UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 17-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vazirligi huzuridagi fuqaro aviatsiyasi agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 17 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 января 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентства гражданской авиации при министерстве транспорта

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 January 2026 · Ministry and agency documents · Transport vazirligi huzuridagi fuqaro aviatsiyasi agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

«Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61) қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сон буйруғи (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2025 й., 10/25/3609/0174-сон) билан тасдиқланган «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сон буйруғига ИЛОВА

«Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61) киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« ташқи учувчи — масофадан бошқариладиган ҳаво кемасининг парвозини амалга ошириш бўйича зарур вазифаларни бажариш учун ҳаво кемаси эгаси (эксплуатант) томонидан тайинланган ҳамда парвоз давомида учишни бошқариш мосламаларини бошқарадиган шахс;»;

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. 5-бандда :

ўн тўртинчи хатбошидаги «ТА» серияси.» деган сўзлар «ТА» серияси;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

« ташқи учувчи гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 19 1 -иловасига мувофиқ «ТА» серияси.».

3. 7-бандда :

1) «а» кичик банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса (бундан ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар мустасно);

учувчи, штурман, борталоқачилар, ҲҲБ диспетчерлари учун ИКАОнинг тил билиш шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификатнинг) нусхаси (камида 4-даража);»;

2) «б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса;»;

3) «в» кичик бандда :

биринчи хатбоши «планер учувчилар» деган сўзлардан кейин «ва ташқи учувчилар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқаро авиациясининг сертификатланган ўқув муассасасида тегишли ҳаво кемаси тури бўйича учувчиларни тайёрлаш курсларини тўлиқ тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ўзавиация» агентлигида тест синовларидан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун икки нусхада ушбу Қоидаларнинг 22-иловасига мувофиқ шаклдаги тақдимнома;

мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса;»;

4) қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) фуқаро авиацияси учувчиси гувоҳномасини олишда ҳарбий учувчилар учун:

«Ўзавиация» агентлигида тест синовларидан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун икки нусхада ушбу Қоидаларнинг 22-иловасига мувофиқ шаклдаги тақдимнома;

ҳарбий таълим муассасасининг транспорт авиацияси учувчиси мутахассислиги бўйича диплом нусхаси;

мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса;

ИКАОнинг тил билиш шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификатнинг) нусхаси (камида 4-даража);

фуқаро авиациясининг сертификатланган ўқув муассасасида тегишли ҳаво кемаси тури бўйича қайта ўқитиш курсларини тўлиқ тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

ҳарбий-транспорт авиациясида (турлари ва лавозимлари бўйича) учиш соатларини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Бунда, ҳарбий учувчилар томонидан фуқаро авиацияси учувчиси гувоҳномасини олишда номзоднинг парвоз фаолиятидаги танаффуси беш йилдан ошмаган бўлиши лозим.».

4. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Хорижий давлат томонидан берилган авиация ходими (учувчилар, штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар, борталоқачилар, бортоператорлар, ҲҲБ диспетчери, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис ва кабина экипажи аъзолари) гувоҳномасини тан олиш учун фуқаро авиацияси ташкилоти «Ўзавиация» агентлигига мазкур Қоидаларнинг 21-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Бунда, ушбу аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хорижий давлат томонидан берилган фуқаро авиацияси мутахассиси гувоҳномасининг нусхаси (барча малака белгилари билан бирга);

тижорат авиацияси учиш таркиби учун авария-қутқарув тайёргарлиги (қуруқлик, сув) ва хавфли юкларни ташиш бўйича ўқув курслари сертификатлари нусхалари;

мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса (бундан ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар мустасно);

учувчи, штурман, борталоқачилар, ҲҲБ диспетчерлари учун ИКАОнинг тил билиш шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификатнинг) нусхаси (камида 4-даража);

учиш таркиби учун таълим ташкилотида назарий курс, тренажёр ва учиш (амалий) тайёргарликдан ўтилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (ҳаво кемасида учиш текшируви ва тренажёрда ўтказилган охирги машғулот (текширув) саналари кўрсатилган ҳолда).».

5. 24-банддаги «ўн иш куни» деган сўзлар «ўттиз кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 26-банддаги «имтиҳонга» деган сўз «суҳбатга» деган сўз билан алмаштирилсин.

7. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Суҳбат номзодга Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида парвозларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ва қонунчилиги бўйича маълумот бериш мақсадида ўтказилади.».

8. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. «Ўзавиация» агентлиги томонидан хорижий давлат томонидан берилган авиация ходими гувоҳномасини ИКАО стандартлари ва тавсия қилинган амалиётларини инобатга олган ҳолда тан олишда ушбу авиация ходимига мазкур Қоидаларнинг 26-иловасига мувофиқ шаклда сертификат тақдим қилинади.».

9. Қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд билан тўлдирилсин:

«28 1 . Хорижий давлат томонидан берилган авиация гувоҳномаси эгасининг малакасини ошириш, касбий билим ва амалий тажрибасини лозим даражада ушлаб туриш ИКАО стандартлари ва тавсия қилинган амалиётларига мувофиқ амалга оширилади.».

10. 29-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса (бундан ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар мустасно)».

11. 30-банд «Учувчилар таркиби,» деган сўзлардан кейин «кабина экипажи аъзолари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

12. 36-банднинг иккинчи хатбошисидаги «планер учувчиларига» деган сўзлардан кейин «, ташқи учувчиларга,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

13. 3-иловада :

1) 1-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«планер учувчиси;

ташқи учувчи;»;

ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 5-бандда :

биринчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Гувоҳнома қуйидаги ёшдан кичик бўлмаган шахсларга берилади:»;

учинчи хатбошидаги «учиш аппарати учувчиларига» деган сўзлар «учиш аппарати учувчилари ва ташқи учувчиларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 4-илованинг 10-банди «планер учувчиси,» деган сўзлардан кейин «ташқи учувчи,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

15. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 19 1 -илова билан тўлдирилсин.

16. 22-илованинг «Баҳолар варақаси» бўлими изоҳ қисмида:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ташқи учувчилар: 1 — 10, 13-кичик бандлар»;

ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

«Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61) киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга ИЛОВА

«Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61) 19 1 -ИЛОВА

ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИГ ВАКОЛОТЛИ ИДОРАСИ I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН REPUBLIC OF UZBEKISTAN ПОЛНОМОЧЕННЫЙ ОРГАН ГРАЖДАНСКОЙ АВИАЦИИ II. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ТАШҚИ УЧУВЧИСИНИНГ ГУВОҲНОМАСИ CIVIL AVIATION AUTHORITY СВИДЕТЕЛЬСТВО ВНЕШНЕГО ПИЛОТА ГРАЖДАНСКОЙ АВИАЦИИ CIVIL AVIATION REMOTE PILOT LICENCE VII. ________________________________ ШАХСИЙ ИМЗО / ПОДПИСЬ ВЛАДЕЛЬЦА / OWNER SIGNATURE III. ___ TA ___ № 0000 ».

Директор Т. НАЗАРОВ

Транспорт вазири И. МАХКАМОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 17 январь,

2026 йил 14 январь

2025 йил 27 декабрь

14-Н-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI FUQARO AVIATSIYASI AGENTLIGI DIREKTORINING

BUYRUGʻI

“Fuqaro aviatsiyasining aviatsiya xodimi guvohnomasini berish” Oʻzbekiston Respublikasining aviatsiya qoidalariga (OʻZR AQ-61) qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 14-iyundagi PF-94-son “Maʼmuriy islohotlar doirasida transport sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi direktorining 2025-yil 7-yanvardagi 1-N-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3609, 2025-yil 24-fevral) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.02.2025-y., 10/25/3609/0174-son) bilan tasdiqlangan “Fuqaro aviatsiyasining aviatsiya xodimi guvohnomasini berish” Oʻzbekiston Respublikasining aviatsiya qoidalariga (OʻZR AQ-61) ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi va Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi direktorining 2026-yil 17-yanvardagi 14-N-son buyrugʻiga ILOVA

“Fuqaro aviatsiyasining aviatsiya xodimi guvohnomasini berish” Oʻzbekiston Respublikasining aviatsiya qoidalariga (OʻZR AQ-61) kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 1-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ tashqi uchuvchi — masofadan boshqariladigan havo kemasining parvozini amalga oshirish boʻyicha zarur vazifalarni bajarish uchun havo kemasi egasi (ekspluatant) tomonidan tayinlangan hamda parvoz davomida uchishni boshqarish moslamalarini boshqaradigan shaxs;”;

toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin.

