📅 2026-yil 24-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 24-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 24 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ҚАРОРИ
СХЕМАСИ
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига мувофиқ «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони билан фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш, «Ҳаж» ва «Умра» зиёратларига бориши билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида ортиқча бюрократик тартибларни бартараф этиш мақсадида «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «Ҳаж» тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда «Умра» тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган «Ҳаж ва Умра ягона портали»нинг доимий равишда фаолият кўрсатишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
«Ҳаж» ва «Умра» ягона порталининг фаолият механизимларини белгилаш;
«Ҳаж» ва «Умра» фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш;
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда вазирлик ва идоралар, ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатлар ва ташкилий гуруҳларнинг вазифаларини аниқ белгилаш.
4. Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорида :
а) 2-банд «фуқаролар рўйхатининг» сўзларидан кейин ««Ҳаж ва Умра» ягона портали (кейинги ўринларда — Портал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 2 1 ва 2 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«2 1 . Белгилансинки, фуқароларга хорижда сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 февралдан бошлаб «Ҳаж» тадбирига, 2026 йил 1 майдан бошлаб «Умра» тадбирига олиб бориш Порталда мажбурий рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Зиёратчилар тўғрисидаги маълумотларни Порталга киритмасдан ушбу тадбирларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
2 2 . Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 2026 йил 1 апрелга қадар «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахсларни ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасини Порталга уланишини ва ундан фойдаланишини таъминласин. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясини олган юридик шахсларни Порталга проактив тарзда уланишини таъминлаб борсин. Бунда:
Порталга киритиладиган маълумотлар ва уларга қўйиладиган талаблар, юбориладиган СМС-хабарномалар шакли Жамоатчилик кенгашининг тавсияси асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан белгиланади;
Порталдан фойдаланиш ҳамда унга уланиш учун қўйиладиган техник, дастурий ва ахборот хавфсизлиги талаблари Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Жамоатчилик кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилади.»;
в) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, фуқаролар ихтиёрига кўра уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиши ёки янги манзилда янгидан рўйхатга қўйилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ҳаж» тадбирига борадиган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари (руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ҳамда «Ҳаж» мавсумида Саудия Арабистони Подшоҳлигига киришни чекловчи касалликлар юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларининг марказий кўп тармоқли поликлиникаларида, шунингдек, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи томонидан белгиланадиган марказий поликлиникаларидан бирида бепул амалга оширишни таъминласин.
«Умра» тадбирига юборишда тиббий кўрикдан ўтиш ихтиёрий бўлиб, фуқаронинг хоҳишига кўра давлат ёки хусусий тиббиёт муассасаларида ўзларининг ҳисобидан амалга оширилади.»;
г) 6-банддаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа авиакомпаниялар билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳар йилги «Ҳаж» тадбирига борадиган фуқароларни навбатда турган фуқароларнинг умумий сонидан келиб чиқиб, Портал орқали тақсимланиши ва танлаб олинишини таъминласин.»;
ж) иловада :
2-бандда :
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «тегишли лицензияга эга юридик шахслар» сўзлари ««Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар (кейинги ўринларда — тегишли лицензияга эга юридик шахслар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг тўртинчи — ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари;
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари раҳбарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакили;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари;
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари;»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Қуйидагилар ҳайъатларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
«Ҳаж» тадбирига боришга навбати келган номзодларни зиёратга тайёргарлик ишларини Ҳаж мавсумидан камида олти ой аввал бошлашни ташкил этиш;
«Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни саралашни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида ижтимоий адолат тамойилига амал қилган ҳолда, «Ҳаж ва Умра» ягона портали (кейинги ўринларда — Портал) орқали амалга оширилишини таъминлаш;
«Ҳаж» тадбирига борувчи зиёратчиларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш. Бунда «Ҳаж» мавсумида Саудия Арабистонига киришни чекловчи касалликлари мавжуд фуқароларни барвақт аниқлаш ва уларга тушунтиришлар бериш;
жамиятдаги ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда ҳамда маҳаллалардаги йўлдан адашганларни соғлом эътиқодга қайтаришда алоҳида намуна кўрсатган имом-хатибларнинг имтиёзли равишда Ҳаж сафарига гуруҳ раҳбари сифатида боришига тавсия бериш;
тегишли ҳудудда давлат ва нодавлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари талаблари бажарилишини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, мазкур зиёратларни ташкил этиш ва амалга оширишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни мониторингини олиб бориш ҳамда таҳлил қилиш;
тегишли ҳудудда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг амалга оширилиш вақти ва тартиби юзасидан тушунтириш бериш ҳамда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, аниқланган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш;
Жамоатчилик кенгашининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тақдим этиладиган квоталар доирасида Портал орқали танлаб олинган «Ҳаж» тадбирига бориш учун навбати келган зиёратчилардан тегишли маблағлар ундирилишини ташкил этиш, уларнинг ҳисобини юритиш;
зиёратчиларнинг бошқа ҳудудларга келиш-кетиши, яшаши, овқатланиши, транспорт харажатларининг қопланиши учун Жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметасига қўшимча тарзда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича алоҳида смета ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
тегишли ҳудудда диний ва конфессиялараро бағрикенгликни тарғиб этиш, исломнинг анъанавий ҳанафий мазҳабига зид бўлган радикал-экстремистик мафкураларнинг ўз моҳияти бўйича бузғунчи эканлигини фош қилишга доир Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни зиёратчиларга етказиш чораларини кўриш.»;
11 , 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари ҳайъатнинг ишчи органи функциясини бажарадилар.
12. Ишчи орган қуйидаги ишларни ташкил этади:
Портал орқали аниқланган навбати келган зиёратчиларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилишини таъминлаш;
тўловларни (Саудия Арабистонида ҳар бир «Ҳаж» ва «Умра» зиёратчиси учун шартномага кўра сарфланадиган харажат, авиачипталар, тиббий дори қутичаси учун дори воситалари, «Ҳаж» ва «Умра» қўлланмаси, зиёратчилар камзули, сумка ва бошқалар учун сарфланадиган харажатларни) зиёратчилар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва Умра тўловлари бўйича банк ҳисобварағига нақд ёки нақд пулсиз тартибда миллий валютада ўтказилишини таъминлаш;
зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, улар билан сафар олди машғулотларини ўтказиш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олиш ишларини амалга ошириш.
13. Ташкилий гуруҳлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Ташкилий гуруҳлар таркибига, қоида тариқасида, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари (ташкилий гуруҳ раиси), туман (шаҳар) бош имом-хатиби, туман (шаҳар) ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари киритилади.»;
14-бандда :
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Портал орқали танланган ва тегишли йилда «Ҳаж» тадбирига борадиган зиёратчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш ҳамда Ҳайъатларга тақдим этиш;»;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
14 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14 1 . «Ҳаж» тадбирига боришга навбати келган ва Портал орқали танлаб олинган фуқаролар билан манзилли ишлаш, «Ҳаж» тадбири учун зарур пул маблағларни ундириш ва бошқа ташкилий ишларни амалга ошириш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 5 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади.
Ишчи гуруҳ таркибига, қоида тариқасида, туман бош имом-хатиби, маҳаллага бириктирилган имом, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли, фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси киритилади»;
16-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерининг олинишини» сўзлари «хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилишини» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда Портални узлуксиз ишлашини таъминлаш, жараёнларни рақамлаштириш, зарур ҳолларда молиялаштириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориши учун Портал орқали ариза бериш имкониятини доимий таъминлаб бориш;
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш, ваколатли органлар билан келишиш, ушбу жараёндаги ишларни манзилли ва самарали ташкил этиш.»;
17-бандда :
иккинчи хатбошидаги «ва озиқ-овқат ташкилотлари» сўзлари «озиқ-овқат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумлари бошланишидан камида бир ой олдин зиёратчилар учун камзул ва сумка тайёрлаб берувчи ташкилотларни танлаш учун тендер (танлов) ўтказиш ва тендер (танлов) хулосаларини Жамоатчилик кенгашига киритиб, Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан тендер (танлов)да ғолиб чиққан ташкилотлар билан шартномалар тузиш;»;
еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг депозит ҳисобварағига шартномада кўрсатилган» сўзлари «ва Саудия Арабистонида Ўзбекистон Ҳаж миссияси учун очилган ҳисобварағига белгиланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидан «(паспортларнинг араб тилидаги нусхасини тайёрлаш)» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги» сўзлари билан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан тегишли» сўзлари «авиакомпаниялар билан тегишли» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Портал ва унинг мобиль иловасини доимий такомиллаштириб бориш, зарур ҳолларда Портал фаолиятини молиялаштириш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва тўғри ишлашини таъминлаш;
фуқароларни Портал орқали навбатга ёзилиши учун зарур шароитлар яратиш.»;
18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини» сўзлари «хорижга чиқиш биометрик паспортини» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талабларни ва Саудия Арабистонининг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, «Ҳаж» тадбирига борадиган зиёратчиларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, ушбу зиёратчиларда «Ҳаж» мавсумида Саудия Арабистонига кириши чекловчи касалликлар мавжуд эмаслигини аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш. Бунда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари (руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларининг марказий кўп тармоқли поликлиникаларида, шунингдек, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланадиган марказий поликлиникаларидан бирида бепул амалга оширилишини таъминлаш»;
тўртинчи хатбоши «ўқув машғулотларини ўтказиш» сўзларидан кейин «ва уларнинг хизмат сафарини ташкил этиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ҳаж вазирлигининг» сўзлари «Ҳаж ва умра вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки АЖ» сўзлари «АТ Алоқабанк» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
миллий ва Саудия Арабистони авиакомпаниялари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида зиёратчиларни ташиш юзасидан шартномалар тузиш, шунингдек, белгиланган муддатда Саудия Арабистонига зиёратчиларни олиб бориш ва олиб келиш бўйича авиақатновлар жадвалларини Саудия Арабистонининг масъул ташкилотлари билан мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш, авиакомпаниялар томонидан ушбу жадвалларга риоя қилинишини ҳамда сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;»;
тўртинчи хатбошидаги «бино ажратиш» сўзлари «жойлар ажратилишини таъминлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Ҳар йили «Ҳаж» тадбирига борадиган фуқароларнинг квоталари Жамоатчилик кенгашининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тақдим этиладиган квоталар доирасида Ҳайъатларнинг тавсияларини кўриб чиққан ҳолда рўйхатда турган фуқароларнинг умумий сонидан келиб чиқиб Портал орқали тақсимланади.
