UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 23-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 23 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини сифатли ва ишончли маҳсулотлар билан таъминлаш, мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг маркировкалаш қоидаларига зид равишда импорт қилиниши, ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишининг олдини олиш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш ҳамда мазкур тизимнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) ўсимлик ёғини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаларини (кейинги ўринларда — тажриба лойиҳалари) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тажриба лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда олти ой муддатда:

тажриба лойиҳаларини ишга тушириш, келгусида мониторинг қилишни, услубий қўллаб-қувватлаш ва лойиҳа иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорликни;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш тизими жорий этилишини ва келгусида ушбу тизимдан фойдаланиш бўйича кенг тушунтириш ишлари амалга оширилишини таъминласин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 июлдан бошлаб:

а) тадбиркорлик субъектлари томонидан рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришда қуйидагилар автоматик тарзда амалга оширилади:

лицензия (рухсат этиш ва хабардор қилиш ҳужжати) мавжудлиги, «Asl belgisi» ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлиги ва рақамли маркировка кодлари тўғри акс эттирилишини текшириш;

маркировкаланиши лозим маҳсулотларни чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига реализация қилишда улар рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни таъминловчи махсус қурилмалар билан жиҳозланганда, электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш;

б) рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар реализация қилинганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекларида қуйидагилар автоматик тарзда амалга оширилади:

рақамли маркировка коди киритилганда, ушбу кодга бириктирилган товарларнинг маҳсулотлар ва хизматлар идентификация кодлари маълумотининг шаклланиши;

товарлар учун «Asl belgisi» МАТда мавжуд рақамли маркировка кодлари мажбурий акс эттирилишини белгилаш.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сон қарорига 1-ИЛОВА

Айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган қадоқланган айрим турдаги маҳсулотларни (кейинги ўринларда — маҳсулотлар) рақамли маркировкалаш ва кейинчалик кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда — тажриба лойиҳаси) амалга ошириш тартибини, шунингдек, маркировка кодларини тақдим этиш ва маркировкалашда ҳаракатлар кетма-кетлигини ҳамда тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

«Asl belgisi» МАТ — «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими;

агрегирлаш — гуруҳланган ва (ёки) транспорт қадоғини очиш шартисиз товар айланмаси занжирини кузатиб бориш мақсадида идентификация коди билан яратиладиган истеъмол қадоғи, гуруҳланган қадоқ, транспорт қадоғи идентификация кодларининг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотларни сақловчи, гуруҳланган қадоқ ва (ёки) транспорт қадоғига босиб тушириш билан истеъмол қадоғининг биринчи даражали гуруҳланган қадоғига ва (ёки) транспорт қадоғига ҳамда биринчи даражали транспорт қадоқларининг кейинги даража транспорт қадоғига маҳсулотларни бирлаштириш жараёни;

агрегацияланган импорт коди — оператор томонидан шакллантириладиган ва божхона юк декларациясида кўрсатиладиган, ўзида ҳар бир маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи маҳсулотларнинг алоҳида жамланмаси учун белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;

буюртмаларни бошқариш станцияси (ББС) — маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси ва «Asl belgisi» МАТ ўртасида маълумот алмашиш учун мўлжалланган ҳамда маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси томонидан маркировка кодларини олиш ва рақамли идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга юбориш учун фойдаланиладиган дастурий-техник восита;

ЖШШИР — жисмоний шахснинг шахсий индентификация рақами;

ИВ реестри — Рақамли идентификация воситалари (ИВ) реестри;

идентификация коди — маҳсулот намунаси рақамини ўз ичига олган рамзий кетма-кетлик;

иштирокчилар рўйхати — тажриба лойиҳасида ихтиёрий иштирок этиш истагини билдирган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар рўйхати;

маҳсулотлар каталоги — рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни каталоглаштириш ва сақлаш учун жорий қилинган ҳамда маҳсулот маркировка кодининг ягона манбаи ҳисобланувчи «Asl belgisi» МАТнинг қуйи тизими;

маҳсулотлар — Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ва тажриба лойиҳаси амалга оширилаётган маҳсулотлар;

маҳсулот коди — ахборот ресурсида маҳсулот айланмаси иштирокчилари томонидан тавсифланган маҳсулот гуруҳига берилган ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот турини белгилайдиган, «GS1 Uzbekistan» ассоциациясининг тегишли маҳсулот номенклатурасига мувофиқ логистика бирликларини ҳисобга олиш коди;

маҳсулотни маркировкалаш — маҳсулотларга истеъмол ва (ёки) гуруҳланган қадоққа рақамли идентификация воситаларини елимлаш ва уларнинг «Asl belgisi» МАТга киритилиши тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиш;

маркировкалаш коди — идентификация ва текшириш кодлари тўплами;

маҳсулотларнинг истеъмол қадоғи — якуний истеъмолчига сотишга ёки маҳсулотларни бирламчи қадоқлашга мўлжалланган қадоқ;

маҳсулотларнинг гуруҳланган қадоғи — полимер плёнка ёки қоғозга ўралган ёхуд қоғоз лентага ўралган истеъмол қадоқларининг маълум сонини бирлаштирадиган қадоқ. Гуруҳланган қадоқларни охирги истеъмолчига реализация қилишга рухсат этилади;

маҳсулотларнинг транспорт қадоғи — жойдан жойга кўчиришда маҳсулотни шикастланишдан ҳимоялаш учун унинг сақланиши ва транспортда ташишда қўлланадиган ва мустақил транспорт бирлигини ҳосил қилувчи, қадоқланган истеъмол ёки гуруҳланган қадоқда, шунингдек, транспорт қадоғида маҳсулотларни бирлаштирувчи қадоқ;

маҳсулот айланмаси мониторинги — «Asl belgisi» МАТда маҳсулот айланмаси субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказилган маълумотлар асосида маҳсулотларнинг айланмаси ва ишлаб чиқарилишини таҳлил қилиш;

назорат-касса техникаси (НКТ) — фискал хотира билан жиҳозланган назорат-касса машиналари, фискал хотирадаги маълумотлар ёзиб олиниши ва сақланишини таъминловчи, фискал ҳужжатларни шакллантирувчи ҳамда уларнинг солиқ органларига фискал маълумотлар оператори орқали топширилишини, шунингдек, фискал ҳужжатлар назорат-касса техникасини қўллаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда чоп этилишини таъминловчи бошқа қурилмалар ҳамда дастурий-техник мажмуалар;

оператор — «CRPT ТURON» масъулияти чекланган жамияти «Asl belgisi» МАТни эксплуатация қилиш ва унга техник хизмат кўрсатишни, шу жумладан, рақамли маркировкалаш ва кузатиб боришни таъминлаш учун зарур бўлган барча таркибий қисмларни ўрнатишни ва созлаш ишларини амалга оширувчи юридик шахс;

рақамли идентификациялаш воситалари (ИВ) — икки ўлчовли штрих-код кўринишидаги ускунада ўқиладиган шаклдаги маркировкалаш коди;

СТИР — солиқ тўловчининг идентификация рақами;

тажриба лойиҳаси — идентификация воситалари ёрдамида маҳсулотни маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳаси;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси — Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ маҳсулот айланмаси субъекти номидан иш юритишга, шахсий кабинетда тажриба лойиҳаси иштирокчиси — бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришга ва рўйхатдан ўтказишга, ўз номидан электрон ҳужжатларни имзолаш ва (ёки) «Asl belgisi» МАТга юбориш ҳуқуқига эга бўлган маҳсулот айланмаси субъекти, шунингдек, ушбу шахслар учун берилган электрон рақамли имзо сертификатларидан фойдаланишга ваколатли шахс;

текшириш коди — тақлид режимида идентификация коди ва маҳсулот коди маълумотлари асосида оператор томонидан шакллантириладиган рамзий кетма-кетлик;

ТИФ ТН коди — Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасидаги коди;

фискал маълумотлар оператори — онлайн тартибда фискал маълумотларни қабул қилувчи, уларга ишлов берувчи ва уларни сақловчи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси;

электрон рақамли имзо (ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда, махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификациялаш имконини берадиган имзо;

электрон ҳисобварақ — фактура (ЭҲФ) — Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан белгиланган шакл бўйича расмийлаштирадиган, электрон ҳисобварақ-фактуралар айланмаси тизими операторлари орқали чиқариладиган ва олинадиган маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотилишини ва харид қилинишини тасдиқловчи электрон ҳужжат (жумладан, қўшимча ҳисобварақ-фактура ва тўғриланган ҳисобварақ-фактура).

3. Қуйидагилар тажриба лойиҳасининг иштирокчилари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита);

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар;

в) маҳсулот айланмаси субъектлари:

маҳсулот ишлаб чиқарувчилар;

улгуржи савдо корхоналари;

чакана савдо ташкилотлари;

маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилувчилар;

г) оператор;

д) фискал маълумотлар оператори;

е) ЭҲФ-роуминг оператори.

4. Маҳсулотлар айланмаси субъектлари тажриба лойиҳасида ихтиёрий равишда қатнашадилар. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун маҳсулот айланмаси субъекти операторга ушбу Низомга 1-иловада келтирилган аризани тақдим этади. Бунда иштирок этиш учун аризани қабул қилиш тажриба лойиҳасининг бошлангани билан чекланмайди.

2-боб. Маҳсулотлар айланмаси субъектларига қўйиладиган талаблар

5. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун маҳсулот айланмаси субъектлари қуйидаги шартларни таъминлаши лозим:

а) маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ва (ёки) импорт қилувчи:

ЭРИ мавжудлиги;

ишлаб чиқариш ва сақлаш жойлари Интернет жаҳон ахборот тармоғига улангани;

электрон ҳужжатларни яратиш ва ЭРИ билан тасдиқлаш, шунингдек, «Asl belgisi» МАТ билан ўзаро ҳамкорлик учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш имконини берадиган компьютер тизимининг мавжудлиги (шу жумладан, маркировка кодларига буюртма бериш, маркировка кодлари ишлатилиши тўғрисида хабарнома, ЭҲФ);

хўжалик операцияларини бошқариш ва омборлар бухгалтериясини назорат қилиш, шунингдек, рақамли идентификация воситалари ёрдамида сканерлаш ва таниб олиш учун автоматлаштирилган тизимнинг мавжудлиги;

рақамли идентификация воситалари ёрдамида маҳсулотларни маркировкалаш учун керакли маркировка, сервер, телекоммуникация ва бошқа ускуналарнинг мавжудлиги, шунингдек, уларни кейинчалик «Asl belgisi» МАТга улаш имконияти мавжудлиги;

б) улгуржи савдо ташкилотлари:

ЭРИ мавжудлиги;

электрон ҳужжатларни яратиш ва ЭРИ билан тасдиқлаш, шунингдек, «Asl belgisi» МАТдан керакли ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан, шахсий кабинет орқали ишлаш имконини берадиган компьютер тизимининг мавжудлиги;

хўжалик операцияларини бошқариш ва омборлар бухгалтериясини назорат қилиш, шунингдек, рақамли идентификация воситалари ёрдамида сканерлаш ва таниб олиш учун автоматлаштирилган тизимнинг мавжудлиги;

в) чакана савдо ташкилотлари:

ЭРИ мавжудлиги;

электрон ҳужжатларни яратиш ва ЭРИ билан тасдиқлаш, шунингдек, «Asl belgisi» МАТдан керакли ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан, шахсий кабинет орқали ишлаш имконини берадиган компьютер тизимининг мавжудлиги;

назорат-касса техникаси, шунингдек, рақамли идентификация қилиш учун сканерлаш ва таниб олиш воситаларининг мавжудлиги.

3-боб. Маълумотларни рўйхатдан ўтказиш, ўзгартириш ва аниқлаштириш, шунингдек, иштирокчини тажриба лойиҳасидан четлаштириш

6. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган маҳсулотлар айланмаси субъекти иштирокчилар рўйхатига маълумот киритиш учун операторга хабар беради ва қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда «Asl belgisi» МАТнинг веб-сайтида рўйхатдан ўтади:

а) маҳсулот ишлаб чиқарувчи тажриба лойиҳаси иштирокчиси:

маҳсулот ишлаб чиқарувчининг номи;

ишлаб чиқарувчининг СТИРи;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича тегишли тадбирлар амалга ошириладиган ишлаб чиқариш майдонлари, шунингдек, сақлаш манзиллари;

электрон почта манзили;

алоқа учун телефон рақами;

б) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — улгуржи савдони ташкил этувчи:

улгуржи савдо ташкилотининг номи;

улгуржи савдо ташкилотининг СТИРи;

маҳсулотларни сақлаш ва реализация қилиш ишлари амалга ошириладиган омборларнинг манзиллари;

электрон почта манзили;

алоқа учун телефон рақами;

в) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — чакана савдо ташкилоти ёки якка тартибдаги тадбиркор:

чакана савдо ташкилоти номи;

чакана савдо ташкилотининг СТИРи/(ЖШШИРи);

маҳсулотларни сақлаш ва реализация қилиш ишлари амалга ошириладиган омборлар ва савдо объектларининг манзиллари;

электрон почта манзили;

алоқа учун телефон рақами;

г) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — маҳсулотни импорт қилувчи:

маҳсулотни импорт қилувчининг номи;

маҳсулотни импорт қилувчининг СТИРи/(ЖШШИРи);

маҳсулотларни сақлаш ва реализация қилиш ишлари амалга ошириладиган омборларнинг манзиллари;

электрон почта манзили;

алоқа учун телефон рақами;

д) оператор маркировка тизимида амалга оширилган ҳаракатларнинг электрон ҳисоб журналларини юритади, шунингдек, функционал буюртмачилар, назорат органлари ва бошқа иштирокчилар мурожаатлари асосида ушбу электрон ҳисоб журналларидан кўчирмалар беради.

7. Агар ариза ушбу Низомда белгиланган талабларга жавоб берса, оператор маълумотлар олинган пайтдан бошлаб:

маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни текширади;

маҳсулотлар айланмаси субъектини иштирокчилар рўйхатига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинетни очади;

маҳсулот айланмаси субъектининг иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинети очилгани тўғрисида хабардор қилади.

8. Ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган маълумотлар кўрсатилиши, нотўғри маълумотлар тақдим этилиши ва (ёки) керакли маълумотлар тақдим этилмаслиги, шунингдек, оператор томонидан ЭРИ сертификатининг яроқсизлиги ёки тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига мувофиқ фаолияти тўхтатилгани тўғрисида маълумот олиниши маҳсулотлар айланмаси иштирокчисини тажриба лойиҳаси иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.

Маҳсулотлар айланмаси субъекти рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорга нисбатан оператор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали ёки суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

9. Иштирокчилар рўйхатида маълумотлар маҳсулот айланмаси субъектлари — тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ўзгартирилади.

10. Маҳсулот айланмаси субъекти — тажриба лойиҳаси иштирокчиси лойиҳа иштирокчисининг шахсий кабинети орқали тақдим этган аризасига биноан оператор томонидан ариза берилгандан сўнг беш иш куни давомида рўйхатдан чиқарилади.

4-боб. Маҳсулот тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш

11. Маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни маҳсулот каталогига киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси — маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи «Asl belgisi» МАТ веб-сайтида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аризани яратади:

маҳсулот номи;

маҳсулот коди (штрих-коди);

маҳсулотни қадоқлаш тури;

маҳсулот тавсифи;

маҳсулотга рухсатномалар тўғрисида маълумот;

ТИФ ТН коди;

маҳсулотнинг суратлари;

оператор томонидан Қўмита билан келишилган ҳолда белгиланадиган бошқа маълумотлар.

12. Аризада кўрсатилган маълумотлар ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, оператор беш иш куни ичида:

маълумотларни текширади (модерация);

тажриба лойиҳаси иштирокчиси ЭРИ орқали имзолангандан сўнг аризада тақдим этилган маълумотларни маҳсулот каталогига киритади;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчини маҳсулотлар каталогига киритилгани тўғрисида хабардор қилади.

13. Маҳсулотлар тўғрисидаги маълумот ушбу маълумотни ўчириш, маҳсулотлар каталогида улар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ўзгартирилади.

5-боб. Маҳсулотларни рақамли маркировкалаш тартиби

14. Маҳсулот айланмасининг иштирокчилари мустақил равишда маркировкалаш ишларини амалга оширадилар ва ушбу Низомга мувофиқ «Asl belgisi» МАТга маҳсулотларни маркировкалаш тўғрисида маълумот тақдим этадилар.

15. Тажриба лойиҳаси даврида оператор маҳсулот ишлаб чиқарувчилар орасида тажриба лойиҳаси иштирокчиларига маҳсулотларни маркировкалаш учун рақамли идентификация воситаларини елимлаш тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга юбориш учун зарур бўлган ускуна ва дастурий таъминотни тақдим этади.

Тажриба лойиҳаси даврида оператор тажриба лойиҳаларида иштирок этувчи тадбиркорлик субъектларига маркировка кодларини бепул тақдим этади.

16. Маҳсулотлар қуйидагича маркировкаланади:

а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси ёрлиқ дизайнини ўзгартириш орқали оператор тавсиялари асосида рақамли идентификация воситаларини елимлаш жойини мустақил равишда белгилайди;

б) тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи) операторга маркировка кодларини буюртма қилади;

в) ишлаб чиқарувчи рақамли идентификация воситасини:

тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш линиясида маҳсулот қадоғига елимланадиган, техник қурилмалар қадоғининг махсус белгиланган дизайн жойида ёки ёрлиқда (қарши ёрлиқ) қадоқлаш орқали;

стикерни рақамли идентификация воситаси билан ёпиштирилган маҳсулот қадоқларга елимлаш орқали елимлайди;

г) импорт қилувчи маҳсулотни олиб киришда рақамли идентификация воситасини:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотни олиб киришдан олдин тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш линиясида қадоққа ёпиштирилган истеъмолчи ва гуруҳ қадоқларини ёки ёрлиқни (қарши ёрлиқ) махсус белгиланган жойга елимлаш орқали;

маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришдан олдин рақамли идентификация воситаси ёпиштирилган стикерни қадоққа елимлаш орқали ёпиштиради.

17. Агрегирлашни соддалаштириш мақсадида ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг қарорига биноан идентификация воситаси маҳсулот истеъмол ва гуруҳли қадоқларининг олд ёки ён қисмига ёпиштирилади.

18. Идентификация воситаларини қадоққа ёпиштириш ва ушбу мақсадлар учун ишлатиладиган ускуналарни танлаш лойиҳа иштирокчилари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

6-боб. Маркировка кодига киритилган маълумотлар таркиби, маҳсулотни қадоқлашда рақамли идентификация воситаларини шакллантириш ва қўллаш тартиби

19. Истеъмол қадоқлари ва гуруҳли қадоқлардаги рақамли идентификация воситаси уч гуруҳдаги маълумотларни қамраб олган маркировка кодини ўз ичига олади. Биринчи ва иккинчи гуруҳ — маҳсулот идентификация коди, учинчи гуруҳ — текшириш коди маълумотларини ташкил этади. Бунда маҳсулотнинг истеъмол қадоқлари ва гуруҳли қадоқларнинг рақамли идентификация воситаси GS1 Data Matrix форматида икки ўлчовли штрих-код шаклида қўлланади.

20. Транспорт қадоқларини рақамли идентификация воситалари «Қадоқлаш. Юклаш, ташиш ва қабул қилиш учун штрихли коднинг чизиқли белгилари ва этикеткалардаги икки ўлчовли белгилар» Умумий талаблар стандарти талабларига мувофиқ бўлиши талаб қилинади.

21. Маркировка кодини рақамли идентификация воситасига тажриба лойиҳаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи, истеъмол, гуруҳ ёки транспорт қадоқларини бутловчи томонидан айлантирилади.

22. Штрих-код форматидаги рақамли идентификация воситалари қуйидаги талабларга жавоб беради:

а) истеъмол қадоқлари ва гуруҳли қадоқлар учун 0,25 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамдаги модул ишлатилади;

б) истеъмол қадоғининг рақамли идентификация воситаси 7х7 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамдаги махсус ажратилган контрастли жойга жойлаштирилади;

в) гуруҳ қадоғининг рақамли идентификация воситаси қадоқнинг олд томонига ёки ён томонига жойлаштирилади ва агрегирлаш жараёнини ўтказиш учун мос ўлчамга эга бўлади;

г) идентификация воситасини бепарволик билан танлаш орқали қалбакилаштириш эҳтимоли паст ва ҳар қандай ҳолатда ўн мингдан биридан кам;

д) хатоларни аниқлаш ва тузатиш функцияси DataMatrix ECC200 га тенг ёки яхшироқ.

7-боб. Маркировка кодларини тақдим этиш

23. Маркировка кодларини олиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси — маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи ББС орқали операторга маркировка кодларини олиш учун ариза юборади.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

маҳсулот каталогидан берилган маҳсулот коди;

сўралган кодлар сони;

қадоқлаш тури: истеъмол, гуруҳ;

бошқа маълумотлар.

24. Аризада кўрсатилган маълумотлар ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, оператор ариза қабул қилинган кундан бошлаб 4 соатдан кечиктирмай:

керакли миқдордаги маркировка кодларини шакллантиради;

тажриба лойиҳаси иштирокчисига — маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи маркировка кодлари рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади.

«Asl belgisi» МАТ муомаладан чиқарилмаган маҳсулотлар қадоғига жойлаштирилган кодни қайта маркировкалашга йўл қўймайди.

25. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи рақамли идентификация воситаларини жойлаштиришга тайёр бўлган пайтдан бошлаб:

а) ушбу Низомнинг 6-боби талабларига мувофиқ маркировка кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартиради;

б) рақамли идентификация воситаларини маҳсулот қадоқларида елимлашни таъминлайди;

в) рақамли идентификация воситалари маҳсулот қадоқларида елимлангандан сўнг елимланган рақамли идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотни «Asl belgisi» МАТга юборади.

26. Оператор тажриба лойиҳаси иштирокчиси — маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган маълумотларни олганидан сўнг «онлайн» режимда маркировкалаш кодларининг тегишли ҳолатлари ИВ реестрида акс эттирилишини, шунингдек, ушбу маълумотларнинг тажриба лойиҳаси иштирокчилари учун очиқлигини таъминлайди.

8-боб. Маҳсулотларни агрегирлаш, тажриба лойиҳаси доирасида уларнинг ишлаб чиқарилиши ва айланмаси мониторингини юритиш

27. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи маҳсулотни гуруҳ ва (ёки) транспорт қадоқларига агрегирлаштиради, шундан сўнг «Asl belgisi» МАТга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган агрегирлаш тўғрисидаги ҳисоботни юборади:

яратилган гуруҳ ёки транспорт қадоғининг идентификация коди;

истеъмол, гуруҳ ва (ёки) транспорт қадоқларининг идентификация кодлари.

28. Агрегирлаш исталган даражада киритиш имкониятини назарда тутади:

биринчи даражали агрегирлаш — истеъмол қадоқларини бирлаштириш, масалан, маҳсулотларни гуруҳ қадоғига (блок);

иккинчи даражали агрегирлаш — гуруҳ қадоқларини транспорт қадоғига бирлаштириш, масалан, посилкада ёки қутида;

учинчи ва ундан кейинги даражали агрегирлаш — транспорт қадоқларини юқори даражадаги бошқа транспорт қадоғига бирлаштириш, масалан, брусок ёки контейнерга.

29. Оператор маълумотни олгандан сўнг унинг ИВ реестрида акс эттирилишини таъминлайди.

Маҳсулот айланмаси иштирокчиси «Asl belgisi» МАТга гуруҳли қадоқлаш ёки транспорт қадоқлаш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши «Asl belgisi» МАТга истеъмол қадоқлари тўғрисидаги маълумотларни беришга тенг ҳисобланади.

30. Маҳсулотларнинг айланмага чиқарилиши ва ҳаракатланишини назорат қилиш мақсадида:

а) маҳсулотни тажриба лойиҳаси иштирокчилари — маҳсулот айланмаси субъектлари ўртасида ўтказишда (қабул қилишда) дастлабки ҳужжат мазмуни асосида эгалик ҳуқуқи ёки реализация қилиш учун маҳсулотларнинг ўтказилишини тасдиқловчи битим қатнашчилари:

реализация қилинаётган маҳсулотларнинг маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ЭҲФ шаклида хабарнома яратиш;

кўрсатилган хабарномани ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан ЭРИ билан имзолаш;

б) роуминг оператори операторга ЭҲФ юборади.

31. Оператор ИВ реестрида хабарномада келтирилган барча маълумотларни кўрсатиб, тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан — бошқасига маҳсулот айланмасига оид маҳсулотлар тўғрисида эгалик ҳуқуқини ўтказиш ҳолатини акс эттиради.

9-боб. Маҳсулотларни муомалага киритиш, чиқариш ва мониторингини юритиш

32. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотлар қуйидагича муомалага киритилади:

а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — маҳсулотни импорт қилувчи:

олиб кирилаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) учун божхона режимига жойлаштиради;

эркин муомалага чиқариш ёки қайта импорт қилиш мақсадида юк божхона декларацияси рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай, «Asl belgisi» МАТга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳолда олиб кириш (импорт) тўғрисида электрон хабарнома юборади:

божхона органи томонидан эркин муомалага (импорт) чиқариш учун қабул қилинган юк божхона декларацияси тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилган идентификация қилиш қадоқлари кодлари тўғрисидаги маълумотлар;

б) оператор ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маълумотларни олганидан сўнг ИВ реестрида ушбу маҳсулот айланмага чиқарилганлигини акс эттиради.

33. Маҳсулотларни «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш учун импорт қилувчилар божхона юк декларациясида агрегацияланган импорт кодини кўрсатиши мумкин. Бунда ушбу ҳаракат қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) агрегацияланган импорт коди импорт қилувчининг талабномаси (тегишли маркировка кодлари акс эттирилган холда) бўйича оператор томонидан шакллантирилади;

б) агрегацияланган импорт коди божхона юк декларациясида акс эттирилади;

в) агрегацияланган импорт коди билан расмийлаштирилган божхона юк декларацияси божхона органи томонидан операторга юборилади.