2. 5-bandda :

oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “TA” seriyasi.” degan soʻzlar “TA” seriyasi;” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ tashqi uchuvchi guvohnomasi — ushbu Qoidalarning 19 1 -ilovasiga muvofiq “TA” seriyasi.”.

3. 7-bandda :

1) “a” kichik bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mutaxassislik boʻyicha ishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi amaldagi ijobiy tibbiy xulosa (bundan havo kemalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha mutaxassislar mustasno);

uchuvchi, shturman, bortaloqachilar, HHB dispetcherlari uchun IKAOning til bilish shkalasi boʻyicha ingliz tilini bilish darajasi toʻgʻrisidagi hujjatning (sertifikatning) nusxasi (kamida 4-daraja);”;

2) “b” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mutaxassislik boʻyicha ishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi amaldagi ijobiy tibbiy xulosa;”;

3) “v” kichik bandda :

birinchi xatboshi “planer uchuvchilar” degan soʻzlardan keyin “va tashqi uchuvchilar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“fuqaro aviatsiyasining sertifikatlangan oʻquv muassasasida tegishli havo kemasi turi boʻyicha uchuvchilarni tayyorlash kurslarini toʻliq tamomlaganlik toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi;”;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Oʻzaviatsiya” agentligida test sinovlaridan oʻtish yoki imtihon topshirish uchun ikki nusxada ushbu Qoidalarning 22-ilovasiga muvofiq shakldagi taqdimnoma;

mutaxassislik boʻyicha ishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi amaldagi ijobiy tibbiy xulosa;”;

4) quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g) fuqaro aviatsiyasi uchuvchisi guvohnomasini olishda harbiy uchuvchilar uchun:

“Oʻzaviatsiya” agentligida test sinovlaridan oʻtish yoki imtihon topshirish uchun ikki nusxada ushbu Qoidalarning 22-ilovasiga muvofiq shakldagi taqdimnoma;

harbiy taʼlim muassasasining transport aviatsiyasi uchuvchisi mutaxassisligi boʻyicha diplom nusxasi;

mutaxassislik boʻyicha ishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi amaldagi ijobiy tibbiy xulosa;

IKAOning til bilish shkalasi boʻyicha ingliz tilini bilish darajasi toʻgʻrisidagi hujjatning (sertifikatning) nusxasi (kamida 4-daraja);

fuqaro aviatsiyasining sertifikatlangan oʻquv muassasasida tegishli havo kemasi turi boʻyicha qayta oʻqitish kurslarini toʻliq tamomlaganlik toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi;

harbiy-transport aviatsiyasida (turlari va lavozimlari boʻyicha) uchish soatlarini tasdiqlovchi hujjat nusxasi.

Bunda, harbiy uchuvchilar tomonidan fuqaro aviatsiyasi uchuvchisi guvohnomasini olishda nomzodning parvoz faoliyatidagi tanaffusi besh yildan oshmagan boʻlishi lozim.”.

4. 23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Xorijiy davlat tomonidan berilgan aviatsiya xodimi (uchuvchilar, shturmanlar, bortmuhandislar, bortmexaniklar, bortaloqachilar, bortoperatorlar, HHB dispetcheri, havo kemalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha mutaxassis va kabina ekipaji aʼzolari) guvohnomasini tan olish uchun fuqaro aviatsiyasi tashkiloti “Oʻzaviatsiya” agentligiga mazkur Qoidalarning 21-ilovasiga muvofiq shaklda ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.

Bunda, ushbu arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

xorijiy davlat tomonidan berilgan fuqaro aviatsiyasi mutaxassisi guvohnomasining nusxasi (barcha malaka belgilari bilan birga);

tijorat aviatsiyasi uchish tarkibi uchun avariya-qutqaruv tayyorgarligi (quruqlik, suv) va xavfli yuklarni tashish boʻyicha oʻquv kurslari sertifikatlari nusxalari;

mutaxassislik boʻyicha ishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi amaldagi ijobiy tibbiy xulosa (bundan havo kemalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha mutaxassislar mustasno);

uchuvchi, shturman, bortaloqachilar, HHB dispetcherlari uchun IKAOning til bilish shkalasi boʻyicha ingliz tilini bilish darajasi toʻgʻrisidagi hujjatning (sertifikatning) nusxasi (kamida 4-daraja);

uchish tarkibi uchun taʼlim tashkilotida nazariy kurs, trenajyor va uchish (amaliy) tayyorgarlikdan oʻtilganligini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari (havo kemasida uchish tekshiruvi va trenajyorda oʻtkazilgan oxirgi mashgʻulot (tekshiruv) sanalari koʻrsatilgan holda).”.

