📅 2026-yil 20-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 20-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 20 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-449-сон қарори ҳамда «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-449-сон қарорига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича мурожаатлари «ягона дарча», «экстерриториаллик» ва «open space» тамойиллари асосида кўриб чиқилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш ёки «антиквар» автомототранспорт воситаси сифатида қайд этиш, шунингдек, умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари ҳамда конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) жисмоний ва юридик шахсларнинг йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан мурожаатлари «ягона дарча», «экстерриториаллик» ва «open space» тамойиллари асосида кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг (кейинги ўринларда — ЯААТ) «Maʼmuriy amaliyot» модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади;
йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишлар билан боғлиқ маълумотлар ЙҲХХ ҳузуридаги Маъмурий амалиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ва ҳудудий марказлар ходимлари томонидан ЯААТнинг «Maʼmuriy amaliyot» модули орқали олинади;
б) 2026 йил 1 февралдан бошлаб:
умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари ҳамда конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, «антиквар» автомототранспорт воситалари учун алоҳида серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади;
ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно);
в) автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади;
г) автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:
автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси ва бошқа нотариал тасдиқланган битимлар;
«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситаларига бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари (жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили) ўзгарганини тасдиқловчи маълумотлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ билан биргаликда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда талаб этиладиган ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олишни йўлга қўйиш юзасидан ахборот тизимларини интеграция қилишни таъминласин;
б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
масъул вазирлик ва идоралар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишлар билан боғлиқ маълумотлар алмашинуви фақат электрон кўринишда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида ЯААТнинг «Maʼmuriy amaliyot» модули орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин;
йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишлар билан боғлиқ ҳужжат ва маълумотлар ЯААТнинг «Maʼmuriy amaliyot» модули ёрдамида олинишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган ҳолда ЯААТнинг «Maʼmuriy amaliyot» модули орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи аудио, видео ёки фотодалилларни судларга электрон шаклда юбориш, шунингдек, судларга маъмурий иш ҳужжатларини Марказ ва ҳудудий марказлар масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо орқали тақдим этиш тартибини жорий этсин;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахснинг ўзига тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаси маълумотларини реал вақт режимида тақдим этиш имконини яратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига Ички ишлар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишлар билан боғлиқ барча ҳужжатлар алмашинувини фақат электрон кўринишда амалга ошириш, бунда судлар томонидан мазкур ишларни кўриб чиқиш натижалари ҳам электрон кўринишда ЯААТнинг «Maʼmuriy amaliyot» модулига юборилишини таъминлаш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган хорижий автотранспорт воситалари, шунингдек, ушбу транспорт воситаларни бошқариб келаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида ЯААТнинг «Maʼmuriy amaliyot» модулига юборилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июндан бошлаб, белгиланган шаклдаги электрон тиббий маълумотномаларни, шунингдек, ҳайдовчиларнинг (ҳайдовчиликка номзодларнинг) соғлиғи транспорт воситасини хавфсиз бошқаришга монелик қилиши тўғрисидаги тиббий хулосаларни электрон шаклда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ЯААТга юборилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Uzavtomotobelgi» давлат унитар корхонаси «Uzavtomotoservis» давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этилсин ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:
автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ишлаб чиқариш;
белгиланган тартибда аҳолини ҳайдовчилик ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномалари билан таъминлашни ташкил этиш, автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш (қайта ўтказиш) жараёнларида ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш, бунда сервис ва бошқа хизматларни кўрсатиш;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ҳамда давлат хизматлари марказлари томонидан аҳоли ва автомототранспорт воситаларини ҳайдовчилик ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, давлат рақами белгилари билан таъминлаш фаолияти (асбоб-ускуналари)га сервис ва бошқа хизматларни кўрсатиш.
Бунда юқоридаги барча йўналишлар бўйича тўловлар миқдорлари (ставкалари) «Uzavtomotoservis» давлат унитар корхонаси томонидан белгиланади.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
белгиланган тартибда «Uzavtomotoservis» давлат унитар корхонаси тузилмаси ва уставини тасдиқласин;
«Uzavtomotoservis» давлат унитар корхонасининг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш (пул таъминоти) тартиби ва шартлари, шу жумладан, тариф коэффициентлари ва уларни ошириш миқдорларини белгиласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 123-бандида :
биринчи ва учинчи хатбошилардаги «маълумотнома-счёт» сўзлари «электрон ҳисоб-маълумот» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомнинг 11 1 -банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига 2-илованинг «Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тавсифи» бўлими ўнинчи хатбошисидаги «манзили» сўзи чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорида :
а) 1-иловада :
2-банд қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«антиквар» автомототранспорт воситалари — ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган, асл ҳолати (ташқи кўриниши), тузилиши ва асосий агрегатлари сақланиб қолган автомототранспорт воситалари»;
4-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«антиквар» транспорт воситалари»;
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
5-бандда :
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно)»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган транспорт воситалари тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади»;
6-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Аукцион савдолари натижалари тўғрисидаги баённома асосида давлат рўйхатидан ўтказилаётган автомототранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯААТ) «Автомототранспорт ҳисоби» модули орқали илгари рўйхатдан ўтказилганлиги (ёки ўтказилмаганлиги) текширилади.
Бунда автомототранспорт воситаси муқаддам ДЙҲХХ рўйхатидан ўтказилмаган бўлса (суд қарори асосида давлат фойдасига ўтказилган ёки ҳарбий тузилмаларга тегишли ҳарбий транспорт воситалари бундан мустасно), масъул ходим томонидан ҳолатга аниқлик киритилади.
Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов органларига юборилади»;
8-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Автотранспорт воситаларига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади»;
16-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатлар ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади:
автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси ва бошқа нотариал тасдиқланган битимлар;
«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситаларига бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари (жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили) ўзгарганини тасдиқловчи маълумотлар»;
22-бандда :
қуйидаги мазмундаги «в 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:
«в 1 ) ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари тақдим этилганда («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно)»;
«д» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси» сўзлари «ЙҲХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
23-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг 5-банди (манзили) тўлдирилмайди»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
26-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими» сўзлари «ЯААТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда:
умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган, юридик шахсларга тегишли юк автомобилларига I, IA ёки IE, IAE типли, жисмоний шахсларга тегишли юк автомобилларига III, IIIA ёки IIIE, IIIAE типли «YUK» серияли РЎДРБ;
конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган юридик шахсларга тегишли махсус транспорт воситаларига I, IA ёки IE, IAE типли, жисмоний шахсларга тегишли махсус транспорт воситаларига III, IIIA ёки IIIE, IIIAE типли, «KON» серияли РЎДРБ;
юридик шахсларга тегишли «антиквар» автомобилларга I, IA ёки IE, IAE типли, жисмоний шахсларга тегишли «антиквар» автомобилларга III, IIIA ёки IIIE, IIIAE типли, «ANT» серияли РЎДРБ;
юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга I, IA ёки IE, IAE типли, «ТТТ» серияли РЎДРБ берилади.
Автотранспорт воситаларининг сонидан келиб чиққан ҳолда юқоридаги серияли РЎДРБларининг охирги ҳарфлари ўрнига бошқа ҳарфлар қўлланилиши мумкин»;
саккизинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
31-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олиб қўйилган РЎДРБларини йўқ қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади»;
36-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳисоб-маълумотнома» сўзлари «электрон ҳисоб-маълумот» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ягона автоматлаштирилган тизимига» сўзлари «ЯААТга» сўзи билан алмаштирилсин;
57-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автомототранспорт воситаси яроқсиз деб ҳисобланганда, шу жумладан, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно)»;
60-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Яроқсиз автомототранспорт воситасини, шу жумладан, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларини («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно) ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:»;
б) 3-иловада :
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Автоматлаштирилган ахборот тизимида танланган рақам комбинацияси дастур томонидан банд қилинмагани текширилиб, буюртма берувчи номига ягона оширилган тўлов учун инвойс шакллантирилади. Тўловни амалга ошириш учун жисмоний шахсларга ҳар бири 20 дақиқагача вақтдан иборат бўлган иккита имконият, юридик шахсларга эса 72 соат вақт берилади. Ушбу вақт мобайнида комбинация бошқа шахслар томонидан танланмаслиги учун тизимда вақтинча захирага олинади.»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган вақт мобайнида танланган РЎДРБ комбинация учун ягона оширилган тўлов амалга оширилмаган тақдирда, айнан шу буюртма берувчига айнан шу рақам комбинациясини такроран банд қилиш Автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан олти ой муддатга блокланади, тўлов амалга оширилмаган танланган РЎДРБ комбинацияси 12 соат мобайнида очиқ маълумотлар базасига қайтарилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон қарори рус тилидаги матнининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Согласиться с предложением Министерства внутренних дел, Министерства транспорта Республики Узбекистан о запрещении перевозки грузов через перевал «Камчик» грузовыми автомобилями и автомобилями-тягачами, а также прицепами и полиприцепами, с момента выпуска которых прошло более 20 лет».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида :
а) 1-иловада :
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспорти 8-позициясининг «Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш учун ўқув автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги:* 8 нафар таълим олувчига — тегишли «В» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси; 12 нафар таълим олувчига — тегишли «С» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси; 24 нафар таълим олувчига — тегишли «D» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси. 2. Автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар (ушбу талаблар автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун татбиқ этилади):* Ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги; ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни ҳамда ЙҲХХ масъул ходимини олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги; ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги; имтиҳонларни ўтказиш тизимлари унумдорлигининг хизмат кўрсатиш ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри)да имтиҳон топширувчилар сонига мувофиқлиги; Республиканинг барча ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида) филиалларнинг мавжудлиги; диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши; ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги; назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятининг мавжудлиги; ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларини ЙҲХХга мунтазам тақдим этиб бориш; имтиҳонлар жараёнини ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан онлайн режимда назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги; имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтказиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллар) ЙҲХХ билан 15 иш куни мобайнида келишилган ҳолда тасдиқланганлиги. 3. Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:* тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; ҳожатхона билан таъминланганлиги; автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 18000 м 2 ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги. 4. Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:* аудио ва видеокузатув тизими мавжудлиги; назарий имтиҳонларни ўтказишнинг ошкоралигини таъминлаш учун видео ёзиб олиш тизими мавжудлиги; имтиҳонлар жараёнини ЙҲХХ ва унинг бўлинмалари томонидан онлайн режимда назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги; ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги; назарий имтиҳонларни ўтказиш учун 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган камида 25 та компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида кабиналарга ажратилган (оператор ва номзодлар махсус ойна билан ажратилган), шунингдек, техник воситалар (камералар) билан махсус жиҳозланган зал (хоналар)нинг мавжудлиги. 5. Имтиҳон топширувчиларнинг максимал сони:* гуруҳда — 24 нафар 6. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказувчи таълим муассасаси раҳбарига қўйиладиган талаблар: коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун судланганлик ҳолати бўлмаслиги (судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган бўлмаслиги); 7. Таълим муассасасининг устав жамғармаси минимал миқдорига қўйиладиган талаблар:* БҲМнинг 150 000 бараваридан кам бўлмаслиги.
