📅 2026-yil 30-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 30-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 30 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
ҚАЙД ВАРАҒИ
МАЪЛУМОТНОМА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
фуқаронинг яшаш жойи манзили тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш ҳақидаги мурожаати асосида таҳрирланган қайд варағи бериш;
мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш ҳақидаги мурожаати асосида кўчмас мулк манзилида рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) ҳақида таҳрирланган маълумотнома бериш.
2. Белгилаб қўйилсинки:
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари ёки давлат хизматлари марказлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади;
2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш учун ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
«Manzil» автоматлаштирилган ахборот тизимида ариза берувчи мулкдорнинг оила аъзоси (отаси, онаси, эри (хотини), фарзанди, акаси, укаси, опаси, синглиси ёки собиқ оила аъзоси) ёхуд бегона эканлиги ҳақидаги маълумотни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш имкониятини яратсин;
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда ҳудудий маҳалла фуқаролар йиғинидан сўровномада таҳрирлаш кўрсатилган манзилда фуқаро (фуқаролар) яшаши ёки яшамаслиги ҳақидаги маълумотни «Рақамли маҳалла» платформасидан «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиш имкониятини яратсин;
ушбу қарорга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин ҳамда унинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 38-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича ваколатли органга мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахс;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
«Manzil» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — тизим) — шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
маълумотни таҳрирлаш — тизимда фуқаронинг яшаш жойи манзили ҳамда мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги нотўғри маълумотларни таҳрирлаш;
мулкдор — қонуний асосда эгалик ҳуқуқини берувчи турар жой эгаси (эгалари) ёки турар жойни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;
яшаш жойи манзили — ариза берувчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили.
3. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида қуйидагилар бўйича кўрсатилади:
фуқаронинг яшаш жойи манзили тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш бўйича мурожаати асосида тизимда таҳрирланган қайд варағи бериш;
мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш бўйича мурожаати асосида тизимда манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар ҳақида таҳрирланган маълумотнома бериш.
4. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи сўровнома бериш учун ваколатли органга ёки давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровноманинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ваколатли орган ёки давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради.
Ариза берувчи учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг маълумотлар тўғрилиги ариза берувчи томонидан текширилади ва фойдаланувчини идентификация ва верификация қилиш воситалари орқали тасдиқланади.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, шахсини «One-ID» тизими орқали идентификация қилиш орқали сўровномани тасдиқлайди.
8. Сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги, шахсга нисбатан қидирув эълон қилингани (мулкдор маълумотларини таҳрирлаш бундан мустасно) давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатиш бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
10. Белгиланган тартибда тасдиқланган сўровнома тизим орқали реал вақт режимида фуқаронинг яшаш жойи манзили ёки мулкдорнинг кўчмас мулки жойлашган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ваколатли органга юборилади.
11. Ваколатли органга келиб тушган сўровнома манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
12. Ваколатли орган масъул ходими сўровномада кўрсатилган маълумотларни ваколатли орган ҳисоблари, шунингдек, электрон тизимлар орқали текширади.
13. Ваколатли орган томонидан сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиш натижаларига кўра, таҳрирланган маълумот тизим орқали QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқланади ҳамда шу куннинг ўзида ариза берувчига хабарнома юборилади.
14. Ваколатли орган ёки давлат хизматлари маркази масъул ходими ушбу Регламентга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ қайд варағи ва/ёки манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар тўғрисидаги маълумотномани ариза берувчига (унинг хоҳишига кўра) қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади.
15. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза берувчининг шахсий кабинетига QR-код қўйилган қайд варағи ва/ёки манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар тўғрисидаги маълумотнома автоматик тарзда юборилади.
16. Яшаш жойи манзили таҳрирланган шахс ёки кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумот таҳрирланган мулкдор бу ҳақида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилинади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ваколатли орган ва давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
18. Ушбу Регламент талабларига риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳамда Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
19. Ариза берувчи яшаш жойи манзилини ҳамда мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлар тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш бўйича сўровнома ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.
