📅 2026-yil 19-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 19-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 19 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фаол фуқаролик позициясини намоён этиб келаётган, мамлакатимиз тараққиётига катта ҳисса қўшаётган, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда илғор ташаббуслари ва намунали фаолияти билан ажралиб турган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буюртмасига асосан «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
4. Белгилансинки, «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони ҳамда унинг гувоҳномасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 68-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фаол фуқаролик позициясини намоён этиб келаётган, мамлакатимиз тараққиёти учун куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида илғор ташаббуслари, ватанпарварлиги, фидойилиги ва намунали фаолияти билан ажралиб турган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш, тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби
4. Кўкрак нишонига номзодлар рўйхати Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари, мактаблар, Президент мактаблари ва «Янги Ўзбекистон» университети битирувчилари, «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастури иштирокчилари, шунингдек, дунёнинг нуфузли олий таълим ва бошқа ташкилотларида билим ва тажриба орттирган иқтидорли ватандошларни бирлаштирувчи платформа сифатида фаолият юритувчи — Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти доирасида шакллантирилади.
5. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш, тақдим этиш ва кўриб чиқиш масалаларини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ишчи орган вазифасини бажаради.
6. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан 9 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Ишчи гуруҳ таркиби ваколатли органлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади ва унга номзодларни танлаш жараёни очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш вазифаси юкланади.
7. Ваколатли органлар, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномани ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига киритади.
8. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномага (расмий хат) номзоднинг маълумотнома-объективкаси, унинг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти доирасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома, шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта) илова қилинади.
9. Ишчи гуруҳ томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:
Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида номзоднинг фаол фуқаролик позицияси ва ёндашувлари;
давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва стратегик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этганлиги;
ўзининг замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳияти, илмий-инновацион лойиҳалари, креатив ғоя ва амалий таклифлари билан мамлакатимиз тараққиётини юксалтириш ва унинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга қўшган ҳиссаси;
давлат ва жамият манфаатларига дахлдор бўлган иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, экология каби соҳаларда долзарб муаммоларни ҳал қилишдаги алоҳида ташаббуслари ва фаол иштирок этганлиги;
замонавий ва илмий жиҳатдан асосланган илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, юртимиз равнақи йўлида амалиётга татбиқ этганлиги;
номзоднинг «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга оширишдаги иштироки ва натижадорлиги;
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг самарали иш юритишини таъминлашга қўшган ҳиссаси;
намунали хулқ-атвори, ватанпарварлиги, фидойилиги, ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги муваффақиятлари ҳамда жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари.
10. Ишчи гуруҳ тақдимномалар асосида ҳужжатларни умумлаштириб, номзодлар фаолиятини ўрганади ва ҳар йили 25 мартга қадар ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида энг муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилади.
11. Ишчи гуруҳ хулосаси асосида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссиясига (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) юборилади.
12. Республика комиссияси йиғилишида номзодларнинг фаолияти атрофлича ўрганилиб, ҳар йили 20 майга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ва йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади.
13. Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тақдирланади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
14. Кўкрак нишони ҳар йили Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг қурултойида топширилади.
15. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга белгиланган шаклдаги гувоҳнома ҳам берилади.
16. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати ваколатли органларнинг расмий веб-сайтларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
17. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
18. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Ваколатли органлар ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 1. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади. 2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тақдимномаларни мезонлар бўйича ўрганиш учун Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳга тақдим этади. Ҳар йили 1 мартга қадар 2-босқич Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ 1. Тақдимномалар асосида ҳужжатларни умумлаштириб, номзодлар фаолиятини ўрганади ва низомда белгиланган талаблар асосида энг муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилади. 2. Номзодларнинг тегишли ҳужжатларини «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссиясига юборади. Ҳар йили 25 мартга қадар 3-босқич «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссияси 1. Комиссия йиғилишида номзодларнинг фаолиятини атрофлича ўрганиб, кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва йиғилиш баённомаси билан расмийлаштиради. Ҳар йили 20 майга қадар 2. Муносиб номзодларни «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони билан тақдирлайди. Ҳар йили Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг қурултойида
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 68-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишонининг
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишони марказида, диаметри 24 миллиметрли доира ичида ер шарининг меридиан чизиқлари фонида «Янги Ўзбекистон» боғидаги «Истиқлол» мажмуасида акс эттирилган Ҳумо қуши қанотларини кенг ёйган ҳолда самога парвоз этаётгани тасвирланган. Унинг қуйи қисмида маърифат ва билимни ифодаловчи рамзий маънодаги китоб шакли жойлашган.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доиранинг юқори қисмида баландлиги 2,2 миллиметр бўлган «YANGI OʻZBEKISTON» сўзлари ҳамда ўнг ва чап томонда жойлашган иккита саккиз қиррали юлдузнинг қуйи қисмида «BUNYODKORLARI» ёзуви акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони илмоқча ва ҳалқа ёрдамида беш бурчакли қадағичга уланади. Қадағичнинг кенглиги — 28 миллиметр, баландлиги — 47 миллиметр.
Қадағич марказида кенглиги 24 миллиметр, узунлиги 33 миллиметр бўлган тасма жойлашган бўлиб, миллий услубдаги геометрик нақш билан безатилган. Нақш зарҳал ва кўк рангларда ишланган бўлиб, Ўзбекистон тараққиётини бой маданий меросимиз ва тарихий-анъанавий қадриятларимиз билан узвий боғлиқ ҳолда ифодалайди.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони
Олд томони Орқа томони
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 68-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) тўқ кўк рангда бўлиб, винил қоғози билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети юқори чеккасидан 15 миллиметр пастда, марказда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби, ундан 10 миллиметр пастда уч сатрда «YANGI OʻZBEKISTON», «BUNYODKORLARI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), «KOʻKRAK NISHONI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 16 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) ёзуви жойлашган.
Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч мовий рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 8 миллиметр қуйида, марказда тўрт сатрда «Prezident iqtidorli farzandlari», «tashabbusini amalga oshirish hamda», «ijrosini nazorat qilish boʻyicha», «respublika komissiyasining» (кичик ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «___-son bayoniga asosan» (кичик ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 4 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «YANGI OʻZBEKISTON», иккинчи сатрда «BUNYODKORLARI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi» (кичик ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда «Komissiya raisi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони
ГУВОҲНОМАСИ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 февраль,
68 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 15-maydagi PF-86-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, Yangi Oʻzbekistonni barpo etish yoʻlida faol fuqarolik pozitsiyasini namoyon etib kelayotgan, mamlakatimiz taraqqiyotiga katta hissa qoʻshayotgan, barcha sohalarda amalga oshirilayotgan islohotlarda ilgʻor tashabbuslari va namunali faoliyati bilan ajralib turgan fuqarolarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining buyurtmasiga asosan “Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.
4. Belgilansinki, “Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni hamda uning guvohnomasini tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Taʼlim sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E.G. Karimova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-fevraldagi 68-son qaroriga 1-ILOVA
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan Yangi Oʻzbekistonni barpo etish yoʻlida faol fuqarolik pozitsiyasini namoyon etib kelayotgan, mamlakatimiz taraqqiyoti uchun kuch-gʻayrati, zamonaviy bilim va malakasi, maʼnaviy-intellektual salohiyatini namoyon etayotgan, Vatanimizning xalqaro miqyosdagi nufuzini yuksaltirishga va shon-shuhratini oshirishga munosib hissa qoʻshayotgan, barcha sohalarda amalga oshirilayotgan islohotlar jarayonida ilgʻor tashabbuslari, vatanparvarligi, fidoyiligi va namunali faoliyati bilan ajralib turgan fuqarolar taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun nomzodlar roʻyxatini shakllantirish, taqdim etish va koʻrib chiqish tartibi
4. Koʻkrak nishoniga nomzodlar roʻyxati Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi stipendiatlari, maktablar, Prezident maktablari va “Yangi Oʻzbekiston” universiteti bitiruvchilari, “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusi va uni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha milliy dasturi ishtirokchilari, shuningdek, dunyoning nufuzli oliy taʼlim va boshqa tashkilotlarida bilim va tajriba orttirgan iqtidorli vatandoshlarni birlashtiruvchi platforma sifatida faoliyat yurituvchi — Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash hamjamiyati doirasida shakllantiriladi.
5. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanadigan nomzodlar roʻyxatini shakllantirish, taqdim etish va koʻrib chiqish masalalarini tashkil etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi ishchi organ vazifasini bajaradi.
6. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid taqdimnomalarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) tomonidan 9 kishidan iborat tarkibda ishchi guruh tashkil etiladi.
Ishchi guruh tarkibi vakolatli organlar rahbarlari tomonidan tasdiqlanadi va unga nomzodlarni tanlash jarayoni ochiqligi va shaffofligini taʼminlash vazifasi yuklanadi.
7. Vakolatli organlar, shuningdek, manfaatdor vazirlik va idoralar koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid taqdimnomani har yili 1-martga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga kiritadi.
8. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid taqdimnomaga (rasmiy xat) nomzodning maʼlumotnoma-obyektivkasi, uning Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash hamjamiyati doirasida amalga oshirgan ishlari aks ettirilgan tavsifnoma, shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (fuqarolik pasporti yoki ID-karta) ilova qilinadi.
9. Ishchi guruh tomonidan nomzodlarni koʻkrak nishoni bilan taqdirlashda quyidagi mezonlar inobatga olinadi:
Yangi Oʻzbekistonni barpo etish yoʻlida amalga oshirilayotgan islohotlar jarayonida nomzodning faol fuqarolik pozitsiyasi va yondashuvlari;
davlat dasturlarini ishlab chiqish va strategik loyihalarni amalga oshirishda ishtirok etganligi;
oʻzining zamonaviy bilim va malakasi, maʼnaviy-intellektual salohiyati, ilmiy-innovatsion loyihalari, kreativ gʻoya va amaliy takliflari bilan mamlakatimiz taraqqiyotini yuksaltirish va uning xalqaro miqyosdagi nufuzini yanada oshirishga qoʻshgan hissasi;
davlat va jamiyat manfaatlariga daxldor boʻlgan iqtisodiy, ijtimoiy, huquqiy, ekologiya kabi sohalarda dolzarb muammolarni hal qilishdagi alohida tashabbuslari va faol ishtirok etganligi;
zamonaviy va ilmiy jihatdan asoslangan ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganib, yurtimiz ravnaqi yoʻlida amaliyotga tatbiq etganligi;
nomzodning “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusini amalga oshirishdagi ishtiroki va natijadorligi;
Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash hamjamiyati faoliyatini yoʻlga qoʻyish va uning samarali ish yuritishini taʼminlashga qoʻshgan hissasi;
namunali xulq-atvori, vatanparvarligi, fidoyiligi, oʻqish va mehnat faoliyatidagi muvaffaqiyatlari hamda jamoatchilik faoliyatida erishgan alohida yutuqlari.
10. Ishchi guruh taqdimnomalar asosida hujjatlarni umumlashtirib, nomzodlar faoliyatini oʻrganadi va har yili 25-martga qadar ushbu Nizomda belgilangan talablar asosida eng munosib nomzodlar boʻyicha xulosa qabul qiladi.
11. Ishchi guruh xulosasi asosida nomzodlarning tegishli hujjatlari “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusini amalga oshirish hamda ijrosini nazorat qilish boʻyicha respublika komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Respublika komissiyasi) yuboriladi.
12. Respublika komissiyasi yigʻilishida nomzodlarning faoliyati atroflicha oʻrganilib, har yili 20-mayga qadar koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va yigʻilish bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi.
13. Koʻkrak nishoni bilan chet el fuqarolari Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan kelishilgan holda taqdirlanadi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
14. Koʻkrak nishoni har yili Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash hamjamiyatining qurultoyida topshiriladi.
15. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan shaxslarga belgilangan shakldagi guvohnoma ham beriladi.
16. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati vakolatli organlarning rasmiy veb-saytlarida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
17. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta taqdirlanadi.
18. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Vakolatli organlar ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 1. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid taqdimnomalarni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etadi. 2. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi taqdimnomalarni mezonlar boʻyicha oʻrganish uchun Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid taqdimnomalarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruhga taqdim etadi. Har yili 1-martga qadar 2-bosqich Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid taqdimnomalarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh 1. Taqdimnomalar asosida hujjatlarni umumlashtirib, nomzodlar faoliyatini oʻrganadi va nizomda belgilangan talablar asosida eng munosib nomzodlar boʻyicha xulosa qabul qiladi. 2. Nomzodlarning tegishli hujjatlarini “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusini amalga oshirish hamda ijrosini nazorat qilish boʻyicha respublika komissiyasiga yuboradi. Har yili 25-martga qadar 3-bosqich “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusini amalga oshirish hamda ijrosini nazorat qilish boʻyicha respublika komissiyasi 1. Komissiya yigʻilishida nomzodlarning faoliyatini atroflicha oʻrganib, koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va yigʻilish bayonnomasi bilan rasmiylashtiradi. Har yili 20-mayga qadar 2. Munosib nomzodlarni “Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. Har yili Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash hamjamiyatining qurultoyida
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-fevraldagi 68-son qaroriga 2-ILOVA
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishonining
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishoni markazida, diametri 24 millimetrli doira ichida yer sharining meridian chiziqlari fonida “Yangi Oʻzbekiston” bogʻidagi “Istiqlol” majmuasida aks ettirilgan Humo qushi qanotlarini keng yoygan holda samoga parvoz etayotgani tasvirlangan. Uning quyi qismida maʼrifat va bilimni ifodalovchi ramziy maʼnodagi kitob shakli joylashgan.
Koʻkrak nishonining aylanasi boʻylab zarhal hoshiya bilan oʻralgan doiraning yuqori qismida balandligi 2,2 millimetr boʻlgan “YANGI OʻZBEKISTON” soʻzlari hamda oʻng va chap tomonda joylashgan ikkita sakkiz qirrali yulduzning quyi qismida “BUNYODKORLARI” yozuvi aks ettirilgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomonida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasvirlangan.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,5 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.
Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni ilmoqcha va halqa yordamida besh burchakli qadagʻichga ulanadi. Qadagʻichning kengligi — 28 millimetr, balandligi — 47 millimetr.
Qadagʻich markazida kengligi 24 millimetr, uzunligi 33 millimetr boʻlgan tasma joylashgan boʻlib, milliy uslubdagi geometrik naqsh bilan bezatilgan. Naqsh zarhal va koʻk ranglarda ishlangan boʻlib, Oʻzbekiston taraqqiyotini boy madaniy merosimiz va tarixiy-anʼanaviy qadriyatlarimiz bilan uzviy bogʻliq holda ifodalaydi.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni
Old tomoni Orqa tomoni
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-fevraldagi 68-son qaroriga 3-ILOVA
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) toʻq koʻk rangda boʻlib, vinil qogʻozi bilan qoplangan.
Guvohnomaning birinchi beti yuqori chekkasidan 15 millimetr pastda, markazda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi, undan 10 millimetr pastda uch satrda “YANGI OʻZBEKISTON”, “BUNYODKORLARI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), “KOʻKRAK NISHONI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 16 millimetr pastda “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) yozuvi joylashgan.
Yozuvlar oq rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och moviy rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi hamda guvohnomaning tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.
Undan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 8 millimetr quyida, markazda toʻrt satrda “Prezident iqtidorli farzandlari”, “tashabbusini amalga oshirish hamda”, “ijrosini nazorat qilish boʻyicha”, “respublika komissiyasining” (kichik harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “___-son bayoniga asosan” (kichik harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda oraligʻi 4 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “YANGI OʻZBEKISTON”, ikkinchi satrda “BUNYODKORLARI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi” (kichik harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 10 millimetr pastda, chap tomonda “Komissiya raisi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.
“Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” koʻkrak nishoni
GUVOHNOMASI
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 19-fevral,
68 -son