UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 19-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 19 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги ПФ-78-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-78-сон Фармонида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда — Академия) олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишнинг алоҳида тартибини белгилаш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Академияда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби;

Академияда изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторингини ташкил этиш;

Академияда давлат сиёсати ва бошқаруви соҳасида яхлит илмий тадқиқотлар тизимини яратиш.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 70-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда — Академия) олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

талабгор — олий таълимдан кейинги таълимда ўқиш учун ҳужжат топширган шахс;

изланувчи — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;

таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — Ягона электрон тизим) — олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилишига оид ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими;

диссертация режасининг муфассал лойиҳаси — тадқиқот иши лойиҳасининг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, бажариш муддатлари, кутилаётган илмий натижалари ва бошқа зарур тадбирлар мажмуи.

3. Академияда олий таълимдан кейинги таълимнинг асосий мақсади давлат сиёсати ва бошқаруви, давлат хизмати, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари, ҳудудларни бошқариш ва ривожлантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқариш, бошқарув фани соҳалари бўйича фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришдан иборатдир.

Академия кенгаши томонидан изланувчилар учун олий таълимдан кейинги таълим жараёнида амалга ошириладиган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари белгиланади.

Академияда мавжуд олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича диссертация мавзулари Академия мактаблари ва марказларида ташкил этиладиган лаборатория ва лойиҳа офисларида шакллантирилади.

Танланган тадқиқот мавзуси асосида изланувчилар Академия кенгаши қарорига мувофиқ Академиянинг тегишли мактаблари ва марказларига бириктирилади.

4. Академияда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қуйидаги таълим шакллари бўйича ташкил этилади:

таянч докторантура;

докторантура;

мустақил изланувчилик.

5. Академияда олий таълимдан кейинги таълимни очиш, уни тўлов-контракт асосида ташкил этиш, қабул квотасини шакллантириш, таянч докторант, докторант ҳамда мустақил изланувчиларнинг ўқиш муддати ва стипендия тўлаш тартибини белгилаш, олий таълимдан кейинги таълимдан четлатиш, илмий раҳбар ва консультантларни тайинлаш ҳамда уларга ҳақ тўлаш, шунингдек, мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим ихтисослиги фан соҳалари мос келмаганда ёки олий таълимдан кейинги таълимда фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда, талабгорларга қўшимча имтиҳонларни белгилаш каби масалалар ҳамда ушбу Низомда қамраб олинмаган бошқа ҳолатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар ва муддатлар асосида амалга оширилади.

6. Академияда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар ва муддатлар асосида мақсадли тайёрланади.

7. Изланувчиларнинг ҳар йилги якка тартибдаги режаси Академия кенгаши қарори билан тасдиқланади ва «Рақамли академия» платформаси ҳамда Ягона электрон тизимга юкланади.

Академия таянч докторантлари ва докторантлари диссертацияни ҳимоя қилгунгача, шунингдек, ўқишнинг бутун даври давомида жамоатчилик асосида камида 100 соат ҳажмда Академияда ўқув машғулотларини ўтиш меъёрлари белгиланади ва ушбу меъёр уларнинг якка тартибдаги режасига киритилади.

2-боб. Академияда олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш тартиби

8. Олий таълимдан кейинги таълимга қабул ҳужжатлари Ягона электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали топширилади.

9. Академияда таянч докторантура ҳамда докторантура босқичига ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.

Академиянинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида ҳар йили 1 сентябрга қадар қабул тўғрисида эълон берилади.

Таянч докторантура ва докторантурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилинади.

Таянч докторантура ва докторантурага кириш имтиҳонлари ҳар йили 1 ноябрдан 25 ноябрга қадар ўтказилади.

Таянч докторантура ва докторантурага кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган талабгорлар ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси томонидан 30 ноябрга қадар қабул қилинади.

Академия кенгаши қарорига асосан таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш Академия ректори буйруғи билан ҳар йили 5 декабрга қадар расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси соҳиблари таянч докторантура ва докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

10. Академияда мустақил изланувчиликка ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.

Академиянинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида ҳар чоракда биринчи ойнинг 15-санасидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар қабул тўғрисида эълон берилади.

Тегишли ҳужжатлар Ягона электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ҳар чоракда 1 ой давомида қабул қилинади.

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш мақсадида ҳар чоракнинг сўнгги ойига қадар суҳбат ўтказилади.

Академия кенгаши қарорига асосан мустақил изланувчиликка қабул қилиш Академия ректори буйруғи билан расмийлаштирилади.

Академияда тадқиқот жараёнлари илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ Таълимни бошқариш тизими (LMS) ва «Рақамли академия» платформаси орқали ташкил этилади.

3-боб. Академияда олий таълимдан кейинги таълимга қабулни ташкил этиш

11. Академияда ректор раислигида тегишли ихтисосликлар бўйича етакчи олимлар ва мустақил экспертлардан (камида 7 кишидан) иборат таркибда қабул комиссияси ташкил этилади.

Қабул комиссияси раиси қабул комиссияси аъзолари вазифаларини белгилайди ва уларнинг режаларини тасдиқлайди.

Қабул комиссияси кириш имтиҳонлари бўйича мутахассисликнинг моҳиятидан келиб чиқиб саволлар тузади.

Қабул комиссияси кириш имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш ва имтиҳон пайтида холисликни таъминлашга масъул ҳисобланади.

12. Кириш имтиҳонини ўтказишнинг аниқ санаси ва шакли (ёзма, оғзаки, тест) қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

13. Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлган талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

магистр даражаси, олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича);

диссертация режасининг муфассал лойиҳаси;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан, Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда — ОАК) томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган камида учта мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида чоп этилган камида учта тезис;

хорижий тилни камида В2 даражасида билишини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификат.

