UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 17-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 17 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

Низом

СХЕМАСИ

Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ илмий тадқиқотларнинг сифатини ошириш, илмий лабораторияларни зарур асбоб-ускуналар, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонида илмий лабораторияларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

илмий тадқиқотлар учун зарур асбоб-ускуналар, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмларга бўлган эҳтиёжни ўрганишни тизимлаштириш;

илмий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларнинг буюртмалари бўйича харидларни мустақил ва марказлашган ҳолда амалга ошириш;

илмий лаборатория асбоб-ускуналари бўйича буюртмаларни шакллантириш, тақдим этиш, қабул қилиш, кўриб чиқиш ва уларнинг ҳисобини юритишни Илмий лаборатория асбоб-ускуналари ягона электрон платформаси орқали йўлга қўйиш.

3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддатда Илмий лаборатория асбоб-ускуналари ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус ахборот тизими) ишлаб чиқилишини таъминласин.

4. Белгилансинки:

махсус ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

илмий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда харид қилинадиган лаборатория асбоб-ускунасидан фойдаланиш бўйича малакали ходимлар бўлмаганида ёки ходимлар малакасини ошириш зарурати бўлган тақдирда, уларнинг кўникмаларини ошириш учун 40 ёшгача бўлган ходимларни икки ҳафтагача бўлган муддатга етакчи хорижий илмий ташкилотларга илмий стажировкага Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ юборилади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 27 сентябрдаги 525-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 февралдаги 65-сон қарорига ИЛОВА

Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларда (кейинги ўринларда — ташкилот) бажариладиган илмий-тадқиқот учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилиш ҳамда сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш — ташкилотнинг илмий бўлинмасига харид қилинган асбоб-ускунани етказиш, ўрнатиш, жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш билан боғлиқ таъминот ишларини амалга ошириш;

давлат илмий дастурлари — давлат буюртмаси асосида бажариладиган фундаментал ёки амалий тадқиқот лойиҳаларини ўз ичига олган ва илмий фаолиятга оид давлат дастурлари, давлат мақсадли дастурлари ҳамда ҳудудий дастурлар;

докторлик диссертацияси — тегишли илмий даражани олиш мақсадида тайёрланган ва муайян илмий муаммонинг ечимига қаратилган илмий - тадқиқот иши;

илмий-тадқиқот — муайян мавзу бўйича олиб борилиши режалаштирилган, кутилаётган натижалар, календарь — режаси ҳамда ижрочилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, ташкилотнинг Илмий кенгаши ёки шунга тенг ваколатга эга бўлинмаси билан келишилган тадқиқот;

илмий-тадқиқот дастури — ташкилотнинг муайян давр учун бир мавзу (йўналиш)даги илмий-тадқиқотларни ўз ичига олган ва белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилот томонидан тасдиқланган ҳужжат;

илмий-тадқиқотни моддий жиҳатдан таъминлаш — бажариладиган илмий-тадқиқотлар учун зарур бўлган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, сарфлов материаллари ҳамда бутловчи қисмларни харид қилиш ва ўрнатиш;

илмий-тадқиқот раҳбари — белгиланган муддат ва ажратилган молиялаштириш доирасида илмий-тадқиқотнинг олдига қўйилган мақсадга эришиш учун режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш ишларига масъул бўлган шахс;

марказлашган давлат хариди — илмий-тадқиқот раҳбарининг белгиланган тартибда тақдим этадиган аризасига кўра илмий-тадқиқотни моддий жиҳатдан таъминлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган харидлар;

мустақил равишда харид — илмий-тадқиқот раҳбарининг белгиланган тартибда тақдим этадиган аризасига кўра илмий-тадқиқотни моддий жиҳатдан таъминлаш учун илмий-тадқиқот бажариладиган ташкилот томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача бўлган давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган харидлар;

махсус ахборот тизими — илмий лаборатория асбоб-ускуналари бўйича буюртмаларни шакллантириш, тақдим этиш, қабул қилиш, кўриб чиқиш ва уларнинг ҳисобини юритиш имконини берувчи дастурий таъминот.

3. Илмий-тадқиқот Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан моддий жиҳатдан таъминланади.

4. Илмий фаолият йўналишлари бўйича хариди маъқулланган буюртмалар рўйхати Жамғарма кузатув кенгашига тасдиқлаш учун киритилади (давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналиши бундан мустасно).

5. Жамғарма маблағлари ҳисобидан илмий-тадқиқотни моддий жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ харид (кейинги ўринларда — харид) икки хил усулда (марказлашган давлат хариди ёки мустақил равишда харид) қуйидаги илмий фаолият йўналишлари доирасида амалга оширилади:

давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар (кейинги ўринларда — илмий лойиҳа);

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланаётган илмий бўлинманинг (лаборатория) юқори турувчи ташкилоти томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот дастури доирасида муайян мавзулардаги (кейинги ўринларда — илмий мавзу) тадқиқотлар;

икки ва ундан ортиқ бўлган докторантларнинг диссертациялари бўйича тадқиқотлар (кейинги ўринларда — диссертация тадқиқоти).

6. Қуйидаги масъуллар томонидан харид учун ариза амалга оширилади:

илмий лойиҳада — лойиҳа раҳбари;

илмий мавзуда — илмий бўлинма раҳбари ёки илмий-тадқиқот дастурида тегишли илмий мавзуга раҳбарлик қилиши белгиланган шахс;

диссертация тадқиқотида — докторантларнинг илмий раҳбари ёки ўзаро келишилган ҳолда илмий даража ва унвонга эга бўлган докторантлар бири.

7. Харидлар бўйича аризаларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш, молиялаштириш, фойдаланиш ва ҳисоботини юритиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Харидлар бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш

8. Аризада илмий фаолият йўналишларини кўрсатган ҳолда марказлашган давлат хариди ёки мустақил равишда харид усулларидан бирини амалга ошириш кўрсатилади.

9. Ариза, махсус ахборот тизимида маълум бир илмий фаолият йўналишидаги тадқиқотни бажаришга масъул ташкилот раҳбари томонидан келишилгач, юборилади.

10. Харидлар бўйича аризалар илмий-тадқиқот раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) махсус ахборот тизими орқали юборилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) шахсий кабинет ва давлат хизматлари марказлари орқали илмий-тадқиқотлар учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш давлат хизматини кўрсатиш бўйича ҳам ариза юбориш имконияти яратилади.

Бунда аризалар ЯИДХП орқали юборилганда, ариза унинг масъул ташкилот раҳбари билан келишилганини тасдиқловчи ҳужжат бириктирилади.

11. ЯИДХП орқали ариза юборилганда, ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунадаги сўровнома электрон равишда тўлдирилади.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

12. Марказлашган давлат хариди учун аризага махсус ахборот тизими орқали қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ташкилотнинг коллегиал органи томонидан (коллегиал орган мавжуд бўлмаган тақдирда, ташкилот ходимларининг кенгайтирилган йиғилишида) харидни амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма;

ушбу Низомга 3 , 4 , 5-иловаларга мувофиқ шаклдаги рўйхат;

ҳар бир харид бўйича алоҳида ишлаб чиқилган техник топшириқ;

харид бўйича олинган камида иккита дастлабки тижорат таклифлари;

дастлабки тижорат таклифлари асосида тузилган рақобат варақаси;

фан йўналишлари бўйича илмий-техник кенгаш баённомаси (давлат илмий дастурларидаги илмий лойиҳалар бўйича харидлар учун);

ташкилотда харид учун масъул ишчи гуруҳ таркиби тўғрисида маълумот.

