📅 2026-yil 30-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 30-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 30 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 января 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 January 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларга»;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 18-бандда :
биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади (бундан божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулклар, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар мустасно).
Божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларни сотиш «Божхона-сервис» ДМ томонидан амалга оширилади.
Божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларни буюртма асосида «Божхона-сервис» ДМ томонидан «E-auksion shop» электрон савдо платформаси орқали сотиши мумкин»;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси буйруғи билан божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар (дори-дармон бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз берилиши мумкин. Бунда давлат даромадига ўтказилган тиббий буюмлар экспертиза хулосаси асосида яроқли деб топилган тақдирда берилади»;
в) 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Сотиладиган мол-мулк ижро ишини юритувчи давлат ижрочилари томонидан товарга илова қилинадиган юкхати билан биргаликда савдо ташкилотларига, божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулклар, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар эса «Божхона-сервис» ДМга берилади. Ижро ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун мол-мулк унинг миқдоридан, ҳажмидан ва тез сотилиши имкониятларидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида сотиш учун бир нечта савдо ташкилотларига берилиши мумкин (бундан божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар мустасно)»;
г) 53-банд қуйидаги мазмундаги 2 1 -кичик банд билан тўлдирилсин:
«2 1 ) божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар бўйича:
42 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;
50 фоизи — Божхона қўмитасининг махсус жамғармасига;
8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорида :
а) 1-иловада :
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўн икки кунлик» сўзлари «ўн кунлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг биринчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари» сўзлари «Марказлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «12» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
29-бандда :
иккинчи хатбошидаги «12» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1 ноябргача бўлган муддатда — олинган маълумотларни санаторийларда 10 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш харажатларининг чекланган миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади»;
тўртинчи хатбошидаги «12» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
36-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг «6-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни 1-бандидаги «12» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 40-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъекти бошқарув органининг раҳбари бўлган жисмоний шахс:
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қиргин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилганда;
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;
суд ҳукми билан тайинланган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи чекланган муддат тугамаганда;
суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган даврида;
муқаддам таъсисчи (муассис) ёки раҳбарлигидаги тадбиркорлик субъекти тўловга қобилиятсизлик таомили асосида тугатилганлигига уч йил муддат тўлмаганда, ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзи тўлаб берилган ҳолатлар бундан мустасно»;
б) қуйидаги мазмундаги 40 1 -банд билан тўлдирилсин:
«40 1 . Ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Олий суд ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тегишли ахборот тизимларини Тизимга интеграция қилиш орқали аниқланади»;
в) 4-илова куйидаги мазмундаги VIII 2 боб билан тўлдирилсин:
« VIII 2 . Ариза берувчининг хоҳишига кўра қуйидаги хизматлар композит тарзда кўрсатилади: Ҳа Йўқ 8 2 -1. электрон рақамли имзо калитини бериш: Ҳа Йўқ 8 2 -2. тижорат банкларида ҳисобварақ очишга ариза топшириш ва уни фаоллаштириш: Ҳа Йўқ 8 2 -3. айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш: Ҳа Йўқ 8 2 -4. кўчмас мулк ижараси шартномасини расмийлаштириш ва солиқ органларида ҳисобга қўйиш: Ҳа Йўқ 8 2 -5. онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун шартнома имзолаш: Ҳа Йўқ » ;
г) 5-иловада I банд қуйидаги мазмундаги 1-20-2 1 — 1-20-2 6 -позициялар билан тўлдирилсин:
« 1-20-2 1 тижорат банкларида ҳисобварақ очишга ариза топшириш ва уни фаоллаштириш: Ҳа Йўқ 1-20-2 2 айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш: Ҳа Йўқ 1-20-2 3 кўчмас мулк ижараси шартномасини расмийлаштириш ва солиқ органларида ҳисобга қўйиш: Ҳа Йўқ 1-20-2 4 қўшилган қиймат солиғини тўловчи гувоҳномасини олиш (солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб, автоматик тарзда гувоҳнома бериладиган солиқ тўловчиларга): Ҳа Йўқ 1-20-2 5 онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун шартнома имзолаш: Ҳа Йўқ 1-20-2 6 юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш: Ҳа Йўқ » .
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:
а) резидентлар томонидан — хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;
б) норезидентлар томонидан:
Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида. Бунда норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд валюта маблағларининг республика ҳудудида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланилмаган қолдиқ миқдори доирасидаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилади;
республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида олиб кирилган заргарлик буюмларини «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудида сотишдан олинган нақд чет эл валютаси доирасида. Бунда республика ҳудудига олиб кирилган заргарлик буюмларининг номи, ўлчов бирлиги ва миқдори кўрсатилган йўловчи божхона декларацияси ҳамда ушбу буюмларни сотиб олган юридик шахс (сотиб олиш пункти) томонидан тасдиқланган ҳужжат (юк хати) нақд чет эл валютасини олиб чиқиш учун асос бўлади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорида :
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қуйидагилар:
Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисидаги низом 1 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) 1-иловада :
21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиш, шу жумладан, бўлинма раҳбари олий маълумотга эга бўлиши»;
қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:
«23 1 . Келиб тушиш манбаидан қатъи назар, барча мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиши ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари, шу жумладан, шахсий, сайёр ва оммавий қабуллар ўтказиш натижалари мазкур тизимга киритиб борилиши шарт. Бунда мурожаатлар бўйича жавоб хатлари имзоланган куннинг ўзида ушбу тизимга киритилиши лозим»;
55-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат органларининг раҳбарлари ёки бу борада ваколат берилган бошқа мансабдор шахслари томонидан ҳар чоракда камида уч марта жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабуллари, шунингдек, оммавий қабуллар ташкил этилади. Сайёр ва оммавий қабуллар, қоида тариқасида, таҳлил натижаларига кўра мурожаатлар сони ошган ҳудудларда ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги 65 3 -банд билан тўлдирилсин:
«65 3 . Сайёр ва оммавий қабулларнинг ҳисобини юритиш, уларни ўтказиш натижаларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимидаги алоҳида модул орқали амалга оширилади»;
77-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари қуйи органлар мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини ҳар чоракда ўрганади, таҳлил қилади ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриб боради».
г) қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига 1 1 -ИЛОВА
Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар (кейинги ўринларда — давлат органлари) ҳамда уларнинг раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари (кейинги ўринларда — мансабдор шахслар) томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини (кейинги ўринларда — мурожаатлар) қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича тоифалаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) рўйхатга олинган (келиб тушиш манбаидан қатъи назар) ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Низом қоидалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари учун мажбурий, бошқа давлат органлари учун тавсиявий хусусиятга эга.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
баҳолаш ва тоифалаш — мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлаш натижаларини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини баҳолаш ва тоифаларга ажратиш;
муддат бузилиши — қонунчиликда белгиланган муддатларга риоя этилмасдан кўриб чиқилган мурожаатлар;
мурожаатларни қаноатлантириш даражаси — ҳисобот даврида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган ҳамда ахборот тизимида «ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган» ёки «ижобий ҳал этилган» белгиси билан қайд этилган мурожаатлар сонининг назоратга олинган мурожаатлар умумий сонига нисбатан улуши;
такрорий мурожаат — айни бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган, унинг аввалги мурожаати юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят қилинаётган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилаётган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтга келиб қонунчиликда белгиланган кўриб чиқиш муддати тугаган бўлса, илгариги мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги тўғрисида хабар қилинаётган мурожаат.
4. Баҳолаш ва тоифалаш қуйидаги принципларга асосланади:
самарадорлик — мурожаатларни қабул қилиш, белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш ҳамда уларнинг қаноатлантирилишини таъминлаш;
жавобгарлик — мурожаатларни кўриб чиқишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги;
рақамлаштириш — мурожаатларни ахборот тизимида қабул қилиш, кўриб чиқиш ва улар билан ишлаш, уларни автоматик таҳлил қилиш ва баҳолаш орқали инсон омилини камайтириш;
мурожаат қилувчи манфаатларининг устуворлиги — мурожаатларни кўриб чиқишда мурожаат қилувчининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш;
тизимли таҳлил ва узлуксиз такомиллаштириш — баҳолаш натижаларини мунтазам таҳлил қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш.
2-боб. Тоифалашни амалга ошириш
5. Тоифалаш давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлашни таҳлил қилиш натижаларини баҳолаш учун қўлланади.
6. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ахборот тизимида тўпланган маълумотлар асосида рўйхатга олинган, қаноатлантирилган, рад этилган, ижро муддатлари бузилган, такрорий мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади.
7. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тоифалаш мезонлари асосида (дастурий таъминот ёрдамида) автоматик равишда баҳоланади ҳамда яшил, сариқ ва қизил тоифаларга ажратилади.
8. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини баҳолаш натижаларини ахборот тизимида кўриб бориш имкониятига эга бўлади.
3-боб. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини тоифалаш мезонлари
9. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан уч тоифага ажратилади:
юқори натижадорликка эга давлат органлари — яшил тоифа;
ўрта натижадорликка эга давлат органлари — сариқ тоифа;
паст натижадорликка эга давлат органлари — қизил тоифа.
10. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти натижалари қуйидаги мезонларга мос келганда яшил тоифага киритилади:
мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 80 фоиз ва ундан юқори бўлганда;
мурожаатлар билан ишлашда ижро муддатига тўлиқ риоя этилиши таъминланганда;
такрорий мурожаатларнинг улуши мурожаатлар умумий сонининг 5 фоизидан ошмаганда;
ҳар чоракда камида уч марта сайёр қабул ўтказилганда;
сайёр қабулда кўриб чиқилган мурожаатларнинг 80 фоизи қаноатлантирилганда.
11. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти натижалари қуйидаги мезонларга мос келганда сариқ тоифага киритилади:
мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 50 фоиздан 80 фоизгача бўлганда;
мурожаатлар билан ишлашда ижро муддатига риоя этилмаган мурожаатлар сони мурожаатлар умумий сонининг 1 фоизидан ошмаганда;
такрорий мурожаатларнинг улуши мурожаатлар умумий сонининг 10 фоизидан ошмаганда;
ҳар чоракда икки марта сайёр қабул ўтказилганда;
сайёр қабулда кўриб чиқилган мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 50 фоиздан 80 фоизгача бўлганда.
12. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти натижалари қуйидаги мезонларга мос келганда қизил тоифага киритилади:
мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 50 фоиздан кам бўлганда;
мурожаатлар билан ишлашда ижро муддатига риоя этилмаган мурожаатлар сони 1 фоиздан ортиқ бўлганда;
такрорий мурожаатларнинг улуши мурожаатлар умумий сонининг 10 фоизидан ортиқ бўлганда;
ҳар чоракда бир марта сайёр қабул ўтказилганда ёки умуман ўтказилмаганда;
сайёр қабулда кўриб чиқилган мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 50 фоиздан кам бўлганда.
13. Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти натижалари бўйича тоифалаш ва уларни аниқлаш мезонлари қуйидаги жадвалда акс эттирилган:
Т/р Тоифа Қаноатлантириш (%) Муддат бузилиши (%) Такрорий мурожаат (%) Сайёр қабул ўтказилгани (ҳар чоракда) Сайёр қабул қаноатлантириш (%) 1 Яшил ≥ 80 0 ≤ 5 3 марта ≥ 80 2 Сариқ 50 — 79 0≤1 5≤ 10 2 марта 50 — 79 3 Қизил < 50 > 1 > 10 ≤ 1 марта < 50
14. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ҳар ҳисобот даври (чорак) якунида ахборот тизимидаги маълумотларга асосан ахборот тизимида дастурий таъминот ёрдамида автомат равишда баҳоланади.
15. Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) қуйидагича белгиланади:
яшил тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 100 фоиз этиб белгиланади;
сариқ тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 50 фоиз этиб белгиланади;
қизил тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 10 фоиз этиб белгиланади.
16. Таҳлил натижаларига мувофиқ «қизил» тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.
Бир йилда икки ва ундан ортиқ «қизил» тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларининг ҳисоботи Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисида муҳокама қилинади ҳамда уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда масъул шахслари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича сўровномага мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳам киритилади.
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олий Бош қўмондон» давлат стипендияси соҳиби бўлган курсантлар бакалавриатни тамомлагач, камида икки йил божхона органларида хизматни ўтаганидан сўнг, беш йил мобайнида мутахассислиги бўйича Божхона институтининг магистратурасига умумий қабул квота доирасида кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинадилар».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарорида :
а) 1-илованинг 8-бандида :
иккинчи хатбошидаги «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК ҳамда Республика йўл жамғармаси» сўзлари «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси ҳамда «Автойўлинвест» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма биринчи хатбоши «ўлчов назорат постини ташкил этиш,» сўзларидан кейин «назорат постлари ходимларини сақлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-иловада :
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси ва Республика йўл жамғармаси» сўзлари «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси ҳамда «Автойўлинвест» агентлиги сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин;
7-бандда :
биринчи хатбошидаги «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Узоқ муддат хизмат қилганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Қўмита томонидан тасдиқланадиган тартиб ёки жамоа шартномаси асосида амалга оширилади»;
8-банд «ҳамда касб байрамида» сўзларидан кейин «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банднинг биринчи хатбошиси «ташаббускор ходимларига» сўзларидан кейин «ҳар ой якуни бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш тадбиркорлик субъекти — юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорида :
а) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим)» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Тизимга ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин»;
в) 1-иловада :
2-бандда :
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«норезидентнинг идентификация коди — импорт контрактини тузувчи хорижий ҳамкор ва ушбу контракт бўйича товар жўнатувчи норезидентларга халқаро ёки миллий стандартлар асосида бериладиган ягона, такрорланмас идентификация рақами»;
республика ҳудудида экспорт контракти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ва ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан хорижий валютада тўғридан-тўғри тузилган контракт;
сотиб олиш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона ҳудудига олиб кирмаган ёки транзит тартибида олиб ўтган ҳолда сотиб олиш бўйича тузилган контракт;
сотиш контракти — сотиб олиш контракти доирасида сотиб олинган товарларни бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
ташқи савдо контрактлари — Низомнинг ушбу бандида келтирилган экспорт контракти, импорт контракти, бартер контракти, республика ҳудудида экспорт контракти, сотиш контракти ва сотиб олиш контракти»;
ўн биринчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) киритилади»;
иккинчи хатбошидаги «ТСОЯЭАТга» сўзи «Тизимга» сўзи билан алмаштирилсин;
6-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги , 9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 10-банддаги , 11-банднинг учинчи , бешинчи , олтинчи , еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги , 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 14-банднинг биринчи хатбошисидаги , 16-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 21-банднинг биринчи — бешинчи хатбошиларидаги , 30-банддаги , 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 35-банддаги тегишли келишикдаги «ТСОЯЭАТ» сўзи тегишли келишикдаги «Тизим» сўзи билан алмаштирилсин;
17-бандда :
биринчи хатбошидаги «ТСОЯЭАТга» сўзи «Тизимга» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига» сўзлари «Тизимга» сўзи билан алмаштирилсин;
22-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «ТСОЯЭАТ» сўзи тегишли келишикдаги «Тизим» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тизимда сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади»;
қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд тўлдирилсин:
«24 1 . Сотиб олиш контракти бўйича товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Тизимга киритиш ёки улар учун тўланган пул маблағларни қайтариш муддати тўлов амалга оширилган санадан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида юк жўнатувчи давлатнинг экспорт декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари асос бўлади.
Сотиш контракти бўйича тушум тушиши товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Тизимга киритилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Бунда товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида юк қабул қилувчи давлатнинг импорт декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари асос бўлади.
Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори кам бўлмаслиги лозим.
Тизимга товарлар сотиб олинганлиги ёки сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни киритиш ва уларнинг нусхаларини бириктириш хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади. Бунда сотиб олиш ва сотиш контрактлари бўйича Тизимга бириктирилган декларациялар ва товарнинг кузатув ҳужжатларидаги юк қабул қилувчи ва юк жўнатувчилар ўзаро мувофиқ бўлиши лозим.
Тизимга бириктирилган ҳужжатлар мазкур банд талабларига мувофиқлиги божхона органлари томонидан тасдиқлангандан сўнг улар ҳақидаги маълумотлар Тизимда акс этади.
Бунда сотиб олиш ва сотиш контрактлари доирасида белгиланган тартибда тақиқ ва чекловлар ўрнатилган товарлар бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади»;
25-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)да» сўзлари «Тизимда» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ТСОЯЭАТга» сўзи «Тизимга» сўзи билан алмаштирилсин;
1-иловада :
2-бандидаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)» сўзлари «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим)» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда :
биринчи хатбошидаги «ТСОЯЭАТда» сўзи «Тизимда» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«18 — сотиб олиш контракти;
19 — сотиш контракти»;
ўн учинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн бешинчи хатбошидаги «ТСОЯЭАТ» сўзи «Тизим» сўзи билан алмаштирилсин;
4-банддаги «ТСОЯЭАТда» сўзи «Тизимда» сўзи билан алмаштирилсин;
2-иловада :
«1-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ)» сўзлари «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (Тизим)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни иккинчи хатбошисидаги «ТСОЯЭАТга» сўзи «Тизимга» сўзи билан алмаштирилсин;
3-иловада :
номидаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига» сўзлари «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи, йигирма иккинчи ва йигирма учинчи билан тўлдирилсин:
«сотиб олиш контрактлари бўйича товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
сотиш контрактлари бўйича товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
норезидентнинг идентификация коди******»;
изоҳда :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«******2026 йил 1 апрелдан ихтиёрий, 2027 йил 1 январдан мажбурий тартибда»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги «ТСОЯЭАТда» сўзи «Тизимда» сўзи билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомнинг 20-банди қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг мақсади товарларни қадоқлаш, ўраш (шу жумладан, қайта ўраш), саралаш, тозалаш бўлса, товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома талаб этилмайди.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими тўғрисидаги низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларни божхона юк декларациясига илова қилинган ҳолда амалга оширилади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш — божхона тўловлари таъминлаш бўйича тақдим қилинган ҳужжатнинг амал қилиш муддати доирасида йўл қўйилади, бунда божхона омбори божхона режими учун белгиланган умумий сақлаш муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ваколатли шахслар томонидан божхона тўловлари таъминлаш бўйича тақдим қилинган ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин товарлар божхона тўловлари таъминлаш бўйича янги ҳужжат тақдим этилиши ёки товарлар божхона омборига етказилиши лозим».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди куйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда мазкур бандда назарда тутилган гувоҳнома тадбиркорлик субъекти — юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда берилади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорида :
а) 7-банднинг бешинчи хатбошисидаги «IHMA Sanatoriya» сўзлари «IHMA Sanatoriy» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
4-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Регламентнинг 3-бандида белгиланган тоифалардан бирига мансуб бўлган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган донорларга йўлланмалар уларнинг мурожаатига асосан йўлланмаларни бериш даврийлигига мувофиқ навбатсиз берилади»;
14-банддаги «IHMA Sanatoriya» сўзлари «IHMA Sanatoriy» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-бандда :
учинчи хатбошидаги «12 кунга» сўзлари «10 кунга» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «бошланишидан 10 кун олдин» сўзлари «бошланиш санасидан камида 3 кун олдин» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йўлланманинг амал қилиш муддати бошлангандан сўнг 5 кун ичида йўлланмалардан фойдаланувчи томонидан йўлланма бўйича санаторийларга мурожаат қилинмаганда берилган йўлланма бекор қилинади»;
20-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, имтиёз тоифаси ва йўлланмаларнинг бериш даврийлигига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар йили 31 декабрга қадар тасдиқлайди ва талабдан келиб чиққан ҳолда йил давомида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб боради»;
27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Санаторийларга қабул қилиш чогида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади. Бунда:
соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилган шахслар мазкур Регламентнинг 16-банди еттинчи хатбошисида белгиланган муддат ичида санаторийларга қайта мурожаат қилмаганда, уларга берилган йўлланма бекор қилинади;
қабул жараёнида санаторийга ташриф буюрган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторий-курорт картасида мазкур Регламентнинг 9-бандида белгиланган касалликлар аниқланиши йўлланмани бекор қилиш учун асос ҳисобланади»;
28-банднинг биринчи хатбошисидаги «йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида уч кундан кеч бўлмаган муддатда» сўзлари «йўлланманинг амал қилиш муддати бошланиш санасидан камида 3 кун олдин» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд билан тўлдирилсин:
«31 1 . Санаторийлар томонидан мазкур Регламентнинг 3-бандига мувофиқ кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахсга берилган йўлланма асосида озиқ-овқат ва ётоқ жой билан таъминлаш бепул асосда, қолган хизматлар шартномага мувофиқ пулли асосда кўрсатилади»;
3-илова куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Эслатма: Йўлланма фақат унда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади. Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, шунингдек санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Санаторийга битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (шу жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди. Санаторийда соғломлаштириш учун 000000-сон ЙЎЛЛАНМА 1. Даволанувчининг Ф.И.О. 2. Даволанувчининг паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ким томонидан берилганлиги): 3. Даволанувчининг ЖШШИР: 4. Туғилган йили (йил, кун, ой,): (0000.00.00 йил 5. Доимий яшаш жони бўйича рўйхатга олинган манзили: 6. Тиббий маълумотнома (рақами, қачон ким томонидан берилган) : 7. Имтиёзли тоифаси 8. Санаторий номи, телефон рақами: 9. Санаторий манзили: 10. Соғломлаштириш муддати: 10 кун 0000 йил 00.00 дан 0000 йил 00.00 гача 11. Йўлланмани расмийлаштирган ваколатли орган: - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - (қирқиш чизиғи) - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Санаторий томонидан туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига 000000-сон йўлланманинг ҚАЙТАРИЛАДИГАН ҚИСМИ 1. Даволанувчининг Ф.И.О.: 2. Даволанувчининг паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ким томонидан берилганлиги): QR-код жойи 3. Даволанувчининг ЖШШИР: 4. Тугилган йили (кун, ой, йил): 00.00.0000 йил 5. Имтиёзли тоифаси: 6. Санаторий номи, телефон рақами: Муҳим маълумотларни олиш учун QR-кодни сканерланг 7. Ҳақиқий соғломлаштирилган муддати: 00 кун 0000 йил 00.00 дан 0000 йил 00.00 гача 8. Изоҳ: ».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорида :
а) қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб лойиҳа қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баробаридан юқори бўлган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олиниши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори бўлган объектларни (давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини шакллантириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш мазкур қарорга 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқланган низомлар талаблари асосида амалга оширилади.