14. Докторантурага қуйидагиларга эга бўлган талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даража;

диссертация режасининг муфассал лойиҳаси;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган камида бешта илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида чоп этилган камида бешта тезис;

хорижий тилни камида В2 даражасида билишини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификат.

15. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагиларга эга бўлган талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

магистр даражаси, олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича);

диссертация режасининг муфассал лойиҳаси;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан, ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган камида учта мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида чоп этилган камида учта тезис;

хорижий тилни камида В2 даражасида билишини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификат.

16. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагиларга эга бўлган талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даража;

диссертация режасининг муфассал лойиҳаси;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган камида бешта илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида чоп этилган камида бешта тезис;

хорижий тилни камида В2 даражасида билишини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификат.

17. Талабгорларнинг кириш имтиҳонларини баҳолаш мезонлари олдиндан Академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

18. Академияда таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилиш бўйича танлов ҳар бири 100 балли баҳолаш тизимига асосланган қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқич — талабгорлар мутахассислик фанларидан имтиҳон (ёзма, оғзаки, тест) топширади;

иккинчи босқич — талабгорлар диссертация режасининг муфассал лойиҳасини тақдимот қилади.

19. Қабул комиссияси томонидан талабгорларнинг диссертация режасининг муфассал лойиҳаси ушбу Низомга 3-иловада келтирилган мезонлар асосида 100 балли тизимда баҳоланади.

20. Имтиҳон бўйича талабгорларнинг якуний натижалари қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан қўйилган баллар умумий йиғиндисининг ўртачасидан келиб чиқиб аниқланади.

Имтиҳон якунига кўра қабул комиссияси талабгорларнинг балларини кўрсатган ҳолда тегишли баённома тузади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Академия кенгашига тақдим этади.

21. Талабгорларнинг якуний натижалари қабул комиссияси томонидан мутахассислик фанларидан имтиҳон ва диссертация режасининг муфассал лойиҳаси тақдимоти натижаларидан олинган баллар қўшилган ҳолдаги умумий баллдан келиб чиқиб, энг юқори балл тўплаган талабгорларнинг қабул квоталари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниши таъминланади.

22. Талабгорларнинг кириш имтиҳони жараёнларининг барча босқичлари шаффоф ва адолатли ўтказилади. Қабул комиссияси томонидан кириш имтиҳони жараёнлари видеотасвирга ёзиб олинади.

23. Кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар имтиҳонлар якунлангандан сўнг Академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

4-боб. Талабгорларнинг шикоятларини кўриб чиқиш тартиби

24. Академия ректорининг буйруғи билан талабгорларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссиясининг таркибига қабул комиссияси аъзолари киритилмайди.

25. Кириш имтиҳони натижалари бўйича талабгорларнинг шикоятлари, натижалар эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида қабул комиссиясига ёзма шаклда тақдим этилади.

Талабгорлар шикоятларини «Рақамли академия» платформаси, Ягона электрон тизим ва ЯИДХП орқали электрон шаклда юборишлари мумкин.

26. Апелляция комиссияси шикоятни шикоят берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқади ва қарор қабул қилинган куни талабгорни шикоят қаноатлантирилгани ёки қаноатлантириш рад этилганини кўрсатган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилади.

Бунда Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

шикоятни асосли деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантириш;

шикоятни асоссиз деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантиришни рад этиш.

27. Талабгор мурожаатни кўриб чиқишда шахсан иштирок этиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги

28. Илмий раҳбар умумий ўқув юкламасига киритилган соатлар бўйича изланувчиларнинг назарий-методологик дастурни ўзлаштиришлари учун ҳар ойда дарс ўтади.

29. Изланувчилар ҳар чоракда диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган якка тартибдаги режаси бўйича бажарган ишлари натижаларини «Рақамли академия» платформаси ва Ягона электрон тизимга киритиб боради.

30. Академияда олий таълимдан кейинги таълимда таҳсил олаётган изланувчиларнинг фаолияти самарадорлиги ҳар чоракда мониторинг қилиб борилади.

Мониторинг учун Академиянинг олий таълимдан кейинги таълимга масъул бўлинмаси томонидан ишчи гуруҳ тузилади ва Академия ректори томонидан тасдиқланади.

31. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

а) ўқишнинг биринчи йилида:

диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

ихтисослик бўйича тасдиқланган назарий-методологик дастурнинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича камида иккита илмий мақоланинг чоп этилгани;

илмий конференцияда диссертация мавзуси бўйича маъруза билан иштирок этгани;

тадқиқотнинг назарий асослари, мавзу бўйича илмий адабиётлар таҳлили, методология ва тадқиқот концепцияси бўйича таҳлилий умумлаштирувчи маълумотнинг мавжудлиги;

Академия илмий семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи маълумот натижалари бўйича (илмий раҳбар билан биргаликда) маъруза қилгани;

Академиянинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилгани;

б) ўқишнинг иккинчи йилида:

тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида иккита илмий мақоланинг мавжудлиги;

диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида халқаро илмий конференция материалларида камида иккита чоп этилган маъруза тезисининг мавжудлиги;

тегишли хорижий журналларда диссертация мавзуси бўйича камида иккита чоп этилган илмий мақола мавжудлиги;

Академия илмий семинарида диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича (мустақил) маъруза билан иштирок этгани;

диссертация мавзуси бўйича амалий тадқиқотлар, маълумотлар таҳлили ва тажриба-синов ишлари олиб борилгани;

диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режасининг бажарилиши бўйича ҳисобот бергани;

Академиянинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилингани;

в) ўқишнинг учинчи йилида:

журналларда, шу жумладан, хорижий журналларда сони белгиланган талабларга мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги;

ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши, авторефератининг мавжудлиги;

Академия мактаблари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилгани ва муҳокама қилингани;

Академиянинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилингани.

32. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

а) ўқишнинг биринчи йилида:

диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилгани;

диссертациянинг биринчи ва иккинчи боблари тайёрлиги;

диссертация мавзуси бўйича тегишли журналларда камида бешта илмий мақола чоп этилгани;

диссертация мавзуси бўйича республика ва халқаро илмий конференциялар материалларида камида учта маъруза тезиси чоп этилгани;

диссертация мавзуси бўйича илмий конференция ёки семинарда маъруза қилгани;

тадқиқотнинг назарий асослари, мавзу бўйича илмий адабиётлар таҳлили, методология ва тадқиқот концепцияси бўйича таҳлилий шарҳ;

тадқиқотнинг назарий асослари, мавзу бўйича илмий адабиётлар таҳлили, методология ва тадқиқот концепцияси бўйича таҳлилий шарҳ натижалари бўйича семинарда сўзга чиққани;

Академиянинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилгани;

б) ўқишнинг иккинчи йилида:

диссертациянинг учинчи ва тўртинчи боблари тайёрлиги;

тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилингани (шу жумладан, иккитаси хорижда);

диссертация мавзуси бўйича халқаро ва республика илмий конференциялар материалларида чоп этилган камида учта маъруза тезисининг мавжудлиги;

диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича семинар ўтказгани;

конференция ёки семинарда маъруза билан қатнашиш (камида бир марта);

диссертация мавзуси бўйича амалий тадқиқотлар, маълумотлар таҳлили ва тажриба-синов ишлари олиб борилгани;

диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот;

Академиянинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилгани;

в) ўқишнинг учинчи йилида:

тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилингани;

диссертация натижалари бўйича чоп этилган монографиянинг мавжудлиги;

Академиянинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилгани;

ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши ва авторефератнинг мавжудлиги;

Академия мактаблари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилгани ва муҳокама қилингани.

33. Мониторинг натижалари Академия кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади. Якка тартибдаги режаларини бажармаган изланувчиларга нисбатан тегишли қарорлар қабул қилинади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

34. Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилинган изланувчилар диссертация ишини ҳимоя қилиб, давлат намунасидаги тегишли дипломни олганда ёки унинг диссертация иши ўқиш даврида тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинганда, докторантура ва мустақил изланувчилик муваффақиятли якунланган ҳисобланади.

35. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси таянч докторантура ҳамда докторантура босқичига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (Академия) Академиянинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида қабул тўғрисида эълон беради. Ҳар йили 1 сентябрга қадар 2-босқич Академия Тегишли ҳужжатларни олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (Ягона электрон тизим) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилади. Ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябрга қадар 3-босқич Академия Таянч докторантура ва докторантурага кириш имтиҳонларини ўтказади. Ҳар йили 1 ноябрдан 25 ноябрга қадар 4-босқич Академия Таянч докторантурага ва докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтиҳонлари натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси ва Академия кенгашидан муваффақиятли ўтганларни танлаб олади . Ҳар йили 30 ноябрга қадар 5-босқич Академия Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида Академия ректорининг буйруғини қабул қилади ва « Рақамли академия» платформаси ҳамда Ягона электрон тизим га киритади. Ҳар йили 5 декабрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига мустақил изланувчиликка ўқишга қабул қилишни ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (Академия) Академиянинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида қабул тўғрисида эълон беради. Ҳар чоракда биринчи ойнинг 15-санасидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар 2-босқич Академия Тегишли ҳужжатларни олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (Ягона электрон тизим) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилади. Ҳар чорак 1 ой давомида 3-босқич Академия Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш мақсадида кириш имтиҳонини ўтказади. Ҳар чоракнинг сўнгги ойига қадар 4-босқич Академия Кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида Академия ректорининг тегишли буйруғини қабул қилади ва «Рақамли академия» платформаси ҳамда Ягона электрон тизим га киритади. Ҳар йили чоракнинг 5 март, 5 июнь, 5 сентябрь, 5 декабрь саналарига қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Диссертация режасининг муфассал лойиҳасини

Т/р Баҳолаш мезони номи Мазмуни (тавсифи) Баҳолаш даражаси / Балл 1. Мавзунинг долзарблиги ва илмий асосланиши Танланган мавзунинг ихтисослик шифрига мослиги, фан соҳаси учун аҳамияти, муаммонинг илмий асослангани, янги ечимлар зарурлиги 0 — 15 балл 2. Мақсад ва вазифаларнинг аниқлиги Илмий ишнинг мақсади равшан ва аниқ ифодалангани, вазифаларнинг мақсадга мослиги ва мантиқий боғлиқлиги 0 — 15 балл 3. Методология ва илмий усулларнинг асослангани Тадқиқотда қўлланадиган илмий усуллар (таҳлил, синтез, моделлаштириш, статистик таҳлил ва бошқалар) мақсад ва вазифаларга мос танлангани 0 — 10 балл 4. Амалиётга татбиқ этиш имконияти (амалий аҳамияти) Натижаларни амалиётда қўллаш имконияти, илмий тавсиялар ёки ечимларнинг фойдали қиймати 0 — 10 балл 5. Тадқиқот босқичлари ва бажариш режаси Лойиҳада ишни амалга ошириш босқичлари аниқ ва мантиқий кетма-кетликда ифодалангани, муддатлар реаллиги 0 — 10 балл 6. Кутилаётган илмий натижаларнинг аниқлиги ва ишончлилиги Натижаларнинг илмий жиҳатдан асослангани, уларнинг текшириш ва исботлаш имконияти 0 — 10 балл 7. Лойиҳанинг тузилиши ва расмийлаштириш сифати Лойиҳа тузилиши, тил услуби, мантиқий кетма-кетлик, илмий услубий талабларга мувофиқлиги 0 — 10 балл 8. Ахлоқий ва этика талабларига риоя қилиш Тадқиқот жараёнида плагиат ҳолатларига йўл қўйилмагани, маълумотлардан тўғри фойдаланиш ва этик меъёрларга риоя қилиш 0 — 10 балл 9. Адабиётлар таҳлили ва манбалар базаси Илмий адабиётлар, миллий ва хорижий манбаларнинг етарлилиги, янгилиги ва илмий даражаси 0 — 5 балл 10. Тадқиқот объекти ва предметининг тўғри белгиланиши Объект ва предметнинг аниқ белгилангани, уларнинг мавзудаги ўрни аниқ кўрсатилгани 0 — 5 балл

