📅 2025-yil 22-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 22-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 22 декабрь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 декабря 2025 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 December 2025 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 22 декабрдаги 8-сон буйруғига ИЛОВА
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар
I бўлим. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича ИНДИКАТОРЛАР
Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши 1. Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилма (институт, марказ, факультет, кафедра, бўлим) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади)ни ташкил этиш учун зарур моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд * Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари ишлаб чиқилган ** Таркибий тузилма томонидан таълим дастурини меҳнат бозори талабларига ва технологик ўзгаришларга мувофиқ мунтазам такомиллаштириш механизмлари йўлга қўйилган ** 2. Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги Истиқболли режа кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотининг (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) мақсади (миссия, стратегияси) билан мос ҳолда ишлаб чиқилган ва таълим ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган Истиқболли режада таълим сифати, таълим дастурини ривожлантириш, кадрлар салоҳияти, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ва молиявий барқарорлик йўналишлари қамраб олинган Истиқболли режадаги ҳар бир йўналиш бўйича аниқ мақсадлар, вазифалар ва ушбу вазифаларнинг амалга ошириш механизмлари, молиявий манбалари, масъуллар ва бажариш муддати белгиланган Истиқболли режада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини доимий мониторинг қилиш механизмлари мавжуд ва аниқланган камчиликларни тузатиш чоралари кўрилади ** 3. Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки таъминлангани Таълим дастурини ички мониторинг қилиш ва сифатни таъминлаш тизими йўлга қўйилган ва мониторинг мунтазам (йиллик/ярим йиллик) амалга оширилади Педагоглар, иш берувчилар, буюртмачилар, соҳа мутахассислари ва тингловчилардан (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) мунтазам равишда фикр-мулоҳазалар йиғилиб, таҳлил қилинади ҳамда ушбу таҳлиллар натижасига кўра таълим дастури такомиллаштирилган ** Такомиллаштирилган таълим дастурларини таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилинган ** 4. Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги Меҳнат бозори ва таълим соҳаси эҳтиёжларини мунтазам ўрганиш, прогнозлаш ва таҳлил қилиш тизими жорий қилинган Мониторинг жараёнига манфаатдор томонларнинг тизимли иштироки таъминланган ** Мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, таълим дастурларини янгилаш, мазмунни меҳнат бозори талаблари билан мослаштириш бўйича аниқ чоралар белгиланган ва амалга оширилган ** Мониторинг натижалари асосида ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналишлари такомиллаштирилган ** 2-боб. Таълим дастурлари йўналиши 5. Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим талаби ва миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқлиги Ишчи гуруҳ таркибига иш берувчилар, соҳа мутахассислари, педагоглар ва зарур ҳолларда тингловчилар жалб этилган Таълим дастурининг мазмуни давлат таълим талаби, миллий малакалар рамкаси ва тегишли касбий стандартлар (малака талаблари) ҳамда меҳнат бозори таҳлилига мувофиқ ишлаб чиқилган * Тегишли таълим дастурлари манфаатдор томонлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган, таълим дастурларида унинг мақсади ва ўқитиш натижалари (компетенциялар), билим кўникма ва малакага оид аниқ талаблар белгиланган Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича қабул қилинган қарорлар, муҳокама баённомалари ҳужжатлаштирилган Таълим дастури ҳақидаги асосий ахборот (мақсад, ўқитиш натижалари, қабул талаблари, ўқиш шартлари) жамоатчилик ва тингловчилар учун очиқ ва мунтазам янгиланиб борилади ** 6. Таълим дастурининг миллий таълим тизимидаги устувор йўналишлар ва халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилгани Таълим дастурининг мазмуни миллий таълим тизими устувор йўналишлари (миллий малака рамкаси) ва барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги бўйича таҳлил қилинган Таълим дастури илғор хорижий тажрибалар (ёки халқаро стандартлар) асосида ишлаб чиқилган Таълим дастурининг хорижий илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқилганлиги бўйича хорижий ва (ёки) маҳаллий экспертлар томонидан берилган расмий хулоса мавжуд 7. Таълим дастурининг давомийлиги, модулларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани Таълим дастурининг давомийлиги (умумий кредитлар (соатлар), ўқиш муддати) ушбу дастурнинг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мос равишда белгиланган Таълим дастурида фанлар (модуллар) ўртасида мантиқий изчиллик ва узвийлик таъминланган ҳамда фанлар (модуллар) таълим дастури якунида кутилаётган ўқув натижаларга эришишга йўналтирилган Фан (модул)лардаги амалий ва назарий машғулотлар ўртасида ўзаро интеграция таъминланган Машғулот турлари (назарий, амалий ва бошқалар) таълим дастури мазмунига мувофиқ равишда белгиланган 8. Таълим мазмунининг замонавий андрагогик ёндашувларга мослиги, модуллар муаммоли кейслар асосида шакллантирилгани Таълим мазмуни замонавий андрагогик принциплар (катта ёшдаги тингловчиларнинг эҳтиёжлари, тажрибага таянган ўқитиш, ўз-ўзини ўрганишга йўналтириш, мотивацион ёндашув ва бошқалар) асосида ишлаб чиқилган Фан (модул)лар компетенцияга йўналтирилган, амалий фаолиятга асосланган ва реал иш муҳитидаги муаммоли вазиятлар бўйича ишлаб чиқилган Таълим жараёнида муаммоли кейслар, реал секторлардан мисоллар, ишлаб чиқаришдан олинган вазиятли топшириқлардан тизимли равишда фойдаланилади ** Муаммоли кейсларни қўллаш самарадорлиги мониторинги амалга оширилади ** 9. Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани Тингловчиларни таълим дастурлари фан (модул)лари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари доимий равишда мониторинг қилинган ** Мониторинг натижасидан келиб чиқиб, таълим дастурлари фан (модул)ларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ** Мониторинг натижалари асосида заруратга кўра таълим дастури, шу жумладан фанларнинг (модулларнинг) мазмуни, ўқитиш усулларига зарур ўзгартишлар киритилган ** 3-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши 10. Ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани ва малака оширишнинг муқобил шаклларининг йўлга қўйилгани Давлат таълим талаблари (малака талаблари) асосида ўқув режа ва ўқув дастурлари (ишчи ўқув режа ва дастурлар) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган * Малака оширишнинг муқобил шакллари (масофавий, аралаш) бўйича методик материаллар ишлаб чиқилган Ўқув машғулотлари ўқув режа ва дастурлар ҳамда дарс жадвалига мувофиқ ташкил этилган ** Ўқув натижаларини баҳолаш тизими жорий этилган бўлиб, баҳолаш воситалари ўқув натижаларини аниқлашга хизмат қилади ва мунтазам равишда таҳлил қилинади ** Ўқув жараёнининг сифатини ички мониторинг қилиш механизми мавжуд, мониторинг натижалари асосида ўқув жараёни такомиллаштирилади ** 11. Ўқув жараёнининг тўғри ташкил этилгани, унинг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани Ўқув режа асосида дарс жадвали ишлаб чиқилган Ўқув машғулотлари дарс жадвалига мувофиқ ҳолда, узлуксиз ва тизимли равишда ташкил этилган ** Ўқув жараёни сифатини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилган ** 12. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани Дарс жараёнларида илғор педагогик ёндашувлар мунтазам қўлланилади ** Илғор педагогик ёндашувлар фанлар (модуллар) мазмунини чуқур ўзлаштириш ва таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига самарали эришишга қаратилади ** Илғор педагогик ёндашувлар тингловчиларда мустақил таълим олиш, таҳлилий, танқидий ва ижодий фикрлаш ҳамда ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилади ** Илғор педагогик ёндашувлар самарадорлиги бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил олиб борилади ** Мониторинг ва таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида илғор педагогик ёндашувлар бўйича педагогларнинг салоҳияти мунтазам ривожлантирилади ** 13. Тингловчиларнинг кириш ва чиқиш тестлари, баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги Тест саволлари ўқув дастурига мос равишда ишлаб чиқилган Тингловчиларнинг баҳолаш натижалари ва тестлар бўйича фикр-мулоҳазаларини аноним сўровномалар ҳамда LMS/онлайн шакллар орқали мунтазам равишда йиғиш ва таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилган Кириш ва чиқиш тестлари натижалари фанлар (модуллар) кесимида таҳлил қилиниб, тингловчиларнинг билим ва кўникмалардаги ўзгариши аниқланган ** Тингловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва тест натижалари илмий-методик кенгашлар ёки кафедра мажлисларида муҳокама қилинади ** 14. Таълим дастурида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги Таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва касбий масъулиятга оид тартиб (қоидалар) ва йўриқномалар мавжуд Плагиат ва бошқа академик ҳалоллик қоидаларини бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими ва ташкилий чоралар жорий этилади ** Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд ** 4-боб. Тингловчилар фаолияти йўналиши 15. Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчилар контингентини шакллантириш механизми мавжуд Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тасдиқланган Қабул жараёнлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда ташкил этилган ** Қабул жараёнлари ҳужжатлаштирилган, тегишли буйруқлар қабул қилинган ** Малака ошириш курсларига буюртма бериш ҳамда тингловчиларни қабул қилиш жараёнлари рақамлаштирилган 16. Малака ошириш режа-графиги таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши ҳамда таълим дастурларини самарали амалга ошириш учун етарлилиги Малака ошириш курсларининг даврийлиги, шакллари, муддатлари белгиланган Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и таълим ташкилотининг инфратузилмаси, молиявий имкониятлари, аудитория, лаборатория, ўқув амалиёт базалари ва давлат таълим талабларига мос равишда белгиланган Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и ҳудуднинг меҳнат бозори, таълим ташкилотининг мақсади (миссия, стратегия), педагоглар сони ва таркиби, уларнинг иш (ўқув) юкламаси билан уйғунлаштирилган Малака ошириш курслари режа-графиги ва тингловчилар контингентини тасдиқлаш тўғрисида тегишли ҳужжатлар мавжуд Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)ининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлиллар амалга оширилади, таҳлил натижалари асосида келгуси йил қабул режасига ўзгартиришлар киритилади ** 17. Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги Таълим дастури бўйича тингловчиларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан академик, ижтимоий ва касбий йўналиш бўйича маслаҳат бериш тизими жорий қилинган Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ (веб-сайт, буклетлар, ахборот стендлари орқали) ёритилган Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар тизимли равишда йиғилади, таҳлил қилинади, хизматлардан қониқиш даражаси ўрганилади ҳамда маслаҳат тизими самарадорлиги такомиллаштирилади ** 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 18. Таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги Бошқарув ходимлар сони ва уларнинг малакаси белгиланган штат нормативларига мос, вазифалар тақсимланган ва лавозим йўриқнома (касбий стандарт)лари тасдиқланган Педагог кадрлар сони таълим дастури талаблари ва тингловчи нисбатига мос келади Педагог кадрлар мутахассислиги ўқитиладиган фанлар (модуллар) билан мос келади ёки тегишли йўналиши бўйича амалий иш тажрибасига эга, уларнинг диплом/сертификатлари ва малака тасдиғи ҳужжатлар билан тасдиқланган Илмий салоҳият (PhD, DSc, профессор, доцент ва бошқалар) даражаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ 19. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги модулларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани Педагог кадрларнинг мутахассислиги, иш стажи ва тажрибаси малака ошириш курслари фанлар (модуллар) бўйича фан профилига мос келади ** Малака ошириш курслари фанлар (модуллар) бўйича тегишли олий маълумот ва касбий тайёргарликка эга педагог кадрлар билан таъминланган ** Педагог кадрлар илмий мақолалар, илмий нашрлар ёки илмий-техник лойиҳалар ва тадқиқотларда фаол иштирок этган ** Педагог кадрлар даврий равишда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида, семинар ва тренингларда ёки стажировкаларда иштирок этган ** Фанларнинг (модулларнинг) амалий (лаборатория) қисмларини олиб бориш учун педагог кадрларнинг етарли малакаси мавжуд ** 20. Янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги модулларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги Янги таълим дастури бўйича педагог кадрларга бўлган эҳтиёж таҳлил қилинган* Янги таълим дастурлари бўйича педагог кадрларни жалб қилиш стратегияси (танлов, конкурс, грантлар орқали) белгиланган Фанлар (модуллар) мазмунига мос касбий кўникмага эга бўлган педагог кадрларни ишга қабул қилиш ва кадрлар захирасини яратиш механизми мавжуд Ўқув жараёнига педагогик маҳорат ва касбий компетенцияга эга мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари кўзда тутилган 21. Амалиётчи ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиш имкониятларининг мавжудлиги Ўқув жараёнига халқаро ва маҳаллий ташкилотлардан амалиётчи мутахассисларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик меморандум (ҳуқуқий асос)лари мавжуд Амалиётчи ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг молиявий манбалари (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқалар) белгиланган Таълим дастурлари мазмунига мос амалиётчи ва хорижий мутахассислар жалб этилиши ҳамда улар томонидан мастер-класслар ёки тренинглар ўтказиш учун етарли шарт-шароитлар яратилган 22. Кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги Педагог ва ходимлар учун касбий ривожланиш ва малака ошириш чора тадбирлари ишлаб чиқилган Педагоглар ва ходимлар учун моддий рағбатлантириш тизими (мукофотлаш, лавозим ўсиши) жорий этилган Педагог ва ходимлар учун маънавий рағбатлантириш тизими (фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, диплом ва бошқалар) йўлга қўйилган 23. Хорижда малака оширган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув жараёнига жалб қилингани Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган педагог кадрларга оид тўлиқ маълумотлар базаси мавжуд Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган педагог кадрлар таълим дастурлари ва фанлар (модуллар) доирасида дарс беришга жалб қилинган ** Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган педагог кадрлар томонидан таълим ташкилотида мастер класслар ўтказилган ** 6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 24. Таълим дастурини амалга ошириш бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани Таълим дастурини амалга ошириш бўйича инфратузилма, амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, хомашё материаллари ва инвентарлар мавжуд ҳамда улар таълим дастурининг талабларига мос * Таълим дастури бўйича жиҳозлар ва техникалар сони тингловчилар контингентидан (гуруҳ ҳажмидан) келиб чиққан ҳолда таъминланган Таълим дастурини амалга ошириш бўйича корхоналар, ташкилотлар, таълим ташкилотлари билан амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик шартномалари ёки келишувлар мавжуд Машғулотларда зарур асбоб-ускуна ва техникалардан фойдаланиш бўйича методик қўлланмалар, йўриқномалар мавжуд Хомашё ва (ёки) ёнилғи-мойлаш материалларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш тартиби мавжуд ва улар юритиб (ҳужжатлаштириб) борилади ** Асбоб-ускуна ва техникалар билан ишлаш бўйича педагог кадрлар ва тингловчилар учун соҳа мутахассислари ёки иш берувчилар билан ҳамкорликда тренинглар ўтказиш йўлга қўйилган ** 25. Модуллар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани Ҳар бир фан (модул) бўйича ўқув адабиётлар, қўлланмалар ва ўқув услубий мажмуалар мавжуд * Ўқув адабиётлари, қўлланмалар ва ўқув услубий мажмуалар фан (модул)нинг мазмуни ва ўқув мақсадларига мос Фан (модул)лари бўйича рақамли таълим ресурслари ишлаб чиқилган ва электрон кутубхонага жойлаштирилган ** Педагог кадрлар ва тингловчилар учун электрон таълим ресурсларга узлуксиз кириш имконияти мавжуд ** Ўқув жараёнида адабиётлар ва электрон ресурсларнинг қўлланилиши самарадорлиги (тингловчи фаоллиги, натижалар таҳлили орқали) мунтазам таҳлил қилинади ва янгилаб борилади ** Фан (модул) мазмунига мос замонавий хорижий адабиётлардан ва қўшимча материаллардан фойдаланиш имконияти яратилган ** 26. Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг тингловчилар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани Таълим ташкилоти тингловчилар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланган * Амалий ва лаборатория машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналари ва моддий-техник база меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб беради Лабораториялар ва устахоналар (полигонлар) таълим дастурига мос асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникалар билан таъминланган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари мавжуд, эвакуация йўллари (схемалари) белгиланган ҳамда хавфсизлик журналларини юритиш йўлга қўйилган Фанлар (модуллар) эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ўқув хоналарида ахборот-коммуникация воситалари (проектор, компьютер ва бошқалар) ўрнатилган ҳамда IT инфратузилма шакллантирилган Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналарда (полигонларда) тингловчилар учун етарли ўриндиқлар ва иш жойлари мавжуд 27. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани Таълим ташкилоти бинолар ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, лифтлар, эшиклар ва санитария хоналари ногиронлиги бўлган шахслар (тингловчилар) учун мослаштирилган Инклюзив таълим учун ахборот-коммуникация технологиялари (бундан буён матнда АКТ деб юритилади), электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти яратилган Таълим жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагог ва психолог томонидан ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд ** 28. Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги АРМда таълим дастурига мос ўқув қўлланма ва адабиётлар, бадиий адабиётлар мавжуд, кутубхона фонди яратилган АРМда ўқув зали, электрон кутубхонадан фойдаланиш ва интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган АРМ компьютер воситалари ва интернет тармоғига уланган электрон қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда Wi-Fi зоналарни ташкил этилган Электрон кутубхона тизимида таълим дастури бўйича ўқув қўлланма ва адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, рақамли таълим ресурслари ва мультимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган АРМ дан фойдаланиш тартиби қулай ва очиқ, электрон маълумотлар базасига эркин кириш таъминланган, кутубхона хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторинги юритилган ** 29. Рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, wi-fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари) Таълим дастури бўйича тингловчилар ва педагоглар учун барқарор интернет уланиши, Wi-Fi зоналари ва зарур рақамли қурилмалардан (компьютерлар, планшетлар ва бошқалар) фойдаланиш имконияти яратилган Таълим дастури бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш учун LMS ва (ёки) таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари жорий этилган ва амалда қўлланилмоқда Таълим дастури бўйича онлайн курслар, видео дарслар, тестлар ва бошқа рақамли таълим ресурслари мавжуд бўлиб, улар ўқув режа ва ўқув натижалари билан уйғунлаштирилган ҳамда мунтазам янгиланиб борилади Масофавий таълим платформалари орқали ўқув жараёнида қатнашиш имконияти яратилган, масофавий таълимда иштирок этаётган педагоглар ва тингловчилар сони бўйича мониторинг олиб борилади ва натижалар таҳлил қилинади Рақамли таълим ресурслари ва LMSдан фойдаланишни бошқариш бўйича масъул ходим ҳамда техник қўллаб-қувватлаш механизмлари мавжуд. LMS, масофавий таълим платформалари ва рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича педагоглар ва тингловчилар учун мунтазам ўқув-семинарлар, тренинглар ва вебинарлар ташкил этиб борилади **
II бўлим. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича ИНДИКАТОРЛАР
Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши 1. Таълим ташкилотида Илмий-педагогик (методик) кенгашнинг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги Кенгаш ташкил этилган ҳамда таълим ташкилотининг бошқарув тузилмасида ўз ўрнига эга Кенгаш таркиби, ваколатлари, функциялари ва масъулияти ички низомларда аниқ белгиланган, аъзоларнинг малакаси таълим сифати бўйича асосли қарорлар қабул қилиш имконини беради Кенгашнинг йиллик иш режаси тасдиқланган ҳамда режа асосида ўтказилган йиғилишлар, кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар тегишли тартибда баённомаларда расмийлаштирилган Кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорлар таълим сифати, стратегик ривожланиш, молиявий бошқарув ва ресурслардан самарали фойдаланишни яхшилашга қаратилган Кенгаш қарорларининг ижроси бўйича масъуллар ва муддатлар аниқланган, қарорлар ўқув жараёни, илмий-методик фаолият, моддий-техник база ва бошқарув жараёнларини такомиллаштиришга таъсир кўрсатади Кенгаш қарорларининг ижроси ва самарадорлиги бўйича мониторинг тизими жорий этилган, натижалар мунтазам таҳлил қилинади ва зарур ҳолларда тузатиш чора-тадбирлари кўрилади 2. Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани Таълим ташкилотининг истиқболли ривожланиш режаси, йиллик иш режаси ва молиявий режаси (смета) ўзаро уйғун ҳолда ишлаб чиқилган, таълим сифати кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ва тасдиқланган Молиявий ресурсларни шакллантириш манбалари аниқланган, улардан фойдаланиш тартиби ва устувор йўналишлари таълим сифатини таъминлашга қаратилган ҳолда ҳужжатлаштирилган Молиявий режада таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини модернизация қилиш, педагог кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва моддий-техник базани янгилашга йўналтирилган харажатлар аниқ белгиланган, маблағлар мақсадли ва самарали йўналтирилади Маблағларнинг белгиланган йўналишларда мақсадли ва самарали сарфланишини таъминловчи ички аудит ва молиявий назорат жараёнлари йўлга қўйилган, аудит натижалари бўйича тегишли тузатиш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади 3. Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани Таълим ташкилотини ривожлантириш режаси соҳанинг устувор йўналишлари, меҳнат бозори таҳлиллари ва кадрлар малакасини ошириш билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган * Таълим ташкилотини ривожлантириш режасида мақсадлар, устувор йўналишлар, муддат ва масъул ижрочилар ҳамда кутилаётган натижалар белгиланган Таълим ташкилотини ривожлантириш режасини амалга ошириш учун зарур молиявий, моддий ва инсон ресурслари ажратилган, уларнинг тақсимоти устувор йўналишлар билан уйғунлаштирилган Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг бажарилиш ҳолати ва натижаларини очиқ ҳамда шаффоф тарзда жамоатчиликка етказиб бориш механизмлари яратилган 4. Таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси Ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган Ташкилотнинг ҳудудий ва республика даражасида ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришдаги иштироки ва қўшган ҳиссаси Маданий-маърифий ёки илмий тадбирлар (конференция, семинар, давра суҳбати, фестивал, кўргазма ва бошқа анжуманлар) ташкил этилган 5. Таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани Таълим ташкилотида ўқув жараёнлари ва таълим сифатини бошқаришга хизмат қилувчи рақамли ахборот тизими жорий этилган Ахборот тизими таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинган, маълумотлар автоматик алмашинуви йўлга қўйилган Ахборот тизими фойдаланувчилар учун қулай, маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлиги таъминланган Ахборот тизими орқали ўқув жараёнларини режалаштириш, мониторинг ва ҳисобот ишлари юритилган, маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрланган ва коллегиал органининг йиғилишларида муҳокама қилинган Ахборот тизимининг самарадорлиги, маълумотлар билан ишлаш жараёнлари ва интеграция ҳолати бўйича доимий мониторинг тизими амалга оширилган ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун зарур тузатишлар киритиш чора-тадбирлари кўрилган 6. Таълим ташкилотини халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилган Хорижий таълим, илмий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган Педагоглар соҳаси бўйича нуфузли хорижий ташкилотларда малака ошириш ва стажировкаларда иштирок этган Таълим жараёнига малакали хорижий мутахассислар жалб этилган Халқаро ҳамкорлик орқали ўқув жараёнлари, илмий салоҳият ва таълим дастурларининг ривожланишига эришилган 2-боб. Таълим сифатини таъминлаш йўналиши 7. Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани Таълим сифатини ички таъминлаш тизими фаолияти йўлга қўйилган, унинг асосий мақсад ва вазифалари белгиланган Таълим ташкилотида таълим сифати самарадорлигини аниқлаш бўйича тегишли мезонлар ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган Манфаатдор томонлар фикрини ўрганиш бўйича сўров ва таҳлил ишлари тизимли амалга оширилган 8. Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги Кенгаш йиғилишларида муҳокама қилинган Таҳлил натижалари асосида малака ошириш тизимида аниқланган муаммолар, уларни бартараф этиш, такомиллаштириш бўйича таклифлар олинган Таҳлиллар ҳамда манфаатдор томонлар тавсиялари асосида таълим дастурлари ва жараёнларига тегишли ўзгартиришлар киритилган 9. Ички баҳолаш жараёни ўтказилгани, баҳолаш натижалари асосида чора-тадбирларнинг амалга оширилгани. Ички баҳолаш жараёни таълим ташкилотида тасдиқланган тартиб асосида ўтказилган Ички баҳолаш натижалари бўйича аниқланган муаммо ва ривожланиш соҳалари учун аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Чора-тадбирлар режасидаги бандлар белгиланган муддатларда бажарилган, ижро ҳолати бўйича мунтазам мониторинг ва ҳисобдорлик тизими йўлга қўйилган 10. Тингловчилар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги Тингловчилар билимини баҳолаш тизими ва мезонлари бўйича тартиб ва кўрсатмалар ишлаб чиқилган Баҳолаш тизими таълим дастурларидаги ўқув натижалари ва фан (модул) мақсадларига мос равишда ишлаб чиқилган Педагоглар баҳолаш мезонларидан хабардор ва уларни амалиётда қўллай олади Баҳолаш жараёнида рақамли технологиялар самарали қўлланилади ҳамда жараён очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланиб ташкил этилган Баҳолаш натижалари бўйича апелляция ёки қайта кўриб чиқиш механизми мавжуд Баҳолаш натижалари доимий мониторинг қилиб борилган ҳамда манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда муҳокама қилинган 11. Таълим ташкилотида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги Академик ҳалоллик қоидалари таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари орқали расман тасдиқланган Академик ҳалолликни таъминлаш учун масъул (комиссия ёки бўлинма) белгиланган, унинг ваколатлари, функцияси ҳужжатлаштирилган ҳамда мунтазам фаолият юритади Тингловчилар учун академик ҳалоллик қоидаларига оид тарғибот ишлари мунтазам ўтказилган ва ахборот материаллари тайёрланган Илмий ва ўқув ишларида плагиат ҳамда сохталик ҳолатларини олдини олиш мақсадида электрон текширув тизими жорий этилган, тингловчилар ва педагог ходимлар учун тизимдан очиқ фойдаланиш имконияти яратилган 12. Иш берувчиларнинг малака оширган тингловчиларга оид фикр-мулоҳазаларининг таҳлил қилингани Таълим ташкилотида иш берувчилар фикрини йиғиш бўйича амалиёт (анкеталар, интервьюлар, онлайн платформа) йўлга қўйилган Иш берувчилар билан мунтазам ҳамкорлик ва алоқа механизмларининг йўлга қўйилган Иш берувчилар фикрлари асосида таълим дастурларига ўзгартиришлар киритилиши имконияти мавжуд 3-боб. Тингловчилар фаолияти йўналиши 13. Қабул параметрларининг таълим ташкилоти ресурслари ва имкониятларига мослиги Тингловчиларни ўқишга қабул қилишда таълим ташкилотининг қуввати, бино ва иншоотлар сиғими, молиявий ресурслари ҳамда моддий-техник базаси имкониятларидан келиб чиқиб белгиланган * Таълим ташкилотининг ўқитувчилари ва тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган нормативлари мавжуд Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга қаратилган дидактик имкониятларнинг мавжудлиги Тингловчиларни ўқишга қабул қилиш параметрларининг мониторинги олиб борилган Мониторинг натижалари асосида қабул режасига зарур ўзгартиришлар киритилади 14. Тингловчиларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани Тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиб-қоидалари, мезонлари ва комиссия фаолияти таълим ташкилотининг ички ҳужжатларида белгиланган бўлиб, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади Коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва баҳолашнинг холислигини таъминловчи рақамлаштирилган тизим жорий этилган Тингловчилар ҳужжатларни қабул қилиш ва текшириш бўйича аниқ регламентлар, масъуллар ва муддатлар белгиланган Тингловчиларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг доимий мониторинги амалга оширилган 4-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши 15. Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани Давлат таълим талаблари (малака талаблари) асосида ўқув режа ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган * Ишчи ўқув режа ва дастурлар таълим дастурларига мос ҳолатда ишлаб чиқилган Дарс жадваллари ўқув режадаги кредит/соат ҳажми, фан (модул)лар кетма-кетлиги бўйича ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ҳамда ўқув курси бошланишидан олдин эълон қилинган Маъруза, амалий, лаборатория, семинар-тренинг, кўчма машғулотлар ва мустақил таълим бўйича ҳафталик юклама тақсимоти ҳужжатлаштирилган Ўқув жараёнини режалаштиришга оид асосий ҳужжатлар (дарс жадваллари, имтиҳонлар жадвали ва бошқалар) тингловчи, педагог ва манфаатдор томонлар учун очиқ ҳолда веб-сайт ёки ахборот тизими орқали эълон қилинган 16. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани, тасдиқлангани ва юритилиши Ўқув дастурларда фан (модул)нинг мақсад ва вазифалари, ўқув натижалари, асосий ва қўшимча адабиётлар, таълим технологиялари аниқ белгиланган Ҳар бир фан (модул)нинг ўқув дастури давлат таълим талаблари ва таълим дастурининг мақсад ва натижаларига мос ҳолда ишлаб чиқилган * Ўқув-меъёрий ҳужжатлар педагогларга дарс машғулотлари бошланишидан олдин етказилган ва тингловчилар учун ҳам очиқ ҳолда тақдим этилган Ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг сифати, мазмуни ва амалий аҳамияти мунтазам равишда тегишли бўлимлар томонидан назорати амалга ошириб борилади 17. Профессор-ўқитувчиларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани Таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик ва маънавий-маърифий иш турлари ҳажмини белгилаш қоидалари мавжуд ва тасдиқланган Профессор-ўқитувчилар мутахассислиги ўқитиладиган фанлар (модуллар) билан тўлиқ мос келади ёки тегишли йўналиши бўйича амалий иш тажрибасига эга Ўқув юклама педагоглар ўртасида уларнинг иш ставкаси ва заруратга кўра илмий даража ва илмий унвонлардан келиб чиқиб мутаносиб равишда тақсимланган. Ўқув юклама тўғрисидаги маълумотлар ўқув йили бошланишидан аввал ўз вақтида педагогларга тегишли тартибда етказилган Ўқув юклама тақсимоти барча педагоглар учун очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган 18. Таълим дастурларини иқтисодиёт, саноат ва соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб, такомиллаштирилгани ҳамда мазмунининг янгилангани Таълим дастурларини такомиллаштириш жараёнида иш берувчи ва буюртмачилар, соҳа мутахассислари фикр-мулоҳазалари ўрганилган Таълим дастурлари меҳнат бозори, соҳа эҳтиёжлари ва иқтисодий ривожланиш тенденцияларига мос равишда ишлаб чиқилган Дастур мазмунига рақамли технологиялар, замонавий компетенциялар ва инновацион ёндашувлар интеграция қилинган Таълим дастурларига киритилган ўзгаришлар тингловчилар, педагоглар ва иш берувчиларга очиқ ва шаффоф тарзда етказилган 19. Таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани Дарс таҳлилларини ўтказиш тартиби, мезонлари ва баҳолаш кўрсаткичлари ички ҳужжатларда белгиланган Дарс таҳлиллари ўтказиш режа-графиги ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Дарс таҳлиллари белгиланган режа асосида мунтазам амалга оширилади Дарс таҳлиллари натижалари кафедра, факультет ёки тегишли бўлинма йиғилишларида муҳокама қилинади Аниқланган камчиликлар ва такомиллаштириш имкониятлари бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилади 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 20. Таълим ташкилотида белгиланган талаблар ва меъёрларга мувофиқ илмий салоҳиятга эга педагог кадрларнинг мавжудлиги Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига соҳанинг етук профессор-ўқитувчилари ҳамда тажрибали мутахассислари жалб қилинган * Ҳар бир қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларидан келиб