📅 2026-yil 5-fevral · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 5-fevral · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 5 февраль · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 февраля 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 February 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 8 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда транспорт соҳасини ривожлантиришга, ташишларнинг хавфсизлигини юқори даражада таъминлашга, транспорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга транспортда ташишларга нисбатан қўйиладиган талаблар ва шартларга амал қилиниши борасида ташувчиларнинг масъулиятини ошириш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда коррупцияга барҳам бериш, транспорт соҳасидаги назоратнинг самарадорлигини янада ошириш учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш зарурияти юзага келмоқда.
Шунингдек транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан транспорт соҳасидаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти мавжуд.
Ушбу Қонун транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга ҳамда ташувлар самарадорлигини ва сифатини ошириш орқали юк ҳамда йўловчилар ташишдаги хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 99-модда :
биринчи қисмининг диспозициясидаги «қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳамда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Объектларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини ёки Транспорт назорати инспекциясини хабардор қилмасдан ёхуд рўйхатдан ўтказмасдан қуриш»;
2) қуйидаги мазмундаги 113 1 -модда билан тўлдирилсин:
«113 1 -модда. Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини ҳамда йўловчиларни, багажни ва юк багажини ташиш қоидаларини бузиш
Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузиш, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўл транспортида ва метрополитенда йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш қоидаларини бузиш, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 119-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«119-модда. Кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш
Кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ёнғинга қарши ва авария қутқарув воситалари билан таъминланмаган ёки қонунчилик талабларига зид равишда қайта жиҳозланган кемалардан ёхуд кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса — уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кемани ёки моторли кичик ҳажмли кемани кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томондан бошқариш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кемалардан ёки кичик ҳажмли кемалардан, шунингдек кемалар ёки кичик ҳажмли кемалар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш, техник носозлиги бўлган, фойдаланилиши тақиқланган кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса — уч баравари миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
4) 125-модда :
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқаро автомобиль ташувларини ҳамда М3 ва N3 тоифали автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни шаҳарлараро (400 км ва ундан ортиқ масофада) ташишни рақамли назорат ускуналарисиз (тахографсиз, носоз тахографдан фойдаланган ҳолда ёки тахографни ўчириб қўйган ҳолда, ҳайдовчининг тахографда фойдаланиладиган картага эга бўлмаган ҳолатида) амалга ошириш, шунингдек халқаро ва шаҳарлараро автомобиль ташувларини амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Юк автотранспортида товар-транспорт юк хатларини, халқаро юк ташишда йўл варақаларини, шунингдек йўловчилар автотранспортида чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини юритиш бўйича белгиланган талабларни бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
саккизинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин;
5) 125 2 -модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни халқаро йўналишларда ташиш билан автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтиши ва тегишли ташиш турини амалга ошириши ҳуқуқини берувчи рухсатномасиз шуғулланиш, рухсатнома тўлдириш бўйича талабларни бузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланиш учун мўлжалланган йўналишларга риоя этмаслик, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
6) қуйидаги мазмундаги 125 4 -модда билан тўлдирилсин:
«125 4 -модда. Автомобиль транспортида мунтазам йўналишларда йўловчиларни ташиш қоидаларини бузиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, белгиланган йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
7) 132-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«132-модда. Кема ҳайдовчиларининг кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши
Кема ҳайдовчилари томонидан кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариш, шунингдек кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқаришни алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолдаги шахсларга топшириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
8) қуйидаги мазмундаги 133 1 -модда билан тўлдирилсин:
«133 1 -модда. Кемалар, шунингдек кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг кемалар ёки кичик ҳажмли кемаларнинг ҳаракат (сузиш) хавфсизлиги қоидаларини бузиши
Кемалар, шунингдек кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг кемалар ёки кичик ҳажмли кемаларнинг ҳаракат (сузиш) хавфсизлиги қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
9) 145-модда иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
10) 146 1 -модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
11) 176 3 -модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
12) 176 4 -модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
13) қуйидаги мазмундаги 198 9 -модда билан тўлдирилсин:
