UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 19-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 19 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕЗОНЛАРИ

Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Мамлакатимизда ўқитувчи ва устозлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини янада ошириш, хусусан, олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларнинг яшаш шароитини яхшилашда уларга қўшимча молиявий имкониятлар яратиш орқали соҳа вакилларини тизимли қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2026 йилдан бошлаб камида 15 йил иш стажига ва олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга (кейинги ўринларда — педагоглар) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари бошланғич бадалининг 25 фоизини қоплаб бериш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби жорий этилсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

субсидия олиш учун ариза бериш, ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби;

баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ҳамда ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби;

ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия ажратиш тартиби.

3. Белгилансинки:

а) субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қабул қилинади ҳамда ушбу жараёндаги барча хизматлар бепул кўрсатилади;

б) ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорларидан келиб чиқиб аниқланади;

в) субсидия олиш учун келиб тушган аризалар «subsidiya.idm.uz» электрон платформаси орқали инсон омилисиз кўриб чиқилади ҳамда субсидиялар иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали автоматик тарзда тўлаб берилади;

г) ушбу қарорга мувофиқ ажратиладиган субсидияларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ҳар йили 200 млрд сўмгача маблағ йўналтирилади. Бунда ушбу маблағлар:

2026 йилда республика бюджетининг аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш харажатлари доирасида;

2027 йилдан бошлаб республика бюджетининг параметрларида назарда тутилган ҳолда молиялаштирилади.

4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) ва камида 15 йил иш стажига эга бўлган педагоглар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантирсин;

бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда тегишли ахборот тизимларини «subsidiya.idm.uz» электрон платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин.

5. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот тизимларини давлат хизматини кўрсатиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини;

уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласин.

6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда «subsidiya.idm.uz» ва «subsidyplatform.mf.uz» платформаларида уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия хабарномаларини бериш ва субсидия тўлаш бўйича қўшимча модулни яратсин.

7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида педагоглар ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин;

2027 йил 1 мартга қадар мазкур қарорга мувофиқ жорий этилаётган субсидия ажратиш тартибини такомиллаштириш, жумладан, ушбу дастур билан турар жойга эга педагогларни ҳам қамраб олиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 69-сон қарорига ИЛОВА

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун камида 15 йил иш стажига эга бўлган олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагог ходимларни аниқлаш мезонлари, уларга субсидияларни ҳисоблаш ва ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи, таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (педагог);

бошланғич бадал учун субсидия (кейинги ўринларда — субсидия) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан қайта молиялаштиришнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кўп миқдорлари доирасида тижорат банклари томонидан ажратиладиган ипотека кредити бўйича шакллантирилиши лозим бўлган бошланғич бадалнинг 25 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;

иштирок этувчи тижорат банклари — фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозорида танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;

масъул ташкилотлар — ариза берувчининг аризасида кўрсатилган маълумотларни ижтимоий мезонлар асосида баҳолашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда иштирок этувчи тижорат банклари;

талабгор — мазкур Низом талабларига мувофиқ ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи;

хабарнома — ариза берувчига субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган, берилган вақтидан бошлаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қиладиган ҳужжат.

3. Ушбу Низомга мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.

4. Субсидия ариза берувчининг рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.

Бунда субсидия фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли.

5. Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби

6. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Ариза берувчидан сўровномада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматларга ҳамда марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга бепул аниқлик киритилади.

7. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

Бунда ЯИДХПда ариза берувчининг автоматик тарзда тўлдириладиган маълумотларининг тўғрилигига тегишлилиги юзасидан масъул давлат органлари жавобгар ҳисобланади.

Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

3-боб. Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби

8. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали ариза топширишнинг босқичлари тўлиқ якунлангандан сўнг масъул ташкилотлар сўровномада кўрсатилган маълумотларни ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш учун автоматик тарзда шу куннинг ўзида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимига (кейинги ўринларда — дастурий таъминот тизими), дастурий таъминот тизими орқали эса масъул ташкилотларнинг ахборот тизимларига юборади.

9. Ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади ва икки иш куни ичида дастурий таъминот тизимига юборилади.

10. Ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁ нинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ариза берувчи ва эр (хотин) ўртасида расмий никоҳ тузилгани дастурий таъминот тизими томонидан автоматик равишда аниқланади.

11. Масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари томонидан қуйидаги маълумотлар текширилади ва дастурий таъминот тизимига тақдим этилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчининг педагогик фаолият бўйича камида 15 йил иш стажига эга ёки эга эмаслиги, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани;

в) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — тегишлилиги бўйича ариза берувчининг олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагог эканлиги;

г) иштирок этувчи тижорат банклари — ариза берувчининг кредит тарихи банк ички талабларига мувофиқлиги.

12. Ариза берувчининг аризаси унинг ЯИДХПда қайд этилиш кетма-кетлигига мувофиқ масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали келиб тушган маълумотлар асосида дастурий таъминот тизими томонидан ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматик равишда баҳоланади.

Бунда аризаларнинг ЯИДХПда қайд этилиш кетма-кетлигида ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойи мавжуд бўлмаган ариза берувчи аризасининг навбатига устуворлик берилади.

13. Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ва масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви интеграциялашган тизим орқали амалга оширилади.

14. Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашнинг адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича ахборот тизимларига масъул бўлган ташкилотнинг раҳбари ва ходимлари шахсан жавобгардир.

Давлат хизматлари маркази ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган муддатда масъул ташкилотлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳолати бўйича масъул ташкилот раҳбарларига тизимли равишда маълумот киритиб боради.