13. Агентлик қабул қилинган аризалар бўйича шакллантирилган буюртмаларни 10 иш куни ичида ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини, шунингдек, аризага илова қилинган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилганини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича маъқулланган аризалар махсус ахборот тизими орқали Харид комиссиясига юборилади.

14. Кўриб чиқиш жараёнида ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган аризалар Агентлик томонидан махсус ахборот тизими орқали қайта ишлаш учун илмий-тадқиқот раҳбарига юборилади.

15. Тақдим этилган ариза қуйидаги ҳолларда Агентлик томонидан рад этилади:

ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилмаганда, жумладан, зарур имзо, муҳр ва штамплар мавжуд бўлмаганда;

ушбу Низомнинг 12-бандида талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганда;

ариза ушбу Низомнинг 21 , 25 ва 29-бандларида белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;

ёлғон ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилганда.

16. Рад этилган аризадаги камчиликлар бартараф этилгандан сўнг ариза белгиланган муддатларда қайта топширилиши мумкин.

17. Коллегиал органнинг қароридан кўчирма аризани келишиш мобайнида ташкилот раҳбари белгилаган ходим томонидан махсус ахборот тизимига юкланади.

18. Илмий-тадқиқотларни экспертизадан ўтказган тегишли Илмий кенгаш аризада кўрсатилган харидни кўриб чиққан ва муҳокама қилган бўлиши лозим.

Кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш натижалари Илмий кенгашнинг баённомасида батафсил кўрсатилади ва харид бўйича қарор белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

19. Харид бўйича техник топшириқ ва дастлабки тижорат таклифлари илмий-тадқиқот бўйича ҳужжатларда назарда тутилган асбоб-ускуналарга мувофиқ ишлаб чиқилади.

20. Ташкилотдаги харид бўйича масъул ишчи гуруҳ таркиби харид қилинадиган асбоб-ускуналарни ўрнатиш, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлашга масъул мутахассислардан иборат бўлади.

1-§. Давлат илмий дастурларидаги илмий лойиҳалар бўйича харидлар учун ариза ва ҳужжатларни шакллантиришга оид талаблар

21. Илмий лойиҳа учун харидлар бўйича ариза илмий лойиҳа бошлангандан сўнг лойиҳани бажариш муддатининг охирги йили учинчи ойига қадар қабул қилинади.

22. Илмий лойиҳа учун асбоб-ускуналар, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар бўйича харидлар умумлаштирилган ҳолда ёки алоҳида тақдим этилган аризалар бўйича амалга оширилади.

Аризада кўрсатилган асбоб-ускуналар, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар хариди илмий лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган бўлиши ҳамда илмий лойиҳани экспертизадан ўтказган тегишли Илмий-техник кенгашнинг йиғилиш баённомасида алоҳида масала сифатида кўриб чиқилиб, ижобий хулоса билан тасдиқланиши шарт.

23. Аризани махсус ахборот тизимига киритишда илмий лойиҳанинг шифри кўрсатилади ва ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотлар аризага илова қилинадиган ҳужжат сифатида бириктирилади.

24. Харид жараёнлари бошланмаган аризалар бўйича, заруратга кўра, Илмий-техник кенгашнинг ижобий хулосаси асосида илмий лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми доирасида ўзгартириш ёки қўшимчалар юзасидан ариза махсус ахборот тизими орқали Агентликка юборилади.

2-§. Илмий-тадқиқот дастуридаги илмий мавзу бўйича харид учун ариза ва ҳужжатларни шакллантиришга оид талаблар

25. Илмий мавзу бўйича харид учун ариза Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланаётган илмий бўлинманинг (лаборатория) юқори турувчи ташкилоти томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот дастури бажарилишининг биринчи ярим йили якунига қадар қабул қилинади.

Ариза илмий мавзуга раҳбарлик қилувчи шахс томонидан махсус ахборот тизими орқали тақдим этилади.

26. Аризада кўрсатилган асбоб-ускуналар, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар илмий-тадқиқот дастурини ишлаб чиқишда тегишли илмий мавзу бўйича харид масаласи ташкилот коллегиал органининг йиғилишида алоҳида масала сифатида кўриб чиқилган бўлиши ва муҳокама натижалари бўйича тасдиқланган баённомада батафсил кўрсатилиши шарт.

27. Аризани махсус ахборот тизимига киритишда илмий мавзуга доир маълумот кўрсатилади ва ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотлар аризага илова қилинадиган ҳужжат сифатида бириктирилади.

28. Харид жараёнлари бошланмаган аризалар бўйича, заруратга кўра, ташкилот коллегиал органининг ижобий хулосаси асосида илмий мавзунинг умумий молиялаштириш ҳажми доирасида ўзгартириш ёки қўшимчалар юзасидан ариза махсус ахборот тизими орқали Агентликка юборилади.

3-§. Докторлик диссертацияси тадқиқоти бўйича харид учун ариза ва ҳужжатларни шакллантиришга оид талаблар

29. Диссертация тадқиқоти бўйича харид учун аризалар бир ташкилотдаги докторантлар ўқишга қабул қилинган санадан бошлаб, иккинчи йилнинг 30 июнь санасига қадар қабул қилинади.

Аризалар докторантларнинг илмий раҳбари ёки ўзаро келишилган ҳолда илмий даража ва унвонга эга бўлган докторантларнинг бири томонидан махсус ахборот тизими орқали тақдим этилади.

30. Аризани махсус ахборот тизимига киритишда диссертация тадқиқотларига доир маълумотлар кўрсатилади ва ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотлар аризага илова қилинадиган ҳужжат сифатида бириктирилади.

31. Аризада икки ва ундан ортиқ диссертация тадқиқотини тайёрлашда бир хил турдаги асбоб-ускуналар, сарфлов материали ва бутловчи қисмлардан фойдаланиш зарурати асослантирилади.

32. Диссертация тадқиқоти бўйича харид масаласи ташкилотнинг коллегиал органининг йиғилишида алоҳида масала сифатида кўриб чиқилади ва муҳокама натижалари бўйича тасдиқланган баённомада батафсил кўрсатилиши шарт.

Ариза коллегиал органнинг харид бўйича ижобий қарори бўлган тақдирдагина қабул қилинади.

33. Харид жараёнлари бошланмаган аризалар бўйича, заруратга кўра, ташкилот коллегиал органи ижобий хулосаси асосида диссертация тадқиқоти учун зарур бўлган хариднинг белгиланган умумий суммаси доирасида ўзгартириш ёки қўшимчалар юзасидан ариза махсус ахборот тизими орқали Агентликка юборилади.

3-боб. Марказлашган давлат харидини амалга ошириш

34. Жамғарма марказлашган давлат харидларини амалга оширувчи марказлашган харид органи ҳисобланади.

Жамғарма томонидан харид қилинадиган асбоб-ускуналар, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмларнинг рўйхати давлат харидларининг махсус ахборот порталида юритилади.

35. Марказлашган давлат харидларини амалга ошириш учун Жамғарма томонидан ҳар йили январь ойида илмий фаолият йўналишлари учун зарур асбоб-ускуналар, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмларни харид қилиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Харид комиссияси) ташкил этилади.

36. Харид комиссияси Жамғарма ижрочи директорининг буйруғи асосида камида 7 нафар тоқ сонли аъзолардан иборат таркибда тузилади.

Харид комиссияси таркибига мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган ва вазирликлар, идоралар ҳамда илмий фаолиятни олиб борувчи ташкилотлардан харидларнинг техник параметрини юқори даражада биладиган малакали мутахассислар киритилади.

37. Харид комиссияси комиссия раиси, унинг ўринбосари, масъул котиб (овоз бериш ҳуқуқига эга эмас) ва бошқа аъзолардан иборат бўлади.