20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Фуқароларнинг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Фуқароларнинг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш учун миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ёки давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат этади ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. 2. Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ваколатли орган 1. Сўровнома келиб тушгандан кейин ариза берувчи ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади. Ваколатли органга келиб тушган сўровнома Ички ишлар вазирлигининг «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизимига Олий суд электрон тизимидан юборилган: турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи белгилангани ҳақидаги суд қарори асосида шахс яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилгани; тураржойдан фойдаланиш ҳуқуқи йўқотилгани ёки кўчириш ҳақидаги суд қарори асосида шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхати бекор қилингани текширилади. Реал вақт режимида 3-босқич Адлия вазирлиги Ариза берувчи ёки кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) мулкдорнинг оила аъзоси (отаси, онаси, эри (хотини), фарзанди, акаси, укаси, опаси, синглиси ёки собиқ оила аъзоси) ёхуд бегона эканлиги ҳақидаги маълумот «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар асосида реал вақт режимида олинади. Реал вақт режимида Рақамли технологиялар вазирлиги Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари текширилади. Бир иш кунида Ҳудудий маҳалла фуқаролар йиғини Сўровномада таҳрирлаш кўрсатилган манзилда фуқаро яшаши ёки яшамаслиги ҳақидаги маълумот олинади. 4-босқич Ваколатли орган 1. Сўровномада рад этиш учун асослар аниқланмаганда, фуқаронинг яшаш жойи манзилини ҳамда мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлар тўғрисидаги маълумотни «Manzil» автоматлаштирилган ахборот тизимида таҳрирлайди. 2. Сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиш натижаларига кўра, таҳрирланган маълумотни тизим орқали QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди ҳамда шу куннинг ўзида ариза берувчига хабарнома юборади. Сўровнома келиб тушган куннинг ўзида 5-босқич Ваколатли орган ёки давлат хизматлари маркази Қайд варағи ва/ёки манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар тўғрисида маълумотномани ариза берувчига (унинг хоҳишига кўра) қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади. Реал вақт режимида Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, шахсий кабинетга юборилган QR-код қўйилган қайд варағи ва/ёки манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар тўғрисида маълумотномани мустақил равишда олади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаронинг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Фуқаронинг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш юзасидан СЎРОВНОМА Фуқаронинг яшаш жойи манзилини таҳрирлаш бўйича I. Ариза берувчи (фуқаро) тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Таҳрирланиши лозим бўлган манзил 7. Яшаш жойи манзили 8. Электрон почта манзили ва/ёки телефон рақами 9. Ариза берувчи учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади (pdf, png, jpg, jpeg форматда) Мулкдорга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича II. Ариза берувчи (мулкдор ёки мулкдорлар) ҳақида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Электрон почта манзили ва/ёки телефон рақами 7. Ариза берувчи учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади (pdf, png, jpg, jpeg форматда) III. Манзили таҳрирланаётган шахс (шахслар) тўғрисида маълумот 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Таҳрирланиши лозим бўлган манзил 7. Яшаш жойи манзили 8. Электрон почта манзили ва/ёки телефон рақами
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтгани тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Т/р: Ҳужжат яратилган сана: Ариза рақами: Ҳужжат берилган: ЖШШИР: Фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтгани тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ ____-сон 20__ йил «___» ________ ҳолатига Фамилияси Исми Отасининг исми Туғилган санаси Жинси Шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили Кадастр рақами: Ҳудуд: Туман (шаҳар): Манзил: Яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган сана: Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили Кадастр рақами: Ҳудуд: Туман (шаҳар): Манзил: Турган жойи бўйича рўйхатга олинган сана: Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси бўлиб, давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатни қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланади. Ҳужжат ҳақиқийлигини repo.gov.uz veb-saytida ҳужжатнинг ноёб рақамини киритиб ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилиш орқали текшириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда унга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Т/р Ҳужжат яратилган сана: Ариза рақами: Ҳужжат берилган: ЖШШИР: МАНЗИЛ БЎЙИЧА РЎЙХАТДАН ЎТГАНЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА ____-сон 20__ йил «___» ________ ҳолатига Ушбу манзил бўйича: Кадастр рақами: Рўйхатдан ўтган шахс (лар) сони: Рўйхатдан ўтган шахслар: Т/р Ф.