чиқиб етарлича илмий даража ва илмий унвонга эга педагоглар жалб қилинган Педагог кадрлар илмий-тадқиқот фаолиятида фаол иштирок этади, уларнинг илмий ишлари ва натижалари доимий таҳлил қилинади 21. Таълим ташкилотида педагог кадрларнинг мутахассислиги (ихтисослиги) ва фаолият йўналишлари дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги Педагогларнинг ўқитаётган фанлари бўйича тегишли олий маълумоти, ихтисослиги ва касбий тайёргарлиги мавжуд Педагогларнинг мутахассислиги ўқитилаётган фанларнинг профили ва мазмунига мос келади Таълим ташкилотларида ўқув жараёнига жалб қилинган педагоглар дарс бераётган фан (модул)и бўйича малака оширишдан ёки қисқа муддатли тренинглардан ўтказилган 22. Таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани Педагог кадрларни ишга қабул қилиш жараёнлари амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатлар асосида амалга оширилади Ишга қабул қилиш очиқ ва шаффоф танлов асосида ташкил этилади ҳамда холис баҳолаш мезонлари қўлланилади Ишга қабул қилинган педагог ходимлар билан меҳнат шартномалари меҳнат қонунчилиги талаблари асосида расмийлаштирилади Педагог кадрларни ишдан бўшатиш жараёнлари меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади 23. Педагог кадрларнинг хорижда ва/ёки ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириши ёки стажировкалари ташкил этилгани Таълим ташкилоти хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналари билан малака ошириш ва стажировка бўйича ҳамкорлик келишувларига эга Охирги уч йилда стажировка ва малака оширишда иштирок этган педагоглар улуши ўсиш тенденциясини кўрсатган Малака ошириш ва стажировка жараёнлари учун зарур молиявий ва ташкилий шарт-шароитлар яратилган Малака ошириш ёки стажировка натижалари бўйича олинган билим ва кўникмалар ўқув жараёнига жорий этилган 24. Ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI)нинг йўлга қўйилгани ҳамда у асосида ходимларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани Таълим ташкилотида раҳбар ва ходимлар ҳамда педагоглар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI) тўғрисидаги тартиб ишлаб чиқилган KPI кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари аниқ белгиланган KPI баҳолаш жараёни очиқлик ва холислик тамойиллари асосида амалга оширилади KPI баҳолаш натижалари бўйича ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш амалиёти йўлга қўйилган KPI тизимининг самарадорлиги даврий равишда таҳлил қилиниб, натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади 6-боб. Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши 25. Таълим хизматлари юзасидан тингловчилар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Тингловчилар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш механизмлари йўлга қўйилган Тингловчилар қониқишини баҳолаш бўйича сўровнома (анкета) шакли ва методологияси ишлаб чиқилган Фикр-мулоҳазаларни йиғиш бўйича мониторинг тизими мавжуд (онлайн анкета платформаси) Тингловчилар фикр-мулоҳазаларининг умумий натижалари кафедра (бўлим, кенгаш ва б.) йиғилишида муҳокама қилинган 26. Тингловчиларга етарли даражада таълим олиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ҳамда карера хизматларининг ташкил этилгани Тингловчиларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган Тингловчилар ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш учун малакали мутахассислар жалб қилинган Тингловчилардан олинган фикр-мулоҳазалар асосида хизматлар фаолияти такомиллаштирилган 27. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган тингловчилар учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани Ижтимоий ҳимояга мансуб тингловчилар учун малака ошириш курсларини ташкил қилишда имтиёзлар белгиланган Имконияти чекланган тингловчилар учун таълим ва инфратузилма шароитлари яратилган Таълим ташкилотида тингловчилар турар жойи (ТТЖ) мавжуд ва унинг фаолияти ташкил этилган ТТЖда маданий ва маърифий тадбирлари ҳамда тингловчилар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича фаолият йўлга қўйилган 28. Тингловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги Тингловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини тартибга солувчи ички ҳужжат мавжуд Шикоят ва мурожаатларни қабул қилиш учун ахборот тизими жорий этилган Тингловчилар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати ва тартибига риоя қилинади Шикоятлар ва мурожаатлар бўйича қарорлар расмий равишда ҳужжатлаштирилган Мурожаатлар натижалари таҳлил қилиниб, тизимли чоралар кўрилган 7-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 29. Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув жараёнини ташкил қилиш учун тингловчилар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминланган Таълим муассасасининг умумий майдони тингловчиларнинг контингенти ҳисобга олинган ҳолда ўқув хоналари, лабораториялар, амалий машғулот хоналари, ахборот ресурс маркази ва бошқа инфратузилмалар билан таъминланган * Таълим ташкилотининг бино ва иншоотлари ва моддий-техник базаси меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб беради Лаборатория ва амалий машғулотлар тингловчиларнинг амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, мусиқа асбоблари, техник воситалар ва хомашё билан етарли даражада таъминланган Тингловчилар ва педагогларнинг электрон таълим платформалари ҳамда дастурий таъминотларга кириш имконияти мавжуд Инфратузилмадан фойдаланиш ва уни ривожлантириш учун ажратилган маблағлар бўйича молиявий ҳисоботлар мавжуд 30. Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, устахоналари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани Амалиёт ўтиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилма (лабораториялар, устахоналар, амалиёт хоналари) мавжуд ва фаолият кўрсатмоқда * Таълим дастурига мос лаборатория ва амалиёт базалари ташкил этилган ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланган Лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналар ишчи ҳолатда бўлиб, уларни янгилаш бўйича режали ишлар амалга оширилган 31. Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) зарурий ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) фонди таркиби ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари, шу жумладан китоблар сонининг (электрон манбаларнинг) тингловчилар сонига нисбати ўқув-методик таъминотга қўйиладиган минимал талабларга мос келади Фанлар (модуллар) бўйича зарур ўқув, илмий адабиётлар ва ўқув услубий мажмуалар етарли миқдорда мавжуд Электрон кутубхона ва маълумотлар базалари (жумладан халқаро) фойдаланиш учун очиқ Ахборот-коммуникация технологиялари (компьютерлар, интернет, электрон каталог) жорий этилган Электрон каталог ва онлайн фойдаланиш тизими яратилган ва мунтазам янгиланади Ахборот-ресурс маркази соҳавий илмий манбалар ва журналлар билан таъминланган Кутубхона ва электрон ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлил қилинади ва ҳисобот юритилади 32. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани Таълим ташкилоти бинолар ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, лифтлар, эшиклар ва санитария хоналари ногиронлиги бўлган шахслар (талабалар) учун мослаштирилган Таълим дастурлари бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), эргономик ўриндиқлар, махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр ёки бошқалар) яратилган Индивидуал таълим режалари ишлаб чиқилган ва амалга оширилади Инклюзив таълим жараёнлари самарадорлиги мунтазам таҳлил қилинади ва ҳисобот юритилади 33. Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозларнинг хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмуни ва амалиёт жараёнларига мос Ўқув ва лаборатория хоналарида эркин ҳаракатланиш таъминланган ҳамда фавқулодда ҳолатларда эвакуация чиқиш йўллари белгиланган Лаборатория асбоблари хавфсиз масофада ўрнатилган ва фойдаланиш бўйича йўриқномалар мавжуд Электр ускуналар хавфсиз уланган, мунтазам текширувлар амалга оширилади Ҳаво айланиши ва ёритиш тизимлари санитар-гигиеник талабларга жавоб беради Жавон ва сақлаш жойлари хавфсизлик талабларига мувофиқ ташкил этилган 34. Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва рақамли таълим муҳити яратилгани Ўқув хоналари АКТ воситалари (компьютерлар, электрон доскалар, проекторлар ёки бошқалар) билан жиҳозланган Рақамли таълим муҳити (LMS, электрон журнал, электрон кутубхона, рақамли ўқув ресурслари) жорий этилган ва ўқув жараёнида фаол қўлланилади Педагоглар ўқув жараёнида электрон таълим платформалари, мультимедиа воситалари ва интерактив ускуналардан самарали фойдаланади Онлайн дарслар ва видеоконференциялар учун тўлиқ техник шароит яратилган АКТ воситаларидан фойдаланиш бўйича хавфсизлик техникаси ва тартиб-қоидалари ишлаб чиқилган Ўқув биноларида барқарор ва юқори тезликдаги интернет тармоғи таъминланган ва Wi-Fi қамров ҳудуди етарли даражада ташкил этилган
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 декабрь,
2025 йил 9 декабрь
8-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI DIREKTORINING
BUYRUGʻI
Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlarni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2025-yil 22-dekabrdagi 8-son buyrugʻiga ILOVA
Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar
I boʻlim. Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha INDIKATORLAR
T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi 1. Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi Taʼlim dasturini amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy tuzilma (institut, markaz, fakultet, kafedra, boʻlim) (bundan buyon matnda tarkibiy tuzilma deb yuritiladi)ni tashkil etish uchun zarur moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejalar mavjud * Tarkibiy tuzilmaning vakolatlari, vazifalari va funksiyalari taʼlim dasturini samarali amalga oshirishga yoʻnaltirilgan va taʼlim dasturi doirasida belgilangan maqsadlarga uygʻun tarzda aniq belgilangan Taʼlim dasturini samarali amalga oshirish uchun tarkibiy tuzilma moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari bilan taʼminlangan hamda tarkibiy tuzilmaning ish rejalari ishlab chiqilgan ** Tarkibiy tuzilma tomonidan taʼlim dasturini mehnat bozori talablariga va texnologik oʻzgarishlarga muvofiq muntazam takomillashtirish mexanizmlari yoʻlga qoʻyilgan ** 2. Taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 3 yillik istiqbolli rejaning (bundan buyon matnda istiqbolli reja deb yuritiladi) mavjudligi Istiqbolli reja kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tashkilotining (bundan buyon matnda taʼlim tashkiloti deb yuritiladi) maqsadi (missiya, strategiyasi) bilan mos holda ishlab chiqilgan va taʼlim tashkiloti rahbari tomonidan tasdiqlangan Istiqbolli rejada taʼlim sifati, taʼlim dasturini rivojlantirish, kadrlar salohiyati, raqamlashtirish, xalqaro hamkorlik va moliyaviy barqarorlik yoʻnalishlari qamrab olingan Istiqbolli rejadagi har bir yoʻnalish boʻyicha aniq maqsadlar, vazifalar va ushbu vazifalarning amalga oshirish mexanizmlari, moliyaviy manbalari, masʼullar va bajarish muddati belgilangan Istiqbolli rejada belgilangan vazifalarning bajarilishini doimiy monitoring