UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 15-yanvar · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 15 январь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 января 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 January 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 15 апрелда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган

Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бунда маҳкумларни ва илгари ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ахлоқан тарбиялаш, улар томонидан такроран жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш тизимини замон талаблари асосида янада такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят , Жиноят-процессуал ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига маҳкумларнинг жазони ўташ муддати улар тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек ушбу Қонун билан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига профилактик ҳисобга олиш асослари мақбуллаштирилишини ҳамда профилактик ҳисобга олинадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик турлари уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, хусусияти, келгусида жиноий қилмиш содир этилиши мумкинлиги каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларда жамият қоидалари ва анъаналарига нисбатан ҳурматни шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга, профилактик ҳисобга олинган шахслар билан олиб бориладиган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш орқали мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашишга ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар) қуйидаги мазмундаги 74 1 -модда билан тўлдирилсин:

« 74 1 -модда. Жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш

Ушбу Кодекс 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган шахс (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги факти тасдиқланган тақдирда, унга нисбатан тайинланган жазони ўташ муддати қисқартирилиши мумкин. Бунда жазони ўташ муддати ҳар бир ўқилган китоб учун уч кунга, бироқ бир йилда кўпи билан ўттиз кунгача қисқартирилиши мумкин».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 536 2 -модда билан тўлдирилсин:

« 536 2 -модда. Жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тартиби

Жиноят кодексининг 74 1 -моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ муддатини қисқартириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёхуд қонунда белгиланган тартибда маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади»;

2) 541-модданинг иккинчи қисми «енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги» деган сўзлардан кейин «жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 2, 104-модда, № 3, 187-модда, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 818, 823, 828-моддалар, № 11, 1285-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

1) 97-модда :

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жазони ижро этиш муассасалари адабиётлар билан, шу жумладан маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китоблар билан таъминланиши шарт»;

олтинчи қисми еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 97 1 -модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳкумнинг маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги»;

3) қуйидаги мазмундаги 164 1 -модда билан тўлдирилсин:

« 164 1 -модда. Жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартиришга тақдим этиш тартиби

Жиноят кодекси 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган маҳкумнинг (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида китоб ўқиганлиги фактини аниқлаш унинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига берган аризасига асосан, жазони ижро этиш муассасаси ходимларидан, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради.

Комиссия йиғилиши йилига камида икки марта ўтказилади.

Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.

Комиссия хулосаси маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.

Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади.

Маҳкум ёки унинг ҳимоячиси комиссия хулосасидан норози бўлган тақдирда илтимоснома билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш Жиноят-процессуал кодексининг 536 2 -моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.

Комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек маҳкумни имтиҳондан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 589, 591-моддалар, № 10, 674-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 1, 5-модда, № 5, 466-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« профилактик ҳисоб ахборот тизими — шахсни электрон профилактик ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш чоғидаги ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари»;

учинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 9-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 19-модда:

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 35-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Профилактик ҳисобга олиш қуйидаги шахсларга нисбатан юритилади:

илгари судланганларга улар жиноий жазони ўтаганидан сўнг, бундан ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган шахслар мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59 2 , 183, 184 2 , 184 3 , 184 4 , 189 1 , 190, 201, 202, 202 1 , 240, 241-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганларга;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128 10 ва 131-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган шахсларга»;

5) 36-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36-модда. Шахсни профилактик ҳисобга олиш асослари

Шахсни профилактик ҳисобга олиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг ушбу Қонун 35-моддасининг учинчи хатбошисида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори;

суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми;

шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

пробация ҳисобидан чиқарилган шахсни профилактик ҳисобга олиш тўғрисидаги топшириқ;

ушбу Қонун 35-моддасининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун суднинг муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарори»;

6) 37-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 37-модда. Шахсни профилактик ҳисобга олиш тартиби

Ушбу Қонун 36-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан бири мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобга олишни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобга олиш тўғрисида туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради. Мазкур қарор шахсни профилактик ҳисобга олиш учун асос мавжудлиги тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар мансабдор шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун ичида чиқарилади. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки пробация ҳисобидан чиқарилган шахсларга нисбатан шахсни профилактик ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор улар жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганлиги ҳақидаги маълумотнома ёки пробация ҳисобидан чиқарилган шахсни профилактик ҳисобга олиш тўғрисидаги топшириқ яшаш жойидаги ички ишлар органининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасига келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида чиқарилади.

