UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 11-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 11 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, юк кўтариш қурилмаларининг техник соз ҳолатда сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказувчи ихтисослашган ташкилотларга қўйиладиган талаблар;

тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби.

2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси уч ой муддатда:

барча хавфли ишлаб чиқариш объектларида мавжуд бўлган юк кўтариш қурилмаларини хатловдан ўтказсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 февралдаги 53-сон қарорига ИЛОВА

Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;

динамик синов — юк кўтариш қурилмаларининг механизмлари, хавфсизлик қурилмалари ва тормоз тизими созлигини аниқлаш;

дастлабки техник кўрик — янги ўрнатилган юк кўтариш қурилмасини ишга туширишдан аввал унинг (шу жумладан, механизмлари ва узелларини) мустаҳкам ва созлигини аниқлаш;

даврий техник кўрик — юк кўтариш қурилмасидан фойдаланиш жараёнида унинг мустаҳкам ва соз ҳолатда сақланишини аниқлаш;

ихтисослашган ташкилот — юк кўтариш қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун малакали мутахассислар ва зарур моддий-техник базага эга бўлган ҳамда белгиланган тартибда ваколатли органнинг рухсатномасини олган юридик шахс;

кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш қурилмаси — асоси пойдевор ёрдамида жойига ҳаракатсиз ҳолатида қотирилган ёки рельс йўлагида ҳаракатланувчи юк кўтариш қурилмалари (темир йўл кранлари бундан мустасно);

модернизация (реконструкция) — юк кўтариш қурилмаси паспорти кўрсаткичларини ўзгартиришга олиб келадиган (масалан, юритма хили, стрела узунлиги, минора баландлиги, юк кўтариш қуввати ортиши ёки камайиши) кран конструкциясини ўзгартириш, юк кўтариш қурилмаларини ва уларнинг электр схемасини қайта жиҳозлаш;

навбатдан ташқари техник кўрик — юк кўтариш қурилмаларида носозликлар юзага келганда, унда ўтказилган таъмирлаш ишларидан сўнг унинг соз ҳолатда эканини аниқлаш;

паспорт — юк кўтариш қурилмасини ишлаб чиқарувчи корхона томонидан берилган, унинг техник хусусиятларини ифодаловчи ҳужжат;

статик синов — юк кўтариш қурилмаларини ёки уларнинг алоҳида ускуналарини мустаҳкамлиги ва конструктив жиҳатдан барқарорлигини текшириш;

таъмирлаш — бузилган, емирилган ёки носоз ҳолатга келган юк кўтариш қурилмаларининг узелларини ишчи ҳолатга келтириб, қайта тиклаш;

тўлиқ техник кўрик — қисман техник кўрикка қўшимча равишда динамик ва статик синовларни ўтказиш;

юк кўтариш қурилмалари — юкларни кўтариш, тушириш, бир жойдан бошқа жойга кўчириш ишларини амалга оширувчи кўчмас асосга ўрнатилган ёки ҳаракатланувчи кранлар, тельферлар ва таллар;

юк кўтариш қурилмаси мулкдори — юк кўтариш қурилмасига нисбатан эгалик ҳуқуқи бўлган ёки юк кўтариш қурилмаси ўрнатилган бино ва иншоотга эгалик қилувчи юридик ҳамда жисмоний шахслар;

қисман техник кўрик — юк кўтариш қурилмасининг асоси, кўтариш, ҳаракатлантирувчи ва тўхтатиш қисмларини тўлиқ кўздан кечириш ҳамда хавфсизлик мосламаларининг ишлаш ҳолатини амалда ишлатиб кўриш орқали текшириш.

2-боб. Умумий талаблар

3. Янги ўрнатилган, модернизация (реконструкция) қилинган ёки мукаммал таъмирланган юк кўтариш қурилмалари фойдаланишга топширилгунга қадар тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиши шарт.

Фойдаланишда бўлган юк кўтариш қурилмалари бир йилда камида бир марта қисман техник кўрикдан ва уч йилда бир марта тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак.

4. Юк кўтариш қурилмаларининг техник кўриги юк кўтариш қурилмасининг паспорти ёки юк кўтариш кранлари тузилиши ва уларни хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига мувофиқ ўтказилади.

