UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 11-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 11 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

МЕЗОНЛАРИ

МЕЗОНЛАРИ

Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ касбий таълим ташкилотлари ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби жорий этилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда:

Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғининг базавий тариф ставкаси умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосарининг базавий тариф ставкасига;

Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ўқув-услубий ва методик таъминлаш бўйича бош мутахассисининг базавий тариф ставкаси умумий ўрта таълим ташкилотининг иккинчи малака тоифали ўқитувчиси базавий тариф ставкасига;

Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими сифат ва назорат бўйича бош мутахассиси, регистратор офиси мутахассиси ва маркетинг бўйича менежерининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим ташкилотининг олий маълумотли ўқитувчиси базавий тариф ставкасига тенглаштирилади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари, техникум директори ва бош бухгалтери меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, устама белгилаш ва уларни рағбатлантириш тартиби;

меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тартиби;

халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларнинг директори ва Халқаро таълим дастурларини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари;

фаолиятида юқори натижаларга эришган, халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини рағбатлантириш.

4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор ижроси бўйича талаб этиладиган харажатлар 2026 йилда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиси сифатида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 февралдаги 51-сон қарорига ИЛОВА

Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда (кейинги ўринларда — техникум) халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, устама белгилаш ва уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига тўланадиган ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

2-боб. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига устама белгилаш ва рағбатлантириш

3. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига техникумлар учун белгиланган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва рағбатлантириш тўловлари қўшимча тарзда тўланади.

4. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларининг иш ҳақи миқдорларига ҳар ойлик 100 фоизлик устама Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади ҳамда йиллик харажатлар сметаларини тузишда штатлар жадвали ва тарификацияларни шакллантириш жараёнида уларнинг тариф ставкасига қўшимча тарзда белгиланади.

5. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларнинг йиллик харажатлар сметасининг 41 11 230-моддасида режалаштирилади.

6. Моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган, фаолиятида юқори натижаларга эришган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари уларнинг тариф ставкасига нисбатан ушбу жамғарма маблағлари доирасида 200 фоизгача миқдорда рағбатлантирилади.

Бунда тариф ставкасига ҳар ойлик рағбатлантириш миқдори техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида белгиланади.

3-боб. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари фаолиятини баҳолаш

7. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига рағбатлантириш миқдорини белгилаш бўйича техникумда доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техникум ишчи гуруҳи) тузилади.

Техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига рағбатлантириш миқдорини белгилаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармаларида (кейинги ўринларда — Ҳудудий бошқарма) доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ҳудудий ишчи гуруҳи) тузилади.

8. Техникум ишчи гуруҳи техникум директори томонидан камида беш кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқланади:

техникум директори — ишчи гуруҳ раҳбари;

Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи — ишчи гуруҳнинг масъул котиби;

директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;

Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходими (танлов асосида);

касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Ҳудудий ишчи гуруҳи Ҳудудий бошқарма ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади ва ушбу ишчи гуруҳ раҳбари Ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳисобланади.

9. Техникум ишчи гуруҳи ва Ҳудудий ишчи гуруҳ йиғилишларини ташкил этиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш унинг масъул котиблари томонидан амалга оширилади.

10. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига рағбатлантириш миқдорини белгилаш бўйича ходимларнинг фаолияти натижаларига оид тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган мезонларга мувофиқ уч иш куни ичида ишчи гуруҳлар томонидан кўриб чиқилади.

Ишчи гуруҳлар йиғилиши, қоида тариқасида, ҳар ўқув семестри якуни бўйича ўтказилади.

Ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ барча ҳужжатлар тўлиқ, асосланган ҳолда тақдим этилгани аниқланганда, халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига рағбатлантириш миқдорини белгилаш тўғрисида, тақдим этилган ҳужжатларда камчилик мавжудлиги, ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда эса, рағбатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ишчи гуруҳларнинг қарори очиқ овоз бериш орқали ишчи гуруҳлар йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган баённомалар билан расмийлаштирилади.

11. Баённомаларга асосан, уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, рағбатлантириш бўйича:

халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари бўйича техникум директорининг буйруғи;

техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари бўйича Ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи қабул қилинади.

12. Халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига белгиланган рағбатлантириш миқдори янги ўқув семестри бошланган кундан ҳисобланади.

13. Халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари ушбу техникумда халқаро таълим дастури доирасида бошқа лавозимга ўтказилганда, уларга белгиланган рағбатлантириш миқдори сақланиб қолинади.

14. Рағбатлантириш белгиланган халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари меҳнат шартномаси ва ижро интизоми шартларига ҳамда техникумнинг ички тартиб-қоидаларига амал қилишлари шарт.

Ушбу шартларга амал қилмаган халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига белгиланган рағбатлантириш ишчи гуруҳлар қарори билан бекор қилинади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Молиявий-иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ҳисоб ва ҳисобот, иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишига техникум директори ва бош бухгалтер жавобгар бўлади.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятини баҳолаш

Т/р Баҳолаш мезони Кўрсаткичлар Балл 1. Халқаро таълим дастурларида ўқиётган ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи Ўзлаштириш кўрсаткичи — 86 — 100 фоиз 30 Ўзлаштириш кўрсаткичи — 71 — 85 фоиз 20 Ўзлаштириш кўрсаткичи — 56 — 70 фоиз 10 2. Ўқув жараёнини режалаштириш ва методик таъминотнинг мавжудлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 80 баллни ташкил этади. Ўқув ва баҳолаш материалларининг халқаро таълим дастурларига мослиги 40 Замонавий таълим технологиялари ва электрон ресурслардан фойдаланиши 30 Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдалангани 10 3. Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг дарсларни сифатли ўтгани (семестр давомида халқаро таълим дастурларида ўқиётган ўқувчилар орасида ўтказилган сўровнома натижалари асосида) Ижобий — 80 — 100 фоиз 15 Яхши — 59 — 79 фоиз 10 Қониқарли — 1 — 58 фоиз 5 4. Ўқитувчи (хорижий тил фани ўқитувчилари бундан мустасно) ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг хорижий тилни билиш даражаси бўйича миллий ёки халқаро сертификатлари мавжудлиги Камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлса 15 5. Яратган таълим контентлари мавжудлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 40 баллни ташкил этади. Дарслик ёки ўқув қўлланмалар яратгани учун 15 Рақамли таълим ресурсини ишлаб чиққани учун 15 Фанларни (модул) ўқитиш материаллари тўпламларини ишлаб чиққани учун 10 6. Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг илмий мақолалар чоп этгани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 баллни ташкил этади. Семестр давомида Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларида индексация қилинган журналларда мақола чоп этган бўлса 15 Семестр давомида маҳаллий ва халқаро журналларда мақола чоп этган бўлса 5 7. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларида таҳсил олгани «Кўрсаткичлар»нинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида PhD ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражасига эга бўлса 50 Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида магистратура ёки унга тенглаштирилган дипломига эга бўлса 30 Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида бакалавр ёки унга тенглаштирилган дипломига эга бўлса 10 8. Ўз фани бўйича ўқувчиларни спортнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилган ҳамда техник ва амалий турлари бўйича, фан олимпиадалари, касбий таълим соҳасидаги танловларга тайёрлагани «Кўрсаткичлар»нинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. Ўқувчиларнинг халқаро босқичидаги совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрини учун 100 Ўқувчиларнинг республика босқичидаги совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрини учун 60 Ўқувчиларнинг вилоят босқичидаги совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрини учун 30 9. Ўз фани бўйича спортнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилган ҳамда техник ва амалий турлари бўйича, фан олимпиадалари, касбий таълим соҳасидаги танловларда ғолиб бўлгани «Кўрсаткичлар»нинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. Халқаро босқичда совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрин учун 100 Республика босқичида совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрин учун 60 Вилоят босқичида совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрин учун 30

Рағбатлантириш миқдорини белгилаш жадвали Тўпланган баллар Рағбатлантириш миқдори 160< 200 фоиз 130 — 159 150 фоиз 100 — 129 100 фоиз <99 Рағбатлантириш берилмайди

Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари фаолиятини баҳолаш

Т/р Баҳолаш мезони Кўрсаткичлар Балл 1. Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар мавжудлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 40 баллни ташкил этади Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиргани учун 10 Педагог ва ходимлар малакасини ошириш дастурларини жорий этгани учун 10 Ўқитувчилар ва ўқувчиларни таълим контентлари билан таъминлагани учун 10 Халқаро таълим дастурларини жорий этишни ривожлантириш бўйича иш режаси мавжудлиги ҳамда режага мувофиқ амалий ишларни бажаргани учун 10 2. Халқаро таълим дастурлари жорий қилингани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 баллни ташкил этади Халқаро таълим дастурлари бўйича квалификацияларни ўқитишни йўлга қўйгани учун (камида 2 та) 10 Халқаро таълим дастурларига қамраб олинган ўқувчилар улуши учун (камида 2 та гуруҳ) 10 3. Касбга йўналтириш ишлари ташкил этилгани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 30 баллни ташкил этади Касбга йўналтириш тадбирларини ташкил этиш бўйича замонавий контентлар ишлаб чиққани учун 10 Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича тренинглар ва кўргазмалар ташкил этгани учун (семестр давомида камида 2 марта турли мактабларда) 10 Техникумда мактаб ўқувчилари, ёшлар ва банд бўлмаган аҳоли учун «Касб ва карьера куни» тадбирини ташкил этгани учун (семестр давомида камида 1 марта) 10 4. Битирувчилар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича амалий ишлар мавжудлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 25 баллни ташкил этади Иш берувчилар иштирокида «Карьера куни» тадбирларини ўтказгани учун (семестр давомида камида 1 марта) 10 Соҳасида юқори натижаларга эришган мутахассислар, бизнес вакиллари билан мотивацион мастер-класслар ташкил этгани учун (семестр давомида камида 1 марта) 5 Иш берувчилар, хусусий бандлик агентликлари ва рекрутинг компаниялари билан битирувчилар ўртасида учрашувлар ташкил этгани учун (семестр давомида камида 1 марта) 10 5. Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича халқаро ва маҳаллий грант лойиҳалари жалб этилгани Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича халқаро ва маҳаллий грант лойиҳаларини жалб этгани учун 20 6. Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини давом эттириши бўйича таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйгани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 50 баллни ташкил этади Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини давом эттириши бўйича х алқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотлари билан «1+2», «1+3» ва «2+2» каби таълим дастурларини жорий этгани учун 25 Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини давом эттириши бўйича Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари билан «1+2», «1+3» ва «2+2» каби таълим дастурларини жорий этгани учун 15 Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини давом эттириши бўйича хорижий касбий таълим ташкилотлари билан «1+2» ва «2+1» каби таълим дастурларини жорий этгани учун 10 7. Педагог кадрларнинг касбий ривожланиши бўйича амалий ишлар мавжудлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 баллни ташкил этади Ҳамкорлик шартномаларига мувофиқ педагог кадрлар учун малака ошириш курсларини ташкил этгани учун (семестр давомида камида 1 марта) 10 Педагог кадрларга ихтисослиги бўйича корхона ва ташкилотларда стажировкалар ташкил этгани учун 10 8. Халқаро таълим дастурлари бўйича педагог кадрлар дарс жараёнининг назорат қилингани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 15 баллни ташкил этади Педагог кадрлар дарс жараёнининг сифатини ўргангани учун (семестр давомида ҳар бир педагогнинг дарс жараёни камида 4 марта ўрганилади) 10 Педагог кадрларнинг дарсларни ўтиш сифати юзасидан ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўргангани учун (семестр давомида камида 2 марта) 5 9. Ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни рақамли платформаларга киритилгани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 баллни ташкил этади Халқаро таълим дастурларида таълим олаётган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни тегишли ахборот тизимларига тўғри киритгани учун 10 Ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам янгиланиб боргани учун 5 Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётлари бўйича шартномаларни махсус платформалар орқали ўз мутахассислиги бўйича тўғри расмийлаштирилгани мониторинги учун 5 10. Таълим жараёни сифати назорат қилингани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 35 баллни ташкил этади Халқаро таълим дастурларида ўқиётган ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларини мониторинг қилиб боргани учун 10 Ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва уларни амалга оширгани учун 5 Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини касб ва мутахассислик ихтисослигига мос корхоналарда ташкил этилганини ўргангани учун 10 Имтиҳон жараёнларининг шаффоф ўтказилишини таъминлагани учун (онлайн кузатув имконияти яратилгани ва назорати) 10 11. Илмий мақолалар чоп этгани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида «Балл» ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 бални ташкил этади. Семестр давомида «Scopus» ва «Web of Science» маълумотлар базаларида индексация қилинган журналларда мақола чоп этган бўлса 15 Семестр давомида маҳаллий ва халқаро журналларда мақола чоп этган бўлса 5 12. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларида таҳсил олганлиги «Кўрсаткичлар»нинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида PhD ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражасига эга бўлса 50 Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида магистратура ёки унга тенглаштирилган дипломига эга бўлса 30 Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида бакалавр ёки унга тенглаштирилган дипломига эга бўлса 10 13. Хорижий тилни билиш даражаси бўйича миллий ёки халқаро сертификатлари мавжудлиги Камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлса 15