Шахсни профилактик ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорда ушбу қарорни чиқарган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, қарор чиқарилган сана ва жой, профилактик ҳисобга олинаётган шахс ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш, иш, ўқиш жойи) ва профилактик ҳисобга олиш учун асослар кўрсатилади. Шахсни профилактик ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни чиқарган шахс томонидан профилактик ҳисоб ахборот тизими орқали электрон шаклда имзоланади.

Шахсни профилактик ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор тасдиқланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида, профилактик ҳисобга олинган шахс яшаш жойида бўлмаган ҳолларда эса, унинг турган жойи аниқланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида таништирилади ва шу пайтдан эътиборан кучга киради.

Қарор билан таништирилганлик фактини тасдиқлаш учун бармоқлар изларини таниб олиш тизимидан фойдаланилади.

Қарор билан таништирилганда, шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, бу ҳақда қарорда қайд қилинади.

Шахснинг хулқ-атворини назорат қилиш ва унга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари ўз вақтида қўлланилишини таъминлаш мақсадида шахс профилактик ҳисобга олиш учун профилактик ҳисоб ахборот тизимига киритилган кунда ички ишлар органлари томонидан электрон шаклда профилактика иши очилади» ;

7) 38-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шахсни профилактик ҳисобга олиш у профилактик ҳисобга олинган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида амалга оширилади.

Агар профилактик ҳисобга олиш даврида ушбу Қонун 36-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган янги асослар вужудга келса, шахсни профилактик ҳисобга олиш муддати шахс янги вужудга келган асослар бўйича профилактик ҳисобга олинган пайтдан эътиборан ҳисобланади»;

8) 39-модда :

биринчи қисми:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда шахс профилактик ҳисобдан чиқарилади»;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«шахсни профилактик ҳисобга олиш учун асос бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги суд қарорининг бекор қилиниши»;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан бири мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобга олиш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш тўғрисида туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи томонидан профилактик ҳисоб ахборот тизими орқали тасдиқланадиган электрон шаклда қарор чиқаради».

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ушбу Қонун 3-моддаси 3-бандининг ўн биринчи хатбошисида назарда тутилган комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек маҳкумни имтиҳондан ўтказиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1 , 2 ва 3-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 15 январь,

ЎРҚ- 1114 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2026 й., 03/26/1114/0047-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 15-aprelda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 4-sentabrda maʼqullangan

Mamlakatimizda jinoyatchilikka qarshi kurashish, huquqbuzarliklar profilaktikasini samarali tashkil etish borasida tizimli ishlar olib borilmoqda.

Bunda mahkumlarni va ilgari huquqbuzarlik sodir etgan shaxslarni axloqan tarbiyalash, ular tomonidan takroran jinoyat yoki huquqbuzarlik sodir etilishining oldini olish tizimini zamon talablari asosida yanada takomillashtirish muhim ahamiyat kasb etadi.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat , Jinoyat-protsessual hamda Jinoyat-ijroiya kodekslariga mahkumlarning jazoni oʻtash muddati ular tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan qisqartirilishini nazarda tutuvchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Shuningdek ushbu Qonun bilan “Huquqbuzarliklar profilaktikasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga profilaktik hisobga olish asoslari maqbullashtirilishini hamda profilaktik hisobga olinadigan maʼmuriy huquqbuzarlik turlari ularning ijtimoiy xavflilik darajasi, xususiyati, kelgusida jinoiy qilmish sodir etilishi mumkinligi kabi mezonlardan kelib chiqqan holda belgilanishini nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun mahkumlarni axloqan tuzatish, ularda jamiyat qoidalari va anʼanalariga nisbatan hurmatni shakllantirish borasidagi ishlar samaradorligini oshirishga, profilaktik hisobga olingan shaxslar bilan olib boriladigan chora-tadbirlarni yanada takomillashtirish orqali mamlakatimizda jinoyatchilikka qarshi kurashishga va huquqbuzarliklarning oldini olishga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2012-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 1, 3-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 314-modda, № 12, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 12, 656-modda; 2007-yil, № 4, 158, 166-moddalar, № 6, 248-modda, № 9, 416, 422-moddalar, № 12, 607-modda; 2008-yil, № 4, 187, 188, 189-moddalar, № 7, 352-modda, № 9, 485, 487, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 128-modda, № 9, 329, 334, 335, 337-moddalar, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 5, 176, 179-moddalar, № 9, 341-modda, № 12, 471, 477-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430-modda, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 471-modda, № 9, 592-modda, № 11, 787-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 204-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, № 3, 217-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 966, 968, 973-moddalar, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 466-moddalar, № 6, 575-modda, № 10, 981-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 187, 188-moddalar, № 4, 265-modda, № 5, 319-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 111-modda, № 3, 245-modda, № 8, 818-modda, № 9, 954, 964-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-moddalar, № 11, 1186-modda, № 12, 1280, 1287-moddalar; 2025-yil, № 2, 196-modda, № 3, 376, 377-moddalar) quyidagi mazmundagi 74 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“ 74 1 -modda. Jazoni oʻtash muddatini shaxs tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan qisqartirish

