📅 2026-yil 5-yanvar · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 5-yanvar · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 5 январь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 января 2026 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 January 2026 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон « Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сон қарори (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-бандда:
ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« таъминот қиймати — таъминотдаги ДҚҚнинг сонини бир дона ДҚҚнинг биржа маълумотларига мувофиқ бозор нархига кўпайтиришдан ҳосил бўлган катталик;»;
йигирма олтинчи хатбошидаги «электрон тизими.» деган сўзлар «электрон тизими;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Миллий клиринг маркази – ДҚҚлар бўйича клиринг, марказлашган клирингни амалга оширувчи ва марказий контрагент сифатида фаолият юритувчи ташкилот;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) — депо ҳисобварақлари бўйича қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи ташкилот.».
2. 5-банднинг «б» кичик бандидан «камида 5 календар куни» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 7 , 13 , 35 , 39 — 41 , 45 , 59 , 65 , 68-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«РЕПО битимлари марказий контрагент иштирокида ёки марказий контрагент иштирокисиз тузилиши мумкин.».
5. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Тизим доирасидаги РЕПО битимларини тузишда савдо қатнашчилари томонидан Савдо тизимига рақобатли ва рақобатсиз буюртмалар киритилади.
Дилернинг ўзи томонидан РЕПО ставкаси кўрсатиладиган рақобатли буюртмалардан фарқли равишда, рақобатсиз буюртмалар Савдо тизимига буюртма берилган вақтда биржа қоидаларига мувофиқ автоматик ҳисобланадиган РЕПО ставкаси бўйича киритилади.».
6. 12-бандда :
тўртинчи хатбошидан «ва таъминотдаги ДҚҚнинг идентификация рақами ёки халқаро коди» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошидаги «бунда n > 1» деган сўзлар «бунда n ≥ 1» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «ДҚҚнинг чиқарилиш рақами» деган сўзлар «ДҚҚнинг идентификация рақами ёки халқаро коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«и) дисконтнинг қиймати.»;
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тизимдан ташқаридаги РЕПО битимларини тузиш учун дилер ўз буюртмасида, РЕПО битимининг мажбурий шартларига қўшимча равишда, ушбу битимни тузиш бўйича таклифни қабул қилувчи дилернинг номини кўрсатиши лозим.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ДҚҚ савати билан тузиладиган РЕПО битимлари бўйича дастлабки сотиб олувчи томонидан киритиладиган буюртмаларда ДҚҚнинг идентификация рақами ёки халқаро кодини кўрсатиш талаб этилмайди.».
7. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Савдо тизимида РЕПО битими тузилиши учун мазкур Низомнинг 12-банди «а», «б», «д», «э», «ж», «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатилган РЕПО битимларининг шартлари иккита муқобил буюртмаларда мос келиши шарт.».
8. 19 — 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. ЎзРВБнинг биржа битимлари реестридан кўчирма РЕПО битимининг тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, унинг стандарт шакли биржа қоидаларига мувофиқ тасдиқланади.
20. ЎзРВБ, Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказининг ҳар бир РЕПО битими бўйича дастлабки сотувчи ва дастлабки сотиб олувчидан оладиган воситачилик ҳақи (бундан буён матнда воситачилик ҳақи деб юритилади) уларнинг тегишли қоидаларига мувофиқ ундирилади.
21. РЕПО битимлари бўйича дилернинг мажбуриятлари ижросини таъминлаш Марказий депозитарий ёки Миллий клиринг маркази томонидан тарафлар ўртасида тузилган битимга асосан унинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварағидан (инвестиция воситачисининг банк ҳисобварағидан) акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.».
9. 28-банднинг «б» кичик бандида:
биринчи хатбошидан «ЎзРВБнинг» деган сўз чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда Савдо тизими Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан:»;
бешинчи хатбошидан «Савдо тизимининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
10. 29 — 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Савдо тизими ҳисоб-китоблари Т_0 кодли РЕПО битими рўйхатга олингандан сўнг:
дастлабки сотиб олувчининг «депо» позициясини таъминотга киритилган ДҚҚнинг миқдорига оширади;
дастлабки сотувчининг пул позициясини РЕПО суммаси билан воситачилик ҳақи орасидаги фарққа оширади.
30. Мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган операцияларнинг Савдо тизими томонидан Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан тўлиқ ижро этилиши ҳисоб-китоблари Т_0 кодли РЕПО битими тузилганлиги ва унинг биринчи қисми ижро этилганлигини билдиради.
31. Ҳисоб-китоблари Т_0 кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилганлиги тўғрисида Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан Савдо тизими РЕПО битими томонларига электрон маълумотни тақдим этади.».
11. 33-банддан «Савдо тизимининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
12. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ҳисоб-китоблари Т_ n кодли РЕПО битимининг биринчи қисмини ижро этиш учун РЕПО битимларининг биринчи қисми ижроси белгиланган куни дилерлар томонидан қуйидаги етарлилик шартлари бажарилиши шарт:
а) дастлабки сотиб олувчининг пул позициясида РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси учун пул маблағларининг етарлилиги;
б) дастлабки сотувчининг «депо» позициясида РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси учун ДҚҚнинг етарлилиги.
Бунда Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан Савдо тизими дастлабки сотувчи ва дастлабки сотиб олувчи томонидан етарлилик шартлари бажарилгандан сўнг:
дастлабки сотиб олувчининг пул позициясини РЕПО суммасига камайтиради;
дастлабки сотувчининг «депо» позициясини РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси учун зарур бўлган ДҚҚ миқдорига камайтиради.».
13. 37-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Ҳисоб-китоблари Т_ n кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижросини таъминлаш учун Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан Савдо тизими:».
14. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Ҳисоб-китоблари Т_ n кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилганлиги тўғрисида Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан Савдо тизими РЕПО битими томонларига электрон маълумотни тақдим этади.»
15. 42-бандда:
биринчи хатбошидаги «савдолар тугагунга қадар Савдо тизимига буюртма-топшириғини киритмаган» деган сўзлар «етарлилик шартини бажармаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «буюртма-топшириғини Савдо тизимига киритмаган бўлса» деган сўзлар «етарлилик шартларини бажармаган бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Савдо тизимида ҳамда Марказий депозитарий ва Миллий клиринг марказининг тизимларида юзага келган техник носозликлар сабабли етарлилик шартларининг бажарилмаслик ҳолатлари бундан мустасно.».
16. 48-банддаги «купон (фоиз) даромади олганда» ва «рўйхатга олади.» деган сўзлар тегишли равишда «купон (фоиз) даромади олганда Марказий депозитарий ва (ёки) Клиринг маркази маълумотларига асосан» ва «рўйхатга олади ва бу тўғрисида РЕПО битими томонларига электрон маълумот тақдим этади.» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 54-бандда:
иккинчи хатбошидаги «тасдиқнома жўнатади» деган сўзлар «электрон маълумот жўнатади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
18. 58-бандда:
олтинчи хатбошидан «ва таъминотдаги ДҚҚнинг муомаласини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ коди» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбошидаги «ДҚҚнинг чиқарилиш рақами» деган сўзлар «ДҚҚнинг идентификация рақами ёки халқаро коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
19. 62 ва 63-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62. Савдо тизими РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси бўйича Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган санада дастлабки сотувчининг пул позициясида РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ ижроси учун етарли даражада маблағ борлигини текширади.
Текшириш натижаларига кўра, дастлабки сотувчининг пул позициясида РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ ижроси учун етарли даражада маблағ бўлган ҳолда, дастлабки сотувчининг пул позициясини қайтариш суммасига камайтиради.
63. Савдо тизими РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси бўйича Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган санада дастлабки сотиб олувчининг «депо» позициясида РЕПО битимининг иккинчи қисмини тўлиқ ижроси учун етарли миқдорда ДҚҚ борлигини текширади.
Текшириш натижаларига кўра, дастлабки сотиб олувчининг «депо» позициясида РЕПО битимининг иккинчи қисмини тўлиқ ижроси учун етарли миқдорда ДҚҚ мавжуд бўлган ҳолда, дастлабки сотиб олувчининг «депо» позициясини РЕПО битими бўйича таъминот таркибидаги ДҚҚ миқдорига камайтиради.».
