📅 2026-yil 9-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 9-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 9 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакатимизда туризмни стратегик тармоқ сифатида янада ривожлантириш, «Умра плюс» зиёрат туризми дастури орқали сайёҳлар оқимини ошириш, зиёрат туризми инфратузилмаси ва хизматларини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркиби 1-иловага мувофиқ;
2026-2027 йилларда Малайзия ва Индонезиядан «зиёрат туризми» йўналишида сайёҳлар оқимини 100 минг нафарга етказиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2026 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) томонидан Малайзия ва Индонезиядан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади;
ушбу субсидия бўйича харажатлар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Туризм қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинадиган туристлар сони ва рағбатлантирувчи субсидияларни тўлаб бериш тартибини тасдиқласин.
3. Туризм қўмитаси:
а) икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда маҳаллий туроператорларни жалб қилган ҳолда «Умра плюс» зиёрат туризми дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқсин.
Бунда Маданий мерос агентлиги, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Дастур иштирокчилари учун қиш (20 ноябрдан 20 февралгача) ва ёз фаслларининг (июль ойи) номавсумий ойларида маданий мерос объектлари, меҳмонхона, овқатланиш ва бошқа хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилади;
б) бир ой муддатда Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Дастурга киритилган маршрут бўйлаб саёҳатни юқори савияда ташкил этиш мақсадида зиёрат туризмига ихтисослашган (инглиз, малай ва индонез тилларини биладиган) гид-таржимонлар ва гуруҳбошилар рўйхатини шакллантирсин;
в) 2026 йил 15 январдан:
Малайзия ва Индонезияда Дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампаниясини амалга оширсин;
туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали Дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотувини йўлга қўйсин;
г) Дастурнинг илмий асосланган ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилишини таъминласин.
4. Транспорт вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Дастур учун:
маҳаллий ёки хорижий авиакомпаниянинг 10 та авиабортини, шу жумладан, ижарага олиш орқали жалб қилиш;
«Куала Лумпур-Самарқанд-Жидда-Куала Лумпур» ва «Куала Лумпур-Бухоро-Жидда-Куала Лумпур» ҳамда «Жакарта-Самарқанд-Жидда-Жакарта» ва «Жакарта-Бухоро-Жидда-Жакарта» туристик маршрутлари бўйлаб авиақатновларни рақобатбардош нархларда ишлаб чиқилишини ҳамда Дастурда иштирок этувчи туркомпанияларга тақдим этилишини таъминласин.
5. Туризм қўмитаси томонидан Малайзия ва Индонезиядаги Ўзбекистон элчихоналарига бир миллиард сўмдан маблағ ажратилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистоннинг Малайзия ва Индонезиядаги элчихоналари бир ой муддатда ажратилган маблағлардан 2026-2027 йилларда фойдаланиш бўйича тарғибот лойиҳаларини ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, Туризм қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқласин.
Йил якунига кўра, маблағлар сарфланиши бўйича ҳисоботларни Туризм қўмитасига тақдим қилсин.
6. Дин ишлари бўйича қўмита Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораториясини ташкил этсин.
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасида «Туризм ва меҳмондўстлик» таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйсин.
7. Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари:
Маданий мерос агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда Дастурга киритилган маршрут бўйлаб маданий мерос объектлари ҳамда зиёрат жойлари, аэропортлар, вокзаллар, меҳмонхона ва умумий овқатланиш объектларида зиёратчилар учун барча зарур шароитлар (санитария-гигиена хоналари, таҳоратхона ва бошқалар)ни яратиш;
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Маданий мерос агентлиги билан биргаликда Дастур маршрутида жойлашган объектлар, масжид ва мадрасаларда жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, «24/7» режимда зиёратчилар ташриф буюриши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.
