UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 28-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 28 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи бугунги кундаги асосий устувор вазифалардан бири бўлиб, бу йўналишда миллий қонунчиликни, жумладан, божхона қонунчилигини ушбу нуфузли халқаро ташкилот доирасида қабул қилинган кўп томонлама битимларга мувофиқлаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳон савдо ташкилотининг транзит эркинлиги тамойилига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит равишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун қулай шароитлар яратиш, ушбу йўналишга тааллуқли бўлган мурожаатлар ва сўровномаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, республикада ягона транзит сиёсатини юритиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги битими қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимининг (кейинги ўринларда — Битим) 11-моддасида ҳар бир аъзо давлат транзит ташувларини мувофиқлаштирувчи миллий идорани тайинлаши назарда тутилгани;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикасида транзит ташувларини мувофиқлаштирувчи миллий идора этиб белгилансин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 33-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашнинг (кейинги ўринларда — Идоралараро кенгаш) асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Идоралараро кенгаш Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш учун шаффоф, рақобатбардош муҳитни ривожлантириш мақсадида транзит тартиботлари ва божхона расмийлаштирувини соддалаштириш, модернизация қилиш ҳамда стандартлаштириш билан шуғулланувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.

3. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, мазкур Низом асосида ташкил этади.

4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикасида транзит ташувларини мувофиқлаштирувчи миллий идора ҳисобланиб, Идоралараро кенгаш котибияти функцияларини амалга оширади.

2-боб. Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

миллий транспорт коммуникациялари орқали транзит салоҳиятини ошириш ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

республика ҳудуди бўйлаб ўтувчи транзит йўлакларнинг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

транзит билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро нормалар ва талабларга мувофиқлаштириш, транзит эркинлиги тамойили асосида транзит тартиботларини соддалаштириш бўйича ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига кўрсатма бериш;

Жаҳон божхона ташкилоти тавсияларига мувофиқ транзит тартиб-таомилларини такомиллаштириш, транзит йўриқномаларини тасдиқлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, давлат идораларининг транзит йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларнинг транзит ташувлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, таклифлари ва сўровномаларини кўриб чиқиш ва аъзо давлатларни Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган транзит тартиботлари тўғрисида хабардор этиб бориш.

Идоралараро кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

6. Идоралараро кенгаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти саҳифасида транзит салоҳиятини ошириш бўйича қуйидаги маълумотларни эълон қилиб боради:

қонунчилик ҳужжатлари;

транзит ташувларига оид зарур ҳужжатлар рўйхати ва уларнинг намуналари (бланкалари);

транзит йўналишлари, манзиллари;

ваколатли идоралар томонидан ундириладиган тўловлар ва йиғимлар;

амалдаги чекловлар ёки тақиқлар;

ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари;

мурожаат этиш ва шикоят қилиш тартиблари;

транзит тартиб-таомиллари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки уларнинг алоҳида қоидалари.

7. Идоралараро кенгаш республика ҳудуди орқали ҳаракатланадиган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ваколатига эга эмас.

3-боб. Идоралараро кенгашнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

8. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

транзит тартиботларини соддалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар юзасидан қарорлар қабул қилиш, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

Идоралараро кенгаш таркибига кирадиган давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларига Идоралараро кенгаш томонидан кўриб чиқилган масалалар бўйича ўз ваколатлари доирасида топшириқлар бериш;

Идоралараро кенгаш йиғилишларда транзит соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш юзасидан давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

фаолият соҳалари билан боғлиқ масалалар бўйича техник ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

транзит тартиботларини соддалаштириш бўйича экспертиза ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий экспертларни, мутахассисларни, шунингдек, халқаро ташкилотларни, илмий ташкилотларни ва тегишли давлат идораларини ва бошқа ташкилотларни жалб этиш;

транзит тартиботларини соддалаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича давлат идоралари ва ташкилотларига тавсиялар юбориш;