20. 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этилмаганда, РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган санада мазкур Низомнинг 62 ёки 63-бандида белгиланган етарлилик шартини бажармаган томон ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Агар РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган санада битимдаги иккала томон ҳам мазкур Низомнинг 62 ва 63-бандларида белгиланган етарлилик шартини бажармаган бўлса, у ҳолда РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун иккала томон ҳам жавобгар ҳисобланади.
Савдо тизимида ҳамда Марказий депозитарий ва Миллий клиринг марказининг тизимларида юзага келган техник носозликлар сабабли етарлилик шартларининг бажарилмаслик ҳолатлари бундан мустасно.».
21. 8-бобнинг номидан «Таъминоти блокировка қилинган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
22. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. РЕПО битимининг иккинчи қисми ушбу битим шартларида белгиланган вақтда ижро этилмаса, Савдо тизими РЕПО битими бўйича дастлабки сотувчининг дастлабки сотиб олувчи олдидаги мажбуриятларини бажариш учун ДҚҚларни сотиш ёки дастлабки сотиб олувчининг дастлабки сотувчи олдидаги мажбуриятларини бажариш учун ДҚҚларни сотиб олиш бўйича аукцион ташкил қилади.
Марказий контрагент иштирокида тузилган РЕПО битимларининг ижроси Миллий клиринг маркази қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.».
23. 71-бандда:
биринчи хатбошидаги «Таъминотнинг сотилиши» ва «савдо кунидан бошлаб Савдо тизими томонидан ўтказиладиган кунлик аукционлар шаклида» деган сўзлар тегишли равишда «Таъминотнинг сотилиши ёки сотиб олиниши» ва «савдо кунида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «аукциондаги сотилиш нархи» деган сўзлар «аукциондаги сотилиш ёки сотиб олиниш нархи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24. 72-банддаги «сотиладиган ДҚҚнинг таркиби» ва «сотишнинг минимал нархи» деган сўзлар тегишли равишда «сотиладиган (сотиб олинадиган) ДҚҚнинг таркиби» ва «сотишнинг (сотиб олишнинг) минимал (максимал) нархи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«73. Аукцион натижалари бўйича қайта ҳисобланган РЕПО битимининг қайтариш суммаси нолга тенг бўлмай, ДҚҚ эса тўла ҳажмда сотилмай ёки сотиб олинмай қолган тақдирда навбатдаги аукцион ўтказилиши эълон қилинади. Бунда, ДҚҚнинг аукциондаги сотиш ёки сотиб олиш нархига биржа қоидаларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилиши мумкин.».
26. 74-банддаги «етарли ҳажмда сотади» деган сўзлар «етарли ҳажмда сотади ёки сотиб олади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27. 75-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Дастлабки сотиб олувчининг дастлабки сотувчи олдидаги мажбурияти сўндирилганидан сўнг ДҚҚни сотиб олишдан ортиб қолган пул маблағларининг қолдиғи дастлабки сотиб олувчига қайтарилади.».
28. 79-банд «сотишдан тушган пул маблағлари» деган сўзлардан кейин «ёки сотиб олинган ДҚҚ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
29. 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«80. Хабарнома олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида хабарномада кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, ушбу мажбуриятлар суммаси тарафлар ўртасида тузилган битимга асосан мажбуриятларни бажармаган дилернинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварағидан (инвестиция воситачисининг банк ҳисобварағидан) акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.».
30. 9-бобнинг номидан , 82-банддан , 85-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидан ҳамда 86-банддан «тўғридан-тўғри» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
31. 81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«81. Марказий банк тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) билан уларнинг ликвидлилигини тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва давлат бошқаруви органларининг фискал агенти вазифасини бажариш мақсадида РЕПО битимларини амалга оширади.».
32. 83-банддаги «тўғридан-тўғри РЕПО битимлари» ва «биржа қоидаларига» деган сўзлар тегишли равишда «РЕПО битимлари» ва «Марказий банк бошқарувининг қарори ва биржа қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
33. 84-банддан «Тўғридан-тўғри» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
34. 96-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«96. Битимнинг иккинчи қисми бўйича мажбуриятлар банк томонидан бажарилмаган ёки нотўғри бажарилган ҳолда, Марказий банк битимнинг иккинчи қисми бўйича мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга. Бунда, Марказий банк томонидан ликвидлиликни тақдим этиш мақсадида тузилган РЕПО битими бўйича сотиб олинган ДҚҚ Марказий банк тасарруфида, пул маблағлари эса банкда қолади.