Бунда маданий мерос объектлари ҳудудида бажарилиши режалаштирилган ишлар Маданий мерос агентлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг амалга оширилсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 6-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
1. Ж.А. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. А.Ў. Аққулов — Туризм қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. И.Р. Махкамов — транспорт вазири 4. О.А. Назарбеков — маданият вазири 5. А.А. Ташпулатов — ички ишлар вазири 6. келишувга кўра — Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими 7. Б.Ж. Аълоев — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 8. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 9. С.Д. Тошбоев — Дин ишлари бўйича қўмита раиси 10. Б.Г. Абдикаримов — Маданий мерос агентлиги директори 11. А.Р. Жуманазаров — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори 12. Ф.Ф. Абдухаликов — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори 13. М.М. Камилов — Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори 14. Н.М. Холиқназар — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий 15. Ш.Ш. Худайкулов — «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси 16. Ж.О. Умарходжаев — «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси 17. лавозимига кўра — Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 6-сон қарорига 2-ИЛОВА
2026-2027 йилларда Малайзия ва Индонезиядан «зиёрат туризми» йўналишида сайёҳлар оқимини 100 минг нафарга етказиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Туризм тарғиботини ошириш, авиақатновларни кўпайтириш 1. Малайзия ва Индонезияда « Имом Бухорий изидан » ва « Рамазонни Ўзбекистонда ўтказ » тематик туризм тарғиботи кампанияларини ташкил этиш. 1. Тарғибот дастурини ишлаб чиқиш. 2026 йил январь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев) 2. Малайзия ва Индонезиянинг йирик медиа платформалари орқали тарғибот дастурини амалга ошириш. 2026-2027 йиллар давомида 2. Малайзиянинг Келантанг, Кедаҳ, Теренггану каби мусулмон аҳолиси кўп бўлган ҳудудларида зиёрат туризми бўйича алоҳида роадшоу лар ташкил этиш. 1. Роадшоулар дастурини ишлаб чиқиш. 2026 йил январь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) 2. Маҳаллий туроператорлар иштирокида роадшоуларни ташкил этиш. 2026-2027 йиллар давомида 3. «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги объектларни ўз ичига олган туристик маршрутларни ишлаб чиқиш. 1. Сайёҳлар учун қизиқарли бўлган салоҳиятли объектлар рўйхати ва маълумотларни тайёрлаш. 2026 йил январь - Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) , Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов), Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Манфаатдор давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда туристик маршрутлар ишлаб чиқиш. 2026 йил февраль 3. Таклифларни Малайзия ва Индонезиянинг туристик ташкилотларига тақдим қилиш ҳамда туристик платформа, ижтимоий тармоқларга маълумотларни жойлаштириш. 2026 йил давомида 4 . Туристик объектларнинг талабига мувофиқ тунги вақтда фаолият юритиши учун имконият яратиш. 2026 йилдан бошлаб 4. «Умра плюс» зиёрат туризми дастурини ташкил қилишда саёҳатчиларнинг талаб ва истакларини ўрганиш . 1. Тадқиқот олиб бориш орқали зиёратчиларнинг мавжуд йўналиш ва уларга кўрсатилаётган хизматларини таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижаларига кўра, саёҳатчилар учун муқобил сифатли хизматларни ташкил қилиш. 2026 йил январь Ташаббускор ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) , Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари 3. Ташкил қилинган хизматлар бўйича маълумотларни маҳаллий ва хорижий туристик компанияларга тақдим қилиш. 2026-2027 йиллар давомида 5. «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасидаги туристик маршрутларни (турпакетларни) хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш. 1. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари томонидан туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида «Умра плюс» турпакетларини тарғиб қилиш. 2. «Uzbekistan Airways» АЖнинг хориждаги ваколатхоналари томонидан тарғиботни мунтазам олиб бориш. 3. Хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида турпакетларни тарғиб қилишга қаратилган стендлар ташкил қилиш. 