📅 2026-yil 9-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 9-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 9 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
разрядлари ва тариф коэффициентлари
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Республикада радиоактив чиқиндиларни кўмишни халқаро стандартлар асосида мувофиқлаштириш, атроф-муҳитни радиоактив ифлосланишдан муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Марказ республикадаги радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлаш бўйича ягона хизмат кўрсатувчи давлат муассасаси сифатида фаолият юритади;
Марказ ходимларининг умумий чекланган сони 34 нафар этиб белгиланади;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан Марказ тузилмаси ва устави тасдиқланади;
Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари ходимларига тенглаштирилади;
Марказнинг шартнома асосида бажарилган ишлари ва хизматларидан тушадиган маблағларнинг камида 50 фоизи моддий-техник базани мустаҳкамлашга, кўпи билан 50 фоизгача бўлган қисми ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирларига йўналтирилишига рухсат берилади.
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
республикада ишлаб чиқарилган ва унга олиб кирилган, ишлаш муддати тугаган ёки ишдан чиққан радиоактив манбалар, радиоактив моддалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, узоқ муддатли сақлаш;
радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада илмий тадқиқот ўтказиш;
соҳада рақамлаштириш ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш;
хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва соҳага илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш.
4. Қуйидагилар:
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш марказини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
шартнома асосида бажариладиган ишлар ва хизматлардан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант ва мақсадли маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бунда:
2026 йилда Марказни сақлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Марказ томонидан бюджет ташкилотларига уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга эса хўжалик шартномаси асосида хизмат кўрсатилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Марказ ҳудудидаги бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, янги маъмурий бино қуриш, Радиоактив чиқиндиларни саралаш лабораториясини ташкил қилиш, шунингдек, Марказ ҳудудини ободонлаштириш ишларини 2026-2027 йилларда амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Бунда Марказ ҳудудида режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича:
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағлар 2026 йилги;
қурилиш-таъмирлаш ишлари учун маблағлар 2027 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида инобатга олинади.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Радиоактив чиқиндиларни кўмиш республика пунктининг идоравий мансублиги ва мақоми тўғрисида» 1992 йил 7 февралдаги 52-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Фанлар академияси президенти Ш.А. Аюпов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 47-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш марказини янада такомиллаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаи Муддатлар Масъул ижрочилар 1. Радиоактив чиқиндиларни саралаш лабораториясини ташкил қилиш. 1. Лаборатория биноси учун жой танлаш ва лойиҳани ишлаб чиқиш. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2026 йил Фанлар академияси 2. Лаборатория бино ва иншоотларини қуриб ишга тушириш. 3. Радиоактив чиқиндиларни саралаш технологиясини ишлаб чиқиш. 4. Зарур ускуналарни харид қилиш, ўрнатиб ишга тушириш. 5. Зарур кадрлар билан таъминлаш. 2027 йил 2. Радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, ижтимоий ҳимояси ва моддий таъминотини ошириш. 1. Ўқув курслари ва семинарлар ўтказиш орқали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. 2. Радиоактив чиқиндиларни саралаш амалиётларини ташкил этиш. 3. Ходимлар билимини даврий текшириш. 4. Ходимларни соғломлаштириш, уларнинг дам олиши, моддий таъминоти ва ижтимоий ҳимоясини яхшилаш. Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида 2026 йилдан бошлаб — доимий Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3. Марказга тегишли барча автотранспорт воситаларини босқичма-босқич янгилаш ва янги қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш. 1. Асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситаларини босқичма-босқич янгилаш бўйича режа-жадвал тузиш. 2. Режа-жадвал асосида асбоб-ускуна ва транспорт воситаларини харид қилиш. 3. Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш. Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида 2026-2027 йиллар Фанлар академияси 4. Марказ ҳудудида «тоза» ва «зарарланган» зоналар орасидаги санитария назорат пунктини такомиллаштириш. 1. Санитария-назорат пунктини душ ва дозиметрик жиҳозлар билан жиҳозлаш. 