«198 9 -модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажармаслик
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
14) 245-модданинг биринчи қисмидаги :
«99 (йўл қурилиши соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«133» рақамидан кейин «133 1 » рақами билан тўлдирилсин;
«146 1 -моддасида, 147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шу жумладан йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«176 3 , 176 4 » рақамлари чиқариб ташлансин;
«198 7 » рақамидан кейин «198 9 » рақами билан тўлдирилсин;
15) 248-модда :
биринчи қисмидаги «123, 125, 125 1 , 126-моддаларида» деган сўзлар «123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 125 1 , 126-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг :
4-бандидаги «147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратганлик, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаганлик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун)» деган сўзлар «147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларида сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратганлик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-бандидаги «54, 123, 125, 125 1 , 126-моддаларида» деган сўзлар «54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 125 1 , 126-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-бандидаги «54, 123, 125, 125 1 , 126-моддаларида« деган сўзлар «54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 125 1 , 126-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 249 1 -модданинг :
биринчи қисмидаги «132» рақами «132, 133 1 (кичик ҳажмли кемаларга нисбатан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «119 ва 132-моддаларида» деган сўзлар «119, 132 ва 133 1 -моддаларида (кичик ҳажмли кемаларга нисбатан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 251-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ушбу Кодекснинг 116, 116 3 , 117-моддаларида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир»;
18) 254 1 -модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«254 1 -модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 99-моддасида (йўл-қурилиш соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 113 1 -моддасида, 123-моддасида (сув транспорти соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 125-моддасининг тўртинчи ва саккизинчи қисмларида, 125 1 -моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 125 2 , 125 4 -моддаларида, 144-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 145-моддасининг иккинчи қисмида, 146 1 -моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмасликка оид қисмида), 176 3 , 176 4 -моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва инспекторлари.
Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 133 1 -моддаларида (кемаларга оид қисмида), 198 9 -моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади»;
19) 268 4 -модда чиқариб ташлансин;
20) 291-модда биринчи қисмининг «а» кичик бандидаги «125 1 -модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «125 1 -модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 340-модда :
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Кема ҳайдовчиларини кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекс 254 1 -моддасининг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майда қабул қилинган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-386-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 5, 179-модда; 2018 йил, № 7, 433-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 10, 981-модда) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш транспорт соҳасидаги қуйидаги давлат органлари томонидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 2-илова қуйидаги мазмундаги 126 ва 127-позициялар билан тўлдирилсин:
« 126. Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун рухсатнома Йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш. Йўл объектини балансида сақловчи ташкилотлар, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги 127. Қурилиши тугалланган йўл объектидан фойдаланиш учун рухсатнома Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар қурилиши ва реконструкцияси тугалланган йўл объектидан фойдаланиш. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари »;
2) 3-илова 19-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устуни «инспекциялари» деган сўздан кейин «автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 4-илованинг II бўлими қуйидаги мазмундаги 116 ва 117-позициялар билан тўлдирилсин:
« 116. Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун рухсатнома 200 117. Қурилиши тугалланган йўл объектидан фойдаланиш учун рухсатнома 100 » .
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 9 августда қабул қилинган «Транспорт тўғрисида»ги ЎРҚ-706-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 8, 798-модда) қуйидаги мазмундаги 8 1 -модда билан тўлдирилсин:
«8 1 -модда. Транспорт тизимини режалаштириш
Транспорт инфратузилмасини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва қайта режалаштириш ишлари фақат транспорт хизматларига бўлган талабни (жорий ва прогноз кўрсаткичларни) комплекс ўрганишлар натижалари асосида шакллантирилган узоқ муддатли бош режаларга мувофиқ амалга оширилади.
Транспорт инфратузилмасини режалаштириш ҳамда лойиҳалаштиришда экология ва атроф-муҳитга нисбатан салбий таъсир минимал бўлиши керак.
Транспорт инфратузилмасини режалаштириш қуйидаги кетма-кетликдаги устуворликларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
пиёдалар учун;
велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун;
жамоат транспорти ва махсус транспорт учун;
бошқа транспорт воситалари учун.
Транспорт оқимига таъсир кўрсатувчи объектларнинг қурилишини режалаштириш босқичида транспорт тармоғига тушадиган юкламаларни ҳисобга олган ҳолда ечимлар ишлаб чиқилиши керак».