2026-2027 йиллар давомида Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Uzbekistan Airways» АЖ (Ш. Худайкулов) 6. Малайзиялик ва индонезиялик саёҳатчиларнинг Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) байрамларини Ўзбекистонда ўтказиши юзасидан чоралар кўриш. Саёҳатчилар учун Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) байрамларини мазмунли ташкил қилиш юзасидан туристик дастурлар тайёрлаш ва хориж томонининг туристик ташкилотлари, ОАВларига етказиш. Доимий - Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев) 7. Малайзиянинг йирик туристик нашриёт уйлари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистон бўйлаб пресс-турини ташкил этиш. 1. Малайзиянинг « N ew Strait Times», «The Star», «The Sun Musotrees», «GayaTravel» ва «Astro TV» каби йирик нашриёт уйлари билан музокаралар ўтказиш. 2. Пресс-турни юқори савияда ташкил этиш ҳамда жараёнларни маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг тарғиб қилиш. 2026-2027 йиллар давомида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) 8. Малайзия ва Индонезияда ўтказиладиган йирик халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркалари да иштирок этиш. Малайзия ва Индонезиядаги халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида туризм стенди билан иштирок этиш. 2026 йил январь ойидан бошлаб доимий Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) 9. Малайзия ва Индонезия уламолари кўмагида Ўзбекистондаги зиёратгоҳларга ташрифларни тарғибот қилиш бўйича материалларни тайёрлаш ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали хориж томонига етказиш. 1. Малайзия ва Индонезиянинг йирик масжидлари имомлари гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. 2. Малайзия ва Индонезиянинг йирик масжидларида жума намози хутбаларида «Имом ал-Бухорий», «Баҳовуддин Нақшбанди», «Имом ат-Термизий» тўғрисида маърузалар орқали зиёрат туризми тарғиботини кучайтириш чораларини кўриш. 2026-2027 йиллар давомида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Н. Холиқназар), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) 10. Малайзия ва Индонезияда исломшунослик соҳасида таълим олаётган талабаларни мамлакатимиз зиёрат объектлари билан таништиришга қаратилган «Исломий академик саёҳат» (Islamic academic tour) дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 1. « Исломий академик саёҳат » дастурини ишлаб чиқиш ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали хориж томони билан мувофиқлаштириш. 2026 йил январь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Н. Холиқназар), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) 2. Малайзия ва Индонезия томонлари таклифлари асосида лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил июнь 11. Куала-Лумпур шаҳридаги Ислом санъати музейи ( Islamic Arts Museum )да Ўзбекистоннинг зиёрат туризми имкониятларини намойиш этувчи фотокўргазма ташкил этиш. 1. Хориж томони билан кўргазма ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш, шартларни келишиш. 2. Кўргазмада иштирок этувчи санъат асарлари ва усталари рўйхатини шакллантириш. 3. Кўргазмани юқори савияда ташкил этиш. 2026 йил давомида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ислом цивилизацияси маркази (Ф. Абдухаликов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) 12. Малайзияда «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» ҳафталиги ни ва ҳафталик доирасида кўчма кўргазма тарғибот тадбирларини ташкил этиш. Малайзия таълим муассасаларида «Малайзия Ислом санъати музейи тўплами» китоб-альбомининг тақдимотларини ўтказиш. 1. Ҳамкор томонлар билан биргаликда режа-график ишлаб чиқиш. 2. Режа-графикка асосан тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 2026-2027 йиллар давомида Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Ислом цивилизацияси маркази (Ф. Абдухаликов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Халқаро ислом академияси (М. Камилов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) II. Зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш 13. Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро вилоятлари зиёратгоҳларидаги туристик инфратузилмани яхшилаш. 1. Зиёратгоҳлардаги мавжуд контентни тўлалигича илмий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш. 2026 йил январь Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Дин ишлари бўйича қўмита ( С. Тошбоев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Н. Холиқназар), Маданий мерос агентлиги (Б. Абдукаримов), Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Зиёратгоҳларда инглиз ва араб тилларида замонавий кўрсаткичлар , аудиогидларни ўрнатиш. 2026-2027 йиллар давомида 3. Объектлардаги таҳоратхона ва намоз ўқиш хоналари ни тартибга келтириш. 2026-2027 йиллар давомида 14. «Мусулмон меҳмондўстлиги» (Muslim Friendly) соҳасида Малайзия тажрибасини ўрганиш орқали мамлакатда зиёрат туризми хизматлари сифатини ошириш. 