ўз ваколати доирасида давлат идоралари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият идораларидан, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, халқаро ташкилотлардан маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олиш;

транзит тартиботларини соддалаштириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш ва чет элда ўтказиладиган минтақавий ва халқаро тадбирларда иштирок этиш;

давлат идоралари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият идораларининг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, уларнинг ходимларини Идоралараро кенгаш фаолиятига доир масалаларни ҳал этишга жалб этиш;

транзит тартиботларини соддалаштиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, божхона чегарасини кесиб ўтишда юзага келадиган тўсиқлар юзасидан хорижий давлатлар идоралараро кенгашлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш ва ахборот алмашиш.

Идоралараро кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9. Идоралараро кенгаш қуйидаги мажбуриятларга эга:

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг транзит ишига тааллуқли қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш;

давлат идоралари ва муассасалари, шунингдек, бошқа тижорат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан расмий ёзишмалар олиб бориш ҳамда халқаро шартномаларни, шу жумладан, транзит тартиботларини соддалаштиришга доир халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини амалга ошириш бўйича учрашувлар ташкил этиш;

Жаҳон савдо ташкилотининг транзит эркинлиги тамойилини амалга ошириш.

4-боб. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш тартиби

10. Идоралараро кенгашга кенгаш раиси раҳбарлик қилади ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали ва натижадор ижроси учун жавобгар ҳисобланади.

Идоралараро кенгаш раиси:

Идоралараро кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Идоралараро кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Идоралараро кенгаш йиғилишларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;

Идоралараро кенгаш йиғилишларида раислик қилади;

Идоралараро кенгаш йиғилишларининг регламенти, иш режаси, кун тартибини ва йиғилиш баёнларини тасдиқлайди;

Идоралараро кенгаш аъзоларининг фаолиятини уларга юкланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан мувофиқлаштиради;

ушбу Низомга мувофиқ Идоралараро кенгашнинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.

Идоралараро кенгаш раиси йўқлигида, унинг топшириғига кўра Идоралараро кенгаш раиси ўринбосари Идоралараро кенгаш ишига раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини ташкил этади, йиғилишлар ўтказади, Идоралараро кенгаш қарорлари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

11. Идоралараро кенгаш аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Идоралараро кенгаш томонидан ташкил этилган техник ишчи гуруҳлар йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш, ушбу йиғилишларда муҳокама қилинган масалаларнинг моҳияти бўйича таклиф ва мулоҳазаларни илгари суриш;

Идоралараро кенгаш томонидан қабул қилинадиган тавсияларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш;

Идоралараро кенгаш фаолиятида иштирок этиш учун зарур маълумотларни олиш;

Идоралараро кенгаш йиғилишида асосли сабабларга кўра қатнашиш имкони бўлмаганда, кун тартибига киритилган масала бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этиш.

12. Идоралараро кенгаш котибияти:

Идоралараро кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини шакллантиради, таклифларни умумлаштиради;

мурожаат ва таклифларни қабул қилади ҳамда Идоралараро кенгаш аъзоларига ёки бошқа давлат идоралари ва ташкилотларига кўриб чиқиш учун юборади;

Идоралараро кенгаш йиғилишларининг баёнлари лойиҳаларини тайёрлайди, йиғилишларнинг якуний ҳужжатлари лойиҳасини раисга тасдиқлаш учун киритади;

Идоралараро кенгаш йиғилишларининг баёнлари нусхаларини Идоралараро кенгаш аъзоларига юборади;

Идоралараро кенгаш ишини ташкилий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди, имзоланган баёнлар ҳисобини юритади ва сақлаш чораларини кўради;

Идоралараро кенгашнинг йиллик иш режаси лойиҳасини тайёрлайди ҳамда кенгаш аъзоларидан иш режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Идоралараро кенгаш қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни сўраб олади.

