📅 2026-yil 4-fevral · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 4-fevral · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 4 февраль · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 февраля 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 February 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 1 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 1 ноябрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати ташкил этилишини тўлиқ рақамлаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар доирасини белгилаш, шунингдек йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган холларда маъмурий жазо қўлланилиши муддатларини қайта кўриб чиқиш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлик бўлган кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилишини, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг рўйхатини хамда бундай техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўлланилиши муддатлари аниқ белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун автомобиллардан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилишига, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, шунингдек аҳолининг давлат органларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12,462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6,300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7,629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар) куйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 17 1 -модда :
куйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ушбу Кодекс 125-моддасининг биринчи (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмасликка оид қисмида), бешинчи ва олтинчи қисмларида, 128 (бундан ушбу модданинг йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгиланган талабларга риоя этмасликка, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга, йўловчиларга ёки пиёдаларга лойқа сачратишга оид қисмлари мустасно), 128 1 , 128 3 , 128 4 , 128 5 , 128 6 , 128 7 , 128 9 , 128 10 , 129 ва 130-моддаларида, 135-моддасининг иккинчи (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тааллуқли қисмида) ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади»;
биринчи — еттинчи қисмлари тегишинча иккинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 23-модданинг :
биринчи қисми куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун куйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
1) маъмурий огоҳлантириш;
2) жарима;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
4) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
5) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
6) ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш;
7) маъмурий қамоққа олиш;
8) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш»;
иккинчи қисмидаги «2 — 6» рақамлари «1, 3 — 8» рақамлари билан алмаштирилсин;
3) куйидаги мазмундаги 24 1 -модда билан тўлдирилсин:
«24 1 -модда. Маъмурий огоҳлантириш
Маъмурий огоҳлантириш маъмурий жазо чорасини кўллашга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдан иборатдир.
Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш ушбу Кодекс 125-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128 1 , 128 2 , 128 6 , 135 1 -моддаларида хамда 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, маъмурий жазо чорасини кўллашга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш жазо чораси айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас»;
4) 36-модда :
куйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
5) 125-модда :
биринчи қисмининг санкцияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
6) 128 1 -модданинг санкцияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
7) 128 2 -модданинг санкцияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
8) 128 6 -модданинг санкцияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
9) 135 1 -модданинг санкцияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
10) 138-модда :
биринчи қисмининг санкцияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».
2-модда . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 февраль,
ЎРҚ-1116-сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 1-iyulda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 1-noyabrda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash, yoʻl harakati tashkil etilishini toʻliq raqamlashtirish borasida tizimli ishlar olib borilmoqda.
Shu bilan birga maʼmuriy huquqbuzarliklarning oldini olish, maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali aniqlanadigan huquqbuzarliklar doirasini belgilash, shuningdek yoʻl harakati qoidalari buzilganligi maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan xollarda maʼmuriy jazo qoʻllanilishi muddatlarini qayta koʻrib chiqish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga yoʻl harakati xavfsizligi bilan bogʻlik boʻlgan kam ahamiyatli huquqbuzarliklar uchun maʼmuriy ogohlantirish jazosi qoʻllanilishini, maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etiladigan maʼmuriy huquqbuzarliklarning roʻyxatini xamda bunday texnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarliklar uchun maʼmuriy jazo qoʻllanilishi muddatlari aniq belgilanishini nazarda tutuvchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.
Ushbu Qonun avtomobillardan foydalanishda aholiga qoʻshimcha qulayliklar yaratilishiga, maʼmuriy huquqbuzarliklarning oldini olishga, shuningdek aholining davlat organlariga nisbatan ishonchini yanada mustahkamlashga xizmat qiladi.
