📅 2025-yil 30-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 декабрь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2025 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2025 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Рўйхати
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
ТАКЛИФ
ТАКЛИФ
ТАҚСИМОТИ
ТАҚСИМОТИ
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат молиявий сиёсатида узоқ муддатли барқарорликка эришиш ва халқаро молиявий ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик учун зарур ҳисобот ва прогноз механизмларини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий мақсадлар
1. Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) Давлат бюджети даромадларини аниқ ва илмий асосланган тарзда прогнозлаштириш орқали молиявий барқарорлик ва шаффофликни таъминлаш;
(б) Давлат бюджети даромадлари прогнозининг чораклик тақсимотини ишлаб чиқишда иқтисодий ва мавсумий омиллар, ялпи ҳудудий маҳсулот ва бюджет даромадларининг чораклар давомида шаклланиш хусусиятларини ҳисобга олиш;
(в) Давлат бюджети даромадларининг тўлиқ ва ўз вақтида йиғилишини таъминлаш учун ҳуқуқий ва методологик асосларни мустаҳкамлаш;
(г) Давлат бюджети даромадлари прогнозини ишлаб чиқишнинг ҳар бир босқичида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иштирокини кенгайтириш ва уларнинг вазифаларини аниқ белгилаш.
II. Давлат бюджети даромадлари прогнозини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва аниқлаштириш
2. Қонунчилик ҳужжатларига асосан:
(а) Давлат бюджети лойиҳаси белгиланган муддатларда ва тартибларда ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланиши;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари баланслаштирилган даромадлар ва харажатларга эга бўлиши ҳамда уларнинг тақчиллигига йўл қўйилмаслиги;
(в) чораклар якунлари бўйича тегишли молия йили учун белгиланган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаган ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаган тақдирда, тегишли чораклар бўйича даромадлар прогнозининг камайтирилган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан тегишли бюджетларга тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини белгиланган тартибда ошириш ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки, 2026 молия йилида:
(а) Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда тасдиқланади;
(б) прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида туман ва шаҳарларнинг бюджет даромадлари бўйича даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади;
(в) ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида белгиланган даромадларнинг прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда киритилиши мумкин. Бунда маҳаллий бюджет даромадлари прогнозини ошириш орқали даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган суммасини камайтиришга йўл қўйилмайди.
III. Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблашни рақамлаштириш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) 2026 йилдан бошлаб келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали автоматлаштирилган шаклда амалга оширилади;
(б) Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш учун зарур бўлган маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 1-иловада келтирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик жамиятларидан «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда олинади.
5. Мазкур қарорга 1-иловада келтирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик жамиятлари 2026 йил 1 майга қадар ўз ахборот тизимларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилсин ҳамда маълумотларнинг тўлиқ юборилишини таъминласин.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
(а) 2026 йил 1 июнга қадар ўз ахборот тизимида Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш бўйича махсус модул ишлаб чиқиб, ишга туширсин;
(б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар ўз ахборот тизимида Давлат бюджети даромадлари прогнози ва унинг ижросини реал вақт режимида кузатиб бориш имкониятини яратиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ҳисоб палатаси, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот тизимларига интеграция қилсин;
(в) махсус сервер қурилмаларини харид қилиш ҳамда соҳани рақамлаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасидан зарур маблағларни ажратсин.
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
7. Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-298-сон қарорининг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) 2026 йилдан бошлаб келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда ушбу ахборот тизими Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Ҳисоб палатасининг ахборот тизимларига интеграция қилинади;
(б) 2027 молия йили ва ундан кейинги йиллар учун Давлат бюджети даромадлари прогнозини чораклар, ҳудудлар ва даромад манбалари кесимида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан амалга оширилади».
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
(а) бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларига мазкур қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни, шунингдек, бюджет даромадларини прогноз қилиш тартиби ва методологиясини тушунтириш бўйича ўқув тренинглар ташкил қилсин;
(б) Давлат бюджети даромадлари прогнозини ишлаб чиқиш тартиби ва ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифларни киритиб борсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
11. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПҚ-397-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиладиган маълумотлар
Т/р Маълумотлар номи Маълумотни тақдим қилувчи вазирлик ва идоралар 1. Мавжуд ер майдонлари, тури ва эгалик қилувчилар сони Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2. Кўчмас мулк объектлари сони, мол-мулк қиймати ва тури 3. Ялпи ички маҳсулот ва унинг таркиби, шунингдек экспорт ва импорт операциялари ҳажми, инфляция даражаси Миллий статистика қўмитаси 4. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бозор хизматлари ҳажмлари 5. Даромад турларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси Солиқ қўмитаси 6. Солиқ турларининг солиқ солиш базаси 7. Солиқ тўловчиларнинг ҳисобланган ва тўланган солиқлари, ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммалари, солиқ қарздорлиги ҳамда ортиқча тўловлари миқдори 8. Фойдаланилган солиқ имтиёзлари ҳамда солиқ тўлаш муддатлари кечиктирилган ва бўлиб бўлиб тўлаш имконияти берилган солиқ суммалари 9. Жисмоний шахсларга харид чекларига нисбатан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг қайтарилган қисми 10. Божхона қўмитаси билан ўзаро ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммалари 11. Божхона тўловлари ва импорт ҳажми Божхона қўмитаси 12. Божхона тўловлари бўйича муддати узайтирилган тўловлар суммаси 13. Божхона тўловлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар миқдори 14. Божхона тўловлари бўйича тўлаш муддатлари кечиктирилган ва бўлиб бўлиб тўлаш имконияти берилган тўловлар 15. Марказий банк соф фойдасининг жорий молия йили учун кутилаётган ҳажми ҳамда прогнозлаштирилаётган молия йили учун прогноз ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16. Қишлоқ хўжалигига жорий молия йилида етказилган ва келгуси йилда етказиб бериладиган сув ҳажмлари Сув хўжалиги вазирлиги 17. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг платформаси маълумотлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган махсус иқтисодий ва саноат зоналарининг электрон портали маълумотлари 19. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган баённомалар бўйича жарималар суммаси ва уларнинг қолдиғи Ички ишлар вазирлиги 20. Транспорт воситалари, уларнинг турлари, эгалик ҳуқуқи 21. Корхоналарнинг иш ўринлари ва уларда ишлаётган ходимлар тўғрисидаги («Ягона миллий меҳнат тизими») маълумотлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 22. Жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси маълумотлари АТ «Халқ банки» 23. Давлат улуши мавжуд корхоналар рўйхати, улардаги давлат улуши миқдори ва таъсисчилар тўғрисидаги маълумот Давлат активларини бошқариш агентлиги 24. Хусусийлаштирилган ва (ёки) ижарага берилган давлат мулклари, ер участкалари тўлов суммалари 25. Хорижий давлатлардаги ваколатхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича ундирилган консуллик йиғимлари Ташқи ишлар вазирлиги 26. Экспорт, импорт ва транзит қилинган газ ҳажми Энергетика вазирлиги, «Ўзгазтрейд» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ 27. Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган электр энергия сарфи, амалга оширилган тўловлар ва қарздорлик суммалари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 28. Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган табиий газ сарфи, амалга оширилган тўловлар ва қарздорлик суммалари «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудий газ тармоқлари» АЖ 29. Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган сув сарфи, амалга оширилган тўловлар ва қарздорлик суммалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 30. Хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилганлиги, тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги бўйича маълумотлар Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПҚ-397-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом келгуси режалаштириш даври учун Давлат бюджети даромадларини прогнозлаш жараёнининг ҳуқуқий ва услубий асосларини ҳамда тартибини белгилайди.
2. Давлат бюджети даромадларини прогнозлашнинг асосий вазифаси режалаштирилган молиявий йил ва ўрта муддатдаги давр учун бюджет даромадларининг иқтисодий жиҳатдан асосланган миқдорини аниқлашдан иборат.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
эффектив солиқ ставкаси — солиқ тўловчининг ёки муайян солиқ тури бўйича амалда тўланган солиқ суммасининг солиқ базасига нисбатини ифодаловчи кўрсаткич;
солиқ солиш базаси — солиқни ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган, солиқ тўловчининг қонунчиликка мувофиқ солиққа тортиладиган объектлари қиймати, ҳажми ёки миқдорий кўрсаткичлари йиғиндиси;
яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад — солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, рақамли назорат механизмларини жорий этиш, солиқ интизомини ошириш ҳамда норасмий фаолиятни легаллаштириш натижасида Давлат бюджетига қўшимча тушиши кутилаётган солиқ ва мажбурий тўловлар миқдори;
ўсиш коэффициенти — маълум бир даврда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, солиқ бўлмаган тўловлар базасининг келгуси даврдаги миқдорини аниқлаш учун қўлланадиган кўрсаткич.
2-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
4. Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш қуйидаги тамойилларга мувофиқ амалга оширилади:
узлуксизлик тамойили — прогнозлаштириш жараёнининг доимийлиги (реал вазиятнинг мумкин бўлган ўзгаришлари муносабати билан прогноз баҳолашни аниқлаштириш), шунингдек, бюджет даромадларини прогнозлаштириш ва даромадларни бошқариш режаларини тузиш;
кўп вариантли ҳисоб-китоблар тамойили — турли вариантларни таққослаш ва оптимал вариантни танлаб олиш;
тўлиқлик тамойили — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча даромадларни бюджетда муҳимлиги ва аҳамиятлилиги талабига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда прогноз қилиш;
бирлик тамойили — барча маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичларини аниқлашда ягона ёндашувни қўллаш;
мувофиқлик тамойили — Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларининг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва йўналишларига мувофиқлаштириш;
реализм тамойили — даромадлар прогнози ҳисобининг асослилиги ва фойдаланиладиган ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш;
эҳтиёткорлик тамойили — Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида маълум даражада эҳтиёткорликни назарда тутган ҳолда йўқотишларни тўғри баҳолаш.
5. Давлат бюджети даромадлари прогнозлари, қоида тариқасида, ойлик, чораклик, йиллик ва ўрта муддатли бўлади.
6. Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштиришда асосан қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
экстраполяция усули — олдинги даврлардаги кўрсаткичлар тенденциялари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида амалга ошириладиган ҳисоб-китоб;
микросимуляция (норматив) усули — даромад турлари бўйича тушумлар базаси, эффектив нормалар ва ставкалар ҳамда бошқа кўрсаткичларнинг прогноз қийматларидан бевосита фойдаланиш асосида ҳисоблаш.
Бунда тушумлар базасининг ўзгариши тўғрисида етарли ахборот бўлмаган тақдирда уларнинг ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбати сақланиб қолиши мумкин.
7. Давлат бюджети даромадлари статистик таҳлиллар сифати илмий жиҳатдан етарли бўлган тақдирда регрессион усулларда муқобил равишда прогнозлаштирилади.
8. Давлат бюджети даромадлари, қоида тариқасида, экстраполяция усулида қуйидаги ҳолларда прогнозлаштирилиши мумкин:
кузатишлар бўйича даврий қаторнинг статистик таҳлиллари прогноз сифатини таъминлаш учун илмий жиҳатдан етарли бўлганда;
ойлик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилаётганида.
9. Яширин иқтисодиёт улушининг камайиши ҳисобига қўшимча даромадлар яширин иқтисодиёт улушининг қисқариши бўйича мўлжалланаётган кўрсаткич асосида тегишли солиқ базасининг ўзгариш базасига эффектив солиқ ставкасини қўллаш, зарур ҳолларда тегишли ҳудуднинг (туман (шаҳар)) республика (ҳудуд) кўрсаткичидаги салмоғидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
3-боб. Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш учун зарур маълумотларни шакллантириш
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жорий молия йилининг 1 июлига қадар келгуси молия йили учун дастлабки иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ва солиқ-божхона сиёсатига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича шарҳни Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитасига етказади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси уч иш куни ичида ушбу шарҳнинг зарур қисмларини ўзининг қуйи бўлинмаларига етказади.
12. Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш учун зарур бўлган маълумотлар тегишли давлат идоралари томонидан жорий молия йилининг 5 июлига қадар:
туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тақдим этилади.
13. Туман ва шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштиришда қўшимча тарзда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилинган давлат идораларининг электрон маълумотлар базасидан олинган маълумотлардан фойдаланишга ҳақли.
4-боб. Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби
14. Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш ушбу Низомнинг 4-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
15. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари тегишли солиқ инспекцияси билан биргаликда жорий молия йилининг 10 июлига қадар жорий молия йилининг бюджет даромадлари бўйича кутилаётган ижросидан келиб чиқиб, келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги тақсимоти бўйича мазкур Низом талаблари асосида ишлаб чиқилган таклифларини маъқуллаш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига киритади.
16. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу таклифларни кўриб чиқиб, маъқуллаган ҳолда жорий молия йилининг 15 июлигача Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ тақдим этади.
17. Туман (шаҳар) ҳокимлари туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан киритилган таклифларни ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган муддат ичида қайта кўриб чиқиб, тузатиш киритишга ҳақли.
Бунда ҳар бир даромад тури бўйича ўсиш суръатлари ва чоракларнинг улушлари ўтган йиллардаги кўрсаткичларга, шунингдек, солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар ва иқтисодий ўсиш суръатларига мувофиқ ҳамда такрорланмайдиган характерга эга бўлган бир марталик тушумларни инобатга олган бўлиши лозим.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари тегишли солиқ бошқармалари билан биргаликда жорий молия йилининг 18 июлига қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маъқулланган таклифларни кўриб чиқади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг вакиллари иштирокида ушбу таклифларни муҳокама қилади.
