📅 2026-yil 9-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 9-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 9 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
ДАЛОЛАТНОМА
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ШТАТ БИРЛИКЛАРИ
ПАСПОРТИ*
РЎЙХАТИ
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармони билан Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларида минтақавий бўлинмалари ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази (кейинги ўринларда — Интеграция маркази) фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларни (кейинги ўринларда — ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар) жамиятга интеграция қилиш муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг психоэмоционал ҳолати ва хулқ-атворини барқарорлаштириш ҳамда профессионал тутинган ота-оналарни психологик-педагогик қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий, шу жумладан, психоижтимоий хизматларни ташкил этиш;
«Меҳрли оила» хизматини ташкил этиш, шу жумладан, ушбу хизматни кўрсатувчи мутахассисларни ўқитиш ва мувофиқлаштириб бориш;
давлат ва нодавлат ташкилотларга ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, уларга процессуал ҳаракатларда ҳамроҳлик қилишда методик ёрдам кўрсатиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ва уларнинг оилаларининг ижтимоий реабилитациясини амалга оширувчи мутахассисларни, профессионал тутинган оилаларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ишларини ташкил қилиш;
кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва методик қўллаб-қувватлаш;
Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларида ташкил этиладиган психоижтимоий реабилитация хизматларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш, методик қўллаб-қувватлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига қисқа ва узоқ муддатли, шу жумладан, туну кун хизмат кўрсатиш жараёнига якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларни жалб этиш ҳамда мазкур хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида зўравонликдан жабрланган болани ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид мавжуд бўлганда олиб қўйиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 мартдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари билан ишлаш тизими қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ҳақидаги маълумотлар мазкур шахсларнинг ҳаётий вазиятини дастлабки баҳолашдан ўтказиш натижалари билан бирга Интеграция марказига ёки унинг минтақавий бўлинмаларига юборилади;
Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режасига мувофиқ ижтимоий хизматларни ташкил этади ёхуд уларни ваучер асосида якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахсларга йўналтиради;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан қисқа ва узоқ муддатли ҳамда туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ташкил этилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларидаги ҳолат «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ҳар ойда мониторинг қилинади.
5. Интеграция марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
ўқув жараёнига профессор-ўқитувчиларни ва соҳа бўйича мутахассисларни, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар кўрсатишда, зарур ҳолларда, суицидолог, психиатр, реабилитолог ва бошқа тор соҳа мутахассисларини меҳнатига соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига, шунингдек, профессионал тутинган оилаларга ижтимоий хизматларни кўрсатувчилар учун супервизия жараёнларини ташкил этиш, соҳавий тадқиқотлар ўтказиш ва хизматлар самарадорлигини баҳолаш;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишган ҳолда халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.
6. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмаларининг «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ходимларига тенглаштириладиган лавозимлари рўйхати 1а-иловага мувофиқ;
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Профессионал тутинган оила тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари тўғрисидаги низом 3 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмаларининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган бошқарув ходимларининг умумий белгиланган чекланган сони 31 нафар этиб белгилансин.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига Интеграция марказининг умумий белгиланган чекланган сони доирасида унинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
8. Қуйидагилар Интеграция маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
9. Белгилансинки:
а) Интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмаларининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва рағбатлантириш шартлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассислигида ташкил этилган «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказига тенглаштирилади. Бунда:
Интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмаларида ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш билан шуғулланувчи раҳбар ходимлар, психологлар, ижтимоий ходимлар, бўлим бошлиқлари ва шуъба мудирлари, мутахассисларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан устамалар тўланади;
Интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмаларининг барча ходимларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 200 фоизгача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдорида устама ҳақи тўланиши мумкин;
умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан 15 фоиз миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш махсус фонди ташкил этилади;
б) Интеграция марказига 1 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.
10. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бир ой муддатда:
Интеграция марказининг низомини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уни малакали кадрлар билан таъминлаш;
Интеграция марказини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги мавжуд биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин.
11. Мазкур қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция марказининг
Директор Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Бухоро минтақавий бўлинмалари Директор ўринбосари 1 Бош ҳисобчи 1 Минтақавий бўлинма бошлиғи Дастурлар ва методологияларни ишлаб чиқиш шуъбаси 2 Девонхона етакчи мутахассиси 0,5 Амалиёт ва консалтинг хизмати психолог — 2 ижтимоий ходим — 1 3 Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис 0,5 Ўқув курсларини ташкил этиш шуъбаси 2 Бош юрисконсульт 1 Мувофиқлаштириш, ҳамроҳлик қилиш, мониторинг ва ваучерлар шуъбаси 2 Амалиёт ва консалтинг хизмати бўлими 4
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорига 1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмаларининг «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ходимларига тенглаштириладиган лавозимлари
Т/р Лавозимлар номи (Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари) Тенглаштирилган лавозимлар номи («International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази) 1. Марказ директори Марказ директори 2. Директор ўринбосари Директор ўринбосари 3. Бош ҳисобчи Бош ҳисобчи 4. Девонхона етакчи мутахассиси Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси 5. Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис 6. Бош юрисконсульт Бош юрисконсульт 7. Минтақавий бўлинма бошлиғи Бўлим бошлиғи 8. Минтақавий бўлинма ижтимоий ходими Ижтимоий ходим 9. Минтақавий бўлинма психологи Психолог Дастурлар ва методологияларни ишлаб чиқиш шуъбаси 10. Шуъба мудири Бўлим бошлиғи 11. Бош мутахассис Бош мутахассис Ўқув курсларини ташкил этиш шуъбаси 12. Шуъба мудири Бўлим бошлиғи 13. Бош мутахассис Бош мутахассис Мувофиқлаштириш, ҳамроҳлик қилиш, мониторинг ва ваучерлар бўйича шуъба 14. Шуъба мудири Бўлим бошлиғи 15. Бош мутахассис Бош мутахассис Амалиёт ва консалтинг хизмати бўлими 16. Бўлим бошлиғи (супервайзер) Бўлим бошлиғи 17. Ижтимоий ходим Ижтимоий ходим 18. Психолог Психолог
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорига 2-ИЛОВА
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар (кейинги ўринларда — ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар) ҳамда уларнинг оилалари учун ижтимоий хизматларни ташкил қилиш ва ушбу хизматларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Ижтимоий хизматлар зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун ҳимоя қилиш режасига мувофиқ, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун индивидуал интеграция режасига мувофиқ кўрсатилади.
Ҳимоя қилиш режаси ва индивидуал интеграция режасининг намунавий шакллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) томонидан тасдиқланади.
Ҳимоя қилиш режаси ва индивидуал интеграция режаси «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан ишлаб чиқилади.
3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига қуйидаги шаклларда ушбу Низомга 2 — 2б-иловаларида кўрсатилган паспортларга мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилади:
а) ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун (бундан профессионал тутинган оилага жойлаштирилган болалар мустасно):
олти ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли ижтимоий хизматлар;
бир йилгача бўлган муддатга узоқ муддатли ижтимоий хизматлар;
бир йилгача бўлган муддатга туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар;
б) ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун «Меҳрли оила» хизмати.
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ижтимоий хизматлар доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга психоижтимоий ҳамда таълим, спорт, маиший ва санъат соҳаларига оид педагогик хизматлар кўрсатилади.
Бунда психоижтимоий хизматлар Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларида ташкил этиладиган психоижтимоий реабилитация хоналарида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан кўрсатилади.
Профессионал тутинган оилага жойлаштирилган болаларнинг оилаларига заруратга кўра «Меҳрли оила» хизмати кўрсатилади.
6. Ижтимоий хизматлар «Инсон» марказлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар томонидан кўрсатилади. Бунда:
«Инсон» марказлари томонидан «Меҳрли оила» хизмати;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар томонидан қисқа ва узоқ муддатли ҳамда туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
2-боб. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби
1-§. Қисқа ва узоқ муддатли ҳамда туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга қўйиладиган талаблар
7. Қисқа ва узоқ муддатли ҳамда туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўрсатиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар (кейинги ўринларда — талабгор) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда — Ягона реестр) киритилиши лозим.
8. «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги маълумотларни киритиш орқали сўровнома талабгор томонидан тўлдирилади:
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), манзили, банк ҳисобварағи, банк реквизитлари ва телефон рақами;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШШИР ва биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ҳамда рақами;
ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳудуди;
ижтимоий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ асосида унга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари.
9. Сўровнома тегишлилиги бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармасида камида уч нафар ходимдан иборат таркибда тузиладиган ўрганиш гуруҳи (кейинги ўринларда — ўрганиш гуруҳи) томонидан сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида талабгорнинг қуйидаги талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бўлиши;
бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланганлиги.
10. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази (кейинги ўринларда — Интеграция маркази) ёки унинг тегишли минтақавий бўлинмаси заруратга кўра талабгорнинг ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини танлов асосида ўрганиши мумкин.
11. Ўрганиш натижаси бўйича ўрганиш гуруҳи томонидан талабгорнинг ижтимоий хизматни кўрсатишга тайёр ёки тайёр эмаслиги тўғрисидаги хулоса расмийлаштирилади ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишилади ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
12. Ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги талабгорнинг ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёрлиги тўғрисидаги хулоса тасдиқлангандан сўнг, «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтиш учун сўровнома тасдиқланади.
Сўровнома тасдиқланганидан сўнг талабгор Ягона реестрга киритилади ва бу тўғрисида унинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади.
13. Ўрганиш гуруҳи томонидан талабгор ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёр эмаслиги тўғрисидаги хулоса расмийлаштирилади ҳамда сўровномани тасдиқлаш рад этилади шунингдек, бу ҳақида талабгорнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади.
2-§. Қисқа ва узоқ муддатли ҳамда туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни кўрсатиш, шунингдек, улардан фойдаланиш учун ваучер бериш тартиби
14. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга қисқа ёки узоқ муддатли, шунингдек, туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар уларнинг ҳимоя қилиш режаси ёхуд индивидуал интеграция режасига мувофиқ кўрсатилади.
15. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режаси ишлаб чиқилганидан сўнг «Инсон» марказлари томонидан уларнинг яшаш жойи бўйича Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмаларига «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тақдим этилади.
16. Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари ҳимоя қилиш режаси ёхуд индивидуал интеграция режаси келиб тушганидан сўнг, икки иш кунида ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир бола ва унинг оиласи бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлигини белгилайди.
Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан зарур ҳолларда, ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ҳаётий вазиятларини бирламчи ва комплекс баҳолаш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳимоя қилиш режаси ёхуд индивидуал интеграция режасига ўзгартириш киритиши мумкин.
Бунда мазкур Низомнинг 5-банди биринчи хатбошисида белгиланган хизматларнинг турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги ушбу хизматларни кўрсатиш муддатларидан келиб чиқиб белгиланади.
17. Ижтимоий хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги белгиланганидан сўнг, маълумотлар ижтимоий хизмат кўрсатувчини танлаш учун Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига юборилади ва бу тўғрисида уларнинг шахсий кабинетига электрон хабарнома шакллантирилади.
Ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) беш иш кунида ўзининг ва ижтимоий ҳимояга муҳтож боласининг хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТда ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ хизмат кўрсатувчини (бундан «Инсон» марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат мустасно) танлаши лозим.
Ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган муддат ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танламаган тақдирда, ижтимоий хизмат кўрсатиш бекор қилинади ва бу ҳақида уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади.
Бунда мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган муддатда хизмат кўрсатувчи узрли сабаблар (оғир касаллиги, яқин қариндошининг вафот этганлиги, хизмат сафарида эканлиги ёки фавқулодда вазиятлар бўлиши ва шу каби бошқа ҳолатлар) натижасида танланмаганда, ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ижтимоий хизмат кўрсатувчини танлаш учун Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмаларига мурожаат қилиши мумкин.
18. Ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатувчи сифатида якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс танланганда, Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари икки иш кунида «Ижтимоий ҳимоя» АТда ушбу Низомга 3-иловада белгиланган намунадаги ваучер шакллантиради.
19. Шакллантирилган ваучер автоматик равишда ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига юборилади ва бу тўғрисида ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) нинг шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
3-§. Қисқа ва узоқ муддатли ҳамда туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларини ваучер асосида қоплаб бериш ва самарадорлигини баҳолаш
20. Қисқа ёки узоқ муддатли, шунингдек, туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш юзасидан ваучернинг фойдаланилган қисми учун субсидия Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
21. Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан қисқа ёки узоқ муддатли ижтимоий хизматлар ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож болага индивидуал тарзда кўрсатилади.
Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахсга ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож болага қисқа ёки узоқ муддатли ижтимоий хизматларни кўрсатган ҳар бир соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 фоизи миқдорда субсидия ажратилади.
Бунда субсидия ажратишда вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган ижтимоий хизмат учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда, Тошкент шаҳри учун 1,3 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади.
22. Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан туну кун хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган тақдирда, ҳар бир кун учун ҳар бир 7 ёшгача бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож бола бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 27 фоизи миқдорда, 7 ёшдан катта бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож бола бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 33 фоизи миқдорда субсидия ажратилади.
23. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ва ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиш орқали ушбу маълумотлар асосида автоматик тарзда электрон давомат табели шаклланади ва электрон давомат табели асосида ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори автоматик ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда давомат мобил илова ёки махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.
24. «Ижтимоий ҳимоя» АТга якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаганда, шу жумладан, узатилиши (янгиланиши) таъминланмаганда, унга субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
25. «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган электрон давомат табелига асосан ваучер асосида субсидия шаклидаги тўловлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шаклланади ва махсус ғазна ҳисобварақларидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хизмат кўрсатувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
26. «Ижтимоий ҳимоя» АТда хизмат кўрсатувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказилган тўловлар ҳақидаги маълумотлар шакллантириб борилади.
27. Қисқа ёки узоқ муддатли, шунингдек, туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги «Инсон» марказлари томонидан ҳар ойда, Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан ҳар уч ойда мониторинг қилинади.
28. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар томонидан кўрсатилган ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги бўйича ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билдирган фикрлар ҳамда мониторинг натижалари асосида якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг рейтинги Интеграция маркази томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда юритилади.
29. Мониторинг натижасида Интеграция маркази ёхуд унинг минтақавий бўлинмалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг психоижтимоий ҳолатидаги ўзгаришлар асосида қуйидагилар амалга оширилади:
ҳимоя қилиш режасини ёки индивидуал интеграция режасини қайта кўриб чиқиш ва тегишли ўзгартиришлар киритиш;
ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амал қилишини тугатиш. Бунда:ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг психоижтимоий ҳолати барқарорлашганлиги;
ижтимоий хизматларни кўрсатиш даврийлигининг якунланганлиги;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ўн саккиз ёшга тўлганлиги;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг вафот этганлиги.
4-§. «Меҳрли оила» хизматини ташкил этиш тартиби
30. «Меҳрли оила» хизмати «Инсон» марказлари томонидан кўрсатилади ва Интеграция маркази томонидан мувофиқлаштирилади ҳамда методик таъминланади.
31. «Меҳрли оила» хизматининг асосий мақсади оилага вояга етмаган фарзандларнинг психоэмоционал ва хулқ-атвор хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-онаси билан бузилган муносабатларини тиклаш ва ижтимоийлашувига кўмаклашувчи «оилавий терапия» хизматларини кўрсатишдан иборат.
32. Қуйидагилар «Меҳрли оила» хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га болаларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш ҳамда болалари олдидаги мажбуриятларини бажаришга кўмаклашиш;
ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га болаларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатмаслик ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлмаслик муносабатларини шакллантириш;
ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га бола тарбиясида хулқ-атворни бошқаришни ўргатиш, болалари билан бузилган муносабатларини тиклаш ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш;
оиланинг болалар психологияси ва педагогикаси, саломатлигини таъминлаш соҳасидаги билим ва ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш;
болаларнинг хулқ-атвори, ёши, иқтидори ва қобилияти асосида қизиқишларини рўёбга чиқаришда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг иштирокини оширишга қаратилган кўникмаларини ривожлантириш;
болалар назоратсизлиги ёки қаровсизлигини, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёхуд уларни таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш талабларига жавоб бермайдиган шароитда бўлишини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишини олдини олишда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг ҳаётий кўникмаларини ошириш;
болаларнинг ёши ва жинсидан келиб чиқадиган психоэмоционал ўзгаришлар бўйича билим ҳамда кўникмаларини ошириш.
33. «Меҳрли оила» хизматида ўқиш жараёни Интеграция маркази томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурига мувофиқ ташкил этилади.
34. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) «Меҳрли оила» хизмати доирасида 72 академик соатгача, бироқ 48 академик соатдан кам бўлмаган ўқув дастурига мувофиқ ишдан ажралмаган ҳолда бепул ўқитилади ва ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 академик соат этиб белгиланади.
35. «Меҳрли оила» хизматидан фойдаланиш ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасида назарда тутилган бўлиши лозим.
«Инсон» марказлари «Меҳрли оила» хизматига жалб қилинадиган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўғрисидаги маълумотларни қарор қабул қилиш учун тегишли Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар)комиссияларига (кейинги ўринларда — Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссия) киритади.
36. «Меҳрли оила» хизматига оилалар Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссиянинг қарори асосида жалб қилинади.
37. Ўқув жараёни гуруҳда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг сони камида 4 нафарни ташкил этганда бошланади. Бунда гуруҳдаги ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) сони 10 нафардан ошмаслиги лозим.
Гуруҳда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) сони 4 нафардан кам бўлган ҳолатларда, ўқув жараёнини ташкил этиш муддати гуруҳга охирги ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул қилинган вақтдан бошлаб бир ойдан ошиб кетмаслиги лозим.
38. «Инсон» марказлари ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни ўқув жараёни бошланишидан уч иш куни олдин уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТ тизимидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилади.
39. Ўқув жараёни онлайн, офлайн ва аралаш машғулотлар шаклида ташкил этилиши мумкин.
Ўқув машғулотлари интерфаол тарзда маъруза, семинар, амалий машғулот, мустақил таълим, кўчма машғулот, тажриба алмашиш шаклларида олиб борилади.
40. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) давомати «Инсон» марказлари томонидан гуруҳларнинг электрон журналини юритиш орқали қайд этилади.
41. Узрли (касаллиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, яқин қариндошининг вафоти) сабаблар билан ўқишни давом эттира олмайдиган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) аризаси билан ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ қарор чиқарган Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссияга мурожаат қилиши мумкин.
Бунда Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссиянинг рухсати билан ушбу ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) навбатдаги ўқув машғулотларига жалб қилинади.
Узрли сабабсиз ўқув юкламасининг 20 фоизидан кўп ҳажмда ўқув машғулотларида қатнашмаган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўғрисидаги маълумотлар «Инсон» марказлари томонидан Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссияга тақдим этилади.
42. Ўқув юкламани ўзлаштирган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га Интеграция маркази томонидан QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган маълумотнома берилади ва маълумотлар икки иш кунида Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссияга тақдим этилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
43. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи Интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари, «Инсон» марказлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларнинг шахсига доир маълумотлардан хабардор бўлган шахслар, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ушбу маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши шарт.
44. Ижтимоий хизмат кўрсатувчилар «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни кўрсатилишини ташкил қилишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларни рўйхатга олиш 1-босқич Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар Ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш учун офертани тасдиқлаш орқали «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) тегишли ҳудудий бошқармаси Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг сўровномаси Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда — Низом) мувофиқ кўриб чиқилиб, тегишли хулоса расмийлаштирилади ҳамда хулоса асосида сўровнома юборган шахслар белгиланган тартибда Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестрига киритилади. Низомда белгиланган муддатларда II. Қисқа ва узоқ муддатли ҳамда туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни ташкил қилиш 1-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари 1. Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилалари бўйича ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режасини ишлаб чиқади. 2. Ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режасини боланинг яшаш жойи бўйича Агентлик ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмаларига «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тақдим этади. Қонунчиликда белгиланган муддатларда 2-босқич Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари 1. Ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режаси келиб тушганидан сўнг, ижтимоий ҳимояга муҳтож бола ва унинг оиласи бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлигини белгилайди. 2. Маълумотлар ижтимоий хизмат кўрсатувчини танлаш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига юборилади. Икки иш кунида 3-босқич Ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Ўзининг ва ижтимоий ҳимояга муҳтож боласининг хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТда хизмат кўрсатувчини танлайди. Бунда «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танламаган тақдирда, ижтимоий хизмат кўрсатиш бекор қилинади ва бу ҳақида уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади. Беш иш кунида 4-босқич Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари 1. Ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатувчи сифатида якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс танланганда, «Ижтимоий ҳимоя» АТда ваучер шакллантирилади. Икки иш кунида 2. Шакллантирилган ваучер ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига юборилади ва бу тўғрисида ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади. Шакллантирилгач автоматик равишда III. «Меҳрли оила» хизматини ташкил қилиш 1-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари «Меҳрли оила» хизматига жалб қилинадиган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўғрисидаги маълумотларни қарор қабул қилиш учун тегишли Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларга (кейинги ўринларда — Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссия) киритади. Ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режасида назарда тутилган ҳолларда 2-босқич Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссия Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни «Меҳрли оила» хизматига жалб қилиш бўйича қарор қабул қилади. Қонунчиликда белгиланган муддатларда 3-босқич Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари «Меҳрли оила» хизматини ташкил қилади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) сони камида 4 нафарни ташкил этганда Ўқув жараёни бошланиши тўғрисида ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТ тизимидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилади. Ўқув жараёни бошланишидан уч иш кун олдин Ўқув жараёнини онлайн, офлайн ва аралаш машғулотлар шаклида ташкил этади. Тайёрлов курси давомида 4-босқич Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази Ўқув юкламани ўзлаштирган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган маълумотнома тақдим этади ва маълумотларни Болалар масалалари бўйича тегишли ҳудудий комиссияга тақдим этади. Икки иш кунида
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қисқа муддатли ижтимоий хизмат
1. Ижтимоий хизмат номи Қисқа муддатли ижтимоий хизмат . 2. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар. 3. Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми ва даврийлиги Ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режасида белгиланган ҳажмда ва олти ойгача бўлган муддатга кўрсатилади. 4. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс. 5. Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахснинг биносида. 6. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахсга ижтимоий хизматларни кўрсатган ҳар бир соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 фоизи миқдорда субсидия ажратилади. Бунда субсидия ажратишда вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган ижтимоий хизмат учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда, Тошкент шаҳри учун 1,3 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади. 7. Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари.
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Узоқ муддатли ижтимоий хизмат
1. Ижтимоий хизмат номи Узоқ муддатли ижтимоий хизмат . 2. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар. 3. Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми ва даврийлиги Ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режасида белгиланган ҳажмда ва бир йилгача бўлган муддатга кўрсатилади. 4. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс. 5. Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахснинг биносида. 6. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахсга ижтимоий хизматларни кўрсатган ҳар бир соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 фоизи миқдорда субсидия ажратилади. Бунда субсидия ажратишда вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган ижтимоий хизмат учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда, Тошкент шаҳри учун 1,3 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади. 7. Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари.
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2б-ИЛОВА
Туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизмат
1. Ижтимоий хизмат номи Туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизмат. 2. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар. 3. Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми ва даврийлиги Ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режасида белгиланган ҳажмда ва бир йилгача бўлган муддатга кўрсатилади. 4. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс. 5. Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахснинг биносида. 6. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати Ҳар бир кун учун ҳар бир 7 ёшгача бўлган бола бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 27 фоизи миқдорда, 7 ёшдан катта бўлган бола бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 33 фоизи миқдорда субсидия ажратилади. 7. Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари а) болани камида уч маҳал овқатлантириш, болани ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасида белгиланган ижтимоий хизматларни амалга ошириш; б) «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари.
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорига 3-ИЛОВА
Профессионал тутинган оила тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар (кейинги ўринларда — ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар) учун профессионал тутинган оилани ташкил этиш ҳамда уларга ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбияга бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги)нинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
номзодлар — ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни профессионал тутинган оилага олиш истагини билдирган фуқаролар;
профессионал тутинган оила — ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қисқа ёки узоқ муддатга шартнома асосида оилага олган, уларга хавфсиз муҳит ташкил этиш, хулқ-атворни бошқариш ва ғамхўрлик кўрсатиш, шунингдек, психоижтимоий қўллаб-қувватлаш кўникмалари бўйича махсус дастурлар асосида тайёрланган фуқаролар;
ҳудудий бошқармалар — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари.
