📅 2026-yil 17-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 17-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 17 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни 16-моддасига мувофиқ техник регламентларда белгиланган талабларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарорга илованинг 1 ва 2-бандлари қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 февралдаги 66-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида техник регламентда :
а) қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Мазкур Техник регламентга 1 1 -иловага мувофиқ Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган болалар ўйинчоқларининг рўйхатида келтирилган болалар ўйинчоқлари Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади»;
б) 3-банд қуйидаги мазмундаги йигирма, йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
« магнитли ўйинчоқ — ўз тузилишида бир ёки ундан ортиқ магнит ва (ёки) магнит элементларига эга бўлган ўйинчоқ;
ўйинчоқнинг магнит элементи — ўйинчоқнинг бир қисми бўлиб, унда ўрнатилган магнит тўлиқ ёки қисман жойлаштирилган магнитни ўз ичига олган қисмидир;
функционал магнит — магнит, моторлар, релелар, динамиклар ва бошқа электр ёки электрон қисмлар учун мўлжалланган магнит (агар магнит хусусиятлари ўйин хусусиятларига тааллуқли бўлмаса)»;
в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Учувчи ўйинчоқлар учун шнурлар металл бўлмаган материалдан тайёрланиши ва диэлектрик хусусиятларга эга бўлиши керак»;
г) қуйидаги мазмундаги 6 1 -параграф билан тўлдирилсин:
«6 1 -§. Магнит хусусиятлари
18 1 . Ўйинчоқлардаги магнит элементларининг ҳисобланган магнит оқими кўрсаткичи 0,5 Tl 2 mm 2 дан ошмаслиги ҳамда нафас йўлларига тушмаслиги ва ютилмаслиги керак»;
д) 30-банддаги «каучукдан, картон ва қоғоздан» сўзлари «жунли ёки тукли материаллардан (каучук, картон ва қоғоз)» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 39-банддаги «Ёғочдан» сўзи «Ёғочли ўйинчоқлар, қоғоз ва картондан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) қуйидаги мазмундаги 54 1 -банд билан тўлдирилсин:
«54 1 . Осма беланчаклар чидамли бўлиши керак, уч ёшгача бўлган болалар учун беланчак ўриндиқлари боланинг йиқилишига йўл қўймаслик учун мўлжалланган бўлиши керак»;
з) 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 4-боб. Болалар ўйинчоқлари мувофиқлигини баҳолаш »;
и) 68-банднинг бешинчи хатбошисидаги , «а» кичик банднинг тўққизинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларидаги , «б» кичик банднинг ўнинчи хатбошисидаги , 69-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «партия» сўзи тегишли келишикдаги «тўпи» сўзи билан алмаштирилсин;
к) 68-банднинг «а» кичик банди ўн тўртинчи хатбошисидаги , 69-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «5» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин;
л) 1 , 2 , 3-иловаларнинг илова белгисидаги «умумий» сўзи «Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 1 1 -ИЛОВА
Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган болалар ўйинчоқларининг
Т/р Маҳсулотлар тури номи ТИФ ТН коди Болалар ўйинчоқларининг номи 1. Болалар учун пластилин 3407 00 000 0 2. Болалар тўплари 9503 00 990 9 3. Байрамлар, карнаваллар ёки бошқа кўнгилочар маҳсулотлар, жумладан, фокуслар ва ҳазил-ҳузул кўрсатиш учун буюмлар 9505 10 100 0, 9505 10 900 0, 9505 90 000 0 4. Уч ғилдиракли велосипедлар, самокатлар, педалли автомобиллар ва бошқа ғилдиракли ўйинчоқлар; қўғирчоқлар учун аравачалар 9503 00 100 1, 9503 00 100 9 5. Фақат одамларни ифодалайдиган қўғирчоқлар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари 9503 00 210 0, 9503 00 290 0 