4-боб. Баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби

15. Ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, ариза берувчига дастурий таъминот тизими томонидан ушбу Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган намунавий шаклларга мувофиқ субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги электрон QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПдаги шахсий манзилига юборилади.

Аризада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолларда, давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.

16. Ариза берувчи баҳолаш натижалари бўйича ижтимоий мезонларга мос келган тақдирда, талабгор сифатида тан олинади.

Бунда ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгорнинг бошқа исталган иштирок этувчи тижорат банкидан ипотека кредитини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

17. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга ипотека кредити ажратилиши иштирок этувчи тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратилишини кафолатламаслиги белгилаб қўйилади.

18. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш дастурий таъминот тизими орқали автоматик тарзда рад этилади:

а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар камида битта ижтимоий мезонга мос келмаганда;

б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда.

Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди;

в) бошқа уй-жой субсидия дастурлари доирасида ариза берувчининг ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг:

субсидиядан фойдалангани аниқланганда (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам);

субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаси амалда бўлганда;

субсидия олиш учун топширилган аризаси кўриб чиқиш жараёнида бўлганда;

г) ариза берувчининг кредит тарихи дастурда иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқ бўлмаганда;

д) жорий йилда ажратиладиган субсидия маблағларига мутаносиб равишда субсидиялар сони тугаганда.

Бунда дастурий таъминот тизими томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автоматик тарзда тўхтатилади ва рад этилади;

е) ариза берувчи давлат дастурлари доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан фойдалангани аниқланганда. Бунда қарз олувчи томонидан 2024 йил 1 майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди.

19. Ҳар йили уй-жой дастури доирасида олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга ажратилиши назарда тутилган субсидия маблағлари миқдорига мутаносиб равишда субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномалар тақдим этилган тақдирда, дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автоматик равишда тўхтатилади.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

20. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади.

Бунда талабгор фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон ариза билан мурожаат қилган ҳолда рад этиши мумкин.

Талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш ҳақидаги аризаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бекор қилинади.

Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидия маблағларига мутаносиб равишда субсидиялар сони қайта инобатга олинади.

21. Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ:

ариза берувчининг мурожаатига асосан аризани кўриб чиқиш даври якунлангунига қадар масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасида хатолик туфайли нотўғри хулоса шаклланган тақдирда, Комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим администратори томонидан маълумотларга тузатиш киритиш учун бир қадам ортга қайтарилади;

«Халқпарвар» комиссиялари ёки суд қарорлари билан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш Комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан тизим администратори томонидан амалга оширилади.

Бунда масъул ташкилот тузатиш киритиш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.

«Халқпарвар» комиссиялари ёки суд қарорлари билан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномалари бекор қилинган тақдирда, Комиссия уч иш куни ичида фуқаро ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкини хабардор қилади.

5-боб. Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби

23. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.

Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳамда субсидия хабарномасининг муддати доирасида тузилган бирламчи шартнома ҳам инобатга олинади.

Сотиб олинадиган уй-жой учун ажратиладиган ипотека кредити миқдори тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тўлов қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади.

Фоиз тўловларини ҳисоблаш ажратиладиган ипотека кредити қийматига мувофиқ ҳисобланади.

Бунда тижорат банки томонидан ажратиладиган ипотека кредити миқдори жорий йил учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.

24. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача бўлган муддатда исталган иштирок этувчи тижорат банкига:

уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштиргани ёки қурилиш (пудрат) ташкилотига тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни;

ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.

25. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг беш иш куни ичида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда ариза қаноатлантирилган тақдирда, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисида ариза берувчига кафолат хатини тақдим этади.

26. Талабгор қурилиш (пудрат) ташкилоти билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида тижорат банкига етказади.

27. Ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммаси ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорлари доирасида ажратиладиган ипотека кредити миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган уй-жой қийматининг 15 фоизи миқдорида аниқланади.

Бунда ажратилган ипотека кредити бўйича:

бошланғич бадалнинг 25 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;

бошланғич бадал ушбу бандга мувофиқ аниқланадиган бошланғич бадал суммасидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми талабгорнинг ўз маблағлари ҳисобидан бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.

28. Квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула орқали аниқланади:

С М = К С *0,15/0,85*0,25,

бунда:

С М — ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;

К С — ипотека кредити шартномасида ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори.

6-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия ажратиш тартиби

29. Сотиб олинадиган квартира бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш куни ичида ипотека кредитини расмийлаштиради.

30. Талабгор томонидан сотиб олинадиган квартиранинг талабгор номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси (кейинги ўринларда — тўлов платформаси) орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.

Бунда тўлов платформаси орқали иштирок этувчи тижорат банки томонидан киритилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши бўйича Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимида автоматик тарзда тўлов топшириқномаси шакллантирилади.

Иштирок этувчи тижорат банки тақдим этилган ипотека кредити суммаси ва бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия миқдори тўғри ҳисобланишига жавоб беради.

31. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги беш иш куни ичида сотиб олинадиган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини иштирок этувчи тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.

32. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан талабгорга тижорат банкида очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилган бошланғич бадал учун субсидия фақат бошланғич бадал сифатида шакллантирилади ва ипотека кредити маблағлари билан бир вақтда қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб берилади. Мазкур маблағни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.

33. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида ундан фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.

Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидиянинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.

34. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тўлов платформаси орқали фуқароларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал тўловларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлаб берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларига онлайн тарзда узатиб борилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

35. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал учун ажратилган субсидия ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ушбу банклар томонидан тўлиқ миқдорда қайтарилади.

36. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши, талабгорларга субсидия ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат амалга оширилади.

37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш ва тўлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мустақил равишда сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП 1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилади. 2. Аризаларнинг қайд қилиниши навбатлигига кўра уларни ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимига (кейинги ўринларда — дастурий таъминот тизими) юборади ва тизим орқали масъул ташкилотларга электрон шаклда тақдим этади. Шу куннинг ўзида 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг дастурий таъминот тизими 1. Масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасидан келиб тушган маълумотлар асосида аризани автоматлаштирилган тарзда қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди: ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин «ФҲДЁ ягона электрон архиви» маълумотлари базасидан ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида расмий никоҳ тузилгани; ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги; ариза берувчининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) орқали ариза берувчининг кредит тарихи банкнинг ички қоидаларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги. 1. 2 иш куни ичида 2. Баҳолаш натижалари юзасидан автоматик тарзда субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган субсидия хабарномасини тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга электрон тарзда юборади. 2. 1 иш куни ичида 4-босқич Талабгор 1. Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб, мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади. 1. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олингунга қадар ёки субсидия хабарномасининг муддати доирасида 2. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим қилади. 2. Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача 5-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгорнинг субсидия хабарномасини «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасидан (кейинги ўринларда — тўлов платформаси) рўйхатдан ўтказади. 2. Талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади. 3. Ипотека кредитини ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади. Бунда талабгорга ипотека кредитини ажратиш рад этилган тақдирда, тўлов платформасида яратилган буюртманомани бекор қилади. 5 иш куни ичида 6-босқич Талабгор Қурилиш (пудрат) ташкилоти билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини тижорат банкига тақдим этади. Ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида 7-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартномани имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради. 1. 1 иш куни ичида 2. Тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманома юборади. 2. 1 иш куни ичида 8-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради. 5 иш куни ичида

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА СЎРОВНОМА Ариза рақами _____________ Қабул қилиш санаси ________ Қабул қилган шахс _________ 1. _____________________ (фамилияси) ______________________ (исми) ______________________ (отасининг исми) 2. Манзил: ________________ (аҳоли пункти) ________________ (туман, шаҳар) _________________ (вилоят) 3. Туғилган санаси ___ /_____ / ______ 4. Жинси ____ аёл _____ эркак 5. Оилавий аҳволингиз: бўйдоқ / турмушга чиқмаган _____ уйланган / турмушга чиққан _____ ажрашган _____________________ бева __________________________ ёлғиз она _____________________ 6. Паспорт ёки ID-карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШШИР)*: _______________________ 7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ______________ (ЖШШИР) 8. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар: эл. почта _________ уй тел: _________ иш тел: _________ мобиль тел: ______ Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайман ҳамда кредит ахбороти тўғрисидаги ва бошқа тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. ____________ __________ ____________ _________ имзо кун ой йил

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Субсидия ажратиладиган олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларни баҳолашнинг ижтимоий

Т/р Мезонлар Масъул ташкилот I. Ҳозирги турар жой мақоми * 1. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд эмаслиги Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги II. Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагог ** 2. Ариза берувчининг педагогик фаолият бўйича камида 15 йил стажга эга эканлиги, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 3. Ариза берувчининг олий малака тоифасига эга педагог эканлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 4. Ариза берувчининг бош ўқитувчи лавозимига эга педагог эканлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги III. Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички талабларига мувофиқлиги *** 5. Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлиги Иштирок этувчи тижорат банклари

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

НАМУНА Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагог ходимларга субсидия ажратиш тўғрисида 0000000-сон ХАБАРНОМА Ариза рақами ___________ Берилган санаси «___» _________ 20___ йил Амал қилиш муддати «___» _________ 20___ йил Фуқаро _________________________________________________________________________________ (Ф.И.О) Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил «___» _________ даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги сабабли талабгор деб топилди. Паспорт (ID-карта) маълумотлари: серияси _______ рақами _______ __________________________ Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ________________ Ким томонидан берилган ____________________________, Берилган санаси _______________________ Доимий рўйхатдан ўтган манзили _________________________________________________________ Давлат бюджети ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия миқдори Низомда белгиланган умумий тартибга мувофиқ ҳисобланади ва тўланади. Изоҳ. Мазкур хабарнома фуқарога ипотека кредитини ажратилишини кафолатламайди. Ипотека кредитини ажратиш иштирок этувчи тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) QR-код

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА

НАМУНА Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагог ходимларга субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида 0000000-сон ХАБАРНОМА Ариза рақами __________ Берилган санаси «___» _________ 20___ йил Фуқаро __________________________________________________________________________________ (Ф.И.О) Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил ___ ___________ ___-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _________________ сабабли рад этишга асосли деб топилди. (Низомнинг қайси бандига асосан рад этилиши кўрсатилиши керак) Паспорт (I D-карта) маълумотлари: серияси _______ рақами ___ _____________________________ Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _________________ Ким томонидан берилган _________________________________ , Берилган санаси _______________________ Доимий рўйхатдан ўтган манзили _________________________________________________________ Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) QR-код

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 19 февраль,

69 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 09/26/69/0160-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MEZONLARI

Oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Mamlakatimizda oʻqituvchi va ustozlik kasbining maqomi hamda nufuzini yanada oshirish, xususan, oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarning yashash sharoitini yaxshilashda ularga qoʻshimcha moliyaviy imkoniyatlar yaratish orqali soha vakillarini tizimli qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2026-yildan boshlab kamida 15 yil ish stajiga va oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga (keyingi oʻrinlarda — pedagoglar) Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta moliyalashtiriladigan ipoteka kreditlari boshlangʻich badalining 25 foizini qoplab berish uchun Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi joriy etilsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

subsidiya olish uchun ariza berish, ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash tartibi;

baholash natijalarini koʻrib chiqish hamda ipoteka krediti boʻyicha subsidiyani hisoblash tartibi;

ipoteka kreditini rasmiylashtirish va subsidiya ajratish tartibi.

