UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 27-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 27 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимиз иқлимидан келиб чиқиб, туристларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган талаблар;

харажатларни қоплаш учун ариза бериш тартиби ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар;

аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби;

ажратиладиган маблағларни тадбиркорлик субъектларига ўтказиш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ўн беш кун муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 январдаги 29-сон қарорига ИЛОВА

Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Маъмурий регламент янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) (кейинги ўринларда — сузиш ҳавзаси) қуриш (мавжуд сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш бундан мустасно) ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.

2. Харажатларни қоплаш учун маблағлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Қўмита томонидан ажратилади.

3. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаш учун жиҳозланган ерусти транспорти;

йирик савдо мажмуаси — майдони 5 минг квадрат метрдан катта бўлган савдо мажмуалари, шу жумладан, улар эгаллаган ер участкалари;

сузиш ҳавзаси — жойлаштириш воситалари, йирик савдо мажмуалари ёки умумий овқатланиш шохобчалари ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2026 йил 1 февралдан — 2028 йил 1 январга қадар қуриб ишга тушириладиган, майдони 50 — 100 квадрат метр, чуқурлиги 1,3 метрдан бошланадиган, сувни фильтрлаш, иситиш ва дезинфекция қилиш тизимлари билан жиҳозланган, ёпиқ (ички) ёки очиқ (ташқи) сунъий сузиш ҳавзаси, бинонинг ташқи ва ички фасад қисмларини, шунингдек, ҳудудини декоратив жиҳозлашга қаратилган сув ҳавзалари ва фавворалар бундан мустасно;

талабгор — пудрат шартномаси асосида жойлаштириш воситалари, йирик савдо мажмуалари ва умумий овқатланиш шохобчалари ҳудудида сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш харажатларини қоплаб бериш бўйича ариза топширган, белгиланган тартибда жойлаштириш воситаси, йирик савдо мажмуаси ва умумий овқатланиш шохобчаси сифатида давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс;

харажатларни қоплаш — талабгорга сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш учун сарфланган харажатларни Жамғарма ҳисобидан қоплаш.

4. Ушбу Маъмурий регламентга мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этилган дастлабки 100 та сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

Бунда маблағлар 2026 йил 1 февралдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар сузиш ҳавзаларини ташкил этиш харажатларининг 50 фоизигача, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган қисми учун ажратилади.

5. Талабгор харажатларни қоплаш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;

қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;

фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;

суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.

6. Харажатлар битта талабгорга битта сузиш ҳавзаси учун бир марта қоплаб берилади.

7. Харажатларни қоплаш учун маблағлар ушбу Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.

2-боб. Ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби

8. Талабгор харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали Қўмитага ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

сузиш ҳавзасининг лойиҳа ҳужжатлари нусхаси;

сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш учун тузилган пудрат шартномаси нусхаси;

шартномага асосан тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи электрон ҳужжат (ҳисобварақ-фактура, касса ёки терминал аппарати чеклари, банк тўлов ҳужжатлари ва бошқалар) нусхалари.

9. Аризага талабгор тўғрисида маълумотлар киритилгандан сўнг талабгор уни имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор аризани ЯИДХП орқали тўлдирганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

10. Қўмита томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг ушбу Маъмурий регламентда белгиланган талабларга мослиги жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилади ҳамда далолатнома расмийлаштирилади.

11. Қўмита талабгорнинг аризасини ўрганиш даврида қуйидаги ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида текшириб олади:

талабгорнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган давлат органи номи, СТИР ёки ЖШШИР, унинг тижорат банки реквизитлари ва ҳисобварағини;

жойлаштириш воситасига берилган мувофиқлик сертификатини;

ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида назарда тутилган талабларга мос келишини.

12. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида харажатларни қоплаш ёки харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида Давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали талабгорга юборади.

13. Харажатларни қоплаш тўғрисидаги қарорда қопланаётган сумма миқдори, сув ҳавзасининг жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, тадбиркорлик субъекти номи (Ф.И.О.), СТИР (ЖШШИР), унинг тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.

14. Харажатларни қоплаш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:

аризада ушбу Маъмурий регламентга 2-иловада назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ёки нотўғри маълумот тақдим этилганда;

талабгор ушбу Маъмурий регламентда белгиланган талабларга жавоб бермаганда.

