UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 29-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 29 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

«Фаол ҳаётга қадам» дастури жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда бир маротаба яшаш шароитлари ишчи гуруҳ томонидан қайта баҳоланиши талабини бекор қилиш;

мультидисциплинар гуруҳ томонидан мониторинг ўтказишда ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини қайта баҳолаш, ижтимоий хизматлар самарасини баҳолаш ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш ва (ёки) тугатиш;

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва оилавий поликлиникалар томонидан кейинги йил учун шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш жадвалини тузиш амалиётини бекор қилиш;

ижтимоий хизматдан фойдаланувчига берилган ваучерни бекор қилиш, ижтимоий хизмат кўрсатувчини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқариш асосларини аниқ белгилаш.

3. «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнида электрон давомат табелини шакллантириш учун қуйидагиларга рухсат берилсин:

а) 2026 йил 1 февралга қадар:

хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг техник хатоликлар билан киритилган ёки тўлиқ киритилмаган биометрик маълумотларини «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходими ва ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан ой якунида тузилган далолатнома асосида қабул қилишга;

Камбағал оилалар реестрига киритилмаган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олмайдиган шахсга шакллантирилган ваучер асосида хизмат кўрсатилганига;

б) 2026 йил 1 февралдан бошлаб хизмат кўрсатувчи томонидан хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда, ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходими томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида электрон шаклда тузилган далолатнома асосида қабул қилишга;

в) 2027 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос ҳисобланган банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини бажарганини текширишга.

4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ижтимоий ходим, туман тиббиёт бирлашмасининг махсус мониторинг гуруҳи вакили» сўзлари «оилавий шифокор» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

«оилавий шифокорнинг мультидисциплинар гуруҳдаги фаолияти унинг иш юкламасига киритилади»;

в) 6-банддаги «мониторинг қилиш ва қайта баҳолашда ишчи ва» сўзлари «мониторинг қилишда» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 1-иловада :

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. «Инсон» маркази ходими, оилавий шифокор ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисидан иборат мультидисциплинар гуруҳ ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини (кейинги ўринларда — яшаш шароитлари) баҳолайди, ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилади ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида хулоса тайёрлайди»;

8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шу куннинг ўзида «Инсон» маркази директори мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш учун уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатни белгилайди ва мультидисциплинар гуруҳ аъзоларини улар меҳнат фаолиятини олиб борадиган ташкилотларга «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолаш бўйича мультидисциплинар гуруҳга жалб қилиш ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилган талабномани юборади»;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Ушбу Регламентнинг 8-бандига мувофиқ талабнома келиб тушган ташкилот мультидисциплинар гуруҳ аъзоси бўлган ходимини, у бўлмаган вақтда бошқа масъул ходимни талабномада кўрсатилган муддатда мультидисциплинар гуруҳ таркибида иштирок этишини таъминлаши шарт»;

13-банд , 15-банднинг иккинчи хатбошиси , 22-банднинг биринчи хатбошиси , 24-банд , 25-банднинг олтинчи хатбошиси ва 30-банддаги «ишчи гуруҳ» сўзлари «мультидисциплинар гуруҳ» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш унинг мулоқот ва дам олишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади»;

23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Яшаш шароитларини баҳолашнинг натижалари мультидисциплинар гуруҳ томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги хулосада акс эттирилади.

Яшаш шароитларини баҳолаш натижалари бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг хулосаси ижобий бўлган тақдирда, «Ижтимоий ҳимоя» АТда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси шакллантирилади.

Бунда индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мультидисциплинар гуруҳ томонидан заруратга кўра қўшимча хизматлар киритилиши мумкин.

Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси ва индивидуал ижтимоий хизматлар режаси мультидисциплинар гуруҳнинг барча аъзолари томонидан уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинети орқали ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мультидисциплинар гуруҳ аъзоларининг имзоси уларга СМС-хабарнома орқали юборилган код орқали тасдиқланади»;

27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўзгалар парваришига муҳтож шахсга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш»;

33-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ишчи гуруҳнинг» сўзлари «мультидисциплинар гуруҳнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш»;

36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс Реестрга киритилган пайтдан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба мультидисциплинар гуруҳ томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлиги мониторинг қилинади.

Мониторинг қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини қайта баҳолаш — мазкур Регламентнинг 14-банди ва 4-иловасига мувофиқ;

ижтимоий хизматлар самарасини баҳолаш — ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш ҳосил қилганлик даражаси, элементар ёки мураккаб ҳаракатларни (Бартел ва Лаутон) амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

37. «Инсон» маркази томонидан мониторинг ўтказиш куни белгиланади ҳамда мониторинг ўтказиш кунидан уч иш куни олдин мультидисциплинар гуруҳ аъзоларига ушбу Регламентнинг 8-бандида белгиланган тартибда талабнома юборилади»;

38-банддаги «Қайта баҳолаш» сўзлари «Мониторинг» сўзи билан алмаштирилсин;

39 — 43-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. Ушбу Регламентнинг 36-бандида кўрсатилган мониторинг амалга оширилганидан сўнг унинг натижалари бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу Регламентга 5 ва 9-иловаларга мувофиқ хулосалар шакллантирилади ва мультидисциплинар гуруҳ аъзолари томонидан тасдиқланган ҳолда «Инсон» маркази директорига киритилади.

«Инсон» маркази директори мониторинг якуни бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, унга тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилади»;

49-банддаги «Ишчи гуруҳ ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

52-банддаги «Ишчи гуруҳ,» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, Реестрга киритиш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш

Субъектлар Тадбирлар Муддатлар Жисмоний ёки юридик шахслар, шу жумладан ўзгалар парваришига муҳтож шахслар Ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТга, «Инсон» маркази оператори ва my.gov.uz портали орқали мурожаат юбориш. Заруратга кўра Маҳалладаги ижтимоий ходим, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш ва «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали сўровнома шакллантириш ва «Инсон» марказига юбориш. Доимий равишда «Инсон» маркази директори «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтган сўровнома ва мурожаатларни ижтимоий ходимларга тақсимлаш. Мурожаат келиб тушган ёки шахс аниқланган вақтдан бошлаб 24 соат мобайнида Маҳалладаги ижтимоий ходим Сўровнома ва мурожаат кўрсатилган шахсларни бориб кўриш, уларга шошилинч ёрдам кўрсатишнинг заруриятини аниқлаш ва уларни Оферта билан таништириш. Мультидисциплинар гуруҳ Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги ва яшаш шароитларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижалари бўйича хулосани расмийлаштириш. 3 иш кунида «Инсон» маркази директори Ўзгалар парваришига муҳтож шахс тоифасини белгилаш ва реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш, Индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини тасдиқлаш. 1 иш кунида «Инсон» маркази Қарорнинг электрон шаклини «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ёки чоп этилган нусхасини ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ҳамда тегишли ташкилотларга юбориш. Мультидисциплинар гуруҳ Ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш. Ҳар олти ойда бир марта Мультидисциплинар гуруҳ Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш. Ярим йилда бир марта «Инсон» маркази директори Мониторинг қилиш бўйича хулосага мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тегишли қарор қабул қилиш. Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси олингандан сўнг, бир иш куни ичида «Инсон» маркази Ўзгартирилган индивидуал ижтимоий хизматлар режасини ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ва тегишлилигича ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатаётган ташкилотларга юбориш. Қарор қабул қилинганидан сўнг, бир иш куни ичида » ;

3-илованинг номидаги «ишчи (мультидисциплинар)» сўзлари «мультидисциплинар» сўзи билан алмаштирилсин;

4-иловада :

2-бўлимнинг изоҳ қисмидаги «ишчи» сўзи «мультидисциплинар» сўзи билан алмаштирилсин;

3-бўлимнинг 14-позицияси чиқариб ташлансин;

4-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4-бўлим. Ўзгаларнинг парваришига муҳтожликни баҳолаш