6. Электр поездлари (рельслари билан), светофорлар ва уларнинг бошқа жиҳозлари; моделларни кичрайтирилган ўлчамда йиғиш учун элементлар тўпламлари 9503 00 300 0 7. Конструкторлик тўпламлари 9503 00 350 0, 9503 00 390 0 8. Ҳайвонлар ёки бошқа мавжудотларни ифодалайдиган ўйинчоқлар, шунингдек, юмшоқ ўйинчоқлар 9503 00 410 0, 9503 00 490 0 9. Ўйинчоқ шаклидаги қурилма ва уларнинг мусиқавий асбоблари 9503 00 550 0 10. Бошқотирмалар 9503 00 610 0, 9503 00 690 0 11. Қадоқланган тўпламдаги ўйинчоқлар 9503 00 700 0 12. Моторга эга ўйинчоқ ва моделлар 9503 00 750 0, 9503 00 790 0 13. Электрон ўйинчоқлар, кўнгилочар маҳсулотлар, стол ёки хона ўйинлари 9504 90 800 9 14. Қурол шаклидаги ўйинчоқ 9503 00 810 0 15. Металлдан қуйилган кичик моделлар 9503 00 850 0 16. Пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ ва моделлар 9503 00 950 0 17. Болалар бино ичида ёки очиқ ҳавода фойдаланадиган ўйин учун баландлиги кўпи билан 120 cm, кенглиги кўпи билан 185 cm, узунлиги кўпи билан 185 cm бўлган газлама ва пластмасса ёки металл (қувур ёки пружинали) каркасли чодирлар, ҳайвонлар, мультипликация персонажлари, транспорт воситалари, геометрик шакллар (масалан, пирамида, конус, куб, кесик пирамида) кўринишида 9503 00 990 1 18. Бир неча турдаги (комбинация) материаллардан ясалган ва юқоридаги мезонларга тўғри келмайдиган ўйинчоқлар 9503 00 990 9 19. Мусобақали ўйинлар учун электрон пойга автомобиллари тўпламлари 9504 90 100 0 » ;
н) 3-илова қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
«9. Истеъмолчи қадоғида ва (ёки) магнит ўйинчоқларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада, электр ёки электрон ўйинчоқ деталларида функционал магнитлар бўлган ўйинчоқлардан ташқари, қуйидаги мазмундаги огоҳлантирувчи ёзув кўрсатилиши керак:
Диққат! Диққат! Унда бўш магнитлар ва магнит элементлари мавжуд. Фақат катталарнинг бевосита назорати остида фойдаланинг. Агар магнит ва магнит элементлари ютиб юборилган бўлса, тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг!».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 887-сон қарори билан тасдиқланган Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида техник регламентда :
а) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Газ ускуналари нормал фойдаланишда, уларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган беқарорлик, деформация, синиш, емирилиш ёки бирор-бир зарарли моддаларнинг ажралиб чиқиш ҳолатлари юзага келмайдиган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши керак»;
б) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Газ ускуналарининг юқори ҳароратда ишловчи қисмлари билан қобиқ орасида қўлланиладиган иссиқлик изоляцияси меъёрий термик ва механик кучланишларга бардош бериши, фойдаланишнинг нормал шароитларида материалдан бирор-бир зарарли моддалар ажралиб чиқмаслиги керак»;
в) қуйидаги мазмундаги 52 1 -банд билан тўлдирилсин:
«52 1 . Иситиш қозонлари шундай лойиҳалаштирилиши керакки, бунда қуввати 75 кВт дан юқори иситиш қозонлари дудбўрони орқали ёниш маҳсулотидан атроф-муҳитга ажралиб чиқаётган чиқиндилар концентрациясини камайтириш мақсадида махсус фильтр билан жиҳозланган бўлиши керак»;
г) 1-иловада 7-позициясининг «Маҳсулот номи» устунидан «(100 кВт гача)» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 15 августдаги 517-сон қарорининг 2-бандидаги «олти» сўзи «ўн саккиз» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 февраль,