3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни профессионал тутинган оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ўзаро қариндош бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, қоидага кўра, битта профессионал тутинган оилага берилади, тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар бирга тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
4. Профессионал тутинган оила жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг қонуний вакили ҳисобланади ҳамда унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади, ота-она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланмаган ҳоллар бундан мустасно.
5. Қуйидагилар профессионал тутинган оиланинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун хавфсиз оилавий муҳитни ташкил қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг психоэмоционал ва жисмоний саломатлигини барқарорлаштиришда психоижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун шароит яратиш, уларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда ғамхўрлик кўрсатиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга оид ҳар қандай маълумотнинг сир сақланиши, уларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлаш;
ваколатли орган билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни уларнинг шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимоя қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ўзлари томонидан хулқ-атворни бошқаришни ўргатиш, уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан бузилган муносабатларини тиклаш ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш;
ваколатли орган билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг хулқ-атвори, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда уларни таълимга, қўшимча тўгаракларга жалб қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда оилавий муносабатлар, маиший-хўжалик, рўзғор юритиш билан боғлиқ иқтисодий кўникмаларни шакллантириш, уларни касб танлаши учун шарт-шароитлар яратиш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш.
6. Профессионал тутинган оилага тарбиялаш учун кўпи билан 3 нафаргача бола берилади. Бунда оиладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва фарзандликка олинган ёки тутинган болалар билан биргаликда, қоидага кўра, 5 нафардан ошмаслиги керак.
7. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар профессионал тутинган оилаларга ваколатли орган билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида берилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни профессионал тутинган оилага тарбиялаш учун бериш тўғрисидаги шартнома намунаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.
8. Профессионал тутинган оилаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бола тарбияси ва парвариши болани ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасига (ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун) мувофиқ амалга оширилади.
9. Ички ишлар органлари профессионал тутинган оилаларга жойлаштирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг хавфсизлигини таъминлашга, зўравонликнинг такроран содир этилишининг олдини олишга кўмаклашади.
2-боб. Профессионал тутинган оилани ташкил этиш
10. Профессионал тутинган оилани ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
11. Ўзбекистон Республикасининг 30 ёшдан 65 ёшгача бўлган фуқаролари, оилавий ҳолатидан қатъи назар, профессионал тутинган оилани ташкил этишлари мумкин, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тарбияга жойлаштиришнинг барча шаклларига болаларни олиши тақиқланган, шунингдек, оиласи Ижтимоий реестрга киритилган шахслар бундан мустасно.
12. Номзод ўзининг яшаш жойи бўйича ваколатли органга бевосита келган ҳолда, шунингдек, ўзи мустақил равишда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза ва мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этади.
Аризада номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, оилавий ҳолати, агар болалари (шу жумладан, фарзандликка олинган болалари) мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг сони ва ёши кўрсатилади.
Зарур ҳужжатлар ва маълумотлар ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
Номзодлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг профессионал тутинган оилаларни тайёрлаш курсидан ўтган бўлса, сертификат ваколатли орган томонидан мустақил равишда олинади.
13. Ваколатли орган бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда номзодлардан ариза ва тегишли ҳужжатларни қабул қилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганиб чиқади ҳамда бу ҳақида мазкур Низомга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ далолатнома тузади.
Номзодларнинг турмуш ва таъминот шароитлари ўрганилаётганда ваколатли орган турар жойнинг маиший-хўжалик шароитларини, бола учун яратилган шарт-шароитни, ариза берувчининг шахсий фазилатлари, уларнинг болалар билан ишлаш тажрибаси, оила аъзоларининг болани тарбиялаш учун оилага қабул қилинишига нисбатан муносабатини ўрганади.
14. Ваколатли орган томонидан ўрганиш якунлари бўйича уч иш куни ичида номзодларнинг профессионал тутинган оилани ташкил этиш мумкинлиги (мумкин эмаслиги) тўғрисида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланган намунадаги хулоса берилади.
Номзодларнинг профессионал тутинган оилани ташкил этиш мумкинлиги тўғрисида хулоса беришга қуйидагилар асос ҳисобланади:
турар жой санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослиги;
тақдим қилинган ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги;
тайёрлов курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи сертификатнинг мавжудлиги;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш учун оилага олиш истагини билдирган номзодларнинг болаларни тарбиялашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларини бажара олиш имкониятлари;
номзодларнинг психологик ҳолатининг барқарорлиги ва бола тарбиялашда етарлича кўникмалари мавжудлиги;
болаларни тарбиялаш учун оилага олиш истагини билдирган номзодларнинг болаларга ижтимоий, психологик-педагогик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида билим ва кўникмага эгалиги.
Ваколатли орган ижобий хулосани тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.
15. Профессионал тутинган оила ваколатли органнинг ижобий хулосаси асосида ҳудудий бошқарманинг қарори билан ташкил этилади ва бу тўғрисида номзодни бир иш кунида хабардор қилган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя» АТда ҳисобга қўйилади.
16. Қуйидаги ҳолатлар ваколатли органнинг салбий хулосасига асос бўлади:
турар жой санитария нормалари, қоидалари ва гигиена норматив талабларига жавоб бермаслиги;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги ёки ҳужжатлар тўлиқ шакллантирилмаганлиги;
номзод қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тарбияга жойлаштиришнинг барча шаклларига болаларни олиши тақиқланган шахслар тоифасига мансуб бўлса;
болаларни тарбияга олишга оила аъзоларидан бирининг қарши эканлиги.
17. Ваколатли орган ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, аризани асослантирган ҳолда рад қилади ва бу тўғрисида номзодни «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилади.
Номзод аризанинг рад қилинганлигидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
18. Ҳудудий бошқарманинг профессионал тутинган оилани ташкил этиш тўғрисидаги қарорида профессионал тутинган оиланинг номи (агар мавжуд бўлса) ва манзили кўрсатилади.
19. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритган, шунингдек, болалар билан бевосита ишлаш тажрибасига эга номзодларга устунлик ҳуқуқи берилади.
3-боб. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни профессионал тутинган оилага бериш тартиби
20. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар профессионал тутинган оилага ваколатли орган ва профессионал тутинган оила ўртасида тузилган шартнома асосида 6 ойгача бўлган муддатга, бироқ ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар жойлаштирилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг профессионал тутинган оилада бўлиш муддати уларнинг эҳтиёжлари, индивидуал хусусиятлари, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи омилларнинг бартараф этиш ҳолати, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасини қайта кўриб чиқиш асосида ваколатли орган томонидан қўшимча 6 ойгача узайтирилиши мумкин.
21. Ваколатли орган ижтимоий ҳимояга муҳтож бола профессионал тутинган оилага жойлаштирилганидан сўнг:
а) «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларни бир иш кунида киритади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг профессионал тутинган оилага жойлаштирилган сана ва унинг ёши;
профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқаронинг номига очилган тижорат банкдаги ҳисобварағи;
б) қуйидаги ҳужжатларни уч иш куни ичида электрон шаклда профессионал тутинган оиланинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига тақдим этади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
ваколатли органнинг болани ҳимоя қилиш режаси (агар ишлаб чиқилган бўлса) ёки хулосаси (ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун);
болани ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режаси;
боланинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўғрисидаги маълумотлар.
22. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштириш муддатининг тугаши ёки бошқа сабабларга кўра оиладан чиқарилишига қараб профессионал тутинган оилага янги болалар қабул қилиниши мумкин.
23. Агар профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқаро 65 ёшга тўлса, шунингдек, бу боланинг энг устун манфаатларига зид бўлса, бундай ҳолларда оилага янги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар олишга йўл қўйилмайди.
Профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқаро 65 ёшга тўлса, ўз фаолиятини жойлаштирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг бўлиш муддати якунига қадар, шунингдек, улар бошқа сабабларга кўра оиладан олингунига қадар амалга оширади.
24. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бола қуйидаги ҳолларда профессионал тутинган оиладан чиқарилади:
ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган муддат тугаганда;
ижтимоий ҳимояга муҳтож бола ўз ота-онасига қайтарилганда;
ижтимоий ҳимояга муҳтож бола бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштирилганда;
ижтимоий ҳимояга муҳтож бола вафот этганда;
профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқаролар вафот этганда, суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;
ваколатли орган ва профессионал тутинган оила ўртасида тузилган шартнома тарафларнинг ташаббуси билан бекор қилинганида.
25. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар профессионал тутинган оиладан чиқарилганда, уни жойлаштириш бўйича профессионал тутинган оила билан тузилган шартнома бекор қилинади ва бу тўғрисидаги маълумот ваколатли орган томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритилади.
4-боб. Профессионал тутинган оилалар ва болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
26. Профессионал тутинган оила қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг руҳий ва жисмоний ривожланиши ҳамда соғлиғи тўғрисида батафсил маълумотларни олиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўғрисидаги маълумотларни олиш ва тегишли ҳужжатлар билан танишиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни оилага қабул қилишда мазкур Низомнинг 21-банди «б» кичик бандида келтирилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилишини талаб қилиш;
болаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва уларни ижтимоий реабилитация қилишда ваколатли орган, бошқа давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
Профессионал тутинган оила қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Профессионал тутинган оиланинг ҳуқуқларини болаларнинг ҳуқуқларига зид равишда амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
27. Профессионал тутинган оила қуйидагиларга мажбур:
болани ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасида профессионал тутинган оила учун белгиланган вазифаларни бажариш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш (соғлиғи, таълим олиши ва жисмоний ривожланиши ҳамда моддий таъминоти), улар учун хавфсиз оилавий ва дўстона муҳитини ташкил қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга оид ҳар қандай маълумотнинг сир сақланиши, уларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни уларнинг шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимоя қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг психоэмоционал ҳолатини барқарорлаштириш, уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан бузилган муносабатларини тиклаш ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда оилавий муносабатлар, маиший-хўжалик, рўзғор юритиш билан боғлиқ иқтисодий кўникмаларни шакллантириш, уларни касб танлаши учун шарт-шароитлар яратиш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялашда қонунчилик ҳужжатларига ва халқаро нормалар талабларига қатъий амал қилиш.
Профессионал тутинган оила зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
28. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
оилада фикрлаш, сўз, виждон ва эътиқод эркинлигидан фойдаланиш;
таълим олиш;
тиббий ёрдам олиш;
қизиқиш ва қобилиятлари доирасида қўшимча таълим олиш;
ёши, соғлиғининг ҳолати ва касбий тайёргарлигига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат қилиш, фаолият турини ва касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш.
5-боб. Профессионал тутинган оилага берилган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг моддий таъминоти
29. Профессионал тутинган оилага берилган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг моддий таъминоти қуйидагича амалга оширилади:
ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, 7 ёшдан катта бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида;
ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож болани тарбиялагани (парваришлаш) учун профессионал тутинган оилага меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида маблағлар тўланади.
Профессионал тутинган оила ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар, шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаши, уларни ўқув курсларида ўқиш учун шароит яратиб бериши лозим.
30. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг барча яшаш харажатлари ва профессионал тутинган оилага тўланадиган тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварағи орқали амалга оширилади. Бунда «Ижтимоий ҳимоя» АТда:
ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож бола ва профессионал тутинган оила учун белгиланган маблағлар боланинг ёши ва сонига мутаносиб равишда профессионал тутинган оилага ўтказиладиган маблағ автоматик ҳисоб-китоб қилинади;
тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар шаклланади ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасининг махсус ғазна ҳисобварағидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқаронинг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
31. Профессионал тутинган оила жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
32. Профессионал тутинган оилага пул маблағларини ажратиш унга ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.
Янги қабул қилинган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун улар қабул қилинган ойда ажратиладиган маблағлар миқдори бир нафар болага белгиланган суммани бола қабул қилинган ой кунларига пропорционал бўлиш орқали ҳисобланади.
33. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бола ой давомида профессионал тутинган оиладан чиқарилганда, у учун ажратилган маблағлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига қайтарилади ёки келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олинади.
34. Ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик профессионал тутинган оила зиммасига юклатилади.
6-боб. Профессионал тутинган оилага берилган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ҳолатини мониторинг қилиш
35. Профессионал тутинган оилага берилган ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, болани ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилишини ҳамда унинг оилага мослашганлиги мониторинги профессионал тутинган оила яшаётган жойидаги ваколатли орган томонидан олиб борилади.
Мониторинг ҳар ойда камида бир маротаба профессионал тутинган оила яшаётган хонадонга ташриф буюрган ҳолда амалга оширилади.
36. Профессионал тутинган оилаларни мониторинг қилишда профилактика инспекторлари жалб қилиниши мумкин.
37. Мониторинг қилишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилади:
болани ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилиши ҳолати;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг яшаши ва ривожланиши учун шароитлар мавжудлиги;
хонадоннинг маиший-хўжалик шароитлари;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг оила муҳитига ва оила аъзоларининг бола хулқи ва характерига мослашганлиги;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг тарбияси, таълими, ақлий ривожланиши, соғлиғи, ташқи кўриниши, гигиенага риоя қилиниши, эмоционал ҳамда жисмоний ривожланиши;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг алоҳида қизиқиш ва қобилиятларининг қўллаб-қувватланиши;
оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун таълим, спорт, маиший ва санъат соҳаларига оид қўшимча машғулотларга жалб этилганлиги ва бошқалар.
38. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан профессионал тутинган оилага берилган ижтимоий ҳимояга муҳтож болани парваришлаш ва тарбиялаш билан боғлиқ мажбуриятлар лозим даражада бажармаётганлиги ёхуд бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши ҳақидаги мурожаатлар келиб тушган тақдирда, ваколатли орган режадан ташқари мониторингни амалга ошириши мумкин.
39. Мониторинг давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг тарбияси, ривожланиши, ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ муаммо ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларини жалб қилган ҳолда, муаммони бартараф этишга қаратилган маслаҳат, психологик-педагогик, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа ижтимоий хизматлар ташкил этилишини таъминлайди. Бунда зарур ҳолларда, ваколатли орган томонидан болани ҳимоя режаси ёки индивидуал интеграция режасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
40. Профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқаролар томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланмаганлиги билан боғлиқ далиллар аниқланган тақдирда, ваколатли орган ўрганиш далолатномасида ушбу ҳолатларни акс эттириши лозим.
Мониторинг давомида профессионал тутинган оила зиммасига юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажарилмаганлиги ёки бажарилмаганлиги аниқланганда, ваколатли орган уларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритади.
41. Профессионал тутинган оилалар томонидан ҳаракатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар, улар билан тузилган шартнома шартларига зид равишда амалга оширилаётган тақдирда ёхуд уларнинг ҳаракатлари ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг соғлиғи, ҳаёти, жисмоний, психологик, ахлоқий ривожланишига жиддий зарар етказаётган бўлса, шунингдек, мониторинг мобайнида аниқланган камчиликларни ижтимоий ҳимояга муҳтож болани оиладан олмасдан ҳал қилиб бўлмаслиги маълум бўлганда, ваколатли орган мониторинг ўтказилгандан сўнг уч иш кун ичида:
профессионал тутинган оилани белгиланган мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болани оиладан олиш ҳақида қарор қабул қилади;
профессионал тутинган оила билан тузилган шартномани бекор қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг хавфсизлигини таъминлайди.
42. Профессионал тутинган оила яшаш манзилини ўзгартирган тақдирда, бу тўғрисида яшаш жойидаги ваколатли органни хабардор қилади ҳамда янги манзилда жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган 10 кун ичида режадан ташқари мониторингни амалга ошириши шарт.
43. Мониторинг натижалари «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритилади.
7-боб. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилиниши
44. Қуйидаги ҳолатларда профессионал тутинган оила билан тузилган шартнома ваколатли органнинг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилинади: профессионал тутинган оила томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож болага ғамхўрлик кўрсатилмаганда, мазкур Низомда ва шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда;
ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг парвариши ва таъминоти, кийим-бош ва пойабзал харажатлари учун бериладиган маблағларни боланинг манфаатлари йўлида сарфланмаганда;
ваколатли орган томонидан олиб бориладиган мониторинг натижасида профессионал тутинган оила билан тузилган шартномани бекор қилишга сабаб бўладиган ҳолатлар мавжуд бўлганда;
профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқаро ёки тарбияга берилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бола вафот этганда.
45. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин қуйидаги сабаблар бўлганда профессионал тутинган оиланинг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
узоқ вақт (бир ойдан ортиқ бўлган муддатда) касал бўлганда;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқалар.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни профессионал тутинган оилага тарбиялаш учун бериш тўғрисидаги шартнома ушбу болалар ота-оналарига қайтарилганда ёки жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклига берилганида муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоидалар
46. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
47. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Профессионал тутинган оила тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Профессионал тутинган оилани ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Профессионал тутинган оилани ташкил этиш истагини билдирган фуқаро Ўзининг яшаш жойи бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига бевосита келган ҳолда ёки ўзи мустақил равишда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали профессионал тутинган оилани ташкил этиш бўйича ариза (унга талаб этиладиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда) билан мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари 1. Номзоднинг аризасини ва тақдим этган ҳужжатларини ўрганиб чиқади. 2. Зарур ҳужжатларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади. 3. Болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганиб чиқади ҳамда бу ҳақида тегишли далолатнома тузади. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида 4. Ўрганиш якунлари бўйича профессионал тутинган оилани ташкил этиш мумкинлиги тўғрисидаги ижобий хулосани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим этади. уч иш куни ичида 5. Аризани рад қилишга асослар мавжуд бўлса, аризани асослантирган ҳолда рад қилади ва бу тўғрисида номзодни унинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилади. бир иш куни ичида 3-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижобий хулосаси асосида профессионал тутинган оилани ташкил этиш бўйича қарор қабул қилади ва бу тўғрисида номзодни унинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилган ҳолда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ҳисобга қўяди. бир иш куни ичида
Профессионал тутинган оила тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Болаларни профессионал тутинган оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни ҳисобга олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
1. Номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
а) ариза * ;
б) тиббиёт муассасаси врачлик-маслаҳат комиссиясининг номзодлар соғлиғи тўғрисидаги хулосаси;
в) сил касаллигига қарши курашиш ва тери-таносил диспансеридан олинган маълумотномалар;
г) шахснинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги (қилинмаганлиги), муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлиги (топилмаганлиги), фарзандлик бекор қилинганлиги (қилинмаганлиги) ҳақидаги суд қарори (маълумот).
2. «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинадиган маълумотлар рўйхати:
а) шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар;
б) никоҳ қайд этилганлиги (агар никоҳда бўлса) тўғрисидаги маълумот;
в) судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумот;
г) иш жойи, эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган (агар мавжуд бўлса) ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумот ** ;
д) турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотлар;
е) наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумот;
ж) руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумот.
Профессионал тутинган оила тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Профессионал тутинган оилани ташкил этишни хоҳловчи фуқароларнинг турмуш ва яшаш шароитларини ўрганиш бўйича ____-сон
20___ йил «___» _____________________ ___________________________________ (далолатнома тузилган жой) ________ Номзоднинг Ф.И.О. __________________________ _____ _____________________________________________________________________________________________________________________________ Телефон рақами: ____________________________ _____ ____________ _ _________________________________________________________________________________________________________________ Туғилган санаси (кун/ой/йил) ________________ _ _______ Маълумоти: _______ ____ ______________________________________________________________________________________________________ Паспорт (ID-карта) маълумотлари: ___________________________ ____ _______________________________________________________________________________________________________________ (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган, туғилган санаси, рўйхатдан ўтган манзил) Касбий фаолият тури/иш жойи _____________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________________ Яшаш манзили: ____________________________ _____ _______________________________________________________________________________________________________________________________ Яшаш хонадони ва унинг ҳолати ______________ ____ _______________________________________________________________________________________________________________________________ (кўп қаватли уй, ҳовли, яшаш хоналари сони, ер майдони, хонадоннинг ҳолати, қўшимча қурилма, шароитлар ва бошқалар) ___________________________________________ _____ _____________________________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________ _____ _________________________________________________________________________________________________________________________ Турар жой мақоми: ______________________________ ____ ___________________________________________________________________________________________________________________________ (миқдор, ижара ва бошқалар) Уй хўжалигида мавжуд уй ҳайвонлари (тури ва сони): __ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________ Биз куйида имзо чекувчилар, _________________________ _____ _______________________________________________________________________________________________________________________ («Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари) ва ______________________________________________________ _____ _______________________________________________________________________________________________________________ (маҳалла раиси* Ф.И.О., Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлими вакили** Ф.И.О. лавозими) _____________________________________________________________________________ _____ ___________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ _____ __________________________________________________________________________________________ Номзод иштирокида унинг яшаш хонадонида турмуш ва яшаш шароитлари ўрганиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: 1. Фуқаролиги __________________ _____ __________________________________________________________________________________________________________________________________________ 2. Оилавий аҳволи ______________________________ ____ ___________________________________________________________________________________________________________________________ 3. Турмуш ўртоғининг Ф.И.О. (оилали бўлса) __________ _____ _______________________________________________________________________________________________________________________ 4. Қачондан буён никоҳда туради ___________________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________ 5. Фарзандларининг мавжудлиги, сони ___________________ _____ ____________________________________________________________________________________________________________________ Т/р Фарзанди Ф.И.О. Туғилган йили, ой, санаси Яшаш манзили 1. 2. ... 6. Нафақа олиши ҳақида маълумот ___________________ ______ ____________________________________________________________________________________________________________________ 7. Даромади миқдори ____________________________________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________ 8. Хонадондаги хоналар сони, ҳолати ва жиҳозланганлиги __________ _____ ____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____ ___________________________________________________________________________________________________________ 9. Болалар учун ажратилган хоналар сони ____ ____________________________________________________________________________________________________________________________________ 10. Ҳар бир хонада яратилган шароитлар ҳолати _ _____ ____________________________________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________ Номзод билан бирга яшаётган ҳар бир оила аъзосининг Ф.И.О., ёши ва уларнинг розилиги. 1. ________________________________________________ _____ ______________________________________________________________________________________________________________________ 2. ______________________________________________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________ Номзоднинг шахсий фазилати (жумладан, характери, фарзандликка олувчи ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсида ўқиганлиги, болалар билан ишлаш тажрибаси ва бошқалар) : _______________________________________________ ______ ________________________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________ ______ _________________________________________________________________________________________________________________________ Номзод оиласи аъзоларининг ўзаро муносабатлари характери (оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабат) : ____________________________________________ _____ ____________________________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________ _____ ____________________________________________________________________________________________________________________________ Болани оиласига олиши сабаби (мотиви): _________ _____ ___________________________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________ _____ _________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________ _____ ______________________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________ _____ ___________________________________________________________________________________________________________________ «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси ходими: _________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий ходими: _________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ______________МФЙ раиси: _________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлими ходими: _________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Номзод: _________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорига 3 1 -ИЛОВА
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг мақоми, фаолиятини ташкил этиш, унга зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларни (кейинги ўринларда — тарбияланувчилар) жойлаштириш, тарбияланувчиларга комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш, шунингдек, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари тарбияланувчиларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш орқали оилавий ҳаёт шароитига қайтариш мақсадида ташкил этилади.
3. Қуйидагилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи оилавий муҳитни яратиш;
тарбияланувчиларни оилавий, миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш;
тарбияланувчиларга комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш;
тарбияланувчиларнинг ўзлари томонидан хулқ-атворни бошқаришни ўргатиш, уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан бузилган муносабатларини тиклаш ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш;
тарбияланувчиларда оилавий-маиший ҳаёт кўникмаларини шакллантириш, меҳнат ва касб танлаши учун шарт-шароитлар яратиш, мустақил ҳаётга тайёрлаш.
2-боб. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларини ташкил этиш, тарбияланувчиларни қабул қилиш ва чиқариш
1-§. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларини ташкил этиш тартиби
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази (кейинги ўринларда — Интеграция маркази) кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг муассиси ҳисобланади ва улар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишган ҳолда юридик шахс мақомисиз Интеграция маркази директорининг буйруғи билан, қоида тариқасида, маҳаллаларда ташкил этилади.
5. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, Интеграция маркази балансида бўлган тураржойларда, янгидан харид қилинган уй-жойларда ҳамда ижара асосида олинган тураржойларда ташкил этилиши мумкин.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари учун уй-жойларни харид қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғига асосан Интеграция маркази томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари ташкил этиладиган бино-иншоотлар, уларни жиҳозлаш, таъмирлаш ва моддий-техника базаси учун минимал талаблар кичик ҳажмли болалар уйлари бўйича минимал талаблар асосида белгиланади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларида ташвиш тугмаси ўрнатилади.
6. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолияти, шу жумладан жиҳозлаш ва ташвиш тугмаси билан боғлиқ харажатлар Интеграция маркази томонидан Жамғармадан ажратилган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
7. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин.
8. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари томонидан тарбияланувчиларни комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқа йўналишда кўрсатиладиган хизматлар Интеграция маркази ва нодавлат ташкилотлар ўртасида тузиладиган давлат ижтимоий буюртмаси, аутсорсинг ва бошқа турдаги шартномалар асосида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
9. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига тарбияланувчиларни жойлаштириш ва улардан чиқариш «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган)нинг қарори асосида амалга оширилади.
10. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчиларнинг таъминоти Жамғарма маблағлари ҳисобидан ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
2-§. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига тарбияланувчиларни қабул қилиш ва чиқариш тартиби
11. Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштириш уларни оиласида сақлаб қолиш ёки муқобил жойлаштириш шаклларига бериш имконияти бўлмаган тақдирда, сўнгги чора сифатида амалга оширилади.
12. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига 18 ёшгача бўлган 10 нафаргача тарбияланувчи қабул қилинади.
Тарбияланувчилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига яшаш жойи ва турган жойи, агар улар муайян яшаш жойига эга бўлмаса, аниқланган жойдаги ваколатли органнинг қарори билан тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилиги асосида бир йилгача бўлган муддатга жойлаштирилади.
Агар 3 ой мобайнида кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларидаги тарбияланувчиларнинг сони 2 ва ундан кам бўлган тақдирда, ушбу кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг фаолияти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасининг хулосасига кўра Интеграция маркази директорининг буйруғига асосан тўхтатилади ҳамда тарбияланувчилар вақтинчалик яқин ҳудуддаги бошқа бир кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига жойлаштирилади. Бунда, фаолияти тўхтатилган кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига қўшимча равишда жойлаштирилиши мумкин бўлган тарбияланувчи(лар) аниқланганда, унинг фаолияти Интеграция маркази директорининг буйруғи билан қайта тикланади ва вақтинчалик бошқа бир кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига жойлаштирилган тарбияланувчилар қайтарилади.
13. Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштиришда уларнинг этник жиҳатдан келиб чиқиши, муайян динга ва маданиятга мансублиги ҳисобга олиниши лозим.
14. Тарбияланувчилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига қабул қилинганидан сўнг, икки иш кунида ушбу ҳудуддаги ваколатли орган сўровига асосан улар соғлиқни сақлаш муассасаларида белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказилади, бундан вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларидан олиб келинган тарбияланувчилар мустасно.
Тиббий текширув хулосасига кўра тарбияланувчиларнинг даволанишга муҳтожлиги (тан жароҳати ва бошқа касалликлар) ёки ушбу Низомнинг 15-банди «а» кичик бандида назарда тутилган касалликлар аниқланган ҳолларда, улар даволаниш учун тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига жойлаштирилади.
Бунда, тарбияланувчилар соғлиқни сақлаш муассасаларидан чиқарилгунга қадар, бироқ 1 ойгача бўлган муддатда кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларида ҳисобда туради ва ваколатли орган томонидан зарур ҳолларда масофадан туриб хизматлар кўрсатилади.
15. Қуйидагилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига қабул қилинмайди:
а) болаларда қуйидаги ташхислардан бири мавжуд бўлганда:
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган ўсма касалликлари ва рецидивлари;
таносил касалликлари (ОИВ инфекцияси бундан мустасно);
юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.
Бунда, мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланган болалар тегишли даволаш-профилактика муассасаларига юборилганда, ваколатли орган томонидан зарур ҳолларда масофадан туриб хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилгандан сўнг ижтимоий ходим уларни розилик асосида ҳудудий марказларга жойлаштириш чораларини кўради.
б) ҳуқуқбузарликлар ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган болалар.
16. Қуйидаги ҳолатларда тарбияланувчилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларидан чиқарилади:
тарбияланувчилар учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасида белгиланган ижтимоий хизматларнинг кўрсатилиши натижасида уларнинг психоижтимоий ҳолати барқарорлашганлиги;
тарбияланувчининг ўн саккиз ёшга тўлганлиги;
ушбу Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошисида ёки 14-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган муддатнинг тугаганлиги;
кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги;
кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларини такроран ўзбошимчалик билан тарк этганлиги;
тарбияланувчиларнинг бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига берилганлиги;
тарбияланувчиларнинг қонуний вакилларининг уларни кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларидан чиқариш бўйича аризаси;
тарбияланувчиларнинг вафот этиши.
Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларидан чиқариш уларни жойлаштирган ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари учун ички тартиб-қоидалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда Интеграция маркази томонидан белгиланади.
17. Тарбияланувчилар ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтарилганидан сўнг, олти ой мобайнида ваколатли орган (ҳар ойда) ва Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари (ҳар икки ойда) томонидан мониторинг қилиб борилади.
3-боб. Тарбияланувчиларга комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш
18. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларида тарбияланувчиларга комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматлари ҳар бир тарбияланувчи учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш стандарти асосида кўрсатилади.
19. Ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасида тарбияланувчига кўрсатиладиган ғамхўрлик қилиш, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, таълим, тиббий ёрдам кўрсатиш, касб танлаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятга интеграция қилишга қаратилган хизматлар назарда тутилади.
20. Ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасига мувофиқ тарбияланувчиларни таълим билан қамраб олишда ҳар бир тарбияланувчининг ёши, қизиқишлари, салоҳияти ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази ходимлари томонидан тарбияланувчиларга таълим олиши учун ўрта-махсус, касбий таълим, олий таълим ташкилотларини танлаш ва уларга кириш учун тайёрланишда кўмаклашиб борилади ҳамда ушбу тадбирларни самарали амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
21. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларида тарбияланувчилар она тилида ёки улар тушунадиган тилда муомала қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади ҳамда уларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғлиғини тиклаш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.
22. Ногиронлиги бўлган тарбияланувчиларнинг ижтимоий реабилитацияси учун зарур хизматлардан фойдаланишига шароит яратилади.
23. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчилар озиқ-овқат, шахсий гигиена воситалари ва кийим-кечак билан бепул таъминланади. Бунда тарбияланувчилар мавсумий кийим-кечакка муҳтож бўлган тақдирда, кийим-кечак билан таъминланади.
24. Тарбияланувчилар учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг тарбиячилари томонидан амалга оширилади.
Тарбиячи тарбияланувчиларни уларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди.
25. Тарбиячи овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланади.
26. Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса далолатнома тузилади.
27. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш тарбиячилар томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида, Интеграция марказининг доимий ишлайдиган комиссияси томонидан амалга оширилади.
Доимий ишлайдиган комиссия таркиби Интеграция маркази томонидан бир йилга белгиланади ва буйруқ билан тасдиқланади.
28. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари ходимлари тарбияланувчилар билан ишлашда:
тарбияланувчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, уларнинг ахлоқий ривожланишига зарар етказишга ҳақли эмас;
тарбиялаш усуллари тарбияланувчиларнинг қадр-қимматини таҳқирловчи менсимаслик, шафқатсизлик, қўполлик муносабатларидан ҳоли бўлиши керак;
тарбияланувчиларнинг ака-укалари ва опа-сингилларини, бошқа қариндошлари билан муносабатларини тиклашга ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашишлари шарт, бундан тарбияланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар мустасно;
тарбияланувчиларнинг ўз оилаларига қайтарилиши ёки муқобил жойлаштириш шаклларига берилишини ташкил этишда кўмаклашиши лозим;
тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашувига ва уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари тикланган тақдирда, уларни оилага қайтаришга қаршилик кўрсатмаслиги керак, бундан тарбияланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар мустасно.
4-боб. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари ходимлари
29. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази ходимлари Интеграция марказининг директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда уларнинг сони ушбу Низомга иловада келтирилган намунавий штат бирликларига мувофиқ белгиланади.
30. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига бевосита раҳбарлик мазкур Низомга мувофиқ фаолият юритадиган менежер томонидан амалга оширилади.
31. Менежер:
Интеграция маркази томонидан берилган ваколатлар доирасида кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази номидан иш кўради ва уни бошқаради;
тарбияланувчиларнинг тарбияси ва парваришида ҳамда ҳар олти ойда тиббий диспансер кўригидан ўтказилишида иштирок этади;
тарбияланувчига тегишли ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди;
тарбияланувчига тегишли алимент, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия (нафақа) ёки ҳомийлик пул маблағларини тегишли тижорат банкларида тарбияланувчиларнинг номига очилган ҳисоб рақамларида жамғариб борилишини таъминлашда ваколатли органга кўмаклашади;
тарбияланувчиларнинг ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилиши, ҳаёти муҳофаза қилиниши ва соғлиғи мустаҳкамланиши, ўқув-тарбия, реабилитация жараёнининг ҳолати, молия-хўжалик фаолияти, моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.
32. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида ишга жалб қилинади.
Ходимлар Интеграция маркази томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ фаолият олиб боради.
33. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази тарбиячилари Интеграция маркази томонидан олий ёки ўрта махсус педагогик, психологик ва ижтимоий иш кўникмасига эга бўлган шахслар орасидан қонунчиликда белгиланган тартибда танлаб олинади.
34. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази тарбияланувчиларига овқат пишириш ушбу уйларнинг тарбиячилари томонидан тарбияланувчилар (бундан ногиронлиги бўлган тарбияланувчилар мустасно) билан биргаликда амалга оширилади.
Тарбиячилар (тарбиячи ёрдамчилари) ўзлари тайёрлаган овқатдан бепул овқатланади.
5-боб. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари таъминоти. Молия-хўжалик фаолияти
35. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига:
ҳар бир тарбияланувчининг озиқ-овқат харажатлари учун бир кунга 7 ёшгача бўлган тарбияланувчига базавий ҳисоблаш миқдори (кейинги ўринларда — БҲМ)нинг 6 фоизи миқдорида, 7 ёшдан катта бўлган тарбияланувчиларга БҲМнинг 8 фоизи миқдорида;
ҳар бир тарбияланувчига кийим-бош ва пойабзал харид қилиш учун уч ойгача бўлган муддатда яшайдиган тарбияланувчига БҲМнинг 3 бараваригача, уч ойдан тўққиз ойгача бўлган муддатда яшайдиган тарбияланувчига БҲМнинг 6 бараваригача ҳамда тўққиз ойдан ортиқ бўлган муддатда яшайдиган тарбияланувчига БҲМнинг 9 бараваригача миқдорида;
тарбияланувчиларни дори воситалари, тиббиёт буюмлари, шахсий гигиена воситалари, канцелярия моллари ва бошқалар билан таъминлаш учун бир ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида, бунда, ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг сони 4 ва ундан кам бўлган ҳолларда, БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
тарбияланувчиларни тиббий муассасалар, дам олиш ва кўнгилочар ҳамда савдо маиший хизмат кўрсатиш масканлари, шунингдек дарсдан ташқари машғулотларга бориб келиш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида, бунда, ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг сони 4 ва ундан кам бўлган ҳолларда, БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади.
36. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг таълим ташкилотларида ўқиётган ҳар бир тарбияланувчисининг енгил тамадди ва йўл кира ҳақи учун бир ойга БҲМнинг 1 баравари миқдорида нақд пул шаклида пул берилади.
37. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда Интеграция маркази балансида бўлган турар жойлар учун коммунал тўловлар ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари, интернет тармоғи, чиқинди учун тўловлар белгиланган тарифларга асосан, ижарага олинган тураржой учун тўловлар (ижара, коммунал, интернет тармоғи, чиқинди учун тўловлар) ижара шартномасига мувофиқ Интеграция маркази томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
38. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.
39. Мазкур Низомнинг 35 ва 36-бандларида назарда тутилган пул маблағлари кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари менежери номига очилган банк картасига Интеграция маркази томонидан ўтказиб берилади.
40. Тарбияланувчиларнинг сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги, уларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши, умумий ривожланиши, ўсиши, вазнини мониторинг қилиш Интеграция маркази, шунингдек Ижтимоий инспекция томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра аниқланади.
41. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг моддий-техник базаси зарур жиҳозлар ва тарбияланувчиларни ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази жойлашган бино техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
42. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари:
зарур бўлган асосий воситалар Интеграция маркази томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилинади. Зарур бўлган асосий воситалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланади;
фаолияти билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, штат бирликларини сақлаш, тураржой ижараси, коммунал, санитария-гигиена, озиқ-овқат, жиҳозлар ва бошқа товар-моддий бойликларни харид қилиш ҳамда бошқа зарур харажатлар Интеграция маркази томонидан амалга оширилади.
43. Ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган маблағлар Интеграция маркази тарбияланувчиларга олдинги ой мобайнида амалга оширилган ҳақиқий харажатни инобатга олган ҳолда кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг талабидан келиб чиқиб ажратилади.
Маблағ ажратишда кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари менежери номига очилган банк картасидаги аввалги ойдан қолган қолдиқ маблағ миқдори инобатга олинади.
44. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари таъминоти, шу жумладан моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун харажатлари мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
45. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ тузиладиган ва тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
46. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан фойдаланиш, ушбу жараёнда бюджет ва смета интизомига риоя қилиниши Интеграция марказининг бухгалтерия ҳисоби хизмати томонидан амалга оширилади.
47. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак ва шахсий гигиена воситалари ва бошқаларни харид қилиш, бухгалтерия ҳисобида кирим ва чиқим қилиш тартиби қонунчиликка асосан амалга оширилади.
48. Менежер кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказини сақлаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган тартиб ва муддатларда Интеграция марказига тақдим этиб боради.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг молия-хўжалик фаолияти, ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши Интеграция маркази томонидан назорат қилинади.
6-боб. Тарбияланувчиларга кўрсатиладиган комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларининг мониторинги
49. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилишини ҳамда уларнинг кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига мослашганлигини мониторинг қилиш кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган томонидан ҳар ойда, Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан заруратга кўра амалга оширилади.
50. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчиларни мониторинг қилишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилади:
тарбияланувчининг ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилиши ҳолати;
тарбияланувчиларнинг психоижтимоий ҳолати, кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари муҳитига мослашганлиги;
тарбияланувчилар ва кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат;
кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари ташкил этилган турар жойнинг маиший-хўжалик шароитлари ва санитария ҳолати;
тарбияланувчиларнинг тарбияси, таълим олиши, ақлий ривожланиши, соғлиғи ҳолати, хулқи, эмоционал ҳамда жисмоний ривожланиши;
тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун уларнинг қизиқиш ва қобилиятлари асосида таълим, спорт, маиший ва санъат соҳаларига оид қўшимча машғулотларга жалб этилганлиги.
51. Мониторинг давомида тарбияланувчиларнинг тарбияси, ривожланиши, ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ муаммо ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларини жалб қилган ҳолда, муаммони бартараф этишга қаратилган маслаҳат, психологик-педагогик, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа ижтимоий хизматлар ташкил этилишини таъминлайди. Бунда, зарур ҳолларда, ваколатли орган, Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан ҳимоя қилиш режаси ёхуд индивидуал интеграция режасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
52. Мониторинг натижалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
53. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
54. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг
Т/р Лавозим номи Штат бирлиги сони Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари 1. Менежер 0,5 «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг бош мутахассиси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади 2. Психолог 0,5 «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг психологи учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади 3. Тарбиячи Бола сони 7 нафаргача бўлганда 3 та штат бирлиги, бола сони 7 ва ундан ортиқ бўлганда қўшимча равишда 1 та штат бирлиги миқдорида* Меҳрибонлик уйи тарбиячиси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади 4. Тарбиячи ёрдамчиси 5 ёшдан кичик бола қабул қилинган тақдирда ҳар бир кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази учун 1 та штат бирлиги миқдорида* Меҳрибонлик уйи тарбиячиси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорида :
а) 2-иловада :
8-банднинг тўққизинчи хатбошисидан «республика ўқув-тарбия муассасаларида,» сўзлари чиқариб ташлансин;
42-бандда :
ўнинчи хатбошидан «республика ўқув-тарбия муассасаларида,» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн олтинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
45-банддан «республика ўқув-тарбия муассасаларида ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
48-банддан «ҳамда республика ўқув-тарбия муассасаларига» сўзлари чиқариб ташлансин;
50-бандда :
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
52-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
56-банддан «республика ўқув-тарбия муассасасидан,» сўзлари чиқариб ташлансин;
60-банддан «ёки республика ўқув-тарбия муассасаларида» сўзлари чиқариб ташлансин;
71-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 3-илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларининг II бўлими 1-бобининг номидаги «, Республика ўқув-тарбия муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди ўттиз тўртинчи хатбошиси «Инсон» ижтимоий хизмат марказлари ходимлари» сўзларидан олдин «Агентлик тизимидаги муассасаларнинг ижтимоий ходимлари,» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 3 февралдаги 69-сон қарорида :
а) 3-бандда :
«б» кичик банддан «ижтимоий ходим ассистентлари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) кўрик-танловнинг республика финал босқичи ғолиб ва совриндорлари бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан қуйидаги миқдорда тақдирланади:
1-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида;
Агентлик томонидан белгиланган ҳар бир номинация учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида»;
б) иловада :
1-банддан «ижтимоий ходим ассистентлари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банддан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Кўрик-танловда «Энг фаол ижтимоий ходим» номинацияси бўйича ижтимоий ходимлар иштирок этади»;
20-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичида ижтимоий иш соҳасидаги онлайн тест ҳамда IQ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятлари бўйича даражани аниқлашга қаратилган синовлардан 71 фоиздан юқори тўплаган иштирокчилар якка тартибдаги суҳбат синовига қўйилади»;
24-банддаги «1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар» сўзлари «1-ўринни эгаллаган иштирокчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) республика финал босқичида:
1-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
Агентлик томонидан белгиланган ҳар бир номинация учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида»;
иловада :
3-босқич «Тадбирлар» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Кўрик-танловнинг «Энг фаол ижтимоий ходим» номинацияси бўйича ҳудудий саралаш босқичини ўтказади»;
5-босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўрик-танловнинг «Энг фаол ижтимоий ходим» номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорларни тақдирлайди».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир дафтар» орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги , 2 1 -банднинг учинчи хатбошисидаги ва 5-банддаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
6-банд «уй-жой таъмирлаш» сўзларидан кейин «ёки тиклаш ёхуд мослаштириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банддаги , 10-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 23-банднинг бешинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Камбағал оилалар реестри» сўзлари тегишли келишикдаги «Ижтимоий реестр» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларга» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган оилалар бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режада» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Мазкур Низомнинг 3, 5, 8 ва 9-иловаларига мувофиқ паспортда назарда тутилган уй-жой таъмирлаш ёки тиклаш ёхуд мослаштириш учун қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни (кейинги ўринларда — товар) харид қилиш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар электрон тижорат воситасида электрон савдо платформаси орқали кўрсатилади»;
33-банддаги «3, 5 ва 8-иловаларига» сўзлари «3, 5, 8 ва 9-иловаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 8-позицияси учинчи устунининг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-иловада :
3-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунида:
«а» кичик банддаги «Камбағал оилалар реестрида рўйхатда» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила аъзоси. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади»;
3-иловада :
3-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрида рўйхатда» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-позициянинг учинчи устуни иккинчи хатбошисидаги «бир йилда икки маротаба» сўзлари «ҳар ярим йилда бир маротаба» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловада :
3-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрида рўйхатда» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
« 8. Изоҳ: Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг мурожаати асосида ижтимоий ёрдамни кўрсатиш қўшимча олти ойга узайтирилиши мумкин. Мазкур ижтимоий ёрдам тури бўйича компенсация яқин қариндошлар ўртасида тузилган ижара шартномаси учун тўлаб берилмайди. » ;
5-иловада :
3-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) уй-жойни таъмирлаш учун — Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар;
б) яшаш шароитини мослаштириш учун — Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган шахслар. Бунда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар Ижтимоий реестрда туриши ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши лозим»;
4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - » ;
5-позициянинг учинчи устунида:
«а» кичик банддаги «Камбағал оилалар реестрида рўйхатда» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади»;
6-позициянинг учинчи устунидаги «Фақат» сўзи «Икки йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициянинг учинчи устунида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари хариди ва таъмирлаш ёки мослаштириш учун маблағлар:
а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, ёки «Маҳалла сервис компанияси»га шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда:
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материаллари тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинади;
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини бажариш имкони бўлмаганда, мазкур ишлар ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган тартибда ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши мумкин;
таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 50 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади;
б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчига кўпи билан мазкур паспортнинг 2-позициясида назарда тутилган ижтимоий ёрдам миқдорининг 85 фоизигача бўлган қийматдаги ваучер тақдим этилади.
Бунда қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилинади»;
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Шаҳарлар ва туманлар» сўзлари «Туман (шаҳар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-позицияда:
иккинчи устундаги «озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар» сўзлари «уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш учун қурилиш маҳсулотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи устундаги «Уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари рўйхати» сўзлари «Уй-жойини таъмирлаш ёки мослаштириш учун қурилиш маҳсулотлари рўйхати» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-позициянинг учинчи устуни «а» кичик бандида:
учинчи хатбошидаги «пол қисмини» сўзлари «пол ва девор қисмларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6-иловада :
3-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрида рўйхатда» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1 октябрдан 15 мартга қадар)»;
7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур ёрдам бўйича маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади»;
7-иловада :
3-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрида рўйхатда» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1 октябрдан 15 мартга қадар)»;
7-позициянинг учинчи устунидаги «шартномага мувофиқ» сўзлари «электрон ахборот дастури орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-иловада :
2-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«БҲМнинг 3 бараваригача»;
3-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши»;
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба»;
9-иловада :
3-позициянинг учинчи устунидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Содир бўлган ёнғин тўғрисида давлат хизматлари маркази томонидан тақдим қилинган маълумотнома ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тузилган далолатнома»;
5-позициянинг учинчи устунида:
«а» кичик банддаги «Камбағал оилалар реестрида рўйхатда» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади»;
7-позициянинг учинчи устунида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар:
а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда:
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинади;
тиклаш ва таъмирлаш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 50 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади;
б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчига кўпи билан мазкур паспортнинг 2-позициясида назарда тутилган ижтимоий ёрдам миқдорининг 85 фоизигача бўлган қийматдаги ваучер тақдим этилади.
