📅 2026-yil 5-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 5-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 5 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ташкил этилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон ҳамда 2025 йил 11 декабрдаги « Паралимпия спорт турларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » ПҚ-373-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги негизида Миллий антидопинг агентлиги ташкил этилгани;
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари белгилангани муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори А.А. Садиков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарорида :
а) номи ва 1-банддан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон қарорини ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
в) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори А.А. Садиков» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-иловада :
номи ва 1-банддан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Агентлик давлат органи ҳисобланади ва спортда допингни олдини олиш ҳамда допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш ва амалга оширишда иштирок этади. Бироқ ўз фаолиятида Бутунжаҳон антидопинг кодексига (ва унга вақт-вақти билан киритиладиган ўзгартиришларга) мувофиқ равишда мустақил ҳаракат қилади»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон қарорига мувофиқ амалга оширади»;
5-банддаги «Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг» сўзлари «Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Агентлик Бутунжаҳон антидопинг кодексини имзоловчи ташкилот ҳисобланиб, спортда допингга қарши курашиш соҳасида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасини ифода этади»;
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi, қисқартирилган — Oʻzbekiston Milliy antidoping agentligi (OʻzMADA);
б) инглиз тилида:
тўлиқ — The National Anti-Doping Agency of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган — Uzbekistan National Anti-Doping Agency (UzNADA);
в) рус тилида:
тўлиқ — Национальное антидопинговое агентство Республики Узбекистан, қисқартирилган — Национальное антидопинговое агентство Узбекистана (УзНАДА)»;
10-бандда :
1-кичик банддаги «допинг қўлланишининг олдини олиш» сўзлари «допингни олдини олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) допинг назоратининг самарали тизимини, спортда тақиқланган модда ва усуллари қўлланилишини ҳамда допингни бошқа шаклларини назорат қилиш дастурлари ва услублари, шунингдек, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун интизомий регламентни ишлаб чиқиш ва жорий этиш»;
3-кичик банддаги «Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг» сўзлари «Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-кичик банддаги «антидопинг» сўзи «допинг» сўзи билан алмаштирилсин;
5-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5) спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допингни олдини олиш ва допинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини амалга ошириш, соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш»;
6-кичик банддаги «антидопинг» сўзи «допинг» сўзи билан алмаштирилсин;
11-бандда :
иккинчи , тўққизинчи , ўн иккинчи , ўн учинчи , ўн олтинчи ва йигирма биринчи хатбошилардаги «допинг қўлланишининг олдини олиш» сўзлари «допингни олдини олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Бутунжаҳон антидопинг агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тақиқланган модда ва усуллар тўғрисидаги маълумотлар базасининг доимий янгиланиб борилишини таъминлайди»;
ўнинчи хатбошидаги «услублар» сўзи «усуллар» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ҳамда допинг назорати бўйича бошқа халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг аъзолик бадалларини тўлайди»;
ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«допинг назорати натижаларини бошқариш тартиб-таомилларини амалга оширади, шу жумладан антидопинг қоидабузарлиги содир этганлик учун тегишли интизомий чоралар кўради»;
ўн саккизинчи хатбошидаги «допинг қўлланишини аниқлаш» сўзлари «допингни аниқлаш ва олдини олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма иккинчи хатбошидаги «антидопинг» сўзи «допинг» сўзи билан алмаштирилсин;
12-бандда :
учинчи хатбошидаги «услубларни, фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалар қўллашга» сўзлари «спортда тақиқланган модда ва усулларни қўлланишига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддаларнинг қўлланишини» сўзлари «тақиқланган дори ҳамда бошқа модда ва усуллар қўлланишини» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг» сўзлари «Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-бандда :
биринчи хатбошидан «бош» сўзи чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон қарорида юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш»;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Бутунжаҳон антидопинг агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн олтинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи — ўттиз еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
15-бандда :
бешинчи хатбошидан «бош» сўзи чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбошидаги «Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг» сўзлари «Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи — йигирма олтинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «допинг қўлланишининг олдини олиш» сўзлари «допингни олдини олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг биринчи хатбошиси , 18 , 18 1 , 19 ва 20-бандлардан «бош» сўзи чиқариб ташлансин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Агентликда қуйидаги Комиссиялар ташкил этилади:
спортчиларнинг терапевтик мақсадларда тақиқланган модда(лар) ёки усул(лар)дан фойдаланиш учун берган аризалари ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқадиган ҳамда ушбу фойдаланиш халқаро терапевтик истиснолар стандартига мувофиқ равишда рухсат этилиши мумкин ёки йўқлигини аниқлайдиган Терапевтик истиснолар бўйича комиссия;
антидопинг қоидаларининг бузилиши ҳолатларини ўрганадиган ва улар бўйича қарор қабул қиладиган, фаолиятида мустақил бўлиши шарт бўлган Ахлоқ комиссияси»;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Агентлик директори Агентлик фаолиятининг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-банди бешинчи хатбошисидан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 августдаги 465-сон қарорида :
а) қуйидаги таҳрирдаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Апелляция бўйича комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 3-банддаги ва 2-илованинг кўрсаткичидаги «2-иловага» ҳамда «2-илова» сўзлари тегишлича «3-иловага» ҳамда «3-илова» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 465-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Апелляция бўйича комиссия тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Апелляция бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Апелляция бўйича комиссия) томонидан кўриб чиқиладиган масалалар турлари, Апелляция бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Апелляция бўйича комиссия Миллий антидопинг агентлигининг миллий антидопинг қоидаларига мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга шахслар томонидан миллий антидопинг қоидаларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай қарорлар, шунингдек, бу билан чекланмаган ҳолда, спортда антидопинг қоидабузарликлари ҳамда Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ ва Терапевтик истиснолар бўйича комиссиялар қарорлари юзасидан киритилган апелляция ва аризаларни кўриб чиқади.
