talablarga javob bermasligi haqidagi tegishli xabarnoma tayyorlaydi; v) tegishli guvohnoma (xabarnoma)ni Davlat xizmatlari markazlariga joʻnatadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi. Besh ish kunida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan guvohnoma (xabarnoma)ni talabgorga yuboradi. Bir ish kunida III. Xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish 1-bosqich Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini tan olish haqida murojaat etgan shaxs, davlat xizmatlari markazlari Zaruratga koʻra 1. Xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun bevosita Davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi hamda hujjatlarni topshiradi. 2. Hujjatlarni qabul qilib olish hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Hujjatlar topshirilgan zahoti 2-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Hujjatlarni ularning toʻliqligini tekshirgan holda: a) taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlsa — ularni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlariga taqdim etadi; b) taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga javob bermasa — ularni kamchiliklarini koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga qaytarib yuboradi; v) qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda — taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga joʻnatadi. Bir ish kunida 3-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlari Taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha: a) xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadigan hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazadi va tan olish haqida xulosa tayyorlaydi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi; b) xorijiy davlatda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish natijasida talabgorni test sinovlariga tavsiya etadi; v) xorijiy davlatda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishni rad etish haqida xulosa tayyorlaydi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Oʻn ish kunida 4-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etilgan ekspert guruhining xulosasi asosida: a) xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadigan hujjatlar boʻyicha — xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqida buyruqni qabul qiladi hamda tegishli namunadagi guvohnomani tayyorlaydi; Besh ish kunida b) ekspert guruhlari tomonidan ijobiy xulosa berilgan taqdirda — talabgorlarni test sinovlaridan oʻtkazadi; Tasdiqlangan jadval asosida v) ekspert guruhlari tomonidan salbiy xulosa berilgan taqdirda — xorijiy davlatda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishni rad etish haqida xabarnoma tayyorlaydi hamda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorlarga yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Test sinovlari natijalariga koʻra: a) yetarli ball toʻplay olmagan talabgorlarga — xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olishni rad etadi va bu haqida Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorlarga xabarnoma yuboradi; Bir ish kunida b) test sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga — xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini tan olish toʻgʻrisida guvohnoma berish haqida buyruq qabul qiladi hamda guvohnomani Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi. Uch ish kunida 6-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan guvohnoma (xabarnoma)ni talabgorga yuboradi. Bir ish kunida IV. Xorijiy davlatlarda malaka oshirish taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish 1-bosqich Talabgor, Davlat xizmatlari markazlari 1. Xorijiy davlatlarda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun bevosita Davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda, Bilim va malakalarni baholash agentligiga murojaat qiladi hamda hujjatlarni topshiradi. Zaruratga koʻra 2. Hujjatlarni qabul qilib oladi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Hujjatlar topshirilgandan soʻng darhol 2-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Hujjatlarni ularning toʻliqligini tekshirgan holda: a) taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlsa — ularni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etilgan ekspert guruhlariga taqdim etadi; b) taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga javob bermasa — ularni kamchiliklarini koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga qaytarib yuboradi; v) qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda — taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga joʻnatadi. Bir ish kunida 3-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlari Xorijiy davlatda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish natijasida ushbu hujjatlarni tan olish yoxud tan olishni rad etish haqida xulosa tayyorlaydi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Oʻn ish kunida 4-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etilgan ekspert guruhlarining tegishli xulosasiga koʻra: a) xorijiy davlatlarda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olishga tavsiya etilgan talabgorlarga guvohnoma berish haqida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi direktorining buyrugʻini qabul qiladi hamda tegishli namunadagi guvohnomani tayyorlaydi; b) xorijiy davlatlarda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjat belgilangan talablarga javob bermasligi haqida tegishli xabarnoma tayyorlaydi; v) tegishli guvohnoma (xabarnoma)ni Davlat xizmatlari markazlariga joʻnatadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi. Besh ish kunida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan guvohnoma (xabarnoma)ni talabgorga yuboradi. Uch ish kunida ” ;
ya 4 ) 3 , 4 , 5 va 6-ilovalardagi guvohnomalar shakllarida:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Davlat inspeksiyasi boshligʻi” soʻzlari “Agentlik direktori” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida :
a) 2-ilovaning 6-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Sud tomonidan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos boʻlgan huquqni belgilovchi hujjat haqiqiy emas deb topilishi natijasida oldingi huquq egasining koʻchmas mulkka boʻlgan huquqi tiklangan taqdirda, ushbu huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik uchun toʻlov undirilmaydi”;
b) 3-ilovaning 22-bandi quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Voyaga yetmagan shaxs koʻchmas mulk mulkdori boʻlganda dalolatnomani uning nomidan ota-onasi, shuningdek, ota-onasi boʻlmagan holatlarda vasiylik va homiylik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa qonuniy vakil (vasiy yoki homiy) tomonidan tasdiqlanadi.