Бунда:
лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ва техник назорат хизматларига эга бўлган буюртмачи хизматини жалб қилиш мажбурий ҳисобланади;
бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари давлат харидлари тартиб-таомиллари орқали «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали аниқланади;
лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизаси ва комплекс экспертизадан ўтказилади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
ҳар бир қурилиш объекти бўйича қурилиш ишлари унга алоҳида ғазначилик ҳисобварағи очилган ҳолда амалга оширилади;
бюджет ташкилотларининг банк ҳисобварақларида жамғарилган маблағлар ҳисобидан қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тақиқланади»;
б) 1-иловада :
2-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) — бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида ташкил этилган, бюджетдан ташқари жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминловчи орган;
иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, Дастур доирасида қурилиш объектларини (давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно) барпо этиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари билан биргаликда молиялаштиришга йўналтириш»;
ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
12-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳалар портфели Жамғарма кенгашининг таклифи асосида шакллантирилади»;
28-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади»;
29-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда:
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича капитал қўйилмалар лимитлари ҳажми Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади;
манзилли рўйхат мазкур лимитлар доирасида шакллантирилади ҳамда келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунидан ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, капитал қўйилмалар лимитлари ҳажмига ўзгартиришлар ва тузатишлар киритиб борилади»;
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 1 майга қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича — Жамғарма кенгашининг) тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади. Бунда:
ташаббускорлар Дастурга киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига асосан тузилган тегишли туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишади, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно;
бюджет ташкилотлари ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини шакллантириб, марказлашган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади ва маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади»;
41-банд куйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхати Жамғарма кенгаши тасдиқлаган лимитлар доирасида бюджет ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади»;
44-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёнига алоҳида илова сифатида тасдиқланади»;
44 1 -банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан ажратилади»;
45 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурнинг якуний лойиҳасига давлат-хусусий шериклик иштирокидаги ҳамда халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бюджет капитал қўйилмалари қисми, шунингдек, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати бўйича алоҳида иловаларни киритади»;
5-иловада :
«III босқич» позициясида «Тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларини Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминлаш»;
«IV босқич» позициясида:
«Ижрочилар» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирлик ва идоралар»;
«Тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича капитал қўйилмалар лимитлари ҳажмини Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланишини таъминлаш»;
«V босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунининг биринчи хатбошиси «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг» сўзларидан кейин «(бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича Жамғарма кенгашининг)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«X босқич» позицияси «Ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзларидан кейин «, бюджет ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
Изоҳ «ҳудудий штаблар билан келишилади» сўзларидан кейин «, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
в) 2-иловада :
2-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) — бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида ташкил этилган, бюджетдан ташқари жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминловчи орган»;
тўртинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Ташаббускорлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ва техник назорат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган тартибда ихтисослашган буюртмачи хизмати ташкилоти билан шартномалар тузган ҳолда, объект қийматининг тўлиқ ва (ёки) қисман (молиялаштириш графикларидан кам бўлмаган ҳолда) молиялаштириб борилишини таъминлайди. Бунда:
ҳар бир объект (лойиҳа) бўйича ғазначилик органларидан алоҳида ҳисобварақ очилади;
ташаббускорлар ўзларининг банк ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўлган маблағларнинг объект (лойиҳа) бўйича ғазначилик органларидан очилган ҳисобварақларга йўналтирилишини таъминлайди»;
34-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан»;
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
46 1 -банд «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзларидан кейин «(бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича — бюджет ташкилотлари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
1-илованинг 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «вазирлик ва идораларнинг» сўзлари «бюджет ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги ва илованинг илова белгисидаги «иловага» сўзи «1-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Туристик (меҳмонхона) йиғим:
республика туман ва шаҳарларида (вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар бундан мустасно) жойлашган жойлаштириш воситалари учун;
маҳаллий фуқаролардан даволаш муассасалари, санаторий ва пансионатларда яшаганликлари учун ундирилмайди»;
в) илованинг «Жойлаштириш воситалари» устунидаги «ўринлар сони 10 тагача бўлган» сўзлари «ўринлар сони 20 тагача бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар
Т/р Туман (шаҳар), туристик зона номи Ҳудуд номи 1. Амударё тумани Қорақалпоғистон Республикаси 2. Элликқалъа тумани 3. Қўнғирот тумани 4. Мўйноқ тумани 5. Тахтакўпир тумани 6. Тўрткўл тумани 7. Хўжайли тумани 8. Булоқбоши тумани Андижон вилояти 9. Қўрғонтепа тумани 10. Олтинкўл тумани 11. Хонобод шаҳри 12. Хўжаобод тумани 13. Шаҳрихон тумани 14. Бухоро тумани Бухоро вилояти 15. Вобкент тумани 16. Ғиждувон тумани 17. Когон шаҳри 18. Когон тумани 19. Қоракўл тумани 20. Олот тумани 21. Ромитан тумани 22. Шофиркон тумани 23. Арнасой тумани Жиззах вилояти 24. Бахмал тумани 25. Зомин тумани 26. Фориш тумани 27. Шароф Рашидов тумани 28. Ғузор тумани Қашқадарё вилояти 29. Деҳқонобод тумани 30. Касби тумани 31. Китоб тумани 32. Қамаши тумани 33. Қарши тумани 34. Муборак тумани 35. Нишон тумани 36. Шаҳрисабз шаҳри 37. Шаҳрисабз тумани 38. Яккабоғ тумани 39. Зарафшон шаҳри Навоий вилояти 40. Кармана тумани 41. Конимех тумани 42. Қизилтепа тумани 43. Нурота тумани 44. Учқудуқ шаҳри 45. Учқудуқ тумани 46. Хатирчи тумани 47. Давлатобод тумани Наманган вилояти 48. Косонсой тумани 49. Мингбулоқ тумани 50. Наманган тумани 51. Поп тумани 52. Тўрақўрғон тумани 53. Учқўрғон тумани 54. Чортоқ шаҳри 55. Чортоқ тумани 56. Чуст тумани 57. Янгиқўрғон тумани 58. Каттақўрғон шаҳри Самарқанд вилояти 59. Каттақўрғон тумани 60. Нуробод тумани 61. Пайариқ тумани 62. Самарқанд тумани 63. Тойлоқ тумани 64. Ургут тумани 65. Бойсун тумани Сурхондарё вилояти 66. Денов тумани 67. Жарқўрғон тумани 68. Қумқўрғон тумани 69. Сариосиё тумани 70. Термиз тумани 71. Шеробод тумани 72. Шўрчи тумани 73. Гулистон тумани Сирдарё вилояти 74. Сайхунобод тумани 75. Сардоба тумани 76. Сирдарё тумани 77. Ховос тумани 78. Янгиер шаҳри 79. Ангрен шаҳри Тошкент вилояти 80. Бекобод шаҳри 81. Бекобод тумани 82. Бўстонлиқ тумани 83. Зангиота тумани 84. Қибрай тумани 85. Олмалиқ шаҳри 86. Оҳангарон шаҳри 87. Оҳангарон тумани 88. Паркент тумани 89. Тошкент тумани 90. Ўртачирчиқ тумани 91. Чиноз тумани 92. Чирчиқ шаҳри 93. Қўқон шаҳри Фарғона вилояти 94. Марғилон шаҳри 95. Олтиариқ тумани 96. Риштон тумани 97. Сўх тумани 98. Тошлоқ тумани 99. Фарғона тумани 100. Боғот тумани Хоразм вилояти 101. Урганч тумани 102. Ҳазорасп тумани 103. Хива шаҳри 104. Хива тумани 105. Янгибозор тумани 106. «Чорвоқ» эркин туристик зонаси Тошкент вилояти 107. «Чимён-Чорвоқ» курорт рекреацион зонаси 108. «Оҳалик — Оқбўйро — Миронқул» туристик-рекрацион зонаси Самарқанд вилояти 109. «Ғелон» туристик-рекрацион зонаси Қашқадарё вилояти 110. «Зомин» туристик-рекрацион зонаси Жиззах вилояти 111. «Шохимардон» туристик-рекрацион зонаси Фарғона вилояти » .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорининг 3-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларни сақлаш ва сотиш, шу жумладан, «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно) сотиш».
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандида :
а) биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«24. Божхона транзити божхона режими якунланган пайтдан эътиборан транзит декларациясидаги божхона ҳудудида турган товар «вақтинча сақлаш» божхона режимида турган товар мақомини олади, бундан «божхона омбори» божхона режимида божхона назорати остида турган вақтда бир божхона омборидан бошқасига божхона назорати остида етказиб берилган товарлар мустасно. Бунда «вақтинча сақлаш» божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб этилмайди.
Агар товарлар «божхона омбори» божхона режимида турган вақтда бир божхона омборидан бошқасига етказиб берилган бўлса, товарларни «божхона омбори» божхона режимига расмийлаштириш учун такроран божхона юк декларацияси тақдим этилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно».