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 февраль,
ЎРҚ-1118-сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga transport xizmati koʻrsatishni tashkil etish tizimini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 8-iyulda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 4-sentabrda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda transport sohasini rivojlantirishga, tashishlarning xavfsizligini yuqori darajada taʼminlashga, transport sohasidagi boshqaruv tizimini takomillashtirishga qaratilgan keng koʻlamli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga transportda tashishlarga nisbatan qoʻyiladigan talablar va shartlarga amal qilinishi borasida tashuvchilarning masʼuliyatini oshirish, maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishda korrupsiyaga barham berish, transport sohasidagi nazoratning samaradorligini yanada oshirish uchun maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonunchilikni qayta koʻrib chiqish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Shuningdek transport sohasidagi davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzurida Transport nazorati inspeksiyasi tashkil etilganligi munosabati bilan transport sohasidagi qonunchilikka tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish zaruriyati mavjud.
Ushbu Qonun transport xizmati koʻrsatishni tashkil etish tizimini takomillashtirishga hamda tashuvlar samaradorligini va sifatini oshirish orqali yuk hamda yoʻlovchilar tashishdagi xavfsizlikni taʼminlashga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 99-modda :
birinchi qismining dispozitsiyasidagi “qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish hamda yoʻl-qurilish ishlari sifatini nazorat qilish inspeksiyalarining” degan soʻzlar “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Obyektlarni Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasini yoki Transport nazorati inspeksiyasini xabardor qilmasdan yoxud roʻyxatdan oʻtkazmasdan qurish”;
2) quyidagi mazmundagi 113 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“113 1 -modda. Temir yoʻl transportida va metropolitenda harakat va tashish xavfsizligi talablarini hamda yoʻlovchilarni, bagajni va yuk bagajini tashish qoidalarini buzish
Temir yoʻl transportida va metropolitenda harakat va tashish xavfsizligi talablarini buzish, —
mansabdor shaxslarga va xizmatchilarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.
Temir yoʻl transportida va metropolitenda harakat va tashish xavfsizligi buzilishi bilan bogʻliq hodisani, u haqidagi maʼlumotlarni qasddan yashirish, xuddi shuningdek ushbu hodisa toʻgʻrisidagi axborotni qasddan buzib koʻrsatish, —
mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.
Temir yoʻl transportida va metropolitenda yoʻlovchilar, bagaj va yuk bagajini tashish qoidalarini buzish, —
mansabdor shaxslarga va xizmatchilarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
3) 119-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“119-modda. Kemalarni yoki kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek bunday kemalardan va ular turadigan bazalardan (inshootlardan) foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini buzish
Kemalarni yoki kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish qoidalarini buzish, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari, mansabdor shaxslarga esa — ikki baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.
Yongʻinga qarshi va avariya qutqaruv vositalari bilan taʼminlanmagan yoki qonunchilik talablariga zid ravishda qayta jihozlangan kemalardan yoxud kichik hajmli kemalardan foydalanish, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari, mansabdor shaxslarga esa — uch baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.
Kemani yoki motorli kichik hajmli kemani kemalarni boshqarish huquqiga ega boʻlmagan shaxs tomondan boshqarish, —
bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.