Жамоатчилик кенгаши квоталарни Порталдаги рўйхатга мувофиқ белгилайди»;
27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Фуқаролар «Ҳаж» тадбирига бориш учун доимий яшаш манзили бўйича навбатга ёзилади, «Умра» тадбирига бориш учун доимий ёки вақтинча яшаш манзилидан қатъи назар, мурожаат қилиши мумкин.
28. Порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, техник қўллаб-қувватлаш ҳамда доимий такомиллаштириб бориш мақсадида фуқароларни Порталда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига рўйхатга олишда Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган миқдорда бир марталик йиғим ундирилади. Йиғим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус ҳисобварағига йўналтирилади.»;
28 1 — 28 3 , 29 , 33 , 39 ва 41-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
30 — 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Фуқаро Порталда навбатга ёзилганидан сўнг унга аризаси муваффақиятли қабул қилингани тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан СМС-хабарнома юборилади.
31. Порталда рўйхатга олинган фуқаро ўзининг қайси маҳалла фуқаролар йиғинида рўйхатга олинганлигини кўриш имконияти яратилади.
32. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар йилги «Ҳаж» мавсумида Порталда шаклланган ва ташкилий гуруҳ томонидан тақдим этилган рўйхат асосида фуқаролар билан манзилли ишлайди ҳамда «Ҳаж» тадбири учун тўловлар ундирилишини ташкил этади. Бунда жорий йилги рўйхатга кирган, лекин Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабарномасида белгиланган муддатда тўловни амалга ошириш имкониятига эга бўлмаган фуқароларни аниқлаб, улар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудидаги «Ҳаж» тадбири учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга навбатдаги фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ташкилий гуруҳга тақдим этиб боради»;
34 — 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Жорий йилда навбати келган фуқаролар Портал орқали ҳажга навбати келганлиги ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган муддатда ва миқдорда тўловларни амалга ошириши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан СМС-хабарнома орқали хабардор қилинади.
35. СМС-хабарнома орқали навбати келгани ҳамда тўловни амалга ошириши тўғрисида хабардор қилинган фуқаро унда белгиланган муддатда ва миқдорда тўловларни тўлиқ амалга ошириши ёки «Ҳаж» тадбирига боришга имкони бўлмаган тақдирда, мазкур бандда ҳамда ушбу Низомнинг 36 ва 37-бандларида белгиланган тартибда «Ҳаж» тадбирига бориш навбатини бир йил муддатга кейинга қолдириши мумкин.
Бунда фуқаро Портал орқали ўзининг навбатини кейинги йилга қолдириш тўғрисида электрон ариза берган ҳолда ёки Ташкилий гуруҳга ёзма ариза бериш орқали навбатини кейинги йилга қолдириши мумкин.
36. Фуқаро навбатини кейинги йилга қолдириш тўғрисида ариза берган ҳолларда, Порталда унинг навбати бир маротаба автоматик тарзда кейинги Ҳаж мавсумига қолдирилади ҳамда ушбу фуқародан кейинги навбатда турган фуқарога (агар ушбу маҳаллада навбатда турганлар мавжуд бўлмаса, бошқа маҳаллага, бошқа маҳаллада ҳам навбат мавжуд бўлмаса, бошқа туман (шаҳар)даги маҳаллада энг аввал рўйхатга ёзилганларга) навбати келганлиги ва тўловни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида СМС-хабарнома юборилади.
Агарда фуқаро Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган муддатда ёки миқдордаги тўловларни тўлиқ амалга оширмаса ҳамда Портал орқали ёки ўзи мустақил равишда навбатини кейинга қолдириш тўғрисида ариза бермаса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан юборилган СМС-хабарномада белгиланган муддат тугагандан сўнг, ушбу фуқаронинг розилигисиз Портал орқали унинг навбати кейинги йилга кўчирилади.
Бунда мазкур фуқародан кейин навбатда турган фуқарога (агар ушбу маҳаллада навбатда турганлар мавжуд бўлмаса, бошқа маҳаллага, бошқа маҳаллада ҳам навбат мавжуд бўлмаса, бошқа туман (шаҳар)даги маҳаллада энг аввал рўйхатга ёзилганлардан танлаб) навбати келганлиги ва тўловни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида СМС-хабарнома юборилади.
37. «Ҳаж» тадбирига бориш имкони бўлмаган ёки бормаётган фуқаронинг навбати фақат бир маротаба кейинги йилга кўчирилиши мумкин.
Навбати кейинги йилга кўчирилган фуқаро кейинги йилда ҳам Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган муддатда тўловларни тўлиқ амалга оширмаса ёки бошқа сабабларга кўра «Ҳаж» тадбирига бормаса, ўзининг аризасига асосан, ариза ёзиб бермаган тақдирда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан юборилган СМС-хабарномада белгиланган муддат тугагандан сўнг, фуқаронинг розилигисиз унинг навбати бекор қилинади.
Ушбу фуқаро умумий тартибда қайта рўйхатга туриши мумкин.
38. «Ҳаж» тадбирига бир нафар ҳамроҳи (отаси, онаси, акаси, укаси, опаси, синглиси, турмуш ўртоғи, фарзанди ва бошқа) билан бориш истагида бўлган фуқаролар, қоида тариқасида, биргаликда ариза беришлари лозим.
«Ҳаж» тадбирига борувчи шахс билан унинг ҳамроҳи (бир ҳудудда) турли саналарда навбатга ёзилган бўлса, олдинроқ навбатда турган шахснинг навбати ўзидан кейинроқ турган ҳамроҳи билан ёнма-ён ўринга кўчирилиши мумкин.
Порталда ҳамроҳи билан биргаликда рўйхатдан ўтган талабгорларнинг никоҳи қонуний бекор бўлган ёки «Ҳаж» зиёратини бажариш лаёқатини йўқотган тақдирда, ҳамроҳни танлаган шахс Порталда ариза бериш орқали ўзининг навбатда турган яқин қариндоши бўлган ҳамроҳини (бир ҳудудда бўлса) алмаштириши мумкин. Бунда дастлабки ҳамроҳининг навбати бекор қилиниб, унинг ўрнига янги ҳамроҳ киритилади.
Порталда навбатда турган фуқаро вафот этган тақдирда, унинг навбати бекор бўлади.
Навбатда турган фуқаро исталган вақтда ариза бериш орқали навбатини бекор қилиши мумкин, бунда навбат ундан кейин турган фуқарога ўтади.»;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. «Ҳаж» тадбирига бориш учун навбат фақат доимий яшаш ҳудуди бўйича шакллантирилади.
«Ҳаж» тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчининг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, унинг ихтиёрига кўра аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолади. Фуқаро навбатини янги доимий яшаш ҳудудига ўзгартирмоқчи бўлса, унинг эски навбати бекор қилиниб, янги манзилда янгидан навбатга қўйилади.
«Ҳаж» тадбирига бориш учун рўйхатдан ўтишда доимий яшаш манзили тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаган тақдирда, Порталда талабгор бу ҳақида огоҳлантирилади.
Фуқаро яшаш манзили бўйича ноаниқликка туман (шаҳар) ички ишлар бўлимидан аниқлик киритгандан сўнг рўйхатдан ўтиш бўйича ариза бериши мумкин бўлади.»;
42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Ташкилий гуруҳлар тегишли йилда туман (шаҳар) миқёсида «Ҳаж» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхати квота асосида Порталда тасдиқлангандан кейин ўн кун мобайнида умумлаштиради. Умумлаштирилган рўйхат икки нусхада тайёрланади ва тасдиқланади. Мазкур рўйхатнинг биринчи нусхаси электрон варианти билан бирга ҳайъатларга тақдим этилади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси ташкилий гуруҳда сақланади.
