📅 2026-yil 7-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 7-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 7 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 января 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 January 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar mahkamasi huzuridagi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ҚОИДАЛАРИ
Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 7 январдаги 31-сон қарорига ИЛОВА
Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги
Мазкур Қоидалар электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
1-боб. Умумий қ оидалар
1. Мазкур Қоидалар ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) электр пайвандлаш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган ходимлар ва иш берувчиларга, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
2. Мазкур Қоидалар ёпиқ биноларда ёки очиқ ҳавода жиҳозланган ва фойдаланиладиган, пайвандлаш, қоплама қилиш, эритиш орқали кесиш (ажратиб кесиш ва сирт бўйича кесиш) ҳамда босим қўллаган ҳолда пайвандлаш технологик жараёнларини бажариш учун мўлжалланган доимий ва кўчма ҳаракатланувчи электр пайвандлаш қурилмаларига, жумладан, қуйидагиларга татбиқ этилади:
а) ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ва кесиш;
б) атом-водородли пайвандлаш;
в) электрон-нурли пайвандлаш;
г) лазерли пайвандлаш ва кесиш (ёруғлик нури ёрдамида пайвандлаш ва кесиш);
д) электрошлакли пайвандлаш;
е) контактли қиздириш орқали пайвандлаш;
ё) контактли ёки диффузион пайвандлаш, ёй-контактли пайвандлаш;
ж) ҳимоя газлар (актив ва инерт газлар) муҳитида пайвандлаш.
3. Иш берувчи мазкур Қоидаларга мувофиқ, ишлаб чиқариш хусусиятларини инобатга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ҳамда технологик жараёнлар ва ускуналардан фойдаланиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қайта кўриб чиқади.
4. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш электр пайвандлаш ускуналарини қуриш, лойиҳалаш, реконструкция қилиш ва эксплуатация қилиш жараёнида ташкилот томонидан амалга оширилиши лозим.
2-боб. Умумий хавфсизлик талаблари
1-§. Ме ҳ натни му ҳ офаза қ илиш хизматини ташкил этиш
5. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
6. Ходимлар электр пайвандлаш ишларини бажаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг талабларига амал қилиши керак.
7. Ҳар бир ташкилотда раҳбарнинг буйруғи (бошқарув қарори) билан мазкур Қоидалар асосида билимлари текширувдан ўтган раҳбарлар ва мутахассислар орасидан электр пайвандлаш ишларининг хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахс тайинланади.
Ташкилотларда электр пайвандлаш ишларининг хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахсдан ташқари, ташкилот раҳбарининг буйруғига (бошқарув қарорига) биноан устахоналар (бўлимлар) бўйича ҳам электр пайвандлаш ишларининг хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахслар тайинланиши мумкин.
8. Ташкилотнинг электр пайвандлаш ишларининг хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахснинг мажбуриятлари мансаб йўриқномасида белгиланиши керак.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлом ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш устидан назорат ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли мутахассиси томонидан олиб борилади.
2-§. Электр пайвандлаш, юзаларни эритиб қ оплаш ва металларни кесишда хавфли ва зарарли ишлаб чи қ ариш омиллари
10. Электр пайвандлаш, юзаларни эритиб қоплаш ва металларни кесиш жараёнлари ходимларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омиллар қуйидагилардан ҳосил бўлади:
а) пайвандлаш аэрозолида мавжуд қаттиқ ва газсимон токсик моддалар;
б) оптик диапазондаги пайвандлашнинг интенсив (ультрабинафша, кўринадиган, инфрақизил) кучли нурланиши;
с) пайвандланаётган буюмлар ва пайвандлаш ваннасининг кучли иссиқлик (инфрақизил) нурланиши;
д) учқун, эриган металл ва шлакларнинг атрофга сачраши;
э) электромагнит майдонлар;
ф) ультратовуш;
г) шовқин;
ҳ) статик юклама;
и) чанг;
к) газ.
Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган.
11. Пайвандлаш аэрозоллари миқдори ҳамда таркиби пайвандланаётган металларнинг кимёвий таркибига, шунингдек электр пайвандлаш, юзаларни эритиб қоплаш ва металларни кесиш усулларига боғлиқ ҳисобланади.
Ходимларнинг нафас олиш зонасига қаттиқ моддалар (темир, марганец, кремний, хром, никель, мис, титан, алюминий, вольфрам ва бошқалар), уларнинг оксидлари ва бошқа бирикмалари, шунингдек газсимон токсик моддалар (фторли водород, кремний тетрафлориди, озон, углерод оксиди, азот оксидлари ва бошқалар) мавжуд бўлган пайвандлаш аэрозоллари тушиши мумкин.
Бунда пайвандлаш ишлари олиб бориладиган иш жойларининг атмосферасида зарарли моддалар ва газнинг рухсат этилган максимал концентрацияси мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган.
Пайвандлаш аэрозоллари таркибидаги қаттиқ ва газсимон токсик моддаларнинг организмга таъсири сурункали ва касб касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
12. Оптик диапазондаги пайвандлашнинг кучли нурланишининг (ультрабинафша, кўринадиган, инфрақизил) интенсивлиги пайвандлаш металларига, ҳимоя ва плазма ҳосил қилувчи газларга ва бошқа омилларга боғлиқ ҳисобланади.
Бунда ҳимоя воситалари мавжуд бўлмаганда инсоннинг кўриш аъзоларининг шикастланиши (электроофталмия, катаракта ва бошқалар) ва тери қопламларининг зарарланиши (эритема, куйишлар ва бошқалар) юзага келиши мумкин.
13. Пайвандланаётган металлар ва пайвандлаш ваннасининг кучли иссиқлик (инфрақизил) нурланишининг интенсивлиги металларни қиздириш ҳароратига, уларнинг ўлчамлари ва конструкциясига, шунингдек пайвандлаш ваннасининг ҳарорати ва ўлчамларига боғлиқ ҳисобланади.
14. Ходимлар учқун, эриган металл ва шлакларнинг атрофга сачраши ҳамда отилиб чиқишини олдини олиши лозим.
15. Электромагнит майдонлар кучланиши пайвандлаш ускуналарининг тури ва қувватига, шунингдек пайвандланаётган металларнинг конфигурациясига боғлиқ ҳисобланади.
Электромагнит майдонларининг танага таъсир қилиш хусусияти таъсир қилишнинг кучлилиги ва давомийлиги билан белгиланади.
16. Шовқин манбалари пневматик юритмалар, вентиляторлар, плазматронлар, қувват манбалари ва бошқалар ҳисобланади. Шовқиннинг организмга таъсири унинг спектрал хусусиятлари ва товуш босими даражасига боғлиқ ҳисобланади.
Ультратовуш манбалари сифатида плазматронлар, ультратовуш генераторлари, электродлар ва бошқалар бўлиши мумкин. Ультратовушнинг таъсири унинг спектрал хусусиятларига, интенсивлигига ва таъсир этиш давомийлигига боғлиқдир.
17. Пайвандлашдан кейин чокларни тозалаш учун қўлланадиган қўл пневматик асбоблар маҳаллий вибрация манбаи ҳисобланади.
18. Металларни қўлда ва ярим автоматик усулларда электр пайвандлаш, юзаларни эритиб қоплаш ва кесиш жараёнларида юқори қўл-елка аъзоларига тушадиган статик юклама электрод ушлагичлар, горелкалар ва кескичларнинг оғирлиги ва шаклига, шланглар ва симларнинг оғирлиги ҳамда эгилувчанлигига, узлуксиз ишлаш давомийлигига ва бошқа омилларга боғлиқдир.
19. Электр пайвандлаш, юзаларни эритиб қоплаш ва металларни кесиш жараёнлари амалга ошириладиган иш жойларини танлашда хавфли ишлаб чиқариш омиллари энг кам ҳосил бўладиган ҳамда ҳаводаги зарарли моддалар миқдори минимал бўлган жойларга устуворлик берилиши керак.
20. Иш жойларида оптик диапазон (ультрабинафша, кўринадиган инфрақизил) электромагнит нурланиш энергия оқимининг рухсат этилган зичлиги Радиочастоталарнинг электромагнит майдонлари манбалари билан ишлашнинг санитария қоидалари ва нормалари (0060-23-сон СанҚваН) (ҳисоб рақами 227, 2023 йил 30 декабрь) талабларига жавоб бериши керак.
21. Иш жойидаги товуш босими ва унга тенг келадиган кенг минтақали шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария нормалари»га асосан белгиланади.
Тонал ва импульсли шовқин учун рухсат этилган эквивалент даражаси 5 dB дан кам бўлиши керак.
Кондиционер, шамоллатиш ва ҳаво иситиш мосламаларини ишлатишда шовқиннинг рухсат этилган эквиваленти 5 dB дан кам бўлиши керак.
Турли хил товуш даражаларининг турли давомийликдаги таъсирини баҳолаш учун эквивалент товуш даражаси кўрсаткичи қўлланилишига йўл қўйилади.
Агар шовқин рухсат этилган даражадан ошиб кетса, ходимлар эшитиш органларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
Вақти бўйича тебранувчи ва узлукли эшитиладиган шовқин учун максимал товуш даражаси 110 dB дан, импульсли шовқин учун 125 dB дан ошмаслиги керак.
22. Иш жойларида ва ташкилотнинг ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваН 0325-16 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария нормалари» ва СанҚваН 0326-16 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария нормалари»га мувофиқ бўлиши керак.
23. Ходимлар тегишли жамоавий ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланмаганда электр пайвандлаш, юзаларни эритиб қоплаш ва металларни кесиш ишларини бажаришга йўл қўйилмайди.
3-§. Ме ҳ нат хавфсизлиги бўйича қ ўшимча талаблар қ ўйиладиган ю қ ори хавфли ишлар
24. Меҳнат хавфсизлиги бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган юқори хавфли ишлар қуйидагилардан иборат:
баландликда бажариладиган пайвандлаш ишлари;
сиғимлар, цистерналар, қувурлар ичида пайвандлаш ишлари;
берк ва етиш қийин бўлган жойларда пайвандлаш ишлари;
қудуқларда ва чуқурларда пайвандлаш ишлари;
сув остида пайвандлаш.
4-§. Ходимларни ме ҳ натни му ҳ офаза қ илиш бўйича йўл-йўри қ дан ўтказиш, ў қ итиш ва уларнинг билимларини текшириш, малакасини ошириш ва қ айта тайёрлаш
25. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом асосида амалга оширилиши керак.
26. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида электр пайвандлаш, юзаларни эритиб қоплаш ва кесиш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича аттестациядан ўтган ходимларга берилиши керак.
27. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш, малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш ташкилот раҳбарининг зиммасига юкланади.
28. Бўлинма ва бўлим раҳбарлари томонидан ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича барча турдаги йўл-йўриқдан ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, ўқитилиши ва билимларининг текширилишини назорат қилиш ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис) зиммасига юкланади.
29. Ишга янги кираётган барча ходимлар, бошқа ташкилотлардан хизмат сафарига юборилган ходимлар, пудрат (субпудрат) ишларини амалга оширувчилар (малакаси, иш стажи ва иш тажрибасидан қатъи назар) ҳамда амалиёт ўтаётган талабалар ва ўқувчилар кириш йўл-йўриғидан ўтишлари шарт.
Кириш йўл-йўриғидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёки ушбу мажбуриятлар юкланган бошқа ходим, шунингдек, ташкилот томонидан жалб қилинган профессионал иштирокчилар томонидан ўтказилади.
Кириш йўл-йўриғининг айрим бўлимларини ўтказиш учун тегишли мутахассислар жалб қилиниши мумкин (тиббиёт ходими, ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассис, электр хўжалигига жавобгар шахс ва бошқа мутахассислар).
Кириш йўл-йўриғидан замонавий техник қурилмаларни қўллаган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида, ишлаб чиқариш шароитлари ва ўқитиш материалининг аниқ моҳиятига жавоб берувчи кўргазмали қуроллар ва адабиётлардан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.
30. Ходимлар кириш йўл-йўриғидан ташқари иш жойидаги йўл-йўриқдан ўтказилиши шарт.
Иш жойидаги йўл-йўриқнинг мақсади — ҳар бир ходимни ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўқитишдан иборат. Йўл-йўриқ бериш жараёнида ходим ишлаб чиқариш ускунаси, асбоблар, мосламалар, уларнинг тавсифлари ва конструкциясининг хусусиятлари, юзага келиши мумкин бўлган хавфлар, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда иш жойини тайёрлаш тартиблари билан таништирилиши керак.
Иш жойидаги йўл-йўриқдан ўтказиш ходим бўйсунувига юборилган бевосита иш раҳбарига (уста, смена муҳандиси, бўлинма раҳбари) юкланади. Зарур ҳолларда иш жойидаги йўл-йўриқ тегишли мутахассислар (механиклар, энергетиклар, технологлар ва бошқалар) иштирокида ўтказилиши мумкин.
31. Ходимлар ушбу касбдаги малака ва иш стажидан қатъи назар, камида ҳар олти ойда бир марта, меҳнат шароитлари зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишларда банд бўлган ходимлар камида ҳар уч ойда бир марта меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича даврий йўл-йўриқдан ўтишлари шарт.
Белгиланган муддатларда қандайдир сабабларга кўра (меҳнат таътили, касаллик, хизмат сафари ва бошқалар) йўл-йўриқдан ўтмаган ходимлар ишга қайтган куни даврий йўл-йўриқдан ўтади.
32. Бўлинма ва бўлим мутахассис ва ходимлари қуйидаги ҳолларда навбатдан ташқари ўқитилиши ҳамда билимлари текширилиши шарт:
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича янги ёки қайта кўриб чиқилган меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга киритилганда;
янги ускуналарни ишга тушириш ёки янги технологик жараёнларни татбиқ этишда;
ходимни бошқа иш ўрнига ўтказиш ёки уни бошқа лавозимга тайинлаш вақтида, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб этиладиган ҳолларда;
бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилганда — гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, авария ҳолати, ёнғин, портлаш ёки заҳарланиш юзага келганда;
ташкилотнинг раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва давлат назорати ва текшируви органлари талабларига асосан;
меҳнат фаолиятида бир йилдан кўпроқ танаффус бўлганда.
33. Агар ходимлар ўзининг асосий ишидан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб қилинган бўлса, унда асосий иши бўйича ҳамда қўшимча иш бўйича ҳам меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилиши ва йўл-йўриқ ўтказилиши керак.
5-§. Ходимларнинг ишлаб чи қ ариш жараёнида иштирок этишига рухсат бериш шартларига қ ўйиладиган талаблар
34. Электр пайвандлаш ишлари 18 ёшдан катта бўлган, махсус тайёргарликдан ўтган, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича билим ва кўникмаларга эга, шунингдек меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномадан ўтган шахсларга рухсат этилиши керак.
35. Ишга киришда касбий касалликларнинг олдини олиш учун ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосан дастлабки тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Соғлиғида муаммоси бўлган ходимлар бошқа зарарли омиллар билан боғлиқ бўлмаган ишларга ўтказилиши керак.
36. 5 метрдан юқори баландликдаги пайвандлаш ишларида тиббий кўрикдан ўтган, баландликда ишлашга қарши кўрсатмаси бўлмаган, махсус дастур бўйича ўқитилган ва рухсатнома олган 3-тоифали пайвандчиларга рухсат этилади.
37. Аёлларга сиғимлар, цистерналар, қувурлар ичида ҳамда қудуқларда ва чуқурларда, шунингдек, 10 метрдан юқори баландликдаги иншоотларда пайвандлаш ишларини олиб боришга йўл қўйилмаслиги тавсия этилади.
38. Ходимлар электр хавфсизлиги бўйича II даражадан кам бўлмаган малакавий гуруҳга эга бўлиши керак.
6-§. Санитария ва гигиена қ оидаларига қ ўйиладиган талаблар
39. Пайвандлаш ишлари амалга ошириладиган жойларни ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари »га (ҳисоб рақами 309, 2024 йил 25 октябрь) мувофиқ ташкил этилиши шарт.
40. Пайвандлаш ишлари амалга ошириладиган иш жойларидаги ҳарорат, намлик ва ҳаво тезлигининг рухсат этилган даражаси СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш биноларининг микроиқлимнинг санитария-гигиеник нормалари» ва СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдорининг гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
7-§. Ҳ имоя воситаларини танлаш ва улардан фойдаланишга қ ўйиладиган талаблар
41. Ходимлар махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланади.
42. Шахсий ҳимоя воситалари бажариладиган ишнинг хавфларидан келиб чиқиб танланиши, ходимни етарли даражада ҳимоя қила олиши ва ноқулайлик туғдирмайдиган ўлчамда ҳар бир ходимга таъминланиши керак.
Шахсий ҳимоя воситаларини танлаш иш жойларидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига қараб амалга оширилиши шарт.
Ходимлар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тартибини билиши керак.
43. Шахсий ҳимоя воситаларини танлашда ҳаводаги муҳит ва буюм юзаларининг заҳарли моддалар билан ифлосланиш даражасига, шовқин ва вибрация интенсивлигига, электр хавфсизлиги даражасига, иш жойидаги микроиқлимга ҳамда бажарилаётган иш хусусиятлари инобатга олиниши лозим.
Ҳавони тозаловчи воситалар иш жойидаги ҳавонинг тозалигини СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш биноларининг микроиқлимнинг санитария-гигиеник нормалари» ва СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдорининг гигиеник талаблари»га мувофиқ таъминлаши керак.
44. Юз ва кўриш органлари учун шахсий ҳимоя воситаларини танлаш ушбу Қоидаларнинг 3 , 4 ва 5-иловаларида келтирилган талабларни инобатга олиб амалга оширилиши керак.
45. Кўзни нурланишдан, учқун ва эритилган металл ва чангнинг сачрашидан ҳимоя қилиш учун ЗП ва ЗН турдаги кўзойнаклардан фойдаланиш керак.
46. Пайвандлаш, кесиш, эритиш, тозалаш, қиздириш вақтида юзни ҳимоя қилиш учун ходимлар ҳимоя қалқонлари билан таъминланиши лозим.
Ходимлар қулоқчинлар, шовқинга қарши эшитишни ҳимоя қилувчи мосламалар билан таъминланиши шарт.
47. Электр пайвандлаш ишларини бажаришда шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария нормалари»да белгиланган талаблардан ошмаслиги керак.
48. Ходимлар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда уларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси томонидан ушбу воситалардан фойдаланиш қоидалари ва уларнинг хизматга яроқлилигини текшириш усуллари тўғрисида йўл-йўриқ берилиши керак.
49. Шахсий ҳимоя воситалари зарарсиз, қулай бўлиши, ходимларнинг ҳаракатига халақит бермаслиги, шунингдек, учқун ва эритилган металлнинг сачрашидан, намлик, саноат ифлосланишидан, механик шикастланишдан ҳимоялаши ва санитария-гигиена талаблари ҳамда меҳнат шароитларига жавоб бериши керак.
50. Пайвандлаш усуллари ва иш шароитларига қараб махсус кийимлар ушбу Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ танланиши керак.
51. Пайвандлаш, юзаларни эритиб қоплаш ва металларни кесиш пайтида қўлларни ҳимоя қилиш учун ходимларга электр ўтказувчанлиги паст бўлган учқунга чидамли материалдан тайёрланган қўлқоплар берилиши керак.
52. Ҳимоя хусусиятларига эга бўлмаган, пайвандлаш ёйининг нурланишидан емириладиган ҳамда учқунлар ва эритилган металл томчиларидан алангаланиши мумкин бўлган, шунингдек қизиган юзаларга тегилганда эриб ёпишиб қоладиган лавсан, капрон ва шу каби синтетик материаллардан тайёрланган қўлқоплар ва махсус кийимлардан фойдаланиш тақиқланади.
53. Оёқларни эритилган металл сачрашидан келиб чиқадиган куйишлардан, механик жароҳатлардан, қиш фаслида очиқ ҳавода ишлаганда совқотишдан, олдиндан қиздирилган металларни пайвандлашда қизиб кетишдан, шунингдек электр токи уришидан (сиғимлар, цистерналар, қувурлар ичида ишлаганда) ҳимоялаш учун ходимлар махсус пойабзал билан таъминланиши шарт.