1. « Muslim Friendly » бўйича Малайзияда катта тажрибага эга «SIRIM» академияси экспертлари нинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ташрифини ташкил этиш. 2026 йил январь-февраль Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов) 2. Туризм, ҳунармандчилик, савдо ва ресторан бизнеси вакиллари учун сайёр ўқув курсларини ташкил этиш. 2026 йил март-апрель 15. «Миллий туризм» ягона платформасида «Зиёрат туризми» модули ни яратиш ва « Traveloka », « Agoda » ҳамда « Booking » платформалари билан интеграция қилиш. 1. «Миллий туризм» ягона платформасида « Зиёрат туризми » модулини яратиш. 2026 йил январь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм қўмитаси (А. Аққулов) , Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Маданий мерос агентлиги (Б.Абдикаримов) 2. Платформани «Traveloka», «Agoda» ҳамда «Booking» платформалари билан интеграция қилиш. 2026 йил февраль 3. «Миллий туризм» платформаси хизматларини Малайзия туризм бозорида тарғибот қилиш. 2026-2027 йиллар давомида 4. Маданий мерос объектлари ва музейларга кириш чипталарини рақамлаштириш ва олдиндан харид қилиш имкониятини яратиш. 2026 йилдан бошлаб доимий 16. Малайзиялик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистонда малай ва индонез тилида гид-таржимонлар тайёрлаш ни йўлга қўйиш. 1. 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида «Филология ва тилларини ўқитиш (малай ва индонез тили)» йўналишида кадрлар тайёрлашни икки баробар ошириш чораларини кўриш. 2026-2027 йиллар давомида Давлат бюджетидан кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш учун ажратиладиган маблағлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Туризм қўмитаси (А. Аққулов) 2. Ушбу таълим муассасасида малай ва индонезия тилида гид-таржимонларни тайёрлашни йўлга қўйиш. 2026-2027 йиллар давомида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 январь,
6-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
“Umra plyus” ziyorat turizmi dasturini amalga oshirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Mamlakatimizda turizmni strategik tarmoq sifatida yanada rivojlantirish, “Umra plyus” ziyorat turizmi dasturi orqali sayyohlar oqimini oshirish, ziyorat turizmi infratuzilmasi va xizmatlarini takomillashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida ichki va ziyorat turizmini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 9-fevraldagi PF-6165-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
“Umra plyus” ziyorat turizmi dasturini amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tarkibi 1-ilovaga muvofiq;
2026-2027-yillarda Malayziya va Indoneziyadan “ziyorat turizmi” yoʻnalishida sayyohlar oqimini 100 ming nafarga yetkazish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
2026-yil yakuniga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Turizm qoʻmitasi) tomonidan Malayziya va Indoneziyadan “Umra plyus” ziyorat turizmi dasturi asosida sayyohlarni jalb qilayotgan turoperatorlarga har bir sayyoh uchun 100 AQSH dollari miqdorida subsidiya ajratiladi;
ushbu subsidiya boʻyicha xarajatlar Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Turizm qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda Malayziya va Indoneziyadan jalb qilinadigan turistlar soni va ragʻbatlantiruvchi subsidiyalarni toʻlab berish tartibini tasdiqlasin.
3. Turizm qoʻmitasi:
a) ikki hafta muddatda ishchi guruh aʼzolari bilan birgalikda mahalliy turoperatorlarni jalb qilgan holda “Umra plyus” ziyorat turizmi dasturini (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ishlab chiqsin.
Bunda Madaniy meros agentligi, Toshkent shahri, Samarqand va Buxoro viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda Dastur ishtirokchilari uchun qish (20-noyabrdan 20-fevralgacha) va yoz fasllarining (iyul oyi) nomavsumiy oylarida madaniy meros obyektlari, mehmonxona, ovqatlanish va boshqa xizmatlar uchun ixtiyoriy chegirmalar joriy etiladi;
b) bir oy muddatda Din ishlari boʻyicha qoʻmita bilan birgalikda Dasturga kiritilgan marshrut boʻylab sayohatni yuqori saviyada tashkil etish maqsadida ziyorat turizmiga ixtisoslashgan (ingliz, malay va indonez tillarini biladigan) gid-tarjimonlar va guruhboshilar roʻyxatini shakllantirsin;
v) 2026-yil 15-yanvardan:
Malayziya va Indoneziyada Dastur boʻyicha kuchaytirilgan targʻibot kampaniyasini amalga oshirsin;
turoperator (turagent)lar tomonidan Milliy turizm yagona platformasi orqali Dastur boʻyicha shakllantirilgan turistik dasturining onlayn sotuvini yoʻlga qoʻysin;
g) Dasturning ilmiy asoslangan rivojlantirish konsepsiyasi ishlab chiqilishini taʼminlasin.
