📅 2026-yil 15-yanvar · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 15-yanvar · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 15 январь · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 января 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 January 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 24 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 21 февралда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш, озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларни сақлаш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали маҳкумларнинг ҳуқуқларини янада кенгайтириш, жиноят-ижроия қонунчилигини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш зарурати мавжуд.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг яқин қариндошлари билан масофадан туриб видео-учрашувлар ўтказиши учун имконият яратишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 2, 104-модда, № 3, 187-модда, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 818, 823, 828-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 54-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга»;
2) 55-модданинг иккинчи қисмидаги «йўқлов ва бандероллар олиш» деган сўзлар «йўқлов ва бандероллар олиш, масофали видео-учрашув ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 77-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«77-модда. Маҳкумларнинг масофали видео-учрашувлари ёки телефон орқали сўзлашувлари
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга уларнинг ихтиёрига кўра масофали видео-учрашувлар ёки телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади.
Умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларда, тарбия колонияларида, турмаларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда жазони ўтаётган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувлари ёки телефон орқали сўзлашувлари муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.
Масофали видео-учрашувлар ёки телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келганидан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувлари ёки телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.
Маҳкумларга масофали видео-учрашувларга ёки телефон орқали сўзлашувларга рухсат этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади»;
4) 87-модданинг тўққизинчи қисмидаги «телефон орқали қўшимча сўзлашишга» деган сўзлар «қўшимча масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 102-модда:
иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси «қўшимча учрашув ёки» деган сўзлардан кейин «масофали видео-учрашув ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «бир марта телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар «бир марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «бир марта телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар «бир марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 109-модданинг:
тўртинчи қисми «учрашув» деган сўздан кейин «масофали видео-учрашув» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
бешинчи қисми «учрашув» деган сўздан кейин «масофали видео-учрашув» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 114-модданинг иккинчи қисмидаги «йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар» деган сўзлар «йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашув ва йигирма тўрт марта масофали видео-учрашув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 117-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўн икки марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув»;
9) 119-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«саккиз марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув»;
10) 121-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«олти марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув»;
11) 123-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тўрт марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув»;
12) 125-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йигирма тўрт марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув»;
13) 137-модданинг:
иккинчи қисмидаги «бир марта телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар «бир марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «икки марта телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар «икки марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «уч марта телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар «уч марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 139-модданинг биринчи қисми «учрашиш ёки» деган сўзлардан кейин «масофали видео-учрашув ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 январь,
ЎРҚ- 1112 -сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksiga jazoni ijro etish muassasalarida jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlar uchun masofali video-uchrashuvlar oʻtkazish imkoniyatini yaratishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2024-yil 24-dekabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 21-fevralda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda mahkumlarning huquqlari va erkinliklarini kafolatlash, ozodlikdan mahrum etish joylarida saqlanayotgan mahkumlarni saqlash shart-sharoitlarini yaxshilash boʻyicha tizimli ishlar olib borilmoqda.
Shu bilan birga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish orqali mahkumlarning huquqlarini yanada kengaytirish, jinoyat-ijroiya qonunchiligini xalqaro normalarga muvofiqlashtirish zarurati mavjud.
Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksiga ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan mahkumlarning masofali video-uchrashuvdan foydalanish huquqini belgilashni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Mazkur Qonun mahkumlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilishga, ularning yaqin qarindoshlari bilan masofadan turib video-uchrashuvlar oʻtkazishi uchun imkoniyat yaratishga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1997-yil 25-aprelda qabul qilingan 409-I-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997-yil, № 6, 175-modda; 2003-yil, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 6, 248-modda, № 9, 422-modda, № 12, 595-modda; 2008-yil, № 4, 187-modda, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 4, 136-modda, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 9, 334-modda; 2012-yil, № 9/1, 238-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 10, 605-modda; 2019-yil, № 3, 165-modda, № 5, 267-modda, № 8, 469-modda, № 9, 588, 592-moddalar, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 6, 337-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda; 2023-yil, № 2, 104-modda, № 3, 187-modda, № 4, 269-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 8, 818, 823, 828-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 54-modda ikkinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻz shaxsiy mablagʻlari hisobidan toʻlanadigan, oʻn besh daqiqa davom etadigan bir marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashish huquqiga ega”;
2) 55-moddaning ikkinchi qismidagi “yoʻqlov va banderollar olish” degan soʻzlar “yoʻqlov va banderollar olish, masofali video-uchrashuv yoki” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 77-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“77-modda. Mahkumlarning masofali video-uchrashuvlari yoki telefon orqali soʻzlashuvlari
Ozodlikdan mahrum etishga hukm qilinganlarga ularning ixtiyoriga koʻra masofali video-uchrashuvlar yoki telefon orqali soʻzlashuvlar huquqi beriladi.