5. Юк кўтариш қурилмаларининг техник кўриги ихтисослашган ташкилотлар томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш схемасига мувофиқ ўтказилади.

3-боб. Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби

6. Юк кўтариш қурилмаларининг техник кўриги мулкдорнинг ёзма ёки электрон тарздаги мурожаатига асосан, ихтисослашган ташкилот томонидан ўтказилади.

7. Юк кўтариш қурилмалари дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказилади.

8. Дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари техник кўриклар мулкдорнинг ёзма ёки электрон тарздаги мурожаати асосида ихтисослашган ташкилот томонидан мулкдор билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.

9. Ихтисослашган ташкилот тузилган шартнома муддати давомида юк кўтариш қурилмаларини даврий техник кўрикдан ўтказади.

4-боб. Дастлабки техник кўрикдан ўтказиш тартиби

10. Юк кўтариш қурилмалари давлат рўйхатига олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.

11. Юк кўтариш қурилмаларининг дастлабки техник кўригида мулкдор томонидан қуйидаги ҳужжатлар нусхалари ихтисослашган ташкилотга тақдим этилади:

мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (аввал фойдаланишда бўлган юк кўтариш қурилмалари бундан мустасно);

кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш қурилмасининг ўрнатиш бўйича лойиҳа ҳужжатининг экспертизадан ўтказилгани тўғрисида хулосаси (қурилиш ишларида вақтинча фойдаланиладиган юк кўтариш қурилмалари бундан мустасно);

кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш қурилмасини ўрнатиш далолатномаси;

ишлаб чиқарувчи завод томонидан берилган паспорти ёки унинг дубликати;

кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш қурилмасини ўрнатиш бўйича йўриқнома;

фойдаланиш йўриқномаси.

12. Ихтисослашган ташкилот томонидан юк кўтариш қурилмаларининг ҳолати тақдим этилган ҳужжатларга мослиги тўлиқ текширилади ва ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган тартибда юк кўтариш қурилмалари дастлабки техник кўрикдан ўтказилади.

13. Дастлабки техник кўрикни ташкил қилиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар юк кўтариш қурилмаларининг мулкдори зиммасига юкланади.

14. Ваколатли орган томонидан давлат рўйхатига олинган юк кўтариш қурилмаларининг бошқарув кабинаси ёки асос қисмига ихтисослашган ташкилот томонидан ёзуви ўчиб кетмайдиган мустаҳкам жисмдан тайёрланган ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Техник кўрикдан ўтказилган юк кўтариш қурилмасининг ёрлиғи ўрнатилади.

5-боб. Даврий техник кўрикдан ўтказиш тартиби

15. Юк кўтариш қурилмаларини ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган муддатларда даврий техник кўрикдан ўтказиш мажбурияти юк кўтариш қурилмаларининг мулкдори зиммасига юкланади.

16. Юк кўтариш қурилмаларининг даврий техник кўригида мулкдор томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар нусхалари ихтисослашган ташкилотга тақдим этилади.

17. Ихтисослашган ташкилот томонидан юк кўтариш қурилмаларининг ҳолати тақдим этилган ҳужжатларга мослиги тўлиқ текширилади ва ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган талаблар асосида юк кўтариш қурилмалари даврий техник кўрикдан ўтказилади.

18. Даврий техник кўрик ихтисослашган ташкилот ва мулкдор иштирокида ўтказилади.

19. Мулкдор даврий техник кўрикдан ўтказишда ихтисослашган ташкилотга кўрик тўлиқ ўтказилиши учун зарур шароит яратиб бериши шарт.

20. Ихтисослашган ташкилот юк кўтариш қурилмаларини даврий техник кўрикдан ўтказишда мулкдор томонидан зарур шароит яратилмаган тақдирда, бу ҳақда ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

21. Даврий техник кўрикдан ўтказиш натижасида юк кўтариш қурилмаларида носозликлар аниқланган тақдирда, юк кўтариш қурилмаларининг мулкдори томонидан қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилиши лозим.

22. Даврий техник кўрик натижалари салбий бўлганда, ихтисослашган ташкилот юк кўтариш қурилмаларининг мулкдорига ёзма хабар беради ва юк кўтариш қурилмаларидан фойдаланишни ўттиз кунга тақиқлайди.