Bunda voyaga yetmagan shaxsning ota-onasi, vasiy yoki homiysi haqidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi vositasida aniqlanadi.
Voyaga yetmagan shaxsning vasiy yoki homiysi haqidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi vositasida aniqlanmagan taqdirda, manfaatdor shaxs voyaga yetmagan shaxsga nisbatan vasiy yoki homiy ekanligini tasdiqlovchi hujjatlarni Davlat xizmatlari markaziga taqdim etadi va dalolatnomani tasdiqlaydi”.
22. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-oktabrdagi 646-son qarori bilan tasdiqlangan Umumtaʼlim fanini bilish darajasi toʻgʻrisidagi sertifikat matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
23. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-yanvardagi 41-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) preferensiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “ekspertiza xulosasi” soʻzlari “ekspertiza xulosasining raqami va sanasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
24. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-apreldagi 222-son qarori bilan tasdiqlangan Yosh olimlarni yetakchi xorijiy ilmiy tashkilotlarga qisqa muddatli ilmiy stajirovkalarga yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) nomi “Yosh olimlarni yetakchi xorijiy” soʻzlaridan keyin “oliy taʼlim va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-bandda:
ikkinchi xatboshi “tavsiya etiladigan” soʻzlaridan keyin “, ilmiy va innovatsion faoliyat turlari bilan shugʻullanadigan shaxslarga beriladigan shaxsiy identifikatsiya raqamiga ega boʻlgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Innovatsion rivojlanish vazirligining kollegial organi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tashabbusiga koʻra ilm-fan sohasida yetakchi xorijiy” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tashabbusiga koʻra ilm-fan sohasida yetakchi xorijiy oliy taʼlim va” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi — sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ buyurtmachi — oliy taʼlim va ilmiy, shuningdek, innovatsion sohada faoliyat yuritadigan yuridik shaxs;
qabul qiluvchi tashkilot — tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar stajirovkaga yuboriladigan xorijiy ilmiy muassasa yoki taʼlim tashkiloti;
maxsus axborot tizimi — tanlovlar va stajirovkalarni tashkil etishning barcha jarayonlarida axborotlarning elektron shaklda almashinuvini taʼminlaydigan kompleks — dasturiy mahsulot”;
v) quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Agentlik Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari, qabul qilingan strategiyalari hamda ustuvor yoʻnalishlaridan kelib chiqib, Tashqi ishlar vazirligi va soha boʻyicha faoliyat koʻrsatayotgan xalqaro tashkilotlar orqali hamkorlik oʻrnatiladigan qabul qiluvchi tashkilotlar sonini koʻpaytirish choralarini koʻradi”;
g) 3 va 4-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Stajirovka oʻtashga yuborish maqsadida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) davriy ravishda, kalendar yilida kamida bir marotaba 1-iyulga qadar tanlov eʼlon qiladi.
Hujjatlar tanlov eʼlon qilingan sanadan boshlab, kamida bir oy davomida maxsus axborot tizimi orqali qabul qilinadi.
Yosh olimlarni qabul qiluvchi tashkilotlarga stajirovkalarga yuborish boʻyicha tanlovlarni tashkil etish, oʻtkazish, saralash va moliyalashtirish Agentlik va Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tomonidan birgalikda amalga oshiriladi.
4. Stajirovka yakka tartibda yoki jamoaviy shaklda bir oydan olti oygacha boʻlgan muddatda tashkil etilishi mumkin.
Bir oydan kam (15 kalendar kundan kam boʻlmagan) boʻlgan muddatga stajirovka oʻtashga maxsus ekspert guruhi xulosasi asosida maʼqullangan taqdirda yuboriladi.
Stajirovkaning shakli tanlovning eʼlon matnida koʻrsatiladi”;
d) quyidagi mazmundagi 4 1 , 4 2 va 4 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Jamoaviy stajirovka qabul qiluvchi tashkilot bilan erishilgan dastlabki kelishuvga muvofiq oʻtkaziladi.
Dastlabki kelishuv Vazirlik, Agentlik va Jamgʻarma tomonidan qabul qiluvchi tashkilot oʻrtasida stajirovkani tashkil etishni nazarda tutuvchi ikki va koʻp tomonlama hujjatni imzolash orqali amalga oshiriladi.