Зарур ҳолларда, Харид комиссияси ишига қўшимча (шу жумладан, хорижий) мутахассислар эксперт сифатида (овоз бериш ҳуқуқисиз) жалб қилинади.

38. Харид комиссиясининг иш фаолиятини масъул котиб ташкил қилади.

39. Харид комиссияси аъзолари холис бўлиши ва харид қилиш тартиб-таомили ғолибини танлашдан шахсан манфаатдор бўлмаслиги зарур.

40. Харид комиссиясининг йиғилишлари комиссия аъзолари иштирокида юзма-юз ўтказилади. Юзма-юз йиғилишлар, заруратга кўра, видеоконференциялар, телеконференциялар шаклида ҳам ўтказилади.

41. Харид комиссиясининг йиғилиши унинг аъзоларидан учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

42. Харид комиссиясининг қарори унинг аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлган тақдирда, Харид комиссиясига раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Харид комиссияси раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Харид комиссияси раиси бўлмаган вақтларда унинг вазифалари комиссия раиси ўринбосари томонидан амалга оширилади.

43. Харид комиссиясининг келиб тушган таклифларни баҳолаш бўйича қарорлари давлат харидларининг махсус ахборот порталида тузиладиган баён билан расмийлаштирилади.

Харид комиссиясининг баёни масъул котиб томонидан тузилади ва Харид комиссиясининг йиғилишида иштирок этган барча аъзолари билан келишилган ҳолда раис томонидан тасдиқланади.

44. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига йил якуни бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули (барча солиқлар ушлаб қолинган ҳолда) берилади.

Мукофот пули Жамғарма ижро этувчи директорининг буйруғи асосида берилади (тайинланади).

45. Масъул котиб давлат харидлари тўғрисидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.

46. Марказлашган давлат харидлари энг яхши таклифларни танлаш асосида амалга оширилади.

Бунда лаборатория асбоб-ускуналари, зарур сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, давлат харидига доир техник топшириқлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига киритилади.

47. Етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рақобатли харид қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ буюртмаларни етказиб бериш (шу жумладан, зарурат бўлганда, буюртмаларни ташкилотга етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш ҳамда фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш) учун электрон шартномалар тузилади (хорижий етказиб берувчилар бундан мустасно).

Тузиладиган шартнома қуйидагилар томонидан имзоланади:

Агентлик — «Буюртмачи»;

Жамғарма — «Марказлашган харид органи»;

ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи — «Етказиб берувчи»;

ташкилот — «Қабул қилувчи».

48. Жамғарма етказиб берувчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларни тузилган шартномаларга мувофиқ миллий ва хорижий валюта бирлигида пул ўтказиш ёки аккредитив шаклида молиялаштиради.

49. Харид бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилгандан сўнг товар етказиб берилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (ташкилот ва етказиб берувчи ўртасида имзоланган топшириш-қабул қилиш далолатномаси, ускунани фойдаланишга топшириш далолатномаси, фото-лавҳалар ва бошқалар) қабул қилувчи томонидан бир ҳафта муддатда махсус ахборот тизимига юкланади.

4-боб. Мустақил равишда харидни амалга ошириш

50. Мустақил равишда харид махсус ахборот тизими орқали юборилган аризага асосан ташкилот томонидан амалга оширилади.

51. Мустақил равишда харидни амалга ошириш учун Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ташкилотга алоҳида бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.

52. Ариза Агентлик томонидан кўриб чиқилиб, маъқуллангандан сўнг Агентликнинг кўрсатмасига асосан Жамғарма маблағлари ташкилотнинг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.

53. Ташкилотдан харидларни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул этиб белгиланган ходим Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат харидлари электрон тизимида давлат харидлари тўғрисида эълонни жойлаштиради ва лот рақамини илмий-тадқиқот раҳбарига тақдим этади.

54. Илмий-тадқиқот раҳбари эълон жойлаштирилгандан сўнг бир ҳафта муддатда махсус ахборот тизимига лот рақамини киритади.

55. Ташкилот ва етказиб берувчи ўртасида шартнома тузилгандан сўнг бир ҳафта муддатда илмий-тадқиқот раҳбари томонидан шартноманинг нусхаси махсус ахборот тизимига юкланади.

56. Мустақил харид якунлари бўйича сарфланмаган (ёки мажбурият билан таъминланмаган, иқтисод қилинган) маблағлар шартномавий мажбуриятлар бажарилгандан сўнг бир ой муддатда Жамғармага қайтарилади.

Ташкилот раҳбари сарфланмаган маблағларни Жамғармага белгиланган муддатда ва тўлиқ ўтказилишига жавобгар ҳисобланади.

5-боб. Харид қилинган буюртмалардан фойдаланиш тартиби

57. Ташкилот харид қилинган буюртмалар етказиб берилган кундан бошлаб беш йил давомида ҳар йил якунида буюртманинг илмий, иқтисодий самарадорлиги ва кутилаётган натижаларга эришилгани юзасидан махсус ахборот тизими орқали Харид комиссиясига ҳисобот тақдим этиб боради.

58. Ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

буюртманинг тўлиқ ва функционал ишлаши учун яратилган шарт-шароитлар;

буюртмадан бевосита фойдаланувчилар сони, шу жумладан, бевосита 40 ёшгача бўлган фойдаланувчи ёш олимлар сони;

буюртмадан билвосита фойдаланувчилар сони, шу жумладан, билвосита 40 ёшгача бўлган фойдаланувчи ёш олимлар сони;

буюртмадан фойдаланиш кўлами (лаборатория, олий таълим ташкилоти ёки илмий ташкилот ёхуд республика миқёсида (тегишли фактлар асосида);

ҳисобот йилида буюртма ёрдамида олинган муҳим натижалар ва уларнинг чоп этилиши тўғрисида маълумот.

59. Харид комиссияси томонидан буюртманинг илмий, иқтисодий самарадорлиги ва кутилаётган натижаларига эришилгани юзасидан хулосаси ҳисобот келиб тушган санадан бошлаб бир ой давомида тайёрланади ва Агентликка тақдим этилади.

Заруратга кўра, Харид комиссияси харид қилинган ва ўрнатилган лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар бўйича ҳисоботни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳуқуқига эга.

60. Агентлик томонидан хулоса келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида буюртмалардан фойдаланиш натижалари мақсадга мувофиқлиги юзасидан қарор қабул қилинади.

Буюртмадан фойдаланиш натижалари ушбу Низом талабларига мувофиқ эмас деб топилганда, буюртмадан фойдаланиш натижаларига кўра ташкилотга огоҳлантириш берилади ҳамда бу ҳақида унинг юқори турувчи органига тақдимнома киритилади.

Тақдимномада кўрсатилган камчиликлар кейинги ҳисобот даврига қадар бартараф этилмаган тақдирда, уч йил муддатга ташкилотнинг буюртмалари қабул қилинмайди.