34. Оператор тажриба лойиҳаси иштирокчиси томонидан тақдим этилган қуйидаги маълумотлар асосида маҳсулотларнинг муомаладан чиқарилишини назорат қилади:

а) чакана савдони амалга оширишда тажриба лойиҳаси иштирокчиси — чакана савдо ташкилоти:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган назорат-касса техникаси билан боғлиқ бўлган техник воситалар орқали сотиладиган маҳсулотларни қадоқлаш учун елимланган рақамли идентификация воситасини сканердан ўтказади ва аниқлайди;

маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар назорат-касса техникаси томонидан яратиладиган «касса чеки» фискал ҳужжатига киритилади;

б) фискал маълумотлар оператори реал вақт режимида «Asl belgisi» МАТга маҳсулотларнинг чакана савдоси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон фискал ҳужжатлар (касса чеклари) тўғрисидаги маълумотларни узатади.

35. Оператор ИВ реестрида фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ рақамли идентификация қилиш воситаси билан белгиланган маҳсулотлар айланмадан чиққанлиги тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради.

36. Маҳсулотлар чакана савдодан (ҳисобдан чиқариш) бошқа сабабларга кўра айланмадан чиқарилгандан сўнг ушбу маҳсулотларни ҳисобдан чиқарадиган маҳсулот айланмаси субъекти бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчиси «Asl belgisi» МАТга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган маҳсулотни чиқариш тўғрисида хабарнома юборади:

айланмадан чиқарилаётган маҳсулотларнинг маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари;

маҳсулотларни айланмадан чиқариш учун расмийлаштирилган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами;

маҳсулотлар айланмадан чиқарилган жой манзили;

маҳсулотларнинг муомаладан чиқарилиш сабаби.

37. Айланмага чиқарилган маҳсулотлар айланмаси мониторинги истеъмолчилар томонидан оператор тақдим этган бепул мобил илова орқали амалга оширилади.

38. Оператор истеъмолчига маҳсулот ишлаб чиқарилган жой, маҳсулотнинг қадоқланган жойи ва унинг ҳолати тўғрисида маълумот берилишини таъминлайди.

39. Агар истеъмолчи оператордан олинган маълумотлар ва маҳсулотларнинг ҳақиқий маълумотлари ўртасида тафовутни аниқлаган бўлса, у «Asl belgisi» ва «Soliq» мобил дастурлари орқали хабарнома юборади.

Оператор МАТ ушбу хабарномани қабул қилиб, қайд этилган ҳолатлар юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун расмий маълумотларни белгиланган тартибда алоқа каналлари орқали Қўмитага юборади.

10-боб. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг маълумот алмашинувини таъминлаш

40. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш ва ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида оператор қуйидаги функцияларни бажаради:

иштирокчилар реестрини юритади;

маҳсулотлар каталогини юритади;

ИВ реестрини юритади;

тажриба лойиҳаси иштирокчиларига ушбу иштирокчилар ваколатига кирувчи «Asl belgisi» МАТ регистрларида мавжуд бўлган маълумотларни тақдим этади;

маҳсулот истеъмолчиларига маҳсулотни истеъмол ва (ёки) гуруҳли қадоқлашнинг рақамли идентификация воситалари ва уларнинг ишлаб чиқариш ва айланма жараёнидаги ҳолати тўғрисида маълумотни беради.

41. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг оператор билан ўзаро алоқаси ЭРИ билан имзоланган электрон ҳужжатларни алмашиш орқали амалга оширилади.

42. Электрон ҳужжатлар алмашинуви тажриба лойиҳаси иштирокчисига тақдим этилган «Asl belgisi» МАТнинг «Шахсий кабинет» махсус маълумот хизматига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

43. Электрон ҳужжатларга киритилган маълумотларнинг, шу жумладан, тажриба лойиҳаси иштирокчилари — маҳсулот айланмаси субъектлари томонидан Шахсий кабинетда яратилган маълумотларнинг мувофиқлиги автоматик равишда «Asl belgisi» МАТ воситалари ёрдамида текширилади.

44. Агар тажриба лойиҳаси иштирокчилари томонидан «Asl belgisi» МАТга нотўғри маълумотларга эга бўлган электрон ҳужжат тақдим этилган тақдирда, оператор аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда тажриба лойиҳаси иштирокчисига ҳамда белгиланган тартибда алоқа каналлари орқали Қўмитага хабарнома юборади.

45. Агар тажриба лойиҳаси иштирокчилари томонидан тўғри маълумотлар тақдим қилинган бўлса, тажриба лойиҳаси иштирокчисига — маҳсулот айланмаси субъектига маълумотлар «Asl belgisi» МАТга киритилгани тўғрисида хабарнома юборилади.

46. Агар ушбу Низомда хабар беришнинг бошқа муддати назарда тутилмаган бўлса, ушбу бобда кўрсатилган хабарномалар оператор томонидан онлайн равишда тажриба лойиҳа иштирокчисига — маҳсулот айланмаси субъектига юборилади.

Айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими операторига Маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш бўйича АРИЗА 1. Ариза берувчи __________________________________________ ____________ ______________ _____________________________________________________________________ ___________ ________ _ (тадбиркорлик субъектининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИРи/ЖШШИРи) 2. Ариза берувчи жойлашган жой (почта манзили): __________ ____________ _________________ _____________________________________________________________________ ___________ ________ _ _____________________________________________________________________ ___________ ________ _ (жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта, телефон рақами ва бошқалар) 3. Ариза берувчининг банк реквизитлари ______________________ __________ ______________ _ _____________________________________________________________________ ___________ ________ _ _________________________________________________________________________ ___________ ____ _ «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиб беришингизни сўрайман: Рўйхатдан ўтиш учун тегишли маълумотлар: Ташкилотнинг электрон почтаси: __________________________ Ташкилотнинг телефон рақами: ___________________________ __________________ ___________ ___________________ (лавозими)` (имзо) (Ф.И.О.)

Айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Айрим турдаги маҳсулотлар рақамли маркировкалаш ва кузатиш

Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш Тажриба лойиҳаси иштирокчиси Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни «Asl belgisi» маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди «Asl belgisi» МАТ) шакллантиради. Реал вақт режимида Оператор Агар ариза Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса: ▪ субъектни иштирокчилар реестрига киритади; ▪ иштирокчи учун шахсий кабинет очади; ▪ субъектга иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар рўйхатидаги тажриба лойиҳаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади. Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда Оператор Низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади. Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда 2-босқич. Маҳсулотларни қайд қилиш Тажриба лойиҳаси иштирокчиси Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда маҳсулотларни қайд этиш бўйича аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни «Asl belgisi» МАТ веб-сайтида шакллантиради. Реал вақт режимида Оператор Аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда: ▪ аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот рўйхатга киритади; ▪ тажриба лойиҳаси иштирокчисини маҳсулотлар рўйхатига киритилгани тўғрисида хабардор қилади. Реал вақт режимида 3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш Тажриба лойиҳаси иштирокчиси Маҳсулотлар рўйхатига киритилган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олишга операторга алоқа каналлари орқали буюртманома юборади. Реал вақт режимида Оператор Агар буюртманомада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлса: ▪ керакли миқдордаги маркировка кодларини шакллантиради; ▪ тажриба лойиҳаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки маҳсулотларни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади; ▪ тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади. Реал вақт режимида Тажриба лойиҳаси иштирокчиси Операторга рўйхатдаги кодлар олингани тўғрисидаги тасдиқни юборади. Маркировка кодларини идентификация воситасига ўзгартиради. Идентификация воситаси маҳсулотларда қўлланилишини таъминлайди. Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида Тажриба лойиҳаси иштирокчиси «Asl belgisi» МАТга маркировка кодларидан фойдаланилгани тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар). Маҳсулотларнинг қутиларида идентификация воситалари қўлланилгандан сўнг 4-босқич. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва айланиши мониторингини юритиш Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи) Маҳсулотлар агрегациясини амалга оширади. «Asl belgisi» МАТ орқали автоматик режимда операторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан, аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради. Реал вақт режимида Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи) Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки маҳсулотларни сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида маҳсулотлар муомаласи субъектлари — тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида маҳсулотларни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари: ▪ маҳсулотларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида маҳсулот йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади; ▪ томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришномани имзолайди; ▪ топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини «Asl belgisi» МАТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграция қилади. Маҳсулотларга эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (импорт қилувчи) Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин операторга маҳсулотлар декларациясида кўрсатилган маҳсулотларни чиқариш тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади: ▪ божхона органи коди; ▪ маҳсулот декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси; ▪ маҳсулот декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами; ▪ ТИФ ТН кодлари; ▪ қадоқларнинг маркировка коди; ▪ маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати. Реал вақт режимида Оператор Маълумотларни олгандан кейин уларни «Asl belgisi» МАТ реестрида акс этилишни таъминлайди. Реал вақт режимида 5-босқич. Маҳсулотларни муомаладан чиқариш Тажриба лойиҳаси иштирокчиси Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни назорат-касса техникаси орқали шакллантирилган «касса чеки» фискал ҳужжатга киритади. Реал вақт режимида Фискал маълумотлар оператори Назорат-касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат-касса техникасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга узатади. Назорат-касса техникаси ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно. Маҳсулотлар сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда Оператор Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификация воситаси билан рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомаладан чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатида акс эттиради. Реал вақт режимида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

2-банднинг бешинчи хатбошиси ва 30-банднинг биринчи хатбошисидаги «назорат-касса машиналари» сўзлари «назорат-касса техникалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-бандда :

биринчи хатбошидаги «назорат-касса машиналаридан» сўзлари «назорат-касса техникаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали улгуржи сотилади»;

11-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «назорат-касса машинаси» сўзлари «назорат-касса техникаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «назорат-касса машинасининг» сўзлари «назорат-касса техникасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:

маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;

аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди»;

22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «назорат-касса машинасини» сўзлари «назорат-касса техникасини» сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:

маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;

аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди»;

31-банднинг иккинчи хатбошисидаги «назорат-касса машиналаридан» сўзлари «назорат-касса техникаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

40-бандда :

биринчи хатбошидаги «назорат-касса машиналарини» сўзлари «назорат-касса техникаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:

маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;

аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди»;

43-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жисмоний шахснинг шахсий индентификация рақами»;

46-банддаги «давлат солиқ инспекциясида» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 22-банди қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:

маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;

аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида :

а) 1-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисидаги низом 2 1 -иловага мувофиқ»;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 1-иловада :

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари (кейинги ўринларда — солиқ хизматининг ҳудудий органлари), Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ва Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда — Ҳудудлараро инспекциялар) юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга.

Қўмита тизимига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Қўмита тузилмасига қуйидагилар киради:

Қўмита марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари;

туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари;

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси;

Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси;

юридик шахс мақомига эга бўлган тасарруфидаги ташкилотлари (кейинги ўринларда — тасарруфидаги ташкилотлар):

«Солиқ-сервис» АЖ;

«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» АЖ;

«Ғазалкент соғломлаштириш маркази» давлат муассасаси;

«Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази» МЧЖ»;

11-банднинг «м» кичик банди еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги , 14-банднинг 5-кичик бандидаги , 34-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 2-параграф номидаги , 36 , 37 , 39 , 41 , 58 , 65-бандлардаги , 38 , 44-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги , 45-банднинг учинчи хатбошисидаги , 55-банднинг саккизинчи хатбошисидаги , 59-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Ҳудудлараро инспекция» сўзлари тегишлича «Ҳудудлараро инспекциялар» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-бандда :

22 , 32 , 33 ва 35-кичик бандлардаги «Ҳудудлараро инспекция» сўзлари тегишлича «Ҳудудлараро инспекциялар» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27) зарур ҳолларда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар, Ҳудудлараро инспекцияларнинг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш»;

в) қуйидаги мазмундаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА

Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда — Ҳудудлараро инспекция) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ҳудудлараро инспекция Ўзбекистон Республикаси Cолиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади ва бевосита Қўмита раисига бўйсунади.

3. Ҳудудлараро инспекцияга рақамли маркировка қоидаларига риоя қилиниши бўйича солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юкланади.

4. Ҳудудлараро инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмита қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

5. Ҳудудлараро инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкага, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ғазначилик ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга.

6. Ҳудудлараро инспекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ — «Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси», қисқартирилгани — «Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича инспекция»;

б) рус тилида:

тўлиқ — «Межрегиональная налоговая инспекция по контролю за соблюдением правил цифровой маркировки», қисқартирилгани — «Инспекция по контролю за соблюдением правил цифровой маркировки»;

в) инглиз тилида:

тўлиқ — «Interregional tax inspection for monitoring compliance with digital marking rules»; қисқартирилгани — «Inspection for monitoring compliance with digital marking rules».

7. Ҳудудлараро инспекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри Абай кўчаси 8-уй.

8. Ҳудудлараро инспекция томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари учун бажариш мажбурий ҳисобланади.

2-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш;

назорат, баҳолаш ва хавф таҳлили соҳасида самарали усулларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш;

мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар турини босқичма-босқич кенгайтириш учун амалий тажриба-синов (эксперимент) тадбирларини ўтказиш;

халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

мажбурий рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, жумладан, огоҳлантириш тизимини қўллаш;

Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизимини (кейинги ўринларда — маркировкалаш ахборот тизими) такомиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга ошириш.

10. Ҳудудлараро инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш соҳасида:

маҳсулотларга рақамли маркировка қўлланилгани, унинг тўғрилиги ва ҳақиқийлигини барча босқичларда — импорт қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, улгуржи ва чакана савдо жараёнларида тизимли равишда назорат қилади;

маркировкалаш ахборот тизими орқали маркировкаланган товарлар ҳаракатини кузатиш асосида ҳуқуқбузарликларни аниқлаб, қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида солиқ тўловчиларга огоҳлантириш юборади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ текширувларини ўтказади;

мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни импорт қилиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бартараф этиш чораларини кўради;

солиқ назоратини амалга оширишда замонавий усулларни қўллайди ҳамда ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор автоматлаштирилган усулларини жорий этади;

б) назорат, баҳолаш ва хавф таҳлили соҳасида самарали усулларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш соҳасида:

маркировкаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар томонидан буюртма ва реализация қилинган маркировка кодларини таҳлил қилиш орқали товар қолдиқларини аниқлайди;

маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилувчи улгуржи ва чакана савдо корхоналари томонидан харид қилинган маҳсулотлардаги маркировка кодларини онлайн назорат-касса техникалари (кейинги ўринларда — ОНКМ) ва электрон ҳисобварақ — фактура орқали реализация қилинган маҳсулотлардаги маркировка кодлари билан солиштириш орқали таҳлил қилади;

маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилувчи улгуржи ва чакана савдо корхоналари томонидан маркировкани ўқиш қурилмалари (2D-сканер) орқали ОНКМ чекларида реализация қилинган маҳсулотлардаги маркировка кодлари акс эттирилгани ёки эттирилмагани ҳолатларини таҳлил қилади;

мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича солиқ хавфи даражасини баҳолаш учун мезонларни ишлаб чиқади;

в) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар туркумини босқичма-босқич кенгайтириш учун амалий тажриба-синов (эксперимент) тадбирларини ўтказиш соҳасида:

айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кириш (импорт қилиш), ишлаб чиқариш (шу жумладан, контрафакт маҳсулотларни) ва айланмасига қарши курашиш мақсадида мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар таркибига қўшиш юзасидан таклиф ишлаб чиқади;

тажриба тариқасида янги маҳсулот гуруҳлари бўйича рақамли маркировкалаш лойиҳаларини амалиётга жорий қилади ва мониторингини юритади;

солиқ солиш базасини кенгайтириш мақсадида маркировка тизими иштирокчилари ҳамда маҳсулот турлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлайди;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш (импорт қилиш) босқичида маркировкалаш жараёнларини тизимли ўрганади, таҳлил қилади ва ушбу жараёнларни оптималлаштиради;

г) халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини ривожлантириш ҳамда унинг афзалликлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича халқаро тажрибани ўрганади;

илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий қилинган хорижий давлатлар билан ҳамкорликни (интеграцияни) йўлга қўяди ҳамда маркировка кодларини ўзаро тан олиш ишларини амалга оширади;

айрим турдаги маҳсулотларнинг рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини таҳлил қилган ҳолда, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

д) рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, жумладан, огоҳлантириш тизимини қўллаш соҳасида:

мажбурий рақамли маркировкалаш тизимининг афзалликларини тушунтириш бўйича йиллик медиа-режани ишлаб чиқади ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб боради;

рақамли маркировкалаш тизими талаблари ва қоидалари юзасидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва улар бўйича тушунтиришлар беради;

мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар бўйича ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини семинарлар, брифинглар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига етказиш бўйича ишларни амалга оширади;

солиқ тўловчини ёки унинг вакилини мажбурий рақамли маркировалаш қоидаларининг бузилгани ҳамда ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида расмий огоҳлантиради;

мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан, ушбу ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини аниқлайди ва бартараф этади, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширадиган ва унда иштирок этадиган бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар содир этган солиқ тўловчилар ҳисобини юритади, ушбу маълумотларни таҳлил қилади;

е) маркировкалаш ахборот тизимини такомиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга ошириш соҳасида:

маркировкалаш ахборот тизими оператори билан биргаликда маркировкалаш ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

мажбурий рақамли маркировкалаш тизимининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга оширади;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш (импорт қилиш) босқичида маркировкалаш жараёнларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ушбу жараёнларни такомиллаштириш ва рақамлаштиришни амалга оширади.

маркировкалаш ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва уни амалга ошириш чораларини кўради.

3-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг ҳуқуқлари

11. Ҳудудлараро инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) маркировкалаш ахборот тизими орқали маркировкаланган товарлар ҳаракатини кузатиш асосида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан масофавий солиқ текширувини ўтказиш;

2) солиқ тўловчилардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни сўраш ва олиш;

3) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ахборот тизимларидан, шунингдек, ҳисоб ҳужжатларидан фойдаланиш;

4) республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотлар, маълумотлар ва маълумотномаларни сўраш ва бепул олиш;

5) ваколатли органлардан солиқ тўловчиларга лицензия ва (ёки) бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар берилгани, шунингдек, уларнинг бекор қилингани, амал қилиши тўхтатилгани ёки тугатилгани тўғрисидаги маълумотларни талаб қилиб олиш;

6) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда мансабдор шахслар ҳамда фуқароларга тушунтириш бериш учун уларни Ҳудудлараро инспекцияга белгиланган тартибда таклиф қилиш;

7) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда солиқ тўловчиларга нисбатан молиявий жарималар қўллаш;

8) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолатларда чет тилида тузилган ҳужжатларнинг давлат тилига таржимасини нотариал тасдиқланган ҳолда талаб қилиш;

9) Ҳудудлараро инспекция ваколатлари доирасида масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда шартнома асосида экспертиза тайинлаш, шунингдек, солиқ назоратининг шаклларини амалга ошириш учун илмий ва бошқа ташкилотлар, мутахассислар, шу жумладан, таржимонлар ва экспертларни жалб қилиш;

10) солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ назоратининг шаклларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ходимларини жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ҳамда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

11) назорат тадбирлари натижасида назорат объектлари мансабдор шахслари ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш;

12) давлат солиқ хизмати органларининг тизимидаги мавжуд ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш;

13) давлат солиқ хизмати органларининг ахборот-коммуникация технологиялари маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш;

14) фойдаланиш ҳуқуқи фақат Ҳудудлараро инспекция ходимларига бериладиган локал ахборот тармоқлардан фойдаланиш, ўзининг дастурий маҳсулотлари ва ахборот тизимларини яратиш;

15) фаолиятининг асосий вазифалари бўйича кўрсаткичлар бажарилишини ҳисобга олиб, Ҳудудлараро инспекция ходимларини Қўмита билан келишилган ҳолда моддий рағбатлантириш, алоҳида устамаларни белгилаш;

16) қонунчилик ҳужжатларига асосан давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасига кирадиган бошқа ҳуқуқларидан фойдаланиш.

12. Ҳудудлараро инспекция қуйидагилар учун жавобгардир:

Ҳудудлараро инспекцияга юкланган функция ва вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

солиқ тўловчилар томонидан жарималарнинг Давлат бюджетига тушишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг солиқ солинадиган базасини кенгайтиришга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

Қўмитага киритиладиган ҳужжат лойиҳалари ҳамда таклифлар, шунингдек, улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, натижалари ва оқибати;

давлат солиқ хизмати органларини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;

солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилишларини таъминлаш.

4-боб. Ҳудудлараро инспекция раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари

13. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Ҳудудлараро инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Ҳудудлараро инспекцияга юкланган функция ва вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекция ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчилик талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;

ўз ўринбосари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Ҳудудлараро инспекциянинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Ҳудудлараро инспекция фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

Ҳудудлараро инспекциянинг фаолиятини режалаштирилишни ташкил қилиш ҳамда инспекциянинг ва ўз ўринбосарининг ҳар чораклик ишлар режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ҳудудлараро инспекция тизимидаги кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Ҳудудлараро инспекциянинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Қўмита номенклатурасига кирадиган вакант лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, Ҳудудлараро инспекцияга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатини таъминлаш;

Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва ходимлари хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

Ҳудудлараро инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чоралар кўриш;

Ҳудудлараро инспекция ходимларининг Қўмита томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Ҳудудлараро инспекция ходимларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Ҳудудлараро инспекция фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишнинг самарадорлиги, сифатлилиги ва очиқлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;

Ҳудудлараро инспекция ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ташаббус кўрсатиш;

белгиланган тартибда раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказиш бўйича ишчи комиссияни ташкил қилиш, шунингдек, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар бериш тўғрисида таклифлар киритиш;

солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

14. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

бошлиқ вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини мажбуриятлар тақсимотига мувофиқ тегишли буйруқ асосида бажариш;

Ҳудудлараро инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш назорати юзасидан белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш, шунингдек, товарларни маркировкалаш жараёнида агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекцияда таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчилик талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг буйруқлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича бошлиққа таклифлар киритиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш;

хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифларни Ҳудудлараро инспекция бошлиғига киритиш, функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш;

давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

15. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

таркибий бўлинмаларнинг товарларни мажбурий маркировкалаш назорати юзасидан белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни мутасаддилик қиладиган Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосарига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекция ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, таркибий бўлинмалар ходимларининг қонунчилик талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, тасдиққа киритиш, уларда белгиланган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалаларидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Ҳудудлараро инспекция раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

бошлиқ ўринбосарига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар бериш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари бўйича зарур чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган йирик солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

5-боб. Ҳудудлараро инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги

16. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи:

Ҳудудлараро инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

17. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосари:

Ҳудудлараро инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари томонидан Ҳудудлараро инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

18. Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларига юкланган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ваколатига кирадиган масалалар бўйича мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

19. Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари:

ўз функционал вазифаларини бажармаслиги ёки тўлақонли бажармаслиги, ижро интизомини бузганликлари;

ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганликлари;

ўзларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида солиқ тўловчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажми камайгани ва солиққа тортиш базасининг пасайгани;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганликлари;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

6-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини ташкил этиш

1-§. Ҳудудлараро инспекция раҳбарияти, ходимларини тегишли лавозимга тайинлаш ва ходимларнинг мақоми

20. Ҳудудлараро инспекциянинг штатдаги ходимлари сони Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.

21. Ҳудудлараро инспекцияга Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

22. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи:

Қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарининг тавсиясига кўра Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади;

ўз фаолиятида Қўмита раисига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.

23. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи бўлмаганда, унинг ваколатлари мажбуриятлари тақсимотига мувофиқ ўринбосари томонидан амалга оширилади.

24. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш функциялари:

Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг тавсиясига кўра Қўмита раиси томонидан;

Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўринбосарлари ва бошқа ходимлари Ҳудудлараро инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади.

25. Мавқеи, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари тегишли равишда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғи ва ўринбосарига, Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари эса — Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ходимларига тенглаштирилади.

26. Ҳудудлараро инспекциянинг мансабдор шахсларига махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг мансабдор шахслари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

2-§. Ҳудудлараро инспекция ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан, шунингдек, бошқа республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги

27. Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

28. Ҳудудлараро инспекция бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги ахборот алмашиш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ назоратининг шаклларини амалга оширишга асосланган.

29. Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги жараёнида вужудга келадиган тушунмовчиликлар Қўмита раисининг топшириғига мувофиқ унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Ушбу кўриб чиқишда тушунмовчиликлар тартибга солинмаган ҳолатларда, улар бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади.

30. Ҳудудлараро инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари ўзларининг вазифа ва функцияларини бажаришда республика в маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

7-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини баҳолаш

31. Ҳудудлараро инспекция фаолияти ҳар чоракда Қўмита томонидан баҳоланади.

32. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Қўмита хулосаси:

Ҳудудлараро инспекция раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга интизомий жавобгарлик чораларини кўриш;

Ҳудудлараро инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш учун асос бўлади.

8-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника билан таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

33. Ҳудудлараро инспекцияни молиялаштириш ва моддий-техника билан таъминлаш, жумладан, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, Қўмитанинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

34. Ҳудудлараро инспекция ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, махсус унвонлар, кўп йил хизмат қилганлик учун устама ҳақлар, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун тўловлар, устама, қўшимча ҳақлардан иборат бўлади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Ҳудудлараро инспекция ходимларининг лавозим маошларига ойлик устама ва қўшимчалар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиблар асосида тўланади.

35. Ҳудудлараро инспекция ходимларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошларининг 20 фоизи миқдорида махсус устама белгиланади.

36. Қўмитанинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларининг Ҳудудлараро инспекция томонидан шакллантирилиши ва улардан фойдаланилиши Қўмита томонидан белгиланади.

9-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг ҳисоботи

37. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи Ҳудудлараро инспекциянинг фаолияти тўғрисида Қўмита раисига мунтазам равишда ҳисобот беради.

38. Қўмита раисининг ўринбосарлари Ҳудудлараро инспекция раҳбарларига юкланган вазифаларни самарали бажаришлари бўйича уларнинг фаолиятини доимий назорат қилиб борадилар.

39. Ҳар чораклик баҳолаш натижалари бўйича Ҳудудлараро инспекциянинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

40. Ҳудудлараро инспекциясига ушбу Низомда белгиланмаган вазифа ва функцияларни юклаш, шунингдек, Қўмитанинг товарларни маркировкалаш назорати билан шуғулланувчи тегишли бошқармадан бошқа тузилмалар томонидан топшириқлар берилишига йўл қўйилмайди.