54. Очиқ боғичли ва ости металл михланган пойабзаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
8-§. Биноларнинг ҳ ажмига, жойлашган жойига ҳ амда ишлаб чи қ ариш объектлари ва майдонларига қ ўйиладиган талаблар
55. Ҳар бир иш жойи учун ускуналар ва йўлаклар эгаллаган майдондан ташқари, ҳар бир ходим ҳисобига камида 10 m 2 майдон ажратилиши лозим.
56. Иш жойлари шамоллатиш ускуналари шовқин пасайтиргичлар ва тебранишдан ҳимояловчи воситалар билан таъминланиши керак.
57. Бир қаватли биноларда зарарли моддалар ҳосил бўладиган иш жойлари ташқи деворлар яқинида жойлаштирилиши лозим.
Агар кўп қаватли биноларда бундай иш жойлари жойлашган бўлса, зарарли моддаларнинг қаватлар ўртасида тарқалишига йўл қўймаслиги зарур.
58. Пайвандлаш ёйининг кучли ёрқинлиги ва атрофдаги буюмлар билан контрастни камайтириш мақсадида иш жойлари, шунингдек, ускуналар оч рангларда (кулранг, сариқ, ҳаворанг) бўялиши лозим. Бўёқлар ёруғликни юмшоқ акс эттирувчи хусусиятга эга бўлиши ва ультрабинафша нурланишни қисман юта олиши керак.
59. Пайвандланган металларни олиб ўтиш учун ишлатиладиган ва ҳар бир сменада камида 40 дақиқа очиладиган кириш жойлари совуқ ҳавонинг иш жойига киришининг олдини оладиган махсус пардалар билан жиҳозланиши лозим.
60. Иш жойларининг поллари ёнғинга чидамли материаллардан ясалиши ва гигиена, технологик ва фойдаланиш талабларига жавоб бериши лозим.
61. Пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойлар ёнғинга чидамли ҳимоя панеллари билан ўралиши лозим.
Кичик ва ўрта ўлчамдаги металлар ёнғинга чидамли материал билан қопланган махсус иш жойларида пайвандланиши керак. Бунда иш жойининг қопламаси билан поллар орасида камида 50 mm, ҳимоя газ ишлатилганда эса камида 300 mm бўшлиқ қолдирилиши шарт. Ҳар бир иш жойлари учун эркин майдон камида 4,5 m 2 бўлиши лозим.
62. Иш жойининг ёнғин хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ белгиланиши керак.
9-§. Иш жойларини ёритишга қ ўйиладиган талаблар
63. Пайвандлаш ишлари кўз билан бажариладиган ишларнинг тоифасига киради. Бунда иш жойидаги табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 309, 2024 йил 25 октябрь) талабларига жавоб бериши лозим.
64. Иш жойлари табиий ва сунъий ёритилган бўлиши лозим.
Сунъий ёритиш қуйидаги турларга бўлинади:
ишчи;
фавқулодда;
хавфсизлик;
навбатчи ёритиш.
65. Сунъий ёритиш умумий ёритиш (бир хил ва маҳаллийлаштирилган) ва комбинацияланган ёритиш тизими орқали амалга оширилиши лозим. Ҳажми катта бўлган металлар устида ишлайдиган иш жойларида комбинацияланган ёритиш умумий ёритиш (бир хил ва маҳаллийлаштирилган) қўлланилиши керак.
66. Пайвандлаш ишлари олиб бориладиган иш жойларида комбинацияланган ёритишнинг даражаси 400 — 500 lx бўлиши керак.
10-§. Иш жойларининг микрои қ лимига қ ўйиладиган талаблар
67. Иш жойларида ҳарорат, нисбий намлик ва ҳаво тезлиги СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимнинг санитария-гигиеник нормалари»нинг талабларига мувофиқ таъминланиши лозим.
68. Иш жойларини иситиш, вентиляциялаш ҳамда кондициялаш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 287, 2024 йил 11 сентябрь) мувофиқ бўлиши лозим.
69. Ходимларнинг вақтинчалик дам олиш жойларида микроиқлимнинг кўрсаткичлари мазкур Қоидаларнинг 67-бандига мувофиқ таъминланиши шарт, шунингдек очиқ дераза ва эшиклар яқинида махсус пардалар ўрнатилиши лозим.
Иш жойларида иссиқлик нурланиши 140 V/m 2 гача бўлса, ҳаво ҳаракати тезлиги 0,2 m/s га оширилиши лозим. Агар иссиқлик нурланишини техник усуллар билан 140 V/m 2 гача камайтириш имкони бўлмаса, иш жойлари совуқ ҳаво оқими билан таъминланиши керак.
11-§. Иш ва дам олиш режимлари
70. Ходимларнинг меҳнат ва дам олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда корхона ёки ташкилотнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига мувофиқ белгиланади.
71. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аттестациядан ўтказилиши лозим.
3-боб. Пайвандлаш технологиясига қ ўйиладиган талаблари
1-§. Электр пайвандлаш жараёнларининг айрим турлари учун махсус талаблар
72. Электр пайвандлаш ишларини бажаришга фақат ускуналар, шахсий ҳимоя воситалари ҳамда ҳимояловчи мосламалар ва санитария-гигиеник меҳнат шароитлари талабларига мос бўлгандагина киришишга рухсат этилади.
2-§ Қ ўлда ёйли пайвандлашни амалга оширишда хавфсизлик талаблари
73. Қўлда ёйли пайвандлаш имкон қадар маҳаллий ҳавони чиқариш мосламалари билан жиҳозланган иш жойларида амалга оширилиши керак.
74. Қўлда ёйли пайвандлаш ишларини 1,3 m дан баланд бўлган жойларда амалга ошириш учун ушбу жойларнинг ён томонлари ҳимоя тўсиқлари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Бунда ҳимоя тўсиғининг баландлиги камида 1,1 м бўлган тутқичли ва кенглиги камида 0,15 м бўлган тахтадан иборат бўлиши лозим.
75. Бир вертикал бўйича турли баландликларда ишларни бир вақтда бажаришга фақат пастки қаватларда ишлаётган ходимлар эритилган металл томчилари, пайванд қолдиқлари ва бошқа нарсалар тушиб кетиши мумкин бўлган буюмлардан ишончли ҳимояланган тақдирда йўл қўйилади.
Электр ва газ билан пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойлар, шунингдек уларнинг пастки қаватлари (агар ёнғинга чидамли ҳимоя қопламаси мавжуд бўлмаса), ёнувчан материаллардан камида 5 m, портловчи материаллар ва ускуналардан (газ баллонлари, газ генераторлари ва бошқалар) камида 10 m масофада тозаланган бўлиши лозим.
76. Пайвандлаш ускуналарининг кабеллари (симлари) кислород, ацетилен ва бошқа ёнувчи газ қувурларидан камида 1 m узоқликдаги масофада жойлаштирилиши лозим.
77. Зарарли газ пайдо бўлиши мумкин бўлган иш жойларда, шу жумладан сиғимлар, цистерналар, қувурлар, қудуқлар ва чуқурларда пайвандлаш ишларини бажаришга фақат ташкилот раҳбарининг рухсати бўйича амалга оширилади.
78. Ёнувчан, зарарли моддалар ёки электр қурилмалари билан боғлиқ қурилмаларни пайвандлаш, кесиш ёки қиздириш ташкилот раҳбарининг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
79. Бино ичида жойлаштирилган буюмлар ичида пайвандлаш ишлари олиб борилганда иш жойидаги ҳаво ҳаракатланишининг тезлиги 0,7 — 2,0 м/с бўлиши керак.
Шамоллатиш ускуналари орқали берилаётган ҳаво ҳарорати +20°С дан паст бўлмаслиги лозим.
80. Буюмлар ичида пайвандлаш ишлари олиб борилганда чиқариш вентиляция қурилмалари орқали тортиб олинадиган ҳаво иш жойидан ташқарига чиқарилиши лозим.
81. Фавқулодда ҳолатларда кўчма чиқариш вентиляция қурилмалари орқали ифлосланган ҳавони иш жойидан чиқаришга вақтинча йўл қўйилиши мумкин.
82. Ишлаб чиқариш жойларида вентиляцияни ташкил этиб бўлмаса, ходимга унинг ниқоби ости орқали соатига 6 — 8 m 3 тоза ҳаво етказилиши керак. Совуқ мавсумда ушбу ҳаво камида +18 °С гача иситилган бўлиши шарт.
83. Титаниум металларни пайвандлашда аргон газини тежаш учун ҳимоя газини етказувчи мосламаларда газ оқимини ёпиш қурилмаси бўлиши лозим.
84. Пайвандлаш ишларида бахтсиз ҳодисалар асосан қуйидаги сабаблар туфайли содир бўлади:
пайвандлаш ускуна ва буюмларнинг металл қисмлари ерга уланмаганда электр токи таъсири;
пайвандлаш кабеллари ва электрод ушлагичларининг изоляция нуқсонлари борлиги;
ток ўтувчи қисмларда ҳимоя тўсиқларининг йўқлиги;
махсус оёқ кийимлар ва қўлқоплар ҳамда ҳимоя гиламчалардан фойдаланмаслик;
электр пайвандлаш ёйининг нуридан кўз ва терини ҳимоя қилувчи воситаларни ишлатмаслик.
85. Очиқ ҳавода буюмларни пайвандлашда ишлатиладиган пайвандлаш генераторлари, трансформаторлар ҳамда ёрдамчи асбоб-ускуналарни об-ҳаво таъсиридан ҳимоялаш учун улар усти ёпилган махсус жойларга жойлаштирилиши лозим.
86. Очиқ майдонларда электр пайвандлаш ишларини ёмғир, қор ёққанда ёки чақмоқ бўлганда бажариш тақиқланади.
87. Мобил пайвандлаш агрегати билан қувват манбаи ўртасидаги кабеллар узунлиги 10 m ошмаслиги лозим. Кабеллар изоляцияси механик зарарлардан ҳимояланган бўлиши керак. Шикастланган изоляция ёки қопламага эга кабелларни ишлатиш тақиқланади.
88. Пайвандлаш кабеллари кислород қувурлари ва баллонлари ёнувчи газлар ишлатиладиган жойлардан камида 1 m узоқликдаги масофада жойлаштирилиши лозим.
89. Пайвандлаш ишларини бошлашдан олдин ва иш давомида пайвандлаш кабеллари ва электрод ушлагичларининг изоляцияси ҳолатини, шунингдек, барча контактларнинг маҳкам боғланганлигини назорат қилиш лозим.
Пайвандлаш кабеллари сув, мой, пўлат симлар, кислород ва ацетилен шланглар, қизиган пайвандланаётган буюмлар ва иссиқ қувурларга тегмаслиги керак.
90. Пайвандлаш агрегатларини тармоққа улаш ва узиш, уларни алмаштириш ҳамда ишлаш ҳолатини назорат қилиш электр монтёрлар томонидан амалга оширилиши керак. Бундай ишларни ходимлар бажариши тақиқланади.
91. Пайвандлаш ишларида газ баллонлардан фойдаланилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши керак.
3-§ Ҳимоя газлари ва уларнинг аралашмаларида пайвандлаш жараёнларига қўйиладиган талаблар
92. Ҳимоя газлари ва уларнинг аралашмаларида пайвандлаш жараёнлари амалга ошириладиган иш жойлари қуйидагиларга эга бўлиши керак:
технология талабларига мувофиқ пайвандлаш ускуналари ва иш жойларининг жиҳозларига;
зарарли чанг ва газларни сўриб олувчи қурилмаларга.
93. Ҳимоя газлари муҳитида эрийдиган электродлар билан механизациялашган пайвандлаш бажариладиган иш столлари ёки манипуляторлар зарарли тутун, чанг ва газларни чиқариб юбориш учун мўлжалланган сўриб олувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ушбу қурилмалар пайвандлаш ёйининг газ билан ҳимоясини бузмасдан ишлашини таъминлаши лозим.
94. Пайвандланадиган металларни ўрнатиш учун мўлжалланган мосламалар (манипуляторлар, айлантиргичлар) металлни пайвандлаш жараёнида барқарор ҳолатда туришини таъминлаши, зарур ҳолларда эса уни қулай ва хавфсиз тарзда айлантириш ҳамда кўчириш имкониятини яратиши лозим.
4-§. Газдан фойдаланган ҳ олда ишлашга қ ўйиладиган талаблар
95. Газ контейнерлари ёки рамплар жойлаштирилган хона шамоллатиб турилиши ва иш жойидаги ҳаво ҳарорати эса +25 °С дан ошмаслиги лозим.
96. Газдан фойдаланган ҳолда пайвандлаш ишлари олиб бориладиган иш жойларида 20 тадан ортиқ газ баллон бўлмаслиги керак.
Бўш газ баллонни тўлдирилган газ баллон билан алмаштиришда ундаги коллектор клапанлари ёпилиши шарт ва газ баллонлар уланадиган жойларидан газ оқмаслиги лозим.
Газ баллонга редукторни улашдан олдин қуйидагилар текширилиши лозим:
редукторнинг кириш тутқичи ва ёпинчиқлари;
редукторнинг кириш тутқичидаги фибрали муҳр ва фильтрнинг мавжудлиги ва ишлаш ҳолати.
Шикастланган фибрали муҳрни фақат янги муҳр билан алмаштириш мумкин (бунда теридан, алюминий, мис ва бошқалардан фибрали муҳр ишлатиш тақиқланади).
Газдан фойдаланган ҳолда пайвандлаш ишлари олиб бориладиган иш жойларида ортиқча буюмлар ва ёнувчи моддаларни жойлаштириш тақиқланади.
97. Газдан фойдаланган ҳолда пайвандлаш ишлари олиб бориладиган иш жойларига карбонат ангидрид гази контейнерлар ёки рамплар орқали марказлашган тизим билан етказилса, уларнинг газ қиздиргичи иссиқ сув ёки буғ ёрдамида қиздирилиши лозим.
98. Суюқ карбонат ангидрид билан тўлдирилган контейнер ишлатилганда ишчи босим автоматик равишда 8 — 12 kgf/sm 2 оралиғида сақланиши лозим.
Бунда суюқ карбонат ангидрид билан тўлдирилган контейнердаги ишчи босим 7 kgf/sm 2 дан пастга тушмаслиги керак.
99. Газ контейнеридан суюқ карбонат ангидрид олинаётганда қуйидагилар тақиқланади:
таъмирлаш ишларини бажариш;
очиқ олов ёрдамида қувурлар ва ускуналарни иситиш;
эгилувчан уланиш шлангларини букиш ва кесиш;
уланган қисмларни босим остида тортиш.
100. Қиш мавсумида очиқ майдонларда пайвандлаш бажарилганда, карбонат ангидрид гази тўлдирилган газ баллонларни музлаш хавфидан олдини олиш мақсадида уларни махсус изоляция қилинган жойларга жойлаштириш лозим.
101. Музлаган карбонат ангидрид газ баллонини ёки редукторини очиқ олов, буғ оқими ва шунга ўхшаш усуллар билан иситиш тақиқланади. Газ баллон ёки редукторни иситиш учун газ чиқаришни тўхтатиб, уни +20 — 25 °С ҳароратдаги илиқ жойга олиб кириш ва иситилишини кутиш керак. Музлаган редукторни эса +25 °С дан ошмаган ҳароратдаги сув билан иситиш мумкин.
102. Газ баллон ва редуктор клапанларини иш жойида демонтаж қилиш ва таъмирлаш тақиқланади.
Бунда таъмирлаш ишларини фақат малакали ходимлар бажариши лозим.
103. Карбонат ангидрид гази редукторда музлашининг олдини олиш учун редуктор олдига қиздиргич ўрнатилиши лозим. Газ баллон редукторига уланган газ қиздиргичининг электр спирали газ баллон билан тўғридан-тўғри алоқа қилмаслиги керак.
104. Қиздиргич 42V дан ошмайдиган кучланиш ва 70Vt қувватли тармоқдан қувватланиши лозим, бу газ баллонни ҳаддан ташқари қизиб кетишини олдини олади.
105. Карбонат ангидрид билан тўлдирилган контейнерлар ва баллонлардан пайвандлаш иш жойларига газни марказлашган тарзда етказиб берувчи рамплар қўлланилганда, ўрнатмаларни ишлаб чиқарувчиларнинг техник ҳужжатлари ва кўрсатмаларини инобатга олган ҳолда меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.
5-§. Аргон билан ишлашга қ ўйиладиган талаблар
106. Аргон билан тўлдирилган контейнерлар, йиғувчи идишлар ва цистерналар, шунингдек, газ баллонлардан фойдаланган ҳолда марказлашган тарздаги пайвандлаш ишларида рамплар ишлатилганда, уларнинг ишлаб чиқувчиларининг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши лозим.
107. Аргон билан тўлдирилган контейнерлар, йиғувчи идишлар ва цистерналар, шунингдек, газ баллонлар иш жойининг полидан 0,5 m паст чуқурликда жойлаштирилмаслиги керак.
108. Суюқ аргон билан тўлдирилган контейнер ишлатилганда қўшимча хавфсизлик чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
контейнерни бўшатиш фақат буғлатгич ёрдамида амалга оширилиши;
клапанларни очиш ва ёпиш секин ва силлиқ, зарба ёки тебранишларсиз бажарилиши;
босим остидаги клапан ва қувурлардаги мурват ва муҳрларни маҳкамлаш тақиқланиши;
шлангларни узиш фақат аргон тўлиқ буғлангандан кейин амалга оширилиши;
суюқ аргон инсон терисига тегиши тақиқланиши;
шлангларни узаётганда хизмат кўрсатувчи ходим шлангнинг қарама-қарши томонида туриши.
109. Аргон билан тўлдирилган контейнерлар, йиғувчи идишлар ва цистерналар, шунингдек, газ баллонлардан фойдаланилаётганда ва уларда рамплар ишлатилаётганда барча хавфсизлик қурилмаларининг ишлашини доимий назорат қилиш лозим.
Бунда хавфсизлик қурилмалари созланган, пломбаланган ва тоза ҳолатда сақланиши керак.
6-§. О қ им-механизацияланган ва конвейер линияларида пайвандлаш жараёнларига хавфсизлик талаблари
110. Линияларда пайвандлаш ишлари доимий иш жойларида ҳамда вақтинчалик иш жойларида амалга оширилиши мумкин. Доимий иш жойларида тегишли пайвандлаш ускуналаридан фойдаланган ҳолда, вақтинчалик иш жойларида эса қўл билан пайвандлашда фойдаланиладиган ускуналар ёрдамида бажарилади.
111. Оқим-механизацияланган ва конвейер линияларида пайвандлаш жараёнларида технологик жараёнларни ишлаб чиқишда ишни максимал даражада автоматлаштириш таъминланиши, шунингдек, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини чеклаш ва ходимларни ҳимоя қилиш учун махсус техник ечимлар жорий этилиши лозим.
112. Автоматлаштирилган пайвандлаш жараёнларида, зарарли аэрозол, газ ва нурланиш даражалари рухсат этилган миқдордан ошса, ишларни масофадан бошқариш тизими орқали бажариш ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади.
113. Зарарли чанг ва газ ажралмаларини йўқ қилиш учун уларни пайвандлаш автоматлари ёки яримавтоматлари, агрегатлар, портал тизимлар ёки манипуляторларга ўрнатилган ёки бириктирилган чанг-газ қабул қилувчи қурилмалар ёрдамида олиб ташлаш лозим.
114. Фавқулодда вазиятларда ишлаш учун линияларда пайвандлаш ва кўтариш-транспорт операцияларини алоҳида бошқариш тизими таъминланиши шарт.
115. Пайвандлаш оқим-механизацияланган линияларидаги ускуна ва бошқарув консоллари бир текисликда жойлаштирилиши лозим, бунда ходимлар вертикал ҳаракатланишга мажбур бўлмайди.
116. Оқим-пайвандлаш линиялари махсус лойиҳалаштирилган иш жойининг ажратилган бўлимларида жойлаштирилиши лозим.
Пайвандлаш жойлари ёнмайдиган тўсиқлар ёки портал, консол ва шунга ўхшаш конструкциялар билан ажратилиши керак, бунда қўшни иш жойларидаги ходимлар зарарли омиллардан ҳимояланган бўлиши керак.
117. Оқим-механизацияланган ва конвейер линияларининг бўлимлари қўшни бўлимлар, деворлар, кириш йўлларидан йўлаклар орқали ажратилиши лозим.