Мулкдор томонидан ушбу муддат ичида камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ихтисослашган ташкилот бу ҳақда ваколатли органни ёзма ёки электрон тарзда хабардор қилади.

Ваколатли орган келиб тушган хабарлар асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда камчиликларни бартараф этмаган мулкдорга нисбатан текширув ўтказади.

6-боб. Навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказиш тартиби

23. Юк кўтариш қурилмаларида навбатдан ташқари техник кўрик уларда амалга оширилган таъмирлаш, модернизация ёки реконструкция ишларидан сўнг ўтказилади.

24. Юк кўтариш қурилмаларини навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказишга мулкдор масъул ҳисобланади.

25. Юк кўтариш қурилмаларининг асос қисмларига ўзгартириш киритилганда ёки таъмирланганда, уларни ишга туширишдан аввал навбатдан ташқари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилади.

Агар юк кўтариш қурилмаларининг кўтарувчи ёки асос бўлмаган қисмларида конструктив ўзгартиришлар ёки таъмирлаш ишлари (электр қисми, асосга ва юк кўтаришга тааллуқли бўлмаган иккиламчи қисмлари) амалга оширилган бўлса, қисман техник кўрик ўтказилади.

7-боб. Техник кўрик натижаларини расмийлаштириш

26. Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш натижалари юк кўтариш қурилмаларининг паспортида ихтисослашган ташкилот томонидан қайд этилади.

27. Юк кўтариш қурилмаларининг паспортида ихтисослашган ташкилот томонидан техник кўрик санаси, юк кўтариш қурилмаларининг жойлашган манзили ёки синов ўтказилган манзил, завод рақами, кўтариш қуввати, ўтказилган динамик ва статик синовларнинг натижалари ҳамда келгусида ўтказиладиган қисман ёки тўлиқ техник кўрик муддати кўрсатилади.

28. Юк кўтариш қурилмаларининг мулкдори техник кўрик натижалари тўғрисидаги маълумотни уч кун муддатда ваколатли органга юборади.

8-боб. Якунловчи қоида

29. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Ваколатли орган) Юк кўтариш қурилмалари назоратини амалга оширади. Доимий 2-босқич Юк кўтариш қурилмасининг мулкдори Юк кўтариш қурилмасини дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказишни ташкиллаштиради. Уч йилда бир марта 3-босқич Ихтисослашган ташкилот Юк кўтариш қурилмасини дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказади. Шартномага кўра 4-босқич Ихтисослашган ташкилот Юк кўтариш қурилмасини дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари техник кўрик натижалари тўғрисидаги маълумотларни юк кўтариш қурилмасининг паспортига қайд этади. Кўрик натижаларига кўра 5-босқич Юк кўтариш қурилмасининг мулкдори Юк кўтариш қурилмасида техник кўрик натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этади. Ўттиз кунда 6-босқич Ваколатли орган Ихтисослашган ташкилотларнинг белгиланган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатиши устидан назорат тадбирларини ўтказади. Доимий

Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Техник кўрикдан ўтказилган юк кўтариш қурилмасининг ёрлиғи намунаси

300 mm Рўйхат рақами — Р-_____ Кўтариш қуввати — _____ t Келгуси қисман техник кўрик муддати — _____ йил Келгуси тўлиқ техник кўрик муддати — _____ йил Arial (40) — қалин шрифтда 300 mm

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 11 февраль,

53-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2026 й., 09/26/53/0133-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat nazoratini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 24-dekabrdagi PF-224-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, yuk koʻtarish qurilmalarining texnik soz holatda saqlanishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazuvchi ixtisoslashgan tashkilotlarga qoʻyiladigan talablar;

tegishli ruxsatnomaga ega boʻlgan ixtisoslashgan tashkilotlar tomonidan yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi.

2. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi uch oy muddatda:

barcha xavfli ishlab chiqarish obyektlarida mavjud boʻlgan yuk koʻtarish qurilmalarini xatlovdan oʻtkazsin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisi A.V. Rafiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 11-fevraldagi 53-son qaroriga ILOVA

Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi;

dinamik sinov — yuk koʻtarish qurilmalarining mexanizmlari, xavfsizlik qurilmalari va tormoz tizimi sozligini aniqlash;

dastlabki texnik koʻrik — yangi oʻrnatilgan yuk koʻtarish qurilmasini ishga tushirishdan avval uning (shu jumladan, mexanizmlari va uzellarini) mustahkam va sozligini aniqlash;

davriy texnik koʻrik — yuk koʻtarish qurilmasidan foydalanish jarayonida uning mustahkam va soz holatda saqlanishini aniqlash;

ixtisoslashgan tashkilot — yuk koʻtarish qurilmalarini koʻrikdan oʻtkazish uchun malakali mutaxassislar va zarur moddiy-texnik bazaga ega boʻlgan hamda belgilangan tartibda vakolatli organning ruxsatnomasini olgan yuridik shaxs;

koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish qurilmasi — asosi poydevor yordamida joyiga harakatsiz holatida qotirilgan yoki rels yoʻlagida harakatlanuvchi yuk koʻtarish qurilmalari (temir yoʻl kranlari bundan mustasno);

modernizatsiya (rekonstruksiya) — yuk koʻtarish qurilmasi pasporti koʻrsatkichlarini oʻzgartirishga olib keladigan (masalan, yuritma xili, strela uzunligi, minora balandligi, yuk koʻtarish quvvati ortishi yoki kamayishi) kran konstruksiyasini oʻzgartirish, yuk koʻtarish qurilmalarini va ularning elektr sxemasini qayta jihozlash;

navbatdan tashqari texnik koʻrik — yuk koʻtarish qurilmalarida nosozliklar yuzaga kelganda, unda oʻtkazilgan taʼmirlash ishlaridan soʻng uning soz holatda ekanini aniqlash;

pasport — yuk koʻtarish qurilmasini ishlab chiqaruvchi korxona tomonidan berilgan, uning texnik xususiyatlarini ifodalovchi hujjat;

statik sinov — yuk koʻtarish qurilmalarini yoki ularning alohida uskunalarini mustahkamligi va konstruktiv jihatdan barqarorligini tekshirish;

taʼmirlash — buzilgan, yemirilgan yoki nosoz holatga kelgan yuk koʻtarish qurilmalarining uzellarini ishchi holatga keltirib, qayta tiklash;

toʻliq texnik koʻrik — qisman texnik koʻrikka qoʻshimcha ravishda dinamik va statik sinovlarni oʻtkazish;

yuk koʻtarish qurilmalari — yuklarni koʻtarish, tushirish, bir joydan boshqa joyga koʻchirish ishlarini amalga oshiruvchi koʻchmas asosga oʻrnatilgan yoki harakatlanuvchi kranlar, telferlar va tallar;

yuk koʻtarish qurilmasi mulkdori — yuk koʻtarish qurilmasiga nisbatan egalik huquqi boʻlgan yoki yuk koʻtarish qurilmasi oʻrnatilgan bino va inshootga egalik qiluvchi yuridik hamda jismoniy shaxslar;

qisman texnik koʻrik — yuk koʻtarish qurilmasining asosi, koʻtarish, harakatlantiruvchi va toʻxtatish qismlarini toʻliq koʻzdan kechirish hamda xavfsizlik moslamalarining ishlash holatini amalda ishlatib koʻrish orqali tekshirish.

2-bob. Umumiy talablar

3. Yangi oʻrnatilgan, modernizatsiya (rekonstruksiya) qilingan yoki mukammal taʼmirlangan yuk koʻtarish qurilmalari foydalanishga topshirilgunga qadar toʻliq texnik koʻrikdan oʻtkazilishi shart.

Foydalanishda boʻlgan yuk koʻtarish qurilmalari bir yilda kamida bir marta qisman texnik koʻrikdan va uch yilda bir marta toʻliq texnik koʻrikdan oʻtkazilishi kerak.

4. Yuk koʻtarish qurilmalarining texnik koʻrigi yuk koʻtarish qurilmasining pasporti yoki yuk koʻtarish kranlari tuzilishi va ularni xavfsiz ishlatish qoidalari talablariga muvofiq oʻtkaziladi.

5. Yuk koʻtarish qurilmalarining texnik koʻrigi ixtisoslashgan tashkilotlar tomonidan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish sxemasiga muvofiq oʻtkaziladi.

3-bob. Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi

6. Yuk koʻtarish qurilmalarining texnik koʻrigi mulkdorning yozma yoki elektron tarzdagi murojaatiga asosan, ixtisoslashgan tashkilot tomonidan oʻtkaziladi.