Бунда қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилинади»;
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Шаҳарлар ва туманлар» сўзлари «Туман (шаҳар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-илованинг 3 ва 5-позициялари учинчи устунидаги ҳамда 11-илованинг 3, 5 ва 8-позициялари учинчи устунидаги тегишли келишикдаги «Камбағал оилалар реестри» сўзлари тегишли келишикдаги «Ижтимоий реестр» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-илованинг 3-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидаги тоифадаги кўп хонадонли турар-жойларда яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслари ёки болалари (бундан, вақтинча аравачада ҳаракатланувчилар мустасно) мавжуд оилалар:
а) Ижтимоий реестрга киритилган оила;
б) Ижтимоий реестрга киритилмаган бироқ ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила. Бунда, оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорида :
а) 3-иловага 1-илованинг 2-банди «б» кичик бандидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-иловада :
1-банддан «зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган ҳамда» сўзлари «шу жумладан,» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддан «зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« қисқа муддатли жойлаштириш — хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасига олиб келинган болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий мақоми ва кейинги жойлаштириш шакли белгилангунига қадар кўпи билан олти ойгача бўлган муддатда тарбиялаш. Бунда тутинган болаларни оилавий болалар уйининг мазкур шаклига жойлаштиришда болаларнинг ижтимоий мақомини белгилаш талаб этилмайди»;
в) 7-иловада :
1-банд «оилага тарбияга (патронат) олаётган» сўзларидан кейин «, профессионал тутинган оила» сўзлари билан тўлдирилсин;
5-банд «Бунда» сўзидан кейин «профессионал тутинган оила ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-банднинг тўртинчи хатбошиси «оилавий болалар уйини» сўзларидан олдин «профессионал тутинган оила ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
27-банд «тутинган ота-оналарнинг» сўзларидан кейин «ва профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқароларнинг» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 10-иловада :
2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« тарбияланувчилар — 18 ёшгача бўлган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, топиб олинган ёки қолдириб кетилган болалар, шунингдек, психик ва жисмоний ривожланишида бузилишлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар, зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Кичик ҳажмли болалар уйлари ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва тарбияланувчиларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
Бунда кичик ҳажмли болалар уйлари зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари сифатида ташкил этилади»;
5-бандда :
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тарбияланувчиларнинг психоэмоционал ва жисмоний саломатлигини барқарорлаштиришда психоижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун шароит яратиш, уларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда ғамхўрлик кўрсатиш;
тарбияланувчиларнинг ўзлари томонидан хулқ-атворни бошқаришни ўргатиш, уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан бузилган муносабатларини тиклаш ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш»;
олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Психик ва жисмоний ривожланишида бузилишлари ва ногиронлиги бўлган болалар Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосаси билан уч ойгача бўлган муддатга, зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ваколатли органнинг қарори билан бир йилгача бўлган муддатга жойлаштирилиши мумкин»;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Кичик ҳажмли болалар уйларига:
ҳар бир тарбияланувчининг озиқ-овқат харажатлари учун бир кунга 7 ёшгача бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи миқдорида, 7 ёшдан катта бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;
ҳар бир тарбияланувчига кийим-бош ва пойабзал харид қилиш учун йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида;
ҳар бир тарбияланувчининг дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, шахсий гигиена воситалари, канцелярия моллари ва бошқалар билан таъминлаш учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
болаларни тиббий муассасалар, дам олиш ва кўнгилочар ҳамда савдо маиший хизмат кўрсатиш масканлари, шунингдек, дарсдан ташқари машғулотларга олиб бориб келиш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади»;
38-банддаги «Истеъмол харажатлари учун (озиқ-овқат, гигиена воситалари ва бошқалар) харидлар» сўзлари «Мазкур Низомнинг 35-бандида назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) хариди» сўзлари билан алмаштирилсин;
50-банддаги «, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга» сўзлари «ва тарбияланувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорида :
а) 9-бандда :
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандда :
биринчи хатбошидаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Кундузги парвариш хизмати беш кунлик иш ҳафтасида, қоида тариқасида, 9 соатли иш режимида ташкил этилади. Бунда Ижтимоий реестрга киритилган ва боласини ёлғиз тарбиялаётган расмий банд бўлган она ёки отанинг фарзандлари учун олти кунлик иш ҳафтаси ташкил этилиши мумкин»;
18-банд «юридик шахс томонидан ташкил этилганда» сўзларидан кейин «ҳар бир манзилда» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 2-иловада :
6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-бандининг иккинчи хатбошиси «беш кунлик» сўзларидан кейин «, Ижтимоий реестрга киритилган ва боласини ёлғиз тарбиялаётган расмий банд бўлган она ёки отанинг вояга етмаган фарзандининг олти кунлик» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида» 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорида :
а) 2-бандда :
«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси «Ғамхўрлик» гуруҳлари,» сўзларидан кейин «нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«в» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
2-бандда :
учинчи хатбоши «Ғамхўрлик» гуруҳлари,» сўзларидан кейин «нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«б» кичик банддаги «Психологик-тиббий-педагогик комиссия ва» сўзларидан кейин «ёки» сўзи қўшилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига мувофиқ тарбияланувчининг келиб-кетишига транспорт хизматини йўлга қўйганлиги учун кундузги парвариш хизматини ташкил қилган хусусий шерикка компенсация тўланаётган бўлса, ушбу тарбияланувчи учун мазкур Низом талаблари асосида транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплашга субсидия ажратилмайди»;
6-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошисидаги , 12-банднинг бешинчи хатбошисидаги , 18-банднинг «а» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги 294-сон қарорида :
а) 2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик ёки ҳомийлик тайинланган ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига (кейинги ўринларда — васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандлари)»;
б) 3-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ижтимоий ёрдамлар уларнинг оиласи бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режада назарда тутилган тақдирда кўрсатилади»;
тўртинчи хатбошидаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ишсиз болаларни касб-ҳунарга ўқитган тадбиркорлик субъектлари учун ўқиш тўловини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, ушбу ўқиш тўлови 2026 йил 1 мартдан бошлаб 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган ҳар бир етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола деб эътироф этилган шахсларни ўқитган тадбиркорлик субъектларига Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача, қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача миқдорда тўланади»;
г) 1-иловада :
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик ёки ҳомийлик тайинланган ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига (кейинги ўринларда — васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандлари) нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда:
ушбу Низом асосида васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ижтимоий ёрдамлар уларнинг оиласи бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режада назарда тутилган тақдирда кўрсатилади;
васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатишда алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди»;
9-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестридан» сўзлари «Ижтимоий реестрдан» сўзлари чиқариб ташлансин;
12-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб танлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши «ушбу Низомга» сўзларидан кейин «2,» рақами билан тўлдирилсин;
13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
39-банддаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг «1-босқич» блоки «Тадбирлар» устуни «тарбияланаётган» сўзидан кейин «(битирган)» сўзи билан тўлдирилсин;
2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатларини қоплаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: Бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури 3. Ижтимоий ёрдам миқдори: Ҳар бир курс учун бир ойда қуйидаги миқдорларда: Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача; Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача; қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача. 4. Ижтимоий ёрдам кўрсатилувчи болалар тоифаси: Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. 5. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: 17 — 23 ёш 6. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этган тадбиркорлик субъекти билан тузилган шартнома**. 7. Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: Қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: касб-ҳунарга, шу жумладан, тадбиркорликка ўқитиш курсларига мунтазам қатнашиш; ўқув курси якуни бўйича белгиланган намунадаги бериладиган сертификатни олиш. 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир турдаги курс учун бир маротаба, 6 ойгача бўлган муддатда 9. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур паспортнинг 4-позициясида назарда тутилган болаларни касб-ҳунарга ўқитган (ўргатган) тадбиркорлик субъектларига ўқув курси ташкил этилган ҳудуд учун белгиланган миқдорларда электрон шаклда тузилган шартномага мувофиқ субсидия шаклида ўтказилади. Шартномага мувофиқ субсидия тўловлари ўқув курси давомийлигидан қатъий назар 6 ойгача бўлган давр учун ойма-ой мазкур паспортнинг 3-позициясида белгиланган миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда тўлаб борилади.
3-иловада :
4-позициянинг учинчи устуни бешинчи хатбошисидан «тарбияланувчилари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-иловада :
4-позициянинг учинчи устуни бешинчи хатбошисидан «тарбияланувчилари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нодавлат таълим ташкилотига шартномага мувофиқ ўтказилади. Бунда:
ижтимоий ёрдам нодавлат таълим ташкилотига ўқув курси ташкил этилган ҳудуд учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади;
шартномага мувофиқ субсидия тўловлари ўқув курси давомийлигидан қатъий назар 6 ойгача бўлган давр учун ойма-ой мазкур паспортнинг 3-позициясида белгиланган миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда тўлаб борилади»;
изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-иловада :
4-позициянинг учинчи устуни бешинчи хатбошисидан «тарбияланувчилари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмида :
биринчи хатбошидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги» сўзларидан кейин «давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичининг сиртқи шаклига ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-иловада :
4-позициянинг учинчи устуни бешинчи хатбошисидан «тарбияланувчилари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-илованинг изоҳ қисмидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-илованинг изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-иловада :
3-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатларини қоплаш учун Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида;
жарроҳлик амалиётини ўтказиш, шу жумладан, амалиёт ўтказиладиган тиббиёт муассасасида жарроҳлик амалиётини ўтказишга қадар тиббий кўрик ва таҳлилларни ўтказиш ҳамда даволаш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида»;
4-позициянинг учинчи устуни «б» кичик банди еттинчи хатбошисидан «тарбияланувчилари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестр» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-илованинг изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-иловада :
3-позициянинг иккинчи устунидаги «номи» сўзи «миқдори» сўзи билан алмаштирилсин;
9-позициянинг учинчи устуни «электрон шартномага мувофиқ» сўзларидан кейин «(мазкур паспортнинг 3-позициясида белгиланганидан кўп бўлмаган миқдорда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-илованинг 9-позицияси учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«уй-жойнинг иситиш тизими мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, иситиш тизимини қуриш ёки таъмирлаш, шунингдек, заруратга кўра, иситиш қозонларини ёки қуёш панелларини харид қилиш, ўрнатиш ва таъмирлаш учун»;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 731-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илованинг 63-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 февраль,
48-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
ROʻYXATI
NIZOM
SXEMASI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
DALOLATNOMA
NIZOM
NAMUNAVIY SHTAT BIRLIKLARI
PASPORTI*
ROʻYXATI
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2026 — 2030-yillarga moʻljallangan Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2025-yil 24-dekabrdagi PF-256-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2026 — 2030-yillarga moʻljallangan Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2025-yil 24-dekabrdagi PF-256-son Farmoni bilan Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi hamda uning Samarqand, Fargʻona, Xorazm va Buxoro viloyatlarida mintaqaviy boʻlinmalari tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi (keyingi oʻrinlarda — Integratsiya markazi) faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:
zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalarni (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar) jamiyatga integratsiya qilish muammolarini oʻrganish hamda ularni hal etishga qaratilgan takliflar ishlab chiqish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning psixoemotsional holati va xulq-atvorini barqarorlashtirish hamda professional tutingan ota-onalarni psixologik-pedagogik qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan ijtimoiy, shu jumladan, psixoijtimoiy xizmatlarni tashkil etish;
“Mehrli oila” xizmatini tashkil etish, shu jumladan, ushbu xizmatni koʻrsatuvchi mutaxassislarni oʻqitish va muvofiqlashtirib borish;
davlat va nodavlat tashkilotlarga ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish, shu jumladan, ularga protsessual harakatlarda hamrohlik qilishda metodik yordam koʻrsatish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni va ularning oilalarining ijtimoiy reabilitatsiyasini amalga oshiruvchi mutaxassislarni, professional tutingan oilalarning bilim va koʻnikmalarini oshirish ishlarini tashkil qilish;
kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari faoliyatini tashkil etish, moliyalashtirish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish va metodik qoʻllab-quvvatlash;
Hududiy ijtimoiy xizmatlar markazlarida tashkil etiladigan psixoijtimoiy reabilitatsiya xizmatlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish, metodik qoʻllab-quvvatlash;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalariga qisqa va uzoq muddatli, shu jumladan, tunu kun xizmat koʻrsatish jarayoniga yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslarni jalb etish hamda mazkur xizmatlar koʻrsatilishini muvofiqlashtirish.
3. Oʻzbekiston Respublikasining “Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish toʻgʻrisida”gi Qonunida zoʻravonlikdan jabrlangan bolani va oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolani ota-onasidan (ularning biridan) yoki bolani oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga bevosita tahdid mavjud boʻlganda olib qoʻyish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2026-yil 1-martdan boshlab ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalari bilan ishlash tizimi quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) haqidagi maʼlumotlar mazkur shaxslarning hayotiy vaziyatini dastlabki baholashdan oʻtkazish natijalari bilan birga Integratsiya markaziga yoki uning mintaqaviy boʻlinmalariga yuboriladi;
Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalari uchun “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan ishlab chiqilgan himoya qilish rejasi yoki integratsiya rejasiga muvofiq ijtimoiy xizmatlarni tashkil etadi yoxud ularni vaucher asosida yakka tartibdagi tadbirkorlar yoki yuridik shaxslarga yoʻnaltiradi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalari uchun yakka tartibdagi tadbirkorlar yoki yuridik shaxslar tomonidan qisqa va uzoq muddatli hamda tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar tashkil etiladi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalaridagi holat “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan har oyda monitoring qilinadi.
5. Integratsiya markaziga quyidagi huquqlar berilsin:
oʻquv jarayoniga professor-oʻqituvchilarni va soha boʻyicha mutaxassislarni, shuningdek, ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishda, zarur hollarda, suitsidolog, psixiatr, reabilitolog va boshqa tor soha mutaxassislarini mehnatiga soatbay haq toʻlagan holda toʻgʻridan-toʻgʻri fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida jalb etish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalariga, shuningdek, professional tutingan oilalarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchilar uchun superviziya jarayonlarini tashkil etish, sohaviy tadqiqotlar oʻtkazish va xizmatlar samaradorligini baholash;
Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan kelishgan holda xalqaro ekspertlar va mutaxassislarni jalb qilish boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzish.
6. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi hamda uning mintaqaviy boʻlinmalarining “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi xodimlariga tenglashtiriladigan lavozimlari roʻyxati 1a-ilovaga muvofiq;
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Professional tutingan oila toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari toʻgʻrisidagi nizom 3 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
7. Integratsiya markazi va uning mintaqaviy boʻlinmalarining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlanadigan boshqaruv xodimlarining umumiy belgilangan cheklangan soni 31 nafar etib belgilansin.
Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktoriga Integratsiya markazining umumiy belgilangan cheklangan soni doirasida uning tuzilmasiga oʻzgartirish kiritish huquqi berilsin.
8. Quyidagilar Integratsiya markazi faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Davlat budjeti mablagʻlari;
Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya institutlari va boshqa tashkilotlarning grantlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
9. Belgilansinki:
a) Integratsiya markazi va uning mintaqaviy boʻlinmalarining mehnatga haq toʻlash miqdorlari va ragʻbatlantirish shartlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi muassisligida tashkil etilgan “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markaziga tenglashtiriladi. Bunda:
Integratsiya markazi va uning mintaqaviy boʻlinmalarida ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish va ularni koʻrsatish bilan shugʻullanuvchi rahbar xodimlar, psixologlar, ijtimoiy xodimlar, boʻlim boshliqlari va shuʼba mudirlari, mutaxassislarning lavozim maoshlariga 100 foiz miqdorida, qolgan barcha xodimlarning lavozim maoshlariga 50 foiz miqdorida budjet mablagʻlari hisobidan ustamalar toʻlanadi;
Integratsiya markazi va uning mintaqaviy boʻlinmalarining barcha xodimlariga budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan qoʻshimcha har oylik 200 foizgacha oylik mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi miqdorida ustama haqi toʻlanishi mumkin;
umumiy ish haqi jamgʻarmasiga nisbatan 15 foiz miqdorida budjet mablagʻlari hisobidan moddiy ragʻbatlantirish maxsus fondi tashkil etiladi;
b) Integratsiya markaziga 1 ta xizmat yengil avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratiladi.
10. Ijtimoiy himoya milliy agentligi bir oy muddatda:
Integratsiya markazining nizomini tasdiqlash va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish hamda uni malakali kadrlar bilan taʼminlash;
Integratsiya markazini Ijtimoiy himoya milliy agentligi tizimidagi mavjud binolarga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirish choralarini koʻrsin.
11. Mazkur qarorda belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish 2026-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Ijtimoiy himoya milliy agentligiga ajratilgan mablagʻlar va Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi, 2027-yildan boshlab esa budjet qonunchiligi talablariga muvofiq taqdim etilgan budjet soʻrovnomalariga asosan Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hamda Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 48-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazining
Direktor Samarqand, Fargʻona, Xorazm va Buxoro mintaqaviy boʻlinmalari Direktor oʻrinbosari 1 Bosh hisobchi 1 Mintaqaviy boʻlinma boshligʻi Dasturlar va metodologiyalarni ishlab chiqish shuʼbasi 2 Devonxona yetakchi mutaxassisi 0,5 Amaliyot va konsalting xizmati psixolog — 2 ijtimoiy xodim — 1 3 Kadrlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassis 0,5 Oʻquv kurslarini tashkil etish shuʼbasi 2 Bosh yuriskonsult 1 Muvofiqlashtirish, hamrohlik qilish, monitoring va vaucherlar shuʼbasi 2 Amaliyot va konsalting xizmati boʻlimi 4
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 48-son qaroriga 1a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi hamda uning mintaqaviy boʻlinmalarining “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi xodimlariga tenglashtiriladigan lavozimlari
T/r Lavozimlar nomi (Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi hamda uning mintaqaviy boʻlinmalari) Tenglashtirilgan lavozimlar nomi (“International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi) 1. Markaz direktori Markaz direktori 2. Direktor oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari 3. Bosh hisobchi Bosh hisobchi 4. Devonxona yetakchi mutaxassisi Kadrlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi 5. Kadrlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassis Kadrlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassis 6. Bosh yuriskonsult Bosh yuriskonsult 7. Mintaqaviy boʻlinma boshligʻi Boʻlim boshligʻi 8. Mintaqaviy boʻlinma ijtimoiy xodimi Ijtimoiy xodim 9. Mintaqaviy boʻlinma psixologi Psixolog Dasturlar va metodologiyalarni ishlab chiqish shuʼbasi 10. Shuʼba mudiri Boʻlim boshligʻi 11. Bosh mutaxassis Bosh mutaxassis Oʻquv kurslarini tashkil etish shuʼbasi 12. Shuʼba mudiri Boʻlim boshligʻi 13. Bosh mutaxassis Bosh mutaxassis Muvofiqlashtirish, hamrohlik qilish, monitoring va vaucherlar boʻyicha shuʼba 14. Shuʼba mudiri Boʻlim boshligʻi 15. Bosh mutaxassis Bosh mutaxassis Amaliyot va konsalting xizmati boʻlimi 16. Boʻlim boshligʻi (supervayzer) Boʻlim boshligʻi 17. Ijtimoiy xodim Ijtimoiy xodim 18. Psixolog Psixolog
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 48-son qaroriga 2-ILOVA
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar) hamda ularning oilalari uchun ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish va ushbu xizmatlarni moliyalashtirish tartibini belgilaydi.
2. Ijtimoiy xizmatlar zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalar va ularning oilalari uchun himoya qilish rejasiga muvofiq, ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar va ularning oilalari uchun individual integratsiya rejasiga muvofiq koʻrsatiladi.
Himoya qilish rejasi va individual integratsiya rejasining namunaviy shakllari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) tomonidan tasdiqlanadi.
Himoya qilish rejasi va individual integratsiya rejasi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) tomonidan ishlab chiqiladi.
3. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini tashkil etish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
4. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalariga quyidagi shakllarda ushbu Nizomga 2 — 2b-ilovalarida koʻrsatilgan pasportlarga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatiladi:
a) ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar uchun (bundan professional tutingan oilaga joylashtirilgan bolalar mustasno):
olti oygacha boʻlgan muddatga qisqa muddatli ijtimoiy xizmatlar;
bir yilgacha boʻlgan muddatga uzoq muddatli ijtimoiy xizmatlar;
bir yilgacha boʻlgan muddatga tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar;
b) ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalari uchun “Mehrli oila” xizmati.
5. Mazkur Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan ijtimoiy xizmatlar doirasida ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarga psixoijtimoiy hamda taʼlim, sport, maishiy va sanʼat sohalariga oid pedagogik xizmatlar koʻrsatiladi.
Bunda psixoijtimoiy xizmatlar Hududiy ijtimoiy xizmatlar markazlarida tashkil etiladigan psixoijtimoiy reabilitatsiya xonalarida nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan koʻrsatiladi.
Professional tutingan oilaga joylashtirilgan bolalarning oilalariga zaruratga koʻra “Mehrli oila” xizmati koʻrsatiladi.
6. Ijtimoiy xizmatlar “Inson” markazlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar tomonidan koʻrsatiladi. Bunda:
“Inson” markazlari tomonidan “Mehrli oila” xizmati;
yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar tomonidan qisqa va uzoq muddatli hamda tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatiladi.
2-bob. Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi
1-§. Qisqa va uzoq muddatli hamda tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslarga qoʻyiladigan talablar
7. Qisqa va uzoq muddatli hamda tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish istagini bildirgan yakka tartibdagi tadbirkorlar yoki yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — talabgor) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchilarning yagona reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Yagona reyestr) kiritilishi lozim.
8. “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtish uchun quyidagi maʼlumotlarni kiritish orqali soʻrovnoma talabgor tomonidan toʻldiriladi:
yuridik shaxslar uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), manzili, bank hisobvaragʻi, bank rekvizitlari va telefon raqami;
yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun JSHSHIR va biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta seriyasi hamda raqami;
ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish hududi;
ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatishga moʻljallangan bino va inshootning mulk huquqi yoki boshqa huquq asosida unga tegishliligini tasdiqlovchi hujjatning rekvizitlari.
9. Soʻrovnoma tegishliligi boʻyicha Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmasida kamida uch nafar xodimdan iborat tarkibda tuziladigan oʻrganish guruhi (keyingi oʻrinlarda — oʻrganish guruhi) tomonidan soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida talabgorning quyidagi talablarga muvofiqligi oʻrganib chiqiladi:
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda litsenziyalar yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar boʻlishi;
bino va inshootlarda sanitariya holati taʼminlanganligi.
10. Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi (keyingi oʻrinlarda — Integratsiya markazi) yoki uning tegishli mintaqaviy boʻlinmasi zaruratga koʻra talabgorning ushbu Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan talablarga muvofiqligini tanlov asosida oʻrganishi mumkin.
11. Oʻrganish natijasi boʻyicha oʻrganish guruhi tomonidan talabgorning ijtimoiy xizmatni koʻrsatishga tayyor yoki tayyor emasligi toʻgʻrisidagi xulosa rasmiylashtiriladi va elektron raqamli imzodan foydalangan holda kelishiladi hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.
12. Oʻrganish guruhi tomonidan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish bilan shugʻullanish istagidagi talabgorning ijtimoiy xizmatni (xizmatlarni) koʻrsatishga tayyorligi toʻgʻrisidagi xulosa tasdiqlangandan soʻng, “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtish uchun soʻrovnoma tasdiqlanadi.
Soʻrovnoma tasdiqlanganidan soʻng talabgor Yagona reyestrga kiritiladi va bu toʻgʻrisida uning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuboriladi.
13. Oʻrganish guruhi tomonidan talabgor ushbu Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan talablarga muvofiq kelmagan taqdirda, ijtimoiy xizmatni (xizmatlarni) koʻrsatishga tayyor emasligi toʻgʻrisidagi xulosa rasmiylashtiriladi hamda soʻrovnomani tasdiqlash rad etiladi shuningdek, bu haqida talabgorning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuboriladi.
2-§. Qisqa va uzoq muddatli hamda tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish, shuningdek, ulardan foydalanish uchun vaucher berish tartibi
14. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarga qisqa yoki uzoq muddatli, shuningdek, tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar ularning himoya qilish rejasi yoxud individual integratsiya rejasiga muvofiq koʻrsatiladi.
15. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalariga himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasi ishlab chiqilganidan soʻng “Inson” markazlari tomonidan ularning yashash joyi boʻyicha Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalariga “Ijtimoiy himoya” AT orqali taqdim etiladi.
16. Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari himoya qilish rejasi yoxud individual integratsiya rejasi kelib tushganidan soʻng, ikki ish kunida ijtimoiy himoyaga muhtoj har bir bola va uning oilasi boʻyicha “Ijtimoiy himoya” ATda ijtimoiy xizmat koʻrsatish muddatlari, vaqti va davriyligini belgilaydi.
Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari tomonidan zarur hollarda, ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning hayotiy vaziyatlarini birlamchi va kompleks baholash natijalaridan kelib chiqqan holda, himoya qilish rejasi yoxud individual integratsiya rejasiga oʻzgartirish kiritishi mumkin.
Bunda mazkur Nizomning 5-bandi birinchi xatboshisida belgilangan xizmatlarning turlari, xizmat koʻrsatish muddatlari, vaqti va davriyligi ushbu xizmatlarni koʻrsatish muddatlaridan kelib chiqib belgilanadi.