43. Ҳайъатлар Жамоатчилик кенгашидан ва (ёки) Порталдан олинган рўйхатлар асосида тегишли йилда ўзининг ҳудудидан «Ҳаж» тадбирига борадиган зиёратчилар рўйхатини умумлаштиради, уларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжудлигини ва амал қилиш муддатини, чет элга чиқишга тақиқ йўқлигини текширади, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини амалга оширади.
Умумлаштирилган рўйхат бир нусхада тасдиқланиб, ҳайъатларда сақланади.»;
44-банддаги «ҳайъатлардан» сўзи «Порталдан» сўзи билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«46. Тегишли йилда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча шартлар инобатга олинади:
«Ҳаж» тадбирига бормоқчи бўлган фуқаро навбатга ёзилиши учун сўнгги беш йилда «Ҳаж» тадбирига бормаган бўлиши (зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳи вакиллари ва гуруҳ раҳбарлари бундан мустасно);
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бормоқчи бўлган фуқаролар вояга етган бўлиши.»;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб билан тўлдирилсин:
« 4 1 -боб. «Умра» хизматларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тегишли лицензияга эга юридик шахслар томонидан ташкил этиш
46 1 . Дин ишлари бўйича қўмита, Рақамли технологиялар вазирлиги:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли лицензияга эга юридик шахслар билан биргаликда улар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, «Умра» хизматларини амалга ошириш учун тавсия этилаётган «Умра» пакетлари ва нархлари, тадбирлар амалга ошириладиган кунлар тўғрисидаги маълумотларни Порталда жойлаштирилишини ва доимий янгилаб борилишини таъминлайди;
аҳолини «Умра» тадбирига олиб бориш билан боғлиқ шартномаларни Порталда электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини яратади (Портал техник сабабларга кўра ишламаганда, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан расмий веб-сайтда эълон қилинган талаблар асосида «Умра» тадбирига олиб бориш билан боғлиқ шартномалар бошқа шаклда ҳам тузилиши мумкин).
46 2 . Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли лицензияга эга юридик шахслар:
«Умра» тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни Портал орқали амалга оширади, шу жумладан «Умра» тадбирига борадиган зиёратчилар тўғрисидаги маълумотларни сафардан олдин Порталда мажбурий қайд этиб боради;
Порталдаги фаолиятни шахсий кабинетлари орқали амалга оширади.
Порталга кириш ва шахсий кабинетларидан фойдаланиш ҳуқуқи Дин ишлари бўйича қўмита томонидан таъминланади.
Порталга киритилиши лозим бўлган маълумотлар Жамоатчилик кенгашининг тавсиялари асосида белгиланади.
46 3 . Фуқароларни, шу жумладан фуқаролиги бўлмаган шахсларни ёки хорижий давлатлар фуқароларини (кейинги ўринларда — «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс) «Умра» тадбирига олиб бориш билан боғлиқ маълумотлари Порталга қуйидаги усулларда киритилади:
а) «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс Портал орқали Ўзбекистон мусулмонлари идорасини (фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ёки тегишли лицензияга эга юридик шахсни ихтиёрий равишда танлаб шартнома тузиши мумкин. Бунда шартномани расмийлаштириш «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахслар томонидан Порталга киритилган телефон рақамига юборилган СМС-кодни Порталга киритиш орқали амалга оширилади.
Портал орқали юборилган мурожаатлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ёки тегишли лицензияга эга юридик шахс томонидан кўриб чиқилиб, танланган пакетдаги хизматлар мавжуд бўлганда раҳбар ёки ваколат берилган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали шартнома расмийлаштирилади.
Портал орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича шартнома расмийлаштирилганда, хизматлар унда келишилган муддат ва шартларда бажарилади.
Танланган пакетдаги хизматлар мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ёки тегишли лицензияга эга юридик шахс томонидан мурожаат шартнома расмийлаштирмасдан рад этилиши мумкин.
Шартнома тузиш рад этилганда бу ҳақда «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахснинг Порталга киритилган телефон рақамига СМС-хабар юборилади. Мурожаати рад этилган шахс тегишли лицензиясига эга бошқа юридик шахсни танлаши мумкин;
б) «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс тегишли лицензияга эга юридик шахсга ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва Умра марказига (фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) шахсан мурожаат қилишлари мумкин. Бунда тегишли лицензияга эга юридик шахс ёки Ҳаж ва Умра маркази «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахсга оид маълумотларни Порталга мустақил равишда киритади.
Маълумотлар Порталга киритилгандан сўнг «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахснинг телефон рақамига СМС-код юборилади ва ушбу кодни Порталга киритиш орқали шартнома расмийлаштирилади. Шартнома тегишли лицензияга эга юридик шахс раҳбари ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва Умра маркази раҳбари ёхуд улар ваколат берган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
46 4 . «Умра» тадбирлари шартномаси Порталда расмийлаштирилгандан сўнг, тўлов учун инвойс шаклланади ҳамда «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс(лар)нинг Порталга киритилган телефон рақамига тўлов суммаси кўрсатилган СМС-хабарнома юборилади.
Тўловлар амалга оширилгандан сўнг бу тўғрисида «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс(лар)га тасдиқловчи СМС-хабар юборилади. Ушбу тўловларни Портал орқали кўриш имконияти яратилади.
46 5 . Тегишли лицензияга эга юридик шахсларга қуйидаги ҳолларда Порталдан фойдаланиш имконияти тўлиқ ёки қисман тўхтатилади:
Порталдан фойдаланиш талаблари ва шартларига риоя қилинмаганда;
тегишли лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
тегишли лицензияга эга юридик шахс вакилининг ёзма аризаси мавжуд бўлганда;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.
Порталдан фойдаланиш имкониятини тўлиқ ёки қисман тўхтатиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг қарорига асосан амалга оширилади.»;
50-банддаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳамда миллий ва хорижий авиакомпаниялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
51-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 53-банддаги «Қорақалпоғистон Республикасидаги қозиёти» сўзлари «Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти» сўзлари билан алмаштирилсин;
55-банднинг биринчи хатбошиси «бора олмайдиган фуқарога шахсан» сўзларидан кейин «Портал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Ҳаж» тадбирларини ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабгор («Ҳаж» тадбирига бормоқчи бўлган жисмоний шахс) 1. «Ҳаж» тадбирига борувчи талабгор «Ҳаж»га боришга сўровнома юбориш учун «Ҳаж ва Умра» ягона порталига киради. 2. Талабгор «Ҳаж» тадбирига бориш сўровномасини тўлдиради ва тасдиқлаб юборади. 3. Талабгорнинг паспорт маълумотлари ва рўйхатда турган жойи ва бошқа маълумотлари электрон тизим орқали текшириб олинади. 4. «Ҳаж» тадбирига навбатга ёзилиш учун белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади. Ўз хоҳишига кўра йил давомида ↓ 2-босқич «Ҳаж ва Умра» ягона портали 1. Тўлов амалга оширилгандан сўнг талабгор сўровномада кўрсатган доимий рўйхатда турган жойидаги маҳалласида навбат бўйича рўйхатга олинади. Бу ҳақида сўровномадаги телефон рақамига СМС-хабарнома юборилади. 2. Навбатга қўйилган талабгор тўғрисидаги маълумотлар «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ташкилий гуруҳда, Ҳайъатда ва Жамоатчилик кенгашида кўринади. Автоматик тарзда, йил давомида ↓ 3-босқич «Ҳаж ва Умра» ягона портали Талабгор «Ҳаж» тадбирига бориш учун рўйхатга олингандан кейин унинг доимий рўйхатда турган манзили ўзгарса ва у ушбу маҳаллада доимий рўйхатда турган бўлса, талабгор аввалги маҳалладаги навбатини сақлаб қолади ёки янги манзили бўйича қайтадан (проактив шаклда) навбатга туриш учун сўровнома юборади. Талабгорнинг хоҳишига кўра, йил давомида ↓ 4-босқич «Ҳаж ва Умра» ягона портали 1. Рўйхат бўйича навбати келган талабгорларга Саудия Арабистонига жўнашдан камида олти ой (жорий мавсумда бориш имконияти бўлмаган фуқаро ўрнига кейинги навбатдаги талабгорлар учун муддат ўзгариши мумкин) олдин тизимга киритилган телефон рақамига СМС-хабарнома юборилади. Автоматик тарзда Ташкилий гуруҳ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2. Техник сабабларга кўра, СМС-хабарнома юбориш имкони бўлмаганда, талабгор ёзма шаклда почта орқали ёки яшаш манзилига борган ҳолда хабардор қилинади. Почта орқали ёки яшаш манзилига борган ҳолда ↓ 5-босқич «Ҳаж ва Умра» ягона портали 1. Рўйхат бўйича навбати келган талабгорга «Ҳаж ва Умра» ягона порталига кириб, ўзининг шахсий маълумотлари саҳифасида ўзига тегишли маълумотларини, қанча тўлов амалга ошириши лозимлигини ёки қанча тўлов амалга оширганлигини ҳамда QR-кодли тўлов чекини кўриш ва юклаб олиш имконияти яратилади. 