Бунда туман (шаҳар) ҳокимликларининг таклифлари ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш кўрсаткичларига мувофиқлаштирилади.
19. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари жорий молия йилининг 20 июлига қадар жорий молия йилининг бюджет даромадлари бўйича кутилаётган ижросидан келиб чиқиб, келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги тақсимоти бўйича мазкур Низом талаблари асосида ишлаб чиқилган таклифларини маъқуллаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади.
20. Солиқ қўмитаси жорий молия йилининг 20 июлига қадар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бўйича ҳар бир йирик корхонанинг солиқ турлари кесимида Давлат бюджети даромадларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичларига таклифларини тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритади.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган таклифларни кўриб чиқиб, маъқуллаган ҳолда жорий молия йилининг 25 июлига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Солиқ қўмитасига мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ тақдим этади.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан киритилган таклифларни ушбу Низомнинг 21-бандида белгиланган муддат ичида қайта кўриб чиқиб, тузатиш киритишга ҳақли.
Бунда ҳар бир даромад тури бўйича ўсиш суръатлари ва чоракларнинг улушлари ўтган йиллардаги кўрсаткичларга, шунингдек, солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар ва иқтисодий ўсиш суръатларига мувофиқ ҳамда такрорланмайдиган характерга эга бўлган бир марталик тушумларни инобатга олган бўлиши лозим.
23. Солиқ қўмитаси жорий молия йилининг 20 августига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган шаклларда Давлат бюджети даромадларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичлари юзасидан:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳар бир солиқ тури ва солиқсиз даромадлар кесимида;
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бўйича ҳар бир йирик корхонанинг солиқ турлари кесимида таклифларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. Бунда йирик солиқ тўловчилар рўйхатига жисмоний шахслар ҳамда охирги икки йилда йиллик айланмаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг икки юз бараваридан ва доимий ишчилар сони юз нафардан кам бўлган юридик шахслар киритилмайди.
Бунда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар чораклар кесимида тақсимланган ҳолда тақдим этилади ҳамда ушбу таклифлар ўтган йиллардаги кўрсаткичларга, солиқ сиёсатидаги ўзгаришларга ҳамда иқтисодий ўсиш суръатларига мувофиқ бўлиши, тўлов муддати узайтирилган солиқлар, янги киритилган солиқ имтиёзлари, тўлаш муддати тикланадиган солиқ тўловлари, йирик солиқ тўловчилар таркибидаги ўзгаришлар ва такрорланмайдиган характерга эга бўлган бир марталик тушумларни инобатга олган бўлиши лозим.
24. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси жорий молия йилининг 20 августига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган шаклларда:
божхона тўловларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда ҳар бир товар гуруҳи кесимида импорт ҳажмлари;
келгуси молия йили учун божхона тўловлари бўйича прогноз кўрсаткичлари ҳамда ҳар бир товар гуруҳлари кесимида импорт ҳажмлари прогнози бўйича таклифларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Бунда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар чораклар кесимида тақсимланган ҳолда тақдим этилади ҳамда ушбу таклифлар ўтган йиллардаги кўрсаткичларга, божхона сиёсати ва маъмуриятчилигидаги ўзгаришлар, макроиқтисодий прогноз кўрсаткичларига мувофиқ бўлиши ҳамда тўлов муддати узайтирилган божхона тўловлари, янги киритилган божхона имтиёзлари, тўлаш муддати тикланадиган божхона тўловларини инобатга олган бўлиши шарт.
25. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жорий молия йилининг 1 сентябрига қадар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тегишли давлат идоралари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилинган давлат идораларининг электрон маълумотлар базасидан олинган маълумотлар асосида Давлат бюджети даромадларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади.
Бунда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичлари даромад манбалари ҳамда чораклар кесимида тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади. Ушбу прогнозлар:
юқори ликвидли қимматбаҳо металлар бўйича даромадларни;
валюта алмашинув курси прогнозларидан келиб чиқиб Давлат бюджетининг хорижий валютадаги даромадларини;
йирик солиқ тўловчилар бўйича Давлат бюджети даромадлари прогнозини;
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва солиқ-божхона маъмуриятчилигини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасида Давлат бюджетига қўшимча ундириладиган даромадларни;
ҳар бир даромад тури бўйича ўсиш суръатлари ва чоракларнинг улушлари ўтган йиллардаги кўрсаткичларга, шунингдек, иқтисодий ўсиш суръатларига мувофиқ бўлиши ҳамда такрорланмайдиган характерга эга бўлган бир марталик тушумларни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашида кўтариладиган таклифларни ҳамда солиқ-божхона сиёсатига киритиладиган қўшимча ўзгартиришларни;
энергия ресурслари тарифларидаги ўзгаришларни инобатга олиши, шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозига мувофиқ бўлиши лозим.
26. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жорий молия йилининг 10 сентябрига қадар Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифларни макроиқтисодий кўрсаткичлар, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръатлари ва солиқ-божхона сиёсатига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда уларнинг вакиллари иштирокида ушбу таклифларни муҳокама қилган ҳолда тегишли тузатишлар киритади.
27. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жорий молия йилининг 15 сентябрига қадар келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичларини даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимидаги лойиҳасини ушбу Низомнинг 7 ва 7а-иловаларига мувофиқ шаклда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
28. Вазирлар Маҳкамаси келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичларининг даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида тақсимоти бўйича лойиҳани Бюджет кодексининг 97-моддаси талаблари асосида Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси билан бирга жорий молия йилининг 20 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.
29. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичларининг даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимидаги тақсимоти лойиҳасига тузатишлар киритган тақдирда:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч иш куни ичида янгиланган тақсимот лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитасига етказади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч иш куни ичида бюджет даромадлари прогнозининг туман (шаҳар)лар ҳамда чораклар кесимидаги янгиланган тақсимоти лойиҳасини туман (шаҳар) ҳокимликларига етказади.
30. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун имзоланганидан сўнг бир иш куни ичида Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичларининг даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида тақсимотини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳасини Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тўғридан-тўғри киритади.
31. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши қабул қилингандан сўнг икки иш куни ичида туман ва шаҳарлар бўйича бюджет даромадлари прогнозининг даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги тақсимотини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир иш куни ичида туман ва шаҳарлар бўйича бюджет даромадлари прогнозининг чораклар кесимидаги тақсимотини тасдиқлайди.
5-боб. Давлат бюджети даромадлари прогнозини аниқлаштириш тартиби
32. Молия йили давомида бюджет даромадлари прогнозига қуйидаги ҳолларда аниқлаштириш киритилиши мумкин:
глобал иқтисодий шароитларнинг кескин ўзгариши натижасида миллий иқтисодиётга таъсир қилувчи ташқи инқирозларнинг юзага келиши ҳамда жаҳон бозорида юқори ликвидли товарлар нархининг ўзгариши;
макроиқтисодий кўрсаткичлар, шу жумладан, иқтисодий ўсиш суръати, инфляция даражаси, валюта алмашинув курси ҳамда импорт ҳажмининг прогноз қилинганига нисбатан ўзгариши;
молия йили давомида солиқ ва божхона қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши (ставкаларнинг ўзгариши, солиқ турларининг бекор қилиниши ёки янги солиқ турларининг киритилиши, тўлов муддатлари ёки ҳисоблаш тартибларининг ўзгариши ва бошқалар);
солиқ тўловчиларнинг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиши натижасида тегишли ҳудудларда бюджет даромадлари ҳажмининг ўзгариши;
молия йили давомида солиқ тўловчиларга солиқ ва божхона имтиёзларининг берилиши ҳамда солиқ ва божхона тўловларини тўлаш муддатларининг кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятининг тақдим этилиши;
солиқ базасидаги ўзгаришлар, хусусан, корхоналарнинг янги рўйхатдан ўтказилиши ёки тугатилиши, товарлар (хизматлар) реализация ҳажмининг ўзгариши;
Давлат бюджети даромадларини камайтиришга олиб келадиган бошқа ҳолатлар.
33. Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларини аниқлаштириш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Бунда ҳисобот чораги якуни билан ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларини аниқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тўғридан-тўғри киритилади.
Бюджет даромадлари прогнозини аниқлаштиришда тегишли ҳудуд бўйича даромадлар прогнозини ошириш орқали даромадлар режасининг ошириб бажарилган суммасини камайтиришга йўл қўйилмайди.
34. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларини аниқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши тасдиқланганидан сўнг туман (шаҳар)лар кесимида бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларини аниқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишли қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун киритади.
Бунда бюджет даромадлари прогнозини аниқлаштиришда тегишли туман (шаҳар) бўйича даромадлар прогнозини ошириш орқали даромадларнинг ошириб бажарилган қисмини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Туман (шаҳар) бюджетларининг тегишли молия йили учун тасдиқланган даромадлар прогнозининг кўрсаткичларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига ўзгартириш киритилмаган ҳолда аниқлик киритиш тақиқланади.
35. Тегишли ҳисобот даврида бюджет даромадлари субъектив омиллар ҳисобига бажарилмаган тақдирда юзага келадиган вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун биринчи навбатда бюджет харажатларини мақбуллаштириш чоралари кўрилади ҳамда зарур ҳолларда юқори бюджетдан бюджет ссудалари жалб қилинади.
Бунда жалб қилинган бюджет ссудалари тегишли бюджетда келгусида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан қайтарилади.
6-боб. Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш тартиби
36. Фойда солиғи бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F pt — фойда солиғи прогнози; i, n — тўловчилар гуруҳлари; Tb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича жорий даврдаги солиқ солиш базаси; rTb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича ҳисобланган ўсиш коэффициенти; eTr i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича эффектив солиқ ставкаси; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича келгуси давр учун иқтисодий кўрсаткичлар ва молиявий оқимлар прогнози мавжуд бўлган тақдирда ушбу тўловчилар бўйича фойда солиғи прогнозини ҳисоблашда микросимуляция усулидан фойдаланилиши мумкин.
37. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F tt — айланмадан олинадиган солиқ прогнози; i, n — тўловчилар гуруҳлари; Tb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича жорий даврдаги солиқ солиш базаси; rTb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича ҳисобланган ўсиш коэффициенти; eTr i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича эффектив солиқ ставкаси; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
38. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F pit — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи прогнози; i, n — тўловчилар гуруҳлари; Tb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича жорий даврдаги солиқ солиш базаси; rTb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича ҳисобланган ўсиш коэффициенти; eTr i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича эффектив солиқ ставкаси; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
39. Қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F vat — қўшилган қиймат солиғи (ички товар ва хизматлар бўйича) прогнози; i, n — иқтисодиёт тармоқлари; Tb i — тегишли иқтисодий тармоқ бўйича жорий даврдаги қўшилган қиймат; rTb i — тегишли иқтисодий тармоқ бўйича ҳисобланган ўсиш коэффициенти; eTr i — иқтисодий тармоқ бўйича эффектив солиқ ставкаси; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли иқтисодий тармоқлар бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли иқтисодий тармоқлар бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли иқтисодий тармоқлар бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
40. Акциз солиғи бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F exc — акциз солиғи (ички товарлар бўйича) прогнози; i, n — акциз ости товари; Tb i — тегишли акциз ости товар бўйича жорий даврдаги солиқ базаси; rTb i — тегишли акциз ости товар бўйича ҳисобланган ўсиш коэффициенти; eTr i — тегишли акциз ости товар бўйича эффектив солиқ ставкаси; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли акциз ости товар бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли акциз ости товар бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли акциз ости товар бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
41. Мол-мулк солиғи бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
(а) юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича:
Бунда
F propt — юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи прогнози; i, n — тўловчилар гуруҳлари; Tb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича жорий даврдаги солиқ солиш базаси; rTb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича ҳисобланган ўсиш коэффициенти; eTr i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича эффектив солиқ ставкаси; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
(б) жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича:
Бунда
Fppt — жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи прогнози; i, n — ҳудудлар; Cv1 i — кўп-қаватли уйларнинг келгуси йилдаги қиймати; Cv2 i — якка тартибдаги уйларнинг келгуси йилдаги қиймати; Cv3 i — нотурар-жойларни келгуси йилдаги қиймати; tp — жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаси; tc — юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаси; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли ҳудуд бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли ҳудуд бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли ҳудуд бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
Бунда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи прогнозини ҳисоблашда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан солиқ ставкаларига нисбатан киритиладиган оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар инобатга олинмайди.
42. Ер солиғи бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
(а) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича:
Бунда
F lt — юридик шахслардан олинадиган ер солиғи прогнози; i, n — ҳудудлар; Dsum i — юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг жорий йилда ҳисобланган суммаси; ind — юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкасининг индексацияси; Extrev i — солиқ-божхона сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли ҳудуд бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли ҳудуд бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли ҳудуд бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
(б) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича:
Бунда
F plt — жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи прогнози; i, n — ҳудудлар; Ap i — жисмоний шахсларга тегишли бўлган ер майдони; tp i — ҳудуд бўйича ўртача жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси; Extrev i — солиқ-божхона сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли ҳудуд бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли ҳудуд бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли ҳудуд бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
Бунда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи прогнозини ҳисоблашда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан солиқ ставкаларига нисбатан киритиладиган оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар инобатга олинмайди.
43. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F st — ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ прогнози; i, n — ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар; Vss i , Vns i — ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар базасининг келгуси йилдаги прогнози; ts i — тегишли қазилма бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ставкаси; tmin i — тегишли қазилма бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг минимал миқдори; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли қазилма бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли қазилма бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли ҳудуд бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича келгуси давр учун иқтисодий кўрсаткичлар ва молиявий оқимлар прогнози мавжуд бўлган тақдирда ушбу тўловчилар бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ прогнозини ҳисоблашда микросимуляция усулидан фойдаланилиши мумкин.
44. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F wt — сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ прогнози; i, n — тўловчилар гуруҳлари; Tb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича жорий даврдаги солиқ солиш базаси; rTb i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича ҳисобланган ўсиш коэффициенти; eTr i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича эффектив солиқ ставкаси; Extrev i — солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — тегишли тўловчилар гуруҳи бўйича яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб бериладиган сув ҳажмлари бўйича ҳисобланган прогнознинг «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларига ажратма қилинадиган миқдори алоҳида ҳисобланади ва алоҳида қаторларда акс эттирилади.
45. Божхона тўловлари бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F cus — божхона тўловлари прогнози; i, n — тўлов турлари; Im — импорт ҳажми прогнози; Ex — экспорт ҳажми прогнози; cadj — божхона қийматининг статистик қийматга нисбатан ўртача шаклланган нисбати; ctax — тўловга тортиладиган импорт ёки экспортнинг ўртача шаклланган улуши; eTr i — тегишли тўлов тури бўйича эффектив ставка; Extrev i — божхона сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар натижасида кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар; Extshadec i — яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан кўзда тутилаётган қўшимча даромад.
46. Давлат божи, жарима, йиғимлар, компенсация тўловлари ҳамда бошқа солиқсиз тушумлар бўйича бюджет даромадлари прогнози қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда
F ntr — давлат божи, жарима, йиғимлар, компенсация тўловлари ҳамда бошқа солиқсиз тушумлар прогнози; i, n — солиқсиз тушумларнинг асосий турлари; Averrev cur — жорий йилдаги ўртача-барқарор ойлик тушум миқдори; gr i — тегишли солиқсиз тушум бўйича ҳисобланган ўсиш коэффициенти; Extrev i — қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар натижасида кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар; ChP i — келгуси даврда тушиши ёки қайтарилиши кўзда тутилаётган қарздорлик ва ортиқча тўловлар;
Бунда чораклик ва йиллик прогнозлар мос равишда 3 ва 12 га кўпайтириш орқали аниқланади.
47. Қуйидаги солиқсиз бюджет даромадлари бўйича прогнозлар тегишли вазирлик ва идоралардан олинган ҳамда ўзида мавжуд бўлган маълумотлар асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади:
(а) Давлат улуши бўйича ҳисобланган дивиденд ва давлат корхоналари соф фойдасидан ажратмалар, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича тушумлар;
(б) Марказий банк фойдаси;
(в) ссуда ва депозитлар бўйича фоизли даромадлар;
(г) давлат захираси моддий бойликларини қарзга олишда, шунингдек, Давлат захираларини бошқариш қўмитаси томонидан маҳсулотларни янгилаш тартибида (шу жумладан, вақти-вақти билан) сотишда ундириладиган қўшимча тўловлар;
(д) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан келиб тушган маблағларнинг ҳамда мазкур жамғармаларнинг бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадларидан республика бюджетига ажратмалар.
Бунда мазкур банддаги солиқсиз бюджет даромадлари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган прогнозлар инобатга олиниши мумкин.
48. Давлат бюджетидан жисмоний шахсларга харид чекларига нисбатан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб бериш, қўшилган қиймат солиғи манфий қолдиғининг қоплаб берилиши ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қайтариб бериладиган қисми бўйича прогноз кўрсаткичлари олдинги молия йилларининг кўрсаткичларини ҳисобланган тегишли ўсиш кўрсаткичига кўпайтириш ҳамда солиқ ва божхона сиёсатига киритиладиган ўзгаришлар натижасида кўзда тутилаётган қўшимча даромад ёки йўқотишларни инобатга олган ҳолда аниқланади.
49. Давлат бюджети даромадларининг чораклик ва ойлик прогноз кўрсаткичлари энг камида охирги уч йилликдаги тегишли давр бўйича даромадларнинг ўртача улушидан келиб чиқиб аниқланади.
Бунда улушларни ҳисоблаб чиқаришда солиқ-божхона сиёсатига киритилган ўзгаришлар таъсири ва такрорланмайдиган характерга эга бўлган бир марталик тушумлар инобатга олинади.
7-боб. Давлат бюджети даромадлари прогнози ижросини таъминлашда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлиги
50. Солиқ қўмитаси туман (шаҳар) ҳокимликларига тегишли ҳудуд бўйича солиқ тўловчилар кесимида қуйидаги маълумотларни ахборот тизимлари орқали электрон тарзда тақдим этиб боради:
солиқ турлари бўйича ойлик, чораклик, йиллик ҳисобланган ва тўланган солиқлар;
солиқ қарздорлиги ва ортиқча тўловлар, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар, ходимлар сони ва уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси;
фойдаланилган солиқ имтиёзлари ҳажми, янги рўйхатдан ўтган ёки фаолияти тугатилган (тўхтатилган) солиқ тўловчилар рўйхати.
51. Туман (шаҳар) ҳокимликларига тақдим этиладиган маълумотларнинг ахборот тизимида реал вақт режимида янгиланиб боришига ва маълумотларнинг ишончлилигига Солиқ қўмитаси бевосита масъул ҳисобланади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
52. Мазкур Низом талаблари Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштиришда иштирок этувчи барча давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
53. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари мазкур Низом талаблари асосида Давлат бюджети даромадлар прогнозлари тўғри ҳисобланиши ва прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш жараёнлари белгиланган муддатларда амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади.
54. Мазкур Низомнинг 52- ва 53-бандларида кўрсатилган талабларнинг белгиланган субъектлар томонидан бажарилиши Ҳисоб палатаси томонидан назорат қилинади.
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Туман (шаҳар)лар даражасида бюджет даромадларини прогнозлаштириш учун зарур бўлган маълумотлар
Т/р Маълумот тақдим этувчи давлат органи номи Тақдим этиладиган маълумот тури Маълумот қамрови 1. Давлат кадастрлар палатасининг туман (шаҳар) бўлими 1.Тегишли туманда мавжуд ер майдони ва тури. 1 июль ҳолатига эгалик қилувчилар кесимида 2. Кўчмас мулк объектлари сони, мол-мулк қиймати ва тури. 1 июль ҳолатига кўчмас мулк объектлари кесимида 2. Туман (шаҳар) статистика бўлими Тегишли туман бўйича саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бозор хизматлари ҳажми. Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича жамланма шаклда 3. Туман (шаҳар) солиқ инспекцияси 1. Солиқ тўловчилар кесимида ҳисобланган, тўланган солиқлар, солиқ қарздорлиги ва ортиқча тўловларнинг миқдорлари. 2. Корхоналарнинг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалари, ходимлар сони ва уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси. Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича солиқ тўловчилар кесимида 4. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари Қишлоқ хўжалигига жорий йилда етказилган ва келгуси йилда етказиб бериладиган сув ҳажмлари. Қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида 5. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, ҳудудий инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари Тегишли туман (шаҳар) бўйича жорий йилда ишга туширилган ва келгуси йилда ишга тушириладиган янги инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиш муддатлари, янги яратиладиган иш ўринлари, лойиҳаларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари прогнозлари. Лойиҳалар кесимида 6. «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий бўлимлари Улгуржи истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган сув ҳажмлари. Солиқ тўловчилар кесимида 7. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги Мавжуд ер ости сувларидан фойдаланувчилар ҳамда улар томонидан истеъмол қилинган сув ҳажмлари. Ер ости сувидан фойдаланувчилар кесимида 8. Солиқсиз тушумларни ундириш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идоралар (туман, шаҳар маҳаллий бюджетига тушадиган қисми бўйича) Ҳар бир йўналишлар бўйича ундирилган давлат божи, йиғим, жарима ва мажбурий тўловлар суммаси. Давлат божи, йиғим, жарима ва мажбурий тўловлар турлари кесимида
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бюджет даромадларини прогнозлаштириш учун зарур маълумотлар
Т/р Маълумот тақдим этувчи давлат органи номи Тақдим этиладиган маълумот тури Маълумот қамрови 1. Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси 1. Мавжуд ер майдони, тури ва эгалик қилувчилар сони . 2. Кўчмас мулк объектлари сони, мол-мулк қиймати ва тури. 1 июль ҳолатига туман (шаҳар)лар кесимида 2. Ҳудудий статистика бошқармалари Ҳудуд бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот, шу жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бозор хизматлари ҳажми . Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича туман (шаҳар)лар кесимида 3. Ҳудудий солиқ бошқармалари 1. Ҳисобланган ва тўланган солиқлар, солиқ қарздорлиги ва ортиқча тўловлар миқдори . 2. Корхоналарнинг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалари, ходимлар сони ва уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси. Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича туман (шаҳар)лар кесимида 4. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари Қишлоқ хўжалигига жорий йилда етказилган ва келгуси йилда етказиб бериладиган сув ҳажмлари . Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва туман (шаҳар)лар кесимида 5. Ҳудудий инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари Жорий йилда ишга туширилган ва келгуси йилда ишга тушириладиган янги инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиш муддатлари, янги яратиладиган иш ўринлари, лойиҳаларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари прогнози. Лойиҳалар ва туман (шаҳар)лар кесимида 6. Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари Тегишли ҳудуд кесимида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган баённомалар бўйича жарималар суммаси ва уларнинг қолдиғи ҳақида 1 июль ҳолатига туман (шаҳар)лар ва жарималар турлари кесимида 7. «Ҳудудий газ тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари Автомобилларга газни тўлдириш станцияларига жорий йилда етказиб берилган газ ҳажмлари ва келгуси йилда етказиб бериладиган газ ҳажмлари прогнози . Туман (шаҳар)лар ва корхоналар кесимида 8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ташқи реклама объектларини ўрнатган субъектлар тўғрисидаги маълумотлар. Реклама ўрнатган субъектлар кесимида 9. «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий бўлимлари Улгуржи истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар. Солиқ тўловчилар кесимида 10. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги Мавжуд ер ости сувларидан фойдаланувчилар ҳамда улар томонидан истеъмол қилинган сув ҳажмлари. Ер ости сувидан фойдаланувчилар кесимида 11. Солиқсиз тушумларни ундириш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идоралар (Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига тушадиган қисми бўйича) Ҳар бир йўналиш бўйича ундирилган давлат божи, йиғим, жарима ва мажбурий тўловлар суммаси. Давлат божи, йиғим, жарима ва мажбурий тўловлар турлари кесимида
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Республика даражасида бюджет даромадларини прогнозлаштириш учун зарур маълумотлар
Т/р Маълумот тақдим этувчи давлат органи номи Тақдим этиладиган маълумот тури Маълумот қамрови 1. Кадастр агентлиги 1. Мавжуд ер майдонлари, тури ва эгалик қилувчилар сони. 2. Кўчмас мулк объектлари сони, мол-мулк қиймати ва тури. 1 июль ҳолатига ҳудудлар кесимида 2. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси 1. Ялпи ички маҳсулот ва унинг таркиби, шунингдек экспорт ва импорт операциялари ҳажми, инфляция даражаси. Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича жамланма шаклда 2. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бозор хизматлари ҳажмлари. Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича ҳудудлар кесимида 3. Солиқ қўмитаси 1. Даромад турларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси. 2. Солиқ турларининг солиқ солиш базаси. 3. Ҳисобланган ва тўланган солиқлар, солиқ қарздорлиги ҳамда ортиқча тўловлар миқдори. 4. Солиқ турлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар миқдори. Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича ҳудудлар ва йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспекцияси кесимида 4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 1. Божхона тўловлари ва импорт ҳажми. 2. Божхона тўловлари бўйича муддати узайтирилган тўловлар ҳажми. 3. Божхона тўловлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар миқдори. Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича товарлар гуруҳи кесимида 5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Марказий банк соф фойдасининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда прогнозлаштирилаётган молия йили учун прогнозлар. Жамланма шаклда 6. Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигига жорий молия йилида етказилган ва келгуси йилда етказиб бериладиган сув ҳажмлари. Ҳудудлар кесимида 7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жорий йилда ишга туширилган ва келгуси йилда ишга тушириладиган янги инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиш муддатлари, янги яратиладиган иш ўринлари, лойиҳаларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари прогнозлари. Лойиҳалар ва ҳудудлар кесимида 8. Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган баённомалар бўйича жарималар суммаси ва уларнинг қолдиғи. 1 июль ҳолатига ҳудудлар ва жарима турлари кесимида 9. «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий бўлимлари Улгуржи истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган сув ҳажмлари. Солиқ тўловчилар кесимида 10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг ер тоифаси ўзгартирилгани ва уларнинг фойдаланувчилари бўйича нобудгарчилик тўловларидан қарздорлиги. Ер майдонларидан фойдаланувчилар кесимида 11. Солиқсиз тушумларни ундириш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идоралар (республика бюджетига тушадиган қисми бўйича) Ҳар бир йўналиш бўйича ундирилган давлат божи, йиғим, жарима ва мажбурий тўловлар суммаси. Давлат божи, йиғим, жарима ва мажбурий тўловлар турлари кесимида