Ushbu Kodeks 73-moddasining toʻrtinchi qismida koʻrsatilgan shaxs (bundan umrbod ozodlikdan mahrum qilishga hukm etilganlar mustasno) ozodlikdan mahrum qilish tarzidagi jazoni oʻtash davrida mahkumlarda toʻgʻri maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni shakllantirishga qaratilgan, belgilangan tartibda tasdiqlangan adabiyotlar roʻyxatidagi kitoblarni oʻqiganligi fakti tasdiqlangan taqdirda, unga nisbatan tayinlangan jazoni oʻtash muddati qisqartirilishi mumkin. Bunda jazoni oʻtash muddati har bir oʻqilgan kitob uchun uch kunga, biroq bir yilda koʻpi bilan oʻttiz kungacha qisqartirilishi mumkin”.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2013-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 2, 5-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 12, 269-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 11, 23-moddalar, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 418-modda; 2006-yil, № 6, 261-modda; 2007-yil, № 4, 166-modda, № 6, 248, 249-moddalar, № 9, 422-modda, № 12, 594, 595, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 177, 187-moddalar, № 9, 482, 484, 487-moddalar, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 136-modda, № 9, 335-modda, № 12, 469, 470-moddalar; 2010-yil, № 6, 231-modda, № 9, 334, 336, 337, 342-moddalar, № 12, 477-modda; 2011-yil, № 4, 103, 104-moddalar, № 9, 252-modda, № 12/2, 363-modda; 2012-yil, № 1, 3-modda, № 9/2, 244-modda, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 385-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 5-moddalar, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430, 431-moddalar, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469-modda, № 9, 589, 592-moddalar, № 10, 671-modda, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 881, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 204-modda, № 5, 296-modda, № 12, 689-modda; 2021-yil, № 1, 5, 11, 13, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 973-modda, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 216-modda, № 4, 337-modda, № 6, 575-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185-moddalar, № 4, 265, 269-moddalar, № 5, 319-modda, № 9, 713-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 115-modda, № 9, 964-modda, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-moddalar, № 12, 1280, 1286, 1292-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 2, 196, 201-moddalar, № 3, 376-modda) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:

1) quyidagi mazmundagi 536 2 -modda bilan toʻldirilsin:

“ 536 2 -modda. Jazoni oʻtash muddatini shaxs tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan qisqartirish tartibi

Jinoyat kodeksining 74 1 -moddasida nazarda tutilgan hollarda mahkumga nisbatan ozodlikdan mahrum qilish tarzidagi jazoni oʻtash muddatini qisqartirish jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyatining taqdimnomasiga yoxud qonunda belgilangan tartibda mahkumning yoki uning himoyachisining iltimosnomasiga koʻra sudya tomonidan amalga oshiriladi”;

2) 541-moddaning ikkinchi qismi “yengilroq jazo bilan almashtirish toʻgʻrisidagi” degan soʻzlardan keyin “jazoni oʻtash muddatini shaxs tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan qisqartirish toʻgʻrisidagi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1997-yil 25-aprelda qabul qilingan 409-I-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997-yil, № 6, 175-modda; 2003-yil, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 6, 248-modda, № 9, 422-modda, № 12, 595-modda; 2008-yil, № 4, 187-modda, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 4, 136-modda, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 9, 334-modda; 2012-yil, № 9/1, 238-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 10, 605-modda; 2019-yil, № 3, 165-modda, № 5, 267-modda, № 8, 469-modda, № 9, 588, 592-moddalar, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 6, 337-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda; 2023-yil, № 2, 104-modda, № 3, 187-modda, № 4, 269-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 8, 818, 823, 828-moddalar, № 11, 1285-modda) quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:

1) 97-modda :

quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Jazoni ijro etish muassasalari adabiyotlar bilan, shu jumladan mahkumlarda toʻgʻri maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni shakllantirishga qaratilgan, belgilangan tartibda tasdiqlangan adabiyotlar roʻyxatidagi kitoblar bilan taʼminlanishi shart”;

oltinchi qismi yettinchi qism deb hisoblansin;

2) 97 1 -moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“mahkumning mahkumlarda toʻgʻri maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni shakllantirishga qaratilgan, belgilangan tartibda tasdiqlangan adabiyotlar roʻyxatidagi kitoblarni oʻqiganligi”;