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Ф.И.О

4.1. Элементар ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини баҳолаш (Бартел шкаласи бўйича) Т/р Ҳаракатларнинг номи Баҳолаш мезонлари Баллар Таклиф этиладиган хизмат 1. Овқатланиш Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда идиш-товоқ, ошхона анжомлари ва маиший техникадан қийинчиликсиз фойдаланган ҳолда мустақил амалга оширади. 10 - Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришни мустақил амалга оширади, бироқ бу анча вақтни олади. 9 - Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда махсус идиш-товоқ ва реабилитация қилишнинг техник воситалари (РТВ)ни қўллаган ҳолда мустақил амалга оширилади. 8 - Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда РТВ ёрдамида катта қийинчилик билан амалга оширади. 7 Овқат тайёрлашда кўмаклашиш Овқатни мустақил ёки РТВ ёрдамида қабул қилади, бироқ овқатланишга тайёргарлик кўра олмайди (овқатни ликопчага солиш ёки стаканга суюқлик қуйиш ва шу кабилар). 6 Овқат тайёрлашда кўмаклашиш Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда қараб туриш ёки ўзгаларнинг озгина ёрдами талаб этилади (маҳсулотларни тозалашда, бутербродларни тайёрлашда) (овқатланишда ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизига) . 5 Овқат тайёрлашда кўмаклашиш Овқатланишда доимий қараб туриш ёки қисман ёрдам зарур (овқатланишда ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача) . 3 Овқат ва ярим тайёр овқатларни тайёрлаб бериш Овқатланишда анча ёрдам бериш талаб этилади 1 Овқат тайёрлаш ва овқатлантириш Ўзи мустақил овқатлана олмайди 0 Овқат тайёрлаш ва овқатлантириш 2. Чўмилиш Ванна ёки душни қийинчиликсиз мустақил равишда қабул қилади 5 - Ванна ёки душни мустақил, бироқ қийинчилик билан қабул қилади 4 - Ванна ёки душ қабул қилишда, масалан, ванна ёки душдан чиқишда, ечинишда ўзгаларнинг қараб туриши ёки озгина ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизигача) 3 Тайёргарлик кўришда кўмаклашиш, мослаштириш хизмати Ванна ёки душ қабул қилишда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача) 2 Тайёргарлик кўришда кўмаклашиш, мослаштириш хизмати Ванна ёки душ қабул қилишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади 1 Чўмилтириш хизмати, мослаштириш хизмати Чўмилиш фақат ўзгаларнинг ёрдами билан кровать атрофида, шу жумладан ванна-чойшаб ёрдамида амалга оширилади 0 Чўмилтириш хизмати, мослаштириш хизмати 3. Ҳожатга чиқиш (ювиниш, соч тараш, тиш тозалаш, соқол олиш, тиш протезларини жойига қўйиш) Қийинчиликсиз мустақил амалга оширилади 5 - Мустақил, бироқ қийинчилик билан амалга оширилади 4 - Қараб туриш ёки ўзгаларнинг озгина ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизгача) 3 Ҳаракатланишида кўмаклашиш Ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача) 2 Ҳаракатланишида кўмаклашиш, сартарош хизматини жалб қилиш Ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади 1 Ҳаракатланишида кўмаклашиш, сартарош хизматини жалб қилиш Ҳожатга мустақил боролмайди 0 Сартарош хизматини жалб қилиш, ёрдамчи воситалар билан таъминлаш хизмати 4. Кийиниш ва пойабзал кийиш Қийинчиликсиз мустақил кийинади ва пойабзал кияди 10 - РТВ қўлланилган ҳолда қийинчиликсиз мустақил кийинади ва пойабзал кияди 9 - Секинлик билан, бироқ шу жумладан РТВ қўлланилган ҳолда мустақил кийинади ва пойабзал кияди 8 - РТВ қўлланилган ҳолда катта қийинчилик билан мустақил кийинади ва пойабзал кияди 7 - Кийиниш ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг қараб туриши ёки озгина ёрдами талаб этилади, масалан, тугмаларни қадашда, пойабзал ипларини боғлашда (ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизигача) 5 Қулай кийимлар харид қилишда кўмаклашиш Кийинишда ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача) 3 Қулай кийимлар харид қилишда кўмаклашиш, кийимларини алмаштиришда кўмаклашиш Кийинишда ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади 1 Қулай кийимлар харид қилишда кўмаклашиш, кийимларини алмаштиришда кўмаклашиш Мустақил равишда кийина олмайди ва пойабзални кия олмайди 0 Қулай кийимлар харид қилишда кўмаклашиш, кийимларини алмаштиришда кўмаклашиш 5. Дефекация назорати Ўз ҳаракатларини тўлиқ назорат қилади ва зарурат бўлганда, ўзгаларнинг ёрдамисиз ҳуқнадан ёки шамдан фойдаланиши мумкин 10 - Функциялаштирувчи колостома бор, уни нажас қабул қилгични қўллаб мустақил назорат қилади 8 - Тасодифий нохуш ҳодисалар бўлиб туради (ҳафтада камида бир марта) ёки ҳуқна ва шамлардан фойдаланишда ёрдам талаб этилади (ҳафтада камида бир марта) 5 Ҳуқна ёки шамчадан фойдаланишда патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш Вақти-вақти билан (ҳафтада икки-уч марта) дефекацияни назорат қила олмайди ёки хизмат кўрсатувчи ўзга шахс қўядиган ҳуқнадан фойдаланишга эҳтиёж сезади. Шунингдек, функциялаштирувчи колостномага эга бўлиши мумкин, уни нажас қабул қилгич қўлланилган ҳолда ўзганинг қисман ёрдами билан мустақил назорат қилиши мумкин. 2 Ҳуқна ёки шамча ёки колостомадан фойдаланишда патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш Амалда ўзини назорат қила олмайди (бу ҳафтада уч мартадан кўп юз беради), кекса киши колостомани мустақил назорат қила олмайди 1 Тагликлар харидида кўмаклашиш, патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш Сурункали равишда ўзини назорат қила олмайди ёки парвариш қилувчи ўзга шахс томонидан амалга ошириладиган ҳуқна қўлланилишига ёки колостома назорат қилинишига эҳтиёж сезади 0 Патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш, тагликлар харидида кўмаклашиш, ўрин кўрпаларни тозалаш 6. Пешоб чиқишини назорат қилиш Ўзгаларнинг ёрдамисиз тўлиқ ўзини назорат қилади 10 - Пешоб қабул қилгич ва бошқа махсус воситалардан фойдаланган ҳолда колостомани мустақил уддалайди ёки катетерни мустақил уддалайди 8 - Тасодифий нохуш ҳодисалар кузатилади (бир кеча-кундузда камида бир марта) 5 - Вақти-вақти билан (бир кеча кундузда 2-3 марта) пешоб чиқишини назорат қила олмайди ёки кекса кишида функциялаштирувчи колостома бор, у пешоб қабул қилгичдан фойдаланган ҳолда ўзгаларнинг қисман ёрдами билан назорат қилиши мумкин 2 Ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашиш хизмати Амалда ўзини назорат қилолмайди (бу бир кеча-кундузда 3 мартадан ортиқ юз беради) , кекса киши уростомани мустақил назорат қилолмайди ва тагликлардан фойдаланади 1 Ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашиш, патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш, тагликларни харидида кўмаклашиш Сурункали равишда ўзини назорат қилолмайди ёки катетердан фойдаланишга эҳтиёж сезади, ундан мустақил фойдалана олмайди; тагликлардан доимо фойдаланилади ёки кекса киши улардан фойдаланишни рад этади (руҳий бузилиш ёки бошқа сабабларга кўра) 0 Зарур воситаларни харидини амалга ошириш, тагликларни алмаштириш, ўрин кўрпаларни тозалаш, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш 7. Ҳожатга чиқиш ва уни амалга ошириш Қийинчиликсиз мустақил равишда ҳожатга боради ва уни амалга оширади 10 - Мустақил, бироқ РТВдан фойдаланган ҳолда ҳожатга боради ва мустақил амалга оширади 9 - Ҳожатхона курсисидан (РТВ) фойдаланган ҳолда ўзгаларнинг ёрдамисиз катта қийинчилик билан ҳожатга боради ва уни амалга оширади 7 - Ҳожатга бориш ва уни амалга ошириш вақтида ўзгаларнинг озгина ёрдами ва қараб туриши, масалан, мувозанатни сақлаш учун, ечинишда, кийинишда ва бошқа ҳаракатларда курси-ҳожатхона қўлланилиши талаб этилади 5 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш Ҳожатга бориш ва уни амалга оширишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади 3 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш Ҳожатга боришда ва уни амалга оширишда ўзгаларнинг доимий ёрдами талаб этилади 2 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш Ҳожат бевосита кроватда (тувак, тагликлар) махсус воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади 0 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш 8. Ўриндан туриш ва кроватга ўтиш Қийинчиликсиз мустақил равишда ўрнидан туради ва кроватдан қўзғалади 15 - РТВ ёрдамида ўрнидан туради ва кроватдан қўзғалади 12 - Қўзғалишда қараб туриш талаб этилади (ёки озгина ёрдам) 10 Мослаштириш хизмати Кроватдан мустақил равишда ёки РТВ ёрдамида, бироқ қийинчилик билан кроватдан қўзғалади 7 Мослаштириш хизмати Кроватда мустақил ўтириши мумкин, бироқ қўзғалишда ўзгаларнинг қисман ёрдами зарур 5 Мослаштириш хизмати Ўтириши мумкин, бироқ қўзғалишни ўзгаларнинг доимий ёрдамида амалга оширади 3 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмак хизмати Қўллаб-қувватланган тақдирдагина ўтириши мумкин, қўзғалишни доимо ўзгаларнинг ёрдамида амалга оширади 1 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмак хизмати Ҳатто ўзгаларнинг ёрдами билан ҳам кроватга ўтира олмайди ва ундан тура олмайди 0 ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати 9. Ҳаракатланиш Ўзгаларнинг ёрдамисиз 500 метрдан ортиқ масофага ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин 15 - Ўзгаларнинг ёрдамисиз РТВ қўлланилган ҳолда 500 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин 14 - Ўзгаларнинг ёрдамисиз РТВ қўлланилган ҳолда секин ва қийинчилик билан 500 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин 11 Ижтимоий кузатув хизмати, тюторлик хизмати 500 метр доирасида ўзганинг ёрдами билан ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин 10 Ижтимоий кузатув хизмати, тюторлик хизмати 100 метргача мустақил юриши ёки курси-коляска ёрдамида ҳаракатланиши мумкин. Хонада секин, дам олиш учун тўхтаб-тўхтаб ҳаракатланади 5 Ижтимоий кузатув, уйни тозалаш хизмати РТВ қўлланилган ҳолда 100 метргача юриши мумкин. Хонада қийинчилик билан ҳаракатланади 3 Ижтимоий кузатув, уйни тозалаш хизмати Фақат ўзгаларнинг ёрдами билан 100 метргача юриши мумкин. Хонада ҳам ўзгаларнинг ёрдами билан ҳаракатланади 2 Ижтимоий кузатув, уйни тозалаш хизмати, мослаштириш хизмати 50 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатлана олмайди ёки унда умуман ҳаракатланиш имконияти йўқ 0 Уйни тозалаш, доимий парвариш хизмати 10. Зиналар бўйлаб юқорига кўтарилиш Зиналардан мустақил кўтарила олади 10 - Зиналардан мустақил, бироқ РТВ қўлланилган ҳолда кўтарила олади 9 - Зиналар бўйлаб юқорига мустақил (ёки РТВ қўлланилган ҳолда) кўтарилиш учун кўп вақт талаб этилади 7 Мослаштириш хизмати Ўзгаларнинг озгина ёрдамини (ёки назоратини) талаб этади 5 Мослаштириш хизмати ҳаракатда кўмаклашиш хизмати Зинапоялар бўйлаб фақат ўзгаларнинг ёрдами билан кўтарилиши мумкин 2 Мослаштириш хизмати, ижтимоий кузатув Ҳатто ўзгаларнинг ёрдами билан зинапоялар бўйлаб кўтарилиш имкониятига эга эмас 0 Мослаштириш хизмати ва кўмак хизмати Баллар суммаси:

4.2. Мураккаб ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини баҳолаш (Лаутон шкаласи бўйича) Т/р Ҳаракатларнинг номи Баҳолаш мезонлари Баллар Таклиф этиладиган хизмат 1. Телефондан фойдаланиш Телефондан мустақил фойдаланиши мумкин 3 - Фақат махсус жиҳозланган телефондан (масалан, яхши эшитмаслиги ёки кўрмаслиги муносабати билан) фойдаланиши мумкин 2,5 - Телефондан ўзгаларнинг озгина ёрдами билан ёки фақат яхши таниш рақамларни териш шарти билан фойдаланиши мумкин 2 Рақамларни сақлаш, қўллашда кўмак Агар кимдир унга зарур рақамни териб берса, телефонда гапириши мумкин 1,5 Рақамларни сақлаш, қўллашда кўмак Телефондан фойдалана олмайди 1 - 2. Пиёда бориш мумкин бўлмаган катта масофада жойлашган жойгача ҳаракатланиш Мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин. У шунингдек сафарни мустақил режалаштира олади 3 - Оғзаки батафсил тушунтиришлардан кейин мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин 2,5 - Ўзгаларнинг озгина ёрдами билан, мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин 2 Ижтимоий кузатув Фақат доимий равишда унга ҳамроҳлик қилиш шарти билан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин 1,5 Ижтимоий кузатув Ҳаракатлана олмайди 1 Ижтимоий кузатув, тегишли ёрдамни жалб қилиш 3. Дўкондан маҳсулотлар харид қилиш Харидни мустақил амалга ошириши мумкин 3 - Ўзгаларнинг озгина ёрдами билан харид қилиши мумкин 2 Харидларда кўмак Ўзганинг ёрдами ва ҳамроҳлигида харид қилади 1,5 Харидларда кўмак Харид қилиш имкониятига эга эмас 1 Харидларда кўмак 4. Овқат тайёрлаш Мустақил равишда овқат тайёрлаши мумкин 3 - Ярим тайёр маҳсулотлардан овқат тайёрлаши мумкин 2,5 Овқат тайёрлашда кўмак Озгина ёрдам билан овқат тайёрлаши мумкин 2 Овқат тайёрлашда кўмак Овқатни фақат иситиши мумкин 1,5 Овқат тайёрлашда кўмак Овқат тайёрлаш имкониятига эга эмас 1 Овқат тайёрлашда кўмак 5. Уй хўжалигини юритиш Уй хўжалигини мустақил юритиши мумкин 3 - Меҳнатни кўп талаб қилмайдиган иш турларини мустақил бажариши мумкин 2,5 - Озгина ёрдам билан уй хўжалигини юритиши мумкин 2 Кўмаклашиш хизмати Қисмини бажаришда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади 1,5 Уй тозалаш, харид хизмати Уй хўжалигини юритиш имкониятига эга эмас 1 Уй тозалаш, харид хизмати 6. Дам олиш, шу жумладан қўлда бажариладиган ишлар Ўз дам олишини ва шуғулланишни мустақил ташкил этиши мумкин 3 - Дам олишни ташкил этиши ва қўлда бажариладиган ишларнинг айрим турлари билан мустақил шуғулланиши мумкин 2,5 Нуроний масканига йўналтириш Ўз дам олишини ташкил этиши ва қўлда бажариладиган ишлар билан озгина ёрдам берилса шуғулланиши мумкин 2 Нуроний масканига йўналтириш Ўз дам олишини ташкил этиши ва у билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга эмас 1 Уйда мулоқот хизмати 7. Кир ювиш Мустақил равишда кир ювиши мумкин 3 - Фақат кир ювиш машинаси ёрдамида мустақил равишда кир ювиши мумкин 2,5 - Кирларни дорга осишда ўзгаларнинг озгина ёрдами билан мустақил кир ювиши мумкин 2 - Ўзгаларнинг катта ёрдами талаб этилади 1,5 Кир ювиш хизмати Кир ювиш билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга эмас 1 Кир ювиш хизмати 8. Дори воситаларини қабул қилиш Дори воситаларини мустақил қабул қилиши мумкин (дозани тўғри олиб ва тегишли вақтда) 3 - Дори воситаларини озгина ёрдам билан мустақил қабул қилиши мумкин (кимдир аниқ дозани белгилайди ва дори воситаларини қабул қилиш зарурлигини эслатади) 2 - Дорини, агар кимдир доимий равишда ушбу дориларни қабул қилишни назорат қилса, мустақил қабул қилиши мумкин 1,5 Дориларни қабул қилишни назорат қилиш хизмати Дориларни мустақил қабул қилиш имкониятига эга эмас 1 Дориларни қабул қилишни назорат қилиш хизмати 9. Шахсий маблағларини тасарруф этиш Ўз маблағларини мустақил тасарруф этади 3 - Ўзгаларнинг озгина ёрдами билан ўз маблағларини мустақил тасарруф этади 2 Харид қилишда ижтимоий кузатув Жорий харажатларни мустақил тасарруф этади, бироқ ойлик бюджетни тақсимлашга қодир эмас 1,5 Ойлик бюджетни тақсимлашда кўмаклашиш Ўз маблағларини тасарруф этишга қодир эмас 1 Моддий таъминотини назорат қилиш ва қўллаб қувватлаш Баллар суммаси: КЕКСА ЁКИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС ТОМОНИДАН ЭЛЕМЕНТАР ЁКИ МУРАККАБ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ БАҲОЛАШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИНГАН БАЛЛАРНИ ЖАМЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА КЕКСА ЁКИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС ТОИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШ Тоифа Уйда парвариш қилиш талаб этилмайди Ўзганинг ёрдамига озгина боғлиқ Ўзганинг ёрдамига мўътадил боғлиқлик Ўзганинг ёрдамига аён кўриниб турган боғлиқлик Ўзганинг ёрдамига анча боғлиқлик Балл (116 балл ва ундан ортиқ) (88 — 115 балл) (63 — 87балл) (54 — 62 балл) (0 — 53 балл) » ;