Umumiy, qattiq, maxsus tartibli koloniyalarda, tarbiya koloniyalarida, turmalarda va mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalarda jazoni oʻtayotgan mahkumlarning masofali video-uchrashuvlari yoki telefon orqali soʻzlashuvlari muassasa maʼmuriyati nazorati ostida oʻtkaziladi hamda ularning haqi mahkumning shaxsiy hisobvaragʻidan toʻlanadi.
Masofali video-uchrashuvlar yoki telefon orqali soʻzlashuvlar miqdori jazoni ijro etish muassasasining tartib turiga hamda mahkum saqlanayotgan sharoitga qarab belgilanadi. Mahkumning iltimosiga koʻra, mahkum jazoni ijro etish muassasasiga yetib kelganidan keyin, shuningdek alohida hollarda unga qoʻshimcha ravishda masofali video-uchrashuvga yoki telefon orqali soʻzlashuvga ruxsat etilishi mumkin.
Intizomiy boʻlinmalarda saqlanayotgan mahkumlarga faqat alohida hollarda masofali video-uchrashuvga yoki telefon orqali soʻzlashuvga ruxsat etilishi mumkin.
Ozodlikdan mahrum etish joylarida saqlanayotgan mahkumlarning masofali video-uchrashuvlari yoki telefon orqali oʻzaro soʻzlashuvlari taqiqlanadi.
Mahkumlarga masofali video-uchrashuvlarga yoki telefon orqali soʻzlashuvlarga ruxsat etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadi”;
4) 87-moddaning toʻqqizinchi qismidagi “telefon orqali qoʻshimcha soʻzlashishga” degan soʻzlar “qoʻshimcha masofali video-uchrashuvga yoki telefon orqali soʻzlashuvga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 102-modda:
ikkinchi qismining oltinchi xatboshisi “qoʻshimcha uchrashuv yoki” degan soʻzlardan keyin “masofali video-uchrashuv yoxud” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi qismining:
ikkinchi xatboshisidagi “bir marta telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar “bir marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “bir marta telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar “bir marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 109-moddaning:
toʻrtinchi qismi “uchrashuv” degan soʻzdan keyin “masofali video-uchrashuv” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
beshinchi qismi “uchrashuv” degan soʻzdan keyin “masofali video-uchrashuv” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
7) 114-moddaning ikkinchi qismidagi “yigirma toʻrt marta uzoq muddatli uchrashuvlar” degan soʻzlar “yigirma toʻrt marta uzoq muddatli uchrashuv va yigirma toʻrt marta masofali video-uchrashuv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8) 117-modda uchinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻn ikki marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv”;
9) 119-modda uchinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sakkiz marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv”;
10) 121-modda uchinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“olti marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv”;
11) 123-modda uchinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“toʻrt marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv”;
12) 125-modda uchinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yigirma toʻrt marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv”;
13) 137-moddaning:
ikkinchi qismidagi “bir marta telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar “bir marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “ikki marta telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar “ikki marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “uch marta telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar “uch marta masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14) 139-moddaning birinchi qismi “uchrashish yoki” degan soʻzlardan keyin “masofali video-uchrashuv yoxud” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
4-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 15-yanvar,
OʻRQ- 1112 -son