qilish mexanizmlari mavjud va aniqlangan kamchiliklarni tuzatish choralari koʻriladi ** 3. Taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki taʼminlangani Taʼlim dasturini ichki monitoring qilish va sifatni taʼminlash tizimi yoʻlga qoʻyilgan va monitoring muntazam (yillik/yarim yillik) amalga oshiriladi Pedagoglar, ish beruvchilar, buyurtmachilar, soha mutaxassislari va tinglovchilardan (bundan buyon matnda manfaatdor tomonlar deb yuritiladi) muntazam ravishda fikr-mulohazalar yigʻilib, tahlil qilinadi hamda ushbu tahlillar natijasiga koʻra taʼlim dasturi takomillashtirilgan ** Takomillashtirilgan taʼlim dasturlarini taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarida ochiq eʼlon qilingan ** 4. Mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi Mehnat bozori va taʼlim sohasi ehtiyojlarini muntazam oʻrganish, prognozlash va tahlil qilish tizimi joriy qilingan Monitoring jarayoniga manfaatdor tomonlarning tizimli ishtiroki taʼminlangan ** Monitoring natijalari tahlil qilinib, taʼlim dasturlarini yangilash, mazmunni mehnat bozori talablari bilan moslashtirish boʻyicha aniq choralar belgilangan va amalga oshirilgan ** Monitoring natijalari asosida tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishlari takomillashtirilgan ** 2-bob. Taʼlim dasturlari yoʻnalishi 5. Manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani. Bunda taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, mehnat bozori, davlat taʼlim talabi va milliy malakalar ramkasi talablariga muvofiqligi Ishchi guruh tarkibiga ish beruvchilar, soha mutaxassislari, pedagoglar va zarur hollarda tinglovchilar jalb etilgan Taʼlim dasturining mazmuni davlat taʼlim talabi, milliy malakalar ramkasi va tegishli kasbiy standartlar (malaka talablari) hamda mehnat bozori tahliliga muvofiq ishlab chiqilgan * Tegishli taʼlim dasturlari manfaatdor tomonlar bilan kelishilgan holda tasdiqlangan, taʼlim dasturlarida uning maqsadi va oʻqitish natijalari (kompetensiyalar), bilim koʻnikma va malakaga oid aniq talablar belgilangan Taʼlim dasturini ishlab chiqish va qayta koʻrib chiqish boʻyicha qabul qilingan qarorlar, muhokama bayonnomalari hujjatlashtirilgan Taʼlim dasturi haqidagi asosiy axborot (maqsad, oʻqitish natijalari, qabul talablari, oʻqish shartlari) jamoatchilik va tinglovchilar uchun ochiq va muntazam yangilanib boriladi ** 6. Taʼlim dasturining milliy taʼlim tizimidagi ustuvor yoʻnalishlar va xalqaro standartlar asosida ishlab chiqilgani Taʼlim dasturining mazmuni milliy taʼlim tizimi ustuvor yoʻnalishlari (milliy malaka ramkasi) va barqaror rivojlanish maqsadlariga muvofiqligi boʻyicha tahlil qilingan Taʼlim dasturi ilgʻor xorijiy tajribalar (yoki xalqaro standartlar) asosida ishlab chiqilgan Taʼlim dasturining xorijiy ilgʻor tajribalar asosida ishlab chiqilganligi boʻyicha xorijiy va (yoki) mahalliy ekspertlar tomonidan berilgan rasmiy xulosa mavjud 7. Taʼlim dasturining davomiyligi, modullarning uzviyligi va uzluksizligi taʼminlangani Taʼlim dasturining davomiyligi (umumiy kreditlar (soatlar), oʻqish muddati) ushbu dasturning maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga mos ravishda belgilangan Taʼlim dasturida fanlar (modullar) oʻrtasida mantiqiy izchillik va uzviylik taʼminlangan hamda fanlar (modullar) taʼlim dasturi yakunida kutilayotgan oʻquv natijalarga erishishga yoʻnaltirilgan Fan (modul)lardagi amaliy va nazariy mashgʻulotlar oʻrtasida oʻzaro integratsiya taʼminlangan Mashgʻulot turlari (nazariy, amaliy va boshqalar) taʼlim dasturi mazmuniga muvofiq ravishda belgilangan 8. Taʼlim mazmunining zamonaviy andragogik yondashuvlarga mosligi, modullar muammoli keyslar asosida shakllantirilgani Taʼlim mazmuni zamonaviy andragogik prinsiplar (katta yoshdagi tinglovchilarning ehtiyojlari, tajribaga tayangan oʻqitish, oʻz-oʻzini oʻrganishga yoʻnaltirish, motivatsion yondashuv va boshqalar) asosida ishlab chiqilgan Fan (modul)lar kompetensiyaga yoʻnaltirilgan, amaliy faoliyatga asoslangan va real ish muhitidagi muammoli vaziyatlar boʻyicha ishlab chiqilgan Taʼlim jarayonida muammoli keyslar, real sektorlardan misollar, ishlab chiqarishdan olingan vaziyatli topshiriqlardan tizimli ravishda foydalaniladi ** Muammoli keyslarni qoʻllash samaradorligi monitoringi amalga oshiriladi ** 9. Amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani Tinglovchilarni taʼlim dasturlari fan (modul)lari boʻyicha oʻzlashtirish koʻrsatkichlari doimiy ravishda monitoring qilingan ** Monitoring natijasidan kelib chiqib, taʼlim dasturlari fan (modul)larini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqilgan ** Monitoring natijalari asosida zaruratga koʻra taʼlim dasturi, shu jumladan fanlarning (modullarning) mazmuni, oʻqitish usullariga zarur oʻzgartishlar kiritilgan ** 3-bob. Oʻquv jarayonini tashkil etish va oʻquv natijalarini baholash yoʻnalishi 10. Oʻquv jarayonining taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgani va malaka oshirishning muqobil shakllarining yoʻlga qoʻyilgani Davlat taʼlim talablari (malaka talablari) asosida oʻquv reja va oʻquv dasturlari (ishchi oʻquv reja va dasturlar) ishlab chiqilgan va tasdiqlangan * Malaka oshirishning muqobil shakllari (masofaviy, aralash) boʻyicha metodik materiallar ishlab chiqilgan Oʻquv mashgʻulotlari oʻquv reja va dasturlar hamda dars jadvaliga muvofiq tashkil etilgan ** Oʻquv natijalarini baholash tizimi joriy etilgan boʻlib, baholash vositalari oʻquv natijalarini aniqlashga xizmat qiladi va muntazam ravishda tahlil qilinadi ** Oʻquv jarayonining sifatini ichki monitoring qilish mexanizmi mavjud, monitoring natijalari asosida oʻquv jarayoni takomillashtiriladi ** 11. Oʻquv jarayonining toʻgʻri tashkil etilgani, uning doimiy baholab borilishi va takomillashtirishga qaratilgani Oʻquv reja asosida dars jadvali ishlab chiqilgan Oʻquv mashgʻulotlari dars jadvaliga muvofiq holda, uzluksiz va tizimli ravishda tashkil etilgan ** Oʻquv jarayoni sifatini baholash, tahlil qilish va takomillashtirish ishlari amalga oshirilgan ** 12. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani Dars jarayonlarida ilgʻor pedagogik yondashuvlar muntazam qoʻllaniladi ** Ilgʻor pedagogik yondashuvlar fanlar (modullar) mazmunini chuqur oʻzlashtirish va taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga samarali erishishga qaratiladi ** Ilgʻor pedagogik yondashuvlar tinglovchilarda mustaqil taʼlim olish, tahliliy, tanqidiy va ijodiy fikrlash hamda hamkorlikda ishlash koʻnikmalarini rivojlantirishga yoʻnaltiriladi ** Ilgʻor pedagogik yondashuvlar samaradorligi boʻyicha muntazam monitoring va tahlil olib boriladi ** Monitoring va tahlil natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida ilgʻor pedagogik yondashuvlar boʻyicha pedagoglarning salohiyati muntazam rivojlantiriladi ** 13. Tinglovchilarning kirish va chiqish testlari, baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi Test savollari oʻquv dasturiga mos ravishda ishlab chiqilgan Tinglovchilarning baholash natijalari va testlar boʻyicha fikr-mulohazalarini anonim soʻrovnomalar hamda LMS/onlayn shakllar orqali muntazam ravishda yigʻish va tahlil qilish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Kirish va chiqish testlari natijalari fanlar (modullar) kesimida tahlil qilinib, tinglovchilarning bilim va koʻnikmalardagi oʻzgarishi aniqlangan ** Tinglovchilarning fikr-mulohazalari va test natijalari ilmiy-metodik kengashlar yoki kafedra majlislarida muhokama qilinadi ** 14. Taʼlim dasturida akademik halollik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi Taʼlim tashkilotida akademik halollik, etika va kasbiy masʼuliyatga oid tartib (qoidalar) va yoʻriqnomalar mavjud Plagiat va boshqa akademik halollik qoidalarini buzilishini oldini olish, aniqlash va bartaraf etish boʻyicha antiplagiat tizimi va tashkiliy choralar joriy etiladi ** Akademik halollik qoidalarini buzish holatlarini koʻrib chiqish va javobgarlik choralarini belgilash boʻyicha shaffof tartib mavjud ** 4-bob. Tinglovchilar faoliyati yoʻnalishi 15. Taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga tinglovchilar kontingentini shakllantirish mexanizmi mavjud Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga tinglovchilarni qabul qilish tartibi tasdiqlangan Qabul jarayonlari amaldagi qonunchilikka muvofiq ravishda tashkil etilgan ** Qabul jarayonlari hujjatlashtirilgan, tegishli buyruqlar qabul qilingan ** Malaka oshirish kurslariga buyurtma berish hamda tinglovchilarni qabul qilish jarayonlari raqamlashtirilgan 16. Malaka oshirish reja-grafigi taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi hamda taʼlim dasturlarini samarali amalga oshirish uchun yetarliligi Malaka oshirish kurslarining davriyligi, shakllari, muddatlari belgilangan Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)i taʼlim tashkilotining infratuzilmasi, moliyaviy imkoniyatlari, auditoriya, laboratoriya, oʻquv amaliyot bazalari va davlat taʼlim talablariga mos ravishda belgilangan Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)i hududning mehnat bozori, taʼlim tashkilotining maqsadi (missiya, strategiya), pedagoglar soni va tarkibi, ularning ish (oʻquv) yuklamasi bilan uygʻunlashtirilgan Malaka oshirish kurslari reja-grafigi va tinglovchilar kontingentini tasdiqlash toʻgʻrisida tegishli hujjatlar mavjud Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)ining bajarilish holati boʻyicha har yili tahlillar amalga oshiriladi, tahlil natijalari asosida kelgusi yil qabul rejasiga oʻzgartirishlar kiritiladi ** 17. Tinglovchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish mexanizmlarining mavjudligi Taʼlim dasturi boʻyicha tinglovchilarni qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan akademik, ijtimoiy va kasbiy yoʻnalish boʻyicha maslahat berish tizimi joriy qilingan Tinglovchilarni qoʻllab-quvvatlash va maslahat xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ochiq (veb-sayt, bukletlar, axborot stendlari orqali) yoritilgan Tinglovchilarni qoʻllab-quvvatlash va maslahat xizmatlaridan foydalanish boʻyicha maʼlumotlar tizimli ravishda yigʻiladi, tahlil qilinadi, xizmatlardan qoniqish darajasi oʻrganiladi hamda maslahat tizimi samaradorligi takomillashtiriladi ** 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 18. Taʼlim dasturi uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq pedagog kadrlar, shuningdek, boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar mavjudligi hamda ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga mosligi Boshqaruv xodimlar soni va ularning malakasi belgilangan shtat normativlariga mos, vazifalar taqsimlangan va lavozim yoʻriqnoma (kasbiy standart)lari tasdiqlangan Pedagog kadrlar soni taʼlim dasturi talablari va tinglovchi nisbatiga mos keladi Pedagog kadrlar mutaxassisligi oʻqitiladigan fanlar (modullar) bilan mos keladi yoki tegishli yoʻnalishi boʻyicha amaliy ish tajribasiga ega, ularning diplom/sertifikatlari va malaka tasdigʻi hujjatlar bilan tasdiqlangan Ilmiy salohiyat (PhD, DSc, professor, dotsent va boshqalar) darajasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq 19. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi modullarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangani Pedagog kadrlarning mutaxassisligi, ish staji va tajribasi malaka oshirish kurslari fanlar (modullar) boʻyicha fan profiliga mos keladi ** Malaka oshirish kurslari fanlar (modullar) boʻyicha tegishli oliy maʼlumot va kasbiy tayyorgarlikka ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangan ** Pedagog kadrlar ilmiy maqolalar, ilmiy nashrlar yoki ilmiy-texnik loyihalar va tadqiqotlarda faol ishtirok etgan ** Pedagog kadrlar davriy ravishda malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarida, seminar va treninglarda yoki stajirovkalarda ishtirok etgan ** Fanlarning (modullarning) amaliy (laboratoriya) qismlarini olib borish uchun pedagog kadrlarning yetarli malakasi mavjud ** 20. Yangi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi modullarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejaning mavjudligi Yangi taʼlim dasturi boʻyicha pedagog kadrlarga boʻlgan ehtiyoj tahlil qilingan* Yangi taʼlim dasturlari boʻyicha pedagog kadrlarni jalb qilish strategiyasi (tanlov, konkurs, grantlar orqali) belgilangan Fanlar (modullar) mazmuniga mos kasbiy koʻnikmaga ega boʻlgan pedagog kadrlarni ishga qabul qilish va kadrlar zaxirasini yaratish mexanizmi mavjud Oʻquv jarayoniga pedagogik mahorat va kasbiy kompetensiyaga ega mutaxassislarni jalb qilish imkoniyatlari koʻzda tutilgan 21. Amaliyotchi hamda xorijiy mutaxassislarni jalb qilish imkoniyatlarining mavjudligi Oʻquv jarayoniga xalqaro va mahalliy tashkilotlardan amaliyotchi mutaxassislarni jalb qilish boʻyicha hamkorlik memorandum (huquqiy asos)lari mavjud Amaliyotchi hamda xorijiy mutaxassislarni jalb qilishning moliyaviy manbalari (budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar va boshqalar) belgilangan Taʼlim dasturlari mazmuniga mos amaliyotchi va xorijiy mutaxassislar jalb etilishi hamda ular tomonidan master-klasslar yoki treninglar oʻtkazish uchun yetarli shart-sharoitlar yaratilgan 22. Kadrlarning kasbiy rivojlanishi va malaka oshirishiga sharoit yaratilgani, moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi Pedagog va xodimlar uchun kasbiy rivojlanish va malaka oshirish chora tadbirlari ishlab chiqilgan Pedagoglar va xodimlar uchun moddiy ragʻbatlantirish tizimi (mukofotlash, lavozim oʻsishi) joriy etilgan Pedagog va xodimlar uchun maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimi (faxriy yorliq, tashakkurnoma, diplom va boshqalar) yoʻlga qoʻyilgan 23. Xorijda malaka oshirgan professor-oʻqituvchilarning oʻquv jarayoniga jalb qilingani Xorijda malaka oshirgan yoki stajirovka oʻtagan pedagog kadrlarga oid toʻliq maʼlumotlar bazasi mavjud Xorijda malaka oshirgan yoki stajirovka oʻtagan pedagog kadrlar taʼlim dasturlari va fanlar (modullar) doirasida dars berishga jalb qilingan ** Xorijda malaka oshirgan yoki stajirovka oʻtagan pedagog kadrlar tomonidan taʼlim tashkilotida master klasslar oʻtkazilgan ** 6-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 24. Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha amaliy va laboratoriya mashgʻulotlarini bajarish uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallari va boshqalarning mavjudligi hamda metodik qoʻllanma (koʻrsatma)lar bilan taʼminlangani Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha infratuzilma, amaliy va laboratoriya mashgʻulotlari uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, xomashyo materiallari va inventarlar mavjud hamda ular taʼlim dasturining talablariga mos * Taʼlim dasturi boʻyicha jihozlar va texnikalar soni tinglovchilar kontingentidan (guruh hajmidan) kelib chiqqan holda taʼminlangan Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha korxonalar, tashkilotlar, taʼlim tashkilotlari bilan amaliy va laboratoriya mashgʻulotlarini oʻtkazish boʻyicha hamkorlik shartnomalari yoki kelishuvlar mavjud Mashgʻulotlarda zarur asbob-uskuna va texnikalardan foydalanish boʻyicha metodik qoʻllanmalar, yoʻriqnomalar mavjud Xomashyo va (yoki) yonilgʻi-moylash materiallaridan foydalanish hamda ularni hisobdan chiqarish tartibi mavjud va ular yuritib (hujjatlashtirib) boriladi ** Asbob-uskuna va texnikalar bilan ishlash boʻyicha pedagog kadrlar va tinglovchilar uchun soha mutaxassislari yoki ish beruvchilar bilan hamkorlikda treninglar oʻtkazish yoʻlga qoʻyilgan ** 25. Modullar kesimida oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar, elektron taʼlim resurslari bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani Har bir fan (modul) boʻyicha oʻquv adabiyotlar, qoʻllanmalar va oʻquv uslubiy majmualar mavjud * Oʻquv adabiyotlari, qoʻllanmalar va oʻquv uslubiy majmualar fan (modul)ning mazmuni va oʻquv maqsadlariga mos Fan (modul)lari boʻyicha raqamli taʼlim resurslari ishlab chiqilgan va elektron kutubxonaga joylashtirilgan ** Pedagog kadrlar va tinglovchilar uchun elektron taʼlim resurslarga uzluksiz kirish imkoniyati mavjud ** Oʻquv jarayonida adabiyotlar va elektron resurslarning qoʻllanilishi samaradorligi (tinglovchi faolligi, natijalar tahlili orqali) muntazam tahlil qilinadi va yangilab boriladi ** Fan (modul) mazmuniga mos zamonaviy xorijiy adabiyotlardan va qoʻshimcha materiallardan foydalanish imkoniyati yaratilgan ** 26. Oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxona (poligon)larning tinglovchilar sonidan kelib chiqib, taʼlim dasturlariga mos jihozlar va axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda xavfsizlik qoidalariga rioya qilingani Taʼlim tashkiloti tinglovchilar kontingentidan kelib chiqqan holda oʻquv xonalari bilan taʼminlangan * Amaliy va laboratoriya mashgʻulotlar oʻtkaziladigan oʻquv xonalari va moddiy-texnik baza mehnatni muhofaza qilish qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda yongʻin va texnika xavfsizligi qoidalariga javob beradi Laboratoriyalar va ustaxonalar (poligonlar) taʼlim dasturiga mos asbob-uskunalar, jihozlar va texnikalar bilan taʼminlangan, birinchi tibbiy yordam koʻrsatish vositalari mavjud, evakuatsiya yoʻllari (sxemalari) belgilangan hamda xavfsizlik jurnallarini yuritish yoʻlga qoʻyilgan Fanlar (modullar) ehtiyojini hisobga olgan holda oʻquv xonalarida axborot-kommunikatsiya vositalari (proyektor, kompyuter va boshqalar) oʻrnatilgan hamda IT infratuzilma shakllantirilgan Oʻquv, laboratoriya xonalari va ustaxonalarda (poligonlarda) tinglovchilar uchun yetarli oʻrindiqlar va ish joylari mavjud 27. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani Taʼlim tashkiloti binolar va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, liftlar, eshiklar va sanitariya xonalari nogironligi boʻlgan shaxslar (tinglovchilar) uchun moslashtirilgan Inklyuziv taʼlim uchun axborot-kommunikatsiya texnologiyalari (bundan buyon matnda AKT deb yuritiladi), elektron taʼlim resurslari va dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati yaratilgan Taʼlim jarayonida inklyuziv taʼlimni qoʻllab-quvvatlovchi pedagog va psixolog tomonidan yordam koʻrsatish tizimi mavjud ** 28. Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) (bundan buyon matnda ARM deb yuritiladi) taʼlim dasturlariga mos oʻquv adabiyotlari, kompyuterlar bilan taʼminlangani, oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi ARMda taʼlim dasturiga mos oʻquv qoʻllanma va adabiyotlar, badiiy adabiyotlar mavjud, kutubxona fondi yaratilgan ARMda oʻquv zali, elektron kutubxonadan foydalanish va internet tarmogʻiga ulanish imkoniyati yaratilgan ARM kompyuter vositalari va internet tarmogʻiga ulangan elektron qurilmalar bilan jihozlangan hamda Wi-Fi zonalarni tashkil etilgan Elektron kutubxona tizimida taʼlim dasturi boʻyicha oʻquv qoʻllanma va adabiyotlar, oʻqitish materiallari toʻplami, raqamli taʼlim resurslari va multimedia kontentlar raqamli formatda joylashtirilgan ARM dan foydalanish tartibi qulay va ochiq, elektron maʼlumotlar bazasiga erkin kirish taʼminlangan, kutubxona xizmatlaridan foydalanish samaradorligi monitoringi yuritilgan ** 29. Raqamli taʼlim muhiti yaratilgani (LMS, wi-fi zonalari, onlayn kurslar, vebinarlar va masofaviy taʼlim imkoniyatlari) Taʼlim dasturi boʻyicha tinglovchilar va pedagoglar uchun barqaror internet ulanishi, Wi-Fi zonalari va zarur raqamli qurilmalardan (kompyuterlar, planshetlar va boshqalar) foydalanish imkoniyati yaratilgan Taʼlim dasturi boʻyicha oʻquv jarayonini tashkil etish, baholash va monitoring qilish uchun LMS va (yoki) taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlari joriy etilgan va amalda qoʻllanilmoqda Taʼlim dasturi boʻyicha onlayn kurslar, video darslar, testlar va boshqa raqamli taʼlim resurslari mavjud boʻlib, ular oʻquv reja va oʻquv natijalari bilan uygʻunlashtirilgan hamda muntazam yangilanib boriladi Masofaviy taʼlim platformalari orqali oʻquv jarayonida qatnashish imkoniyati yaratilgan, masofaviy taʼlimda ishtirok etayotgan pedagoglar va tinglovchilar soni boʻyicha monitoring olib boriladi va natijalar tahlil qilinadi Raqamli taʼlim resurslari va LMSdan foydalanishni boshqarish boʻyicha masʼul xodim hamda texnik qoʻllab-quvvatlash mexanizmlari mavjud. LMS, masofaviy taʼlim platformalari va raqamli taʼlim texnologiyalaridan foydalanish boʻyicha pedagoglar va tinglovchilar uchun muntazam oʻquv-seminarlar, treninglar va vebinarlar tashkil etib boriladi **
II boʻlim. Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha INDIKATORLAR
T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi 1. Taʼlim tashkilotida Ilmiy-pedagogik (metodik) kengashning (bundan buyon matnda Kengash deb yuritiladi) tashkil etilgani va uning faoliyati samaradorligi Kengash tashkil etilgan hamda taʼlim tashkilotining boshqaruv tuzilmasida oʻz oʻrniga ega Kengash tarkibi, vakolatlari, funksiyalari va masʼuliyati ichki nizomlarda aniq belgilangan, aʼzolarning malakasi taʼlim sifati boʻyicha asosli qarorlar qabul qilish imkonini beradi Kengashning yillik ish rejasi tasdiqlangan hamda reja asosida oʻtkazilgan yigʻilishlar, koʻrib chiqilgan masalalar va qabul qilingan qarorlar tegishli tartibda bayonnomalarda rasmiylashtirilgan Kengash tomonidan qabul qilinadigan qarorlar taʼlim sifati, strategik rivojlanish, moliyaviy boshqaruv va resurslardan samarali foydalanishni yaxshilashga qaratilgan Kengash qarorlarining ijrosi boʻyicha masʼullar va muddatlar aniqlangan, qarorlar oʻquv jarayoni, ilmiy-metodik faoliyat, moddiy-texnik baza va boshqaruv jarayonlarini takomillashtirishga taʼsir koʻrsatadi Kengash qarorlarining ijrosi va samaradorligi boʻyicha monitoring tizimi joriy etilgan, natijalar muntazam tahlil qilinadi va zarur hollarda tuzatish chora-tadbirlari koʻriladi 2. Taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani Taʼlim tashkilotining istiqbolli rivojlanish rejasi, yillik ish rejasi va moliyaviy rejasi (smeta) oʻzaro uygʻun holda ishlab chiqilgan, taʼlim sifati koʻrsatkichlarini yaxshilashga yoʻnaltirilgan va tasdiqlangan Moliyaviy resurslarni shakllantirish manbalari aniqlangan, ulardan foydalanish tartibi va ustuvor yoʻnalishlari taʼlim sifatini taʼminlashga qaratilgan holda hujjatlashtirilgan Moliyaviy rejada taʼlim sifatini oshirish, oʻquv jarayonini modernizatsiya qilish, pedagog kadrlar salohiyatini rivojlantirish va moddiy-texnik bazani yangilashga yoʻnaltirilgan xarajatlar aniq belgilangan, mablagʻlar maqsadli va samarali yoʻnaltiriladi Mablagʻlarning belgilangan yoʻnalishlarda maqsadli va samarali sarflanishini taʼminlovchi ichki audit va moliyaviy nazorat jarayonlari yoʻlga qoʻyilgan, audit natijalari boʻyicha tegishli tuzatish va takomillashtirish chora-tadbirlari koʻriladi 3. Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasi sohaning ustuvor yoʻnalishlari, mehnat bozori tahlillari va kadrlar malakasini oshirish bilan uygʻun holda ishlab chiqilgan va tasdiqlangan * Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasida maqsadlar, ustuvor yoʻnalishlar, muddat va masʼul ijrochilar hamda kutilayotgan natijalar belgilangan Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasini amalga oshirish uchun zarur moliyaviy, moddiy va inson resurslari ajratilgan, ularning taqsimoti ustuvor yoʻnalishlar bilan uygʻunlashtirilgan Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining bajarilish holati va natijalarini ochiq hamda shaffof tarzda jamoatchilikka yetkazib borish mexanizmlari yaratilgan 4. Taʼlim tashkilotining hudud va respublikaning ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalarini rivojlantirishga qoʻshayotgan hissasi Tashkilotlar, korxonalar va muassasalar bilan hamkorlik aloqalari yoʻlga qoʻyilgan Tashkilotning hududiy va respublika darajasida ijtimoiy-iqtisodiy sohalarni rivojlantirishdagi ishtiroki va qoʻshgan hissasi Madaniy-maʼrifiy yoki ilmiy tadbirlar (konferensiya, seminar, davra suhbati, festival, koʻrgazma va boshqa anjumanlar) tashkil etilgan 5. Taʼlim jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha axborot tizimining mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani Taʼlim tashkilotida oʻquv jarayonlari va taʼlim sifatini boshqarishga xizmat qiluvchi raqamli axborot tizimi joriy etilgan Axborot tizimi taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlari va boshqa tashkilotlarning axborot tizimlariga integratsiya qilingan, maʼlumotlar avtomatik almashinuvi yoʻlga qoʻyilgan Axborot tizimi foydalanuvchilar uchun qulay, maʼlumotlar xavfsizligi va maxfiyligi taʼminlangan Axborot tizimi orqali oʻquv jarayonlarini rejalashtirish, monitoring va hisobot ishlari yuritilgan, maʼlumotlar asosida yillik tahliliy hisobotlar tayyorlangan va kollegial organining yigʻilishlarida muhokama qilingan Axborot tizimining samaradorligi, maʼlumotlar bilan ishlash jarayonlari va integratsiya holati boʻyicha doimiy monitoring tizimi amalga oshirilgan hamda aniqlangan muammolarni bartaraf etish uchun zarur tuzatishlar kiritish chora-tadbirlari koʻrilgan 6. Taʼlim tashkilotini xalqarolashtirish va xalqaro hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyilgan Xorijiy taʼlim, ilmiy va nufuzli xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik aloqalari yoʻlga qoʻyilgan Pedagoglar sohasi boʻyicha nufuzli xorijiy tashkilotlarda malaka oshirish va stajirovkalarda ishtirok etgan Taʼlim jarayoniga malakali xorijiy mutaxassislar jalb etilgan Xalqaro hamkorlik orqali oʻquv jarayonlari, ilmiy salohiyat va taʼlim dasturlarining rivojlanishiga erishilgan 2-bob. Taʼlim sifatini taʼminlash yoʻnalishi 7. Manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi faoliyati yoʻlga qoʻyilgan, uning asosiy maqsad va vazifalari belgilangan Taʼlim tashkilotida taʼlim sifati samaradorligini aniqlash boʻyicha tegishli mezonlar ishlab chiqilgan hamda amaliyotga joriy etilgan Manfaatdor tomonlar fikrini oʻrganish boʻyicha soʻrov va tahlil ishlari tizimli amalga oshirilgan 8. Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani va tahlil natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi Kengash yigʻilishlarida muhokama qilingan Tahlil natijalari asosida malaka oshirish tizimida aniqlangan muammolar, ularni bartaraf etish, takomillashtirish boʻyicha takliflar olingan Tahlillar hamda manfaatdor tomonlar tavsiyalari asosida taʼlim dasturlari va jarayonlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritilgan 9. Ichki baholash jarayoni oʻtkazilgani, baholash natijalari asosida chora-tadbirlarning amalga oshirilgani. Ichki baholash jarayoni taʼlim tashkilotida tasdiqlangan tartib asosida oʻtkazilgan Ichki baholash natijalari boʻyicha aniqlangan muammo va rivojlanish sohalari uchun aniq chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Chora-tadbirlar rejasidagi bandlar belgilangan muddatlarda bajarilgan, ijro holati boʻyicha muntazam monitoring va hisobdorlik tizimi yoʻlga qoʻyilgan 10. Tinglovchilar bilimini baholashning belgilangan tartibda amalga oshirilgani va uning oʻquv natijalariga muvofiqligi Tinglovchilar bilimini baholash tizimi va mezonlari boʻyicha tartib va koʻrsatmalar ishlab chiqilgan Baholash tizimi taʼlim dasturlaridagi oʻquv natijalari va fan (modul) maqsadlariga mos ravishda ishlab chiqilgan Pedagoglar baholash mezonlaridan xabardor va ularni amaliyotda qoʻllay oladi Baholash jarayonida raqamli texnologiyalar samarali qoʻllaniladi hamda jarayon ochiqlik va shaffoflik tamoyillariga asoslanib tashkil etilgan Baholash natijalari boʻyicha apellyatsiya yoki qayta koʻrib chiqish mexanizmi mavjud Baholash natijalari doimiy monitoring qilib borilgan hamda manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda muhokama qilingan 11. Taʼlim tashkilotida akademik halollik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi Akademik halollik qoidalari taʼlim tashkilotining ichki hujjatlari orqali rasman tasdiqlangan Akademik halollikni taʼminlash uchun masʼul (komissiya yoki boʻlinma) belgilangan, uning vakolatlari, funksiyasi hujjatlashtirilgan hamda muntazam faoliyat yuritadi Tinglovchilar uchun akademik halollik qoidalariga oid targʻibot ishlari muntazam oʻtkazilgan va axborot materiallari tayyorlangan Ilmiy va oʻquv ishlarida plagiat hamda soxtalik holatlarini oldini olish maqsadida elektron tekshiruv tizimi joriy etilgan, tinglovchilar va pedagog xodimlar uchun tizimdan ochiq foydalanish imkoniyati yaratilgan 12. Ish beruvchilarning malaka oshirgan tinglovchilarga oid fikr-mulohazalarining tahlil qilingani Taʼlim tashkilotida ish beruvchilar fikrini yigʻish boʻyicha amaliyot (anketalar, intervyular, onlayn platforma) yoʻlga qoʻyilgan Ish beruvchilar bilan muntazam hamkorlik va aloqa mexanizmlarining yoʻlga qoʻyilgan Ish beruvchilar fikrlari asosida taʼlim dasturlariga oʻzgartirishlar kiritilishi imkoniyati mavjud 3-bob. Tinglovchilar faoliyati yoʻnalishi 13. Qabul parametrlarining taʼlim tashkiloti resurslari va imkoniyatlariga mosligi Tinglovchilarni oʻqishga qabul qilishda taʼlim tashkilotining quvvati, bino va inshootlar sigʻimi, moliyaviy resurslari hamda moddiy-texnik bazasi imkoniyatlaridan kelib chiqib belgilangan * Taʼlim tashkilotining oʻqituvchilari va tinglovchilari sonining bir nafar oʻqituvchi hisobiga nisbatining cheklangan normativlari mavjud Fan, taʼlim va ishlab chiqarish integratsiyasini taʼminlashga qaratilgan didaktik imkoniyatlarning mavjudligi Tinglovchilarni oʻqishga qabul qilish parametrlarining monitoringi olib borilgan Monitoring natijalari asosida qabul rejasiga zarur oʻzgartirishlar kiritiladi 14. Tinglovchilarni oʻqishga qabul qilish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani Tinglovchilarni oʻqishga qabul qilish tartib-qoidalari, mezonlari va komissiya faoliyati taʼlim tashkilotining ichki hujjatlarida belgilangan boʻlib, amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar talablari asosida amalga oshiriladi Korrupsiyaning oldini olish, manfaatlar toʻqnashuvi xavfini kamaytirish va baholashning xolisligini taʼminlovchi raqamlashtirilgan tizim joriy etilgan Tinglovchilar hujjatlarni qabul qilish va tekshirish boʻyicha aniq reglamentlar, masʼullar va muddatlar belgilangan Tinglovchilarni oʻqishga qabul qilish jarayonining doimiy monitoringi amalga oshirilgan 4-bob. Oʻquv jarayonini tashkil etish yoʻnalishi 15. Oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlarining ishlab chiqilgani va belgilangan tartibda tasdiqlangani Davlat taʼlim talablari (malaka talablari) asosida oʻquv reja va oʻquv dasturlari ishlab chiqilgan va tasdiqlangan * Ishchi oʻquv reja va dasturlar taʼlim dasturlariga mos holatda ishlab chiqilgan Dars jadvallari oʻquv rejadagi kredit/soat hajmi, fan (modul)lar ketma-ketligi boʻyicha ishlab chiqilib, tasdiqlangan hamda oʻquv kursi boshlanishidan oldin eʼlon qilingan Maʼruza, amaliy, laboratoriya, seminar-trening, koʻchma mashgʻulotlar va mustaqil taʼlim boʻyicha haftalik yuklama taqsimoti hujjatlashtirilgan Oʻquv jarayonini rejalashtirishga oid asosiy hujjatlar (dars jadvallari, imtihonlar jadvali va boshqalar) tinglovchi, pedagog va manfaatdor tomonlar uchun ochiq holda veb-sayt yoki axborot tizimi orqali eʼlon qilingan 16. Professor-oʻqituvchilarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani, tasdiqlangani va yuritilishi Oʻquv dasturlarda fan (modul)ning maqsad va vazifalari, oʻquv natijalari, asosiy va qoʻshimcha adabiyotlar, taʼlim texnologiyalari aniq belgilangan Har bir fan (modul)ning oʻquv dasturi davlat taʼlim talablari va taʼlim dasturining maqsad va natijalariga mos holda ishlab chiqilgan * Oʻquv-meʼyoriy hujjatlar pedagoglarga dars mashgʻulotlari boshlanishidan oldin yetkazilgan va tinglovchilar uchun ham ochiq holda taqdim etilgan Oʻquv-meʼyoriy hujjatlarning sifati, mazmuni va amaliy ahamiyati muntazam ravishda tegishli boʻlimlar tomonidan nazorati amalga oshirib boriladi 17. Professor-oʻqituvchilarga oʻquv yuklamalarining belgilangan normalarga muvofiq ajratilgani Taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilarining oʻquv, oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot, tashkiliy-metodik va maʼnaviy-maʼrifiy ish turlari hajmini belgilash qoidalari mavjud va tasdiqlangan Professor-oʻqituvchilar mutaxassisligi oʻqitiladigan fanlar (modullar) bilan toʻliq mos keladi yoki tegishli yoʻnalishi boʻyicha amaliy ish tajribasiga ega Oʻquv yuklama pedagoglar oʻrtasida ularning ish stavkasi va zaruratga koʻra ilmiy daraja va ilmiy unvonlardan kelib chiqib mutanosib ravishda taqsimlangan. Oʻquv yuklama toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻquv yili boshlanishidan avval oʻz vaqtida pedagoglarga tegishli tartibda yetkazilgan Oʻquv yuklama taqsimoti barcha pedagoglar uchun ochiq va shaffof tarzda amalga oshirilgan 18. Taʼlim dasturlarini iqtisodiyot, sanoat va soha ehtiyojlaridan kelib chiqib, takomillashtirilgani hamda mazmunining yangilangani Taʼlim dasturlarini takomillashtirish jarayonida ish beruvchi va buyurtmachilar, soha mutaxassislari fikr-mulohazalari oʻrganilgan Taʼlim dasturlari mehnat bozori, soha ehtiyojlari va iqtisodiy rivojlanish tendensiyalariga mos ravishda ishlab chiqilgan Dastur mazmuniga raqamli texnologiyalar, zamonaviy kompetensiyalar va innovatsion yondashuvlar integratsiya qilingan Taʼlim dasturlariga kiritilgan oʻzgarishlar tinglovchilar, pedagoglar va ish beruvchilarga ochiq va shaffof tarzda yetkazilgan 19. Taʼlim tashkilotida