UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 22-dekabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 22 декабрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 декабря 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 December 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий ташкилотларни комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий ташкилотларни комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 22 декабрдаги 6-сон буйруғига ИЛОВА

Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий ташкилотларни комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар

I бўлим. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий ташкилотларнинг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича ИНДИКАТОРЛАР

Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши 1. Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги Олий таълимдан кейинги таълим дастури (бундан буён матнда таълим дастури деб юритилади)ни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида олий таълим ва/ёки илмий ташкилот (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади)нинг мувофиқлаштирувчи коллегиал органининг (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқалар) (бундан буён матнда Коллегиал орган деб юритилади) тегишли қарори мавжуд Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилмани (кафедрани, бўлимни) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади) ташкил этиш ҳамда уни моддий-техник база ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд * Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари ишлаб чиқилган ** Таркибий тузилманинг фаолияти таълим ташкилоти ҳамда таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига уйғун ** Таркибий тузилма фаолияти мунтазам мониторинг ва таҳлил орқали тизимли равишда таҳлил қилинади ** Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида таркибий тузилманинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади ** 2. Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича уч йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги Истиқболли режа ишлаб чиқилган ҳамда таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) билан мос Истиқболли режада тадқиқот сифати, кадрлар салоҳияти, инфратузилма, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ва молиявий барқарорлик йўналишлари қамраб олинган Истиқболли режани амалга ошириш учун таълим ташкилотида моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари мавжуд Истиқболли режада белгиланган вазифаларни амалга оширишга таъсир қилувчи хавф таҳлили мавжуд ҳамда ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича муқобил чоралар белгиланган Истиқболли режанинг бажарилиши бўйича мониторинг ва таҳлил тизими йўлга қўйилган ** Мониторинг ва таҳлил натижалари тақозо этган тақдирда, истиқболли режага тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади ** 3. Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш бўйича ички ҳужжатлар, шу жумладан тартиб (қоидалар) таълим ташкилотининг стратегик режасида (миссиясида, стратегиясида) белгиланган мақсадлар ва институционал сифатни таъминлаш сиёсатига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда жамоатчилик учун очиқ Таълим дастурини мунтазам мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш тартиби (қоидалари) мавжуд Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари ва битирувчиларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш механизми мавжуд ** Манфаатдор томонлар фикри асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ** Сифатни ички таъминлаш тизими доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади ** 4. Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги Меҳнат бозори, таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларига оид маълумотларни мунтазам равишда тўплаш, таҳлил ва мониторинг қилиш тартиби мавжуд ҳамда ушбу масалалар юзасидан таркибий тузилманинг вазифа ва функциялари аниқ белгиланган Йиғилган маълумотлар таълим дастурини режалаштириш ва ишлаб чиқишда фойдаланилган ** Илмий-тадқиқот ва меҳнат бозоридаги сўнгги тенденциялар таҳлил қилиниб, таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб бориладим ** Таҳлил ва мониторинг натижалари ва белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш якунларидан келиб чиқиб, таълим дастурига зарур ўзгартишлар киритилади ** Таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденциялари бўйича йиғилган маълумотлар манфаатдор томонлар фойдаланиши учун очиқ эълон қилинади ** 5. Таълим дастурининг самарадорлигини мониторинг қилиш ва такомиллаштириш механизмларининг жорий этилгани Изланувчилар ва соҳанинг етакчи мутахассислари ўртасида таълим дастурлари бўйича сўровномалар (интервьюлар, муҳокамалар ва изланувчилар фикрини ўрганишга қаратилган бошқа тадбирлар) ўтказиш тартиби белгиланган Сўровномалар таълим дастурининг ташкилий-бошқарув, ўқув ва илмий жараёнлари сифати билан боғлиқ саволларни (масалаларни) қамраб олган Сўровнома саволлари (масалалари) ва ўтказиш жараёнлари илмий-методологик асосланганм ** Сўровнома натижалари бўйича муаммоларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ** Таҳлил натижалари ва амалга оширилган чора-тадбирлар якунларидан келиб чиқиб, таълим дастурига зарур ўзгартишлар киритиб борилади ** Изланувчилар сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида хабардор қилинади ** 2-боб. Таълим дастурлари йўналиши 6. Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим талаби ва миллий малакалар рамкаси (бундан буён матнда ММР деб юритилади) талабларига мувофиқлиги Таълим дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қайта кўриб чиқиш бўйича тартиб мавжуд Таълим дастурини ишлаб чиқиш жараёнида иш берувчилар, соҳа мутахассислари ва илмий раҳбар (консультант)лар иштироки таъминланиб, мазкур жараён тизимли йўлга қўйилган Таълим дастури мақсадлари, кутилган илмий натижалари ва компетенциялари аниқ белгиланган ҳамда ўзаро узвий боғланган Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган илмий натижалари ММР, давлат таълим талаби, касбий стандарт(лар) ва (ёки) халқаро таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган Таълим дастурида соҳага оид долзарб илмий, назарий ва амалий билимлар ўз аксини топган Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган илмий натижалари таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) ва академик профилига мувофиқ ишлаб чиқилган 7. Таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик устувор йўналишлар ишлаб чиқилгани, асосий фаолият самарадорлик кўрсаткичлари (KPI), зарур ресурслар ва масъуллар билан таъминлангани Таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик устувор йўналишлар расмий ҳужжат (режа ёки дастур) сифатида ишлаб чиқилган Йиллик устувор йўналишлар бўйича аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб қўйилган Йиллик устувор йўналишлар бўйича аниқ мақсад ва вазифалар учун самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилган Таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик фаолият натижалари таҳлил қилиниб, кейинги йил учун таклиф ва тавсиялар шакллантирилган ** Йиллик устувор йўналишлар ва KPI ижроси бўйича ҳисоботлар таълим ташкилоти коллегиал органида кўриб чиқилиб, тасдиқланган ** 8. Қабул параметрлари таълим ташкилотининг тадқиқот ва илмий раҳбарлик салоҳияти, жамиятдаги илмий ва ижтимоий эҳтиёжлар, меҳнат бозори таҳлили асосида шакллантирилгани Қабул параметрларини белгилашда меҳнат бозори таҳлиллари ва прогнозлаш маълумотларидан фойдаланилган (олдинги фаолият натижалари, илмий тадқиқот ишини ҳимоя қилган изланувчиларнинг натижалари) Қабул параметрларини шакллантиришда тегишли ихтисосликлар бўйича тадқиқотлар олиб бораётган фан номзодлари, фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари салоҳияти таҳлил қилинган ва ҳисобга олинган * Қабул параметрларини белгилашда жамиятнинг илмий ва ижтимоий эҳтиёжлари инобатга олинган Қабул квоталарини шакллантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига амал қилинган Қабул натижалари таҳлил қилиниб, кейинги йил учун қабул параметрларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ** 9. Таълим дастури илмий-тадқиқот режасида белгиланган давомийлик муддатида кутилаётган тадқиқот натижаларига эришилишини таъминлашга қаратилгани Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш бўйича йиллик тадқиқот режаси мавжуд ҳамда мақсад ва вазифалари аниқ белгиланган Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ижро ва натижаларни мониторинг қилиш тизими мавжуд Илмий-тадқиқот натижалари илмий мақолалар, монография, тезислар ёки патентлар кўринишида расмийлаштирилган ** Тадқиқот натижалари амалиётга жорий қилинган (фан, таълим, амалиёт ёки методик ишларда қўлланилган) ** Илмий-тадқиқот фаолияти бўйича илмий раҳбар (консультант)лар томонидан доимий назорат амалга оширилган ** Тадқиқот ишлари натижаси бўйича кафедра/бўлим ёки коллегиал орган муҳокамаси ўтказилган ** Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ихтисосликка мос илмий ютуқлар (грантлар, мукофотлар, натижалар) мавжуд ** 10. Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани Таълим дастурларининг самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган ** Таълим дастури бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил жараёнлари таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда изчил амалга оширилади ** Мониторинг ва таҳлил натижалари тадқиқот сифати бўйича ички йиғилишларда муҳокама қилинган ва тегишли қарорлар қабул қилинган ** Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда ишлаб чиқилади ҳамда мазкур чора-тадбирларнинг ижро ҳолати назоратга олинади ** Таълим дастурининг мониторинги ва таҳлил натижалари электрон ахборот тизимга доимий жойлаштирилади ҳамда улардан очиқ фойдаланиш имконияти мавжуд ** 11. Таълим дастурининг мазмунида ўқиш жараёни давомида тадқиқот фаолиятининг кўзда тутилгани ва изланувчиларни тадқиқот фаолиятига тайёрлашга йўналтирилгани Илмий изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларида иштирокини таъминловчи тадқиқот режаси ва уларни амалга оширишнинг механизмлари ишлаб чиқилган Илмий-тадқиқот ишлари учун илмий раҳбар (консультант)лар томонидан раҳбарлик ва маслаҳат тизими йўлга қўйилган Илмий изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини баҳолаш ва ҳисобот тизими мавжуд Илмий изланувчилар учун илмий анжуманлар, конференциялар ва семинарларда иштирок этиш имконияти яратилган Таълим жараёнида тадқиқот методологияси ва илмий таҳлил усуллари бўйича машғулотлар ўтказилади ** Таълим дастурида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрланади ** 3-боб. Тадқиқот жараёнини ташкил этиш ва тадқиқот натижаларини баҳолаш йўналиши 12. Таълим дастурида изланувчилар фаолиятини баҳолаш тартибининг мавжудлиги ва баҳолаш усуллари белгиланган тадқиқот натижаларига қай даражада эришилганини аниқлашга йўналтирилгани Изланувчилар фаолиятини баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этиш учун тартиб ва уни амалга ошириш механизм(лар)и ишлаб чиқилган Илмий раҳбар (консультант)лар томонидан изланувчилар фаолиятининг самарадорлигини мунтазам назорат қилиш ва баҳолаш тизими йўлга қўйилган Изланувчиларнинг ярим йиллик ва йил якунидаги илмий фаолияти натижалари юзасидан ҳисобот тақдим этиш амалиёти мавжуд ** Ҳисобот натижалари асосида илмий-тадқиқот самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ** Илмий ишлар натижалари (мақолалар, монография, конференция чиқишлари, патентлар) баҳолаш тизимида инобатга олинган ** Баҳолаш натижалари асосида изланувчиларга индивидуал тавсиялар бериб борилади ** 13. Таълим дастурида академик эркинлик ва ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги Таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва эркинликка оид тартиб (қоидалар) ва (ёки) йўриқномалар мавжуд Плагиат ва бошқа академик ҳалоллик қоидалари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими мавжуд Академик ҳалоллик тамойиллари таълим дастурини ишлаб чиқиш, ўқитиш, баҳолаш ва тадқиқот фаолияти жараёнларига тизимли равишда интеграция қилинади ** Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд ** Изланувчилар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар ёки ихтиролар бўйича муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк эгалиги аниқ белгиланган Изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар учун академик ҳалоллик, этика, плагиат, сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва манфаатлар тўқнашуви бўйича мунтазам равишда тренинглар (семинарлар, маърузалар) ташкил этилади ** Академик ҳалоллик, этика ва эркинлик бўйича масъул шахс ёки комиссия фаолияти ташкил этилган ** 14. Изланувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги Изланувчиларнинг баҳолаш натижалари юзасидан таклифлари, фикр-мулоҳазалари ва шикоятларини йиғиш, кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, шунингдек ушбу масалаларни бажариш учун масъул ижрочиларни белгилаш бўйича тартиб ишлаб чиқилган Ишлаб чиқилган тартибда шикоят бериш шакллари, муддатлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва қарор қабул қилиш механизми белгиланган Таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва шикоятлар изланувчилар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали қабул қилинади ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёни шаффофлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилади ** Изланувчиларнинг баҳолаш жараёни, натижалари бўйича шикоятлари таълим ташкилотининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тизимли равишда таҳлил қилинади ** Таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрланади ҳамда баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланади, баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** 4-боб. Изланувчилар фаолияти йўналиши 15. Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани Таълим дастурига қабул қилиш мезонлари ва талаблари аниқ белгиланган, ҳужжат топширувчилар ва барча манфаатдор томонларга очиқ тарзда етказиш механизми мавжуд Қабул жараёнлари ва мезонлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Қабул комиссияси таркиби ва иш фаолияти бўйича ички ҳужжат мавжуд Қабул жараёни ва натижалари бўйича апелляция ва қайта кўриб чиқиш механизми мавжуд Таълим дастурига қабул талаблари изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари ва бошқа тегишли ички ҳамда ташқи мезонлар асосида мунтазам равишда тизимли қайта кўриб чиқилади ва зарур ҳолларда янгиланади ** 16. Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши Қабул йўналишлари таълим ташкилотининг моддий-техник базаси ва кадрлар имкониятларига мос белгиланган * Илмий раҳбар (консультант)ларнинг сони докторантура таълим дастурига қабул қилинадиган изланувчилар сонига нисбати қонунчилик ҳужжатларига мос келади Молиявий имкониятлардан (бюджет, грантлар, контракт тушумлари) келиб чиққан ҳолда қабул параметрлари шакллантирилган Қабул параметрлари таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) ва академик профили билан уйғунлаштирилган Қабул параметрларини бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлил амалга оширилади ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартишлар киритиб борилади ** 17. Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш тартибининг белгилангани Изланувчилар ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом) ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда ишлаб чиқилган Изланувчилар ҳаракатига оид жараёнлар ва қарорлар бўйича шикоят бериш имконияти мавжуд Изланувчилар уларнинг ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом), изланувчилар ҳаракати жараёнлари ҳамда натижалари ҳақида хабардор қилинади ** Якка тартибдаги режасини белгиланган муддатда бажармаган изланувчилар билан ишлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган ** Ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тегишли буйруқ орқали расмийлаштирилади ** 18. Изланувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш хизматларининг мавжудлиги Изланувчилар учун психологик маслаҳат ва ёрдам маркази мавжуд Изланувчиларни илмий ва психологик қўллаб-қувватлаш хизматлари йўлга қўйилган Илмий менторлик (академик раҳбарлик) тизими жорий этилган ва самарали ишлайди ** Маслаҳат бериш хизматларидан фойдаланиш ва ушбу хизматларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар мунтазам йиғилади ва таҳлил қилинади ** Изланувчиларнинг маслаҳат хизматларига бўлган қониқиш даражаси мунтазам ўрганилади ва тизим шу асосда такомиллаштирилади ** 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 19. Илмий раҳбар ва консультантларнинг кўникма, малака ва илмий даражаларининг ихтисосликка мослиги Илмий раҳбар (консультант)лар ихтисосликлар бўйича мос илмий даража ва унвонларга эга Илмий раҳбар (консультант)ларнинг ихтисосликлари таълим дастурининг йўналишига мувофиқ Илмий раҳбар (консультант)ларнинг мос тадқиқот йўналиши бўйича юқори импакт факторли нуфузли илмий журналларда нашрлари мавжуд ** Илмий раҳбар (консультант)лар хорижий ҳамда маҳаллий малака ошириш курсларида, шунингдек бошқа илмий-амалий анжуманларда иштирок этганлик тўғрисида сертификат(маълумот)ларга эга ** 20. Таълим дастури етарлича мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминлангани, уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга жавоб бериши Таълим дастури бўйича мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминланганлик даражаси белгиланган штат нормативларига жавоб беради (Бунда янги таълим дастури учун мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) Илмий ёрдамчи кадрлар (лаборант, методист ва бошқалар) сони таълим дастурларига мос таъминланган (Бунда янги таълим дастури учун илмий ёрдамчи кадрлар таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда илмий ёрдамчи кадрлар билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) Ходимларни рағбатлантириш ва лавозим ўсиши тизими жорий этилган ** 21. Илмий раҳбар ва консультантларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги Илмий раҳбар (консультант)лар учун мукофот ва қўшимча ҳақ тўлаш тартиби мавжуд Илмий раҳбар (консультант)лик фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими мавжуд Илмий фаолиятда фаол бўлган ходимлар моддий ва маънавий рағбатлантирилади ** 22. Хорижлик илмий раҳбар ва консультантларни жалб қилиш имкониятларининг мавжудлиги Хорижий илмий раҳбар (консультант)лар билан тузилган шартномалар мавжуд ** Хорижий илмий раҳбар (консультант)лар иштирокидаги илмий-тадқиқот ишлари мавжуд ** Хорижий илмий ташкилотлар (ташкилот ходимлари) билан қўшма илмий лойиҳалар ва тадқиқот натижалари мавжуд ** Хорижий илмий раҳбар (консультант)лар томонидан масофавий маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган Хорижий илмий раҳбар (консультант)ларни жалб қилиш учун ҳуқуқий ҳамда молиявий асос мавжуд 6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 23. Ихтисослик хусусиятидан ва изланувчилар сонидан келиб чиқиб, тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги ва электрон ресурслар билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани Илмий кутубхона фонди барча ихтисосликларни қамраб олган ва доимий янгиланиб борилади Электрон кутубхона ва маълумотлар базалари мавжуд Илмий манбаларга изланувчиларнинг онлайн кириш имконияти мавжуд Илмий адабиётлар рўйхатида халқаро нашрлар улуши қонунчилик ҳужжатлардаги талабларга мос Изланувчиларнинг илмий манбалардан фойдаланиш фаоллиги бўйича статистикаси юритилади ** 24. Маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани Таълим ташкилоти халқаро умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларига расмий равишда обуна бўлган Изланувчиларга халқаро умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича имконият яратилган Халқаро базалардан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилади ** Фойдаланиш статистикаси (изланувчи фаоллиги) мавжуд ва доимий юритилади ** Халқаро маълумотлар базалари бўйича ички йўриқнома мавжуд 25. Илмий-экспериментал лабораториялар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқалар билан таъминлангани ва улардан фойдаланилиши ҳолати Илмий-экспериментал лабораториялардаги асбоб-ускуналар ва уларнинг сони мавжуд барча ихтисосликларига мос келади Асбоб-ускуналарнинг замонавийлиги, техник ҳолати ва яроқлилик муддатлари доимий равишда назорат қилинади ва янгиланиб борилади Илмий-экспериментал лабораториялардан фойдаланиш графиги ва изланувчилар иштироки таъминланган Асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникаларнинг техник паспортлари мавжуд, техник кўрикдан ўтказилган, техник хизмат кўрсатилганлик (таъмирлаш, профилактика) ишлари ҳужжатлаштириб борилади ** 26. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) фойдаланиш имконияти яратилгани Таълим ташкилоти бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, лифтлар, эшиклар ва санитария хоналари ногиронлиги бўлган шахслар (изланувчилар) учун мослаштирилган Махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд Инклюзив таълим учун АКТ, электрон ресурслар, дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл ёзуви алифбоси, субтитр ва бошқалар) яратилган Имконияти чекланган изланувчилар учун психологик маслаҳат хизматлари фаолияти йўлга қўйилган