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 19 февраль,

70-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 09/26/70/0161-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

BAHOLASH MEZONLARI

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Istiqbolli kadrlarni maqsadli tayyorlash hamda ularni davlat boshqaruvi va xizmatiga samarali jalb etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 5-maydagi PF-78-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-78-son Farmonida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitishning alohida tartibini belgilash nazarda tutilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Akademiyada oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitish tartibi;

Akademiyada izlanuvchilar faoliyati samaradorligining monitoringini tashkil etish;

Akademiyada davlat siyosati va boshqaruvi sohasida yaxlit ilmiy tadqiqotlar tizimini yaratish.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-fevraldagi 70-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

talabgor — oliy taʼlimdan keyingi taʼlimda oʻqish uchun hujjat topshirgan shaxs;

izlanuvchi — falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) yoki fan doktori (Doctor of Science (DSc) ilmiy darajasini olish uchun doktorlik dissertatsiyasini tayyorlayotgan shaxs;

tayanch doktorantura — falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) ilmiy darajasiga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralgan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

doktorantura — fan doktori (Doctor of Science (DSc) ilmiy darajasiga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralgan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

mustaqil izlanuvchilik — falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) yoki fan doktori (Doctor of Science (DSc) ilmiy darajalariga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralmagan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — Yagona elektron tizim) — oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga qabul qilish, stajyor-tadqiqotchi va izlanuvchilarning yakka tartibdagi rejalari bajarilishiga oid hisobotlarni shakllantirish boʻyicha hujjatlarning elektron almashinuvini tashkil etishga moʻljallangan axborot tizimi;

dissertatsiya rejasining mufassal loyihasi — tadqiqot ishi loyihasining maqsadi va vazifalari, obyekti va predmeti, bajarish muddatlari, kutilayotgan ilmiy natijalari va boshqa zarur tadbirlar majmui.

3. Akademiyada oliy taʼlimdan keyingi taʼlimning asosiy maqsadi davlat siyosati va boshqaruvi, davlat xizmati, iqtisodiyot tarmoqlari va sohalari, hududlarni boshqarish va rivojlantirish hamda inson resurslarini boshqarish, boshqaruv fani sohalari boʻyicha fundamental va ilmiy-amaliy tadqiqotlar olib borishdan iboratdir.

Akademiya kengashi tomonidan izlanuvchilar uchun oliy taʼlimdan keyingi taʼlim jarayonida amalga oshiriladigan ilmiy tadqiqotlarning ustuvor yoʻnalishlari belgilanadi.

Akademiyada mavjud oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosliklari boʻyicha dissertatsiya mavzulari Akademiya maktablari va markazlarida tashkil etiladigan laboratoriya va loyiha ofislarida shakllantiriladi.

Tanlangan tadqiqot mavzusi asosida izlanuvchilar Akademiya kengashi qaroriga muvofiq Akademiyaning tegishli maktablari va markazlariga biriktiriladi.

4. Akademiyada oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul quyidagi taʼlim shakllari boʻyicha tashkil etiladi:

tayanch doktorantura;

doktorantura;

mustaqil izlanuvchilik.

5. Akademiyada oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni ochish, uni toʻlov-kontrakt asosida tashkil etish, qabul kvotasini shakllantirish, tayanch doktorant, doktorant hamda mustaqil izlanuvchilarning oʻqish muddati va stipendiya toʻlash tartibini belgilash, oliy taʼlimdan keyingi taʼlimdan chetlatish, ilmiy rahbar va konsultantlarni tayinlash hamda ularga haq toʻlash, shuningdek, mutaxassisligi oliy taʼlimdan keyingi taʼlim ixtisosligi fan sohalari mos kelmaganda yoki oliy taʼlimdan keyingi taʼlimda fanning turdosh sohalari boʻyicha olish rejalashtirilganda, talabgorlarga qoʻshimcha imtihonlarni belgilash kabi masalalar hamda ushbu Nizomda qamrab olinmagan boshqa holatlar Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablar va muddatlar asosida amalga oshiriladi.

6. Akademiyada oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-iyuldagi 606-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablar va muddatlar asosida maqsadli tayyorlanadi.

7. Izlanuvchilarning har yilgi yakka tartibdagi rejasi Akademiya kengashi qarori bilan tasdiqlanadi va “Raqamli akademiya” platformasi hamda Yagona elektron tizimga yuklanadi.

Akademiya tayanch doktorantlari va doktorantlari dissertatsiyani himoya qilgungacha, shuningdek, oʻqishning butun davri davomida jamoatchilik asosida kamida 100 soat hajmda Akademiyada oʻquv mashgʻulotlarini oʻtish meʼyorlari belgilanadi va ushbu meʼyor ularning yakka tartibdagi rejasiga kiritiladi.