4. Transport vazirligi Tashqi ishlar vazirligi va Turizm qoʻmitasi bilan birgalikda ikki hafta muddatda Dastur uchun:
mahalliy yoki xorijiy aviakompaniyaning 10 ta aviabortini, shu jumladan, ijaraga olish orqali jalb qilish;
“Kuala Lumpur-Samarqand-Jidda-Kuala Lumpur” va “Kuala Lumpur-Buxoro-Jidda-Kuala Lumpur” hamda “Jakarta-Samarqand-Jidda-Jakarta” va “Jakarta-Buxoro-Jidda-Jakarta” turistik marshrutlari boʻylab aviaqatnovlarni raqobatbardosh narxlarda ishlab chiqilishini hamda Dasturda ishtirok etuvchi turkompaniyalarga taqdim etilishini taʼminlasin.
5. Turizm qoʻmitasi tomonidan Malayziya va Indoneziyadagi Oʻzbekiston elchixonalariga bir milliard soʻmdan mablagʻ ajratilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Oʻzbekistonning Malayziya va Indoneziyadagi elchixonalari bir oy muddatda ajratilgan mablagʻlardan 2026-2027-yillarda foydalanish boʻyicha targʻibot loyihalarini oʻz ichiga olgan “Yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, Turizm qoʻmitasi bilan kelishilgan holda tasdiqlasin.
Yil yakuniga koʻra, mablagʻlar sarflanishi boʻyicha hisobotlarni Turizm qoʻmitasiga taqdim qilsin.
6. Din ishlari boʻyicha qoʻmita Dasturni amalga oshirish uchun malakali kadrlar tayyorlash maqsadida Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasida oʻquv-amaliyot laboratoriyasini tashkil etsin.
Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi va Malayziya oliy taʼlim muassasalari oʻrtasida “Turizm va mehmondoʻstlik” taʼlim yoʻnalishi va mutaxassisliklari boʻyicha qoʻshma taʼlim dasturlarini yoʻlga qoʻysin.
7. Toshkent shahri, Samarqand va Buxoro viloyatlari hokimliklari:
Madaniy meros agentligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, “Uzbekistan Airports” AJ va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ bilan birgalikda bir oy muddatda Dasturga kiritilgan marshrut boʻylab madaniy meros obyektlari hamda ziyorat joylari, aeroportlar, vokzallar, mehmonxona va umumiy ovqatlanish obyektlarida ziyoratchilar uchun barcha zarur sharoitlar (sanitariya-gigiyena xonalari, tahoratxona va boshqalar)ni yaratish;
Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi va Madaniy meros agentligi bilan birgalikda Dastur marshrutida joylashgan obyektlar, masjid va madrasalarda jamoat xavfsizligi qoidalariga qatʼiy rioya qilgan holda, “24/7” rejimda ziyoratchilar tashrif buyurishi uchun shart-sharoitlar yaratish choralarini koʻrsin.