II бўлим. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий ташкилотларни комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича ИНДИКАТОРЛАР

Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши 1. Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва тадқиқот сифатини таъминлаш мақсадида таълим ташкилотини ривожлантириш режасига (стратегик режа, миссия, стратегия) мувофиқ молиявий маблағларни бошқариш ва тақсимлаш тизими йўлга қўйилган Молиявий ресурслар устувор йўналишлар (инфратузилма, методик таъминот, кадрлар малакаси, рақамли технологиялар)га мувофиқ тақсимланган Молиявий режалар ижроси бўйича тизимли мониторинг, таҳлил ва ички назорат тизими йўлга қўйилган ҳамда уларнинг натижалари асосида тегишли қарорлар қабул қилинган Молиявий бошқарув тизими орқали таълим сифат кўрсаткичлари барқарор равишда яхшиланган Маблағлардан фойдаланиш жараёни шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ташкил этилган ҳамда харажатлар самарадорлиги, натижадорлиги мунтазам таҳлил қилинган 2. Илмий кенгашлар (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқалар) (бундан буён матнда коллегиал орган деб юритилади) ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги Таълим ташкилотида коллегиал органнинг мавжудлиги, ушбу коллегиал органларни ташкил этиш асослари, мақсадлари ва вазифалари аниқ белгиланган ҳамда уларнинг тадқиқот сифатини таъминлашдаги иштироки таъминланган Коллегиал орган қарорларини қабул қилиш жараёнида изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари ва битирувчиларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) таклиф ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган Коллегиал орган йиғилишлари белгиланган режа асосида мунтазам ўтказилади Йиғилишларда таълим ва/ёки илмий фаолиятга оид долзарб масалалар кўриб чиқилади Коллегиал орган қарорлари ва ушбу қарорлар юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича ягона мониторинг тизими жорий этилган ҳамда мониторинг натижалар мунтазам таҳлил қилинган 3. Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани Таълим ташкилотининг ривожлантириш режаси (стратегик режа, миссия, стратегия) соҳанинг устувор йўналишлари, меҳнат бозори таҳлиллари ва кадрлар тайёрлаш мақсади билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун таълим ташкилотидаги барча таркибий бўлинмаларнинг йиллик иш режалари тасдиқланган Ривожлантириш режасини амалга ошириш учун таълим ташкилотининг барча таркибий бўлинмаларини йиллик иш режалари ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган Ривожлантириш режасини амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари ажратилган, уларнинг тақсимоти ривожлантириш режасининг мақсадлари ва вазифалари билан уйғунлаштирилган Таълим ташкилотининг ривожлантириш режасини бажарилиш ҳолати ва натижалари очиқ ҳамда шаффоф тарзда жамоатчиликка мунтазам тақдим этилган Таълим ташкилотининг ривожлантириш режасини мунтазам таҳлиллар, мониторинг натижалари, манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида такомиллаштириш чоралари кўрилган 4. Таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси Ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларни ривожлантириш йўналишларида ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган Маданий-маърифий ва илмий тадбирлар (фестиваллар, кўргазмалар, анжуманлар ва бошқалар) ташкил этилган Таълим ташкилоти ташаббуси билан ҳудуд ёки жамоатчилик манфаатига хизмат қилувчи лойиҳалар амалга оширилган Таълим ташкилоти илмий фаолияти натижалари маҳаллий ёки миллий ОАВ орқали ёритилган Жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ижтимоий, маданий-маърифий ва илмий тадбирларнинг натижалари таҳлил қилинган 5. Тадқиқот жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича очиқ ахборот тизимининг (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани Таълим ташкилотида илмий фаолиятни бошқариш, мониторинг қилиш ва назоратни амалга ошириш учун ахборот тизими (НEMIS, LMS, электрон журнал, бошқарув платформаси ва бошқалар) жорий этилган * Ўзаро маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиш мақсадида ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган ҳамда ахборот тизимида фойдаланувчиларнинг самарали ва қулай ишлай олиши таъминлаган Ахборот тизими орқали ўқув ва илмий фаолиятни режалаштириш, мониторинг ва ҳисобот ишлари юритилган, маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрланган ва коллегиал орган йиғилишларида муҳокама қилинган Ахборот тизимининг самарадорлиги, маълумотлар билан ишлаш жараёнлари ва интеграция ҳолати бўйича доимий мониторинг тизими амалга оширилган ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилган 6. Таълим ташкилотини халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилгани Хорижий таълим ташкилотлари, шунингдек нуфузли халқаро институтлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган Таълим ташкилотида қўшма докторантура таълим дастурлари, илмий лойиҳалар ёки илмий нашрлар амалга оширилган Илмий ходимлар, изланувчилар хорижда ўз соҳалари бўйича етакчи хорижий таълим ва/ёки илмий ташкилотларда малака ошириш, тажриба алмашиш ва стажировка дастурларида иштирок этган Тадқиқот жараёнларига тегишли соҳалар бўйича юқори малакага эга хорижий мутахассислар жалб этилган ҳамда уларнинг илмий фаолиятдаги иштироки тадқиқот сифатини оширишга хизмат қилган Халқаро ҳамкорлик натижасида илмий-тадқиқот фаолияти ва таълим дастурларининг мазмуни такомиллаштирилган Таҳлиллар натижасида самарадорлик кўрсаткичлари аниқланиб, халқаро ҳамкорлик фаолияти қайта кўриб чиқилган ва манфаатли йўналишларда ривожлантирилган 2-боб. Тадқиқот сифатини таъминлаш йўналиши 7. Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани Тадқиқот сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича баҳолаш тартиби манфаатдор томонлар иштирокида ишлаб чиқилган ва ижрога йўналтирилган Тадқиқот сифатини ички таъминлаш тизими фаолиятида илмий раҳбар (консультант)лар, изланувчилар, иш берувчилар, битирувчилар ва жамоатчилик вакилларининг иштироки таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинган Тадқиқот сифатини ички таъминлаш жараёнида манфаатдор томонларнинг иштироки таъминланган ҳамда уларнинг иштирокида мунтазам тадбирлар (учрашувлар, семинар-тренинглар, муҳокамалар, анжуманлар сўровномалар, интервьюлар, фокус-гуруҳлар ва бошқалар) ўтказилган Йиғилган маълумотлар, шу жумладан манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ва (ёки) ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида тадқиқот сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурлари ва жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳамда мунтазам такомиллаштирилган Олинган тавсиялар асосида тадқиқот сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурларига тегишли ўзгартириш ва такомиллаштиришлар киритилган 8. Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани, изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги юритилгани ва натижалар асосида такомиллаштириш чоралари кўрилгани Таълим ташкилотида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул таълим сифатини таъминлаш бўлими ёки штати жорий этилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича баҳолаш тартиби амалиётга жорий этилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизими фаолияти мунтазам равишда (йиллик ёки ярим йиллик) мониторинг қилинган ҳамда таҳлиллар асосида баҳолаб борилган Мониторинг ва таҳлил натижалари коллегиал орган йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда жамоатчилик ва манфаатдор томонларга етказилган Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Аниқланган муаммо ва камчиликлар чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўз вақтида бартараф этилган 9. Таълим ташкилотида академик ҳалоллик ва эркинлик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги Таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва касбий масъулиятга оид тартиб (қоидалар) ва (ёки) йўриқнома(лар) мавжуд Академик ҳалоллик тамойиллари таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқитиш, баҳолаш ва тадқиқот фаолияти жараёнларига тизимли равишда интеграция қилинган Плагиат ва бошқа академик ҳалоллик қоидалари бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими ва ташкилий чоралар жорий этилган * Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар академик ҳалоллик ва этика қоидалари билан таништирилган Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар учун академик ҳалоллик, этика, плагиат, сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва манфаатлар тўқнашуви бўйича мунтазам равишда тренинглар (семинарлар, маърузалар) ташкил этилган Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар, ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинган Академик ҳалоллик тизимининг самарадорлиги доимий таҳлил қилинган ҳамда уни такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўрилган 10. Диссертация иши ҳимояси учун мавжуд илмий кенгашлар фаолияти, уларнинг таркибий тузилиши, иш тартиби ва қабул қилинган қарорларининг илмий-ҳуқуқий асослангани Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан тасдиқланган ва рўйхатга олинган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш таркиби фан соҳалари бўйича малакали мутахассислардан шакллантирилган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолияти белгиланган низом ва регламент асосида амалга оширилади Диссертациялар ҳимояси очиқлик ва илмий ҳалоллик принципларига мувофиқ ўтказилади Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар илмий ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолияти натижалари бўйича ҳисоботлар юритилади ва ОАКга тақдим этилади 3-боб. Тадқиқотчилар фаолияти йўналиши 11. Қабул параметрлари илмий-тадқиқотлар учун мавжуд маблағлар, тадқиқот лойиҳалари ёки бошқа молиялаштириш манбалари имкониятларини инобатга олган ҳолда белгилангани Қабул параметрлари (изланувчилар сони, ихтисосликлар кесимидаги квоталар ва бошқалар) таълим ташкилотининг аудиториялари, махсус хоналар, лабораториялари, амалиёт базалари, техникавий жиҳозланиши ҳамда таълим, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва соғломлаштириш фаолиятини таълим дастурларида белгиланган мақсадларни амалга ошириш имконини берадиган инфратузилма қувватига мос равишда белгиланган * Қабул параметрлари меҳнат бозори эҳтиёжлари, устувор тадқиқот йўналишлари, амалиёт базалари ва илмий салоҳият билан уйғун ҳолда шакллантирилган Қабул параметрлари таълим ташкилотининг ривожлантириш режаси (стратегик режаси, миссияси, стратегияси) ва академик профили билан уйғунлаштирилган Қабул параметрлари илмий-тадқиқотлар, грантлар ва ташқи молиялаштириш манбалари билан узвий боғланган ҳолда режалаштирилган Қабул жараёнларини ташкил этиш ҳамда қабул параметрлари бажарилиши бўйича мунтазам мониторинг олиб борилади Қабул параметрларини бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлил амалга оширилган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган 12. Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссияси фаолияти белгиланган ва ҳужжатлаштирилган Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссияси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Коррупцияни олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва баҳолашнинг холислигини таъминловчи рақамлаштирилган тизим жорий этилган Қабул натижалари бўйича апелляция комиссиясига келиб тушган аризалар расмийлаштирилган, кўриб чиқилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган Қабул жараёни доимий равишда назорат ва таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул жараёнини такомиллаштириш чоралари кўрилган 13. Изланувчиларнинг белгиланган талаблар асосида диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режаси, ихтисослик бўйича назарий-методологик дастури ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани Изланувчиларнинг диссертация ишини тайёрлаш бўйича якка тартибдаги режаси ишлаб чиқилган ҳамда илмий раҳбар (консультант) ва таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан тасдиқланган * Ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда вазифаларнинг бажарилиши мунтазам мониторинг қилинади Изланувчиларнинг диссертация ишлари бўйича оралиқ ва якуний ҳисоботлар топширилиб борилади Диссертация ишини тайёрлаш жараёнида илмий семинарлар ва муҳокамалар ташкил этилган Изланувчиларнинг илмий фаолияти натижалари илмий раҳбар (консультант) ва масъул бўлимлар томонидан мониторинг қилинади ҳамда расмий равишда ҳужжатлаштирилади 14. Республика ва хорижий мамлакатлардаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори билан академик мобилликни йўлга қўйилгани Республика ва хорижий мамлакатлардаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш секторлари билан академик мобилликни тартибга солувчи ички тартиб мавжуд Республика ва хорижий мамлакатлардаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш секторлари билан академик мобилликни амалга ошириш бўйича келишув шартномалари (меморандумлар ва ҳамкорлик битимлари) тузилган Академик мобилликни қўллаб-қувватлаш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ижрочи(лар) белгиланган Академик мобиллик жараёнлари миллий ва халқаро академик мобиллик талаблари асосида амалга оширилган Илмий раҳбар (консультант)лар ва изланувчиларнинг академик мобиллик лойиҳаларида, шу жумладан ҳамкорлик дастурлари асосида йўлга қўйилган лойиҳаларда иштирок этиши учун тенг имкониятлар яратилган Академик мобилликда иштирок этган илмий раҳбар (консультант)лар ва изланувчилар таълим сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурлари ва ўқув ҳамда илмий жараённи яхшилашга қўшаётган ҳиссаси тизимли таҳлил қилинган 4-боб. Тадқиқот жараёнини ташкил этиш йўналиши 15. Илмий раҳбарлар (консультант) фаолияти белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани, тасдиқлангани ва юритилиши Илмий раҳбар (консультант)ларни тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Илмий раҳбар (консультант)лар зиммасига юклатилган вазифалар аниқ белгиланган, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва самарадорлигини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилган Илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятининг натижалари бўйича таҳлил ва таклифлар тайёрланади Илмий раҳбар (консультант)лар учун малака ошириш ва услубий кўмак тизими йўлга қўйилган 16. Диссертация мавзуларининг жамият, иқтисодиёт ва саноатдаги долзарб муаммоларнинг ечимига қаратилгани, олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилгани Диссертация мавзулари жамият, иқтисодиёт ва саноатдаги долзарб муаммоларнинг ечими ва амалий эҳтиёжлари билан мувофиқлаштирилган Диссертация мавзулари таълим ташкилоти тадқиқот йўналишларига мувофиқ ва манфаатдор ташкилотлар ва ишлаб чиқариш соҳаси билан келишилган ҳолда танланган Илмий-тадқиқот натижалари амалиётда қўлланилган ёки жорий этилган (далолатнома, маълумотнома ёки келишув ҳужжатлари расмийлаштирилган) Диссертация мавзулари бўйича олинган натижалар илмий ва амалий конференцияларда тақдим этилган Илмий натижалар бўйича патент, монография, муаллифлик гувоҳномаси ёки лицензия олинган (тегишли соҳалар бўйича) 17. Илмий раҳбарлар (консультант) юкламаларининг белгиланган нормаларига мувофиқ ажратилгани Илмий раҳбар (консультант)лар юкламаларини белгилаш тартиби ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом) билан тартибга солинган Ҳар бир илмий раҳбар (консультант)га юклама ажратишда белгиланган нормативлар (изланувчилар сони, вақт меъёри ва вазифалар ҳажми) инобатга олинган Илмий раҳбар (консультант)лик юкламаси изланувчилар сонига мутаносиб равишда аниқ ҳисобланган Илмий раҳбар (консультант)лар юкламаси тўғрисидаги маълумотлар электрон ёки қоғоз шаклида ҳисобга олинади 18. Изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари асосида чоп этилган мақола, тезис ва интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳужжатларга эгалиги Илмий иш натижасига доир интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳужжатлар (патент, гувоҳнома ва бошқалар) олинган Чоп этилган ишлар ва патентлар бўйича маълумотлар таълим ташкилотининг электрон ахборот базасига киритилган Изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари (илмий янгилик, амалий аҳамият ва илмий нашрлари) илмий даража талабларига мувофиқлиги жиҳатидан муҳокама қилинган ва баҳоланган. 