».
б) 2-иловада :
9-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига» сўзлари «ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банддаги «назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача малака оширишлари шарт» сўзлари «малака оширишлари ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлар топширишлари шарт» сўзлари билан алмаштирилсин;
58 — 62-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«63. Яроқсиз ҳолга келган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ушбу Низомнинг 57-бандига мувофиқ алмаштирилади»;
65-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. Йўқолган (ўғирланган, ёнгин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати ҳайдовчининг аризасига мувофиқ, масъул ходим томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади»;
67 — 70-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
76-банддаги «тиббий кўрикдан ўтиб,» сўзлари чиқариб ташлансин».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 514-сон қарорининг 3-банди еттинчи хатбошисидаги «унинг филиаллари» сўзлари «ҳудудий маъмурий амалиёт марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «маъмурий амалиёт инспектори» сўзлари «маъмурий амалиёт марказлари ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорида :
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади»;
б) 1-иловада :
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ автомобиллар, электромобиллар (гибрид автомобиллар) ва уларнинг тиркамаларини (яримтиркамаларини), мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерларни, шунингдек, трамвай ва троллейбусларни (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди»;
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга (давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари бундан мустасно) тегишли бўлган барча (М, N, O, L) тоифадаги транспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
Давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан техник кўрикдан ўтказилади»;
5-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, махсус ҳамда йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари — бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганига олти йилдан кўп бўлмаган, юридик шахсларга тегишли барча тоифадаги ҳамда жисмоний шахсларга тегишли бўлган М2, М3, N ва О тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача (ўн тўртинчи йили ҳам) бўлган, жисмоний шахсларга тегишли М1 ва L тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилганига олти йилдан ортиқ бўлган, юридик шахсларга тегишли барча тоифадаги ҳамда жисмоний шахсларга тегишли М2, М3, N ва О тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган, жисмоний шахсларга тегишли М1 ва L тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
г) тиркамалар техник кўрикдан транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда;
д) СТГ-3 турдаги газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а», «б», «в» кичик бандларида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — уч йилда бир марта.
Ишлаб чиқарилганига ўн йилгача (ўнинчи йили ҳам) бўлган, жисмоний шахсларга тегишли М1 ва L тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади»;
14-банд ва 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бобнинг номидаги «Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига» сўзлари «Давлат органлари ва ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, шунингдек, махсус ва хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда ёки уларнинг мурожаатларига кўра экстерриториаллик тамойили асосида қуйидаги жойларда техник кўрикдан ўтказилади:
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун хандақ (яма)ларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон билан қопланган бир текис шризонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда»;
30 ва 33-бандлардаги «давлат бошқаруви органлари ва» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Троллейбуслар ва трамвайларнинг техник ҳолати фойдаланиш қоидаларига, стандартларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлигига мослигини текшириш мақсадида техник кўрикдан ДЙҲХХ ходимлари томонидан троллейбус ва трамвай деполарида ўтказилади»;
51 2 -банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Транспорт воситаларини техник ҳолатини текшириш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
Бунда тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотларга тегишли бўлган техник базалардан улар билан келишилган ҳолда фойдаланиши мумкин»;
1-иловада :
5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «биносида кенглиги» сўзлари «биносининг кириш қисмида» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди, хоналари ва унга кириш-чиқиш жойларига замонавий видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиши керак»;
17-банднинг иккинчи хатбошисидаги «7,0 метрдан кам» сўзлари «6,0 метрдан кам» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «кенглиги 0,9 метрдан кам бўлмаслиги керак» сўзлари «кенглиги 0,9 метрдан, чуқурлиги 1,6 метрдан кам бўлмаслиги керак» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 11 октябрдаги 665-сон қарорининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сон қарорининг 2-банди «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) барча давлат рақами белгиларини бериш учун ундириладиган тўловлар миқдорлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Uzavtomotoservis» давлат унитар корхонаси томонидан белгиланади. Бунда скутер, электромотоцикл ва электромобиллар учун давлат рақами белгиларининг тўловлари қолганларга нисбатан камайтирилган ҳолда белгиланади;».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 январь,