4 2 . Yakka tartibdagi stajirovka buyurtmachi va qabul qiluvchi tashkilot oʻrtasida erishilgan dastlabki kelishuv asosida tanlov natijalariga koʻra oʻtkaziladi.
4 3 . Stajirovkaning boshlanish vaqti tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir kalendar yildan oshib ketmasligi lozim.
Belgilangan muddatda stajirovka oʻtash boshlanmagan taqdirda, ilmiy stajirovka bekor qilingan deb hisoblanadi.”;
e) 9-bandning birinchi xatboshisidagi “Vazirlik” va “Vazirlikning rasmiy veb-saytiga” soʻzlari tegishlicha “Agentlik” va “Agentlikning rasmiy veb-sayti va maxsus axborot tizimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 10-bandning beshinchi xatboshisidagi “bogʻlanish uchun masʼul xodimlar telefoni va elektron pochta manzili” soʻzlari “stajirovka shakli va yoʻnalishlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Buyurtmachilar stajirovka oʻtashga tavsiya etilgan nomzodlar toʻgʻrisida Agentlikka quyidagi maʼlumot (hujjat)larni taqdim etadilar:
mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi stajirovka rejasi;
buyurtmachilarning kollegial organi (ilmiy kengash, kengash, ilmiy-texnikaviy kengash, ilmiy-muvofiqlashtiruvchi kengash va boshqa shakllarda boʻlishi mumkin) qaroridan koʻchirma;
yakka tartibdagi stajirovkalar boʻyicha eʼlon qilingan tanlovda ishtirok etish uchun nomzod tomonidan qoʻshimcha ravishda qabul qiluvchi tashkilotning rozilik (taklifnoma) xati va dastlabki kelishuv boʻyicha hujjat nusxasi hamda stajirovka davrida amalga oshiriladigan ishlar dasturi taqdim etiladi;
ilmiy darajasi (fan nomzodi, PhD va fan doktori), ilmiy unvonini (katta ilmiy xodim, dotsent, professor) tasdiqlovchi diplom(lar)ning nusxasi, agar mavjud boʻlsa;
stajirovkaning maqsadga muvofiqligi, asosiy vazifalari, kutilayotgan natijalari hamda ilmiy faoliyatiga taʼsirini asoslovchi tahliliy maʼlumotlar bayon etilgan asosnoma;
xorijiy tillardan bilim darajasini belgilovchi amaldagi milliy yoki xalqaro sertifikat (Milliy kvalifikatsiya sertifikati, IELTS, TOEFL va shu kabilar, muddati oʻtgan hujjatlar bundan mustasno), agar mavjud boʻlsa.
Nomzodlarning fuqarolik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi nusxasi, oliy taʼlim muassasasini tugatganligini tasdiqlovchi diplom maʼlumotlari va fotosurati, xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy sertifikati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
i) 12-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 15 va 29-bandlarning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 32 , 47 va 49-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Vazirlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
k) 13-banddagi “chop etilgan shaklda Vazirlikka taqdim etadilar yoki elektron shaklda Vazirlikning elektron pochta manziliga yuboriladi” soʻzlari “maxsus axborot tizim orqali Agentlikka taqdim etadilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 16-band va 21-bandning ikkinchi xatboshisidagi “innovatsion rivojlanish vazirining” soʻzlari “Agentlik direktorining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 17-banddagi “vazir oʻrinbosari darajasidagi rahbarga” soʻzlari “Agentlik direktoriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
n) 28-bandda:
toʻrtinchi xatboshidagi “Vazirlik veb-saytida” soʻzlari “Agentlik veb-sayti va maxsus axborot tizimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tanlov shartlariga muvofiq nomzodlar kamida 3 kun oldin maxsus axborot tizimi orqali tanlovning keyingi bosqichiga oʻtganligi, suhbat oʻtkazilish vaqti va manzili haqida xabardor qilinadi”;
beshinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
o) 31-banddagi “Vazirlikning rasmiy veb-saytida” soʻzlari “Agentlikning rasmiy veb-sayti va maxsus axborot tizimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
p) 37-banddagi “Vazirlik” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
r) 46-banddagi “qogʻoz va elektron shaklda Vazirlikka” soʻzlari “maxsus axborot tizimi orqali Agentlikka” soʻzlari bilan almashtirilsin;
s) 50-banddagi “oʻrtacha ish haqi” soʻzlari “stipendiya yoki oʻrtacha ish haqi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