1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12,462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6,300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7,629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar) kuyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 17 1 -modda :
kuyidagi mazmundagi birinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali ushbu Kodeks 125-moddasining birinchi (xavfsizlik kamaridan foydalanish qoidalariga rioya etmaslikka oid qismida), beshinchi va oltinchi qismlarida, 128 (bundan ushbu moddaning yoʻlning qatnov qismidagi chiziqlar bilan belgilangan talablarga rioya etmaslikka, tashki yoritish asboblaridan foydalanish qoidalarini buzishga, yoʻlovchilarga yoki piyodalarga loyqa sachratishga oid qismlari mustasno), 128 1 , 128 3 , 128 4 , 128 5 , 128 6 , 128 7 , 128 9 , 128 10 , 129 va 130-moddalarida, 135-moddasining ikkinchi (transport vositalarini boshqarish huquqiga ega boʻlmagan shaxslarga taalluqli qismida) va uchinchi qismlarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar qayd etiladi”;
birinchi — yettinchi qismlari tegishincha ikkinchi — sakkizinchi qismlar deb hisoblansin;
2) 23-moddaning :
birinchi qismi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etganlik uchun kuyidagi maʼmuriy jazo choralari qoʻllanilishi mumkin:
1) maʼmuriy ogohlantirish;
2) jarima;
3) maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etish quroli hisoblangan yoki bevosita shunday narsa boʻlgan ashyoni haqini toʻlash sharti bilan olib qoʻyish;
4) maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etish quroli hisoblangan yoki bevosita shunday narsa boʻlgan ashyoni musodara qilish;
5) muayyan shaxsni unga berilgan maxsus huquqdan (transport vositasini boshqarish huquqidan, ov qilish huquqidan) mahrum etish;
6) haq toʻlanadigan jamoat ishlariga majburiy ravishda jalb etish;
7) maʼmuriy qamoqqa olish;
8) chet el fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan maʼmuriy tarzda chiqarib yuborish”;
ikkinchi qismidagi “2 — 6” raqamlari “1, 3 — 8” raqamlari bilan almashtirilsin;
3) kuyidagi mazmundagi 24 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“24 1 -modda. Maʼmuriy ogohlantirish
Maʼmuriy ogohlantirish maʼmuriy jazo chorasini koʻllashga vakolatli organ (mansabdor shaxs) tomonidan maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan shaxsni qonunga xilof xatti-harakatlarga yoʻl qoʻymaslik toʻgʻrisida ogohlantirgan holda unga rasmiy tanbeh berishdan iboratdir.
Maʼmuriy ogohlantirish yozma (elektron) ravishda qoʻllaniladi.
Maʼmuriy ogohlantirish ushbu Kodeks 125-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida, 128 1 , 128 2 , 128 6 , 135 1 -moddalarida xamda 138-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida nazarda tutilgan huquqbuzarlikni sodir etgan shaxs oʻz qilmishidan chin koʻngildan pushaymon boʻlganda, shuningdek ushbu Kodeksda nazarda tutilgan boshqa huquqbuzarliklar alomatlari mavjud boʻlmagan taqdirda, maʼmuriy jazo chorasini koʻllashga vakolatli organ (mansabdor shaxs) tomonidan qoʻllaniladi.
Maʼmuriy ogohlantirish jazo chorasi ayni bir shaxsga nisbatan bir yil davomida bir martadan ortiq qoʻllanilishi mumkin emas”;
4) 36-modda :
kuyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Yoʻl harakati qoidalari buzilganligi maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan hollarda maʼmuriy jazo huquqbuzarlik sodir etilgan kundan eʼtiboran bir oydan kechiktirmay, maʼmuriy javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi qaror ustidan shikoyat qilinganda esa huquqbuzarlik sodir etilgan kundan eʼtiboran bir yildan kechiktirmay qoʻllanilishi mumkin”;
uchinchi qismi toʻrtinchi qism deb hisoblansin;
5) 125-modda :
birinchi qismining sanksiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy ogohlantirishga yoki bazaviy hisoblash miqdorining ikkidan bir qismi miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy ogohlantirishga yoki bazaviy hisoblash miqdorining ikkidan bir qismi miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
6) 128 1 -moddaning sanksiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy ogohlantirishga yoki bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
7) 128 2 -moddaning sanksiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy ogohlantirishga yoki bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
8) 128 6 -moddaning sanksiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy ogohlantirishga yoki bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
9) 135 1 -moddaning sanksiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy ogohlantirishga yoki bazaviy hisoblash miqdorining ikkidan bir qismi miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
10) 138-modda :
birinchi qismining sanksiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy ogohlantirishga yoki bazaviy hisoblash miqdorining uchdan bir qismi miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy ogohlantirishga yoki bazaviy hisoblash miqdorining ikkidan bir qismi miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”.
2-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
3-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
4-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 4-fevral,
OʻRQ-1116-son