41. Ҳудудлараро инспекция ходимларига таъсир кўрсатиш, шунингдек, уларни обрўсизлантириш, юкланган вазифа ва функцияларни бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида фаолиятига аралашиш тақиқланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади»;

г) 3-иловада :

5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қўмита марказий аппаратининг ушбу банд биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари солиқ органлари фаолиятини назорат қилиш ва шахсий хавфсизлик бўлимлари мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ва Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиқлари ва бошлиқлар ўринбосарлари, бўлимлар (шуъбалар) бошлиқлари ҳамда шахсий хавфсизлик бўлимлари мансабдор шахслари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Қўмита раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар»;

17-банддаги «Солиқ-сервис» ДУКда» сўзлари «Солиқ-сервис» АЖда» сўзлари билан алмаштирилсин;

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида :

а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 16 1 -банд билан тўлдирилсин:

«16 1 . Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейинги уч иш кунидан кечикмай солиқ хизмати органларига балансида маркировкаланадиган товарлари мавжуд бўлган қолдиқлари тўғрисидаги хабарномани жўнатади»;

б) 2-илованинг 8-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси «мол-мулки» сўзларидан кейин «шу жумладан, рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар қолдиқлари» сўзлари билан тўлдирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорида :

а) 1-иловада :

2-бандда :

иккинчи хатбоши «реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи» сўзларидан кейин «ёки уларни электрон шаклда юбориш функциясига эга бўлган» сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн саккизинчи хатбошидаги «товарларнинг халқаро «GS1» ва бошқа глобал маълумотномалар тизимларидаги мантиқий бирликлар» сўзлари «маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« виртуал фискал модул — оператор томонидан яратиладиган уникал рақам ва унга бириктирилган электрон рақамли имзо очиқ калит сертификати»;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга, шунингдек, жойларда харид қилинган маҳсулот ва хизматларга электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тўловлар учун харидорларга онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг фискал чеки берилиши шарт.

Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар банк карталаридан тўловларни қабул қилиш тизимларига мажбурий уланиши, шунингдек, мажбурий равишда 2D сканер қурилмаси қўлланиши шарт.

Ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган ҳолда реализация қилиниши Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ чекланади.

Бунда ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган маркировкаланган товарларни сотишга уриниш пайтида 2D сканер қурилмасининг онлайн-НКМ ёки виртуал кассага юбориладиган сигнали асосида харид чекларининг чоп этилиши чеклаб қўйилади»;

7-бандда :

еттинчи хатбоши «солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР)» сўзларидан кейин «/ жисмоний шахснинг шахсий индентификация рақами (ЖШШИР)» сўзлари билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбоши «Комитент (воситачи) СТИРи» сўзларидан кейин «/(ЖШШИРи)» сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича ўлчов бирлиги»;

ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн саккизинчи — ўттиз учинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи — ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Тадбиркорлик субъекти тугатилган, шунингдек, фискал модул яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган, ёхуд фискал модул ўрнатилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса рўйхатдан чиқарилган ҳолларда, ушбу фискал модуллар тадбиркорлик субъекти томонидан ТХКМга тақдим қилинади.

ТХКМ яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган фискал модуллар ҳолатининг мувофиқлигини текшириб, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган ёки рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ва виртуал кассадаги чек маълумотларини операторнинг маълумотлар базасига юборилмай қолган қисмини юбориши шарт.

Рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг фискал модулини қайта ишлатиш ёки оператор маълумотлар базасига юборилган маълумотлар мувофиқлиги текширилиши учун фискал модул тадбиркорлик субъектига қайтарилади»;

26-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик субъектини топиш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда (рўйхатдан ўтган жойида, яшаш манзилида мавжуд бўлмаса ва бошқа ҳолларда), солиқ органи маълумоти асосида рўйхатдан чиқарилиши мумкин. Бунда рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тўғрисидаги маълумотлар солиқ органи томонидан 24 соат ичида ахборот тизими орқали ТХКМга юборилади»;

31-банддаги «шунингдек, онлайн режимига ўтгандан кейин 24 соат ичида» сўзлари чиқариб ташлансин;

38 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38 1 . Илгари амалга оширилган ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда, фойдаланувчи томонидан фискал чекка тузатиш киритилади.

Тузатувчи касса чеки фойдаланувчи томонидан илгари онлайн-НКМдан фойдаланмасдан ҳисоб-китоб қилган ҳолларда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ёки онлайн-НКМдан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда фойдаланилганда шакллантирилади.

Фискал чекка маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификация кодлари, маҳсулотнинг (товар, хизмат) ўлчов бирлиги, сони ва суммаси ва қўшилган қиймат солиғи суммаси бўйича тафовут аниқланган ойдаги қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқлар бўйича солиқ тўловчилар учун тегишинча солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларигача тузатиш киритилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 257-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;

55-банд «Тадбиркорлик субъектларини фискал модул» сўзларидан кейин «ёки виртуал фискал модул» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 1а-иловада :

3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« виртуал фискал модул — оператор томонидан яратиладиган уникал рақам ва унга бириктирилган электрон рақамли имзо очиқ калит сертификати»;

4-банддаги «электрон рақамли имзоси» сўзлари «виртуал фискал модули» сўзлари билан алмаштирилсин;

12 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12 1 . Белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган электрон тижорат платформалари қонунчилик ҳужжатлари билан талаб этиладиган зарур маълумотлардан API орқали фойдаланиши мумкин»;

12 3 -бандда :

«а» ва «г» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«д» кичик банддаги «мазкур Низомда белгиланган онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали шакллантириладиган» сўзлари «электрон фискал» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-иловада :

3-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«рақамли маркировкаланган маҳсулотлар реализация қилинганда, ушбу маҳсулотнинг маркировка кодини мажбурий акс эттириш талабини эълон қилиш, шунингдек, маркировка коди акс эттирилмаган тақдирда, чекни шакллантириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши;

касса чекида иккита бир хил маркировка кодларни (дубликатларни) акс эттириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши;

сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) номи, ўлчов бирлиги, миқдори тўғри акс эттирилишини таъминлаш»;

ўн бешинчи — ўттизинчи хатбошилар тегишлича ўн саккизинчи — ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги «24» рақами «48» рақами билан алмаштирилсин;

6-бандда :

олтинчи хатбошидаги «24» рақами «48» рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«рақамли маркировкаланган маҳсулотлар реализация қилинганда, ушбу маҳсулотнинг маркировка кодини мажбурий акс эттириш талабини эълон қилиш, шунингдек, маркировка коди акс эттирилмаган тақдирда, чекни шакллантириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши;

касса чекида иккита бир хил маркировка кодларни (дубликатларни) акс эттириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши;

сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) номи, ўлчов бирлиги, миқдори тўғри акс эттирилишини таъминлаш»;

ўн иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи — йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

10-бандда :

иккинчи хатбоши «алоқа протоколларини, UZDST1092-2009» сўзларидан кейин «ёхуд ECDSA-256» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги «UZDST1092-2009» сўзлари «криптографик» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 3-илованинг 18-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорида :

а) 1-илованинг 2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига 2-илованинг 4-бандидаги жарима қўлланилган тадбиркорлик субъектларига бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни қопланмайди»;

б) 2-илованинг 10-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «2021 — 2026 йилларда идентификация» сўзлари «Идентификация» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Белгилаб қўйилсинки:

рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш мажбурияти ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар зиммасига юкланади;

рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ҳамда чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга, шу жумладан, маркетплейсларга маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига уланиш мажбурияти юкланади.

Бунда улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировкаланган товарларни реализация қилишда чакана тарзда сотилишига йўл қўйилмайди;

рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга мазкур маҳсулотларни фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали реализация қилишга рухсат этилади;

агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар божхона юк декларациясида кўрсатилмасдан «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади. Бунда маркировкаланмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига идентификация воситаларини божхона омбори ҳудудида елимлаш талаб қилинади;

рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб ўн икки ой муддат ўтгандан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур маҳсулотларни маркировкасиз сотиш тақиқланади;

маркировкаланмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида ваколатли органларни реал вақт режимида хабардор қилиш имкониятини берувчи дастурий маҳсулотлар ҳамда мобил иловалар жорий этилади;

рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар айланмасининг иштирокчилари (ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи, чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, шу жумладан, маркетплейслар) томонидан ушбу маҳсулотлар реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ- фактураларда ва назорат-касса техникалари чекларида тегишли (рақамли маркировкаланадиган) маҳсулотлар ва хизматлар идентификация кодларини танланиши талаб қилинади;

рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар воситачилик ва (ёки) агентлик шартномалари доирасида реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактураларда ва (ёки) назорат-касса техникалари чекларида маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш мажбурияти комиссионер зиммасига юкланади»;

10-бандда :

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

«Бунда «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан тегишли асбоб-ускуналарни эксплуатацияси учун ҳар ойлик тўловлар Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига тўлиқ йўналтирилади»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 1-иловада :

номидаги «2021 — 2026 йилларда идентификация» сўзлари «Идентификация» сўзи билан алмаштирилсин;

4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4. Маиший техника 8508110000, 8508190001, 8508190009, 8450111100, 8450111900, 8450119000, 8450120000, 8450190000, 8450200000, 8418102001, 8418102009, 8418108001, 8418108009, 8418211000, 8418215100, 8418215900, 8418219100, 8418219900, 8418290000, 8418302001, 8418308001, 8418402001, 8418408001, 8528491000, 8528498002, 8528498008, 8528591000, 8528599000, 8528722001, 8528722009, 8528723001, 8528723002, 8528723003, 8528723009, 8528724000, 8528726000, 7321111000, 7321119000, 8414600000, 8516601010, 8516601090, 8516605000, 8516607000, 8516608000, 8516609000, 8516101100, 8516310000, 8516400000, 8516500000, 8403109000, 8415101000, 8415109000, 8415810010, 8415810090, 8415820000, 8509400000, 8539100009, 8539500000, 8540810000, 8540890000 2022 йил 15 апрель » .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Aйрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорида :

а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «берилган» сўзи «учун тўловлар келиб тушган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

4-бандда :

қуйидаги мазмундаги қирқ тўққиз ва эллигинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги — маҳсулот ва хизматларга бириктирилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари юритиладиган каталог;

маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди (кейинги ўринларда — МХИК) — ҳар бир маҳсулот ва хизматларга бириктириш ҳамда уларни идентификация қилиш учун мўлжалланган 17 хонали рақамдан (ҳарфдан) иборат бўлган ноёб код»;

қуйидаги мазмундаги 49 1 -банд билан тўлдирилсин:

«49 1 . Маркировкалаш ахборот тизимига идентификация воситалари ёрдамида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар тўғрисида батафсил маълумотлар белгиланган тартибда киритилмаган тақдирда, ушбу маҳсулотлар учун маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогида тегишли МХИКлари яратилмайди. Бунда Солиқ қўмитаси томонидан маркировкалаш ахборот тизимига тегишли маълумотлар киритилмаган маҳсулотларни МХИКларидан тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон ҳисобварақ-фактураларда ва назорат-касса техникалари чекларида фойдаланиш имконияти чекланади.

Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар айланмасининг иштирокчилари (ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи, чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, шу жумладан, маркетплейслар) томонидан ушбу маҳсулотлар реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактураларда ва назорат-касса техникалари чекларида тегишли (рақамли маркировкаланадиган) МХИКлари танланиши талаб қилинади.

Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар воситачилик ва (ёки) агентлик шартномалари доирасида реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактураларда ва (ёки) назорат-касса техникалари чекларида маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш мажбурияти комиссионер зиммасига юкланади»;

76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«76. Маҳсулот чакана савдосини амалга оширувчи маҳсулотлар айланмасининг иштирокчиси унда ўрнатилган ва рўйхатга олинган назорат-касса техникаси билан боғлиқ бўлган техник воситалар ёрдамида (онлайн назорат-касса техникасининг сканерлаш воситалари ёки алоҳида ўрнатилган сканерлаш ускуналари) истеъмол ёки гуруҳланган қадоғини рақамли идентификация воситасини сканердан ўтказади, аниқлаштиради ва ҳар бир сотилган маҳсулотнинг истеъмол ёки гуруҳланган маркировка коди тўғрисидаги маълумотларни электрон фискал ҳужжатга киритади ва аниқлаштиради»;

79-бандда :

биринчи хатбошидаги «маркировкалаш ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни тақдим этади» сўзлари «солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда маркировка кодларини айланмадан чиқариш юзасидан сўровномани юборади» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Юқоридаги сўровнома солиқ органларининг ахборот тизимлари томонидан инсон омилисиз белгиланган тартибда текширилиб маъқулланган тақдирда, сўровномада қайд этилган маркировка кодларини айланмадан чиқариш юзасидан тегишли маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этилади»;

80-бандда :

биринчи хатбошидаги «маркировкалаш ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни киритади» сўзлари «солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда маркировка кодларини айланмадан чиқариш юзасидан сўровномани юборади» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Юқоридаги сўровнома солиқ органларининг ахборот тизимлари томонидан инсон омилисиз белгиланган тартибда текширилиб маъқулланган тақдирда, сўровномада қайд этилган маркировка кодларини айланмадан чиқариш юзасидан тегишли маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этилади»;

еттинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

81-бандда :

биринчи хатбошидаги «маркировкалаш ахборот тизимига маҳсулотнинг айланмадан чиқарилиши тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган хабарномани тақдим этади» сўзлари «солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда маркировка кодларини айланмадан чиқариш юзасидан сўровномани юборади» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Юқоридаги сўровнома солиқ органларининг ахборот тизимлари томонидан инсон омилисиз белгиланган тартибда текширилиб маъқулланган тақдирда, сўровномада қайд этилган маркировка кодларини айланмадан чиқариш юзасидан тегишли маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этилади»;

95 ва 96-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«95. Қуйидагилар қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали рақамли маркировка қоидаларини бузилиши деб ҳисобланади:

рақамли идентификация воситаларисиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш;

маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган ҳолда рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ёхуд реализация қилиш;

рақамли идентификация воситаларининг такрорий нусхаларидан (дубликат) фойдаланган ҳолда маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш;

сохталаштирилган (контрафакт) ёки илгари ишлатилган маркировка кодлари ёрдамида, шунингдек, маркировка кодларининг чоп этиш сифатини баҳолаш ҳақида ёки қўлланилиши (ишлатилиши) ҳақидаги маълумотларни Операторга юбормаган ҳолда ёхуд нотўғри (ёлғон ёки ҳақиқатга мос келмайдиган) маълумотларни юборган ҳолда рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки олиб кириш (импорт қилиш);

маҳсулотларни ишлаб чиқариш (қадоқлаш) пайтида рақамли идентификация воситаларини сканерлаш талабларини ва (ёхуд) Операторга маркировка кодларини қўллаш тўғрисидаги ҳисоботни юбориш талабларини бузиш;

рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялаш талабларини бузиш;

нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш ёхуд маркировкаланган маҳсулотларни қайта маркировкалаш талабларини бузиш;

реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш).

96. Қуйидагилар қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни улгуржи сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилиши деб ҳисобланади:

рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш (сотиш);

маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган ҳолда рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни қабул қилиш ёхуд реализация қилиш;

маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек, реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);

нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;

рақамли идентификация воситаларининг такрорий нусхаларидан (дубликат) фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш»;

қуйидаги мазмундаги 96 1 ва 96 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«96 1 . Қуйидагилар қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни чакана савдоси билан шуғулланувчи ва умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар томонидан идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилиши деб ҳисобланади:

рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш (сотиш);

маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган ҳолда рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни қабул қилиш ёхуд реализация қилиш;

маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш;

нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;

рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сақлаш, ишлатиш ва (ёки) маҳсулот муомаласининг бошқа субъектига ёхуд охирги истеъмолчига реализация қилиш (сотиш);

рақамли идентификация воситаларининг такрорий нусхаларидан (дубликат) фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш;

маҳсулот муомаласининг бошқа субъектига реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);

маркировка кодини муомаладан олиб ташлаш учун электрон фискал ҳужжатга ҳар бир сотилган товар бирлигининг маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритмасдан, рақамли маркировкаланган маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш (сотиш).

96 2 . Қуйидагилар қонунчиликда рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни воситачилик ва (ёки) агентлик шартномалари доирасида реализация қилинганда, идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади:

а) комиссионер томонидан:

маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган ҳолда, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни қабул қилиш ёхуд реализация қилиш;

комитентдан маркировка коди акс эттирилишини талаб қилмаган ҳолда, маҳсулотларни харидорларга реализация қилиш (сотиш) ёки етказиб бериш;

реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларда ва (ёки) назорат-касса техникалари чекларида акс эттирмасдан маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);

б) комитент томонидан:

маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган ҳолда, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни қабул қилиш ёхуд реализация қилиш;

рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);

сохталаштирилган (контрафакт) ёки илгари ишлатилган маркировка кодлари ёрдамида маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш), шунингдек, комиссионерга электрон ҳисобварақ-фактураларда ва (ёки) назорат-касса техникалари чекларида акс эттириш учун маркировка кодлари тўғрисида нотўғри (ёлғон ёки номутаносиб) маълумотларни тақдим этган ҳолда маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш)»;

в) 3-иловада :

3-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тамаки маҳсулотларининг турлари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 майдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент билан белгилаб берилади»;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Тамаки маҳсулотлари айланмасининг чакана савдоси билан шуғулланувчи иштирокчилар (чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари):

а) тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;

б) бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар чакана савдоси билан шуғулланувчи тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;

в) тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлардан сотиб олишга доир маълумотларини маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

г) тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси бўйича маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

д) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (охирги истеъмолчига) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган қолдиқлар сотувдан чиқарилишини таъминлайди;

е) тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади»;

г) 4-иловада :

2-бандда :

учинчи хатбошидаги «оператор томонидан тақдим этилувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши «гуруҳланган қадоғига маҳкамланувчи, рақамли идентификациялаш воситасини» сўзларидан кейин «қайта ишлатиш, нусхалаш ва» сўзлари билан тўлдирилсин;

14-бандда :

иккинчи хатбошидаги «14х14 миллиметрдан» сўзлари «7х7 миллиметрдан (гуруҳланган қадоғига — 10х10 миллиметрдан)» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Истеъмол қадоғини (пиво маҳсулотларидан ташқари) стикер ёрдамида маркировкалашга фақат декор ёки бошқа усуллар билан безатилган ва ёрлиғи (этикетка, контрэтикетка) бўлмаган истеъмол қадоқ учун рухсат этилади»;

18-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Рақамли идентификация воситаларини қўлловчи (чоп этувчи) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар операторга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган рақамли идентификация воситаларини қўллаш (чоп этиш) сифати тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар, унда «Ахборот технологиялари. Автоматик идентификация қилиш ва маълумотларни тўплаш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих-код белгилар тестларининг спецификацияси. Икки ўлчовли белгилар» («Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols» стандартига мувофиқ рақамли идентификация воситаларини қўллаш (чоп этиш) сифати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Рақамли идентификация воситаларини қўллаш (чоп этиш) сифати C ёки ундан юқори синфга мос келиши керак. Рақамли идентификация воситаларини қўллаш (босиб чиқариш) сифати дастурий - аппарат комплекслари (техник кўриш воситалари) ёрдамида баҳоланиши керак.

2026 йил 1 июлдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қуйиш) ҳамда алкоголь маҳсулотларининг истеъмолчи ва (ёки) гуруҳли қадоқларига рақамли идентификация воситаларини қўллаш вақтида ишлаб чиқарувчи маркировка кодларини қўллаш (фойдаланиш) тўғрисида ҳисобот тузади ва операторга юборади. Ҳисоботда алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш учун амалда қўлланадиган маркировка кодлари рўйхати, шунингдек, ушбу маҳсулот ишлаб чиқарилган (қуйилган) сана бўлиши керак.

Импорт қилувчи томонидан истеъмолчи ва (ёки) гуруҳли қадоқлаш учун рақамли идентификация воситалари қўлланилганда, маркировка кодларини қўллаш (фойдаланиш) тўғрисидаги ҳисобот маҳсулотларни эркин муомала (импорт) режимида божхона расмийлаштирувига тақдим этишдан кечиктирмасдан операторга юборилади»;

19-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«носоз рақамли идентификация воситаларини олиб қўйиш, ҳисобдан чиқариш ҳисоботини шакллантириш;

электрон ҳисоб-фактуралардан фойдаланиш имконияти;

сотиб олиш жараёнлари ва назорат-касса техникасининг ишлаши билан мувофиқлиги;

омбор операцияларини бажариш (кўп даражали маҳсулотни қадоқлаш, жўнатиш, намуна олиш, қайта қадоқлаш, ҳисобот бериш)»;

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси ривожланиши сервис-провайдер томонидан ишлаб чиқарилади.

Рақамли маркировкалаш тизимига дистрибуция, матбаа ва валидация дастурий-аппарат комплексини улаш учун сервис провайдерлар оператор билан шартнома тузадилар»;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Сервис-провайдер дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексини мазкур Низом талабларига асосан мустақил равишда ишлаб чиқиши ва ундан фойдаланиши шарт».

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорида :

а) 1-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Солиқ хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити тайинланади. Бунда маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлиги натижасида юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчига (солиқ агентига) нисбатан масофавий солиқ текшируви ўтказилиши мумкин. Солиқ хавфи даражаси ўрта ва паст бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ органлари томонидан Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа солиқ маъмурчилиги тадбирлари қўлланади»;

б) 2-иловада :

5-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«масофавий солиқ текшируви»;

қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:

«8 1 . Масофавий солиқ текшируви — мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш соҳасида солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) томонидан ўз мажбуриятларини бажариши ёки бажарилмаслиги тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади»;

19-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўттизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«масофавий солиқ текширувида солиқ тўловчилар томонидан идентификация воситалари орқали рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни импорт қилиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши текширилади»;

ўттизинчи хатбоши ўттиз биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

20-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«масофавий солиқ текшируви бошлангунга қадар:

солиқ тўловчини ёки унинг вакилини мажбурий рақамли маркировалаш қоидаларининг бузилгани ҳамда ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш»;

ўн иккинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 7-боб билан тўлдирилсин:

«7-боб. Масофавий солиқ текширувини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

1-§. Масофавий солиқ текширувини ўтказиш

241 3 . Масофавий солиқ текшируви мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқланганда ўтказилади.

241 4 . Масофавий солиқ текшируви беш кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.

241 5 . Масофавий солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади.

241 6 . Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддати ва мақсадлари кўрсатилади.

Масофавий солиқ текшируви тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда ўтказилади.

241 7 . Масофавий солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.

241 8 . Солиқ тўловчилар томонидан маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этилиши бўйича масофавий солиқ текширувлари солиқ органларининг ахборот тизимида ташкил этилади.

Ўтказилган масофавий солиқ текширувлари тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборотларни қайта ишлаш маркази тизимида жойлаштирилади.

2-§. Масофавий солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш

241 9 . Агар масофавий солиқ текшируви пайтида солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227 1 -моддасига мувофиқ жавобгарлик белгиланган мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланса, текширувни ўтказган мансабдор шахс томонидан ушбу Низомга 25-иловага мувофиқ шаклда мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилганлиги ҳолатларини қайд этувчи масофавий солиқ текшируви далолатномаси тузилади.

Далолатнома масофавий солиқ текшируви бошланган кундан эътиборан уч иш куни ичида, бироқ масофавий солиқ текшируви муддати тугаши кунидан кечиктирмай планшет ёки компьютер техникаси ёрдамида электрон рақамли имзодан (бармоқ изи ёки график имзо) фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилади.

241 10 . Масофавий солиқ текшируви далолатномасининг электрон нусхаси барча илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали масофавий солиқ текшируви далолатномаси тузилган кундан кейинги кун, бироқ масофавий солиқ текшируви муддати тугаш кунидан кечиктирмай юборилади.

Агар электрон шаклдаги солиқ текшируви ҳужжатларида махсус QR-код мавжуд бўлса, бу ҳужжатлар қоғоз шаклидаги ҳужжатларга тенглаштирилади.

241 11 . Солиқ тўловчи масофавий солиқ текшируви далолатномасининг электрон шаклини олган кундан эътиборан беш кун ичида масофавий солиқ текшируви далолатномаси юзасидан ўз муносабатини шахсий кабинети орқали розилик ёки рад этиш тугмасини босиш орқали билдириши лозим.

241 12 . Солиқ тўловчи томонидан масофавий солиқ текшируви далолатномаси юзасидан муносабат белгиланган муддатларда билдирилмаган тақдирда, ушбу далолатнома бўйича розилиги ифодаланган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчи шахсий кабинетининг ҳолати фаол бўлмаган тақдирда, далолатнома қоғоз кўринишида почта орқали юборилади. Бунда солиқ тўловчи ушбу далолатномани олган кунидан эътиборан беш иш куни ичида мазкур далолатнома юзасидан ўз муносабатини солиқ текширувини ўтказган солиқ органига почта орқали тақдим этиши лозим.

241 13 . Масофавий солиқ текшируви далолатномасининг электрон шакли солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали юборилган (агар солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг ҳолати фаол бўлмаган тақдирда, далолатнома қоғоз кўринишида почта орқали юборилган) кун солиқ текшируви якунланган кун ҳисобланади.

241 14 . Масофавий солиқ текшируви пайтида солиқ тўловчи томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда иш юритилади.

241 15 . Масофавий солиқ текшируви бўйича тузилган далолатнома асосида солиқ текширувини ўтказган солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор ушбу солиқ текшируви далолатномаси тузилган кундан эътиборан уч иш куни ўтгач, бироқ беш иш кунидан кечиртирмай қабул қилинади.

241 16 . Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун солиқ тўловчига нисбатан молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги кун солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали юборилади.

241 17 . Солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарори солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг қарори олинган санадан бошлаб бир ой муддатдан кечиктирилмасдан бажарилади.