66-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuni 16-moddasiga muvofiq texnik reglamentlarda belgilangan talablarni takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Ushbu qarorga ilovaning 1 va 2-bandlari qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran olti oy oʻtgach kuchga kiradi.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A.R. Jumanazarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 17-fevraldagi 66-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-iyuldagi 451-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisida texnik reglamentda :
a) quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Mazkur Texnik reglamentga 1 1 -ilovaga muvofiq Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan bolalar oʻyinchoqlarining roʻyxatida keltirilgan bolalar oʻyinchoqlari Texnik reglamentni tartibga solish obyektlari hisoblanadi”;
b) 3-band quyidagi mazmundagi yigirma, yigirma birinchi va yigirma ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ magnitli oʻyinchoq — oʻz tuzilishida bir yoki undan ortiq magnit va (yoki) magnit elementlariga ega boʻlgan oʻyinchoq;
oʻyinchoqning magnit elementi — oʻyinchoqning bir qismi boʻlib, unda oʻrnatilgan magnit toʻliq yoki qisman joylashtirilgan magnitni oʻz ichiga olgan qismidir;
funksional magnit — magnit, motorlar, relelar, dinamiklar va boshqa elektr yoki elektron qismlar uchun moʻljallangan magnit (agar magnit xususiyatlari oʻyin xususiyatlariga taalluqli boʻlmasa)”;
v) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Uchuvchi oʻyinchoqlar uchun shnurlar metall boʻlmagan materialdan tayyorlanishi va dielektrik xususiyatlarga ega boʻlishi kerak”;
g) quyidagi mazmundagi 6 1 -paragraf bilan toʻldirilsin:
“6 1 -§. Magnit xususiyatlari
18 1 . Oʻyinchoqlardagi magnit elementlarining hisoblangan magnit oqimi koʻrsatkichi 0,5 Tl 2 mm 2 dan oshmasligi hamda nafas yoʻllariga tushmasligi va yutilmasligi kerak”;
d) 30-banddagi “kauchukdan, karton va qogʻozdan” soʻzlari “junli yoki tukli materiallardan (kauchuk, karton va qogʻoz)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 39-banddagi “Yogʻochdan” soʻzi “Yogʻochli oʻyinchoqlar, qogʻoz va kartondan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) quyidagi mazmundagi 54 1 -band bilan toʻldirilsin:
“54 1 . Osma belanchaklar chidamli boʻlishi kerak, uch yoshgacha boʻlgan bolalar uchun belanchak oʻrindiqlari bolaning yiqilishiga yoʻl qoʻymaslik uchun moʻljallangan boʻlishi kerak”;
z) 4-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 4-bob. Bolalar oʻyinchoqlari muvofiqligini baholash ”;
i) 68-bandning beshinchi xatboshisidagi , “a” kichik bandning toʻqqizinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilaridagi , “b” kichik bandning oʻninchi xatboshisidagi , 69-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “partiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻpi” soʻzi bilan almashtirilsin;
k) 68-bandning “a” kichik bandi oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi , 69-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “5” raqami “3” raqami bilan almashtirilsin;
l) 1 , 2 , 3-ilovalarning ilova belgisidagi “umumiy” soʻzi “Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 1 1 -ILOVA
Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan bolalar oʻyinchoqlarining