2. Талабгор QR-кодли чекда кўрсатилган маблағни тўлаганидан сўнг унга тўланган маблағ миқдори кўрсатилган СМС-хабарнома юборилади. Автоматик тарзда ↓ 6-босқич Талабгор СМС-хабарномада ёки QR-кодли чекда кўрсатилган маблағни тўлайди. СМС-хабарномада кўрсатилган муддатда ↓ 7-босқич Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 1. Ташкилий гуруҳ томонидан тақдим қилинган рўйхатга асосан тегишли йилда ўз ҳудудидан зиёратга борадиган фуқароларни яшаш манзилига борган ҳолда огоҳлантиради. 2. Ташкилий гуруҳ билан биргаликда фуқароларнинг зиёратга боришини ташкиллаштиради. Ташкилий гуруҳ томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича белгиланган муддатларда ↓ 8-босқич Ташкилий гуруҳ 1. Ҳайъат томонидан тақдим этилган тегишли йилда зиёратга борувчилар рўйхатини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида уларга етказади. 2. Квотага мувофиқ тегишли йилда туман (шаҳар) миқёсида зиёратга борадиган фуқаролар рўйхатини умумлаштиради, уларнинг боришини аниқлаштиради, тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкиллаштиради. Квота аниқланганидан кейин беш кун муддатда 3. Квота бўйича рўйхатга кирган, лекин жорий йилда зиёратга бора олмайдиган шахсларни аниқлаб, бу тўғрисидаги таклифларни ҳайъатга тақдим этади. 4. Ҳайъат билан биргаликда зиёратга бора олмайдиган шахслар ўрнига навбатдаги фуқароларнинг рўйхатга киритилишини таъминлайди ҳамда якуний рўйхатни шакллантириб, Ҳайъатга тақдим қилади. Ҳайъатлар квотани тасдиқлаганидан кейин қирқ беш кун мобайнида ↓ 9-босқич Ҳайъатлар 1. Квотага мувофиқ зиёратчиларнинг ҳужжатларини текширади. Ўз ҳудудидан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) тегишли йилда зиёратга борадиган фуқароларнинг рўйхатини умумлаштиради. 2. Квота бўйича рўйхатга кирган, лекин жорий йилда зиёратга бора олмайдиган шахслар аниқланганда, ташкилий гуруҳ билан ишлаб, уларнинг ўрнига навбатдаги фуқароларни рўйхатга киритиш масаласини Жамоатчилик кенгаши билан келишади. Жамоатчилик кенгаши квотани тасдиқлаганидан кейин олтмиш кун мобайнида 3. Зиёратга борадиган фуқароларнинг якуний рўйхатини шакллантиради, тасдиқлайди ва Жамоатчилик кенгашига тақдим қилади. 4. Зиёратга бориб-келиш учун белгиланган тўловлар тўланишини, зиёратчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини, эмлаш, улар билан сафаролди машғулотлари ўтказилишини ташкил этади. Зиёратга юборишдан бир ой олдин ↓ 10-босқич Жамоатчилик кенгаши 1. Зиёратга борадиган талабгорлар рўйхатини умумлаштиради, зиёратчиларни гуруҳларга ажратади, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарларини тайинлайди, зиёратчиларнинг гуруҳларини тегишли авиақатновлар бўйича тақсимлайди. Зиёратга юборишдан камида ўн кун олдин 2. Зиёратчиларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига олиб бориш ва у ердан олиб келиш билан боғлиқ барча ишларни амалга оширади. Зиёратлар давомида
2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 5-илованинг 9-позицияси учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«о) фуқароларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига «Умра» зиёратини бажариш учун юбормаслик.*»;
ўн иккинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ж) фуқароларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига «Умра» зиёратини бажариш учун юбормаслик.*».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон қарори билан тасдиқланган «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 22-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда танлов ғолиблари томонидан тақдим этилаётган қўшимча таклифлар танловнинг қўшимча талаб ва шартлари сифатида белгиланади.»;
б) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Агар танлов ғолиби танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида лицензия учун давлат божини тўламаса ёки Танлов комиссияси томонидан танлов ғолиби тақдим этган ҳужжатларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган тақдирда, Танлов комиссияси уни четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Танловнинг асосий ғолиби четлаштирилган тақдирда, танловнинг захирадаги ғолиби танлов ғолиби сифатида эътироф этилади.
Захирадаги ғолиб томонидан 30 календарь кун давомида ижобий жавоб берилмаса, Танлов комиссияси танловни бўлиб ўтмаган деб топади ва такрорий танлов эълон қилади.»;
в) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) илованинг 9-позицияси учинчи устунидаги «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умра» тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни Портал орқали амалга ошириш, шу жумладан «Умра» тадбирига борадиган зиёратчилар тўғрисидаги маълумотларни сафардан олдин Порталга тўлиқ киритиб бориш;*».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 январь,
27-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
QARORI
SXEMASI
“Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarning vijdon erkinligi huquqi kafolatlarini yanada mustahkamlash hamda diniy-maʼrifiy sohadagi islohotlarni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-apreldagi PF-68-son Farmoniga muvofiq “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan ayrim qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-apreldagi PF-68-son Farmoni bilan fuqarolarning ibodatlar va diniy rasm-rusumlarni amalga oshirishi uchun qoʻshimcha qulayliklar yaratish, “Haj” va “Umra” ziyoratlariga borishi bilan bogʻliq xizmatlarni koʻrsatish jarayonida ortiqcha byurokratik tartiblarni bartaraf etish maqsadida “Haj va Umra yagona portali” ishga tushirilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Din ishlari boʻyicha qoʻmita Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda “Haj” tadbirlariga boruvchi fuqarolarning yagona elektron navbati hamda “Umra” tadbirlariga yuboriladigan ziyoratchilarning elektron roʻyxati shakllantiriladigan “Haj va Umra yagona portali”ning doimiy ravishda faoliyat koʻrsatishini taʼminlasin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
“Haj” va “Umra” yagona portalining faoliyat mexanizimlarini belgilash;
“Haj” va “Umra” faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish va rasmiylashtirish bilan bogʻliq jarayonlarni raqamlashtirish;
“Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishda vazirlik va idoralar, har yilgi “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha hayʼatlar va tashkiliy guruhlarning vazifalarini aniq belgilash.
4. Din ishlari boʻyicha qoʻmita manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisi S.D. Toshboyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 24-yanvardagi 27-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 7-iyundagi 364-son qarorida :
a) 2-band “fuqarolar roʻyxatining” soʻzlaridan keyin ““Haj va Umra” yagona portali (keyingi oʻrinlarda — Portal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 2 1 va 2 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Belgilansinki, fuqarolarga xorijda sifatli xizmat koʻrsatilishini taʼminlash maqsadida 2026-yil 1-fevraldan boshlab “Haj” tadbiriga, 2026-yil 1-maydan boshlab “Umra” tadbiriga olib borish Portalda majburiy roʻyxatga olish orqali amalga oshiriladi. Ziyoratchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Portalga kiritmasdan ushbu tadbirlarni amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
2 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi 2026-yil 1-aprelga qadar “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish litsenziyasiga ega yuridik shaxslarni hamda Oʻzbekiston musulmonlari idorasini Portalga ulanishini va undan foydalanishini taʼminlasin. 2026-yil 1-apreldan boshlab “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish litsenziyasini olgan yuridik shaxslarni Portalga proaktiv tarzda ulanishini taʼminlab borsin. Bunda:
Portalga kiritiladigan maʼlumotlar va ularga qoʻyiladigan talablar, yuboriladigan SMS-xabarnomalar shakli Jamoatchilik kengashining tavsiyasi asosida Din ishlari boʻyicha qoʻmita tomonidan belgilanadi;
Portaldan foydalanish hamda unga ulanish uchun qoʻyiladigan texnik, dasturiy va axborot xavfsizligi talablari Din ishlari boʻyicha qoʻmita tomonidan Jamoatchilik kengashi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.”;
v) 4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. “Haj” va “Umra” tadbirlariga borish uchun navbatda turgan ziyoratchilarning doimiy yashash joyi oʻzgargan taqdirda, fuqarolar ixtiyoriga koʻra ularning avvalgi manzili boʻyicha navbati saqlanib qolishi yoki yangi manzilda yangidan roʻyxatga qoʻyilishi mumkinligi belgilab qoʻyilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi “Haj” tadbiriga boradigan fuqarolarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishning barcha bosqichlari (ruhiy-asab, narkologiya, teri-tanosil, sil kasalliklari hamda “Haj” mavsumida Saudiya Arabistoni Podshohligiga kirishni cheklovchi kasalliklar yuzasidan tibbiy koʻrik, emlash va boshqalarni) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tuman (shahar)lar tibbiyot birlashmalarining markaziy koʻp tarmoqli poliklinikalarida, shuningdek, murakkab va ziddiyatli holatlarda hududiy sogʻliqni saqlash boshqaruv organi tomonidan belgilanadigan markaziy poliklinikalaridan birida bepul amalga oshirishni taʼminlasin.