241 18 . Солиқ тўловчи масофавий солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ихтиёрий бажармаган тақдирда, солиқ қарзи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 120 — 124-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ органи томонидан мустақил равишда ундирилади.

241 19 . Солиқ органлари томонидан ўтказилган масофавий солиқ текшируви натижасида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.

Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахсларда ўтказилган масофавий солиқ текшируви натижасида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 40 фоизи Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.

241 20 . Солиқ органининг масофавий солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан белгиланган тартибда юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.

Солиқ қўмитасининг қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

241 21 . Юқори турувчи солиқ органига тушган шикоятлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда қўриб чиқилади»;

қуйидаги мазмундаги 25-илова билан тўлдирилсин:

«Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 25-ИЛОВА

Масофавий солиқ текширувида аниқланган мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларининг бузилиши тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА _________-сон 20_ _ _ йил «____» ___ ____ ___ ___________________ (вилоят, туман, шаҳар) 1. Ўтказилган масофавий солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар: 1. Солиқ тўловчининг номи 2. СТИР 3. Раҳбарнинг Ф.И.О. 4. Жойлашган манзили 5. Текширувни ўтказган солиқ органи номи 6. Текширувчи мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О. 7. Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқнинг мақсади, санаси, рақами ҳамда текширув бошланган ва тугатилган сана 2. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари 1. Маҳсулотларни маркировкалаш қоидаларининг бузилиши юзасидан аниқлаштирилган ҳолатлар (юборилган огоҳлантириш хатлари санаси) 2. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик 3. Масофавий солиқ текшируви далолатномаси бўйича хулоса Масофавий солиқ текширувида аниқланган мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларининг бузилиши _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ Агар солиқ тўловчи далолатномада баён қилинган ҳолатларга ёки далолатнома бўйича хулосага рози бўлмаса, далолатнома электрон шаклда олинган кундан эътиборан 3 иш куни (қоғоз кўринишда почта орқали олинган кундан эътиборан 5 иш куни) ичида тегишли солиқ органига эътирозларини тақдим этишга ҳақли. ____________________________ _____________ ____________ солиқ органи номи ва далолатнома тузган масъул ходим лавозими (имзо) Ф.И.О . Розиман: Рад этилди. (рад этиш сабаби) _______________ _______ ____ _______________ _______ ____ солиқ тўловчининг номи ва раҳбари Ф.И.О. солиқ тўловчининг номи ва раҳбари Ф.И.О.

Солиқ тўловчи томонидан масофавий солиқ текшируви далолатномаси юзасидан муносабат белгиланган муддатларда билдирилмаган тақдирда, ушбу далолатнома бўйича розилиги ифодаланган деб ҳисобланади».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар рўйхатида :

2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2. Дори воситалари ва тиббий буюмлар 2026 йил 1 июль 2026 йил 31 декабрь 2027 йил 1 июль 3002, 3006 10, 3006 60, 9021 90 900 1 » ;

қуйидаги мазмундаги 6-позиция билан тўлдирилсин:

« 6. Ўсимлик ёғи 2026 йил 1 июль 2026 йил 31 декабрь 2027 йил 1 июль 1507, 1508, 1509, 1510, 1511, 1512, 1513, 1514, 1515 » .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорида :

а) 2-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари (дори моддалари (субстанциялар) бундан мустасно) ва тиббий буюмларни (дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар бундан мустасно) гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда, идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022 — 2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин»;

олтинчи хатбошида :

«тиббий буюмлар» сўзларидан олдин «дори воситалари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;

«2025 йил 1 февралдан бошлаб» сўзлари «2027 йил 1 июлдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-бандда :

«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси «солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган» сўзларидан кейин «(солиқ мажбуриятларига эга бўлмаган)» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) 2026 йил 1 июлдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан сотиб олинадиган (етказиб бериладиган) дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланган ҳолда амалга оширилади.

Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги оператор билан биргаликда барча тиббиёт ташкилотларига рақамли маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни айланмадан чиқаришни таъминловчи махсус дастурий маҳсулотлар тақдим этилишини таъминлайди»;

г) 2 — 5 иловалардаги «тўртинчи гуруҳ» устуни чиқариб ташлансин;

д) 3-иловадаги 2.3-позиция чиқариб ташлансин;

е) 4-илова қуйидаги мазмундаги 10-позиция билан тўлдирилсин:

« 10. Импорт қилинадиган рақамли маркировкаланган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган божхона коди божхона юк декларациясида акс эттирилишини йўлга қўйиш. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 2026 йил 1 июлдан бошлаб » ;

ж) 6-иловада :

2-бандда :

ўн учинчи хатбошидаги «шикастламасдан» сўзи «қайта ишлатиш, нусхалаш ва шикастламасдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Истеъмол қадоғига стикерни қўллаш учун қуйидаги талаблар қўйилади:

а) стикер ишлаб чиқарилган пайтдан бошлаб якуний истеъмолчига сотилишига қадар рақамли идентификация воситаси ва унда чоп этилган бошқа маълумотларнинг сақланиши ва ўқилиши таъминланган усулда тайёрланади;

б) стикер тўғридан-тўғри қадоққа (қадоқнинг ташқи томонига) бундай қадоқнинг дизайн схемасида уни қўллаш учун назарда тутилган жойда қўлланади;

в) стикер қадоққа фақат мазкур қадоққа ва стикернинг ўзига зарар етказмасдан ажратишга имкон бермайдиган ҳолда ҳамда уларни қайта ишлатиш мумкин бўлмаган усул билан қўлланади;

г) стикер қўлланилиши техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ қадоққа қўлланадиган маълумотларнинг яхлитлиги ва мавжудлигини бузмаслиги керак;

д) стикерда мазкур Низом талабларига жавоб берадиган рақамли идентификация воситаси, шунингдек, ўқиладиган босма матн кўринишидаги рақамли маркировкаланадиган дори воситасининг номи (ишлаб чиқарувчининг ихтиёрига кўра), маҳсулот коди ва қадоқнинг индивидуал серия рақами (мажбурий) бўлиши керак;

е) стикер устига стикер юзасини қоплайдиган ва (ёки) рақамли идентификация воситаларини ўқишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай ёзувлар, чизмалар ва ўраш элементларини қўллашга йўл қўйилмайди;

ж) дори воситасини истеъмол қадоғини стикерлаш жараёнида ишлаб чиқарувчи томонидан аввал қўлланган дори воситасини серия рақами, яроқлилик муддати ҳамда ишлаб чиқарилган санаси юзасидан маълумотлар ёпилган тақдирда (истеъмол қадоғи кичик ўлчамда бўлганлиги сабабли), фақатгина ушбу маълумотларни мажбурий равишда стикерда такрорланган ҳолда дори воситасини истеъмол қадоғини стикерлашга рухсат берилади»;

27-бандда :

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд билан тўлдирилсин:

«31 1 . Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган (етказиб бериладиган) дори воситаларини муомалага киритиш, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши мажбурий рақамли маркировкаланган ҳолда амалга оширилади».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 июлдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Агар чет давлат юридик шахсининг вакили Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашиб фаолият кўрсатаётган бўлса, ЭРИ калити сертификатлари Ўзбекистон Республикасига тегишли давлат ташкилотининг расмий сўрови ва Солиқ қўмитасининг рухсати асосида ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларига бормаган ҳолда республика ҳудудида берилади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низомда :

2-бандда :

саккизинчи хатбошидаги «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан тақдим этиладиган» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши «гуруҳланган қадоққа маҳкамланувчи, идентификация воситасини» сўзларидан кейин «қайта ишлатиш, нусхалаш ва» сўзлари билан тўлдирилсин;

3-банд «10 литрдан ортиқ флекси-танклар ёки бошқа турдаги қадоқлардаги концентратлар» сўзларидан кейин «таркибида 95 фоиздан ортиқ сут бўлган сутли ичимликлар (коктейллар)» сўзлари билан тўлдирилсин;

11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «10х10 миллиметр» сўзлари «7х7 миллиметр (гуруҳланган қадоқларида — 10х10 миллиметр)» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда :

учинчи хатбошидаги «(камида 10*10 миллиметр ўлчамида)» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ушбу стикер металл, шу жумладан, алюмин идишнинг истеъмолчига халақит бермайдиган қисмига ва инсон организмига салбий таъсир этмайдиган тартибда елимланиши лозим»;

тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

15-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Рақамли идентификация воситаларини қўллайдиган (чоп этадиган) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар операторга рақамли идентификация воситаларини қўллаш (чоп этиш) сифати тўғрисида мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисобот тақдим этади»;

34-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ёки транспорт» сўзлари чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 23 январь,

23-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

QARORI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

Majburiy raqamli markirovkalash tizimi samaradorligini oshirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Majburiy raqamli markirovkalash tizimi samaradorligini oshirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 23-maydagi PQ-190-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, aholini sifatli va ishonchli mahsulotlar bilan taʼminlash, majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarning markirovkalash qoidalariga zid ravishda import qilinishi, ishlab chiqarilishi va realizatsiya qilinishining oldini olish orqali teng raqobat muhitini yaratish hamda mazkur tizimning samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) oʻsimlik yogʻini raqamli markirovkalash mexanizmlarini ishlab chiqish boʻyicha tajriba loyihalarini (keyingi oʻrinlarda — tajriba loyihalari) amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Ayrim turdagi mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish boʻyicha tajriba loyihasini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Tajriba loyihalarini amalga oshirish doirasida Soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda olti oy muddatda:

tajriba loyihalarini ishga tushirish, kelgusida monitoring qilishni, uslubiy qoʻllab-quvvatlash va loyiha ishtirokchilari oʻrtasida oʻzaro hamkorlikni;

tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida, shu jumladan, ommaviy axborot vositalari orqali mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish tizimi joriy etilishini va kelgusida ushbu tizimdan foydalanish boʻyicha keng tushuntirish ishlari amalga oshirilishini taʼminlasin.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2026-yil 1-iyuldan boshlab:

a) tadbirkorlik subyektlari tomonidan raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar realizatsiya qilinganda, elektron hisobvaraq-fakturalarni shakllantirishda quyidagilar avtomatik tarzda amalga oshiriladi:

litsenziya (ruxsat etish va xabardor qilish hujjati) mavjudligi, “Asl belgisi” axborot tizimida roʻyxatdan oʻtganligi va raqamli markirovka kodlari toʻgʻri aks ettirilishini tekshirish;

markirovkalanishi lozim mahsulotlarni chakana savdo bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga realizatsiya qilishda ular raqamli markirovka kodlarini toʻgʻri oʻqishni taʼminlovchi maxsus qurilmalar bilan jihozlanganda, elektron hisobvaraq-fakturalarni shakllantirish;

b) raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar realizatsiya qilinganda, onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa cheklarida quyidagilar avtomatik tarzda amalga oshiriladi:

raqamli markirovka kodi kiritilganda, ushbu kodga biriktirilgan tovarlarning mahsulotlar va xizmatlar identifikatsiya kodlari maʼlumotining shakllanishi;

tovarlar uchun “Asl belgisi” MATda mavjud raqamli markirovka kodlari majburiy aks ettirilishini belgilash.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni uch oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Soliq qoʻmitasi raisi F.J. Pulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 23-yanvardagi 23-son qaroriga 1-ILOVA

Ayrim turdagi mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish boʻyicha tajriba loyihasini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalada boʻlgan qadoqlangan ayrim turdagi mahsulotlarni (keyingi oʻrinlarda — mahsulotlar) raqamli markirovkalash va keyinchalik kuzatib borish boʻyicha tajriba loyihasini (keyingi oʻrinlarda — tajriba loyihasi) amalga oshirish tartibini, shuningdek, markirovka kodlarini taqdim etish va markirovkalashda harakatlar ketma-ketligini hamda tajriba loyihasi ishtirokchilarining huquq va majburiyatlarini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

“Asl belgisi” MAT — “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi;

agregirlash — guruhlangan va (yoki) transport qadogʻini ochish shartisiz tovar aylanmasi zanjirini kuzatib borish maqsadida identifikatsiya kodi bilan yaratiladigan isteʼmol qadogʻi, guruhlangan qadoq, transport qadogʻi identifikatsiya kodlarining oʻzaro bogʻliqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni saqlovchi, guruhlangan qadoq va (yoki) transport qadogʻiga bosib tushirish bilan isteʼmol qadogʻining birinchi darajali guruhlangan qadogʻiga va (yoki) transport qadogʻiga hamda birinchi darajali transport qadoqlarining keyingi daraja transport qadogʻiga mahsulotlarni birlashtirish jarayoni;

agregatsiyalangan import kodi — operator tomonidan shakllantiriladigan va bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatiladigan, oʻzida har bir mahsulotning markirovka kodlarini birlashtiruvchi mahsulotlarning alohida jamlanmasi uchun belgilarning takrorlanmas ketma-ketligi;

buyurtmalarni boshqarish stansiyasi (BBS) — mahsulotlar aylanmasi ishtirokchisi va “Asl belgisi” MAT oʻrtasida maʼlumot almashish uchun moʻljallangan hamda mahsulotlar aylanmasi ishtirokchisi tomonidan markirovka kodlarini olish va raqamli identifikatsiya vositalari yordamida markirovkalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga yuborish uchun foydalaniladigan dasturiy-texnik vosita;

JSHSHIR — jismoniy shaxsning shaxsiy indentifikatsiya raqami;

IV reyestri — Raqamli identifikatsiya vositalari (IV) reyestri;

identifikatsiya kodi — mahsulot namunasi raqamini oʻz ichiga olgan ramziy ketma-ketlik;

ishtirokchilar roʻyxati — tajriba loyihasida ixtiyoriy ishtirok etish istagini bildirgan, tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi shaxslar roʻyxati;

mahsulotlar katalogi — raqamli markirovkalanadigan mahsulotlar haqidagi maʼlumotlarni kataloglashtirish va saqlash uchun joriy qilingan hamda mahsulot markirovka kodining yagona manbai hisoblanuvchi “Asl belgisi” MATning quyi tizimi;

mahsulotlar — Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tasdiqlangan va tajriba loyihasi amalga oshirilayotgan mahsulotlar;

mahsulot kodi — axborot resursida mahsulot aylanmasi ishtirokchilari tomonidan tavsiflangan mahsulot guruhiga berilgan hamda ishlab chiqaruvchi tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulot turini belgilaydigan, “GS1 Uzbekistan” assotsiatsiyasining tegishli mahsulot nomenklaturasiga muvofiq logistika birliklarini hisobga olish kodi;

mahsulotni markirovkalash — mahsulotlarga isteʼmol va (yoki) guruhlangan qadoqqa raqamli identifikatsiya vositalarini yelimlash va ularning “Asl belgisi” MATga kiritilishi toʻgʻrisida ishonchli maʼlumotlarni taqdim etish;

markirovkalash kodi — identifikatsiya va tekshirish kodlari toʻplami;

mahsulotlarning isteʼmol qadogʻi — yakuniy isteʼmolchiga sotishga yoki mahsulotlarni birlamchi qadoqlashga moʻljallangan qadoq;

mahsulotlarning guruhlangan qadogʻi — polimer plyonka yoki qogʻozga oʻralgan yoxud qogʻoz lentaga oʻralgan isteʼmol qadoqlarining maʼlum sonini birlashtiradigan qadoq. Guruhlangan qadoqlarni oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilishga ruxsat etiladi;

mahsulotlarning transport qadogʻi — joydan joyga koʻchirishda mahsulotni shikastlanishdan himoyalash uchun uning saqlanishi va transportda tashishda qoʻllanadigan va mustaqil transport birligini hosil qiluvchi, qadoqlangan isteʼmol yoki guruhlangan qadoqda, shuningdek, transport qadogʻida mahsulotlarni birlashtiruvchi qadoq;

mahsulot aylanmasi monitoringi — “Asl belgisi” MATda mahsulot aylanmasi subyektlari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgan maʼlumotlar asosida mahsulotlarning aylanmasi va ishlab chiqarilishini tahlil qilish;

nazorat-kassa texnikasi (NKT) — fiskal xotira bilan jihozlangan nazorat-kassa mashinalari, fiskal xotiradagi maʼlumotlar yozib olinishi va saqlanishini taʼminlovchi, fiskal hujjatlarni shakllantiruvchi hamda ularning soliq organlariga fiskal maʼlumotlar operatori orqali topshirilishini, shuningdek, fiskal hujjatlar nazorat-kassa texnikasini qoʻllash toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq qogʻozda chop etilishini taʼminlovchi boshqa qurilmalar hamda dasturiy-texnik majmualar;

operator — “CRPT TURON” masʼuliyati cheklangan jamiyati “Asl belgisi” MATni ekspluatatsiya qilish va unga texnik xizmat koʻrsatishni, shu jumladan, raqamli markirovkalash va kuzatib borishni taʼminlash uchun zarur boʻlgan barcha tarkibiy qismlarni oʻrnatishni va sozlash ishlarini amalga oshiruvchi yuridik shaxs;

raqamli identifikatsiyalash vositalari (IV) — ikki oʻlchovli shtrix-kod koʻrinishidagi uskunada oʻqiladigan shakldagi markirovkalash kodi;

STIR — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;

tajriba loyihasi — identifikatsiya vositalari yordamida mahsulotni markirovkalash va kuzatib borish boʻyicha tajriba loyihasi;

tajriba loyihasi ishtirokchisi — Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksiga muvofiq mahsulot aylanmasi subyekti nomidan ish yuritishga, shaxsiy kabinetda tajriba loyihasi ishtirokchisi — boshqa shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirishga va roʻyxatdan oʻtkazishga, oʻz nomidan elektron hujjatlarni imzolash va (yoki) “Asl belgisi” MATga yuborish huquqiga ega boʻlgan mahsulot aylanmasi subyekti, shuningdek, ushbu shaxslar uchun berilgan elektron raqamli imzo sertifikatlaridan foydalanishga vakolatli shaxs;

tekshirish kodi — taqlid rejimida identifikatsiya kodi va mahsulot kodi maʼlumotlari asosida operator tomonidan shakllantiriladigan ramziy ketma-ketlik;

TIF TN kodi — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi iqtisodiy faoliyatining tovar nomenklaturasidagi kodi;

fiskal maʼlumotlar operatori — onlayn tartibda fiskal maʼlumotlarni qabul qiluvchi, ularga ishlov beruvchi va ularni saqlovchi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi huzuridagi “Yangi texnologiyalar ilmiy-axborot markazi” davlat unitar korxonasi;

elektron raqamli imzo (ERI) — elektron hujjatdagi mazkur elektron hujjat axborotini elektron raqamli imzoning yopiq kalitidan foydalangan holda, maxsus oʻzgarishlar natijasida hosil qilingan hamda elektron raqamli imzoning ochiq kaliti yordamida elektron hujjatdagi axborotda xatolik mavjud emasligini aniqlash va elektron raqamli imzo kalitining egasini identifikatsiyalash imkonini beradigan imzo;

elektron hisobvaraq — faktura (EHF) — Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi tomonidan belgilangan shakl boʻyicha rasmiylashtiradigan, elektron hisobvaraq-fakturalar aylanmasi tizimi operatorlari orqali chiqariladigan va olinadigan mahsulotlarning (ishlarning, xizmatlarning) sotilishini va xarid qilinishini tasdiqlovchi elektron hujjat (jumladan, qoʻshimcha hisobvaraq-faktura va toʻgʻrilangan hisobvaraq-faktura).

3. Quyidagilar tajriba loyihasining ishtirokchilari hisoblanadi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita);

b) manfaatdor vazirliklar va idoralar;

v) mahsulot aylanmasi subyektlari:

mahsulot ishlab chiqaruvchilar;

ulgurji savdo korxonalari;

chakana savdo tashkilotlari;

mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasiga import qiluvchilar;

g) operator;

d) fiskal maʼlumotlar operatori;

e) EHF-rouming operatori.

4. Mahsulotlar aylanmasi subyektlari tajriba loyihasida ixtiyoriy ravishda qatnashadilar. Tajriba loyihasida ishtirok etish uchun mahsulot aylanmasi subyekti operatorga ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan arizani taqdim etadi. Bunda ishtirok etish uchun arizani qabul qilish tajriba loyihasining boshlangani bilan cheklanmaydi.

2-bob. Mahsulotlar aylanmasi subyektlariga qoʻyiladigan talablar

5. Tajriba loyihasida ishtirok etish uchun mahsulot aylanmasi subyektlari quyidagi shartlarni taʼminlashi lozim:

a) mahsulotni ishlab chiqaruvchi va (yoki) import qiluvchi:

ERI mavjudligi;

ishlab chiqarish va saqlash joylari Internet jahon axborot tarmogʻiga ulangani;

elektron hujjatlarni yaratish va ERI bilan tasdiqlash, shuningdek, “Asl belgisi” MAT bilan oʻzaro hamkorlik uchun zarur hujjatlarni qabul qilish imkonini beradigan kompyuter tizimining mavjudligi (shu jumladan, markirovka kodlariga buyurtma berish, markirovka kodlari ishlatilishi toʻgʻrisida xabarnoma, EHF);

xoʻjalik operatsiyalarini boshqarish va omborlar buxgalteriyasini nazorat qilish, shuningdek, raqamli identifikatsiya vositalari yordamida skanerlash va tanib olish uchun avtomatlashtirilgan tizimning mavjudligi;

raqamli identifikatsiya vositalari yordamida mahsulotlarni markirovkalash uchun kerakli markirovka, server, telekommunikatsiya va boshqa uskunalarning mavjudligi, shuningdek, ularni keyinchalik “Asl belgisi” MATga ulash imkoniyati mavjudligi;

b) ulgurji savdo tashkilotlari:

ERI mavjudligi;

elektron hujjatlarni yaratish va ERI bilan tasdiqlash, shuningdek, “Asl belgisi” MATdan kerakli hujjatlarni qabul qilish, shu jumladan, shaxsiy kabinet orqali ishlash imkonini beradigan kompyuter tizimining mavjudligi;

xoʻjalik operatsiyalarini boshqarish va omborlar buxgalteriyasini nazorat qilish, shuningdek, raqamli identifikatsiya vositalari yordamida skanerlash va tanib olish uchun avtomatlashtirilgan tizimning mavjudligi;

v) chakana savdo tashkilotlari:

ERI mavjudligi;

elektron hujjatlarni yaratish va ERI bilan tasdiqlash, shuningdek, “Asl belgisi” MATdan kerakli hujjatlarni qabul qilish, shu jumladan, shaxsiy kabinet orqali ishlash imkonini beradigan kompyuter tizimining mavjudligi;

nazorat-kassa texnikasi, shuningdek, raqamli identifikatsiya qilish uchun skanerlash va tanib olish vositalarining mavjudligi.

3-bob. Maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazish, oʻzgartirish va aniqlashtirish, shuningdek, ishtirokchini tajriba loyihasidan chetlashtirish

6. Tajriba loyihasida ishtirok etish istagini bildirgan mahsulotlar aylanmasi subyekti ishtirokchilar roʻyxatiga maʼlumot kiritish uchun operatorga xabar beradi va quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatgan holda “Asl belgisi” MATning veb-saytida roʻyxatdan oʻtadi:

a) mahsulot ishlab chiqaruvchi tajriba loyihasi ishtirokchisi:

mahsulot ishlab chiqaruvchining nomi;

ishlab chiqaruvchining STIRi;

mahsulotlarni ishlab chiqarish, saqlash va sotish boʻyicha tegishli tadbirlar amalga oshiriladigan ishlab chiqarish maydonlari, shuningdek, saqlash manzillari;

elektron pochta manzili;

aloqa uchun telefon raqami;

b) tajriba loyihasi ishtirokchisi — ulgurji savdoni tashkil etuvchi:

ulgurji savdo tashkilotining nomi;

ulgurji savdo tashkilotining STIRi;

mahsulotlarni saqlash va realizatsiya qilish ishlari amalga oshiriladigan omborlarning manzillari;

elektron pochta manzili;

aloqa uchun telefon raqami;

v) tajriba loyihasi ishtirokchisi — chakana savdo tashkiloti yoki yakka tartibdagi tadbirkor:

chakana savdo tashkiloti nomi;

chakana savdo tashkilotining STIRi/(JSHSHIRi);

mahsulotlarni saqlash va realizatsiya qilish ishlari amalga oshiriladigan omborlar va savdo obyektlarining manzillari;

elektron pochta manzili;

aloqa uchun telefon raqami;

g) tajriba loyihasi ishtirokchisi — mahsulotni import qiluvchi:

mahsulotni import qiluvchining nomi;

mahsulotni import qiluvchining STIRi/(JSHSHIRi);

mahsulotlarni saqlash va realizatsiya qilish ishlari amalga oshiriladigan omborlarning manzillari;

elektron pochta manzili;

aloqa uchun telefon raqami;

d) operator markirovka tizimida amalga oshirilgan harakatlarning elektron hisob jurnallarini yuritadi, shuningdek, funksional buyurtmachilar, nazorat organlari va boshqa ishtirokchilar murojaatlari asosida ushbu elektron hisob jurnallaridan koʻchirmalar beradi.

7. Agar ariza ushbu Nizomda belgilangan talablarga javob bersa, operator maʼlumotlar olingan paytdan boshlab:

mahsulotlar aylanmasi ishtirokchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tekshiradi;

mahsulotlar aylanmasi subyektini ishtirokchilar roʻyxatiga kiritadi;

ishtirokchi uchun shaxsiy kabinetni ochadi;

mahsulot aylanmasi subyektining ishtirokchilar roʻyxatiga kiritilgani va shaxsiy kabineti ochilgani toʻgʻrisida xabardor qiladi.

8. Ushbu Nizomning 7-bandida belgilangan talablarga javob bermaydigan maʼlumotlar koʻrsatilishi, notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilishi va (yoki) kerakli maʼlumotlar taqdim etilmasligi, shuningdek, operator tomonidan ERI sertifikatining yaroqsizligi yoki tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestriga muvofiq faoliyati toʻxtatilgani toʻgʻrisida maʼlumot olinishi mahsulotlar aylanmasi ishtirokchisini tajriba loyihasi ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish uchun asos boʻladi.

Mahsulotlar aylanmasi subyekti roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorga nisbatan operator bilan toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar olib borish orqali yoki sud orqali shikoyat qilish huquqiga ega.