118. Пайвандлаш жойидан йўлакларгача бўлган масофа камида 5 m бўлиши лозим, бунда йўлакдан ўтаётганлар пайвандлаш аркининг кўзга зарарли нуридан ҳимояланган бўлиши керак.
Агарда ушбу талабни бажариш имкони бўлмаса, пайвандлаш жойида ёнмайдиган тўсиқ ўрнатилиши зарур.
7-§. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш жараёнларига қўйиладиган талаблар
119. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарини иш жойларининг пойдеворига ўрнатишда, уларнинг статик ва динамик юклари инобатга олиниши лозим.
120. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналаридан фойдаланишда қуйидагилар бажарилиши лозим:
контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарини доимий текшириб, чанг, кир ва мойлардан тозалаш;
мегометр ёрдамида контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарининг барча ток ўтказувчи қисмларининг, шунингдек, ўрам ва бошқарув занжирларининг корпусга нисбатан изоляциясини текшириш;
контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарини ҳаво етказиб бериш қурилмаларига улаш;
контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарини совутиш учун сув билан таъминлаш ва ушбу сувни оқова сувларини чиқариб юбориш тизимига оқизиш;
контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарининг узаткичларини ерга улаш;
контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарининг пневматик тизими муҳрланганлигини текшириш;
контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарининг пневматик тизимидан ҳаво чиқмаслигини текшириш;
контактли қиздириш орқали пайвандлаш техникаларига фойдаланишдан олдин минерал ёғ қуйиш ёки минерал ёғ мавжудлигини текшириш.
121. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш техникаларидаги совутиш тизимининг ҳар бир қувури доимий текшириб турилиши лозим.
122. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш техникаларининг совутиш тизимларидаги ҳаво ва сув тармоқларида вентиллар бўлиши шарт.
123. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарининг совутиш тизимлари узоқ танаффус пайтида ёки сувнинг музлаш хавфи бўлганда сиқилган ҳаво билан тозаланиши керак.
124. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналари таркибидаги пневмосилиндрларнинг ишчи қисмларида занглаш хавфи мавжуд бўлган ҳолларда, уларга коррозияга қарши мой суртилиши лозим.
125. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналаридан фойдаланишдан олдин улар синовдан ўтказилиши ҳамда ускуналарнинг барча қисмлари соз ҳолатда эканлиги ва тўғри ишлаши текширилиши лозим.
126. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналарини иш жойларининг пойдеворига ўрнатилганда ундаги барча болт бирикмаларининг маҳкамлиги текширилади.
127. Контактли қиздириш орқали пайвандлаш ускуналаридан фойдаланилганидан сўнг, уларнинг ток кабеллари ҳам иш жойларининг пойдеворига осилиши керак.
128. Ишни бошлашдан олдин ходим қуйидагиларга мажбур:
ўз иш жойини тартибга келтириш;
ўз асбоб-ускуналари ва мосламаларини ишга тайёрлаш ҳамда уларнинг созлигини текшириш;
ҳаво ва сув тизимлари, шовқин ютгичларннинг созлигини текшириш;
носоз мосламалардан фойдаланмаслик;
ҳимоя қурилмаларининг мавжудлиги ва созлигини текшириш;
блокировка қурилмалари, бошқарув шкафлари, барча узелларнинг ерга уланганлиги, изоляциянинг созлигини текшириш;
шахсий ҳимоя воситаларининг ишончлилиги ва созлигини текшириш.
129. Иш жараёнида ходим қуйидагиларга мажбур:
доимо эътиборли бўлиш;
иш жойига ишга алоқаси бўлмаган шахсларни киритмаслик ва пайвандлаш ускуналарининг бошқарувини бегона шахсларга топширмаслик;
пайвандлаш ускуналари ишлаётган пайтда уни мойлаш, тозалаш ҳамда йиғиштириш ишларини бажармаслик;
пайвандлаш ускуналарига тегишли кабелларни сув билан тегиб кетмаслигини ва уларга эриган металл томчилари тушмаслигини назорат қилиш;
электродларни текшириш, агар электродлар ёпишиб қолса, дарҳол пайвандлаш ускуналарини тўхтатиш ва бу ҳақда шу заҳоти бўлим бошлиғига хабар бериш;
иш режимига қатъий риоя қилиш;
бўёқ, мой, занг ёки қалин қатламли қотқоқ билан қопланган металларни пайвандлашдан олдин уларни яхшилаб тозалаш;
пайвандланаётган металларни махсус мосламага ишончли қилиб маҳкамлаш;
металларнинг майда деталлари пайвандланаётганда қўллар қисилиб қолмаслиги учун эътиборли бўлиш;
пайвандлаш ускуналари ишлаганда унинг роликлар, электродлар ва бошқа ҳаракатланувчи қисмлари ишлашида хавфсизликни таъминлаш;
пайвандлаш ускуналари ишлаётган вақтда пайванд қилинаётган жойларга, электродларга ва пайвандлаш ускуналарининг бошқа қисмларига қўл теккизмаслик ҳамда пайвандлаш ускуналарига суянмаслик;
пайвандлаш ускуналари ишлаётган вақтда унга ёки унинг ички қисмига бирор нарса ўрнатмаслик ҳамда жойини ўзгартирмаслик;
пайвандлаш ишлари амалга оширилган жойлар эриган металл қолдиқлари ва бошқа ифлосликлардан тўлиқ тозалаш;
пайвандлаш ускуналарини созлаш ишларини электр тармоғидан ўчирган ҳолда амалга ошириш.
130. Ишдаги танаффуслар вақтида иш жойларидаги электр тармоқлари ўчирилиши ҳамда сув ва ҳаво совутиш тизимларининг вентиллари ёпилиши керак.
Қиш фаслида иш жойларидаги сув музлаб қолмаслиги учун унинг айланиши (циркуляцияси) сақлаб турилиши лозим.
131. Иш жойларида электр тармоқлари электр энергиядан узилиб қолган тақдирда дарҳол пайвандлаш ускуналари ўчирилиши зарур.
132. Пайвандлаш ускуналарида носозлик аниқланса, ишни дарҳол тўхтатилиши ва навбатчи электр монтёр чақирилиши керак. Бунда носозликни ходим томонидан бартараф этилиши тақиқланади.
Пайвандлаш ускуналаридаги носозликни бартараф этиш вақтида улар электр таъминоти ҳамда ҳаво ва сув манбаларидан тўлиқ узилиши керак ҳамда пайвандлаш ускуналарининг устига «Ёқилмасин!» деган огоҳлантирувчи белги қўйилиши шарт.
133. Иш жойларининг яқинига камида 5 m масофада ёнувчан ва ёнғин хавфи бўлган материалларни жойлаштириш тақиқланади.
134. Пайвандлаш ускуналарида аланга пайдо бўлса, шу заҳоти ушбу ускуналарни ишлаши тўхтатилиши ва аланга қуруқ қум ёки ўт ўчиргич ёрдамида ўчирилиши ҳамда бир вақтнинг ўзида навбатчи электр монтёр чақирилиши керак.
Ёнғин содир бўлган барча ҳолатларда бу ҳақда дарҳол алоқа воситалари орқали давлат ёнғин назорати органларига хабар бериш лозим, бунда давлат ёнғин давлат ёнғин назорати органлари етиб келгунча ёнғинни бартараф этиш чоралари давом эттирилиши зарур.
135. Иш тугагач ходим қуйидагиларга мажбур:
пайвандлаш ускуналарини электр таъминоти ҳамда ҳаво ва сув манбаларидан тўлиқ узиш;
иш жойини йиғиштириш, пайвандлаш ускуналарини ва тегишли асбобларни махсус ажратилган жойларга жойлаштириш;
тутаб турган буюмлар (латта, изоляция материали ва бошқалар) қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш;
иш давомида аниқланган барча носозликлар ҳақида бўлим бошлиғига хабар бериш.
136. Пайвандлаш ускуналарига фақат ушбу ускуналардан фойдаланувчи ходим, созловчи механик ва электр монтёр томонидан хизмат кўрсатилиши керак.
8-§. Ёйли ва плазмали пайвандлаш, қ оплама қ илиш ва кесиш жараёнларига қ ўйиладиган талаблар
137. Ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ва кесиш жараёнларида қуйидагилар таъминланиши шарт:
пайвандлаш ваннасига флухни механик тарзда таъминлаш учун мослама мавжуд бўлиши;
ишлатилган флухни пайванд чизиғидан тозалаш ва йиғиб олиш учун ҳопперли йиғувчи ва фильтрли флух тортгичи ўрнатилган бўлиши.
138. Ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ва кесиш жараёнлари амалга ошириладиган иш жойлар вентиляцияси қурилмалари билан жиҳозланиши шарт.
Ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ҳамда кесиш жараёнларини амалга оширишда қўлланиладиган вентиляция қурилмалари пайвандлаш ускуналаридан 40 mm дан ошмаган масофада жойлаштирилиши лозим.
Вентиляция қурилмаларида ҳаво оқими тезлиги 4 — 9 m/s бўлиши керак.
139. Вентиляция қурилмаларидан чиқаётган ҳавони чанг ва зарарли газлардан тозалаш учун вентиляция қурилмалари махсус мосламалар билан жиҳозланиши шарт.
140. Ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ҳамда кесиш жараёнларини амалга оширишда қўлланиладиган пайвандлаш ускуналари шлак қобиғини тозалаш ва уни йиғиб олиш учун мўлжалланган механик қурилмалар билан жиҳозланиши шарт.
Агар механик қурилмалар ишлатиш имкони бўлмаса, шлак қобиғи қўл билан тозалашга рухсат этилади, бунда ходим нафас олиш воситаси (респиратор) билан ҳимояланиши керак.
141. Шлак қобиғидан ҳосил бўлган флухни бунгерга солиш жараёнида иш жойлари ва атрофни чангдан ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши шарт.
142. Ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ва кесиш жараёнларида ҳавога зарарли газлар кўп чиқмаслиги учун флух қуруқ ва тоза бўлиши керак, унга ҳеч қандай мой, флух қобиғи қолдиқлари ёки бошқа ифлосликлар аралаштирилмаслиги лозим.
143. Рельс йўли бўйлаб ҳаракатланувчи ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ҳамда кесиш жараёнларини амалга оширишда қўлланиладиган пайвандлаш ускуналаридан фойдаланилганда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
рельс йўли буюмга ёки стендга ишончли ва тўғри маҳкамланган бўлиши;
ҳаракатланиш механизмининг орқа ва ён роликлари рельсга мустаҳкам ўрнатилган бўлиши.
144. Трубалар ва бошқа катта ҳажмли металларни ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ва кесиш ишларини амалга ошириш учун иш жойи қуйидаги талабларга жавоб берадиган махсус кабиналар билан жиҳозланиши шарт:
ташқи сиртлари иссиқ ва шовқиндан изоляцияланган бўлиши;
тартибланган ҳаво таъминоти (тоза ҳаво берувчи тизим) мавжуд бўлиши;
ёйли ва плазмали пайвандлаш, қоплама қилиш ва кесиш жараёнларни бошқариш учун бошқарув пульти билан жиҳозланган бўлиши.
9-§. Газ баллонларни са қ лаш ва улардан фойдаланишга қ ўйиладиган талаблар
145. Очиқ майдонларда газ баллонларни сақлашда, уларни ёмғир, қор ва бевосита қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи қопламалар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши шарт.
146. Оёқчага эга бўлган газ баллонлари вертикал ҳолатда, махсус тўрлар ёки бошқа маҳкамловчи қурилмалар ёрдамида уларнинг ағдарилиб кетишининг олди олинган ҳолда сақланиши лозим.
Оёқчаси мавжуд бўлмаган газ баллонлари горизонтал ҳолатда, махсус рамкалар ёки токчаларда сақланиши лозим. Бунда газ баллонларини устма-уст жойлаштириш баландлиги 1,5 m дан ошмаслиги шарт.
Газ баллонлардаги клапанлар ҳимоя қопқоқлари билан ёпилган бўлиши ва бир томонга йўналтирилган бўлиши шарт.
147. Бўш газ баллонлар газ билан тўлдирилган газ баллонлардан алоҳида жойда сақланиши керак.
148. Газ баллонларни фақат масъул шахсларгина ташиши, сақлаши, бериши ва қабул қилиши мумкин.
149. Газ баллонларидан фойдаланишда, уларни сақлаш ва кўчириш жараёнида мой излари мавжуд материалларга ҳамда ишчи кийимларга тегиб кетишининг олди олиниши шарт.
150. Газ баллонлар зарбалардан ва тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган бўлиши керак. Газ баллонлар иситиш мосламаларидан 1 m дан кам бўлмаган хавфсиз масофада ўрнатилиши лозим.
151. Иш жараёнидаги танаффуслар вақтида ҳамда иш вақти якунланганда пайвандлаш ускуналари газ баллонлардан узилган ҳолда ўчирилиши шарт.
Газ баллонларга уланган пайвандлаш ускуналарининг шланглар ажратиб қўйилиши ва газ баллонлардаги босим тўлиқ туширилиши лозим.
152. Иш вақти якунлангач газ баллонлар фақат газ баллонларни сақлаш учун махсус ажратилган жойга жойлаштирилиши ва ушбу жойга бегона шахсларнинг кириши олди олиниши шарт.
153. Пайвандлаш ускуналаридан фойдаланишда ходимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон «Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган талабларга амал қилиши шарт.
10-§. Ён ғ индан ҳ имоя қ илиш талаблари
154. Пайвандлаш ишларини бошлашдан олдин, иш жойларининг юқори нуқталари ва пайвандлаш ускуналаридаги ҳаво намуналарида ацетилен миқдори таҳлил қилиниши керак.
Бунда ҳаво намуналаридаги ацетилен миқдори 0,3 mg/l дан ошмаслиги лозим.
155. Пайвандлаш ишлари якунлангач ходим иш жойини тарк этишдан аввал иш жойида ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган алангалар йўқлигини текшириб чиқиши шарт.
156. Ходимларни ёнғин хавфсизлигини бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон «Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўқитилиши керак.
157. Иш жойлари ёнувчан конструкциялар доимий ёки кўчма тўсиқлар билан, ёнувчан поллар эса металл қопламалар билан ҳимояланиши шарт.
Бунда кўчма тўсиқлар пўлат қопламадан тайёрланган бўлиши керак.
158. Пайвандлаш тайёрлов бўлимларида ёнғин вужудга келтириши эҳтимоли бўлган хавфли органик эритмалар фақатгина давлат ёнғин назорати органлари билан келишилган миқдорда сақланиши керак.
4-боб. Ишлаб чиқариш ускуналарига ва ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар
1-§ Ишлаб чи қ ариш ускуналарига қ ўйиладиган талаблар
159. Ўрта ва кичик ўлчамли металларни пайвандлаш, қиздириб бириктириш ва кесиш ишлари шамоллатиш тизимига эга, махсус жиҳозланган иш жойларида бажарилиши керак. Иш жойларининг юқори қисми очиқ, ёнмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши лозим.
Бир пайвандлаш ишлари олиб бориладиган иш жойидаги бўш майдон 3 m 2 дан кам бўлмаслиги шарт.
Пайвандлаш ишларини қулай ва хавфсиз бажаришни таъминлаш учун иш столи ва стеллажнинг ҳар икки томонидан камида 1 m кенгликда ўтиш йўллари бўлиши лозим.
Ускуналар, ҳаракатланувчи механизмлар ва кўчирилаётган деталлар орасидаги, шунингдек доимий кўп постли электр таъминоти манбалари орасидаги ўтиш йўллари кенглиги камида 1,5 m бўлиши керак. Доимий бир постли электр таъминоти манбалари орасидаги ўтиш йўллари кенглиги камида 0,8 m бўлиши лозим.
160. Иш жойларида ходимларнинг қўлидаги статик юкни камайтирадиган махсус таянчлар ўрнатилиши керак.
Кабелни елка устига узатиш ёки билакка ўраш орқали қўл устидаги юкни камайтиришга йўл қўйилмайди.
161. Бегона шахсларнинг иш жойларида бўлиши тақиқланиши шарт.
Ходим ўз ёнида ёки ўзидан пастда ишлайдиган ходимни радиация, учқун, эритилган металл томчиларнинг тасодифий тушишидан ҳимоя қилувчи тўсиқлар билан таъминлаши керак.
162. Иш жойлари ва ўтиш жойлари баландлиги камида 1,8 m бўлган экранлар билан ажратилиши керак.
Агар иш жойлари ва ўтиш жойларини экранлар билан ажратиш имкони бўлмаса, ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши керак.
Очиқ ҳавода, бир-бирига яқин жойлашган бир нечта ходим бир вақтда ишлаганда, улар орасига тўсиқлар ўрнатилиши керак.
163. Очиқ ҳавода пайвандлаш ишлари амалга оширилиши жараёнида ёмғир ёки қор ёғса, иш жойларининг устига бошпана ўрнатилиши керак.
Бошпана бўлмаганда, ёмғир ёки қор пайтида пайвандлаш ишларини олиб бориш тўхтатилиши керак.
164. Доимий пайвандлаш ишлари олиб бориладиган иш жойларидан ташқарида пайвандлаш ишларини олиб бориш учун ташкилот раҳбарининг ёки ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахснинг ёзма рухсати олиниши лозим.
165. 5 m ортиқ баландликда пайвандлаш ишлари олиб борилаётганда ушбу жойнинг пастки майдони ёнмайдиган материаллар билан қопланиши керак
Ходимлар 5 m ортиқ баландликда пайвандлаш ишларини олиб бориш жараёнида хавфсизлик камарлари, карбонли хавфсизлик арқонлари ҳамда зарур асбоб-ускуналар учун махсус сумкалардан фойдаланиши шарт.
166. Битта металлни иккита ходим томонидан пайвандлашга рухсат берилади.
167. Металларни пайвандлашда уларнинг юзаларидаги ҳарорат +45°C дан ошмаслиги керак.
168. Сиғимлар, цистерналар, қувурлар, қудуқларда ва чуқурларда пайвандлаш ишлари бажарилганда ушбу жойлар ҳавони сўриб чиқарувчи мосламалар билан таъминланиши керак ҳамда улардаги ҳаво алмашинуви тезлиги 0,3 — 1,5 m/s бўлиши керак.
169. Ҳаво ҳарорати +50°C дан юқори бўлган иш жойларида махсус иссиқликдан ҳимоя қилувчи воситалар ва тоза ҳаво етказувчи воситаларисиз ходимларнинг ишлашига йўл қўйилмайди.
170. Пайвандлашда металларини ушлаб туриш ва уларни ҳаракатлантириш учун иш жойи тартибга солинган ҳамда махсус стол ёки мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Бунда махсус стол ёки мосламалар ходим учун қулай ҳаракатланишини таъминлаши ва буюмларнинг кичик қисмларини пайвандлаш ёки қўлда кесишда ўтириб ишлаш имконини бериши керак.
171. Усти ёпилмаган чуқурликларнинг ёнида ходимларнинг ишлашига йўл қўйилмайди.
172. Ходимлар сиғимлар, цистерналар, қувурлар, қудуқлар ва чуқурларга тушганда, уларнинг ёпиш эшиклари (қопқоқлари) очиш жойларига маҳкам ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
2-§ Ишларни ташкил этишга қ ўйиладиган талаблари
173. Доимий техникаларни бошқариш ва назорат қилиш бошқарув пульти орқали амалга оширилиши керак.
174. Бир нечта бошқарув воситаларига эга пайвандлаш ускунаси бир вақтда фақат битта бошқарув воситасидан бошқарилиши керак.
175. Доимий ва кўчма пайвандлаш ускуналарининг ишлашини бошқариш ва назорат қилиш тизими масофадан туриб амалга оширилиши мумкин.
Навбатчи ёй ҳосил бўлишидан олдин, плазматронга кучланишнинг эркин узатилиши ходим томонидан «Ишга тушириш» тугмаси орқали амалга оширилишига рухсат берилади. Ушбу босқичда ҳимояловчи қулфлаш тизимининг ишлаши талаб этилмайди.
Навбатчи ёй актив ҳолатга келгандан сўнг ҳимоялаш қулфи автоматик равишда ишга туширилиши ва «Ишга тушириш» тугмаси орқали назорат қилиниши шарт.