“Umra” tadbiriga yuborishda tibbiy koʻrikdan oʻtish ixtiyoriy boʻlib, fuqaroning xohishiga koʻra davlat yoki xususiy tibbiyot muassasalarida oʻzlarining hisobidan amalga oshiriladi.”;
g) 6-banddagi “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi “Uzbekistan Airways” AJ va boshqa aviakompaniyalar bilan birgalikda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 7-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
e) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Har yilgi “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish masalalari boʻyicha Jamoatchilik kengashi har yilgi “Haj” tadbiriga boradigan fuqarolarni navbatda turgan fuqarolarning umumiy sonidan kelib chiqib, Portal orqali taqsimlanishi va tanlab olinishini taʼminlasin.”;
j) ilovada :
2-bandda :
birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmita va Saudiya Arabistoni Podshohligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi va Saudiya Arabistoni Podshohligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar” soʻzlari ““Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyaga ega yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning toʻrtinchi — oʻninchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Qoraqalpogʻiston musulmonlari qoziyoti, viloyatlar va Toshkent shahar vakilliklari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, viloyatlar va Toshkent shahri ichki ishlar bosh boshqarmalarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari rahbarlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri, viloyatlar va Toshkent shahri sogʻliqni saqlash boshqarmalari boshliqlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi vakili;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalari boshliqlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahri oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari;
Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalari boshliqlari;”;
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Quyidagilar hayʼatlarning asosiy vazifalari hisoblanadi:
“Haj” tadbiriga borishga navbati kelgan nomzodlarni ziyoratga tayyorgarlik ishlarini Haj mavsumidan kamida olti oy avval boshlashni tashkil etish;
“Haj” tadbiriga borishga nomzodlarni saralashni ushbu Nizomda belgilangan talablar asosida ijtimoiy adolat tamoyiliga amal qilgan holda, “Haj va Umra” yagona portali (keyingi oʻrinlarda — Portal) orqali amalga oshirilishini taʼminlash;
“Haj” tadbiriga boruvchi ziyoratchilarni toʻliq tibbiy koʻrikdan oʻtishini taʼminlash. Bunda “Haj” mavsumida Saudiya Arabistoniga kirishni cheklovchi kasalliklari mavjud fuqarolarni barvaqt aniqlash va ularga tushuntirishlar berish;
jamiyatdagi ijtimoiy muhitni yanada sogʻlomlashtirishda hamda mahallalardagi yoʻldan adashganlarni sogʻlom eʼtiqodga qaytarishda alohida namuna koʻrsatgan imom-xatiblarning imtiyozli ravishda Haj safariga guruh rahbari sifatida borishiga tavsiya berish;
tegishli hududda davlat va nodavlat tashkilotlari mansabdor shaxslari tomonidan fuqarolarning “Haj” va “Umra” tadbirlari bilan bogʻliq qonunchilik hujjatlari talablari bajarilishini nazorat qilish hamda muvofiqlashtirish, mazkur ziyoratlarni tashkil etish va amalga oshirishda xizmat mavqeyini suiisteʼmol qilishga, boshqa huquqbuzarliklarga yoʻl qoʻyilmasligini taʼminlash;
“Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish jarayoni monitoringini olib borish hamda tahlil qilish;
tegishli hududda “Haj” va “Umra” tadbirlarining amalga oshirilish vaqti va tartibi yuzasidan tushuntirish berish hamda “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq qonun buzilishi holatlari yuzasidan fuqarolarning murojaatlarini belgilangan tartibda koʻrib chiqish, aniqlangan salbiy holatlarni oʻz vaqtida bartaraf etish;
Jamoatchilik kengashining qarori asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahriga taqdim etiladigan kvotalar doirasida Portal orqali tanlab olingan “Haj” tadbiriga borish uchun navbati kelgan ziyoratchilardan tegishli mablagʻlar undirilishini tashkil etish, ularning hisobini yuritish;
ziyoratchilarning boshqa hududlarga kelish-ketishi, yashashi, ovqatlanishi, transport xarajatlarining qoplanishi uchun Jamoatchilik kengashi tomonidan tasdiqlangan har bir ziyoratchi uchun safar xarajatlari smetasiga qoʻshimcha tarzda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boʻyicha alohida smeta ishlab chiqish va tasdiqlash;
tegishli hududda diniy va konfessiyalararo bagʻrikenglikni targʻib etish, islomning anʼanaviy hanafiy mazhabiga zid boʻlgan radikal-ekstremistik mafkuralarning oʻz mohiyati boʻyicha buzgʻunchi ekanligini fosh qilishga doir Oʻzbekistonda diniy sohada olib borilayotgan islohotlarni ziyoratchilarga yetkazish choralarini koʻrish.”;
11 , 12 va 13-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Qoraqalpogʻiston musulmonlari qoziyoti, viloyatlar va Toshkent shahar vakilliklari hayʼatning ishchi organi funksiyasini bajaradilar.
12. Ishchi organ quyidagi ishlarni tashkil etadi:
Portal orqali aniqlangan navbati kelgan ziyoratchilarning xorijga chiqish biometrik pasporti rasmiylashtirilishini taʼminlash;
toʻlovlarni (Saudiya Arabistonida har bir “Haj” va “Umra” ziyoratchisi uchun shartnomaga koʻra sarflanadigan xarajat, aviachiptalar, tibbiy dori qutichasi uchun dori vositalari, “Haj” va “Umra” qoʻllanmasi, ziyoratchilar kamzuli, sumka va boshqalar uchun sarflanadigan xarajatlarni) ziyoratchilar tomonidan Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Haj va Umra toʻlovlari boʻyicha bank hisobvaragʻiga naqd yoki naqd pulsiz tartibda milliy valyutada oʻtkazilishini taʼminlash;
ziyoratchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, emlash, ular bilan safar oldi mashgʻulotlarini oʻtkazish;
“Haj” va “Umra” mavsumlarida ziyoratchilarni kuzatish va kutib olish ishlarini amalga oshirish.
13. Tashkiliy guruhlar tuman (shahar) hokimliklari huzurida tuman (shahar) hokimlari tomonidan 7 kishidan iborat tarkibda tuziladi.
Tashkiliy guruhlar tarkibiga, qoida tariqasida, tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari (tashkiliy guruh raisi), tuman (shahar) bosh imom-xatibi, tuman (shahar) ichki ishlar organining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmasi, tuman (shahar) sogʻliqni saqlash boʻlimi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimlari rahbarlari kiritiladi.”;
14-bandda :
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Portal orqali tanlangan va tegishli yilda “Haj” tadbiriga boradigan ziyoratchilar roʻyxatini tuzish va tasdiqlash hamda Hayʼatlarga taqdim etish;”;
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
14 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14 1 . “Haj” tadbiriga borishga navbati kelgan va Portal orqali tanlab olingan fuqarolar bilan manzilli ishlash, “Haj” tadbiri uchun zarur pul mablagʻlarni undirish va boshqa tashkiliy ishlarni amalga oshirish maqsadida fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida tuman (shahar) hokimi tomonidan 5 kishidan iborat tarkibda ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda ishchi guruh deb ataladi) tuziladi.