7. Yuk koʻtarish qurilmalari dastlabki, davriy va navbatdan tashqari texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

8. Dastlabki, davriy va navbatdan tashqari texnik koʻriklar mulkdorning yozma yoki elektron tarzdagi murojaati asosida ixtisoslashgan tashkilot tomonidan mulkdor bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq oʻtkaziladi.

9. Ixtisoslashgan tashkilot tuzilgan shartnoma muddati davomida yuk koʻtarish qurilmalarini davriy texnik koʻrikdan oʻtkazadi.

4-bob. Dastlabki texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi

10. Yuk koʻtarish qurilmalari davlat roʻyxatiga olinishidan avval dastlabki texnik koʻrikdan oʻtkazilishi shart.

11. Yuk koʻtarish qurilmalarining dastlabki texnik koʻrigida mulkdor tomonidan quyidagi hujjatlar nusxalari ixtisoslashgan tashkilotga taqdim etiladi:

muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar (avval foydalanishda boʻlgan yuk koʻtarish qurilmalari bundan mustasno);

koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish qurilmasining oʻrnatish boʻyicha loyiha hujjatining ekspertizadan oʻtkazilgani toʻgʻrisida xulosasi (qurilish ishlarida vaqtincha foydalaniladigan yuk koʻtarish qurilmalari bundan mustasno);

koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish qurilmasini oʻrnatish dalolatnomasi;

ishlab chiqaruvchi zavod tomonidan berilgan pasporti yoki uning dublikati;

koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish qurilmasini oʻrnatish boʻyicha yoʻriqnoma;

foydalanish yoʻriqnomasi.

12. Ixtisoslashgan tashkilot tomonidan yuk koʻtarish qurilmalarining holati taqdim etilgan hujjatlarga mosligi toʻliq tekshiriladi va ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan tartibda yuk koʻtarish qurilmalari dastlabki texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

13. Dastlabki texnik koʻrikni tashkil qilish va uni oʻtkazish bilan bogʻliq barcha xarajatlar yuk koʻtarish qurilmalarining mulkdori zimmasiga yuklanadi.

14. Vakolatli organ tomonidan davlat roʻyxatiga olingan yuk koʻtarish qurilmalarining boshqaruv kabinasi yoki asos qismiga ixtisoslashgan tashkilot tomonidan yozuvi oʻchib ketmaydigan mustahkam jismdan tayyorlangan ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq Texnik koʻrikdan oʻtkazilgan yuk koʻtarish qurilmasining yorligʻi oʻrnatiladi.

5-bob. Davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi

15. Yuk koʻtarish qurilmalarini ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan muddatlarda davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish majburiyati yuk koʻtarish qurilmalarining mulkdori zimmasiga yuklanadi.

16. Yuk koʻtarish qurilmalarining davriy texnik koʻrigida mulkdor tomonidan ushbu Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan hujjatlar nusxalari ixtisoslashgan tashkilotga taqdim etiladi.

17. Ixtisoslashgan tashkilot tomonidan yuk koʻtarish qurilmalarining holati taqdim etilgan hujjatlarga mosligi toʻliq tekshiriladi va ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan talablar asosida yuk koʻtarish qurilmalari davriy texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

18. Davriy texnik koʻrik ixtisoslashgan tashkilot va mulkdor ishtirokida oʻtkaziladi.

19. Mulkdor davriy texnik koʻrikdan oʻtkazishda ixtisoslashgan tashkilotga koʻrik toʻliq oʻtkazilishi uchun zarur sharoit yaratib berishi shart.

20. Ixtisoslashgan tashkilot yuk koʻtarish qurilmalarini davriy texnik koʻrikdan oʻtkazishda mulkdor tomonidan zarur sharoit yaratilmagan taqdirda, bu haqda vakolatli organni xabardor qilishi shart.

21. Davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish natijasida yuk koʻtarish qurilmalarida nosozliklar aniqlangan taqdirda, yuk koʻtarish qurilmalarining mulkdori tomonidan qayta taʼmirlash ishlari amalga oshirilishi lozim.