Kemalardan yoki kichik hajmli kemalardan, shuningdek kemalar yoki kichik hajmli kemalar turadigan bazalardan (inshootlardan) foydalanish qoidalarini buzish, texnik nosozligi boʻlgan, foydalanilishi taqiqlangan kemani yoki kichik hajmli kemani boshqarish, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari, mansabdor shaxslarga esa — uch baravari miqdorida jarima solishga yoxud kema haydovchilarini kemani yoki kichik hajmli kemani boshqarish huquqidan bir yilu olti oy muddatga mahrum etishga sabab boʻladi”;
4) 125-modda :
toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xalqaro avtomobil tashuvlarini hamda M3 va N3 toifali avtotransport vositalarida yoʻlovchilarni va yuklarni shaharlararo (400 km va undan ortiq masofada) tashishni raqamli nazorat uskunalarisiz (taxografsiz, nosoz taxografdan foydalangan holda yoki taxografni oʻchirib qoʻygan holda, haydovchining taxografda foydalaniladigan kartaga ega boʻlmagan holatida) amalga oshirish, shuningdek xalqaro va shaharlararo avtomobil tashuvlarini amalga oshirishda haydovchilarning mehnat va dam olish rejimini buzishi, —
bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Yuk avtotransportida tovar-transport yuk xatlarini, xalqaro yuk tashishda yoʻl varaqalarini, shuningdek yoʻlovchilar avtotransportida chipta-hisob va yoʻl varaqalarini yuritish boʻyicha belgilangan talablarni buzish, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari, mansabdor shaxslarga esa uch baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
sakkizinchi qismi toʻqqizinchi qism deb hisoblansin;
5) 125 2 -modda quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Avtomobil transportida yuk va yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlarda tashish bilan avtotransport vositasining Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab oʻtishi va tegishli tashish turini amalga oshirishi huquqini beruvchi ruxsatnomasiz shugʻullanish, ruxsatnoma toʻldirish boʻyicha talablarni buzish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tranzit harakatlanish uchun moʻljallangan yoʻnalishlarga rioya etmaslik, agar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, —
bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
6) quyidagi mazmundagi 125 4 -modda bilan toʻldirilsin:
“125 4 -modda. Avtomobil transportida muntazam yoʻnalishlarda yoʻlovchilarni tashish qoidalarini buzish
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi guvohnoma yonida boʻlmagan holda yoʻlovchi tashish, belgilangan yoʻl haqi tariflarini oshirish, muntazam yoʻnalish boʻyicha tasdiqlangan qatnov jadvaliga amal qilmaslik, tasdiqlangan yoʻnalish sxemasidan chetga chiqish, —
bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
7) 132-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“132-modda. Kema haydovchilarining kemalarni yoki kichik hajmli kemalarni mast holda boshqarishi
Kema haydovchilari tomonidan kemalarni yoki kichik hajmli kemalarni mast holda boshqarish, shuningdek kemalarni yoki kichik hajmli kemalarni boshqarishni alkogolli ichimlikdan, giyohvand modda taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holdagi shaxslarga topshirish, —
bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida jarima solishga yoxud kema haydovchilarini kemani yoki kichik hajmli kemani boshqarish huquqidan ikki yil muddatga mahrum etishga sabab boʻladi”;
8) quyidagi mazmundagi 133 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“133 1 -modda. Kemalar, shuningdek kichik hajmli kemalar haydovchilarining kemalar yoki kichik hajmli kemalarning harakat (suzish) xavfsizligi qoidalarini buzishi
Kemalar, shuningdek kichik hajmli kemalar haydovchilarining kemalar yoki kichik hajmli kemalarning harakat (suzish) xavfsizligi qoidalarini buzishi jabrlanuvchiga yengil tan jarohati yoki ancha miqdorda moddiy zarar yetkazilishiga olib kelsa, —
bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorida jarima solishga yoxud kema haydovchilarini kemani yoki kichik hajmli kemani boshqarish huquqidan bir yildan uch yilgacha muddatga mahrum etishga sabab boʻladi”;
9) 145-modda ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
10) 146 1 -moddaning sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
11) 176 3 -modda quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takroran sodir etilgan boʻlsa, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari, mansabdor shaxslarga esa — ellik baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
12) 176 4 -modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“transport vositalarining texnik holati va ulardan foydalanish uchun masʼul boʻlgan mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
13) quyidagi mazmundagi 198 9 -modda bilan toʻldirilsin:
“198 9 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining hamda uning hududiy boʻlinmalarining koʻrsatmalarini bajarmaslik
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining hamda uning hududiy boʻlinmalarining koʻrsatmalarini bajarmaslik, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari, mansabdor shaxslarga esa besh baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.
Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan boʻlsa, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari, mansabdor shaxslarga esa — yetti baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
14) 245-moddaning birinchi qismidagi :
“99 (yoʻl qurilishi sohasidagi qonunchilikni buzishga oid qismida)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
“133” raqamidan keyin “133 1 ” raqami bilan toʻldirilsin;
“146 1 -moddasida, 147-moddasida (avtomobil yoʻllarini oʻzboshimchalik bilan qazish, ularda sunʼiy notekisliklar va toʻsiqlar yaratish, avtomobil yoʻlida ishlarni amalga oshirish uchun berilgan ruxsatnoma talablarini bajarmaslik, shu jumladan yoʻllarda qurilish-qazish ishlarini olib borgan shaxslar tomonidan belgilangan muddatlarda yoʻl infratuzilmasini oldingi holatiga keltirmaslik, shuningdek yoʻllarni saqlash qoidalarini buzish)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
“176 3 , 176 4 ” raqamlari chiqarib tashlansin;
“198 7 ” raqamidan keyin “198 9 ” raqami bilan toʻldirilsin;
15) 248-modda :
birinchi qismidagi “123, 125, 125 1 , 126-moddalarida” degan soʻzlar “123-moddalarida, 125-moddasining birinchi, ikkinchi, uchinchi, beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlarida, 125 1 , 126-moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining :
4-bandidagi “147-moddasining birinchi qismida (avtomobil yoʻllarini oʻzboshimchalik bilan qazish, ularda sunʼiy notekisliklar va toʻsiqlar yaratganlik, avtomobil yoʻlida ishlarni amalga oshirish uchun berilgan ruxsatnoma talablarini bajarmaganlik, shuningdek yoʻllarni saqlash qoidalarini buzganlik uchun)” degan soʻzlar “147-moddasining birinchi qismida (avtomobil yoʻllarida sunʼiy notekisliklar va toʻsiqlar yaratganlik, shuningdek yoʻllarni saqlash qoidalarini buzganlik uchun)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5-bandidagi “54, 123, 125, 125 1 , 126-moddalarida” degan soʻzlar “54, 123-moddalarida, 125-moddasining birinchi, ikkinchi, uchinchi, beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlarida, 125 1 , 126-moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6-bandidagi “54, 123, 125, 125 1 , 126-moddalarida“ degan soʻzlar “54, 123-moddalarida, 125-moddasining birinchi, ikkinchi, uchinchi, beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlarida, 125 1 , 126-moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
16) 249 1 -moddaning :
birinchi qismidagi “132” raqami “132, 133 1 (kichik hajmli kemalarga nisbatan)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “119 va 132-moddalarida” degan soʻzlar “119, 132 va 133 1 -moddalarida (kichik hajmli kemalarga nisbatan)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
17) 251-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi ushbu Kodeksning 116, 116 3 , 117-moddalarida, 142-moddasining birinchi qismida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqli boʻlgan havo transporti organidir.
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi direktori va uning oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi boshqarmalarining va boʻlimlarining boshliqlari havo transporti organlari nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishga va maʼmuriy jazo choralarini qoʻllashga haqlidir”;
18) 254 1 -modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“254 1 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi organlari
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi organlariga ushbu Kodeksning 99-moddasida (yoʻl-qurilish sohasidagi qonunchilikni buzishga oid qismida), 113 1 -moddasida, 123-moddasida (suv transporti sohasidagi qonunchilikni buzishga oid qismida), 125-moddasining toʻrtinchi va sakkizinchi qismlarida, 125 1 -moddasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlarida, 125 2 , 125 4 -moddalarida, 144-moddasining toʻrtinchi va beshinchi qismlarida, 145-moddasining ikkinchi qismida, 146 1 -moddasida, 147-moddasining birinchi qismida (avtomobil yoʻllarini oʻzboshimchalik bilan qazish, avtomobil yoʻlida ishlarni amalga oshirish uchun berilgan ruxsatnoma talablarini bajarmaslik, yoʻllarda qurilish-qazish ishlarini olib borgan shaxslar tomonidan belgilangan muddatlarda yoʻl infratuzilmasini oldingi holatiga keltirmaslikka oid qismida), 176 3 , 176 4 -moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqlidir.
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi organlari nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishga va jarima tariqasidagi maʼmuriy jazo choralarini qoʻllashga quyidagilar haqli:
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining boshligʻi va uning oʻrinbosarlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari, ularning oʻrinbosarlari va inspektorlari.