Апелляция бўйича комиссия аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
3. Апелляция бўйича комиссия Бутунжаҳон антидопинг кодексида назарда тутилган тартибда операцион ва институционал жиҳатдан мустақил бўлиши шарт ҳамда қарорлар қабул қилишда ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шу соҳага доир халқаро шартномаларига амал қилади.
4. Апелляция бўйича комиссия фаолияти қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик, холислик, бетарафлик, қонунийлик, коллегиаллик принципларига асосланади.
2-боб. Апелляция бўйича комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
5. Апелляция бўйича комиссия апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
апелляция ёки ариза берган шахслардан, шунингдек, бошқа манфаатдор шахслардан апелляция ёки аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;
қўшимча экспертиза тайинлаш, уни ўтказиш учун мустақил эксперт ва маслаҳатчиларни жалб этиш;
зарурат бўлганда, апелляция ёки аризаларни кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлардан мутахассислар ва экспертларни таклиф қилиш.
Апелляция бўйича комиссия апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Апелляция бўйича комиссия апелляция ёки аризани кўриб чиқиш жараёнида қуйидагиларга мажбур:
апелляция ёки аризани кўриб чиқиш жараёнида Бутунжаҳон антидопинг кодекси, Натижаларни бошқариш бўйича халқаро стандарт, қонунчилик ҳужжатлари, Миллий антидопинг агентлигининг миллий антидопинг қоидалари ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
спортчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашувга йўл қўймаслиги;
апелляция ёки аризани кўриб чиқиш юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳаққонийлигини ва асосланганлигини таъминлаш;
давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;
давлат органи ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;
апелляция ёки аризани кўриб чиқиш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, сир сақланишига риоя қилиши.
Апелляция бўйича комиссияга апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
3-боб. Апелляция бўйича комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш тартиби
7. Апелляция бўйича комиссия 5 кишидан кам бўлмаган тоқ сондаги (комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, котиби ва аъзолари) таркибда Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан тузилади.
Апелляция бўйича комиссия таркибига давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг малакали ходимлари, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида катта амалий тажрибага ёки илмий салоҳиятга эга мустақил олим ва экспертлар киритилади.
8. Апелляция бўйича комиссия фаолияти апелляция ёки ариза келиб тушганда мажлислар ўтказиш йўли билан ташкил этилади.
Бунда мажлислар заруриятга кўра, Апелляция бўйича комиссия раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.
9. Апелляция бўйича комиссия мажлислари, агар уларнинг ишида комиссия аъзоларининг умумий сонининг ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
10. Апелляция бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади, уни Апелляция бўйича комиссия раиси имзолайди. Мажлисда Комиссия раиси иштирок этмаган тақдирда, баённома мажлисга раислик қилувчи томонидан имзоланади.
11. Қуйидаги ҳолатларда Апелляция бўйича комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:
улар томонидан Апелляция бўйича комиссия таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
асосий иш жойи билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинганда;
Апелляция бўйича комиссиянинг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда;
мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
улар томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва миллий антидопинг қоидалари бузилганида;
улар томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодексида назарда тутилган операцион ва институционал мустақил бўлиш талабларига риоя этилмаганда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда;
вафот этганда.
12. Қуйидаги ҳолларда Апелляция бўйича комиссия аъзоси комиссия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мажлисда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:
Апелляция бўйича комиссия аъзоси ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса, шунингдек унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
Апелляция бўйича комиссия аъзоси тараф ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг қариндоши бўлса ёки ишда иштирок этувчи бирон бир тараф ёки ишда иштирок этувчи тарафга алоқадор бўлган бирон бир ташкилот билан шахсий, тўғридан-тўғри ёки билвосита муносабатларга эга бўлса.
13. Апелляция бўйича комиссия раиси:
Апелляция бўйича комиссиянинг мажлисларини чақиради ва унда раислик қилади;
Апелляция бўйича комиссия ваколатига тааллуқли масалаларни унинг кўриб чиқиши учун киритади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Апелляция бўйича комиссия номидан иш кўради;
Апелляция бўйича комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Апелляция бўйича комиссия номидан хулосаларни, мажлислар баённомаларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Апелляция бўйича комиссия мажлислари кун тартибини белгилайди;
Апелляция бўйича комиссия томонидан қабул қилинган хулосаларнинг ижросини мониторинг қилади;
юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича Апелляция бўйича комиссия аъзолари ишини мувофиқлаштиради;
Апелляция бўйича комиссия ишининг самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.