б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандида :
а) иккинчи хатбошидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) учинчи хатбошидаги «10» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) қуйидаги мазмундаги 18 3 -банд билан тўлдирилсин:
«18 3 . Ҳунармандларга меҳмонхоналар, бозорлар, маҳалла гузарлари ва шу каби аҳоли гавжум бўладиган бошқа жойларда давлат кўчмас мулк объектларидан жойлар 50 фоизга пасайтирилган ставкада электрон онлайн-аукцион орқали ҳунармандчилик фаолияти учун реализация қилинади, қонунчилик ҳужжатларида ҳамда мазкур Низомнинг 18 2 -бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
б) 22-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати бир ижара шартномаси доирасида ўн йил этиб белгиланади, қонунчилик ҳужжатларида ҳамда мазкур Низомнинг 18 2 -бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «уч» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 34-банд «Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан» сўзларидан кейин «ҳудудда шаклланган ижара тўловининг минимал бозор нархидан келиб чиқиб» сўзлари билан тўлдирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 июндаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг мулки, бино ва иншоотларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисидаги «уч» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда :
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«янги меҳмонхонани қуриб фойдаланишга топширган тадбиркорлик субъектига (кейинги ўринларда — инвестор) ушбу меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш ҳамда меҳмонхонани қўшимча бино ва иншоотлар қуриш орқали кенгайтириш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини меҳмонхона фаолиятига ўзгартириш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағ ажратиш;
б) 3-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« янги қурилган меҳмонхона — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (реконструкция қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб, янги ишга туширилган ҳамда меҳмонхона қўшимча бино ва иншоотлар қуриш орқали кенгайтирилган ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг ихтисослашиши меҳмонхона фаолиятига ўзгартирилган объект»;
в) 4-банднинг еттинчи хатбошиси «меҳмонхона» сўзидан кейин «янги қурилган ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 11 февралдаги 77-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 январь,
40-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasiga muvofiq, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-yanvardagi 40-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlarga”;
yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 18-bandda :
birinchi — uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Mol-mulkni sotish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadigan tartibda savdo tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi (bundan bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilgan mol-mulklar, shuningdek, bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlar mustasno).
Bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilgan mol-mulkni, shuningdek, bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlarni sotish “Bojxona-servis” DM tomonidan amalga oshiriladi.
Bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilgan mol-mulkni, shuningdek, bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlarni buyurtma asosida “Bojxona-servis” DM tomonidan “E-auksion shop” elektron savdo platformasi orqali sotishi mumkin”;
oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi buyrugʻi bilan bojxona organlari tomonidan aniqlanib, davlat daromadiga oʻtkazilgan, shuningdek, bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlar (dori-darmon bundan mustasno) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining asoslantirilgan soʻrovlariga asosan tibbiy-ijtimoiy muassasalarga begʻaraz berilishi mumkin. Bunda davlat daromadiga oʻtkazilgan tibbiy buyumlar ekspertiza xulosasi asosida yaroqli deb topilgan taqdirda beriladi”;
v) 19-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Sotiladigan mol-mulk ijro ishini yurituvchi davlat ijrochilari tomonidan tovarga ilova qilinadigan yukxati bilan birgalikda savdo tashkilotlariga, bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilgan mol-mulklar, shuningdek, bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlar esa “Bojxona-servis” DMga beriladi. Ijro hujjatlarining oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash uchun mol-mulk uning miqdoridan, hajmidan va tez sotilishi imkoniyatlaridan kelib chiqib, bir vaqtning oʻzida sotish uchun bir nechta savdo tashkilotlariga berilishi mumkin (bundan bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilgan mol-mulkni, shuningdek, bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlar mustasno)”;
g) 53-band quyidagi mazmundagi 2 1 -kichik band bilan toʻldirilsin:
“2 1 ) bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlar boʻyicha:
42 foizi — tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarga;
50 foizi — Bojxona qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasiga;
8 foizi — Byuroni rivojlantirish jamgʻarmasiga”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 13-oktabrdagi PF-4658-son Farmonini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qarorida :
a) 1-ilovada :
2-bandning birinchi xatboshisidagi “oʻn ikki kunlik” soʻzlari “oʻn kunlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandning birinchi xatboshisidagi “tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari” soʻzlari “Markazlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
28-banddagi “12” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin;
29-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “12” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1-noyabrgacha boʻlgan muddatda — olingan maʼlumotlarni sanatoriylarda 10 kunlik sogʻlomlashtirish yoʻllanmalari qiymatini toʻlash xarajatlarining cheklangan miqdorini aniqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi”;
toʻrtinchi xatboshidagi “12” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin;
36-banddagi “Moliya vazirligiga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning “6-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustuni 1-bandidagi “12” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 40-band quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“tadbirkorlik subyekti boshqaruv organining rahbari boʻlgan jismoniy shaxs:
terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxatiga kiritilganda;
muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilganda;
sud hukmi bilan tayinlangan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanish huquqi cheklangan muddat tugamaganda;
sud hukmi bilan ozodlikdan mahrum qilish jazosini oʻtayotgan davrida;
muqaddam taʼsischi (muassis) yoki rahbarligidagi tadbirkorlik subyekti toʻlovga qobiliyatsizlik taomili asosida tugatilganligiga uch yil muddat toʻlmaganda, hisobdan chiqarilgan soliq qarzi toʻlab berilgan holatlar bundan mustasno”;
b) quyidagi mazmundagi 40 1 -band bilan toʻldirilsin:
“40 1 . Ushbu Nizomning 40-bandida nazarda tutilgan holatlar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Oliy sud va Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining tegishli axborot tizimlarini Tizimga integratsiya qilish orqali aniqlanadi”;
v) 4-ilova kuyidagi mazmundagi VIII 2 bob bilan toʻldirilsin:
“ VIII 2 . Ariza beruvchining xohishiga koʻra quyidagi xizmatlar kompozit tarzda koʻrsatiladi: Ha Yoʻq 8 2 -1. elektron raqamli imzo kalitini berish: Ha Yoʻq 8 2 -2. tijorat banklarida hisobvaraq ochishga ariza topshirish va uni faollashtirish: Ha Yoʻq 8 2 -3. ayrim faoliyat turlari boʻyicha litsenziya, ruxsatnoma olishga ariza yoki xabarnoma yuborish: Ha Yoʻq 8 2 -4. koʻchmas mulk ijarasi shartnomasini rasmiylashtirish va soliq organlarida hisobga qoʻyish: Ha Yoʻq 8 2 -5. onlayn nazorat-kassa mashinalarini onlayn ravishda xarid qilish va soliq organlarida roʻyxatdan oʻtkazish uchun shartnoma imzolash: Ha Yoʻq ” ;
g) 5-ilovada I band quyidagi mazmundagi 1-20-2 1 — 1-20-2 6 -pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:
“ 1-20-2 1 tijorat banklarida hisobvaraq ochishga ariza topshirish va uni faollashtirish: Ha Yoʻq 1-20-2 2 ayrim faoliyat turlari boʻyicha litsenziya, ruxsatnoma olishga ariza yoki xabarnoma yuborish: Ha Yoʻq 1-20-2 3 koʻchmas mulk ijarasi shartnomasini rasmiylashtirish va soliq organlarida hisobga qoʻyish: Ha Yoʻq 1-20-2 4 qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchi guvohnomasini olish (soliq xavfi darajasiga aniqlik kiritilmasdan turib, avtomatik tarzda guvohnoma beriladigan soliq toʻlovchilarga): Ha Yoʻq 1-20-2 5 onlayn nazorat-kassa mashinalarini onlayn ravishda xarid qilish va soliq organlarida roʻyxatdan oʻtkazish uchun shartnoma imzolash: Ha Yoʻq 1-20-2 6 yuridik shaxs rahbarini tayinlash va “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida hisobga qoʻyish: Ha Yoʻq ” .
4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 30-yanvardagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi naqd valyutasi va naqd chet el valyutasini Oʻzbekiston Respublikasining bojxona chegarasi orqali olib kirish va olib chiqib ketish qoidalarining 6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Jismoniy shaxslar tomonidan ekvivalenti 100 000 000 (yuz million) soʻmdan ortiq miqdordagi naqd valyuta mablagʻlarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga olib chiqishga quyidagi holatlarda yoʻl qoʻyiladi:
a) rezidentlar tomonidan — xorijiy davlatlarga xizmat safariga ketayotgan Hukumat delegatsiyasi aʼzolari uchun Vazirlar Mahkamasining farmoyishi asosida;
b) norezidentlar tomonidan:
Oʻzbekiston Respublikasiga kirish chogʻida rasmiylashtirilgan yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasi asosida deklaratsiya qilingan mablagʻlar doirasida. Bunda norezident jismoniy shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasiga kirish chogʻida toʻldirilgan yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasida koʻrsatilgan naqd valyuta mablagʻlarining respublika hududida qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq foydalanilmagan qoldiq miqdori doirasidagi naqd valyuta mablagʻlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga yoʻl qoʻyiladi;
respublikada belgilangan tartibda tashkil qilingan xalqaro musobaqalar (tanlovlar, olimpiadalar) sovrindorlari yoki qatnashchilari tomonidan mablagʻlarning qonuniyligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida;
Oʻzbekiston Respublikasiga kirish chogʻida rasmiylashtirilgan yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasi asosida olib kirilgan zargarlik buyumlarini “Termiz xalqaro savdo markazi” erkin savdo zonasi hududida sotishdan olingan naqd chet el valyutasi doirasida. Bunda respublika hududiga olib kirilgan zargarlik buyumlarining nomi, oʻlchov birligi va miqdori koʻrsatilgan yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasi hamda ushbu buyumlarni sotib olgan yuridik shaxs (sotib olish punkti) tomonidan tasdiqlangan hujjat (yuk xati) naqd chet el valyutasini olib chiqish uchun asos boʻladi”.