2. Махсус автотранспорт воситаларини дезактивация қилиш биносини капитал таъмирлаш. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2027 йил Фанлар академияси 5. Айдарали қишлоғидан Марказгача бўлган 5 км узунликдаги йўлни мукаммал таъмирлаш. 1. Тендер ўтказиш орқали йўлни мукаммал таъмирлаш учун пудрат ташкилотини танлаш. 2. Айдарали қишлоғидан Марказгача бўлган йўлни мукаммал таъмирлаш. Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси 2027 йил Тошкент вилояти ҳокимлиги 6. Радиоактив материалларни рухсатсиз олиб кириш ва олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш ва узлуксиз мониторингини амалга ошириш учун назорат-кузатув постини ўрнатиш. 1. Радиация назорат-кузатув пости учун жой танлаш. 2. Радиацион портал мониторини ўрнатиш ва ишга тушириш. 3. Доимий техник хизмат кўрсатиш. Ядро физикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари 2026 йил Фанлар академияси 7. Марказ ҳудудини табиий газ билан таъминлаш. 1. Энг яқин газ тақсимлаш пунктидан Марказ ҳудудигача газ қувурини тортиш ва йиллик газ ҳажмини ажратиш. 2. Марказни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун қозонхона қуриш. Ижрочиларнинг маблағлари ҳисобидан 2026 йил Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси 8. Биноларни реконструкция қилиш, Марказ ҳудудини ободонлаштириш, ичимлик ва суғориш суви билан таъминлаш. 1. Умумий майдони 400 кв метр бўлган 2 қаватли маъмурий бино қуриш. 2. Гараж, омборхоналар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, ёнгинга қарши сув ҳовузлари ва ёрдамчи биноларни капитал таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш. 3. Сув дренаж тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. 4. Марказ ҳудудини ободонлаштириш. 5. Артезиан қудуқ қазиш. 6. Сув минорасини қуриш. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2027 йил Фанлар академияси 9. Марказ ҳудудини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш. 1. Марказ ҳудудини «тоза» ва «зарарланган» зоналарга ажратиш ҳамда ўта муҳим объект ҳудудини белгилаб олиш. 2. Тоифаланган объектлар бўйича амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган йўриқнома талабларига мувофиқ объект периметри бўйлаб замонавий видеокузатув камералари, муҳандислик йўлаклари, пост соябонлари, алоқа ва ҳимоя техник воситалари, тунги ёритиш мосламалари билан жиҳозлаш. 3. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш ҳудудида назорат ўтиш жойи (НЎЖ)ни қуриш. 4. НЎЖда замонавий турникет ҳамда юздан таниб олувчи восита (Фасе ID) ўрнатиш. 5. НЎЖ ёнига мудофаа истеҳкомини (ДЗОТ) қуриш. Мудофаа истеҳкомида ташвиш тугмаси ва ички алоқа воситасини ўрнатиш. Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида 2026 йил Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 47-сон қарорига 2-ИЛОВА
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Лавозимлар номи Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Тариф коэффициенти Директор 8,748 Бош муҳандис 6,350 Бош бухгалтер * 5,545 Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис * 2,994 Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис * 4,436 Етакчи муҳандис 4,800 Муҳандислар 3,290 Технологлар 2,770 Автокран машинисти 5 1,269 Электрик 6 1,384 Ҳайдовчилар (махсус автотранспорт) 3 — 6 1,106 — 1,384 Ҳайдовчилар (енгил автомобиллар) * 1 — 3 1,000 — 1,106
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 февраль,
47-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLAR REJASI
razryadlari va tarif koeffitsiyentlari
Respublika radioaktiv chiqindilarni saqlash markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Respublikada radioaktiv chiqindilarni koʻmishni xalqaro standartlar asosida muvofiqlashtirish, atrof-muhitni radioaktiv ifloslanishdan muhofaza qilish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining Fanlar akademiyasi Yadro fizikasi instituti huzuridagi Respublika radioaktiv chiqindilarni koʻmish punkti negizida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan Yadro fizikasi instituti huzuridagi Respublika radioaktiv chiqindilarni saqlash markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
Markaz respublikadagi radioaktiv chiqindilarni maxsus avtotransportda tashish, qabul qilish, saralash va uzoq muddatli xavfsiz saqlash boʻyicha yagona xizmat koʻrsatuvchi davlat muassasasi sifatida faoliyat yuritadi;
Markaz xodimlarining umumiy cheklangan soni 34 nafar etib belgilanadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tomonidan Markaz tuzilmasi va ustavi tasdiqlanadi;
Markaz xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish shartlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining ilmiy tashkilotlari xodimlariga tenglashtiriladi;
Markazning shartnoma asosida bajarilgan ishlari va xizmatlaridan tushadigan mablagʻlarning kamida 50 foizi moddiy-texnik bazani mustahkamlashga, koʻpi bilan 50 foizgacha boʻlgan qismi xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilish tadbirlariga yoʻnaltirilishiga ruxsat beriladi.
3. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
respublikada ishlab chiqarilgan va unga olib kirilgan, ishlash muddati tugagan yoki ishdan chiqqan radioaktiv manbalar, radioaktiv moddalar bilan ishlash jarayonida hosil boʻlgan radioaktiv chiqindilarni saralash, qayta ishlash, uzoq muddatli saqlash;
radioaktiv chiqindilar bilan muomala qilishning innovatsion usullarini ishlab chiqish va bu sohada ilmiy tadqiqot oʻtkazish;
sohada raqamlashtirish va axborot texnologiyalarini qoʻllash hamda tegishli davlat organlari bilan axborot almashinuvini taʼminlash;
xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikni kengaytirish va sohaga ilgʻor xorijiy tajribalarni tatbiq etish.
4. Quyidagilar:
Respublika radioaktiv chiqindilarni saqlash markazini yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 1-ilovaga muvofiq;
Respublika radioaktiv chiqindilarni saqlash markazi xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
shartnoma asosida bajariladigan ishlar va xizmatlardan tushadigan tushumlar;
xalqaro moliya institutlari va donor tashkilotlarning grant va maqsadli mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Bunda:
2026-yilda Markazni saqlash bilan bogʻliq xarajatlar respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi, 2027-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;
Markaz tomonidan budjet tashkilotlariga ularning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan, boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarga esa xoʻjalik shartnomasi asosida xizmat koʻrsatiladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Markaz hududidagi bino va inshootlarni rekonstruksiya qilish hamda kapital taʼmirlash, yangi maʼmuriy bino qurish, Radioaktiv chiqindilarni saralash laboratoriyasini tashkil qilish, shuningdek, Markaz hududini obodonlashtirish ishlarini 2026-2027-yillarda amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
Bunda Markaz hududida rejalashtirilgan qurilish-taʼmirlash va obodonlashtirish ishlari boʻyicha:
loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun mablagʻlar 2026-yilgi;
qurilish-taʼmirlash ishlari uchun mablagʻlar 2027-yilgi Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida inobatga olinadi.
7. Vazirlar Mahkamasining “Radioaktiv chiqindilarni koʻmish respublika punktining idoraviy mansubligi va maqomi toʻgʻrisida” 1992-yil 7-fevraldagi 52-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Fanlar akademiyasi prezidenti Sh.A. Ayupov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 47-son qaroriga 1-ILOVA
Respublika radioaktiv chiqindilarni saqlash markazini yanada takomillashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbai Muddatlar Masʼul ijrochilar 1. Radioaktiv chiqindilarni saralash laboratoriyasini tashkil qilish. 1. Laboratoriya binosi uchun joy tanlash va loyihani ishlab chiqish. Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida 2026-yil Fanlar akademiyasi 2. Laboratoriya bino va inshootlarini qurib ishga tushirish. 3. Radioaktiv chiqindilarni saralash texnologiyasini ishlab chiqish. 4. Zarur uskunalarni xarid qilish, oʻrnatib ishga tushirish. 5. Zarur kadrlar bilan taʼminlash. 2027-yil 2. Radioaktiv chiqindilar bilan ishlash boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash, ularning malakasini oshirish, ijtimoiy himoyasi va moddiy taʼminotini oshirish. 1. Oʻquv kurslari va seminarlar oʻtkazish orqali kadrlar tayyorlash va ularning malakasini oshirish. 2. Radioaktiv chiqindilarni saralash amaliyotlarini tashkil etish. 3. Xodimlar bilimini davriy tekshirish. 4. Xodimlarni sogʻlomlashtirish, ularning dam olishi, moddiy taʼminoti va ijtimoiy himoyasini yaxshilash. Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar doirasida 2026-yildan boshlab — doimiy Fanlar akademiyasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 3. Markazga tegishli barcha avtotransport vositalarini bosqichma-bosqich yangilash va yangi qishloq xoʻjaligi texnikasini xarid qilish. 