15. Харажатларни қоплашни ушбу Маъмурий регламентда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

16. Талабгор харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб, кўпи билан бир ой давомида қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

17. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб етти иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда харажатларни қоплашни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

18. Ушбу Маъмурий регламентнинг 16-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.

19. Қўмита харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.

3-боб. Якунловчи қоидалар

20. Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратилган тадбиркорлик субъектлари рўйхати (реестри) Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

21. Талабгор Қўмитага тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.

22. Қўмита ушбу Маъмурий регламент талабларига мувофиқ ишларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг талабгорга етказилиши учун масъул ҳисобланади.

23. Талабгор Қўмитанинг харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

24. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор (тадбиркорлик субъекти) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади. ўз хоҳишига кўра 2-босқич Туризм қўмитаси 1. Аризанинг белгиланган талабларга мослигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда далолатнома расмийлаштиради. 10 иш кунида 2. Аризани ўрганиб чиқиб, харажатларни қоплаш ёки харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда) қарор қабул қилади. 1 иш кунида 3. Қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг Давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборади. 1 иш кунида 3-босқич Талабгор Рад этиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг, қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этади ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. 1 ой муддатда 4-босқич Туризм қўмитаси Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. 7 иш кунида 5-босқич Туризм қўмитаси Харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. 10 иш кунида

Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Янги замонавий сузиш ҳавзаси (бассейн)ни қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________________________________ (жойлашган жойи, почта манзили) _____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган, Директори (ишончли вакил): ___________________________________________________ шахс номидан (ариза берувчи раҳбари / ишончли вакил Ф.И.О.) ______________________________________________________________________ манзилда жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратишингизни сўрайман. Янги замонавий сузиш ҳавзасининг (бассейн) ўлчамлари: ___________________________________________ Жами сарфланган харажатлар миқдори: ___________________________________________ Ажратилиши сўралаётган маблағ миқдори: ___________________________________________ Банк реквизитлари ва ҳисобварағи: ___________________________________________ ___________________________________________ ___________________________________________ Алоқа маълумотлари (тел/факс рақами, электрон почта манзили ) : ___________________________________________ _____________________________________ ___________ (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) 20 ____ йил ______________

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 27 январь,

29-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2026 й., 09/26/29/0082-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

QARORI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Yangi zamonaviy suzish havzalarini (basseyn) qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2025-2026-yillarda sayyohlar oqimini keskin koʻpaytirish va turistik xizmatlar koʻlamini jadal kengaytirish orqali turizmning iqtisodiyotdagi oʻrni va ahamiyatini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 15-maydagi PF-87-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimiz iqlimidan kelib chiqib, turistlarning ehtiyojlarini qanoatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yangi zamonaviy suzish havzalarini (basseyn) qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

tadbirkorlik subyektlariga qoʻyiladigan talablar;

xarajatlarni qoplash uchun ariza berish tartibi hamda taqdim etiladigan hujjatlar;

arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish tartibi;

ajratiladigan mablagʻlarni tadbirkorlik subyektlariga oʻtkazish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda oʻn besh kun muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglamentga muvofiq davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali joriy etilishini taʼminlasin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 27-yanvardagi 29-son qaroriga ILOVA

Yangi zamonaviy suzish havzalarini (basseyn) qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Maʼmuriy reglament yangi zamonaviy suzish havzalarini (basseyn) (keyingi oʻrinlarda — suzish havzasi) qurish (mavjud suzish havzalarini rekonstruksiya qilish bundan mustasno) va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan qoplash tartibini belgilaydi.

2. Xarajatlarni qoplash uchun mablagʻlar Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Qoʻmita tomonidan ajratiladi.