11 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasini raqamlashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlarining yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish sohasidagi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2024-yil 18-dekabrdagi PQ-449-son qarori hamda “Davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini takomillashtirish hamda sohada byurokratik tartibotlarni tubdan qisqartirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 8-sentabrdagi PF-157-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 18-dekabrdagi PQ-449-son qaroriga muvofiq, jismoniy va yuridik shaxslarning yoʻl harakati qoidalari buzilishi bilan bogʻliq maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar boʻyicha murojaatlari “yagona darcha”, “eksterritoriallik” va “open space” tamoyillari asosida koʻrib chiqilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Transport vazirligi hamda Adliya vazirligining ishlab chiqarilganiga 50 yil va undan ortiq boʻlgan transport vositalarini hisobdan chiqarish yoki “antikvar” avtomototransport vositasi sifatida qayd etish, shuningdek, umumiy vazni (yuki bilan) 44 tonnadan ortiq boʻlgan yuk avtomobillari hamda konlarda, shaxta va karyerlarda qoʻllaniladigan maxsus transport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgisini joriy etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) jismoniy va yuridik shaxslarning yoʻl harakati qoidalari buzilishi bilan bogʻliq maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar yuzasidan murojaatlari “yagona darcha”, “eksterritoriallik” va “open space” tamoyillari asosida koʻrib chiqilishini taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — YHXX) yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining (keyingi oʻrinlarda — YAAAT) “Maʼmuriy amaliyot” moduli masʼul vazirlik va idoralarning axborot tizimlariga integratsiya qilinadi;
yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlar bilan bogʻliq maʼlumotlar YHXX huzuridagi Maʼmuriy amaliyot markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) va hududiy markazlar xodimlari tomonidan YAAATning “Maʼmuriy amaliyot” moduli orqali olinadi;
b) 2026-yil 1-fevraldan boshlab:
umumiy vazni (yuki bilan) 44 tonnadan ortiq boʻlgan yuk avtomobillari hamda konlarda, shaxta va karyerlarda qoʻllaniladigan maxsus transport vositalari, yuridik shaxslarga tegishli yoʻnalishsiz taksilar, shuningdek, “antikvar” avtomototransport vositalari uchun alohida seriyali roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari joriy etiladi;
ishlab chiqarilganiga 50 yil va undan ortiq boʻlgan transport vositalaridan foydalanish, ularni qayta roʻyxatga olish taqiqlanadi hamda ular davlat roʻyxatidan chiqariladi (“antikvar” avtomototransport vositalari bundan mustasno);
v) avtomototransport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomada avtomototransport vositasi mulkdorining manzilini koʻrsatish talabi bekor qilinadi;
g) avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda quyidagi hujjatlarni vakolatli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali olish yoʻlga qoʻyiladi:
avtomototransport vositasining oldi-sotdi shartnomasi va boshqa notarial tasdiqlangan bitimlar;
“Elektron onlayn auksionlarni tashkil etish” AJ tomonidan berilgan auksion bayonnomalari;
davlat ulushi mavjud korxonalar tomonidan ishlab chiqarilgan avtomototransport vositalariga beriladigan elektron hisob-maʼlumotlar;
avtomototransport vositasi mulkdorining maʼlumotlari (jismoniy shaxs F.I.O., yuridik shaxs nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, manzili) oʻzgarganini tasdiqlovchi maʼlumotlar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
a) Raqamli texnologiyalar vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, “Oʻzavtosanoat” AJ bilan birgalikda avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda talab etiladigan hujjatlarni vakolatli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali olishni yoʻlga qoʻyish yuzasidan axborot tizimlarini integratsiya qilishni taʼminlasin;
b) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
masʼul vazirlik va idoralar oʻrtasida yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlar bilan bogʻliq maʼlumotlar almashinuvi faqat elektron koʻrinishda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi yordamida YAAATning “Maʼmuriy amaliyot” moduli orqali amalga oshirilishini yoʻlga qoʻysin;
yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlar bilan bogʻliq hujjat va maʼlumotlar YAAATning “Maʼmuriy amaliyot” moduli yordamida olinishini taʼminlasin;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi bilan kelishilgan holda YAAATning “Maʼmuriy amaliyot” moduli orqali yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarlikni tasdiqlovchi audio, video yoki fotodalillarni sudlarga elektron shaklda yuborish, shuningdek, sudlarga maʼmuriy ish hujjatlarini Markaz va hududiy markazlar masʼul xodimlari tomonidan elektron raqamli imzo orqali taqdim etish tartibini joriy etsin;
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida jismoniy shaxsning oʻziga tegishli boʻlgan haydovchilik guvohnomasi maʼlumotlarini real vaqt rejimida taqdim etish imkonini yaratsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi va Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosiga Ichki ishlar vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlar bilan bogʻliq barcha hujjatlar almashinuvini faqat elektron koʻrinishda amalga oshirish, bunda sudlar tomonidan mazkur ishlarni koʻrib chiqish natijalari ham elektron koʻrinishda YAAATning “Maʼmuriy amaliyot” moduliga yuborilishini taʼminlash tavsiya etilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelayotgan xorijiy avtotransport vositalari, shuningdek, ushbu transport vositalarni boshqarib kelayotgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni real vaqt rejimida YAAATning “Maʼmuriy amaliyot” moduliga yuborilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi va Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1-iyundan boshlab, belgilangan shakldagi elektron tibbiy maʼlumotnomalarni, shuningdek, haydovchilarning (haydovchilikka nomzodlarning) sogʻligʻi transport vositasini xavfsiz boshqarishga monelik qilishi toʻgʻrisidagi tibbiy xulosalarni elektron shaklda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali YAAATga yuborilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati huzuridagi “Uzavtomotobelgi” davlat unitar korxonasi “Uzavtomotoservis” davlat unitar korxonasi etib qayta tashkil etilsin hamda faoliyatining asosiy yoʻnalishlari sifatida quyidagilar belgilansin:
avtomototransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini ishlab chiqarish;
belgilangan tartibda aholini haydovchilik va roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnomalari bilan taʼminlashni tashkil etish, avtomototransport vositalarini roʻyxatdan oʻtkazish (qayta oʻtkazish) jarayonlarida tashkiliy-texnik tadbirlarni amalga oshirish, bunda servis va boshqa xizmatlarni koʻrsatish;
Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalari hamda davlat xizmatlari markazlari tomonidan aholi va avtomototransport vositalarini haydovchilik va roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnomalar, davlat raqami belgilari bilan taʼminlash faoliyati (asbob-uskunalari)ga servis va boshqa xizmatlarni koʻrsatish.