Мувофиқлаштирувчи миллий идора қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

13. Идоралараро кенгаш котиби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мурожаатларни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади;

Идоралараро кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилишини ва барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Идоралараро кенгаш хулосаларининг аъзо давлат идоралари томонидан инобатга олиниши ёки рад этилиши ҳолати устидан мониторинг юритади;

Идоралараро кенгаш йиғилишининг баённомасини расмийлаштиради ва аъзо давлат идораларига жўнатилишини таъминлайди.

14. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини йил бошида тасдиқланган иш режаси асосида ташкил этади.

15. Идоралараро кенгашнинг йиғилишлари ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан ташкил қилинади ва ўтказилади.

Идоралараро кенгашнинг йиғилишлари муаммоли масалаларни ва республикада транзит тартиботларини соддалаштириш бўйича илғор тажрибани кўриб чиқиш, бу борадаги таклифларни муҳокама қилиш мақсадида Идоралараро кенгаш раиси томонидан йилида камида икки марта чақирилади.

Идоралараро кенгаш раисининг топшириғи билан мувофиқлаштирувчи идора Идоралараро кенгаш аъзоларидан фикр ва таклифларни қабул қилиб олади, таклифларни ва кун тартибини йиғилишдан камида икки ҳафта олдин тасдиқлаш учун Идоралараро кенгаш раисига тақдим этади.

Идоралараро кенгаш раиси кенгаш йиғилиши кун тартиби ва регламентини йиғилиш бўлиб ўтадиган кундан камида бир ҳафта олдин тасдиқлайди.

Идоралараро кенгаш йиғилишининг кун тартиби ва унга тегишли ҳужжатлар йиғилиш бошланишидан камида беш кун олдин Идоралараро кенгаш аъзоларига йиғилиш тўғрисида хабарнома билан юборилади.

Идоралараро кенгашнинг йиғилишларига давлат идоралари ҳамда ташкилотлари, ишбилармон доиралар, хусусий сектор ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.

16. Идоралараро кенгаш, агар унинг йиғилишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этганда, қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.

Идоралараро кенгаш қарорлари йиғилишда қатнашаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Идоралараро кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Идоралараро кенгаш қарорлари баён шаклида расмийлаштирилади.

Йиғилиш баёни Идоралараро кенгаш раиси ёки унинг йиғилишда иштирок этган ўринбосари, шунингдек, котиб томонидан йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан беш кун ичида имзоланади.

Идоралараро кенгаш аъзолари кенгаш томонидан кўриб чиқилган масалалар бўйича ўз фикрларини ёзма равишда баён этишга ҳақли. Бунда ушбу фикрлар Идоралараро кенгаш йиғилиши баёнида акс эттирилиши ва унга илова қилиниши лозим.

Йиғилиш баёнида йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт, жой, иштирокчилар рўйхати, тасдиқланган кун тартиби, муҳокама қилинадиган масалаларнинг қисқача мазмуни ва кўриб чиқилган таклифлар натижалари (агар мавжуд бўлса, овоз бериш натижалари) кўрсатилиши лозим.

Идоралараро кенгаш аъзолари йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан икки иш куни ичида Идоралараро кенгаш йиғилиши баёни нусхасини олиши шарт.

17. Идоралараро кенгаш йиғилиши оммавий тадбир ҳисобланмайди.

18. Идоралараро кенгаш аъзолари томонидан олинган маълумотлар Идоралараро кенгаш раиси рухсатисиз учинчи шахсларга ошкор этилмайди.

5-боб. Якунловчи қоидалар

19. Идоралараро кенгаш мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади.

20. Идоралараро кенгаш фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади ва тугатилади.

Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашнинг йиғилишларини ташкил қилиш ва ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Идоралараро кенгаш раиси Транзит тартиботлари бўйича муаммоли масалалар ва илғор тажрибаларни кўриб чиқади, шунингдек, бу борадаги таклифларни муҳокама қилиш мақсадида Идоралараро кенгаш йиғилишини ташкил этади. Йилда камида икки маротаба 2-босқич Транспорт вазирлиги (Мувофиқлаштирувчи идора) Идоралараро кенгаш раиси топшириғи билан Идоралараро кенгаш аъзоларидан фикр ва таклифларни қабул қилиб олади, таклифларни ва кун тартибини тасдиқлаш учун раисга тақдим этади. Йиғилишдан камида 2 ҳафта олдин 3-босқич Идоралараро кенгаш раиси Идоралараро кенгаш йиғилишининг кун тартибини тасдиқлайди. Йиғилишдан камида 1 ҳафта олдин 4-босқич Мувофиқлаштирувчи идора Идоралараро кенгаш йиғилиши кун тартиби ва унга тегишли ҳужжатларни Идоралараро кенгаш аъзоларига хабарнома билан юборади. Йиғилишдан камида 5 кун олдин 5-босқич Идоралараро кенгаш раиси Идоралараро кенгаш йиғилишини ўтказади. Доимий равишда 6-босқич Мувофиқлаштирувчи идора Идоралараро кенгаш йиғилиши қарорини баён шаклида расмийлаштиради. Йиғилишдан сўнг 5 кун ичида 7-босқич Идоралараро кенгаш раиси ёки унинг йиғилишда иштирок этган ўринбосари Йиғилиш баёнини имзолайди. Доимий равишда 8-босқич Мувофиқлаштирувчи идора Йиғилиш баёнини Идоралараро кенгаш аъзоларига юборади. Йиғилишдан сўнг 2 иш куни ичида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 28 январь,

33-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2026 й., 09/26/33/0087-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

QARORI

NIZOM

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi tranzit salohiyatini rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Mamlakatimizning Jahon savdo tashkilotiga aʼzo boʻlish masalasi bugungi kundagi asosiy ustuvor vazifalardan biri boʻlib, bu yoʻnalishda milliy qonunchilikni, jumladan, bojxona qonunchiligini ushbu nufuzli xalqaro tashkilot doirasida qabul qilingan koʻp tomonlama bitimlarga muvofiqlashtirish muhim ahamiyat kasb etadi.

Jahon savdo tashkilotining tranzit erkinligi tamoyiliga rioya qilgan holda, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit ravishda harakatlanayotgan transport vositalari uchun qulay sharoitlar yaratish, ushbu yoʻnalishga taalluqli boʻlgan murojaatlar va soʻrovnomalarni tezkorlik bilan koʻrib chiqish, respublikada yagona tranzit siyosatini yuritish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish lozim.

Milliy qonunchilikni Jahon savdo tashkilotining Savdo tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisidagi bitimi qoidalariga muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Jahon savdo tashkilotining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish toʻgʻrisidagi bitimining (keyingi oʻrinlarda — Bitim) 11-moddasida har bir aʼzo davlat tranzit tashuvlarini muvofiqlashtiruvchi milliy idorani tayinlashi nazarda tutilgani;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida transport sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 14-iyundagi PF-94-son Farmoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi tranzit salohiyatini rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi tranzit salohiyatini rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Oʻzbekiston Respublikasida tranzit tashuvlarini muvofiqlashtiruvchi milliy idora etib belgilansin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-yanvardagi 33-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi tranzit salohiyatini rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi tranzit salohiyatini rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengashning (keyingi oʻrinlarda — Idoralararo kengash) asosiy vazifalari va funksiyalari, huquqlari va majburiyatlari hamda faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Idoralararo kengash Oʻzbekiston Respublikasi tranzit salohiyatini rivojlantirish uchun shaffof, raqobatbardosh muhitni rivojlantirish maqsadida tranzit tartibotlari va bojxona rasmiylashtiruvini soddalashtirish, modernizatsiya qilish hamda standartlashtirish bilan shugʻullanuvchi idoralararo kollegial organ hisoblanadi.