61. Ташкилот раҳбари буюртмалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

62. Ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчилар қабул қилинган қарорлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

63. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Харидлар бўйича аризаларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш, молиялаштириш, фойдаланиш ва ҳисоботини юритиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) Марказлашган харидларни амалга ошириш учун Харид комиссиясини ташкил этади. Ҳар йили январь ойида 2-босқич Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотлар (Ташкилот) Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни махсус ахборот тизими орқали Инновацион ривожланиш агентлигига юборади. Белгиланган муддатларда 3-босқич Инновацион ривожланиш агентлиги Қабул қилинган аризалар бўйича шакллантирилган буюртмаларни кўриб чиқади ва маъқулланган аризаларни махсус ахборот тизими орқали Харид комиссиясига юборади. 10 иш кунида 4-босқич Харид комиссияси Буюртмалар асосида марказлашган давлат харидларини амалга оширади. Белгиланган муддатларда 5-босқич Жамғарма Харидлар якуни бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ уларни молиялаштиради. Белгиланган муддатларда 6-босқич Ташкилот Етказиб берилган лаборатория ускуналари ҳақидаги маълумотларни махсус ахборот тизимига киритади. Бир ҳафта муддатда 7-босқич Ташкилот Буюртманинг илмий, иқтисодий самарадорлиги ва кутилаётган натижаларига эришилгани юзасидан Харид комиссиясига ҳисобот тақдим этиб боради. Беш йил давомида ҳар йил якунида

Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА I. Давлат илмий дастурларидаги илмий лойиҳа доирасида харидлар бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Ташкилот номи 2. Илмий лойиҳанинг шифр рақами 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 4. Фамилияси: 5. Исми: 6. Отасининг исми: 7. Туғилган йили ва санаси: 8. Лавозими: 9. Телефон рақами: 10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Илмий-тадқиқот дастуридаги илмий мавзу доирасида харидлар бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Ташкилот номи 2. Илмий мавзунинг шифр рақами 3. Лойиҳа раҳбарининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 4. Фамилияси: 5. Исми: 6. Отасининг исми: 7. Туғилган йили ва санаси: 8. Лавозими: 9. Телефон рақами: 10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): III. Докторлик диссертацияси тадқиқоти доирасида харидлар бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Ташкилот номи 2. Докторантларнинг рўйхатдаги рақамлари 3. Илмий тадқиқот раҳбарининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 4. Фамилияси: 5. Исми: 6. Отасининг исми: 7. Туғилган йили ва санаси: 8. Лавозими: 9. Телефон рақами: 10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА _____________________________________________________ учун талаб этилаётган реактивлар ва сарфлов материаллари (Ташкилотнинг номи) РЎЙХАТИ Т/р Реактивлар ва сарфлов материаллари номи Таснифи ТИФ ТН коди Ўлчов бирлиги Сони Таклиф этилаётган харид нархи (харид қилиш валюта бирлигида) Жами талаб этиладиган маблағ (харид қилиш валюта бирлигида) Ишлатилиш мақсади … Изоҳ. 1. Буюртманинг харид нархини асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинади. 2. Буюртманинг ТИФ ТН бўйича узил-кесил кодлари божхонада расмийлаштириш вақтида белгиланади. Ташкилот раҳбари Ф.И.О. Тузилган санаси: 20__ йил «____» __________

Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

НАМУНА ___________________________________________ учун талаб этилаётган бутловчи қисмлар (Ташкилотнинг номи) РЎЙХАТИ Т/р Мавжуд буюртма русуми ва ишлаб чиқарувчи номи Бутловчи қисм номи Техник таснифи ТИФ ТН коди Ўлчов бирлиги Сони Таклиф этилаётган харид нархи (харид қилиш валюта бирлигида) Жами талаб этиладиган маблағ (харид қилиш валюта бирлигида) Ишлатилиш мақсади … Изоҳ . 1. Буюртманинг харид нархини асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинади. 2. Буюртманинг ТИФ ТН бўйича узил-кесил кодлари божхонада расмийлаштириш вақтида белгиланади. Ташкилот раҳбари Ф.И.О. Тузилган санаси: 20__ йил «____» __________

Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

НАМУНА ____________________________________________________________ га харид қилиниши назарда тутилган буюртмалар (Ташкилотнинг номи) РЎЙХАТИ Т/р Янги ёки мавжуд лабораториянинг номи Буюртма номи Буюртма ТИФ ТН коди Ўлчов бирлиги Сони Таклиф этилаётган харид нархи (харид қилиш валюта бирлигида) Жами талаб этиладиган маблағ (харид қилиш валюта бирлигида) Буюртманинг илмий, иқтисодий самарадорлиги ва кутилаётган натижалари ... Изоҳ. 1. Янги ёки мавжуд лабораториянинг номи, буюртма номи, сони, таклиф этилаётган харид нархи ва жами талаб этиладиган маблағлар устуни лойиҳалар портфелидаги бошқа маълумот (ҳужжат)лар билан бир хилда ифодаланиши ҳамда мос бўлиши шарт. 2. Буюртманинг таклиф этилаётган харид нархи, жами талаб этиладиган маблағлар устуни белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) Молия-иқтисод бўлими ходимлари томонидан рақобат варақаси тузилгандан сўнг тўлдирилади. 3. Буюртманинг ТИФ ТН бўйича узил-кесил кодлари божхонада расмийлаштириш вақтида белгиланади. Ташкилот раҳбари Ф.И.О. Тузилган санаси: 20__ йил «____» __________

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 17 февраль,

65-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 09/26/65/0151-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

Qarori

Nizom

SXEMASI

Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarni laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq ilmiy tadqiqotlarning sifatini oshirish, ilmiy laboratoriyalarni zarur asbob-uskunalar, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmonida ilmiy laboratoriyalarni asbob-uskunalar bilan jihozlash tartibini takomillashtirishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarni laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

ilmiy tadqiqotlar uchun zarur asbob-uskunalar, sarflov materiallari va butlovchi qismlarga boʻlgan ehtiyojni oʻrganishni tizimlashtirish;

ilmiy faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarning buyurtmalari boʻyicha xaridlarni mustaqil va markazlashgan holda amalga oshirish;

ilmiy laboratoriya asbob-uskunalari boʻyicha buyurtmalarni shakllantirish, taqdim etish, qabul qilish, koʻrib chiqish va ularning hisobini yuritishni Ilmiy laboratoriya asbob-uskunalari yagona elektron platformasi orqali yoʻlga qoʻyish.

3. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi uch oy muddatda Ilmiy laboratoriya asbob-uskunalari yagona elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — maxsus axborot tizimi) ishlab chiqilishini taʼminlasin.

4. Belgilansinki:

maxsus axborot tizimini ishlab chiqish va texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

ilmiy faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda xarid qilinadigan laboratoriya asbob-uskunasidan foydalanish boʻyicha malakali xodimlar boʻlmaganida yoki xodimlar malakasini oshirish zarurati boʻlgan taqdirda, ularning koʻnikmalarini oshirish uchun 40 yoshgacha boʻlgan xodimlarni ikki haftagacha boʻlgan muddatga yetakchi xorijiy ilmiy tashkilotlarga ilmiy stajirovkaga Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-apreldagi 222-son qarori bilan tasdiqlangan Yosh olimlarni yetakchi xorijiy ilmiy tashkilotlarga qisqa muddatli ilmiy stajirovkalarga yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibga muvofiq yuboriladi.

5. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy laboratoriyalarni zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlashni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 27-sentabrdagi 525-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 17-fevraldagi 65-son qaroriga ILOVA

Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarni laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarda (keyingi oʻrinlarda — tashkilot) bajariladigan ilmiy-tadqiqot uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalarni xarid qilish hamda sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

asbob-uskunalar bilan jihozlash — tashkilotning ilmiy boʻlinmasiga xarid qilingan asbob-uskunani yetkazish, oʻrnatish, jihozlash va qoʻshimcha jihozlash bilan bogʻliq taʼminot ishlarini amalga oshirish;

davlat ilmiy dasturlari — davlat buyurtmasi asosida bajariladigan fundamental yoki amaliy tadqiqot loyihalarini oʻz ichiga olgan va ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari, davlat maqsadli dasturlari hamda hududiy dasturlar;

doktorlik dissertatsiyasi — tegishli ilmiy darajani olish maqsadida tayyorlangan va muayyan ilmiy muammoning yechimiga qaratilgan ilmiy - tadqiqot ishi;

ilmiy-tadqiqot — muayyan mavzu boʻyicha olib borilishi rejalashtirilgan, kutilayotgan natijalar, kalendar — rejasi hamda ijrochilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan, tashkilotning Ilmiy kengashi yoki shunga teng vakolatga ega boʻlinmasi bilan kelishilgan tadqiqot;

ilmiy-tadqiqot dasturi — tashkilotning muayyan davr uchun bir mavzu (yoʻnalish)dagi ilmiy-tadqiqotlarni oʻz ichiga olgan va belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilot tomonidan tasdiqlangan hujjat;

ilmiy-tadqiqotni moddiy jihatdan taʼminlash — bajariladigan ilmiy-tadqiqotlar uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalar bilan jihozlash, sarflov materiallari hamda butlovchi qismlarni xarid qilish va oʻrnatish;

ilmiy-tadqiqot rahbari — belgilangan muddat va ajratilgan moliyalashtirish doirasida ilmiy-tadqiqotning oldiga qoʻyilgan maqsadga erishish uchun rejalashtirish, tashkil etish, nazorat qilish va muvofiqlashtirish ishlariga masʼul boʻlgan shaxs;

markazlashgan davlat xaridi — ilmiy-tadqiqot rahbarining belgilangan tartibda taqdim etadigan arizasiga koʻra ilmiy-tadqiqotni moddiy jihatdan taʼminlash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravari va undan yuqori boʻlgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladigan xaridlar;

mustaqil ravishda xarid — ilmiy-tadqiqot rahbarining belgilangan tartibda taqdim etadigan arizasiga koʻra ilmiy-tadqiqotni moddiy jihatdan taʼminlash uchun ilmiy-tadqiqot bajariladigan tashkilot tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravarigacha boʻlgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladigan xaridlar;

maxsus axborot tizimi — ilmiy laboratoriya asbob-uskunalari boʻyicha buyurtmalarni shakllantirish, taqdim etish, qabul qilish, koʻrib chiqish va ularning hisobini yuritish imkonini beruvchi dasturiy taʼminot.

3. Ilmiy-tadqiqot Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moddiy jihatdan taʼminlanadi.

4. Ilmiy faoliyat yoʻnalishlari boʻyicha xaridi maʼqullangan buyurtmalar roʻyxati Jamgʻarma kuzatuv kengashiga tasdiqlash uchun kiritiladi (davlat ilmiy dasturlari doirasida bajariladigan fundamental va amaliy tadqiqotlar yoʻnalishi bundan mustasno).

5. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ilmiy-tadqiqotni moddiy jihatdan taʼminlash bilan bogʻliq xarid (keyingi oʻrinlarda — xarid) ikki xil usulda (markazlashgan davlat xaridi yoki mustaqil ravishda xarid) quyidagi ilmiy faoliyat yoʻnalishlari doirasida amalga oshiriladi:

davlat ilmiy dasturlari doirasida bajariladigan fundamental va amaliy tadqiqotlar (keyingi oʻrinlarda — ilmiy loyiha);

Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlanayotgan ilmiy boʻlinmaning (laboratoriya) yuqori turuvchi tashkiloti tomonidan tasdiqlangan ilmiy-tadqiqot dasturi doirasida muayyan mavzulardagi (keyingi oʻrinlarda — ilmiy mavzu) tadqiqotlar;

ikki va undan ortiq boʻlgan doktorantlarning dissertatsiyalari boʻyicha tadqiqotlar (keyingi oʻrinlarda — dissertatsiya tadqiqoti).

6. Quyidagi masʼullar tomonidan xarid uchun ariza amalga oshiriladi:

ilmiy loyihada — loyiha rahbari;

ilmiy mavzuda — ilmiy boʻlinma rahbari yoki ilmiy-tadqiqot dasturida tegishli ilmiy mavzuga rahbarlik qilishi belgilangan shaxs;

dissertatsiya tadqiqotida — doktorantlarning ilmiy rahbari yoki oʻzaro kelishilgan holda ilmiy daraja va unvonga ega boʻlgan doktorantlar biri.

7. Xaridlar boʻyicha arizalarni qabul qilish, ularni koʻrib chiqish, moliyalashtirish, foydalanish va hisobotini yuritish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Xaridlar boʻyicha arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish

8. Arizada ilmiy faoliyat yoʻnalishlarini koʻrsatgan holda markazlashgan davlat xaridi yoki mustaqil ravishda xarid usullaridan birini amalga oshirish koʻrsatiladi.

9. Ariza, maxsus axborot tizimida maʼlum bir ilmiy faoliyat yoʻnalishidagi tadqiqotni bajarishga masʼul tashkilot rahbari tomonidan kelishilgach, yuboriladi.

10. Xaridlar boʻyicha arizalar ilmiy-tadqiqot rahbari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) maxsus axborot tizimi orqali yuboriladi. Shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) shaxsiy kabinet va davlat xizmatlari markazlari orqali ilmiy-tadqiqotlar uchun zarur asbob-uskunalar bilan jihozlash (qoʻshimcha jihozlash), sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha ham ariza yuborish imkoniyati yaratiladi.

Bunda arizalar YIDXP orqali yuborilganda, ariza uning masʼul tashkilot rahbari bilan kelishilganini tasdiqlovchi hujjat biriktiriladi.

11. YIDXP orqali ariza yuborilganda, ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunadagi soʻrovnoma elektron ravishda toʻldiriladi.

Soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

12. Markazlashgan davlat xaridi uchun arizaga maxsus axborot tizimi orqali quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

tashkilotning kollegial organi tomonidan (kollegial organ mavjud boʻlmagan taqdirda, tashkilot xodimlarining kengaytirilgan yigʻilishida) xaridni amalga oshirish boʻyicha qabul qilingan qarordan koʻchirma;

ushbu Nizomga 3 , 4 , 5-ilovalarga muvofiq shakldagi roʻyxat;

har bir xarid boʻyicha alohida ishlab chiqilgan texnik topshiriq;

xarid boʻyicha olingan kamida ikkita dastlabki tijorat takliflari;

dastlabki tijorat takliflari asosida tuzilgan raqobat varaqasi;

fan yoʻnalishlari boʻyicha ilmiy-texnik kengash bayonnomasi (davlat ilmiy dasturlaridagi ilmiy loyihalar boʻyicha xaridlar uchun);

tashkilotda xarid uchun masʼul ishchi guruh tarkibi toʻgʻrisida maʼlumot.

13. Agentlik qabul qilingan arizalar boʻyicha shakllantirilgan buyurtmalarni 10 ish kuni ichida ushbu Nizomda belgilangan talablarga muvofiqligini, shuningdek, arizaga ilova qilingan hujjatlar toʻgʻri va toʻliq rasmiylashtirilganini koʻrib chiqadi va koʻrib chiqish natijalari boʻyicha maʼqullangan arizalar maxsus axborot tizimi orqali Xarid komissiyasiga yuboriladi.

14. Koʻrib chiqish jarayonida ushbu Nizom talablariga muvofiq rasmiylashtirilmagan arizalar Agentlik tomonidan maxsus axborot tizimi orqali qayta ishlash uchun ilmiy-tadqiqot rahbariga yuboriladi.