5. 24-banddagi “oʻn ish kuni” degan soʻzlar “oʻttiz kun” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 26-banddagi “imtihonga” degan soʻz “suhbatga” degan soʻz bilan almashtirilsin.

7. 27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Suhbat nomzodga Oʻzbekiston Respublikasining havo hududida parvozlarni amalga oshirishning oʻziga xos xususiyatlari va qonunchiligi boʻyicha maʼlumot berish maqsadida oʻtkaziladi.”.

8. 28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. “Oʻzaviatsiya” agentligi tomonidan xorijiy davlat tomonidan berilgan aviatsiya xodimi guvohnomasini IKAO standartlari va tavsiya qilingan amaliyotlarini inobatga olgan holda tan olishda ushbu aviatsiya xodimiga mazkur Qoidalarning 26-ilovasiga muvofiq shaklda sertifikat taqdim qilinadi.”.

9. Quyidagi mazmundagi 28 1 -band bilan toʻldirilsin:

“28 1 . Xorijiy davlat tomonidan berilgan aviatsiya guvohnomasi egasining malakasini oshirish, kasbiy bilim va amaliy tajribasini lozim darajada ushlab turish IKAO standartlari va tavsiya qilingan amaliyotlariga muvofiq amalga oshiriladi.”.

10. 29-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mutaxassislik boʻyicha ishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi amaldagi ijobiy tibbiy xulosa (bundan havo kemalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha mutaxassislar mustasno)”.

11. 30-band “Uchuvchilar tarkibi,” degan soʻzlardan keyin “kabina ekipaji aʼzolari,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

12. 36-bandning ikkinchi xatboshisidagi “planer uchuvchilariga” degan soʻzlardan keyin “, tashqi uchuvchilarga,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

13. 3-ilovada :

1) 1-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“planer uchuvchisi;

tashqi uchuvchi;”;

oʻninchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn ikkinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 5-bandda :

birinchi xatboshi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Guvohnoma quyidagi yoshdan kichik boʻlmagan shaxslarga beriladi:”;

uchinchi xatboshidagi “uchish apparati uchuvchilariga” degan soʻzlar “uchish apparati uchuvchilari va tashqi uchuvchilarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 4-ilovaning 10-bandi “planer uchuvchisi,” degan soʻzlardan keyin “tashqi uchuvchi,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

15. Mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirdagi 19 1 -ilova bilan toʻldirilsin.

16. 22-ilovaning “Baholar varaqasi” boʻlimi izoh qismida:

quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tashqi uchuvchilar: 1 — 10, 13-kichik bandlar”;

oʻn toʻrtinchi xatboshi oʻn beshinchi xatboshi deb hisoblansin.

“Fuqaro aviatsiyasining aviatsiya xodimi guvohnomasini berish” Oʻzbekiston Respublikasining aviatsiya qoidalariga (OʻZR AQ-61) kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga ILOVA

“Fuqaro aviatsiyasining aviatsiya xodimi guvohnomasini berish” Oʻzbekiston Respublikasining aviatsiya qoidalariga (OʻZR AQ-61) 19 1 -ILOVA

FUQARO AVIATSIYASINIG VAKOLOTLI IDORASI I. OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI RESPUBLIKA UZBEKISTAN REPUBLIC OF UZBEKISTAN POLNOMOCHENNIY ORGAN GRAJDANSKOY AVIATSII II. FUQARO AVIATSIYASI TASHQI UCHUVCHISINING GUVOHNOMASI CIVIL AVIATION AUTHORITY SVIDETELSTVO VNESHNEGO PILOTA GRAJDANSKOY AVIATSII CIVIL AVIATION REMOTE PILOT LICENCE VII. ________________________________ SHAXSIY IMZO / PODPIS VLADELSA / OWNER SIGNATURE III. ___ TA ___ № 0000 ”.

Direktor T. NAZAROV

Transport vaziri I. MAXKAMOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Toshkent sh.,

2026-yil 17-yanvar,

2026-yil 14-yanvar

2025-yil 27-dekabr

14-N-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2026-y., 10/26/3609-1/0124-son)

lex.uz