UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 28-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 28 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

талабалар турар жойларида яшовчи айрим тоифадаги талабалар рўйхатини шакллантириш тартиби;

талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб беришни комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби;

талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш ва қоплаб бериш тартиби.

2. Белгилаб қўйилсинки, айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш учун тўловлар 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Кўчқоров ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 32-сон қарорига 1-ИЛОВА

Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

айрим тоифадаги талаба (кейинги ўринларда — талаба) — Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг талаба фарзанди;

ариза берувчи — давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойида шартнома асосида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган (ёки республикада доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахс) давлат олий таълим ташкилотининг талабаси;

комиссия — талабалар турар жойи тўловини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, ўрганиш, талабгорлар рўйхатини аниқлаш ва талабалар турар жойи тўловини қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилишга масъул бўлган, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори) томонидан тасдиқланадиган доимий ва жамоатчилик асосида ишлайдиган комиссия;

талабгор — талабалар турар жойи тўловини қоплаб бериш тўғрисида комиссия томонидан ижобий хулоса олган Ижтимоий реестрга кирган оиланинг талаба фарзанди.

3. Талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига (шу жумладан, хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида таълим олаётган талабалар) давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Талабанинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатини қоплаб бериш унинг оиласи Ижтимоий реестрнинг «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида сақланиб қолади.

4. Талабанинг оиласи Ижтимоий реестрга киритилгани:

а) давлат олий таълим ташкилотининг тегишли ахборот тизими орқали юборган электрон сўровига асосан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон маълумотлар;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиладиган маълумотнома асосида тасдиқланади.

Талабанинг оиласи Ижтимоий реестрдан чиқарилгани тўғрисидаги маълумотлар давлат олий таълим ташкилотининг тегишли ахборот тизими орқали юборган электрон сўровига асосан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.

5. Талабалар устуворлик асосида, навбатсиз давлат олий таълим ташкилотининг талабалар турар жойига қабул қилинади. Давлат олий таълим ташкилотининг талабалар турар жойи мавжуд бўлмаган тақдирда, улар давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган талабалар турар жойига қабул қилинади.

6. Давлат олий таълим ташкилотларининг талабалар турар жойида яшайдиган талабаларига ойлик тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат олий таълим ташкилоти ҳамда талаба томонидан имзоланган шартнома мавжуд бўлган тақдирда, қоплаб берилади.

7. Талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб беришни кўриб чиқиш ва харажатларни қоплаб бериш ушбу Низомга 2-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Талабгорларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш

8. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида комиссия томонидан талабгорлар рўйхати аниқланади.

9. Ариза берувчи ўқув йили учун талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номига ойнинг 7-санасига қадар ариза билан мурожаат қилади. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар ушбу ой бўйича яшаш харажатларини қоплаб бериш учун кўриб чиқилмайди.

10. Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш ахборот тизими» (kontrakt.edu.uz) орқали ариза юборади. Ариза тегишли ўқув йили учун бир маротаба юборилади.

11. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

12. Факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари (кейинги ўринларда — масъуллар) бир кун муддатда электрон тарзда юборилган аризаларни умумлаштирган ҳолда белгиланган тартибда комиссияга тақдим этади.

13. Комиссия котиби ўрганилган маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун бир ҳафта муддатда комиссия аъзоларига тақдим этади.

3-боб. Яшаш харажатларини қоплаб беришни комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби

14. Масъуллар томонидан тақдим этилган аризалар бир кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

15. Давлат олий таълим ташкилотининг талабалар турар жойи тўлови миқдори олий таълим ташкилоти кенгаши томонидан ҳар ўқув йили бошлангунга қадар тасдиқланади.

16. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия йиғилишлари комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Бунда ариза берувчи таълим олаётган факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Хотин-қизлар кенгаши раиси бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишларида иштирок этиши шарт.

17. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади ҳамда қарор шаклида қабул қилинади.

18. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.

19. Комиссия раиси:

комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;

комиссия қарорларини тасдиқлайди.

20. Комиссия котиби:

комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

комиссия иш режаларини тайёрлайди;

комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади ҳамда комиссия иш юритувини амалга оширади.

21. Комиссия ҳужжатлари давлат олий таълим ташкилотининг архивида белгиланган муддатгача сақланади.

22. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида ариза берувчи суҳбат учун комиссия йиғилишига чақирилиши мумкин.

23. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг рўйхатга олиниши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.

24. Комиссия фақат давлат олий таълим ташкилотларининг талабалар турар жойида яшайдиган талабаларнинг аризаларини ўрганади.

25. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ариза берувчига талабалар турар жойидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Талабгорлар комиссия томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида танланади.

26. Комиссия томонидан Талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида ариза берувчилар реестри алоҳида юритилади.

27. Қуйидаги ҳолатларда ариза берувчининг аризаси рад этилиши ёки талабгорга талабалар турар жойидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши бекор қилиниши мумкин:

ариза берувчи ёки талабгор давлат олий таълим ташкилоти талабалар турар жойида шартнома асосида яшамаганда;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар аниқланганда;

ариза ва тегишли ҳужжатлар уларни қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда.

28. Талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ариза берувчиларга беш иш куни ичида хато ва камчиликларни бартараф этиш имконияти берилади. Бошқа ҳолларда ариза берувчилар ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.

29. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси асосида бир кун муддатда давлат олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун олий таълим ташкилоти бухгалтериясига тақдим этилади.

4-боб. Талабалар турар жойи ойлик тўловини қоплаб беришни молиялаштириш ва тўлаб бериш тартиби

30. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат олий таълим ташкилоти талабалар турар жойида (айрим олий таълим ташкилотларида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган талабалар турар жойида) шартнома асосида яшайдиган талабаларни кўрсатган ҳолда яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича асослантирилган ҳисоб-китобларни идоравий мансублигига кўра тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этишлари лозим.

31. Вазирлик ва идоралар ўз навбатида давлат олий таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларни умумлаштирган ҳолда, белгиланган тартибда Давлат бюджети ҳисобидан тегишли маблағларни ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

32. Тегишли маблағлар молия йили бошида Ижтимоий реестрга киритилган талабалар сонидан келиб чиқиб, ташкилотнинг йиллик харажатлар сметасида режалаштирилади ҳамда йил давомида Ижтимоий реестрга киритилган талабалар сони унга ўзгартиришини инобатга олган ҳолда унга ўзгартиришлар киритиб борилади.

33. Давлат бюджети ҳисобидан мазкур мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар олий таълим ташкилотлари харажатлар сметасининг тегишли моддасида режалаштирилади.

34. Талабгорлар учун талабалар турар жойи тўлови Давлат бюджети ҳисобидан улар ариза берган ойдан бошлаб қоплаб берилади.

35. Давлат олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғига мувофиқ ташкилот бухгалтерияси томонидан талабалар турар жойи тўловини қоплаб бериш учун бериладиган маблағлар олий таълим ташкилоти кенгаши томонидан тасдиқланган талабалар турар жойи тўлови миқдорида талабгорнинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ҳар ойнинг 15-санасига қадар тўлаб берилади.

36. Талабалар турар жойида яшаётган талабалар тўловини қоплаб бериш учун давлат олий таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг тегишли молия йили якунига қадар ўзлаштирилмай қолган қисми белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

37. Талабгор ўқув йили давомида академик таътилга чиққан, оиласи Ижтимоий реестрда «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига кирганига ёки «давлат таъминотидаги оила» ва «камбағал оила» тоифасидан ушбу тоифага ўтказилганига ўн икки ойдан кўп вақт ўтганида, курсда қолдирилган ёки талабалар сафидан четлаштирилган ҳолларда унга талабалар турар жойи учун тўловни қоплаб бериш маблағларини тўлаш тўхтатилади.

38. Талабгор давлат олий таълим ташкилоти талабалар турар жойида, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган талабалар турар жойида яшаш бўйича шартнома бекор қилинганда, уч иш куни ичида масъулларга ҳамда олий таълим ташкилоти бухгалтериясига бу ҳақида хабар бериши шарт.

39. Талабалар турар жойининг ойлик тўловлари тўғри ҳисобланиши ва тўланишини доимий назорат қилиш давлат олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори), ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (филиал директорининг биринчи ўринбосари), бош бухгалтери ва бош аудитори зиммасига юкланади.

40. Талабалар турар жойи тўловини қоплаб бериш бўйича ажратилган маблағлар ортиқча тўланганда, давлат олий таълим ташкилотининг масъуллари ҳамда бухгалтерияси томонидан мазкур маблағларни қайтариш чоралари кўрилади.

41. Давлат бюджети ҳисобидан талабалар турар жойининг ойлик тўловини қоплаб бериш бўйича маблағларнинг талабгорларга тўланиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари томонидан амалга оширилади.

42. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

43. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссиясининг

1. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (филиал директорининг биринчи ўринбосари), Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи 3. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Хотин-қизлар кенгаши раиси 4. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилоти факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари 5. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг бош аудитори 6. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Бухгалтерия бўлими масъул ходими 7. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси, Комиссия котиби

Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи ( Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг талаба фарзанди) Ўқув йили учун талабалар турар жойи тўловининг суммасини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш юзасидан олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номига махсус ахборот тизими орқали ариза билан мурожаат қилади. Ҳар ойнинг 7-санасига қадар 2-босқич Олий таълим ташкилоти факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Электрон тарзда юборилган аризаларни умумлаштирган ҳолда белгиланган тартибда комиссияга тақдим этади. 1 кун муддатда 3-босқич Комиссия котиби Маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун комиссия аъзоларига тақдим этади. 1 ҳафта муддатда 4-босқич Комиссия Аризаларни ўрганиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. 1 кун муддатда 5-босқич Давлат олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори) Комиссия йиғилишининг баённомаси асосида давлат олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори) тегишли буйруқ расмийлаштириб, аризалари қаноатлантирилган талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхатини тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этади. 1 кун муддатда 6-босқич Давлат олий таълим ташкилотлари Талабалар турар жойи учун ойлик тўловларини қоплаб бериш учун талабгорларнинг рўйхатига мувофиқ ҳисоб-китобларни олий таълим ташкилотининг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирлик ва идораларга юборади. Белгиланган муддатларда 7-босқич Вазирлик ва идоралар Тақдим этилган талабгорлар рўйхатига асосан тегишли маблағларни олий таълим ташкилотларининг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига сўровнома тақдим этади. 2027 йилдан бошлаб тегишли олий таълим ташкилотининг бюджет харажатлар сметасида режалаштирилган ҳолда акс эттирилади. 3 иш кунида 8-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Белгиланган тартибда маблағларни тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджет бўйича харажатлар сметасида режалаштиради. 10 иш кунида 9-босқич Давлат олий таълим ташкилотлари Талабгорларга ўқув йили учун талабалар турар жойи учун ойлик тўловларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисида тегишли олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори)нинг буйруғини қабул қилади. Ҳар ойнинг 15-санасига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 32-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорида :

а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига» сўзлари «Регистратор офисига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

7-банднинг биринчи хатбошисидаги «талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига» сўзлари «Регистратор офисига» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссиясининг

1. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (филиал директорининг биринчи ўринбосари), Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи 3. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Хотин-қизлар кенгаши раиси 4. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилоти факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари 5. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг ёшлар етакчиси 6. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг тьютори 7. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг бош аудитори 8. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Бухгалтерия бўлими масъул ходими 9. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Регистратор офиси маълумотлар базаси бўлими менежери, Комиссия котиби ».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-банди «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражасидаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.

Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда:

B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;

B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади»;

53-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«мақсадли қабул параметрларини оширишда, биринчи навбатда, олис ва чекка ҳудудлар бўйича мактаб таълими ва соғлиқни сақлаш тизимининг олий маълумотли кадрларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқ қабул параметрлари ажратишга устуворлик берилади;»;

бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши «таълим ташкилоти ўртасида» сўзларидан кейин «талаба ўқишни тамомлагандан сўнг муайян ҳудудда (ташкилотда) ишлаб бериш мажбурияти, муддати ва бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни назарда тутувчи» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 71 1 -банд билан тўлдирилсин:

«71 1 . Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида иштирок этиб, Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал балл ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, жумладан, рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга вакант ўринлар қолган, фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш имконияти яратилади. Бунда:

бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган санадан бир ҳафтадан сўнг Агентлик томонидан ушбу тоифадаги абитуриентлар фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бакалавриат таълим йўналишларининг вакант ўринларига бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтказилади;

Агентлик томонидан рўйхатдан ўтган абитуриентларни тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда, вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш бўйича танлов қайдномалари олий таълим ташкилотларига етказилади;

Агентликнинг танлов қайдномалари абитуриентларни талабаликка қабул қилиш бўйича белгиланган тартибда буйруқларни расмийлаштириш учун асос бўлади»;

74-бандда :

биринчи хатбошидаги «нисбатан Давлат комиссияси» сўзлари «нисбатан олий таълим ташкилоти ректори (директори)» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 28 январь,

32-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2026 й., 09/26/32/0084-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NAMUNAVIY TARKIBI

SXEMASI

NAMUNAVIY TARKIBI

Ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 23-sentabrdagi PQ-330-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

talabalar turar joylarida yashovchi ayrim toifadagi talabalar roʻyxatini shakllantirish tartibi;

talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berishni komissiya tomonidan koʻrib chiqish tartibi;

talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan moliyalashtirish va qoplab berish tartibi.