14. Апелляция бўйича комиссия ишлари комиссия котиби томонидан юритилади. Апелляция бўйича комиссия котиби:
апелляция ва аризаларни қабул қилади ҳамда рўйхатдан ўтказади;
кун тартибига мувофиқ Апелляция бўйича комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Апелляция бўйича комиссия мажлиси ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини Апелляция бўйича комиссиянинг раиси билан келишади;
Апелляция бўйича комиссиянинг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Апелляция бўйича комиссия мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
Апелляция бўйича комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича зарур материалларни тайёрлайди;
кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган материалларни Апелляция бўйича комиссия аъзоларига тарқатади;
манфаатдор шахсларга ишни кўриш натижалари бўйича Апелляция бўйича комиссия қарорларини юбориш чораларини кўради;
Апелляция бўйича комиссия ҳужжатлари бут сақланишини таъминлайди.
Апелляция бўйича комиссия котиби комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.
15. Апелляция бўйича комиссия котиби комиссия томонидан қарорлар қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
16. Апелляция бўйича комиссия апелляцияни Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Натижаларни бошқариш бўйича халқаро стандарт асосида кўриб чиқади.
17. Миллий антидопинг агентлигининг миллий антидопинг қоидаларига мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга жисмоний ва юридик шахслар низоли масалани Апелляция бўйича комиссияда кўриб чиқиш учун Апелляция бўйича комиссия котибига ёзма (электрон) тарзда мурожаат қилади. Барча апелляция ва аризалар ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этилиши лозим.
18. Апелляция ёки ариза Апелляция бўйича комиссияга келиб тушган кундан эътиборан бир ой ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса уч ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Ушбу бандда белгиланган муддатларга риоя қилмаслик апелляция ёки аризани ёхуд Апелляция бўйича комиссиянинг ушбу апелляция ёки ариза бўйича қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинишига олиб келмайди.
19. Низоли ҳолатни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари апелляция бўйича комиссиянинг раиси томонидан, истисно тариқасида, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига дарҳол ёзма ёки электрон хабар юборилади.
20. Апелляция бўйича комиссия мажлисларида апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор шахслар қатнашишга ҳақлидир. Апелляция ёки ариза берган шахс ва кўриб чиқилаётган иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида уч кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида апелляция бўйича комиссия котиби томонидан хабардор қилиниши керак.
21. Апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига биноан Апелляция бўйича комиссия мажлиси бир ойдан кўп бўлмаган муддатга кўчирилиши мумкин. Бунда апелляция ёки аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддати ўтиши Апелляция бўйича комиссия мажлисининг янги санасигача тўхтатиб турилади.
22. Апелляция бўйича комиссия раиси ташаббусига кўра, шунингдек апелляция ёки ариза берган шахснинг ёки бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига асосан Апелляция бўйича комиссия мажлисида аудио ёки видеоёзув олиб борилиши мумкин.
23. Апелляция бўйича комиссия мажлисида аудио ёки видеоёзув воситаларидан фойдаланилганда ишда иштирок этувчи шахслар ва бошқа иштирокчилар бу ҳақда огоҳлантирилади.
24. Апелляция бўйича комиссия мажлисида иштирок этаётганлар ёзма қайдлар қилиш ҳуқуқига эга. Апелляция бўйича комиссия мажлисини фототасвирга тушириш, аудио- ва видеоёзувини амалга оширишга тарафларнинг розилиги ва Апелляция бўйича комиссия мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.
25. Қўшимча материаллар ва маълумотлар зарур бўлган тақдирда улар Апелляция бўйича комиссия белгилаган муддатларда манфаатдор шахслар томонидан тақдим этилиши керак.
26. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда Апелляция бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда Апелляция бўйича комиссия томонидан бошқа кунга кўчирилиши мумкин:
вакилнинг мажлисда қатнаша олмаслиги сабабли ишни кўриб чиқиш бошқа кунга кўчирилиши тўғрисида апелляция ёки ариза берган шахснинг асосланган илтимосномаси муносабати билан;
қўшимча далиллар олиш зарурияти муносабати билан;
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларидан бирортасининг ҳозир бўлмаганлиги ёки томоннинг вакилида ишончнома йўқлиги муносабати билан;
Апелляция бўйича комиссия фикрига кўра ишни кўриб чиқишга экспертларни жалб этиш ёки бошқа шахсларнинг иштироки зарурлиги муносабати билан;
ишни ушбу мажлисда ҳал этиш мумкин бўлмаганда.
27. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
Апелляция бўйича комиссия томонидан хулосалари ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлган бошқа иш кўрилаётганда;
экспертизадан ўтказиш ёки тегишли экспертнинг ёки мутахассиснинг хулосаси зарур бўлганда;
материалларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда.