17. Ijtimoiy xizmat koʻrsatish muddatlari, vaqti va davriyligi belgilanganidan soʻng, maʼlumotlar ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchini tanlash uchun Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari tomonidan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi va bu toʻgʻrisida ularning shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma shakllantiriladi.
Ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) besh ish kunida oʻzining va ijtimoiy himoyaga muhtoj bolasining xohishiga koʻra “Ijtimoiy himoya” ATda ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq xizmat koʻrsatuvchini (bundan “Inson” markazlari tomonidan koʻrsatiladigan xizmat mustasno) tanlashi lozim.
Ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) mazkur bandning ikkinchi xatboshisida belgilangan muddat ichida “Ijtimoiy himoya” AT orqali xizmat koʻrsatuvchini tanlamagan taqdirda, ijtimoiy xizmat koʻrsatish bekor qilinadi va bu haqida ularning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuboriladi.
Bunda mazkur bandning uchinchi xatboshisida belgilangan muddatda xizmat koʻrsatuvchi uzrli sabablar (ogʻir kasalligi, yaqin qarindoshining vafot etganligi, xizmat safarida ekanligi yoki favqulodda vaziyatlar boʻlishi va shu kabi boshqa holatlar) natijasida tanlanmaganda, ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchini tanlash uchun Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalariga murojaat qilishi mumkin.
18. Ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi sifatida yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tanlanganda, Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari ikki ish kunida “Ijtimoiy himoya” ATda ushbu Nizomga 3-ilovada belgilangan namunadagi vaucher shakllantiradi.
19. Shakllantirilgan vaucher avtomatik ravishda ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi va bu toʻgʻrisida ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) ning shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuborish orqali xabardor qilinadi.
3-§. Qisqa va uzoq muddatli hamda tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlardan foydalanish xarajatlarini vaucher asosida qoplab berish va samaradorligini baholash
20. Qisqa yoki uzoq muddatli, shuningdek, tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlardan foydalanish yuzasidan vaucherning foydalanilgan qismi uchun subsidiya Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ajratiladi.
21. Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan qisqa yoki uzoq muddatli ijtimoiy xizmatlar har bir ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaga individual tarzda koʻrsatiladi.
Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxsga har bir ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaga qisqa yoki uzoq muddatli ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatgan har bir soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 12 foizi miqdorda subsidiya ajratiladi.
Bunda subsidiya ajratishda viloyatlar markazlari va Nukus shahrida tashkil etilgan ijtimoiy xizmat uchun ajratiladigan subsidiya miqdorini belgilashda 1,1 nisbatda, Toshkent shahri uchun 1,3 nisbatda koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadi.
22. Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan tunu kun xizmat koʻrsatish yoʻlga qoʻyilgan taqdirda, har bir kun uchun har bir 7 yoshgacha boʻlgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bola boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 27 foizi miqdorda, 7 yoshdan katta boʻlgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bola boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 33 foizi miqdorda subsidiya ajratiladi.
23. Koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar haqidagi maʼlumotlar va ushbu xizmatlardan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlarini “Ijtimoiy himoya” ATga kiritish orqali ushbu maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda elektron davomat tabeli shakllanadi va elektron davomat tabeli asosida ajratiladigan subsidiyaning oylik miqdori avtomatik hisob-kitob qilinadi.
Bunda davomat mobil ilova yoki maxsus qurilmalar yordamida jismoniy shaxsni biometrik identifikatsiya qilish texnologiyasi orqali yuritiladi.
24. “Ijtimoiy himoya” ATga yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan maʼlumotlar oʻz vaqtida taqdim etilmaganda, shu jumladan, uzatilishi (yangilanishi) taʼminlanmaganda, unga subsidiya hisoblanmaydi va toʻlanmaydi.
25. “Ijtimoiy himoya” ATda shakllangan elektron davomat tabeliga asosan vaucher asosida subsidiya shaklidagi toʻlovlar hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar shakllanadi va maxsus gʻazna hisobvaraqlaridan ikki ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimlari orqali xizmat koʻrsatuvchining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.
26. “Ijtimoiy himoya” ATda xizmat koʻrsatuvchining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga oʻtkazilgan toʻlovlar haqidagi maʼlumotlar shakllantirib boriladi.
27. Qisqa yoki uzoq muddatli, shuningdek, tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarning samaradorligi “Inson” markazlari tomonidan har oyda, Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari tomonidan har uch oyda monitoring qilinadi.
28. Yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar tomonidan koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlarning samaradorligi boʻyicha ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bildirgan fikrlar hamda monitoring natijalari asosida yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslarning reytingi Integratsiya markazi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda yuritiladi.
29. Monitoring natijasida Integratsiya markazi yoxud uning mintaqaviy boʻlinmalari tomonidan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning psixoijtimoiy holatidagi oʻzgarishlar asosida quyidagilar amalga oshiriladi:
himoya qilish rejasini yoki individual integratsiya rejasini qayta koʻrib chiqish va tegishli oʻzgartirishlar kiritish;
himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasining amal qilishini tugatish. Bunda:himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasining amal qilishini tugatish uchun quyidagilar asos boʻladi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning psixoijtimoiy holati barqarorlashganligi;
ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish davriyligining yakunlanganligi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning oʻn sakkiz yoshga toʻlganligi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning vafot etganligi.
4-§. “Mehrli oila” xizmatini tashkil etish tartibi
30. “Mehrli oila” xizmati “Inson” markazlari tomonidan koʻrsatiladi va Integratsiya markazi tomonidan muvofiqlashtiriladi hamda metodik taʼminlanadi.
31. “Mehrli oila” xizmatining asosiy maqsadi oilaga voyaga yetmagan farzandlarning psixoemotsional va xulq-atvor xususiyatlarini inobatga olgan holda ularning ota-onasi bilan buzilgan munosabatlarini tiklash va ijtimoiylashuviga koʻmaklashuvchi “oilaviy terapiya” xizmatlarini koʻrsatishdan iborat.
32. Quyidagilar “Mehrli oila” xizmatining asosiy vazifalari hisoblanadi:
ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga bolalarni taʼminlash, tarbiyalash va ularga taʼlim berish hamda bolalari oldidagi majburiyatlarini bajarishga koʻmaklashish;
ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga bolalarning xulq-atvoriga salbiy taʼsir koʻrsatmaslik yoki ular bilan shafqatsiz muomalada boʻlmaslik munosabatlarini shakllantirish;
ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga bola tarbiyasida xulq-atvorni boshqarishni oʻrgatish, bolalari bilan buzilgan munosabatlarini tiklash va ijtimoiylashuviga koʻmaklashish;
oilaning bolalar psixologiyasi va pedagogikasi, salomatligini taʼminlash sohasidagi bilim va hayotiy koʻnikmalarini rivojlantirish;
bolalarning xulq-atvori, yoshi, iqtidori va qobiliyati asosida qiziqishlarini roʻyobga chiqarishda ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning ishtirokini oshirishga qaratilgan koʻnikmalarini rivojlantirish;
bolalar nazoratsizligi yoki qarovsizligini, ularning hayoti yoki sogʻligʻi uchun xavf tugʻdiradigan yoxud ularni taʼminlash, tarbiyalash va taʼlim berish talablariga javob bermaydigan sharoitda boʻlishini, shuningdek, huquqbuzarlik yoki boshqa gʻayriijtimoiy xatti-harakatlar sodir etishini oldini olishda ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning hayotiy koʻnikmalarini oshirish;
bolalarning yoshi va jinsidan kelib chiqadigan psixoemotsional oʻzgarishlar boʻyicha bilim hamda koʻnikmalarini oshirish.
33. “Mehrli oila” xizmatida oʻqish jarayoni Integratsiya markazi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi va dasturiga muvofiq tashkil etiladi.
34. Ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) “Mehrli oila” xizmati doirasida 72 akademik soatgacha, biroq 48 akademik soatdan kam boʻlmagan oʻquv dasturiga muvofiq ishdan ajralmagan holda bepul oʻqitiladi va oʻquv yuklamasining eng koʻp hajmi haftasiga 36 akademik soat etib belgilanadi.
35. “Mehrli oila” xizmatidan foydalanish himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasida nazarda tutilgan boʻlishi lozim.
“Inson” markazlari “Mehrli oila” xizmatiga jalb qilinadigan ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qaror qabul qilish uchun tegishli Bolalar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri va tuman (shahar)komissiyalariga (keyingi oʻrinlarda — Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiya) kiritadi.
36. “Mehrli oila” xizmatiga oilalar Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiyaning qarori asosida jalb qilinadi.
37. Oʻquv jarayoni guruhda ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning soni kamida 4 nafarni tashkil etganda boshlanadi. Bunda guruhdagi ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) soni 10 nafardan oshmasligi lozim.
Guruhda ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) soni 4 nafardan kam boʻlgan holatlarda, oʻquv jarayonini tashkil etish muddati guruhga oxirgi ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) qabul qilingan vaqtdan boshlab bir oydan oshib ketmasligi lozim.
38. “Inson” markazlari ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ni oʻquv jarayoni boshlanishidan uch ish kuni oldin ularning “Ijtimoiy himoya” AT tizimidagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuborish orqali xabardor qiladi.
39. Oʻquv jarayoni onlayn, oflayn va aralash mashgʻulotlar shaklida tashkil etilishi mumkin.
Oʻquv mashgʻulotlari interfaol tarzda maʼruza, seminar, amaliy mashgʻulot, mustaqil taʼlim, koʻchma mashgʻulot, tajriba almashish shakllarida olib boriladi.
40. Ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) davomati “Inson” markazlari tomonidan guruhlarning elektron jurnalini yuritish orqali qayd etiladi.
41. Uzrli (kasalligi, davlat yoki jamoat vazifalarini bajarganligi, yaqin qarindoshining vafoti) sabablar bilan oʻqishni davom ettira olmaydigan ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) arizasi bilan ushbu Nizomning 36-bandiga muvofiq qaror chiqargan Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiyaga murojaat qilishi mumkin.
Bunda Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiyaning ruxsati bilan ushbu ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) navbatdagi oʻquv mashgʻulotlariga jalb qilinadi.
Uzrli sababsiz oʻquv yuklamasining 20 foizidan koʻp hajmda oʻquv mashgʻulotlarida qatnashmagan ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Inson” markazlari tomonidan Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiyaga taqdim etiladi.
42. Oʻquv yuklamani oʻzlashtirgan ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga Integratsiya markazi tomonidan QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan tasdiqlangan maʼlumotnoma beriladi va maʼlumotlar ikki ish kunida Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiyaga taqdim etiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
43. Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi Integratsiya markazi hamda uning mintaqaviy boʻlinmalari, “Inson” markazlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar oʻz xizmat vazifalarini bajarishi munosabati bilan ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilarning shaxsiga doir maʼlumotlardan xabardor boʻlgan shaxslar, shu jumladan, mehnat shartnomasi bekor qilinganidan keyin ham ushbu maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi shart.
44. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchilar “Ijtimoiy himoya” ATga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi boʻyicha javobgar hisoblanadi.
45. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar va ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatilishini tashkil qilishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslarni roʻyxatga olish 1-bosqich Yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish bilan shugʻullanish uchun ofertani tasdiqlash orqali “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnomani toʻldirish orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tegishli hududiy boshqarmasi Yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslarning soʻrovnomasi Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (keyingi oʻrinlarda — Nizom) muvofiq koʻrib chiqilib, tegishli xulosa rasmiylashtiriladi hamda xulosa asosida soʻrovnoma yuborgan shaxslar belgilangan tartibda Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchilarning yagona reyestriga kiritiladi. Nizomda belgilangan muddatlarda II. Qisqa va uzoq muddatli hamda tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish 1-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari 1. Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalari boʻyicha himoya qilish rejasi yoki integratsiya rejasini ishlab chiqadi. 2. Ishlab chiqilgan himoya qilish rejasi yoki integratsiya rejasini bolaning yashash joyi boʻyicha Agentlik huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalariga “Ijtimoiy himoya” AT orqali taqdim etadi. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda 2-bosqich Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi hamda uning mintaqaviy boʻlinmalari 1. Himoya qilish rejasi yoki integratsiya rejasi kelib tushganidan soʻng, ijtimoiy himoyaga muhtoj bola va uning oilasi boʻyicha “Ijtimoiy himoya” ATda ijtimoiy xizmat koʻrsatish muddatlari, vaqti va davriyligini belgilaydi. 2. Maʼlumotlar ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchini tanlash uchun ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi. Ikki ish kunida 3-bosqich Ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) Oʻzining va ijtimoiy himoyaga muhtoj bolasining xohishiga koʻra “Ijtimoiy himoya” ATda xizmat koʻrsatuvchini tanlaydi. Bunda “Ijtimoiy himoya” AT orqali xizmat koʻrsatuvchini tanlamagan taqdirda, ijtimoiy xizmat koʻrsatish bekor qilinadi va bu haqida ularning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuboriladi. Besh ish kunida 4-bosqich Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi hamda uning mintaqaviy boʻlinmalari 1. Ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi sifatida yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tanlanganda, “Ijtimoiy himoya” ATda vaucher shakllantiriladi. Ikki ish kunida 2. Shakllantirilgan vaucher ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi va bu toʻgʻrisida ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuborish orqali xabardor qilinadi. Shakllantirilgach avtomatik ravishda III. “Mehrli oila” xizmatini tashkil qilish 1-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari “Mehrli oila” xizmatiga jalb qilinadigan ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qaror qabul qilish uchun tegishli Bolalar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri va tuman (shahar) komissiyalarga (keyingi oʻrinlarda — Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiya) kiritadi. Himoya qilish rejasi yoki integratsiya rejasida nazarda tutilgan hollarda 2-bosqich Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiya Ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ni “Mehrli oila” xizmatiga jalb qilish boʻyicha qaror qabul qiladi. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda 3-bosqich Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi hamda uning mintaqaviy boʻlinmalari, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari “Mehrli oila” xizmatini tashkil qiladi. Ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) soni kamida 4 nafarni tashkil etganda Oʻquv jarayoni boshlanishi toʻgʻrisida ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ni ularning “Ijtimoiy himoya” AT tizimidagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuborish orqali xabardor qiladi. Oʻquv jarayoni boshlanishidan uch ish kun oldin Oʻquv jarayonini onlayn, oflayn va aralash mashgʻulotlar shaklida tashkil etadi. Tayyorlov kursi davomida 4-bosqich Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi Oʻquv yuklamani oʻzlashtirgan ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan tasdiqlangan maʼlumotnoma taqdim etadi va maʼlumotlarni Bolalar masalalari boʻyicha tegishli hududiy komissiyaga taqdim etadi. Ikki ish kunida
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qisqa muddatli ijtimoiy xizmat
1. Ijtimoiy xizmat nomi Qisqa muddatli ijtimoiy xizmat . 2. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar. 3. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi va davriyligi Har bir bola uchun ishlab chiqilgan himoya qilish rejasi yoki integratsiya rejasida belgilangan hajmda va olti oygacha boʻlgan muddatga koʻrsatiladi. 4. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs. 5. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shakli Xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida yoki yakka tartibdagi tadbirkor yoxud yuridik shaxsning binosida. 6. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun beriladigan vaucher qiymati Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxsga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatgan har bir soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 12 foizi miqdorda subsidiya ajratiladi. Bunda subsidiya ajratishda viloyatlar markazlari va Nukus shahrida tashkil etilgan ijtimoiy xizmat uchun ajratiladigan subsidiya miqdorini belgilashda 1,1 nisbatda, Toshkent shahri uchun 1,3 nisbatda koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadi. 7. Vaucher qiymatini xizmat koʻrsatuvchiga toʻlab berish shartlari “Ijtimoiy himoya” ATga quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi: koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat haqidagi maʼlumotlar; ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari.
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA
Uzoq muddatli ijtimoiy xizmat
1. Ijtimoiy xizmat nomi Uzoq muddatli ijtimoiy xizmat . 2. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar. 3. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi va davriyligi Har bir bola uchun ishlab chiqilgan himoya qilish rejasi yoki integratsiya rejasida belgilangan hajmda va bir yilgacha boʻlgan muddatga koʻrsatiladi. 4. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs. 5. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shakli Xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida yoki yakka tartibdagi tadbirkor yoxud yuridik shaxsning binosida. 6. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun beriladigan vaucher qiymati Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxsga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatgan har bir soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 12 foizi miqdorda subsidiya ajratiladi. Bunda subsidiya ajratishda viloyatlar markazlari va Nukus shahrida tashkil etilgan ijtimoiy xizmat uchun ajratiladigan subsidiya miqdorini belgilashda 1,1 nisbatda, Toshkent shahri uchun 1,3 nisbatda koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadi. 7. Vaucher qiymatini xizmat koʻrsatuvchiga toʻlab berish shartlari “Ijtimoiy himoya” ATga quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi: koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat haqidagi maʼlumotlar; ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari.
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2b-ILOVA
Tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmat
1. Ijtimoiy xizmat nomi Tunu kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmat. 2. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar. 3. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi va davriyligi Har bir bola uchun ishlab chiqilgan himoya qilish rejasi yoki integratsiya rejasida belgilangan hajmda va bir yilgacha boʻlgan muddatga koʻrsatiladi. 4. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs. 5. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shakli Yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxsning binosida. 6. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun beriladigan vaucher qiymati Har bir kun uchun har bir 7 yoshgacha boʻlgan bola boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 27 foizi miqdorda, 7 yoshdan katta boʻlgan bola boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 33 foizi miqdorda subsidiya ajratiladi. 7. Vaucher qiymatini xizmat koʻrsatuvchiga toʻlab berish shartlari a) bolani kamida uch mahal ovqatlantirish, bolani himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasida belgilangan ijtimoiy xizmatlarni amalga oshirish; b) “Ijtimoiy himoya” ATga quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi: koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat haqidagi maʼlumotlar; ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari.
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 48-son qaroriga 3-ILOVA
Professional tutingan oila toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar) uchun professional tutingan oilani tashkil etish hamda ularga ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni tarbiyaga berish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi)ning tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
nomzodlar — ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni professional tutingan oilaga olish istagini bildirgan fuqarolar;
professional tutingan oila — ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni qisqa yoki uzoq muddatga shartnoma asosida oilaga olgan, ularga xavfsiz muhit tashkil etish, xulq-atvorni boshqarish va gʻamxoʻrlik koʻrsatish, shuningdek, psixoijtimoiy qoʻllab-quvvatlash koʻnikmalari boʻyicha maxsus dasturlar asosida tayyorlangan fuqarolar;
hududiy boshqarmalar — Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalari.
3. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni professional tutingan oilaga tarbiyaga berish ularning xohishini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
Oʻzaro qarindosh boʻlgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar, qoidaga koʻra, bitta professional tutingan oilaga beriladi, tibbiy koʻrsatkichlar boʻyicha yoki boshqa sabablarga koʻra ular birga tarbiyalanishi mumkin boʻlmagan hollar bundan mustasno.
4. Professional tutingan oila joylashgan hududdagi vakolatli organ ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning qonuniy vakili hisoblanadi hamda uning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qiladi, ota-ona ota-onalik huquqidan mahrum qilinmagan yoki ota-onalik huquqi cheklanmagan hollar bundan mustasno.
5. Quyidagilar professional tutingan oilaning asosiy vazifalari hisoblanadi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar uchun xavfsiz oilaviy muhitni tashkil qilish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning psixoemotsional va jismoniy salomatligini barqarorlashtirishda psixoijtimoiy xizmatlardan foydalanish uchun sharoit yaratish, ularga hamrohlik qilish hamda gʻamxoʻrlik koʻrsatish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarga oid har qanday maʼlumotning sir saqlanishi, ularning erkinlik va shaxsiy daxlsizlik huquqlarini taʼminlash;
vakolatli organ bilan birgalikda ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni ularning shaʼni va qadr-qimmatiga qilingan tajovuzlardan, shaxsiy hayotiga gʻayriqonuniy aralashuvlardan himoya qilish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning oʻzlari tomonidan xulq-atvorni boshqarishni oʻrgatish, ularning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan buzilgan munosabatlarini tiklash va ijtimoiylashuviga koʻmaklashish;
vakolatli organ bilan birgalikda ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning xulq-atvori, yoshi, iqtidori, qobiliyati, qiziqishlari va boshqa omillarni inobatga olgan holda ularni taʼlimga, qoʻshimcha toʻgaraklarga jalb qilish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarda oilaviy munosabatlar, maishiy-xoʻjalik, roʻzgʻor yuritish bilan bogʻliq iqtisodiy koʻnikmalarni shakllantirish, ularni kasb tanlashi uchun shart-sharoitlar yaratish orqali mustaqil hayotga tayyorlash.
6. Professional tutingan oilaga tarbiyalash uchun koʻpi bilan 3 nafargacha bola beriladi. Bunda oiladagi ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning umumiy soni, oʻz bolalari va farzandlikka olingan yoki tutingan bolalar bilan birgalikda, qoidaga koʻra, 5 nafardan oshmasligi kerak.
7. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar professional tutingan oilalarga vakolatli organ bilan bolani olish istagini bildirgan shaxslar oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida beriladi.
Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni professional tutingan oilaga tarbiyalash uchun berish toʻgʻrisidagi shartnoma namunasi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tasdiqlanadi.
8. Professional tutingan oilalarda ijtimoiy himoyaga muhtoj bola tarbiyasi va parvarishi bolani himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasiga (ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar uchun) muvofiq amalga oshiriladi.
9. Ichki ishlar organlari professional tutingan oilalarga joylashtirilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning xavfsizligini taʼminlashga, zoʻravonlikning takroran sodir etilishining oldini olishga koʻmaklashadi.
2-bob. Professional tutingan oilani tashkil etish
10. Professional tutingan oilani tashkil etish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
11. Oʻzbekiston Respublikasining 30 yoshdan 65 yoshgacha boʻlgan fuqarolari, oilaviy holatidan qatʼi nazar, professional tutingan oilani tashkil etishlari mumkin, qonunchilik hujjatlariga muvofiq tarbiyaga joylashtirishning barcha shakllariga bolalarni olishi taqiqlangan, shuningdek, oilasi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan shaxslar bundan mustasno.
12. Nomzod oʻzining yashash joyi boʻyicha vakolatli organga bevosita kelgan holda, shuningdek, oʻzi mustaqil ravishda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza va mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq talab etiladigan hujjatlarni taqdim etadi.
Arizada nomzodning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash joyi, oilaviy holati, agar bolalari (shu jumladan, farzandlikka olingan bolalari) mavjud boʻlgan taqdirda, ularning soni va yoshi koʻrsatiladi.
Zarur hujjatlar va maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi.
Nomzodlar Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazining professional tutingan oilalarni tayyorlash kursidan oʻtgan boʻlsa, sertifikat vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda olinadi.
13. Vakolatli organ boshqa davlat organlari va tashkilotlar bilan birgalikda nomzodlardan ariza va tegishli hujjatlarni qabul qilgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida ularning turmush va taʼminot sharoitlarini oʻrganib chiqadi hamda bu haqida mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq dalolatnoma tuzadi.
Nomzodlarning turmush va taʼminot sharoitlari oʻrganilayotganda vakolatli organ turar joyning maishiy-xoʻjalik sharoitlarini, bola uchun yaratilgan shart-sharoitni, ariza beruvchining shaxsiy fazilatlari, ularning bolalar bilan ishlash tajribasi, oila aʼzolarining bolani tarbiyalash uchun oilaga qabul qilinishiga nisbatan munosabatini oʻrganadi.
14. Vakolatli organ tomonidan oʻrganish yakunlari boʻyicha uch ish kuni ichida nomzodlarning professional tutingan oilani tashkil etish mumkinligi (mumkin emasligi) toʻgʻrisida Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tasdiqlangan namunadagi xulosa beriladi.