3. Idoralararo kengash oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, shuningdek, mazkur Nizom asosida tashkil etadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Oʻzbekiston Respublikasida tranzit tashuvlarini muvofiqlashtiruvchi milliy idora hisoblanib, Idoralararo kengash kotibiyati funksiyalarini amalga oshiradi.

2-bob. Idoralararo kengashning asosiy vazifalari va funksiyalari

5. Quyidagilar Idoralararo kengashning asosiy vazifalari va funksiyalari hisoblanadi:

milliy transport kommunikatsiyalari orqali tranzit salohiyatini oshirish hamda yoʻlboʻyi infratuzilmasini xalqaro standartlar asosida rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

respublika hududi boʻylab oʻtuvchi tranzit yoʻlaklarning raqobatbardoshligini oshirish yuzasidan takliflar tayyorlash;

tranzit bilan bogʻliq normativ-huquqiy hujjatlarni xalqaro normalar va talablarga muvofiqlashtirish, tranzit erkinligi tamoyili asosida tranzit tartibotlarini soddalashtirish boʻyicha vakolatli davlat organlari va tashkilotlariga koʻrsatma berish;

Jahon bojxona tashkiloti tavsiyalariga muvofiq tranzit tartib-taomillarini takomillashtirish, tranzit yoʻriqnomalarini tasdiqlash va raqamli texnologiyalardan foydalangan holda, davlat idoralarining tranzit yoʻnalishidagi faoliyatini muvofiqlashtirish;

Jahon savdo tashkilotiga aʼzo davlatlarning tranzit tashuvlari bilan bogʻliq boʻlgan murojaatlari, takliflari va soʻrovnomalarini koʻrib chiqish va aʼzo davlatlarni Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan tranzit tartibotlari toʻgʻrisida xabardor etib borish.

Idoralararo kengash qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalar va funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

6. Idoralararo kengash Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligining rasmiy veb-sayti sahifasida tranzit salohiyatini oshirish boʻyicha quyidagi maʼlumotlarni eʼlon qilib boradi:

qonunchilik hujjatlari;

tranzit tashuvlariga oid zarur hujjatlar roʻyxati va ularning namunalari (blankalari);

tranzit yoʻnalishlari, manzillari;

vakolatli idoralar tomonidan undiriladigan toʻlovlar va yigʻimlar;

amaldagi cheklovlar yoki taqiqlar;

huquqbuzarliklar uchun jazo choralari;

murojaat etish va shikoyat qilish tartiblari;

tranzit tartib-taomillari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari yoki ularning alohida qoidalari.

7. Idoralararo kengash respublika hududi orqali harakatlanadigan maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranziti bilan bogʻliq masalalarni koʻrib chiqish vakolatiga ega emas.

3-bob. Idoralararo kengashning huquqlari va majburiyatlari

8. Idoralararo kengash oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

tranzit tartibotlarini soddalashtirish boʻyicha taklif va tavsiyalar yuzasidan qarorlar qabul qilish, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish;

Idoralararo kengash tarkibiga kiradigan davlat idoralari va tashkilotlari rahbarlariga Idoralararo kengash tomonidan koʻrib chiqilgan masalalar boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida topshiriqlar berish;

Idoralararo kengash yigʻilishlarda tranzit sohasidagi tartibotlarni soddalashtirish yuzasidan davlat idoralari va tashkilotlari rahbarlarining hisobotlarini eshitish;

faoliyat sohalari bilan bogʻliq masalalar boʻyicha texnik ishchi guruhlar tashkil etish;

tranzit tartibotlarini soddalashtirish boʻyicha ekspertiza oʻtkazish uchun mahalliy va xorijiy ekspertlarni, mutaxassislarni, shuningdek, xalqaro tashkilotlarni, ilmiy tashkilotlarni va tegishli davlat idoralarini va boshqa tashkilotlarni jalb etish;