3) quyidagi mazmundagi 164 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“ 164 1 -modda. Jazoni oʻtash muddatini mahkum tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan qisqartirishga taqdim etish tartibi

Jinoyat kodeksi 73-moddasining toʻrtinchi qismida koʻrsatilgan mahkumning (bundan umrbod ozodlikdan mahrum qilishga hukm etilganlar mustasno) ozodlikdan mahrum qilish tarzidagi jazoni oʻtash davrida kitob oʻqiganligi faktini aniqlash uning jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyatiga bergan arizasiga asosan, jazoni ijro etish muassasasi xodimlaridan, shuningdek jamoatchilik vakillaridan iborat komissiya tomonidan amalga oshiriladi.

Komissiya tarkibiga jamoatchilik vakillaridan, qoida tariqasida, xalq deputatlari mahalliy Kengashlari deputatlari, fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining, jamoat tashkilotlarining hayotiy tajribaga va aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan vakillari kiradi.

Komissiya yigʻilishi yiliga kamida ikki marta oʻtkaziladi.

Imtihon natijalari boʻyicha komissiya tomonidan mahkumning kitob oʻqiganligi faktini tasdiqlash haqida xulosa qabul qilinadi.

Komissiya xulosasi mahkumning shaxsiy yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi. Xulosaning koʻchirma nusxasi prokurorga yuboriladi, mahkumga imzo qoʻydirib topshiriladi, shuningdek mahkumning himoyachisiga uning soʻroviga koʻra beriladi.

Mahkumning kitob oʻqiganligi faktini tasdiqlash haqida xulosa qabul qilinganda jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati sudga jazoni oʻtash muddatini mahkum tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan qisqartirish toʻgʻrisida taqdimnoma yuboradi.

Mahkum yoki uning himoyachisi komissiya xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda iltimosnoma bilan sudga murojaat qilishga haqli.

Mahkum tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan uning jazoni oʻtash muddatini qisqartirish Jinoyat-protsessual kodeksining 536 2 -moddasida belgilangan tartibda sud tomonidan amalga oshiriladi.

Komissiyaning faoliyatini tashkil etish, shuningdek mahkumni imtihondan oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 14-mayda qabul qilingan “Huquqbuzarliklar profilaktikasi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-371-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 5, 129-modda; 2015-yil, № 8, 310-modda; 2016-yil, № 12, 383-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 9, 589, 591-moddalar, № 10, 674-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda; 2022-yil, № 1, 5-modda, № 5, 466-modda; 2023-yil, № 4, 265-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 3-modda:

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ profilaktik hisob axborot tizimi — shaxsni elektron profilaktik hisobga olish va hisobdan chiqarish chogʻidagi axborotni toʻplash, saqlash, izlash, unga ishlov berish hamda undan foydalanish imkonini beradigan, tashkiliy jihatdan tartibga solingan axborot resurslari, axborot texnologiyalari va aloqa vositalari”;

uchinchi — yettinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 9-modda birinchi qismining oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “ekologiya va iqlim oʻzgarishi sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi va uning hududiy boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 19-modda:

nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi organlarining” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi sohasidagi maxsus vakolatli davlat organining va uning hududiy boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi organlari” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi va uning hududiy boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi organlari” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi va uning hududiy boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 35-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Profilaktik hisobga olish quyidagi shaxslarga nisbatan yuritiladi:

ilgari sudlanganlarga ular jinoiy jazoni oʻtaganidan soʻng, bundan oʻziga nisbatan maʼmuriy nazorat oʻrnatilgan shaxslar mustasno;

Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 59 2 , 183, 184 2 , 184 3 , 184 4 , 189 1 , 190, 201, 202, 202 1 , 240, 241-moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklarni sodir etganlarga;

Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 128 10 va 131-moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun sud tomonidan muayyan muddatga transport vositalarini boshqarish huquqidan mahrum etish jazosi tayinlangan shaxslarga”;

5) 36-moddaning nomi va birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36-modda. Shaxsni profilaktik hisobga olish asoslari

Shaxsni profilaktik hisobga olish uchun quyidagilar asos boʻladi:

vakolatli organning yoki mansabdor shaxsning ushbu Qonun 35-moddasining uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar boʻyicha maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori;

sudning qonuniy kuchga kirgan ayblov hukmi;

shaxsning jazoni ijro etish muassasasidan ozod qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;

probatsiya hisobidan chiqarilgan shaxsni profilaktik hisobga olish toʻgʻrisidagi topshiriq;

ushbu Qonun 35-moddasining toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar uchun sudning muayyan muddatga transport vositalarini boshqarish huquqidan mahrum etish toʻgʻrisidagi qarori”;