Плазматрондан кучланиш ечилганда ёки ёй узилган ҳолатда ҳимоя қулфлаш тизими автоматик равишда ишга тушиши шарт.
176. Пайвандлаш ускуналарининг бошқарув панелларида электр таъминотни узиш, резакка газ беришни тўхтатиш учун ёндиргични ўчириш функцияларини таъминловчи тўхтатиш тугмачаси («Стоп умумий») ўрнатилиши шарт.
Тўхтатиш тугмачаси («Стоп умумий») қизил рангда, қўзиқорин шаклида ҳамда бошқарув панели юзасидан чиқиб турадиган қилиб жойлаштирилиши шарт.
177. Пайвандлаш ускуналарини электр энергияси билан таъминлаш учун қўлланиладиган электр симлари ва кабеллари ташқи ҳимоя қопламига эга бўлиши ҳамда механик шикастланишдан ҳимояланган ҳолда жойлаштирилиши шарт.
3-§ Плазма гази ор қ али кесиш ускунасига бўлган талаблар
178. Плазма гази орқали кесишни бошлашдан олдин қуйидагиларга риоя қилиниши керак:
совутиш тизимининг ишлашини текшириш;
керакли кесиш тезлигини ўрнатиш;
технологик жараёнга мувофиқ плазма ҳосил қилувчи муҳитнинг (масалан, газ, ҳаво, аргон ва бошқалар) сарфини аниқлаш;
йиғма столининг ёки асосий қисмининг тубида сув борлигини текшириш.
179. Плазма гази орқали кесиш ускунасидан фойдаланилганда ходимлар плазма ёйи ва ультрабинафша нурланишидан ҳимояланиши керак.
180. Плазма гази орқали кесиш ускунасидаги носозликларни бартараф этишда ушбу ускуналар электр таъминотидан узилган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.
181. Плазма гази орқали кесиш ишлари амалга ошириладиган жойлардаги поллар каучук диэлектрик гилам билан қопланиши керак.
4-§ Карбонат ангидрид ва газ аралашмалари му ҳ итида пайвандлаш учун ускуналарга қ ўйиладиган талаблар
182. Карбонат ангидрид муҳитида пайвандлаш яримавтоматининг ёндиргичининг конструкцияси газ чиқиш сопласини тезкор ечиш имкониятини таъминлаши ҳамда уни металл сачрандиларидан (учқунлардан) осон тозалашга мослаштирилган бўлиши лозим.
Бунда, газ чиқиш сопласининг ток ўтказувчи қисмидан изоляцияланган бўлиши керак.
183. Ёндиргичда пайвандлаш тўхтатилгандан кейин газни ўчириш учун қўшимча жўмрак кўзда тутилган бўлиши керак.
184. Автоматик ва механизациялаштирилган пайвандлаш ускуналари зарарли чанг ва газларни чиқарувчи мосламалар билан таъминланиши керак.
185. Ходимлар бир хил турдаги ҳимоя кийимлари ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.
186. Баллонлардан, суюлтирилган газ солинган контейнерлардан ва баллонлардаги ҳимоя газларидан фойдаланиш учун мўлжалланган рампалардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 августдаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент асосида амалга оширилиши керак.
187. Суюлтирилган газ солинган контейнерларга (ёки тўплагич идишларга), шунингдек пайвандлаш постларига газ етказиб беришнинг рампали тизимига хизмат кўрсатишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом асосида билимлари текширилган шахслар қўйилади.
188. Суюлтирилган газ солинган контейнер (тўплагич-идиш) ўрнатиладиган майдонча металл тўсиққа эга бўлиши керак, бунда контейнер ва тўсиқ ўртасида камида 1 m бўлган масофа қолиши керак. Контейнер яқинида иситиш манбалари бўлмаслиги керак.
189. Транспорт автоцистерналаридан тўплагич-идиш сифатида фойдаланилганда майдонча автоцистернага юк ортиш ва тушириш учун тегишли юк кўтариш қобилиятига эга телфер билан жиҳозланган бўлиши керак.
190. Контейнер (тўплагич-идиш) очиқ ҳавода ўрнатилганда, уни қуёш нурлари ва ёғингарчиликдан ҳимоя қилувчи соябон билан таъминланиши керак.
5-§. Инерт газлар му ҳ итида пайвандлаш учун ускуналарга қ ўйиладиган талаблар
191. Пайвандлаш ускуналарининг ёндиргичлари ва пистолет-ёндиргичларининг тутқичлари ходимни ҳимоялаш учун иссиқлик-электр изоляцияли материал билан қопланган бўлиши керак. Мазкур тутқичларнинг ҳарорати иш пайтида +40°C дан ошмаслиги лозим.
Агарда пайвандлаш ускуналарининг ёндиргичлари ва пистолет-ёндиргичлари тутқичларнинг ҳарорати +40°C дан ошганда улар сув ёки бошқа сунъий совутиш тизимига эга бўлиши керак.
192. Пайвандлаш ускуналарининг ёндиргичлари ва пистолет-ёндиргичларининг тутқичлари қулай ушлаш имконини бериши керак.
193. Пайвандлаш ускуналарининг ёндиргичлари ва пистолет-ёндиргичларининг тутқичларида кучланиш ва газни бошқариш учун мослама кўзда тутилган бўлиши керак.
194. Пайвандлаш ускуналарининг ёндиргичларининг умумий оғирлиги 0,8 kg дан, пистолет-ёндиргичларининг оғирлиги эса 1,5 kg дан ошмаслиги керак.
195. Пайвандлаш ускуналарининг ёндиргичлари ва пистолет-ёндиргичларининг тутқичларининг симлари электр изоляциясига эга материал билан қопланган бўлиши керак.
5-боб. Иш материаллари ва андазаларни тайёрлаш, са қ лаш ва ташиш талаблари
196. Пайвандлаш, қоплаш ва кесиш ишларида қўлланиладиган материаллар (металлар, электродлар, боғламалар, флюслар, пайванд симлари, газлар ва суюқликлар) ходимларга зарарли ва хавфли таъсир кўрсатмаслиги керак.
197. Ҳарорати +45°C дан юқори бўлган металларнинг қирраларини эритувчилар билан артиш тақиқланади.
198. Йилнинг совуқ даврида пайвандланиши керак бўлган металлар пайвандлаш бошланишидан олдин, уларнинг ҳарорати иш жойидаги ҳаво ҳароратидан паст бўлмаслиги учун иш жойига олдиндан олиб кирилиши керак.
199. Пайвандлаш, қоплаш ва кесиш учун қўлланиладиган пайвандлаш материаллари (электрод, флюс, сим) иш бошланишидан олдин, материал технологик паспортида тавсия этилган режимларда қиздирилиши ёки қуритилиши керак.
200. Таркибида зарарли моддалар бўлган коррозияга қарши қоплама билан қопланган пайвандланадиган ва юзаси қопланадиган металларнинг юзалари, пайвандлаш жойидан камида 1 m кенгликда мажбурий тартибда тозаланиши керак.
201. Пайвандлаш материаллари (электрод, флюс, сим) ёпиқ ва қуруқ биноларда сақланиши керак. Бунда пайвандлаш материалларининг (электрод, флюс, сим) сақланиши уларнинг технологик паспорти талабларига жавоб бериши шарт.
6-боб. Таъмирлаш ишларида хавфсизлик талаблари
202. Пайвандлаш ва кесиш учун мўлжалланган ускуналарга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш (тармоққа улаш ва ундан узиш, ўрнатиш, таъмирлаш) ишларига фақат электр хавфсизлиги бўйича 3-гуруҳдан паст бўлмаган электр монтёрларга йўл қўйилади.
7-боб. Якуний қ оида
203. Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 1-ИЛОВА
Пайвандлаш ишларида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари
Т/р Иш турлари Зарарли омиллар Хавфли омиллар Чанг-газсимон моддалар Оптик оралиқдаги нурланиш Электромагнит майдон Магнит майдонлар Ионлаштирувчи манбалар Шовқин Ультратовуш Лазер нурлар Қўлларга таъсир этувчи статик босим Электр токи Учқунлар, сачрашлар ва эриган металлни чиқиши Ҳаракатланувчи механизмлар ва маҳсулот Босим остидаги тизимлар Ультрабинафша Кўринарли Инфрақизил 1. Флюс остида ёйсимон қўлда пайвандлаш х х х х х х х х - - - х - Х - х х х х х - 2. Флюс остида ёйсимон ярим автоматлаштирилган пайвандлаш х х - - х - - - х - Х - х х - х х - 3. Флюс остида ёйсимон автоматлаштирилган пайвандлаш х х - - х - - - х - - - х х - х х - 4. Ёйсимон ҳимоя газларда ярим автоматлаштирилган пайвандлаш х х х х х х х х - - - х - х х - х х х х х х х х 5. Ёйсимон ҳимоя газларда автоматлаштирилган пайвандлаш х х х х х х х х - - - х - - - х х х х х х х х 6. Электршлакли пайвандлаш х х х х х х - - - х - - - х х х х х х - 7. Контактли пайвандлаш х х х х х х х х х - Х - х х х х х Х 8. Электрон-нурли пайвандлаш Х х х х х - - - х х х - - - х х - х х 9. Ишқалаш йўли билан пайвандлаш - - - - - - - х - - - х х х х х х - 10. Диффузин пайвандлаш - - - - х х - - х х х - - х х - х х х 11. Ультратовушли пайвандлаш х - - - - - - х х х х - - х - х - 12. Юқори токли пайвандлаш - - - - х х - - - - - - х х - х - 13. Частотали пайвандлаш х х х х х х х х - - - х - Х - х х х х х х 14. Газли пайвандлаш х х х х х х х - - х х х - - х х х х х х х 15. Плазмали пайвандлаш 16. Кесиш х х х х х х х - - - х х х х - х х х х х х 17. Плазмали кесиш х х х х х х х - - х х х х х х х - х х х х х х х 18. Лазер пайвандлаш ва кесиш х х х х х х - - х х - - Х х х - х х х 19. Эритиш х х х х х х - - - - - х - х х х х Х 20. Чангитиш х х х х х х - - - х х х х - - х х х х х Х 21. Лехимлаш х х - - - - - - - - - - х х - - - Эслатма: хх — интенсив омил; х — ўртача омил.
Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 2-ИЛОВА
Пайвандлаш ишларида атмосферада зарарли моддалар ва газнинг рухсат этилган максимал концентрацияси (РМК)
Т/р Номланиши РМК, mg/m 3 Хавфлилик даражаси 1. Марганец 0,1 II 2. Темир 6,0 IV 3. Хромтриоксид 0,01 I 4. Никель 0,05 I 5. Медь 0,5 — 1,0 II 6. Титан 10,0 IV 7. Алюминий 2,0 III 8. Вольфрам 6,0 IV 9. Фторли водород 0,5/0,1 II 10. Углерод оксиди 20,0 IV 11. Азот оксидлари 5,0 III 12. Озон 0,1 I 13. Кремний тетрахлориди 0,5/0,1 II
Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 3-ИЛОВА
Пайвандлаш ишларида тавсия этилган ёруғлик фильтрлари
Т/р Пайвандлаш турлари Ток кучи ва ёруғлик фильтр тури 1. Пўлат электрод билан ёйсимон пайвандлаш Ток кучи, А 15 30 60 150 275 350 600 700 900 Ёруғлик фильтри C-3 C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 2. Инерт газлар ҳимоясида оғир металларни пўлат электрод ёрдамида ёйсимон пайвандлаш Ток кучи, А 20 30 50 80 100 200 350 500 700 900 Ёруғлик фильтри C-3 C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 C-12 3. Инерт газлар ҳимоясида енгил металл қоришмаларини пўлат электрод ёрдамида ёйсимон пайвандлаш Ток кучи, А 15 30 50 90 150 275 350 600 800 Ёруғлик фильтри C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 C-12 4. Инерт газлар ҳимоясида вольфрам электрод ёрдамида ёйсимон пайвандлаш Ток кучи, А 10 15 20 40 80 100 175 275 300 400 600 Ёруғлик фильтри C-3 C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 C-12 C-13 5. Карбонат ангидрид муҳитида пўлат электрод ёрдамида ёйсимон пайвандлаш Ток кучи, А 30 60 100 150 175 300 400 600 700 900 Ёруғлик фильтри C-1 C-2 C-3 C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 6. Плазмали пайвандлаш Ток кучи, А 30 50 100 175 300 350 500 700 900 Ёруғлик фильтри C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 C-12 C-13 7. Ҳаво-ёйли сиртни кесиш, қоплаш ва эритиш Ток кучи, А 500 700 900 Ёруғлик фильтри C-11 C-12 C-13
Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 4-ИЛОВА
Газ билан пайвандлаш ва кислородли кесиш учун нур фильтрлария
Т/р Ёруғлик фильтр Пайвандлашда ацетилен сарфи, l/s Кесишда кислород сарфи, l/s 1. C-1 - - 2. C-2 70 дан кўп эмас 900 — 2000 3. C-3 - 2000 — 4000 4. C-4 70 — 200 4000 — 8000 5. C-5 200 — 800 - 6. C-6 800 дан кам эмас -
Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 5-ИЛОВА
Лазер нурига қарши кўзойнаклар учун тавсия этилган шиша маркалари
Тўлқин узунлиги, mkm 0,48 — 0,51 0,53 0,69 0,84 1,06 1,54 10,6 Шиша тури ОC-12 * ОC-12 CЗC-21 CЗC-21 CЗC-21 CЗC-24 БC-15 ** ОC-13 ОC-13 CЗC-22 CЗC-22 CЗC-22 CЗC-25 ОC-23-1 ОC-23-21 CЗC-24 CЗC-26
Электр пайвандлаш ишларида ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига 6-ИЛОВА
Меҳнат шароитлари ва пайванд усулларига боғлиқ холда махсус кийим танлаш
Пайванд, кесиш усули Меҳнат шароити Махсус кийим вазифаси Тавсия этилган махсус кийим турлари Махсус кийим гуруҳи ва гуруҳ ости Электр ёй туридаги пайвандлар, эритиб қуйиш ва кесиш (қўлда ярим автоматик) Олдиндан +400 о C гача қиздирилган, ёпиқ маҳсулотлар ичида Танани юқори ҳароратдан ва эриган металл сачрашидан сақлаш Совутувчи ва ҳимоя қопламали иссиққа чидамли кийим 1 А Элект ёйли усулдаги пайванд турлари, эритиб қуйиш, кесиш (қўлда ва яримавтоматик) ва электршлакли пайванд Олдиндан +150 о C гача қиздирилган, ёпиқ маҳсулотлар ичида Танани олд қисмини юқори ҳароратдан ва эриган металл интенсив сачрашидан сақлаш Оловга чидамли сингдирилган, учқунга ва иссиқликка чидамли ҳимоя қопламалар мавжуд, шу жумладан совутувчи элементлари билан 1 Б Элект ёйли усулдаги пайванд турлари, эритиб қуйиш, кесиш (қўлда ва яримавтоматик) ва электршлакли пайванд ва контакт-бирикмали пайванд Ишлаб чиқариш хоналари Нормал микроиқлим шароитида танани юқори ҳароратдан ва эриган металлни интенсив сачрашидан сақлаш Оловга чидамли сингдирилган, учқунга ва иссиқликка чидамли спилк ҳимоя қопламалар мавжуд брезент кийим 2 А Ёзда очиқ ҳавода Худди шундай, ҳавони юқори ҳароратлари шароитида Брезент ҳимоя қобиқлари, енгил брезент 2 Б Қишда очиқ ҳавода Худди шундай, ҳавони паст ҳароратлари шароитида Оловга чидамли шимдирилган, ИМ-1 турдаги матодан ҳимоя қобиқли, шу жумладан иқлим зоналарга боғлиқ холда изоляцияланган брезент кийим 2 В Контактли пайванд (нуқтали, улоқлик, бирикмали) Ишлаб чиқариш хоналари Тананинг олд қисмини, бўйинни ва юзни оптик диапазондаги электромагнит нурланишдан (ултрабинафша) ва металл зарраларини сачрашидан ҳимоя қилиш Оловга чидамли шимдирилган, ИМ-1 турдаги учқунга чидамли матодан ҳимоя қобиқли, брезент кийим ёки ИМ-1 турдаги учқунга чидамли матодан тайёрланган этак билан таъминланган брезент кийим 3 А Инерт газларда электр ёйли пайванд Ишлаб чиқариш хоналари Тананинг олд қисмини, бўйинни ва юзни оптик диапазондаги электромагнит нурланишдан (ултрабинафша) ва металл зарраларини сачрашидан ҳимоя қилиш Нурланишга чидамли, фенилон матоли ҳимоя қобиқли, енгиллаштирилган брезентдан тайёрланган кийим 3 Б Флюс остида электр ёйли усулда пайвандлаш (яримавтоматик ва автоматик) ва кесиш жараёнини масофадан бошқарув Ишлаб чиқариш хоналари Шлак ва металл томчиси тасодифий сачрашидан ҳимоя Ёнғиндан қарши шимдирилган брезент кийим 4 А Ишқаланиш йўли билан пайванд, ультратовуш, диффузион ва атмосфера назорат этувчи камераларда Ишлаб чиқариш хоналари Ишлаб чиқариш ифлосланишларидан ва механик шикастланишдан ҳимоя Ишчи кийимлар 4 Б Лехим Ишлаб чиқариш хоналари Лехим ва флюслар таьсиридан ҳимоя Ишчи халатлар 5
Раис А. РАФИҚОВ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Савдо-саноат палатаси р аиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 январь,
2025 йил 22 декабрь
2025 йил 18 декабрь
2025 йил 14 декабрь
2025 йил 11 декабрь
2025 йил 9 декабрь
31-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI SANOAT, RADIATSIYA VA YADRO XAVFSIZLIGI QOʻMITASINING
QARORI
QOIDALARI
Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PF-161-son “Islohotlarni huquqiy jihatdan taʼminlash samaradorligini oshirish hamda ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda vazirlik va idoralarning masʼuliyati va tashabbuskorligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 12-iyuldagi 267-son “Mehnatni muhofaza qilishga doir meʼyoriy hujjatlarni qayta koʻrib chiqish va ishlab chiqish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining 2026-yil 7-yanvardagi 31-son qaroriga ILOVA
Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi
Mazkur Qoidalar elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligiga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.
1-bob. Umumiy q oidalar
1. Mazkur Qoidalar tashkiliy-huquqiy shakli va mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, tashkilotlarda (bundan buyon matnda tashkilotlar deb yuritiladi) elektr payvandlash ishlarini bajarish bilan bogʻliq boʻlgan xodimlar va ish beruvchilarga, shuningdek yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarga nisbatan tatbiq etiladi.
2. Mazkur Qoidalar yopiq binolarda yoki ochiq havoda jihozlangan va foydalaniladigan, payvandlash, qoplama qilish, eritish orqali kesish (ajratib kesish va sirt boʻyicha kesish) hamda bosim qoʻllagan holda payvandlash texnologik jarayonlarini bajarish uchun moʻljallangan doimiy va koʻchma harakatlanuvchi elektr payvandlash qurilmalariga, jumladan, quyidagilarga tatbiq etiladi:
a) yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish va kesish;
b) atom-vodorodli payvandlash;
v) elektron-nurli payvandlash;
g) lazerli payvandlash va kesish (yorugʻlik nuri yordamida payvandlash va kesish);
d) elektroshlakli payvandlash;
e) kontaktli qizdirish orqali payvandlash;
yo) kontaktli yoki diffuzion payvandlash, yoy-kontaktli payvandlash;
j) himoya gazlar (aktiv va inert gazlar) muhitida payvandlash.
3. Ish beruvchi mazkur Qoidalarga muvofiq, ishlab chiqarish xususiyatlarini inobatga olgan holda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar hamda texnologik jarayonlar va uskunalardan foydalanish boʻyicha hujjatlarni ishlab chiqadi va qayta koʻrib chiqadi.
4. Mazkur Qoidalarning talablariga rioya etilishini nazorat qilish elektr payvandlash uskunalarini qurish, loyihalash, rekonstruksiya qilish va ekspluatatsiya qilish jarayonida tashkilot tomonidan amalga oshirilishi lozim.
2-bob. Umumiy xavfsizlik talablari
1-§. Me h natni mu h ofaza q ilish xizmatini tashkil etish
5. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi.
Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.
6. Xodimlar elektr payvandlash ishlarini bajarishda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-oktabrdagi 649-son qarori bilan tasdiqlangan Yongʻin xavfsizligi qoidalarining talablariga amal qilishi kerak.
7. Har bir tashkilotda rahbarning buyrugʻi (boshqaruv qarori) bilan mazkur Qoidalar asosida bilimlari tekshiruvdan oʻtgan rahbarlar va mutaxassislar orasidan elektr payvandlash ishlarining xavfsiz foydalanish uchun masʼul shaxs tayinlanadi.
Tashkilotlarda elektr payvandlash ishlarining xavfsiz foydalanish uchun masʼul shaxsdan tashqari, tashkilot rahbarining buyrugʻiga (boshqaruv qaroriga) binoan ustaxonalar (boʻlimlar) boʻyicha ham elektr payvandlash ishlarining xavfsiz foydalanish uchun masʼul shaxslar tayinlanishi mumkin.
8. Tashkilotning elektr payvandlash ishlarining xavfsiz foydalanish uchun masʼul shaxsning majburiyatlari mansab yoʻriqnomasida belgilanishi kerak.
9. Mehnatni muhofaza qilish va sogʻlom hamda xavfsiz mehnat sharoitlarini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish ustidan nazorat tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli mutaxassisi tomonidan olib boriladi.
2-§. Elektr payvandlash, yuzalarni eritib q oplash va metallarni kesishda xavfli va zararli ishlab chi q arish omillari
10. Elektr payvandlash, yuzalarni eritib qoplash va metallarni kesish jarayonlari xodimlarga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan xavfli va zararli omillar quyidagilardan hosil boʻladi:
a) payvandlash aerozolida mavjud qattiq va gazsimon toksik moddalar;
b) optik diapazondagi payvandlashning intensiv (ultrabinafsha, koʻrinadigan, infraqizil) kuchli nurlanishi;
s) payvandlanayotgan buyumlar va payvandlash vannasining kuchli issiqlik (infraqizil) nurlanishi;
d) uchqun, erigan metall va shlaklarning atrofga sachrashi;
e) elektromagnit maydonlar;
f) ultratovush;
g) shovqin;
h) statik yuklama;
i) chang;
k) gaz.
Xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari mazkur Qoidalarning 1-ilovasida keltirilgan.
11. Payvandlash aerozollari miqdori hamda tarkibi payvandlanayotgan metallarning kimyoviy tarkibiga, shuningdek elektr payvandlash, yuzalarni eritib qoplash va metallarni kesish usullariga bogʻliq hisoblanadi.
Xodimlarning nafas olish zonasiga qattiq moddalar (temir, marganets, kremniy, xrom, nikel, mis, titan, aluminiy, volfram va boshqalar), ularning oksidlari va boshqa birikmalari, shuningdek gazsimon toksik moddalar (ftorli vodorod, kremniy tetrafloridi, ozon, uglerod oksidi, azot oksidlari va boshqalar) mavjud boʻlgan payvandlash aerozollari tushishi mumkin.
Bunda payvandlash ishlari olib boriladigan ish joylarining atmosferasida zararli moddalar va gazning ruxsat etilgan maksimal konsentratsiyasi mazkur Qoidalarning 2-ilovasida keltirilgan.
Payvandlash aerozollari tarkibidagi qattiq va gazsimon toksik moddalarning organizmga taʼsiri surunkali va kasb kasalliklarining kelib chiqishiga sabab boʻlishi mumkin.
12. Optik diapazondagi payvandlashning kuchli nurlanishining (ultrabinafsha, koʻrinadigan, infraqizil) intensivligi payvandlash metallariga, himoya va plazma hosil qiluvchi gazlarga va boshqa omillarga bogʻliq hisoblanadi.
Bunda himoya vositalari mavjud boʻlmaganda insonning koʻrish aʼzolarining shikastlanishi (elektrooftalmiya, katarakta va boshqalar) va teri qoplamlarining zararlanishi (eritema, kuyishlar va boshqalar) yuzaga kelishi mumkin.
13. Payvandlanayotgan metallar va payvandlash vannasining kuchli issiqlik (infraqizil) nurlanishining intensivligi metallarni qizdirish haroratiga, ularning oʻlchamlari va konstruksiyasiga, shuningdek payvandlash vannasining harorati va oʻlchamlariga bogʻliq hisoblanadi.
14. Xodimlar uchqun, erigan metall va shlaklarning atrofga sachrashi hamda otilib chiqishini oldini olishi lozim.
15. Elektromagnit maydonlar kuchlanishi payvandlash uskunalarining turi va quvvatiga, shuningdek payvandlanayotgan metallarning konfiguratsiyasiga bogʻliq hisoblanadi.
Elektromagnit maydonlarining tanaga taʼsir qilish xususiyati taʼsir qilishning kuchliligi va davomiyligi bilan belgilanadi.
16. Shovqin manbalari pnevmatik yuritmalar, ventilyatorlar, plazmatronlar, quvvat manbalari va boshqalar hisoblanadi. Shovqinning organizmga taʼsiri uning spektral xususiyatlari va tovush bosimi darajasiga bogʻliq hisoblanadi.
Ultratovush manbalari sifatida plazmatronlar, ultratovush generatorlari, elektrodlar va boshqalar boʻlishi mumkin. Ultratovushning taʼsiri uning spektral xususiyatlariga, intensivligiga va taʼsir etish davomiyligiga bogʻliqdir.
17. Payvandlashdan keyin choklarni tozalash uchun qoʻllanadigan qoʻl pnevmatik asboblar mahalliy vibratsiya manbai hisoblanadi.
18. Metallarni qoʻlda va yarim avtomatik usullarda elektr payvandlash, yuzalarni eritib qoplash va kesish jarayonlarida yuqori qoʻl-yelka aʼzolariga tushadigan statik yuklama elektrod ushlagichlar, gorelkalar va keskichlarning ogʻirligi va shakliga, shlanglar va simlarning ogʻirligi hamda egiluvchanligiga, uzluksiz ishlash davomiyligiga va boshqa omillarga bogʻliqdir.
19. Elektr payvandlash, yuzalarni eritib qoplash va metallarni kesish jarayonlari amalga oshiriladigan ish joylarini tanlashda xavfli ishlab chiqarish omillari eng kam hosil boʻladigan hamda havodagi zararli moddalar miqdori minimal boʻlgan joylarga ustuvorlik berilishi kerak.
20. Ish joylarida optik diapazon (ultrabinafsha, koʻrinadigan infraqizil) elektromagnit nurlanish energiya oqimining ruxsat etilgan zichligi Radiochastotalarning elektromagnit maydonlari manbalari bilan ishlashning sanitariya qoidalari va normalari (0060-23-son SanQvaN) (hisob raqami 227, 2023-yil 30-dekabr) talablariga javob berishi kerak.
21. Ish joyidagi tovush bosimi va unga teng keladigan keng mintaqali shovqin darajasi SanQvaN 0325-16 “Ish joylarida shovqinning yoʻl qoʻyilgan darajasining sanitariya normalari”ga asosan belgilanadi.
Tonal va impulsli shovqin uchun ruxsat etilgan ekvivalent darajasi 5 dB dan kam boʻlishi kerak.
Konditsioner, shamollatish va havo isitish moslamalarini ishlatishda shovqinning ruxsat etilgan ekvivalenti 5 dB dan kam boʻlishi kerak.
Turli xil tovush darajalarining turli davomiylikdagi taʼsirini baholash uchun ekvivalent tovush darajasi koʻrsatkichi qoʻllanilishiga yoʻl qoʻyiladi.
Agar shovqin ruxsat etilgan darajadan oshib ketsa, xodimlar eshitish organlarining shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
Vaqti boʻyicha tebranuvchi va uzlukli eshitiladigan shovqin uchun maksimal tovush darajasi 110 dB dan, impulsli shovqin uchun 125 dB dan oshmasligi kerak.
22. Ish joylarida va tashkilotning hududida shovqin va tebranishning darajasi SanQvaN 0325-16 “Ish joylarida shovqinning yoʻl qoʻyilgan darajasining sanitariya normalari” va SanQvaN 0326-16 “Ish joylarida umumiy va lokal tebranishning sanitariya normalari”ga muvofiq boʻlishi kerak.
23. Xodimlar tegishli jamoaviy va shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlanmaganda elektr payvandlash, yuzalarni eritib qoplash va metallarni kesish ishlarini bajarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
3-§. Me h nat xavfsizligi boʻyicha q oʻshimcha talablar q oʻyiladigan yu q ori xavfli ishlar
24. Mehnat xavfsizligi boʻyicha qoʻshimcha talablar qoʻyiladigan yuqori xavfli ishlar quyidagilardan iborat:
balandlikda bajariladigan payvandlash ishlari;
sigʻimlar, sisternalar, quvurlar ichida payvandlash ishlari;
berk va yetish qiyin boʻlgan joylarda payvandlash ishlari;
quduqlarda va chuqurlarda payvandlash ishlari;
suv ostida payvandlash.
4-§. Xodimlarni me h natni mu h ofaza q ilish boʻyicha yoʻl-yoʻri q dan oʻtkazish, oʻ q itish va ularning bilimlarini tekshirish, malakasini oshirish va q ayta tayyorlash
25. Xodimlarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish, malakasini oshirish va qayta tayyorlash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom asosida amalga oshirilishi kerak.
26. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarida elektr payvandlash, yuzalarni eritib qoplash va kesish ishlarida mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha attestatsiyadan oʻtgan xodimlarga berilishi kerak.
27. Xodimlarni mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va ularning bilimlarini tekshirish, malakasini oshirish hamda qayta tayyorlash tashkilot rahbarining zimmasiga yuklanadi.
28. Boʻlinma va boʻlim rahbarlari tomonidan xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha barcha turdagi yoʻl-yoʻriqdan oʻz vaqtida va sifatli oʻtkazilishi, oʻqitilishi va bilimlarining tekshirilishini nazorat qilish tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati (mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis) zimmasiga yuklanadi.
29. Ishga yangi kirayotgan barcha xodimlar, boshqa tashkilotlardan xizmat safariga yuborilgan xodimlar, pudrat (subpudrat) ishlarini amalga oshiruvchilar (malakasi, ish staji va ish tajribasidan qatʼi nazar) hamda amaliyot oʻtayotgan talabalar va oʻquvchilar kirish yoʻl-yoʻrigʻidan oʻtishlari shart.
Kirish yoʻl-yoʻrigʻidan mehnatni muhofaza qilish xizmati xodimi yoki ushbu majburiyatlar yuklangan boshqa xodim, shuningdek, tashkilot tomonidan jalb qilingan professional ishtirokchilar tomonidan oʻtkaziladi.
Kirish yoʻl-yoʻrigʻining ayrim boʻlimlarini oʻtkazish uchun tegishli mutaxassislar jalb qilinishi mumkin (tibbiyot xodimi, yongʻin xavfsizligi boʻyicha mutaxassis, elektr xoʻjaligiga javobgar shaxs va boshqa mutaxassislar).
Kirish yoʻl-yoʻrigʻidan zamonaviy texnik qurilmalarni qoʻllagan holda mehnatni muhofaza qilish xonasida, ishlab chiqarish sharoitlari va oʻqitish materialining aniq mohiyatiga javob beruvchi koʻrgazmali qurollar va adabiyotlardan foydalanilgan holda oʻtkaziladi.
30. Xodimlar kirish yoʻl-yoʻrigʻidan tashqari ish joyidagi yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazilishi shart.
Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqning maqsadi — har bir xodimni ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullariga oʻqitishdan iborat. Yoʻl-yoʻriq berish jarayonida xodim ishlab chiqarish uskunasi, asboblar, moslamalar, ularning tavsiflari va konstruksiyasining xususiyatlari, yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavflar, ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullari hamda ish joyini tayyorlash tartiblari bilan tanishtirilishi kerak.
Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish xodim boʻysunuviga yuborilgan bevosita ish rahbariga (usta, smena muhandisi, boʻlinma rahbari) yuklanadi. Zarur hollarda ish joyidagi yoʻl-yoʻriq tegishli mutaxassislar (mexaniklar, energetiklar, texnologlar va boshqalar) ishtirokida oʻtkazilishi mumkin.
31. Xodimlar ushbu kasbdagi malaka va ish stajidan qatʼi nazar, kamida har olti oyda bir marta, mehnat sharoitlari zararli (oʻta zararli) va (yoki) xavfli (oʻta xavfli) ishlarda band boʻlgan xodimlar kamida har uch oyda bir marta mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davriy yoʻl-yoʻriqdan oʻtishlari shart.
Belgilangan muddatlarda qandaydir sabablarga koʻra (mehnat taʼtili, kasallik, xizmat safari va boshqalar) yoʻl-yoʻriqdan oʻtmagan xodimlar ishga qaytgan kuni davriy yoʻl-yoʻriqdan oʻtadi.
32. Boʻlinma va boʻlim mutaxassis va xodimlari quyidagi hollarda navbatdan tashqari oʻqitilishi hamda bilimlari tekshirilishi shart:
mehnatni muhofaza qilish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi boʻyicha yangi yoki qayta koʻrib chiqilgan mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va normativ-huquqiy hujjatlar amalga kiritilganda;
yangi uskunalarni ishga tushirish yoki yangi texnologik jarayonlarni tatbiq etishda;
xodimni boshqa ish oʻrniga oʻtkazish yoki uni boshqa lavozimga tayinlash vaqtida, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha qoʻshimcha bilimlar talab etiladigan hollarda;
baxtsiz hodisalarga yoʻl qoʻyilganda — guruhli, oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir va oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisalar, shuningdek, avariya holati, yongʻin, portlash yoki zaharlanish yuzaga kelganda;
tashkilotning rahbari, mehnatni muhofaza qilish xizmati va davlat nazorati va tekshiruvi organlari talablariga asosan;
mehnat faoliyatida bir yildan koʻproq tanaffus boʻlganda.
33. Agar xodimlar oʻzining asosiy ishidan tashqari boshqa ishlarni bajarishga jalb qilingan boʻlsa, unda asosiy ishi boʻyicha hamda qoʻshimcha ish boʻyicha ham mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻqitilishi va yoʻl-yoʻriq oʻtkazilishi kerak.
5-§. Xodimlarning ishlab chi q arish jarayonida ishtirok etishiga ruxsat berish shartlariga q oʻyiladigan talablar
34. Elektr payvandlash ishlari 18 yoshdan katta boʻlgan, maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan, yongʻin xavfsizligi qoidalari boʻyicha bilim va koʻnikmalarga ega, shuningdek mehnat muhofazasi boʻyicha yoʻriqnomadan oʻtgan shaxslarga ruxsat etilishi kerak.
35. Ishga kirishda kasbiy kasalliklarning oldini olish uchun xodimlar Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosan dastlabki tibbiy koʻrikdan oʻtishlari shart.
Sogʻligʻida muammosi boʻlgan xodimlar boshqa zararli omillar bilan bogʻliq boʻlmagan ishlarga oʻtkazilishi kerak.
36. 5 metrdan yuqori balandlikdagi payvandlash ishlarida tibbiy koʻrikdan oʻtgan, balandlikda ishlashga qarshi koʻrsatmasi boʻlmagan, maxsus dastur boʻyicha oʻqitilgan va ruxsatnoma olgan 3-toifali payvandchilarga ruxsat etiladi.
37. Ayollarga sigʻimlar, sisternalar, quvurlar ichida hamda quduqlarda va chuqurlarda, shuningdek, 10 metrdan yuqori balandlikdagi inshootlarda payvandlash ishlarini olib borishga yoʻl qoʻyilmasligi tavsiya etiladi.
38. Xodimlar elektr xavfsizligi boʻyicha II darajadan kam boʻlmagan malakaviy guruhga ega boʻlishi kerak.
6-§. Sanitariya va gigiyena q oidalariga q oʻyiladigan talablar
39. Payvandlash ishlari amalga oshiriladigan joylarni yoritish SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari ”ga (hisob raqami 309, 2024-yil 25-oktabr) muvofiq tashkil etilishi shart.
40. Payvandlash ishlari amalga oshiriladigan ish joylaridagi harorat, namlik va havo tezligining ruxsat etilgan darajasi SanQvaN 0324-16 “Ishlab chiqarish binolarining mikroiqlimning sanitariya-gigiyenik normalari” va SanQvaN 0294-11 “Ish joylari havosidagi zararli moddalarning ruxsat etilgan miqdorining gigiyenik talablari”ga muvofiq boʻlishi kerak.
7-§. H imoya vositalarini tanlash va ulardan foydalanishga q oʻyiladigan talablar
41. Xodimlar maxsus kiyim-bosh, maxsus poyabzal hamda boshqa shaxsiy himoya va gigiyena vositalari bilan bepul taʼminlanadi.
42. Shaxsiy himoya vositalari bajariladigan ishning xavflaridan kelib chiqib tanlanishi, xodimni yetarli darajada himoya qila olishi va noqulaylik tugʻdirmaydigan oʻlchamda har bir xodimga taʼminlanishi kerak.
Shaxsiy himoya vositalarini tanlash ish joylaridagi xavfli va zararli ishlab chiqarish omillariga qarab amalga oshirilishi shart.
Xodimlar shaxsiy himoya vositalaridan foydalanish tartibini bilishi kerak.
43. Shaxsiy himoya vositalarini tanlashda havodagi muhit va buyum yuzalarining zaharli moddalar bilan ifloslanish darajasiga, shovqin va vibratsiya intensivligiga, elektr xavfsizligi darajasiga, ish joyidagi mikroiqlimga hamda bajarilayotgan ish xususiyatlari inobatga olinishi lozim.
Havoni tozalovchi vositalar ish joyidagi havoning tozaligini SanQvaN 0324-16 “Ishlab chiqarish binolarining mikroiqlimning sanitariya-gigiyenik normalari” va SanQvaN 0294-11 “Ish joylari havosidagi zararli moddalarning ruxsat etilgan miqdorining gigiyenik talablari”ga muvofiq taʼminlashi kerak.
44. Yuz va koʻrish organlari uchun shaxsiy himoya vositalarini tanlash ushbu Qoidalarning 3 , 4 va 5-ilovalarida keltirilgan talablarni inobatga olib amalga oshirilishi kerak.
45. Koʻzni nurlanishdan, uchqun va eritilgan metall va changning sachrashidan himoya qilish uchun ZP va ZN turdagi koʻzoynaklardan foydalanish kerak.
46. Payvandlash, kesish, eritish, tozalash, qizdirish vaqtida yuzni himoya qilish uchun xodimlar himoya qalqonlari bilan taʼminlanishi lozim.
Xodimlar quloqchinlar, shovqinga qarshi eshitishni himoya qiluvchi moslamalar bilan taʼminlanishi shart.
47. Elektr payvandlash ishlarini bajarishda shovqin darajasi SanQvaN 0325-16 “Ish joylarida shovqinning yoʻl qoʻyilgan darajasining sanitariya normalari”da belgilangan talablardan oshmasligi kerak.
48. Xodimlar shaxsiy himoya vositalaridan foydalanishda ularga mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassisi tomonidan ushbu vositalardan foydalanish qoidalari va ularning xizmatga yaroqliligini tekshirish usullari toʻgʻrisida yoʻl-yoʻriq berilishi kerak.
49. Shaxsiy himoya vositalari zararsiz, qulay boʻlishi, xodimlarning harakatiga xalaqit bermasligi, shuningdek, uchqun va eritilgan metallning sachrashidan, namlik, sanoat ifloslanishidan, mexanik shikastlanishdan himoyalashi va sanitariya-gigiyena talablari hamda mehnat sharoitlariga javob berishi kerak.
50. Payvandlash usullari va ish sharoitlariga qarab maxsus kiyimlar ushbu Qoidalarning 6-ilovasiga muvofiq tanlanishi kerak.
51. Payvandlash, yuzalarni eritib qoplash va metallarni kesish paytida qoʻllarni himoya qilish uchun xodimlarga elektr oʻtkazuvchanligi past boʻlgan uchqunga chidamli materialdan tayyorlangan qoʻlqoplar berilishi kerak.