Bunda madaniy meros obyektlari hududida bajarilishi rejalashtirilgan ishlar Madaniy meros agentligi bilan belgilangan tartibda kelishilgandan soʻng amalga oshirilsin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-yanvardagi 6-son qaroriga 1-ILOVA
“Umra plyus” ziyorat turizmi dasturini amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh tarkibi
1. J.A. Xodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari 2. A.Oʻ. Aqqulov — Turizm qoʻmitasi raisi, Ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. I.R. Maxkamov — transport vaziri 4. O.A. Nazarbekov — madaniyat vaziri 5. A.A. Tashpulatov — ichki ishlar vaziri 6. kelishuvga koʻra — Davlat xavfsizlik xizmati masʼul xodimi 7. B.J. Aʼloyev — tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 8. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 9. S.D. Toshboyev — Din ishlari boʻyicha qoʻmita raisi 10. B.G. Abdikarimov — Madaniy meros agentligi direktori 11. A.R. Jumanazarov — Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori 12. F.F. Abduxalikov — Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi direktori 13. M.M. Kamilov — Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi rektori 14. N.M. Xoliqnazar — Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy 15. Sh.Sh. Xudaykulov — “Uzbekistan Airways” AJ boshqaruvi raisi 16. J.O. Umarxodjayev — “Uzbekistan Airports” AJ boshqaruvi raisi 17. lavozimiga koʻra — Turizm qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari, Ishchi guruh kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-yanvardagi 6-son qaroriga 2-ILOVA
2026-2027-yillarda Malayziya va Indoneziyadan “ziyorat turizmi” yoʻnalishida sayyohlar oqimini 100 ming nafarga yetkazish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Turizm targʻibotini oshirish, aviaqatnovlarni koʻpaytirish 1. Malayziya va Indoneziyada “ Imom Buxoriy izidan ” va “ Ramazonni Oʻzbekistonda oʻtkaz ” tematik turizm targʻiboti kampaniyalarini tashkil etish. 1. Targʻibot dasturini ishlab chiqish. 2026-yil yanvar Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev) 2. Malayziya va Indoneziyaning yirik media platformalari orqali targʻibot dasturini amalga oshirish. 2026-2027-yillar davomida 2. Malayziyaning Kelantang, Kedah, Terengganu kabi musulmon aholisi koʻp boʻlgan hududlarida ziyorat turizmi boʻyicha alohida roadshou lar tashkil etish. 1. Roadshoular dasturini ishlab chiqish. 2026-yil yanvar Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) 2. Mahalliy turoperatorlar ishtirokida roadshoularni tashkil etish. 2026-2027-yillar davomida 3. “Umra plyus” ziyorat turizmi dasturi doirasida Toshkent shahri va Samarqand, Buxoro viloyatlaridagi obyektlarni oʻz ichiga olgan turistik marshrutlarni ishlab chiqish. 1. Sayyohlar uchun qiziqarli boʻlgan salohiyatli obyektlar roʻyxati va maʼlumotlarni tayyorlash. 2026-yil yanvar - Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) , Madaniy meros agentligi (B. Abdikarimov), Buxoro, Samarqand viloyatlari hamda Toshkent shahri hokimliklari 2. Manfaatdor davlat tashkilotlari va tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlikda turistik marshrutlar ishlab chiqish. 2026-yil fevral 3. Takliflarni Malayziya va Indoneziyaning turistik tashkilotlariga taqdim qilish hamda turistik platforma, ijtimoiy tarmoqlarga maʼlumotlarni joylashtirish. 2026-yil davomida 4 . Turistik obyektlarning talabiga muvofiq tungi vaqtda faoliyat yuritishi uchun imkoniyat yaratish. 2026-yildan boshlab 4. “Umra plyus” ziyorat turizmi dasturini tashkil qilishda sayohatchilarning talab va istaklarini oʻrganish . 1. Tadqiqot olib borish orqali ziyoratchilarning mavjud yoʻnalish va ularga koʻrsatilayotgan xizmatlarini tahlil qilish. 2. Tahlil natijalariga koʻra, sayohatchilar uchun muqobil sifatli xizmatlarni tashkil qilish. 