UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 15-yanvar · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 15 январь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 января 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 January 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 8 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияларига мувофиқ Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодиётга тўлиқ интеграциясини таъминлаш, монопол соҳаларни изчил равишда бозор тамойилларига ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга миллий қонунчиликни халқаро стандартларга уйғунлаштириш, йирик давлат корхоналарига берилган махсус (эксклюзив) ҳуқуқларни бекор қилиш ҳамда қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилишда, шунингдек табиий газнинг улгуржи ва чакана савдосида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш орқали очиқ ва рақобатбардош бозор муҳитини шакллантириш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан « Давлат божи тўғрисида »ги ҳамда « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш, табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш тартибини жорий этиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун қора ва рангли металл парча ва чиқиндилари, табиий газ савдоси соҳасига хусусий секторни ва инновацияларни жалб этишга, шунингдек рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда) иловасига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 37. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш — БҲМнинг 10 баравари магистраль газ қувурларини, нефть қувурларини ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш — БҲМнинг 10 баравари табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси — БҲМнинг 30 баравари »;

қуйидаги мазмундаги 56-банд билан тўлдирилсин:

« 56. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш — БҲМнинг 30 баравари рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш — БҲМнинг 30 баравари » .

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-илова :

48-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 48. Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия (бундан табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш мустасно) Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси нефть, газ ва газ конденсатини қайта ишлаш; нефть, газ ва газ конденсатини реализация қилиш . » ;

қуйидаги мазмундаги 62, 63 ва 64-позициялар билан тўлдирилсин:

« 62. Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш); Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш; қора металл парча ва чиқиндиларини реализация қилиш. 63. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш); Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш; рангли металл парча ва чиқиндиларини реализация қилиш. 64. Табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (бундан нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш мустасно) Табиий газнинг улгуржи савдоси; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси табиий газнинг чакана савдоси. » ;

2) 4-илованинг I бўлими қуйидаги мазмундаги 58, 59 ва 60-позициялар билан тўлдирилсин:

« 58. Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия 300 59. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия 300 60. Табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия 300 » .

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 15 январь,

ЎРҚ-1113-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 03/26/1113/0046-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Bozor islohotlari va Oʻzbekistonning Jahon savdo tashkilotiga aʼzo boʻlish jarayonlari yanada jadallashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 8-iyulda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 4-sentabrda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizning oʻrta va uzoq muddatli strategiyalariga muvofiq Oʻzbekistonning xalqaro iqtisodiyotga toʻliq integratsiyasini taʼminlash, monopol sohalarni izchil ravishda bozor tamoyillariga oʻtkazish, iqtisodiyotda xususiy sektor ulushini oshirish va tadbirkorlarga erkin faoliyat yuritishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish boʻyicha keng koʻlamli islohotlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga milliy qonunchilikni xalqaro standartlarga uygʻunlashtirish, yirik davlat korxonalariga berilgan maxsus (eksklyuziv) huquqlarni bekor qilish hamda qora va rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash va realizatsiya qilishda, shuningdek tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosida xususiy sektor ishtirokini kengaytirish orqali ochiq va raqobatbardosh bozor muhitini shakllantirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Ushbu Qonun bilan “ Davlat boji toʻgʻrisida ”gi hamda “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga qora va rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash, realizatsiya qilish, tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalash tartibini joriy etish bilan bogʻliq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun qora va rangli metall parcha va chiqindilari, tabiiy gaz savdosi sohasiga xususiy sektorni va innovatsiyalarni jalb etishga, shuningdek raqobat va ochiq bozor muhitini yaratishga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar, № 5, 648-modda) ilovasiga quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin:

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 37. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji: neft, gazni (shu jumladan siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) va gaz kondensatini qazib olish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish — BHMning 10 baravari magistral gaz quvurlarini, neft quvurlarini va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish hamda ularni taʼmirlash — BHMning 10 baravari tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi — BHMning 30 baravari ”;

quyidagi mazmundagi 56-band bilan toʻldirilsin:

“ 56. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji: qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish — BHMning 30 baravari rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish — BHMning 30 baravari ” .

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 1-ilova :

48-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 48. Neft, gazni (shu jumladan siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) va gaz kondensatini qazib olish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya (bundan tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish mustasno) Neft, gaz va gaz kondensatini qazib olish; Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi neft, gaz va gaz kondensatini qayta ishlash; neft, gaz va gaz kondensatini realizatsiya qilish . ” ;

quyidagi mazmundagi 62, 63 va 64-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 62. Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish); Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash; qora metall parcha va chiqindilarini realizatsiya qilish. 63. Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish); Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash; rangli metall parcha va chiqindilarini realizatsiya qilish. 64. Tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya (bundan neft, gazni (shu jumladan siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) va gaz kondensatini qazib olish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish mustasno) Tabiiy gazning ulgurji savdosi; Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi tabiiy gazning chakana savdosi. ” ;

2) 4-ilovaning I boʻlimi quyidagi mazmundagi 58, 59 va 60-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 58. Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya 300 59. Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya 300 60. Tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya 300 ” .

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

5-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 15-yanvar,

OʻRQ-1113-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.01.2026-y., 03/26/1113/0046-son)

lex.uz