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш жараёнлари
Босқичлар Масъуллар Амалга ошириш механизми Муддатлар 1-босқич Тегишли давлат идоралари Ушбу Низомнинг 1 — 3 иловаларига асосан Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш учун зарур бўлган маълумотларни тегишлиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда унинг қуйи ташкилотларига тақдим этади. Жорий молия йилнинг 5 июлига қадар 2-босқич Туман ва шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимлари Тегишли солиқ инспекцияси билан биргаликда жорий молия йилининг бюджет даромадлари бўйича кутилаётган ижросидан келиб чиқиб, келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги тақсимоти бўйича ишлаб чиқилган таклифларини маъқуллаш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига киритади. Жорий молия йилнинг 10 июлига қадар 3-босқич Туман ва шаҳар ҳокимликлари Туман ва шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқиб, маъқулланган таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига белгиланган шаклда тақдим этади. Жорий молия йилнинг 15 июлига қадар 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари 1. Солиқ бошқармалари билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган таклифларни кўриб чиқади ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг вакиллари иштирокида ушбу таклифларни муҳокама қилади. Жорий молия йилининг 18 июлига қадар 2. Келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги тақсимоти лойиҳаси бўйича таклифларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига маъқуллаш учун киритади. Жорий молия йилнинг 20 июлига қадар 5-босқич Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бўйича ҳар бир йирик корхонанинг солиқ турлари кесимида Давлат бюджети даромадларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичларига таклифларини тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритади Жорий молия йилининг 20 июлига қадар 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳоким лар и Давлат бюджети даромадлари прогнози бўйича маъқулланган таклифларни белгиланган шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. Жорий молия йилининг 25 июлига қадар 7-босқич Солиқ қўмитаси Давлат бюджети даромадларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичлари бўйича мазкур Низом талаблари асосида ишлаб чиқилган таклифларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. Жорий молия йилнинг 20 августига қадар Божхона қўмитаси Божхона тўловларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичлари бўйича мазкур Низом талаблари асосида ишлаб чиқилган таклифларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. 8-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1. Давлат бюджети даромадларининг жорий молия йили учун кутилаётган ижроси ҳамда келгуси молия йили учун прогноз кўрсаткичларини мазкур Низом талаблари асосида ишлаб чиқади. Жорий молия йилнинг 1 сентябрига қадар 2. Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифларни макроиқтисодий кўрсаткичлар, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръатлари ва солиқ-божхона сиёсатига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда уларнинг вакиллари иштирокида ушбу таклифларни муҳокама қилган ҳолда тузатишлар киритади. Жорий молия йилнинг 10 сентябрига қадар 9-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичларини даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимидаги лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади. Жорий молия йилининг 15 сентябрига қадар 10-босқич Вазирлар Маҳкамаси Келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичларининг даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида тақсимоти бўйича лойиҳани Бюджет кодексининг 97-моддаси талаблари асосида Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади. Жорий молия йилининг 20 сентябрига қадар 11-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан мазкур лойиҳага тузатишлар киритилган тақдирда янгиланган тақсимот лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитасига етказади. Тузатишлар киритгандан сўнг уч иш куни ичида 12-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Бюджет даромадлари прогнозининг туман ва шаҳарлар ҳамда чораклар кесимидаги янгиланган тақсимоти лойиҳасини туман ва шаҳар ҳокимликларига етказади. Лойиҳа олингандан сўнг уч иш куни ичида 13-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичларининг даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида тақсимотини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳасини Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тўғридан-тўғри киритади. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун имзоланганидан сўнг бир иш куни ичида 14-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари Бюджет даромадлари прогнозининг туман ва шаҳарлар ҳамда чораклар кесимидаги тақсимотини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритади. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши қабул қилингандан сўнг икки иш куни ичида 15-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Бюджет даромадлари прогнозининг туман ва шаҳарлар ҳамда чораклар кесимидаги тақсимотини тасдиқлайди. Бир иш куни ичида
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
_________ бўйича келгуси йил учун бюджет даромадлари прогнозига
Т/р Даромад турлари Ўтган йил ижроси Жорий йил 6 ойлик ижро Жорий йил кутилаётган ижро Келгуси йил учун амалдаги шартлар бўйича прогноз Келгуси йилда прогноз қилинаётган қўшимча даромад ёки йўқотишлар Келгуси йил учун якуний прогноз Жорий йил кутилаётган ижросига нисбатан ўсиш суръати Солиқ сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар ҳисобига Янги инвестиция лойиҳалари бўйича Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш Солиқ имтиёзи ва тўлаш муддати ўзгарган солиқ тўловлари ва бошқа ҳолатлар бўйича ЖАМИ шу жумладан, (солиқ турлари бўйича) ...
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
_________ бўйича келгуси йил учун бюджет даромадлари прогнозининг чораклар кесимидаги тақсимоти юзасидан
Т/р Даромад турлари Келгуси йил учун прогноз шундан, чораклар кесимидаги тақсимот I чорак II чорак III чорак IV чорак жами йилликдаги улуши, % жами йилликдаги улуши, % жами йилликдаги улуши, % жами йилликдаги улуши, % ЖАМИ шу жумладан, (солиқ турлари бўйича) ...
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
_______ йил учун Давлат бюджети даромадлари прогнозининг даромад манбалари ва чораклар кесимидаги
млрд сўм Т/р Даромад турлари Йиллик Шундан: I чорак II чорак III чорак IV чорак Давлат бюджети даромадлари I Солиқ қўмитаси 1. Фойда солиғи 2. Айланмадан олинадиган солиқ 3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 4. Қўшилган қиймат солиғи 5. Акциз солиғи 6. Мол-мулк солиғи 7. Ер солиғи 8. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 9. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 10. Бошқа даромадлар II Божхона қўмитаси 1. Қўшилган қиймат солиғи 2. Акциз солиғи 3. Божхона божи 4. Бошқа даромадлар III Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 7а-ИЛОВА
______ йил учун Давлат бюджети даромадлари прогнозининг ҳудудлар ва чораклар кесимидаги
млрд сўм Т/р Ҳудудлар Йиллик Шундан: I чорак II чорак III чорак IV чорак Жами солиқ тушумлари 1. Ҳудудлар бўйича жами 1.1 Қорақалпоғистон Республикаси 1.2 Андижон вилояти 1.3 Бухоро вилояти 1.4 Жиззах вилояти 1.5 Қашқадарё вилояти 1.6 Навоий вилояти 1.7 Наманган вилояти 1.8 Самарқанд вилояти 1.9 Сурхондарё вилояти 1.10 Сирдарё вилояти 1.11 Тошкент вилояти 1.12 Фарғона вилояти 1.13 Хоразм вилояти 1.14 Тошкент шаҳри 2. Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 декабрь,
ПҚ-397-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
qarori
Roʻyxati
NIZOM
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
SXEMASI
TAKLIF
TAKLIF
TAQSIMOTI
TAQSIMOTI
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Davlat moliyaviy siyosatida uzoq muddatli barqarorlikka erishish va xalqaro moliyaviy tashkilotlar bilan samarali hamkorlik uchun zarur hisobot va prognoz mexanizmlarini joriy etish maqsadida qaror qilaman:
I. Asosiy maqsadlar
1. Ushbu qarorni qabul qilishdan koʻzlangan asosiy maqsadlar etib quyidagilar belgilansin:
(a) Davlat budjeti daromadlarini aniq va ilmiy asoslangan tarzda prognozlashtirish orqali moliyaviy barqarorlik va shaffoflikni taʼminlash;
(b) Davlat budjeti daromadlari prognozining choraklik taqsimotini ishlab chiqishda iqtisodiy va mavsumiy omillar, yalpi hududiy mahsulot va budjet daromadlarining choraklar davomida shakllanish xususiyatlarini hisobga olish;
(v) Davlat budjeti daromadlarining toʻliq va oʻz vaqtida yigʻilishini taʼminlash uchun huquqiy va metodologik asoslarni mustahkamlash;
(g) Davlat budjeti daromadlari prognozini ishlab chiqishning har bir bosqichida respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining hamda mahalliy davlat hokimiyati organlarining ishtirokini kengaytirish va ularning vazifalarini aniq belgilash.
II. Davlat budjeti daromadlari prognozini ishlab chiqish, tasdiqlash va aniqlashtirish
2. Qonunchilik hujjatlariga asosan:
(a) Davlat budjeti loyihasi belgilangan muddatlarda va tartiblarda ishlab chiqilishi hamda tasdiqlanishi;
(b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari balanslashtirilgan daromadlar va xarajatlarga ega boʻlishi hamda ularning taqchilligiga yoʻl qoʻyilmasligi;
(v) choraklar yakunlari boʻyicha tegishli moliya yili uchun belgilangan daromadlarning prognoz koʻrsatkichlari mahalliy ijro hokimiyati organlarining faoliyatiga bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra 5 foizdan ortiq miqdorga bajarilmagan va moliya yili oxirigacha ushbu mablagʻlarning tushish ehtimoli boʻlmagan taqdirda, tegishli choraklar boʻyicha daromadlar prognozining kamaytirilgan qismi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti hisobidan tegishli budjetlarga tartibga soluvchi budjetlararo transfertlar miqdorini belgilangan tartibda oshirish hisobiga qoplanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3. Belgilansinki, 2026 moliya yilida:
(a) Davlat budjeti daromadlari boʻyicha choraklik prognoz koʻrsatkichlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan daromad manbalari hamda hududlar kesimida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishgan holda tasdiqlanadi;
(b) prognoz koʻrsatkichlari tasdiqlangandan soʻng uch ish kuni ichida tuman va shaharlarning budjet daromadlari boʻyicha daromad manbalari hamda choraklar kesimidagi prognoz koʻrsatkichlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari qarori bilan tasdiqlanadi;
(v) ushbu bandning “a” va “b” kichik bandlarida belgilangan daromadlarning prognoz koʻrsatkichlariga oʻzgartirishlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishgan holda kiritilishi mumkin. Bunda mahalliy budjet daromadlari prognozini oshirish orqali daromadlar prognozining oshirib bajarilgan summasini kamaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
III. Davlat budjeti daromadlari prognozini hisoblashni raqamlashtirish
4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
(a) 2026-yildan boshlab kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlari prognozini hisoblash Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi orqali avtomatlashtirilgan shaklda amalga oshiriladi;
(b) Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan 1-ilovada keltirilgan vazirliklar, idoralar va xoʻjalik jamiyatlaridan “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron tarzda olinadi.
5. Mazkur qarorga 1-ilovada keltirilgan vazirliklar, idoralar va xoʻjalik jamiyatlari 2026-yil 1-mayga qadar oʻz axborot tizimlarini Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi bilan integratsiya qilsin hamda maʼlumotlarning toʻliq yuborilishini taʼminlasin.
6. Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
(a) 2026-yil 1-iyunga qadar oʻz axborot tizimida Davlat budjeti daromadlari prognozini hisoblash boʻyicha maxsus modul ishlab chiqib, ishga tushirsin;
(b) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1-sentabrga qadar oʻz axborot tizimida Davlat budjeti daromadlari prognozi va uning ijrosini real vaqt rejimida kuzatib borish imkoniyatini yaratib, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Hisob palatasi, Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari axborot tizimlariga integratsiya qilsin;
(v) maxsus server qurilmalarini xarid qilish hamda sohani raqamlashtirish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasidan zarur mablagʻlarni ajratsin.
IV. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat
7. Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-oktabrdagi “Alohida tuman (shahar) va mahallalarni aholining yashashi va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishi uchun namunali hududga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-298-son qarorining 18-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
(a) 2026-yildan boshlab kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlari prognozini hisoblash Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi orqali amalga oshiriladi hamda ushbu axborot tizimi Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi va Hisob palatasining axborot tizimlariga integratsiya qilinadi;
(b) 2027 moliya yili va undan keyingi yillar uchun Davlat budjeti daromadlari prognozini choraklar, hududlar va daromad manbalari kesimida taqsimlash Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari bilan amalga oshiriladi”.
9. Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
(a) bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hamda tuman va shahar hokimliklariga mazkur qarorning maqsadi, vazifalari va undan kutilayotgan natijalarni, shuningdek, budjet daromadlarini prognoz qilish tartibi va metodologiyasini tushuntirish boʻyicha oʻquv treninglar tashkil qilsin;
(b) Davlat budjeti daromadlari prognozini ishlab chiqish tartibi va hisoblash metodologiyasini takomillashtirish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga takliflarni kiritib borsin.