Марказий банк томонидан ликвидлиликни олиб қўйиш мақсадида тузилган РЕПО битими бўйича сотилган ДҚҚ банк тасарруфида, пул маблағлари эса Марказий банкда қолади.
Юқоридаги ҳолларда Марказий банк зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.».
35. 107-банддан «таъминоти блокировка қилинган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Раис биринчи ўринбосари Н. САЙДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 январь,
37/3 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari bilan REPO bitimlarini tuzish va ijro etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 2-sentabrdagi PQ-291-son “ Kapital bozorini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2008-yil 15-martdagi 8/8-son qarori (roʻyxat raqami 1829, 2008-yil 18-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 24-25-son, 247-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari bilan REPO bitimlarini tuzish va ijro etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 5-yanvardagi 37/3-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari bilan REPO bitimlarini tuzish va ijro etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 3-bandda:
oʻn birinchi — oʻn uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
oʻn toʻrtinchi — yigirma toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn birinchi — yigirma oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ taʼminot qiymati — taʼminotdagi DQQning sonini bir dona DQQning birja maʼlumotlariga muvofiq bozor narxiga koʻpaytirishdan hosil boʻlgan kattalik;”;
yigirma oltinchi xatboshidagi “elektron tizimi.” degan soʻzlar “elektron tizimi;” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Milliy kliring markazi – DQQlar boʻyicha kliring, markazlashgan kliringni amalga oshiruvchi va markaziy kontragent sifatida faoliyat yurituvchi tashkilot;
Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi (bundan buyon matnda Markaziy depozitariy deb yuritiladi) — depo hisobvaraqlari boʻyicha qimmatli qogʻozlarni saqlashning, bunday qimmatli qogʻozlarga boʻlgan huquqlarni hisobga olishning va qimmatli qogʻozlar harakatining yagona tizimini taʼminlovchi tashkilot.”.
2. 5-bandning “b” kichik bandidan “kamida 5 kalendar kuni” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
3. 7 , 13 , 35 , 39 — 41 , 45 , 59 , 65 , 68-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
4. 9-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“REPO bitimlari markaziy kontragent ishtirokida yoki markaziy kontragent ishtirokisiz tuzilishi mumkin.”.
5. 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Tizim doirasidagi REPO bitimlarini tuzishda savdo qatnashchilari tomonidan Savdo tizimiga raqobatli va raqobatsiz buyurtmalar kiritiladi.
Dilerning oʻzi tomonidan REPO stavkasi koʻrsatiladigan raqobatli buyurtmalardan farqli ravishda, raqobatsiz buyurtmalar Savdo tizimiga buyurtma berilgan vaqtda birja qoidalariga muvofiq avtomatik hisoblanadigan REPO stavkasi boʻyicha kiritiladi.”.
6. 12-bandda :
toʻrtinchi xatboshidan “va taʼminotdagi DQQning identifikatsiya raqami yoki xalqaro kodi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshidagi “bunda n > 1” degan soʻzlar “bunda n ≥ 1” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “DQQning chiqarilish raqami” degan soʻzlar “DQQning identifikatsiya raqami yoki xalqaro kodi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“i) diskontning qiymati.”;
oʻninchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tizimdan tashqaridagi REPO bitimlarini tuzish uchun diler oʻz buyurtmasida, REPO bitimining majburiy shartlariga qoʻshimcha ravishda, ushbu bitimni tuzish boʻyicha taklifni qabul qiluvchi dilerning nomini koʻrsatishi lozim.”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“DQQ savati bilan tuziladigan REPO bitimlari boʻyicha dastlabki sotib oluvchi tomonidan kiritiladigan buyurtmalarda DQQning identifikatsiya raqami yoki xalqaro kodini koʻrsatish talab etilmaydi.”.
7. 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Savdo tizimida REPO bitimi tuzilishi uchun mazkur Nizomning 12-bandi “a”, “b”, “d”, “e”, “j”, “z” va “i” kichik bandlarida koʻrsatilgan REPO bitimlarining shartlari ikkita muqobil buyurtmalarda mos kelishi shart.”.