t) Nizomga 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yosh olimlarni yetakchi xorijiy oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarga qisqa muddatli ilmiy stajirovkalarga yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yosh olimlarni yetakchi xorijiy oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarga qisqa muddatli ilmiy stajirovkalarga yuborish maqsadida tanlovlarni tashkil etish, oʻtkazish, saralash, moliyalashtirish va stajirovka yakuni boʻyicha hisobot taqdim etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Innovatsion rivojlanish agentligi (Agentlik) Respublikadagi yosh olimlarni stajirovkalarga yuborish boʻyicha Agentlik veb-sayti va maxsus axborot tizimida tanlov toʻgʻrisida eʼlon joylashtiradi. Tanlov boshlanishidan kamida bir oy oldin 2-bosqich Yuboruvchi tashkilotlar 1. Nomzodlar roʻyxatini shakllantirish va dastlabki saralash tanlovini oʻtkazadi. 2. Nomzodlar toʻgʻrisida maʼlumot va hujjatlarni yoʻllanma xati bilan maxsus axborot tizimi orqali Agentlikka taqdim etadi. Tanlovda belgilangan muddatda 3-bosqich Agentlik Nomzodlarni saralab olish uchun Agentlik huzurida Maxsus ekspert guruhini tuzadi. Har yili yanvar oyida 4-bosqich Maxsus ekspert guruhi Nomzodlarning saralash tanlov bosqichlarini oʻtkazib, yakuniy xulosani Agentlikka taqdim etadi. Kamida bir oy muddatda 5-bosqich Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Kuzatuv kengashi Gʻolib nomzodlar stajirovkasini moliyalashtirish maqsadida Jamgʻarma Kuzatuv kengashining tegishli qarorini qabul qiladi. Agentlik yoʻllanma xati kiritilgandan soʻng kamida bir oy muddatda 6-bosqich Agentlik Tanlov gʻoliblarini Agentlikning rasmiy veb-sayti va maxsus axborot tizimida eʼlon qiladi. 5-bosqich yakunlangandan soʻng kamida oʻn kun muddatda 7-bosqich Yuboruvchi tashkilotlar Stajirovka yakuni boʻyicha moliyaviy va ilmiy hisobotlar taqdim etadi. Moliyaviy hisobot: stajirovka oʻtab kelgan kundan oʻn ish kunida; Ilmiy hisobot: kollegial organ qarori chiqqan kundan oʻn ish kunida ”.
25. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandida :
a) beshinchi xatboshidagi “tasdiqlovchi” soʻzi “belgilovchi” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni belgilovchi hujjatlar ularni qabul qilgan davlat organi tomonidan tasdiqlangan boʻlishi, hujjatni qabul qilgan organ hujjatni davlat arxiviga topshirgan taqdirda, davlat arxivlari tomonidan tasdiqlangan boʻlishi shart (yuridik shaxsning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan elektron hujjatlar bundan mustasno)”;
v) oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-iyundagi 395-son qarori bilan tasdiqlangan Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Malaka oshirish kurslarida qatnashish uchun onlayn tarzda yoki bevosita malaka oshirish tashkilotiga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
pasport, identifikatsiyalovchi ID-karta yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat maʼlumotlari;
Bunda hujjatlar onlayn tarzda malaka oshirish tashkilotining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-sayti yoki maxsus elektron dasturlar orqali topshiriladi.
Tinglovchilarning pasporti, identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat maʼlumotlari, oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari, fotosurati, shartnoma shartlariga muvofiq toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjati nusxasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
b) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Talabgor malaka imtihonini topshirish uchun Kadastr agentligiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza;
malaka oshirish kursida oʻqiganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.
Talabgorlarning pasporti, identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat maʼlumotlari, oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari yoki xorijiy davlatda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma nusxasi yoxud geodeziya va kartografiya sohasida kasbiy qayta tayyorgarlik dasturi boʻyicha taʼlim olganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, fotosurati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.
Talabgordan mazkur bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi”.
27. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Universitetga oʻqishga kirishni xohlagan nomzodlar tomonidan tegishli hududiy organlarga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
ariza (bildirgi);
chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki harbiy guvohnomasi nusxasi;
tarjimai hol;
anketa;
xizmatni oʻtash joyidan (agar xizmatni oʻtayotgan boʻlsa) tavsifnoma;
ota-onasining Universitetga oʻqishga kirishiga rozilik xati;
xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha kamida V2 darajadagi xalqaro sertifikat nusxasi (agar mavjud boʻlsa).