2-bob. Akademiyada oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni tashkil etish tartibi

8. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul hujjatlari Yagona elektron tizim yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali topshiriladi.

9. Akademiyada tayanch doktorantura hamda doktorantura bosqichiga oʻqishga qabul qilish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

Akademiyaning rasmiy veb-saytida va ommaviy axborot vositalarida har yili 1-sentabrga qadar qabul toʻgʻrisida eʼlon beriladi.

Tayanch doktorantura va doktoranturaga oʻqishga kirish uchun hujjatlar Yagona elektron tizim yoki YIDXP orqali har yili 15-sentabrdan 15-oktabrga qadar qabul qilinadi.

Tayanch doktorantura va doktoranturaga kirish imtihonlari har yili 1-noyabrdan 25-noyabrga qadar oʻtkaziladi.

Tayanch doktorantura va doktoranturaga kirish imtihonlari natijalari boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan talabgorlar ajratilgan qabul kvotasidan kelib chiqib, qabul komissiyasi tomonidan 30-noyabrga qadar qabul qilinadi.

Akademiya kengashi qaroriga asosan tayanch doktorantura va doktoranturaga oʻqishga qabul qilish Akademiya rektori buyrugʻi bilan har yili 5-dekabrga qadar rasmiylashtiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat stipendiyasi sohiblari tayanch doktorantura va doktoranturaga kirish imtihonlarisiz qabul qilinadi.

10. Akademiyada mustaqil izlanuvchilikka oʻqishga qabul qilish ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

Akademiyaning rasmiy veb-saytida va ommaviy axborot vositalarida har chorakda birinchi oyning 15-sanasidan keyingi oyning 15-sanasiga qadar qabul toʻgʻrisida eʼlon beriladi.

Tegishli hujjatlar Yagona elektron tizim yoki YIDXP orqali har chorakda 1 oy davomida qabul qilinadi.

Mustaqil izlanuvchilikka talabgorlarni tanlab olish maqsadida har chorakning soʻnggi oyiga qadar suhbat oʻtkaziladi.

Akademiya kengashi qaroriga asosan mustaqil izlanuvchilikka qabul qilish Akademiya rektori buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

Akademiyada tadqiqot jarayonlari ilgʻor xorijiy tajribalarga muvofiq Taʼlimni boshqarish tizimi (LMS) va “Raqamli akademiya” platformasi orqali tashkil etiladi.

3-bob. Akademiyada oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabulni tashkil etish

11. Akademiyada rektor raisligida tegishli ixtisosliklar boʻyicha yetakchi olimlar va mustaqil ekspertlardan (kamida 7 kishidan) iborat tarkibda qabul komissiyasi tashkil etiladi.

Qabul komissiyasi raisi qabul komissiyasi aʼzolari vazifalarini belgilaydi va ularning rejalarini tasdiqlaydi.

Qabul komissiyasi kirish imtihonlari boʻyicha mutaxassislikning mohiyatidan kelib chiqib savollar tuzadi.

Qabul komissiyasi kirish imtihonlarini yuqori saviyada oʻtkazish va imtihon paytida xolislikni taʼminlashga masʼul hisoblanadi.

12. Kirish imtihonini oʻtkazishning aniq sanasi va shakli (yozma, ogʻzaki, test) qabul komissiyasi raisi tomonidan belgilanadi.

13. Tayanch doktoranturaga quyidagilarga ega boʻlgan talabgorlarning hujjatlari qabul qilinadi:

magistr darajasi, oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom (mutaxassislik dasturlari boʻyicha);

dissertatsiya rejasining mufassal loyihasi;

falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tadqiqoti asosini tashkil qilishi mumkin boʻlgan ilmiy natijalar, shu jumladan, Oliy attestatsiya komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — OAK) tomonidan belgilangan ilmiy jurnallarda chop etilgan kamida uchta maqola hamda ilmiy-amaliy konferensiyalar, seminarlar va tegishli ilmiy yoʻnalishlar boʻyicha ilmiy ishlar toʻplamlarida chop etilgan kamida uchta tezis;

xorijiy tilni kamida V2 darajasida bilishini tasdiqlovchi milliy yoki xalqaro sertifikat.

14. Doktoranturaga quyidagilarga ega boʻlgan talabgorlarning hujjatlari qabul qilinadi:

fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) yoxud ularga tenglashtirilgan xorijiy davlatlarda olingan ilmiy daraja;

dissertatsiya rejasining mufassal loyihasi;

fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi yoxud ularga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalar olgandan soʻng muhim ilmiy yutuqlarga erishish, shu jumladan, fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tadqiqoti asosini tashkil qilishi mumkin boʻlgan OAK tomonidan belgilangan ilmiy jurnallarda chop etilgan kamida beshta ilmiy maqola hamda ilmiy-amaliy konferensiyalar, seminarlar va tegishli ilmiy yoʻnalishlar boʻyicha ilmiy ishlar toʻplamlarida chop etilgan kamida beshta tezis;

xorijiy tilni kamida V2 darajasida bilishini tasdiqlovchi milliy yoki xalqaro sertifikat.

15. Falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi uchun mustaqil izlanuvchilikka quyidagilarga ega boʻlgan talabgorlarning hujjatlari qabul qilinadi:

magistr darajasi, oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom (mutaxassislik dasturlari boʻyicha);

dissertatsiya rejasining mufassal loyihasi;

falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tadqiqoti asosini tashkil qilishi mumkin boʻlgan ilmiy natijalar, shu jumladan, OAK tomonidan belgilangan ilmiy jurnallarda chop etilgan kamida uchta maqola hamda ilmiy-amaliy konferensiyalar, seminarlar va tegishli ilmiy yoʻnalishlar boʻyicha ilmiy ishlar toʻplamlarida chop etilgan kamida uchta tezis;

xorijiy tilni kamida V2 darajasida bilishini tasdiqlovchi milliy yoki xalqaro sertifikat.