8. 19 — 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. OʻzRVBning birja bitimlari reyestridan koʻchirma REPO bitimining tuzilganligini tasdiqlovchi hujjat boʻlib, uning standart shakli birja qoidalariga muvofiq tasdiqlanadi.
20. OʻzRVB, Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazining har bir REPO bitimi boʻyicha dastlabki sotuvchi va dastlabki sotib oluvchidan oladigan vositachilik haqi (bundan buyon matnda vositachilik haqi deb yuritiladi) ularning tegishli qoidalariga muvofiq undiriladi.
21. REPO bitimlari boʻyicha dilerning majburiyatlari ijrosini taʼminlash Markaziy depozitariy yoki Milliy kliring markazi tomonidan taraflar oʻrtasida tuzilgan bitimga asosan uning Markaziy bankda ochilgan vakillik hisobvaragʻidan (investitsiya vositachisining bank hisobvaragʻidan) akseptsiz tartibda hisobdan chiqarish orqali amalga oshiriladi.”.
9. 28-bandning “b” kichik bandida:
birinchi xatboshidan “OʻzRVBning” degan soʻz chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda Savdo tizimi Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazidan olingan maʼlumotlarga asosan:”;
beshinchi xatboshidan “Savdo tizimining” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
10. 29 — 31-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Savdo tizimi hisob-kitoblari T_0 kodli REPO bitimi roʻyxatga olingandan soʻng:
dastlabki sotib oluvchining “depo” pozitsiyasini taʼminotga kiritilgan DQQning miqdoriga oshiradi;
dastlabki sotuvchining pul pozitsiyasini REPO summasi bilan vositachilik haqi orasidagi farqqa oshiradi.
30. Mazkur Nizomning 29-bandida koʻrsatilgan operatsiyalarning Savdo tizimi tomonidan Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazidan olingan maʼlumotlarga asosan toʻliq ijro etilishi hisob-kitoblari T_0 kodli REPO bitimi tuzilganligi va uning birinchi qismi ijro etilganligini bildiradi.
31. Hisob-kitoblari T_0 kodli REPO bitimining birinchi qismi ijro etilganligi toʻgʻrisida Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazidan olingan maʼlumotlarga asosan Savdo tizimi REPO bitimi tomonlariga elektron maʼlumotni taqdim etadi.”.
11. 33-banddan “Savdo tizimining” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
12. 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Hisob-kitoblari T_ n kodli REPO bitimining birinchi qismini ijro etish uchun REPO bitimlarining birinchi qismi ijrosi belgilangan kuni dilerlar tomonidan quyidagi yetarlilik shartlari bajarilishi shart:
a) dastlabki sotib oluvchining pul pozitsiyasida REPO bitimining birinchi qismi ijrosi uchun pul mablagʻlarining yetarliligi;
b) dastlabki sotuvchining “depo” pozitsiyasida REPO bitimining birinchi qismi ijrosi uchun DQQning yetarliligi.
Bunda Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazidan olingan maʼlumotlarga asosan Savdo tizimi dastlabki sotuvchi va dastlabki sotib oluvchi tomonidan yetarlilik shartlari bajarilgandan soʻng:
dastlabki sotib oluvchining pul pozitsiyasini REPO summasiga kamaytiradi;
dastlabki sotuvchining “depo” pozitsiyasini REPO bitimining birinchi qismi ijrosi uchun zarur boʻlgan DQQ miqdoriga kamaytiradi.”.
13. 37-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“37. Hisob-kitoblari T_ n kodli REPO bitimining birinchi qismi ijrosini taʼminlash uchun Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazidan olingan maʼlumotlarga asosan Savdo tizimi:”.
14. 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Hisob-kitoblari T_ n kodli REPO bitimining birinchi qismi ijro etilganligi toʻgʻrisida Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazidan olingan maʼlumotlarga asosan Savdo tizimi REPO bitimi tomonlariga elektron maʼlumotni taqdim etadi.”
15. 42-bandda:
birinchi xatboshidagi “savdolar tugagunga qadar Savdo tizimiga buyurtma-topshirigʻini kiritmagan” degan soʻzlar “yetarlilik shartini bajarmagan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “buyurtma-topshirigʻini Savdo tizimiga kiritmagan boʻlsa” degan soʻzlar “yetarlilik shartlarini bajarmagan boʻlsa” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Savdo tizimida hamda Markaziy depozitariy va Milliy kliring markazining tizimlarida yuzaga kelgan texnik nosozliklar sababli yetarlilik shartlarining bajarilmaslik holatlari bundan mustasno.”.