Ишни кўриб чиқиш уни тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.
28. Ишни кўриб чиқиш Апелляция бўйича комиссия томонидан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши мумкин:
апелляция ёки ариза берган шахс ишни кўриб чиқишни тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши тўғрисида ариза берганда;
томонлардан бири вафот этганда, юридик шахс тугатилганда, агар ҳуқуқий ворислари билан алмаштириш имкони бўлмаса ёки мумкин бўлмаса;
Апелляция иши бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда.
29. Апелляция ёки аризаларни Апелляция бўйича комиссияга тақдим қилиш ҳамда уларни Апелляция бўйича комиссия томонидан кўриб чиқиш бўйича қўшимча тартиб таомиллар мазкур Низомга мувофиқ Апелляция бўйича комиссия томонидан тасдиқланади.
30. Апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция бўйича комиссия қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
апелляция ёки ариза қаноатлантирилади ва биринчи қарор ўзгартирилади;
апелляция ёки ариза қисман қаноатлантирилади ва биринчи қарор ўзгартирилади;
апелляция ёки аризани қаноатлантириш рад этилади.
31. Апелляция бўйича комиссия қарори апелляция ёки ариза моҳиятини кўриб чиқиш тугагандан сўнг комиссия аъзоларининг ёпиқ йиғилиши натижаси бўйича кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Апелляция бўйича комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Апелляция бўйича комиссия раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмас. Апелляция бўйича комиссия раиси энг охирида овоз беради.
32. Апелляция бўйича комиссия қарори Апелляция бўйича комиссия раиси ва ишни кўриб чиқишда қатнашган Апелляция бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва манфаатдор шахслар қарор ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
33. Апелляция бўйича комиссияда апелляция ёки аризаларни кўриб чиқиш ушбу низомга иловада кўзда тутилган схема асосида амалга оширилади.
34. Апелляция бўйича комиссия қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади. Ушбу бандда белгиланган муддатларга риоя қилмаслик апелляция ёки аризани ёки Апелляция бўйича комиссиянинг ушбу апелляция ёки ариза бўйича қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинишига олиб келмайди.
4-боб. Якунловчи қоида
35. Апелляция бўйича комиссияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 февраль,
45-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi tashkil etilgani munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Maʼmuriy islohotlar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi faoliyatini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 8-maydagi PQ-149-son hamda 2025-yil 11-dekabrdagi “ Paralimpiya sport turlarini yanada rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” PQ-373-son qarorlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Milliy antidoping agentligi negizida Milliy antidoping agentligi tashkil etilgani;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi faoliyatining ustuvor yoʻnalishlari belgilangani munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi direktori A.A. Sadikov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 5-fevraldagi 45-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Milliy antidoping agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 23-fevraldagi 141-son qarorida :
a) nomi va 1-banddan “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi faoliyatini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 8-maydagi PQ-149-son qarorini ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi”;
v) 3-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 4-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Q.V. Akmalov” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi direktori A.A. Sadikov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 1-ilovada :
nomi va 1-banddan “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Agentlik davlat organi hisoblanadi va sportda dopingni oldini olish hamda dopingga qarshi kurashish sohasida yagona davlat siyosatini taʼminlash va amalga oshirishda ishtirok etadi. Biroq oʻz faoliyatida Butunjahon antidoping kodeksiga (va unga vaqt-vaqti bilan kiritiladigan oʻzgartirishlarga) muvofiq ravishda mustaqil harakat qiladi”;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Agentlik oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi faoliyatini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 8-maydagi PQ-149-son qaroriga muvofiq amalga oshiradi”;
5-banddagi “Butunjahon dopingga qarshi agentligining” soʻzlari “Butunjahon antidoping agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Agentlik Butunjahon antidoping kodeksini imzolovchi tashkilot hisoblanib, sportda dopingga qarshi kurashish sohasida Butunjahon antidoping agentligi hamda boshqa xalqaro va mintaqaviy tashkilotlarda Oʻzbekiston Respublikasini ifoda etadi”;
8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Agentlikning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi, qisqartirilgan — Oʻzbekiston Milliy antidoping agentligi (OʻzMADA);
b) ingliz tilida:
toʻliq — The National Anti-Doping Agency of the Republic of Uzbekistan, qisqartirilgan — Uzbekistan National Anti-Doping Agency (UzNADA);
v) rus tilida:
toʻliq — Natsionalnoye antidopingovoye agentstvo Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgan — Natsionalnoye antidopingovoye agentstvo Uzbekistana (UzNADA)”;
10-bandda :
1-kichik banddagi “doping qoʻllanishining oldini olish” soʻzlari “dopingni oldini olish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2) doping nazoratining samarali tizimini, sportda taqiqlangan modda va usullari qoʻllanilishini hamda dopingni boshqa shakllarini nazorat qilish dasturlari va uslublari, shuningdek, sportchilar va sport tashkilotlari uchun intizomiy reglamentni ishlab chiqish va joriy etish”;
3-kichik banddagi “Butunjahon dopingga qarshi agentligining” soʻzlari “Butunjahon antidoping agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-kichik banddagi “antidoping” soʻzi “doping” soʻzi bilan almashtirilsin;