52. Himoya xususiyatlariga ega boʻlmagan, payvandlash yoyining nurlanishidan yemiriladigan hamda uchqunlar va eritilgan metall tomchilaridan alangalanishi mumkin boʻlgan, shuningdek qizigan yuzalarga tegilganda erib yopishib qoladigan lavsan, kapron va shu kabi sintetik materiallardan tayyorlangan qoʻlqoplar va maxsus kiyimlardan foydalanish taqiqlanadi.
53. Oyoqlarni eritilgan metall sachrashidan kelib chiqadigan kuyishlardan, mexanik jarohatlardan, qish faslida ochiq havoda ishlaganda sovqotishdan, oldindan qizdirilgan metallarni payvandlashda qizib ketishdan, shuningdek elektr toki urishidan (sigʻimlar, sisternalar, quvurlar ichida ishlaganda) himoyalash uchun xodimlar maxsus poyabzal bilan taʼminlanishi shart.
54. Ochiq bogʻichli va osti metall mixlangan poyabzallardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
8-§. Binolarning h ajmiga, joylashgan joyiga h amda ishlab chi q arish obyektlari va maydonlariga q oʻyiladigan talablar
55. Har bir ish joyi uchun uskunalar va yoʻlaklar egallagan maydondan tashqari, har bir xodim hisobiga kamida 10 m 2 maydon ajratilishi lozim.
56. Ish joylari shamollatish uskunalari shovqin pasaytirgichlar va tebranishdan himoyalovchi vositalar bilan taʼminlanishi kerak.
57. Bir qavatli binolarda zararli moddalar hosil boʻladigan ish joylari tashqi devorlar yaqinida joylashtirilishi lozim.
Agar koʻp qavatli binolarda bunday ish joylari joylashgan boʻlsa, zararli moddalarning qavatlar oʻrtasida tarqalishiga yoʻl qoʻymasligi zarur.
58. Payvandlash yoyining kuchli yorqinligi va atrofdagi buyumlar bilan kontrastni kamaytirish maqsadida ish joylari, shuningdek, uskunalar och ranglarda (kulrang, sariq, havorang) boʻyalishi lozim. Boʻyoqlar yorugʻlikni yumshoq aks ettiruvchi xususiyatga ega boʻlishi va ultrabinafsha nurlanishni qisman yuta olishi kerak.
59. Payvandlangan metallarni olib oʻtish uchun ishlatiladigan va har bir smenada kamida 40 daqiqa ochiladigan kirish joylari sovuq havoning ish joyiga kirishining oldini oladigan maxsus pardalar bilan jihozlanishi lozim.
60. Ish joylarining pollari yongʻinga chidamli materiallardan yasalishi va gigiyena, texnologik va foydalanish talablariga javob berishi lozim.
61. Payvandlash ishlari olib boriladigan joylar yongʻinga chidamli himoya panellari bilan oʻralishi lozim.
Kichik va oʻrta oʻlchamdagi metallar yongʻinga chidamli material bilan qoplangan maxsus ish joylarida payvandlanishi kerak. Bunda ish joyining qoplamasi bilan pollar orasida kamida 50 mm, himoya gaz ishlatilganda esa kamida 300 mm boʻshliq qoldirilishi shart. Har bir ish joylari uchun erkin maydon kamida 4,5 m 2 boʻlishi lozim.
62. Ish joyining yongʻin xavfsizligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-oktabrdagi 649-son qarori bilan tasdiqlangan Yongʻin xavfsizligi qoidalariga muvofiq belgilanishi kerak.
9-§. Ish joylarini yoritishga q oʻyiladigan talablar
63. Payvandlash ishlari koʻz bilan bajariladigan ishlarning toifasiga kiradi. Bunda ish joyidagi tabiiy va sunʼiy yoritish SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalarining (hisob raqami 309, 2024-yil 25-oktabr) talablariga javob berishi lozim.
64. Ish joylari tabiiy va sunʼiy yoritilgan boʻlishi lozim.
Sunʼiy yoritish quyidagi turlarga boʻlinadi:
ishchi;
favqulodda;
xavfsizlik;
navbatchi yoritish.
65. Sunʼiy yoritish umumiy yoritish (bir xil va mahalliylashtirilgan) va kombinatsiyalangan yoritish tizimi orqali amalga oshirilishi lozim. Hajmi katta boʻlgan metallar ustida ishlaydigan ish joylarida kombinatsiyalangan yoritish umumiy yoritish (bir xil va mahalliylashtirilgan) qoʻllanilishi kerak.
66. Payvandlash ishlari olib boriladigan ish joylarida kombinatsiyalangan yoritishning darajasi 400 — 500 lx boʻlishi kerak.
10-§. Ish joylarining mikroi q limiga q oʻyiladigan talablar
67. Ish joylarida harorat, nisbiy namlik va havo tezligi SanQvaN 0324-16 “Ishlab chiqarish binolari mikroiqlimning sanitariya-gigiyenik normalari”ning talablariga muvofiq taʼminlanishi lozim.
68. Ish joylarini isitish, ventilyatsiyalash hamda konditsiyalash SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalariga (hisob raqami 287, 2024-yil 11-sentabr) muvofiq boʻlishi lozim.
69. Xodimlarning vaqtinchalik dam olish joylarida mikroiqlimning koʻrsatkichlari mazkur Qoidalarning 67-bandiga muvofiq taʼminlanishi shart, shuningdek ochiq deraza va eshiklar yaqinida maxsus pardalar oʻrnatilishi lozim.
Ish joylarida issiqlik nurlanishi 140 V/m 2 gacha boʻlsa, havo harakati tezligi 0,2 m/s ga oshirilishi lozim. Agar issiqlik nurlanishini texnik usullar bilan 140 V/m 2 gacha kamaytirish imkoni boʻlmasa, ish joylari sovuq havo oqimi bilan taʼminlanishi kerak.
11-§. Ish va dam olish rejimlari
70. Xodimlarning mehnat va dam olish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksi hamda korxona yoki tashkilotning ichki mehnat tartib-qoidalariga muvofiq belgilanadi.
71. Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-sentabrdagi 263-son “Xodimlar mehnatini muhofaza qilish chora-tadbirlarini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq attestatsiyadan oʻtkazilishi lozim.
3-bob. Payvandlash texnologiyasiga q oʻyiladigan talablari
1-§. Elektr payvandlash jarayonlarining ayrim turlari uchun maxsus talablar
72. Elektr payvandlash ishlarini bajarishga faqat uskunalar, shaxsiy himoya vositalari hamda himoyalovchi moslamalar va sanitariya-gigiyenik mehnat sharoitlari talablariga mos boʻlgandagina kirishishga ruxsat etiladi.
2-§ Q oʻlda yoyli payvandlashni amalga oshirishda xavfsizlik talablari
73. Qoʻlda yoyli payvandlash imkon qadar mahalliy havoni chiqarish moslamalari bilan jihozlangan ish joylarida amalga oshirilishi kerak.
74. Qoʻlda yoyli payvandlash ishlarini 1,3 m dan baland boʻlgan joylarda amalga oshirish uchun ushbu joylarning yon tomonlari himoya toʻsiqlari bilan jihozlangan boʻlishi lozim. Bunda himoya toʻsigʻining balandligi kamida 1,1 m boʻlgan tutqichli va kengligi kamida 0,15 m boʻlgan taxtadan iborat boʻlishi lozim.
75. Bir vertikal boʻyicha turli balandliklarda ishlarni bir vaqtda bajarishga faqat pastki qavatlarda ishlayotgan xodimlar eritilgan metall tomchilari, payvand qoldiqlari va boshqa narsalar tushib ketishi mumkin boʻlgan buyumlardan ishonchli himoyalangan taqdirda yoʻl qoʻyiladi.
Elektr va gaz bilan payvandlash ishlari olib boriladigan joylar, shuningdek ularning pastki qavatlari (agar yongʻinga chidamli himoya qoplamasi mavjud boʻlmasa), yonuvchan materiallardan kamida 5 m, portlovchi materiallar va uskunalardan (gaz ballonlari, gaz generatorlari va boshqalar) kamida 10 m masofada tozalangan boʻlishi lozim.
76. Payvandlash uskunalarining kabellari (simlari) kislorod, atsetilen va boshqa yonuvchi gaz quvurlaridan kamida 1 m uzoqlikdagi masofada joylashtirilishi lozim.
77. Zararli gaz paydo boʻlishi mumkin boʻlgan ish joylarda, shu jumladan sigʻimlar, sisternalar, quvurlar, quduqlar va chuqurlarda payvandlash ishlarini bajarishga faqat tashkilot rahbarining ruxsati boʻyicha amalga oshiriladi.
78. Yonuvchan, zararli moddalar yoki elektr qurilmalari bilan bogʻliq qurilmalarni payvandlash, kesish yoki qizdirish tashkilot rahbarining ruxsati bilan amalga oshirilishi lozim.
79. Bino ichida joylashtirilgan buyumlar ichida payvandlash ishlari olib borilganda ish joyidagi havo harakatlanishining tezligi 0,7 — 2,0 m/s boʻlishi kerak.
Shamollatish uskunalari orqali berilayotgan havo harorati +20°S dan past boʻlmasligi lozim.
80. Buyumlar ichida payvandlash ishlari olib borilganda chiqarish ventilyatsiya qurilmalari orqali tortib olinadigan havo ish joyidan tashqariga chiqarilishi lozim.
81. Favqulodda holatlarda koʻchma chiqarish ventilyatsiya qurilmalari orqali ifloslangan havoni ish joyidan chiqarishga vaqtincha yoʻl qoʻyilishi mumkin.
82. Ishlab chiqarish joylarida ventilyatsiyani tashkil etib boʻlmasa, xodimga uning niqobi osti orqali soatiga 6 — 8 m 3 toza havo yetkazilishi kerak. Sovuq mavsumda ushbu havo kamida +18 °S gacha isitilgan boʻlishi shart.
83. Titanium metallarni payvandlashda argon gazini tejash uchun himoya gazini yetkazuvchi moslamalarda gaz oqimini yopish qurilmasi boʻlishi lozim.
84. Payvandlash ishlarida baxtsiz hodisalar asosan quyidagi sabablar tufayli sodir boʻladi:
payvandlash uskuna va buyumlarning metall qismlari yerga ulanmaganda elektr toki taʼsiri;
payvandlash kabellari va elektrod ushlagichlarining izolyatsiya nuqsonlari borligi;
tok oʻtuvchi qismlarda himoya toʻsiqlarining yoʻqligi;
maxsus oyoq kiyimlar va qoʻlqoplar hamda himoya gilamchalardan foydalanmaslik;
elektr payvandlash yoyining nuridan koʻz va terini himoya qiluvchi vositalarni ishlatmaslik.
85. Ochiq havoda buyumlarni payvandlashda ishlatiladigan payvandlash generatorlari, transformatorlar hamda yordamchi asbob-uskunalarni ob-havo taʼsiridan himoyalash uchun ular usti yopilgan maxsus joylarga joylashtirilishi lozim.
86. Ochiq maydonlarda elektr payvandlash ishlarini yomgʻir, qor yoqqanda yoki chaqmoq boʻlganda bajarish taqiqlanadi.
87. Mobil payvandlash agregati bilan quvvat manbai oʻrtasidagi kabellar uzunligi 10 m oshmasligi lozim. Kabellar izolyatsiyasi mexanik zararlardan himoyalangan boʻlishi kerak. Shikastlangan izolyatsiya yoki qoplamaga ega kabellarni ishlatish taqiqlanadi.
88. Payvandlash kabellari kislorod quvurlari va ballonlari yonuvchi gazlar ishlatiladigan joylardan kamida 1 m uzoqlikdagi masofada joylashtirilishi lozim.
89. Payvandlash ishlarini boshlashdan oldin va ish davomida payvandlash kabellari va elektrod ushlagichlarining izolyatsiyasi holatini, shuningdek, barcha kontaktlarning mahkam bogʻlanganligini nazorat qilish lozim.
Payvandlash kabellari suv, moy, poʻlat simlar, kislorod va atsetilen shlanglar, qizigan payvandlanayotgan buyumlar va issiq quvurlarga tegmasligi kerak.
90. Payvandlash agregatlarini tarmoqqa ulash va uzish, ularni almashtirish hamda ishlash holatini nazorat qilish elektr montyorlar tomonidan amalga oshirilishi kerak. Bunday ishlarni xodimlar bajarishi taqiqlanadi.
91. Payvandlash ishlarida gaz ballonlardan foydalanilganda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-martdagi 226-son qarori bilan tasdiqlangan Gaz xoʻjaligida xavfsizlik qoidalariga rioya etilishi kerak.
3-§ Himoya gazlari va ularning aralashmalarida payvandlash jarayonlariga qoʻyiladigan talablar
92. Himoya gazlari va ularning aralashmalarida payvandlash jarayonlari amalga oshiriladigan ish joylari quyidagilarga ega boʻlishi kerak:
texnologiya talablariga muvofiq payvandlash uskunalari va ish joylarining jihozlariga;
zararli chang va gazlarni soʻrib oluvchi qurilmalarga.
93. Himoya gazlari muhitida eriydigan elektrodlar bilan mexanizatsiyalashgan payvandlash bajariladigan ish stollari yoki manipulyatorlar zararli tutun, chang va gazlarni chiqarib yuborish uchun moʻljallangan soʻrib oluvchi qurilmalar bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Ushbu qurilmalar payvandlash yoyining gaz bilan himoyasini buzmasdan ishlashini taʼminlashi lozim.
94. Payvandlanadigan metallarni oʻrnatish uchun moʻljallangan moslamalar (manipulyatorlar, aylantirgichlar) metallni payvandlash jarayonida barqaror holatda turishini taʼminlashi, zarur hollarda esa uni qulay va xavfsiz tarzda aylantirish hamda koʻchirish imkoniyatini yaratishi lozim.
4-§. Gazdan foydalangan h olda ishlashga q oʻyiladigan talablar
95. Gaz konteynerlari yoki ramplar joylashtirilgan xona shamollatib turilishi va ish joyidagi havo harorati esa +25 °S dan oshmasligi lozim.
96. Gazdan foydalangan holda payvandlash ishlari olib boriladigan ish joylarida 20 tadan ortiq gaz ballon boʻlmasligi kerak.
Boʻsh gaz ballonni toʻldirilgan gaz ballon bilan almashtirishda undagi kollektor klapanlari yopilishi shart va gaz ballonlar ulanadigan joylaridan gaz oqmasligi lozim.
Gaz ballonga reduktorni ulashdan oldin quyidagilar tekshirilishi lozim:
reduktorning kirish tutqichi va yopinchiqlari;
reduktorning kirish tutqichidagi fibrali muhr va filtrning mavjudligi va ishlash holati.
Shikastlangan fibrali muhrni faqat yangi muhr bilan almashtirish mumkin (bunda teridan, aluminiy, mis va boshqalardan fibrali muhr ishlatish taqiqlanadi).
Gazdan foydalangan holda payvandlash ishlari olib boriladigan ish joylarida ortiqcha buyumlar va yonuvchi moddalarni joylashtirish taqiqlanadi.
97. Gazdan foydalangan holda payvandlash ishlari olib boriladigan ish joylariga karbonat angidrid gazi konteynerlar yoki ramplar orqali markazlashgan tizim bilan yetkazilsa, ularning gaz qizdirgichi issiq suv yoki bugʻ yordamida qizdirilishi lozim.
98. Suyuq karbonat angidrid bilan toʻldirilgan konteyner ishlatilganda ishchi bosim avtomatik ravishda 8 — 12 kgf/sm 2 oraligʻida saqlanishi lozim.
Bunda suyuq karbonat angidrid bilan toʻldirilgan konteynerdagi ishchi bosim 7 kgf/sm 2 dan pastga tushmasligi kerak.
99. Gaz konteyneridan suyuq karbonat angidrid olinayotganda quyidagilar taqiqlanadi:
taʼmirlash ishlarini bajarish;
ochiq olov yordamida quvurlar va uskunalarni isitish;
egiluvchan ulanish shlanglarini bukish va kesish;
ulangan qismlarni bosim ostida tortish.
100. Qish mavsumida ochiq maydonlarda payvandlash bajarilganda, karbonat angidrid gazi toʻldirilgan gaz ballonlarni muzlash xavfidan oldini olish maqsadida ularni maxsus izolyatsiya qilingan joylarga joylashtirish lozim.
101. Muzlagan karbonat angidrid gaz ballonini yoki reduktorini ochiq olov, bugʻ oqimi va shunga oʻxshash usullar bilan isitish taqiqlanadi. Gaz ballon yoki reduktorni isitish uchun gaz chiqarishni toʻxtatib, uni +20 — 25 °S haroratdagi iliq joyga olib kirish va isitilishini kutish kerak. Muzlagan reduktorni esa +25 °S dan oshmagan haroratdagi suv bilan isitish mumkin.
102. Gaz ballon va reduktor klapanlarini ish joyida demontaj qilish va taʼmirlash taqiqlanadi.
Bunda taʼmirlash ishlarini faqat malakali xodimlar bajarishi lozim.
103. Karbonat angidrid gazi reduktorda muzlashining oldini olish uchun reduktor oldiga qizdirgich oʻrnatilishi lozim. Gaz ballon reduktoriga ulangan gaz qizdirgichining elektr spirali gaz ballon bilan toʻgʻridan-toʻgʻri aloqa qilmasligi kerak.
104. Qizdirgich 42V dan oshmaydigan kuchlanish va 70Vt quvvatli tarmoqdan quvvatlanishi lozim, bu gaz ballonni haddan tashqari qizib ketishini oldini oladi.
105. Karbonat angidrid bilan toʻldirilgan konteynerlar va ballonlardan payvandlash ish joylariga gazni markazlashgan tarzda yetkazib beruvchi ramplar qoʻllanilganda, oʻrnatmalarni ishlab chiqaruvchilarning texnik hujjatlari va koʻrsatmalarini inobatga olgan holda mehnat xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqilishi va tasdiqlanishi lozim.
5-§. Argon bilan ishlashga q oʻyiladigan talablar
106. Argon bilan toʻldirilgan konteynerlar, yigʻuvchi idishlar va sisternalar, shuningdek, gaz ballonlardan foydalangan holda markazlashgan tarzdagi payvandlash ishlarida ramplar ishlatilganda, ularning ishlab chiquvchilarining koʻrsatmalarini hisobga olgan holda mehnat xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqilishi lozim.
107. Argon bilan toʻldirilgan konteynerlar, yigʻuvchi idishlar va sisternalar, shuningdek, gaz ballonlar ish joyining polidan 0,5 m past chuqurlikda joylashtirilmasligi kerak.
108. Suyuq argon bilan toʻldirilgan konteyner ishlatilganda qoʻshimcha xavfsizlik choralari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
konteynerni boʻshatish faqat bugʻlatgich yordamida amalga oshirilishi;
klapanlarni ochish va yopish sekin va silliq, zarba yoki tebranishlarsiz bajarilishi;
bosim ostidagi klapan va quvurlardagi murvat va muhrlarni mahkamlash taqiqlanishi;
shlanglarni uzish faqat argon toʻliq bugʻlangandan keyin amalga oshirilishi;
suyuq argon inson terisiga tegishi taqiqlanishi;
shlanglarni uzayotganda xizmat koʻrsatuvchi xodim shlangning qarama-qarshi tomonida turishi.
109. Argon bilan toʻldirilgan konteynerlar, yigʻuvchi idishlar va sisternalar, shuningdek, gaz ballonlardan foydalanilayotganda va ularda ramplar ishlatilayotganda barcha xavfsizlik qurilmalarining ishlashini doimiy nazorat qilish lozim.
Bunda xavfsizlik qurilmalari sozlangan, plombalangan va toza holatda saqlanishi kerak.
6-§. O q im-mexanizatsiyalangan va konveyer liniyalarida payvandlash jarayonlariga xavfsizlik talablari
110. Liniyalarda payvandlash ishlari doimiy ish joylarida hamda vaqtinchalik ish joylarida amalga oshirilishi mumkin. Doimiy ish joylarida tegishli payvandlash uskunalaridan foydalangan holda, vaqtinchalik ish joylarida esa qoʻl bilan payvandlashda foydalaniladigan uskunalar yordamida bajariladi.
111. Oqim-mexanizatsiyalangan va konveyer liniyalarida payvandlash jarayonlarida texnologik jarayonlarni ishlab chiqishda ishni maksimal darajada avtomatlashtirish taʼminlanishi, shuningdek, xavfli va zararli ishlab chiqarish omillarini cheklash va xodimlarni himoya qilish uchun maxsus texnik yechimlar joriy etilishi lozim.