2. Belgilab qoʻyilsinki, ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berish uchun toʻlovlar 2026-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida idoraviy mansubligiga koʻra tegishli vazirlik va idoralarga ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi, 2027-yildan boshlab esa budjet qonunchiligi talablariga muvofiq taqdim etilgan budjet soʻrovnomalariga asosan Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Koʻchqorov hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-yanvardagi 32-son qaroriga 1-ILOVA

Ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ayrim toifadagi talaba (keyingi oʻrinlarda — talaba) — Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning talaba farzandi;

ariza beruvchi — davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joyida shartnoma asosida yashaydigan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan (yoki respublikada doimiy yashayotgan fuqaroligi boʻlmagan shaxs) davlat oliy taʼlim tashkilotining talabasi;

komissiya — talabalar turar joyi toʻlovini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish boʻyicha arizalarni qabul qilish, koʻrib chiqish, oʻrganish, talabgorlar roʻyxatini aniqlash va talabalar turar joyi toʻlovini qoplab berish boʻyicha qaror qabul qilishga masʼul boʻlgan, ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tarkibda oliy taʼlim tashkiloti rektori (filial direktori) tomonidan tasdiqlanadigan doimiy va jamoatchilik asosida ishlaydigan komissiya;

talabgor — talabalar turar joyi toʻlovini qoplab berish toʻgʻrisida komissiya tomonidan ijobiy xulosa olgan Ijtimoiy reyestrga kirgan oilaning talaba farzandi.

3. Talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlari davlat oliy taʼlim tashkilotlarining faqat kunduzgi taʼlim shaklida tahsil olayotgan talabalariga (shu jumladan, xorijiy hamkor oliy taʼlim tashkilotlarining qoʻshma taʼlim dasturlari asosida va fakultetlarida taʼlim olayotgan talabalar) davlat granti yoki toʻlov-kontrakt asosida tahsil olishidan qatʼi nazar, Davlat budjeti hisobidan qoplab beriladi.

Talabaning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatini qoplab berish uning oilasi Ijtimoiy reyestrning “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan sanadan boshlab 12 oy davomida saqlanib qoladi.

4. Talabaning oilasi Ijtimoiy reyestrga kiritilgani:

a) davlat oliy taʼlim tashkilotining tegishli axborot tizimi orqali yuborgan elektron soʻroviga asosan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan elektron maʼlumotlar;

b) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali taqdim etiladigan maʼlumotnoma asosida tasdiqlanadi.

Talabaning oilasi Ijtimoiy reyestrdan chiqarilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar davlat oliy taʼlim tashkilotining tegishli axborot tizimi orqali yuborgan elektron soʻroviga asosan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan elektron maʼlumotlar asosida tasdiqlanadi.

5. Talabalar ustuvorlik asosida, navbatsiz davlat oliy taʼlim tashkilotining talabalar turar joyiga qabul qilinadi. Davlat oliy taʼlim tashkilotining talabalar turar joyi mavjud boʻlmagan taqdirda, ular davlat-xususiy sheriklik asosida barpo etilgan talabalar turar joyiga qabul qilinadi.

6. Davlat oliy taʼlim tashkilotlarining talabalar turar joyida yashaydigan talabalariga oylik toʻlovlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat oliy taʼlim tashkiloti hamda talaba tomonidan imzolangan shartnoma mavjud boʻlgan taqdirda, qoplab beriladi.

7. Talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berishni koʻrib chiqish va xarajatlarni qoplab berish ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

2-bob. Talabgorlarni aniqlash va roʻyxatini shakllantirish

8. Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar asosida komissiya tomonidan talabgorlar roʻyxati aniqlanadi.

9. Ariza beruvchi oʻquv yili uchun talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish yuzasidan oʻzlari taʼlim oladigan oliy taʼlim tashkilotining rektori (filial direktori) nomiga oyning 7-sanasiga qadar ariza bilan murojaat qiladi. Ushbu muddatdan keyin taqdim etilgan arizalar ushbu oy boʻyicha yashash xarajatlarini qoplab berish uchun koʻrib chiqilmaydi.