9. Ishtirokchilar roʻyxatida maʼlumotlar mahsulot aylanmasi subyektlari — tajriba loyihasi ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun belgilangan tartibda oʻzgartiriladi.

10. Mahsulot aylanmasi subyekti — tajriba loyihasi ishtirokchisi loyiha ishtirokchisining shaxsiy kabineti orqali taqdim etgan arizasiga binoan operator tomonidan ariza berilgandan soʻng besh ish kuni davomida roʻyxatdan chiqariladi.

4-bob. Mahsulot toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazish

11. Mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mahsulot katalogiga kiritish uchun tajriba loyihasi ishtirokchisi — mahsulot ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchi “Asl belgisi” MAT veb-saytida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan arizani yaratadi:

mahsulot nomi;

mahsulot kodi (shtrix-kodi);

mahsulotni qadoqlash turi;

mahsulot tavsifi;

mahsulotga ruxsatnomalar toʻgʻrisida maʼlumot;

TIF TN kodi;

mahsulotning suratlari;

operator tomonidan Qoʻmita bilan kelishilgan holda belgilanadigan boshqa maʼlumotlar.

12. Arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar ushbu Nizomning 11-bandida belgilangan talablarga javob bergan taqdirda, operator besh ish kuni ichida:

maʼlumotlarni tekshiradi (moderatsiya);

tajriba loyihasi ishtirokchisi ERI orqali imzolangandan soʻng arizada taqdim etilgan maʼlumotlarni mahsulot katalogiga kiritadi;

tajriba loyihasi ishtirokchisi — ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchini mahsulotlar katalogiga kiritilgani toʻgʻrisida xabardor qiladi.

13. Mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu maʼlumotni oʻchirish, mahsulotlar katalogida ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun belgilangan tartibda oʻzgartiriladi.

5-bob. Mahsulotlarni raqamli markirovkalash tartibi

14. Mahsulot aylanmasining ishtirokchilari mustaqil ravishda markirovkalash ishlarini amalga oshiradilar va ushbu Nizomga muvofiq “Asl belgisi” MATga mahsulotlarni markirovkalash toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etadilar.

15. Tajriba loyihasi davrida operator mahsulot ishlab chiqaruvchilar orasida tajriba loyihasi ishtirokchilariga mahsulotlarni markirovkalash uchun raqamli identifikatsiya vositalarini yelimlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga yuborish uchun zarur boʻlgan uskuna va dasturiy taʼminotni taqdim etadi.

Tajriba loyihasi davrida operator tajriba loyihalarida ishtirok etuvchi tadbirkorlik subyektlariga markirovka kodlarini bepul taqdim etadi.

16. Mahsulotlar quyidagicha markirovkalanadi:

a) tajriba loyihasi ishtirokchisi yorliq dizaynini oʻzgartirish orqali operator tavsiyalari asosida raqamli identifikatsiya vositalarini yelimlash joyini mustaqil ravishda belgilaydi;

b) tajriba loyihasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchi) operatorga markirovka kodlarini buyurtma qiladi;

v) ishlab chiqaruvchi raqamli identifikatsiya vositasini:

toʻgʻridan-toʻgʻri ishlab chiqarish liniyasida mahsulot qadogʻiga yelimlanadigan, texnik qurilmalar qadogʻining maxsus belgilangan dizayn joyida yoki yorliqda (qarshi yorliq) qadoqlash orqali;

stikerni raqamli identifikatsiya vositasi bilan yopishtirilgan mahsulot qadoqlarga yelimlash orqali yelimlaydi;

g) import qiluvchi mahsulotni olib kirishda raqamli identifikatsiya vositasini:

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga mahsulotni olib kirishdan oldin toʻgʻridan-toʻgʻri ishlab chiqaruvchining ishlab chiqarish liniyasida qadoqqa yopishtirilgan isteʼmolchi va guruh qadoqlarini yoki yorliqni (qarshi yorliq) maxsus belgilangan joyga yelimlash orqali;

mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishdan oldin raqamli identifikatsiya vositasi yopishtirilgan stikerni qadoqqa yelimlash orqali yopishtiradi.

17. Agregirlashni soddalashtirish maqsadida ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchining qaroriga binoan identifikatsiya vositasi mahsulot isteʼmol va guruhli qadoqlarining old yoki yon qismiga yopishtiriladi.

18. Identifikatsiya vositalarini qadoqqa yopishtirish va ushbu maqsadlar uchun ishlatiladigan uskunalarni tanlash loyiha ishtirokchilari tomonidan mustaqil ravishda amalga oshiriladi.

6-bob. Markirovka kodiga kiritilgan maʼlumotlar tarkibi, mahsulotni qadoqlashda raqamli identifikatsiya vositalarini shakllantirish va qoʻllash tartibi

19. Isteʼmol qadoqlari va guruhli qadoqlardagi raqamli identifikatsiya vositasi uch guruhdagi maʼlumotlarni qamrab olgan markirovka kodini oʻz ichiga oladi. Birinchi va ikkinchi guruh — mahsulot identifikatsiya kodi, uchinchi guruh — tekshirish kodi maʼlumotlarini tashkil etadi. Bunda mahsulotning isteʼmol qadoqlari va guruhli qadoqlarning raqamli identifikatsiya vositasi GS1 Data Matrix formatida ikki oʻlchovli shtrix-kod shaklida qoʻllanadi.

20. Transport qadoqlarini raqamli identifikatsiya vositalari “Qadoqlash. Yuklash, tashish va qabul qilish uchun shtrixli kodning chiziqli belgilari va etiketkalardagi ikki oʻlchovli belgilar” Umumiy talablar standarti talablariga muvofiq boʻlishi talab qilinadi.

21. Markirovka kodini raqamli identifikatsiya vositasiga tajriba loyihasi ishtirokchisi — ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchi, isteʼmol, guruh yoki transport qadoqlarini butlovchi tomonidan aylantiriladi.

22. Shtrix-kod formatidagi raqamli identifikatsiya vositalari quyidagi talablarga javob beradi:

a) isteʼmol qadoqlari va guruhli qadoqlar uchun 0,25 millimetrdan kam boʻlmagan oʻlchamdagi modul ishlatiladi;

b) isteʼmol qadogʻining raqamli identifikatsiya vositasi 7x7 millimetrdan kam boʻlmagan oʻlchamdagi maxsus ajratilgan kontrastli joyga joylashtiriladi;

v) guruh qadogʻining raqamli identifikatsiya vositasi qadoqning old tomoniga yoki yon tomoniga joylashtiriladi va agregirlash jarayonini oʻtkazish uchun mos oʻlchamga ega boʻladi;

g) identifikatsiya vositasini beparvolik bilan tanlash orqali qalbakilashtirish ehtimoli past va har qanday holatda oʻn mingdan biridan kam;

d) xatolarni aniqlash va tuzatish funksiyasi DataMatrix ECC200 ga teng yoki yaxshiroq.

7-bob. Markirovka kodlarini taqdim etish

23. Markirovka kodlarini olish uchun tajriba loyihasi ishtirokchisi — mahsulot ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchi BBS orqali operatorga markirovka kodlarini olish uchun ariza yuboradi.

Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

mahsulot katalogidan berilgan mahsulot kodi;

soʻralgan kodlar soni;

qadoqlash turi: isteʼmol, guruh;

boshqa maʼlumotlar.

24. Arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar ushbu Nizomning 23-bandida belgilangan talablarga javob bergan taqdirda, operator ariza qabul qilingan kundan boshlab 4 soatdan kechiktirmay:

kerakli miqdordagi markirovka kodlarini shakllantiradi;

tajriba loyihasi ishtirokchisiga — mahsulot ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchi markirovka kodlari roʻyxatini taqdim etadi;

taqdim etilgan markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni IV roʻyxatiga kiritadi.

“Asl belgisi” MAT muomaladan chiqarilmagan mahsulotlar qadogʻiga joylashtirilgan kodni qayta markirovkalashga yoʻl qoʻymaydi.

25. Tajriba loyihasi ishtirokchisi — mahsulot ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchi raqamli identifikatsiya vositalarini joylashtirishga tayyor boʻlgan paytdan boshlab:

a) ushbu Nizomning 6-bobi talablariga muvofiq markirovka kodlarini raqamli identifikatsiya vositalariga oʻzgartiradi;

b) raqamli identifikatsiya vositalarini mahsulot qadoqlarida yelimlashni taʼminlaydi;

v) raqamli identifikatsiya vositalari mahsulot qadoqlarida yelimlangandan soʻng yelimlangan raqamli identifikatsiya vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotni “Asl belgisi” MATga yuboradi.

26. Operator tajriba loyihasi ishtirokchisi — mahsulot ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchidan ushbu Nizomning 25-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni olganidan soʻng “onlayn” rejimda markirovkalash kodlarining tegishli holatlari IV reyestrida aks ettirilishini, shuningdek, ushbu maʼlumotlarning tajriba loyihasi ishtirokchilari uchun ochiqligini taʼminlaydi.

8-bob. Mahsulotlarni agregirlash, tajriba loyihasi doirasida ularning ishlab chiqarilishi va aylanmasi monitoringini yuritish

27. Tajriba loyihasi ishtirokchisi — mahsulot ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchi mahsulotni guruh va (yoki) transport qadoqlariga agregirlashtiradi, shundan soʻng “Asl belgisi” MATga quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan agregirlash toʻgʻrisidagi hisobotni yuboradi:

yaratilgan guruh yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi;

isteʼmol, guruh va (yoki) transport qadoqlarining identifikatsiya kodlari.

28. Agregirlash istalgan darajada kiritish imkoniyatini nazarda tutadi:

birinchi darajali agregirlash — isteʼmol qadoqlarini birlashtirish, masalan, mahsulotlarni guruh qadogʻiga (blok);

ikkinchi darajali agregirlash — guruh qadoqlarini transport qadogʻiga birlashtirish, masalan, posilkada yoki qutida;

uchinchi va undan keyingi darajali agregirlash — transport qadoqlarini yuqori darajadagi boshqa transport qadogʻiga birlashtirish, masalan, brusok yoki konteynerga.

29. Operator maʼlumotni olgandan soʻng uning IV reyestrida aks ettirilishini taʼminlaydi.

Mahsulot aylanmasi ishtirokchisi “Asl belgisi” MATga guruhli qadoqlash yoki transport qadoqlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etishi “Asl belgisi” MATga isteʼmol qadoqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni berishga teng hisoblanadi.

30. Mahsulotlarning aylanmaga chiqarilishi va harakatlanishini nazorat qilish maqsadida:

a) mahsulotni tajriba loyihasi ishtirokchilari — mahsulot aylanmasi subyektlari oʻrtasida oʻtkazishda (qabul qilishda) dastlabki hujjat mazmuni asosida egalik huquqi yoki realizatsiya qilish uchun mahsulotlarning oʻtkazilishini tasdiqlovchi bitim qatnashchilari:

realizatsiya qilinayotgan mahsulotlarning markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan EHF shaklida xabarnoma yaratish;

koʻrsatilgan xabarnomani har ikki tomonning vakolatli vakillari tomonidan ERI bilan imzolash;

b) rouming operatori operatorga EHF yuboradi.

31. Operator IV reyestrida xabarnomada keltirilgan barcha maʼlumotlarni koʻrsatib, tajriba loyihasining bir ishtirokchisidan — boshqasiga mahsulot aylanmasiga oid mahsulotlar toʻgʻrisida egalik huquqini oʻtkazish holatini aks ettiradi.

9-bob. Mahsulotlarni muomalaga kiritish, chiqarish va monitoringini yuritish

32. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan mahsulotlar quyidagicha muomalaga kiritiladi:

a) tajriba loyihasi ishtirokchisi — mahsulotni import qiluvchi:

olib kirilayotgan mahsulotlarni erkin muomalaga chiqarish (import) uchun bojxona rejimiga joylashtiradi;

erkin muomalaga chiqarish yoki qayta import qilish maqsadida yuk bojxona deklaratsiyasi roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan boshlab besh kundan kechiktirmay, “Asl belgisi” MATga quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan holda olib kirish (import) toʻgʻrisida elektron xabarnoma yuboradi:

bojxona organi tomonidan erkin muomalaga (import) chiqarish uchun qabul qilingan yuk bojxona deklaratsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga olib kirilgan identifikatsiya qilish qadoqlari kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

b) operator ushbu bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni olganidan soʻng IV reyestrida ushbu mahsulot aylanmaga chiqarilganligini aks ettiradi.

33. Mahsulotlarni “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirish uchun import qiluvchilar bojxona yuk deklaratsiyasida agregatsiyalangan import kodini koʻrsatishi mumkin. Bunda ushbu harakat quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

a) agregatsiyalangan import kodi import qiluvchining talabnomasi (tegishli markirovka kodlari aks ettirilgan xolda) boʻyicha operator tomonidan shakllantiriladi;

b) agregatsiyalangan import kodi bojxona yuk deklaratsiyasida aks ettiriladi;

v) agregatsiyalangan import kodi bilan rasmiylashtirilgan bojxona yuk deklaratsiyasi bojxona organi tomonidan operatorga yuboriladi.

34. Operator tajriba loyihasi ishtirokchisi tomonidan taqdim etilgan quyidagi maʼlumotlar asosida mahsulotlarning muomaladan chiqarilishini nazorat qiladi:

a) chakana savdoni amalga oshirishda tajriba loyihasi ishtirokchisi — chakana savdo tashkiloti:

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan nazorat-kassa texnikasi bilan bogʻliq boʻlgan texnik vositalar orqali sotiladigan mahsulotlarni qadoqlash uchun yelimlangan raqamli identifikatsiya vositasini skanerdan oʻtkazadi va aniqlaydi;

mahsulot kodi va identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar nazorat-kassa texnikasi tomonidan yaratiladigan “kassa cheki” fiskal hujjatiga kiritiladi;

b) fiskal maʼlumotlar operatori real vaqt rejimida “Asl belgisi” MATga mahsulotlarning chakana savdosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan elektron fiskal hujjatlar (kassa cheklari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni uzatadi.

35. Operator IV reyestrida fiskal maʼlumotlar operatoridan olingan maʼlumotlarga muvofiq raqamli identifikatsiya qilish vositasi bilan belgilangan mahsulotlar aylanmadan chiqqanligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiradi.

36. Mahsulotlar chakana savdodan (hisobdan chiqarish) boshqa sabablarga koʻra aylanmadan chiqarilgandan soʻng ushbu mahsulotlarni hisobdan chiqaradigan mahsulot aylanmasi subyekti boʻlgan tajriba loyihasi ishtirokchisi “Asl belgisi” MATga quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan mahsulotni chiqarish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi:

aylanmadan chiqarilayotgan mahsulotlarning mahsulot kodlari va identifikatsiya kodlari;

mahsulotlarni aylanmadan chiqarish uchun rasmiylashtirilgan hujjatning nomi, sanasi va raqami;

mahsulotlar aylanmadan chiqarilgan joy manzili;

mahsulotlarning muomaladan chiqarilish sababi.

37. Aylanmaga chiqarilgan mahsulotlar aylanmasi monitoringi isteʼmolchilar tomonidan operator taqdim etgan bepul mobil ilova orqali amalga oshiriladi.

38. Operator isteʼmolchiga mahsulot ishlab chiqarilgan joy, mahsulotning qadoqlangan joyi va uning holati toʻgʻrisida maʼlumot berilishini taʼminlaydi.

39. Agar isteʼmolchi operatordan olingan maʼlumotlar va mahsulotlarning haqiqiy maʼlumotlari oʻrtasida tafovutni aniqlagan boʻlsa, u “Asl belgisi” va “Soliq” mobil dasturlari orqali xabarnoma yuboradi.

Operator MAT ushbu xabarnomani qabul qilib, qayd etilgan holatlar yuzasidan chora-tadbirlar amalga oshirilishini taʼminlash uchun rasmiy maʼlumotlarni belgilangan tartibda aloqa kanallari orqali Qoʻmitaga yuboradi.

10-bob. Tajriba loyihasi ishtirokchilarining maʼlumot almashinuvini taʼminlash

40. Tajriba loyihasini amalga oshirish va axborot almashinuvini taʼminlash maqsadida operator quyidagi funksiyalarni bajaradi:

ishtirokchilar reyestrini yuritadi;

mahsulotlar katalogini yuritadi;

IV reyestrini yuritadi;

tajriba loyihasi ishtirokchilariga ushbu ishtirokchilar vakolatiga kiruvchi “Asl belgisi” MAT registrlarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etadi;

mahsulot isteʼmolchilariga mahsulotni isteʼmol va (yoki) guruhli qadoqlashning raqamli identifikatsiya vositalari va ularning ishlab chiqarish va aylanma jarayonidagi holati toʻgʻrisida maʼlumotni beradi.

41. Tajriba loyihasi ishtirokchilarining operator bilan oʻzaro aloqasi ERI bilan imzolangan elektron hujjatlarni almashish orqali amalga oshiriladi.

42. Elektron hujjatlar almashinuvi tajriba loyihasi ishtirokchisiga taqdim etilgan “Asl belgisi” MATning “Shaxsiy kabinet” maxsus maʼlumot xizmatiga murojaat qilish orqali amalga oshiriladi.

43. Elektron hujjatlarga kiritilgan maʼlumotlarning, shu jumladan, tajriba loyihasi ishtirokchilari — mahsulot aylanmasi subyektlari tomonidan Shaxsiy kabinetda yaratilgan maʼlumotlarning muvofiqligi avtomatik ravishda “Asl belgisi” MAT vositalari yordamida tekshiriladi.

44. Agar tajriba loyihasi ishtirokchilari tomonidan “Asl belgisi” MATga notoʻgʻri maʼlumotlarga ega boʻlgan elektron hujjat taqdim etilgan taqdirda, operator aniqlangan nomuvofiqliklarni koʻrsatgan holda tajriba loyihasi ishtirokchisiga hamda belgilangan tartibda aloqa kanallari orqali Qoʻmitaga xabarnoma yuboradi.

45. Agar tajriba loyihasi ishtirokchilari tomonidan toʻgʻri maʼlumotlar taqdim qilingan boʻlsa, tajriba loyihasi ishtirokchisiga — mahsulot aylanmasi subyektiga maʼlumotlar “Asl belgisi” MATga kiritilgani toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.

46. Agar ushbu Nizomda xabar berishning boshqa muddati nazarda tutilmagan boʻlsa, ushbu bobda koʻrsatilgan xabarnomalar operator tomonidan onlayn ravishda tajriba loyiha ishtirokchisiga — mahsulot aylanmasi subyektiga yuboriladi.

Ayrim turdagi mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish boʻyicha tajriba loyihasini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi operatoriga Markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtish boʻyicha ARIZA 1. Ariza beruvchi __________________________________________ ____________ ______________ _____________________________________________________________________ ___________ ________ _ (tadbirkorlik subyektining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, STIRi/JSHSHIRi) 2. Ariza beruvchi joylashgan joy (pochta manzili): __________ ____________ _________________ _____________________________________________________________________ ___________ ________ _ _____________________________________________________________________ ___________ ________ _ (joylashgan joyi (pochta manzili), elektron pochta, telefon raqami va boshqalar) 3. Ariza beruvchining bank rekvizitlari ______________________ __________ ______________ _ _____________________________________________________________________ ___________ ________ _ _________________________________________________________________________ ___________ ____ _ “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazib berishingizni soʻrayman: Roʻyxatdan oʻtish uchun tegishli maʼlumotlar: Tashkilotning elektron pochtasi: __________________________ Tashkilotning telefon raqami: ___________________________ __________________ ___________ ___________________ (lavozimi)` (imzo) (F.I.O.)

Ayrim turdagi mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish boʻyicha tajriba loyihasini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ayrim turdagi mahsulotlar raqamli markirovkalash va kuzatish

Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich. Subyektni roʻyxatdan oʻtkazish Tajriba loyihasi ishtirokchisi Zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan arizani operatorga aloqa kanallari orqali yuboradi yoki uni “Asl belgisi” mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimining veb-saytida (keyingi oʻrinlardi “Asl belgisi” MAT) shakllantiradi. Real vaqt rejimida Operator Agar ariza Nizomda belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa: ▪ subyektni ishtirokchilar reyestriga kiritadi; ▪ ishtirokchi uchun shaxsiy kabinet ochadi; ▪ subyektga ishtirokchilar roʻyxatiga kiritilgani va shaxsiy kabinet ochilgani toʻgʻrisida xabar beradi. Xabarnomada, shuningdek, ishtirokchilar roʻyxatidagi tajriba loyihasi ishtirokchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga berilgan roʻyxatdan oʻtish raqamlari koʻrsatiladi. Ariza olingan vaqtdan boshlab 2 (ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda Operator Nizom talablariga javob bermaydigan maʼlumot yuborilganda va/yoki zarur maʼlumotlar taqdim etilmagan taqdirda, subyektni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. Ariza olingan vaqtdan boshlab 2 (ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda 2-bosqich. Mahsulotlarni qayd qilish Tajriba loyihasi ishtirokchisi Zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan holda mahsulotlarni qayd etish boʻyicha arizani operatorga aloqa kanallari orqali yuboradi yoki uni “Asl belgisi” MAT veb-saytida shakllantiradi. Real vaqt rejimida Operator Arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar Nizom talablariga muvofiq boʻlgan taqdirda: ▪ arizada keltirilgan maʼlumotlarni mahsulot roʻyxatga kiritadi; ▪ tajriba loyihasi ishtirokchisini mahsulotlar roʻyxatiga kiritilgani toʻgʻrisida xabardor qiladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich. Markirovkalash uchun kodlarni taqdim etish Tajriba loyihasi ishtirokchisi Mahsulotlar roʻyxatiga kiritilgan mahsulotlarni raqamli markirovkalash uchun kodlarni olishga operatorga aloqa kanallari orqali buyurtmanoma yuboradi. Real vaqt rejimida Operator Agar buyurtmanomada koʻrsatilgan maʼlumotlar Nizom talablariga muvofiq boʻlsa: ▪ kerakli miqdordagi markirovka kodlarini shakllantiradi; ▪ tajriba loyihasi ishtirokchisi — ishlab chiqaruvchi yoki mahsulotlarni import qiluvchiga ushbu kodlarning roʻyxatini taqdim etadi; ▪ taqdim etilgan kodlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni IV roʻyxatiga kiritadi. Real vaqt rejimida Tajriba loyihasi ishtirokchisi Operatorga roʻyxatdagi kodlar olingani toʻgʻrisidagi tasdiqni yuboradi. Markirovka kodlarini identifikatsiya vositasiga oʻzgartiradi. Identifikatsiya vositasi mahsulotlarda qoʻllanilishini taʼminlaydi. Markirovka kodlari roʻyxati olingan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida Tajriba loyihasi ishtirokchisi “Asl belgisi” MATga markirovka kodlaridan foydalanilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuboradi (mahsulot kodi, identifikatsiya kodi, markirovkalash sanasi va vaqti, qoʻllanilgan identifikatsiya vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar). Mahsulotlarning qutilarida identifikatsiya vositalari qoʻllanilgandan soʻng 4-bosqich. Mahsulotlarni ishlab chiqarish va aylanishi monitoringini yuritish Tajriba loyihasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi) Mahsulotlar agregatsiyasini amalga oshiradi. “Asl belgisi” MAT orqali avtomatik rejimda operatorga mahsulot kodlari hamda yangi guruh va transport paketlarini identifikatsiyalash, shuningdek, mahsulot va qadoqlash kodlari roʻyxati, shu jumladan, avvalgi darajadagi qadoqlar (masalan, paletlarni tuzishda, uning tarkibiga kiruvchi qutilar roʻyxati koʻrsatiladi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻyicha xabar beradi. Real vaqt rejimida Tajriba loyihasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi) Mulkka egalik huquqi oʻtkazilganligini yoki mahsulotlarni sotish uchun berilganligini tasdiqlovchi birlamchi hujjat asosida mahsulotlar muomalasi subyektlari — tajriba loyihasi ishtirokchilari oʻrtasida mahsulotlarni topshirish (qabul qilish) vaqtida bitim taraflari: ▪ mahsulotlarni topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisida mahsulot yoʻllanma varaqasi shaklida bildirishnoma tuzadi; ▪ tomonlarning vakolatli shaxslari tomonidan koʻrsatilgan bildirishnomani imzolaydi; ▪ topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisida bildirishnoma va birlamchi hujjatning elektron nusxasini “Asl belgisi” MATga yuboradi, shuningdek, maʼlumotni elektron hisob-varaq faktura maʼlumotlari bilan integratsiya qiladi. Mahsulotlarga egalik huquqi oʻtgandan soʻng 72 (yetmish ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda Tajriba loyihasi ishtirokchisi (import qiluvchi) Erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga joylashtirilgandan keyin operatorga mahsulotlar deklaratsiyasida koʻrsatilgan mahsulotlarni chiqarish toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi: ▪ bojxona organi kodi; ▪ mahsulot deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish sanasi; ▪ mahsulot deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish raqami; ▪ TIF TN kodlari; ▪ qadoqlarning markirovka kodi; ▪ mahsulotning kelib chiqish mamlakati. Real vaqt rejimida Operator Maʼlumotlarni olgandan keyin ularni “Asl belgisi” MAT reyestrida aks etilishni taʼminlaydi. Real vaqt rejimida 5-bosqich. Mahsulotlarni muomaladan chiqarish Tajriba loyihasi ishtirokchisi Mahsulot kodi va identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni nazorat-kassa texnikasi orqali shakllantirilgan “kassa cheki” fiskal hujjatga kiritadi. Real vaqt rejimida Fiskal maʼlumotlar operatori Nazorat-kassa chekidagi sotilgan har bir birlik boʻyicha nazorat-kassa texnikasining roʻyxatga olingan raqami, sotilgan sana, sotish narxi, mahsulot kodi va tarkibidagi identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga uzatadi. Nazorat-kassa texnikasi ishlamay qolishi hollari bundan mustasno. Mahsulotlar sotilgan vaqtdan boshlab bir sutkadan kech qolmagan muddatda Operator Fiskal maʼlumotlar operatoridan olingan maʼlumotlarga muvofiq identifikatsiya vositasi bilan raqamli markirovkalangan mahsulotlarning muomaladan chiqarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni IV roʻyxatida aks ettiradi. Real vaqt rejimida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 23-yanvardagi 23-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2002-yil 26-noyabrdagi 407-son qarori bilan tasdiqlangan Ulgurji va chakana savdo faoliyatini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

2-bandning beshinchi xatboshisi va 30-bandning birinchi xatboshisidagi “nazorat-kassa mashinalari” soʻzlari “nazorat-kassa texnikalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-bandda :

birinchi xatboshidagi “nazorat-kassa mashinalaridan” soʻzlari “nazorat-kassa texnikalaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Raqamli markirovkalangan mahsulotlar faqat naqd pulsiz shaklda bank hisobvaraqlari orqali ulgurji sotiladi”;

11-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “nazorat-kassa mashinasi” soʻzlari “nazorat-kassa texnikasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “nazorat-kassa mashinasining” soʻzlari “nazorat-kassa texnikasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-band quyidagi mazmundagi yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlarni chakana realizatsiya qilishda:

markirovka kodi kiritilgandan soʻng onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa cheki shakllantiriladi;

avval foydalanilgan markirovka kodlari kiritilganda, onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa chekini shakllantirishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

22-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “nazorat-kassa mashinasini” soʻzlari “nazorat-kassa texnikasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

30-band quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlarni chakana realizatsiya qilishda:

markirovka kodi kiritilgandan soʻng onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa cheki shakllantiriladi;

avval foydalanilgan markirovka kodlari kiritilganda, onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa chekini shakllantirishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

31-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nazorat-kassa mashinalaridan” soʻzlari “nazorat-kassa texnikalaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

40-bandda :

birinchi xatboshidagi “nazorat-kassa mashinalarini” soʻzlari “nazorat-kassa texnikalarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlarni chakana realizatsiya qilishda:

markirovka kodi kiritilgandan soʻng onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa cheki shakllantiriladi;

avval foydalanilgan markirovka kodlari kiritilganda, onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa chekini shakllantirishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

43-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“jismoniy shaxsning shaxsiy indentifikatsiya raqami”;

46-banddagi “davlat soliq inspeksiyasida” soʻzlari chiqarib tashlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarining 22-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlarni chakana realizatsiya qilishda:

markirovka kodi kiritilgandan soʻng onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa cheki shakllantiriladi;

avval foydalanilgan markirovka kodlari kiritilganda, onlayn nazorat-kassa texnikasining kassa chekini shakllantirishga yoʻl qoʻyilmaydi”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 320-son qarorida :

a) 1-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizom 2 1 -ilovaga muvofiq”;

toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 1-ilovada :

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) soliq inspeksiyalari (keyingi oʻrinlarda — soliq xizmatining hududiy organlari), Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi va Raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hududlararo inspeksiyalar) yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan hamda oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, shu jumladan, chet el valyutasidagi hisobvaraqlariga ega.

