📅 2026-yil 5-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 5-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 5 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 февраля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 February 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон « Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон « Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида »ги ҳамда 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон « Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 5 февралдаги 38-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 170-сон буйруғи (рўйхат рақами 2015, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида :
1) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 71-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 72-банддаги «ташқи канализацияга етиб келгунча» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизишдан олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 77-банддаги «канализацияланган» деган сўз «маиший оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 78-банддаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувларни чиқариб юбориш» ва «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 198 ва 219-бандлардаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 169-сон буйруғи (рўйхат рақами 2016, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 452-модда) билан тасдиқланган Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида :
1) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2) 78-банддаги «канализацияси» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 82-банддаги «Саноат канализацияси» деган сўзлар «Ишлаб чиқариш оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 21 декабрдаги 271-сон буйруғи (рўйхат рақами 2073, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида :
1) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 64-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 65-банддаги «ташқи канализацияга етиб келгунча» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизишдан олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 70-банддаги «канализацияланган» деган сўз «маиший оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 71-банддаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувларни чиқариб юбориш» ва «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 252-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 262-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 26 мартдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2104, 2010 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Синтетик смолалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида :
1) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 58-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 61-банддаги «канализация» деган сўз «маиший оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.».
Раис А. РАФИҚОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 февраль,
38-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PQ-186-son “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-oktabrdagi 633-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2025-yil 22-sentabrdagi 602-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi hamda 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son “ Mehnatni muhofaza qilish sohasiga oid ayrim nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining 2026-yil 5-fevraldagi 38-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. “Sanoatkontexnazorat” Davlat inspeksiyasi boshligʻining 2009-yil 7-sentabrdagi 170-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2015, 2009-yil 12-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 42-son, 451-modda) bilan tasdiqlangan Texnik etil spirtini ishlab chiqarish xodimlari uchun xavfsizlik qoidalarida :
1) 2-bobning 10-paragrafi nomidagi va 71-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 72-banddagi “tashqi kanalizatsiyaga yetib kelguncha” degan soʻzlar “oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimiga oqizishdan oldin” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 77-banddagi “kanalizatsiyalangan” degan soʻz “maishiy oqova suvlar tizimiga ulangan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 78-banddagi “kanalizatsiya” va “kanalizatsiyasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “oqova suvlarni chiqarib yuborish” va “oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 198 va 219-bandlardagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2009-yil 7-sentabrdagi 169-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2016, 2009-yil 12-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 42-son, 452-modda) bilan tasdiqlangan Linoleum uchun yopishqoq mastikalar, nitrolaklar, nitroemallar va nitromastikalar ishlab chiqarish xodimlari uchun xavfsizlik qoidalarida :
1) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ishlab chiqiladi va ish joylarida ishlovchilarni yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot boʻlinmasining rahbari zimmasiga yuklanadi.”;
2) 78-banddagi “kanalizatsiyasi” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 82-banddagi “Sanoat kanalizatsiyasi” degan soʻzlar “Ishlab chiqarish oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. “Sanoatkontexnazorat” Davlat inspeksiyasi boshligʻining 2009-yil 21-dekabrdagi 271-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2073, 2010-yil 23-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 3-4-son, 32-modda) bilan tasdiqlangan Sirka kislotasi ishlab chiqarish xodimlari uchun xavfsizlik qoidalarida :
1) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ishlab chiqiladi va ish joylarida ishlovchilarni yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot boʻlinmasining rahbari zimmasiga yuklanadi.”;
2) 2-bobning 10-paragrafi nomidagi va 64-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 65-banddagi “tashqi kanalizatsiyaga yetib kelguncha” degan soʻzlar “oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimiga oqizishdan oldin” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 70-banddagi “kanalizatsiyalangan” degan soʻz “maishiy oqova suvlar tizimiga ulangan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 71-banddagi “kanalizatsiya” va “kanalizatsiyasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “oqova suvlarni chiqarib yuborish” va “oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 252-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 262-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4. “Sanoatkontexnazorat” Davlat inspeksiyasi boshligʻining 2010-yil 26-martdagi 108-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2104, 2010-yil 19-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 20-son, 157-modda) bilan tasdiqlangan Sintetik smolalar ishlab chiqarish xodimlari uchun xavfsizlik qoidalarida :
1) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ishlab chiqiladi va ish joylarida ishlovchilarni yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot boʻlinmasining rahbari zimmasiga yuklanadi.”;
2) 2-bobning 10-paragrafi nomidagi va 58-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 61-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “maishiy oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 62-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“62. Tashkilotda oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda tashkilotda yer qatlamini ifloslantirmagan holda dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”.
Rais A. RAFIQOV
Toshkent sh.,
2026-yil 5-fevral,
38-son