16. 48-banddagi “kupon (foiz) daromadi olganda” va “roʻyxatga oladi.” degan soʻzlar tegishli ravishda “kupon (foiz) daromadi olganda Markaziy depozitariy va (yoki) Kliring markazi maʼlumotlariga asosan” va “roʻyxatga oladi va bu toʻgʻrisida REPO bitimi tomonlariga elektron maʼlumot taqdim etadi.” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 54-bandda:
ikkinchi xatboshidagi “tasdiqnoma joʻnatadi” degan soʻzlar “elektron maʼlumot joʻnatadi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
18. 58-bandda:
oltinchi xatboshidan “va taʼminotdagi DQQning muomalasini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatga muvofiq kodi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “DQQning chiqarilish raqami” degan soʻzlar “DQQning identifikatsiya raqami yoki xalqaro kodi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
19. 62 va 63-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“62. Savdo tizimi REPO bitimining ikkinchi qismi ijrosi boʻyicha Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazidan olingan maʼlumotlarga asosan REPO bitimining ikkinchi qismi ijro etiladigan sanada dastlabki sotuvchining pul pozitsiyasida REPO bitimining ikkinchi qismi boʻyicha majburiyatlarning toʻliq ijrosi uchun yetarli darajada mablagʻ borligini tekshiradi.
Tekshirish natijalariga koʻra, dastlabki sotuvchining pul pozitsiyasida REPO bitimining ikkinchi qismi boʻyicha majburiyatlarning toʻliq ijrosi uchun yetarli darajada mablagʻ boʻlgan holda, dastlabki sotuvchining pul pozitsiyasini qaytarish summasiga kamaytiradi.
63. Savdo tizimi REPO bitimining ikkinchi qismi ijrosi boʻyicha Markaziy depozitariy va (yoki) Milliy kliring markazidan olingan maʼlumotlarga asosan REPO bitimining ikkinchi qismi ijro etiladigan sanada dastlabki sotib oluvchining “depo” pozitsiyasida REPO bitimining ikkinchi qismini toʻliq ijrosi uchun yetarli miqdorda DQQ borligini tekshiradi.
Tekshirish natijalariga koʻra, dastlabki sotib oluvchining “depo” pozitsiyasida REPO bitimining ikkinchi qismini toʻliq ijrosi uchun yetarli miqdorda DQQ mavjud boʻlgan holda, dastlabki sotib oluvchining “depo” pozitsiyasini REPO bitimi boʻyicha taʼminot tarkibidagi DQQ miqdoriga kamaytiradi.”.
20. 66-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“66. REPO bitimining ikkinchi qismi ijro etilmaganda, REPO bitimining ikkinchi qismi ijro etiladigan sanada mazkur Nizomning 62 yoki 63-bandida belgilangan yetarlilik shartini bajarmagan tomon oʻz majburiyatlarini bajarmaganligi uchun javobgar hisoblanadi.
Agar REPO bitimining ikkinchi qismi ijro etiladigan sanada bitimdagi ikkala tomon ham mazkur Nizomning 62 va 63-bandlarida belgilangan yetarlilik shartini bajarmagan boʻlsa, u holda REPO bitimining ikkinchi qismi boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajarmaganligi uchun ikkala tomon ham javobgar hisoblanadi.
Savdo tizimida hamda Markaziy depozitariy va Milliy kliring markazining tizimlarida yuzaga kelgan texnik nosozliklar sababli yetarlilik shartlarining bajarilmaslik holatlari bundan mustasno.”.
21. 8-bobning nomidan “Taʼminoti blokirovka qilingan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
22. 70-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“70. REPO bitimining ikkinchi qismi ushbu bitim shartlarida belgilangan vaqtda ijro etilmasa, Savdo tizimi REPO bitimi boʻyicha dastlabki sotuvchining dastlabki sotib oluvchi oldidagi majburiyatlarini bajarish uchun DQQlarni sotish yoki dastlabki sotib oluvchining dastlabki sotuvchi oldidagi majburiyatlarini bajarish uchun DQQlarni sotib olish boʻyicha auksion tashkil qiladi.