Рағбатлантириш миқдорини белгилаш жадвали Тўпланган баллар Рағбатлантириш миқдори 160< 200 фоиз 130 — 159 150 фоиз 100 — 129 100 фоиз <99 Рағбатлантириш берилмайди

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 11 февраль,

51-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2026 й., 09/26/51/0131-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

MEZONLARI

MEZONLARI

Xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kasbiy taʼlimda malakali kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish va xalqaro taʼlim dasturlarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-oktabrdagi PF-158-son Farmoniga muvofiq kasbiy taʼlim tashkilotlari xodimlari faoliyati samaradorligini oshirish va ularni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kasbiy taʼlimda malakali kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish va xalqaro taʼlim dasturlarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-oktabrdagi PF-158-son Farmoniga muvofiq xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlarda mehnatga haq toʻlashning alohida tartibi joriy etilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki, xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlarda:

Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi boshligʻining bazaviy tarif stavkasi umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti direktori oʻrinbosarining bazaviy tarif stavkasiga;

Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi oʻquv-uslubiy va metodik taʼminlash boʻyicha bosh mutaxassisining bazaviy tarif stavkasi umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining ikkinchi malaka toifali oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasiga;

Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi sifat va nazorat boʻyicha bosh mutaxassisi, registrator ofisi mutaxassisi va marketing boʻyicha menejerining bazaviy tarif stavkalari umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining oliy maʼlumotli oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari, texnikum direktori va bosh buxgalteri mehnatiga haq toʻlash, shuningdek, ustama belgilash va ularni ragʻbatlantirish tartibi;

mehnatga haq toʻlash fondining 50 foizi miqdorida moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasini tashkil etish tartibi;

xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlarning direktori va Xalqaro taʼlim dasturlarini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari faoliyatini baholash mezonlari;

faoliyatida yuqori natijalarga erishgan, xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar va ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini ragʻbatlantirish.

4. Belgilab qoʻyilsinki, ushbu qaror ijrosi boʻyicha talab etiladigan xarajatlar 2026-yilda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga birinchi darajali budjet mablagʻlari taqsimlovchisi sifatida ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2027-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 11-fevraldagi 51-son qaroriga ILOVA

Xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlarda (keyingi oʻrinlarda — texnikum) xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori, bosh buxgalteri va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash, shuningdek, ustama belgilash va ularni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

2. Texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori, bosh buxgalteri va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga toʻlanadigan har oylik ustama toʻlovlari Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

2-bob. Texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori, bosh buxgalteri va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga ustama belgilash va ragʻbatlantirish

3. Texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori, bosh buxgalteri va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga texnikumlar uchun belgilangan ish haqi va boshqa toʻlovlar hamda ushbu Nizomda nazarda tutilgan ustama va ragʻbatlantirish toʻlovlari qoʻshimcha tarzda toʻlanadi.

4. Texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori, bosh buxgalteri va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlarining ish haqi miqdorlariga har oylik 100 foizlik ustama Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan toʻlanadi hamda yillik xarajatlar smetalarini tuzishda shtatlar jadvali va tarifikatsiyalarni shakllantirish jarayonida ularning tarif stavkasiga qoʻshimcha tarzda belgilanadi.

5. Texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori, bosh buxgalteri va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash fondining 50 foizi miqdorida moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi tashkil etiladi.

Moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlarning yillik xarajatlar smetasining 41 11 230-moddasida rejalashtiriladi.

6. Moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan, faoliyatida yuqori natijalarga erishgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari ularning tarif stavkasiga nisbatan ushbu jamgʻarma mablagʻlari doirasida 200 foizgacha miqdorda ragʻbatlantiriladi.

Bunda tarif stavkasiga har oylik ragʻbatlantirish miqdori texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar va ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq baholash mezonlari asosida belgilanadi.

3-bob. Texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari faoliyatini baholash

7. Texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar va ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga ragʻbatlantirish miqdorini belgilash boʻyicha texnikumda doimiy faoliyat yurituvchi ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Texnikum ishchi guruhi) tuziladi.

Texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga ragʻbatlantirish miqdorini belgilash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalarida (keyingi oʻrinlarda — Hududiy boshqarma) doimiy faoliyat yurituvchi ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Hududiy ishchi guruhi) tuziladi.

8. Texnikum ishchi guruhi texnikum direktori tomonidan kamida besh kishidan iborat quyidagi tarkibda tasdiqlanadi:

texnikum direktori — ishchi guruh rahbari;

Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi boshligʻi — ishchi guruhning masʼul kotibi;

direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari;

Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimi (tanlov asosida);

kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi.

Hududiy ishchi guruhi Hududiy boshqarma xodimlari orasidan kamida besh kishidan iborat tarkibda boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi va ushbu ishchi guruh rahbari Hududiy boshqarma boshligʻi hisoblanadi.

9. Texnikum ishchi guruhi va Hududiy ishchi guruh yigʻilishlarini tashkil etish va tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish uning masʼul kotiblari tomonidan amalga oshiriladi.

10. Texnikumlarda xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga ragʻbatlantirish miqdorini belgilash boʻyicha xodimlarning faoliyati natijalariga oid taqdim etilgan hujjatlar belgilangan mezonlarga muvofiq uch ish kuni ichida ishchi guruhlar tomonidan koʻrib chiqiladi.

Ishchi guruhlar yigʻilishi, qoida tariqasida, har oʻquv semestri yakuni boʻyicha oʻtkaziladi.

Ishchi guruhlar tomonidan belgilangan mezonlarga muvofiq barcha hujjatlar toʻliq, asoslangan holda taqdim etilgani aniqlanganda, xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga ragʻbatlantirish miqdorini belgilash toʻgʻrisida, taqdim etilgan hujjatlarda kamchilik mavjudligi, hujjatlarning haqiqiy emasligi aniqlanganda esa, ragʻbatlantirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

Ishchi guruhlarning qarori ochiq ovoz berish orqali ishchi guruhlar yigʻilishlarida ishtirok etayotgan aʼzolarning koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi va ishchi guruhlar rahbarlari tomonidan tasdiqlangan bayonnomalar bilan rasmiylashtiriladi.

11. Bayonnomalarga asosan, uch ish kunidan kechiktirmagan holda, ragʻbatlantirish boʻyicha:

xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar va ishlab chiqarish taʼlimi ustalari boʻyicha texnikum direktorining buyrugʻi;

texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari boʻyicha Hududiy boshqarma boshligʻining buyrugʻi qabul qilinadi.

12. Xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga belgilangan ragʻbatlantirish miqdori yangi oʻquv semestri boshlangan kundan hisoblanadi.

13. Xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari ushbu texnikumda xalqaro taʼlim dasturi doirasida boshqa lavozimga oʻtkazilganda, ularga belgilangan ragʻbatlantirish miqdori saqlanib qolinadi.

14. Ragʻbatlantirish belgilangan xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari mehnat shartnomasi va ijro intizomi shartlariga hamda texnikumning ichki tartib-qoidalariga amal qilishlari shart.