5-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5) sport federatsiyalari, klublari va jamoalari tibbiyot xodimlarining malakasini oshirishga koʻmaklashish, ularga sportda dopingni oldini olish va doping nazoratini amalga oshirish borasida uslubiy yordam koʻrsatish, taʼlim dasturlarini amalga oshirish, sogʻlom va halol sportni targʻib qilish”;
6-kichik banddagi “antidoping” soʻzi “doping” soʻzi bilan almashtirilsin;
11-bandda :
ikkinchi , toʻqqizinchi , oʻn ikkinchi , oʻn uchinchi , oʻn oltinchi va yigirma birinchi xatboshilardagi “doping qoʻllanishining oldini olish” soʻzlari “dopingni oldini olish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi va oltinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “Butunjahon dopingga qarshi agentligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Butunjahon antidoping agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“taqiqlangan modda va usullar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasining doimiy yangilanib borilishini taʼminlaydi”;
oʻninchi xatboshidagi “uslublar” soʻzi “usullar” soʻzi bilan almashtirilsin;
oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Butunjahon antidoping agentligi (WADA) hamda doping nazorati boʻyicha boshqa xalqaro tashkilotlarga Oʻzbekiston Respublikasining aʼzolik badallarini toʻlaydi”;
oʻn yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“doping nazorati natijalarini boshqarish tartib-taomillarini amalga oshiradi, shu jumladan antidoping qoidabuzarligi sodir etganlik uchun tegishli intizomiy choralar koʻradi”;
oʻn sakkizinchi xatboshidagi “doping qoʻllanishini aniqlash” soʻzlari “dopingni aniqlash va oldini olish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yigirma ikkinchi xatboshidagi “antidoping” soʻzi “doping” soʻzi bilan almashtirilsin;
12-bandda :
uchinchi xatboshidagi “uslublarni, farmakologik taʼsirga ega dori preparatlari va boshqa moddalar qoʻllashga” soʻzlari “sportda taqiqlangan modda va usullarni qoʻllanishiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshidagi “farmakologik taʼsirga ega dori preparatlari va boshqa moddalarning qoʻllanishini” soʻzlari “taqiqlangan dori hamda boshqa modda va usullar qoʻllanishini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandning yettinchi xatboshisidagi “Butunjahon dopingga qarshi agentligining” soʻzlari “Butunjahon antidoping agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-bandda :
birinchi xatboshidan “bosh” soʻzi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agentlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi faoliyatini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 8-maydagi PQ-149-son qarorida yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish”;
oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “Butunjahon dopingga qarshi agentligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Butunjahon antidoping agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn oltinchi — oʻttiz sakkizinchi xatboshilar tegishlicha oʻn beshinchi — oʻttiz yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
15-bandda :
beshinchi xatboshidan “bosh” soʻzi chiqarib tashlansin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Butunjahon dopingga qarshi agentligining” soʻzlari “Butunjahon antidoping agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
oʻn toʻrtinchi — yigirma oltinchi xatboshilar tegishlicha oʻn ikkinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “doping qoʻllanishining oldini olish” soʻzlari “dopingni oldini olish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandning birinchi xatboshisi , 18 , 18 1 , 19 va 20-bandlardan “bosh” soʻzi chiqarib tashlansin;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Agentlikda quyidagi Komissiyalar tashkil etiladi:
sportchilarning terapevtik maqsadlarda taqiqlangan modda(lar) yoki usul(lar)dan foydalanish uchun bergan arizalari va ularni tasdiqlovchi hujjatlarni koʻrib chiqadigan hamda ushbu foydalanish xalqaro terapevtik istisnolar standartiga muvofiq ravishda ruxsat etilishi mumkin yoki yoʻqligini aniqlaydigan Terapevtik istisnolar boʻyicha komissiya;
antidoping qoidalarining buzilishi holatlarini oʻrganadigan va ular boʻyicha qaror qabul qiladigan, faoliyatida mustaqil boʻlishi shart boʻlgan Axloq komissiyasi”;
34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Agentlik direktori Agentlik faoliyatining natijalari toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi oldida muntazam ravishda hisobot beradi.”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-yanvardagi 23-son qarori bilan tasdiqlangan Aholining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha sport sinovlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandi beshinchi xatboshisidan “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 22-avgustdagi 465-son qarorida :
a) quyidagi tahrirdagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi Apellyatsiya boʻyicha komissiya toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 3-banddagi va 2-ilovaning koʻrsatkichidagi “2-ilovaga” hamda “2-ilova” soʻzlari tegishlicha “3-ilovaga” hamda “3-ilova” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 465-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi Apellyatsiya boʻyicha komissiya toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi Apellyatsiya boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya boʻyicha komissiya) tomonidan koʻrib chiqiladigan masalalar turlari, Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning maqomi, asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Apellyatsiya boʻyicha komissiya Milliy antidoping agentligining milliy antidoping qoidalariga muvofiq shikoyat qilish huquqiga ega shaxslar tomonidan milliy antidoping qoidalariga muvofiq shikoyat qilinishi mumkin boʻlgan har qanday qarorlar, shuningdek, bu bilan cheklanmagan holda, sportda antidoping qoidabuzarliklari hamda Milliy antidoping agentligi huzuridagi Axloq va Terapevtik istisnolar boʻyicha komissiyalar qarorlari yuzasidan kiritilgan apellyatsiya va arizalarni koʻrib chiqadi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzolari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.