Nomzodlarning professional tutingan oilani tashkil etish mumkinligi toʻgʻrisida xulosa berishga quyidagilar asos hisoblanadi:
turar joy sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga mosligi;
taqdim qilingan hujjatlarning qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqligi;
tayyorlov kurslarida oʻqiganligini tasdiqlovchi sertifikatning mavjudligi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni tarbiyalash uchun oilaga olish istagini bildirgan nomzodlarning bolalarni tarbiyalashda qonunchilik hujjatlarida belgilangan majburiyatlarini bajara olish imkoniyatlari;
nomzodlarning psixologik holatining barqarorligi va bola tarbiyalashda yetarlicha koʻnikmalari mavjudligi;
bolalarni tarbiyalash uchun oilaga olish istagini bildirgan nomzodlarning bolalarga ijtimoiy, psixologik-pedagogik, huquqiy yordam koʻrsatish borasida bilim va koʻnikmaga egaligi.
Vakolatli organ ijobiy xulosani tegishli hududiy boshqarmaga taqdim etadi.
15. Professional tutingan oila vakolatli organning ijobiy xulosasi asosida hududiy boshqarmaning qarori bilan tashkil etiladi va bu toʻgʻrisida nomzodni bir ish kunida xabardor qilgan holda “Ijtimoiy himoya” ATda hisobga qoʻyiladi.
16. Quyidagi holatlar vakolatli organning salbiy xulosasiga asos boʻladi:
turar joy sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativ talablariga javob bermasligi;
taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganligi yoki hujjatlar toʻliq shakllantirilmaganligi;
nomzod qonunchilik hujjatlariga muvofiq tarbiyaga joylashtirishning barcha shakllariga bolalarni olishi taqiqlangan shaxslar toifasiga mansub boʻlsa;
bolalarni tarbiyaga olishga oila aʼzolaridan birining qarshi ekanligi.
17. Vakolatli organ ushbu Nizomning 16-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlsa, arizani asoslantirgan holda rad qiladi va bu toʻgʻrisida nomzodni “Ijtimoiy himoya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuborish orqali xabardor qiladi.
Nomzod arizaning rad qilinganligidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sud tartibida shikoyat qilishi mumkin.
18. Hududiy boshqarmaning professional tutingan oilani tashkil etish toʻgʻrisidagi qarorida professional tutingan oilaning nomi (agar mavjud boʻlsa) va manzili koʻrsatiladi.
19. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni tarbiyalashda huquqni muhofaza qiluvchi organlarda voyaga yetmaganlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish sohasida faoliyat yuritgan, shuningdek, bolalar bilan bevosita ishlash tajribasiga ega nomzodlarga ustunlik huquqi beriladi.
3-bob. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni professional tutingan oilaga berish tartibi
20. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar professional tutingan oilaga vakolatli organ va professional tutingan oila oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida 6 oygacha boʻlgan muddatga, biroq oʻn sakkiz yoshga toʻlgunga (voyaga yetgunga) qadar joylashtiriladi.
Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning professional tutingan oilada boʻlish muddati ularning ehtiyojlari, individual xususiyatlari, hayoti va sogʻligʻiga tahdid soluvchi omillarning bartaraf etish holati, shuningdek, bolalarni himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasini qayta koʻrib chiqish asosida vakolatli organ tomonidan qoʻshimcha 6 oygacha uzaytirilishi mumkin.
21. Vakolatli organ ijtimoiy himoyaga muhtoj bola professional tutingan oilaga joylashtirilganidan soʻng:
a) “Ijtimoiy himoya” ATga quyidagi maʼlumotlarni bir ish kunida kiritadi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning professional tutingan oilaga joylashtirilgan sana va uning yoshi;
professional tutingan oilani tashkil etgan fuqaroning nomiga ochilgan tijorat bankdagi hisobvaragʻi;
b) quyidagi hujjatlarni uch ish kuni ichida elektron shaklda professional tutingan oilaning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga taqdim etadi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi yoki biometrik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari;
vakolatli organning bolani himoya qilish rejasi (agar ishlab chiqilgan boʻlsa) yoki xulosasi (ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar uchun);
bolani himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasi;
bolaning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
22. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni joylashtirish muddatining tugashi yoki boshqa sabablarga koʻra oiladan chiqarilishiga qarab professional tutingan oilaga yangi bolalar qabul qilinishi mumkin.
23. Agar professional tutingan oilani tashkil etgan fuqaro 65 yoshga toʻlsa, shuningdek, bu bolaning eng ustun manfaatlariga zid boʻlsa, bunday hollarda oilaga yangi ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar olishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Professional tutingan oilani tashkil etgan fuqaro 65 yoshga toʻlsa, oʻz faoliyatini joylashtirilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning boʻlish muddati yakuniga qadar, shuningdek, ular boshqa sabablarga koʻra oiladan olinguniga qadar amalga oshiradi.
24. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bola quyidagi hollarda professional tutingan oiladan chiqariladi:
ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan muddat tugaganda;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bola oʻz ota-onasiga qaytarilganda;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bola boshqa muqobil joylashtirish shakllariga joylashtirilganda;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bola vafot etganda;
professional tutingan oilani tashkil etgan fuqarolar vafot etganda, sud tomonidan vafot etgan deb eʼlon qilinganda yoki bedarak yoʻqolgan deb topilganda;
vakolatli organ va professional tutingan oila oʻrtasida tuzilgan shartnoma taraflarning tashabbusi bilan bekor qilinganida.
25. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar professional tutingan oiladan chiqarilganda, uni joylashtirish boʻyicha professional tutingan oila bilan tuzilgan shartnoma bekor qilinadi va bu toʻgʻrisidagi maʼlumot vakolatli organ tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATga kiritiladi.
4-bob. Professional tutingan oilalar va bolalarning huquq va majburiyatlari
26. Professional tutingan oila quyidagi huquqlarga ega:
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning ruhiy va jismoniy rivojlanishi hamda sogʻligʻi toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlarni olish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish va tegishli hujjatlar bilan tanishish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni oilaga qabul qilishda mazkur Nizomning 21-bandi “b” kichik bandida keltirilgan hujjatlarning toʻliq taqdim etilishini talab qilish;
bolalarga gʻamxoʻrlik koʻrsatish va ularni ijtimoiy reabilitatsiya qilishda vakolatli organ, boshqa davlat organlari va nodavlat tashkilotlar bilan hamkorlik qilish.
Professional tutingan oila qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin. Professional tutingan oilaning huquqlarini bolalarning huquqlariga zid ravishda amalga oshirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
27. Professional tutingan oila quyidagilarga majbur:
bolani himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasida professional tutingan oila uchun belgilangan vazifalarni bajarish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning asosiy ehtiyojlarini qondirish (sogʻligʻi, taʼlim olishi va jismoniy rivojlanishi hamda moddiy taʼminoti), ular uchun xavfsiz oilaviy va doʻstona muhitini tashkil qilish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarga oid har qanday maʼlumotning sir saqlanishi, ularning erkinlik va shaxsiy daxlsizlik huquqlarini taʼminlash;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni ularning shaʼni va qadr-qimmatiga qilingan tajovuzlardan, shaxsiy hayotiga gʻayriqonuniy aralashuvlardan himoya qilish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning psixoemotsional holatini barqarorlashtirish, ularning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan buzilgan munosabatlarini tiklash va ijtimoiylashuviga koʻmaklashish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarda oilaviy munosabatlar, maishiy-xoʻjalik, roʻzgʻor yuritish bilan bogʻliq iqtisodiy koʻnikmalarni shakllantirish, ularni kasb tanlashi uchun shart-sharoitlar yaratish orqali mustaqil hayotga tayyorlash;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni tarbiyalashda qonunchilik hujjatlariga va xalqaro normalar talablariga qatʼiy amal qilish.
Professional tutingan oila zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
28. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar quyidagi huquqlarga ega:
oilada fikrlash, soʻz, vijdon va eʼtiqod erkinligidan foydalanish;
taʼlim olish;
tibbiy yordam olish;
qiziqish va qobiliyatlari doirasida qoʻshimcha taʼlim olish;
yoshi, sogʻligʻining holati va kasbiy tayyorgarligiga muvofiq qonunchilikda belgilangan tartibda mehnat qilish, faoliyat turini va kasbni erkin tanlash, adolatli mehnat sharoitlarida ishlash.
5-bob. Professional tutingan oilaga berilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning moddiy taʼminoti
29. Professional tutingan oilaga berilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning moddiy taʼminoti quyidagicha amalga oshiriladi:
har bir ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning yashash xarajatlari uchun har oyda 7 yoshgacha boʻlgan bolalarga bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida, 7 yoshdan katta boʻlgan bolalarga bazaviy hisoblash miqdorining 7 baravari miqdorida;
har bir ijtimoiy himoyaga muhtoj bolani tarbiyalagani (parvarishlash) uchun professional tutingan oilaga mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 2 baravari miqdorida mablagʻlar toʻlanadi.
Professional tutingan oila ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq jihozlar, shaxsiy gigiyena buyumlari bilan taʼminlashi, ularni oʻquv kurslarida oʻqish uchun sharoit yaratib berishi lozim.
30. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning barcha yashash xarajatlari va professional tutingan oilaga toʻlanadigan toʻlovlar Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan alohida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi orqali amalga oshiriladi. Bunda “Ijtimoiy himoya” ATda:
har bir ijtimoiy himoyaga muhtoj bola va professional tutingan oila uchun belgilangan mablagʻlar bolaning yoshi va soniga mutanosib ravishda professional tutingan oilaga oʻtkaziladigan mablagʻ avtomatik hisob-kitob qilinadi;
toʻlov qaydnomasi va toʻlov topshiriqnomasi hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasiga qadar shakllanadi va Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasining maxsus gʻazna hisobvaragʻidan ikki ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimlari orqali professional tutingan oilani tashkil etgan fuqaroning tijorat bankdagi hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.
31. Professional tutingan oila jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirilishi mumkin.
32. Professional tutingan oilaga pul mablagʻlarini ajratish unga ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar qabul qilingandan soʻng amalga oshiriladi.
Yangi qabul qilingan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar uchun ular qabul qilingan oyda ajratiladigan mablagʻlar miqdori bir nafar bolaga belgilangan summani bola qabul qilingan oy kunlariga proporsional boʻlish orqali hisoblanadi.
33. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bola oy davomida professional tutingan oiladan chiqarilganda, u uchun ajratilgan mablagʻlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasiga qaytariladi yoki kelgusi toʻlovlar hisobiga hisobga olinadi.
34. Ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va samarali foydalanish boʻyicha javobgarlik professional tutingan oila zimmasiga yuklatiladi.
6-bob. Professional tutingan oilaga berilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning holatini monitoring qilish
35. Professional tutingan oilaga berilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, uning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini, bolani himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasining amalga oshirilishini hamda uning oilaga moslashganligi monitoringi professional tutingan oila yashayotgan joyidagi vakolatli organ tomonidan olib boriladi.
Monitoring har oyda kamida bir marotaba professional tutingan oila yashayotgan xonadonga tashrif buyurgan holda amalga oshiriladi.
36. Professional tutingan oilalarni monitoring qilishda profilaktika inspektorlari jalb qilinishi mumkin.
37. Monitoring qilishda quyidagi holatlarga alohida eʼtibor qaratiladi:
bolani himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasining amalga oshirilishi holati;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning yashashi va rivojlanishi uchun sharoitlar mavjudligi;
xonadonning maishiy-xoʻjalik sharoitlari;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning oila muhitiga va oila aʼzolarining bola xulqi va xarakteriga moslashganligi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning tarbiyasi, taʼlimi, aqliy rivojlanishi, sogʻligʻi, tashqi koʻrinishi, gigiyenaga rioya qilinishi, emotsional hamda jismoniy rivojlanishi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning alohida qiziqish va qobiliyatlarining qoʻllab-quvvatlanishi;
oila aʼzolarining oʻzaro munosabatlari;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning har tomonlama rivojlanishini taʼminlash uchun taʼlim, sport, maishiy va sanʼat sohalariga oid qoʻshimcha mashgʻulotlarga jalb etilganligi va boshqalar.
38. Yuridik yoki jismoniy shaxslar tomonidan professional tutingan oilaga berilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolani parvarishlash va tarbiyalash bilan bogʻliq majburiyatlar lozim darajada bajarmayotganligi yoxud bola huquqlari va qonuniy manfaatlarining buzilishi haqidagi murojaatlar kelib tushgan taqdirda, vakolatli organ rejadan tashqari monitoringni amalga oshirishi mumkin.
39. Monitoring davomida ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning tarbiyasi, rivojlanishi, huquqlari taʼminlanishi bilan bogʻliq muammo yoki kamchiliklar aniqlangan taqdirda, vakolatli organ tegishli davlat va nodavlat tashkilotlarini jalb qilgan holda, muammoni bartaraf etishga qaratilgan maslahat, psixologik-pedagogik, ijtimoiy, huquqiy, tibbiy va boshqa ijtimoiy xizmatlar tashkil etilishini taʼminlaydi. Bunda zarur hollarda, vakolatli organ tomonidan bolani himoya rejasi yoki individual integratsiya rejasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
40. Professional tutingan oilani tashkil etgan fuqarolar tomonidan oʻzlariga yuklatilgan majburiyatlar bajarilmaganligi yoki ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning huquqlari va qonuniy manfaatlari taʼminlanmaganligi bilan bogʻliq dalillar aniqlangan taqdirda, vakolatli organ oʻrganish dalolatnomasida ushbu holatlarni aks ettirishi lozim.
Monitoring davomida professional tutingan oila zimmasiga yuklatilgan majburiyatlarni lozim darajada bajarilmaganligi yoki bajarilmaganligi aniqlanganda, vakolatli organ ularning javobgarlik masalasini hal qilish yuzasidan tegishli davlat organlariga takliflar kiritadi.
41. Professional tutingan oilalar tomonidan harakatlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar, ular bilan tuzilgan shartnoma shartlariga zid ravishda amalga oshirilayotgan taqdirda yoxud ularning harakatlari ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning sogʻligʻi, hayoti, jismoniy, psixologik, axloqiy rivojlanishiga jiddiy zarar yetkazayotgan boʻlsa, shuningdek, monitoring mobaynida aniqlangan kamchiliklarni ijtimoiy himoyaga muhtoj bolani oiladan olmasdan hal qilib boʻlmasligi maʼlum boʻlganda, vakolatli organ monitoring oʻtkazilgandan soʻng uch ish kun ichida:
professional tutingan oilani belgilangan majburiyatlarini bajarishdan chetlashtirish va ijtimoiy himoyaga muhtoj bolani oiladan olish haqida qaror qabul qiladi;
professional tutingan oila bilan tuzilgan shartnomani bekor qiladi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning xavfsizligini taʼminlaydi.
42. Professional tutingan oila yashash manzilini oʻzgartirgan taqdirda, bu toʻgʻrisida yashash joyidagi vakolatli organni xabardor qiladi hamda yangi manzilda joylashgan hududdagi vakolatli organ 10 kun ichida rejadan tashqari monitoringni amalga oshirishi shart.
43. Monitoring natijalari “Ijtimoiy himoya” ATga kiritiladi.
7-bob. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi shartnomaning bekor qilinishi
44. Quyidagi holatlarda professional tutingan oila bilan tuzilgan shartnoma vakolatli organning tashabbusi bilan bir tomonlama bekor qilinadi: professional tutingan oila tomonidan ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaga gʻamxoʻrlik koʻrsatilmaganda, mazkur Nizomda va shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilmaganda;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning parvarishi va taʼminoti, kiyim-bosh va poyabzal xarajatlari uchun beriladigan mablagʻlarni bolaning manfaatlari yoʻlida sarflanmaganda;
vakolatli organ tomonidan olib boriladigan monitoring natijasida professional tutingan oila bilan tuzilgan shartnomani bekor qilishga sabab boʻladigan holatlar mavjud boʻlganda;
professional tutingan oilani tashkil etgan fuqaro yoki tarbiyaga berilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj bola vafot etganda.
45. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi shartnoma muddatidan oldin quyidagi sabablar boʻlganda professional tutingan oilaning tashabbusi bilan bekor qilinishi mumkin:
uzoq vaqt (bir oydan ortiq boʻlgan muddatda) kasal boʻlganda;
ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar bilan oʻzaro bir-birini tushunmaslik va boshqalar.
Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni professional tutingan oilaga tarbiyalash uchun berish toʻgʻrisidagi shartnoma ushbu bolalar ota-onalariga qaytarilganda yoki joylashtirishning boshqa muqobil shakliga berilganida muddatidan oldin bekor qilinishi mumkin.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
46. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
47. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Professional tutingan oila toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Professional tutingan oilani tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Professional tutingan oilani tashkil etish istagini bildirgan fuqaro Oʻzining yashash joyi boʻyicha “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga bevosita kelgan holda yoki oʻzi mustaqil ravishda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali professional tutingan oilani tashkil etish boʻyicha ariza (unga talab etiladigan hujjatlarni ilova qilgan holda) bilan murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari 1. Nomzodning arizasini va taqdim etgan hujjatlarini oʻrganib chiqadi. 2. Zarur hujjatlarni “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali oladi. 3. Bolani tarbiyalash uchun oilasiga qabul qilish istagini bildirgan shaxslarning turmush va taʼminot sharoitlarini oʻrganib chiqadi hamda bu haqida tegishli dalolatnoma tuzadi. Ariza qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida 4. Oʻrganish yakunlari boʻyicha professional tutingan oilani tashkil etish mumkinligi toʻgʻrisidagi ijobiy xulosani Ijtimoiy himoya milliy agentligining tegishli hududiy boshqarmasiga taqdim etadi. uch ish kuni ichida 5. Arizani rad qilishga asoslar mavjud boʻlsa, arizani asoslantirgan holda rad qiladi va bu toʻgʻrisida nomzodni uning “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuborish orqali xabardor qiladi. bir ish kuni ichida 3-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining ijobiy xulosasi asosida professional tutingan oilani tashkil etish boʻyicha qaror qabul qiladi va bu toʻgʻrisida nomzodni uning “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga elektron xabarnoma yuborish orqali xabardor qilgan holda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida hisobga qoʻyadi. bir ish kuni ichida
Professional tutingan oila toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Bolalarni professional tutingan oilaga qabul qilish istagini bildirgan nomzodlarni hisobga olish uchun zarur boʻlgan hujjatlar
1. Nomzodlar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati:
a) ariza * ;
b) tibbiyot muassasasi vrachlik-maslahat komissiyasining nomzodlar sogʻligʻi toʻgʻrisidagi xulosasi;
v) sil kasalligiga qarshi kurashish va teri-tanosil dispanseridan olingan maʼlumotnomalar;
g) shaxsning ota-onalik huquqidan mahrum qilinganligi (qilinmaganligi), muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilganligi (topilmaganligi), farzandlik bekor qilinganligi (qilinmaganligi) haqidagi sud qarori (maʼlumot).
2. “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadigan maʼlumotlar roʻyxati:
a) shaxsni tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
b) nikoh qayd etilganligi (agar nikohda boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumot;
v) sudlanganlik (sudlanmaganlik) holati haqida maʼlumot;
g) ish joyi, egallab turgan lavozimi va ish haqi koʻrsatilgan (agar mavjud boʻlsa) yoki boshqa daromad manbalari toʻgʻrisidagi maʼlumot ** ;
d) turar joyga boʻlgan mulk huquqini yoki turar joydan foydalanish huquqini tasdiqlovchi maʼlumotlar;
e) narkologiya dispanseri hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
j) ruhiy kasalliklar boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.
Professional tutingan oila toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Professional tutingan oilani tashkil etishni xohlovchi fuqarolarning turmush va yashash sharoitlarini oʻrganish boʻyicha ____-son
20___ yil “___” _____________________ ___________________________________ (dalolatnoma tuzilgan joy) ________ Nomzodning F.I.O. __________________________ _____ _____________________________________________________________________________________________________________________________ Telefon raqami: ____________________________ _____ ____________ _ _________________________________________________________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi (kun/oy/yil) ________________ _ _______ Maʼlumoti: _______ ____ ______________________________________________________________________________________________________ Pasport (ID-karta) maʼlumotlari: ___________________________ ____ _______________________________________________________________________________________________________________ (seriyasi, raqami, kim tomonidan va qachon berilgan, tugʻilgan sanasi, roʻyxatdan oʻtgan manzil) Kasbiy faoliyat turi/ish joyi _____________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________________ Yashash manzili: ____________________________ _____ _______________________________________________________________________________________________________________________________ Yashash xonadoni va uning holati ______________ ____ _______________________________________________________________________________________________________________________________ (koʻp qavatli uy, hovli, yashash xonalari soni, yer maydoni, xonadonning holati, qoʻshimcha qurilma, sharoitlar va boshqalar) ___________________________________________ _____ _____________________________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________ _____ _________________________________________________________________________________________________________________________ Turar joy maqomi: ______________________________ ____ ___________________________________________________________________________________________________________________________ (miqdor, ijara va boshqalar) Uy xoʻjaligida mavjud uy hayvonlari (turi va soni): __ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________ Biz kuyida imzo chekuvchilar, _________________________ _____ _______________________________________________________________________________________________________________________ (“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimlari) va ______________________________________________________ _____ _______________________________________________________________________________________________________________ (mahalla raisi* F.I.O., Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimi vakili** F.I.O. lavozimi) _____________________________________________________________________________ _____ ___________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ _____ __________________________________________________________________________________________ Nomzod ishtirokida uning yashash xonadonida turmush va yashash sharoitlari oʻrganish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: 1. Fuqaroligi __________________ _____ __________________________________________________________________________________________________________________________________________ 2. Oilaviy ahvoli ______________________________ ____ ___________________________________________________________________________________________________________________________ 3. Turmush oʻrtogʻining F.I.O. (oilali boʻlsa) __________ _____ _______________________________________________________________________________________________________________________ 4. Qachondan buyon nikohda turadi ___________________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________ 5. Farzandlarining mavjudligi, soni ___________________ _____ ____________________________________________________________________________________________________________________ T/r Farzandi F.I.O. Tugʻilgan yili, oy, sanasi Yashash manzili 1. 2. ... 6. Nafaqa olishi haqida maʼlumot ___________________ ______ ____________________________________________________________________________________________________________________ 7. Daromadi miqdori ____________________________________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________ 8. Xonadondagi xonalar soni, holati va jihozlanganligi __________ _____ ____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____ ___________________________________________________________________________________________________________ 9. Bolalar uchun ajratilgan xonalar soni ____ ____________________________________________________________________________________________________________________________________ 10. Har bir xonada yaratilgan sharoitlar holati _ _____ ____________________________________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________ Nomzod bilan birga yashayotgan har bir oila aʼzosining F.I.O., yoshi va ularning roziligi. 1. ________________________________________________ _____ ______________________________________________________________________________________________________________________ 2. ______________________________________________ _____ ________________________________________________________________________________________________________________________ Nomzodning shaxsiy fazilati (jumladan, xarakteri, farzandlikka oluvchi va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursida oʻqiganligi, bolalar bilan ishlash tajribasi va boshqalar) : _______________________________________________ ______ ________________________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________ ______ _________________________________________________________________________________________________________________________ Nomzod oilasi aʼzolarining oʻzaro munosabatlari xarakteri (oila aʼzolari oʻrtasidagi oʻzaro munosabat) : ____________________________________________ _____ ____________________________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________ _____ ____________________________________________________________________________________________________________________________ Bolani oilasiga olishi sababi (motivi): _________ _____ ___________________________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________ _____ _________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________ _____ ______________________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________ _____ ___________________________________________________________________________________________________________________ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining Bolalarni ijtimoiy himoya qilish shuʼbasi xodimi: _________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining ijtimoiy xodimi: _________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.) ______________MFY raisi: _________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.) Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimi xodimi: _________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.) Nomzod: _________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.)
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 48-son qaroriga 3 1 -ILOVA
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarining maqomi, faoliyatini tashkil etish, unga zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalarni (keyingi oʻrinlarda — tarbiyalanuvchilar) joylashtirish, tarbiyalanuvchilarga kompleks ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish, shuningdek, moliyalashtirish va monitoring qilish tartibini belgilaydi.
2. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari tarbiyalanuvchilarga individual yondashuv asosida oilaga yaqin muhitda kompleks ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish orqali oilaviy hayot sharoitiga qaytarish maqsadida tashkil etiladi.