Ushbu shartlarga amal qilmagan xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlariga belgilangan ragʻbatlantirish ishchi guruhlar qarori bilan bekor qilinadi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Moliyaviy-iqtisodiy faoliyatni amalga oshirish, hisob va hisobot, ish haqi boʻyicha hisob-kitoblarning toʻgʻriligi va majburiy toʻlovlarning oʻz vaqtida toʻlanishiga texnikum direktori va bosh buxgalter javobgar boʻladi.

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xalqaro taʼlim dasturlarini oʻqitishga jalb etilgan oʻqituvchilar va ishlab chiqarish taʼlimi ustalari faoliyatini baholash

T/r Baholash mezoni Koʻrsatkichlar Ball 1. Xalqaro taʼlim dasturlarida oʻqiyotgan oʻquvchilarning oʻzlashtirish koʻrsatkichi Oʻzlashtirish koʻrsatkichi — 86 — 100 foiz 30 Oʻzlashtirish koʻrsatkichi — 71 — 85 foiz 20 Oʻzlashtirish koʻrsatkichi — 56 — 70 foiz 10 2. Oʻquv jarayonini rejalashtirish va metodik taʼminotning mavjudligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 80 ballni tashkil etadi. Oʻquv va baholash materiallarining xalqaro taʼlim dasturlariga mosligi 40 Zamonaviy taʼlim texnologiyalari va elektron resurslardan foydalanishi 30 Taʼlim jarayonida axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalangani 10 3. Oʻqituvchi yoki ishlab chiqarish taʼlimi ustasining darslarni sifatli oʻtgani (semestr davomida xalqaro taʼlim dasturlarida oʻqiyotgan oʻquvchilar orasida oʻtkazilgan soʻrovnoma natijalari asosida) Ijobiy — 80 — 100 foiz 15 Yaxshi — 59 — 79 foiz 10 Qoniqarli — 1 — 58 foiz 5 4. Oʻqituvchi (xorijiy til fani oʻqituvchilari bundan mustasno) yoki ishlab chiqarish taʼlimi ustasining xorijiy tilni bilish darajasi boʻyicha milliy yoki xalqaro sertifikatlari mavjudligi Kamida B2 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro tan olingan sertifikatga ega boʻlsa 15 5. Yaratgan taʼlim kontentlari mavjudligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 40 ballni tashkil etadi. Darslik yoki oʻquv qoʻllanmalar yaratgani uchun 15 Raqamli taʼlim resursini ishlab chiqqani uchun 15 Fanlarni (modul) oʻqitish materiallari toʻplamlarini ishlab chiqqani uchun 10 6. Oʻqituvchi yoki ishlab chiqarish taʼlimi ustasining ilmiy maqolalar chop etgani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 20 ballni tashkil etadi. Semestr davomida Scopus va Web of Science maʼlumotlar bazalarida indeksatsiya qilingan jurnallarda maqola chop etgan boʻlsa 15 Semestr davomida mahalliy va xalqaro jurnallarda maqola chop etgan boʻlsa 5 7. Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlarida tahsil olgani “Koʻrsatkichlar”ning eng yuqori boʻlgan bittasi inobatga olinadi. Xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlarining kamida PhD yoki unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajasiga ega boʻlsa 50 Xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlarining kamida magistratura yoki unga tenglashtirilgan diplomiga ega boʻlsa 30 Xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlarining kamida bakalavr yoki unga tenglashtirilgan diplomiga ega boʻlsa 10 8. Oʻz fani boʻyicha oʻquvchilarni sportning Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturlariga kiritilgan hamda texnik va amaliy turlari boʻyicha, fan olimpiadalari, kasbiy taʼlim sohasidagi tanlovlarga tayyorlagani “Koʻrsatkichlar”ning eng yuqori boʻlgan bittasi inobatga olinadi. Oʻquvchilarning xalqaro bosqichidagi sovrinli (1, 2, 3-oʻrin) oʻrini uchun 100 Oʻquvchilarning respublika bosqichidagi sovrinli (1, 2, 3-oʻrin) oʻrini uchun 60 Oʻquvchilarning viloyat bosqichidagi sovrinli (1, 2, 3-oʻrin) oʻrini uchun 30 9. Oʻz fani boʻyicha sportning Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturlariga kiritilgan hamda texnik va amaliy turlari boʻyicha, fan olimpiadalari, kasbiy taʼlim sohasidagi tanlovlarda gʻolib boʻlgani “Koʻrsatkichlar”ning eng yuqori boʻlgan bittasi inobatga olinadi. Xalqaro bosqichda sovrinli (1, 2, 3-oʻrin) oʻrin uchun 100 Respublika bosqichida sovrinli (1, 2, 3-oʻrin) oʻrin uchun 60 Viloyat bosqichida sovrinli (1, 2, 3-oʻrin) oʻrin uchun 30