15. Taqdim etilgan ariza quyidagi hollarda Agentlik tomonidan rad etiladi:

ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq va toʻgʻri rasmiylashtirilmaganda, jumladan, zarur imzo, muhr va shtamplar mavjud boʻlmaganda;

ushbu Nizomning 12-bandida talab etilgan hujjatlar toʻliq ilova qilinmaganda;

ariza ushbu Nizomning 21 , 25 va 29-bandlarida belgilangan muddatlarda taqdim etilmaganda;

yolgʻon yoki soxta hujjatlar taqdim etilganda.

16. Rad etilgan arizadagi kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng ariza belgilangan muddatlarda qayta topshirilishi mumkin.

17. Kollegial organning qaroridan koʻchirma arizani kelishish mobaynida tashkilot rahbari belgilagan xodim tomonidan maxsus axborot tizimiga yuklanadi.

18. Ilmiy-tadqiqotlarni ekspertizadan oʻtkazgan tegishli Ilmiy kengash arizada koʻrsatilgan xaridni koʻrib chiqqan va muhokama qilgan boʻlishi lozim.

Koʻrib chiqish va muhokama qilish natijalari Ilmiy kengashning bayonnomasida batafsil koʻrsatiladi va xarid boʻyicha qaror belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.

19. Xarid boʻyicha texnik topshiriq va dastlabki tijorat takliflari ilmiy-tadqiqot boʻyicha hujjatlarda nazarda tutilgan asbob-uskunalarga muvofiq ishlab chiqiladi.

20. Tashkilotdagi xarid boʻyicha masʼul ishchi guruh tarkibi xarid qilinadigan asbob-uskunalarni oʻrnatish, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlashga masʼul mutaxassislardan iborat boʻladi.

1-§. Davlat ilmiy dasturlaridagi ilmiy loyihalar boʻyicha xaridlar uchun ariza va hujjatlarni shakllantirishga oid talablar

21. Ilmiy loyiha uchun xaridlar boʻyicha ariza ilmiy loyiha boshlangandan soʻng loyihani bajarish muddatining oxirgi yili uchinchi oyiga qadar qabul qilinadi.

22. Ilmiy loyiha uchun asbob-uskunalar, sarflov materiallari va butlovchi qismlar boʻyicha xaridlar umumlashtirilgan holda yoki alohida taqdim etilgan arizalar boʻyicha amalga oshiriladi.

Arizada koʻrsatilgan asbob-uskunalar, sarflov materiallari va butlovchi qismlar xaridi ilmiy loyiha hujjatlarida nazarda tutilgan boʻlishi hamda ilmiy loyihani ekspertizadan oʻtkazgan tegishli Ilmiy-texnik kengashning yigʻilish bayonnomasida alohida masala sifatida koʻrib chiqilib, ijobiy xulosa bilan tasdiqlanishi shart.

23. Arizani maxsus axborot tizimiga kiritishda ilmiy loyihaning shifri koʻrsatiladi va ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar arizaga ilova qilinadigan hujjat sifatida biriktiriladi.

24. Xarid jarayonlari boshlanmagan arizalar boʻyicha, zaruratga koʻra, Ilmiy-texnik kengashning ijobiy xulosasi asosida ilmiy loyihaning umumiy moliyalashtirish hajmi doirasida oʻzgartirish yoki qoʻshimchalar yuzasidan ariza maxsus axborot tizimi orqali Agentlikka yuboriladi.

2-§. Ilmiy-tadqiqot dasturidagi ilmiy mavzu boʻyicha xarid uchun ariza va hujjatlarni shakllantirishga oid talablar

25. Ilmiy mavzu boʻyicha xarid uchun ariza Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlanayotgan ilmiy boʻlinmaning (laboratoriya) yuqori turuvchi tashkiloti tomonidan tasdiqlangan ilmiy-tadqiqot dasturi bajarilishining birinchi yarim yili yakuniga qadar qabul qilinadi.

Ariza ilmiy mavzuga rahbarlik qiluvchi shaxs tomonidan maxsus axborot tizimi orqali taqdim etiladi.

26. Arizada koʻrsatilgan asbob-uskunalar, sarflov materiallari va butlovchi qismlar ilmiy-tadqiqot dasturini ishlab chiqishda tegishli ilmiy mavzu boʻyicha xarid masalasi tashkilot kollegial organining yigʻilishida alohida masala sifatida koʻrib chiqilgan boʻlishi va muhokama natijalari boʻyicha tasdiqlangan bayonnomada batafsil koʻrsatilishi shart.

27. Arizani maxsus axborot tizimiga kiritishda ilmiy mavzuga doir maʼlumot koʻrsatiladi va ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar arizaga ilova qilinadigan hujjat sifatida biriktiriladi.

28. Xarid jarayonlari boshlanmagan arizalar boʻyicha, zaruratga koʻra, tashkilot kollegial organining ijobiy xulosasi asosida ilmiy mavzuning umumiy moliyalashtirish hajmi doirasida oʻzgartirish yoki qoʻshimchalar yuzasidan ariza maxsus axborot tizimi orqali Agentlikka yuboriladi.

3-§. Doktorlik dissertatsiyasi tadqiqoti boʻyicha xarid uchun ariza va hujjatlarni shakllantirishga oid talablar

29. Dissertatsiya tadqiqoti boʻyicha xarid uchun arizalar bir tashkilotdagi doktorantlar oʻqishga qabul qilingan sanadan boshlab, ikkinchi yilning 30-iyun sanasiga qadar qabul qilinadi.

Arizalar doktorantlarning ilmiy rahbari yoki oʻzaro kelishilgan holda ilmiy daraja va unvonga ega boʻlgan doktorantlarning biri tomonidan maxsus axborot tizimi orqali taqdim etiladi.

30. Arizani maxsus axborot tizimiga kiritishda dissertatsiya tadqiqotlariga doir maʼlumotlar koʻrsatiladi va ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar arizaga ilova qilinadigan hujjat sifatida biriktiriladi.

31. Arizada ikki va undan ortiq dissertatsiya tadqiqotini tayyorlashda bir xil turdagi asbob-uskunalar, sarflov materiali va butlovchi qismlardan foydalanish zarurati asoslantiriladi.

32. Dissertatsiya tadqiqoti boʻyicha xarid masalasi tashkilotning kollegial organining yigʻilishida alohida masala sifatida koʻrib chiqiladi va muhokama natijalari boʻyicha tasdiqlangan bayonnomada batafsil koʻrsatilishi shart.

Ariza kollegial organning xarid boʻyicha ijobiy qarori boʻlgan taqdirdagina qabul qilinadi.

33. Xarid jarayonlari boshlanmagan arizalar boʻyicha, zaruratga koʻra, tashkilot kollegial organi ijobiy xulosasi asosida dissertatsiya tadqiqoti uchun zarur boʻlgan xaridning belgilangan umumiy summasi doirasida oʻzgartirish yoki qoʻshimchalar yuzasidan ariza maxsus axborot tizimi orqali Agentlikka yuboriladi.

3-bob. Markazlashgan davlat xaridini amalga oshirish

34. Jamgʻarma markazlashgan davlat xaridlarini amalga oshiruvchi markazlashgan xarid organi hisoblanadi.

Jamgʻarma tomonidan xarid qilinadigan asbob-uskunalar, sarflov materiallari va butlovchi qismlarning roʻyxati davlat xaridlarining maxsus axborot portalida yuritiladi.

35. Markazlashgan davlat xaridlarini amalga oshirish uchun Jamgʻarma tomonidan har yili yanvar oyida ilmiy faoliyat yoʻnalishlari uchun zarur asbob-uskunalar, sarflov materiallari va butlovchi qismlarni xarid qilish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Xarid komissiyasi) tashkil etiladi.

36. Xarid komissiyasi Jamgʻarma ijrochi direktorining buyrugʻi asosida kamida 7 nafar toq sonli aʼzolardan iborat tarkibda tuziladi.