5 — 7-бўлимлардаги «Ишчи» сўзи «Мультидисциплинар» сўзи билан алмаштирилсин;

5-иловада :

номидаги «Ишчи гуруҳининг» сўзлари «Мультидисциплинар гуруҳнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

жадвалнинг иккинчи устуни номидаги ва изоҳдаги «Ишчи» сўзи «Мультидисциплинар» сўзи билан алмаштирилсин;

6-иловадаги «ишчи» сўзи «мультидисциплинар» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН » ________________ (туман/шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори _____________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «____» _______________ Мультидисциплинар гуруҳнинг ўзгалар парваришига муҳтож шахсга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш натижалари бўйича ХУЛОСА Сана: 20__ йил «___»_____________ Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг Ф.И.О._______________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Туғилган санаси __________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Яшаш манзили (вилоят, туман (шаҳар), кўча, уй, квартира) ва телефони _________________________ ________________________________________________________________________________________ Шахс реестрга киритилишида иштирок этганлар: ___________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини масъул ходими _______________________________________________________________________________________ Оилавий поликлиника масъул ходими Инсон ижтимоий хизматлар маркази масъул ходими Ҳаёт фаолияти соҳасини баҳолаш Мультидисциплинар гуруҳнинг хулосалари I. Яшаш ҳолатини баҳолаш бўйича хулоса II. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасининг самарадорлиги III. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш ва (ёки) тугатиш IV. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан хизматдан қониқиш ҳосил қилганлик даражаси. Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси: _____________________________________________ «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Имзо ___________________________ (Ф.И.О.) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси Имзо ___________________________ (Ф.И.О.) Оилавий шифокор Имзо _________________________ (Ф.И.О.) » ;

д) 2-иловада :

3-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматлар;»

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар тегишлилиги бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан амалга оширилади»;

5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ ташкил этилади»;

6 , 7 , 9 , 13-бандлар , 2 ва 3-параграфлар ҳамда 62 — 64-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш йил давомида индивидуал ижтимоий хизматлар режаси асосида тегишлилиги бўйича оилавий поликлиникалар томонидан амалга оширилади»;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Оилавий поликлиника ҳар ой якунида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотларни «Инсон» марказига юборади»;

12-банддаги «Тасдиқланган жадвалга» сўзлари «Индивидуал ижтимоий хизматлар режасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Инсон» маркази ходими индивидуал ижтимоий хизматлар режасига асосан 5 иш куни ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уйига бориб, мослаштириш бўйича талабларни шакллантиради ва «Инсон» маркази директорига киритади»;

33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. «Инсон» маркази мослаштириш бўйича талабларни шакллантирганидан кейин 3 иш куни ичида унга киритилган ишларнинг амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровномани тайёрлайди»;

34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. «Инсон» маркази мослаштириш ишларини амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровномани туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади»;

35-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда мослаштириш тадбирларига талаб этиладиган маблағларни «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан жалб этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;

38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39. Қуйидаги ҳолатларда «Инсон» маркази томонидан 2 иш куни ичида туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини амалга ошириш тўғрисида сўровнома юборилади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахс ёки унинг қонуний вакилининг дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги мурожаати ижтимоий ходим ёки «Инсон» маркази томонидан қабул қилинганда;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш киритилган тақдирда»;

41-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

54-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «маълумотлар базасини» сўзлари «маълумотларни» сўзи билан алмаштирилсин;

55-банддан «ёки ижтимоий ходим ассистенти» сўзлари чиқариб ташлансин;

65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«65. Ижтимоий хизматлар кўрсатилишини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 11-бандда :

«а» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларга эҳтиёжи мавжудлигини аниқлайди ва бу ҳақида «E-himoya orderi» электрон тизимига маълумот киритади»;

«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) бир иш куни ичида ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди. Бунда мурожаат «E-himoya orderi» электрон тизими орқали келиб тушган ҳолларда фақат ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган шахсларнинг ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.

Баҳолаш натижаларига кўра хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради.

Бунда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, ижтимоий ходим 24 соат ичида уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради»;

б) илованинг 5-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 5-босқич Профилактика инспектори 1. Хотин-қизларга ҳимоя ордерини расмийлаштириш ҳамда заруратга кўра уларни бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштириш чораларини кўради. 2. Тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказади. 3. Жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларга эҳтиёжи мавжудлигини аниқлайди ва бу ҳақида «E-himoya orderi» электрон тизимига маълумот киритади; Хабар келиб тушганидан сўнг 24 соат ичида Ижтимоий ходим 1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради. Бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилгандан сўнг 24 соат ичида 2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди. Бунда мурожаат «E-himoya orderi» электрон тизими орқали келиб тушган ҳолларда фақат ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган шахсларнинг ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади. Баҳолаш натижаларига кўра хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради. Хабар келиб тушганидан сўнг бир иш куни давомида » .

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарори билан тасдиқланган «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга маълумот киритилиб, бироқ ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги аниқланганда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари қоплаб берилмайди ёки тўловлар амалга оширилган бўлса, кейинги тўловлардан қайта ҳисоб-китоб қилиб чегириб қолинади»;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади. Бунда:

ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда, ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи ҳамда «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда тасдиқланган далолатномага (кейинги ўринларда — далолатнома) асосан кўрсатилган хизматлар электрон давомат табелида ҳисобга олинади;

хизмат кўрсатиш дам олиш ёки байрам кунларида амалга оширилганда, далолатнома кейинги иш кунида расмийлаштирилиши мумкин»;

в) 6-банд «мазкур Низомга 2г-иловада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан сўровномани кўриб чиқишда мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг ёки у билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахснинг:

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Ижтимоий реестрга киритилганлиги ҳолати ўрганилади;

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Бартел ва Лаутон шкалаларини расмийлаштириш орқали ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси баҳоланади;

хизматдан фойдаланувчига қараб турган меҳнатга лаёқатли шахснинг ҳақиқатда хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаши ўрганилади;

мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ сўровномани расмийлаштириш орқали оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжи аниқланади»;

д) 16-бандда :

биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда хизматдан фойдаланувчи томонидан уй шароитида қараб туриш хизмати ёки кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати танланган ҳолларда хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс ҳам шартноманинг учинчи томони сифатида иштирок этади»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Томонлар шартномани мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали юбориладиган махсус кодни маълум қилиш, Face-ID ёки имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) ёхуд имзо қўйиш йўли билан тасдиқлайди»;

е) қуйидаги мазмундаги 16 1 -банд билан тўлдирилсин:

«16 1 . Шартнома фақат ваучер олиш бўйича биринчи марта мурожаат қилинганда тузилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги ижтимоий хизматлардан фойдаланаётган шахслар қайта баҳоланганда, уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетида ваучер автоматик шаклланади»;

ж) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Шартнома маълумотлари асосида «Ижтимоий ҳимоя» АТда тегишли ижтимоий хизматдан 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда фойдаланиш ҳуқуқи билан ваучер:

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланган шахсларга уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ва тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати учун;

мазкур низомга мувофиқ бошқа тоифадаги ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларга фақат битта ижтимоий хизмат учун берилади.

Бунда хизматдан фойдаланувчи ваучер асосида бир кунда фақат битта ижтимоий хизматдан фойдаланиши мумкин»;

з) қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:

«18 1 . Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги икки ва ундан ортиқ шахслар биргаликда яшаган тақдирда уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати учун ваучер улардан ҳар бири Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллгача баҳоланганда, уларнинг ҳар бири учун алоҳида берилади. Бунда мазкур тоифадаги шахслар билан бирга яшайдиган ҳамда Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллдан юқори баҳоланган шахслар учун алоҳида ваучер берилмайди»;

и) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. «Ижтимоий ҳимоя» АТда ваучер шакллантирилганлиги ҳақида шу куннинг ўзида ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар ҳамда ЯИДХПдаги ёки «Оила ҳамкори» платформасидаги шахсий кабинетига хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади»;

к) 20-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи ваучер берилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида хизмат кўрсатувчини танлаши лозим»;

иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«Қуйидаги ҳолларда хизматдан фойдаланувчига берилган ваучер бекор қилинади ва бу ҳақида хизматдан фойдаланувчига ёки унинг оила аъзоларига хабар берилади:

хизматдан фойдаланувчи мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танламаганда;

хизматдан фойдаланувчи вафот этганда;

хизматдан фойдаланувчи томонидан ижтимоий хизматдан ваучер асосида фойдаланиш рад этилганда;

хизматдан фойдаланувчи бир ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда;

мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган шахсга ваучер берилганлиги аниқланганда;

мазкур Низомга 2б ва 2г-иловаларига мувофиқ банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқишга доир мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаганда;

хизматдан фойдаланувчи билан тузилган шартнома шартлари хизматдан фойдаланувчи томонидан бажарилмаганда.

Бунда ушбу банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган шарт бажарилмаганлиги аниқланган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан хизматдан фойдаланувчига берилган ваучер бекор қилинади»;

л) қуйидаги мазмундаги 20 1 ва 20 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«20 1 . Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан танланган хизмат кўрсатувчи «Оила ҳамкори» платформаси орқали келиб тушган ваучерни бир иш куни муддатда қабул қилиши ёки қабул қилишни рад этиши зарур.

Хизмат кўрсатувчи томонидан ваучер қабул қилинган ҳолларда, у хизматдан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли ижтимоий хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.

20 2 . Хизмат кўрсатувчи томонидан ваучер қабул қилиниб, бироқ хизматдан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли ижтимоий хизмат кўрсатилиши таъминланмаганда, хизмат кўрсатувчининг танланганлиги автоматик тарзда бекор қилинади ва хизматдан фойдаланувчи томонидан бошқа хизмат кўрсатувчи танланади»;

м) 23-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ижтимоий хизмат қамрови доирасида ваучерларни қабул қилишга рухсат этилади»;

н) 25-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёрлиги тўғрисида хулоса тасдиқланиб, рўйхатдан ўтказилгандан кейин хизмат кўрсатиш жойи, қуввати ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, уч иш куни ичида қайта хулоса олиш учун сўровнома юбориш талаб этилади»;

о) қуйидаги мазмундаги 25 1 ва 25 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«25 1 . Қуйидаги ҳолларда хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқарилади:

хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқаришни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;

хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга хизмат кўрсатилганлиги ҳақида маълумот киритилиб, ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги, шу жумладан, хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумотлари, фотосурат ёки бошқаларни киритишда ёлғон ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотлардан фойдаланилганлиги бир календарь йили давомида уч мартадан ортиқ ҳолатда аниқланганда. Бунда аниқланган ҳар бир ҳолат бир ёки бир нечта хизматдан фойдаланувчи билан боғлиқлигидан қатъий назар битта ҳолат деб ҳисобланади;

хизмат кўрсатувчи томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганда;

хизмат кўрсатиш жойи, хизмат кўрсатувчининг қуввати ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда уч иш куни ичида қайта хулоса олиш учун сўровнома юбормаганлиги аниқланганда.

Ўрганиш гуруҳи томонидан хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқариш учун асос бўлган ҳолатни тасдиқловчи далолатнома расмийлаштирилиб, тизимга киритилади.

25 2 . Хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқарилганда, хизматдан фойдаланувчига бошқа хизмат кўрсатувчини танлаш имконияти берилади»;

п) 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда мультидисциплинар гуруҳ томонидан ҳар олти ойда бир маротаба баҳолаб борилади.

27. Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати самарадорлигини ҳар олти ойда бир маротаба баҳолашда кўрсатилган хизматнинг камида эллик фоизи танлов йўли билан ўрганилади. Бунда:

ўрганиш тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан амалга оширилади;

ўрганишда шахснинг эҳтиёжлари асосида индивидуал реабилитация режаси ва кўрсатилган хизматлар баҳоланади;

ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мультидисциплинар гуруҳга тақдим этилади»;

р) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

с) 29-банддан «Ишчи гуруҳ томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;

т) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. «Инсон» марказининг ижтимоий ходими уч ойда камида бир маротаба хизматдан фойдаланувчининг кўрсатилган хизматдан қониқиш даражасини сўровнома асосида ўрганади ва тегишли маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб боради. Бунда маълумотлар сўровнома ўтказилган кунда хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумоти билан тасдиқланади»;

у) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари ёки далолатномани «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиш орқали ушбу маълумотлар асосида автоматик тарзда электрон давомат табели шаклланиб, «Инсон» маркази директори томонидан қабул қилинади ва ушбу электрон давомат табели асосида ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори автоматик ҳисоб-китоб қилинади.

Электрон давомат табелида нотўғри ёки хато маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, «Инсон» маркази директори томонидан қабул қилинмайди ва маълумотларнинг нотўғри ёки хато эканлиги асослантирувчи асосларни кўрсатган ҳолда, қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади.

Бунда давомат мобил илова ёки махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади»;

ф) 1-иловада :

3-босқичнинг «Тадбирлар» устуни иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Ижтимоий реестрга киритилганлиги ҳолати ўрганилади»;

10-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «телефон рақамига ҳамда ЯИДХПдаги» сўзлари «телефон рақамига СМС-хабар ҳамда ЯИДХПдаги ёки «Оила ҳамкори» платформасидаги шахсий» сўзлари билан алмаштирилсин;

х) 2а-иловада :

5-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми**»;

9-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»;

11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Қуйидаги ҳолларда ижтимоий хизматни кўрсатиш тўхтатилади:

хизматдан фойдаланувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки «Мурувват» интернат-уйига жойлаштирилганда — мазкур муассасаларга жойлаштирилган даврда;

Санаторий ёки даволаш муассасасида бўлганда — мазкур муассасаларда бўлган даврида»;

изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

ц) 2б-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс»;

6-позициянинг учинчи устунидаги «яшайдиган оила аъзосига» сўзлари «яшовчи шахсга» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача баҳоланганлиги;

оила ёки шахснинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги;

хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги***;

хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрга киритилганлиги****;

9-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»;

10-позициянинг учинчи устуни саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «қайта баҳолашдан» сўзлари «мониторинг ўтказишдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«2026 йил 1 февралга қадар хизматдан фойдаланиш учун шакллантирилган ваучерлар мазкур паспорт талабларига тўғри келганда, хизматдан фойдаланиш мазкур ваучернинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади»;

изоҳ қисмининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн биринчи хатбошилар билар алмаштирилсин:

ч) 2в-иловада :

2-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш)*;»

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

3-позициянинг учинчи устуни биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази**;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари**»;

4-позициянинг учинчи устуни иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги жароҳатланиш ёки бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахс»;

5-позицияда:

иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми***»;

учинчи устуни тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган жароҳатланиш ёки бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахсга ҳафтада 3 мартагача 1 соатдан, бироқ 1 та шахс учун бир марта 6 ойдан кўп бўлмаган даврда»;

9-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»;

10-позициянинг учинчи устуни саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «қайта баҳолашдан» сўзлари «мониторинг ўтказишдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ш) 2г-иловада :

2-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) хулқ-атвор бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахсларга агрессия ва безовталикни камайтириш ҳамда хавфсиз тўсиқсиз мослашган муҳитни таъминлашга қаратилган хизматлар (махсус марказ типи учун)»;

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс;

б) хулқ-атвор бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахс»;

6-позициянинг учинчи устуни иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 фоизи;

якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи»;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) мазкур Паспортнинг 4-позицияси «а» кичик бандида кўрсатилган ижтимоий хизматдан фойдаланувчилар учун:

шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги;

оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги;

хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги*;

Хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрга киритилганлиги**;

б) мазкур Паспортнинг 4-позицияси «б» кичик бандида кўрсатилган ижтимоий хизматдан фойдаланувчилар учун:

туман тиббиёт бирлашмаси шифокор-психиатрининг хулқ-атвор бузилиши бўлмаган диспансер назоратида турувчи деменция ёки Альцгеймер касалликлари ташхиси бўйича, шифокор-невропатологнинг Паркинсон касаллиги ташхиси бўйича хулосаси;

Хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахснинг уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги*»;

8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Махсус марказ типида алоҳида бинода (мазкур Паспортнинг 4-позицияси «б» кичик бандида кўрсатилган ижтимоий хизматдан фойдаланувчилар учун) — камида 7 нафар шахсларга»;

9-позициянинг учинчи устунида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»;

учинчи хатбоши «ҳақиқатда фойдаланган шахснинг» сўзларидан кейин «хизматдан фойдаланиш учун ташриф буюрган вақтдаги ҳамда хизмат кўрсатиш тугаган вақтдаги» сўзлари билан тўлдирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «қайта баҳолашдан» сўзлари «мониторинг ўтказишдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-позициянинг учинчи устунида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хизмат марказ типида ёки махсус марказ типида ташкил этилганда камида 1 нафар ҳамшира фаолияти йўлга қўйилади»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати марказ типида ва махсус марказ типида аралаш тарзда ташкил этилишига йўл қўйилмайди.

Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш марказ типида ёки махсус марказ типида йўлга қўйилган вақтдан бошлаб тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан ҳар 3 ойда бир маротаба марказ ишининг минимал талабларга мувофиқлиги ва хизмат кўрсатиш ҳолати мониторинг қилинади»;

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

э) 2д-илованинг 9-позицияси учинчи устуни биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»;

ю) 3-илова қуйидаги мазмундаги 3-бўлим билан тўлдирилсин:

« III. Хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс тўғрисида маълумотлар 19. Ф.И.О.* 20. ЖШШИР 21. Ижтимоий реестрга киритилганлик ҳолати » ;

я) 4-иловада :

7 — 9-позицияларнинг «Саволлар» устунидаги «бир ой» сўзлари «олти ой» сўзлари билан алмаштирилсин;

я 1 ) 5-иловада :

2-бобда :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Кундузги қатнов асосида ёки хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида хизмат кўрсатишда шифокор ва ҳамшира фаолияти йўлга қўйилганлиги. Бунда шифокор ва ҳамшира қонунчиликда тиббиёт ходимлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда малакасини оширган бўлиши лозим»;

қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

«9. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги»;

3-бобда :

қуйидаги мазмундаги 13 ва 14-бандлар билан тўлдирилсин:

«13. Махсус марказ типида кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатишда шифокор-психиатр назорати ва ҳамшира фаолияти йўлга қўйилганлиги.

14. Хулқ-атвор бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахслар учун хавфсиз ва тўсиқсиз мослашган муҳитни таъминлаш».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 29 январь,

36-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

“Faol hayotga qadam” dasturi joriy etilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish koʻlamini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 8-maydagi PQ-171-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestriga kiritilgan paytdan boshlab har chorakda bir marotaba yashash sharoitlari ishchi guruh tomonidan qayta baholanishi talabini bekor qilish;

multidissiplinar guruh tomonidan monitoring oʻtkazishda oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash sharoitlarini qayta baholash, ijtimoiy xizmatlar samarasini baholash hamda individual ijtimoiy xizmatlar rejasini qayta koʻrib chiqish va (yoki) tugatish;

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari va oilaviy poliklinikalar tomonidan keyingi yil uchun shaxslar chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishini tashkil etish jadvalini tuzish amaliyotini bekor qilish;

ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchiga berilgan vaucherni bekor qilish, ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchini “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidagi “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqarish asoslarini aniq belgilash.

3. “Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish jarayonida elektron davomat tabelini shakllantirish uchun quyidagilarga ruxsat berilsin:

a) 2026-yil 1-fevralga qadar:

xizmatlardan haqiqatda foydalangan shaxsning texnik xatoliklar bilan kiritilgan yoki toʻliq kiritilmagan biometrik maʼlumotlarini “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining masʼul xodimi va ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi tomonidan oy yakunida tuzilgan dalolatnoma asosida qabul qilishga;

Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilmagan yoki “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali bolalar nafaqasi yoki moddiy yordamni olmaydigan shaxsga shakllantirilgan vaucher asosida xizmat koʻrsatilganiga;

b) 2026-yil 1-fevraldan boshlab xizmat koʻrsatuvchi tomonidan xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlarini tasdiqlash imkoni boʻlmagan hollarda, ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda xizmat koʻrsatuvchi va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining masʼul xodimi tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida elektron shaklda tuzilgan dalolatnoma asosida qabul qilishga;

v) 2027-yil 1-yanvardan boshlab ijtimoiy xizmatdan foydalanish va vaucherni shakllantirish uchun asos hisoblangan band boʻlish yoki taʼlim olish yoxud kasb-hunarga oʻqish majburiyatini bajarganini tekshirishga.

4. Ijtimoiy himoya milliy agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-yanvardagi 36-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2024-yil 11-martdagi 123-son qarorida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “ijtimoiy xodim, tuman tibbiyot birlashmasining maxsus monitoring guruhi vakili” soʻzlari “oilaviy shifokor” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-bandning beshinchi — yettinchi xatboshilari quyidagi tahrirdagi beshinchi xatboshi bilan almashtirilsin:

“oilaviy shifokorning multidissiplinar guruhdagi faoliyati uning ish yuklamasiga kiritiladi”;

v) 6-banddagi “monitoring qilish va qayta baholashda ishchi va” soʻzlari “monitoring qilishda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 1-ilovada :

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. “Inson” markazi xodimi, oilaviy shifokor va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisidan iborat multidissiplinar guruh oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning yashash sharoitlarini (keyingi oʻrinlarda — yashash sharoitlari) baholaydi, ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qiladi hamda ularning natijalari toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi”;

8-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shu kunning oʻzida “Inson” markazi direktori multidissiplinar guruh tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash sharoitlarini baholash uchun uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatni belgilaydi va multidissiplinar guruh aʼzolarini ular mehnat faoliyatini olib boradigan tashkilotlarga “Ijtimoiy himoya” AT orqali oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning yashash sharoitlarini baholash boʻyicha multidissiplinar guruhga jalb qilish haqida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq rasmiylashtirilgan talabnomani yuboradi”;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Ushbu Reglamentning 8-bandiga muvofiq talabnoma kelib tushgan tashkilot multidissiplinar guruh aʼzosi boʻlgan xodimini, u boʻlmagan vaqtda boshqa masʼul xodimni talabnomada koʻrsatilgan muddatda multidissiplinar guruh tarkibida ishtirok etishini taʼminlashi shart”;

13-band , 15-bandning ikkinchi xatboshisi , 22-bandning birinchi xatboshisi , 24-band , 25-bandning oltinchi xatboshisi va 30-banddagi “ishchi guruh” soʻzlari “multidissiplinar guruh” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qarindoshlari, doʻstlari va boshqa shaxslar bilan muloqoti hamda kundalik hayotdagi ijtimoiy faolligini (muloqot va dam olish xizmatiga ehtiyojini) baholash uning muloqot va dam olishga boʻlgan ehtiyojlarining qondirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplashni nazarda tutadi”;

23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Yashash sharoitlarini baholashning natijalari multidissiplinar guruh tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakldagi xulosada aks ettiriladi.

Yashash sharoitlarini baholash natijalari boʻyicha multidissiplinar guruhning xulosasi ijobiy boʻlgan taqdirda, “Ijtimoiy himoya” ATda individual ijtimoiy xizmatlar rejasi shakllantiriladi.

Bunda individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga multidissiplinar guruh tomonidan zaruratga koʻra qoʻshimcha xizmatlar kiritilishi mumkin.

Multidissiplinar guruh xulosasi va individual ijtimoiy xizmatlar rejasi multidissiplinar guruhning barcha aʼzolari tomonidan ularning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabineti orqali yoki “Ijtimoiy himoya” AT orqali multidissiplinar guruh aʼzolarining imzosi ularga SMS-xabarnoma orqali yuborilgan kod orqali tasdiqlanadi”;

27-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga qonunchilik hujjatlarida belgilangan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish”;

33-bandning ikkinchi xatboshisidagi “ishchi guruhning” soʻzlari “multidissiplinar guruhning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qilish”;

36 va 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs Reyestrga kiritilgan paytdan boshlab har olti oyda bir marotaba multidissiplinar guruh tomonidan koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar samaradorligi monitoring qilinadi.