3. Ushbu Maʼmuriy reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

joylashtirish vositalari — mehmonxonalar, turistik bazalar va majmualar, dam olish uylari va zonalari, pansionatlar, kempinglar, motellar, mehmon uylari, sanatoriylar hamda mehmonxona xizmatlari (joylashtirish boʻyicha xizmatlar) koʻrsatiladigan boshqa obyektlar, shuningdek, joylashtirish vositasi sifatida tunash uchun jihozlangan yerusti transporti;

yirik savdo majmuasi — maydoni 5 ming kvadrat metrdan katta boʻlgan savdo majmualari, shu jumladan, ular egallagan yer uchastkalari;

suzish havzasi — joylashtirish vositalari, yirik savdo majmualari yoki umumiy ovqatlanish shoxobchalari hududida tadbirkorlik subyektlari tomonidan 2026-yil 1-fevraldan — 2028-yil 1-yanvarga qadar qurib ishga tushiriladigan, maydoni 50 — 100 kvadrat metr, chuqurligi 1,3 metrdan boshlanadigan, suvni filtrlash, isitish va dezinfeksiya qilish tizimlari bilan jihozlangan, yopiq (ichki) yoki ochiq (tashqi) sunʼiy suzish havzasi, binoning tashqi va ichki fasad qismlarini, shuningdek, hududini dekorativ jihozlashga qaratilgan suv havzalari va favvoralar bundan mustasno;

talabgor — pudrat shartnomasi asosida joylashtirish vositalari, yirik savdo majmualari va umumiy ovqatlanish shoxobchalari hududida suzish havzasini qurish va ishga tushirish xarajatlarini qoplab berish boʻyicha ariza topshirgan, belgilangan tartibda joylashtirish vositasi, yirik savdo majmuasi va umumiy ovqatlanish shoxobchasi sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik yoki jismoniy shaxs;

xarajatlarni qoplash — talabgorga suzish havzasini qurish va ishga tushirish uchun sarflangan xarajatlarni Jamgʻarma hisobidan qoplash.

4. Ushbu Maʼmuriy reglamentga muvofiq talabgorlar tomonidan taqdim etilgan dastlabki 100 ta suzish havzasini qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlar qoplab beriladi.

Bunda mablagʻlar 2026-yil 1-fevraldan boshlab 2028-yil 1-yanvarga qadar suzish havzalarini tashkil etish xarajatlarining 50 foizigacha, lekin 100 million soʻmdan oshmagan qismi uchun ajratiladi.

5. Talabgor xarajatlarni qoplash uchun ariza taqdim etish vaqtida quyidagi talablarga javob berishi lozim:

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida nazarda tutilgan soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi boʻlmasligi;

qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi;

faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan boʻlmasligi;

sud qarori asosida toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼlon qilingan boʻlmasligi.

6. Xarajatlar bitta talabgorga bitta suzish havzasi uchun bir marta qoplab beriladi.

7. Xarajatlarni qoplash uchun mablagʻlar ushbu Maʼmuriy reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ajratiladi.

2-bob. Ariza taqdim etish va uni koʻrib chiqish tartibi

8. Talabgor xarajatlarni qoplash uchun Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali Qoʻmitaga ushbu Maʼmuriy reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza bilan murojaat qiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

suzish havzasining loyiha hujjatlari nusxasi;

suzish havzasini qurish va ishga tushirish uchun tuzilgan pudrat shartnomasi nusxasi;

shartnomaga asosan toʻlov amalga oshirilganini tasdiqlovchi elektron hujjat (hisobvaraq-faktura, kassa yoki terminal apparati cheklari, bank toʻlov hujjatlari va boshqalar) nusxalari.

9. Arizaga talabgor toʻgʻrisida maʼlumotlar kiritilgandan soʻng talabgor uni imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Talabgor arizani YIDXP orqali toʻldirganda, undan elektron raqamli imzo talab etilmaydi.

10. Qoʻmita tomonidan ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kunida uning ushbu Maʼmuriy reglamentda belgilangan talablarga mosligi joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqiladi hamda dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

11. Qoʻmita talabgorning arizasini oʻrganish davrida quyidagi hujjatlarni masʼul davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan, “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida tekshirib oladi:

talabgorning nomi, joylashgan joyi (pochta manzili), uning roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan davlat organi nomi, STIR yoki JSHSHIR, uning tijorat banki rekvizitlari va hisobvaragʻini;

joylashtirish vositasiga berilgan muvofiqlik sertifikatini;

ushbu Maʼmuriy reglamentning 5-bandida nazarda tutilgan talablarga mos kelishini.

12. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida xarajatlarni qoplash yoki xarajatlarni qoplashni rad etish toʻgʻrisida (rad etish asoslarini koʻrsatgan holda) qaror qabul qiladi hamda qarorning elektron nusxasini qaror qabul qilingan kundan soʻng bir ish kunida Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki YIDXP (elektron tarzda murojaat qilinganda) orqali talabgorga yuboradi.

13. Xarajatlarni qoplash toʻgʻrisidagi qarorda qoplanayotgan summa miqdori, suv havzasining joylashgan joyi (pochta manzili) va uning kadastr raqami, tadbirkorlik subyekti nomi (F.I.O.), STIR (JSHSHIR), uning tijorat bankidagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

14. Xarajatlarni qoplash quyidagi asoslarga koʻra rad etiladi:

arizada ushbu Maʼmuriy reglamentga 2-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumot taqdim etilganda;

talabgor ushbu Maʼmuriy reglamentda belgilangan talablarga javob bermaganda.

15. Xarajatlarni qoplashni ushbu Maʼmuriy reglamentda koʻrsatilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

16. Talabgor xarajatlarni qoplashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgan kundan boshlab, koʻpi bilan bir oy davomida qarorda koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etishi hamda ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

17. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab yetti ish kunida qayta koʻrib chiqiladi. Bunda xarajatlarni qoplashni yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

18. Ushbu Maʼmuriy reglamentning 16-bandida koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng taqdim etilgan ariza yangi berilgan deb hisoblanadi.

19. Qoʻmita xarajatlarni qoplash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida talabgorning xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Jamgʻarma hisobidan mablagʻ ajratilgan tadbirkorlik subyektlari roʻyxati (reyestri) Qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

21. Talabgor Qoʻmitaga taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.

22. Qoʻmita ushbu Maʼmuriy reglament talablariga muvofiq ishlarni tashkil etish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish va Jamgʻarma hisobidan ajratilgan mablagʻlarning talabgorga yetkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.

23. Talabgor Qoʻmitaning xarajatlarni qoplab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan hollarda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

24. Ushbu Maʼmuriy reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Yangi zamonaviy suzish havzalarini (basseyn) qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Yangi zamonaviy suzish havzalarini (basseyn) qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor (tadbirkorlik subyekti) Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza bilan murojaat qiladi. oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Arizaning belgilangan talablarga mosligini joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi hamda dalolatnoma rasmiylashtiradi. 10 ish kunida 2. Arizani oʻrganib chiqib, xarajatlarni qoplash yoki xarajatlarni qoplashni rad etish toʻgʻrisida (rad etish asoslarini koʻrsatgan holda) qaror qabul qiladi. 1 ish kunida 3. Qarorning elektron nusxasini qaror qabul qilingan kundan soʻng Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki YIDXP orqali talabgorga yuboradi. 1 ish kunida 3-bosqich Talabgor Rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olgandan soʻng, qarorda koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etadi va ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda, Turizm qoʻmitasiga takroran Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. 1 oy muddatda 4-bosqich Turizm qoʻmitasi Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. 7 ish kunida 5-bosqich Turizm qoʻmitasi Xarajatlarni qoplash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, talabgorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. 10 ish kunida

Yangi zamonaviy suzish havzalarini (basseyn) qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Yangi zamonaviy suzish havzasi (basseyn)ni qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyektini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________________________________ (joylashgan joyi, pochta manzili) _____________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, Direktori (ishonchli vakil): ___________________________________________________ shaxs nomidan (ariza beruvchi rahbari / ishonchli vakil F.I.O.) ______________________________________________________________________ manzilda joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) yangi zamonaviy suzish havzalarini (basseyn) qurish va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan mablagʻ ajratishingizni soʻrayman. Yangi zamonaviy suzish havzasining (basseyn) oʻlchamlari: ___________________________________________ Jami sarflangan xarajatlar miqdori: ___________________________________________ Ajratilishi soʻralayotgan mablagʻ miqdori: ___________________________________________ Bank rekvizitlari va hisobvaragʻi: ___________________________________________ ___________________________________________ ___________________________________________ Aloqa maʼlumotlari (tel/faks raqami, elektron pochta manzili ) : ___________________________________________ _____________________________________ ___________ (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) 20 ____ yil ______________

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 27-yanvar,

29-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.01.2026-y., 09/26/29/0082-son)

lex.uz