19. Таълим ташкилотида тадқиқотлар натижадорлиги таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани Илмий-тадқиқот ишлари натижадорлиги бўйича йиллик ёки ярим йиллик таҳлилий ҳисоботларни юритувчи мониторинг тизими мавжуд Таҳлил натижалари коллегиал орган ёки махсус комиссия йиғилишларида муҳокама қилинган Муҳокама натижалари асосида илмий фаолиятни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган Илмий фаолият натижалари таҳлили бўйича ҳисоботлар маълумотлар базаси ёки ахборот тизимида сақланади 20. Изланувчилар белгиланган шахсий иш режаларининг ўрнатилган тартибда бажарилиши мониторинг қилиб борилгани Якка тартибдаги режаларининг бажарилиши бўйича мониторинг графиги ва назорат тизими йўлга қўйилган Илмий раҳбар (консультант)лар томонидан изланувчилар фаолияти бўйича даврий ҳисоботлар тақдим этилади Изланувчиларнинг якка тартибдаги режаси бажарилиши натижалари бўйича йиғилишлар ёки муҳокамалар ўтказилади Мониторинг натижалари асосида хулосалар ва тавсиялар тайёрланади Бажарилмаган вазифалар бўйича чоралар белгиланган ва ижро назорати амалга оширилади 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 21. Илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ва уларнинг раҳбарлигида сўнгги уч йилда битирган изланувчиларнинг ўз вақтида ҳимоя қилганлари салмоғи Ҳар бир илмий раҳбар (консультант) бўйича раҳбарлик қилган изланувчилар рўйхати шакллантирилган Илмий раҳбар (консультант)лар кесимида изланувчиларнинг сўнгги уч йилдаги ҳимоя қилганлик ҳисоботи юритилган Изланувчилардан белгиланган муддатларда ҳимоя қилганлар салмоғи ҳисобланган Илмий раҳбар (консультант)лик самарадорлиги бўйича таҳлил йўлга қўйилган Илмий раҳбар (консультант)лик фаолияти натижалари коллегиал органнинг йиғилишларида муҳокама қилинган 22. Таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фан докторларининг илмий раҳбарлик (консультантлик)ка жалб этилгани Таълим ташкилотида фаолият юритаётган фан докторларнинг ихтисосликлар кесимидаги илмий раҳбар (консультант)ликка жалб этилган Илмий раҳбар (консультант) сифатида фаолият юритаётган фан докторлари ва изланувчиларнинг ихтисосликлари ўртасидаги мувофиқлик таъминланган Фан докторларининг илмий раҳбар (консультант)лик фаолияти натижалари бўйича таҳлилий ҳисобот юритилган 23. Илмий раҳбар (консультант)лар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижадорлиги Илмий раҳбар (консультант)ларнинг сўнгги 3 йилдаги чоп этилган илмий нашрлари рўйхати юритилган Илмий раҳбар (консультант)ларнинг амалга оширган илмий-лойиҳавий ва инновацион ишларда иштироки таъминланган Илмий раҳбар (консультант)лар иштирокида ихтиро ёки селекция ютуғи (патент), шунингдек салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва халқаро тизимга кирган илмий журналларда мақолалар (белгиланган талабда) билан ҳимоя қилинган ишланмалар мавжуд Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлиги бўйича йиллик баҳолаш натижалари мавжуд 24. Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ва шу асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилгани Илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятини баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган Баҳолаш жараёнини амалга ошириш тартиби (даврийлиги, масъул тузилмалар) белгиланган Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти бўйича йиллик ёки ярим йиллик баҳолаш натижалари мавжуд Баҳолаш натижалари асосида рағбатлантириш ёки таклифлар киритиш амалиёти йўлга қўйилган Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлиги бўйича моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими амалда йўлга қўйилган 25. Ўз вақтида ҳимоя қилмаган тадқиқотчилар билан олиб борилган ишлар, назорат тадбирлари ва самарадорлиги, илмий раҳбар ҳамда маслаҳатчиларга чоралар кўрилгани Ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар рўйхати шакллантирилган ва улар бўйича таҳлил юритилган Ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар билан олиб борилган тушунтириш, маслаҳат ва ёрдам тадбирлари мавжуд Илмий раҳбар (консультант)ларнинг масъулиятини баҳолаш ёки уларга нисбатан чоралар кўриш амалиёти мавжуд Изланувчилар билан индивидуал режа ёки қайта иш режаси ишлаб чиқилган ва бажарилиши назорат қилинган Ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар улуши йиллар кесимида таҳлил қилиниб, самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган 6-боб. Илмий-тадқиқот ишлари йўналиши 26. Халқаро миқёсда ва республика миқёсидаги илмий-методик ва амалий анжуманлар ўтказилгани Таълим ташкилоти томонидан халқаро ва республика миқёсидаги анжуманлар ўтказилган Анжуманлар йўналиши ва мавзулари илмий-тадқиқот йўналишларига мос Анжуманларда илмий изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар, ходимлар, тизим ташкилотлари ва хорижий ташкилотлар иштирок этган Анжуман материаллари (тезислар, мақолалар тўплами) нашр этилган Анжуманлар натижаси бўйича қабул қилинган қарорлар, тавсиялар ёки амалий таклифлар мавжуд Анжуманларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигига таъсири бўйича таҳлил ёки ҳисобот мавжуд 27. Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотлар билан тадқиқот натижаларини татбиқ этиш йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилгани Ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича имзоланган шартномалар ва амал қилиш муддатлари мавжуд Амалга оширилган илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар мавжуд Илмий натижаларни татбиқ этиш бўйича далолатномалар, баённомалар ёки тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд Ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган илмий анжуманлар, семинарлар ёки тақдимотлар мавжуд 28. Таълим ташкилотининг тегишли соҳаларда маҳаллий ва халқаро илмий грант танловларида иштирок этгани ҳамда унинг натижадорлиги Таълим ташкилоти илмий раҳбар (консультант) ва изланувчилари томонидан маҳаллий ҳамда халқаро илмий грант танловларида мунтазам иштирок этиш имконияти яратилган Таълим ташкилотида илмий раҳбар (консультант) ва изланувчиларининг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ўқув-семинарлар, тренинглар ва мастер-класслар ўтказилган Давлат буюртмаси асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ва «Стартап» лойиҳалари мавжуд Халқаро илмий фондлар, дастурлар ва донор ташкилотлари томонидан молиялаштирилган грантлар мавжуд Ютиб олинган грантлар таълим ташкилотининг устувор илмий йўналишларига мос бўлиб, уларнинг натижалари ишлаб чиқариш ҳамда ўқув жараёнига жорий этилган, шунингдек тегишли таълим дастурларини ривожлантириш ва такомиллаштириш жараёнига бевосита интеграция қилинган Грант лойиҳалари доирасида илмий-тадқиқотлар олиб борилиб, уларнинг натижасида илмий мақолалар, патентлар, монографиялар, янги технологиялар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ва жорий этилган 29. Маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) (бундан буён матнда индексацияланган маълумотлар базалари деб юритилади) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани Таълим ташкилотида индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд Ахборот ресурсларидан, шу жумладан индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар (йўриқномалар) ишлаб чиқилган ҳамда ўқув-семинарлар ва тренинглар ўтказилган Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар учун индексацияланган маълумотлар базаларига кириш имконияти (IP манзил, логин, корпоратив аккаунт ёки бошқалар) яратилган Илмий мақолалар индексацияланган маълумотлар базаларида чоп этилган ҳамда чоп этилган илмий мақолалар ва уларга иқтибослик кўрсаткичлари бўйича изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар кесимида таҳлиллар юритилган Илмий натижалари халқаро даражада тан олинишини белгиловчи кўрсаткич «Хирш» индекси (ҳ-индекс) беш ва ундан юқори бўлган изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар бўйича таҳлиллар юритилган ҳамда уларни моддий рағбатлантириб бориш тизими жорий этилган Ахборот ресурсларидан, шу жумладан индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича таҳлил олиб борилган ва ҳисоботлар юритилган 30. Илмий-ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимининг жорий этилгани ҳамда доимий ҳисоботларнинг юритилиши Илмий-ноширлик фаолиятида антиплагиат тизими жорий этилган * Кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ички тартиб (йўриқнома) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Барча диссертациялар, монографиялар, илмий мақолалар ва тезисларни антиплагиат тизими орқали текшириш йўлга қўйилган Текширув натижалари бўйича ҳисоботлар шакллантирилган ҳамда маълумотлар базаси юритилган Плагиат ҳолатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси мавжуд Илмий ишларнинг ўртача ўхшашлик фоизи ва тенденциялари бўйича йиллик ҳисоботлари тайёрланган 7-боб. Тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши 31. Таълим хизматлари юзасидан тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳазаларини мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Изланувчилар қониқишини аниқлашга қаратилган мунтазам сўровномалар ўтказилади Фикр-мулоҳазаларни йиғишда онлайн ва анъанавий усуллардан фойдаланилади Изланувчилар фикрларини таҳлил қилиш бўйича масъул комиссия ёки гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган Сўров натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрланади ва масъул бўлинма(лар)га тақдим этилади Фикр-мулоҳазаларни ўрганиш натижалари тадқиқот жараёнларини такомиллаштиришда инобатга олинади 32. Тадқиқотчилар учун илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув-методологик тренинглар ташкил этилгани Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув-методологик тренинглар режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Охирги 3 йилда изланувчилар учун мунтазам равишда тренинглар, семинарлар ёки мастер-класслар ўтказилган Тренингларда изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар ва ташқи экспертлар иштирок этган Тренинглар натижасида илмий-тадқиқот фаолиятида ижобий натижалар қайд этилгани ҳақида таҳлилий маълумотлар шакллантирилган 33. Тадқиқотчиларга етарли даражада тадқиқот олиб бориш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш хизматларининг ташкил этилгани Изланувчиларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш хизматлари мавжуд Ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам чоралари тизимли амалга оширилади Изланувчилардан олинган фикр-мулоҳазалар асосида маслаҳат бериш хизматлари такомиллаштирилган 34. Тадқиқотчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги Изланувчилар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тартиби белгиланган Шикоят ва мурожаатларни қабул қилиш тизими йўлга қўйилган Мурожаатлар ва шикоятларни қабул қилиш учун очиқ ахборот каналлари (онлайн/ анъанавий) мавжуд Изланувчилар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати ва тартибига риоя қилинади Шикоятлар ва мурожаатлар бўйича қарорлар расмий равишда ҳужжатлаштирилган 8-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 35. Илмий-экспериментал лаборатория ва майдонлар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллар ва бошқалар билан таъминлангани ва улардан фойдаланилиши ҳолати Илмий-тадқиқот фаолияти учун махсус илмий-экспериментал лабораториялар ва майдон (полигон)лар мавжуд Лабораториялар ва илмий майдон (полигон)лар асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлар билан жиҳозланган * Асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати, калибровка ва/ёки хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган Лабораториялардаги жиҳозлардан докторантлар, мустақил изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар фойдаланиш имконияти мунтазам таъминланган Илмий фаолият учун хомашё, материал ва реактивлар билан таъминлаш тизими мавжуд ва мунтазам янгиланиб борилади 36. Тадқиқот олиб бориш учун зарур бўлган амалиёт базалари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани Илмий-тадқиқотлар учун зарур база ва инфратузилма мавжуд Ихтисосликларга мос лабораториялар фаолият кўрсатади Лаборатория жиҳозлари ишчи ҳолатда ва доимий янгиланиб борилади Илмий-тадқиқотлар ва стажировкалар учун саноат ҳамкорлари билан шартномалар қилинган Тадқиқот натижаларининг таҳлиллари таълим жараёнини такомиллаштириш учун қўлланилади 37. Ихтисослик хусусиятидан ва изланувчилар сонидан келиб чиқиб тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги ва электрон ресурслар билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани Ихтисосликлар бўйича замонавий илмий манбалар фонди мавжуд Изланувчилар учун илмий журналлар, диссертациялар ва статистик маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилган Таълим ташкилотида илмий электрон ва/ёки анъанавий кутубхона фаолият кўрсатади Илмий манбалар ва электрон ресурслар доимий янгиланиб борилади ва изланувчилар эҳтиёжига мослаштирилган Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар томонидан электрон базалардан фойдаланишнинг статистик таҳлили юритилади Ахборот-таълим муҳитида фойдаланувчилар учун йўриқнома ва қўлланмалар ишлаб чиқилган ҳамда амалда қўлланилади 38. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани Таълим ташкилотида пандус, лифт ва махсус ҳожатхоналар мавжуд Таълим ташкилотига кириш ва ҳаракатланиш қулайлиги таъминланган Аудиториялар имконияти чекланганлар учун махсус ускуналар билан жиҳозланган Таълим ташкилотида махсус ўқув материаллари (брайл ёки аудио материаллар) мавжуд Махсус ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ёрдамчи воситалари жорий этилган Имконияти чекланган изланувчилар учун индивидуал таълим олиш режаси тузилган