Ishchi guruh tarkibiga, qoida tariqasida, tuman bosh imom-xatibi, mahallaga biriktirilgan imom, mahalla fuqarolar yigʻini raisi, mahalladagi xotin-qizlar faoli, fuqarolar yigʻini raisining keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchisi kiritiladi”;
16-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “chet elga chiqish uchun ruxsat beruvchi yozuv stikerining olinishini” soʻzlari “xorijga chiqish biometrik pasporti rasmiylashtirilishini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Oʻzbekiston musulmonlari idorasi bilan birgalikda Portalni uzluksiz ishlashini taʼminlash, jarayonlarni raqamlashtirish, zarur hollarda moliyalashtirish va texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash;
fuqarolarning “Haj” va “Umra” tadbirlariga borishi uchun Portal orqali ariza berish imkoniyatini doimiy taʼminlab borish;
“Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish jarayoni monitoringini olib borish, tahlil qilish, vakolatli organlar bilan kelishish, ushbu jarayondagi ishlarni manzilli va samarali tashkil etish.”;
17-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “va oziq-ovqat tashkilotlari” soʻzlari “oziq-ovqat tashkilotlari va boshqa tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Haj” va “Umra” mavsumlari boshlanishidan kamida bir oy oldin ziyoratchilar uchun kamzul va sumka tayyorlab beruvchi tashkilotlarni tanlash uchun tender (tanlov) oʻtkazish va tender (tanlov) xulosalarini Jamoatchilik kengashiga kiritib, Jamoatchilik kengashi qaroriga asosan tender (tanlov)da gʻolib chiqqan tashkilotlar bilan shartnomalar tuzish;”;
yettinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston musulmonlari idorasining depozit hisobvaragʻiga shartnomada koʻrsatilgan” soʻzlari “va Saudiya Arabistonida Oʻzbekiston Haj missiyasi uchun ochilgan hisobvaragʻiga belgilangan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidan “(pasportlarning arab tilidagi nusxasini tayyorlash)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi” soʻzlari bilan, “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi bilan tegishli” soʻzlari “aviakompaniyalar bilan tegishli” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi va oʻn yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Din ishlari boʻyicha qoʻmita hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda Portal va uning mobil ilovasini doimiy takomillashtirib borish, zarur hollarda Portal faoliyatini moliyalashtirish, texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash va toʻgʻri ishlashini taʼminlash;
fuqarolarni Portal orqali navbatga yozilishi uchun zarur sharoitlar yaratish.”;
18-bandning ikkinchi xatboshisidagi “chet elga chiqish uchun ruxsat beruvchi yozuv stikerini” soʻzlari “xorijga chiqish biometrik pasportini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Saudiya Arabistonining Haj va umra vazirligi tomonidan qoʻyilgan tibbiy talablarni va Saudiya Arabistonining iqlim sharoitlarini hisobga olgan holda, “Haj” tadbiriga boradigan ziyoratchilarni oʻz vaqtida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, ushbu ziyoratchilarda “Haj” mavsumida Saudiya Arabistoniga kirishi cheklovchi kasalliklar mavjud emasligini aniqlashga alohida eʼtibor qaratish. Bunda ziyoratchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishning barcha bosqichlari (ruhiy-asab, narkologiya, teri-tanosil, sil kasalliklari yuzasidan tibbiy koʻrik, emlash va boshqalarni) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar hamda tuman (shahar)lar tibbiyot birlashmalarining markaziy koʻp tarmoqli poliklinikalarida, shuningdek, murakkab va ziddiyatli holatlarda hududiy sogʻliqni saqlash organlari tomonidan belgilanadigan markaziy poliklinikalaridan birida bepul amalga oshirilishini taʼminlash”;
toʻrtinchi xatboshi “oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish” soʻzlaridan keyin “va ularning xizmat safarini tashkil etish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
20-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Haj vazirligining” soʻzlari “Haj va umra vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki AJ” soʻzlari “AT Aloqabank” soʻzlari bilan almashtirilsin;
22-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligining asosiy vazifalari hisoblanadi:
milliy va Saudiya Arabistoni aviakompaniyalari hamda Oʻzbekiston musulmonlari idorasi oʻrtasida ziyoratchilarni tashish yuzasidan shartnomalar tuzish, shuningdek, belgilangan muddatda Saudiya Arabistoniga ziyoratchilarni olib borish va olib kelish boʻyicha aviaqatnovlar jadvallarini Saudiya Arabistonining masʼul tashkilotlari bilan muvofiqlashtirish va tasdiqlash, aviakompaniyalar tomonidan ushbu jadvallarga rioya qilinishini hamda sifatli xizmatlar koʻrsatilishini taʼminlash;”;
toʻrtinchi xatboshidagi “bino ajratish” soʻzlari “joylar ajratilishini taʼminlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-banddagi “Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Har yili “Haj” tadbiriga boradigan fuqarolarning kvotalari Jamoatchilik kengashining qarori asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahriga taqdim etiladigan kvotalar doirasida Hayʼatlarning tavsiyalarini koʻrib chiqqan holda roʻyxatda turgan fuqarolarning umumiy sonidan kelib chiqib Portal orqali taqsimlanadi.
Jamoatchilik kengashi kvotalarni Portaldagi roʻyxatga muvofiq belgilaydi”;
27 va 28-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Fuqarolar “Haj” tadbiriga borish uchun doimiy yashash manzili boʻyicha navbatga yoziladi, “Umra” tadbiriga borish uchun doimiy yoki vaqtincha yashash manzilidan qatʼi nazar, murojaat qilishi mumkin.
28. Portalning uzluksiz ishlashini taʼminlash, texnik qoʻllab-quvvatlash hamda doimiy takomillashtirib borish maqsadida fuqarolarni Portalda “Haj” va “Umra” tadbirlariga roʻyxatga olishda Jamoatchilik kengashi tomonidan belgilangan miqdorda bir martalik yigʻim undiriladi. Yigʻim Oʻzbekiston musulmonlari idorasining maxsus hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.”;
28 1 — 28 3 , 29 , 33 , 39 va 41-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
30 — 32-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Fuqaro Portalda navbatga yozilganidan soʻng unga arizasi muvaffaqiyatli qabul qilingani toʻgʻrisida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tomonidan SMS-xabarnoma yuboriladi.
31. Portalda roʻyxatga olingan fuqaro oʻzining qaysi mahalla fuqarolar yigʻinida roʻyxatga olinganligini koʻrish imkoniyati yaratiladi.
32. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi har yilgi “Haj” mavsumida Portalda shakllangan va tashkiliy guruh tomonidan taqdim etilgan roʻyxat asosida fuqarolar bilan manzilli ishlaydi hamda “Haj” tadbiri uchun toʻlovlar undirilishini tashkil etadi. Bunda joriy yilgi roʻyxatga kirgan, lekin Oʻzbekiston musulmonlari idorasining xabarnomasida belgilangan muddatda toʻlovni amalga oshirish imkoniyatiga ega boʻlmagan fuqarolarni aniqlab, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi hududidagi “Haj” tadbiri uchun toʻlovlarni amalga oshirish imkoniyatiga ega navbatdagi fuqarolar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tashkiliy guruhga taqdim etib boradi”;
34 — 38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Joriy yilda navbati kelgan fuqarolar Portal orqali hajga navbati kelganligi hamda Jamoatchilik kengashi tomonidan belgilangan muddatda va miqdorda toʻlovlarni amalga oshirishi toʻgʻrisida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tomonidan SMS-xabarnoma orqali xabardor qilinadi.
35. SMS-xabarnoma orqali navbati kelgani hamda toʻlovni amalga oshirishi toʻgʻrisida xabardor qilingan fuqaro unda belgilangan muddatda va miqdorda toʻlovlarni toʻliq amalga oshirishi yoki “Haj” tadbiriga borishga imkoni boʻlmagan taqdirda, mazkur bandda hamda ushbu Nizomning 36 va 37-bandlarida belgilangan tartibda “Haj” tadbiriga borish navbatini bir yil muddatga keyinga qoldirishi mumkin.
Bunda fuqaro Portal orqali oʻzining navbatini keyingi yilga qoldirish toʻgʻrisida elektron ariza bergan holda yoki Tashkiliy guruhga yozma ariza berish orqali navbatini keyingi yilga qoldirishi mumkin.
36. Fuqaro navbatini keyingi yilga qoldirish toʻgʻrisida ariza bergan hollarda, Portalda uning navbati bir marotaba avtomatik tarzda keyingi Haj mavsumiga qoldiriladi hamda ushbu fuqarodan keyingi navbatda turgan fuqaroga (agar ushbu mahallada navbatda turganlar mavjud boʻlmasa, boshqa mahallaga, boshqa mahallada ham navbat mavjud boʻlmasa, boshqa tuman (shahar)dagi mahallada eng avval roʻyxatga yozilganlarga) navbati kelganligi va toʻlovni amalga oshirishi lozimligi toʻgʻrisida SMS-xabarnoma yuboriladi.
Agarda fuqaro Jamoatchilik kengashi tomonidan belgilangan muddatda yoki miqdordagi toʻlovlarni toʻliq amalga oshirmasa hamda Portal orqali yoki oʻzi mustaqil ravishda navbatini keyinga qoldirish toʻgʻrisida ariza bermasa, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tomonidan yuborilgan SMS-xabarnomada belgilangan muddat tugagandan soʻng, ushbu fuqaroning roziligisiz Portal orqali uning navbati keyingi yilga koʻchiriladi.
Bunda mazkur fuqarodan keyin navbatda turgan fuqaroga (agar ushbu mahallada navbatda turganlar mavjud boʻlmasa, boshqa mahallaga, boshqa mahallada ham navbat mavjud boʻlmasa, boshqa tuman (shahar)dagi mahallada eng avval roʻyxatga yozilganlardan tanlab) navbati kelganligi va toʻlovni amalga oshirishi lozimligi toʻgʻrisida SMS-xabarnoma yuboriladi.
37. “Haj” tadbiriga borish imkoni boʻlmagan yoki bormayotgan fuqaroning navbati faqat bir marotaba keyingi yilga koʻchirilishi mumkin.
Navbati keyingi yilga koʻchirilgan fuqaro keyingi yilda ham Jamoatchilik kengashi tomonidan belgilangan muddatda toʻlovlarni toʻliq amalga oshirmasa yoki boshqa sabablarga koʻra “Haj” tadbiriga bormasa, oʻzining arizasiga asosan, ariza yozib bermagan taqdirda, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tomonidan yuborilgan SMS-xabarnomada belgilangan muddat tugagandan soʻng, fuqaroning roziligisiz uning navbati bekor qilinadi.
Ushbu fuqaro umumiy tartibda qayta roʻyxatga turishi mumkin.
38. “Haj” tadbiriga bir nafar hamrohi (otasi, onasi, akasi, ukasi, opasi, singlisi, turmush oʻrtogʻi, farzandi va boshqa) bilan borish istagida boʻlgan fuqarolar, qoida tariqasida, birgalikda ariza berishlari lozim.
“Haj” tadbiriga boruvchi shaxs bilan uning hamrohi (bir hududda) turli sanalarda navbatga yozilgan boʻlsa, oldinroq navbatda turgan shaxsning navbati oʻzidan keyinroq turgan hamrohi bilan yonma-yon oʻringa koʻchirilishi mumkin.