Ragʻbatlantirish miqdorini belgilash jadvali Toʻplangan ballar Ragʻbatlantirish miqdori 160< 200 foiz 130 — 159 150 foiz 100 — 129 100 foiz <99 Ragʻbatlantirish berilmaydi

Xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Texnikum direktori va Xalqaro taʼlim dasturini muvofiqlashtirish boʻlimi xodimlari faoliyatini baholash

T/r Baholash mezoni Koʻrsatkichlar Ball 1. Xalqaro taʼlim dasturlarini joriy etish boʻyicha tashkilotlar bilan hamkorlik toʻgʻrisidagi hujjatlar mavjudligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 40 ballni tashkil etadi Xalqaro taʼlim dasturlarini joriy etish boʻyicha hamkorlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni rasmiylashtirgani uchun 10 Pedagog va xodimlar malakasini oshirish dasturlarini joriy etgani uchun 10 Oʻqituvchilar va oʻquvchilarni taʼlim kontentlari bilan taʼminlagani uchun 10 Xalqaro taʼlim dasturlarini joriy etishni rivojlantirish boʻyicha ish rejasi mavjudligi hamda rejaga muvofiq amaliy ishlarni bajargani uchun 10 2. Xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 20 ballni tashkil etadi Xalqaro taʼlim dasturlari boʻyicha kvalifikatsiyalarni oʻqitishni yoʻlga qoʻygani uchun (kamida 2 ta) 10 Xalqaro taʼlim dasturlariga qamrab olingan oʻquvchilar ulushi uchun (kamida 2 ta guruh) 10 3. Kasbga yoʻnaltirish ishlari tashkil etilgani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 30 ballni tashkil etadi Kasbga yoʻnaltirish tadbirlarini tashkil etish boʻyicha zamonaviy kontentlar ishlab chiqqani uchun 10 Umumtaʼlim maktablarida oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish boʻyicha treninglar va koʻrgazmalar tashkil etgani uchun (semestr davomida kamida 2-marta turli maktablarda) 10 Texnikumda maktab oʻquvchilari, yoshlar va band boʻlmagan aholi uchun “Kasb va karyera kuni” tadbirini tashkil etgani uchun (semestr davomida kamida 1-marta) 10 4. Bitiruvchilar bandligini taʼminlashga koʻmaklashish boʻyicha amaliy ishlar mavjudligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 25 ballni tashkil etadi Ish beruvchilar ishtirokida “Karyera kuni” tadbirlarini oʻtkazgani uchun (semestr davomida kamida 1-marta) 10 Sohasida yuqori natijalarga erishgan mutaxassislar, biznes vakillari bilan motivatsion master-klasslar tashkil etgani uchun (semestr davomida kamida 1-marta) 5 Ish beruvchilar, xususiy bandlik agentliklari va rekruting kompaniyalari bilan bitiruvchilar oʻrtasida uchrashuvlar tashkil etgani uchun (semestr davomida kamida 1-marta) 10 5. Xalqaro taʼlim dasturlarini joriy etish boʻyicha xalqaro va mahalliy grant loyihalari jalb etilgani Xalqaro taʼlim dasturlarini joriy etish boʻyicha xalqaro va mahalliy grant loyihalarini jalb etgani uchun 20 6. Bitiruvchilarning taʼlimning keyingi bosqichini davom ettirishi boʻyicha taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻygani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 50 ballni tashkil etadi Bitiruvchilarning taʼlimning keyingi bosqichini davom ettirishi boʻyicha x alqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlari bilan “1+2”, “1+3” va “2+2” kabi taʼlim dasturlarini joriy etgani uchun 25 Bitiruvchilarning taʼlimning keyingi bosqichini davom ettirishi boʻyicha Oʻzbekiston oliy taʼlim tashkilotlari bilan “1+2”, “1+3” va “2+2” kabi taʼlim dasturlarini joriy etgani uchun 15 Bitiruvchilarning taʼlimning keyingi bosqichini davom ettirishi boʻyicha xorijiy kasbiy taʼlim tashkilotlari bilan “1+2” va “2+1” kabi taʼlim dasturlarini joriy etgani uchun 10 7. Pedagog kadrlarning kasbiy rivojlanishi boʻyicha amaliy ishlar mavjudligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 20 ballni tashkil etadi Hamkorlik shartnomalariga muvofiq pedagog kadrlar uchun malaka oshirish kurslarini tashkil etgani uchun (semestr davomida kamida 1-marta) 10 Pedagog kadrlarga ixtisosligi boʻyicha korxona va tashkilotlarda stajirovkalar tashkil etgani uchun 10 8. Xalqaro taʼlim dasturlari boʻyicha pedagog kadrlar dars jarayonining nazorat qilingani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 15 ballni tashkil etadi Pedagog kadrlar dars jarayonining sifatini oʻrgangani uchun (semestr davomida har bir pedagogning dars jarayoni kamida 4-marta oʻrganiladi) 10 Pedagog kadrlarning darslarni oʻtish sifati yuzasidan oʻquvchilarning fikr-mulohazalarini oʻrgangani uchun (semestr davomida kamida 2-marta) 5 9. Oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni raqamli platformalarga kiritilgani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 20 ballni tashkil etadi Xalqaro taʼlim dasturlarida taʼlim olayotgan oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli axborot tizimlariga toʻgʻri kiritgani uchun 10 Oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini muntazam yangilanib borgani uchun 5 Oʻquvchilarning ishlab chiqarish amaliyotlari boʻyicha shartnomalarni maxsus platformalar orqali oʻz mutaxassisligi boʻyicha toʻgʻri rasmiylashtirilgani monitoringi uchun 5 10. Taʼlim jarayoni sifati nazorat qilingani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 35 ballni tashkil etadi Xalqaro taʼlim dasturlarida oʻqiyotgan oʻquvchilarning fanlardan oʻzlashtirish koʻrsatkichlarini monitoring qilib borgani uchun 10 Oʻquvchilarning oʻzlashtirish koʻrsatkichlarini yaxshilash boʻyicha ishlab chiqilgan takliflar va ularni amalga oshirgani uchun 5 Oʻquvchilarning ishlab chiqarish amaliyotlarini kasb va mutaxassislik ixtisosligiga mos korxonalarda tashkil etilganini oʻrgangani uchun 10 Imtihon jarayonlarining shaffof oʻtkazilishini taʼminlagani uchun (onlayn kuzatuv imkoniyati yaratilgani va nazorati) 10 11. Ilmiy maqolalar chop etgani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida “Ball” hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan ball 20 balni tashkil etadi. Semestr davomida “Scopus” va “Web of Science” maʼlumotlar bazalarida indeksatsiya qilingan jurnallarda maqola chop etgan boʻlsa 15 Semestr davomida mahalliy va xalqaro jurnallarda maqola chop etgan boʻlsa 5 12. Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlarida tahsil olganligi “Koʻrsatkichlar”ning eng yuqori boʻlgan bittasi inobatga olinadi. Xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlarining kamida PhD yoki unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajasiga ega boʻlsa 50 Xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlarining kamida magistratura yoki unga tenglashtirilgan diplomiga ega boʻlsa 30 Xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 1 000 talik roʻyxatiga kiritilgan oliy taʼlim tashkilotlarining kamida bakalavr yoki unga tenglashtirilgan diplomiga ega boʻlsa 10 13. Xorijiy tilni bilish darajasi boʻyicha milliy yoki xalqaro sertifikatlari mavjudligi Kamida B2 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro tan olingan sertifikatga ega boʻlsa 15

Ragʻbatlantirish miqdorini belgilash jadvali Toʻplangan ballar Ragʻbatlantirish miqdori 160< 200 foiz 130 — 159 150 foiz 100 — 129 100 foiz <99 Ragʻbatlantirish berilmaydi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 11-fevral,

51-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.02.2026-y., 09/26/51/0131-son)

lex.uz