Qoʻmita tizimiga kiradigan tashkilotlar yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan hamda oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, chet el valyutasidagi hisobvaraqlariga ega”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Qoʻmita tuzilmasiga quyidagilar kiradi:

Qoʻmita markaziy apparati;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari;

tumanlar (shaharlar) soliq inspeksiyalari;

Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi;

Raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi;

yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan tasarrufidagi tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — tasarrufidagi tashkilotlar):

“Soliq-servis” AJ;

“Yangi texnologiyalar” ilmiy-axborot markazi” AJ;

“Gʻazalkent sogʻlomlashtirish markazi” davlat muassasasi;

“Soliq maʼlumotlarini qayta ishlash markazi” MCHJ”;

11-bandning “m” kichik bandi yettinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi , 14-bandning 5-kichik bandidagi , 34-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 2-paragraf nomidagi , 36 , 37 , 39 , 41 , 58 , 65-bandlardagi , 38 , 44-bandlarning birinchi xatboshilaridagi , 45-bandning uchinchi xatboshisidagi , 55-bandning sakkizinchi xatboshisidagi , 59-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Hududlararo inspeksiya” soʻzlari tegishlicha “Hududlararo inspeksiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandda :

22 , 32 , 33 va 35-kichik bandlardagi “Hududlararo inspeksiya” soʻzlari tegishlicha “Hududlararo inspeksiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27) zarur hollarda markaziy apparat va hududiy boʻlinmalar, Hududlararo inspeksiyalarning tasdiqlangan tuzilmalariga boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni va ish haqi fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish”;

v) quyidagi mazmundagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-apreldagi 320-son qaroriga 2 1 -ILOVA

Raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hududlararo inspeksiya) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Hududlararo inspeksiya Oʻzbekiston Respublikasi Coliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) mustaqil tarkibiy tuzilmasi hisoblanadi va bevosita Qoʻmita raisiga boʻysunadi.

3. Hududlararo inspeksiyaga raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishi boʻyicha soliq maʼmuriyatchiligini amalga oshirish vazifasi yuklanadi.

4. Hududlararo inspeksiya oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga, Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat soliq xizmati toʻgʻrisida”gi Qonuniga va boshqa qonunchilik hujjatlariga, Oʻzbekiston Respublikasining Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Qoʻmita qarorlariga hamda ushbu Nizomga amal qiladi.

5. Hududlararo inspeksiya yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhr va blankaga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida gʻaznachilik hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi hisobvaraqlariga ega.

6. Hududlararo inspeksiyaning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq — “Raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi”, qisqartirilgani — “Raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish boʻyicha inspeksiya”;

b) rus tilida:

toʻliq — “Mejregionalnaya nalogovaya inspeksiya po kontrolyu za soblyudeniyem pravil sifrovoy markirovki”, qisqartirilgani — “Inspeksiya po kontrolyu za soblyudeniyem pravil sifrovoy markirovki”;

v) ingliz tilida:

toʻliq — “Interregional tax inspection for monitoring compliance with digital marking rules”; qisqartirilgani — “Inspection for monitoring compliance with digital marking rules”.

7. Hududlararo inspeksiyaning joylashgan joyi (pochta manzili): Toshkent shahri Abay koʻchasi 8-uy.

8. Hududlararo inspeksiya tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlar respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, qonunchilik hujjatlariga muvofiq majburiy raqamli markirovka qilinishi lozim boʻlgan mahsulotlar aylanmasi ishtirokchilari uchun bajarish majburiy hisoblanadi.

2-bob. Hududlararo inspeksiyaning asosiy vazifalari va funksiyalari

9. Quyidagilar Hududlararo inspeksiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

raqamli markirovkalangan mahsulotlar aylanmasining barcha bosqichlarida tizimli nazoratni taʼminlash;

nazorat, baholash va xavf tahlili sohasida samarali usullarni ishlab chiqish, joriy etish va takomillashtirib borish;

majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlar turini bosqichma-bosqich kengaytirish uchun amaliy tajriba-sinov (eksperiment) tadbirlarini oʻtkazish;

xalqaro standartlar va ilgʻor tajribalarni oʻrganish asosida raqamli markirovkalash tizimini yanada takomillashtirishga qaratilgan takliflar ishlab chiqish;

majburiy raqamli markirovkalash tizimi talablari buzilishining oldini olish boʻyicha profilaktika va tushuntirish chora-tadbirlarini amalga oshirish, jumladan, ogohlantirish tizimini qoʻllash;

Raqamli markirovkalash va kuzatish milliy axborot tizimini (keyingi oʻrinlarda — markirovkalash axborot tizimi) takomillashtirish, maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish asosida tahlil-monitoring tadbirlarini amalga oshirish.

10. Hududlararo inspeksiya oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:

a) raqamli markirovkalangan mahsulotlar aylanmasining barcha bosqichlarida tizimli nazoratni taʼminlash sohasida:

mahsulotlarga raqamli markirovka qoʻllanilgani, uning toʻgʻriligi va haqiqiyligini barcha bosqichlarda — import qilish, ishlab chiqarish, saqlash, tashish, ulgurji va chakana savdo jarayonlarida tizimli ravishda nazorat qiladi;

markirovkalash axborot tizimi orqali markirovkalangan tovarlar harakatini kuzatish asosida huquqbuzarliklarni aniqlab, qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida soliq toʻlovchilarga ogohlantirish yuboradi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soliq tekshiruvlarini oʻtkazadi;

majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni import qilish, ishlab chiqarish, tayyorlash, olish, saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish qoidalarini buzish holatlari aniqlanganda, ularni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bartaraf etish choralarini koʻradi;

soliq nazoratini amalga oshirishda zamonaviy usullarni qoʻllaydi hamda tashqi va ichki manbalardan kelib tushadigan maʼlumotlarni tahlil qilishning ilgʻor avtomatlashtirilgan usullarini joriy etadi;

b) nazorat, baholash va xavf tahlili sohasida samarali usullarni ishlab chiqish, joriy etish va takomillashtirib borish sohasida:

markirovkalanadigan mahsulotlarni ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilar tomonidan buyurtma va realizatsiya qilingan markirovka kodlarini tahlil qilish orqali tovar qoldiqlarini aniqlaydi;

markirovkalanadigan mahsulotlarni realizatsiya qiluvchi ulgurji va chakana savdo korxonalari tomonidan xarid qilingan mahsulotlardagi markirovka kodlarini onlayn nazorat-kassa texnikalari (keyingi oʻrinlarda — ONKM) va elektron hisobvaraq — faktura orqali realizatsiya qilingan mahsulotlardagi markirovka kodlari bilan solishtirish orqali tahlil qiladi;

markirovkalanadigan mahsulotlarni realizatsiya qiluvchi ulgurji va chakana savdo korxonalari tomonidan markirovkani oʻqish qurilmalari (2D-skaner) orqali ONKM cheklarida realizatsiya qilingan mahsulotlardagi markirovka kodlari aks ettirilgani yoki ettirilmagani holatlarini tahlil qiladi;

majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzish holatlari boʻyicha soliq xavfi darajasini baholash uchun mezonlarni ishlab chiqadi;

v) majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlar turkumini bosqichma-bosqich kengaytirish uchun amaliy tajriba-sinov (eksperiment) tadbirlarini oʻtkazish sohasida:

ayrim turdagi mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga noqonuniy olib kirish (import qilish), ishlab chiqarish (shu jumladan, kontrafakt mahsulotlarni) va aylanmasiga qarshi kurashish maqsadida majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlar tarkibiga qoʻshish yuzasidan taklif ishlab chiqadi;

tajriba tariqasida yangi mahsulot guruhlari boʻyicha raqamli markirovkalash loyihalarini amaliyotga joriy qiladi va monitoringini yuritadi;

soliq solish bazasini kengaytirish maqsadida markirovka tizimi ishtirokchilari hamda mahsulot turlari toʻliq hisobga olinishini taʼminlaydi;

mahsulotlarni ishlab chiqarish va olib kirish (import qilish) bosqichida markirovkalash jarayonlarini tizimli oʻrganadi, tahlil qiladi va ushbu jarayonlarni optimallashtiradi;

g) xalqaro standartlar va ilgʻor tajribalarni oʻrganish asosida raqamli markirovkalash tizimini yanada takomillashtirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqish sohasida:

majburiy raqamli markirovkalash tizimini rivojlantirish hamda uning afzalliklari va imkoniyatlarini kengaytirish boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganadi;

ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganish asosida raqamli markirovkalash tizimini yanada takomillashtirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqadi;

majburiy raqamli markirovkalash tizimi joriy qilingan xorijiy davlatlar bilan hamkorlikni (integratsiyani) yoʻlga qoʻyadi hamda markirovka kodlarini oʻzaro tan olish ishlarini amalga oshiradi;

ayrim turdagi mahsulotlarning raqamli markirovkalash tizimi samaradorligini tahlil qilgan holda, uni takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

d) raqamli markirovkalash tizimi talablari buzilishining oldini olish boʻyicha profilaktika va tushuntirish chora-tadbirlarini amalga oshirish, jumladan, ogohlantirish tizimini qoʻllash sohasida:

majburiy raqamli markirovkalash tizimining afzalliklarini tushuntirish boʻyicha yillik media-rejani ishlab chiqadi hamda ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritib boradi;

raqamli markirovkalash tizimi talablari va qoidalari yuzasidan yuridik va jismoniy shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqadi va ular boʻyicha tushuntirishlar beradi;

majburiy raqamli markirovkalash tizimiga oid normativ-huquqiy hujjatlar va ular boʻyicha oʻzgarishlarning mazmun-mohiyatini seminarlar, brifinglar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarni tashkil etish orqali tadbirkorlik subyektlari hamda aholiga yetkazish boʻyicha ishlarni amalga oshiradi;

soliq toʻlovchini yoki uning vakilini majburiy raqamli markirovalash qoidalarining buzilgani hamda ushbu qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida rasmiy ogohlantiradi;

majburiy raqamli markirovkalash qoidalariga oid huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshiradi, shu jumladan, ushbu huquqbuzarliklar sodir etilishi sabablarini aniqlaydi va bartaraf etadi, shuningdek, huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiradigan va unda ishtirok etadigan boshqa organlar va tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi;

majburiy raqamli markirovkalash qoidalariga oid huquqbuzarliklar sodir etgan soliq toʻlovchilar hisobini yuritadi, ushbu maʼlumotlarni tahlil qiladi;

e) markirovkalash axborot tizimini takomillashtirish, maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish asosida tahlil-monitoring tadbirlarini amalga oshirish sohasida:

markirovkalash axborot tizimi operatori bilan birgalikda markirovkalash axborot tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlaydi;

majburiy raqamli markirovkalash tizimining maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish asosida tahlil-monitoring tadbirlarini amalga oshiradi;

mahsulotlarni ishlab chiqarish va olib kirish (import qilish) bosqichida markirovkalash jarayonlarini tizimli oʻrganish, tahlil qilish va ushbu jarayonlarni takomillashtirish va raqamlashtirishni amalga oshiradi.

markirovkalash axborot tizimini takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi va uni amalga oshirish choralarini koʻradi.

3-bob. Hududlararo inspeksiyaning huquqlari

11. Hududlararo inspeksiya oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

1) markirovkalash axborot tizimi orqali markirovkalangan tovarlar harakatini kuzatish asosida aniqlangan huquqbuzarliklar yuzasidan masofaviy soliq tekshiruvini oʻtkazish;

2) soliq toʻlovchilardan Hududlararo inspeksiya vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha qarorlar qabul qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar va materiallarni soʻrash va olish;

3) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soliq toʻlovchilarning buxgalteriya va soliq hisobi axborot tizimlaridan, shuningdek, hisob hujjatlaridan foydalanish;

4) respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlardan Hududlararo inspeksiya vakolatiga kiruvchi masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan axborotlar, maʼlumotlar va maʼlumotnomalarni soʻrash va bepul olish;

5) vakolatli organlardan soliq toʻlovchilarga litsenziya va (yoki) boshqa ruxsat beruvchi hujjatlar berilgani, shuningdek, ularning bekor qilingani, amal qilishi toʻxtatilgani yoki tugatilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni talab qilib olish;

6) huquqbuzarlik holatlari aniqlanganda mansabdor shaxslar hamda fuqarolarga tushuntirish berish uchun ularni Hududlararo inspeksiyaga belgilangan tartibda taklif qilish;

7) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda majburiy raqamli markirovkalash qoidalariga oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish hamda soliq toʻlovchilarga nisbatan moliyaviy jarimalar qoʻllash;

8) Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida belgilangan holatlarda chet tilida tuzilgan hujjatlarning davlat tiliga tarjimasini notarial tasdiqlangan holda talab qilish;

9) Hududlararo inspeksiya vakolatlari doirasida masalalarni ishlab chiqish uchun belgilangan tartibda shartnoma asosida ekspertiza tayinlash, shuningdek, soliq nazoratining shakllarini amalga oshirish uchun ilmiy va boshqa tashkilotlar, mutaxassislar, shu jumladan, tarjimonlar va ekspertlarni jalb qilish;

10) soliq toʻlovchilarga nisbatan soliq nazoratining shakllarini amalga oshirish boʻyicha oʻzaro hamkorlikni taʼminlash uchun Qoʻmita markaziy apparati tarkibiy tuzilmalarining xodimlarini jalb qilish, shu maqsadda ekspert hamda ishchi guruhlar tashkil etish;

11) nazorat tadbirlari natijasida nazorat obyektlari mansabdor shaxslari harakatlarida jinoyat alomatlari mavjud huquqbuzarlik holatlari aniqlanganda, hujjatlarni huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etish;

12) davlat soliq xizmati organlarining tizimidagi mavjud hujjatlardan foydalanish huquqini olish;

13) davlat soliq xizmati organlarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari maʼlumotlar bazasidan foydalanish huquqini olish;

14) foydalanish huquqi faqat Hududlararo inspeksiya xodimlariga beriladigan lokal axborot tarmoqlardan foydalanish, oʻzining dasturiy mahsulotlari va axborot tizimlarini yaratish;

15) faoliyatining asosiy vazifalari boʻyicha koʻrsatkichlar bajarilishini hisobga olib, Hududlararo inspeksiya xodimlarini Qoʻmita bilan kelishilgan holda moddiy ragʻbatlantirish, alohida ustamalarni belgilash;

16) qonunchilik hujjatlariga asosan davlat soliq xizmati organlarining vakolat doirasiga kiradigan boshqa huquqlaridan foydalanish.

12. Hududlararo inspeksiya quyidagilar uchun javobgardir:

Hududlararo inspeksiyaga yuklangan funksiya va vazifalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

soliq toʻlovchilar tomonidan jarimalarning Davlat budjetiga tushishini taʼminlash, shuningdek, ularning soliq solinadigan bazasini kengaytirishga yoʻnaltirilgan takliflar ishlab chiqish;

Qoʻmitaga kiritiladigan hujjat loyihalari hamda takliflar, shuningdek, ular tomonidan qabul qilinadigan qarorlarning sifati, natijalari va oqibati;

davlat soliq xizmati organlarini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning samarali amalga oshirilishi, muammoli masalalar hal etilishi;

soliq toʻlovchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish va ularga rioya qilishlarini taʼminlash.

4-bob. Hududlararo inspeksiya rahbarlarining asosiy funksional majburiyatlari

13. Quyidagilar Hududlararo inspeksiya boshligʻining asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

Hududlararo inspeksiya faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, mazkur Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Hududlararo inspeksiyaga yuklangan funksiya va vazifalarning bajarilishini tashkil qilish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi hujjatlari va topshiriqlarining bajarilishini taʼminlash, Hududlararo inspeksiya xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha amaliy kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, qonunchilik talablariga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsiy javobgarligini oshirish choralarini koʻrish;

Qoʻmita Hayʼati qarorlari, Qoʻmita raisi va uning oʻrinbosarlari buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli ijrosini taʼminlash;

oʻz oʻrinbosari vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, Hududlararo inspeksiyaning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, Hududlararo inspeksiya faoliyatining alohida uchastkalariga rahbarlik qilish uchun oʻz oʻrinbosari va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyati darajasini belgilash;

Hududlararo inspeksiyaning faoliyatini rejalashtirilishni tashkil qilish hamda inspeksiyaning va oʻz oʻrinbosarining har choraklik ishlar rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;

Hududlararo inspeksiya tizimidagi kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Hududlararo inspeksiyaning kadrlar zaxirasini shakllantirish;

Qoʻmita nomenklaturasiga kiradigan vakant lavozimlarga taklif etilgan kadrlar, shuningdek, Hududlararo inspeksiyaga ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribasi, yuqori darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlari kafolatini taʼminlash;

Hududlararo inspeksiya boshligʻi va xodimlari xizmat safarlarini qonunchilik hujjatlari talablariga toʻla muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanilishini taʼminlash;

Hududlararo inspeksiya xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarini ragʻbatlantirish hamda intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimida qolishi maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish boʻyicha takliflar kiritish, ularning shaxsiy javobgarligini oshirishga doir tizimli choralar koʻrish;

Hududlararo inspeksiya xodimlarining Qoʻmita tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlanadigan xodimlarning odob-axloq qoidalariga rioya qilishlarini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq Hududlararo inspeksiya faoliyati doirasida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

Hududlararo inspeksiya xodimlarining faoliyati samaradorligini hamda natijadorligini tizimli tanqidiy tahlil qilish, majlislarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;

Hududlararo inspeksiya faoliyatiga oid masalalar boʻyicha qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatishning samaradorligi, sifatliligi va ochiqligini oshirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish hamda ularni koʻrib chiqish uchun Qoʻmita rahbariyatiga kiritish;

Hududlararo inspeksiya xodimlarini tizimli qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha tashabbus koʻrsatish;

belgilangan tartibda rahbarlar va mutaxassislarni attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha ishchi komissiyani tashkil qilish, shuningdek, ularga belgilangan tartibda maxsus unvonlar berish toʻgʻrisida takliflar kiritish;

soliq toʻlovchilarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil qilish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, qonunchilik hujjatlariga muvofiq ularning faoliyatida faol ishtirok etish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushadigan soliq toʻlovchilarning murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

davlat sirlariga kiritilgan axborot va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish.

14. Quyidagilar Hududlararo inspeksiya boshligʻi oʻrinbosarining asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

boshliq vaqtincha boʻlmaganda, uning vazifalarini majburiyatlar taqsimotiga muvofiq tegishli buyruq asosida bajarish;

Hududlararo inspeksiyaning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va ularga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;

mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan tovarlarni majburiy raqamli markirovkalash nazorati yuzasidan belgilangan koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishni taʼminlash, shuningdek, tovarlarni markirovkalash jarayonida agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrish, tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam ravishda eshitib borish va qayd etilgan koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;

mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining har choraklik rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi hujjatlari va topshiriqlarining bajarilishini taʼminlash, Hududlararo inspeksiyada tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha amaliy kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, qonunchilik talablariga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha choralar koʻrish;

Qoʻmita Hayʼati qarorlari, Qoʻmita raisi va uning oʻrinbosarlari, shuningdek, Hududlararo inspeksiya boshligʻining buyruqlari va topshiriqlarining ijrosini taʼminlash;

mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha boshliqqa takliflar kiritish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajriba, yuqori darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish boʻyicha choralar koʻrish;

xizmat safarlarini qonunchilik hujjatlari talablariga toʻla muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanilishini taʼminlash;

mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining faoliyati samaradorligini hamda natijadorligini tizimli tanqidiy tahlil qilish, majlislarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish;

mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimida qolishi maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish boʻyicha takliflarni Hududlararo inspeksiya boshligʻiga kiritish, funksional majburiyatlar va yuklangan vazifalar bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish;

Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq Hududlararo inspeksiya faoliyati doirasida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

soliq toʻlovchilarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil qilish;

davlat sirlariga kiritilgan axborot va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

15. Quyidagilar Hududlararo inspeksiya tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;

tarkibiy boʻlinmalarning tovarlarni majburiy markirovkalash nazorati yuzasidan belgilangan koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha choralar koʻrish boʻyicha takliflarni mutasaddilik qiladigan Hududlararo inspeksiya boshligʻi oʻrinbosariga kiritish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi hujjatlari va topshiriqlarining bajarilishini taʼminlash, Hududlararo inspeksiya xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha amaliy kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, tarkibiy boʻlinmalar xodimlarining qonunchilik talablariga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha choralar koʻrish;

Qoʻmita Hayʼati qarorlari, Qoʻmita raisi va uning oʻrinbosarlari, Hududlararo inspeksiya boshligʻi va uning oʻrinbosari buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tarkibiy boʻlinmalarning har choraklik ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, tasdiqqa kiritish, ularda belgilangan vazifalar va tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalarning ijrosini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;

tarkibiy boʻlinmalar faoliyati masalalaridagi qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularni Hududlararo inspeksiya rahbariyatiga koʻrib chiqish uchun kiritish;

boshliq oʻrinbosariga kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishda takliflar berish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajriba, yuqori darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish boʻyicha choralar koʻrish, boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;

xizmat safarlarini qonunchilik hujjatlari talablariga toʻla muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanilishini taʼminlash;

tarkibiy boʻlinmalar xodimlari faoliyatining samaradorligini va natijadorligini tizimli tanqidiy tahlil qilish, majlislarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, natijalari boʻyicha zarur choralar koʻrish;

Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq Hududlararo inspeksiya faoliyati doirasida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqish hamda amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

soliq toʻlovchilarning murojaatlarini koʻrib chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, qonunchilik hujjatlariga muvofiq ularning faoliyatida faol ishtirok etish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushadigan yirik soliq toʻlovchilarning murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

davlat sirlariga kiritilgan axborot va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish.

5-bob. Hududlararo inspeksiya rahbarlarining javobgarligi

16. Hududlararo inspeksiya boshligʻi:

Hududlararo inspeksiyaga yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishi;

mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan Hududlararo inspeksiya javobgarligi sohalari boʻyicha;

mazkur Nizomning 13-bandida belgilangan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

17. Hududlararo inspeksiya boshligʻi oʻrinbosari:

Hududlararo inspeksiyaning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari tomonidan Hududlararo inspeksiyaga yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishi;

mutasaddilik qilinadigan masalalar boʻyicha mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan Hududlararo inspeksiya javobgarligi sohalari boʻyicha;

mazkur Nizomning 14-bandida belgilangan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.

18. Hududlararo inspeksiyaning tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari:

tegishli tarkibiy boʻlinmalariga yuklangan vazifa va funksiyalarning amalga oshirilishi;

vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan Hududlararo inspeksiya javobgarligi sohalari boʻyicha;

mazkur Nizomning 15-bandida belgilangan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.

19. Hududlararo inspeksiyaning xodimlari:

oʻz funksional vazifalarini bajarmasligi yoki toʻlaqonli bajarmasligi, ijro intizomini buzganliklari;

noqonuniy harakatlari (harakatsizligi) oqibatida soliq toʻlovchilarga moddiy va maʼnaviy zarar yetkazganliklari;

oʻzlarining noqonuniy harakatlari (harakatsizligi) oqibatida soliq toʻlovchilarning ishlab chiqarish hajmi kamaygani va soliqqa tortish bazasining pasaygani;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlmagan qarorlar qabul qilganliklari;

qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa huquqbuzarliklar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

6-bob. Hududlararo inspeksiya faoliyatini tashkil etish

1-§. Hududlararo inspeksiya rahbariyati, xodimlarini tegishli lavozimga tayinlash va xodimlarning maqomi

20. Hududlararo inspeksiyaning shtatdagi xodimlari soni Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadi.

21. Hududlararo inspeksiyaga Qoʻmita raisi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan boshliq rahbarlik qiladi.