Portalda hamrohi bilan birgalikda roʻyxatdan oʻtgan talabgorlarning nikohi qonuniy bekor boʻlgan yoki “Haj” ziyoratini bajarish layoqatini yoʻqotgan taqdirda, hamrohni tanlagan shaxs Portalda ariza berish orqali oʻzining navbatda turgan yaqin qarindoshi boʻlgan hamrohini (bir hududda boʻlsa) almashtirishi mumkin. Bunda dastlabki hamrohining navbati bekor qilinib, uning oʻrniga yangi hamroh kiritiladi.
Portalda navbatda turgan fuqaro vafot etgan taqdirda, uning navbati bekor boʻladi.
Navbatda turgan fuqaro istalgan vaqtda ariza berish orqali navbatini bekor qilishi mumkin, bunda navbat undan keyin turgan fuqaroga oʻtadi.”;
40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“40. “Haj” tadbiriga borish uchun navbat faqat doimiy yashash hududi boʻyicha shakllantiriladi.
“Haj” tadbiriga borish uchun navbatda turgan ziyoratchining doimiy yashash joyi oʻzgargan taqdirda, uning ixtiyoriga koʻra avvalgi manzili boʻyicha navbati saqlanib qoladi. Fuqaro navbatini yangi doimiy yashash hududiga oʻzgartirmoqchi boʻlsa, uning eski navbati bekor qilinib, yangi manzilda yangidan navbatga qoʻyiladi.
“Haj” tadbiriga borish uchun roʻyxatdan oʻtishda doimiy yashash manzili toʻgʻrisida maʼlumot olish imkoni boʻlmagan taqdirda, Portalda talabgor bu haqida ogohlantiriladi.
Fuqaro yashash manzili boʻyicha noaniqlikka tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimidan aniqlik kiritgandan soʻng roʻyxatdan oʻtish boʻyicha ariza berishi mumkin boʻladi.”;
42 va 43-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“42. Tashkiliy guruhlar tegishli yilda tuman (shahar) miqyosida “Haj” tadbirlariga boradigan ziyoratchilar roʻyxati kvota asosida Portalda tasdiqlangandan keyin oʻn kun mobaynida umumlashtiradi. Umumlashtirilgan roʻyxat ikki nusxada tayyorlanadi va tasdiqlanadi. Mazkur roʻyxatning birinchi nusxasi elektron varianti bilan birga hayʼatlarga taqdim etiladi. Roʻyxatning ikkinchi nusxasi tashkiliy guruhda saqlanadi.
43. Hayʼatlar Jamoatchilik kengashidan va (yoki) Portaldan olingan roʻyxatlar asosida tegishli yilda oʻzining hududidan “Haj” tadbiriga boradigan ziyoratchilar roʻyxatini umumlashtiradi, ularning xorijga chiqish biometrik pasporti mavjudligini va amal qilish muddatini, chet elga chiqishga taqiq yoʻqligini tekshiradi, ziyoratchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ishlarini amalga oshiradi.
Umumlashtirilgan roʻyxat bir nusxada tasdiqlanib, hayʼatlarda saqlanadi.”;
44-banddagi “hayʼatlardan” soʻzi “Portaldan” soʻzi bilan almashtirilsin;
46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin;
“46. Tegishli yilda “Haj” va “Umra” tadbirlariga boradigan fuqarolar roʻyxatini shakllantirishda quyidagi qoʻshimcha shartlar inobatga olinadi:
“Haj” tadbiriga bormoqchi boʻlgan fuqaro navbatga yozilishi uchun soʻnggi besh yilda “Haj” tadbiriga bormagan boʻlishi (ziyoratchilarga xizmat koʻrsatuvchi ishchi guruhi vakillari va guruh rahbarlari bundan mustasno);
“Haj” va “Umra” tadbirlariga bormoqchi boʻlgan fuqarolar voyaga yetgan boʻlishi.”;
quyidagi mazmundagi 4 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“ 4 1 -bob. “Umra” xizmatlarini Oʻzbekiston musulmonlari idorasi va tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar tomonidan tashkil etish
46 1 . Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Raqamli texnologiyalar vazirligi:
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi hamda tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar bilan birgalikda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, “Umra” xizmatlarini amalga oshirish uchun tavsiya etilayotgan “Umra” paketlari va narxlari, tadbirlar amalga oshiriladigan kunlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Portalda joylashtirilishini va doimiy yangilab borilishini taʼminlaydi;
aholini “Umra” tadbiriga olib borish bilan bogʻliq shartnomalarni Portalda elektron shaklda rasmiylashtirish imkoniyatini yaratadi (Portal texnik sabablarga koʻra ishlamaganda, Din ishlari boʻyicha qoʻmita tomonidan rasmiy veb-saytda eʼlon qilingan talablar asosida “Umra” tadbiriga olib borish bilan bogʻliq shartnomalar boshqa shaklda ham tuzilishi mumkin).
46 2 . Oʻzbekiston musulmonlari idorasi hamda tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar:
“Umra” tadbirlarini tashkil etish bilan bogʻliq barcha harakatlarni Portal orqali amalga oshiradi, shu jumladan “Umra” tadbiriga boradigan ziyoratchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni safardan oldin Portalda majburiy qayd etib boradi;
Portaldagi faoliyatni shaxsiy kabinetlari orqali amalga oshiradi.
Portalga kirish va shaxsiy kabinetlaridan foydalanish huquqi Din ishlari boʻyicha qoʻmita tomonidan taʼminlanadi.
Portalga kiritilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar Jamoatchilik kengashining tavsiyalari asosida belgilanadi.
46 3 . Fuqarolarni, shu jumladan fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni yoki xorijiy davlatlar fuqarolarini (keyingi oʻrinlarda — “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxs) “Umra” tadbiriga olib borish bilan bogʻliq maʼlumotlari Portalga quyidagi usullarda kiritiladi:
a) “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxs Portal orqali Oʻzbekiston musulmonlari idorasini (faqat Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari) yoki tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxsni ixtiyoriy ravishda tanlab shartnoma tuzishi mumkin. Bunda shartnomani rasmiylashtirish “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxslar tomonidan Portalga kiritilgan telefon raqamiga yuborilgan SMS-kodni Portalga kiritish orqali amalga oshiriladi.
Portal orqali yuborilgan murojaatlar Oʻzbekiston musulmonlari idorasi yoki tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxs tomonidan koʻrib chiqilib, tanlangan paketdagi xizmatlar mavjud boʻlganda rahbar yoki vakolat berilgan shaxsning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlash orqali shartnoma rasmiylashtiriladi.
Portal orqali kelib tushgan murojaatlar boʻyicha shartnoma rasmiylashtirilganda, xizmatlar unda kelishilgan muddat va shartlarda bajariladi.
Tanlangan paketdagi xizmatlar mavjud boʻlmaganda Oʻzbekiston musulmonlari idorasi yoki tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxs tomonidan murojaat shartnoma rasmiylashtirmasdan rad etilishi mumkin.
Shartnoma tuzish rad etilganda bu haqda “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxsning Portalga kiritilgan telefon raqamiga SMS-xabar yuboriladi. Murojaati rad etilgan shaxs tegishli litsenziyasiga ega boshqa yuridik shaxsni tanlashi mumkin;
b) “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxs tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxsga yoki Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Haj va Umra markaziga (faqat Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari) shaxsan murojaat qilishlari mumkin. Bunda tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxs yoki Haj va Umra markazi “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxsga oid maʼlumotlarni Portalga mustaqil ravishda kiritadi.
Maʼlumotlar Portalga kiritilgandan soʻng “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxsning telefon raqamiga SMS-kod yuboriladi va ushbu kodni Portalga kiritish orqali shartnoma rasmiylashtiriladi. Shartnoma tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxs rahbari yoki Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Haj va Umra markazi rahbari yoxud ular vakolat bergan shaxsning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi.
46 4 . “Umra” tadbirlari shartnomasi Portalda rasmiylashtirilgandan soʻng, toʻlov uchun invoys shakllanadi hamda “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxs(lar)ning Portalga kiritilgan telefon raqamiga toʻlov summasi koʻrsatilgan SMS-xabarnoma yuboriladi.
Toʻlovlar amalga oshirilgandan soʻng bu toʻgʻrisida “Umra” tadbiriga bormoqchi boʻlgan shaxs(lar)ga tasdiqlovchi SMS-xabar yuboriladi. Ushbu toʻlovlarni Portal orqali koʻrish imkoniyati yaratiladi.
46 5 . Tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslarga quyidagi hollarda Portaldan foydalanish imkoniyati toʻliq yoki qisman toʻxtatiladi:
Portaldan foydalanish talablari va shartlariga rioya qilinmaganda;
tegishli litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish yoki bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda;
tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxs vakilining yozma arizasi mavjud boʻlganda;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa holatlarda.