5. Vazirlar Mahkamasining “Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi Namunaviy nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 7-maydagi 341-son qarorida :
a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”;
b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Quyidagilar:
Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 1-ilovaga muvofiq;
Davlat organlari, davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi tashkilotlar hamda ularning mansabdor shaxslarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash faoliyatini baholash va toifalash toʻgʻrisidagi nizom 1 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
v) 1-ilovada :
21-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlish, shu jumladan, boʻlinma rahbari oliy maʼlumotga ega boʻlishi”;
quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:
“23 1 . Kelib tushish manbaidan qatʼi nazar, barcha murojaatlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasi axborot tizimi orqali roʻyxatdan oʻtkazilishi hamda ularni koʻrib chiqish natijalari, shu jumladan, shaxsiy, sayyor va ommaviy qabullar oʻtkazish natijalari mazkur tizimga kiritib borilishi shart. Bunda murojaatlar boʻyicha javob xatlari imzolangan kunning oʻzida ushbu tizimga kiritilishi lozim”;
55-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat organlarining rahbarlari yoki bu borada vakolat berilgan boshqa mansabdor shaxslari tomonidan har chorakda kamida uch marta jismoniy shaxslarning va yuridik shaxslar vakillarining sayyor qabullari, shuningdek, ommaviy qabullar tashkil etiladi. Sayyor va ommaviy qabullar, qoida tariqasida, tahlil natijalariga koʻra murojaatlar soni oshgan hududlarda oʻtkaziladi”;
quyidagi mazmundagi 65 3 -band bilan toʻldirilsin:
“65 3 . Sayyor va ommaviy qabullarning hisobini yuritish, ularni oʻtkazish natijalarini tahlil qilish va samaradorligini baholash ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasi axborot tizimidagi alohida modul orqali amalga oshiriladi”;
77-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yuqori turuvchi davlat organlari va tashkilotlari quyi organlar murojaatlarni hamda ularni koʻrib chiqish natijalarini har chorakda oʻrganadi, tahlil qiladi hamda aniqlangan kamchiliklar yuzasidan belgilangan tartibda choralar koʻrib boradi”.
g) quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qaroriga 1 1 -ILOVA
Davlat organlari, davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi tashkilotlar hamda ularning mansabdor shaxslarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash faoliyatini baholash va toifalash toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat organlari, davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari) hamda ularning rahbarlari va rahbar oʻrinbosarlari (keyingi oʻrinlarda — mansabdor shaxslar) tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini (keyingi oʻrinlarda — murojaatlar) qabul qilish, qayd etish, koʻrib chiqish va qonuniy hal etish, murojaatlar bilan ishlashda ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash, natijalarini tahlil qilish, baholash, shuningdek, murojaatlar bilan ishlash faoliyati boʻyicha toifalash tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom talablari davlat tashkilotlari xodimlarining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasi bilan ishlash tizimida (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) roʻyxatga olingan (kelib tushish manbaidan qatʼi nazar) va davlat organiga ijro uchun yoʻnaltirilgan murojaatlarga nisbatan tatbiq etiladi.
Ushbu Nizom qoidalari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari uchun majburiy, boshqa davlat organlari uchun tavsiyaviy xususiyatga ega.
3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
baholash va toifalash — murojaatlarni qabul qilish, qayd etish, koʻrib chiqish va qonuniy hal etish, murojaatlar bilan ishlash natijalarini tahlil qilish asosida davlat organlari yoki ularning mansabdor shaxslari faoliyatini baholash va toifalarga ajratish;
muddat buzilishi — qonunchilikda belgilangan muddatlarga rioya etilmasdan koʻrib chiqilgan murojaatlar;
murojaatlarni qanoatlantirish darajasi — hisobot davrida koʻrib chiqilib, qanoatlantirilgan hamda axborot tizimida “huquqiy maʼlumot berish orqali hal etilgan” yoki “ijobiy hal etilgan” belgisi bilan qayd etilgan murojaatlar sonining nazoratga olingan murojaatlar umumiy soniga nisbatan ulushi;
takroriy murojaat — ayni bir jismoniy yoki yuridik shaxsdan kelib tushgan, uning avvalgi murojaati yuzasidan qabul qilingan qaror ustidan shikoyat qilinayotgan yoki boshqacha tarzda norozilik bildirilayotgan, shuningdek, agar takroriy murojaat kelib tushgan paytga kelib qonunchilikda belgilangan koʻrib chiqish muddati tugagan boʻlsa, ilgarigi murojaati oʻz vaqtida koʻrib chiqilmaganligi toʻgʻrisida xabar qilinayotgan murojaat.
4. Baholash va toifalash quyidagi prinsiplarga asoslanadi:
samaradorlik — murojaatlarni qabul qilish, belgilangan muddatlarda koʻrib chiqish va qonuniy hal etish hamda ularning qanoatlantirilishini taʼminlash;
javobgarlik — murojaatlarni koʻrib chiqishda mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligi;
raqamlashtirish — murojaatlarni axborot tizimida qabul qilish, koʻrib chiqish va ular bilan ishlash, ularni avtomatik tahlil qilish va baholash orqali inson omilini kamaytirish;
murojaat qiluvchi manfaatlarining ustuvorligi — murojaatlarni koʻrib chiqishda murojaat qiluvchining qonuniy huquq va manfaatlari himoyasini taʼminlash;
tizimli tahlil va uzluksiz takomillashtirish — baholash natijalarini muntazam tahlil qilish va murojaatlar bilan ishlash tizimini takomillashtirish choralarini koʻrish.
2-bob. Toifalashni amalga oshirish
5. Toifalash davlat organlari va ularning mansabdor shaxslarining murojaatlar bilan ishlashni tahlil qilish natijalarini baholash uchun qoʻllanadi.
6. Davlat organlari va ularning mansabdor shaxslarining murojaatlar bilan ishlash faoliyati axborot tizimida toʻplangan maʼlumotlar asosida roʻyxatga olingan, qanoatlantirilgan, rad etilgan, ijro muddatlari buzilgan, takroriy murojaatlar sonidan kelib chiqib toifalarga ajratiladi.
7. Davlat organlari va ularning mansabdor shaxslarining murojaatlar bilan ishlash faoliyati ushbu Nizomning 3-bobida belgilangan toifalash mezonlari asosida (dasturiy taʼminot yordamida) avtomatik ravishda baholanadi hamda yashil, sariq va qizil toifalarga ajratiladi.
8. Davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari murojaatlar bilan ishlash faoliyatini baholash natijalarini axborot tizimida koʻrib borish imkoniyatiga ega boʻladi.
3-bob. Davlat organlari va ularning mansabdor shaxslarining murojaatlar bilan ishlash faoliyatini toifalash mezonlari
9. Davlat organlarining murojaatlar bilan ishlash faoliyati tahlil natijalariga asosan uch toifaga ajratiladi:
yuqori natijadorlikka ega davlat organlari — yashil toifa;
oʻrta natijadorlikka ega davlat organlari — sariq toifa;
past natijadorlikka ega davlat organlari — qizil toifa.
10. Davlat organlarining murojaatlar bilan ishlash faoliyati natijalari quyidagi mezonlarga mos kelganda yashil toifaga kiritiladi:
murojaatlarni qanoatlantirish darajasi 80 foiz va undan yuqori boʻlganda;
murojaatlar bilan ishlashda ijro muddatiga toʻliq rioya etilishi taʼminlanganda;
takroriy murojaatlarning ulushi murojaatlar umumiy sonining 5 foizidan oshmaganda;
har chorakda kamida uch marta sayyor qabul oʻtkazilganda;
sayyor qabulda koʻrib chiqilgan murojaatlarning 80 foizi qanoatlantirilganda.
11. Davlat organlarining murojaatlar bilan ishlash faoliyati natijalari quyidagi mezonlarga mos kelganda sariq toifaga kiritiladi:
murojaatlarni qanoatlantirish darajasi 50 foizdan 80 foizgacha boʻlganda;
murojaatlar bilan ishlashda ijro muddatiga rioya etilmagan murojaatlar soni murojaatlar umumiy sonining 1 foizidan oshmaganda;
takroriy murojaatlarning ulushi murojaatlar umumiy sonining 10 foizidan oshmaganda;
har chorakda ikki marta sayyor qabul oʻtkazilganda;
sayyor qabulda koʻrib chiqilgan murojaatlarni qanoatlantirish darajasi 50 foizdan 80 foizgacha boʻlganda.
12. Davlat organlarining murojaatlar bilan ishlash faoliyati natijalari quyidagi mezonlarga mos kelganda qizil toifaga kiritiladi:
murojaatlarni qanoatlantirish darajasi 50 foizdan kam boʻlganda;
murojaatlar bilan ishlashda ijro muddatiga rioya etilmagan murojaatlar soni 1 foizdan ortiq boʻlganda;
takroriy murojaatlarning ulushi murojaatlar umumiy sonining 10 foizidan ortiq boʻlganda;
har chorakda bir marta sayyor qabul oʻtkazilganda yoki umuman oʻtkazilmaganda;
sayyor qabulda koʻrib chiqilgan murojaatlarni qanoatlantirish darajasi 50 foizdan kam boʻlganda.
13. Murojaatlar bilan ishlash faoliyati natijalari boʻyicha toifalash va ularni aniqlash mezonlari quyidagi jadvalda aks ettirilgan:
T/r Toifa Qanoatlantirish (%) Muddat buzilishi (%) Takroriy murojaat (%) Sayyor qabul oʻtkazilgani (har chorakda) Sayyor qabul qanoatlantirish (%) 1 Yashil ≥ 80 0 ≤ 5 3-marta ≥ 80 2 Sariq 50 — 79 0≤1 5≤ 10 2-marta 50 — 79 3 Qizil < 50 > 1 > 10 ≤ 1-marta < 50
14. Davlat organlarining murojaatlar bilan ishlash faoliyati har hisobot davri (chorak) yakunida axborot tizimidagi maʼlumotlarga asosan axborot tizimida dasturiy taʼminot yordamida avtomat ravishda baholanadi.
15. Baholash natijalariga koʻra davlat organlari mansabdor shaxslarining murojaatlar bilan ishlash faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) quyidagicha belgilanadi:
yashil toifa — samaradorlik koʻrsatkichlari 100 foiz etib belgilanadi;
sariq toifa — samaradorlik koʻrsatkichlari 50 foiz etib belgilanadi;
qizil toifa — samaradorlik koʻrsatkichlari 10 foiz etib belgilanadi.
16. Tahlil natijalariga muvofiq “qizil” toifaga kiritilgan davlat organlarining rahbarlari yoki ularning tegishli oʻrinbosarlariga nisbatan intizomiy taʼsir choralari koʻrilishi mumkin.
Bir yilda ikki va undan ortiq “qizil” toifaga kiritilgan davlat organlarining rahbarlari yoki ularning tegishli oʻrinbosarlarining hisoboti Vazirlar Mahkamasi Rayosatining majlisida muhokama qilinadi hamda ularga nisbatan tegishli choralar koʻriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari hamda masʼul shaxslari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) boʻyicha soʻrovnomaga murojaatlar bilan ishlash faoliyati boʻyicha eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari ham kiritiladi.
18. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oliy Bosh qoʻmondon” davlat stipendiyasi sohibi boʻlgan kursantlar bakalavriatni tamomlagach, kamida ikki yil bojxona organlarida xizmatni oʻtaganidan soʻng, besh yil mobaynida mutaxassisligi boʻyicha Bojxona institutining magistraturasiga umumiy qabul kvota doirasida kirish imtihonlarisiz oʻqishga qabul qilinadilar”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining faoliyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi va unga idoraviy mansub tashkilotlar xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-noyabrdagi 924-son qarorida :
a) 1-ilovaning 8-bandida :
ikkinchi xatboshidagi “Oʻzyoʻlkoʻkalamzorlashtirish” UK hamda Respublika yoʻl jamgʻarmasi” soʻzlari “Avtomobil yoʻllari ilmiy-tadqiqot instituti” davlat muassasasi hamda “Avtoyoʻlinvest” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yigirma birinchi xatboshi “oʻlchov nazorat postini tashkil etish,” soʻzlaridan keyin “nazorat postlari xodimlarini saqlash” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-ilovada :
2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzyoʻlkoʻkalamzorlashtirish” unitar korxonasi va Respublika yoʻl jamgʻarmasi” soʻzlari “Avtomobil yoʻllari ilmiy-tadqiqot instituti” davlat muassasasi hamda “Avtoyoʻlinvest” agentligi soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “uzluksiz” soʻzi chiqarib tashlansin;
7-bandda :
birinchi xatboshidagi “uzluksiz” soʻzi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Uzoq muddat xizmat qilganlik uchun ustama olish huquqini beruvchi ish staji Qoʻmita tomonidan tasdiqlanadigan tartib yoki jamoa shartnomasi asosida amalga oshiriladi”;
8-band “hamda kasb bayramida” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston kasaba uyushmalari kuni munosabati bilan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
9-bandning birinchi xatboshisi “tashabbuskor xodimlariga” soʻzlaridan keyin “har oy yakuni boʻyicha” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qarori bilan tasdiqlangan “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida elektron mehnat shartnomalarini tuzish, mehnat shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazish, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 25-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda yuridik shaxs rahbarini tayinlash va “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida hisobga qoʻyish tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtayotgan shaxsning xohishiga koʻra tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bir vaqtda amalga oshiriladi”.
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida tashqi savdo operatsiyalari monitoringini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-maydagi 283-son qarorida :
a) 1-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasining Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali orqali Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — TSOYAEAT)” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — Tizim)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Tizimga ushbu qaror talablaridan kelib chiqqan holda tegishli oʻzgartirishlar kiritsin”;
v) 1-ilovada :
2-bandda :
toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“norezidentning identifikatsiya kodi — import kontraktini tuzuvchi xorijiy hamkor va ushbu kontrakt boʻyicha tovar joʻnatuvchi norezidentlarga xalqaro yoki milliy standartlar asosida beriladigan yagona, takrorlanmas identifikatsiya raqami”;
respublika hududida eksport kontrakti — eksport qiluvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanish nazarda tutilgan va ishlab chiqarilgan tovar (ish, xizmat)larni yetkazib berish uchun Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti bilan xorijiy valyutada toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan kontrakt;
sotib olish kontrakti — Oʻzbekiston Respublikasining rezidenti va norezidenti oʻrtasida tovarlarni bojxona hududiga olib kirmagan yoki tranzit tartibida olib oʻtgan holda sotib olish boʻyicha tuzilgan kontrakt;
sotish kontrakti — sotib olish kontrakti doirasida sotib olingan tovarlarni boshqa norezidentga sotish nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti va norezidenti oʻrtasidagi kontrakt;
tashqi savdo kontraktlari — Nizomning ushbu bandida keltirilgan eksport kontrakti, import kontrakti, barter kontrakti, respublika hududida eksport kontrakti, sotish kontrakti va sotib olish kontrakti”;
oʻn birinchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishlicha oʻn toʻrtinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
5-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Kontrakt shartlariga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qoʻshimcha bitim bilan qayd etilishi kerak hamda kontraktlar bilan boʻlgani singari tartibda “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — Tizim) kiritiladi”;
ikkinchi xatboshidagi “TSOYAEATga” soʻzi “Tizimga” soʻzi bilan almashtirilsin;
6-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilaridagi , 9-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 10-banddagi , 11-bandning uchinchi , beshinchi , oltinchi , yettinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi , 12-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 14-bandning birinchi xatboshisidagi , 16-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 18-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 21-bandning birinchi — beshinchi xatboshilaridagi , 30-banddagi , 31-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 35-banddagi tegishli kelishikdagi “TSOYAEAT” soʻzi tegishli kelishikdagi “Tizim” soʻzi bilan almashtirilsin;
17-bandda :
birinchi xatboshidagi “TSOYAEATga” soʻzi “Tizimga” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga” soʻzlari “Tizimga” soʻzi bilan almashtirilsin;
22-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “TSOYAEAT” soʻzi tegishli kelishikdagi “Tizim” soʻzi bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tizimda sotib olish kontrakti sotish kontrakti bilan oʻzaro bogʻliq holda monitoring qilinadi”;
quyidagi mazmundagi 24 1 -band toʻldirilsin:
“24 1 . Sotib olish kontrakti boʻyicha tovarlar sotib olinganligini tasdiqlovchi hujjatlarni Tizimga kiritish yoki ular uchun toʻlangan pul mablagʻlarni qaytarish muddati toʻlov amalga oshirilgan sanadan boshlab 180 kundan ortiq boʻlmasligi kerak. Bunda tovarlar sotib olinganligini tasdiqlovchi hujjatlar sifatida yuk joʻnatuvchi davlatning eksport deklaratsiyasi va tovarning kuzatuv hujjatlari asos boʻladi.
Sotish kontrakti boʻyicha tushum tushishi tovarlar sotilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni Tizimga kiritilgan sanadan boshlab 180 kundan oshib ketmasligi kerak. Bunda tovarlar sotilganligini tasdiqlovchi hujjat sifatida yuk qabul qiluvchi davlatning import deklaratsiyasi va tovarning kuzatuv hujjatlari asos boʻladi.
Sotib olish kontrakti boʻyicha toʻlangan pul mablagʻlari miqdoridan sotish kontrakti boʻyicha kelib tushgan pul mablagʻlarining miqdori kam boʻlmasligi lozim.
Tizimga tovarlar sotib olinganligi yoki sotilganligini tasdiqlovchi hujjatlar haqidagi maʼlumotlarni kiritish va ularning nusxalarini biriktirish xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan amalga oshiriladi. Bunda sotib olish va sotish kontraktlari boʻyicha Tizimga biriktirilgan deklaratsiyalar va tovarning kuzatuv hujjatlaridagi yuk qabul qiluvchi va yuk joʻnatuvchilar oʻzaro muvofiq boʻlishi lozim.
Tizimga biriktirilgan hujjatlar mazkur band talablariga muvofiqligi bojxona organlari tomonidan tasdiqlangandan soʻng ular haqidagi maʼlumotlar Tizimda aks etadi.
Bunda sotib olish va sotish kontraktlari doirasida belgilangan tartibda taqiq va cheklovlar oʻrnatilgan tovarlar boʻyicha operatsiyalarni amalga oshirish taqiqlanadi”;
25-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimi (TSOYAEAT)da” soʻzlari “Tizimda” soʻzi bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “TSOYAEATga” soʻzi “Tizimga” soʻzi bilan almashtirilsin;
1-ilovada :
2-bandidagi “Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — TSOYAEAT)” soʻzlari “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — Tizim)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bandda :
birinchi xatboshidagi “TSOYAEATda” soʻzi “Tizimda” soʻzi bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“18 — sotib olish kontrakti;
19 — sotish kontrakti”;
oʻn uchinchi xatboshi oʻn beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
oʻn beshinchi xatboshidagi “TSOYAEAT” soʻzi “Tizim” soʻzi bilan almashtirilsin;
4-banddagi “TSOYAEATda” soʻzi “Tizimda” soʻzi bilan almashtirilsin;
2-ilovada :
“1-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga (TSOYAEAT)” soʻzlari “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimiga (Tizim)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“2-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni ikkinchi xatboshisidagi “TSOYAEATga” soʻzi “Tizimga” soʻzi bilan almashtirilsin;
3-ilovada :
nomidagi “Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga” soʻzlari “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-band quyidagi mazmundagi yigirma birinchi, yigirma ikkinchi va yigirma uchinchi bilan toʻldirilsin:
“sotib olish kontraktlari boʻyicha tovarlar sotib olinganligini tasdiqlovchi hujjatlar;
sotish kontraktlari boʻyicha tovarlar sotilganligini tasdiqlovchi hujjatlar;
norezidentning identifikatsiya kodi******”;
izohda :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“******2026-yil 1-apreldan ixtiyoriy, 2027-yil 1-yanvardan majburiy tartibda”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;
yettinchi xatboshidagi “TSOYAEATda” soʻzi “Tizimda” soʻzi bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandi quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi va oʻn yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bojxona hududida qayta ishlash bojxona rejimini qoʻllashning maqsadi tovarlarni qadoqlash, oʻrash (shu jumladan, qayta oʻrash), saralash, tozalash boʻlsa, tovarni bojxona hududida qayta ishlashga ruxsatnoma talab etilmaydi.
Bunda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-sentabrdagi 555-son qarori bilan tasdiqlangan Bojxona hududida qayta ishlash bojxona rejimi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni bojxona yuk deklaratsiyasiga ilova qilingan holda amalga oshiriladi”.
11. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-avgustdagi 531-son qarori bilan tasdiqlangan Bojxona nazorati ostidagi tovarlarga nisbatan yuk operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 30-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bojxona ombori bojxona rejimiga joylashtirilgan tovarni bojxona ombori hisoblanmaydigan joylarda saqlash — bojxona toʻlovlari taʼminlash boʻyicha taqdim qilingan hujjatning amal qilish muddati doirasida yoʻl qoʻyiladi, bunda bojxona ombori bojxona rejimi uchun belgilangan umumiy saqlash muddatidan ortiq boʻlmasligi lozim.
Vakolatli shaxslar tomonidan bojxona toʻlovlari taʼminlash boʻyicha taqdim qilingan hujjatning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin tovarlar bojxona toʻlovlari taʼminlash boʻyicha yangi hujjat taqdim etilishi yoki tovarlar bojxona omboriga yetkazilishi lozim”.
12. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-sentabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi kuyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda mazkur bandda nazarda tutilgan guvohnoma tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtayotgan shaxsning xohishiga koʻra tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bir vaqtda beriladi”.
13. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berish sohasiga axborot-texnologiyalarini joriy etish toʻgʻrisida” 2021-yil 19-noyabrdagi 693-son qarorida :
a) 7-bandning beshinchi xatboshisidagi “IHMA Sanatoriya” soʻzlari “IHMA Sanatoriy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
4-band quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Mazkur Reglamentning 3-bandida belgilangan toifalardan biriga mansub boʻlgan “Oʻzbekiston Respublikasi faxriy donori” koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan donorlarga yoʻllanmalar ularning murojaatiga asosan yoʻllanmalarni berish davriyligiga muvofiq navbatsiz beriladi”;
14-banddagi “IHMA Sanatoriya” soʻzlari “IHMA Sanatoriy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandda :
uchinchi xatboshidagi “12 kunga” soʻzlari “10 kunga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “boshlanishidan 10 kun oldin” soʻzlari “boshlanish sanasidan kamida 3 kun oldin” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yoʻllanmaning amal qilish muddati boshlangandan soʻng 5 kun ichida yoʻllanmalardan foydalanuvchi tomonidan yoʻllanma boʻyicha sanatoriylarga murojaat qilinmaganda berilgan yoʻllanma bekor qilinadi”;
20-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Agentlik keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning umumiy soni, imtiyoz toifasi va yoʻllanmalarning berish davriyligiga muvofiq respublika sanatoriylariga yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini har yili 31-dekabrga qadar tasdiqlaydi va talabdan kelib chiqqan holda yil davomida unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritib boradi”;
27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Sanatoriylarga qabul qilish chogida yuqori harorat yoki noaniq etiologiyali toshma aniqlangan shaxslar sogʻliqni saqlash muassasalariga yuboriladi. Bunda:
sogʻliqni saqlash muassasalariga yuborilgan shaxslar mazkur Reglamentning 16-bandi yettinchi xatboshisida belgilangan muddat ichida sanatoriylarga qayta murojaat qilmaganda, ularga berilgan yoʻllanma bekor qilinadi;
qabul jarayonida sanatoriyga tashrif buyurgan keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning sanatoriy-kurort kartasida mazkur Reglamentning 9-bandida belgilangan kasalliklar aniqlanishi yoʻllanmani bekor qilish uchun asos hisoblanadi”;
28-bandning birinchi xatboshisidagi “yoʻllanmada koʻrsatilgan sanatoriyga kelish muddatidan kamida uch kundan kech boʻlmagan muddatda” soʻzlari “yoʻllanmaning amal qilish muddati boshlanish sanasidan kamida 3 kun oldin” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 31 1 -band bilan toʻldirilsin:
“31 1 . Sanatoriylar tomonidan mazkur Reglamentning 3-bandiga muvofiq koʻzi ojiz I guruh nogironligi boʻlgan shaxsni kuzatib boruvchi shaxsga berilgan yoʻllanma asosida oziq-ovqat va yotoq joy bilan taʼminlash bepul asosda, qolgan xizmatlar shartnomaga muvofiq pulli asosda koʻrsatiladi”;
3-ilova kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Eslatma: Yoʻllanma faqat unda koʻrsatilgan muddatlarda haqiqiy hisoblanadi. Yoʻllanmada koʻrsatilgan muddatdan oldin sanatoriyga qabul qilinmaydi, shuningdek sanatoriyga kechikib kelingan kunlar tiklanmaydi. Yoʻllanmadan faqat unda koʻrsatilgan shaxsgina foydalanishi mumkin. Sanatoriyga bitta yoʻllanma bilan bittadan ortiq kishi (shu jumladan, yosh bolalar ham) qabul qilinmaydi. Sanatoriyda sogʻlomlashtirish uchun 000000-son YOʻLLANMA 1. Davolanuvchining F.I.O. 2. Davolanuvchining pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, kim tomonidan berilganligi): 3. Davolanuvchining JSHSHIR: 4. Tugʻilgan yili (yil, kun, oy,): (0000.00.00 yil 5. Doimiy yashash joni boʻyicha roʻyxatga olingan manzili: 6. Tibbiy maʼlumotnoma (raqami, qachon kim tomonidan berilgan) : 7. Imtiyozli toifasi 8. Sanatoriy nomi, telefon raqami: 9. Sanatoriy manzili: 10. Sogʻlomlashtirish muddati: 10 kun 0000-yil 00.00 dan 0000-yil 00.00 gacha 11. Yoʻllanmani rasmiylashtirgan vakolatli organ: - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - (qirqish chizigʻi) - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Sanatoriy tomonidan tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga 000000-son yoʻllanmaning QAYTARILADIGAN QISMI 1. Davolanuvchining F.I.O.: 2. Davolanuvchining pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, kim tomonidan berilganligi): QR-kod joyi 3. Davolanuvchining JSHSHIR: 4. Tugilgan yili (kun, oy, yil): 00.00.0000-yil 5. Imtiyozli toifasi: 6. Sanatoriy nomi, telefon raqami: Muhim maʼlumotlarni olish uchun QR-kodni skanerlang 7. Haqiqiy sogʻlomlashtirilgan muddati: 00 kun 0000-yil 00.00 dan 0000-yil 00.00 gacha 8. Izoh: ”.
14. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-apreldagi 206-son qarorida :
a) quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2026 — 2028-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-dekabrdagi PQ-393-son qaroriga muvofiq, 2026-yil 1-yanvardan boshlab loyiha qiymati bazaviy hisoblash miqdorining olti ming barobaridan yuqori boʻlgan budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan qurilish-taʼmirlash loyihalari Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida qamrab olinishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Belgilansinki, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan qiymati bazaviy hisoblash miqdorining olti ming baravaridan yuqori boʻlgan obyektlarni (davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar bundan mustasno) qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash loyihalarini shakllantirish, moliyalashtirish va monitoring qilish mazkur qarorga 1, 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlangan nizomlar talablari asosida amalga oshiriladi.
Bunda:
loyihalarni amalga oshirishda loyihalarni boshqarish va texnik nazorat xizmatlariga ega boʻlgan buyurtmachi xizmatini jalb qilish majburiy hisoblanadi;
bosh loyiha-qidiruv va bosh qurilish-pudrat tashkilotlari davlat xaridlari tartib-taomillari orqali “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali aniqlanadi;
loyiha hujjatlari belgilangan tartibda davlat ekspertizasi va kompleks ekspertizadan oʻtkaziladi, qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno;
har bir qurilish obyekti boʻyicha qurilish ishlari unga alohida gʻaznachilik hisobvaragʻi ochilgan holda amalga oshiriladi;
budjet tashkilotlarining bank hisobvaraqlarida jamgʻarilgan mablagʻlar hisobidan qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish taqiqlanadi”;
b) 1-ilovada :
2-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari — qonunchilikda nazarda tutilgan manbalar hisobidan budjet tashkiloti tasarrufiga kelib tushadigan mablagʻlar;
budjet tizimi budjetlari — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari kengashi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma kengashi) — budjet tashkiloti rahbarining buyrugʻi (qarori) asosida tashkil etilgan, budjetdan tashqari jamgʻarma faoliyatiga umumiy rahbarlik qiluvchi va jamgʻarmaga kelib tushgan mablagʻlardan ochiqlik va jamoatchilikka hisobdorlik tamoyillari asosida foydalanishni taʼminlovchi organ;
ikkinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
4-band quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlaridan samarali va maqsadli foydalanish, Dastur doirasida qurilish obyektlarini (davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar bundan mustasno) barpo etish ishlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari bilan birgalikda moliyalashtirishga yoʻnaltirish”;
oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha oʻn toʻrtinchi va oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
12-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha loyihalar portfeli Jamgʻarma kengashining taklifi asosida shakllantiriladi”;
28-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalari Jamgʻarma kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi”;
29-band quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda:
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha kapital qoʻyilmalar limitlari hajmi Jamgʻarma kengashi tomonidan tasdiqlanadi;
manzilli roʻyxat mazkur limitlar doirasida shakllantiriladi hamda kelgusi yillarda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonunidan hamda boshqa qonunchilik hujjatlaridan kelib chiqqan holda, kapital qoʻyilmalar limitlari hajmiga oʻzgartirishlar va tuzatishlar kiritib boriladi”;
30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari 1-mayga qadar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining (budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha — Jamgʻarma kengashining) tavsiyalaridan kelib chiqib, kelgusi uch yillikda Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarini Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziriga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi. Bunda:
tashabbuskorlar Dasturga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi hamda boshqa davlat dasturlari ijrosi ustidan nazoratni kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-43-son qaroriga asosan tuzilgan tegishli tuman (shahar) va hududiy shtablar bilan kelishadi, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar bundan mustasno;
budjet tashkilotlari oʻzlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan qurilish-taʼmirlash loyihalarini shakllantirib, markazlashgan holda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi va maʼlumotlarning toʻgʻri va haqqoniyligi uchun javobgar boʻladi”;
41-band kuyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning roʻyxati Jamgʻarma kengashi tasdiqlagan limitlar doirasida budjet tashkilotlari tomonidan ishlab chiqiladi”;
44-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati Vazirlar Mahkamasi Rayosati bayoniga alohida ilova sifatida tasdiqlanadi”;
44 1 -band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur mablagʻlar budjet tashkilotlari tomonidan ajratiladi”;
45 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturning yakuniy loyihasiga davlat-xususiy sheriklik ishtirokidagi hamda xalqaro moliya institutlari kreditlari hisobidan belgilangan tartibda amalga oshiriladigan loyihalarning budjet kapital qoʻyilmalari qismi, shuningdek, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning manzilli roʻyxati boʻyicha alohida ilovalarni kiritadi”;
5-ilovada :
“III bosqich” pozitsiyasida “Tadbirlar” ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalarini Jamgʻarma kengashi tomonidan koʻrib chiqilishini taʼminlash”;
“IV bosqich” pozitsiyasida:
“Ijrochilar” ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Vazirlik va idoralar”;
“Tadbirlar” ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha kapital qoʻyilmalar limitlari hajmini Jamgʻarma kengashi tomonidan tasdiqlanishini taʼminlash”;
“V bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunining birinchi xatboshisi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining” soʻzlaridan keyin “(budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha Jamgʻarma kengashining)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“X bosqich” pozitsiyasi “Ijrochilar” ustunidagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlaridan keyin “, budjet tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