10. Ariza beruvchi mustaqil ravishda komissiyaga “Talabalarga shartnoma asosida koʻrsatiladigan xizmatlar hisobini yuritish axborot tizimi” (kontrakt.edu.uz) orqali ariza yuboradi. Ariza tegishli oʻquv yili uchun bir marotaba yuboriladi.

11. Ariza beruvchi taqdim etilgan hujjatlar va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

12. Fakultetlarning yoshlar bilan ishlash boʻyicha dekan oʻrinbosarlari (keyingi oʻrinlarda — masʼullar) bir kun muddatda elektron tarzda yuborilgan arizalarni umumlashtirgan holda belgilangan tartibda komissiyaga taqdim etadi.

13. Komissiya kotibi oʻrganilgan maʼlumotlarni umumlashtirib, koʻrib chiqish va qaror qabul qilish uchun bir hafta muddatda komissiya aʼzolariga taqdim etadi.

3-bob. Yashash xarajatlarini qoplab berishni komissiya tomonidan koʻrib chiqish tartibi

14. Masʼullar tomonidan taqdim etilgan arizalar bir kun muddatda komissiya tomonidan oʻrganib chiqiladi va tegishli qaror qabul qilinadi.

15. Davlat oliy taʼlim tashkilotining talabalar turar joyi toʻlovi miqdori oliy taʼlim tashkiloti kengashi tomonidan har oʻquv yili boshlangunga qadar tasdiqlanadi.

16. Komissiya ishining tashkiliy shakli yigʻilish hisoblanadi. Komissiya yigʻilishlari komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi. Bunda ariza beruvchi taʼlim olayotgan fakultet dekanining yoshlar bilan ishlash boʻyicha oʻrinbosari, Xotin-qizlar kengashi raisi bir vaqtning oʻzida komissiya yigʻilishlarida ishtirok etishi shart.

17. Komissiya yigʻilishlarida ishtirok etayotgan aʼzolarning uchdan ikki qismi yoqlab ovoz bergan komissiya qarorlari qabul qilingan hisoblanadi va ushbu yigʻilishlarda qabul qilingan qarorlar yigʻilish kotibi tomonidan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi hamda qaror shaklida qabul qilinadi.

18. Komissiya uning vakolatlariga tegishli masalalarni komissiya raisi boshchiligida oʻtkaziladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqadi.

19. Komissiya raisi:

komissiyaning umumiy faoliyatiga rahbarlik qiladi, uning ish rejasi bajarilishi yuzasidan doimiy nazoratni amalga oshiradi;

komissiyaning yigʻilishlarini chaqiradi va ularda raislik qiladi;

komissiya vakolatiga tegishli boʻlgan masalalarni uning yigʻilishlarida koʻrib chiqish uchun kiritadi;

komissiya qarorlarini tasdiqlaydi.

20. Komissiya kotibi:

komissiya raisining topshiriqlariga asosan komissiya aʼzolarini komissiya yigʻilishining oʻtkaziladigan joyi, vaqti va sanasi toʻgʻrisida xabardor qiladi;

komissiya ish rejalarini tayyorlaydi;

komissiya bayonnomalarini yuritadi va tasdiqlangan bayonnomalarni komissiya aʼzolariga yuboradi;

komissiya dalolatnomalari va xulosalarini manzillarga yetkazadi hamda komissiya ish yurituvini amalga oshiradi.

21. Komissiya hujjatlari davlat oliy taʼlim tashkilotining arxivida belgilangan muddatgacha saqlanadi.

22. Zarurat boʻlganda, taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarga aniqlik kiritish maqsadida ariza beruvchi suhbat uchun komissiya yigʻilishiga chaqirilishi mumkin.

23. Komissiya arizalarni navbat asosida ularning roʻyxatga olinishi ketma-ketligiga muvofiq koʻrib chiqadi.

24. Komissiya faqat davlat oliy taʼlim tashkilotlarining talabalar turar joyida yashaydigan talabalarning arizalarini oʻrganadi.

25. Komissiya taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar asosida ariza beruvchiga talabalar turar joyidagi yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish yoki qoplab berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Talabgorlar komissiya tomonidan qonuniylik, shaffoflik, adolat va haqqoniylik tamoyillari asosida tanlanadi.

26. Komissiya tomonidan Talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berish yoki qoplab berishni rad etish toʻgʻrisida ariza beruvchilar reyestri alohida yuritiladi.