Bunda yuqoridagi barcha yoʻnalishlar boʻyicha toʻlovlar miqdorlari (stavkalari) “Uzavtomotoservis” davlat unitar korxonasi tomonidan belgilanadi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bir oy muddatda:
belgilangan tartibda “Uzavtomotoservis” davlat unitar korxonasi tuzilmasi va ustavini tasdiqlasin;
“Uzavtomotoservis” davlat unitar korxonasining moliyaviy imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda, xodimlari, ishchi va xizmatchilarining mehnatiga haq toʻlash (pul taʼminoti) tartibi va shartlari, shu jumladan, tarif koeffitsiyentlari va ularni oshirish miqdorlarini belgilasin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalari, Internet jahon axborot tarmogʻi hamda ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 20-yanvardagi 11-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarining 123-bandida :
birinchi va uchinchi xatboshilardagi “maʼlumotnoma-schyot” soʻzlari “elektron hisob-maʼlumot” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 10-yanvardagi 4-son qarori bilan tasdiqlangan Shaharlar va tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomning 11 1 -bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Milliy haydovchilik guvohnomasining hamda avtomototransport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning yangi namunalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 2-martdagi 116-son qaroriga 2-ilovaning “Avtomototransport vositasining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning tavsifi” boʻlimi oʻninchi xatboshisidagi “manzili” soʻzi chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ularga roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarorida :
a) 1-ilovada :
2-band quyidagi mazmundagi oʻn sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“antikvar” avtomototransport vositalari — ishlab chiqarilganiga 50 yil va undan ortiq boʻlgan, asl holati (tashqi koʻrinishi), tuzilishi va asosiy agregatlari saqlanib qolgan avtomototransport vositalari”;
4-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;
“antikvar” transport vositalari”;
toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;
5-bandda :
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ishlab chiqarilganiga 50 yil va undan ortiq boʻlgan transport vositalari (“antikvar” avtomototransport vositalari bundan mustasno)”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarda koʻrsatilgan transport vositalari tegishli vazirliklar va idoralar tomonidan belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi”;
6-band quyidagi mazmundagi oltinchi — sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Auksion savdolari natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma asosida davlat roʻyxatidan oʻtkazilayotgan avtomototransport vositasining Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — YAAAT) “Avtomototransport hisobi” moduli orqali ilgari roʻyxatdan oʻtkazilganligi (yoki oʻtkazilmaganligi) tekshiriladi.
Bunda avtomototransport vositasi muqaddam DYHXX roʻyxatidan oʻtkazilmagan boʻlsa (sud qarori asosida davlat foydasiga oʻtkazilgan yoki harbiy tuzilmalarga tegishli harbiy transport vositalari bundan mustasno), masʼul xodim tomonidan holatga aniqlik kiritiladi.
Noqonuniy holatlar aniqlangan taqdirda, belgilangan tartibda hujjatlar rasmiylashtirilib, tergov organlariga yuboriladi”;
8-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Avtotransport vositalariga nisbatan taqiq mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali aniqlanadi”;
16-band quyidagi mazmundagi oʻninchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda quyidagi hujjatlar vakolatli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali olinadi:
avtomototransport vositasining oldi-sotdi shartnomasi va boshqa notarial tasdiqlangan bitimlar;
“Elektron onlayn auksionlarni tashkil etish” AJ tomonidan berilgan auksion bayonnomalari;
davlat ulushi mavjud korxonalar tomonidan ishlab chiqarilgan avtomototransport vositalariga beriladigan elektron hisob-maʼlumotlar;
avtomototransport vositasi mulkdorining maʼlumotlari (jismoniy shaxs F.I.O., yuridik shaxs nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, manzili) oʻzgarganini tasdiqlovchi maʼlumotlar”;
22-bandda :
quyidagi mazmundagi “v 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v 1 ) ishlab chiqarilganiga 50 yil va undan ortiq boʻlgan transport vositalari taqdim etilganda (“antikvar” avtomototransport vositalari bundan mustasno)”;
“d” kichik banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi” soʻzlari “YHXX” qisqartmasi bilan almashtirilsin;
23-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaning 5-bandi (manzili) toʻldirilmaydi”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
26-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi” soʻzlari “YAAAT” qisqartmasi bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda:
umumiy vazni (yuki bilan) 44 tonnadan ortiq boʻlgan, yuridik shaxslarga tegishli yuk avtomobillariga I, IA yoki IE, IAE tipli, jismoniy shaxslarga tegishli yuk avtomobillariga III, IIIA yoki IIIE, IIIAE tipli “YUK” seriyali ROʻDRB;
konlarda, shaxta va karyerlarda qoʻllaniladigan yuridik shaxslarga tegishli maxsus transport vositalariga I, IA yoki IE, IAE tipli, jismoniy shaxslarga tegishli maxsus transport vositalariga III, IIIA yoki IIIE, IIIAE tipli, “KON” seriyali ROʻDRB;
yuridik shaxslarga tegishli “antikvar” avtomobillarga I, IA yoki IE, IAE tipli, jismoniy shaxslarga tegishli “antikvar” avtomobillarga III, IIIA yoki IIIE, IIIAE tipli, “ANT” seriyali ROʻDRB;
yuridik shaxslarga tegishli yoʻnalishsiz taksilarga I, IA yoki IE, IAE tipli, “TTT” seriyali ROʻDRB beriladi.