tranzit tartibotlarini soddalashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirish boʻyicha davlat idoralari va tashkilotlariga tavsiyalar yuborish;

oʻz vakolati doirasida davlat idoralari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat idoralaridan, yuridik va jismoniy shaxslardan, shuningdek, xalqaro tashkilotlardan maʼlumotlar va hujjatlarni soʻrab olish;

tranzit tartibotlarini soddalashtirish boʻyicha xorijiy tajribani oʻrganish maqsadida xorijiy davlatlarga xizmat safarlarini tashkil qilish va chet elda oʻtkaziladigan mintaqaviy va xalqaro tadbirlarda ishtirok etish;

davlat idoralari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat idoralarining rahbarlari bilan kelishilgan holda, ularning xodimlarini Idoralararo kengash faoliyatiga doir masalalarni hal etishga jalb etish;

tranzit tartibotlarini soddalashtirishga qaratilgan islohotlarni amalga oshirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish, bojxona chegarasini kesib oʻtishda yuzaga keladigan toʻsiqlar yuzasidan xorijiy davlatlar idoralararo kengashlari bilan maslahatlashuvlar oʻtkazish va axborot almashish.

Idoralararo kengash qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

9. Idoralararo kengash quyidagi majburiyatlarga ega:

Oʻzbekiston Respublikasi xalqaro shartnomalarining tranzit ishiga taalluqli qismidan kelib chiqadigan majburiyatlarning bajarilishini monitoring qilib borish;

davlat idoralari va muassasalari, shuningdek, boshqa tijorat va nodavlat notijorat tashkilotlari bilan rasmiy yozishmalar olib borish hamda xalqaro shartnomalarni, shu jumladan, tranzit tartibotlarini soddalashtirishga doir xalqaro huquqning umumeʼtirof etilgan prinsiplari va normalarini amalga oshirish boʻyicha uchrashuvlar tashkil etish;

Jahon savdo tashkilotining tranzit erkinligi tamoyilini amalga oshirish.

4-bob. Idoralararo kengash faoliyatini tashkil etish tartibi

10. Idoralararo kengashga kengash raisi rahbarlik qiladi va oʻziga yuklangan vazifalarning samarali va natijador ijrosi uchun javobgar hisoblanadi.

Idoralararo kengash raisi:

Idoralararo kengash faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;

Idoralararo kengash aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;

Idoralararo kengash yigʻilishlarini chaqiradi va kun tartibini belgilaydi;

Idoralararo kengash yigʻilishlarida raislik qiladi;

Idoralararo kengash yigʻilishlarining reglamenti, ish rejasi, kun tartibini va yigʻilish bayonlarini tasdiqlaydi;

Idoralararo kengash aʼzolarining faoliyatini ularga yuklangan vazifalar ijrosini taʼminlash yuzasidan muvofiqlashtiradi;

ushbu Nizomga muvofiq Idoralararo kengashning samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa vazifalarni amalga oshiradi.

Idoralararo kengash raisi yoʻqligida, uning topshirigʻiga koʻra Idoralararo kengash raisi oʻrinbosari Idoralararo kengash ishiga rahbarlik qiladi, uning faoliyatini tashkil etadi, yigʻilishlar oʻtkazadi, Idoralararo kengash qarorlari bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlaydi.

11. Idoralararo kengash aʼzolari quyidagi huquqlarga ega:

Idoralararo kengash tomonidan tashkil etilgan texnik ishchi guruhlar yigʻilishlarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal etishda ishtirok etish, ushbu yigʻilishlarda muhokama qilingan masalalarning mohiyati boʻyicha taklif va mulohazalarni ilgari surish;

Idoralararo kengash tomonidan qabul qilinadigan tavsiyalarni tayyorlash va amalga oshirishda ishtirok etish;

Idoralararo kengash faoliyatida ishtirok etish uchun zarur maʼlumotlarni olish;

Idoralararo kengash yigʻilishida asosli sabablarga koʻra qatnashish imkoni boʻlmaganda, kun tartibiga kiritilgan masala boʻyicha oʻz fikrini yozma ravishda taqdim etish.