16. Fan doktori (DSc) ilmiy darajasi uchun mustaqil izlanuvchilikka quyidagilarga ega boʻlgan talabgorlarning hujjatlari qabul qilinadi:

fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) yoxud ularga tenglashtirilgan xorijiy davlatlarda olingan ilmiy daraja;

dissertatsiya rejasining mufassal loyihasi;

fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi yoxud ularga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalar olgandan soʻng muhim ilmiy yutuqlarga erishish, shu jumladan, fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tadqiqoti asosini tashkil qilishi mumkin boʻlgan OAK tomonidan belgilangan ilmiy jurnallarda chop etilgan kamida beshta ilmiy maqola hamda ilmiy-amaliy konferensiyalar, seminarlar va tegishli ilmiy yoʻnalishlar boʻyicha ilmiy ishlar toʻplamlarida chop etilgan kamida beshta tezis;

xorijiy tilni kamida V2 darajasida bilishini tasdiqlovchi milliy yoki xalqaro sertifikat.

17. Talabgorlarning kirish imtihonlarini baholash mezonlari oldindan Akademiyaning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

18. Akademiyada tayanch doktorantura, doktorantura va mustaqil izlanuvchilikka qabul qilish boʻyicha tanlov har biri 100 balli baholash tizimiga asoslangan quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:

birinchi bosqich — talabgorlar mutaxassislik fanlaridan imtihon (yozma, ogʻzaki, test) topshiradi;

ikkinchi bosqich — talabgorlar dissertatsiya rejasining mufassal loyihasini taqdimot qiladi.

19. Qabul komissiyasi tomonidan talabgorlarning dissertatsiya rejasining mufassal loyihasi ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan mezonlar asosida 100 balli tizimda baholanadi.

20. Imtihon boʻyicha talabgorlarning yakuniy natijalari qabul komissiyasining har bir aʼzosi tomonidan qoʻyilgan ballar umumiy yigʻindisining oʻrtachasidan kelib chiqib aniqlanadi.

Imtihon yakuniga koʻra qabul komissiyasi talabgorlarning ballarini koʻrsatgan holda tegishli bayonnoma tuzadi va tasdiqlash uchun belgilangan tartibda Akademiya kengashiga taqdim etadi.

21. Talabgorlarning yakuniy natijalari qabul komissiyasi tomonidan mutaxassislik fanlaridan imtihon va dissertatsiya rejasining mufassal loyihasi taqdimoti natijalaridan olingan ballar qoʻshilgan holdagi umumiy balldan kelib chiqib, eng yuqori ball toʻplagan talabgorlarning qabul kvotalari boʻyicha birinchi navbatda qabul qilinishi taʼminlanadi.

22. Talabgorlarning kirish imtihoni jarayonlarining barcha bosqichlari shaffof va adolatli oʻtkaziladi. Qabul komissiyasi tomonidan kirish imtihoni jarayonlari videotasvirga yozib olinadi.

23. Kirish imtihonlari natijalari haqidagi maʼlumotlar imtihonlar yakunlangandan soʻng Akademiyaning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

4-bob. Talabgorlarning shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibi

24. Akademiya rektorining buyrugʻi bilan talabgorlarning shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun apellyatsiya komissiyasi tuziladi.

Apellyatsiya komissiyasining tarkibiga qabul komissiyasi aʼzolari kiritilmaydi.

25. Kirish imtihoni natijalari boʻyicha talabgorlarning shikoyatlari, natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab ikki ish kuni ichida qabul komissiyasiga yozma shaklda taqdim etiladi.

Talabgorlar shikoyatlarini “Raqamli akademiya” platformasi, Yagona elektron tizim va YIDXP orqali elektron shaklda yuborishlari mumkin.

26. Apellyatsiya komissiyasi shikoyatni shikoyat berilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida koʻrib chiqadi va qaror qabul qilingan kuni talabgorni shikoyat qanoatlantirilgani yoki qanoatlantirish rad etilganini koʻrsatgan holda, yozma ravishda xabardor qiladi.

Bunda Apellyatsiya komissiyasi shikoyatni koʻrib chiqish natijalariga koʻra quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

shikoyatni asosli deb hisoblash hamda uni qanoatlantirish;

shikoyatni asossiz deb hisoblash hamda uni qanoatlantirishni rad etish.

27. Talabgor murojaatni koʻrib chiqishda shaxsan ishtirok etish huquqiga ega.

5-bob. Izlanuvchilar faoliyati samaradorligining monitoringi

28. Ilmiy rahbar umumiy oʻquv yuklamasiga kiritilgan soatlar boʻyicha izlanuvchilarning nazariy-metodologik dasturni oʻzlashtirishlari uchun har oyda dars oʻtadi.

29. Izlanuvchilar har chorakda dissertatsiya mavzusi boʻyicha tasdiqlangan yakka tartibdagi rejasi boʻyicha bajargan ishlari natijalarini “Raqamli akademiya” platformasi va Yagona elektron tizimga kiritib boradi.

30. Akademiyada oliy taʼlimdan keyingi taʼlimda tahsil olayotgan izlanuvchilarning faoliyati samaradorligi har chorakda monitoring qilib boriladi.

Monitoring uchun Akademiyaning oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga masʼul boʻlinmasi tomonidan ishchi guruh tuziladi va Akademiya rektori tomonidan tasdiqlanadi.

31. Falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi uchun izlanuvchilar faoliyati samaradorligining monitoringi quyidagi mezonlar boʻyicha amalga oshiriladi:

a) oʻqishning birinchi yilida:

dissertatsiya mavzusi boʻyicha tasdiqlangan yakka tartibdagi rejaning mavjudligi va uning bajarilishi;

ixtisoslik boʻyicha tasdiqlangan nazariy-metodologik dasturning mavjudligi va uning bajarilishi;

tegishli jurnallarda dissertatsiya mavzusi boʻyicha kamida ikkita ilmiy maqolaning chop etilgani;

ilmiy konferensiyada dissertatsiya mavzusi boʻyicha maʼruza bilan ishtirok etgani;

tadqiqotning nazariy asoslari, mavzu boʻyicha ilmiy adabiyotlar tahlili, metodologiya va tadqiqot konsepsiyasi boʻyicha tahliliy umumlashtiruvchi maʼlumotning mavjudligi;

Akademiya ilmiy seminarida dissertatsiya mavzusiga doir tahliliy umumlashtiruvchi maʼlumot natijalari boʻyicha (ilmiy rahbar bilan birgalikda) maʼruza qilgani;

Akademiyaning ichki tartib-qoidalariga rioya qilgani;

b) oʻqishning ikkinchi yilida:

tegishli jurnallarda dissertatsiya mavzusi boʻyicha hisobot davrida chop etilgan kamida ikkita ilmiy maqolaning mavjudligi;

dissertatsiya mavzusi boʻyicha hisobot davrida xalqaro ilmiy konferensiya materiallarida kamida ikkita chop etilgan maʼruza tezisining mavjudligi;

tegishli xorijiy jurnallarda dissertatsiya mavzusi boʻyicha kamida ikkita chop etilgan ilmiy maqola mavjudligi;

Akademiya ilmiy seminarida dissertatsiya ishining dastlabki natijalari boʻyicha (mustaqil) maʼruza bilan ishtirok etgani;

dissertatsiya mavzusi boʻyicha amaliy tadqiqotlar, maʼlumotlar tahlili va tajriba-sinov ishlari olib borilgani;

dissertatsiya mavzusi boʻyicha yakka tartibdagi rejasining bajarilishi boʻyicha hisobot bergani;

Akademiyaning ichki tartib-qoidalariga rioya qilingani;

v) oʻqishning uchinchi yilida:

jurnallarda, shu jumladan, xorijiy jurnallarda soni belgilangan talablarga muvofiq chop etilgan ilmiy maqolalari mavjudligi;

OAK talablariga muvofiq tayyorlangan tugallangan dissertatsiya ishi, avtoreferatining mavjudligi;

Akademiya maktablari majlislarida dissertatsiya va avtoreferatining koʻrib chiqilgani va muhokama qilingani;

Akademiyaning ichki tartib-qoidalariga rioya qilingani.

32. Fan doktori (DSc) ilmiy darajasi uchun izlanuvchilar faoliyati samaradorligining monitoringi quyidagi mezonlar boʻyicha amalga oshiriladi:

a) oʻqishning birinchi yilida:

dissertatsiya mavzusi boʻyicha yakka tartibdagi rejaning mavjudligi va uning bajarilgani;

dissertatsiyaning birinchi va ikkinchi boblari tayyorligi;

dissertatsiya mavzusi boʻyicha tegishli jurnallarda kamida beshta ilmiy maqola chop etilgani;

dissertatsiya mavzusi boʻyicha respublika va xalqaro ilmiy konferensiyalar materiallarida kamida uchta maʼruza tezisi chop etilgani;

dissertatsiya mavzusi boʻyicha ilmiy konferensiya yoki seminarda maʼruza qilgani;

tadqiqotning nazariy asoslari, mavzu boʻyicha ilmiy adabiyotlar tahlili, metodologiya va tadqiqot konsepsiyasi boʻyicha tahliliy sharh;

tadqiqotning nazariy asoslari, mavzu boʻyicha ilmiy adabiyotlar tahlili, metodologiya va tadqiqot konsepsiyasi boʻyicha tahliliy sharh natijalari boʻyicha seminarda soʻzga chiqqani;

Akademiyaning ichki tartib-qoidalariga rioya qilgani;

b) oʻqishning ikkinchi yilida:

dissertatsiyaning uchinchi va toʻrtinchi boblari tayyorligi;

tegishli jurnallarda dissertatsiya mavzusi boʻyicha hisobot davrida chop etilgan kamida toʻrtta ilmiy maqola eʼlon qilingani (shu jumladan, ikkitasi xorijda);

dissertatsiya mavzusi boʻyicha xalqaro va respublika ilmiy konferensiyalar materiallarida chop etilgan kamida uchta maʼruza tezisining mavjudligi;

dissertatsiya ishining dastlabki natijalari boʻyicha seminar oʻtkazgani;

konferensiya yoki seminarda maʼruza bilan qatnashish (kamida bir marta);

dissertatsiya mavzusi boʻyicha amaliy tadqiqotlar, maʼlumotlar tahlili va tajriba-sinov ishlari olib borilgani;

dissertatsiya mavzusi boʻyicha yakka tartibdagi rejaning bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobot;

Akademiyaning ichki tartib-qoidalariga rioya qilgani;

v) oʻqishning uchinchi yilida:

tegishli jurnallarda dissertatsiya mavzusi boʻyicha hisobot davrida chop etilgan kamida uchta ilmiy maqola eʼlon qilingani;

dissertatsiya natijalari boʻyicha chop etilgan monografiyaning mavjudligi;

Akademiyaning ichki tartib-qoidalariga rioya qilgani;

OAK talablariga muvofiq tayyorlangan tugallangan dissertatsiya ishi va avtoreferatning mavjudligi;

Akademiya maktablari majlislarida dissertatsiya va avtoreferatining koʻrib chiqilgani va muhokama qilingani.