Директор Б. ЮЛДАШЕВ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 22 декабрь,

2025 йил 19 ноябрь

6-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2026 й., 10/26/3748/0025-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI DIREKTORINING

BUYRUGʻI

Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarni kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlarni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarni kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2025-yil 22-dekabrdagi 6-son buyrugʻiga ILOVA

Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarni kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar

I boʻlim. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha INDIKATORLAR

T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi 1. Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim dasturi (bundan buyon matnda taʼlim dasturi deb yuritiladi)ni amalga oshirishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida oliy taʼlim va/yoki ilmiy tashkilot (bundan buyon matnda taʼlim tashkiloti deb yuritiladi)ning muvofiqlashtiruvchi kollegial organining (ilmiy kengash, kengash, ilmiy-texnik kengash, ilmiy-muvofiqlashtiruvchi kengash va boshqalar) (bundan buyon matnda Kollegial organ deb yuritiladi) tegishli qarori mavjud Taʼlim dasturini amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy tuzilmani (kafedrani, boʻlimni) (bundan buyon matnda tarkibiy tuzilma deb yuritiladi) tashkil etish hamda uni moddiy-texnik baza va moliyaviy resurslar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejalar mavjud * Tarkibiy tuzilmaning vakolatlari, vazifalari va funksiyalari taʼlim dasturini samarali amalga oshirishga yoʻnaltirilgan va taʼlim dasturi doirasida belgilangan maqsadlarga uygʻun tarzda aniq belgilangan Taʼlim dasturini samarali amalga oshirish uchun tarkibiy tuzilma moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari bilan taʼminlangan hamda tarkibiy tuzilmaning ish rejalari ishlab chiqilgan ** Tarkibiy tuzilmaning faoliyati taʼlim tashkiloti hamda taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga uygʻun ** Tarkibiy tuzilma faoliyati muntazam monitoring va tahlil orqali tizimli ravishda tahlil qilinadi ** Monitoring va tahlil natijalari asosida tarkibiy tuzilmaning faoliyatini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar amalga oshirib boriladi ** 2. Taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha uch yillik istiqbolli rejaning (bundan buyon matnda istiqbolli reja deb yuritiladi) mavjudligi Istiqbolli reja ishlab chiqilgan hamda taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi) bilan mos Istiqbolli rejada tadqiqot sifati, kadrlar salohiyati, infratuzilma, raqamlashtirish, xalqaro hamkorlik va moliyaviy barqarorlik yoʻnalishlari qamrab olingan Istiqbolli rejani amalga oshirish uchun taʼlim tashkilotida moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari mavjud Istiqbolli rejada belgilangan vazifalarni amalga oshirishga taʼsir qiluvchi xavf tahlili mavjud hamda ushbu xavflarni bartaraf etish boʻyicha muqobil choralar belgilangan Istiqbolli rejaning bajarilishi boʻyicha monitoring va tahlil tizimi yoʻlga qoʻyilgan ** Monitoring va tahlil natijalari taqozo etgan taqdirda, istiqbolli rejaga tegishli oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 3. Taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki Taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash boʻyicha ichki hujjatlar, shu jumladan tartib (qoidalar) taʼlim tashkilotining strategik rejasida (missiyasida, strategiyasida) belgilangan maqsadlar va institutsional sifatni taʼminlash siyosatiga muvofiq ravishda ishlab chiqilgan, tasdiqlangan hamda jamoatchilik uchun ochiq Taʼlim dasturini muntazam monitoring qilish, tahlil qilish va qayta koʻrib chiqish tartibi (qoidalari) mavjud Taʼlim dasturini ishlab chiqish va takomillashtirishda izlanuvchilar, ilmiy rahbar (konsultant)lar, ish beruvchilar, soha mutaxassislari va bitiruvchilarning (bundan buyon matnda manfaatdor tomonlar deb yuritiladi) fikr-mulohazalarini inobatga olish mexanizmi mavjud ** Manfaatdor tomonlar fikri asosida taʼlim dasturini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqilgan ** Sifatni ichki taʼminlash tizimi doirasida amalga oshirilgan chora-tadbirlar samaradorligi muntazam ravishda baholab boriladi ** 4. Mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari hamda ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi Mehnat bozori, taʼlim ehtiyojlari hamda ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalariga oid maʼlumotlarni muntazam ravishda toʻplash, tahlil va monitoring qilish tartibi mavjud hamda ushbu masalalar yuzasidan tarkibiy tuzilmaning vazifa va funksiyalari aniq belgilangan Yigʻilgan maʼlumotlar taʼlim dasturini rejalashtirish va ishlab chiqishda foydalanilgan ** Ilmiy-tadqiqot va mehnat bozoridagi soʻnggi tendensiyalar tahlil qilinib, taʼlim dasturini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilab boriladim ** Tahlil va monitoring natijalari va belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshirish yakunlaridan kelib chiqib, taʼlim dasturiga zarur oʻzgartishlar kiritiladi ** Taʼlim ehtiyojlari va ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalari boʻyicha yigʻilgan maʼlumotlar manfaatdor tomonlar foydalanishi uchun ochiq eʼlon qilinadi ** 5. Taʼlim dasturining samaradorligini monitoring qilish va takomillashtirish mexanizmlarining joriy etilgani Izlanuvchilar va sohaning yetakchi mutaxassislari oʻrtasida taʼlim dasturlari boʻyicha soʻrovnomalar (intervyular, muhokamalar va izlanuvchilar fikrini oʻrganishga qaratilgan boshqa tadbirlar) oʻtkazish tartibi belgilangan Soʻrovnomalar taʼlim dasturining tashkiliy-boshqaruv, oʻquv va ilmiy jarayonlari sifati bilan bogʻliq savollarni (masalalarni) qamrab olgan Soʻrovnoma savollari (masalalari) va oʻtkazish jarayonlari ilmiy-metodologik asoslanganm ** Soʻrovnoma natijalari boʻyicha muammolarni bartaraf etishga doir chora-tadbirlar ishlab chiqilgan ** Tahlil natijalari va amalga oshirilgan chora-tadbirlar yakunlaridan kelib chiqib, taʼlim dasturiga zarur oʻzgartishlar kiritib boriladi ** Izlanuvchilar soʻrovnoma natijalari va ular asosida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida xabardor qilinadi ** 2-bob. Taʼlim dasturlari yoʻnalishi 6. Manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani. Bunda taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, mehnat bozori, davlat taʼlim talabi va milliy malakalar ramkasi (bundan buyon matnda MMR deb yuritiladi) talablariga muvofiqligi Taʼlim dasturini ishlab chiqish, tasdiqlash va qayta koʻrib chiqish boʻyicha tartib mavjud Taʼlim dasturini ishlab chiqish jarayonida ish beruvchilar, soha mutaxassislari va ilmiy rahbar (konsultant)lar ishtiroki taʼminlanib, mazkur jarayon tizimli yoʻlga qoʻyilgan Taʼlim dasturi maqsadlari, kutilgan ilmiy natijalari va kompetensiyalari aniq belgilangan hamda oʻzaro uzviy bogʻlangan Taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan ilmiy natijalari MMR, davlat taʼlim talabi, kasbiy standart(lar) va (yoki) xalqaro taʼlim standartlariga muvofiq ishlab chiqilgan Taʼlim dasturida sohaga oid dolzarb ilmiy, nazariy va amaliy bilimlar oʻz aksini topgan Taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan ilmiy natijalari taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi) va akademik profiliga muvofiq ishlab chiqilgan 7. Taʼlim dasturini rivojlantirish boʻyicha yillik ustuvor yoʻnalishlar ishlab chiqilgani, asosiy faoliyat samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI), zarur resurslar va masʼullar bilan taʼminlangani Taʼlim dasturini rivojlantirish boʻyicha yillik ustuvor yoʻnalishlar rasmiy hujjat (reja yoki dastur) sifatida ishlab chiqilgan Yillik ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha aniq maqsad va vazifalar belgilab qoʻyilgan Yillik ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha aniq maqsad va vazifalar uchun samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) ishlab chiqilgan Taʼlim dasturini rivojlantirish boʻyicha yillik faoliyat natijalari tahlil qilinib, keyingi yil uchun taklif va tavsiyalar shakllantirilgan ** Yillik ustuvor yoʻnalishlar va KPI ijrosi boʻyicha hisobotlar taʼlim tashkiloti kollegial organida koʻrib chiqilib, tasdiqlangan ** 8. Qabul parametrlari taʼlim tashkilotining tadqiqot va ilmiy rahbarlik salohiyati, jamiyatdagi ilmiy va ijtimoiy ehtiyojlar, mehnat bozori tahlili asosida shakllantirilgani Qabul parametrlarini belgilashda mehnat bozori tahlillari va prognozlash maʼlumotlaridan foydalanilgan (oldingi faoliyat natijalari, ilmiy tadqiqot ishini himoya qilgan izlanuvchilarning natijalari) Qabul parametrlarini shakllantirishda tegishli ixtisosliklar boʻyicha tadqiqotlar olib borayotgan fan nomzodlari, falsafa doktorlari (PhD) va fan doktorlari salohiyati tahlil qilingan va hisobga olingan * Qabul parametrlarini belgilashda jamiyatning ilmiy va ijtimoiy ehtiyojlari inobatga olingan Qabul kvotalarini shakllantirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga amal qilingan Qabul natijalari tahlil qilinib, keyingi yil uchun qabul parametrlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqilgan ** 9. Taʼlim dasturi ilmiy-tadqiqot rejasida belgilangan davomiylik muddatida kutilayotgan tadqiqot natijalariga erishilishini taʼminlashga qaratilgani Ilmiy-tadqiqot faoliyatini amalga oshirish boʻyicha yillik tadqiqot rejasi mavjud hamda maqsad va vazifalari aniq belgilangan Ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha ijro va natijalarni monitoring qilish tizimi mavjud Ilmiy-tadqiqot natijalari ilmiy maqolalar, monografiya, tezislar yoki patentlar koʻrinishida rasmiylashtirilgan ** Tadqiqot natijalari amaliyotga joriy qilingan (fan, taʼlim, amaliyot yoki metodik ishlarda qoʻllanilgan) ** Ilmiy-tadqiqot faoliyati boʻyicha ilmiy rahbar (konsultant)lar tomonidan doimiy nazorat amalga oshirilgan ** Tadqiqot ishlari natijasi boʻyicha kafedra/boʻlim yoki kollegial organ muhokamasi oʻtkazilgan ** Ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha ixtisoslikka mos ilmiy yutuqlar (grantlar, mukofotlar, natijalar) mavjud ** 10. Amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani Taʼlim dasturlarining samaradorligini baholash tartibi va mezonlari ishlab chiqilgan ** Taʼlim dasturi boʻyicha tizimli monitoring va tahlil jarayonlari taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan davriylikda izchil amalga oshiriladi ** Monitoring va tahlil natijalari tadqiqot sifati boʻyicha ichki yigʻilishlarda muhokama qilingan va tegishli qarorlar qabul qilingan ** Monitoring va tahlil natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar tizimli ravishda ishlab chiqiladi hamda mazkur chora-tadbirlarning ijro holati nazoratga olinadi ** Taʼlim dasturining monitoringi va tahlil natijalari elektron axborot tizimga doimiy joylashtiriladi hamda ulardan ochiq foydalanish imkoniyati mavjud ** 11. Taʼlim dasturining mazmunida oʻqish jarayoni davomida tadqiqot faoliyatining koʻzda tutilgani va izlanuvchilarni tadqiqot faoliyatiga tayyorlashga yoʻnaltirilgani Ilmiy izlanuvchilarning ilmiy-tadqiqot ishlarida ishtirokini taʼminlovchi tadqiqot rejasi va ularni amalga oshirishning mexanizmlari ishlab chiqilgan Ilmiy-tadqiqot ishlari uchun ilmiy rahbar (konsultant)lar tomonidan rahbarlik va maslahat tizimi yoʻlga qoʻyilgan Ilmiy izlanuvchilarning ilmiy-tadqiqot ishlarini baholash va hisobot tizimi mavjud Ilmiy izlanuvchilar uchun ilmiy anjumanlar, konferensiyalar va seminarlarda ishtirok etish imkoniyati yaratilgan Taʼlim jarayonida tadqiqot metodologiyasi va ilmiy tahlil usullari boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkaziladi ** Taʼlim dasturida ilmiy-tadqiqot faoliyatini rivojlantirish boʻyicha yillik tahliliy hisobotlar tayyorlanadi ** 3-bob. Tadqiqot jarayonini tashkil etish va tadqiqot natijalarini baholash yoʻnalishi 12. Taʼlim dasturida izlanuvchilar faoliyatini baholash tartibining mavjudligi va baholash usullari belgilangan tadqiqot natijalariga qay darajada erishilganini aniqlashga yoʻnaltirilgani Izlanuvchilar faoliyatini baholash jarayonlarini samarali tashkil etish uchun tartib va uni amalga oshirish mexanizm(lar)i ishlab chiqilgan Ilmiy rahbar (konsultant)lar tomonidan izlanuvchilar faoliyatining samaradorligini muntazam nazorat qilish va baholash tizimi yoʻlga qoʻyilgan Izlanuvchilarning yarim yillik va yil yakunidagi ilmiy faoliyati natijalari yuzasidan hisobot taqdim etish amaliyoti mavjud ** Hisobot natijalari asosida ilmiy-tadqiqot samaradorligini oshirish boʻyicha tavsiyalar va chora-tadbirlar ishlab chiqilgan ** Ilmiy ishlar natijalari (maqolalar, monografiya, konferensiya chiqishlari, patentlar) baholash tizimida inobatga olingan ** Baholash natijalari asosida izlanuvchilarga individual tavsiyalar berib boriladi ** 13. Taʼlim dasturida akademik erkinlik va halollik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi Taʼlim tashkilotida akademik halollik, etika va erkinlikka oid tartib (qoidalar) va (yoki) yoʻriqnomalar mavjud Plagiat va boshqa akademik halollik qoidalari buzilishining oldini olish, aniqlash va bartaraf etish boʻyicha antiplagiat tizimi mavjud Akademik halollik tamoyillari taʼlim dasturini ishlab chiqish, oʻqitish, baholash va tadqiqot faoliyati jarayonlariga tizimli ravishda integratsiya qilinadi ** Akademik halollik qoidalarini buzish holatlarini koʻrib chiqish va javobgarlik choralarini belgilash boʻyicha shaffof tartib mavjud ** Izlanuvchilar tomonidan yaratilgan ilmiy ishlar, innovatsion gʻoyalar yoki ixtirolar boʻyicha mualliflik huquqi va intellektual mulk egaligi aniq belgilangan Izlanuvchilar, ilmiy rahbar (konsultant)lar uchun akademik halollik, etika, plagiat, sunʼiy intellektdan toʻgʻri foydalanish, mualliflik huquqi va manfaatlar toʻqnashuvi boʻyicha muntazam ravishda treninglar (seminarlar, maʼruzalar) tashkil etiladi ** Akademik halollik, etika va erkinlik boʻyicha masʼul shaxs yoki komissiya faoliyati tashkil etilgan ** 14. Izlanuvchilarning baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi Izlanuvchilarning baholash natijalari yuzasidan takliflari, fikr-mulohazalari va shikoyatlarini yigʻish, koʻrib chiqish va tahlil qilish, shuningdek ushbu masalalarni bajarish uchun masʼul ijrochilarni belgilash boʻyicha tartib ishlab chiqilgan Ishlab chiqilgan tartibda shikoyat berish shakllari, muddatlari, ularni koʻrib chiqish tartibi va qaror qabul qilish mexanizmi belgilangan Takliflar, fikr-mulohazalar va shikoyatlar izlanuvchilar uchun qulay sharoitlarda va ularning ehtiyojlariga mos shakllar orqali qabul qilinadi hamda ularni koʻrib chiqish jarayoni shaffoflik, hisobdorlik va manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik tamoyillariga asosan amalga oshiriladi ** Izlanuvchilarning baholash jarayoni, natijalari boʻyicha shikoyatlari taʼlim tashkilotining apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi va tizimli ravishda tahlil qilinadi ** Tahlil natijalari boʻyicha hisobotlar tayyorlanadi hamda baholash jarayonini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilanadi, baholash tartibi va mezonlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 4-bob. Izlanuvchilar faoliyati yoʻnalishi 15. Taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim dasturiga qabul qilish mezonlari va talablari aniq belgilangan, hujjat topshiruvchilar va barcha manfaatdor tomonlarga ochiq tarzda yetkazish mexanizmi mavjud Qabul jarayonlari va mezonlari amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq Qabul komissiyasi tarkibi va ish faoliyati boʻyicha ichki hujjat mavjud Qabul jarayoni va natijalari boʻyicha apellyatsiya va qayta koʻrib chiqish mexanizmi mavjud Taʼlim dasturiga qabul talablari izlanuvchilarning ilmiy-tadqiqot natijalari va boshqa tegishli ichki hamda tashqi mezonlar asosida muntazam ravishda tizimli qayta koʻrib chiqiladi va zarur hollarda yangilanadi ** 16. Qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi Qabul yoʻnalishlari taʼlim tashkilotining moddiy-texnik bazasi va kadrlar imkoniyatlariga mos belgilangan * Ilmiy rahbar (konsultant)larning soni doktorantura taʼlim dasturiga qabul qilinadigan izlanuvchilar soniga nisbati qonunchilik hujjatlariga mos keladi Moliyaviy imkoniyatlardan (budjet, grantlar, kontrakt tushumlari) kelib chiqqan holda qabul parametrlari shakllantirilgan Qabul parametrlari taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi) va akademik profili bilan uygʻunlashtirilgan Qabul parametrlarini bajarilish holati boʻyicha har yili tahlil amalga oshiriladi hamda tahlil natijalari asosida qabul parametrlariga zarur oʻzgartishlar kiritib boriladi ** 17. Izlanuvchilarni oʻqishga qabul qilish, oʻqishdan chetlashtirish va oʻqish muddatini uzaytirish tartibining belgilangani Izlanuvchilar harakati boʻyicha ichki hujjat(lar) (qoidalar, tartib, nizom) oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga mos ravishda ishlab chiqilgan Izlanuvchilar harakatiga oid jarayonlar va qarorlar boʻyicha shikoyat berish imkoniyati mavjud Izlanuvchilar ularning harakati boʻyicha ichki hujjat(lar) (qoidalar, tartib, nizom), izlanuvchilar harakati jarayonlari hamda natijalari haqida xabardor qilinadi ** Yakka tartibdagi rejasini belgilangan muddatda bajarmagan izlanuvchilar bilan ishlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilangan ** Oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tegishli buyruq orqali rasmiylashtiriladi ** 18. Izlanuvchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish xizmatlarining mavjudligi Izlanuvchilar uchun psixologik maslahat va yordam markazi mavjud Izlanuvchilarni ilmiy va psixologik qoʻllab-quvvatlash xizmatlari yoʻlga qoʻyilgan Ilmiy mentorlik (akademik rahbarlik) tizimi joriy etilgan va samarali ishlaydi ** Maslahat berish xizmatlaridan foydalanish va ushbu xizmatlarning samaradorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar muntazam yigʻiladi va tahlil qilinadi ** Izlanuvchilarning maslahat xizmatlariga boʻlgan qoniqish darajasi muntazam oʻrganiladi va tizim shu asosda takomillashtiriladi ** 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 19. Ilmiy rahbar va konsultantlarning koʻnikma, malaka va ilmiy darajalarining ixtisoslikka mosligi Ilmiy rahbar (konsultant)lar ixtisosliklar boʻyicha mos ilmiy daraja va unvonlarga ega Ilmiy rahbar (konsultant)larning ixtisosliklari taʼlim dasturining yoʻnalishiga muvofiq Ilmiy rahbar (konsultant)larning mos tadqiqot yoʻnalishi boʻyicha yuqori impakt faktorli nufuzli ilmiy jurnallarda nashrlari mavjud ** Ilmiy rahbar (konsultant)lar xorijiy hamda mahalliy malaka oshirish kurslarida, shuningdek boshqa ilmiy-amaliy anjumanlarda ishtirok etganlik toʻgʻrisida sertifikat(maʼlumot)larga ega ** 20. Taʼlim dasturi yetarlicha mutaxassis va maʼmuriy-boshqaruv xodimlari bilan taʼminlangani, ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga javob berishi Taʼlim dasturi boʻyicha mutaxassis va maʼmuriy-boshqaruv xodimlari bilan taʼminlanganlik darajasi belgilangan shtat normativlariga javob beradi (Bunda yangi taʼlim dasturi uchun mutaxassis va maʼmuriy-boshqaruv xodimlari tarkibi boʻyicha aniq reja taqdim etilgan taqdirda mutaxassis va maʼmuriy-boshqaruv xodimlari bilan amalda taʼminlanish talab etilmaydi) Ilmiy yordamchi kadrlar (laborant, metodist va boshqalar) soni taʼlim dasturlariga mos taʼminlangan (Bunda yangi taʼlim dasturi uchun ilmiy yordamchi kadrlar tarkibi boʻyicha aniq reja taqdim etilgan taqdirda ilmiy yordamchi kadrlar bilan amalda taʼminlanish talab etilmaydi) Xodimlarni ragʻbatlantirish va lavozim oʻsishi tizimi joriy etilgan ** 21. Ilmiy rahbar va konsultantlarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi Ilmiy rahbar (konsultant)lar uchun mukofot va qoʻshimcha haq toʻlash tartibi mavjud Ilmiy rahbar (konsultant)lik faoliyati samaradorligini baholash tizimi mavjud Ilmiy faoliyatda faol boʻlgan xodimlar moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantiriladi ** 22. Xorijlik ilmiy rahbar va konsultantlarni jalb qilish imkoniyatlarining mavjudligi Xorijiy ilmiy rahbar (konsultant)lar bilan tuzilgan shartnomalar mavjud ** Xorijiy ilmiy rahbar (konsultant)lar ishtirokidagi ilmiy-tadqiqot ishlari mavjud ** Xorijiy ilmiy tashkilotlar (tashkilot xodimlari) bilan qoʻshma ilmiy loyihalar va tadqiqot natijalari mavjud ** Xorijiy ilmiy rahbar (konsultant)lar tomonidan masofaviy maslahat berish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Xorijiy ilmiy rahbar (konsultant)larni jalb qilish uchun huquqiy hamda moliyaviy asos mavjud 6-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 23. Ixtisoslik xususiyatidan va izlanuvchilar sonidan kelib chiqib, tadqiqot sohasi boʻyicha ilmiy manbalarning mavjudligi va elektron resurslar bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani Ilmiy kutubxona fondi barcha ixtisosliklarni qamrab olgan va doimiy yangilanib boriladi Elektron kutubxona va maʼlumotlar bazalari mavjud Ilmiy manbalarga izlanuvchilarning onlayn kirish imkoniyati mavjud Ilmiy adabiyotlar roʻyxatida xalqaro nashrlar ulushi qonunchilik hujjatlardagi talablarga mos Izlanuvchilarning ilmiy manbalardan foydalanish faolligi boʻyicha statistikasi yuritiladi ** 24. Mahalliy hamda xalqaro axborot va maʼlumotlar bazasidan (Scopus, Web of Science yoki boshqa umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari jurnallari) foydalanish imkoniyatlarining yaratilgani Taʼlim tashkiloti xalqaro umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalariga rasmiy ravishda obuna boʻlgan Izlanuvchilarga xalqaro umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalaridan foydalanish boʻyicha imkoniyat yaratilgan Xalqaro bazalardan foydalanish boʻyicha oʻquv seminarlari oʻtkaziladi ** Foydalanish statistikasi (izlanuvchi faolligi) mavjud va doimiy yuritiladi ** Xalqaro maʼlumotlar bazalari boʻyicha ichki yoʻriqnoma mavjud 25. Ilmiy-eksperimental laboratoriyalar bilan taʼminlanganlik darajasi, ularning zamonaviy asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallari va boshqalar bilan taʼminlangani va ulardan foydalanilishi holati Ilmiy-eksperimental laboratoriyalardagi asbob-uskunalar va ularning soni mavjud barcha ixtisosliklariga mos keladi Asbob-uskunalarning zamonaviyligi, texnik holati va yaroqlilik muddatlari doimiy ravishda nazorat qilinadi va yangilanib boriladi Ilmiy-eksperimental laboratoriyalardan foydalanish grafigi va izlanuvchilar ishtiroki taʼminlangan Asbob-uskunalar, jihozlar va texnikalarning texnik pasportlari mavjud, texnik koʻrikdan oʻtkazilgan, texnik xizmat koʻrsatilganlik (taʼmirlash, profilaktika) ishlari hujjatlashtirib boriladi ** 26. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan (bundan buyon matnda AKT deb yuritiladi) foydalanish imkoniyati yaratilgani Taʼlim tashkiloti binolari va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, liftlar, eshiklar va sanitariya xonalari nogironligi boʻlgan shaxslar (izlanuvchilar) uchun moslashtirilgan Maxsus oʻquv materiallari (Brayl alifbosidagi kitoblar, koʻrgazmali materiallar), maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar mavjud Inklyuziv taʼlim uchun AKT, elektron resurslar, dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati (audio-video resurslar, Brayl yozuvi alifbosi, subtitr va boshqalar) yaratilgan Imkoniyati cheklangan izlanuvchilar uchun psixologik maslahat xizmatlari faoliyati yoʻlga qoʻyilgan