12. Idoralararo kengash kotibiyati:

Idoralararo kengashning navbatdagi yigʻilishi kun tartibini shakllantiradi, takliflarni umumlashtiradi;

murojaat va takliflarni qabul qiladi hamda Idoralararo kengash aʼzolariga yoki boshqa davlat idoralari va tashkilotlariga koʻrib chiqish uchun yuboradi;

Idoralararo kengash yigʻilishlarining bayonlari loyihalarini tayyorlaydi, yigʻilishlarning yakuniy hujjatlari loyihasini raisga tasdiqlash uchun kiritadi;

Idoralararo kengash yigʻilishlarining bayonlari nusxalarini Idoralararo kengash aʼzolariga yuboradi;

Idoralararo kengash ishini tashkiliy va tahliliy jihatdan taʼminlaydi, imzolangan bayonlar hisobini yuritadi va saqlash choralarini koʻradi;

Idoralararo kengashning yillik ish rejasi loyihasini tayyorlaydi hamda kengash aʼzolaridan ish rejasida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, Idoralararo kengash qarorlari ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida hisobotlar va boshqa maʼlumotlarni soʻrab oladi.

Muvofiqlashtiruvchi milliy idora qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizomga muvofiq Idoralararo kengash faoliyatini tashkil etishga doir boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.

13. Idoralararo kengash kotibi quyidagi huquqlarga ega:

murojaatlarni qabul qiladi va roʻyxatdan oʻtkazadi;

Idoralararo kengashning navbatdagi yigʻilishi oʻtkazilishini va barcha zarur materiallar oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;

Idoralararo kengash xulosalarining aʼzo davlat idoralari tomonidan inobatga olinishi yoki rad etilishi holati ustidan monitoring yuritadi;

Idoralararo kengash yigʻilishining bayonnomasini rasmiylashtiradi va aʼzo davlat idoralariga joʻnatilishini taʼminlaydi.

14. Idoralararo kengash oʻz faoliyatini yil boshida tasdiqlangan ish rejasi asosida tashkil etadi.

15. Idoralararo kengashning yigʻilishlari ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxemaga asosan tashkil qilinadi va oʻtkaziladi.

Idoralararo kengashning yigʻilishlari muammoli masalalarni va respublikada tranzit tartibotlarini soddalashtirish boʻyicha ilgʻor tajribani koʻrib chiqish, bu boradagi takliflarni muhokama qilish maqsadida Idoralararo kengash raisi tomonidan yilida kamida ikki marta chaqiriladi.

Idoralararo kengash raisining topshirigʻi bilan muvofiqlashtiruvchi idora Idoralararo kengash aʼzolaridan fikr va takliflarni qabul qilib oladi, takliflarni va kun tartibini yigʻilishdan kamida ikki hafta oldin tasdiqlash uchun Idoralararo kengash raisiga taqdim etadi.

Idoralararo kengash raisi kengash yigʻilishi kun tartibi va reglamentini yigʻilish boʻlib oʻtadigan kundan kamida bir hafta oldin tasdiqlaydi.

Idoralararo kengash yigʻilishining kun tartibi va unga tegishli hujjatlar yigʻilish boshlanishidan kamida besh kun oldin Idoralararo kengash aʼzolariga yigʻilish toʻgʻrisida xabarnoma bilan yuboriladi.

Idoralararo kengashning yigʻilishlariga davlat idoralari hamda tashkilotlari, ishbilarmon doiralar, xususiy sektor va xalqaro tashkilotlarning vakillari taklif etilishi mumkin.

16. Idoralararo kengash, agar uning yigʻilishida aʼzolarning kamida yarmi ishtirok etganda, qaror qabul qilishga vakolatli hisoblanadi.