27. Quyidagi holatlarda ariza beruvchining arizasi rad etilishi yoki talabgorga talabalar turar joyidagi yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berilishi bekor qilinishi mumkin:

ariza beruvchi yoki talabgor davlat oliy taʼlim tashkiloti talabalar turar joyida shartnoma asosida yashamaganda;

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki soxta maʼlumotlar aniqlanganda;

ariza va tegishli hujjatlar ularni qabul qilishning oxirgi sanasi tugagandan keyin taqdim etilganda.

28. Talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan ariza beruvchilarga besh ish kuni ichida xato va kamchiliklarni bartaraf etish imkoniyati beriladi. Boshqa hollarda ariza beruvchilar ushbu Nizomda belgilangan umumiy tartibda takroran murojaat qilishga haqli.

29. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha komissiya yigʻilishining bayonnomasi asosida bir kun muddatda davlat oliy taʼlim tashkiloti rektori (filial direktori)ning tegishli buyrugʻi rasmiylashtirilib, arizalari qanoatlantirilgan talabgorlar toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlar va ularning roʻyxati toʻlovlarni amalga oshirish uchun oliy taʼlim tashkiloti buxgalteriyasiga taqdim etiladi.

4-bob. Talabalar turar joyi oylik toʻlovini qoplab berishni moliyalashtirish va toʻlab berish tartibi

30. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda davlat oliy taʼlim tashkiloti talabalar turar joyida (ayrim oliy taʼlim tashkilotlarida davlat-xususiy sheriklik asosida barpo etilgan talabalar turar joyida) shartnoma asosida yashaydigan talabalarni koʻrsatgan holda yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish boʻyicha asoslantirilgan hisob-kitoblarni idoraviy mansubligiga koʻra tegishli vazirlik va idoralarga taqdim etishlari lozim.

31. Vazirlik va idoralar oʻz navbatida davlat oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan hisob-kitoblarni umumlashtirgan holda, belgilangan tartibda Davlat budjeti hisobidan tegishli mablagʻlarni ajratish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.

32. Tegishli mablagʻlar moliya yili boshida Ijtimoiy reyestrga kiritilgan talabalar sonidan kelib chiqib, tashkilotning yillik xarajatlar smetasida rejalashtiriladi hamda yil davomida Ijtimoiy reyestrga kiritilgan talabalar soni unga oʻzgartirishini inobatga olgan holda unga oʻzgartirishlar kiritib boriladi.

33. Davlat budjeti hisobidan mazkur maqsadlar uchun ajratiladigan mablagʻlar oliy taʼlim tashkilotlari xarajatlar smetasining tegishli moddasida rejalashtiriladi.

34. Talabgorlar uchun talabalar turar joyi toʻlovi Davlat budjeti hisobidan ular ariza bergan oydan boshlab qoplab beriladi.

35. Davlat oliy taʼlim tashkiloti rektori (filial direktori)ning tegishli buyrugʻiga muvofiq tashkilot buxgalteriyasi tomonidan talabalar turar joyi toʻlovini qoplab berish uchun beriladigan mablagʻlar oliy taʼlim tashkiloti kengashi tomonidan tasdiqlangan talabalar turar joyi toʻlovi miqdorida talabgorning bank plastik kartasiga pul oʻtkazish orqali har oyning 15-sanasiga qadar toʻlab beriladi.

36. Talabalar turar joyida yashayotgan talabalar toʻlovini qoplab berish uchun davlat oliy taʼlim tashkilotlariga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning tegishli moliya yili yakuniga qadar oʻzlashtirilmay qolgan qismi belgilangan tartibda Davlat budjetiga qaytariladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

37. Talabgor oʻquv yili davomida akademik taʼtilga chiqqan, oilasi Ijtimoiy reyestrda “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kirganiga yoki “davlat taʼminotidagi oila” va “kambagʻal oila” toifasidan ushbu toifaga oʻtkazilganiga oʻn ikki oydan koʻp vaqt oʻtganida, kursda qoldirilgan yoki talabalar safidan chetlashtirilgan hollarda unga talabalar turar joyi uchun toʻlovni qoplab berish mablagʻlarini toʻlash toʻxtatiladi.

38. Talabgor davlat oliy taʼlim tashkiloti talabalar turar joyida, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik asosida barpo etilgan talabalar turar joyida yashash boʻyicha shartnoma bekor qilinganda, uch ish kuni ichida masʼullarga hamda oliy taʼlim tashkiloti buxgalteriyasiga bu haqida xabar berishi shart.