“Xalqaro harbiy hamkorlikni huquqiy taʼminlash” taʼlim yoʻnalishiga oʻqishga kirishni xohlagan nomzodlar chet tilini bilish darajasi haqidagi xalqaro tan olingan dasturlar — IELTS boʻyicha 5.5 ball va undan yuqori, TOEFL boʻyicha 72 ball va undan yuqori, TestDaF boʻyicha TDN3 va undan yuqori, DELF B2 va undan yuqori sertifikat yoki davlat namunasidagi V2 va undan yuqori darajadagi malaka sertifikatiga ega boʻlganda, Universitetga oʻqishga kirish boʻyicha tanlovda ishtirok etadilar.
Quyidagi hujjatlar tegishli hududiy organlar tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlaridan mustaqil ravishda, shu jumladan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:
shaxsni tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
tugʻilganlik haqida guvohnoma nusxasi;
shaxsning belgilangan shakldagi fotosurati;
maʼlumoti toʻgʻrisidagi (umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional) hujjatlar (asli va nusxasi) hamda reyting daftarchasi (baholar tabeli) nusxasi;
oʻqish yoki ish joyidan (agar oʻqiyotgan yoki ishlayotgan boʻlsa) maʼlumotnoma;
chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha milliy sertifikat va universitetga oʻqishga kirishda imtiyozlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar nusxasi.
Universitetga oʻqishga kirishda imtiyozlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi;
Nomzodlar tomonidan hujjatlarni taqdim etishda pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat, tugʻilganlik haqida guvohnoma, chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma yoxud chaqiriluvchining harbiy guvohnomasi shaxsan koʻrsatiladi”;
b) 80-bandda:
yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
sakkizinchi xatboshidagi “milliy yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Nomzodlarning oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom (ilovasi bilan) yoki diplomdan koʻchirmasi (Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarini davlat granti boʻyicha oʻqib tugatganlar uchun) hamda chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi V2 va undan yuqori darajadagi milliy sertifikat “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
v) 113-bandda:
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Nomzodning oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomining asli (yoki diplomdan koʻchirma — Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarini davlat granti boʻyicha oʻqib tugatganlar uchun) hamda uning ilovasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
28. Vazirlar Mahkamasining “Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-dekabrdagi 732-son qarorida :
a) 4-bandda:
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga”;
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Bilim va malakalarni baholash agentligiga”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 5-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Adliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy sud va Bosh prokuratura bilan birgalikda:”;
v) 1-ilovada:
4-bandda:
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga”;
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;
30-bandda:
“a” kichik bandda:
uchinchi xatboshidagi “20” raqami “18” raqami bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandning beshinchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha yigʻim Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining, maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha yigʻim Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi hamda quyidagi tartibda taqsimlanadi:
60 foizi — tegishliligi boʻyicha Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining hisobvaragʻiga”.
29. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-fevraldagi 47-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarni boshqarish uchun boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchini tanlash boʻyicha ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandida:
beshinchi — sakkizinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Offerentlarning tanlovga takliflar taqdim qilinganda, kafolat sifatida bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari miqdoridagi mablagʻ tanlov tashkilotchisining maxsus jamgʻarmasiga yoʻnaltirilgani, tanlovda ishtirok etish uchun taʼminot summasi toʻlangani va agar tanlovda koʻrsatilgan ishlarni bajarish (xizmatlarni koʻrsatish) bilan bogʻliq faoliyat qonunchilik hujjatlariga muvofiq litsenziyalanadigan boʻlsa, tegishli litsenziyasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
30. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 14-ilova 5-pozitsiyasining uchinchi ustuni “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) litsenziyalovchi organ quyidagi maʼlumotlarni mustaqil tarzda oʻzi oladi:
veterinariya mutaxassisligi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari;
“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumot”;
b) 18-ilovada:
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida”;
8-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“umumiy tartibda — 7 ish kuni;
tezlashtirilgan tartibda — 4 ish kuni”;
v) 19-ilovada:
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida”;
8-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“umumiy tartibda — 10 ish kuni;
tezlashtirilgan tartibda — 5 ish kuni”;
g) 20-ilovada:
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida”;
8-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“umumiy tartibda — 14 ish kuni.
tezlashtirilgan tartibda — 10 ish kuni”;
d) 21-ilovada:
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida”;
8-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“umumiy tartibda — 7 ish kuni;
tezlashtirilgan tartibda — 3 ish kuni”;
e) 23-ilova 5-pozitsiyasining uchinchi ustuni “i” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“i) litsenziyalovchi organ diniy fanlarni oʻqituvchi shaxslarning diniy maʼlumoti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mustaqil tarzda oʻzi oladi”.
31. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 26-ilovada :
a) 6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida”;
b) 8-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“umumiy tartibda — 10 kun;
tezlashtirilgan tartibda — 5 ish kuni”.
32. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 11-ilovaning 10-pozitsiyasi uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish faoliyatini boshlaganlik toʻgʻrisida xabarnoma yuborgan shaxslar tomonidan pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqida xabarnoma yuborilishi talab etilmaydi”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 19-ilovaning 10-pozitsiyasi uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqida xabarnoma yuborgan shaxslar tomonidan pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqida xabarnoma yuborilishi talab etilmaydi”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
v) 33-ilovaning 11-pozitsiyasi uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Pivo mahsulotlari chakana savdosi bilan shugʻullanuvchilar tomonidan faqat pivo mahsulotlarini chakana savdo qilish uchun qoʻshimcha ravishda alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilish hamda umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish uchun xabarnoma yuborilishi talab etilmaydi”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.
33. Vazirlar Mahkamasining “Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-martdagi 133-son qarorida :
a) 1-ilovada:
39-bandda:
“a” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “ekspertiza xulosasi” soʻzlari “ekspertiza xulosasining raqami va sanasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “ekspertiza xulosasi” soʻzlari “ekspertiza xulosasining raqami va sanasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 12-ilova 5-pozitsiyasining uchinchi ustuni 1-bandida:
“a” kichik banddagi “ekspertiza xulosasi” soʻzlari “ekspertiza xulosasining raqami va sanasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik banddagi “ekspertiza xulosasi” soʻzlari “ekspertiza xulosasining raqami va sanasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada:
32-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “ekspertiza xulosasi” soʻzlari “ekspertiza xulosasining raqami va sanasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 5-ilova 5-pozitsiyasining uchinchi ustuni 1-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “ekspertiza xulosasi” soʻzlari “ekspertiza xulosasining raqami va sanasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
34. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-iyundagi 346-son qarori bilan tasdiqlangan Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVO HN OMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasining amal qilish muddati I. Litsenziat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Litsenziatning nomi: 2. Pochta manzili: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. KTUT kodi: 5. STIR: 6. IFUT kodi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: II. Litsenziar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Litsenziarning nomi: 2. Pochta manzili: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. KTUT kodi: 5. STIR: 6. IFUT kodi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 8. Franshiza obyekti: Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: QR-kod ” .
35. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 354-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 162-bandi quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Xodim va harbiy xizmatchi xizmat vaqtida oʻzining ehtiyotsizligi oqibatida tan jarohati olganda, unga toʻlanadigan bir martalik nafaqa miqdori mazkur Nizomning 189-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan belgilanadi.
Bunda xodim va harbiy xizmatchi xizmat vaqtida oʻzining ehtiyotsizligi oqibatida tan jarohati olganda, unga toʻlanadigan bir martalik nafaqa miqdori tan jarohatining ogʻirlik darajasiga qarab, ushbu bandda koʻrsatilgan tegishli bir martalik nafaqa miqdorining 50 foizidan kam boʻlmasligi lozim”.
36. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tashkil etish va tugatishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qarorida :
a) 1-ilovaning 4-bandi quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Davlat tashkilotining nomi oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Davlat tashkiloti xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqida guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin”;
b) 2-ilovada:
4-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Yuridik shaxslar birlashmalarining nomi yoki tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Yuridik shaxslar birlashmalari xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqida guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin”;
11-bandda:
“2 ish kuni davomida” soʻzlaridan keyin “(tezlashtirilgan tartibda 4 ish soati)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Tezlashtirilgan tartibda berilgan soʻrovnomalarni koʻrib chiqqanlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Ushbu yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazi orqali bevosita oʻzi murojaat qilganda:
0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
b) Tizim orqali murojaat etganda:
11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
1-ilovaning “3-bosqich” pozitsiyasi “Bajarish muddatlari” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 4 ish soati) mobaynida”;
2-ilova quyidagi mazmundagi pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ Soʻrovnomani tezlashtirilgan tartibda koʻrib chiqish: Ha Yoʻq ” ;
v) 3-ilovada:
4-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Advokatlik tuzilmasining nomi yoki tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Advokatlik tuzilmasi xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqida guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin”;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Ariza beruvchi mazkur Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga Tizim orqali elektron ravishda yuboradi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ hujjatlar kelib tushgan sanadan boshlab:
1 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 1 ish soati) mobaynida muassislarning litsenziyalari va advokat maqomiga ega boʻlmagan muassislar malaka komissiyalarining advokatning qasamyodini muassislar qabul qilganligini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini adliya organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalaridan oʻzaro elektron axborot almashinuvi orqali soʻrab oladi. Bunda ushbu tashkilotlar maʼlumotning 1 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 2 ish soati) ichida taqdim etilishi uchun masʼul boʻladi;
4 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 4 ish soati) davomida hujjatlarning qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi jihatidan koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) yoki mazkur Reglamentning 13-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad qilish haqida qaror qabul qiladi.