6) 37-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 37-modda. Shaxsni profilaktik hisobga olish tartibi

Ushbu Qonun 36-moddasining birinchi qismida koʻrsatilgan asoslardan biri mavjud boʻlganda, profilaktik hisobga olishni amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan shaxs shaxsni profilaktik hisobga olish toʻgʻrisida tuman (shahar) ichki ishlar organi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadigan qaror chiqaradi. Mazkur qaror shaxsni profilaktik hisobga olish uchun asos mavjudligi toʻgʻrisida dalolat beruvchi hujjatlar mansabdor shaxs tomonidan olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida chiqariladi. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan yoki probatsiya hisobidan chiqarilgan shaxslarga nisbatan shaxsni profilaktik hisobga olish toʻgʻrisidagi qaror ular jazoni ijro etish muassasasidan ozod qilinganligi haqidagi maʼlumotnoma yoki probatsiya hisobidan chiqarilgan shaxsni profilaktik hisobga olish toʻgʻrisidagi topshiriq yashash joyidagi ichki ishlar organining huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlinmasiga kelib tushgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida chiqariladi.

Shaxsni profilaktik hisobga olish toʻgʻrisidagi qarorda ushbu qarorni chiqargan shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, qaror chiqarilgan sana va joy, profilaktik hisobga olinayotgan shaxs haqidagi maʼlumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi, yashash, ish, oʻqish joyi) va profilaktik hisobga olish uchun asoslar koʻrsatiladi. Shaxsni profilaktik hisobga olish toʻgʻrisidagi qaror mazkur qarorni chiqargan shaxs tomonidan profilaktik hisob axborot tizimi orqali elektron shaklda imzolanadi.

Shaxsni profilaktik hisobga olish toʻgʻrisidagi qaror tasdiqlangan paytdan eʼtiboran uch ish kuni ichida, profilaktik hisobga olingan shaxs yashash joyida boʻlmagan hollarda esa, uning turgan joyi aniqlangan paytdan eʼtiboran uch ish kuni ichida tanishtiriladi va shu paytdan eʼtiboran kuchga kiradi.

Qaror bilan tanishtirilganlik faktini tasdiqlash uchun barmoqlar izlarini tanib olish tizimidan foydalaniladi.

Qaror bilan tanishtirilganda, shaxsga uning huquq va majburiyatlari tushuntirilib, bu haqda qarorda qayd qilinadi.

Shaxsning xulq-atvorini nazorat qilish va unga nisbatan huquqbuzarliklarning yakka tartibdagi profilaktikasi chora-tadbirlari oʻz vaqtida qoʻllanilishini taʼminlash maqsadida shaxs profilaktik hisobga olish uchun profilaktik hisob axborot tizimiga kiritilgan kunda ichki ishlar organlari tomonidan elektron shaklda profilaktika ishi ochiladi” ;

7) 38-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shaxsni profilaktik hisobga olish u profilaktik hisobga olingan paytdan eʼtiboran bir yil mobaynida amalga oshiriladi.

Agar profilaktik hisobga olish davrida ushbu Qonun 36-moddasining birinchi qismida nazarda tutilgan yangi asoslar vujudga kelsa, shaxsni profilaktik hisobga olish muddati shaxs yangi vujudga kelgan asoslar boʻyicha profilaktik hisobga olingan paytdan eʼtiboran hisoblanadi”;

8) 39-modda :

birinchi qismi:

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Quyidagi asoslardan biri mavjud boʻlganda shaxs profilaktik hisobdan chiqariladi”;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“shaxsni profilaktik hisobga olish uchun asos boʻlgan maʼmuriy huquqbuzarliklar boʻyicha maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi sud qarorining bekor qilinishi”;

ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu moddaning birinchi qismida koʻrsatilgan asoslardan biri mavjud boʻlganda, profilaktik hisobga olish uchun masʼul boʻlgan shaxs shaxsni profilaktik hisobdan chiqarish toʻgʻrisida tuman (shahar) ichki ishlar organi boshligʻi tomonidan profilaktik hisob axborot tizimi orqali tasdiqlanadigan elektron shaklda qaror chiqaradi”.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

ushbu Qonun 3-moddasi 3-bandining oʻn birinchi xatboshisida nazarda tutilgan komissiyaning faoliyatini tashkil etish, shuningdek mahkumni imtihondan oʻtkazish tartibini ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy ichida ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin;

ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

6-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Ushbu Qonunning 1 , 2 va 3-moddalari ushbu Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 15-yanvar,

OʻRQ- 1114 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.01.2026-y., 03/26/1114/0047-son)

lex.uz