39. Talabalar turar joyining oylik toʻlovlari toʻgʻri hisoblanishi va toʻlanishini doimiy nazorat qilish davlat oliy taʼlim tashkiloti rektori (filial direktori), yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha birinchi prorektori (filial direktorining birinchi oʻrinbosari), bosh buxgalteri va bosh auditori zimmasiga yuklanadi.

40. Talabalar turar joyi toʻlovini qoplab berish boʻyicha ajratilgan mablagʻlar ortiqcha toʻlanganda, davlat oliy taʼlim tashkilotining masʼullari hamda buxgalteriyasi tomonidan mazkur mablagʻlarni qaytarish choralari koʻriladi.

41. Davlat budjeti hisobidan talabalar turar joyining oylik toʻlovini qoplab berish boʻyicha mablagʻlarning talabgorlarga toʻlanishi yuzasidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda vazirlik va idoralarning ichki audit va moliyaviy nazorat xizmatlari tomonidan amalga oshiriladi.

42. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

43. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish boʻyicha talabgorlarni tanlab olish komissiyasining

1. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha birinchi prorektori (filial direktorining birinchi oʻrinbosari), Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimi boshligʻi 3. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Xotin-qizlar kengashi raisi 4. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkiloti fakultet dekanining yoshlar bilan ishlash boʻyicha oʻrinbosari 5. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining bosh auditori 6. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Buxgalteriya boʻlimi masʼul xodimi 7. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimi uslubchisi, Komissiya kotibi

Ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ayrim toifadagi talabalarning davlat oliy taʼlim tashkilotlari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi ( Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning talaba farzandi) Oʻquv yili uchun talabalar turar joyi toʻlovining summasini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish yuzasidan oliy taʼlim tashkilotining rektori (filial direktori) nomiga maxsus axborot tizimi orqali ariza bilan murojaat qiladi. Har oyning 7-sanasiga qadar 2-bosqich Oliy taʼlim tashkiloti fakultet dekanining yoshlar bilan ishlash boʻyicha oʻrinbosari Elektron tarzda yuborilgan arizalarni umumlashtirgan holda belgilangan tartibda komissiyaga taqdim etadi. 1 kun muddatda 3-bosqich Komissiya kotibi Maʼlumotlarni umumlashtirib, koʻrib chiqish va qaror qabul qilish uchun komissiya aʼzolariga taqdim etadi. 1 hafta muddatda 4-bosqich Komissiya Arizalarni oʻrganib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi. 1 kun muddatda 5-bosqich Davlat oliy taʼlim tashkiloti rektori (filial direktori) Komissiya yigʻilishining bayonnomasi asosida davlat oliy taʼlim tashkiloti rektori (filial direktori) tegishli buyruq rasmiylashtirib, arizalari qanoatlantirilgan talabgorlar toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlar va ularning roʻyxatini toʻlovlarni amalga oshirish uchun buxgalteriyaga taqdim etadi. 1 kun muddatda 6-bosqich Davlat oliy taʼlim tashkilotlari Talabalar turar joyi uchun oylik toʻlovlarini qoplab berish uchun talabgorlarning roʻyxatiga muvofiq hisob-kitoblarni oliy taʼlim tashkilotining idoraviy mansubligiga koʻra tegishli vazirlik va idoralarga yuboradi. Belgilangan muddatlarda 7-bosqich Vazirlik va idoralar Taqdim etilgan talabgorlar roʻyxatiga asosan tegishli mablagʻlarni oliy taʼlim tashkilotlarining budjet mablagʻlari boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazish yuzasidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga soʻrovnoma taqdim etadi. 2027-yildan boshlab tegishli oliy taʼlim tashkilotining budjet xarajatlar smetasida rejalashtirilgan holda aks ettiriladi. 3 ish kunida 8-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Belgilangan tartibda mablagʻlarni tegishli oliy taʼlim tashkilotlarining budjet boʻyicha xarajatlar smetasida rejalashtiradi. 10 ish kunida 9-bosqich Davlat oliy taʼlim tashkilotlari Talabgorlarga oʻquv yili uchun talabalar turar joyi uchun oylik toʻlovlarini Davlat budjeti hisobidan qoplab berish toʻgʻrisida tegishli oliy taʼlim tashkiloti rektori (filial direktori)ning buyrugʻini qabul qiladi. Har oyning 15-sanasiga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-yanvardagi 32-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Ijara huquqi asosida yashayotgan talabalar tomonidan toʻlanadigan ijara toʻlovlarini qoplab berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-sentabrdagi 605-son qarorida :

a) 2-bandning uchinchi xatboshisidagi “talabalarni turar joy bilan taʼminlash ishlarini muvofiqlashtiruvchi boʻlimiga” soʻzlari “Registrator ofisiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