3. Quyidagilar kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
tarbiyalanuvchilarning aqliy, emotsional va jismoniy rivojlanishiga koʻmaklashuvchi oilaviy muhitni yaratish;
tarbiyalanuvchilarni oilaviy, milliy anʼanalar va umuminsoniy qadriyatlar asosida tarbiyalash;
tarbiyalanuvchilarga kompleks ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish;
tarbiyalanuvchilarning oʻzlari tomonidan xulq-atvorni boshqarishni oʻrgatish, ularning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan buzilgan munosabatlarini tiklash va ijtimoiylashuviga koʻmaklashish;
tarbiyalanuvchilarda oilaviy-maishiy hayot koʻnikmalarini shakllantirish, mehnat va kasb tanlashi uchun shart-sharoitlar yaratish, mustaqil hayotga tayyorlash.
2-bob. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarini tashkil etish, tarbiyalanuvchilarni qabul qilish va chiqarish
1-§. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarini tashkil etish tartibi
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi (keyingi oʻrinlarda — Integratsiya markazi) kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarining muassisi hisoblanadi va ular Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan kelishgan holda yuridik shaxs maqomisiz Integratsiya markazi direktorining buyrugʻi bilan, qoida tariqasida, mahallalarda tashkil etiladi.
5. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi va uning tizimidagi tashkilotlar, Integratsiya markazi balansida boʻlgan turarjoylarda, yangidan xarid qilingan uy-joylarda hamda ijara asosida olingan turarjoylarda tashkil etilishi mumkin.
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari uchun uy-joylarni xarid qilish Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktorining buyrugʻiga asosan Integratsiya markazi tomonidan Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari tashkil etiladigan bino-inshootlar, ularni jihozlash, taʼmirlash va moddiy-texnika bazasi uchun minimal talablar kichik hajmli bolalar uylari boʻyicha minimal talablar asosida belgilanadi.
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarida tashvish tugmasi oʻrnatiladi.
6. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari faoliyati, shu jumladan jihozlash va tashvish tugmasi bilan bogʻliq xarajatlar Integratsiya markazi tomonidan Jamgʻarmadan ajratilgan mablagʻlar va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
7. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari nodavlat tashkilotlar tomonidan ham tashkil etilishi mumkin.
8. Nodavlat tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari tomonidan tarbiyalanuvchilarni kompleks ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish hamda boshqa yoʻnalishda koʻrsatiladigan xizmatlar Integratsiya markazi va nodavlat tashkilotlar oʻrtasida tuziladigan davlat ijtimoiy buyurtmasi, autsorsing va boshqa turdagi shartnomalar asosida qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
9. Nodavlat tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga tarbiyalanuvchilarni joylashtirish va ulardan chiqarish “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ)ning qarori asosida amalga oshiriladi.
10. Nodavlat tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilarning taʼminoti Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ushbu Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi.
2-§. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga tarbiyalanuvchilarni qabul qilish va chiqarish tartibi
11. Tarbiyalanuvchilarni kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga joylashtirish ularni oilasida saqlab qolish yoki muqobil joylashtirish shakllariga berish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, soʻnggi chora sifatida amalga oshiriladi.
12. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga 18 yoshgacha boʻlgan 10 nafargacha tarbiyalanuvchi qabul qilinadi.
Tarbiyalanuvchilar kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga yashash joyi va turgan joyi, agar ular muayyan yashash joyiga ega boʻlmasa, aniqlangan joydagi vakolatli organning qarori bilan tarbiyalanuvchilar hamda ularning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) roziligi asosida bir yilgacha boʻlgan muddatga joylashtiriladi.
Agar 3 oy mobaynida kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlaridagi tarbiyalanuvchilarning soni 2 va undan kam boʻlgan taqdirda, ushbu kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazining faoliyati Ijtimoiy himoya milliy agentligining tegishli hududiy boshqarmasining xulosasiga koʻra Integratsiya markazi direktorining buyrugʻiga asosan toʻxtatiladi hamda tarbiyalanuvchilar vaqtinchalik yaqin hududdagi boshqa bir kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markaziga joylashtiriladi. Bunda, faoliyati toʻxtatilgan kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markaziga qoʻshimcha ravishda joylashtirilishi mumkin boʻlgan tarbiyalanuvchi(lar) aniqlanganda, uning faoliyati Integratsiya markazi direktorining buyrugʻi bilan qayta tiklanadi va vaqtinchalik boshqa bir kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markaziga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilar qaytariladi.
13. Tarbiyalanuvchilarni kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga joylashtirishda ularning etnik jihatdan kelib chiqishi, muayyan dinga va madaniyatga mansubligi hisobga olinishi lozim.
14. Tarbiyalanuvchilar kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga qabul qilinganidan soʻng, ikki ish kunida ushbu hududdagi vakolatli organ soʻroviga asosan ular sogʻliqni saqlash muassasalarida belgilangan tartibda tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladi, bundan voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlaridan olib kelingan tarbiyalanuvchilar mustasno.
Tibbiy tekshiruv xulosasiga koʻra tarbiyalanuvchilarning davolanishga muhtojligi (tan jarohati va boshqa kasalliklar) yoki ushbu Nizomning 15-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan kasalliklar aniqlangan hollarda, ular davolanish uchun tegishli sogʻliqni saqlash muassasasiga joylashtiriladi.
Bunda, tarbiyalanuvchilar sogʻliqni saqlash muassasalaridan chiqarilgunga qadar, biroq 1 oygacha boʻlgan muddatda kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarida hisobda turadi va vakolatli organ tomonidan zarur hollarda masofadan turib xizmatlar koʻrsatiladi.
15. Quyidagilar kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga qabul qilinmaydi:
a) bolalarda quyidagi tashxislardan biri mavjud boʻlganda:
tez-tez, har oyda 5-martadan koʻp tutqanoq xurujlari sodir boʻladigan epilepsiya, seriyali tutqanoq xurujlariga, epileptik statusga, namozshomsimon ong xiralashish holatlariga, disforiyalarga moyillik;
bemorning oʻzi va atrofdagilar uchun xavfli boʻlgan qoʻpol va xulqiy buzilishlar sabab boʻladigan ruhiy kasalliklar;
jarayonning faol bosqichidagi sil kasalligi;
yuqumli teri va soch kasalliklari;
oʻtkir yuqumli kasalliklar;
salbiy jarayondagi, yomon holatda oʻtadigan oʻsma kasalliklari va retsidivlari;
tanosil kasalliklari (OIV infeksiyasi bundan mustasno);
yurak-qon tomir, nafas olish va ovqat hazm qilish tizimining xuruj va dekompensatsiya bosqichi.
Bunda, mazkur bandda nazarda tutilgan kasalliklar aniqlangan bolalar tegishli davolash-profilaktika muassasalariga yuborilganda, vakolatli organ tomonidan zarur hollarda masofadan turib xizmatlar koʻrsatiladi hamda ushbu muassasalardan chiqarilgandan soʻng ijtimoiy xodim ularni rozilik asosida hududiy markazlarga joylashtirish choralarini koʻradi.
b) huquqbuzarliklar yoki gʻayriijtimoiy xatti-harakatlar sodir etgan bolalar.
16. Quyidagi holatlarda tarbiyalanuvchilar kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlaridan chiqariladi:
tarbiyalanuvchilar uchun ishlab chiqilgan himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasida belgilangan ijtimoiy xizmatlarning koʻrsatilishi natijasida ularning psixoijtimoiy holati barqarorlashganligi;
tarbiyalanuvchining oʻn sakkiz yoshga toʻlganligi;
ushbu Nizomning 12-bandi ikkinchi xatboshisida yoki 14-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan muddatning tugaganligi;
kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarining ichki tartib-qoidalarini muntazam yoki bir marta qoʻpol ravishda buzganligi;
kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarini takroran oʻzboshimchalik bilan tark etganligi;
tarbiyalanuvchilarning boshqa muqobil joylashtirish shakllariga berilganligi;
tarbiyalanuvchilarning qonuniy vakillarining ularni kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlaridan chiqarish boʻyicha arizasi;
tarbiyalanuvchilarning vafot etishi.
Tarbiyalanuvchilarni kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlaridan chiqarish ularni joylashtirgan vakolatli organning qarori asosida amalga oshiriladi.
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari uchun ichki tartib-qoidalar Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan kelishilgan holda Integratsiya markazi tomonidan belgilanadi.
17. Tarbiyalanuvchilar ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga qaytarilganidan soʻng, olti oy mobaynida vakolatli organ (har oyda) va Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari (har ikki oyda) tomonidan monitoring qilib boriladi.
3-bob. Tarbiyalanuvchilarga kompleks ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish
18. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarida tarbiyalanuvchilarga kompleks ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari har bir tarbiyalanuvchi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasiga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish standarti asosida koʻrsatiladi.
19. Himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasida tarbiyalanuvchiga koʻrsatiladigan gʻamxoʻrlik qilish, huquqiy, iqtisodiy, ijtimoiy, psixologik, taʼlim, tibbiy yordam koʻrsatish, kasb tanlash va mehnat qilish huquqlarini roʻyobga chiqarish va jamiyatga integratsiya qilishga qaratilgan xizmatlar nazarda tutiladi.
20. Himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasiga muvofiq tarbiyalanuvchilarni taʼlim bilan qamrab olishda har bir tarbiyalanuvchining yoshi, qiziqishlari, salohiyati hamda sogʻligʻining holati hisobga olinadi.
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi xodimlari tomonidan tarbiyalanuvchilarga taʼlim olishi uchun oʻrta-maxsus, kasbiy taʼlim, oliy taʼlim tashkilotlarini tanlash va ularga kirish uchun tayyorlanishda koʻmaklashib boriladi hamda ushbu tadbirlarni samarali amalga oshirilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratiladi.
21. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarida tarbiyalanuvchilar ona tilida yoki ular tushunadigan tilda muomala qilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratiladi hamda ularning har tomonlama rivojlanishini taʼminlash uchun tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va sogʻligʻini tiklash ishlari mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan tashkil etiladi.
22. Nogironligi boʻlgan tarbiyalanuvchilarning ijtimoiy reabilitatsiyasi uchun zarur xizmatlardan foydalanishiga sharoit yaratiladi.
23. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilar oziq-ovqat, shaxsiy gigiyena vositalari va kiyim-kechak bilan bepul taʼminlanadi. Bunda tarbiyalanuvchilar mavsumiy kiyim-kechakka muhtoj boʻlgan taqdirda, kiyim-kechak bilan taʼminlanadi.
24. Tarbiyalanuvchilar uchun oziq-ovqat mahsulotlarini sotib olish haftasiga kamida bir marta (tez ayniydigan oziq-ovqat mahsulotlarini haftasiga kamida ikki marta) kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazining tarbiyachilari tomonidan amalga oshiriladi.
Tarbiyachi tarbiyalanuvchilarni ularning yoshiga muvofiq ravishda balanslangan ovqatlanishini taʼminlaydi.
25. Tarbiyachi ovqat pishirish uchun zarur boʻlgan mahsulotlardan sarflangan mahsulotlarni keyinchalik taomnoma boʻyicha hisobdan chiqarmasdan foydalanadi.
26. Mahsulotlar chakana savdo tashkilotlaridan xarid qilganda toʻlov cheklari saqlab qoʻyiladi, oziq-ovqat bozoridan naqd pulga xarid qilingan mahsulotlar uchun esa dalolatnoma tuziladi.
27. Oziq-ovqat mahsulotlarini va boshqa tovarlarni hisobdan chiqarish tarbiyachilar tomonidan taqdim etilgan cheklar va dalolatnomalar asosida, Integratsiya markazining doimiy ishlaydigan komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
Doimiy ishlaydigan komissiya tarkibi Integratsiya markazi tomonidan bir yilga belgilanadi va buyruq bilan tasdiqlanadi.
28. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari xodimlari tarbiyalanuvchilar bilan ishlashda:
tarbiyalanuvchilarning jismoniy va ruhiy holatiga, ularning axloqiy rivojlanishiga zarar yetkazishga haqli emas;
tarbiyalash usullari tarbiyalanuvchilarning qadr-qimmatini tahqirlovchi mensimaslik, shafqatsizlik, qoʻpollik munosabatlaridan holi boʻlishi kerak;
tarbiyalanuvchilarning aka-ukalari va opa-singillarini, boshqa qarindoshlari bilan munosabatlarini tiklashga va qoʻllab-quvvatlashga koʻmaklashishlari shart, bundan tarbiyalanuvchilarning manfaatlariga zid boʻlgan holatlar mustasno;
tarbiyalanuvchilarning oʻz oilalariga qaytarilishi yoki muqobil joylashtirish shakllariga berilishini tashkil etishda koʻmaklashishi lozim;
tarbiyalanuvchilarning ota-onalari bilan uchrashuviga va ularning ota-onalik huquqlari tiklangan taqdirda, ularni oilaga qaytarishga qarshilik koʻrsatmasligi kerak, bundan tarbiyalanuvchilarning manfaatlariga zid boʻlgan holatlar mustasno.
4-bob. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari xodimlari
29. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi xodimlari Integratsiya markazining direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi hamda ularning soni ushbu Nizomga ilovada keltirilgan namunaviy shtat birliklariga muvofiq belgilanadi.
30. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markaziga bevosita rahbarlik mazkur Nizomga muvofiq faoliyat yuritadigan menejer tomonidan amalga oshiriladi.
31. Menejer:
Integratsiya markazi tomonidan berilgan vakolatlar doirasida kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi nomidan ish koʻradi va uni boshqaradi;
tarbiyalanuvchilarning tarbiyasi va parvarishida hamda har olti oyda tibbiy dispanser koʻrigidan oʻtkazilishida ishtirok etadi;
tarbiyalanuvchiga tegishli hujjatlarning saqlanishini taʼminlaydi;
tarbiyalanuvchiga tegishli aliment, boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiya (nafaqa) yoki homiylik pul mablagʻlarini tegishli tijorat banklarida tarbiyalanuvchilarning nomiga ochilgan hisob raqamlarida jamgʻarib borilishini taʼminlashda vakolatli organga koʻmaklashadi;
tarbiyalanuvchilarning himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasining amalga oshirilishi, hayoti muhofaza qilinishi va sogʻligʻi mustahkamlanishi, oʻquv-tarbiya, reabilitatsiya jarayonining holati, moliya-xoʻjalik faoliyati, moddiy-texnik bazaning mustahkamlanishi va moddiy boyliklarning saqlanishi uchun javob beradi.
32. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi xodimlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomasi asosida ishga jalb qilinadi.
Xodimlar Integratsiya markazi tomonidan tasdiqlangan lavozim yoʻriqnomalariga muvofiq faoliyat olib boradi.
33. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi tarbiyachilari Integratsiya markazi tomonidan oliy yoki oʻrta maxsus pedagogik, psixologik va ijtimoiy ish koʻnikmasiga ega boʻlgan shaxslar orasidan qonunchilikda belgilangan tartibda tanlab olinadi.
34. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi tarbiyalanuvchilariga ovqat pishirish ushbu uylarning tarbiyachilari tomonidan tarbiyalanuvchilar (bundan nogironligi boʻlgan tarbiyalanuvchilar mustasno) bilan birgalikda amalga oshiriladi.
Tarbiyachilar (tarbiyachi yordamchilari) oʻzlari tayyorlagan ovqatdan bepul ovqatlanadi.
5-bob. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari taʼminoti. Moliya-xoʻjalik faoliyati
35. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga:
har bir tarbiyalanuvchining oziq-ovqat xarajatlari uchun bir kunga 7 yoshgacha boʻlgan tarbiyalanuvchiga bazaviy hisoblash miqdori (keyingi oʻrinlarda — BHM)ning 6 foizi miqdorida, 7 yoshdan katta boʻlgan tarbiyalanuvchilarga BHMning 8 foizi miqdorida;
har bir tarbiyalanuvchiga kiyim-bosh va poyabzal xarid qilish uchun uch oygacha boʻlgan muddatda yashaydigan tarbiyalanuvchiga BHMning 3 baravarigacha, uch oydan toʻqqiz oygacha boʻlgan muddatda yashaydigan tarbiyalanuvchiga BHMning 6 baravarigacha hamda toʻqqiz oydan ortiq boʻlgan muddatda yashaydigan tarbiyalanuvchiga BHMning 9 baravarigacha miqdorida;
tarbiyalanuvchilarni dori vositalari, tibbiyot buyumlari, shaxsiy gigiyena vositalari, kanselyariya mollari va boshqalar bilan taʼminlash uchun bir oyda BHMning 2 baravari miqdorida, bunda, hisobot oyida tarbiyalanuvchilarning soni 4 va undan kam boʻlgan hollarda, BHMning 1 baravari miqdorida;
tarbiyalanuvchilarni tibbiy muassasalar, dam olish va koʻngilochar hamda savdo maishiy xizmat koʻrsatish maskanlari, shuningdek darsdan tashqari mashgʻulotlarga borib kelish bilan bogʻliq transport xarajatlarini qoplash uchun har oyda BHMning 2 baravari miqdorida, bunda, hisobot oyida tarbiyalanuvchilarning soni 4 va undan kam boʻlgan hollarda, BHMning 1 baravari miqdorida qoʻshimcha mablagʻ ajratiladi.
36. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarining taʼlim tashkilotlarida oʻqiyotgan har bir tarbiyalanuvchisining yengil tamaddi va yoʻl kira haqi uchun bir oyga BHMning 1 baravari miqdorida naqd pul shaklida pul beriladi.
37. Ijtimoiy himoya milliy agentligi va uning tizimidagi tashkilotlar hamda Integratsiya markazi balansida boʻlgan turar joylar uchun kommunal toʻlovlar hisoblagichlarning koʻrsatkichlari, internet tarmogʻi, chiqindi uchun toʻlovlar belgilangan tariflarga asosan, ijaraga olingan turarjoy uchun toʻlovlar (ijara, kommunal, internet tarmogʻi, chiqindi uchun toʻlovlar) ijara shartnomasiga muvofiq Integratsiya markazi tomonidan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
38. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilarning ovqatlanishini tashkil etish tarbiyachi tomonidan amalga oshiriladi.
39. Mazkur Nizomning 35 va 36-bandlarida nazarda tutilgan pul mablagʻlari kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari menejeri nomiga ochilgan bank kartasiga Integratsiya markazi tomonidan oʻtkazib beriladi.
40. Tarbiyalanuvchilarning sifatli va toʻlaqonli ovqatlanishining tashkil etilganligi, ularni muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi, umumiy rivojlanishi, oʻsishi, vaznini monitoring qilish Integratsiya markazi, shuningdek Ijtimoiy inspeksiya tomonidan oʻtkazilgan oʻrganish natijalariga koʻra aniqlanadi.
41. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazining moddiy-texnik bazasi zarur jihozlar va tarbiyalanuvchilarni oʻqitishda, tarbiyalashda hamda taʼlim-tarbiya sohasidagi boshqa vazifalarni hal etishda foydalaniladigan boshqa mol-mulkdan iborat boʻladi.
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi joylashgan bino texnika xavfsizligi qoidalariga hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq jihozlanadi va ulardan foydalaniladi.
42. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari:
zarur boʻlgan asosiy vositalar Integratsiya markazi tomonidan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qilinadi. Zarur boʻlgan asosiy vositalar roʻyxati Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan belgilanadi;
faoliyati bilan bogʻliq xarajatlar, shu jumladan, shtat birliklarini saqlash, turarjoy ijarasi, kommunal, sanitariya-gigiyena, oziq-ovqat, jihozlar va boshqa tovar-moddiy boyliklarni xarid qilish hamda boshqa zarur xarajatlar Integratsiya markazi tomonidan amalga oshiriladi.
43. Ushbu Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar Integratsiya markazi tarbiyalanuvchilarga oldingi oy mobaynida amalga oshirilgan haqiqiy xarajatni inobatga olgan holda kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazining talabidan kelib chiqib ajratiladi.
Mablagʻ ajratishda kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari menejeri nomiga ochilgan bank kartasidagi avvalgi oydan qolgan qoldiq mablagʻ miqdori inobatga olinadi.
44. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari taʼminoti, shu jumladan moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun xarajatlari mazkur Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
45. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlardan foydalanish qonunchilikka muvofiq tuziladigan va tasdiqlanadigan xarajatlar smetasiga muvofiq amalga oshiriladi.
46. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlarining buxgalteriya hisobini yuritish va hisobotini tuzish, shu jumladan ularga ajratilgan mablagʻlardan foydalanish, ushbu jarayonda budjet va smeta intizomiga rioya qilinishi Integratsiya markazining buxgalteriya hisobi xizmati tomonidan amalga oshiriladi.
47. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari tomonidan oziq-ovqat, kiyim-kechak va shaxsiy gigiyena vositalari va boshqalarni xarid qilish, buxgalteriya hisobida kirim va chiqim qilish tartibi qonunchilikka asosan amalga oshiriladi.
48. Menejer kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazini saqlash uchun ajratilgan mablagʻlardan foydalanganlik toʻgʻrisidagi oylik, choraklik va yillik hisobotlarni belgilangan tartib va muddatlarda Integratsiya markaziga taqdim etib boradi.
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazining moliya-xoʻjalik faoliyati, ajratilgan mablagʻlardan toʻgʻri va maqsadli foydalanilishi Integratsiya markazi tomonidan nazorat qilinadi.
6-bob. Tarbiyalanuvchilarga koʻrsatiladigan kompleks ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarining monitoringi
49. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini, himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasining amalga oshirilishini hamda ularning kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markaziga moslashganligini monitoring qilish kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi joylashgan hududdagi vakolatli organ tomonidan har oyda, Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari tomonidan zaruratga koʻra amalga oshiriladi.
50. Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilarni monitoring qilishda quyidagi holatlarga alohida eʼtibor qaratiladi:
tarbiyalanuvchining himoya qilish rejasi yoki individual integratsiya rejasining amalga oshirilishi holati;
tarbiyalanuvchilarning psixoijtimoiy holati, kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari muhitiga moslashganligi;
tarbiyalanuvchilar va kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi xodimlari oʻrtasidagi oʻzaro munosabat;
kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari tashkil etilgan turar joyning maishiy-xoʻjalik sharoitlari va sanitariya holati;
tarbiyalanuvchilarning tarbiyasi, taʼlim olishi, aqliy rivojlanishi, sogʻligʻi holati, xulqi, emotsional hamda jismoniy rivojlanishi;
tarbiyalanuvchilarning har tomonlama rivojlanishini taʼminlash uchun ularning qiziqish va qobiliyatlari asosida taʼlim, sport, maishiy va sanʼat sohalariga oid qoʻshimcha mashgʻulotlarga jalb etilganligi.