22. Hududlararo inspeksiya boshligʻi:

Qoʻmita raisining mutasaddilik qiladigan oʻrinbosarining tavsiyasiga koʻra Qoʻmita raisi tomonidan lavozimga tayinlanadigan bir nafar oʻrinbosarga ega boʻladi;

oʻz faoliyatida Qoʻmita raisiga boʻysunadi va unga hisobot beradi.

23. Hududlararo inspeksiya boshligʻi boʻlmaganda, uning vakolatlari majburiyatlari taqsimotiga muvofiq oʻrinbosari tomonidan amalga oshiriladi.

24. Lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod qilish funksiyalari:

Hududlararo inspeksiyaning tarkibiy boʻlinmalari boshliqlari Hududlararo inspeksiya boshligʻining tavsiyasiga koʻra Qoʻmita raisi tomonidan;

Hududlararo inspeksiyaning tarkibiy boʻlinmalari boshliqlari oʻrinbosarlari va boshqa xodimlari Hududlararo inspeksiya boshligʻi tomonidan amalga oshiriladi.

25. Mavqeyi, mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish shartlari boʻyicha Hududlararo inspeksiya boshligʻi va uning oʻrinbosari tegishli ravishda Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi boshligʻi va oʻrinbosariga, Hududlararo inspeksiyaning xodimlari esa — Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi xodimlariga tenglashtiriladi.

26. Hududlararo inspeksiyaning mansabdor shaxslariga maxsus unvonlar berish va ulardan mahrum qilish tartibi Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasining mansabdor shaxslari uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

2-§. Hududlararo inspeksiya hamda uning tarkibiy boʻlinmalarining Qoʻmita markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari va hududiy davlat soliq xizmati organlari bilan, shuningdek, boshqa respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorligi

27. Hududlararo inspeksiya tarkibiy boʻlinmalarining Qoʻmita markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari hamda hududiy davlat soliq xizmati organlari bilan hamkorligi Hududlararo inspeksiya tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlari tomonidan amalga oshiriladi.

28. Hududlararo inspeksiya boʻlinmalarining Qoʻmita markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari va hududiy davlat soliq xizmati organlari bilan hamkorligi axborot almashish va qonunchilik hujjatlarida belgilangan soliq nazoratining shakllarini amalga oshirishga asoslangan.

29. Hududlararo inspeksiya tarkibiy boʻlinmalarining Qoʻmita markaziy apparati boʻlinmalari va hududiy davlat soliq xizmati organlari bilan hamkorligi jarayonida vujudga keladigan tushunmovchiliklar Qoʻmita raisining topshirigʻiga muvofiq uning tegishli oʻrinbosarlari tomonidan koʻrib chiqiladi. Ushbu koʻrib chiqishda tushunmovchiliklar tartibga solinmagan holatlarda, ular boʻyicha qaror bevosita Qoʻmita raisi tomonidan qabul qilinadi.

30. Hududlararo inspeksiya va uning tarkibiy boʻlinmalari oʻzlarining vazifa va funksiyalarini bajarishda respublika v mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, banklar va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

7-bob. Hududlararo inspeksiya faoliyatini baholash

31. Hududlararo inspeksiya faoliyati har chorakda Qoʻmita tomonidan baholanadi.

32. Hududlararo inspeksiya faoliyatini baholash natijalari boʻyicha Qoʻmita xulosasi:

Hududlararo inspeksiya rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki ularga intizomiy javobgarlik choralarini koʻrish;

Hududlararo inspeksiya faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va kelgusida uning faoliyatini takomillashtirish boʻyicha choralar koʻrish uchun asos boʻladi.

8-bob. Hududlararo inspeksiya faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnika bilan taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish

33. Hududlararo inspeksiyani moliyalashtirish va moddiy-texnika bilan taʼminlash, jumladan, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash budjetdan ajratiladigan mablagʻlar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan, Qoʻmitaning Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

34. Hududlararo inspeksiya xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, maxsus unvonlar, koʻp yil xizmat qilganlik uchun ustama haqlar, dam olish va bayram kunlari ishlaganlik uchun toʻlovlar, ustama, qoʻshimcha haqlardan iborat boʻladi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻlanadi.

Hududlararo inspeksiya xodimlarining lavozim maoshlariga oylik ustama va qoʻshimchalar amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblar asosida toʻlanadi.

35. Hududlararo inspeksiya xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mablagʻlari hisobidan lavozim maoshlarining 20 foizi miqdorida maxsus ustama belgilanadi.

36. Qoʻmitaning Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlarining Hududlararo inspeksiya tomonidan shakllantirilishi va ulardan foydalanilishi Qoʻmita tomonidan belgilanadi.

9-bob. Hududlararo inspeksiyaning hisoboti

37. Hududlararo inspeksiya boshligʻi Hududlararo inspeksiyaning faoliyati toʻgʻrisida Qoʻmita raisiga muntazam ravishda hisobot beradi.

38. Qoʻmita raisining oʻrinbosarlari Hududlararo inspeksiya rahbarlariga yuklangan vazifalarni samarali bajarishlari boʻyicha ularning faoliyatini doimiy nazorat qilib boradilar.

39. Har choraklik baholash natijalari boʻyicha Hududlararo inspeksiyaning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoki yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklari uchun egallab turgan lavozimidan ozod qilishgacha boʻlgan javobgarlikka tortiladi.

10-bob. Yakunlovchi qoidalar

40. Hududlararo inspeksiyasiga ushbu Nizomda belgilanmagan vazifa va funksiyalarni yuklash, shuningdek, Qoʻmitaning tovarlarni markirovkalash nazorati bilan shugʻullanuvchi tegishli boshqarmadan boshqa tuzilmalar tomonidan topshiriqlar berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

41. Hududlararo inspeksiya xodimlariga taʼsir koʻrsatish, shuningdek, ularni obroʻsizlantirish, yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarishiga toʻsqinlik qilish maqsadida faoliyatiga aralashish taqiqlanadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka sabab boʻladi”;

g) 3-ilovada :

5-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoʻmita markaziy apparatining ushbu band birinchi va ikkinchi xatboshilarida sanab oʻtilmagan mansabdor shaxslari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari boshliqlari oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari boʻlimlari (shuʼbalari) boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari soliq organlari faoliyatini nazorat qilish va shaxsiy xavfsizlik boʻlimlari mansabdor shaxslari, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi va Raqamli markirovka qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi boshliqlari va boshliqlar oʻrinbosarlari, boʻlimlar (shuʼbalar) boshliqlari hamda shaxsiy xavfsizlik boʻlimlari mansabdor shaxslari, shuningdek, tumanlar (shaharlar) soliq inspeksiyalari boshliqlari belgilangan tartibda Qoʻmita raisining buyrugʻi bilan lavozimga tayinlanadilar”;

17-banddagi “Soliq-servis” DUKda” soʻzlari “Soliq-servis” AJda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarorida :

a) 1-ilova quyidagi mazmundagi 16 1 -band bilan toʻldirilsin:

“16 1 . Tugatuvchi ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyingi uch ish kunidan kechikmay soliq xizmati organlariga balansida markirovkalanadigan tovarlari mavjud boʻlgan qoldiqlari toʻgʻrisidagi xabarnomani joʻnatadi”;

b) 2-ilovaning 8-bandi “a” kichik bandining uchinchi xatboshisi “mol-mulki” soʻzlaridan keyin “shu jumladan, raqamli markirovkalanadigan mahsulotlar qoldiqlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qarorida :

a) 1-ilovada :

2-bandda :

ikkinchi xatboshi “real vaqt rejimida uzatishni taʼminlovchi va qogʻozga chop etuvchi” soʻzlaridan keyin “yoki ularni elektron shaklda yuborish funksiyasiga ega boʻlgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oʻn sakkizinchi xatboshidagi “tovarlarning xalqaro “GS1” va boshqa global maʼlumotnomalar tizimlaridagi mantiqiy birliklar” soʻzlari “mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yigirma birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ virtual fiskal modul — operator tomonidan yaratiladigan unikal raqam va unga biriktirilgan elektron raqamli imzo ochiq kalit sertifikati”;

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Onlayn-NKM yoki virtual kassadan foydalanishga oʻtgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlov terminali orqali qabul qilingan toʻlovlar uchun xaridorlarga toʻlov terminali cheki bilan birga, shuningdek, joylarda xarid qilingan mahsulot va xizmatlarga elektron toʻlov tizimlari orqali amalga oshirilgan toʻlovlar uchun xaridorlarga onlayn-NKM yoki virtual kassaning fiskal cheki berilishi shart.

Davlat reyestriga kiritilgan onlayn-NKM va virtual kassalar bank kartalaridan toʻlovlarni qabul qilish tizimlariga majburiy ulanishi, shuningdek, majburiy ravishda 2D skaner qurilmasi qoʻllanishi shart.

Ishlab chiqarilgan sanasi va yaroqlilik muddati koʻrsatilishi shartligi qonunchilikda nazarda tutilgan mahsulotlarning ishlab chiqarilgan sanasi va yaroqlilik muddati koʻrsatilmagan yoki yaroqlilik muddati oʻtgan holda realizatsiya qilinishi Oʻzbekiston Respublikasining “Isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq cheklanadi.

Bunda ishlab chiqarilgan sanasi va yaroqlilik muddati koʻrsatilmagan yoki yaroqlilik muddati oʻtgan markirovkalangan tovarlarni sotishga urinish paytida 2D skaner qurilmasining onlayn-NKM yoki virtual kassaga yuboriladigan signali asosida xarid cheklarining chop etilishi cheklab qoʻyiladi”;

7-bandda :

yettinchi xatboshi “soliq toʻlovchining indentifikatsiya raqami (STIR)” soʻzlaridan keyin “/ jismoniy shaxsning shaxsiy indentifikatsiya raqami (JSHSHIR)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

toʻqqizinchi xatboshi “Komitent (vositachi) STIRi” soʻzlaridan keyin “/(JSHSHIRi)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha oʻlchov birligi”;

oʻn yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oʻn sakkizinchi — oʻttiz uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn yettinchi — oʻttiz ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Tadbirkorlik subyekti tugatilgan, shuningdek, fiskal modul yaroqsiz holatga kelgan, amal qilish muddati tugagan, xotirasi maʼlumotlar bilan toʻlgan, yoxud fiskal modul oʻrnatilgan onlayn-NKM yoki virtual kassa roʻyxatdan chiqarilgan hollarda, ushbu fiskal modullar tadbirkorlik subyekti tomonidan TXKMga taqdim qilinadi.

TXKM yaroqsiz holatga kelgan, amal qilish muddati tugagan, xotirasi maʼlumotlar bilan toʻlgan fiskal modullar holatining muvofiqligini tekshirib, amal qilish muddati tugagan, xotirasi maʼlumotlar bilan toʻlgan yoki roʻyxatdan chiqarilgan onlayn-NKM va virtual kassadagi chek maʼlumotlarini operatorning maʼlumotlar bazasiga yuborilmay qolgan qismini yuborishi shart.

Roʻyxatdan chiqarilgan onlayn-NKM va virtual kassaning fiskal modulini qayta ishlatish yoki operator maʼlumotlar bazasiga yuborilgan maʼlumotlar muvofiqligi tekshirilishi uchun fiskal modul tadbirkorlik subyektiga qaytariladi”;

26-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tadbirkorlik subyektini topish imkoni mavjud boʻlmagan taqdirda (roʻyxatdan oʻtgan joyida, yashash manzilida mavjud boʻlmasa va boshqa hollarda), soliq organi maʼlumoti asosida roʻyxatdan chiqarilishi mumkin. Bunda roʻyxatdan chiqarilgan onlayn-NKM yoki virtual kassa toʻgʻrisidagi maʼlumotlar soliq organi tomonidan 24 soat ichida axborot tizimi orqali TXKMga yuboriladi”;

31-banddagi “shuningdek, onlayn rejimiga oʻtgandan keyin 24 soat ichida” soʻzlari chiqarib tashlansin;

38 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38 1 . Ilgari amalga oshirilgan hisob-kitoblarga oʻzgartirishlar kiritish zarur boʻlgan hollarda, foydalanuvchi tomonidan fiskal chekka tuzatish kiritiladi.

Tuzatuvchi kassa cheki foydalanuvchi tomonidan ilgari onlayn-NKMdan foydalanmasdan hisob-kitob qilgan hollarda, onlayn-NKMdan foydalanish majburiyatining bajarilishini taʼminlash maqsadida yoki onlayn-NKMdan ushbu Nizom talablari buzilgan holda foydalanilganda shakllantiriladi.

Fiskal chekka mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi identifikatsiya kodlari, mahsulotning (tovar, xizmat) oʻlchov birligi, soni va summasi va qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi boʻyicha tafovut aniqlangan oydagi qoʻshilgan qiymat soligʻi yoki aylanmadan olinadigan soliqlar boʻyicha soliq toʻlovchilar uchun tegishincha soliq hisobotlarini taqdim etish muddatlarigacha tuzatish kiritilishi mumkin, Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 257-moddasida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno”;

55-band “Tadbirkorlik subyektlarini fiskal modul” soʻzlaridan keyin “yoki virtual fiskal modul” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 1a-ilovada :

3-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ virtual fiskal modul — operator tomonidan yaratiladigan unikal raqam va unga biriktirilgan elektron raqamli imzo ochiq kalit sertifikati”;

4-banddagi “elektron raqamli imzosi” soʻzlari “virtual fiskal moduli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12 1 . Belgilangan tartibda Davlat reyestriga kiritilgan elektron tijorat platformalari qonunchilik hujjatlari bilan talab etiladigan zarur maʼlumotlardan API orqali foydalanishi mumkin”;

12 3 -bandda :

“a” va “g” kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“d” kichik banddagi “mazkur Nizomda belgilangan onlayn-NKM va virtual kassa orqali shakllantiriladigan” soʻzlari “elektron fiskal” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovada :

3-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi — oʻn yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“raqamli markirovkalangan mahsulotlar realizatsiya qilinganda, ushbu mahsulotning markirovka kodini majburiy aks ettirish talabini eʼlon qilish, shuningdek, markirovka kodi aks ettirilmagan taqdirda, chekni shakllantirish imkoniyatini cheklash mexanizmiga ega boʻlishi;

kassa chekida ikkita bir xil markirovka kodlarni (dublikatlarni) aks ettirish imkoniyatini cheklash mexanizmiga ega boʻlishi;

sotilgan tovarlar (bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar) nomi, oʻlchov birligi, miqdori toʻgʻri aks ettirilishini taʼminlash”;

oʻn beshinchi — oʻttizinchi xatboshilar tegishlicha oʻn sakkizinchi — oʻttiz uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn toʻqqizinchi xatboshidagi “24” raqami “48” raqami bilan almashtirilsin;

6-bandda :

oltinchi xatboshidagi “24” raqami “48” raqami bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“raqamli markirovkalangan mahsulotlar realizatsiya qilinganda, ushbu mahsulotning markirovka kodini majburiy aks ettirish talabini eʼlon qilish, shuningdek, markirovka kodi aks ettirilmagan taqdirda, chekni shakllantirish imkoniyatini cheklash mexanizmiga ega boʻlishi;

kassa chekida ikkita bir xil markirovka kodlarni (dublikatlarni) aks ettirish imkoniyatini cheklash mexanizmiga ega boʻlishi;

sotilgan tovarlar (bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar) nomi, oʻlchov birligi, miqdori toʻgʻri aks ettirilishini taʼminlash”;

oʻn ikkinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha oʻn beshinchi — yigirma yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

10-bandda :

ikkinchi xatboshi “aloqa protokollarini, UZDST1092-2009” soʻzlaridan keyin “yoxud ECDSA-256” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshidagi “UZDST1092-2009” soʻzlari “kriptografik” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 3-ilovaning 18-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Qoʻshilgan qiymat soligʻi hamda chet el yuridik shaxslari bilan bogʻliq soliq maʼmurchiligini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarorida :

a) 1-ilovaning 2-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Majburiy raqamli markirovkalash tizimi samaradorligini oshirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 23-maydagi PQ-190-son qaroriga 2-ilovaning 4-bandidagi jarima qoʻllanilgan tadbirkorlik subyektlariga bir yil davomida qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining oʻrni qoplanmaydi”;

b) 2-ilovaning 10-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlarni realizatsiya qilishda markirovka kodi biriktirilmagan elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 737-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshidagi “2021 — 2026-yillarda identifikatsiya” soʻzlari “Identifikatsiya” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Belgilab qoʻyilsinki:

raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni markirovkalash majburiyati ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar zimmasiga yuklanadi;

raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarning ishlab chiqaruvchi, import qiluvchi hamda chakana yoki ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalarga, shu jumladan, marketpleyslarga mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimiga ulanish majburiyati yuklanadi.

Bunda ulgurji savdo faoliyati bilan shugʻullanayotgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan majburiy raqamli markirovkalangan tovarlarni realizatsiya qilishda chakana tarzda sotilishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarning ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalarga mazkur mahsulotlarni faqat naqd pulsiz shaklda bank hisobvaraqlari orqali realizatsiya qilishga ruxsat etiladi;

agregatsiyalangan import kodi boʻyicha maʼlumotlar bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatilmasdan “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirish taqiqlanadi. Bunda markirovkalanmagan alkogol va tamaki mahsulotlariga identifikatsiya vositalarini bojxona ombori hududida yelimlash talab qilinadi;

raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni markirovkalash tartibi joriy etilgan sanadan boshlab oʻn ikki oy muddat oʻtgandan keyin Oʻzbekiston Respublikasi hududida mazkur mahsulotlarni markirovkasiz sotish taqiqlanadi;

markirovkalanmagan mahsulotlarni ishlab chiqarish va sotish ustidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish maqsadida mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilganligi toʻgʻrisida vakolatli organlarni real vaqt rejimida xabardor qilish imkoniyatini beruvchi dasturiy mahsulotlar hamda mobil ilovalar joriy etiladi;

raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar aylanmasining ishtirokchilari (ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi, chakana yoki ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar, shu jumladan, marketpleyslar) tomonidan ushbu mahsulotlar realizatsiya qilinganda, elektron hisobvaraq- fakturalarda va nazorat-kassa texnikalari cheklarida tegishli (raqamli markirovkalanadigan) mahsulotlar va xizmatlar identifikatsiya kodlarini tanlanishi talab qilinadi;

raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar vositachilik va (yoki) agentlik shartnomalari doirasida realizatsiya qilinganda, elektron hisobvaraq-fakturalarda va (yoki) nazorat-kassa texnikalari cheklarida markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettirish majburiyati komissioner zimmasiga yuklanadi”;

10-bandda :

ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “Davlat soliq qoʻmitasining” soʻzlari “Soliq qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;

“Bunda “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan tegishli asbob-uskunalarni ekspluatatsiyasi uchun har oylik toʻlovlar Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasiga toʻliq yoʻnaltiriladi”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 1-ilovada :

nomidagi “2021 — 2026-yillarda identifikatsiya” soʻzlari “Identifikatsiya” soʻzi bilan almashtirilsin;

4-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4. Maishiy texnika 8508110000, 8508190001, 8508190009, 8450111100, 8450111900, 8450119000, 8450120000, 8450190000, 8450200000, 8418102001, 8418102009, 8418108001, 8418108009, 8418211000, 8418215100, 8418215900, 8418219100, 8418219900, 8418290000, 8418302001, 8418308001, 8418402001, 8418408001, 8528491000, 8528498002, 8528498008, 8528591000, 8528599000, 8528722001, 8528722009, 8528723001, 8528723002, 8528723003, 8528723009, 8528724000, 8528726000, 7321111000, 7321119000, 8414600000, 8516601010, 8516601090, 8516605000, 8516607000, 8516608000, 8516609000, 8516101100, 8516310000, 8516400000, 8516500000, 8403109000, 8415101000, 8415109000, 8415810010, 8415810090, 8415820000, 8509400000, 8539100009, 8539500000, 8540810000, 8540890000 2022-yil 15-aprel ” .

8. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimi bosqichma-bosqich joriy etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarorida :

a) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi “berilgan” soʻzi “uchun toʻlovlar kelib tushgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

4-bandda :

quyidagi mazmundagi qirq toʻqqiz va elliginchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi — mahsulot va xizmatlarga biriktirilgan mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodlari yuritiladigan katalog;

mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodi (keyingi oʻrinlarda — MXIK) — har bir mahsulot va xizmatlarga biriktirish hamda ularni identifikatsiya qilish uchun moʻljallangan 17 xonali raqamdan (harfdan) iborat boʻlgan noyob kod”;

quyidagi mazmundagi 49 1 -band bilan toʻldirilsin:

“49 1 . Markirovkalash axborot tizimiga identifikatsiya vositalari yordamida majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlar belgilangan tartibda kiritilmagan taqdirda, ushbu mahsulotlar uchun mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogida tegishli MXIKlari yaratilmaydi. Bunda Soliq qoʻmitasi tomonidan markirovkalash axborot tizimiga tegishli maʼlumotlar kiritilmagan mahsulotlarni MXIKlaridan tadbirkorlik subyektlari tomonidan elektron hisobvaraq-fakturalarda va nazorat-kassa texnikalari cheklarida foydalanish imkoniyati cheklanadi.

Raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar aylanmasining ishtirokchilari (ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi, chakana yoki ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar, shu jumladan, marketpleyslar) tomonidan ushbu mahsulotlar realizatsiya qilinganda, elektron hisobvaraq-fakturalarda va nazorat-kassa texnikalari cheklarida tegishli (raqamli markirovkalanadigan) MXIKlari tanlanishi talab qilinadi.

Raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar vositachilik va (yoki) agentlik shartnomalari doirasida realizatsiya qilinganda, elektron hisobvaraq-fakturalarda va (yoki) nazorat-kassa texnikalari cheklarida markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettirish majburiyati komissioner zimmasiga yuklanadi”;

76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“76. Mahsulot chakana savdosini amalga oshiruvchi mahsulotlar aylanmasining ishtirokchisi unda oʻrnatilgan va roʻyxatga olingan nazorat-kassa texnikasi bilan bogʻliq boʻlgan texnik vositalar yordamida (onlayn nazorat-kassa texnikasining skanerlash vositalari yoki alohida oʻrnatilgan skanerlash uskunalari) isteʼmol yoki guruhlangan qadogʻini raqamli identifikatsiya vositasini skanerdan oʻtkazadi, aniqlashtiradi va har bir sotilgan mahsulotning isteʼmol yoki guruhlangan markirovka kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron fiskal hujjatga kiritadi va aniqlashtiradi”;

79-bandda :

birinchi xatboshidagi “markirovkalash axborot tizimiga quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi” soʻzlari “soliq organlarining axborot tizimlari orqali quyidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda markirovka kodlarini aylanmadan chiqarish yuzasidan soʻrovnomani yuboradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yuqoridagi soʻrovnoma soliq organlarining axborot tizimlari tomonidan inson omilisiz belgilangan tartibda tekshirilib maʼqullangan taqdirda, soʻrovnomada qayd etilgan markirovka kodlarini aylanmadan chiqarish yuzasidan tegishli maʼlumotlar markirovkalash axborot tizimiga taqdim etiladi”;

80-bandda :

birinchi xatboshidagi “markirovkalash axborot tizimiga quyidagi maʼlumotlarni kiritadi” soʻzlari “soliq organlarining axborot tizimlari orqali quyidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda markirovka kodlarini aylanmadan chiqarish yuzasidan soʻrovnomani yuboradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yuqoridagi soʻrovnoma soliq organlarining axborot tizimlari tomonidan inson omilisiz belgilangan tartibda tekshirilib maʼqullangan taqdirda, soʻrovnomada qayd etilgan markirovka kodlarini aylanmadan chiqarish yuzasidan tegishli maʼlumotlar markirovkalash axborot tizimiga taqdim etiladi”;

yettinchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

81-bandda :

birinchi xatboshidagi “markirovkalash axborot tizimiga mahsulotning aylanmadan chiqarilishi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan xabarnomani taqdim etadi” soʻzlari “soliq organlarining axborot tizimlari orqali quyidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda markirovka kodlarini aylanmadan chiqarish yuzasidan soʻrovnomani yuboradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yuqoridagi soʻrovnoma soliq organlarining axborot tizimlari tomonidan inson omilisiz belgilangan tartibda tekshirilib maʼqullangan taqdirda, soʻrovnomada qayd etilgan markirovka kodlarini aylanmadan chiqarish yuzasidan tegishli maʼlumotlar markirovkalash axborot tizimiga taqdim etiladi”;

95 va 96-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“95. Quyidagilar qonunchilikda majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovka qoidalarini buzilishi deb hisoblanadi:

raqamli identifikatsiya vositalarisiz mahsulotlarni ishlab chiqarish, olib kirish (import qilish), saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish;

markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtmagan holda raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni ishlab chiqarish, import qilish yoxud realizatsiya qilish;

raqamli identifikatsiya vositalarining takroriy nusxalaridan (dublikat) foydalangan holda mahsulotlarni ishlab chiqarish, olib kirish (import qilish), saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish;

soxtalashtirilgan (kontrafakt) yoki ilgari ishlatilgan markirovka kodlari yordamida, shuningdek, markirovka kodlarining chop etish sifatini baholash haqida yoki qoʻllanilishi (ishlatilishi) haqidagi maʼlumotlarni Operatorga yubormagan holda yoxud notoʻgʻri (yolgʻon yoki haqiqatga mos kelmaydigan) maʼlumotlarni yuborgan holda raqamli markirovkalangan mahsulotlarni ishlab chiqarish yoki olib kirish (import qilish);

mahsulotlarni ishlab chiqarish (qadoqlash) paytida raqamli identifikatsiya vositalarini skanerlash talablarini va (yoxud) Operatorga markirovka kodlarini qoʻllash toʻgʻrisidagi hisobotni yuborish talablarini buzish;

raqamli markirovkalangan mahsulotlarni agregatsiyalash talablarini buzish;

nuqsonli (brak boʻlgan) raqamli markirovkalangan mahsulotlarni hisobdan chiqarish yoki sotish bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarish yoxud markirovkalangan mahsulotlarni qayta markirovkalash talablarini buzish;

realizatsiya qilingan (sotilgan) mahsulotlarning har bir birligi uchun markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan fiskal hujjatni va (yoki) elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish).