112. Avtomatlashtirilgan payvandlash jarayonlarida, zararli aerozol, gaz va nurlanish darajalari ruxsat etilgan miqdordan oshsa, ishlarni masofadan boshqarish tizimi orqali bajarish va shaxsiy himoya vositalaridan foydalanish majburiy hisoblanadi.
113. Zararli chang va gaz ajralmalarini yoʻq qilish uchun ularni payvandlash avtomatlari yoki yarimavtomatlari, agregatlar, portal tizimlar yoki manipulyatorlarga oʻrnatilgan yoki biriktirilgan chang-gaz qabul qiluvchi qurilmalar yordamida olib tashlash lozim.
114. Favqulodda vaziyatlarda ishlash uchun liniyalarda payvandlash va koʻtarish-transport operatsiyalarini alohida boshqarish tizimi taʼminlanishi shart.
115. Payvandlash oqim-mexanizatsiyalangan liniyalaridagi uskuna va boshqaruv konsollari bir tekislikda joylashtirilishi lozim, bunda xodimlar vertikal harakatlanishga majbur boʻlmaydi.
116. Oqim-payvandlash liniyalari maxsus loyihalashtirilgan ish joyining ajratilgan boʻlimlarida joylashtirilishi lozim.
Payvandlash joylari yonmaydigan toʻsiqlar yoki portal, konsol va shunga oʻxshash konstruksiyalar bilan ajratilishi kerak, bunda qoʻshni ish joylaridagi xodimlar zararli omillardan himoyalangan boʻlishi kerak.
117. Oqim-mexanizatsiyalangan va konveyer liniyalarining boʻlimlari qoʻshni boʻlimlar, devorlar, kirish yoʻllaridan yoʻlaklar orqali ajratilishi lozim.
118. Payvandlash joyidan yoʻlaklargacha boʻlgan masofa kamida 5 m boʻlishi lozim, bunda yoʻlakdan oʻtayotganlar payvandlash arkining koʻzga zararli nuridan himoyalangan boʻlishi kerak.
Agarda ushbu talabni bajarish imkoni boʻlmasa, payvandlash joyida yonmaydigan toʻsiq oʻrnatilishi zarur.
7-§. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash jarayonlariga qoʻyiladigan talablar
119. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarini ish joylarining poydevoriga oʻrnatishda, ularning statik va dinamik yuklari inobatga olinishi lozim.
120. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalaridan foydalanishda quyidagilar bajarilishi lozim:
kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarini doimiy tekshirib, chang, kir va moylardan tozalash;
megometr yordamida kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarining barcha tok oʻtkazuvchi qismlarining, shuningdek, oʻram va boshqaruv zanjirlarining korpusga nisbatan izolyatsiyasini tekshirish;
kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarini havo yetkazib berish qurilmalariga ulash;
kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarini sovutish uchun suv bilan taʼminlash va ushbu suvni oqova suvlarini chiqarib yuborish tizimiga oqizish;
kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarining uzatkichlarini yerga ulash;
kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarining pnevmatik tizimi muhrlanganligini tekshirish;
kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarining pnevmatik tizimidan havo chiqmasligini tekshirish;
kontaktli qizdirish orqali payvandlash texnikalariga foydalanishdan oldin mineral yogʻ quyish yoki mineral yogʻ mavjudligini tekshirish.
121. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash texnikalaridagi sovutish tizimining har bir quvuri doimiy tekshirib turilishi lozim.
122. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash texnikalarining sovutish tizimlaridagi havo va suv tarmoqlarida ventillar boʻlishi shart.
123. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarining sovutish tizimlari uzoq tanaffus paytida yoki suvning muzlash xavfi boʻlganda siqilgan havo bilan tozalanishi kerak.
124. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalari tarkibidagi pnevmosilindrlarning ishchi qismlarida zanglash xavfi mavjud boʻlgan hollarda, ularga korroziyaga qarshi moy surtilishi lozim.
125. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalaridan foydalanishdan oldin ular sinovdan oʻtkazilishi hamda uskunalarning barcha qismlari soz holatda ekanligi va toʻgʻri ishlashi tekshirilishi lozim.
126. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalarini ish joylarining poydevoriga oʻrnatilganda undagi barcha bolt birikmalarining mahkamligi tekshiriladi.
127. Kontaktli qizdirish orqali payvandlash uskunalaridan foydalanilganidan soʻng, ularning tok kabellari ham ish joylarining poydevoriga osilishi kerak.
128. Ishni boshlashdan oldin xodim quyidagilarga majbur:
oʻz ish joyini tartibga keltirish;
oʻz asbob-uskunalari va moslamalarini ishga tayyorlash hamda ularning sozligini tekshirish;
havo va suv tizimlari, shovqin yutgichlarnning sozligini tekshirish;
nosoz moslamalardan foydalanmaslik;
himoya qurilmalarining mavjudligi va sozligini tekshirish;
blokirovka qurilmalari, boshqaruv shkaflari, barcha uzellarning yerga ulanganligi, izolyatsiyaning sozligini tekshirish;
shaxsiy himoya vositalarining ishonchliligi va sozligini tekshirish.
129. Ish jarayonida xodim quyidagilarga majbur:
doimo eʼtiborli boʻlish;
ish joyiga ishga aloqasi boʻlmagan shaxslarni kiritmaslik va payvandlash uskunalarining boshqaruvini begona shaxslarga topshirmaslik;
payvandlash uskunalari ishlayotgan paytda uni moylash, tozalash hamda yigʻishtirish ishlarini bajarmaslik;
payvandlash uskunalariga tegishli kabellarni suv bilan tegib ketmasligini va ularga erigan metall tomchilari tushmasligini nazorat qilish;
elektrodlarni tekshirish, agar elektrodlar yopishib qolsa, darhol payvandlash uskunalarini toʻxtatish va bu haqda shu zahoti boʻlim boshligʻiga xabar berish;
ish rejimiga qatʼiy rioya qilish;
boʻyoq, moy, zang yoki qalin qatlamli qotqoq bilan qoplangan metallarni payvandlashdan oldin ularni yaxshilab tozalash;
payvandlanayotgan metallarni maxsus moslamaga ishonchli qilib mahkamlash;
metallarning mayda detallari payvandlanayotganda qoʻllar qisilib qolmasligi uchun eʼtiborli boʻlish;
payvandlash uskunalari ishlaganda uning roliklar, elektrodlar va boshqa harakatlanuvchi qismlari ishlashida xavfsizlikni taʼminlash;
payvandlash uskunalari ishlayotgan vaqtda payvand qilinayotgan joylarga, elektrodlarga va payvandlash uskunalarining boshqa qismlariga qoʻl tekkizmaslik hamda payvandlash uskunalariga suyanmaslik;
payvandlash uskunalari ishlayotgan vaqtda unga yoki uning ichki qismiga biror narsa oʻrnatmaslik hamda joyini oʻzgartirmaslik;
payvandlash ishlari amalga oshirilgan joylar erigan metall qoldiqlari va boshqa iflosliklardan toʻliq tozalash;
payvandlash uskunalarini sozlash ishlarini elektr tarmogʻidan oʻchirgan holda amalga oshirish.
130. Ishdagi tanaffuslar vaqtida ish joylaridagi elektr tarmoqlari oʻchirilishi hamda suv va havo sovutish tizimlarining ventillari yopilishi kerak.
Qish faslida ish joylaridagi suv muzlab qolmasligi uchun uning aylanishi (sirkulyatsiyasi) saqlab turilishi lozim.
131. Ish joylarida elektr tarmoqlari elektr energiyadan uzilib qolgan taqdirda darhol payvandlash uskunalari oʻchirilishi zarur.
132. Payvandlash uskunalarida nosozlik aniqlansa, ishni darhol toʻxtatilishi va navbatchi elektr montyor chaqirilishi kerak. Bunda nosozlikni xodim tomonidan bartaraf etilishi taqiqlanadi.
Payvandlash uskunalaridagi nosozlikni bartaraf etish vaqtida ular elektr taʼminoti hamda havo va suv manbalaridan toʻliq uzilishi kerak hamda payvandlash uskunalarining ustiga “Yoqilmasin!” degan ogohlantiruvchi belgi qoʻyilishi shart.
133. Ish joylarining yaqiniga kamida 5 m masofada yonuvchan va yongʻin xavfi boʻlgan materiallarni joylashtirish taqiqlanadi.
134. Payvandlash uskunalarida alanga paydo boʻlsa, shu zahoti ushbu uskunalarni ishlashi toʻxtatilishi va alanga quruq qum yoki oʻt oʻchirgich yordamida oʻchirilishi hamda bir vaqtning oʻzida navbatchi elektr montyor chaqirilishi kerak.
Yongʻin sodir boʻlgan barcha holatlarda bu haqda darhol aloqa vositalari orqali davlat yongʻin nazorati organlariga xabar berish lozim, bunda davlat yongʻin davlat yongʻin nazorati organlari yetib kelguncha yongʻinni bartaraf etish choralari davom ettirilishi zarur.
135. Ish tugagach xodim quyidagilarga majbur:
payvandlash uskunalarini elektr taʼminoti hamda havo va suv manbalaridan toʻliq uzish;
ish joyini yigʻishtirish, payvandlash uskunalarini va tegishli asboblarni maxsus ajratilgan joylarga joylashtirish;
tutab turgan buyumlar (latta, izolyatsiya materiali va boshqalar) qolmaganligiga ishonch hosil qilish;
ish davomida aniqlangan barcha nosozliklar haqida boʻlim boshligʻiga xabar berish.
136. Payvandlash uskunalariga faqat ushbu uskunalardan foydalanuvchi xodim, sozlovchi mexanik va elektr montyor tomonidan xizmat koʻrsatilishi kerak.
8-§. Yoyli va plazmali payvandlash, q oplama q ilish va kesish jarayonlariga q oʻyiladigan talablar
137. Yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish va kesish jarayonlarida quyidagilar taʼminlanishi shart:
payvandlash vannasiga fluxni mexanik tarzda taʼminlash uchun moslama mavjud boʻlishi;
ishlatilgan fluxni payvand chizigʻidan tozalash va yigʻib olish uchun hopperli yigʻuvchi va filtrli flux tortgichi oʻrnatilgan boʻlishi.
138. Yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish va kesish jarayonlari amalga oshiriladigan ish joylar ventilyatsiyasi qurilmalari bilan jihozlanishi shart.
Yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish hamda kesish jarayonlarini amalga oshirishda qoʻllaniladigan ventilyatsiya qurilmalari payvandlash uskunalaridan 40 mm dan oshmagan masofada joylashtirilishi lozim.
Ventilyatsiya qurilmalarida havo oqimi tezligi 4 — 9 m/s boʻlishi kerak.
139. Ventilyatsiya qurilmalaridan chiqayotgan havoni chang va zararli gazlardan tozalash uchun ventilyatsiya qurilmalari maxsus moslamalar bilan jihozlanishi shart.
140. Yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish hamda kesish jarayonlarini amalga oshirishda qoʻllaniladigan payvandlash uskunalari shlak qobigʻini tozalash va uni yigʻib olish uchun moʻljallangan mexanik qurilmalar bilan jihozlanishi shart.
Agar mexanik qurilmalar ishlatish imkoni boʻlmasa, shlak qobigʻi qoʻl bilan tozalashga ruxsat etiladi, bunda xodim nafas olish vositasi (respirator) bilan himoyalanishi kerak.
141. Shlak qobigʻidan hosil boʻlgan fluxni bungerga solish jarayonida ish joylari va atrofni changdan himoya qilish choralari koʻrilishi shart.
142. Yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish va kesish jarayonlarida havoga zararli gazlar koʻp chiqmasligi uchun flux quruq va toza boʻlishi kerak, unga hech qanday moy, flux qobigʻi qoldiqlari yoki boshqa iflosliklar aralashtirilmasligi lozim.
143. Rels yoʻli boʻylab harakatlanuvchi yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish hamda kesish jarayonlarini amalga oshirishda qoʻllaniladigan payvandlash uskunalaridan foydalanilganda quyidagi talablarga rioya etilishi lozim:
rels yoʻli buyumga yoki stendga ishonchli va toʻgʻri mahkamlangan boʻlishi;
harakatlanish mexanizmining orqa va yon roliklari relsga mustahkam oʻrnatilgan boʻlishi.
144. Trubalar va boshqa katta hajmli metallarni yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish va kesish ishlarini amalga oshirish uchun ish joyi quyidagi talablarga javob beradigan maxsus kabinalar bilan jihozlanishi shart:
tashqi sirtlari issiq va shovqindan izolyatsiyalangan boʻlishi;
tartiblangan havo taʼminoti (toza havo beruvchi tizim) mavjud boʻlishi;
yoyli va plazmali payvandlash, qoplama qilish va kesish jarayonlarni boshqarish uchun boshqaruv pulti bilan jihozlangan boʻlishi.
9-§. Gaz ballonlarni sa q lash va ulardan foydalanishga q oʻyiladigan talablar
145. Ochiq maydonlarda gaz ballonlarni saqlashda, ularni yomgʻir, qor va bevosita quyosh nurlaridan himoya qiluvchi qoplamalar yonmaydigan materiallardan tayyorlanishi shart.
146. Oyoqchaga ega boʻlgan gaz ballonlari vertikal holatda, maxsus toʻrlar yoki boshqa mahkamlovchi qurilmalar yordamida ularning agʻdarilib ketishining oldi olingan holda saqlanishi lozim.
Oyoqchasi mavjud boʻlmagan gaz ballonlari gorizontal holatda, maxsus ramkalar yoki tokchalarda saqlanishi lozim. Bunda gaz ballonlarini ustma-ust joylashtirish balandligi 1,5 m dan oshmasligi shart.
Gaz ballonlardagi klapanlar himoya qopqoqlari bilan yopilgan boʻlishi va bir tomonga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart.
147. Boʻsh gaz ballonlar gaz bilan toʻldirilgan gaz ballonlardan alohida joyda saqlanishi kerak.
148. Gaz ballonlarni faqat masʼul shaxslargina tashishi, saqlashi, berishi va qabul qilishi mumkin.
149. Gaz ballonlaridan foydalanishda, ularni saqlash va koʻchirish jarayonida moy izlari mavjud materiallarga hamda ishchi kiyimlarga tegib ketishining oldi olinishi shart.
150. Gaz ballonlar zarbalardan va toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nurlaridan himoyalangan boʻlishi kerak. Gaz ballonlar isitish moslamalaridan 1 m dan kam boʻlmagan xavfsiz masofada oʻrnatilishi lozim.
151. Ish jarayonidagi tanaffuslar vaqtida hamda ish vaqti yakunlanganda payvandlash uskunalari gaz ballonlardan uzilgan holda oʻchirilishi shart.
Gaz ballonlarga ulangan payvandlash uskunalarining shlanglar ajratib qoʻyilishi va gaz ballonlardagi bosim toʻliq tushirilishi lozim.
152. Ish vaqti yakunlangach gaz ballonlar faqat gaz ballonlarni saqlash uchun maxsus ajratilgan joyga joylashtirilishi va ushbu joyga begona shaxslarning kirishi oldi olinishi shart.
153. Payvandlash uskunalaridan foydalanishda xodimlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son “Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorida belgilangan talablarga amal qilishi shart.
10-§. Yon gʻ indan h imoya q ilish talablari
154. Payvandlash ishlarini boshlashdan oldin, ish joylarining yuqori nuqtalari va payvandlash uskunalaridagi havo namunalarida atsetilen miqdori tahlil qilinishi kerak.
Bunda havo namunalaridagi atsetilen miqdori 0,3 mg/l dan oshmasligi lozim.
155. Payvandlash ishlari yakunlangach xodim ish joyini tark etishdan avval ish joyida yongʻin keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan alangalar yoʻqligini tekshirib chiqishi shart.
156. Xodimlarni yongʻin xavfsizligini boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-oktabrdagi 649-son “Yongʻin xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq oʻqitilishi kerak.
157. Ish joylari yonuvchan konstruksiyalar doimiy yoki koʻchma toʻsiqlar bilan, yonuvchan pollar esa metall qoplamalar bilan himoyalanishi shart.
Bunda koʻchma toʻsiqlar poʻlat qoplamadan tayyorlangan boʻlishi kerak.
158. Payvandlash tayyorlov boʻlimlarida yongʻin vujudga keltirishi ehtimoli boʻlgan xavfli organik eritmalar faqatgina davlat yongʻin nazorati organlari bilan kelishilgan miqdorda saqlanishi kerak.
4-bob. Ishlab chiqarish uskunalariga va ishlarni tashkil etishga qoʻyiladigan talablar
1-§ Ishlab chi q arish uskunalariga q oʻyiladigan talablar
159. Oʻrta va kichik oʻlchamli metallarni payvandlash, qizdirib biriktirish va kesish ishlari shamollatish tizimiga ega, maxsus jihozlangan ish joylarida bajarilishi kerak. Ish joylarining yuqori qismi ochiq, yonmaydigan materiallardan tayyorlangan boʻlishi lozim.
Bir payvandlash ishlari olib boriladigan ish joyidagi boʻsh maydon 3 m 2 dan kam boʻlmasligi shart.
Payvandlash ishlarini qulay va xavfsiz bajarishni taʼminlash uchun ish stoli va stellajning har ikki tomonidan kamida 1 m kenglikda oʻtish yoʻllari boʻlishi lozim.
Uskunalar, harakatlanuvchi mexanizmlar va koʻchirilayotgan detallar orasidagi, shuningdek doimiy koʻp postli elektr taʼminoti manbalari orasidagi oʻtish yoʻllari kengligi kamida 1,5 m boʻlishi kerak. Doimiy bir postli elektr taʼminoti manbalari orasidagi oʻtish yoʻllari kengligi kamida 0,8 m boʻlishi lozim.
160. Ish joylarida xodimlarning qoʻlidagi statik yukni kamaytiradigan maxsus tayanchlar oʻrnatilishi kerak.
Kabelni yelka ustiga uzatish yoki bilakka oʻrash orqali qoʻl ustidagi yukni kamaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
161. Begona shaxslarning ish joylarida boʻlishi taqiqlanishi shart.
Xodim oʻz yonida yoki oʻzidan pastda ishlaydigan xodimni radiatsiya, uchqun, eritilgan metall tomchilarning tasodifiy tushishidan himoya qiluvchi toʻsiqlar bilan taʼminlashi kerak.
162. Ish joylari va oʻtish joylari balandligi kamida 1,8 m boʻlgan ekranlar bilan ajratilishi kerak.
Agar ish joylari va oʻtish joylarini ekranlar bilan ajratish imkoni boʻlmasa, xodimlar shaxsiy himoya vositalari bilan himoyalangan boʻlishi kerak.
Ochiq havoda, bir-biriga yaqin joylashgan bir nechta xodim bir vaqtda ishlaganda, ular orasiga toʻsiqlar oʻrnatilishi kerak.
163. Ochiq havoda payvandlash ishlari amalga oshirilishi jarayonida yomgʻir yoki qor yogʻsa, ish joylarining ustiga boshpana oʻrnatilishi kerak.
Boshpana boʻlmaganda, yomgʻir yoki qor paytida payvandlash ishlarini olib borish toʻxtatilishi kerak.
164. Doimiy payvandlash ishlari olib boriladigan ish joylaridan tashqarida payvandlash ishlarini olib borish uchun tashkilot rahbarining yoki yongʻin xavfsizligi boʻyicha javobgar shaxsning yozma ruxsati olinishi lozim.
165. 5 m ortiq balandlikda payvandlash ishlari olib borilayotganda ushbu joyning pastki maydoni yonmaydigan materiallar bilan qoplanishi kerak
Xodimlar 5 m ortiq balandlikda payvandlash ishlarini olib borish jarayonida xavfsizlik kamarlari, karbonli xavfsizlik arqonlari hamda zarur asbob-uskunalar uchun maxsus sumkalardan foydalanishi shart.
166. Bitta metallni ikkita xodim tomonidan payvandlashga ruxsat beriladi.
167. Metallarni payvandlashda ularning yuzalaridagi harorat +45°C dan oshmasligi kerak.
168. Sigʻimlar, sisternalar, quvurlar, quduqlarda va chuqurlarda payvandlash ishlari bajarilganda ushbu joylar havoni soʻrib chiqaruvchi moslamalar bilan taʼminlanishi kerak hamda ulardagi havo almashinuvi tezligi 0,3 — 1,5 m/s boʻlishi kerak.