10. Mazkur qarorning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov belgilansin.
11. Qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-dekabrdagi PQ-397-son qaroriga 1-ILOVA
“Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladigan maʼlumotlar
T/r Maʼlumotlar nomi Maʼlumotni taqdim qiluvchi vazirlik va idoralar 1. Mavjud yer maydonlari, turi va egalik qiluvchilar soni Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 2. Koʻchmas mulk obyektlari soni, mol-mulk qiymati va turi 3. Yalpi ichki mahsulot va uning tarkibi, shuningdek eksport va import operatsiyalari hajmi, inflyatsiya darajasi Milliy statistika qoʻmitasi 4. Yalpi hududiy mahsulot hajmi, shu jumladan sanoat, qishloq xoʻjaligi, qurilish va bozor xizmatlari hajmlari 5. Daromad turlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi Soliq qoʻmitasi 6. Soliq turlarining soliq solish bazasi 7. Soliq toʻlovchilarning hisoblangan va toʻlangan soliqlari, hisobga olingan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalari, soliq qarzdorligi hamda ortiqcha toʻlovlari miqdori 8. Foydalanilgan soliq imtiyozlari hamda soliq toʻlash muddatlari kechiktirilgan va boʻlib boʻlib toʻlash imkoniyati berilgan soliq summalari 9. Jismoniy shaxslarga xarid cheklariga nisbatan sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining qaytarilgan qismi 10. Bojxona qoʻmitasi bilan oʻzaro hisobga olingan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalari 11. Bojxona toʻlovlari va import hajmi Bojxona qoʻmitasi 12. Bojxona toʻlovlari boʻyicha muddati uzaytirilgan toʻlovlar summasi 13. Bojxona toʻlovlari boʻyicha taqdim etilgan imtiyozlar miqdori 14. Bojxona toʻlovlari boʻyicha toʻlash muddatlari kechiktirilgan va boʻlib boʻlib toʻlash imkoniyati berilgan toʻlovlar 15. Markaziy bank sof foydasining joriy moliya yili uchun kutilayotgan hajmi hamda prognozlashtirilayotgan moliya yili uchun prognoz hajmlari Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki 16. Qishloq xoʻjaligiga joriy moliya yilida yetkazilgan va kelgusi yilda yetkazib beriladigan suv hajmlari Suv xoʻjaligi vazirligi 17. Investitsiya loyihalarini amalga oshirishni nazorat va monitoring platformasi maʼlumotlari Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 18. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat yuritayotgan maxsus iqtisodiy va sanoat zonalarining elektron portali maʼlumotlari 19. Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalarini buzganlik uchun rasmiylashtirilgan bayonnomalar boʻyicha jarimalar summasi va ularning qoldigʻi Ichki ishlar vazirligi 20. Transport vositalari, ularning turlari, egalik huquqi 21. Korxonalarning ish oʻrinlari va ularda ishlayotgan xodimlar toʻgʻrisidagi (“Yagona milliy mehnat tizimi”) maʼlumotlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 22. Jismoniy shaxslarning shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya jamgʻarmasi maʼlumotlari AT “Xalq banki” 23. Davlat ulushi mavjud korxonalar roʻyxati, ulardagi davlat ulushi miqdori va taʼsischilar toʻgʻrisidagi maʼlumot Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 24. Xususiylashtirilgan va (yoki) ijaraga berilgan davlat mulklari, yer uchastkalari toʻlov summalari 25. Xorijiy davlatlardagi vakolatxonalar tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar boʻyicha undirilgan konsullik yigʻimlari Tashqi ishlar vazirligi 26. Eksport, import va tranzit qilingan gaz hajmi Energetika vazirligi, “Oʻzgaztreyd” AJ, “Oʻztransgaz” AJ 27. Yuridik va jismoniy shaxslar kesimida haqiqatda foydalanilgan elektr energiya sarfi, amalga oshirilgan toʻlovlar va qarzdorlik summalari “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 28. Yuridik va jismoniy shaxslar kesimida haqiqatda foydalanilgan tabiiy gaz sarfi, amalga oshirilgan toʻlovlar va qarzdorlik summalari “Oʻztransgaz” AJ, “Hududiy gaz tarmoqlari” AJ 29. Yuridik va jismoniy shaxslar kesimida haqiqatda foydalanilgan suv sarfi, amalga oshirilgan toʻlovlar va qarzdorlik summalari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 30. Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning tugatilganligi, toʻlovga qobiliyatsiz deb topilganligi boʻyicha maʼlumotlar Adliya vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-dekabrdagi PQ-397-son qaroriga 2-ILOVA
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom kelgusi rejalashtirish davri uchun Davlat budjeti daromadlarini prognozlash jarayonining huquqiy va uslubiy asoslarini hamda tartibini belgilaydi.
2. Davlat budjeti daromadlarini prognozlashning asosiy vazifasi rejalashtirilgan moliyaviy yil va oʻrta muddatdagi davr uchun budjet daromadlarining iqtisodiy jihatdan asoslangan miqdorini aniqlashdan iborat.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:
effektiv soliq stavkasi — soliq toʻlovchining yoki muayyan soliq turi boʻyicha amalda toʻlangan soliq summasining soliq bazasiga nisbatini ifodalovchi koʻrsatkich;
soliq solish bazasi — soliqni hisoblash uchun asos boʻlib xizmat qiladigan, soliq toʻlovchining qonunchilikka muvofiq soliqqa tortiladigan obyektlari qiymati, hajmi yoki miqdoriy koʻrsatkichlari yigʻindisi;
yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad — soliq maʼmuriyatchiligini takomillashtirish, raqamli nazorat mexanizmlarini joriy etish, soliq intizomini oshirish hamda norasmiy faoliyatni legallashtirish natijasida Davlat budjetiga qoʻshimcha tushishi kutilayotgan soliq va majburiy toʻlovlar miqdori;
oʻsish koeffitsiyenti — maʼlum bir davrda soliq va boshqa majburiy toʻlovlar, shuningdek, soliq boʻlmagan toʻlovlar bazasining kelgusi davrdagi miqdorini aniqlash uchun qoʻllanadigan koʻrsatkich.
2-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirishning oʻziga xos xususiyatlari
4. Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish quyidagi tamoyillarga muvofiq amalga oshiriladi:
uzluksizlik tamoyili — prognozlashtirish jarayonining doimiyligi (real vaziyatning mumkin boʻlgan oʻzgarishlari munosabati bilan prognoz baholashni aniqlashtirish), shuningdek, budjet daromadlarini prognozlashtirish va daromadlarni boshqarish rejalarini tuzish;
koʻp variantli hisob-kitoblar tamoyili — turli variantlarni taqqoslash va optimal variantni tanlab olish;
toʻliqlik tamoyili — Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlarida nazarda tutilgan barcha daromadlarni budjetda muhimligi va ahamiyatliligi talabiga rioya etilishini hisobga olgan holda toʻliq hajmda prognoz qilish;
birlik tamoyili — barcha maʼmuriy-hududiy birliklar boʻyicha budjet daromadlarining prognoz koʻrsatkichlarini aniqlashda yagona yondashuvni qoʻllash;
muvofiqlik tamoyili — Davlat budjeti daromadlari prognoz koʻrsatkichlarining iqtisodiy rivojlanish koʻrsatkichlari va yoʻnalishlariga muvofiqlashtirish;
realizm tamoyili — daromadlar prognozi hisobining asosliligi va foydalaniladigan axborotning ishonchliligini taʼminlash;
ehtiyotkorlik tamoyili — Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish uchun hisob-kitoblarni amalga oshirish jarayonida maʼlum darajada ehtiyotkorlikni nazarda tutgan holda yoʻqotishlarni toʻgʻri baholash.
5. Davlat budjeti daromadlari prognozlari, qoida tariqasida, oylik, choraklik, yillik va oʻrta muddatli boʻladi.
6. Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirishda asosan quyidagi usullardan foydalaniladi:
ekstrapolyatsiya usuli — oldingi davrlardagi koʻrsatkichlar tendensiyalari toʻgʻrisidagi mavjud maʼlumotlar asosida amalga oshiriladigan hisob-kitob;
mikrosimulyatsiya (normativ) usuli — daromad turlari boʻyicha tushumlar bazasi, effektiv normalar va stavkalar hamda boshqa koʻrsatkichlarning prognoz qiymatlaridan bevosita foydalanish asosida hisoblash.
Bunda tushumlar bazasining oʻzgarishi toʻgʻrisida yetarli axborot boʻlmagan taqdirda ularning yalpi ichki mahsulot hajmiga nisbati saqlanib qolishi mumkin.
7. Davlat budjeti daromadlari statistik tahlillar sifati ilmiy jihatdan yetarli boʻlgan taqdirda regression usullarda muqobil ravishda prognozlashtiriladi.
8. Davlat budjeti daromadlari, qoida tariqasida, ekstrapolyatsiya usulida quyidagi hollarda prognozlashtirilishi mumkin:
kuzatishlar boʻyicha davriy qatorning statistik tahlillari prognoz sifatini taʼminlash uchun ilmiy jihatdan yetarli boʻlganda;
oylik prognoz koʻrsatkichlari ishlab chiqilayotganida.
9. Yashirin iqtisodiyot ulushining kamayishi hisobiga qoʻshimcha daromadlar yashirin iqtisodiyot ulushining qisqarishi boʻyicha moʻljallanayotgan koʻrsatkich asosida tegishli soliq bazasining oʻzgarish bazasiga effektiv soliq stavkasini qoʻllash, zarur hollarda tegishli hududning (tuman (shahar)) respublika (hudud) koʻrsatkichidagi salmogʻidan foydalangan holda hisoblab chiqariladi.
3-bob. Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish uchun zarur maʼlumotlarni shakllantirish
10. Iqtisodiyot va moliya vazirligi joriy moliya yilining 1-iyuliga qadar kelgusi moliya yili uchun dastlabki iqtisodiy oʻsish koʻrsatkichlari va soliq-bojxona siyosatiga kiritilayotgan oʻzgartirishlar boʻyicha sharhni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari, Soliq qoʻmitasi hamda Bojxona qoʻmitasiga yetkazadi.
11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari, Soliq qoʻmitasi hamda Bojxona qoʻmitasi uch ish kuni ichida ushbu sharhning zarur qismlarini oʻzining quyi boʻlinmalariga yetkazadi.
12. Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar tegishli davlat idoralari tomonidan joriy moliya yilining 5-iyuliga qadar:
tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlariga mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq;
Iqtisodiyot va moliya vazirligiga mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq taqdim etiladi.
13. Tuman va shahar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirishda qoʻshimcha tarzda Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimiga integratsiya qilingan davlat idoralarining elektron maʼlumotlar bazasidan olingan maʼlumotlardan foydalanishga haqli.
4-bob. Davlat budjeti daromadlarining prognoz koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlash tartibi
14. Davlat budjeti daromadlarining prognoz koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlash ushbu Nizomning 4-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
15. Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari tegishli soliq inspeksiyasi bilan birgalikda joriy moliya yilining 10-iyuliga qadar joriy moliya yilining budjet daromadlari boʻyicha kutilayotgan ijrosidan kelib chiqib, kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlarining prognoz koʻrsatkichlarini daromad manbalari hamda choraklar kesimidagi taqsimoti boʻyicha mazkur Nizom talablari asosida ishlab chiqilgan takliflarini maʼqullash uchun tuman (shahar) hokimliklariga kiritadi.
16. Tuman (shahar) hokimliklari ushbu takliflarni koʻrib chiqib, maʼqullagan holda joriy moliya yilining 15-iyuligacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga mazkur Nizomning 5 va 6-ilovalariga muvofiq taqdim etadi.
17. Tuman (shahar) hokimlari tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari tomonidan kiritilgan takliflarni ushbu Nizomning 16-bandida belgilangan muddat ichida qayta koʻrib chiqib, tuzatish kiritishga haqli.
Bunda har bir daromad turi boʻyicha oʻsish surʼatlari va choraklarning ulushlari oʻtgan yillardagi koʻrsatkichlarga, shuningdek, soliq siyosatidagi oʻzgarishlar va iqtisodiy oʻsish surʼatlariga muvofiq hamda takrorlanmaydigan xarakterga ega boʻlgan bir martalik tushumlarni inobatga olgan boʻlishi lozim.
18. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari tegishli soliq boshqarmalari bilan birgalikda joriy moliya yilining 18-iyuliga qadar tuman (shahar) hokimliklari tomonidan maʼqullangan takliflarni koʻrib chiqadi hamda tuman (shahar) hokimliklarining vakillari ishtirokida ushbu takliflarni muhokama qiladi.
Bunda tuman (shahar) hokimliklarining takliflari yalpi hududiy mahsulot hajmining oʻsish koʻrsatkichlariga muvofiqlashtiriladi.
19. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari joriy moliya yilining 20-iyuliga qadar joriy moliya yilining budjet daromadlari boʻyicha kutilayotgan ijrosidan kelib chiqib, kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlarining prognoz koʻrsatkichlarini daromad manbalari hamda choraklar kesimidagi taqsimoti boʻyicha mazkur Nizom talablari asosida ishlab chiqilgan takliflarini maʼqullash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga kiritadi.
20. Soliq qoʻmitasi joriy moliya yilining 20-iyuliga qadar Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi boʻyicha har bir yirik korxonaning soliq turlari kesimida Davlat budjeti daromadlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlariga takliflarini tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga kiritadi.
21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari ushbu Nizomning 19-bandida belgilangan takliflarni koʻrib chiqib, maʼqullagan holda joriy moliya yilining 25-iyuliga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hamda Soliq qoʻmitasiga mazkur Nizomning 5 va 6-ilovalariga muvofiq taqdim etadi.
22. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari tomonidan kiritilgan takliflarni ushbu Nizomning 21-bandida belgilangan muddat ichida qayta koʻrib chiqib, tuzatish kiritishga haqli.
Bunda har bir daromad turi boʻyicha oʻsish surʼatlari va choraklarning ulushlari oʻtgan yillardagi koʻrsatkichlarga, shuningdek, soliq siyosatidagi oʻzgarishlar va iqtisodiy oʻsish surʼatlariga muvofiq hamda takrorlanmaydigan xarakterga ega boʻlgan bir martalik tushumlarni inobatga olgan boʻlishi lozim.
23. Soliq qoʻmitasi joriy moliya yilining 20-avgustiga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan shakllarda Davlat budjeti daromadlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlari yuzasidan:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha har bir soliq turi va soliqsiz daromadlar kesimida;
Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi boʻyicha har bir yirik korxonaning soliq turlari kesimida takliflarini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. Bunda yirik soliq toʻlovchilar roʻyxatiga jismoniy shaxslar hamda oxirgi ikki yilda yillik aylanmasi bazaviy hisoblash miqdorining bir ming ikki yuz baravaridan va doimiy ishchilar soni yuz nafardan kam boʻlgan yuridik shaxslar kiritilmaydi.
Bunda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlari boʻyicha takliflar choraklar kesimida taqsimlangan holda taqdim etiladi hamda ushbu takliflar oʻtgan yillardagi koʻrsatkichlarga, soliq siyosatidagi oʻzgarishlarga hamda iqtisodiy oʻsish surʼatlariga muvofiq boʻlishi, toʻlov muddati uzaytirilgan soliqlar, yangi kiritilgan soliq imtiyozlari, toʻlash muddati tiklanadigan soliq toʻlovlari, yirik soliq toʻlovchilar tarkibidagi oʻzgarishlar va takrorlanmaydigan xarakterga ega boʻlgan bir martalik tushumlarni inobatga olgan boʻlishi lozim.
24. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi joriy moliya yilining 20-avgustiga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan shakllarda:
bojxona toʻlovlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda har bir tovar guruhi kesimida import hajmlari;
kelgusi moliya yili uchun bojxona toʻlovlari boʻyicha prognoz koʻrsatkichlari hamda har bir tovar guruhlari kesimida import hajmlari prognozi boʻyicha takliflarini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
Bunda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlari boʻyicha takliflar choraklar kesimida taqsimlangan holda taqdim etiladi hamda ushbu takliflar oʻtgan yillardagi koʻrsatkichlarga, bojxona siyosati va maʼmuriyatchiligidagi oʻzgarishlar, makroiqtisodiy prognoz koʻrsatkichlariga muvofiq boʻlishi hamda toʻlov muddati uzaytirilgan bojxona toʻlovlari, yangi kiritilgan bojxona imtiyozlari, toʻlash muddati tiklanadigan bojxona toʻlovlarini inobatga olgan boʻlishi shart.
25. Iqtisodiyot va moliya vazirligi joriy moliya yilining 1-sentabriga qadar mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq tegishli davlat idoralari tomonidan taqdim etiladigan maʼlumotlar, shuningdek, Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimiga integratsiya qilingan davlat idoralarining elektron maʼlumotlar bazasidan olingan maʼlumotlar asosida Davlat budjeti daromadlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlarini ishlab chiqadi.
Bunda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlari daromad manbalari hamda choraklar kesimida taqsimlangan holda ishlab chiqiladi. Ushbu prognozlar:
yuqori likvidli qimmatbaho metallar boʻyicha daromadlarni;
valyuta almashinuv kursi prognozlaridan kelib chiqib Davlat budjetining xorijiy valyutadagi daromadlarini;
yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha Davlat budjeti daromadlari prognozini;
yashirin iqtisodiyot ulushini qisqartirish va soliq-bojxona maʼmuriyatchiligini yaxshilash boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar doirasida Davlat budjetiga qoʻshimcha undiriladigan daromadlarni;
har bir daromad turi boʻyicha oʻsish surʼatlari va choraklarning ulushlari oʻtgan yillardagi koʻrsatkichlarga, shuningdek, iqtisodiy oʻsish surʼatlariga muvofiq boʻlishi hamda takrorlanmaydigan xarakterga ega boʻlgan bir martalik tushumlarni;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan ochiq muloqoti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xorijiy investorlar kengashida koʻtariladigan takliflarni hamda soliq-bojxona siyosatiga kiritiladigan qoʻshimcha oʻzgartirishlarni;
energiya resurslari tariflaridagi oʻzgarishlarni inobatga olishi, shuningdek, makroiqtisodiy koʻrsatkichlar prognoziga muvofiq boʻlishi lozim.
26. Iqtisodiyot va moliya vazirligi joriy moliya yilining 10-sentabriga qadar Soliq qoʻmitasi va Bojxona qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan kiritilgan takliflarni makroiqtisodiy koʻrsatkichlar, yalpi hududiy mahsulotning oʻsish surʼatlari va soliq-bojxona siyosatiga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga muvofiqligini oʻrganadi hamda ularning vakillari ishtirokida ushbu takliflarni muhokama qilgan holda tegishli tuzatishlar kiritadi.
27. Iqtisodiyot va moliya vazirligi joriy moliya yilining 15-sentabriga qadar kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlari boʻyicha choraklik prognoz koʻrsatkichlarini daromad manbalari hamda hududlar kesimidagi loyihasini ushbu Nizomning 7 va 7a-ilovalariga muvofiq shaklda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
28. Vazirlar Mahkamasi kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlari boʻyicha choraklik prognoz koʻrsatkichlarining daromad manbalari hamda hududlar kesimida taqsimoti boʻyicha loyihani Budjet kodeksining 97-moddasi talablari asosida Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonun loyihasi bilan birga joriy moliya yilining 20-sentabriga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritadi.
29. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlari boʻyicha choraklik prognoz koʻrsatkichlarining daromad manbalari hamda hududlar kesimidagi taqsimoti loyihasiga tuzatishlar kiritgan taqdirda:
Iqtisodiyot va moliya vazirligi uch ish kuni ichida yangilangan taqsimot loyihasini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Soliq qoʻmitasi hamda Bojxona qoʻmitasiga yetkazadi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari uch ish kuni ichida budjet daromadlari prognozining tuman (shahar)lar hamda choraklar kesimidagi yangilangan taqsimoti loyihasini tuman (shahar) hokimliklariga yetkazadi.
30. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonun imzolanganidan soʻng bir ish kuni ichida Davlat budjeti daromadlari boʻyicha choraklik prognoz koʻrsatkichlarining daromad manbalari hamda hududlar kesimida taqsimotini tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishi loyihasini Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga toʻgʻridan-toʻgʻri kiritadi.
31. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari Davlat budjeti daromadlari prognoz koʻrsatkichlarini tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishi qabul qilingandan soʻng ikki ish kuni ichida tuman va shaharlar boʻyicha budjet daromadlari prognozining daromad manbalari hamda choraklar kesimidagi taqsimotini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga tasdiqlash uchun kiritadi.
Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bir ish kuni ichida tuman va shaharlar boʻyicha budjet daromadlari prognozining choraklar kesimidagi taqsimotini tasdiqlaydi.
5-bob. Davlat budjeti daromadlari prognozini aniqlashtirish tartibi
32. Moliya yili davomida budjet daromadlari prognoziga quyidagi hollarda aniqlashtirish kiritilishi mumkin:
global iqtisodiy sharoitlarning keskin oʻzgarishi natijasida milliy iqtisodiyotga taʼsir qiluvchi tashqi inqirozlarning yuzaga kelishi hamda jahon bozorida yuqori likvidli tovarlar narxining oʻzgarishi;
makroiqtisodiy koʻrsatkichlar, shu jumladan, iqtisodiy oʻsish surʼati, inflyatsiya darajasi, valyuta almashinuv kursi hamda import hajmining prognoz qilinganiga nisbatan oʻzgarishi;
moliya yili davomida soliq va bojxona qonunchiligiga oʻzgartirishlar kiritilishi (stavkalarning oʻzgarishi, soliq turlarining bekor qilinishi yoki yangi soliq turlarining kiritilishi, toʻlov muddatlari yoki hisoblash tartiblarining oʻzgarishi va boshqalar);
soliq toʻlovchilarning bir hududdan boshqa hududga koʻchishi natijasida tegishli hududlarda budjet daromadlari hajmining oʻzgarishi;
moliya yili davomida soliq toʻlovchilarga soliq va bojxona imtiyozlarining berilishi hamda soliq va bojxona toʻlovlarini toʻlash muddatlarining kechiktirilishi yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatining taqdim etilishi;
soliq bazasidagi oʻzgarishlar, xususan, korxonalarning yangi roʻyxatdan oʻtkazilishi yoki tugatilishi, tovarlar (xizmatlar) realizatsiya hajmining oʻzgarishi;
Davlat budjeti daromadlarini kamaytirishga olib keladigan boshqa holatlar.
33. Davlat budjeti daromadlari prognoz koʻrsatkichlarini aniqlashtirish Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.
Bunda hisobot choragi yakuni bilan ushbu Nizomning 32-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelgan taqdirda Davlat budjeti daromadlari prognoz koʻrsatkichlarini aniqlashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishi loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga toʻgʻridan-toʻgʻri kiritiladi.
Budjet daromadlari prognozini aniqlashtirishda tegishli hudud boʻyicha daromadlar prognozini oshirish orqali daromadlar rejasining oshirib bajarilgan summasini kamaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
34. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari Davlat budjeti daromadlari prognoz koʻrsatkichlarini aniqlashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishi tasdiqlanganidan soʻng tuman (shahar)lar kesimida budjet daromadlari prognoz koʻrsatkichlarini aniqlashtirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga tegishli qaror loyihasini tasdiqlash uchun kiritadi.
Bunda budjet daromadlari prognozini aniqlashtirishda tegishli tuman (shahar) boʻyicha daromadlar prognozini oshirish orqali daromadlarning oshirib bajarilgan qismini kamaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Tuman (shahar) budjetlarining tegishli moliya yili uchun tasdiqlangan daromadlar prognozining koʻrsatkichlariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishiga oʻzgartirish kiritilmagan holda aniqlik kiritish taqiqlanadi.
35. Tegishli hisobot davrida budjet daromadlari subyektiv omillar hisobiga bajarilmagan taqdirda yuzaga keladigan vaqtinchalik kassa uzilishini qoplash uchun birinchi navbatda budjet xarajatlarini maqbullashtirish choralari koʻriladi hamda zarur hollarda yuqori budjetdan budjet ssudalari jalb qilinadi.
Bunda jalb qilingan budjet ssudalari tegishli budjetda kelgusida shakllanadigan qoʻshimcha manbalar hisobidan qaytariladi.
6-bob. Davlat budjeti daromadlarining prognoz koʻrsatkichlarini hisoblash tartibi
36. Foyda soligʻi boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F pt — foyda soligʻi prognozi; i, n — toʻlovchilar guruhlari; Tb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha joriy davrdagi soliq solish bazasi; rTb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha hisoblangan oʻsish koeffitsiyenti; eTr i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha effektiv soliq stavkasi; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha kelgusi davr uchun iqtisodiy koʻrsatkichlar va moliyaviy oqimlar prognozi mavjud boʻlgan taqdirda ushbu toʻlovchilar boʻyicha foyda soligʻi prognozini hisoblashda mikrosimulyatsiya usulidan foydalanilishi mumkin.
37. Aylanmadan olinadigan soliq boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F tt — aylanmadan olinadigan soliq prognozi; i, n — toʻlovchilar guruhlari; Tb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha joriy davrdagi soliq solish bazasi; rTb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha hisoblangan oʻsish koeffitsiyenti; eTr i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha effektiv soliq stavkasi; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
38. Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F pit — jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi prognozi; i, n — toʻlovchilar guruhlari; Tb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha joriy davrdagi soliq solish bazasi; rTb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha hisoblangan oʻsish koeffitsiyenti; eTr i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha effektiv soliq stavkasi; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
39. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F vat — qoʻshilgan qiymat soligʻi (ichki tovar va xizmatlar boʻyicha) prognozi; i, n — iqtisodiyot tarmoqlari; Tb i — tegishli iqtisodiy tarmoq boʻyicha joriy davrdagi qoʻshilgan qiymat; rTb i — tegishli iqtisodiy tarmoq boʻyicha hisoblangan oʻsish koeffitsiyenti; eTr i — iqtisodiy tarmoq boʻyicha effektiv soliq stavkasi; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli iqtisodiy tarmoqlar boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli iqtisodiy tarmoqlar boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli iqtisodiy tarmoqlar boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
40. Aksiz soligʻi boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F exc — aksiz soligʻi (ichki tovarlar boʻyicha) prognozi; i, n — aksiz osti tovari; Tb i — tegishli aksiz osti tovar boʻyicha joriy davrdagi soliq bazasi; rTb i — tegishli aksiz osti tovar boʻyicha hisoblangan oʻsish koeffitsiyenti; eTr i — tegishli aksiz osti tovar boʻyicha effektiv soliq stavkasi; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli aksiz osti tovar boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli aksiz osti tovar boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli aksiz osti tovar boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
41. Mol-mulk soligʻi boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
(a) yuridik shaxslardan olinadigan mol-mulk soligʻi boʻyicha:
Bunda
F propt — yuridik shaxslardan olinadigan mol-mulk soligʻi prognozi; i, n — toʻlovchilar guruhlari; Tb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha joriy davrdagi soliq solish bazasi; rTb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha hisoblangan oʻsish koeffitsiyenti; eTr i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha effektiv soliq stavkasi; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
(b) jismoniy shaxslardan olinadigan mol-mulk soligʻi boʻyicha:
Bunda
Fppt — jismoniy shaxslardan olinadigan mol-mulk soligʻi prognozi; i, n — hududlar; Cv1 i — koʻp-qavatli uylarning kelgusi yildagi qiymati; Cv2 i — yakka tartibdagi uylarning kelgusi yildagi qiymati; Cv3 i — noturar-joylarni kelgusi yildagi qiymati; tp — jismoniy shaxslardan olinadigan mol-mulk soligʻi stavkasi; tc — yuridik shaxslardan olinadigan mol-mulk soligʻi stavkasi; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli hudud boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli hudud boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli hudud boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
Bunda jismoniy shaxslardan olinadigan mol-mulk soligʻi prognozini hisoblashda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar, tuman va shaharlar Kengashlari tomonidan soliq stavkalariga nisbatan kiritiladigan oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar inobatga olinmaydi.