Tezlashtirilgan tartibda berilgan soʻrovnomalarni koʻrib chiqqanlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Ushbu yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
11,75 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
1-ilovada:
“3-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” va “Bajarish muddatlari” ustunlari “1 ish kuni” soʻzlaridan keyin “(tezlashtirilgan tartibda 1 ish soati)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“4-bosqich” pozitsiyasining “Bajarish muddatlari” ustuni “4 ish kuni” soʻzlaridan keyin “(tezlashtirilgan tartibda 4 ish soati)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-ilova quyidagi mazmundagi pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ Soʻrovnomani tezlashtirilgan tartibda koʻrib chiqish: Ha Yoʻq ” ;
g) 4-ilovaning 4-bandi quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Shirkatning nomi yoki tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Shirkat xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqida guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin”.
37. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasida oliy taʼlim va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitish tartibini belgilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 6-apreldagi 143-son qarorida :
a) 2-ilovaning 16-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Magistraturaga oʻqishga qabul qilish uchun nomzodlardan quyidagi hujjatlar talab etiladi:
tashqi nomzodlar uchun — chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi V2 va undan yuqori darajadagi xalqaro sertifikatlarning elektron nusxasi (ichki nomzodlar uchun mavjud boʻlganda);
vakolatli davlat organlari xodimlari uchun — nomzodning bevosita rahbari tomonidan imzolangan tavsiyanoma va maʼlumotnoma-obyektivka.
Nomzodlarning shaxsni tasdiqlovchi hujjat (pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi, oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari hamda chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi V2 va undan yuqori darajadagi milliy sertifikat “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
b) 3-ilovada:
16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Tayanch doktoranturada oʻqishga talabgorlar Akademiyaga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
qisqacha biografik maʼlumotnoma;
tegishli xalqaro sertifikatning nusxasi;
nashr etilgan ilmiy ishlar roʻyxati, shuningdek ularning nusxalari.
Talabgorlarning oliy taʼlim muassasasi bakalavr va magistraturasi diplom maʼlumotlari, milliy sertifikati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
18-bandda:
uchinchi xatboshidagi “oliy maʼlumot,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Talabgorlarning oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
38. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarorida :
a) 1-ilovada:
18-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda texnikaga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma (elektron onlayn-auksion bayonnomasi) “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
30-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda texnikaga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma (elektron onlayn-auksion bayonnomasi) “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
b) 6-ilovada:
26-bandda:
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tibbiy maʼlumotnomasi (083-shakl)”.
39. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarida :
a) quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:
“12 1 . Jismoniy shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi yoki tugʻilgan sanasi oʻzgargan, shu jumladan, nikoh qayd etilganligi yoki nikohdan ajralganligi munosabati bilan familiyasi oʻzgargan taqdirda, gerbli guvohnomalarni rasmiylashtirish bilan bir vaqtda jismoniy shaxsga yangi identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirish boʻyicha ariza-anketalar FHDY organi tomonidan jismoniy shaxsning roziligi asosida kompozit shaklda vakolatli organlarga yuboriladi.
Jismoniy shaxsning nomidan yangi identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirish boʻyicha ariza-anketalar FHDY organi tomonidan toʻldiriladi. Rasmiylashtirilgan ariza-anketalar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiyalovchi ID-kartalarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 22-sentabrdagi PF-6065-son Farmoniga asosan jismoniy shaxsga identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirib berish vazifalarini bajaruvchi vakolatli organlarga kelib tushganda, ushbu jismoniy shaxsdan qoʻshimcha ariza-anketa talab qilinmaydi.
Mazkur bandda nazarda tutilgan asoslarda yangi identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirishda toʻlovlarni amalga oshirish, biografik va biometrik maʼlumotlarni hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq talab qilinadigan boshqa hujjatlar identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirib berish vazifalarini bajaruvchi vakolatli organlarga tashrif buyurilganda taqdim etiladi”;
b) 149-bandda:
quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Familiya, ism va ota ismini oʻzgartirishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Ariza beruvchi xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqidagi guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin”;
ikkinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
40. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :
a) 18-ilovada:
4-pozitsiyaning ikkinchi ustuni 1-bandida:
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“maʼlumotnomani olish tartibi — umumiy yoki tezlashtirilgan tartib”;
beshinchi — oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
5-pozitsiyaning ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy tartibda — bepul;
tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi.
Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi davlat xizmatini koʻrsatgan davlat arxivining hisobvaragʻiga;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan yigʻimlar summasi — davlat xizmatini koʻrsatgan davlat arxivining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;
6-pozitsiyaning ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ish stajini tasdiqlashga oid maʼlumotnomalar uchun — umumiy tartibda 5 ish kunidan, tezlashtirilgan tartibda 3 ish kunidan;
ish haqini tasdiqlashga oid maʼlumotnomalar uchun — umumiy tartibda 20 ish kunidan, tezlashtirilgan tartibda 10 ish kunidan oshmagan muddatda”;
b) 26-ilovada:
4-pozitsiyaning ikkinchi ustuni 1-bandida:
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“maʼlumotnomani olish tartibi — umumiy yoki tezlashtirilgan tartib”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;
5-pozitsiyaning ikkinchi ustunida:
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi”;
ikkinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
6-pozitsiyaning ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy tartibda — 2 ish kuni;
tezlashtirilgan tartibda — 1 ish kuni”.
41. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 3-iyuldagi 382-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilishning maʼmuriy reglamentiga 2-ilovaning III boʻlimi 4-pozitsiyasi “ishonchnoma” soʻzidan keyin “maʼlumotlari” soʻzi bilan toʻldirilsin.
42. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirish shakllari boʻyicha ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qarorida :
a) 3-bandda:
“b” kichik bandning uchinchi xatboshisi “sil kasalligiga qarshi kurashish” soʻzlaridan keyin “(Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“v” kichik bandda:
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“sil kasalligi boʻyicha hisobda turish yoki turmasligi boʻyicha maʼlumotnoma”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilovada:
1-bandning “v” kichik bandi “sil kasalligiga qarshi kurashish” soʻzlaridan keyin “(Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bandda:
birinchi xatboshidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi “z” kichik band bilan toʻldirilsin:
“z) sil kasalligi boʻyicha hisobda turish yoki turmasligi boʻyicha maʼlumotnoma”.
43. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-maydagi 290-son qarori bilan “Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 8-bandida:
“b” kichik bandda:
uchinchi xatboshidagi “YIDXP orqali olingan soʻnggi 12 oylik ish haqi toʻgʻrisida maʼlumot va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Kafil jismoniy shaxsning YIDXP orqali olingan soʻnggi 12 oylik ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. Mazkur maʼlumot “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali aniqlanmagan hollarda ilova qilinadi”;
beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
44. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 377-son qarori bilan tasdiqlangan Avtotransport vositalarini nogironligi boʻlgan shaxslar ehtiyojlariga moslashtirish xarajatlarini qoplash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ilovada:
a) Ariza beruvchi — jismoniy shaxsga tegishli soʻrovnoma matnining “II. Ilova qilinadigan hujjatlar:” boʻlimida:
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“*avtomototransport vositasining roʻyxatdan oʻtkazilgani haqidagi guvohnoma maʼlumotlari “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;
b) Ariza beruvchi — yuridik shaxsga tegishli soʻrovnoma matnining “II. Ilova qilinadigan hujjatlar:” boʻlimida:
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“*avtomototransport vositasining roʻyxatdan oʻtkazilgani haqidagi guvohnoma maʼlumotlari “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.
45. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-iyuldagi 479-son qarori bilan tasdiqlangan Raqamli kriminalistika sohasida sertifikatlangan mutaxassislarning yagona elektron reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ilmiy daraja va unvoni toʻgʻrisida maʼlumotlar (mavjud boʻlsa maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali avtomatik olinadi)”.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-dekabrdagi 840-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 20-fevraldagi 130-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning strategik vazifalari amalga oshirilishi samaradorligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining masʼuliyatini oshirishga doir birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PF-5644-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5650-son farmonlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati ishini tashkil etishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PQ-4136-son qarori)” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 83-bandi.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga test sinovlari orqali qabul qilish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining faoliyatini kuchaytirish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-iyuldagi 572-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Tibbiyot bosh boshqarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 29-apreldagi 366-son qarori)” 2020-yil 20-yanvardagi 36-son qaroriga ilovaning 7-bandi.
5. Vazirlar Mahkamasining “Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholashning milliy test tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 12-oktabrdagi 646-son qaroriga 3-ilovaning 2-bandi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-dekabr,
840-son