96. Quyidagilar qonunchilikda majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarni ulgurji sotuvchilar tomonidan identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash qoidalarini buzilishi deb hisoblanadi:

raqamli markirovkalanmangan mahsulotlarni sotib olish, tashish, saqlash yoki realizatsiya qilish (sotish);

markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtmagan holda raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni qabul qilish yoxud realizatsiya qilish;

markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan elektron hisobvaraq-fakturalarni qabul qilmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni sotib olish, shuningdek, realizatsiya qilingan (sotilgan) mahsulotlarning har bir birligi uchun markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan fiskal hujjatni yoxud elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish);

nuqsonli (brak boʻlgan) raqamli markirovkalangan mahsulotlarni hisobdan chiqarish yoki sotish bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarish talablarini buzish;

raqamli identifikatsiya vositalarining takroriy nusxalaridan (dublikat) foydalangan holda ishlab chiqarilgan mahsulotlarni sotib olish, saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish”;

quyidagi mazmundagi 96 1 va 96 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“96 1 . Quyidagilar qonunchilikda majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarni chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi va umumiy ovqatlanish sohasidagi korxonalar tomonidan identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash qoidalarini buzilishi deb hisoblanadi:

raqamli markirovkalanmangan mahsulotlarni sotib olish, tashish, saqlash yoki realizatsiya qilish (sotish);

markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtmagan holda raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni qabul qilish yoxud realizatsiya qilish;

markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan elektron hisobvaraq-fakturalarni qabul qilmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni sotib olish, saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish;

nuqsonli (brak boʻlgan) raqamli markirovkalangan mahsulotlarni hisobdan chiqarish yoki sotish bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarish talablarini buzish;

raqamli markirovkalanmagan mahsulotlarni saqlash, ishlatish va (yoki) mahsulot muomalasining boshqa subyektiga yoxud oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilish (sotish);

raqamli identifikatsiya vositalarining takroriy nusxalaridan (dublikat) foydalangan holda ishlab chiqarilgan mahsulotlarni saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish;

mahsulot muomalasining boshqa subyektiga realizatsiya qilingan (sotilgan) mahsulotlarning har bir birligi uchun markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan fiskal hujjatni yoxud elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish);

markirovka kodini muomaladan olib tashlash uchun elektron fiskal hujjatga har bir sotilgan tovar birligining markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritmasdan, raqamli markirovkalangan mahsulotni yakuniy isteʼmolchiga realizatsiya qilish (sotish).

96 2 . Quyidagilar qonunchilikda raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni vositachilik va (yoki) agentlik shartnomalari doirasida realizatsiya qilinganda, identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash qoidalarining buzilishi deb hisoblanadi:

a) komissioner tomonidan:

markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtmagan holda, raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni qabul qilish yoxud realizatsiya qilish;

komitentdan markirovka kodi aks ettirilishini talab qilmagan holda, mahsulotlarni xaridorlarga realizatsiya qilish (sotish) yoki yetkazib berish;

realizatsiya qilingan (sotilgan) mahsulotlarning har bir birligi uchun markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron hisobvaraq-fakturalarda va (yoki) nazorat-kassa texnikalari cheklarida aks ettirmasdan mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish);

b) komitent tomonidan:

markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtmagan holda, raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni qabul qilish yoxud realizatsiya qilish;

raqamli markirovkalanmangan mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish);

soxtalashtirilgan (kontrafakt) yoki ilgari ishlatilgan markirovka kodlari yordamida markirovkalangan mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish), shuningdek, komissionerga elektron hisobvaraq-fakturalarda va (yoki) nazorat-kassa texnikalari cheklarida aks ettirish uchun markirovka kodlari toʻgʻrisida notoʻgʻri (yolgʻon yoki nomutanosib) maʼlumotlarni taqdim etgan holda mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish)”;

v) 3-ilovada :

3-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tamaki mahsulotlarining turlari Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-maydagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglament bilan belgilab beriladi”;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Tamaki mahsulotlari aylanmasining chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi ishtirokchilar (chakana savdo va umumiy ovqatlanish korxonalari):

a) tamaki mahsulotlarining chakana savdosi bilan bogʻliq faoliyat amalga oshirilishi zarurati paydo boʻlgan kundan boshlab 7 kalendar kun davomida markirovkalash axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtadi;

b) boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tamaki mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi tamaki mahsulotlarining chakana savdosi bilan bogʻliq faoliyat amalga oshirilishi zarurati paydo boʻlgan kundan boshlab 7 kalendar kun davomida markirovkalash axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtadi;

v) tamaki mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi tashkilotlardan sotib olishga doir maʼlumotlarini markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;

g) tamaki mahsulotlarining chakana savdosi boʻyicha maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;

d) markirovkalanmagan tamaki mahsulotlarining qoldiqlari sotilishini (oxirgi isteʼmolchiga) va (yoki) ularning uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablar boʻyicha koʻrsatilgan qoldiqlar sotuvdan chiqarilishini taʼminlaydi;

e) tamaki mahsulotlari aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi”;

g) 4-ilovada :

2-bandda :

uchinchi xatboshidagi “operator tomonidan taqdim etiluvchi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi “guruhlangan qadogʻiga mahkamlanuvchi, raqamli identifikatsiyalash vositasini” soʻzlaridan keyin “qayta ishlatish, nusxalash va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

14-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “14x14 millimetrdan” soʻzlari “7x7 millimetrdan (guruhlangan qadogʻiga — 10x10 millimetrdan)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Isteʼmol qadogʻini (pivo mahsulotlaridan tashqari) stiker yordamida markirovkalashga faqat dekor yoki boshqa usullar bilan bezatilgan va yorligʻi (etiketka, kontretiketka) boʻlmagan isteʼmol qadoq uchun ruxsat etiladi”;

18-band quyidagi mazmundagi ikkinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllovchi (chop etuvchi) yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar operatorga quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllash (chop etish) sifati toʻgʻrisida hisobot taqdim etadilar, unda “Axborot texnologiyalari. Avtomatik identifikatsiya qilish va maʼlumotlarni toʻplash texnologiyalari. Chop etish sifatini baholash uchun shtrix-kod belgilar testlarining spetsifikatsiyasi. Ikki oʻlchovli belgilar” (“Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols” standartiga muvofiq raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllash (chop etish) sifati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud.

Raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllash (chop etish) sifati C yoki undan yuqori sinfga mos kelishi kerak. Raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllash (bosib chiqarish) sifati dasturiy - apparat komplekslari (texnik koʻrish vositalari) yordamida baholanishi kerak.

2026-yil 1-iyuldan boshlab alkogol mahsulotlarini ishlab chiqarish (quyish) hamda alkogol mahsulotlarining isteʼmolchi va (yoki) guruhli qadoqlariga raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllash vaqtida ishlab chiqaruvchi markirovka kodlarini qoʻllash (foydalanish) toʻgʻrisida hisobot tuzadi va operatorga yuboradi. Hisobotda alkogol mahsulotlarini markirovkalash uchun amalda qoʻllanadigan markirovka kodlari roʻyxati, shuningdek, ushbu mahsulot ishlab chiqarilgan (quyilgan) sana boʻlishi kerak.

Import qiluvchi tomonidan isteʼmolchi va (yoki) guruhli qadoqlash uchun raqamli identifikatsiya vositalari qoʻllanilganda, markirovka kodlarini qoʻllash (foydalanish) toʻgʻrisidagi hisobot mahsulotlarni erkin muomala (import) rejimida bojxona rasmiylashtiruviga taqdim etishdan kechiktirmasdan operatorga yuboriladi”;

19-bandning “v” kichik bandi quyidagi mazmundagi oʻn birinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“nosoz raqamli identifikatsiya vositalarini olib qoʻyish, hisobdan chiqarish hisobotini shakllantirish;

elektron hisob-fakturalardan foydalanish imkoniyati;

sotib olish jarayonlari va nazorat-kassa texnikasining ishlashi bilan muvofiqligi;

ombor operatsiyalarini bajarish (koʻp darajali mahsulotni qadoqlash, joʻnatish, namuna olish, qayta qadoqlash, hisobot berish)”;

20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Distributsiya, matbaa va validatsiyaning dasturiy-apparat kompleksi rivojlanishi servis-provayder tomonidan ishlab chiqariladi.

Raqamli markirovkalash tizimiga distributsiya, matbaa va validatsiya dasturiy-apparat kompleksini ulash uchun servis provayderlar operator bilan shartnoma tuzadilar”;

26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Servis-provayder distributsiya, matbaa va validatsiyaning dasturiy-apparat kompleksini mazkur Nizom talablariga asosan mustaqil ravishda ishlab chiqishi va undan foydalanishi shart”.

9. Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarorida :

a) 1-ilovaning 14-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Soliq xavfi darajasi yuqori boʻlgan soliq toʻlovchilarga nisbatan soliq auditi tayinlanadi. Bunda mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganligi natijasida yuqori darajadagi tavakkalchilik toifasiga mansub boʻlgan soliq toʻlovchiga (soliq agentiga) nisbatan masofaviy soliq tekshiruvi oʻtkazilishi mumkin. Soliq xavfi darajasi oʻrta va past boʻlgan soliq toʻlovchilarga nisbatan soliq organlari tomonidan Soliq kodeksida nazarda tutilgan boshqa soliq maʼmurchiligi tadbirlari qoʻllanadi”;

b) 2-ilovada :

5-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“masofaviy soliq tekshiruvi”;

quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:

“8 1 . Masofaviy soliq tekshiruvi — majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni ishlab chiqarish, tayyorlash, olish, saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish sohasida soliq toʻlovchilar (soliq agentlari) tomonidan oʻz majburiyatlarini bajarishi yoki bajarilmasligi toʻgʻrisida soliq organida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni oʻrganish va tahlil qilish asosida soliq organi tomonidan oʻtkaziladigan tekshiruv hisoblanadi”;

19-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻttizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“masofaviy soliq tekshiruvida soliq toʻlovchilar tomonidan identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni import qilish, ishlab chiqarish, tayyorlash, olish, saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish qoidalariga rioya etilishi tekshiriladi”;

oʻttizinchi xatboshi oʻttiz birinchi xatboshi deb hisoblansin;

20-band quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“masofaviy soliq tekshiruvi boshlangunga qadar:

soliq toʻlovchini yoki uning vakilini majburiy raqamli markirovalash qoidalarining buzilgani hamda ushbu qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida ogohlantirish berish”;

oʻn ikkinchi xatboshi oʻn toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 7-bob bilan toʻldirilsin:

“7-bob. Masofaviy soliq tekshiruvini tashkil etish va oʻtkazish tartibi

1-§. Masofaviy soliq tekshiruvini oʻtkazish

241 3 . Masofaviy soliq tekshiruvi majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzish holatlari soliq organlarining axborot tizimi orqali aniqlanganda oʻtkaziladi.

241 4 . Masofaviy soliq tekshiruvi besh kundan koʻp boʻlmagan muddatda oʻtkaziladi.

241 5 . Masofaviy soliq tekshiruvi soliq organi rahbarining (oʻrinbosarining) buyrugʻi asosida oʻtkaziladi.

241 6 . Masofaviy soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqda soliq toʻlovchining nomi, tekshiruvchi shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi hamda lavozimi, tekshiruvlarni oʻtkazish muddati va maqsadlari koʻrsatiladi.

Masofaviy soliq tekshiruvi tadbirkorlik subyektlarini xabardor qilmasdan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni tekshirish kunida xabardor qilgan holda oʻtkaziladi.

241 7 . Masofaviy soliq tekshiruvini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqda koʻrsatilgan sana ushbu tekshiruvni oʻtkazish muddatining boshlanishi deb hisoblanadi.

241 8 . Soliq toʻlovchilar tomonidan mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash qoidalariga rioya etilishi boʻyicha masofaviy soliq tekshiruvlari soliq organlarining axborot tizimida tashkil etiladi.

Oʻtkazilgan masofaviy soliq tekshiruvlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Soliq qoʻmitasining axborotlarni qayta ishlash markazi tizimida joylashtiriladi.

2-§. Masofaviy soliq tekshiruvida aniqlangan soliqqa oid huquqbuzarliklar boʻyicha ish yuritish

241 9 . Agar masofaviy soliq tekshiruvi paytida soliq toʻlovchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 227 1 -moddasiga muvofiq javobgarlik belgilangan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzish holati aniqlansa, tekshiruvni oʻtkazgan mansabdor shaxs tomonidan ushbu Nizomga 25-ilovaga muvofiq shaklda majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzilganligi holatlarini qayd etuvchi masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuziladi.

Dalolatnoma masofaviy soliq tekshiruvi boshlangan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida, biroq masofaviy soliq tekshiruvi muddati tugashi kunidan kechiktirmay planshet yoki kompyuter texnikasi yordamida elektron raqamli imzodan (barmoq izi yoki grafik imzo) foydalangan holda elektron shaklda tuziladi.

241 10 . Masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasining elektron nusxasi barcha ilova qilinadigan hujjatlar bilan birga soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuzilgan kundan keyingi kun, biroq masofaviy soliq tekshiruvi muddati tugash kunidan kechiktirmay yuboriladi.

Agar elektron shakldagi soliq tekshiruvi hujjatlarida maxsus QR-kod mavjud boʻlsa, bu hujjatlar qogʻoz shaklidagi hujjatlarga tenglashtiriladi.

241 11 . Soliq toʻlovchi masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasining elektron shaklini olgan kundan eʼtiboran besh kun ichida masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi yuzasidan oʻz munosabatini shaxsiy kabineti orqali rozilik yoki rad etish tugmasini bosish orqali bildirishi lozim.

241 12 . Soliq toʻlovchi tomonidan masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi yuzasidan munosabat belgilangan muddatlarda bildirilmagan taqdirda, ushbu dalolatnoma boʻyicha roziligi ifodalangan deb hisoblanadi.

Agar soliq toʻlovchi shaxsiy kabinetining holati faol boʻlmagan taqdirda, dalolatnoma qogʻoz koʻrinishida pochta orqali yuboriladi. Bunda soliq toʻlovchi ushbu dalolatnomani olgan kunidan eʼtiboran besh ish kuni ichida mazkur dalolatnoma yuzasidan oʻz munosabatini soliq tekshiruvini oʻtkazgan soliq organiga pochta orqali taqdim etishi lozim.

241 13 . Masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasining elektron shakli soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali yuborilgan (agar soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetining holati faol boʻlmagan taqdirda, dalolatnoma qogʻoz koʻrinishida pochta orqali yuborilgan) kun soliq tekshiruvi yakunlangan kun hisoblanadi.

241 14 . Masofaviy soliq tekshiruvi paytida soliq toʻlovchi tomonidan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik holati boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan tartibda ish yuritiladi.

241 15 . Masofaviy soliq tekshiruvi boʻyicha tuzilgan dalolatnoma asosida soliq tekshiruvini oʻtkazgan soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun moliyaviy jazo choralarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror ushbu soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuzilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni oʻtgach, biroq besh ish kunidan kechirtirmay qabul qilinadi.

241 16 . Majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun soliq toʻlovchiga nisbatan moliyaviy jazo choralarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan keyingi kun soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.

241 17 . Soliq organining soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etganlik uchun moliyaviy jazo choralarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori soliq toʻlovchi tomonidan soliq organining qarori olingan sanadan boshlab bir oy muddatdan kechiktirilmasdan bajariladi.

241 18 . Soliq toʻlovchi masofaviy soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha qabul qilingan qarorni ixtiyoriy bajarmagan taqdirda, soliq qarzi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 120 — 124-moddalarida nazarda tutilgan tartibda soliq organi tomonidan mustaqil ravishda undiriladi.

241 19 . Soliq organlari tomonidan oʻtkazilgan masofaviy soliq tekshiruvi natijasida majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun qoʻllanilgan moliyaviy jazo choralari summalarining 80 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga, 20 foizi Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

Yirik soliq toʻlovchilar toifasiga kiritilgan yuridik shaxslarda oʻtkazilgan masofaviy soliq tekshiruvi natijasida majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun qoʻllanilgan moliyaviy jazo choralari summalarining 60 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga, 40 foizi Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

241 20 . Soliq organining masofaviy soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha qabul qilgan qarori ustidan belgilangan tartibda yuqori turuvchi soliq organiga yoki sudga shikoyat qilish mumkin.

Soliq qoʻmitasining qarori ustidan sudga shikoyat qilish mumkin.

241 21 . Yuqori turuvchi soliq organiga tushgan shikoyatlar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 30-bobida belgilangan tartibda qoʻrib chiqiladi”;

quyidagi mazmundagi 25-ilova bilan toʻldirilsin:

“Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 25-ILOVA

Masofaviy soliq tekshiruvida aniqlangan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarining buzilishi toʻgʻrisida DALOLATNOMA _________-son 20_ _ _ yil “____” ___ ____ ___ ___________________ (viloyat, tuman, shahar) 1. Oʻtkazilgan masofaviy soliq tekshiruvi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. Soliq toʻlovchining nomi 2. STIR 3. Rahbarning F.I.O. 4. Joylashgan manzili 5. Tekshiruvni oʻtkazgan soliq organi nomi 6. Tekshiruvchi mansabdor shaxsning lavozimi, F.I.O. 7. Masofaviy soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqning maqsadi, sanasi, raqami hamda tekshiruv boshlangan va tugatilgan sana 2. Soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish holatlari 1. Mahsulotlarni markirovkalash qoidalarining buzilishi yuzasidan aniqlashtirilgan holatlar (yuborilgan ogohlantirish xatlari sanasi) 2. Soliqqa oid huquqbuzarlik uchun javobgarlik 3. Masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi boʻyicha xulosa Masofaviy soliq tekshiruvida aniqlangan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarining buzilishi _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ Agar soliq toʻlovchi dalolatnomada bayon qilingan holatlarga yoki dalolatnoma boʻyicha xulosaga rozi boʻlmasa, dalolatnoma elektron shaklda olingan kundan eʼtiboran 3 ish kuni (qogʻoz koʻrinishda pochta orqali olingan kundan eʼtiboran 5 ish kuni) ichida tegishli soliq organiga eʼtirozlarini taqdim etishga haqli. ____________________________ _____________ ____________ soliq organi nomi va dalolatnoma tuzgan masʼul xodim lavozimi (imzo) F.I.O . Roziman: Rad etildi. (rad etish sababi) _______________ _______ ____ _______________ _______ ____ soliq toʻlovchining nomi va rahbari F.I.O. soliq toʻlovchining nomi va rahbari F.I.O.

Soliq toʻlovchi tomonidan masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi yuzasidan munosabat belgilangan muddatlarda bildirilmagan taqdirda, ushbu dalolatnoma boʻyicha roziligi ifodalangan deb hisoblanadi”.

10. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-maydagi 322-son qarori bilan tasdiqlangan Majburiy raqamli markirovkalash joriy etiladigan hamda tajriba loyihalari amalga oshiriladigan ayrim turdagi mahsulotlar roʻyxatida :

2-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2. Dori vositalari va tibbiy buyumlar 2026-yil 1-iyul 2026-yil 31-dekabr 2027-yil 1-iyul 3002, 3006 10, 3006 60, 9021 90 900 1 ” ;

quyidagi mazmundagi 6-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 6. Oʻsimlik yogʻi 2026-yil 1-iyul 2026-yil 31-dekabr 2027-yil 1-iyul 1507, 1508, 1509, 1510, 1511, 1512, 1513, 1514, 1515 ” .

11. Vazirlar Mahkamasining “Dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 149-son qarorida :

a) 2-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligining dori vositalari (dori moddalari (substansiyalar) bundan mustasno) va tibbiy buyumlarni (dorixonalarda tayyorlanadigan dori vositalari va tibbiy buyumlar bundan mustasno) guruhlarga boʻlinishini nazarga tutgan holda, identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tizimini 2022 — 2025-yillar davomida bosqichma-bosqich joriy qilish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin”;

oltinchi xatboshida :

“tibbiy buyumlar” soʻzlaridan oldin “dori vositalari va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“2025-yil 1-fevraldan boshlab” soʻzlari “2027-yil 1-iyuldan boshlab” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-bandda :

“a” kichik bandning birinchi xatboshisi “soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilgan” soʻzlaridan keyin “(soliq majburiyatlariga ega boʻlmagan)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g) 2026-yil 1-iyuldan boshlab Davlat budjeti hisobidan sotib olinadigan (yetkazib beriladigan) dori vositalari majburiy raqamli markirovkalangan holda amalga oshiriladi.

Bunda Sogʻliqni saqlash vazirligi operator bilan birgalikda barcha tibbiyot tashkilotlariga raqamli markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni aylanmadan chiqarishni taʼminlovchi maxsus dasturiy mahsulotlar taqdim etilishini taʼminlaydi”;

g) 2 — 5 ilovalardagi “toʻrtinchi guruh” ustuni chiqarib tashlansin;

d) 3-ilovadagi 2.3-pozitsiya chiqarib tashlansin;

e) 4-ilova quyidagi mazmundagi 10-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 10. Import qilinadigan raqamli markirovkalangan mahsulotlar partiyasi boʻyicha agregatsiyalangan bojxona kodi bojxona yuk deklaratsiyasida aks ettirilishini yoʻlga qoʻyish. 2026-yil 1-apreldan boshlab 2026-yil 1-iyuldan boshlab 2026-yil 1-apreldan boshlab 2026-yil 1-iyuldan boshlab 2026-yil 1-apreldan boshlab 2026-yil 1-iyuldan boshlab ” ;

j) 6-ilovada :

2-bandda :

oʻn uchinchi xatboshidagi “shikastlamasdan” soʻzi “qayta ishlatish, nusxalash va shikastlamasdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Isteʼmol qadogʻiga stikerni qoʻllash uchun quyidagi talablar qoʻyiladi:

a) stiker ishlab chiqarilgan paytdan boshlab yakuniy isteʼmolchiga sotilishiga qadar raqamli identifikatsiya vositasi va unda chop etilgan boshqa maʼlumotlarning saqlanishi va oʻqilishi taʼminlangan usulda tayyorlanadi;

b) stiker toʻgʻridan-toʻgʻri qadoqqa (qadoqning tashqi tomoniga) bunday qadoqning dizayn sxemasida uni qoʻllash uchun nazarda tutilgan joyda qoʻllanadi;

v) stiker qadoqqa faqat mazkur qadoqqa va stikerning oʻziga zarar yetkazmasdan ajratishga imkon bermaydigan holda hamda ularni qayta ishlatish mumkin boʻlmagan usul bilan qoʻllanadi;

g) stiker qoʻllanilishi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq qadoqqa qoʻllanadigan maʼlumotlarning yaxlitligi va mavjudligini buzmasligi kerak;

d) stikerda mazkur Nizom talablariga javob beradigan raqamli identifikatsiya vositasi, shuningdek, oʻqiladigan bosma matn koʻrinishidagi raqamli markirovkalanadigan dori vositasining nomi (ishlab chiqaruvchining ixtiyoriga koʻra), mahsulot kodi va qadoqning individual seriya raqami (majburiy) boʻlishi kerak;

e) stiker ustiga stiker yuzasini qoplaydigan va (yoki) raqamli identifikatsiya vositalarini oʻqishga toʻsqinlik qiluvchi har qanday yozuvlar, chizmalar va oʻrash elementlarini qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi;

j) dori vositasini isteʼmol qadogʻini stikerlash jarayonida ishlab chiqaruvchi tomonidan avval qoʻllangan dori vositasini seriya raqami, yaroqlilik muddati hamda ishlab chiqarilgan sanasi yuzasidan maʼlumotlar yopilgan taqdirda (isteʼmol qadogʻi kichik oʻlchamda boʻlganligi sababli), faqatgina ushbu maʼlumotlarni majburiy ravishda stikerda takrorlangan holda dori vositasini isteʼmol qadogʻini stikerlashga ruxsat beriladi”;

27-bandda :

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.

beshinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 31 1 -band bilan toʻldirilsin:

“31 1 . Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan xarid qilinadigan (yetkazib beriladigan) dori vositalarini muomalaga kiritish, muomalada boʻlishi va muomaladan chiqarilishi majburiy raqamli markirovkalangan holda amalga oshiriladi”.

12. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-iyuldagi 413-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi konsullik muassasalari orqali elektron raqamli imzo berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Agar chet davlat yuridik shaxsining vakili Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashib faoliyat koʻrsatayotgan boʻlsa, ERI kaliti sertifikatlari Oʻzbekiston Respublikasiga tegishli davlat tashkilotining rasmiy soʻrovi va Soliq qoʻmitasining ruxsati asosida vakolatli organ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlardagi diplomatik vakolatxonalari hamda konsullik muassasalariga bormagan holda respublika hududida beriladi”.

13. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qarori bilan tasdiqlangan Suv va salqin ichimliklarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash xususiyatlari toʻgʻrisidagi nizomda :

2-bandda :

sakkizinchi xatboshidagi “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan taqdim etiladigan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi xatboshi “guruhlangan qadoqqa mahkamlanuvchi, identifikatsiya vositasini” soʻzlaridan keyin “qayta ishlatish, nusxalash va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

3-band “10 litrdan ortiq fleksi-tanklar yoki boshqa turdagi qadoqlardagi konsentratlar” soʻzlaridan keyin “tarkibida 95 foizdan ortiq sut boʻlgan sutli ichimliklar (kokteyllar)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

11-bandning ikkinchi xatboshisidagi “10x10 millimetr” soʻzlari “7x7 millimetr (guruhlangan qadoqlarida — 10x10 millimetr)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandda :

uchinchi xatboshidagi “(kamida 10*10 millimetr oʻlchamida)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda ushbu stiker metall, shu jumladan, alyumin idishning isteʼmolchiga xalaqit bermaydigan qismiga va inson organizmiga salbiy taʼsir etmaydigan tartibda yelimlanishi lozim”;

toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

15-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllaydigan (chop etadigan) yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar operatorga raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllash (chop etish) sifati toʻgʻrisida mazkur Nizomning 13-bandida belgilangan talablarga muvofiq hisobot taqdim etadi”;

34-bandning ikkinchi xatboshisidagi “yoki transport” soʻzlari chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 23-yanvar,

23-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.01.2026-y., 09/26/23/0070-son)

lex.uz