42. Yer soligʻi boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
(a) yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi boʻyicha:
Bunda
F lt — yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi prognozi; i, n — hududlar; Dsum i — yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻining joriy yilda hisoblangan summasi; ind — yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi stavkasining indeksatsiyasi; Extrev i — soliq-bojxona siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli hudud boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli hudud boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli hudud boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
(b) jismoniy shaxslardan olinadigan yer soligʻi boʻyicha:
Bunda
F plt — jismoniy shaxslardan olinadigan yer soligʻi prognozi; i, n — hududlar; Ap i — jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan yer maydoni; tp i — hudud boʻyicha oʻrtacha jismoniy shaxslardan olinadigan yer soligʻi stavkasi; Extrev i — soliq-bojxona siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli hudud boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli hudud boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli hudud boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
Bunda jismoniy shaxslardan olinadigan yer soligʻi prognozini hisoblashda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar, tuman va shaharlar Kengashlari tomonidan soliq stavkalariga nisbatan kiritiladigan oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar inobatga olinmaydi.
43. Yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F st — yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq prognozi; i, n — yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq solinadigan foydali qazilmalar; Vss i , Vns i — yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq solinadigan foydali qazilmalar bazasining kelgusi yildagi prognozi; ts i — tegishli qazilma boʻyicha yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqning stavkasi; tmin i — tegishli qazilma boʻyicha yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqning minimal miqdori; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli qazilma boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli qazilma boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli hudud boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha kelgusi davr uchun iqtisodiy koʻrsatkichlar va moliyaviy oqimlar prognozi mavjud boʻlgan taqdirda ushbu toʻlovchilar boʻyicha yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq prognozini hisoblashda mikrosimulyatsiya usulidan foydalanilishi mumkin.
44. Suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F wt — suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq prognozi; i, n — toʻlovchilar guruhlari; Tb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha joriy davrdagi soliq solish bazasi; rTb i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha hisoblangan oʻsish koeffitsiyenti; eTr i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha effektiv soliq stavkasi; Extrev i — soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — tegishli toʻlovchilar guruhi boʻyicha yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
Bunda qishloq xoʻjaligi korxonalariga yetkazib beriladigan suv hajmlari boʻyicha hisoblangan prognozning “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalariga ajratma qilinadigan miqdori alohida hisoblanadi va alohida qatorlarda aks ettiriladi.
45. Bojxona toʻlovlari boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F cus — bojxona toʻlovlari prognozi; i, n — toʻlov turlari; Im — import hajmi prognozi; Ex — eksport hajmi prognozi; cadj — bojxona qiymatining statistik qiymatga nisbatan oʻrtacha shakllangan nisbati; ctax — toʻlovga tortiladigan import yoki eksportning oʻrtacha shakllangan ulushi; eTr i — tegishli toʻlov turi boʻyicha effektiv stavka; Extrev i — bojxona siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar; Extshadec i — yashirin iqtisodiyotni qisqartirish yuzasidan koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad.
46. Davlat boji, jarima, yigʻimlar, kompensatsiya toʻlovlari hamda boshqa soliqsiz tushumlar boʻyicha budjet daromadlari prognozi quyidagi formula orqali hisoblanadi:
Bunda
F ntr — davlat boji, jarima, yigʻimlar, kompensatsiya toʻlovlari hamda boshqa soliqsiz tushumlar prognozi; i, n — soliqsiz tushumlarning asosiy turlari; Averrev cur — joriy yildagi oʻrtacha-barqaror oylik tushum miqdori; gr i — tegishli soliqsiz tushum boʻyicha hisoblangan oʻsish koeffitsiyenti; Extrev i — qonunchilikka kiritilayotgan oʻzgarishlar natijasida koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar; ChP i — kelgusi davrda tushishi yoki qaytarilishi koʻzda tutilayotgan qarzdorlik va ortiqcha toʻlovlar;
Bunda choraklik va yillik prognozlar mos ravishda 3 va 12 ga koʻpaytirish orqali aniqlanadi.
47. Quyidagi soliqsiz budjet daromadlari boʻyicha prognozlar tegishli vazirlik va idoralardan olingan hamda oʻzida mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi:
(a) Davlat ulushi boʻyicha hisoblangan dividend va davlat korxonalari sof foydasidan ajratmalar, shuningdek, mahsulot taqsimotiga oid bitimlar boʻyicha tushumlar;
(b) Markaziy bank foydasi;
(v) ssuda va depozitlar boʻyicha foizli daromadlar;
(g) davlat zaxirasi moddiy boyliklarini qarzga olishda, shuningdek, Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi tomonidan mahsulotlarni yangilash tartibida (shu jumladan, vaqti-vaqti bilan) sotishda undiriladigan qoʻshimcha toʻlovlar;
(d) davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga majburiy yigʻimlar, bojlar va jarimalar hisobidan kelib tushgan mablagʻlarning hamda mazkur jamgʻarmalarning boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklariga joylashtirishdan olingan daromadlaridan respublika budjetiga ajratmalar.
Bunda mazkur banddagi soliqsiz budjet daromadlari boʻyicha tegishli vazirlik va idoralar tomonidan taqdim etilgan prognozlar inobatga olinishi mumkin.
48. Davlat budjetidan jismoniy shaxslarga xarid cheklariga nisbatan sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini qaytarib berish, qoʻshilgan qiymat soligʻi manfiy qoldigʻining qoplab berilishi hamda jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻining qaytarib beriladigan qismi boʻyicha prognoz koʻrsatkichlari oldingi moliya yillarining koʻrsatkichlarini hisoblangan tegishli oʻsish koʻrsatkichiga koʻpaytirish hamda soliq va bojxona siyosatiga kiritiladigan oʻzgarishlar natijasida koʻzda tutilayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlarni inobatga olgan holda aniqlanadi.
49. Davlat budjeti daromadlarining choraklik va oylik prognoz koʻrsatkichlari eng kamida oxirgi uch yillikdagi tegishli davr boʻyicha daromadlarning oʻrtacha ulushidan kelib chiqib aniqlanadi.
Bunda ulushlarni hisoblab chiqarishda soliq-bojxona siyosatiga kiritilgan oʻzgarishlar taʼsiri va takrorlanmaydigan xarakterga ega boʻlgan bir martalik tushumlar inobatga olinadi.
7-bob. Davlat budjeti daromadlari prognozi ijrosini taʼminlashda tuman (shahar)lar hokimliklari va soliq organlarining oʻzaro hamkorligi
50. Soliq qoʻmitasi tuman (shahar) hokimliklariga tegishli hudud boʻyicha soliq toʻlovchilar kesimida quyidagi maʼlumotlarni axborot tizimlari orqali elektron tarzda taqdim etib boradi:
soliq turlari boʻyicha oylik, choraklik, yillik hisoblangan va toʻlangan soliqlar;
soliq qarzdorligi va ortiqcha toʻlovlar, tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalar, xodimlar soni va ularga hisoblangan ish haqi summasi;
foydalanilgan soliq imtiyozlari hajmi, yangi roʻyxatdan oʻtgan yoki faoliyati tugatilgan (toʻxtatilgan) soliq toʻlovchilar roʻyxati.
51. Tuman (shahar) hokimliklariga taqdim etiladigan maʼlumotlarning axborot tizimida real vaqt rejimida yangilanib borishiga va maʼlumotlarning ishonchliligiga Soliq qoʻmitasi bevosita masʼul hisoblanadi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
52. Mazkur Nizom talablari Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirishda ishtirok etuvchi barcha davlat organlari va tashkilotlari uchun majburiy hisoblanadi.
53. Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari mazkur Nizom talablari asosida Davlat budjeti daromadlar prognozlari toʻgʻri hisoblanishi va prognoz koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlash jarayonlari belgilangan muddatlarda amalga oshirilishi uchun javobgar hisoblanadi.
54. Mazkur Nizomning 52- va 53-bandlarida koʻrsatilgan talablarning belgilangan subyektlar tomonidan bajarilishi Hisob palatasi tomonidan nazorat qilinadi.
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tuman (shahar)lar darajasida budjet daromadlarini prognozlashtirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar
T/r Maʼlumot taqdim etuvchi davlat organi nomi Taqdim etiladigan maʼlumot turi Maʼlumot qamrovi 1. Davlat kadastrlar palatasining tuman (shahar) boʻlimi 1.Tegishli tumanda mavjud yer maydoni va turi. 1-iyul holatiga egalik qiluvchilar kesimida 2. Koʻchmas mulk obyektlari soni, mol-mulk qiymati va turi. 1-iyul holatiga koʻchmas mulk obyektlari kesimida 2. Tuman (shahar) statistika boʻlimi Tegishli tuman boʻyicha sanoat, qishloq xoʻjaligi, qurilish va bozor xizmatlari hajmi. Oʻtgan yil va joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha jamlanma shaklda 3. Tuman (shahar) soliq inspeksiyasi 1. Soliq toʻlovchilar kesimida hisoblangan, toʻlangan soliqlar, soliq qarzdorligi va ortiqcha toʻlovlarning miqdorlari. 2. Korxonalarning tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalari, xodimlar soni va ularga hisoblangan ish haqi summasi. Oʻtgan yil va joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha soliq toʻlovchilar kesimida 4. “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari Qishloq xoʻjaligiga joriy yilda yetkazilgan va kelgusi yilda yetkazib beriladigan suv hajmlari. Qishloq xoʻjaligi korxonalari kesimida 5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, hududiy investitsiyalar, sanoat va savdo boshqarmalari Tegishli tuman (shahar) boʻyicha joriy yilda ishga tushirilgan va kelgusi yilda ishga tushiriladigan yangi investitsiya loyihalarining ishga tushirilish muddatlari, yangi yaratiladigan ish oʻrinlari, loyihalarning ishlab chiqarish hajmlari prognozlari. Loyihalar kesimida 6. “Oʻzsuvtaʼminot” AJning hududiy boʻlimlari Ulgurji isteʼmolchilar tomonidan isteʼmol qilingan suv hajmlari. Soliq toʻlovchilar kesimida 7. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi Mavjud yer osti suvlaridan foydalanuvchilar hamda ular tomonidan isteʼmol qilingan suv hajmlari. Yer osti suvidan foydalanuvchilar kesimida 8. Soliqsiz tushumlarni undirish vakolatiga ega boʻlgan vazirlik va idoralar (tuman, shahar mahalliy budjetiga tushadigan qismi boʻyicha) Har bir yoʻnalishlar boʻyicha undirilgan davlat boji, yigʻim, jarima va majburiy toʻlovlar summasi. Davlat boji, yigʻim, jarima va majburiy toʻlovlar turlari kesimida
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha budjet daromadlarini prognozlashtirish uchun zarur maʼlumotlar
T/r Maʼlumot taqdim etuvchi davlat organi nomi Taqdim etiladigan maʼlumot turi Maʼlumot qamrovi 1. Davlat kadastrlar palatasining hududiy boshqarmasi 1. Mavjud yer maydoni, turi va egalik qiluvchilar soni . 2. Koʻchmas mulk obyektlari soni, mol-mulk qiymati va turi. 1-iyul holatiga tuman (shahar)lar kesimida 2. Hududiy statistika boshqarmalari Hudud boʻyicha yalpi hududiy mahsulot, shu jumladan, sanoat, qishloq xoʻjaligi, qurilish va bozor xizmatlari hajmi . Oʻtgan yil va joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha tuman (shahar)lar kesimida 3. Hududiy soliq boshqarmalari 1. Hisoblangan va toʻlangan soliqlar, soliq qarzdorligi va ortiqcha toʻlovlar miqdori . 2. Korxonalarning tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalari, xodimlar soni va ularga hisoblangan ish haqi summasi. Oʻtgan yil va joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha tuman (shahar)lar kesimida 4. Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari Qishloq xoʻjaligiga joriy yilda yetkazilgan va kelgusi yilda yetkazib beriladigan suv hajmlari . Qishloq xoʻjaligi korxonalari va tuman (shahar)lar kesimida 5. Hududiy investitsiyalar, sanoat va savdo boshqarmalari Joriy yilda ishga tushirilgan va kelgusi yilda ishga tushiriladigan yangi investitsiya loyihalarining ishga tushirilish muddatlari, yangi yaratiladigan ish oʻrinlari, loyihalarning ishlab chiqarish hajmlari prognozi. Loyihalar va tuman (shahar)lar kesimida 6. Hududiy yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari Tegishli hudud kesimida yoʻl harakati xavfsizligi qoidalarini buzganlik uchun rasmiylashtirilgan bayonnomalar boʻyicha jarimalar summasi va ularning qoldigʻi haqida 1-iyul holatiga tuman (shahar)lar va jarimalar turlari kesimida 7. “Hududiy gaz tarmoqlari” AJning hududiy filiallari Avtomobillarga gazni toʻldirish stansiyalariga joriy yilda yetkazib berilgan gaz hajmlari va kelgusi yilda yetkazib beriladigan gaz hajmlari prognozi . Tuman (shahar)lar va korxonalar kesimida 8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi Tashqi reklama obyektlarini oʻrnatgan subyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Reklama oʻrnatgan subyektlar kesimida 9. “Oʻzsuvtaʼminot” AJning hududiy boʻlimlari Ulgurji isteʼmolchilar tomonidan isteʼmol qilingan suv hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Soliq toʻlovchilar kesimida 10. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi Mavjud yer osti suvlaridan foydalanuvchilar hamda ular tomonidan isteʼmol qilingan suv hajmlari. Yer osti suvidan foydalanuvchilar kesimida 11. Soliqsiz tushumlarni undirish vakolatiga ega boʻlgan vazirlik va idoralar (Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetiga tushadigan qismi boʻyicha) Har bir yoʻnalish boʻyicha undirilgan davlat boji, yigʻim, jarima va majburiy toʻlovlar summasi. Davlat boji, yigʻim, jarima va majburiy toʻlovlar turlari kesimida