33. Monitoring natijalari Akademiya kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi va baholanadi. Yakka tartibdagi rejalarini bajarmagan izlanuvchilarga nisbatan tegishli qarorlar qabul qilinadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

34. Tayanch doktorantura, doktorantura va mustaqil izlanuvchilikka qabul qilingan izlanuvchilar dissertatsiya ishini himoya qilib, davlat namunasidagi tegishli diplomni olganda yoki uning dissertatsiya ishi oʻqish davrida tegishli ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash tomonidan himoyaga qabul qilinganda, doktorantura va mustaqil izlanuvchilik muvaffaqiyatli yakunlangan hisoblanadi.

35. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga oʻqishga qabul qilish va oʻqitishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasi tayanch doktorantura hamda doktorantura bosqichiga oʻqishga qabul qilishni tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasi (Akademiya) Akademiyaning rasmiy veb-saytida va ommaviy axborot vositalarida qabul toʻgʻrisida eʼlon beradi. Har yili 1-sentabrga qadar 2-bosqich Akademiya Tegishli hujjatlarni oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimi (Yagona elektron tizim) yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qabul qiladi. Har yili 15-sentabrdan 15-oktabrga qadar 3-bosqich Akademiya Tayanch doktorantura va doktoranturaga kirish imtihonlarini oʻtkazadi. Har yili 1-noyabrdan 25-noyabrga qadar 4-bosqich Akademiya Tayanch doktoranturaga va doktoranturaga kiruvchi talabgorlarning kirish imtihonlari natijalaridan va ajratilgan qabul kvotasidan kelib chiqib, qabul komissiyasi va Akademiya kengashidan muvaffaqiyatli oʻtganlarni tanlab oladi . Har yili 30-noyabrga qadar 5-bosqich Akademiya Kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarni oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida Akademiya rektorining buyrugʻini qabul qiladi va “ Raqamli akademiya” platformasi hamda Yagona elektron tizim ga kiritadi. Har yili 5-dekabrga qadar

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga oʻqishga qabul qilish va oʻqitishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasiga mustaqil izlanuvchilikka oʻqishga qabul qilishni tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasi (Akademiya) Akademiyaning rasmiy veb-saytida va ommaviy axborot vositalarida qabul toʻgʻrisida eʼlon beradi. Har chorakda birinchi oyning 15-sanasidan keyingi oyning 15-sanasiga qadar 2-bosqich Akademiya Tegishli hujjatlarni oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimi (Yagona elektron tizim) yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qabul qiladi. Har chorak 1 oy davomida 3-bosqich Akademiya Mustaqil izlanuvchilikka talabgorlarni tanlab olish maqsadida kirish imtihonini oʻtkazadi. Har chorakning soʻnggi oyiga qadar 4-bosqich Akademiya Kirish imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarni oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida Akademiya rektorining tegishli buyrugʻini qabul qiladi va “Raqamli akademiya” platformasi hamda Yagona elektron tizim ga kiritadi. Har yili chorakning 5-mart, 5-iyun, 5-sentabr, 5-dekabr sanalariga qadar

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga oʻqishga qabul qilish va oʻqitishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Dissertatsiya rejasining mufassal loyihasini

T/r Baholash mezoni nomi Mazmuni (tavsifi) Baholash darajasi / Ball 1. Mavzuning dolzarbligi va ilmiy asoslanishi Tanlangan mavzuning ixtisoslik shifriga mosligi, fan sohasi uchun ahamiyati, muammoning ilmiy asoslangani, yangi yechimlar zarurligi 0 — 15 ball 2. Maqsad va vazifalarning aniqligi Ilmiy ishning maqsadi ravshan va aniq ifodalangani, vazifalarning maqsadga mosligi va mantiqiy bogʻliqligi 0 — 15 ball 3. Metodologiya va ilmiy usullarning asoslangani Tadqiqotda qoʻllanadigan ilmiy usullar (tahlil, sintez, modellashtirish, statistik tahlil va boshqalar) maqsad va vazifalarga mos tanlangani 0 — 10 ball 4. Amaliyotga tatbiq etish imkoniyati (amaliy ahamiyati) Natijalarni amaliyotda qoʻllash imkoniyati, ilmiy tavsiyalar yoki yechimlarning foydali qiymati 0 — 10 ball 5. Tadqiqot bosqichlari va bajarish rejasi Loyihada ishni amalga oshirish bosqichlari aniq va mantiqiy ketma-ketlikda ifodalangani, muddatlar realligi 0 — 10 ball 6. Kutilayotgan ilmiy natijalarning aniqligi va ishonchliligi Natijalarning ilmiy jihatdan asoslangani, ularning tekshirish va isbotlash imkoniyati 0 — 10 ball 7. Loyihaning tuzilishi va rasmiylashtirish sifati Loyiha tuzilishi, til uslubi, mantiqiy ketma-ketlik, ilmiy uslubiy talablarga muvofiqligi 0 — 10 ball 8. Axloqiy va etika talablariga rioya qilish Tadqiqot jarayonida plagiat holatlariga yoʻl qoʻyilmagani, maʼlumotlardan toʻgʻri foydalanish va etik meʼyorlarga rioya qilish 0 — 10 ball 9. Adabiyotlar tahlili va manbalar bazasi Ilmiy adabiyotlar, milliy va xorijiy manbalarning yetarliligi, yangiligi va ilmiy darajasi 0 — 5 ball 10. Tadqiqot obyekti va predmetining toʻgʻri belgilanishi Obyekt va predmetning aniq belgilangani, ularning mavzudagi oʻrni aniq koʻrsatilgani 0 — 5 ball

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 19-fevral,

70-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.02.2026-y., 09/26/70/0161-son)

lex.uz