Monitoring quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash sharoitlarini qayta baholash — mazkur Reglamentning 14-bandi va 4-ilovasiga muvofiq;

ijtimoiy xizmatlar samarasini baholash — ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining xizmatdan qoniqish hosil qilganlik darajasi, elementar yoki murakkab harakatlarni (Bartel va Lauton) amalga oshirish imkoniyatlarini oʻrganish.

37. “Inson” markazi tomonidan monitoring oʻtkazish kuni belgilanadi hamda monitoring oʻtkazish kunidan uch ish kuni oldin multidissiplinar guruh aʼzolariga ushbu Reglamentning 8-bandida belgilangan tartibda talabnoma yuboriladi”;

38-banddagi “Qayta baholash” soʻzlari “Monitoring” soʻzi bilan almashtirilsin;

39 — 43-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. Ushbu Reglamentning 36-bandida koʻrsatilgan monitoring amalga oshirilganidan soʻng uning natijalari boʻyicha “Ijtimoiy himoya” AT orqali ushbu Reglamentga 5 va 9-ilovalarga muvofiq xulosalar shakllantiriladi va multidissiplinar guruh aʼzolari tomonidan tasdiqlangan holda “Inson” markazi direktoriga kiritiladi.

“Inson” markazi direktori monitoring yakuni boʻyicha multidissiplinar guruhning xulosasiga asosan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning individual ijtimoiy xizmatlar rejasini qayta koʻrib chiqish, shu jumladan, unga tuzatishlarni yoki yangi tadbirlarni kiritish boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi”;

49-banddagi “Ishchi guruh va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

52-banddagi “Ishchi guruh,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni aniqlash, ularning yashash sharoitlarini baholash, Reyestrga kiritish, individual ijtimoiy xizmatlar rejasini shakllantirish, ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatilishini belgilash hamda uning samaradorligini baholash

Subyektlar Tadbirlar Muddatlar Jismoniy yoki yuridik shaxslar, shu jumladan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar Yozma, ogʻzaki yoki elektron shaklda “Ijtimoiy himoya” ATga, “Inson” markazi operatori va my.gov.uz portali orqali murojaat yuborish. Zaruratga koʻra Mahalladagi ijtimoiy xodim, patronaj hamshira va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni aniqlash va “Ijtimoiy himoya” AT orqali soʻrovnoma shakllantirish va “Inson” markaziga yuborish. Doimiy ravishda “Inson” markazi direktori “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtgan soʻrovnoma va murojaatlarni ijtimoiy xodimlarga taqsimlash. Murojaat kelib tushgan yoki shaxs aniqlangan vaqtdan boshlab 24 soat mobaynida Mahalladagi ijtimoiy xodim Soʻrovnoma va murojaat koʻrsatilgan shaxslarni borib koʻrish, ularga shoshilinch yordam koʻrsatishning zaruriyatini aniqlash va ularni Oferta bilan tanishtirish. Multidissiplinar guruh Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning oʻzgalar parvarishiga muhtojligi va yashash sharoitlarini baholash hamda baholash natijalari boʻyicha xulosani rasmiylashtirish. 3 ish kunida “Inson” markazi direktori Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs toifasini belgilash va reyestrga kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilish, Individual tartibdagi ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish rejasini tasdiqlash. 1 ish kunida “Inson” markazi Qarorning elektron shaklini “Ijtimoiy himoya” AT orqali yoki chop etilgan nusxasini oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga hamda tegishli tashkilotlarga yuborish. Multidissiplinar guruh Ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qilish. Har olti oyda bir marta Multidissiplinar guruh Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qilish. Yarim yilda bir marta “Inson” markazi direktori Monitoring qilish boʻyicha xulosaga muvofiq “Ijtimoiy himoya” AT orqali tegishli qaror qabul qilish. Multidissiplinar guruh xulosasi olingandan soʻng, bir ish kuni ichida “Inson” markazi Oʻzgartirilgan individual ijtimoiy xizmatlar rejasini oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga va tegishliligicha ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatayotgan tashkilotlarga yuborish. Qaror qabul qilinganidan soʻng, bir ish kuni ichida ” ;

3-ilovaning nomidagi “ishchi (multidissiplinar)” soʻzlari “multidissiplinar” soʻzi bilan almashtirilsin;

4-ilovada :

2-boʻlimning izoh qismidagi “ishchi” soʻzi “multidissiplinar” soʻzi bilan almashtirilsin;

3-boʻlimning 14-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;

4-boʻlim quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4-boʻlim. Oʻzgalarning parvarishiga muhtojlikni baholash

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi F.I.O

4.1. Elementar harakatlarni amalga oshirish imkoniyatini baholash (Bartel shkalasi boʻyicha) T/r Harakatlarning nomi Baholash mezonlari Ballar Taklif etiladigan xizmat 1. Ovqatlanish Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishda idish-tovoq, oshxona anjomlari va maishiy texnikadan qiyinchiliksiz foydalangan holda mustaqil amalga oshiradi. 10 - Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishni mustaqil amalga oshiradi, biroq bu ancha vaqtni oladi. 9 - Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishda maxsus idish-tovoq va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari (RTV)ni qoʻllagan holda mustaqil amalga oshiriladi. 8 - Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishda RTV yordamida katta qiyinchilik bilan amalga oshiradi. 7 Ovqat tayyorlashda koʻmaklashish Ovqatni mustaqil yoki RTV yordamida qabul qiladi, biroq ovqatlanishga tayyorgarlik koʻra olmaydi (ovqatni likopchaga solish yoki stakanga suyuqlik quyish va shu kabilar). 6 Ovqat tayyorlashda koʻmaklashish Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishda qarab turish yoki oʻzgalarning ozgina yordami talab etiladi (mahsulotlarni tozalashda, buterbrodlarni tayyorlashda) (ovqatlanishda harakat yoki vaqtning 25 foiziga) . 5 Ovqat tayyorlashda koʻmaklashish Ovqatlanishda doimiy qarab turish yoki qisman yordam zarur (ovqatlanishda harakat yoki vaqtning 50 foizigacha) . 3 Ovqat va yarim tayyor ovqatlarni tayyorlab berish Ovqatlanishda ancha yordam berish talab etiladi 1 Ovqat tayyorlash va ovqatlantirish Oʻzi mustaqil ovqatlana olmaydi 0 Ovqat tayyorlash va ovqatlantirish 2. Choʻmilish Vanna yoki dushni qiyinchiliksiz mustaqil ravishda qabul qiladi 5 - Vanna yoki dushni mustaqil, biroq qiyinchilik bilan qabul qiladi 4 - Vanna yoki dush qabul qilishda, masalan, vanna yoki dushdan chiqishda, yechinishda oʻzgalarning qarab turishi yoki ozgina yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 25 foizigacha) 3 Tayyorgarlik koʻrishda koʻmaklashish, moslashtirish xizmati Vanna yoki dush qabul qilishda oʻzgalarning yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 50 foizigacha) 2 Tayyorgarlik koʻrishda koʻmaklashish, moslashtirish xizmati Vanna yoki dush qabul qilishda oʻzgalarning ancha yordami talab etiladi 1 Choʻmiltirish xizmati, moslashtirish xizmati Choʻmilish faqat oʻzgalarning yordami bilan krovat atrofida, shu jumladan vanna-choyshab yordamida amalga oshiriladi 0 Choʻmiltirish xizmati, moslashtirish xizmati 3. Hojatga chiqish (yuvinish, soch tarash, tish tozalash, soqol olish, tish protezlarini joyiga qoʻyish) Qiyinchiliksiz mustaqil amalga oshiriladi 5 - Mustaqil, biroq qiyinchilik bilan amalga oshiriladi 4 - Qarab turish yoki oʻzgalarning ozgina yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 25 foizgacha) 3 Harakatlanishida koʻmaklashish Oʻzgalarning yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 50 foizigacha) 2 Harakatlanishida koʻmaklashish, sartarosh xizmatini jalb qilish Oʻzgalarning ancha yordami talab etiladi 1 Harakatlanishida koʻmaklashish, sartarosh xizmatini jalb qilish Hojatga mustaqil borolmaydi 0 Sartarosh xizmatini jalb qilish, yordamchi vositalar bilan taʼminlash xizmati 4. Kiyinish va poyabzal kiyish Qiyinchiliksiz mustaqil kiyinadi va poyabzal kiyadi 10 - RTV qoʻllanilgan holda qiyinchiliksiz mustaqil kiyinadi va poyabzal kiyadi 9 - Sekinlik bilan, biroq shu jumladan RTV qoʻllanilgan holda mustaqil kiyinadi va poyabzal kiyadi 8 - RTV qoʻllanilgan holda katta qiyinchilik bilan mustaqil kiyinadi va poyabzal kiyadi 7 - Kiyinish va poyabzal kiyishda oʻzgalarning qarab turishi yoki ozgina yordami talab etiladi, masalan, tugmalarni qadashda, poyabzal iplarini bogʻlashda (harakat yoki vaqtning 25 foizigacha) 5 Qulay kiyimlar xarid qilishda koʻmaklashish Kiyinishda va poyabzal kiyishda oʻzgalarning yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 50 foizigacha) 3 Qulay kiyimlar xarid qilishda koʻmaklashish, kiyimlarini almashtirishda koʻmaklashish Kiyinishda va poyabzal kiyishda oʻzgalarning ancha yordami talab etiladi 1 Qulay kiyimlar xarid qilishda koʻmaklashish, kiyimlarini almashtirishda koʻmaklashish Mustaqil ravishda kiyina olmaydi va poyabzalni kiya olmaydi 0 Qulay kiyimlar xarid qilishda koʻmaklashish, kiyimlarini almashtirishda koʻmaklashish 5. Defekatsiya nazorati Oʻz harakatlarini toʻliq nazorat qiladi va zarurat boʻlganda, oʻzgalarning yordamisiz huqnadan yoki shamdan foydalanishi mumkin 10 - Funksiyalashtiruvchi kolostoma bor, uni najas qabul qilgichni qoʻllab mustaqil nazorat qiladi 8 - Tasodifiy noxush hodisalar boʻlib turadi (haftada kamida bir marta) yoki huqna va shamlardan foydalanishda yordam talab etiladi (haftada kamida bir marta) 5 Huqna yoki shamchadan foydalanishda patronaj hamshira xizmatini jalb qilish Vaqti-vaqti bilan (haftada ikki-uch marta) defekatsiyani nazorat qila olmaydi yoki xizmat koʻrsatuvchi oʻzga shaxs qoʻyadigan huqnadan foydalanishga ehtiyoj sezadi. Shuningdek, funksiyalashtiruvchi kolostnomaga ega boʻlishi mumkin, uni najas qabul qilgich qoʻllanilgan holda oʻzganing qisman yordami bilan mustaqil nazorat qilishi mumkin. 2 Huqna yoki shamcha yoki kolostomadan foydalanishda patronaj hamshira xizmatini jalb qilish Amalda oʻzini nazorat qila olmaydi (bu haftada uch martadan koʻp yuz beradi), keksa kishi kolostomani mustaqil nazorat qila olmaydi 1 Tagliklar xaridida koʻmaklashish, patronaj hamshira xizmatini jalb qilish Surunkali ravishda oʻzini nazorat qila olmaydi yoki parvarish qiluvchi oʻzga shaxs tomonidan amalga oshiriladigan huqna qoʻllanilishiga yoki kolostoma nazorat qilinishiga ehtiyoj sezadi 0 Patronaj hamshira xizmatini jalb qilish, tagliklar xaridida koʻmaklashish, oʻrin koʻrpalarni tozalash 6. Peshob chiqishini nazorat qilish Oʻzgalarning yordamisiz toʻliq oʻzini nazorat qiladi 10 - Peshob qabul qilgich va boshqa maxsus vositalardan foydalangan holda kolostomani mustaqil uddalaydi yoki kateterni mustaqil uddalaydi 8 - Tasodifiy noxush hodisalar kuzatiladi (bir kecha-kunduzda kamida bir marta) 5 - Vaqti-vaqti bilan (bir kecha kunduzda 2-3-marta) peshob chiqishini nazorat qila olmaydi yoki keksa kishida funksiyalashtiruvchi kolostoma bor, u peshob qabul qilgichdan foydalangan holda oʻzgalarning qisman yordami bilan nazorat qilishi mumkin 2 Harakatlarni amalga oshirishda koʻmaklashish xizmati Amalda oʻzini nazorat qilolmaydi (bu bir kecha-kunduzda 3-martadan ortiq yuz beradi) , keksa kishi urostomani mustaqil nazorat qilolmaydi va tagliklardan foydalanadi 1 Harakatlarni amalga oshirishda koʻmaklashish, patronaj hamshira xizmatini jalb qilish, tagliklarni xaridida koʻmaklashish Surunkali ravishda oʻzini nazorat qilolmaydi yoki kateterdan foydalanishga ehtiyoj sezadi, undan mustaqil foydalana olmaydi; tagliklardan doimo foydalaniladi yoki keksa kishi ulardan foydalanishni rad etadi (ruhiy buzilish yoki boshqa sabablarga koʻra) 0 Zarur vositalarni xaridini amalga oshirish, tagliklarni almashtirish, oʻrin koʻrpalarni tozalash, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish 7. Hojatga chiqish va uni amalga oshirish Qiyinchiliksiz mustaqil ravishda hojatga boradi va uni amalga oshiradi 10 - Mustaqil, biroq RTVdan foydalangan holda hojatga boradi va mustaqil amalga oshiradi 9 - Hojatxona kursisidan (RTV) foydalangan holda oʻzgalarning yordamisiz katta qiyinchilik bilan hojatga boradi va uni amalga oshiradi 7 - Hojatga borish va uni amalga oshirish vaqtida oʻzgalarning ozgina yordami va qarab turishi, masalan, muvozanatni saqlash uchun, yechinishda, kiyinishda va boshqa harakatlarda kursi-hojatxona qoʻllanilishi talab etiladi 5 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmaklashish xizmati, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish Hojatga borish va uni amalga oshirishda oʻzgalarning ancha yordami talab etiladi 3 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmaklashish xizmati, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish Hojatga borishda va uni amalga oshirishda oʻzgalarning doimiy yordami talab etiladi 2 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmaklashish xizmati, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish Hojat bevosita krovatda (tuvak, tagliklar) maxsus vositalardan foydalangan holda amalga oshiriladi 0 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmaklashish xizmati, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish 8. Oʻrindan turish va krovatga oʻtish Qiyinchiliksiz mustaqil ravishda oʻrnidan turadi va krovatdan qoʻzgʻaladi 15 - RTV yordamida oʻrnidan turadi va krovatdan qoʻzgʻaladi 12 - Qoʻzgʻalishda qarab turish talab etiladi (yoki ozgina yordam) 10 Moslashtirish xizmati Krovatdan mustaqil ravishda yoki RTV yordamida, biroq qiyinchilik bilan krovatdan qoʻzgʻaladi 7 Moslashtirish xizmati Krovatda mustaqil oʻtirishi mumkin, biroq qoʻzgʻalishda oʻzgalarning qisman yordami zarur 5 Moslashtirish xizmati Oʻtirishi mumkin, biroq qoʻzgʻalishni oʻzgalarning doimiy yordamida amalga oshiradi 3 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmak xizmati Qoʻllab-quvvatlangan taqdirdagina oʻtirishi mumkin, qoʻzgʻalishni doimo oʻzgalarning yordamida amalga oshiradi 1 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmak xizmati Hatto oʻzgalarning yordami bilan ham krovatga oʻtira olmaydi va undan tura olmaydi 0 harakatlanishida koʻmaklashish xizmati 9. Harakatlanish Oʻzgalarning yordamisiz 500 metrdan ortiq masofaga harakatlanishi mumkin. Xonada oʻzgalarning yordamisiz yurishi mumkin 15 - Oʻzgalarning yordamisiz RTV qoʻllanilgan holda 500 metrdan ortiq masofaga mustaqil harakatlanishi mumkin. Xonada oʻzgalarning yordamisiz yurishi mumkin 14 - Oʻzgalarning yordamisiz RTV qoʻllanilgan holda sekin va qiyinchilik bilan 500 metrdan ortiq masofaga mustaqil harakatlanishi mumkin. Xonada oʻzgalarning yordamisiz yurishi mumkin 11 Ijtimoiy kuzatuv xizmati, tyutorlik xizmati 500 metr doirasida oʻzganing yordami bilan harakatlanishi mumkin. Xonada oʻzgalarning yordamisiz yurishi mumkin 10 Ijtimoiy kuzatuv xizmati, tyutorlik xizmati 100 metrgacha mustaqil yurishi yoki kursi-kolyaska yordamida harakatlanishi mumkin. Xonada sekin, dam olish uchun toʻxtab-toʻxtab harakatlanadi 5 Ijtimoiy kuzatuv, uyni tozalash xizmati RTV qoʻllanilgan holda 100 metrgacha yurishi mumkin. Xonada qiyinchilik bilan harakatlanadi 3 Ijtimoiy kuzatuv, uyni tozalash xizmati Faqat oʻzgalarning yordami bilan 100 metrgacha yurishi mumkin. Xonada ham oʻzgalarning yordami bilan harakatlanadi 2 Ijtimoiy kuzatuv, uyni tozalash xizmati, moslashtirish xizmati 50 metrdan ortiq masofaga mustaqil harakatlana olmaydi yoki unda umuman harakatlanish imkoniyati yoʻq 0 Uyni tozalash, doimiy parvarish xizmati 10. Zinalar boʻylab yuqoriga koʻtarilish Zinalardan mustaqil koʻtarila oladi 10 - Zinalardan mustaqil, biroq RTV qoʻllanilgan holda koʻtarila oladi 9 - Zinalar boʻylab yuqoriga mustaqil (yoki RTV qoʻllanilgan holda) koʻtarilish uchun koʻp vaqt talab etiladi 7 Moslashtirish xizmati Oʻzgalarning ozgina yordamini (yoki nazoratini) talab etadi 5 Moslashtirish xizmati harakatda koʻmaklashish xizmati Zinapoyalar boʻylab faqat oʻzgalarning yordami bilan koʻtarilishi mumkin 2 Moslashtirish xizmati, ijtimoiy kuzatuv Hatto oʻzgalarning yordami bilan zinapoyalar boʻylab koʻtarilish imkoniyatiga ega emas 0 Moslashtirish xizmati va koʻmak xizmati Ballar summasi:

4.2. Murakkab harakatlarni amalga oshirish imkoniyatini baholash (Lauton shkalasi boʻyicha) T/r Harakatlarning nomi Baholash mezonlari Ballar Taklif etiladigan xizmat 1. Telefondan foydalanish Telefondan mustaqil foydalanishi mumkin 3 - Faqat maxsus jihozlangan telefondan (masalan, yaxshi eshitmasligi yoki koʻrmasligi munosabati bilan) foydalanishi mumkin 2,5 - Telefondan oʻzgalarning ozgina yordami bilan yoki faqat yaxshi tanish raqamlarni terish sharti bilan foydalanishi mumkin 2 Raqamlarni saqlash, qoʻllashda koʻmak Agar kimdir unga zarur raqamni terib bersa, telefonda gapirishi mumkin 1,5 Raqamlarni saqlash, qoʻllashda koʻmak Telefondan foydalana olmaydi 1 - 2. Piyoda borish mumkin boʻlmagan katta masofada joylashgan joygacha harakatlanish Mustaqil ravishda, shu jumladan jamoat transportida yoki taksida harakatlanishi mumkin. U shuningdek safarni mustaqil rejalashtira oladi 3 - Ogʻzaki batafsil tushuntirishlardan keyin mustaqil ravishda, shu jumladan jamoat transportida yoki taksida harakatlanishi mumkin 2,5 - Oʻzgalarning ozgina yordami bilan, mustaqil ravishda, shu jumladan jamoat transportida yoki taksida harakatlanishi mumkin 2 Ijtimoiy kuzatuv Faqat doimiy ravishda unga hamrohlik qilish sharti bilan jamoat transportida yoki taksida harakatlanishi mumkin 1,5 Ijtimoiy kuzatuv Harakatlana olmaydi 1 Ijtimoiy kuzatuv, tegishli yordamni jalb qilish 3. Doʻkondan mahsulotlar xarid qilish Xaridni mustaqil amalga oshirishi mumkin 3 - Oʻzgalarning ozgina yordami bilan xarid qilishi mumkin 2 Xaridlarda koʻmak Oʻzganing yordami va hamrohligida xarid qiladi 1,5 Xaridlarda koʻmak Xarid qilish imkoniyatiga ega emas 1 Xaridlarda koʻmak 4. Ovqat tayyorlash Mustaqil ravishda ovqat tayyorlashi mumkin 3 - Yarim tayyor mahsulotlardan ovqat tayyorlashi mumkin 2,5 Ovqat tayyorlashda koʻmak Ozgina yordam bilan ovqat tayyorlashi mumkin 2 Ovqat tayyorlashda koʻmak Ovqatni faqat isitishi mumkin 1,5 Ovqat tayyorlashda koʻmak Ovqat tayyorlash imkoniyatiga ega emas 1 Ovqat tayyorlashda koʻmak 5. Uy xoʻjaligini yuritish Uy xoʻjaligini mustaqil yuritishi mumkin 3 - Mehnatni koʻp talab qilmaydigan ish turlarini mustaqil bajarishi mumkin 2,5 - Ozgina yordam bilan uy xoʻjaligini yuritishi mumkin 2 Koʻmaklashish xizmati Qismini bajarishda oʻzgalarning yordami talab etiladi 1,5 Uy tozalash, xarid xizmati Uy xoʻjaligini yuritish imkoniyatiga ega emas 1 Uy tozalash, xarid xizmati 6. Dam olish, shu jumladan qoʻlda bajariladigan ishlar Oʻz dam olishini va shugʻullanishni mustaqil tashkil etishi mumkin 3 - Dam olishni tashkil etishi va qoʻlda bajariladigan ishlarning ayrim turlari bilan mustaqil shugʻullanishi mumkin 2,5 Nuroniy maskaniga yoʻnaltirish Oʻz dam olishini tashkil etishi va qoʻlda bajariladigan ishlar bilan ozgina yordam berilsa shugʻullanishi mumkin 2 Nuroniy maskaniga yoʻnaltirish Oʻz dam olishini tashkil etishi va u bilan mustaqil shugʻullanish imkoniyatiga ega emas 1 Uyda muloqot xizmati 7. Kir yuvish Mustaqil ravishda kir yuvishi mumkin 3 - Faqat kir yuvish mashinasi yordamida mustaqil ravishda kir yuvishi mumkin 2,5 - Kirlarni dorga osishda oʻzgalarning ozgina yordami bilan mustaqil kir yuvishi mumkin 2 - Oʻzgalarning katta yordami talab etiladi 1,5 Kir yuvish xizmati Kir yuvish bilan mustaqil shugʻullanish imkoniyatiga ega emas 1 Kir yuvish xizmati 8. Dori vositalarini qabul qilish Dori vositalarini mustaqil qabul qilishi mumkin (dozani toʻgʻri olib va tegishli vaqtda) 3 - Dori vositalarini ozgina yordam bilan mustaqil qabul qilishi mumkin (kimdir aniq dozani belgilaydi va dori vositalarini qabul qilish zarurligini eslatadi) 2 - Dorini, agar kimdir doimiy ravishda ushbu dorilarni qabul qilishni nazorat qilsa, mustaqil qabul qilishi mumkin 1,5 Dorilarni qabul qilishni nazorat qilish xizmati Dorilarni mustaqil qabul qilish imkoniyatiga ega emas 1 Dorilarni qabul qilishni nazorat qilish xizmati 9. Shaxsiy mablagʻlarini tasarruf etish Oʻz mablagʻlarini mustaqil tasarruf etadi 3 - Oʻzgalarning ozgina yordami bilan oʻz mablagʻlarini mustaqil tasarruf etadi 2 Xarid qilishda ijtimoiy kuzatuv Joriy xarajatlarni mustaqil tasarruf etadi, biroq oylik budjetni taqsimlashga qodir emas 1,5 Oylik budjetni taqsimlashda koʻmaklashish Oʻz mablagʻlarini tasarruf etishga qodir emas 1 Moddiy taʼminotini nazorat qilish va qoʻllab quvvatlash Ballar summasi: KEKSA YOKI NOGIRONLIGI BOʻLGAN SHAXS TOMONIDAN ELEMENTAR YOKI MURAKKAB HARAKATLARNI AMALGA OSHIRISH IMKONIYATLARINI BAHOLASH YAKUNLARI BOʻYICHA OLINGAN BALLARNI JAMLASH NATIJALARI BOʻYICHA KEKSA YOKI NOGIRONLIGI BOʻLGAN SHAXS TOIFALARINI ANIQLASH Toifa Uyda parvarish qilish talab etilmaydi Oʻzganing yordamiga ozgina bogʻliq Oʻzganing yordamiga moʻtadil bogʻliqlik Oʻzganing yordamiga ayon koʻrinib turgan bogʻliqlik Oʻzganing yordamiga ancha bogʻliqlik Ball (116 ball va undan ortiq) (88 — 115 ball) (63 — 87ball) (54 — 62 ball) (0 — 53 ball) ” ;