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Respublika darajasida budjet daromadlarini prognozlashtirish uchun zarur maʼlumotlar
T/r Maʼlumot taqdim etuvchi davlat organi nomi Taqdim etiladigan maʼlumot turi Maʼlumot qamrovi 1. Kadastr agentligi 1. Mavjud yer maydonlari, turi va egalik qiluvchilar soni. 2. Koʻchmas mulk obyektlari soni, mol-mulk qiymati va turi. 1-iyul holatiga hududlar kesimida 2. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi 1. Yalpi ichki mahsulot va uning tarkibi, shuningdek eksport va import operatsiyalari hajmi, inflyatsiya darajasi. Oʻtgan yil va joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha jamlanma shaklda 2. Yalpi hududiy mahsulot hajmi, shu jumladan sanoat, qishloq xoʻjaligi, qurilish va bozor xizmatlari hajmlari. Oʻtgan yil va joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha hududlar kesimida 3. Soliq qoʻmitasi 1. Daromad turlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi. 2. Soliq turlarining soliq solish bazasi. 3. Hisoblangan va toʻlangan soliqlar, soliq qarzdorligi hamda ortiqcha toʻlovlar miqdori. 4. Soliq turlari boʻyicha taqdim etilgan imtiyozlar miqdori. Oʻtgan yil va joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha hududlar va yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo inspeksiyasi kesimida 4. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 1. Bojxona toʻlovlari va import hajmi. 2. Bojxona toʻlovlari boʻyicha muddati uzaytirilgan toʻlovlar hajmi. 3. Bojxona toʻlovlari boʻyicha taqdim etilgan imtiyozlar miqdori. Oʻtgan yil va joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha tovarlar guruhi kesimida 5. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Markaziy bank sof foydasining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda prognozlashtirilayotgan moliya yili uchun prognozlar. Jamlanma shaklda 6. Suv xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligiga joriy moliya yilida yetkazilgan va kelgusi yilda yetkazib beriladigan suv hajmlari. Hududlar kesimida 7. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Joriy yilda ishga tushirilgan va kelgusi yilda ishga tushiriladigan yangi investitsiya loyihalarining ishga tushirilish muddatlari, yangi yaratiladigan ish oʻrinlari, loyihalarning ishlab chiqarish hajmlari prognozlari. Loyihalar va hududlar kesimida 8. Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalarini buzganlik uchun rasmiylashtirilgan bayonnomalar boʻyicha jarimalar summasi va ularning qoldigʻi. 1-iyul holatiga hududlar va jarima turlari kesimida 9. “Oʻzsuvtaʼminot” AJning hududiy boʻlimlari Ulgurji isteʼmolchilar tomonidan isteʼmol qilingan suv hajmlari. Soliq toʻlovchilar kesimida 10. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarining yer toifasi oʻzgartirilgani va ularning foydalanuvchilari boʻyicha nobudgarchilik toʻlovlaridan qarzdorligi. Yer maydonlaridan foydalanuvchilar kesimida 11. Soliqsiz tushumlarni undirish vakolatiga ega boʻlgan vazirlik va idoralar (respublika budjetiga tushadigan qismi boʻyicha) Har bir yoʻnalish boʻyicha undirilgan davlat boji, yigʻim, jarima va majburiy toʻlovlar summasi. Davlat boji, yigʻim, jarima va majburiy toʻlovlar turlari kesimida
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Davlat budjeti daromadlari prognoz koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlash jarayonlari
Bosqichlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Muddatlar 1-bosqich Tegishli davlat idoralari Ushbu Nizomning 1 — 3 ilovalariga asosan Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni tegishligi boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hamda uning quyi tashkilotlariga taqdim etadi. Joriy moliya yilning 5-iyuliga qadar 2-bosqich Tuman va shahar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari Tegishli soliq inspeksiyasi bilan birgalikda joriy moliya yilining budjet daromadlari boʻyicha kutilayotgan ijrosidan kelib chiqib, kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlarining prognoz koʻrsatkichlarini daromad manbalari hamda choraklar kesimidagi taqsimoti boʻyicha ishlab chiqilgan takliflarini maʼqullash uchun tuman (shahar) hokimliklariga kiritadi. Joriy moliya yilning 10-iyuliga qadar 3-bosqich Tuman va shahar hokimliklari Tuman va shahar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari tomonidan kiritilgan takliflarni koʻrib chiqib, maʼqullangan takliflarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga belgilangan shaklda taqdim etadi. Joriy moliya yilning 15-iyuliga qadar 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari 1. Soliq boshqarmalari bilan birgalikda tuman (shahar) hokimliklari tomonidan taqdim qilingan takliflarni koʻrib chiqadi va tuman (shahar) hokimliklarining vakillari ishtirokida ushbu takliflarni muhokama qiladi. Joriy moliya yilining 18-iyuliga qadar 2. Kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlarining prognoz koʻrsatkichlarini daromad manbalari hamda choraklar kesimidagi taqsimoti loyihasi boʻyicha takliflarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga maʼqullash uchun kiritadi. Joriy moliya yilning 20-iyuliga qadar 5-bosqich Soliq qoʻmitasi Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi boʻyicha har bir yirik korxonaning soliq turlari kesimida Davlat budjeti daromadlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlariga takliflarini tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga kiritadi Joriy moliya yilining 20-iyuliga qadar 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokim lar i Davlat budjeti daromadlari prognozi boʻyicha maʼqullangan takliflarni belgilangan shaklda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. Joriy moliya yilining 25-iyuliga qadar 7-bosqich Soliq qoʻmitasi Davlat budjeti daromadlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlari boʻyicha mazkur Nizom talablari asosida ishlab chiqilgan takliflarini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. Joriy moliya yilning 20-avgustiga qadar Bojxona qoʻmitasi Bojxona toʻlovlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlari boʻyicha mazkur Nizom talablari asosida ishlab chiqilgan takliflarini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. 8-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1. Davlat budjeti daromadlarining joriy moliya yili uchun kutilayotgan ijrosi hamda kelgusi moliya yili uchun prognoz koʻrsatkichlarini mazkur Nizom talablari asosida ishlab chiqadi. Joriy moliya yilning 1-sentabriga qadar 2. Soliq qoʻmitasi va Bojxona qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan kiritilgan takliflarni makroiqtisodiy koʻrsatkichlar, yalpi hududiy mahsulotning oʻsish surʼatlari va soliq-bojxona siyosatiga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga muvofiqligini oʻrganadi hamda ularning vakillari ishtirokida ushbu takliflarni muhokama qilgan holda tuzatishlar kiritadi. Joriy moliya yilning 10-sentabriga qadar 9-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlari boʻyicha choraklik prognoz koʻrsatkichlarini daromad manbalari hamda hududlar kesimidagi loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Joriy moliya yilining 15-sentabriga qadar 10-bosqich Vazirlar Mahkamasi Kelgusi moliya yili uchun Davlat budjeti daromadlari boʻyicha choraklik prognoz koʻrsatkichlarining daromad manbalari hamda hududlar kesimida taqsimoti boʻyicha loyihani Budjet kodeksining 97-moddasi talablari asosida Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonun loyihasi bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritadi. Joriy moliya yilining 20-sentabriga qadar 11-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tomonidan mazkur loyihaga tuzatishlar kiritilgan taqdirda yangilangan taqsimot loyihasini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Soliq qoʻmitasi hamda Bojxona qoʻmitasiga yetkazadi. Tuzatishlar kiritgandan soʻng uch ish kuni ichida 12-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Budjet daromadlari prognozining tuman va shaharlar hamda choraklar kesimidagi yangilangan taqsimoti loyihasini tuman va shahar hokimliklariga yetkazadi. Loyiha olingandan soʻng uch ish kuni ichida 13-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat budjeti daromadlari boʻyicha choraklik prognoz koʻrsatkichlarining daromad manbalari hamda hududlar kesimida taqsimotini tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishi loyihasini Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga toʻgʻridan-toʻgʻri kiritadi. Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonun imzolanganidan soʻng bir ish kuni ichida 14-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari Budjet daromadlari prognozining tuman va shaharlar hamda choraklar kesimidagi taqsimotini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga tasdiqlash uchun kiritadi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmoyishi qabul qilingandan soʻng ikki ish kuni ichida 15-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Budjet daromadlari prognozining tuman va shaharlar hamda choraklar kesimidagi taqsimotini tasdiqlaydi. Bir ish kuni ichida
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
_________ boʻyicha kelgusi yil uchun budjet daromadlari prognoziga
T/r Daromad turlari Oʻtgan yil ijrosi Joriy yil 6 oylik ijro Joriy yil kutilayotgan ijro Kelgusi yil uchun amaldagi shartlar boʻyicha prognoz Kelgusi yilda prognoz qilinayotgan qoʻshimcha daromad yoki yoʻqotishlar Kelgusi yil uchun yakuniy prognoz Joriy yil kutilayotgan ijrosiga nisbatan oʻsish surʼati Soliq siyosatiga kiritilayotgan oʻzgarishlar hisobiga Yangi investitsiya loyihalari boʻyicha Yashirin iqtisodiyot ulushini qisqartirish va soliq maʼmuriyatchiligini yaxshilash Soliq imtiyozi va toʻlash muddati oʻzgargan soliq toʻlovlari va boshqa holatlar boʻyicha JAMI shu jumladan, (soliq turlari boʻyicha) ...
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
_________ boʻyicha kelgusi yil uchun budjet daromadlari prognozining choraklar kesimidagi taqsimoti yuzasidan
T/r Daromad turlari Kelgusi yil uchun prognoz shundan, choraklar kesimidagi taqsimot I chorak II chorak III chorak IV chorak jami yillikdagi ulushi, % jami yillikdagi ulushi, % jami yillikdagi ulushi, % jami yillikdagi ulushi, % JAMI shu jumladan, (soliq turlari boʻyicha) ...
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
_______ yil uchun Davlat budjeti daromadlari prognozining daromad manbalari va choraklar kesimidagi
mlrd soʻm T/r Daromad turlari Yillik Shundan: I chorak II chorak III chorak IV chorak Davlat budjeti daromadlari I Soliq qoʻmitasi 1. Foyda soligʻi 2. Aylanmadan olinadigan soliq 3. Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi 4. Qoʻshilgan qiymat soligʻi 5. Aksiz soligʻi 6. Mol-mulk soligʻi 7. Yer soligʻi 8. Yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq 9. Suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq 10. Boshqa daromadlar II Bojxona qoʻmitasi 1. Qoʻshilgan qiymat soligʻi 2. Aksiz soligʻi 3. Bojxona boji 4. Boshqa daromadlar III Iqtisodiyot va moliya vazirligi
Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7a-ILOVA
______ yil uchun Davlat budjeti daromadlari prognozining hududlar va choraklar kesimidagi
mlrd soʻm T/r Hududlar Yillik Shundan: I chorak II chorak III chorak IV chorak Jami soliq tushumlari 1. Hududlar boʻyicha jami 1.1 Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1.2 Andijon viloyati 1.3 Buxoro viloyati 1.4 Jizzax viloyati 1.5 Qashqadaryo viloyati 1.6 Navoiy viloyati 1.7 Namangan viloyati 1.8 Samarqand viloyati 1.9 Surxondaryo viloyati 1.10 Sirdaryo viloyati 1.11 Toshkent viloyati 1.12 Fargʻona viloyati 1.13 Xorazm viloyati 1.14 Toshkent shahri 2. Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-dekabr,
PQ-397-son