Ushbu Kodeksning 119, 132 va 133 1 -moddalarida (kemalarga oid qismida), 198 9 -moddasida nazarda tutilgan huquqbuzarliklar aniqlangan taqdirda maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnoma Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining mansabdor shaxslari tomonidan tuziladi.
Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnoma ushbu Kodeksning 282-moddasida belgilangan tartibda sudga koʻrib chiqish uchun yuboriladi”;
19) 268 4 -modda chiqarib tashlansin;
20) 291-modda birinchi qismining “a” kichik bandidagi “125 1 -moddaning ikkinchi va uchinchi qismlarida” degan soʻzlar “125 1 -moddaning ikkinchi — toʻrtinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
21) 340-modda :
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Kema haydovchilarini kemalarni boshqarish huquqidan mahrum etish toʻgʻrisidagi qaror ushbu Kodeks 254 1 -moddasining ikkinchi qismida koʻrsatib oʻtilgan Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining mansabdor shaxslari tomonidan ijro etiladi, bundan ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno”;
uchinchi qismi toʻrtinchi qism deb hisoblansin.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2015-yil 26-mayda qabul qilingan “Tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-386-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2015-yil, № 5, 179-modda; 2018-yil, № 7, 433-modda; 2019-yil, № 12, 880-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 10, 981-modda) 22-moddasining birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tashuvchining oʻz fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish boʻyicha majburiyati bajarilishini nazorat qilish transport sohasidagi quyidagi davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi”.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 2-ilova quyidagi mazmundagi 126 va 127-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:
“ 126. Yoʻl obyektida qurilish va taʼmirlash ishlari uchun ruxsatnoma Yoʻl infratuzilmasi obyektlarida qurilish ishlarini olib borish, yoʻl obyektini har qanday koʻrinishda taʼmirlash, buzish, qazish, oʻzgartirish yoki rekonstruksiya qilish ishlarini amalga oshirish. Yoʻl obyektini balansida saqlovchi tashkilotlar, kommunikatsiya tarmoqlaridagi avariya bilan bogʻliq yoki boshqa kechiktirib boʻlmaydigan hollarda esa tuman (shahar) hokimligi 127. Qurilishi tugallangan yoʻl obyektidan foydalanish uchun ruxsatnoma Avtomobil yoʻllari va sunʼiy inshootlar qurilishi va rekonstruksiyasi tugallangan yoʻl obyektidan foydalanish. Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining hududiy boʻlinmalari ”;
2) 3-ilova 19-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustuni “inspeksiyalari” degan soʻzdan keyin “avtomobil yoʻllari va sunʼiy inshootlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
3) 4-ilovaning II boʻlimi quyidagi mazmundagi 116 va 117-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:
“ 116. Yoʻl obyektida qurilish va taʼmirlash ishlari uchun ruxsatnoma 200 117. Qurilishi tugallangan yoʻl obyektidan foydalanish uchun ruxsatnoma 100 ” .
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 9-avgustda qabul qilingan “Transport toʻgʻrisida”gi OʻRQ-706-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 8, 798-modda) quyidagi mazmundagi 8 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“8 1 -modda. Transport tizimini rejalashtirish
Transport infratuzilmasini kengaytirish, rekonstruksiya qilish va qayta rejalashtirish ishlari faqat transport xizmatlariga boʻlgan talabni (joriy va prognoz koʻrsatkichlarni) kompleks oʻrganishlar natijalari asosida shakllantirilgan uzoq muddatli bosh rejalarga muvofiq amalga oshiriladi.
Transport infratuzilmasini rejalashtirish hamda loyihalashtirishda ekologiya va atrof-muhitga nisbatan salbiy taʼsir minimal boʻlishi kerak.
Transport infratuzilmasini rejalashtirish quyidagi ketma-ketlikdagi ustuvorliklarni inobatga olgan holda amalga oshiriladi:
piyodalar uchun;
velosiped va individual harakatlanish vositalari uchun;
jamoat transporti va maxsus transport uchun;
boshqa transport vositalari uchun.
Transport oqimiga taʼsir koʻrsatuvchi obyektlarning qurilishini rejalashtirish bosqichida transport tarmogʻiga tushadigan yuklamalarni hisobga olgan holda yechimlar ishlab chiqilishi kerak”.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin;
ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
6-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 5-fevral,
OʻRQ-1118-son