II boʻlim. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarni kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha INDIKATORLAR

T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi 1. Taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani Taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va tadqiqot sifatini taʼminlash maqsadida taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasiga (strategik reja, missiya, strategiya) muvofiq moliyaviy mablagʻlarni boshqarish va taqsimlash tizimi yoʻlga qoʻyilgan Moliyaviy resurslar ustuvor yoʻnalishlar (infratuzilma, metodik taʼminot, kadrlar malakasi, raqamli texnologiyalar)ga muvofiq taqsimlangan Moliyaviy rejalar ijrosi boʻyicha tizimli monitoring, tahlil va ichki nazorat tizimi yoʻlga qoʻyilgan hamda ularning natijalari asosida tegishli qarorlar qabul qilingan Moliyaviy boshqaruv tizimi orqali taʼlim sifat koʻrsatkichlari barqaror ravishda yaxshilangan Mablagʻlardan foydalanish jarayoni shaffoflik va hisobdorlik tamoyillari asosida tashkil etilgan hamda xarajatlar samaradorligi, natijadorligi muntazam tahlil qilingan 2. Ilmiy kengashlar (ilmiy kengash, kengash, ilmiy-texnik kengash, ilmiy-muvofiqlashtiruvchi kengash va boshqalar) (bundan buyon matnda kollegial organ deb yuritiladi) tashkil etilgani va uning faoliyati samaradorligi Taʼlim tashkilotida kollegial organning mavjudligi, ushbu kollegial organlarni tashkil etish asoslari, maqsadlari va vazifalari aniq belgilangan hamda ularning tadqiqot sifatini taʼminlashdagi ishtiroki taʼminlangan Kollegial organ qarorlarini qabul qilish jarayonida izlanuvchilar, ilmiy rahbar (konsultant)lar, ish beruvchilar, soha mutaxassislari va bitiruvchilarning (bundan buyon matnda manfaatdor tomonlar deb yuritiladi) taklif va fikr-mulohazalari inobatga olingan Kollegial organ yigʻilishlari belgilangan reja asosida muntazam oʻtkaziladi Yigʻilishlarda taʼlim va/yoki ilmiy faoliyatga oid dolzarb masalalar koʻrib chiqiladi Kollegial organ qarorlari va ushbu qarorlar yuzasidan qabul qilingan chora-tadbirlar rejasi ijrosi boʻyicha yagona monitoring tizimi joriy etilgan hamda monitoring natijalar muntazam tahlil qilingan 3. Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani Taʼlim tashkilotining rivojlantirish rejasi (strategik reja, missiya, strategiya) sohaning ustuvor yoʻnalishlari, mehnat bozori tahlillari va kadrlar tayyorlash maqsadi bilan uygʻun holda ishlab chiqilgan hamda tasdiqlangan Rivojlantirish rejasini samarali amalga oshirish uchun taʼlim tashkilotidagi barcha tarkibiy boʻlinmalarning yillik ish rejalari tasdiqlangan Rivojlantirish rejasini amalga oshirish uchun taʼlim tashkilotining barcha tarkibiy boʻlinmalarini yillik ish rejalari ishlab chiqilgan hamda tasdiqlangan Rivojlantirish rejasini amalga oshirish uchun moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari ajratilgan, ularning taqsimoti rivojlantirish rejasining maqsadlari va vazifalari bilan uygʻunlashtirilgan Taʼlim tashkilotining rivojlantirish rejasini bajarilish holati va natijalari ochiq hamda shaffof tarzda jamoatchilikka muntazam taqdim etilgan Taʼlim tashkilotining rivojlantirish rejasini muntazam tahlillar, monitoring natijalari, manfaatdor tomonlarning fikr-mulohazalari va takliflari asosida takomillashtirish choralari koʻrilgan 4. Taʼlim tashkilotining hudud va respublikaning ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalarini rivojlantirishga qoʻshayotgan hissasi Ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalarni rivojlantirish yoʻnalishlarida tashkilotlar, korxonalar va muassasalar bilan hamkorlik aloqalari oʻrnatilgan Madaniy-maʼrifiy va ilmiy tadbirlar (festivallar, koʻrgazmalar, anjumanlar va boshqalar) tashkil etilgan Taʼlim tashkiloti tashabbusi bilan hudud yoki jamoatchilik manfaatiga xizmat qiluvchi loyihalar amalga oshirilgan Taʼlim tashkiloti ilmiy faoliyati natijalari mahalliy yoki milliy OAV orqali yoritilgan Jamoatchilik bilan hamkorlikda amalga oshirilgan ijtimoiy, madaniy-maʼrifiy va ilmiy tadbirlarning natijalari tahlil qilingan 5. Tadqiqot jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha ochiq axborot tizimining (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani Taʼlim tashkilotida ilmiy faoliyatni boshqarish, monitoring qilish va nazoratni amalga oshirish uchun axborot tizimi (NEMIS, LMS, elektron jurnal, boshqaruv platformasi va boshqalar) joriy etilgan * Oʻzaro maʼlumotlar almashinuvi yoʻlga qoʻyish maqsadida axborot tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining axborot tizimlari bilan integratsiya qilingan Axborot tizimini texnik qoʻllab-quvvatlash va axborot xavfsizligini taʼminlash choralari koʻrilgan hamda axborot tizimida foydalanuvchilarning samarali va qulay ishlay olishi taʼminlagan Axborot tizimi orqali oʻquv va ilmiy faoliyatni rejalashtirish, monitoring va hisobot ishlari yuritilgan, maʼlumotlar asosida yillik tahliliy hisobotlar tayyorlangan va kollegial organ yigʻilishlarida muhokama qilingan Axborot tizimining samaradorligi, maʼlumotlar bilan ishlash jarayonlari va integratsiya holati boʻyicha doimiy monitoring tizimi amalga oshirilgan hamda aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar koʻrilgan 6. Taʼlim tashkilotini xalqarolashtirish va xalqaro hamkorlik aloqalarining yoʻlga qoʻyilgani Xorijiy taʼlim tashkilotlari, shuningdek nufuzli xalqaro institutlar bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik aloqalari yoʻlga qoʻyilgan Taʼlim tashkilotida qoʻshma doktorantura taʼlim dasturlari, ilmiy loyihalar yoki ilmiy nashrlar amalga oshirilgan Ilmiy xodimlar, izlanuvchilar xorijda oʻz sohalari boʻyicha yetakchi xorijiy taʼlim va/yoki ilmiy tashkilotlarda malaka oshirish, tajriba almashish va stajirovka dasturlarida ishtirok etgan Tadqiqot jarayonlariga tegishli sohalar boʻyicha yuqori malakaga ega xorijiy mutaxassislar jalb etilgan hamda ularning ilmiy faoliyatdagi ishtiroki tadqiqot sifatini oshirishga xizmat qilgan Xalqaro hamkorlik natijasida ilmiy-tadqiqot faoliyati va taʼlim dasturlarining mazmuni takomillashtirilgan Tahlillar natijasida samaradorlik koʻrsatkichlari aniqlanib, xalqaro hamkorlik faoliyati qayta koʻrib chiqilgan va manfaatli yoʻnalishlarda rivojlantirilgan 2-bob. Tadqiqot sifatini taʼminlash yoʻnalishi 7. Manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani Tadqiqot sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligini aniqlash boʻyicha baholash tartibi manfaatdor tomonlar ishtirokida ishlab chiqilgan va ijroga yoʻnaltirilgan Tadqiqot sifatini ichki taʼminlash tizimi faoliyatida ilmiy rahbar (konsultant)lar, izlanuvchilar, ish beruvchilar, bitiruvchilar va jamoatchilik vakillarining ishtiroki taʼlim tashkilotining ichki hujjatlari bilan tartibga solingan Tadqiqot sifatini ichki taʼminlash jarayonida manfaatdor tomonlarning ishtiroki taʼminlangan hamda ularning ishtirokida muntazam tadbirlar (uchrashuvlar, seminar-treninglar, muhokamalar, anjumanlar soʻrovnomalar, intervyular, fokus-guruhlar va boshqalar) oʻtkazilgan Yigʻilgan maʼlumotlar, shu jumladan manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalari va (yoki) ishlab chiqilgan chora-tadbirlar rejasi asosida tadqiqot sifatini ichki taʼminlash tizimi, taʼlim dasturlari va jarayoniga tegishli oʻzgartirishlar kiritilgan hamda muntazam takomillashtirilgan Olingan tavsiyalar asosida tadqiqot sifatini ichki taʼminlash tizimi, taʼlim dasturlariga tegishli oʻzgartirish va takomillashtirishlar kiritilgan 8. Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani, izlanuvchilar faoliyati samaradorligining monitoringi yuritilgani va natijalar asosida takomillashtirish choralari koʻrilgani Taʼlim tashkilotida ichki taʼlim sifati auditini amalga oshirishga masʼul taʼlim sifatini taʼminlash boʻlimi yoki shtati joriy etilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligini aniqlash boʻyicha baholash tartibi amaliyotga joriy etilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi faoliyati muntazam ravishda (yillik yoki yarim yillik) monitoring qilingan hamda tahlillar asosida baholab borilgan Monitoring va tahlil natijalari kollegial organ yigʻilishlarida muhokama qilingan hamda jamoatchilik va manfaatdor tomonlarga yetkazilgan Monitoring va tahlil natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish, shuningdek taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Aniqlangan muammo va kamchiliklar chora-tadbirlar rejasiga muvofiq oʻz vaqtida bartaraf etilgan 9. Taʼlim tashkilotida akademik halollik va erkinlik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi Taʼlim tashkilotida akademik halollik, etika va kasbiy masʼuliyatga oid tartib (qoidalar) va (yoki) yoʻriqnoma(lar) mavjud Akademik halollik tamoyillari taʼlim dasturlarini ishlab chiqish, oʻqitish, baholash va tadqiqot faoliyati jarayonlariga tizimli ravishda integratsiya qilingan Plagiat va boshqa akademik halollik qoidalari buzilishini oldini olish, aniqlash va bartaraf etish boʻyicha antiplagiat tizimi va tashkiliy choralar joriy etilgan * Akademik halollik qoidalarini buzish holatlarini koʻrib chiqish va javobgarlik choralarini belgilash boʻyicha shaffof tartib mavjud Izlanuvchilar va ilmiy rahbar (konsultant)lar akademik halollik va etika qoidalari bilan tanishtirilgan Izlanuvchilar va ilmiy rahbar (konsultant)lar uchun akademik halollik, etika, plagiat, sunʼiy intellektdan toʻgʻri foydalanish, mualliflik huquqi va manfaatlar toʻqnashuvi boʻyicha muntazam ravishda treninglar (seminarlar, maʼruzalar) tashkil etilgan Izlanuvchilar va ilmiy rahbar (konsultant)lar tomonidan yaratilgan ilmiy ishlar, innovatsion gʻoyalar, ixtirolar va boshqa intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar himoya qilingan Akademik halollik tizimining samaradorligi doimiy tahlil qilingan hamda uni takomillashtirish boʻyicha amaliy choralar koʻrilgan 10. Dissertatsiya ishi himoyasi uchun mavjud ilmiy kengashlar faoliyati, ularning tarkibiy tuzilishi, ish tartibi va qabul qilingan qarorlarining ilmiy-huquqiy asoslangani Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlar Oliy attestatsiya komissiyasi (OAK) tomonidan tasdiqlangan va roʻyxatga olingan Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash tarkibi fan sohalari boʻyicha malakali mutaxassislardan shakllantirilgan Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash faoliyati belgilangan nizom va reglament asosida amalga oshiriladi Dissertatsiyalar himoyasi ochiqlik va ilmiy halollik prinsiplariga muvofiq oʻtkaziladi Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash tomonidan qabul qilingan qarorlar ilmiy va huquqiy jihatdan asoslangan Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash faoliyati natijalari boʻyicha hisobotlar yuritiladi va OAKga taqdim etiladi 3-bob. Tadqiqotchilar faoliyati yoʻnalishi 11. Qabul parametrlari