2026-yil yanvar Tashabbuskor va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) , Buxoro, Samarqand viloyatlari hamda Toshkent shahri hokimliklari 3. Tashkil qilingan xizmatlar boʻyicha maʼlumotlarni mahalliy va xorijiy turistik kompaniyalarga taqdim qilish. 2026-2027-yillar davomida 5. “Umra plyus” ziyorat turizmi dasturi doirasidagi turistik marshrutlarni (turpaketlarni) xorijiy davlatlarda keng targʻib qilish. 1. Oʻzbekistonning xorijiy mamlakatlardagi elchixonalari tomonidan turizm koʻrgazmalari va yarmarkalarida “Umra plyus” turpaketlarini targʻib qilish. 2. “Uzbekistan Airways” AJning xorijdagi vakolatxonalari tomonidan targʻibotni muntazam olib borish. 3. Xorijiy mamlakatlarda tashkil etiladigan turizm koʻrgazmalari va yarmarkalarida turpaketlarni targʻib qilishga qaratilgan stendlar tashkil qilish. 2026-2027-yillar davomida Masʼul ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev), Transport vazirligi (I. Maxkamov), “Uzbekistan Airways” AJ (Sh. Xudaykulov) 6. Malayziyalik va indoneziyalik sayohatchilarning Ramazon hayiti (Iyd al-Fitr) va Qurbon hayiti (Iyd al-Adha) bayramlarini Oʻzbekistonda oʻtkazishi yuzasidan choralar koʻrish. Sayohatchilar uchun Ramazon hayiti (Iyd al-Fitr) va Qurbon hayiti (Iyd al-Adha) bayramlarini mazmunli tashkil qilish yuzasidan turistik dasturlar tayyorlash va xorij tomonining turistik tashkilotlari, OAVlariga yetkazish. Doimiy - Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev) 7. Malayziyaning yirik turistik nashriyot uylari vakillaridan iborat delegatsiyaning Oʻzbekiston boʻylab press-turini tashkil etish. 1. Malayziyaning “ N ew Strait Times”, “The Star”, “The Sun Musotrees”, “GayaTravel” va “Astro TV” kabi yirik nashriyot uylari bilan muzokaralar oʻtkazish. 2. Press-turni yuqori saviyada tashkil etish hamda jarayonlarni mahalliy va xorijiy OAVda keng targʻib qilish. 2026-2027-yillar davomida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) 8. Malayziya va Indoneziyada oʻtkaziladigan yirik xalqaro turizm koʻrgazmalari va yarmarkalari da ishtirok etish. Malayziya va Indoneziyadagi xalqaro turizm koʻrgazmalari va yarmarkalarida turizm stendi bilan ishtirok etish. 2026-yil yanvar oyidan boshlab doimiy Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) 9. Malayziya va Indoneziya ulamolari koʻmagida Oʻzbekistondagi ziyoratgohlarga tashriflarni targʻibot qilish boʻyicha materiallarni tayyorlash va Tashqi ishlar vazirligi orqali xorij tomoniga yetkazish. 1. Malayziya va Indoneziyaning yirik masjidlari imomlari guruhining Oʻzbekistonga tashrifini tashkil etish. 2. Malayziya va Indoneziyaning yirik masjidlarida juma namozi xutbalarida “Imom al-Buxoriy”, “Bahovuddin Naqshbandi”, “Imom at-Termiziy” toʻgʻrisida maʼruzalar orqali ziyorat turizmi targʻibotini kuchaytirish choralarini koʻrish. 2026-2027-yillar davomida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Oʻzbekiston musulmonlari idorasi (N. Xoliqnazar), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) 10. Malayziya va Indoneziyada islomshunoslik sohasida taʼlim olayotgan talabalarni mamlakatimiz ziyorat obyektlari bilan tanishtirishga qaratilgan “Islomiy akademik sayohat” (Islamic academic tour) dasturi loyihasini ishlab chiqish va amalga oshirish. 1. “ Islomiy akademik sayohat ” dasturini ishlab chiqish va Tashqi ishlar vazirligi orqali xorij tomoni bilan muvofiqlashtirish. 2026-yil yanvar Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Oʻzbekiston musulmonlari idorasi (N. Xoliqnazar), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) 2. Malayziya va Indoneziya tomonlari takliflari asosida loyihani amalga oshirish. 2026-yil iyun 11. Kuala-Lumpur shahridagi Islom sanʼati muzeyi ( Islamic Arts Museum )da Oʻzbekistonning ziyorat turizmi imkoniyatlarini namoyish etuvchi fotokoʻrgazma tashkil etish. 1. Xorij tomoni bilan koʻrgazma tashkil etish masalasini muhokama qilish, shartlarni kelishish. 