Idoralararo kengash qarorlari yigʻilishda qatnashayotgan aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Idoralararo kengash raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Idoralararo kengash qarorlari bayon shaklida rasmiylashtiriladi.

Yigʻilish bayoni Idoralararo kengash raisi yoki uning yigʻilishda ishtirok etgan oʻrinbosari, shuningdek, kotib tomonidan yigʻilish oʻtkazilgan kundan eʼtiboran besh kun ichida imzolanadi.

Idoralararo kengash aʼzolari kengash tomonidan koʻrib chiqilgan masalalar boʻyicha oʻz fikrlarini yozma ravishda bayon etishga haqli. Bunda ushbu fikrlar Idoralararo kengash yigʻilishi bayonida aks ettirilishi va unga ilova qilinishi lozim.

Yigʻilish bayonida yigʻilish oʻtkaziladigan sana, vaqt, joy, ishtirokchilar roʻyxati, tasdiqlangan kun tartibi, muhokama qilinadigan masalalarning qisqacha mazmuni va koʻrib chiqilgan takliflar natijalari (agar mavjud boʻlsa, ovoz berish natijalari) koʻrsatilishi lozim.

Idoralararo kengash aʼzolari yigʻilish oʻtkazilgan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida Idoralararo kengash yigʻilishi bayoni nusxasini olishi shart.

17. Idoralararo kengash yigʻilishi ommaviy tadbir hisoblanmaydi.

18. Idoralararo kengash aʼzolari tomonidan olingan maʼlumotlar Idoralararo kengash raisi ruxsatisiz uchinchi shaxslarga oshkor etilmaydi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Idoralararo kengash murojaatlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq koʻrib chiqadi.

20. Idoralararo kengash faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etiladi va tugatiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi tranzit salohiyatini rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi tranzit salohiyatini rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengashning yigʻilishlarini tashkil qilish va oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Idoralararo kengash raisi Tranzit tartibotlari boʻyicha muammoli masalalar va ilgʻor tajribalarni koʻrib chiqadi, shuningdek, bu boradagi takliflarni muhokama qilish maqsadida Idoralararo kengash yigʻilishini tashkil etadi. Yilda kamida ikki marotaba 2-bosqich Transport vazirligi (Muvofiqlashtiruvchi idora) Idoralararo kengash raisi topshirigʻi bilan Idoralararo kengash aʼzolaridan fikr va takliflarni qabul qilib oladi, takliflarni va kun tartibini tasdiqlash uchun raisga taqdim etadi. Yigʻilishdan kamida 2 hafta oldin 3-bosqich Idoralararo kengash raisi Idoralararo kengash yigʻilishining kun tartibini tasdiqlaydi. Yigʻilishdan kamida 1 hafta oldin 4-bosqich Muvofiqlashtiruvchi idora Idoralararo kengash yigʻilishi kun tartibi va unga tegishli hujjatlarni Idoralararo kengash aʼzolariga xabarnoma bilan yuboradi. Yigʻilishdan kamida 5 kun oldin 5-bosqich Idoralararo kengash raisi Idoralararo kengash yigʻilishini oʻtkazadi. Doimiy ravishda 6-bosqich Muvofiqlashtiruvchi idora Idoralararo kengash yigʻilishi qarorini bayon shaklida rasmiylashtiradi. Yigʻilishdan soʻng 5 kun ichida 7-bosqich Idoralararo kengash raisi yoki uning yigʻilishda ishtirok etgan oʻrinbosari Yigʻilish bayonini imzolaydi. Doimiy ravishda 8-bosqich Muvofiqlashtiruvchi idora Yigʻilish bayonini Idoralararo kengash aʼzolariga yuboradi. Yigʻilishdan soʻng 2 ish kuni ichida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 28-yanvar,

33-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.01.2026-y., 09/26/33/0087-son)

lex.uz