3. Apellyatsiya boʻyicha komissiya Butunjahon antidoping kodeksida nazarda tutilgan tartibda operatsion va institutsional jihatdan mustaqil boʻlishi shart hamda qarorlar qabul qilishda va oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, mazkur Nizomga hamda Oʻzbekiston Respublikasining shu sohaga doir xalqaro shartnomalariga amal qiladi.
4. Apellyatsiya boʻyicha komissiya faoliyati qarorlar qabul qilishda teng huquqlilik, xolislik, betaraflik, qonuniylik, kollegiallik prinsiplariga asoslanadi.
2-bob. Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning huquqlari va majburiyatlari
5. Apellyatsiya boʻyicha komissiya apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqishda quyidagi huquqlarga ega:
apellyatsiya yoki ariza bergan shaxslardan, shuningdek, boshqa manfaatdor shaxslardan apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha materiallar va maʼlumotlarni soʻrab olish;
qoʻshimcha ekspertiza tayinlash, uni oʻtkazish uchun mustaqil ekspert va maslahatchilarni jalb etish;
zarurat boʻlganda, apellyatsiya yoki arizalarni koʻrib chiqishda qatnashish uchun davlat organlari, ilmiy va taʼlim muassasalari va boshqa tashkilotlardan mutaxassislar va ekspertlarni taklif qilish.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqishda qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
6. Apellyatsiya boʻyicha komissiya apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish jarayonida quyidagilarga majbur:
apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish jarayonida Butunjahon antidoping kodeksi, Natijalarni boshqarish boʻyicha xalqaro standart, qonunchilik hujjatlari, Milliy antidoping agentligining milliy antidoping qoidalari va mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
sportchilarning shaʼni va qadr-qimmatini kamsitishga, ularning shaxsiy hayotiga aralashuvga yoʻl qoʻymasligi;
apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish yuzasidan qabul qilingan qarorlar haqqoniyligini va asoslanganligini taʼminlash;
davlat organi va uning mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradigan faoliyatiga aralashmasligi;
davlat organi va uning mansabdor shaxslari faoliyat koʻrsatishi uchun toʻsqinlik qilmasligi;
apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish davomida olingan axborotning, agar bunday axborotni tarqatish qonun bilan cheklangan boʻlsa, sir saqlanishiga rioya qilishi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiyaga apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqishda qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
3-bob. Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning faoliyatini tashkil etish tartibi
7. Apellyatsiya boʻyicha komissiya 5 kishidan kam boʻlmagan toq sondagi (komissiya raisi, komissiya raisi oʻrinbosari, kotibi va aʼzolari) tarkibda Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining buyrugʻi bilan tuziladi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya tarkibiga davlat organlari va boshqa tashkilotlarning malakali xodimlari, shuningdek, jismoniy tarbiya va sport sohasida katta amaliy tajribaga yoki ilmiy salohiyatga ega mustaqil olim va ekspertlar kiritiladi.
8. Apellyatsiya boʻyicha komissiya faoliyati apellyatsiya yoki ariza kelib tushganda majlislar oʻtkazish yoʻli bilan tashkil etiladi.
Bunda majlislar zaruriyatga koʻra, Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi tomonidan, u boʻlmagan taqdirda esa uning oʻrinbosari tomonidan chaqiriladi.
9. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislari, agar ularning ishida komissiya aʼzolarining umumiy sonining yarmi ishtirok etsa, vakolatli hisoblanadi.
10. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida bayonnoma yuritiladi, uni Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi imzolaydi. Majlisda Komissiya raisi ishtirok etmagan taqdirda, bayonnoma majlisga raislik qiluvchi tomonidan imzolanadi.
11. Quyidagi holatlarda Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning raisi, rais oʻrinbosari, kotibi va aʼzolari uning tarkibidan chiqarilishi mumkin:
ular tomonidan Apellyatsiya boʻyicha komissiya tarkibidan chiqish toʻgʻrisida ariza berilganda;
asosiy ish joyi bilan tuzilgan mehnat shartnomalari bekor qilinganda;
Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning majlislarida muntazam ravishda ishtirok etmaganda;
mazkur Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan majburiyatlarni bajarmaganda;
ularga nisbatan chiqarilgan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;
ular tomonidan Butunjahon antidoping kodeksi va milliy antidoping qoidalari buzilganida;
ular tomonidan Butunjahon antidoping kodeksida nazarda tutilgan operatsion va institutsional mustaqil boʻlish talablariga rioya etilmaganda;
sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida ular muomalaga layoqatsiz, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda;
vafot etganda.