2. Koʻrgazmada ishtirok etuvchi sanʼat asarlari va ustalari roʻyxatini shakllantirish. 3. Koʻrgazmani yuqori saviyada tashkil etish. 2026-yil davomida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov), Islom sivilizatsiyasi markazi (F. Abduxalikov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) 12. Malayziyada “Oʻzbekiston — islom madaniyati markazi” haftaligi ni va haftalik doirasida koʻchma koʻrgazma targʻibot tadbirlarini tashkil etish. Malayziya taʼlim muassasalarida “Malayziya Islom sanʼati muzeyi toʻplami” kitob-albomining taqdimotlarini oʻtkazish. 1. Hamkor tomonlar bilan birgalikda reja-grafik ishlab chiqish. 2. Reja-grafikka asosan targʻibot tadbirlarini tashkil etish. 2026-2027-yillar davomida Masʼul ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Islom sivilizatsiyasi markazi (F. Abduxalikov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Xalqaro islom akademiyasi (M. Kamilov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev) II. Ziyorat turizmi infratuzilmasini rivojlantirish 13. Toshkent shahri, Samarqand, Buxoro viloyatlari ziyoratgohlaridagi turistik infratuzilmani yaxshilash. 1. Ziyoratgohlardagi mavjud kontentni toʻlaligicha ilmiy nuqtai nazardan qayta koʻrib chiqish. 2026-yil yanvar Masʼul ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Din ishlari boʻyicha qoʻmita ( S. Toshboyev) Oʻzbekiston musulmonlari idorasi (N. Xoliqnazar), Madaniy meros agentligi (B. Abdukarimov), Buxoro, Samarqand viloyatlari hamda Toshkent shahri hokimliklari 2. Ziyoratgohlarda ingliz va arab tillarida zamonaviy koʻrsatkichlar , audiogidlarni oʻrnatish. 2026-2027-yillar davomida 3. Obyektlardagi tahoratxona va namoz oʻqish xonalari ni tartibga keltirish. 2026-2027-yillar davomida 14. “Musulmon mehmondoʻstligi” (Muslim Friendly) sohasida Malayziya tajribasini oʻrganish orqali mamlakatda ziyorat turizmi xizmatlari sifatini oshirish. 1. “ Muslim Friendly ” boʻyicha Malayziyada katta tajribaga ega “SIRIM” akademiyasi ekspertlari ning Toshkent, Samarqand, Buxoro shaharlariga tashrifini tashkil etish. 2026-yil yanvar-fevral Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov) 2. Turizm, hunarmandchilik, savdo va restoran biznesi vakillari uchun sayyor oʻquv kurslarini tashkil etish. 2026-yil mart-aprel 15. “Milliy turizm” yagona platformasida “Ziyorat turizmi” moduli ni yaratish va “ Traveloka ”, “ Agoda ” hamda “ Booking ” platformalari bilan integratsiya qilish. 1. “Milliy turizm” yagona platformasida “ Ziyorat turizmi ” modulini yaratish. 2026-yil yanvar Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov) , Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Aʼloyev), Madaniy meros agentligi (B.Abdikarimov) 2. Platformani “Traveloka”, “Agoda” hamda “Booking” platformalari bilan integratsiya qilish. 2026-yil fevral 3. “Milliy turizm” platformasi xizmatlarini Malayziya turizm bozorida targʻibot qilish. 2026-2027-yillar davomida 4. Madaniy meros obyektlari va muzeylarga kirish chiptalarini raqamlashtirish va oldindan xarid qilish imkoniyatini yaratish. 2026-yildan boshlab doimiy 16. Malayziyalik sayyohlarga qulaylik yaratish maqsadida Oʻzbekistonda malay va indonez tilida gid-tarjimonlar tayyorlash ni yoʻlga qoʻyish. 1. 2026-2027 oʻquv yilidan boshlab Toshkent davlat sharqshunoslik universitetida “Filologiya va tillarini oʻqitish (malay va indonez tili)” yoʻnalishida kadrlar tayyorlashni ikki barobar oshirish choralarini koʻrish. 2026-2027-yillar davomida Davlat budjetidan kadrlar tayyorlash boʻyicha davlat buyurtmasini shakllantirish uchun ajratiladigan mablagʻlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Turizm qoʻmitasi (A. Aqqulov) 2. Ushbu taʼlim muassasasida malay va indoneziya tilida gid-tarjimonlarni tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. 2026-2027-yillar davomida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 9-yanvar,
6-son