51. Monitoring davomida tarbiyalanuvchilarning tarbiyasi, rivojlanishi, huquqlari taʼminlanishi bilan bogʻliq muammo yoki kamchiliklar aniqlangan taqdirda, vakolatli organ tegishli davlat va nodavlat tashkilotlarini jalb qilgan holda, muammoni bartaraf etishga qaratilgan maslahat, psixologik-pedagogik, ijtimoiy, huquqiy, tibbiy va boshqa ijtimoiy xizmatlar tashkil etilishini taʼminlaydi. Bunda, zarur hollarda, vakolatli organ, Integratsiya markazi yoki uning mintaqaviy boʻlinmalari tomonidan himoya qilish rejasi yoxud individual integratsiya rejasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
52. Monitoring natijalari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritiladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
53. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
54. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazining
T/r Lavozim nomi Shtat birligi soni Mehnatga haq toʻlash shartlari 1. Menejer 0,5 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining bosh mutaxassisi uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi 2. Psixolog 0,5 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining psixologi uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi 3. Tarbiyachi Bola soni 7 nafargacha boʻlganda 3 ta shtat birligi, bola soni 7 va undan ortiq boʻlganda qoʻshimcha ravishda 1 ta shtat birligi miqdorida* Mehribonlik uyi tarbiyachisi uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi 4. Tarbiyachi yordamchisi 5 yoshdan kichik bola qabul qilingan taqdirda har bir kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazi uchun 1 ta shtat birligi miqdorida* Mehribonlik uyi tarbiyachisi uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 48-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Bolalar masalalari boʻyicha milliy komissiya toʻgʻrisidagi nizomni va Bolalar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) komissiyalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 6-iyuldagi 363-son qarorida :
a) 2-ilovada :
8-bandning toʻqqizinchi xatboshisidan “respublika oʻquv-tarbiya muassasalarida,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
42-bandda :
oʻninchi xatboshidan “respublika oʻquv-tarbiya muassasalarida,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
oʻn beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn oltinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishlicha oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
45-banddan “respublika oʻquv-tarbiya muassasalarida hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
48-banddan “hamda respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga” soʻzlari chiqarib tashlansin;
50-bandda :
yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
sakkizinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;
52-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
56-banddan “respublika oʻquv-tarbiya muassasasidan,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
60-banddan “yoki respublika oʻquv-tarbiya muassasalarida” soʻzlari chiqarib tashlansin;
71-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 3-ilovaning 9-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi 263-son qarori bilan tasdiqlangan Pedagog xodimlar uchun yillik uzaytirilgan mehnat taʼtili davomiyligi meʼyorlarining II boʻlimi 1-bobining nomidagi “, Respublika oʻquv-tarbiya muassasalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-dekabrdagi 687-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandi oʻttiz toʻrtinchi xatboshisi “Inson” ijtimoiy xizmat markazlari xodimlari” soʻzlaridan oldin “Agentlik tizimidagi muassasalarning ijtimoiy xodimlari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Eng faol ijtimoiy xodim” koʻrik-tanlovini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 3-fevraldagi 69-son qarorida :
a) 3-bandda :
“b” kichik banddan “ijtimoiy xodim assistentlari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) koʻrik-tanlovning respublika final bosqichi gʻolib va sovrindorlari bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti bilan quyidagi miqdorda taqdirlanadi:
1-oʻrin uchun — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 15 baravari miqdorida;
Agentlik tomonidan belgilangan har bir nominatsiya uchun — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 10 baravari miqdorida”;
b) ilovada :
1-banddan “ijtimoiy xodim assistentlari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-banddan toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Koʻrik-tanlovda “Eng faol ijtimoiy xodim” nominatsiyasi boʻyicha ijtimoiy xodimlar ishtirok etadi”;
20-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda koʻrik-tanlovning hududiy saralash bosqichida ijtimoiy ish sohasidagi onlayn test hamda IQ (intellektual koeffitsiyent) va individual psixologik xususiyatlari boʻyicha darajani aniqlashga qaratilgan sinovlardan 71 foizdan yuqori toʻplagan ishtirokchilar yakka tartibdagi suhbat sinoviga qoʻyiladi”;
24-banddagi “1, 2 va 3-oʻrinlarni egallagan ishtirokchilar” soʻzlari “1-oʻrinni egallagan ishtirokchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) respublika final bosqichida:
1-oʻrin uchun — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 15 baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti;
Agentlik tomonidan belgilangan har bir nominatsiya uchun — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 10 baravari miqdorida”;
ilovada :
3-bosqich “Tadbirlar” ustunining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Koʻrik-tanlovning “Eng faol ijtimoiy xodim” nominatsiyasi boʻyicha hududiy saralash bosqichini oʻtkazadi”;
5-bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻrik-tanlovning “Eng faol ijtimoiy xodim” nominatsiyasi boʻyicha gʻolib va sovrindorlarni taqdirlaydi”.
5. Vazirlar Mahkamasining “Temir daftar” orqali ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2024-yil 31-maydagi 313-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi , 2 1 -bandning uchinchi xatboshisidagi va 5-banddagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
6-band “uy-joy taʼmirlash” soʻzlaridan keyin “yoki tiklash yoxud moslashtirish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-banddagi , 10-bandning birinchi xatboshisidagi va 23-bandning beshinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Kambagʻal oilalar reyestri” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Ijtimoiy reyestr” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Oilalarni kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual rejada kambagʻal oilalarga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar boʻyicha ishlab chiqilgan individual rejada” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Mazkur Nizomning 3, 5, 8 va 9-ilovalariga muvofiq pasportda nazarda tutilgan uy-joy taʼmirlash yoki tiklash yoxud moslashtirish uchun qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni (keyingi oʻrinlarda — tovar) xarid qilish tarzidagi ijtimoiy yordamlar elektron tijorat vositasida elektron savdo platformasi orqali koʻrsatiladi”;
33-banddagi “3, 5 va 8-ilovalariga” soʻzlari “3, 5, 8 va 9-ilovalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustunining toʻrtinchi va oltinchi xatboshilaridagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan yoki oylik daromadi” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yoki oylik oʻrtacha jami daromadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
“a” kichik banddagi “Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oila aʼzosi. Bunda oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan oilani “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi”;
3-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni ikkinchi xatboshisidagi “bir yilda ikki marotaba” soʻzlari “har yarim yilda bir marotaba” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 8-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 8. Izoh: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning murojaati asosida ijtimoiy yordamni koʻrsatish qoʻshimcha olti oyga uzaytirilishi mumkin. Mazkur ijtimoiy yordam turi boʻyicha kompensatsiya yaqin qarindoshlar oʻrtasida tuzilgan ijara shartnomasi uchun toʻlab berilmaydi. ” ;
5-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) uy-joyni taʼmirlash uchun — Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yoki oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalar;
b) yashash sharoitini moslashtirish uchun — Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi va yolgʻiz keksalar hamda nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan shaxslar. Bunda oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi va yolgʻiz keksalar hamda nogironligi boʻlgan shaxslar Ijtimoiy reyestrda turishi yoki oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilaning aʼzosi boʻlishi lozim”;
4-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - ” ;
5-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
“a” kichik banddagi “Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilaning aʼzosi boʻlishi. Bunda oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan oilani “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi”;
6-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Faqat” soʻzi “Ikki yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur yordam boʻyicha qurilish materiallari xaridi va taʼmirlash yoki moslashtirish uchun mablagʻlar:
a) tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari, yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga shartnomaga muvofiq pul oʻtkazish yoʻli bilan taqdim etiladi. Bunda:
tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” tomonidan taʼmirlash yoki moslashtirish ishlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan qurilish materiallari toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida xarid qilinadi;
tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” tomonidan uy-joyni taʼmirlash yoki moslashtirish ishlarini bajarish imkoni boʻlmaganda, mazkur ishlar ushbu bandning “b” kichik bandida koʻrsatilgan tartibda yordam oluvchi tomonidan amalga oshirilishi mumkin;
taʼmirlash yoki moslashtirish ishlarini boshlash uchun tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida koʻrsatilgan mablagʻlarning 50 foizi avans sifatida shartnomaga asosan oʻtkazib beriladi;
b) “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida uy-joyni taʼmirlash yoki moslashtirish ishlari yordam oluvchi tomonidan amalga oshirilishi koʻrsatilgan taqdirda, yordam oluvchiga koʻpi bilan mazkur pasportning 2-pozitsiyasida nazarda tutilgan ijtimoiy yordam miqdorining 85 foizigacha boʻlgan qiymatdagi vaucher taqdim etiladi.
Bunda qurilish materiallarini elektron savdo platformasi yoki savdo maydonchasi orqali xarid qilinadi”;
2-bandning birinchi xatboshisidagi “Shaharlar va tumanlar” soʻzlari “Tuman (shahar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-pozitsiyada:
ikkinchi ustundagi “oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar” soʻzlari “uy-joyni taʼmirlash yoki moslashtirish uchun qurilish mahsulotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi ustundagi “Uy-joyini taʼmirlash uchun qurilish mahsulotlari roʻyxati” soʻzlari “Uy-joyini taʼmirlash yoki moslashtirish uchun qurilish mahsulotlari roʻyxati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “a” kichik bandida:
uchinchi xatboshidagi “pol qismini” soʻzlari “pol va devor qismlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
6-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bir kuz-qish mavsumida koʻpi bilan ikki marotaba (1-oktabrdan 15-martga qadar)”;
7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur yordam boʻyicha mablagʻlar kommunal xizmatlar boʻyicha taʼminot korxonalariga elektron axborot dasturi orqali toʻgʻridan-toʻgʻri oʻtkazib beriladi”;
7-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bir kuz-qish mavsumida koʻpi bilan ikki marotaba (1-oktabrdan 15-martga qadar)”;
7-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “shartnomaga muvofiq” soʻzlari “elektron axborot dasturi orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-ilovada :
2-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“BHMning 3 baravarigacha”;
3-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oilaning Ijtimoiy reyestrda turishi”;
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bir kuz-qish mavsumida koʻpi bilan ikki marotaba”;
9-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sodir boʻlgan yongʻin toʻgʻrisida davlat xizmatlari markazi tomonidan taqdim qilingan maʼlumotnoma yoki Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-noyabrdagi 747-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha ishchi guruh tomonidan tabiiy ofatlar oqibatida yetkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha tuzilgan dalolatnoma”;
5-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
“a” kichik banddagi “Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilaning aʼzosi boʻlishi. Bunda oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan oilani “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi”;
7-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur yordam boʻyicha qurilish materiallari va taʼmirlash uchun mablagʻlar:
a) tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” shartnomaga muvofiq pul oʻtkazish yoʻli bilan taqdim etiladi. Bunda:
tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” tomonidan taʼmirlash ishlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan qurilish mahsulotlari toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida xarid qilinadi;
tiklash va taʼmirlash ishlarini boshlash uchun tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida koʻrsatilgan mablagʻlarning 50 foizi avans sifatida shartnomaga asosan oʻtkazib beriladi;
b) “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida uy-joyni taʼmirlash yoki moslashtirish ishlari yordam oluvchi tomonidan amalga oshirilishi koʻrsatilgan taqdirda, yordam oluvchiga koʻpi bilan mazkur pasportning 2-pozitsiyasida nazarda tutilgan ijtimoiy yordam miqdorining 85 foizigacha boʻlgan qiymatdagi vaucher taqdim etiladi.
Bunda qurilish materiallarini elektron savdo platformasi yoki savdo maydonchasi orqali xarid qilinadi”;
2-bandning birinchi xatboshisidagi “Shaharlar va tumanlar” soʻzlari “Tuman (shahar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-ilovaning 3 va 5-pozitsiyalari uchinchi ustunidagi hamda 11-ilovaning 3, 5 va 8-pozitsiyalari uchinchi ustunidagi tegishli kelishikdagi “Kambagʻal oilalar reyestri” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Ijtimoiy reyestr” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-ilovaning 3-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Quyidagi toifadagi koʻp xonadonli turar-joylarda yashovchi tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslari yoki bolalari (bundan, vaqtincha aravachada harakatlanuvchilar mustasno) mavjud oilalar:
a) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila;
b) Ijtimoiy reyestrga kiritilmagan biroq oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oila. Bunda, oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan oilani “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi”.
6. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirish shakllari boʻyicha ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qarorida :
a) 3-ilovaga 1-ilovaning 2-bandi “b” kichik bandidagi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 6-ilovada :
1-banddan “zoʻravonlikdan jabr koʻrganligi sababli oilasidan olingan hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “zoʻravonlikdan jabr koʻrganligi sababli oilasidan olingan hamda” soʻzlari “shu jumladan,” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-banddan “zoʻravonlikdan jabr koʻrganligi sababli oilasidan olingan hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
18-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ qisqa muddatli joylashtirish — xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlganligi sababli Oʻzbekiston Respublikasiga olib kelingan bolalar, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy maqomi va keyingi joylashtirish shakli belgilanguniga qadar koʻpi bilan olti oygacha boʻlgan muddatda tarbiyalash. Bunda tutingan bolalarni oilaviy bolalar uyining mazkur shakliga joylashtirishda bolalarning ijtimoiy maqomini belgilash talab etilmaydi”;
v) 7-ilovada :
1-band “oilaga tarbiyaga (patronat) olayotgan” soʻzlaridan keyin “, professional tutingan oila” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
5-band “Bunda” soʻzidan keyin “professional tutingan oila va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
6-bandning toʻrtinchi xatboshisi “oilaviy bolalar uyini” soʻzlaridan oldin “professional tutingan oila va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
27-band “tutingan ota-onalarning” soʻzlaridan keyin “va professional tutingan oilani tashkil etgan fuqarolarning” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 10-ilovada :
2-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tarbiyalanuvchilar — 18 yoshgacha boʻlgan yetim, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, shu jumladan, topib olingan yoki qoldirib ketilgan bolalar, shuningdek, psixik va jismoniy rivojlanishida buzilishlari hamda nogironligi boʻlgan bolalar, zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar”;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Kichik hajmli bolalar uylari ijtimoiy yetimlikning oldini olish va tarbiyalanuvchilarga individual yondashuv asosida oilaga yaqin muhitda gʻamxoʻrlik koʻrsatish hamda tarbiyalash xizmatini koʻrsatish maqsadida tashkil etiladi.
Bunda kichik hajmli bolalar uylari zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar uchun kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari sifatida tashkil etiladi”;
5-bandda :
quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“tarbiyalanuvchilarning psixoemotsional va jismoniy salomatligini barqarorlashtirishda psixoijtimoiy xizmatlardan foydalanish uchun sharoit yaratish, ularga hamrohlik qilish hamda gʻamxoʻrlik koʻrsatish;
tarbiyalanuvchilarning oʻzlari tomonidan xulq-atvorni boshqarishni oʻrgatish, ularning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan buzilgan munosabatlarini tiklash va ijtimoiylashuviga koʻmaklashish”;
oltinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;
13-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Psixik va jismoniy rivojlanishida buzilishlari va nogironligi boʻlgan bolalar Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalarning xulosasi bilan uch oygacha boʻlgan muddatga, zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar vakolatli organning qarori bilan bir yilgacha boʻlgan muddatga joylashtirilishi mumkin”;
35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Kichik hajmli bolalar uylariga:
har bir tarbiyalanuvchining oziq-ovqat xarajatlari uchun bir kunga 7 yoshgacha boʻlgan bolalarga bazaviy hisoblash miqdorining 6 foizi miqdorida, 7 yoshdan katta boʻlgan bolalarga bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida;
har bir tarbiyalanuvchiga kiyim-bosh va poyabzal xarid qilish uchun yilda bir marotaba mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 3 baravari miqdorida;
har bir tarbiyalanuvchining dori vositalari va tibbiyot buyumlari, shaxsiy gigiyena vositalari, kanselyariya mollari va boshqalar bilan taʼminlash uchun bir oyda bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida;
bolalarni tibbiy muassasalar, dam olish va koʻngilochar hamda savdo maishiy xizmat koʻrsatish maskanlari, shuningdek, darsdan tashqari mashgʻulotlarga olib borib kelish bilan bogʻliq transport xarajatlarini qoplash uchun har oyda bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida qoʻshimcha mablagʻ ajratiladi”;
38-banddagi “Isteʼmol xarajatlari uchun (oziq-ovqat, gigiyena vositalari va boshqalar) xaridlar” soʻzlari “Mazkur Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) xaridi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
50-banddagi “, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga” soʻzlari “va tarbiyalanuvchilarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qarorida :
a) 9-bandda :
“a” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandda :
birinchi xatboshidagi “kambagʻal” soʻzi “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
6-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Kunduzgi parvarish xizmati besh kunlik ish haftasida, qoida tariqasida, 9 soatli ish rejimida tashkil etiladi. Bunda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va bolasini yolgʻiz tarbiyalayotgan rasmiy band boʻlgan ona yoki otaning farzandlari uchun olti kunlik ish haftasi tashkil etilishi mumkin”;
18-band “yuridik shaxs tomonidan tashkil etilganda” soʻzlaridan keyin “har bir manzilda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 2-ilovada :
6-bandning uchinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandining ikkinchi xatboshisi “besh kunlik” soʻzlaridan keyin “, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va bolasini yolgʻiz tarbiyalayotgan rasmiy band boʻlgan ona yoki otaning voyaga yetmagan farzandining olti kunlik” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Transport xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish orqali koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun taʼlim olish sharoitlarini yaxshilash toʻgʻrisida” 2025-yil 28-fevraldagi 132-son qarorida :
a) 2-bandda :
“b” kichik bandning uchinchi xatboshisi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari,” soʻzlaridan keyin “nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“v” kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri yoki Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
2-bandda :
uchinchi xatboshi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari,” soʻzlaridan keyin “nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“b” kichik banddagi “Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya va” soʻzlaridan keyin “yoki” soʻzi qoʻshilsin;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qaroriga muvofiq tarbiyalanuvchining kelib-ketishiga transport xizmatini yoʻlga qoʻyganligi uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil qilgan xususiy sherikka kompensatsiya toʻlanayotgan boʻlsa, ushbu tarbiyalanuvchi uchun mazkur Nizom talablari asosida transport xizmatidan foydalanish xarajatlarini qoplashga subsidiya ajratilmaydi”;
6-bandning “b” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi , 12-bandning beshinchi xatboshisidagi , 18-bandning “a” kichik bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi hamda “b” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri yoki Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash hamda ularga ijtimoiy yordam koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 5-maydagi 294-son qarorida :
a) 2-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik yoki homiylik tayinlangan va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlariga (keyingi oʻrinlarda — vasiylik yoki homiylikdagi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlari)”;
b) 3-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“vasiylik yoki homiylikdagi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga ijtimoiy yordamlar ularning oilasi boʻyicha ishlab chiqilgan individual rejada nazarda tutilgan taqdirda koʻrsatiladi”;
toʻrtinchi xatboshidagi “kambagʻal” soʻzi “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan ishsiz bolalarni kasb-hunarga oʻqitgan tadbirkorlik subyektlari uchun oʻqish toʻlovini joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Belgilansinki, ushbu oʻqish toʻlovi 2026-yil 1-martdan boshlab 17 yoshdan 23 yoshgacha boʻlgan har bir yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola deb eʼtirof etilgan shaxslarni oʻqitgan tadbirkorlik subyektlariga Toshkent shahrida bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravarigacha, Nukus shahri va viloyatlar markazlarida bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravarigacha, qolgan hududlarda bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravarigacha miqdorda toʻlanadi”;
g) 1-ilovada :
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ijtimoiy yordamlar koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom talablari ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik yoki homiylik tayinlangan va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlariga (keyingi oʻrinlarda — vasiylik yoki homiylikdagi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlari) nisbatan ham tatbiq etiladi. Bunda:
ushbu Nizom asosida vasiylik yoki homiylikdagi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga ijtimoiy yordamlar ularning oilasi boʻyicha ishlab chiqilgan individual rejada nazarda tutilgan taqdirda koʻrsatiladi;
vasiylik yoki homiylikdagi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga ijtimoiy yordam koʻrsatishda alohida murojaat qilish talab etilmaydi”;
9-bandning beshinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestridan” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrdan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
12-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tanlansin;
toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
uchinchi xatboshi “ushbu Nizomga” soʻzlaridan keyin “2,” raqami bilan toʻldirilsin;
13-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
39-banddagi “kambagʻal” soʻzi “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning “1-bosqich” bloki “Tadbirlar” ustuni “tarbiyalanayotgan” soʻzidan keyin “(bitirgan)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Kasb-hunarga oʻqitish kurslari xarajatlarini qoplash tarzidagi ijtimoiy yordamni koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Kasb-hunarga oʻqitish kurslari xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam koʻrsatiladigan dastur: Bandlikni taʼminlashga koʻmaklashish dasturi 3. Ijtimoiy yordam miqdori: Har bir kurs uchun bir oyda quyidagi miqdorlarda: Toshkent shahrida bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravarigacha; Nukus shahri va viloyatlar markazlarida bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravarigacha; qolgan hududlarda bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravarigacha. 4. Ijtimoiy yordam koʻrsatiluvchi bolalar toifasi: Quyidagi yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar: homiylik belgilangan bolalar; tutingan (foster) oilaga berilgan bolalar; “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” uyushmasining bolalarni muqobil parvarish qilish xizmati tarbiyalanuvchilari va bitiruvchilari; respublika oʻquv-tarbiya muassasalarining bitiruvchilari; Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilari va bitiruvchilari; Kichik hajmli bolalar uylari tarbiyalanuvchilari va bitiruvchilari. 5. Ijtimoiy yordamdan foydalanuvchining yosh toifasi: 17 — 23 yosh 6. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Kasb-hunarga oʻqitish kurslarini tashkil etgan tadbirkorlik subyekti bilan tuzilgan shartnoma**. 7. Ijtimoiy yordamni koʻrsatish talablari va shartlari: Quyidagi majburiyatlar yuklatiladi: kasb-hunarga, shu jumladan, tadbirkorlikka oʻqitish kurslariga muntazam qatnashish; oʻquv kursi yakuni boʻyicha belgilangan namunadagi beriladigan sertifikatni olish. 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir turdagi kurs uchun bir marotaba, 6 oygacha boʻlgan muddatda 9. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur pasportning 4-pozitsiyasida nazarda tutilgan bolalarni kasb-hunarga oʻqitgan (oʻrgatgan) tadbirkorlik subyektlariga oʻquv kursi tashkil etilgan hudud uchun belgilangan miqdorlarda elektron shaklda tuzilgan shartnomaga muvofiq subsidiya shaklida oʻtkaziladi. Shartnomaga muvofiq subsidiya toʻlovlari oʻquv kursi davomiyligidan qatʼiy nazar 6 oygacha boʻlgan davr uchun oyma-oy mazkur pasportning 3-pozitsiyasida belgilangan miqdorlardan koʻp boʻlmagan miqdorda toʻlab boriladi.
3-ilovada :
4-pozitsiyaning uchinchi ustuni beshinchi xatboshisidan “tarbiyalanuvchilari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
izoh qismining birinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovaning izoh qismi birinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-ilovada :
4-pozitsiyaning uchinchi ustuni beshinchi xatboshisidan “tarbiyalanuvchilari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Nodavlat taʼlim tashkilotiga shartnomaga muvofiq oʻtkaziladi. Bunda:
ijtimoiy yordam nodavlat taʼlim tashkilotiga oʻquv kursi tashkil etilgan hudud uchun belgilangan miqdorlarda amalga oshiriladi;
shartnomaga muvofiq subsidiya toʻlovlari oʻquv kursi davomiyligidan qatʼiy nazar 6 oygacha boʻlgan davr uchun oyma-oy mazkur pasportning 3-pozitsiyasida belgilangan miqdorlardan koʻp boʻlmagan miqdorda toʻlab boriladi”;
izoh qismining birinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-ilovada :
4-pozitsiyaning uchinchi ustuni beshinchi xatboshisidan “tarbiyalanuvchilari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
izoh qismida :
birinchi xatboshidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi “Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi” soʻzlaridan keyin “davlat oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriat bosqichining sirtqi shakliga hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-ilovada :
4-pozitsiyaning uchinchi ustuni beshinchi xatboshisidan “tarbiyalanuvchilari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
izoh qismining birinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-ilovaning izoh qismidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-ilovaning izoh qismi birinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“jarrohlik amaliyotisiz davolanish xarajatlarini qoplash uchun Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qoplashini belgilangan bazaviy narxlar doirasida;
jarrohlik amaliyotini oʻtkazish, shu jumladan, amaliyot oʻtkaziladigan tibbiyot muassasasida jarrohlik amaliyotini oʻtkazishga qadar tibbiy koʻrik va tahlillarni oʻtkazish hamda davolash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash uchun Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qoplashini belgilangan bazaviy narxlar doirasida”;
4-pozitsiyaning uchinchi ustuni “b” kichik bandi yettinchi xatboshisidan “tarbiyalanuvchilari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
izoh qismidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestr” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-ilovaning izoh qismi birinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-ilovada :
3-pozitsiyaning ikkinchi ustunidagi “nomi” soʻzi “miqdori” soʻzi bilan almashtirilsin;
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “elektron shartnomaga muvofiq” soʻzlaridan keyin “(mazkur pasportning 3-pozitsiyasida belgilanganidan koʻp boʻlmagan miqdorda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
izoh qismi birinchi xatboshisidagi “Kambagʻal oilalar reyestriga” soʻzlari “Ijtimoiy reyestrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“uy-joyning isitish tizimi mavjud boʻlmasa yoki taʼmirtalab boʻlsa, isitish tizimini qurish yoki taʼmirlash, shuningdek, zaruratga koʻra, isitish qozonlarini yoki quyosh panellarini xarid qilish, oʻrnatish va taʼmirlash uchun”;
yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-fevraldagi 48-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Respublika oʻquv-tarbiya muassasalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-oktabrdagi 880-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 731-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2025-yil 1-martdagi 135-son qaroriga 1-ilovaning 63-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 9-fevral,
48-son