3. Belgilansinki:

a) subsidiya olish uchun arizalar Davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali qabul qilinadi hamda ushbu jarayondagi barcha xizmatlar bepul koʻrsatiladi;

b) ipoteka krediti boshlangʻich badalining 25 foizi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishning eng koʻp miqdorlaridan kelib chiqib aniqlanadi;

v) subsidiya olish uchun kelib tushgan arizalar “subsidiya.idm.uz” elektron platformasi orqali inson omilisiz koʻrib chiqiladi hamda subsidiyalar ishtirok etuvchi tijorat banklarining buyurtmanomalariga asosan Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasi orqali avtomatik tarzda toʻlab beriladi;

g) ushbu qarorga muvofiq ajratiladigan subsidiyalarni moliyalashtirish uchun Davlat budjetidan har yili 200 mlrd soʻmgacha mablagʻ yoʻnaltiriladi. Bunda ushbu mablagʻlar:

2026-yilda respublika budjetining aholini uy-joy bilan taʼminlash dasturlarini moliyalashtirish xarajatlari doirasida;

2027-yildan boshlab respublika budjetining parametrlarida nazarda tutilgan holda moliyalashtiriladi.

4. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda:

ikki hafta muddatda oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) va kamida 15 yil ish stajiga ega boʻlgan pedagoglar toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasini shakllantirsin;

bir oy muddatda Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, tijorat banklari bilan birgalikda tegishli axborot tizimlarini “subsidiya.idm.uz” elektron platformasi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

5. Raqamli texnologiyalar vazirligi Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, tijorat banklari bilan birgalikda bir oy muddatda:

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining axborot tizimlarini davlat xizmatini koʻrsatish uchun zarur maʼlumotlarni taqdim etish uchun “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasiga integratsiya qilinishini;

uy-joy sotib olish uchun subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish YIDXP orqali joriy etilishini;

YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibi joriy etilishini taʼminlasin.

6. Iqtisodiyot va moliya vazirligi bir oy muddatda “subsidiya.idm.uz” va “subsidyplatform.mf.uz” platformalarida uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya xabarnomalarini berish va subsidiya toʻlash boʻyicha qoʻshimcha modulni yaratsin.

7. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:

tijorat banklari bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati toʻgʻrisida pedagoglar oʻrtasida keng tushuntirish ishlarini tashkil etsin;

2027-yil 1-martga qadar mazkur qarorga muvofiq joriy etilayotgan subsidiya ajratish tartibini takomillashtirish, jumladan, ushbu dastur bilan turar joyga ega pedagoglarni ham qamrab olish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E.G. Karimova hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-fevraldagi 69-son qaroriga ILOVA

Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badalning 25 foiz qismini Davlat budjetidan qoplab berish uchun kamida 15 yil ish stajiga ega boʻlgan oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagog xodimlarni aniqlash mezonlari, ularga subsidiyalarni hisoblash va ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya olish maqsadida ariza bilan murojaat qiluvchi, taʼlim tashkilotida faoliyat olib borayotgan oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega 60 yoshgacha boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi (pedagog);

boshlangʻich badal uchun subsidiya (keyingi oʻrinlarda — subsidiya) — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) tomonidan qayta moliyalashtirishning qonunchilik hujjatlarida belgilangan eng koʻp miqdorlari doirasida tijorat banklari tomonidan ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha shakllantirilishi lozim boʻlgan boshlangʻich badalning 25 foizi miqdorida Davlat budjetidan talabgorning bankda ochilgan tegishli hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan mablagʻ;

ishtirok etuvchi tijorat banklari — fuqarolar tomonidan birlamchi uy-joy bozorida tanlangan uy-joylarni sotib olishga ipoteka kreditini taqdim etuvchi tijorat banklari;

masʼul tashkilotlar — ariza beruvchining arizasida koʻrsatilgan maʼlumotlarni ijtimoiy mezonlar asosida baholashga masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi hamda ishtirok etuvchi tijorat banklari;

talabgor — mazkur Nizom talablariga muvofiq ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan ariza beruvchi;

xabarnoma — ariza beruvchiga subsidiya ajratish yoki uni ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan, berilgan vaqtidan boshlab qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlar davomida amal qiladigan hujjat.

3. Ushbu Nizomga muvofiq Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta moliyalashtiriladigan ipoteka kreditlari bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlash doirasida birlamchi uy-joy bozoridan kvartiralarni sotib olish uchun ajratiladi.

4. Subsidiya ariza beruvchining roʻyxatga olingan doimiy yashash joyidagi hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) doirasida qurilgan uy-joylar uchun yoʻnaltiriladi.

Bunda subsidiya fuqaro roʻyxatga olingan doimiy yashash joyidagi hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) doirasida fuqarolarning talablaridan kelib chiqib ajratiladi.

Toshkent shahrida doimiy roʻyxatga olingan fuqaro subsidiya dasturi doirasida Toshkent viloyatida qurilgan uy-joylarni ipoteka krediti asosida sotib olishga haqli.

5. Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ajratiladi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza berish tartibi

6. Ariza beruvchi ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish uchun istalgan tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.