И.О. Туғилган сана Рўйхатга қўйилган сана ЖШШИР 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси бўлиб, давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатни қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланади. Ҳужжат ҳақиқийлигини repo.gov.uz veb-saytida ҳужжатнинг ноёб рақамини киритиб ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилиш орқали текшириш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 январь,
38 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
QAYD VARAGʻI
MAʼLUMOTNOMA
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlari tizimini raqamli transformatsiya qilish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 30-apreldagi PQ-155-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
fuqaroning yashash joyi manzili toʻgʻrisidagi notoʻgʻri maʼlumotni tahrirlash haqidagi murojaati asosida tahrirlangan qayd varagʻi berish;
mulkdorning koʻchmas mulkida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxs (shaxslar) toʻgʻrisidagi notoʻgʻri maʼlumotni tahrirlash haqidagi murojaati asosida koʻchmas mulk manzilida roʻyxatdan oʻtgan shaxs (shaxslar) haqida tahrirlangan maʼlumotnoma berish.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmati ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari yoki davlat xizmatlari markazlari yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatiladi;
2026-yil 1-martdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxs (shaxslar) toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash uchun YIDXP orqali elektron murojaat qilish imkoniyati yaratiladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
“Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimida ariza beruvchi mulkdorning oila aʼzosi (otasi, onasi, eri (xotini), farzandi, akasi, ukasi, opasi, singlisi yoki sobiq oila aʼzosi) yoxud begona ekanligi haqidagi maʼlumotni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar asosida aniqlash imkoniyatini yaratsin;
Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi bilan hamkorlikda hududiy mahalla fuqarolar yigʻinidan soʻrovnomada tahrirlash koʻrsatilgan manzilda fuqaro (fuqarolar) yashashi yoki yashamasligi haqidagi maʼlumotni “Raqamli mahalla” platformasidan “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olish imkoniyatini yaratsin;
ushbu qarorga muvofiq davlat xizmatining YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin hamda uning har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-yanvardagi 38-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining yashash joyi manzilini hamda mulkdorning koʻchmas mulkida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha vakolatli organga murojaat etuvchi jismoniy va yuridik shaxs;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamenti va uning hududiy boʻlinmalari;
“Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — tizim) — shaxslarni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun moʻljallangan avtomatlashtirilgan axborot tizimi;
maʼlumotni tahrirlash — tizimda fuqaroning yashash joyi manzili hamda mulkdorning koʻchmas mulkida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi notoʻgʻri maʼlumotlarni tahrirlash;
mulkdor — qonuniy asosda egalik huquqini beruvchi turar joy egasi (egalari) yoki turar joyni tasarruf etish huquqiga ega boʻlgan shaxs;
yashash joyi manzili — ariza beruvchining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili.
3. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida quyidagilar boʻyicha koʻrsatiladi:
fuqaroning yashash joyi manzili toʻgʻrisidagi notoʻgʻri maʼlumotni tahrirlash boʻyicha murojaati asosida tizimda tahrirlangan qayd varagʻi berish;
mulkdorning koʻchmas mulkida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxs (shaxslar) toʻgʻrisidagi notoʻgʻri maʼlumotni tahrirlash boʻyicha murojaati asosida tizimda manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlar haqida tahrirlangan maʼlumotnoma berish.
4. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
5. Ariza beruvchi soʻrovnoma berish uchun vakolatli organga yoki davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
Soʻrovnoma YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni soʻrovnomaning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.
6. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, vakolatli organ yoki davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda soʻrovnomani ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda toʻldiradi.
Ariza beruvchi uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda, soʻrovnomaga notarial tasdiqlangan ishonchnoma ilova qilinadi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng maʼlumotlar toʻgʻriligi ariza beruvchi tomonidan tekshiriladi va foydalanuvchini identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari orqali tasdiqlanadi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, shaxsini “One-ID” tizimi orqali identifikatsiya qilish orqali soʻrovnomani tasdiqlaydi.
8. Soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqatga toʻgʻri kelmasligi, shaxsga nisbatan qidiruv eʼlon qilingani (mulkdor maʼlumotlarini tahrirlash bundan mustasno) davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatini koʻrsatish boshqa asoslarga koʻra rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
9. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishda uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.
10. Belgilangan tartibda tasdiqlangan soʻrovnoma tizim orqali real vaqt rejimida fuqaroning yashash joyi manzili yoki mulkdorning koʻchmas mulki joylashgan hududga xizmat koʻrsatuvchi vakolatli organga yuboriladi.
11. Vakolatli organga kelib tushgan soʻrovnoma manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi.
12. Vakolatli organ masʼul xodimi soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarni vakolatli organ hisoblari, shuningdek, elektron tizimlar orqali tekshiradi.
13. Vakolatli organ tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻrganish natijalariga koʻra, tahrirlangan maʼlumot tizim orqali QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlanadi hamda shu kunning oʻzida ariza beruvchiga xabarnoma yuboriladi.
14. Vakolatli organ yoki davlat xizmatlari markazi masʼul xodimi ushbu Reglamentga 3 va 4-ilovalarga muvofiq qayd varagʻi va/yoki manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlar toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani ariza beruvchiga (uning xohishiga koʻra) qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etadi.
15. YIDXP orqali murojaat qilinganda ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga QR-kod qoʻyilgan qayd varagʻi va/yoki manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlar toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma avtomatik tarzda yuboriladi.
16. Yashash joyi manzili tahrirlangan shaxs yoki koʻchmas mulkida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumot tahrirlangan mulkdor bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qilinadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Vakolatli organ va davlat xizmatlari markazlari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
18. Ushbu Reglament talablariga rioya etilishi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamenti hamda Adliya vazirligi tomonidan nazorat qilinadi.
19. Ariza beruvchi yashash joyi manzilini hamda mulkdorning koʻchmas mulkida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tahrirlash boʻyicha soʻrovnoma haqiqiyligi va ishonchliligi uchun javobgar hisoblanadi.
20. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
21. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Fuqarolarning yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Fuqarolarning yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash uchun migratsiya va personallashtirish boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yoki davlat xizmatlari markaziga shaxsan oʻzi kelib murojaat etadi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi. 2. Davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnoma kelib tushgandan keyin ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlarni avtomatik tarzda tegishli maʼlumotlar bazalaridan tekshiradi. Vakolatli organga kelib tushgan soʻrovnoma Ichki ishlar vazirligining “Pasport-viza” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga Oliy sud elektron tizimidan yuborilgan: turar joydan foydalanish huquqi belgilangani haqidagi sud qarori asosida shaxs yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgani; turarjoydan foydalanish huquqi yoʻqotilgani yoki koʻchirish haqidagi sud qarori asosida shaxsning yashash joyi boʻyicha roʻyxati bekor qilingani tekshiriladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Adliya vazirligi Ariza beruvchi yoki koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxs (shaxslar) mulkdorning oila aʼzosi (otasi, onasi, eri (xotini), farzandi, akasi, ukasi, opasi, singlisi yoki sobiq oila aʼzosi) yoxud begona ekanligi haqidagi maʼlumot “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar asosida real vaqt rejimida olinadi. Real vaqt rejimida Raqamli texnologiyalar vazirligi Koʻchmas mulkning kadastr maʼlumotlari tekshiriladi. Bir ish kunida Hududiy mahalla fuqarolar yigʻini Soʻrovnomada tahrirlash koʻrsatilgan manzilda fuqaro yashashi yoki yashamasligi haqidagi maʼlumot olinadi. 