Xarid komissiyasi tarkibiga mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan va vazirliklar, idoralar hamda ilmiy faoliyatni olib boruvchi tashkilotlardan xaridlarning texnik parametrini yuqori darajada biladigan malakali mutaxassislar kiritiladi.

37. Xarid komissiyasi komissiya raisi, uning oʻrinbosari, masʼul kotib (ovoz berish huquqiga ega emas) va boshqa aʼzolardan iborat boʻladi.

Zarur hollarda, Xarid komissiyasi ishiga qoʻshimcha (shu jumladan, xorijiy) mutaxassislar ekspert sifatida (ovoz berish huquqisiz) jalb qilinadi.

38. Xarid komissiyasining ish faoliyatini masʼul kotib tashkil qiladi.

39. Xarid komissiyasi aʼzolari xolis boʻlishi va xarid qilish tartib-taomili gʻolibini tanlashdan shaxsan manfaatdor boʻlmasligi zarur.

40. Xarid komissiyasining yigʻilishlari komissiya aʼzolari ishtirokida yuzma-yuz oʻtkaziladi. Yuzma-yuz yigʻilishlar, zaruratga koʻra, videokonferensiyalar, telekonferensiyalar shaklida ham oʻtkaziladi.

41. Xarid komissiyasining yigʻilishi uning aʼzolaridan uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.

42. Xarid komissiyasining qarori uning aʼzolari umumiy sonining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.

Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Xarid komissiyasiga raislik qiluvchining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Xarid komissiyasi raisi va aʼzolari ovoz berishda betaraf qolish huquqiga ega emaslar.

Xarid komissiyasi raisi boʻlmagan vaqtlarda uning vazifalari komissiya raisi oʻrinbosari tomonidan amalga oshiriladi.

43. Xarid komissiyasining kelib tushgan takliflarni baholash boʻyicha qarorlari davlat xaridlarining maxsus axborot portalida tuziladigan bayon bilan rasmiylashtiriladi.

Xarid komissiyasining bayoni masʼul kotib tomonidan tuziladi va Xarid komissiyasining yigʻilishida ishtirok etgan barcha aʼzolari bilan kelishilgan holda rais tomonidan tasdiqlanadi.

44. Xarid komissiyasining har bir aʼzosiga yil yakuni boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida bir martalik mukofot puli (barcha soliqlar ushlab qolingan holda) beriladi.

Mukofot puli Jamgʻarma ijro etuvchi direktorining buyrugʻi asosida beriladi (tayinlanadi).

45. Masʼul kotib davlat xaridlari toʻgʻrisidagi eʼlonni davlat xaridlarining elektron tizimiga joylashtiradi.

46. Markazlashgan davlat xaridlari eng yaxshi takliflarni tanlash asosida amalga oshiriladi.

Bunda laboratoriya asbob-uskunalari, zarur sarflov materiallari va butlovchi qismlar qiymati bazaviy hisoblash miqdorining olti ming baravari miqdoridan oshgan hollarda, davlat xaridiga doir texnik topshiriqlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ekspertiza uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasiga kiritiladi.

47. Yetkazib beruvchilar va ishlab chiqaruvchilar bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda raqobatli xarid qilish tartib-taomillariga muvofiq buyurtmalarni yetkazib berish (shu jumladan, zarurat boʻlganda, buyurtmalarni tashkilotga yetkazib berish, oʻrnatish va ishga tushirish hamda foydalanish bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish) uchun elektron shartnomalar tuziladi (xorijiy yetkazib beruvchilar bundan mustasno).

Tuziladigan shartnoma quyidagilar tomonidan imzolanadi:

Agentlik — “Buyurtmachi”;

Jamgʻarma — “Markazlashgan xarid organi”;

ishlab chiqaruvchi yoki yetkazib beruvchi — “Yetkazib beruvchi”;

tashkilot — “Qabul qiluvchi”.

48. Jamgʻarma yetkazib beruvchilar bilan oʻzaro hisob-kitoblarni tuzilgan shartnomalarga muvofiq milliy va xorijiy valyuta birligida pul oʻtkazish yoki akkreditiv shaklida moliyalashtiradi.

49. Xarid boʻyicha shartnoma majburiyatlari bajarilgandan soʻng tovar yetkazib berilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar (tashkilot va yetkazib beruvchi oʻrtasida imzolangan topshirish-qabul qilish dalolatnomasi, uskunani foydalanishga topshirish dalolatnomasi, foto-lavhalar va boshqalar) qabul qiluvchi tomonidan bir hafta muddatda maxsus axborot tizimiga yuklanadi.

4-bob. Mustaqil ravishda xaridni amalga oshirish

50. Mustaqil ravishda xarid maxsus axborot tizimi orqali yuborilgan arizaga asosan tashkilot tomonidan amalga oshiriladi.

51. Mustaqil ravishda xaridni amalga oshirish uchun Jamgʻarma tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida tashkilotga alohida budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochiladi.

52. Ariza Agentlik tomonidan koʻrib chiqilib, maʼqullangandan soʻng Agentlikning koʻrsatmasiga asosan Jamgʻarma mablagʻlari tashkilotning tegishli budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

53. Tashkilotdan xaridlarni tashkil etish va oʻtkazish uchun masʼul etib belgilangan xodim Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq davlat xaridlari elektron tizimida davlat xaridlari toʻgʻrisida eʼlonni joylashtiradi va lot raqamini ilmiy-tadqiqot rahbariga taqdim etadi.

54. Ilmiy-tadqiqot rahbari eʼlon joylashtirilgandan soʻng bir hafta muddatda maxsus axborot tizimiga lot raqamini kiritadi.

55. Tashkilot va yetkazib beruvchi oʻrtasida shartnoma tuzilgandan soʻng bir hafta muddatda ilmiy-tadqiqot rahbari tomonidan shartnomaning nusxasi maxsus axborot tizimiga yuklanadi.

56. Mustaqil xarid yakunlari boʻyicha sarflanmagan (yoki majburiyat bilan taʼminlanmagan, iqtisod qilingan) mablagʻlar shartnomaviy majburiyatlar bajarilgandan soʻng bir oy muddatda Jamgʻarmaga qaytariladi.

Tashkilot rahbari sarflanmagan mablagʻlarni Jamgʻarmaga belgilangan muddatda va toʻliq oʻtkazilishiga javobgar hisoblanadi.

5-bob. Xarid qilingan buyurtmalardan foydalanish tartibi

57. Tashkilot xarid qilingan buyurtmalar yetkazib berilgan kundan boshlab besh yil davomida har yil yakunida buyurtmaning ilmiy, iqtisodiy samaradorligi va kutilayotgan natijalarga erishilgani yuzasidan maxsus axborot tizimi orqali Xarid komissiyasiga hisobot taqdim etib boradi.

58. Hisobotda quyidagilar aks ettirilishi lozim:

buyurtmaning toʻliq va funksional ishlashi uchun yaratilgan shart-sharoitlar;

buyurtmadan bevosita foydalanuvchilar soni, shu jumladan, bevosita 40 yoshgacha boʻlgan foydalanuvchi yosh olimlar soni;

buyurtmadan bilvosita foydalanuvchilar soni, shu jumladan, bilvosita 40 yoshgacha boʻlgan foydalanuvchi yosh olimlar soni;

buyurtmadan foydalanish koʻlami (laboratoriya, oliy taʼlim tashkiloti yoki ilmiy tashkilot yoxud respublika miqyosida (tegishli faktlar asosida);

hisobot yilida buyurtma yordamida olingan muhim natijalar va ularning chop etilishi toʻgʻrisida maʼlumot.