Ariza beruvchidan soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

Davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali koʻrsatiladigan xizmatlarga hamda markaz tomonidan tegishli tashkilotlarga soʻrov yuborish orqali maʼlumotlarga bepul aniqlik kiritiladi.

7. Ariza beruvchi tuman (shahar) Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun javob beradi.

Bunda YIDXPda ariza beruvchining avtomatik tarzda toʻldiriladigan maʼlumotlarining toʻgʻriligiga tegishliligi yuzasidan masʼul davlat organlari javobgar hisoblanadi.

Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

3-bob. Ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash tartibi

8. Davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali ariza topshirishning bosqichlari toʻliq yakunlangandan soʻng masʼul tashkilotlar soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarni ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan ijtimoiy mezonlar asosida baholash uchun avtomatik tarzda shu kunning oʻzida Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — dasturiy taʼminot tizimi), dasturiy taʼminot tizimi orqali esa masʼul tashkilotlarning axborot tizimlariga yuboradi.

9. Ariza beruvchining ijtimoiy mezonlarga muvofiq yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar masʼul tashkilotlarning axborot tizimlari orqali avtomatik ravishda tekshiriladi va ikki ish kuni ichida dasturiy taʼminot tizimiga yuboriladi.

10. Ariza baholash jarayoniga oʻtkazilishidan oldin Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining “FHDY ning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali ariza beruvchi va er (xotin) oʻrtasida rasmiy nikoh tuzilgani dasturiy taʼminot tizimi tomonidan avtomatik ravishda aniqlanadi.

11. Masʼul tashkilotlarning axborot tizimlari tomonidan quyidagi maʼlumotlar tekshiriladi va dasturiy taʼminot tizimiga taqdim etiladi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi — ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida ikki va undan ortiq mulk huquqi bilan turar joy mavjud yoki mavjud emasligi;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi — ariza beruvchining pedagogik faoliyat boʻyicha kamida 15 yil ish stajiga ega yoki ega emasligi, shu jumladan, ariza topshirgan vaqtda faoliyat yuritayotgani;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi — tegishliligi boʻyicha ariza beruvchining oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega pedagog ekanligi;

g) ishtirok etuvchi tijorat banklari — ariza beruvchining kredit tarixi bank ichki talablariga muvofiqligi.

12. Ariza beruvchining arizasi uning YIDXPda qayd etilish ketma-ketligiga muvofiq masʼul tashkilotlarning axborot tizimlari orqali kelib tushgan maʼlumotlar asosida dasturiy taʼminot tizimi tomonidan ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi avtomatik ravishda baholanadi.

Bunda arizalarning YIDXPda qayd etilish ketma-ketligida ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyi mavjud boʻlmagan ariza beruvchi arizasining navbatiga ustuvorlik beriladi.

13. Davlat xizmatlari markazi, YIDXP va masʼul tashkilotlar oʻrtasida axborot almashinuvi integratsiyalashgan tizim orqali amalga oshiriladi.

14. Ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholashning adolatli va haqqoniyligi uchun tegishliligi boʻyicha axborot tizimlariga masʼul boʻlgan tashkilotning rahbari va xodimlari shaxsan javobgardir.

Davlat xizmatlari markazi hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasidan kechiktirmagan muddatda masʼul tashkilotlar tomonidan arizalarni koʻrib chiqish holati boʻyicha masʼul tashkilot rahbarlariga tizimli ravishda maʼlumot kiritib boradi.

4-bob. Baholash natijalarini koʻrib chiqish tartibi

15. Ijtimoiy mezonlar asosida baholash natijalaridan kelib chiqib, ariza beruvchiga dasturiy taʼminot tizimi tomonidan ushbu Nizomga 4 va 4a-ilovalarda keltirilgan namunaviy shakllarga muvofiq subsidiya ajratish yoki subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi elektron QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnoma bir ish kuni ichida Davlat xizmatlari markaziga va YIDXPdagi shaxsiy manziliga yuboriladi.

Arizada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan hollarda, davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.

16. Ariza beruvchi baholash natijalari boʻyicha ijtimoiy mezonlarga mos kelgan taqdirda, talabgor sifatida tan olinadi.

Bunda ariza beruvchining kredit tarixi kamida bitta ishtirok etuvchi tijorat bankining ichki qoidalariga muvofiq boʻlishi lozim. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan talabgorning boshqa istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankidan ipoteka kreditini olish huquqi saqlab qolinadi.

17. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomada talabgorga ipoteka krediti ajratilishi ishtirok etuvchi tijorat banklari tomonidan koʻrib chiqilishi va ushbu xabarnoma kredit ajratilishini kafolatlamasligi belgilab qoʻyiladi.

18. Quyidagi hollarda ariza beruvchiga subsidiya ajratish dasturiy taʼminot tizimi orqali avtomatik tarzda rad etiladi:

a) taqdim etilgan arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar kamida bitta ijtimoiy mezonga mos kelmaganda;

b) taqdim etilgan maʼlumotlar notoʻgʻri yoki soxta boʻlganda.

Bunda ariza koʻrib chiqish jarayoniga oʻtkazilmaydi;

v) boshqa uy-joy subsidiya dasturlari doirasida ariza beruvchining va (yoki) uning turmush oʻrtogʻining:

subsidiyadan foydalangani aniqlanganda (avval olingan subsidiyali ipoteka kreditini soʻndirgan va uy-joy boshqa shaxsga begonalashtirib yuborilgan taqdirda ham);

subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomasi amalda boʻlganda;

subsidiya olish uchun topshirilgan arizasi koʻrib chiqish jarayonida boʻlganda;

g) ariza beruvchining kredit tarixi dasturda ishtirok etuvchi tijorat banklarining ichki qoidalariga muvofiq boʻlmaganda;

d) joriy yilda ajratiladigan subsidiya mablagʻlariga mutanosib ravishda subsidiyalar soni tugaganda.