Izoh “hududiy shtablar bilan kelishiladi” soʻzlaridan keyin “, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
v) 2-ilovada :
2-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari — qonunchilikda nazarda tutilgan manbalar hisobidan budjet tashkiloti tasarrufiga kelib tushadigan mablagʻlar;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari kengashi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma kengashi) — budjet tashkiloti rahbarining buyrugʻi (qarori) asosida tashkil etilgan, budjetdan tashqari jamgʻarma faoliyatiga umumiy rahbarlik qiluvchi va jamgʻarmaga kelib tushgan mablagʻlardan ochiqlik va jamoatchilikka hisobdorlik tamoyillari asosida foydalanishni taʼminlovchi organ”;
toʻrtinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Tashabbuskorlar budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan loyihalarni amalga oshirishda loyihalarni boshqarish va texnik nazorat xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilangan tartibda ixtisoslashgan buyurtmachi xizmati tashkiloti bilan shartnomalar tuzgan holda, obyekt qiymatining toʻliq va (yoki) qisman (moliyalashtirish grafiklaridan kam boʻlmagan holda) moliyalashtirib borilishini taʼminlaydi. Bunda:
har bir obyekt (loyiha) boʻyicha gʻaznachilik organlaridan alohida hisobvaraq ochiladi;
tashabbuskorlar oʻzlarining bank hisobvaraqlaridagi mavjud mablagʻlari hisobidan qurilish-taʼmirlash loyihalarini amalga oshirishda zarur boʻlgan mablagʻlarning obyekt (loyiha) boʻyicha gʻaznachilik organlaridan ochilgan hisobvaraqlarga yoʻnaltirilishini taʼminlaydi”;
34-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“budjet tashkilotlari tomonidan budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalar hisobidan”;
uchinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
46 1 -band “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlaridan keyin “(budjetdan tashqari jamgʻarmalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar boʻyicha — budjet tashkilotlari)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
1-ilovaning 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “vazirlik va idoralarning” soʻzlari “budjet tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-avgustdagi 475-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida turistik (mehmonxona) yigʻimni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi va ilovaning ilova belgisidagi “ilovaga” soʻzi “1-ilovaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi beshinchi — yettinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“Turistik (mehmonxona) yigʻim:
respublika tuman va shaharlarida (viloyatlar markazlari, Toshkent va Nukus shaharlari, ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq turizm salohiyati yuqori boʻlgan tuman (shahar)lar va turistik zonalar bundan mustasno) joylashgan joylashtirish vositalari uchun;
mahalliy fuqarolardan davolash muassasalari, sanatoriy va pansionatlarda yashaganliklari uchun undirilmaydi”;
v) ilovaning “Joylashtirish vositalari” ustunidagi “oʻrinlar soni 10 tagacha boʻlgan” soʻzlari “oʻrinlar soni 20 tagacha boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi hududida turistik (mehmonxona) yigʻimni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Turizm salohiyati yuqori boʻlgan tuman (shahar)lar va turistik zonalar
T/r Tuman (shahar), turistik zona nomi Hudud nomi 1. Amudaryo tumani Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2. Ellikqalʼa tumani 3. Qoʻngʻirot tumani 4. Moʻynoq tumani 5. Taxtakoʻpir tumani 6. Toʻrtkoʻl tumani 7. Xoʻjayli tumani 8. Buloqboshi tumani Andijon viloyati 9. Qoʻrgʻontepa tumani 10. Oltinkoʻl tumani 11. Xonobod shahri 12. Xoʻjaobod tumani 13. Shahrixon tumani 14. Buxoro tumani Buxoro viloyati 15. Vobkent tumani 16. Gʻijduvon tumani 17. Kogon shahri 18. Kogon tumani 19. Qorakoʻl tumani 20. Olot tumani 21. Romitan tumani 22. Shofirkon tumani 23. Arnasoy tumani Jizzax viloyati 24. Baxmal tumani 25. Zomin tumani 26. Forish tumani 27. Sharof Rashidov tumani 28. Gʻuzor tumani Qashqadaryo viloyati 29. Dehqonobod tumani 30. Kasbi tumani 31. Kitob tumani 32. Qamashi tumani 33. Qarshi tumani 34. Muborak tumani 35. Nishon tumani 36. Shahrisabz shahri 37. Shahrisabz tumani 38. Yakkabogʻ tumani 39. Zarafshon shahri Navoiy viloyati 40. Karmana tumani 41. Konimex tumani 42. Qiziltepa tumani 43. Nurota tumani 44. Uchquduq shahri 45. Uchquduq tumani 46. Xatirchi tumani 47. Davlatobod tumani Namangan viloyati 48. Kosonsoy tumani 49. Mingbuloq tumani 50. Namangan tumani 51. Pop tumani 52. Toʻraqoʻrgʻon tumani 53. Uchqoʻrgʻon tumani 54. Chortoq shahri 55. Chortoq tumani 56. Chust tumani 57. Yangiqoʻrgʻon tumani 58. Kattaqoʻrgʻon shahri Samarqand viloyati 59. Kattaqoʻrgʻon tumani 60. Nurobod tumani 61. Payariq tumani 62. Samarqand tumani 63. Toyloq tumani 64. Urgut tumani 65. Boysun tumani Surxondaryo viloyati 66. Denov tumani 67. Jarqoʻrgʻon tumani 68. Qumqoʻrgʻon tumani 69. Sariosiyo tumani 70. Termiz tumani 71. Sherobod tumani 72. Shoʻrchi tumani 73. Guliston tumani Sirdaryo viloyati 74. Sayxunobod tumani 75. Sardoba tumani 76. Sirdaryo tumani 77. Xovos tumani 78. Yangiyer shahri 79. Angren shahri Toshkent viloyati 80. Bekobod shahri 81. Bekobod tumani 82. Boʻstonliq tumani 83. Zangiota tumani 84. Qibray tumani 85. Olmaliq shahri 86. Ohangaron shahri 87. Ohangaron tumani 88. Parkent tumani 89. Toshkent tumani 90. Oʻrtachirchiq tumani 91. Chinoz tumani 92. Chirchiq shahri 93. Qoʻqon shahri Fargʻona viloyati 94. Margʻilon shahri 95. Oltiariq tumani 96. Rishton tumani 97. Soʻx tumani 98. Toshloq tumani 99. Fargʻona tumani 100. Bogʻot tumani Xorazm viloyati 101. Urganch tumani 102. Hazorasp tumani 103. Xiva shahri 104. Xiva tumani 105. Yangibozor tumani 106. “Chorvoq” erkin turistik zonasi Toshkent viloyati 107. “Chimyon-Chorvoq” kurort rekreatsion zonasi 108. “Ohalik — Oqboʻyro — Mironqul” turistik-rekratsion zonasi Samarqand viloyati 109. “Gʻelon” turistik-rekratsion zonasi Qashqadaryo viloyati 110. “Zomin” turistik-rekratsion zonasi Jizzax viloyati 111. “Shoximardon” turistik-rekratsion zonasi Fargʻona viloyati ” .
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qarorining 3-bandi yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bojxona xizmati organlari tomonidan olib qoʻyilgan va davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni, bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlarni saqlash va sotish, shu jumladan, “E-auksion shop” elektron savdo doʻkoni orqali (qonunchilik hujjatlarida boshqa davlat organlarga beriladigan mol-mulklar bundan mustasno) sotish”.
17. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-dekabrdagi 737-son qarori bilan tasdiqlangan Tovar va transport vositalari bilan tranzit operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandida :
a) birinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi birinchi va ikkinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“24. Bojxona tranziti bojxona rejimi yakunlangan paytdan eʼtiboran tranzit deklaratsiyasidagi bojxona hududida turgan tovar “vaqtincha saqlash” bojxona rejimida turgan tovar maqomini oladi, bundan “bojxona ombori” bojxona rejimida bojxona nazorati ostida turgan vaqtda bir bojxona omboridan boshqasiga bojxona nazorati ostida yetkazib berilgan tovarlar mustasno. Bunda “vaqtincha saqlash” bojxona rejimiga joylashtirish uchun bojxona yuk deklaratsiyasini taqdim etish talab etilmaydi.
Agar tovarlar “bojxona ombori” bojxona rejimida turgan vaqtda bir bojxona omboridan boshqasiga yetkazib berilgan boʻlsa, tovarlarni “bojxona ombori” bojxona rejimiga rasmiylashtirish uchun takroran bojxona yuk deklaratsiyasi taqdim etilmaydi, bundan qonunchilikda nazarda tutilgan hollar mustasno”.
b) ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 622-son qarori bilan tasdiqlangan Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandida :
a) ikkinchi xatboshidagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) uchinchi xatboshidagi “10” raqami “20” raqami bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) quyidagi mazmundagi 18 3 -band bilan toʻldirilsin:
“18 3 . Hunarmandlarga mehmonxonalar, bozorlar, mahalla guzarlari va shu kabi aholi gavjum boʻladigan boshqa joylarda davlat koʻchmas mulk obyektlaridan joylar 50 foizga pasaytirilgan stavkada elektron onlayn-auksion orqali hunarmandchilik faoliyati uchun realizatsiya qilinadi, qonunchilik hujjatlarida hamda mazkur Nizomning 18 2 -bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno”;
b) 22-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Davlat mulki ijarasining eng koʻp muddati bir ijara shartnomasi doirasida oʻn yil etib belgilanadi, qonunchilik hujjatlarida hamda mazkur Nizomning 18 2 -bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “uch” soʻzi “besh” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 34-band “Toshkent shahar Kengashlari tomonidan” soʻzlaridan keyin “hududda shakllangan ijara toʻlovining minimal bozor narxidan kelib chiqib” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-iyundagi 358-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti va uning tizimidagi jazoni ijro etish muassasalarining mulki, bino va inshootlarini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “uch” soʻzi “besh” soʻzi bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-sentabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Investorlarga yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun subsidiya ajratish hamda tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomda :
a) 1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yangi mehmonxonani qurib foydalanishga topshirgan tadbirkorlik subyektiga (keyingi oʻrinlarda — investor) ushbu mehmonxonani qurish (rekonstruksiya qilish bundan mustasno) va jihozlash hamda mehmonxonani qoʻshimcha bino va inshootlar qurish orqali kengaytirish yoki mavjud bino va inshootlarning ixtisoslashishini mehmonxona faoliyatiga oʻzgartirish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) mablagʻ ajratish;
b) 3-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ yangi qurilgan mehmonxona — tasdiqlangan loyiha asosida kapital bino va inshoot sifatida qurilgan yoki oxirgi oʻn yilda mehmonxona fondida mavjud boʻlmagan holda qayta qurilgan yoxud qurilish jarayonida oʻzgartirilgan loyiha boʻyicha (rekonstruksiya qilish bundan mustasno) joylashtirish vositasi sifatida qurilib, yangi ishga tushirilgan hamda mehmonxona qoʻshimcha bino va inshootlar qurish orqali kengaytirilgan yoki mavjud bino va inshootlarning ixtisoslashishi mehmonxona faoliyatiga oʻzgartirilgan obyekt”;
v) 4-bandning yettinchi xatboshisi “mehmonxona” soʻzidan keyin “yangi qurilgan hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 8-bandning birinchi xatboshisidagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
22. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona maʼmuriyatchiligi tartib-taomillarini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 11-fevraldagi 77-son qarorining 2-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 30-yanvar,
40-son