Avtotransport vositalarining sonidan kelib chiqqan holda yuqoridagi seriyali ROʻDRBlarining oxirgi harflari oʻrniga boshqa harflar qoʻllanilishi mumkin”;
sakkizinchi xatboshi oʻn toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
31-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Olib qoʻyilgan ROʻDRBlarini yoʻq qilish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadi”;
36-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “hisob-maʼlumotnoma” soʻzlari “elektron hisob-maʼlumot” soʻzlari bilan almashtirilsin;
46-bandning birinchi xatboshisidagi “Yagona avtomatlashtirilgan tizimiga” soʻzlari “YAAATga” soʻzi bilan almashtirilsin;
57-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtomototransport vositasi yaroqsiz deb hisoblanganda, shu jumladan, ishlab chiqarilganiga 50 yil va undan ortiq boʻlgan transport vositalari (“antikvar” avtomototransport vositalari bundan mustasno)”;
60-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Yaroqsiz avtomototransport vositasini, shu jumladan, ishlab chiqarilganiga 50 yil va undan ortiq boʻlgan transport vositalarini (“antikvar” avtomototransport vositalari bundan mustasno) hisobdan chiqarish quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi:”;
b) 3-ilovada :
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Avtomatlashtirilgan axborot tizimida tanlangan raqam kombinatsiyasi dastur tomonidan band qilinmagani tekshirilib, buyurtma beruvchi nomiga yagona oshirilgan toʻlov uchun invoys shakllantiriladi. Toʻlovni amalga oshirish uchun jismoniy shaxslarga har biri 20 daqiqagacha vaqtdan iborat boʻlgan ikkita imkoniyat, yuridik shaxslarga esa 72 soat vaqt beriladi. Ushbu vaqt mobaynida kombinatsiya boshqa shaxslar tomonidan tanlanmasligi uchun tizimda vaqtincha zaxiraga olinadi.”;
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan vaqt mobaynida tanlangan ROʻDRB kombinatsiya uchun yagona oshirilgan toʻlov amalga oshirilmagan taqdirda, aynan shu buyurtma beruvchiga aynan shu raqam kombinatsiyasini takroran band qilish Avtomatlashtirilgan axborot tizimi tomonidan olti oy muddatga bloklanadi, toʻlov amalga oshirilmagan tanlangan ROʻDRB kombinatsiyasi 12 soat mobaynida ochiq maʼlumotlar bazasiga qaytariladi”.
5. Vazirlar Mahkamasining “Qamchiq” dovoni orqali avtomobil transportida yuk tashishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-apreldagi 268-son qarori rus tilidagi matnining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Soglasitsya s predlojeniyem Ministerstva vnutrennix del, Ministerstva transporta Respubliki Uzbekistan o zapreshenii perevozki gruzov cherez pereval “Kamchik” gruzovimi avtomobilyami i avtomobilyami-tyagachami, a takje pritsepami i polipritsepami, s momenta vipuska kotorix proshlo boleye 20 let”.
6. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qarorida :
a) 1-ilovada :
Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash pasporti 8-pozitsiyasining “Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslarga qoʻyiladigan litsenziya talablari va shartlari” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish uchun oʻquv avtomototransport vositalarining mavjudligi:* 8 nafar taʼlim oluvchiga — tegishli “V” toifadagi 1 ta avtomototransport vositasi; 12 nafar taʼlim oluvchiga — tegishli “S” toifadagi 1 ta avtomototransport vositasi; 24 nafar taʼlim oluvchiga — tegishli “D” toifadagi 1 ta avtomototransport vositasi. 2. Avtomototransport vositalarini (trolleybus va tramvaydan tashqari) boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha taʼlim tashkilotiga qoʻyiladigan talablar (ushbu talablar avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari uchun tatbiq etiladi):* Haydovchilikka nomzodlarni imtihondan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish uchun elektron buyurtma (murojaat)larni qabul qilish tizimining mavjudligi; haydovchilikka nomzodlarning elektron roʻyxatini shakllantirish, imtihonlarni oʻtkazish muddatlarini belgilash va haydovchilikka nomzodlarni hamda YHXX masʼul xodimini oldindan xabardor qilish tizimining shakllantirilganligi; haydovchilikka nomzodlarni nazariy imtihondan oʻtkazish uchun oʻquv dasturini qamrab olgan elektron (animatsion) test savollari toʻplamining shakllantirilganligi; imtihonlarni oʻtkazish tizimlari unumdorligining xizmat koʻrsatish hududi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri)da imtihon topshiruvchilar soniga muvofiqligi; Respublikaning barcha hududlarida (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida) filiallarning mavjudligi; dispetcherlik (nazorat) punkti haydovchilikka nomzodlarning harakatlarini koʻrsatib turadigan kompyuter va monitorlar, avtomatlashtirilgan avtodrom tizimining elementi sifatida ishlaydigan axborotni doimiy qabul qilish, uzatish va qayta ishlash uskunalari, ovozli aloqa vositalari bilan toʻliq jihozlangan boʻlishi; haydovchilikka nomzodlarni identifikatsiya qilish, ulardan nazariy va amaliy imtihonlarni inson omilisiz, avtomatlashtirilgan holda qabul qilish, natijalarini baholash, elektron bayonnomalarni shakllantirish va uzatish boʻyicha axborot tizimining mavjudligi; nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirgan shaxslarga haydovchilik guvohnomasini olish uchun asos boʻladigan maxsus himoyalangan sertifikatlarni shakllantirish, sertifikatlar rekvizitlarini davlat xizmatlari markazi hamda ichki ishlar organlariga avtomatlashtirilgan holda taqdim etish imkoniyatining mavjudligi; oʻtkazilgan imtihon natijalari boʻyicha elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish, ularning tahlillarini YHXXga muntazam taqdim etib borish; imtihonlar jarayonini YHXX va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan onlayn rejimda nazorat qilish hamda jamoatchilik eʼtiboriga videotranslyatsiya qilish imkoniyatining mavjudligi; imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishga doir tartib-taomillar (murojaatlarni qabul qilish, qayd etish, koʻrib chiqish, imtihonlarni tashkil etish, oʻtkazish, baholash mezonlari, axborot almashinuvi, ish yuritish va boshqa maʼmuriy tartib-taomillar) YHXX bilan 15 ish kuni mobaynida kelishilgan holda tasdiqlanganligi. 