Bunda dasturiy taʼminot tizimi tomonidan barcha arizalarni koʻrib chiqish avtomatik tarzda toʻxtatiladi va rad etiladi;

e) ariza beruvchi davlat dasturlari doirasida ajratiladigan ipoteka kreditlaridan foydalangani aniqlanganda. Bunda qarz oluvchi tomonidan 2024-yil 1-mayga qadar olingan kreditlar hisobga olinmaydi.

19. Har yili uy-joy dasturi doirasida oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga ajratilishi nazarda tutilgan subsidiya mablagʻlari miqdoriga mutanosib ravishda subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomalar taqdim etilgan taqdirda, dasturiy taʼminot tizimida arizalar qabul qilinishi avtomatik ravishda toʻxtatiladi.

Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar boʻyicha subsidiya ajratish rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

20. Ushbu Nizomga muvofiq ajratiladigan subsidiya bir oilaga (eri yoki xotiniga) faqat 1 (bir) marta beriladi.

Bunda talabgor foydalanmagan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz xohishiga koʻra Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali elektron ariza bilan murojaat qilgan holda rad etishi mumkin.

Talabgorning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani bekor qilish haqidagi arizasi kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan bekor qilinadi.

Bunda xabarnoma bekor qilingan taqdirda, subsidiya ajratish parametrlarida rad etilgan subsidiya mablagʻlariga mutanosib ravishda subsidiyalar soni qayta inobatga olinadi.

21. Subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan ariza beruvchi ushbu Nizomda belgilangan umumiy tartibda takroran murojaat qilishga haqli.

22. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibga muvofiq:

ariza beruvchining murojaatiga asosan arizani koʻrib chiqish davri yakunlanguniga qadar masʼul tashkilotlarning elektron maʼlumotlar bazasida xatolik tufayli notoʻgʻri xulosa shakllangan taqdirda, Komissiya raisining dasturiy taʼminot tizimida yaratilgan va elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlangan murojaatiga asosan dasturiy taʼminot tizim administratori tomonidan maʼlumotlarga tuzatish kiritish uchun bir qadam ortga qaytariladi;

“Xalqparvar” komissiyalari yoki sud qarorlari bilan xato ajratilgan deb topilgan subsidiya xabarnomalarini dasturiy taʼminotdan toʻgʻridan-toʻgʻri bekor qilish va toʻlovlarni toʻxtatish Komissiya raisining dasturiy taʼminot tizimida yaratilgan va ERI bilan tasdiqlangan murojaatiga asosan tizim administratori tomonidan amalga oshiriladi.

Bunda masʼul tashkilot tuzatish kiritish uchun qaytarilgan maʼlumotlarni tizimga qayta kiritish huquqiga ega.

“Xalqparvar” komissiyalari yoki sud qarorlari bilan xato ajratilgan deb topilgan subsidiya xabarnomalari bekor qilingan taqdirda, Komissiya uch ish kuni ichida fuqaro va xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankini xabardor qiladi.

5-bob. Ipoteka krediti boʻyicha subsidiyani hisoblash tartibi

23. Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXPdan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan talabgor uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan birlamchi shartnoma tuzadi.

Bunda subsidiya xabarnomasini olgunga qadar qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan investitsiya shartnomasi, ulush kiritish asosida tuzilgan shartnomalar hamda subsidiya xabarnomasining muddati doirasida tuzilgan birlamchi shartnoma ham inobatga olinadi.

Sotib olinadigan uy-joy uchun ajratiladigan ipoteka krediti miqdori tijorat banklari tomonidan belgilangan tartibda ariza beruvchi va birgalikda qarz oluvchining (kafilning) toʻlov qobiliyatidan kelib chiqib aniqlanadi.

Foiz toʻlovlarini hisoblash ajratiladigan ipoteka krediti qiymatiga muvofiq hisoblanadi.

Bunda tijorat banki tomonidan ajratiladigan ipoteka krediti miqdori joriy yil uchun belgilangan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshib ketmasligi shart.

24. Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun talabgor xabarnoma amal qilish muddatining oxirgi kunigacha boʻlgan muddatda istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga:

uy-joy sotib olish uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan birlamchi shartnomani hamda fuqaro oʻziga tegishli boʻlgan badal mablagʻlarini bankdagi hisobvaragʻiga joylashtirgani yoki qurilish (pudrat) tashkilotiga toʻlanganini tasdiqlovchi hujjatni;

ipoteka krediti boʻyicha birgalikda qarz oluvchining (kafilning) tegishli maʼlumotlarini taqdim qiladi.

25. Ishtirok etuvchi tijorat banki tegishli hujjatlar toʻliq taqdim qilingandan soʻng besh ish kuni ichida qarz oluvchiga kredit berish masalasini oʻrganib chiqadi hamda arizani qanoatlantirish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Bunda ariza qanoatlantirilgan taqdirda, notarial harakatlarni amalga oshirish uchun ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida ariza beruvchiga kafolat xatini taqdim etadi.

26. Talabgor qurilish (pudrat) tashkiloti bilan notarial tasdiqlangan uy-joyning oldi-sotdi shartnomasini hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi kadastr hujjatlarini ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatida koʻrsatilgan muddat doirasida tijorat bankiga yetkazadi.

27. Ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badal summasi ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishning eng koʻp miqdorlari doirasida ajratiladigan ipoteka krediti miqdoridan kelib chiqib hisoblanadigan uy-joy qiymatining 15 foizi miqdorida aniqlanadi.

Bunda ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha:

boshlangʻich badalning 25 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan;

boshlangʻich badal ushbu bandga muvofiq aniqlanadigan boshlangʻich badal summasidan oshib ketgan taqdirda, qolgan qismi talabgorning oʻz mablagʻlari hisobidan boshlangʻich badal summasini oshirish orqali qoplanadi.

28. Kvartiralarni sotib olish uchun ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning 25 foiz qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya summasi quyidagi formula orqali aniqlanadi:

S M = K S *0,15/0,85*0,25,

bunda:

S M — ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning 25 foiz qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya summasi;

K S — ipoteka krediti shartnomasida ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdori.

6-bob. Ipoteka kreditini rasmiylashtirish va subsidiya ajratish tartibi

29. Sotib olinadigan kvartira boʻyicha talabgor tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan boshlangʻich badal toʻliq shakllantirilgandan soʻng ishtirok etuvchi tijorat banki talabgor bilan bir ish kuni ichida ipoteka kreditini rasmiylashtiradi.

30. Talabgor tomonidan sotib olinadigan kvartiraning talabgor nomiga rasmiylashtirilgan kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng tijorat banki bir ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasi (keyingi oʻrinlarda — toʻlov platformasi) orqali boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiyani toʻlashga buyurtmanomani yuboradi.

Bunda toʻlov platformasi orqali ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan kiritilgan buyurtmanomalar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan toʻlab berilishi boʻyicha Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimida avtomatik tarzda toʻlov topshiriqnomasi shakllantiriladi.

Ishtirok etuvchi tijorat banki taqdim etilgan ipoteka krediti summasi va boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun ajratilgan subsidiya miqdori toʻgʻri hisoblanishiga javob beradi.

31. Iqtisodiyot va moliya vazirligi besh ish kuni ichida sotib olinadigan uy-joy (kvartira) uchun ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya summasini ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi.

32. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan talabgorga tijorat bankida ochilgan hisobvaraqqa oʻtkazib berilgan boshlangʻich badal uchun subsidiya faqat boshlangʻich badal sifatida shakllantiriladi va ipoteka krediti mablagʻlari bilan bir vaqtda qurilish (pudrat) tashkilotiga oʻtkazib beriladi. Mazkur mablagʻni boshqa maqsadlarga yoʻnaltirish taqiqlanadi.

33. Boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya oʻtkazilgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida undan foydalanilmagan taqdirda, ishtirok etuvchi tijorat banki subsidiyani Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga qaytaradi.

Bunda ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan muddat oʻtgandan soʻng uch ish kuni ichida ajratilgan subsidiya Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga qaytarilmagan taqdirda, har bir kechiktirilgan kun uchun ushbu qaytarilmagan subsidiyaning 0,033 foizi miqdorida penya hisoblanadi.

34. Iqtisodiyot va moliya vazirligining toʻlov platformasi orqali fuqarolarga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan toʻlab berilgan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Soliq qoʻmitasining axborot tizimlariga onlayn tarzda uzatib boriladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

35. Ishtirok etuvchi tijorat bankining ichki siyosatida belgilangan muddatlarda ipoteka kreditlari boʻyicha toʻlovlarni surunkali ravishda toʻlamaslik oqibatida bekor qilingan ipoteka krediti shartnomalari boʻyicha undiriladigan mablagʻlar (shu jumladan, garovdagi uy-joyning sotilishi) hisobidan talabgorga boshlangʻich badal uchun ajratilgan subsidiya ipoteka krediti boʻyicha garovga qoʻyilgan uy-joyning sotilgan qiymatidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga ushbu banklar tomonidan toʻliq miqdorda qaytariladi.

36. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratilishi, talabgorlarga subsidiya hisoblanishi va toʻlanishi yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat amalga oshiriladi.

37. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish va toʻlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Subsidiya olish uchun tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali mustaqil ravishda soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Tuman (shahar) Davlat xizmatlari markazi, YIDXP 1. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni qabul qiladi. 2. Arizalarning qayd qilinishi navbatligiga koʻra ularni ijtimoiy mezonlar boʻyicha koʻrib chiqish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — dasturiy taʼminot tizimi) yuboradi va tizim orqali masʼul tashkilotlarga elektron shaklda taqdim etadi. Shu kunning oʻzida 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining dasturiy taʼminot tizimi 1. Masʼul tashkilotlarning elektron maʼlumotlar bazasidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida arizani avtomatlashtirilgan tarzda quyidagi mezonlar asosida baholaydi: ariza baholash jarayoniga oʻtkazilishidan oldin “FHDY yagona elektron arxivi” maʼlumotlari bazasidan ariza beruvchi va uning turmush oʻrtogʻi oʻrtasida rasmiy nikoh tuzilgani; ariza beruvchining ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi; ariza beruvchining shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) orqali ariza beruvchining kredit tarixi bankning ichki qoidalariga muvofiq yoki muvofiq emasligi. 1. 2 ish kuni ichida 2. Baholash natijalari yuzasidan avtomatik tarzda subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan subsidiya xabarnomasini tegishli tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga va YIDXPga elektron tarzda yuboradi. 2. 1 ish kuni ichida 4-bosqich Talabgor 1. Oʻzining daromadi va imkoniyatlaridan kelib chiqib, moʻljallayotgan uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan birlamchi shartnoma tuzadi. 1. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma olingunga qadar yoki subsidiya xabarnomasining muddati doirasida 2. Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun talabgor istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha tegishli hujjatlarni taqdim qiladi. 2. Xabarnoma amal qilish muddatining oxirgi kunigacha 5-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgorning subsidiya xabarnomasini “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasidan (keyingi oʻrinlarda — toʻlov platformasi) roʻyxatdan oʻtkazadi. 2. Talabgorning hujjatlarini oʻrganib chiqadi. 3. Ipoteka kreditini ajratish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, talabgorga notarial harakatlarni amalga oshirish uchun ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatini taqdim etadi. Bunda talabgorga ipoteka kreditini ajratish rad etilgan taqdirda, toʻlov platformasida yaratilgan buyurtmanomani bekor qiladi. 5 ish kuni ichida 6-bosqich Talabgor Qurilish (pudrat) tashkiloti bilan notarial tasdiqlangan uy-joyning oldi-sotdi shartnomasini hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi kadastr hujjatlarini tijorat bankiga taqdim etadi. Ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatida koʻrsatilgan muddat doirasida 7-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgor bilan ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida shartnomani imzolaydi hamda ipoteka kreditini rasmiylashtiradi. 1. 1 ish kuni ichida 2. Toʻlov platformasi orqali boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiyani toʻlashga buyurtmanoma yuboradi. 2. 1 ish kuni ichida 8-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Sotib olinayotgan uy-joy (kvartira) uchun ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya summasini tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi. 5 ish kuni ichida

Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA SOʻROVNOMA Ariza raqami _____________ Qabul qilish sanasi ________ Qabul qilgan shaxs _________ 1. _____________________ (familiyasi) ______________________ (ismi) ______________________ (otasining ismi) 2. Manzil: ________________ (aholi punkti) ________________ (tuman, shahar) _________________ (viloyat) 3. Tugʻilgan sanasi ___ /_____ / ______ 4. Jinsi ____ ayol _____ erkak 5. Oilaviy ahvolingiz: boʻydoq / turmushga chiqmagan _____ uylangan / turmushga chiqqan _____ ajrashgan _____________________ beva __________________________ yolgʻiz ona _____________________ 6. Pasport yoki ID-karta boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamingiz (JSHSHIR)*: _______________________ 7. Turmush oʻrtogʻining pasport boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami ______________ (JSHSHIR) 8. Siz bilan bogʻlanish uchun maʼlumotlar: el. pochta _________ uy tel: _________ ish tel: _________ mobil tel: ______ Men uy-joy olish hamda uy-joy uchun subsidiya olishdan manfaatdorligimni bildiraman va yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini tasdiqlayman hamda kredit axboroti toʻgʻrisidagi va boshqa tegishli maʼlumotlarning oshkor etilishiga roziligimni bildiraman. ____________ __________ ____________ _________ imzo kun oy yil

Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Subsidiya ajratiladigan oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarni baholashning ijtimoiy

T/r Mezonlar Masʼul tashkilot I. Hozirgi turar joy maqomi * 1. Ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida ikki va undan ortiq mulk huquqi bilan turar joy mavjud emasligi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi II. Oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagog ** 2. Ariza beruvchining pedagogik faoliyat boʻyicha kamida 15 yil stajga ega ekanligi, shu jumladan, ariza topshirgan vaqtda faoliyat yuritayotgani Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 3. Ariza beruvchining oliy malaka toifasiga ega pedagog ekanligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 4. Ariza beruvchining bosh oʻqituvchi lavozimiga ega pedagog ekanligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi III. Ariza beruvchining kredit tarixi ishtirok etuvchi tijorat banklarining ichki talablariga muvofiqligi *** 5. Ariza beruvchining kredit tarixi ishtirok etuvchi tijorat banklarining ichki qoidalariga muvofiqligi Ishtirok etuvchi tijorat banklari

Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

NAMUNA Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega pedagog xodimlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisida 0000000-son XABARNOMA Ariza raqami ___________ Berilgan sanasi “___” _________ 20___ yil Amal qilish muddati “___” _________ 20___ yil Fuqaro _________________________________________________________________________________ (F.I.O) Vazirlar Mahkamasining 2026-yil “___” _________ dagi ____-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi sababli talabgor deb topildi. Pasport (ID-karta) maʼlumotlari: seriyasi _______ raqami _______ __________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) ________________ Kim tomonidan berilgan ____________________________, Berilgan sanasi _______________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _________________________________________________________ Davlat budjeti hisobidan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiya miqdori Nizomda belgilangan umumiy tartibga muvofiq hisoblanadi va toʻlanadi. Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish ishtirok etuvchi tijorat banklari tomonidan belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi. Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) QR-kod

Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4a-ILOVA

NAMUNA Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega pedagog xodimlarga subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida 0000000-son XABARNOMA Ariza raqami __________ Berilgan sanasi “___” _________ 20___ yil Fuqaro __________________________________________________________________________________ (F.I.O) Vazirlar Mahkamasining 2026-yil ___ ___________ ___-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlgan pedagoglarga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning _________________ sababli rad etishga asosli deb topildi. (Nizomning qaysi bandiga asosan rad etilishi koʻrsatilishi kerak) Pasport (I D-karta) maʼlumotlari: seriyasi _______ raqami ___ _____________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) _________________ Kim tomonidan berilgan _________________________________ , Berilgan sanasi _______________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _________________________________________________________ Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) QR-kod

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 19-fevral,

69 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.02.2026-y., 09/26/69/0160-son)

lex.uz