1. Asbob-uskunalar va avtotransport vositalarini bosqichma-bosqich yangilash boʻyicha reja-jadval tuzish. 2. Reja-jadval asosida asbob-uskuna va transport vositalarini xarid qilish. 3. Qishloq xoʻjaligi texnikasini xarid qilish. Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar doirasida 2026-2027-yillar Fanlar akademiyasi 4. Markaz hududida “toza” va “zararlangan” zonalar orasidagi sanitariya nazorat punktini takomillashtirish. 1. Sanitariya-nazorat punktini dush va dozimetrik jihozlar bilan jihozlash. 2. Maxsus avtotransport vositalarini dezaktivatsiya qilish binosini kapital taʼmirlash. Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida 2027-yil Fanlar akademiyasi 5. Aydarali qishlogʻidan Markazgacha boʻlgan 5 km uzunlikdagi yoʻlni mukammal taʼmirlash. 1. Tender oʻtkazish orqali yoʻlni mukammal taʼmirlash uchun pudrat tashkilotini tanlash. 2. Aydarali qishlogʻidan Markazgacha boʻlgan yoʻlni mukammal taʼmirlash. Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmasi 2027-yil Toshkent viloyati hokimligi 6. Radioaktiv materiallarni ruxsatsiz olib kirish va olib chiqib ketishning oldini olish va uzluksiz monitoringini amalga oshirish uchun nazorat-kuzatuv postini oʻrnatish. 1. Radiatsiya nazorat-kuzatuv posti uchun joy tanlash. 2. Radiatsion portal monitorini oʻrnatish va ishga tushirish. 3. Doimiy texnik xizmat koʻrsatish. Yadro fizikasi institutining budjetdan tashqari mablagʻlari 2026-yil Fanlar akademiyasi 7. Markaz hududini tabiiy gaz bilan taʼminlash. 1. Eng yaqin gaz taqsimlash punktidan Markaz hududigacha gaz quvurini tortish va yillik gaz hajmini ajratish. 2. Markazni isitish va issiq suv bilan taʼminlash uchun qozonxona qurish. Ijrochilarning mablagʻlari hisobidan 2026-yil Energetika vazirligi, Fanlar akademiyasi 8. Binolarni rekonstruksiya qilish, Markaz hududini obodonlashtirish, ichimlik va sugʻorish suvi bilan taʼminlash. 1. Umumiy maydoni 400 kv metr boʻlgan 2 qavatli maʼmuriy bino qurish. 2. Garaj, omborxonalar, yoqilgʻi quyish shoxobchalari, yonginga qarshi suv hovuzlari va yordamchi binolarni kapital taʼmirlash hamda rekonstruksiya qilish. 3. Suv drenaj tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlash. 4. Markaz hududini obodonlashtirish. 5. Artezian quduq qazish. 6. Suv minorasini qurish. Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida 2027-yil Fanlar akademiyasi 9. Markaz hududini qoʻriqlash va himoya qilish tizimini takomillashtirish. 1. Markaz hududini “toza” va “zararlangan” zonalarga ajratish hamda oʻta muhim obyekt hududini belgilab olish. 2. Toifalangan obyektlar boʻyicha amalda boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori bilan tasdiqlangan yoʻriqnoma talablariga muvofiq obyekt perimetri boʻylab zamonaviy videokuzatuv kameralari, muhandislik yoʻlaklari, post soyabonlari, aloqa va himoya texnik vositalari, tungi yoritish moslamalari bilan jihozlash. 3. Radioaktiv chiqindilarni saqlash hududida nazorat oʻtish joyi (NOʻJ)ni qurish. 4. NOʻJda zamonaviy turniket hamda yuzdan tanib oluvchi vosita (Fase ID) oʻrnatish. 5. NOʻJ yoniga mudofaa istehkomini (DZOT) qurish. Mudofaa istehkomida tashvish tugmasi va ichki aloqa vositasini oʻrnatish. Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar doirasida 2026-yil Fanlar akademiyasi, Ichki ishlar vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 47-son qaroriga 2-ILOVA
Respublika radioaktiv chiqindilarni saqlash markazi xodimlari mehnatiga haq toʻlash
Lavozimlar nomi Mehnatga haq toʻlash razryadlari Tarif koeffitsiyenti Direktor 8,748 Bosh muhandis 6,350 Bosh buxgalter * 5,545 Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha mutaxassis * 2,994 Xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis * 4,436 Yetakchi muhandis 4,800 Muhandislar 3,290 Texnologlar 2,770 Avtokran mashinisti 5 1,269 Elektrik 6 1,384 Haydovchilar (maxsus avtotransport) 3 — 6 1,106 — 1,384 Haydovchilar (yengil avtomobillar) * 1 — 3 1,000 — 1,106
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 9-fevral,
47-son