dars tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani Dars tahlillarini oʻtkazish tartibi, mezonlari va baholash koʻrsatkichlari ichki hujjatlarda belgilangan Dars tahlillari oʻtkazish reja-grafigi ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Dars tahlillari belgilangan reja asosida muntazam amalga oshiriladi Dars tahlillari natijalari kafedra, fakultet yoki tegishli boʻlinma yigʻilishlarida muhokama qilinadi Aniqlangan kamchiliklar va takomillashtirish imkoniyatlari boʻyicha metodik tavsiyalar ishlab chiqiladi 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 20. Taʼlim tashkilotida belgilangan talablar va meʼyorlarga muvofiq ilmiy salohiyatga ega pedagog kadrlarning mavjudligi Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga sohaning yetuk professor-oʻqituvchilari hamda tajribali mutaxassislari jalb qilingan * Har bir qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishlaridan kelib chiqib yetarlicha ilmiy daraja va ilmiy unvonga ega pedagoglar jalb qilingan Pedagog kadrlar ilmiy-tadqiqot faoliyatida faol ishtirok etadi, ularning ilmiy ishlari va natijalari doimiy tahlil qilinadi 21. Taʼlim tashkilotida pedagog kadrlarning mutaxassisligi (ixtisosligi) va faoliyat yoʻnalishlari dars oʻtadigan fan(lar)ga mosligi Pedagoglarning oʻqitayotgan fanlari boʻyicha tegishli oliy maʼlumoti, ixtisosligi va kasbiy tayyorgarligi mavjud Pedagoglarning mutaxassisligi oʻqitilayotgan fanlarning profili va mazmuniga mos keladi Taʼlim tashkilotlarida oʻquv jarayoniga jalb qilingan pedagoglar dars berayotgan fan (modul)i boʻyicha malaka oshirishdan yoki qisqa muddatli treninglardan oʻtkazilgan 22. Taʼlim tashkilotiga pedagog kadrlarni belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil qilingani hamda kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrilgani Pedagog kadrlarni ishga qabul qilish jarayonlari amaldagi qonunchilik va ichki hujjatlar asosida amalga oshiriladi Ishga qabul qilish ochiq va shaffof tanlov asosida tashkil etiladi hamda xolis baholash mezonlari qoʻllaniladi Ishga qabul qilingan pedagog xodimlar bilan mehnat shartnomalari mehnat qonunchiligi talablari asosida rasmiylashtiriladi Pedagog kadrlarni ishdan boʻshatish jarayonlari mehnat qonunchiligi talablariga qatʼiy rioya etgan holda amalga oshiriladi 23. Pedagog kadrlarning xorijda va/yoki ishlab chiqarish korxonalarida malaka oshirishi yoki stajirovkalari tashkil etilgani Taʼlim tashkiloti xorijiy taʼlim tashkilotlari, ilmiy markazlar va ishlab chiqarish korxonalari bilan malaka oshirish va stajirovka boʻyicha hamkorlik kelishuvlariga ega Oxirgi uch yilda stajirovka va malaka oshirishda ishtirok etgan pedagoglar ulushi oʻsish tendensiyasini koʻrsatgan Malaka oshirish va stajirovka jarayonlari uchun zarur moliyaviy va tashkiliy shart-sharoitlar yaratilgan Malaka oshirish yoki stajirovka natijalari boʻyicha olingan bilim va koʻnikmalar oʻquv jarayoniga joriy etilgan 24. Xodimlar faoliyati samaradorligini baholash tizimi (KPI)ning yoʻlga qoʻyilgani hamda u asosida xodimlarning moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirilgani Taʼlim tashkilotida rahbar va xodimlar hamda pedagoglar faoliyati samaradorligini baholash tizimi (KPI) toʻgʻrisidagi tartib ishlab chiqilgan KPI koʻrsatkichlari va baholash mezonlari aniq belgilangan KPI baholash jarayoni ochiqlik va xolislik tamoyillari asosida amalga oshiriladi KPI baholash natijalari boʻyicha xodimlarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish amaliyoti yoʻlga qoʻyilgan KPI tizimining samaradorligi davriy ravishda tahlil qilinib, natijalari boʻyicha takliflar ishlab chiqiladi 6-bob. Tinglovchilarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi 25. Taʼlim xizmatlari yuzasidan tinglovchilar fikr-mulohazalarining monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Tinglovchilar fikr-mulohazalarini oʻrganish mexanizmlari yoʻlga qoʻyilgan Tinglovchilar qoniqishini baholash boʻyicha soʻrovnoma (anketa) shakli va metodologiyasi ishlab chiqilgan Fikr-mulohazalarni yigʻish boʻyicha monitoring tizimi mavjud (onlayn anketa platformasi) Tinglovchilar fikr-mulohazalarining umumiy natijalari kafedra (boʻlim, kengash va b.) yigʻilishida muhokama qilingan 26. Tinglovchilarga yetarli darajada taʼlim olish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish hamda karera xizmatlarining tashkil etilgani Tinglovchilarni ijtimoiy, akademik va psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Tinglovchilar ijtimoiy, akademik va psixologik qoʻllab-quvvatlash uchun malakali mutaxassislar jalb qilingan Tinglovchilardan olingan fikr-mulohazalar asosida xizmatlar faoliyati takomillashtirilgan 27. Ijtimoiy himoyaga muhtoj va imkoniyati cheklangan tinglovchilar uchun shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining joriy etilgani Ijtimoiy himoyaga mansub tinglovchilar uchun malaka oshirish kurslarini tashkil qilishda imtiyozlar belgilangan Imkoniyati cheklangan tinglovchilar uchun taʼlim va infratuzilma sharoitlari yaratilgan Taʼlim tashkilotida tinglovchilar turar joyi (TTJ) mavjud va uning faoliyati tashkil etilgan TTJda madaniy va maʼrifiy tadbirlari hamda tinglovchilar boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish boʻyicha faoliyat yoʻlga qoʻyilgan 28. Tinglovchilarning huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibining mavjudligi Tinglovchilar huquqlarini himoya qilish, shikoyat va murojaatlarni koʻrib chiqish jarayonini tartibga soluvchi ichki hujjat mavjud Shikoyat va murojaatlarni qabul qilish uchun axborot tizimi joriy etilgan Tinglovchilar murojaatlarini koʻrib chiqish muddati va tartibiga rioya qilinadi Shikoyatlar va murojaatlar boʻyicha qarorlar rasmiy ravishda hujjatlashtirilgan Murojaatlar natijalari tahlil qilinib, tizimli choralar koʻrilgan 7-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 29. Taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, oʻquv jarayonini tashkil qilish uchun tinglovchilar kontingentiga mos ravishda zarur bino va inshootlar, zamonaviy moddiy-texnik baza, xomashyo materiallari va dasturiy taʼminot bilan taʼminlangan Taʼlim muassasasining umumiy maydoni tinglovchilarning kontingenti hisobga olingan holda oʻquv xonalari, laboratoriyalar, amaliy mashgʻulot xonalari, axborot resurs markazi va boshqa infratuzilmalar bilan taʼminlangan * Taʼlim tashkilotining bino va inshootlari va moddiy-texnik bazasi mehnatni muhofaza qilish qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda yongʻin va texnika xavfsizligi qoidalariga javob beradi Laboratoriya va amaliy mashgʻulotlar tinglovchilarning amaliy koʻnikma va malakalarini shakllantirish uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, musiqa asboblari, texnik vositalar va xomashyo bilan yetarli darajada taʼminlangan Tinglovchilar va pedagoglarning elektron taʼlim platformalari hamda dasturiy taʼminotlarga kirish imkoniyati mavjud Infratuzilmadan foydalanish va uni rivojlantirish uchun ajratilgan mablagʻlar boʻyicha moliyaviy hisobotlar mavjud 30. Taʼlim jarayonlari uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari, ustaxonalari va laboratoriyalari mavjudligi yoki sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlari bazalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyilgani Amaliyot oʻtish uchun zarur moddiy-texnik baza va infratuzilma (laboratoriyalar, ustaxonalar, amaliyot xonalari) mavjud va faoliyat koʻrsatmoqda * Taʼlim dasturiga mos laboratoriya va amaliyot bazalari tashkil etilgan hamda zarur jihozlar bilan taʼminlangan Laboratoriya jihozlari va asbob-uskunalar ishchi holatda boʻlib, ularni yangilash boʻyicha rejali ishlar amalga oshirilgan 31. Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) zaruriy oʻquv va badiiy adabiyotlar, axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda unda oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) fondi tarkibi va undan foydalanish koʻrsatkichlari, shu jumladan kitoblar sonining (elektron manbalarning) tinglovchilar soniga nisbati oʻquv-metodik taʼminotga qoʻyiladigan minimal talablarga mos keladi Fanlar (modullar) boʻyicha zarur oʻquv, ilmiy adabiyotlar va oʻquv uslubiy majmualar yetarli miqdorda mavjud Elektron kutubxona va maʼlumotlar bazalari (jumladan xalqaro) foydalanish uchun ochiq Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari (kompyuterlar, internet, elektron katalog) joriy etilgan Elektron katalog va onlayn foydalanish tizimi yaratilgan va muntazam yangilanadi Axborot-resurs markazi sohaviy ilmiy manbalar va jurnallar bilan taʼminlangan Kutubxona va elektron resurslardan foydalanish samaradorligi tahlil qilinadi va hisobot yuritiladi 32. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani Taʼlim tashkiloti binolar va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, liftlar, eshiklar va sanitariya xonalari nogironligi boʻlgan shaxslar (talabalar) uchun moslashtirilgan Taʼlim dasturlari boʻyicha maxsus oʻquv materiallari (Brayl alifbosidagi kitoblar, koʻrgazmali materiallar), ergonomik oʻrindiqlar, maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar mavjud Inklyuziv taʼlim uchun AKT, elektron taʼlim resurslari va dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati (audio-video resurslar, Brayl alifbosi, subtitr yoki boshqalar) yaratilgan Individual taʼlim rejalari ishlab chiqilgan va amalga oshiriladi Inklyuziv taʼlim jarayonlari samaradorligi muntazam tahlil qilinadi va hisobot yuritiladi 33. Oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlarning xavfsizlik qoidalari hamda oʻqitish ehtiyojlarini hisobga olgan holda joylashtirilgani Oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlar va asbob-uskunalarning joylashuvi oʻquv mashgʻulotlarining mazmuni va amaliyot jarayonlariga mos Oʻquv va laboratoriya xonalarida erkin harakatlanish taʼminlangan hamda favqulodda holatlarda evakuatsiya chiqish yoʻllari belgilangan Laboratoriya asboblari xavfsiz masofada oʻrnatilgan va foydalanish boʻyicha yoʻriqnomalar mavjud Elektr uskunalar xavfsiz ulangan, muntazam tekshiruvlar amalga oshiriladi Havo aylanishi va yoritish tizimlari sanitar-gigiyenik talablarga javob beradi Javon va saqlash joylari xavfsizlik talablariga muvofiq tashkil etilgan 34. Oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani va raqamli taʼlim muhiti yaratilgani Oʻquv xonalari AKT vositalari (kompyuterlar, elektron doskalar, proyektorlar yoki boshqalar) bilan jihozlangan Raqamli taʼlim muhiti (LMS, elektron jurnal, elektron kutubxona, raqamli oʻquv resurslari) joriy etilgan va oʻquv jarayonida faol qoʻllaniladi Pedagoglar oʻquv jarayonida elektron taʼlim platformalari, multimedia vositalari va interaktiv uskunalardan samarali foydalanadi Onlayn darslar va videokonferensiyalar uchun toʻliq texnik sharoit yaratilgan AKT vositalaridan foydalanish boʻyicha xavfsizlik texnikasi va tartib-qoidalari ishlab chiqilgan Oʻquv binolarida barqaror va yuqori tezlikdagi internet tarmogʻi taʼminlangan va Wi-Fi qamrov hududi yetarli darajada tashkil etilgan
Direktor B. YULDASHEV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 22-dekabr,
2025-yil 9-dekabr
8-son