5 — 7-boʻlimlardagi “Ishchi” soʻzi “Multidissiplinar” soʻzi bilan almashtirilsin;

5-ilovada :

nomidagi “Ishchi guruhining” soʻzlari “Multidissiplinar guruhning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

jadvalning ikkinchi ustuni nomidagi va izohdagi “Ishchi” soʻzi “Multidissiplinar” soʻzi bilan almashtirilsin;

6-ilovadagi “ishchi” soʻzi “multidissiplinar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA

“TASDIQLAYMAN ” ________________ (tuman/shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktori _____________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “____” _______________ Multidissiplinar guruhning oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qilish natijalari boʻyicha XULOSA Sana: 20__ yil “___”_____________ Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning F.I.O._______________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi __________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Yashash manzili (viloyat, tuman (shahar), koʻcha, uy, kvartira) va telefoni _________________________ ________________________________________________________________________________________ Shaxs reyestrga kiritilishida ishtirok etganlar: ___________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyidagi fuqarolar yigʻini masʼul xodimi _______________________________________________________________________________________ Oilaviy poliklinika masʼul xodimi Inson ijtimoiy xizmatlar markazi masʼul xodimi Hayot faoliyati sohasini baholash Multidissiplinar guruhning xulosalari I. Yashash holatini baholash boʻyicha xulosa II. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasining samaradorligi III. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasini qayta koʻrib chiqish va (yoki) tugatish IV. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi tomonidan xizmatdan qoniqish hosil qilganlik darajasi. Multidissiplinar guruh xulosasi: _____________________________________________ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi Imzo ___________________________ (F.I.O.) Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi Imzo ___________________________ (F.I.O.) Oilaviy shifokor Imzo _________________________ (F.I.O.) ” ;

d) 2-ilovada :

3-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qonunchilik hujjatlarida belgilangan ijtimoiy xizmatlar;”

sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur bandda nazarda tutilgan tadbirlar tegishliligi boʻyicha masʼul davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan amalga oshiriladi”;

5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ishlari “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) tomonidan individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga muvofiq tashkil etiladi”;

6 , 7 , 9 , 13-bandlar , 2 va 3-paragraflar hamda 62 — 64-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish yil davomida individual ijtimoiy xizmatlar rejasi asosida tegishliligi boʻyicha oilaviy poliklinikalar tomonidan amalga oshiriladi”;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Oilaviy poliklinika har oy yakunida chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar haqidagi maʼlumotlarni “Inson” markaziga yuboradi”;

12-banddagi “Tasdiqlangan jadvalga” soʻzlari “Individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Inson” markazi xodimi individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga asosan 5 ish kuni ichida oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning uyiga borib, moslashtirish boʻyicha talablarni shakllantiradi va “Inson” markazi direktoriga kiritadi”;

33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. “Inson” markazi moslashtirish boʻyicha talablarni shakllantirganidan keyin 3 ish kuni ichida unga kiritilgan ishlarning amalga oshirilishini tashkil etish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani tayyorlaydi”;

34-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. “Inson” markazi moslashtirish ishlarini amalga oshirilishini tashkil etish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani tuman (shahar) hokimligiga kiritadi”;

35-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda moslashtirish tadbirlariga talab etiladigan mablagʻlarni “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobidan jalb etish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

38-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39. Quyidagi holatlarda “Inson” markazi tomonidan 2 ish kuni ichida tuman (shahar) sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boʻlimiga dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini amalga oshirish toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboriladi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs yoki uning qonuniy vakilining dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini oʻtkazish toʻgʻrisidagi murojaati ijtimoiy xodim yoki “Inson” markazi tomonidan qabul qilinganda;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini oʻtkazish kiritilgan taqdirda”;

41-bandning beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

54-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “maʼlumotlar bazasini” soʻzlari “maʼlumotlarni” soʻzi bilan almashtirilsin;

55-banddan “yoki ijtimoiy xodim assistenti” soʻzlari chiqarib tashlansin;

65-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“65. Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini moliyalashtirish davlat budjeti mablagʻlari, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi va Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyundagi 354-son qarori bilan tasdiqlangan Tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmat koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 11-bandda :

“a” kichik bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“jabrlangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligini aniqlaydi va bu haqida “E-himoya orderi” elektron tizimiga maʼlumot kiritadi”;

“b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) bir ish kuni ichida ijtimoiy xodim xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini dastlabki tarzda baholaydi. Bunda murojaat “E-himoya orderi” elektron tizimi orqali kelib tushgan hollarda faqat ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlardan foydalanish istagini bildirgan shaxslarning holati dastlabki baholashdan oʻtkaziladi.

Baholash natijalariga koʻra xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari roziligi asosida birlamchi koʻmak xonasiga joylashtiradi.

Bunda xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari profilaktika inspektori tomonidan birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilganda, ijtimoiy xodim 24 soat ichida ularning holatini dastlabki tarzda baholash choralarini koʻradi”;

b) ilovaning 5-bosqichi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 5-bosqich Profilaktika inspektori 1. Xotin-qizlarga himoya orderini rasmiylashtirish hamda zaruratga koʻra ularni birlamchi koʻmak xonalariga joylashtirish uchun tegishli dalolatnomani rasmiylashtirish choralarini koʻradi. 2. Tazyiq va zoʻravonlikni sodir etgan shaxs bilan suhbat oʻtkazadi. 3. Jabrlangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligini aniqlaydi va bu haqida “E-himoya orderi” elektron tizimiga maʼlumot kiritadi; Xabar kelib tushganidan soʻng 24 soat ichida Ijtimoiy xodim 1. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari profilaktika inspektori tomonidan birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilganda, ularning holatini dastlabki tarzda baholash choralarini koʻradi. Birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilgandan soʻng 24 soat ichida 2. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini dastlabki tarzda baholaydi. Bunda murojaat “E-himoya orderi” elektron tizimi orqali kelib tushgan hollarda faqat ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlardan foydalanish istagini bildirgan shaxslarning holati dastlabki baholashdan oʻtkaziladi. Baholash natijalariga koʻra xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari roziligi asosida birlamchi koʻmak xonasiga joylashtiradi. Xabar kelib tushganidan soʻng bir ish kuni davomida ” .

3. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 376-son qarori bilan tasdiqlangan “Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATga maʼlumot kiritilib, biroq ushbu kunda tegishli xizmat amalda koʻrsatilmaganligi aniqlanganda ijtimoiy xizmatlardan foydalanish xarajatlari qoplab berilmaydi yoki toʻlovlar amalga oshirilgan boʻlsa, keyingi toʻlovlardan qayta hisob-kitob qilib chegirib qolinadi”;

b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar haqidagi maʼlumotlar hamda ushbu xizmatlardan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari xizmat koʻrsatilgan kunda xizmat koʻrsatuvchi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boriladi. Bunda:

ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi tomonidan xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlarini tasdiqlash imkoni boʻlmagan hollarda, ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda xizmat koʻrsatuvchi hamda “Inson” markazining masʼul xodimi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda elektron shaklda tasdiqlangan dalolatnomaga (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) asosan koʻrsatilgan xizmatlar elektron davomat tabelida hisobga olinadi;

xizmat koʻrsatish dam olish yoki bayram kunlarida amalga oshirilganda, dalolatnoma keyingi ish kunida rasmiylashtirilishi mumkin”;

v) 6-band “mazkur Nizomga 2g-ilovada nazarda tutilgan hollar bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. “Inson” markazining masʼul xodimi tomonidan soʻrovnomani koʻrib chiqishda mazkur Nizomga 2a — 2d-ilovalarga muvofiq “Ijtimoiy himoya” ATda ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxsning yoki u bilan birga yashab, unga qarab turuvchi mehnatga layoqatli shaxsning:

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestri) yoki Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi holati oʻrganiladi;

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda Bartel va Lauton shkalalarini rasmiylashtirish orqali oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi baholanadi;

xizmatdan foydalanuvchiga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxsning haqiqatda xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashashi oʻrganiladi;

mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq soʻrovnomani rasmiylashtirish orqali oilasi yoki oʻzini ijtimoiy xizmatlarga ehtiyoji aniqlanadi”;

d) 16-bandda :

birinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda xizmatdan foydalanuvchi tomonidan uy sharoitida qarab turish xizmati yoki kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati tanlangan hollarda xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxs ham shartnomaning uchinchi tomoni sifatida ishtirok etadi”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tomonlar shartnomani mobil telefon raqamiga SMS-xabar orqali yuboriladigan maxsus kodni maʼlum qilish, Face-ID yoki imzoni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (elektron raqamli imzo, daktiloskopiya, yagona identifikatsiya tizimidagi login va parol, mobil-ID va boshqalar) yoxud imzo qoʻyish yoʻli bilan tasdiqlaydi”;

e) quyidagi mazmundagi 16 1 -band bilan toʻldirilsin:

“16 1 . Shartnoma faqat vaucher olish boʻyicha birinchi marta murojaat qilinganda tuziladi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestridagi ijtimoiy xizmatlardan foydalanayotgan shaxslar qayta baholanganda, ularning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetida vaucher avtomatik shakllanadi”;

j) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Shartnoma maʼlumotlari asosida “Ijtimoiy himoya” ATda tegishli ijtimoiy xizmatdan 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatda foydalanish huquqi bilan vaucher:

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestridagi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha baholangan shaxslarga uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati va tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati uchun;

mazkur nizomga muvofiq boshqa toifadagi ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilarga faqat bitta ijtimoiy xizmat uchun beriladi.

Bunda xizmatdan foydalanuvchi vaucher asosida bir kunda faqat bitta ijtimoiy xizmatdan foydalanishi mumkin”;

z) quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:

“18 1 . Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestridagi ikki va undan ortiq shaxslar birgalikda yashagan taqdirda uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati hamda xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati uchun vaucher ulardan har biri Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 62 ballgacha baholanganda, ularning har biri uchun alohida beriladi. Bunda mazkur toifadagi shaxslar bilan birga yashaydigan hamda Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 62 balldan yuqori baholangan shaxslar uchun alohida vaucher berilmaydi”;

i) 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. “Ijtimoiy himoya” ATda vaucher shakllantirilganligi haqida shu kunning oʻzida ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining mobil telefon raqamiga SMS-xabar hamda YIDXPdagi yoki “Oila hamkori” platformasidagi shaxsiy kabinetiga xabar yuboriladi yoki ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi bir ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda “Inson” markazining ijtimoiy xodimi tomonidan xabardor qilinadi”;

k) 20-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi vaucher berilgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida oʻz xohishiga koʻra “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida xizmat koʻrsatuvchini tanlashi lozim”;

ikkinchi xatboshi quyidagi mazmundagi ikkinchi — oʻninchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“Quyidagi hollarda xizmatdan foydalanuvchiga berilgan vaucher bekor qilinadi va bu haqida xizmatdan foydalanuvchiga yoki uning oila aʼzolariga xabar beriladi:

xizmatdan foydalanuvchi mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddat ichida “Ijtimoiy himoya” AT orqali xizmat koʻrsatuvchini tanlamaganda;

xizmatdan foydalanuvchi vafot etganda;

xizmatdan foydalanuvchi tomonidan ijtimoiy xizmatdan vaucher asosida foydalanish rad etilganda;

xizmatdan foydalanuvchi bir oydan ortiq muddatga chet elga chiqqanda;

mazkur Nizom talablariga muvofiq boʻlmagan shaxsga vaucher berilganligi aniqlanganda;

mazkur Nizomga 2b va 2g-ilovalariga muvofiq band boʻlish yoki taʼlim olish yoxud kasb-hunarga oʻqishga doir majburiyat belgilangan muddatda bajarilmaganda;

xizmatdan foydalanuvchi bilan tuzilgan shartnoma shartlari xizmatdan foydalanuvchi tomonidan bajarilmaganda.

Bunda ushbu bandning yettinchi xatboshisida koʻrsatilgan shart bajarilmaganligi aniqlangan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan xizmatdan foydalanuvchiga berilgan vaucher bekor qilinadi”;

l) quyidagi mazmundagi 20 1 va 20 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“20 1 . Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi tomonidan tanlangan xizmat koʻrsatuvchi “Oila hamkori” platformasi orqali kelib tushgan vaucherni bir ish kuni muddatda qabul qilishi yoki qabul qilishni rad etishi zarur.

Xizmat koʻrsatuvchi tomonidan vaucher qabul qilingan hollarda, u xizmatdan foydalanuvchiga bir ish kuni ichida tegishli ijtimoiy xizmat koʻrsatilishini taʼminlashi lozim.