59. Xarid komissiyasi tomonidan buyurtmaning ilmiy, iqtisodiy samaradorligi va kutilayotgan natijalariga erishilgani yuzasidan xulosasi hisobot kelib tushgan sanadan boshlab bir oy davomida tayyorlanadi va Agentlikka taqdim etiladi.

Zaruratga koʻra, Xarid komissiyasi xarid qilingan va oʻrnatilgan laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar boʻyicha hisobotni joyiga chiqqan holda oʻrganish huquqiga ega.

60. Agentlik tomonidan xulosa kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kunida buyurtmalardan foydalanish natijalari maqsadga muvofiqligi yuzasidan qaror qabul qilinadi.

Buyurtmadan foydalanish natijalari ushbu Nizom talablariga muvofiq emas deb topilganda, buyurtmadan foydalanish natijalariga koʻra tashkilotga ogohlantirish beriladi hamda bu haqida uning yuqori turuvchi organiga taqdimnoma kiritiladi.

Taqdimnomada koʻrsatilgan kamchiliklar keyingi hisobot davriga qadar bartaraf etilmagan taqdirda, uch yil muddatga tashkilotning buyurtmalari qabul qilinmaydi.

61. Tashkilot rahbari buyurtmalardan maqsadli va samarali foydalanish uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

62. Ushbu Nizomda belgilangan tartibda ariza beruvchilar qabul qilingan qarorlar boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

63. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarni laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xaridlar boʻyicha arizalarni qabul qilish, ularni koʻrib chiqish, moliyalashtirish, foydalanish va hisobotini yuritish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (Jamgʻarma) Markazlashgan xaridlarni amalga oshirish uchun Xarid komissiyasini tashkil etadi. Har yili yanvar oyida 2-bosqich Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlar (Tashkilot) Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni maxsus axborot tizimi orqali Innovatsion rivojlanish agentligiga yuboradi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Innovatsion rivojlanish agentligi Qabul qilingan arizalar boʻyicha shakllantirilgan buyurtmalarni koʻrib chiqadi va maʼqullangan arizalarni maxsus axborot tizimi orqali Xarid komissiyasiga yuboradi. 10 ish kunida 4-bosqich Xarid komissiyasi Buyurtmalar asosida markazlashgan davlat xaridlarini amalga oshiradi. Belgilangan muddatlarda 5-bosqich Jamgʻarma Xaridlar yakuni boʻyicha tuzilgan shartnomalarga muvofiq ularni moliyalashtiradi. Belgilangan muddatlarda 6-bosqich Tashkilot Yetkazib berilgan laboratoriya uskunalari haqidagi maʼlumotlarni maxsus axborot tizimiga kiritadi. Bir hafta muddatda 7-bosqich Tashkilot Buyurtmaning ilmiy, iqtisodiy samaradorligi va kutilayotgan natijalariga erishilgani yuzasidan Xarid komissiyasiga hisobot taqdim etib boradi. Besh yil davomida har yil yakunida

Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarni laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA I. Davlat ilmiy dasturlaridagi ilmiy loyiha doirasida xaridlar boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish uchun SOʻROVNOMA Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Tashkilot nomi 2. Ilmiy loyihaning shifr raqami 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 4. Familiyasi: 5. Ismi: 6. Otasining ismi: 7. Tugʻilgan yili va sanasi: 8. Lavozimi: 9. Telefon raqami: 10. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Ilmiy-tadqiqot dasturidagi ilmiy mavzu doirasida xaridlar boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish uchun SOʻROVNOMA Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Tashkilot nomi 2. Ilmiy mavzuning shifr raqami 3. Loyiha rahbarining shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 4. Familiyasi: 5. Ismi: 6. Otasining ismi: 7. Tugʻilgan yili va sanasi: 8. Lavozimi: 9. Telefon raqami: 10. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): III. Doktorlik dissertatsiyasi tadqiqoti doirasida xaridlar boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish uchun SOʻROVNOMA Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Tashkilot nomi 2. Doktorantlarning roʻyxatdagi raqamlari 3. Ilmiy tadqiqot rahbarining shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 4. Familiyasi: 5. Ismi: 6. Otasining ismi: 7. Tugʻilgan yili va sanasi: 8. Lavozimi: 9. Telefon raqami: 10. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa):

Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarni laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

NAMUNA _____________________________________________________ uchun talab etilayotgan reaktivlar va sarflov materiallari (Tashkilotning nomi) ROʻYXATI T/r Reaktivlar va sarflov materiallari nomi Tasnifi TIF TN kodi Oʻlchov birligi Soni Taklif etilayotgan xarid narxi (xarid qilish valyuta birligida) Jami talab etiladigan mablagʻ (xarid qilish valyuta birligida) Ishlatilish maqsadi … Izoh. 1. Buyurtmaning xarid narxini asoslantiruvchi hujjatlar ilova qilinadi. 2. Buyurtmaning TIF TN boʻyicha uzil-kesil kodlari bojxonada rasmiylashtirish vaqtida belgilanadi. Tashkilot rahbari F.I.O. Tuzilgan sanasi: 20__ yil “____” __________

Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarni laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

NAMUNA ___________________________________________ uchun talab etilayotgan butlovchi qismlar (Tashkilotning nomi) ROʻYXATI T/r Mavjud buyurtma rusumi va ishlab chiqaruvchi nomi Butlovchi qism nomi Texnik tasnifi TIF TN kodi Oʻlchov birligi Soni Taklif etilayotgan xarid narxi (xarid qilish valyuta birligida) Jami talab etiladigan mablagʻ (xarid qilish valyuta birligida) Ishlatilish maqsadi … Izoh . 1. Buyurtmaning xarid narxini asoslantiruvchi hujjatlar ilova qilinadi. 2. Buyurtmaning TIF TN boʻyicha uzil-kesil kodlari bojxonada rasmiylashtirish vaqtida belgilanadi. Tashkilot rahbari F.I.O. Tuzilgan sanasi: 20__ yil “____” __________

Ilmiy faoliyat sohasidagi tashkilotlarni laboratoriya asbob-uskunalari, sarflov materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

NAMUNA ____________________________________________________________ ga xarid qilinishi nazarda tutilgan buyurtmalar (Tashkilotning nomi) ROʻYXATI T/r Yangi yoki mavjud laboratoriyaning nomi Buyurtma nomi Buyurtma TIF TN kodi Oʻlchov birligi Soni Taklif etilayotgan xarid narxi (xarid qilish valyuta birligida) Jami talab etiladigan mablagʻ (xarid qilish valyuta birligida) Buyurtmaning ilmiy, iqtisodiy samaradorligi va kutilayotgan natijalari ... Izoh. 1. Yangi yoki mavjud laboratoriyaning nomi, buyurtma nomi, soni, taklif etilayotgan xarid narxi va jami talab etiladigan mablagʻlar ustuni loyihalar portfelidagi boshqa maʼlumot (hujjat)lar bilan bir xilda ifodalanishi hamda mos boʻlishi shart. 2. Buyurtmaning taklif etilayotgan xarid narxi, jami talab etiladigan mablagʻlar ustuni belgilangan tartibda buxgalteriya hisobi va (yoki) Moliya-iqtisod boʻlimi xodimlari tomonidan raqobat varaqasi tuzilgandan soʻng toʻldiriladi. 3. Buyurtmaning TIF TN boʻyicha uzil-kesil kodlari bojxonada rasmiylashtirish vaqtida belgilanadi. Tashkilot rahbari F.I.O. Tuzilgan sanasi: 20__ yil “____” __________

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 17-fevral,

65-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.02.2026-y., 09/26/65/0151-son)

lex.uz