4-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnomada rad etish uchun asoslar aniqlanmaganda, fuqaroning yashash joyi manzilini hamda mulkdorning koʻchmas mulkida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni “Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimida tahrirlaydi. 2. Soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻrganish natijalariga koʻra, tahrirlangan maʼlumotni tizim orqali QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi hamda shu kunning oʻzida ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushgan kunning oʻzida 5-bosqich Vakolatli organ yoki davlat xizmatlari markazi Qayd varagʻi va/yoki manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlar toʻgʻrisida maʼlumotnomani ariza beruvchiga (uning xohishiga koʻra) qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etadi. Real vaqt rejimida Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat qilinganda, shaxsiy kabinetga yuborilgan QR-kod qoʻyilgan qayd varagʻi va/yoki manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlar toʻgʻrisida maʼlumotnomani mustaqil ravishda oladi.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroning yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Fuqaroning yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish yuzasidan SOʻROVNOMA Fuqaroning yashash joyi manzilini tahrirlash boʻyicha I. Ariza beruvchi (fuqaro) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tahrirlanishi lozim boʻlgan manzil 7. Yashash joyi manzili 8. Elektron pochta manzili va/yoki telefon raqami 9. Ariza beruvchi uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma ilova qilinadi (pdf, png, jpg, jpeg formatda) Mulkdorga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha II. Ariza beruvchi (mulkdor yoki mulkdorlar) haqida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Elektron pochta manzili va/yoki telefon raqami 7. Ariza beruvchi uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma ilova qilinadi (pdf, png, jpg, jpeg formatda) III. Manzili tahrirlanayotgan shaxs (shaxslar) toʻgʻrisida maʼlumot 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tahrirlanishi lozim boʻlgan manzil 7. Yashash joyi manzili 8. Elektron pochta manzili va/yoki telefon raqami
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining yashash joyi manzilini hamda ularga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgani toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti T/r: Hujjat yaratilgan sana: Ariza raqami: Hujjat berilgan: JSHSHIR: Fuqaro yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgani toʻgʻrisida QAYD VARAGʻI ____-son 20__ yil “___” ________ holatiga Familiyasi Ismi Otasining ismi Tugʻilgan sanasi Jinsi Shaxsini tasdiqlovchi hujjat seriyasi va raqami Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili Kadastr raqami: Hudud: Tuman (shahar): Manzil: Yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan sana: Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili Kadastr raqami: Hudud: Tuman (shahar): Manzil: Turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan sana: Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi boʻlib, davlat organlari tomonidan ushbu hujjatni qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlanadi. Hujjat haqiqiyligini repo.gov.uz veb-saytida hujjatning noyob raqamini kiritib yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qilish orqali tekshirish mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining yashash joyi manzilini hamda unga tegishli koʻchmas mulkda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotni tahrirlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti T/r Hujjat yaratilgan sana: Ariza raqami: Hujjat berilgan: JSHSHIR: MANZIL BOʻYICHA ROʻYXATDAN OʻTGANLAR TOʻGʻRISIDA MAʼLUMOTNOMA ____-son 20__ yil “___” ________ holatiga Ushbu manzil boʻyicha: Kadastr raqami: Roʻyxatdan oʻtgan shaxs (lar) soni: Roʻyxatdan oʻtgan shaxslar: T/r F.I.O. Tugʻilgan sana Roʻyxatga qoʻyilgan sana JSHSHIR 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi boʻlib, davlat organlari tomonidan ushbu hujjatni qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlanadi. Hujjat haqiqiyligini repo.gov.uz veb-saytida hujjatning noyob raqamini kiritib yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qilish orqali tekshirish mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 30-yanvar,
38 -son