ilmiy-tadqiqotlar uchun mavjud mablagʻlar, tadqiqot loyihalari yoki boshqa moliyalashtirish manbalari imkoniyatlarini inobatga olgan holda belgilangani Qabul parametrlari (izlanuvchilar soni, ixtisosliklar kesimidagi kvotalar va boshqalar) taʼlim tashkilotining auditoriyalari, maxsus xonalar, laboratoriyalari, amaliyot bazalari, texnikaviy jihozlanishi hamda taʼlim, ilmiy-tadqiqot, maʼnaviy-maʼrifiy va sogʻlomlashtirish faoliyatini taʼlim dasturlarida belgilangan maqsadlarni amalga oshirish imkonini beradigan infratuzilma quvvatiga mos ravishda belgilangan * Qabul parametrlari mehnat bozori ehtiyojlari, ustuvor tadqiqot yoʻnalishlari, amaliyot bazalari va ilmiy salohiyat bilan uygʻun holda shakllantirilgan Qabul parametrlari taʼlim tashkilotining rivojlantirish rejasi (strategik rejasi, missiyasi, strategiyasi) va akademik profili bilan uygʻunlashtirilgan Qabul parametrlari ilmiy-tadqiqotlar, grantlar va tashqi moliyalashtirish manbalari bilan uzviy bogʻlangan holda rejalashtirilgan Qabul jarayonlarini tashkil etish hamda qabul parametrlari bajarilishi boʻyicha muntazam monitoring olib boriladi Qabul parametrlarini bajarilish holati boʻyicha har yili tahlil amalga oshirilgan hamda tahlil natijalari asosida qabul parametrlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib borilgan 12. Izlanuvchilarni oʻqishga qabul qilish, oʻqishdan chetlashtirish va oʻqish muddatini uzaytirish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani hamda shaffof va adolatli amalga oshirilgani Izlanuvchilarni oʻqishga qabul qilish tartibi, qabul mezonlari, baholash usullari va qabul komissiyasi faoliyati belgilangan va hujjatlashtirilgan Izlanuvchilarni oʻqishga qabul qilish tartibi, qabul mezonlari, baholash usullari va qabul komissiyasi faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Korrupsiyani oldini olish, manfaatlar toʻqnashuvi xavfini kamaytirish va baholashning xolisligini taʼminlovchi raqamlashtirilgan tizim joriy etilgan Qabul natijalari boʻyicha apellyatsiya komissiyasiga kelib tushgan arizalar rasmiylashtirilgan, koʻrib chiqilgan va ularning ijrosi nazoratga olingan Qabul jarayoni doimiy ravishda nazorat va tahlil qilingan hamda tahlil natijalari asosida qabul jarayonini takomillashtirish choralari koʻrilgan 13. Izlanuvchilarning belgilangan talablar asosida dissertatsiya ishini tayyorlashning yakka tartibdagi rejasi, ixtisoslik boʻyicha nazariy-metodologik dasturi ishlab chiqilgani va tasdiqlangani Izlanuvchilarning dissertatsiya ishini tayyorlash boʻyicha yakka tartibdagi rejasi ishlab chiqilgan hamda ilmiy rahbar (konsultant) va taʼlim tashkiloti rahbariyati tomonidan tasdiqlangan * Ixtisoslik boʻyicha nazariy-metodologik dastur ishlab chiqilgan va tasdiqlangan hamda vazifalarning bajarilishi muntazam monitoring qilinadi Izlanuvchilarning dissertatsiya ishlari boʻyicha oraliq va yakuniy hisobotlar topshirilib boriladi Dissertatsiya ishini tayyorlash jarayonida ilmiy seminarlar va muhokamalar tashkil etilgan Izlanuvchilarning ilmiy faoliyati natijalari ilmiy rahbar (konsultant) va masʼul boʻlimlar tomonidan monitoring qilinadi hamda rasmiy ravishda hujjatlashtiriladi 14. Respublika va xorijiy mamlakatlardagi ilmiy tashkilotlar va ishlab chiqarish sektori bilan akademik mobillikni yoʻlga qoʻyilgani Respublika va xorijiy mamlakatlardagi ilmiy tashkilotlar va ishlab chiqarish sektorlari bilan akademik mobillikni tartibga soluvchi ichki tartib mavjud Respublika va xorijiy mamlakatlardagi ilmiy tashkilotlar va ishlab chiqarish sektorlari bilan akademik mobillikni amalga oshirish boʻyicha kelishuv shartnomalari (memorandumlar va hamkorlik bitimlari) tuzilgan Akademik mobillikni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tarkibiy boʻlinma tashkil etilgan va (yoki) masʼul ijrochi(lar) belgilangan Akademik mobillik jarayonlari milliy va xalqaro akademik mobillik talablari asosida amalga oshirilgan Ilmiy rahbar (konsultant)lar va izlanuvchilarning akademik mobillik loyihalarida, shu jumladan hamkorlik dasturlari asosida yoʻlga qoʻyilgan loyihalarda ishtirok etishi uchun teng imkoniyatlar yaratilgan Akademik mobillikda ishtirok etgan ilmiy rahbar (konsultant)lar va izlanuvchilar taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi, taʼlim dasturlari va oʻquv hamda ilmiy jarayonni yaxshilashga qoʻshayotgan hissasi tizimli tahlil qilingan 4-bob. Tadqiqot jarayonini tashkil etish yoʻnalishi 15. Ilmiy rahbarlar (konsultant) faoliyati belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani, tasdiqlangani va yuritilishi Ilmiy rahbar (konsultant)larni tayinlash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Ilmiy rahbar (konsultant)lar zimmasiga yuklatilgan vazifalar aniq belgilangan, ularning faoliyatini baholash va samaradorligini monitoring qilish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyatining natijalari boʻyicha tahlil va takliflar tayyorlanadi Ilmiy rahbar (konsultant)lar uchun malaka oshirish va uslubiy koʻmak tizimi yoʻlga qoʻyilgan 16. Dissertatsiya mavzularining jamiyat, iqtisodiyot va sanoatdagi dolzarb muammolarning yechimiga qaratilgani, olingan ilmiy natijalarning amaliyotga joriy etilgani Dissertatsiya mavzulari jamiyat, iqtisodiyot va sanoatdagi dolzarb muammolarning yechimi va amaliy ehtiyojlari bilan muvofiqlashtirilgan Dissertatsiya mavzulari taʼlim tashkiloti tadqiqot yoʻnalishlariga muvofiq va manfaatdor tashkilotlar va ishlab chiqarish sohasi bilan kelishilgan holda tanlangan Ilmiy-tadqiqot natijalari amaliyotda qoʻllanilgan yoki joriy etilgan (dalolatnoma, maʼlumotnoma yoki kelishuv hujjatlari rasmiylashtirilgan) Dissertatsiya mavzulari boʻyicha olingan natijalar ilmiy va amaliy konferensiyalarda taqdim etilgan Ilmiy natijalar boʻyicha patent, monografiya, mualliflik guvohnomasi yoki litsenziya olingan (tegishli sohalar boʻyicha) 17. Ilmiy rahbarlar (konsultant) yuklamalarining belgilangan normalariga muvofiq ajratilgani Ilmiy rahbar (konsultant)lar yuklamalarini belgilash tartibi ichki hujjat(lar) (qoidalar, tartib, nizom) bilan tartibga solingan Har bir ilmiy rahbar (konsultant)ga yuklama ajratishda belgilangan normativlar (izlanuvchilar soni, vaqt meʼyori va vazifalar hajmi) inobatga olingan Ilmiy rahbar (konsultant)lik yuklamasi izlanuvchilar soniga mutanosib ravishda aniq hisoblangan Ilmiy rahbar (konsultant)lar yuklamasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron yoki qogʻoz shaklida hisobga olinadi 18. Izlanuvchilarning ilmiy-tadqiqot natijalari asosida chop etilgan maqola, tezis va intellektual mulk huquqini himoya qiluvchi hujjatlarga egaligi Ilmiy ish natijasiga doir intellektual mulk huquqini himoya qiluvchi hujjatlar (patent, guvohnoma va boshqalar) olingan Chop etilgan ishlar va patentlar boʻyicha maʼlumotlar taʼlim tashkilotining elektron axborot bazasiga kiritilgan Izlanuvchilarning ilmiy-tadqiqot natijalari (ilmiy yangilik, amaliy ahamiyat va ilmiy nashrlari) ilmiy daraja talablariga muvofiqligi jihatidan muhokama qilingan va baholangan. 19. Taʼlim tashkilotida tadqiqotlar natijadorligi tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani Ilmiy-tadqiqot ishlari natijadorligi boʻyicha yillik yoki yarim yillik tahliliy hisobotlarni yurituvchi monitoring tizimi mavjud Tahlil natijalari kollegial organ yoki maxsus komissiya yigʻilishlarida muhokama qilingan Muhokama natijalari asosida ilmiy faoliyatni takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilangan Ilmiy faoliyat natijalari tahlili boʻyicha hisobotlar maʼlumotlar bazasi yoki axborot tizimida saqlanadi 20. Izlanuvchilar belgilangan shaxsiy ish rejalarining oʻrnatilgan tartibda bajarilishi monitoring qilib borilgani Yakka tartibdagi rejalarining bajarilishi boʻyicha monitoring grafigi va nazorat tizimi yoʻlga qoʻyilgan Ilmiy rahbar (konsultant)lar tomonidan izlanuvchilar faoliyati boʻyicha davriy hisobotlar taqdim etiladi Izlanuvchilarning yakka tartibdagi rejasi bajarilishi natijalari boʻyicha yigʻilishlar yoki muhokamalar oʻtkaziladi Monitoring natijalari asosida xulosalar va tavsiyalar tayyorlanadi Bajarilmagan vazifalar boʻyicha choralar belgilangan va ijro nazorati amalga oshiriladi 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 21. Ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyatining belgilangan talablarga muvofiqligi va ularning rahbarligida soʻnggi uch yilda bitirgan izlanuvchilarning oʻz vaqtida himoya qilganlari salmogʻi Har bir ilmiy rahbar (konsultant) boʻyicha rahbarlik qilgan izlanuvchilar roʻyxati shakllantirilgan Ilmiy rahbar (konsultant)lar kesimida izlanuvchilarning soʻnggi uch yildagi himoya qilganlik hisoboti yuritilgan Izlanuvchilardan belgilangan muddatlarda himoya qilganlar salmogʻi hisoblangan Ilmiy rahbar (konsultant)lik samaradorligi boʻyicha tahlil yoʻlga qoʻyilgan Ilmiy rahbar (konsultant)lik faoliyati natijalari kollegial organning yigʻilishlarida muhokama qilingan 22. Taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan fan doktorlarining ilmiy rahbarlik (konsultantlik)ka jalb etilgani Taʼlim tashkilotida faoliyat yuritayotgan fan doktorlarning ixtisosliklar kesimidagi ilmiy rahbar (konsultant)likka jalb etilgan Ilmiy rahbar (konsultant) sifatida faoliyat yuritayotgan fan doktorlari va izlanuvchilarning ixtisosliklari oʻrtasidagi muvofiqlik taʼminlangan Fan doktorlarining ilmiy rahbar (konsultant)lik faoliyati natijalari boʻyicha tahliliy hisobot yuritilgan 23. Ilmiy rahbar (konsultant)lar tarkibining sifat koʻrsatkichlari hamda ularning ilmiy-tashkiliy faoliyati natijadorligi Ilmiy rahbar (konsultant)larning soʻnggi 3 yildagi chop etilgan ilmiy nashrlari roʻyxati yuritilgan Ilmiy rahbar (konsultant)larning amalga oshirgan ilmiy-loyihaviy va innovatsion ishlarda ishtiroki taʼminlangan Ilmiy rahbar (konsultant)lar ishtirokida ixtiro yoki seleksiya yutugʻi (patent), shuningdek salmoqli ilmiy yangiliklar olgan va impakt-faktori tegishli darajada yuqori va xalqaro tizimga kirgan ilmiy jurnallarda maqolalar (belgilangan talabda) bilan himoya qilingan ishlanmalar mavjud Ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyati samaradorligi boʻyicha yillik baholash natijalari mavjud 24. Ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyati samaradorligini baholash tizimining yoʻlga qoʻyilgani va shu asosida moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirishning tashkil etilgani Ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyatini baholash mezon va koʻrsatkichlari ishlab chiqilgan Baholash jarayonini amalga oshirish tartibi (davriyligi, masʼul tuzilmalar) belgilangan Ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyati boʻyicha yillik yoki yarim yillik baholash natijalari mavjud Baholash natijalari asosida ragʻbatlantirish yoki takliflar kiritish amaliyoti yoʻlga qoʻyilgan Ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyati samaradorligi boʻyicha moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimi amalda yoʻlga qoʻyilgan 25. Oʻz vaqtida himoya qilmagan tadqiqotchilar bilan olib borilgan ishlar, nazorat tadbirlari va samaradorligi, ilmiy rahbar hamda maslahatchilarga choralar koʻrilgani Oʻz vaqtida himoya qilmagan izlanuvchilar roʻyxati shakllantirilgan va ular boʻyicha tahlil yuritilgan Oʻz vaqtida himoya qilmagan izlanuvchilar bilan olib borilgan tushuntirish, maslahat va yordam tadbirlari mavjud Ilmiy rahbar (konsultant)larning masʼuliyatini baholash yoki ularga nisbatan choralar koʻrish amaliyoti mavjud Izlanuvchilar bilan individual reja yoki qayta ish rejasi ishlab chiqilgan va bajarilishi nazorat qilingan Oʻz vaqtida himoya qilmagan izlanuvchilar ulushi yillar kesimida tahlil qilinib, samaradorlik koʻrsatkichlari aniqlangan 6-bob. Ilmiy-tadqiqot ishlari yoʻnalishi 26. Xalqaro miqyosda va respublika miqyosidagi ilmiy-metodik va amaliy anjumanlar oʻtkazilgani Taʼlim tashkiloti tomonidan xalqaro va respublika miqyosidagi anjumanlar oʻtkazilgan Anjumanlar yoʻnalishi va mavzulari ilmiy-tadqiqot yoʻnalishlariga mos Anjumanlarda ilmiy izlanuvchilar, ilmiy rahbar (konsultant)lar, xodimlar, tizim tashkilotlari va xorijiy tashkilotlar ishtirok etgan Anjuman materiallari (tezislar, maqolalar toʻplami) nashr etilgan Anjumanlar natijasi boʻyicha qabul qilingan qarorlar, tavsiyalar yoki amaliy takliflar mavjud Anjumanlarning ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligiga taʼsiri boʻyicha tahlil yoki hisobot mavjud 27. Ilmiy-tadqiqot faoliyatini amalga oshirishda korxona va tashkilotlar bilan tadqiqot natijalarini tatbiq etish yoʻnalishida hamkorlik yoʻlga qoʻyilgani Tashkilotlar bilan hamkorlik boʻyicha imzolangan shartnomalar va amal qilish muddatlari mavjud Amalga oshirilgan ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalar mavjud Ilmiy natijalarni tatbiq etish boʻyicha dalolatnomalar, bayonnomalar yoki tasdiqlovchi hujjatlar mavjud Hamkor tashkilotlar ishtirokida oʻtkazilgan ilmiy anjumanlar, seminarlar yoki taqdimotlar mavjud 28. Taʼlim tashkilotining tegishli sohalarda mahalliy va xalqaro ilmiy grant tanlovlarida ishtirok etgani hamda uning natijadorligi Taʼlim tashkiloti ilmiy rahbar (konsultant) va izlanuvchilari tomonidan mahalliy hamda xalqaro ilmiy grant tanlovlarida muntazam ishtirok etish imkoniyati yaratilgan Taʼlim tashkilotida ilmiy rahbar (konsultant) va izlanuvchilarining ilmiy-innovatsion faoliyatini rivojlantirish boʻyicha oʻquv-seminarlar, treninglar va master-klasslar oʻtkazilgan Davlat buyurtmasi asosida amalga oshiriladigan ilmiy-tadqiqot va “Startap” loyihalari mavjud Xalqaro ilmiy fondlar, dasturlar va donor tashkilotlari tomonidan moliyalashtirilgan grantlar mavjud Yutib olingan grantlar taʼlim tashkilotining ustuvor ilmiy yoʻnalishlariga mos boʻlib, ularning natijalari ishlab chiqarish hamda oʻquv jarayoniga joriy etilgan, shuningdek tegishli taʼlim dasturlarini rivojlantirish va takomillashtirish jarayoniga bevosita integratsiya qilingan Grant loyihalari doirasida ilmiy-tadqiqotlar olib borilib, ularning natijasida ilmiy maqolalar, patentlar, monografiyalar, yangi texnologiyalar hamda amaliy tavsiyalar ishlab chiqilgan va joriy etilgan 29. Mahalliy hamda xalqaro axborot va maʼlumotlar bazasidan (Scopus, Web of Science yoki boshqa umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari jurnallari) (bundan buyon matnda indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari deb yuritiladi) foydalanish imkoniyatlarining yaratilgani Taʼlim tashkilotida indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalaridan foydalanish imkoniyati mavjud Axborot resurslaridan, shu jumladan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalaridan foydalanish boʻyicha koʻrsatmalar (yoʻriqnomalar) ishlab chiqilgan hamda oʻquv-seminarlar va treninglar oʻtkazilgan Izlanuvchilar va ilmiy rahbar (konsultant)lar uchun indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalariga kirish imkoniyati (IP manzil, login, korporativ akkaunt yoki boshqalar) yaratilgan Ilmiy maqolalar indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalarida chop etilgan hamda chop etilgan ilmiy maqolalar va ularga iqtiboslik koʻrsatkichlari boʻyicha izlanuvchilar va ilmiy rahbar (konsultant)lar kesimida tahlillar yuritilgan Ilmiy natijalari xalqaro darajada tan olinishini belgilovchi koʻrsatkich “Xirsh” indeksi (h-indeks) besh va undan yuqori boʻlgan izlanuvchilar va ilmiy rahbar (konsultant)lar boʻyicha tahlillar yuritilgan hamda ularni moddiy ragʻbatlantirib borish tizimi joriy etilgan Axborot resurslaridan, shu jumladan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalaridan foydalanish samaradorligi boʻyicha tahlil olib borilgan va hisobotlar yuritilgan 30. Ilmiy-noshirlik faoliyatida koʻchirmachilikni aniqlash boʻyicha axborot tizimining joriy etilgani hamda doimiy hisobotlarning yuritilishi Ilmiy-noshirlik faoliyatida antiplagiat tizimi joriy etilgan * Koʻchirmachilikni aniqlash boʻyicha ichki tartib (yoʻriqnoma) ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Barcha dissertatsiyalar, monografiyalar, ilmiy maqolalar va tezislarni antiplagiat tizimi orqali tekshirish yoʻlga qoʻyilgan Tekshiruv natijalari boʻyicha hisobotlar shakllantirilgan hamda maʼlumotlar bazasi yuritilgan Plagiat holatlarini tahlil qilish va oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi mavjud Ilmiy ishlarning oʻrtacha oʻxshashlik foizi va tendensiyalari boʻyicha yillik hisobotlari tayyorlangan 7-bob. Tadqiqotchilarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi 31. Taʼlim xizmatlari yuzasidan tadqiqotchilarning fikr-mulohazalarini monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Izlanuvchilar qoniqishini aniqlashga qaratilgan muntazam soʻrovnomalar oʻtkaziladi Fikr-mulohazalarni yigʻishda onlayn va anʼanaviy usullardan foydalaniladi Izlanuvchilar fikrlarini tahlil qilish boʻyicha masʼul komissiya yoki guruh faoliyati yoʻlga qoʻyilgan Soʻrov natijalari boʻyicha tahliliy hisobotlar tayyorlanadi va masʼul boʻlinma(lar)ga taqdim etiladi Fikr-mulohazalarni oʻrganish natijalari tadqiqot jarayonlarini takomillashtirishda inobatga olinadi 32. Tadqiqotchilar uchun ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish boʻyicha oʻquv-metodologik treninglar tashkil etilgani Ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish boʻyicha oʻquv-metodologik treninglar rejasi ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Oxirgi 3 yilda izlanuvchilar uchun muntazam ravishda treninglar, seminarlar yoki master-klasslar oʻtkazilgan Treninglarda izlanuvchilar, ilmiy rahbar (konsultant)lar va tashqi ekspertlar ishtirok etgan Treninglar natijasida ilmiy-tadqiqot faoliyatida ijobiy natijalar qayd etilgani haqida tahliliy maʼlumotlar shakllantirilgan 33. Tadqiqotchilarga yetarli darajada tadqiqot olib borish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish xizmatlarining tashkil etilgani Izlanuvchilarni ijtimoiy, akademik va psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish xizmatlari mavjud Ijtimoiy himoya va moddiy yordam choralari tizimli amalga oshiriladi Izlanuvchilardan olingan fikr-mulohazalar asosida maslahat berish xizmatlari takomillashtirilgan 34. Tadqiqotchilarning huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibining mavjudligi Izlanuvchilar huquq va erkinliklarini taʼminlash tartibi belgilangan Shikoyat va murojaatlarni qabul qilish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Murojaatlar va shikoyatlarni qabul qilish uchun ochiq axborot kanallari (onlayn/ anʼanaviy) mavjud Izlanuvchilar murojaatlarini koʻrib chiqish muddati va tartibiga rioya qilinadi Shikoyatlar va murojaatlar boʻyicha qarorlar rasmiy ravishda hujjatlashtirilgan 8-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 35. Ilmiy-eksperimental laboratoriya va maydonlar bilan taʼminlanganlik darajasi, ularning zamonaviy asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallar va boshqalar bilan taʼminlangani va ulardan foydalanilishi holati Ilmiy-tadqiqot faoliyati uchun maxsus ilmiy-eksperimental laboratoriyalar va maydon (poligon)lar mavjud Laboratoriyalar va ilmiy maydon (poligon)lar asbob-uskunalar, jihozlar va inventarlar bilan jihozlangan * Asbob-uskunalarning texnik holati, kalibrovka va/yoki xizmat koʻrsatish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Laboratoriyalardagi jihozlardan doktorantlar, mustaqil izlanuvchilar va ilmiy rahbar (konsultant)lar foydalanish imkoniyati muntazam taʼminlangan Ilmiy faoliyat uchun xomashyo, material va reaktivlar bilan taʼminlash tizimi mavjud va muntazam yangilanib boriladi 36. Tadqiqot olib borish uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari va laboratoriyalari mavjudligi yoki sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlari bazalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyilgani Ilmiy-tadqiqotlar uchun zarur baza va infratuzilma mavjud Ixtisosliklarga mos laboratoriyalar faoliyat koʻrsatadi Laboratoriya jihozlari ishchi holatda va doimiy yangilanib boriladi Ilmiy-tadqiqotlar va stajirovkalar uchun sanoat hamkorlari bilan shartnomalar qilingan Tadqiqot natijalarining tahlillari taʼlim jarayonini takomillashtirish uchun qoʻllaniladi 37. Ixtisoslik xususiyatidan va izlanuvchilar sonidan kelib chiqib tadqiqot sohasi boʻyicha ilmiy manbalarning mavjudligi va elektron resurslar bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani Ixtisosliklar boʻyicha zamonaviy ilmiy manbalar fondi mavjud Izlanuvchilar uchun ilmiy jurnallar, dissertatsiyalar va statistik maʼlumotlardan foydalanish imkoniyati yaratilgan Taʼlim tashkilotida ilmiy elektron va/yoki anʼanaviy kutubxona faoliyat koʻrsatadi Ilmiy manbalar va elektron resurslar doimiy yangilanib boriladi va izlanuvchilar ehtiyojiga moslashtirilgan Izlanuvchilar va ilmiy rahbar (konsultant)lar tomonidan elektron bazalardan foydalanishning statistik tahlili yuritiladi Axborot-taʼlim muhitida foydalanuvchilar uchun yoʻriqnoma va qoʻllanmalar ishlab chiqilgan hamda amalda qoʻllaniladi 38. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani Taʼlim tashkilotida pandus, lift va maxsus hojatxonalar mavjud Taʼlim tashkilotiga kirish va harakatlanish qulayligi taʼminlangan Auditoriyalar imkoniyati cheklanganlar uchun maxsus uskunalar bilan jihozlangan Taʼlim tashkilotida maxsus oʻquv materiallari (brayl yoki audio materiallar) mavjud Maxsus axborot-kommunikatsiya texnologiyalari hamda yordamchi vositalari joriy etilgan Imkoniyati cheklangan izlanuvchilar uchun individual taʼlim olish rejasi tuzilgan

Direktor B. YULDASHEV

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 22-dekabr,

2025-yil 19-noyabr

6-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.01.2026-y., 10/26/3748/0025-son)

lex.uz