20 2 . Xizmat koʻrsatuvchi tomonidan vaucher qabul qilinib, biroq xizmatdan foydalanuvchiga bir ish kuni ichida tegishli ijtimoiy xizmat koʻrsatilishi taʼminlanmaganda, xizmat koʻrsatuvchining tanlanganligi avtomatik tarzda bekor qilinadi va xizmatdan foydalanuvchi tomonidan boshqa xizmat koʻrsatuvchi tanlanadi”;

m) 23-band quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan oʻtishda koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat qamrovi doirasida vaucherlarni qabul qilishga ruxsat etiladi”;

n) 25-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ijtimoiy xizmatni (xizmatlarni) koʻrsatishga tayyorligi toʻgʻrisida xulosa tasdiqlanib, roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin xizmat koʻrsatish joyi, quvvati va tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgargan taqdirda, uch ish kuni ichida qayta xulosa olish uchun soʻrovnoma yuborish talab etiladi”;

o) quyidagi mazmundagi 25 1 va 25 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“25 1 . Quyidagi hollarda xizmat koʻrsatuvchi “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqariladi:

xizmat koʻrsatuvchi “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqarishni soʻrab ariza bilan murojaat qilganda;

xizmat koʻrsatuvchi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATga xizmat koʻrsatilganligi haqida maʼlumot kiritilib, ushbu kunda tegishli xizmat amalda koʻrsatilmaganligi, shu jumladan, xizmatdan foydalanuvchining biometrik maʼlumotlari, fotosurat yoki boshqalarni kiritishda yolgʻon yoki haqiqiy boʻlmagan maʼlumotlardan foydalanilganligi bir kalendar yili davomida uch martadan ortiq holatda aniqlanganda. Bunda aniqlangan har bir holat bir yoki bir nechta xizmatdan foydalanuvchi bilan bogʻliqligidan qatʼiy nazar bitta holat deb hisoblanadi;

xizmat koʻrsatuvchi tomonidan mazkur Nizom talablariga rioya etilmaganligi aniqlanganda;

xizmat koʻrsatish joyi, xizmat koʻrsatuvchining quvvati va tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgargan taqdirda uch ish kuni ichida qayta xulosa olish uchun soʻrovnoma yubormaganligi aniqlanganda.

Oʻrganish guruhi tomonidan xizmat koʻrsatuvchi “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqarish uchun asos boʻlgan holatni tasdiqlovchi dalolatnoma rasmiylashtirilib, tizimga kiritiladi.

25 2 . Xizmat koʻrsatuvchi “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqarilganda, xizmatdan foydalanuvchiga boshqa xizmat koʻrsatuvchini tanlash imkoniyati beriladi”;

p) 26 va 27-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Ijtimoiy xizmatlarning samaradorligi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda multidissiplinar guruh tomonidan har olti oyda bir marotaba baholab boriladi.

27. Tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati samaradorligini har olti oyda bir marotaba baholashda koʻrsatilgan xizmatning kamida ellik foizi tanlov yoʻli bilan oʻrganiladi. Bunda:

oʻrganish tegishliligi boʻyicha Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi, uning hududiy markazlari, shuningdek markaz mavjud boʻlmagan hududlarda Agentlikning hududiy boshqarmalaridagi tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmatini rivojlantirish boʻyicha masʼul xodimi tomonidan amalga oshiriladi;

oʻrganishda shaxsning ehtiyojlari asosida individual reabilitatsiya rejasi va koʻrsatilgan xizmatlar baholanadi;

oʻrganish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar multidissiplinar guruhga taqdim etiladi”;

r) 28-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

s) 29-banddan “Ishchi guruh tomonidan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

t) 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. “Inson” markazining ijtimoiy xodimi uch oyda kamida bir marotaba xizmatdan foydalanuvchining koʻrsatilgan xizmatdan qoniqish darajasini soʻrovnoma asosida oʻrganadi va tegishli maʼlumotlarni “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boradi. Bunda maʼlumotlar soʻrovnoma oʻtkazilgan kunda xizmatdan foydalanuvchining biometrik maʼlumoti bilan tasdiqlanadi”;

u) 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar haqidagi maʼlumotlar hamda ushbu xizmatlardan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari yoki dalolatnomani “Ijtimoiy himoya” ATga kiritish orqali ushbu maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda elektron davomat tabeli shakllanib, “Inson” markazi direktori tomonidan qabul qilinadi va ushbu elektron davomat tabeli asosida ajratiladigan subsidiyaning oylik miqdori avtomatik hisob-kitob qilinadi.

Elektron davomat tabelida notoʻgʻri yoki xato maʼlumotlar kiritilganligi aniqlanganda, “Inson” markazi direktori tomonidan qabul qilinmaydi va maʼlumotlarning notoʻgʻri yoki xato ekanligi asoslantiruvchi asoslarni koʻrsatgan holda, qayta koʻrib chiqish uchun qaytariladi.

Bunda davomat mobil ilova yoki maxsus qurilmalar yordamida jismoniy shaxsni biometrik identifikatsiya qilish texnologiyasi orqali yuritiladi”;

f) 1-ilovada :

3-bosqichning “Tadbirlar” ustuni ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestri) yoki Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi holati oʻrganiladi”;

10-bosqichning “Tadbirlar” ustunidagi “telefon raqamiga hamda YIDXPdagi” soʻzlari “telefon raqamiga SMS-xabar hamda YIDXPdagi yoki “Oila hamkori” platformasidagi shaxsiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

x) 2a-ilovada :

5-pozitsiyaning ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi**”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi:”;

11-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Quyidagi hollarda ijtimoiy xizmatni koʻrsatish toʻxtatiladi:

xizmatdan foydalanuvchi Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi yoki “Muruvvat” internat-uyiga joylashtirilganda — mazkur muassasalarga joylashtirilgan davrda;

Sanatoriy yoki davolash muassasasida boʻlganda — mazkur muassasalarda boʻlgan davrida”;

izoh qismi quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

s) 2b-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 53 ballgacha boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi shaxs”;

6-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “yashaydigan oila aʼzosiga” soʻzlari “yashovchi shaxsga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 53 ballgacha baholanganligi;

oila yoki shaxsning ijtimoiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligi;

xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turuvchi mehnatga layoqatli shaxs uch oy ichida band boʻlish yoki taʼlim olish yoxud kasb-hunarga oʻqish majburiyatini olganligi***;

xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxs Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi****;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi:”;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi “qayta baholashdan” soʻzlari “monitoring oʻtkazishdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“2026-yil 1-fevralga qadar xizmatdan foydalanish uchun shakllantirilgan vaucherlar mazkur pasport talablariga toʻgʻri kelganda, xizmatdan foydalanish mazkur vaucherning muddati tugagunga qadar davom ettiriladi”;

izoh qismining oʻninchi xatboshisi quyidagi mazmundagi oʻninchi — oʻn birinchi xatboshilar bilar almashtirilsin:

ch) 2v-ilovada :

2-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“shaxsni parvarishlash (ovqatlantirish, gigiyenik tadbirlarni amalga oshirish)*;”

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

3-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi**;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tizim tashkilotlari**”;

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi jarohatlanish yoki bosh miya qon aylanishi buzilishi (insult) tashxisi qoʻyilgan shaxs”;

5-pozitsiyada:

ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi***”;

uchinchi ustuni toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha boʻlgan jarohatlanish yoki bosh miya qon aylanishi buzilishi (insult) tashxisi qoʻyilgan shaxsga haftada 3-martagacha 1 soatdan, biroq 1 ta shaxs uchun bir marta 6 oydan koʻp boʻlmagan davrda”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi:”;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi “qayta baholashdan” soʻzlari “monitoring oʻtkazishdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

sh) 2g-ilovada :

2-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g) xulq-atvor buzilishlari boʻlmagan ruhiy kasallik boʻyicha dispanser nazoratida turuvchi demensiya, Parkinson yoki Alsgeymer kasalligi tashxisi qoʻyilgan maxsus parvarishga muhtoj shaxslarga agressiya va bezovtalikni kamaytirish hamda xavfsiz toʻsiqsiz moslashgan muhitni taʼminlashga qaratilgan xizmatlar (maxsus markaz tipi uchun)”;

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) Oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi shaxs;

b) xulq-atvor buzilishlari boʻlmagan ruhiy kasallik boʻyicha dispanser nazoratida turuvchi demensiya, Parkinson yoki Alsgeymer kasalligi tashxisi qoʻyilgan maxsus parvarishga muhtoj shaxs”;

6-pozitsiyaning uchinchi ustuni ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agentlikning tizim tashkilotlari tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 foizi;

yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) mazkur Pasportning 4-pozitsiyasi “a” kichik bandida koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilar uchun:

shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha baholanganligi;

oilaning ijtimoiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligi;

xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turuvchi mehnatga layoqatli shaxs uch oy ichida band boʻlish yoki taʼlim olish yoxud kasb-hunarga oʻqish majburiyatini olganligi*;

Xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxs Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi**;

b) mazkur Pasportning 4-pozitsiyasi “b” kichik bandida koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilar uchun:

tuman tibbiyot birlashmasi shifokor-psixiatrining xulq-atvor buzilishi boʻlmagan dispanser nazoratida turuvchi demensiya yoki Alsgeymer kasalliklari tashxisi boʻyicha, shifokor-nevropatologning Parkinson kasalligi tashxisi boʻyicha xulosasi;

Xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turuvchi mehnatga layoqatli shaxsning uch oy ichida band boʻlish yoki taʼlim olish yoxud kasb-hunarga oʻqish majburiyatini olganligi*”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Maxsus markaz tipida alohida binoda (mazkur Pasportning 4-pozitsiyasi “b” kichik bandida koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilar uchun) — kamida 7 nafar shaxslarga”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi:”;

uchinchi xatboshi “haqiqatda foydalangan shaxsning” soʻzlaridan keyin “xizmatdan foydalanish uchun tashrif buyurgan vaqtdagi hamda xizmat koʻrsatish tugagan vaqtdagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi “qayta baholashdan” soʻzlari “monitoring oʻtkazishdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xizmat markaz tipida yoki maxsus markaz tipida tashkil etilganda kamida 1 nafar hamshira faoliyati yoʻlga qoʻyiladi”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati markaz tipida va maxsus markaz tipida aralash tarzda tashkil etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmatini koʻrsatish markaz tipida yoki maxsus markaz tipida yoʻlga qoʻyilgan vaqtdan boshlab tegishliligi boʻyicha Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi, uning hududiy markazlari, shuningdek markaz mavjud boʻlmagan hududlarda Agentlikning hududiy boshqarmalaridagi tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmatini rivojlantirish boʻyicha masʼul xodimi tomonidan har 3 oyda bir marotaba markaz ishining minimal talablarga muvofiqligi va xizmat koʻrsatish holati monitoring qilinadi”;

izoh quyidagi tahrirda bayon etilsin:

e) 2d-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustuni birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi:”;

yu) 3-ilova quyidagi mazmundagi 3-boʻlim bilan toʻldirilsin:

“ III. Xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar 19. F.I.O.* 20. JSHSHIR 21. Ijtimoiy reyestrga kiritilganlik holati ” ;

ya) 4-ilovada :

7 — 9-pozitsiyalarning “Savollar” ustunidagi “bir oy” soʻzlari “olti oy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ya 1 ) 5-ilovada :

2-bobda :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Kunduzgi qatnov asosida yoki xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida xizmat koʻrsatishda shifokor va hamshira faoliyati yoʻlga qoʻyilganligi. Bunda shifokor va hamshira qonunchilikda tibbiyot xodimlari uchun belgilangan tartibda va muddatlarda malakasini oshirgan boʻlishi lozim”;

quyidagi mazmundagi 9-band bilan toʻldirilsin:

“9. Tibbiy faoliyatni amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaning mavjudligi”;

3-bobda :

quyidagi mazmundagi 13 va 14-bandlar bilan toʻldirilsin:

“13. Maxsus markaz tipida kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmatini koʻrsatishda shifokor-psixiatr nazorati va hamshira faoliyati yoʻlga qoʻyilganligi.

14. Xulq-atvor buzilishlari boʻlmagan ruhiy kasallik boʻyicha dispanser nazoratida turuvchi demensiya, Parkinson yoki Alsgeymer kasalligi tashxisi qoʻyilgan maxsus parvarishga muhtoj shaxslar uchun xavfsiz va toʻsiqsiz moslashgan muhitni taʼminlash”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 29-yanvar,

36-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.02.2026-y., 09/26/36/0097-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son)

lex.uz