3. Haydovchilarni tayyorlash taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar:* tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; hojatxona bilan taʼminlanganligi; avtomototransport vositalarining toifa(lar) yoʻnalishi boʻyicha amaliy imtihonlarni oʻtkazish uchun kamida 18000 m 2 yer maydoniga ega boʻlgan, avtomatlashtirilgan avtodrom va maxsus jihozlangan avtomototransport vositalarining mavjudligi, ularning belgilangan talablarga muvofiqligi. 4. Axborot texnologiyalari bilan taʼminlanganlik darajasi:* audio va videokuzatuv tizimi mavjudligi; nazariy imtihonlarni oʻtkazishning oshkoraligini taʼminlash uchun video yozib olish tizimi mavjudligi; imtihonlar jarayonini YHXX va uning boʻlinmalari tomonidan onlayn rejimda nazorat qilish hamda jamoatchilik eʼtiboriga videotranslyatsiya qilish imkoniyatining mavjudligi; haydovchilikka nomzodlarni identifikatsiya qilish, ulardan nazariy va amaliy imtihonlarni inson omilisiz, avtomatlashtirilgan holda qabul qilish, natijalarini baholash, elektron bayonnomalarni shakllantirish va uzatish tizimlarining mavjudligi; nazariy imtihonlarni oʻtkazish uchun 20 mbit/sek tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulangan kamida 25 ta kompyuter texnikasi bilan jihozlangan alohida kabinalarga ajratilgan (operator va nomzodlar maxsus oyna bilan ajratilgan), shuningdek, texnik vositalar (kameralar) bilan maxsus jihozlangan zal (xonalar)ning mavjudligi. 5. Imtihon topshiruvchilarning maksimal soni:* guruhda — 24 nafar 6. Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazuvchi taʼlim muassasasi rahbariga qoʻyiladigan talablar: korrupsiyaviy huquqbuzarliklar uchun sudlanganlik holati boʻlmasligi (sudlanganligi tugallanmagan yoki olib tashlanmagan boʻlmasligi); 7. Taʼlim muassasasining ustav jamgʻarmasi minimal miqdoriga qoʻyiladigan talablar:* BHMning 150 000 baravaridan kam boʻlmasligi.
”.
b) 2-ilovada :
9-bandning beshinchi xatboshisidagi “DYHXX avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga” soʻzlari “YHXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
37-banddagi “nazariy hamda amaliy imtihonlar topshirgunigacha malaka oshirishlari shart” soʻzlari “malaka oshirishlari hamda nazariy va amaliy imtihonlar topshirishlari shart” soʻzlari bilan almashtirilsin;
58 — 62-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
63-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“63. Yaroqsiz holga kelgan milliy haydovchilik guvohnomasi ushbu Nizomning 57-bandiga muvofiq almashtiriladi”;
65-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
66-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“66. Yoʻqolgan (oʻgʻirlangan, yongin, tabiiy ofat oqibatida va boshqa hollarda) milliy haydovchilik guvohnomasining dublikati haydovchining arizasiga muvofiq, masʼul xodim tomonidan haydovchilik guvohnomasi olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar YHXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali tekshirilgandan soʻng imtihonlarsiz beriladi”;
67 — 70-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
76-banddagi “tibbiy koʻrikdan oʻtib,” soʻzlari chiqarib tashlansin”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyuldagi 514-son qarorining 3-bandi yettinchi xatboshisidagi “uning filiallari” soʻzlari “hududiy maʼmuriy amaliyot markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 20-sentabrdagi 747-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarning avtotransport vositalariga oʻrnatilgan videoregistratorlar, shuningdek, videokuzatuv va tasvirga olish texnika vositalari hamda mobil qurilmalar orqali qayd etilgan huquqbuzarlik holatlari toʻgʻrisidagi videoyozuvlarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandidagi “maʼmuriy amaliyot inspektori” soʻzlari “maʼmuriy amaliyot markazlari xodimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 9-martdagi 125-son qarorida :
a) 3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat boshqaruvi organlari hamda tashkilotlariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli transport vositalari Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tomonidan belgilangan tartibda majburiy texnik koʻrikdan oʻtkaziladi”;
b) 1-ilovada :
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Yoʻl harakati toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq avtomobillar, elektromobillar (gibrid avtomobillar) va ularning tirkamalarini (yarimtirkamalarini), mototsikl, elektromototsikl, moped va skuterlarni, shuningdek, tramvay va trolleybuslarni (keyingi oʻrinlarda — transport vositalari) majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibini belgilaydi”;
2-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslarga (davlat organlari va tashkilotlariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli transport vositalari bundan mustasno) tegishli boʻlgan barcha (M, N, O, L) toifadagi transport vositalari tadbirkorlik subyektlari tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.