169. Havo harorati +50°C dan yuqori boʻlgan ish joylarida maxsus issiqlikdan himoya qiluvchi vositalar va toza havo yetkazuvchi vositalarisiz xodimlarning ishlashiga yoʻl qoʻyilmaydi.
170. Payvandlashda metallarini ushlab turish va ularni harakatlantirish uchun ish joyi tartibga solingan hamda maxsus stol yoki moslamalar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
Bunda maxsus stol yoki moslamalar xodim uchun qulay harakatlanishini taʼminlashi va buyumlarning kichik qismlarini payvandlash yoki qoʻlda kesishda oʻtirib ishlash imkonini berishi kerak.
171. Usti yopilmagan chuqurliklarning yonida xodimlarning ishlashiga yoʻl qoʻyilmaydi.
172. Xodimlar sigʻimlar, sisternalar, quvurlar, quduqlar va chuqurlarga tushganda, ularning yopish eshiklari (qopqoqlari) ochish joylariga mahkam oʻrnatilganligiga ishonch hosil qilish kerak.
2-§ Ishlarni tashkil etishga q oʻyiladigan talablari
173. Doimiy texnikalarni boshqarish va nazorat qilish boshqaruv pulti orqali amalga oshirilishi kerak.
174. Bir nechta boshqaruv vositalariga ega payvandlash uskunasi bir vaqtda faqat bitta boshqaruv vositasidan boshqarilishi kerak.
175. Doimiy va koʻchma payvandlash uskunalarining ishlashini boshqarish va nazorat qilish tizimi masofadan turib amalga oshirilishi mumkin.
Navbatchi yoy hosil boʻlishidan oldin, plazmatronga kuchlanishning erkin uzatilishi xodim tomonidan “Ishga tushirish” tugmasi orqali amalga oshirilishiga ruxsat beriladi. Ushbu bosqichda himoyalovchi qulflash tizimining ishlashi talab etilmaydi.
Navbatchi yoy aktiv holatga kelgandan soʻng himoyalash qulfi avtomatik ravishda ishga tushirilishi va “Ishga tushirish” tugmasi orqali nazorat qilinishi shart.
Plazmatrondan kuchlanish yechilganda yoki yoy uzilgan holatda himoya qulflash tizimi avtomatik ravishda ishga tushishi shart.
176. Payvandlash uskunalarining boshqaruv panellarida elektr taʼminotni uzish, rezakka gaz berishni toʻxtatish uchun yondirgichni oʻchirish funksiyalarini taʼminlovchi toʻxtatish tugmachasi (“Stop umumiy”) oʻrnatilishi shart.
Toʻxtatish tugmachasi (“Stop umumiy”) qizil rangda, qoʻziqorin shaklida hamda boshqaruv paneli yuzasidan chiqib turadigan qilib joylashtirilishi shart.
177. Payvandlash uskunalarini elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun qoʻllaniladigan elektr simlari va kabellari tashqi himoya qoplamiga ega boʻlishi hamda mexanik shikastlanishdan himoyalangan holda joylashtirilishi shart.
3-§ Plazma gazi or q ali kesish uskunasiga boʻlgan talablar
178. Plazma gazi orqali kesishni boshlashdan oldin quyidagilarga rioya qilinishi kerak:
sovutish tizimining ishlashini tekshirish;
kerakli kesish tezligini oʻrnatish;
texnologik jarayonga muvofiq plazma hosil qiluvchi muhitning (masalan, gaz, havo, argon va boshqalar) sarfini aniqlash;
yigʻma stolining yoki asosiy qismining tubida suv borligini tekshirish.
179. Plazma gazi orqali kesish uskunasidan foydalanilganda xodimlar plazma yoyi va ultrabinafsha nurlanishidan himoyalanishi kerak.
180. Plazma gazi orqali kesish uskunasidagi nosozliklarni bartaraf etishda ushbu uskunalar elektr taʼminotidan uzilgan holda elektr xavfsizligi boʻyicha kamida III guruhga ega xodimlar tomonidan amalga oshirilishi kerak.
181. Plazma gazi orqali kesish ishlari amalga oshiriladigan joylardagi pollar kauchuk dielektrik gilam bilan qoplanishi kerak.
4-§ Karbonat angidrid va gaz aralashmalari mu h itida payvandlash uchun uskunalarga q oʻyiladigan talablar
182. Karbonat angidrid muhitida payvandlash yarimavtomatining yondirgichining konstruksiyasi gaz chiqish soplasini tezkor yechish imkoniyatini taʼminlashi hamda uni metall sachrandilaridan (uchqunlardan) oson tozalashga moslashtirilgan boʻlishi lozim.
Bunda, gaz chiqish soplasining tok oʻtkazuvchi qismidan izolyatsiyalangan boʻlishi kerak.
183. Yondirgichda payvandlash toʻxtatilgandan keyin gazni oʻchirish uchun qoʻshimcha joʻmrak koʻzda tutilgan boʻlishi kerak.
184. Avtomatik va mexanizatsiyalashtirilgan payvandlash uskunalari zararli chang va gazlarni chiqaruvchi moslamalar bilan taʼminlanishi kerak.
185. Xodimlar bir xil turdagi himoya kiyimlari va shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlanishi kerak.
186. Ballonlardan, suyultirilgan gaz solingan konteynerlardan va ballonlardagi himoya gazlaridan foydalanish uchun moʻljallangan rampalardan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-avgustdagi 493-son qarori bilan tasdiqlangan Ortiqcha bosim ostida ishlaydigan uskunalar xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament asosida amalga oshirilishi kerak.
187. Suyultirilgan gaz solingan konteynerlarga (yoki toʻplagich idishlarga), shuningdek payvandlash postlariga gaz yetkazib berishning rampali tizimiga xizmat koʻrsatishga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom asosida bilimlari tekshirilgan shaxslar qoʻyiladi.
188. Suyultirilgan gaz solingan konteyner (toʻplagich-idish) oʻrnatiladigan maydoncha metall toʻsiqqa ega boʻlishi kerak, bunda konteyner va toʻsiq oʻrtasida kamida 1 m boʻlgan masofa qolishi kerak. Konteyner yaqinida isitish manbalari boʻlmasligi kerak.
189. Transport avtotsisternalaridan toʻplagich-idish sifatida foydalanilganda maydoncha avtotsisternaga yuk ortish va tushirish uchun tegishli yuk koʻtarish qobiliyatiga ega telfer bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
190. Konteyner (toʻplagich-idish) ochiq havoda oʻrnatilganda, uni quyosh nurlari va yogʻingarchilikdan himoya qiluvchi soyabon bilan taʼminlanishi kerak.
5-§. Inert gazlar mu h itida payvandlash uchun uskunalarga q oʻyiladigan talablar
191. Payvandlash uskunalarining yondirgichlari va pistolet-yondirgichlarining tutqichlari xodimni himoyalash uchun issiqlik-elektr izolyatsiyali material bilan qoplangan boʻlishi kerak. Mazkur tutqichlarning harorati ish paytida +40°C dan oshmasligi lozim.
Agarda payvandlash uskunalarining yondirgichlari va pistolet-yondirgichlari tutqichlarning harorati +40°C dan oshganda ular suv yoki boshqa sunʼiy sovutish tizimiga ega boʻlishi kerak.
192. Payvandlash uskunalarining yondirgichlari va pistolet-yondirgichlarining tutqichlari qulay ushlash imkonini berishi kerak.
193. Payvandlash uskunalarining yondirgichlari va pistolet-yondirgichlarining tutqichlarida kuchlanish va gazni boshqarish uchun moslama koʻzda tutilgan boʻlishi kerak.
194. Payvandlash uskunalarining yondirgichlarining umumiy ogʻirligi 0,8 kg dan, pistolet-yondirgichlarining ogʻirligi esa 1,5 kg dan oshmasligi kerak.
195. Payvandlash uskunalarining yondirgichlari va pistolet-yondirgichlarining tutqichlarining simlari elektr izolyatsiyasiga ega material bilan qoplangan boʻlishi kerak.
5-bob. Ish materiallari va andazalarni tayyorlash, sa q lash va tashish talablari
196. Payvandlash, qoplash va kesish ishlarida qoʻllaniladigan materiallar (metallar, elektrodlar, bogʻlamalar, flyuslar, payvand simlari, gazlar va suyuqliklar) xodimlarga zararli va xavfli taʼsir koʻrsatmasligi kerak.
197. Harorati +45°C dan yuqori boʻlgan metallarning qirralarini erituvchilar bilan artish taqiqlanadi.
198. Yilning sovuq davrida payvandlanishi kerak boʻlgan metallar payvandlash boshlanishidan oldin, ularning harorati ish joyidagi havo haroratidan past boʻlmasligi uchun ish joyiga oldindan olib kirilishi kerak.
199. Payvandlash, qoplash va kesish uchun qoʻllaniladigan payvandlash materiallari (elektrod, flyus, sim) ish boshlanishidan oldin, material texnologik pasportida tavsiya etilgan rejimlarda qizdirilishi yoki quritilishi kerak.
200. Tarkibida zararli moddalar boʻlgan korroziyaga qarshi qoplama bilan qoplangan payvandlanadigan va yuzasi qoplanadigan metallarning yuzalari, payvandlash joyidan kamida 1 m kenglikda majburiy tartibda tozalanishi kerak.
201. Payvandlash materiallari (elektrod, flyus, sim) yopiq va quruq binolarda saqlanishi kerak. Bunda payvandlash materiallarining (elektrod, flyus, sim) saqlanishi ularning texnologik pasporti talablariga javob berishi shart.
6-bob. Taʼmirlash ishlarida xavfsizlik talablari
202. Payvandlash va kesish uchun moʻljallangan uskunalarga xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlash (tarmoqqa ulash va undan uzish, oʻrnatish, taʼmirlash) ishlariga faqat elektr xavfsizligi boʻyicha 3-guruhdan past boʻlmagan elektr montyorlarga yoʻl qoʻyiladi.
7-bob. Yakuniy q oida
203. Ushbu Qoidalar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi qoidalariga 1-ILOVA
Payvandlash ishlarida zararli va xavfli ishlab chiqarish omillari
T/r Ish turlari Zararli omillar Xavfli omillar Chang-gazsimon moddalar Optik oraliqdagi nurlanish Elektromagnit maydon Magnit maydonlar Ionlashtiruvchi manbalar Shovqin Ultratovush Lazer nurlar Qoʻllarga taʼsir etuvchi statik bosim Elektr toki Uchqunlar, sachrashlar va erigan metallni chiqishi Harakatlanuvchi mexanizmlar va mahsulot Bosim ostidagi tizimlar Ultrabinafsha Koʻrinarli Infraqizil 1. Flyus ostida yoysimon qoʻlda payvandlash x x x x x x x x - - - x - X - x x x x x - 2. Flyus ostida yoysimon yarim avtomatlashtirilgan payvandlash x x - - x - - - x - X - x x - x x - 3. Flyus ostida yoysimon avtomatlashtirilgan payvandlash x x - - x - - - x - - - x x - x x - 4. Yoysimon himoya gazlarda yarim avtomatlashtirilgan payvandlash x x x x x x x x - - - x - x x - x x x x x x x x 5. Yoysimon himoya gazlarda avtomatlashtirilgan payvandlash x x x x x x x x - - - x - - - x x x x x x x x 6. Elektrshlakli payvandlash x x x x x x - - - x - - - x x x x x x - 7. Kontaktli payvandlash x x x x x x x x x - X - x x x x x X 8. Elektron-nurli payvandlash X x x x x - - - x x x - - - x x - x x 9. Ishqalash yoʻli bilan payvandlash - - - - - - - x - - - x x x x x x - 10. Diffuzin payvandlash - - - - x x - - x x x - - x x - x x x 11. Ultratovushli payvandlash x - - - - - - x x x x - - x - x - 12. Yuqori tokli payvandlash - - - - x x - - - - - - x x - x - 13. Chastotali payvandlash x x x x x x x x - - - x - X - x x x x x x 14. Gazli payvandlash x x x x x x x - - x x x - - x x x x x x x 15. Plazmali payvandlash 16. Kesish x x x x x x x - - - x x x x - x x x x x x 17. Plazmali kesish x x x x x x x - - x x x x x x x - x x x x x x x 18. Lazer payvandlash va kesish x x x x x x - - x x - - X x x - x x x 19. Eritish x x x x x x - - - - - x - x x x x X 20. Changitish x x x x x x - - - x x x x - - x x x x x X 21. Leximlash x x - - - - - - - - - - x x - - - Eslatma: xx — intensiv omil; x — oʻrtacha omil.
Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi qoidalariga 2-ILOVA
Payvandlash ishlarida atmosferada zararli moddalar va gazning ruxsat etilgan maksimal konsentratsiyasi (RMK)
T/r Nomlanishi RMK, mg/m 3 Xavflilik darajasi 1. Marganets 0,1 II 2. Temir 6,0 IV 3. Xromtrioksid 0,01 I 4. Nikel 0,05 I 5. Med 0,5 — 1,0 II 6. Titan 10,0 IV 7. Aluminiy 2,0 III 8. Volfram 6,0 IV 9. Ftorli vodorod 0,5/0,1 II 10. Uglerod oksidi 20,0 IV 11. Azot oksidlari 5,0 III 12. Ozon 0,1 I 13. Kremniy tetraxloridi 0,5/0,1 II
Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi qoidalariga 3-ILOVA
Payvandlash ishlarida tavsiya etilgan yorugʻlik filtrlari
T/r Payvandlash turlari Tok kuchi va yorugʻlik filtr turi 1. Poʻlat elektrod bilan yoysimon payvandlash Tok kuchi, A 15 30 60 150 275 350 600 700 900 Yorugʻlik filtri C-3 C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 2. Inert gazlar himoyasida ogʻir metallarni poʻlat elektrod yordamida yoysimon payvandlash Tok kuchi, A 20 30 50 80 100 200 350 500 700 900 Yorugʻlik filtri C-3 C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 C-12 3. Inert gazlar himoyasida yengil metall qorishmalarini poʻlat elektrod yordamida yoysimon payvandlash Tok kuchi, A 15 30 50 90 150 275 350 600 800 Yorugʻlik filtri C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 C-12 4. Inert gazlar himoyasida volfram elektrod yordamida yoysimon payvandlash Tok kuchi, A 10 15 20 40 80 100 175 275 300 400 600 Yorugʻlik filtri C-3 C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 C-12 C-13 5. Karbonat angidrid muhitida poʻlat elektrod yordamida yoysimon payvandlash Tok kuchi, A 30 60 100 150 175 300 400 600 700 900 Yorugʻlik filtri C-1 C-2 C-3 C-4 C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 6. Plazmali payvandlash Tok kuchi, A 30 50 100 175 300 350 500 700 900 Yorugʻlik filtri C-5 C-6 C-7 C-8 C-9 C-10 C-11 C-12 C-13 7. Havo-yoyli sirtni kesish, qoplash va eritish Tok kuchi, A 500 700 900 Yorugʻlik filtri C-11 C-12 C-13
Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi qoidalariga 4-ILOVA
Gaz bilan payvandlash va kislorodli kesish uchun nur filtrlariya
T/r Yorugʻlik filtr Payvandlashda atsetilen sarfi, l/s Kesishda kislorod sarfi, l/s 1. C-1 - - 2. C-2 70 dan koʻp emas 900 — 2000 3. C-3 - 2000 — 4000 4. C-4 70 — 200 4000 — 8000 5. C-5 200 — 800 - 6. C-6 800 dan kam emas -
Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi qoidalariga 5-ILOVA
Lazer nuriga qarshi koʻzoynaklar uchun tavsiya etilgan shisha markalari
Toʻlqin uzunligi, mkm 0,48 — 0,51 0,53 0,69 0,84 1,06 1,54 10,6 Shisha turi OC-12 * OC-12 CZC-21 CZC-21 CZC-21 CZC-24 BC-15 ** OC-13 OC-13 CZC-22 CZC-22 CZC-22 CZC-25 OC-23-1 OC-23-21 CZC-24 CZC-26
Elektr payvandlash ishlarida ishlarning xavfsizligi qoidalariga 6-ILOVA
Mehnat sharoitlari va payvand usullariga bogʻliq xolda maxsus kiyim tanlash
Payvand, kesish usuli Mehnat sharoiti Maxsus kiyim vazifasi Tavsiya etilgan maxsus kiyim turlari Maxsus kiyim guruhi va guruh osti Elektr yoy turidagi payvandlar, eritib quyish va kesish (qoʻlda yarim avtomatik) Oldindan +400 o C gacha qizdirilgan, yopiq mahsulotlar ichida Tanani yuqori haroratdan va erigan metall sachrashidan saqlash Sovutuvchi va himoya qoplamali issiqqa chidamli kiyim 1 A Elekt yoyli usuldagi payvand turlari, eritib quyish, kesish (qoʻlda va yarimavtomatik) va elektrshlakli payvand Oldindan +150 o C gacha qizdirilgan, yopiq mahsulotlar ichida Tanani old qismini yuqori haroratdan va erigan metall intensiv sachrashidan saqlash Olovga chidamli singdirilgan, uchqunga va issiqlikka chidamli himoya qoplamalar mavjud, shu jumladan sovutuvchi elementlari bilan 1 B Elekt yoyli usuldagi payvand turlari, eritib quyish, kesish (qoʻlda va yarimavtomatik) va elektrshlakli payvand va kontakt-birikmali payvand Ishlab chiqarish xonalari Normal mikroiqlim sharoitida tanani yuqori haroratdan va erigan metallni intensiv sachrashidan saqlash Olovga chidamli singdirilgan, uchqunga va issiqlikka chidamli spilk himoya qoplamalar mavjud brezent kiyim 2 A Yozda ochiq havoda Xuddi shunday, havoni yuqori haroratlari sharoitida Brezent himoya qobiqlari, yengil brezent 2 B Qishda ochiq havoda Xuddi shunday, havoni past haroratlari sharoitida Olovga chidamli shimdirilgan, IM-1 turdagi matodan himoya qobiqli, shu jumladan iqlim zonalarga bogʻliq xolda izolyatsiyalangan brezent kiyim 2 V Kontaktli payvand (nuqtali, uloqlik, birikmali) Ishlab chiqarish xonalari Tananing old qismini, boʻyinni va yuzni optik diapazondagi elektromagnit nurlanishdan (ultrabinafsha) va metall zarralarini sachrashidan himoya qilish Olovga chidamli shimdirilgan, IM-1 turdagi uchqunga chidamli matodan himoya qobiqli, brezent kiyim yoki IM-1 turdagi uchqunga chidamli matodan tayyorlangan etak bilan taʼminlangan brezent kiyim 3 A Inert gazlarda elektr yoyli payvand Ishlab chiqarish xonalari Tananing old qismini, boʻyinni va yuzni optik diapazondagi elektromagnit nurlanishdan (ultrabinafsha) va metall zarralarini sachrashidan himoya qilish Nurlanishga chidamli, fenilon matoli himoya qobiqli, yengillashtirilgan brezentdan tayyorlangan kiyim 3 B Flyus ostida elektr yoyli usulda payvandlash (yarimavtomatik va avtomatik) va kesish jarayonini masofadan boshqaruv Ishlab chiqarish xonalari Shlak va metall tomchisi tasodifiy sachrashidan himoya Yongʻindan qarshi shimdirilgan brezent kiyim 4 A Ishqalanish yoʻli bilan payvand, ultratovush, diffuzion va atmosfera nazorat etuvchi kameralarda Ishlab chiqarish xonalari Ishlab chiqarish ifloslanishlaridan va mexanik shikastlanishdan himoya Ishchi kiyimlar 4 B Lexim Ishlab chiqarish xonalari Lexim va flyuslar tasiridan himoya Ishchi xalatlar 5
Rais A. RAFIQOV
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV
Favqulodda vaziyatlar vaziri B. KUDRATXODJAYEV
Savdo-sanoat palatasi r aisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 7-yanvar,
2025-yil 22-dekabr
2025-yil 18-dekabr
2025-yil 14-dekabr
2025-yil 11-dekabr
2025-yil 9-dekabr
31-son