Markaziy kontragent ishtirokida tuzilgan REPO bitimlarining ijrosi Milliy kliring markazi qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.”.
23. 71-bandda:
birinchi xatboshidagi “Taʼminotning sotilishi” va “savdo kunidan boshlab Savdo tizimi tomonidan oʻtkaziladigan kunlik auksionlar shaklida” degan soʻzlar tegishli ravishda “Taʼminotning sotilishi yoki sotib olinishi” va “savdo kunida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “auksiondagi sotilish narxi” degan soʻzlar “auksiondagi sotilish yoki sotib olinish narxi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
24. 72-banddagi “sotiladigan DQQning tarkibi” va “sotishning minimal narxi” degan soʻzlar tegishli ravishda “sotiladigan (sotib olinadigan) DQQning tarkibi” va “sotishning (sotib olishning) minimal (maksimal) narxi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
25. 73-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“73. Auksion natijalari boʻyicha qayta hisoblangan REPO bitimining qaytarish summasi nolga teng boʻlmay, DQQ esa toʻla hajmda sotilmay yoki sotib olinmay qolgan taqdirda navbatdagi auksion oʻtkazilishi eʼlon qilinadi. Bunda, DQQning auksiondagi sotish yoki sotib olish narxiga birja qoidalariga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.”.
26. 74-banddagi “yetarli hajmda sotadi” degan soʻzlar “yetarli hajmda sotadi yoki sotib oladi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
27. 75-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Dastlabki sotib oluvchining dastlabki sotuvchi oldidagi majburiyati soʻndirilganidan soʻng DQQni sotib olishdan ortib qolgan pul mablagʻlarining qoldigʻi dastlabki sotib oluvchiga qaytariladi.”.
28. 79-band “sotishdan tushgan pul mablagʻlari” degan soʻzlardan keyin “yoki sotib olingan DQQ” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
29. 80-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“80. Xabarnoma olingan kundan boshlab bir ish kuni ichida xabarnomada koʻrsatilgan majburiyatlar bajarilmagan taqdirda, ushbu majburiyatlar summasi taraflar oʻrtasida tuzilgan bitimga asosan majburiyatlarni bajarmagan dilerning Markaziy bankda ochilgan vakillik hisobvaragʻidan (investitsiya vositachisining bank hisobvaragʻidan) akseptsiz tartibda hisobdan chiqarish orqali amalga oshiriladi.”.
30. 9-bobning nomidan , 82-banddan , 85-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridan hamda 86-banddan “toʻgʻridan-toʻgʻri” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
31. 81-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“81. Markaziy bank tijorat banklari, shu jumladan mikromoliya banklari (bundan buyon matnda banklar deb yuritiladi) bilan ularning likvidliligini tartibga solish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va davlat boshqaruvi organlarining fiskal agenti vazifasini bajarish maqsadida REPO bitimlarini amalga oshiradi.”.
32. 83-banddagi “toʻgʻridan-toʻgʻri REPO bitimlari” va “birja qoidalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “REPO bitimlari” va “Markaziy bank boshqaruvining qarori va birja qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
33. 84-banddan “Toʻgʻridan-toʻgʻri” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
34. 96-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“96. Bitimning ikkinchi qismi boʻyicha majburiyatlar bank tomonidan bajarilmagan yoki notoʻgʻri bajarilgan holda, Markaziy bank bitimning ikkinchi qismi boʻyicha majburiyatlarni bajarishdan bir tomonlama bosh tortish huquqiga ega. Bunda, Markaziy bank tomonidan likvidlilikni taqdim etish maqsadida tuzilgan REPO bitimi boʻyicha sotib olingan DQQ Markaziy bank tasarrufida, pul mablagʻlari esa bankda qoladi.
Markaziy bank tomonidan likvidlilikni olib qoʻyish maqsadida tuzilgan REPO bitimi boʻyicha sotilgan DQQ bank tasarrufida, pul mablagʻlari esa Markaziy bankda qoladi.
Yuqoridagi hollarda Markaziy bank zarar qoplanishini talab qilish huquqiga ega.”.
35. 107-banddan “taʼminoti blokirovka qilingan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
Rais birinchi oʻrinbosari N. SAYDULLAYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 5-yanvar,
37/3 -son