Davlat organlari va tashkilotlariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli transport vositalari Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkaziladi”;
5-band kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Transport vositalari quyidagi davriylikka muvofiq texnik koʻrikdan oʻtkazilishi kerak:
a) tijorat asosida yoʻlovchilar tashish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yengil avtomobillar, avtobuslar, trolleybuslar, tramvaylar va oʻrindiqlar soni 8 ta va undan ortiq boʻlgan (haydovchining oʻrnidan tashqari), odamlarni muntazam tashish uchun jihozlangan yuk avtomobillari, maxsus hamda yirik gabaritli, ogʻir vaznli va xavfli yuklarni tashish uchun moslashtirilgan transport vositalari va ularning tirkamalari — bir yilda ikki marta;
b) ishlab chiqarilganiga olti yildan koʻp boʻlmagan, yuridik shaxslarga tegishli barcha toifadagi hamda jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan M2, M3, N va O toifadagi transport vositalari (mazkur bandning “a” kichik bandida koʻrsatilgan transport vositalaridan tashqari), shuningdek, ishlab chiqarilganiga oʻn bir yildan oʻn toʻrt yilgacha (oʻn toʻrtinchi yili ham) boʻlgan, jismoniy shaxslarga tegishli M1 va L toifadagi transport vositalari (mazkur bandning “a” kichik bandida koʻrsatilgan transport vositalaridan tashqari) — ikki yilda bir marta;
v) ishlab chiqarilganiga olti yildan ortiq boʻlgan, yuridik shaxslarga tegishli barcha toifadagi hamda jismoniy shaxslarga tegishli M2, M3, N va O toifadagi transport vositalari (mazkur bandning “a” kichik bandida koʻrsatilgan transport vositalaridan tashqari), shuningdek, ishlab chiqarilganiga oʻn besh yil va undan ortiq boʻlgan, jismoniy shaxslarga tegishli M1 va L toifadagi transport vositalari (mazkur bandning “a” kichik bandida koʻrsatilgan transport vositalaridan tashqari) — bir yilda bir marta;
g) tirkamalar texnik koʻrikdan transport vositasi — shatakchi uchun belgilangan muddatlarda;
d) STG-3 turdagi gaz ballonlari oʻrnatilgan transport vositalari (mazkur bandning “a”, “b”, “v” kichik bandlarida koʻrsatilgan transport vositalaridan tashqari) — uch yilda bir marta.
Ishlab chiqarilganiga oʻn yilgacha (oʻninchi yili ham) boʻlgan, jismoniy shaxslarga tegishli M1 va L toifadagi transport vositalari (mazkur bandning “a” kichik bandida koʻrsatilgan transport vositalaridan tashqari) texnik koʻrikdan ixtiyoriy ravishda oʻtkaziladi”;
14-band va 20-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston akkreditatsiya markazi” davlat unitar korxonasi” soʻzlari “Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bobning nomidagi “Davlat boshqaruvi organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalariga” soʻzlari “Davlat organlari va tashkilotlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat organlari va tashkilotlariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli, shuningdek, maxsus va xavfli yuklarni tashish uchun moslashtirilgan transport vositalarining texnik koʻrigi transport vositalari roʻyxatdan oʻtkazilgan (vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazilgan) joyda yoki ularning murojaatlariga koʻra eksterritoriallik tamoyili asosida quyidagi joylarda texnik koʻrikdan oʻtkaziladi:
zarur shart-sharoitlarga (texnik diagnostika uskunalariga, koʻtarish moslamalariga yoki qarab chiqish uchun xandaq (yama)larga, nazorat-oʻlchash asboblariga, asfalt yoki beton bilan qoplangan bir tekis shrizontal maydonchaga) va malakali mutaxassislarga ega boʻlgan tashkilotlarda”;
30 va 33-bandlardagi “davlat boshqaruvi organlari va” soʻzlari “davlat organlari va tashkilotlari hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“37. Trolleybuslar va tramvaylarning texnik holati foydalanish qoidalariga, standartlariga, yoʻl harakati va texnika xavfsizligiga mosligini tekshirish maqsadida texnik koʻrikdan DYHXX xodimlari tomonidan trolleybus va tramvay depolarida oʻtkaziladi”;
51 2 -band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Transport vositalarini texnik holatini tekshirish joylari DYHXXning hududiy boʻlinmalari tomonidan belgilanadi.
Bunda tadbirkorlik subyektlari yoki boshqa tashkilotlarga tegishli boʻlgan texnik bazalardan ular bilan kelishilgan holda foydalanishi mumkin”;
1-ilovada :
5-bandning ikkinchi xatboshisidagi “binosida kengligi” soʻzlari “binosining kirish qismida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Ishlab chiqarish-texnika bazasi hududi, xonalari va unga kirish-chiqish joylariga zamonaviy videokuzatuv kameralari oʻrnatilgan boʻlishi kerak”;
17-bandning ikkinchi xatboshisidagi “7,0 metrdan kam” soʻzlari “6,0 metrdan kam” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “kengligi 0,9 metrdan kam boʻlmasligi kerak” soʻzlari “kengligi 0,9 metrdan, chuqurligi 1,6 metrdan kam boʻlmasligi kerak” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Shaharlar va boshqa aholi punktlari koʻchalari hamda ichki xoʻjalik yoʻllari infratuzilmasini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2024-yil 11-oktabrdagi 665-son qarorining 9-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 4-sentabrdagi 562-son qarorining 2-bandi “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) barcha davlat raqami belgilarini berish uchun undiriladigan toʻlovlar miqdorlari Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati huzuridagi “Uzavtomotoservis” davlat unitar korxonasi tomonidan belgilanadi. Bunda skuter, elektromototsikl va elektromobillar uchun davlat raqami belgilarining toʻlovlari qolganlarga nisbatan kamaytirilgan holda belgilanadi;”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 20-yanvar,
11 -son