T/r Mahsulotlar turi nomi TIF TN kodi Bolalar oʻyinchoqlarining nomi 1. Bolalar uchun plastilin 3407 00 000 0 2. Bolalar toʻplari 9503 00 990 9 3. Bayramlar, karnavallar yoki boshqa koʻngilochar mahsulotlar, jumladan, fokuslar va hazil-huzul koʻrsatish uchun buyumlar 9505 10 100 0, 9505 10 900 0, 9505 90 000 0 4. Uch gʻildirakli velosipedlar, samokatlar, pedalli avtomobillar va boshqa gʻildirakli oʻyinchoqlar; qoʻgʻirchoqlar uchun aravachalar 9503 00 100 1, 9503 00 100 9 5. Faqat odamlarni ifodalaydigan qoʻgʻirchoqlar, ularning qismlari va jihozlari 9503 00 210 0, 9503 00 290 0 6. Elektr poyezdlari (relslari bilan), svetoforlar va ularning boshqa jihozlari; modellarni kichraytirilgan oʻlchamda yigʻish uchun elementlar toʻplamlari 9503 00 300 0 7. Konstruktorlik toʻplamlari 9503 00 350 0, 9503 00 390 0 8. Hayvonlar yoki boshqa mavjudotlarni ifodalaydigan oʻyinchoqlar, shuningdek, yumshoq oʻyinchoqlar 9503 00 410 0, 9503 00 490 0 9. Oʻyinchoq shaklidagi qurilma va ularning musiqaviy asboblari 9503 00 550 0 10. Boshqotirmalar 9503 00 610 0, 9503 00 690 0 11. Qadoqlangan toʻplamdagi oʻyinchoqlar 9503 00 700 0 12. Motorga ega oʻyinchoq va modellar 9503 00 750 0, 9503 00 790 0 13. Elektron oʻyinchoqlar, koʻngilochar mahsulotlar, stol yoki xona oʻyinlari 9504 90 800 9 14. Qurol shaklidagi oʻyinchoq 9503 00 810 0 15. Metalldan quyilgan kichik modellar 9503 00 850 0 16. Plastmassadan tayyorlangan oʻyinchoq va modellar 9503 00 950 0 17. Bolalar bino ichida yoki ochiq havoda foydalanadigan oʻyin uchun balandligi koʻpi bilan 120 cm, kengligi koʻpi bilan 185 cm, uzunligi koʻpi bilan 185 cm boʻlgan gazlama va plastmassa yoki metall (quvur yoki prujinali) karkasli chodirlar, hayvonlar, multiplikatsiya personajlari, transport vositalari, geometrik shakllar (masalan, piramida, konus, kub, kesik piramida) koʻrinishida 9503 00 990 1 18. Bir necha turdagi (kombinatsiya) materiallardan yasalgan va yuqoridagi mezonlarga toʻgʻri kelmaydigan oʻyinchoqlar 9503 00 990 9 19. Musobaqali oʻyinlar uchun elektron poyga avtomobillari toʻplamlari 9504 90 100 0 ” ;
n) 3-ilova quyidagi mazmundagi 9-band bilan toʻldirilsin:
“9. Isteʼmolchi qadogʻida va (yoki) magnit oʻyinchoqlarni ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnomada, elektr yoki elektron oʻyinchoq detallarida funksional magnitlar boʻlgan oʻyinchoqlardan tashqari, quyidagi mazmundagi ogohlantiruvchi yozuv koʻrsatilishi kerak:
Diqqat! Diqqat! Unda boʻsh magnitlar va magnit elementlari mavjud. Faqat kattalarning bevosita nazorati ostida foydalaning. Agar magnit va magnit elementlari yutib yuborilgan boʻlsa, tez tibbiy yordamga murojaat qiling!”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 887-son qarori bilan tasdiqlangan Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisida texnik reglamentda :
a) 39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39. Gaz uskunalari normal foydalanishda, ularning xavfsizligiga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan beqarorlik, deformatsiya, sinish, yemirilish yoki biror-bir zararli moddalarning ajralib chiqish holatlari yuzaga kelmaydigan holda loyihalashtirilishi va ishlab chiqarilishi kerak”;
b) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Gaz uskunalarining yuqori haroratda ishlovchi qismlari bilan qobiq orasida qoʻllaniladigan issiqlik izolyatsiyasi meʼyoriy termik va mexanik kuchlanishlarga bardosh berishi, foydalanishning normal sharoitlarida materialdan biror-bir zararli moddalar ajralib chiqmasligi kerak”;
v) quyidagi mazmundagi 52 1 -band bilan toʻldirilsin:
“52 1 . Isitish qozonlari shunday loyihalashtirilishi kerakki, bunda quvvati 75 kVt dan yuqori isitish qozonlari dudboʻroni orqali yonish mahsulotidan atrof-muhitga ajralib chiqayotgan chiqindilar konsentratsiyasini kamaytirish maqsadida maxsus filtr bilan jihozlangan boʻlishi kerak”;
g) 1-ilovada 7-pozitsiyasining “Mahsulot nomi” ustunidan “(100 kVt gacha)” soʻzlari chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2025-yil 15-avgustdagi 517-son qarorining 2-bandidagi “olti” soʻzi “oʻn sakkiz” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 17-fevral,
66-son