22. Davriy texnik koʻrik natijalari salbiy boʻlganda, ixtisoslashgan tashkilot yuk koʻtarish qurilmalarining mulkdoriga yozma xabar beradi va yuk koʻtarish qurilmalaridan foydalanishni oʻttiz kunga taqiqlaydi.

Mulkdor tomonidan ushbu muddat ichida kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda, ixtisoslashgan tashkilot bu haqda vakolatli organni yozma yoki elektron tarzda xabardor qiladi.

Vakolatli organ kelib tushgan xabarlar asosida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda kamchiliklarni bartaraf etmagan mulkdorga nisbatan tekshiruv oʻtkazadi.

6-bob. Navbatdan tashqari texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi

23. Yuk koʻtarish qurilmalarida navbatdan tashqari texnik koʻrik ularda amalga oshirilgan taʼmirlash, modernizatsiya yoki rekonstruksiya ishlaridan soʻng oʻtkaziladi.

24. Yuk koʻtarish qurilmalarini navbatdan tashqari texnik koʻrikdan oʻtkazishga mulkdor masʼul hisoblanadi.

25. Yuk koʻtarish qurilmalarining asos qismlariga oʻzgartirish kiritilganda yoki taʼmirlanganda, ularni ishga tushirishdan avval navbatdan tashqari toʻliq texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

Agar yuk koʻtarish qurilmalarining koʻtaruvchi yoki asos boʻlmagan qismlarida konstruktiv oʻzgartirishlar yoki taʼmirlash ishlari (elektr qismi, asosga va yuk koʻtarishga taalluqli boʻlmagan ikkilamchi qismlari) amalga oshirilgan boʻlsa, qisman texnik koʻrik oʻtkaziladi.

7-bob. Texnik koʻrik natijalarini rasmiylashtirish

26. Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish natijalari yuk koʻtarish qurilmalarining pasportida ixtisoslashgan tashkilot tomonidan qayd etiladi.

27. Yuk koʻtarish qurilmalarining pasportida ixtisoslashgan tashkilot tomonidan texnik koʻrik sanasi, yuk koʻtarish qurilmalarining joylashgan manzili yoki sinov oʻtkazilgan manzil, zavod raqami, koʻtarish quvvati, oʻtkazilgan dinamik va statik sinovlarning natijalari hamda kelgusida oʻtkaziladigan qisman yoki toʻliq texnik koʻrik muddati koʻrsatiladi.

28. Yuk koʻtarish qurilmalarining mulkdori texnik koʻrik natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotni uch kun muddatda vakolatli organga yuboradi.

8-bob. Yakunlovchi qoida

29. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (Vakolatli organ) Yuk koʻtarish qurilmalari nazoratini amalga oshiradi. Doimiy 2-bosqich Yuk koʻtarish qurilmasining mulkdori Yuk koʻtarish qurilmasini dastlabki, davriy va navbatdan tashqari texnik koʻrikdan oʻtkazishni tashkillashtiradi. Uch yilda bir marta 3-bosqich Ixtisoslashgan tashkilot Yuk koʻtarish qurilmasini dastlabki, davriy va navbatdan tashqari texnik koʻrikdan oʻtkazadi. Shartnomaga koʻra 4-bosqich Ixtisoslashgan tashkilot Yuk koʻtarish qurilmasini dastlabki, davriy va navbatdan tashqari texnik koʻrik natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuk koʻtarish qurilmasining pasportiga qayd etadi. Koʻrik natijalariga koʻra 5-bosqich Yuk koʻtarish qurilmasining mulkdori Yuk koʻtarish qurilmasida texnik koʻrik natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etadi. Oʻttiz kunda 6-bosqich Vakolatli organ Ixtisoslashgan tashkilotlarning belgilangan talablarga muvofiq faoliyat koʻrsatishi ustidan nazorat tadbirlarini oʻtkazadi. Doimiy

Yuk koʻtarish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Texnik koʻrikdan oʻtkazilgan yuk koʻtarish qurilmasining yorligʻi namunasi

300 mm Roʻyxat raqami — R-_____ Koʻtarish quvvati — _____ t Kelgusi qisman texnik koʻrik muddati — _____ yil Kelgusi toʻliq texnik koʻrik muddati — _____ yil Arial (40) — qalin shriftda 300 mm

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 11-fevral,

53-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.02.2026-y., 09/26/53/0133-son)

lex.uz