Portaldan foydalanish imkoniyatini toʻliq yoki qisman toʻxtatish Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning qaroriga asosan amalga oshiriladi.”;
50-banddagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” soʻzlari bilan, “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi” soʻzlari “Transport vazirligi hamda milliy va xorijiy aviakompaniyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
51-bandning birinchi xatboshisidagi va 53-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi qoziyoti” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston musulmonlari qoziyoti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
55-bandning birinchi xatboshisi “bora olmaydigan fuqaroga shaxsan” soʻzlaridan keyin “Portal orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Haj” tadbirlarini tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabgor (“Haj” tadbiriga bormoqchi boʻlgan jismoniy shaxs) 1. “Haj” tadbiriga boruvchi talabgor “Haj”ga borishga soʻrovnoma yuborish uchun “Haj va Umra” yagona portaliga kiradi. 2. Talabgor “Haj” tadbiriga borish soʻrovnomasini toʻldiradi va tasdiqlab yuboradi. 3. Talabgorning pasport maʼlumotlari va roʻyxatda turgan joyi va boshqa maʼlumotlari elektron tizim orqali tekshirib olinadi. 4. “Haj” tadbiriga navbatga yozilish uchun belgilangan miqdorda toʻlovni amalga oshiradi. Oʻz xohishiga koʻra yil davomida ↓ 2-bosqich “Haj va Umra” yagona portali 1. Toʻlov amalga oshirilgandan soʻng talabgor soʻrovnomada koʻrsatgan doimiy roʻyxatda turgan joyidagi mahallasida navbat boʻyicha roʻyxatga olinadi. Bu haqida soʻrovnomadagi telefon raqamiga SMS-xabarnoma yuboriladi. 2. Navbatga qoʻyilgan talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tuzilgan tegishli tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi tashkiliy guruhda, Hayʼatda va Jamoatchilik kengashida koʻrinadi. Avtomatik tarzda, yil davomida ↓ 3-bosqich “Haj va Umra” yagona portali Talabgor “Haj” tadbiriga borish uchun roʻyxatga olingandan keyin uning doimiy roʻyxatda turgan manzili oʻzgarsa va u ushbu mahallada doimiy roʻyxatda turgan boʻlsa, talabgor avvalgi mahalladagi navbatini saqlab qoladi yoki yangi manzili boʻyicha qaytadan (proaktiv shaklda) navbatga turish uchun soʻrovnoma yuboradi. Talabgorning xohishiga koʻra, yil davomida ↓ 4-bosqich “Haj va Umra” yagona portali 1. Roʻyxat boʻyicha navbati kelgan talabgorlarga Saudiya Arabistoniga joʻnashdan kamida olti oy (joriy mavsumda borish imkoniyati boʻlmagan fuqaro oʻrniga keyingi navbatdagi talabgorlar uchun muddat oʻzgarishi mumkin) oldin tizimga kiritilgan telefon raqamiga SMS-xabarnoma yuboriladi. Avtomatik tarzda Tashkiliy guruh, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari 2. Texnik sabablarga koʻra, SMS-xabarnoma yuborish imkoni boʻlmaganda, talabgor yozma shaklda pochta orqali yoki yashash manziliga borgan holda xabardor qilinadi. Pochta orqali yoki yashash manziliga borgan holda ↓ 5-bosqich “Haj va Umra” yagona portali 1. Roʻyxat boʻyicha navbati kelgan talabgorga “Haj va Umra” yagona portaliga kirib, oʻzining shaxsiy maʼlumotlari sahifasida oʻziga tegishli maʼlumotlarini, qancha toʻlov amalga oshirishi lozimligini yoki qancha toʻlov amalga oshirganligini hamda QR-kodli toʻlov chekini koʻrish va yuklab olish imkoniyati yaratiladi. 2. Talabgor QR-kodli chekda koʻrsatilgan mablagʻni toʻlaganidan soʻng unga toʻlangan mablagʻ miqdori koʻrsatilgan SMS-xabarnoma yuboriladi. Avtomatik tarzda ↓ 6-bosqich Talabgor SMS-xabarnomada yoki QR-kodli chekda koʻrsatilgan mablagʻni toʻlaydi. SMS-xabarnomada koʻrsatilgan muddatda ↓ 7-bosqich Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari 1. Tashkiliy guruh tomonidan taqdim qilingan roʻyxatga asosan tegishli yilda oʻz hududidan ziyoratga boradigan fuqarolarni yashash manziliga borgan holda ogohlantiradi. 2. Tashkiliy guruh bilan birgalikda fuqarolarning ziyoratga borishini tashkillashtiradi. Tashkiliy guruh tomonidan taqdim etilgan roʻyxat boʻyicha belgilangan muddatlarda ↓ 8-bosqich Tashkiliy guruh 1. Hayʼat tomonidan taqdim etilgan tegishli yilda ziyoratga boruvchilar roʻyxatini fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari kesimida ularga yetkazadi. 2. Kvotaga muvofiq tegishli yilda tuman (shahar) miqyosida ziyoratga boradigan fuqarolar roʻyxatini umumlashtiradi, ularning borishini aniqlashtiradi, toʻlovlarning oʻz vaqtida toʻlanishini tashkillashtiradi. Kvota aniqlanganidan keyin besh kun muddatda 3. Kvota boʻyicha roʻyxatga kirgan, lekin joriy yilda ziyoratga bora olmaydigan shaxslarni aniqlab, bu toʻgʻrisidagi takliflarni hayʼatga taqdim etadi. 4. Hayʼat bilan birgalikda ziyoratga bora olmaydigan shaxslar oʻrniga navbatdagi fuqarolarning roʻyxatga kiritilishini taʼminlaydi hamda yakuniy roʻyxatni shakllantirib, Hayʼatga taqdim qiladi. Hayʼatlar kvotani tasdiqlaganidan keyin qirq besh kun mobaynida ↓ 9-bosqich Hayʼatlar 1. Kvotaga muvofiq ziyoratchilarning hujjatlarini tekshiradi. Oʻz hududidan (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) tegishli yilda ziyoratga boradigan fuqarolarning roʻyxatini umumlashtiradi. 2. Kvota boʻyicha roʻyxatga kirgan, lekin joriy yilda ziyoratga bora olmaydigan shaxslar aniqlanganda, tashkiliy guruh bilan ishlab, ularning oʻrniga navbatdagi fuqarolarni roʻyxatga kiritish masalasini Jamoatchilik kengashi bilan kelishadi. Jamoatchilik kengashi kvotani tasdiqlaganidan keyin oltmish kun mobaynida 3. Ziyoratga boradigan fuqarolarning yakuniy roʻyxatini shakllantiradi, tasdiqlaydi va Jamoatchilik kengashiga taqdim qiladi. 4. Ziyoratga borib-kelish uchun belgilangan toʻlovlar toʻlanishini, ziyoratchilarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishini, emlash, ular bilan safaroldi mashgʻulotlari oʻtkazilishini tashkil etadi. Ziyoratga yuborishdan bir oy oldin ↓ 10-bosqich Jamoatchilik kengashi 1. Ziyoratga boradigan talabgorlar roʻyxatini umumlashtiradi, ziyoratchilarni guruhlarga ajratadi, ziyoratchilarning guruh rahbarlarini tayinlaydi, ziyoratchilarning guruhlarini tegishli aviaqatnovlar boʻyicha taqsimlaydi. Ziyoratga yuborishdan kamida oʻn kun oldin 2. Ziyoratchilarni Saudiya Arabistoni Podshohligiga olib borish va u yerdan olib kelish bilan bogʻliq barcha ishlarni amalga oshiradi. Ziyoratlar davomida
2 va 3-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 5-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“o) fuqarolarni Saudiya Arabistoni Podshohligiga “Umra” ziyoratini bajarish uchun yubormaslik.*”;
oʻn ikkinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishlicha oʻn uchinchi — yigirma birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi yigirma ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“j) fuqarolarni Saudiya Arabistoni Podshohligiga “Umra” ziyoratini bajarish uchun yubormaslik.*”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-oktabrdagi 668-son qarori bilan tasdiqlangan “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 22-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda tanlov gʻoliblari tomonidan taqdim etilayotgan qoʻshimcha takliflar tanlovning qoʻshimcha talab va shartlari sifatida belgilanadi.”;
b) 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Agar tanlov gʻolibi tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 10 kalendar kun davomida litsenziya uchun davlat bojini toʻlamasa yoki Tanlov komissiyasi tomonidan tanlov gʻolibi taqdim etgan hujjatlarning haqiqatga toʻgʻri kelmasligi aniqlangan taqdirda, Tanlov komissiyasi uni chetlashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Tanlovning asosiy gʻolibi chetlashtirilgan taqdirda, tanlovning zaxiradagi gʻolibi tanlov gʻolibi sifatida eʼtirof etiladi.
Zaxiradagi gʻolib tomonidan 30 kalendar kun davomida ijobiy javob berilmasa, Tanlov komissiyasi tanlovni boʻlib oʻtmagan deb topadi va takroriy tanlov eʼlon qiladi.”;
v) 28-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “j” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umra” tadbirlarini tashkil etish bilan bogʻliq barcha harakatlarni Portal orqali amalga oshirish, shu jumladan “Umra” tadbiriga boradigan ziyoratchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni safardan oldin Portalga toʻliq kiritib borish;*”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 24-yanvar,
27-son