12. Quyidagi hollarda Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzosi komissiya kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan majlisda ishtirok etishi mumkin emas va rad qilinishi lozim, agar u:
Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzosi ishning natijasidan shaxsan, bevosita yoki bilvosita manfaatdor boʻlsa, shuningdek uning xolisligi va begʻarazligiga shubha tugʻdiradigan boshqa holatlar mavjud boʻlsa;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzosi taraf yoki ishda ishtirok etuvchi boshqa shaxslarning qarindoshi boʻlsa yoki ishda ishtirok etuvchi biron bir taraf yoki ishda ishtirok etuvchi tarafga aloqador boʻlgan biron bir tashkilot bilan shaxsiy, toʻgʻridan-toʻgʻri yoki bilvosita munosabatlarga ega boʻlsa.
13. Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi:
Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning majlislarini chaqiradi va unda raislik qiladi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya vakolatiga taalluqli masalalarni uning koʻrib chiqishi uchun kiritadi;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar hamda xalqaro tashkilotlar bilan munosabatlarda Apellyatsiya boʻyicha komissiya nomidan ish koʻradi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya nomidan xulosalarni, majlislar bayonnomalarini va boshqa hujjatlarni imzolaydi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislari kun tartibini belgilaydi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan qabul qilingan xulosalarning ijrosini monitoring qiladi;
yuklangan vazifalarning bajarilishi boʻyicha Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzolari ishini muvofiqlashtiradi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya ishining samaradorligini oshirishga qaratilgan boshqa harakatlarni bajaradi.
14. Apellyatsiya boʻyicha komissiya ishlari komissiya kotibi tomonidan yuritiladi. Apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibi:
apellyatsiya va arizalarni qabul qiladi hamda roʻyxatdan oʻtkazadi;
kun tartibiga muvofiq Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisi oʻtkaziladigan sana, joy va taklif etiladigan shaxslar roʻyxatini Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning raisi bilan kelishadi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisi oʻtkaziladigan joy, sana va vaqt haqida xabardor qiladi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalar boʻyicha zarur materiallarni tayyorlaydi;
kun tartibidagi masalalarni koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan materiallarni Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzolariga tarqatadi;
manfaatdor shaxslarga ishni koʻrish natijalari boʻyicha Apellyatsiya boʻyicha komissiya qarorlarini yuborish choralarini koʻradi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya hujjatlari but saqlanishini taʼminlaydi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibi komissiyaning samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshirishi mumkin.
15. Apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibi komissiya tomonidan qarorlar qabul qilishda ovoz berish huquqiga ega emas.
16. Apellyatsiya boʻyicha komissiya apellyatsiyani Butunjahon antidoping kodeksi va Natijalarni boshqarish boʻyicha xalqaro standart asosida koʻrib chiqadi.
17. Milliy antidoping agentligining milliy antidoping qoidalariga muvofiq shikoyat qilish huquqiga ega jismoniy va yuridik shaxslar nizoli masalani Apellyatsiya boʻyicha komissiyada koʻrib chiqish uchun Apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibiga yozma (elektron) tarzda murojaat qiladi. Barcha apellyatsiya va arizalar ushbu Nizom talablariga muvofiq taqdim etilishi lozim.
18. Apellyatsiya yoki ariza Apellyatsiya boʻyicha komissiyaga kelib tushgan kundan eʼtiboran bir oy ichida, qoʻshimcha oʻrganish va (yoki) tekshirish, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda esa uch oygacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqiladi. Ushbu bandda belgilangan muddatlarga rioya qilmaslik apellyatsiya yoki arizani yoxud Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning ushbu apellyatsiya yoki ariza boʻyicha qaror qabul qilish vakolati bekor qilinishiga olib kelmaydi.
19. Nizoli holatni koʻrib chiqish uchun tekshirish oʻtkazish, qoʻshimcha materiallarni soʻrab olish yoxud boshqa chora-tadbirlar koʻrish zarur boʻlgan hollarda, ularni koʻrib chiqish muddatlari apellyatsiya boʻyicha komissiyaning raisi tomonidan, istisno tariqasida, koʻpi bilan bir oyga uzaytirilishi mumkin, bu haqda murojaat etuvchiga darhol yozma yoki elektron xabar yuboriladi.
20. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislarida apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs yoki uning vakili, boshqa manfaatdor shaxslar qatnashishga haqlidir. Apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs va koʻrib chiqilayotgan ish boʻyicha tomonlar hisoblangan boshqa shaxslar majlis boʻlishidan kamida uch kun oldin majlis oʻtkaziladigan joy, sana va vaqt toʻgʻrisida apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibi tomonidan xabardor qilinishi kerak.
21. Apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs, boshqa manfaatdor shaxslar iltimosnomasiga binoan Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisi bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga koʻchirilishi mumkin. Bunda apellyatsiya yoki arizalarni koʻrib chiqishning belgilangan muddati oʻtishi Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisining yangi sanasigacha toʻxtatib turiladi.
22. Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi tashabbusiga koʻra, shuningdek apellyatsiya yoki ariza bergan shaxsning yoki boshqa manfaatdor shaxslar iltimosnomasiga asosan Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida audio yoki videoyozuv olib borilishi mumkin.
23. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida audio yoki videoyozuv vositalaridan foydalanilganda ishda ishtirok etuvchi shaxslar va boshqa ishtirokchilar bu haqda ogohlantiriladi.
24. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida ishtirok etayotganlar yozma qaydlar qilish huquqiga ega. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisini fototasvirga tushirish, audio- va videoyozuvini amalga oshirishga taraflarning roziligi va Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida raislik qiluvchining ruxsati bilan yoʻl qoʻyiladi.
25. Qoʻshimcha materiallar va maʼlumotlar zarur boʻlgan taqdirda ular Apellyatsiya boʻyicha komissiya belgilagan muddatlarda manfaatdor shaxslar tomonidan taqdim etilishi kerak.
26. Ishni koʻrib chiqish quyidagi hollarda Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning navbatdagi majlisi sanasi va vaqti koʻrsatilgan holda Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan boshqa kunga koʻchirilishi mumkin:
vakilning majlisda qatnasha olmasligi sababli ishni koʻrib chiqish boshqa kunga koʻchirilishi toʻgʻrisida apellyatsiya yoki ariza bergan shaxsning asoslangan iltimosnomasi munosabati bilan;
qoʻshimcha dalillar olish zaruriyati munosabati bilan;
ishni koʻrib chiqish qatnashchilaridan birortasining hozir boʻlmaganligi yoki tomonning vakilida ishonchnoma yoʻqligi munosabati bilan;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya fikriga koʻra ishni koʻrib chiqishga ekspertlarni jalb etish yoki boshqa shaxslarning ishtiroki zarurligi munosabati bilan;
ishni ushbu majlisda hal etish mumkin boʻlmaganda.
27. Ishni koʻrib chiqish quyidagi hollarda toʻxtatilishi mumkin:
Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan xulosalari ishni koʻrib chiqish natijalari uchun ahamiyatli boʻlgan boshqa ish koʻrilayotganda;
ekspertizadan oʻtkazish yoki tegishli ekspertning yoki mutaxassisning xulosasi zarur boʻlganda;
materiallarni qoʻshimcha oʻrganish va soʻrash talab qilinadigan holatlar vujudga kelganda.
Ishni koʻrib chiqish uni toʻxtatishga sabab boʻlgan holatlar bartaraf etilgandan keyin davom ettiriladi.
28. Ishni koʻrib chiqish Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan quyidagi hollarda toʻliq yoki qismlari boʻyicha tugatilishi mumkin:
apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs ishni koʻrib chiqishni toʻliq yoki qismlari boʻyicha tugatilishi toʻgʻrisida ariza berganda;
tomonlardan biri vafot etganda, yuridik shaxs tugatilganda, agar huquqiy vorislari bilan almashtirish imkoni boʻlmasa yoki mumkin boʻlmasa;
Apellyatsiya ishi boʻyicha sud tomonidan qaror qabul qilinganda.
29. Apellyatsiya yoki arizalarni Apellyatsiya boʻyicha komissiyaga taqdim qilish hamda ularni Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan koʻrib chiqish boʻyicha qoʻshimcha tartib taomillar mazkur Nizomga muvofiq Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan tasdiqlanadi.
30. Apellyatsiyalarni yoki arizalarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya boʻyicha komissiya quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
apellyatsiya yoki ariza qanoatlantiriladi va birinchi qaror oʻzgartiriladi;
apellyatsiya yoki ariza qisman qanoatlantiriladi va birinchi qaror oʻzgartiriladi;
apellyatsiya yoki arizani qanoatlantirish rad etiladi.
31. Apellyatsiya boʻyicha komissiya qarori apellyatsiya yoki ariza mohiyatini koʻrib chiqish tugagandan soʻng komissiya aʼzolarining yopiq yigʻilishi natijasi boʻyicha koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi va aʼzolari ovoz berishda betaraf qolish huquqiga ega emas. Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi eng oxirida ovoz beradi.
32. Apellyatsiya boʻyicha komissiya qarori Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi va ishni koʻrib chiqishda qatnashgan Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi va manfaatdor shaxslar qaror haqida tegishli tarzda xabardor qilingan paytdan eʼtiboran kuchga kiradi.
33. Apellyatsiya boʻyicha komissiyada apellyatsiya yoki arizalarni koʻrib chiqish ushbu nizomga ilovada koʻzda tutilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
34. Apellyatsiya boʻyicha komissiya qarorlari qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida apellyatsiya yoki ariza bergan shaxslarga va boshqa manfaatdor shaxslarga yuboriladi. Ushbu bandda belgilangan muddatlarga rioya qilmaslik apellyatsiya yoki arizani yoki Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning ushbu apellyatsiya yoki ariza boʻyicha qaror qabul qilish vakolati bekor qilinishiga olib kelmaydi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
35. Apellyatsiya boʻyicha komissiyani qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 5-fevral,
45-son