7-bandning birinchi xatboshisidagi “talabalarni turar joy bilan taʼminlash ishlarini muvofiqlashtiruvchi boʻlimiga” soʻzlari “Registrator ofisiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish boʻyicha talabgorlarni tanlab olish komissiyasining

1. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha birinchi prorektori (filial direktorining birinchi oʻrinbosari), Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimi boshligʻi 3. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Xotin-qizlar kengashi raisi 4. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkiloti fakultet dekanining yoshlar bilan ishlash boʻyicha oʻrinbosari 5. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining yoshlar yetakchisi 6. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining tyutori 7. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining bosh auditori 8. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Buxgalteriya boʻlimi masʼul xodimi 9. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Registrator ofisi maʼlumotlar bazasi boʻlimi menejeri, Komissiya kotibi ”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 376-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oliy taʼlim muassasalarining talabalarini talabalar turar joyiga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 5-bandi “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Fanlar majmuasida chet tili birinchi fan sifatida belgilangan taʼlim yoʻnalishlariga qabul xorijiy tilni bilish boʻyicha kamida B1 darajasidagi milliy yoki xalqaro tan olingan sertifikat asosida amalga oshiriladi.

Fanlar majmuasida chet tili fani mavjud boʻlgan taʼlim yoʻnalishlariga qabulda:

B1 darajadagi milliy yoki xalqaro tan olingan sertifikatga ega abituriyentlarga ushbu fandan belgilangan maksimal ballning 75 foizi miqdorida ball beriladi;

B2 va undan yuqori darajadagi milliy yoki xalqaro tan olingan sertifikatga ega abituriyentlarga ushbu fandan belgilangan maksimal ball beriladi”;

53-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“maqsadli qabul parametrlarini oshirishda, birinchi navbatda, olis va chekka hududlar boʻyicha maktab taʼlimi va sogʻliqni saqlash tizimining oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan real ehtiyojlariga muvofiq qabul parametrlari ajratishga ustuvorlik beriladi;”;

beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yettinchi xatboshi “taʼlim tashkiloti oʻrtasida” soʻzlaridan keyin “talaba oʻqishni tamomlagandan soʻng muayyan hududda (tashkilotda) ishlab berish majburiyati, muddati va boshqa huquq va majburiyatlarni nazarda tutuvchi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 71 1 -band bilan toʻldirilsin:

“71 1 . Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga kirish imtihonlarida ishtirok etib, Davlat komissiyasi tomonidan belgilangan minimal ball va undan yuqori ball toʻplagan, biroq talabalikka tavsiya etilmagan, jumladan, roʻyxatdan oʻtishning ikkinchi bosqichida oliy taʼlim tashkiloti va bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarini tanlamagan abituriyentlarga vakant oʻrinlar qolgan, fanlar majmuasi va taʼlim tili mos boʻlgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga tanlovda ishtirok etish imkoniyati yaratiladi. Bunda:

bakalavriatga kirish imtihonlari natijalari eʼlon qilingan sanadan bir haftadan soʻng Agentlik tomonidan ushbu toifadagi abituriyentlar fanlar majmuasi va taʼlim tili mos bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining vakant oʻrinlariga bir hafta muddatda roʻyxatdan oʻtkaziladi;

Agentlik tomonidan roʻyxatdan oʻtgan abituriyentlarni toʻplagan ballari ketma-ketligiga qatʼiy rioya qilingan holda, vakant oʻrinlarga bazaviy toʻlov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etish boʻyicha tanlov qaydnomalari oliy taʼlim tashkilotlariga yetkaziladi;

Agentlikning tanlov qaydnomalari abituriyentlarni talabalikka qabul qilish boʻyicha belgilangan tartibda buyruqlarni rasmiylashtirish uchun asos boʻladi”;

74-bandda :

birinchi xatboshidagi “nisbatan Davlat komissiyasi” soʻzlari “nisbatan oliy taʼlim tashkiloti rektori (direktori)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 28-yanvar,

32-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.01.2026-y., 09/26/32/0084-son)

lex.uz